📅 2025-yil 1-mart · Vazirlar Mahkamasi qarorlari
Rasmiy matn. Rasmiy hujjat. Tahririy izohlar kiritilmagan.
📅 2025-yil 1-mart · Vazirlar Mahkamasi qarorlari
Rasmiy matn. Rasmiy hujjat. Tahririy izohlar kiritilmagan.
📅 2025 йил 1 март · Вазирлар Маҳкамаси қарорлари
Расмий матн. Расмий ҳужжат. Таҳририй изоҳлар киритилмаган.
📅 1 марта 2025 г. · Постановления Кабинета Министров
Официальный текст. Официальный документ. Редакционные примечания не включены.
📅 1 March 2025 · Cabinet of Ministers resolutions
Official text. Official document. Editorial notes are not included.
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг
қарори
СХЕМАСИ
СХЕМАСИ
МАЪМУРИЙ РЕГЛАМЕНТИ
СХЕМАСИ
СЎРОВНОМА
СХЕМАСИ
РЎЙХАТИ
ТАШКИЛИЙ СХЕМА
ПАСПОРТИ
ПАСПОРТИ
ПАСПОРТИ
ПАСПОРТИ
ПАСПОРТИ
ПАСПОРТИ
ПАСПОРТИ
ПАСПОРТИ
РЎЙХАТИ
Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг айрим қарорларига ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш, шунингдек, баъзиларини ўз кучини йўқотган деб ҳисоблаш тўғрисида
Ўзбекистон Республикаси Президентининг « Оила ва хотин-қизлар қўмитасининг фаолиятини такомиллаштиришга оид қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида » 2023 йил 21 декабрдаги ПФ-208-сон, «Яширин иқтисодиётга қарши курашиш соҳасида давлат назорати механизмларини такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида» 2024 йил 16 январдаги ПФ-11-сон, « Маъмурий ислоҳотлар доирасида адлия органлари ва муассасаларининг масъулиятини янада ошириш ҳамда ихчам бошқарув тизимини шакллантириш тўғрисида » 2024 йил 24 майдаги ПФ-80-сон ҳамда «Яширин иқтисодиётга қарши курашиш фаолиятини самарали ташкил этишга доир қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида» 2024 йил 8 июлдаги ПФ-99-сон фармонлари ижросини таъминлаш мақсадида Вазирлар Маҳкамаси қарор қилади:
1. Қуйидагилар:
а) Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг 1-иловага мувофиқ айрим қарорларига қуйидагиларни назарда тутувчи ўзгартириш ва қўшимчалар киритилсин:
Ўзбекистон Республикаси Бош прокуратураси ҳузуридаги Иқтисодий жиноятларга қарши курашиш департаментининг Давлат молиявий назорати инспекцияси, Адлия вазирлиги ҳузуридаги Персоналлаштириш агентлиги ва «Ўзархив» агентлиги фаолиятига оид қонунчилик ҳужжатларини ўзаро мувофиқлаштириш;
«Мўътабар аёл» кўкрак нишони билан тақдирлаш тартибини такомиллаштириш, кўкрак нишонлари ва уларнинг гувоҳномаларини тайёрлаш ҳамда мукофотланганларни тақдирлаш билан боғлиқ харажатларнинг молиявий манбаларини белгилаш;
қишлоқ хўжалигига мўлжалланган ер участкаларини ижарага беришда электрон онлайн-аукцион савдо ғолибининг иштирокисиз композит тарзда якка тартибдаги тадбиркор сифатида деҳқон хўжалигини ташкил этиш;
б) Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг 2-иловага мувофиқ айрим қарорлари ўз кучини йўқотган деб ҳисоблансин.
2. Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги манфаатдор вазирлик ва идоралар билан биргаликда ўзлари қабул қилган норматив-ҳуқуқий ҳужжатларни икки ой муддатда ушбу қарорга мувофиқлаштирсин.
3. Ушбу қарорнинг бажарилишини назорат қилиш Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг ўринбосари — иқтисодиёт ва молия вазири Ж.А. Қўчқоров зиммасига юклансин.
Вазирлар Маҳкамасининг 2025 йил 1 мартдаги 135-сон қарорига 1-ИЛОВА
Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг айрим қарорларига киритилаётган ўзгартириш ва қўшимчалар
1. Вазирлар Маҳкамасининг 1999 йил 3 сентябрдаги 414-сон қарори билан тасдиқланган Бюджет ташкилотларининг харажатларини молиялаштириш (тўлаш) тартиби 35-бандининг биринчи хатбошисидаги «Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги ҳузуридаги» сўзлари чиқариб ташлансин.
2. Вазирлар Маҳкамасининг «Архив иши бўйича меъёрий ҳужжатларни тасдиқлаш тўғрисида» 1999 йил 30 октябрдаги 482-сон қарорида :
а) 1-иловада :
4 , 7 , 9 ва 10-бандлардаги , 11-банднинг учинчи хатбошисидаги , 12-банднинг учинчи хатбошисидаги , 15-банддаги , 16-банднинг еттинчи хатбошисидаги , 17-банднинг иккинчи хатбошисидаги , 18 ва 20-бандлардаги , 22-банднинг иккинчи хатбошисидаги , 23-банднинг учинчи хатбошисидаги , 25 ва 26-бандлардаги тегишли келишикдаги «Ўзархив» агентлиги» сўзлари тегишли келишикдаги «Адлия вазирлиги ҳузуридаги «Ўзархив» агентлиги» сўзлари билан алмаштирилсин;
21-бандда :
биринчи хатбошидаги «Ўзархив» агентлиги» сўзлари «Адлия вазирлиги ҳузуридаги «Ўзархив» агентлиги» сўзлари билан алмаштирилсин;
иккинчи хатбошидаги «Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги» сўзлари «Адлия вазирлиги ҳузуридаги» сўзлари билан алмаштирилсин;
б) 2-илованинг 3 ва 5-бандларидаги «Ўзбекистон Республикаси «Ўзархив» агентлиги» сўзлари «Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги ҳузуридаги «Ўзархив» агентлиги» сўзлари билан алмаштирилсин;
в) 4-илованинг 3 , 7 , 11.1-бандларидаги , 11.6-банди биринчи хатбошисидаги ва 11.12-бандидаги тегишли келишикдаги «Ўзархив» агентлиги» сўзлари тегишли келишикдаги «Адлия вазирлиги ҳузуридаги «Ўзархив» агентлиги» сўзлари билан алмаштирилсин.
3. Вазирлар Маҳкамасининг «Қишлоқни лизинг шартларида қишлоқ хўжалиги техникаси билан таъминлаш чора-тадбирлари тўғрисида» 2000 йил 2 ноябрдаги 424-сон қарори 6-бандининг тўртинчи хатбошисидаги «Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги ҳузуридаги» сўзлари чиқариб ташлансин.
4. Вазирлар Маҳкамасининг 2001 йил 24 октябрдаги 419-сон қарори билан тасдиқланган Давлат эҳтиёжлари учун харид қилинадиган қишлоқ хўжалиги маҳсулотларининг ҳисоб-китоб жамғармаси даромад (фойда)ларини тақсимлаш ва улардан фойдаланиш тартиби тўғрисидаги низомнинг 9-бандидаги «Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги ҳузуридаги» сўзлари чиқариб ташлансин.
6. Вазирлар Маҳкамасининг 2004 йил 8 июндаги 264-сон қарори билан тасдиқланган Республика ихтисослаштирилган марказлари даромадларини шакллантиришнинг асосий манбалари ва улар фаолиятини молиялаштириш тартиби тўғрисидаги низомнинг 23-бандидаги «Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги ҳузуридаги» сўзлари чиқариб ташлансин.
7. Вазирлар Маҳкамасининг 2006 йил 20 февралдаги 27-сон қарори билан тасдиқланган Давлат ахборот ресурслари ҳамда уларни шакллантириш, улардан фойдаланиш ва уларни қўллаб-қувватлаш учун масъул бўлган давлат органлари рўйхатининг 52-бандида:
«Давлат ахборот ресурслари номи» устунидаги «давлат қўмиталари,» сўзлари чиқариб ташлансин;
«Масъул давлат органлари» устунидаги «Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги «Ўзархив» агентлиги» сўзлари «Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги ҳузуридаги «Ўзархив» агентлиги» сўзлари билан алмаштирилсин.
8. Вазирлар Маҳкамасининг «Меҳнат фаолиятини амалга ошириш учун чет элларга кетаётган Ўзбекистон Республикаси фуқароларини ҳисобга олишни такомиллаштириш тўғрисида» 2007 йил 15 майдаги 97-сон қарорида :
а) 2-бандда :
биринчи хатбошидаги «Ўзбекистон Республикаси Давлат статистика қўмитаси Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Давлат персоналлаштириш маркази билан биргаликда» сўзлари «Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузуридаги Статистика агентлиги Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги ҳузуридаги Персоналлаштириш агентлиги билан биргаликда» сўзлари билан алмаштирилсин;
иккинчи хатбошидаги «Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Давлат персоналлаштириш марказининг» сўзлари «Адлия вазирлиги ҳузуридаги Персоналлаштириш агентлигининг» сўзлари билан алмаштирилсин;
б) илованинг 3-позицияси қуйидаги таҳрирда баён этилсин:
« 3. Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги ҳузуридаги Персоналлаштириш агентлиги Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги ҳузуридаги Персоналлаштириш агентлиги маълумоти Сафар мақсади, давлати, ёши ва ҳудуди бўйича Ўзбекистон Республикасидан кетаётган ва Ўзбекистон Республикасига келаётган фуқароларининг сони Ҳар чоракда, ҳисобот чорагидан кейинги ойнинг 20-санасигача Статистика агентлиги, Камбағалликни қисқартириш ва бандлик вазирлиги » .
9. Вазирлар Маҳкамасининг 2007 йил 22 ноябрдаги 244-сон қарори билан тасдиқланган Юридик хизматлар ходимларини аттестациядан ўтказиш ва уларнинг малакасини ошириш тартиби тўғрисидаги низомда :
34-банднинг биринчи хатбошисидаги «Юристлар малакасини ошириш маркази (кейинги ўринларда «Марказ» деб юритилади)» сўзлари «Юридик кадрларни қайта тайёрлаш ва малакасини ошириш институти (кейинги ўринларда — Институт)» сўзлари билан алмаштирилсин;
36 , 41-бандлардаги «Марказ» сўзи «Институт» сўзи билан алмаштирилсин.
10. Вазирлар Маҳкамасининг 2008 йил 1 августдаги 165-сон қарори билан тасдиқланган Ўрта махсус, касб-ҳунар таълими муассасалари ходимлари меҳнатига ҳақ тўлашнинг такомиллаштирилган тизимини тасдиқлаш тўғрисидаги низомнинг 22-бандидаги «Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги ҳузуридаги» сўзлари чиқариб ташлансин.
11. Вазирлар Маҳкамасининг 2009 йил 15 июлдаги 200-сон қарори билан тасдиқланган Давлат даромадига ўтказиладиган мол-мулкни олиб қўйиш, сотиш ёки йўқ қилиб ташлаш тартиби тўғрисидаги низом қуйидаги мазмундаги 5 1 -банд билан тўлдирилсин:
«5 1 . Олиб қўйилган мол-мулкнинг контрафактлиги Адлия вазирлигининг, мол-мулк божхона органлари томонидан олиб қўйилганда эса, Иқтисодиёт ва молия вазирлиги ҳузуридаги Божхона қўмитаси Марказий божхона лабораториясининг белгиланган тартибда берилган хулосаси асосида аниқланади».
13. Вазирлар Маҳкамасининг 2011 йил 29 мартдаги 93-сон қарори билан тасдиқланган Ўзбекистон Республикаси адлия органлари ва муассасалари ходимларининг мартаба даражалари тўғрисидаги низомнинг 4-банди олтинчи ва еттинчи хатбошилари қуйидаги таҳрирда баён этилсин:
« 1-даражали адлия маслаҳатчиси Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги бошқармалари ва мустақил бўлимлари бошлиқларига; Қорақалпоғистон Республикаси адлия вазири ҳамда вилоятлар ва Тошкент шаҳар адлия бошқармалари бошлиқларининг биринчи ўринбосарларига; Х. Сулаймонова номидаги Республика суд экспертиза маркази директорига; Юридик кадрларни қайта тайёрлаш ва малакасини ошириш институти директорига; Тошкент давлат юридик университети проректорларига; «Адолат» миллий ҳуқуқий ахборот маркази директорига; Қонунчиликни таҳлил қилиш ва тартибга солиш таъсирини баҳолаш институти директорига; «Интеллектуал мулк маркази» давлат муассасаси директорига 2-даражали адлия маслаҳатчиси Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги бошқарма бошлиқларининг ўринбосарларига, бошқармалар бўлимлари бошлиқларига; Қорақалпоғистон Республикаси адлия вазирининг ҳамда вилоятлар ва Тошкент шаҳар адлия бошқармалари бошлиқларининг ўринбосарларига; юридик техникумлар директорларига; Тошкент давлат юридик университети ҳузуридаги академик лицей директорига; Х. Сулаймонова номидаги Республика суд экспертиза маркази директорининг ўринбосарига; Юридик кадрларни қайта тайёрлаш ва малакасини ошириш институти директорининг ўринбосарларига; «Адлия органлари ва муассасаларида ахборот-коммуникация технологияларини ривожлантириш маркази» директорига; «Адолат» миллий ҳуқуқий ахборот маркази директорининг ўринбосарларига ».
14. Вазирлар Маҳкамасининг «Ўзбекистон Республикасида Архив ишини такомиллаштириш тўғрисида» 2012 йил 5 апрелдаги 101-сон қарорида :
а) 1-илованинг 20-банди иккинчи хатбошисидаги «Ўзбекистон Республикаси «Ўзархив» агентлиги» сўзлари «Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги ҳузуридаги «Ўзархив» агентлиги» сўзлари билан алмаштирилсин;
б) 2-иловада :
5-банддаги «Ўзбекистон Республикаси «Ўзархив» агентлиги» сўзлари «Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги ҳузуридаги «Ўзархив» агентлиги» сўзлари билан алмаштирилсин;
2-илованинг номидаги «Ўзбекистон Республикаси «Ўзархив» агентлиги» сўзлари «Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги ҳузуридаги «Ўзархив» агентлиги» сўзлари билан алмаштирилсин;
в) 3-илованинг 9-банди ўн учинчи хатбошисидаги «Ўзбекистон Республикаси «Ўзархив» агентлиги» ҳамда «Молия вазирлиги» сўзлари тегишлича «Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги ҳузуридаги «Ўзархив» агентлиги» ҳамда «Иқтисодиёт ва молия вазирлиги» сўзлари билан алмаштирилсин;
г) 4-илованинг 5-бандидаги «Ўзбекистон Республикаси «Ўзархив» агентлиги» сўзлари «Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги ҳузуридаги «Ўзархив» агентлиги» сўзлари билан алмаштирилсин;
д) 5-илованинг 6-банди биринчи хатбошисидаги «Ўзбекистон Республикаси «Ўзархив» агентлиги» сўзлари «Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги ҳузуридаги «Ўзархив» агентлиги» сўзлари билан алмаштирилсин;
е) 6-илованинг 4-банди иккинчи хатбошисидаги «Ўзбекистон Республикаси «Ўзархив» агентлигининг» сўзлари «Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги ҳузуридаги «Ўзархив» агентлигининг» сўзлари билан алмаштирилсин.
15. Вазирлар Маҳкамасининг 2012 йил 11 апрелдаги 106-сон қарори билан тасдиқланган Ҳосилдорлиги паст бўлган ерларда давлат эҳтиёжлари учун пахта хом ашёси етиштирувчи қишлоқ хўжалиги корхоналарини молиявий қўллаб-қувватлаш тартиби тўғрисидаги низомнинг 24-бандидаги «Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги ҳузуридаги» сўзлари чиқариб ташлансин.
16. Вазирлар Маҳкамасининг «Тошкент шаҳри аҳолисининг уй-жой-коммунал шарт-шароитларини янада яхшилаш чора-тадбирлари тўғрисида» 2013 йил 25 июлдаги 209-сон қарорининг 5-бандидаги «Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлигининг Назорат-тафтиш Бош бошқармаси» сўзлари «Давлат молиявий назорати инспекцияси» сўзлари билан алмаштирилсин.
17. Вазирлар Маҳкамасининг «Судьяларни ижтимоий муҳофаза қилишни ва ушбу лавозимга номзодларни ўқитишнинг ташкилий асосларини яхшилаш чора-тадбирлари тўғрисида» 2013 йил 2 августдаги 216-сон қарорининг 2-банди учинчи хатбошиси чиқариб ташлансин.
18. Вазирлар Маҳкамасининг 2014 йил 6 мартдаги 53-сон қарори билан тасдиқланган Моддий маданий мерос объектларини ва уларга туташ ҳудудларни уларни ободонлаштириш ва зарур ҳолатда сақлаш бўйича инвестиция мажбуриятлари олган ҳолда ижарага бериш тартиби тўғрисидаги низомнинг 43-бандидаги «Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги ҳузуридаги» сўзлари чиқариб ташлансин.
19. Вазирлар Маҳкамасининг 2014 йил 12 августдаги 227-сон қарори билан тасдиқланган Бюджет ташкилотлари томонидан тадбиркорлик субъектларининг хайрия эҳсонлари шаклидаги маблағларидан фойдаланиш тартиби тўғрисидаги низомнинг 12-банди ва 13-бандининг биринчи хатбошисидаги «Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги ҳузуридаги» сўзлари чиқариб ташлансин.
20. Вазирлар Маҳкамасининг 2015 йил 3 февралдаги 19-сон қарори билан тасдиқланган Аҳоли пунктларида давлат капитал қўйилмалари ҳисобига молиялаштириладиган ичимлик сув таъминоти ва оқова сув хизмати объектларини қуриш ва реконструкция қилишни ташкил этиш тартиби тўғрисидаги низомнинг 21-банди иккинчи хатбошисидаги , 23-банди иккинчи хатбошисидаги ва 25-бандидаги «Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги ҳузуридаги» сўзлари чиқариб ташлансин.
21. Вазирлар Маҳкамасининг «Давлат мулкидан самарали фойдаланиш ва Тошкент шаҳри аҳолисининг уй-жой-коммунал шарт-шароитларини янада яхшилаш чора-тадбирлари тўғрисида» 2015 йил 2 мартдаги 39-сон қарорининг 6-бандидаги «Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги ҳузуридаги» сўзлари чиқариб ташлансин.
22. Вазирлар Маҳкамасининг 2015 йил 23 апрелдаги 100-сон қарори билан тасдиқланган Республиканинг санаторий-соғломлаштириш муассасаларига бораётган 1941 — 1945 йиллардаги уруш ва меҳнат фронти фахрийларига темир йўл транспортида бепул юриш ва ҳаво транспортида имтиёзли юриш ҳуқуқини бериш тартиби тўғрисидаги низомнинг 14-бандидаги «Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги ҳузуридаги» сўзлари чиқариб ташлансин.
23. Вазирлар Маҳкамасининг 2015 йил 17 декабрдаги 365-сон қарори билан тасдиқланган «Электрон ҳукумат» тизимининг жисмоний ва юридик шахслар марказий маълумотлар базаларини шакллантириш ва юритиш тартиби тўғрисидаги низомнинг 9-банди 3-кичик бандининг биринчи хатбошисидаги «Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Давлат персоналлаштириш маркази» сўзлари «Адлия вазирлиги ҳузуридаги Персоналлаштириш агентлиги» сўзлари билан алмаштирилсин.
24. Вазирлар Маҳкамасининг 2016 йил 12 августдаги 262-сон қарори билан тасдиқланган Электрон ҳукуматнинг идоралараро маълумотлар узатиш тармоғига биринчи навбатда уланадиган электрон давлат хизматлари кўрсатувчи давлат органлари ва бошқа ташкилотлар рўйхатининг «Агентликлар» бўлими 5-бандидаги «Ўзбекистон Республикаси «Ўзархив» агентлиги» сўзлари «Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги ҳузуридаги «Ўзархив» агентлиги» сўзлари билан алмаштирилсин.
25. Вазирлар Маҳкамасининг «Ўзбекистон Республикаси Президентининг «Тадбиркорлик субъектларини давлат рўйхатидан ўтказиш ва ҳисобга қўйиш тизимини такомиллаштириш тўғрисида» 2016 йил 28 октябрдаги ПҚ-2646-сон қарорини амалга ошириш чора-тадбирлари тўғрисида» 2017 йил 9 февралдаги 66-сон қарорида :
а) 1-иловада :
9-банд қуйидаги мазмундаги тўртинчи хатбоши билан тўлдирилсин:
«Электрон онлайн-аукцион савдода ғолиб бўлган шахснинг юридик шахс ташкил этмаган ҳолда (якка тартибдаги тадбиркор) деҳқон хўжалигини ташкил этишга доир маълумотлари реал вақт режимида «E-auksion» электрон савдо платформаси орқали Тизимга келиб тушади»;
16-банд қуйидаги мазмундаги олтинчи хатбоши билан тўлдирилсин:
«E-auksion» электрон савдо платформаси орқали жисмоний шахснинг юридик шахс ташкил этмаган ҳолдаги (якка тартибдаги тадбиркор) деҳқон хўжалиги рўйхатдан ўтказилганлиги тўғрисидаги гувоҳнома электрон онлайн-аукцион савдо ғолибининг шахсий кабинетига, реестрдан кўчирма «Электрон онлайн-аукционларни ташкил этиш» акциядорлик жамиятига юборилади»;
олтинчи ва еттинчи хатбошилар тегишлича еттинчи ва саккизинчи хатбошилар деб ҳисоблансин;
б) 3-илова қуйидаги мазмундаги 14 1 -банд билан тўлдирилсин:
«14 1 . Фермер хўжалиги қайта рўйхатдан ўтказилганлиги (қўшиб юбориш, қўшиб олиш, бўлиш ва ўзгартириш йўли билан қайта ташкил этилганлиги) натижасида тугатилганда, бу ҳақида Тизим орқали композит тарзда Ўзбекистон фермер, деҳқон хўжаликлари ва томорқа ер эгалари кенгашига хабарнома юборилади».
26. Вазирлар Маҳкамасининг 2017 йил 9 мартдаги 128-сон қарори билан тасдиқланган Кундузи Тошкент метрополитенидан бепул фойдаланадиган пенсионерлар сонини ҳисобга олиш ва «Ўзбекистон темир йўллари» акциядорлик жамияти «Тошкент метрополитени» унитар корхонасининг олинмай қоладиган даромадларини қоплаш тартиби тўғрисидаги низомнинг 11-бандидаги ва Низомга илованинг «8-босқич» позициясидаги «Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги ҳузуридаги Давлат молиявий назорати инспекциясининг» сўзлари «Давлат молиявий назорати инспекцияси» сўзлари билан алмаштирилсин.
28. Вазирлар Маҳкамасининг 2017 йил 19 майдаги 299-сон қарори билан тасдиқланган Жойлардаги ижро ҳокимияти органлари раҳбарлари учун хизмат уй-жойларини қуриш, тақсимлаш, фойдаланиш, сақлаш ва таъмирлашни ташкил этиш тартиби тўғрисидаги низомнинг 10-бандидаги «Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги ҳузуридаги» сўзлари чиқариб ташлансин.
29. Вазирлар Маҳкамасининг «Маҳаллий бюджетларнинг даромадлар базасини кенгайтириш захираларини аниқлаш ишларини ташкил этиш чора-тадбирлари тўғрисида» 2017 йил 29 июндаги 445-сон қарорига 1-илованинг 9-бандидаги ва 2-илованинг 10-бандидаги «Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги ҳузуридаги» сўзлари чиқариб ташлансин.
30. Вазирлар Маҳкамасининг 2017 йил 15 августдаги 630-сон қарори билан тасдиқланган Ўзбекистон Республикаси сайловчиларининг Ягона электрон рўйхатини шакллантириш ва юритиш тартиби тўғрисидаги низомда :
а) 2-банднинг иккинчи хатбошисидаги «Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Давлат персоналлаштириш маркази» сўзлари «Адлия вазирлиги ҳузуридаги Персоналлаштириш агентлиги» сўзлари билан алмаштирилсин;
б) 8-бандда :
иккинчи хатбошидаги «Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Давлат персоналлаштириш маркази (кейинги ўринларда ДПМ деб аталади)» сўзлари «Адлия вазирлиги ҳузуридаги Персоналлаштириш агентлиги (кейинги ўринларда — Агентлик)» сўзлари билан алмаштирилсин;
тўртинчи хатбошидаги тегишли келишикдаги «ДПМ» сўзи «Агентлик» сўзи билан алмаштирилсин;
в) 9-банднинг биринчи хатбошисидаги , 10-банддаги , 11-банднинг биринчи хатбошисидаги ва 12-банднинг биринчи хатбошисидаги тегишли келишикдаги «ДПМ» сўзи тегишли келишикдаги «Агентлик» сўзи билан алмаштирилсин.
31. Вазирлар Маҳкамасининг 2017 йил 5 сентябрдаги 696-сон қарори билан тасдиқланган Ўзбекистон Республикаси Соғлиқни сақлаш вазирлиги тизимидаги тиббиёт ташкилотларида Ўзбекистон Республикаси Давлат бюджети маблағлари ҳисобига тиббий ёрдам кўрсатиш тартиби тўғрисидаги низом 20-бандининг иккинчи хатбошисидаги «Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги ҳузуридаги» сўзлари чиқариб ташлансин.
32. Вазирлар Маҳкамасининг «Нуфузли халқаро спорт мусобақаларида юксак натижаларга эришган Ўзбекистон спортчилари ва уларнинг тренерларини янада қўллаб-қувватлаш чора-тадбирлари тўғрисида» 2017 йил 30 октябрдаги 878-сон қарорига 1-илованинг 16-бандидаги , 2-илованинг 14-бандидаги ва 3-илованинг 29-бандидаги «Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги ҳузуридаги» сўзлари чиқариб ташлансин.
33. Вазирлар Маҳкамасининг 2017 йил 22 декабрдаги 1013-сон қарори билан тасдиқланган Норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар матнлари ҳамда зарур бўлган тақдирда уларга тегишли ахборот-таҳлилий материаллар электрон шаклда юбориладиган давлат органлари ва бошқа ташкилотларнинг рўйхатида :
а) «4. Агентликлар» бўлимида :
2-банддаги «Ўзбекистон Республикаси «Ўзархив» агентлиги» сўзлари «Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги ҳузуридаги «Ўзархив» агентлиги» сўзлари билан алмаштирилсин;
қуйидаги мазмундаги 9-банд билан тўлдирилсин:
«9. Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги ҳузуридаги Персоналлаштириш агентлиги»;
б) «6. Марказлар» бўлимининг 1-банди ўз кучини йўқотган деб ҳисоблансин.
34. Вазирлар Маҳкамасининг «Йўловчи автотранспортида фавқулодда вазиятлар профилактикаси ва уларнинг олдини олиш, шунингдек, Ўзбекистон Республикаси Давлат чегарасидан ташқарига чиқадиган фуқаролар хавфсизлигини таъминлашга доир шошилинч чора-тадбирлар тўғрисида» 2018 йил 23 январдаги 42-сон қарорининг 16-банди қуйидаги таҳрирда баён этилсин:
«16. Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги ҳузуридаги Персоналлаштириш агентлиги Ўзбекистон Республикасининг хорижга чиқадиган фуқаролари тўғрисида Ўзбекистон Республикаси Давлат хавфсизлик хизматининг Чегара қўшинларидан келиб тушадиган зарур ахборотни Комиссия, Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузуридаги Статистика агентлиги ҳамда Камбағалликни қисқартириш ва бандлик вазирлигига ҳар ой тақдим этсин».
35. Вазирлар Маҳкамасининг «Социал ва ижтимоий аҳамиятга молик лойиҳаларни амалга ошириш учун давлат бошқаруви органлари томонидан давлат ижтимоий буюртмаси бериш тартиби тўғрисидаги низомни тасдиқлаш ҳақида» 2018 йил 22 февралдаги 135-сон қарорида :
а) номи ва 1-банддан «бошқаруви» сўзи чиқариб ташлансин;
б) иловада :
номи, 1 , 2 , 20-бандлар , 21-банднинг еттинчи хатбошиси , 23-банд , 25-банднинг биринчи хатбошиси , 27-банднинг бешинчи хатбошиси , 33-банд , 33 1 -банднинг биринчи хатбошиси , 33 2 -банд , 33 3 -банднинг биринчи ва у чинчи хатбошилари , 33 4 -банднинг биринчи хатбошиси , 33 5 -банднинг олтинчи ва еттинчи хатбошилари , 33 6 , 34 , 36-бандлар , 37-банднинг биринчи хатбошиси ва 38-банддан «бошқаруви» сўзи чиқариб ташлансин;
3-бандда :
олтинчи хатбоши қуйидаги таҳрирда баён этилсин:
«давлат ижтимоий буюртмасини амалга ошириш шартномаси (кейинги ўринларда — шартнома) — давлат ижтимоий буюртмасини берувчи давлат органи ва нодавлат нотижорат ташкилоти ўртасида тузиладиган битим»;
қуйидаги мазмундаги хатбоши билан тўлдирилсин:
«манфаатлар тўқнашуви — давлат органлари ҳузуридаги жамоатчилик кенгашлари аъзоларининг шахсий (бевосита ёки билвосита) манфаатдорлиги уларнинг ўз лавозим ёки хизмат мажбуриятларини лозим даражада бажаришига таъсир кўрсатаётган ёхуд таъсир кўрсатиши мумкин бўлган ҳамда шахсий манфаатдорлик билан фуқаролар, ташкилотлар, жамият ёки давлатнинг ҳуқуқлари, қонуний манфаатлари ўртасида қарама-қаршилик юзага келаётган (мавжуд манфаатлар тўқнашуви) ёки юзага келиши мумкин бўлган (эҳтимолий манфаатлар тўқнашуви) вазият»;
4 1 -банд қуйидаги таҳрирда баён этилсин:
«4 1 . Давлат органларига нодавлат нотижорат ташкилотларидан келиб тушган лойиҳаларни кўриб чиқиш, умумлаштириш, баҳолаш ҳамда нодавлат нотижорат ташкилотлари томонидан давлат ижтимоий буюртмасини бажариш натижаларининг самарадорли аниқлаш давлат органлари ҳузуридаги жамоатчилик кенгашлари (кейинги ўринларда — жамоатчилик кенгаши) томонидан аниқланади.
Давлат органлари томонидан ҳар йили социал ва ижтимоий аҳамиятга молик лойиҳаларни амалга ошириш учун нодавлат нотижорат ташкилотларига бюджетдан ташқари маблағлар ҳисобидан бевосита давлат ижтимоий буюртмасини бериш бўйича танловлар ташкил этилади ҳамда ўзининг бюджетдан ташқари маблағлари харажатлари сметасида бевосита давлат ижтимоий буюртмасини бериш учун ажратиладиган маблағлар миқдори назарда тутилади.
Давлат органи томонидан битта давлат ижтимоий буюртмасини бажариш учун базавий ҳисоблаш миқдорининг олти минг бараваригача бўлган миқдорда маблағлар ажратилиши мумкин»;
4-боб номи қуйидаги таҳрирда баён этилсин:
«4-боб. Танлов ўтказиш орқали давлат ижтимоий буюртмасини бериш тартиби»;
19-банд қуйидаги таҳрирда баён этилсин:
«19. Социал ва ижтимоий аҳамиятга молик лойиҳаларни амалга ошириш учун давлат органлари томонидан танлов ўтказиш орқали давлат ижтимоий буюртмаси ушбу Низомга 1-иловага мувофиқ схема бўйича берилади»;
26-банд қуйидаги мазмундаги хатбоши билан тўлдирилсин:
«Агар жамоатчилик кенгаши аъзоси танловга лойиҳа тақдим этган нодавлат нотижорат ташкилотига алоқадор (нодавлат нотижорат ташкилоти вакили (ходими), раҳбар органларининг аъзоси ёки уларнинг яқин қариндоши) бўлса, ушбу лойиҳани кўриб чиқиш, умумлаштириш ва баҳолаш жараёнида жамоатчилик кенгаши таркибида бўлишни ихтиёрий равишда ўзини ўзи рад этади ёки жамоатчилик кенгаши аъзолари томонидан мажбуран четлаштирилади»;
30-банднинг иккинчи хатбошисидан «бошқарув» сўзи чиқариб ташлансин;
қуйидаги мазмундаги 5 1 -боб билан тўлдирилсин:
«5 1 -боб. Тўғридан-тўғри шартнома тузиш орқали давлат ижтимоий буюртмасини бериш тартиби
30 1 . Социал ва ижтимоий аҳамиятга молик лойиҳаларни амалга ошириш учун давлат органлари томонидан тўғридан-тўғри шартнома тузиш орқали давлат ижтимоий буюртмаси ушбу Низомга 2 1 -иловага мувофиқ схема бўйича берилади.
30 2 . Нодавлат нотижорат ташкилотлари (сиёсий партиялар, касаба уюшмалари ва диний ташкилотлар бундан мустасно) тегишли соҳа ва тармоқларда мавжуд муаммоларнинг таъсирчан ечимини назарда тутувчи ташаббусли лойиҳаларни амалга ошириш учун давлат ижтимоий буюртмасини олиш тўғрисида манфаатдор давлат органига ушбу Низомга 2 2 -иловага мувофиқ шаклдаги лойиҳа таклифини киритиши мумкин.
30 3 . Лойиҳа таклифига қуйидаги ҳужжатлар илова қилинади:
давлат ижтимоий буюртмасининг зарурати ва уни бажаришнинг батафсил таснифи;
давлат рўйхатидан ўтганлик ҳақидаги гувоҳнома нусхаси;
нодавлат нотижорат ташкилоти устави (низоми)нинг нусхаси;
қарздорлик мавжуд эмаслиги ҳақида давлат солиқ инспекцияси томонидан тақдим этилган маълумотнома;
махсус рухсатнома (лицензия) нусхаси, агар давлат ижтимоий буюртмаси доирасидаги лойиҳаларни амалга ошириш учун махсус рухсатнома (лицензия) талаб этилса.
Нодавлат нотижорат ташкилотининг ташаббуси билан бошқа ҳужжатлар (сертификатлар, ўтказилган текширишлар бўйича маълумотлар ва бошқалар) ҳам тақдим қилиниши мумкин.
30 4 . Жамоатчилик кенгаши киритилган лойиҳа таклифини ўн иш куни ичида қуйидаги мезонлар асосида кўриб чиқади ва баҳолайди:
давлат ижтимоий буюртмасини олиш тўғрисидаги лойиҳа таклифининг давлат органи фаолиятининг устувор йўналишларига мувофиқлиги;
тегишли соҳа ва тармоқлардаги мавжуд муаммоларнинг долзарблиги ва аниқ ёритилганлиги;
муаммоларнинг таъсирчан ечими бўйича таклифларнинг илмий асосланганлиги, самарадорлиги ва ноёблиги;
лойиҳа таклифини амалга ошириш харажатининг асослантирилганлиги;
нодавлат нотижорат ташкилотининг тақдим қилган лойиҳа таклифини амалга ошириш қобилияти.
Лойиҳа таклифи жамоатчилик кенгаши томонидан ҳар бир мезон бўйича «1» баллдан «5» баллгача баҳоланади.
Тўпланган баллар жами баллнинг 81 фоизидан юқорисини ташкил этса, таклиф ижобий баҳоланган деб топилади.
Агар жамоатчилик кенгаши аъзоси лойиҳа таклифини тақдим этган нодавлат нотижорат ташкилотига алоқадор (нодавлат нотижорат ташкилоти вакили (ходими), раҳбар органларининг аъзоси ёки уларнинг яқин қариндоши) бўлса, ушбу лойиҳани кўриб чиқиш, умумлаштириш ва баҳолаш жараёнида жамоатчилик кенгаши таркибида бўлишни ихтиёрий равишда ўзини ўзи рад этади ёки жамоатчилик кенгаши аъзолари томонидан мажбуран четлаштирилади.
30 5 . Лойиҳа таклифи жамоатчилик кенгаши томонидан ушбу Низомнинг 30 4 -бандидаги ҳар бир мезон бўйича ижобий баҳоланган тақдирда, бир иш куни ичида унинг ташаббускорига давлат органининг бюджетдан ташқари маблағлари ҳисобидан базавий ҳисоблаш миқдорининг минг бараваригача миқдорда тўғридан-тўғри шартнома тузиш орқали ижтимоий буюртма берилиши тўғрисида жамоатчилик кенгашининг қарори қабул қилинади.
30 6 . Жамоатчилик кенгаши қарори баённома билан расмийлаштирилади. Жамоатчилик кенгашининг йиғилиши баённомаси жамоатчилик кенгаши котиби томонидан юритилади ва жамоатчилик кенгаши раиси, котиби ва иштирок этган барча аъзолар томонидан имзоланади.
Жамоатчилик кенгаши йиғилиши баённомаларининг сақланиши учун давлат ижтимоий буюртмасини берувчи давлат органи масъулдир»;
31-банд қуйидаги таҳрирда баён этилсин:
«31. Давлат ижтимоий буюртмасини берувчи давлат органи ва нодавлат нотижорат ташкилоти ўртасида Жамоатчилик кенгашининг қарори қабул қилинган кундан эътиборан ўн иш куни ичида давлат ижтимоий буюртмасини бажариш шартномаси тузилади.
Шартномада давлат ижтимоий буюртмасини берувчи давлат органи ва нодавлат нотижорат ташкилотининг ҳуқуқ ва мажбуриятларини ҳамда жавобгарлигини белгилаб берилади.
Шартнома тўғрисидаги ахборот давлат ижтимоий буюртмасини берувчи давлат органи томонидан махсус ахборот порталига шартнома тузилган кундан бошлаб уч иш кунидан кечиктирмай жойлаштирилади»;
1-илова қуйидаги таҳрирда баён этилсин:
«Социал ва ижтимоий аҳамиятга молик лойиҳаларни амалга ошириш учун давлат органлари томонидан давлат ижтимоий буюртмасини бериш тартиби тўғрисидаги низомга 1-ИЛОВА
Социал ва ижтимоий аҳамиятга молик лойиҳаларни амалга ошириш учун давлат органлари томонидан танлов ўтказиш орқали давлат ижтимоий буюртмасини бериш
Босқич Субъектлар Механизм Муддатлар 1-босқич Давлат органи Давлат ижтимоий буюртмаларини бериш учун танлов ўтказилиши тўғрисидаги эълон ва танлов бўйича ҳужжатларни махсус ахборот портали орқали давлат харидларининг электрон тизимига, шунингдек, давлат органларининг хоҳишига кўра ўзининг расмий веб-сайтига, шунингдек, оммавий ахборот воситаларига жойлаштиради. Лойиҳаларни қабул қилиш муддати тугайдиган санадан камида 12 иш куни ва кўпи билан 30 иш кунидан олдин 2-босқич Нодавлат нотижорат ташкилоти Танловда иштирок этиш учун тегишли ҳужжатларни электрон шаклда махсус ахборот портали орқали тегишли давлат органига тақдим этади. Лойиҳаларни қабул қилиш муддати тугайдиган санагача 3-босқич Жамоатчилик кенгаши 1. Танлов ғолибини нодавлат нотижорат ташкилотлари томонидан танловга тақдим этилган лойиҳаларни кўриб чиқиш ва баҳолаш натижаларига кўра аниқлайди. 10 иш куни ичида 2. Жамоатчилик кенгаши қарорини баённома билан расмийлаштиради. 1 иш куни ичида 4-босқич Давлат органи Давлат ижтимоий буюртмасини берувчи давлат органи ва танловда ғолиб деб топилган нодавлат нотижорат ташкилоти ўртасида давлат ижтимоий буюртмасини бажариш шартномаси тузилади. 10 иш куни ичида » ;
қуйидаги мазмундаги 2 1 ва 2 2 -иловалар билан тўлдирилсин:
«Социал ва ижтимоий аҳамиятга молик лойиҳаларни амалга ошириш учун давлат органлари томонидан давлат ижтимоий буюртмасини бериш тартиби тўғрисидаги низомга 2 1 -ИЛОВА
Социал ва ижтимоий аҳамиятга молик лойиҳаларни амалга ошириш учун давлат органлари томонидан тўғридан-тўғри шартнома тузиш орқали давлат ижтимоий буюртмасини бериш
Босқич Субъектлар Механизм Муддатлар 1-босқич Нодавлат нотижорат ташкилоти Ташаббусли лойиҳани амалга ошириш учун давлат ижтимоий буюртмасини олиш тўғрисида давлат органига лойиҳа таклифини киритади. Йил давомида 2-босқич Жамоатчилик кенгаши 1. Нодавлат нотижорат ташкилотлари томонидан тақдим этилган лойиҳа таклифларини кўриб чиқади ва баҳолайди. 10 иш куни ичида 2. Лойиҳа таклифи ижобий баҳоланган тақдирда, ижтимоий буюртма берилиши тўғрисида қарор қабул қилинади. 1 иш куни ичида 3-босқич Давлат органи Нодавлат нотижорат ташкилоти Давлат ижтимоий буюртмасини берувчи давлат органи ва нодавлат нотижорат ташкилоти ўртасида давлат ижтимоий буюртмасини бажариш шартномаси тузилади. 10 иш куни ичида
Социал ва ижтимоий аҳамиятга молик лойиҳаларни амалга ошириш учун давлат органлари томонидан давлат ижтимоий буюртмасини бериш тартиби тўғрисидаги низомга 2 2 -ИЛОВА
Ташаббусли лойиҳаларни амалга ошириш учун давлат ижтимоий буюртмасини олиш тўғрисида ___________________________________________________________нинг (нодавлат нотижорат ташкилотининг номи) ЛОЙИҲА ТАКЛИФИ Лойиҳа таклифи юборилаётган ташаббусли лойиҳанинг мазмуни Давлат ташкилотининг номи Лойиҳа таклифининг йўналиши Лойиҳа таклифининг номи Лойиҳа таклифини тақдим этган ташкилот номи ( таъсис ҳужжатига мувофиқ ) Ҳудуд (Қорақалпоғистон Республикаси, вилоят, шаҳар, туман) номи Лойиҳа таклифини берувчи тўғрисидаги тўлиқ маълумотлар ( ариза берувчининг юридик манзили, телефон, факс, электрон почтаси ) Ташкилот раҳбарининг Ф.И.О., бошқа зарур маълумотлар ( яшаш манзили, электрон почтаси, телефон коди билан тўлиқ кўрсатилиши лозим ) Ташкилот бухгалтерининг Ф.И.О., бошқа зарур маълумотлар ( яшаш манзили, электрон почтаси, телефон коди билан тўлиқ кўрсатилиши лозим ) Ташкилотнинг тасдиқланган штат жадвалидаги лавозимлар сони Лойиҳа таклифини амалга ошириш муддати ( бошланиш санаси - тугатиш санаси ) Сўралаётган маблағ миқдори ( сўм ) Жалб қилинадиган маблағлар миқдори ( сўм ) Муаммонинг қўйилиши ( мавжуд ижтимоий муаммо, унинг аҳамияти ва лойиҳани амалга ошириш зарурлигини баён этиш, бир варақдан ортиқ бўлмаслиги лозим ) Лойиҳа таклифининг мақсади ( лойиҳа натижасида эришадиган кўпи билан 3 та асосий мақсад ) Лойиҳа таклифининг асосий вазифалари ( лойиҳа таклифини амалга ошириш натижасида ҳал этиладиган кўпи билан 3 та асосий вазифа ) Лойиҳа таклифини амалга ошириш шакли ва механизмлари ( лойиҳа таклифини амалга ошириш усуллари, миқдор ва сифат кўрсаткичлари ) Лойиҳа таклифини амалга оширишдан кутилаётган натижалар ( эришиладиган самаранинг миқдори ва сифат кўрсаткичлари ҳамда таъсири ) Лойиҳа таклифини берувчининг мазкур соҳадаги тажрибаси ( талабгорнинг фаолияти, ютуқлари ) Ҳамкорлар ва уларнинг вазифалари ( талабгор ва унинг шерикларининг аниқ вазифалари кўрсатилган ҳаракат режаси ) Ташкилот ва ҳамкорларнинг қўшган ҳиссаси ( жалб этилаётган маблағлар, ресурслар, ташкилот ва ҳамкорларнинг моддий ва номоддий ҳиссаси ) » .
36. Вазирлар Маҳкамасининг «Муҳандислик-коммуникация тармоқларига уланиш бўйича давлат хизматлари кўрсатишнинг маъмурий регламентларини тасдиқлаш тўғрисида» 2018 йил 31 мартдаги 256-сон қарорида :
а) 2-иловада :
16-банд қуйидаги мазмундаги тўртинчи хатбоши билан тўлдирилсин:
«Сўровномада ариза берувчи томонидан давлат хизматларини кўрсатишнинг натижасини олиб кетишга масъул шахс кўрсатилган ҳолатларда давлат хизматларини кўрсатишнинг натижасини ушбу шахсга тақдим этишда тегишли ишончнома талаб этилмайди»;
25-банд қуйидаги мазмундаги тўртинчи хатбоши билан тўлдирилсин:
«Сўровномада лойиҳалаштириш ташкилоти томонидан давлат хизматларини кўрсатишнинг натижасини олиб кетишга масъул шахс кўрсатилган ҳолатларда давлат хизматларини кўрсатишнинг натижасини ушбу шахсга тақдим этишда тегишли ишончнома талаб этилмайди»;
2-иловада :
«I. (жисмоний) Истеъмолчи — жисмоний шахс тўғрисида маълумот» бўлими қуйидаги таҳрирда баён этилсин:
«I. (жисмоний) Истеъмолчи — жисмоний шахс тўғрисида маълумот:
1. Ф.И.О.: 2. Манзили: 3. Телефон рақами: 4. Электрон почта манзили: 5. Давлат хизматини кўрсатиш натижасини олиб кетувчи шахснинг (агар мавжуд бўлса) ЖШШИР маълумотлари: » ;
«I. (юридик) Истеъмолчи — юридик шахс тўғрисида маълумот» бўлими қуйидаги таҳрирда баён этилсин:
«I. (юридик) Истеъмолчи — юридик шахс тўғрисида маълумот:
1. Тўлиқ номи: 2. Телефон рақами: 3. Электрон почта манзили: 4. Давлат хизматини кўрсатиш натижасини олиб кетувчи шахснинг (агар мавжуд бўлса) ЖШШИР маълумотлари: » ;
3-иловадаги «I. Келишилаётган газ таъминоти лойиҳаси тўғрисида маълумот» бўлими қуйидаги мазмундаги учинчи позиция билан тўлдирилсин:
«
Давлат хизматини кўрсатиш натижасини олиб кетувчи шахснинг (агар мавжуд бўлса) ЖШШИР маълумотлари:
»;
б) 3-иловада :
16-банд қуйидаги мазмундаги тўртинчи хатбоши билан тўлдирилсин:
«Сўровномада истеъмолчи томонидан давлат хизматларини кўрсатишнинг натижасини олиб кетишга масъул шахс кўрсатилган ҳолатларда давлат хизматларини кўрсатишнинг натижасини ушбу шахсга тақдим этишда тегишли ишончнома талаб этилмайди»;
24-банд қуйидаги мазмундаги иккинчи хатбоши билан тўлдирилсин:
«Сўровномада лойиҳалаштириш ташкилоти томонидан давлат хизматларини кўрсатишнинг натижасини олиб кетишга масъул шахс кўрсатилган ҳолатларда давлат хизматларини кўрсатишнинг натижасини ушбу шахсга тақдим этишда тегишли ишончнома талаб этилмайди»;
2-иловада :
«I. (жисмоний) Истеъмолчи — жисмоний шахс тўғрисида маълумот» бўлими қуйидаги таҳрирда баён этилсин:
«I. (жисмоний) Истеъмолчи — жисмоний шахс тўғрисида маълумот:
1. Ф.И.О.: 2. Манзили: 3. Телефон рақами: 4. Электрон почта манзили: 5. Давлат хизматини кўрсатиш натижасини олиб кетувчи шахснинг (агар мавжуд бўлса) ЖШШИР маълумотлари: » ;
«I. (юридик) Истеъмолчи — юридик шахс тўғрисида маълумот» бўлими қуйидаги таҳрирда баён этилсин:
«I. (юридик) Истеъмолчи — юридик шахс тўғрисида маълумот:
1. Тўлиқ номи: 2. Телефон рақами: 3. Электрон почта манзили: 4. Давлат хизматини кўрсатиш натижасини олиб кетувчи шахснинг (агар мавжуд бўлса) ЖШШИР маълумотлари: » ;
в) 4-иловада :
16-банд қуйидаги мазмундаги тўртинчи хатбоши билан тўлдирилсин:
«Сўровномада истеъмолчи томонидан давлат хизматларини кўрсатишнинг натижасини олиб кетишга масъул шахс кўрсатилган ҳолатларда давлат хизматларини кўрсатишнинг натижасини ушбу шахсга тақдим этишда тегишли ишончнома талаб этилмайди»;
25-банд қуйидаги мазмундаги тўртинчи хатбоши билан тўлдирилсин:
«Сўровномада истеъмолчи томонидан давлат хизматларини кўрсатишнинг натижасини олиб кетишга масъул шахс кўрсатилган ҳолатларда давлат хизматларини кўрсатишнинг натижасини ушбу шахсга тақдим этишда тегишли ишончнома талаб этилмайди»;
2-иловада :
«I. (жисмоний) Истеъмолчи — жисмоний шахс тўғрисида маълумот» бўлими қуйидаги таҳрирда баён этилсин:
«I. (жисмоний) Истеъмолчи — жисмоний шахс тўғрисида маълумот:
1. Ф.И.О.: 2. Манзили: 3. Телефон рақами: 4. Электрон почта манзили: 5. Давлат хизматини кўрсатиш натижасини олиб кетувчи шахснинг (агар мавжуд бўлса) ЖШШИР маълумотлари: » ;
«I. (юридик) Истеъмолчи — юридик шахс тўғрисида маълумот» бўлими қуйидаги таҳрирда баён этилсин:
«I. (юридик) Истеъмолчи — юридик шахс тўғрисида маълумот:
1. Тўлиқ номи: 2. Телефон рақами: 3. Электрон почта манзили: 4. Давлат хизматини кўрсатиш натижасини олиб кетувчи шахснинг (агар мавжуд бўлса) ЖШШИР маълумотлари: » ;
3-иловадаги «I. Келишилаётган сув таъминоти ва сувни чиқариб ташлаш лойиҳаси тўғрисида маълумот» бўлими қуйидаги мазмундаги учинчи позиция билан тўлдирилсин:
«Давлат хизматини кўрсатиш натижасини олиб кетувчи шахснинг (агар мавжуд бўлса) ЖШШИР маълумотлари».
37. Вазирлар Маҳкамасининг «Мўътабар аёл» кўкрак нишонини таъсис этиш чора-тадбирлари тўғрисида» 2018 йил 2 апрелдаги 257-сон қарорида :
а) 2-банддаги «Ҳайъатининг қарори асосида» сўзлари «раисининг буйруғига асосан» сўзлари билан алмаштирилсин;
б) 5-банддаги «Оила ва хотин-қизларни қўллаб-қувватлаш давлат мақсадли жамғармаси» сўзлари «Оила ва хотин-қизлар қўмитасига Давлат бюджетидан ажратилган маблағлар ва Ўзбекистон Республикаси Оила ва хотин-қизлар қўмитасини ривожлантириш ва ходимларини моддий рағбатлантириш жамғармаси» сўзлари билан алмаштирилсин;
в) 1-иловада :
6-банд қўйидаги мазмундаги иккинчи хатбоши билан тўлдирилсин:
«Кўкрак нишони билан тақдирлаш, истисно тариқасида, Қўмита раисининг буйруғига асосан алоҳида ҳолатларда ҳам амалга оширилиши мумкин»;
8-банднинг иккинчи хатбошисидаги «Оила ва хотин-қизларни қўллаб-қувватлаш давлат мақсадли жамғармаси» сўзлари «Оила ва хотин-қизлар қўмитасига Давлат бюджетидан ажратилган маблағлар ва Ўзбекистон Республикаси Оила ва хотин-қизлар қўмитасини ривожлантириш ва ходимларини моддий рағбатлантириш жамғармаси» сўзлари билан алмаштирилсин;
г) 3-иловада :
тўққизинчи хатбоши қуйидаги таҳрирда баён этилсин:
«Пастки чизиқдан 6 миллиметр қуйида, марказда оралиғи 2 миллиметрли икки сатрдан иборат матн жойлашган. Биринчи сатрда «Oʻzbekiston Respublikasi Oila va xotin-qizlar», иккинчи сатрда «qoʻmitasi raisi buyrugʻining « («Times new Roman Bolt» шрифти, 10-кегль) сўзлари ёзилган»;
ўн иккинчи хатбоши қуйидаги таҳрирда баён этилсин:
«Сўнгги сўзлардан 10 миллиметр пастда, чап томонда оралиғи 2 миллиметрли икки сатрдан иборат матн жойлашган. Биринчи сатрда «Ўзбекистон Республикаси Оила ва хотин-қизлар», иккинчи сатрда «қўмитаси раиси» («Times new Roman Bolt» шрифти, 10-кегль) сўзлари ёзилган».
38. Вазирлар Маҳкамасининг 2018 йил 3 майдаги 322-сон қарори билан тасдиқланган Маъмурий ҳуқуқбузарлик содир этган шахслар ва маъмурий ҳуқуқбузарлик йўли билан маънавий, жисмоний ёки мулкий зарар етказган шахсларни марказлаштирилган ҳисобга олиш тартиби тўғрисидаги низомга 8-илованин г 260-позициясидаги «Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги ҳузуридаги» сўзлари чиқариб ташлансин.
39. Вазирлар Маҳкамасининг 2018 йил 18 майдаги 371-сон қарори билан тасдиқланган «Буюк ипак йўли» халқаро фольклор мусиқа фестивалини ўтказиш тартиби тўғрисидаги низомнинг 28-бандидаги «Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги ҳузуридаги» сўзлари чиқариб ташлансин.
40. Вазирлар Маҳкамасининг 2018 йил 12 июлдаги 533-сон қарори билан тасдиқланган Ўзбекистон Республикаси Иқтисодиёт ва молия вазирлиги ҳузуридаги Қишлоқ хўжалигини давлат томонидан қўллаб-қувватлаш жамғармаси тўғрисидаги низомнинг 12-банди олтинчи хатбошисидаги ва 35-бандидаги «Ўзбекистон Республикаси Иқтисодиёт ва молия вазирлиги ҳузуридаги» сўзлари чиқариб ташлансин.
41. Вазирлар Маҳкамасининг 2018 йил 5 сентябрдаги 707-сон қарори билан тасдиқланган Ўзбекистон Республикаси фуқароларининг шахсга доир маълумотларига ишлов беришнинг алоҳида шартларига риоя этилиши устидан давлат назоратини амалга ошириш тартиби тўғрисидаги низомнинг 2-банди саккизинчи хатбошисидаги «Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Давлат персоналлаштириш маркази» сўзлари «Адлия вазирлиги ҳузуридаги Персоналлаштириш агентлиги» сўзлари билан алмаштирилсин.
42. Вазирлар Маҳкамасининг 2018 йил 14 сентябрдаги 733-сон қарори билан тасдиқланган Нотариал ҳаракатларни амалга оширишда биометрик ва паспортга оид маълумотларни текширишнинг маъмурий регламентининг 1-бандидаги «Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Давлат персоналлаштириш маркази» сўзлари «Адлия вазирлиги ҳузуридаги Персоналлаштириш агентлиги» сўзлари билан алмаштирилсин.
43. Вазирлар Маҳкамасининг 2018 йил 22 ноябрдаги 946-сон қарори билан тасдиқланган Халқаро бахшичилик санъати фестивалини ўтказиш тартиби тўғрисидаги низомнинг 22-бандидаги «Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги ҳузуридаги» сўзлари чиқариб ташлансин.
44. Вазирлар Маҳкамасининг 2018 йил 27 ноябрдаги 960-сон қарори билан тасдиқланган Халқаро ҳунармандчилик фестивалини ўтказиш тартиби тўғрисидаги низомнинг 18-бандидаги «Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги ҳузуридаги» сўзлари чиқариб ташлансин.
45. Вазирлар Маҳкамасининг «Кўп тармоқли фермер хўжаликлари реестрини шакллантириш ва юритиш тартиби тўғрисидаги низомни тасдиқлаш тўғрисида» 2018 йил 29 ноябрдаги 972-сон қарорида :
а) номи қуйидаги таҳрирда баён этилсин:
«Кўп тармоқли фермер хўжаликлари реестрини юритиш бўйича давлат хизматини кўрсатишнинг маъмурий регламентини тасдиқлаш тўғрисида»;
б) 1-банд қуйидаги таҳрирда баён этилсин:
«1. Кўп тармоқли фермер хўжаликлари реестрини юритиш бўйича давлат хизматини кўрсатишнинг маъмурий регламенти иловага мувофиқ тасдиқлансин»;
б) илова матни қуйидаги таҳрирда баён этилсин:
«Кўп тармоқли фермер хўжаликлари реестрини юритиш бўйича давлат хизматини кўрсатишнинг
1-боб. Умумий қоидалар
1. Мазкур Маъмурий регламент (кейинги ўринларда — Регламент) фермер хўжаликларини Кўп тармоқли фермер хўжаликлари реестрига киритиш, реестрдан чиқариш, реестрга ўзгартириш киритиш ва реестрга киритилганлиги тўғрисида маълумотнома тақдим этиш бўйича давлат хизматларини (кейинги ўринларда — давлат хизматлари) кўрсатиш тартибини белгилайди.
2. Ушбу Регламентда қуйидаги тушунчалар қўлланилади:
кўп тармоқли фермер хўжалиги — қишлоқ хўжалиги маҳсулотларини етиштириш билан биргаликда қишлоқ хўжалиги маҳсулотларини қайта ишлаш, сақлаш ва сотиш, саноат ишлаб чиқариши, ишларни бажариш, хизматлар кўрсатиш ва фаолиятнинг қонунчилик ҳужжатларида тақиқланмаган бошқа турлари билан шуғулланувчи фермер хўжалиги;
Кўп тармоқли фермер хўжаликлари реестри (кейинги ўринларда — Реестр) — қишлоқ хўжалиги маҳсулотларини етиштириш билан биргаликда қишлоқ хўжалиги маҳсулотларини қайта ишлаш, сақлаш ва сотиш, саноат усулида ишлаб чиқариш, ишларни бажариш, хизматлар кўрсатиш ва фаолиятнинг қонунчилик ҳужжатларида тақиқланмаган бошқа турлари билан шуғулланувчи кўп тармоқли фермер хўжаликлари электрон рўйхати.
3. Давлат хизматлари Ўзбекистон фермер, деҳқон хўжаликлари ва томорқа ер эгалари кенгаши (кейинги ўринларда — ваколатли орган) томонидан фермер хўжалиги раҳбари ёки вакилининг (кейинги ўринларда — ариза берувчи) ихтиёрий мурожаатига асосан бепул кўрсатилади.
4. Реестрни шакллантириш ва юритишнинг асосий мақсад ва вазифалари қуйидагилардан иборат:
кўп тармоқли фермер хўжаликлари ва улар томонидан қишлоқ хўжалиги маҳсулотларини қайта ишлаш, сақлаш ва сотиш, саноат усулида ишлаб чиқариш фаолияти амалга оширилиши, ишларни бажариш, хизматлар кўрсатиш ва фаолиятнинг қонунчилик ҳужжатларида тақиқланмаган бошқа турларини амалга ошириш ҳақидаги маълумотларнинг ягона электрон базасини яратиш;
республикадаги фермер хўжаликларининг ҳолати ва салоҳияти тўғрисидаги маълумотларни тизимли жамлаб бориш;
фермер хўжаликларининг қонунчилик ҳужжатларида кўп тармоқли фермер хўжаликлари учун белгиланган талабларга мувофиқлиги тўғрисидаги маълумотлар мониторингини юритиш имкониятини яратиш.
2-боб. Давлат хизматларини кўрсатиш тартиби
5. Давлат хизматлари ушбу Регламентга 1-иловадаги схемага мувофиқ кўрсатилади.
6. Ариза берувчи давлат хизматларидан фойдаланиш учун Давлат хизматлари марказига ўзи келиб мурожаат қилади ёки давлат хизматларидан электрон шаклда фойдаланиш учун Ўзбекистон Республикаси Ягона интерактив давлат хизматлари порталида (кейинги ўринларда — ЯИДХП) рўйхатдан ўтади.
Аризалар ЯИДХП орқали дам олиш ва байрам кунларидан қатъи назар, ҳар куни 24 соат давомида юборилиши мумкин.
Бунда аризалар иш вақтидан кейин ёки дам олиш ва байрам кунлари тушганда, навбатдаги иш куни аризаларнинг ваколатли органга тушган ва ваколатли орган томонидан қабул қилинган кун ҳисобланади.
Ариза берувчи ўзи келиб мурожаат қилган тақдирда — Давлат хизматлари маркази ходими ариза берувчи номидан, ЯИДХП орқали мурожаат қилган тақдирда эса — мустақил равишда ушбу Регламентга 2-иловага мувофиқ шаклдаги сўровномани электрон шаклда тўлдиради.
7. Фермер хўжаликларини Реестрга киритиш учун сўровномага қуйидаги ҳужжатлар илова қилинади:
кўп тармоқли фермер хўжалигининг ихтисослашуви тўғрисидаги маълумотлар;
ишлаб турган ўз хусусий воситаларнинг асосий рўйхати нусхаси (ишлаб чиқариш базаси, машина ва механизмлар);
қишлоқ хўжалиги маҳсулотларини қайта ишлаш, сақлаш ва сотиш, саноат усулида ишлаб чиқариш бўйича фаолият, ишларни бажариш, хизматлар кўрсатиш ва фаолиятнинг қонунчилик ҳужжатларида тақиқланмаган бошқа турлари амалга оширилишини тасдиқловчи (фермер хўжалиги томонидан тасдиқланган) шартномалар ва ҳисоб-фактуралар нусхаси (бажарилган ишлар далолатномаси ва шу кабилар);
молиявий кўрсаткичлар тўғрисидаги ҳисобот.
Давлат хизматларидан фойдаланиш учун вакил орқали мурожаат қилинганда вакилнинг ваколатини тасдиқловчи ишончнома сўровномага илова қилинади.
Сўровнома тўлдирилгандан сўнг ариза берувчи маълумотларнинг тўғрилигини текшириб, сўровномани идентификация қилишнинг замонавий воситалари (Mobile-ID тизими, электрон имзо, дактилоскопия ва бошқалар) билан тасдиқлайди.
Ариза берувчи ЯИДХП орқали мурожаат этган тақдирда, сўровномани электрон рақамли имзо билан тасдиқлаш талаб этилмайди.
8. Реестр Регламентга 3-иловага мувофиқ электрон шаклда юритилади.
9. Реестр кўп тармоқли фермер хўжаликларининг ихтисослашувидан келиб чиқиб шакллантирилади.
10. Кўп тармоқли фермер хўжаликлари Реестрга киритилиши зарур бўлган маълумотлардаги ўзгаришлар тўғрисида шундай ўзгаришларни асослантирувчи ҳужжатларни илова қилган ҳолда етти иш кунидан кечиктирмасдан, ушбу Регламентнинг 6-бандида белгиланган тартибда мурожаат қилиши шарт.
Бунда ваколатли орган сўровномани ушбу Регламентнинг 17-бандида белгиланган муддатда кўриб чиқади ва киритилган ўзгаришлар тўғрисида Давлат хизматлари марказига ёки ЯИДХП орқали мурожаат этилганда — ариза берувчига хабарнома юборади.
11. Фермер хўжалигини Реестрга киритиш ёки уни Реестрдан чиқариш санаси деб ваколатли орган томонидан белгиланган тартибда тегишли қарор қабул қилинган сана ҳисобланади.
12. Тақдим этилган ҳужжатлардаги маълумотларнинг тўғрилиги ва ҳаққонийлиги учун ариза берувчи шахсан жавобгар ҳисобланади.
13. Фермер хўжалиги томонидан тайёрланган ҳужжатларнинг нусхалари фермер хўжалиги раҳбари томонидан лавозими ва имзоланган сана кўрсатилган ҳолда тасдиқланади.
Ҳужжатларга тузатишлар киритишга йўл қўйилмайди.
14. Ваколатли орган қуйидаги ҳолларда давлат хизматларини кўрсатишни рад этади:
фермер хўжалиги қонунчилик ҳужжатларида кўп тармоқли фермер хўжаликларига қўйиладиган талабларга мувофиқ бўлмаганда (фермер хўжаликларини Реестрга киритишда);
ариза берувчи томонидан сўровномада нотўғри маълумотлар кўрсатилганда;
мазкур Регламентнинг 7-бандида кўрсатилган ҳужжатлар тўлиқ илова қилинмаганда (фермер хўжаликларини Реестрга киритишда);
сўровномага илова қилинган ҳужжатларнинг ҳақиқий эмаслиги аниқланганда.
Давлат хизматларини кўрсатишни бошқа асосларга, шу жумладан, мақсадга мувофиқ эмаслиги сабабларига кўра рад этишга йўл қўйилмайди.
Давлат хизматларини кўрсатиш рад этилганда ваколатли орган аниқ сабабларни, тегишли ҳужжатларни кўриб чиқиш учун такроран тақдим этиш мумкин бўлган муддатни кўрсатган ҳолда, Давлат хизматлари марказига ёки ЯИДХП орқали мурожаат этилганда — ариза берувчига хабарнома юборади.
Хабарномада кўрсатилган муддат камчиликларни бартараф этиш учун зарур бўладиган вақтга мутаносиб бўлиши, лекин беш иш кунидан кам бўлмаслиги лозим.
Рад этиш тўғрисидаги хабарномада кўрсатилган муддат тугагандан сўнг берилган сўровнома янгидан берилган ҳисобланади.
15. Ариза берувчи томонидан Реестрга киритмасликка асос бўлган камчиликлар бартараф этилганда, ҳужжатларни қабул қилишда такроран рад қилинишига йўл қўйилмайди.
16. Ариза берувчи томонидан Реестрга киритиш учун тақдим қилинган ҳужжатлар қандай қарор қабул қилинишидан қатъи назар, ваколатли орган архивида ўн беш йил давомида сақланади.
17. Ваколатли орган уч иш куни мобайнида сўровномани кўриб чиқиб, тақдим этилган ҳужжатлар ушбу Регламентга мувофиқ бўлган тақдирда, бу ҳақида қабул қилинган қарор асосида фермер хўжалигини Реестрга киритади ҳамда ушбу Регламентга 4-иловадаги маълумотномани QR-код (матрик штрихли код) билан расмийлаштиради ва уни ўз ЭРИси билан тасдиқлаб, Давлат хизматлари марказига (ўзи келиб мурожаат этган тақдирда) ёки ариза берувчига (электрон тарзда мурожаат этган тақдирда) ЯИДХП орқали юборади.
18. Давлат хизматлари маркази ўн дақиқа мобайнида хизмат натижасини ариза берувчининг электрон манзилига юборади ҳамда ариза берувчини бу ҳақида ахборот-коммуникация тизими орқали хабардор қилади. Ариза берувчининг сўровига кўра Давлат хизматлари маркази хизмат натижасини электрон ёки қоғоз шаклда тақдим этиши мумкин.
19. Кўп тармоқли фермер хўжаликлари қуйидаги ҳолатларда Реестрдан чиқарилади:
Реестрдан ихтиёрий чиқариш тўғрисида ариза берилганда;
кўп тармоқли фермер хўжалиги тугатилганда;
кўп тармоқли фермер хўжалиги қайта ташкил этилганда (қўшиб юбориш, қўшиб олиш, бўлиш ва ўзгартириш).
Мазкур банднинг иккинчи хатбошисида кўрсатилган ҳолда ариза берувчи ушбу Регламентнинг 6-бандида белгиланган тартибда мурожаат қилади.
Мазкур банднинг учинчи ва тўртинчи хатбошиларида кўрсатилган ҳолларда тадбиркорлик субъектларини давлат рўйхатидан ўтказиш ва ҳисобга қўйишнинг автоматлаштирилган тизими томонидан фермер хўжалиги тугатилганлиги ёки қайта ташкил этилганлиги тўғрисида ваколатли органга композит тарзда хабарнома юборилади.
20. Кўп тармоқли фермер хўжалиги ушбу Регламентнинг 19-бандига асосан келиб тушган аризага (хабарнома) мувофиқ ваколатли орган қарорига асосан бир иш кунида Реестрдан чиқарилади ва бу ҳақида Реестрга тегишли ўзгартиришлар киритилади ҳамда Давлат хизматлари марказига ёки ЯИДХП орқали мурожаат этилганда — ариза берувчига хабарнома юборилади.
21. Кўп тармоқли фермер хўжалиги Реестрдан чиқарилган кундан бошлаб ушбу фермер хўжалигининг кўп тармоқли фермер хўжалик мақоми тугатилади.
22. Ариза берувчи фермер хўжалиги Реестрга киритилганлиги тўғрисида маълумотнома олиш учун ушбу Регламентнинг 6-бандида белгиланган тартибда мурожаат қилиши мумкин.
Ваколатли орган автоматик тарзда ушбу Регламентга 4-иловадаги маълумотномани QR-код (матрик штрихли код) билан расмийлаштиради ва уни ўз ЭРИси билан тасдиқлаб, Давлат хизматлари марказига (ўзи келиб мурожаат этган тақдирда) ёки ариза берувчига (электрон тарзда мурожаат этган тақдирда) ЯИДХП орқали юборади.
Бунда мазкур банднинг иккинчи хатбошисида кўрсатилган маълумот тақдим этилганлиги учун тўлов ундирилмайди.
3-боб. Якунловчи қоидалар
23. Ваколатли орган Реестрни юритишда манфаатдор вазирликлар ва идоралар билан ўзаро ҳамкорлик қилади.
Вазирликлар ва идоралар билан ўзаро ахборот алмашинуви бепул асосда, уларга Реестрга кириш ҳуқуқини бериш (зарурат бўлганда) орқали амалга оширилади.
24. Ушбу Регламент талабларини бузишда айбдор бўлган шахслар қонунчиликка мувофиқ жавоб беради.
Кўп тармоқли фермер хўжаликлари реестрини юритиш бўйича давлат хизматлари кўрсатишнинг маъмурий регламентига 1-ИЛОВА
Кўп тармоқли фермер хўжаликлари реестрини юритиш
Босқичлар Субъектлар Тадбирлар Бажариш муддатлари 1-босқич Ариза берувчилар Давлат хизматларидан фойдаланиш учун Давлат хизматлари марказига шахсан келиб ёки Ўзбекистон Республикаси Ягона интерактив давлат хизматлари портали (кейинги ўринларда — ЯИДХП) орқали мурожаат қилади. Ўз хоҳишига кўра 2-босқич 1. Давлат хизматлари маркази 1. Марказ ходими сўровномани тўлдириб, ваколатли органга юборади. 1. Сўровнома тўлдирилгандан кейин 10 дақиқада 2. ЯИДХП 2. Тўлдирилган сўровнома автоматик тарзда ваколатли органга юборилади. 2. Реал вақт режимида 3-босқич Ўзбекистон фермер, деҳқон хўжаликлари ва томорқа ер эгалари кенгаши 1. Фермер хўжалигини Кўп тармоқли фермер хўжаликлари реестрига (кейинги ўринларда — Реестр) киритади (Реестрга ўзгартириш киритади) ёки Реестрга киритишни рад этади. 1. 3 иш кунида 2. Фермер хўжалигини Реестрдан чиқаради. 2. 1 иш кунида 3. Реестрга киритилганлиги тўғрисида маълумотномани тақдим этади. 3. Автоматик тарзда 4-босқич 1. Давлат хизматлари маркази 1. Реестрга киритилганлиги тўғрисида ариза берувчига QR-код (матрик штрихли код) қўйилган маълумотномани юборади. 1. 10 дақиқа ичида 2. ЯИДХП 2. ЯИДХП Реестрга киритилганлиги тўғрисида ариза берувчига QR-код (матрик штрихли код) қўйилган маълумотнома юборилади. 2. Автоматик тарзда
Кўп тармоқли фермер хўжаликлари реестрини юритиш бўйича давлат хизматлари кўрсатишнинг маъмурий регламентига 2-ИЛОВА
Кўп тармоқли фермер хўжаликлари реестрини юритиш бўйича давлат хизматини кўрсатиш тўғрисида
I. Фермер хўжалиги тўғрисида маълумот: 1. Ташкилот номи: 2. Жойлашган жойи (почта манзили): 3. Солиқ тўловчининг идентификация рақами (СТИР): 4. Кадастр рақами: 5. Корхона ва ташкилотнинг умумдавлат таснифи коди (КТУТ): 6. Телефон рақами: II. Фермер хўжалиги раҳбари (вакили) : 1. Ф.И.О.: 2. Жисмоний шахснинг шахсий идентификация рақами (ЖШШИР): III. Сўровномага илова қилинадиган ҳужжатлар: а) фермер хўжаликларини Реестрга киритиш учун: кўп тармоқли фермер хўжалигининг ихтисослашуви тўғрисидаги маълумотлар; ишлаб турган ўз хусусий воситаларнинг асосий рўйхати нусхаси (ишлаб чиқариш базаси, машина ва механизмлар); қишлоқ хўжалиги маҳсулотларини қайта ишлаш, сақлаш ва сотиш, саноат ишлаб чиқариши бўйича фаолият, ишларни бажариш, хизматлар кўрсатиш ва фаолиятнинг қонунчилик ҳужжатларида тақиқланмаган бошқа турлари амалга оширилишини тасдиқловчи (фермер хўжалиги томонидан тасдиқланган) шартномалар ва ҳисоб-фактуралар нусхаси (бажарилган ишлар далолатномаси ва шу кабилар); молиявий кўрсаткичлар тўғрисидаги ҳисобот; вакилнинг ваколатини тасдиқловчи ишончнома. б) Реестрга ўзгартириш киритиш учун: ўзгартиришларни асослантирувчи ҳужжатлар; вакилнинг ваколатини тасдиқловчи ишончнома. в) Реестрдан чиқариш ва Реестрга киритилганлиги тўғрисида маълумотнома олиш учун вакилнинг ваколатини тасдиқловчи ишончнома.
Кўп тармоқли фермер хўжаликлари реестрини юритиш бўйича давлат хизматлари кўрсатишнинг маъмурий регламентига 3-ИЛОВА
Кўп тармоқли фермер хўжаликлари реестри
Т/р Ариза тушган сана ва вақт Кўп тармоқли фермер хўжалиги номи Кўп тармоқли фермер хўжалигининг давлат рўйхатидан ўтган тартиб рақами ва санаси Кўп тармоқли фермер хўжалигининг ихтисослашуви Кўп тармоқли фермер хўжалиги жойлашган жой Ишлаб турган ўз асосий воситалари рўйхати (ишлаб чиқариш базаси, машина ва механизмлар) Ер участкасининг контурлари Ер участкаси кадастр рақами 1. 2. 3.
Кўп тармоқли фермер хўжаликлари реестрини юритиш бўйича давлат хизматлари кўрсатишнинг маъмурий регламентига 4-ИЛОВА
Ўзбекистон фермер, деҳқон хўжаликлари ва томорқа ер эгалари кенгаши Фермер хўжаликлари Кўп тармоқли фермер хўжаликлари реестрига к иритилганлиги тўғрисида МАЪЛУМОТНОМА Реестрга киритилган сана _________________________ Кун, ой, йил ______________________________________ Кўп тармоқли фермер хўжалиги номи _______________ Ташкилий-ҳуқуқий шакли __________________________ Почта манзили __________________________________ СТИР __________________________________________ Ҳужжатнинг ҳақиқийлигини _________ ___________________ тасдиқловчи Маълумотномани берган ваколатли органнинг номи QR- код Мазкур ҳужжат Вазирлар Маҳкамасининг 2017 йил 15 сентябрдаги 728-сон қарори билан тасдиқланган Ўзбекистон Республикаси Ягона интерактив давлат хизматлари портали тўғрисидаги низомга мувофиқ шакллантирилган электрон ҳужжатнинг нусхаси ҳисобланади. Электрон ҳужжатнинг нусхасида кўрсатилган маълумотлар тўғрилигини текшириш учун repo.gov.uz веб-сайтига ўтинг ва электрон ҳужжатнинг ноёб рақамини киритинг ёки мобил телефон ёрдамида QR-кодни сканер қилинг. Диққат! Вазирлар Маҳкамасининг 2017 йил 15 сентябрдаги 728-сон қарорига мувофиқ электрон ҳужжатлардаги маълумотлар қонуний ҳисобланади. Давлат органларига Ягона порталда шакллантирилган электрон ҳужжатларнинг нусхаларини қабул қилишни рад этишлари қатъиян тақиқланган.
».
46. Вазирлар Маҳкамасининг 2018 йил 18 декабрдаги 1027-сон қарори билан тасдиқланган Мактабгача таълимни ривожлантириш жамғармаси тўғрисидаги низомнинг 14-бандидаги «Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги ҳузуридаги» сўзлари чиқариб ташлансин.
47. Вазирлар Маҳкамасининг «Юксалиш» умуммиллий ҳаракати — нодавлат нотижорат ташкилоти ва унинг ҳудудий бўлинмалари фаолиятини ташкил этиш чора-тадбирлари тўғрисида» 2019 йил 13 февралдаги 124-сон қарори 1-бандининг «в» кичик бандидаги «Нодавлат нотижорат ташкилотлари ва фуқаролик жамиятининг бошқа» сўзлари «Фуқаролик жамияти» сўзлари билан алмаштирилсин.
48. Вазирлар Маҳкамасининг 2019 йил 26 февралдаги 172-сон қарори билан тасдиқланган Ўзбекистон Республикаси Олий ва ўрта махсус таълим вазирлигининг Олий таълим муассасаларини ривожлантириш жамғармаси тўғрисидаги низомнинг 33-бандидаги «Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги ҳузуридаги» сўзлари чиқариб ташлансин.
49. Вазирлар Маҳкамасининг 2019 йил 30 мартдаги 265-сон қарори билан тасдиқланган Ўзбекистон Республикаси Туризм ва маданий мерос вазирлиги ҳузуридаги Маданий мерос агентлигининг Маданий мерос жамғармаси тўғрисидаги низомнинг 15-бандидаги «Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги ҳузуридаги» сўзлари чиқариб ташлансин.
50. Вазирлар Маҳкамасининг «Мактабгача ҳамда умумтаълим муассасалари фаолиятини текшириш ишларини тартибга солиш чора-тадбирлари тўғрисида» 2019 йил 25 апрелдаги 352-сон қарорига 1-илованинг 2-банди «а» кичик бандининг еттинчи хатбошисидаги ва 2-илованинг 2-банди «а» кичик бандининг еттинчи хатбошисидаги «Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги ҳузуридаги» сўзлари чиқариб ташлансин.
51. Вазирлар Маҳкамасининг 2019 йил 25 апрелдаги 354-сон қарори билан тасдиқланган Шарқ тароналари халқаро мусиқа фестивалини ўтказиш тартиби тўғрисидаги низомнинг 27-бандидаги «Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги ҳузуридаги» сўзлари чиқариб ташлансин.
52. Вазирлар Маҳкамасининг «Мактабгача таълим ташкилотлари фаолиятини янада такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида» 2019 йил 13 майдаги 391-сон қарорига 3-илованинг 66-бандидаги ва 5-илованинг 66-бандидаги «Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги ҳузуридаги» сўзлари чиқариб ташлансин.
53. Вазирлар Маҳкамасининг 2019 йил 15 майдаги 402-сон қарори билан тасдиқланган Ўзбекистон Республикаси Монополияга қарши курашиш қўмитаси ҳузуридаги бюджетдан ташқари Рақобатни ривожлантиришга кўмаклашиш жамғармаси маблағларини шакллантириш ва улардан фойдаланиш тартиби тўғрисидаги низомнинг 13-бандидаги «Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги ҳузуридаги» сўзлари чиқариб ташлансин.
54. Вазирлар Маҳкамасининг «Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси канцелярияси архивининг фаолиятини такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида» 2019 йил 17 майдаги 411-сон қарорининг 11-банди биринчи хатбошисидаги «Ўзбекистон Республикаси «Ўзархив» агентлиги» сўзлари «Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги ҳузуридаги «Ўзархив» агентлиги» сўзлари билан алмаштирилсин.
55. Вазирлар Маҳкамасининг 2019 йил 27 июндаги 535-сон қарори билан тасдиқланган «Халқаро цирк санъати» фестивалини ўтказиш тартиби тўғрисидаги низомнинг 28-бандидаги «Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги ҳузуридаги» сўзлари чиқариб ташлансин.
56. Вазирлар Маҳкамасининг 2019 йил 12 июлдаги 578-сон қарори билан тасдиқланган Қишлоқ хўжалиги техникасини кредит ва лизинг шартларида харид қилишни давлат томонидан қўллаб-қувватлаш тартиби тўғрисидаги низомнинг 24-банди биринчи хатбошисидаги «Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги ҳузуридаги» сўзлари чиқариб ташлансин.
57. Вазирлар Маҳкамасининг 2019 йил 15 июлдаги 587-сон қарори билан тасдиқланган Лалми ва яйлов ер участкаларида томчилатиб ва ёмғирлатиб суғориш технологиясини жорий қилиш учун озуқабоп экинлар етиштирувчиларнинг суғориш тик қудуқларини бурғилаш билан боғлиқ харажатларини қоплаб бериш тартиби тўғрисидаги низомнинг 20-банди биринчи хатбошисидаги «Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги ҳузуридаги» сўзлари чиқариб ташлансин.
58. Вазирлар Маҳкамасининг «Юридик ва жисмоний шахсларнинг электр энергияси, табиий газ, ичимлик ва иссиқ сувни ҳисобга олиш ускуналарини (ҳисоблагичларни) ечиш, қиёслашдан ўтказиш ва ўрнатиш бўйича давлат хизматлари кўрсатишнинг маъмурий регламентларини тасдиқлаш тўғрисида» 2019 йил 20 августдаги 698-сон қарорида :
а) 1-иловада :
30-банд қуйидаги мазмундаги иккинчи хатбоши билан тўлдирилсин:
«Сўровномада талабгор томонидан давлат хизматларини кўрсатишнинг натижасини олиб кетишга масъул шахс кўрсатилган ҳолатларда давлат хизматларини кўрсатишнинг натижасини ушбу шахсга тақдим этишда тегишли ишончнома талаб этилмайди»;
2-иловада :
«I. Талабгор — жисмоний шахс тўғрисида маълумот» бўлими қуйидаги мазмундаги 8-позиция билан тўлдирилсин:
« 8. Давлат хизматини кўрсатиш натижасини олиб кетувчи шахснинг (агар мавжуд бўлса) ЖШШИР маълумотлари: » ;
«II. Талабгор — юридик шахс тўғрисида маълумот» бўлими қуйидаги мазмундаги 8-позиция билан тўлдирилсин:
« 8. Давлат хизматини кўрсатиш натижасини олиб кетувчи шахснинг (агар мавжуд бўлса) ЖШШИР маълумотлари: » ;
б) 2-иловада :
30-банд қуйидаги мазмундаги иккинчи хатбоши билан тўлдирилсин:
«Сўровномада талабгор томонидан давлат хизматларини кўрсатишнинг натижасини олиб кетишга масъул шахс кўрсатилган ҳолатларда давлат хизматларини кўрсатишнинг натижасини ушбу шахсга тақдим этишда тегишли ишончнома талаб этилмайди»;
2-иловада :
«I. Талабгор — жисмоний шахс тўғрисида маълумот» бўлими қуйидаги мазмундаги 8-позиция билан тўлдирилсин:
« 8. Давлат хизматини кўрсатиш натижасини олиб кетувчи шахснинг (агар мавжуд бўлса) ЖШШИР маълумотлари: » ;
«II. Талабгор — юридик шахс тўғрисида маълумот» бўлими қуйидаги мазмундаги 9-позиция билан тўлдирилсин:
« 9. Давлат хизматини кўрсатиш натижасини олиб кетувчи шахснинг (агар мавжуд бўлса) ЖШШИР маълумотлари: » ;
в) 3-иловада :
30-банд қуйидаги мазмундаги иккинчи хатбоши билан тўлдирилсин:
«Сўровномада талабгор томонидан давлат хизматларини кўрсатишнинг натижасини олиб кетишга масъул шахс кўрсатилган ҳолатларда давлат хизматларини кўрсатишнинг натижасини ушбу шахсга тақдим этишда тегишли ишончнома талаб этилмайди»;
2-иловада :
«I. Талабгор — жисмоний шахс тўғрисида маълумот» бўлими қуйидаги мазмундаги 8-позиция билан тўлдирилсин:
« 8. Давлат хизматини кўрсатиш натижасини олиб кетувчи шахснинг (агар мавжуд бўлса) ЖШШИР маълумотлари: » ;
«II. Талабгор — юридик шахс тўғрисида маълумот» бўлими қуйидаги мазмундаги 8-позиция билан тўлдирилсин:
« 8. Давлат хизматини кўрсатиш натижасини олиб кетувчи шахснинг (агар мавжуд бўлса) ЖШШИР маълумотлари: » .
59. Вазирлар Маҳкамасининг «Тадбиркорлик субъектларини ихтиёрий тугатиш ва уларнинг фаолиятини тўхтатиш тартиби ҳамда Молия-хўжалик фаолиятини амалга оширмаётган тадбиркорлик субъектларини давлат реестридан чиқариш тартиби тўғрисидаги низомларни тасдиқлаш ҳақида» 2019 йил 21 августдаги 704-сон қарорида :
а) 1-иловада :
37-банднинг биринчи хатбошисидаги «уч иш куни ичида» сўзлари «автоматик тарзда» сўзлари билан алмаштирилсин;
қуйидаги мазмундаги тўртинчи хатбоши билан тўлдирилсин:
«Ўзбекистон фермер, деҳқон хўжаликлари ва томорқа ер эгалари кенгашини фермер хўжалиги тугатилганлиги тўғрисида хабардор қилади»;
б) 2-илова 16-бандининг тўртинчи ва бешинчи хатбошилардаги «тижорат ташкилоти» сўзларидан сўнг «шунингдек, Ўзбекистон фермер, деҳқон хўжаликлари ва томорқа ер эгалари кенгашига фермер хўжалиги» сўзлари билан тўлдирилсин.
60. Вазирлар Маҳкамасининг «Аҳолига ҳуқуқий ахборотни етказиш ва юридик ёрдам кўрсатиш тизимини янада такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида» 2019 йил 6 сентябрдаги 741-сон қарорида 8-банд ҳамда қарорга 2-илова ўз кучини йўқотган деб топилсин.
61. Вазирлар Маҳкамасининг «Меҳнат бозорида меҳнат муносабатларини тартибга солишга доир қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида» 2019 йил 6 сентябрдаги 743-сон қарорининг 5-бандидаги «Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги ҳузуридаги» сўзлари чиқариб ташлансин.
62. Вазирлар Маҳкамасининг 2019 йил 17 сентябрдаги 778-сон қарори билан тасдиқланган Ўзбекистон Республикаси ҳудудида фойдаланилаётган, сотиш ёки шахсий фойдаланиш учун олиб кириладиган ва ишлаб чиқариладиган мобил қурилмаларни рўйхатга олиш тартиби тўғрисидаги низомнинг 31 1 -бандидаги «Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Давлат персоналлаштириш маркази» сўзлари «Адлия вазирлиги ҳузуридаги Персоналлаштириш агентлиги» сўзлари билан алмаштирилсин.
64. Вазирлар Маҳкамасининг 2020 йил 30 январдаги 49-сон қарори билан тасдиқланган Консуллик рўйхатида турувчи Ўзбекистон Республикаси фуқароларига Ўзбекистон Республикасининг хориждаги консуллик муассасалари, Ўзбекистон Республикаси Ташқи ишлар вазирлигининг Консуллик-ҳуқуқий департаменти, шунингдек, Ўзбекистон Республикаси Ташқи ишлар вазирлигининг Қорақалпоғистон Республикаси ва вилоятлардаги бўлинмалари томонидан Ўзбекистон Республикаси фуқаросининг хорижга чиқиш биометрик паспортини расмийлаштириш, бериш ва алмаштириш тартиби тўғрисидаги низомда :
а) 20-банддаги «Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Давлат персоналлаштириш марказига (кейинги ўринларда Давлат персоналлаштириш маркази деб аталади)» сўзлари «Адлия вазирлиги ҳузуридаги Персоналлаштириш агентлигига (кейинги ўринларда — Персоналлаштириш агентлиги)» сўзлари билан алмаштирилсин;
б) 22-банддаги «Давлат персоналлаштириш маркази» ва «Ахборот технологиялари ва коммуникацияларини ривожлантириш вазирлигининг» сўзлари тегишлича «Персоналлаштириш агентлиги» ва «Рақамли технологиялар вазирлигининг» сўзлари билан алмаштирилсин;
в) 39 ва 40-бандлардаги тегишли келишикдаги «Давлат персоналлаштириш маркази» сўзлари тегишли келишикдаги «Персоналлаштириш агентлиги» сўзлари билан алмаштирилсин.
65. Вазирлар Маҳкамасининг 2020 йил 8 февралдаги 71-сон қарори билан тасдиқланган Шахсга доир маълумотлар базаларининг давлат реестри тўғрисидаги низомда :
а) 7-банддаги «Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Давлат персоналлаштириш маркази (кейинги ўринларда Давлат персоналлаштириш маркази деб аталади)» сўзлари «Адлия вазирлиги ҳузуридаги Персоналлаштириш агентлиги (кейинги ўринларда — Персоналлаштириш агентлиги)» сўзлари билан алмаштирилсин;
б) 8-банддаги , 12-банднинг биринчи хатбошисидаги , 15 , 16 , 18 , 19 , 21 , 24 , 27 , 30 ва 31-бандлардаги тегишли келишикдаги «Давлат персоналлаштириш маркази» сўзлари тегишли келишикдаги «Персоналлаштириш агентлиги» сўзлари билан алмаштирилсин;
в) 1-иловада :
1 ва 3-босқичларнинг «Тадбирлар» устунидаги «Давлат персоналлаштириш марказига» сўзлари «Персоналлаштириш агентлигига» сўзлари билан алмаштирилсин;
2 ва 4-босқичларнинг «Субъектлар» устунидаги «Давлат персоналлаштириш маркази» сўзлари «Персоналлаштириш агентлиги» сўзлари билан алмаштирилсин;
г) 3-илованинг матнидаги «Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Давлат персоналлаштириш маркази» сўзлари «Адлия вазирлиги ҳузуридаги Персоналлаштириш агентлиги» сўзлари билан алмаштирилсин.
66. Вазирлар Маҳкамасининг «Ўзбекистон Республикаси «Ўзархив» агентлиги тўғрисидаги низомни тасдиқлаш ҳақида» 2020 йил 8 февралдаги 72-сон қарорида :
а) 1-банддаги «Ўзбекистон Республикаси «Ўзархив» агентлиги» сўзлари «Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги ҳузуридаги «Ўзархив» агентлиги» сўзлари билан алмаштирилсин;
б) иловада :
номи ва 1-банддаги тегишли келишикдаги «Ўзбекистон Республикаси «Ўзархив» агентлиги» сўзлари тегишли келишикдаги «Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги ҳузуридаги «Ўзархив» агентлиги» сўзлари билан алмаштирилсин;
8-банд қуйидаги таҳрирда баён этилсин:
«8. Агентликнинг расмий номи:
а) давлат тилида:
тўлиқ номи — Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги ҳузуридаги «Ўзархив» агентлиги, қисқартирилган номи — «Ўзархив» агентлиги;
б) рус тилида:
тўлиқ номи — Агенство «Узархив» при Министерстве юстиции Республики Узбекистан, қисқартирилган номи — Агенство «Узархив»;
в) инглиз тилида:
тўлиқ номи — Agency «Uzarchive» under the Ministry of Justice of the Republic of Uzbekistan, қисқартирилган номи — Agency «Uzarchive»;
10-бандда :
еттинчи хатбошидаги «шахсий таркиб ҳужжатлари давлат архивлари» сўзлари чиқариб ташлансин;
саккизинчи хатбоши чиқариб ташлансин;
11-бандда :
биринчи хатбоши қуйидаги таҳрирда баён этилсин:
«Ҳудудий бошқармалар Агентликка ҳисоб беради»;
иккинчи хатбошидаги «Агентликнинг ҳудудий бошқармалари ва тегишли туман (шаҳар) ҳокимликларига» сўзлари «Агентликнинг ҳудудий бошқармаларига» сўзлари билан алмаштирилсин;
учинчи хатбошидаги «Марказ» сўзи чиқариб ташлансин;
13-банднинг «в» кичик банди ўн биринчи хатбошиси чиқариб ташлансин;
15-банднинг ўн бешинчи хатбошисидаги «давлат қўмиталари,» сўзлари чиқариб ташлансин;
17-банднинг ўн еттинчи ва ўн саккизинчи хатбошиларидаги «Марказ» сўзи чиқариб ташлансин;
24-банднинг йигирма тўртинчи хатбошисидаги «ва уларнинг филиаллари, шахсий таркиб ҳужжатлари давлат архивлари» сўзлари чиқариб ташлансин;
30-банддаги ва 31-банднинг биринчи хатбошисидаги «ўринбосарлари» сўзи «ўринбосари» сўзи билан алмаштирилсин;
32-банд қуйидаги таҳрирда баён этилсин:
«32. Директор бўлмаган вақтда, унинг ваколатлари ўринбосар томонидан амалга оширилади»;
33-банднинг биринчи хатбошисидаги «тегишлича Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимликлари» сўзлари «адлия вазири билан» сўзлари билан алмаштирилсин;
34-банднинг биринчи хатбошисидаги «Вазирлар Маҳкамаси» сўзлари «адлия вазири» сўзлари билан алмаштирилсин;
36-банд қуйидаги таҳрирда баён этилсин:
«36. Қорақалпоғистон Республикаси, Тошкент шаҳар марказий давлат архивлари директорлари ва унинг ўринбосарлари, вилоят давлат архивлари директорлари ҳамда ўринбосарлари Агентликнинг тегишли ҳудудий бошқармалари раҳбарлари томонидан Агентлик билан келишган ҳолда лавозимга тайинланади ҳамда қонунчиликда белгиланган тартибда ҳудудий бошқармалари раҳбарлари томонидан мустақил равишда лавозимдан озод этилади»;
37-банддаги «қонун» сўзи «қонунчилик» сўзи билан алмаштирилсин;
38-банд қуйидаги таҳрирда баён этилсин:
«38. Туман, шаҳар давлат архивлари директорлари Агентликнинг архив иши ҳудудий бошқармалари раҳбарлари томонидан Агентлик билан келишган ҳолда лавозимга тайинланади ҳамда қонунчилик ҳужжатларида белгиланган тартибда ҳудудий бошқармалари раҳбарлари томонидан мустақил равишда лавозимдан озод этилади.
Давлат архивларининг филиаллари директорлари давлат архиви директори томонидан тегишлича Агентликнинг архив иши ҳудудий бошқармалари билан келишилган ҳолда лавозимга тайинланади ҳамда қонунчилик ҳужжатларида белгиланган тартибда давлат архиви директори томонидан мустақил равишда лавозимдан озод этилади»;
39-банддаги «Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши Раиси, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимлари билан келишган ҳолда» сўзлари «Адлия вазири томонидан белгиланган тартибда тасдиқланадиган намунавий низомларга асосан ишлаб чиқилади ва» сўзлари билан алмаштирилсин;
40-банддаги «Марказ ва Жамғарма раҳбарлари» сўзлари «Жамғарма раҳбари» сўзлари билан алмаштирилсин;
41-банддаги «Марказ ва Жамғарма низомлари» сўзлари «Жамғарма низоми» сўзлари билан алмаштирилсин.
67. Вазирлар Маҳкамасининг 2020 йил 24 февралдаги 109-сон қарори билан тасдиқланган Қишлоқ хўжалигида фойдаланилмаётган ерларни фойдаланишга киритишда ирригация ва мелиорация объектларини қуриш ва реконструкция қилиш билан боғлиқ харажатларни қоплаб бериш тартиби тўғрисидаги низомнинг 21-бандидаги «Ўзбекистон Республикаси Иқтисодиёт ва молия вазирлиги ҳузуридаги» сўзлари чиқариб ташлансин.
68. Вазирлар Маҳкамасининг «Ўзбекистон Республикасида идентификация ID-карталарини расмийлаштириш ва бериш тизимини жорий этиш чора-тадбирлари тўғрисида» 2020 йил 6 мартдаги 129-сон қарорининг 9-банди учинчи хатбошисидаги «Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Давлат персоналлаштириш маркази» сўзлари «Адлия вазирлиги ҳузуридаги Персоналлаштириш агентлиги» сўзлари билан алмаштирилсин.
69. Вазирлар Маҳкамасининг 2020 йил 9 мартдаги 133-сон қарори билан тасдиқланган Илмий-тадқиқот ишларига давлат буюртмаси тўғрисидаги низомнинг 90 17 -бандидаги «Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги ҳузуридаги» сўзлари чиқариб ташлансин.
70. Вазирлар Маҳкамасининг 2020 йил 13 мартдаги 155-сон қарори билан тасдиқланган Сув хўжалиги соҳасидаги лойиҳа-қидирув ишларини илмий-техник жиҳатдан кузатишни ташкил этиш ва молиялаштириш тартиби тўғрисидаги низомнинг 24-бандидаги «Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги ҳузуридаги» сўзлари чиқариб ташлансин.
71. Вазирлар Маҳкамасининг «Архив иши ва иш юритиш соҳасидаги айрим норматив-ҳуқуқий ҳужжатларни тасдиқлаш тўғрисида» 2020 йил 19 мартдаги 174-сон қарорида :
а) 1-банднинг учинчи хатбошисидаги «Ўзбекистон Республикаси «Ўзархив» агентлиги» сўзлари «Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги ҳузуридаги «Ўзархив» агентлиги» сўзлари билан алмаштирилсин;
б) 2-иловада :
номидаги , 1-банддаги ва 10-банднинг тўртинчи хатбошисидаги «Ўзбекистон Республикаси «Ўзархив» агентлиги» сўзлари «Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги ҳузуридаги «Ўзархив» агентлиги» сўзлари билан алмаштирилсин;
2-банддаги «Молия вазирлигининг» ҳамда «Ўзбекистон Республикаси «Ўзархив» агентлигининг» сўзлари тегишлича «Иқтисодиёт ва молия вазирлигининг» ҳамда «Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги ҳузуридаги «Ўзархив» агентлигининг» сўзлари билан алмаштирилсин;
4-бандда :
учинчи хатбоши чиқариб ташлансин;
тўртинчи — еттинчи хатбошилар тегишлича учинчи — олтинчи хатбошилар деб ҳисоблансин;
13-банд қуйидаги таҳрирда баён этилсин:
«13. Жамғарманинг даромадлар ва харажатлар сметасига тегишли ўзгартириш ва қўшимчалар фақат Агентлик директори ўринбосарлари, Қорақалпоғистон Республикаси, вилоятлар ва Тошкент шаҳар архив иши ҳудудий бошқармалари бошлиқлари, Ўзбекистон миллий архивлари директорларининг асосли ёзма мурожаати асосида Жамғармани бошқариш Кенгаши розилиги билан амалга киритилади»;
31-бандидаги «Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги ҳузуридаги» сўзлари чиқариб ташлансин;
иловада :
номидаги , 2 ва 5-босқичларнинг «Масъуллар» устунидаги ҳамда 4-босқичнинг «Чора-тадбирлар» устуни 2-бандидаги «Ўзбекистон Республикаси «Ўзархив» агентлиги» сўзлари «Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги ҳузуридаги «Ўзархив» агентлиги» сўзлари билан алмаштирилсин;
3-босқичда:
«Масъуллар» устунидаги «Ўзбекистон Республикаси «Ўзархив» агентлиги, Молия вазирлиги» сўзлари «Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги ҳузуридаги «Ўзархив» агентлиги, Иқтисодиёт ва молия вазирлиги» сўзлари билан алмаштирилсин;
«Чора-тадбирлар» устунидаги «Молия вазирлигида» сўзлари «Иқтисодиёт ва молия вазирлигида» сўзлари билан алмаштирилсин;
в) 3-илованинг 3-бандидаги «Ўзбекистон Республикаси «Ўзархив» агентлиги» сўзлари «Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги ҳузуридаги «Ўзархив» агентлиги» сўзлари билан алмаштирилсин.
72. Вазирлар Маҳкамасининг 2020 йил 25 мартдаги 182-сон қарори билан тасдиқланган Уй-жой сотиб олиш учун фуқароларга субсидия тўлаш тартиби тўғрисидаги низомда :
а) 31-банд қуйидаги мазмундаги бешинчи хатбоши билан тўлдирилсин:
«Аризада ариза берувчи томонидан давлат хизматларини кўрсатишнинг натижасини олиб кетишга масъул шахс кўрсатилган ҳолатларда давлат хизматларини кўрсатишнинг натижасини ушбу шахсга тақдим этишда тегишли ишончнома талаб этилмайди»;
б) 5-илова қуйидаги мазмундаги 12-банд билан тўлдирилсин:
«12. Давлат хизматини кўрсатиш натижасини олиб кетувчи шахснинг (агар мавжуд бўлса) ЖШШИР маълумотлари:_______________________».
73. Вазирлар Маҳкамасининг 2020 йил 12 майдаги 280-сон қарори билан тасдиқланган Паррандачилик хўжаликлари томонидан импорт қилинган бир кунлик наслдор жўжалар учун субсидия бериш тартиби тўғрисидаги низомнинг 23-бандидаги «Ўзбекистон Республикаси Иқтисодиёт ва молия вазирлиги ҳузуридаги» сўзлари чиқариб ташлансин.
74. Вазирлар Маҳкамасининг 2020 йил 25 августдаги 512-сон қарори билан тасдиқланган Экспорт қилувчилар гаров сифатида суғурта хизматларидан фойдаланганда, суғурта мукофоти учун тўлов харажатларини компенсация қилиш тартиби тўғрисидаги низомнинг 24-бандидаги «Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги ҳузуридаги» сўзлари чиқариб ташлансин.
75. Вазирлар Маҳкамасининг «Кадастр соҳасида айрим давлат хизматлари кўрсатишнинг маъмурий регламентларини тасдиқлаш тўғрисида» 2020 йил 2 сентябрдаги 535-сон қарорида :
а) 1-иловада :
21-банд қуйидаги мазмундаги иккинчи хатбоши билан тўлдирилсин:
«Сўровномада ариза берувчи томонидан давлат хизматларини кўрсатишнинг натижасини олиб кетишга масъул шахс кўрсатилган ҳолатларда давлат хизматларини кўрсатишнинг натижасини ушбу шахсга тақдим этишда тегишли ишончнома талаб этилмайди»;
2-илова қуйидаги мазмундаги «V. Давлат хизматини кўрсатиш натижасини олиб кетувчи шахснинг (агар мавжуд бўлса) ЖШШИР маълумотлари» бўлими билан тўлдирилсин:
« V. Давлат хизматини кўрсатиш натижасини олиб кетувчи шахснинг (агар мавжуд бўлса) ЖШШИР маълумотлари : » ;
б) 2-иловада :
3-банднинг иккинчи хатбошиси «Давлат активларини бошқариш агентлиги» сўзларидан кейин «Ўздаверлойиҳа» давлат илмий-лойиҳалаш институти ва унинг ҳудудий бўлинмалари» сўзлари билан тўлдирилсин;
7-банд қуйидаги мазмундаги еттинчи хатбоши билан тўлдирилсин:
«Ўздаверлойиҳа» давлат илмий-лойиҳалаш институти ва унинг ҳудудий бўлинмалари — Вазирлар Маҳкамасининг 2021 йил 24 ноябрдаги 709-сон қарори билан тасдиқланган Бўш турган қишлоқ хўжалигига мўлжалланган ер участкаларини қишлоқ хўжалиги мақсадлари учун электрон онлайн-аукцион савдо орқали ижарага бериш тартиби тўғрисидаги низомга асосан ташкил этилган электрон онлайн-аукцион савдо натижасида юзага келган кўчмас мулкка бўлган ҳуқуқларни давлат рўйхатидан ўтказиш»;
16-банд қуйидаги мазмундаги иккинчи хатбоши билан тўлдирилсин:
«Сўровномада ариза берувчи томонидан давлат хизматларини кўрсатишнинг натижасини олиб кетишга масъул шахс кўрсатилган ҳолатларда давлат хизматларини кўрсатишнинг натижасини ушбу шахсга тақдим этишда тегишли ишончнома талаб этилмайди»;
1-илованинг 2 ва 4-босқичлари «Субъектлар» устуни «Давлат активларини бошқариш агентлиги» сўзларидан кейин «Ўздаверлойиҳа» давлат илмий-лойиҳалаш институти ва унинг ҳудудий бўлинмалари» сўзлари билан тўлдирилсин;
2-илова қуйидаги мазмундаги «III. Давлат хизматини кўрсатиш натижасини олиб кетувчи шахс (агар мавжуд бўлса) тўғрисидаги маълумотлар» бўлими билан тўлдирилсин:
« III. Давлат хизматини кўрсатиш натижасини олиб кетувчи шахс (агар мавжуд бўлса) тўғрисидаги маълумотлар : ЖШШИР » ;
в) 3-иловада :
26-банд қуйидаги мазмундаги учинчи хатбоши билан тўлдирилсин:
«Сўровномада ариза берувчи томонидан давлат хизматларини кўрсатишнинг натижасини олиб кетишга масъул шахс кўрсатилган ҳолатларда давлат хизматларини кўрсатишнинг натижасини ушбу шахсга тақдим этишда тегишли ишончнома талаб этилмайди»;
3-илова қуйидаги мазмундаги «IV. Давлат хизматини кўрсатиш натижасини олиб кетувчи шахс (агар мавжуд бўлса) тўғрисидаги маълумотлар» бўлими билан тўлдирилсин:
« IV. Давлат хизматини кўрсатиш натижасини олиб кетувчи шахс (агар мавжуд бўлса) тўғрисидаги маълумотлар: ЖШШИР: » ;
г) 4-иловада :
27-банд қуйидаги мазмундаги учинчи хатбоши билан тўлдирилсин:
«Сўровномада ариза берувчи томонидан давлат хизматларини кўрсатишнинг натижасини олиб кетишга масъул шахс кўрсатилган ҳолатларда давлат хизматларини кўрсатишнинг натижасини ушбу шахсга тақдим этишда тегишли ишончнома талаб этилмайди»;
3-илова қуйидаги мазмундаги «IV. Давлат хизматини кўрсатиш натижасини олиб кетувчи шахс (агар мавжуд бўлса) тўғрисидаги маълумотлар» бўлими билан тўлдирилсин:
« IV. Давлат хизматини кўрсатиш натижасини олиб кетувчи шахс (агар мавжуд бўлса) тўғрисидаги маълумотлар: ЖШШИР: » ;
д) 5а-иловада :
17-банд қуйидаги мазмундаги иккинчи хатбоши билан тўлдирилсин:
«Сўровномада ариза берувчи томонидан давлат хизматларини кўрсатишнинг натижасини олиб кетишга масъул шахс кўрсатилган ҳолатларда давлат хизматларини кўрсатишнинг натижасини ушбу шахсга тақдим этишда тегишли ишончнома талаб этилмайди»;
2-илова қуйидаги мазмундаги «V. Давлат хизматини кўрсатиш натижасини олиб кетувчи шахс (агар мавжуд бўлса) тўғрисидаги маълумотлар» бўлими билан тўлдирилсин:
« V. Давлат хизматини кўрсатиш натижасини олиб кетувчи шахс (агар мавжуд бўлса) тўғрисидаги маълумотлар: ЖШШИР » ;
76. Вазирлар Маҳкамасининг «Ўзбекистон Республикасининг фуқаролиги масалаларини кўриб чиқишда замонавий ахборот-коммуникация технологияларини татбиқ этиш бўйича қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида» 2020 йил 16 сентябрдаги 557-сон қарорининг 5-бандида :
«Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Давлат персоналлаштириш маркази,» сўзлари чиқариб ташлансин;
«Давлат солиқ қўмитаси» сўзлари «Солиқ қўмитаси» сўзлари билан алмаштирилсин.
78. Вазирлар Маҳкамасининг «Коронавирус пандемияси туфайли юзага келган иқтисодий вазиятда туризм соҳаси субъектларини қўллаб-қувватлаш ва туризм инфратузилмасини ривожлантириш тўғрисида» 2020 йил 6 октябрдаги 602-сон қарорига 1-илованинг 36 ва 37-бандларидаги ҳамда 2-илованинг 57-бандидаги , 59-банди иккинчи хатбошисидаги ва 62-бандидаги «Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги ҳузуридаги» сўзлари чиқариб ташлансин.
79. Вазирлар Маҳкамасининг «Архив иши ва иш юритиш соҳасига оид норматив-ҳуқуқий ҳужжатларни тасдиқлаш тўғрисида» 2020 йил 10 ноябрдаги 706-сон қарорида :
а) 1-иловада :
3 ва 12-бандлардаги «Ўзбекистон Республикаси «Ўзархив» агентлиги» сўзлари «Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги ҳузуридаги «Ўзархив» агентлиги» сўзлари билан алмаштирилсин;
илованинг 3-босқичи «Тадбирлар» устуни 1-банди иккинчи хатбошисидаги «Ўзбекистон Республикаси «Ўзархив» агентлиги» сўзлари «Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги ҳузуридаги «Ўзархив» агентлиги» сўзлари билан алмаштирилсин;
б) 2-илованинг 3-бандидаги «Ўзбекистон Республикаси «Ўзархив» агентлиги» сўзлари «Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги ҳузуридаги «Ўзархив» агентлиги» сўзлари билан алмаштирилсин.
80. Вазирлар Маҳкамасининг 2021 йил 23 февралдаги 95-сон қарори билан тасдиқланган Қишлоқ хўжалиги ишлаб чиқарувчиларининг сувни тежайдиган суғориш технологияларини жорий этиш бўйича харажатларининг бир қисмини қоплаш ва берилган субсидияни қайтариш тартиби тўғрисидаги низомда :
23 8 -банддаги «Ўзбекистон Республикаси Иқтисодиёт ва молия вазирлиги ҳузуридаги» сўзлари чиқариб ташлансин;
48-банддаги «Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги ҳузуридаги» сўзлари чиқариб ташлансин.
81. Вазирлар Маҳкамасининг 2021 йил 24 февралдаги 100-сон қарори билан тасдиқланган Ўзбекистон бўйлаб саёҳат қилиш харажатларининг бир қисмини Ўзбекистон Республикаси республика бюджетидан қайтариш тартиби тўғрисидаги низомнинг 46-бандидаги «Молия вазирлиги ҳузуридаги» сўзлари чиқариб ташлансин.
83. Вазирлар Маҳкамасининг 2021 йил 1 мартдаги 112-сон қарори билан тасдиқланган Қашқадарё ҳудудида туризмни ривожлантириш жамғармаси маблағларини шакллантириш ва улардан фойдаланиш тартиби тўғрисидаги низомнинг 27-банди қуйидаги таҳрирда баён этилсин:
«27. Жамғарма маблағларидан оқилона ва мақсадли фойдаланишни назорат қилиш ҳар йил якуни билан кейинги йилнинг 1 февраль кунига қадар белгиланган тартибда Давлат молиявий назорати инспекцияси томонидан амалга оширилади. Бунда 10 февралга қадар амалга оширилган назорат якунлари бўйича Вазирлар Маҳкамасига ахборот тақдим этилади».
84. Вазирлар Маҳкамасининг 2021 йил 4 мартдаги 120-сон қарори билан тасдиқланган Ўзбекистон Республикаси давлат мукофотлари берилган шахсларга бир йўла тўланадиган пул мукофотларини тўлашга маблағлар ажратиш ва тўлаш тартиби тўғрисидаги низомнинг 14-бандидаги «Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги ҳузуридаги» сўзлари чиқариб ташлансин.
85. Вазирлар Маҳкамасининг 2021 йил 10 мартдаги 128-сон қарори билан тасдиқланган Пиллачилик ва тутчилик ташкилотларига тутзорларда сувни тежайдиган суғориш технологияларини жорий қилиш учун сарфланган харажатларнинг бир қисмини қоплаш тартиби тўғрисидаги низомнинг 24-бандидаги ва Низомга 1-илованинг «Х босқич» позицияси «Субъектлар» устунидаги «Молия вазирлиги ҳузуридаги» сўзлари чиқариб ташлансин.
86. Вазирлар Маҳкамасининг «Қишлоқ хўжалиги маҳсулотлари ишлаб чиқарувчиларини давлат томонидан молиявий қўллаб-қувватлашни ташкил этиш тўғрисида» 2021 йил 11 мартдаги 130-сон қарорига 2-илованинг 25-бандидаги ва 3-илованинг 25-бандидаги «Ўзбекистон Республикаси Иқтисодиёт ва молия вазирлиги ҳузуридаги» сўзлари чиқариб ташлансин.
88. Вазирлар Маҳкамасининг 2021 йил 23 апрелдаги 235-сон қарори билан тасдиқланган «Евроосиё» халқаро театр санъати фестивалини ўтказиш тартиби тўғрисидаги низомнинг 33-бандидаги «Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги ҳузуридаги» сўзлари чиқариб ташлансин.
89. Вазирлар Маҳкамасининг «Ўзбекистон Республикаси Қишлоқ хўжалиги вазирлиги ҳузуридаги Қишлоқ хўжалигида билим ва инновациялар миллий марказининг Қишлоқ хўжалигида билим ва инновацияларни қўллаб-қувватлаш жамғармаси тўғрисидаги низомни тасдиқлаш ҳақида» 2021 йил 3 июндаги 341-сон қарорининг 1-банди тўртинчи хатбошисидаги ва қарорга илованинг 15-бандидаги «Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги ҳузуридаги» сўзлари чиқариб ташлансин.
90. Вазирлар Маҳкамасининг «Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Қатағон қурбонлари хотираси давлат музейи ва ҳудудлардаги олий таълим муассасалари тузилмасидаги Қатағон қурбонлари хотираси музейлари ҳамда «Шаҳидлар хотираси» жамоат фондини қўллаб-қувватлаш тўғрисида» 2021 йил 9 июндаги 357-сон қарорининг 4-бандидаги «Ўзбекистон Республикаси «Ўзархив» агентлиги» сўзлари «Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги ҳузуридаги «Ўзархив» агентлиги» сўзлари билан алмаштирилсин.
91. Вазирлар Маҳкамасининг 2021 йил 22 июндаги 388-сон қарори билан тасдиқланган Ёшлар ва хотин-қизларни тадбиркорликка ўқитиш ҳамда унга жалб қилиш лойиҳаларини амалга оширадиган нодавлат нотижорат ташкилотларини давлат томонидан қўллаб-қувватлаш тартиби тўғрисидаги низомда :
а) 4-банднинг иккинчи хатбошисидаги «Нодавлат нотижорат ташкилотларини ва фуқаролик жамиятининг бошқа» сўзлари «Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси ҳузуридаги Фуқаролик жамияти» сўзлари билан алмаштирилсин;
б) илова 1-босқичининг «Тадбирлар» устунидаги «Нодавлат нотижорат ташкилотларини ва фуқаролик жамиятининг бошқа» сўзлари «Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси ҳузуридаги Фуқаролик жамияти» сўзлари билан алмаштирилсин.
92. Вазирлар Маҳкамасининг 2021 йил 1 июлдаги 411-сон қарори билан тасдиқланган Муҳтож шахсларни протез-ортопедия мосламалари ва реабилитация қилишнинг техник воситалари билан таъминлаш тартиби тўғрисидаги низомнинг 40-бандидаги «Ўзбекистон Республикаси Иқтисодиёт ва молия вазирлиги ҳузуридаги» сўзлари чиқариб ташлансин.
93. Вазирлар Маҳкамасининг 2021 йил 12 июлдаги 434-сон қарори билан тасдиқланган Чорвачилик, паррандачилик ва балиқчилик хўжаликларига улар томонидан етиштирилган ва сотилган маҳсулотлар учун субсидия ажратиш тартиби тўғрисидаги низомнинг 25-бандидаги «Ўзбекистон Республикаси Иқтисодиёт ва молия вазирлиги ҳузуридаги» сўзлари чиқариб ташлансин.
94. Вазирлар Маҳкамасининг «Қишлоқ хўжалиги бирлашмаларининг аъзолари, мева-сабзавот кластерлари иштирокчилари ва тадбиркорлик субъектларига маҳаллий шароитда етиштирилган интенсив кўчатлар (пакана ва ярим пакана) хўраки, кишмишбоп ва саноатбоп ток кўчатлари ҳамда пайвандтагларни сотиб олиш харажатларининг бир қисмини қоплаш учун субсидия ажратиш тўғрисидаги низомни тасдиқлаш ҳақида» 2021 йил 24 июлдаги 458-сон қарорининг 2-банди тўртинчи хатбошисидаги ва қарорга 1-илованинг 33-бандидаги «Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги ҳузуридаги» сўзлари чиқариб ташлансин.
95. Вазирлар Маҳкамасининг «Давлат буюртмачилари томонидан товарларни (ишларни, хизматларни) давлат харидларида узлуксизликни таъминлаш чора-тадбирлари тўғрисида» 2021 йил 30 июлдаги 473-сон қарорининг 3-бандидаги «Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги ҳузуридаги» сўзлари чиқариб ташлансин.
96. Вазирлар Маҳкамасининг 2021 йил 24 августдаги 538-сон қарори билан тасдиқланган Давлат органлари ва ташкилотларининг архив иши ва иш юритиш соҳасидаги марказий эксперт комиссиялари тўғрисидаги намунавий низомнинг 5-банди тўртинчи хатбошисидаги «Ўзбекистон Республикаси «Ўзархив» агентлиги» сўзлари «Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги ҳузуридаги «Ўзархив» агентлиги» сўзлари билан алмаштирилсин.
98. Вазирлар Маҳкамасининг 2021 йил 24 сентябрдаги 605-сон қарори билан тасдиқланган Давлат олий таълим муассасаларининг ижара ҳуқуқи асосида яшаётган талабаларига ойлик ижара тўловининг бир қисмини Ўзбекистон Республикаси Давлат бюджети ҳисобидан қоплаб бериш тартиби тўғрисидаги низомнинг 37-бандидаги «Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги ҳузуридаги» сўзлари чиқариб ташлансин.
100. Вазирлар Маҳкамасининг 2021 йил 8 октябрдаги 629-сон қарори билан тасдиқланган Халқаро зардўзлик ва заргарлик фестивалини ўтказиш тартиби тўғрисидаги низомнинг 33-бандидаги «Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги ҳузуридаги» сўзлари чиқариб ташлансин.
101. Вазирлар Маҳкамасининг 2021 йил 12 октябрдаги 641-сон қарори билан тасдиқланган Уруғлик учун етиштирилган бошоқли доннинг навларига устама ҳақ тўлаш тартиби тўғрисидаги низомнинг 17-бандидаги «Ўзбекистон Республикаси Иқтисодиёт ва молия вазирлиги ҳузуридаги» сўзлари чиқариб ташлансин.
102. Вазирлар Маҳкамасининг «Аҳолини ижтимоий ҳимоя қилиш тизимини янада такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида» 2021 йил 21 октябрдаги 654-сон қарорида :
а) 1-банднинг учинчи хатбошиси ҳамда қарорга 2-илова номидаги «ҳамда маълумотнома олиш учун электрон кўринишда ариза бериш» сўзлари чиқариб ташлансин;
103. Вазирлар Маҳкамасининг 2021 йил 24 ноябрдаги 709-сон қарори билан тасдиқланган Бўш турган қишлоқ хўжалигига мўлжалланган ер участкаларини қишлоқ хўжалиги мақсадлари учун электрон онлайн-аукцион савдо орқали ижарага бериш тартиби тўғрисидаги низомда :
18 ва 19-бандлар қуйидаги таҳрирда баён этилсин:
«18. Икки ёки ундан ортиқ лотлар бўйича электрон онлайн-аукцион савдода ғолиб бўлган иштирокчига фақат битта ер участкаси учун баённома расмийлаштирилади ва унга ер участкаларидан бирини танлаш имконияти берилади, қолган лотлар бўйича электрон онлайн-аукцион савдо натижалари бекор қилинади ҳамда бекор қилинган лотлар бўйича закалат пули иштирокчига қайтарилади.
Электрон онлайн-аукцион савдода бир маротаба ғолиб бўлган иштирокчига кейинги электрон онлайн-аукцион савдоларида иштирок этишга йўл қўйилмайди.
19. Лот бўйича таклиф этилган энг юқори ижарага олиш қийматининг дастлабки 15 фоиз миқдори 10 иш куни ичида электрон онлайн-аукцион савдо ғолиби томонидан тўлангандан сўнг унга оператор томонидан бир иш куни ичида электрон онлайн-аукцион савдо натижалари тўғрисида баённома расмийлаштирилади.
Бунда электрон онлайн-аукцион савдода иштирок этиш учун шакллантирилган закалат пули миқдори қўшиб ҳисобланади ҳамда электрон онлайн-аукцион савдо ғолиби томонидан «бўлиб-бўлиб тўлаш» танланган тақдирда, тўлов графигига асосан тенг тақсимланади.
Агар электрон онлайн-аукцион савдо ғолиби белгиланган муддатда лот қийматининг дастлабки 15 фоизини тўламаса (тўлов ўз вақтида амалга оширилмаса) ва (ёки) ижарага олиш шартномасини имзоламаса, Вазирлар Маҳкамасининг 2022 йил 12 январдаги 18-сон қарори билан тасдиқланган «E-auksion» электрон савдо платформасида электрон онлайн-аукцион ва танловларни ташкил этиш ҳамда ўтказиш тартиби тўғрисидаги низомда белгиланган тартибда иш юритилади.
Электрон онлайн-аукцион савдо ғолиби жисмоний шахс бўлса, мазкур Низомнинг 21-бандида белгиланган муддатда ўзининг ягона таъсисчилигида ташкил этилган фермер хўжалиги ёки бошқа юридик шахс тўғрисидаги ахборотни шахсий кабинети орқали савдо платформасига киритади.
Бунда юридик шахс ташкил этмаган ҳолда (якка тартибдаги тадбиркор) деҳқон хўжалигини давлат рўйхатидан ўтказиш учун электрон онлайн-аукцион савдо ғолибининг маълумотлари (ЖШШИР, манзили) савдо платформаси орқали Тадбиркорлик субъектларини давлат рўйхатидан ўтказиш ва ҳисобга қўйишнинг автоматлаштирилган тизимига реал вақт режимида юборилади ва Тадбиркорлик субъектлари ягона давлат реестрига автоматик тарзда тегишли ёзувлар киритиш йўли билан давлат рўйхатидан ўтказилади.
Рўйхатдан ўтказилганлиги тўғрисидаги гувоҳнома электрон онлайн-аукцион савдо ғолибининг шахсий кабинетига ва реестрдан кўчирма операторга юборилади.
Электрон онлайн-аукцион савдо натижаларига доир электрон баённомада ғолиб сифатида ушбу жисмоний шахс, ижара шартномасида эса у томонидан ташкил этилган фермер хўжалиги ёки бошқа юридик шахс кўрсатилади»;
21-банд қуйидаги мазмундаги иккинчи хатбоши билан тўлдирилсин:
«Электрон онлайн-аукцион савдо ғолиби ва ижарага берувчи баённомага асосан ўн иш куни ичида ер участкасини ижарага олиш шартномасини ЭРИ билан тасдиқлайди»;
1-илова матни қуйидаги таҳрирда баён этилсин:
«Бўш турган қишлоқ хўжалигига мўлжалланган ер участкаларини қишлоқ хўжалиги мақсадлари учун электрон онлайн-аукцион савдо орқали ижарага бериш тартиби
Босқич Субъект Тадбир Муддат I. Қишлоқ хўжалиги мақсадлари учун ер участкаларини электрон онлайн-аукцион савдога қўйиш тартиби 1-босқич Кадастр агентлигининг Давлат кадастрлари палатаси Туман (шаҳар) ҳокимлиги ёки Ипакчилик ва жун саноатини ривожлантириш қўмитаси (кейинги ўринларда — ижарага берувчи) номига давлат рўйхатидан ўтказилган, юридик ва жисмоний шахсларга берилмаган қишлоқ хўжалигига мўлжалланган ер участкалари тўғрисидаги маълумотларни «E-ijara» АТ электрон ахборот алмашинув орқали «Ўздаверлойиҳа» давлат илмий-лойиҳалаш институтига юборади. Ер участкаси давлат захирасига олиниб, давлат мулки сифатида давлат рўйхатидан ўтказилгандан кейин 2-босқич «Ўздаверлойиҳа» давлат илмий-лойиҳалаш институти Ижарага берувчи номига давлат рўйхатидан ўтказилган ва бўш турган қишлоқ хўжалигига мўлжалланган ерлар тўғрисидаги маълумотларни «E-ijara» АТ орқали юклаб олади ҳамда ер участкаларининг ихтисослашувини ва деҳқон хўжалигини юритиш учун ёки юридик шахслар учун ажратилишини белгилаб бериш мақсадида Қишлоқ хўжалиги вазирлигига юборади. Бир иш куни ичида 3-босқич Қишлоқ хўжалиги вазирлиги Ер участкаларининг ихтисослашувини ва деҳқон хўжалигини юритиш учун ёки юридик шахслар учун ажратилишини белгилаб, қабул қилинган қарор тўғрисида «Ўздаверлойиҳа» давлат илмий-лойиҳалаш институтига маълум қилади. Уч иш куни ичида 4-босқич «Ўздаверлойиҳа» давлат илмий-лойиҳалаш институти 1. Электрон онлайн-аукцион савдога қўйиладиган ер участкаларини жойига чиққан ҳолда ўрганади ва ер тузиш лойиҳасини ишлаб чиқади. 2. Ҳар бир лойиҳани келишиш учун ваколатли ташкилотларга «E-ijara» АТ орқали юборади. 3. Ер тузиш лойиҳасини «E-ijara» АТ орқали тасдиқлаш учун ижарага берувчига юборади. Уч иш куни ичида 5-босқич Қишлоқ хўжалиги вазирлиги, Ер тузиш лойиҳасини «E-ijara» АТ орқали келишади ёки келишишни рад этади. Уч иш куни ичида Сув хўжалиги вазирлиги, Кадастр агентлигининг Давлат кадастрлари палатаси ҳудудий бўлинмалари, Тақдим этилган ер тузиш лойиҳасини электрон рақамли имзо (кейинги ўринларда — ЭРИ) билан тасдиқлайди. Ижарага берувчи «Ўздаверлойиҳа» давлат илмий-лойиҳалаш институти Ер участкасини электрон онлайн-аукцион савдога қўйиш тўғрисидаги буюртмани операторга юборади. Автоматик тарзда II. Электрон онлайн-аукцион савдони ўтказиш тартиби 1-босқич «Электрон онлайн-аукционларни ташкил этиш» АЖ (кейинги ўринларда — оператор Электрон онлайн-аукцион савдони ўтказиш тўғрисидаги хабарнома ва лот ҳақидаги маълумотларни, қишлоқ хўжалиги ер участкасининг ижара шартномаси лойиҳасини «E-auksion» электрон савдо платформасида эълон қилади. Икки иш куни ичида 2-босқич Жисмоний ёки юридик шахслар (кейинги ўринларда — иштирокчи) Белгиланган закалат маблағларини «Электрон онлайн-аукционларни ташкил этиш» АЖнинг махсус депозит ҳисобварағига ўтказади ва аризани юборади. Белгиланган муддатларда 3-босқич Оператор 1. Иштирокчилар учун «E-auksion» электрон савдо платформасида электрон онлайн-аукцион савдони ташкил этади. 2. Электрон онлайн-аукцион савдо ғолибини эълон қилади ва бу ҳақда ғолибнинг шахсий кабинетига, уяли алоқа телефонига ва электрон почта манзилига хабарнома юборади. Белгиланган муддатларда III. Электрон онлайн-аукцион савдо натижасини расмийлаштириш ва ижара ҳуқуқини давлат рўйхатидан ўтказиш тартиби 1-босқич Электрон онлайн-аукцион савдо ғолиби Ер участкасини ижарага олиш ҳуқуқи бўйича электрон онлайн-аукцион савдода тасдиқланган нархнинг дастлабки 15 фоизини тўлайди. Ўн иш куни ичида 2-босқич Оператор 1. Электрон онлайн-аукцион савдо натижалари тўғрисидаги электрон баённомани расмийлаштиради. 2. Баённома қишлоқ хўжалигига мўлжалланган ер участкасининг ижара шартномаси билан бирга электрон онлайн-аукцион савдо ғолибининг шахсий кабинетига юборади. 3. Электрон онлайн-аукцион савдо ғолиби маълумотлари (ЖШШИР, манзили) тадбиркорлик субъектларини давлат рўйхатидан ўтказиш ва ҳисобга қўйишнинг автоматлаштирилган тизимига юборади. Бир иш куни ичида 3-босқич Тадбиркорлик субъектларини давлат рўйхатидан ўтказиш ва ҳисобга қўйишнинг автоматлаштирилган тизими 1. Юридик шахс ташкил этмаган ҳолда (якка тартибдаги тадбиркор) деҳқон хўжалигини давлат рўйхатидан ўтказади. 2. Рўйхатдан ўтказилганлиги тўғрисидаги гувоҳнома электрон онлайн-аукцион савдо ғолибининг шахсий кабинетига ва реестрдан кўчирма операторга юборилади. Реал вақт режимида 4-босқич Электрон онлайн-аукцион савдо ғолиби ва ижарага берувчи Қишлоқ хўжалигига мўлжалланган ер участкасининг ижара шартномасини ЭРИ билан тасдиқлайди. ўн иш куни ичида 5-босқич «Ўздаверлойиҳа» давлат илмий-лойиҳалаш институти ва унинг ҳудудий бўлинмалари Қишлоқ хўжалигига мўлжалланган ер участкасига бўлган ижара ҳуқуқини давлат рўйхатидан ўтказиш учун ер тузиш ҳужжатлари ва ижара шартномасини Кадастр агентлигининг Давлат кадастрлари палатаси ҳудудий бўлинмасига юборади. Бир иш куни ичида 6-босқич Кадастр агентлигининг Давлат кадастрлари палатасининг ҳудудий бўлинмаси 1. Электрон онлайн-аукцион савдо ғолибининг ер участкасига бўлган ижара ҳуқуқини давлат рўйхатидан ўтказади. 2. Реестрдан кўчирмани «Е-ижара» АТ орқали «Ўздаверлойиҳа» давлат илмий-лойиҳалаш институти ва унинг ҳудудий бўлинмаларига юборади. Икки иш куни ичида 7-босқич Ўздаверлойиҳа» давлат илмий-лойиҳалаш институти ва унинг ҳудудий бўлинмалари 1. Реестрдан кўчирмани электрон онлайн-аукцион савдо ғолибининг шахсий кабинетига юборади. Реал вақт режимида 2. Электрон онлайн-аукцион савдо ғолибига ер участкаси чегарасини кўрсатиб беради ва бу ҳақидаги маълумотни «E-ijara» АТга жойлаштиради. Уч иш куни ичида » ;
3 ва 4-иловалар ўз кучини йўқотган деб ҳисоблансин.
104. Вазирлар Маҳкамасининг 2021 йил 3 декабрдаги 732-сон қарори билан тасдиқланган Расмий ҳужжатларга апостиль қўйиш бўйича давлат хизмати кўрсатишнинг маъмурий регламентида :
38-банд қуйидаги мазмундаги иккинчи хатбоши билан тўлдирилсин:
«Сўровномада мурожаат этувчи томонидан давлат хизматларини кўрсатишнинг натижасини олиб кетишга масъул шахс кўрсатилган ҳолатларда давлат хизматларини кўрсатишнинг натижасини ушбу шахсга тақдим этишда тегишли ишончнома талаб этилмайди»;
2-иловада :
«I. Ариза берувчи — жисмоний шахс тўғрисида маълумот» бўлими қуйидаги мазмундаги 7-позиция билан тўлдирилсин:
« 7. Давлат хизматини кўрсатиш натижасини олиб кетувчи шахснинг (агар мавжуд бўлса) ЖШШИР маълумотлари: » ;
«II. (юр.) Ариза берувчи — юридик шахс тўғрисида маълумот» бўлими қуйидаги мазмундаги 7-банд билан тўлдирилсин:
« 7. Давлат хизматини кўрсатиш натижасини олиб кетувчи шахснинг (агар мавжуд бўлса) ЖШШИР маълумотлари: » .
105. Вазирлар Маҳкамасининг «Уй-жойга муҳтож хотин-қизларни уй-жой билан таъминлаш ҳамда Тошкент шаҳрида бошпанасиз, оғир турмуш шароитига тушиб қолган фуқароларнинг яшаш шароитларини яхшилаш чора-тадбирлари тўғрисида» 2021 йил 6 декабрдаги 737-сон қарорида :
а) 1-илованинг 36-бандидаги «Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги ҳузуридаги» сўзлари чиқариб ташлансин;
б) 2-илованинг 22-бандидаги «Молия вазирлиги ҳузуридаги» сўзлари чиқариб ташлансин.
106. Вазирлар Маҳкамасининг 2022 йил 12 январдаги 18-сон қарори билан тасдиқланган «E-auksion» электрон савдо платформасига интеграция қилинадиган вазирликлар, идоралар ва бошқа ташкилотлар рўйхатининг 8-бандидаги «Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Давлат персоналлаштириш маркази» сўзлари «Адлия вазирлиги ҳузуридаги Персоналлаштириш агентлиги» сўзлари билан алмаштирилсин.
107. Вазирлар Маҳкамасининг «Муқобил энергия орқали ишлайдиган иситиш тизимини жорий этган лимон етиштирувчиларни, шунингдек, янги лимонзорларни барпо этиш ва кўчатлар харид қилишни молиявий жиҳатдан қўллаб-қувватлаш чора-тадбирлари тўғрисида» 2022 йил 17 январдаги 24-сон қарорига 1-илованинг 22-бандидаги ва 2-илованинг 18-бандидаги «Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги ҳузуридаги» сўзлари чиқариб ташлансин.
108. Вазирлар Маҳкамасининг 2022 йил 17 январдаги 26-сон қарори билан тасдиқланган «Меҳр дафтари»га киритилган етим болалар ва ота-она қарамоғидан маҳрум бўлган болаларни қўллаб-қувватлаш жамғармаси тўғрисидаги низомнинг 26-бандидаги «Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги ҳузуридаги» сўзлари чиқариб ташлансин.
109. Вазирлар Маҳкамасининг «Истеъдодли ёшларни қўллаб-қувватлаш «Улуғбек» жамғармаси фаолиятини ривожлантириш чора-тадбирлари тўғрисида» 2022 йил 18 январдаги 30-сон қарорида :
а) 7-банддаги «Нодавлат нотижорат ташкилотларини ва фуқаролик жамиятининг бошқа» сўзлари «Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси ҳузуридаги Фуқаролик жамияти» сўзлари билан алмаштирилсин;
б) 8-банднинг иккинчи хатбошисидаги «Нодавлат нотижорат ташкилотлар ва фуқаролик жамиятининг бошқа» сўзлари «Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси ҳузуридаги Фуқаролик жамияти» сўзлари билан алмаштирилсин.
110. Вазирлар Маҳкамасининг 2022 йил 2 февралдаги 49-сон қарори билан тасдиқланган Туман (шаҳар)лар маҳаллий бюджетлари параметрларида ҳудудий ички хўжалик йўлларини таъмирлаш учун ажратилган маблағларни жамоатчилик фикри асосида аниқланган ички хўжалик йўлларини таъмирлашга йўналтириш тартиби тўғрисидаги низомнинг 30-бандидаги «Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги ҳузуридаги» сўзлари чиқариб ташлансин.
111. Вазирлар Маҳкамасининг 2022 йил 7 февралдаги 59-сон қарори билан тасдиқланган «Бойсун баҳори» халқаро фольклор фестивалини ташкил этиш ва ўтказиш тартиби тўғрисидаги низомнинг 31-бандидаги «Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги ҳузуридаги» сўзлари чиқариб ташлансин.
112. Вазирлар Маҳкамасининг 2022 йил 16 февралдаги 72-сон қарори билан тасдиқланган Ҳоким ёрдамчилари фаолиятини қўллаб-қувватлаш жамғармаси тўғрисидаги низомнинг 27-бандидаги «Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги ҳузуридаги» сўзлари чиқариб ташлансин.
113. Вазирлар Маҳкамасининг 2022 йил 21 февралдаги 80-сон қарори билан тасдиқланган Махсус электрон тизим орқали айрим фаолият турларини лицензиялаш тартиби тўғрисидаги ягона низомнинг 32-бандида :
биринчи хатбошидаги «кўрсатиб ўтилган маълумотларни тасдиқловчи тегишли ҳужжатларни илова қилган ҳолда» сўзлари чиқариб ташлансин;
иккинчи хатбошидаги «кўрсатилган маълумотларни тасдиқловчи ҳужжатларни илова қилган ҳолда» сўзлари чиқариб ташлансин.
114. Вазирлар Маҳкамасининг 2022 йил 21 февралдаги 81-сон қарори билан тасдиқланган Томорқа ер эгалари билан кооперация асосида иш ташкил этган тадбиркорлик субъектларига омборхоналарни жиҳозлаш, шунингдек, қишлоқ хўжалиги маҳсулотларини қуритиш, саралаш ва қадоқлаш ускуналарини харид қилиш харажатларининг бир қисмига субсидия ажратиш тартиби тўғрисидаги низомнинг 36-бандидаги «Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги ҳузуридаги» сўзлари чиқариб ташлансин.
115. Вазирлар Маҳкамасининг 2022 йил 22 февралдаги 86-сон қарори билан тасдиқланган Махсус электрон тизим орқали рухсат этиш хусусиятига эга айрим ҳужжатларни бериш тартиб-таомиллари тўғрисидаги ягона низомнинг 32-бандида :
биринчи хатбошидаги «кўрсатиб ўтилган маълумотларни тасдиқловчи тегишли ҳужжатларни илова қилган ҳолда» сўзлари чиқариб ташлансин;
иккинчи хатбошидаги «унга кўрсатилган маълумотларни тасдиқловчи ҳужжатларни илова қилган ҳолда» сўзлари чиқариб ташлансин.
116. Вазирлар Маҳкамасининг «Молия вазирлиги ҳузурида Давлат молиявий назорати инспекцияси фаолиятини ташкил этиш ҳамда бюджет ташкилотларида молиявий назоратни такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида» 2022 йил 24 мартдаги 129-сон қарорида :
а) 1 , 2 ва 3-бандлар ўз кучини йўқотган деб ҳисоблансин;
б) 9-бандда :
биринчи хатбошидаги «Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги ҳузуридаги» сўзлари чиқариб ташлансин;
иккинчи хатбошидаги «Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлигининг» сўзлари «Давлат молиявий назорати инспекциясининг» сўзлари билан алмаштирилсин;
в) 10-банд ўз кучини йўқотган деб ҳисоблансин;
г) 1 ва 2-иловалар ўз кучини йўқотган деб ҳисоблансин;
д) 3-илованинг матни қуйидаги таҳрирда баён этилсин:
«Ўзбекистон Республикаси Бош прокуратураси ҳузуридаги Иқтисодий жиноятларга қарши курашиш департаментининг Давлат молиявий назорати инспекцияси, вазирликлар ва идораларнинг ички аудит хизматлари томонидан реал вақт режимида маълумотлар базаларидан фойдаланиш рухсат этиладиган давлат органлари ва ташкилотларининг
1. Ўзбекистон Республикаси Иқтисодиёт ва молия вазирлиги
2. Ўзбекистон Республикаси Олий таълим, фан ва инновациялар вазирлиги
3. Ўзбекистон Республикаси Соғлиқни сақлаш вазирлиги
4. Ўзбекистон Республикаси Мактабгача ва мактаб таълими вазирлиги
5. Ўзбекистон Республикаси Экология, атроф-муҳитни муҳофаза қилиш ва иқлим ўзгариши вазирлиги
6. Ўзбекистон Республикаси Спорт вазирлиги
7. Ўзбекистон Республикаси Қурилиш ва уй-жой коммунал хўжалиги вазирлиги
8. Ўзбекистон Республикаси Инвестициялар, саноат ва савдо вазирлиги
9. Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги
10. Ўзбекистон Республикаси Камбағалликни қисқартириш ва бандлик вазирлиги
11. Ўзбекистон Республикаси Транспорт вазирлиги
12. Ўзбекистон Республикаси Қишлоқ хўжалиги вазирлиги
13. Ўзбекистон Республикаси Сув хўжалиги вазирлиги
14. Ўзбекистон Республикаси Тоғ-кон саноати ва геология вазирлиги
15. Ўзбекистон Республикаси Рақамли технологиялар вазирлиги
16. Ўзбекистон Республикаси Маданият вазирлиги
17. Ўзбекистон Республикаси Энергетика вазирлиги
18. Ўзбекистон Республикаси Ташқи ишлар вазирлиги
19. Ўзбекистон Республикаси Солиқ қўмитаси
20. Ўзбекистон Республикаси Оила ва хотин-қизлар қўмитаси
21. Ўзбекистон Республикаси Давлат активларини бошқариш агентлиги
22. Ўзбекистон Республикаси Ёшлар ишлари агентлиги
23. Ўзбекистон Республикаси Иқтисодиёт ва молия вазирлиги ҳузуридаги Божхона қўмитаси
24. Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузуридаги Ижтимоий ҳимоя миллий агентлиги
25. Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузуридаги Статистика агентлиги
26. Ўзбекистон Республикаси Иқтисодиёт ва молия вазирлиги ҳузуридаги Кадастр агентлиги
27. Ўзбекистон Республикаси Олий таълим, фан ва инновациялар вазирлиги ҳузуридаги Билим ва малакаларни баҳолаш агентлиги
28. «Ўзбекистон Республика товар-хом ашё биржаси» АЖ
29. АТ «Халқ банки».
117. Вазирлар Маҳкамасининг «Хотин-қизлар муаммоларини ўрганиш ва ҳал этиш тизимини янада такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида» 2022 йил 31 мартдаги 145-сон қарорида :
а) 4-банднинг «в» кичик бандидаги «Молия вазирлиги ҳузуридаги» сўзлари чиқариб ташлансин;
б) 1-илованинг 59-бандидаги «Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги ҳузуридаги» сўзлари чиқариб ташлансин.
118. Вазирлар Маҳкамасининг 2022 йил 19 апрелдаги 195-сон қарори билан тасдиқланган Маҳаллабай ишлаш ва тадбиркорликни ривожлантириш агентлигининг Аҳолини тадбиркорликка жалб қилиш жамғармаси тўғрисидаги низомнинг 17-бандидаги «Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги ҳузуридаги» сўзлари чиқариб ташлансин.
119. Вазирлар Маҳкамасининг «Қурилиш соҳасига оид ягона маъмурий қурилиш регламентларини тасдиқлаш тўғрисида» 2022 йил 20 апрелдаги 200-сон қарорида :
а) 1-иловада :
18-банд қуйидаги мазмундаги тўртинчи хатбоши билан тўлдирилсин:
«Сўровномада ариза берувчи томонидан давлат хизматларини кўрсатишнинг натижасини олиб кетишга масъул шахс кўрсатилган ҳолатларда давлат хизматларини кўрсатишнинг натижасини ушбу шахсга тақдим этишда тегишли ишончнома талаб этилмайди»;
2-илова қуйидаги мазмундаги «V. Давлат хизматини кўрсатиш натижасини олиб кетувчи шахс (агар мавжуд бўлса) тўғрисидаги маълумотлар» бўлими билан тўлдирилсин:
« V. Давлат хизматини кўрсатиш натижасини олиб кетувчи шахс (агар мавжуд бўлса) тўғрисидаги маълумотлар: ЖШШИР » ;
б) 2-иловада :
13-банд қуйидаги таҳрирда баён этилсин:
«13. Сўровнома тўлдирилгандан сўнг талабгор маълумотларнинг тўғрилигини текширади ва имзоларни идентификация қилишнинг тегишли воситалари (дактилоскопия, электрон имзо, Mobile-ID ва бошқалар) билан тасдиқлайди.
Талабгор ЯИДХП орқали мурожаат этган тақдирда, сўровномани ЭРИ билан тасдиқлаш талаб этилмайди»;
29-банд қуйидаги мазмундаги учинчи хатбоши билан тўлдирилсин:
«Сўровномада ариза берувчи томонидан давлат хизматларини кўрсатишнинг натижасини олиб кетишга масъул шахс кўрсатилган ҳолатларда давлат хизматларини кўрсатишнинг натижасини ушбу шахсга тақдим этишда тегишли ишончнома талаб этилмайди»;
2-илова қуйидаги мазмундаги «IV. Давлат хизматини кўрсатиш натижасини олиб кетувчи шахс (агар мавжуд бўлса) тўғрисидаги маълумотлар» бўлими билан тўлдирилсин:
« I V. Давлат хизматини кўрсатиш натижасини олиб кетувчи шахс (агар мавжуд бўлса) тўғрисидаги маълумотлар: ЖШШИР » ;
в) 3-иловада :
10-банд қуйидаги таҳрирда баён этилсин:
«10. Сўровнома тўлдирилгандан сўнг талабгор маълумотларнинг тўғрилигини текширади ва имзоларни идентификация қилишнинг тегишли воситалари (дактилоскопия, электрон имзо, Mobile-ID ва бошқалар) билан тасдиқлайди.
Талабгор ЯИДХП орқали мурожаат этган тақдирда, сўровномани ЭРИ билан тасдиқлаш талаб этилмайди»;
23-банд қуйидаги мазмундаги тўртинчи хатбоши билан тўлдирилсин:
«Сўровномада ариза берувчи томонидан давлат хизматларини кўрсатишнинг натижасини олиб кетишга масъул шахс кўрсатилган ҳолатларда давлат хизматларини кўрсатишнинг натижасини ушбу шахсга тақдим этишда тегишли ишончнома талаб этилмайди»;
2-илова қуйидаги мазмундаги «V. Давлат хизматини кўрсатиш натижасини олиб кетувчи шахс (агар мавжуд бўлса) тўғрисидаги маълумотлар» бўлими билан тўлдирилсин:
« V. Давлат хизматини кўрсатиш натижасини олиб кетувчи шахс (агар мавжуд бўлса) тўғрисидаги маълумотлар: ЖШШИР » ;
г) 4-иловада :
22-банд қуйидаги мазмундаги тўртинчи хатбоши билан тўлдирилсин:
«Сўровномада ариза берувчи томонидан давлат хизматларини кўрсатишнинг натижасини олиб кетишга масъул шахс кўрсатилган ҳолатларда давлат хизматларини кўрсатишнинг натижасини ушбу шахсга тақдим этишда тегишли ишончнома талаб этилмайди»;
2-илова қуйидаги мазмундаги «V. Давлат хизматини кўрсатиш натижасини олиб кетувчи шахс (агар мавжуд бўлса) тўғрисидаги маълумотлар» бўлими билан тўлдирилсин:
« V. Давлат хизматини кўрсатиш натижасини олиб кетувчи шахс (агар мавжуд бўлса) тўғрисидаги маълумотлар: ЖШШИР » ;
д) 5-иловада :
11-банд қуйидаги таҳрирда баён этилсин:
«11. Сўровнома тўлдирилгандан сўнг талабгор маълумотларнинг тўғрилигини текширади ва имзоларни идентификация қилишнинг тегишли воситалари (дактилоскопия, электрон имзо, Mobile-ID ва бошқалар) билан тасдиқлайди.
Талабгор ЯИДХП орқали мурожаат этган тақдирда, сўровномани ЭРИ билан тасдиқлаш талаб этилмайди»;
22-банд қуйидаги мазмундаги учинчи хатбоши билан тўлдирилсин:
«Сўровномада ариза берувчи томонидан давлат хизматларини кўрсатишнинг натижасини олиб кетишга масъул шахс кўрсатилган ҳолатларда давлат хизматларини кўрсатишнинг натижасини ушбу шахсга тақдим этишда тегишли ишончнома талаб этилмайди»;
2-илова қуйидаги мазмундаги «VIII. Давлат хизматини кўрсатиш натижасини олиб кетувчи шахс (агар мавжуд бўлса) тўғрисидаги маълумотлар» бўлими билан тўлдирилсин:
« VIII. Давлат хизматини кўрсатиш натижасини олиб кетувчи шахс (агар мавжуд бўлса) тўғрисидаги маълумотлар: ЖШШИР » ;
е) 6-иловада :
12-банд қуйидаги таҳрирда баён этилсин:
«12. Сўровнома тўлдирилгандан сўнг талабгор маълумотларнинг тўғрилигини текширади ва имзоларни идентификация қилишнинг тегишли воситалари (дактилоскопия, электрон имзо, Mobile-ID ва бошқалар) билан тасдиқлайди.
Талабгор ЯИДХП орқали мурожаат этган тақдирда сўровномани ЭРИ билан тасдиқлаш талаб этилмайди».
26-банд қуйидаги мазмундаги учинчи хатбоши билан тўлдирилсин:
«Сўровномада ариза берувчи томонидан давлат хизматларини кўрсатишнинг натижасини олиб кетишга масъул шахс кўрсатилган ҳолатларда давлат хизматларини кўрсатишнинг натижасини ушбу шахсга тақдим этишда тегишли ишончнома талаб этилмайди;
2-илова қуйидаги мазмундаги «V. Давлат хизматини кўрсатиш натижасини олиб кетувчи шахс (агар мавжуд бўлса) тўғрисидаги маълумотлар» бўлими билан тўлдирилсин:
« V. Давлат хизматини кўрсатиш натижасини олиб кетувчи шахс (агар мавжуд бўлса) тўғрисидаги маълумотлар: ЖШШИР » .
120. Вазирлар Маҳкамасининг «Ижтимоий шериклик ҳамда жамоатчилик назоратини амалга ошириш механизмларини янада такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида» 2022 йил 22 апрелдаги 208-сон қарорида :
а) 2-бандда :
биринчи хатбошидаги «Нодавлат нотижорат ташкилотларини ва фуқаролик жамиятининг бошқа» сўзлари «Фуқаролик жамияти» сўзлари билан алмаштирилсин;
бешинчи хатбоши қуйидаги таҳрирда баён этилсин:
«давлат органлари ва ташкилотлари томонидан ижтимоий шериклик соҳалари доирасида давлат ижтимоий буюртмаларини бериш тўғрисида Олий Мажлис ҳузуридаги жамоат фондига ёки унинг Қорақалпоғистон Республикаси, вилоятлар ва Тошкент шаҳридаги ҳудудий бўлинмаларига (кейинги ўринларда — ҳудудий бўлинмалар) буюртманомалар юбориш»;
б) 3-банднинг тўртинчи ва еттинчи хатбошиларидаги «ҳудудий жамоат фондларига» сўзлари «унинг ҳудудий бўлинмаларига» сўзлари билан алмаштирилсин;
в) 6-банднинг «в» кичик банди иккинчи хатбошисидаги «ҳудудий жамоат фондлари» сўзлари «унинг ҳудудий бўлинмалари» сўзлари билан алмаштирилсин;
г) илова матни қуйидаги таҳрирда баён этилсин:
«Электрон порталда Ижтимоий шериклик ва жамоатчилик назоратини амалга оширишнинг замонавий механизмларини жорий этиш бўйича
Адлия вазирлиги, манфаатдор идора ва ташкилотлар билан бирга ↓ 7 Давлат органлари ва ташкилотлари 6 Электрон портал 5 Фуқаролик жамияти институтлари → → ← ← 1 4 ↑ ↓ 2 3 Олий Мажлис ҳузуридаги жамоат фонди, унинг ҳудудий бўлинмалари
121. Вазирлар Маҳкамасининг 2022 йил 6 майдаги 239-сон қарори билан тасдиқланган Талабалар турар жойларини давлат-хусусий шериклик шартлари асосида қуриш учун Ўзбекистон Республикасининг Давлат бюджетидан субсидия ажратиш тартиби тўғрисидаги низомнинг 18-бандидаги «Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги ҳузуридаги» сўзлари чиқариб ташлансин.
122. Вазирлар Маҳкамасининг 2022 йил 20 майдаги 275-сон қарори билан тасдиқланган Ўзбекистон Республикаси Маданият вазирлигининг бюджетдан ташқари жамғармаси тўғрисидаги низомнинг 15-бандидаги «Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги ҳузуридаги» сўзлари чиқариб ташлансин.
123. Вазирлар Маҳкамасининг 2022 йил 7 июндаги 306-сон қарори билан тасдиқланган Хорижий ва маҳаллий инвесторларнинг инвестиция лойиҳалари ташқи инфратузилмасини яратиш харажатларини давлат томонидан қоплаб бериш тартиби тўғрисидаги низомнинг 39-бандидаги «Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги ҳузуридаги» сўзлари чиқариб ташлансин.
124. Вазирлар Маҳкамасининг 2022 йил 7 июндаги 315-сон қарори билан тасдиқланган Пахта ва бошоқли дон экин майдонларини суғориш учун қайта тикланувчи энергия манбалари ҳамда кўчма генераторлар каби ускуналарни сотиб олиш харажатларининг бир қисмини қоплаш тартиби тўғрисидаги низомнинг 12-бандидаги «Молия вазирлиги ҳузуридаги Давлат молиявий назорати департаменти» сўзлари «Давлат молиявий назорати инспекцияси» сўзлари билан алмаштирилсин.
125. Вазирлар Маҳкамасининг 2022 йил 10 июндаги 326-сон қарори билан тасдиқланган Фуқаролар иштирокидаги аудит ўтказиладиган объектни аниқлаш ва давлат молиявий назорати органлари фаолияти самарадорлигини жамоатчилик томонидан баҳолаб бориш тартиби тўғрисидаги низомнинг 2-бандидаги «Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги ҳузуридаги» сўзлари чиқариб ташлансин.
126. Вазирлар Маҳкамасининг «Узумчилик, боғдорчилик, иссиқхона хўжаликларини юритувчи ва виночилик маҳсулотларини ишлаб чиқарувчи субъектларни давлат томонидан молиявий қўллаб-қувватлаш чора-тадбирлари тўғрисида» 2022 йил 10 июндаги 327-сон қарорига 1-илованинг 32-бандидаги , 2-илованинг 27-бандидаги , 3-илованинг 25-бандидаги ва 4-илованинг 25-бандидаги «Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлигининг Давлат молиявий назорати департаменти» сўзлари «Давлат молиявий назорати инспекцияси» сўзлари билан алмаштирилсин.
127. Вазирлар Маҳкамасининг 2022 йил 5 июлдаги 360-сон қарори билан тасдиқланган Пахта майдонларида тупроқ унумдорлиги ва ҳосилдорликни ошириш бўйича агротехник тадбирлар учун субсидия ажратиш тартиби тўғрисидаги вақтинчалик низомнинг 26-бандидаги «Молия вазирлиги ҳузурида» сўзлари чиқариб ташлансин.
128. Вазирлар Маҳкамасининг «Чорвачилик субъектларини давлат томонидан қўллаб-қувватлаш соҳасидаги айрим норматив-ҳуқуқий ҳужжатларни тасдиқлаш тўғрисида» 2022 йил 6 июлдаги 368-сон қарорига 1-илова 29-бандидаги ҳамда 3-илова 29-бандидаги «Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлигининг Давлат молиявий назорати департаменти» сўзлари «Давлат молиявий назорати инспекцияси» сўзлари билан алмаштирилсин.
129. Вазирлар Маҳкамасининг 2022 йил 7 июлдаги 370-сон қарори билан тасдиқланган Халқаро кулолчилик форуми ва кулолчилик маҳсулотлари кўргазма-савдосини ўтказиш тартиби тўғрисидаги низомнинг 30-бандидаги «Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлигининг Давлат молиявий назорати департаменти» сўзлари «Давлат молиявий назорати инспекцияси» сўзлари билан алмаштирилсин.
130. Вазирлар Маҳкамасининг 2022 йил 1 августдаги 419-сон қарори билан тасдиқланган Молиявий мустақиллик берилган давлат олий таълим муассасаларини бир талаба учун тўғри келадиган ўртача харажат миқдоридан келиб чиқиб молиялаштириш тартиби тўғрисидаги низомнинг 20-бандидаги «Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги ҳузуридаги» сўзлари чиқариб ташлансин.
131. Вазирлар Маҳкамасининг 2022 йил 2 августдаги 425-сон қарори билан тасдиқланган Халқ таълими вазирининг жамғармаси тўғрисидаги низомнинг 23-бандидаги «Молия вазирлиги ҳузуридаги» сўзлари чиқариб ташлансин.
132. Вазирлар Маҳкамасининг «Мактабгача таълим соҳасида давлат-хусусий шериклик муносабатларини замонавий рақамли технологиялар ёрдамида соддалаштириш чора-тадбирлари тўғрисида» 2022 йил 2 августдаги 426-сон қарорига 1-илованинг 16-бандидаги , 2-илованинг 43-бандидаги ва 4-илованинг 11-бандидаги «Молия вазирлигининг» сўзлари чиқариб ташлансин.
133. Вазирлар Маҳкамасининг 2022 йил 15 августдаги 447-сон қарори билан тасдиқланган Давлат олий таълим муассасаларининг магистратура босқичига тўлов-контракт асосида қабул қилинган ва таълим олаётган хотин-қизларнинг тўлов-контракт суммасини Ўзбекистон Республикаси Давлат бюджети маблағлари ҳисобидан қоплаб бериш тартиби тўғрисидаги низомнинг 17-бандидаги «Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги ҳузуридаги» сўзлари чиқариб ташлансин.
134. Вазирлар Маҳкамасининг 2022 йил 19 августдаги 460-сон қарори билан тасдиқланган Экспортбоп қишлоқ хўжалиги маҳсулотларини етиштиришда биологик ҳимоя усулини қўллашни рағбатлантириш тартиби тўғрисидаги низомнинг 24-бандидаги «Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги ҳузуридаги» сўзлари чиқариб ташлансин.
135. Вазирлар Маҳкамасининг 2022 йил 22 августдаги 468-сон қарори билан тасдиқланган Бошқа шахсга ўтказиш тақиқлаб ёки хатлаб қўйилган мол-мулклар электрон маълумотлар банкини шакллантириш, юритиш ва ундан фойдаланиш тўғрисидаги низомда :
4-банд «Тошкент шаҳар бошқармаларининг рўйхатдан ўтказувчилари» сўзларидан кейин «суғурта ташкилотлари, автомототранспорт воситаларини реализация қилувчи расмий дилерлик корхоналари» сўзлари билан тўлдирилсин;
қуйидаги мазмундаги 9 1 ва 9 2 -бандлар билан тўлдирилсин:
«9 1 . Автомототранспорт воситаларини реализация қилувчи расмий дилерлик корхоналари автомототранспорт воситаларини бўлиб-бўлиб тўлаш шарти билан олди-сотди шартномаси тузган тақдирда, ушбу шартнома предмети бўлган автомототранспорт воситаларини бошқа шахсга ўтказишни тақиқлаб қўяди, шунингдек, сотиб олувчи томонидан мажбуриятлар бажарилганда тақиқни бекор қилади ҳамда бу ҳақидаги маълумотларни электрон маълумотлар банкига киритади.
9 2 . Тегишли мажбуриятлар бажарилишини таъминлаш учун мол-мулк гаровга қўйилган бўлса, суғурта ташкилотлари ушбу мол-мулкни бошқа шахсга ўтказишни тақиқлаб қўяди, шунингдек, мажбуриятлар бажарилганда тақиқни бекор қилади ҳамда бу ҳақидаги маълумотларни электрон маълумотлар банкига киритади».
137. Вазирлар Маҳкамасининг 2022 йил 20 сентябрдаги 513-сон қарори билан тасдиқланган Қишлоқ ҳудудларида хорижий тилларни ўқитиш фаолиятини ташкил этиш учун нодавлат таълим ташкилотларига маҳаллий бюджет маблағлари ҳисобидан бир марталик субсидия ажратиш бўйича давлат хизматлари кўрсатишнинг маъмурий регламенти 31-бандидаги ва Регламентга 1-илованинг «9-босқич» позицияси «Субъектлар» устунидаги «Молия вазирлиги ҳузуридаги» сўзлари чиқариб ташлансин.
138. Вазирлар Маҳкамасининг «Тадбиркорлик субъектлари бўлмаган айрим юридик шахсларни ташкил этиш ва тугатишга доир норматив-ҳуқуқий ҳужжатларни тасдиқлаш тўғрисида» 2022 йил 28 сентябрдаги 542-сон қарорида :
а) 2-иловада :
1-банд қуйидаги мазмундаги иккинчи хатбоши билан тўлдирилсин:
«Республика аҳамиятига эга бўлган юридик шахслар бирлашмаси деганда қатнашчилари икки ёки ундан кўп маъмурий-ҳудудий тузилмалар (Қорақалпоғистон Республикаси, Тошкент шаҳри, вилоятлар)да жойлашган бирлашма тушунилади»;
6-банд «уларга ўхшашлигини» сўзларидан кейин «ҳамда Ўзбекистон Республикасининг «Фирма номлари тўғрисида» Қонунига мувофиқлигини» сўзлари билан тўлдирилсин;
б) 6-иловада :
7-банд қуйидаги мазмундаги еттинчи хатбоши билан тўлдирилсин:
«Юридик шахсни ихтиёрий тугатиш тўғрисидаги қарор нусхаси ЯИДХП орқали рўйхатдан ўтказувчи органга тақдим этилганда тугатувчи ўзининг тугатувчи этиб белгиланганлигини Тизим воситасида келишади, тугатувчи юридик шахснинг директори бўлган ҳолат бундан мустасно»;
еттинчи хатбоши саккизинчи хатбоши деб ҳисоблансин;
8-банднинг «а» кичик банди қуйидаги мазмундаги тўртинчи — олтинчи хатбошилар билан тўлдирилсин:
«кўчмас мулкка бўлган ҳуқуқларни рўйхатдан ўтказувчи органни;
автотранспорт воситалари, қишлоқ хўжалиги техникаси ва рўйхатдан ўтказиладиган бошқа техника воситаларини рўйхатдан ўтказувчи органларни;
«Ҳудудгазтаъминот», «Ҳудудий электр тармоқлари» ва «Ўзсувтаъминот» АЖларнинг ҳудудий ташкилотларини».
139. Вазирлар Маҳкамасининг 2022 йил 5 октябрдаги 569-сон қарори билан тасдиқланган «Тошкент баҳори» халқаро опера ва балет фестивалини ташкил этиш ва ўтказиш тартиби тўғрисидаги низомнинг 23-бандидаги «Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги ҳузуридаги» сўзлари чиқариб ташлансин.
140. Вазирлар Маҳкамасининг 2022 йил 26 октябрдаги 620-сон қарори билан тасдиқланган Ўзбекистон Республикаси Фазовий маълумотлар миллий инфратузилмасини юритиш тартиби тўғрисидаги низомнинг 36-банди учинчи хатбошисидаги «Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Давлат персоналлаштириш маркази» сўзлари «Адлия вазирлиги ҳузуридаги Персоналлаштириш агентлиги» сўзлари билан алмаштирилсин.
141. Вазирлар Маҳкамасининг 2022 йил 28 октябрдаги 627-сон қарори билан тасдиқланган Ўзбекистон Республикаси Давлат бюджетидан ажратиладиган трансфертларни буюртманома асосида Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги томонидан ажратиш тартиби тўғрисидаги низомнинг 23-бандидаги «Молия вазирлиги ҳузуридаги» сўзлари чиқариб ташлансин.
142. Вазирлар Маҳкамасининг 2022 йил 1 ноябрдаги 628-сон қарори билан тасдиқланган Гидропоника усулида чорва молларига озуқа етиштириш ускуналарини харид қилган чорвачилик субъектларига субсидия ажратиш тартиби тўғрисидаги вақтинчалик низомнинг 18-бандидаги «Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги ҳузуридаги» сўзлари чиқариб ташлансин.
144. Вазирлар Маҳкамасининг 2023 йил 9 мартдаги 99-сон қарори билан тасдиқланган Халқаро брендлар товарларининг айрим турларини бренд эгалари ёки уларнинг ваколатли етказиб берувчилари (расмий дистрибьюторлар, дилерлар, ишлаб чиқарувчиларнинг савдо вакиллари ва уларнинг дистрибьюторлари, лицензиатлари) билан тузилган тўғридан-тўғри шартнома асосида импорт қилувчилар реестрини шакллантириш ва юритиш тартиби тўғрисидаги низомда :
2-банднинг тўққизинчи хатбошиси қуйидаги таҳрирда баён этилсин:
« Ягона электрон ахборот тизими (ЯЭАТ) — Халқаро брендлар товарларининг айрим турларини бренд эгалари ёки уларнинг ваколатли етказиб берувчилари (расмий дистрибьюторлар, дилерлар, ишлаб чиқарувчиларнинг савдо вакиллари ва уларнинг дистрибьюторлари, лицензиатлари) билан тузилган тўғридан-тўғри шартнома асосида импорт қилувчилар реестрини юритиш электрон тизими»;
4-банд қуйидаги таҳрирда баён этилсин:
«Реестрга кириш учун ариза берувчилар Давлат хизматлари марказига шахсан келиб мурожаат этади ёки давлат хизматларидан электрон шаклда фойдаланиш учун Ўзбекистон Республикаси Ягона интерактив давлат хизматлари порталида (кейинги ўринларда — ЯИДХП) рўйхатдан ўтади.
Ариза берувчи шахсан ёки унинг номидан мурожаат қилиш ҳуқуқига эга бўлган шахс ўзи келиб мурожаат этган тақдирда, Давлат хизматлари маркази ходими ариза берувчи номидан, ЯИДХП орқали мурожаат этганда эса, мустақил равишда ушбу низомга 2-иловага мувофиқ аризани электрон шаклда тўлдиради»;
6-бандда :
ўн биринчи хатбоши чиқариб ташлансин;
ўн иккинчи ва ўн учинчи хатбошилар тегишлича ўн биринчи ва ўн иккинчи хатбошилар деб ҳисоблансин;
ўн иккинчи хатбоши қуйидаги таҳрирда баён этилсин:
«Тадбиркорга тааллуқли бошқа маълумотлар «Электрон ҳукумат» тизими идоралараро интеграциялашув платформаси орқали тегишли ахборот тизимларидан электрон шаклда автоматик сўраб олинади»;
қуйидаги мазмундаги 7 1 -банд билан тўлдирилсин:
«Ариза берувчилар томонидан ҳужжатлар тўлиқ бўлмаган ҳажмда тақдим этилганда, сўровнома ва унга илова қилинадиган ҳужжатларда нотўғри ёки бузиб кўрсатилган маълумотлар мавжуд бўлганда, ваколатли орган талабгорга 10 иш кунидан кам бўлмаган муддат ичида хатоларни бартараф этиш ва етишмаётган ҳужжатларни тақдим этиш имкониятини беради.
Бунда ариза берувчи ЯИДХП орқали мурожаат этган бўлса, ваколатли орган унинг шахсий кабинетига камчиликларни бартараф этиш тўғрисида асослантирилган хабарнома юборади ёки ариза берувчи Давлат хизматлари маркази орқали мурожаат этган бўлса, Давлат хизматлари маркази уни ахборот-коммуникация тизими орқали хабардор қилади»;
9-бандда :
иккинчи хатбошидаги «автоматик равишда» сўзлари «Давлат хизматлари маркази ёки ариза берувчининг ЯИДХПдаги» сўзлари билан алмаштирилсин;
қуйидаги мазмундаги учинчи хатбоши билан тўлдирилсин:
«Ваколатли орган сертификатнинг амал қилиш муддати тугашидан бир ой олдин ариза берувчини Электрон ҳукумат доирасида аҳоли ва тадбиркорлик субъектларига тақдим этиладиган давлат хизматлари тўғрисида ахборот-коммуникация тизими орқали хабардор қилади»;
учинчи ва тўртинчи хатбошилар тегишлича тўртинчи ва бешинчи хатбошилар деб ҳисоблансин;
11-банднинг ўн биринчи хатбошиси чиқариб ташлансин;
23-банднинг учинчи хатбошиси қуйидаги таҳрирда баён этилсин:
«Ваколатли орган QR-код (матрик штрихли код) қўйилган сертификатни ёки Реестрга киритишни рад этиш тўғрисидаги хабарномани ариза берувчининг ЯИДХПдаги шахсий кабинетига (ўзи мурожаат этган тақдирда) ёки Давлат хизматлари марказига (бевосита мурожаат этган тақдирда) юборади»;
қуйидаги мазмундаги 23 1 -банд билан тўлдирилсин:
«23 1 . Давлат хизматлари маркази сертификат ёки рад этиш тўғрисидаги хабарнома келиб тушгандан сўнг 10 дақиқа мобайнида уни ариза берувчининг электрон манзилига (мавжуд бўлса) юборади ва ариза берувчини бу ҳақида ахборот-коммуникация тизими орқали хабардор қилади. Давлат хизматлари маркази ариза берувчи ўзи келиб мурожаат қилган тақдирда, ариза берувчининг сўровига кўра унга сертификат ёки рад этиш тўғрисидаги хабарнома электрон ёки қоғоз шаклда бериши шарт»;
24-банд қуйидаги таҳрирда баён этилсин:
«24. Реестрга киритиш учун аризаларни кўриб чиқишда мазкур Низомнинг 25-бандида белгиланган миқдорда тўлов ундирилади.
Реестрга киритиш учун ЯИДХП орқали мурожаат этилганда, ушбу банднинг биринчи хатбошисида кўрсатилган тўлов суммасининг 90 фоизи ундирилади.
Реестрга киритиш учун тўлов тўланганлигини ахборот-коммуникация тизимлари орқали тасдиқланади»;
қуйидаги мазмундаги 26 1- банд билан тўлдирилсин:
«26 1 . Реестрга киритиш ҳамда сертификатни қайта расмийлаштириш учун аризаларни кўриб чиқиш учун ундириладиган тўловлар қуйидаги тартибда тақсимланади:
а) Давлат хизматлари марказига ўзи келиб мурожаат этганда:
18 фоизи — Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлигининг Давлат хизматларини ривожлантириш жамғармасига;
0,5 фоизи — Ягона биллинг тизими орқали давлат хизматларини кўрсатганлик учун Ўзбекистон Республикаси Рақамли технологиялар вазирлиги ҳузуридаги «Рақамли ҳукумат лойиҳаларини бошқариш маркази» давлат муассасасининг Иқтисодиёт ва молия вазирлиги ҳузуридаги Ғазначилик хизмати қўмитасидаги махсус ҳисобварағига;
қолган маблағлар — ваколатли органнинг ҳисобварағига ўтказилади;
б) ЯИДХП орқали мурожаат этилганда:
10 фоизи — Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлигининг Давлат хизматларини ривожлантириш жамғармасига;
11,75 фоизи (шундан 0,5 фоизи — Ягона биллинг тизими орқали давлат хизматлари кўрсатилганда) — Ўзбекистон Республикаси Рақамли технологиялар вазирлиги ҳузуридаги «Рақамли ҳукумат лойиҳаларини бошқариш маркази» давлат муассасасининг Иқтисодиёт ва молия вазирлиги ҳузуридаги Ғазначилик хизмати қўмитасидаги махсус ҳисобварағига;
қолган маблағлар — ваколатли органнинг ҳисобварағига ўтказилади»;
38-банд қуйидаги таҳрирда баён этилсин:
«38. Ариза берувчилар томонидан давлат органлари ва бошқа ташкилотлар ходимларининг хатти-ҳаракатлари юзасидан қонунчиликда белгиланган тартибда шикоят қилишлари мумкин»;
қуйидаги мазмундаги 40 — 42-бандлар билан тўлдирилсин:
«40. Давлат хизматлари марказлари ва ваколатли орган ўз фаолиятини амалга ошириши натижасида олинган маълумотларнинг сир сақланишини таъминлайди.
41. Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги, унинг ҳудудий бошқармалари ва давлат хизматлари марказлари Низом талаблари ижроси бўйича давлат органлари ва бошқа ташкилотларнинг фаолияти устидан, шу жумладан, ЯИДХП орқали доимий назоратни ва мониторингни амалга оширади.
42. Мазкур Низом талабларининг бузилишида айбдор бўлган шахслар қонунчилик ҳужжатларида белгиланган тартибда жавоб берадилар»;
1-иловада :
1-босқич «Тадбирлар» устуни қуйидаги таҳрирда баён этилсин:
«Сертификат олиш ва Реестрга кириш учун Давлат хизматлари марказига ўзи келган ҳолда ёки ЯИДХП орқали мурожаат қилади»;
6-босқич «Тадбирлар» устуни қуйидаги таҳрирда баён этилсин:
«1. Кенгаш томонидан ижобий хулоса берилган тақдирда, сертификат расмийлаштирилади ва ариза берувчи Реестрга киритади ва ўз веб-сайтида бу ҳақида эълон жойлаштиради.
2. QR-код (матрик штрихли код) қўйилган сертификатни ёки Реестрга киритишни рад этиш тўғрисидаги хабарномани ариза берувчининг ЯИДХПдаги шахсий кабинетига (ўзи мурожаат этган тақдирда) ёки Давлат хизматлари марказига (бевосита мурожаат этган тақдирда) юборади»;
қуйидаги мазмундаги 7-босқич билан тўлдирилсин:
« 7-босқич Давлат хизматлари маркази Сертификат ёки рад этиш тўғрисидаги хабарнома келиб тушгандан сўнг уни ариза берувчининг электрон манзилига (мавжуд бўлса) юборади ва ариза берувчини бу ҳақида ахборот-коммуникация тизими орқали хабардор қилади. Ариза берувчининг сўровига кўра унга сертификат ёки рад этиш тўғрисидаги хабарнома электрон ёки қоғоз шаклда беради. 10 дақиқа мобайнида » ;
2-илова номидаги «АРИЗА» сўзи «СЎРОВНОМА» сўзи билан алмаштирилсин.
145. Вазирлар Маҳкамасининг 2023 йил 23 мартдаги 122-сон қарори билан тасдиқланган Ногиронлиги бўлган шахснинг ва таркибида ногиронлиги бўлган шахс бор оиланинг электрон онлайн-аукцион орқали ер участкасини сотиб олиш билан боғлиқ харажатларини қоплаб бериш тартиби тўғрисидаги низомнинг 28-бандидаги «Ўзбекистон Республикаси Иқтисодиёт ва молия вазирлиги ҳузуридаги» сўзлари чиқариб ташлансин.
146. Вазирлар Маҳкамасининг 2023 йил 3 июндаги 227-сон қарори билан тасдиқланган Ички бозорда буғдой нархи барқарорлигини таъминлаш учун буғдойни харид қилиш ва биржа савдолари орқали сотиш тартиби тўғрисидаги низомнинг 26-бандидаги «Ўзбекистон Республикаси Иқтисодиёт ва молия вазирлиги ҳузуридаги» сўзлари чиқариб ташлансин.
147. Вазирлар Маҳкамасининг 2023 йил 21 июлдаги 302-сон қарори билан тасдиқланган Давлат муассасалари тўғрисидаги низомнинг 45-бандидаги «Ўзбекистон Республикаси Иқтисодиёт ва молия вазирлиги ҳузуридаги» сўзлари чиқариб ташлансин.
148. Вазирлар Маҳкамасининг 2023 йил 22 июлдаги 307-сон қарори билан тасдиқланган Ўзбекистон Республикаси Камбағалликни қисқартириш ва бандлик вазирлиги ҳузуридаги Ҳунармандчилик ва касаначиликни қўллаб-қувватлаш жамғармаси тўғрисидаги низомнинг 14-бандидаги «Ўзбекистон Республикаси Иқтисодиёт ва молия вазирлиги ҳузуридаги» сўзлари чиқариб ташлансин.
149. Вазирлар Маҳкамасининг 2023 йил 3 августдаги 331-сон қарори билан тасдиқланган Аграр ва озиқ-овқат соҳаларини субсидиялаш тўғрисидаги низомнинг 22-бандидаги «Ўзбекистон Республикаси Иқтисодиёт ва молия вазирлиги ҳузуридаги» сўзлари чиқариб ташлансин.
150. Вазирлар Маҳкамасининг «Япония билан техник ҳамкорлик доирасида «Ўзбекистон-Япония маркази» лойиҳасини (V босқич) амалга ошириш чора-тадбирлари тўғрисида» 2023 йил 22 августдаги 413-сон қарори 3-бандининг биринчи хатбошисидаги «Нодавлат нотижорат ташкилотларини ва фуқаролик жамиятининг бошқа» сўзлари «Фуқаролик жамияти» сўзлари билан алмаштирилсин.
151. Вазирлар Маҳкамасининг 2023 йил 29 сентябрдаги 516-сон қарори билан тасдиқланган Коллеж ва техникумларда қурилиш, транспорт, коммунал, қишлоқ хўжалиги ва хизмат кўрсатиш соҳаларидаги касб (мутахассислик) бўйича таълим олаётган хотин-қизларнинг тўлиқ давлат гранти асосида таълим олиш тартиби тўғрисидаги низомнинг 11-бандидаги «Иқтисодиёт ва молия вазирлиги ҳузуридаги» сўзлари чиқариб ташлансин.
152. Вазирлар Маҳкамасининг 2023 йил 20 октябрдаги 550-сон қарори билан тасдиқланган Фуқаролик ҳолати далолатномаларини ёзиш органлари тўғрисидаги низомда :
а) 15-банднинг учинчи хатбошисидаги ҳамда 23-банднинг иккинчи хатбошисидаги «Тошкент давлат юридик университети ҳузуридаги Юридик кадрларни халқаро стандартлар бўйича профессионал ўқитиш марказининг» сўзлари «Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги ҳузуридаги Юридик кадрларни қайта тайёрлаш ва малакасини ошириш институтининг» сўзлари билан алмаштирилсин;
б) 30-банддаги «Юристлар малакасини ошириш маркази» сўзлари «Юридик кадрларни қайта тайёрлаш ва малакасини ошириш институти» сўзлари билан алмаштирилсин.
153. Вазирлар Маҳкамасининг 2023 йил 4 ноябрдаги 588-сон қарори билан тасдиқланган Спортчиларга спорт унвонлари ва спорт разрядларини бериш бўйича давлат хизматларини кўрсатишнинг маъмурий регламентида :
19-банд қуйидаги мазмундаги учинчи хатбоши билан тўлдирилсин:
«Сўровномада ариза берувчи томонидан давлат хизматларини кўрсатишнинг натижасини олиб кетишга масъул шахс кўрсатилган ҳолатларда давлат хизматларини кўрсатишнинг натижасини ушбу шахсга тақдим этишда тегишли ишончнома талаб этилмайди»;
3-илова қуйидаги мазмундаги «IV. Давлат хизматини кўрсатиш натижасини олиб кетувчи шахс (агар мавжуд бўлса) тўғрисидаги маълумотлар» бўлими билан тўлдирилсин:
« IV. Давлат хизматини кўрсатиш натижасини олиб кетувчи шахс (агар мавжуд бўлса) тўғрисидаги маълумотлар: ЖШШИР » .
154. Вазирлар Маҳкамасининг 2023 йил 20 ноябрдаги 612-сон қарори билан тасдиқланган Жисмоний ва юридик шахсларга маълумотномалар бериш бўйича давлат хизматларини кўрсатишнинг ягона маъмурий регламентида :
а) 1-банднинг учинчи хатбошисидаги «27» рақами «35» рақами билан алмаштирилсин;
б) 14-банд қуйидаги мазмундаги иккинчи ва учинчи хатбошилар билан тўлдирилсин:
«Давлат хизматлари маркази ариза берувчи талабига асосан тегишли маълумотномага ўзининг муҳрини босиб, масъул ходимнинг имзосини қўйиб бериши шарт.
Сўровномада ариза берувчи томонидан давлат хизматларини кўрсатишнинг натижасини олиб кетишга масъул шахс кўрсатилган ҳолатларда давлат хизматларини кўрсатишнинг натижасини ушбу шахсга тақдим этишда тегишли ишончнома талаб этилмайди»;
в) 2-иловада :
4-позициянинг иккинчи устуни тўртинчи хатбошисидаги «ўзбек/рус» сўзлари «ўзбек/рус/инглиз» сўзлари билан алмаштирилсин;
5-позициянинг иккинчи устунидаги «Электрон ҳукумат лойиҳаларини бошқариш маркази» сўзлари «Рақамли ҳукумат лойиҳаларини бошқариш маркази» сўзлари билан алмаштирилсин;
г) 3-иловада :
4-позициянинг иккинчи устунининг тўртинчи хатбошисидаги «ўзбек/рус» сўзлари «ўзбек/рус/инглиз» сўзлари билан алмаштирилсин;
5-позициянинг иккинчи устунидаги «Электрон ҳукумат лойиҳаларини бошқариш маркази» сўзлари «Рақамли ҳукумат лойиҳаларини бошқариш маркази» сўзлари билан алмаштирилсин;
д) 5 — 7 , 9 , 13 , 22 , 23 ҳамда 26-иловаларнинг 5-позицияси иккинчи устунидаги «Электрон ҳукумат лойиҳаларини бошқариш маркази» сўзлари «Рақамли ҳукумат лойиҳаларини бошқариш маркази» сўзлари билан алмаштирилсин;
е) 12-илованинг 5-позицияси иккинчи устунида:
биринчи хатбоши қуйидаги таҳрирда баён этилсин:
«Базавий ҳисоблаш миқдорининг 3 фоизи миқдорида (ҳар бир шахс учун)»;
«а» ва «б» кичик бандларнинг учинчи хатбошисидаги «Электрон ҳукумат лойиҳаларини бошқариш маркази» сўзлари «Рақамли ҳукумат лойиҳаларини бошқариш маркази» сўзлари билан алмаштирилсин;
ж) 14 ва 15-иловаларнинг 5-позицияси иккинчи устунидаги «Ахборот-коммуникация технологияларини ривожлантириш жамғармасида электрон ҳукумат ва рақамли иқтисодиётнинг идоралараро лойиҳаларини молиялаштириш бўйича» сўзлари «Рақамли технологиялар вазирлиги ҳузуридаги «Рақамли ҳукумат лойиҳаларини бошқариш маркази» давлат муассасасининг Иқтисодиёт ва молия вазирлиги Ғазначилик хизмати қўмитасидаги» сўзлари билан алмаштирилсин;
з) 16-иловада :
5-позициянинг иккинчи устунидаги «Электрон ҳукумат лойиҳаларини бошқариш маркази» сўзлари «Рақамли ҳукумат лойиҳаларини бошқариш маркази» сўзлари билан алмаштирилсин;
7-позициянинг иккинчи устуни қуйидаги мазмундаги 3-кичик банд билан тўлдирилсин:
«3. Ариза берувчи маълумотнома юборилганидан сўнг ўн иш куни ичида тўлов тўламасдан ва илгари юборилган сўровнома рақамини кўрсатган ҳолда, олдинги сўровномада кўрсатилган архив ҳужжатлари чегара йилларини ўзгартириш имконияти билан фақат бир марта такрорий сўровнома юбориши мумкин.
Такрорий сўровнома бўйича давлат хизмати мазкур Маъмурий регламентда ҳамда ушбу Паспортда белгиланган тартибда ва муддатларда кўрсатилади»;
и) 19-илованинг 7-позицияси иккинчи устуни қуйидаги таҳрирда баён этилсин:
«Ушбу маълумотнома қонунчилик ҳужжатларида белгиланган хизматлардан фойдаланиш ва имтиёзларни олиш учун тақдим этилади ва кам таъминланган деб эътироф этилган ойдан бошлаб ўн икки ой давомида амал қилади.
Агар битта оила сўнгги ўн икки ой давомида кетма-кет «Ягона реестр» АТ орқали бир неча маротаба:
кам таъминланган деб эътироф этилган бўлса, бунда маълумотноманинг амал қилиш муддати ушбу оила охирги маротаба кам таъминланган деб эътироф этилган ойдан бошланади;
кам таъминланган деб эътироф этилмаган бўлса, бунда маълумотноманинг амал қилиш муддати ушбу оила кам таъминланган деб эътироф этилмаган ойдан кейинги ойнинг биринчи санасида якунланади»;
к) 25-иловада :
2-позициянинг иккинчи устунидаги «жисмоний шахслар» сўзлари «жисмоний ва юридик шахслар» сўзлари билан алмаштирилсин;
5-позициянинг иккинчи устунида:
«5 фоизи» сўзлари «4 фоизи» сўзлари билан алмаштирилсин;
«а» ва «б» кичик бандларнинг учинчи хатбошисидаги «Электрон ҳукумат лойиҳаларини бошқариш маркази» сўзлари «Рақамли ҳукумат лойиҳаларини бошқариш маркази» сўзларига алмаштирилсин;
л) қуйидаги мазмундаги 28 — 35-иловалар билан тўлдирилсин:
«Жисмоний ва юридик шахсларга маълумотномалар бериш бўйича давлат хизматларини кўрсатишнинг ягона маъмурий регламентига 28-ИЛОВА
Қишлоқ хўжалиги, мелиорация ва йўл-қурилиш техникалари рўйхатда турганлиги тўғрисида маълумотномани бериш
1. Давлат хизмати номи Қишлоқ хўжалиги, мелиорация ва йўл-қурилиш техникалари рўйхатда турганлиги тўғрисида маълумотнома 2. Давлат хизматидан фойдаланувчилар тоифаси Жисмоний ва юридик шахс 3. Давлат хизматини кўрсатувчи ваколатли орган(лар) Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Агросаноат мажмуи устидан назорат қилиш инспекцияси 4. Давлат хизматидан фойдаланиш учун талаб этиладиган маълумотлар 1. Сўровномада шахсга оид қуйидаги маълумотлар кўрсатилади: ариза берувчи жисмоний шахс учун: фамилияси, исми ва отасининг исми (ўзгарган бўлса, бу ҳақида маълумотлар кўрсатилади); паспорт ёки идентификацияловчи ID-картаси маълумотлари (ЖШШИР маълумотлари); электрон почта манзили (агар мавжуд бўлса) ва телефон рақами. Ариза берувчи юридик шахс учун: тўлиқ номи; СТИР; электрон почта манзили (агар мавжуд бўлса) ва телефон рақами. 2. Техниканинг давлат рақами белгиси; техник паспорт ёки техник гувоҳнома серияси ва рақами; маълумотнома тили (ўзбек/рус). 5. Давлат хизматини кўрсатганлик учун ундириладиган йиғим миқдори Базавий ҳисоблаш миқдорининг 10 фоизи. Йиғим миқдори қуйидаги тартибда тақсимланади: а) Давлат хизматлари марказига ўзи келиб мурожаат этганда: 18 фоизи — Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлигининг Давлат хизматларини ривожлантириш жамғармасига ўтказилади; 0,5 фоизи — Рақамли технологиялар вазирлиги ҳузуридаги «Электрон ҳукумат лойиҳаларини бошқариш маркази» давлат муассасасининг Иқтисодиёт ва молия вазирлиги Ғазначилик хизмати қўмитасидаги махсус ҳисобварағига (Ягона биллинг тизими орқали тасдиқлангани учун); 20 фоизи — республика бюджетига; қолган маблағлар — Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Агросаноат мажмуи устидан назорат қилиш инспекциясининг ривожлантириш жамғармасига ўтказилади; б) ЯИДХП орқали мурожаат этилганда: 10 фоизи — Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлигининг Давлат хизматларини ривожлантириш жамғармасига; 11,75 фоизи — Рақамли технологиялар вазирлиги ҳузуридаги «Рақамли ҳукумат лойиҳаларини бошқариш маркази» давлат муассасасининг Иқтисодиёт ва молия вазирлиги ҳузуридаги Ғазначилик хизмати қўмитасидаги махсус ҳисобварағига (шу жумладан 0,5 фоизи — Ягона биллинг тизими орқали тасдиқлангани учун); 20 фоизи — Республика бюджетига; қолган маблағлар — Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Агросаноат мажмуи устидан назорат қилиш инспекциясининг ривожлантириш жамғармасига ўтказилади. 6. Давлат хизматини кўрсатиш муддати Реал вақт режимида 7. Изоҳ Қишлоқ хўжалиги, мелиорация ва йўл-қурилиш техникалари — идоравий бўйсунуви ва ташкилий-ҳуқуқий шаклидан қатъи назар, қишлоқ ва ўрмон хўжалигига мўлжалланган барча турдаги тракторлар (ғилдиракли, занжирли ва ярим занжирли), ўзиюрар машиналар (ўзиюрар қишлоқ хўжалиги машиналари, ўзиюрар мелиорация ҳамда йўл-қурилиш техникалари), трактор тиркамалари, қишлоқ хўжалиги, йўл-қурилиш, мелиорация ва бошқа мақсадларга мўлжалланган тупроққа ва экинларга ишлов берувчи, юк ортувчи, дон ва уруғни қайта ишлашга мўлжалланган машиналар, чорвачилик, паррандачилик ва ем-хашак ишлаб чиқариш машина ва технологик ускуналари, сув насослари, кичик механизация мосламалари. Маълумотнома техникага оид қуйидаги ахборотларни ўз ичига олади: техника тўғрисидаги маълумотлар, жумладан, номи, русуми, завод рақами, техник паспорти ёки гувоҳномаси серияси ва рақами, давлат рақами белгиси, двигатель қуввати, ишлаб чиқарилган йили, двигатель рақами, давлат рўйхатидан ўтказилган сана, шунингдек, алоҳида белгилар ёки ўзгарган агрегатлар ҳақида маълумотлар (мавжуд бўлса); техникага нисбатан тақиқнинг мавжуд ёки мавжуд эмаслиги тўғрисидаги маълумот. Инспекция манфаатдор вазирликлар ва идоралар билан келишган ҳолда, техниканинг рўйхатда турганлиги тўғрисидаги маълумотларга қўшимча маълумотлар киритиши мумкин. Маълумотнома ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органларга, судларга ҳамда қонунчилик ҳужжатларига мувофиқ ваколатли ташкилотларга бепул тақдим этилади. Суд бошқарувчисининг сўровномасига мувофиқ маълумотнома бериш учун олдиндан тўлов ундирилмайди. Белгиланган тўловнинг ўрни суд бошқарувчиси томонидан Ўзбекистон Республикаси «Тўловга қобилиятсизлик тўғрисида»ги Қонунининг 150-моддаси биринчи қисмида назарда тутилган тартибда тўланади.
Жисмоний ва юридик шахсларга маълумотномалар бериш бўйича давлат хизматларини кўрсатишнинг ягона маъмурий регламентига 29-ИЛОВА
Тўланган ижтимоий солиқ тўғрисида маълумотномани бериш
1. Давлат хизмати номи Якка тартибдаги меҳнат фаолияти билан шуғулланувчи жисмоний шахслар томонидан тўланган ижтимоий солиқ тўғрисида маълумотнома 2. Давлат хизматидан фойдаланувчилар тоифаси Жисмоний шахс 3. Давлат хизматини кўрсатувчи ваколатли орган(лар) Ўзбекистон Республикаси Солиқ қўмитаси 4. Давлат хизматидан фойдаланиш учун талаб этиладиган маълумотлар Сўровномада шахсга оид қуйидаги маълумотлар кўрсатилади: фамилияси, исми ва отасининг исми (ўзгарган бўлса, бу ҳақида маълумотлар кўрсатилади); паспорт ёки идентификацияловчи ID-картаси маълумотлари (ЖШШИР маълумотлари); маълумотнома тили (ўзбек/рус). 5. Давлат хизматини кўрсатганлик учун ундириладиган йиғим миқдори Бепул 6. Давлат хизматини кўрсатиш муддати Реал вақт режимида 7. Изоҳ
Жисмоний ва юридик шахсларга маълумотномалар бериш бўйича давлат хизматларини кўрсатишнинг ягона маъмурий регламентига 30-ИЛОВА
Автотранспорт воситалари ҳақида маълумотномани бериш
1. Давлат хизмати номи Автотранспорт воситалари ҳақида маълумотнома 2. Давлат хизматидан фойдаланувчилар тоифаси Жисмоний ва юридик шахс 3. Давлат хизматини кўрсатувчи ваколатли орган (лар) Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирлиги Жамоат хавфсизлиги департаменти Йўл ҳаракати хавфсизлиги хизмати 4. Давлат хизматидан фойдаланиш учун талаб этиладиган маълумотлар Сўровномада шахсга оид қуйидаги маълумотлар кўрсатилади: Ариза берувчи жисмоний шахс учун: фамилияси, исми ва отасининг исми (ўзгарган бўлса, бу ҳақида маълумотлар кўрсатилади); паспорт ёки идентификацияловчи ID-картаси маълумотлари (ЖШШИР маълумотлари). Ариза берувчи юридик шахс учун: тўлиқ номи; СТИР. Маълумотнома тили (ўзбек/рус). 5. Давлат хизматини кўрсатганлик учун ундириладиган йиғим миқдори Бепул 6. Давлат хизматини кўрсатиш муддати Реал вақт режимида 7. Изоҳ Ариза берувчилар фақат ўзларига тегишли автотранспорт воситалари ҳақида ахборотларни олишлари мумкин. Автотранспорт воситалари ҳақида маълумотномада қуйидаги маълумотлар акс эттирилади: Умумий маълумот: ранги; ишлаб чиқарилган йили; тури; кузов/шасси рақами; тўла вазни (кг); юксиз вазни (кг); двигатель рақами; ёнилғи тури; ойналарни қорайтириш рухсатномаси берилган сана; ойналарни қорайтириш рухсатномаси амал қилиш муддати; суғурта полиси: суғурта серия ва рақами; суғурта тури; суғуртанинг амал қилиш муддати; ҳайдовчилар; суғурта ҳодисаси; автотранспорт техник кўриги.
Жисмоний ва юридик шахсларга маълумотномалар бериш бўйича давлат хизматларини кўрсатишнинг ягона маъмурий регламентига 31-ИЛОВА
Идоравий нотариал архивлар томонидан архив маълумотномаларини бериш
1. Давлат хизмати номи Идоравий нотариал архивлар томонидан архив ҳужжатларини бериш 2. Давлат хизматидан фойдаланувчилар тоифаси Жисмоний шахс 3. Давлат хизматини кўрсатувчи ваколатли орган(лар) Қорақалпоғистон Республикаси Адлия вазирлиги, вилоятлар ва Тошкент шаҳар адлия бошқармалари ҳузуридаги идоравий нотариал архивлар 4. Давлат хизматидан фойдаланиш учун талаб этиладиган маълумотлар 1. Сўровномада қуйидагилар кўрсатилади: фамилияси, исми ва отасининг исми (ўзгарган бўлса, бу ҳақида маълумотлар кўрсатилади); паспорт ёки идентификацияловчи ID-картаси маълумотлари (ЖШШИР маълумотлари); нотариал идора; нотариал ҳаракат тури; нотариал ҳаракатнинг реестр рақами; ҳужжат тасдиқланган сана; электрон почта манзили (агар мавжуд бўлса) ва телефон рақами; маълумотнома тили (ўзбек/рус). 2. Сўровномага қуйидаги ҳужжатлар илова қилинади: нотариал тасдиқланган ишончнома (агар учинчи шахслар манфаати учун ҳаракат қилинаётган бўлса); марҳум номидан амалга оширилган нотариал ҳаракатлар ҳақида архив ҳужжатлари олинаётганда — марҳумнинг ўлими ҳақида гувоҳнома ва ариза берувчининг марҳумга қариндошлигини тасдиқловчи ҳужжатлар; ариза берувчи васиятномага асосан меросхўр бўлганда — васиятнома ва марҳумнинг ўлими ҳақида гувоҳнома нусхалари, ариза берувчи қонуний вакил бўлса — уни тасдиқловчи ҳужжат нусхаси илова қилинади. 5. Давлат хизматини кўрсатганлик учун ундириладиган йиғим миқдори Архив ҳужжатларини бериш учун қуйидаги миқдорларда тўлов ундирилади: нотариал расмийлаштирилган ҳужжатларнинг дубликатини бериш учун — БҲМнинг 5 фоизи миқдорида; нотариал ҳаракатларни рўйхатга олиш реестр китобидан кўчирма бериш учун — БҲМнинг 5 фоизи миқдорида; архив ҳужжатларидан нусхалар бериш учун — БҲМнинг 2 фоизи миқдорида; архив маълумотномалари бериш учун — БҲМнинг 1 фоизи миқдорида. Йиғим миқдори қуйидаги тартибда тақсимланади: а) Давлат хизматлари марказига ўзи келиб мурожаат этганда: 18 фоизи — Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлигининг Давлат хизматларини ривожлантириш жамғармасига ўтказилади; 0,5 фоизи — Рақамли технологиялар вазирлиги ҳузуридаги «Электрон ҳукумат лойиҳаларини бошқариш маркази» давлат муассасасининг Иқтисодиёт ва молия вазирлиги Ғазначилик хизмати қўмитасидаги махсус ҳисобварағига (Ягона биллинг тизими орқали тасдиқлангани учун); қолган маблағлар — ваколатли органга ўтказилади; б) ЯИДХП орқали мурожаат этилганда: 10 фоизи — Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлигининг Давлат хизматларини ривожлантириш жамғармасига; 11,75 фоизи — Рақамли технологиялар вазирлиги ҳузуридаги «Рақамли ҳукумат лойиҳаларини бошқариш маркази» давлат муассасасининг Иқтисодиёт ва молия вазирлиги ҳузуридаги Ғазначилик хизмати қўмитасидаги махсус ҳисобварағига (шу жумладан 0,5 фоизи — Ягона биллинг тизими орқали тасдиқлангани учун); қолган маблағлар — ваколатли органга ўтказилади. 6. Давлат хизматини кўрсатиш муддати Ваколатли орган томонидан қуйидаги муддатлар мобайнида архив ҳужжатини бериш ёки уни беришни рад этиш ҳақида қарор қабул қилинади: а) нотариал расмийлаштирилган ҳужжатларнинг дубликати — 5 иш куни; б) нотариал ҳаракатларни рўйхатга олиш реестр китобидан кўчирма — 2 иш куни; в) архив ҳужжатларидан нусхалар, шунингдек мол-мулкка нисбатан тақиқ (хатлов) мавжуд эмаслиги ҳақида маълумотномалар — 2 иш куни; г) архив маълумотномалари — 1 иш куни. 7. Изоҳ ЯИДХП орқали мурожаат қилинганда, архив ҳужжати электрон шаклда ваколатли шахснинг ЭРИси билан тасдиқланган ҳолда ариза берувчининг электрон почтасига юборилади. Нотариал тасдиқланган ҳужжатларнинг дубликатлари ариза берувчининг талабига кўра қоғоз шаклда ваколатли орган томонидан тасдиқланган ҳолда курьерлик хизмати орқали юборилиши мумкин. Архив ҳужжатлари нотариал архивда мавжуд бўлмаслиги давлат хизмати кўрсатишни рад этиш учун асос ҳисобланади.
Жисмоний ва юридик шахсларга маълумотномалар бериш бўйича давлат хизматларини кўрсатишнинг ягона маъмурий регламентига 32-ИЛОВА
Гидрометеорологик маълумотларни бериш
1. Давлат хизмати номи Гидрометеорологик маълумотнома 2. Давлат хизматидан фойдаланувчилар тоифаси Жисмоний ва юридик шахс 3. Давлат хизматини кўрсатувчи ваколатли орган(лар) Ўзбекистон Республикаси Экология, атроф-муҳитни муҳофаза қилиш ва иқлим ўзгариши вазирлиги ҳузуридаги Гидрометеорология хизмати агентлиги 4. Давлат хизматидан фойдаланиш учун талаб этиладиган маълумотлар 1. Сўровномада шахсга оид қуйидаги маълумотлар кўрсатилади: Ариза берувчи жисмоний шахс учун: фамилияси, исми ва отасининг исми (ўзгарган бўлса, бу ҳақида маълумотлар кўрсатилади) паспорт ёки идентификацияловчи ID-картаси маълумотлари (ЖШШИР маълумотлари); яшаш манзили; электрон почта манзили (агар мавжуд бўлса) ва телефон рақами; Ариза берувчи юридик шахс учун: тўлиқ номи СТИР; почта манзили; электрон почта манзили (агар мавжуд бўлса) ва телефон рақами. 2. Маълумот сўралаётган ҳудуд; гидрометереологик маълумот тури; маълумотнома олишдан кўзланган мақсад; маълумотнома тили (ўзбек/рус); 5. Давлат хизматини кўрсатганлик учун ундириладиган йиғим миқдори Гидрометеорологик маълумотдаги иқлимий кўрсаткичнинг 1 та қиймати учун, базавий ҳисоблаш миқдорининг 20 фоизи . Йиғим миқдори қуйидаги тартибда тақсимланади: а) Давлат хизматлари марказига ўзи келиб мурожаат этганда: 18 фоизи — Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлигининг Давлат хизматларини ривожлантириш жамғармасига; 0,5 фоизи — Рақамли технологиялар вазирлиги ҳузуридаги «Рақамли ҳукумат лойиҳаларини бошқариш маркази» давлат муассасасининг Иқтисодиёт ва молия вазирлиги Ғазначилик хизмати қўмитасидаги махсус ҳисобварағига (Ягона биллинг тизими орқали тасдиқлангани учун); қолган маблағлар — ваколатли органга; б) ЯИДХП орқали мурожаат этилганда: 10 фоизи — Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлигининг Давлат хизматларини ривожлантириш жамғармасига; 11,75 фоизи — Рақамли технологиялар вазирлиги ҳузуридаги «Рақамли ҳукумат лойиҳаларини бошқариш маркази» давлат муассасасининг Иқтисодиёт ва молия вазирлиги ҳузуридаги Ғазначилик хизмати қўмитасидаги махсус ҳисобварағига (шу жумладан 0,5 фоизи — Ягона биллинг тизими орқали тасдиқлангани учун); қолган маблағлар — ваколатли органга ўтказилади. 6. Давлат хизматини кўрсатиш муддати 10 кун 7. Изоҳ Олинган гидрометеорологик маълумотларни учинчи шахсларга тақдим қилиш, қайта сотиш ёки тарқатишга йўл қўйилмайди.
Жисмоний ва юридик шахсларга маълумотномалар бериш бўйича давлат хизматларини кўрсатишнинг ягона маъмурий регламентига 33-ИЛОВА
Номоддий маданий мерос объектини номоддий маданий мерос объекти рўйхатига кирган ёки кирмаганлиги ҳақида маълумотнома бериш
1. Давлат хизмати номи Номоддий маданий мерос объектини номоддий маданий мерос объекти рўйхатига кирган ёки кирмаганлиги ҳақида маълумотнома 2. Давлат хизматидан фойдаланувчилар тоифаси Жисмоний ва юридик шахс 3. Давлат хизматини кўрсатувчи ваколатли орган(лар) Ўзбекистон Республикаси Маданият вазирлиги 4. Давлат хизматидан фойдаланиш учун талаб этиладиган маълумотлар 1. Сўровномада шахсга оид қуйидаги маълумотлар кўрсатилади: Ариза берувчи жисмоний шахс учун: фамилияси, исми ва отасининг исми (ўзгарган бўлса, бу ҳақида маълумотлар кўрсатилади) паспорт ёки идентификацияловчи ID-картаси маълумотлари (ЖШШИР маълумотлари); яшаш манзили; электрон почта манзили (агар мавжуд бўлса) ва телефон рақами; Ариза берувчи юридик шахс учун: тўлиқ номи СТИР; почта манзили; электрон почта манзили (агар мавжуд бўлса) ва телефон рақами. 2. Номоддий маданий мерос объектининг номи; номоддий маданий мерос объектининг қисқача тавсифи; маълумотнома тили (ўзбек/рус). 5. Давлат хизматини кўрсатганлик учун ундириладиган йиғим миқдори Бепул 6. Давлат хизматини кўрсатиш муддати 2 иш куни 7. Изоҳ
Жисмоний ва юридик шахсларга маълумотномалар бериш бўйича давлат хизматларини кўрсатишнинг ягона маъмурий регламентига 34-ИЛОВА
Бўш турган давлат объектлари тўғрисида маълумотномани бериш
1. Давлат хизмати номи Бўш турган давлат объектлари тўғрисида маълумотнома 2. Давлат хизматидан фойдаланувчилар тоифаси Жисмоний ва юридик шахс 3. Давлат хизматини кўрсатувчи ваколатли орган(лар) Давлат активларини бошқариш агентлиги ҳузуридаги Давлат мулки объектларидан самарали фойдаланиш маркази 4. Давлат хизматидан фойдаланиш учун талаб этиладиган маълумотлар 1. Сўровномада шахсга оид қуйидаги маълумотлар кўрсатилади: Ариза берувчи жисмоний шахс учун: фамилияси, исми ва отасининг исми (ўзгарган бўлса, бу ҳақида маълумотлар кўрсатилади) паспорт ёки идентификацияловчи ID-картаси маълумотлари (ЖШШИР маълумотлари). Ариза берувчи юридик шахс учун: тўлиқ номи; СТИР. 2. Ҳудуд; маълумотнома тили (ўзбек/рус). 5. Давлат хизматини кўрсатганлик учун ундириладиган йиғим миқдори Бепул 6. Давлат хизматини кўрсатиш муддати Реал вақт режимида 7. Изоҳ
Жисмоний ва юридик шахсларга маълумотномалар бериш бўйича давлат хизматларини кўрсатишнинг ягона маъмурий регламентига 35-ИЛОВА
Хўжалик жамиятининг тўловга қобилиятсизлиги (банкротлиги) тўғрисида маълумотнома бериш
1. Давлат хизмати номи Хўжалик жамиятининг тўловга қобилиятсизлиги (банкротлиги) тўғрисида маълумотнома 2. Давлат хизматидан фойдаланувчилар тоифаси Жисмоний ва юридик шахс 3. Давлат хизматини кўрсатувчи ваколатли орган(лар) Давлат активларини бошқариш агентлиги 4. Давлат хизматидан фойдаланиш учун талаб этиладиган маълумотлар 1. Сўровномада шахсга оид қуйидаги маълумотлар кўрсатилади: Ариза берувчи жисмоний шахс учун: фамилияси, исми ва отасининг исми (ўзгарган бўлса, бу ҳақида маълумотлар кўрсатилади) паспорт ёки идентификацияловчи ID-картаси маълумотлари (ЖШШИР маълумотлари). Ариза берувчи юридик шахс учун: тўлиқ номи; СТИР. 2. Хўжалик жамиятининг тўлиқ номи ва СТИР; маълумотнома тили (ўзбек/рус). 5. Давлат хизматини кўрсатганлик учун ундириладиган йиғим миқдори Бепул 6. Давлат хизматини кўрсатиш муддати Реал вақт режимида 7. Изоҳ » .
155. Вазирлар Маҳкамасининг 2023 йил 27 ноябрдаги 622-сон қарори билан тасдиқланган Оилавий меҳмон уйлари, хостеллар, ўтовли ва чодирли оромгоҳларни Оилавий меҳмон уйлари, хостеллар, ўтовли ва чодирли оромгоҳлар ягона реестрига киритиш бўйича давлат хизматини кўрсатишнинг маъмурий регламентида :
22-банд қуйидаги мазмундаги бешинчи хатбоши билан тўлдирилсин:
«Сўровномада ариза берувчи томонидан давлат хизматларини кўрсатишнинг натижасини олиб кетишга масъул шахс кўрсатилган ҳолатларда давлат хизматларини кўрсатишнинг натижасини ушбу шахсга тақдим этишда тегишли ишончнома талаб этилмайди»;
2-илова қуйидаги мазмундаги 4-банд билан тўлдирилсин:
«4. Давлат хизматини кўрсатиш натижасини олиб кетувчи шахснинг (агар мавжуд бўлса) ЖШШИР маълумотлари:»;
3-илова қуйидаги мазмундаги 5-банд билан тўлдирилсин:
«5. Давлат хизматини кўрсатиш натижасини олиб кетувчи шахснинг (агар мавжуд бўлса) ЖШШИР маълумотлари:»;
6-илова қуйидаги мазмундаги 4-банд билан тўлдирилсин:
«4. Давлат хизматини кўрсатиш натижасини олиб кетувчи шахснинг (агар мавжуд бўлса) ЖШШИР маълумотлари:».
156. Вазирлар Маҳкамасининг 2023 йил 29 ноябрдаги 632-сон қарори билан тасдиқланган Қорақалпоғистон Республикаси совиткичли сиғимлар уюшмасига аъзо субъектларга кооперация ташкил этган ҳолда, совиткичли сиғимларни қуриш ва жиҳозлаш ҳамда қиш ва баҳор ойларида электр энергияси истеъмоли харажатларининг бир қисмини қоплаш тартиби тўғрисидаги низомнинг 20-бандидаги «Ўзбекистон Республикаси Иқтисодиёт ва молия вазирлиги ҳузуридаги» сўзлари чиқариб ташлансин.
157. Вазирлар Маҳкамасининг 2023 йил 30 ноябрдаги 635-сон қарори билан тасдиқлаган Айрим турдаги малака сертификатини бериш бўйича давлат хизматларини кўрсатиш ягона маъмурий регламентининг 36-банди қуйидаги мазмундаги иккинчи хатбоши билан тўлдирилсин:
«Сўровномада ариза берувчи томонидан давлат хизматларини кўрсатишнинг натижасини олиб кетишга масъул шахс кўрсатилган ҳолатларда давлат хизматларини кўрсатишнинг натижасини ушбу шахсга тақдим этишда тегишли ишончнома талаб этилмайди».
158. Вазирлар Маҳкамасининг 2023 йил 14 декабрдаги 660-сон қарори билан тасдиқланган Давлат мулкини ижарага бериш тартиби тўғрисидаги низомнинг 75-бандидаги «Ўзбекистон Республикаси Иқтисодиёт ва молия вазирлиги ҳузуридаги» сўзлари чиқариб ташлансин.
159. Вазирлар Маҳкамасининг 2023 йил 25 декабрдаги 680-сон қарори билан тасдиқланган Пахта хом ашёсини етиштириш ва пахта йиғим-терими харажатларини ҳамда пахта хом ашёсини харид қилишнинг якуний ҳисоб-китобини кредитлаш тўғрисидаги низомнинг 32-банди қуйидаги таҳрирда баён этилсин:
«32. Тижорат банкларига жойлаштирилган Жамғарманинг кредит ресурсларидан мақсадли фойдаланиш устидан назорат ҳамда тижорат банки тегишли суғурта ташкилотлари билан биргаликда Жамғарманинг кредит ресурслари ҳисобидан ажратилган кредитлар ҳар ойда камида бир маротаба жойига чиққан ҳолда мониторинг қилганлиги Давлат молиявий назорати инспекцияси томонидан ўрганилади».
160. Вазирлар Маҳкамасининг 2024 йил 29 мартдаги 169-сон қарори билан тасдиқлаган Жисмоний ва юридик шахсларга хулосалар бериш бўйича давлат хизматларини кўрсатишнинг ягона маъмурий регламентининг 17-банди қуйидаги мазмундаги иккинчи хатбоши билан тўлдирилсин:
«Сўровномада ариза берувчи томонидан давлат хизматларини кўрсатишнинг натижасини олиб кетишга масъул шахс кўрсатилган ҳолатларда давлат хизматларини кўрсатишнинг натижасини ушбу шахсга тақдим этишда тегишли ишончнома талаб этилмайди».
161. Вазирлар Маҳкамасининг 2024 йил 30 апрелдаги 253-сон қарори билан тасдиқланган Муҳтож шахсларни протез-ортопедия мосламалари ва реабилитация қилишнинг техник воситалари билан таъминлаш тартиби тўғрисидаги низомнинг 59-бандидаги «Ўзбекистон Республикаси Иқтисодиёт ва молия вазирлиги ҳузуридаги» сўзлари чиқариб ташлансин.
Вазирлар Маҳкамасининг 2025 йил 1 мартдаги 135-сон қарорига 2-ИЛОВА
Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг ўз кучини йўқотган деб ҳисобланаётган айрим қарорлари
1. Вазирлар Маҳкамасининг «Фуқаролик ҳолати далолатномаларини ёзиш ва нотариал органлар соҳасида ҳамда расмий ҳужжатларга апостиль қўйиш бўйича давлат хизматлари кўрсатишнинг маъмурий регламентларини тасдиқлаш тўғрисида» 2019 йил 15 февралдаги 134-сон қарори .
2. Вазирлар Маҳкамасининг «Нотариат тўғрисидаги қонунчилик ҳужжатларига нотариуслар томонидан риоя этилиши устидан назорат қилиш тартиби тўғрисидаги низомни тасдиқлаш ҳақида» 2021 йил 27 июлдаги 464-сон қарорига 2-илованинг 5-банди .
3. Вазирлар Маҳкамасининг «Расмий ҳужжатларга апостиль қўйиш тартибини янада такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида» 2021 йил 3 декабрдаги 732-сон қарорига 2-илованинг 5-банди .
4. Вазирлар Маҳкамасининг «Қишлоқ хўжалиги, мелиорация ва йўл-қурилиш техникаларидан фойдаланиш соҳасида давлат хизматлари кўрсатиш тизимини такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида» 2023 йил 29 апрелдаги 170-сон қарори 1-бандининг «г» кичик банди ҳамда 4-илова .
5. Вазирлар Маҳкамасининг «Тўловга қобилиятсизлик соҳасидаги қонунчилик ҳужжатлари такомиллаштирилганлиги муносабати билан Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг айрим қарорларига ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш тўғрисида» 2023 йил 21 июлдаги 304-сон қарорига илованинг 59-банди .
6. Вазирлар Маҳкамасининг «Никоҳ, оила ва фуқаролик ҳолати далолатномаларини қайд этиш соҳасидаги норматив-ҳуқуқий ҳужжатларни тизимлаштириш тўғрисида» 2023 йил 20 октябрдаги 550-сон қарорига 6-илованинг 11-банди .
7. Вазирлар Маҳкамасининг «Давлат хизматларини кўрсатишни тартибга солувчи норматив-ҳуқуқий ҳужжатларни тизимлаштириш чора-тадбирлари тўғрисида» 2023 йил 20 ноябрдаги 612-сон қарорига 2-илованинг 3-банди .
Ўзбекистон Республикасининг Бош вазири А. АРИПОВ
Тошкент ш.,
2025 йил 1 март,
135-сон
Oʻzbekiston Respublikasi Vazirlar Mahkamasining
qarori
SXEMASI
SXEMASI
MAʼMURIY REGLAMENTI
SXEMASI
SOʻROVNOMA
SXEMASI
ROʻYXATI
TASHKILIY SXEMA
PASPORTI
PASPORTI
PASPORTI
PASPORTI
PASPORTI
PASPORTI
PASPORTI
PASPORTI
ROʻYXATI
Oʻzbekiston Respublikasi Hukumatining ayrim qarorlariga oʻzgartirish va qoʻshimchalar kiritish, shuningdek, baʼzilarini oʻz kuchini yoʻqotgan deb hisoblash toʻgʻrisida
Oʻzbekiston Respublikasi Prezidentining “ Oila va xotin-qizlar qoʻmitasining faoliyatini takomillashtirishga oid qoʻshimcha chora-tadbirlar toʻgʻrisida ” 2023-yil 21-dekabrdagi PF-208-son, “Yashirin iqtisodiyotga qarshi kurashish sohasida davlat nazorati mexanizmlarini takomillashtirish chora-tadbirlari toʻgʻrisida” 2024-yil 16-yanvardagi PF-11-son, “ Maʼmuriy islohotlar doirasida adliya organlari va muassasalarining masʼuliyatini yanada oshirish hamda ixcham boshqaruv tizimini shakllantirish toʻgʻrisida ” 2024-yil 24-maydagi PF-80-son hamda “Yashirin iqtisodiyotga qarshi kurashish faoliyatini samarali tashkil etishga doir qoʻshimcha chora-tadbirlar toʻgʻrisida” 2024-yil 8-iyuldagi PF-99-son farmonlari ijrosini taʼminlash maqsadida Vazirlar Mahkamasi qaror qiladi:
1. Quyidagilar:
a) Oʻzbekiston Respublikasi Hukumatining 1-ilovaga muvofiq ayrim qarorlariga quyidagilarni nazarda tutuvchi oʻzgartirish va qoʻshimchalar kiritilsin:
Oʻzbekiston Respublikasi Bosh prokuraturasi huzuridagi Iqtisodiy jinoyatlarga qarshi kurashish departamentining Davlat moliyaviy nazorati inspeksiyasi, Adliya vazirligi huzuridagi Personallashtirish agentligi va “Oʻzarxiv” agentligi faoliyatiga oid qonunchilik hujjatlarini oʻzaro muvofiqlashtirish;
“Moʻtabar ayol” koʻkrak nishoni bilan taqdirlash tartibini takomillashtirish, koʻkrak nishonlari va ularning guvohnomalarini tayyorlash hamda mukofotlanganlarni taqdirlash bilan bogʻliq xarajatlarning moliyaviy manbalarini belgilash;
qishloq xoʻjaligiga moʻljallangan yer uchastkalarini ijaraga berishda elektron onlayn-auksion savdo gʻolibining ishtirokisiz kompozit tarzda yakka tartibdagi tadbirkor sifatida dehqon xoʻjaligini tashkil etish;
b) Oʻzbekiston Respublikasi Hukumatining 2-ilovaga muvofiq ayrim qarorlari oʻz kuchini yoʻqotgan deb hisoblansin.
2. Oʻzbekiston Respublikasi Adliya vazirligi manfaatdor vazirlik va idoralar bilan birgalikda oʻzlari qabul qilgan normativ-huquqiy hujjatlarni ikki oy muddatda ushbu qarorga muvofiqlashtirsin.
3. Ushbu qarorning bajarilishini nazorat qilish Oʻzbekiston Respublikasi Bosh vazirining oʻrinbosari — iqtisodiyot va moliya vaziri J.A. Qoʻchqorov zimmasiga yuklansin.
Vazirlar Mahkamasining 2025-yil 1-martdagi 135-son qaroriga 1-ILOVA
Oʻzbekiston Respublikasi Hukumatining ayrim qarorlariga kiritilayotgan oʻzgartirish va qoʻshimchalar
1. Vazirlar Mahkamasining 1999-yil 3-sentabrdagi 414-son qarori bilan tasdiqlangan Budjet tashkilotlarining xarajatlarini moliyalashtirish (toʻlash) tartibi 35-bandining birinchi xatboshisidagi “Oʻzbekiston Respublikasi Moliya vazirligi huzuridagi” soʻzlari chiqarib tashlansin.
2. Vazirlar Mahkamasining “Arxiv ishi boʻyicha meʼyoriy hujjatlarni tasdiqlash toʻgʻrisida” 1999-yil 30-oktabrdagi 482-son qarorida :
a) 1-ilovada :
4 , 7 , 9 va 10-bandlardagi , 11-bandning uchinchi xatboshisidagi , 12-bandning uchinchi xatboshisidagi , 15-banddagi , 16-bandning yettinchi xatboshisidagi , 17-bandning ikkinchi xatboshisidagi , 18 va 20-bandlardagi , 22-bandning ikkinchi xatboshisidagi , 23-bandning uchinchi xatboshisidagi , 25 va 26-bandlardagi tegishli kelishikdagi “Oʻzarxiv” agentligi” soʻzlari tegishli kelishikdagi “Adliya vazirligi huzuridagi “Oʻzarxiv” agentligi” soʻzlari bilan almashtirilsin;
21-bandda :
birinchi xatboshidagi “Oʻzarxiv” agentligi” soʻzlari “Adliya vazirligi huzuridagi “Oʻzarxiv” agentligi” soʻzlari bilan almashtirilsin;
ikkinchi xatboshidagi “Vazirlar Mahkamasi huzuridagi” soʻzlari “Adliya vazirligi huzuridagi” soʻzlari bilan almashtirilsin;
b) 2-ilovaning 3 va 5-bandlaridagi “Oʻzbekiston Respublikasi “Oʻzarxiv” agentligi” soʻzlari “Oʻzbekiston Respublikasi Adliya vazirligi huzuridagi “Oʻzarxiv” agentligi” soʻzlari bilan almashtirilsin;
v) 4-ilovaning 3 , 7 , 11.1-bandlaridagi , 11.6-bandi birinchi xatboshisidagi va 11.12-bandidagi tegishli kelishikdagi “Oʻzarxiv” agentligi” soʻzlari tegishli kelishikdagi “Adliya vazirligi huzuridagi “Oʻzarxiv” agentligi” soʻzlari bilan almashtirilsin.
3. Vazirlar Mahkamasining “Qishloqni lizing shartlarida qishloq xoʻjaligi texnikasi bilan taʼminlash chora-tadbirlari toʻgʻrisida” 2000-yil 2-noyabrdagi 424-son qarori 6-bandining toʻrtinchi xatboshisidagi “Oʻzbekiston Respublikasi Moliya vazirligi huzuridagi” soʻzlari chiqarib tashlansin.
4. Vazirlar Mahkamasining 2001-yil 24-oktabrdagi 419-son qarori bilan tasdiqlangan Davlat ehtiyojlari uchun xarid qilinadigan qishloq xoʻjaligi mahsulotlarining hisob-kitob jamgʻarmasi daromad (foyda)larini taqsimlash va ulardan foydalanish tartibi toʻgʻrisidagi nizomning 9-bandidagi “Oʻzbekiston Respublikasi Moliya vazirligi huzuridagi” soʻzlari chiqarib tashlansin.
6. Vazirlar Mahkamasining 2004-yil 8-iyundagi 264-son qarori bilan tasdiqlangan Respublika ixtisoslashtirilgan markazlari daromadlarini shakllantirishning asosiy manbalari va ular faoliyatini moliyalashtirish tartibi toʻgʻrisidagi nizomning 23-bandidagi “Oʻzbekiston Respublikasi Moliya vazirligi huzuridagi” soʻzlari chiqarib tashlansin.
7. Vazirlar Mahkamasining 2006-yil 20-fevraldagi 27-son qarori bilan tasdiqlangan Davlat axborot resurslari hamda ularni shakllantirish, ulardan foydalanish va ularni qoʻllab-quvvatlash uchun masʼul boʻlgan davlat organlari roʻyxatining 52-bandida:
“Davlat axborot resurslari nomi” ustunidagi “davlat qoʻmitalari,” soʻzlari chiqarib tashlansin;
“Masʼul davlat organlari” ustunidagi “Oʻzbekiston Respublikasi Vazirlar Mahkamasi huzuridagi “Oʻzarxiv” agentligi” soʻzlari “Oʻzbekiston Respublikasi Adliya vazirligi huzuridagi “Oʻzarxiv” agentligi” soʻzlari bilan almashtirilsin.
8. Vazirlar Mahkamasining “Mehnat faoliyatini amalga oshirish uchun chet ellarga ketayotgan Oʻzbekiston Respublikasi fuqarolarini hisobga olishni takomillashtirish toʻgʻrisida” 2007-yil 15-maydagi 97-son qarorida :
a) 2-bandda :
birinchi xatboshidagi “Oʻzbekiston Respublikasi Davlat statistika qoʻmitasi Oʻzbekiston Respublikasi Vazirlar Mahkamasi huzuridagi Davlat personallashtirish markazi bilan birgalikda” soʻzlari “Oʻzbekiston Respublikasi Prezidenti huzuridagi Statistika agentligi Oʻzbekiston Respublikasi Adliya vazirligi huzuridagi Personallashtirish agentligi bilan birgalikda” soʻzlari bilan almashtirilsin;
ikkinchi xatboshidagi “Vazirlar Mahkamasi huzuridagi Davlat personallashtirish markazining” soʻzlari “Adliya vazirligi huzuridagi Personallashtirish agentligining” soʻzlari bilan almashtirilsin;
b) ilovaning 3-pozitsiyasi quyidagi tahrirda bayon etilsin:
“ 3. Oʻzbekiston Respublikasi Adliya vazirligi huzuridagi Personallashtirish agentligi Oʻzbekiston Respublikasi Adliya vazirligi huzuridagi Personallashtirish agentligi maʼlumoti Safar maqsadi, davlati, yoshi va hududi boʻyicha Oʻzbekiston Respublikasidan ketayotgan va Oʻzbekiston Respublikasiga kelayotgan fuqarolarining soni Har chorakda, hisobot choragidan keyingi oyning 20-sanasigacha Statistika agentligi, Kambagʻallikni qisqartirish va bandlik vazirligi ” .
9. Vazirlar Mahkamasining 2007-yil 22-noyabrdagi 244-son qarori bilan tasdiqlangan Yuridik xizmatlar xodimlarini attestatsiyadan oʻtkazish va ularning malakasini oshirish tartibi toʻgʻrisidagi nizomda :
34-bandning birinchi xatboshisidagi “Yuristlar malakasini oshirish markazi (keyingi oʻrinlarda “Markaz” deb yuritiladi)” soʻzlari “Yuridik kadrlarni qayta tayyorlash va malakasini oshirish instituti (keyingi oʻrinlarda — Institut)” soʻzlari bilan almashtirilsin;
36 , 41-bandlardagi “Markaz” soʻzi “Institut” soʻzi bilan almashtirilsin.
10. Vazirlar Mahkamasining 2008-yil 1-avgustdagi 165-son qarori bilan tasdiqlangan Oʻrta maxsus, kasb-hunar taʼlimi muassasalari xodimlari mehnatiga haq toʻlashning takomillashtirilgan tizimini tasdiqlash toʻgʻrisidagi nizomning 22-bandidagi “Oʻzbekiston Respublikasi Moliya vazirligi huzuridagi” soʻzlari chiqarib tashlansin.
11. Vazirlar Mahkamasining 2009-yil 15-iyuldagi 200-son qarori bilan tasdiqlangan Davlat daromadiga oʻtkaziladigan mol-mulkni olib qoʻyish, sotish yoki yoʻq qilib tashlash tartibi toʻgʻrisidagi nizom quyidagi mazmundagi 5 1 -band bilan toʻldirilsin:
“5 1 . Olib qoʻyilgan mol-mulkning kontrafaktligi Adliya vazirligining, mol-mulk bojxona organlari tomonidan olib qoʻyilganda esa, Iqtisodiyot va moliya vazirligi huzuridagi Bojxona qoʻmitasi Markaziy bojxona laboratoriyasining belgilangan tartibda berilgan xulosasi asosida aniqlanadi”.
13. Vazirlar Mahkamasining 2011-yil 29-martdagi 93-son qarori bilan tasdiqlangan Oʻzbekiston Respublikasi adliya organlari va muassasalari xodimlarining martaba darajalari toʻgʻrisidagi nizomning 4-bandi oltinchi va yettinchi xatboshilari quyidagi tahrirda bayon etilsin:
“ 1-darajali adliya maslahatchisi Oʻzbekiston Respublikasi Adliya vazirligi boshqarmalari va mustaqil boʻlimlari boshliqlariga; Qoraqalpogʻiston Respublikasi adliya vaziri hamda viloyatlar va Toshkent shahar adliya boshqarmalari boshliqlarining birinchi oʻrinbosarlariga; X. Sulaymonova nomidagi Respublika sud ekspertiza markazi direktoriga; Yuridik kadrlarni qayta tayyorlash va malakasini oshirish instituti direktoriga; Toshkent davlat yuridik universiteti prorektorlariga; “Adolat” milliy huquqiy axborot markazi direktoriga; Qonunchilikni tahlil qilish va tartibga solish taʼsirini baholash instituti direktoriga; “Intellektual mulk markazi” davlat muassasasi direktoriga 2-darajali adliya maslahatchisi Oʻzbekiston Respublikasi Adliya vazirligi boshqarma boshliqlarining oʻrinbosarlariga, boshqarmalar boʻlimlari boshliqlariga; Qoraqalpogʻiston Respublikasi adliya vazirining hamda viloyatlar va Toshkent shahar adliya boshqarmalari boshliqlarining oʻrinbosarlariga; yuridik texnikumlar direktorlariga; Toshkent davlat yuridik universiteti huzuridagi akademik litsey direktoriga; X. Sulaymonova nomidagi Respublika sud ekspertiza markazi direktorining oʻrinbosariga; Yuridik kadrlarni qayta tayyorlash va malakasini oshirish instituti direktorining oʻrinbosarlariga; “Adliya organlari va muassasalarida axborot-kommunikatsiya texnologiyalarini rivojlantirish markazi” direktoriga; “Adolat” milliy huquqiy axborot markazi direktorining oʻrinbosarlariga ”.
14. Vazirlar Mahkamasining “Oʻzbekiston Respublikasida Arxiv ishini takomillashtirish toʻgʻrisida” 2012-yil 5-apreldagi 101-son qarorida :
a) 1-ilovaning 20-bandi ikkinchi xatboshisidagi “Oʻzbekiston Respublikasi “Oʻzarxiv” agentligi” soʻzlari “Oʻzbekiston Respublikasi Adliya vazirligi huzuridagi “Oʻzarxiv” agentligi” soʻzlari bilan almashtirilsin;
b) 2-ilovada :
5-banddagi “Oʻzbekiston Respublikasi “Oʻzarxiv” agentligi” soʻzlari “Oʻzbekiston Respublikasi Adliya vazirligi huzuridagi “Oʻzarxiv” agentligi” soʻzlari bilan almashtirilsin;
2-ilovaning nomidagi “Oʻzbekiston Respublikasi “Oʻzarxiv” agentligi” soʻzlari “Oʻzbekiston Respublikasi Adliya vazirligi huzuridagi “Oʻzarxiv” agentligi” soʻzlari bilan almashtirilsin;
v) 3-ilovaning 9-bandi oʻn uchinchi xatboshisidagi “Oʻzbekiston Respublikasi “Oʻzarxiv” agentligi” hamda “Moliya vazirligi” soʻzlari tegishlicha “Oʻzbekiston Respublikasi Adliya vazirligi huzuridagi “Oʻzarxiv” agentligi” hamda “Iqtisodiyot va moliya vazirligi” soʻzlari bilan almashtirilsin;
g) 4-ilovaning 5-bandidagi “Oʻzbekiston Respublikasi “Oʻzarxiv” agentligi” soʻzlari “Oʻzbekiston Respublikasi Adliya vazirligi huzuridagi “Oʻzarxiv” agentligi” soʻzlari bilan almashtirilsin;
d) 5-ilovaning 6-bandi birinchi xatboshisidagi “Oʻzbekiston Respublikasi “Oʻzarxiv” agentligi” soʻzlari “Oʻzbekiston Respublikasi Adliya vazirligi huzuridagi “Oʻzarxiv” agentligi” soʻzlari bilan almashtirilsin;
e) 6-ilovaning 4-bandi ikkinchi xatboshisidagi “Oʻzbekiston Respublikasi “Oʻzarxiv” agentligining” soʻzlari “Oʻzbekiston Respublikasi Adliya vazirligi huzuridagi “Oʻzarxiv” agentligining” soʻzlari bilan almashtirilsin.
15. Vazirlar Mahkamasining 2012-yil 11-apreldagi 106-son qarori bilan tasdiqlangan Hosildorligi past boʻlgan yerlarda davlat ehtiyojlari uchun paxta xom ashyosi yetishtiruvchi qishloq xoʻjaligi korxonalarini moliyaviy qoʻllab-quvvatlash tartibi toʻgʻrisidagi nizomning 24-bandidagi “Oʻzbekiston Respublikasi Moliya vazirligi huzuridagi” soʻzlari chiqarib tashlansin.
16. Vazirlar Mahkamasining “Toshkent shahri aholisining uy-joy-kommunal shart-sharoitlarini yanada yaxshilash chora-tadbirlari toʻgʻrisida” 2013-yil 25-iyuldagi 209-son qarorining 5-bandidagi “Oʻzbekiston Respublikasi Moliya vazirligining Nazorat-taftish Bosh boshqarmasi” soʻzlari “Davlat moliyaviy nazorati inspeksiyasi” soʻzlari bilan almashtirilsin.
17. Vazirlar Mahkamasining “Sudyalarni ijtimoiy muhofaza qilishni va ushbu lavozimga nomzodlarni oʻqitishning tashkiliy asoslarini yaxshilash chora-tadbirlari toʻgʻrisida” 2013-yil 2-avgustdagi 216-son qarorining 2-bandi uchinchi xatboshisi chiqarib tashlansin.
18. Vazirlar Mahkamasining 2014-yil 6-martdagi 53-son qarori bilan tasdiqlangan Moddiy madaniy meros obyektlarini va ularga tutash hududlarni ularni obodonlashtirish va zarur holatda saqlash boʻyicha investitsiya majburiyatlari olgan holda ijaraga berish tartibi toʻgʻrisidagi nizomning 43-bandidagi “Oʻzbekiston Respublikasi Moliya vazirligi huzuridagi” soʻzlari chiqarib tashlansin.
19. Vazirlar Mahkamasining 2014-yil 12-avgustdagi 227-son qarori bilan tasdiqlangan Budjet tashkilotlari tomonidan tadbirkorlik subyektlarining xayriya ehsonlari shaklidagi mablagʻlaridan foydalanish tartibi toʻgʻrisidagi nizomning 12-bandi va 13-bandining birinchi xatboshisidagi “Oʻzbekiston Respublikasi Moliya vazirligi huzuridagi” soʻzlari chiqarib tashlansin.
20. Vazirlar Mahkamasining 2015-yil 3-fevraldagi 19-son qarori bilan tasdiqlangan Aholi punktlarida davlat kapital qoʻyilmalari hisobiga moliyalashtiriladigan ichimlik suv taʼminoti va oqova suv xizmati obyektlarini qurish va rekonstruksiya qilishni tashkil etish tartibi toʻgʻrisidagi nizomning 21-bandi ikkinchi xatboshisidagi , 23-bandi ikkinchi xatboshisidagi va 25-bandidagi “Oʻzbekiston Respublikasi Moliya vazirligi huzuridagi” soʻzlari chiqarib tashlansin.
21. Vazirlar Mahkamasining “Davlat mulkidan samarali foydalanish va Toshkent shahri aholisining uy-joy-kommunal shart-sharoitlarini yanada yaxshilash chora-tadbirlari toʻgʻrisida” 2015-yil 2-martdagi 39-son qarorining 6-bandidagi “Oʻzbekiston Respublikasi Moliya vazirligi huzuridagi” soʻzlari chiqarib tashlansin.
22. Vazirlar Mahkamasining 2015-yil 23-apreldagi 100-son qarori bilan tasdiqlangan Respublikaning sanatoriy-sogʻlomlashtirish muassasalariga borayotgan 1941 — 1945-yillardagi urush va mehnat fronti faxriylariga temir yoʻl transportida bepul yurish va havo transportida imtiyozli yurish huquqini berish tartibi toʻgʻrisidagi nizomning 14-bandidagi “Oʻzbekiston Respublikasi Moliya vazirligi huzuridagi” soʻzlari chiqarib tashlansin.
23. Vazirlar Mahkamasining 2015-yil 17-dekabrdagi 365-son qarori bilan tasdiqlangan “Elektron hukumat” tizimining jismoniy va yuridik shaxslar markaziy maʼlumotlar bazalarini shakllantirish va yuritish tartibi toʻgʻrisidagi nizomning 9-bandi 3-kichik bandining birinchi xatboshisidagi “Vazirlar Mahkamasi huzuridagi Davlat personallashtirish markazi” soʻzlari “Adliya vazirligi huzuridagi Personallashtirish agentligi” soʻzlari bilan almashtirilsin.
24. Vazirlar Mahkamasining 2016-yil 12-avgustdagi 262-son qarori bilan tasdiqlangan Elektron hukumatning idoralararo maʼlumotlar uzatish tarmogʻiga birinchi navbatda ulanadigan elektron davlat xizmatlari koʻrsatuvchi davlat organlari va boshqa tashkilotlar roʻyxatining “Agentliklar” boʻlimi 5-bandidagi “Oʻzbekiston Respublikasi “Oʻzarxiv” agentligi” soʻzlari “Oʻzbekiston Respublikasi Adliya vazirligi huzuridagi “Oʻzarxiv” agentligi” soʻzlari bilan almashtirilsin.
25. Vazirlar Mahkamasining “Oʻzbekiston Respublikasi Prezidentining “Tadbirkorlik subyektlarini davlat roʻyxatidan oʻtkazish va hisobga qoʻyish tizimini takomillashtirish toʻgʻrisida” 2016-yil 28-oktabrdagi PQ-2646-son qarorini amalga oshirish chora-tadbirlari toʻgʻrisida” 2017-yil 9-fevraldagi 66-son qarorida :
a) 1-ilovada :
9-band quyidagi mazmundagi toʻrtinchi xatboshi bilan toʻldirilsin:
“Elektron onlayn-auksion savdoda gʻolib boʻlgan shaxsning yuridik shaxs tashkil etmagan holda (yakka tartibdagi tadbirkor) dehqon xoʻjaligini tashkil etishga doir maʼlumotlari real vaqt rejimida “E-auksion” elektron savdo platformasi orqali Tizimga kelib tushadi”;
16-band quyidagi mazmundagi oltinchi xatboshi bilan toʻldirilsin:
“E-auksion” elektron savdo platformasi orqali jismoniy shaxsning yuridik shaxs tashkil etmagan holdagi (yakka tartibdagi tadbirkor) dehqon xoʻjaligi roʻyxatdan oʻtkazilganligi toʻgʻrisidagi guvohnoma elektron onlayn-auksion savdo gʻolibining shaxsiy kabinetiga, reyestrdan koʻchirma “Elektron onlayn-auksionlarni tashkil etish” aksiyadorlik jamiyatiga yuboriladi”;
oltinchi va yettinchi xatboshilar tegishlicha yettinchi va sakkizinchi xatboshilar deb hisoblansin;
b) 3-ilova quyidagi mazmundagi 14 1 -band bilan toʻldirilsin:
“14 1 . Fermer xoʻjaligi qayta roʻyxatdan oʻtkazilganligi (qoʻshib yuborish, qoʻshib olish, boʻlish va oʻzgartirish yoʻli bilan qayta tashkil etilganligi) natijasida tugatilganda, bu haqida Tizim orqali kompozit tarzda Oʻzbekiston fermer, dehqon xoʻjaliklari va tomorqa yer egalari kengashiga xabarnoma yuboriladi”.
26. Vazirlar Mahkamasining 2017-yil 9-martdagi 128-son qarori bilan tasdiqlangan Kunduzi Toshkent metropolitenidan bepul foydalanadigan pensionerlar sonini hisobga olish va “Oʻzbekiston temir yoʻllari” aksiyadorlik jamiyati “Toshkent metropoliteni” unitar korxonasining olinmay qoladigan daromadlarini qoplash tartibi toʻgʻrisidagi nizomning 11-bandidagi va Nizomga ilovaning “8-bosqich” pozitsiyasidagi “Oʻzbekiston Respublikasi Moliya vazirligi huzuridagi Davlat moliyaviy nazorati inspeksiyasining” soʻzlari “Davlat moliyaviy nazorati inspeksiyasi” soʻzlari bilan almashtirilsin.
28. Vazirlar Mahkamasining 2017-yil 19-maydagi 299-son qarori bilan tasdiqlangan Joylardagi ijro hokimiyati organlari rahbarlari uchun xizmat uy-joylarini qurish, taqsimlash, foydalanish, saqlash va taʼmirlashni tashkil etish tartibi toʻgʻrisidagi nizomning 10-bandidagi “Oʻzbekiston Respublikasi Moliya vazirligi huzuridagi” soʻzlari chiqarib tashlansin.
29. Vazirlar Mahkamasining “Mahalliy budjetlarning daromadlar bazasini kengaytirish zaxiralarini aniqlash ishlarini tashkil etish chora-tadbirlari toʻgʻrisida” 2017-yil 29-iyundagi 445-son qaroriga 1-ilovaning 9-bandidagi va 2-ilovaning 10-bandidagi “Oʻzbekiston Respublikasi Moliya vazirligi huzuridagi” soʻzlari chiqarib tashlansin.
30. Vazirlar Mahkamasining 2017-yil 15-avgustdagi 630-son qarori bilan tasdiqlangan Oʻzbekiston Respublikasi saylovchilarining Yagona elektron roʻyxatini shakllantirish va yuritish tartibi toʻgʻrisidagi nizomda :
a) 2-bandning ikkinchi xatboshisidagi “Vazirlar Mahkamasi huzuridagi Davlat personallashtirish markazi” soʻzlari “Adliya vazirligi huzuridagi Personallashtirish agentligi” soʻzlari bilan almashtirilsin;
b) 8-bandda :
ikkinchi xatboshidagi “Vazirlar Mahkamasi huzuridagi Davlat personallashtirish markazi (keyingi oʻrinlarda DPM deb ataladi)” soʻzlari “Adliya vazirligi huzuridagi Personallashtirish agentligi (keyingi oʻrinlarda — Agentlik)” soʻzlari bilan almashtirilsin;
toʻrtinchi xatboshidagi tegishli kelishikdagi “DPM” soʻzi “Agentlik” soʻzi bilan almashtirilsin;
v) 9-bandning birinchi xatboshisidagi , 10-banddagi , 11-bandning birinchi xatboshisidagi va 12-bandning birinchi xatboshisidagi tegishli kelishikdagi “DPM” soʻzi tegishli kelishikdagi “Agentlik” soʻzi bilan almashtirilsin.
31. Vazirlar Mahkamasining 2017-yil 5-sentabrdagi 696-son qarori bilan tasdiqlangan Oʻzbekiston Respublikasi Sogʻliqni saqlash vazirligi tizimidagi tibbiyot tashkilotlarida Oʻzbekiston Respublikasi Davlat budjeti mablagʻlari hisobiga tibbiy yordam koʻrsatish tartibi toʻgʻrisidagi nizom 20-bandining ikkinchi xatboshisidagi “Oʻzbekiston Respublikasi Moliya vazirligi huzuridagi” soʻzlari chiqarib tashlansin.
32. Vazirlar Mahkamasining “Nufuzli xalqaro sport musobaqalarida yuksak natijalarga erishgan Oʻzbekiston sportchilari va ularning trenerlarini yanada qoʻllab-quvvatlash chora-tadbirlari toʻgʻrisida” 2017-yil 30-oktabrdagi 878-son qaroriga 1-ilovaning 16-bandidagi , 2-ilovaning 14-bandidagi va 3-ilovaning 29-bandidagi “Oʻzbekiston Respublikasi Moliya vazirligi huzuridagi” soʻzlari chiqarib tashlansin.
33. Vazirlar Mahkamasining 2017-yil 22-dekabrdagi 1013-son qarori bilan tasdiqlangan Normativ-huquqiy hujjatlar matnlari hamda zarur boʻlgan taqdirda ularga tegishli axborot-tahliliy materiallar elektron shaklda yuboriladigan davlat organlari va boshqa tashkilotlarning roʻyxatida :
a) “4. Agentliklar” boʻlimida :
2-banddagi “Oʻzbekiston Respublikasi “Oʻzarxiv” agentligi” soʻzlari “Oʻzbekiston Respublikasi Adliya vazirligi huzuridagi “Oʻzarxiv” agentligi” soʻzlari bilan almashtirilsin;
quyidagi mazmundagi 9-band bilan toʻldirilsin:
“9. Oʻzbekiston Respublikasi Adliya vazirligi huzuridagi Personallashtirish agentligi”;
b) “6. Markazlar” boʻlimining 1-bandi oʻz kuchini yoʻqotgan deb hisoblansin.
34. Vazirlar Mahkamasining “Yoʻlovchi avtotransportida favqulodda vaziyatlar profilaktikasi va ularning oldini olish, shuningdek, Oʻzbekiston Respublikasi Davlat chegarasidan tashqariga chiqadigan fuqarolar xavfsizligini taʼminlashga doir shoshilinch chora-tadbirlar toʻgʻrisida” 2018-yil 23-yanvardagi 42-son qarorining 16-bandi quyidagi tahrirda bayon etilsin:
“16. Oʻzbekiston Respublikasi Adliya vazirligi huzuridagi Personallashtirish agentligi Oʻzbekiston Respublikasining xorijga chiqadigan fuqarolari toʻgʻrisida Oʻzbekiston Respublikasi Davlat xavfsizlik xizmatining Chegara qoʻshinlaridan kelib tushadigan zarur axborotni Komissiya, Oʻzbekiston Respublikasi Prezidenti huzuridagi Statistika agentligi hamda Kambagʻallikni qisqartirish va bandlik vazirligiga har oy taqdim etsin”.
35. Vazirlar Mahkamasining “Sotsial va ijtimoiy ahamiyatga molik loyihalarni amalga oshirish uchun davlat boshqaruvi organlari tomonidan davlat ijtimoiy buyurtmasi berish tartibi toʻgʻrisidagi nizomni tasdiqlash haqida” 2018-yil 22-fevraldagi 135-son qarorida :
a) nomi va 1-banddan “boshqaruvi” soʻzi chiqarib tashlansin;
b) ilovada :
nomi, 1 , 2 , 20-bandlar , 21-bandning yettinchi xatboshisi , 23-band , 25-bandning birinchi xatboshisi , 27-bandning beshinchi xatboshisi , 33-band , 33 1 -bandning birinchi xatboshisi , 33 2 -band , 33 3 -bandning birinchi va u chinchi xatboshilari , 33 4 -bandning birinchi xatboshisi , 33 5 -bandning oltinchi va yettinchi xatboshilari , 33 6 , 34 , 36-bandlar , 37-bandning birinchi xatboshisi va 38-banddan “boshqaruvi” soʻzi chiqarib tashlansin;
3-bandda :
oltinchi xatboshi quyidagi tahrirda bayon etilsin:
“davlat ijtimoiy buyurtmasini amalga oshirish shartnomasi (keyingi oʻrinlarda — shartnoma) — davlat ijtimoiy buyurtmasini beruvchi davlat organi va nodavlat notijorat tashkiloti oʻrtasida tuziladigan bitim”;
quyidagi mazmundagi xatboshi bilan toʻldirilsin:
“manfaatlar toʻqnashuvi — davlat organlari huzuridagi jamoatchilik kengashlari aʼzolarining shaxsiy (bevosita yoki bilvosita) manfaatdorligi ularning oʻz lavozim yoki xizmat majburiyatlarini lozim darajada bajarishiga taʼsir koʻrsatayotgan yoxud taʼsir koʻrsatishi mumkin boʻlgan hamda shaxsiy manfaatdorlik bilan fuqarolar, tashkilotlar, jamiyat yoki davlatning huquqlari, qonuniy manfaatlari oʻrtasida qarama-qarshilik yuzaga kelayotgan (mavjud manfaatlar toʻqnashuvi) yoki yuzaga kelishi mumkin boʻlgan (ehtimoliy manfaatlar toʻqnashuvi) vaziyat”;
4 1 -band quyidagi tahrirda bayon etilsin:
“4 1 . Davlat organlariga nodavlat notijorat tashkilotlaridan kelib tushgan loyihalarni koʻrib chiqish, umumlashtirish, baholash hamda nodavlat notijorat tashkilotlari tomonidan davlat ijtimoiy buyurtmasini bajarish natijalarining samaradorli aniqlash davlat organlari huzuridagi jamoatchilik kengashlari (keyingi oʻrinlarda — jamoatchilik kengashi) tomonidan aniqlanadi.
Davlat organlari tomonidan har yili sotsial va ijtimoiy ahamiyatga molik loyihalarni amalga oshirish uchun nodavlat notijorat tashkilotlariga budjetdan tashqari mablagʻlar hisobidan bevosita davlat ijtimoiy buyurtmasini berish boʻyicha tanlovlar tashkil etiladi hamda oʻzining budjetdan tashqari mablagʻlari xarajatlari smetasida bevosita davlat ijtimoiy buyurtmasini berish uchun ajratiladigan mablagʻlar miqdori nazarda tutiladi.
Davlat organi tomonidan bitta davlat ijtimoiy buyurtmasini bajarish uchun bazaviy hisoblash miqdorining olti ming baravarigacha boʻlgan miqdorda mablagʻlar ajratilishi mumkin”;
4-bob nomi quyidagi tahrirda bayon etilsin:
“4-bob. Tanlov oʻtkazish orqali davlat ijtimoiy buyurtmasini berish tartibi”;
19-band quyidagi tahrirda bayon etilsin:
“19. Sotsial va ijtimoiy ahamiyatga molik loyihalarni amalga oshirish uchun davlat organlari tomonidan tanlov oʻtkazish orqali davlat ijtimoiy buyurtmasi ushbu Nizomga 1-ilovaga muvofiq sxema boʻyicha beriladi”;
26-band quyidagi mazmundagi xatboshi bilan toʻldirilsin:
“Agar jamoatchilik kengashi aʼzosi tanlovga loyiha taqdim etgan nodavlat notijorat tashkilotiga aloqador (nodavlat notijorat tashkiloti vakili (xodimi), rahbar organlarining aʼzosi yoki ularning yaqin qarindoshi) boʻlsa, ushbu loyihani koʻrib chiqish, umumlashtirish va baholash jarayonida jamoatchilik kengashi tarkibida boʻlishni ixtiyoriy ravishda oʻzini oʻzi rad etadi yoki jamoatchilik kengashi aʼzolari tomonidan majburan chetlashtiriladi”;
30-bandning ikkinchi xatboshisidan “boshqaruv” soʻzi chiqarib tashlansin;
quyidagi mazmundagi 5 1 -bob bilan toʻldirilsin:
“5 1 -bob. Toʻgʻridan-toʻgʻri shartnoma tuzish orqali davlat ijtimoiy buyurtmasini berish tartibi
30 1 . Sotsial va ijtimoiy ahamiyatga molik loyihalarni amalga oshirish uchun davlat organlari tomonidan toʻgʻridan-toʻgʻri shartnoma tuzish orqali davlat ijtimoiy buyurtmasi ushbu Nizomga 2 1 -ilovaga muvofiq sxema boʻyicha beriladi.
30 2 . Nodavlat notijorat tashkilotlari (siyosiy partiyalar, kasaba uyushmalari va diniy tashkilotlar bundan mustasno) tegishli soha va tarmoqlarda mavjud muammolarning taʼsirchan yechimini nazarda tutuvchi tashabbusli loyihalarni amalga oshirish uchun davlat ijtimoiy buyurtmasini olish toʻgʻrisida manfaatdor davlat organiga ushbu Nizomga 2 2 -ilovaga muvofiq shakldagi loyiha taklifini kiritishi mumkin.
30 3 . Loyiha taklifiga quyidagi hujjatlar ilova qilinadi:
davlat ijtimoiy buyurtmasining zarurati va uni bajarishning batafsil tasnifi;
davlat roʻyxatidan oʻtganlik haqidagi guvohnoma nusxasi;
nodavlat notijorat tashkiloti ustavi (nizomi)ning nusxasi;
qarzdorlik mavjud emasligi haqida davlat soliq inspeksiyasi tomonidan taqdim etilgan maʼlumotnoma;
maxsus ruxsatnoma (litsenziya) nusxasi, agar davlat ijtimoiy buyurtmasi doirasidagi loyihalarni amalga oshirish uchun maxsus ruxsatnoma (litsenziya) talab etilsa.
Nodavlat notijorat tashkilotining tashabbusi bilan boshqa hujjatlar (sertifikatlar, oʻtkazilgan tekshirishlar boʻyicha maʼlumotlar va boshqalar) ham taqdim qilinishi mumkin.
30 4 . Jamoatchilik kengashi kiritilgan loyiha taklifini oʻn ish kuni ichida quyidagi mezonlar asosida koʻrib chiqadi va baholaydi:
davlat ijtimoiy buyurtmasini olish toʻgʻrisidagi loyiha taklifining davlat organi faoliyatining ustuvor yoʻnalishlariga muvofiqligi;
tegishli soha va tarmoqlardagi mavjud muammolarning dolzarbligi va aniq yoritilganligi;
muammolarning taʼsirchan yechimi boʻyicha takliflarning ilmiy asoslanganligi, samaradorligi va noyobligi;
loyiha taklifini amalga oshirish xarajatining asoslantirilganligi;
nodavlat notijorat tashkilotining taqdim qilgan loyiha taklifini amalga oshirish qobiliyati.
Loyiha taklifi jamoatchilik kengashi tomonidan har bir mezon boʻyicha “1” balldan “5” ballgacha baholanadi.
Toʻplangan ballar jami ballning 81 foizidan yuqorisini tashkil etsa, taklif ijobiy baholangan deb topiladi.
Agar jamoatchilik kengashi aʼzosi loyiha taklifini taqdim etgan nodavlat notijorat tashkilotiga aloqador (nodavlat notijorat tashkiloti vakili (xodimi), rahbar organlarining aʼzosi yoki ularning yaqin qarindoshi) boʻlsa, ushbu loyihani koʻrib chiqish, umumlashtirish va baholash jarayonida jamoatchilik kengashi tarkibida boʻlishni ixtiyoriy ravishda oʻzini oʻzi rad etadi yoki jamoatchilik kengashi aʼzolari tomonidan majburan chetlashtiriladi.
30 5 . Loyiha taklifi jamoatchilik kengashi tomonidan ushbu Nizomning 30 4 -bandidagi har bir mezon boʻyicha ijobiy baholangan taqdirda, bir ish kuni ichida uning tashabbuskoriga davlat organining budjetdan tashqari mablagʻlari hisobidan bazaviy hisoblash miqdorining ming baravarigacha miqdorda toʻgʻridan-toʻgʻri shartnoma tuzish orqali ijtimoiy buyurtma berilishi toʻgʻrisida jamoatchilik kengashining qarori qabul qilinadi.
30 6 . Jamoatchilik kengashi qarori bayonnoma bilan rasmiylashtiriladi. Jamoatchilik kengashining yigʻilishi bayonnomasi jamoatchilik kengashi kotibi tomonidan yuritiladi va jamoatchilik kengashi raisi, kotibi va ishtirok etgan barcha aʼzolar tomonidan imzolanadi.
Jamoatchilik kengashi yigʻilishi bayonnomalarining saqlanishi uchun davlat ijtimoiy buyurtmasini beruvchi davlat organi masʼuldir”;
31-band quyidagi tahrirda bayon etilsin:
“31. Davlat ijtimoiy buyurtmasini beruvchi davlat organi va nodavlat notijorat tashkiloti oʻrtasida Jamoatchilik kengashining qarori qabul qilingan kundan eʼtiboran oʻn ish kuni ichida davlat ijtimoiy buyurtmasini bajarish shartnomasi tuziladi.
Shartnomada davlat ijtimoiy buyurtmasini beruvchi davlat organi va nodavlat notijorat tashkilotining huquq va majburiyatlarini hamda javobgarligini belgilab beriladi.
Shartnoma toʻgʻrisidagi axborot davlat ijtimoiy buyurtmasini beruvchi davlat organi tomonidan maxsus axborot portaliga shartnoma tuzilgan kundan boshlab uch ish kunidan kechiktirmay joylashtiriladi”;
1-ilova quyidagi tahrirda bayon etilsin:
“Sotsial va ijtimoiy ahamiyatga molik loyihalarni amalga oshirish uchun davlat organlari tomonidan davlat ijtimoiy buyurtmasini berish tartibi toʻgʻrisidagi nizomga 1-ILOVA
Sotsial va ijtimoiy ahamiyatga molik loyihalarni amalga oshirish uchun davlat organlari tomonidan tanlov oʻtkazish orqali davlat ijtimoiy buyurtmasini berish
Bosqich Subyektlar Mexanizm Muddatlar 1-bosqich Davlat organi Davlat ijtimoiy buyurtmalarini berish uchun tanlov oʻtkazilishi toʻgʻrisidagi eʼlon va tanlov boʻyicha hujjatlarni maxsus axborot portali orqali davlat xaridlarining elektron tizimiga, shuningdek, davlat organlarining xohishiga koʻra oʻzining rasmiy veb-saytiga, shuningdek, ommaviy axborot vositalariga joylashtiradi. Loyihalarni qabul qilish muddati tugaydigan sanadan kamida 12 ish kuni va koʻpi bilan 30 ish kunidan oldin 2-bosqich Nodavlat notijorat tashkiloti Tanlovda ishtirok etish uchun tegishli hujjatlarni elektron shaklda maxsus axborot portali orqali tegishli davlat organiga taqdim etadi. Loyihalarni qabul qilish muddati tugaydigan sanagacha 3-bosqich Jamoatchilik kengashi 1. Tanlov gʻolibini nodavlat notijorat tashkilotlari tomonidan tanlovga taqdim etilgan loyihalarni koʻrib chiqish va baholash natijalariga koʻra aniqlaydi. 10 ish kuni ichida 2. Jamoatchilik kengashi qarorini bayonnoma bilan rasmiylashtiradi. 1 ish kuni ichida 4-bosqich Davlat organi Davlat ijtimoiy buyurtmasini beruvchi davlat organi va tanlovda gʻolib deb topilgan nodavlat notijorat tashkiloti oʻrtasida davlat ijtimoiy buyurtmasini bajarish shartnomasi tuziladi. 10 ish kuni ichida ” ;
quyidagi mazmundagi 2 1 va 2 2 -ilovalar bilan toʻldirilsin:
“Sotsial va ijtimoiy ahamiyatga molik loyihalarni amalga oshirish uchun davlat organlari tomonidan davlat ijtimoiy buyurtmasini berish tartibi toʻgʻrisidagi nizomga 2 1 -ILOVA
Sotsial va ijtimoiy ahamiyatga molik loyihalarni amalga oshirish uchun davlat organlari tomonidan toʻgʻridan-toʻgʻri shartnoma tuzish orqali davlat ijtimoiy buyurtmasini berish
Bosqich Subyektlar Mexanizm Muddatlar 1-bosqich Nodavlat notijorat tashkiloti Tashabbusli loyihani amalga oshirish uchun davlat ijtimoiy buyurtmasini olish toʻgʻrisida davlat organiga loyiha taklifini kiritadi. Yil davomida 2-bosqich Jamoatchilik kengashi 1. Nodavlat notijorat tashkilotlari tomonidan taqdim etilgan loyiha takliflarini koʻrib chiqadi va baholaydi. 10 ish kuni ichida 2. Loyiha taklifi ijobiy baholangan taqdirda, ijtimoiy buyurtma berilishi toʻgʻrisida qaror qabul qilinadi. 1 ish kuni ichida 3-bosqich Davlat organi Nodavlat notijorat tashkiloti Davlat ijtimoiy buyurtmasini beruvchi davlat organi va nodavlat notijorat tashkiloti oʻrtasida davlat ijtimoiy buyurtmasini bajarish shartnomasi tuziladi. 10 ish kuni ichida
Sotsial va ijtimoiy ahamiyatga molik loyihalarni amalga oshirish uchun davlat organlari tomonidan davlat ijtimoiy buyurtmasini berish tartibi toʻgʻrisidagi nizomga 2 2 -ILOVA
Tashabbusli loyihalarni amalga oshirish uchun davlat ijtimoiy buyurtmasini olish toʻgʻrisida ___________________________________________________________ning (nodavlat notijorat tashkilotining nomi) LOYIHA TAKLIFI Loyiha taklifi yuborilayotgan tashabbusli loyihaning mazmuni Davlat tashkilotining nomi Loyiha taklifining yoʻnalishi Loyiha taklifining nomi Loyiha taklifini taqdim etgan tashkilot nomi ( taʼsis hujjatiga muvofiq ) Hudud (Qoraqalpogʻiston Respublikasi, viloyat, shahar, tuman) nomi Loyiha taklifini beruvchi toʻgʻrisidagi toʻliq maʼlumotlar ( ariza beruvchining yuridik manzili, telefon, faks, elektron pochtasi ) Tashkilot rahbarining F.I.O., boshqa zarur maʼlumotlar ( yashash manzili, elektron pochtasi, telefon kodi bilan toʻliq koʻrsatilishi lozim ) Tashkilot buxgalterining F.I.O., boshqa zarur maʼlumotlar ( yashash manzili, elektron pochtasi, telefon kodi bilan toʻliq koʻrsatilishi lozim ) Tashkilotning tasdiqlangan shtat jadvalidagi lavozimlar soni Loyiha taklifini amalga oshirish muddati ( boshlanish sanasi - tugatish sanasi ) Soʻralayotgan mablagʻ miqdori ( soʻm ) Jalb qilinadigan mablagʻlar miqdori ( soʻm ) Muammoning qoʻyilishi ( mavjud ijtimoiy muammo, uning ahamiyati va loyihani amalga oshirish zarurligini bayon etish, bir varaqdan ortiq boʻlmasligi lozim ) Loyiha taklifining maqsadi ( loyiha natijasida erishadigan koʻpi bilan 3 ta asosiy maqsad ) Loyiha taklifining asosiy vazifalari ( loyiha taklifini amalga oshirish natijasida hal etiladigan koʻpi bilan 3 ta asosiy vazifa ) Loyiha taklifini amalga oshirish shakli va mexanizmlari ( loyiha taklifini amalga oshirish usullari, miqdor va sifat koʻrsatkichlari ) Loyiha taklifini amalga oshirishdan kutilayotgan natijalar ( erishiladigan samaraning miqdori va sifat koʻrsatkichlari hamda taʼsiri ) Loyiha taklifini beruvchining mazkur sohadagi tajribasi ( talabgorning faoliyati, yutuqlari ) Hamkorlar va ularning vazifalari ( talabgor va uning sheriklarining aniq vazifalari koʻrsatilgan harakat rejasi ) Tashkilot va hamkorlarning qoʻshgan hissasi ( jalb etilayotgan mablagʻlar, resurslar, tashkilot va hamkorlarning moddiy va nomoddiy hissasi ) ” .
36. Vazirlar Mahkamasining “Muhandislik-kommunikatsiya tarmoqlariga ulanish boʻyicha davlat xizmatlari koʻrsatishning maʼmuriy reglamentlarini tasdiqlash toʻgʻrisida” 2018-yil 31-martdagi 256-son qarorida :
a) 2-ilovada :
16-band quyidagi mazmundagi toʻrtinchi xatboshi bilan toʻldirilsin:
“Soʻrovnomada ariza beruvchi tomonidan davlat xizmatlarini koʻrsatishning natijasini olib ketishga masʼul shaxs koʻrsatilgan holatlarda davlat xizmatlarini koʻrsatishning natijasini ushbu shaxsga taqdim etishda tegishli ishonchnoma talab etilmaydi”;
25-band quyidagi mazmundagi toʻrtinchi xatboshi bilan toʻldirilsin:
“Soʻrovnomada loyihalashtirish tashkiloti tomonidan davlat xizmatlarini koʻrsatishning natijasini olib ketishga masʼul shaxs koʻrsatilgan holatlarda davlat xizmatlarini koʻrsatishning natijasini ushbu shaxsga taqdim etishda tegishli ishonchnoma talab etilmaydi”;
2-ilovada :
“I. (jismoniy) Isteʼmolchi — jismoniy shaxs toʻgʻrisida maʼlumot” boʻlimi quyidagi tahrirda bayon etilsin:
“I. (jismoniy) Isteʼmolchi — jismoniy shaxs toʻgʻrisida maʼlumot:
1. F.I.O.: 2. Manzili: 3. Telefon raqami: 4. Elektron pochta manzili: 5. Davlat xizmatini koʻrsatish natijasini olib ketuvchi shaxsning (agar mavjud boʻlsa) JSHSHIR maʼlumotlari: ” ;
“I. (yuridik) Isteʼmolchi — yuridik shaxs toʻgʻrisida maʼlumot” boʻlimi quyidagi tahrirda bayon etilsin:
“I. (yuridik) Isteʼmolchi — yuridik shaxs toʻgʻrisida maʼlumot:
1. Toʻliq nomi: 2. Telefon raqami: 3. Elektron pochta manzili: 4. Davlat xizmatini koʻrsatish natijasini olib ketuvchi shaxsning (agar mavjud boʻlsa) JSHSHIR maʼlumotlari: ” ;
3-ilovadagi “I. Kelishilayotgan gaz taʼminoti loyihasi toʻgʻrisida maʼlumot” boʻlimi quyidagi mazmundagi uchinchi pozitsiya bilan toʻldirilsin:
“
Davlat xizmatini koʻrsatish natijasini olib ketuvchi shaxsning (agar mavjud boʻlsa) JSHSHIR maʼlumotlari:
”;
b) 3-ilovada :
16-band quyidagi mazmundagi toʻrtinchi xatboshi bilan toʻldirilsin:
“Soʻrovnomada isteʼmolchi tomonidan davlat xizmatlarini koʻrsatishning natijasini olib ketishga masʼul shaxs koʻrsatilgan holatlarda davlat xizmatlarini koʻrsatishning natijasini ushbu shaxsga taqdim etishda tegishli ishonchnoma talab etilmaydi”;
24-band quyidagi mazmundagi ikkinchi xatboshi bilan toʻldirilsin:
“Soʻrovnomada loyihalashtirish tashkiloti tomonidan davlat xizmatlarini koʻrsatishning natijasini olib ketishga masʼul shaxs koʻrsatilgan holatlarda davlat xizmatlarini koʻrsatishning natijasini ushbu shaxsga taqdim etishda tegishli ishonchnoma talab etilmaydi”;
2-ilovada :
“I. (jismoniy) Isteʼmolchi — jismoniy shaxs toʻgʻrisida maʼlumot” boʻlimi quyidagi tahrirda bayon etilsin:
“I. (jismoniy) Isteʼmolchi — jismoniy shaxs toʻgʻrisida maʼlumot:
1. F.I.O.: 2. Manzili: 3. Telefon raqami: 4. Elektron pochta manzili: 5. Davlat xizmatini koʻrsatish natijasini olib ketuvchi shaxsning (agar mavjud boʻlsa) JSHSHIR maʼlumotlari: ” ;
“I. (yuridik) Isteʼmolchi — yuridik shaxs toʻgʻrisida maʼlumot” boʻlimi quyidagi tahrirda bayon etilsin:
“I. (yuridik) Isteʼmolchi — yuridik shaxs toʻgʻrisida maʼlumot:
1. Toʻliq nomi: 2. Telefon raqami: 3. Elektron pochta manzili: 4. Davlat xizmatini koʻrsatish natijasini olib ketuvchi shaxsning (agar mavjud boʻlsa) JSHSHIR maʼlumotlari: ” ;
v) 4-ilovada :
16-band quyidagi mazmundagi toʻrtinchi xatboshi bilan toʻldirilsin:
“Soʻrovnomada isteʼmolchi tomonidan davlat xizmatlarini koʻrsatishning natijasini olib ketishga masʼul shaxs koʻrsatilgan holatlarda davlat xizmatlarini koʻrsatishning natijasini ushbu shaxsga taqdim etishda tegishli ishonchnoma talab etilmaydi”;
25-band quyidagi mazmundagi toʻrtinchi xatboshi bilan toʻldirilsin:
“Soʻrovnomada isteʼmolchi tomonidan davlat xizmatlarini koʻrsatishning natijasini olib ketishga masʼul shaxs koʻrsatilgan holatlarda davlat xizmatlarini koʻrsatishning natijasini ushbu shaxsga taqdim etishda tegishli ishonchnoma talab etilmaydi”;
2-ilovada :
“I. (jismoniy) Isteʼmolchi — jismoniy shaxs toʻgʻrisida maʼlumot” boʻlimi quyidagi tahrirda bayon etilsin:
“I. (jismoniy) Isteʼmolchi — jismoniy shaxs toʻgʻrisida maʼlumot:
1. F.I.O.: 2. Manzili: 3. Telefon raqami: 4. Elektron pochta manzili: 5. Davlat xizmatini koʻrsatish natijasini olib ketuvchi shaxsning (agar mavjud boʻlsa) JSHSHIR maʼlumotlari: ” ;
“I. (yuridik) Isteʼmolchi — yuridik shaxs toʻgʻrisida maʼlumot” boʻlimi quyidagi tahrirda bayon etilsin:
“I. (yuridik) Isteʼmolchi — yuridik shaxs toʻgʻrisida maʼlumot:
1. Toʻliq nomi: 2. Telefon raqami: 3. Elektron pochta manzili: 4. Davlat xizmatini koʻrsatish natijasini olib ketuvchi shaxsning (agar mavjud boʻlsa) JSHSHIR maʼlumotlari: ” ;
3-ilovadagi “I. Kelishilayotgan suv taʼminoti va suvni chiqarib tashlash loyihasi toʻgʻrisida maʼlumot” boʻlimi quyidagi mazmundagi uchinchi pozitsiya bilan toʻldirilsin:
“Davlat xizmatini koʻrsatish natijasini olib ketuvchi shaxsning (agar mavjud boʻlsa) JSHSHIR maʼlumotlari”.
37. Vazirlar Mahkamasining “Moʻtabar ayol” koʻkrak nishonini taʼsis etish chora-tadbirlari toʻgʻrisida” 2018-yil 2-apreldagi 257-son qarorida :
a) 2-banddagi “Hayʼatining qarori asosida” soʻzlari “raisining buyrugʻiga asosan” soʻzlari bilan almashtirilsin;
b) 5-banddagi “Oila va xotin-qizlarni qoʻllab-quvvatlash davlat maqsadli jamgʻarmasi” soʻzlari “Oila va xotin-qizlar qoʻmitasiga Davlat budjetidan ajratilgan mablagʻlar va Oʻzbekiston Respublikasi Oila va xotin-qizlar qoʻmitasini rivojlantirish va xodimlarini moddiy ragʻbatlantirish jamgʻarmasi” soʻzlari bilan almashtirilsin;
v) 1-ilovada :
6-band qoʻyidagi mazmundagi ikkinchi xatboshi bilan toʻldirilsin:
“Koʻkrak nishoni bilan taqdirlash, istisno tariqasida, Qoʻmita raisining buyrugʻiga asosan alohida holatlarda ham amalga oshirilishi mumkin”;
8-bandning ikkinchi xatboshisidagi “Oila va xotin-qizlarni qoʻllab-quvvatlash davlat maqsadli jamgʻarmasi” soʻzlari “Oila va xotin-qizlar qoʻmitasiga Davlat budjetidan ajratilgan mablagʻlar va Oʻzbekiston Respublikasi Oila va xotin-qizlar qoʻmitasini rivojlantirish va xodimlarini moddiy ragʻbatlantirish jamgʻarmasi” soʻzlari bilan almashtirilsin;
g) 3-ilovada :
toʻqqizinchi xatboshi quyidagi tahrirda bayon etilsin:
“Pastki chiziqdan 6 millimetr quyida, markazda oraligʻi 2 millimetrli ikki satrdan iborat matn joylashgan. Birinchi satrda “Oʻzbekiston Respublikasi Oila va xotin-qizlar”, ikkinchi satrda “qoʻmitasi raisi buyrugʻining “ (“Times new Roman Bolt” shrifti, 10-kegl) soʻzlari yozilgan”;
oʻn ikkinchi xatboshi quyidagi tahrirda bayon etilsin:
“Soʻnggi soʻzlardan 10 millimetr pastda, chap tomonda oraligʻi 2 millimetrli ikki satrdan iborat matn joylashgan. Birinchi satrda “Oʻzbekiston Respublikasi Oila va xotin-qizlar”, ikkinchi satrda “qoʻmitasi raisi” (“Times new Roman Bolt” shrifti, 10-kegl) soʻzlari yozilgan”.
38. Vazirlar Mahkamasining 2018-yil 3-maydagi 322-son qarori bilan tasdiqlangan Maʼmuriy huquqbuzarlik sodir etgan shaxslar va maʼmuriy huquqbuzarlik yoʻli bilan maʼnaviy, jismoniy yoki mulkiy zarar yetkazgan shaxslarni markazlashtirilgan hisobga olish tartibi toʻgʻrisidagi nizomga 8-ilovanin g 260-pozitsiyasidagi “Oʻzbekiston Respublikasi Moliya vazirligi huzuridagi” soʻzlari chiqarib tashlansin.
39. Vazirlar Mahkamasining 2018-yil 18-maydagi 371-son qarori bilan tasdiqlangan “Buyuk ipak yoʻli” xalqaro folklor musiqa festivalini oʻtkazish tartibi toʻgʻrisidagi nizomning 28-bandidagi “Oʻzbekiston Respublikasi Moliya vazirligi huzuridagi” soʻzlari chiqarib tashlansin.
40. Vazirlar Mahkamasining 2018-yil 12-iyuldagi 533-son qarori bilan tasdiqlangan Oʻzbekiston Respublikasi Iqtisodiyot va moliya vazirligi huzuridagi Qishloq xoʻjaligini davlat tomonidan qoʻllab-quvvatlash jamgʻarmasi toʻgʻrisidagi nizomning 12-bandi oltinchi xatboshisidagi va 35-bandidagi “Oʻzbekiston Respublikasi Iqtisodiyot va moliya vazirligi huzuridagi” soʻzlari chiqarib tashlansin.
41. Vazirlar Mahkamasining 2018-yil 5-sentabrdagi 707-son qarori bilan tasdiqlangan Oʻzbekiston Respublikasi fuqarolarining shaxsga doir maʼlumotlariga ishlov berishning alohida shartlariga rioya etilishi ustidan davlat nazoratini amalga oshirish tartibi toʻgʻrisidagi nizomning 2-bandi sakkizinchi xatboshisidagi “Vazirlar Mahkamasi huzuridagi Davlat personallashtirish markazi” soʻzlari “Adliya vazirligi huzuridagi Personallashtirish agentligi” soʻzlari bilan almashtirilsin.
42. Vazirlar Mahkamasining 2018-yil 14-sentabrdagi 733-son qarori bilan tasdiqlangan Notarial harakatlarni amalga oshirishda biometrik va pasportga oid maʼlumotlarni tekshirishning maʼmuriy reglamentining 1-bandidagi “Vazirlar Mahkamasi huzuridagi Davlat personallashtirish markazi” soʻzlari “Adliya vazirligi huzuridagi Personallashtirish agentligi” soʻzlari bilan almashtirilsin.
43. Vazirlar Mahkamasining 2018-yil 22-noyabrdagi 946-son qarori bilan tasdiqlangan Xalqaro baxshichilik sanʼati festivalini oʻtkazish tartibi toʻgʻrisidagi nizomning 22-bandidagi “Oʻzbekiston Respublikasi Moliya vazirligi huzuridagi” soʻzlari chiqarib tashlansin.
44. Vazirlar Mahkamasining 2018-yil 27-noyabrdagi 960-son qarori bilan tasdiqlangan Xalqaro hunarmandchilik festivalini oʻtkazish tartibi toʻgʻrisidagi nizomning 18-bandidagi “Oʻzbekiston Respublikasi Moliya vazirligi huzuridagi” soʻzlari chiqarib tashlansin.
45. Vazirlar Mahkamasining “Koʻp tarmoqli fermer xoʻjaliklari reyestrini shakllantirish va yuritish tartibi toʻgʻrisidagi nizomni tasdiqlash toʻgʻrisida” 2018-yil 29-noyabrdagi 972-son qarorida :
a) nomi quyidagi tahrirda bayon etilsin:
“Koʻp tarmoqli fermer xoʻjaliklari reyestrini yuritish boʻyicha davlat xizmatini koʻrsatishning maʼmuriy reglamentini tasdiqlash toʻgʻrisida”;
b) 1-band quyidagi tahrirda bayon etilsin:
“1. Koʻp tarmoqli fermer xoʻjaliklari reyestrini yuritish boʻyicha davlat xizmatini koʻrsatishning maʼmuriy reglamenti ilovaga muvofiq tasdiqlansin”;
b) ilova matni quyidagi tahrirda bayon etilsin:
“Koʻp tarmoqli fermer xoʻjaliklari reyestrini yuritish boʻyicha davlat xizmatini koʻrsatishning
1-bob. Umumiy qoidalar
1. Mazkur Maʼmuriy reglament (keyingi oʻrinlarda — Reglament) fermer xoʻjaliklarini Koʻp tarmoqli fermer xoʻjaliklari reyestriga kiritish, reyestrdan chiqarish, reyestrga oʻzgartirish kiritish va reyestrga kiritilganligi toʻgʻrisida maʼlumotnoma taqdim etish boʻyicha davlat xizmatlarini (keyingi oʻrinlarda — davlat xizmatlari) koʻrsatish tartibini belgilaydi.
2. Ushbu Reglamentda quyidagi tushunchalar qoʻllaniladi:
koʻp tarmoqli fermer xoʻjaligi — qishloq xoʻjaligi mahsulotlarini yetishtirish bilan birgalikda qishloq xoʻjaligi mahsulotlarini qayta ishlash, saqlash va sotish, sanoat ishlab chiqarishi, ishlarni bajarish, xizmatlar koʻrsatish va faoliyatning qonunchilik hujjatlarida taqiqlanmagan boshqa turlari bilan shugʻullanuvchi fermer xoʻjaligi;
Koʻp tarmoqli fermer xoʻjaliklari reyestri (keyingi oʻrinlarda — Reyestr) — qishloq xoʻjaligi mahsulotlarini yetishtirish bilan birgalikda qishloq xoʻjaligi mahsulotlarini qayta ishlash, saqlash va sotish, sanoat usulida ishlab chiqarish, ishlarni bajarish, xizmatlar koʻrsatish va faoliyatning qonunchilik hujjatlarida taqiqlanmagan boshqa turlari bilan shugʻullanuvchi koʻp tarmoqli fermer xoʻjaliklari elektron roʻyxati.
3. Davlat xizmatlari Oʻzbekiston fermer, dehqon xoʻjaliklari va tomorqa yer egalari kengashi (keyingi oʻrinlarda — vakolatli organ) tomonidan fermer xoʻjaligi rahbari yoki vakilining (keyingi oʻrinlarda — ariza beruvchi) ixtiyoriy murojaatiga asosan bepul koʻrsatiladi.
4. Reyestrni shakllantirish va yuritishning asosiy maqsad va vazifalari quyidagilardan iborat:
koʻp tarmoqli fermer xoʻjaliklari va ular tomonidan qishloq xoʻjaligi mahsulotlarini qayta ishlash, saqlash va sotish, sanoat usulida ishlab chiqarish faoliyati amalga oshirilishi, ishlarni bajarish, xizmatlar koʻrsatish va faoliyatning qonunchilik hujjatlarida taqiqlanmagan boshqa turlarini amalga oshirish haqidagi maʼlumotlarning yagona elektron bazasini yaratish;
respublikadagi fermer xoʻjaliklarining holati va salohiyati toʻgʻrisidagi maʼlumotlarni tizimli jamlab borish;
fermer xoʻjaliklarining qonunchilik hujjatlarida koʻp tarmoqli fermer xoʻjaliklari uchun belgilangan talablarga muvofiqligi toʻgʻrisidagi maʼlumotlar monitoringini yuritish imkoniyatini yaratish.
2-bob. Davlat xizmatlarini koʻrsatish tartibi
5. Davlat xizmatlari ushbu Reglamentga 1-ilovadagi sxemaga muvofiq koʻrsatiladi.
6. Ariza beruvchi davlat xizmatlaridan foydalanish uchun Davlat xizmatlari markaziga oʻzi kelib murojaat qiladi yoki davlat xizmatlaridan elektron shaklda foydalanish uchun Oʻzbekiston Respublikasi Yagona interaktiv davlat xizmatlari portalida (keyingi oʻrinlarda — YIDXP) roʻyxatdan oʻtadi.
Arizalar YIDXP orqali dam olish va bayram kunlaridan qatʼi nazar, har kuni 24 soat davomida yuborilishi mumkin.
Bunda arizalar ish vaqtidan keyin yoki dam olish va bayram kunlari tushganda, navbatdagi ish kuni arizalarning vakolatli organga tushgan va vakolatli organ tomonidan qabul qilingan kun hisoblanadi.
Ariza beruvchi oʻzi kelib murojaat qilgan taqdirda — Davlat xizmatlari markazi xodimi ariza beruvchi nomidan, YIDXP orqali murojaat qilgan taqdirda esa — mustaqil ravishda ushbu Reglamentga 2-ilovaga muvofiq shakldagi soʻrovnomani elektron shaklda toʻldiradi.
7. Fermer xoʻjaliklarini Reyestrga kiritish uchun soʻrovnomaga quyidagi hujjatlar ilova qilinadi:
koʻp tarmoqli fermer xoʻjaligining ixtisoslashuvi toʻgʻrisidagi maʼlumotlar;
ishlab turgan oʻz xususiy vositalarning asosiy roʻyxati nusxasi (ishlab chiqarish bazasi, mashina va mexanizmlar);
qishloq xoʻjaligi mahsulotlarini qayta ishlash, saqlash va sotish, sanoat usulida ishlab chiqarish boʻyicha faoliyat, ishlarni bajarish, xizmatlar koʻrsatish va faoliyatning qonunchilik hujjatlarida taqiqlanmagan boshqa turlari amalga oshirilishini tasdiqlovchi (fermer xoʻjaligi tomonidan tasdiqlangan) shartnomalar va hisob-fakturalar nusxasi (bajarilgan ishlar dalolatnomasi va shu kabilar);
moliyaviy koʻrsatkichlar toʻgʻrisidagi hisobot.
Davlat xizmatlaridan foydalanish uchun vakil orqali murojaat qilinganda vakilning vakolatini tasdiqlovchi ishonchnoma soʻrovnomaga ilova qilinadi.
Soʻrovnoma toʻldirilgandan soʻng ariza beruvchi maʼlumotlarning toʻgʻriligini tekshirib, soʻrovnomani identifikatsiya qilishning zamonaviy vositalari (Mobile-ID tizimi, elektron imzo, daktiloskopiya va boshqalar) bilan tasdiqlaydi.
Ariza beruvchi YIDXP orqali murojaat etgan taqdirda, soʻrovnomani elektron raqamli imzo bilan tasdiqlash talab etilmaydi.
8. Reyestr Reglamentga 3-ilovaga muvofiq elektron shaklda yuritiladi.
9. Reyestr koʻp tarmoqli fermer xoʻjaliklarining ixtisoslashuvidan kelib chiqib shakllantiriladi.
10. Koʻp tarmoqli fermer xoʻjaliklari Reyestrga kiritilishi zarur boʻlgan maʼlumotlardagi oʻzgarishlar toʻgʻrisida shunday oʻzgarishlarni asoslantiruvchi hujjatlarni ilova qilgan holda yetti ish kunidan kechiktirmasdan, ushbu Reglamentning 6-bandida belgilangan tartibda murojaat qilishi shart.
Bunda vakolatli organ soʻrovnomani ushbu Reglamentning 17-bandida belgilangan muddatda koʻrib chiqadi va kiritilgan oʻzgarishlar toʻgʻrisida Davlat xizmatlari markaziga yoki YIDXP orqali murojaat etilganda — ariza beruvchiga xabarnoma yuboradi.
11. Fermer xoʻjaligini Reyestrga kiritish yoki uni Reyestrdan chiqarish sanasi deb vakolatli organ tomonidan belgilangan tartibda tegishli qaror qabul qilingan sana hisoblanadi.
12. Taqdim etilgan hujjatlardagi maʼlumotlarning toʻgʻriligi va haqqoniyligi uchun ariza beruvchi shaxsan javobgar hisoblanadi.
13. Fermer xoʻjaligi tomonidan tayyorlangan hujjatlarning nusxalari fermer xoʻjaligi rahbari tomonidan lavozimi va imzolangan sana koʻrsatilgan holda tasdiqlanadi.
Hujjatlarga tuzatishlar kiritishga yoʻl qoʻyilmaydi.
14. Vakolatli organ quyidagi hollarda davlat xizmatlarini koʻrsatishni rad etadi:
fermer xoʻjaligi qonunchilik hujjatlarida koʻp tarmoqli fermer xoʻjaliklariga qoʻyiladigan talablarga muvofiq boʻlmaganda (fermer xoʻjaliklarini Reyestrga kiritishda);
ariza beruvchi tomonidan soʻrovnomada notoʻgʻri maʼlumotlar koʻrsatilganda;
mazkur Reglamentning 7-bandida koʻrsatilgan hujjatlar toʻliq ilova qilinmaganda (fermer xoʻjaliklarini Reyestrga kiritishda);
soʻrovnomaga ilova qilingan hujjatlarning haqiqiy emasligi aniqlanganda.
Davlat xizmatlarini koʻrsatishni boshqa asoslarga, shu jumladan, maqsadga muvofiq emasligi sabablariga koʻra rad etishga yoʻl qoʻyilmaydi.
Davlat xizmatlarini koʻrsatish rad etilganda vakolatli organ aniq sabablarni, tegishli hujjatlarni koʻrib chiqish uchun takroran taqdim etish mumkin boʻlgan muddatni koʻrsatgan holda, Davlat xizmatlari markaziga yoki YIDXP orqali murojaat etilganda — ariza beruvchiga xabarnoma yuboradi.
Xabarnomada koʻrsatilgan muddat kamchiliklarni bartaraf etish uchun zarur boʻladigan vaqtga mutanosib boʻlishi, lekin besh ish kunidan kam boʻlmasligi lozim.
Rad etish toʻgʻrisidagi xabarnomada koʻrsatilgan muddat tugagandan soʻng berilgan soʻrovnoma yangidan berilgan hisoblanadi.
15. Ariza beruvchi tomonidan Reyestrga kiritmaslikka asos boʻlgan kamchiliklar bartaraf etilganda, hujjatlarni qabul qilishda takroran rad qilinishiga yoʻl qoʻyilmaydi.
16. Ariza beruvchi tomonidan Reyestrga kiritish uchun taqdim qilingan hujjatlar qanday qaror qabul qilinishidan qatʼi nazar, vakolatli organ arxivida oʻn besh yil davomida saqlanadi.
17. Vakolatli organ uch ish kuni mobaynida soʻrovnomani koʻrib chiqib, taqdim etilgan hujjatlar ushbu Reglamentga muvofiq boʻlgan taqdirda, bu haqida qabul qilingan qaror asosida fermer xoʻjaligini Reyestrga kiritadi hamda ushbu Reglamentga 4-ilovadagi maʼlumotnomani QR-kod (matrik shtrixli kod) bilan rasmiylashtiradi va uni oʻz ERIsi bilan tasdiqlab, Davlat xizmatlari markaziga (oʻzi kelib murojaat etgan taqdirda) yoki ariza beruvchiga (elektron tarzda murojaat etgan taqdirda) YIDXP orqali yuboradi.
18. Davlat xizmatlari markazi oʻn daqiqa mobaynida xizmat natijasini ariza beruvchining elektron manziliga yuboradi hamda ariza beruvchini bu haqida axborot-kommunikatsiya tizimi orqali xabardor qiladi. Ariza beruvchining soʻroviga koʻra Davlat xizmatlari markazi xizmat natijasini elektron yoki qogʻoz shaklda taqdim etishi mumkin.
19. Koʻp tarmoqli fermer xoʻjaliklari quyidagi holatlarda Reyestrdan chiqariladi:
Reyestrdan ixtiyoriy chiqarish toʻgʻrisida ariza berilganda;
koʻp tarmoqli fermer xoʻjaligi tugatilganda;
koʻp tarmoqli fermer xoʻjaligi qayta tashkil etilganda (qoʻshib yuborish, qoʻshib olish, boʻlish va oʻzgartirish).
Mazkur bandning ikkinchi xatboshisida koʻrsatilgan holda ariza beruvchi ushbu Reglamentning 6-bandida belgilangan tartibda murojaat qiladi.
Mazkur bandning uchinchi va toʻrtinchi xatboshilarida koʻrsatilgan hollarda tadbirkorlik subyektlarini davlat roʻyxatidan oʻtkazish va hisobga qoʻyishning avtomatlashtirilgan tizimi tomonidan fermer xoʻjaligi tugatilganligi yoki qayta tashkil etilganligi toʻgʻrisida vakolatli organga kompozit tarzda xabarnoma yuboriladi.
20. Koʻp tarmoqli fermer xoʻjaligi ushbu Reglamentning 19-bandiga asosan kelib tushgan arizaga (xabarnoma) muvofiq vakolatli organ qaroriga asosan bir ish kunida Reyestrdan chiqariladi va bu haqida Reyestrga tegishli oʻzgartirishlar kiritiladi hamda Davlat xizmatlari markaziga yoki YIDXP orqali murojaat etilganda — ariza beruvchiga xabarnoma yuboriladi.
21. Koʻp tarmoqli fermer xoʻjaligi Reyestrdan chiqarilgan kundan boshlab ushbu fermer xoʻjaligining koʻp tarmoqli fermer xoʻjalik maqomi tugatiladi.
22. Ariza beruvchi fermer xoʻjaligi Reyestrga kiritilganligi toʻgʻrisida maʼlumotnoma olish uchun ushbu Reglamentning 6-bandida belgilangan tartibda murojaat qilishi mumkin.
Vakolatli organ avtomatik tarzda ushbu Reglamentga 4-ilovadagi maʼlumotnomani QR-kod (matrik shtrixli kod) bilan rasmiylashtiradi va uni oʻz ERIsi bilan tasdiqlab, Davlat xizmatlari markaziga (oʻzi kelib murojaat etgan taqdirda) yoki ariza beruvchiga (elektron tarzda murojaat etgan taqdirda) YIDXP orqali yuboradi.
Bunda mazkur bandning ikkinchi xatboshisida koʻrsatilgan maʼlumot taqdim etilganligi uchun toʻlov undirilmaydi.
3-bob. Yakunlovchi qoidalar
23. Vakolatli organ Reyestrni yuritishda manfaatdor vazirliklar va idoralar bilan oʻzaro hamkorlik qiladi.
Vazirliklar va idoralar bilan oʻzaro axborot almashinuvi bepul asosda, ularga Reyestrga kirish huquqini berish (zarurat boʻlganda) orqali amalga oshiriladi.
24. Ushbu Reglament talablarini buzishda aybdor boʻlgan shaxslar qonunchilikka muvofiq javob beradi.
Koʻp tarmoqli fermer xoʻjaliklari reyestrini yuritish boʻyicha davlat xizmatlari koʻrsatishning maʼmuriy reglamentiga 1-ILOVA
Koʻp tarmoqli fermer xoʻjaliklari reyestrini yuritish
Bosqichlar Subyektlar Tadbirlar Bajarish muddatlari 1-bosqich Ariza beruvchilar Davlat xizmatlaridan foydalanish uchun Davlat xizmatlari markaziga shaxsan kelib yoki Oʻzbekiston Respublikasi Yagona interaktiv davlat xizmatlari portali (keyingi oʻrinlarda — YIDXP) orqali murojaat qiladi. Oʻz xohishiga koʻra 2-bosqich 1. Davlat xizmatlari markazi 1. Markaz xodimi soʻrovnomani toʻldirib, vakolatli organga yuboradi. 1. Soʻrovnoma toʻldirilgandan keyin 10 daqiqada 2. YIDXP 2. Toʻldirilgan soʻrovnoma avtomatik tarzda vakolatli organga yuboriladi. 2. Real vaqt rejimida 3-bosqich Oʻzbekiston fermer, dehqon xoʻjaliklari va tomorqa yer egalari kengashi 1. Fermer xoʻjaligini Koʻp tarmoqli fermer xoʻjaliklari reyestriga (keyingi oʻrinlarda — Reyestr) kiritadi (Reyestrga oʻzgartirish kiritadi) yoki Reyestrga kiritishni rad etadi. 1. 3 ish kunida 2. Fermer xoʻjaligini Reyestrdan chiqaradi. 2. 1 ish kunida 3. Reyestrga kiritilganligi toʻgʻrisida maʼlumotnomani taqdim etadi. 3. Avtomatik tarzda 4-bosqich 1. Davlat xizmatlari markazi 1. Reyestrga kiritilganligi toʻgʻrisida ariza beruvchiga QR-kod (matrik shtrixli kod) qoʻyilgan maʼlumotnomani yuboradi. 1. 10 daqiqa ichida 2. YIDXP 2. YIDXP Reyestrga kiritilganligi toʻgʻrisida ariza beruvchiga QR-kod (matrik shtrixli kod) qoʻyilgan maʼlumotnoma yuboriladi. 2. Avtomatik tarzda
Koʻp tarmoqli fermer xoʻjaliklari reyestrini yuritish boʻyicha davlat xizmatlari koʻrsatishning maʼmuriy reglamentiga 2-ILOVA
Koʻp tarmoqli fermer xoʻjaliklari reyestrini yuritish boʻyicha davlat xizmatini koʻrsatish toʻgʻrisida
I. Fermer xoʻjaligi toʻgʻrisida maʼlumot: 1. Tashkilot nomi: 2. Joylashgan joyi (pochta manzili): 3. Soliq toʻlovchining identifikatsiya raqami (STIR): 4. Kadastr raqami: 5. Korxona va tashkilotning umumdavlat tasnifi kodi (KTUT): 6. Telefon raqami: II. Fermer xoʻjaligi rahbari (vakili) : 1. F.I.O.: 2. Jismoniy shaxsning shaxsiy identifikatsiya raqami (JSHSHIR): III. Soʻrovnomaga ilova qilinadigan hujjatlar: a) fermer xoʻjaliklarini Reyestrga kiritish uchun: koʻp tarmoqli fermer xoʻjaligining ixtisoslashuvi toʻgʻrisidagi maʼlumotlar; ishlab turgan oʻz xususiy vositalarning asosiy roʻyxati nusxasi (ishlab chiqarish bazasi, mashina va mexanizmlar); qishloq xoʻjaligi mahsulotlarini qayta ishlash, saqlash va sotish, sanoat ishlab chiqarishi boʻyicha faoliyat, ishlarni bajarish, xizmatlar koʻrsatish va faoliyatning qonunchilik hujjatlarida taqiqlanmagan boshqa turlari amalga oshirilishini tasdiqlovchi (fermer xoʻjaligi tomonidan tasdiqlangan) shartnomalar va hisob-fakturalar nusxasi (bajarilgan ishlar dalolatnomasi va shu kabilar); moliyaviy koʻrsatkichlar toʻgʻrisidagi hisobot; vakilning vakolatini tasdiqlovchi ishonchnoma. b) Reyestrga oʻzgartirish kiritish uchun: oʻzgartirishlarni asoslantiruvchi hujjatlar; vakilning vakolatini tasdiqlovchi ishonchnoma. v) Reyestrdan chiqarish va Reyestrga kiritilganligi toʻgʻrisida maʼlumotnoma olish uchun vakilning vakolatini tasdiqlovchi ishonchnoma.
Koʻp tarmoqli fermer xoʻjaliklari reyestrini yuritish boʻyicha davlat xizmatlari koʻrsatishning maʼmuriy reglamentiga 3-ILOVA
Koʻp tarmoqli fermer xoʻjaliklari reyestri
T/r Ariza tushgan sana va vaqt Koʻp tarmoqli fermer xoʻjaligi nomi Koʻp tarmoqli fermer xoʻjaligining davlat roʻyxatidan oʻtgan tartib raqami va sanasi Koʻp tarmoqli fermer xoʻjaligining ixtisoslashuvi Koʻp tarmoqli fermer xoʻjaligi joylashgan joy Ishlab turgan oʻz asosiy vositalari roʻyxati (ishlab chiqarish bazasi, mashina va mexanizmlar) Yer uchastkasining konturlari Yer uchastkasi kadastr raqami 1. 2. 3.
Koʻp tarmoqli fermer xoʻjaliklari reyestrini yuritish boʻyicha davlat xizmatlari koʻrsatishning maʼmuriy reglamentiga 4-ILOVA
Oʻzbekiston fermer, dehqon xoʻjaliklari va tomorqa yer egalari kengashi Fermer xoʻjaliklari Koʻp tarmoqli fermer xoʻjaliklari reyestriga k iritilganligi toʻgʻrisida MAʼLUMOTNOMA Reyestrga kiritilgan sana _________________________ Kun, oy, yil ______________________________________ Koʻp tarmoqli fermer xoʻjaligi nomi _______________ Tashkiliy-huquqiy shakli __________________________ Pochta manzili __________________________________ STIR __________________________________________ Hujjatning haqiqiyligini _________ ___________________ tasdiqlovchi Maʼlumotnomani bergan vakolatli organning nomi QR- kod Mazkur hujjat Vazirlar Mahkamasining 2017-yil 15-sentabrdagi 728-son qarori bilan tasdiqlangan Oʻzbekiston Respublikasi Yagona interaktiv davlat xizmatlari portali toʻgʻrisidagi nizomga muvofiq shakllantirilgan elektron hujjatning nusxasi hisoblanadi. Elektron hujjatning nusxasida koʻrsatilgan maʼlumotlar toʻgʻriligini tekshirish uchun repo.gov.uz veb-saytiga oʻting va elektron hujjatning noyob raqamini kiriting yoki mobil telefon yordamida QR-kodni skaner qiling. Diqqat! Vazirlar Mahkamasining 2017-yil 15-sentabrdagi 728-son qaroriga muvofiq elektron hujjatlardagi maʼlumotlar qonuniy hisoblanadi. Davlat organlariga Yagona portalda shakllantirilgan elektron hujjatlarning nusxalarini qabul qilishni rad etishlari qatʼiyan taqiqlangan.
”.
46. Vazirlar Mahkamasining 2018-yil 18-dekabrdagi 1027-son qarori bilan tasdiqlangan Maktabgacha taʼlimni rivojlantirish jamgʻarmasi toʻgʻrisidagi nizomning 14-bandidagi “Oʻzbekiston Respublikasi Moliya vazirligi huzuridagi” soʻzlari chiqarib tashlansin.
47. Vazirlar Mahkamasining “Yuksalish” umummilliy harakati — nodavlat notijorat tashkiloti va uning hududiy boʻlinmalari faoliyatini tashkil etish chora-tadbirlari toʻgʻrisida” 2019-yil 13-fevraldagi 124-son qarori 1-bandining “v” kichik bandidagi “Nodavlat notijorat tashkilotlari va fuqarolik jamiyatining boshqa” soʻzlari “Fuqarolik jamiyati” soʻzlari bilan almashtirilsin.
48. Vazirlar Mahkamasining 2019-yil 26-fevraldagi 172-son qarori bilan tasdiqlangan Oʻzbekiston Respublikasi Oliy va oʻrta maxsus taʼlim vazirligining Oliy taʼlim muassasalarini rivojlantirish jamgʻarmasi toʻgʻrisidagi nizomning 33-bandidagi “Oʻzbekiston Respublikasi Moliya vazirligi huzuridagi” soʻzlari chiqarib tashlansin.
49. Vazirlar Mahkamasining 2019-yil 30-martdagi 265-son qarori bilan tasdiqlangan Oʻzbekiston Respublikasi Turizm va madaniy meros vazirligi huzuridagi Madaniy meros agentligining Madaniy meros jamgʻarmasi toʻgʻrisidagi nizomning 15-bandidagi “Oʻzbekiston Respublikasi Moliya vazirligi huzuridagi” soʻzlari chiqarib tashlansin.
50. Vazirlar Mahkamasining “Maktabgacha hamda umumtaʼlim muassasalari faoliyatini tekshirish ishlarini tartibga solish chora-tadbirlari toʻgʻrisida” 2019-yil 25-apreldagi 352-son qaroriga 1-ilovaning 2-bandi “a” kichik bandining yettinchi xatboshisidagi va 2-ilovaning 2-bandi “a” kichik bandining yettinchi xatboshisidagi “Oʻzbekiston Respublikasi Moliya vazirligi huzuridagi” soʻzlari chiqarib tashlansin.
51. Vazirlar Mahkamasining 2019-yil 25-apreldagi 354-son qarori bilan tasdiqlangan Sharq taronalari xalqaro musiqa festivalini oʻtkazish tartibi toʻgʻrisidagi nizomning 27-bandidagi “Oʻzbekiston Respublikasi Moliya vazirligi huzuridagi” soʻzlari chiqarib tashlansin.
52. Vazirlar Mahkamasining “Maktabgacha taʼlim tashkilotlari faoliyatini yanada takomillashtirish chora-tadbirlari toʻgʻrisida” 2019-yil 13-maydagi 391-son qaroriga 3-ilovaning 66-bandidagi va 5-ilovaning 66-bandidagi “Oʻzbekiston Respublikasi Moliya vazirligi huzuridagi” soʻzlari chiqarib tashlansin.
53. Vazirlar Mahkamasining 2019-yil 15-maydagi 402-son qarori bilan tasdiqlangan Oʻzbekiston Respublikasi Monopoliyaga qarshi kurashish qoʻmitasi huzuridagi budjetdan tashqari Raqobatni rivojlantirishga koʻmaklashish jamgʻarmasi mablagʻlarini shakllantirish va ulardan foydalanish tartibi toʻgʻrisidagi nizomning 13-bandidagi “Oʻzbekiston Respublikasi Moliya vazirligi huzuridagi” soʻzlari chiqarib tashlansin.
54. Vazirlar Mahkamasining “Oʻzbekiston Respublikasi Prezidenti Administratsiyasi kanselyariyasi arxivining faoliyatini takomillashtirish chora-tadbirlari toʻgʻrisida” 2019-yil 17-maydagi 411-son qarorining 11-bandi birinchi xatboshisidagi “Oʻzbekiston Respublikasi “Oʻzarxiv” agentligi” soʻzlari “Oʻzbekiston Respublikasi Adliya vazirligi huzuridagi “Oʻzarxiv” agentligi” soʻzlari bilan almashtirilsin.
55. Vazirlar Mahkamasining 2019-yil 27-iyundagi 535-son qarori bilan tasdiqlangan “Xalqaro sirk sanʼati” festivalini oʻtkazish tartibi toʻgʻrisidagi nizomning 28-bandidagi “Oʻzbekiston Respublikasi Moliya vazirligi huzuridagi” soʻzlari chiqarib tashlansin.
56. Vazirlar Mahkamasining 2019-yil 12-iyuldagi 578-son qarori bilan tasdiqlangan Qishloq xoʻjaligi texnikasini kredit va lizing shartlarida xarid qilishni davlat tomonidan qoʻllab-quvvatlash tartibi toʻgʻrisidagi nizomning 24-bandi birinchi xatboshisidagi “Oʻzbekiston Respublikasi Moliya vazirligi huzuridagi” soʻzlari chiqarib tashlansin.
57. Vazirlar Mahkamasining 2019-yil 15-iyuldagi 587-son qarori bilan tasdiqlangan Lalmi va yaylov yer uchastkalarida tomchilatib va yomgʻirlatib sugʻorish texnologiyasini joriy qilish uchun ozuqabop ekinlar yetishtiruvchilarning sugʻorish tik quduqlarini burgʻilash bilan bogʻliq xarajatlarini qoplab berish tartibi toʻgʻrisidagi nizomning 20-bandi birinchi xatboshisidagi “Oʻzbekiston Respublikasi Moliya vazirligi huzuridagi” soʻzlari chiqarib tashlansin.
58. Vazirlar Mahkamasining “Yuridik va jismoniy shaxslarning elektr energiyasi, tabiiy gaz, ichimlik va issiq suvni hisobga olish uskunalarini (hisoblagichlarni) yechish, qiyoslashdan oʻtkazish va oʻrnatish boʻyicha davlat xizmatlari koʻrsatishning maʼmuriy reglamentlarini tasdiqlash toʻgʻrisida” 2019-yil 20-avgustdagi 698-son qarorida :
a) 1-ilovada :
30-band quyidagi mazmundagi ikkinchi xatboshi bilan toʻldirilsin:
“Soʻrovnomada talabgor tomonidan davlat xizmatlarini koʻrsatishning natijasini olib ketishga masʼul shaxs koʻrsatilgan holatlarda davlat xizmatlarini koʻrsatishning natijasini ushbu shaxsga taqdim etishda tegishli ishonchnoma talab etilmaydi”;
2-ilovada :
“I. Talabgor — jismoniy shaxs toʻgʻrisida maʼlumot” boʻlimi quyidagi mazmundagi 8-pozitsiya bilan toʻldirilsin:
“ 8. Davlat xizmatini koʻrsatish natijasini olib ketuvchi shaxsning (agar mavjud boʻlsa) JSHSHIR maʼlumotlari: ” ;
“II. Talabgor — yuridik shaxs toʻgʻrisida maʼlumot” boʻlimi quyidagi mazmundagi 8-pozitsiya bilan toʻldirilsin:
“ 8. Davlat xizmatini koʻrsatish natijasini olib ketuvchi shaxsning (agar mavjud boʻlsa) JSHSHIR maʼlumotlari: ” ;
b) 2-ilovada :
30-band quyidagi mazmundagi ikkinchi xatboshi bilan toʻldirilsin:
“Soʻrovnomada talabgor tomonidan davlat xizmatlarini koʻrsatishning natijasini olib ketishga masʼul shaxs koʻrsatilgan holatlarda davlat xizmatlarini koʻrsatishning natijasini ushbu shaxsga taqdim etishda tegishli ishonchnoma talab etilmaydi”;
2-ilovada :
“I. Talabgor — jismoniy shaxs toʻgʻrisida maʼlumot” boʻlimi quyidagi mazmundagi 8-pozitsiya bilan toʻldirilsin:
“ 8. Davlat xizmatini koʻrsatish natijasini olib ketuvchi shaxsning (agar mavjud boʻlsa) JSHSHIR maʼlumotlari: ” ;
“II. Talabgor — yuridik shaxs toʻgʻrisida maʼlumot” boʻlimi quyidagi mazmundagi 9-pozitsiya bilan toʻldirilsin:
“ 9. Davlat xizmatini koʻrsatish natijasini olib ketuvchi shaxsning (agar mavjud boʻlsa) JSHSHIR maʼlumotlari: ” ;
v) 3-ilovada :
30-band quyidagi mazmundagi ikkinchi xatboshi bilan toʻldirilsin:
“Soʻrovnomada talabgor tomonidan davlat xizmatlarini koʻrsatishning natijasini olib ketishga masʼul shaxs koʻrsatilgan holatlarda davlat xizmatlarini koʻrsatishning natijasini ushbu shaxsga taqdim etishda tegishli ishonchnoma talab etilmaydi”;
2-ilovada :
“I. Talabgor — jismoniy shaxs toʻgʻrisida maʼlumot” boʻlimi quyidagi mazmundagi 8-pozitsiya bilan toʻldirilsin:
“ 8. Davlat xizmatini koʻrsatish natijasini olib ketuvchi shaxsning (agar mavjud boʻlsa) JSHSHIR maʼlumotlari: ” ;
“II. Talabgor — yuridik shaxs toʻgʻrisida maʼlumot” boʻlimi quyidagi mazmundagi 8-pozitsiya bilan toʻldirilsin:
“ 8. Davlat xizmatini koʻrsatish natijasini olib ketuvchi shaxsning (agar mavjud boʻlsa) JSHSHIR maʼlumotlari: ” .
59. Vazirlar Mahkamasining “Tadbirkorlik subyektlarini ixtiyoriy tugatish va ularning faoliyatini toʻxtatish tartibi hamda Moliya-xoʻjalik faoliyatini amalga oshirmayotgan tadbirkorlik subyektlarini davlat reyestridan chiqarish tartibi toʻgʻrisidagi nizomlarni tasdiqlash haqida” 2019-yil 21-avgustdagi 704-son qarorida :
a) 1-ilovada :
37-bandning birinchi xatboshisidagi “uch ish kuni ichida” soʻzlari “avtomatik tarzda” soʻzlari bilan almashtirilsin;
quyidagi mazmundagi toʻrtinchi xatboshi bilan toʻldirilsin:
“Oʻzbekiston fermer, dehqon xoʻjaliklari va tomorqa yer egalari kengashini fermer xoʻjaligi tugatilganligi toʻgʻrisida xabardor qiladi”;
b) 2-ilova 16-bandining toʻrtinchi va beshinchi xatboshilardagi “tijorat tashkiloti” soʻzlaridan soʻng “shuningdek, Oʻzbekiston fermer, dehqon xoʻjaliklari va tomorqa yer egalari kengashiga fermer xoʻjaligi” soʻzlari bilan toʻldirilsin.
60. Vazirlar Mahkamasining “Aholiga huquqiy axborotni yetkazish va yuridik yordam koʻrsatish tizimini yanada takomillashtirish chora-tadbirlari toʻgʻrisida” 2019-yil 6-sentabrdagi 741-son qarorida 8-band hamda qarorga 2-ilova oʻz kuchini yoʻqotgan deb topilsin.
61. Vazirlar Mahkamasining “Mehnat bozorida mehnat munosabatlarini tartibga solishga doir qoʻshimcha chora-tadbirlar toʻgʻrisida” 2019-yil 6-sentabrdagi 743-son qarorining 5-bandidagi “Oʻzbekiston Respublikasi Moliya vazirligi huzuridagi” soʻzlari chiqarib tashlansin.
62. Vazirlar Mahkamasining 2019-yil 17-sentabrdagi 778-son qarori bilan tasdiqlangan Oʻzbekiston Respublikasi hududida foydalanilayotgan, sotish yoki shaxsiy foydalanish uchun olib kiriladigan va ishlab chiqariladigan mobil qurilmalarni roʻyxatga olish tartibi toʻgʻrisidagi nizomning 31 1 -bandidagi “Vazirlar Mahkamasi huzuridagi Davlat personallashtirish markazi” soʻzlari “Adliya vazirligi huzuridagi Personallashtirish agentligi” soʻzlari bilan almashtirilsin.
64. Vazirlar Mahkamasining 2020-yil 30-yanvardagi 49-son qarori bilan tasdiqlangan Konsullik roʻyxatida turuvchi Oʻzbekiston Respublikasi fuqarolariga Oʻzbekiston Respublikasining xorijdagi konsullik muassasalari, Oʻzbekiston Respublikasi Tashqi ishlar vazirligining Konsullik-huquqiy departamenti, shuningdek, Oʻzbekiston Respublikasi Tashqi ishlar vazirligining Qoraqalpogʻiston Respublikasi va viloyatlardagi boʻlinmalari tomonidan Oʻzbekiston Respublikasi fuqarosining xorijga chiqish biometrik pasportini rasmiylashtirish, berish va almashtirish tartibi toʻgʻrisidagi nizomda :
a) 20-banddagi “Vazirlar Mahkamasi huzuridagi Davlat personallashtirish markaziga (keyingi oʻrinlarda Davlat personallashtirish markazi deb ataladi)” soʻzlari “Adliya vazirligi huzuridagi Personallashtirish agentligiga (keyingi oʻrinlarda — Personallashtirish agentligi)” soʻzlari bilan almashtirilsin;
b) 22-banddagi “Davlat personallashtirish markazi” va “Axborot texnologiyalari va kommunikatsiyalarini rivojlantirish vazirligining” soʻzlari tegishlicha “Personallashtirish agentligi” va “Raqamli texnologiyalar vazirligining” soʻzlari bilan almashtirilsin;
v) 39 va 40-bandlardagi tegishli kelishikdagi “Davlat personallashtirish markazi” soʻzlari tegishli kelishikdagi “Personallashtirish agentligi” soʻzlari bilan almashtirilsin.
65. Vazirlar Mahkamasining 2020-yil 8-fevraldagi 71-son qarori bilan tasdiqlangan Shaxsga doir maʼlumotlar bazalarining davlat reyestri toʻgʻrisidagi nizomda :
a) 7-banddagi “Vazirlar Mahkamasi huzuridagi Davlat personallashtirish markazi (keyingi oʻrinlarda Davlat personallashtirish markazi deb ataladi)” soʻzlari “Adliya vazirligi huzuridagi Personallashtirish agentligi (keyingi oʻrinlarda — Personallashtirish agentligi)” soʻzlari bilan almashtirilsin;
b) 8-banddagi , 12-bandning birinchi xatboshisidagi , 15 , 16 , 18 , 19 , 21 , 24 , 27 , 30 va 31-bandlardagi tegishli kelishikdagi “Davlat personallashtirish markazi” soʻzlari tegishli kelishikdagi “Personallashtirish agentligi” soʻzlari bilan almashtirilsin;
v) 1-ilovada :
1 va 3-bosqichlarning “Tadbirlar” ustunidagi “Davlat personallashtirish markaziga” soʻzlari “Personallashtirish agentligiga” soʻzlari bilan almashtirilsin;
2 va 4-bosqichlarning “Subyektlar” ustunidagi “Davlat personallashtirish markazi” soʻzlari “Personallashtirish agentligi” soʻzlari bilan almashtirilsin;
g) 3-ilovaning matnidagi “Vazirlar Mahkamasi huzuridagi Davlat personallashtirish markazi” soʻzlari “Adliya vazirligi huzuridagi Personallashtirish agentligi” soʻzlari bilan almashtirilsin.
66. Vazirlar Mahkamasining “Oʻzbekiston Respublikasi “Oʻzarxiv” agentligi toʻgʻrisidagi nizomni tasdiqlash haqida” 2020-yil 8-fevraldagi 72-son qarorida :
a) 1-banddagi “Oʻzbekiston Respublikasi “Oʻzarxiv” agentligi” soʻzlari “Oʻzbekiston Respublikasi Adliya vazirligi huzuridagi “Oʻzarxiv” agentligi” soʻzlari bilan almashtirilsin;
b) ilovada :
nomi va 1-banddagi tegishli kelishikdagi “Oʻzbekiston Respublikasi “Oʻzarxiv” agentligi” soʻzlari tegishli kelishikdagi “Oʻzbekiston Respublikasi Adliya vazirligi huzuridagi “Oʻzarxiv” agentligi” soʻzlari bilan almashtirilsin;
8-band quyidagi tahrirda bayon etilsin:
“8. Agentlikning rasmiy nomi:
a) davlat tilida:
toʻliq nomi — Oʻzbekiston Respublikasi Adliya vazirligi huzuridagi “Oʻzarxiv” agentligi, qisqartirilgan nomi — “Oʻzarxiv” agentligi;
b) rus tilida:
toʻliq nomi — Agenstvo “Uzarxiv” pri Ministerstve yustitsii Respubliki Uzbekistan, qisqartirilgan nomi — Agenstvo “Uzarxiv”;
v) ingliz tilida:
toʻliq nomi — Agency “Uzarchive” under the Ministry of Justice of the Republic of Uzbekistan, qisqartirilgan nomi — Agency “Uzarchive”;
10-bandda :
yettinchi xatboshidagi “shaxsiy tarkib hujjatlari davlat arxivlari” soʻzlari chiqarib tashlansin;
sakkizinchi xatboshi chiqarib tashlansin;
11-bandda :
birinchi xatboshi quyidagi tahrirda bayon etilsin:
“Hududiy boshqarmalar Agentlikka hisob beradi”;
ikkinchi xatboshidagi “Agentlikning hududiy boshqarmalari va tegishli tuman (shahar) hokimliklariga” soʻzlari “Agentlikning hududiy boshqarmalariga” soʻzlari bilan almashtirilsin;
uchinchi xatboshidagi “Markaz” soʻzi chiqarib tashlansin;
13-bandning “v” kichik bandi oʻn birinchi xatboshisi chiqarib tashlansin;
15-bandning oʻn beshinchi xatboshisidagi “davlat qoʻmitalari,” soʻzlari chiqarib tashlansin;
17-bandning oʻn yettinchi va oʻn sakkizinchi xatboshilaridagi “Markaz” soʻzi chiqarib tashlansin;
24-bandning yigirma toʻrtinchi xatboshisidagi “va ularning filiallari, shaxsiy tarkib hujjatlari davlat arxivlari” soʻzlari chiqarib tashlansin;
30-banddagi va 31-bandning birinchi xatboshisidagi “oʻrinbosarlari” soʻzi “oʻrinbosari” soʻzi bilan almashtirilsin;
32-band quyidagi tahrirda bayon etilsin:
“32. Direktor boʻlmagan vaqtda, uning vakolatlari oʻrinbosar tomonidan amalga oshiriladi”;
33-bandning birinchi xatboshisidagi “tegishlicha Qoraqalpogʻiston Respublikasi Vazirlar Kengashi, viloyatlar va Toshkent shahar hokimliklari” soʻzlari “adliya vaziri bilan” soʻzlari bilan almashtirilsin;
34-bandning birinchi xatboshisidagi “Vazirlar Mahkamasi” soʻzlari “adliya vaziri” soʻzlari bilan almashtirilsin;
36-band quyidagi tahrirda bayon etilsin:
“36. Qoraqalpogʻiston Respublikasi, Toshkent shahar markaziy davlat arxivlari direktorlari va uning oʻrinbosarlari, viloyat davlat arxivlari direktorlari hamda oʻrinbosarlari Agentlikning tegishli hududiy boshqarmalari rahbarlari tomonidan Agentlik bilan kelishgan holda lavozimga tayinlanadi hamda qonunchilikda belgilangan tartibda hududiy boshqarmalari rahbarlari tomonidan mustaqil ravishda lavozimdan ozod etiladi”;
37-banddagi “qonun” soʻzi “qonunchilik” soʻzi bilan almashtirilsin;
38-band quyidagi tahrirda bayon etilsin:
“38. Tuman, shahar davlat arxivlari direktorlari Agentlikning arxiv ishi hududiy boshqarmalari rahbarlari tomonidan Agentlik bilan kelishgan holda lavozimga tayinlanadi hamda qonunchilik hujjatlarida belgilangan tartibda hududiy boshqarmalari rahbarlari tomonidan mustaqil ravishda lavozimdan ozod etiladi.
Davlat arxivlarining filiallari direktorlari davlat arxivi direktori tomonidan tegishlicha Agentlikning arxiv ishi hududiy boshqarmalari bilan kelishilgan holda lavozimga tayinlanadi hamda qonunchilik hujjatlarida belgilangan tartibda davlat arxivi direktori tomonidan mustaqil ravishda lavozimdan ozod etiladi”;
39-banddagi “Qoraqalpogʻiston Respublikasi Vazirlar Kengashi Raisi, viloyatlar va Toshkent shahar hokimlari bilan kelishgan holda” soʻzlari “Adliya vaziri tomonidan belgilangan tartibda tasdiqlanadigan namunaviy nizomlarga asosan ishlab chiqiladi va” soʻzlari bilan almashtirilsin;
40-banddagi “Markaz va Jamgʻarma rahbarlari” soʻzlari “Jamgʻarma rahbari” soʻzlari bilan almashtirilsin;
41-banddagi “Markaz va Jamgʻarma nizomlari” soʻzlari “Jamgʻarma nizomi” soʻzlari bilan almashtirilsin.
67. Vazirlar Mahkamasining 2020-yil 24-fevraldagi 109-son qarori bilan tasdiqlangan Qishloq xoʻjaligida foydalanilmayotgan yerlarni foydalanishga kiritishda irrigatsiya va melioratsiya obyektlarini qurish va rekonstruksiya qilish bilan bogʻliq xarajatlarni qoplab berish tartibi toʻgʻrisidagi nizomning 21-bandidagi “Oʻzbekiston Respublikasi Iqtisodiyot va moliya vazirligi huzuridagi” soʻzlari chiqarib tashlansin.
68. Vazirlar Mahkamasining “Oʻzbekiston Respublikasida identifikatsiya ID-kartalarini rasmiylashtirish va berish tizimini joriy etish chora-tadbirlari toʻgʻrisida” 2020-yil 6-martdagi 129-son qarorining 9-bandi uchinchi xatboshisidagi “Vazirlar Mahkamasi huzuridagi Davlat personallashtirish markazi” soʻzlari “Adliya vazirligi huzuridagi Personallashtirish agentligi” soʻzlari bilan almashtirilsin.
69. Vazirlar Mahkamasining 2020-yil 9-martdagi 133-son qarori bilan tasdiqlangan Ilmiy-tadqiqot ishlariga davlat buyurtmasi toʻgʻrisidagi nizomning 90 17 -bandidagi “Oʻzbekiston Respublikasi Moliya vazirligi huzuridagi” soʻzlari chiqarib tashlansin.
70. Vazirlar Mahkamasining 2020-yil 13-martdagi 155-son qarori bilan tasdiqlangan Suv xoʻjaligi sohasidagi loyiha-qidiruv ishlarini ilmiy-texnik jihatdan kuzatishni tashkil etish va moliyalashtirish tartibi toʻgʻrisidagi nizomning 24-bandidagi “Oʻzbekiston Respublikasi Moliya vazirligi huzuridagi” soʻzlari chiqarib tashlansin.
71. Vazirlar Mahkamasining “Arxiv ishi va ish yuritish sohasidagi ayrim normativ-huquqiy hujjatlarni tasdiqlash toʻgʻrisida” 2020-yil 19-martdagi 174-son qarorida :
a) 1-bandning uchinchi xatboshisidagi “Oʻzbekiston Respublikasi “Oʻzarxiv” agentligi” soʻzlari “Oʻzbekiston Respublikasi Adliya vazirligi huzuridagi “Oʻzarxiv” agentligi” soʻzlari bilan almashtirilsin;
b) 2-ilovada :
nomidagi , 1-banddagi va 10-bandning toʻrtinchi xatboshisidagi “Oʻzbekiston Respublikasi “Oʻzarxiv” agentligi” soʻzlari “Oʻzbekiston Respublikasi Adliya vazirligi huzuridagi “Oʻzarxiv” agentligi” soʻzlari bilan almashtirilsin;
2-banddagi “Moliya vazirligining” hamda “Oʻzbekiston Respublikasi “Oʻzarxiv” agentligining” soʻzlari tegishlicha “Iqtisodiyot va moliya vazirligining” hamda “Oʻzbekiston Respublikasi Adliya vazirligi huzuridagi “Oʻzarxiv” agentligining” soʻzlari bilan almashtirilsin;
4-bandda :
uchinchi xatboshi chiqarib tashlansin;
toʻrtinchi — yettinchi xatboshilar tegishlicha uchinchi — oltinchi xatboshilar deb hisoblansin;
13-band quyidagi tahrirda bayon etilsin:
“13. Jamgʻarmaning daromadlar va xarajatlar smetasiga tegishli oʻzgartirish va qoʻshimchalar faqat Agentlik direktori oʻrinbosarlari, Qoraqalpogʻiston Respublikasi, viloyatlar va Toshkent shahar arxiv ishi hududiy boshqarmalari boshliqlari, Oʻzbekiston milliy arxivlari direktorlarining asosli yozma murojaati asosida Jamgʻarmani boshqarish Kengashi roziligi bilan amalga kiritiladi”;
31-bandidagi “Oʻzbekiston Respublikasi Moliya vazirligi huzuridagi” soʻzlari chiqarib tashlansin;
ilovada :
nomidagi , 2 va 5-bosqichlarning “Masʼullar” ustunidagi hamda 4-bosqichning “Chora-tadbirlar” ustuni 2-bandidagi “Oʻzbekiston Respublikasi “Oʻzarxiv” agentligi” soʻzlari “Oʻzbekiston Respublikasi Adliya vazirligi huzuridagi “Oʻzarxiv” agentligi” soʻzlari bilan almashtirilsin;
3-bosqichda:
“Masʼullar” ustunidagi “Oʻzbekiston Respublikasi “Oʻzarxiv” agentligi, Moliya vazirligi” soʻzlari “Oʻzbekiston Respublikasi Adliya vazirligi huzuridagi “Oʻzarxiv” agentligi, Iqtisodiyot va moliya vazirligi” soʻzlari bilan almashtirilsin;
“Chora-tadbirlar” ustunidagi “Moliya vazirligida” soʻzlari “Iqtisodiyot va moliya vazirligida” soʻzlari bilan almashtirilsin;
v) 3-ilovaning 3-bandidagi “Oʻzbekiston Respublikasi “Oʻzarxiv” agentligi” soʻzlari “Oʻzbekiston Respublikasi Adliya vazirligi huzuridagi “Oʻzarxiv” agentligi” soʻzlari bilan almashtirilsin.
72. Vazirlar Mahkamasining 2020-yil 25-martdagi 182-son qarori bilan tasdiqlangan Uy-joy sotib olish uchun fuqarolarga subsidiya toʻlash tartibi toʻgʻrisidagi nizomda :
a) 31-band quyidagi mazmundagi beshinchi xatboshi bilan toʻldirilsin:
“Arizada ariza beruvchi tomonidan davlat xizmatlarini koʻrsatishning natijasini olib ketishga masʼul shaxs koʻrsatilgan holatlarda davlat xizmatlarini koʻrsatishning natijasini ushbu shaxsga taqdim etishda tegishli ishonchnoma talab etilmaydi”;
b) 5-ilova quyidagi mazmundagi 12-band bilan toʻldirilsin:
“12. Davlat xizmatini koʻrsatish natijasini olib ketuvchi shaxsning (agar mavjud boʻlsa) JSHSHIR maʼlumotlari:_______________________”.
73. Vazirlar Mahkamasining 2020-yil 12-maydagi 280-son qarori bilan tasdiqlangan Parrandachilik xoʻjaliklari tomonidan import qilingan bir kunlik nasldor joʻjalar uchun subsidiya berish tartibi toʻgʻrisidagi nizomning 23-bandidagi “Oʻzbekiston Respublikasi Iqtisodiyot va moliya vazirligi huzuridagi” soʻzlari chiqarib tashlansin.
74. Vazirlar Mahkamasining 2020-yil 25-avgustdagi 512-son qarori bilan tasdiqlangan Eksport qiluvchilar garov sifatida sugʻurta xizmatlaridan foydalanganda, sugʻurta mukofoti uchun toʻlov xarajatlarini kompensatsiya qilish tartibi toʻgʻrisidagi nizomning 24-bandidagi “Oʻzbekiston Respublikasi Moliya vazirligi huzuridagi” soʻzlari chiqarib tashlansin.
75. Vazirlar Mahkamasining “Kadastr sohasida ayrim davlat xizmatlari koʻrsatishning maʼmuriy reglamentlarini tasdiqlash toʻgʻrisida” 2020-yil 2-sentabrdagi 535-son qarorida :
a) 1-ilovada :
21-band quyidagi mazmundagi ikkinchi xatboshi bilan toʻldirilsin:
“Soʻrovnomada ariza beruvchi tomonidan davlat xizmatlarini koʻrsatishning natijasini olib ketishga masʼul shaxs koʻrsatilgan holatlarda davlat xizmatlarini koʻrsatishning natijasini ushbu shaxsga taqdim etishda tegishli ishonchnoma talab etilmaydi”;
2-ilova quyidagi mazmundagi “V. Davlat xizmatini koʻrsatish natijasini olib ketuvchi shaxsning (agar mavjud boʻlsa) JSHSHIR maʼlumotlari” boʻlimi bilan toʻldirilsin:
“ V. Davlat xizmatini koʻrsatish natijasini olib ketuvchi shaxsning (agar mavjud boʻlsa) JSHSHIR maʼlumotlari : ” ;
b) 2-ilovada :
3-bandning ikkinchi xatboshisi “Davlat aktivlarini boshqarish agentligi” soʻzlaridan keyin “Oʻzdaverloyiha” davlat ilmiy-loyihalash instituti va uning hududiy boʻlinmalari” soʻzlari bilan toʻldirilsin;
7-band quyidagi mazmundagi yettinchi xatboshi bilan toʻldirilsin:
“Oʻzdaverloyiha” davlat ilmiy-loyihalash instituti va uning hududiy boʻlinmalari — Vazirlar Mahkamasining 2021-yil 24-noyabrdagi 709-son qarori bilan tasdiqlangan Boʻsh turgan qishloq xoʻjaligiga moʻljallangan yer uchastkalarini qishloq xoʻjaligi maqsadlari uchun elektron onlayn-auksion savdo orqali ijaraga berish tartibi toʻgʻrisidagi nizomga asosan tashkil etilgan elektron onlayn-auksion savdo natijasida yuzaga kelgan koʻchmas mulkka boʻlgan huquqlarni davlat roʻyxatidan oʻtkazish”;
16-band quyidagi mazmundagi ikkinchi xatboshi bilan toʻldirilsin:
“Soʻrovnomada ariza beruvchi tomonidan davlat xizmatlarini koʻrsatishning natijasini olib ketishga masʼul shaxs koʻrsatilgan holatlarda davlat xizmatlarini koʻrsatishning natijasini ushbu shaxsga taqdim etishda tegishli ishonchnoma talab etilmaydi”;
1-ilovaning 2 va 4-bosqichlari “Subyektlar” ustuni “Davlat aktivlarini boshqarish agentligi” soʻzlaridan keyin “Oʻzdaverloyiha” davlat ilmiy-loyihalash instituti va uning hududiy boʻlinmalari” soʻzlari bilan toʻldirilsin;
2-ilova quyidagi mazmundagi “III. Davlat xizmatini koʻrsatish natijasini olib ketuvchi shaxs (agar mavjud boʻlsa) toʻgʻrisidagi maʼlumotlar” boʻlimi bilan toʻldirilsin:
“ III. Davlat xizmatini koʻrsatish natijasini olib ketuvchi shaxs (agar mavjud boʻlsa) toʻgʻrisidagi maʼlumotlar : JSHSHIR ” ;
v) 3-ilovada :
26-band quyidagi mazmundagi uchinchi xatboshi bilan toʻldirilsin:
“Soʻrovnomada ariza beruvchi tomonidan davlat xizmatlarini koʻrsatishning natijasini olib ketishga masʼul shaxs koʻrsatilgan holatlarda davlat xizmatlarini koʻrsatishning natijasini ushbu shaxsga taqdim etishda tegishli ishonchnoma talab etilmaydi”;
3-ilova quyidagi mazmundagi “IV. Davlat xizmatini koʻrsatish natijasini olib ketuvchi shaxs (agar mavjud boʻlsa) toʻgʻrisidagi maʼlumotlar” boʻlimi bilan toʻldirilsin:
“ IV. Davlat xizmatini koʻrsatish natijasini olib ketuvchi shaxs (agar mavjud boʻlsa) toʻgʻrisidagi maʼlumotlar: JSHSHIR: ” ;
g) 4-ilovada :
27-band quyidagi mazmundagi uchinchi xatboshi bilan toʻldirilsin:
“Soʻrovnomada ariza beruvchi tomonidan davlat xizmatlarini koʻrsatishning natijasini olib ketishga masʼul shaxs koʻrsatilgan holatlarda davlat xizmatlarini koʻrsatishning natijasini ushbu shaxsga taqdim etishda tegishli ishonchnoma talab etilmaydi”;
3-ilova quyidagi mazmundagi “IV. Davlat xizmatini koʻrsatish natijasini olib ketuvchi shaxs (agar mavjud boʻlsa) toʻgʻrisidagi maʼlumotlar” boʻlimi bilan toʻldirilsin:
“ IV. Davlat xizmatini koʻrsatish natijasini olib ketuvchi shaxs (agar mavjud boʻlsa) toʻgʻrisidagi maʼlumotlar: JSHSHIR: ” ;
d) 5a-ilovada :
17-band quyidagi mazmundagi ikkinchi xatboshi bilan toʻldirilsin:
“Soʻrovnomada ariza beruvchi tomonidan davlat xizmatlarini koʻrsatishning natijasini olib ketishga masʼul shaxs koʻrsatilgan holatlarda davlat xizmatlarini koʻrsatishning natijasini ushbu shaxsga taqdim etishda tegishli ishonchnoma talab etilmaydi”;
2-ilova quyidagi mazmundagi “V. Davlat xizmatini koʻrsatish natijasini olib ketuvchi shaxs (agar mavjud boʻlsa) toʻgʻrisidagi maʼlumotlar” boʻlimi bilan toʻldirilsin:
“ V. Davlat xizmatini koʻrsatish natijasini olib ketuvchi shaxs (agar mavjud boʻlsa) toʻgʻrisidagi maʼlumotlar: JSHSHIR ” ;
76. Vazirlar Mahkamasining “Oʻzbekiston Respublikasining fuqaroligi masalalarini koʻrib chiqishda zamonaviy axborot-kommunikatsiya texnologiyalarini tatbiq etish boʻyicha qoʻshimcha chora-tadbirlar toʻgʻrisida” 2020-yil 16-sentabrdagi 557-son qarorining 5-bandida :
“Vazirlar Mahkamasi huzuridagi Davlat personallashtirish markazi,” soʻzlari chiqarib tashlansin;
“Davlat soliq qoʻmitasi” soʻzlari “Soliq qoʻmitasi” soʻzlari bilan almashtirilsin.
78. Vazirlar Mahkamasining “Koronavirus pandemiyasi tufayli yuzaga kelgan iqtisodiy vaziyatda turizm sohasi subyektlarini qoʻllab-quvvatlash va turizm infratuzilmasini rivojlantirish toʻgʻrisida” 2020-yil 6-oktabrdagi 602-son qaroriga 1-ilovaning 36 va 37-bandlaridagi hamda 2-ilovaning 57-bandidagi , 59-bandi ikkinchi xatboshisidagi va 62-bandidagi “Oʻzbekiston Respublikasi Moliya vazirligi huzuridagi” soʻzlari chiqarib tashlansin.
79. Vazirlar Mahkamasining “Arxiv ishi va ish yuritish sohasiga oid normativ-huquqiy hujjatlarni tasdiqlash toʻgʻrisida” 2020-yil 10-noyabrdagi 706-son qarorida :
a) 1-ilovada :
3 va 12-bandlardagi “Oʻzbekiston Respublikasi “Oʻzarxiv” agentligi” soʻzlari “Oʻzbekiston Respublikasi Adliya vazirligi huzuridagi “Oʻzarxiv” agentligi” soʻzlari bilan almashtirilsin;
ilovaning 3-bosqichi “Tadbirlar” ustuni 1-bandi ikkinchi xatboshisidagi “Oʻzbekiston Respublikasi “Oʻzarxiv” agentligi” soʻzlari “Oʻzbekiston Respublikasi Adliya vazirligi huzuridagi “Oʻzarxiv” agentligi” soʻzlari bilan almashtirilsin;
b) 2-ilovaning 3-bandidagi “Oʻzbekiston Respublikasi “Oʻzarxiv” agentligi” soʻzlari “Oʻzbekiston Respublikasi Adliya vazirligi huzuridagi “Oʻzarxiv” agentligi” soʻzlari bilan almashtirilsin.
80. Vazirlar Mahkamasining 2021-yil 23-fevraldagi 95-son qarori bilan tasdiqlangan Qishloq xoʻjaligi ishlab chiqaruvchilarining suvni tejaydigan sugʻorish texnologiyalarini joriy etish boʻyicha xarajatlarining bir qismini qoplash va berilgan subsidiyani qaytarish tartibi toʻgʻrisidagi nizomda :
23 8 -banddagi “Oʻzbekiston Respublikasi Iqtisodiyot va moliya vazirligi huzuridagi” soʻzlari chiqarib tashlansin;
48-banddagi “Oʻzbekiston Respublikasi Moliya vazirligi huzuridagi” soʻzlari chiqarib tashlansin.
81. Vazirlar Mahkamasining 2021-yil 24-fevraldagi 100-son qarori bilan tasdiqlangan Oʻzbekiston boʻylab sayohat qilish xarajatlarining bir qismini Oʻzbekiston Respublikasi respublika budjetidan qaytarish tartibi toʻgʻrisidagi nizomning 46-bandidagi “Moliya vazirligi huzuridagi” soʻzlari chiqarib tashlansin.
83. Vazirlar Mahkamasining 2021-yil 1-martdagi 112-son qarori bilan tasdiqlangan Qashqadaryo hududida turizmni rivojlantirish jamgʻarmasi mablagʻlarini shakllantirish va ulardan foydalanish tartibi toʻgʻrisidagi nizomning 27-bandi quyidagi tahrirda bayon etilsin:
“27. Jamgʻarma mablagʻlaridan oqilona va maqsadli foydalanishni nazorat qilish har yil yakuni bilan keyingi yilning 1-fevral kuniga qadar belgilangan tartibda Davlat moliyaviy nazorati inspeksiyasi tomonidan amalga oshiriladi. Bunda 10-fevralga qadar amalga oshirilgan nazorat yakunlari boʻyicha Vazirlar Mahkamasiga axborot taqdim etiladi”.
84. Vazirlar Mahkamasining 2021-yil 4-martdagi 120-son qarori bilan tasdiqlangan Oʻzbekiston Respublikasi davlat mukofotlari berilgan shaxslarga bir yoʻla toʻlanadigan pul mukofotlarini toʻlashga mablagʻlar ajratish va toʻlash tartibi toʻgʻrisidagi nizomning 14-bandidagi “Oʻzbekiston Respublikasi Moliya vazirligi huzuridagi” soʻzlari chiqarib tashlansin.
85. Vazirlar Mahkamasining 2021-yil 10-martdagi 128-son qarori bilan tasdiqlangan Pillachilik va tutchilik tashkilotlariga tutzorlarda suvni tejaydigan sugʻorish texnologiyalarini joriy qilish uchun sarflangan xarajatlarning bir qismini qoplash tartibi toʻgʻrisidagi nizomning 24-bandidagi va Nizomga 1-ilovaning “X bosqich” pozitsiyasi “Subyektlar” ustunidagi “Moliya vazirligi huzuridagi” soʻzlari chiqarib tashlansin.
86. Vazirlar Mahkamasining “Qishloq xoʻjaligi mahsulotlari ishlab chiqaruvchilarini davlat tomonidan moliyaviy qoʻllab-quvvatlashni tashkil etish toʻgʻrisida” 2021-yil 11-martdagi 130-son qaroriga 2-ilovaning 25-bandidagi va 3-ilovaning 25-bandidagi “Oʻzbekiston Respublikasi Iqtisodiyot va moliya vazirligi huzuridagi” soʻzlari chiqarib tashlansin.
88. Vazirlar Mahkamasining 2021-yil 23-apreldagi 235-son qarori bilan tasdiqlangan “Yevroosiyo” xalqaro teatr sanʼati festivalini oʻtkazish tartibi toʻgʻrisidagi nizomning 33-bandidagi “Oʻzbekiston Respublikasi Moliya vazirligi huzuridagi” soʻzlari chiqarib tashlansin.
89. Vazirlar Mahkamasining “Oʻzbekiston Respublikasi Qishloq xoʻjaligi vazirligi huzuridagi Qishloq xoʻjaligida bilim va innovatsiyalar milliy markazining Qishloq xoʻjaligida bilim va innovatsiyalarni qoʻllab-quvvatlash jamgʻarmasi toʻgʻrisidagi nizomni tasdiqlash haqida” 2021-yil 3-iyundagi 341-son qarorining 1-bandi toʻrtinchi xatboshisidagi va qarorga ilovaning 15-bandidagi “Oʻzbekiston Respublikasi Moliya vazirligi huzuridagi” soʻzlari chiqarib tashlansin.
90. Vazirlar Mahkamasining “Oʻzbekiston Respublikasi Vazirlar Mahkamasi huzuridagi Qatagʻon qurbonlari xotirasi davlat muzeyi va hududlardagi oliy taʼlim muassasalari tuzilmasidagi Qatagʻon qurbonlari xotirasi muzeylari hamda “Shahidlar xotirasi” jamoat fondini qoʻllab-quvvatlash toʻgʻrisida” 2021-yil 9-iyundagi 357-son qarorining 4-bandidagi “Oʻzbekiston Respublikasi “Oʻzarxiv” agentligi” soʻzlari “Oʻzbekiston Respublikasi Adliya vazirligi huzuridagi “Oʻzarxiv” agentligi” soʻzlari bilan almashtirilsin.
91. Vazirlar Mahkamasining 2021-yil 22-iyundagi 388-son qarori bilan tasdiqlangan Yoshlar va xotin-qizlarni tadbirkorlikka oʻqitish hamda unga jalb qilish loyihalarini amalga oshiradigan nodavlat notijorat tashkilotlarini davlat tomonidan qoʻllab-quvvatlash tartibi toʻgʻrisidagi nizomda :
a) 4-bandning ikkinchi xatboshisidagi “Nodavlat notijorat tashkilotlarini va fuqarolik jamiyatining boshqa” soʻzlari “Oʻzbekiston Respublikasi Oliy Majlisi huzuridagi Fuqarolik jamiyati” soʻzlari bilan almashtirilsin;
b) ilova 1-bosqichining “Tadbirlar” ustunidagi “Nodavlat notijorat tashkilotlarini va fuqarolik jamiyatining boshqa” soʻzlari “Oʻzbekiston Respublikasi Oliy Majlisi huzuridagi Fuqarolik jamiyati” soʻzlari bilan almashtirilsin.
92. Vazirlar Mahkamasining 2021-yil 1-iyuldagi 411-son qarori bilan tasdiqlangan Muhtoj shaxslarni protez-ortopediya moslamalari va reabilitatsiya qilishning texnik vositalari bilan taʼminlash tartibi toʻgʻrisidagi nizomning 40-bandidagi “Oʻzbekiston Respublikasi Iqtisodiyot va moliya vazirligi huzuridagi” soʻzlari chiqarib tashlansin.
93. Vazirlar Mahkamasining 2021-yil 12-iyuldagi 434-son qarori bilan tasdiqlangan Chorvachilik, parrandachilik va baliqchilik xoʻjaliklariga ular tomonidan yetishtirilgan va sotilgan mahsulotlar uchun subsidiya ajratish tartibi toʻgʻrisidagi nizomning 25-bandidagi “Oʻzbekiston Respublikasi Iqtisodiyot va moliya vazirligi huzuridagi” soʻzlari chiqarib tashlansin.
94. Vazirlar Mahkamasining “Qishloq xoʻjaligi birlashmalarining aʼzolari, meva-sabzavot klasterlari ishtirokchilari va tadbirkorlik subyektlariga mahalliy sharoitda yetishtirilgan intensiv koʻchatlar (pakana va yarim pakana) xoʻraki, kishmishbop va sanoatbop tok koʻchatlari hamda payvandtaglarni sotib olish xarajatlarining bir qismini qoplash uchun subsidiya ajratish toʻgʻrisidagi nizomni tasdiqlash haqida” 2021-yil 24-iyuldagi 458-son qarorining 2-bandi toʻrtinchi xatboshisidagi va qarorga 1-ilovaning 33-bandidagi “Oʻzbekiston Respublikasi Moliya vazirligi huzuridagi” soʻzlari chiqarib tashlansin.
95. Vazirlar Mahkamasining “Davlat buyurtmachilari tomonidan tovarlarni (ishlarni, xizmatlarni) davlat xaridlarida uzluksizlikni taʼminlash chora-tadbirlari toʻgʻrisida” 2021-yil 30-iyuldagi 473-son qarorining 3-bandidagi “Oʻzbekiston Respublikasi Moliya vazirligi huzuridagi” soʻzlari chiqarib tashlansin.
96. Vazirlar Mahkamasining 2021-yil 24-avgustdagi 538-son qarori bilan tasdiqlangan Davlat organlari va tashkilotlarining arxiv ishi va ish yuritish sohasidagi markaziy ekspert komissiyalari toʻgʻrisidagi namunaviy nizomning 5-bandi toʻrtinchi xatboshisidagi “Oʻzbekiston Respublikasi “Oʻzarxiv” agentligi” soʻzlari “Oʻzbekiston Respublikasi Adliya vazirligi huzuridagi “Oʻzarxiv” agentligi” soʻzlari bilan almashtirilsin.
98. Vazirlar Mahkamasining 2021-yil 24-sentabrdagi 605-son qarori bilan tasdiqlangan Davlat oliy taʼlim muassasalarining ijara huquqi asosida yashayotgan talabalariga oylik ijara toʻlovining bir qismini Oʻzbekiston Respublikasi Davlat budjeti hisobidan qoplab berish tartibi toʻgʻrisidagi nizomning 37-bandidagi “Oʻzbekiston Respublikasi Moliya vazirligi huzuridagi” soʻzlari chiqarib tashlansin.
100. Vazirlar Mahkamasining 2021-yil 8-oktabrdagi 629-son qarori bilan tasdiqlangan Xalqaro zardoʻzlik va zargarlik festivalini oʻtkazish tartibi toʻgʻrisidagi nizomning 33-bandidagi “Oʻzbekiston Respublikasi Moliya vazirligi huzuridagi” soʻzlari chiqarib tashlansin.
101. Vazirlar Mahkamasining 2021-yil 12-oktabrdagi 641-son qarori bilan tasdiqlangan Urugʻlik uchun yetishtirilgan boshoqli donning navlariga ustama haq toʻlash tartibi toʻgʻrisidagi nizomning 17-bandidagi “Oʻzbekiston Respublikasi Iqtisodiyot va moliya vazirligi huzuridagi” soʻzlari chiqarib tashlansin.
102. Vazirlar Mahkamasining “Aholini ijtimoiy himoya qilish tizimini yanada takomillashtirish chora-tadbirlari toʻgʻrisida” 2021-yil 21-oktabrdagi 654-son qarorida :
a) 1-bandning uchinchi xatboshisi hamda qarorga 2-ilova nomidagi “hamda maʼlumotnoma olish uchun elektron koʻrinishda ariza berish” soʻzlari chiqarib tashlansin;
103. Vazirlar Mahkamasining 2021-yil 24-noyabrdagi 709-son qarori bilan tasdiqlangan Boʻsh turgan qishloq xoʻjaligiga moʻljallangan yer uchastkalarini qishloq xoʻjaligi maqsadlari uchun elektron onlayn-auksion savdo orqali ijaraga berish tartibi toʻgʻrisidagi nizomda :
18 va 19-bandlar quyidagi tahrirda bayon etilsin:
“18. Ikki yoki undan ortiq lotlar boʻyicha elektron onlayn-auksion savdoda gʻolib boʻlgan ishtirokchiga faqat bitta yer uchastkasi uchun bayonnoma rasmiylashtiriladi va unga yer uchastkalaridan birini tanlash imkoniyati beriladi, qolgan lotlar boʻyicha elektron onlayn-auksion savdo natijalari bekor qilinadi hamda bekor qilingan lotlar boʻyicha zakalat puli ishtirokchiga qaytariladi.
Elektron onlayn-auksion savdoda bir marotaba gʻolib boʻlgan ishtirokchiga keyingi elektron onlayn-auksion savdolarida ishtirok etishga yoʻl qoʻyilmaydi.
19. Lot boʻyicha taklif etilgan eng yuqori ijaraga olish qiymatining dastlabki 15 foiz miqdori 10 ish kuni ichida elektron onlayn-auksion savdo gʻolibi tomonidan toʻlangandan soʻng unga operator tomonidan bir ish kuni ichida elektron onlayn-auksion savdo natijalari toʻgʻrisida bayonnoma rasmiylashtiriladi.
Bunda elektron onlayn-auksion savdoda ishtirok etish uchun shakllantirilgan zakalat puli miqdori qoʻshib hisoblanadi hamda elektron onlayn-auksion savdo gʻolibi tomonidan “boʻlib-boʻlib toʻlash” tanlangan taqdirda, toʻlov grafigiga asosan teng taqsimlanadi.
Agar elektron onlayn-auksion savdo gʻolibi belgilangan muddatda lot qiymatining dastlabki 15 foizini toʻlamasa (toʻlov oʻz vaqtida amalga oshirilmasa) va (yoki) ijaraga olish shartnomasini imzolamasa, Vazirlar Mahkamasining 2022-yil 12-yanvardagi 18-son qarori bilan tasdiqlangan “E-auksion” elektron savdo platformasida elektron onlayn-auksion va tanlovlarni tashkil etish hamda oʻtkazish tartibi toʻgʻrisidagi nizomda belgilangan tartibda ish yuritiladi.
Elektron onlayn-auksion savdo gʻolibi jismoniy shaxs boʻlsa, mazkur Nizomning 21-bandida belgilangan muddatda oʻzining yagona taʼsischiligida tashkil etilgan fermer xoʻjaligi yoki boshqa yuridik shaxs toʻgʻrisidagi axborotni shaxsiy kabineti orqali savdo platformasiga kiritadi.
Bunda yuridik shaxs tashkil etmagan holda (yakka tartibdagi tadbirkor) dehqon xoʻjaligini davlat roʻyxatidan oʻtkazish uchun elektron onlayn-auksion savdo gʻolibining maʼlumotlari (JSHSHIR, manzili) savdo platformasi orqali Tadbirkorlik subyektlarini davlat roʻyxatidan oʻtkazish va hisobga qoʻyishning avtomatlashtirilgan tizimiga real vaqt rejimida yuboriladi va Tadbirkorlik subyektlari yagona davlat reyestriga avtomatik tarzda tegishli yozuvlar kiritish yoʻli bilan davlat roʻyxatidan oʻtkaziladi.
Roʻyxatdan oʻtkazilganligi toʻgʻrisidagi guvohnoma elektron onlayn-auksion savdo gʻolibining shaxsiy kabinetiga va reyestrdan koʻchirma operatorga yuboriladi.
Elektron onlayn-auksion savdo natijalariga doir elektron bayonnomada gʻolib sifatida ushbu jismoniy shaxs, ijara shartnomasida esa u tomonidan tashkil etilgan fermer xoʻjaligi yoki boshqa yuridik shaxs koʻrsatiladi”;
21-band quyidagi mazmundagi ikkinchi xatboshi bilan toʻldirilsin:
“Elektron onlayn-auksion savdo gʻolibi va ijaraga beruvchi bayonnomaga asosan oʻn ish kuni ichida yer uchastkasini ijaraga olish shartnomasini ERI bilan tasdiqlaydi”;
1-ilova matni quyidagi tahrirda bayon etilsin:
“Boʻsh turgan qishloq xoʻjaligiga moʻljallangan yer uchastkalarini qishloq xoʻjaligi maqsadlari uchun elektron onlayn-auksion savdo orqali ijaraga berish tartibi
Bosqich Subyekt Tadbir Muddat I. Qishloq xoʻjaligi maqsadlari uchun yer uchastkalarini elektron onlayn-auksion savdoga qoʻyish tartibi 1-bosqich Kadastr agentligining Davlat kadastrlari palatasi Tuman (shahar) hokimligi yoki Ipakchilik va jun sanoatini rivojlantirish qoʻmitasi (keyingi oʻrinlarda — ijaraga beruvchi) nomiga davlat roʻyxatidan oʻtkazilgan, yuridik va jismoniy shaxslarga berilmagan qishloq xoʻjaligiga moʻljallangan yer uchastkalari toʻgʻrisidagi maʼlumotlarni “E-ijara” AT elektron axborot almashinuv orqali “Oʻzdaverloyiha” davlat ilmiy-loyihalash institutiga yuboradi. Yer uchastkasi davlat zaxirasiga olinib, davlat mulki sifatida davlat roʻyxatidan oʻtkazilgandan keyin 2-bosqich “Oʻzdaverloyiha” davlat ilmiy-loyihalash instituti Ijaraga beruvchi nomiga davlat roʻyxatidan oʻtkazilgan va boʻsh turgan qishloq xoʻjaligiga moʻljallangan yerlar toʻgʻrisidagi maʼlumotlarni “E-ijara” AT orqali yuklab oladi hamda yer uchastkalarining ixtisoslashuvini va dehqon xoʻjaligini yuritish uchun yoki yuridik shaxslar uchun ajratilishini belgilab berish maqsadida Qishloq xoʻjaligi vazirligiga yuboradi. Bir ish kuni ichida 3-bosqich Qishloq xoʻjaligi vazirligi Yer uchastkalarining ixtisoslashuvini va dehqon xoʻjaligini yuritish uchun yoki yuridik shaxslar uchun ajratilishini belgilab, qabul qilingan qaror toʻgʻrisida “Oʻzdaverloyiha” davlat ilmiy-loyihalash institutiga maʼlum qiladi. Uch ish kuni ichida 4-bosqich “Oʻzdaverloyiha” davlat ilmiy-loyihalash instituti 1. Elektron onlayn-auksion savdoga qoʻyiladigan yer uchastkalarini joyiga chiqqan holda oʻrganadi va yer tuzish loyihasini ishlab chiqadi. 2. Har bir loyihani kelishish uchun vakolatli tashkilotlarga “E-ijara” AT orqali yuboradi. 3. Yer tuzish loyihasini “E-ijara” AT orqali tasdiqlash uchun ijaraga beruvchiga yuboradi. Uch ish kuni ichida 5-bosqich Qishloq xoʻjaligi vazirligi, Yer tuzish loyihasini “E-ijara” AT orqali kelishadi yoki kelishishni rad etadi. Uch ish kuni ichida Suv xoʻjaligi vazirligi, Kadastr agentligining Davlat kadastrlari palatasi hududiy boʻlinmalari, Taqdim etilgan yer tuzish loyihasini elektron raqamli imzo (keyingi oʻrinlarda — ERI) bilan tasdiqlaydi. Ijaraga beruvchi “Oʻzdaverloyiha” davlat ilmiy-loyihalash instituti Yer uchastkasini elektron onlayn-auksion savdoga qoʻyish toʻgʻrisidagi buyurtmani operatorga yuboradi. Avtomatik tarzda II. Elektron onlayn-auksion savdoni oʻtkazish tartibi 1-bosqich “Elektron onlayn-auksionlarni tashkil etish” AJ (keyingi oʻrinlarda — operator Elektron onlayn-auksion savdoni oʻtkazish toʻgʻrisidagi xabarnoma va lot haqidagi maʼlumotlarni, qishloq xoʻjaligi yer uchastkasining ijara shartnomasi loyihasini “E-auksion” elektron savdo platformasida eʼlon qiladi. Ikki ish kuni ichida 2-bosqich Jismoniy yoki yuridik shaxslar (keyingi oʻrinlarda — ishtirokchi) Belgilangan zakalat mablagʻlarini “Elektron onlayn-auksionlarni tashkil etish” AJning maxsus depozit hisobvaragʻiga oʻtkazadi va arizani yuboradi. Belgilangan muddatlarda 3-bosqich Operator 1. Ishtirokchilar uchun “E-auksion” elektron savdo platformasida elektron onlayn-auksion savdoni tashkil etadi. 2. Elektron onlayn-auksion savdo gʻolibini eʼlon qiladi va bu haqda gʻolibning shaxsiy kabinetiga, uyali aloqa telefoniga va elektron pochta manziliga xabarnoma yuboradi. Belgilangan muddatlarda III. Elektron onlayn-auksion savdo natijasini rasmiylashtirish va ijara huquqini davlat roʻyxatidan oʻtkazish tartibi 1-bosqich Elektron onlayn-auksion savdo gʻolibi Yer uchastkasini ijaraga olish huquqi boʻyicha elektron onlayn-auksion savdoda tasdiqlangan narxning dastlabki 15 foizini toʻlaydi. Oʻn ish kuni ichida 2-bosqich Operator 1. Elektron onlayn-auksion savdo natijalari toʻgʻrisidagi elektron bayonnomani rasmiylashtiradi. 2. Bayonnoma qishloq xoʻjaligiga moʻljallangan yer uchastkasining ijara shartnomasi bilan birga elektron onlayn-auksion savdo gʻolibining shaxsiy kabinetiga yuboradi. 3. Elektron onlayn-auksion savdo gʻolibi maʼlumotlari (JSHSHIR, manzili) tadbirkorlik subyektlarini davlat roʻyxatidan oʻtkazish va hisobga qoʻyishning avtomatlashtirilgan tizimiga yuboradi. Bir ish kuni ichida 3-bosqich Tadbirkorlik subyektlarini davlat roʻyxatidan oʻtkazish va hisobga qoʻyishning avtomatlashtirilgan tizimi 1. Yuridik shaxs tashkil etmagan holda (yakka tartibdagi tadbirkor) dehqon xoʻjaligini davlat roʻyxatidan oʻtkazadi. 2. Roʻyxatdan oʻtkazilganligi toʻgʻrisidagi guvohnoma elektron onlayn-auksion savdo gʻolibining shaxsiy kabinetiga va reyestrdan koʻchirma operatorga yuboriladi. Real vaqt rejimida 4-bosqich Elektron onlayn-auksion savdo gʻolibi va ijaraga beruvchi Qishloq xoʻjaligiga moʻljallangan yer uchastkasining ijara shartnomasini ERI bilan tasdiqlaydi. oʻn ish kuni ichida 5-bosqich “Oʻzdaverloyiha” davlat ilmiy-loyihalash instituti va uning hududiy boʻlinmalari Qishloq xoʻjaligiga moʻljallangan yer uchastkasiga boʻlgan ijara huquqini davlat roʻyxatidan oʻtkazish uchun yer tuzish hujjatlari va ijara shartnomasini Kadastr agentligining Davlat kadastrlari palatasi hududiy boʻlinmasiga yuboradi. Bir ish kuni ichida 6-bosqich Kadastr agentligining Davlat kadastrlari palatasining hududiy boʻlinmasi 1. Elektron onlayn-auksion savdo gʻolibining yer uchastkasiga boʻlgan ijara huquqini davlat roʻyxatidan oʻtkazadi. 2. Reyestrdan koʻchirmani “E-ijara” AT orqali “Oʻzdaverloyiha” davlat ilmiy-loyihalash instituti va uning hududiy boʻlinmalariga yuboradi. Ikki ish kuni ichida 7-bosqich Oʻzdaverloyiha” davlat ilmiy-loyihalash instituti va uning hududiy boʻlinmalari 1. Reyestrdan koʻchirmani elektron onlayn-auksion savdo gʻolibining shaxsiy kabinetiga yuboradi. Real vaqt rejimida 2. Elektron onlayn-auksion savdo gʻolibiga yer uchastkasi chegarasini koʻrsatib beradi va bu haqidagi maʼlumotni “E-ijara” ATga joylashtiradi. Uch ish kuni ichida ” ;
3 va 4-ilovalar oʻz kuchini yoʻqotgan deb hisoblansin.
104. Vazirlar Mahkamasining 2021-yil 3-dekabrdagi 732-son qarori bilan tasdiqlangan Rasmiy hujjatlarga apostil qoʻyish boʻyicha davlat xizmati koʻrsatishning maʼmuriy reglamentida :
38-band quyidagi mazmundagi ikkinchi xatboshi bilan toʻldirilsin:
“Soʻrovnomada murojaat etuvchi tomonidan davlat xizmatlarini koʻrsatishning natijasini olib ketishga masʼul shaxs koʻrsatilgan holatlarda davlat xizmatlarini koʻrsatishning natijasini ushbu shaxsga taqdim etishda tegishli ishonchnoma talab etilmaydi”;
2-ilovada :
“I. Ariza beruvchi — jismoniy shaxs toʻgʻrisida maʼlumot” boʻlimi quyidagi mazmundagi 7-pozitsiya bilan toʻldirilsin:
“ 7. Davlat xizmatini koʻrsatish natijasini olib ketuvchi shaxsning (agar mavjud boʻlsa) JSHSHIR maʼlumotlari: ” ;
“II. (yur.) Ariza beruvchi — yuridik shaxs toʻgʻrisida maʼlumot” boʻlimi quyidagi mazmundagi 7-band bilan toʻldirilsin:
“ 7. Davlat xizmatini koʻrsatish natijasini olib ketuvchi shaxsning (agar mavjud boʻlsa) JSHSHIR maʼlumotlari: ” .
105. Vazirlar Mahkamasining “Uy-joyga muhtoj xotin-qizlarni uy-joy bilan taʼminlash hamda Toshkent shahrida boshpanasiz, ogʻir turmush sharoitiga tushib qolgan fuqarolarning yashash sharoitlarini yaxshilash chora-tadbirlari toʻgʻrisida” 2021-yil 6-dekabrdagi 737-son qarorida :
a) 1-ilovaning 36-bandidagi “Oʻzbekiston Respublikasi Moliya vazirligi huzuridagi” soʻzlari chiqarib tashlansin;
b) 2-ilovaning 22-bandidagi “Moliya vazirligi huzuridagi” soʻzlari chiqarib tashlansin.
106. Vazirlar Mahkamasining 2022-yil 12-yanvardagi 18-son qarori bilan tasdiqlangan “E-auksion” elektron savdo platformasiga integratsiya qilinadigan vazirliklar, idoralar va boshqa tashkilotlar roʻyxatining 8-bandidagi “Vazirlar Mahkamasi huzuridagi Davlat personallashtirish markazi” soʻzlari “Adliya vazirligi huzuridagi Personallashtirish agentligi” soʻzlari bilan almashtirilsin.
107. Vazirlar Mahkamasining “Muqobil energiya orqali ishlaydigan isitish tizimini joriy etgan limon yetishtiruvchilarni, shuningdek, yangi limonzorlarni barpo etish va koʻchatlar xarid qilishni moliyaviy jihatdan qoʻllab-quvvatlash chora-tadbirlari toʻgʻrisida” 2022-yil 17-yanvardagi 24-son qaroriga 1-ilovaning 22-bandidagi va 2-ilovaning 18-bandidagi “Oʻzbekiston Respublikasi Moliya vazirligi huzuridagi” soʻzlari chiqarib tashlansin.
108. Vazirlar Mahkamasining 2022-yil 17-yanvardagi 26-son qarori bilan tasdiqlangan “Mehr daftari”ga kiritilgan yetim bolalar va ota-ona qaramogʻidan mahrum boʻlgan bolalarni qoʻllab-quvvatlash jamgʻarmasi toʻgʻrisidagi nizomning 26-bandidagi “Oʻzbekiston Respublikasi Moliya vazirligi huzuridagi” soʻzlari chiqarib tashlansin.
109. Vazirlar Mahkamasining “Isteʼdodli yoshlarni qoʻllab-quvvatlash “Ulugʻbek” jamgʻarmasi faoliyatini rivojlantirish chora-tadbirlari toʻgʻrisida” 2022-yil 18-yanvardagi 30-son qarorida :
a) 7-banddagi “Nodavlat notijorat tashkilotlarini va fuqarolik jamiyatining boshqa” soʻzlari “Oʻzbekiston Respublikasi Oliy Majlisi huzuridagi Fuqarolik jamiyati” soʻzlari bilan almashtirilsin;
b) 8-bandning ikkinchi xatboshisidagi “Nodavlat notijorat tashkilotlar va fuqarolik jamiyatining boshqa” soʻzlari “Oʻzbekiston Respublikasi Oliy Majlisi huzuridagi Fuqarolik jamiyati” soʻzlari bilan almashtirilsin.
110. Vazirlar Mahkamasining 2022-yil 2-fevraldagi 49-son qarori bilan tasdiqlangan Tuman (shahar)lar mahalliy budjetlari parametrlarida hududiy ichki xoʻjalik yoʻllarini taʼmirlash uchun ajratilgan mablagʻlarni jamoatchilik fikri asosida aniqlangan ichki xoʻjalik yoʻllarini taʼmirlashga yoʻnaltirish tartibi toʻgʻrisidagi nizomning 30-bandidagi “Oʻzbekiston Respublikasi Moliya vazirligi huzuridagi” soʻzlari chiqarib tashlansin.
111. Vazirlar Mahkamasining 2022-yil 7-fevraldagi 59-son qarori bilan tasdiqlangan “Boysun bahori” xalqaro folklor festivalini tashkil etish va oʻtkazish tartibi toʻgʻrisidagi nizomning 31-bandidagi “Oʻzbekiston Respublikasi Moliya vazirligi huzuridagi” soʻzlari chiqarib tashlansin.
112. Vazirlar Mahkamasining 2022-yil 16-fevraldagi 72-son qarori bilan tasdiqlangan Hokim yordamchilari faoliyatini qoʻllab-quvvatlash jamgʻarmasi toʻgʻrisidagi nizomning 27-bandidagi “Oʻzbekiston Respublikasi Moliya vazirligi huzuridagi” soʻzlari chiqarib tashlansin.
113. Vazirlar Mahkamasining 2022-yil 21-fevraldagi 80-son qarori bilan tasdiqlangan Maxsus elektron tizim orqali ayrim faoliyat turlarini litsenziyalash tartibi toʻgʻrisidagi yagona nizomning 32-bandida :
birinchi xatboshidagi “koʻrsatib oʻtilgan maʼlumotlarni tasdiqlovchi tegishli hujjatlarni ilova qilgan holda” soʻzlari chiqarib tashlansin;
ikkinchi xatboshidagi “koʻrsatilgan maʼlumotlarni tasdiqlovchi hujjatlarni ilova qilgan holda” soʻzlari chiqarib tashlansin.
114. Vazirlar Mahkamasining 2022-yil 21-fevraldagi 81-son qarori bilan tasdiqlangan Tomorqa yer egalari bilan kooperatsiya asosida ish tashkil etgan tadbirkorlik subyektlariga omborxonalarni jihozlash, shuningdek, qishloq xoʻjaligi mahsulotlarini quritish, saralash va qadoqlash uskunalarini xarid qilish xarajatlarining bir qismiga subsidiya ajratish tartibi toʻgʻrisidagi nizomning 36-bandidagi “Oʻzbekiston Respublikasi Moliya vazirligi huzuridagi” soʻzlari chiqarib tashlansin.
115. Vazirlar Mahkamasining 2022-yil 22-fevraldagi 86-son qarori bilan tasdiqlangan Maxsus elektron tizim orqali ruxsat etish xususiyatiga ega ayrim hujjatlarni berish tartib-taomillari toʻgʻrisidagi yagona nizomning 32-bandida :
birinchi xatboshidagi “koʻrsatib oʻtilgan maʼlumotlarni tasdiqlovchi tegishli hujjatlarni ilova qilgan holda” soʻzlari chiqarib tashlansin;
ikkinchi xatboshidagi “unga koʻrsatilgan maʼlumotlarni tasdiqlovchi hujjatlarni ilova qilgan holda” soʻzlari chiqarib tashlansin.
116. Vazirlar Mahkamasining “Moliya vazirligi huzurida Davlat moliyaviy nazorati inspeksiyasi faoliyatini tashkil etish hamda budjet tashkilotlarida moliyaviy nazoratni takomillashtirish chora-tadbirlari toʻgʻrisida” 2022-yil 24-martdagi 129-son qarorida :
a) 1 , 2 va 3-bandlar oʻz kuchini yoʻqotgan deb hisoblansin;
b) 9-bandda :
birinchi xatboshidagi “Oʻzbekiston Respublikasi Moliya vazirligi huzuridagi” soʻzlari chiqarib tashlansin;
ikkinchi xatboshidagi “Oʻzbekiston Respublikasi Moliya vazirligining” soʻzlari “Davlat moliyaviy nazorati inspeksiyasining” soʻzlari bilan almashtirilsin;
v) 10-band oʻz kuchini yoʻqotgan deb hisoblansin;
g) 1 va 2-ilovalar oʻz kuchini yoʻqotgan deb hisoblansin;
d) 3-ilovaning matni quyidagi tahrirda bayon etilsin:
“Oʻzbekiston Respublikasi Bosh prokuraturasi huzuridagi Iqtisodiy jinoyatlarga qarshi kurashish departamentining Davlat moliyaviy nazorati inspeksiyasi, vazirliklar va idoralarning ichki audit xizmatlari tomonidan real vaqt rejimida maʼlumotlar bazalaridan foydalanish ruxsat etiladigan davlat organlari va tashkilotlarining
1. Oʻzbekiston Respublikasi Iqtisodiyot va moliya vazirligi
2. Oʻzbekiston Respublikasi Oliy taʼlim, fan va innovatsiyalar vazirligi
3. Oʻzbekiston Respublikasi Sogʻliqni saqlash vazirligi
4. Oʻzbekiston Respublikasi Maktabgacha va maktab taʼlimi vazirligi
5. Oʻzbekiston Respublikasi Ekologiya, atrof-muhitni muhofaza qilish va iqlim oʻzgarishi vazirligi
6. Oʻzbekiston Respublikasi Sport vazirligi
7. Oʻzbekiston Respublikasi Qurilish va uy-joy kommunal xoʻjaligi vazirligi
8. Oʻzbekiston Respublikasi Investitsiyalar, sanoat va savdo vazirligi
9. Oʻzbekiston Respublikasi Adliya vazirligi
10. Oʻzbekiston Respublikasi Kambagʻallikni qisqartirish va bandlik vazirligi
11. Oʻzbekiston Respublikasi Transport vazirligi
12. Oʻzbekiston Respublikasi Qishloq xoʻjaligi vazirligi
13. Oʻzbekiston Respublikasi Suv xoʻjaligi vazirligi
14. Oʻzbekiston Respublikasi Togʻ-kon sanoati va geologiya vazirligi
15. Oʻzbekiston Respublikasi Raqamli texnologiyalar vazirligi
16. Oʻzbekiston Respublikasi Madaniyat vazirligi
17. Oʻzbekiston Respublikasi Energetika vazirligi
18. Oʻzbekiston Respublikasi Tashqi ishlar vazirligi
19. Oʻzbekiston Respublikasi Soliq qoʻmitasi
20. Oʻzbekiston Respublikasi Oila va xotin-qizlar qoʻmitasi
21. Oʻzbekiston Respublikasi Davlat aktivlarini boshqarish agentligi
22. Oʻzbekiston Respublikasi Yoshlar ishlari agentligi
23. Oʻzbekiston Respublikasi Iqtisodiyot va moliya vazirligi huzuridagi Bojxona qoʻmitasi
24. Oʻzbekiston Respublikasi Prezidenti huzuridagi Ijtimoiy himoya milliy agentligi
25. Oʻzbekiston Respublikasi Prezidenti huzuridagi Statistika agentligi
26. Oʻzbekiston Respublikasi Iqtisodiyot va moliya vazirligi huzuridagi Kadastr agentligi
27. Oʻzbekiston Respublikasi Oliy taʼlim, fan va innovatsiyalar vazirligi huzuridagi Bilim va malakalarni baholash agentligi
28. “Oʻzbekiston Respublika tovar-xom ashyo birjasi” AJ
29. AT “Xalq banki”.
117. Vazirlar Mahkamasining “Xotin-qizlar muammolarini oʻrganish va hal etish tizimini yanada takomillashtirish chora-tadbirlari toʻgʻrisida” 2022-yil 31-martdagi 145-son qarorida :
a) 4-bandning “v” kichik bandidagi “Moliya vazirligi huzuridagi” soʻzlari chiqarib tashlansin;
b) 1-ilovaning 59-bandidagi “Oʻzbekiston Respublikasi Moliya vazirligi huzuridagi” soʻzlari chiqarib tashlansin.
118. Vazirlar Mahkamasining 2022-yil 19-apreldagi 195-son qarori bilan tasdiqlangan Mahallabay ishlash va tadbirkorlikni rivojlantirish agentligining Aholini tadbirkorlikka jalb qilish jamgʻarmasi toʻgʻrisidagi nizomning 17-bandidagi “Oʻzbekiston Respublikasi Moliya vazirligi huzuridagi” soʻzlari chiqarib tashlansin.
119. Vazirlar Mahkamasining “Qurilish sohasiga oid yagona maʼmuriy qurilish reglamentlarini tasdiqlash toʻgʻrisida” 2022-yil 20-apreldagi 200-son qarorida :
a) 1-ilovada :
18-band quyidagi mazmundagi toʻrtinchi xatboshi bilan toʻldirilsin:
“Soʻrovnomada ariza beruvchi tomonidan davlat xizmatlarini koʻrsatishning natijasini olib ketishga masʼul shaxs koʻrsatilgan holatlarda davlat xizmatlarini koʻrsatishning natijasini ushbu shaxsga taqdim etishda tegishli ishonchnoma talab etilmaydi”;
2-ilova quyidagi mazmundagi “V. Davlat xizmatini koʻrsatish natijasini olib ketuvchi shaxs (agar mavjud boʻlsa) toʻgʻrisidagi maʼlumotlar” boʻlimi bilan toʻldirilsin:
“ V. Davlat xizmatini koʻrsatish natijasini olib ketuvchi shaxs (agar mavjud boʻlsa) toʻgʻrisidagi maʼlumotlar: JSHSHIR ” ;
b) 2-ilovada :
13-band quyidagi tahrirda bayon etilsin:
“13. Soʻrovnoma toʻldirilgandan soʻng talabgor maʼlumotlarning toʻgʻriligini tekshiradi va imzolarni identifikatsiya qilishning tegishli vositalari (daktiloskopiya, elektron imzo, Mobile-ID va boshqalar) bilan tasdiqlaydi.
Talabgor YIDXP orqali murojaat etgan taqdirda, soʻrovnomani ERI bilan tasdiqlash talab etilmaydi”;
29-band quyidagi mazmundagi uchinchi xatboshi bilan toʻldirilsin:
“Soʻrovnomada ariza beruvchi tomonidan davlat xizmatlarini koʻrsatishning natijasini olib ketishga masʼul shaxs koʻrsatilgan holatlarda davlat xizmatlarini koʻrsatishning natijasini ushbu shaxsga taqdim etishda tegishli ishonchnoma talab etilmaydi”;
2-ilova quyidagi mazmundagi “IV. Davlat xizmatini koʻrsatish natijasini olib ketuvchi shaxs (agar mavjud boʻlsa) toʻgʻrisidagi maʼlumotlar” boʻlimi bilan toʻldirilsin:
“ I V. Davlat xizmatini koʻrsatish natijasini olib ketuvchi shaxs (agar mavjud boʻlsa) toʻgʻrisidagi maʼlumotlar: JSHSHIR ” ;
v) 3-ilovada :
10-band quyidagi tahrirda bayon etilsin:
“10. Soʻrovnoma toʻldirilgandan soʻng talabgor maʼlumotlarning toʻgʻriligini tekshiradi va imzolarni identifikatsiya qilishning tegishli vositalari (daktiloskopiya, elektron imzo, Mobile-ID va boshqalar) bilan tasdiqlaydi.
Talabgor YIDXP orqali murojaat etgan taqdirda, soʻrovnomani ERI bilan tasdiqlash talab etilmaydi”;
23-band quyidagi mazmundagi toʻrtinchi xatboshi bilan toʻldirilsin:
“Soʻrovnomada ariza beruvchi tomonidan davlat xizmatlarini koʻrsatishning natijasini olib ketishga masʼul shaxs koʻrsatilgan holatlarda davlat xizmatlarini koʻrsatishning natijasini ushbu shaxsga taqdim etishda tegishli ishonchnoma talab etilmaydi”;
2-ilova quyidagi mazmundagi “V. Davlat xizmatini koʻrsatish natijasini olib ketuvchi shaxs (agar mavjud boʻlsa) toʻgʻrisidagi maʼlumotlar” boʻlimi bilan toʻldirilsin:
“ V. Davlat xizmatini koʻrsatish natijasini olib ketuvchi shaxs (agar mavjud boʻlsa) toʻgʻrisidagi maʼlumotlar: JSHSHIR ” ;
g) 4-ilovada :
22-band quyidagi mazmundagi toʻrtinchi xatboshi bilan toʻldirilsin:
“Soʻrovnomada ariza beruvchi tomonidan davlat xizmatlarini koʻrsatishning natijasini olib ketishga masʼul shaxs koʻrsatilgan holatlarda davlat xizmatlarini koʻrsatishning natijasini ushbu shaxsga taqdim etishda tegishli ishonchnoma talab etilmaydi”;
2-ilova quyidagi mazmundagi “V. Davlat xizmatini koʻrsatish natijasini olib ketuvchi shaxs (agar mavjud boʻlsa) toʻgʻrisidagi maʼlumotlar” boʻlimi bilan toʻldirilsin:
“ V. Davlat xizmatini koʻrsatish natijasini olib ketuvchi shaxs (agar mavjud boʻlsa) toʻgʻrisidagi maʼlumotlar: JSHSHIR ” ;
d) 5-ilovada :
11-band quyidagi tahrirda bayon etilsin:
“11. Soʻrovnoma toʻldirilgandan soʻng talabgor maʼlumotlarning toʻgʻriligini tekshiradi va imzolarni identifikatsiya qilishning tegishli vositalari (daktiloskopiya, elektron imzo, Mobile-ID va boshqalar) bilan tasdiqlaydi.
Talabgor YIDXP orqali murojaat etgan taqdirda, soʻrovnomani ERI bilan tasdiqlash talab etilmaydi”;
22-band quyidagi mazmundagi uchinchi xatboshi bilan toʻldirilsin:
“Soʻrovnomada ariza beruvchi tomonidan davlat xizmatlarini koʻrsatishning natijasini olib ketishga masʼul shaxs koʻrsatilgan holatlarda davlat xizmatlarini koʻrsatishning natijasini ushbu shaxsga taqdim etishda tegishli ishonchnoma talab etilmaydi”;
2-ilova quyidagi mazmundagi “VIII. Davlat xizmatini koʻrsatish natijasini olib ketuvchi shaxs (agar mavjud boʻlsa) toʻgʻrisidagi maʼlumotlar” boʻlimi bilan toʻldirilsin:
“ VIII. Davlat xizmatini koʻrsatish natijasini olib ketuvchi shaxs (agar mavjud boʻlsa) toʻgʻrisidagi maʼlumotlar: JSHSHIR ” ;
e) 6-ilovada :
12-band quyidagi tahrirda bayon etilsin:
“12. Soʻrovnoma toʻldirilgandan soʻng talabgor maʼlumotlarning toʻgʻriligini tekshiradi va imzolarni identifikatsiya qilishning tegishli vositalari (daktiloskopiya, elektron imzo, Mobile-ID va boshqalar) bilan tasdiqlaydi.
Talabgor YIDXP orqali murojaat etgan taqdirda soʻrovnomani ERI bilan tasdiqlash talab etilmaydi”.
26-band quyidagi mazmundagi uchinchi xatboshi bilan toʻldirilsin:
“Soʻrovnomada ariza beruvchi tomonidan davlat xizmatlarini koʻrsatishning natijasini olib ketishga masʼul shaxs koʻrsatilgan holatlarda davlat xizmatlarini koʻrsatishning natijasini ushbu shaxsga taqdim etishda tegishli ishonchnoma talab etilmaydi;
2-ilova quyidagi mazmundagi “V. Davlat xizmatini koʻrsatish natijasini olib ketuvchi shaxs (agar mavjud boʻlsa) toʻgʻrisidagi maʼlumotlar” boʻlimi bilan toʻldirilsin:
“ V. Davlat xizmatini koʻrsatish natijasini olib ketuvchi shaxs (agar mavjud boʻlsa) toʻgʻrisidagi maʼlumotlar: JSHSHIR ” .
120. Vazirlar Mahkamasining “Ijtimoiy sheriklik hamda jamoatchilik nazoratini amalga oshirish mexanizmlarini yanada takomillashtirish chora-tadbirlari toʻgʻrisida” 2022-yil 22-apreldagi 208-son qarorida :
a) 2-bandda :
birinchi xatboshidagi “Nodavlat notijorat tashkilotlarini va fuqarolik jamiyatining boshqa” soʻzlari “Fuqarolik jamiyati” soʻzlari bilan almashtirilsin;
beshinchi xatboshi quyidagi tahrirda bayon etilsin:
“davlat organlari va tashkilotlari tomonidan ijtimoiy sheriklik sohalari doirasida davlat ijtimoiy buyurtmalarini berish toʻgʻrisida Oliy Majlis huzuridagi jamoat fondiga yoki uning Qoraqalpogʻiston Respublikasi, viloyatlar va Toshkent shahridagi hududiy boʻlinmalariga (keyingi oʻrinlarda — hududiy boʻlinmalar) buyurtmanomalar yuborish”;
b) 3-bandning toʻrtinchi va yettinchi xatboshilaridagi “hududiy jamoat fondlariga” soʻzlari “uning hududiy boʻlinmalariga” soʻzlari bilan almashtirilsin;
v) 6-bandning “v” kichik bandi ikkinchi xatboshisidagi “hududiy jamoat fondlari” soʻzlari “uning hududiy boʻlinmalari” soʻzlari bilan almashtirilsin;
g) ilova matni quyidagi tahrirda bayon etilsin:
“Elektron portalda Ijtimoiy sheriklik va jamoatchilik nazoratini amalga oshirishning zamonaviy mexanizmlarini joriy etish boʻyicha
Adliya vazirligi, manfaatdor idora va tashkilotlar bilan birga ↓ 7 Davlat organlari va tashkilotlari 6 Elektron portal 5 Fuqarolik jamiyati institutlari → → ← ← 1 4 ↑ ↓ 2 3 Oliy Majlis huzuridagi jamoat fondi, uning hududiy boʻlinmalari
121. Vazirlar Mahkamasining 2022-yil 6-maydagi 239-son qarori bilan tasdiqlangan Talabalar turar joylarini davlat-xususiy sheriklik shartlari asosida qurish uchun Oʻzbekiston Respublikasining Davlat budjetidan subsidiya ajratish tartibi toʻgʻrisidagi nizomning 18-bandidagi “Oʻzbekiston Respublikasi Moliya vazirligi huzuridagi” soʻzlari chiqarib tashlansin.
122. Vazirlar Mahkamasining 2022-yil 20-maydagi 275-son qarori bilan tasdiqlangan Oʻzbekiston Respublikasi Madaniyat vazirligining budjetdan tashqari jamgʻarmasi toʻgʻrisidagi nizomning 15-bandidagi “Oʻzbekiston Respublikasi Moliya vazirligi huzuridagi” soʻzlari chiqarib tashlansin.
123. Vazirlar Mahkamasining 2022-yil 7-iyundagi 306-son qarori bilan tasdiqlangan Xorijiy va mahalliy investorlarning investitsiya loyihalari tashqi infratuzilmasini yaratish xarajatlarini davlat tomonidan qoplab berish tartibi toʻgʻrisidagi nizomning 39-bandidagi “Oʻzbekiston Respublikasi Moliya vazirligi huzuridagi” soʻzlari chiqarib tashlansin.
124. Vazirlar Mahkamasining 2022-yil 7-iyundagi 315-son qarori bilan tasdiqlangan Paxta va boshoqli don ekin maydonlarini sugʻorish uchun qayta tiklanuvchi energiya manbalari hamda koʻchma generatorlar kabi uskunalarni sotib olish xarajatlarining bir qismini qoplash tartibi toʻgʻrisidagi nizomning 12-bandidagi “Moliya vazirligi huzuridagi Davlat moliyaviy nazorati departamenti” soʻzlari “Davlat moliyaviy nazorati inspeksiyasi” soʻzlari bilan almashtirilsin.
125. Vazirlar Mahkamasining 2022-yil 10-iyundagi 326-son qarori bilan tasdiqlangan Fuqarolar ishtirokidagi audit oʻtkaziladigan obyektni aniqlash va davlat moliyaviy nazorati organlari faoliyati samaradorligini jamoatchilik tomonidan baholab borish tartibi toʻgʻrisidagi nizomning 2-bandidagi “Oʻzbekiston Respublikasi Moliya vazirligi huzuridagi” soʻzlari chiqarib tashlansin.
126. Vazirlar Mahkamasining “Uzumchilik, bogʻdorchilik, issiqxona xoʻjaliklarini yurituvchi va vinochilik mahsulotlarini ishlab chiqaruvchi subyektlarni davlat tomonidan moliyaviy qoʻllab-quvvatlash chora-tadbirlari toʻgʻrisida” 2022-yil 10-iyundagi 327-son qaroriga 1-ilovaning 32-bandidagi , 2-ilovaning 27-bandidagi , 3-ilovaning 25-bandidagi va 4-ilovaning 25-bandidagi “Oʻzbekiston Respublikasi Moliya vazirligining Davlat moliyaviy nazorati departamenti” soʻzlari “Davlat moliyaviy nazorati inspeksiyasi” soʻzlari bilan almashtirilsin.
127. Vazirlar Mahkamasining 2022-yil 5-iyuldagi 360-son qarori bilan tasdiqlangan Paxta maydonlarida tuproq unumdorligi va hosildorlikni oshirish boʻyicha agrotexnik tadbirlar uchun subsidiya ajratish tartibi toʻgʻrisidagi vaqtinchalik nizomning 26-bandidagi “Moliya vazirligi huzurida” soʻzlari chiqarib tashlansin.
128. Vazirlar Mahkamasining “Chorvachilik subyektlarini davlat tomonidan qoʻllab-quvvatlash sohasidagi ayrim normativ-huquqiy hujjatlarni tasdiqlash toʻgʻrisida” 2022-yil 6-iyuldagi 368-son qaroriga 1-ilova 29-bandidagi hamda 3-ilova 29-bandidagi “Oʻzbekiston Respublikasi Moliya vazirligining Davlat moliyaviy nazorati departamenti” soʻzlari “Davlat moliyaviy nazorati inspeksiyasi” soʻzlari bilan almashtirilsin.
129. Vazirlar Mahkamasining 2022-yil 7-iyuldagi 370-son qarori bilan tasdiqlangan Xalqaro kulolchilik forumi va kulolchilik mahsulotlari koʻrgazma-savdosini oʻtkazish tartibi toʻgʻrisidagi nizomning 30-bandidagi “Oʻzbekiston Respublikasi Moliya vazirligining Davlat moliyaviy nazorati departamenti” soʻzlari “Davlat moliyaviy nazorati inspeksiyasi” soʻzlari bilan almashtirilsin.
130. Vazirlar Mahkamasining 2022-yil 1-avgustdagi 419-son qarori bilan tasdiqlangan Moliyaviy mustaqillik berilgan davlat oliy taʼlim muassasalarini bir talaba uchun toʻgʻri keladigan oʻrtacha xarajat miqdoridan kelib chiqib moliyalashtirish tartibi toʻgʻrisidagi nizomning 20-bandidagi “Oʻzbekiston Respublikasi Moliya vazirligi huzuridagi” soʻzlari chiqarib tashlansin.
131. Vazirlar Mahkamasining 2022-yil 2-avgustdagi 425-son qarori bilan tasdiqlangan Xalq taʼlimi vazirining jamgʻarmasi toʻgʻrisidagi nizomning 23-bandidagi “Moliya vazirligi huzuridagi” soʻzlari chiqarib tashlansin.
132. Vazirlar Mahkamasining “Maktabgacha taʼlim sohasida davlat-xususiy sheriklik munosabatlarini zamonaviy raqamli texnologiyalar yordamida soddalashtirish chora-tadbirlari toʻgʻrisida” 2022-yil 2-avgustdagi 426-son qaroriga 1-ilovaning 16-bandidagi , 2-ilovaning 43-bandidagi va 4-ilovaning 11-bandidagi “Moliya vazirligining” soʻzlari chiqarib tashlansin.
133. Vazirlar Mahkamasining 2022-yil 15-avgustdagi 447-son qarori bilan tasdiqlangan Davlat oliy taʼlim muassasalarining magistratura bosqichiga toʻlov-kontrakt asosida qabul qilingan va taʼlim olayotgan xotin-qizlarning toʻlov-kontrakt summasini Oʻzbekiston Respublikasi Davlat budjeti mablagʻlari hisobidan qoplab berish tartibi toʻgʻrisidagi nizomning 17-bandidagi “Oʻzbekiston Respublikasi Moliya vazirligi huzuridagi” soʻzlari chiqarib tashlansin.
134. Vazirlar Mahkamasining 2022-yil 19-avgustdagi 460-son qarori bilan tasdiqlangan Eksportbop qishloq xoʻjaligi mahsulotlarini yetishtirishda biologik himoya usulini qoʻllashni ragʻbatlantirish tartibi toʻgʻrisidagi nizomning 24-bandidagi “Oʻzbekiston Respublikasi Moliya vazirligi huzuridagi” soʻzlari chiqarib tashlansin.
135. Vazirlar Mahkamasining 2022-yil 22-avgustdagi 468-son qarori bilan tasdiqlangan Boshqa shaxsga oʻtkazish taqiqlab yoki xatlab qoʻyilgan mol-mulklar elektron maʼlumotlar bankini shakllantirish, yuritish va undan foydalanish toʻgʻrisidagi nizomda :
4-band “Toshkent shahar boshqarmalarining roʻyxatdan oʻtkazuvchilari” soʻzlaridan keyin “sugʻurta tashkilotlari, avtomototransport vositalarini realizatsiya qiluvchi rasmiy dilerlik korxonalari” soʻzlari bilan toʻldirilsin;
quyidagi mazmundagi 9 1 va 9 2 -bandlar bilan toʻldirilsin:
“9 1 . Avtomototransport vositalarini realizatsiya qiluvchi rasmiy dilerlik korxonalari avtomototransport vositalarini boʻlib-boʻlib toʻlash sharti bilan oldi-sotdi shartnomasi tuzgan taqdirda, ushbu shartnoma predmeti boʻlgan avtomototransport vositalarini boshqa shaxsga oʻtkazishni taqiqlab qoʻyadi, shuningdek, sotib oluvchi tomonidan majburiyatlar bajarilganda taqiqni bekor qiladi hamda bu haqidagi maʼlumotlarni elektron maʼlumotlar bankiga kiritadi.
9 2 . Tegishli majburiyatlar bajarilishini taʼminlash uchun mol-mulk garovga qoʻyilgan boʻlsa, sugʻurta tashkilotlari ushbu mol-mulkni boshqa shaxsga oʻtkazishni taqiqlab qoʻyadi, shuningdek, majburiyatlar bajarilganda taqiqni bekor qiladi hamda bu haqidagi maʼlumotlarni elektron maʼlumotlar bankiga kiritadi”.
137. Vazirlar Mahkamasining 2022-yil 20-sentabrdagi 513-son qarori bilan tasdiqlangan Qishloq hududlarida xorijiy tillarni oʻqitish faoliyatini tashkil etish uchun nodavlat taʼlim tashkilotlariga mahalliy budjet mablagʻlari hisobidan bir martalik subsidiya ajratish boʻyicha davlat xizmatlari koʻrsatishning maʼmuriy reglamenti 31-bandidagi va Reglamentga 1-ilovaning “9-bosqich” pozitsiyasi “Subyektlar” ustunidagi “Moliya vazirligi huzuridagi” soʻzlari chiqarib tashlansin.
138. Vazirlar Mahkamasining “Tadbirkorlik subyektlari boʻlmagan ayrim yuridik shaxslarni tashkil etish va tugatishga doir normativ-huquqiy hujjatlarni tasdiqlash toʻgʻrisida” 2022-yil 28-sentabrdagi 542-son qarorida :
a) 2-ilovada :
1-band quyidagi mazmundagi ikkinchi xatboshi bilan toʻldirilsin:
“Respublika ahamiyatiga ega boʻlgan yuridik shaxslar birlashmasi deganda qatnashchilari ikki yoki undan koʻp maʼmuriy-hududiy tuzilmalar (Qoraqalpogʻiston Respublikasi, Toshkent shahri, viloyatlar)da joylashgan birlashma tushuniladi”;
6-band “ularga oʻxshashligini” soʻzlaridan keyin “hamda Oʻzbekiston Respublikasining “Firma nomlari toʻgʻrisida” Qonuniga muvofiqligini” soʻzlari bilan toʻldirilsin;
b) 6-ilovada :
7-band quyidagi mazmundagi yettinchi xatboshi bilan toʻldirilsin:
“Yuridik shaxsni ixtiyoriy tugatish toʻgʻrisidagi qaror nusxasi YIDXP orqali roʻyxatdan oʻtkazuvchi organga taqdim etilganda tugatuvchi oʻzining tugatuvchi etib belgilanganligini Tizim vositasida kelishadi, tugatuvchi yuridik shaxsning direktori boʻlgan holat bundan mustasno”;
yettinchi xatboshi sakkizinchi xatboshi deb hisoblansin;
8-bandning “a” kichik bandi quyidagi mazmundagi toʻrtinchi — oltinchi xatboshilar bilan toʻldirilsin:
“koʻchmas mulkka boʻlgan huquqlarni roʻyxatdan oʻtkazuvchi organni;
avtotransport vositalari, qishloq xoʻjaligi texnikasi va roʻyxatdan oʻtkaziladigan boshqa texnika vositalarini roʻyxatdan oʻtkazuvchi organlarni;
“Hududgaztaʼminot”, “Hududiy elektr tarmoqlari” va “Oʻzsuvtaʼminot” AJlarning hududiy tashkilotlarini”.
139. Vazirlar Mahkamasining 2022-yil 5-oktabrdagi 569-son qarori bilan tasdiqlangan “Toshkent bahori” xalqaro opera va balet festivalini tashkil etish va oʻtkazish tartibi toʻgʻrisidagi nizomning 23-bandidagi “Oʻzbekiston Respublikasi Moliya vazirligi huzuridagi” soʻzlari chiqarib tashlansin.
140. Vazirlar Mahkamasining 2022-yil 26-oktabrdagi 620-son qarori bilan tasdiqlangan Oʻzbekiston Respublikasi Fazoviy maʼlumotlar milliy infratuzilmasini yuritish tartibi toʻgʻrisidagi nizomning 36-bandi uchinchi xatboshisidagi “Vazirlar Mahkamasi huzuridagi Davlat personallashtirish markazi” soʻzlari “Adliya vazirligi huzuridagi Personallashtirish agentligi” soʻzlari bilan almashtirilsin.
141. Vazirlar Mahkamasining 2022-yil 28-oktabrdagi 627-son qarori bilan tasdiqlangan Oʻzbekiston Respublikasi Davlat budjetidan ajratiladigan transfertlarni buyurtmanoma asosida Oʻzbekiston Respublikasi Moliya vazirligi tomonidan ajratish tartibi toʻgʻrisidagi nizomning 23-bandidagi “Moliya vazirligi huzuridagi” soʻzlari chiqarib tashlansin.
142. Vazirlar Mahkamasining 2022-yil 1-noyabrdagi 628-son qarori bilan tasdiqlangan Gidroponika usulida chorva mollariga ozuqa yetishtirish uskunalarini xarid qilgan chorvachilik subyektlariga subsidiya ajratish tartibi toʻgʻrisidagi vaqtinchalik nizomning 18-bandidagi “Oʻzbekiston Respublikasi Moliya vazirligi huzuridagi” soʻzlari chiqarib tashlansin.
144. Vazirlar Mahkamasining 2023-yil 9-martdagi 99-son qarori bilan tasdiqlangan Xalqaro brendlar tovarlarining ayrim turlarini brend egalari yoki ularning vakolatli yetkazib beruvchilari (rasmiy distribyutorlar, dilerlar, ishlab chiqaruvchilarning savdo vakillari va ularning distribyutorlari, litsenziatlari) bilan tuzilgan toʻgʻridan-toʻgʻri shartnoma asosida import qiluvchilar reyestrini shakllantirish va yuritish tartibi toʻgʻrisidagi nizomda :
2-bandning toʻqqizinchi xatboshisi quyidagi tahrirda bayon etilsin:
“ Yagona elektron axborot tizimi (YAEAT) — Xalqaro brendlar tovarlarining ayrim turlarini brend egalari yoki ularning vakolatli yetkazib beruvchilari (rasmiy distribyutorlar, dilerlar, ishlab chiqaruvchilarning savdo vakillari va ularning distribyutorlari, litsenziatlari) bilan tuzilgan toʻgʻridan-toʻgʻri shartnoma asosida import qiluvchilar reyestrini yuritish elektron tizimi”;
4-band quyidagi tahrirda bayon etilsin:
“Reyestrga kirish uchun ariza beruvchilar Davlat xizmatlari markaziga shaxsan kelib murojaat etadi yoki davlat xizmatlaridan elektron shaklda foydalanish uchun Oʻzbekiston Respublikasi Yagona interaktiv davlat xizmatlari portalida (keyingi oʻrinlarda — YIDXP) roʻyxatdan oʻtadi.
Ariza beruvchi shaxsan yoki uning nomidan murojaat qilish huquqiga ega boʻlgan shaxs oʻzi kelib murojaat etgan taqdirda, Davlat xizmatlari markazi xodimi ariza beruvchi nomidan, YIDXP orqali murojaat etganda esa, mustaqil ravishda ushbu nizomga 2-ilovaga muvofiq arizani elektron shaklda toʻldiradi”;
6-bandda :
oʻn birinchi xatboshi chiqarib tashlansin;
oʻn ikkinchi va oʻn uchinchi xatboshilar tegishlicha oʻn birinchi va oʻn ikkinchi xatboshilar deb hisoblansin;
oʻn ikkinchi xatboshi quyidagi tahrirda bayon etilsin:
“Tadbirkorga taalluqli boshqa maʼlumotlar “Elektron hukumat” tizimi idoralararo integratsiyalashuv platformasi orqali tegishli axborot tizimlaridan elektron shaklda avtomatik soʻrab olinadi”;
quyidagi mazmundagi 7 1 -band bilan toʻldirilsin:
“Ariza beruvchilar tomonidan hujjatlar toʻliq boʻlmagan hajmda taqdim etilganda, soʻrovnoma va unga ilova qilinadigan hujjatlarda notoʻgʻri yoki buzib koʻrsatilgan maʼlumotlar mavjud boʻlganda, vakolatli organ talabgorga 10 ish kunidan kam boʻlmagan muddat ichida xatolarni bartaraf etish va yetishmayotgan hujjatlarni taqdim etish imkoniyatini beradi.
Bunda ariza beruvchi YIDXP orqali murojaat etgan boʻlsa, vakolatli organ uning shaxsiy kabinetiga kamchiliklarni bartaraf etish toʻgʻrisida asoslantirilgan xabarnoma yuboradi yoki ariza beruvchi Davlat xizmatlari markazi orqali murojaat etgan boʻlsa, Davlat xizmatlari markazi uni axborot-kommunikatsiya tizimi orqali xabardor qiladi”;
9-bandda :
ikkinchi xatboshidagi “avtomatik ravishda” soʻzlari “Davlat xizmatlari markazi yoki ariza beruvchining YIDXPdagi” soʻzlari bilan almashtirilsin;
quyidagi mazmundagi uchinchi xatboshi bilan toʻldirilsin:
“Vakolatli organ sertifikatning amal qilish muddati tugashidan bir oy oldin ariza beruvchini Elektron hukumat doirasida aholi va tadbirkorlik subyektlariga taqdim etiladigan davlat xizmatlari toʻgʻrisida axborot-kommunikatsiya tizimi orqali xabardor qiladi”;
uchinchi va toʻrtinchi xatboshilar tegishlicha toʻrtinchi va beshinchi xatboshilar deb hisoblansin;
11-bandning oʻn birinchi xatboshisi chiqarib tashlansin;
23-bandning uchinchi xatboshisi quyidagi tahrirda bayon etilsin:
“Vakolatli organ QR-kod (matrik shtrixli kod) qoʻyilgan sertifikatni yoki Reyestrga kiritishni rad etish toʻgʻrisidagi xabarnomani ariza beruvchining YIDXPdagi shaxsiy kabinetiga (oʻzi murojaat etgan taqdirda) yoki Davlat xizmatlari markaziga (bevosita murojaat etgan taqdirda) yuboradi”;
quyidagi mazmundagi 23 1 -band bilan toʻldirilsin:
“23 1 . Davlat xizmatlari markazi sertifikat yoki rad etish toʻgʻrisidagi xabarnoma kelib tushgandan soʻng 10 daqiqa mobaynida uni ariza beruvchining elektron manziliga (mavjud boʻlsa) yuboradi va ariza beruvchini bu haqida axborot-kommunikatsiya tizimi orqali xabardor qiladi. Davlat xizmatlari markazi ariza beruvchi oʻzi kelib murojaat qilgan taqdirda, ariza beruvchining soʻroviga koʻra unga sertifikat yoki rad etish toʻgʻrisidagi xabarnoma elektron yoki qogʻoz shaklda berishi shart”;
24-band quyidagi tahrirda bayon etilsin:
“24. Reyestrga kiritish uchun arizalarni koʻrib chiqishda mazkur Nizomning 25-bandida belgilangan miqdorda toʻlov undiriladi.
Reyestrga kiritish uchun YIDXP orqali murojaat etilganda, ushbu bandning birinchi xatboshisida koʻrsatilgan toʻlov summasining 90 foizi undiriladi.
Reyestrga kiritish uchun toʻlov toʻlanganligini axborot-kommunikatsiya tizimlari orqali tasdiqlanadi”;
quyidagi mazmundagi 26 1- band bilan toʻldirilsin:
“26 1 . Reyestrga kiritish hamda sertifikatni qayta rasmiylashtirish uchun arizalarni koʻrib chiqish uchun undiriladigan toʻlovlar quyidagi tartibda taqsimlanadi:
a) Davlat xizmatlari markaziga oʻzi kelib murojaat etganda:
18 foizi — Oʻzbekiston Respublikasi Adliya vazirligining Davlat xizmatlarini rivojlantirish jamgʻarmasiga;
0,5 foizi — Yagona billing tizimi orqali davlat xizmatlarini koʻrsatganlik uchun Oʻzbekiston Respublikasi Raqamli texnologiyalar vazirligi huzuridagi “Raqamli hukumat loyihalarini boshqarish markazi” davlat muassasasining Iqtisodiyot va moliya vazirligi huzuridagi Gʻaznachilik xizmati qoʻmitasidagi maxsus hisobvaragʻiga;
qolgan mablagʻlar — vakolatli organning hisobvaragʻiga oʻtkaziladi;
b) YIDXP orqali murojaat etilganda:
10 foizi — Oʻzbekiston Respublikasi Adliya vazirligining Davlat xizmatlarini rivojlantirish jamgʻarmasiga;
11,75 foizi (shundan 0,5 foizi — Yagona billing tizimi orqali davlat xizmatlari koʻrsatilganda) — Oʻzbekiston Respublikasi Raqamli texnologiyalar vazirligi huzuridagi “Raqamli hukumat loyihalarini boshqarish markazi” davlat muassasasining Iqtisodiyot va moliya vazirligi huzuridagi Gʻaznachilik xizmati qoʻmitasidagi maxsus hisobvaragʻiga;
qolgan mablagʻlar — vakolatli organning hisobvaragʻiga oʻtkaziladi”;
38-band quyidagi tahrirda bayon etilsin:
“38. Ariza beruvchilar tomonidan davlat organlari va boshqa tashkilotlar xodimlarining xatti-harakatlari yuzasidan qonunchilikda belgilangan tartibda shikoyat qilishlari mumkin”;
quyidagi mazmundagi 40 — 42-bandlar bilan toʻldirilsin:
“40. Davlat xizmatlari markazlari va vakolatli organ oʻz faoliyatini amalga oshirishi natijasida olingan maʼlumotlarning sir saqlanishini taʼminlaydi.
41. Oʻzbekiston Respublikasi Adliya vazirligi, uning hududiy boshqarmalari va davlat xizmatlari markazlari Nizom talablari ijrosi boʻyicha davlat organlari va boshqa tashkilotlarning faoliyati ustidan, shu jumladan, YIDXP orqali doimiy nazoratni va monitoringni amalga oshiradi.
42. Mazkur Nizom talablarining buzilishida aybdor boʻlgan shaxslar qonunchilik hujjatlarida belgilangan tartibda javob beradilar”;
1-ilovada :
1-bosqich “Tadbirlar” ustuni quyidagi tahrirda bayon etilsin:
“Sertifikat olish va Reyestrga kirish uchun Davlat xizmatlari markaziga oʻzi kelgan holda yoki YIDXP orqali murojaat qiladi”;
6-bosqich “Tadbirlar” ustuni quyidagi tahrirda bayon etilsin:
“1. Kengash tomonidan ijobiy xulosa berilgan taqdirda, sertifikat rasmiylashtiriladi va ariza beruvchi Reyestrga kiritadi va oʻz veb-saytida bu haqida eʼlon joylashtiradi.
2. QR-kod (matrik shtrixli kod) qoʻyilgan sertifikatni yoki Reyestrga kiritishni rad etish toʻgʻrisidagi xabarnomani ariza beruvchining YIDXPdagi shaxsiy kabinetiga (oʻzi murojaat etgan taqdirda) yoki Davlat xizmatlari markaziga (bevosita murojaat etgan taqdirda) yuboradi”;
quyidagi mazmundagi 7-bosqich bilan toʻldirilsin:
“ 7-bosqich Davlat xizmatlari markazi Sertifikat yoki rad etish toʻgʻrisidagi xabarnoma kelib tushgandan soʻng uni ariza beruvchining elektron manziliga (mavjud boʻlsa) yuboradi va ariza beruvchini bu haqida axborot-kommunikatsiya tizimi orqali xabardor qiladi. Ariza beruvchining soʻroviga koʻra unga sertifikat yoki rad etish toʻgʻrisidagi xabarnoma elektron yoki qogʻoz shaklda beradi. 10 daqiqa mobaynida ” ;
2-ilova nomidagi “ARIZA” soʻzi “SOʻROVNOMA” soʻzi bilan almashtirilsin.
145. Vazirlar Mahkamasining 2023-yil 23-martdagi 122-son qarori bilan tasdiqlangan Nogironligi boʻlgan shaxsning va tarkibida nogironligi boʻlgan shaxs bor oilaning elektron onlayn-auksion orqali yer uchastkasini sotib olish bilan bogʻliq xarajatlarini qoplab berish tartibi toʻgʻrisidagi nizomning 28-bandidagi “Oʻzbekiston Respublikasi Iqtisodiyot va moliya vazirligi huzuridagi” soʻzlari chiqarib tashlansin.
146. Vazirlar Mahkamasining 2023-yil 3-iyundagi 227-son qarori bilan tasdiqlangan Ichki bozorda bugʻdoy narxi barqarorligini taʼminlash uchun bugʻdoyni xarid qilish va birja savdolari orqali sotish tartibi toʻgʻrisidagi nizomning 26-bandidagi “Oʻzbekiston Respublikasi Iqtisodiyot va moliya vazirligi huzuridagi” soʻzlari chiqarib tashlansin.
147. Vazirlar Mahkamasining 2023-yil 21-iyuldagi 302-son qarori bilan tasdiqlangan Davlat muassasalari toʻgʻrisidagi nizomning 45-bandidagi “Oʻzbekiston Respublikasi Iqtisodiyot va moliya vazirligi huzuridagi” soʻzlari chiqarib tashlansin.
148. Vazirlar Mahkamasining 2023-yil 22-iyuldagi 307-son qarori bilan tasdiqlangan Oʻzbekiston Respublikasi Kambagʻallikni qisqartirish va bandlik vazirligi huzuridagi Hunarmandchilik va kasanachilikni qoʻllab-quvvatlash jamgʻarmasi toʻgʻrisidagi nizomning 14-bandidagi “Oʻzbekiston Respublikasi Iqtisodiyot va moliya vazirligi huzuridagi” soʻzlari chiqarib tashlansin.
149. Vazirlar Mahkamasining 2023-yil 3-avgustdagi 331-son qarori bilan tasdiqlangan Agrar va oziq-ovqat sohalarini subsidiyalash toʻgʻrisidagi nizomning 22-bandidagi “Oʻzbekiston Respublikasi Iqtisodiyot va moliya vazirligi huzuridagi” soʻzlari chiqarib tashlansin.
150. Vazirlar Mahkamasining “Yaponiya bilan texnik hamkorlik doirasida “Oʻzbekiston-Yaponiya markazi” loyihasini (V bosqich) amalga oshirish chora-tadbirlari toʻgʻrisida” 2023-yil 22-avgustdagi 413-son qarori 3-bandining birinchi xatboshisidagi “Nodavlat notijorat tashkilotlarini va fuqarolik jamiyatining boshqa” soʻzlari “Fuqarolik jamiyati” soʻzlari bilan almashtirilsin.
151. Vazirlar Mahkamasining 2023-yil 29-sentabrdagi 516-son qarori bilan tasdiqlangan Kollej va texnikumlarda qurilish, transport, kommunal, qishloq xoʻjaligi va xizmat koʻrsatish sohalaridagi kasb (mutaxassislik) boʻyicha taʼlim olayotgan xotin-qizlarning toʻliq davlat granti asosida taʼlim olish tartibi toʻgʻrisidagi nizomning 11-bandidagi “Iqtisodiyot va moliya vazirligi huzuridagi” soʻzlari chiqarib tashlansin.
152. Vazirlar Mahkamasining 2023-yil 20-oktabrdagi 550-son qarori bilan tasdiqlangan Fuqarolik holati dalolatnomalarini yozish organlari toʻgʻrisidagi nizomda :
a) 15-bandning uchinchi xatboshisidagi hamda 23-bandning ikkinchi xatboshisidagi “Toshkent davlat yuridik universiteti huzuridagi Yuridik kadrlarni xalqaro standartlar boʻyicha professional oʻqitish markazining” soʻzlari “Oʻzbekiston Respublikasi Adliya vazirligi huzuridagi Yuridik kadrlarni qayta tayyorlash va malakasini oshirish institutining” soʻzlari bilan almashtirilsin;
b) 30-banddagi “Yuristlar malakasini oshirish markazi” soʻzlari “Yuridik kadrlarni qayta tayyorlash va malakasini oshirish instituti” soʻzlari bilan almashtirilsin.
153. Vazirlar Mahkamasining 2023-yil 4-noyabrdagi 588-son qarori bilan tasdiqlangan Sportchilarga sport unvonlari va sport razryadlarini berish boʻyicha davlat xizmatlarini koʻrsatishning maʼmuriy reglamentida :
19-band quyidagi mazmundagi uchinchi xatboshi bilan toʻldirilsin:
“Soʻrovnomada ariza beruvchi tomonidan davlat xizmatlarini koʻrsatishning natijasini olib ketishga masʼul shaxs koʻrsatilgan holatlarda davlat xizmatlarini koʻrsatishning natijasini ushbu shaxsga taqdim etishda tegishli ishonchnoma talab etilmaydi”;
3-ilova quyidagi mazmundagi “IV. Davlat xizmatini koʻrsatish natijasini olib ketuvchi shaxs (agar mavjud boʻlsa) toʻgʻrisidagi maʼlumotlar” boʻlimi bilan toʻldirilsin:
“ IV. Davlat xizmatini koʻrsatish natijasini olib ketuvchi shaxs (agar mavjud boʻlsa) toʻgʻrisidagi maʼlumotlar: JSHSHIR ” .
154. Vazirlar Mahkamasining 2023-yil 20-noyabrdagi 612-son qarori bilan tasdiqlangan Jismoniy va yuridik shaxslarga maʼlumotnomalar berish boʻyicha davlat xizmatlarini koʻrsatishning yagona maʼmuriy reglamentida :
a) 1-bandning uchinchi xatboshisidagi “27” raqami “35” raqami bilan almashtirilsin;
b) 14-band quyidagi mazmundagi ikkinchi va uchinchi xatboshilar bilan toʻldirilsin:
“Davlat xizmatlari markazi ariza beruvchi talabiga asosan tegishli maʼlumotnomaga oʻzining muhrini bosib, masʼul xodimning imzosini qoʻyib berishi shart.
Soʻrovnomada ariza beruvchi tomonidan davlat xizmatlarini koʻrsatishning natijasini olib ketishga masʼul shaxs koʻrsatilgan holatlarda davlat xizmatlarini koʻrsatishning natijasini ushbu shaxsga taqdim etishda tegishli ishonchnoma talab etilmaydi”;
v) 2-ilovada :
4-pozitsiyaning ikkinchi ustuni toʻrtinchi xatboshisidagi “oʻzbek/rus” soʻzlari “oʻzbek/rus/ingliz” soʻzlari bilan almashtirilsin;
5-pozitsiyaning ikkinchi ustunidagi “Elektron hukumat loyihalarini boshqarish markazi” soʻzlari “Raqamli hukumat loyihalarini boshqarish markazi” soʻzlari bilan almashtirilsin;
g) 3-ilovada :
4-pozitsiyaning ikkinchi ustunining toʻrtinchi xatboshisidagi “oʻzbek/rus” soʻzlari “oʻzbek/rus/ingliz” soʻzlari bilan almashtirilsin;
5-pozitsiyaning ikkinchi ustunidagi “Elektron hukumat loyihalarini boshqarish markazi” soʻzlari “Raqamli hukumat loyihalarini boshqarish markazi” soʻzlari bilan almashtirilsin;
d) 5 — 7 , 9 , 13 , 22 , 23 hamda 26-ilovalarning 5-pozitsiyasi ikkinchi ustunidagi “Elektron hukumat loyihalarini boshqarish markazi” soʻzlari “Raqamli hukumat loyihalarini boshqarish markazi” soʻzlari bilan almashtirilsin;
e) 12-ilovaning 5-pozitsiyasi ikkinchi ustunida:
birinchi xatboshi quyidagi tahrirda bayon etilsin:
“Bazaviy hisoblash miqdorining 3 foizi miqdorida (har bir shaxs uchun)”;
“a” va “b” kichik bandlarning uchinchi xatboshisidagi “Elektron hukumat loyihalarini boshqarish markazi” soʻzlari “Raqamli hukumat loyihalarini boshqarish markazi” soʻzlari bilan almashtirilsin;
j) 14 va 15-ilovalarning 5-pozitsiyasi ikkinchi ustunidagi “Axborot-kommunikatsiya texnologiyalarini rivojlantirish jamgʻarmasida elektron hukumat va raqamli iqtisodiyotning idoralararo loyihalarini moliyalashtirish boʻyicha” soʻzlari “Raqamli texnologiyalar vazirligi huzuridagi “Raqamli hukumat loyihalarini boshqarish markazi” davlat muassasasining Iqtisodiyot va moliya vazirligi Gʻaznachilik xizmati qoʻmitasidagi” soʻzlari bilan almashtirilsin;
z) 16-ilovada :
5-pozitsiyaning ikkinchi ustunidagi “Elektron hukumat loyihalarini boshqarish markazi” soʻzlari “Raqamli hukumat loyihalarini boshqarish markazi” soʻzlari bilan almashtirilsin;
7-pozitsiyaning ikkinchi ustuni quyidagi mazmundagi 3-kichik band bilan toʻldirilsin:
“3. Ariza beruvchi maʼlumotnoma yuborilganidan soʻng oʻn ish kuni ichida toʻlov toʻlamasdan va ilgari yuborilgan soʻrovnoma raqamini koʻrsatgan holda, oldingi soʻrovnomada koʻrsatilgan arxiv hujjatlari chegara yillarini oʻzgartirish imkoniyati bilan faqat bir marta takroriy soʻrovnoma yuborishi mumkin.
Takroriy soʻrovnoma boʻyicha davlat xizmati mazkur Maʼmuriy reglamentda hamda ushbu Pasportda belgilangan tartibda va muddatlarda koʻrsatiladi”;
i) 19-ilovaning 7-pozitsiyasi ikkinchi ustuni quyidagi tahrirda bayon etilsin:
“Ushbu maʼlumotnoma qonunchilik hujjatlarida belgilangan xizmatlardan foydalanish va imtiyozlarni olish uchun taqdim etiladi va kam taʼminlangan deb eʼtirof etilgan oydan boshlab oʻn ikki oy davomida amal qiladi.
Agar bitta oila soʻnggi oʻn ikki oy davomida ketma-ket “Yagona reyestr” AT orqali bir necha marotaba:
kam taʼminlangan deb eʼtirof etilgan boʻlsa, bunda maʼlumotnomaning amal qilish muddati ushbu oila oxirgi marotaba kam taʼminlangan deb eʼtirof etilgan oydan boshlanadi;
kam taʼminlangan deb eʼtirof etilmagan boʻlsa, bunda maʼlumotnomaning amal qilish muddati ushbu oila kam taʼminlangan deb eʼtirof etilmagan oydan keyingi oyning birinchi sanasida yakunlanadi”;
k) 25-ilovada :
2-pozitsiyaning ikkinchi ustunidagi “jismoniy shaxslar” soʻzlari “jismoniy va yuridik shaxslar” soʻzlari bilan almashtirilsin;
5-pozitsiyaning ikkinchi ustunida:
“5 foizi” soʻzlari “4 foizi” soʻzlari bilan almashtirilsin;
“a” va “b” kichik bandlarning uchinchi xatboshisidagi “Elektron hukumat loyihalarini boshqarish markazi” soʻzlari “Raqamli hukumat loyihalarini boshqarish markazi” soʻzlariga almashtirilsin;
l) quyidagi mazmundagi 28 — 35-ilovalar bilan toʻldirilsin:
“Jismoniy va yuridik shaxslarga maʼlumotnomalar berish boʻyicha davlat xizmatlarini koʻrsatishning yagona maʼmuriy reglamentiga 28-ILOVA
Qishloq xoʻjaligi, melioratsiya va yoʻl-qurilish texnikalari roʻyxatda turganligi toʻgʻrisida maʼlumotnomani berish
1. Davlat xizmati nomi Qishloq xoʻjaligi, melioratsiya va yoʻl-qurilish texnikalari roʻyxatda turganligi toʻgʻrisida maʼlumotnoma 2. Davlat xizmatidan foydalanuvchilar toifasi Jismoniy va yuridik shaxs 3. Davlat xizmatini koʻrsatuvchi vakolatli organ(lar) Vazirlar Mahkamasi huzuridagi Agrosanoat majmui ustidan nazorat qilish inspeksiyasi 4. Davlat xizmatidan foydalanish uchun talab etiladigan maʼlumotlar 1. Soʻrovnomada shaxsga oid quyidagi maʼlumotlar koʻrsatiladi: ariza beruvchi jismoniy shaxs uchun: familiyasi, ismi va otasining ismi (oʻzgargan boʻlsa, bu haqida maʼlumotlar koʻrsatiladi); pasport yoki identifikatsiyalovchi ID-kartasi maʼlumotlari (JSHSHIR maʼlumotlari); elektron pochta manzili (agar mavjud boʻlsa) va telefon raqami. Ariza beruvchi yuridik shaxs uchun: toʻliq nomi; STIR; elektron pochta manzili (agar mavjud boʻlsa) va telefon raqami. 2. Texnikaning davlat raqami belgisi; texnik pasport yoki texnik guvohnoma seriyasi va raqami; maʼlumotnoma tili (oʻzbek/rus). 5. Davlat xizmatini koʻrsatganlik uchun undiriladigan yigʻim miqdori Bazaviy hisoblash miqdorining 10 foizi. Yigʻim miqdori quyidagi tartibda taqsimlanadi: a) Davlat xizmatlari markaziga oʻzi kelib murojaat etganda: 18 foizi — Oʻzbekiston Respublikasi Adliya vazirligining Davlat xizmatlarini rivojlantirish jamgʻarmasiga oʻtkaziladi; 0,5 foizi — Raqamli texnologiyalar vazirligi huzuridagi “Elektron hukumat loyihalarini boshqarish markazi” davlat muassasasining Iqtisodiyot va moliya vazirligi Gʻaznachilik xizmati qoʻmitasidagi maxsus hisobvaragʻiga (Yagona billing tizimi orqali tasdiqlangani uchun); 20 foizi — respublika budjetiga; qolgan mablagʻlar — Vazirlar Mahkamasi huzuridagi Agrosanoat majmui ustidan nazorat qilish inspeksiyasining rivojlantirish jamgʻarmasiga oʻtkaziladi; b) YIDXP orqali murojaat etilganda: 10 foizi — Oʻzbekiston Respublikasi Adliya vazirligining Davlat xizmatlarini rivojlantirish jamgʻarmasiga; 11,75 foizi — Raqamli texnologiyalar vazirligi huzuridagi “Raqamli hukumat loyihalarini boshqarish markazi” davlat muassasasining Iqtisodiyot va moliya vazirligi huzuridagi Gʻaznachilik xizmati qoʻmitasidagi maxsus hisobvaragʻiga (shu jumladan 0,5 foizi — Yagona billing tizimi orqali tasdiqlangani uchun); 20 foizi — Respublika budjetiga; qolgan mablagʻlar — Vazirlar Mahkamasi huzuridagi Agrosanoat majmui ustidan nazorat qilish inspeksiyasining rivojlantirish jamgʻarmasiga oʻtkaziladi. 6. Davlat xizmatini koʻrsatish muddati Real vaqt rejimida 7. Izoh Qishloq xoʻjaligi, melioratsiya va yoʻl-qurilish texnikalari — idoraviy boʻysunuvi va tashkiliy-huquqiy shaklidan qatʼi nazar, qishloq va oʻrmon xoʻjaligiga moʻljallangan barcha turdagi traktorlar (gʻildirakli, zanjirli va yarim zanjirli), oʻziyurar mashinalar (oʻziyurar qishloq xoʻjaligi mashinalari, oʻziyurar melioratsiya hamda yoʻl-qurilish texnikalari), traktor tirkamalari, qishloq xoʻjaligi, yoʻl-qurilish, melioratsiya va boshqa maqsadlarga moʻljallangan tuproqqa va ekinlarga ishlov beruvchi, yuk ortuvchi, don va urugʻni qayta ishlashga moʻljallangan mashinalar, chorvachilik, parrandachilik va yem-xashak ishlab chiqarish mashina va texnologik uskunalari, suv nasoslari, kichik mexanizatsiya moslamalari. Maʼlumotnoma texnikaga oid quyidagi axborotlarni oʻz ichiga oladi: texnika toʻgʻrisidagi maʼlumotlar, jumladan, nomi, rusumi, zavod raqami, texnik pasporti yoki guvohnomasi seriyasi va raqami, davlat raqami belgisi, dvigatel quvvati, ishlab chiqarilgan yili, dvigatel raqami, davlat roʻyxatidan oʻtkazilgan sana, shuningdek, alohida belgilar yoki oʻzgargan agregatlar haqida maʼlumotlar (mavjud boʻlsa); texnikaga nisbatan taqiqning mavjud yoki mavjud emasligi toʻgʻrisidagi maʼlumot. Inspeksiya manfaatdor vazirliklar va idoralar bilan kelishgan holda, texnikaning roʻyxatda turganligi toʻgʻrisidagi maʼlumotlarga qoʻshimcha maʼlumotlar kiritishi mumkin. Maʼlumotnoma huquqni muhofaza qiluvchi organlarga, sudlarga hamda qonunchilik hujjatlariga muvofiq vakolatli tashkilotlarga bepul taqdim etiladi. Sud boshqaruvchisining soʻrovnomasiga muvofiq maʼlumotnoma berish uchun oldindan toʻlov undirilmaydi. Belgilangan toʻlovning oʻrni sud boshqaruvchisi tomonidan Oʻzbekiston Respublikasi “Toʻlovga qobiliyatsizlik toʻgʻrisida”gi Qonunining 150-moddasi birinchi qismida nazarda tutilgan tartibda toʻlanadi.
Jismoniy va yuridik shaxslarga maʼlumotnomalar berish boʻyicha davlat xizmatlarini koʻrsatishning yagona maʼmuriy reglamentiga 29-ILOVA
Toʻlangan ijtimoiy soliq toʻgʻrisida maʼlumotnomani berish
1. Davlat xizmati nomi Yakka tartibdagi mehnat faoliyati bilan shugʻullanuvchi jismoniy shaxslar tomonidan toʻlangan ijtimoiy soliq toʻgʻrisida maʼlumotnoma 2. Davlat xizmatidan foydalanuvchilar toifasi Jismoniy shaxs 3. Davlat xizmatini koʻrsatuvchi vakolatli organ(lar) Oʻzbekiston Respublikasi Soliq qoʻmitasi 4. Davlat xizmatidan foydalanish uchun talab etiladigan maʼlumotlar Soʻrovnomada shaxsga oid quyidagi maʼlumotlar koʻrsatiladi: familiyasi, ismi va otasining ismi (oʻzgargan boʻlsa, bu haqida maʼlumotlar koʻrsatiladi); pasport yoki identifikatsiyalovchi ID-kartasi maʼlumotlari (JSHSHIR maʼlumotlari); maʼlumotnoma tili (oʻzbek/rus). 5. Davlat xizmatini koʻrsatganlik uchun undiriladigan yigʻim miqdori Bepul 6. Davlat xizmatini koʻrsatish muddati Real vaqt rejimida 7. Izoh
Jismoniy va yuridik shaxslarga maʼlumotnomalar berish boʻyicha davlat xizmatlarini koʻrsatishning yagona maʼmuriy reglamentiga 30-ILOVA
Avtotransport vositalari haqida maʼlumotnomani berish
1. Davlat xizmati nomi Avtotransport vositalari haqida maʼlumotnoma 2. Davlat xizmatidan foydalanuvchilar toifasi Jismoniy va yuridik shaxs 3. Davlat xizmatini koʻrsatuvchi vakolatli organ (lar) Oʻzbekiston Respublikasi Ichki ishlar vazirligi Jamoat xavfsizligi departamenti Yoʻl harakati xavfsizligi xizmati 4. Davlat xizmatidan foydalanish uchun talab etiladigan maʼlumotlar Soʻrovnomada shaxsga oid quyidagi maʼlumotlar koʻrsatiladi: Ariza beruvchi jismoniy shaxs uchun: familiyasi, ismi va otasining ismi (oʻzgargan boʻlsa, bu haqida maʼlumotlar koʻrsatiladi); pasport yoki identifikatsiyalovchi ID-kartasi maʼlumotlari (JSHSHIR maʼlumotlari). Ariza beruvchi yuridik shaxs uchun: toʻliq nomi; STIR. Maʼlumotnoma tili (oʻzbek/rus). 5. Davlat xizmatini koʻrsatganlik uchun undiriladigan yigʻim miqdori Bepul 6. Davlat xizmatini koʻrsatish muddati Real vaqt rejimida 7. Izoh Ariza beruvchilar faqat oʻzlariga tegishli avtotransport vositalari haqida axborotlarni olishlari mumkin. Avtotransport vositalari haqida maʼlumotnomada quyidagi maʼlumotlar aks ettiriladi: Umumiy maʼlumot: rangi; ishlab chiqarilgan yili; turi; kuzov/shassi raqami; toʻla vazni (kg); yuksiz vazni (kg); dvigatel raqami; yonilgʻi turi; oynalarni qoraytirish ruxsatnomasi berilgan sana; oynalarni qoraytirish ruxsatnomasi amal qilish muddati; sugʻurta polisi: sugʻurta seriya va raqami; sugʻurta turi; sugʻurtaning amal qilish muddati; haydovchilar; sugʻurta hodisasi; avtotransport texnik koʻrigi.
Jismoniy va yuridik shaxslarga maʼlumotnomalar berish boʻyicha davlat xizmatlarini koʻrsatishning yagona maʼmuriy reglamentiga 31-ILOVA
Idoraviy notarial arxivlar tomonidan arxiv maʼlumotnomalarini berish
1. Davlat xizmati nomi Idoraviy notarial arxivlar tomonidan arxiv hujjatlarini berish 2. Davlat xizmatidan foydalanuvchilar toifasi Jismoniy shaxs 3. Davlat xizmatini koʻrsatuvchi vakolatli organ(lar) Qoraqalpogʻiston Respublikasi Adliya vazirligi, viloyatlar va Toshkent shahar adliya boshqarmalari huzuridagi idoraviy notarial arxivlar 4. Davlat xizmatidan foydalanish uchun talab etiladigan maʼlumotlar 1. Soʻrovnomada quyidagilar koʻrsatiladi: familiyasi, ismi va otasining ismi (oʻzgargan boʻlsa, bu haqida maʼlumotlar koʻrsatiladi); pasport yoki identifikatsiyalovchi ID-kartasi maʼlumotlari (JSHSHIR maʼlumotlari); notarial idora; notarial harakat turi; notarial harakatning reyestr raqami; hujjat tasdiqlangan sana; elektron pochta manzili (agar mavjud boʻlsa) va telefon raqami; maʼlumotnoma tili (oʻzbek/rus). 2. Soʻrovnomaga quyidagi hujjatlar ilova qilinadi: notarial tasdiqlangan ishonchnoma (agar uchinchi shaxslar manfaati uchun harakat qilinayotgan boʻlsa); marhum nomidan amalga oshirilgan notarial harakatlar haqida arxiv hujjatlari olinayotganda — marhumning oʻlimi haqida guvohnoma va ariza beruvchining marhumga qarindoshligini tasdiqlovchi hujjatlar; ariza beruvchi vasiyatnomaga asosan merosxoʻr boʻlganda — vasiyatnoma va marhumning oʻlimi haqida guvohnoma nusxalari, ariza beruvchi qonuniy vakil boʻlsa — uni tasdiqlovchi hujjat nusxasi ilova qilinadi. 5. Davlat xizmatini koʻrsatganlik uchun undiriladigan yigʻim miqdori Arxiv hujjatlarini berish uchun quyidagi miqdorlarda toʻlov undiriladi: notarial rasmiylashtirilgan hujjatlarning dublikatini berish uchun — BHMning 5 foizi miqdorida; notarial harakatlarni roʻyxatga olish reyestr kitobidan koʻchirma berish uchun — BHMning 5 foizi miqdorida; arxiv hujjatlaridan nusxalar berish uchun — BHMning 2 foizi miqdorida; arxiv maʼlumotnomalari berish uchun — BHMning 1 foizi miqdorida. Yigʻim miqdori quyidagi tartibda taqsimlanadi: a) Davlat xizmatlari markaziga oʻzi kelib murojaat etganda: 18 foizi — Oʻzbekiston Respublikasi Adliya vazirligining Davlat xizmatlarini rivojlantirish jamgʻarmasiga oʻtkaziladi; 0,5 foizi — Raqamli texnologiyalar vazirligi huzuridagi “Elektron hukumat loyihalarini boshqarish markazi” davlat muassasasining Iqtisodiyot va moliya vazirligi Gʻaznachilik xizmati qoʻmitasidagi maxsus hisobvaragʻiga (Yagona billing tizimi orqali tasdiqlangani uchun); qolgan mablagʻlar — vakolatli organga oʻtkaziladi; b) YIDXP orqali murojaat etilganda: 10 foizi — Oʻzbekiston Respublikasi Adliya vazirligining Davlat xizmatlarini rivojlantirish jamgʻarmasiga; 11,75 foizi — Raqamli texnologiyalar vazirligi huzuridagi “Raqamli hukumat loyihalarini boshqarish markazi” davlat muassasasining Iqtisodiyot va moliya vazirligi huzuridagi Gʻaznachilik xizmati qoʻmitasidagi maxsus hisobvaragʻiga (shu jumladan 0,5 foizi — Yagona billing tizimi orqali tasdiqlangani uchun); qolgan mablagʻlar — vakolatli organga oʻtkaziladi. 6. Davlat xizmatini koʻrsatish muddati Vakolatli organ tomonidan quyidagi muddatlar mobaynida arxiv hujjatini berish yoki uni berishni rad etish haqida qaror qabul qilinadi: a) notarial rasmiylashtirilgan hujjatlarning dublikati — 5 ish kuni; b) notarial harakatlarni roʻyxatga olish reyestr kitobidan koʻchirma — 2 ish kuni; v) arxiv hujjatlaridan nusxalar, shuningdek mol-mulkka nisbatan taqiq (xatlov) mavjud emasligi haqida maʼlumotnomalar — 2 ish kuni; g) arxiv maʼlumotnomalari — 1 ish kuni. 7. Izoh YIDXP orqali murojaat qilinganda, arxiv hujjati elektron shaklda vakolatli shaxsning ERIsi bilan tasdiqlangan holda ariza beruvchining elektron pochtasiga yuboriladi. Notarial tasdiqlangan hujjatlarning dublikatlari ariza beruvchining talabiga koʻra qogʻoz shaklda vakolatli organ tomonidan tasdiqlangan holda kuryerlik xizmati orqali yuborilishi mumkin. Arxiv hujjatlari notarial arxivda mavjud boʻlmasligi davlat xizmati koʻrsatishni rad etish uchun asos hisoblanadi.
Jismoniy va yuridik shaxslarga maʼlumotnomalar berish boʻyicha davlat xizmatlarini koʻrsatishning yagona maʼmuriy reglamentiga 32-ILOVA
Gidrometeorologik maʼlumotlarni berish
1. Davlat xizmati nomi Gidrometeorologik maʼlumotnoma 2. Davlat xizmatidan foydalanuvchilar toifasi Jismoniy va yuridik shaxs 3. Davlat xizmatini koʻrsatuvchi vakolatli organ(lar) Oʻzbekiston Respublikasi Ekologiya, atrof-muhitni muhofaza qilish va iqlim oʻzgarishi vazirligi huzuridagi Gidrometeorologiya xizmati agentligi 4. Davlat xizmatidan foydalanish uchun talab etiladigan maʼlumotlar 1. Soʻrovnomada shaxsga oid quyidagi maʼlumotlar koʻrsatiladi: Ariza beruvchi jismoniy shaxs uchun: familiyasi, ismi va otasining ismi (oʻzgargan boʻlsa, bu haqida maʼlumotlar koʻrsatiladi) pasport yoki identifikatsiyalovchi ID-kartasi maʼlumotlari (JSHSHIR maʼlumotlari); yashash manzili; elektron pochta manzili (agar mavjud boʻlsa) va telefon raqami; Ariza beruvchi yuridik shaxs uchun: toʻliq nomi STIR; pochta manzili; elektron pochta manzili (agar mavjud boʻlsa) va telefon raqami. 2. Maʼlumot soʻralayotgan hudud; gidrometereologik maʼlumot turi; maʼlumotnoma olishdan koʻzlangan maqsad; maʼlumotnoma tili (oʻzbek/rus); 5. Davlat xizmatini koʻrsatganlik uchun undiriladigan yigʻim miqdori Gidrometeorologik maʼlumotdagi iqlimiy koʻrsatkichning 1 ta qiymati uchun, bazaviy hisoblash miqdorining 20 foizi . Yigʻim miqdori quyidagi tartibda taqsimlanadi: a) Davlat xizmatlari markaziga oʻzi kelib murojaat etganda: 18 foizi — Oʻzbekiston Respublikasi Adliya vazirligining Davlat xizmatlarini rivojlantirish jamgʻarmasiga; 0,5 foizi — Raqamli texnologiyalar vazirligi huzuridagi “Raqamli hukumat loyihalarini boshqarish markazi” davlat muassasasining Iqtisodiyot va moliya vazirligi Gʻaznachilik xizmati qoʻmitasidagi maxsus hisobvaragʻiga (Yagona billing tizimi orqali tasdiqlangani uchun); qolgan mablagʻlar — vakolatli organga; b) YIDXP orqali murojaat etilganda: 10 foizi — Oʻzbekiston Respublikasi Adliya vazirligining Davlat xizmatlarini rivojlantirish jamgʻarmasiga; 11,75 foizi — Raqamli texnologiyalar vazirligi huzuridagi “Raqamli hukumat loyihalarini boshqarish markazi” davlat muassasasining Iqtisodiyot va moliya vazirligi huzuridagi Gʻaznachilik xizmati qoʻmitasidagi maxsus hisobvaragʻiga (shu jumladan 0,5 foizi — Yagona billing tizimi orqali tasdiqlangani uchun); qolgan mablagʻlar — vakolatli organga oʻtkaziladi. 6. Davlat xizmatini koʻrsatish muddati 10 kun 7. Izoh Olingan gidrometeorologik maʼlumotlarni uchinchi shaxslarga taqdim qilish, qayta sotish yoki tarqatishga yoʻl qoʻyilmaydi.
Jismoniy va yuridik shaxslarga maʼlumotnomalar berish boʻyicha davlat xizmatlarini koʻrsatishning yagona maʼmuriy reglamentiga 33-ILOVA
Nomoddiy madaniy meros obyektini nomoddiy madaniy meros obyekti roʻyxatiga kirgan yoki kirmaganligi haqida maʼlumotnoma berish
1. Davlat xizmati nomi Nomoddiy madaniy meros obyektini nomoddiy madaniy meros obyekti roʻyxatiga kirgan yoki kirmaganligi haqida maʼlumotnoma 2. Davlat xizmatidan foydalanuvchilar toifasi Jismoniy va yuridik shaxs 3. Davlat xizmatini koʻrsatuvchi vakolatli organ(lar) Oʻzbekiston Respublikasi Madaniyat vazirligi 4. Davlat xizmatidan foydalanish uchun talab etiladigan maʼlumotlar 1. Soʻrovnomada shaxsga oid quyidagi maʼlumotlar koʻrsatiladi: Ariza beruvchi jismoniy shaxs uchun: familiyasi, ismi va otasining ismi (oʻzgargan boʻlsa, bu haqida maʼlumotlar koʻrsatiladi) pasport yoki identifikatsiyalovchi ID-kartasi maʼlumotlari (JSHSHIR maʼlumotlari); yashash manzili; elektron pochta manzili (agar mavjud boʻlsa) va telefon raqami; Ariza beruvchi yuridik shaxs uchun: toʻliq nomi STIR; pochta manzili; elektron pochta manzili (agar mavjud boʻlsa) va telefon raqami. 2. Nomoddiy madaniy meros obyektining nomi; nomoddiy madaniy meros obyektining qisqacha tavsifi; maʼlumotnoma tili (oʻzbek/rus). 5. Davlat xizmatini koʻrsatganlik uchun undiriladigan yigʻim miqdori Bepul 6. Davlat xizmatini koʻrsatish muddati 2 ish kuni 7. Izoh
Jismoniy va yuridik shaxslarga maʼlumotnomalar berish boʻyicha davlat xizmatlarini koʻrsatishning yagona maʼmuriy reglamentiga 34-ILOVA
Boʻsh turgan davlat obyektlari toʻgʻrisida maʼlumotnomani berish
1. Davlat xizmati nomi Boʻsh turgan davlat obyektlari toʻgʻrisida maʼlumotnoma 2. Davlat xizmatidan foydalanuvchilar toifasi Jismoniy va yuridik shaxs 3. Davlat xizmatini koʻrsatuvchi vakolatli organ(lar) Davlat aktivlarini boshqarish agentligi huzuridagi Davlat mulki obyektlaridan samarali foydalanish markazi 4. Davlat xizmatidan foydalanish uchun talab etiladigan maʼlumotlar 1. Soʻrovnomada shaxsga oid quyidagi maʼlumotlar koʻrsatiladi: Ariza beruvchi jismoniy shaxs uchun: familiyasi, ismi va otasining ismi (oʻzgargan boʻlsa, bu haqida maʼlumotlar koʻrsatiladi) pasport yoki identifikatsiyalovchi ID-kartasi maʼlumotlari (JSHSHIR maʼlumotlari). Ariza beruvchi yuridik shaxs uchun: toʻliq nomi; STIR. 2. Hudud; maʼlumotnoma tili (oʻzbek/rus). 5. Davlat xizmatini koʻrsatganlik uchun undiriladigan yigʻim miqdori Bepul 6. Davlat xizmatini koʻrsatish muddati Real vaqt rejimida 7. Izoh
Jismoniy va yuridik shaxslarga maʼlumotnomalar berish boʻyicha davlat xizmatlarini koʻrsatishning yagona maʼmuriy reglamentiga 35-ILOVA
Xoʻjalik jamiyatining toʻlovga qobiliyatsizligi (bankrotligi) toʻgʻrisida maʼlumotnoma berish
1. Davlat xizmati nomi Xoʻjalik jamiyatining toʻlovga qobiliyatsizligi (bankrotligi) toʻgʻrisida maʼlumotnoma 2. Davlat xizmatidan foydalanuvchilar toifasi Jismoniy va yuridik shaxs 3. Davlat xizmatini koʻrsatuvchi vakolatli organ(lar) Davlat aktivlarini boshqarish agentligi 4. Davlat xizmatidan foydalanish uchun talab etiladigan maʼlumotlar 1. Soʻrovnomada shaxsga oid quyidagi maʼlumotlar koʻrsatiladi: Ariza beruvchi jismoniy shaxs uchun: familiyasi, ismi va otasining ismi (oʻzgargan boʻlsa, bu haqida maʼlumotlar koʻrsatiladi) pasport yoki identifikatsiyalovchi ID-kartasi maʼlumotlari (JSHSHIR maʼlumotlari). Ariza beruvchi yuridik shaxs uchun: toʻliq nomi; STIR. 2. Xoʻjalik jamiyatining toʻliq nomi va STIR; maʼlumotnoma tili (oʻzbek/rus). 5. Davlat xizmatini koʻrsatganlik uchun undiriladigan yigʻim miqdori Bepul 6. Davlat xizmatini koʻrsatish muddati Real vaqt rejimida 7. Izoh ” .
155. Vazirlar Mahkamasining 2023-yil 27-noyabrdagi 622-son qarori bilan tasdiqlangan Oilaviy mehmon uylari, xostellar, oʻtovli va chodirli oromgohlarni Oilaviy mehmon uylari, xostellar, oʻtovli va chodirli oromgohlar yagona reyestriga kiritish boʻyicha davlat xizmatini koʻrsatishning maʼmuriy reglamentida :
22-band quyidagi mazmundagi beshinchi xatboshi bilan toʻldirilsin:
“Soʻrovnomada ariza beruvchi tomonidan davlat xizmatlarini koʻrsatishning natijasini olib ketishga masʼul shaxs koʻrsatilgan holatlarda davlat xizmatlarini koʻrsatishning natijasini ushbu shaxsga taqdim etishda tegishli ishonchnoma talab etilmaydi”;
2-ilova quyidagi mazmundagi 4-band bilan toʻldirilsin:
“4. Davlat xizmatini koʻrsatish natijasini olib ketuvchi shaxsning (agar mavjud boʻlsa) JSHSHIR maʼlumotlari:”;
3-ilova quyidagi mazmundagi 5-band bilan toʻldirilsin:
“5. Davlat xizmatini koʻrsatish natijasini olib ketuvchi shaxsning (agar mavjud boʻlsa) JSHSHIR maʼlumotlari:”;
6-ilova quyidagi mazmundagi 4-band bilan toʻldirilsin:
“4. Davlat xizmatini koʻrsatish natijasini olib ketuvchi shaxsning (agar mavjud boʻlsa) JSHSHIR maʼlumotlari:”.
156. Vazirlar Mahkamasining 2023-yil 29-noyabrdagi 632-son qarori bilan tasdiqlangan Qoraqalpogʻiston Respublikasi sovitkichli sigʻimlar uyushmasiga aʼzo subyektlarga kooperatsiya tashkil etgan holda, sovitkichli sigʻimlarni qurish va jihozlash hamda qish va bahor oylarida elektr energiyasi isteʼmoli xarajatlarining bir qismini qoplash tartibi toʻgʻrisidagi nizomning 20-bandidagi “Oʻzbekiston Respublikasi Iqtisodiyot va moliya vazirligi huzuridagi” soʻzlari chiqarib tashlansin.
157. Vazirlar Mahkamasining 2023-yil 30-noyabrdagi 635-son qarori bilan tasdiqlagan Ayrim turdagi malaka sertifikatini berish boʻyicha davlat xizmatlarini koʻrsatish yagona maʼmuriy reglamentining 36-bandi quyidagi mazmundagi ikkinchi xatboshi bilan toʻldirilsin:
“Soʻrovnomada ariza beruvchi tomonidan davlat xizmatlarini koʻrsatishning natijasini olib ketishga masʼul shaxs koʻrsatilgan holatlarda davlat xizmatlarini koʻrsatishning natijasini ushbu shaxsga taqdim etishda tegishli ishonchnoma talab etilmaydi”.
158. Vazirlar Mahkamasining 2023-yil 14-dekabrdagi 660-son qarori bilan tasdiqlangan Davlat mulkini ijaraga berish tartibi toʻgʻrisidagi nizomning 75-bandidagi “Oʻzbekiston Respublikasi Iqtisodiyot va moliya vazirligi huzuridagi” soʻzlari chiqarib tashlansin.
159. Vazirlar Mahkamasining 2023-yil 25-dekabrdagi 680-son qarori bilan tasdiqlangan Paxta xom ashyosini yetishtirish va paxta yigʻim-terimi xarajatlarini hamda paxta xom ashyosini xarid qilishning yakuniy hisob-kitobini kreditlash toʻgʻrisidagi nizomning 32-bandi quyidagi tahrirda bayon etilsin:
“32. Tijorat banklariga joylashtirilgan Jamgʻarmaning kredit resurslaridan maqsadli foydalanish ustidan nazorat hamda tijorat banki tegishli sugʻurta tashkilotlari bilan birgalikda Jamgʻarmaning kredit resurslari hisobidan ajratilgan kreditlar har oyda kamida bir marotaba joyiga chiqqan holda monitoring qilganligi Davlat moliyaviy nazorati inspeksiyasi tomonidan oʻrganiladi”.
160. Vazirlar Mahkamasining 2024-yil 29-martdagi 169-son qarori bilan tasdiqlagan Jismoniy va yuridik shaxslarga xulosalar berish boʻyicha davlat xizmatlarini koʻrsatishning yagona maʼmuriy reglamentining 17-bandi quyidagi mazmundagi ikkinchi xatboshi bilan toʻldirilsin:
“Soʻrovnomada ariza beruvchi tomonidan davlat xizmatlarini koʻrsatishning natijasini olib ketishga masʼul shaxs koʻrsatilgan holatlarda davlat xizmatlarini koʻrsatishning natijasini ushbu shaxsga taqdim etishda tegishli ishonchnoma talab etilmaydi”.
161. Vazirlar Mahkamasining 2024-yil 30-apreldagi 253-son qarori bilan tasdiqlangan Muhtoj shaxslarni protez-ortopediya moslamalari va reabilitatsiya qilishning texnik vositalari bilan taʼminlash tartibi toʻgʻrisidagi nizomning 59-bandidagi “Oʻzbekiston Respublikasi Iqtisodiyot va moliya vazirligi huzuridagi” soʻzlari chiqarib tashlansin.
Vazirlar Mahkamasining 2025-yil 1-martdagi 135-son qaroriga 2-ILOVA
Oʻzbekiston Respublikasi Hukumatining oʻz kuchini yoʻqotgan deb hisoblanayotgan ayrim qarorlari
1. Vazirlar Mahkamasining “Fuqarolik holati dalolatnomalarini yozish va notarial organlar sohasida hamda rasmiy hujjatlarga apostil qoʻyish boʻyicha davlat xizmatlari koʻrsatishning maʼmuriy reglamentlarini tasdiqlash toʻgʻrisida” 2019-yil 15-fevraldagi 134-son qarori .
2. Vazirlar Mahkamasining “Notariat toʻgʻrisidagi qonunchilik hujjatlariga notariuslar tomonidan rioya etilishi ustidan nazorat qilish tartibi toʻgʻrisidagi nizomni tasdiqlash haqida” 2021-yil 27-iyuldagi 464-son qaroriga 2-ilovaning 5-bandi .
3. Vazirlar Mahkamasining “Rasmiy hujjatlarga apostil qoʻyish tartibini yanada takomillashtirish chora-tadbirlari toʻgʻrisida” 2021-yil 3-dekabrdagi 732-son qaroriga 2-ilovaning 5-bandi .
4. Vazirlar Mahkamasining “Qishloq xoʻjaligi, melioratsiya va yoʻl-qurilish texnikalaridan foydalanish sohasida davlat xizmatlari koʻrsatish tizimini takomillashtirish chora-tadbirlari toʻgʻrisida” 2023-yil 29-apreldagi 170-son qarori 1-bandining “g” kichik bandi hamda 4-ilova .
5. Vazirlar Mahkamasining “Toʻlovga qobiliyatsizlik sohasidagi qonunchilik hujjatlari takomillashtirilganligi munosabati bilan Oʻzbekiston Respublikasi Hukumatining ayrim qarorlariga oʻzgartirish va qoʻshimchalar kiritish toʻgʻrisida” 2023-yil 21-iyuldagi 304-son qaroriga ilovaning 59-bandi .
6. Vazirlar Mahkamasining “Nikoh, oila va fuqarolik holati dalolatnomalarini qayd etish sohasidagi normativ-huquqiy hujjatlarni tizimlashtirish toʻgʻrisida” 2023-yil 20-oktabrdagi 550-son qaroriga 6-ilovaning 11-bandi .
7. Vazirlar Mahkamasining “Davlat xizmatlarini koʻrsatishni tartibga soluvchi normativ-huquqiy hujjatlarni tizimlashtirish chora-tadbirlari toʻgʻrisida” 2023-yil 20-noyabrdagi 612-son qaroriga 2-ilovaning 3-bandi .
Oʻzbekiston Respublikasining Bosh vaziri A. ARIPOV
Toshkent sh.,
2025-yil 1-mart,
135-son