UzbekAI

← Qonunlar

📅 2025-yil 2-aprel · Vazirlar Mahkamasi qarorlari

Rasmiy matn. Rasmiy hujjat. Tahririy izohlar kiritilmagan.

Yordam | Arxiv | Atamalar | Statistika | API | Havola yuborish | Sayt haqida | Shartlar

← Қонунлар

📅 2025 йил 2 апрель · Вазирлар Маҳкамаси қарорлари

Расмий матн. Расмий ҳужжат. Таҳририй изоҳлар киритилмаган.

Ёрдам | Архив | Атамалар | Статистика | API | Ҳавола юбориш | Сайт ҳақида | Шартлар

← Законы

📅 2 апреля 2025 г. · Постановления Кабинета Министров

Официальный текст. Официальный документ. Редакционные примечания не включены.

Помощь | Архив | Термины | Статистика | API | Предложить ссылку | О сайте | Условия

← Laws

📅 2 April 2025 · Cabinet of Ministers resolutions

Official text. Official document. Editorial notes are not included.

Help | Archive | Glossary | Stats | API | Submit | About | Terms

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ ВАЗИРЛАР МАҲКАМАСИНИНГ

ҚАРОРИ

ЧОРА-ТАДБИРЛАР ДАСТУРИ

КЎРСАТКИЧЛАРИ

КЎРСАТКИЧЛАРИ

ПРОГНОЗ КЎРСАТКИЧЛАРИ

Республикада лимончилик соҳасини қўллаб-қувватлаш бўйича қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида

Ўзбекистон Республикаси Президентининг «Томорқа ер эгалари ва деҳқон хўжаликлари фаолиятида замонавий ташкилий тизимни жорий қилиш ва молиявий қўллаб-қувватлашнинг қўшимча чора-тадбирлари тўғрисида» 2025 йил 14 февралдаги ПФ-22-сон Фармонига мувофиқ республика ҳудудларида лимон етиштиришни кўпайтириш, қайта ишлаш, лимон етиштиришга ихтисослашган деҳқон хўжалиги, томорқа ер эгалари ҳамда иссиқхона хўжаликларини молиявий қўллаб-қувватлаш мақсадида Вазирлар Маҳкамаси қарор қилади:

1. Қуйидагилар:

Республика ҳудудларида лимон етиштиришни тубдан такомиллаштириш бўйича чора-тадбирлар дастури 1-иловага мувофиқ;

2025-2026 йилларда лимон етиштиришга ихтисослашган ҳудудларга «Туронбанк» АТБ томонидан лимон кўчатлари етказиб бериш кўрсаткичлари 2-иловага мувофиқ;

2025-2026 йилларда лимон етиштиришга ихтисослашган маҳаллаларда лимонзорларни кенгайтириш кўрсаткичлари 3-иловага мувофиқ;

2025-2026 йилларда республикада лимон етиштириш ва экспортга йўналтиришнинг прогноз кўрсаткичлари 4-иловага мувофиқ тасдиқлансин.

2. Ўзбекистон Республикаси Иқтисодиёт ва молия вазирлиги, Марказий банк ва «Туронбанк» АТБ томонидан:

лидер тадбиркорларни қўллаб-қувватлаш, уларга хорижий тажрибаларни ўргатиш, зарур ҳолларда хорижда тажриба орттириш ва халқаро даражада тан олинган сертификатлар олиш учун ҳар йили 5 млрд сўм маблағ ажратиш;

лимон етиштиришга ихтисослашган ҳудудларда аҳоли хонадонларида ва ижарага берилган ер майдонларида ихчам иссиқхоналар қуриб бериш ҳамда 3 йиллик имтиёзли давр билан 7 йилгача бўлиб-бўлиб тўлаш шарти билан сотиш;

хорижий давлатлардан лимон мевасидан мураббо, жем ва лимонад ишлаб чиқариш ускуналарини олиб келиш, ўрнатиш ҳамда тадбиркорларга лизинг асосида беришни йўлга қўйиш;

амалдаги кредитлар ва фоиз қарздорликларини қайта молиялаштириш орқали лимончилик хўжаликлари фаолиятини имтиёзли шартларда соғломлаштириш;

«Туронбанк» АТБ бошқарув раисининг ўринбосарига қўшимча Цитрус, субтропик ва тропик ўсимлик етиштирувчилар ва экспорт қилувчилар уюшмаси раиси лавозимини юклаш;

Ўзбекистон Республикаси Қишлоқ хўжалиги вазирлиги ҳузуридаги Агросаноатни ривожлантириш агентлиги билан биргаликда лимончилик ривожланган хорижий давлатлардан камида иккита малакали агроном, маслаҳатчи ва экспертларни жалб қилиш бўйича таклифларига розилик берилсин.

Бунда лимон етиштириш учун хориждан малакали агроном ва мутахассисларни жалб қилиш харажатлари «Туронбанк» АТБнинг маблағлари ҳисобидан ҳамда Вазирлар Маҳкамасининг 2024 йил 10 июлдаги 410-сон қарори билан тасдиқланган Иссиқхона хўжаликларига хориждан малакали агроном, энтомолог ва лаборатория мутахассисларини жалб қилиш харажатларининг 50 фоизини қоплаш тартиби тўғрисидаги низом талаблари асосида қоплаб берилади.

3. Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши ва вилоятлар ҳокимликлари, «Туронбанк» АТБ ҳамда Ўзбекистон маҳаллалари уюшмаси:

лимон етиштиришни янада кўпайтириш мақсадида туман (шаҳар)ларда лимон етиштиришга ихтисослашмаган маҳаллаларда ҳам янги лимонзорлар барпо этсин;

туман (шаҳар)ларда лимончилик кооперациясини ташкил этсин ҳамда лимон етиштиришга кўмаклашиш учун «лидер тадбиркорлар»ни бириктирсин;

Норин, Шаҳрисабз, Учкўприк ва Денов туманларидаги биттадан маҳаллани илмий асосланган ёндашув асосида лимон кўчатлари етиштиришга ихтисослаштириш ҳамда ушбу туманларда 1 млн дона сифатли лимон кўчати етиштиришни йўлга қўйсин;

етиштирилган лимонни сақлаш учун аҳоли хонадонларида энергия тежайдиган (анъанавий усулларни қўллаш ва қуёш панелларини ўрнатиш) омборхоналарни қуриш чораларини кўрсин.

4. Белгилансинки:

лимончилик хўжаликлари атрофида бўш турган ер майдонларида янги иссиқхоналар қуриш, шунингдек, етиштирилган маҳсулотларни қайта ишлаш ва қадоқлаш цехлари ҳамда омборхоналар ташкил этиш ишлари Ўзбекистон Республикаси Президентининг «Қишлоқ хўжалиги экин майдонлари унумдорлигини ошириш, тармоққа инвестициялар жалб қилиш учун қулай шарт-шароит яратиш бўйича навбатдаги чора-тадбирлар тўғрисида» 2025 йил 3 февралдаги ПФ-18-сон Фармонининг 2-бандида белгиланган тартибда амалга оширилади;

лимончилик тармоғини ривожлантириш учун 2025 йил 1 майдан бошлаб лидер тадбиркор ва қишлоқ хўжалиги корхоналарида лимон етиштириш, сақлаш ва қайта ишлаш харажатларини молиялаштириш учун Ўзбекистон Республикаси Президентининг «Uzagrostar xolding» компанияси фаолиятини ташкил этиш тўғрисида» 2025 йил 14 февралдаги ПҚ-57-сон қарорида белгиланган шартларда имтиёзли кредитлар ажратилади.

5. Ўзбекистон Республикаси Иқтисодиёт ва молия вазирлиги ҳузуридаги Кадастр агентлиги, Камбағалликни қисқартириш ва бандлик вазирлиги, «Туронбанк» АТБ ва Рақамли технологиялар вазирлиги 2025 йил якунига қадар деҳқон хўжаликлари ва аҳоли томорқаларида мавжуд лимон етиштириладиган ер майдонларини тўлиқ хатловдан ўтказсин ҳамда маълумотларнинг «Оnline mahalla» электрон платформасига киритилишини таъминласин.

Бунда Қишлоқ хўжалиги вазирлиги қишлоқ хўжалиги корхоналари тўғрисидаги маълумотларни белгиланган тартибда «crop.agro.uz» электрон платформасига киритиб боради.

6. Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2024 йил 2 апрелдаги ПҚ-149-сон «Оилавий тадбиркорликни ривожлантириш дастурлари доирасида аҳолининг бизнес ташаббусларини молиялаштиришни такомиллаштиришга доир қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида»ги қарори талаблари асосида нақд пулда берилиши маълумот учун қабул қилинсин.

7. Ўзбекистон Республикаси Қишлоқ хўжалиги вазирлиги Ўзбекистон техник жиҳатдан тартибга солиш агентлиги билан биргаликда халқаро даражада тан олинган «Global G.А.P», «GAP», «Halol», «Organic» ва бошқа стандартлар талабларини лимон етиштириш жараёнларига кенг жорий қилиш учун 2025 йил давомида лимон етиштирувчиларга ўқув курслари ҳамда маслаҳат хизматлари кўрсатилишини ташкил этсин.

8. Ўзбекистон Республикаси Камбағалликни қисқартириш ва бандлик вазирлиги, Қишлоқ хўжалиги вазирлиги, «Туронбанк» АТБ, Цитрус, субтропик ва тропик ўсимлик етиштирувчилар ва экспорт қилувчилар уюшмаси, Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши ва вилоятлар ҳокимликлари:

лимон етиштириш ва экспортини ривожлантириш бўйича лойиҳалар сонини кўпайтириш мақсадида ҳудудларда кўргазмали семинарлар ўтказсин;

лимон етиштирувчилар ҳамда уларнинг ишчи-ходимлари, деҳқон хўжалиги раҳбарлари, шунингдек, томорқа ер эгаларининг малакасини оширишни тизимли ташкил этсин;

Академик Маҳмуд Мирзаев номидаги Боғдорчилик, узумчилик ва виночилик илмий-тадқиқот институти, Ўсимликлар генетик ресурслари илмий-тадқиқот институти ва Тошкент давлат аграр университети олимлари ҳамда мутахассислари томонидан лимон етиштирувчиларга шартнома асосида лимон кўчатларини экиш, парваришлаш, касаллик ва зараркунандалардан ҳимоя қилиш, етиштирилган маҳсулотларни сақлаш ва қайта ишлаш юзасидан маслаҳат ва тавсиялар бериш бўйича хизматлар кўрсатилишини ташкил этсин;

бир ой муддатда ҳудудларнинг тупроқ-иқлим шароитидан келиб чиққан ҳолда лимон кўчатларини экиш, парваришлаш ва сифатли маҳсулот етиштириш бўйича тавсиялар ишлаб чиқилишини ва жойларга етказилишини таъминласин.

9. «Туронбанк» АТБ ҳамда манфаатдор вазирлик ва ташкилотларга:

стартап лойиҳалар доирасида Ўзбекистон ёшлар тадбиркорлигини қўллаб-қувватлаш марказининг «Ustoz AI» платформасида фан ва замонавий касбларни ўргатадиган онлайн ва бепул видеокурслар ташкил этиш, ушбу платформа орқали аҳолининг лимончилик йўналиши бўйича саводхонлигини ошириш ҳамда платформани молиялаштириш;

Ўзбекистон ёшлар тадбиркорлигини қўллаб-қувватлаш маркази ташаббуси билан «Ustoz AI» платформасида ёшларни замонавий касбларга ўргатиш, шу жумладан, лимончиликда инновацион ресурс-тежамкор техника ва янги технологияларни қўллашга оид видеомаҳсулотларни кўпайтириш. Бунда ушбу мақсадлар учун зарур маблағлар Ёшларга оид давлат сиёсатини қўллаб-қувватлаш жамғармаси ҳисобидан ажратилади;

лимон етиштиришга ихтисослашган туман (шаҳар)ларда маҳсулотни қадоқлаш, сақлаш ва қайта ишлаш лойиҳаларини амалга ошириш;

«Ўзбекистонда ишлаб чиқарилган» бренди остидаги лимон маҳсулотларини чет эл оммавий ахборот воситаларида ёритиш ҳамда халқаро савдо кўргазмаларини ташкил этиш билан боғлиқ харажатларни амалга ошириш тавсия этилсин.

10. Ўзбекистон Республикаси Олий таълим, фан ва инновациялар вазирлиги икки ой муддатда лимоннинг совуққа ва қурғоқчиликка чидамли навларини яратиш ҳамда уларнинг кўчатини жадал кўпайтиришга қаратилган мақсадли фундаментал, амалий ва инновацион лойиҳалар танловини эълон қилсин.

11. Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши ва вилоятлар ҳокимликларининг «Туронбанк» АТБнинг инвестиция компанияси орқали фаолияти қайта ташкил этиладиган лимончилик хўжаликларини бошқариш, соғломлаштириш ва салоҳиятли инвесторларга сотиш ҳамда лимон етиштириладиган иссиқхоналарни республиканинг бошқа ҳудудларига кўчириш бўйича таклифларига розилик берилсин.

12. «Тадбиркорликни ривожлантириш компанияси» АЖга:

лимончилик хўжаликларига ажратилган кредитлар муддатларини ушбу кредитларнинг таъминоти сифатида тақдим этилган кафиллик ҳамда компенсация муддатларига мутаносиб равишда узайтиришга;

кредитларни қайта молиялаштириш жараёнида уларнинг таъминоти сифатида кредитнинг 50 фоизи миқдоригача кафиллик тақдим этишга рухсат берилсин.

13. Ўзбекистон Республикаси Иқтисодиёт ва молия вазирлиги, Камбағалликни қисқартириш ва бандлик вазирлиги, Қишлоқ хўжалиги вазирлиги, «Туронбанк» АТБ уч ой муддатда лимон етиштириш билан шуғулланадиган хонадонлар сонини икки бараварга оширган маҳаллаларда сув таъминоти, йўл, электр тармоқлари ва бошқа ижтимоий инфратузилмаларни ривожлантириш учун Ўзбекистон Республикасининг республика бюджетидан тўғридан-тўғри қўшимча маблағлар ажратиш бўйича норматив-ҳуқуқий ҳужжат лойиҳасини Вазирлар Маҳкамасига киритсин.

14. Ўзбекистон Республикаси Инвестициялар, саноат ва савдо вазирлиги Иқтисодиёт ва молия вазирлиги, Қишлоқ хўжалиги вазирлиги «Туронбанк» АТБ билан биргаликда 2025 йил якунига қадар лимон етиштириш, қайта ишлаш ва экспорт қилишни молиявий қўллаб-қувватлаш мақсадида халқаро молия институтлари маблағларини кенг жалб қилиш чораларини кўрсин.

15. Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги Ўзбекистон миллий телерадиокомпанияси, Ўзбекистон миллий ахборот агентлиги, Камбағалликни қисқартириш ва бандлик вазирлиги ҳамда Қишлоқ хўжалиги вазирлиги билан биргаликда оммавий ахборот воситалари орқали лимончилик билан шуғулланувчи томорқа ер эгалари, фермер ва деҳқон хўжаликлари, шунингдек, кўчатчилик хўжаликларининг илғор тажрибаларини кенг тарғиб қилсин ҳамда республика бўйлаб пресс-турларни доимий ташкил этиб борсин.

16. Ушбу қарорнинг бажарилишини назорат қилиш Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг ўринбосари — иқтисодиёт ва молия вазири Ж.А. Қўчқоров, камбағалликни қисқартириш ва бандлик вазири Б.Э. Захидов ҳамда қишлоқ хўжалиги вазири И.Ю. Абдурахмонов зиммасига юклансин.

Вазирлар Маҳкамасининг 2025 йил 2 апрелдаги 198-сон қарорига 1-ИЛОВА

Республика ҳудудларида лимон етиштиришни тубдан такомиллаштириш бўйича

Т/р Чора-тадбирлар номи Амалга ошириш механизмлари Амалга ошириш муддати Масъул ижрочилар 1. Республикада лимончиликни ривожлантириш ва соҳани молиявий қўллаб-қувватлаш. 1. Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2025 йил 14 февралдаги ПҚ-57-сон қарорига асосан ташкил этилган «Denov agro star» МЧЖ иштирокида лимон кўчатларини топиш, экиш, етиштириш, қайта ишлаш, сақлаш ва маҳсулотни экспорт бозорларига етказишгача бўлган тўлиқ занжирни яратиш. Доимий «Туронбанк» АТБ (Ч. Мирзаев), «Тадбиркорликни ривожлантириш компанияси» АЖ (А. Махаматов), Марказий банк (Н. Сайдуллаев) 2. «Denov agro star» МЧЖ томонидан лимон маҳсулотларини «Uzlemon» ва «Ўзбекистонда ишлаб чиқарилган», «Produced by Uzbekistan» бренди остида оммалаштириш ҳамда маҳаллий ва хорижий сотиш тармоқларини кенгайтириш мақсадида махсус савдо нуқталарини ташкил этиш. 2025 йил давомида 3. Марказий банк томонидан «Туронбанк» АТБ инвестиция компаниясига иссиқхона хўжаликларини ташкил этиш, соғломлаштириш учун киритилган маблағлар суммаси учун белгиланган барча иқтисодий меъёрларни, истисно тариқасида, татбиқ этмасликка рухсат бериш. 2025 йил давомида 2. Лимон етиштиришда тупроқ ва иқлим шароитига мос бўлган ҳудудларни танлаб олиш ва уни кўпайтириш чораларини кўриш. Тупроқ ва иқлим шароитига мос ҳамда аҳолида етарли кўникмалари мавжуд (Қашқадарё, Наманган, Самарқанд, Сурхондарё, Фарғона ва Андижон) вилоятларда лимон маҳсулоти етиштириладиган ҳудудларни аниқлаш ҳамда лимончиликка ихтисослашган ҳудудларни янада кенгайтириш чораларини кўриш. Доимий Камбағалликни қисқартириш ва бандлик вазирлиги (Б. Захидов), «Туронбанк» АТБ (Ч. Мирзаев) 3. Лимончилик ривожланган ҳудудлардаги ердан фойдаланувчилар малакасини ошириш. 1. Лимончилик соҳасида янги интерактив платформа ишлаб чиқиш. Бунда «Ustoz AI» ўқув платформаси орқали лимончилик билан шуғулланадиган деҳқон, фермер ва аҳоли томорқа ер эгалари ҳамда қишлоқ хўжалиги корхоналари ходимларининг лимончилик йўналиши бўйича саводхонлигини ошириб бориш. 2025 йил апрель «Туронбанк» АТБ (Ч. Мирзаев), Цитрус, субтропик ва тропик ўсимлик етиштирувчилар ва экспорт қилувчилар уюшмаси, Академик Маҳмуд Мирзаев номидаги Боғдорчилик, узумчилик ва виночилик илмий-тадқиқот институти, Агросаноатни ривожлантириш агентлиги (Н. Абдуллаев), Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши ва вилоятлар ҳокимликлари 2. Туронбанк томонидан стартап лойиҳалар орқали «Ustoz AI» фан ва замонавий касбларни ўргатувчи бепул ва онлайн видеокурслар платформасини молиялаштириш. Доимий 3. Лимончилик соҳаси бўйича ташаббускорларнинг саволларига ижтимоий тармоқлар орқали онлайн тарзда олимларнинг илмий ёндашувлари асосида жавоб бериш тизимини йўлга қўйиш. Доимий 4. Лидер тадбиркорларни қўллаб-қувватлаш, уларга хорижий тажрибаларни ўргатиш, зарур ҳолларда уларни хорижда тажриба орттириш учун «Туронбанк» АТБ томонидан 50 миллион сўмгача маблағлар ажратиш чораларини кўриш. 2025 йил якунига қадар 5. «Denov agro star» МЧЖ томонидан ихтисослашган ҳудудларда лимончилик агротуризмини ташкил этиш. Доимий 4. Лимон етиштириш билан шуғулланадиган томорқа ер эгалари, агрегаторлар ва экспортёр корхоналар лойиҳаларини молиялаштириш. 1. Тижорат банклари томонидан «Оилавий тадбиркорлик дастури» доирасида кредитлар ажратиш ҳамда «Туронбанк» АТБнинг «Баракали лимонзор» кредит маҳсулоти орқали аҳоли хонадонларида лимончилик иссиқхоналарини ташкил этиш ва кенгайтириш учун нақд пул шаклида кредитлар ажратиш. 2. Етиштирилган лимон маҳсулотини сақлаш, қадоқлаш, қайта ишлаш ва экспортчи корхоналари ҳамда лидер тадбиркорларни қўллаб-қувватлаш мақсадида молиялаштириш тизимини соддалаштириш орқали Савдога кўмаклашиш жамғармаси маблағлари ва хорижий ресурсларни жалб қилган ҳолда имтиёзли шартларда кредит ажратиш. 3. «Туронбанк» АТБ энг яхши таклифларни танлаб олиб, танлов (тендер) усулида шартномалар тузиш орқали лимон етиштириш учун ихтисослаштирилган ҳудудларда аҳоли хонадонлари ва ижарага берилган ерларда ихчам иссиқхоналарни қуриб бериш орқали 3 йил имтиёзли давр билан 7 йилгача бўлиб-бўлиб тўлаш шарти билан сотишга ҳамда хорижий давлатлардан лимондан мураббо, жем ва лимонад ишлаб чиқариш ускуналари олиб келиб, ўрнатиб, тадбиркорларга лизинг асосида ажратишга рухсат бериш. 4. «Тадбиркорликни ривожлантириш компанияси» АЖ маблағлари ҳисобидан субсидиялар ажратиш ҳамда мавжуд кредит ва фоиз қарздорликларини қайта молиялаштириш воситалари ёрдамида иссиқхона хўжаликлари фаолиятини имтиёзли шартларда соғломлаштириш. 5. «Туронбанк» АТБ қошидаги «Turon Stable» МЧЖ инвестиция компанияси маблағлари ҳисобидан «Бир контур-бир маҳсулот» тамойили асосида ишсиз аҳолини доимий иш билан таъминлаш, юқори даромадли экинларни экиш ва лойиҳаларни амалга ошириш мақсадида энг яхши таклифларни танлаб олиш орқали танлов (тендер) усулида шартномалар асосида молиялаштириб боришга рухсат бериш. 2025 йил давомида «Туронбанк» АТБ (Ч. Мирзаев), Тижорат банклари, «Савдони ривожлантириш компанияси» АЖ (У. Мурадов), Камбағалликни қисқартириш ва бандлик вазирлиги (Б. Захидов), Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши ва вилоятлар ҳокимликлари 5. Лимончилик соҳасида илмий инновацион фаолиятни ривожлантириш ва янги навларни яратиш бўйича чора-тадбирларни амалга ошириш. 1. Лимончилик соҳасида янги навларни яратиш, иқлимга мослаштириш, кўчатларни етиштириш ва замонавий агротехнологиялар бўйича тавсияномалар ишлаб чиқиш. Бунда Цитрус, субтропик ва тропик ўсимлик етиштирувчилар ва экспорт қилувчилар уюшмасига янги навлар онабоғи ва кўчатчиликни ривожлантириш учун Ўсимликлар генетик ресурслари илмий-тадқиқот институти томонидан институтга тегишли ер майдонларида илмий тадқиқот ишларини олиб бориш учун зарур шароитлар яратиш. 2026 йил якунига қадар Қишлоқ хўжалиги вазирлиги (И. Абдурахмонов), «Туронбанк» АТБ (Ч. Мирзаев), Ўсимликлар генетик ресурслари илмий-тадқиқот институти (З. Зияев), Академик Маҳмуд Мирзаев номидаги Боғдорчилик, узумчилик ва виночилик илмий-тадқиқот институти (А. Эсанқулов) 2. Лимончилик соҳасида янги навларни яратиш учун хорижий ҳамкорлар билан алоқа ўрнатиш ва лимоннинг совуққа, иссиққа ва сувсизликка чидамли навларини кенг майдонларда жорий қилиш. 2026 йил якунига қадар 6. Экспортёр ва лидер тадбиркорлар томонидан халқаро даражада тан олинган стандартлар талабларини ишлаб чиқаришга жорий қилиш ва сертификатга эга бўлиш. 1. Лимон маҳсулоти ва лимон кўчатини етиштириш жараёнига халқаро даражада тан олинган «Global G.А.P», «GAP», Halol ва «Organic» ва бошқа стандартлар талабларини жорий қилишни режалаштирган ташаббускор тадбиркорлар рўйхатини шакллантириш. 2. Ташаббускор тадбиркорлар томонидан етиштирилган лимон маҳсулотларини импорт қилувчи давлатларнинг савдо операторлари томонидан талаб этилган стандарт талаблари бўйича ўқитиш ва маслаҳат хизматларини ўрнатилган тартибда кўрсатиш. 3. Ташаббускор тадбиркор томонидан тан олинган стандарт талаблари ишлаб чиқаришга жорий қилинганлигини баҳоловчи сертификатлаштириш ташкилотини танлашда амалий ёрдам кўрсатиш. 4. Сертификатлаштириш ташкилоти томонидан ташаббускор тадбиркор фаолиятини сертификатлаш жараёнида ташаббускор тадбиркорга кўмаклашиш. 2025 йил давомида Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ҳокимликлари, «Туронбанк» АТБ (Ч. Мирзаев), Қишлоқ хўжалиги вазирлиги (И. Абдурахмонов), Ўзбекистон техник жиҳатдан тартибга солиш агентлиги (А. Жуманазаров) 7. Иссиқхоналарни ташкил этишда «яшил» технологияларга урғу бериш. 1. Органик маҳсулотларни ишлаб чиқариш учун «яшил» технологияларга асосланган «хандақ» ва «термос» усулидаги иссиқхоналар ташкил этишга урғу бериш. 2. Кредитларни биринчи навбатда «хандақ» ва «термос» усулини жорий этувчи ҳамда комплекс ресурс тежайдиган технологиялардан фойдаланадиган аҳолига ажратиш. 3. Етиштирилган лимонни сақлаш учун аҳоли хонадонларида энергия тежамкор (анъанавий усулларни қўллаш ва қуёш панелларини ўрнатиш орқали) омборхоналарни ташкил этиш. 4. 2025-2026 йиллар давомида лимон етиштиришга ихтисослашган ҳудудларда лимонзор майдонларини 400 гектарга кенгайтириш ва лимон етиштириш ҳажмини 2 баробарга ошириш. Доимий Камбағалликни қисқартириш ва бандлик вазирлиги (Б. Захидов), «Туронбанк» АТБ (Ч. Мирзаев), Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши ва вилоятлар ҳокимликлари 8. Экишдан ҳосил етиштирилгунга қадар агротехник тадбирларни ташкил этиш. 1. Агротехник тадбирларнинг сифатли ва ўз вақтида амалга оширилишини ташкил этиш ва агрегаторлар томонидан бириктирилган ҳудудларда экин экишга тайёрлаш, томорқа ва ижара ер эгаларини бириктириш. 2. Норин, Денов, Шаҳрисабз ва Учкўприк туманларида илмий ёндашув асосида лимон кўчатларини етиштирувчи 1 тадан маҳаллани ихтисослаштириб, уларда жами 1 млн дона сифатли лимон кўчати етиштириш. 3. Лимонзорларда томчилатиб суғоришни кенг жорий этиш. 4. Лимонзорлар учун маҳаллий ўғитдан иборат комплект витаминлаш тизимини жорий қилиш. 5. «Туронбанк» АТБ ҳузуридаги «Turon Stable» МЧЖ инвестиция компанияси маблағлари ҳисобидан энг яхши таклифларни танлаб олиш орқали тўғридан-тўғри шартномалар асосида зарур техникаларни сотиб олиш. 6. Ўсимликлар карантини ва ҳимояси агентлиги томонидан лимон етиштиришга ихтисослашган ҳар бир туманга 1 тадан давлат инспекторини бириктириш. 2025 йил давомида «Туронбанк» АТБ (Ч. Мирзаев), Агросаноатни ривожлантириш агентлиги (Н. Абдуллаев), Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши ва вилоятлар ҳокимликлари, лидер тадбиркорлар, Ўсимликлар карантини ва ҳимояси агентлиги (И. Эргашев) 9. Маҳсулотларни сақлаш, қадоқлаш ва сотишни ташкил этиш. 1. «Кооперация+агрологистика» кооперациялари ташкил этиш, улар томонидан лимончилик бўйича драйвер туманларда ресурс-тежамкор омборлар ташкил этиш. 2. Қадоқлаш хизмати ва сақлаш қутиларни ишлаб чиқариш учун кичик цехлар ва йиғиш пунктларини ташкил этиш ҳамда тадбиркорлик субъектларини молиявий қўллаб-қувватлаш. 2025 йил давомида Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши ва вилоятлар ҳокимликлари, «Туронбанк» АТБ (Ч. Мирзаев), Рақамли технологиялар вазирлиги (Ш. Шерматов) 10. Ихтисослашган ҳудудларда қайта ишлашни ташкил этиш. Ихтисослашган туманларда лимон маҳсулотини қайта ишлаш лойиҳаларини амалга ошириш орқали мураббо, жем ва лимон шарбатини ишлаб чиқаришни йўлга қўйиш. 2025-2026 йиллар «Туронбанк» АТБ (Ч. Мирзаев), лидер тадбиркорлар 11. Лимон маҳсулотларини сақлаш ва қадоқлаш лойиҳаларини амалга ошириш ва экспортини ташкил этиш. 1. Лимон маҳсулотининг экспорт ҳажмини ошириш мақсадида лимончиликка ихтисослашган туманларда лимон маҳсулотлари учун экспортбоп қадоқлаш лойиҳаларини амалга ошириш ҳамда хорижий давлатларда «Denov agro star» МЧЖнинг савдо уйларини ташкил этиш. Бунда биринчи навбатда Россия давлатида очилишини таъминлаш. 2. Ўзбекистондаги лимончилик соҳасини чет эл оммавий ахборот воситаларида «Ўзбекистонда ишлаб чиқарилган» бренди остида (табиий шароитда етиштирилган экологик тоза) маҳсулотларни оммалаштириш. 3. Ҳар йили ноябрь ойида лимон маҳсулотлари фестивалини ташкил этиш. 4. Давлат ташкилотлари томонидан хорижий мамлакатларда ташкил этиладиган мева-сабзавот ва озиқ-овқат маҳсулотлари кўргазмаларида иштирок этишни ташкил этиш. 2025-2026 йиллар давомида Инвестициялар, саноат ва савдо вазирлиги (Л. Қудратов), Ташқи ишлар вазирлиги (Б. Саидов), «Туронбанк» АТБ (Ч. Мирзаев), Савдо-саноат палатаси (Д. Вахабов), Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ҳамда Тошкент шаҳри ҳокимликлари 12. Лимончилик соҳасида аҳоли бандлиги таъминлаш. Лимон кўчатини экиш, етиштириш, қайта ишлаш ҳамда экспорт қилишгача бўлган жараёнларда аҳолининг 1 млн аҳоли бандлигини таъминлаш. 2025-2026 йилларда давомида «Туронбанк» АТБ (Ч. Мирзаев), Цитрус, субтропик ва тропик ўсимлик етиштирувчилар ва экспорт қилувчилар уюшмаси, Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши ва вилоятлар ҳокимликлари 13. Банкнинг молиявий барқарорлигини таъминлаш. 1. «Туронбанк» АТБга тегишли Тошкент шаҳридаги Яшнобод, Чилонзор, Юнусобод, Мирзо Улуғбек банк хизматлари маркази биноларини, Навоий ва Сирдарё вилоятларидаги банк хизматлари марказларининг фойдаланилмаётган биноларини Давлат активларини бошқариш агентлигига давлат мулки сифатида оператив бошқарув ҳуқуқи асосида «Туронбанк» АТБ устав капиталидаги Иқтисодиёт ва молия вазирлигининг улушини объектнинг баланс қийматига камайтириш ҳисобига ўтказиш, объектларни мустақил баҳоловчи ташкилот томонидан аниқланадиган қийматда оммавий савдолар орқали сотиш ҳамда сотишдан тушадиган маблағларнинг Ўзбекистон Республикасининг республика бюджетига тушадиган қисмини «Туронбанк» АТБнинг устав капиталига Иқтисодиёт ва молия вазирлигининг улушини ошириш ҳисобига йўналтириш. 2. Халқаро молия институтлари, мақсадли жамғармалар ҳамда Тикланиш ва тараққиёт жамғармаси маблағлари ҳисобидан иссиқхона хўжаликлари ва музлаткичли омборхоналар учун ажратилган миллий ва хорижий валютадаги кредитларни қайтариш муддатларини узайтириш (муддати ўтган асосий ва фоиз қарздорликларини кредит даврига мутаносиб равишда узайтириш). Бунда «Тадбиркорликни ривожлантириш компанияси» АЖ томонидан аввал тақдим қилинган кафиллик ва кредит фоизлари компенсациялари сақланиб қолади. 2025 йил давомида Иқтисодиёт ва молия вазирлиги (И. Норқулов), Марказий банк (Н. Сайдуллаев) Тикланиш ва тараққиёт жамғармаси (Ш. Вафаев), Давлат активларини бошқариш агентлиги (А. Ортиқов), «Туронбанк» АТБ (Ч. Мирзаев)

Вазирлар Маҳкамасининг 2025 йил 2 апрелдаги 198-сон қарорига 2-ИЛОВА

2025-2026 йилларда лимон етиштиришга ихтисослашган ҳудудларга «Туронбанк» АТБ томонидан лимон кўчатлари етказиб бериш

Т/р Ҳудудлар номи Кўчат етказиб бериладиган маҳаллалар сони Етказиб бериладиган к ўчатлар сони Шундан: 2025 йилда 2026 йилда 1. Қорақалпоғистон Республикаси 27 5 000 3 000 2 000 2. Андижон вилояти 42 30 000 15 000 15 000 3. Бухоро вилояти 36 20 000 10 000 10 000 4. Жиззах вилояти 16 10 000 5 000 5 000 5. Қашқадарё вилояти 20 50 000 22 000 28 000 6. Навоий вилояти 31 15 000 5 000 10 000 7. Наманган вилояти 14 55 000 20 000 35 000 8. Самарқанд вилояти 44 30 000 15 000 15 000 9. Сирдарё вилояти 32 10 000 5 000 5 000 10. Сурхондарё вилояти 52 55 000 20 000 35 000 11. Тошкент вилояти 88 15 000 10 000 5 000 12. Фарғона вилояти 75 55 000 25 000 30 000 13. Хоразм вилояти 54 10 000 5 000 5 000 Жами: 531 360 000 160 000 200 000

Вазирлар Маҳкамасининг 2025 йил 2 апрелдаги 198-сон қарорига 3-ИЛОВА

2025-2026 йилларда лимон етиштиришга ихтисослашган маҳаллаларда лимонзорларни кенгайтириш

Т/р Ҳудудлар номи Маҳаллалар номи (қишлоқ ва овуллар) Мавжуд хонадонлар ва ер майдони 2025-2026 йилларда лимончиликка ихтисослашадиган хонадонлар ва ер майдони Сони (та) Шундан Ер майдон (гектар) Шундан Лимончиликка ихтисослашадиган хонадонлар сони (та) Шундан Лимончиликка ихтисослашадиган ер майдони (гектар) Шундан Лимончиликка ихтисослашган хонадонлар сони (та) Қолган хонадонлар сони (та) Лимончиликка ихтисослашган ер майдони (гектар) Қолган ер майдони (гектар) 2025 йил 2026 йил 2025 йил 2026 йил Қашқадарё вилояти 10 та 17 506 966 16 540 2 635 21 2614 2460 1055 1405 21 11 13 1. Шаҳрисабз тумани Оқдарё 1 197 142 1055 597 3 594 280 120 160 3 1 2 Авазмалик 1 011 112 899 445 2 443 260 110 150 2 1 1 2. Қамаши тумани Соҳибкор 714 114 600 118 5 113 220 95 125 5 2 3 3. Китоб тумани Боғишамол 4 763 100 4 663 305 1 304 285 125 160 1 1 1 Паландара 1 708 97 1 611 216 2 214 300 135 165 2 1 1 Нурафшон 1 038 88 950 116 2 114 250 110 140 2 1 1 Қорабулоқ 564 86 478 107 2 105 230 95 135 2 1 1 Хўжаилмкони 1 024 77 947 165 1 164 200 89 111 1 1 1 Баҳор 4 100 76 4 024 316 2 314 230 97 133 2 1 1 4. Ғузор тумани Бўстон 1 387 74 1 313 250 1 249 205 79 126 1 1 1 Наманган вилояти 3 та 11 272 499 10 773 266 24 242 970 420 550 24 11 13 5. Норин тумани Бойовул 3 093 340 2 753 77 14 63 370 160 210 14 6 7 6. Наманган тумани Намуна 4 994 81 4 913 89 7 82 310 130 180 7 3 4 Деҳқонобод 3 185 78 3 107 100 3 97 290 130 160 3 2 2 Сурхондарё вилояти 24 та 17 732 3 268 14 464 20 410 133 20 278 4 932 2 027 2 905 135 58 76 7. Қумқўрғон тумани Янги авлод 1 040 658 382 524 29 495 190 80 110 9 4 5 Ўзбекистон 5 йиллиги 740 83 657 205 4 201 230 97 133 4 2 2 8. Олтинсой тумани Тўхтамиш 548 284 264 2 233 10 2 223 265 110 155 3 1 2 Қоратепа 505 110 395 300 5 296 230 90 140 5 2 3 Карсаган 1 062 104 958 170 4 166 220 85 135 4 2 2 Мармин 784 95 689 230 3 227 255 110 145 3 1 2 9. Жарқўрғон тумани Мингчинор 515 276 239 101 10 91 250 110 140 10 5 6 Боботоғ 1 043 78 965 3 174 4 3 170 150 65 85 5 2 3 10. Денов тумани Тасмасой 921 192 729 672 12 660 210 60 150 12 5 6 Чим 802 113 689 590 8 582 160 70 90 8 4 4 Шаҳринав 807 111 696 106 4 102 205 70 135 7 3 4 11. Сариосиё тумани Ёқутли боғ 706 165 541 244 6 238 240 110 130 6 3 4 Анорзор 736 83 653 84 3 81 225 90 135 3 1 2 Тортувли 573 77 496 405 3 402 260 110 150 15 5 10 Шоҳқишлоқ 856 76 780 81 3 78 240 100 140 3 1 1 Шабнам 684 76 608 408 2 406 240 95 145 10 4 6 Гулобод 1 023 76 947 262 2 260 235 90 145 2 1 1 12. Бандихон тумани Лимонзор 593 113 480 7 286 5 7 281 215 85 130 3 1 2 13. Термиз тумани Янгиобод 549 106 443 51 3 48 185 80 105 4 2 2 14. Шеробод тумани Чўмичли 876 90 786 341 3 338 105 40 65 3 1 1 Гулчинор 727 79 648 2112 2 2 110 185 83 102 4 2 2 15. Ангор тумани Гулистон 583 75 508 98 3 95 164 74 90 4 2 2 16. Музробод тумани Гулистон 753 74 679 183 2 181 142 64 78 4 2 2 17. Қизириқ тумани Мустақиллик 306 74 232 550 3 547 131 59 72 4 2 2 Фарғона вилояти 33 та 27 412 7 311 20 101 2 653 262 2 391 6 209 2 665 3 544 217 99 118 18. Учкўприк тумани Қурбонқашқар 1 345 1104 241 84 57 27 265 125 140 10 5 5 Оқсув 1 400 602 798 138 20 118 245 110 135 20 9 11 Боғибўстон 1 372 541 831 111 13 98 250 120 130 13 6 7 Олтин водий 982 388 594 85 13 72 270 110 160 13 6 7 Сариқўрғон 1 019 205 814 94 6 88 300 120 180 6 3 3 Тожик 840 136 704 72 6 66 190 80 110 6 3 3 Сойбўйи 873 89 784 69 2 67 145 65 80 2 1 1 Катта Қашқар 1 440 758 682 113 28 85 155 70 85 28 12 15 19. Ёзёвон тумани Ёшлик 777 369 408 88 9 79 150 60 90 9 4 5 Сойёни 672 313 359 69 9 60 150 55 95 9 4 5 Чўлигулистон 724 220 504 68 7 61 150 65 85 7 3 4 Қорасой 565 150 415 86 5 81 200 80 120 5 2 3 Тараққиёт 715 135 580 89 4 85 160 65 95 4 2 2 Юқори 659 134 525 71 3 68 142 64 78 3 1 2 Марказий Фарғона 734 99 635 80 3 77 150 65 85 3 1 1 Қўрғонча 630 89 541 72 2 70 200 85 115 2 1 1 Гастон 579 85 494 57 2 55 158 68 90 2 1 1 Сувлиариқ 922 84 838 88 3 85 164 66 98 3 1 2 Иштирхон 663 70 593 59 2 57 121 54 67 2 1 1 20. Фарғона тумани Янгийўл 706 150 556 91 3 88 170 75 95 3 2 2 Новкент 569 127 442 49 3 46 138 62 76 4 2 2 Хонқизи 713 98 615 86 3 83 129 58 71 3 1 2 21. Қувасой шаҳри Янгиобод 625 145 480 84 4 80 174 75 99 5 2 3 Гулистон 645 140 505 78 11 67 173 78 95 11 5 6 Арсиф 621 95 526 56 3 53 150 65 85 3 1 2 22. Боғдод тумани Дашт 1 014 136 878 138 15 123 210 90 120 15 7 8 Ултарма 1 058 117 941 52 4 48 170 75 95 4 2 2 Қўштегирмон 710 117 593 78 3 75 175 65 110 3 2 2 23. Тошлоқ тумани Хонақа 630 110 520 54 6 48 230 110 120 6 3 3 Истиқлол 1 023 91 932 98 3 95 220 90 130 3 1 1 Кўлариқ 660 77 583 55 2 53 215 80 135 2 1 1 24. Қува тумани Хонобод 585 199 386 76 5 71 265 120 145 5 2 3 25. Риштон тумани Мевазор 942 138 804 65 3 62 225 95 130 3 2 2 Жами: 70 та 73 922 12 044 61 878 25 964 440 25 525 14 571 6 167 8 404 397 179 220

Вазирлар Маҳкамасининг 2025 йил 2 апрелдаги 198-сон қарорига 4-ИЛОВА

2025-2026 йилларда республикада лимон етиштириш ва экспортга йўналтиришнинг

Т/р Ҳудуд номи 2025 йилда 2026 йилда Лимон етиштириш (тонна) Экспорт (тонна) Лимон етиштириш (тонна) Экспорт (тонна) 1. Қорақалпоғистон Республикаси 374 65 406 87 2. Андижон вилояти 3 401 1 055 3 684 1 214 3. Бухоро вилояти 1 934 158 2 096 211 4. Жиззах вилояти 770 35 835 47 5. Қашқадарё вилояти 5 378 615 5 827 825 6. Навоий вилояти 858 113 930 151 7. Наманган вилояти 12 053 362 13 057 486 8. Самарқанд вилояти 2 933 140 3 177 187 9. Сирдарё вилояти 2 266 23 2 454 30 10. Сурхондарё вилояти 17 248 708 18 685 817 11. Тошкент вилояти 2 003 613 2 170 704 12. Фарғона вилояти 16 760 552 18 157 741 13. Хоразм вилояти 1 002 38 1 086 50 Жами: 66 980 4 477 72 564 5 550

Ўзбекистон Республикасининг Бош вазири А. АРИПОВ

Тошкент ш.,

2025 йил 2 апрель,

198-сон

(Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 09.04.2025 й., 09/25/198/0316-сон)

lex.uz

OʻZBEKISTON RESPUBLIKASI VAZIRLAR MAHKAMASINING

QARORI

CHORA-TADBIRLAR DASTURI

KOʻRSATKICHLARI

KOʻRSATKICHLARI

PROGNOZ KOʻRSATKICHLARI

Respublikada limonchilik sohasini qoʻllab-quvvatlash boʻyicha qoʻshimcha chora-tadbirlar toʻgʻrisida

Oʻzbekiston Respublikasi Prezidentining “Tomorqa yer egalari va dehqon xoʻjaliklari faoliyatida zamonaviy tashkiliy tizimni joriy qilish va moliyaviy qoʻllab-quvvatlashning qoʻshimcha chora-tadbirlari toʻgʻrisida” 2025-yil 14-fevraldagi PF-22-son Farmoniga muvofiq respublika hududlarida limon yetishtirishni koʻpaytirish, qayta ishlash, limon yetishtirishga ixtisoslashgan dehqon xoʻjaligi, tomorqa yer egalari hamda issiqxona xoʻjaliklarini moliyaviy qoʻllab-quvvatlash maqsadida Vazirlar Mahkamasi qaror qiladi:

1. Quyidagilar:

Respublika hududlarida limon yetishtirishni tubdan takomillashtirish boʻyicha chora-tadbirlar dasturi 1-ilovaga muvofiq;

2025-2026-yillarda limon yetishtirishga ixtisoslashgan hududlarga “Turonbank” ATB tomonidan limon koʻchatlari yetkazib berish koʻrsatkichlari 2-ilovaga muvofiq;

2025-2026-yillarda limon yetishtirishga ixtisoslashgan mahallalarda limonzorlarni kengaytirish koʻrsatkichlari 3-ilovaga muvofiq;

2025-2026-yillarda respublikada limon yetishtirish va eksportga yoʻnaltirishning prognoz koʻrsatkichlari 4-ilovaga muvofiq tasdiqlansin.

2. Oʻzbekiston Respublikasi Iqtisodiyot va moliya vazirligi, Markaziy bank va “Turonbank” ATB tomonidan:

lider tadbirkorlarni qoʻllab-quvvatlash, ularga xorijiy tajribalarni oʻrgatish, zarur hollarda xorijda tajriba orttirish va xalqaro darajada tan olingan sertifikatlar olish uchun har yili 5 mlrd soʻm mablagʻ ajratish;

limon yetishtirishga ixtisoslashgan hududlarda aholi xonadonlarida va ijaraga berilgan yer maydonlarida ixcham issiqxonalar qurib berish hamda 3 yillik imtiyozli davr bilan 7 yilgacha boʻlib-boʻlib toʻlash sharti bilan sotish;

xorijiy davlatlardan limon mevasidan murabbo, jem va limonad ishlab chiqarish uskunalarini olib kelish, oʻrnatish hamda tadbirkorlarga lizing asosida berishni yoʻlga qoʻyish;

amaldagi kreditlar va foiz qarzdorliklarini qayta moliyalashtirish orqali limonchilik xoʻjaliklari faoliyatini imtiyozli shartlarda sogʻlomlashtirish;

“Turonbank” ATB boshqaruv raisining oʻrinbosariga qoʻshimcha Sitrus, subtropik va tropik oʻsimlik yetishtiruvchilar va eksport qiluvchilar uyushmasi raisi lavozimini yuklash;

Oʻzbekiston Respublikasi Qishloq xoʻjaligi vazirligi huzuridagi Agrosanoatni rivojlantirish agentligi bilan birgalikda limonchilik rivojlangan xorijiy davlatlardan kamida ikkita malakali agronom, maslahatchi va ekspertlarni jalb qilish boʻyicha takliflariga rozilik berilsin.

Bunda limon yetishtirish uchun xorijdan malakali agronom va mutaxassislarni jalb qilish xarajatlari “Turonbank” ATBning mablagʻlari hisobidan hamda Vazirlar Mahkamasining 2024-yil 10-iyuldagi 410-son qarori bilan tasdiqlangan Issiqxona xoʻjaliklariga xorijdan malakali agronom, entomolog va laboratoriya mutaxassislarini jalb qilish xarajatlarining 50 foizini qoplash tartibi toʻgʻrisidagi nizom talablari asosida qoplab beriladi.

3. Qoraqalpogʻiston Respublikasi Vazirlar Kengashi va viloyatlar hokimliklari, “Turonbank” ATB hamda Oʻzbekiston mahallalari uyushmasi:

limon yetishtirishni yanada koʻpaytirish maqsadida tuman (shahar)larda limon yetishtirishga ixtisoslashmagan mahallalarda ham yangi limonzorlar barpo etsin;

tuman (shahar)larda limonchilik kooperatsiyasini tashkil etsin hamda limon yetishtirishga koʻmaklashish uchun “lider tadbirkorlar”ni biriktirsin;

Norin, Shahrisabz, Uchkoʻprik va Denov tumanlaridagi bittadan mahallani ilmiy asoslangan yondashuv asosida limon koʻchatlari yetishtirishga ixtisoslashtirish hamda ushbu tumanlarda 1 mln dona sifatli limon koʻchati yetishtirishni yoʻlga qoʻysin;

yetishtirilgan limonni saqlash uchun aholi xonadonlarida energiya tejaydigan (anʼanaviy usullarni qoʻllash va quyosh panellarini oʻrnatish) omborxonalarni qurish choralarini koʻrsin.

4. Belgilansinki:

limonchilik xoʻjaliklari atrofida boʻsh turgan yer maydonlarida yangi issiqxonalar qurish, shuningdek, yetishtirilgan mahsulotlarni qayta ishlash va qadoqlash sexlari hamda omborxonalar tashkil etish ishlari Oʻzbekiston Respublikasi Prezidentining “Qishloq xoʻjaligi ekin maydonlari unumdorligini oshirish, tarmoqqa investitsiyalar jalb qilish uchun qulay shart-sharoit yaratish boʻyicha navbatdagi chora-tadbirlar toʻgʻrisida” 2025-yil 3-fevraldagi PF-18-son Farmonining 2-bandida belgilangan tartibda amalga oshiriladi;

limonchilik tarmogʻini rivojlantirish uchun 2025-yil 1-maydan boshlab lider tadbirkor va qishloq xoʻjaligi korxonalarida limon yetishtirish, saqlash va qayta ishlash xarajatlarini moliyalashtirish uchun Oʻzbekiston Respublikasi Prezidentining “Uzagrostar xolding” kompaniyasi faoliyatini tashkil etish toʻgʻrisida” 2025-yil 14-fevraldagi PQ-57-son qarorida belgilangan shartlarda imtiyozli kreditlar ajratiladi.

5. Oʻzbekiston Respublikasi Iqtisodiyot va moliya vazirligi huzuridagi Kadastr agentligi, Kambagʻallikni qisqartirish va bandlik vazirligi, “Turonbank” ATB va Raqamli texnologiyalar vazirligi 2025-yil yakuniga qadar dehqon xoʻjaliklari va aholi tomorqalarida mavjud limon yetishtiriladigan yer maydonlarini toʻliq xatlovdan oʻtkazsin hamda maʼlumotlarning “Online mahalla” elektron platformasiga kiritilishini taʼminlasin.

Bunda Qishloq xoʻjaligi vazirligi qishloq xoʻjaligi korxonalari toʻgʻrisidagi maʼlumotlarni belgilangan tartibda “crop.agro.uz” elektron platformasiga kiritib boradi.

6. Oʻzbekiston Respublikasi Prezidentining 2024-yil 2-apreldagi PQ-149-son “Oilaviy tadbirkorlikni rivojlantirish dasturlari doirasida aholining biznes tashabbuslarini moliyalashtirishni takomillashtirishga doir qoʻshimcha chora-tadbirlar toʻgʻrisida”gi qarori talablari asosida naqd pulda berilishi maʼlumot uchun qabul qilinsin.

7. Oʻzbekiston Respublikasi Qishloq xoʻjaligi vazirligi Oʻzbekiston texnik jihatdan tartibga solish agentligi bilan birgalikda xalqaro darajada tan olingan “Global G.A.P”, “GAP”, “Halol”, “Organic” va boshqa standartlar talablarini limon yetishtirish jarayonlariga keng joriy qilish uchun 2025-yil davomida limon yetishtiruvchilarga oʻquv kurslari hamda maslahat xizmatlari koʻrsatilishini tashkil etsin.

8. Oʻzbekiston Respublikasi Kambagʻallikni qisqartirish va bandlik vazirligi, Qishloq xoʻjaligi vazirligi, “Turonbank” ATB, Sitrus, subtropik va tropik oʻsimlik yetishtiruvchilar va eksport qiluvchilar uyushmasi, Qoraqalpogʻiston Respublikasi Vazirlar Kengashi va viloyatlar hokimliklari:

limon yetishtirish va eksportini rivojlantirish boʻyicha loyihalar sonini koʻpaytirish maqsadida hududlarda koʻrgazmali seminarlar oʻtkazsin;

limon yetishtiruvchilar hamda ularning ishchi-xodimlari, dehqon xoʻjaligi rahbarlari, shuningdek, tomorqa yer egalarining malakasini oshirishni tizimli tashkil etsin;

Akademik Mahmud Mirzayev nomidagi Bogʻdorchilik, uzumchilik va vinochilik ilmiy-tadqiqot instituti, Oʻsimliklar genetik resurslari ilmiy-tadqiqot instituti va Toshkent davlat agrar universiteti olimlari hamda mutaxassislari tomonidan limon yetishtiruvchilarga shartnoma asosida limon koʻchatlarini ekish, parvarishlash, kasallik va zararkunandalardan himoya qilish, yetishtirilgan mahsulotlarni saqlash va qayta ishlash yuzasidan maslahat va tavsiyalar berish boʻyicha xizmatlar koʻrsatilishini tashkil etsin;

bir oy muddatda hududlarning tuproq-iqlim sharoitidan kelib chiqqan holda limon koʻchatlarini ekish, parvarishlash va sifatli mahsulot yetishtirish boʻyicha tavsiyalar ishlab chiqilishini va joylarga yetkazilishini taʼminlasin.

9. “Turonbank” ATB hamda manfaatdor vazirlik va tashkilotlarga:

startap loyihalar doirasida Oʻzbekiston yoshlar tadbirkorligini qoʻllab-quvvatlash markazining “Ustoz AI” platformasida fan va zamonaviy kasblarni oʻrgatadigan onlayn va bepul videokurslar tashkil etish, ushbu platforma orqali aholining limonchilik yoʻnalishi boʻyicha savodxonligini oshirish hamda platformani moliyalashtirish;

Oʻzbekiston yoshlar tadbirkorligini qoʻllab-quvvatlash markazi tashabbusi bilan “Ustoz AI” platformasida yoshlarni zamonaviy kasblarga oʻrgatish, shu jumladan, limonchilikda innovatsion resurs-tejamkor texnika va yangi texnologiyalarni qoʻllashga oid videomahsulotlarni koʻpaytirish. Bunda ushbu maqsadlar uchun zarur mablagʻlar Yoshlarga oid davlat siyosatini qoʻllab-quvvatlash jamgʻarmasi hisobidan ajratiladi;

limon yetishtirishga ixtisoslashgan tuman (shahar)larda mahsulotni qadoqlash, saqlash va qayta ishlash loyihalarini amalga oshirish;

“Oʻzbekistonda ishlab chiqarilgan” brendi ostidagi limon mahsulotlarini chet el ommaviy axborot vositalarida yoritish hamda xalqaro savdo koʻrgazmalarini tashkil etish bilan bogʻliq xarajatlarni amalga oshirish tavsiya etilsin.

10. Oʻzbekiston Respublikasi Oliy taʼlim, fan va innovatsiyalar vazirligi ikki oy muddatda limonning sovuqqa va qurgʻoqchilikka chidamli navlarini yaratish hamda ularning koʻchatini jadal koʻpaytirishga qaratilgan maqsadli fundamental, amaliy va innovatsion loyihalar tanlovini eʼlon qilsin.

11. Qoraqalpogʻiston Respublikasi Vazirlar Kengashi va viloyatlar hokimliklarining “Turonbank” ATBning investitsiya kompaniyasi orqali faoliyati qayta tashkil etiladigan limonchilik xoʻjaliklarini boshqarish, sogʻlomlashtirish va salohiyatli investorlarga sotish hamda limon yetishtiriladigan issiqxonalarni respublikaning boshqa hududlariga koʻchirish boʻyicha takliflariga rozilik berilsin.

12. “Tadbirkorlikni rivojlantirish kompaniyasi” AJga:

limonchilik xoʻjaliklariga ajratilgan kreditlar muddatlarini ushbu kreditlarning taʼminoti sifatida taqdim etilgan kafillik hamda kompensatsiya muddatlariga mutanosib ravishda uzaytirishga;

kreditlarni qayta moliyalashtirish jarayonida ularning taʼminoti sifatida kreditning 50 foizi miqdorigacha kafillik taqdim etishga ruxsat berilsin.

13. Oʻzbekiston Respublikasi Iqtisodiyot va moliya vazirligi, Kambagʻallikni qisqartirish va bandlik vazirligi, Qishloq xoʻjaligi vazirligi, “Turonbank” ATB uch oy muddatda limon yetishtirish bilan shugʻullanadigan xonadonlar sonini ikki baravarga oshirgan mahallalarda suv taʼminoti, yoʻl, elektr tarmoqlari va boshqa ijtimoiy infratuzilmalarni rivojlantirish uchun Oʻzbekiston Respublikasining respublika budjetidan toʻgʻridan-toʻgʻri qoʻshimcha mablagʻlar ajratish boʻyicha normativ-huquqiy hujjat loyihasini Vazirlar Mahkamasiga kiritsin.

14. Oʻzbekiston Respublikasi Investitsiyalar, sanoat va savdo vazirligi Iqtisodiyot va moliya vazirligi, Qishloq xoʻjaligi vazirligi “Turonbank” ATB bilan birgalikda 2025-yil yakuniga qadar limon yetishtirish, qayta ishlash va eksport qilishni moliyaviy qoʻllab-quvvatlash maqsadida xalqaro moliya institutlari mablagʻlarini keng jalb qilish choralarini koʻrsin.

15. Oʻzbekiston Respublikasi Prezidenti Administratsiyasi huzuridagi Axborot va ommaviy kommunikatsiyalar agentligi Oʻzbekiston milliy teleradiokompaniyasi, Oʻzbekiston milliy axborot agentligi, Kambagʻallikni qisqartirish va bandlik vazirligi hamda Qishloq xoʻjaligi vazirligi bilan birgalikda ommaviy axborot vositalari orqali limonchilik bilan shugʻullanuvchi tomorqa yer egalari, fermer va dehqon xoʻjaliklari, shuningdek, koʻchatchilik xoʻjaliklarining ilgʻor tajribalarini keng targʻib qilsin hamda respublika boʻylab press-turlarni doimiy tashkil etib borsin.

16. Ushbu qarorning bajarilishini nazorat qilish Oʻzbekiston Respublikasi Bosh vazirining oʻrinbosari — iqtisodiyot va moliya vaziri J.A. Qoʻchqorov, kambagʻallikni qisqartirish va bandlik vaziri B.E. Zaxidov hamda qishloq xoʻjaligi vaziri I.Yu. Abduraxmonov zimmasiga yuklansin.

Vazirlar Mahkamasining 2025-yil 2-apreldagi 198-son qaroriga 1-ILOVA

Respublika hududlarida limon yetishtirishni tubdan takomillashtirish boʻyicha

T/r Chora-tadbirlar nomi Amalga oshirish mexanizmlari Amalga oshirish muddati Masʼul ijrochilar 1. Respublikada limonchilikni rivojlantirish va sohani moliyaviy qoʻllab-quvvatlash. 1. Oʻzbekiston Respublikasi Prezidentining 2025-yil 14-fevraldagi PQ-57-son qaroriga asosan tashkil etilgan “Denov agro star” MCHJ ishtirokida limon koʻchatlarini topish, ekish, yetishtirish, qayta ishlash, saqlash va mahsulotni eksport bozorlariga yetkazishgacha boʻlgan toʻliq zanjirni yaratish. Doimiy “Turonbank” ATB (Ch. Mirzayev), “Tadbirkorlikni rivojlantirish kompaniyasi” AJ (A. Maxamatov), Markaziy bank (N. Saydullayev) 2. “Denov agro star” MCHJ tomonidan limon mahsulotlarini “Uzlemon” va “Oʻzbekistonda ishlab chiqarilgan”, “Produced by Uzbekistan” brendi ostida ommalashtirish hamda mahalliy va xorijiy sotish tarmoqlarini kengaytirish maqsadida maxsus savdo nuqtalarini tashkil etish. 2025-yil davomida 3. Markaziy bank tomonidan “Turonbank” ATB investitsiya kompaniyasiga issiqxona xoʻjaliklarini tashkil etish, sogʻlomlashtirish uchun kiritilgan mablagʻlar summasi uchun belgilangan barcha iqtisodiy meʼyorlarni, istisno tariqasida, tatbiq etmaslikka ruxsat berish. 2025-yil davomida 2. Limon yetishtirishda tuproq va iqlim sharoitiga mos boʻlgan hududlarni tanlab olish va uni koʻpaytirish choralarini koʻrish. Tuproq va iqlim sharoitiga mos hamda aholida yetarli koʻnikmalari mavjud (Qashqadaryo, Namangan, Samarqand, Surxondaryo, Fargʻona va Andijon) viloyatlarda limon mahsuloti yetishtiriladigan hududlarni aniqlash hamda limonchilikka ixtisoslashgan hududlarni yanada kengaytirish choralarini koʻrish. Doimiy Kambagʻallikni qisqartirish va bandlik vazirligi (B. Zaxidov), “Turonbank” ATB (Ch. Mirzayev) 3. Limonchilik rivojlangan hududlardagi yerdan foydalanuvchilar malakasini oshirish. 1. Limonchilik sohasida yangi interaktiv platforma ishlab chiqish. Bunda “Ustoz AI” oʻquv platformasi orqali limonchilik bilan shugʻullanadigan dehqon, fermer va aholi tomorqa yer egalari hamda qishloq xoʻjaligi korxonalari xodimlarining limonchilik yoʻnalishi boʻyicha savodxonligini oshirib borish. 2025-yil aprel “Turonbank” ATB (Ch. Mirzayev), Sitrus, subtropik va tropik oʻsimlik yetishtiruvchilar va eksport qiluvchilar uyushmasi, Akademik Mahmud Mirzayev nomidagi Bogʻdorchilik, uzumchilik va vinochilik ilmiy-tadqiqot instituti, Agrosanoatni rivojlantirish agentligi (N. Abdullayev), Qoraqalpogʻiston Respublikasi Vazirlar Kengashi va viloyatlar hokimliklari 2. Turonbank tomonidan startap loyihalar orqali “Ustoz AI” fan va zamonaviy kasblarni oʻrgatuvchi bepul va onlayn videokurslar platformasini moliyalashtirish. Doimiy 3. Limonchilik sohasi boʻyicha tashabbuskorlarning savollariga ijtimoiy tarmoqlar orqali onlayn tarzda olimlarning ilmiy yondashuvlari asosida javob berish tizimini yoʻlga qoʻyish. Doimiy 4. Lider tadbirkorlarni qoʻllab-quvvatlash, ularga xorijiy tajribalarni oʻrgatish, zarur hollarda ularni xorijda tajriba orttirish uchun “Turonbank” ATB tomonidan 50 million soʻmgacha mablagʻlar ajratish choralarini koʻrish. 2025-yil yakuniga qadar 5. “Denov agro star” MCHJ tomonidan ixtisoslashgan hududlarda limonchilik agroturizmini tashkil etish. Doimiy 4. Limon yetishtirish bilan shugʻullanadigan tomorqa yer egalari, agregatorlar va eksportyor korxonalar loyihalarini moliyalashtirish. 1. Tijorat banklari tomonidan “Oilaviy tadbirkorlik dasturi” doirasida kreditlar ajratish hamda “Turonbank” ATBning “Barakali limonzor” kredit mahsuloti orqali aholi xonadonlarida limonchilik issiqxonalarini tashkil etish va kengaytirish uchun naqd pul shaklida kreditlar ajratish. 2. Yetishtirilgan limon mahsulotini saqlash, qadoqlash, qayta ishlash va eksportchi korxonalari hamda lider tadbirkorlarni qoʻllab-quvvatlash maqsadida moliyalashtirish tizimini soddalashtirish orqali Savdoga koʻmaklashish jamgʻarmasi mablagʻlari va xorijiy resurslarni jalb qilgan holda imtiyozli shartlarda kredit ajratish. 3. “Turonbank” ATB eng yaxshi takliflarni tanlab olib, tanlov (tender) usulida shartnomalar tuzish orqali limon yetishtirish uchun ixtisoslashtirilgan hududlarda aholi xonadonlari va ijaraga berilgan yerlarda ixcham issiqxonalarni qurib berish orqali 3 yil imtiyozli davr bilan 7 yilgacha boʻlib-boʻlib toʻlash sharti bilan sotishga hamda xorijiy davlatlardan limondan murabbo, jem va limonad ishlab chiqarish uskunalari olib kelib, oʻrnatib, tadbirkorlarga lizing asosida ajratishga ruxsat berish. 4. “Tadbirkorlikni rivojlantirish kompaniyasi” AJ mablagʻlari hisobidan subsidiyalar ajratish hamda mavjud kredit va foiz qarzdorliklarini qayta moliyalashtirish vositalari yordamida issiqxona xoʻjaliklari faoliyatini imtiyozli shartlarda sogʻlomlashtirish. 5. “Turonbank” ATB qoshidagi “Turon Stable” MCHJ investitsiya kompaniyasi mablagʻlari hisobidan “Bir kontur-bir mahsulot” tamoyili asosida ishsiz aholini doimiy ish bilan taʼminlash, yuqori daromadli ekinlarni ekish va loyihalarni amalga oshirish maqsadida eng yaxshi takliflarni tanlab olish orqali tanlov (tender) usulida shartnomalar asosida moliyalashtirib borishga ruxsat berish. 2025-yil davomida “Turonbank” ATB (Ch. Mirzayev), Tijorat banklari, “Savdoni rivojlantirish kompaniyasi” AJ (U. Muradov), Kambagʻallikni qisqartirish va bandlik vazirligi (B. Zaxidov), Qoraqalpogʻiston Respublikasi Vazirlar Kengashi va viloyatlar hokimliklari 5. Limonchilik sohasida ilmiy innovatsion faoliyatni rivojlantirish va yangi navlarni yaratish boʻyicha chora-tadbirlarni amalga oshirish. 1. Limonchilik sohasida yangi navlarni yaratish, iqlimga moslashtirish, koʻchatlarni yetishtirish va zamonaviy agrotexnologiyalar boʻyicha tavsiyanomalar ishlab chiqish. Bunda Sitrus, subtropik va tropik oʻsimlik yetishtiruvchilar va eksport qiluvchilar uyushmasiga yangi navlar onabogʻi va koʻchatchilikni rivojlantirish uchun Oʻsimliklar genetik resurslari ilmiy-tadqiqot instituti tomonidan institutga tegishli yer maydonlarida ilmiy tadqiqot ishlarini olib borish uchun zarur sharoitlar yaratish. 2026-yil yakuniga qadar Qishloq xoʻjaligi vazirligi (I. Abduraxmonov), “Turonbank” ATB (Ch. Mirzayev), Oʻsimliklar genetik resurslari ilmiy-tadqiqot instituti (Z. Ziyayev), Akademik Mahmud Mirzayev nomidagi Bogʻdorchilik, uzumchilik va vinochilik ilmiy-tadqiqot instituti (A. Esanqulov) 2. Limonchilik sohasida yangi navlarni yaratish uchun xorijiy hamkorlar bilan aloqa oʻrnatish va limonning sovuqqa, issiqqa va suvsizlikka chidamli navlarini keng maydonlarda joriy qilish. 2026-yil yakuniga qadar 6. Eksportyor va lider tadbirkorlar tomonidan xalqaro darajada tan olingan standartlar talablarini ishlab chiqarishga joriy qilish va sertifikatga ega boʻlish. 1. Limon mahsuloti va limon koʻchatini yetishtirish jarayoniga xalqaro darajada tan olingan “Global G.A.P”, “GAP”, Halol va “Organic” va boshqa standartlar talablarini joriy qilishni rejalashtirgan tashabbuskor tadbirkorlar roʻyxatini shakllantirish. 2. Tashabbuskor tadbirkorlar tomonidan yetishtirilgan limon mahsulotlarini import qiluvchi davlatlarning savdo operatorlari tomonidan talab etilgan standart talablari boʻyicha oʻqitish va maslahat xizmatlarini oʻrnatilgan tartibda koʻrsatish. 3. Tashabbuskor tadbirkor tomonidan tan olingan standart talablari ishlab chiqarishga joriy qilinganligini baholovchi sertifikatlashtirish tashkilotini tanlashda amaliy yordam koʻrsatish. 4. Sertifikatlashtirish tashkiloti tomonidan tashabbuskor tadbirkor faoliyatini sertifikatlash jarayonida tashabbuskor tadbirkorga koʻmaklashish. 2025-yil davomida Qoraqalpogʻiston Respublikasi Vazirlar Kengashi, viloyatlar hokimliklari, “Turonbank” ATB (Ch. Mirzayev), Qishloq xoʻjaligi vazirligi (I. Abduraxmonov), Oʻzbekiston texnik jihatdan tartibga solish agentligi (A. Jumanazarov) 7. Issiqxonalarni tashkil etishda “yashil” texnologiyalarga urgʻu berish. 1. Organik mahsulotlarni ishlab chiqarish uchun “yashil” texnologiyalarga asoslangan “xandaq” va “termos” usulidagi issiqxonalar tashkil etishga urgʻu berish. 2. Kreditlarni birinchi navbatda “xandaq” va “termos” usulini joriy etuvchi hamda kompleks resurs tejaydigan texnologiyalardan foydalanadigan aholiga ajratish. 3. Yetishtirilgan limonni saqlash uchun aholi xonadonlarida energiya tejamkor (anʼanaviy usullarni qoʻllash va quyosh panellarini oʻrnatish orqali) omborxonalarni tashkil etish. 4. 2025-2026-yillar davomida limon yetishtirishga ixtisoslashgan hududlarda limonzor maydonlarini 400 gektarga kengaytirish va limon yetishtirish hajmini 2 barobarga oshirish. Doimiy Kambagʻallikni qisqartirish va bandlik vazirligi (B. Zaxidov), “Turonbank” ATB (Ch. Mirzayev), Qoraqalpogʻiston Respublikasi Vazirlar Kengashi va viloyatlar hokimliklari 8. Ekishdan hosil yetishtirilgunga qadar agrotexnik tadbirlarni tashkil etish. 1. Agrotexnik tadbirlarning sifatli va oʻz vaqtida amalga oshirilishini tashkil etish va agregatorlar tomonidan biriktirilgan hududlarda ekin ekishga tayyorlash, tomorqa va ijara yer egalarini biriktirish. 2. Norin, Denov, Shahrisabz va Uchkoʻprik tumanlarida ilmiy yondashuv asosida limon koʻchatlarini yetishtiruvchi 1 tadan mahallani ixtisoslashtirib, ularda jami 1 mln dona sifatli limon koʻchati yetishtirish. 3. Limonzorlarda tomchilatib sugʻorishni keng joriy etish. 4. Limonzorlar uchun mahalliy oʻgʻitdan iborat komplekt vitaminlash tizimini joriy qilish. 5. “Turonbank” ATB huzuridagi “Turon Stable” MCHJ investitsiya kompaniyasi mablagʻlari hisobidan eng yaxshi takliflarni tanlab olish orqali toʻgʻridan-toʻgʻri shartnomalar asosida zarur texnikalarni sotib olish. 6. Oʻsimliklar karantini va himoyasi agentligi tomonidan limon yetishtirishga ixtisoslashgan har bir tumanga 1 tadan davlat inspektorini biriktirish. 2025-yil davomida “Turonbank” ATB (Ch. Mirzayev), Agrosanoatni rivojlantirish agentligi (N. Abdullayev), Qoraqalpogʻiston Respublikasi Vazirlar Kengashi va viloyatlar hokimliklari, lider tadbirkorlar, Oʻsimliklar karantini va himoyasi agentligi (I. Ergashev) 9. Mahsulotlarni saqlash, qadoqlash va sotishni tashkil etish. 1. “Kooperatsiya+agrologistika” kooperatsiyalari tashkil etish, ular tomonidan limonchilik boʻyicha drayver tumanlarda resurs-tejamkor omborlar tashkil etish. 2. Qadoqlash xizmati va saqlash qutilarni ishlab chiqarish uchun kichik sexlar va yigʻish punktlarini tashkil etish hamda tadbirkorlik subyektlarini moliyaviy qoʻllab-quvvatlash. 2025-yil davomida Qoraqalpogʻiston Respublikasi Vazirlar Kengashi va viloyatlar hokimliklari, “Turonbank” ATB (Ch. Mirzayev), Raqamli texnologiyalar vazirligi (Sh. Shermatov) 10. Ixtisoslashgan hududlarda qayta ishlashni tashkil etish. Ixtisoslashgan tumanlarda limon mahsulotini qayta ishlash loyihalarini amalga oshirish orqali murabbo, jem va limon sharbatini ishlab chiqarishni yoʻlga qoʻyish. 2025-2026-yillar “Turonbank” ATB (Ch. Mirzayev), lider tadbirkorlar 11. Limon mahsulotlarini saqlash va qadoqlash loyihalarini amalga oshirish va eksportini tashkil etish. 1. Limon mahsulotining eksport hajmini oshirish maqsadida limonchilikka ixtisoslashgan tumanlarda limon mahsulotlari uchun eksportbop qadoqlash loyihalarini amalga oshirish hamda xorijiy davlatlarda “Denov agro star” MCHJning savdo uylarini tashkil etish. Bunda birinchi navbatda Rossiya davlatida ochilishini taʼminlash. 2. Oʻzbekistondagi limonchilik sohasini chet el ommaviy axborot vositalarida “Oʻzbekistonda ishlab chiqarilgan” brendi ostida (tabiiy sharoitda yetishtirilgan ekologik toza) mahsulotlarni ommalashtirish. 3. Har yili noyabr oyida limon mahsulotlari festivalini tashkil etish. 4. Davlat tashkilotlari tomonidan xorijiy mamlakatlarda tashkil etiladigan meva-sabzavot va oziq-ovqat mahsulotlari koʻrgazmalarida ishtirok etishni tashkil etish. 2025-2026-yillar davomida Investitsiyalar, sanoat va savdo vazirligi (L. Qudratov), Tashqi ishlar vazirligi (B. Saidov), “Turonbank” ATB (Ch. Mirzayev), Savdo-sanoat palatasi (D. Vaxabov), Qoraqalpogʻiston Respublikasi Vazirlar Kengashi, viloyatlar hamda Toshkent shahri hokimliklari 12. Limonchilik sohasida aholi bandligi taʼminlash. Limon koʻchatini ekish, yetishtirish, qayta ishlash hamda eksport qilishgacha boʻlgan jarayonlarda aholining 1 mln aholi bandligini taʼminlash. 2025-2026-yillarda davomida “Turonbank” ATB (Ch. Mirzayev), Sitrus, subtropik va tropik oʻsimlik yetishtiruvchilar va eksport qiluvchilar uyushmasi, Qoraqalpogʻiston Respublikasi Vazirlar Kengashi va viloyatlar hokimliklari 13. Bankning moliyaviy barqarorligini taʼminlash. 1. “Turonbank” ATBga tegishli Toshkent shahridagi Yashnobod, Chilonzor, Yunusobod, Mirzo Ulugʻbek bank xizmatlari markazi binolarini, Navoiy va Sirdaryo viloyatlaridagi bank xizmatlari markazlarining foydalanilmayotgan binolarini Davlat aktivlarini boshqarish agentligiga davlat mulki sifatida operativ boshqaruv huquqi asosida “Turonbank” ATB ustav kapitalidagi Iqtisodiyot va moliya vazirligining ulushini obyektning balans qiymatiga kamaytirish hisobiga oʻtkazish, obyektlarni mustaqil baholovchi tashkilot tomonidan aniqlanadigan qiymatda ommaviy savdolar orqali sotish hamda sotishdan tushadigan mablagʻlarning Oʻzbekiston Respublikasining respublika budjetiga tushadigan qismini “Turonbank” ATBning ustav kapitaliga Iqtisodiyot va moliya vazirligining ulushini oshirish hisobiga yoʻnaltirish. 2. Xalqaro moliya institutlari, maqsadli jamgʻarmalar hamda Tiklanish va taraqqiyot jamgʻarmasi mablagʻlari hisobidan issiqxona xoʻjaliklari va muzlatkichli omborxonalar uchun ajratilgan milliy va xorijiy valyutadagi kreditlarni qaytarish muddatlarini uzaytirish (muddati oʻtgan asosiy va foiz qarzdorliklarini kredit davriga mutanosib ravishda uzaytirish). Bunda “Tadbirkorlikni rivojlantirish kompaniyasi” AJ tomonidan avval taqdim qilingan kafillik va kredit foizlari kompensatsiyalari saqlanib qoladi. 2025-yil davomida Iqtisodiyot va moliya vazirligi (I. Norqulov), Markaziy bank (N. Saydullayev) Tiklanish va taraqqiyot jamgʻarmasi (Sh. Vafayev), Davlat aktivlarini boshqarish agentligi (A. Ortiqov), “Turonbank” ATB (Ch. Mirzayev)

Vazirlar Mahkamasining 2025-yil 2-apreldagi 198-son qaroriga 2-ILOVA

2025-2026-yillarda limon yetishtirishga ixtisoslashgan hududlarga “Turonbank” ATB tomonidan limon koʻchatlari yetkazib berish

T/r Hududlar nomi Koʻchat yetkazib beriladigan mahallalar soni Yetkazib beriladigan k oʻchatlar soni Shundan: 2025-yilda 2026-yilda 1. Qoraqalpogʻiston Respublikasi 27 5 000 3 000 2 000 2. Andijon viloyati 42 30 000 15 000 15 000 3. Buxoro viloyati 36 20 000 10 000 10 000 4. Jizzax viloyati 16 10 000 5 000 5 000 5. Qashqadaryo viloyati 20 50 000 22 000 28 000 6. Navoiy viloyati 31 15 000 5 000 10 000 7. Namangan viloyati 14 55 000 20 000 35 000 8. Samarqand viloyati 44 30 000 15 000 15 000 9. Sirdaryo viloyati 32 10 000 5 000 5 000 10. Surxondaryo viloyati 52 55 000 20 000 35 000 11. Toshkent viloyati 88 15 000 10 000 5 000 12. Fargʻona viloyati 75 55 000 25 000 30 000 13. Xorazm viloyati 54 10 000 5 000 5 000 Jami: 531 360 000 160 000 200 000

Vazirlar Mahkamasining 2025-yil 2-apreldagi 198-son qaroriga 3-ILOVA

2025-2026-yillarda limon yetishtirishga ixtisoslashgan mahallalarda limonzorlarni kengaytirish

T/r Hududlar nomi Mahallalar nomi (qishloq va ovullar) Mavjud xonadonlar va yer maydoni 2025-2026-yillarda limonchilikka ixtisoslashadigan xonadonlar va yer maydoni Soni (ta) Shundan Yer maydon (gektar) Shundan Limonchilikka ixtisoslashadigan xonadonlar soni (ta) Shundan Limonchilikka ixtisoslashadigan yer maydoni (gektar) Shundan Limonchilikka ixtisoslashgan xonadonlar soni (ta) Qolgan xonadonlar soni (ta) Limonchilikka ixtisoslashgan yer maydoni (gektar) Qolgan yer maydoni (gektar) 2025-yil 2026-yil 2025-yil 2026-yil Qashqadaryo viloyati 10 ta 17 506 966 16 540 2 635 21 2614 2460 1055 1405 21 11 13 1. Shahrisabz tumani Oqdaryo 1 197 142 1055 597 3 594 280 120 160 3 1 2 Avazmalik 1 011 112 899 445 2 443 260 110 150 2 1 1 2. Qamashi tumani Sohibkor 714 114 600 118 5 113 220 95 125 5 2 3 3. Kitob tumani Bogʻishamol 4 763 100 4 663 305 1 304 285 125 160 1 1 1 Palandara 1 708 97 1 611 216 2 214 300 135 165 2 1 1 Nurafshon 1 038 88 950 116 2 114 250 110 140 2 1 1 Qorabuloq 564 86 478 107 2 105 230 95 135 2 1 1 Xoʻjailmkoni 1 024 77 947 165 1 164 200 89 111 1 1 1 Bahor 4 100 76 4 024 316 2 314 230 97 133 2 1 1 4. Gʻuzor tumani Boʻston 1 387 74 1 313 250 1 249 205 79 126 1 1 1 Namangan viloyati 3 ta 11 272 499 10 773 266 24 242 970 420 550 24 11 13 5. Norin tumani Boyovul 3 093 340 2 753 77 14 63 370 160 210 14 6 7 6. Namangan tumani Namuna 4 994 81 4 913 89 7 82 310 130 180 7 3 4 Dehqonobod 3 185 78 3 107 100 3 97 290 130 160 3 2 2 Surxondaryo viloyati 24 ta 17 732 3 268 14 464 20 410 133 20 278 4 932 2 027 2 905 135 58 76 7. Qumqoʻrgʻon tumani Yangi avlod 1 040 658 382 524 29 495 190 80 110 9 4 5 Oʻzbekiston 5 yilligi 740 83 657 205 4 201 230 97 133 4 2 2 8. Oltinsoy tumani Toʻxtamish 548 284 264 2 233 10 2 223 265 110 155 3 1 2 Qoratepa 505 110 395 300 5 296 230 90 140 5 2 3 Karsagan 1 062 104 958 170 4 166 220 85 135 4 2 2 Marmin 784 95 689 230 3 227 255 110 145 3 1 2 9. Jarqoʻrgʻon tumani Mingchinor 515 276 239 101 10 91 250 110 140 10 5 6 Bobotogʻ 1 043 78 965 3 174 4 3 170 150 65 85 5 2 3 10. Denov tumani Tasmasoy 921 192 729 672 12 660 210 60 150 12 5 6 Chim 802 113 689 590 8 582 160 70 90 8 4 4 Shahrinav 807 111 696 106 4 102 205 70 135 7 3 4 11. Sariosiyo tumani Yoqutli bogʻ 706 165 541 244 6 238 240 110 130 6 3 4 Anorzor 736 83 653 84 3 81 225 90 135 3 1 2 Tortuvli 573 77 496 405 3 402 260 110 150 15 5 10 Shohqishloq 856 76 780 81 3 78 240 100 140 3 1 1 Shabnam 684 76 608 408 2 406 240 95 145 10 4 6 Gulobod 1 023 76 947 262 2 260 235 90 145 2 1 1 12. Bandixon tumani Limonzor 593 113 480 7 286 5 7 281 215 85 130 3 1 2 13. Termiz tumani Yangiobod 549 106 443 51 3 48 185 80 105 4 2 2 14. Sherobod tumani Choʻmichli 876 90 786 341 3 338 105 40 65 3 1 1 Gulchinor 727 79 648 2112 2 2 110 185 83 102 4 2 2 15. Angor tumani Guliston 583 75 508 98 3 95 164 74 90 4 2 2 16. Muzrobod tumani Guliston 753 74 679 183 2 181 142 64 78 4 2 2 17. Qiziriq tumani Mustaqillik 306 74 232 550 3 547 131 59 72 4 2 2 Fargʻona viloyati 33 ta 27 412 7 311 20 101 2 653 262 2 391 6 209 2 665 3 544 217 99 118 18. Uchkoʻprik tumani Qurbonqashqar 1 345 1104 241 84 57 27 265 125 140 10 5 5 Oqsuv 1 400 602 798 138 20 118 245 110 135 20 9 11 Bogʻiboʻston 1 372 541 831 111 13 98 250 120 130 13 6 7 Oltin vodiy 982 388 594 85 13 72 270 110 160 13 6 7 Sariqoʻrgʻon 1 019 205 814 94 6 88 300 120 180 6 3 3 Tojik 840 136 704 72 6 66 190 80 110 6 3 3 Soyboʻyi 873 89 784 69 2 67 145 65 80 2 1 1 Katta Qashqar 1 440 758 682 113 28 85 155 70 85 28 12 15 19. Yozyovon tumani Yoshlik 777 369 408 88 9 79 150 60 90 9 4 5 Soyyoni 672 313 359 69 9 60 150 55 95 9 4 5 Choʻliguliston 724 220 504 68 7 61 150 65 85 7 3 4 Qorasoy 565 150 415 86 5 81 200 80 120 5 2 3 Taraqqiyot 715 135 580 89 4 85 160 65 95 4 2 2 Yuqori 659 134 525 71 3 68 142 64 78 3 1 2 Markaziy Fargʻona 734 99 635 80 3 77 150 65 85 3 1 1 Qoʻrgʻoncha 630 89 541 72 2 70 200 85 115 2 1 1 Gaston 579 85 494 57 2 55 158 68 90 2 1 1 Suvliariq 922 84 838 88 3 85 164 66 98 3 1 2 Ishtirxon 663 70 593 59 2 57 121 54 67 2 1 1 20. Fargʻona tumani Yangiyoʻl 706 150 556 91 3 88 170 75 95 3 2 2 Novkent 569 127 442 49 3 46 138 62 76 4 2 2 Xonqizi 713 98 615 86 3 83 129 58 71 3 1 2 21. Quvasoy shahri Yangiobod 625 145 480 84 4 80 174 75 99 5 2 3 Guliston 645 140 505 78 11 67 173 78 95 11 5 6 Arsif 621 95 526 56 3 53 150 65 85 3 1 2 22. Bogʻdod tumani Dasht 1 014 136 878 138 15 123 210 90 120 15 7 8 Ultarma 1 058 117 941 52 4 48 170 75 95 4 2 2 Qoʻshtegirmon 710 117 593 78 3 75 175 65 110 3 2 2 23. Toshloq tumani Xonaqa 630 110 520 54 6 48 230 110 120 6 3 3 Istiqlol 1 023 91 932 98 3 95 220 90 130 3 1 1 Koʻlariq 660 77 583 55 2 53 215 80 135 2 1 1 24. Quva tumani Xonobod 585 199 386 76 5 71 265 120 145 5 2 3 25. Rishton tumani Mevazor 942 138 804 65 3 62 225 95 130 3 2 2 Jami: 70 ta 73 922 12 044 61 878 25 964 440 25 525 14 571 6 167 8 404 397 179 220

Vazirlar Mahkamasining 2025-yil 2-apreldagi 198-son qaroriga 4-ILOVA

2025-2026-yillarda respublikada limon yetishtirish va eksportga yoʻnaltirishning

T/r Hudud nomi 2025-yilda 2026-yilda Limon yetishtirish (tonna) Eksport (tonna) Limon yetishtirish (tonna) Eksport (tonna) 1. Qoraqalpogʻiston Respublikasi 374 65 406 87 2. Andijon viloyati 3 401 1 055 3 684 1 214 3. Buxoro viloyati 1 934 158 2 096 211 4. Jizzax viloyati 770 35 835 47 5. Qashqadaryo viloyati 5 378 615 5 827 825 6. Navoiy viloyati 858 113 930 151 7. Namangan viloyati 12 053 362 13 057 486 8. Samarqand viloyati 2 933 140 3 177 187 9. Sirdaryo viloyati 2 266 23 2 454 30 10. Surxondaryo viloyati 17 248 708 18 685 817 11. Toshkent viloyati 2 003 613 2 170 704 12. Fargʻona viloyati 16 760 552 18 157 741 13. Xorazm viloyati 1 002 38 1 086 50 Jami: 66 980 4 477 72 564 5 550

Oʻzbekiston Respublikasining Bosh vaziri A. ARIPOV

Toshkent sh.,

2025-yil 2-aprel,

198-son

(Qonunchilik maʼlumotlari milliy bazasi, 09.04.2025-y., 09/25/198/0316-son)

lex.uz