📅 2025-yil 19-mart · Vazirlar Mahkamasi qarorlari
Rasmiy matn. Rasmiy hujjat. Tahririy izohlar kiritilmagan.
📅 2025-yil 19-mart · Vazirlar Mahkamasi qarorlari
Rasmiy matn. Rasmiy hujjat. Tahririy izohlar kiritilmagan.
📅 2025 йил 19 март · Вазирлар Маҳкамаси қарорлари
Расмий матн. Расмий ҳужжат. Таҳририй изоҳлар киритилмаган.
📅 19 марта 2025 г. · Постановления Кабинета Министров
Официальный текст. Официальный документ. Редакционные примечания не включены.
📅 19 March 2025 · Cabinet of Ministers resolutions
Official text. Official document. Editorial notes are not included.
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг
қарори
РЎЙХАТИ
РЎЙХАТИ
Ногиронлиги бўлган шахсларни парвариш қилиш учун мўлжалланган тиббий жиҳозлар ҳамда Ногиронлиги бўлган болалар учун махсус шифобахш озиқ-овқат маҳсулотларининг рўйхатларини тасдиқлаш тўғрисида
Ўзбекистон Республикасининг «Ногиронлиги бўлган шахсларнинг ҳуқуқлари тўғрисида»ги Қонуни ҳамда Ўзбекистон Республикаси Президентининг «Қонунларнинг ижтимоий муносабатларни тартибга солишдаги ролини ҳамда норма ижодкорлиги жараёни сифатини янада ошириш бўйича қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида» 2024 йил 19 февралдаги ПҚ-75-сон қарорига мувофиқ ногиронлиги бўлган шахсларни парвариш қилиш учун мўлжалланган тиббий буюмларни ва ногиронлиги бўлган болалар учун махсус шифобахш озиқ-овқат маҳсулотларини белгилаш мақсадида Вазирлар Маҳкамаси қарор қилади:
1. Ўзбекистон Республикаси Президентининг «Қонунларнинг ижтимоий муносабатларни тартибга солишдаги ролини ҳамда норма ижодкорлиги жараёни сифатини янада ошириш бўйича қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида» 2024 йил 19 февралдаги ПҚ-75-сон қарорига мувофиқ ногиронлиги бўлган шахсларни парвариш қилиш учун мўлжалланган тиббий буюмларнинг ва ногиронлиги бўлган болалар учун махсус шифобахш озиқ-овқат маҳсулотларининг рўйхатини белгилаш назарда тутилганлиги маълумот учун қабул қилинсин.
2. Қуйидагилар:
Ногиронлиги бўлган шахсларни парвариш қилиш учун мўлжалланган тиббий жиҳозлар рўйхати 1-иловага мувофиқ;
Ногиронлиги бўлган болалар учун махсус шифобахш озиқ-овқат маҳсулотларининг рўйхати 2-иловага мувофиқ тасдиқлансин.
3. Соғлиқни сақлаш вазирлиги:
бир ой муддатда ногиронлиги бўлган шахсларни парвариш қилиш учун мўлжалланган тиббий буюмлардан тўғри фойдаланишни ташкил этиш мақсадида ногиронлиги бўлган шахсларни парваришловчи шахслар учун қўлланма ишлаб чиқсин;
ногиронлиги бўлган шахсларни парваришловчи шахсларга хонадонбай бириктирилган тиббий бригадалар ходимлари қўлланмага мувофиқ тушунтириш ишларини ташкил этсин;
ногиронлиги бўлган болаларни парваришловчи шахслар учун махсус шифобахш озиқ-овқат маҳсулотларини тўғри тайёрлаш тартиби ва ушбу озиқ-овқатлардан келиб чиқиши мумкин бўлган ножўя таъсирларнинг олдини олиш бўйича махсус қисқа курсларни ташкил этсин;
манфаатдор вазирлик ва идоралар билан биргаликда ўзлари қабул қилган норматив-ҳуқуқий ҳужжатларни икки ой муддатда ушбу қарорга мувофиқлаштирсин.
4. Мазкур қарорнинг бажарилишини назорат қилиш Ўзбекистон Республикаси соғлиқни сақлаш вазири А.А. Худаяров зиммасига юклансин.
Вазирлар Маҳкамасининг 2025 йил 19 мартдаги 175-сон қарорига 1-ИЛОВА
Ногиронлиги бўлган шахсларни парвариш қилиш учун мўлжалланган тиббий жиҳозлар
Т/р Тиббий жиҳозлар номи I. Ҳаракатланиш воситалари 1. Ортопедик буюмлар (туткамарлар (корсетлар), умуртқа поғонасини тутиб турувчи боғламлар, тикловчи тиқинлар) 2. Шифтга бириктирилган кўтариш тизимлари 3. Полга (ерга) бириктирилган кўтариш тизимлари II. Ўзини ўзи парвариш қилиш ва гигиена воситалари 4. Ҳаммом ва ҳожатхона учун тутқичлар 5. Ҳаммом ва ҳожатхона учун ўриндиқлар 6. Сирпанишга қарши гиламчалар 7. Найча орқали озиқлантириш учун ниблерлар 8. Туваклар 9. Ётоқ яраларига қарши ҳимоя кремлари 10. Катталар ва болалар учун тагликлар 11. Абсорбент чойшаблар III. Тиббиёт мосламалари ва маҳсулотлар 12. Ингалятор ва небулайзерлар 13. Биринчи тиббий ёрдам боғламлари тўплами 14. Тиббиёт докаси, шу жумладан, пахта матоли ва тўқилган 15. Тиббиёт шимувчи, гигиеник, жарроҳлик пахтаси 16. Мато ва номато материалдан тайёрланган тиббиёт бинтлари 17. Тиббиёт дока тиқинлари, пахта докали боғлов воситалари, шу жумладан, докапарчалар ва қирқимлар 18. Тиббиёт ёпишқоқ тасмалари (маҳкамловчи ёки даволовчи) 19. Контакт линзаларни тозалаш ҳамда сақлашга мўлжалланган воситалар 20. Шахсий дори пуркагичлар 21. Бурун тозаловчи сўрғичлар 22. Қулоқ ва бурунни ювиш ва намлаш учун мўлжалланган воситалар 23. Ортопедик бўйин тутгичи 24. Чўзилувчан боғламлар (жгутлар) 25. Ичи бўш резина буюмлар (грелкалар, муз пуфакчалари, ювувчи-тозаловчи мослама) 26. Тиббиёт томизгичлари 27. Ётоқ яраларига қарши матрас ва ёстиқлар (статик ва динамик (компрессор билан)) IV. Бошқа инвентарлар 28. Гимнастика тўплари 29. Қўл машқлари учун тасмалар (эспандерлар) 30. Баландлиги ростланадиган моторли каравот
Вазирлар Маҳкамасининг 2025 йил 19 мартдаги 175-сон қарорига 2-ИЛОВА
Ногиронлиги бўлган болалар учун махсус шифобахш озиқ-овқат маҳсулотларининг
Т/р Маҳсулотлар гуруҳи Озиқ-овқат маҳсулотлари * Касалликлар 1. Овқат ҳазм қилиш органларининг кимёвий ва механик тежалишини таъминловчи маҳсулотлар донли ун (жўхори, гречка уни) Овқат ҳазм қилиш тизими касалликлари, жигар касалликлари, оператив муолажалардан кейинги ҳолатлар турли маҳсулотлардан (қайнатилган, дудланган гўшт, балиқ, сабзавотлардан) гомогенлаштирилган овқатлар) паст кислотали нон маҳсулотлари паст кислотали творог сутли бўтқалар (перловка ва буғдойдан ташқари) 2. Таркибида ўзгартирилган оқсилга эга маҳсулотлар оқсили камайтирилган маҳсулотлар (оқсилсиз нон, макарон маҳсулотлари) Сурункали буйрак етишмовчилиги айрим аминокислоталар олиб ташланган маҳсулотлар (таркибида фенилаланин, тирозин, гистидин йўқ бўлган махсус парҳез маҳсулотлари) Аминокислоталар алмашинуви билан боғлиқ энзимопатиялар (фенилкетонурия, тирозинемия, гистидинемия ва бошқалар) ҳайвон оқсили ўрнини босувчи ўсимлик оқсили маҳсулотлари (соя) Подагра оқсили кўпайтирилган маҳсулотлар (соя оқсили билан бойитилган нон маҳсулотлари) Оғир озиқланиш бузилиши бўлган беморлар (марказий нерв тизими, юрак қон-томир тизими касалликлари ва нуқсонлари), сил касаллиги, қон саратон касалликлари оқсилли юқори гидролизирланган аралашмалар ** (соя оқсили билан бойитилмаган нон маҳсулотлари) Оғир озиқланиш бузилиши бўлган беморлар (марказий нерв тизими, юрак қон-томир тизими касалликлари ва нуқсонлари), сил касаллиги, қон саратон касалликлари 3. Таркиби ўзгартирилган углеводларга эга маҳсулотлар ҳазм бўладиган углеводлар камайтирилган маҳсулотлар (оқсил-кепакли ва оқсил-буғдойли нон) Ферментопатиялар (лактоза, сахароза-изомалтоза етишмовчилиги сахарозанинг ўрнини босувчи ва шира берувчилар билан алмаштирилган маҳсулотлар (таркиби ксилит, сорбит, сахариндан иборат маҳсулотлар) Қандли диабет, семизлик озуқа толаси, пектин билан бойитилган маҳсулотлар (озуқа толали нон маҳсулотлари, пектин билан бойитилган мева ва сабзавотли шарбатлар, пюрелар) кам лактозали ва лактозасиз маҳсулотлар Лактоза етишмовчилиги 4. Таркибида ўзгартирилган липидларга эга маҳсулотлар ёғи камайтирилган маҳсулотлар (ёғсиз ёки ёғ миқдори камайтирилган сигир сути ва сут маҳсулотлари) Семизлик ҳайвон ёғлари ўрнини босувчи ўсимлик ёғлари маҳсулотлари (маргаринлар) ҳайвон ёғларини қисман калта ва ўрта занжирли триглицеридлар билан алмаштирилган маҳсулотлар (таркибида кокос ёки палма мойи бўлган маргаринлар) 5. Энергетик қиймати ўзгартирилган маҳсулотлар энергетик қиймати камайтирилган калорияси 100 г қаттиқ маҳсулотда 40 ккалгача, 100 г суюқ маҳсулотда 20 ккалгача бўлган енгил маҳсулотлар Семизлик энергетик қиймати оширилган маҳсулотлар (оқсилга бой маҳсулотлар — творог, гўшт, товуқ, балиқ) Оғир озиқланиш бузилиши бўлган беморлар (марказий нерв тизими, юрак қон-томир тизими касалликлари ва нуқсонлари), сил касаллиги 6. Электролитлар таркиби ўзгартирилган маҳсулотлар гипонатрийли маҳсулотлар (таркибида туз бўлмаган ёки камайтирилган нон маҳсулотлари) Юрак етишмовчилиги, жигар циррози, буйрак етишмовчилиги, нефропатиялар 7. Витаминлар ва (ёки) минерал моддалар билан тўйинтирилган маҳсулотлар витаминлар ёки минерал моддалар билан тўйинтирилган маҳсулотлар (темир моддаси қўшилган маҳсулотлар, калий йод қўшилган маҳсулотлар — туз, нон, қандолат маҳсулотлари) Темир танқислиги ва йод танқислигига боғлиқ бўлган қалқонсимон без касалликлари, гипотиреоз калийга бой маҳсулотлар (мева қоқилари, кўкатлар, жигар) Буйрак касалликлари 8. Тайёрлаш йўриқномаси (рецепти) ўзгартирилган маҳсулотлар (қарши кўрсатма мавжудлиги сабабли алоҳида компонентларсиз) глютенсиз маҳсулотлар (жўхори, гуруч, гречка унидан тайёрланган маҳсулотлар) Целиакия, Ig A -нефропатия овқат аллергияси бўлган беморлар учун маҳсулотлар Аллергик энтеропатиялар
Ўзбекистон Республикасининг Бош вазири А. АРИПОВ
Тошкент ш.,
2025 йил 19 март,
175-сон
Oʻzbekiston Respublikasi Vazirlar Mahkamasining
qarori
ROʻYXATI
ROʻYXATI
Nogironligi boʻlgan shaxslarni parvarish qilish uchun moʻljallangan tibbiy jihozlar hamda Nogironligi boʻlgan bolalar uchun maxsus shifobaxsh oziq-ovqat mahsulotlarining roʻyxatlarini tasdiqlash toʻgʻrisida
Oʻzbekiston Respublikasining “Nogironligi boʻlgan shaxslarning huquqlari toʻgʻrisida”gi Qonuni hamda Oʻzbekiston Respublikasi Prezidentining “Qonunlarning ijtimoiy munosabatlarni tartibga solishdagi rolini hamda norma ijodkorligi jarayoni sifatini yanada oshirish boʻyicha qoʻshimcha chora-tadbirlar toʻgʻrisida” 2024-yil 19-fevraldagi PQ-75-son qaroriga muvofiq nogironligi boʻlgan shaxslarni parvarish qilish uchun moʻljallangan tibbiy buyumlarni va nogironligi boʻlgan bolalar uchun maxsus shifobaxsh oziq-ovqat mahsulotlarini belgilash maqsadida Vazirlar Mahkamasi qaror qiladi:
1. Oʻzbekiston Respublikasi Prezidentining “Qonunlarning ijtimoiy munosabatlarni tartibga solishdagi rolini hamda norma ijodkorligi jarayoni sifatini yanada oshirish boʻyicha qoʻshimcha chora-tadbirlar toʻgʻrisida” 2024-yil 19-fevraldagi PQ-75-son qaroriga muvofiq nogironligi boʻlgan shaxslarni parvarish qilish uchun moʻljallangan tibbiy buyumlarning va nogironligi boʻlgan bolalar uchun maxsus shifobaxsh oziq-ovqat mahsulotlarining roʻyxatini belgilash nazarda tutilganligi maʼlumot uchun qabul qilinsin.
2. Quyidagilar:
Nogironligi boʻlgan shaxslarni parvarish qilish uchun moʻljallangan tibbiy jihozlar roʻyxati 1-ilovaga muvofiq;
Nogironligi boʻlgan bolalar uchun maxsus shifobaxsh oziq-ovqat mahsulotlarining roʻyxati 2-ilovaga muvofiq tasdiqlansin.
3. Sogʻliqni saqlash vazirligi:
bir oy muddatda nogironligi boʻlgan shaxslarni parvarish qilish uchun moʻljallangan tibbiy buyumlardan toʻgʻri foydalanishni tashkil etish maqsadida nogironligi boʻlgan shaxslarni parvarishlovchi shaxslar uchun qoʻllanma ishlab chiqsin;
nogironligi boʻlgan shaxslarni parvarishlovchi shaxslarga xonadonbay biriktirilgan tibbiy brigadalar xodimlari qoʻllanmaga muvofiq tushuntirish ishlarini tashkil etsin;
nogironligi boʻlgan bolalarni parvarishlovchi shaxslar uchun maxsus shifobaxsh oziq-ovqat mahsulotlarini toʻgʻri tayyorlash tartibi va ushbu oziq-ovqatlardan kelib chiqishi mumkin boʻlgan nojoʻya taʼsirlarning oldini olish boʻyicha maxsus qisqa kurslarni tashkil etsin;
manfaatdor vazirlik va idoralar bilan birgalikda oʻzlari qabul qilgan normativ-huquqiy hujjatlarni ikki oy muddatda ushbu qarorga muvofiqlashtirsin.
4. Mazkur qarorning bajarilishini nazorat qilish Oʻzbekiston Respublikasi sogʻliqni saqlash vaziri A.A. Xudayarov zimmasiga yuklansin.
Vazirlar Mahkamasining 2025-yil 19-martdagi 175-son qaroriga 1-ILOVA
Nogironligi boʻlgan shaxslarni parvarish qilish uchun moʻljallangan tibbiy jihozlar
T/r Tibbiy jihozlar nomi I. Harakatlanish vositalari 1. Ortopedik buyumlar (tutkamarlar (korsetlar), umurtqa pogʻonasini tutib turuvchi bogʻlamlar, tiklovchi tiqinlar) 2. Shiftga biriktirilgan koʻtarish tizimlari 3. Polga (yerga) biriktirilgan koʻtarish tizimlari II. Oʻzini oʻzi parvarish qilish va gigiyena vositalari 4. Hammom va hojatxona uchun tutqichlar 5. Hammom va hojatxona uchun oʻrindiqlar 6. Sirpanishga qarshi gilamchalar 7. Naycha orqali oziqlantirish uchun niblerlar 8. Tuvaklar 9. Yotoq yaralariga qarshi himoya kremlari 10. Kattalar va bolalar uchun tagliklar 11. Absorbent choyshablar III. Tibbiyot moslamalari va mahsulotlar 12. Ingalyator va nebulayzerlar 13. Birinchi tibbiy yordam bogʻlamlari toʻplami 14. Tibbiyot dokasi, shu jumladan, paxta matoli va toʻqilgan 15. Tibbiyot shimuvchi, gigiyenik, jarrohlik paxtasi 16. Mato va nomato materialdan tayyorlangan tibbiyot bintlari 17. Tibbiyot doka tiqinlari, paxta dokali bogʻlov vositalari, shu jumladan, dokaparchalar va qirqimlar 18. Tibbiyot yopishqoq tasmalari (mahkamlovchi yoki davolovchi) 19. Kontakt linzalarni tozalash hamda saqlashga moʻljallangan vositalar 20. Shaxsiy dori purkagichlar 21. Burun tozalovchi soʻrgʻichlar 22. Quloq va burunni yuvish va namlash uchun moʻljallangan vositalar 23. Ortopedik boʻyin tutgichi 24. Choʻziluvchan bogʻlamlar (jgutlar) 25. Ichi boʻsh rezina buyumlar (grelkalar, muz pufakchalari, yuvuvchi-tozalovchi moslama) 26. Tibbiyot tomizgichlari 27. Yotoq yaralariga qarshi matras va yostiqlar (statik va dinamik (kompressor bilan)) IV. Boshqa inventarlar 28. Gimnastika toʻplari 29. Qoʻl mashqlari uchun tasmalar (espanderlar) 30. Balandligi rostlanadigan motorli karavot
Vazirlar Mahkamasining 2025-yil 19-martdagi 175-son qaroriga 2-ILOVA
Nogironligi boʻlgan bolalar uchun maxsus shifobaxsh oziq-ovqat mahsulotlarining
T/r Mahsulotlar guruhi Oziq-ovqat mahsulotlari * Kasalliklar 1. Ovqat hazm qilish organlarining kimyoviy va mexanik tejalishini taʼminlovchi mahsulotlar donli un (joʻxori, grechka uni) Ovqat hazm qilish tizimi kasalliklari, jigar kasalliklari, operativ muolajalardan keyingi holatlar turli mahsulotlardan (qaynatilgan, dudlangan goʻsht, baliq, sabzavotlardan) gomogenlashtirilgan ovqatlar) past kislotali non mahsulotlari past kislotali tvorog sutli boʻtqalar (perlovka va bugʻdoydan tashqari) 2. Tarkibida oʻzgartirilgan oqsilga ega mahsulotlar oqsili kamaytirilgan mahsulotlar (oqsilsiz non, makaron mahsulotlari) Surunkali buyrak yetishmovchiligi ayrim aminokislotalar olib tashlangan mahsulotlar (tarkibida fenilalanin, tirozin, gistidin yoʻq boʻlgan maxsus parhez mahsulotlari) Aminokislotalar almashinuvi bilan bogʻliq enzimopatiyalar (fenilketonuriya, tirozinemiya, gistidinemiya va boshqalar) hayvon oqsili oʻrnini bosuvchi oʻsimlik oqsili mahsulotlari (soya) Podagra oqsili koʻpaytirilgan mahsulotlar (soya oqsili bilan boyitilgan non mahsulotlari) Ogʻir oziqlanish buzilishi boʻlgan bemorlar (markaziy nerv tizimi, yurak qon-tomir tizimi kasalliklari va nuqsonlari), sil kasalligi, qon saraton kasalliklari oqsilli yuqori gidrolizirlangan aralashmalar ** (soya oqsili bilan boyitilmagan non mahsulotlari) Ogʻir oziqlanish buzilishi boʻlgan bemorlar (markaziy nerv tizimi, yurak qon-tomir tizimi kasalliklari va nuqsonlari), sil kasalligi, qon saraton kasalliklari 3. Tarkibi oʻzgartirilgan uglevodlarga ega mahsulotlar hazm boʻladigan uglevodlar kamaytirilgan mahsulotlar (oqsil-kepakli va oqsil-bugʻdoyli non) Fermentopatiyalar (laktoza, saxaroza-izomaltoza yetishmovchiligi saxarozaning oʻrnini bosuvchi va shira beruvchilar bilan almashtirilgan mahsulotlar (tarkibi ksilit, sorbit, saxarindan iborat mahsulotlar) Qandli diabet, semizlik ozuqa tolasi, pektin bilan boyitilgan mahsulotlar (ozuqa tolali non mahsulotlari, pektin bilan boyitilgan meva va sabzavotli sharbatlar, pyurelar) kam laktozali va laktozasiz mahsulotlar Laktoza yetishmovchiligi 4. Tarkibida oʻzgartirilgan lipidlarga ega mahsulotlar yogʻi kamaytirilgan mahsulotlar (yogʻsiz yoki yogʻ miqdori kamaytirilgan sigir suti va sut mahsulotlari) Semizlik hayvon yogʻlari oʻrnini bosuvchi oʻsimlik yogʻlari mahsulotlari (margarinlar) hayvon yogʻlarini qisman kalta va oʻrta zanjirli triglitseridlar bilan almashtirilgan mahsulotlar (tarkibida kokos yoki palma moyi boʻlgan margarinlar) 5. Energetik qiymati oʻzgartirilgan mahsulotlar energetik qiymati kamaytirilgan kaloriyasi 100 g qattiq mahsulotda 40 kkalgacha, 100 g suyuq mahsulotda 20 kkalgacha boʻlgan yengil mahsulotlar Semizlik energetik qiymati oshirilgan mahsulotlar (oqsilga boy mahsulotlar — tvorog, goʻsht, tovuq, baliq) Ogʻir oziqlanish buzilishi boʻlgan bemorlar (markaziy nerv tizimi, yurak qon-tomir tizimi kasalliklari va nuqsonlari), sil kasalligi 6. Elektrolitlar tarkibi oʻzgartirilgan mahsulotlar giponatriyli mahsulotlar (tarkibida tuz boʻlmagan yoki kamaytirilgan non mahsulotlari) Yurak yetishmovchiligi, jigar sirrozi, buyrak yetishmovchiligi, nefropatiyalar 7. Vitaminlar va (yoki) mineral moddalar bilan toʻyintirilgan mahsulotlar vitaminlar yoki mineral moddalar bilan toʻyintirilgan mahsulotlar (temir moddasi qoʻshilgan mahsulotlar, kaliy yod qoʻshilgan mahsulotlar — tuz, non, qandolat mahsulotlari) Temir tanqisligi va yod tanqisligiga bogʻliq boʻlgan qalqonsimon bez kasalliklari, gipotireoz kaliyga boy mahsulotlar (meva qoqilari, koʻkatlar, jigar) Buyrak kasalliklari 8. Tayyorlash yoʻriqnomasi (retsepti) oʻzgartirilgan mahsulotlar (qarshi koʻrsatma mavjudligi sababli alohida komponentlarsiz) glyutensiz mahsulotlar (joʻxori, guruch, grechka unidan tayyorlangan mahsulotlar) Seliakiya, Ig A -nefropatiya ovqat allergiyasi boʻlgan bemorlar uchun mahsulotlar Allergik enteropatiyalar
Oʻzbekiston Respublikasining Bosh vaziri A. ARIPOV
Toshkent sh.,
2025-yil 19-mart,
175-son