UzbekAI

← Qonunlar

📅 2025-yil 14-mart · Vazirlik va idoralar hujjatlari · Kambagʻallikni qisqartirish va bandlik vaziri

Rasmiy matn. Rasmiy hujjat. Tahririy izohlar kiritilmagan.

Yordam | Arxiv | Atamalar | Statistika | API | Havola yuborish | Sayt haqida | Shartlar

← Қонунлар

📅 2025 йил 14 март · Вазирлик ва идоралар ҳужжатлари · Камбағалликни қисқартириш ва бандлик вазири

Расмий матн. Расмий ҳужжат. Таҳририй изоҳлар киритилмаган.

Ёрдам | Архив | Атамалар | Статистика | API | Ҳавола юбориш | Сайт ҳақида | Шартлар

← Законы

📅 14 марта 2025 г. · Документы министерств и ведомств · Министр занятости и сокращения бедности

Официальный текст. Официальный документ. Редакционные примечания не включены.

Помощь | Архив | Термины | Статистика | API | Предложить ссылку | О сайте | Условия

← Laws

📅 14 March 2025 · Ministry and agency documents · Kambagʻallikni qisqartirish va bandlik vaziri

Official text. Official document. Editorial notes are not included.

Help | Archive | Glossary | Stats | API | Submit | About | Terms

Ўзбекистон Республикаси камбағалликни қисқартириш ва бандлик вазирининг

буйруғи

«Таълим муассасаларининг ўқув ва ўқув-ишлаб чиқариш устахоналари учун меҳнатни муҳофаза қилиш қоидаларини тасдиқлаш ҳақида»ги буйруққа ўзгартиришлар киритиш тўғрисида

Ўзбекистон Республикасининг Меҳнат кодекси , Ўзбекистон Республикасининг « Меҳнатни муҳофаза қилиш тўғрисида »ги ва 2024 йил 7 сентябрдаги ЎРҚ-957-сон « Маъмурий ислоҳотлар доирасида таълим соҳасида давлат бошқаруви такомиллаштирилиши муносабати билан Ўзбекистон Республикасининг айрим қонун ҳужжатларига ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш тўғрисида »ги қонунларига ва Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2020 йил 11 ноябрдаги 712-сон «Истеъмолчилар электр қурилмаларини техник эксплуатация қилиш қоидалари ва Истеъмолчилар электр қурилмаларини эксплуатация қилишда хавфсизлик техникаси қоидаларини тасдиқлаш тўғрисида»ги қарорига мувофиқ буюраман:

1. Ўзбекистон Республикаси меҳнат ва аҳолини ижтимоий муҳофаза қилиш вазирининг 2013 йил 1 апрелдаги 20-Б-сон «Таълим муассасаларининг ўқув ва ўқув-ишлаб чиқариш устахоналари учун меҳнатни муҳофаза қилиш қоидаларини тасдиқлаш ҳақида»ги буйруғига (рўйхат рақами 2454, 2013 йил 1 май) (Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами, 2013 й., 18-сон, 237-модда) иловага мувофиқ ўзгартиришлар киритилсин.

2. Мазкур буйруқ Ўзбекистон Республикаси Қурилиш ва уй-жой коммунал хўжалиги вазирлиги билан келишилган.

3. Мазкур буйруқ расмий эълон қилинган кундан эътиборан кучга киради.

Келишилди:

Ўзбекистон Республикаси камбағалликни қисқартириш ва бандлик вазирининг 2025 йил 14 мартдаги 5-2029/Б-сон буйруғига ИЛОВА

«Таълим муассасаларининг ўқув ва ўқув-ишлаб чиқариш устахоналари учун меҳнатни муҳофаза қилиш қоидаларини тасдиқлаш ҳақида»ги буйруққа киритилаётган ўзгартиришлар

1. Буйруқнинг номи ва 1-банддаги «Таълим муассасаларининг» деган сўзлар «Таълим ташкилотларининг» деган сўзлар билан алмаштирилсин.

2. Қоидаларда :

1) номи , 3 ва 4-бобларнинг номи ҳамда 203-банддаги «Таълим муассасаларининг» деган сўзлар «Таълим ташкилотларининг» деган сўзлар билан алмаштирилсин;

2) муқаддима қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

«Мазкур Қоидалар ўрта махсус, профессионал ва олий таълим ташкилотларининг ўқувчи-талабаларини ўқув ва ўқув-ишлаб чиқариш устахоналарида амалиётларни ўтказиш билан шуғулланувчи таълим ташкилотларида меҳнатни муҳофаза қилиш тартибини белгилайди.»;

3) 1-банддаги «таълим муассасаларига (бундан буён матнда таълим муассасалари деб юритилади)» деган сўзлар «таълим ташкилотларига (бундан буён матнда таълим ташкилотлари деб юритилади)» деган сўзлар билан алмаштирилсин;

4) 3-банд қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

«3. Мазкур Қоидалар техник жиҳатдан тартибга солиш соҳасидаги норматив ҳужжатлар, шаҳарсозлик нормалари ва қоидалари, санитария қоидалари, нормалари ва гигиена нормативлари талаблари бажарилиши шарт эканлигини истисно этмайди.»;

5) 4 , 6 , 10 , 37 , 66 , 99 , 100 , 154 , 160 , 168 ва 175-бандлардаги «Таълим муассасаларида» деган сўзлар «Таълим ташкилотларида» деган сўзлар билан алмаштирилсин;

6) 5 ва 12-бандлар ўз кучини йўқотган деб топилсин;

7) 8-банд қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

«8. Меҳнатни муҳофаза қилиш хизмати ва йўл ҳаракати хавфсизлиги хизмати таълим ташкилотининг мустақил таркибий бўлинмалари бўлиб, улар бевосита таълим ташкилотининг раҳбарига бўйсунади.»;

8) 11 , 25 ва 28-бандлар , 2-бобнинг 10-параграфи номи , 53 , 54 , 57 , 59 , 83 , 98 , 119 ва 122-бандлардаги «Таълим муассасаси» деган сўзлар «Таълим ташкилоти» деган сўзлар билан алмаштирилсин;

9) 13-банд қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

«13. Меҳнатни муҳофаза қилиш бўйича йўриқномалар ишлаб чиқилади ҳамда таълим ташкилоти ходимларини ва иш жойларини ушбу йўриқномалар билан таъминлаш таълим ташкилоти раҳбарияти зиммасига юклатилади.»;

10) 16-банддаги «Таълим муассасаларидаги» деган сўзлар «Таълим ташкилотларидаги» деган сўзлар билан алмаштирилсин;

11) 22 ва 95-бандлардаги «Таълим муассасалари» деган сўзлар «Таълим ташкилотлари» деган сўзлар билан алмаштирилсин;

12) 24 , 67 , 77 , 101 ва 125-бандлардаги «таълим муассасаси» деган сўзлар «таълим ташкилоти» деган сўзлар билан алмаштирилсин;

13) 31-банддаги «таълим муассасасини» деган сўзлар «таълим ташкилотини» деган сўзлар билан алмаштирилсин;

14) 34-банднинг биринчи хатбошисидаги «Таълим муассасасида» деган сўзлар «Таълим ташкилотида» деган сўзлар билан алмаштирилсин;

15) 38 ва 96-бандлардаги «таълим муассасаларининг» деган сўзлар «таълим ташкилотларининг» деган сўзлар билан алмаштирилсин;

16) 42 — 45-бандлар қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

«42. Таълим ташкилотларида ходимларнинг саломатлигини назорат қилиш Ходимларни тиббий кўрикдан ўтказиш тартиби тўғрисидаги низом (рўйхат рақами 2387, 2012 йил 29 август) асосида амалга оширилиши лозим.»;

43. Таълим ташкилоти раҳбарияти касаба уюшмаси қўмитаси ва соғлиқни сақлаш органлари билан биргаликда ҳар йили даврий (меҳнат фаолияти давомида) ва дастлабки (меҳнат шартномасини тузаётганда) мажбурий тиббий кўрикдан ўтиши лозим бўлган ходимларнинг рўйхатини тузиши ҳамда ходимларнинг тиббий кўрикдан ўтишини таъминлаши лозим.

44. Мажбурий тиббий кўриклар таълим ташкилотларига тиббий хизматлар кўрсатувчи даволаш-профилактика муассасалари томонидан, улар бўлмаган тақдирда эса таълим ташкилоти жойлашган ердаги даволаш-профилактика муассасалари томонидан ўтказилади.

45. Таълим ташкилоти мажбурий тиббий кўрикдан ўтмаган ёхуд мажбурий тиббий кўрик натижаларига кўра тиббий комиссиялар томонидан берилган тавсияларни бажаришдан бўйин товлаган ходимларни ишдан четлаштириши шарт.»;

17) 46-банддаги «Даврий тиббий кўриклар» ва «таълим муассасаси» деган сўзлар тегишли равишда «Даврий мажбурий тиббий кўриклар» ва «таълим ташкилоти» деган сўзлар билан алмаштирилсин;

18) 48-банддаги «Таълим муассасасининг» деган сўзлар «Таълим ташкилотининг» деган сўзлар билан алмаштирилсин;

19) 49-бандда :

биринчи хатбошидаги «Таълим муассасасининг» деган сўзлар «Таълим ташкилотининг» деган сўзлар билан алмаштирилсин;

учинчи хатбошидаги «ҚМҚ 3.01.05-98 «Табиий ва сунъий ёритиш. Лойиҳалаштириш меъёрлари»га» деган сўзлар «ШНҚ 2.01.05-24 «Табиий ва сунъий ёритиш» шаҳарсозлик нормалари ва қоидаларига» деган сўзлар билан алмаштирилсин;

20) 52-банд қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

«52. Таълим ташкилоти майдонлари ва биноларининг жойлашуви ШНҚ 2.09.17-21 «Саноат корхоналарининг бош режаларини лойиҳалаш» талабларига мос бўлиши керак.»;

21) 60-банд қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

«60. Ёрдамчи бинолар ва хоналар ШНҚ 2.09.02-23 «Корхоналарнинг ишлаб чиқариш ҳамда маъмурий-маиший бино ва иншоотлари. Лойиҳалаш талаблари» шаҳарсозлик нормалари ва қоидаларига мувофиқ бўлиши лозим.»;

22) 70 ва 138-бандлардаги «Таълим муассасасининг» деган сўзлар «Таълим ташкилотининг» деган сўзлар билан алмаштирилсин;

23) 71-банд қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

«71. Шамоллатиш ва иситиш тизими ШНҚ 2.04.05-22 «Иситиш, вентиляция ва кондициялаш» шаҳарсозлик нормалари ва қоидалари талабларига мувофиқ бўлиши лозим.»;

24) 80-банд қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

«80. Сув билан таъминлаш ва канализация тизими ШНҚ 2.04.01-22 «Биноларнинг ички сув таъминоти ва оқова сувларни чиқариб юбориш» шаҳарсозлик нормалари ва қоидалари талабларига мос бўлиши керак.»;

25) 84-банд қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

«84. Таълим ташкилотида канализация тизими йўқ бўлганда Ўзбекистон Республикаси Соғлиқни сақлаш вазирлиги ҳузуридаги Санитария-эпидемиологик осойишталик ва жамоат саломатлиги қўмитасининг ҳудудий бошқармалари ёки туман (шаҳар) бўлимлари билан келишилган ҳолда таълим ташкилотида ер қатламини ифлослантирмаган ҳолда душхоналардан ва юз-қўл ювгичлардан сув оқмайдиган қурилмали ахлат ўраларининг мавжуд бўлишига рухсат этилади.»;

26) 85-банддаги «ҚМҚ 2.01.05-98» деган сўзлар «ШНҚ 2.01.05-24» деган сўзлар билан алмаштирилсин;

27) 124-банд қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

«124. Таълим ташкилотларида электр қурилмаларини ўрнатиш ва улардан фойдаланишда Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2020 йил 11 ноябрдаги 712-сон қарори билан тасдиқланган Истеъмолчилар электр қурилмаларини техник эксплуатация қилиш қоидалари ҳамда Истеъмолчилар электр қурилмаларини эксплуатация қилишда хавфсизлик техникаси қоидалари ва мазкур Қоидалар талабларига риоя қилиниши керак.»;

28) 126-банддаги «таълим муассасасида» деган сўзлар «таълим ташкилотида» деган сўзлар билан алмаштирилсин;

29) 201-банддаги «таълим муассасалари» деган сўзлар «таълим ташкилотлари» деган сўзлар билан алмаштирилсин.

Вазир Б. ЗАХИДОВ

Қурилиш ва уй-жой коммунал хўжалиги вазири Ш. ХИДОЯТОВ

Тошкент ш.,

2025 йил 14 март,

2025 йил 28 февраль

5-2029/Б-сон

(Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 08.04.2025 й., 10/25/2454-2/0310-сон)

lex.uz

Oʻzbekiston Respublikasi kambagʻallikni qisqartirish va bandlik vazirining

buyrugʻi

“Taʼlim muassasalarining oʻquv va oʻquv-ishlab chiqarish ustaxonalari uchun mehnatni muhofaza qilish qoidalarini tasdiqlash haqida”gi buyruqqa oʻzgartirishlar kiritish toʻgʻrisida

Oʻzbekiston Respublikasining Mehnat kodeksi , Oʻzbekiston Respublikasining “ Mehnatni muhofaza qilish toʻgʻrisida ”gi va 2024-yil 7-sentabrdagi OʻRQ-957-son “ Maʼmuriy islohotlar doirasida taʼlim sohasida davlat boshqaruvi takomillashtirilishi munosabati bilan Oʻzbekiston Respublikasining ayrim qonun hujjatlariga oʻzgartirish va qoʻshimchalar kiritish toʻgʻrisida ”gi qonunlariga va Oʻzbekiston Respublikasi Vazirlar Mahkamasining 2020-yil 11-noyabrdagi 712-son “Isteʼmolchilar elektr qurilmalarini texnik ekspluatatsiya qilish qoidalari va Isteʼmolchilar elektr qurilmalarini ekspluatatsiya qilishda xavfsizlik texnikasi qoidalarini tasdiqlash toʻgʻrisida”gi qaroriga muvofiq buyuraman:

1. Oʻzbekiston Respublikasi mehnat va aholini ijtimoiy muhofaza qilish vazirining 2013-yil 1-apreldagi 20-B-son “Taʼlim muassasalarining oʻquv va oʻquv-ishlab chiqarish ustaxonalari uchun mehnatni muhofaza qilish qoidalarini tasdiqlash haqida”gi buyrugʻiga (roʻyxat raqami 2454, 2013-yil 1-may) (Oʻzbekiston Respublikasi qonun hujjatlari toʻplami, 2013-y., 18-son, 237-modda) ilovaga muvofiq oʻzgartirishlar kiritilsin.

2. Mazkur buyruq Oʻzbekiston Respublikasi Qurilish va uy-joy kommunal xoʻjaligi vazirligi bilan kelishilgan.

3. Mazkur buyruq rasmiy eʼlon qilingan kundan eʼtiboran kuchga kiradi.

Kelishildi:

Oʻzbekiston Respublikasi kambagʻallikni qisqartirish va bandlik vazirining 2025-yil 14-martdagi 5-2029/B-son buyrugʻiga ILOVA

“Taʼlim muassasalarining oʻquv va oʻquv-ishlab chiqarish ustaxonalari uchun mehnatni muhofaza qilish qoidalarini tasdiqlash haqida”gi buyruqqa kiritilayotgan oʻzgartirishlar

1. Buyruqning nomi va 1-banddagi “Taʼlim muassasalarining” degan soʻzlar “Taʼlim tashkilotlarining” degan soʻzlar bilan almashtirilsin.

2. Qoidalarda :

1) nomi , 3 va 4-boblarning nomi hamda 203-banddagi “Taʼlim muassasalarining” degan soʻzlar “Taʼlim tashkilotlarining” degan soʻzlar bilan almashtirilsin;

2) muqaddima quyidagi tahrirda bayon etilsin:

“Mazkur Qoidalar oʻrta maxsus, professional va oliy taʼlim tashkilotlarining oʻquvchi-talabalarini oʻquv va oʻquv-ishlab chiqarish ustaxonalarida amaliyotlarni oʻtkazish bilan shugʻullanuvchi taʼlim tashkilotlarida mehnatni muhofaza qilish tartibini belgilaydi.”;

3) 1-banddagi “taʼlim muassasalariga (bundan buyon matnda taʼlim muassasalari deb yuritiladi)” degan soʻzlar “taʼlim tashkilotlariga (bundan buyon matnda taʼlim tashkilotlari deb yuritiladi)” degan soʻzlar bilan almashtirilsin;

4) 3-band quyidagi tahrirda bayon etilsin:

“3. Mazkur Qoidalar texnik jihatdan tartibga solish sohasidagi normativ hujjatlar, shaharsozlik normalari va qoidalari, sanitariya qoidalari, normalari va gigiyena normativlari talablari bajarilishi shart ekanligini istisno etmaydi.”;

5) 4 , 6 , 10 , 37 , 66 , 99 , 100 , 154 , 160 , 168 va 175-bandlardagi “Taʼlim muassasalarida” degan soʻzlar “Taʼlim tashkilotlarida” degan soʻzlar bilan almashtirilsin;

6) 5 va 12-bandlar oʻz kuchini yoʻqotgan deb topilsin;

7) 8-band quyidagi tahrirda bayon etilsin:

“8. Mehnatni muhofaza qilish xizmati va yoʻl harakati xavfsizligi xizmati taʼlim tashkilotining mustaqil tarkibiy boʻlinmalari boʻlib, ular bevosita taʼlim tashkilotining rahbariga boʻysunadi.”;

8) 11 , 25 va 28-bandlar , 2-bobning 10-paragrafi nomi , 53 , 54 , 57 , 59 , 83 , 98 , 119 va 122-bandlardagi “Taʼlim muassasasi” degan soʻzlar “Taʼlim tashkiloti” degan soʻzlar bilan almashtirilsin;

9) 13-band quyidagi tahrirda bayon etilsin:

“13. Mehnatni muhofaza qilish boʻyicha yoʻriqnomalar ishlab chiqiladi hamda taʼlim tashkiloti xodimlarini va ish joylarini ushbu yoʻriqnomalar bilan taʼminlash taʼlim tashkiloti rahbariyati zimmasiga yuklatiladi.”;

10) 16-banddagi “Taʼlim muassasalaridagi” degan soʻzlar “Taʼlim tashkilotlaridagi” degan soʻzlar bilan almashtirilsin;

11) 22 va 95-bandlardagi “Taʼlim muassasalari” degan soʻzlar “Taʼlim tashkilotlari” degan soʻzlar bilan almashtirilsin;

12) 24 , 67 , 77 , 101 va 125-bandlardagi “taʼlim muassasasi” degan soʻzlar “taʼlim tashkiloti” degan soʻzlar bilan almashtirilsin;

13) 31-banddagi “taʼlim muassasasini” degan soʻzlar “taʼlim tashkilotini” degan soʻzlar bilan almashtirilsin;

14) 34-bandning birinchi xatboshisidagi “Taʼlim muassasasida” degan soʻzlar “Taʼlim tashkilotida” degan soʻzlar bilan almashtirilsin;

15) 38 va 96-bandlardagi “taʼlim muassasalarining” degan soʻzlar “taʼlim tashkilotlarining” degan soʻzlar bilan almashtirilsin;

16) 42 — 45-bandlar quyidagi tahrirda bayon etilsin:

“42. Taʼlim tashkilotlarida xodimlarning salomatligini nazorat qilish Xodimlarni tibbiy koʻrikdan oʻtkazish tartibi toʻgʻrisidagi nizom (roʻyxat raqami 2387, 2012-yil 29-avgust) asosida amalga oshirilishi lozim.”;

43. Taʼlim tashkiloti rahbariyati kasaba uyushmasi qoʻmitasi va sogʻliqni saqlash organlari bilan birgalikda har yili davriy (mehnat faoliyati davomida) va dastlabki (mehnat shartnomasini tuzayotganda) majburiy tibbiy koʻrikdan oʻtishi lozim boʻlgan xodimlarning roʻyxatini tuzishi hamda xodimlarning tibbiy koʻrikdan oʻtishini taʼminlashi lozim.

44. Majburiy tibbiy koʻriklar taʼlim tashkilotlariga tibbiy xizmatlar koʻrsatuvchi davolash-profilaktika muassasalari tomonidan, ular boʻlmagan taqdirda esa taʼlim tashkiloti joylashgan yerdagi davolash-profilaktika muassasalari tomonidan oʻtkaziladi.

45. Taʼlim tashkiloti majburiy tibbiy koʻrikdan oʻtmagan yoxud majburiy tibbiy koʻrik natijalariga koʻra tibbiy komissiyalar tomonidan berilgan tavsiyalarni bajarishdan boʻyin tovlagan xodimlarni ishdan chetlashtirishi shart.”;

17) 46-banddagi “Davriy tibbiy koʻriklar” va “taʼlim muassasasi” degan soʻzlar tegishli ravishda “Davriy majburiy tibbiy koʻriklar” va “taʼlim tashkiloti” degan soʻzlar bilan almashtirilsin;

18) 48-banddagi “Taʼlim muassasasining” degan soʻzlar “Taʼlim tashkilotining” degan soʻzlar bilan almashtirilsin;

19) 49-bandda :

birinchi xatboshidagi “Taʼlim muassasasining” degan soʻzlar “Taʼlim tashkilotining” degan soʻzlar bilan almashtirilsin;

uchinchi xatboshidagi “QMQ 3.01.05-98 “Tabiiy va sunʼiy yoritish. Loyihalashtirish meʼyorlari”ga” degan soʻzlar “SHNQ 2.01.05-24 “Tabiiy va sunʼiy yoritish” shaharsozlik normalari va qoidalariga” degan soʻzlar bilan almashtirilsin;

20) 52-band quyidagi tahrirda bayon etilsin:

“52. Taʼlim tashkiloti maydonlari va binolarining joylashuvi SHNQ 2.09.17-21 “Sanoat korxonalarining bosh rejalarini loyihalash” talablariga mos boʻlishi kerak.”;

21) 60-band quyidagi tahrirda bayon etilsin:

“60. Yordamchi binolar va xonalar SHNQ 2.09.02-23 “Korxonalarning ishlab chiqarish hamda maʼmuriy-maishiy bino va inshootlari. Loyihalash talablari” shaharsozlik normalari va qoidalariga muvofiq boʻlishi lozim.”;

22) 70 va 138-bandlardagi “Taʼlim muassasasining” degan soʻzlar “Taʼlim tashkilotining” degan soʻzlar bilan almashtirilsin;

23) 71-band quyidagi tahrirda bayon etilsin:

“71. Shamollatish va isitish tizimi SHNQ 2.04.05-22 “Isitish, ventilyatsiya va konditsiyalash” shaharsozlik normalari va qoidalari talablariga muvofiq boʻlishi lozim.”;

24) 80-band quyidagi tahrirda bayon etilsin:

“80. Suv bilan taʼminlash va kanalizatsiya tizimi SHNQ 2.04.01-22 “Binolarning ichki suv taʼminoti va oqova suvlarni chiqarib yuborish” shaharsozlik normalari va qoidalari talablariga mos boʻlishi kerak.”;

25) 84-band quyidagi tahrirda bayon etilsin:

“84. Taʼlim tashkilotida kanalizatsiya tizimi yoʻq boʻlganda Oʻzbekiston Respublikasi Sogʻliqni saqlash vazirligi huzuridagi Sanitariya-epidemiologik osoyishtalik va jamoat salomatligi qoʻmitasining hududiy boshqarmalari yoki tuman (shahar) boʻlimlari bilan kelishilgan holda taʼlim tashkilotida yer qatlamini ifloslantirmagan holda dushxonalardan va yuz-qoʻl yuvgichlardan suv oqmaydigan qurilmali axlat oʻralarining mavjud boʻlishiga ruxsat etiladi.”;

26) 85-banddagi “QMQ 2.01.05-98” degan soʻzlar “SHNQ 2.01.05-24” degan soʻzlar bilan almashtirilsin;

27) 124-band quyidagi tahrirda bayon etilsin:

“124. Taʼlim tashkilotlarida elektr qurilmalarini oʻrnatish va ulardan foydalanishda Oʻzbekiston Respublikasi Vazirlar Mahkamasining 2020-yil 11-noyabrdagi 712-son qarori bilan tasdiqlangan Isteʼmolchilar elektr qurilmalarini texnik ekspluatatsiya qilish qoidalari hamda Isteʼmolchilar elektr qurilmalarini ekspluatatsiya qilishda xavfsizlik texnikasi qoidalari va mazkur Qoidalar talablariga rioya qilinishi kerak.”;

28) 126-banddagi “taʼlim muassasasida” degan soʻzlar “taʼlim tashkilotida” degan soʻzlar bilan almashtirilsin;

29) 201-banddagi “taʼlim muassasalari” degan soʻzlar “taʼlim tashkilotlari” degan soʻzlar bilan almashtirilsin.

Vazir B. ZAXIDOV

Qurilish va uy-joy kommunal xoʻjaligi vaziri Sh. XIDOYATOV

Toshkent sh.,

2025-yil 14-mart,

2025-yil 28-fevral

5-2029/B-son

(Qonunchilik maʼlumotlari milliy bazasi, 08.04.2025-y., 10/25/2454-2/0310-son)

lex.uz