📅 2025-yil 18-mart · Vazirlar Mahkamasi qarorlari
Rasmiy matn. Rasmiy hujjat. Tahririy izohlar kiritilmagan.
📅 2025-yil 18-mart · Vazirlar Mahkamasi qarorlari
Rasmiy matn. Rasmiy hujjat. Tahririy izohlar kiritilmagan.
📅 2025 йил 18 март · Вазирлар Маҳкамаси қарорлари
Расмий матн. Расмий ҳужжат. Таҳририй изоҳлар киритилмаган.
📅 18 марта 2025 г. · Постановления Кабинета Министров
Официальный текст. Официальный документ. Редакционные примечания не включены.
📅 18 March 2025 · Cabinet of Ministers resolutions
Official text. Official document. Editorial notes are not included.
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг
қарори
НИЗОМ
СХЕМАСИ
Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг айрим қарорларига товар-моддий бойликларни ташиш ҳужжатларини расмийлаштириш тартибини янада такомиллаштиришга қаратилган ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш тўғрисида
Ўзбекистон Республикаси Президентининг «Ўзбекистон Республикаси Президентининг тадбиркорлар билан тўртинчи очиқ мулоқотида белгиланган вазифаларни амалга ошириш чора-тадбирлари тўғрисида» 2024 йил 30 августдаги ПФ-132-сон Фармони ижросини таъминлаш, шунингдек, товар-моддий бойликларни ташиш ҳужжатларини расмийлаштириш тартибини соддалаштириш орқали тадбиркорлик субъектлари учун қулай шарт-шароитлар яратиш мақсадида Вазирлар Маҳкамаси қарор қилади:
1. Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг иловага мувофиқ айрим қарорларига қуйидагиларни назарда тутувчи ўзгартириш ва қўшимчалар киритилсин:
электрон ҳисобварақ-фактура ва электрон товар-транспорт юк хатини бирлаштириш;
айрим соҳаларнинг ўзига хос хусусиятидан келиб чиқиб, товар-транспорт юк хатини расмийлаштириш тартибларини белгилаш.
2. Ушбу қарорнинг бажарилишини назорат қилиш Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг ўринбосари — иқтисодиёт ва молия вазири Ж.А. Қўчқоров ҳамда Солиқ қўмитаси раиси Ш.Д. Кудбиев зиммасига юклансин.
Вазирлар Маҳкамасининг 2025 йил 18 мартдаги 168-сон қарорига ИЛОВА
Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг айрим қарорларига киритилаётган ўзгартириш ва қўшимчалар
1. Вазирлар Маҳкамасининг 2019 йил 25 июндаги 522-сон қарори билан тасдиқланган Ўзаро ҳисоб-китоблар тизимида электрон шаклдаги ҳисобварақ-фактуралардан фойдаланиш тартиби тўғрисидаги низомда :
а) 2-банднинг олтинчи хатбошиси «сотиб олувчи юридик ва жисмоний шахслар» сўзларидан кейин «шунингдек, товар-транспорт юк хати субъектлари» сўзлари билан тўлдирилсин;
б) 13-банд «схемага асосан амалга оширилади» сўзларидан кейин «товар-моддий бойликлар юклаб жўнатиш билан бир вақтда реализация қилинганда расмийлаштириладиган ЭҲФ бундан мустасно» сўзлари билан тўлдирилсин;
в) қуйидаги мазмундаги 13 1 -банд билан тўлдирилсин:
«13 1 . Товар-моддий бойликлар юклаб жўнатиш билан бир вақтда реализация қилинганда, электрон ҳисобварақ-фактура электрон товар-транспорт юк хати билан бирлаштирилган ҳолда расмийлаштирилиши мумкин».
2. Вазирлар Маҳкамасининг 2020 йил 14 августдаги 489-сон қарори билан тасдиқланган Ҳисобварақ-фактураларнинг шакллари ҳамда уларни тўлдириш, тақдим этиш ва қабул қилиш тартиби тўғрисидаги низомда :
а) 2-банд қуйидаги мазмундаги тўртинчи хатбоши билан тўлдирилсин:
«Товар-моддий бойликларни юклаб жўнатиш билан реализация қилинганда электрон ҳисобварақ-фактура электрон товар-транспорт юк хати билан бирлаштирилган ҳолда расмийлаштирилиши мумкин»;
б) 3-бандда :
учинчи хатбоши қуйидаги таҳрирда баён этилсин:
«сотилган товарлар (хизматлар) учун тўловлар нақд пулда ёки жисмоний шахсларнинг банк карталари, шунингдек, юридик шахсларнинг ёки якка тартибдаги тадбиркорларнинг миллий валютадаги корпоратив банк карталари орқали амалга оширилганда, назорат-касса техникаси ёки виртуал касса чеки тақдим этилганда»;
қуйидаги мазмундаги ўн биринчи — ўн учинчи хатбошилар билан тўлдирилсин:
«Қуйидаги ҳолларда электрон ҳисобварақ-фактура билан электрон товар-транспорт юк хати бирлаштирилган ҳолда расмийлаштирилмайди:
товарлар транспорт воситасидан фойдаланмаган ҳолда (шу жумладан, жамоат транспортидан фойдаланган ҳолда) қўлда ёки махсус қурилмалар (арава, эскалатор ва қонунчилик ҳужжатларига кўра давлат рўйхатидан ўтказилмайдиган бошқа қурилмалар) ёрдамида ташилганда;
юк жўнатувчи томонидан товар юклаб жўнатиш билан бир вақтда реализация қилинмаганда»;
в) 5-банд ўз кучини йўқотган деб ҳисоблансин;
г) 6-банднинг биринчи хатбошисидаги «шунингдек, товарлар (хизматлар) доимий (узлуксиз) асосда реализация қилинадиган бошқа ҳолларда товарлар етказиб берилганда (хизматлар кўрсатилганда)» сўзлари чиқариб ташлансин;
д) 9-банднинг учинчи хатбошиси қуйидаги таҳрирда баён этилсин:
«Юридик шахслар ва якка тартибдаги тадбиркорлар миллий валютадаги корпоратив банк карталари орқали тўловни амалга оширган ҳолда, товарларни (хизматларни) сотиб олган ҚҚС солиқ тўловчилари онлайн назорат-касса машинаси ва виртуал касса чекларини солиқ тўловчининг шахсий кабинети орқали қайд этиб, харидларни ҳисобварақ-фактуралар реестрига киритиш ҳамда ҚҚС суммасини ҳисобга олиш ҳуқуқига эга бўлади. Бунда харидларни ҳисобварақ-фактуралар реестрига киритиш муддати харидлар амалга оширилган ойдан кейинги ойнинг 10-санасига қадар амалга оширилади»;
е) қуйидаги мазмундаги 14 1 -банд билан тўлдирилсин:
«14 1 .Товар-моддий бойликлар юклаб жўнатиш билан бир вақтда реализация қилинган ҳолларда, электрон ҳисобварақ-фактура электрон товар-транспорт юк хати билан бирлаштирилган ҳолда расмийлаштирилади ва қуйидаги маълумотлар акс эттирилади:
иштирокчилар (юк ташувчи, юкни олувчи, ҳайдовчи);
манзиллар (юкни жўнатиш ва етказиш манзиллари);
транспорт маълумотлари (давлат рақами ва русуми);
юк ташиш нархи»;
ж) қуйидаги мазмундаги 3 2 -боб билан тўлдирилсин:
«3 2 -боб. Электрон ҳисобварақ-фактура ва товар-транспорт юк хатини бирлаштирган ҳолда тўлдириш хусусиятлари
17 3 . Ҳисобварақ-фактура ва электрон товар-транспорт юк хати бирлаштирилган ҳолда, ушбу Низомга 4-иловада келтирилган шаклга мувофиқ тўлдирилади.
17 4 . Дори воситалари ва тиббий буюмларни юклаб жўнатиш билан бир вақтда реализация қилинган ҳолларда, электрон ҳисобварақ-фактура ва электрон товар-транспорт юк хати бирлаштирилган ҳолда, ушбу Низомга 5-иловадаги шаклга мувофиқ тўлдирилади.
17 5 . Бирлаштирилган ҳолдаги ҳисобварақ-фактура ва электрон товар-транспорт юк хати ушбу Низомнинг 14 ва 15-бандларида кўрсатилган маълумотларга қўшимча равишда қуйидаги тартибда тўлдирилади:
транспорт тури (автомобиль, темир йўл, ҳаво, сув) танланади;
«Юк ташувчи» катакчасига юк ташувчи номи ҳамда солиқ тўловчининг идентификация рақами (СТИР)/жисмоний шахснинг шахсий идентификация рақами (ЖШШИР) киритилади;
транспорт туридан келиб чиқиб, транспорт воситалари тўғрисидаги маълумотлар (автомобиль, тиркама, ярим тиркама давлат рақами ва русуми, вагон рақами ва тури (ёпиқ, ярим очиқ, платформа, цистерна ва бошқалар), ҳаво кемаси рақами ва русуми, кема рақами ва русуми) киритилади. Бунда юк ташувчига тегишли автотранспорт воситалари рўйхати электрон товар-транспорт юк хати тизимини Ички ишлар вазирлиги Жамоат хавфсизлиги департаменти Йўл ҳаракати хавфсизлиги хизматининг ягона автоматлаштирилган ахборот тизимига интеграция қилиш орқали автоматик тарзда шакллантирилади;
ҳайдовчи ва юкни етказиб берувчи масъул шахс ҳақидаги маълумотлар (Ф.И.О. ва ЖШШИР) киритилади;
юк ташилаётган транспорт туридан келиб чиқиб, «Юклаш манзили» ва «Юкни етказиш манзили» тўлдирилади;
агар қўшимча юклаш ёки етказиш манзиллари мавжуд бўлса, қўшиш (+) тугмаси орқали амалга оширилади.
Юк ташишнинг хусусиятларидан келиб чиқиб, қуйидаги маълумотлар ихтиёрий равишда тўлдирилиши мумкин:
юкни етказиб бериш экспедитор томонидан амалга оширилган тақдирда, «Юкни етказиб берувчи» катакчасига юкни етказиб берувчининг номи ҳамда СТИР/ЖШШИР киритилади;
мижознинг СТИР/ЖШШИРи киритилади ҳамда тузилган «Шартнома рақами ва санаси» тўлдирилади (юк экспедитор томонидан етказиб берилган тақдирда);
буюртмачининг СТИР/ЖШШИРи киритилади ҳамда юк ташувчи ва буюртмачи ўртасида тузилган «Шартнома рақами ва санаси» тўлдирилади (юк ташиш хизмати юк ташиш шартномаси асосида бошқа (юк жўнатувчи, юк олувчи ва экспедитордан ташқари) юридик ёки жисмоний шахс томонидан кўрсатилган тақдирда);
юклаш ва етказиш манзилининг оралиқ масофаси (км) тўлдирилади;
юк ташиш нархи киритилади (юк ташиш хизмати юк ташиш шартномаси асосида бошқа юридик ёки жисмоний шахс томонидан кўрсатилган тақдирда).
17 6 . Ишлаб чиқариш зарурати юзасидан солиқ тўловчиларнинг талабларидан келиб чиқиб, бирлаштирилган электрон ҳисобварақ-фактура ва электрон товар-транспорт юк хатида ихтиёрий тўлдирилиши лозим бўлган маълумотлар қўшимча киритилиши мумкин»;
з) 59-банд «Товарлар экспорти бўйича БЮД расмийлаштирилган» сўзларидан кейин «ҳамда сотилган товарлар (хизматлар) учун тўловлар нақд пулда ёки юридик шахсларнинг ёки якка тартибдаги тадбиркорларнинг миллий валютадаги корпоратив банк карталари орқали, шунингдек, жисмоний шахсларнинг банк карталари орқали амалга оширилганда, назорат-касса техникаси ёки виртуал касса чеки тақдим этилган» сўзлари билан тўлдирилсин;
и) қуйидаги мазмундаги 61 1 -банд билан тўлдирилсин:
«61 1 . Товар-моддий бойликлар юклаб жўнатиш билан бир вақтда реализация қилинган ҳолларда, электрон ҳисобварақ-фактура электрон товар-транспорт юк хати билан бирлаштирилган ҳолда расмийлаштирилган ҳисобварақ-фактура электрон тасдиқлагандан сўнг электрон ҳужжат айланиш тизими томонидан автоматик тарзда QR-коди бириктирилиб, иштирокчиларга юборилади ва расмийлаштирилган электрон ҳисобварақ-фактура иштирокчиларнинг шахсий кабинетида акс этади.
Юкни етказиб берувчи масъул шахс юкни олганда ва етказиб берганда, юк олувчи эса юк ташиш жараёни якунланганда ўз электрон рақамли имзолари билан тасдиқлайди ёки юкни олиш жараёнида аниқ сабаби кўрсатилган ҳолда электрон товар-транспорт юк хатини рад этиши мумкин.
Юкни ташувчи юкни олганда ва етказиб берганда, сотиб олувчи эса юк ташиш жараёни якунланганда товар-транспорт юк хатини электрон тасдиқлайди ёки юкни олиш жараёнида аниқ сабаби кўрсатилган ҳолда рад этиши мумкин»;
к) қуйидаги мазмунда 4 ва 5-иловалар билан тўлдирилсин:
«Ҳисобварақ-фактураларнинг шакллари ҳамда уларни тўлдириш, тақдим этиш ва қабул қилиш тартиби тўғрисидаги низомга 4-ИЛОВА
20__ йил «___» ____________ даги ____-сон шартномага 20__ йил «___» ____________ даги ____-сон ҲИСОБВАРАҚ-ФАКТУРА Етказиб берувчи _________________________ Сотиб олувчи _______________________ Манзил: _______________________________ Манзил: ___________________________ Етказиб берувчининг идентификация Сотиб олувчининг идентификация рақами (СТИР) ___________________________ рақами (СТИР) _______________________ ҚҚС рўйхат рақами _______________________ ҚҚС рўйхат рақами ____________________ Банк ҳисобварағи ________________________ Банк ҳисобварағи ______________________ Банк МФО ______________________________ Банк МФО ___________________________
Т/р Товар (хизмат)лар номи Товар (хизмат)ларнинг Ягона электрон миллий каталоги бўйича идентификация коди Товар/ хизмат штрих коди Ўлчов бирлиги Миқдори Нархи Етказиб бериш қиймати ҚҚС Етказиб беришнинг ҚҚСни ҳисобга олган ҳолда қиймати ставка сумма 1 2 3 4 5 6 7 8 9 10 1. 2. Жами
Юк ташиш маълумотлари: Юкни ташувчи _________ СТИР/ЖШШИР: Транспорт тури □ Автомобиль, □ Темир йўл, □ Ҳаво, □ Сув Ҳайдовчи _________ ЖШШИР: Автомобиль давлат рақами __________ Экспедитор________ СТИР/ЖШШИР: Автомобиль русуми _________ Юклаш манзили __________ Юкни етказиш манзили __________ Юк ташиш нархи __________ Масофа __________ Мижоз __________ СТИР/ЖШШИР: Ярим тиркама __________ Буюртмачи __________ СТИР/ЖШШИР: Тиркама __________ Юк оғирлиги (брутто) __________ Юк оғирлиги (нетто) __________
Раҳбар ___________ Юкни етказиб берувчи масъул шахс ________ Юкни етказиб берувчи масъул шахс __________ Олдим____________ Товарни бердим ______________ (етказиб берувчи масъул шахсининг имзоси) (Юк қабул қилиб олинганда тасдиқланади) (Юкни етказиб берганда тасдиқланади) 20__ йил «__» _______ даги _____-сон ишончнома бўйича
Ҳисобварақ-фактураларнинг шакллари ҳамда уларни тўлдириш, тақдим этиш ва қабул қилиш тартиби тўғрисидаги низомга 5-ИЛОВА
20__ йил «___» ____________ даги ____-сон шартномага 20__ йил «___» ____________ даги ____-сон ҲИСОБВАРАҚ-ФАКТУРА (қатъий белгиланган устамаларда реализация қилинадиган дори воситалари ва тиббий буюмлар учун) Етказиб берувчи _________________________ Сотиб олувчи __________________________ Манзил: ________________________________ Манзил: _______________________________ ________________________________________ _______________________________________ Етказиб берувчининг идентификация рақами (СТИР) Сотиб олувчининг идентификация рақами (СТИР) ________________________________________ _______________________________________ ҚҚС рўйхат рақами _______________________ ҚҚС рўйхат рақами ______________________ Банк ҳисобварағи ________________________ Банк ҳисобварағи_________________________ Банк МФО ______________________________ Банк МФО __________________________
Т/р Товарлар номи Товар (хизмат)ларнинг Ягона электрон миллий каталоги бўйича идентификация коди Серия Ўлчов бирлиги Сотиб олиш қиймати (базавий нарх) Савдо қўшимчаси (устама) фоизда Миқдори Нархи Етказиб бериш қиймати ҚҚС Етказиб беришнинг ҚҚСни ҳисобга олган ҳолда қиймати Товар/ хизмат штрих коди ставка суммаси 1 2 3 4 5 6 7 8 9 10 11 12 13 1. Жами
Юк ташиш маълумотлари: Юкни ташувчи _________ СТИР/ЖШШИР: Транспорт тури □ Автомобиль, □ Темир йўл, □ Ҳаво, □ Сув Ҳайдовчи _________ ЖШШИР: Автомобиль давлат рақами __________ Экспедитор________ СТИР/ЖШШИР: Автомобиль русуми _________ Юклаш манзили __________ Юкни етказиш манзили __________ Юк ташиш нархи __________ Масофа __________ Мижоз __________ СТИР/ЖШШИР: Ярим тиркама __________ Буюртмачи __________ СТИР/ЖШШИР: Тиркама __________ Юк оғирлиги (брутто) __________ Юк оғирлиги (нетто) __________
Раҳбар _______________ Юкни етказиб берувчи масъул шахс __________ Юкни етказиб берувчи масъул шахс __________ Олдим _______________ Товарни бердим ________________ (етказиб берувчи масъул шахсининг имзоси) (Юк қабул қилиб олинганда тасдиқланади) (Юкни етказиб берганда тасдиқланади) 20__ йил «___» ________даги _____-сон ишончнома бўйича ».
3. Вазирлар Маҳкамасининг 2021 йил 28 апрелдаги 249-сон қарори билан тасдиқланган Товар-транспорт юк хатларини электрон шаклда расмийлаштириш тартиби тўғрисидаги низом қуйидаги таҳрирда баён этилсин:
«Вазирлар Маҳкамасининг 2021 йил 28 апрелдаги 249-сон қарорига 3 1 -ИЛОВА
Товар-транспорт юк хатларини электрон шаклда расмийлаштириш тартиби тўғрисида
1-боб. Умумий қоидалар
1. Ушбу Низом товар-транспорт юк хатларини электрон ҳужжат айланиш тизими операторларининг ахборот тизимлари орқали электрон шаклда расмийлаштириш тартибини белгилайди.
Ушбу Низом талаблари юридик шахслар, якка тартибдаги тадбиркорлар, ва фаолияти натижасида ёки товарларни (хизматларни) реализация қилишдан олинган даромадлари солиқ даврида юз миллион сўмдан ошган ўзини ўзи банд қилган шахсларга нисбатан қўлланилади.
2. Мазкур Низомда қуйидаги асосий тушунчалар қўлланилади:
буюртмачи — транспорт хизматларини кўрсатиш ҳақидаги талабнома билан мурожаат қилган шахс — юк жўнатувчи ёки юк олувчи ёхуд экспедитор;
мижоз — экспедиторга ўз ҳисобидан белгиланган юк ташиш билан боғлиқ хизматларни кўрсатиш ёки кўрсатишни ташкил этиш бўйича тузилган транспорт экспедиция шартномаси томони — юк жўнатувчи ёки юк олувчи;
роуминг оператори — марказлаштирилган ҳолда сақланиши, операторлараро узатилиши ва ҳисоби юритилишини таъминлайдиган юридик шахс;
тасдиқланган ЭТТЮХ — юк жўнатувчи, юк олувчи ва юкни етказиб берувчи масъул шахс томонидан электрон тасдиқланган электрон ҳужжат;
товар-транспорт юк хати — товар-моддий қимматликларни ҳисобдан чиқариш, уларнинг олиб ўтиш йўлида ҳисобини юритиш, кирим қилиш, омборхона операцияларини ва бухгалтерия ҳисобини юритиш, шунингдек, юкни ташиш учун ҳисоб-китоблар қилиш ҳамда бажарилган ишларни ҳисобга олиш учун мўлжалланган ҳужжат;
ҳайдовчи — меҳнат шартномаси ёки фуқаровий-ҳуқуқий шартнома асосида фаолиятини амалга ошираётган, транспорт воситасини бошқариб бораётган шахс, шунингдек, юкни етказиб берувчи шахс;
экспедитор — транспорт экспедицияси шартномаси томони — товарларни ташишни ташкил этиш билан шуғулланувчи юридик шахс;
электрон товар-транспорт юк хати (ЭТТЮХ) — белгиланган тартибда электрон шаклда расмийлаштириладиган товар-транспорт юк хати;
ЭТТЮХни расмийлаштириш жараёни иштирокчилари (кейинги ўринларда — иштирокчилар) — юк жўнатувчи, юк олувчи ва юкни етказиб берувчи (ташувчи) масъул шахслар;
электрон тасдиқлаш — ЭТТЮХни электрон рақамли имзо ёки ҳужжатни имзолаган шахснинг розилигини ифодалайдиган, уни биометрик идентификация ва аутентификация қилиш имконини берадиган ҳамда имзо сифатида тан олинадиган электрон тасдиқлаш усули (Face-Id) орқали тасдиқлаш;
электрон товар-транспорт юк хати тизими оператори (кейинги ўринларда — Оператор) — қонунчилик ҳужжатларида ва ушбу Низомда белгиланган талабларни бажарган ЭТТЮХларнинг айланиши ва уларни сақлаш фаолияти билан шуғулланишга рухсат этилган юридик шахс мақомига эга ахборот воситачиси;
юкни етказиб берувчи — юкни етказиб бериш зиммасига юкланган шахс — юк жўнатувчи ёки юк олувчи ёхуд экспедитор;
юкни етказиб берувчи масъул шахс — меҳнат шартномаси ёки фуқаровий-ҳуқуқий шартнома асосида фаолиятини амалга ошираётган, юкларни қабул қилиш, кузатиб бориш ва топшириш бўйича транспорт-экспедиторлик операцияларини амалга оширувчи шахс;
юк жўнатувчи — юк ташиш жараёнида юк эгаси ёки шартнома (воситачилик, топшириқ) асосида унинг номидан иш юритувчи ишончли вакил;
юк олувчи — юкни ва юкка илова қилинган ҳужжатларда кўрсатилганларни олишга вакил қилинган юридик ёки жисмоний шахс;
юк ташувчи — мулк ҳуқуқи асосида ёки бошқа қонуний асосларда транспорт воситасига эга бўлган, юк жўнатувчи, юк олувчи ёки юк ташиш шартномаси асосида юкни белгиланган манзилга етказиб берувчи юридик ёки жисмоний шахс, шунингдек, экспедитор;
QR-код — электрон товар-транспорт юк хатларига бириктириладиган, дастурий маҳсулотлар орқали ўқиш (сканерлаш) вақтида электрон товар-транспорт юк хатлари ҳақида барча маълумотларга ҳавола қилинадиган махсус матрицали штрих код.
3. Юк транспорт воситасида қуйидаги тартибларда ташилади:
юк жўнатувчи томонидан ўз транспорт воситаси (ёки ижарага олинган транспорт воситаси) орқали ташиш;
юк олувчи томонидан ўз транспорт воситаси (ёки ижарага олинган транспорт воситаси) орқали ташиш;
экспедитор томонидан ўз транспорт воситаси (ёки ижарага олинган транспорт воситаси) орқали ташиш;
юк ташиш шартномаси асосида юк ташиш хизматини кўрсатувчи юридик ёки жисмоний шахс томонидан ўз транспорт воситаси (ёки ижарага олинган транспорт воситаси) орқали ташиш.
4. Ушбу Низомда бошқача қоида назарда тутилмаган бўлса, товар-транспорт юк хати юк жўнатувчи ёки у ваколат берган шахслар томонидан электрон шаклда шакллантирилиши шарт.
5. Электрон товар-транспорт юк хати электрон тасдиқланган ҳолда, электрон ҳужжат айланиш тизими операторларининг ахборот тизими орқали веб-сайт ёки махсус мобил илова ёрдамида шакллантирилади.
6. Электрон товар-транспорт юк хатини шакллантириш, юбориш, тасдиқлаш ва сақлаш бўйича хизматлар хўжалик юритувчи субъект ва оператор ўртасида тузилган шартнома (оммавий оферта) асосида кўрсатилади.
7. Товар-транспорт юк хати электрон шаклда ушбу Низомга 1-иловада келтирилган схемага мувофиқ расмийлаштирилади.
8. Электрон расмийлаштирилган товар-транспорт юк хати товар-моддий бойликларни ҳисобдан чиқаришга, товар-моддий бойликларнинг кирим қилинишига, шартномалар (юк ташиш ва транспорт-экспедиторлик) асосида кўрсатилган хизматлар учун ҳисоб-китоб қилишга, транспорт ишини ҳисобга олиш, ҳайдовчига (юкни етказиб берувчи масъул шахсга) иш ҳақи ёзиш учун асос ҳисобланади.
9. Ахборот тизимида электрон товар-транспорт юк хатини расмийлаштиришда техник носозликлар юзага келганда, товар-транспорт юк хати қоғоз шаклида расмийлаштирилади. Бунда техник носозликлар электрон товар-транспорт юк хати тизими оператори томонидан расман тасдиқланган бўлиши лозим ва ахборот тизимидаги носозликлар бартараф этилгандан сўнг беш календарь кун ичида қоғоз шаклида кўрсатилган сана билан товар-транспорт юк хати электрон шаклда ахборот тизимига киритилиши шарт.
10. Ҳақиқатга тўғри келмайдиган маълумотларни киритган ҳолда расмийлаштирилган электрон товар-транспорт юк хати билан юкларни ташиш — сохта ҳужжатлар бўйича ташиш ҳисобланади ҳамда қонунчилик ҳужжатларига асосан жавобгарликка тортишга сабаб бўлади.
2-боб. Электрон товар-транспорт юк хатини шакллантириш тартиби
11. Юкни автомобиль, темир йўл, ҳаво, сув транспортида ёки ушбу транспорт турлари уйғунлигида ташиш учун электрон товар-транспорт юк хати юк жўнатувчи томонидан белгиланган тартибда ҳар бир транспортнинг қатновига алоҳида ҳар бир юкни олувчининг номига тузилади.
12. Товар-моддий бойликлар юклаб жўнатиш билан бир вақтда реализация қилинганда электрон товар-транспорт юк хати электрон ҳисоб-фактура билан бирлаштирилган ҳолда расмийлаштирилиши мумкин (корпоратив банк пластик картаси ва (ёки) маркетплейс орқали реализация қилинган товар-моддий бойликлар бундан мустасно).
13. Товар-транспорт юк хати ушбу Низомга 2-иловада келтирилган шаклга мувофиқ қуйидаги тартибда тўлдирилади:
товар-транспорт юк хатининг тартиб рақами ва санаси киритилади;
ташиш тури («Омбордан омборга», «Сотувчидан сотиб олувчига», «Қайта ишлаш/хизматлар кўрсатишга», «Почта ва курьерлик хизмати орқали») танланади;
транспорт тури (автомобиль, темир йўл, ҳаво, сув) танланади;
«Юк жўнатувчи» катакчасида юк жўнатувчи номи ҳамда солиқ тўловчининг идентификация рақами (СТИР)/жисмоний шахснинг шахсий идентификация рақами (ЖШШИР) автоматик шакллантирилади;
«Юк олувчи» катакчасига юк олувчи номи ҳамда СТИР/ЖШШИРи киритилади;
ташиш тури «Омбордан омборга» режими танланганда, юк жўнатувчи юк олувчи сифатида ҳам иштирок этади;
юк экспедитор томонидан етказиб берилган тақдирда, «Юкни етказиб берувчи» катакчасига юкни етказиб берувчининг номи ҳамда СТИР/ЖШШИРи киритилади;
мижознинг СТИР/ЖШШИРи киритилади ҳамда тузилган «Шартнома рақами ва санаси» тўлдирилади (юк экспедитор томонидан етказиб берилган тақдирда);
«Юк ташувчи» катакчасига юк ташувчи номи ҳамда СТИР/ЖШШИРи киритилади;
буюртмачининг СТИР/ЖШШИРи киритилади ҳамда юк ташувчи ва буюртмачи ўртасида тузилган «Шартнома рақами ва санаси» тўлдирилади (юк ташиш хизмати юк ташиш шартномаси асосида бошқа (юк жўнатувчи, юк олувчи ва экспедитордан ташқари) юридик ёки жисмоний шахс томонидан кўрсатилган тақдирда);
транспорт туридан келиб чиқиб, транспорт воситалари тўғрисидаги маълумотлар (автомобиль, тиркама, ярим тиркама давлат рақами ва русуми, вагон рақами ва тури (ёпиқ, ярим очиқ, платформа, цистерна ва бошқалар), ҳаво кемаси рақами ва русуми, кема рақами ва русуми) киритилади (юк ташувчига тегишли бўлган транспорт воситалари тўғрисидаги маълумотлар Ички ишлар вазирлиги Жамоат хавфсизлиги департаменти Йўл ҳаракати хавфсизлиги хизмати, шунингдек, юкларни темир йўл, ҳаво йўли ва сувда ташиш хизматини кўрсатувчи хўжалик юритувчи субъектларда мавжуд ахборот тизимларига интеграция қилинган ҳолда автоматик тарзда шакллантирилади);
ҳайдовчи ва юкни етказиб берувчи масъул шахс ҳақида маълумотлар (Ф.И.О. ва ЖШШИР) киритилади;
юк ташилаётган транспорт туридан келиб чиқиб, «Юклаш манзили» ва «Юкни етказиш манзили» тўлдирилади;
юклаш ва етказиш манзилининг оралиқ масофаси (км) тўлдирилади;
юк ташиш хизмати юк ташиш шартномаси асосида бошқа юридик ёки жисмоний шахс томонидан кўрсатилган тақдирда, юк ташиш нархи киритилади;
товар-транспорт юк хати шаклининг жадвал қисмига ташилаётган юкнинг реквизитлари («Товарлар тартиб рақами», «Товарлар номи», «Товарларнинг Ягона электрон миллий каталоги бўйича идентификация коди ва номи», «Ўлчов бирлиги», «Миқдори», «Нархи», «Етказиб бериш қиймати (ҚҚСсиз)», «Оғирлиги (брутто, нетто, тоннада)» тўлдирилади;
идентификация воситалари ёрдамида мажбурий рақамли маркировкаланиши лозим бўлган маҳсулотлар ташилаётганда, товар-транспорт юк хатига мазкур маҳсулотларни маркировка кодлари бириктирилади.
Юклар юклаш манзили ва юкни етказиш манзили бўйича тўлдирилади, агар қўшимча юклаш ёки етказиш манзиллари мавжуд бўлса, қўшиш (+) тугмаси орқали амалга оширилади.
14. Воситачи томонидан комитентнинг манфаатида воситачилик хизматларини кўрсатиш билан боғлиқ шартнома (воситачилик ёки топшириқ) асосида юк жўнатилганда, воситачи (ишончли вакил) юк олувчига ушбу Низомга 2-иловадаги товар-транспорт юк хати шаклининг жадвал қисми 1-устунидан аввал 1а-«Комитентнинг (юк эгасининг) номи», 1б-«Комитентнинг (юк эгасининг) СТИР/ЖШШИР», 1в-«ҚҚС рақами» қўшимча устунларни киритган ҳолда товар-транспорт юк хати шакллантирилиши шарт.
3-боб. Электрон товар-транспорт юк хатини расмийлаштириш, юбориш ва қабул қилиш тартиби
15. Юк жўнатувчи томонидан шакллантирилган электрон товар-транспорт юк хати электрон тасдиқлагандан сўнг электрон ҳужжат айланиш тизими томонидан автоматик тарзда QR-коди бириктирилган ҳолда иштирокчиларга юборилади ва расмийлаштирилган электрон товар-транспорт юк хати иштирокчиларнинг шахсий кабинетида акс этади.
16. Мазкур Низомда бошқача қоида назарда тутилмаган бўлса, юк автомобиль, темир йўл, ҳаво, сув транспортларида ёки ушбу транспорт турлари уйғунлигида ташилганда, электрон товар-транспорт юк хати расмийлаштирилмаган юклар юк жўнатувчи томонидан тақдим этилиши, юкни етказиб берувчи (юк ташувчи) эса уни ташиш учун қабул қилиб олиши тақиқланади.
17. Юкни етказиб берувчи масъул шахс юкни олганда ва етказиб берганда, юк олувчи эса юк ташиш жараёни якунланганда товар-транспорт юк хатини электрон тасдиқлайди ёки юкни олиш жараёнида аниқ сабаби кўрсатилган ҳолда рад этиши мумкин.
18. Ўзбекистон Республикасининг «Электрон ҳужжат айланиши тўғрисида»ги Қонунига асосан электрон ҳужжат белгиланган тартибда электрон шаклда расмийлаштирилиб тасдиқланса, қоғоз шаклида талаб этилмайди ва у асл нусха ҳисобланади.
19. Электрон шаклда расмийлаштирилган юк хатида келтирилган маълумотлар ҳимоя қилинади ҳамда Солиқ қўмитасининг маълумотлар базасида камида 3 йил давомида сақланиши таъминланади.
Бунда юк хатининг амал қилиш муддати 3 йилдан кўп бўлганда, шартноманинг амал қилиш муддатидан кам бўлмаган даврда сақланади.
20. Электрон шаклда расмийлаштирилган юк хатига бириктирилган QR-коднинг ҳаққонийлиги мобил илова ёки расмий веб-сайт орқали текшириши мумкин.
21. Солиқ органлари қонунчилик ҳужжатларида белгиланган тартибда ваколатли органларнинг ёзма сўровига асосан электрон товар-транспорт юк хатида келтирилган маълумотларни тақдим этадилар.
22. Мазкур бобда қайд этилган жараёнлар автоматлаштирилган тарзда ва реал вақт режимида амалга оширилади.
23. Электрон товар-транспорт юк хатини расмийлаштиришда ушбу Низомнинг 13-бандида қайд этилган маълумотлар кўрсатилиши шарт.
4-боб. Электрон товар-транспорт юк хатини расмийлаштиришнинг ўзига хос ҳусусиятлари
24. Юк транспорт воситасидан фойдаланмаган ҳолда (шу жумладан, жамоат транспортидан фойдаланган ҳолда) қўлда ёки махсус қурилмалар (арава, эскалатор ва қонунчилик ҳужжатларига кўра давлат рўйхатидан ўтказилмайдиган бошқа қурилмалар) ёрдамида ташилганда, электрон товар-транспорт юк хати расмийлаштирилмайди.
25. Солиқ тўловчилар томонидан давлат сирига тааллуқли бўлган юк ташилганда ва (ёки) юк Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирлиги Жамоат хавфсизлиги департаменти Йўл ҳаракати хавфсизлиги хизматининг ягона автоматлаштирилган ахборот тизимида рўйхатга олинмаган хорижий транспорт воситасида ташилганда, товар-транспорт юк хати белгиланган тартибда қоғоз шаклида расмийлаштирилади.
26. Йирик габаритли юк бир нечта транспортда ташилганда, ҳар бир транспорт қатновига алоҳида электрон товар-транспорт юк хати шакллантирилади.
27. Аввал расмийлаштирилган электрон товар-транспорт юк хатида хатоликлар аниқланган тақдирда, юк жўнатувчи томонидан тузатувчи ЭТТЮХ мазкур Низом талаблари асосида юк олувчи тасдиқлагунига қадар расмийлаштирилиши мумкин.
Тузатувчи ЭТТЮХни тўлдиришда аввал расмийлаштирилган электрон товар-транспорт юк хатининг ўзига хос рақами (ID) кўрсатилиши лозим.
Тузатувчи ЭТТЮХ расмийлаштирилганда илгари ёзиб берилган товар-транспорт юк хати бекор қилинган деб ҳисобланади.
28. Қуйидаги ҳолларда «Бир томонлама ЭТТЮХ» расмийлаштирилиши мумкин:
юклар жисмоний шахсларга етказиб берилганда;
товар хусусиятига эга бўлмаган юклар (ахлат, қор, ағдарилган тупроқ қатлами) ташилганда.
29. Юклар юк олувчининг манзилига қадар автомобиль, темир йўл, ҳаво, сув транспорти турлари уйғунлигида ва (ёки) бир турдаги бир нечта транспорт воситалари алмашинуви орқали етказиб берилганда, электрон товар-транспорт юк хати қуйидаги тартибда расмийлаштирилади:
юклар юк олувчига топшириладиган транспорт воситаси иштирокидаги ташувлар учун «Сотувчидан сотиб олувчига» шаклда ёки электрон ҳисоб-фактура билан бирлаштирилган ҳолда;
оралиқ манзиллараро ташувлар учун «Омбордан омборга» шаклда.
5-боб. Юк почта ва курьерлик хизматини кўрсатувчи ташкилотлар орқали жўнатилганда, электрон товар-транспорт юк хатини расмийлаштиришнинг ўзига хос хусусиятлари
30. Юк почта ва курьерлик хизматини кўрсатувчи ташкилотлар орқали жўнатилганда, электрон товар-транспорт юк хати почта ва курьерлик хизмати шакли танланган ҳолда расмийлаштирилади.
31. Юклар почта ва курьерлик хизмати орқали юк олувчининг манзилига қадар бир нечта транспорт воситалари алмашинуви орқали етказиб берилганда электрон товар-транспорт юк хати:
юк жўнатувчи томонидан почта ва курьерлик хизматини кўрсатувчи ташкилот номига;
почта ва курьерлик хизматини кўрсатувчи ташкилот томонидан ҳар бир транспорт қатнови учун алоҳида юкни оралиқ манзиллараро ташишда ушбу ташкилотнинг ҳудудий бўлинмаси ёки бошқа почта ва курьерлик хизматини кўрсатувчи ташкилот номига, юк олувчига (харидор) етказиб бериладиган ташишда юк олувчи (харидор) номига расмийлаштиради.
Почта ва курьерлик хизматини кўрсатувчи ташкилот томонидан хизматлар кўрсатиш жараёнида электрон товар-транспорт юк хати расмийлаштирилиши ёки тасдиқланиши улар томонидан товарлар харид ёки реализация қилинганлигини англатмайди.
6-боб. Электрон товар-транспорт юк хатини расмийлаштирувчиларнинг ҳуқуқ ва мажбуриятлари
32. Иштирокчилар қуйидаги ҳуқуқларга эга:
электрон ҳужжат айланиш тизими операторлари ахборот тизимидан фойдаланган ҳолда расмийлаштирилган электрон товар-транспорт юк хатини қабул қилиш ёки рад қилиш;
электрон товар-транспорт юк хатини расмийлаштириш бўйича тегишли йўриқномалар билан танишиш ва солиқ органларидан амалий ёрдам олиш;
электрон товар-транспорт юк хатини расмийлаштириш жараёнида электрон ҳужжат айланиш тизимидаги носозликлар бўйича солиқ органларига мурожаат қилиш.
33. Иштирокчиларнинг мажбуриятлари қуйидагилардан иборат:
юк жўнатувчи томонидан юклаб жўнатиш билан бир вақтда реализация қилинганда, электрон товар-транспорт юк хатини электрон ҳисобварақ-фактурада бирлаштирилган ҳолда шакллантириш;
юк жўнатувчи томонидан юклаб жўнатиш билан реализация қилиш алоҳида (бўлиб-бўлиб ёки бошқа вақтда) амалга оширилган ҳолларда, электрон ҳисобварақ-фактура ва электрон товар-транспорт юк хати алоҳида тартибда расмийлаштириш.
7-боб. Якунловчи қоидалар
34. Солиқ органлари ушбу Низом талабларига риоя этилиши юзасидан қонунчилик ҳужжатларига мувофиқ назоратни амалга оширади.
35. Ушбу Низом талабларини бузган шахслар қонунчилик ҳужжатларида белгиланган тартибда жавоб берадилар.
Товар-транспорт юк хатларини электрон шаклда расмийлаштириш тартиби тўғрисидаги низомга 1-ИЛОВА
Товар-транспорт юк хатларини электрон шаклда расмийлаштириш
Босқичлар Субъектлар Тадбирлар Ижро муддати 1-босқич Юк жўнатувчи Электрон товар-транспорт юк хати иштирокчилари, товарлар ва транспорт воситалари тўғрисидаги маълумотларни шакллантириб, электрон тасдиқлагандан сўнг оператор орқали роуминг операторига юборади. Реал вақт режимида 2-босқич Роуминг оператори 1. Электрон товар-транспорт юк хати реестрга киритилгандан кейин унга ID ва QR кодларини бириктириш ҳамда келиб тушган электрон товар-транспорт юк хатининг ушбу Низом талабларига мувофиқлигини текшириб, иштирокчиларга унинг оператори орқали етказади. 2. Тўлдирилишида хатолар ёки камчиликлар мавжудлиги аниқланган электрон товар-транспорт юк хатини қабул қилмасдан, тегишли оператор орқали уни шакллантирган субъектга қайтаради. Реал вақт режимида 3-босқич Юкни етказиб берувчи масъул шахс 1. Ўзига тегишли маълумотларни текширади ва юклар қабул қилганлигини электрон тасдиқлайди. 2. Тўлдирилишида хатолар ёки камчиликлар мавжудлиги аниқланган электрон товар-транспорт юк хатини қабул қилишни рад этади. Реал вақт режимида 4-босқич Юкни етказиб берувчи масъул шахс Юклар юк олувчига етказиб берилганлигини электрон тасдиқлайди. Реал вақт режимида 5-босқич Юк олувчи Ўзига тегишли маълумотларни текшириб, келиб тушган электрон товар-транспорт юк хатини юк қабул қилиш жараёнида электрон тасдиқлайди ёки сабаби кўрсатилган ҳолда тасдиқлашни рад этади. Реал вақт режимида
Товар-транспорт юк хатларини электрон шаклда расмийлаштириш тартиби тўғрисидаги низомга 2-ИЛОВА
давоми Т/р Товарлар номи Товарларнинг Ягона электрон миллий каталоги бўйича идентификация коди ва номи Ўлчов бирлиги Миқдори (сони) Нархи Етказиб бериш қиймати (ҚҚСсиз) Оғирлиги (тн) брутто нетто 1 2 3 4 5 6 7 8 9
Юк жўнатувчи Юкни етказиб берувчи масъул шахс Юкни етказиб берувчи масъул шахс Юк олувчи (Юк омборидан чиқишда электрон тасдиқланади) (Юк қабул қилиб олинганда электрон тасдиқланади) (Юкни етказиб берганда электрон тасдиқланади) (Юкни қабул қилганда электрон тасдиқланади) ».
Ўзбекистон Республикасининг Бош вазири А. АРИПОВ
Тошкент ш.,
2025 йил 18 март,
168-сон
Oʻzbekiston Respublikasi Vazirlar Mahkamasining
qarori
NIZOM
SXEMASI
Oʻzbekiston Respublikasi Hukumatining ayrim qarorlariga tovar-moddiy boyliklarni tashish hujjatlarini rasmiylashtirish tartibini yanada takomillashtirishga qaratilgan oʻzgartirish va qoʻshimchalar kiritish toʻgʻrisida
Oʻzbekiston Respublikasi Prezidentining “Oʻzbekiston Respublikasi Prezidentining tadbirkorlar bilan toʻrtinchi ochiq muloqotida belgilangan vazifalarni amalga oshirish chora-tadbirlari toʻgʻrisida” 2024-yil 30-avgustdagi PF-132-son Farmoni ijrosini taʼminlash, shuningdek, tovar-moddiy boyliklarni tashish hujjatlarini rasmiylashtirish tartibini soddalashtirish orqali tadbirkorlik subyektlari uchun qulay shart-sharoitlar yaratish maqsadida Vazirlar Mahkamasi qaror qiladi:
1. Oʻzbekiston Respublikasi Hukumatining ilovaga muvofiq ayrim qarorlariga quyidagilarni nazarda tutuvchi oʻzgartirish va qoʻshimchalar kiritilsin:
elektron hisobvaraq-faktura va elektron tovar-transport yuk xatini birlashtirish;
ayrim sohalarning oʻziga xos xususiyatidan kelib chiqib, tovar-transport yuk xatini rasmiylashtirish tartiblarini belgilash.
2. Ushbu qarorning bajarilishini nazorat qilish Oʻzbekiston Respublikasi Bosh vazirining oʻrinbosari — iqtisodiyot va moliya vaziri J.A. Qoʻchqorov hamda Soliq qoʻmitasi raisi Sh.D. Kudbiyev zimmasiga yuklansin.
Vazirlar Mahkamasining 2025-yil 18-martdagi 168-son qaroriga ILOVA
Oʻzbekiston Respublikasi Hukumatining ayrim qarorlariga kiritilayotgan oʻzgartirish va qoʻshimchalar
1. Vazirlar Mahkamasining 2019-yil 25-iyundagi 522-son qarori bilan tasdiqlangan Oʻzaro hisob-kitoblar tizimida elektron shakldagi hisobvaraq-fakturalardan foydalanish tartibi toʻgʻrisidagi nizomda :
a) 2-bandning oltinchi xatboshisi “sotib oluvchi yuridik va jismoniy shaxslar” soʻzlaridan keyin “shuningdek, tovar-transport yuk xati subyektlari” soʻzlari bilan toʻldirilsin;
b) 13-band “sxemaga asosan amalga oshiriladi” soʻzlaridan keyin “tovar-moddiy boyliklar yuklab joʻnatish bilan bir vaqtda realizatsiya qilinganda rasmiylashtiriladigan EHF bundan mustasno” soʻzlari bilan toʻldirilsin;
v) quyidagi mazmundagi 13 1 -band bilan toʻldirilsin:
“13 1 . Tovar-moddiy boyliklar yuklab joʻnatish bilan bir vaqtda realizatsiya qilinganda, elektron hisobvaraq-faktura elektron tovar-transport yuk xati bilan birlashtirilgan holda rasmiylashtirilishi mumkin”.
2. Vazirlar Mahkamasining 2020-yil 14-avgustdagi 489-son qarori bilan tasdiqlangan Hisobvaraq-fakturalarning shakllari hamda ularni toʻldirish, taqdim etish va qabul qilish tartibi toʻgʻrisidagi nizomda :
a) 2-band quyidagi mazmundagi toʻrtinchi xatboshi bilan toʻldirilsin:
“Tovar-moddiy boyliklarni yuklab joʻnatish bilan realizatsiya qilinganda elektron hisobvaraq-faktura elektron tovar-transport yuk xati bilan birlashtirilgan holda rasmiylashtirilishi mumkin”;
b) 3-bandda :
uchinchi xatboshi quyidagi tahrirda bayon etilsin:
“sotilgan tovarlar (xizmatlar) uchun toʻlovlar naqd pulda yoki jismoniy shaxslarning bank kartalari, shuningdek, yuridik shaxslarning yoki yakka tartibdagi tadbirkorlarning milliy valyutadagi korporativ bank kartalari orqali amalga oshirilganda, nazorat-kassa texnikasi yoki virtual kassa cheki taqdim etilganda”;
quyidagi mazmundagi oʻn birinchi — oʻn uchinchi xatboshilar bilan toʻldirilsin:
“Quyidagi hollarda elektron hisobvaraq-faktura bilan elektron tovar-transport yuk xati birlashtirilgan holda rasmiylashtirilmaydi:
tovarlar transport vositasidan foydalanmagan holda (shu jumladan, jamoat transportidan foydalangan holda) qoʻlda yoki maxsus qurilmalar (arava, eskalator va qonunchilik hujjatlariga koʻra davlat roʻyxatidan oʻtkazilmaydigan boshqa qurilmalar) yordamida tashilganda;
yuk joʻnatuvchi tomonidan tovar yuklab joʻnatish bilan bir vaqtda realizatsiya qilinmaganda”;
v) 5-band oʻz kuchini yoʻqotgan deb hisoblansin;
g) 6-bandning birinchi xatboshisidagi “shuningdek, tovarlar (xizmatlar) doimiy (uzluksiz) asosda realizatsiya qilinadigan boshqa hollarda tovarlar yetkazib berilganda (xizmatlar koʻrsatilganda)” soʻzlari chiqarib tashlansin;
d) 9-bandning uchinchi xatboshisi quyidagi tahrirda bayon etilsin:
“Yuridik shaxslar va yakka tartibdagi tadbirkorlar milliy valyutadagi korporativ bank kartalari orqali toʻlovni amalga oshirgan holda, tovarlarni (xizmatlarni) sotib olgan QQS soliq toʻlovchilari onlayn nazorat-kassa mashinasi va virtual kassa cheklarini soliq toʻlovchining shaxsiy kabineti orqali qayd etib, xaridlarni hisobvaraq-fakturalar reyestriga kiritish hamda QQS summasini hisobga olish huquqiga ega boʻladi. Bunda xaridlarni hisobvaraq-fakturalar reyestriga kiritish muddati xaridlar amalga oshirilgan oydan keyingi oyning 10-sanasiga qadar amalga oshiriladi”;
e) quyidagi mazmundagi 14 1 -band bilan toʻldirilsin:
“14 1 .Tovar-moddiy boyliklar yuklab joʻnatish bilan bir vaqtda realizatsiya qilingan hollarda, elektron hisobvaraq-faktura elektron tovar-transport yuk xati bilan birlashtirilgan holda rasmiylashtiriladi va quyidagi maʼlumotlar aks ettiriladi:
ishtirokchilar (yuk tashuvchi, yukni oluvchi, haydovchi);
manzillar (yukni joʻnatish va yetkazish manzillari);
transport maʼlumotlari (davlat raqami va rusumi);
yuk tashish narxi”;
j) quyidagi mazmundagi 3 2 -bob bilan toʻldirilsin:
“3 2 -bob. Elektron hisobvaraq-faktura va tovar-transport yuk xatini birlashtirgan holda toʻldirish xususiyatlari
17 3 . Hisobvaraq-faktura va elektron tovar-transport yuk xati birlashtirilgan holda, ushbu Nizomga 4-ilovada keltirilgan shaklga muvofiq toʻldiriladi.
17 4 . Dori vositalari va tibbiy buyumlarni yuklab joʻnatish bilan bir vaqtda realizatsiya qilingan hollarda, elektron hisobvaraq-faktura va elektron tovar-transport yuk xati birlashtirilgan holda, ushbu Nizomga 5-ilovadagi shaklga muvofiq toʻldiriladi.
17 5 . Birlashtirilgan holdagi hisobvaraq-faktura va elektron tovar-transport yuk xati ushbu Nizomning 14 va 15-bandlarida koʻrsatilgan maʼlumotlarga qoʻshimcha ravishda quyidagi tartibda toʻldiriladi:
transport turi (avtomobil, temir yoʻl, havo, suv) tanlanadi;
“Yuk tashuvchi” katakchasiga yuk tashuvchi nomi hamda soliq toʻlovchining identifikatsiya raqami (STIR)/jismoniy shaxsning shaxsiy identifikatsiya raqami (JSHSHIR) kiritiladi;
transport turidan kelib chiqib, transport vositalari toʻgʻrisidagi maʼlumotlar (avtomobil, tirkama, yarim tirkama davlat raqami va rusumi, vagon raqami va turi (yopiq, yarim ochiq, platforma, sisterna va boshqalar), havo kemasi raqami va rusumi, kema raqami va rusumi) kiritiladi. Bunda yuk tashuvchiga tegishli avtotransport vositalari roʻyxati elektron tovar-transport yuk xati tizimini Ichki ishlar vazirligi Jamoat xavfsizligi departamenti Yoʻl harakati xavfsizligi xizmatining yagona avtomatlashtirilgan axborot tizimiga integratsiya qilish orqali avtomatik tarzda shakllantiriladi;
haydovchi va yukni yetkazib beruvchi masʼul shaxs haqidagi maʼlumotlar (F.I.O. va JSHSHIR) kiritiladi;
yuk tashilayotgan transport turidan kelib chiqib, “Yuklash manzili” va “Yukni yetkazish manzili” toʻldiriladi;
agar qoʻshimcha yuklash yoki yetkazish manzillari mavjud boʻlsa, qoʻshish (+) tugmasi orqali amalga oshiriladi.
Yuk tashishning xususiyatlaridan kelib chiqib, quyidagi maʼlumotlar ixtiyoriy ravishda toʻldirilishi mumkin:
yukni yetkazib berish ekspeditor tomonidan amalga oshirilgan taqdirda, “Yukni yetkazib beruvchi” katakchasiga yukni yetkazib beruvchining nomi hamda STIR/JSHSHIR kiritiladi;
mijozning STIR/JSHSHIRi kiritiladi hamda tuzilgan “Shartnoma raqami va sanasi” toʻldiriladi (yuk ekspeditor tomonidan yetkazib berilgan taqdirda);
buyurtmachining STIR/JSHSHIRi kiritiladi hamda yuk tashuvchi va buyurtmachi oʻrtasida tuzilgan “Shartnoma raqami va sanasi” toʻldiriladi (yuk tashish xizmati yuk tashish shartnomasi asosida boshqa (yuk joʻnatuvchi, yuk oluvchi va ekspeditordan tashqari) yuridik yoki jismoniy shaxs tomonidan koʻrsatilgan taqdirda);
yuklash va yetkazish manzilining oraliq masofasi (km) toʻldiriladi;
yuk tashish narxi kiritiladi (yuk tashish xizmati yuk tashish shartnomasi asosida boshqa yuridik yoki jismoniy shaxs tomonidan koʻrsatilgan taqdirda).
17 6 . Ishlab chiqarish zarurati yuzasidan soliq toʻlovchilarning talablaridan kelib chiqib, birlashtirilgan elektron hisobvaraq-faktura va elektron tovar-transport yuk xatida ixtiyoriy toʻldirilishi lozim boʻlgan maʼlumotlar qoʻshimcha kiritilishi mumkin”;
z) 59-band “Tovarlar eksporti boʻyicha BYD rasmiylashtirilgan” soʻzlaridan keyin “hamda sotilgan tovarlar (xizmatlar) uchun toʻlovlar naqd pulda yoki yuridik shaxslarning yoki yakka tartibdagi tadbirkorlarning milliy valyutadagi korporativ bank kartalari orqali, shuningdek, jismoniy shaxslarning bank kartalari orqali amalga oshirilganda, nazorat-kassa texnikasi yoki virtual kassa cheki taqdim etilgan” soʻzlari bilan toʻldirilsin;
i) quyidagi mazmundagi 61 1 -band bilan toʻldirilsin:
“61 1 . Tovar-moddiy boyliklar yuklab joʻnatish bilan bir vaqtda realizatsiya qilingan hollarda, elektron hisobvaraq-faktura elektron tovar-transport yuk xati bilan birlashtirilgan holda rasmiylashtirilgan hisobvaraq-faktura elektron tasdiqlagandan soʻng elektron hujjat aylanish tizimi tomonidan avtomatik tarzda QR-kodi biriktirilib, ishtirokchilarga yuboriladi va rasmiylashtirilgan elektron hisobvaraq-faktura ishtirokchilarning shaxsiy kabinetida aks etadi.
Yukni yetkazib beruvchi masʼul shaxs yukni olganda va yetkazib berganda, yuk oluvchi esa yuk tashish jarayoni yakunlanganda oʻz elektron raqamli imzolari bilan tasdiqlaydi yoki yukni olish jarayonida aniq sababi koʻrsatilgan holda elektron tovar-transport yuk xatini rad etishi mumkin.
Yukni tashuvchi yukni olganda va yetkazib berganda, sotib oluvchi esa yuk tashish jarayoni yakunlanganda tovar-transport yuk xatini elektron tasdiqlaydi yoki yukni olish jarayonida aniq sababi koʻrsatilgan holda rad etishi mumkin”;
k) quyidagi mazmunda 4 va 5-ilovalar bilan toʻldirilsin:
“Hisobvaraq-fakturalarning shakllari hamda ularni toʻldirish, taqdim etish va qabul qilish tartibi toʻgʻrisidagi nizomga 4-ILOVA
20__ yil “___” ____________ dagi ____-son shartnomaga 20__ yil “___” ____________ dagi ____-son HISOBVARAQ-FAKTURA Yetkazib beruvchi _________________________ Sotib oluvchi _______________________ Manzil: _______________________________ Manzil: ___________________________ Yetkazib beruvchining identifikatsiya Sotib oluvchining identifikatsiya raqami (STIR) ___________________________ raqami (STIR) _______________________ QQS roʻyxat raqami _______________________ QQS roʻyxat raqami ____________________ Bank hisobvaragʻi ________________________ Bank hisobvaragʻi ______________________ Bank MFO ______________________________ Bank MFO ___________________________
T/r Tovar (xizmat)lar nomi Tovar (xizmat)larning Yagona elektron milliy katalogi boʻyicha identifikatsiya kodi Tovar/ xizmat shtrix kodi Oʻlchov birligi Miqdori Narxi Yetkazib berish qiymati QQS Yetkazib berishning QQSni hisobga olgan holda qiymati stavka summa 1 2 3 4 5 6 7 8 9 10 1. 2. Jami
Yuk tashish maʼlumotlari: Yukni tashuvchi _________ STIR/JSHSHIR: Transport turi □ Avtomobil, □ Temir yoʻl, □ Havo, □ Suv Haydovchi _________ JSHSHIR: Avtomobil davlat raqami __________ Ekspeditor________ STIR/JSHSHIR: Avtomobil rusumi _________ Yuklash manzili __________ Yukni yetkazish manzili __________ Yuk tashish narxi __________ Masofa __________ Mijoz __________ STIR/JSHSHIR: Yarim tirkama __________ Buyurtmachi __________ STIR/JSHSHIR: Tirkama __________ Yuk ogʻirligi (brutto) __________ Yuk ogʻirligi (netto) __________
Rahbar ___________ Yukni yetkazib beruvchi masʼul shaxs ________ Yukni yetkazib beruvchi masʼul shaxs __________ Oldim____________ Tovarni berdim ______________ (yetkazib beruvchi masʼul shaxsining imzosi) (Yuk qabul qilib olinganda tasdiqlanadi) (Yukni yetkazib berganda tasdiqlanadi) 20__ yil “__” _______ dagi _____-son ishonchnoma boʻyicha
Hisobvaraq-fakturalarning shakllari hamda ularni toʻldirish, taqdim etish va qabul qilish tartibi toʻgʻrisidagi nizomga 5-ILOVA
20__ yil “___” ____________ dagi ____-son shartnomaga 20__ yil “___” ____________ dagi ____-son HISOBVARAQ-FAKTURA (qatʼiy belgilangan ustamalarda realizatsiya qilinadigan dori vositalari va tibbiy buyumlar uchun) Yetkazib beruvchi _________________________ Sotib oluvchi __________________________ Manzil: ________________________________ Manzil: _______________________________ ________________________________________ _______________________________________ Yetkazib beruvchining identifikatsiya raqami (STIR) Sotib oluvchining identifikatsiya raqami (STIR) ________________________________________ _______________________________________ QQS roʻyxat raqami _______________________ QQS roʻyxat raqami ______________________ Bank hisobvaragʻi ________________________ Bank hisobvaragʻi_________________________ Bank MFO ______________________________ Bank MFO __________________________
T/r Tovarlar nomi Tovar (xizmat)larning Yagona elektron milliy katalogi boʻyicha identifikatsiya kodi Seriya Oʻlchov birligi Sotib olish qiymati (bazaviy narx) Savdo qoʻshimchasi (ustama) foizda Miqdori Narxi Yetkazib berish qiymati QQS Yetkazib berishning QQSni hisobga olgan holda qiymati Tovar/ xizmat shtrix kodi stavka summasi 1 2 3 4 5 6 7 8 9 10 11 12 13 1. Jami
Yuk tashish maʼlumotlari: Yukni tashuvchi _________ STIR/JSHSHIR: Transport turi □ Avtomobil, □ Temir yoʻl, □ Havo, □ Suv Haydovchi _________ JSHSHIR: Avtomobil davlat raqami __________ Ekspeditor________ STIR/JSHSHIR: Avtomobil rusumi _________ Yuklash manzili __________ Yukni yetkazish manzili __________ Yuk tashish narxi __________ Masofa __________ Mijoz __________ STIR/JSHSHIR: Yarim tirkama __________ Buyurtmachi __________ STIR/JSHSHIR: Tirkama __________ Yuk ogʻirligi (brutto) __________ Yuk ogʻirligi (netto) __________
Rahbar _______________ Yukni yetkazib beruvchi masʼul shaxs __________ Yukni yetkazib beruvchi masʼul shaxs __________ Oldim _______________ Tovarni berdim ________________ (yetkazib beruvchi masʼul shaxsining imzosi) (Yuk qabul qilib olinganda tasdiqlanadi) (Yukni yetkazib berganda tasdiqlanadi) 20__ yil “___” ________dagi _____-son ishonchnoma boʻyicha ”.
3. Vazirlar Mahkamasining 2021-yil 28-apreldagi 249-son qarori bilan tasdiqlangan Tovar-transport yuk xatlarini elektron shaklda rasmiylashtirish tartibi toʻgʻrisidagi nizom quyidagi tahrirda bayon etilsin:
“Vazirlar Mahkamasining 2021-yil 28-apreldagi 249-son qaroriga 3 1 -ILOVA
Tovar-transport yuk xatlarini elektron shaklda rasmiylashtirish tartibi toʻgʻrisida
1-bob. Umumiy qoidalar
1. Ushbu Nizom tovar-transport yuk xatlarini elektron hujjat aylanish tizimi operatorlarining axborot tizimlari orqali elektron shaklda rasmiylashtirish tartibini belgilaydi.
Ushbu Nizom talablari yuridik shaxslar, yakka tartibdagi tadbirkorlar, va faoliyati natijasida yoki tovarlarni (xizmatlarni) realizatsiya qilishdan olingan daromadlari soliq davrida yuz million soʻmdan oshgan oʻzini oʻzi band qilgan shaxslarga nisbatan qoʻllaniladi.
2. Mazkur Nizomda quyidagi asosiy tushunchalar qoʻllaniladi:
buyurtmachi — transport xizmatlarini koʻrsatish haqidagi talabnoma bilan murojaat qilgan shaxs — yuk joʻnatuvchi yoki yuk oluvchi yoxud ekspeditor;
mijoz — ekspeditorga oʻz hisobidan belgilangan yuk tashish bilan bogʻliq xizmatlarni koʻrsatish yoki koʻrsatishni tashkil etish boʻyicha tuzilgan transport ekspeditsiya shartnomasi tomoni — yuk joʻnatuvchi yoki yuk oluvchi;
rouming operatori — markazlashtirilgan holda saqlanishi, operatorlararo uzatilishi va hisobi yuritilishini taʼminlaydigan yuridik shaxs;
tasdiqlangan ETTYUX — yuk joʻnatuvchi, yuk oluvchi va yukni yetkazib beruvchi masʼul shaxs tomonidan elektron tasdiqlangan elektron hujjat;
tovar-transport yuk xati — tovar-moddiy qimmatliklarni hisobdan chiqarish, ularning olib oʻtish yoʻlida hisobini yuritish, kirim qilish, omborxona operatsiyalarini va buxgalteriya hisobini yuritish, shuningdek, yukni tashish uchun hisob-kitoblar qilish hamda bajarilgan ishlarni hisobga olish uchun moʻljallangan hujjat;
haydovchi — mehnat shartnomasi yoki fuqaroviy-huquqiy shartnoma asosida faoliyatini amalga oshirayotgan, transport vositasini boshqarib borayotgan shaxs, shuningdek, yukni yetkazib beruvchi shaxs;
ekspeditor — transport ekspeditsiyasi shartnomasi tomoni — tovarlarni tashishni tashkil etish bilan shugʻullanuvchi yuridik shaxs;
elektron tovar-transport yuk xati (ETTYUX) — belgilangan tartibda elektron shaklda rasmiylashtiriladigan tovar-transport yuk xati;
ETTYUXni rasmiylashtirish jarayoni ishtirokchilari (keyingi oʻrinlarda — ishtirokchilar) — yuk joʻnatuvchi, yuk oluvchi va yukni yetkazib beruvchi (tashuvchi) masʼul shaxslar;
elektron tasdiqlash — ETTYUXni elektron raqamli imzo yoki hujjatni imzolagan shaxsning roziligini ifodalaydigan, uni biometrik identifikatsiya va autentifikatsiya qilish imkonini beradigan hamda imzo sifatida tan olinadigan elektron tasdiqlash usuli (Face-Id) orqali tasdiqlash;
elektron tovar-transport yuk xati tizimi operatori (keyingi oʻrinlarda — Operator) — qonunchilik hujjatlarida va ushbu Nizomda belgilangan talablarni bajargan ETTYUXlarning aylanishi va ularni saqlash faoliyati bilan shugʻullanishga ruxsat etilgan yuridik shaxs maqomiga ega axborot vositachisi;
yukni yetkazib beruvchi — yukni yetkazib berish zimmasiga yuklangan shaxs — yuk joʻnatuvchi yoki yuk oluvchi yoxud ekspeditor;
yukni yetkazib beruvchi masʼul shaxs — mehnat shartnomasi yoki fuqaroviy-huquqiy shartnoma asosida faoliyatini amalga oshirayotgan, yuklarni qabul qilish, kuzatib borish va topshirish boʻyicha transport-ekspeditorlik operatsiyalarini amalga oshiruvchi shaxs;
yuk joʻnatuvchi — yuk tashish jarayonida yuk egasi yoki shartnoma (vositachilik, topshiriq) asosida uning nomidan ish yurituvchi ishonchli vakil;
yuk oluvchi — yukni va yukka ilova qilingan hujjatlarda koʻrsatilganlarni olishga vakil qilingan yuridik yoki jismoniy shaxs;
yuk tashuvchi — mulk huquqi asosida yoki boshqa qonuniy asoslarda transport vositasiga ega boʻlgan, yuk joʻnatuvchi, yuk oluvchi yoki yuk tashish shartnomasi asosida yukni belgilangan manzilga yetkazib beruvchi yuridik yoki jismoniy shaxs, shuningdek, ekspeditor;
QR-kod — elektron tovar-transport yuk xatlariga biriktiriladigan, dasturiy mahsulotlar orqali oʻqish (skanerlash) vaqtida elektron tovar-transport yuk xatlari haqida barcha maʼlumotlarga havola qilinadigan maxsus matritsali shtrix kod.
3. Yuk transport vositasida quyidagi tartiblarda tashiladi:
yuk joʻnatuvchi tomonidan oʻz transport vositasi (yoki ijaraga olingan transport vositasi) orqali tashish;
yuk oluvchi tomonidan oʻz transport vositasi (yoki ijaraga olingan transport vositasi) orqali tashish;
ekspeditor tomonidan oʻz transport vositasi (yoki ijaraga olingan transport vositasi) orqali tashish;
yuk tashish shartnomasi asosida yuk tashish xizmatini koʻrsatuvchi yuridik yoki jismoniy shaxs tomonidan oʻz transport vositasi (yoki ijaraga olingan transport vositasi) orqali tashish.
4. Ushbu Nizomda boshqacha qoida nazarda tutilmagan boʻlsa, tovar-transport yuk xati yuk joʻnatuvchi yoki u vakolat bergan shaxslar tomonidan elektron shaklda shakllantirilishi shart.
5. Elektron tovar-transport yuk xati elektron tasdiqlangan holda, elektron hujjat aylanish tizimi operatorlarining axborot tizimi orqali veb-sayt yoki maxsus mobil ilova yordamida shakllantiriladi.
6. Elektron tovar-transport yuk xatini shakllantirish, yuborish, tasdiqlash va saqlash boʻyicha xizmatlar xoʻjalik yurituvchi subyekt va operator oʻrtasida tuzilgan shartnoma (ommaviy oferta) asosida koʻrsatiladi.
7. Tovar-transport yuk xati elektron shaklda ushbu Nizomga 1-ilovada keltirilgan sxemaga muvofiq rasmiylashtiriladi.
8. Elektron rasmiylashtirilgan tovar-transport yuk xati tovar-moddiy boyliklarni hisobdan chiqarishga, tovar-moddiy boyliklarning kirim qilinishiga, shartnomalar (yuk tashish va transport-ekspeditorlik) asosida koʻrsatilgan xizmatlar uchun hisob-kitob qilishga, transport ishini hisobga olish, haydovchiga (yukni yetkazib beruvchi masʼul shaxsga) ish haqi yozish uchun asos hisoblanadi.
9. Axborot tizimida elektron tovar-transport yuk xatini rasmiylashtirishda texnik nosozliklar yuzaga kelganda, tovar-transport yuk xati qogʻoz shaklida rasmiylashtiriladi. Bunda texnik nosozliklar elektron tovar-transport yuk xati tizimi operatori tomonidan rasman tasdiqlangan boʻlishi lozim va axborot tizimidagi nosozliklar bartaraf etilgandan soʻng besh kalendar kun ichida qogʻoz shaklida koʻrsatilgan sana bilan tovar-transport yuk xati elektron shaklda axborot tizimiga kiritilishi shart.
10. Haqiqatga toʻgʻri kelmaydigan maʼlumotlarni kiritgan holda rasmiylashtirilgan elektron tovar-transport yuk xati bilan yuklarni tashish — soxta hujjatlar boʻyicha tashish hisoblanadi hamda qonunchilik hujjatlariga asosan javobgarlikka tortishga sabab boʻladi.
2-bob. Elektron tovar-transport yuk xatini shakllantirish tartibi
11. Yukni avtomobil, temir yoʻl, havo, suv transportida yoki ushbu transport turlari uygʻunligida tashish uchun elektron tovar-transport yuk xati yuk joʻnatuvchi tomonidan belgilangan tartibda har bir transportning qatnoviga alohida har bir yukni oluvchining nomiga tuziladi.
12. Tovar-moddiy boyliklar yuklab joʻnatish bilan bir vaqtda realizatsiya qilinganda elektron tovar-transport yuk xati elektron hisob-faktura bilan birlashtirilgan holda rasmiylashtirilishi mumkin (korporativ bank plastik kartasi va (yoki) marketpleys orqali realizatsiya qilingan tovar-moddiy boyliklar bundan mustasno).
13. Tovar-transport yuk xati ushbu Nizomga 2-ilovada keltirilgan shaklga muvofiq quyidagi tartibda toʻldiriladi:
tovar-transport yuk xatining tartib raqami va sanasi kiritiladi;
tashish turi (“Ombordan omborga”, “Sotuvchidan sotib oluvchiga”, “Qayta ishlash/xizmatlar koʻrsatishga”, “Pochta va kuryerlik xizmati orqali”) tanlanadi;
transport turi (avtomobil, temir yoʻl, havo, suv) tanlanadi;
“Yuk joʻnatuvchi” katakchasida yuk joʻnatuvchi nomi hamda soliq toʻlovchining identifikatsiya raqami (STIR)/jismoniy shaxsning shaxsiy identifikatsiya raqami (JSHSHIR) avtomatik shakllantiriladi;
“Yuk oluvchi” katakchasiga yuk oluvchi nomi hamda STIR/JSHSHIRi kiritiladi;
tashish turi “Ombordan omborga” rejimi tanlanganda, yuk joʻnatuvchi yuk oluvchi sifatida ham ishtirok etadi;
yuk ekspeditor tomonidan yetkazib berilgan taqdirda, “Yukni yetkazib beruvchi” katakchasiga yukni yetkazib beruvchining nomi hamda STIR/JSHSHIRi kiritiladi;
mijozning STIR/JSHSHIRi kiritiladi hamda tuzilgan “Shartnoma raqami va sanasi” toʻldiriladi (yuk ekspeditor tomonidan yetkazib berilgan taqdirda);
“Yuk tashuvchi” katakchasiga yuk tashuvchi nomi hamda STIR/JSHSHIRi kiritiladi;
buyurtmachining STIR/JSHSHIRi kiritiladi hamda yuk tashuvchi va buyurtmachi oʻrtasida tuzilgan “Shartnoma raqami va sanasi” toʻldiriladi (yuk tashish xizmati yuk tashish shartnomasi asosida boshqa (yuk joʻnatuvchi, yuk oluvchi va ekspeditordan tashqari) yuridik yoki jismoniy shaxs tomonidan koʻrsatilgan taqdirda);
transport turidan kelib chiqib, transport vositalari toʻgʻrisidagi maʼlumotlar (avtomobil, tirkama, yarim tirkama davlat raqami va rusumi, vagon raqami va turi (yopiq, yarim ochiq, platforma, sisterna va boshqalar), havo kemasi raqami va rusumi, kema raqami va rusumi) kiritiladi (yuk tashuvchiga tegishli boʻlgan transport vositalari toʻgʻrisidagi maʼlumotlar Ichki ishlar vazirligi Jamoat xavfsizligi departamenti Yoʻl harakati xavfsizligi xizmati, shuningdek, yuklarni temir yoʻl, havo yoʻli va suvda tashish xizmatini koʻrsatuvchi xoʻjalik yurituvchi subyektlarda mavjud axborot tizimlariga integratsiya qilingan holda avtomatik tarzda shakllantiriladi);
haydovchi va yukni yetkazib beruvchi masʼul shaxs haqida maʼlumotlar (F.I.O. va JSHSHIR) kiritiladi;
yuk tashilayotgan transport turidan kelib chiqib, “Yuklash manzili” va “Yukni yetkazish manzili” toʻldiriladi;
yuklash va yetkazish manzilining oraliq masofasi (km) toʻldiriladi;
yuk tashish xizmati yuk tashish shartnomasi asosida boshqa yuridik yoki jismoniy shaxs tomonidan koʻrsatilgan taqdirda, yuk tashish narxi kiritiladi;
tovar-transport yuk xati shaklining jadval qismiga tashilayotgan yukning rekvizitlari (“Tovarlar tartib raqami”, “Tovarlar nomi”, “Tovarlarning Yagona elektron milliy katalogi boʻyicha identifikatsiya kodi va nomi”, “Oʻlchov birligi”, “Miqdori”, “Narxi”, “Yetkazib berish qiymati (QQSsiz)”, “Ogʻirligi (brutto, netto, tonnada)” toʻldiriladi;
identifikatsiya vositalari yordamida majburiy raqamli markirovkalanishi lozim boʻlgan mahsulotlar tashilayotganda, tovar-transport yuk xatiga mazkur mahsulotlarni markirovka kodlari biriktiriladi.
Yuklar yuklash manzili va yukni yetkazish manzili boʻyicha toʻldiriladi, agar qoʻshimcha yuklash yoki yetkazish manzillari mavjud boʻlsa, qoʻshish (+) tugmasi orqali amalga oshiriladi.
14. Vositachi tomonidan komitentning manfaatida vositachilik xizmatlarini koʻrsatish bilan bogʻliq shartnoma (vositachilik yoki topshiriq) asosida yuk joʻnatilganda, vositachi (ishonchli vakil) yuk oluvchiga ushbu Nizomga 2-ilovadagi tovar-transport yuk xati shaklining jadval qismi 1-ustunidan avval 1a-“Komitentning (yuk egasining) nomi”, 1b-“Komitentning (yuk egasining) STIR/JSHSHIR”, 1v-“QQS raqami” qoʻshimcha ustunlarni kiritgan holda tovar-transport yuk xati shakllantirilishi shart.
3-bob. Elektron tovar-transport yuk xatini rasmiylashtirish, yuborish va qabul qilish tartibi
15. Yuk joʻnatuvchi tomonidan shakllantirilgan elektron tovar-transport yuk xati elektron tasdiqlagandan soʻng elektron hujjat aylanish tizimi tomonidan avtomatik tarzda QR-kodi biriktirilgan holda ishtirokchilarga yuboriladi va rasmiylashtirilgan elektron tovar-transport yuk xati ishtirokchilarning shaxsiy kabinetida aks etadi.
16. Mazkur Nizomda boshqacha qoida nazarda tutilmagan boʻlsa, yuk avtomobil, temir yoʻl, havo, suv transportlarida yoki ushbu transport turlari uygʻunligida tashilganda, elektron tovar-transport yuk xati rasmiylashtirilmagan yuklar yuk joʻnatuvchi tomonidan taqdim etilishi, yukni yetkazib beruvchi (yuk tashuvchi) esa uni tashish uchun qabul qilib olishi taqiqlanadi.
17. Yukni yetkazib beruvchi masʼul shaxs yukni olganda va yetkazib berganda, yuk oluvchi esa yuk tashish jarayoni yakunlanganda tovar-transport yuk xatini elektron tasdiqlaydi yoki yukni olish jarayonida aniq sababi koʻrsatilgan holda rad etishi mumkin.
18. Oʻzbekiston Respublikasining “Elektron hujjat aylanishi toʻgʻrisida”gi Qonuniga asosan elektron hujjat belgilangan tartibda elektron shaklda rasmiylashtirilib tasdiqlansa, qogʻoz shaklida talab etilmaydi va u asl nusxa hisoblanadi.
19. Elektron shaklda rasmiylashtirilgan yuk xatida keltirilgan maʼlumotlar himoya qilinadi hamda Soliq qoʻmitasining maʼlumotlar bazasida kamida 3 yil davomida saqlanishi taʼminlanadi.
Bunda yuk xatining amal qilish muddati 3 yildan koʻp boʻlganda, shartnomaning amal qilish muddatidan kam boʻlmagan davrda saqlanadi.
20. Elektron shaklda rasmiylashtirilgan yuk xatiga biriktirilgan QR-kodning haqqoniyligi mobil ilova yoki rasmiy veb-sayt orqali tekshirishi mumkin.
21. Soliq organlari qonunchilik hujjatlarida belgilangan tartibda vakolatli organlarning yozma soʻroviga asosan elektron tovar-transport yuk xatida keltirilgan maʼlumotlarni taqdim etadilar.
22. Mazkur bobda qayd etilgan jarayonlar avtomatlashtirilgan tarzda va real vaqt rejimida amalga oshiriladi.
23. Elektron tovar-transport yuk xatini rasmiylashtirishda ushbu Nizomning 13-bandida qayd etilgan maʼlumotlar koʻrsatilishi shart.
4-bob. Elektron tovar-transport yuk xatini rasmiylashtirishning oʻziga xos hususiyatlari
24. Yuk transport vositasidan foydalanmagan holda (shu jumladan, jamoat transportidan foydalangan holda) qoʻlda yoki maxsus qurilmalar (arava, eskalator va qonunchilik hujjatlariga koʻra davlat roʻyxatidan oʻtkazilmaydigan boshqa qurilmalar) yordamida tashilganda, elektron tovar-transport yuk xati rasmiylashtirilmaydi.
25. Soliq toʻlovchilar tomonidan davlat siriga taalluqli boʻlgan yuk tashilganda va (yoki) yuk Oʻzbekiston Respublikasi Ichki ishlar vazirligi Jamoat xavfsizligi departamenti Yoʻl harakati xavfsizligi xizmatining yagona avtomatlashtirilgan axborot tizimida roʻyxatga olinmagan xorijiy transport vositasida tashilganda, tovar-transport yuk xati belgilangan tartibda qogʻoz shaklida rasmiylashtiriladi.
26. Yirik gabaritli yuk bir nechta transportda tashilganda, har bir transport qatnoviga alohida elektron tovar-transport yuk xati shakllantiriladi.
27. Avval rasmiylashtirilgan elektron tovar-transport yuk xatida xatoliklar aniqlangan taqdirda, yuk joʻnatuvchi tomonidan tuzatuvchi ETTYUX mazkur Nizom talablari asosida yuk oluvchi tasdiqlaguniga qadar rasmiylashtirilishi mumkin.
Tuzatuvchi ETTYUXni toʻldirishda avval rasmiylashtirilgan elektron tovar-transport yuk xatining oʻziga xos raqami (ID) koʻrsatilishi lozim.
Tuzatuvchi ETTYUX rasmiylashtirilganda ilgari yozib berilgan tovar-transport yuk xati bekor qilingan deb hisoblanadi.
28. Quyidagi hollarda “Bir tomonlama ETTYUX” rasmiylashtirilishi mumkin:
yuklar jismoniy shaxslarga yetkazib berilganda;
tovar xususiyatiga ega boʻlmagan yuklar (axlat, qor, agʻdarilgan tuproq qatlami) tashilganda.
29. Yuklar yuk oluvchining manziliga qadar avtomobil, temir yoʻl, havo, suv transporti turlari uygʻunligida va (yoki) bir turdagi bir nechta transport vositalari almashinuvi orqali yetkazib berilganda, elektron tovar-transport yuk xati quyidagi tartibda rasmiylashtiriladi:
yuklar yuk oluvchiga topshiriladigan transport vositasi ishtirokidagi tashuvlar uchun “Sotuvchidan sotib oluvchiga” shaklda yoki elektron hisob-faktura bilan birlashtirilgan holda;
oraliq manzillararo tashuvlar uchun “Ombordan omborga” shaklda.
5-bob. Yuk pochta va kuryerlik xizmatini koʻrsatuvchi tashkilotlar orqali joʻnatilganda, elektron tovar-transport yuk xatini rasmiylashtirishning oʻziga xos xususiyatlari
30. Yuk pochta va kuryerlik xizmatini koʻrsatuvchi tashkilotlar orqali joʻnatilganda, elektron tovar-transport yuk xati pochta va kuryerlik xizmati shakli tanlangan holda rasmiylashtiriladi.
31. Yuklar pochta va kuryerlik xizmati orqali yuk oluvchining manziliga qadar bir nechta transport vositalari almashinuvi orqali yetkazib berilganda elektron tovar-transport yuk xati:
yuk joʻnatuvchi tomonidan pochta va kuryerlik xizmatini koʻrsatuvchi tashkilot nomiga;
pochta va kuryerlik xizmatini koʻrsatuvchi tashkilot tomonidan har bir transport qatnovi uchun alohida yukni oraliq manzillararo tashishda ushbu tashkilotning hududiy boʻlinmasi yoki boshqa pochta va kuryerlik xizmatini koʻrsatuvchi tashkilot nomiga, yuk oluvchiga (xaridor) yetkazib beriladigan tashishda yuk oluvchi (xaridor) nomiga rasmiylashtiradi.
Pochta va kuryerlik xizmatini koʻrsatuvchi tashkilot tomonidan xizmatlar koʻrsatish jarayonida elektron tovar-transport yuk xati rasmiylashtirilishi yoki tasdiqlanishi ular tomonidan tovarlar xarid yoki realizatsiya qilinganligini anglatmaydi.
6-bob. Elektron tovar-transport yuk xatini rasmiylashtiruvchilarning huquq va majburiyatlari
32. Ishtirokchilar quyidagi huquqlarga ega:
elektron hujjat aylanish tizimi operatorlari axborot tizimidan foydalangan holda rasmiylashtirilgan elektron tovar-transport yuk xatini qabul qilish yoki rad qilish;
elektron tovar-transport yuk xatini rasmiylashtirish boʻyicha tegishli yoʻriqnomalar bilan tanishish va soliq organlaridan amaliy yordam olish;
elektron tovar-transport yuk xatini rasmiylashtirish jarayonida elektron hujjat aylanish tizimidagi nosozliklar boʻyicha soliq organlariga murojaat qilish.
33. Ishtirokchilarning majburiyatlari quyidagilardan iborat:
yuk joʻnatuvchi tomonidan yuklab joʻnatish bilan bir vaqtda realizatsiya qilinganda, elektron tovar-transport yuk xatini elektron hisobvaraq-fakturada birlashtirilgan holda shakllantirish;
yuk joʻnatuvchi tomonidan yuklab joʻnatish bilan realizatsiya qilish alohida (boʻlib-boʻlib yoki boshqa vaqtda) amalga oshirilgan hollarda, elektron hisobvaraq-faktura va elektron tovar-transport yuk xati alohida tartibda rasmiylashtirish.
7-bob. Yakunlovchi qoidalar
34. Soliq organlari ushbu Nizom talablariga rioya etilishi yuzasidan qonunchilik hujjatlariga muvofiq nazoratni amalga oshiradi.
35. Ushbu Nizom talablarini buzgan shaxslar qonunchilik hujjatlarida belgilangan tartibda javob beradilar.
Tovar-transport yuk xatlarini elektron shaklda rasmiylashtirish tartibi toʻgʻrisidagi nizomga 1-ILOVA
Tovar-transport yuk xatlarini elektron shaklda rasmiylashtirish
Bosqichlar Subyektlar Tadbirlar Ijro muddati 1-bosqich Yuk joʻnatuvchi Elektron tovar-transport yuk xati ishtirokchilari, tovarlar va transport vositalari toʻgʻrisidagi maʼlumotlarni shakllantirib, elektron tasdiqlagandan soʻng operator orqali rouming operatoriga yuboradi. Real vaqt rejimida 2-bosqich Rouming operatori 1. Elektron tovar-transport yuk xati reyestrga kiritilgandan keyin unga ID va QR kodlarini biriktirish hamda kelib tushgan elektron tovar-transport yuk xatining ushbu Nizom talablariga muvofiqligini tekshirib, ishtirokchilarga uning operatori orqali yetkazadi. 2. Toʻldirilishida xatolar yoki kamchiliklar mavjudligi aniqlangan elektron tovar-transport yuk xatini qabul qilmasdan, tegishli operator orqali uni shakllantirgan subyektga qaytaradi. Real vaqt rejimida 3-bosqich Yukni yetkazib beruvchi masʼul shaxs 1. Oʻziga tegishli maʼlumotlarni tekshiradi va yuklar qabul qilganligini elektron tasdiqlaydi. 2. Toʻldirilishida xatolar yoki kamchiliklar mavjudligi aniqlangan elektron tovar-transport yuk xatini qabul qilishni rad etadi. Real vaqt rejimida 4-bosqich Yukni yetkazib beruvchi masʼul shaxs Yuklar yuk oluvchiga yetkazib berilganligini elektron tasdiqlaydi. Real vaqt rejimida 5-bosqich Yuk oluvchi Oʻziga tegishli maʼlumotlarni tekshirib, kelib tushgan elektron tovar-transport yuk xatini yuk qabul qilish jarayonida elektron tasdiqlaydi yoki sababi koʻrsatilgan holda tasdiqlashni rad etadi. Real vaqt rejimida
Tovar-transport yuk xatlarini elektron shaklda rasmiylashtirish tartibi toʻgʻrisidagi nizomga 2-ILOVA
davomi T/r Tovarlar nomi Tovarlarning Yagona elektron milliy katalogi boʻyicha identifikatsiya kodi va nomi Oʻlchov birligi Miqdori (soni) Narxi Yetkazib berish qiymati (QQSsiz) Ogʻirligi (tn) brutto netto 1 2 3 4 5 6 7 8 9
Yuk joʻnatuvchi Yukni yetkazib beruvchi masʼul shaxs Yukni yetkazib beruvchi masʼul shaxs Yuk oluvchi (Yuk omboridan chiqishda elektron tasdiqlanadi) (Yuk qabul qilib olinganda elektron tasdiqlanadi) (Yukni yetkazib berganda elektron tasdiqlanadi) (Yukni qabul qilganda elektron tasdiqlanadi) ”.
Oʻzbekiston Respublikasining Bosh vaziri A. ARIPOV
Toshkent sh.,
2025-yil 18-mart,
168-son