📅 2025-yil 28-mart · Vazirlar Mahkamasi qarorlari
Rasmiy matn. Rasmiy hujjat. Tahririy izohlar kiritilmagan.
📅 2025-yil 28-mart · Vazirlar Mahkamasi qarorlari
Rasmiy matn. Rasmiy hujjat. Tahririy izohlar kiritilmagan.
📅 2025 йил 28 март · Вазирлар Маҳкамаси қарорлари
Расмий матн. Расмий ҳужжат. Таҳририй изоҳлар киритилмаган.
📅 28 марта 2025 г. · Постановления Кабинета Министров
Официальный текст. Официальный документ. Редакционные примечания не включены.
📅 28 March 2025 · Cabinet of Ministers resolutions
Official text. Official document. Editorial notes are not included.
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг
қарори
НИЗОМ
НАМУНАВИЙ ТАРКИБИ
НАМУНАВИЙ ТАРКИБИ
НАМУНАВИЙ ТАРКИБИ
НАМУНАВИЙ ТАРКИБИ
ТАРКИБИ
НАМУНАВИЙ ТАРКИБИ
НАМУНАВИЙ ТАРКИБИ
Аҳоли томорқалари ва деҳқон хўжаликлари ер майдонларидан самарали фойдаланишнинг қўшимча чора-тадбирлари тўғрисида
Ўзбекистон Республикаси Президентининг «Томорқа ер эгалари ва деҳқон хўжаликлари фаолиятида замонавий ташкилий тизимни жорий қилиш ва молиявий қўллаб-қувватлашнинг қўшимча чора-тадбирлари тўғрисида» 2025 йил 14 февралдаги ПФ-22-сон Фармони ижросини таъминлаш мақсадида Вазирлар Маҳкамаси қарор қилади:
1. Қуйидагилар:
Аҳоли томорқаси ва ижара асосида ажратилган ер майдонларидан самарали фойдаланишни ташкил этиш тартиби тўғрисидаги низом 1-иловага мувофиқ;
Аҳоли томорқаси ва ижара асосида ажратилган ер майдонларидан самарали фойдаланишни ташкил этишни мувофиқлаштириш бўйича республика штаби таркиби ва ҳудудий штабларнинг намунавий таркиби 2 — 4-иловаларга мувофиқ тасдиқлансин.
2. Ўзбекистон Республикаси Камбағалликни қисқартириш ва бандлик вазирлиги:
а) аҳоли томорқаларининг ер майдонларини хатловдан ўтказиш ва уларда етиштириладиган қишлоқ хўжалиги маҳсулотларининг ҳисобини юритиш йўналишида:
бир ой муддатда «Online mahalla» электрон платформасида деҳқон хўжаликлари ва аҳоли томорқасидаги мавжуд ер майдонлари тўғрисидаги маълумотларни Ўзбекистон Республикаси Иқтисодиёт ва молия вазирлиги ҳузуридаги Кадастр агентлигининг ахборот тизимларидаги маълумотлар асосида онлайн режимда шакллантирсин;
Ўзбекистон Республикаси Иқтисодиёт ва молия вазирлиги ҳузуридаги Кадастр агентлиги, Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Агросаноат мажмуи устидан назорат қилиш инспекцияси, Рақамли технологиялар вазирлиги ҳузуридаги Космик тадқиқотлар ва технологиялар агентлиги ҳамда Бош прокуратура билан биргаликда 2025 йил 1 июнга қадар аҳоли томорқаларининг ер майдонлари тўлиқ хатловдан ўтказилишини якунлаб, уларнинг алоҳида ҳисоби юритилишини йўлга қўйсин;
икки ой муддатда аҳоли томорқаси ва ижара асосида ажратилган ер майдонларида қишлоқ хўжалиги маҳсулотларининг ҳисобини юритиш учун «Online mahalla» платформасида маълумотлар базаси яратилишини ҳамда маҳаллада тадбиркорликни ривожлантириш, аҳолининг бандлигини таъминлаш ва камбағалликни қисқартириш масалалари бўйича туман (шаҳар) ҳокимининг ёрдамчилари томонидан тизимли равишда маълумотларнинг янгилаб борилишини ва мониторинги юритилишини таъминласин;
б) маҳаллаларнинг муайян турдаги қишлоқ хўжалиги маҳсулотларига ихтисослашувини чуқурлаштириш йўналишида:
томорқа ер эгалари ва деҳқон хўжаликлари фаолиятини ривожлантириш ва қишлоқ хўжалиги маҳсулотлари ишлаб чиқаришни кенгайтириш бўйича кенгаш (кейинги ўринларда — Кенгаш), тижорат банклари ҳамда Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши ва вилоятлар ҳокимликлари билан биргаликда икки ой муддатда маҳаллаларни қишлоқ хўжалиги маҳсулотларининг муайян турига ихтисослаштириш ҳисобидан дастлабки босқичда 100 та намунали маҳалла, келгусида уларнинг сонини 500 тага етказиш бўйича режа-графикни тасдиқласин;
намунали маҳаллалар жойлашадиган туман (шаҳар)лардаги аҳоли томорқалари ва ижарага берилган ер майдонларининг 75 фоизини босқичма-босқич бир хил турдаги юқори даромадли маҳсулотлар етиштириш учун қамраб олсин;
в) маҳаллаларда ҳар бир аҳоли томорқаси ва ижара асосида ажратилган ер майдонларидан самарали фойдаланиш йўналишида:
2025 йил 10 апрелга қадар ҳудудий ва туман штаблари билан биргаликда маҳаллаларга тажрибали агроном ва етакчи тадбиркорларни жалб қилган ҳолда, экиладиган экин турлари ва маҳсулотларни етиштириш режа графигини тасдиқласин;
тижорат банклари ва етакчи тадбиркорлар ёрдамида маҳсулотларни етиштириш, сақлаш, саралаш, қадоқлаш ва етказиб бериш билан боғлиқ мақсадларга молиявий кўмаклашсин;
2025 йил 20 апрелга қадар аҳоли томорқаси ва ижара асосида ажратилган ер майдонларида етакчи тадбиркорлар ёрдамида юқори даромадли, сифатли уруғ ва кўчатларни тизимли етказиб бериш, экиш ва ҳар бир томорқадан самарали фойдаланишни ташкил этсин;
2025 йил 1 майга қадар халқаро молия институтлари ва хорижий ҳукумат молия ташкилотларининг грантлар ва кредитлари ҳисобидан маҳаллаларда амалга ошириладиган «яшил» ва ресурс тежамкор лойиҳаларнинг манзилли рўйхатини шакллантирсин;
етакчи тадбиркорлар, агрономлар, хорижий ва маҳаллий мутахассисларни жалб қилган ҳолда, бир ҳафта муддатда томорқа эгаларини йил давомида ўқитиш режа графигини тасдиқласин ва жойларда ўқитишни ташкил этсин;
г) сув таъминоти оғир бўлган маҳаллаларда суғориш тармоқларини яхшилаш орқали томорқаларда бир хил турдаги маҳсулот етиштиришни таъминлаш йўналишида:
874 та маҳаллада суғориш тармоқларини яхшилаш орқали ушбу маҳаллалар ихтисослашуви даражасини чуқурлаштириш бўйича амалий чора-тадбирларни амалга оширсин ҳамда аҳоли томорқаларида ихтисослашув асосида маҳсулот етиштиришни ташкил этсин.
Бунда, маҳаллаларга бириктирилган республика даражасидаги раҳбарлар ва уларнинг ўринбосарлари ҳар ойда камида бир марта бириктирилган маҳаллага чиққан ҳолда, белгиланган вазифаларни ижро этишда келиб чиқадиган муаммоларни тезкор бартараф этиш чораларини кўриб борсин;
д) аҳоли томорқаси ва ижара асосида ажратилган ер майдонларида етиштирилган маҳсулотларни сотишга кўмаклашиш йўналишида:
Ўзбекистон Республикаси Инвестициялар, саноат ва савдо вазирлиги ҳамда Савдо-саноат палатаси билан биргаликда ташқи бозорларни доимий ўрганиб бориш асосида талаб юқори бўлган қишлоқ хўжалиги маҳсулотларини етказиб бериш бўйича тавсияларни ишлаб чиқсин ҳамда ҳар ойнинг 10-санасига қадар маълумотларни «Online mahalla» платформасига жойлаштириб борсин;
Ўзбекистон Республикаси Қишлоқ хўжалиги вазирлиги ҳузуридаги Ўсимликлар карантини ва ҳимояси агентлиги билан биргаликда бир ой муддатда қишлоқ хўжалиги маҳсулотларини ташқи бозорларга олиб чиқиш учун карантин рухсатномалари ва фитосанитар сертификатларини расмийлаштиришга доимий кўмаклашиб бориш тизимини жорий этсин.
3. Ўзбекистон Республикаси Камбағалликни қисқартириш ва бандлик вазирлиги Марказий банк ҳамда тижорат банклари билан биргаликда «бир контур — бир маҳсулот» тамойили асосида:
енгил конструкцияли иссиқхона, интенсив боғ, токзор, анорзор, гулчилик ва кўчатчилик плантацияларини яратиш ҳамда резавор мева етиштириш бўйича намунавий лойиҳалар доирасида юқори даромадли ва экспортбоп қишлоқ хўжалиги маҳсулотларини етиштириш, шунингдек, ҳар бир гектар ер майдонидан камида 100 млн сўм даромад олиш;
аҳолига босқичма-босқич ижарага берилган жами 150 минг гектар ер майдонларида бир хил турдаги қишлоқ хўжалиги маҳсулотлари етиштиришни йўлга қўйиш чораларини кўрсин.
Ўзбекистон Республикаси Марказий банки ва тижорат банкларига «Оилавий тадбиркорлик дастурлари» доирасида ҳамда Вазирлар Маҳкамасининг «Қишлоқ хўжалиги маҳсулотлари ишлаб чиқарувчиларини давлат томонидан молиявий қўллаб-қувватлашни ташкил этиш тўғрисида» 2021 йил 11 мартдаги 130-сон қарорига асосан ажратиладиган кредитларни устувор равишда ижара асосида ажратилган ер майдонларида «бир контур — бир маҳсулот» тамойили асосида ташкил этиладиган енгил конструкцияли иссиқхона, интенсив боғ, токзор, анорзор, гулчилик ва кўчатчилик плантациялари ҳамда резавор мева етиштириш лойиҳаларини амалга ошириш учун йўналтириш тавсия этилсин.
4. Ўзбекистон Республикаси Камбағалликни қисқартириш ва бандлик вазирлиги манфаатдор вазирлик ва идоралар билан биргаликда икки ой муддатда ўзлари қабул қилган норматив-ҳуқуқий ҳужжатларни ушбу қарорга мувофиқлаштирсин.
5. Мазкур қарорнинг бажарилишини назорат қилиш Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг ўринбосари — иқтисодиёт ва молия вазири Ж.А. Қўчқоров ҳамда Ўзбекистон Республикаси камбағалликни қисқартириш ва бандлик вазири Б.Э. Захидов зиммасига юклансин.
Вазирлар Маҳкамасининг 2025 йил 28 мартдаги 191-сон қарорига 1-ИЛОВА
Аҳоли томорқаси ва ижара асосида ажратилган ер майдонларидан самарали фойдаланишни ташкил этиш тартиби тўғрисида
1-боб. Умумий қоидалар
1. Ушбу Низом аҳоли томорқалари ва ижара асосида ажратилган ер майдонларидан самарали фойдаланишни ташкил этиш тартибини белгилайди.
2. Ушбу Низомда қуйидаги асосий тушунчалар қўлланилади:
«маҳалла еттилиги» — маҳалла фуқаролари йигини раиси, ҳоким ёрдамчиси, ёшлар етакчиси, хотин-қизлар фаоли, профилактика инспектори, ижтимоий ходим, солиқ инспекторидан иборат жамоа.
республика штаби — Ўзбекистон Республикаси камбағалликни қисқартириш ва бандлик вазири бошчилигидаги аҳоли томорқалари ва ижара асосида ажратилган ер майдонларидан самарали фойдаланишни ташкил қилиш бўйича штаб;
туман (шаҳар) ҳокимларининг ўринбосарлари бошчилигидаги ишчи гуруҳлар — туман (шаҳар) ҳокимининг молия-иқтисодиёт ва камбағалликни қисқартириш масалалари, қишлоқ ва сув хўжалиги масалалари, капитал қурилиш, коммуникациялар, коммунал хўжалик, экология ва кўкаламзорлаштириш масалалари ҳамда ёшлар бўйича ўринбосарлари бошчилигида аҳоли томорқалари ва ижара асосида ажратилган ер майдонларидан самарали фойдаланишни ташкил этиш бўйича ишчи гуруҳлар;
туман (шаҳар) штаблари — туманлар (шаҳарлар) ҳокими бошчилигидаги аҳоли томорқалари ва ижара асосида ажратилган ер майдонларидан самарали фойдаланиш ишларини мувофиқлаштириш бўйича штаблар;
ҳудудий штаблар — Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши Раисининг ва вилоятлар ҳокимларининг молия-иқтисодиёт ва камбағалликни қисқартириш масалалари бўйича биринчи ўринбосарлари — иқтисодиёт ва молия бош бошқармалари бошлиқлари бошчилигидаги аҳоли томорқалари ва ижара асосида ажратилган ер майдонларидан самарали фойдаланишни ташкил қилиш бўйича штаблар;
2-боб. Аҳоли томорқаси ва ижара асосида ажратилган ер майдонларидан самарали фойдаланишни ташкил қилиш тартиби
3. Аҳоли томорқаси ва ижара асосида ажратилган ер майдонларидан самарали фойдаланишни ташкил қилишга кўмаклашиш мақсадида туманлар (шаҳарлар) ҳокимларининг бошчилик қиладиган, ҳар бир туман (шаҳарда) ушбу Низомга 1 — 4-иловаларга мувофиқ намунавий таркибда ишчи гуруҳлар ташкил этилади ҳамда уларга маҳаллалар тақсимлаб берилади.
4. Маҳаллаларда аҳоли томорқаси ва ижара асосида ажратилган ер майдонларида экиш ишлари «маҳалла еттилиги» ва «маҳалла банкир»лари томонидан ташкил этилади.
5. «Маҳалла еттилиги» ва «маҳалла банкирлари»:
экин ишларини ташкил этиш учун зарур бўлган маблағларга талабни аниқлайди ва молиялаштириш ишларини ташкил этади;
ҳудуднинг иқлим шароити ва аҳолининг деҳқончилик кўникмаларидан келиб чиқиб, йилига 2-3 марта ҳосил олиш имконини берадиган юқори даромадли экин турларини аниқлайди;
аниқланган экин турларидан келиб чиқиб, юқори даромадли экин турларини ер майдонларида экиш бўйича камида 2-3 хил тавсия ишлаб чиқади;
томорқа эгалари ва ижара асосида ер майдонлари олган аҳоли билан учрашади ва аҳолига юқори даромадли экинлар экиш бўйича ишлаб чиқилган тавсияларни, кооперативларга аъзо бўлиб ишлаш имкониятлари, уруғлик ва кўчатлар ҳамда минерал ўғитлар билан таъминлаш (етакчи тадбиркор орқали, банк кредити ёки ўз маблағи ҳисобидан сотиб олиш) ва етиштирилган маҳсулотларни сотиш шартларини тушунтиради;
мини трактор ва мотокультиватор олган аҳолини аниқлаб, улардан кичик гуруҳлар шакллантиради ва хонадонлар талабига кўра, томорқаларни экинга тайёрлайди;
томорқа эгалари ва деҳқон хўжаликлари билан учрашув якунларига кўра, экиладиган экин турлари бўйича таклифларни тасдиқлаш учун маҳалла фуқаролар йиғини кенгашига киритади. Бунда қуйидаги мажбуриятларни назарда тутади:
аҳоли томорқаларига ва ижарага олинган ер участкаларига экиладиган экин турлари (баҳорги, такрорий, тўқсонбости);
томорқа эгалари ва ижарачилар томонидан экин экиш ишлари ва бошқа агротехник тадбирларни ўз вақтида амалга ошириш.
6. Туман (шаҳар) ҳокимларининг ўринбосарлари бошчилигидаги ишчи гуруҳлар:
аҳоли томорқаларига ва ижарага олинган ер майдонларида экиш ишларини ташкил этиш борасида «маҳалла еттилиги»ва «маҳалла банкирлари» фаолиятини мувофиқлаштириб боради;
ишчи гуруҳ таркибига камида 2 нафар етакчи тадбиркорни жалб қилади;
маҳаллаларга борган ҳолда «маҳалла еттилиги», «маҳалла банкирлари», уста деҳқонлар, нуронийлар ва маҳалла фаоллари билан биргаликда аҳоли томорқаси ва ижарага олинган ер майдонларидан самарали фойдаланишни ҳамда юқори даромадли экинлар экиш бўйича тарғибот ва ташвиқот ишларини амалга оширади;
маҳаллаларни қишлоқ хўжалиги маҳсулотларининг муайян турига ихтисослаштириш ҳисобидан юқори даромадли ва экспортбоп маҳсулотларни етиштириш ишларини ташкил этади;
ҳар бир маҳаллага етакчи тадбиркорлар, уста-деҳқонлар ва агрономлар бириктирилишини таъминлайди;
маҳаллага бириктирилган етакчи тадбиркорлар томонидан томорқа эгалари ва ижара асосида ер участкаларини олган аҳолига уруғ ва кўчат, минерал ўғит, кимёвий воситалар етказиб бериш ишларини ташкил этади;
аҳолини томорқа ва ижара ер майдонларидан самарали фойдаланиш бўйича ўқитади.
7. Туман (шаҳар) штаблари:
аҳоли томорқалари ва ижара асосида ажратилган ер майдонларида бажариладиган ишларни мувофиқлаштириб боради;
аҳоли томонидан ижарага олинган ер майдонларида «бир контур — бир маҳсулот» тамойили асосида ташкил этиладиган енгил конструкцияли иссиқхона, интенсив боғ, токзор, анорзор, гулчилик ва кўчатчилик плантациялари ҳамда резавор мевалар етиштириш лойиҳаларини кўриб чиқиб тасдиқлайди;
маҳалла фуқаролар йиғини кенгаши қарори асосида аҳоли томорқалари ва ижарага олинган ер майдонларида экиладиган экинлар жойлашувини ишлаб чиқиб, ҳалқ депутатлари туман (шаҳар) Кенгашига тасдиқлаш учун киритади.
8. Ҳудудий штаблар:
аҳоли томорқалари ва ижара асосида ажратилган ер майдонларида экинлар экиш ва юқори даромадли қишлоқ хўжалиги маҳсулотларини етиштириш бўйича туман (шаҳар) штаблари ва туман (шаҳар) ҳокимларининг ўринбосарлари бошчилигидаги ишчи гуруҳлар фаолиятини мувофиқлаштириб боради;
аҳоли томорқалари ва ижара асосида ажратилган ер майдонларида етакчи тадбиркорлар ёрдамида юқори даромадли, сифатли уруғ ва кўчатларни тизимли етказиб бериш, экин экиш ва ҳар бир томорқадан самарали фойдаланиш ишларини ташкил этади;
сув таъминоти оғир бўлган маҳаллаларда суғориш тармоқларини яхшилаш орқали маҳаллалар ихтисослашуви даражасини чуқурлаштириш бўйича амалий чора-тадбирларни амалга оширади;
Қорақалпоғистон Республикаси, вилоятлар, туман (шаҳар) ташкилотларидан оғир маҳаллаларга бириктирилган раҳбарлар ва уларнинг ўринбосарлари тегишли маҳаллага чиққан ҳолда, белгиланган вазифаларни бажаришда келиб чиқадиган муаммоларни тезкор бартараф этиш чораларини кўриб боради.
9. Республика штаби:
тизимли равишда жойларга чиққан ҳолда ҳудудий ва туман (шаҳар) штаблари фаолиятини мувофиқлаштириб боради;
аҳоли томорқалари ва ижара асосида ажратилган ер майдонларида қишлоқ хўжалиги маҳсулотларини етиштириш режа-графигини ишлаб чиқади ва тасдиқлайди;
республика даражасида юзага келадиган муаммоларни муҳокама қилади ва уларни ечими бўйича таклифлар ишлаб чиқади;
аҳоли томорқалари ва ижарага олинган ер майдонларидан самарали фойдаланишни етарлича ташкил этмаган масъулларга нисбатан белгиланган тартибда чоралар кўриб боради;
3-боб. Самарасиз фойдаланилаётган аҳоли томорқалари ва ижарага олинган ер майдонларида экиш ишларини ташкил қилиш тартиби
10. Аввалги йилларда кам даромадли экин экилган аҳоли томорқалари ва ижарага олинган ер майдонларида экиш ишлари қуйидаги тартибда ташкил этилади:
кооперация асосида экиш ишлари учун уруғлик, кўчатлар, минерал ўғитлар ва кимёвий воситалар шартнома асосида етиштирилган маҳсулотни сотиб олишда ҳисоб-китоб қилиш шарти билан етакчи тадбиркор томонидан етказиб берилади;
контурга тажрибали уста-деҳқонлар бириктирилади ҳамда уларга юқори даромадли экин етиштириш тажрибасини ўргатганлиги учун грантлар ажратилади.
11. Ижара ер майдонларида деҳқон хўжалиги томонидан экиш ишлари амалга оширилмаганда (форс-мажор ҳолатлари бундан мустасно) туман (шаҳар) штаблари томонидан ер майдонини иккиламчи ижарага бериш чоралари кўрилади. Бунда тижорат банклари, туман (шаҳар) камбағалликни қисқартириш ва бандлик бўлимлари томонидан:
камида 40 гектар ер участкасида «бир контур — бир маҳсулот» тамойили асосида юқори даромадли ва экспортбоп қишлоқ хўжалиги маҳсулотларини етиштириш бўйича намунавий лойиҳалар амалга оширилади;
қолган контурлардаги ижарага олинган ер участкаларида маҳсулот етиштиришни ташкил этиш учун ишчи гуруҳларга етакчи тадбиркорларни жалб қилган ҳолда лойиҳалар амалга оширишда кўмаклашилади.
12. «Маҳалла еттилиги» хулосасига асосан аҳоли томорқалари ва ижарага олинган ер майдонларига экин экмаган ёки самарасиз фойдаланаётган шахсларга нисбатан қуйидаги таъсирчан чоралар кўрилади:
томорқа ер эгалари ва деҳқон хўжаликларига давлат дастурлари доирасидаги имтиёзли кредитлар берилмайди;
«Online mahalla» электрон платформаси маълумотлари асосида экин экилмаганлиги аниқланган йил учун ер солиғи ставкаси уч карра миқдорида ҳисобланади.
4-боб. Якунловчи қоидалар
13. Аҳоли томорқалари ва ижара ҳуқуқи асосида ажратилган ер майдонларида экин экилиши устидан назорат:
маҳалла даражасида — «маҳалла еттилиги» ва «маҳалла банкири»;
туман даражасида — туман (шаҳар) штаблари ҳамда туман (шаҳар) ҳокимларининг тегишлилиги бўйича ўринбосарлари бошчилигидаги ишчи гуруҳлар;
ҳудуд даражасида — Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши Раисининг ҳамда вилоятлар ҳокимларининг молия-иқтисодиёт ва камбағалликни қисқартириш масалалари бўйича биринчи ўринбосарлари — Қорақалпоғистон Республикаси иқтисодиёт ва молия вазири, вилоятлар иқтисодиёт ва молия бош бошқармалари бошлиқлари бошчилигидаги ишчи гуруҳлар томонидан амалга оширилади.
14. Ушбу Низом талаблари бузилишида айбдор бўлган шахслар қонунчилик ҳужжатларига мувофиқ жавоб берадилар.
Аҳоли томорқаси ва ижара асосида ажратилган ер участкаларидан самарали фойдаланишни ташкил этиш тартиби тўғрисидаги низомга 1-ИЛОВА
Туман (шаҳар) ҳокимининг молия — иқтисодиёт ва камбағалликни қисқартириш масалалари бўйича биринчи ўринбосари — иқтисодиёт ва молия бўлими бошлиғи бошчилик қиладиган аҳоли томорқалари ва ижара асосида ажратилган ер майдонларидан самарали фойдаланишни ташкил этиш бўйича ишчи гуруҳнинг
1. Лавозимига кўра — туман (шаҳар) ҳокимининг молия-иқтисодиёт ва камбағалликни қисқартириш масалалари бўйича биринчи ўринбосари — иқтисодиёт ва молия бўлими бошлиғи, ишчи гуруҳ раҳбари 2. Лавозимига кўра — туман (шаҳар) камбағалликни қисқартириш ва бандлик бўлими бошлиғи, ишчи гуруҳ раҳбари ўринбосари 3. Лавозимига кўра — тижорат банки туман (шаҳар) филиали бошқарувчиси 4. Лавозимига кўра — туман (шаҳар) «Сув етказиб бериш хизмати» давлат муассасаси масъул ходими 5. Лавозимига кўра — Давлат кадастрлар палатаси туман (шаҳар) филиали масъул ходими 6. Лавозимига кўра — туман (шаҳар) иқтисодиёт ва молия бўлими масъул ходими 7. Лавозимига кўра — туман (шаҳар) қишлоқ хўжалиги бўлими масъул ходими
Аҳоли томорқаси ва ижара асосида ажратилган ер участкаларидан самарали фойдаланишни ташкил этиш тартиби тўғрисидаги низомга 2-ИЛОВА
Туман (шаҳар) ҳокимининг қишлоқ ва сув хўжалиги масалалари бўйича ўринбосари — қишлоқ хўжалиги бўлими бошлиғи бошчилик қиладиган аҳоли томорқалари ва ижара асосида ажратилган ер майдонларидан самарали фойдаланишни ташкил этиш бўйича ишчи гуруҳнинг
1. Лавозимига кўра — туман (шаҳар) ҳокимининг қишлоқ ва сув хўжалиги масалалари бўйича ўринбосари — қишлоқ хўжалиги бўлими бошлиғи, ишчи гуруҳ раҳбари 2. Лавозимига кўра — Ўзбекистон маҳаллалари уюшмасининг туман (шаҳар) бўлими бошлиғи, ишчи гуруҳ раҳбари ўринбосари 3. Лавозимига кўра — тижорат банки туман (шаҳар) филиали бошқарувчиси 4. Лавозимига кўра — туман (шаҳар) иқтисодиёт ва молия бўлими бошлиғи ўринбосари 5. Лавозимига кўра — туман (шаҳар) «Сув етказиб бериш хизмати» давлат муассасаси масъул ходими 6. Лавозимига кўра — Давлат кадастрлар палатаси туман (шаҳар) филиали масъул ходими 7. Лавозимига кўра — туман (шаҳар) камбағалликни қисқартириш ва бандлик бўлими масъул ходими
Аҳоли томорқаси ва ижара асосида ажратилган ер участкаларидан самарали фойдаланишни ташкил этиш тартиби тўғрисидаги низомга 3-ИЛОВА
Туман (шаҳар) ҳокимининг капитал қурилиш, коммуникациялар ва коммунал хўжалик масалалари бўйича ўринбосари бошчилик қиладиган аҳоли томорқалари ва ижара асосида ажратилган ер майдонларидан самарали фойдаланишни ташкил этиш бўйича ишчи гуруҳнинг
1. Лавозимига кўра — туман (шаҳар) ҳокимининг капитал қурилиш, коммуникациялар, коммунал хўжалик, экология ва кўкаламзорлаштириш масалалари бўйича ўринбосари, ишчи гуруҳ раҳбари 2. Лавозимига кўра — тижорат банки туман (шаҳар) филиали бошқарувчиси, ишчи гуруҳ раҳбари ўринбосари 3. Лавозимига кўра — туман (шаҳар) камбағалликни қисқартириш ва бандлик бўлими масъул ходими 4. Лавозимига кўра — туман (шаҳар) «Сув етказиб бериш хизмати» давлат муассасаси масъул ходими 5. Лавозимига кўра — Давлат кадастрлар палатаси туман (шаҳар) филиали масъул ходими 6. Лавозимига кўра — туман (шаҳар) иқтисодиёт ва молия бўлими масъул ходими 7. Лавозимига кўра — туман (шаҳар) қишлоқ хўжалиги бўлими масъул ходими
Аҳоли томорқаси ва ижара асосида ажратилган ер участкаларидан самарали фойдаланишни ташкил этиш тартиби тўғрисидаги низомга 4-ИЛОВА
Туман (шаҳар) ҳокимининг ёшлар сиёсати, ижтимоий ривожлантириш ва маънавий-маърифий ишлар бўйича ўринбосари бошчилик қиладиган аҳоли томорқалари ва ижара асосида ажратилган ер майдонларидан самарали фойдаланишни ташкил этиш бўйича ишчи гуруҳнинг
1. Лавозимига кўра — туман (шаҳар) ҳокимининг ёшлар сиёсати, ижтимоий ривожлантириш ва маънавий-маърифий ишлар бўйича ўринбосари, ишчи гуруҳ раҳбари 2. Лавозимига кўра — Давлат кадастрлар палатаси туман (шаҳар) филиали раҳбари, ишчи гуруҳ раҳбари ўринбосари 3. Лавозимига кўра — тижорат банки туман (шаҳар) филиали бошқарувчиси 4. Лавозимига кўра — туман (шаҳар) «Сув етказиб бериш хизмати» давлат муассасаси масъул ходими 5. Лавозимига кўра — туман (шаҳар) камбағалликни қисқартириш ва бандлик бўлими масъул ходими 6. Лавозимига кўра — туман (шаҳар) иқтисодиёт ва молия бўлими масъул ходими 7. Лавозимига кўра — туман (шаҳар) қишлоқ хўжалиги бўлими масъул ходими
Вазирлар Маҳкамасининг 2025 йил 28 мартдаги 191-сон қарорига 2-ИЛОВА
Аҳоли томорқаси ва ижара асосида ажратилган ер участкаларидан самарали фойдаланишни ташкил этишни мувофиқлаштириш бўйича республика штаби
1. Б. Захидов — камбағалликни қисқартириш ва бандлик вазири, Республика штаби раҳбари 2. И. Адхамов — Бош прокурор ўринбосари, Республика штаби раҳбари ўринбосари 3. С. Нишанбаев — ички ишлар вазири ўринбосари, Республика штаби раҳбари ўринбосари 4. М. Мирзаев — Солиқ қўмитаси раисининг биринчи ўринбосари, Республика штаби раҳбари ўринбосари 5. К. Куранбаев — Ўзбекистон маҳаллалари уюшмаси раиси 6. И. Норқулов — иқтисодиёт ва молия вазирининг биринчи ўринбосари 7. М. Жураев — камбағалликни қисқартириш ва бандлик вазирининг биринчи ўринбосари 8. Қ. Юлдашев — қишлоқ хўжалиги вазири ўринбосари 9. Р. Қаршиев — сув хўжалиги вазири ўринбосари 10. Н. Сайдуллаев — Марказий банк раисининг биринчи ўринбосари 11. Н. Абдуллаев — Агросаноатни ривожлантириш агентлиги директори 12. Б. Хамраев — Ўсимликлар карантини ва ҳимояси агентлиги директорининг биринчи ўринбосари 13. Лавозимига кўра — Агросаноат мажмуи устидан назорат қилиш инспекцияси бошлиғи ўринбосари 14. М. Мирмақсудов — Кадастр агентлиги директори ўринбосари 15. Н. Сулаймонов — Камбағалликни қисқартириш ва бандлик вазирлиги бошқарма бошлиғи, штаб котиби
Вазирлар Маҳкамасининг 2025 йил 28 мартдаги 191-сон қарорига 3-ИЛОВА
Аҳоли томорқаси ва ижара асосида ажратилган ер майдонларидан самарали фойдаланишни ташкил этишни мувофиқлаштириш бўйича ҳудудий штабнинг
1. Лавозимига кўра — Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши Раисининг ҳамда вилоятлар ҳокимлари нинг молия-иқтисодиёт ва камбағалликни қисқартириш масалалари бўйича биринчи ўринбосарлари — Қорақалпоғистон Республикаси иқтисодиёт ва молия вазири, вилоятлар иқтисодиёт ва молия бош бошқармалари бошлиқлари , штаб раҳбари 2. Лавозимига кўра — Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши Раисининг ва вилоятлар ҳокимларининг қишлоқ ва сув хўжалиги масалалари бўйича ўринбосарлари — Қорақалпоғистон Республикаси қишлоқ хўжалиги вазири, вилоятлар қишлоқ хўжалиги бошқармалари бошлиқлари 3. Лавозимига кўра — Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши Раисининг ва вилоятлар ҳокимларининг капитал қурилиш, коммуникациялар, коммунал хўжалик, экология ва кўкаламзорлаштириш масалалари бўйича ўринбосарлари 4. Лавозимига кўра — Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши Раисининг ва вилоятлар ҳокимларининг ёшлар сиёсати, ижтимоий ривожлантириш ва маънавий-маърифий ишлар бўйича ўринбосарлари 5. Лавозимига кўра — Марказий банкнинг ҳудудий бош бошқармалари бошлиқлари 6. Лавозимига кўра — Агросаноат мажмуи устидан назорат қилиш инспекцияси ҳудудий бошқармалари бошлиқлари 7. Лавозимига кўра — Қорақалпоғистон Республикаси Ўсимликлар карантини ва ҳимояси агентлиги директори ҳамда вилоятлар ўсимликлар карантини ва ҳимояси бошқармалари бошлиқлари 8. Лавозимига кўра — Ўзбекистон маҳаллалари уюшмасининг Қорақалпоғистон Республикаси ва вилоятлар бошқармалари бошлиқлари 9. Лавозимига кўра — Қорақалпоғистон Республикаси ва вилоятлар агросаноатни ривожлантириш бошқармалари бошлиқлари 10. Лавозимига кўра — Кадастр агентлигининг Қорақалпоғистон Республикаси ва вилоятлар бошқармалари бошлиқлари 11. Лавозимига кўра — Қорақалпоғистон Республикаси камбағалликни қисқартириш ва бандлик вазири, вилоятлар камбағалликни қисқартириш ва бандлик бошқармалари бошлиғи, штаб котиби
Вазирлар Маҳкамасининг 2025 йил 28 мартдаги 191-сон қарорига 4-ИЛОВА
Аҳоли томорқаси ва ижара асосида ажратилган ер майдонларидан самарали фойдаланишни ташкил этишни мувофиқлаштириш бўйича туман (шаҳар) штабнинг
1. Лавозимига кўра — туман (шаҳар) ҳокими, штаб раҳбари 2. Лавозимига кўра — туман (шаҳар) ҳокимининг молия-иқтисодиёт ва камбағалликни қисқартириш масалалари бўйича биринчи ўринбосари — иқтисодиёт ва молия бўлими бошлиғи 3. Лавозимига кўра — туман (шаҳар) ҳокимининг қишлоқ ва сув хўжалиги масалалари бўйича ўринбосари — туман (шаҳар) қишлоқ хўжалиги бўлими бошлиғи 4. Лавозимига кўра — туман (шаҳар) ҳокимининг капитал қурилиш, коммуникациялар, коммунал хўжалик, экология ва кўкаламзорлаштириш масалалари бўйича ўринбосари 5. Лавозимига кўра — туман (шаҳар) ҳокимининг ёшлар сиёсати, ижтимоий ривожлантириш ва маънавий-маърифий ишлар бўйича ўринбосари 6. Лавозимига кўра — Ўзбекистон маҳаллалари уюшмасининг туман (шаҳар) бўлинмаси бошлиғи 7. Лавозимига кўра — Ёшлар ишлари агентлиги туман (шаҳар) бўлим бошлиғи 8. Лавозимига кўра — тижорат банки туман (шаҳар) филиаллари бошқарувчилари 9. Лавозимига кўра — Савдо-саноат палатасининг туман (шаҳар) бўлинмаси бошлиғи 10. Лавозимига кўра — Давлат кадастрлар палатаси туман (шаҳар) филиали бошлиғи 11. Лавозимига кўра — туман (шаҳар) камбағалликни қисқартириш ва бандлик бўлими бошлиғи, штаб котиби
Ўзбекистон Республикасининг Бош вазири А. АРИПОВ
Тошкент ш.,
2025 йил 28 март,
191-сон
Oʻzbekiston Respublikasi Vazirlar Mahkamasining
qarori
NIZOM
NAMUNAVIY TARKIBI
NAMUNAVIY TARKIBI
NAMUNAVIY TARKIBI
NAMUNAVIY TARKIBI
TARKIBI
NAMUNAVIY TARKIBI
NAMUNAVIY TARKIBI
Aholi tomorqalari va dehqon xoʻjaliklari yer maydonlaridan samarali foydalanishning qoʻshimcha chora-tadbirlari toʻgʻrisida
Oʻzbekiston Respublikasi Prezidentining “Tomorqa yer egalari va dehqon xoʻjaliklari faoliyatida zamonaviy tashkiliy tizimni joriy qilish va moliyaviy qoʻllab-quvvatlashning qoʻshimcha chora-tadbirlari toʻgʻrisida” 2025-yil 14-fevraldagi PF-22-son Farmoni ijrosini taʼminlash maqsadida Vazirlar Mahkamasi qaror qiladi:
1. Quyidagilar:
Aholi tomorqasi va ijara asosida ajratilgan yer maydonlaridan samarali foydalanishni tashkil etish tartibi toʻgʻrisidagi nizom 1-ilovaga muvofiq;
Aholi tomorqasi va ijara asosida ajratilgan yer maydonlaridan samarali foydalanishni tashkil etishni muvofiqlashtirish boʻyicha respublika shtabi tarkibi va hududiy shtablarning namunaviy tarkibi 2 — 4-ilovalarga muvofiq tasdiqlansin.
2. Oʻzbekiston Respublikasi Kambagʻallikni qisqartirish va bandlik vazirligi:
a) aholi tomorqalarining yer maydonlarini xatlovdan oʻtkazish va ularda yetishtiriladigan qishloq xoʻjaligi mahsulotlarining hisobini yuritish yoʻnalishida:
bir oy muddatda “Online mahalla” elektron platformasida dehqon xoʻjaliklari va aholi tomorqasidagi mavjud yer maydonlari toʻgʻrisidagi maʼlumotlarni Oʻzbekiston Respublikasi Iqtisodiyot va moliya vazirligi huzuridagi Kadastr agentligining axborot tizimlaridagi maʼlumotlar asosida onlayn rejimda shakllantirsin;
Oʻzbekiston Respublikasi Iqtisodiyot va moliya vazirligi huzuridagi Kadastr agentligi, Vazirlar Mahkamasi huzuridagi Agrosanoat majmui ustidan nazorat qilish inspeksiyasi, Raqamli texnologiyalar vazirligi huzuridagi Kosmik tadqiqotlar va texnologiyalar agentligi hamda Bosh prokuratura bilan birgalikda 2025-yil 1-iyunga qadar aholi tomorqalarining yer maydonlari toʻliq xatlovdan oʻtkazilishini yakunlab, ularning alohida hisobi yuritilishini yoʻlga qoʻysin;
ikki oy muddatda aholi tomorqasi va ijara asosida ajratilgan yer maydonlarida qishloq xoʻjaligi mahsulotlarining hisobini yuritish uchun “Online mahalla” platformasida maʼlumotlar bazasi yaratilishini hamda mahallada tadbirkorlikni rivojlantirish, aholining bandligini taʼminlash va kambagʻallikni qisqartirish masalalari boʻyicha tuman (shahar) hokimining yordamchilari tomonidan tizimli ravishda maʼlumotlarning yangilab borilishini va monitoringi yuritilishini taʼminlasin;
b) mahallalarning muayyan turdagi qishloq xoʻjaligi mahsulotlariga ixtisoslashuvini chuqurlashtirish yoʻnalishida:
tomorqa yer egalari va dehqon xoʻjaliklari faoliyatini rivojlantirish va qishloq xoʻjaligi mahsulotlari ishlab chiqarishni kengaytirish boʻyicha kengash (keyingi oʻrinlarda — Kengash), tijorat banklari hamda Qoraqalpogʻiston Respublikasi Vazirlar Kengashi va viloyatlar hokimliklari bilan birgalikda ikki oy muddatda mahallalarni qishloq xoʻjaligi mahsulotlarining muayyan turiga ixtisoslashtirish hisobidan dastlabki bosqichda 100 ta namunali mahalla, kelgusida ularning sonini 500 taga yetkazish boʻyicha reja-grafikni tasdiqlasin;
namunali mahallalar joylashadigan tuman (shahar)lardagi aholi tomorqalari va ijaraga berilgan yer maydonlarining 75 foizini bosqichma-bosqich bir xil turdagi yuqori daromadli mahsulotlar yetishtirish uchun qamrab olsin;
v) mahallalarda har bir aholi tomorqasi va ijara asosida ajratilgan yer maydonlaridan samarali foydalanish yoʻnalishida:
2025-yil 10-aprelga qadar hududiy va tuman shtablari bilan birgalikda mahallalarga tajribali agronom va yetakchi tadbirkorlarni jalb qilgan holda, ekiladigan ekin turlari va mahsulotlarni yetishtirish reja grafigini tasdiqlasin;
tijorat banklari va yetakchi tadbirkorlar yordamida mahsulotlarni yetishtirish, saqlash, saralash, qadoqlash va yetkazib berish bilan bogʻliq maqsadlarga moliyaviy koʻmaklashsin;
2025-yil 20-aprelga qadar aholi tomorqasi va ijara asosida ajratilgan yer maydonlarida yetakchi tadbirkorlar yordamida yuqori daromadli, sifatli urugʻ va koʻchatlarni tizimli yetkazib berish, ekish va har bir tomorqadan samarali foydalanishni tashkil etsin;
2025-yil 1-mayga qadar xalqaro moliya institutlari va xorijiy hukumat moliya tashkilotlarining grantlar va kreditlari hisobidan mahallalarda amalga oshiriladigan “yashil” va resurs tejamkor loyihalarning manzilli roʻyxatini shakllantirsin;
yetakchi tadbirkorlar, agronomlar, xorijiy va mahalliy mutaxassislarni jalb qilgan holda, bir hafta muddatda tomorqa egalarini yil davomida oʻqitish reja grafigini tasdiqlasin va joylarda oʻqitishni tashkil etsin;
g) suv taʼminoti ogʻir boʻlgan mahallalarda sugʻorish tarmoqlarini yaxshilash orqali tomorqalarda bir xil turdagi mahsulot yetishtirishni taʼminlash yoʻnalishida:
874 ta mahallada sugʻorish tarmoqlarini yaxshilash orqali ushbu mahallalar ixtisoslashuvi darajasini chuqurlashtirish boʻyicha amaliy chora-tadbirlarni amalga oshirsin hamda aholi tomorqalarida ixtisoslashuv asosida mahsulot yetishtirishni tashkil etsin.
Bunda, mahallalarga biriktirilgan respublika darajasidagi rahbarlar va ularning oʻrinbosarlari har oyda kamida bir marta biriktirilgan mahallaga chiqqan holda, belgilangan vazifalarni ijro etishda kelib chiqadigan muammolarni tezkor bartaraf etish choralarini koʻrib borsin;
d) aholi tomorqasi va ijara asosida ajratilgan yer maydonlarida yetishtirilgan mahsulotlarni sotishga koʻmaklashish yoʻnalishida:
Oʻzbekiston Respublikasi Investitsiyalar, sanoat va savdo vazirligi hamda Savdo-sanoat palatasi bilan birgalikda tashqi bozorlarni doimiy oʻrganib borish asosida talab yuqori boʻlgan qishloq xoʻjaligi mahsulotlarini yetkazib berish boʻyicha tavsiyalarni ishlab chiqsin hamda har oyning 10-sanasiga qadar maʼlumotlarni “Online mahalla” platformasiga joylashtirib borsin;
Oʻzbekiston Respublikasi Qishloq xoʻjaligi vazirligi huzuridagi Oʻsimliklar karantini va himoyasi agentligi bilan birgalikda bir oy muddatda qishloq xoʻjaligi mahsulotlarini tashqi bozorlarga olib chiqish uchun karantin ruxsatnomalari va fitosanitar sertifikatlarini rasmiylashtirishga doimiy koʻmaklashib borish tizimini joriy etsin.
3. Oʻzbekiston Respublikasi Kambagʻallikni qisqartirish va bandlik vazirligi Markaziy bank hamda tijorat banklari bilan birgalikda “bir kontur — bir mahsulot” tamoyili asosida:
yengil konstruksiyali issiqxona, intensiv bogʻ, tokzor, anorzor, gulchilik va koʻchatchilik plantatsiyalarini yaratish hamda rezavor meva yetishtirish boʻyicha namunaviy loyihalar doirasida yuqori daromadli va eksportbop qishloq xoʻjaligi mahsulotlarini yetishtirish, shuningdek, har bir gektar yer maydonidan kamida 100 mln soʻm daromad olish;
aholiga bosqichma-bosqich ijaraga berilgan jami 150 ming gektar yer maydonlarida bir xil turdagi qishloq xoʻjaligi mahsulotlari yetishtirishni yoʻlga qoʻyish choralarini koʻrsin.
Oʻzbekiston Respublikasi Markaziy banki va tijorat banklariga “Oilaviy tadbirkorlik dasturlari” doirasida hamda Vazirlar Mahkamasining “Qishloq xoʻjaligi mahsulotlari ishlab chiqaruvchilarini davlat tomonidan moliyaviy qoʻllab-quvvatlashni tashkil etish toʻgʻrisida” 2021-yil 11-martdagi 130-son qaroriga asosan ajratiladigan kreditlarni ustuvor ravishda ijara asosida ajratilgan yer maydonlarida “bir kontur — bir mahsulot” tamoyili asosida tashkil etiladigan yengil konstruksiyali issiqxona, intensiv bogʻ, tokzor, anorzor, gulchilik va koʻchatchilik plantatsiyalari hamda rezavor meva yetishtirish loyihalarini amalga oshirish uchun yoʻnaltirish tavsiya etilsin.
4. Oʻzbekiston Respublikasi Kambagʻallikni qisqartirish va bandlik vazirligi manfaatdor vazirlik va idoralar bilan birgalikda ikki oy muddatda oʻzlari qabul qilgan normativ-huquqiy hujjatlarni ushbu qarorga muvofiqlashtirsin.
5. Mazkur qarorning bajarilishini nazorat qilish Oʻzbekiston Respublikasi Bosh vazirining oʻrinbosari — iqtisodiyot va moliya vaziri J.A. Qoʻchqorov hamda Oʻzbekiston Respublikasi kambagʻallikni qisqartirish va bandlik vaziri B.E. Zaxidov zimmasiga yuklansin.
Vazirlar Mahkamasining 2025-yil 28-martdagi 191-son qaroriga 1-ILOVA
Aholi tomorqasi va ijara asosida ajratilgan yer maydonlaridan samarali foydalanishni tashkil etish tartibi toʻgʻrisida
1-bob. Umumiy qoidalar
1. Ushbu Nizom aholi tomorqalari va ijara asosida ajratilgan yer maydonlaridan samarali foydalanishni tashkil etish tartibini belgilaydi.
2. Ushbu Nizomda quyidagi asosiy tushunchalar qoʻllaniladi:
“mahalla yettiligi” — mahalla fuqarolari yigini raisi, hokim yordamchisi, yoshlar yetakchisi, xotin-qizlar faoli, profilaktika inspektori, ijtimoiy xodim, soliq inspektoridan iborat jamoa.
respublika shtabi — Oʻzbekiston Respublikasi kambagʻallikni qisqartirish va bandlik vaziri boshchiligidagi aholi tomorqalari va ijara asosida ajratilgan yer maydonlaridan samarali foydalanishni tashkil qilish boʻyicha shtab;
tuman (shahar) hokimlarining oʻrinbosarlari boshchiligidagi ishchi guruhlar — tuman (shahar) hokimining moliya-iqtisodiyot va kambagʻallikni qisqartirish masalalari, qishloq va suv xoʻjaligi masalalari, kapital qurilish, kommunikatsiyalar, kommunal xoʻjalik, ekologiya va koʻkalamzorlashtirish masalalari hamda yoshlar boʻyicha oʻrinbosarlari boshchiligida aholi tomorqalari va ijara asosida ajratilgan yer maydonlaridan samarali foydalanishni tashkil etish boʻyicha ishchi guruhlar;
tuman (shahar) shtablari — tumanlar (shaharlar) hokimi boshchiligidagi aholi tomorqalari va ijara asosida ajratilgan yer maydonlaridan samarali foydalanish ishlarini muvofiqlashtirish boʻyicha shtablar;
hududiy shtablar — Qoraqalpogʻiston Respublikasi Vazirlar Kengashi Raisining va viloyatlar hokimlarining moliya-iqtisodiyot va kambagʻallikni qisqartirish masalalari boʻyicha birinchi oʻrinbosarlari — iqtisodiyot va moliya bosh boshqarmalari boshliqlari boshchiligidagi aholi tomorqalari va ijara asosida ajratilgan yer maydonlaridan samarali foydalanishni tashkil qilish boʻyicha shtablar;
2-bob. Aholi tomorqasi va ijara asosida ajratilgan yer maydonlaridan samarali foydalanishni tashkil qilish tartibi
3. Aholi tomorqasi va ijara asosida ajratilgan yer maydonlaridan samarali foydalanishni tashkil qilishga koʻmaklashish maqsadida tumanlar (shaharlar) hokimlarining boshchilik qiladigan, har bir tuman (shaharda) ushbu Nizomga 1 — 4-ilovalarga muvofiq namunaviy tarkibda ishchi guruhlar tashkil etiladi hamda ularga mahallalar taqsimlab beriladi.
4. Mahallalarda aholi tomorqasi va ijara asosida ajratilgan yer maydonlarida ekish ishlari “mahalla yettiligi” va “mahalla bankir”lari tomonidan tashkil etiladi.
5. “Mahalla yettiligi” va “mahalla bankirlari”:
ekin ishlarini tashkil etish uchun zarur boʻlgan mablagʻlarga talabni aniqlaydi va moliyalashtirish ishlarini tashkil etadi;
hududning iqlim sharoiti va aholining dehqonchilik koʻnikmalaridan kelib chiqib, yiliga 2-3-marta hosil olish imkonini beradigan yuqori daromadli ekin turlarini aniqlaydi;
aniqlangan ekin turlaridan kelib chiqib, yuqori daromadli ekin turlarini yer maydonlarida ekish boʻyicha kamida 2-3 xil tavsiya ishlab chiqadi;
tomorqa egalari va ijara asosida yer maydonlari olgan aholi bilan uchrashadi va aholiga yuqori daromadli ekinlar ekish boʻyicha ishlab chiqilgan tavsiyalarni, kooperativlarga aʼzo boʻlib ishlash imkoniyatlari, urugʻlik va koʻchatlar hamda mineral oʻgʻitlar bilan taʼminlash (yetakchi tadbirkor orqali, bank krediti yoki oʻz mablagʻi hisobidan sotib olish) va yetishtirilgan mahsulotlarni sotish shartlarini tushuntiradi;
mini traktor va motokultivator olgan aholini aniqlab, ulardan kichik guruhlar shakllantiradi va xonadonlar talabiga koʻra, tomorqalarni ekinga tayyorlaydi;
tomorqa egalari va dehqon xoʻjaliklari bilan uchrashuv yakunlariga koʻra, ekiladigan ekin turlari boʻyicha takliflarni tasdiqlash uchun mahalla fuqarolar yigʻini kengashiga kiritadi. Bunda quyidagi majburiyatlarni nazarda tutadi:
aholi tomorqalariga va ijaraga olingan yer uchastkalariga ekiladigan ekin turlari (bahorgi, takroriy, toʻqsonbosti);
tomorqa egalari va ijarachilar tomonidan ekin ekish ishlari va boshqa agrotexnik tadbirlarni oʻz vaqtida amalga oshirish.
6. Tuman (shahar) hokimlarining oʻrinbosarlari boshchiligidagi ishchi guruhlar:
aholi tomorqalariga va ijaraga olingan yer maydonlarida ekish ishlarini tashkil etish borasida “mahalla yettiligi”va “mahalla bankirlari” faoliyatini muvofiqlashtirib boradi;
ishchi guruh tarkibiga kamida 2 nafar yetakchi tadbirkorni jalb qiladi;
mahallalarga borgan holda “mahalla yettiligi”, “mahalla bankirlari”, usta dehqonlar, nuroniylar va mahalla faollari bilan birgalikda aholi tomorqasi va ijaraga olingan yer maydonlaridan samarali foydalanishni hamda yuqori daromadli ekinlar ekish boʻyicha targʻibot va tashviqot ishlarini amalga oshiradi;
mahallalarni qishloq xoʻjaligi mahsulotlarining muayyan turiga ixtisoslashtirish hisobidan yuqori daromadli va eksportbop mahsulotlarni yetishtirish ishlarini tashkil etadi;
har bir mahallaga yetakchi tadbirkorlar, usta-dehqonlar va agronomlar biriktirilishini taʼminlaydi;
mahallaga biriktirilgan yetakchi tadbirkorlar tomonidan tomorqa egalari va ijara asosida yer uchastkalarini olgan aholiga urugʻ va koʻchat, mineral oʻgʻit, kimyoviy vositalar yetkazib berish ishlarini tashkil etadi;
aholini tomorqa va ijara yer maydonlaridan samarali foydalanish boʻyicha oʻqitadi.
7. Tuman (shahar) shtablari:
aholi tomorqalari va ijara asosida ajratilgan yer maydonlarida bajariladigan ishlarni muvofiqlashtirib boradi;
aholi tomonidan ijaraga olingan yer maydonlarida “bir kontur — bir mahsulot” tamoyili asosida tashkil etiladigan yengil konstruksiyali issiqxona, intensiv bogʻ, tokzor, anorzor, gulchilik va koʻchatchilik plantatsiyalari hamda rezavor mevalar yetishtirish loyihalarini koʻrib chiqib tasdiqlaydi;
mahalla fuqarolar yigʻini kengashi qarori asosida aholi tomorqalari va ijaraga olingan yer maydonlarida ekiladigan ekinlar joylashuvini ishlab chiqib, halq deputatlari tuman (shahar) Kengashiga tasdiqlash uchun kiritadi.
8. Hududiy shtablar:
aholi tomorqalari va ijara asosida ajratilgan yer maydonlarida ekinlar ekish va yuqori daromadli qishloq xoʻjaligi mahsulotlarini yetishtirish boʻyicha tuman (shahar) shtablari va tuman (shahar) hokimlarining oʻrinbosarlari boshchiligidagi ishchi guruhlar faoliyatini muvofiqlashtirib boradi;
aholi tomorqalari va ijara asosida ajratilgan yer maydonlarida yetakchi tadbirkorlar yordamida yuqori daromadli, sifatli urugʻ va koʻchatlarni tizimli yetkazib berish, ekin ekish va har bir tomorqadan samarali foydalanish ishlarini tashkil etadi;
suv taʼminoti ogʻir boʻlgan mahallalarda sugʻorish tarmoqlarini yaxshilash orqali mahallalar ixtisoslashuvi darajasini chuqurlashtirish boʻyicha amaliy chora-tadbirlarni amalga oshiradi;
Qoraqalpogʻiston Respublikasi, viloyatlar, tuman (shahar) tashkilotlaridan ogʻir mahallalarga biriktirilgan rahbarlar va ularning oʻrinbosarlari tegishli mahallaga chiqqan holda, belgilangan vazifalarni bajarishda kelib chiqadigan muammolarni tezkor bartaraf etish choralarini koʻrib boradi.
9. Respublika shtabi:
tizimli ravishda joylarga chiqqan holda hududiy va tuman (shahar) shtablari faoliyatini muvofiqlashtirib boradi;
aholi tomorqalari va ijara asosida ajratilgan yer maydonlarida qishloq xoʻjaligi mahsulotlarini yetishtirish reja-grafigini ishlab chiqadi va tasdiqlaydi;
respublika darajasida yuzaga keladigan muammolarni muhokama qiladi va ularni yechimi boʻyicha takliflar ishlab chiqadi;
aholi tomorqalari va ijaraga olingan yer maydonlaridan samarali foydalanishni yetarlicha tashkil etmagan masʼullarga nisbatan belgilangan tartibda choralar koʻrib boradi;
3-bob. Samarasiz foydalanilayotgan aholi tomorqalari va ijaraga olingan yer maydonlarida ekish ishlarini tashkil qilish tartibi
10. Avvalgi yillarda kam daromadli ekin ekilgan aholi tomorqalari va ijaraga olingan yer maydonlarida ekish ishlari quyidagi tartibda tashkil etiladi:
kooperatsiya asosida ekish ishlari uchun urugʻlik, koʻchatlar, mineral oʻgʻitlar va kimyoviy vositalar shartnoma asosida yetishtirilgan mahsulotni sotib olishda hisob-kitob qilish sharti bilan yetakchi tadbirkor tomonidan yetkazib beriladi;
konturga tajribali usta-dehqonlar biriktiriladi hamda ularga yuqori daromadli ekin yetishtirish tajribasini oʻrgatganligi uchun grantlar ajratiladi.
11. Ijara yer maydonlarida dehqon xoʻjaligi tomonidan ekish ishlari amalga oshirilmaganda (fors-major holatlari bundan mustasno) tuman (shahar) shtablari tomonidan yer maydonini ikkilamchi ijaraga berish choralari koʻriladi. Bunda tijorat banklari, tuman (shahar) kambagʻallikni qisqartirish va bandlik boʻlimlari tomonidan:
kamida 40 gektar yer uchastkasida “bir kontur — bir mahsulot” tamoyili asosida yuqori daromadli va eksportbop qishloq xoʻjaligi mahsulotlarini yetishtirish boʻyicha namunaviy loyihalar amalga oshiriladi;
qolgan konturlardagi ijaraga olingan yer uchastkalarida mahsulot yetishtirishni tashkil etish uchun ishchi guruhlarga yetakchi tadbirkorlarni jalb qilgan holda loyihalar amalga oshirishda koʻmaklashiladi.
12. “Mahalla yettiligi” xulosasiga asosan aholi tomorqalari va ijaraga olingan yer maydonlariga ekin ekmagan yoki samarasiz foydalanayotgan shaxslarga nisbatan quyidagi taʼsirchan choralar koʻriladi:
tomorqa yer egalari va dehqon xoʻjaliklariga davlat dasturlari doirasidagi imtiyozli kreditlar berilmaydi;
“Online mahalla” elektron platformasi maʼlumotlari asosida ekin ekilmaganligi aniqlangan yil uchun yer soligʻi stavkasi uch karra miqdorida hisoblanadi.
4-bob. Yakunlovchi qoidalar
13. Aholi tomorqalari va ijara huquqi asosida ajratilgan yer maydonlarida ekin ekilishi ustidan nazorat:
mahalla darajasida — “mahalla yettiligi” va “mahalla bankiri”;
tuman darajasida — tuman (shahar) shtablari hamda tuman (shahar) hokimlarining tegishliligi boʻyicha oʻrinbosarlari boshchiligidagi ishchi guruhlar;
hudud darajasida — Qoraqalpogʻiston Respublikasi Vazirlar Kengashi Raisining hamda viloyatlar hokimlarining moliya-iqtisodiyot va kambagʻallikni qisqartirish masalalari boʻyicha birinchi oʻrinbosarlari — Qoraqalpogʻiston Respublikasi iqtisodiyot va moliya vaziri, viloyatlar iqtisodiyot va moliya bosh boshqarmalari boshliqlari boshchiligidagi ishchi guruhlar tomonidan amalga oshiriladi.
14. Ushbu Nizom talablari buzilishida aybdor boʻlgan shaxslar qonunchilik hujjatlariga muvofiq javob beradilar.
Aholi tomorqasi va ijara asosida ajratilgan yer uchastkalaridan samarali foydalanishni tashkil etish tartibi toʻgʻrisidagi nizomga 1-ILOVA
Tuman (shahar) hokimining moliya — iqtisodiyot va kambagʻallikni qisqartirish masalalari boʻyicha birinchi oʻrinbosari — iqtisodiyot va moliya boʻlimi boshligʻi boshchilik qiladigan aholi tomorqalari va ijara asosida ajratilgan yer maydonlaridan samarali foydalanishni tashkil etish boʻyicha ishchi guruhning
1. Lavozimiga koʻra — tuman (shahar) hokimining moliya-iqtisodiyot va kambagʻallikni qisqartirish masalalari boʻyicha birinchi oʻrinbosari — iqtisodiyot va moliya boʻlimi boshligʻi, ishchi guruh rahbari 2. Lavozimiga koʻra — tuman (shahar) kambagʻallikni qisqartirish va bandlik boʻlimi boshligʻi, ishchi guruh rahbari oʻrinbosari 3. Lavozimiga koʻra — tijorat banki tuman (shahar) filiali boshqaruvchisi 4. Lavozimiga koʻra — tuman (shahar) “Suv yetkazib berish xizmati” davlat muassasasi masʼul xodimi 5. Lavozimiga koʻra — Davlat kadastrlar palatasi tuman (shahar) filiali masʼul xodimi 6. Lavozimiga koʻra — tuman (shahar) iqtisodiyot va moliya boʻlimi masʼul xodimi 7. Lavozimiga koʻra — tuman (shahar) qishloq xoʻjaligi boʻlimi masʼul xodimi
Aholi tomorqasi va ijara asosida ajratilgan yer uchastkalaridan samarali foydalanishni tashkil etish tartibi toʻgʻrisidagi nizomga 2-ILOVA
Tuman (shahar) hokimining qishloq va suv xoʻjaligi masalalari boʻyicha oʻrinbosari — qishloq xoʻjaligi boʻlimi boshligʻi boshchilik qiladigan aholi tomorqalari va ijara asosida ajratilgan yer maydonlaridan samarali foydalanishni tashkil etish boʻyicha ishchi guruhning
1. Lavozimiga koʻra — tuman (shahar) hokimining qishloq va suv xoʻjaligi masalalari boʻyicha oʻrinbosari — qishloq xoʻjaligi boʻlimi boshligʻi, ishchi guruh rahbari 2. Lavozimiga koʻra — Oʻzbekiston mahallalari uyushmasining tuman (shahar) boʻlimi boshligʻi, ishchi guruh rahbari oʻrinbosari 3. Lavozimiga koʻra — tijorat banki tuman (shahar) filiali boshqaruvchisi 4. Lavozimiga koʻra — tuman (shahar) iqtisodiyot va moliya boʻlimi boshligʻi oʻrinbosari 5. Lavozimiga koʻra — tuman (shahar) “Suv yetkazib berish xizmati” davlat muassasasi masʼul xodimi 6. Lavozimiga koʻra — Davlat kadastrlar palatasi tuman (shahar) filiali masʼul xodimi 7. Lavozimiga koʻra — tuman (shahar) kambagʻallikni qisqartirish va bandlik boʻlimi masʼul xodimi
Aholi tomorqasi va ijara asosida ajratilgan yer uchastkalaridan samarali foydalanishni tashkil etish tartibi toʻgʻrisidagi nizomga 3-ILOVA
Tuman (shahar) hokimining kapital qurilish, kommunikatsiyalar va kommunal xoʻjalik masalalari boʻyicha oʻrinbosari boshchilik qiladigan aholi tomorqalari va ijara asosida ajratilgan yer maydonlaridan samarali foydalanishni tashkil etish boʻyicha ishchi guruhning
1. Lavozimiga koʻra — tuman (shahar) hokimining kapital qurilish, kommunikatsiyalar, kommunal xoʻjalik, ekologiya va koʻkalamzorlashtirish masalalari boʻyicha oʻrinbosari, ishchi guruh rahbari 2. Lavozimiga koʻra — tijorat banki tuman (shahar) filiali boshqaruvchisi, ishchi guruh rahbari oʻrinbosari 3. Lavozimiga koʻra — tuman (shahar) kambagʻallikni qisqartirish va bandlik boʻlimi masʼul xodimi 4. Lavozimiga koʻra — tuman (shahar) “Suv yetkazib berish xizmati” davlat muassasasi masʼul xodimi 5. Lavozimiga koʻra — Davlat kadastrlar palatasi tuman (shahar) filiali masʼul xodimi 6. Lavozimiga koʻra — tuman (shahar) iqtisodiyot va moliya boʻlimi masʼul xodimi 7. Lavozimiga koʻra — tuman (shahar) qishloq xoʻjaligi boʻlimi masʼul xodimi
Aholi tomorqasi va ijara asosida ajratilgan yer uchastkalaridan samarali foydalanishni tashkil etish tartibi toʻgʻrisidagi nizomga 4-ILOVA
Tuman (shahar) hokimining yoshlar siyosati, ijtimoiy rivojlantirish va maʼnaviy-maʼrifiy ishlar boʻyicha oʻrinbosari boshchilik qiladigan aholi tomorqalari va ijara asosida ajratilgan yer maydonlaridan samarali foydalanishni tashkil etish boʻyicha ishchi guruhning
1. Lavozimiga koʻra — tuman (shahar) hokimining yoshlar siyosati, ijtimoiy rivojlantirish va maʼnaviy-maʼrifiy ishlar boʻyicha oʻrinbosari, ishchi guruh rahbari 2. Lavozimiga koʻra — Davlat kadastrlar palatasi tuman (shahar) filiali rahbari, ishchi guruh rahbari oʻrinbosari 3. Lavozimiga koʻra — tijorat banki tuman (shahar) filiali boshqaruvchisi 4. Lavozimiga koʻra — tuman (shahar) “Suv yetkazib berish xizmati” davlat muassasasi masʼul xodimi 5. Lavozimiga koʻra — tuman (shahar) kambagʻallikni qisqartirish va bandlik boʻlimi masʼul xodimi 6. Lavozimiga koʻra — tuman (shahar) iqtisodiyot va moliya boʻlimi masʼul xodimi 7. Lavozimiga koʻra — tuman (shahar) qishloq xoʻjaligi boʻlimi masʼul xodimi
Vazirlar Mahkamasining 2025-yil 28-martdagi 191-son qaroriga 2-ILOVA
Aholi tomorqasi va ijara asosida ajratilgan yer uchastkalaridan samarali foydalanishni tashkil etishni muvofiqlashtirish boʻyicha respublika shtabi
1. B. Zaxidov — kambagʻallikni qisqartirish va bandlik vaziri, Respublika shtabi rahbari 2. I. Adxamov — Bosh prokuror oʻrinbosari, Respublika shtabi rahbari oʻrinbosari 3. S. Nishanbayev — ichki ishlar vaziri oʻrinbosari, Respublika shtabi rahbari oʻrinbosari 4. M. Mirzayev — Soliq qoʻmitasi raisining birinchi oʻrinbosari, Respublika shtabi rahbari oʻrinbosari 5. K. Kuranbayev — Oʻzbekiston mahallalari uyushmasi raisi 6. I. Norqulov — iqtisodiyot va moliya vazirining birinchi oʻrinbosari 7. M. Jurayev — kambagʻallikni qisqartirish va bandlik vazirining birinchi oʻrinbosari 8. Q. Yuldashev — qishloq xoʻjaligi vaziri oʻrinbosari 9. R. Qarshiyev — suv xoʻjaligi vaziri oʻrinbosari 10. N. Saydullayev — Markaziy bank raisining birinchi oʻrinbosari 11. N. Abdullayev — Agrosanoatni rivojlantirish agentligi direktori 12. B. Xamrayev — Oʻsimliklar karantini va himoyasi agentligi direktorining birinchi oʻrinbosari 13. Lavozimiga koʻra — Agrosanoat majmui ustidan nazorat qilish inspeksiyasi boshligʻi oʻrinbosari 14. M. Mirmaqsudov — Kadastr agentligi direktori oʻrinbosari 15. N. Sulaymonov — Kambagʻallikni qisqartirish va bandlik vazirligi boshqarma boshligʻi, shtab kotibi
Vazirlar Mahkamasining 2025-yil 28-martdagi 191-son qaroriga 3-ILOVA
Aholi tomorqasi va ijara asosida ajratilgan yer maydonlaridan samarali foydalanishni tashkil etishni muvofiqlashtirish boʻyicha hududiy shtabning
1. Lavozimiga koʻra — Qoraqalpogʻiston Respublikasi Vazirlar Kengashi Raisining hamda viloyatlar hokimlari ning moliya-iqtisodiyot va kambagʻallikni qisqartirish masalalari boʻyicha birinchi oʻrinbosarlari — Qoraqalpogʻiston Respublikasi iqtisodiyot va moliya vaziri, viloyatlar iqtisodiyot va moliya bosh boshqarmalari boshliqlari , shtab rahbari 2. Lavozimiga koʻra — Qoraqalpogʻiston Respublikasi Vazirlar Kengashi Raisining va viloyatlar hokimlarining qishloq va suv xoʻjaligi masalalari boʻyicha oʻrinbosarlari — Qoraqalpogʻiston Respublikasi qishloq xoʻjaligi vaziri, viloyatlar qishloq xoʻjaligi boshqarmalari boshliqlari 3. Lavozimiga koʻra — Qoraqalpogʻiston Respublikasi Vazirlar Kengashi Raisining va viloyatlar hokimlarining kapital qurilish, kommunikatsiyalar, kommunal xoʻjalik, ekologiya va koʻkalamzorlashtirish masalalari boʻyicha oʻrinbosarlari 4. Lavozimiga koʻra — Qoraqalpogʻiston Respublikasi Vazirlar Kengashi Raisining va viloyatlar hokimlarining yoshlar siyosati, ijtimoiy rivojlantirish va maʼnaviy-maʼrifiy ishlar boʻyicha oʻrinbosarlari 5. Lavozimiga koʻra — Markaziy bankning hududiy bosh boshqarmalari boshliqlari 6. Lavozimiga koʻra — Agrosanoat majmui ustidan nazorat qilish inspeksiyasi hududiy boshqarmalari boshliqlari 7. Lavozimiga koʻra — Qoraqalpogʻiston Respublikasi Oʻsimliklar karantini va himoyasi agentligi direktori hamda viloyatlar oʻsimliklar karantini va himoyasi boshqarmalari boshliqlari 8. Lavozimiga koʻra — Oʻzbekiston mahallalari uyushmasining Qoraqalpogʻiston Respublikasi va viloyatlar boshqarmalari boshliqlari 9. Lavozimiga koʻra — Qoraqalpogʻiston Respublikasi va viloyatlar agrosanoatni rivojlantirish boshqarmalari boshliqlari 10. Lavozimiga koʻra — Kadastr agentligining Qoraqalpogʻiston Respublikasi va viloyatlar boshqarmalari boshliqlari 11. Lavozimiga koʻra — Qoraqalpogʻiston Respublikasi kambagʻallikni qisqartirish va bandlik vaziri, viloyatlar kambagʻallikni qisqartirish va bandlik boshqarmalari boshligʻi, shtab kotibi
Vazirlar Mahkamasining 2025-yil 28-martdagi 191-son qaroriga 4-ILOVA
Aholi tomorqasi va ijara asosida ajratilgan yer maydonlaridan samarali foydalanishni tashkil etishni muvofiqlashtirish boʻyicha tuman (shahar) shtabning
1. Lavozimiga koʻra — tuman (shahar) hokimi, shtab rahbari 2. Lavozimiga koʻra — tuman (shahar) hokimining moliya-iqtisodiyot va kambagʻallikni qisqartirish masalalari boʻyicha birinchi oʻrinbosari — iqtisodiyot va moliya boʻlimi boshligʻi 3. Lavozimiga koʻra — tuman (shahar) hokimining qishloq va suv xoʻjaligi masalalari boʻyicha oʻrinbosari — tuman (shahar) qishloq xoʻjaligi boʻlimi boshligʻi 4. Lavozimiga koʻra — tuman (shahar) hokimining kapital qurilish, kommunikatsiyalar, kommunal xoʻjalik, ekologiya va koʻkalamzorlashtirish masalalari boʻyicha oʻrinbosari 5. Lavozimiga koʻra — tuman (shahar) hokimining yoshlar siyosati, ijtimoiy rivojlantirish va maʼnaviy-maʼrifiy ishlar boʻyicha oʻrinbosari 6. Lavozimiga koʻra — Oʻzbekiston mahallalari uyushmasining tuman (shahar) boʻlinmasi boshligʻi 7. Lavozimiga koʻra — Yoshlar ishlari agentligi tuman (shahar) boʻlim boshligʻi 8. Lavozimiga koʻra — tijorat banki tuman (shahar) filiallari boshqaruvchilari 9. Lavozimiga koʻra — Savdo-sanoat palatasining tuman (shahar) boʻlinmasi boshligʻi 10. Lavozimiga koʻra — Davlat kadastrlar palatasi tuman (shahar) filiali boshligʻi 11. Lavozimiga koʻra — tuman (shahar) kambagʻallikni qisqartirish va bandlik boʻlimi boshligʻi, shtab kotibi
Oʻzbekiston Respublikasining Bosh vaziri A. ARIPOV
Toshkent sh.,
2025-yil 28-mart,
191-son