📅 2025-yil 1-aprel · Vazirlar Mahkamasi qarorlari
Rasmiy matn. Rasmiy hujjat. Tahririy izohlar kiritilmagan.
📅 2025-yil 1-aprel · Vazirlar Mahkamasi qarorlari
Rasmiy matn. Rasmiy hujjat. Tahririy izohlar kiritilmagan.
📅 2025 йил 1 апрель · Вазирлар Маҳкамаси қарорлари
Расмий матн. Расмий ҳужжат. Таҳририй изоҳлар киритилмаган.
📅 1 апреля 2025 г. · Постановления Кабинета Министров
Официальный текст. Официальный документ. Редакционные примечания не включены.
📅 1 April 2025 · Cabinet of Ministers resolutions
Official text. Official document. Editorial notes are not included.
ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ ВАЗИРЛАР МАҲКАМАСИНИНГ
ҚАРОРИ
Агросаноат мажмуида давлат назорати тизими янада такомиллаштирилиши муносабати билан Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг айрим қарорларига ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш тўғрисида
Қишлоқ хўжалиги соҳасида давлат назоратини кучайтириш, ғалла етиштирувчиларнинг моддий манфаатдорлигини ошириш ҳамда истеъмолчиларни сифатли дон маҳсулотлари билан таъминлаш, ғалла бозорида давлат иштирокини янада камайтирган ҳолда ички бозорга сифатли дон маҳсулотлари етказиб беришни ташкил этиш, шунингдек, Ўзбекистон Республикаси Президентининг «Агросаноат мажмуида давлат назорати тизимини янада такомиллаштиришнинг қўшимча чора-тадбирлари тўғрисида» 2024 йил 22 октябрдаги ПФ-164-сон Фармони ижросини таъминлаш мақсадида Вазирлар Маҳкамаси қарор қилади:
1. Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг айрим қарорларига иловага мувофиқ қуйидагиларни назарда тутувчи ўзгартириш ва қўшимчалар киритилсин:
а) Агросаноат мажмуи устидан назорат қилиш инспекцияси (кейинги ўринларда — «Ўзагроинспекция») агросаноат мажмуида давлат назорати ва текширувни амалга оширувчи мустақил республика ижро этувчи ҳокимият органи ҳисобланиши ҳамда Вазирлар Маҳкамасига бевосита ҳисобдорлиги;
б) «Ўзагроинспекция» томонидан:
буғдойни қабул қилиш, сақлаш ва харидорларга юклаб жўнатиш жараёнида юзага келадиган табиий камайиш миқдорини ҳисобдан чиқариш, шунингдек, буғдой етиштирувчилардан харид қилинадиган буғдойни қабул қилиш ва сотиш жараёнларида стандарт талабларига кўра сифат кўрсаткичлари бўйича (мувофиқлик сертификати) ҳамда буғдой синфлари (сифат сертификати) бўйича сертификатлашни назорат қилиш;
идоравий бўйсунуви ва ташкилий-ҳуқуқий шаклидан қатъи назар барча корхоналар, муассасалар ҳамда ташкилотларда қишлоқ хўжалиги, мелиорация ва йўл-қурилиш техникаларининг техник ҳолати, уларнинг эксплуатация қилиниши самарадорлиги, шунингдек, сервис ва таъмирлаш хизматларининг сифати, қишлоқ хўжалиги техникаси ва технологияларини мажбурий ва даврий синовдан ўтказиш устидан назоратни амалга ошириш;
импорт қилинаётган қишлоқ хўжалиги экинларининг уруғлик ва кўчат материалларида гени модификацияланган организмларнинг (ГМО) мавжудлигини аниқлаш.
2. Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Агросаноат мажмуи устидан назорат қилиш инспекцияси манфаатдор вазирлик ва идоралар билан биргаликда ўзлари қабул қилган норматив-ҳуқуқий ҳужжатларни бир ой муддатда ушбу қарорга мувофиқлаштирсин.
3. Ушбу қарорнинг бажарилишини назорат қилиш Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг ўринбосари Ж.А. Ходжаев зиммасига юклансин.
Вазирлар Маҳкамасининг 2025 йил 1 апрелдаги 197-сон қарорига ИЛОВА
Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг айрим қарорларига киритилаётган ўзгартириш ва қўшимчалар
1. Вазирлар Маҳкамасининг «Вазирликлар ва идораларнинг бюджетдан ташқари жамғармаларига ажратмаларни тартибга солиш чора-тадбирлари тўғрисида» 2004 йил 25 октябрдаги 499-сон қарорининг 3-банди бешинчи хатбошисидаги «Қишлоқ хўжалиги вазирлиги» сўзлари «Вазирлар Маҳкамаси» сўзлари билан алмаштирилсин.
2. Вазирлар Маҳкамасининг «Ишлаб чиқарилаётган пахта мойи сифатини оширишни янада рағбатлантириш чора-тадбирлари тўғрисида» 2008 йил 4 сентябрдаги 200-сон қарорининг 5-банди биринчи хатбошисидаги «Қишлоқ хўжалиги вазирлиги» сўзлари «Вазирлар Маҳкамаси» сўзлари билан алмаштирилсин.
3. Вазирлар Маҳкамасининг 2009 йил 21 апрелдаги 116-сон қарори билан тасдиқланган Интернет тармоғида Ўзбекистон Республикасининг Ҳукумат порталига жойлаштириш учун тақдим этиладиган ахборотлар рўйхатининг 29-позицияси «Масъуллар» устунидаги «Қишлоқ хўжалиги вазирлиги» сўзлари «Вазирлар Маҳкамаси» сўзлари билан алмаштирилсин.
4. Вазирлар Маҳкамасининг 2014 йил 3 апрелдаги 80-сон қарори билан тасдиқланган Суғурта уруғлик фондини ташкил этиш ва ундан фойдаланиш тартиби тўғрисидаги низомда :
а) 11 ва 28-бандлардаги «Қишлоқ хўжалиги вазирлиги» сўзлари «Вазирлар Маҳкамаси» сўзлари билан алмаштирилсин;
б) 1-иловада :
«Ғўза ва бошоқли дон экинлари учун» бўлимининг 5-босқич «Масъуллар» устунидаги «Агросаноат мажмуида хизматлар кўрсатиш маркази» давлат унитар корхонаси сўзлари «Қишлоқ хўжалиги маҳсулотлари сифатини баҳолаш маркази» давлат муассасаси» сўзлари билан алмаштирилсин;
«Бошқа қишлоқ хўжалиги экинлари уруғлари учун» бўлимининг 4-босқич «Масъуллар» устунидаги «Қишлоқ хўжалиги вазирлиги ҳузуридаги Агросаноат мажмуи устидан назорат қилиш инспекцияси» сўзлари «Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Агросаноат мажмуи устидан назорат қилиш инспекцияси» сўзлари билан алмаштирилсин;
в) 2 ва 3-иловалар матнидаги «Қишлоқ хўжалиги вазирлиги ҳузуридаги» сўзлари «Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги» сўзлари билан алмаштирилсин.
5. Вазирлар Маҳкамасининг «Қишлоқ хўжалиги техникалари конструкциясининг хавфсизлиги тўғрисидаги умумий техник регламентни тасдиқлаш ҳақида» 2016 йил 18 мартдаги 80-сон қарорининг рус тилидаги матнида :
а) 4-банддаги «Министерстве сельского хозяйства» сўзлари «Кабинете Министров» сўзлари билан алмаштирилсин;
б) илованинг 22-бандидаги «Министерстве сельского хозяйства» сўзлари «Кабинете Министров» сўзлари билан алмаштирилсин.
7. Вазирлар Маҳкамасининг 2018 йил 3 майдаги 322-сон қарори билан тасдиқланган Маъмурий ҳуқуқбузарлик содир этган шахслар ва маъмурий ҳуқуқбузарлик йўли билан маънавий, жисмоний ёки мулкий зарар етказилган шахсларни марказлаштирилган ҳисобга олиш тартиби тўғрисидаги низомга 8-илованинг 280-позициясидаги «Қишлоқ хўжалиги вазирлиги» сўзлари «Вазирлар Маҳкамаси» сўзлари билан алмаштирилсин.
8. Вазирлар Маҳкамасининг «Ўзбекистон Республикасида замонавий уруғчилик кластерларини ташкил этиш чора-тадбирлари тўғрисида» 2019 йил 18 июндаги 512-сон қарорида :
а) 14-банднинг биринчи хатбошисидаги «Қишлоқ хўжалиги вазирлиги ҳузуридаги Агросаноат мажмуаси устидан назорат қилиш инспекцияси» сўзлари «Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Агросаноат мажмуи устидан назорат қилиш инспекцияси» сўзлари билан алмаштирилсин;
б) 2-илованинг 8-банди биринчи хатбошисидаги «Қишлоқ хўжалиги вазирлиги ҳузуридаги Агросаноат мажмуаси устидан назорат қилиш инспекцияси» сўзлари «Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Агросаноат мажмуи устидан назорат қилиш инспекцияси» сўзлари билан алмаштирилсин.
9. Вазирлар Маҳкамасининг 2019 йил 9 июлдаги 571-сон қарори билан тасдиқланган Ўзбекистон Республикаси Қишлоқ хўжалиги вазирлиги тўғрисидаги низомнинг 9-бандида :
еттинчи хатбоши чиқариб ташлансин;
саккизинчи — йигирма тўртинчи хатбошилар тегишлича еттинчи — йигирма учинчи хатбошилар деб ҳисоблансин.
10. Вазирлар Маҳкамасининг «Ўзбекистон Республикаси Қишлоқ хўжалиги вазирлиги ҳузуридаги Агросаноат мажмуи устидан назорат қилиш инспекцияси фаолиятини тартибга солувчи норматив-ҳуқуқий ҳужжатларни тасдиқлаш тўғрисида» 2019 йил 12 июлдаги 575-сон қарорида :
а) номидаги , 1-банднинг иккинчи — бешинчи хатбошиларидаги «Қишлоқ хўжалиги вазирлиги» сўзлари «Вазирлар Маҳкамаси» сўзлари билан алмаштирилсин;
б) 1-банд қуйидаги мазмундаги бешинчи хатбоши билан тўлдирилсин:
«Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Агросаноат мажмуи устидан назорат қилиш инспекцияси инспекторларининг формали кийим-бошлари ва фарқлаш белгилари намуналари ва тавсифи 3 1 -иловага мувофиқ»;
бешинчи хатбоши тегишлича олтинчи хатбоши деб ҳисоблансин.
в) 2-банднинг иккинчи хатбошидаги «Қишлоқ хўжалиги вазирлиги» сўзлари «Вазирлар Маҳкамаси» сўзлари билан алмаштирилсин;
г) 1-иловада :
номидаги ва 1-банддаги «Қишлоқ хўжалиги вазирлиги» сўзлари «Вазирлар Маҳкамаси» сўзлари билан алмаштирилсин;
2-банддаги «Инспекция республика ижро этувчи органи ҳисобланади» сўзлари «Инспекция агросаноат мажмуида давлат назорати ва текширувни амалга оширувчи мустақил республика ижро этувчи ҳокимият органи ҳисобланади» сўзлари билан алмаштирилсин;
3-банддан «Қишлоқ хўжалиги вазирлиги ҳайъати қарорлари ва вазир буйруқлари,» сўзлари чиқариб ташлансин.
5-банддаги ва 8-банднинг биринчи хатбошисидаги «Қишлоқ хўжалиги вазирлиги» сўзлари «Вазирлар Маҳкамаси» сўзлари билан алмаштирилсин;
10-бандда :
«а» кичик банднинг иккинчи хатбошисидаги «Қишлоқ хўжалиги вазирлиги» сўзлари «Вазирлар Маҳкамаси» сўзлари билан алмаштирилсин;
«б» кичик банднинг иккинчи хатбошисидаги «Министерства сельского хозяйства» сўзлари «Кабинете Министров» сўзлари билан алмаштирилсин;
«в» кичик банднинг иккинчи хатбошисидаги «Ministry of Agriculture» сўзлари «Cabinet of Ministers» сўзлари билан алмаштирилсин;
11-бандда :
қуйидаги мазмундаги г 1 ва г 2 кичик бандлар билан тўлдирилсин:
«г 1 ) буғдойни қабул қилиш, сақлаш ва харидорларга юклаб жўнатиш жараёнида юзага келадиган табиий камайиш миқдорини ҳисобдан чиқаришни назорат қилиш;
г 2 ) қишлоқ хўжалигини давлат томонидан қўллаб-қувватлаш жамғармасининг тижорат вакили томонидан буғдой етиштирувчилардан харид қилинадиган буғдойни қабул қилиш ва сотиш жараёнларида стандарт талабларига кўра сифат кўрсаткичлари бўйича (мувофиқлик сертификати) ҳамда буғдой синфлари (сифат сертификати) бўйича сертификатлашни назорат қилиш»;
қуйидаги мазмундаги д 1 кичик банд билан тўлдирилсин:
«д 1 ) қишлоқ хўжалигига мўлжалланган ерларни муҳофаза қилиш ва улардан мақсадли фойдаланилиши»;
«з» кичик банд қуйидаги таҳрирда баён этилсин:
«з) идоравий бўйсунуви ва ташкилий-ҳуқуқий шаклидан қатъи назар барча корхоналар, муассасалар ҳамда ташкилотларда қишлоқ хўжалиги, мелиорация ва йўл-қурилиш техникаларининг техник ҳолати, уларнинг эксплуатация қилиниши самарадорлиги, шунингдек, сервис ва таъмирлаш хизматларининг сифати, қишлоқ хўжалиги техникаси ва технологияларини мажбурий ва даврий синовдан ўтказиш устидан назоратни амалга ошириш» ;
қуйидаги мазмундаги и 1 ва и 2 кичик бандлар билан тўлдирилсин:
«и 1 ) импорт қилинаётган қишлоқ хўжалиги экинларининг уруғлик ва кўчат материалларида гени модификацияланган организмларнинг (ГМО) мавжудлигини аниқлаш;
и 2 ) соҳада давлат назоратини амалга ошириш ва ҳисоботларни юритиш жараёнларини тўлиқ рақамлаштириш»;
12-бандда :
«а» кичик бандда :
иккинчи хатбошидан «, Қишлоқ хўжалиги вазирлиги ҳайъати қарорлари ва вазир буйруқлари топшириқлари» сўзлари чиқариб ташлансин.
бешинчи хатбоши қуйидаги таҳрирда баён этилсин:
«қишлоқ хўжалиги маҳсулотларини етиштиришда минерал ўғитлар билан озиқлантириш ҳамда касаллик ва зараркунандаларга қарши кимёвий ва биологик курашиш ишларининг бажарилиши устидан»;
«б» кичик бандда :
ўнинчи хатбошиси чиқариб ташлансин;
ўн биринчи хатбоши ўнинчи хатбоши деб ҳисоблансин;
қуйидаги мазмундаги г 1 ва г 2 кичик бандлар билан тўлдирилсин:
«г 1 ) буғдойни қабул қилиш, сақлаш ва харидорларга юклаб жўнатиш жараёнида юзага келадиган табиий камайиш миқдорини ҳисобдан чиқаришни назорат қилиш;
г 2 ) қишлоқ хўжалигини давлат томонидан қўллаб-қувватлаш жамғармасининг тижорат вакили томонидан буғдой етиштирувчилардан харид қилинадиган буғдойни қабул қилиш ва сотиш жараёнларида стандарт талабларига кўра сифат кўрсаткичлари бўйича (мувофиқлик сертификати) ҳамда буғдой синфлари (сифат сертификати) бўйича сертификатлашни назорат қилиш»;
«д» кичик бандда :
ўн еттинчи хатбошидан «ҳамда хавфли яширин вирусли касалликларнинг» сўзлари чиқариб ташлансин.
қуйидаги мазмундаги йигирманчи хатбоши билан тўлдирилсин:
«импорт қилинадиган қишлоқ хўжалиги экинларининг барча турдаги уруғликлари ва кўчат ҳамда кўчат материалларининг экинбоплик сифат кўрсаткичларини аниқлаш ва мувофиқлик сертификати асосида реализация қилиниши устидан назорат қилиш»;
«д 1» кичик банднинг олтинчи хатбошиси қуйидаги таҳрирда баён этилсин:
«қишлоқ хўжалиги ерларидан фойдаланувчилар томонидан ер участкаларини ўзбошимчалик билан эгаллашга йўл қўймаслик бўйича мажбуриятларининг бажарилиши устидан»;
«з» кичик бандда :
биринчи хатбоши қуйидаги таҳрирда баён этилсин:
«з) идоравий бўйсунуви ва ташкилий-ҳуқуқий шаклидан қатъи назар барча корхоналар, муассасалар ҳамда ташкилотларда қишлоқ хўжалиги, мелиорация ва йўл-қурилиш техникаларининг техник ҳолати, уларнинг эксплуатация қилиниши самарадорлиги, шунингдек, сервис ва таъмирлаш хизматларининг сифати, қишлоқ хўжалиги техникаси ва технологияларини мажбурий ва даврий синовдан ўтказиш устидан қуйидаги назоратни амалга оширади»;
олтинчи хатбоши қуйидаги таҳрирда баён этилсин:
«қишлоқ хўжалиги, мелиорация ва йўл-қурилиш техникаси ва технологиялари мажбурий ва даврий синовдан ўтказиш бўйича норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар талабларининг бажарилиши»;
«й» кичик банднинг учинчи хатбошисидан «минерал ўғитлар ва ёнилғи-мойлаш материалларини ўғирлаш ҳамда» сўзлари чиқариб ташлансин;
15-банднинг учинчи хатбошиси чиқариб ташлансин;
17-бандда :
«д» кичик банддаги «Қишлоқ хўжалиги вазирлиги» сўзлари «Вазирлар Маҳкамаси» сўзлари билан алмаштирилсин;
«е» кичик банддаги «Қишлоқ хўжалиги вазирлигига» сўзлари «Вазирлар Маҳкамасига» сўзлари билан алмаштирилсин;
18-банддаги «Қишлоқ хўжалиги вазирлиги» сўзлари «Вазирлар Маҳкамаси» сўзлари билан алмаштирилсин;
19-банднинг иккинчи хатбошисидан «ҳудудий бошқармаларнинг таркибий бўлинмалари» сўзлари чиқариб ташлансин;
20-банднинг иккинчи хатбошисидаги «Қишлоқ хўжалиги вазирлиги» сўзлари «Вазирлар Маҳкамаси» сўзлари билан алмаштирилсин;
25-банддаги «Қишлоқ хўжалиги вазирлигига» сўзлари «Вазирлар Маҳкамасига» сўзлари билан алмаштирилсин;
31-банддаги «Қишлоқ хўжалиги вазирлигига» сўзлари «Вазирлар Маҳкамаси ва Ўзбекистон Республикаси Президентига» сўзлари билан алмаштирилсин;
д) 2-иловада :
номидаги ҳамда 1-банддаги «Қишлоқ хўжалиги вазирлиги» сўзлари «Вазирлар Маҳкамаси» сўзлари билан алмаштирилсин;
2-банддаги «Молия вазирлигининг Ғазначилигида очилган Ўзбекистон Республикаси Қишлоқ хўжалиги вазирлиги» сўзлари «Иқтисодиёт ва молия вазирлиги ҳузуридаги Ғазначилик хизмати қўмитасида очилган Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси» сўзлари билан алмаштирилсин;
7-бандда :
саккизинчи хатбоши қуйидаги таҳрирда баён этилсин:
«Инспекция ходимларига формали кийим-бош ва фарқлаш белгилари билан таъминлаш, ижара шартномаси асосида ижара пулларини қоплаш»;
ўнинчи хатбоши чиқариб ташлансин;
ўн биринчи хатбоши ўнинчи хатбоши деб ҳисоблансин;
21 ва 23-бандлардаги «Ишлар бошқармаси» сўзлари «Молия-иқтисод бўлими» сўзлари билан алмаштирилсин;
е) 3-иловада :
номидаги , 1-банддаги , 4-банднинг иккинчи хатбошисидаги ва 10-банднинг учинчи хатбошисидаги «Қишлоқ хўжалиги вазирлиги» сўзлари «Вазирлар Маҳкамаси» сўзлари билан алмаштирилсин;
2-банднинг «б» кичик банди қуйидаги таҳрирда баён этилсин:
«б) қуйидаги миқдордаги ойлик устамалар:
лавозим маошининг 40 фоизи миқдорида устама (меҳнатни рағбатлантириш коэффициенти);
Инспекция ходимларига узоқ муддат узлуксиз хизмати учун лавозим маошига рағбатлантириш коэффициентини инобатга олган ҳолда:
марказий аппарат ходимларига
0,2 коэффициентдан 1,0 коэффициентгача;
ҳудудий бўлинмалар ходимларига
0,2 коэффициентдан 0,6 коэффициентгача миқдорда устама.
Инспекциянинг марказий аппарати ходимларининг лавозим маошларини Ягона тариф сеткаси бўйича меҳнатга ҳақ тўлашнинг тасдиқланган разрядларига асосан белгилашда тариф коэффициенти 1,4 бараварга, ҳудудий бўлинмалар ходимларига 1,4 бараварга оширган ҳолда бюджет маблағлари ҳисобидан қўлланади»;
«в» кичик бандда :
тўртинчи хатбошидаги «устамалар» сўзи «устама ва мукофотлар» сўзлари билан алмаштирилсин;
бешинчи хатбоши «юбилей саналари» сўзларидан кейин «(50, 55, 60 ёши)» сўзлари билан тўлдирилсин;
тўққизинчи хатбошидаги «10 баравари» сўзлари «10 бараваригача» сўзлари билан алмаштирилсин;
11-банд қуйидаги мазмундаги тўққизинчи, ўнинчи ва ўн биринчи хатбошилар билан тўлдирилсин:
«оширилган тариф коэффициентлари;
фан номзоди ёки фалсафа доктори (PhD) илмий даражасига ёки хорижий давлатларнинг унга тенглаштирилган бошқа илмий даражаларига эга ходимлари ойлик лавозим маошига (рағбатлантириш коэффициентини инобатга олган ҳолда лавозим маошига нисбатан коэффициентларда) — 5 фоизгача устама;
фан доктори ёки фан доктори (DSc) илмий даражасига ёки хорижий давлатларнинг унга тенглаштирилган бошқа илмий даражаларига эга ходимлари ойлик лавозим маошига (рағбатлантириш коэффициентини инобатга олган ҳолда лавозим маошига нисбатан коэффициентларда) — 10 фоизгача устама»;
ж) қуйидаги мазмундаги 3 1 -илова билан тўлдирилсин:
«Вазирлар Маҳкамасининг 2019 йил 12 июлдаги 575-сон қарорига 3 1 -ИЛОВА
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Агросаноат мажмуи устидан назорат қилиш инспекцияси инспекторларининг формали кийим-бошлари ва фарқлаш белгилари НАМУНАЛАРИ ВА ТАВСИФИ
I. Агросаноат мажмуи устидан назорат қилиш инспекторларининг формали кийим-бошлари намуналари
Формали кийим-бошлар тавсифи:
Ёзги мавсумий формали кийим-бош
1. Эркаклар учун формали кийим-бош:
а) олд қисмида кокардаси бўлган тўқ кулранг кепка;
б) калта енгли, кўкрак чўнтаклари тугмали ва нишонли, нашивкали (ёзувли), шевронли, елка қисмида тугма ҳамда тугма қадаладиган тешиклари бўлган оч кулранг кўйлак;
в) тўқ кулранг шим;
г) шим учун камар;
д) қора рангли чарм пойабзал.
2. Аёллар учун формали кийим-бош:
а) олд қисмида кокардаси бўлган тўқ кулранг кепка;
б) калта енгли, кўкрак чўнтаклари тугмали ва нишонли, нашивкали (ёзувли), шевронли, елка қисмида тугма ҳамда тугма қадаладиган тешиклари бўлган оч кулранг блузка;
в) тўқ кулранг юбка;
г) қора рангли чарм пойабзал.
Кузги ва баҳорги мавсумий формали кийим-бош
1. Эркаклар учун формали кийим-бош:
а) олд қисмида кокардаси бўлган тўқ кулранг кепка;
б) енглари узун, кўкрак чўнтаклари тугмали ва нишонли, нашивкали (ёзувли), шевронли, елка қисмида тугма ҳамда тугма қадаладиган тешиклари бўлган оч кулранг кўйлак;
в) тўқ кулранг бўйинбоғ;
г) тўқ кулранг, битта кўкрак чўнтакли, енгил, ён томонлари чўнтакли ва нишонли, чизиқли, шевронли енгил куртка;
д) тўқ кулранг шим;
е) шим учун камар;
ж) қора рангли чарм пойабзал.
2. Аёллар учун формали кийим-бош:
а) олд қисмида кокардаси бўлган тўқ кулранг кепка;
б) енглари узун, кўкрак чўнтаклари тугмали ва нишонли, нашивкали (ёзувли), шевронли, елка қисмида тугма ҳамда тугма қадаладиган тешиклари бўлган оч кулранг блузка;
в) тўқ кулранг бўйинбоғ;
г) тўқ кулранг рангли, битта кўкрак чўнтакли, енгил, ён томонлари чўнтакли ва нишонли, чизиқли, шевронли енгил куртка;
д) тўқ кулранг юбка;
е) қора рангли чарм пойабзал.
Қишки мавсумий формали кийим-бош
1. Эркаклар учун формали кийим-бош:
а) қишки тўқ кулранг бош кийим;
б) енглари узун, кўкрак чўнтаклари тугмали ва нишонли, нашивкали (ёзувли), шевронли, елка қисмида тугма ҳамда тугма қадаладиган тешиклари бўлган оч кулранг рангли блузка;
в) тўқ кулранг бўйинбоғ;
г) тўқ кулранг, битта кўкрак чўнтакли, енгил, ён томонлари чўнтакли ва нишонли, чизиқли, шевронли енгил куртка;
д) тўқ кулранг, ёқа қисми мўйнали, кўкрак нашивка (ёзув) ва шевронли, плашсифат иссиқ куртка;
е) тўқ кулранг иссиқ шим;
ж) қора чарм шим камари;
з) қора рангли этик.
2. Аёллар учун формали кийим-бош:
а) қишки тўқ кулранг бош кийим;
б) енглари узун, кўкрак чўнтаклари тугмали ва нишонли, нашивкали (ёзувли), шевронли, елка қисмида тугма ҳамда тугма қадаладиган тешиклари бўлган оч кулранг блузка;
в) тўқ кулранг бўйинбоғ;
г) тўқ кулранг, битта кўкрак чўнтакли, енгил, ён томонлари чўнтакли ва нишонли, чизиқли, шевронли куртка;
д) тўқ кулранг, ёқа қисми мўйнали, кўкрак нашивка (ёзув) ва шевронли, плашсифат иссиқ куртка;
е) тўқ кулранг юбка;
ж) қора рангли этик.
II. Агросаноат мажмуи устидан назорат қилиш инспекторларининг фарқлаш белгилари намуналари
Фарқлаш белгилари намуналари тавсифи:
1. Кокарда.
Олтин рангдаги енгил металлдан ясалган бош кийими учун кокардада қанотлари очиқ Ҳумо қуши тасвирланган, юқори қисмида мамлакат рамзи бўлган ярим ой тасвири туширилган, саккиз қиррали юлдуз ва ундаги кичик беш қиррали юлдуз акс эттирилган. Ҳумо қушининг орқасида тоғлар, дарёлар ва гуллаб-яшнаган водий узра чиқаётган қуёш тасвирланган.
Пастки қисмида «OʻZBEKISTON» марказида лотин ҳарфларида ёзилган Ўзбекистон Республикаси байроғи туширилган.
Орқа томонида иккита металл қичқич ўрнатилган бўлиб, улар ёрдамида кокарда бош кийимининг ўртасига ўрнатилади. Кокарданинг маркази бурун кўпригидан юқорида бўлиши керак.
2. Шеврон.
Форманинг чап енгида (енг тикилган тикувдан 120 мм масофада) 90х75 мм ўлчамдаги яшил қалқон шаклига эга шеврон мавжуд.
Қалқон ичида ва пастки қисмида давлат рамзлари — Ўзбекистон Республикасининг герби ва байроғи тасвирланган. Қалқоннинг ичидаги герб усти қисмида лотин алифбосида бир қаторли «OʻZBEKISTON RESPUBLIKASI VAZIRLAR MAHKAMASI HUZURIDAGI», пастки қисмида бир қаторли лотин ҳарфларида «OʻZAGROINSPEKSIYA» ёзувлари жойлашган.
Рамка сариқ рангдан иборат.
Шеврон матога туширилган ҳолда тайёрланади. Шеврон матоси тўқ яшил рангда.
3. Нашивка (ёзув).
«AGROSANOAT MAJMUI USTIDAN NAZORAT QILISH INSPEKTORI» ёзуви 125х25 мм ўлчамдаги тўғри бурчакли, четки қисми сариқ, тўқ кўк рангли матога тилла рангли ип билан лотин ҳарфларида тикилади.
Нашивка (ёзув) форманинг кўкрак чўнтакларига тикилади.
Изоҳ. Инспекторни формали кийим-бош ва фарқлаш белгилари билан таъминлаш харажатлари Агросаноат мажмуи устидан назорат қилиш инспекциясининг Агросаноат мажмуи устидан назорат қилиш инспекциясини ривожлантириш жамғармаси маблағлари ҳисобидан қопланади.
Агросаноат мажмуи устидан назорат қилиш инспекцияси инспекторларининг формали кийим-бошларини кийиб юриши ва фарқлаш белгиларини тақиши тартиби тўғрисидаги низом Агросаноат мажмуи устидан назорат қилиш инспекцияси бошлиғи томонидан тасдиқланади.
з) 4-илованинг номидаги «Қишлоқ хўжалиги вазирлиги» сўзлари «Вазирлар Маҳкамаси» сўзлари билан алмаштирилсин;
и) 5-иловада :
номидаги «Қишлоқ хўжалиги вазирлиги» сўзлари «Вазирлар Маҳкамаси» сўзлари билан алмаштирилсин;
изоҳдан «биринчи ўринбосарига Инспекция ҳудудий бошқармаси бошлиғи ставкасидан 3% кам миқдорда, Инспекция ҳудудий бошқармаси бошлиғининг» сўзлари чиқариб ташлансин;
қуйидаги мазмундаги хатбоши билан тўлдирилсин:
«** Инспекция ҳудудий бошқармаси шуъба бошлиқларига Инспекция ҳудудий бошқармаси бўлим бошлиғи ставкасидан 5% кам миқдорда»;
к) 6-иловада :
номидаги «Қишлоқ хўжалиги вазирлиги» сўзлари «Вазирлар Маҳкамаси» сўзлари билан алмаштирилсин;
изоҳдан «* Инспекциянинг туман (Қувасой шаҳар) бўлим бошлиғи ўринбосарига туман (Қувасой шаҳар) бўлими бошлиғи ставкасидан 5% кам миқдорда» сўзлари чиқариб ташлансин;
2-позициянинг «2-гуруҳ» устунидаги «Бўз тумани» сўзлари «Бўстон тумани» сўзлари билан алмаштирилсин.
11. Вазирлар Маҳкамасининг «Ўзбекистон Республикаси Қишлоқ хўжалиги вазирлиги ҳузуридаги Уруғчиликни ривожлантириш маркази фаолиятини янада такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида» 2019 йил 5 сентябрдаги 733-сон қарорининг 4-банди тўққизинчи хатбошисидаги «Қишлоқ хўжалиги вазирлиги» сўзлари «Вазирлар Маҳкамаси» сўзлари билан алмаштирилсин.
13. Вазирлар Маҳкамасининг «Ингичка толали пахта етиштиришни самарали ташкил қилиш, янги навларни кўпайтириш ва рағбатлантириш механизмини жорий этиш тўғрисида» 2020 йил 30 январдаги 47-сон қарорининг 2-бандидаги «Қишлоқ хўжалиги вазирлиги» сўзлари «Вазирлар Маҳкамаси» сўзлари билан алмаштирилсин.
14. Вазирлар Маҳкамасининг 2020 йил 8 майдаги 273-сон қарори билан тасдиқланган Давлат мулки объектларининг ҳисобини юритиш тартиби тўғрисидаги низомнинг 3-банди «к» кичик бандидаги «Қишлоқ хўжалиги вазирлиги» сўзлари «Вазирлар Маҳкамаси» сўзлари билан алмаштирилсин;
15. Вазирлар Маҳкамасининг «Чорвачилик тармоғига давлат томонидан субсидия ажратишни тартибга солувчи норматив-ҳуқуқий ҳужжатларни тасдиқлаш тўғрисида» 2020 йил 12 майдаги 280-сон қарорида :
а) 4-илованинг 3-банди чиқариб ташлансин;
б) 5-илованинг 3-банди чиқариб ташлансин.
16. Вазирлар Маҳкамасининг «Қишлоқ хўжалиги экинлари навларини синаш маркази фаолиятини такомиллаштириш, қишлоқ хўжалиги ўсимликлари турларининг миллий генбанкини яратиш тўғрисида» 2020 йил 13 майдаги 282-сон қарорининг 14-бандидаги «Қишлоқ хўжалиги вазирлиги» сўзлари «Вазирлар Маҳкамаси» сўзлари билан алмаштирилсин.
17. Вазирлар Маҳкамасининг «Ғалла етиштирувчи хўжаликлар ва корхоналардан сотиб олинадиган донни сақлаш соҳасидаги айрим норматив-ҳуқуқий ҳужжатларни тасдиқлаш тўғрисида» 2020 йил 22 майдаги 312-сон қарорида :
а) 2-банднинг иккинчи хатбошисидаги «Қишлоқ хўжалиги вазирлиги» сўзлари «Вазирлар Маҳкамаси» сўзлари билан алмаштирилсин;
б) 1-илованинг 33-банднинг биринчи хатбошисидаги ва 48-банддаги «Қишлоқ хўжалиги вазирлиги» сўзлари «Вазирлар Маҳкамаси» сўзлари билан алмаштирилсин;
в) 2-иловада :
1-банддаги «Қишлоқ хўжалиги вазирлиги» сўзлари «Вазирлар Маҳкамаси» сўзлари билан алмаштирилсин;
22-банддаги «Қишлоқ хўжалиги вазирлиги ҳузуридаги Агросаноат мажмуи устидан назорат қилиш инспекцияси (кейинги ўринларда — Агроинспекция)» сўзлари «Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Агросаноат мажмуи устидан назорат қилиш инспекцияси (кейинги ўринларда — Ўзагроинспекция)» сўзлари билан алмаштирилсин;
26 ва 32-бандларидаги «Агроинспекцияга» сўзлари «Ўзагроинспекцияга», сўзлари билан алмаштирилсин;
27 , 28 ва 33-бандларидаги «Агроинспекция» сўзлари «Ўзагроинспекция», сўзлари билан алмаштирилсин;
3 ва 4-иловалар матнидаги «Қишлоқ хўжалиги вазирлиги» сўзлари «Вазирлар Маҳкамаси» сўзлари билан алмаштирилсин.
18. Вазирлар Маҳкамасининг 2020 йил 24 августдаги 505-сон қарори билан тасдиқланган Қишлоқ хўжалиги экинларини оқилона жойлаштириш тартиби тўғрисидаги низомнинг 11-банди биринчи хатбошисидаги «Қишлоқ хўжалиги вазирлиги» сўзлари «Вазирлар Маҳкамаси» сўзлари билан алмаштирилсин.
19. Вазирлар Маҳкамасининг «Ички истеъмол бозорини асосий турдаги озиқ-овқат маҳсулотлари билан кафолатли таъминлашга доир қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида» 2021 йил 15 мартдаги 135-сон қарорида :
а) 5-банднинг биринчи хатбошисидаги «Қишлоқ хўжалиги вазирлиги» сўзлари «Вазирлар Маҳкамаси» сўзлари билан алмаштирилсин;
б) 3-илованинг 5-бандидаги «Қишлоқ хўжалиги вазирлиги» сўзлари «Вазирлар Маҳкамаси» сўзлари билан алмаштирилсин.
20. Вазирлар Маҳкамасининг «Суперэлита, элита ва кейинги авлодларга мансуб уруғлик шоли етиштириш учун уруғчилик хўжаликларини танлаш тартиби тўғрисидаги низомни тасдиқлаш ҳақида» 2021 йил 18 июндаги 381-сон қарорида :
а) 3-банддаги «Қишлоқ хўжалиги вазирлиги» сўзлари «Вазирлар Маҳкамаси» сўзлари билан алмаштирилсин»;
б) илованинг 11-банди бешинчи хатбошисидаги ва 26-бандидаги «Қишлоқ хўжалиги вазирлиги» сўзлари «Вазирлар Маҳкамаси» сўзлари билан алмаштирилсин».
21. Вазирлар Маҳкамасининг «Қишлоқ хўжалиги экинлари уруғчилигига оид айрим норматив-ҳуқуқий ҳужжатларни тасдиқлаш тўғрисида» 2021 йил 12 октябрдаги 641-сон қарорида :
а) 2-иловада :
12-банддаги «Қишлоқ хўжалиги вазирлиги» сўзлари «Вазирлар Маҳкамаси» сўзлари билан алмаштирилсин;
17-банддаги «Қишлоқ хўжалиги вазирлиги» сўзлари «Вазирлар Маҳкамаси» сўзлари билан алмаштирилсин;
б) 3-иловада :
3 ва 5-бандлардаги «Қишлоқ хўжалиги вазирлиги ҳузуридаги» сўзлари «Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги» сўзлари билан алмаштирилсин;
106-банднинг биринчи хатбошисидаги ва 107-бандидаги «Қишлоқ хўжалиги вазирлиги» сўзлари «Вазирлар Маҳкамаси» сўзлари билан алмаштирилсин;
в) 5-иловада :
9-банднинг иккинчи хатбошисидаги «Қишлоқ хўжалиги вазирлиги ҳузуридаги» сўзлари «Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги» сўзлари билан алмаштирилсин.
44-банднинг иккинчи хатбошисидаги «Қишлоқ хўжалиги вазирлиги» сўзлари «Вазирлар Маҳкамаси» сўзлари билан алмаштирилсин.
22. Вазирлар Маҳкамасининг 2022 йил 12 январдаги 18-сон қарори билан тасдиқланган «E-auksion» электрон савдо платформасига интеграция қилинадиган вазирликлар, идоралар ва бошқа ташкилотлар рўйхатининг 13-бандидаги «Қишлоқ хўжалиги вазирлиги» сўзлари «Вазирлар Маҳкамаси» сўзлари билан алмаштирилсин.
23. Вазирлар Маҳкамасининг 2022 йил 14 январдаги 22-сон қарори билан тасдиқланган Қишлоқ хўжалигига мўлжалланган ерларни муҳофаза қилиш бўйича давлат назоратини амалга ошириш тартиби тўғрисидаги низомда :
а) 4-банддаги «Қишлоқ хўжалиги вазирлиги (кейинги ўринларда — Вазирлик)» сўзлари «Вазирлар Маҳкамаси» сўзлари билан алмаштирилсин;
б) 13-банднинг иккинчи хатбошисидан «Вазирликнинг ҳамда» сўзлари чиқариб ташлансин.
24. Вазирлар Маҳкамасининг «Муқобил энергия орқали ишлайдиган иситиш тизимини жорий этган лимон етиштирувчиларни, шунингдек, янги лимонзорларни барпо этиш ва кўчатлар харид қилишни молиявий жиҳатдан қўллаб-қувватлаш чора-тадбирлари тўғрисида» 2022 йил 17 январдаги 24-сон қарорида :
а) 1-иловада :
1-илованинг 5-босқич «Тадбирлар» устунидан «Қишлоқ хўжалиги вазирлиги ҳузуридаги Агросаноат мажмуи устидан назорат қилиш инспекцияси ва» сўзлари чиқариб ташлансин;
2-илованинг 6-банди чиқариб ташлансин;
б) 2-иловада :
15-банди «а» ва «в» кичик бандларидаги «Қишлоқ хўжалиги вазирлиги» сўзлари «Вазирлар Маҳкамаси» сўзлари билан алмаштирилсин;
3-илованинг 4-бандидаги «Қишлоқ хўжалиги вазирлиги ҳузуридаги Агросаноат мажмуи ва озиқ-овқат хавфсизлиги таъминланиши устидан назорат қилиш инспекциясининг» сўзлари «Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Агросаноат мажмуи устидан назорат қилиш инспекциясининг» сўзлари билан алмаштирилсин.
25. Вазирлар Маҳкамасининг 2022 йил 1 мартдаги 91-сон қарори билан тасдиқланган Минерал ўғитлар хавфсизлиги тўғрисидаги техник регламентнинг 48-бандидаги «Қишлоқ хўжалиги вазирлиги» сўзлари «Вазирлар Маҳкамаси» сўзлари билан алмаштирилсин.
26. Вазирлар Маҳкамасининг «Узумчилик, боғдорчилик, иссиқхона хўжаликларини юритувчи ва виночилик маҳсулотларини ишлаб чиқарувчи субъектларни давлат томонидан молиявий қўллаб-қувватлаш чора-тадбирлари тўғрисида» 2022 йил 10 июндаги 327-сон қарорида :
а) 1-илованинг 23-бандидаги «Қишлоқ хўжалиги вазирлиги» сўзлари «Вазирлар Маҳкамаси» сўзлари билан алмаштирилсин;
б) 2-илованинг 18-бандидаги «Қишлоқ хўжалиги вазирлиги» сўзлари «Вазирлар Маҳкамаси» сўзлари билан алмаштирилсин;
в) 3-илованинг 16-бандидаги «Қишлоқ хўжалиги вазирлиги» сўзлари «Вазирлар Маҳкамаси» сўзлари билан алмаштирилсин;
г) 4-илованинг 16-бандидаги «Қишлоқ хўжалиги вазирлиги» сўзлари «Вазирлар Маҳкамаси» сўзлари билан алмаштирилсин.
27. Вазирлар Маҳкамасининг «Бошқа шахсга ўтказиш тақиқлаб ёки хатлаб қўйилган мол-мулклар электрон маълумотлар банкини шакллантириш, юритиш ва ундан фойдаланиш тўғрисидаги низомни тасдиқлаш ҳақида» 2022 йил 22 августдаги 468-сон қарорида :
а) 3-банднинг бешинчи хатбошисидаги «Қишлоқ хўжалиги вазирлиги» сўзлари «Вазирлар Маҳкамаси» сўзлари билан алмаштирилсин;
б) илованинг 3-банди ва 5-банди бешинчи хатбошисидаги «Қишлоқ хўжалиги вазирлиги» сўзлари «Вазирлар Маҳкамаси» сўзлари билан алмаштирилсин.
28. Вазирлар Маҳкамасининг 2022 йил 30 сентябрдаги 557-сон қарори билан тасдиқланган Узум етиштирувчилар ва вино маҳсулотини ишлаб чиқарувчилар республика кўрик-танловини ўтказиш тартиби тўғрисидаги низомнинг 8-бандидаги «Қишлоқ хўжалиги вазирлиги ҳузуридаги» сўзлари «Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги» сўзлари билан алмаштирилсин.
29. Вазирлар Маҳкамасининг «Қишлоқ хўжалиги экинлари уруғларини сертификатлаш ва навдорлигини баҳолаш бўйича давлат хизматлари кўрсатишни такомиллаштириш тўғрисида» 2022 йил 16 декабрдаги 712-сон қарорида :
а) 2-банднинг «а» кичик банди биринчи хатбошиси ва «г» кичик банди биринчи хатбошисидаги «Қишлоқ хўжалиги вазирлиги» сўзлари «Вазирлар Маҳкамаси» сўзлари билан алмаштирилсин;
б) 1-иловада :
номидаги , 1-банддаги , 3-банднинг бешинчи хатбошисидаги ҳамда 4-банддаги «Қишлоқ хўжалиги вазирлиги» сўзлари «Вазирлар Маҳкамаси» сўзлари билан алмаштирилсин;
1-илованинг илова белгиси ва номидаги «Қишлоқ хўжалиги вазирлиги» сўзлари «Вазирлар Маҳкамаси» сўзлари билан алмаштирилсин;
2-илованинг илова белгиси ва матнидаги «Қишлоқ хўжалиги вазирлиги» сўзлари «Вазирлар Маҳкамаси» сўзлари билан алмаштирилсин;
2а-илованинг илова белгиси ва матнидаги «Қишлоқ хўжалиги вазирлиги» сўзлари «Вазирлар Маҳкамаси» сўзлари билан алмаштирилсин;
3-илованинг илова белгисидаги «Қишлоқ хўжалиги вазирлиги» сўзлари «Вазирлар Маҳкамаси» сўзлари билан алмаштирилсин;
4-илованинг илова белгиси ва номидаги «Қишлоқ хўжалиги вазирлиги» сўзлари «Вазирлар Маҳкамаси» сўзлари билан алмаштирилсин;
4а-илованинг илова белгисидаги «Қишлоқ хўжалиги вазирлиги» сўзлари «Вазирлар Маҳкамаси» сўзлари билан алмаштирилсин;
5-илованинг илова белгисидаги «Қишлоқ хўжалиги вазирлиги» сўзлари «Вазирлар Маҳкамаси» сўзлари билан алмаштирилсин;
в) 4-иловада :
номидаги , 1-банддаги , 3-банднинг бешинчи хатбошисидаги «Қишлоқ хўжалиги вазирлиги» сўзлари «Вазирлар Маҳкамаси» сўзлари билан алмаштирилсин;
1-илованинг илова белгисидаги ва номидаги «Қишлоқ хўжалиги вазирлиги» сўзлари «Вазирлар Маҳкамаси» сўзлари билан алмаштирилсин;
2-илованинг илова белгисидаги «Қишлоқ хўжалиги вазирлиги» сўзлари «Вазирлар Маҳкамаси» сўзлари билан алмаштирилсин;
3-илованинг илова белгисидаги «Қишлоқ хўжалиги вазирлиги» сўзлари «Вазирлар Маҳкамаси» сўзлари билан алмаштирилсин;
4-илованинг илова белгиси ва матнидаги «Қишлоқ хўжалиги вазирлиги» сўзлари «Вазирлар Маҳкамаси» сўзлари билан алмаштирилсин;
4а-илованинг илова белгисидаги «Қишлоқ хўжалиги вазирлиги» сўзлари «Вазирлар Маҳкамаси» сўзлари билан алмаштирилсин;
5-илованинг илова белгисидаги «Қишлоқ хўжалиги вазирлиги» сўзлари «Вазирлар Маҳкамаси» сўзлари билан алмаштирилсин.
30. Вазирлар Маҳкамасининг «Қишлоқ хўжалиги, мелиорация ва йўл-қурилиш техникаларидан фойдаланиш соҳасида давлат хизматлари кўрсатиш тизимини такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида» 2023 йил 29 апрелдаги 170-сон қарорида :
а) 1-банднинг «ж» кичик бандидаги «Қишлоқ хўжалиги вазирлиги» сўзлари «Вазирлар Маҳкамаси» сўзлари билан алмаштирилсин;
б) 1-илованинг 2-бандидаги «Қишлоқ хўжалиги вазирлиги» сўзлари «Вазирлар Маҳкамаси» сўзлари билан алмаштирилсин;
в) 2-илованинг 2-бандидаги «Қишлоқ хўжалиги вазирлиги» сўзлари «Вазирлар Маҳкамаси» сўзлари билан алмаштирилсин;
г) 3-илованинг 2-бандидаги «Қишлоқ хўжалиги вазирлиги» сўзлари «Вазирлар Маҳкамаси» сўзлари билан алмаштирилсин;
д) 5-илованинг 2-бандидаги ва 23-банди 3-хатбошидаги «Қишлоқ хўжалиги вазирлиги» сўзлари «Вазирлар Маҳкамаси» сўзлари билан алмаштирилсин;
е) 6-илованинг 2-банди биринчи хатбошисидаги ва 2-илованинг 1-босқич «Тадбирлар» устунидаги «Қишлоқ хўжалиги вазирлиги» сўзлари «Вазирлар Маҳкамаси» сўзлари билан алмаштирилсин;
ж) 7-илованинг номидаги «Қишлоқ хўжалиги вазирлиги» сўзлари «Вазирлар Маҳкамаси» сўзлари билан алмаштирилсин.
31. Вазирлар Маҳкамасининг «Маҳаллий картошка етиштиришни кўпайтириш ва уруғчилик базасини янада мустаҳкамлаш бўйича қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида» 2023 йил 9 декабрдаги 652-сон қарорининг 4-банди «в» кичик банди ва 6-бандидаги «Қишлоқ хўжалиги вазирлиги» сўзлари «Вазирлар Маҳкамаси» сўзлари билан алмаштирилсин.
32. Вазирлар Маҳкамасининг 2024 йил 29 мартдаги 169-сон қарори билан тасдиқланган Жисмоний ва юридик шахсларга хулосалар бериш бўйича давлат хизматларини кўрсатишнинг ягона маъмурий регламентида :
а) 13-илованинг 4-позицияси учинчи устунидаги «Қишлоқ хўжалиги вазирлиги» сўзлари «Вазирлар Маҳкамаси» сўзлари билан алмаштирилсин;
б) 17-илованинг 4-позицияси учинчи устунидаги «Қишлоқ хўжалиги вазирлиги» сўзлари «Вазирлар Маҳкамаси» сўзлари билан алмаштирилсин.
33. Вазирлар Маҳкамасининг «2024 йил ҳосилидан буғдой харид қилиш ва ички бозорда нархлар барқарорлигини таъминлаш чора-тадбирлари тўғрисида» 2024 йил 11 июндаги 325-сон қарорининг 3-банди тўртинчи хатбошисидаги «Қишлоқ хўжалиги вазирлиги» сўзлари «Вазирлар Маҳкамаси» сўзлари билан алмаштирилсин.
34. Вазирлар Маҳкамасининг «Қишлоқ хўжалиги субъектларига қишлоқ хўжалиги экинлари ҳосилини суғурталашда суғурта мукофоти учун тўлов харажатларининг бир қисмини қоплаш тартиби тўғрисидаги низомни тасдиқлаш ҳақида» 2024 йил 2 июлдаги 373-сон қарорида :
а) 1-банднинг тўртинчи хатбошисидан «, шунингдек, суғурта ҳодисаси содир бўлмаганда» сўзлари чиқариб ташлансин;
б) иловада :
11-банддан «, шунингдек, суғурта ҳодисаси содир бўлмаганда» сўзлари чиқариб ташлансин;
илованинг 3-босқич «Чора-тадбирлар» устунининг 1-банддан «, шунингдек, суғурта ҳодисаси содир бўлмаганда» сўзлари чиқариб ташлансин.
35. Вазирлар Маҳкамасининг 2024 йил 31 июлдаги 463-сон қарори билан тасдиқланган Фаолияти энг муҳим самарадорлик кўрсаткичлари асосида баҳоланадиган республика ижро этувчи ҳокимият органлари ва хўжалик бирлашмалари рўйхатининг 51-бандидаги «Қишлоқ хўжалиги вазирлиги» сўзлари «Вазирлар Маҳкамаси» сўзлари билан алмаштирилсин.
Ўзбекистон Республикасининг Бош вазири А. АРИПОВ
Тошкент ш.,
2025 йил 1 апрель,
197-сон
OʻZBEKISTON RESPUBLIKASI VAZIRLAR MAHKAMASINING
QARORI
Agrosanoat majmuida davlat nazorati tizimi yanada takomillashtirilishi munosabati bilan Oʻzbekiston Respublikasi Hukumatining ayrim qarorlariga oʻzgartirish va qoʻshimchalar kiritish toʻgʻrisida
Qishloq xoʻjaligi sohasida davlat nazoratini kuchaytirish, gʻalla yetishtiruvchilarning moddiy manfaatdorligini oshirish hamda isteʼmolchilarni sifatli don mahsulotlari bilan taʼminlash, gʻalla bozorida davlat ishtirokini yanada kamaytirgan holda ichki bozorga sifatli don mahsulotlari yetkazib berishni tashkil etish, shuningdek, Oʻzbekiston Respublikasi Prezidentining “Agrosanoat majmuida davlat nazorati tizimini yanada takomillashtirishning qoʻshimcha chora-tadbirlari toʻgʻrisida” 2024-yil 22-oktabrdagi PF-164-son Farmoni ijrosini taʼminlash maqsadida Vazirlar Mahkamasi qaror qiladi:
1. Oʻzbekiston Respublikasi Hukumatining ayrim qarorlariga ilovaga muvofiq quyidagilarni nazarda tutuvchi oʻzgartirish va qoʻshimchalar kiritilsin:
a) Agrosanoat majmui ustidan nazorat qilish inspeksiyasi (keyingi oʻrinlarda — “Oʻzagroinspeksiya”) agrosanoat majmuida davlat nazorati va tekshiruvni amalga oshiruvchi mustaqil respublika ijro etuvchi hokimiyat organi hisoblanishi hamda Vazirlar Mahkamasiga bevosita hisobdorligi;
b) “Oʻzagroinspeksiya” tomonidan:
bugʻdoyni qabul qilish, saqlash va xaridorlarga yuklab joʻnatish jarayonida yuzaga keladigan tabiiy kamayish miqdorini hisobdan chiqarish, shuningdek, bugʻdoy yetishtiruvchilardan xarid qilinadigan bugʻdoyni qabul qilish va sotish jarayonlarida standart talablariga koʻra sifat koʻrsatkichlari boʻyicha (muvofiqlik sertifikati) hamda bugʻdoy sinflari (sifat sertifikati) boʻyicha sertifikatlashni nazorat qilish;
idoraviy boʻysunuvi va tashkiliy-huquqiy shaklidan qatʼi nazar barcha korxonalar, muassasalar hamda tashkilotlarda qishloq xoʻjaligi, melioratsiya va yoʻl-qurilish texnikalarining texnik holati, ularning ekspluatatsiya qilinishi samaradorligi, shuningdek, servis va taʼmirlash xizmatlarining sifati, qishloq xoʻjaligi texnikasi va texnologiyalarini majburiy va davriy sinovdan oʻtkazish ustidan nazoratni amalga oshirish;
import qilinayotgan qishloq xoʻjaligi ekinlarining urugʻlik va koʻchat materiallarida geni modifikatsiyalangan organizmlarning (GMO) mavjudligini aniqlash.
2. Oʻzbekiston Respublikasi Vazirlar Mahkamasi huzuridagi Agrosanoat majmui ustidan nazorat qilish inspeksiyasi manfaatdor vazirlik va idoralar bilan birgalikda oʻzlari qabul qilgan normativ-huquqiy hujjatlarni bir oy muddatda ushbu qarorga muvofiqlashtirsin.
3. Ushbu qarorning bajarilishini nazorat qilish Oʻzbekiston Respublikasi Bosh vazirining oʻrinbosari J.A. Xodjayev zimmasiga yuklansin.
Vazirlar Mahkamasining 2025-yil 1-apreldagi 197-son qaroriga ILOVA
Oʻzbekiston Respublikasi Hukumatining ayrim qarorlariga kiritilayotgan oʻzgartirish va qoʻshimchalar
1. Vazirlar Mahkamasining “Vazirliklar va idoralarning budjetdan tashqari jamgʻarmalariga ajratmalarni tartibga solish chora-tadbirlari toʻgʻrisida” 2004-yil 25-oktabrdagi 499-son qarorining 3-bandi beshinchi xatboshisidagi “Qishloq xoʻjaligi vazirligi” soʻzlari “Vazirlar Mahkamasi” soʻzlari bilan almashtirilsin.
2. Vazirlar Mahkamasining “Ishlab chiqarilayotgan paxta moyi sifatini oshirishni yanada ragʻbatlantirish chora-tadbirlari toʻgʻrisida” 2008-yil 4-sentabrdagi 200-son qarorining 5-bandi birinchi xatboshisidagi “Qishloq xoʻjaligi vazirligi” soʻzlari “Vazirlar Mahkamasi” soʻzlari bilan almashtirilsin.
3. Vazirlar Mahkamasining 2009-yil 21-apreldagi 116-son qarori bilan tasdiqlangan Internet tarmogʻida Oʻzbekiston Respublikasining Hukumat portaliga joylashtirish uchun taqdim etiladigan axborotlar roʻyxatining 29-pozitsiyasi “Masʼullar” ustunidagi “Qishloq xoʻjaligi vazirligi” soʻzlari “Vazirlar Mahkamasi” soʻzlari bilan almashtirilsin.
4. Vazirlar Mahkamasining 2014-yil 3-apreldagi 80-son qarori bilan tasdiqlangan Sugʻurta urugʻlik fondini tashkil etish va undan foydalanish tartibi toʻgʻrisidagi nizomda :
a) 11 va 28-bandlardagi “Qishloq xoʻjaligi vazirligi” soʻzlari “Vazirlar Mahkamasi” soʻzlari bilan almashtirilsin;
b) 1-ilovada :
“Gʻoʻza va boshoqli don ekinlari uchun” boʻlimining 5-bosqich “Masʼullar” ustunidagi “Agrosanoat majmuida xizmatlar koʻrsatish markazi” davlat unitar korxonasi soʻzlari “Qishloq xoʻjaligi mahsulotlari sifatini baholash markazi” davlat muassasasi” soʻzlari bilan almashtirilsin;
“Boshqa qishloq xoʻjaligi ekinlari urugʻlari uchun” boʻlimining 4-bosqich “Masʼullar” ustunidagi “Qishloq xoʻjaligi vazirligi huzuridagi Agrosanoat majmui ustidan nazorat qilish inspeksiyasi” soʻzlari “Vazirlar Mahkamasi huzuridagi Agrosanoat majmui ustidan nazorat qilish inspeksiyasi” soʻzlari bilan almashtirilsin;
v) 2 va 3-ilovalar matnidagi “Qishloq xoʻjaligi vazirligi huzuridagi” soʻzlari “Vazirlar Mahkamasi huzuridagi” soʻzlari bilan almashtirilsin.
5. Vazirlar Mahkamasining “Qishloq xoʻjaligi texnikalari konstruksiyasining xavfsizligi toʻgʻrisidagi umumiy texnik reglamentni tasdiqlash haqida” 2016-yil 18-martdagi 80-son qarorining rus tilidagi matnida :
a) 4-banddagi “Ministerstve selskogo xozyaystva” soʻzlari “Kabinete Ministrov” soʻzlari bilan almashtirilsin;
b) ilovaning 22-bandidagi “Ministerstve selskogo xozyaystva” soʻzlari “Kabinete Ministrov” soʻzlari bilan almashtirilsin.
7. Vazirlar Mahkamasining 2018-yil 3-maydagi 322-son qarori bilan tasdiqlangan Maʼmuriy huquqbuzarlik sodir etgan shaxslar va maʼmuriy huquqbuzarlik yoʻli bilan maʼnaviy, jismoniy yoki mulkiy zarar yetkazilgan shaxslarni markazlashtirilgan hisobga olish tartibi toʻgʻrisidagi nizomga 8-ilovaning 280-pozitsiyasidagi “Qishloq xoʻjaligi vazirligi” soʻzlari “Vazirlar Mahkamasi” soʻzlari bilan almashtirilsin.
8. Vazirlar Mahkamasining “Oʻzbekiston Respublikasida zamonaviy urugʻchilik klasterlarini tashkil etish chora-tadbirlari toʻgʻrisida” 2019-yil 18-iyundagi 512-son qarorida :
a) 14-bandning birinchi xatboshisidagi “Qishloq xoʻjaligi vazirligi huzuridagi Agrosanoat majmuasi ustidan nazorat qilish inspeksiyasi” soʻzlari “Vazirlar Mahkamasi huzuridagi Agrosanoat majmui ustidan nazorat qilish inspeksiyasi” soʻzlari bilan almashtirilsin;
b) 2-ilovaning 8-bandi birinchi xatboshisidagi “Qishloq xoʻjaligi vazirligi huzuridagi Agrosanoat majmuasi ustidan nazorat qilish inspeksiyasi” soʻzlari “Vazirlar Mahkamasi huzuridagi Agrosanoat majmui ustidan nazorat qilish inspeksiyasi” soʻzlari bilan almashtirilsin.
9. Vazirlar Mahkamasining 2019-yil 9-iyuldagi 571-son qarori bilan tasdiqlangan Oʻzbekiston Respublikasi Qishloq xoʻjaligi vazirligi toʻgʻrisidagi nizomning 9-bandida :
yettinchi xatboshi chiqarib tashlansin;
sakkizinchi — yigirma toʻrtinchi xatboshilar tegishlicha yettinchi — yigirma uchinchi xatboshilar deb hisoblansin.
10. Vazirlar Mahkamasining “Oʻzbekiston Respublikasi Qishloq xoʻjaligi vazirligi huzuridagi Agrosanoat majmui ustidan nazorat qilish inspeksiyasi faoliyatini tartibga soluvchi normativ-huquqiy hujjatlarni tasdiqlash toʻgʻrisida” 2019-yil 12-iyuldagi 575-son qarorida :
a) nomidagi , 1-bandning ikkinchi — beshinchi xatboshilaridagi “Qishloq xoʻjaligi vazirligi” soʻzlari “Vazirlar Mahkamasi” soʻzlari bilan almashtirilsin;
b) 1-band quyidagi mazmundagi beshinchi xatboshi bilan toʻldirilsin:
“Oʻzbekiston Respublikasi Vazirlar Mahkamasi huzuridagi Agrosanoat majmui ustidan nazorat qilish inspeksiyasi inspektorlarining formali kiyim-boshlari va farqlash belgilari namunalari va tavsifi 3 1 -ilovaga muvofiq”;
beshinchi xatboshi tegishlicha oltinchi xatboshi deb hisoblansin.
v) 2-bandning ikkinchi xatboshidagi “Qishloq xoʻjaligi vazirligi” soʻzlari “Vazirlar Mahkamasi” soʻzlari bilan almashtirilsin;
g) 1-ilovada :
nomidagi va 1-banddagi “Qishloq xoʻjaligi vazirligi” soʻzlari “Vazirlar Mahkamasi” soʻzlari bilan almashtirilsin;
2-banddagi “Inspeksiya respublika ijro etuvchi organi hisoblanadi” soʻzlari “Inspeksiya agrosanoat majmuida davlat nazorati va tekshiruvni amalga oshiruvchi mustaqil respublika ijro etuvchi hokimiyat organi hisoblanadi” soʻzlari bilan almashtirilsin;
3-banddan “Qishloq xoʻjaligi vazirligi hayʼati qarorlari va vazir buyruqlari,” soʻzlari chiqarib tashlansin.
5-banddagi va 8-bandning birinchi xatboshisidagi “Qishloq xoʻjaligi vazirligi” soʻzlari “Vazirlar Mahkamasi” soʻzlari bilan almashtirilsin;
10-bandda :
“a” kichik bandning ikkinchi xatboshisidagi “Qishloq xoʻjaligi vazirligi” soʻzlari “Vazirlar Mahkamasi” soʻzlari bilan almashtirilsin;
“b” kichik bandning ikkinchi xatboshisidagi “Ministerstva selskogo xozyaystva” soʻzlari “Kabinete Ministrov” soʻzlari bilan almashtirilsin;
“v” kichik bandning ikkinchi xatboshisidagi “Ministry of Agriculture” soʻzlari “Cabinet of Ministers” soʻzlari bilan almashtirilsin;
11-bandda :
quyidagi mazmundagi g 1 va g 2 kichik bandlar bilan toʻldirilsin:
“g 1 ) bugʻdoyni qabul qilish, saqlash va xaridorlarga yuklab joʻnatish jarayonida yuzaga keladigan tabiiy kamayish miqdorini hisobdan chiqarishni nazorat qilish;
g 2 ) qishloq xoʻjaligini davlat tomonidan qoʻllab-quvvatlash jamgʻarmasining tijorat vakili tomonidan bugʻdoy yetishtiruvchilardan xarid qilinadigan bugʻdoyni qabul qilish va sotish jarayonlarida standart talablariga koʻra sifat koʻrsatkichlari boʻyicha (muvofiqlik sertifikati) hamda bugʻdoy sinflari (sifat sertifikati) boʻyicha sertifikatlashni nazorat qilish”;
quyidagi mazmundagi d 1 kichik band bilan toʻldirilsin:
“d 1 ) qishloq xoʻjaligiga moʻljallangan yerlarni muhofaza qilish va ulardan maqsadli foydalanilishi”;
“z” kichik band quyidagi tahrirda bayon etilsin:
“z) idoraviy boʻysunuvi va tashkiliy-huquqiy shaklidan qatʼi nazar barcha korxonalar, muassasalar hamda tashkilotlarda qishloq xoʻjaligi, melioratsiya va yoʻl-qurilish texnikalarining texnik holati, ularning ekspluatatsiya qilinishi samaradorligi, shuningdek, servis va taʼmirlash xizmatlarining sifati, qishloq xoʻjaligi texnikasi va texnologiyalarini majburiy va davriy sinovdan oʻtkazish ustidan nazoratni amalga oshirish” ;
quyidagi mazmundagi i 1 va i 2 kichik bandlar bilan toʻldirilsin:
“i 1 ) import qilinayotgan qishloq xoʻjaligi ekinlarining urugʻlik va koʻchat materiallarida geni modifikatsiyalangan organizmlarning (GMO) mavjudligini aniqlash;
i 2 ) sohada davlat nazoratini amalga oshirish va hisobotlarni yuritish jarayonlarini toʻliq raqamlashtirish”;
12-bandda :
“a” kichik bandda :
ikkinchi xatboshidan “, Qishloq xoʻjaligi vazirligi hayʼati qarorlari va vazir buyruqlari topshiriqlari” soʻzlari chiqarib tashlansin.
beshinchi xatboshi quyidagi tahrirda bayon etilsin:
“qishloq xoʻjaligi mahsulotlarini yetishtirishda mineral oʻgʻitlar bilan oziqlantirish hamda kasallik va zararkunandalarga qarshi kimyoviy va biologik kurashish ishlarining bajarilishi ustidan”;
“b” kichik bandda :
oʻninchi xatboshisi chiqarib tashlansin;
oʻn birinchi xatboshi oʻninchi xatboshi deb hisoblansin;
quyidagi mazmundagi g 1 va g 2 kichik bandlar bilan toʻldirilsin:
“g 1 ) bugʻdoyni qabul qilish, saqlash va xaridorlarga yuklab joʻnatish jarayonida yuzaga keladigan tabiiy kamayish miqdorini hisobdan chiqarishni nazorat qilish;
g 2 ) qishloq xoʻjaligini davlat tomonidan qoʻllab-quvvatlash jamgʻarmasining tijorat vakili tomonidan bugʻdoy yetishtiruvchilardan xarid qilinadigan bugʻdoyni qabul qilish va sotish jarayonlarida standart talablariga koʻra sifat koʻrsatkichlari boʻyicha (muvofiqlik sertifikati) hamda bugʻdoy sinflari (sifat sertifikati) boʻyicha sertifikatlashni nazorat qilish”;
“d” kichik bandda :
oʻn yettinchi xatboshidan “hamda xavfli yashirin virusli kasalliklarning” soʻzlari chiqarib tashlansin.
quyidagi mazmundagi yigirmanchi xatboshi bilan toʻldirilsin:
“import qilinadigan qishloq xoʻjaligi ekinlarining barcha turdagi urugʻliklari va koʻchat hamda koʻchat materiallarining ekinboplik sifat koʻrsatkichlarini aniqlash va muvofiqlik sertifikati asosida realizatsiya qilinishi ustidan nazorat qilish”;
“d 1” kichik bandning oltinchi xatboshisi quyidagi tahrirda bayon etilsin:
“qishloq xoʻjaligi yerlaridan foydalanuvchilar tomonidan yer uchastkalarini oʻzboshimchalik bilan egallashga yoʻl qoʻymaslik boʻyicha majburiyatlarining bajarilishi ustidan”;
“z” kichik bandda :
birinchi xatboshi quyidagi tahrirda bayon etilsin:
“z) idoraviy boʻysunuvi va tashkiliy-huquqiy shaklidan qatʼi nazar barcha korxonalar, muassasalar hamda tashkilotlarda qishloq xoʻjaligi, melioratsiya va yoʻl-qurilish texnikalarining texnik holati, ularning ekspluatatsiya qilinishi samaradorligi, shuningdek, servis va taʼmirlash xizmatlarining sifati, qishloq xoʻjaligi texnikasi va texnologiyalarini majburiy va davriy sinovdan oʻtkazish ustidan quyidagi nazoratni amalga oshiradi”;
oltinchi xatboshi quyidagi tahrirda bayon etilsin:
“qishloq xoʻjaligi, melioratsiya va yoʻl-qurilish texnikasi va texnologiyalari majburiy va davriy sinovdan oʻtkazish boʻyicha normativ-huquqiy hujjatlar talablarining bajarilishi”;
“y” kichik bandning uchinchi xatboshisidan “mineral oʻgʻitlar va yonilgʻi-moylash materiallarini oʻgʻirlash hamda” soʻzlari chiqarib tashlansin;
15-bandning uchinchi xatboshisi chiqarib tashlansin;
17-bandda :
“d” kichik banddagi “Qishloq xoʻjaligi vazirligi” soʻzlari “Vazirlar Mahkamasi” soʻzlari bilan almashtirilsin;
“e” kichik banddagi “Qishloq xoʻjaligi vazirligiga” soʻzlari “Vazirlar Mahkamasiga” soʻzlari bilan almashtirilsin;
18-banddagi “Qishloq xoʻjaligi vazirligi” soʻzlari “Vazirlar Mahkamasi” soʻzlari bilan almashtirilsin;
19-bandning ikkinchi xatboshisidan “hududiy boshqarmalarning tarkibiy boʻlinmalari” soʻzlari chiqarib tashlansin;
20-bandning ikkinchi xatboshisidagi “Qishloq xoʻjaligi vazirligi” soʻzlari “Vazirlar Mahkamasi” soʻzlari bilan almashtirilsin;
25-banddagi “Qishloq xoʻjaligi vazirligiga” soʻzlari “Vazirlar Mahkamasiga” soʻzlari bilan almashtirilsin;
31-banddagi “Qishloq xoʻjaligi vazirligiga” soʻzlari “Vazirlar Mahkamasi va Oʻzbekiston Respublikasi Prezidentiga” soʻzlari bilan almashtirilsin;
d) 2-ilovada :
nomidagi hamda 1-banddagi “Qishloq xoʻjaligi vazirligi” soʻzlari “Vazirlar Mahkamasi” soʻzlari bilan almashtirilsin;
2-banddagi “Moliya vazirligining Gʻaznachiligida ochilgan Oʻzbekiston Respublikasi Qishloq xoʻjaligi vazirligi” soʻzlari “Iqtisodiyot va moliya vazirligi huzuridagi Gʻaznachilik xizmati qoʻmitasida ochilgan Oʻzbekiston Respublikasi Vazirlar Mahkamasi” soʻzlari bilan almashtirilsin;
7-bandda :
sakkizinchi xatboshi quyidagi tahrirda bayon etilsin:
“Inspeksiya xodimlariga formali kiyim-bosh va farqlash belgilari bilan taʼminlash, ijara shartnomasi asosida ijara pullarini qoplash”;
oʻninchi xatboshi chiqarib tashlansin;
oʻn birinchi xatboshi oʻninchi xatboshi deb hisoblansin;
21 va 23-bandlardagi “Ishlar boshqarmasi” soʻzlari “Moliya-iqtisod boʻlimi” soʻzlari bilan almashtirilsin;
e) 3-ilovada :
nomidagi , 1-banddagi , 4-bandning ikkinchi xatboshisidagi va 10-bandning uchinchi xatboshisidagi “Qishloq xoʻjaligi vazirligi” soʻzlari “Vazirlar Mahkamasi” soʻzlari bilan almashtirilsin;
2-bandning “b” kichik bandi quyidagi tahrirda bayon etilsin:
“b) quyidagi miqdordagi oylik ustamalar:
lavozim maoshining 40 foizi miqdorida ustama (mehnatni ragʻbatlantirish koeffitsiyenti);
Inspeksiya xodimlariga uzoq muddat uzluksiz xizmati uchun lavozim maoshiga ragʻbatlantirish koeffitsiyentini inobatga olgan holda:
markaziy apparat xodimlariga
0,2 koeffitsiyentdan 1,0 koeffitsiyentgacha;
hududiy boʻlinmalar xodimlariga
0,2 koeffitsiyentdan 0,6 koeffitsiyentgacha miqdorda ustama.
Inspeksiyaning markaziy apparati xodimlarining lavozim maoshlarini Yagona tarif setkasi boʻyicha mehnatga haq toʻlashning tasdiqlangan razryadlariga asosan belgilashda tarif koeffitsiyenti 1,4 baravarga, hududiy boʻlinmalar xodimlariga 1,4 baravarga oshirgan holda budjet mablagʻlari hisobidan qoʻllanadi”;
“v” kichik bandda :
toʻrtinchi xatboshidagi “ustamalar” soʻzi “ustama va mukofotlar” soʻzlari bilan almashtirilsin;
beshinchi xatboshi “yubiley sanalari” soʻzlaridan keyin “(50, 55, 60 yoshi)” soʻzlari bilan toʻldirilsin;
toʻqqizinchi xatboshidagi “10 baravari” soʻzlari “10 baravarigacha” soʻzlari bilan almashtirilsin;
11-band quyidagi mazmundagi toʻqqizinchi, oʻninchi va oʻn birinchi xatboshilar bilan toʻldirilsin:
“oshirilgan tarif koeffitsiyentlari;
fan nomzodi yoki falsafa doktori (PhD) ilmiy darajasiga yoki xorijiy davlatlarning unga tenglashtirilgan boshqa ilmiy darajalariga ega xodimlari oylik lavozim maoshiga (ragʻbatlantirish koeffitsiyentini inobatga olgan holda lavozim maoshiga nisbatan koeffitsiyentlarda) — 5 foizgacha ustama;
fan doktori yoki fan doktori (DSc) ilmiy darajasiga yoki xorijiy davlatlarning unga tenglashtirilgan boshqa ilmiy darajalariga ega xodimlari oylik lavozim maoshiga (ragʻbatlantirish koeffitsiyentini inobatga olgan holda lavozim maoshiga nisbatan koeffitsiyentlarda) — 10 foizgacha ustama”;
j) quyidagi mazmundagi 3 1 -ilova bilan toʻldirilsin:
“Vazirlar Mahkamasining 2019-yil 12-iyuldagi 575-son qaroriga 3 1 -ILOVA
Oʻzbekiston Respublikasi Vazirlar Mahkamasi huzuridagi Agrosanoat majmui ustidan nazorat qilish inspeksiyasi inspektorlarining formali kiyim-boshlari va farqlash belgilari NAMUNALARI VA TAVSIFI
I. Agrosanoat majmui ustidan nazorat qilish inspektorlarining formali kiyim-boshlari namunalari
Formali kiyim-boshlar tavsifi:
Yozgi mavsumiy formali kiyim-bosh
1. Erkaklar uchun formali kiyim-bosh:
a) old qismida kokardasi boʻlgan toʻq kulrang kepka;
b) kalta yengli, koʻkrak choʻntaklari tugmali va nishonli, nashivkali (yozuvli), shevronli, yelka qismida tugma hamda tugma qadaladigan teshiklari boʻlgan och kulrang koʻylak;
v) toʻq kulrang shim;
g) shim uchun kamar;
d) qora rangli charm poyabzal.
2. Ayollar uchun formali kiyim-bosh:
a) old qismida kokardasi boʻlgan toʻq kulrang kepka;
b) kalta yengli, koʻkrak choʻntaklari tugmali va nishonli, nashivkali (yozuvli), shevronli, yelka qismida tugma hamda tugma qadaladigan teshiklari boʻlgan och kulrang bluzka;
v) toʻq kulrang yubka;
g) qora rangli charm poyabzal.
Kuzgi va bahorgi mavsumiy formali kiyim-bosh
1. Erkaklar uchun formali kiyim-bosh:
a) old qismida kokardasi boʻlgan toʻq kulrang kepka;
b) yenglari uzun, koʻkrak choʻntaklari tugmali va nishonli, nashivkali (yozuvli), shevronli, yelka qismida tugma hamda tugma qadaladigan teshiklari boʻlgan och kulrang koʻylak;
v) toʻq kulrang boʻyinbogʻ;
g) toʻq kulrang, bitta koʻkrak choʻntakli, yengil, yon tomonlari choʻntakli va nishonli, chiziqli, shevronli yengil kurtka;
d) toʻq kulrang shim;
e) shim uchun kamar;
j) qora rangli charm poyabzal.
2. Ayollar uchun formali kiyim-bosh:
a) old qismida kokardasi boʻlgan toʻq kulrang kepka;
b) yenglari uzun, koʻkrak choʻntaklari tugmali va nishonli, nashivkali (yozuvli), shevronli, yelka qismida tugma hamda tugma qadaladigan teshiklari boʻlgan och kulrang bluzka;
v) toʻq kulrang boʻyinbogʻ;
g) toʻq kulrang rangli, bitta koʻkrak choʻntakli, yengil, yon tomonlari choʻntakli va nishonli, chiziqli, shevronli yengil kurtka;
d) toʻq kulrang yubka;
e) qora rangli charm poyabzal.
Qishki mavsumiy formali kiyim-bosh
1. Erkaklar uchun formali kiyim-bosh:
a) qishki toʻq kulrang bosh kiyim;
b) yenglari uzun, koʻkrak choʻntaklari tugmali va nishonli, nashivkali (yozuvli), shevronli, yelka qismida tugma hamda tugma qadaladigan teshiklari boʻlgan och kulrang rangli bluzka;
v) toʻq kulrang boʻyinbogʻ;
g) toʻq kulrang, bitta koʻkrak choʻntakli, yengil, yon tomonlari choʻntakli va nishonli, chiziqli, shevronli yengil kurtka;
d) toʻq kulrang, yoqa qismi moʻynali, koʻkrak nashivka (yozuv) va shevronli, plashsifat issiq kurtka;
e) toʻq kulrang issiq shim;
j) qora charm shim kamari;
z) qora rangli etik.
2. Ayollar uchun formali kiyim-bosh:
a) qishki toʻq kulrang bosh kiyim;
b) yenglari uzun, koʻkrak choʻntaklari tugmali va nishonli, nashivkali (yozuvli), shevronli, yelka qismida tugma hamda tugma qadaladigan teshiklari boʻlgan och kulrang bluzka;
v) toʻq kulrang boʻyinbogʻ;
g) toʻq kulrang, bitta koʻkrak choʻntakli, yengil, yon tomonlari choʻntakli va nishonli, chiziqli, shevronli kurtka;
d) toʻq kulrang, yoqa qismi moʻynali, koʻkrak nashivka (yozuv) va shevronli, plashsifat issiq kurtka;
e) toʻq kulrang yubka;
j) qora rangli etik.
II. Agrosanoat majmui ustidan nazorat qilish inspektorlarining farqlash belgilari namunalari
Farqlash belgilari namunalari tavsifi:
1. Kokarda.
Oltin rangdagi yengil metalldan yasalgan bosh kiyimi uchun kokardada qanotlari ochiq Humo qushi tasvirlangan, yuqori qismida mamlakat ramzi boʻlgan yarim oy tasviri tushirilgan, sakkiz qirrali yulduz va undagi kichik besh qirrali yulduz aks ettirilgan. Humo qushining orqasida togʻlar, daryolar va gullab-yashnagan vodiy uzra chiqayotgan quyosh tasvirlangan.
Pastki qismida “OʻZBEKISTON” markazida lotin harflarida yozilgan Oʻzbekiston Respublikasi bayrogʻi tushirilgan.
Orqa tomonida ikkita metall qichqich oʻrnatilgan boʻlib, ular yordamida kokarda bosh kiyimining oʻrtasiga oʻrnatiladi. Kokardaning markazi burun koʻprigidan yuqorida boʻlishi kerak.
2. Shevron.
Formaning chap yengida (yeng tikilgan tikuvdan 120 mm masofada) 90x75 mm oʻlchamdagi yashil qalqon shakliga ega shevron mavjud.
Qalqon ichida va pastki qismida davlat ramzlari — Oʻzbekiston Respublikasining gerbi va bayrogʻi tasvirlangan. Qalqonning ichidagi gerb usti qismida lotin alifbosida bir qatorli “OʻZBEKISTON RESPUBLIKASI VAZIRLAR MAHKAMASI HUZURIDAGI”, pastki qismida bir qatorli lotin harflarida “OʻZAGROINSPEKSIYA” yozuvlari joylashgan.
Ramka sariq rangdan iborat.
Shevron matoga tushirilgan holda tayyorlanadi. Shevron matosi toʻq yashil rangda.
3. Nashivka (yozuv).
“AGROSANOAT MAJMUI USTIDAN NAZORAT QILISH INSPEKTORI” yozuvi 125x25 mm oʻlchamdagi toʻgʻri burchakli, chetki qismi sariq, toʻq koʻk rangli matoga tilla rangli ip bilan lotin harflarida tikiladi.
Nashivka (yozuv) formaning koʻkrak choʻntaklariga tikiladi.
Izoh. Inspektorni formali kiyim-bosh va farqlash belgilari bilan taʼminlash xarajatlari Agrosanoat majmui ustidan nazorat qilish inspeksiyasining Agrosanoat majmui ustidan nazorat qilish inspeksiyasini rivojlantirish jamgʻarmasi mablagʻlari hisobidan qoplanadi.
Agrosanoat majmui ustidan nazorat qilish inspeksiyasi inspektorlarining formali kiyim-boshlarini kiyib yurishi va farqlash belgilarini taqishi tartibi toʻgʻrisidagi nizom Agrosanoat majmui ustidan nazorat qilish inspeksiyasi boshligʻi tomonidan tasdiqlanadi.
z) 4-ilovaning nomidagi “Qishloq xoʻjaligi vazirligi” soʻzlari “Vazirlar Mahkamasi” soʻzlari bilan almashtirilsin;
i) 5-ilovada :
nomidagi “Qishloq xoʻjaligi vazirligi” soʻzlari “Vazirlar Mahkamasi” soʻzlari bilan almashtirilsin;
izohdan “birinchi oʻrinbosariga Inspeksiya hududiy boshqarmasi boshligʻi stavkasidan 3% kam miqdorda, Inspeksiya hududiy boshqarmasi boshligʻining” soʻzlari chiqarib tashlansin;
quyidagi mazmundagi xatboshi bilan toʻldirilsin:
“** Inspeksiya hududiy boshqarmasi shuʼba boshliqlariga Inspeksiya hududiy boshqarmasi boʻlim boshligʻi stavkasidan 5% kam miqdorda”;
k) 6-ilovada :
nomidagi “Qishloq xoʻjaligi vazirligi” soʻzlari “Vazirlar Mahkamasi” soʻzlari bilan almashtirilsin;
izohdan “* Inspeksiyaning tuman (Quvasoy shahar) boʻlim boshligʻi oʻrinbosariga tuman (Quvasoy shahar) boʻlimi boshligʻi stavkasidan 5% kam miqdorda” soʻzlari chiqarib tashlansin;
2-pozitsiyaning “2-guruh” ustunidagi “Boʻz tumani” soʻzlari “Boʻston tumani” soʻzlari bilan almashtirilsin.
11. Vazirlar Mahkamasining “Oʻzbekiston Respublikasi Qishloq xoʻjaligi vazirligi huzuridagi Urugʻchilikni rivojlantirish markazi faoliyatini yanada takomillashtirish chora-tadbirlari toʻgʻrisida” 2019-yil 5-sentabrdagi 733-son qarorining 4-bandi toʻqqizinchi xatboshisidagi “Qishloq xoʻjaligi vazirligi” soʻzlari “Vazirlar Mahkamasi” soʻzlari bilan almashtirilsin.
13. Vazirlar Mahkamasining “Ingichka tolali paxta yetishtirishni samarali tashkil qilish, yangi navlarni koʻpaytirish va ragʻbatlantirish mexanizmini joriy etish toʻgʻrisida” 2020-yil 30-yanvardagi 47-son qarorining 2-bandidagi “Qishloq xoʻjaligi vazirligi” soʻzlari “Vazirlar Mahkamasi” soʻzlari bilan almashtirilsin.
14. Vazirlar Mahkamasining 2020-yil 8-maydagi 273-son qarori bilan tasdiqlangan Davlat mulki obyektlarining hisobini yuritish tartibi toʻgʻrisidagi nizomning 3-bandi “k” kichik bandidagi “Qishloq xoʻjaligi vazirligi” soʻzlari “Vazirlar Mahkamasi” soʻzlari bilan almashtirilsin;
15. Vazirlar Mahkamasining “Chorvachilik tarmogʻiga davlat tomonidan subsidiya ajratishni tartibga soluvchi normativ-huquqiy hujjatlarni tasdiqlash toʻgʻrisida” 2020-yil 12-maydagi 280-son qarorida :
a) 4-ilovaning 3-bandi chiqarib tashlansin;
b) 5-ilovaning 3-bandi chiqarib tashlansin.
16. Vazirlar Mahkamasining “Qishloq xoʻjaligi ekinlari navlarini sinash markazi faoliyatini takomillashtirish, qishloq xoʻjaligi oʻsimliklari turlarining milliy genbankini yaratish toʻgʻrisida” 2020-yil 13-maydagi 282-son qarorining 14-bandidagi “Qishloq xoʻjaligi vazirligi” soʻzlari “Vazirlar Mahkamasi” soʻzlari bilan almashtirilsin.
17. Vazirlar Mahkamasining “Gʻalla yetishtiruvchi xoʻjaliklar va korxonalardan sotib olinadigan donni saqlash sohasidagi ayrim normativ-huquqiy hujjatlarni tasdiqlash toʻgʻrisida” 2020-yil 22-maydagi 312-son qarorida :
a) 2-bandning ikkinchi xatboshisidagi “Qishloq xoʻjaligi vazirligi” soʻzlari “Vazirlar Mahkamasi” soʻzlari bilan almashtirilsin;
b) 1-ilovaning 33-bandning birinchi xatboshisidagi va 48-banddagi “Qishloq xoʻjaligi vazirligi” soʻzlari “Vazirlar Mahkamasi” soʻzlari bilan almashtirilsin;
v) 2-ilovada :
1-banddagi “Qishloq xoʻjaligi vazirligi” soʻzlari “Vazirlar Mahkamasi” soʻzlari bilan almashtirilsin;
22-banddagi “Qishloq xoʻjaligi vazirligi huzuridagi Agrosanoat majmui ustidan nazorat qilish inspeksiyasi (keyingi oʻrinlarda — Agroinspeksiya)” soʻzlari “Vazirlar Mahkamasi huzuridagi Agrosanoat majmui ustidan nazorat qilish inspeksiyasi (keyingi oʻrinlarda — Oʻzagroinspeksiya)” soʻzlari bilan almashtirilsin;
26 va 32-bandlaridagi “Agroinspeksiyaga” soʻzlari “Oʻzagroinspeksiyaga”, soʻzlari bilan almashtirilsin;
27 , 28 va 33-bandlaridagi “Agroinspeksiya” soʻzlari “Oʻzagroinspeksiya”, soʻzlari bilan almashtirilsin;
3 va 4-ilovalar matnidagi “Qishloq xoʻjaligi vazirligi” soʻzlari “Vazirlar Mahkamasi” soʻzlari bilan almashtirilsin.
18. Vazirlar Mahkamasining 2020-yil 24-avgustdagi 505-son qarori bilan tasdiqlangan Qishloq xoʻjaligi ekinlarini oqilona joylashtirish tartibi toʻgʻrisidagi nizomning 11-bandi birinchi xatboshisidagi “Qishloq xoʻjaligi vazirligi” soʻzlari “Vazirlar Mahkamasi” soʻzlari bilan almashtirilsin.
19. Vazirlar Mahkamasining “Ichki isteʼmol bozorini asosiy turdagi oziq-ovqat mahsulotlari bilan kafolatli taʼminlashga doir qoʻshimcha chora-tadbirlar toʻgʻrisida” 2021-yil 15-martdagi 135-son qarorida :
a) 5-bandning birinchi xatboshisidagi “Qishloq xoʻjaligi vazirligi” soʻzlari “Vazirlar Mahkamasi” soʻzlari bilan almashtirilsin;
b) 3-ilovaning 5-bandidagi “Qishloq xoʻjaligi vazirligi” soʻzlari “Vazirlar Mahkamasi” soʻzlari bilan almashtirilsin.
20. Vazirlar Mahkamasining “Superelita, elita va keyingi avlodlarga mansub urugʻlik sholi yetishtirish uchun urugʻchilik xoʻjaliklarini tanlash tartibi toʻgʻrisidagi nizomni tasdiqlash haqida” 2021-yil 18-iyundagi 381-son qarorida :
a) 3-banddagi “Qishloq xoʻjaligi vazirligi” soʻzlari “Vazirlar Mahkamasi” soʻzlari bilan almashtirilsin”;
b) ilovaning 11-bandi beshinchi xatboshisidagi va 26-bandidagi “Qishloq xoʻjaligi vazirligi” soʻzlari “Vazirlar Mahkamasi” soʻzlari bilan almashtirilsin”.
21. Vazirlar Mahkamasining “Qishloq xoʻjaligi ekinlari urugʻchiligiga oid ayrim normativ-huquqiy hujjatlarni tasdiqlash toʻgʻrisida” 2021-yil 12-oktabrdagi 641-son qarorida :
a) 2-ilovada :
12-banddagi “Qishloq xoʻjaligi vazirligi” soʻzlari “Vazirlar Mahkamasi” soʻzlari bilan almashtirilsin;
17-banddagi “Qishloq xoʻjaligi vazirligi” soʻzlari “Vazirlar Mahkamasi” soʻzlari bilan almashtirilsin;
b) 3-ilovada :
3 va 5-bandlardagi “Qishloq xoʻjaligi vazirligi huzuridagi” soʻzlari “Vazirlar Mahkamasi huzuridagi” soʻzlari bilan almashtirilsin;
106-bandning birinchi xatboshisidagi va 107-bandidagi “Qishloq xoʻjaligi vazirligi” soʻzlari “Vazirlar Mahkamasi” soʻzlari bilan almashtirilsin;
v) 5-ilovada :
9-bandning ikkinchi xatboshisidagi “Qishloq xoʻjaligi vazirligi huzuridagi” soʻzlari “Vazirlar Mahkamasi huzuridagi” soʻzlari bilan almashtirilsin.
44-bandning ikkinchi xatboshisidagi “Qishloq xoʻjaligi vazirligi” soʻzlari “Vazirlar Mahkamasi” soʻzlari bilan almashtirilsin.
22. Vazirlar Mahkamasining 2022-yil 12-yanvardagi 18-son qarori bilan tasdiqlangan “E-auksion” elektron savdo platformasiga integratsiya qilinadigan vazirliklar, idoralar va boshqa tashkilotlar roʻyxatining 13-bandidagi “Qishloq xoʻjaligi vazirligi” soʻzlari “Vazirlar Mahkamasi” soʻzlari bilan almashtirilsin.
23. Vazirlar Mahkamasining 2022-yil 14-yanvardagi 22-son qarori bilan tasdiqlangan Qishloq xoʻjaligiga moʻljallangan yerlarni muhofaza qilish boʻyicha davlat nazoratini amalga oshirish tartibi toʻgʻrisidagi nizomda :
a) 4-banddagi “Qishloq xoʻjaligi vazirligi (keyingi oʻrinlarda — Vazirlik)” soʻzlari “Vazirlar Mahkamasi” soʻzlari bilan almashtirilsin;
b) 13-bandning ikkinchi xatboshisidan “Vazirlikning hamda” soʻzlari chiqarib tashlansin.
24. Vazirlar Mahkamasining “Muqobil energiya orqali ishlaydigan isitish tizimini joriy etgan limon yetishtiruvchilarni, shuningdek, yangi limonzorlarni barpo etish va koʻchatlar xarid qilishni moliyaviy jihatdan qoʻllab-quvvatlash chora-tadbirlari toʻgʻrisida” 2022-yil 17-yanvardagi 24-son qarorida :
a) 1-ilovada :
1-ilovaning 5-bosqich “Tadbirlar” ustunidan “Qishloq xoʻjaligi vazirligi huzuridagi Agrosanoat majmui ustidan nazorat qilish inspeksiyasi va” soʻzlari chiqarib tashlansin;
2-ilovaning 6-bandi chiqarib tashlansin;
b) 2-ilovada :
15-bandi “a” va “v” kichik bandlaridagi “Qishloq xoʻjaligi vazirligi” soʻzlari “Vazirlar Mahkamasi” soʻzlari bilan almashtirilsin;
3-ilovaning 4-bandidagi “Qishloq xoʻjaligi vazirligi huzuridagi Agrosanoat majmui va oziq-ovqat xavfsizligi taʼminlanishi ustidan nazorat qilish inspeksiyasining” soʻzlari “Vazirlar Mahkamasi huzuridagi Agrosanoat majmui ustidan nazorat qilish inspeksiyasining” soʻzlari bilan almashtirilsin.
25. Vazirlar Mahkamasining 2022-yil 1-martdagi 91-son qarori bilan tasdiqlangan Mineral oʻgʻitlar xavfsizligi toʻgʻrisidagi texnik reglamentning 48-bandidagi “Qishloq xoʻjaligi vazirligi” soʻzlari “Vazirlar Mahkamasi” soʻzlari bilan almashtirilsin.
26. Vazirlar Mahkamasining “Uzumchilik, bogʻdorchilik, issiqxona xoʻjaliklarini yurituvchi va vinochilik mahsulotlarini ishlab chiqaruvchi subyektlarni davlat tomonidan moliyaviy qoʻllab-quvvatlash chora-tadbirlari toʻgʻrisida” 2022-yil 10-iyundagi 327-son qarorida :
a) 1-ilovaning 23-bandidagi “Qishloq xoʻjaligi vazirligi” soʻzlari “Vazirlar Mahkamasi” soʻzlari bilan almashtirilsin;
b) 2-ilovaning 18-bandidagi “Qishloq xoʻjaligi vazirligi” soʻzlari “Vazirlar Mahkamasi” soʻzlari bilan almashtirilsin;
v) 3-ilovaning 16-bandidagi “Qishloq xoʻjaligi vazirligi” soʻzlari “Vazirlar Mahkamasi” soʻzlari bilan almashtirilsin;
g) 4-ilovaning 16-bandidagi “Qishloq xoʻjaligi vazirligi” soʻzlari “Vazirlar Mahkamasi” soʻzlari bilan almashtirilsin.
27. Vazirlar Mahkamasining “Boshqa shaxsga oʻtkazish taqiqlab yoki xatlab qoʻyilgan mol-mulklar elektron maʼlumotlar bankini shakllantirish, yuritish va undan foydalanish toʻgʻrisidagi nizomni tasdiqlash haqida” 2022-yil 22-avgustdagi 468-son qarorida :
a) 3-bandning beshinchi xatboshisidagi “Qishloq xoʻjaligi vazirligi” soʻzlari “Vazirlar Mahkamasi” soʻzlari bilan almashtirilsin;
b) ilovaning 3-bandi va 5-bandi beshinchi xatboshisidagi “Qishloq xoʻjaligi vazirligi” soʻzlari “Vazirlar Mahkamasi” soʻzlari bilan almashtirilsin.
28. Vazirlar Mahkamasining 2022-yil 30-sentabrdagi 557-son qarori bilan tasdiqlangan Uzum yetishtiruvchilar va vino mahsulotini ishlab chiqaruvchilar respublika koʻrik-tanlovini oʻtkazish tartibi toʻgʻrisidagi nizomning 8-bandidagi “Qishloq xoʻjaligi vazirligi huzuridagi” soʻzlari “Vazirlar Mahkamasi huzuridagi” soʻzlari bilan almashtirilsin.
29. Vazirlar Mahkamasining “Qishloq xoʻjaligi ekinlari urugʻlarini sertifikatlash va navdorligini baholash boʻyicha davlat xizmatlari koʻrsatishni takomillashtirish toʻgʻrisida” 2022-yil 16-dekabrdagi 712-son qarorida :
a) 2-bandning “a” kichik bandi birinchi xatboshisi va “g” kichik bandi birinchi xatboshisidagi “Qishloq xoʻjaligi vazirligi” soʻzlari “Vazirlar Mahkamasi” soʻzlari bilan almashtirilsin;
b) 1-ilovada :
nomidagi , 1-banddagi , 3-bandning beshinchi xatboshisidagi hamda 4-banddagi “Qishloq xoʻjaligi vazirligi” soʻzlari “Vazirlar Mahkamasi” soʻzlari bilan almashtirilsin;
1-ilovaning ilova belgisi va nomidagi “Qishloq xoʻjaligi vazirligi” soʻzlari “Vazirlar Mahkamasi” soʻzlari bilan almashtirilsin;
2-ilovaning ilova belgisi va matnidagi “Qishloq xoʻjaligi vazirligi” soʻzlari “Vazirlar Mahkamasi” soʻzlari bilan almashtirilsin;
2a-ilovaning ilova belgisi va matnidagi “Qishloq xoʻjaligi vazirligi” soʻzlari “Vazirlar Mahkamasi” soʻzlari bilan almashtirilsin;
3-ilovaning ilova belgisidagi “Qishloq xoʻjaligi vazirligi” soʻzlari “Vazirlar Mahkamasi” soʻzlari bilan almashtirilsin;
4-ilovaning ilova belgisi va nomidagi “Qishloq xoʻjaligi vazirligi” soʻzlari “Vazirlar Mahkamasi” soʻzlari bilan almashtirilsin;
4a-ilovaning ilova belgisidagi “Qishloq xoʻjaligi vazirligi” soʻzlari “Vazirlar Mahkamasi” soʻzlari bilan almashtirilsin;
5-ilovaning ilova belgisidagi “Qishloq xoʻjaligi vazirligi” soʻzlari “Vazirlar Mahkamasi” soʻzlari bilan almashtirilsin;
v) 4-ilovada :
nomidagi , 1-banddagi , 3-bandning beshinchi xatboshisidagi “Qishloq xoʻjaligi vazirligi” soʻzlari “Vazirlar Mahkamasi” soʻzlari bilan almashtirilsin;
1-ilovaning ilova belgisidagi va nomidagi “Qishloq xoʻjaligi vazirligi” soʻzlari “Vazirlar Mahkamasi” soʻzlari bilan almashtirilsin;
2-ilovaning ilova belgisidagi “Qishloq xoʻjaligi vazirligi” soʻzlari “Vazirlar Mahkamasi” soʻzlari bilan almashtirilsin;
3-ilovaning ilova belgisidagi “Qishloq xoʻjaligi vazirligi” soʻzlari “Vazirlar Mahkamasi” soʻzlari bilan almashtirilsin;
4-ilovaning ilova belgisi va matnidagi “Qishloq xoʻjaligi vazirligi” soʻzlari “Vazirlar Mahkamasi” soʻzlari bilan almashtirilsin;
4a-ilovaning ilova belgisidagi “Qishloq xoʻjaligi vazirligi” soʻzlari “Vazirlar Mahkamasi” soʻzlari bilan almashtirilsin;
5-ilovaning ilova belgisidagi “Qishloq xoʻjaligi vazirligi” soʻzlari “Vazirlar Mahkamasi” soʻzlari bilan almashtirilsin.
30. Vazirlar Mahkamasining “Qishloq xoʻjaligi, melioratsiya va yoʻl-qurilish texnikalaridan foydalanish sohasida davlat xizmatlari koʻrsatish tizimini takomillashtirish chora-tadbirlari toʻgʻrisida” 2023-yil 29-apreldagi 170-son qarorida :
a) 1-bandning “j” kichik bandidagi “Qishloq xoʻjaligi vazirligi” soʻzlari “Vazirlar Mahkamasi” soʻzlari bilan almashtirilsin;
b) 1-ilovaning 2-bandidagi “Qishloq xoʻjaligi vazirligi” soʻzlari “Vazirlar Mahkamasi” soʻzlari bilan almashtirilsin;
v) 2-ilovaning 2-bandidagi “Qishloq xoʻjaligi vazirligi” soʻzlari “Vazirlar Mahkamasi” soʻzlari bilan almashtirilsin;
g) 3-ilovaning 2-bandidagi “Qishloq xoʻjaligi vazirligi” soʻzlari “Vazirlar Mahkamasi” soʻzlari bilan almashtirilsin;
d) 5-ilovaning 2-bandidagi va 23-bandi 3-xatboshidagi “Qishloq xoʻjaligi vazirligi” soʻzlari “Vazirlar Mahkamasi” soʻzlari bilan almashtirilsin;
e) 6-ilovaning 2-bandi birinchi xatboshisidagi va 2-ilovaning 1-bosqich “Tadbirlar” ustunidagi “Qishloq xoʻjaligi vazirligi” soʻzlari “Vazirlar Mahkamasi” soʻzlari bilan almashtirilsin;
j) 7-ilovaning nomidagi “Qishloq xoʻjaligi vazirligi” soʻzlari “Vazirlar Mahkamasi” soʻzlari bilan almashtirilsin.
31. Vazirlar Mahkamasining “Mahalliy kartoshka yetishtirishni koʻpaytirish va urugʻchilik bazasini yanada mustahkamlash boʻyicha qoʻshimcha chora-tadbirlar toʻgʻrisida” 2023-yil 9-dekabrdagi 652-son qarorining 4-bandi “v” kichik bandi va 6-bandidagi “Qishloq xoʻjaligi vazirligi” soʻzlari “Vazirlar Mahkamasi” soʻzlari bilan almashtirilsin.
32. Vazirlar Mahkamasining 2024-yil 29-martdagi 169-son qarori bilan tasdiqlangan Jismoniy va yuridik shaxslarga xulosalar berish boʻyicha davlat xizmatlarini koʻrsatishning yagona maʼmuriy reglamentida :
a) 13-ilovaning 4-pozitsiyasi uchinchi ustunidagi “Qishloq xoʻjaligi vazirligi” soʻzlari “Vazirlar Mahkamasi” soʻzlari bilan almashtirilsin;
b) 17-ilovaning 4-pozitsiyasi uchinchi ustunidagi “Qishloq xoʻjaligi vazirligi” soʻzlari “Vazirlar Mahkamasi” soʻzlari bilan almashtirilsin.
33. Vazirlar Mahkamasining “2024-yil hosilidan bugʻdoy xarid qilish va ichki bozorda narxlar barqarorligini taʼminlash chora-tadbirlari toʻgʻrisida” 2024-yil 11-iyundagi 325-son qarorining 3-bandi toʻrtinchi xatboshisidagi “Qishloq xoʻjaligi vazirligi” soʻzlari “Vazirlar Mahkamasi” soʻzlari bilan almashtirilsin.
34. Vazirlar Mahkamasining “Qishloq xoʻjaligi subyektlariga qishloq xoʻjaligi ekinlari hosilini sugʻurtalashda sugʻurta mukofoti uchun toʻlov xarajatlarining bir qismini qoplash tartibi toʻgʻrisidagi nizomni tasdiqlash haqida” 2024-yil 2-iyuldagi 373-son qarorida :
a) 1-bandning toʻrtinchi xatboshisidan “, shuningdek, sugʻurta hodisasi sodir boʻlmaganda” soʻzlari chiqarib tashlansin;
b) ilovada :
11-banddan “, shuningdek, sugʻurta hodisasi sodir boʻlmaganda” soʻzlari chiqarib tashlansin;
ilovaning 3-bosqich “Chora-tadbirlar” ustunining 1-banddan “, shuningdek, sugʻurta hodisasi sodir boʻlmaganda” soʻzlari chiqarib tashlansin.
35. Vazirlar Mahkamasining 2024-yil 31-iyuldagi 463-son qarori bilan tasdiqlangan Faoliyati eng muhim samaradorlik koʻrsatkichlari asosida baholanadigan respublika ijro etuvchi hokimiyat organlari va xoʻjalik birlashmalari roʻyxatining 51-bandidagi “Qishloq xoʻjaligi vazirligi” soʻzlari “Vazirlar Mahkamasi” soʻzlari bilan almashtirilsin.
Oʻzbekiston Respublikasining Bosh vaziri A. ARIPOV
Toshkent sh.,
2025-yil 1-aprel,
197-son