📅 2025-yil 28-fevral · Markaziy bank hujjatlari
Rasmiy matn. Rasmiy hujjat. Tahririy izohlar kiritilmagan.
📅 2025-yil 28-fevral · Markaziy bank hujjatlari
Rasmiy matn. Rasmiy hujjat. Tahririy izohlar kiritilmagan.
📅 2025 йил 28 февраль · Марказий банк ҳужжатлари
Расмий матн. Расмий ҳужжат. Таҳририй изоҳлар киритилмаган.
📅 28 февраля 2025 г. · Документы Центрального банка
Официальный текст. Официальный документ. Редакционные примечания не включены.
📅 28 February 2025 · Central Bank documents
Official text. Official document. Editorial notes are not included.
Ўзбекистон Республикаси Марказий банки Бошқаруви Ўзбекистон Республикаси Бош прокуратураси ҳузуридаги Иқтисодий жиноятларга қарши курашиш департаментининг
Қарори
Тўлов тизимлари операторлари, электрон пуллар тизимлари операторлари ва тўлов ташкилотларида жиноий фаолиятдан олинган даромадларни легаллаштиришга, терроризмни молиялаштиришга ва оммавий қирғин қуролини тарқатишни молиялаштиришга қарши курашиш бўйича ички назорат қоидаларига қўшимча ва ўзгартиришлар киритиш ҳақида
Ўзбекистон Республикасининг « Ўзбекистон Республикасининг Марказий банки тўғрисида »ги, « Тўловлар ва тўлов тизимлари тўғрисида »ги ва « Жиноий фаолиятдан олинган даромадларни легаллаштиришга, терроризмни молиялаштиришга ва оммавий қирғин қуролини тарқатишни молиялаштиришга қарши курашиш тўғрисида »ги қонунларига мувофиқ Ўзбекистон Республикаси Марказий банки бошқаруви ва Ўзбекистон Республикаси Бош прокуратураси ҳузуридаги Иқтисодий жиноятларга қарши курашиш департаменти қарор қилади:
1. Ўзбекистон Республикаси Марказий банки бошқаруви ва Ўзбекистон Республикаси Бош прокуратураси ҳузуридаги Иқтисодий жиноятларга қарши курашиш департаментининг 2020 йил 24 июндаги 357-V ва 13-сон қарори (рўйхат рақами 3266, 2020 йил 30 июнь) (Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 30.06.2020 й, 10/20/3266/1110-сон) билан тасдиқланган Тўлов тизимлари операторлари, электрон пуллар тизимлари операторлари ва тўлов ташкилотларида жиноий фаолиятдан олинган даромадларни легаллаштиришга, терроризмни молиялаштиришга ва оммавий қирғин қуролини тарқатишни молиялаштиришга қарши курашиш бўйича ички назорат қоидаларига иловага мувофиқ қўшимча ва ўзгартиришлар киритилсин.
2. Мазкур қарор расмий эълон қилинган кундан эътиборан уч ойдан кейин кучга киради.
Ўзбекистон Республикаси Марказий банки бошқарувининг 2025 йил 28 февралдаги 357-Б-4-сон ва Ўзбекистон Республикаси Бош прокуратураси ҳузуридаги Иқтисодий жиноятларга қарши курашиш департаментининг 2025 йил 14 февралдаги 11-сон қарорига ИЛОВА
Тўлов тизимлари операторлари, электрон пуллар тизимлари операторлари ва тўлов ташкилотларида жиноий фаолиятдан олинган даромадларни легаллаштиришга, терроризмни молиялаштиришга ва оммавий қирғин қуролини тарқатишни молиялаштиришга қарши курашиш бўйича ички назорат қоидаларига киритилаётган қўшимча ва ўзгартиришлар
1. 1-банд қуйидаги мазмундаги хатбошилар билан тўлдирилсин:
« номинант — жисмоний (жисмоний шахслар гуруҳи) ёки юридик шахс томонидан унинг номидан ташкилотга нисбатан муайян мақомда иш юритиш учун тайинланган жисмоний ёки юридик шахс;
номинатор — номинантга бевосита ёки билвосита ўз номидан раҳбар ёки таъсисчи/акциядор сифатида ҳаракат қилиш тўғрисида кўрсатма берадиган жисмоний (жисмоний шахслар гуруҳи) ёки юридик шахс;
аниқлик даражаси — тўлов тизими операторлари, электрон пуллар тизими операторлари, тўлов ташкилотларининг автоматлаштирилган ахборот тизимларида операция иштирокчиларидан бирининг идентификация маълумотлари Рўйхатдаги шахсларнинг идентификация маълумотлари билан солиштириш жараёнида мос келиш даражасини ифодаловчи кўрсаткич;
ўхшаш ҳолатлар — операция иштирокчиларининг идентификация маълумотлари Рўйхатдаги шахсларнинг идентификация маълумотлари билан қисман мос келиши.».
2. 4-бандда :
қуйидаги мазмундаги ўнинчи хатбоши билан тўлдирилсин:
«Рўйхатга киритилган шахсларнинг операциясини аниқлаш ҳамда ушбу операцияларни кечиктирмасдан ва олдиндан хабар қилмасдан тўхтатиб туриш (юридик ёки жисмоний шахснинг ҳисобварағига тушган пул маблағларини ҳисобга киритиш бўйича операциялар бундан мустасно) ва (ёки) пул маблағларини ёки бошқа мол-мулкини ишга солмай тўхтатиб қўйиш ҳамда тўхтатиб турилган операцияларни ва ишга солмай тўхтатиб қўйилган пул маблағлари ёки бошқа мол-мулкларни доимий назорат ва мониторинг қилиш тартиби;»;
ўнинчи — ўн тўққизинчи хатбошилар тегишли равишда ўн биринчи — йигирманчи хатбошилар деб ҳисоблансин.
3. Қуйидаги мазмундаги 17 1 -банд билан тўлдирилсин:
«17 1 . Тўлов ташкилотлари қуйидаги ҳолларда мижозларни лозим даражада текшириш бўйича мустақил равишда чора-тадбирларни кўришлари керак:
а) хўжалик ва фуқаровий-ҳуқуқий муносабатларни ўрнатишда, шу жумладан:
жисмоний шахс тўлов ташкилоти мобил иловаси орқали аккаунт очиш учун мурожаат қилганда;
товар ва хизматларни етказиб берувчи субъектлар электрон терминалдан (E-POS) фойдаланиш учун мурожаат қилганда;
б) бир марталик операциялар, шу жумладан улар ўзаро боғлиқ бўлган бир ёки бир нечта операцияни бажариш орқали амалга оширилаётган қуйидаги ҳолларда:
базавий ҳисоблаш миқдорининг 500 бараварига тенг ёки ундан ошган суммада тўлов ташкилоти мобил иловасида аккаунт очмасдан ёки мобил иловасидаги аккаунтдан фойдаланмасдан, операцияларни амалга оширишда;
мазкур Қоидаларнинг 31 2 -банди биринчи хатбошисида назарда тутилган пул ўтказмаларини бажаришда ёки қабул қилишда;
в) мижоз тўғрисида аввал олинган маълумотларнинг тўғрилигига ёки етарли эканлигига нисбатан гумонлар мавжуд бўлганда.».
4. Қуйидаги мазмундаги 23 1 -банд билан тўлдирилсин:
«23 1 . Тўлов тизимлари операторлари, электрон пуллар тизимлари операторлари ва тўлов ташкилотлари ахборот тизимларидаги аниқлик даражасини ҳар бир хизмат ёки операция тоифасининг таваккалчилик даражасидан келиб чиққан ҳолда белгилаши керак.
Аниқлик даражаси операция иштирокчилари идентификация маълумотларининг ҳар бир элементи бўйича алоҳида белгиланиши лозим.».
5. Қуйидаги мазмундаги 28 1 -банд билан тўлдирилсин:
«28 1 . Тўлов тизими оператори, электрон пуллар тизими оператори ва тўлов ташкилоти юридик шахсларни лозим даражада текшириш жараёнида мижознинг директори ёки таъсисчилари (акциядорлари, иштирокчилари) номинант эканлигини аниқлаган тақдирда, бу ҳақида ва номинатор тўғрисида махсус ваколатли давлат органига хабар бериши лозим.».
6. 31-банднинг тўртинчи хатбошиси қуйидаги таҳрирда баён этилсин:
«жўнатиладиган пул ўтказмаларини мижоз-жўнатувчи ҳақидаги ва олувчи ҳақидаги аниқ маълумотлар билан бирга мазкур Қоидаларнинг 31 2 -бандида белгиланган талабларга мувофиқ юборилишини таъминлашлари;».
7. Қуйидаги мазмундаги 31 2 -банд билан тўлдирилсин:
«31 2 . Базавий ҳисоблаш миқдорининг 30 бараварига тенг ёки ундан ошган суммадаги юборилаётган ички электрон пул ўтказмалари бўйича маълумотларда жўнатувчининг номи, жисмоний шахслар учун шахсни тасдиқловчи ҳужжат (паспорт ёки идентификацияловчи ID-карта ёхуд уларнинг ўрнини босадиган бошқа ҳужжат) серияси ва рақами, агар операция жараёнида ҳисобварақ ишлатилган бўлса, у ҳолда унинг рақами ёки операциянинг хос рақами, жўнатувчининг манзили ёки солиқ тўловчининг идентификацион рақами ёхуд мижознинг идентификация рақами, жисмоний шахслар учун эса — туғилган санаси ва жойи ва олувчи ҳақидаги (олувчининг номи; агар операция жараёнида ҳисобварақ ишлатилган бўлса, у ҳолда унинг рақами ёки операциянинг хос рақами) аниқ маълумотлар билан бирга юборилишини таъминлашлари керак, жўнатувчи тўғрисидаги тўлиқ маълумот олувчи банк томонидан бошқа манбалар орқали олиниши мумкин бўлган ҳолатлар бундан мустасно. Бу ҳолатда жўнатувчи тўлов ташкилотларига жисмоний шахснинг шахсий идентификация рақамини, шунингдек ҳисобварақнинг рақами ёки операциянинг хос рақамини (идентификатор) қўшиб қўйиш етарли, агар ушбу ҳисобварақнинг рақами ёки идентификатор операцияни жўнатувчи ёки олувчигача кузатиб бориш имконини берса.
Тўлов ташкилотлари базавий ҳисоблаш миқдорининг 30 бараваридан ошмаган суммадаги ички электрон пул ўтказмаларини жўнатувчи ҳақидаги (жўнатувчи юридик шахснинг номи ёки жисмоний шахснинг фамилияси, исми, отасининг исми, агар операция жараёнида ҳисобварақ ишлатилган бўлса, у ҳолда ушбу ҳисобварақнинг рақами ёки операциянинг хос рақами) ва олувчи ҳақидаги (олувчи юридик шахснинг номи ёки жисмоний шахснинг фамилияси, исми, отасининг исми, агар операция жараёнида ҳисобварақ ишлатилган бўлса, у ҳолда ушбу ҳисобварақнинг рақами ёки операциянинг хос рақами) маълумотлар билан бирга юборилишини таъминлашлари керак.
Тўлов ташкилотлари мазкур Қоидаларнинг 49-бандига мувофиқ пул маблағлари ёки бошқа мол-мулкдан фойдаланишга рухсат берилган операция сифатида ички электрон пул ўтказмаларини амалга оширишда томонлардан бирини Рўйхатга киритилган шахс эканлиги ҳақидаги маълумотлар билан бирга олувчи банкка юборилишини таъминлашлари керак.».
8. 37-бандда :
биринчи хатбоши қуйидаги таҳрирда баён этилсин:
«37. Операциялар қуйидаги мезон ва аломатларнинг бири мавжуд бўлганда, тўлов ташкилоти ёки электрон пуллар тизими операторлари томонидан шубҳали деб тан олинади:»;
ўн иккинчи хатбошидан «тўлов тизимлари операторлари,» деган сўзлар чиқариб ташлансин.
9. 41-банд қуйидаги мазмундаги хатбоши билан тўлдирилсин:
«Тўлов тизимлари операторлари тижорат банкидан жисмоний шахсга банк картасини очиш бўйича топшириқ келиб тушганда, уларнинг идентификация маълумотларини Рўйхат билан солиштиришлари шарт.».
10. 3-илованинг 9-банди қуйидаги таҳрирда баён этилсин:
«9. Электрон кўринишдаги мижоз анкетасини тўлдирган ходимнинг фамилияси, исми, отасининг исми ва лавозими.».
Ўзбекистон Республикаси Марказий банки Раиси Т. ИШМЕТОВ
Иқтисодий жиноятларга қарши курашиш департаменти бошлиғи Ш. СОХИБНАЗАРОВ
Тошкент ш.,
2025 йил 28 февраль,
Тошкент ш.,
2025 йил 14 февраль,
357-В-4-сон
11-сон
Oʻzbekiston Respublikasi Markaziy banki Boshqaruvi Oʻzbekiston Respublikasi Bosh prokuraturasi huzuridagi Iqtisodiy jinoyatlarga qarshi kurashish departamentining
Qarori
Toʻlov tizimlari operatorlari, elektron pullar tizimlari operatorlari va toʻlov tashkilotlarida jinoiy faoliyatdan olingan daromadlarni legallashtirishga, terrorizmni moliyalashtirishga va ommaviy qirgʻin qurolini tarqatishni moliyalashtirishga qarshi kurashish boʻyicha ichki nazorat qoidalariga qoʻshimcha va oʻzgartirishlar kiritish haqida
Oʻzbekiston Respublikasining “ Oʻzbekiston Respublikasining Markaziy banki toʻgʻrisida ”gi, “ Toʻlovlar va toʻlov tizimlari toʻgʻrisida ”gi va “ Jinoiy faoliyatdan olingan daromadlarni legallashtirishga, terrorizmni moliyalashtirishga va ommaviy qirgʻin qurolini tarqatishni moliyalashtirishga qarshi kurashish toʻgʻrisida ”gi qonunlariga muvofiq Oʻzbekiston Respublikasi Markaziy banki boshqaruvi va Oʻzbekiston Respublikasi Bosh prokuraturasi huzuridagi Iqtisodiy jinoyatlarga qarshi kurashish departamenti qaror qiladi:
1. Oʻzbekiston Respublikasi Markaziy banki boshqaruvi va Oʻzbekiston Respublikasi Bosh prokuraturasi huzuridagi Iqtisodiy jinoyatlarga qarshi kurashish departamentining 2020-yil 24-iyundagi 357-V va 13-son qarori (roʻyxat raqami 3266, 2020-yil 30-iyun) (Qonun hujjatlari maʼlumotlari milliy bazasi, 30.06.2020 y, 10/20/3266/1110-son) bilan tasdiqlangan Toʻlov tizimlari operatorlari, elektron pullar tizimlari operatorlari va toʻlov tashkilotlarida jinoiy faoliyatdan olingan daromadlarni legallashtirishga, terrorizmni moliyalashtirishga va ommaviy qirgʻin qurolini tarqatishni moliyalashtirishga qarshi kurashish boʻyicha ichki nazorat qoidalariga ilovaga muvofiq qoʻshimcha va oʻzgartirishlar kiritilsin.
2. Mazkur qaror rasmiy eʼlon qilingan kundan eʼtiboran uch oydan keyin kuchga kiradi.
Oʻzbekiston Respublikasi Markaziy banki boshqaruvining 2025-yil 28-fevraldagi 357-B-4-son va Oʻzbekiston Respublikasi Bosh prokuraturasi huzuridagi Iqtisodiy jinoyatlarga qarshi kurashish departamentining 2025-yil 14-fevraldagi 11-son qaroriga ILOVA
Toʻlov tizimlari operatorlari, elektron pullar tizimlari operatorlari va toʻlov tashkilotlarida jinoiy faoliyatdan olingan daromadlarni legallashtirishga, terrorizmni moliyalashtirishga va ommaviy qirgʻin qurolini tarqatishni moliyalashtirishga qarshi kurashish boʻyicha ichki nazorat qoidalariga kiritilayotgan qoʻshimcha va oʻzgartirishlar
1. 1-band quyidagi mazmundagi xatboshilar bilan toʻldirilsin:
“ nominant — jismoniy (jismoniy shaxslar guruhi) yoki yuridik shaxs tomonidan uning nomidan tashkilotga nisbatan muayyan maqomda ish yuritish uchun tayinlangan jismoniy yoki yuridik shaxs;
nominator — nominantga bevosita yoki bilvosita oʻz nomidan rahbar yoki taʼsischi/aksiyador sifatida harakat qilish toʻgʻrisida koʻrsatma beradigan jismoniy (jismoniy shaxslar guruhi) yoki yuridik shaxs;
aniqlik darajasi — toʻlov tizimi operatorlari, elektron pullar tizimi operatorlari, toʻlov tashkilotlarining avtomatlashtirilgan axborot tizimlarida operatsiya ishtirokchilaridan birining identifikatsiya maʼlumotlari Roʻyxatdagi shaxslarning identifikatsiya maʼlumotlari bilan solishtirish jarayonida mos kelish darajasini ifodalovchi koʻrsatkich;
oʻxshash holatlar — operatsiya ishtirokchilarining identifikatsiya maʼlumotlari Roʻyxatdagi shaxslarning identifikatsiya maʼlumotlari bilan qisman mos kelishi.”.
2. 4-bandda :
quyidagi mazmundagi oʻninchi xatboshi bilan toʻldirilsin:
“Roʻyxatga kiritilgan shaxslarning operatsiyasini aniqlash hamda ushbu operatsiyalarni kechiktirmasdan va oldindan xabar qilmasdan toʻxtatib turish (yuridik yoki jismoniy shaxsning hisobvaragʻiga tushgan pul mablagʻlarini hisobga kiritish boʻyicha operatsiyalar bundan mustasno) va (yoki) pul mablagʻlarini yoki boshqa mol-mulkini ishga solmay toʻxtatib qoʻyish hamda toʻxtatib turilgan operatsiyalarni va ishga solmay toʻxtatib qoʻyilgan pul mablagʻlari yoki boshqa mol-mulklarni doimiy nazorat va monitoring qilish tartibi;”;
oʻninchi — oʻn toʻqqizinchi xatboshilar tegishli ravishda oʻn birinchi — yigirmanchi xatboshilar deb hisoblansin.
3. Quyidagi mazmundagi 17 1 -band bilan toʻldirilsin:
“17 1 . Toʻlov tashkilotlari quyidagi hollarda mijozlarni lozim darajada tekshirish boʻyicha mustaqil ravishda chora-tadbirlarni koʻrishlari kerak:
a) xoʻjalik va fuqaroviy-huquqiy munosabatlarni oʻrnatishda, shu jumladan:
jismoniy shaxs toʻlov tashkiloti mobil ilovasi orqali akkaunt ochish uchun murojaat qilganda;
tovar va xizmatlarni yetkazib beruvchi subyektlar elektron terminaldan (E-POS) foydalanish uchun murojaat qilganda;
b) bir martalik operatsiyalar, shu jumladan ular oʻzaro bogʻliq boʻlgan bir yoki bir nechta operatsiyani bajarish orqali amalga oshirilayotgan quyidagi hollarda:
bazaviy hisoblash miqdorining 500 baravariga teng yoki undan oshgan summada toʻlov tashkiloti mobil ilovasida akkaunt ochmasdan yoki mobil ilovasidagi akkauntdan foydalanmasdan, operatsiyalarni amalga oshirishda;
mazkur Qoidalarning 31 2 -bandi birinchi xatboshisida nazarda tutilgan pul oʻtkazmalarini bajarishda yoki qabul qilishda;
v) mijoz toʻgʻrisida avval olingan maʼlumotlarning toʻgʻriligiga yoki yetarli ekanligiga nisbatan gumonlar mavjud boʻlganda.”.
4. Quyidagi mazmundagi 23 1 -band bilan toʻldirilsin:
“23 1 . Toʻlov tizimlari operatorlari, elektron pullar tizimlari operatorlari va toʻlov tashkilotlari axborot tizimlaridagi aniqlik darajasini har bir xizmat yoki operatsiya toifasining tavakkalchilik darajasidan kelib chiqqan holda belgilashi kerak.
Aniqlik darajasi operatsiya ishtirokchilari identifikatsiya maʼlumotlarining har bir elementi boʻyicha alohida belgilanishi lozim.”.
5. Quyidagi mazmundagi 28 1 -band bilan toʻldirilsin:
“28 1 . Toʻlov tizimi operatori, elektron pullar tizimi operatori va toʻlov tashkiloti yuridik shaxslarni lozim darajada tekshirish jarayonida mijozning direktori yoki taʼsischilari (aksiyadorlari, ishtirokchilari) nominant ekanligini aniqlagan taqdirda, bu haqida va nominator toʻgʻrisida maxsus vakolatli davlat organiga xabar berishi lozim.”.
6. 31-bandning toʻrtinchi xatboshisi quyidagi tahrirda bayon etilsin:
“joʻnatiladigan pul oʻtkazmalarini mijoz-joʻnatuvchi haqidagi va oluvchi haqidagi aniq maʼlumotlar bilan birga mazkur Qoidalarning 31 2 -bandida belgilangan talablarga muvofiq yuborilishini taʼminlashlari;”.
7. Quyidagi mazmundagi 31 2 -band bilan toʻldirilsin:
“31 2 . Bazaviy hisoblash miqdorining 30 baravariga teng yoki undan oshgan summadagi yuborilayotgan ichki elektron pul oʻtkazmalari boʻyicha maʼlumotlarda joʻnatuvchining nomi, jismoniy shaxslar uchun shaxsni tasdiqlovchi hujjat (pasport yoki identifikatsiyalovchi ID-karta yoxud ularning oʻrnini bosadigan boshqa hujjat) seriyasi va raqami, agar operatsiya jarayonida hisobvaraq ishlatilgan boʻlsa, u holda uning raqami yoki operatsiyaning xos raqami, joʻnatuvchining manzili yoki soliq toʻlovchining identifikatsion raqami yoxud mijozning identifikatsiya raqami, jismoniy shaxslar uchun esa — tugʻilgan sanasi va joyi va oluvchi haqidagi (oluvchining nomi; agar operatsiya jarayonida hisobvaraq ishlatilgan boʻlsa, u holda uning raqami yoki operatsiyaning xos raqami) aniq maʼlumotlar bilan birga yuborilishini taʼminlashlari kerak, joʻnatuvchi toʻgʻrisidagi toʻliq maʼlumot oluvchi bank tomonidan boshqa manbalar orqali olinishi mumkin boʻlgan holatlar bundan mustasno. Bu holatda joʻnatuvchi toʻlov tashkilotlariga jismoniy shaxsning shaxsiy identifikatsiya raqamini, shuningdek hisobvaraqning raqami yoki operatsiyaning xos raqamini (identifikator) qoʻshib qoʻyish yetarli, agar ushbu hisobvaraqning raqami yoki identifikator operatsiyani joʻnatuvchi yoki oluvchigacha kuzatib borish imkonini bersa.
Toʻlov tashkilotlari bazaviy hisoblash miqdorining 30 baravaridan oshmagan summadagi ichki elektron pul oʻtkazmalarini joʻnatuvchi haqidagi (joʻnatuvchi yuridik shaxsning nomi yoki jismoniy shaxsning familiyasi, ismi, otasining ismi, agar operatsiya jarayonida hisobvaraq ishlatilgan boʻlsa, u holda ushbu hisobvaraqning raqami yoki operatsiyaning xos raqami) va oluvchi haqidagi (oluvchi yuridik shaxsning nomi yoki jismoniy shaxsning familiyasi, ismi, otasining ismi, agar operatsiya jarayonida hisobvaraq ishlatilgan boʻlsa, u holda ushbu hisobvaraqning raqami yoki operatsiyaning xos raqami) maʼlumotlar bilan birga yuborilishini taʼminlashlari kerak.
Toʻlov tashkilotlari mazkur Qoidalarning 49-bandiga muvofiq pul mablagʻlari yoki boshqa mol-mulkdan foydalanishga ruxsat berilgan operatsiya sifatida ichki elektron pul oʻtkazmalarini amalga oshirishda tomonlardan birini Roʻyxatga kiritilgan shaxs ekanligi haqidagi maʼlumotlar bilan birga oluvchi bankka yuborilishini taʼminlashlari kerak.”.
8. 37-bandda :
birinchi xatboshi quyidagi tahrirda bayon etilsin:
“37. Operatsiyalar quyidagi mezon va alomatlarning biri mavjud boʻlganda, toʻlov tashkiloti yoki elektron pullar tizimi operatorlari tomonidan shubhali deb tan olinadi:”;
oʻn ikkinchi xatboshidan “toʻlov tizimlari operatorlari,” degan soʻzlar chiqarib tashlansin.
9. 41-band quyidagi mazmundagi xatboshi bilan toʻldirilsin:
“Toʻlov tizimlari operatorlari tijorat bankidan jismoniy shaxsga bank kartasini ochish boʻyicha topshiriq kelib tushganda, ularning identifikatsiya maʼlumotlarini Roʻyxat bilan solishtirishlari shart.”.
10. 3-ilovaning 9-bandi quyidagi tahrirda bayon etilsin:
“9. Elektron koʻrinishdagi mijoz anketasini toʻldirgan xodimning familiyasi, ismi, otasining ismi va lavozimi.”.
Oʻzbekiston Respublikasi Markaziy banki Raisi T. ISHMETOV
Iqtisodiy jinoyatlarga qarshi kurashish departamenti boshligʻi Sh. SOXIBNAZAROV
Toshkent sh.,
2025-yil 28-fevral,
Toshkent sh.,
2025-yil 14-fevral,
357-V-4-son
11-son