📅 2025-yil 20-fevral · Vazirlik va idoralar hujjatlari · Iqtisodiyot va moliya vaziri
Rasmiy matn. Rasmiy hujjat. Tahririy izohlar kiritilmagan.
📅 2025-yil 20-fevral · Vazirlik va idoralar hujjatlari · Iqtisodiyot va moliya vaziri
Rasmiy matn. Rasmiy hujjat. Tahririy izohlar kiritilmagan.
📅 2025 йил 20 февраль · Вазирлик ва идоралар ҳужжатлари · Иқтисодиёт ва молия вазири
Расмий матн. Расмий ҳужжат. Таҳририй изоҳлар киритилмаган.
📅 20 февраля 2025 г. · Документы министерств и ведомств · Министр экономики и финансов
Официальный текст. Официальный документ. Редакционные примечания не включены.
📅 20 February 2025 · Ministry and agency documents · Iqtisodiyot va moliya vaziri
Official text. Official document. Editorial notes are not included.
Ўзбекистон Республикаси Иқтисодиёт ва молия вазирининг
буйруғи
Йўловчи божхона декларациясини тўлдириш ва расмийлаштириш тартиби тўғрисидаги йўриқномага қўшимча ва ўзгартиришлар киритиш ҳақида
Ўзбекистон Республикаси Божхона кодексининг 255-моддаси ҳамда Ўзбекистон Республикасининг 2024 йил 27 февралдаги ЎРҚ-913-сон «Ўзбекистон Республикасининг Божхона кодексига божхона тартиб-таомилларини янада такомиллаштиришга қаратилган ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш тўғрисида»ги Қонунига мувофиқ буюраман:
1. Ўзбекистон Республикаси Давлат божхона қўмитасининг 2014 йил 4 июлдаги 01-02/12-13-сон қарори (рўйхат рақами 2606, 2014 йил 5 август) (Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами, 2014 й., 32-сон, 411-модда) билан тасдиқланган Йўловчи божхона декларациясини тўлдириш ва расмийлаштириш тартиби тўғрисидаги йўриқномага иловага мувофиқ қўшимча ва ўзгартиришлар киритилсин.
2. Мазкур буйруқ Ўзбекистон Республикаси Миллий статистика қўмитаси билан келишилган.
3. Ушбу буйруқ расмий эълон қилинган кундан эътиборан уч ой ўтгач кучга киради.
Келишилди:
Ўзбекистон Республикаси иқтисодиёт ва молия вазирининг 2025 йил 20 февралдаги 233-сон буйруғига ИЛОВА
Йўловчи божхона декларациясини тўлдириш ва расмийлаштириш тартиби тўғрисидаги йўриқномага киритилаётган қўшимча ва ўзгартиришлар
1. 2-бандда :
қуйидаги мазмундаги еттинчи хатбоши билан тўлдирилсин:
«жисмоний шахс божхона ҳудудига киргунига ёки бу ҳудуддан чиққунига қадар ёки кейин олиб кириладиган ёки олиб чиқиладиган, алоҳида кузатиб бориладиган багажда божхона чегарасидан олиб ўтиладиган нотижорат мақсадлардаги товарларга;»;
еттинчи хатбоши саккизинчи хатбоши деб ҳисоблансин.
2. 5-банд қуйидаги таҳрирда баён этилсин:
«5. Декларация бланклари ва иловаси ўзбек, рус ва инглиз тилларида, 210*99мм ўлчамда тайёрланади. Шахс ўзи истаган тилдаги Декларация бланкини тўлдириши мумкин.
Йўловчилар Ўзбекистон Республикаси Иқтисодиёт ва молия вазирлиги ҳузуридаги Божхона қўмитасининг расмий веб-сайти (www.bojxona.uz) орқали Декларацияни чоп этиб қўлда тўлдирилган ҳолда ёки божхона органларининг ахборот тизими орқали электрон шаклда тўлдирган ҳолда ўз имзолари билан тасдиқлаб божхона органларига тақдим этиши мумкин.».
3. 7-банд қуйидаги таҳрирда баён этилсин:
«7. Декларация «А» ва «Б» саҳифалардан иборат бўлиб, қуйидаги тарзда тўлдирилади:
а) «А» саҳифада қуйидаги маълумотлар кўрсатилади:
Декларациянинг юқори ўнг қисмида божхона органи томонидан декларациянинг рўйхатга олинган рақами ёзилади ва божхона органининг муҳри қўйилади;
1-бандда ҳаракат тури (кириш, чиқиш), қайси мамлакатдан келганлиги, қайси мамлакатга бораётганлиги ҳамда декларацияни тўлдириш санаси (кун, ой, йил);
2-бандда шахс тўғрисидаги маълумотлар (фамилияси, исми, отасининг исми, туғилган санаси, жинси, паспортининг (идентификация ID-картасининг) серияси ва рақами), доимий яшаш мамлакати, фуқаролиги, бирга ҳаракатланаётган 16 ёшга тўлмаган шахслар мавжудлиги (уларнинг сони ва фамилияси, исми, отасининг исми ва паспорт (идентификация ID-картасининг) маълумотлари);
3-бандда божхона чегараси орқали қандай турдаги товарлар (гиёҳвандлик, портловчи моддалар ва бошқа тақиқланган ёки чекланган буюмлар, озиқ овқат маҳсулотлари, божсиз олиб кириш ва олиб чиқиш меъёридан ортиқ товарлар, тижорат аҳамиятидаги товарлар, дори воситалари, биологик фаол қўшимчалар ҳамда бошқалар) олиб ўтилаётганлиги;
4-бандда 100 000 000 сўм эквивалентидан ортиқ миқдорда нақд миллий ва (ёки) чет эл валютаси мавжудлиги;
«А» саҳифанинг якунида эслатма қоидалар ва декларация тўлдирган шахснинг имзоси.
б) «Б» саҳифа «А» саҳифанинг 3 ва 4-бандларидаги маълумотлар киритилгандагина тўлдирилади. «Б» саҳифада қуйидаги маълумотлар кўрсатилади:
1-бандда нақд миллий ва чет эл валютаси тўғрисидаги маълумотлар;
2-бандда ҳар қандай кўринишдаги ва ҳолатдаги қимматбаҳо металлар ҳамда қимматбаҳо тошлардан ясалган буюмлар (буюми номи, металл тури, оғирлиги, ўлчов бирлиги);
3-бандда товарлар тўғрисидаги маълумотлар (фарқлаш хусусиятлари, рухсат берувчи ҳужжатнинг рақами, берилган санаси, берган орган, миқдори, ўлчов бирлиги ва қиймати);
4-бандда транспорт воситаси тўғрисидаги маълумотлар (идентификация рақами ёки давлат рақам белгиси, тури ва русуми);
5 — 7-бандларида тақиқланган ва чекланган товарлар ҳамда божсиз олиб кириш (олиб чиқиш) меъёрлари тўғрисидаги эслатма қоидалар.».
4. 7 1 -банд қуйидаги таҳрирда баён қилинсин:
«7 1 .Декларация иловаси қуйидаги тарзда тўлдирилади:
1-бандда божхона чегараси орқали олиб ўтилаётган нақд валюта кимга тегишли эканлиги ҳақидаги маълумот (жисмоний шахснинг Ф.И.О ва паспорт (идентификация ID-картасининг) рақами, агар нақд валюта экспорт учун тўланган бўлса, экспортёр ташкилотнинг СТИРи, шартнома рақами ва санаси ёзилади) киритилади;
2-бандда Ўзбекистон Республикаси нақд миллий ва (ёки) чет эл валютасининг келиб чиқиш манбалари тўғрисидаги маълумот «Х» белгисини қўйиш орқали («бошқа» қаторига изоҳи келтирган ҳолда қўл билан) тўлдирилади;
3-бандда Ўзбекистон Республикаси нақд миллий ва (ёки) чет эл валютасидан фойдаланиш мақсади тўғрисидаги маълумотлар «Х» белгисини қўйиш орқали тўлдирилади («бошқа» қаторига изоҳи келтирган ҳолда қўл билан) тўлдирилади.
Иловадаги маълумотлар тўлиқ тўлдирилгандан сўнг, шахснинг имзоси билан имзоланади ва божхона органининг муҳри билан тасдиқланади.
Илованинг орқа тарафида жисмоний шахслар томонидан нақд миллий ва (ёки) чет эл валютасини олиб кириш ва олиб чиқиш меъёрлари назарда тутилади.».
5. 9-банддаги «6-бандида» деган сўзлар «Б» саҳифаси 3-бандида» деган сўзлар билан алмаштирилсин.
6. 10-банд қуйидаги таҳрирда баён қилинсин:
«10. Қонунчилик ҳужжатларига мувофиқ ёзма декларацияланиши лозим бўлган Ўзбекистон Республикасининг нақд миллий валютаси, нақд чет эл валютаси, бошқа валюта бойликлари, қимматбаҳо буюмлар, шунингдек товарлар тўғрисидаги маълумотлар Декларациянинг «Б» саҳифаси 1 — 3 бандларидаги сатрларга сиғмаган тақдирда, мазкур маълумотлар қўшимча Декларациянинг «Б» саҳифаси 1 — 3 бандларида кўрсатилади ва у асосий Декларацияга илова қилинади. Бунда, қўшимча Декларациянинг «А» саҳифаси тўлдирилмайди.».
7. 11-банддаги «6-бандидаги» деган сўзлар «Б» саҳифаси 4-бандидаги» деган сўзлар билан алмаштирилсин.
8. 15-банд қуйидаги таҳрирда баён этилсин:
«15. Декларациянинг «Б» саҳифаси 1 — 3-бандларидаги (товарлар тўғрисидаги маълумотлар қисми) ҳамда иловасининг 1-бандидаги ёзувлар божхона органи ходими томонидан бирор-бир ўзгартириш ва қўшимчалар киритилишини олдини олиш мақсадида узлуксиз чизиқ билан доирага олинади ҳамда ёзув учун назарда тутилган барча бўш жойлар эса чизиб қўйилади.».
9. 16 1 -банддаги «Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузуридаги Статистика агентлигига» деган сўзлар «Ўзбекистон Республикаси Миллий статистика қўмитасига» деган сўзлар билан алмаштирилсин.
10. Илова мазкур қўшимча ва ўзгартиришларнинг иловасига мувофиқ таҳрирда баён этилсин.
Йўловчи божхона декларациясини тўлдириш ва расмийлаштириш тартиби тўғрисидаги йўриқномага киритилаётган қўшимча ва ўзгартиришларга ИЛОВА
«Йўловчи божхона декларациясини тўлдириш ва расмийлаштириш тартиби тўғрисидаги йўриқномага ИЛОВА
(Орқа томони) (-Б-) (Агар сиз А саҳифанинг 3 ва 4 бандларида «Йўқ» деб жавоб берган бўлсангиз, бу қисмни тўлдириш талаб этилмайди) 1. Олиб кирилаётган ёки олиб чиқилаётган нақд милли ва (ёки) чет эл валюталари тўғрисида Т/р Валюта номи Миқдори Рақам билан Сўз билан 1. 2. 3. 2. Ҳар қандай кўринишдаги ва ҳолатдаги қимматбаҳо металлар ва қимматбаҳо тошлардан ясалган буюмлар Т/р Буюмнинг номи Металл тури (олтин, кумуш ва бошқа) Ўлчов бирлиги Миқдори 1. 2. 3. 3. Товарлар тўғрисидаги маълумотлар Т/р Товарнинг номи (фарқлаш хусусиятлари, рухсат берувчи ҳужжатнинг рақами, берилган санаси ва берган орган) Миқдори Товарнинг ўлчов бирлигидаги миқдори (дона, кг, литр,м2) Қиймати (АҚШ долларида) 1. 2. 3. 4. 5. 6. 7. 8. * Товарлар тўғрисида маълумотлар ушбу жадвалга сиғмаган тақдирда қўшимча декларация тўлдирилиши мумкин. 4. Транспорт воситаси тўғрисидаги маълумотлар Идентификация рақами / Давлат рақами Тури Русуми 5. Тақиқланган буюмлар: Гиёҳвандлик моддалари ва уларнинг аналоглари; Портловчи моддалар, кимёвий қуроллар ва уларнинг материаллари; Давлат ва жамият тузумини қўпоришга, ҳудудий яхлитлик, сиёсий мустақиллик ва давлат суверенитетини бузишга йўналтирилган, уруш, терроризм, зўравонлик, миллий устунлик ва диний нафратни, ирқчилик ва унинг турлари (антисемитизм, фашизм)ни тарғиб қилувчи босма асарлар, қўлёзмалар, клишелар, расмлар, фотосуратлар, фотоплёнкалар, негативлар, кино, видео ва аудиомаҳсулотлар, грамзапислар, овозли материаллар, шунингдек, порнография мазмунидаги материаллар. 6.Чекланган товарлар: Ўқотар қуроллар, унинг қисмлари ва ўқ дорилар, ов ва пневматик қуроллар; Таркибида гиёҳвандлик, психотроп ва кучли таъсир қилувчи моддалар бўлган дори воситалари; Халқаро ҳимоядаги ҳайвонлар, ўсимлик ёки уларнинг маҳсулотлари; Тирик ҳайвонлар ва гўшт маҳсулотлари, ўсимликлар ва карантин назоратидаги бошқа товарлар; Учувчисиз учиш қурилмаси (дрон) ва уларнинг бутловчи қисмлари; Радиоэлектрон воситалар ва юқори частотали қурилмалар (рация, сунъий йўлдошли телефон ва бошқа); Тарихий ва маданий бойликлар. 7. Божсиз олиб кириш меъёри Божсиз олиб чиқиш меъёри Шахсий эҳтиёж учун олиб кирилаётган товарлар қиймати: халқаро аэропортлар орқали — 2000 $; темир йўл ва дарё божхона чегараси орқали 1000$; автойўл пункти орқали ўтишда 300$. Жисмоний шахслар томонидан декларация тақдим этмасдан товарларни олиб чиқишнинг чекланган меъёри 5000 $. Гуруч — 3 кг; Нон-булка маҳсулотлари — 5 кг; Гўшт ва гўшт озиқ-овқат маҳсулотлари — 2 кг; Шакар — 2 кг; Ўсимлик мойлари — 2кг; Янги узилган мева-сабзавот маҳсулотлари, полиз экинлар, дуккакли ўсимликлар ва қуритилган сабзавот ва мевалар — 40кг; тайёр заргарлик буюмлари — 65 гр олтин ва 200 гр кумуш; алкогол — 2 литр тамаки маҳсулотлар — 10 қути атир ва ифор таратувчи сувлар — 3 дона Заргарлик буюмлари — 65 грамм (ушбу товарлар 2000$ меъёри доирасида бўлиши лозим) ва қонунчиликда белгиланган бошқа меъёрлар.
Йўловчи божхона декларациясига ИЛОВА
(Орқа томони) Валютани божхона чегараси орқали олиб ўтиш тартиб қоидалари 1. Жисмоний шахслар 100 000 000 сўм эквивалентидан ортиқ бўлмаган нақд валютадаги маблағларини декларация тўлдирмасдан Ўзбекистон ҳудудидан олиб чиқишлари мумкин . 2. Жисмоний шахслар Ўзбекистон Республикасига чекланмаган миқдорда нақд валюта маблағларини олиб кириши мумкин. Бунда 100 000 000 сўм эквивалентидан ортиқ бўлган нақд валюта маблағлари декларацияланиши лозим. Валюта маблағларини олиб чиқиш чекланган ҳолатлар Жисмоний шахслар томонидан 100 000 000 сўм эквивалентидаги нақд миллий ва чет эл валютадаги пул маблағлардан ортиқ суммани олиб чиқилишга йўл қўйилмайди . Бунда қуйидаги ҳоллар мустасно: резидентлар томонидан — хориж давлатларига хизмат сафарига кетаётган ҳукумат делегацияси аъзолари учун Вазирлар Маҳкамаси фармойиши асосида; норезидентлар томонидан — Ўзбекистон Республикасига кириш чоғида расмийлаштирилган йўловчи божхона декларациясида декларация қилинган маблағлар доирасида, шунингдек республикада ташкил этилган халқаро мусобақалар (танловлар, олимпиада) совриндорлари ёки қатнашчилари томонидан маблағларнинг қонунийлигини тасдиқловчи ҳужжатлар асосида ЭСЛАТМА Жисмоний шахслар томонидан нақд миллий ва чет эл валютадаги пул маблағларини божхона чегарасидан ноқонуний тарздан ўтказиш ёки декларацияда ва унга илова қилинган ҳужжатларда маълумотларни нотўғри тақдим этиш жавобгарлик келтириб чиқариши мумкин. ».
Вазир Д. КУЧКАРОВ
Миллий статистика қўмитаси директори ўринбосари З. ЗИЯЕВ
Тошкент ш.,
2025 йил 20 февраль,
2025 йил 14 февраль
233-сон
Oʻzbekiston Respublikasi Iqtisodiyot va moliya vazirining
buyrugʻi
Yoʻlovchi bojxona deklaratsiyasini toʻldirish va rasmiylashtirish tartibi toʻgʻrisidagi yoʻriqnomaga qoʻshimcha va oʻzgartirishlar kiritish haqida
Oʻzbekiston Respublikasi Bojxona kodeksining 255-moddasi hamda Oʻzbekiston Respublikasining 2024-yil 27-fevraldagi OʻRQ-913-son “Oʻzbekiston Respublikasining Bojxona kodeksiga bojxona tartib-taomillarini yanada takomillashtirishga qaratilgan oʻzgartirish va qoʻshimchalar kiritish toʻgʻrisida”gi Qonuniga muvofiq buyuraman:
1. Oʻzbekiston Respublikasi Davlat bojxona qoʻmitasining 2014-yil 4-iyuldagi 01-02/12-13-son qarori (roʻyxat raqami 2606, 2014-yil 5-avgust) (Oʻzbekiston Respublikasi qonun hujjatlari toʻplami, 2014-y., 32-son, 411-modda) bilan tasdiqlangan Yoʻlovchi bojxona deklaratsiyasini toʻldirish va rasmiylashtirish tartibi toʻgʻrisidagi yoʻriqnomaga ilovaga muvofiq qoʻshimcha va oʻzgartirishlar kiritilsin.
2. Mazkur buyruq Oʻzbekiston Respublikasi Milliy statistika qoʻmitasi bilan kelishilgan.
3. Ushbu buyruq rasmiy eʼlon qilingan kundan eʼtiboran uch oy oʻtgach kuchga kiradi.
Kelishildi:
Oʻzbekiston Respublikasi iqtisodiyot va moliya vazirining 2025-yil 20-fevraldagi 233-son buyrugʻiga ILOVA
Yoʻlovchi bojxona deklaratsiyasini toʻldirish va rasmiylashtirish tartibi toʻgʻrisidagi yoʻriqnomaga kiritilayotgan qoʻshimcha va oʻzgartirishlar
1. 2-bandda :
quyidagi mazmundagi yettinchi xatboshi bilan toʻldirilsin:
“jismoniy shaxs bojxona hududiga kirguniga yoki bu hududdan chiqquniga qadar yoki keyin olib kiriladigan yoki olib chiqiladigan, alohida kuzatib boriladigan bagajda bojxona chegarasidan olib oʻtiladigan notijorat maqsadlardagi tovarlarga;”;
yettinchi xatboshi sakkizinchi xatboshi deb hisoblansin.
2. 5-band quyidagi tahrirda bayon etilsin:
“5. Deklaratsiya blanklari va ilovasi oʻzbek, rus va ingliz tillarida, 210*99mm oʻlchamda tayyorlanadi. Shaxs oʻzi istagan tildagi Deklaratsiya blankini toʻldirishi mumkin.
Yoʻlovchilar Oʻzbekiston Respublikasi Iqtisodiyot va moliya vazirligi huzuridagi Bojxona qoʻmitasining rasmiy veb-sayti (www.bojxona.uz) orqali Deklaratsiyani chop etib qoʻlda toʻldirilgan holda yoki bojxona organlarining axborot tizimi orqali elektron shaklda toʻldirgan holda oʻz imzolari bilan tasdiqlab bojxona organlariga taqdim etishi mumkin.”.
3. 7-band quyidagi tahrirda bayon etilsin:
“7. Deklaratsiya “A” va “B” sahifalardan iborat boʻlib, quyidagi tarzda toʻldiriladi:
a) “A” sahifada quyidagi maʼlumotlar koʻrsatiladi:
Deklaratsiyaning yuqori oʻng qismida bojxona organi tomonidan deklaratsiyaning roʻyxatga olingan raqami yoziladi va bojxona organining muhri qoʻyiladi;
1-bandda harakat turi (kirish, chiqish), qaysi mamlakatdan kelganligi, qaysi mamlakatga borayotganligi hamda deklaratsiyani toʻldirish sanasi (kun, oy, yil);
2-bandda shaxs toʻgʻrisidagi maʼlumotlar (familiyasi, ismi, otasining ismi, tugʻilgan sanasi, jinsi, pasportining (identifikatsiya ID-kartasining) seriyasi va raqami), doimiy yashash mamlakati, fuqaroligi, birga harakatlanayotgan 16 yoshga toʻlmagan shaxslar mavjudligi (ularning soni va familiyasi, ismi, otasining ismi va pasport (identifikatsiya ID-kartasining) maʼlumotlari);
3-bandda bojxona chegarasi orqali qanday turdagi tovarlar (giyohvandlik, portlovchi moddalar va boshqa taqiqlangan yoki cheklangan buyumlar, oziq ovqat mahsulotlari, bojsiz olib kirish va olib chiqish meʼyoridan ortiq tovarlar, tijorat ahamiyatidagi tovarlar, dori vositalari, biologik faol qoʻshimchalar hamda boshqalar) olib oʻtilayotganligi;
4-bandda 100 000 000 soʻm ekvivalentidan ortiq miqdorda naqd milliy va (yoki) chet el valyutasi mavjudligi;
“A” sahifaning yakunida eslatma qoidalar va deklaratsiya toʻldirgan shaxsning imzosi.
b) “B” sahifa “A” sahifaning 3 va 4-bandlaridagi maʼlumotlar kiritilgandagina toʻldiriladi. “B” sahifada quyidagi maʼlumotlar koʻrsatiladi:
1-bandda naqd milliy va chet el valyutasi toʻgʻrisidagi maʼlumotlar;
2-bandda har qanday koʻrinishdagi va holatdagi qimmatbaho metallar hamda qimmatbaho toshlardan yasalgan buyumlar (buyumi nomi, metall turi, ogʻirligi, oʻlchov birligi);
3-bandda tovarlar toʻgʻrisidagi maʼlumotlar (farqlash xususiyatlari, ruxsat beruvchi hujjatning raqami, berilgan sanasi, bergan organ, miqdori, oʻlchov birligi va qiymati);
4-bandda transport vositasi toʻgʻrisidagi maʼlumotlar (identifikatsiya raqami yoki davlat raqam belgisi, turi va rusumi);
5 — 7-bandlarida taqiqlangan va cheklangan tovarlar hamda bojsiz olib kirish (olib chiqish) meʼyorlari toʻgʻrisidagi eslatma qoidalar.”.
4. 7 1 -band quyidagi tahrirda bayon qilinsin:
“7 1 .Deklaratsiya ilovasi quyidagi tarzda toʻldiriladi:
1-bandda bojxona chegarasi orqali olib oʻtilayotgan naqd valyuta kimga tegishli ekanligi haqidagi maʼlumot (jismoniy shaxsning F.I.O va pasport (identifikatsiya ID-kartasining) raqami, agar naqd valyuta eksport uchun toʻlangan boʻlsa, eksportyor tashkilotning STIRi, shartnoma raqami va sanasi yoziladi) kiritiladi;
2-bandda Oʻzbekiston Respublikasi naqd milliy va (yoki) chet el valyutasining kelib chiqish manbalari toʻgʻrisidagi maʼlumot “X” belgisini qoʻyish orqali (“boshqa” qatoriga izohi keltirgan holda qoʻl bilan) toʻldiriladi;
3-bandda Oʻzbekiston Respublikasi naqd milliy va (yoki) chet el valyutasidan foydalanish maqsadi toʻgʻrisidagi maʼlumotlar “X” belgisini qoʻyish orqali toʻldiriladi (“boshqa” qatoriga izohi keltirgan holda qoʻl bilan) toʻldiriladi.
Ilovadagi maʼlumotlar toʻliq toʻldirilgandan soʻng, shaxsning imzosi bilan imzolanadi va bojxona organining muhri bilan tasdiqlanadi.
Ilovaning orqa tarafida jismoniy shaxslar tomonidan naqd milliy va (yoki) chet el valyutasini olib kirish va olib chiqish meʼyorlari nazarda tutiladi.”.
5. 9-banddagi “6-bandida” degan soʻzlar “B” sahifasi 3-bandida” degan soʻzlar bilan almashtirilsin.
6. 10-band quyidagi tahrirda bayon qilinsin:
“10. Qonunchilik hujjatlariga muvofiq yozma deklaratsiyalanishi lozim boʻlgan Oʻzbekiston Respublikasining naqd milliy valyutasi, naqd chet el valyutasi, boshqa valyuta boyliklari, qimmatbaho buyumlar, shuningdek tovarlar toʻgʻrisidagi maʼlumotlar Deklaratsiyaning “B” sahifasi 1 — 3 bandlaridagi satrlarga sigʻmagan taqdirda, mazkur maʼlumotlar qoʻshimcha Deklaratsiyaning “B” sahifasi 1 — 3 bandlarida koʻrsatiladi va u asosiy Deklaratsiyaga ilova qilinadi. Bunda, qoʻshimcha Deklaratsiyaning “A” sahifasi toʻldirilmaydi.”.
7. 11-banddagi “6-bandidagi” degan soʻzlar “B” sahifasi 4-bandidagi” degan soʻzlar bilan almashtirilsin.
8. 15-band quyidagi tahrirda bayon etilsin:
“15. Deklaratsiyaning “B” sahifasi 1 — 3-bandlaridagi (tovarlar toʻgʻrisidagi maʼlumotlar qismi) hamda ilovasining 1-bandidagi yozuvlar bojxona organi xodimi tomonidan biror-bir oʻzgartirish va qoʻshimchalar kiritilishini oldini olish maqsadida uzluksiz chiziq bilan doiraga olinadi hamda yozuv uchun nazarda tutilgan barcha boʻsh joylar esa chizib qoʻyiladi.”.
9. 16 1 -banddagi “Oʻzbekiston Respublikasi Prezidenti huzuridagi Statistika agentligiga” degan soʻzlar “Oʻzbekiston Respublikasi Milliy statistika qoʻmitasiga” degan soʻzlar bilan almashtirilsin.
10. Ilova mazkur qoʻshimcha va oʻzgartirishlarning ilovasiga muvofiq tahrirda bayon etilsin.
Yoʻlovchi bojxona deklaratsiyasini toʻldirish va rasmiylashtirish tartibi toʻgʻrisidagi yoʻriqnomaga kiritilayotgan qoʻshimcha va oʻzgartirishlarga ILOVA
“Yoʻlovchi bojxona deklaratsiyasini toʻldirish va rasmiylashtirish tartibi toʻgʻrisidagi yoʻriqnomaga ILOVA
(Orqa tomoni) (-B-) (Agar siz A sahifaning 3 va 4 bandlarida “Yoʻq” deb javob bergan boʻlsangiz, bu qismni toʻldirish talab etilmaydi) 1. Olib kirilayotgan yoki olib chiqilayotgan naqd milli va (yoki) chet el valyutalari toʻgʻrisida T/r Valyuta nomi Miqdori Raqam bilan Soʻz bilan 1. 2. 3. 2. Har qanday koʻrinishdagi va holatdagi qimmatbaho metallar va qimmatbaho toshlardan yasalgan buyumlar T/r Buyumning nomi Metall turi (oltin, kumush va boshqa) Oʻlchov birligi Miqdori 1. 2. 3. 3. Tovarlar toʻgʻrisidagi maʼlumotlar T/r Tovarning nomi (farqlash xususiyatlari, ruxsat beruvchi hujjatning raqami, berilgan sanasi va bergan organ) Miqdori Tovarning oʻlchov birligidagi miqdori (dona, kg, litr,m2) Qiymati (AQSH dollarida) 1. 2. 3. 4. 5. 6. 7. 8. * Tovarlar toʻgʻrisida maʼlumotlar ushbu jadvalga sigʻmagan taqdirda qoʻshimcha deklaratsiya toʻldirilishi mumkin. 4. Transport vositasi toʻgʻrisidagi maʼlumotlar Identifikatsiya raqami / Davlat raqami Turi Rusumi 5. Taqiqlangan buyumlar: Giyohvandlik moddalari va ularning analoglari; Portlovchi moddalar, kimyoviy qurollar va ularning materiallari; Davlat va jamiyat tuzumini qoʻporishga, hududiy yaxlitlik, siyosiy mustaqillik va davlat suverenitetini buzishga yoʻnaltirilgan, urush, terrorizm, zoʻravonlik, milliy ustunlik va diniy nafratni, irqchilik va uning turlari (antisemitizm, fashizm)ni targʻib qiluvchi bosma asarlar, qoʻlyozmalar, klishelar, rasmlar, fotosuratlar, fotoplyonkalar, negativlar, kino, video va audiomahsulotlar, gramzapislar, ovozli materiallar, shuningdek, pornografiya mazmunidagi materiallar. 6.Cheklangan tovarlar: Oʻqotar qurollar, uning qismlari va oʻq dorilar, ov va pnevmatik qurollar; Tarkibida giyohvandlik, psixotrop va kuchli taʼsir qiluvchi moddalar boʻlgan dori vositalari; Xalqaro himoyadagi hayvonlar, oʻsimlik yoki ularning mahsulotlari; Tirik hayvonlar va goʻsht mahsulotlari, oʻsimliklar va karantin nazoratidagi boshqa tovarlar; Uchuvchisiz uchish qurilmasi (dron) va ularning butlovchi qismlari; Radioelektron vositalar va yuqori chastotali qurilmalar (ratsiya, sunʼiy yoʻldoshli telefon va boshqa); Tarixiy va madaniy boyliklar. 7. Bojsiz olib kirish meʼyori Bojsiz olib chiqish meʼyori Shaxsiy ehtiyoj uchun olib kirilayotgan tovarlar qiymati: xalqaro aeroportlar orqali — 2000 $; temir yoʻl va daryo bojxona chegarasi orqali 1000$; avtoyoʻl punkti orqali oʻtishda 300$. Jismoniy shaxslar tomonidan deklaratsiya taqdim etmasdan tovarlarni olib chiqishning cheklangan meʼyori 5000 $. Guruch — 3 kg; Non-bulka mahsulotlari — 5 kg; Goʻsht va goʻsht oziq-ovqat mahsulotlari — 2 kg; Shakar — 2 kg; Oʻsimlik moylari — 2kg; Yangi uzilgan meva-sabzavot mahsulotlari, poliz ekinlar, dukkakli oʻsimliklar va quritilgan sabzavot va mevalar — 40kg; tayyor zargarlik buyumlari — 65 gr oltin va 200 gr kumush; alkogol — 2 litr tamaki mahsulotlar — 10 quti atir va ifor taratuvchi suvlar — 3 dona Zargarlik buyumlari — 65 gramm (ushbu tovarlar 2000$ meʼyori doirasida boʻlishi lozim) va qonunchilikda belgilangan boshqa meʼyorlar.
Yoʻlovchi bojxona deklaratsiyasiga ILOVA
(Orqa tomoni) Valyutani bojxona chegarasi orqali olib oʻtish tartib qoidalari 1. Jismoniy shaxslar 100 000 000 soʻm ekvivalentidan ortiq boʻlmagan naqd valyutadagi mablagʻlarini deklaratsiya toʻldirmasdan Oʻzbekiston hududidan olib chiqishlari mumkin . 2. Jismoniy shaxslar Oʻzbekiston Respublikasiga cheklanmagan miqdorda naqd valyuta mablagʻlarini olib kirishi mumkin. Bunda 100 000 000 soʻm ekvivalentidan ortiq boʻlgan naqd valyuta mablagʻlari deklaratsiyalanishi lozim. Valyuta mablagʻlarini olib chiqish cheklangan holatlar Jismoniy shaxslar tomonidan 100 000 000 soʻm ekvivalentidagi naqd milliy va chet el valyutadagi pul mablagʻlardan ortiq summani olib chiqilishga yoʻl qoʻyilmaydi . Bunda quyidagi hollar mustasno: rezidentlar tomonidan — xorij davlatlariga xizmat safariga ketayotgan hukumat delegatsiyasi aʼzolari uchun Vazirlar Mahkamasi farmoyishi asosida; norezidentlar tomonidan — Oʻzbekiston Respublikasiga kirish chogʻida rasmiylashtirilgan yoʻlovchi bojxona deklaratsiyasida deklaratsiya qilingan mablagʻlar doirasida, shuningdek respublikada tashkil etilgan xalqaro musobaqalar (tanlovlar, olimpiada) sovrindorlari yoki qatnashchilari tomonidan mablagʻlarning qonuniyligini tasdiqlovchi hujjatlar asosida ESLATMA Jismoniy shaxslar tomonidan naqd milliy va chet el valyutadagi pul mablagʻlarini bojxona chegarasidan noqonuniy tarzdan oʻtkazish yoki deklaratsiyada va unga ilova qilingan hujjatlarda maʼlumotlarni notoʻgʻri taqdim etish javobgarlik keltirib chiqarishi mumkin. ”.
Vazir D. KUCHKAROV
Milliy statistika qoʻmitasi direktori oʻrinbosari Z. ZIYAYEV
Toshkent sh.,
2025-yil 20-fevral,
2025-yil 14-fevral
233-son