UzbekAI

← Qonunlar

📅 2025-yil 19-mart · Vazirlar Mahkamasi qarorlari

Rasmiy matn. Rasmiy hujjat. Tahririy izohlar kiritilmagan.

Yordam | Arxiv | Atamalar | Statistika | API | Havola yuborish | Sayt haqida | Shartlar

← Қонунлар

📅 2025 йил 19 март · Вазирлар Маҳкамаси қарорлари

Расмий матн. Расмий ҳужжат. Таҳририй изоҳлар киритилмаган.

Ёрдам | Архив | Атамалар | Статистика | API | Ҳавола юбориш | Сайт ҳақида | Шартлар

← Законы

📅 19 марта 2025 г. · Постановления Кабинета Министров

Официальный текст. Официальный документ. Редакционные примечания не включены.

Помощь | Архив | Термины | Статистика | API | Предложить ссылку | О сайте | Условия

← Laws

📅 19 March 2025 · Cabinet of Ministers resolutions

Official text. Official document. Editorial notes are not included.

Help | Archive | Glossary | Stats | API | Submit | About | Terms

Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг

қарори

НИЗОМ

СХЕМАСИ

СХЕМАСИ

ТАВСИФИ

ТАВСИФИ

ГУВОҲНОМАСИ

НИЗОМ

СХЕМАСИ

СХЕМАСИ

ТАВСИФИ

ТАВСИФИ

ГУВОҲНОМАСИ

«Дипломатик хизмат аълочиси» ва «Дипломатик хизмат фидойиси» кўкрак нишонлари тўғрисидаги низомларни тасдиқлаш ҳақида

Ўзбекистон Республикаси Президентининг «Маъмурий ислоҳотлар доирасида Ташқи ишлар вазирлиги фаолиятини самарали ташкил қилиш чора-тадбирлари тўғрисида» 2024 йил 30 августдаги ПФ-133-сон Фармони ижросини таъминлаш, шунингдек, Ўзбекистон Республикасининг иқтисодий, ижтимоий ҳамда сиёсий соҳалардаги ташқи алоқаларини янада ривожлантириш мақсадида Вазирлар Маҳкамаси қарор қилади:

1. Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2024 йил 30 августдаги ПФ-133-сон Фармони билан «Дипломатик хизмат аълочиси» ва «Дипломатик хизмат фидойиси» кўкрак нишонлари таъсис этилгани маълумот учун қабул қилинсин.

2. Қуйидагилар:

«Дипломатик хизмат аълочиси» кўкрак нишони тўғрисидаги низом 1-иловага мувофиқ;

«Дипломатик хизмат аълочиси» кўкрак нишони ва гувоҳномасининг тавсифлари 2 ва 3-иловаларга мувофиқ;

«Дипломатик хизмат фидойиси» кўкрак нишони тўғрисидаги низом 4-иловага мувофиқ;

«Дипломатик хизмат фидойиси» кўкрак нишони ва гувоҳномасининг тавсифлари 5 ва 6-иловаларга мувофиқ тасдиқлансин.

3. Ўзбекистон Республикаси Ташқи ишлар вазирлиги «Дипломатик хизмат аълочиси» ва «Дипломатик хизмат фидойиси» кўкрак нишонлари ҳамда гувоҳномалари белгиланган тартибда тайёрланишини таъминласин.

4. «Дипломатик хизмат аълочиси» ва «Дипломатик хизмат фидойиси» кўкрак нишонлари ва гувоҳномаларини тайёрлаш ҳамда мукофотланганларни тақдирлаш билан боғлиқ харажатлар Ўзбекистон Республикасининг дипломатик хизмат органларини ривожлантириш жамғармаси маблағлари ҳисобидан қопланиши инобатга олинсин.

5. Ушбу қарорнинг бажарилишини назорат қилиш Ўзбекистон Республикаси ташқи ишлар вазири Б.О. Саидов зиммасига юклансин.

Вазирлар Маҳкамасининг 2025 йил 19 мартдаги 174-сон қарорига 1-ИЛОВА

«Дипломатик хизмат аълочиси» кўкрак нишони тўғрисида

1-боб. Умумий қоидалар

1. Ушбу Низом «Дипломатик хизмат аълочиси» кўкрак нишони (кейинги ўринларда — кўкрак нишони) билан тақдирлаш тартибини белгилайди.

2. Кўкрак нишони билан Ўзбекистон Республикасининг халқаро майдондаги миллий манфаатларини ҳимоя қилиш ва мамлакат обрўсини ошириш ҳамда давлатнинг ташқи сиёсий ва иқтисодий манфаатларини самарали илгари суриш борасидаги вазифаларни ватанпарварлик руҳида, сидқидилдан ва намунали тарзда бажараётган Ўзбекистон Республикаси Ташқи ишлар вазирлиги тизимидаги (кейинги ўринларда — Вазирлик) ҳамда бошқа вазирлик ва идоралар ходимлари тақдирланади.

2-боб. Кўкрак нишони билан тақдирлаш учун ҳужжатларни тақдим этиш ва кўриб чиқиш

3. Кўкрак нишони билан ушбу Низомга 1-иловадаги схемага мувофиқ тақдирланади.

4. Вазирлик марказий аппарати, ҳудудий бўлинмалари, хориждаги дипломатик муассасалари, тизимидаги ташкилотлар ҳамда бошқа вазирлик ва идоралар раҳбарлари кўкрак нишони билан тақдирлашга оид таклифларни ҳар йили 15 июнга қадар шакллантириб, Вазирликка тақдим этади.

Кўкрак нишони билан тақдирлаш учун номзод (кейинги ўринларда — номзод) бўйича тақдим этилган таклифга илова сифатида номзоднинг маълумотнома-объективкаси, фуқаролик паспорти ёки ID-картаси, сўнгги уч йил давомида Ўзбекистон Республикасининг миллий манфаатларини ҳимоя қилиш ва нуфузини юксалтириш ҳамда юртимизнинг ташқи сиёсий ва иқтисодий манфаатларини илгари суриш ва ривожлантириш борасида амалга оширган фаолияти акс эттирилган тақдимнома киритилади.

5. Вазирликнинг масъул бошқармаси томонидан номзодлар бўйича киритилган таклифлар умумлаштирилади, ҳужжатларни кўриб чиқиш учун Вазирлик Ҳайъатига ҳар йили 25 июнга қадар тақдим этилади.

6. Вазирлик Ҳайъати йиғилишида номзодларнинг тегишли ҳужжатлари ўрганилиб, ҳар йили 1 июлга қадар энг муносиб номзодлар бўйича якуний хулоса қабул қилинади ҳамда Вазирлик Ҳайъати раиси томонидан тасдиқланади.

7. Номзодларни танлашда уларнинг қуйидаги мезон талабларига мувофиқлигига эътибор қаратилади ҳамда улар ушбу Низомга 2-иловадаги схемага мувофиқ танлаб олинади:

Ўзбекистон Республикаси билан хорижий мамлакатлар ўртасида сиёсий-дипломатик, савдо-иқтисодий, инвестициявий, технологик, молиявий-техник, илмий-техник, маданий-гуманитар, туризм ҳамда бошқа соҳалардаги ҳамкорликни ривожлантиришда муносиб ҳисса қўшганлиги;

Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳамда Ҳукуматининг халқаро алоқалар соҳасидаги алоҳида ташаббуслари ва топшириқларини бажаришда фаол иштирок этганлиги;

Ўзбекистон Республикасининг халқаро кун тартибидаги ва минтақавий хавфсизликка оид долзарб муаммолар, шунингдек, мамлакатни ички ривожлантириш масалалари бўйича ташаббуслари, позицияси ва ёндашувлари хорижий мамлакатлар томонидан, шу жумладан, халқаро ташкилотлар доирасида сиёсий қўллаб-қувватланишини таъминлашга эришганлиги;

дунёда бўлаётган воқеалар, жаҳон сиёсати ва иқтисодиётининг Ўзбекистон Республикаси миллий манфаатларига дахлдор энг муҳим масалаларини прогноз баҳолашга оид ва долзарб ахборот-таҳлилий материаллар билан Ўзбекистон Республикаси Президенти ва Вазирлар Маҳкамасини мунтазам таъминлаб турганлиги;

чет эл мамлакатлари билан ўзаро товар айирбошлаш ҳажмининг янада ўсишини таъминлаш, хорижий инвестициялар, молиявий-техник ёрдам ва илғор технологияларни жалб этиш, шунингдек, Ўзбекистон Республикасига туристлар оқимини кўпайтиришга қаратилган ташқи иқтисодий келишувларга эришишда фаол иштирок этганлиги;

мамлакатда амалга оширилаётган кенг кўламли ислоҳотлар ва ўзгаришларнинг аҳамияти ҳамда моҳиятини, Ўзбекистон Республикасининг иқтисодий, инвестициявий, маданий ва туристик салоҳиятини яққол кўрсатиб берадиган холис ахборотни хорижий мамлакатларнинг нуфузли оммавий ахборот воситаларида кенг тарқатишда аниқ натижаларга эришганлиги;

Ўзбекистон Республикасининг амалий аҳамиятга эга халқаро шартномаларини тузиш бўйича таклифлар ишлаб чиқиш ва уларнинг тўла-тўкис амалга оширилишини таъминлаганлиги;

консуллик муассасалари фаолиятида кўрсатилаётган давлат хизматларининг тезкорлиги ва сифати, хорижда Ўзбекистоннинг жисмоний ва юридик шахслари ҳуқуқлари ва қонуний манфаатлари самарали ҳимоя қилинишини таъминлаш, қийин аҳволга тушиб қолган фуқароларга ёрдам кўрсатишда ютуқларга эришганлиги;

Вазирлик тизимида узоқ муддат хизмат қилиб, «Устоз-шогирд» анъаналарини тарғиб қилишда фаол иштирок этганлиги, халқаро муносабатлар соҳасида муносиб истиқболли ва фидойи кадрлар тарбиялашда, уларнинг малакасини ошириб боришда ҳисса қўшганлиги.

8. Вазирлик Ҳайъати тақдирлашга таклиф этилаётган номзодларни танлашда юзаки ёндашувларга йўл қўймасдан, адолат ва холислик мезонларига кўра Ҳайъат йиғилишларининг ҳақиқий муҳокамалар асосида ўтказилишини таъминлаган ҳолда, номзодлар бўйича ҳужжатларни Низомда белгиланган муддатларда тўлиқ кўриб чиқиши ва қарор қабул қилиши лозим.

9. Вазирлик Ҳайъатининг қарори асосида ҳар йили 1 августга қадар Ўзбекистон Республикаси ташқи ишлар вазирининг кўкрак нишони билан тақдирлаш тўғрисидаги буйруғи қабул қилинади.

3-боб. Кўкрак нишони билан тақдирлаш тартиби

10. Кўкрак нишони ва унинг гувоҳномаси мукофотланган шахсларга 1 сентябрь — Мустақиллик куни арафасида Ўзбекистон Республикаси ташқи ишлар вазири (ёки унинг топшириғига мувофиқ бошқа раҳбар шахслар) томонидан тантанали тарзда топширилади.

11. Кўкрак нишони билан тақдирланадиган шахслар рўйхати Вазирликнинг расмий веб-сайтида ва бошқа оммавий ахборот воситаларида эълон қилинади.

12. Кўкрак нишони билан тақдирланадиган шахсларга базавий ҳисоблаш миқдорининг тўрт баравари миқдорида бир йўла тўланадиган пул мукофоти берилади.

Кўкрак нишонини тайёрлаш, бир йўла тўланадиган пул мукофотини ажратиш билан боғлиқ харажатлар Ўзбекистон Республикасининг дипломатик хизмат органларини ривожлантириш жамғармаси маблағлари ҳисобидан қопланади.

13. Бир шахс кўкрак нишони билан бир марта тақдирланади.

14. Кўкрак нишони давлат мукофотларидан кейин кўкракнинг чап томонига тақилади.

4-боб. Якунловчи қоидалар

15. Вазирлик ва Вазирлик Ҳайъати аъзолари ушбу Низомга мувофиқ кўкрак нишонига тавсия этилган номзодларнинг холис кўриб чиқилиши учун бевосита масъулдир.

16. Ушбу Низом талаблари бузилишида айбдор шахслар қонунчилик ҳужжатларида белгиланган тартибда жавоб берадилар.

«Дипломатик хизмат аълочиси» кўкрак нишони тўғрисидаги низомга 1-ИЛОВА

«Дипломатик хизмат аълочиси» кўкрак нишонига номзод шахсларни тақдирлаш

Босқичлар Масъуллар Чора-тадбирлар Муддатлар 1-босқич Ташқи ишлар вазирлиги марказий аппарати, тизимидаги ташкилотлар ва республиканинг хориждаги дипломатик ваколатхоналари ҳамда бошқа вазирлик ва идоралари раҳбарлари Кўкрак нишони тақдимномасини Ташқи ишлар вазирлигига тақдим этади Ҳар йили 15 июнга қадар 2-босқич Ташқи ишлар вазирлиги масъул бошқармаси Номзодлар бўйича ҳужжатларни ўрганиб чиқади ва Вазирлик Ҳайъатига тақдим этади Ҳар йили 25 июнга қадар 3-босқич Ташқи ишлар вазирлиги Ҳайъати Номзодлар бўйича тақдимномаларни ўрганиб чиқади ва якуний қарор қабул қилади Ҳар йили 1 июлга қадар 4-босқич Ташқи ишлар вазири Кўкрак нишони билан рағбатлантириш бўйича буйруқни қабул қилади Ҳар йили 1 августга қадар 5-босқич Ташқи ишлар вазири (ёки унинг топшириғига мувофиқ бошқа раҳбар шахс) Кўкрак нишони билан тантанали тарзда тақдирлайди Ҳар йили 1 сентябрь —Мустақиллик куни арафасида ​​​​​​​

«Дипломатик хизмат аълочиси» кўкрак нишони тўғрисидаги низомга 2-ИЛОВА

«Дипломатик хизмат аълочиси» кўкрак нишонига номзодларни баҳолаш мезонлари

Т/р Кўрсаткич номи Балл тизими 1. Ўзбекистон Республикаси билан хорижий мамлакатлар ўртасида сиёсий-дипломатик, савдо-иқтисодий, инвестициявий, технологик, илмий-техник, маданий-гуманитар, туризм ҳамда бошқа соҳалардаги ҳамкорликни ривожлантиришга муносиб ҳисса қўшганлиги 1 баллдан 5 баллгача 2. Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳамда Ҳукуматининг халқаро алоқалар соҳасидаги алоҳида ташаббуслари ва топшириқларини бажаришда фаол иштирок этганлиги 1 баллдан 5 баллгача 3. Ўзбекистон Республикасининг халқаро кун тартибидаги ва минтақавий хавфсизликка оид долзарб муаммолар, шунингдек, мамлакатни ички ривожлантириш масалалари бўйича ташаббуслари, позицияси ва ёндашувлари хорижий мамлакатлар томонидан, шу жумладан, халқаро ташкилотлар доирасида сиёсий қўллаб-қувватланишини таъминлашга эришганлиги 1 баллдан 5 баллгача 4. Дунёда бўлаётган воқеалар, жаҳон сиёсати ва иқтисодиётининг Ўзбекистон Республикаси миллий манфаатларига дахлдор энг муҳим масалаларини прогноз баҳолашга оид ва долзарб ахборот-таҳлилий материаллар билан Ўзбекистон Республикаси Президенти ва Вазирлар Маҳкамасини мунтазам таъминлаб турганлиги 1 баллдан 5 баллгача 5. Чет эл мамлакатлари билан ўзаро товар айирбошлаш ҳажмининг янада ўсишини таъминлаш, хорижий инвестициялар, молиявий-техник ёрдам ва илғор технологияларни жалб этиш, шунингдек, Ўзбекистон Республикасига туристлар оқимини кўпайтиришга қаратилган ташқи иқтисодий келишувларга эришишда фаол иштирок этганлиги 1 баллдан 5 баллгача 6. Ўзбекистон Республикасининг амалий аҳамиятга эга халқаро шартномаларини тузиш бўйича таклифлар ишлаб чиқиш ва уларнинг тўла-тўкис амалга оширилишини таъминлаганлиги 1 баллдан 5 баллгача 7. Консуллик муассасалари фаолиятида кўрсатилаётган давлат хизматларининг тезкорлиги ва сифати, хорижда Ўзбекистоннинг жисмоний ва юридик шахслари ҳуқуқлари ва қонуний манфаатлари самарали ҳимоя қилинишини таъминлаш, қийин аҳволга тушиб қолган фуқароларга ёрдам кўрсатишда ютуқларга эришганлиги 1 баллдан 5 баллгача 8. Мамлакатда амалга оширилаётган кенг кўламли ислоҳотлар ва ўзгаришларнинг аҳамияти ҳамда моҳиятини, Ўзбекистон Республикасининг иқтисодий, инвестициявий, маданий-маърифий салоҳиятини яққол кўрсатиб берадиган холис ахборотни хорижий мамлакатларнинг нуфузли оммавий ахборот воситаларида кенг тарқатишда аниқ натижаларга эришганлиги 1 баллдан 5 баллгача 9. Вазирлик тизимида узоқ муддат хизмат қилиб, «Устоз-шогирд» анъаналарини тарғиб қилишда фаол иштирок этганлиги, халқаро муносабатлар соҳасида муносиб истиқболли ва фидойи кадрларни тарбиялаш, уларнинг малакасини ошириб боришга ҳисса қўшганлиги 1 баллдан 5 баллгача

Вазирлар Маҳкамасининг 2025 йил 19 мартдаги 174-сон қарорига 2-ИЛОВА

«Дипломатик хизмат аълочиси» кўкрак нишонининг

«Дипломатик хизмат аълочиси» кўкрак нишони (кейинги ўринларда — кўкрак нишони) диаметри 34 миллиметрли доира шаклида бўлиб, мис қотишмасидан тайёрланади.

Кўкрак нишонининг олд томони марказий қисмида диаметри 29 миллиметрли рамзий ер шари тасвирланган бўлиб, унинг меридиан ва параллеллари ҳаворанг эмалда акс эттирилган.

Кўкрак нишонининг юқори қисмида «DIPLOMATIK XIZMAT AʼLOCHISI» ёзуви зарҳал рангда жойлаштирилган. Ҳарфларнинг баландлиги 3,5 миллиметрни ташкил этади.

Унинг пастки қисмида ўзаро ишонч, самимий ҳурмат ва ҳар томонлама ҳамкорликни ифодаловчи дўстона қўлни қўлга бериб кўришиш рамзи зарҳал рангда тасвирланган.

Кўкрак нишонининг орқа томони марказида диаметри 23,5 миллиметрли Ўзбекистон Республикаси давлат герби акс эттирилган бўлиб, унинг пастки қисмида «TASHQI ISHLAR VAZIRLIGI» ёзуви жойлашган. Ҳарфларнинг баландлиги 2,4 миллиметрни ташкил этади.

Кўкрак нишонининг қалинлиги — 2,5 миллиметр. Тасвирлар ва ёзувлар қавариқдир.

Кўкрак нишони олд ва орқа томонларининг четлари ҳошияланган.

Кўкрак нишони илмоқча ва ҳалқа ёрдамида беш бурчакли қадағичга уланади. Қадағичнинг кенглиги — 28 миллиметр, баландлиги — 47 миллиметр.

Қадағич марказида кенглиги 24 миллиметр, узунлиги 33 миллиметр бўлган шойи лента жойлашган бўлиб, ноёб ва миллий анъаналарга хос бўлган нақш билан безатилган. Нақш кўк ва ҳаворанг тусларда ишланган бўлиб, Ўзбекистоннинг бой маданий мероси ва тарихий-анъанавий қадриятлари билан узвий боғлиқликни ифодалайди.

Қадағичнинг орқа томонига кўкрак нишонини кийимга тақиб қўйиш учун тўғноғич кўринишидаги мослама ўрнатилган.

«Дипломатик хизмат аълочиси» кўкрак нишони

Вазирлар Маҳкамасининг 2025 йил 19 мартдаги 174-сон қарорига 3-ИЛОВА

«Дипломатик хизмат аълочиси» кўкрак нишони гувоҳномасининг

«Дипломатик хизмат аълочиси» кўкрак нишони гувоҳномаси 165х115 миллиметр ўлчамдаги китобча шаклида бўлиб, 240 г/кв.м. қалинликдаги офсет қоғоздан тайёрланади.

Гувоҳноманинг ташқи томони (биринчи ва тўртинчи бетлари) ҳаворанг бўлиб, плёнка билан қопланган.

Гувоҳноманинг биринчи бети юқори чеккасидан 17 миллиметр пастда, марказда икки сатрда «OʻZBEKISTON RESPUBLIKASI», «TASHQI ISHLAR VAZIRLIGI» ёзуви жойлашган. Ундан 23 миллиметр пастда, биринчи сатрда «DIPLOMATIK XIZMAT AʼLOCHISI», иккинчи сатрда «KOʻKRAK NISHONI» (катта ҳарфларда, «Times new Roman Bolt» шрифти, 10 кегль) сўзлари ёзилган.

Ундан 30 миллиметр пастда «GUVOHNOMASI» (катта ҳарфларда, «Times new Roman Bolt» шрифти, 23 кегль) ёзуви жойлашган.

Ёзувлар оқ рангда акс эттирилган.

Гувоҳноманинг ички томони (иккинчи ва учинчи бетлари) «Тангир» тасвири туширилган оч ҳаво рангда бўлиб, офсет усулида чоп этилган.

Гувоҳноманинг ички томони чап қисмида (иккинчи бет), марказда кўкрак нишонининг аслига тенг ўлчамдаги рангли тасвири акс эттирилган.

Гувоҳноманинг ички ўнг томони (учинчи бет) юқори чеккасидан 10 миллиметр пастда, марказда «GUVOHNOMA» (катта ҳарфларда, «Times new Roman Bolt» шрифти, 15 кегль) сўзи ҳамда гувоҳнома тартиб рақами учун «№» белгиси ва 15 миллиметрли чизиқ жойлашган.

«GUVOHNOMA» сўзидан 10 миллиметр пастда мукофотланган шахснинг фамилияси, исми ва отасининг исмини қайд этиш учун оралиғи 8 миллиметрли учта чизиқ тортилган.

Пастки чизиқдан 10 миллиметр қуйида, марказда тўрт сатрдан иборат матн жойлашган. Биринчи сатрда «Oʻzbekiston Respublikasi», иккинчи сатрда «tashqi ishlar vazirining», 7 миллиметр оралиқдан сўнг учинчи сатрда «20__-yil «___» __________dagi», тўртинчи сатрда «___-son buyrugʻiga asosan» («Times new Roman Bolt» шрифти, 11 кегль) сўзлари ёзилган.

Ундан 8 миллиметр пастда, марказда оралиғи 5 миллиметрли икки сатрдан иборат матн жойлашган. Биринчи сатрда «DIPLOMATIK XIZMAT AʼLOCHISI» (катта ҳарфларда, «Times new Roman Bolt» шрифти, 11 кегль), иккинчи сатрда «koʻkrak nishoni bilan taqdirlandi» («Times new Roman Bolt» шрифти, 11 кегль) сўзлари ёзилган.

Сўнгги сўзлардан 12 миллиметр пастда, чап томонда «Vazir» («Times new Roman Bolt» шрифти, 11 кегль) сўзи жойлашган.

«Дипломатик хизмат аълочиси» кўкрак нишони

Вазирлар Маҳкамасининг 2025 йил 19 мартдаги 174-сон қарорига 4-ИЛОВА

«Дипломатик хизмат фидойиси» кўкрак нишони тўғрисида

1-боб. Умумий қоидалар

1. Ушбу Низом «Дипломатик хизмат фидойиси» кўкрак нишони (кейинги ўринларда – кўкрак нишони) билан тақдирлаш тартибини белгилайди.

2. Кўкрак нишони билан сиёсий, иқтисодий, ижтимоий, маданий-гуманитар ва бошқа соҳаларда Ўзбекистон Республикасининг хорижий давлатлар ва халқаро ташкилотлар билан икки ва кўп томонлама алоқаларининг ривожланишига сезиларли ҳисса қўшган чет эл фуқаролари, фуқаролиги бўлмаган шахслар ва Ўзбекистон Республикаси фуқаролари, шу жумладан, хорижда доимий яшайдиган ватандошлар тақдирланади.

2-боб. Кўкрак нишони билан тақдирлаш учун ҳужжатларни тақдим этиш ва кўриб чиқиш

3. Кўкрак нишони билан ушбу Низомга 1-иловадаги схемага мувофиқ тақдирланади.

4. Ўзбекистон Республикаси Ташқи ишлар вазирлиги (кейинги ўринларда – Вазирлик) тизимидаги ҳамда Вазирлик мурожаатига кўра бошқа вазирлик ва идоралар раҳбарлари кўкрак нишони билан тақдирлашга оид таклифларни шакллантириб, ҳар йили 15 июнга қадар Ташқи ишлар вазирлигига тақдим этади.

Кўкрак нишони билан тақдирлашга номзод (кейинги ўринларда – номзод) бўйича тақдим этилган таклифга илова сифатида номзоднинг маълумотнома-объективкаси, фуқаролик паспорти ёки ID-карта, сўнгги уч йил давомида сиёсий, иқтисодий, ижтимоий, маданий-гуманитар ва бошқа соҳаларда Ўзбекистон Республикасининг хорижий давлатлар ва халқаро ташкилотлар билан икки ва кўп томонлама алоқаларини ривожлантириш борасида амалга оширган фаолияти акс эттирилган тақдимнома киритилади.

5. Вазирликнинг масъул бошқармаси томонидан номзодлар бўйича киритилган таклифлар умумлаштирилади, ҳар йили 25 июнга қадар тегишли ҳужжатларни кўриб чиқиш учун Вазирлик Ҳайъатига тақдим этади.

6. Вазирлик Ҳайъати йиғилишида номзодларнинг тегишли ҳужжатлари ўрганилиб, ҳар йили 1 июлга қадар энг муносиб номзодлар бўйича якуний хулоса қабул қилинади ҳамда Вазирлик Ҳайъати раиси томонидан тасдиқланади.

7. Номзодларни танлашда уларнинг қуйидаги мезон талабларига мувофиқлигига эътибор қаратилади ҳамда улар ушбу Низомга 2-иловадаги схемага мувофиқ танлаб олинади:

Ўзбекистон Республикасининг халқаро муносабатлар соҳасини ривожлантиришга қўшган салмоқли ҳиссаси, хусусан:

хорижий давлатлар ва халқаро ташкилотлар билан турли соҳалардаги икки ва кўп томонлама алоқаларни янада ривожлантириши бўйича амалга оширган фаолияти;

чет эл давлатлари билан стратегик, кўп асрлик дўстлик, яхши қўшничилик ва ўзаро қўллаб-қувватлашни ривожлантиришдаги алоҳида хизматлари;

Ўзбекистон иқтисодий-ижтимоий, маданий-гуманитар соҳаларининг янада ривожланишига, хорижий инвестицияларни жалб этишда қўшган ҳиссаси;

хорижий мамлакатларда Ўзбекистоннинг қадимий бой тарихи ва маданий меросини, анъаналари ва урф-одатларини тарғиб қилиш ҳамда асраб-авайлаш, ушбу йўналишдаги маданий-гуманитар алоқаларни кенгайтириш ва ривожлантириш, илм-фан ютуқларини кенг тарғиб қилишдаги амалий ишлари;

хориждаги ўзбек миллий маданий марказлари ва дўстлик жамиятлари фаолиятини йўлга қўйиш ва янада кенгайтиришдаги иштироки;

хорижда истиқомат қилаётган фуқаро ва ватандошларни ҳар томонлама қўллаб-қувватлаш, улар билан самарали алоқа ва мулоқотни кенгайтириш, хорижий давлатлардаги ўзбек диаспораси вакиллари билан ҳамкорлик қилишдаги фаоллиги;

хорижда оғир аҳволга тушиб қолган фуқароларга ёрдам кўрсатишда муносиб ҳисса қўшганлиги.

Кўкрак нишони юқорида кўрсатилган талабларга жавоб берадиган фидойи ва фаол шахсларга берилади.

8. Вазирлик Ҳайъати тақдирлашга таклиф этилаётган номзодларни танлашда юзаки ёндашувларга йўл қўймасдан, адолат ва холислик мезонларига кўра Ҳайъати йиғилишларининг ҳақиқий муҳокамалар асосида ўтказилишини таъминлаган ҳолда, рағбатлантиришга таклиф этилаётган номзодлар бўйича ҳужжатларни Низомда белгиланган муддатларда тўлиқ кўриб чиқиши ва қарор қабул қилиши лозим.

9. Вазирлик Ҳайъати қарори асосида ҳар йили 1 августга қадар Ўзбекистон Республикаси ташқи ишлар вазирининг кўкрак нишони билан тақдирлаш тўғрисидаги буйруғи қабул қилинади.

3-боб. Кўкрак нишони билан тақдирлаш тартиби

10. Кўкрак нишони ва унинг гувоҳномаси мукофотланган шахсларга 1 сентябрь – Мустақиллик куни арафасида Ўзбекистон Республикаси ташқи ишлар вазири (ёки унинг топшириғига мувофиқ бошқа раҳбар шахслар) томонидан тантанали тарзда топширилади.

11. Кўкрак нишони билан тақдирланадиган шахслар рўйхати Вазирликнинг расмий веб-сайтида ва бошқа оммавий ахборот воситаларида эълон қилинади.

12. Кўкрак нишони билан тақдирланадиган шахсларга эсдалик совғалари берилади.

13. Кўкрак нишонини тайёрлаш ва эсдалик совғаларини харид қилиш билан боғлиқ харажатлар Ўзбекистон Республикасининг дипломатик хизмат органларини ривожлантириш жамғармаси маблағлари ҳисобидан қопланади.

14. Бир шахс кўкрак нишони билан бир марта тақдирланади.

15. Кўкрак нишони давлат мукофотларидан кейин кўкракнинг чап томонига тақилади.

4-боб. Якунловчи қоидалар

16. Вазирлик ва Вазирлик Ҳайъати аъзолари ушбу Низомга мувофиқ рағбатлантиришга тавсия этилган номзодлар ҳужжатларининг холис кўриб чиқилиши учун бевосита масъулдир.

17. Ушбу Низом талаблари бузилишида айбдор шахслар қонунчилик ҳужжатларида белгиланган тартибда жавоб берадилар.

«Дипломатик хизмат фидойиси» кўкрак нишони тўғрисидаги низомга 1-ИЛОВА

«Дипломатик хизмат фидойиси» кўкрак нишонига номзод шахсларни тақдирлаш

Босқичлар Масъуллар Чора-тадбирлар Муддатлар 1-босқич Ташқи ишлар вазирлиги марказий аппарати, тизимидаги ташкилотлар ва республиканинг хориждаги дипломатик ваколатхоналари ҳамда бошқа вазирлик ва идоралари раҳбарлари Кўкрак нишони тақдимномасини Ташқи ишлар вазирлигига тақдим этади Ҳар йили 15 июнга қадар 2-босқич Ташқи ишлар вазирлиги масъул бошқармаси Номзодлар бўйича ҳужжатларни ўрганиб чиқади ва Вазирлик Ҳайъатига тақдим этади Ҳар йили 25 июнга қадар 3-босқич Ташқи ишлар вазирлиги Ҳайъати Номзодлар бўйича тақдимномаларни ўрганиб чиқади ва якуний қарор қабул қилади Ҳар йили 1 июлга қадар 4-босқич Ташқи ишлар вазири Кўкрак нишони билан рағбатлантириш бўйича буйруқни қабул қилади Ҳар йили 1 августга қадар 5-босқич Ташқи ишлар вазири (ёки унинг топшириғига мувофиқ бошқа раҳбар шахс) Кўкрак нишони билан тантанали тарзда тақдирлайди Ҳар йили 1 сентябрь — Мустақиллик куни арафасида

«Дипломатик хизмат фидойиси» кўкрак нишони тўғрисидаги низомга 2-ИЛОВА

«Дипломатик хизмат фидойиси» кўкрак нишонига номзодларни баҳолаш мезонлари

Т/р Кўрсаткич номи Балл тизими 1. Ўзбекистон Республикасининг халқаро муносабатлар соҳасини ривожлантириш борасидаги ташаббускорлиги ва шахсий ҳиссаси 1 баллдан 5 баллгача 2. Хорижий давлатлар ва халқаро ташкилотлар билан турли соҳалардаги икки ва кўп томонлама алоқаларни янада ривожлантириш бўйича амалга оширган фаолияти 1 баллдан 5 баллгача 3. Чет эл давлатлари билан стратегик, кўп асрлик дўстлик, яхши қўшничилик ва ўзаро қўллаб-қувватлашни ривожлантиришдаги алоҳида хизматлари 1 баллдан 5 баллгача 4. Ўзбекистон иқтисодий-ижтимоий, маданий-гуманитар соҳаларининг янада ривожланишига, мамлакатга хорижий инвестицияларни жалб этишга қўшган ҳиссаси 1 баллдан 5 баллгача 5. Хорижий мамлакатларда Ўзбекистоннинг қадимий бой тарихи ва маданий меросини, анъаналари ва урф-одатларини тарғиб қилиш ҳамда асраб-авайлаш, ушбу йўналишдаги маданий-гуманитар алоқаларни кенгайтириш ва ривожлантириш, илм-фан ютуқларини кенг тарғиб қилишдаги амалий ишлари 1 баллдан 5 баллгача 6. Хориждаги ўзбек миллий маданий марказлари ва дўстлик жамиятлари фаолиятини йўлга қўйиш ва янада кенгайтиришдаги иштироки 1 баллдан 5 баллгача 7. Хорижда истиқомат қилаётган фуқаро ва ватандошларни ҳар томонлама қўллаб-қувватлаш, улар билан самарали алоқа ва мулоқотни кенгайтириш, хорижий давлатлардаги ўзбек диаспораси вакиллари билан ҳамкорлик қилишдаги фаоллиги 1 баллдан 5 баллгача 8. Хорижда оғир аҳволга тушиб қолган фуқароларга ёрдам кўрсатишга муносиб ҳисса қўшганлиги 1 баллдан 5 баллгача

Вазирлар Маҳкамасининг 2025 йил 19 мартдаги 174-сон қарорига 5-ИЛОВА

«Дипломатик хизмат фидойиси» кўкрак нишонининг

«Дипломатик хизмат фидойиси» кўкрак нишони (кейинги ўринларда — кўкрак нишони) мис қотишмасидан тайёрланади ва қарама-қарши учларининг диаметри 36 миллиметрли саккиз қиррали юлдуз шаклида бўлади.

Саккиз қиррали юлдуз Ўзбекистоннинг қадимий давлатчилиги тарихи, анъаналари ва миллий маданий меросининг муҳим рамзи сифатида ифода этилиб, марказий қисмида диаметри 25 миллиметрли рамзий ер шари тасвирланган, унинг меридиан ва параллеллари ҳаворанг эмалда акс эттирилган.

Кўкрак нишонининг марказий қисми тинчлик, дўстлик ва ҳамкорлик рамзи сифатида тумшуғида зайтун новдаси билан учаётган кабутар ва унинг ўнг томонида Ўзбекистон Республикаси байроғининг рангли тасвири акс эттирилган.

Кўкрак нишонининг пастки қисмида «DIPLOMATIK XIZMAT FIDOYISI» ёзуви жойлашган. Ҳарфларнинг баландлиги 3 миллиметр.

Кўкрак нишонининг орқа томони марказида диаметри 18 миллиметрли Ўзбекистон Республикаси давлат герби, унинг пастки қисмида «TASHQI ISHLAR VAZIRLIGI» ёзуви жойлашган. Ҳарфларнинг баландлиги 2 миллиметр.

Кўкрак нишонининг қалинлиги — 2,5 миллиметр. Тасвирлар ва ёзувлар қавариқдир.

Кўкрак нишони олд ва орқа томонларининг четлари ҳошияланган.

Кўкрак нишони илмоқча ва ҳалқа ёрдамида беш бурчакли қадағичга уланади. Қадағичнинг кенглиги — 28 миллиметр, баландлиги — 47 миллиметр.

Қадағичга эни 24 миллиметр, бўйи 33 миллиметрли шойи лента қопланган бўлиб, халқ амалий санъати элементларини акс эттирувчи геометрик ва миллий меъморчилик нақшлари билан безатилган. Нақш кўк ва зарҳал ранглардан иборат бўлиб, Ўзбекистон Республикасининг бой маданий мероси тарихий анъаналар ва миллий ўзлик билан узвийлигини ифодалайди.

Қадағичнинг орқа томонига кўкрак нишонини кийимга тақиб қўйиш учун тўғноғич кўринишидаги мослама ўрнатилган.

«Дипломатик хизмат фидойиси» кўкрак нишони

Вазирлар Маҳкамасининг 2025 йил 19 мартдаги 174-сон қарорига 6-ИЛОВА

«Дипломатик хизмат фидойиси» кўкрак нишони гувоҳномасининг

«Дипломатик хизмат фидойиси» кўкрак нишони гувоҳномаси 165х115 миллиметр ўлчамдаги китобча шаклида бўлиб, 240 г/кв.м. қалинликдаги офсет қоғоздан тайёрланади.

Гувоҳноманинг ташқи томони (биринчи ва тўртинчи бетлари) кўк рангда бўлиб, плёнка билан қопланган.

Гувоҳноманинг биринчи бети юқори чеккасидан 17 миллиметр пастда, марказда икки сатрда «OʻZBEKISTON RESPUBLIKASI», «TASHQI ISHLAR VAZIRLIGI» ёзуви жойлашган. Ундан 23 миллиметр пастда, биринчи сатрда «DIPLOMATIK XIZMAT FIDOYISI», иккинчи сатрда «KOʻKRAK NISHONI» (катта ҳарфларда, «Times new Roman Bolt» шрифти, 10 кегль) сўзлари ёзилган.

Ундан 30 миллиметр пастда «GUVOHNOMASI» (катта ҳарфларда, «Times new Roman Bolt» шрифти, 23 кегль) ёзуви жойлашган.

Ёзувлар оқ рангда акс эттирилган.

Гувоҳноманинг ички томони (иккинчи ва учинчи бетлари) «Тангир» тасвири туширилган оч ҳаво рангда бўлиб, офсет усулида чоп этилган.

Гувоҳноманинг ички томони чап қисмида (иккинчи бет), марказда кўкрак нишонининг аслига тенг ўлчамдаги рангли тасвири акс эттирилган.

Гувоҳноманинг ички ўнг томони (учинчи бет) юқори чеккасидан 10 миллиметр пастда, марказда «GUVOHNOMA» (катта ҳарфларда, «Times new Roman Bolt» шрифти, 15 кегль) сўзи ҳамда гувоҳнома тартиб рақами учун «№» белгиси ва 15 миллиметрли чизиқ жойлашган.

«GUVOHNOMA» сўзидан 10 миллиметр пастда мукофотланган шахснинг фамилияси, исми ва отасининг исмини қайд этиш учун оралиғи 8 миллиметрли учта чизиқ тортилган.

Пастки чизиқдан 10 миллиметр қуйида, марказда тўрт сатрдан иборат матн жойлашган. Биринчи сатрда «Oʻzbekiston Respublikasi», иккинчи сатрда «tashqi ishlar vazirining», 7 миллиметр оралиқдан сўнг учинчи сатрда «20__-yil «___» __________dagi», тўртинчи сатрда «___-son buyrugʻiga asosan» («Times new Roman Bolt» шрифти, 11 кегль) сўзлари ёзилган.

Ундан 8 миллиметр пастда, марказда оралиғи 5 миллиметрли икки сатрдан иборат матн жойлашган. Биринчи сатрда «DIPLOMATIK XIZMAT FIDOYISI» (катта ҳарфларда, «Times new Roman Bolt» шрифти, 11 кегль), иккинчи сатрда «koʻkrak nishoni bilan taqdirlandi» («Times new Roman Bolt» шрифти, 11 кегль) сўзлари ёзилган.

Сўнгги сўзлардан 12 миллиметр пастда, чап томонда «Vazir» («Times new Roman Bolt» шрифти, 11 кегль) сўзи жойлашган.

«Дипломатик хизмат фидойиси» кўкрак нишони

Ўзбекистон Республикасининг Бош вазири А. АРИПОВ

Тошкент ш.,

2025 йил 19 март,

174-сон

(Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 19.03.2025 й., 09/25/174/0259-сон)

lex.uz

Oʻzbekiston Respublikasi Vazirlar Mahkamasining

qarori

NIZOM

SXEMASI

SXEMASI

TAVSIFI

TAVSIFI

GUVOHNOMASI

NIZOM

SXEMASI

SXEMASI

TAVSIFI

TAVSIFI

GUVOHNOMASI

“Diplomatik xizmat aʼlochisi” va “Diplomatik xizmat fidoyisi” koʻkrak nishonlari toʻgʻrisidagi nizomlarni tasdiqlash haqida

Oʻzbekiston Respublikasi Prezidentining “Maʼmuriy islohotlar doirasida Tashqi ishlar vazirligi faoliyatini samarali tashkil qilish chora-tadbirlari toʻgʻrisida” 2024-yil 30-avgustdagi PF-133-son Farmoni ijrosini taʼminlash, shuningdek, Oʻzbekiston Respublikasining iqtisodiy, ijtimoiy hamda siyosiy sohalardagi tashqi aloqalarini yanada rivojlantirish maqsadida Vazirlar Mahkamasi qaror qiladi:

1. Oʻzbekiston Respublikasi Prezidentining 2024-yil 30-avgustdagi PF-133-son Farmoni bilan “Diplomatik xizmat aʼlochisi” va “Diplomatik xizmat fidoyisi” koʻkrak nishonlari taʼsis etilgani maʼlumot uchun qabul qilinsin.

2. Quyidagilar:

“Diplomatik xizmat aʼlochisi” koʻkrak nishoni toʻgʻrisidagi nizom 1-ilovaga muvofiq;

“Diplomatik xizmat aʼlochisi” koʻkrak nishoni va guvohnomasining tavsiflari 2 va 3-ilovalarga muvofiq;

“Diplomatik xizmat fidoyisi” koʻkrak nishoni toʻgʻrisidagi nizom 4-ilovaga muvofiq;

“Diplomatik xizmat fidoyisi” koʻkrak nishoni va guvohnomasining tavsiflari 5 va 6-ilovalarga muvofiq tasdiqlansin.

3. Oʻzbekiston Respublikasi Tashqi ishlar vazirligi “Diplomatik xizmat aʼlochisi” va “Diplomatik xizmat fidoyisi” koʻkrak nishonlari hamda guvohnomalari belgilangan tartibda tayyorlanishini taʼminlasin.

4. “Diplomatik xizmat aʼlochisi” va “Diplomatik xizmat fidoyisi” koʻkrak nishonlari va guvohnomalarini tayyorlash hamda mukofotlanganlarni taqdirlash bilan bogʻliq xarajatlar Oʻzbekiston Respublikasining diplomatik xizmat organlarini rivojlantirish jamgʻarmasi mablagʻlari hisobidan qoplanishi inobatga olinsin.

5. Ushbu qarorning bajarilishini nazorat qilish Oʻzbekiston Respublikasi tashqi ishlar vaziri B.O. Saidov zimmasiga yuklansin.

Vazirlar Mahkamasining 2025-yil 19-martdagi 174-son qaroriga 1-ILOVA

“Diplomatik xizmat aʼlochisi” koʻkrak nishoni toʻgʻrisida

1-bob. Umumiy qoidalar

1. Ushbu Nizom “Diplomatik xizmat aʼlochisi” koʻkrak nishoni (keyingi oʻrinlarda — koʻkrak nishoni) bilan taqdirlash tartibini belgilaydi.

2. Koʻkrak nishoni bilan Oʻzbekiston Respublikasining xalqaro maydondagi milliy manfaatlarini himoya qilish va mamlakat obroʻsini oshirish hamda davlatning tashqi siyosiy va iqtisodiy manfaatlarini samarali ilgari surish borasidagi vazifalarni vatanparvarlik ruhida, sidqidildan va namunali tarzda bajarayotgan Oʻzbekiston Respublikasi Tashqi ishlar vazirligi tizimidagi (keyingi oʻrinlarda — Vazirlik) hamda boshqa vazirlik va idoralar xodimlari taqdirlanadi.

2-bob. Koʻkrak nishoni bilan taqdirlash uchun hujjatlarni taqdim etish va koʻrib chiqish

3. Koʻkrak nishoni bilan ushbu Nizomga 1-ilovadagi sxemaga muvofiq taqdirlanadi.

4. Vazirlik markaziy apparati, hududiy boʻlinmalari, xorijdagi diplomatik muassasalari, tizimidagi tashkilotlar hamda boshqa vazirlik va idoralar rahbarlari koʻkrak nishoni bilan taqdirlashga oid takliflarni har yili 15-iyunga qadar shakllantirib, Vazirlikka taqdim etadi.

Koʻkrak nishoni bilan taqdirlash uchun nomzod (keyingi oʻrinlarda — nomzod) boʻyicha taqdim etilgan taklifga ilova sifatida nomzodning maʼlumotnoma-obyektivkasi, fuqarolik pasporti yoki ID-kartasi, soʻnggi uch yil davomida Oʻzbekiston Respublikasining milliy manfaatlarini himoya qilish va nufuzini yuksaltirish hamda yurtimizning tashqi siyosiy va iqtisodiy manfaatlarini ilgari surish va rivojlantirish borasida amalga oshirgan faoliyati aks ettirilgan taqdimnoma kiritiladi.

5. Vazirlikning masʼul boshqarmasi tomonidan nomzodlar boʻyicha kiritilgan takliflar umumlashtiriladi, hujjatlarni koʻrib chiqish uchun Vazirlik Hayʼatiga har yili 25-iyunga qadar taqdim etiladi.

6. Vazirlik Hayʼati yigʻilishida nomzodlarning tegishli hujjatlari oʻrganilib, har yili 1-iyulga qadar eng munosib nomzodlar boʻyicha yakuniy xulosa qabul qilinadi hamda Vazirlik Hayʼati raisi tomonidan tasdiqlanadi.

7. Nomzodlarni tanlashda ularning quyidagi mezon talablariga muvofiqligiga eʼtibor qaratiladi hamda ular ushbu Nizomga 2-ilovadagi sxemaga muvofiq tanlab olinadi:

Oʻzbekiston Respublikasi bilan xorijiy mamlakatlar oʻrtasida siyosiy-diplomatik, savdo-iqtisodiy, investitsiyaviy, texnologik, moliyaviy-texnik, ilmiy-texnik, madaniy-gumanitar, turizm hamda boshqa sohalardagi hamkorlikni rivojlantirishda munosib hissa qoʻshganligi;

Oʻzbekiston Respublikasi Prezidenti hamda Hukumatining xalqaro aloqalar sohasidagi alohida tashabbuslari va topshiriqlarini bajarishda faol ishtirok etganligi;

Oʻzbekiston Respublikasining xalqaro kun tartibidagi va mintaqaviy xavfsizlikka oid dolzarb muammolar, shuningdek, mamlakatni ichki rivojlantirish masalalari boʻyicha tashabbuslari, pozitsiyasi va yondashuvlari xorijiy mamlakatlar tomonidan, shu jumladan, xalqaro tashkilotlar doirasida siyosiy qoʻllab-quvvatlanishini taʼminlashga erishganligi;

dunyoda boʻlayotgan voqealar, jahon siyosati va iqtisodiyotining Oʻzbekiston Respublikasi milliy manfaatlariga daxldor eng muhim masalalarini prognoz baholashga oid va dolzarb axborot-tahliliy materiallar bilan Oʻzbekiston Respublikasi Prezidenti va Vazirlar Mahkamasini muntazam taʼminlab turganligi;

chet el mamlakatlari bilan oʻzaro tovar ayirboshlash hajmining yanada oʻsishini taʼminlash, xorijiy investitsiyalar, moliyaviy-texnik yordam va ilgʻor texnologiyalarni jalb etish, shuningdek, Oʻzbekiston Respublikasiga turistlar oqimini koʻpaytirishga qaratilgan tashqi iqtisodiy kelishuvlarga erishishda faol ishtirok etganligi;

mamlakatda amalga oshirilayotgan keng koʻlamli islohotlar va oʻzgarishlarning ahamiyati hamda mohiyatini, Oʻzbekiston Respublikasining iqtisodiy, investitsiyaviy, madaniy va turistik salohiyatini yaqqol koʻrsatib beradigan xolis axborotni xorijiy mamlakatlarning nufuzli ommaviy axborot vositalarida keng tarqatishda aniq natijalarga erishganligi;

Oʻzbekiston Respublikasining amaliy ahamiyatga ega xalqaro shartnomalarini tuzish boʻyicha takliflar ishlab chiqish va ularning toʻla-toʻkis amalga oshirilishini taʼminlaganligi;

konsullik muassasalari faoliyatida koʻrsatilayotgan davlat xizmatlarining tezkorligi va sifati, xorijda Oʻzbekistonning jismoniy va yuridik shaxslari huquqlari va qonuniy manfaatlari samarali himoya qilinishini taʼminlash, qiyin ahvolga tushib qolgan fuqarolarga yordam koʻrsatishda yutuqlarga erishganligi;

Vazirlik tizimida uzoq muddat xizmat qilib, “Ustoz-shogird” anʼanalarini targʻib qilishda faol ishtirok etganligi, xalqaro munosabatlar sohasida munosib istiqbolli va fidoyi kadrlar tarbiyalashda, ularning malakasini oshirib borishda hissa qoʻshganligi.

8. Vazirlik Hayʼati taqdirlashga taklif etilayotgan nomzodlarni tanlashda yuzaki yondashuvlarga yoʻl qoʻymasdan, adolat va xolislik mezonlariga koʻra Hayʼat yigʻilishlarining haqiqiy muhokamalar asosida oʻtkazilishini taʼminlagan holda, nomzodlar boʻyicha hujjatlarni Nizomda belgilangan muddatlarda toʻliq koʻrib chiqishi va qaror qabul qilishi lozim.

9. Vazirlik Hayʼatining qarori asosida har yili 1-avgustga qadar Oʻzbekiston Respublikasi tashqi ishlar vazirining koʻkrak nishoni bilan taqdirlash toʻgʻrisidagi buyrugʻi qabul qilinadi.

3-bob. Koʻkrak nishoni bilan taqdirlash tartibi

10. Koʻkrak nishoni va uning guvohnomasi mukofotlangan shaxslarga 1-sentabr — Mustaqillik kuni arafasida Oʻzbekiston Respublikasi tashqi ishlar vaziri (yoki uning topshirigʻiga muvofiq boshqa rahbar shaxslar) tomonidan tantanali tarzda topshiriladi.

11. Koʻkrak nishoni bilan taqdirlanadigan shaxslar roʻyxati Vazirlikning rasmiy veb-saytida va boshqa ommaviy axborot vositalarida eʼlon qilinadi.

12. Koʻkrak nishoni bilan taqdirlanadigan shaxslarga bazaviy hisoblash miqdorining toʻrt baravari miqdorida bir yoʻla toʻlanadigan pul mukofoti beriladi.

Koʻkrak nishonini tayyorlash, bir yoʻla toʻlanadigan pul mukofotini ajratish bilan bogʻliq xarajatlar Oʻzbekiston Respublikasining diplomatik xizmat organlarini rivojlantirish jamgʻarmasi mablagʻlari hisobidan qoplanadi.

13. Bir shaxs koʻkrak nishoni bilan bir marta taqdirlanadi.

14. Koʻkrak nishoni davlat mukofotlaridan keyin koʻkrakning chap tomoniga taqiladi.

4-bob. Yakunlovchi qoidalar

15. Vazirlik va Vazirlik Hayʼati aʼzolari ushbu Nizomga muvofiq koʻkrak nishoniga tavsiya etilgan nomzodlarning xolis koʻrib chiqilishi uchun bevosita masʼuldir.

16. Ushbu Nizom talablari buzilishida aybdor shaxslar qonunchilik hujjatlarida belgilangan tartibda javob beradilar.

“Diplomatik xizmat aʼlochisi” koʻkrak nishoni toʻgʻrisidagi nizomga 1-ILOVA

“Diplomatik xizmat aʼlochisi” koʻkrak nishoniga nomzod shaxslarni taqdirlash

Bosqichlar Masʼullar Chora-tadbirlar Muddatlar 1-bosqich Tashqi ishlar vazirligi markaziy apparati, tizimidagi tashkilotlar va respublikaning xorijdagi diplomatik vakolatxonalari hamda boshqa vazirlik va idoralari rahbarlari Koʻkrak nishoni taqdimnomasini Tashqi ishlar vazirligiga taqdim etadi Har yili 15-iyunga qadar 2-bosqich Tashqi ishlar vazirligi masʼul boshqarmasi Nomzodlar boʻyicha hujjatlarni oʻrganib chiqadi va Vazirlik Hayʼatiga taqdim etadi Har yili 25-iyunga qadar 3-bosqich Tashqi ishlar vazirligi Hayʼati Nomzodlar boʻyicha taqdimnomalarni oʻrganib chiqadi va yakuniy qaror qabul qiladi Har yili 1-iyulga qadar 4-bosqich Tashqi ishlar vaziri Koʻkrak nishoni bilan ragʻbatlantirish boʻyicha buyruqni qabul qiladi Har yili 1-avgustga qadar 5-bosqich Tashqi ishlar vaziri (yoki uning topshirigʻiga muvofiq boshqa rahbar shaxs) Koʻkrak nishoni bilan tantanali tarzda taqdirlaydi Har yili 1-sentabr —Mustaqillik kuni arafasida ​​​​​​​

“Diplomatik xizmat aʼlochisi” koʻkrak nishoni toʻgʻrisidagi nizomga 2-ILOVA

“Diplomatik xizmat aʼlochisi” koʻkrak nishoniga nomzodlarni baholash mezonlari

T/r Koʻrsatkich nomi Ball tizimi 1. Oʻzbekiston Respublikasi bilan xorijiy mamlakatlar oʻrtasida siyosiy-diplomatik, savdo-iqtisodiy, investitsiyaviy, texnologik, ilmiy-texnik, madaniy-gumanitar, turizm hamda boshqa sohalardagi hamkorlikni rivojlantirishga munosib hissa qoʻshganligi 1 balldan 5 ballgacha 2. Oʻzbekiston Respublikasi Prezidenti hamda Hukumatining xalqaro aloqalar sohasidagi alohida tashabbuslari va topshiriqlarini bajarishda faol ishtirok etganligi 1 balldan 5 ballgacha 3. Oʻzbekiston Respublikasining xalqaro kun tartibidagi va mintaqaviy xavfsizlikka oid dolzarb muammolar, shuningdek, mamlakatni ichki rivojlantirish masalalari boʻyicha tashabbuslari, pozitsiyasi va yondashuvlari xorijiy mamlakatlar tomonidan, shu jumladan, xalqaro tashkilotlar doirasida siyosiy qoʻllab-quvvatlanishini taʼminlashga erishganligi 1 balldan 5 ballgacha 4. Dunyoda boʻlayotgan voqealar, jahon siyosati va iqtisodiyotining Oʻzbekiston Respublikasi milliy manfaatlariga daxldor eng muhim masalalarini prognoz baholashga oid va dolzarb axborot-tahliliy materiallar bilan Oʻzbekiston Respublikasi Prezidenti va Vazirlar Mahkamasini muntazam taʼminlab turganligi 1 balldan 5 ballgacha 5. Chet el mamlakatlari bilan oʻzaro tovar ayirboshlash hajmining yanada oʻsishini taʼminlash, xorijiy investitsiyalar, moliyaviy-texnik yordam va ilgʻor texnologiyalarni jalb etish, shuningdek, Oʻzbekiston Respublikasiga turistlar oqimini koʻpaytirishga qaratilgan tashqi iqtisodiy kelishuvlarga erishishda faol ishtirok etganligi 1 balldan 5 ballgacha 6. Oʻzbekiston Respublikasining amaliy ahamiyatga ega xalqaro shartnomalarini tuzish boʻyicha takliflar ishlab chiqish va ularning toʻla-toʻkis amalga oshirilishini taʼminlaganligi 1 balldan 5 ballgacha 7. Konsullik muassasalari faoliyatida koʻrsatilayotgan davlat xizmatlarining tezkorligi va sifati, xorijda Oʻzbekistonning jismoniy va yuridik shaxslari huquqlari va qonuniy manfaatlari samarali himoya qilinishini taʼminlash, qiyin ahvolga tushib qolgan fuqarolarga yordam koʻrsatishda yutuqlarga erishganligi 1 balldan 5 ballgacha 8. Mamlakatda amalga oshirilayotgan keng koʻlamli islohotlar va oʻzgarishlarning ahamiyati hamda mohiyatini, Oʻzbekiston Respublikasining iqtisodiy, investitsiyaviy, madaniy-maʼrifiy salohiyatini yaqqol koʻrsatib beradigan xolis axborotni xorijiy mamlakatlarning nufuzli ommaviy axborot vositalarida keng tarqatishda aniq natijalarga erishganligi 1 balldan 5 ballgacha 9. Vazirlik tizimida uzoq muddat xizmat qilib, “Ustoz-shogird” anʼanalarini targʻib qilishda faol ishtirok etganligi, xalqaro munosabatlar sohasida munosib istiqbolli va fidoyi kadrlarni tarbiyalash, ularning malakasini oshirib borishga hissa qoʻshganligi 1 balldan 5 ballgacha

Vazirlar Mahkamasining 2025-yil 19-martdagi 174-son qaroriga 2-ILOVA

“Diplomatik xizmat aʼlochisi” koʻkrak nishonining

“Diplomatik xizmat aʼlochisi” koʻkrak nishoni (keyingi oʻrinlarda — koʻkrak nishoni) diametri 34 millimetrli doira shaklida boʻlib, mis qotishmasidan tayyorlanadi.

Koʻkrak nishonining old tomoni markaziy qismida diametri 29 millimetrli ramziy yer shari tasvirlangan boʻlib, uning meridian va parallellari havorang emalda aks ettirilgan.

Koʻkrak nishonining yuqori qismida “DIPLOMATIK XIZMAT AʼLOCHISI” yozuvi zarhal rangda joylashtirilgan. Harflarning balandligi 3,5 millimetrni tashkil etadi.

Uning pastki qismida oʻzaro ishonch, samimiy hurmat va har tomonlama hamkorlikni ifodalovchi doʻstona qoʻlni qoʻlga berib koʻrishish ramzi zarhal rangda tasvirlangan.

Koʻkrak nishonining orqa tomoni markazida diametri 23,5 millimetrli Oʻzbekiston Respublikasi davlat gerbi aks ettirilgan boʻlib, uning pastki qismida “TASHQI ISHLAR VAZIRLIGI” yozuvi joylashgan. Harflarning balandligi 2,4 millimetrni tashkil etadi.

Koʻkrak nishonining qalinligi — 2,5 millimetr. Tasvirlar va yozuvlar qavariqdir.

Koʻkrak nishoni old va orqa tomonlarining chetlari hoshiyalangan.

Koʻkrak nishoni ilmoqcha va halqa yordamida besh burchakli qadagʻichga ulanadi. Qadagʻichning kengligi — 28 millimetr, balandligi — 47 millimetr.

Qadagʻich markazida kengligi 24 millimetr, uzunligi 33 millimetr boʻlgan shoyi lenta joylashgan boʻlib, noyob va milliy anʼanalarga xos boʻlgan naqsh bilan bezatilgan. Naqsh koʻk va havorang tuslarda ishlangan boʻlib, Oʻzbekistonning boy madaniy merosi va tarixiy-anʼanaviy qadriyatlari bilan uzviy bogʻliqlikni ifodalaydi.

Qadagʻichning orqa tomoniga koʻkrak nishonini kiyimga taqib qoʻyish uchun toʻgʻnogʻich koʻrinishidagi moslama oʻrnatilgan.

“Diplomatik xizmat aʼlochisi” koʻkrak nishoni

Vazirlar Mahkamasining 2025-yil 19-martdagi 174-son qaroriga 3-ILOVA

“Diplomatik xizmat aʼlochisi” koʻkrak nishoni guvohnomasining

“Diplomatik xizmat aʼlochisi” koʻkrak nishoni guvohnomasi 165x115 millimetr oʻlchamdagi kitobcha shaklida boʻlib, 240 g/kv.m. qalinlikdagi ofset qogʻozdan tayyorlanadi.

Guvohnomaning tashqi tomoni (birinchi va toʻrtinchi betlari) havorang boʻlib, plyonka bilan qoplangan.

Guvohnomaning birinchi beti yuqori chekkasidan 17 millimetr pastda, markazda ikki satrda “OʻZBEKISTON RESPUBLIKASI”, “TASHQI ISHLAR VAZIRLIGI” yozuvi joylashgan. Undan 23 millimetr pastda, birinchi satrda “DIPLOMATIK XIZMAT AʼLOCHISI”, ikkinchi satrda “KOʻKRAK NISHONI” (katta harflarda, “Times new Roman Bolt” shrifti, 10 kegl) soʻzlari yozilgan.

Undan 30 millimetr pastda “GUVOHNOMASI” (katta harflarda, “Times new Roman Bolt” shrifti, 23 kegl) yozuvi joylashgan.

Yozuvlar oq rangda aks ettirilgan.

Guvohnomaning ichki tomoni (ikkinchi va uchinchi betlari) “Tangir” tasviri tushirilgan och havo rangda boʻlib, ofset usulida chop etilgan.

Guvohnomaning ichki tomoni chap qismida (ikkinchi bet), markazda koʻkrak nishonining asliga teng oʻlchamdagi rangli tasviri aks ettirilgan.

Guvohnomaning ichki oʻng tomoni (uchinchi bet) yuqori chekkasidan 10 millimetr pastda, markazda “GUVOHNOMA” (katta harflarda, “Times new Roman Bolt” shrifti, 15 kegl) soʻzi hamda guvohnoma tartib raqami uchun “№” belgisi va 15 millimetrli chiziq joylashgan.

“GUVOHNOMA” soʻzidan 10 millimetr pastda mukofotlangan shaxsning familiyasi, ismi va otasining ismini qayd etish uchun oraligʻi 8 millimetrli uchta chiziq tortilgan.

Pastki chiziqdan 10 millimetr quyida, markazda toʻrt satrdan iborat matn joylashgan. Birinchi satrda “Oʻzbekiston Respublikasi”, ikkinchi satrda “tashqi ishlar vazirining”, 7 millimetr oraliqdan soʻng uchinchi satrda “20__-yil “___” __________dagi”, toʻrtinchi satrda “___-son buyrugʻiga asosan” (“Times new Roman Bolt” shrifti, 11 kegl) soʻzlari yozilgan.

Undan 8 millimetr pastda, markazda oraligʻi 5 millimetrli ikki satrdan iborat matn joylashgan. Birinchi satrda “DIPLOMATIK XIZMAT AʼLOCHISI” (katta harflarda, “Times new Roman Bolt” shrifti, 11 kegl), ikkinchi satrda “koʻkrak nishoni bilan taqdirlandi” (“Times new Roman Bolt” shrifti, 11 kegl) soʻzlari yozilgan.

Soʻnggi soʻzlardan 12 millimetr pastda, chap tomonda “Vazir” (“Times new Roman Bolt” shrifti, 11 kegl) soʻzi joylashgan.

“Diplomatik xizmat aʼlochisi” koʻkrak nishoni

Vazirlar Mahkamasining 2025-yil 19-martdagi 174-son qaroriga 4-ILOVA

“Diplomatik xizmat fidoyisi” koʻkrak nishoni toʻgʻrisida

1-bob. Umumiy qoidalar

1. Ushbu Nizom “Diplomatik xizmat fidoyisi” koʻkrak nishoni (keyingi oʻrinlarda – koʻkrak nishoni) bilan taqdirlash tartibini belgilaydi.

2. Koʻkrak nishoni bilan siyosiy, iqtisodiy, ijtimoiy, madaniy-gumanitar va boshqa sohalarda Oʻzbekiston Respublikasining xorijiy davlatlar va xalqaro tashkilotlar bilan ikki va koʻp tomonlama aloqalarining rivojlanishiga sezilarli hissa qoʻshgan chet el fuqarolari, fuqaroligi boʻlmagan shaxslar va Oʻzbekiston Respublikasi fuqarolari, shu jumladan, xorijda doimiy yashaydigan vatandoshlar taqdirlanadi.

2-bob. Koʻkrak nishoni bilan taqdirlash uchun hujjatlarni taqdim etish va koʻrib chiqish

3. Koʻkrak nishoni bilan ushbu Nizomga 1-ilovadagi sxemaga muvofiq taqdirlanadi.

4. Oʻzbekiston Respublikasi Tashqi ishlar vazirligi (keyingi oʻrinlarda – Vazirlik) tizimidagi hamda Vazirlik murojaatiga koʻra boshqa vazirlik va idoralar rahbarlari koʻkrak nishoni bilan taqdirlashga oid takliflarni shakllantirib, har yili 15-iyunga qadar Tashqi ishlar vazirligiga taqdim etadi.

Koʻkrak nishoni bilan taqdirlashga nomzod (keyingi oʻrinlarda – nomzod) boʻyicha taqdim etilgan taklifga ilova sifatida nomzodning maʼlumotnoma-obyektivkasi, fuqarolik pasporti yoki ID-karta, soʻnggi uch yil davomida siyosiy, iqtisodiy, ijtimoiy, madaniy-gumanitar va boshqa sohalarda Oʻzbekiston Respublikasining xorijiy davlatlar va xalqaro tashkilotlar bilan ikki va koʻp tomonlama aloqalarini rivojlantirish borasida amalga oshirgan faoliyati aks ettirilgan taqdimnoma kiritiladi.

5. Vazirlikning masʼul boshqarmasi tomonidan nomzodlar boʻyicha kiritilgan takliflar umumlashtiriladi, har yili 25-iyunga qadar tegishli hujjatlarni koʻrib chiqish uchun Vazirlik Hayʼatiga taqdim etadi.

6. Vazirlik Hayʼati yigʻilishida nomzodlarning tegishli hujjatlari oʻrganilib, har yili 1-iyulga qadar eng munosib nomzodlar boʻyicha yakuniy xulosa qabul qilinadi hamda Vazirlik Hayʼati raisi tomonidan tasdiqlanadi.

7. Nomzodlarni tanlashda ularning quyidagi mezon talablariga muvofiqligiga eʼtibor qaratiladi hamda ular ushbu Nizomga 2-ilovadagi sxemaga muvofiq tanlab olinadi:

Oʻzbekiston Respublikasining xalqaro munosabatlar sohasini rivojlantirishga qoʻshgan salmoqli hissasi, xususan:

xorijiy davlatlar va xalqaro tashkilotlar bilan turli sohalardagi ikki va koʻp tomonlama aloqalarni yanada rivojlantirishi boʻyicha amalga oshirgan faoliyati;

chet el davlatlari bilan strategik, koʻp asrlik doʻstlik, yaxshi qoʻshnichilik va oʻzaro qoʻllab-quvvatlashni rivojlantirishdagi alohida xizmatlari;

Oʻzbekiston iqtisodiy-ijtimoiy, madaniy-gumanitar sohalarining yanada rivojlanishiga, xorijiy investitsiyalarni jalb etishda qoʻshgan hissasi;

xorijiy mamlakatlarda Oʻzbekistonning qadimiy boy tarixi va madaniy merosini, anʼanalari va urf-odatlarini targʻib qilish hamda asrab-avaylash, ushbu yoʻnalishdagi madaniy-gumanitar aloqalarni kengaytirish va rivojlantirish, ilm-fan yutuqlarini keng targʻib qilishdagi amaliy ishlari;

xorijdagi oʻzbek milliy madaniy markazlari va doʻstlik jamiyatlari faoliyatini yoʻlga qoʻyish va yanada kengaytirishdagi ishtiroki;

xorijda istiqomat qilayotgan fuqaro va vatandoshlarni har tomonlama qoʻllab-quvvatlash, ular bilan samarali aloqa va muloqotni kengaytirish, xorijiy davlatlardagi oʻzbek diasporasi vakillari bilan hamkorlik qilishdagi faolligi;

xorijda ogʻir ahvolga tushib qolgan fuqarolarga yordam koʻrsatishda munosib hissa qoʻshganligi.

Koʻkrak nishoni yuqorida koʻrsatilgan talablarga javob beradigan fidoyi va faol shaxslarga beriladi.

8. Vazirlik Hayʼati taqdirlashga taklif etilayotgan nomzodlarni tanlashda yuzaki yondashuvlarga yoʻl qoʻymasdan, adolat va xolislik mezonlariga koʻra Hayʼati yigʻilishlarining haqiqiy muhokamalar asosida oʻtkazilishini taʼminlagan holda, ragʻbatlantirishga taklif etilayotgan nomzodlar boʻyicha hujjatlarni Nizomda belgilangan muddatlarda toʻliq koʻrib chiqishi va qaror qabul qilishi lozim.

9. Vazirlik Hayʼati qarori asosida har yili 1-avgustga qadar Oʻzbekiston Respublikasi tashqi ishlar vazirining koʻkrak nishoni bilan taqdirlash toʻgʻrisidagi buyrugʻi qabul qilinadi.

3-bob. Koʻkrak nishoni bilan taqdirlash tartibi

10. Koʻkrak nishoni va uning guvohnomasi mukofotlangan shaxslarga 1-sentabr – Mustaqillik kuni arafasida Oʻzbekiston Respublikasi tashqi ishlar vaziri (yoki uning topshirigʻiga muvofiq boshqa rahbar shaxslar) tomonidan tantanali tarzda topshiriladi.

11. Koʻkrak nishoni bilan taqdirlanadigan shaxslar roʻyxati Vazirlikning rasmiy veb-saytida va boshqa ommaviy axborot vositalarida eʼlon qilinadi.

12. Koʻkrak nishoni bilan taqdirlanadigan shaxslarga esdalik sovgʻalari beriladi.

13. Koʻkrak nishonini tayyorlash va esdalik sovgʻalarini xarid qilish bilan bogʻliq xarajatlar Oʻzbekiston Respublikasining diplomatik xizmat organlarini rivojlantirish jamgʻarmasi mablagʻlari hisobidan qoplanadi.

14. Bir shaxs koʻkrak nishoni bilan bir marta taqdirlanadi.

15. Koʻkrak nishoni davlat mukofotlaridan keyin koʻkrakning chap tomoniga taqiladi.

4-bob. Yakunlovchi qoidalar

16. Vazirlik va Vazirlik Hayʼati aʼzolari ushbu Nizomga muvofiq ragʻbatlantirishga tavsiya etilgan nomzodlar hujjatlarining xolis koʻrib chiqilishi uchun bevosita masʼuldir.

17. Ushbu Nizom talablari buzilishida aybdor shaxslar qonunchilik hujjatlarida belgilangan tartibda javob beradilar.

“Diplomatik xizmat fidoyisi” koʻkrak nishoni toʻgʻrisidagi nizomga 1-ILOVA

“Diplomatik xizmat fidoyisi” koʻkrak nishoniga nomzod shaxslarni taqdirlash

Bosqichlar Masʼullar Chora-tadbirlar Muddatlar 1-bosqich Tashqi ishlar vazirligi markaziy apparati, tizimidagi tashkilotlar va respublikaning xorijdagi diplomatik vakolatxonalari hamda boshqa vazirlik va idoralari rahbarlari Koʻkrak nishoni taqdimnomasini Tashqi ishlar vazirligiga taqdim etadi Har yili 15-iyunga qadar 2-bosqich Tashqi ishlar vazirligi masʼul boshqarmasi Nomzodlar boʻyicha hujjatlarni oʻrganib chiqadi va Vazirlik Hayʼatiga taqdim etadi Har yili 25-iyunga qadar 3-bosqich Tashqi ishlar vazirligi Hayʼati Nomzodlar boʻyicha taqdimnomalarni oʻrganib chiqadi va yakuniy qaror qabul qiladi Har yili 1-iyulga qadar 4-bosqich Tashqi ishlar vaziri Koʻkrak nishoni bilan ragʻbatlantirish boʻyicha buyruqni qabul qiladi Har yili 1-avgustga qadar 5-bosqich Tashqi ishlar vaziri (yoki uning topshirigʻiga muvofiq boshqa rahbar shaxs) Koʻkrak nishoni bilan tantanali tarzda taqdirlaydi Har yili 1-sentabr — Mustaqillik kuni arafasida

“Diplomatik xizmat fidoyisi” koʻkrak nishoni toʻgʻrisidagi nizomga 2-ILOVA

“Diplomatik xizmat fidoyisi” koʻkrak nishoniga nomzodlarni baholash mezonlari

T/r Koʻrsatkich nomi Ball tizimi 1. Oʻzbekiston Respublikasining xalqaro munosabatlar sohasini rivojlantirish borasidagi tashabbuskorligi va shaxsiy hissasi 1 balldan 5 ballgacha 2. Xorijiy davlatlar va xalqaro tashkilotlar bilan turli sohalardagi ikki va koʻp tomonlama aloqalarni yanada rivojlantirish boʻyicha amalga oshirgan faoliyati 1 balldan 5 ballgacha 3. Chet el davlatlari bilan strategik, koʻp asrlik doʻstlik, yaxshi qoʻshnichilik va oʻzaro qoʻllab-quvvatlashni rivojlantirishdagi alohida xizmatlari 1 balldan 5 ballgacha 4. Oʻzbekiston iqtisodiy-ijtimoiy, madaniy-gumanitar sohalarining yanada rivojlanishiga, mamlakatga xorijiy investitsiyalarni jalb etishga qoʻshgan hissasi 1 balldan 5 ballgacha 5. Xorijiy mamlakatlarda Oʻzbekistonning qadimiy boy tarixi va madaniy merosini, anʼanalari va urf-odatlarini targʻib qilish hamda asrab-avaylash, ushbu yoʻnalishdagi madaniy-gumanitar aloqalarni kengaytirish va rivojlantirish, ilm-fan yutuqlarini keng targʻib qilishdagi amaliy ishlari 1 balldan 5 ballgacha 6. Xorijdagi oʻzbek milliy madaniy markazlari va doʻstlik jamiyatlari faoliyatini yoʻlga qoʻyish va yanada kengaytirishdagi ishtiroki 1 balldan 5 ballgacha 7. Xorijda istiqomat qilayotgan fuqaro va vatandoshlarni har tomonlama qoʻllab-quvvatlash, ular bilan samarali aloqa va muloqotni kengaytirish, xorijiy davlatlardagi oʻzbek diasporasi vakillari bilan hamkorlik qilishdagi faolligi 1 balldan 5 ballgacha 8. Xorijda ogʻir ahvolga tushib qolgan fuqarolarga yordam koʻrsatishga munosib hissa qoʻshganligi 1 balldan 5 ballgacha

Vazirlar Mahkamasining 2025-yil 19-martdagi 174-son qaroriga 5-ILOVA

“Diplomatik xizmat fidoyisi” koʻkrak nishonining

“Diplomatik xizmat fidoyisi” koʻkrak nishoni (keyingi oʻrinlarda — koʻkrak nishoni) mis qotishmasidan tayyorlanadi va qarama-qarshi uchlarining diametri 36 millimetrli sakkiz qirrali yulduz shaklida boʻladi.

Sakkiz qirrali yulduz Oʻzbekistonning qadimiy davlatchiligi tarixi, anʼanalari va milliy madaniy merosining muhim ramzi sifatida ifoda etilib, markaziy qismida diametri 25 millimetrli ramziy yer shari tasvirlangan, uning meridian va parallellari havorang emalda aks ettirilgan.

Koʻkrak nishonining markaziy qismi tinchlik, doʻstlik va hamkorlik ramzi sifatida tumshugʻida zaytun novdasi bilan uchayotgan kabutar va uning oʻng tomonida Oʻzbekiston Respublikasi bayrogʻining rangli tasviri aks ettirilgan.

Koʻkrak nishonining pastki qismida “DIPLOMATIK XIZMAT FIDOYISI” yozuvi joylashgan. Harflarning balandligi 3 millimetr.

Koʻkrak nishonining orqa tomoni markazida diametri 18 millimetrli Oʻzbekiston Respublikasi davlat gerbi, uning pastki qismida “TASHQI ISHLAR VAZIRLIGI” yozuvi joylashgan. Harflarning balandligi 2 millimetr.

Koʻkrak nishonining qalinligi — 2,5 millimetr. Tasvirlar va yozuvlar qavariqdir.

Koʻkrak nishoni old va orqa tomonlarining chetlari hoshiyalangan.

Koʻkrak nishoni ilmoqcha va halqa yordamida besh burchakli qadagʻichga ulanadi. Qadagʻichning kengligi — 28 millimetr, balandligi — 47 millimetr.

Qadagʻichga eni 24 millimetr, boʻyi 33 millimetrli shoyi lenta qoplangan boʻlib, xalq amaliy sanʼati elementlarini aks ettiruvchi geometrik va milliy meʼmorchilik naqshlari bilan bezatilgan. Naqsh koʻk va zarhal ranglardan iborat boʻlib, Oʻzbekiston Respublikasining boy madaniy merosi tarixiy anʼanalar va milliy oʻzlik bilan uzviyligini ifodalaydi.

Qadagʻichning orqa tomoniga koʻkrak nishonini kiyimga taqib qoʻyish uchun toʻgʻnogʻich koʻrinishidagi moslama oʻrnatilgan.

“Diplomatik xizmat fidoyisi” koʻkrak nishoni

Vazirlar Mahkamasining 2025-yil 19-martdagi 174-son qaroriga 6-ILOVA

“Diplomatik xizmat fidoyisi” koʻkrak nishoni guvohnomasining

“Diplomatik xizmat fidoyisi” koʻkrak nishoni guvohnomasi 165x115 millimetr oʻlchamdagi kitobcha shaklida boʻlib, 240 g/kv.m. qalinlikdagi ofset qogʻozdan tayyorlanadi.

Guvohnomaning tashqi tomoni (birinchi va toʻrtinchi betlari) koʻk rangda boʻlib, plyonka bilan qoplangan.

Guvohnomaning birinchi beti yuqori chekkasidan 17 millimetr pastda, markazda ikki satrda “OʻZBEKISTON RESPUBLIKASI”, “TASHQI ISHLAR VAZIRLIGI” yozuvi joylashgan. Undan 23 millimetr pastda, birinchi satrda “DIPLOMATIK XIZMAT FIDOYISI”, ikkinchi satrda “KOʻKRAK NISHONI” (katta harflarda, “Times new Roman Bolt” shrifti, 10 kegl) soʻzlari yozilgan.

Undan 30 millimetr pastda “GUVOHNOMASI” (katta harflarda, “Times new Roman Bolt” shrifti, 23 kegl) yozuvi joylashgan.

Yozuvlar oq rangda aks ettirilgan.

Guvohnomaning ichki tomoni (ikkinchi va uchinchi betlari) “Tangir” tasviri tushirilgan och havo rangda boʻlib, ofset usulida chop etilgan.

Guvohnomaning ichki tomoni chap qismida (ikkinchi bet), markazda koʻkrak nishonining asliga teng oʻlchamdagi rangli tasviri aks ettirilgan.

Guvohnomaning ichki oʻng tomoni (uchinchi bet) yuqori chekkasidan 10 millimetr pastda, markazda “GUVOHNOMA” (katta harflarda, “Times new Roman Bolt” shrifti, 15 kegl) soʻzi hamda guvohnoma tartib raqami uchun “№” belgisi va 15 millimetrli chiziq joylashgan.

“GUVOHNOMA” soʻzidan 10 millimetr pastda mukofotlangan shaxsning familiyasi, ismi va otasining ismini qayd etish uchun oraligʻi 8 millimetrli uchta chiziq tortilgan.

Pastki chiziqdan 10 millimetr quyida, markazda toʻrt satrdan iborat matn joylashgan. Birinchi satrda “Oʻzbekiston Respublikasi”, ikkinchi satrda “tashqi ishlar vazirining”, 7 millimetr oraliqdan soʻng uchinchi satrda “20__-yil “___” __________dagi”, toʻrtinchi satrda “___-son buyrugʻiga asosan” (“Times new Roman Bolt” shrifti, 11 kegl) soʻzlari yozilgan.

Undan 8 millimetr pastda, markazda oraligʻi 5 millimetrli ikki satrdan iborat matn joylashgan. Birinchi satrda “DIPLOMATIK XIZMAT FIDOYISI” (katta harflarda, “Times new Roman Bolt” shrifti, 11 kegl), ikkinchi satrda “koʻkrak nishoni bilan taqdirlandi” (“Times new Roman Bolt” shrifti, 11 kegl) soʻzlari yozilgan.

Soʻnggi soʻzlardan 12 millimetr pastda, chap tomonda “Vazir” (“Times new Roman Bolt” shrifti, 11 kegl) soʻzi joylashgan.

“Diplomatik xizmat fidoyisi” koʻkrak nishoni

Oʻzbekiston Respublikasining Bosh vaziri A. ARIPOV

Toshkent sh.,

2025-yil 19-mart,

174-son

(Qonunchilik maʼlumotlari milliy bazasi, 19.03.2025-y., 09/25/174/0259-son)

lex.uz