📅 2025-yil 25-fevral · Vazirlik va idoralar hujjatlari · Istiqbolli loyihalar milliy agentligi direktori
Rasmiy matn. Rasmiy hujjat. Tahririy izohlar kiritilmagan.
📅 2025-yil 25-fevral · Vazirlik va idoralar hujjatlari · Istiqbolli loyihalar milliy agentligi direktori
Rasmiy matn. Rasmiy hujjat. Tahririy izohlar kiritilmagan.
📅 2025 йил 25 февраль · Вазирлик ва идоралар ҳужжатлари · Истиқболли лойиҳалар миллий агентлиги директори
Расмий матн. Расмий ҳужжат. Таҳририй изоҳлар киритилмаган.
📅 25 февраля 2025 г. · Документы министерств и ведомств · Директор национального агентства перспективных проектов
Официальный текст. Официальный документ. Редакционные примечания не включены.
📅 25 February 2025 · Ministry and agency documents · Istiqbolli loyihalar milliy agentligi direktori
Official text. Official document. Editorial notes are not included.
Ўзбекистон Республикаси Истиқболли лойиҳалар миллий агентлиги директорининг
буйруғи
НИЗОМ
Хўжалик жамиятлари бошқарув органларининг йиғилишларида ахборот-коммуникация технологияларидан фойдаланган ҳолда масофадан туриб иштирок этиш ва овоз бериш тартиби тўғрисидаги низомни тасдиқлаш ҳақида
Ўзбекистон Республикасининг « Акциядорлик жамиятлари ва акциядорларнинг ҳуқуқларини ҳимоя қилиш тўғрисида »ги ва « Масъулияти чекланган жамиятлар тўғрисида »ги қонунлари, Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2023 йил 2 сентябрдаги ПҚ-291-сон «Капитал бозорини ривожлантиришнинг қўшимча чора-тадбирлари тўғрисида»ги қарорига мувофиқ буюраман:
1. Хўжалик жамиятлари бошқарув органларининг йиғилишларида ахборот-коммуникация технологияларидан фойдаланган ҳолда масофадан туриб иштирок этиш ва овоз бериш тартиби тўғрисидаги низом иловага мувофиқ тасдиқлансин.
2. Мазкур буйруқ Ўзбекистон Республикаси Рақамли технологиялар вазирлиги, Давлат активларини бошқариш агентлиги, Марказий банк, Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузуридаги Тадбиркорлик субъектларининг ҳуқуқлари ва қонуний манфаатларини ҳимоя қилиш бўйича вакил ҳамда Савдо-саноат палатаси билан келишилган.
3. Мазкур буйруқ расмий эълон қилинган кундан эътиборан уч ойдан кейин кучга киради.
Келишилди:
Ўзбекистон Республикаси Истиқболли лойиҳалар миллий агентлиги директорининг 2025 йил 25 февралдаги 13-сон буйруғига ИЛОВА
Хўжалик жамиятлари бошқарув органларининг йиғилишларида ахборот-коммуникация технологияларидан фойдаланган ҳолда масофадан туриб иштирок этиш ва овоз бериш тартиби тўғрисидаги
Мазкур Низом акциядорлик жамиятлари ва масъулияти чекланган жамиятлар (бундан буён матнда жамият деб юритилади) бошқарув органларининг умумий йиғилишлари, навбатдан ташқари йиғилишлари ёки мажлисларида (бундан буён матнда йиғилиш деб юритилади) акциядорлар, иштирокчилар, муассислар, кузатув кенгаши аъзолари ҳамда коллегиал ижро этувчи орган аъзолари (бундан буён матнда иштирокчилар деб юритилади) томонидан ахборот-коммуникация технологияларидан фойдаланган ҳолда масофадан туриб иштирок этиш ва овоз бериш тартибини белгилайди .
1-боб. Умумий қоидалар
1. Мазкур Низомда қуйидаги асосий тушунчалар қўлланилади:
масофадан туриб иштирок этиш — жамият йиғилишида иштирокчиларнинг ахборот-коммуникация технологияларидан фойдаланган ҳолда иштирок этиши;
масофадан овоз бериш — жамият йиғилишида кун тартибидаги масалаларни муҳокама қилиш ва овозга қўйилган масалалар бўйича қарорлар қабул қилишда иштирокчиларнинг ахборот-коммуникация технологияларидан фойдаланган ҳолда овоз бериши;
платформа — жамият йиғилишида иштирокчиларга масофадан туриб иштирок этиш ва овоз бериш имкониятини берадиган махсус электрон платформа.
2. Акциялари фонд биржасининг биржа котировкаси варағига киритилган акциядорлик жамиятлари акциядорлар йиғилишларини бевосита (юзма-юз форматда) ўтказиш билан бир қаторда, акциядорлар учун ушбу йиғилишларда мазкур Низомда белгиланган тартибда масофадан туриб иштирок этиш ва овоз бериш имкониятини яратиб бериши лозим .
3. Мазкур Низомнинг 2-бандида назарда тутилмаган жамиятлар ўз хоҳишига кўра ёки иштирокчиларнинг талабларига асосан масофадан туриб иштирок этиш ва овоз бериш имкониятини бериши мумкин. Бунда, жамият томонидан йиғилишлар масофадан туриб иштирок этиш ва овоз бериш орқали ўтказилганда, мазкур Низомда белгиланган талабларга риоя этилиши лозим.
4. Йиғилишларда масофадан туриб иштирок этишда барча иштирокчилар тенг ҳуқуқларга эга бўладилар. Бунда, бир иштирокчига масофадан туриб иштирок этиш, бошқа иштирокчига эса бундай ҳуқуқни бермасликка йўл қўйилмайди.
5. Жамият йиғилишларда масофадан туриб иштирок этиш ва овоз беришни таъминлаш мақсадида ўз платформасини ташкил этиши ёки шартнома асосида платформани тақдим этувчи юридик шахсни (бундан буён матнда платформа эгаси деб юритилади) жалб қилиши мумкин.
2-боб. Масофадан туриб иштирок этиш ва овоз бериш тартиби
6. Жамият томонидан йиғилишлар Ўзбекистон Республикасининг « Акциядорлик жамиятлари ва акциядорларнинг ҳуқуқларини ҳимоя қилиш тўғрисида »ги ва « Масъулияти чекланган жамиятлар тўғрисида »ги қонунлари ҳамда жамият бошқарув органларининг қарорларида белгиланган тартибда ва муддатларда ўтказилади.
7. Жамият томонидан иштирокчиларга юбориладиган йиғилишни ўтказиш тўғрисидаги хабарда масофадан туриб иштирок этиш ва овоз бериш тартиби, шунингдек қуйидаги маълумотлар кўрсатилади :
йиғилишда масофадан туриб иштирок этиш ва овоз бериш амалга ошириладиган платформанинг номи ва унга кириш учун ҳавола;
платформада идентификациядан ўтиш учун тақдим этиладиган маълумотлар;
платформадан фойдаланишни таъминловчи техник ходимнинг фамилияси, исми, отасининг исми ва телефон рақамлари.
8. Иштирокчи йиғилиш бошлангунга қадар платформадаги авторизация ва идентификациядан ўтишни таъминловчи электрон каналлар орқали рўйхатдан ўтиши керак .
Бунда, акциядорни акциядорларнинг умумий йиғилишида иштирок этиш учун рўйхатга олишда унинг электрон рақамли имзосидан фойдаланилади .
9. Платформада фақат йиғилишда иштирок этиш ҳуқуқига эга бўлган иштирокчи ёки унинг вакили рўйхатдан ўтказилади. Бунда, иштирокчининг йиғилишда иштирок этиш ҳуқуқига эга эканлиги жамият томонидан тақдим этилган иштирокчилар рўйхати асосида аниқланади.
Иштирокчининг вакили рўйхатдан ўтиши учун унинг ваколатини тасдиқловчи ҳужжатни платформага бириктириши керак .
10. Платформада иштирокчининг вакили томонидан йиғилиш кун тартибида турган масалалар бўйича иштирокчининг кўрсатмасига мувофиқ овоз бериш, шунингдек вакил бир нечта иштирокчи номидан иштирок этганда, ҳар бир иштирокчи номидан алоҳида овоз бериш имконияти яратилади.
11. Иштирокчи ёки унинг вакили йиғилиш бошлангунга қадар ҳамда йиғилиш давомида платформага жойлаштирилган қуйидаги маълумотлар билан танишиш имкониятига эга бўлади:
йиғилиш ўтказиладиган сана, вақт ва жой;
йиғилишнинг кун тартиби;
йиғилишни ўтказишга тайёргарлик кўрилаётганда иштирокчиларга тақдим этиладиган ахборот ( материаллар );
иштирокчиларнинг йиғилишда иштирок этиш ва овоз бериш, шу жумладан ахборот-коммуникация технологияларидан фойдаланган ҳолда масофадан туриб иштирок этиш ва овоз бериш тартиби;
қонунчиликка ва жамият бошқарув органининг қарорига мувофиқ бошқа ахборотлар.
12. Иштирокчилар платформанинг видеоконференцалоқа режими орқали масофадан туриб йиғилишда иштирок этадилар.
Йиғилишда масофадан туриб иштирок этаётган иштирокчилар бошқа иштирокчилар билан видеоконференцалоқа орқали видеомулоқот қилиши ҳамда муҳокамаларда қатнашиши мумкин.
13. Иштирокчи йиғилишда овозга қўйилган масалалар бўйича қарорлар қабул қилишда платформада кун тартибининг хар бир масаласи юзасидан бир вақтнинг ўзида «ёқлайман», «қаршиман» ёки « бетарафман » деган мазмундаги сўзлар билан ифодаланган овоз бериш вариантларини бирини босиш орқали масофадан туриб овоз беради.
Бунда, йиғилиш иштирокчиларига масофадан туриб овоз бераётган иштирокчиларнинг овоз бериш натижаларини кўриш имконияти яратилиши керак.
14. Акциядорларнинг умумий йиғилишида кун тартибидаги масалалар бўйича ахборот-коммуникация технологияларидан фойдаланган ҳолда масофадан туриб овоз берилганда овоз бериш бюллетенларидан фойдаланилмайди .
15. Йиғилишда барча иштирокчилар масофадан туриб иштирок этганда ва овоз берганда, йиғилиш баённомаси платформада электрон шаклда тузилади ҳамда расмийлаштирилади.
16. Йиғилишда иштирокчилар бевосита ва масофадан туриб иштирок этганда ҳамда овоз берганда, йиғилиш баённомаси қоғоз шаклда расмийлаштирилади. Бунда, йиғилиш баённомасида масофадан туриб иштирок этган иштирокчилар ва унинг овоз бериш натижалари кўрсатилади .
17. Масофадан туриб иштирок этган ва овоз берган иштирокчилар томонидан йиғилиш баённомаси платформада матрик штрихли код (QR-код) қўйилган ҳолда имзоланади.
Бунда, платформада масофадан туриб иштирок этган ва овоз берган иштирокчилар томонидан имзоланган йиғилиш баённомасининг электрон файлини юклаб олиш имконияти бўлиши керак.
18. Платформада рўйхатдан ўтиб, йиғилишда масофадан туриб иштирок этган иштирокчилар ва уларнинг вакиллари тўғрисидаги маълумотлар, уларнинг муҳокамада иштирок этиши ва овоз бериши ҳамда видеоконференцалоқа орқали видеомулоқот қилиши қайд этилган тасвирлар, шунингдек имзоланган ва расмийлаштирилган йиғилиш баённомалар электрон жисмда жамият архивига сақлаш учун топширилади.
3-боб. Платформага қўйиладиган талаблар
19. Платформада мазкур Низомнинг 2-бобида назарда тутилган масофадан туриб иштирок этиш ва овоз бериш тартиб-таомилларини бажариш имконияти таъминланиши керак.
20. Жамият масофадан туриб иштирок этиш ва овоз беришни ташкил этиш учун платформа эгасини жалб қилганда, жамият ва платформа эгаси ўртасида тузиладиган шартномада қуйидагилар белгиланиши лозим:
платформанинг узлуксиз ишлашини таъминлаш;
иштирокчиларни авторизация ва идентификациядан ўтишни таъминловчи электрон каналлар орқали рўйхатдан ўтказиш;
маълумотларни сақлашда махфийликни таъминлаш ва уларни рухсатсиз киришдан ҳимоя қилиш;
иштирокчиларни мазкур Низом талаблари асосида йиғилишда иштирок этиш ва овоз бериш имкониятини таъминлаш;
қонунчилик ҳужжатларига мувофиқ бошқа шартлар.
21. Жамият ва платформа эгаси ўртасида платформанинг қуйидаги талабларга, жумладан:
техник параметрларга оид талабларга;
техник ва технологик имкониятларга оид талабларга;
ахборотни ва тегишли маълумотларни сақловчи асбоб-ускуналарнинг жойлашиш ерига оид талабларга;
ахборот хавфсизлиги усуллари ва шартларига;
бошқа ташқи ахборот тизимлари билан ҳамкорлик имкониятларига;
йиғилишда иштирок этиш ва овоз бериш тартиб-таомилларини ташкил этиш ва ўтказишга оид талабларга;
қонунчилик ҳужжатларига мувофиқ бошқа талабларга мос бўлишига оид шартлар белгиланиши мумкин.
4-боб. Якуний қоида
22. Мазкур Низом талабларининг бузилишида айбдор бўлган шахслар қонунчиликка мувофиқ жавобгар бўладилар .
Директор Д. ЛИ
Марказий банк раиси Т. ИШМЕТОВ
Тадбиркорлик субъектларининг ҳуқуқлари ва қонуний манфаатларини ҳимоя қилиш бўйича вакил Д. КАСИМОВ
Рақамли технологиялар вазирининг биринчи ўринбосари О. УМАРОВ
Савдо-саноат палатаси раиси Д. ВАХАБОВ
Давлат активларини бошқариш агентлиги директори А. ОРТИКОВ
Тошкент ш.,
2025 йил 25 февраль,
2025 йил 24 февраль
2025 йил 20 февраль
2025 йил 17 февраль
2025 йил 12 февраль
2025 йил 11 февраль
13-сон
Oʻzbekiston Respublikasi Istiqbolli loyihalar milliy agentligi direktorining
buyrugʻi
NIZOM
Xoʻjalik jamiyatlari boshqaruv organlarining yigʻilishlarida axborot-kommunikatsiya texnologiyalaridan foydalangan holda masofadan turib ishtirok etish va ovoz berish tartibi toʻgʻrisidagi nizomni tasdiqlash haqida
Oʻzbekiston Respublikasining “ Aksiyadorlik jamiyatlari va aksiyadorlarning huquqlarini himoya qilish toʻgʻrisida ”gi va “ Masʼuliyati cheklangan jamiyatlar toʻgʻrisida ”gi qonunlari, Oʻzbekiston Respublikasi Prezidentining 2023-yil 2-sentabrdagi PQ-291-son “Kapital bozorini rivojlantirishning qoʻshimcha chora-tadbirlari toʻgʻrisida”gi qaroriga muvofiq buyuraman:
1. Xoʻjalik jamiyatlari boshqaruv organlarining yigʻilishlarida axborot-kommunikatsiya texnologiyalaridan foydalangan holda masofadan turib ishtirok etish va ovoz berish tartibi toʻgʻrisidagi nizom ilovaga muvofiq tasdiqlansin.
2. Mazkur buyruq Oʻzbekiston Respublikasi Raqamli texnologiyalar vazirligi, Davlat aktivlarini boshqarish agentligi, Markaziy bank, Oʻzbekiston Respublikasi Prezidenti huzuridagi Tadbirkorlik subyektlarining huquqlari va qonuniy manfaatlarini himoya qilish boʻyicha vakil hamda Savdo-sanoat palatasi bilan kelishilgan.
3. Mazkur buyruq rasmiy eʼlon qilingan kundan eʼtiboran uch oydan keyin kuchga kiradi.
Kelishildi:
Oʻzbekiston Respublikasi Istiqbolli loyihalar milliy agentligi direktorining 2025-yil 25-fevraldagi 13-son buyrugʻiga ILOVA
Xoʻjalik jamiyatlari boshqaruv organlarining yigʻilishlarida axborot-kommunikatsiya texnologiyalaridan foydalangan holda masofadan turib ishtirok etish va ovoz berish tartibi toʻgʻrisidagi
Mazkur Nizom aksiyadorlik jamiyatlari va masʼuliyati cheklangan jamiyatlar (bundan buyon matnda jamiyat deb yuritiladi) boshqaruv organlarining umumiy yigʻilishlari, navbatdan tashqari yigʻilishlari yoki majlislarida (bundan buyon matnda yigʻilish deb yuritiladi) aksiyadorlar, ishtirokchilar, muassislar, kuzatuv kengashi aʼzolari hamda kollegial ijro etuvchi organ aʼzolari (bundan buyon matnda ishtirokchilar deb yuritiladi) tomonidan axborot-kommunikatsiya texnologiyalaridan foydalangan holda masofadan turib ishtirok etish va ovoz berish tartibini belgilaydi .
1-bob. Umumiy qoidalar
1. Mazkur Nizomda quyidagi asosiy tushunchalar qoʻllaniladi:
masofadan turib ishtirok etish — jamiyat yigʻilishida ishtirokchilarning axborot-kommunikatsiya texnologiyalaridan foydalangan holda ishtirok etishi;
masofadan ovoz berish — jamiyat yigʻilishida kun tartibidagi masalalarni muhokama qilish va ovozga qoʻyilgan masalalar boʻyicha qarorlar qabul qilishda ishtirokchilarning axborot-kommunikatsiya texnologiyalaridan foydalangan holda ovoz berishi;
platforma — jamiyat yigʻilishida ishtirokchilarga masofadan turib ishtirok etish va ovoz berish imkoniyatini beradigan maxsus elektron platforma.
2. Aksiyalari fond birjasining birja kotirovkasi varagʻiga kiritilgan aksiyadorlik jamiyatlari aksiyadorlar yigʻilishlarini bevosita (yuzma-yuz formatda) oʻtkazish bilan bir qatorda, aksiyadorlar uchun ushbu yigʻilishlarda mazkur Nizomda belgilangan tartibda masofadan turib ishtirok etish va ovoz berish imkoniyatini yaratib berishi lozim .
3. Mazkur Nizomning 2-bandida nazarda tutilmagan jamiyatlar oʻz xohishiga koʻra yoki ishtirokchilarning talablariga asosan masofadan turib ishtirok etish va ovoz berish imkoniyatini berishi mumkin. Bunda, jamiyat tomonidan yigʻilishlar masofadan turib ishtirok etish va ovoz berish orqali oʻtkazilganda, mazkur Nizomda belgilangan talablarga rioya etilishi lozim.
4. Yigʻilishlarda masofadan turib ishtirok etishda barcha ishtirokchilar teng huquqlarga ega boʻladilar. Bunda, bir ishtirokchiga masofadan turib ishtirok etish, boshqa ishtirokchiga esa bunday huquqni bermaslikka yoʻl qoʻyilmaydi.
5. Jamiyat yigʻilishlarda masofadan turib ishtirok etish va ovoz berishni taʼminlash maqsadida oʻz platformasini tashkil etishi yoki shartnoma asosida platformani taqdim etuvchi yuridik shaxsni (bundan buyon matnda platforma egasi deb yuritiladi) jalb qilishi mumkin.
2-bob. Masofadan turib ishtirok etish va ovoz berish tartibi
6. Jamiyat tomonidan yigʻilishlar Oʻzbekiston Respublikasining “ Aksiyadorlik jamiyatlari va aksiyadorlarning huquqlarini himoya qilish toʻgʻrisida ”gi va “ Masʼuliyati cheklangan jamiyatlar toʻgʻrisida ”gi qonunlari hamda jamiyat boshqaruv organlarining qarorlarida belgilangan tartibda va muddatlarda oʻtkaziladi.
7. Jamiyat tomonidan ishtirokchilarga yuboriladigan yigʻilishni oʻtkazish toʻgʻrisidagi xabarda masofadan turib ishtirok etish va ovoz berish tartibi, shuningdek quyidagi maʼlumotlar koʻrsatiladi :
yigʻilishda masofadan turib ishtirok etish va ovoz berish amalga oshiriladigan platformaning nomi va unga kirish uchun havola;
platformada identifikatsiyadan oʻtish uchun taqdim etiladigan maʼlumotlar;
platformadan foydalanishni taʼminlovchi texnik xodimning familiyasi, ismi, otasining ismi va telefon raqamlari.
8. Ishtirokchi yigʻilish boshlangunga qadar platformadagi avtorizatsiya va identifikatsiyadan oʻtishni taʼminlovchi elektron kanallar orqali roʻyxatdan oʻtishi kerak .
Bunda, aksiyadorni aksiyadorlarning umumiy yigʻilishida ishtirok etish uchun roʻyxatga olishda uning elektron raqamli imzosidan foydalaniladi .
9. Platformada faqat yigʻilishda ishtirok etish huquqiga ega boʻlgan ishtirokchi yoki uning vakili roʻyxatdan oʻtkaziladi. Bunda, ishtirokchining yigʻilishda ishtirok etish huquqiga ega ekanligi jamiyat tomonidan taqdim etilgan ishtirokchilar roʻyxati asosida aniqlanadi.
Ishtirokchining vakili roʻyxatdan oʻtishi uchun uning vakolatini tasdiqlovchi hujjatni platformaga biriktirishi kerak .
10. Platformada ishtirokchining vakili tomonidan yigʻilish kun tartibida turgan masalalar boʻyicha ishtirokchining koʻrsatmasiga muvofiq ovoz berish, shuningdek vakil bir nechta ishtirokchi nomidan ishtirok etganda, har bir ishtirokchi nomidan alohida ovoz berish imkoniyati yaratiladi.
11. Ishtirokchi yoki uning vakili yigʻilish boshlangunga qadar hamda yigʻilish davomida platformaga joylashtirilgan quyidagi maʼlumotlar bilan tanishish imkoniyatiga ega boʻladi:
yigʻilish oʻtkaziladigan sana, vaqt va joy;
yigʻilishning kun tartibi;
yigʻilishni oʻtkazishga tayyorgarlik koʻrilayotganda ishtirokchilarga taqdim etiladigan axborot ( materiallar );
ishtirokchilarning yigʻilishda ishtirok etish va ovoz berish, shu jumladan axborot-kommunikatsiya texnologiyalaridan foydalangan holda masofadan turib ishtirok etish va ovoz berish tartibi;
qonunchilikka va jamiyat boshqaruv organining qaroriga muvofiq boshqa axborotlar.
12. Ishtirokchilar platformaning videokonferensaloqa rejimi orqali masofadan turib yigʻilishda ishtirok etadilar.
Yigʻilishda masofadan turib ishtirok etayotgan ishtirokchilar boshqa ishtirokchilar bilan videokonferensaloqa orqali videomuloqot qilishi hamda muhokamalarda qatnashishi mumkin.
13. Ishtirokchi yigʻilishda ovozga qoʻyilgan masalalar boʻyicha qarorlar qabul qilishda platformada kun tartibining xar bir masalasi yuzasidan bir vaqtning oʻzida “yoqlayman”, “qarshiman” yoki “ betarafman ” degan mazmundagi soʻzlar bilan ifodalangan ovoz berish variantlarini birini bosish orqali masofadan turib ovoz beradi.
Bunda, yigʻilish ishtirokchilariga masofadan turib ovoz berayotgan ishtirokchilarning ovoz berish natijalarini koʻrish imkoniyati yaratilishi kerak.
14. Aksiyadorlarning umumiy yigʻilishida kun tartibidagi masalalar boʻyicha axborot-kommunikatsiya texnologiyalaridan foydalangan holda masofadan turib ovoz berilganda ovoz berish byulletenlaridan foydalanilmaydi .
15. Yigʻilishda barcha ishtirokchilar masofadan turib ishtirok etganda va ovoz berganda, yigʻilish bayonnomasi platformada elektron shaklda tuziladi hamda rasmiylashtiriladi.
16. Yigʻilishda ishtirokchilar bevosita va masofadan turib ishtirok etganda hamda ovoz berganda, yigʻilish bayonnomasi qogʻoz shaklda rasmiylashtiriladi. Bunda, yigʻilish bayonnomasida masofadan turib ishtirok etgan ishtirokchilar va uning ovoz berish natijalari koʻrsatiladi .
17. Masofadan turib ishtirok etgan va ovoz bergan ishtirokchilar tomonidan yigʻilish bayonnomasi platformada matrik shtrixli kod (QR-kod) qoʻyilgan holda imzolanadi.
Bunda, platformada masofadan turib ishtirok etgan va ovoz bergan ishtirokchilar tomonidan imzolangan yigʻilish bayonnomasining elektron faylini yuklab olish imkoniyati boʻlishi kerak.
18. Platformada roʻyxatdan oʻtib, yigʻilishda masofadan turib ishtirok etgan ishtirokchilar va ularning vakillari toʻgʻrisidagi maʼlumotlar, ularning muhokamada ishtirok etishi va ovoz berishi hamda videokonferensaloqa orqali videomuloqot qilishi qayd etilgan tasvirlar, shuningdek imzolangan va rasmiylashtirilgan yigʻilish bayonnomalar elektron jismda jamiyat arxiviga saqlash uchun topshiriladi.
3-bob. Platformaga qoʻyiladigan talablar
19. Platformada mazkur Nizomning 2-bobida nazarda tutilgan masofadan turib ishtirok etish va ovoz berish tartib-taomillarini bajarish imkoniyati taʼminlanishi kerak.
20. Jamiyat masofadan turib ishtirok etish va ovoz berishni tashkil etish uchun platforma egasini jalb qilganda, jamiyat va platforma egasi oʻrtasida tuziladigan shartnomada quyidagilar belgilanishi lozim:
platformaning uzluksiz ishlashini taʼminlash;
ishtirokchilarni avtorizatsiya va identifikatsiyadan oʻtishni taʼminlovchi elektron kanallar orqali roʻyxatdan oʻtkazish;
maʼlumotlarni saqlashda maxfiylikni taʼminlash va ularni ruxsatsiz kirishdan himoya qilish;
ishtirokchilarni mazkur Nizom talablari asosida yigʻilishda ishtirok etish va ovoz berish imkoniyatini taʼminlash;
qonunchilik hujjatlariga muvofiq boshqa shartlar.
21. Jamiyat va platforma egasi oʻrtasida platformaning quyidagi talablarga, jumladan:
texnik parametrlarga oid talablarga;
texnik va texnologik imkoniyatlarga oid talablarga;
axborotni va tegishli maʼlumotlarni saqlovchi asbob-uskunalarning joylashish yeriga oid talablarga;
axborot xavfsizligi usullari va shartlariga;
boshqa tashqi axborot tizimlari bilan hamkorlik imkoniyatlariga;
yigʻilishda ishtirok etish va ovoz berish tartib-taomillarini tashkil etish va oʻtkazishga oid talablarga;
qonunchilik hujjatlariga muvofiq boshqa talablarga mos boʻlishiga oid shartlar belgilanishi mumkin.
4-bob. Yakuniy qoida
22. Mazkur Nizom talablarining buzilishida aybdor boʻlgan shaxslar qonunchilikka muvofiq javobgar boʻladilar .
Direktor D. LI
Markaziy bank raisi T. ISHMETOV
Tadbirkorlik subyektlarining huquqlari va qonuniy manfaatlarini himoya qilish boʻyicha vakil D. KASIMOV
Raqamli texnologiyalar vazirining birinchi oʻrinbosari O. UMAROV
Savdo-sanoat palatasi raisi D. VAXABOV
Davlat aktivlarini boshqarish agentligi direktori A. ORTIKOV
Toshkent sh.,
2025-yil 25-fevral,
2025-yil 24-fevral
2025-yil 20-fevral
2025-yil 17-fevral
2025-yil 12-fevral
2025-yil 11-fevral
13-son