UzbekAI

← Qonunlar

📅 2025-yil 27-fevral · Vazirlar Mahkamasi qarorlari

Rasmiy matn. Rasmiy hujjat. Tahririy izohlar kiritilmagan.

Yordam | Arxiv | Atamalar | Statistika | API | Havola yuborish | Sayt haqida | Shartlar

← Қонунлар

📅 2025 йил 27 февраль · Вазирлар Маҳкамаси қарорлари

Расмий матн. Расмий ҳужжат. Таҳририй изоҳлар киритилмаган.

Ёрдам | Архив | Атамалар | Статистика | API | Ҳавола юбориш | Сайт ҳақида | Шартлар

← Законы

📅 27 февраля 2025 г. · Постановления Кабинета Министров

Официальный текст. Официальный документ. Редакционные примечания не включены.

Помощь | Архив | Термины | Статистика | API | Предложить ссылку | О сайте | Условия

← Laws

📅 27 February 2025 · Cabinet of Ministers resolutions

Official text. Official document. Editorial notes are not included.

Help | Archive | Glossary | Stats | API | Submit | About | Terms

Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг

қарори

НИЗОМ

СХЕМАСИ

НИЗОМ

СХЕМАСИ

БУЮРТМАНОМА

ТУЗИЛМАСИ

РЎЙХАТИ

РЎЙХАТИ

РЎЙХАТИ

Ногиронлиги бўлган болалар учун кундузги парвариш хизматини ташкил этиш чора-тадбирлари тўғрисида

Ўзбекистон Республикаси Президентининг «Ногиронлиги бўлган болаларга ижтимоий хизмат ва ёрдам кўрсатиш тизимини янада такомиллаштириш бўйича қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида» 2025 йил 3 февралдаги ПҚ-41-сон қарори ижросини таъминлаш мақсадида Вазирлар Маҳкамаси қарор қилади:

1. Ўзбекистон Республикаси Президентининг «Ногиронлиги бўлган болаларга ижтимоий хизмат ва ёрдам кўрсатиш тизимини янада такомиллаштириш бўйича қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида» 2025 йил 3 февралдаги ПҚ-41-сон қарорига мувофиқ 2025 йил 1 мартдан бошлаб тажриба-синов тариқасида Қорақалпоғистон Республикаси, Андижон, Қашқадарё, Самарқанд, Сурхондарё ва Тошкент вилоятлари ҳамда Тошкент шаҳрида, 2025 йил 1 октябрга қадар республиканинг қолган ҳудудларида давлат-хусусий шериклик асосида 3 ёшдан 18 ёшгача ногиронлиги бўлган болалар учун кундузги парвариш хизмати (кейинги ўринларда — кундузги парвариш хизмати) ташкил этилиши белгиланганлиги маълумот учун қабул қилинсин.

2. Қуйидагилар:

Ногиронлиги бўлган болалар учун кундузги парвариш хизматини ташкил этиш тартиби тўғрисидаги низом 1-иловага мувофиқ;

Ногиронлиги бўлган болалар учун кундузги парвариш хизматини ташкил этган тадбиркорлик субъектларига субсидия ажратиш ва компенсация тўлаш тартиби тўғрисидаги низом 2-иловага мувофиқ тасдиқлансин.

3. Кундузги парвариш хизматини ташкил этиш бўйича қуйидагилар белгилаб қўйилсин:

кундузги парвариш хизмати якка тартибдаги тадбиркорлар ёки юридик шахслар томонидан амалга оширилиши мумкин;

Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузуридаги Ижтимоий ҳимоя миллий агентлиги (кейинги ўринларда — Агентлик)нинг Қорақалпоғистон Республикаси, вилоятлар ва Тошкент шаҳар бошқармалари тегишлича давлат шериги ҳисобланади;

кундузги парвариш хизматининг давлат хусусий-шериклик тўғрисидаги битимлари Агентликнинг «Кундузги парвариш хизматини бошқариш» ахборот модули (кейинги ўринларда — «Кундузги парвариш» ахборот модули)да электрон шаклда тузилади ва томонларнинг электрон рақамли имзолари билан тасдиқланади;

«Инсон» ижтимоий хизматлар марказлари давлат-хусусий шериклик тўғрисидаги битим шартлари хусусий шерик томонидан лозим даражада бажарилишини мониторинг қилади.

4. Шундай тартиб ўрнатилсинки, унга мувофиқ 2025 йил 1 мартдан бошлаб кундузги парвариш хизматига жалб этилган ходимлар учун Агентлик ҳузуридаги Ижтимоий ҳимоя тизими ходимларининг малакасини ошириш марказида малака ошириш курслари ташкил этилади. Бунда:

малака ошириш курслари 36 соатдан кам бўлмаган ўқув дастури (онлайн ёки офлайн шаклда) бўйича базавий ҳисоблаш миқдорининг икки баравари миқдоридаги тўлов-шартнома асосида ташкил этилади;

малака ошириш курсини муваффақиятли якунлаган шахсларга амал қилиш муддати уч йил бўлган мазкур қарорга 3-иловада белгиланган намунадаги сертификат берилади;

кундузги парвариш хизматига биринчи марта ишга қабул қилинган шахслар икки ой ичида малака ошириш курсларидан ўтиши шарт;

малака ошириш курсида ўқув жараёни Ижтимоий ҳимоя тизими ходимларининг малакасини ошириш маркази томонидан тасдиқланган ўқув режа ва дастурга мувофиқ ташкил этилади.

5. Белгилансинки, кундузги парвариш хизматини ташкил этиш ва хизматдан фойдаланиш жараёнида СМС-хабар юбориш билан боғлиқ харажатлар Ижтимоий ҳимоя давлат жамғармаси маблағлари ва қонунчилик ҳужжатлари билан тақиқланмаган бошқа манбалар ҳисобидан қопланади.

6. Аҳолининг ижтимоий эҳтиёжманд тоифалари учун комплекс ижтимоий хизматлар кўрсатиш тизимини йўлга қўйиш мақсадида 2025 йил 1 мартдан бошлаб тажриба-синов тариқасида давлат муассасаси шаклида Андижон вилояти Ҳудудий ижтимоий хизматлар маркази (кейинги ўринларда — Марказ), 2025 йил 20 июндан бошлаб Агентликнинг Тошкент шаҳар бошқармаси ҳузурида юридик шахс мақомисиз Шайхонтоҳур туман Ҳудудий ижтимоий хизматлар маркази ташкил этилсин.

7. «Андижон вилояти ҳудудий ижтимоий хизматлар маркази» давлат муассасасининг тузилмаси 4-иловага мувофиқ тасдиқлансин.

Марказнинг Давлат бюджети маблағлари ҳисобидан сақланадиган бошқарув ходимларининг умумий белгиланган чекланган сони 35 нафарни ташкил этади.

8. Марказ Андижон вилояти Андижон шаҳри С. Зуннунова кўчаси 17-уй манзилида оператив бошқарув ҳуқуқи асосида бепул жойлаштирилсин.

9. Белгилансинки:

а) Марказда босқичма-босқич ногиронлиги бўлган шахслар, ёшлар ва аҳолининг ижтимоий ҳимояга муҳтож бошқа қатламлари учун ижтимоий ва тиббий реабилитация хизмати, касбга йўналтириш, хорижий тилларни ўқитиш хизматлари ҳамда Ижтимоий реестрга киритилган оилаларнинг болалари учун қўшимча таълим хизматлари йўлга қўйилади.

Бунда ижтимоий ва тиббий реабилитация хизматларидан фойдаланувчи аҳолининг ижтимоий ҳимояга муҳтож қатламларини аниқлаш ҳамда Марказга йўналтириш «Инсон» ижтимоий хизматлар марказлари томонидан амалга оширилади;

б) Марказ ижтимоий ва тиббий реабилитация хизматларини кўрсатиш билан бирга, ўз ҳудудидаги бўш турган биноларни ногиронлиги бўлган шахслар, етим болалар ва ота-она қарамоғидан маҳрум бўлган болалар, Ижтимоий реестрга киритилган оилалар фарзандлари ҳамда бошқа эҳтиёжманд шахсларга ижтимоий ва тиббий хизматларни амалга ошириш учун тадбиркорлик субъектларига тўғридан-тўғри ижарага беради.

Бунда бино ва иншоотлар тадбиркорлик субъектларига Ижтимоий реестрга киритилган оилаларнинг болалари учун хизматларни имтиёзли нархда кўрсатиш мажбурияти билан ижарага берилади;

в) Марказ томонидан хизматлар, шу жумладан, ижтимоий ва тиббий хизматлар пулли асосда кўрсатилади ҳамда уларнинг нархлари Агентлик билан келишилган ҳолда белгиланади. Бунда ижтимоий ҳимояга муҳтож шахслар учун хизматлар кўрсатиш имтиёзли нархларда белгиланади;

10. Марказ фаолиятини амалга ошириш учун Ўзбекистон Республикаси Давлат бюджети маблағларидан ташқари Ижтимоий ҳимоя давлат жамғармаси маблағлари, пулли хизматлардан келиб тушадиган маблағлар, жисмоний ва юридик шахсларнинг ҳомийлик хайриялари, халқаро молия институтлари ва бошқа ташкилотларнинг грантлари ҳамда қонунчилик ҳужжатлари билан тақиқланмаган бошқа манбалар ҳисобидан йўналтирилиши мумкин.

Марказ пулли хизматларни кўрсатишдан келиб тушадиган маблағларни Марказни сақлаш, моддий-техник базани ривожлантириш, қўшимча зарур бўлган ходимлар меҳнатига ҳақ тўлаш, барча ходимларни рағбатлантириш учун сарфлаш ҳуқуқига эга.

11. Давлат активларини бошқариш агентлиги Мактабгача ва мактаб таълими вазирлиги билан биргаликда бир ой муддатда Самарқанд шаҳри Даҳбед кўчаси 41-уй манзилида жойлашган собиқ Меҳрибонлик уйи бино ва иншоотларини Агентликка оператив бошқарув ҳуқуқи асосида бепул берилишини таъминласин.

12. Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг 5-иловага мувофиқ айрим қарорларига ўзгартириш ва қўшимчалар киритилсин.

13. Ушбу қарорнинг бажарилишини назорат қилиш Ўзбекистон Республикаси Бош вазири ўринбосари — иқтисодиёт ва молия вазири Ж.А. Қўчқоров зиммасига юклансин.

Вазирлар Маҳкамасининг 2025 йил 27 февралдаги 126-сон қарорига 1-ИЛОВА

Ногиронлиги бўлган болалар учун кундузги парвариш хизматини ташкил этиш тартиби тўғрисида

1-боб. Умумий қоидалар

1. Ушбу Низом 3 ёшдан 18 ёшгача ногиронлиги бўлган болалар (кейинги ўринларда — ногиронлиги бўлган болалар) учун кундузги парвариш хизмати (кейинги ўринларда — кундузги парвариш хизмати)ни ташкил этиш, бошқариш, назорат қилиш ҳамда молиялаштириш тартибини белгилайди.

2. Ушбу Низом мақсадларида қуйидаги асосий тушунчалардан фойдаланилади:

давлат-хусусий шериклик — давлат шериги ва хусусий шерикнинг муайян муддатга юридик жиҳатдан расмийлаштирилган, ногиронлиги бўлган болалар учун кундузги парвариш хизматини кўрсатиш учун ўз ресурсларини бирлаштиришига асосланган ҳамкорлиги;

давлат-хусусий шериклик тўғрисидаги битим (кейинги ўринларда — битим) — уч йил муддатга томонларнинг ҳуқуқлари, мажбуриятлари ва жавобгарлигини, шунингдек, давлат-хусусий шериклик лойиҳасини ижро этишнинг бошқа шартларини белгилаб берадиган давлат шериги ва хусусий шерик ўртасида тузилган шартнома;

давлат-хусусий шериклик тўғрисидаги битим томонлари (кейинги ўринларда — томонлар) — хусусий шерик ва давлат шериги — Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузуридаги Ижтимоий ҳимоя миллий агентлиги (кейинги ўринларда — Агентлик)нинг Қорақалпоғистон Республикаси, вилоятлар ва Тошкент шаҳар бошқармалари;

«Кундузги парвариш хизматини бошқариш» ахборот модули (кейинги ўринларда — «Кундузги парвариш» ахборот модули) — давлат-хусусий шериклик лойиҳаси асосида фаолият юритаётган кундузги парвариш хизмати ҳақидаги маълумотларни ўзида акс эттириш, бошқариш, мувофиқлаштириш ва назорат қилиш имкониятига эга бўлган маълумотлар базаси;

талабгор — давлат-хусусий шериклик лойиҳасини амалга оширишдан манфаатдор бўлган якка тартибдаги тадбиркор ёки юридик шахс;

хусусий шерик — давлат шериги билан давлат-хусусий шериклик тўғрисида битим тузган якка тартибдаги тадбиркор ёхуд юридик шахс;

ҳудудий бошқармалар — Агентликнинг Қорақалпоғистон Республикаси, вилоятлар ва Тошкент шаҳар бошқармалари.

3. Қуйидагилар кундузги парвариш хизматининг асосий вазифалари ҳисобланади:

ногиронлиги бўлган болаларни парвариш қилиш ва тарбиялаш;

ногиронлиги бўлган болаларнинг тенгдошлари билан мулоқот қилиши учун шароит яратиш;

ногиронлиги бўлган болаларга янги ҳаётий кўникмаларни эгаллаши учун қулай шарт-шароитлар яратиш;

ногиронлиги бўлган болаларнинг жамиятга интеграциясига кўмаклашиш ва оилани қўллаб-қувватлаш;

ногиронлиги бўлган болаларни ижтимоий хизматлар билан қамраб олиш даражасини ошириш.

Хусусий шерик томонидан кундузги парвариш хизматида болаларни реабилитация қилиш ва уларнинг ижтимоийлашувига қаратилган бошқа вазифаларни амалга ошириш бўйича тадбирлар йўлга қўйилиши мумкин.

4. Кундузги парвариш хизматига қуйидаги ташхислар қўйилган ногиронлиги бўлган болалар қабул қилинади:

GMFCS классификациясига кўра 4-5-даражадаги Болалар церебрал фалажи (G80) бўлган болаларда енгил даражадаги ақлий заифлик (F70);

мўътадил ақлий заифлик (F71);

оғир даражадаги ақлий заифлик (F72);

чуқур ақлий заифлик (F73);

кўр-кар-соқовлик.

5. Кундузги парвариш хизмати якка тартибдаги тадбиркор (кейинги ўринларда — ЯТТ) ва юридик шахс томонидан давлат-хусусий шериклик лойиҳаси асосида ушбу Низомга иловада келтирилган схемага мувофиқ ташкил этилади.

Кундузги парвариш хизмати тарбияланувчиларнинг соғлом ўсиши ва парвариши учун зарур шарт-шароитларга эга бўлган, ёнғин хавфсизлиги ҳамда ЯТТ (ўзига ёхуд турмуш ўртоғига) ёки юридик шахсга мулк ҳуқуқи ёки бошқа ҳуқуқ билан тегишли бўлган санитария қоидалари, нормалари ва гигиена нормативларига жавоб берадиган бино-иншоотларда ташкил этилади.

Бунда бино ёки иншоот ЯТТ (турмуш ўртоғига тегишли бўлган ҳолат бундан мустасно) ёки юридик шахсга мулк ҳуқуқи билан тегишли бўлмаган тақдирда, бино ёки иншоотдан ижара ёки бошқа ҳуқуқ асосида фойдаланиш шартномасининг амал қилиш муддати давлат-хусусий шериклик тўғрисидаги битимнинг амал қилиш муддати давомида ўз кучида бўлиши таъминланиши зарур.

6. Кундузги парвариш хизмати беш кунлик иш ҳафтасида, қоида тариқасида, 9 соатли иш режимида ташкил этилади. Бунда боласини ёлғиз тарбиялаётган расмий банд бўлган она ёки отанинг фарзандлари учун олти кунлик иш ҳафтаси ташкил этилиши мумкин;

Ота-оналар (уларнинг ўрнини босувчи шахслар)нинг талаб ва истакларидан келиб чиқиб, ота-оналар ҳамда хизмат кўрсатувчи ўртасида мустақил равишда тузиладиган шартнома асосида тарбияланувчиларга қўшимча хизматлар кўрсатиш, шу жумладан, олти кунлик иш ҳафтаси ва кўпи билан 12 соатгача бўлган иш режими белгиланиши мумкин.

2-боб. Кундузги парвариш хизматини ташкил этиш тартиби

1-§. Давлат-хусусий шериклик тўғрисида битим тузиш

7. Ҳудудий бошқармалар ҳар чоракда камида бир марта ўзларининг ижтимоий тармоқлардаги расмий саҳифаларида, шунингдек, Агентликнинг расмий веб-сайтида ҳамда ижтимоий тармоқлардаги расмий саҳифаларида Психологик-тиббий-педагогик комиссияларнинг кўриги натижаси бўйича кундузги парвариш хизматига йўналтиришга хулоса берилган ногиронлиги бўлган болалар учун эҳтиёждан келиб чиққан ҳолда кундузги парвариш хизматини ташкил этиш бўйича эълон бериб боради.

Бунда кундузги парвариш хизматини ташкил этиш истагида бўлган талабгор ўша ҳудуддаги «Инсон» ижтимоий хизматлар марказига (кейинги ўринларда — «Инсон» маркази) мурожаат қилади.

«Инсон» маркази талабгорнинг мурожаатига асосан кундузги парвариш хизматига йўналтирилиши мумкин бўлган ногиронлиги бўлган болаларнинг ёш тоифаси ва сони ҳақида, шунингдек, кундузги парвариш хизматини ташкил этишда давлат-хусусий шериклик шартлари ҳақида маълумот беради.

8. Талабгор кундузги парвариш хизматини ташкил этиш истагини билдирган тақдирда, давлат-хусусий шериклик тўғрисидаги битимни тузиш учун тегишли ҳудудий бошқармага «Кундузги парвариш» ахборот модули орқали қуйидаги маълумотларни ўз ичига олган электрон шаклдаги ариза билан мурожаат қилади:

ЯТТнинг биометрик паспорт (идентификацияловчи ID-карта) маълумотлари;

юридик шахснинг солиқ тўловчининг идентификация рақами;

давлат-хусусий шериклик битими амал қилиши даврида кундузги парвариш хизмати ташкил этиладиган бино ёки иншоотга бўлган мулк, ижара ёки бошқа ҳуқуқнинг давлат рўйхатидан ўтказилганлиги (кадастр рақами), унинг манзили, жойлашуви (геолокацияси) ва кундузги парвариш хизмати учун ажратиладиган майдон (м2) ҳақидаги маълумотлар;

кундузги парвариш хизматида ташкил этилиши режалаштирилган гуруҳлар сони;

алоқа учун электрон почта манзили ва (ёки) мобил телефон рақами.

Талабгор «Кундузги парвариш» ахборот модулига киритиладиган маълумотларнинг ишончлилиги учун шахсан жавобгар бўлади.

9. Ариза «Кундузги парвариш» ахборот модули орқали шакллантирилганидан сўнг:

талабгорга аризада кўрсатилган электрон почта ва (ёки) мобиль телефон рақамига аризанинг ID-рақами, ариза қабул қилинган сана ва вақти кўрсатилган ҳолда хабар жўнатилади;

кундузги парвариш хизматининг жойлашуви бўйича Соғлиқни сақлаш вазирлиги ҳузуридаги Санитария-эпидемиологик осойишталик ва жамоат саломатлиги қўмитасининг туман (шаҳар) бўлимлари (кейинги ўринларда — Санэпидқўмнинг туман (шаҳар) бўлимлари) ҳамда туман (шаҳар) Фавқулодда вазиятлар бўлимларига электрон сўров жўнатилади.

10. Электрон сўров келиб тушгандан сўнг уч иш куни мобайнида:

а) Санэпидқўмнинг туман (шаҳар) бўлимлари:

кундузги парвариш хизмати учун ажратилган хоналар белгиланган санитария қоидалари, нормалари ва гигиена нормативларига мослигини;

бино ёки иншоотнинг манзили ва кундузги парвариш хизмати учун ажратиладиган майдоннинг (квадрат метрда акс эттирилади) аризада тўғри кўрсатилганлигини;

белгиланган меъёрларга мувофиқ кундузги парвариш хизматини ташкил этиш учун ажратилган майдонда тарбия олиш имконияти мавжуд бўлган болаларнинг максимал сонини;

кундузги парвариш хизматини ташкил этиш учун ажратилган бинолар санитария-ҳимоя зонасига эга бўлган объектлардан зарур даражадаги узоқликда жойлашганлигини ўрганади;

ўрганиш натижаси бўйича хулоса шакллантиради ва унга кундузги парвариш хизматининг кириш қисми, ошхонаси, ҳожатхонаси, парваришлаш учун мўлжалланган хоналарнинг фотосуратларини (камида 4 та фотосурат) илова қилади;

б) туман (шаҳар) Фавқулодда вазиятлар бўлимлари кундузги парвариш хизмати ташкил этилиши режалаштирилган бино ёки иншоотлар ҳудуди ҳамда бино (иншоот) ва хоналарнинг ёнғин хавфсизлиги талабларига мувофиқ ёки мувофиқ эмаслигини белгиланган тартибда ўрганиб чиқади ҳамда фотосуратларни (камида 4 та фотосурат) илова қилган ҳолда ўрганиш натижалари бўйича хулоса беради.

Кундузги парвариш хизматини ташкил этиш учун танланган манзилда фаолиятни амалга оширишнинг мақсадга мувофиқлиги ҳақидаги хулосанинг ишончлилиги учун шахсий жавобгарлик уни тасдиқлаган ташкилот раҳбарига юкланади.

11. Санэпидқўмнинг туман (шаҳар) бўлимлари ҳамда туман (шаҳар) Фавқулодда вазиятлар бўлимларидан хулосалар олинганидан сўнг барча маълумотлар кундузги парвариш хизмати ташкил этиш тўғрисидаги ариза билан бирга бир иш кунида «Кундузги парвариш» ахборот модули орқали тегишли ҳудудий бошқармага тақдим этилади.

12. Ҳудудий бошқармалар ҳужжатлар келиб тушгандан сўнг ўн иш куни мобайнида:

талабгор жисмоний шахснинг руҳий ёки наркология касалликлари диспансерларида ҳисобда туриш-турмаслигини аниқлайди;

кундузги парвариш хизматига субсидия ажратиш учун тегишли молия йилида Ижтимоий ҳимоя давлат жамғармасидан ажратиладиган маблағлар ҳажмини ҳисобга олган ҳолда кундузги парвариш хизмати ташкил этилиши мақсадга мувофиқлиги ёки мувофиқ эмаслиги бўйича хулоса тайёрлайди ва «Кундузги парвариш» ахборот модулига киритади.

Ҳудудий бошқармалар томонидан кундузги парвариш хизматини ташкил этилиши мақсадга мувофиқлиги бўйича ижобий хулоса «Кундузги парвариш» ахборот модулига киритилгандан сўнг давлат-хусусий шериклик тўғрисидаги битим «Кундузги парвариш» ахборот модулида автоматик равишда шаклланади ҳамда имзолаш учун талабгорга электрон шаклда жўнатилади.

13. Қуйидаги ҳолатларда ариза рад этилади:

а) кундузги парвариш хизматини ташкил этиш учун ажратилиши режалаштирилган (аризада кўрсатилган) бино ёки иншоот майдони шаҳарсозлик нормалари ва қоидаларида белгиланган минимал талабларидан кам бўлганида;

б) Санэпидқўмнинг туман (шаҳар) бўлимлари ҳамда туман (шаҳар) Фавқулодда вазиятлар бўлимлари томонидан кундузги парвариш хизматини ташкил этиш учун танланган манзилнинг санитария нормалари, қоидалари ва гигиена нормативларига ҳамда ёнғин хавфсизлиги талабларига мувофиқ эмаслиги тўғрисида хулоса берилганида;

в) идоралараро электрон алмашинув орқали олинган маълумотларга асосан талабгор бино ёки иншоотдан фойдаланиш ҳуқуқига эга бўлмаганида ёхуд ижара (шу жумладан, бошқа ҳуқуқ) асосида фойдаланиш муддати давлат-хусусий шериклик тўғрисидаги битимнинг амал қилиш муддатига мос бўлмаганида;

г) кундузги парвариш хизматини ташкил этиш учун ажратилиши режалаштирилган (аризада кўрсатилган) бино ёки иншоот манзили кадастр органларидан олинган маълумотларга мос эмаслиги аниқланганда;

д) талабгорнинг руҳий ёки наркология касалликлари диспансерларида ҳисобда туриши аниқланганда;

е) белгиланган харажатлар кундузги парвариш хизматига субсидия ажратиш учун тегишли молия йилида назарда тутилган маблағлар ҳажмидан ошиб кетганда.

Ушбу бандда назарда тутилмаган бошқа асосларга кўра аризани рад этиш тақиқланади.

14. Талабгор «Кундузги парвариш» ахборот модули орқали тақдим этилган давлат-хусусий шериклик тўғрисидаги битимни кўриб чиқади ва унда белгиланган шартларга рози бўлганида, унга электрон имзо қўяди.

Талабгор ўн беш иш куни ичида давлат-хусусий шериклик тўғрисидаги битимни имзоламаса, унинг аризаси бекор қилинади, бунда битимни имзолаш зарурати мавжуд бўлганида, ариза талабгор томонидан янгидан «Кундузги парвариш» ахборот модулига киритилиши талаб этилади.

Талабгор томонидан имзоланган давлат-хусусий шериклик тўғрисидаги битим автоматик равишда тегишли ҳудудий бошқармага имзолаш учун юборилади. Бунда ҳудудий бошқарма ушбу битимга ўн иш куни мобайнида имзо қўйиши лозим.

15. Кундузги парвариш хизматини ташкил этиш тўғрисидаги ариза рад этилганда, унинг аниқ сабаблари кўрсатилган ҳолда, аризадаги электрон почта орқали ёки мобил телефон рақамига СМС-хабар орқали талабгорга юборилади.

16. Хусусий шерик ҳудудий бошқарма билан давлат-хусусий шериклик тўғрисидаги битимни тузган кундан кейинги иш кунидан бошлаб фаолиятини бошлаш ҳуқуқига эга бўлади.

17. Хусусий шерик билан битим тузилган кундан бошлаб бир ой муддат ичида ҳудудий бошқарма жойига чиққан ҳолда ташкил этилган кундузги парвариш хизмати учун мўлжалланган мебель ва бошқа анжомлар билан жиҳозланганлик ҳолати бўйича ўрганиш ўтказади ҳамда ўрганиш якуни бўйича кундузги парвариш хизматини кўрсатиш мақсадга мувофиқлиги ёки мувофиқ эмаслиги ҳақидаги хулосани электрон шаклда «Кундузги парвариш» ахборот модулига киритади.

Ҳудудий бошқарма томонидан салбий хулоса берилганида, аниқланган камчиликлар бартараф этилгунга қадар кундузги парвариш хизмати вақтинча тўхтатилади.

2-§. Кундузги парвариш хизматини ташкил этиш

18. Кундузги парвариш хизмати ЯТТ томонидан ташкил этилганда кўпи билан 2 та гуруҳ, юридик шахс томонидан ташкил этилганда ҳар бир манзилда кўпи билан 4 та гуруҳ ташкил этишга йўл қўйилади.

Кундузги парвариш хизматида ҳар битта гуруҳ 4 — 9 нафаргача тарбияланувчидан иборат бўлади.

Бунда 3 ёшдан 10 ёшгача ва 10 ёшдан 18 ёшгача бўлган тарбияланувчиларни алоҳида-алоҳида гуруҳларга ажратиш тавсия этилади.

19. Ҳар бир гуруҳ алоҳида хона(лар)да ҳамда бошқа гуруҳдан ажратилган ҳолда ташкил этилади.

20. Кундузги парвариш хизмати тарбияланувчиларининг овқатланиши санитария қоидалари, нормалари ва гигиена нормативлари асосида ташкил этилади.

21. Кундузги парвариш хизматининг битта гуруҳига камида 1 та штат бирлигида тарбиячи, 1 та штат бирлигида тарбиячи ёрдамчиси жалб этилади. Бунда суд томонидан ёки тиббий хулосага мувофиқ ёхуд қонунчилик ҳужжатларига мувофиқ болалар билан бевосита ишлашни назарда тутувчи фаолият турлари билан шуғулланиши тақиқланган шахсларни жалб қилишга йўл қўйилмайди.

Кундузги парвариш хизматида кадрлар таркиби ҳамда уларнинг ўзгариши билан боғлиқ бўлган маълумотлар ходимлар ишга қабул қилинган ва ишдан бўшатилган кундан бошлаб бир иш куни ичида хусусий шерик томонидан «Кундузги парвариш» ахборот модулига киритилиши шарт.

22. Кундузги парвариш хизматида тарбиячи лавозимига олий ёки ўрта махсус педагогик ёхуд психологик, тарбиячи ёрдамчиси лавозимига умумий ўрта маълумотга эга бўлган шахслар қабул қилинади.

23. Кундузги парвариш хизматида меҳнат фаолиятини амалга ошираётган шахслар Агентлик ҳузуридаги Ижтимоий ҳимоя тизими ходимларининг малакасини ошириш маркази (кейинги ўринларда — Марказ)да мажбурий равишда уч йилда камида бир марта 36 соатдан кам бўлмаган ўқув дастури асосида онлайн ва (ёки) офлайн шаклда малака оширади.

Бунда кундузги парвариш хизматига биринчи марта ишга қабул қилинаётган шахслар икки ой ичида малака ошириш курсидан ўтиши лозим.

24. Кундузги парвариш хизматини ташкил этган хусусий шерик билан ота-оналар ўртасидаги ўзаро муносабатлар хусусий шерик ҳамда ота-оналар (уларнинг ўрнини босувчи шахслар) ўртасида тузилган шартнома билан тартибга солинади.

Шартнома тарбияланувчиларнинг кундузги парвариш хизматида бўлиш вақтини, парваришлаш жараёнини ташкил этишда томонларнинг ҳуқуқлари, мажбуриятлари ҳамда жавобгарлигини ўз ичига олади.

25. Кундузги парвариш хизмати биносининг кириш жойида фуқароларни кундузги парвариш хизмати ҳақидаги маълумотлардан хабардор қилиш мақсадида хусусий шерик томонидан ахборот пешлавҳаси ўрнатилади.

Ахборот пешлавҳасида давлат-хусусий шериклик тўғрисидаги битим нусхаси, кундузги парвариш хизматининг иш тартиби ва бошқа ҳужжатларнинг нусхалари жойлаштирилади. Бунда кундузги парвариш хизмати ногиронлиги бўлган болаларни қабул қилишда ота-оналар (уларнинг ўрнини босувчи шахслар)ни ахборот пешлавҳасига жойлаштирилиши кўрсатилган барча ҳужжатлар билан таништириши шарт.

3-§. Кундузги парвариш хизматига болаларни қабул қилиш ҳамда чиқариш

26. «Инсон» маркази Психологик-тиббий-педагогик комиссиянинг кўриги натижасида кундузги парвариш хизматига йўналтиришга хулоса берилган ногиронлиги бўлган боланинг ота-онаси (уларнинг ўрнини босувчи шахслар)га кундузги парвариш хизматидан фойдаланишни таклиф қилади.

Кундузги парвариш хизматидан фойдаланиш бўйича қизиқиш билдирган ногиронлиги бўлган боланинг ота-онаси (уларнинг ўрнини босувчи шахслар)га кундузги парвариш хизмати ва ундан фойдаланиш шартлари тўғрисида маълумот беради.

27. «Инсон» маркази кундузги парвариш хизматидан фойдаланиш истагини билдирган ота-она (уларнинг ўрнини босувчи шахслар) билан ижтимоий шартнома тузган ҳолда ногиронлиги бўлган болани кундузги парвариш хизматига жойлаштириш чорасини кўради.

Бунда «Инсон» маркази ногиронлиги бўлган болаларни ота-оналар (уларнинг ўрнини босувчи шахслар)нинг танлови асосида хусусий шерикни хабардор қилган ҳолда «Кундузги парвариш» ахборот модули орқали кундузги парвариш хизматига бириктиради.

28. Қуйидагилар кундузги парвариш хизматига қабул қилишга қарши кўрсатмалар ҳисобланади:

тез-тез, ҳар ойда 5 мартадан кўп тутқаноқ хуружлари содир бўладиган эпилепсия, серияли тутқаноқ хуружларига, эпилептик статусга, намозшомсимон онг хиралашиш ҳолатларига, дисфорияларга мойиллик;

беморнинг ўзи ва атрофдагилар учун хавфли бўлган қўпол ва хулқий бузилишлар сабаб бўладиган руҳий касалликлар;

улар билан касалланганда болани умумтаълим ёки ихтисослаштирилган таълим муассасаларида ўқитиш мумкин бўлган ҳар қандай руҳий касалликлар;

жараённинг фаол босқичидаги сил касаллиги;

юқумли тери ва соч касалликлари;

ўткир юқумли касалликлар;

салбий жараёндаги, ёмон ҳолатда ўтадиган ўсма касалликлари ва рецидивлари;

таносил касалликлари;

юрак-қон томир, нафас олиш ва овқат ҳазм қилиш тизимининг хуруж ва декомпенсация босқичи.

29. Тарбияланувчилар кундузги парвариш хизматидан қуйидагилар асосида чиқарилади:

ота-оналар (уларнинг ўрнини босувчи шахслар)нинг аризаси;

соғлиқни сақлаш тизими муассасаларининг тиббий кўрсатмалари;

Психологик-тиббий-педагогик комиссиянинг хулосасида кўрсатилган ногиронлиги бўлган боланинг кундузги парвариш хизматида бўлиш муддатининг тугаши;

тарбияланувчининг 18 ёшга тўлиши;

кундузги парвариш хизматини ташкил этган хусусий шерик билан ота-оналар (уларнинг ўрнини босувчи шахслар) ўртасида тузилган шартнома бекор қилинганда;

тарбияланувчининг вафот этиши.

30. Кундузги парвариш хизматидан тарбияланувчиларни чиқариш кундузги парвариш хизматининг буйруғи билан амалга оширилади.

4-боб. Кундузги парвариш хизматини бошқариш ва унинг фаолиятини назорат қилиш

31. Кундузги парвариш хизматини бошқариш уни ташкил этган хусусий шерик томонидан амалга оширилади.

32. Кундузги парвариш хизмати тарбияланувчиларининг давомати ва уларни парваришлаш жараёни ҳудудий бошқарма, «Инсон» ижтимоий хизматлар маркази ҳамда Агентлик ҳузуридаги Ижтимоий инспекция томонидан назорат қилинади.

33. Кундузги парвариш хизмати қуйидаги ҳолларда вақтинча тўхтатиб турилади:

тарбияланувчиларнинг ҳаёти ва соғлигига хавф туғдириши мумкин бўлган техник носозликлар, авария ҳолатлари ёки табиий ёки бошқа офатлар, карантин ва одамлар учун хавфли бўлган бошқа юқумли касалликларнинг тарқалиши натижасида муайян ҳудудда юзага келган вазиятларда;

санитария қоидалари, нормалари ва гигиена нормативлари бузилганлиги аниқланганда;

ёнғин хавфсизлиги талабларига риоя этилмаганлиги аниқланганда;

ҳудудий бошқарма томонидан ўтказилган ўрганиш натижасида аниқланган камчиликлар белгиланган муддатда бартараф этилмаганда;

енгиб бўлмас куч (форс-мажор) ҳолатлари юзага келганда;

давлат-хусусий шериклик тўғрисидаги битим шартларини бажариш билан боғлиқ техник ёки ташкилий сабаблар мавжуд бўлганда.

33 1 . Кундузги парвариш хизмати мазкур Низомнинг 33-бандида назарда тутилган ҳолатлардан бири юзага келганда хусусий шерик ҳамда ҳудудий бошқарма томонидан улар бартараф этилгунга қадар давлат-хусусий шериклик тўғрисидаги битимда белгиланган тартибда вақтинча тўхтатиб турилади.

Бунда кундузги парвариш хизмати вақтинча тўхтатиб турилган даврда:

янги тарбияланувчилар қабул қилинмайди;

тарбияланувчиларнинг давомати ҳисобга олинмайди;

хусусий шерикка субсидия ва компенсация ҳисобланмайди ҳамда тўланмайди.

33 2 . Кундузги парвариш хизмати вақтинча тўхтатиб турилган тақдирда тарбияланувчиларнинг ота-онаси (уларнинг ўрнини босувчи шахслар) камида бир иш куни олдин хабардор қилинади.

33 3 . Кундузги парвариш хизматини вақтинча тўхтатиб туришга сабаб бўлган ҳолатлар бартараф этилгандан сўнг кундузги парвариш хизмати фаолияти давлат-хусусий шериклик тўғрисидаги битимда белгиланган тартибда қайта тикланади.

5-боб. Кундузги парвариш хизматини молиялаштириш

34. Хусусий шерик ўз маблағлари ҳисобидан сотиб олган мол-мулкни қонунчилик ҳужжатларига мувофиқ тасарруф этади.

35. Кундузги парвариш хизмати қонунчилик ҳужжатларига мувофиқ уни ташкил этган хусусий шерикнинг маблағлари ҳамда Ижтимоий ҳимоя давлат жамғармасидан ажратиладиган субсидия, ота-оналарнинг тўловлари ва қонунчиликда тақиқланмаган бошқа манбалар ҳисобидан молиялаштирилади.

36. Субсидия гуруҳга камида 2 нафар тарбияланувчи қабул қилинганидан сўнг ҳисобот ойида ҳар бир тарбияланувчининг ҳақиқатда қатнаган кунлари бўйича ажратилади. Бунда тарбияланувчиларнинг энг кам сонини аниқлашда бир ойнинг камида учдан бири қисмида давомати белгиланган тарбияланувчилар инобатга олинади.

37. Кундузги парвариш хизматига Ижтимоий ҳимоя давлат жамғармасидан ажратиладиган маблағлар ҳисобидан қонунчилик ҳужжатларида назарда тутилган шартлар ва миқдорларда субсидия ажратилади.

38. Кундузги парвариш хизмати қонунчилик ҳужжатларида тақиқланмаган бошқа маблағлар ҳисобидан ҳам молиялаштирилиши мумкин.

6-боб. Якунловчи қоидалар

39. Хусусий шерик билан тузилган давлат-хусусий шериклик тўғрисидаги битим ҳудудий бошқарма томонидан қуйидаги ҳолларда бир томонлама бекор қилинади:

а) кундузги парвариш хизмати томонидан бир боланинг маълумотлари «Кундузги парвариш» ахборот модулига киритилиб, унинг фотосурати ўрнига бошқа бола (тарбияланувчи)нинг фотосурати ушбу ахборот тизимига жойлаштирилганлиги ва унинг асосида давомати белгиланиб келинаётганлиги аниқланганда.

Бунда ушбу ҳолат аниқланган ойдан бошлаб уч ой давомида субсидия мазкур кундузги парвариш хизматига нотўғри маълумотлар киритилган тарбияланувчи учун ҳисобланмайди ва ажратилмайди. Бундай ҳолат такроран аниқланганда, ушбу кундузги парвариш хизмати билан давлат-хусусий шериклик тўғрисидаги битим бекор қилинади ва қайта тузилмайди;

б) ЯТТ бўлган хусусий шерик озодликдан маҳрум этилганда, бедарак йўқолган деб топилганда ёки вафот этганида (вафот этган деб эълон қилинганда);

в) хусусий шерик — юридик шахс фаолияти тугатилганда;

г) хусусий шерик қонунчилик ҳужжатларида белгиланган тартибда тўловга қобилиятсиз деб топилганда;

д) хусусий шерик ушбу Низом ҳамда давлат-хусусий шериклик тўғрисидаги битимда кўрсатилган ўз мажбуриятларини бажармаган тақдирда.

40. Кундузги парвариш хизматини ташкил этган хусусий шерик томонидан ҳудудий бошқарма билан тузилган давлат-хусусий шериклик тўғрисидаги битимга ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш ёки уни бекор қилиш юзасидан ариза «Кундузги парвариш» ахборот модулига электрон шаклда юборилади.

41. Давлат-хусусий шериклик тўғрисидаги битим муддатини узайтириш бўйича ариза хусусий шерик томонидан амалдаги битим муддати тугашидан камида бир ой олдин, бироқ икки ойдан кўп бўлмаган муддатда «Кундузги парвариш» ахборот модули орқали электрон шаклда юборилади.

42. Давлат-хусусий шериклик тўғрисидаги битим муддатини узайтириш, фаолият манзилини ўзгартириш, кундузги парвариш хизмати қувватини камайтириш ёки ошириш ушбу Низомнинг 2-бобида кўрсатилган босқичларда амалга оширилади.

43. Давлат-хусусий шериклик тўғрисидаги битимни бекор қилиш бўйича ариза тарафлар томонидан электрон шаклда «Кундузги парвариш» ахборот модулига киритилади. Бунда аризага электрон рақамли имзо қўйилган битимни бекор қилиш бўйича қўшимча келишув илова қилинади.

Давлат-хусусий шериклик тўғрисидаги битимни бекор қилиш бўйича ариза «Кундузги парвариш» ахборот модулига киритилган кундан бошлаб уч иш кунида тарафлар томонидан кўриб чиқилиши лозим.

44. Ушбу Низом талаблари бузилишида айбдор бўлган шахслар қонунчилик ҳужжатларига мувофиқ жавоб берадилар.

Ногиронлиги бўлган болалар учун кундузги парвариш хизматини ташкил этиш тўғрисидаги низомга ИЛОВА

Кундузги парвариш хизматини ташкил этиш

Босқичлар Субъектлар Тадбирлар Бажариш муддатлари 1-босқич Ҳудудий бошқармалар Психологик-тиббий-педагогик комиссияларнинг кўриги натижаси бўйича кундузги парвариш хизматига йўналтиришга хулоса берилган ногиронлиги бўлган болалар учун эҳтиёждан келиб чиққан ҳолда кундузги парвариш хизматини ташкил этиш бўйича эълон бериб боради. Ҳар чоракда камида бир марта 2-босқич Талабгор Кундузги парвариш хизматини ташкил этмоқчи бўлган талабгор «Инсон» ижтимоий хизматлар марказига келган ҳолда мурожаат қилади. Заруратдан келиб чиқиб 3-босқич «Инсон» ижтимоий хизматлар маркази Талабгорнинг мурожаатига асосан кундузги парвариш хизматига йўналтирилиши мумкин бўлган 3 ёшдан 18 ёшгача ногиронлиги бўлган болаларнинг ёш тоифаси ва сони ҳақида маълумот беради. Талабгор мурожаат қилган вақтда 4-босқич Талабгор Давлат-хусусий шериклик тўғрисидаги битимни тузиш учун тегишли ҳудудий бошқармага «Кундузги парвариш хизматини бошқариш» ахборот модули орқали электрон шаклда ариза билан мурожаат қилади. Битим тузиш истагидан келиб чиқиб 5-босқич «Кундузги парвариш хизматини бошқариш» ахборот модули 1. Талабгорга аризада кўрсатилган электрон почта ва (ёки) мобил телефон рақамига аризанинг ID-рақами ва ариза қабул қилинган сана ва вақти кўрсатилган ҳолда хабар жўнатилади. 2. Кундузги парвариш хизматининг жойлашуви бўйича Соғлиқни сақлаш вазирлиги ҳузуридаги Санитария-эпидемиологик осойишталик ва жамоат саломатлиги қўмитасининг туман (шаҳар) бўлимлари ҳамда туман (шаҳар) Фавқулодда вазиятлар бўлимларига электрон сўровлар жўнатилади. Ариза тушган куннинг ўзида 6-босқич Санитария-эпидемиологик осойишталик ва жамоат саломатлиги қўмитасининг туман (шаҳар) бўлимлари ҳамда туман (шаҳар) Фавқулодда вазиятлар бўлимлари Кундузги парвариш хизматларини жойлаштириш учун танланган манзилда фаолиятни амалга ошириш мақсадга мувофиқлиги ёки мувофиқ эмаслиги ҳақидаги хулосаларни электрон шаклда «Кундузги парвариш хизматини бошқариш» ахборот модулига киритади. Уч иш куни мобайнида 7-босқич «Кундузги парвариш хизматини бошқариш» ахборот модули Соғлиқни сақлаш вазирлиги ҳузуридаги Санитария-эпидемиологик осойишталик ва жамоат саломатлиги қўмитасининг туман (шаҳар) бўлимлари ҳамда туман (шаҳар) Фавқулодда вазиятлар бўлимларининг хулосалари олинганидан сўнг ариза «Кундузги парвариш хизматини бошқариш» ахборот модули орқали тегишли ҳудудий бошқарма га тақдим этилади. Бир иш кунида 8-босқич Ҳудудий бошқармалар 1. Талабгор жисмоний шахснинг руҳий ёки наркология касалликлари диспансерларида ҳисобда туриш-турмаслигини аниқлайди. 2. Кундузги парвариш хизматига субсидия ажратиш учун тегишли молия йилида Ижтимоий ҳимоя давлат жамғармасидан ажратиладиган маблағлар ҳажмини ҳисобга олган ҳолда кундузги парвариш хизмати ташкил этилиши мақсадга мувофиқлиги ёки мувофиқ эмаслиги бўйича хулоса тайёрлайди ва «Кундузги парвариш хизматини бошқариш» ахборот модулига киритади. Ўн иш кунида 9-босқич «Кундузги парвариш хизматини бошқариш» ахборот модули 1. Ҳудудий бошқармалар томонидан кундузги парвариш хизматлари ташкил этилиши мақсадга мувофиқлиги бўйича ижобий хулоса «Кундузги парвариш хизматини бошқариш» ахборот модулига киритилгандан сўнг автоматик равишда давлат-хусусий шериклик тўғрисидаги битим шаклланади ва имзолаш учун талабгорга электрон хабар жўнатилади. Ҳудудий бошқармалар томонидан хулоса киритилган кунда 2. Талабгор «Кундузги парвариш хизматини бошқариш» ахборот модули орқали тақдим этилган давлат-хусусий шериклик тўғрисидаги битимга электрон имзо қўйганидан сўнг ушбу битим электрон имзо қўйиш учун тегишли ҳудудий бошқармага автоматик тарзда юборилади. Талабгор томонидан имзоланган кунда

Вазирлар Маҳкамасининг 2025 йил 27 февралдаги 126-сон қарорига 2-ИЛОВА

Ногиронлиги бўлган болалар учун кундузги парвариш хизматини ташкил этган тадбиркорлик субъектларига субсидия ажратиш ва компенсация тўлаш тартиби тўғрисида

1-боб. Умумий қоидалар

1. Ушбу Низом ногиронлиги бўлган болалар учун кундузги парвариш хизматини (кейинги ўринларда — кундузги парвариш хизмати) ташкил этган якка тартибдаги тадбиркорлар ва юридик шахсларга (кейинги ўринларда — хусусий шерик) субсидия ажратиш ва компенсация тўлаш тартибини белгилайди.

2. Хусусий шерикка субсидия ажратиш ва компенсация тўлаш у томонидан ташкил этилган кундузги парвариш хизматида парвариш қилинаётган 3 ёшдан 18 ёшгача ногиронлиги бўлган болалар учун давлат-хусусий шериклик тўғрисидаги битимнинг амал қилиш даврида Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузуридаги Ижтимоий ҳимоя миллий агентлиги (кейинги ўринларда — Агентлик)нинг Ижтимоий ҳимоя давлат жамғармаси (кейинги ўринларда — Жамғарма) маблағлари ҳисобидан амалга оширилади.

3. Субсидия ва компенсацияларни ажратиш ва тўлаш мазкур Низомнинг 1-иловасида белгиланган схемага мувофиқ амалга оширилади.

2-боб. Субсидия ажратиш ва компенсация тўлаш шартлари

4. Қуйидаги шартлар бажарилган тақдирда, хусусий шерикка субсидия ажратилади ва компенсация тўланади:

а) хусусий шерик томонидан ташкил этилган кундузги парвариш хизмати доирасида ташкил этилган гуруҳга камида 2 нафар тарбияланувчи қабул қилинганда;

б) кундузги парвариш хизмати доирасида ташкил этилган ҳар бир гуруҳга қабул қилинган тарбияланувчилар тўғрисидаги маълумотлар «Кундузги парвариш хизматини бошқариш» ахборот модулига (кейинги ўринларда — «Кундузги парвариш» ахборот модули) киритилганда. Бунда:

хусусий шерик Агентликнинг «Кундузги парвариш» ахборот модулига кирган ҳолда унда кўрсатилган оммавий оферта талаблари ва шартлари билан танишиб, ушбу ахборот тизимидан фойдаланиш бўйича ўз розилигини билдириши ва электрон рақамли имзоси билан тасдиқлаши талаб этилади;

«Кундузги парвариш» ахборот модули орқали оферта тасдиқланганда, хусусий шерик учун ушбу ахборот модулида шахсий кабинет очилади.

5. Хусусий шерикка кундузги парвариш хизматини кўрсатган ҳар бир кун учун қуйидаги миқдорда субсидия ажратилади:

кундузги парвариш хизматида парвариш қилинаётган 3 ёшдан 7 ёшгача ногиронлиги бўлган ҳар бир бола учун базавий ҳисоблаш миқдорининг 25 фоизи;

кундузги парвариш хизматида парвариш қилинаётган 7 ёшдан 18 ёшгача ногиронлиги бўлган ҳар бир бола учун базавий ҳисоблаш миқдорининг 27 фоизи миқдорида.

Бунда хусусий шерикка бириктирилган ногиронлиги бўлган болалар кундузги парвариш хизматидан бир ой давомида камида ўн иш куни қатнаган, бироқ етти иш кунигача фойдаланмаган кунлари учун ҳам хусусий шерикка мазкур банднинг иккинчи ва учинчи хатбошиларида назарда тутилган субсидиянинг 50 фоизи миқдорида субсидия ажратилади.

6. Ушбу Низомнинг 5-бандига мувофиқ субсидия ажратишда:

вилоятлар марказлари, Тошкент ва Нукус шаҳарларида ташкил этилган кундузги парвариш хизмати учун ажратиладиган субсидия миқдорини белгилашда 1,1 нисбатда кўпайтирувчи коэффициент қўлланади;

кундузги парвариш хизматида Ижтимоий реестрга киритилган оилаларнинг болаларини парвариш қилганлик учун ушбу болаларнинг ҳар бирига белгиланган субсидия умумий миқдорининг 30 фоизи миқдорида қўшимча маблағ ажратилади.

7. Хусусий шерикка бир нафар тарбияланувчини парвариш қилганлик учун ажратиладиган субсидиянинг ойлик миқдори «Кундузги парвариш» ахборот модулида қуйидаги формула асосида автоматик ҳисоб-китоб қилинади:

КПХС = КПХ * ҚКС;

КПХС — кундузги парвариш хизматидаги бир нафар тарбияланувчи харажатларини қоплаш учун субсидиянинг ойлик суммаси;

КПХ — кундузги парвариш хизматидаги бир нафар тарбияланувчининг бир кунлик харажатини қоплашга ажратиладиган субсидиянинг миқдори;

ҚКС — ҳисобот ойида ҳар бир тарбияланувчининг ҳақиқатда кундузги парвариш хизматига қатнаган кунлари сони.

Бунда вилоятлар марказлари, Тошкент ва Нукус шаҳарларида кундузги парвариш хизматини ташкил этган хусусий шерикка ажратиладиган субсидиянинг ойлик миқдори КПХС = КПХ *1,1 * ҚКС формуласи орқали, мазкур Низомнинг 5-банди тўртинчи хатбошисида назарда тутилган субсидия ажратилишида эса субсидиянинг миқдорини 50 фоизга камайтириш орқали ҳисоб-китоб қилинади.

8. Хусусий шерик томонидан кундузги парвариш хизмати ташкил этилган жойдан 3 километр радиусдан ортиқ масофада яшайдиган тарбияланувчиларнинг келиб-кетишлари учун транспорт хизмати йўлга қўйилиши мумкин.

Бунда хусусий шерикка кундузги парвариш хизматига қабул қилинган тарбияланувчининг ҳақиқатда қатнаган кунидан келиб чиққан ҳолда, бир ой учун базавий ҳисоблаш миқдорининг 0,75 бараваригача миқдорда компенсация тўланади.

Транспорт хизматидан фойдаланаётган тарбияланувчиларнинг яшаш манзили кундузги парвариш хизмати жойлашган манзилдан 3 километр радиусдан ортиқ масофада жойлашганлик факти Агентликнинг Қорақалпоғистон Республикаси, вилоятлар ва Тошкент шаҳар бошқармалари (кейинги ўринларда — ҳудудий бошқармалар) томонидан аниқланади.

Тарбияланувчининг ота-онаси (уларнинг ўрнини босувчи шахслар) Вазирлар Маҳкамасининг «Транспорт хизматларидан фойдаланиш имкониятларини кенгайтириш орқали кўриш ва ҳаракатланиш билан боғлиқ касалликларга чалинган алоҳида таълим эҳтиёжлари бўлган болалар учун таълим олиш шароитларини яхшилаш тўғрисида» 2025 йил 28 февралдаги 132-сон қарорига мувофиқ Транспорт хизматидан фойдаланувчилар рўйхатига киритилган бўлса, ушбу тарбияланувчи учун компенсация тўланмайди.

3-боб. Субсидия ажратиш ва компенсация тўлаш тартиби

9. Хусусий шерикка ажратиладиган субсидия ва тўланадиган компенсацияни ҳисоблаш ушбу Низомнинг 4-бандида назарда тутилган шартлар бажарилганидан кейинги иш кунидан бошланади.

Бунда субсидия ва компенсациянинг миқдори кундузги парвариш хизматига қабул қилинган тарбияланувчиларнинг беш кунлик, Ижтимоий реестрга киритилган ва боласини ёлғиз тарбиялаётган расмий банд бўлган она ёки отанинг вояга етмаган фарзандининг олти кунлик иш ҳафтасидаги ҳақиқий давоматидан келиб чиққан ҳолда «Кундузги парвариш» ахборот модули орқали автоматик равишда ҳисобланади.

10. Кундузги парвариш хизматига қабул қилинган тарбияланувчиларининг ҳақиқий давоматининг ҳисоби «Кундузги парвариш» ахборот модулининг мобил иловаси ёки махсус қурилмалар ёрдамида жисмоний шахсни биометрик идентификация қилиш технологияси орқали юритилади.

Биометрик идентификация қилиш жараёни кундузги парвариш хизматининг раҳбари ёки ходимларининг мобил телефони ёхуд планшетлари, шунингдек, махсус қурилмалар ёрдамида ушбу ташкилотнинг жойлашуви (геолокацияси) ҳисобга олинган ҳолда ҳар иш кунида бир маротаба амалга оширилади.

11. Субсидия ва компенсациянинг ойлик суммалари автоматик равишда «Кундузги парвариш» ахборот модулида қайд этилган тарбияланувчиларнинг давомати асосида ҳисобланади ҳамда ушбу Низомга 2-иловага мувофиқ намунадаги буюртманома шаклланади.

Бунда кундузги парвариш хизматининг давлат-хусусий шериклик тўғрисидаги битимда кўрсатилган манзилидан (жойлашуви бўйича геолокацияси) бошқа жойда қайд этилган тарбияланувчиларнинг давомати «Кундузги парвариш» ахборот модулида ҳисобга олинмайди.

12. «Кундузги парвариш» ахборот модулининг мобил иловасидан ёки махсус қурилмалардан интернет тармоғисиз (офлайн режимда) фойдаланилган ҳолларда тарбияланувчилар давомати бўйича қайд этилган маълумотлар хусусий шерик томонидан ҳисобот ойидан кейинги ойнинг 5-санасидан кечикмасдан интернет тармоғига уланган ҳолда (онлайн режимда) офлайн режимда киритилган маълумотларни «Кундузги парвариш» ахборот модулига узатилишини (янгиланишини) таъминлайди.

«Кундузги парвариш» ахборот модулига маълумотларни ўз вақтида тақдим этмаганда, шу жумладан, ушбу банднинг биринчи хатбошисида назарда тутилган тартибда узатилишини (янгиланишини) таъминламаганда хусусий шерикка субсидия ва компенсация ҳисобланмайди ва тўланмайди.

13. «Кундузги парвариш» ахборот модулида ҳисобланган субсидия ва компенсациянинг тўлов қайдномаси ва тўлов топшириқномаси ҳисобот ойидан кейинги ойнинг 10-санасига қадар шакллантирилади ва Жамғарманинг махсус ғазна ҳисобварағидан икки иш куни ичида Иқтисодиёт ва молия вазирлигининг ахборот тизимлари орқали хусусий шерикнинг тижорат банкдаги ҳисобварағига автоматик равишда ўтказилади.

4-боб. Якунловчи қоидалар

14. Хусусий шерик тарбияланувчилар тўғрисидаги «Кундузги парвариш» ахборот модулига киритилган маълумотларнинг тўғрилиги ва ҳаққонийлиги бўйича жавобгар ҳисобланади.

15. Хусусий шерик томонидан бир боланинг маълумотлари «Кундузги парвариш» ахборот модулига киритилиб, унинг фотосурати ўрнига бошқа боланинг (тарбияланувчи) фотосурати ушбу ахборот модулига жойлаштирилганлиги ва унинг асосида давомат белгилаб келинаётганлиги аниқланганда:

ушбу ҳолат аниқланган ойдан бошлаб уч ой давомида мазкур тарбияланувчи учун субсидия ва компенсация ҳисобланмайди ҳамда тўланмайди;

ушбу тарбияланувчи кундузги парвариш хизматига қатнаган тегишли молия йилида тўланган барча субсидия ва компенсация суммаси тўлиқ Жамғармага ундирилади.

Бундай ҳолат такроран аниқланганда, ушбу хусусий шерик билан тузилган давлат-хусусий шериклик тўғрисидаги битим давлат шериги томонидан бир томонлама бекор қилинади ва қайта тузилмайди.

16. Техник ёки бошқа сабабларга кўра ҳисобот ойида «Кундузги парвариш» ахборот модулида субсидия ва компенсациянинг ортиқча ёки кам ҳисобланганлиги аниқланганда, ҳисобот ойидан кейинги ойда ушбу субсидия ва компенсация тегишли суммалар қўшилган ёки камайтирилган ҳолда ҳисоб-китоб қилинади.

17. Енгиб бўлмайдиган куч (форс-мажор) ҳолатлари натижасида хусусий шерик томонидан тарбияланувчиларнинг давоматини «Кундузги парвариш» ахборот модулига киритишнинг имконияти бўлмаган ҳолларда, ойлик давоматни белгилаш учун «Кундузги парвариш» ахборот модулида қайд этилган тарбияланувчиларнинг сўнгги 5 кунликдаги ўртача давомат кўрсаткичи асосида ҳисоб-китоб қилинади ва тўлаб берилади.

Бунда хусусий шерик қонунчилик ҳужжатларига мувофиқ енгиб бўлмайдиган куч (форс-мажор) ҳолатлари юз берганлигини тасдиқловчи ваколатли орган томонидан бериладиган сертификатни тегишли ҳудудий бошқармага тақдим этиши лозим.

17 1 . Техник носозлик сабабли «Кундузги парвариш» ахборот модулининг мобил иловаси ёки махсус қурилмалар ёрдамида тарбияланувчиларни биометрик идентификация қилиш имкони бўлмаган ҳолларда, хусусий шерик мазкур ҳолат юзасидан дарҳол ўша ҳудуддаги «Инсон» ижтимоий хизматлар марказини хабардор қилади. Бунда тарбияланувчиларнинг уч кундан ортиқ бўлмаган муддатдаги давомати «Инсон» ижтимоий хизматлар маркази томонидан тўлдириладиган тарбияланувчиларнинг қатнови далолатномаси асосида амалга оширилади.

«Инсон» ижтимоий хизматлар маркази техник носозлик сабабли тўлдирилган тарбияланувчиларнинг қатнови далолатномасини ҳисобот ойидан кейинги ойнинг 5-санасидан кечикмасдан «Кундузги парвариш» ахборот модулига киритиш учун тегишли ҳудудий бошқармага тақдим этади.

18. Кундузги парвариш хизмати томонидан ойлик субсидия ва компенсация маблағларининг мақсадли сарфланиши юзасидан назорат Агентлик ҳамда тегишли назорат органлари томонидан амалга оширилади.

19. Ушбу Низом талаблари бузилишида айбдор бўлган шахслар қонунчилик ҳужжатларига мувофиқ жавоб берадилар.

Ногиронлиги бўлган болалар учун кундузги парвариш хизматини ташкил этган тадбиркорлик субъектларига субсидия ажратиш ва компенсация тўлаш тартиби тўғрисидаги низомга 1-ИЛОВА

Кундузги парвариш хизматига Ижтимоий ҳимоя давлат жамғармаси маблағлари ҳисобидан субсидия ажратиш ва компенсация тўлаш

Босқичлар Субъектлар Тадбирлар Бажариш муддатлари 1-босқич Хусусий шерик 1. «Кундузги парвариш хизматини бошқариш» ахборот модулига кундузги парвариш хизмати ва унинг тарбияланувчилари тўғрисидаги маълумотларни киритади. 2. Жисмоний шахсни биометрик идентификация қилиш орқали тарбияланувчилар давоматини белгиланган тартибда юритади. Тарбияланувчи тўғрисидаги маълумотлар киритилган кундан кейинги иш кунидан бошлаб 2-босқич «Кундузги парвариш хизматини бошқариш» ахборот модули 1. Кундузги парвариш хизматига қатнаган тарбияланувчиларнинг давомати автоматик тарзда шаклланади. Ҳисобот ойи давомида 2. Кундузги парвариш хизматига қатнаган тарбияланувчилар давомати бўйича маълумотлар электрон шаклда йиғилади, ажратиладиган субсидия ва тўланадиган компенсация миқдорлари ҳисобланади. Ҳисобот ойидан кейинги ойнинг 5-санасига қадар 3. Субсидия ва компенсацияларнинг тўлов қайдномаси ва тўлов топшириқномаси шаклланади. Ҳисобот ойидан кейинги ойнинг 10-санасига қадар 3-босқич Ижтимоий ҳимоя давлат жамғармаси Субсидия ва компенсация суммалари Ижтимоий ҳимоя давлат жамғармасининг ғазна ҳисобварағидан Иқтисодиёт ва молия вазирлигининг ахборот тизимлари орқали хусусий шерикнинг тижорат банкдаги ҳисобварағига ўтказилади. Икки иш кунида

Ногиронлиги бўлган болалар учун кундузги парвариш хизматини ташкил этган тадбиркорлик субъектларига субсидия ажратиш ва компенсация тўлаш тартиби тўғрисидаги низомга 2-ИЛОВА

20___ йил __________ ойи учун «__________» кундузги парвариш хизматига қабул қилинган ҳар бир бола учун субсидия ва компенсация олишга

Ташкилот СТИРи ___________ Ҳудуд номи ___________ Туман (шаҳар) номи ___________ МФЙ номи ___________ Уй рақами ___________ Т/р Тарбияланувчи тўғрисида маълумотлар Ҳисобот ойида Ф.И.О. Туғилган санаси Туғилганлик ҳақидаги гувоҳнома серияси ва рақами Тарбияланувчининг кундузги парвариш хизматига қатнаган кунлари сони Субсидия ва компенсациянинг қатъий кунлик миқдори Тарбияланувчи учун ажратиладиган субсидия ва тўланадиган компенсация суммаси (4 уст*5 уст) а 1 2 3 4 5 6 1. 2. ... ЖАМИ: Х Х

Вазирлар Маҳкамасининг 2025 йил 27 февралдаги 126-сон қарорига 3-ИЛОВА

Ижтимоий ҳимоя миллий агентлиги ҳузуридаги Ижтимоий ҳимоя тизими ходимларининг малакасини ошириш марказида малака ошириш курсини тугатганлик ҳақида сертификат тавсифи

Малака ошириш ўқув курсларини тугатганлик ҳақидаги Сертификат офсет усулида А4 форматдаги оқ қоғозда бешта бўёқдан: қора ранг — матн учун, яшил, кўк, қизил ранг — расмлар тасвири учун, оч кул ранг — фон учун фойдаланиб босилади.

Варақнинг чап томонида четидан 10 мм қолдирилиб, Ўзбекистон Республикаси Давлат Герби тасвири билан 32 мм кенгликдаги ҳошия жойлаштирилади. Ҳошиянинг юқори қисмида 30 мм диаметрли Ўзбекистон Республикаси Давлат герби тасвири, пастки қисмида — 35 мм ҳажмдаги иккита туташ тўртбурчакдан ташкил топган саккиз бурчакли юлдуз жойлашади, юлдуз марказида муҳр учун диаметри 25 мм бўлган оқ доира бор.

Варақнинг ўнг томонида четидан 30 мм қолдирилиб, Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузуридаги Ижтимоий ҳимоя миллий агентлиги ҳузуридаги Ижтимоий ҳимоя тизими ходимларининг малакасини ошириш марказининг расмий логотипи жойлаштирилади.

Варақнинг қолган қисмининг юқорисида давлат тилида лотин графикасида қуйидаги сўзлар босилади:

Oʻzbekiston Respublikasi Prezidenti huzuridagi Ijtimoiy himoya milliy agentligi huzuridagi Ijtimoiy himoya tizimi xodimlarining malakasini oshirish markazi malaka oshirish kursini tugatganlik haqida SERTIFIKAT

Сертификат икки лотин ҳарфи «KP» ва олти сондан иборат тартиб рақамига эга. Матн оч кул ранг фонда гулдор нақш билан босилади.

Сертификат олти карра ҳимояланган бўлиб, қуйидагилардан фойдаланилган:

босишнинг икки — офсет ва юқори усули;

нур орқали нусха кўчиришни мураккаблаштириш учун ёрқин ранглар;

гулдор нақш;

турли рангли нақшлар тўрларидан фойдаланиш йўли билан ҳар хил ранглар ҳосил қилиш;

махсус қоғоз:

алмашиб турадиган сонлардан тартиб рақами.

Вазирлар Маҳкамасининг 2025 йил 27 февралдаги 126-сон қарорига 4-ИЛОВА

«Андижон вилояти ҳудудий ижтимоий хизматлар маркази» давлат муассасасининг

Директор Тиббий-ижтимоий хизматларни ташкил этиш бўйича директор ўринбосари 1 Молия-иқтисод ва хўжалик ишлари бўйича директор ўринбосари 1 Бош юрисконсульт 0,5 Тиббий реабилитация хизмати бўлими * 20 Бош ҳисобчи 1 Кадрлар билан ишлаш бўйича етакчи мутахассис 0,5 Ижтимоий реабилитация хизмати бўлими * 10

Вазирлар Маҳкамасининг 2025 йил 27 февралдаги 126-сон қарорига 5-ИЛОВА

Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг айрим қарорларига киритилаётган ўзгартириш ва қўшимчалар

1. Вазирлар Маҳкамасининг 2011 йил 7 январдаги 6-сон қарори билан тасдиқланган Якка тартибдаги тадбиркорлар шуғулланиши мумкин бўлган фаолият турлари рўйхатининг IV бўлими қуйидаги мазмундаги 60 1 -позиция билан тўлдирилсин:

« 60 1 . Давлат-хусусий шериклик асосида ташкил этилган ногиронлиги бўлган болалар учун кундузги парвариш хизмати » .

2. Вазирлар Маҳкамасининг 2019 йил 13 майдаги 391-сон қарори билан тасдиқланган Умумий турдаги давлат ва нодавлат мактабгача таълим ташкилотлари тўғрисидаги низомнинг 36 2 -банди ўз кучини йўқотган деб ҳисоблансин.

4. Вазирлар Маҳкамасининг «Алоҳида таълим эҳтиёжлари бўлган болаларга таълим беришга оид норматив-ҳуқуқий ҳужжатларни тасдиқлаш тўғрисида» 2021 йил 12 октябрдаги 638-сон қарорида :

а) 1-иловада :

17-банд ўз кучини йўқотган деб ҳисоблансин;

18-банд қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

«18. Мактаб психологик-тиббий-педагогик комиссия томонидан инклюзив таълим синфлари ва бошланғич таянч коррекцион синфларга йўлланган болаларни қабул қилишдан бош тортишга ҳақли эмас»;

б) 2-илованинг 46-бандидаги «(географиядан ташқари)» сўзлари чиқариб ташлансин.

5. Вазирлар Маҳкамасининг «Ўзбекистон Республикаси Президентининг ҳузуридаги Ижтимоий ҳимоя миллий агентлиги ҳузуридаги Ижтимоий ҳимояни ривожлантириш институти ва Ижтимоий ҳимоя тизими ходимларининг малакасини ошириш маркази фаолиятини ташкил этиш чора-тадбирлари тўғрисида» 2023 йил 30 сентябрдаги 518-сон қарорининг 5-банди «а» кичик банди иккинчи хатбошиси «бўлган миқдордаги» сўзларидан кейин «тўғридан-тўғри тузиладиган» сўзлари билан тўлдирилсин.

6. Вазирлар Маҳкамасининг «Алоҳида таълим эҳтиёжлари бўлган болаларнинг таълим олишларини ташкил этиш ва уларни реабилитация қилиш тизимини такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида» 2024 йил 25 январдаги 46-сон қарорида :

а) 1-иловада :

7-банднинг олтинчи хатбошиси қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

«боланинг алоҳида таълимга бўлган эҳтиёжлари асосида уни тегишли ихтисослаштирилган мактабгача таълим ташкилоти, қўшма турдаги мактабгача таълим ташкилотларидаги ихтисослаштирилган ва инклюзив гуруҳларига, ихтисослаштирилган мактаб ва мактаб-интернатларига, инклюзив шароитда таълим олиши учун умумтаълим ташкилотига ва умумий турдаги давлат мактабгача таълим ташкилотларига, «Ғамхўрлик» гуруҳларига «Мурувват» ногиронлиги бўлган болалар учун интернат уйларига (шу жумладан, кундузги парваришлаш гуруҳларига), имкониятлари чекланган шахслар учун ихтисослаштирилган махсус техникумларга, шунингдек, давлат-хусусий шериклик асосида ташкил этилган кундузги парвариш хизматига ҳамда уй шароитларида якка тартибда таълим олишга юбориш учун хулоса беради»;

20-банднинг олтинчи хатбошисидаги , 25-банддаги , 31-банднинг биринчи ва олтинчи хатбошиларидаги , 33-банднинг биринчи хатбошисидаги «психик» сўзи «руҳий» сўзи билан алмаштирилсин;

30-бандда :

биринчи хатбошидаги «психик» сўзи «руҳий» сўзи билан алмаштирилсин;

учинчи хатбошидаги «3 йилдан» сўзлари «3 ўқув йилидан» сўзлари билан алмаштирилсин;

35-банд қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

«35. ПТПКнинг ихтисослаштирилган кўп тармоқли мактабгача таълим ташкилотида ташкил этилган қисқа муддатли таълим ва тарбия беришга мўлжалланган «Ғамхўрлик» гуруҳларига юбориш тўғрисидаги хулосаси ушбу Низомга 2-иловада кўрсатилган ривожланишида жисмоний ёки руҳий нуқсонлар бўлган қуйидаги ёш тоифаларидаги болаларга берилади:

оғир ва чуқур даражадаги ақлий заифлик — 3 ёшдан 7 ёшгача;

GMFCS классификациясига кўра 4-5 даражадаги Болалар церебрал фалажи (G80) бўлган болаларда енгил ва мўътадил даражадаги ақлий заифлик — 3 ёшдан 7 ёшгача;

шизофрения, ҳиссий ироданинг чуқур бузилишлари — 3 ёшдан 7 ёшгача;

тез-тез такрорланувчи умумлашган эпилептик хуружлари кузатиладиган руҳий ёки ақлий ривожланишдаги нуқсонлар бўлган болалар — 3 ёшдан 7 ёшгача;

турли сабабли психопатия ва психопатсимон ҳолатларнинг оғир шакллари — 3 ёшдан 7 ёшгача;

кўр-кар-соқовлик — 3 ёшдан 7 ёшгача.

ПТПКнинг ихтисослаштирилган мактаб, мактаб-интернатларида ташкил этилган қисқа муддатли таълим ва тарбия беришга мўлжалланган «Ғамхўрлик» гуруҳларига юбориш тўғрисидаги хулосаси ушбу Низомга 3-иловада кўрсатилган ривожланишида жисмоний ёки руҳий нуқсонлар бўлган қуйидаги ёш тоифаларидаги болаларга берилади:

оғир ва чуқур даражадаги ақлий заифлик — 6 ёшдан 16 ёшгача;

GMFCS классификациясига кўра 4-5 даражадаги Болалар церебрал фалажи (G80) бўлган болаларда енгил ва мўътадил даражадаги ақлий заифлик — 6 ёшдан 16 ёшгача;

шизофрения, ҳиссий ироданинг чуқур бузилишлари — 6 ёшдан 16 ёшгача;

тез-тез такрорланувчи умумлашган эпилептик хуружлари кузатиладиган ақлий ривожланишдаги нуқсонлар бўлган болалар — 6 ёшдан 16 ёшгача;

турли сабабли психопатия ва психопатсимон ҳолатларнинг оғир шакллари — 6 ёшдан 16 ёшгача;

кўр-кар-соқовлик — 6 ёшдан 16 ёшгача»;

1-илованинг 4-босқичи «Тадбирлар» устунининг 1-бандидаги «психик» сўзи «руҳий» сўзи билан алмаштирилсин;

2-илова қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

«Психологик-тиббий-педагогик комиссиялар тўғрисидаги низомга 2-ИЛОВА

Психологик-тиббий-педагогик комиссия хулосасини бериш учун асос бўладиган тиббий кўрсатмалар (мактабгача таълим ташкилотлари учун)

Т/р Касаллик номи Халқаро Касалликлар Таснифи (ХКТ-10) Тавсия этилган мактабгача таълим ташкилотининг тури I. Мактабгача таълим ташкилотлари учун тиббий кўрсатмалар 1. Руҳий ривожланишдаги нуқсонлар: а) Психологик ривожланишнинг аралаш специфик бузилишлари; F83 Кўп тармоқли ихтисослаштирилган, қўшма турдаги ҳамда инклюзив гуруҳларга эга мактабгача таълим ташкилоти. Б) Болалар аутизми. F84.0 2. Ақлий ривожланишдаги нуқсонлар: а) Енгил даражадаги ақлий заифлик; F70 Кўп тармоқли ихтисослаштирилган, қўшма турдаги ҳамда инклюзив гуруҳларга эга мактабгача таълим ташкилоти. б) Мўътадил ақлий заифлик. F71 Кўп тармоқли ихтисослаштирилган ҳамда қўшма турдаги мактабгача таълим ташкилоти. 3. Нутқдаги нуқсонлар: а) Экспрессив нутқнинг бузилиши (нутқ ривожланишининг биринчи даражали мотор алалияси); F80.1 Кўп тармоқли ихтисослаштирилган ҳамда инклюзив гуруҳларга эга мактабгача таълим ташкилоти. Б) Рецептив нутқнинг бузилиши (сенсор алалия); F80.2 в) Ринолалия (нутқ аппаратининг коррекция бўйича операциялардан кейинги ҳолат); R49.2 г) Ўртача ва оғир даражадаги дудуқлик; F98.5 д) Дизартрия (марказий нерв тизимининг органик шикастланиши билан); R47.1 е) Болалар афазияси. F80.3 4. Кўришида нуқсонлар: а) Кўзи ожизлик (амовроз); Н54.1 Кўп тармоқли ихтисослаштирилган ҳамда қўшма турдаги мактабгача таълим ташкилоти. б) Туғма нуқсонлар: Тиббий кўрсатмалар коррекциядан сўнг боланинг кўриш ўткирлиги 0,2 гача бўлганда кўп тармоқли ихтисослаштирилган ҳамда қўшма турдаги мактабгача таълим ташкилотига, кўриш ўткирлиги 0,4 гача бўлганда инклюзив гуруҳларга эга мактабгача таълим ташкилотига хулоса берилади. Микрофтальм, Микрокорнеа, Анофтальм; Q11 Тўр пардасининг ривожланишидаги туғма нуқсонлар; Ретинобластома Колобома, преретинопатия (чала туғилган болалар ретинопатияси); Кўриш нервининг атрофияси; Н47.2 Кўриш нерви диск ва макуласининг оғир даражадаги гипоплазияси; Альбинизм; Е70.3 Аниридия; Q13.1 в) Катаракта: Н26.0 Марказий зонада тўлиқ ёки қисман хиралашиш; Артифакия; Н27.0 Афакия (кўз гавҳари йўқлиги); Кўз гавҳари силжиши (жойи ўзгариши); кўз гавҳарининг чиқиши; Н27.1 г) Глаукома (туғма, иккиламчи); Н40 — 42 д) Туғма миопиянинг юқори даражаси; Н52.1 е) Гиперметропиянинг юқори даражаси; Н52.0 ж) Тўр парда ажралиши, унинг ёрилиши ёки йиртилишлари; Н33 з) Нистагм. Н55 5. Эшитишида нуқсонлар: Н90.3 а) Кохлеар имплантациядан кейин; Инклюзив гуруҳларга эга мактабгача таълим ташкилоти. б) Нейросенсор эшитиш заифлигининг II даражаси (эшитишнинг 41 — 55 дб гача пасайиши), (қулоқни протезлаш); в) Нейросенсор эшитиш заифлигининг III даражаси (эшитишнинг 56 — 70 дб гача пасайиши), (қулоқни протезлаш); Кўп тармоқли ихтисослаштирилган, қўшма турдаги ҳамда инклюзив гуруҳларга эга мактабгача таълим ташкилоти. д) Нейросенсор эшитиш заифлигининг IV даражаси (эшитишнинг 91 дб гача пасайиши); Кўп тармоқли ихтисослаштирилган ҳамда қўшма турдаги мактабгача таълим ташкилоти. е) Карлик ёки кар-соқовлик (эшитишнинг 91 дб дан ортиқ пасайиши). 6. Таянч-ҳаракат аппарати нуқсонлари: а) 3 ва 4 даражали сколиоз (туғма ва орттирилган); M41 Кўп тармоқли ихтисослаштирилган, қўшма турдаги ҳамда инклюзив гуруҳларга эга мактабгача таълим ташкилоти. Б) Кўкрак қафасининг 3 ва 4 даражали гирдобсимон деформацияси; в) Кўкрак қафасининг 3 ва 4 даражали килсимон деформацияси; г) 3 ва 4 даражали кифоз; М40 д) Артрогрипоз; Q74.3 е) Болалар церебрал фалажи (БЦФ) (GMFCS классификациясига кўра 3-4 даража) ва бошқа неврологик патологиялар оқибатида ортопедик деформациялари; G80 ж) Бош ва орқа мия касалликлари оқибатида келиб чиқувчи ортопедик деформациялар (истисно моноплегиялар); з) Остеомиелит асоратлари (жарроҳлик муолажасидан кейинги ҳолатлар); М86 и) Оғир туғма маймоқлик (жарроҳлик муолажасидан кейинги ҳолатлар); к) Қўл ва оёқларда жароҳатдан кейинги бўғимлар оғир даражадаги контрактураси; л) Ортопедиядаги суяк скелетининг тизим касалликлари (ахондроплазия, дисхондроплазия, хондродистрофия); Q77.4 м) Туғма сон суяги чиқиши (оператив даволашдан кейинги ҳолат); S73.0 н) Аниқланмаган оёқ-қўл(лар) туғма аномалиялари (туғма ривожланиш аномалияси оқибатида ампутацион чўлтоқлик (таянч-ҳаракат функционал етишмовчилигига олиб келадиган). Q74.9 II. «Ғамхўрлик» гуруҳи учун тиббий кўрсатмалар 7. GMFCS классификациясига кўра 4-5 даражадаги Болалар церебрал фалажи бўлган болаларда енгил ва мўътадил даражадаги ақлий заифлик; G80+F70/F71 Кўп тармоқли ихтисослаштирилган мактабгача таълим ташкилоти. 8. Оғир даражадаги ақлий заифлик. F72 9. Чуқур ақлий заифлик. F73 10. Шизофрения, ҳиссий ироданинг чуқур бузилишлари. F20 11. Тез-тез такрорланувчи умумлашган эпилептик хуружлари кузатиладиган психик ёки ақлий ривожланишдаги нуқсонлар бўлган болалар. 12. Турли сабабли психопатия ва психопатсимон ҳолатларнинг оғир шакллари. 13. Кўр-кар-соқовлик. » ;

3-илова қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

«Психологик-тиббий-педагогик комиссиялар тўғрисидаги низомга 3-ИЛОВА

Психологик-тиббий-педагогик комиссия хулосасини бериш учун асос бўладиган тиббий кўрсатмалар (мактаб, мактаб-интернатлар учун)

Т/р Касаллик номи Халқаро Касалликлар Таснифи (ХКТ-10) Тавсия этилган умумтаълим муассасасининг тури I. Умумтаълим муассасаси учун тиббий кўрсатмалар 1. Руҳий ривожланишдаги нуқсонлар: а) Психологик ривожланишнинг аралаш специфик бузилишлари; F83 Бошланғич таянч коррекцион ва инклюзив таълим синфларига эга умумтаълим муассасаси. б) Болалар аутизми. F84.0 Бошланғич таянч коррекцион ва инклюзив таълим синфларига эга умумтаълим муассасаси, ихтисослаштирилган мактаб ва мактаб-интернати. 2. Ақлий ривожланишдаги нуқсонлар: а) Енгил даражадаги ақлий заифлик; F70 Бошланғич таянч коррекцион ва инклюзив таълим синфларига эга умумтаълим муассасаси, ихтисослаштирилган мактаб ва мактаб-интернати. б) Мўътадил ақлий заифлик. F71 3. Кўришида нуқсонлар: а) Кўзи ожизлик (амовроз); Н54.1 Ихтисослаштирилган мактаб ва мактаб-интернати. б) Туғма нуқсонлар: Тиббий кўрсатмалар коррекциядан сўнг боланинг кўриш ўткирлиги 0,2 гача бўлганда ихтисослаштирилган мактаб, мактаб-интернатига, кўриш ўткирлиги 0,4 гача бўлганда бошланғич таянч коррекцион ва инклюзив таълим синфларига эга умумтаълим муассасасига хулоса берилади. Микрофтальм, Микрокорнеа, Анофтальм; Q11 Тўр пардасининг ривожланишидаги туғма нуқсонлар; Тўр пардасининг хавфли ўсмаси (ретинобластома) Колобома, преретинопатия (чала туғилган болалар ретинопатияси); Кўриш нервининг атрофияси; Н47.2 Кўриш нерви диск ва макуласининг оғир даражадаги гипоплазияси; Альбинизм; Е70.3 Аниридия; Q13.1 в) Катаракта: Н26.0 Марказий зонада тўлиқ ёки қисман хиралашиш; Артифакия; Н27.0 Афакия (кўз гавҳари йўқлиги); Н27.0 Кўз гавҳари силжиши (жойи ўзгариши); кўз гавҳарининг чиқиши; Н27.1 г) Глаукома (туғма, иккиламчи); Н40 — 42 д) Туғма миопиянинг юқори даражаси; Н52.1 е) Гиперметропиянинг юқори даражаси; Н52.0 ж) Тўр парда ажралиши, унинг ёрилиши ёки йиртилишлари; Н33 з) Нистагм. Н55 4. Эшитишида нуқсонлар: Н90.3 а) Кохлеар имплантациядан кейин Бошланғич таянч коррекцион ва инклюзив таълим синфларига эга умумтаълим муассасаси. б) Нейросенсор эшитиш заифлигининг II даражаси (эшитишнинг 41 — 55 ДБ гача пасайиши), (қулоқни протезлаш); в) Нейросенсор эшитиш заифлигининг III даражаси (эшитишнинг 56 — 70 ДБ гача пасайиши), (қулоқни протезлаш); Бошланғич таянч коррекцион ва инклюзив таълим синфларига эга умумтаълим муассасаси, ихтисослаштирилган мактаб ва мактаб-интернати. д) Нейросенсор эшитиш заифлигининг IV даражаси (эшитишнинг 91 ДБ гача пасайиши); Бошланғич таянч коррекцион синфларига эга умумтаълим муассасаси, ихтисослаштирилган мактаб ва мактаб-интернати. е) Карлик ёки кар-соқовлик (эшитишнинг 91 ДБ дан ортиқ пасайиши). 5. Таянч-ҳаракат аппарати нуқсонлари: а) 3 ва 4 даражали сколиоз (туғма ва орттирилган); M41 Бошланғич таянч коррекцион ва инклюзив таълим синфларига эга умумтаълим муассасаси, ихтисослаштирилган мактаб ва мактаб-интернати. б) Кўкрак қафасининг 3 ва 4 даражали гирдобсимон деформацияси; в) Кўкрак қафасининг 3 ва 4 даражали килсимон деформацияси; г) 3 ва 4 даражали кифоз; М40 д) Артрогрипоз; Q74.3 е) Болалар церебрал фалажи (БЦФ) (GMFCS классификациясига кўра 3-4 даража) ва бошқа неврологик патологиялар оқибатида ортопедик деформациялари; G80 ж) Бош ва орқа мия касалликлари оқибатида келиб чиқувчи ортопедик деформациялар (истисно моноплегиялар); з) Остеомиелит асоратлари (жарроҳлик муолажасидан кейинги ҳолатлар); М86 и) Қўл ва оёқларда жароҳатдан кейинги бўғимлар оғир даражадаги контрактураси; к) Ортопедиядаги суяк скелетининг тизим касалликлари (ахондроплазия, дисхондроплазия, хондродистрофия); Q77.4 л) Туғма сон суяги чиқиши (оператив даволашдан кейинги ҳолат); S73.0 м) Аниқланмаган оёқ-қўл(лар) туғма аномалиялари (туғма ривожланиш аномалияси оқибатида ампутацион чўлтоқлик (таянч-ҳаракат функционал етишмовчилигига олиб келадиган). Q74.9 II. «Ғамхўрлик» гуруҳи учун тиббий кўрсатмалар 1. GMFCS классификациясига кўра 4-5 даражадаги Болалар церебрал фалажи бўлган болаларда енгил ва мўътадил даражадаги ақлий заифлик. G80+F70/F71 Ихтисослаштирилган мактаб ва мактаб-интернати. 2. Оғир даражадаги ақлий заифлик. F72 3. Чуқур ақлий заифлик. F73 4. Шизофрения, ҳиссий ироданинг чуқур бузилишлари. F20 5. Тез-тез такрорланувчи умумлашган эпилептик хуружлари кузатиладиган психик ёки ақлий ривожланишдаги нуқсонлар бўлган болалар. 6. Турли сабабли психопатия ва психопатсимон ҳолатларнинг оғир шакллари. 7. Кўр-кар-соқовлик. » ;

қуйидаги мазмундаги 3а-илова билан тўлдирилсин:

«Психологик-тиббий-педагогик комиссиялар тўғрисидаги низомга 3а-ИЛОВА

Кундузги парвариш хизматига психологик-тиббий-педагогик комиссия хулосасини бериш учун асос бўладиган тиббий кўрсатмалар

Т/р Касаллик номи Халқаро Касалликлар Таснифи (ХКТ-10) 1. GMFCS классификациясига кўра 4-5 даражадаги Болалар церебрал фалажи (G80) бўлган болаларда енгил даражадаги ақлий заифлик. G80+F70 2. Мўътадил ақлий заифлик. F71 3. Оғир даражадаги ақлий заифлик. F72 4. Чуқур ақлий заифлик. F73 5. Кўр-кар-соқовлик. » ;

б) 3-иловада :

3-банд қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

«3. Ғамхўрлик» гуруҳи фаолияти жисмоний, ақлий, сенсор ёки руҳий нуқсонлари бўлган, бироқ соғлиғининг ҳолатига кўра алоҳида таълим эҳтиёжлари бўлган болалар учун ихтисослаштирилган мактабгача таълим ташкилоти, қўшма турдаги мактабгача таълим ташкилотларидаги ихтисослаштирилган ва инклюзив гуруҳларига, ихтисослаштирилган мактаб ва мактаб-интернатларига, инклюзив шароитда таълим олиши учун умумтаълим ташкилотига, имкониятлари чекланган шахслар учун ихтисослаштирилган махсус техникумларда таълим олишга рухсат этилмаган болаларга (кейинги ўринларда — алоҳида таълим эҳтиёжлари бўлган болалар) қисқа муддатли таълим ва тарбия бериш ҳамда парваришлаш мақсадида ташкил этилади»;

4-банднинг тўртинчи хатбошисидаги «психик» сўзи «руҳий» сўзи билан алмаштирилсин;

6-банд қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

«6. Ихтисослаштирилган таълим муассасаларида ташкил этилган «Ғамхўрлик» гуруҳида болаларга таълим ва тарбия бериш ҳамда парваришлаш бепул амалга оширилади».

7. Вазирлар Маҳкамасининг «Давлат пенсия таъминоти тизимини ислоҳ қилиш концепциясини ишлаб чиқиш бўйича ташкилий чора-тадбирлар тўғрисида» 2024 йил 23 сентябрдаги 600-сон қарорининг 3-банди олтинчи хатбошиси «транспорт, меҳмонхона,» сўзларидан кейин «семинар ва ўқув курслари,» сўзлари билан тўлдирилсин.

8. Вазирлар Маҳкамасининг «Етим болалар ва ота-она қарамоғидан маҳрум бўлган болаларни жойлаштириш шакллари бўйича айрим норматив-ҳуқуқий ҳужжатларни тасдиқлаш тўғрисида» 2024 йил 27 декабрдаги 893-сон қарорида :

а) 2-иловада :

2-илованинг 1-бандида :

«г» кичик банддаги «, психологик-тиббий-педагогик комиссиянинг хулосаси (жисмоний, сенсор, руҳий, ақлий ривожланишида бузилишлари бўлган болалар учун)» сўзлари чиқариб ташлансин;

«Изоҳ» қисми қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

б) 3-иловада :

11-бандда :

биринчи хатбоши қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

«11. Ваколатли орган томонидан ўрганиш якунлари бўйича 3 иш куни ичида номзодларнинг номзод бўла олиши мумкинлиги (мумкин эмаслиги) тўғрисида Агентлик томонидан тасдиқланган намунадаги хулоса берилади»;

иккинчи хатбошидаги «тайёрлашга» сўзи «беришга» сўзи билан алмаштирилсин;

тўққизинчи хатбоши «хулоса берилган» сўзларидан кейин «фарзандликка олишга» сўзлари билан тўлдирилсин;

1-илованинг 1-банди «ж» кичик банди еттинчи хатбошиси қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

«организм функциялари барқарор бузилишининг IV даражаси»;

3-иловада :

1-бандда :

«б» кичик бандида «хулосаси» сўзидан кейин (болани васийлик ёки ҳомийликка олишга номзодлар учун талаб этилмайди)» сўзлари билан тўлдирилсин;

«д» кичик банддаги «маълумотнома» сўзи «маълумот» сўзи билан алмаштирилсин;

2-банднинг «е» ва «ж» кичик бандларидаги «маълумотнома» сўзи «маълумот» сўзи билан алмаштирилсин;

в) 7-илованинг 10-банди биринчи хатбошисидаги «15» рақами «20» рақами билан алмаштирилсин;

г) 10-иловада :

31 ва 32-бандлар қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

«31. Кичик ҳажмли болалар уйи тарбиячилари ва тарбиячи ёрдамчилари лавозимлари сони «Меҳрибонлик» уйлари учун белгиланган штат бирлиги меъёрларига мувофиқ белгиланади.

32. Кичик ҳажмли болалар уйи менежери ва тарбиячилари қонунчилик ҳужжатларида белгиланган тартибда меҳнат шартномаси асосида ишга жалб қилинади.

Тарбиячига «Меҳрибонлик» уйлари тарбиячиси учун, тарбиячи ёрдамчисига «Мурувват» ногиронлиги бўлган болалар учун интернат уйларининг санитарка энагалари учун белгиланган меҳнатга ҳақ тўлаш шартлари татбиқ этилади.

Бунда моддий рағбатлантириш махсус жамғармаси мос равишда тарбия ва тиббий-ижтимоий муассасалар учун белгиланган шартлар асосида шакллантирилади»;

34-банднинг иккинчи хатбошиси қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

«Тарбиячилар ва тарбиячи ёрдамчилари ўзлари тайёрлаган овқатдан бепул овқатланади».

Ўзбекистон Республикасининг Бош вазири А. АРИПОВ

Тошкент ш.,

2025 йил 27 февраль,

126-сон

(Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 01.03.2025 й., 09/25/126/0205-сон; 19.06.2025 й., 09/25/377/0522-сон; 14.07.2025 й., 09/25/440/0656-сон; 17.09.2025 й., 09/25/587/0836-сон; 10.11.2025 й., 09/25/709/1027-сон; 12.02.2026 й., 09/26/48/0134-сон; 22.05.2026 й., 09/26/271/0529-сон)

lex.uz

Oʻzbekiston Respublikasi Vazirlar Mahkamasining

qarori

NIZOM

SXEMASI

NIZOM

SXEMASI

BUYURTMANOMA

TUZILMASI

ROʻYXATI

ROʻYXATI

ROʻYXATI

Nogironligi boʻlgan bolalar uchun kunduzgi parvarish xizmatini tashkil etish chora-tadbirlari toʻgʻrisida

Oʻzbekiston Respublikasi Prezidentining “Nogironligi boʻlgan bolalarga ijtimoiy xizmat va yordam koʻrsatish tizimini yanada takomillashtirish boʻyicha qoʻshimcha chora-tadbirlar toʻgʻrisida” 2025-yil 3-fevraldagi PQ-41-son qarori ijrosini taʼminlash maqsadida Vazirlar Mahkamasi qaror qiladi:

1. Oʻzbekiston Respublikasi Prezidentining “Nogironligi boʻlgan bolalarga ijtimoiy xizmat va yordam koʻrsatish tizimini yanada takomillashtirish boʻyicha qoʻshimcha chora-tadbirlar toʻgʻrisida” 2025-yil 3-fevraldagi PQ-41-son qaroriga muvofiq 2025-yil 1-martdan boshlab tajriba-sinov tariqasida Qoraqalpogʻiston Respublikasi, Andijon, Qashqadaryo, Samarqand, Surxondaryo va Toshkent viloyatlari hamda Toshkent shahrida, 2025-yil 1-oktabrga qadar respublikaning qolgan hududlarida davlat-xususiy sheriklik asosida 3 yoshdan 18 yoshgacha nogironligi boʻlgan bolalar uchun kunduzgi parvarish xizmati (keyingi oʻrinlarda — kunduzgi parvarish xizmati) tashkil etilishi belgilanganligi maʼlumot uchun qabul qilinsin.

2. Quyidagilar:

Nogironligi boʻlgan bolalar uchun kunduzgi parvarish xizmatini tashkil etish tartibi toʻgʻrisidagi nizom 1-ilovaga muvofiq;

Nogironligi boʻlgan bolalar uchun kunduzgi parvarish xizmatini tashkil etgan tadbirkorlik subyektlariga subsidiya ajratish va kompensatsiya toʻlash tartibi toʻgʻrisidagi nizom 2-ilovaga muvofiq tasdiqlansin.

3. Kunduzgi parvarish xizmatini tashkil etish boʻyicha quyidagilar belgilab qoʻyilsin:

kunduzgi parvarish xizmati yakka tartibdagi tadbirkorlar yoki yuridik shaxslar tomonidan amalga oshirilishi mumkin;

Oʻzbekiston Respublikasi Prezidenti huzuridagi Ijtimoiy himoya milliy agentligi (keyingi oʻrinlarda — Agentlik)ning Qoraqalpogʻiston Respublikasi, viloyatlar va Toshkent shahar boshqarmalari tegishlicha davlat sherigi hisoblanadi;

kunduzgi parvarish xizmatining davlat xususiy-sheriklik toʻgʻrisidagi bitimlari Agentlikning “Kunduzgi parvarish xizmatini boshqarish” axborot moduli (keyingi oʻrinlarda — “Kunduzgi parvarish” axborot moduli)da elektron shaklda tuziladi va tomonlarning elektron raqamli imzolari bilan tasdiqlanadi;

“Inson” ijtimoiy xizmatlar markazlari davlat-xususiy sheriklik toʻgʻrisidagi bitim shartlari xususiy sherik tomonidan lozim darajada bajarilishini monitoring qiladi.

4. Shunday tartib oʻrnatilsinki, unga muvofiq 2025-yil 1-martdan boshlab kunduzgi parvarish xizmatiga jalb etilgan xodimlar uchun Agentlik huzuridagi Ijtimoiy himoya tizimi xodimlarining malakasini oshirish markazida malaka oshirish kurslari tashkil etiladi. Bunda:

malaka oshirish kurslari 36 soatdan kam boʻlmagan oʻquv dasturi (onlayn yoki oflayn shaklda) boʻyicha bazaviy hisoblash miqdorining ikki baravari miqdoridagi toʻlov-shartnoma asosida tashkil etiladi;

malaka oshirish kursini muvaffaqiyatli yakunlagan shaxslarga amal qilish muddati uch yil boʻlgan mazkur qarorga 3-ilovada belgilangan namunadagi sertifikat beriladi;

kunduzgi parvarish xizmatiga birinchi marta ishga qabul qilingan shaxslar ikki oy ichida malaka oshirish kurslaridan oʻtishi shart;

malaka oshirish kursida oʻquv jarayoni Ijtimoiy himoya tizimi xodimlarining malakasini oshirish markazi tomonidan tasdiqlangan oʻquv reja va dasturga muvofiq tashkil etiladi.

5. Belgilansinki, kunduzgi parvarish xizmatini tashkil etish va xizmatdan foydalanish jarayonida SMS-xabar yuborish bilan bogʻliq xarajatlar Ijtimoiy himoya davlat jamgʻarmasi mablagʻlari va qonunchilik hujjatlari bilan taqiqlanmagan boshqa manbalar hisobidan qoplanadi.

6. Aholining ijtimoiy ehtiyojmand toifalari uchun kompleks ijtimoiy xizmatlar koʻrsatish tizimini yoʻlga qoʻyish maqsadida 2025-yil 1-martdan boshlab tajriba-sinov tariqasida davlat muassasasi shaklida Andijon viloyati Hududiy ijtimoiy xizmatlar markazi (keyingi oʻrinlarda — Markaz), 2025-yil 20-iyundan boshlab Agentlikning Toshkent shahar boshqarmasi huzurida yuridik shaxs maqomisiz Shayxontohur tuman Hududiy ijtimoiy xizmatlar markazi tashkil etilsin.

7. “Andijon viloyati hududiy ijtimoiy xizmatlar markazi” davlat muassasasining tuzilmasi 4-ilovaga muvofiq tasdiqlansin.

Markazning Davlat budjeti mablagʻlari hisobidan saqlanadigan boshqaruv xodimlarining umumiy belgilangan cheklangan soni 35 nafarni tashkil etadi.

8. Markaz Andijon viloyati Andijon shahri S. Zunnunova koʻchasi 17-uy manzilida operativ boshqaruv huquqi asosida bepul joylashtirilsin.

9. Belgilansinki:

a) Markazda bosqichma-bosqich nogironligi boʻlgan shaxslar, yoshlar va aholining ijtimoiy himoyaga muhtoj boshqa qatlamlari uchun ijtimoiy va tibbiy reabilitatsiya xizmati, kasbga yoʻnaltirish, xorijiy tillarni oʻqitish xizmatlari hamda Ijtimoiy reyestrga kiritilgan oilalarning bolalari uchun qoʻshimcha taʼlim xizmatlari yoʻlga qoʻyiladi.

Bunda ijtimoiy va tibbiy reabilitatsiya xizmatlaridan foydalanuvchi aholining ijtimoiy himoyaga muhtoj qatlamlarini aniqlash hamda Markazga yoʻnaltirish “Inson” ijtimoiy xizmatlar markazlari tomonidan amalga oshiriladi;

b) Markaz ijtimoiy va tibbiy reabilitatsiya xizmatlarini koʻrsatish bilan birga, oʻz hududidagi boʻsh turgan binolarni nogironligi boʻlgan shaxslar, yetim bolalar va ota-ona qaramogʻidan mahrum boʻlgan bolalar, Ijtimoiy reyestrga kiritilgan oilalar farzandlari hamda boshqa ehtiyojmand shaxslarga ijtimoiy va tibbiy xizmatlarni amalga oshirish uchun tadbirkorlik subyektlariga toʻgʻridan-toʻgʻri ijaraga beradi.

Bunda bino va inshootlar tadbirkorlik subyektlariga Ijtimoiy reyestrga kiritilgan oilalarning bolalari uchun xizmatlarni imtiyozli narxda koʻrsatish majburiyati bilan ijaraga beriladi;

v) Markaz tomonidan xizmatlar, shu jumladan, ijtimoiy va tibbiy xizmatlar pulli asosda koʻrsatiladi hamda ularning narxlari Agentlik bilan kelishilgan holda belgilanadi. Bunda ijtimoiy himoyaga muhtoj shaxslar uchun xizmatlar koʻrsatish imtiyozli narxlarda belgilanadi;

10. Markaz faoliyatini amalga oshirish uchun Oʻzbekiston Respublikasi Davlat budjeti mablagʻlaridan tashqari Ijtimoiy himoya davlat jamgʻarmasi mablagʻlari, pulli xizmatlardan kelib tushadigan mablagʻlar, jismoniy va yuridik shaxslarning homiylik xayriyalari, xalqaro moliya institutlari va boshqa tashkilotlarning grantlari hamda qonunchilik hujjatlari bilan taqiqlanmagan boshqa manbalar hisobidan yoʻnaltirilishi mumkin.

Markaz pulli xizmatlarni koʻrsatishdan kelib tushadigan mablagʻlarni Markazni saqlash, moddiy-texnik bazani rivojlantirish, qoʻshimcha zarur boʻlgan xodimlar mehnatiga haq toʻlash, barcha xodimlarni ragʻbatlantirish uchun sarflash huquqiga ega.

11. Davlat aktivlarini boshqarish agentligi Maktabgacha va maktab taʼlimi vazirligi bilan birgalikda bir oy muddatda Samarqand shahri Dahbed koʻchasi 41-uy manzilida joylashgan sobiq Mehribonlik uyi bino va inshootlarini Agentlikka operativ boshqaruv huquqi asosida bepul berilishini taʼminlasin.

12. Oʻzbekiston Respublikasi Hukumatining 5-ilovaga muvofiq ayrim qarorlariga oʻzgartirish va qoʻshimchalar kiritilsin.

13. Ushbu qarorning bajarilishini nazorat qilish Oʻzbekiston Respublikasi Bosh vaziri oʻrinbosari — iqtisodiyot va moliya vaziri J.A. Qoʻchqorov zimmasiga yuklansin.

Vazirlar Mahkamasining 2025-yil 27-fevraldagi 126-son qaroriga 1-ILOVA

Nogironligi boʻlgan bolalar uchun kunduzgi parvarish xizmatini tashkil etish tartibi toʻgʻrisida

1-bob. Umumiy qoidalar

1. Ushbu Nizom 3 yoshdan 18 yoshgacha nogironligi boʻlgan bolalar (keyingi oʻrinlarda — nogironligi boʻlgan bolalar) uchun kunduzgi parvarish xizmati (keyingi oʻrinlarda — kunduzgi parvarish xizmati)ni tashkil etish, boshqarish, nazorat qilish hamda moliyalashtirish tartibini belgilaydi.

2. Ushbu Nizom maqsadlarida quyidagi asosiy tushunchalardan foydalaniladi:

davlat-xususiy sheriklik — davlat sherigi va xususiy sherikning muayyan muddatga yuridik jihatdan rasmiylashtirilgan, nogironligi boʻlgan bolalar uchun kunduzgi parvarish xizmatini koʻrsatish uchun oʻz resurslarini birlashtirishiga asoslangan hamkorligi;

davlat-xususiy sheriklik toʻgʻrisidagi bitim (keyingi oʻrinlarda — bitim) — uch yil muddatga tomonlarning huquqlari, majburiyatlari va javobgarligini, shuningdek, davlat-xususiy sheriklik loyihasini ijro etishning boshqa shartlarini belgilab beradigan davlat sherigi va xususiy sherik oʻrtasida tuzilgan shartnoma;

davlat-xususiy sheriklik toʻgʻrisidagi bitim tomonlari (keyingi oʻrinlarda — tomonlar) — xususiy sherik va davlat sherigi — Oʻzbekiston Respublikasi Prezidenti huzuridagi Ijtimoiy himoya milliy agentligi (keyingi oʻrinlarda — Agentlik)ning Qoraqalpogʻiston Respublikasi, viloyatlar va Toshkent shahar boshqarmalari;

“Kunduzgi parvarish xizmatini boshqarish” axborot moduli (keyingi oʻrinlarda — “Kunduzgi parvarish” axborot moduli) — davlat-xususiy sheriklik loyihasi asosida faoliyat yuritayotgan kunduzgi parvarish xizmati haqidagi maʼlumotlarni oʻzida aks ettirish, boshqarish, muvofiqlashtirish va nazorat qilish imkoniyatiga ega boʻlgan maʼlumotlar bazasi;

talabgor — davlat-xususiy sheriklik loyihasini amalga oshirishdan manfaatdor boʻlgan yakka tartibdagi tadbirkor yoki yuridik shaxs;

xususiy sherik — davlat sherigi bilan davlat-xususiy sheriklik toʻgʻrisida bitim tuzgan yakka tartibdagi tadbirkor yoxud yuridik shaxs;

hududiy boshqarmalar — Agentlikning Qoraqalpogʻiston Respublikasi, viloyatlar va Toshkent shahar boshqarmalari.

3. Quyidagilar kunduzgi parvarish xizmatining asosiy vazifalari hisoblanadi:

nogironligi boʻlgan bolalarni parvarish qilish va tarbiyalash;

nogironligi boʻlgan bolalarning tengdoshlari bilan muloqot qilishi uchun sharoit yaratish;

nogironligi boʻlgan bolalarga yangi hayotiy koʻnikmalarni egallashi uchun qulay shart-sharoitlar yaratish;

nogironligi boʻlgan bolalarning jamiyatga integratsiyasiga koʻmaklashish va oilani qoʻllab-quvvatlash;

nogironligi boʻlgan bolalarni ijtimoiy xizmatlar bilan qamrab olish darajasini oshirish.

Xususiy sherik tomonidan kunduzgi parvarish xizmatida bolalarni reabilitatsiya qilish va ularning ijtimoiylashuviga qaratilgan boshqa vazifalarni amalga oshirish boʻyicha tadbirlar yoʻlga qoʻyilishi mumkin.

4. Kunduzgi parvarish xizmatiga quyidagi tashxislar qoʻyilgan nogironligi boʻlgan bolalar qabul qilinadi:

GMFCS klassifikatsiyasiga koʻra 4-5-darajadagi Bolalar serebral falaji (G80) boʻlgan bolalarda yengil darajadagi aqliy zaiflik (F70);

moʻtadil aqliy zaiflik (F71);

ogʻir darajadagi aqliy zaiflik (F72);

chuqur aqliy zaiflik (F73);

koʻr-kar-soqovlik.

5. Kunduzgi parvarish xizmati yakka tartibdagi tadbirkor (keyingi oʻrinlarda — YTT) va yuridik shaxs tomonidan davlat-xususiy sheriklik loyihasi asosida ushbu Nizomga ilovada keltirilgan sxemaga muvofiq tashkil etiladi.

Kunduzgi parvarish xizmati tarbiyalanuvchilarning sogʻlom oʻsishi va parvarishi uchun zarur shart-sharoitlarga ega boʻlgan, yongʻin xavfsizligi hamda YTT (oʻziga yoxud turmush oʻrtogʻiga) yoki yuridik shaxsga mulk huquqi yoki boshqa huquq bilan tegishli boʻlgan sanitariya qoidalari, normalari va gigiyena normativlariga javob beradigan bino-inshootlarda tashkil etiladi.

Bunda bino yoki inshoot YTT (turmush oʻrtogʻiga tegishli boʻlgan holat bundan mustasno) yoki yuridik shaxsga mulk huquqi bilan tegishli boʻlmagan taqdirda, bino yoki inshootdan ijara yoki boshqa huquq asosida foydalanish shartnomasining amal qilish muddati davlat-xususiy sheriklik toʻgʻrisidagi bitimning amal qilish muddati davomida oʻz kuchida boʻlishi taʼminlanishi zarur.

6. Kunduzgi parvarish xizmati besh kunlik ish haftasida, qoida tariqasida, 9 soatli ish rejimida tashkil etiladi. Bunda bolasini yolgʻiz tarbiyalayotgan rasmiy band boʻlgan ona yoki otaning farzandlari uchun olti kunlik ish haftasi tashkil etilishi mumkin;

Ota-onalar (ularning oʻrnini bosuvchi shaxslar)ning talab va istaklaridan kelib chiqib, ota-onalar hamda xizmat koʻrsatuvchi oʻrtasida mustaqil ravishda tuziladigan shartnoma asosida tarbiyalanuvchilarga qoʻshimcha xizmatlar koʻrsatish, shu jumladan, olti kunlik ish haftasi va koʻpi bilan 12 soatgacha boʻlgan ish rejimi belgilanishi mumkin.

2-bob. Kunduzgi parvarish xizmatini tashkil etish tartibi

1-§. Davlat-xususiy sheriklik toʻgʻrisida bitim tuzish

7. Hududiy boshqarmalar har chorakda kamida bir marta oʻzlarining ijtimoiy tarmoqlardagi rasmiy sahifalarida, shuningdek, Agentlikning rasmiy veb-saytida hamda ijtimoiy tarmoqlardagi rasmiy sahifalarida Psixologik-tibbiy-pedagogik komissiyalarning koʻrigi natijasi boʻyicha kunduzgi parvarish xizmatiga yoʻnaltirishga xulosa berilgan nogironligi boʻlgan bolalar uchun ehtiyojdan kelib chiqqan holda kunduzgi parvarish xizmatini tashkil etish boʻyicha eʼlon berib boradi.

Bunda kunduzgi parvarish xizmatini tashkil etish istagida boʻlgan talabgor oʻsha hududdagi “Inson” ijtimoiy xizmatlar markaziga (keyingi oʻrinlarda — “Inson” markazi) murojaat qiladi.

“Inson” markazi talabgorning murojaatiga asosan kunduzgi parvarish xizmatiga yoʻnaltirilishi mumkin boʻlgan nogironligi boʻlgan bolalarning yosh toifasi va soni haqida, shuningdek, kunduzgi parvarish xizmatini tashkil etishda davlat-xususiy sheriklik shartlari haqida maʼlumot beradi.

8. Talabgor kunduzgi parvarish xizmatini tashkil etish istagini bildirgan taqdirda, davlat-xususiy sheriklik toʻgʻrisidagi bitimni tuzish uchun tegishli hududiy boshqarmaga “Kunduzgi parvarish” axborot moduli orqali quyidagi maʼlumotlarni oʻz ichiga olgan elektron shakldagi ariza bilan murojaat qiladi:

YTTning biometrik pasport (identifikatsiyalovchi ID-karta) maʼlumotlari;

yuridik shaxsning soliq toʻlovchining identifikatsiya raqami;

davlat-xususiy sheriklik bitimi amal qilishi davrida kunduzgi parvarish xizmati tashkil etiladigan bino yoki inshootga boʻlgan mulk, ijara yoki boshqa huquqning davlat roʻyxatidan oʻtkazilganligi (kadastr raqami), uning manzili, joylashuvi (geolokatsiyasi) va kunduzgi parvarish xizmati uchun ajratiladigan maydon (m2) haqidagi maʼlumotlar;

kunduzgi parvarish xizmatida tashkil etilishi rejalashtirilgan guruhlar soni;

aloqa uchun elektron pochta manzili va (yoki) mobil telefon raqami.

Talabgor “Kunduzgi parvarish” axborot moduliga kiritiladigan maʼlumotlarning ishonchliligi uchun shaxsan javobgar boʻladi.

9. Ariza “Kunduzgi parvarish” axborot moduli orqali shakllantirilganidan soʻng:

talabgorga arizada koʻrsatilgan elektron pochta va (yoki) mobil telefon raqamiga arizaning ID-raqami, ariza qabul qilingan sana va vaqti koʻrsatilgan holda xabar joʻnatiladi;

kunduzgi parvarish xizmatining joylashuvi boʻyicha Sogʻliqni saqlash vazirligi huzuridagi Sanitariya-epidemiologik osoyishtalik va jamoat salomatligi qoʻmitasining tuman (shahar) boʻlimlari (keyingi oʻrinlarda — Sanepidqoʻmning tuman (shahar) boʻlimlari) hamda tuman (shahar) Favqulodda vaziyatlar boʻlimlariga elektron soʻrov joʻnatiladi.

10. Elektron soʻrov kelib tushgandan soʻng uch ish kuni mobaynida:

a) Sanepidqoʻmning tuman (shahar) boʻlimlari:

kunduzgi parvarish xizmati uchun ajratilgan xonalar belgilangan sanitariya qoidalari, normalari va gigiyena normativlariga mosligini;

bino yoki inshootning manzili va kunduzgi parvarish xizmati uchun ajratiladigan maydonning (kvadrat metrda aks ettiriladi) arizada toʻgʻri koʻrsatilganligini;

belgilangan meʼyorlarga muvofiq kunduzgi parvarish xizmatini tashkil etish uchun ajratilgan maydonda tarbiya olish imkoniyati mavjud boʻlgan bolalarning maksimal sonini;

kunduzgi parvarish xizmatini tashkil etish uchun ajratilgan binolar sanitariya-himoya zonasiga ega boʻlgan obyektlardan zarur darajadagi uzoqlikda joylashganligini oʻrganadi;

oʻrganish natijasi boʻyicha xulosa shakllantiradi va unga kunduzgi parvarish xizmatining kirish qismi, oshxonasi, hojatxonasi, parvarishlash uchun moʻljallangan xonalarning fotosuratlarini (kamida 4 ta fotosurat) ilova qiladi;

b) tuman (shahar) Favqulodda vaziyatlar boʻlimlari kunduzgi parvarish xizmati tashkil etilishi rejalashtirilgan bino yoki inshootlar hududi hamda bino (inshoot) va xonalarning yongʻin xavfsizligi talablariga muvofiq yoki muvofiq emasligini belgilangan tartibda oʻrganib chiqadi hamda fotosuratlarni (kamida 4 ta fotosurat) ilova qilgan holda oʻrganish natijalari boʻyicha xulosa beradi.

Kunduzgi parvarish xizmatini tashkil etish uchun tanlangan manzilda faoliyatni amalga oshirishning maqsadga muvofiqligi haqidagi xulosaning ishonchliligi uchun shaxsiy javobgarlik uni tasdiqlagan tashkilot rahbariga yuklanadi.

11. Sanepidqoʻmning tuman (shahar) boʻlimlari hamda tuman (shahar) Favqulodda vaziyatlar boʻlimlaridan xulosalar olinganidan soʻng barcha maʼlumotlar kunduzgi parvarish xizmati tashkil etish toʻgʻrisidagi ariza bilan birga bir ish kunida “Kunduzgi parvarish” axborot moduli orqali tegishli hududiy boshqarmaga taqdim etiladi.

12. Hududiy boshqarmalar hujjatlar kelib tushgandan soʻng oʻn ish kuni mobaynida:

talabgor jismoniy shaxsning ruhiy yoki narkologiya kasalliklari dispanserlarida hisobda turish-turmasligini aniqlaydi;

kunduzgi parvarish xizmatiga subsidiya ajratish uchun tegishli moliya yilida Ijtimoiy himoya davlat jamgʻarmasidan ajratiladigan mablagʻlar hajmini hisobga olgan holda kunduzgi parvarish xizmati tashkil etilishi maqsadga muvofiqligi yoki muvofiq emasligi boʻyicha xulosa tayyorlaydi va “Kunduzgi parvarish” axborot moduliga kiritadi.

Hududiy boshqarmalar tomonidan kunduzgi parvarish xizmatini tashkil etilishi maqsadga muvofiqligi boʻyicha ijobiy xulosa “Kunduzgi parvarish” axborot moduliga kiritilgandan soʻng davlat-xususiy sheriklik toʻgʻrisidagi bitim “Kunduzgi parvarish” axborot modulida avtomatik ravishda shakllanadi hamda imzolash uchun talabgorga elektron shaklda joʻnatiladi.

13. Quyidagi holatlarda ariza rad etiladi:

a) kunduzgi parvarish xizmatini tashkil etish uchun ajratilishi rejalashtirilgan (arizada koʻrsatilgan) bino yoki inshoot maydoni shaharsozlik normalari va qoidalarida belgilangan minimal talablaridan kam boʻlganida;

b) Sanepidqoʻmning tuman (shahar) boʻlimlari hamda tuman (shahar) Favqulodda vaziyatlar boʻlimlari tomonidan kunduzgi parvarish xizmatini tashkil etish uchun tanlangan manzilning sanitariya normalari, qoidalari va gigiyena normativlariga hamda yongʻin xavfsizligi talablariga muvofiq emasligi toʻgʻrisida xulosa berilganida;

v) idoralararo elektron almashinuv orqali olingan maʼlumotlarga asosan talabgor bino yoki inshootdan foydalanish huquqiga ega boʻlmaganida yoxud ijara (shu jumladan, boshqa huquq) asosida foydalanish muddati davlat-xususiy sheriklik toʻgʻrisidagi bitimning amal qilish muddatiga mos boʻlmaganida;

g) kunduzgi parvarish xizmatini tashkil etish uchun ajratilishi rejalashtirilgan (arizada koʻrsatilgan) bino yoki inshoot manzili kadastr organlaridan olingan maʼlumotlarga mos emasligi aniqlanganda;

d) talabgorning ruhiy yoki narkologiya kasalliklari dispanserlarida hisobda turishi aniqlanganda;

e) belgilangan xarajatlar kunduzgi parvarish xizmatiga subsidiya ajratish uchun tegishli moliya yilida nazarda tutilgan mablagʻlar hajmidan oshib ketganda.

Ushbu bandda nazarda tutilmagan boshqa asoslarga koʻra arizani rad etish taqiqlanadi.

14. Talabgor “Kunduzgi parvarish” axborot moduli orqali taqdim etilgan davlat-xususiy sheriklik toʻgʻrisidagi bitimni koʻrib chiqadi va unda belgilangan shartlarga rozi boʻlganida, unga elektron imzo qoʻyadi.

Talabgor oʻn besh ish kuni ichida davlat-xususiy sheriklik toʻgʻrisidagi bitimni imzolamasa, uning arizasi bekor qilinadi, bunda bitimni imzolash zarurati mavjud boʻlganida, ariza talabgor tomonidan yangidan “Kunduzgi parvarish” axborot moduliga kiritilishi talab etiladi.

Talabgor tomonidan imzolangan davlat-xususiy sheriklik toʻgʻrisidagi bitim avtomatik ravishda tegishli hududiy boshqarmaga imzolash uchun yuboriladi. Bunda hududiy boshqarma ushbu bitimga oʻn ish kuni mobaynida imzo qoʻyishi lozim.

15. Kunduzgi parvarish xizmatini tashkil etish toʻgʻrisidagi ariza rad etilganda, uning aniq sabablari koʻrsatilgan holda, arizadagi elektron pochta orqali yoki mobil telefon raqamiga SMS-xabar orqali talabgorga yuboriladi.

16. Xususiy sherik hududiy boshqarma bilan davlat-xususiy sheriklik toʻgʻrisidagi bitimni tuzgan kundan keyingi ish kunidan boshlab faoliyatini boshlash huquqiga ega boʻladi.

17. Xususiy sherik bilan bitim tuzilgan kundan boshlab bir oy muddat ichida hududiy boshqarma joyiga chiqqan holda tashkil etilgan kunduzgi parvarish xizmati uchun moʻljallangan mebel va boshqa anjomlar bilan jihozlanganlik holati boʻyicha oʻrganish oʻtkazadi hamda oʻrganish yakuni boʻyicha kunduzgi parvarish xizmatini koʻrsatish maqsadga muvofiqligi yoki muvofiq emasligi haqidagi xulosani elektron shaklda “Kunduzgi parvarish” axborot moduliga kiritadi.

Hududiy boshqarma tomonidan salbiy xulosa berilganida, aniqlangan kamchiliklar bartaraf etilgunga qadar kunduzgi parvarish xizmati vaqtincha toʻxtatiladi.

2-§. Kunduzgi parvarish xizmatini tashkil etish

18. Kunduzgi parvarish xizmati YTT tomonidan tashkil etilganda koʻpi bilan 2 ta guruh, yuridik shaxs tomonidan tashkil etilganda har bir manzilda koʻpi bilan 4 ta guruh tashkil etishga yoʻl qoʻyiladi.

Kunduzgi parvarish xizmatida har bitta guruh 4 — 9 nafargacha tarbiyalanuvchidan iborat boʻladi.

Bunda 3 yoshdan 10 yoshgacha va 10 yoshdan 18 yoshgacha boʻlgan tarbiyalanuvchilarni alohida-alohida guruhlarga ajratish tavsiya etiladi.

19. Har bir guruh alohida xona(lar)da hamda boshqa guruhdan ajratilgan holda tashkil etiladi.

20. Kunduzgi parvarish xizmati tarbiyalanuvchilarining ovqatlanishi sanitariya qoidalari, normalari va gigiyena normativlari asosida tashkil etiladi.

21. Kunduzgi parvarish xizmatining bitta guruhiga kamida 1 ta shtat birligida tarbiyachi, 1 ta shtat birligida tarbiyachi yordamchisi jalb etiladi. Bunda sud tomonidan yoki tibbiy xulosaga muvofiq yoxud qonunchilik hujjatlariga muvofiq bolalar bilan bevosita ishlashni nazarda tutuvchi faoliyat turlari bilan shugʻullanishi taqiqlangan shaxslarni jalb qilishga yoʻl qoʻyilmaydi.

Kunduzgi parvarish xizmatida kadrlar tarkibi hamda ularning oʻzgarishi bilan bogʻliq boʻlgan maʼlumotlar xodimlar ishga qabul qilingan va ishdan boʻshatilgan kundan boshlab bir ish kuni ichida xususiy sherik tomonidan “Kunduzgi parvarish” axborot moduliga kiritilishi shart.

22. Kunduzgi parvarish xizmatida tarbiyachi lavozimiga oliy yoki oʻrta maxsus pedagogik yoxud psixologik, tarbiyachi yordamchisi lavozimiga umumiy oʻrta maʼlumotga ega boʻlgan shaxslar qabul qilinadi.

23. Kunduzgi parvarish xizmatida mehnat faoliyatini amalga oshirayotgan shaxslar Agentlik huzuridagi Ijtimoiy himoya tizimi xodimlarining malakasini oshirish markazi (keyingi oʻrinlarda — Markaz)da majburiy ravishda uch yilda kamida bir marta 36 soatdan kam boʻlmagan oʻquv dasturi asosida onlayn va (yoki) oflayn shaklda malaka oshiradi.

Bunda kunduzgi parvarish xizmatiga birinchi marta ishga qabul qilinayotgan shaxslar ikki oy ichida malaka oshirish kursidan oʻtishi lozim.

24. Kunduzgi parvarish xizmatini tashkil etgan xususiy sherik bilan ota-onalar oʻrtasidagi oʻzaro munosabatlar xususiy sherik hamda ota-onalar (ularning oʻrnini bosuvchi shaxslar) oʻrtasida tuzilgan shartnoma bilan tartibga solinadi.

Shartnoma tarbiyalanuvchilarning kunduzgi parvarish xizmatida boʻlish vaqtini, parvarishlash jarayonini tashkil etishda tomonlarning huquqlari, majburiyatlari hamda javobgarligini oʻz ichiga oladi.

25. Kunduzgi parvarish xizmati binosining kirish joyida fuqarolarni kunduzgi parvarish xizmati haqidagi maʼlumotlardan xabardor qilish maqsadida xususiy sherik tomonidan axborot peshlavhasi oʻrnatiladi.

Axborot peshlavhasida davlat-xususiy sheriklik toʻgʻrisidagi bitim nusxasi, kunduzgi parvarish xizmatining ish tartibi va boshqa hujjatlarning nusxalari joylashtiriladi. Bunda kunduzgi parvarish xizmati nogironligi boʻlgan bolalarni qabul qilishda ota-onalar (ularning oʻrnini bosuvchi shaxslar)ni axborot peshlavhasiga joylashtirilishi koʻrsatilgan barcha hujjatlar bilan tanishtirishi shart.

3-§. Kunduzgi parvarish xizmatiga bolalarni qabul qilish hamda chiqarish

26. “Inson” markazi Psixologik-tibbiy-pedagogik komissiyaning koʻrigi natijasida kunduzgi parvarish xizmatiga yoʻnaltirishga xulosa berilgan nogironligi boʻlgan bolaning ota-onasi (ularning oʻrnini bosuvchi shaxslar)ga kunduzgi parvarish xizmatidan foydalanishni taklif qiladi.

Kunduzgi parvarish xizmatidan foydalanish boʻyicha qiziqish bildirgan nogironligi boʻlgan bolaning ota-onasi (ularning oʻrnini bosuvchi shaxslar)ga kunduzgi parvarish xizmati va undan foydalanish shartlari toʻgʻrisida maʼlumot beradi.

27. “Inson” markazi kunduzgi parvarish xizmatidan foydalanish istagini bildirgan ota-ona (ularning oʻrnini bosuvchi shaxslar) bilan ijtimoiy shartnoma tuzgan holda nogironligi boʻlgan bolani kunduzgi parvarish xizmatiga joylashtirish chorasini koʻradi.

Bunda “Inson” markazi nogironligi boʻlgan bolalarni ota-onalar (ularning oʻrnini bosuvchi shaxslar)ning tanlovi asosida xususiy sherikni xabardor qilgan holda “Kunduzgi parvarish” axborot moduli orqali kunduzgi parvarish xizmatiga biriktiradi.

28. Quyidagilar kunduzgi parvarish xizmatiga qabul qilishga qarshi koʻrsatmalar hisoblanadi:

tez-tez, har oyda 5-martadan koʻp tutqanoq xurujlari sodir boʻladigan epilepsiya, seriyali tutqanoq xurujlariga, epileptik statusga, namozshomsimon ong xiralashish holatlariga, disforiyalarga moyillik;

bemorning oʻzi va atrofdagilar uchun xavfli boʻlgan qoʻpol va xulqiy buzilishlar sabab boʻladigan ruhiy kasalliklar;

ular bilan kasallanganda bolani umumtaʼlim yoki ixtisoslashtirilgan taʼlim muassasalarida oʻqitish mumkin boʻlgan har qanday ruhiy kasalliklar;

jarayonning faol bosqichidagi sil kasalligi;

yuqumli teri va soch kasalliklari;

oʻtkir yuqumli kasalliklar;

salbiy jarayondagi, yomon holatda oʻtadigan oʻsma kasalliklari va retsidivlari;

tanosil kasalliklari;

yurak-qon tomir, nafas olish va ovqat hazm qilish tizimining xuruj va dekompensatsiya bosqichi.

29. Tarbiyalanuvchilar kunduzgi parvarish xizmatidan quyidagilar asosida chiqariladi:

ota-onalar (ularning oʻrnini bosuvchi shaxslar)ning arizasi;

sogʻliqni saqlash tizimi muassasalarining tibbiy koʻrsatmalari;

Psixologik-tibbiy-pedagogik komissiyaning xulosasida koʻrsatilgan nogironligi boʻlgan bolaning kunduzgi parvarish xizmatida boʻlish muddatining tugashi;

tarbiyalanuvchining 18 yoshga toʻlishi;

kunduzgi parvarish xizmatini tashkil etgan xususiy sherik bilan ota-onalar (ularning oʻrnini bosuvchi shaxslar) oʻrtasida tuzilgan shartnoma bekor qilinganda;

tarbiyalanuvchining vafot etishi.

30. Kunduzgi parvarish xizmatidan tarbiyalanuvchilarni chiqarish kunduzgi parvarish xizmatining buyrugʻi bilan amalga oshiriladi.

4-bob. Kunduzgi parvarish xizmatini boshqarish va uning faoliyatini nazorat qilish

31. Kunduzgi parvarish xizmatini boshqarish uni tashkil etgan xususiy sherik tomonidan amalga oshiriladi.

32. Kunduzgi parvarish xizmati tarbiyalanuvchilarining davomati va ularni parvarishlash jarayoni hududiy boshqarma, “Inson” ijtimoiy xizmatlar markazi hamda Agentlik huzuridagi Ijtimoiy inspeksiya tomonidan nazorat qilinadi.

33. Kunduzgi parvarish xizmati quyidagi hollarda vaqtincha toʻxtatib turiladi:

tarbiyalanuvchilarning hayoti va sogʻligiga xavf tugʻdirishi mumkin boʻlgan texnik nosozliklar, avariya holatlari yoki tabiiy yoki boshqa ofatlar, karantin va odamlar uchun xavfli boʻlgan boshqa yuqumli kasalliklarning tarqalishi natijasida muayyan hududda yuzaga kelgan vaziyatlarda;

sanitariya qoidalari, normalari va gigiyena normativlari buzilganligi aniqlanganda;

yongʻin xavfsizligi talablariga rioya etilmaganligi aniqlanganda;

hududiy boshqarma tomonidan oʻtkazilgan oʻrganish natijasida aniqlangan kamchiliklar belgilangan muddatda bartaraf etilmaganda;

yengib boʻlmas kuch (fors-major) holatlari yuzaga kelganda;

davlat-xususiy sheriklik toʻgʻrisidagi bitim shartlarini bajarish bilan bogʻliq texnik yoki tashkiliy sabablar mavjud boʻlganda.

33 1 . Kunduzgi parvarish xizmati mazkur Nizomning 33-bandida nazarda tutilgan holatlardan biri yuzaga kelganda xususiy sherik hamda hududiy boshqarma tomonidan ular bartaraf etilgunga qadar davlat-xususiy sheriklik toʻgʻrisidagi bitimda belgilangan tartibda vaqtincha toʻxtatib turiladi.

Bunda kunduzgi parvarish xizmati vaqtincha toʻxtatib turilgan davrda:

yangi tarbiyalanuvchilar qabul qilinmaydi;

tarbiyalanuvchilarning davomati hisobga olinmaydi;

xususiy sherikka subsidiya va kompensatsiya hisoblanmaydi hamda toʻlanmaydi.

33 2 . Kunduzgi parvarish xizmati vaqtincha toʻxtatib turilgan taqdirda tarbiyalanuvchilarning ota-onasi (ularning oʻrnini bosuvchi shaxslar) kamida bir ish kuni oldin xabardor qilinadi.

33 3 . Kunduzgi parvarish xizmatini vaqtincha toʻxtatib turishga sabab boʻlgan holatlar bartaraf etilgandan soʻng kunduzgi parvarish xizmati faoliyati davlat-xususiy sheriklik toʻgʻrisidagi bitimda belgilangan tartibda qayta tiklanadi.

5-bob. Kunduzgi parvarish xizmatini moliyalashtirish

34. Xususiy sherik oʻz mablagʻlari hisobidan sotib olgan mol-mulkni qonunchilik hujjatlariga muvofiq tasarruf etadi.

35. Kunduzgi parvarish xizmati qonunchilik hujjatlariga muvofiq uni tashkil etgan xususiy sherikning mablagʻlari hamda Ijtimoiy himoya davlat jamgʻarmasidan ajratiladigan subsidiya, ota-onalarning toʻlovlari va qonunchilikda taqiqlanmagan boshqa manbalar hisobidan moliyalashtiriladi.

36. Subsidiya guruhga kamida 2 nafar tarbiyalanuvchi qabul qilinganidan soʻng hisobot oyida har bir tarbiyalanuvchining haqiqatda qatnagan kunlari boʻyicha ajratiladi. Bunda tarbiyalanuvchilarning eng kam sonini aniqlashda bir oyning kamida uchdan biri qismida davomati belgilangan tarbiyalanuvchilar inobatga olinadi.

37. Kunduzgi parvarish xizmatiga Ijtimoiy himoya davlat jamgʻarmasidan ajratiladigan mablagʻlar hisobidan qonunchilik hujjatlarida nazarda tutilgan shartlar va miqdorlarda subsidiya ajratiladi.

38. Kunduzgi parvarish xizmati qonunchilik hujjatlarida taqiqlanmagan boshqa mablagʻlar hisobidan ham moliyalashtirilishi mumkin.

6-bob. Yakunlovchi qoidalar

39. Xususiy sherik bilan tuzilgan davlat-xususiy sheriklik toʻgʻrisidagi bitim hududiy boshqarma tomonidan quyidagi hollarda bir tomonlama bekor qilinadi:

a) kunduzgi parvarish xizmati tomonidan bir bolaning maʼlumotlari “Kunduzgi parvarish” axborot moduliga kiritilib, uning fotosurati oʻrniga boshqa bola (tarbiyalanuvchi)ning fotosurati ushbu axborot tizimiga joylashtirilganligi va uning asosida davomati belgilanib kelinayotganligi aniqlanganda.

Bunda ushbu holat aniqlangan oydan boshlab uch oy davomida subsidiya mazkur kunduzgi parvarish xizmatiga notoʻgʻri maʼlumotlar kiritilgan tarbiyalanuvchi uchun hisoblanmaydi va ajratilmaydi. Bunday holat takroran aniqlanganda, ushbu kunduzgi parvarish xizmati bilan davlat-xususiy sheriklik toʻgʻrisidagi bitim bekor qilinadi va qayta tuzilmaydi;

b) YTT boʻlgan xususiy sherik ozodlikdan mahrum etilganda, bedarak yoʻqolgan deb topilganda yoki vafot etganida (vafot etgan deb eʼlon qilinganda);

v) xususiy sherik — yuridik shaxs faoliyati tugatilganda;

g) xususiy sherik qonunchilik hujjatlarida belgilangan tartibda toʻlovga qobiliyatsiz deb topilganda;

d) xususiy sherik ushbu Nizom hamda davlat-xususiy sheriklik toʻgʻrisidagi bitimda koʻrsatilgan oʻz majburiyatlarini bajarmagan taqdirda.

40. Kunduzgi parvarish xizmatini tashkil etgan xususiy sherik tomonidan hududiy boshqarma bilan tuzilgan davlat-xususiy sheriklik toʻgʻrisidagi bitimga oʻzgartirish va qoʻshimchalar kiritish yoki uni bekor qilish yuzasidan ariza “Kunduzgi parvarish” axborot moduliga elektron shaklda yuboriladi.

41. Davlat-xususiy sheriklik toʻgʻrisidagi bitim muddatini uzaytirish boʻyicha ariza xususiy sherik tomonidan amaldagi bitim muddati tugashidan kamida bir oy oldin, biroq ikki oydan koʻp boʻlmagan muddatda “Kunduzgi parvarish” axborot moduli orqali elektron shaklda yuboriladi.

42. Davlat-xususiy sheriklik toʻgʻrisidagi bitim muddatini uzaytirish, faoliyat manzilini oʻzgartirish, kunduzgi parvarish xizmati quvvatini kamaytirish yoki oshirish ushbu Nizomning 2-bobida koʻrsatilgan bosqichlarda amalga oshiriladi.

43. Davlat-xususiy sheriklik toʻgʻrisidagi bitimni bekor qilish boʻyicha ariza taraflar tomonidan elektron shaklda “Kunduzgi parvarish” axborot moduliga kiritiladi. Bunda arizaga elektron raqamli imzo qoʻyilgan bitimni bekor qilish boʻyicha qoʻshimcha kelishuv ilova qilinadi.

Davlat-xususiy sheriklik toʻgʻrisidagi bitimni bekor qilish boʻyicha ariza “Kunduzgi parvarish” axborot moduliga kiritilgan kundan boshlab uch ish kunida taraflar tomonidan koʻrib chiqilishi lozim.

44. Ushbu Nizom talablari buzilishida aybdor boʻlgan shaxslar qonunchilik hujjatlariga muvofiq javob beradilar.

Nogironligi boʻlgan bolalar uchun kunduzgi parvarish xizmatini tashkil etish toʻgʻrisidagi nizomga ILOVA

Kunduzgi parvarish xizmatini tashkil etish

Bosqichlar Subyektlar Tadbirlar Bajarish muddatlari 1-bosqich Hududiy boshqarmalar Psixologik-tibbiy-pedagogik komissiyalarning koʻrigi natijasi boʻyicha kunduzgi parvarish xizmatiga yoʻnaltirishga xulosa berilgan nogironligi boʻlgan bolalar uchun ehtiyojdan kelib chiqqan holda kunduzgi parvarish xizmatini tashkil etish boʻyicha eʼlon berib boradi. Har chorakda kamida bir marta 2-bosqich Talabgor Kunduzgi parvarish xizmatini tashkil etmoqchi boʻlgan talabgor “Inson” ijtimoiy xizmatlar markaziga kelgan holda murojaat qiladi. Zaruratdan kelib chiqib 3-bosqich “Inson” ijtimoiy xizmatlar markazi Talabgorning murojaatiga asosan kunduzgi parvarish xizmatiga yoʻnaltirilishi mumkin boʻlgan 3 yoshdan 18 yoshgacha nogironligi boʻlgan bolalarning yosh toifasi va soni haqida maʼlumot beradi. Talabgor murojaat qilgan vaqtda 4-bosqich Talabgor Davlat-xususiy sheriklik toʻgʻrisidagi bitimni tuzish uchun tegishli hududiy boshqarmaga “Kunduzgi parvarish xizmatini boshqarish” axborot moduli orqali elektron shaklda ariza bilan murojaat qiladi. Bitim tuzish istagidan kelib chiqib 5-bosqich “Kunduzgi parvarish xizmatini boshqarish” axborot moduli 1. Talabgorga arizada koʻrsatilgan elektron pochta va (yoki) mobil telefon raqamiga arizaning ID-raqami va ariza qabul qilingan sana va vaqti koʻrsatilgan holda xabar joʻnatiladi. 2. Kunduzgi parvarish xizmatining joylashuvi boʻyicha Sogʻliqni saqlash vazirligi huzuridagi Sanitariya-epidemiologik osoyishtalik va jamoat salomatligi qoʻmitasining tuman (shahar) boʻlimlari hamda tuman (shahar) Favqulodda vaziyatlar boʻlimlariga elektron soʻrovlar joʻnatiladi. Ariza tushgan kunning oʻzida 6-bosqich Sanitariya-epidemiologik osoyishtalik va jamoat salomatligi qoʻmitasining tuman (shahar) boʻlimlari hamda tuman (shahar) Favqulodda vaziyatlar boʻlimlari Kunduzgi parvarish xizmatlarini joylashtirish uchun tanlangan manzilda faoliyatni amalga oshirish maqsadga muvofiqligi yoki muvofiq emasligi haqidagi xulosalarni elektron shaklda “Kunduzgi parvarish xizmatini boshqarish” axborot moduliga kiritadi. Uch ish kuni mobaynida 7-bosqich “Kunduzgi parvarish xizmatini boshqarish” axborot moduli Sogʻliqni saqlash vazirligi huzuridagi Sanitariya-epidemiologik osoyishtalik va jamoat salomatligi qoʻmitasining tuman (shahar) boʻlimlari hamda tuman (shahar) Favqulodda vaziyatlar boʻlimlarining xulosalari olinganidan soʻng ariza “Kunduzgi parvarish xizmatini boshqarish” axborot moduli orqali tegishli hududiy boshqarma ga taqdim etiladi. Bir ish kunida 8-bosqich Hududiy boshqarmalar 1. Talabgor jismoniy shaxsning ruhiy yoki narkologiya kasalliklari dispanserlarida hisobda turish-turmasligini aniqlaydi. 2. Kunduzgi parvarish xizmatiga subsidiya ajratish uchun tegishli moliya yilida Ijtimoiy himoya davlat jamgʻarmasidan ajratiladigan mablagʻlar hajmini hisobga olgan holda kunduzgi parvarish xizmati tashkil etilishi maqsadga muvofiqligi yoki muvofiq emasligi boʻyicha xulosa tayyorlaydi va “Kunduzgi parvarish xizmatini boshqarish” axborot moduliga kiritadi. Oʻn ish kunida 9-bosqich “Kunduzgi parvarish xizmatini boshqarish” axborot moduli 1. Hududiy boshqarmalar tomonidan kunduzgi parvarish xizmatlari tashkil etilishi maqsadga muvofiqligi boʻyicha ijobiy xulosa “Kunduzgi parvarish xizmatini boshqarish” axborot moduliga kiritilgandan soʻng avtomatik ravishda davlat-xususiy sheriklik toʻgʻrisidagi bitim shakllanadi va imzolash uchun talabgorga elektron xabar joʻnatiladi. Hududiy boshqarmalar tomonidan xulosa kiritilgan kunda 2. Talabgor “Kunduzgi parvarish xizmatini boshqarish” axborot moduli orqali taqdim etilgan davlat-xususiy sheriklik toʻgʻrisidagi bitimga elektron imzo qoʻyganidan soʻng ushbu bitim elektron imzo qoʻyish uchun tegishli hududiy boshqarmaga avtomatik tarzda yuboriladi. Talabgor tomonidan imzolangan kunda

Vazirlar Mahkamasining 2025-yil 27-fevraldagi 126-son qaroriga 2-ILOVA

Nogironligi boʻlgan bolalar uchun kunduzgi parvarish xizmatini tashkil etgan tadbirkorlik subyektlariga subsidiya ajratish va kompensatsiya toʻlash tartibi toʻgʻrisida

1-bob. Umumiy qoidalar

1. Ushbu Nizom nogironligi boʻlgan bolalar uchun kunduzgi parvarish xizmatini (keyingi oʻrinlarda — kunduzgi parvarish xizmati) tashkil etgan yakka tartibdagi tadbirkorlar va yuridik shaxslarga (keyingi oʻrinlarda — xususiy sherik) subsidiya ajratish va kompensatsiya toʻlash tartibini belgilaydi.

2. Xususiy sherikka subsidiya ajratish va kompensatsiya toʻlash u tomonidan tashkil etilgan kunduzgi parvarish xizmatida parvarish qilinayotgan 3 yoshdan 18 yoshgacha nogironligi boʻlgan bolalar uchun davlat-xususiy sheriklik toʻgʻrisidagi bitimning amal qilish davrida Oʻzbekiston Respublikasi Prezidenti huzuridagi Ijtimoiy himoya milliy agentligi (keyingi oʻrinlarda — Agentlik)ning Ijtimoiy himoya davlat jamgʻarmasi (keyingi oʻrinlarda — Jamgʻarma) mablagʻlari hisobidan amalga oshiriladi.

3. Subsidiya va kompensatsiyalarni ajratish va toʻlash mazkur Nizomning 1-ilovasida belgilangan sxemaga muvofiq amalga oshiriladi.

2-bob. Subsidiya ajratish va kompensatsiya toʻlash shartlari

4. Quyidagi shartlar bajarilgan taqdirda, xususiy sherikka subsidiya ajratiladi va kompensatsiya toʻlanadi:

a) xususiy sherik tomonidan tashkil etilgan kunduzgi parvarish xizmati doirasida tashkil etilgan guruhga kamida 2 nafar tarbiyalanuvchi qabul qilinganda;

b) kunduzgi parvarish xizmati doirasida tashkil etilgan har bir guruhga qabul qilingan tarbiyalanuvchilar toʻgʻrisidagi maʼlumotlar “Kunduzgi parvarish xizmatini boshqarish” axborot moduliga (keyingi oʻrinlarda — “Kunduzgi parvarish” axborot moduli) kiritilganda. Bunda:

xususiy sherik Agentlikning “Kunduzgi parvarish” axborot moduliga kirgan holda unda koʻrsatilgan ommaviy oferta talablari va shartlari bilan tanishib, ushbu axborot tizimidan foydalanish boʻyicha oʻz roziligini bildirishi va elektron raqamli imzosi bilan tasdiqlashi talab etiladi;

“Kunduzgi parvarish” axborot moduli orqali oferta tasdiqlanganda, xususiy sherik uchun ushbu axborot modulida shaxsiy kabinet ochiladi.

5. Xususiy sherikka kunduzgi parvarish xizmatini koʻrsatgan har bir kun uchun quyidagi miqdorda subsidiya ajratiladi:

kunduzgi parvarish xizmatida parvarish qilinayotgan 3 yoshdan 7 yoshgacha nogironligi boʻlgan har bir bola uchun bazaviy hisoblash miqdorining 25 foizi;

kunduzgi parvarish xizmatida parvarish qilinayotgan 7 yoshdan 18 yoshgacha nogironligi boʻlgan har bir bola uchun bazaviy hisoblash miqdorining 27 foizi miqdorida.

Bunda xususiy sherikka biriktirilgan nogironligi boʻlgan bolalar kunduzgi parvarish xizmatidan bir oy davomida kamida oʻn ish kuni qatnagan, biroq yetti ish kunigacha foydalanmagan kunlari uchun ham xususiy sherikka mazkur bandning ikkinchi va uchinchi xatboshilarida nazarda tutilgan subsidiyaning 50 foizi miqdorida subsidiya ajratiladi.

6. Ushbu Nizomning 5-bandiga muvofiq subsidiya ajratishda:

viloyatlar markazlari, Toshkent va Nukus shaharlarida tashkil etilgan kunduzgi parvarish xizmati uchun ajratiladigan subsidiya miqdorini belgilashda 1,1 nisbatda koʻpaytiruvchi koeffitsiyent qoʻllanadi;

kunduzgi parvarish xizmatida Ijtimoiy reyestrga kiritilgan oilalarning bolalarini parvarish qilganlik uchun ushbu bolalarning har biriga belgilangan subsidiya umumiy miqdorining 30 foizi miqdorida qoʻshimcha mablagʻ ajratiladi.

7. Xususiy sherikka bir nafar tarbiyalanuvchini parvarish qilganlik uchun ajratiladigan subsidiyaning oylik miqdori “Kunduzgi parvarish” axborot modulida quyidagi formula asosida avtomatik hisob-kitob qilinadi:

KPXS = KPX * QKS;

KPXS — kunduzgi parvarish xizmatidagi bir nafar tarbiyalanuvchi xarajatlarini qoplash uchun subsidiyaning oylik summasi;

KPX — kunduzgi parvarish xizmatidagi bir nafar tarbiyalanuvchining bir kunlik xarajatini qoplashga ajratiladigan subsidiyaning miqdori;

QKS — hisobot oyida har bir tarbiyalanuvchining haqiqatda kunduzgi parvarish xizmatiga qatnagan kunlari soni.

Bunda viloyatlar markazlari, Toshkent va Nukus shaharlarida kunduzgi parvarish xizmatini tashkil etgan xususiy sherikka ajratiladigan subsidiyaning oylik miqdori KPXS = KPX *1,1 * QKS formulasi orqali, mazkur Nizomning 5-bandi toʻrtinchi xatboshisida nazarda tutilgan subsidiya ajratilishida esa subsidiyaning miqdorini 50 foizga kamaytirish orqali hisob-kitob qilinadi.

8. Xususiy sherik tomonidan kunduzgi parvarish xizmati tashkil etilgan joydan 3 kilometr radiusdan ortiq masofada yashaydigan tarbiyalanuvchilarning kelib-ketishlari uchun transport xizmati yoʻlga qoʻyilishi mumkin.

Bunda xususiy sherikka kunduzgi parvarish xizmatiga qabul qilingan tarbiyalanuvchining haqiqatda qatnagan kunidan kelib chiqqan holda, bir oy uchun bazaviy hisoblash miqdorining 0,75 baravarigacha miqdorda kompensatsiya toʻlanadi.

Transport xizmatidan foydalanayotgan tarbiyalanuvchilarning yashash manzili kunduzgi parvarish xizmati joylashgan manzildan 3 kilometr radiusdan ortiq masofada joylashganlik fakti Agentlikning Qoraqalpogʻiston Respublikasi, viloyatlar va Toshkent shahar boshqarmalari (keyingi oʻrinlarda — hududiy boshqarmalar) tomonidan aniqlanadi.

Tarbiyalanuvchining ota-onasi (ularning oʻrnini bosuvchi shaxslar) Vazirlar Mahkamasining “Transport xizmatlaridan foydalanish imkoniyatlarini kengaytirish orqali koʻrish va harakatlanish bilan bogʻliq kasalliklarga chalingan alohida taʼlim ehtiyojlari boʻlgan bolalar uchun taʼlim olish sharoitlarini yaxshilash toʻgʻrisida” 2025-yil 28-fevraldagi 132-son qaroriga muvofiq Transport xizmatidan foydalanuvchilar roʻyxatiga kiritilgan boʻlsa, ushbu tarbiyalanuvchi uchun kompensatsiya toʻlanmaydi.

3-bob. Subsidiya ajratish va kompensatsiya toʻlash tartibi

9. Xususiy sherikka ajratiladigan subsidiya va toʻlanadigan kompensatsiyani hisoblash ushbu Nizomning 4-bandida nazarda tutilgan shartlar bajarilganidan keyingi ish kunidan boshlanadi.

Bunda subsidiya va kompensatsiyaning miqdori kunduzgi parvarish xizmatiga qabul qilingan tarbiyalanuvchilarning besh kunlik, Ijtimoiy reyestrga kiritilgan va bolasini yolgʻiz tarbiyalayotgan rasmiy band boʻlgan ona yoki otaning voyaga yetmagan farzandining olti kunlik ish haftasidagi haqiqiy davomatidan kelib chiqqan holda “Kunduzgi parvarish” axborot moduli orqali avtomatik ravishda hisoblanadi.

10. Kunduzgi parvarish xizmatiga qabul qilingan tarbiyalanuvchilarining haqiqiy davomatining hisobi “Kunduzgi parvarish” axborot modulining mobil ilovasi yoki maxsus qurilmalar yordamida jismoniy shaxsni biometrik identifikatsiya qilish texnologiyasi orqali yuritiladi.

Biometrik identifikatsiya qilish jarayoni kunduzgi parvarish xizmatining rahbari yoki xodimlarining mobil telefoni yoxud planshetlari, shuningdek, maxsus qurilmalar yordamida ushbu tashkilotning joylashuvi (geolokatsiyasi) hisobga olingan holda har ish kunida bir marotaba amalga oshiriladi.

11. Subsidiya va kompensatsiyaning oylik summalari avtomatik ravishda “Kunduzgi parvarish” axborot modulida qayd etilgan tarbiyalanuvchilarning davomati asosida hisoblanadi hamda ushbu Nizomga 2-ilovaga muvofiq namunadagi buyurtmanoma shakllanadi.

Bunda kunduzgi parvarish xizmatining davlat-xususiy sheriklik toʻgʻrisidagi bitimda koʻrsatilgan manzilidan (joylashuvi boʻyicha geolokatsiyasi) boshqa joyda qayd etilgan tarbiyalanuvchilarning davomati “Kunduzgi parvarish” axborot modulida hisobga olinmaydi.

12. “Kunduzgi parvarish” axborot modulining mobil ilovasidan yoki maxsus qurilmalardan internet tarmogʻisiz (oflayn rejimda) foydalanilgan hollarda tarbiyalanuvchilar davomati boʻyicha qayd etilgan maʼlumotlar xususiy sherik tomonidan hisobot oyidan keyingi oyning 5-sanasidan kechikmasdan internet tarmogʻiga ulangan holda (onlayn rejimda) oflayn rejimda kiritilgan maʼlumotlarni “Kunduzgi parvarish” axborot moduliga uzatilishini (yangilanishini) taʼminlaydi.

“Kunduzgi parvarish” axborot moduliga maʼlumotlarni oʻz vaqtida taqdim etmaganda, shu jumladan, ushbu bandning birinchi xatboshisida nazarda tutilgan tartibda uzatilishini (yangilanishini) taʼminlamaganda xususiy sherikka subsidiya va kompensatsiya hisoblanmaydi va toʻlanmaydi.

13. “Kunduzgi parvarish” axborot modulida hisoblangan subsidiya va kompensatsiyaning toʻlov qaydnomasi va toʻlov topshiriqnomasi hisobot oyidan keyingi oyning 10-sanasiga qadar shakllantiriladi va Jamgʻarmaning maxsus gʻazna hisobvaragʻidan ikki ish kuni ichida Iqtisodiyot va moliya vazirligining axborot tizimlari orqali xususiy sherikning tijorat bankdagi hisobvaragʻiga avtomatik ravishda oʻtkaziladi.

4-bob. Yakunlovchi qoidalar

14. Xususiy sherik tarbiyalanuvchilar toʻgʻrisidagi “Kunduzgi parvarish” axborot moduliga kiritilgan maʼlumotlarning toʻgʻriligi va haqqoniyligi boʻyicha javobgar hisoblanadi.

15. Xususiy sherik tomonidan bir bolaning maʼlumotlari “Kunduzgi parvarish” axborot moduliga kiritilib, uning fotosurati oʻrniga boshqa bolaning (tarbiyalanuvchi) fotosurati ushbu axborot moduliga joylashtirilganligi va uning asosida davomat belgilab kelinayotganligi aniqlanganda:

ushbu holat aniqlangan oydan boshlab uch oy davomida mazkur tarbiyalanuvchi uchun subsidiya va kompensatsiya hisoblanmaydi hamda toʻlanmaydi;

ushbu tarbiyalanuvchi kunduzgi parvarish xizmatiga qatnagan tegishli moliya yilida toʻlangan barcha subsidiya va kompensatsiya summasi toʻliq Jamgʻarmaga undiriladi.

Bunday holat takroran aniqlanganda, ushbu xususiy sherik bilan tuzilgan davlat-xususiy sheriklik toʻgʻrisidagi bitim davlat sherigi tomonidan bir tomonlama bekor qilinadi va qayta tuzilmaydi.

16. Texnik yoki boshqa sabablarga koʻra hisobot oyida “Kunduzgi parvarish” axborot modulida subsidiya va kompensatsiyaning ortiqcha yoki kam hisoblanganligi aniqlanganda, hisobot oyidan keyingi oyda ushbu subsidiya va kompensatsiya tegishli summalar qoʻshilgan yoki kamaytirilgan holda hisob-kitob qilinadi.

17. Yengib boʻlmaydigan kuch (fors-major) holatlari natijasida xususiy sherik tomonidan tarbiyalanuvchilarning davomatini “Kunduzgi parvarish” axborot moduliga kiritishning imkoniyati boʻlmagan hollarda, oylik davomatni belgilash uchun “Kunduzgi parvarish” axborot modulida qayd etilgan tarbiyalanuvchilarning soʻnggi 5 kunlikdagi oʻrtacha davomat koʻrsatkichi asosida hisob-kitob qilinadi va toʻlab beriladi.

Bunda xususiy sherik qonunchilik hujjatlariga muvofiq yengib boʻlmaydigan kuch (fors-major) holatlari yuz berganligini tasdiqlovchi vakolatli organ tomonidan beriladigan sertifikatni tegishli hududiy boshqarmaga taqdim etishi lozim.

17 1 . Texnik nosozlik sababli “Kunduzgi parvarish” axborot modulining mobil ilovasi yoki maxsus qurilmalar yordamida tarbiyalanuvchilarni biometrik identifikatsiya qilish imkoni boʻlmagan hollarda, xususiy sherik mazkur holat yuzasidan darhol oʻsha hududdagi “Inson” ijtimoiy xizmatlar markazini xabardor qiladi. Bunda tarbiyalanuvchilarning uch kundan ortiq boʻlmagan muddatdagi davomati “Inson” ijtimoiy xizmatlar markazi tomonidan toʻldiriladigan tarbiyalanuvchilarning qatnovi dalolatnomasi asosida amalga oshiriladi.

“Inson” ijtimoiy xizmatlar markazi texnik nosozlik sababli toʻldirilgan tarbiyalanuvchilarning qatnovi dalolatnomasini hisobot oyidan keyingi oyning 5-sanasidan kechikmasdan “Kunduzgi parvarish” axborot moduliga kiritish uchun tegishli hududiy boshqarmaga taqdim etadi.

18. Kunduzgi parvarish xizmati tomonidan oylik subsidiya va kompensatsiya mablagʻlarining maqsadli sarflanishi yuzasidan nazorat Agentlik hamda tegishli nazorat organlari tomonidan amalga oshiriladi.

19. Ushbu Nizom talablari buzilishida aybdor boʻlgan shaxslar qonunchilik hujjatlariga muvofiq javob beradilar.

Nogironligi boʻlgan bolalar uchun kunduzgi parvarish xizmatini tashkil etgan tadbirkorlik subyektlariga subsidiya ajratish va kompensatsiya toʻlash tartibi toʻgʻrisidagi nizomga 1-ILOVA

Kunduzgi parvarish xizmatiga Ijtimoiy himoya davlat jamgʻarmasi mablagʻlari hisobidan subsidiya ajratish va kompensatsiya toʻlash

Bosqichlar Subyektlar Tadbirlar Bajarish muddatlari 1-bosqich Xususiy sherik 1. “Kunduzgi parvarish xizmatini boshqarish” axborot moduliga kunduzgi parvarish xizmati va uning tarbiyalanuvchilari toʻgʻrisidagi maʼlumotlarni kiritadi. 2. Jismoniy shaxsni biometrik identifikatsiya qilish orqali tarbiyalanuvchilar davomatini belgilangan tartibda yuritadi. Tarbiyalanuvchi toʻgʻrisidagi maʼlumotlar kiritilgan kundan keyingi ish kunidan boshlab 2-bosqich “Kunduzgi parvarish xizmatini boshqarish” axborot moduli 1. Kunduzgi parvarish xizmatiga qatnagan tarbiyalanuvchilarning davomati avtomatik tarzda shakllanadi. Hisobot oyi davomida 2. Kunduzgi parvarish xizmatiga qatnagan tarbiyalanuvchilar davomati boʻyicha maʼlumotlar elektron shaklda yigʻiladi, ajratiladigan subsidiya va toʻlanadigan kompensatsiya miqdorlari hisoblanadi. Hisobot oyidan keyingi oyning 5-sanasiga qadar 3. Subsidiya va kompensatsiyalarning toʻlov qaydnomasi va toʻlov topshiriqnomasi shakllanadi. Hisobot oyidan keyingi oyning 10-sanasiga qadar 3-bosqich Ijtimoiy himoya davlat jamgʻarmasi Subsidiya va kompensatsiya summalari Ijtimoiy himoya davlat jamgʻarmasining gʻazna hisobvaragʻidan Iqtisodiyot va moliya vazirligining axborot tizimlari orqali xususiy sherikning tijorat bankdagi hisobvaragʻiga oʻtkaziladi. Ikki ish kunida

Nogironligi boʻlgan bolalar uchun kunduzgi parvarish xizmatini tashkil etgan tadbirkorlik subyektlariga subsidiya ajratish va kompensatsiya toʻlash tartibi toʻgʻrisidagi nizomga 2-ILOVA

20___ yil __________ oyi uchun “__________” kunduzgi parvarish xizmatiga qabul qilingan har bir bola uchun subsidiya va kompensatsiya olishga

Tashkilot STIRi ___________ Hudud nomi ___________ Tuman (shahar) nomi ___________ MFY nomi ___________ Uy raqami ___________ T/r Tarbiyalanuvchi toʻgʻrisida maʼlumotlar Hisobot oyida F.I.O. Tugʻilgan sanasi Tugʻilganlik haqidagi guvohnoma seriyasi va raqami Tarbiyalanuvchining kunduzgi parvarish xizmatiga qatnagan kunlari soni Subsidiya va kompensatsiyaning qatʼiy kunlik miqdori Tarbiyalanuvchi uchun ajratiladigan subsidiya va toʻlanadigan kompensatsiya summasi (4 ust*5 ust) a 1 2 3 4 5 6 1. 2. ... JAMI: X X

Vazirlar Mahkamasining 2025-yil 27-fevraldagi 126-son qaroriga 3-ILOVA

Ijtimoiy himoya milliy agentligi huzuridagi Ijtimoiy himoya tizimi xodimlarining malakasini oshirish markazida malaka oshirish kursini tugatganlik haqida sertifikat tavsifi

Malaka oshirish oʻquv kurslarini tugatganlik haqidagi Sertifikat ofset usulida A4 formatdagi oq qogʻozda beshta boʻyoqdan: qora rang — matn uchun, yashil, koʻk, qizil rang — rasmlar tasviri uchun, och kul rang — fon uchun foydalanib bosiladi.

Varaqning chap tomonida chetidan 10 mm qoldirilib, Oʻzbekiston Respublikasi Davlat Gerbi tasviri bilan 32 mm kenglikdagi hoshiya joylashtiriladi. Hoshiyaning yuqori qismida 30 mm diametrli Oʻzbekiston Respublikasi Davlat gerbi tasviri, pastki qismida — 35 mm hajmdagi ikkita tutash toʻrtburchakdan tashkil topgan sakkiz burchakli yulduz joylashadi, yulduz markazida muhr uchun diametri 25 mm boʻlgan oq doira bor.

Varaqning oʻng tomonida chetidan 30 mm qoldirilib, Oʻzbekiston Respublikasi Prezidenti huzuridagi Ijtimoiy himoya milliy agentligi huzuridagi Ijtimoiy himoya tizimi xodimlarining malakasini oshirish markazining rasmiy logotipi joylashtiriladi.

Varaqning qolgan qismining yuqorisida davlat tilida lotin grafikasida quyidagi soʻzlar bosiladi:

Oʻzbekiston Respublikasi Prezidenti huzuridagi Ijtimoiy himoya milliy agentligi huzuridagi Ijtimoiy himoya tizimi xodimlarining malakasini oshirish markazi malaka oshirish kursini tugatganlik haqida SERTIFIKAT

Sertifikat ikki lotin harfi “KP” va olti sondan iborat tartib raqamiga ega. Matn och kul rang fonda guldor naqsh bilan bosiladi.

Sertifikat olti karra himoyalangan boʻlib, quyidagilardan foydalanilgan:

bosishning ikki — ofset va yuqori usuli;

nur orqali nusxa koʻchirishni murakkablashtirish uchun yorqin ranglar;

guldor naqsh;

turli rangli naqshlar toʻrlaridan foydalanish yoʻli bilan har xil ranglar hosil qilish;

maxsus qogʻoz:

almashib turadigan sonlardan tartib raqami.

Vazirlar Mahkamasining 2025-yil 27-fevraldagi 126-son qaroriga 4-ILOVA

“Andijon viloyati hududiy ijtimoiy xizmatlar markazi” davlat muassasasining

Direktor Tibbiy-ijtimoiy xizmatlarni tashkil etish boʻyicha direktor oʻrinbosari 1 Moliya-iqtisod va xoʻjalik ishlari boʻyicha direktor oʻrinbosari 1 Bosh yuriskonsult 0,5 Tibbiy reabilitatsiya xizmati boʻlimi * 20 Bosh hisobchi 1 Kadrlar bilan ishlash boʻyicha yetakchi mutaxassis 0,5 Ijtimoiy reabilitatsiya xizmati boʻlimi * 10

Vazirlar Mahkamasining 2025-yil 27-fevraldagi 126-son qaroriga 5-ILOVA

Oʻzbekiston Respublikasi Hukumatining ayrim qarorlariga kiritilayotgan oʻzgartirish va qoʻshimchalar

1. Vazirlar Mahkamasining 2011-yil 7-yanvardagi 6-son qarori bilan tasdiqlangan Yakka tartibdagi tadbirkorlar shugʻullanishi mumkin boʻlgan faoliyat turlari roʻyxatining IV boʻlimi quyidagi mazmundagi 60 1 -pozitsiya bilan toʻldirilsin:

“ 60 1 . Davlat-xususiy sheriklik asosida tashkil etilgan nogironligi boʻlgan bolalar uchun kunduzgi parvarish xizmati ” .

2. Vazirlar Mahkamasining 2019-yil 13-maydagi 391-son qarori bilan tasdiqlangan Umumiy turdagi davlat va nodavlat maktabgacha taʼlim tashkilotlari toʻgʻrisidagi nizomning 36 2 -bandi oʻz kuchini yoʻqotgan deb hisoblansin.

4. Vazirlar Mahkamasining “Alohida taʼlim ehtiyojlari boʻlgan bolalarga taʼlim berishga oid normativ-huquqiy hujjatlarni tasdiqlash toʻgʻrisida” 2021-yil 12-oktabrdagi 638-son qarorida :

a) 1-ilovada :

17-band oʻz kuchini yoʻqotgan deb hisoblansin;

18-band quyidagi tahrirda bayon etilsin:

“18. Maktab psixologik-tibbiy-pedagogik komissiya tomonidan inklyuziv taʼlim sinflari va boshlangʻich tayanch korreksion sinflarga yoʻllangan bolalarni qabul qilishdan bosh tortishga haqli emas”;

b) 2-ilovaning 46-bandidagi “(geografiyadan tashqari)” soʻzlari chiqarib tashlansin.

5. Vazirlar Mahkamasining “Oʻzbekiston Respublikasi Prezidentining huzuridagi Ijtimoiy himoya milliy agentligi huzuridagi Ijtimoiy himoyani rivojlantirish instituti va Ijtimoiy himoya tizimi xodimlarining malakasini oshirish markazi faoliyatini tashkil etish chora-tadbirlari toʻgʻrisida” 2023-yil 30-sentabrdagi 518-son qarorining 5-bandi “a” kichik bandi ikkinchi xatboshisi “boʻlgan miqdordagi” soʻzlaridan keyin “toʻgʻridan-toʻgʻri tuziladigan” soʻzlari bilan toʻldirilsin.

6. Vazirlar Mahkamasining “Alohida taʼlim ehtiyojlari boʻlgan bolalarning taʼlim olishlarini tashkil etish va ularni reabilitatsiya qilish tizimini takomillashtirish chora-tadbirlari toʻgʻrisida” 2024-yil 25-yanvardagi 46-son qarorida :

a) 1-ilovada :

7-bandning oltinchi xatboshisi quyidagi tahrirda bayon etilsin:

“bolaning alohida taʼlimga boʻlgan ehtiyojlari asosida uni tegishli ixtisoslashtirilgan maktabgacha taʼlim tashkiloti, qoʻshma turdagi maktabgacha taʼlim tashkilotlaridagi ixtisoslashtirilgan va inklyuziv guruhlariga, ixtisoslashtirilgan maktab va maktab-internatlariga, inklyuziv sharoitda taʼlim olishi uchun umumtaʼlim tashkilotiga va umumiy turdagi davlat maktabgacha taʼlim tashkilotlariga, “Gʻamxoʻrlik” guruhlariga “Muruvvat” nogironligi boʻlgan bolalar uchun internat uylariga (shu jumladan, kunduzgi parvarishlash guruhlariga), imkoniyatlari cheklangan shaxslar uchun ixtisoslashtirilgan maxsus texnikumlarga, shuningdek, davlat-xususiy sheriklik asosida tashkil etilgan kunduzgi parvarish xizmatiga hamda uy sharoitlarida yakka tartibda taʼlim olishga yuborish uchun xulosa beradi”;

20-bandning oltinchi xatboshisidagi , 25-banddagi , 31-bandning birinchi va oltinchi xatboshilaridagi , 33-bandning birinchi xatboshisidagi “psixik” soʻzi “ruhiy” soʻzi bilan almashtirilsin;

30-bandda :

birinchi xatboshidagi “psixik” soʻzi “ruhiy” soʻzi bilan almashtirilsin;

uchinchi xatboshidagi “3 yildan” soʻzlari “3 oʻquv yilidan” soʻzlari bilan almashtirilsin;

35-band quyidagi tahrirda bayon etilsin:

“35. PTPKning ixtisoslashtirilgan koʻp tarmoqli maktabgacha taʼlim tashkilotida tashkil etilgan qisqa muddatli taʼlim va tarbiya berishga moʻljallangan “Gʻamxoʻrlik” guruhlariga yuborish toʻgʻrisidagi xulosasi ushbu Nizomga 2-ilovada koʻrsatilgan rivojlanishida jismoniy yoki ruhiy nuqsonlar boʻlgan quyidagi yosh toifalaridagi bolalarga beriladi:

ogʻir va chuqur darajadagi aqliy zaiflik — 3 yoshdan 7 yoshgacha;

GMFCS klassifikatsiyasiga koʻra 4-5 darajadagi Bolalar serebral falaji (G80) boʻlgan bolalarda yengil va moʻtadil darajadagi aqliy zaiflik — 3 yoshdan 7 yoshgacha;

shizofreniya, hissiy irodaning chuqur buzilishlari — 3 yoshdan 7 yoshgacha;

tez-tez takrorlanuvchi umumlashgan epileptik xurujlari kuzatiladigan ruhiy yoki aqliy rivojlanishdagi nuqsonlar boʻlgan bolalar — 3 yoshdan 7 yoshgacha;

turli sababli psixopatiya va psixopatsimon holatlarning ogʻir shakllari — 3 yoshdan 7 yoshgacha;

koʻr-kar-soqovlik — 3 yoshdan 7 yoshgacha.

PTPKning ixtisoslashtirilgan maktab, maktab-internatlarida tashkil etilgan qisqa muddatli taʼlim va tarbiya berishga moʻljallangan “Gʻamxoʻrlik” guruhlariga yuborish toʻgʻrisidagi xulosasi ushbu Nizomga 3-ilovada koʻrsatilgan rivojlanishida jismoniy yoki ruhiy nuqsonlar boʻlgan quyidagi yosh toifalaridagi bolalarga beriladi:

ogʻir va chuqur darajadagi aqliy zaiflik — 6 yoshdan 16 yoshgacha;

GMFCS klassifikatsiyasiga koʻra 4-5 darajadagi Bolalar serebral falaji (G80) boʻlgan bolalarda yengil va moʻtadil darajadagi aqliy zaiflik — 6 yoshdan 16 yoshgacha;

shizofreniya, hissiy irodaning chuqur buzilishlari — 6 yoshdan 16 yoshgacha;

tez-tez takrorlanuvchi umumlashgan epileptik xurujlari kuzatiladigan aqliy rivojlanishdagi nuqsonlar boʻlgan bolalar — 6 yoshdan 16 yoshgacha;

turli sababli psixopatiya va psixopatsimon holatlarning ogʻir shakllari — 6 yoshdan 16 yoshgacha;

koʻr-kar-soqovlik — 6 yoshdan 16 yoshgacha”;

1-ilovaning 4-bosqichi “Tadbirlar” ustunining 1-bandidagi “psixik” soʻzi “ruhiy” soʻzi bilan almashtirilsin;

2-ilova quyidagi tahrirda bayon etilsin:

“Psixologik-tibbiy-pedagogik komissiyalar toʻgʻrisidagi nizomga 2-ILOVA

Psixologik-tibbiy-pedagogik komissiya xulosasini berish uchun asos boʻladigan tibbiy koʻrsatmalar (maktabgacha taʼlim tashkilotlari uchun)

T/r Kasallik nomi Xalqaro Kasalliklar Tasnifi (XKT-10) Tavsiya etilgan maktabgacha taʼlim tashkilotining turi I. Maktabgacha taʼlim tashkilotlari uchun tibbiy koʻrsatmalar 1. Ruhiy rivojlanishdagi nuqsonlar: a) Psixologik rivojlanishning aralash spetsifik buzilishlari; F83 Koʻp tarmoqli ixtisoslashtirilgan, qoʻshma turdagi hamda inklyuziv guruhlarga ega maktabgacha taʼlim tashkiloti. B) Bolalar autizmi. F84.0 2. Aqliy rivojlanishdagi nuqsonlar: a) Yengil darajadagi aqliy zaiflik; F70 Koʻp tarmoqli ixtisoslashtirilgan, qoʻshma turdagi hamda inklyuziv guruhlarga ega maktabgacha taʼlim tashkiloti. b) Moʻtadil aqliy zaiflik. F71 Koʻp tarmoqli ixtisoslashtirilgan hamda qoʻshma turdagi maktabgacha taʼlim tashkiloti. 3. Nutqdagi nuqsonlar: a) Ekspressiv nutqning buzilishi (nutq rivojlanishining birinchi darajali motor alaliyasi); F80.1 Koʻp tarmoqli ixtisoslashtirilgan hamda inklyuziv guruhlarga ega maktabgacha taʼlim tashkiloti. B) Retseptiv nutqning buzilishi (sensor alaliya); F80.2 v) Rinolaliya (nutq apparatining korreksiya boʻyicha operatsiyalardan keyingi holat); R49.2 g) Oʻrtacha va ogʻir darajadagi duduqlik; F98.5 d) Dizartriya (markaziy nerv tizimining organik shikastlanishi bilan); R47.1 e) Bolalar afaziyasi. F80.3 4. Koʻrishida nuqsonlar: a) Koʻzi ojizlik (amovroz); N54.1 Koʻp tarmoqli ixtisoslashtirilgan hamda qoʻshma turdagi maktabgacha taʼlim tashkiloti. b) Tugʻma nuqsonlar: Tibbiy koʻrsatmalar korreksiyadan soʻng bolaning koʻrish oʻtkirligi 0,2 gacha boʻlganda koʻp tarmoqli ixtisoslashtirilgan hamda qoʻshma turdagi maktabgacha taʼlim tashkilotiga, koʻrish oʻtkirligi 0,4 gacha boʻlganda inklyuziv guruhlarga ega maktabgacha taʼlim tashkilotiga xulosa beriladi. Mikroftalm, Mikrokornea, Anoftalm; Q11 Toʻr pardasining rivojlanishidagi tugʻma nuqsonlar; Retinoblastoma Koloboma, preretinopatiya (chala tugʻilgan bolalar retinopatiyasi); Koʻrish nervining atrofiyasi; N47.2 Koʻrish nervi disk va makulasining ogʻir darajadagi gipoplaziyasi; Albinizm; E70.3 Aniridiya; Q13.1 v) Katarakta: N26.0 Markaziy zonada toʻliq yoki qisman xiralashish; Artifakiya; N27.0 Afakiya (koʻz gavhari yoʻqligi); Koʻz gavhari siljishi (joyi oʻzgarishi); koʻz gavharining chiqishi; N27.1 g) Glaukoma (tugʻma, ikkilamchi); N40 — 42 d) Tugʻma miopiyaning yuqori darajasi; N52.1 e) Gipermetropiyaning yuqori darajasi; N52.0 j) Toʻr parda ajralishi, uning yorilishi yoki yirtilishlari; N33 z) Nistagm. N55 5. Eshitishida nuqsonlar: N90.3 a) Koxlear implantatsiyadan keyin; Inklyuziv guruhlarga ega maktabgacha taʼlim tashkiloti. b) Neyrosensor eshitish zaifligining II darajasi (eshitishning 41 — 55 db gacha pasayishi), (quloqni protezlash); v) Neyrosensor eshitish zaifligining III darajasi (eshitishning 56 — 70 db gacha pasayishi), (quloqni protezlash); Koʻp tarmoqli ixtisoslashtirilgan, qoʻshma turdagi hamda inklyuziv guruhlarga ega maktabgacha taʼlim tashkiloti. d) Neyrosensor eshitish zaifligining IV darajasi (eshitishning 91 db gacha pasayishi); Koʻp tarmoqli ixtisoslashtirilgan hamda qoʻshma turdagi maktabgacha taʼlim tashkiloti. e) Karlik yoki kar-soqovlik (eshitishning 91 db dan ortiq pasayishi). 6. Tayanch-harakat apparati nuqsonlari: a) 3 va 4 darajali skolioz (tugʻma va orttirilgan); M41 Koʻp tarmoqli ixtisoslashtirilgan, qoʻshma turdagi hamda inklyuziv guruhlarga ega maktabgacha taʼlim tashkiloti. B) Koʻkrak qafasining 3 va 4 darajali girdobsimon deformatsiyasi; v) Koʻkrak qafasining 3 va 4 darajali kilsimon deformatsiyasi; g) 3 va 4 darajali kifoz; M40 d) Artrogripoz; Q74.3 e) Bolalar serebral falaji (BSF) (GMFCS klassifikatsiyasiga koʻra 3-4 daraja) va boshqa nevrologik patologiyalar oqibatida ortopedik deformatsiyalari; G80 j) Bosh va orqa miya kasalliklari oqibatida kelib chiquvchi ortopedik deformatsiyalar (istisno monoplegiyalar); z) Osteomiyelit asoratlari (jarrohlik muolajasidan keyingi holatlar); M86 i) Ogʻir tugʻma maymoqlik (jarrohlik muolajasidan keyingi holatlar); k) Qoʻl va oyoqlarda jarohatdan keyingi boʻgʻimlar ogʻir darajadagi kontrakturasi; l) Ortopediyadagi suyak skeletining tizim kasalliklari (axondroplaziya, disxondroplaziya, xondrodistrofiya); Q77.4 m) Tugʻma son suyagi chiqishi (operativ davolashdan keyingi holat); S73.0 n) Aniqlanmagan oyoq-qoʻl(lar) tugʻma anomaliyalari (tugʻma rivojlanish anomaliyasi oqibatida amputatsion choʻltoqlik (tayanch-harakat funksional yetishmovchiligiga olib keladigan). Q74.9 II. “Gʻamxoʻrlik” guruhi uchun tibbiy koʻrsatmalar 7. GMFCS klassifikatsiyasiga koʻra 4-5 darajadagi Bolalar serebral falaji boʻlgan bolalarda yengil va moʻtadil darajadagi aqliy zaiflik; G80+F70/F71 Koʻp tarmoqli ixtisoslashtirilgan maktabgacha taʼlim tashkiloti. 8. Ogʻir darajadagi aqliy zaiflik. F72 9. Chuqur aqliy zaiflik. F73 10. Shizofreniya, hissiy irodaning chuqur buzilishlari. F20 11. Tez-tez takrorlanuvchi umumlashgan epileptik xurujlari kuzatiladigan psixik yoki aqliy rivojlanishdagi nuqsonlar boʻlgan bolalar. 12. Turli sababli psixopatiya va psixopatsimon holatlarning ogʻir shakllari. 13. Koʻr-kar-soqovlik. ” ;

3-ilova quyidagi tahrirda bayon etilsin:

“Psixologik-tibbiy-pedagogik komissiyalar toʻgʻrisidagi nizomga 3-ILOVA

Psixologik-tibbiy-pedagogik komissiya xulosasini berish uchun asos boʻladigan tibbiy koʻrsatmalar (maktab, maktab-internatlar uchun)

T/r Kasallik nomi Xalqaro Kasalliklar Tasnifi (XKT-10) Tavsiya etilgan umumtaʼlim muassasasining turi I. Umumtaʼlim muassasasi uchun tibbiy koʻrsatmalar 1. Ruhiy rivojlanishdagi nuqsonlar: a) Psixologik rivojlanishning aralash spetsifik buzilishlari; F83 Boshlangʻich tayanch korreksion va inklyuziv taʼlim sinflariga ega umumtaʼlim muassasasi. b) Bolalar autizmi. F84.0 Boshlangʻich tayanch korreksion va inklyuziv taʼlim sinflariga ega umumtaʼlim muassasasi, ixtisoslashtirilgan maktab va maktab-internati. 2. Aqliy rivojlanishdagi nuqsonlar: a) Yengil darajadagi aqliy zaiflik; F70 Boshlangʻich tayanch korreksion va inklyuziv taʼlim sinflariga ega umumtaʼlim muassasasi, ixtisoslashtirilgan maktab va maktab-internati. b) Moʻtadil aqliy zaiflik. F71 3. Koʻrishida nuqsonlar: a) Koʻzi ojizlik (amovroz); N54.1 Ixtisoslashtirilgan maktab va maktab-internati. b) Tugʻma nuqsonlar: Tibbiy koʻrsatmalar korreksiyadan soʻng bolaning koʻrish oʻtkirligi 0,2 gacha boʻlganda ixtisoslashtirilgan maktab, maktab-internatiga, koʻrish oʻtkirligi 0,4 gacha boʻlganda boshlangʻich tayanch korreksion va inklyuziv taʼlim sinflariga ega umumtaʼlim muassasasiga xulosa beriladi. Mikroftalm, Mikrokornea, Anoftalm; Q11 Toʻr pardasining rivojlanishidagi tugʻma nuqsonlar; Toʻr pardasining xavfli oʻsmasi (retinoblastoma) Koloboma, preretinopatiya (chala tugʻilgan bolalar retinopatiyasi); Koʻrish nervining atrofiyasi; N47.2 Koʻrish nervi disk va makulasining ogʻir darajadagi gipoplaziyasi; Albinizm; E70.3 Aniridiya; Q13.1 v) Katarakta: N26.0 Markaziy zonada toʻliq yoki qisman xiralashish; Artifakiya; N27.0 Afakiya (koʻz gavhari yoʻqligi); N27.0 Koʻz gavhari siljishi (joyi oʻzgarishi); koʻz gavharining chiqishi; N27.1 g) Glaukoma (tugʻma, ikkilamchi); N40 — 42 d) Tugʻma miopiyaning yuqori darajasi; N52.1 e) Gipermetropiyaning yuqori darajasi; N52.0 j) Toʻr parda ajralishi, uning yorilishi yoki yirtilishlari; N33 z) Nistagm. N55 4. Eshitishida nuqsonlar: N90.3 a) Koxlear implantatsiyadan keyin Boshlangʻich tayanch korreksion va inklyuziv taʼlim sinflariga ega umumtaʼlim muassasasi. b) Neyrosensor eshitish zaifligining II darajasi (eshitishning 41 — 55 DB gacha pasayishi), (quloqni protezlash); v) Neyrosensor eshitish zaifligining III darajasi (eshitishning 56 — 70 DB gacha pasayishi), (quloqni protezlash); Boshlangʻich tayanch korreksion va inklyuziv taʼlim sinflariga ega umumtaʼlim muassasasi, ixtisoslashtirilgan maktab va maktab-internati. d) Neyrosensor eshitish zaifligining IV darajasi (eshitishning 91 DB gacha pasayishi); Boshlangʻich tayanch korreksion sinflariga ega umumtaʼlim muassasasi, ixtisoslashtirilgan maktab va maktab-internati. e) Karlik yoki kar-soqovlik (eshitishning 91 DB dan ortiq pasayishi). 5. Tayanch-harakat apparati nuqsonlari: a) 3 va 4 darajali skolioz (tugʻma va orttirilgan); M41 Boshlangʻich tayanch korreksion va inklyuziv taʼlim sinflariga ega umumtaʼlim muassasasi, ixtisoslashtirilgan maktab va maktab-internati. b) Koʻkrak qafasining 3 va 4 darajali girdobsimon deformatsiyasi; v) Koʻkrak qafasining 3 va 4 darajali kilsimon deformatsiyasi; g) 3 va 4 darajali kifoz; M40 d) Artrogripoz; Q74.3 e) Bolalar serebral falaji (BSF) (GMFCS klassifikatsiyasiga koʻra 3-4 daraja) va boshqa nevrologik patologiyalar oqibatida ortopedik deformatsiyalari; G80 j) Bosh va orqa miya kasalliklari oqibatida kelib chiquvchi ortopedik deformatsiyalar (istisno monoplegiyalar); z) Osteomiyelit asoratlari (jarrohlik muolajasidan keyingi holatlar); M86 i) Qoʻl va oyoqlarda jarohatdan keyingi boʻgʻimlar ogʻir darajadagi kontrakturasi; k) Ortopediyadagi suyak skeletining tizim kasalliklari (axondroplaziya, disxondroplaziya, xondrodistrofiya); Q77.4 l) Tugʻma son suyagi chiqishi (operativ davolashdan keyingi holat); S73.0 m) Aniqlanmagan oyoq-qoʻl(lar) tugʻma anomaliyalari (tugʻma rivojlanish anomaliyasi oqibatida amputatsion choʻltoqlik (tayanch-harakat funksional yetishmovchiligiga olib keladigan). Q74.9 II. “Gʻamxoʻrlik” guruhi uchun tibbiy koʻrsatmalar 1. GMFCS klassifikatsiyasiga koʻra 4-5 darajadagi Bolalar serebral falaji boʻlgan bolalarda yengil va moʻtadil darajadagi aqliy zaiflik. G80+F70/F71 Ixtisoslashtirilgan maktab va maktab-internati. 2. Ogʻir darajadagi aqliy zaiflik. F72 3. Chuqur aqliy zaiflik. F73 4. Shizofreniya, hissiy irodaning chuqur buzilishlari. F20 5. Tez-tez takrorlanuvchi umumlashgan epileptik xurujlari kuzatiladigan psixik yoki aqliy rivojlanishdagi nuqsonlar boʻlgan bolalar. 6. Turli sababli psixopatiya va psixopatsimon holatlarning ogʻir shakllari. 7. Koʻr-kar-soqovlik. ” ;

quyidagi mazmundagi 3a-ilova bilan toʻldirilsin:

“Psixologik-tibbiy-pedagogik komissiyalar toʻgʻrisidagi nizomga 3a-ILOVA

Kunduzgi parvarish xizmatiga psixologik-tibbiy-pedagogik komissiya xulosasini berish uchun asos boʻladigan tibbiy koʻrsatmalar

T/r Kasallik nomi Xalqaro Kasalliklar Tasnifi (XKT-10) 1. GMFCS klassifikatsiyasiga koʻra 4-5 darajadagi Bolalar serebral falaji (G80) boʻlgan bolalarda yengil darajadagi aqliy zaiflik. G80+F70 2. Moʻtadil aqliy zaiflik. F71 3. Ogʻir darajadagi aqliy zaiflik. F72 4. Chuqur aqliy zaiflik. F73 5. Koʻr-kar-soqovlik. ” ;

b) 3-ilovada :

3-band quyidagi tahrirda bayon etilsin:

“3. Gʻamxoʻrlik” guruhi faoliyati jismoniy, aqliy, sensor yoki ruhiy nuqsonlari boʻlgan, biroq sogʻligʻining holatiga koʻra alohida taʼlim ehtiyojlari boʻlgan bolalar uchun ixtisoslashtirilgan maktabgacha taʼlim tashkiloti, qoʻshma turdagi maktabgacha taʼlim tashkilotlaridagi ixtisoslashtirilgan va inklyuziv guruhlariga, ixtisoslashtirilgan maktab va maktab-internatlariga, inklyuziv sharoitda taʼlim olishi uchun umumtaʼlim tashkilotiga, imkoniyatlari cheklangan shaxslar uchun ixtisoslashtirilgan maxsus texnikumlarda taʼlim olishga ruxsat etilmagan bolalarga (keyingi oʻrinlarda — alohida taʼlim ehtiyojlari boʻlgan bolalar) qisqa muddatli taʼlim va tarbiya berish hamda parvarishlash maqsadida tashkil etiladi”;

4-bandning toʻrtinchi xatboshisidagi “psixik” soʻzi “ruhiy” soʻzi bilan almashtirilsin;

6-band quyidagi tahrirda bayon etilsin:

“6. Ixtisoslashtirilgan taʼlim muassasalarida tashkil etilgan “Gʻamxoʻrlik” guruhida bolalarga taʼlim va tarbiya berish hamda parvarishlash bepul amalga oshiriladi”.

7. Vazirlar Mahkamasining “Davlat pensiya taʼminoti tizimini isloh qilish konsepsiyasini ishlab chiqish boʻyicha tashkiliy chora-tadbirlar toʻgʻrisida” 2024-yil 23-sentabrdagi 600-son qarorining 3-bandi oltinchi xatboshisi “transport, mehmonxona,” soʻzlaridan keyin “seminar va oʻquv kurslari,” soʻzlari bilan toʻldirilsin.

8. Vazirlar Mahkamasining “Yetim bolalar va ota-ona qaramogʻidan mahrum boʻlgan bolalarni joylashtirish shakllari boʻyicha ayrim normativ-huquqiy hujjatlarni tasdiqlash toʻgʻrisida” 2024-yil 27-dekabrdagi 893-son qarorida :

a) 2-ilovada :

2-ilovaning 1-bandida :

“g” kichik banddagi “, psixologik-tibbiy-pedagogik komissiyaning xulosasi (jismoniy, sensor, ruhiy, aqliy rivojlanishida buzilishlari boʻlgan bolalar uchun)” soʻzlari chiqarib tashlansin;

“Izoh” qismi quyidagi tahrirda bayon etilsin:

b) 3-ilovada :

11-bandda :

birinchi xatboshi quyidagi tahrirda bayon etilsin:

“11. Vakolatli organ tomonidan oʻrganish yakunlari boʻyicha 3 ish kuni ichida nomzodlarning nomzod boʻla olishi mumkinligi (mumkin emasligi) toʻgʻrisida Agentlik tomonidan tasdiqlangan namunadagi xulosa beriladi”;

ikkinchi xatboshidagi “tayyorlashga” soʻzi “berishga” soʻzi bilan almashtirilsin;

toʻqqizinchi xatboshi “xulosa berilgan” soʻzlaridan keyin “farzandlikka olishga” soʻzlari bilan toʻldirilsin;

1-ilovaning 1-bandi “j” kichik bandi yettinchi xatboshisi quyidagi tahrirda bayon etilsin:

“organizm funksiyalari barqaror buzilishining IV darajasi”;

3-ilovada :

1-bandda :

“b” kichik bandida “xulosasi” soʻzidan keyin (bolani vasiylik yoki homiylikka olishga nomzodlar uchun talab etilmaydi)” soʻzlari bilan toʻldirilsin;

“d” kichik banddagi “maʼlumotnoma” soʻzi “maʼlumot” soʻzi bilan almashtirilsin;

2-bandning “e” va “j” kichik bandlaridagi “maʼlumotnoma” soʻzi “maʼlumot” soʻzi bilan almashtirilsin;

v) 7-ilovaning 10-bandi birinchi xatboshisidagi “15” raqami “20” raqami bilan almashtirilsin;

g) 10-ilovada :

31 va 32-bandlar quyidagi tahrirda bayon etilsin:

“31. Kichik hajmli bolalar uyi tarbiyachilari va tarbiyachi yordamchilari lavozimlari soni “Mehribonlik” uylari uchun belgilangan shtat birligi meʼyorlariga muvofiq belgilanadi.

32. Kichik hajmli bolalar uyi menejeri va tarbiyachilari qonunchilik hujjatlarida belgilangan tartibda mehnat shartnomasi asosida ishga jalb qilinadi.

Tarbiyachiga “Mehribonlik” uylari tarbiyachisi uchun, tarbiyachi yordamchisiga “Muruvvat” nogironligi boʻlgan bolalar uchun internat uylarining sanitarka enagalari uchun belgilangan mehnatga haq toʻlash shartlari tatbiq etiladi.

Bunda moddiy ragʻbatlantirish maxsus jamgʻarmasi mos ravishda tarbiya va tibbiy-ijtimoiy muassasalar uchun belgilangan shartlar asosida shakllantiriladi”;

34-bandning ikkinchi xatboshisi quyidagi tahrirda bayon etilsin:

“Tarbiyachilar va tarbiyachi yordamchilari oʻzlari tayyorlagan ovqatdan bepul ovqatlanadi”.

Oʻzbekiston Respublikasining Bosh vaziri A. ARIPOV

Toshkent sh.,

2025-yil 27-fevral,

126-son

(Qonunchilik maʼlumotlari milliy bazasi, 01.03.2025-y., 09/25/126/0205-son; 19.06.2025-y., 09/25/377/0522-son; 14.07.2025-y., 09/25/440/0656-son; 17.09.2025-y., 09/25/587/0836-son; 10.11.2025-y., 09/25/709/1027-son; 12.02.2026-y., 09/26/48/0134-son; 22.05.2026-y., 09/26/271/0529-son)

lex.uz