UzbekAI

← Qonunlar

📅 2025-yil 9-aprel · Vazirlar Mahkamasi qarorlari

Rasmiy matn. Rasmiy hujjat. Tahririy izohlar kiritilmagan.

Yordam | Arxiv | Atamalar | Statistika | API | Havola yuborish | Sayt haqida | Shartlar

← Қонунлар

📅 2025 йил 9 апрель · Вазирлар Маҳкамаси қарорлари

Расмий матн. Расмий ҳужжат. Таҳририй изоҳлар киритилмаган.

Ёрдам | Архив | Атамалар | Статистика | API | Ҳавола юбориш | Сайт ҳақида | Шартлар

← Законы

📅 9 апреля 2025 г. · Постановления Кабинета Министров

Официальный текст. Официальный документ. Редакционные примечания не включены.

Помощь | Архив | Термины | Статистика | API | Предложить ссылку | О сайте | Условия

← Laws

📅 9 April 2025 · Cabinet of Ministers resolutions

Official text. Official document. Editorial notes are not included.

Help | Archive | Glossary | Stats | API | Submit | About | Terms

Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг

қарори

НАМУНАВИЙ НИЗОМ

НАМУНАВИЙ НИЗОМ

НИЗОМ

НИЗОМ

МЕТОДИКАСИ

Республика ва маҳаллий ижро этувчи ҳокимият органларининг инсон ресурсларини бошқариш бўйича фаолиятини самарали ташкил этиш чора-тадбирлари тўғрисида

Республика ва маҳаллий ижро этувчи ҳокимият органларининг инсон ресурсларини бошқариш бўйича фаолиятини рақамлаштириш ва бир хил тартибга солиш орқали инсон ресурсларини ривожлантириш ва бошқариш бўлинмаларининг фаолиятини самарали ташкил этиш мақсадида Вазирлар Маҳкамаси қарор қилади:

1. Қуйидагилар:

Республика ижро этувчи ҳокимият органларининг инсон ресурсларини ривожлантириш ва бошқариш бўлинмалари тўғрисидаги намунавий низом 1-иловага мувофиқ;

Вилоятлар, Тошкент шаҳар ва туман (шаҳар) ҳокимликларининг Ташкилий-кадрлар гуруҳи тўғрисидаги намунавий низом 2-иловага мувофиқ;

Республика ва маҳаллий ижро этувчи ҳокимият органлари инсон ресурсларини ривожлантириш ва бошқариш бўлинмаларининг раҳбарларини аттестациядан ўтказиш тартиби тўғрисидаги низом 3-иловага мувофиқ;

Республика ва маҳаллий ижро этувчи ҳокимият органларининг инсон ресурсларини бошқариш бўйича фаолиятини баҳолаш тартиби тўғрисидаги низом 4-иловага мувофиқ тасдиқлансин.

2. Шундай тартиб ўрнатилсинки, унга мувофиқ 2025 йил 1 майдан бошлаб:

республика ва маҳаллий ижро этувчи ҳокимият органларининг (ҳарбийлаштирилган тузилмалар ва ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органлар бундан мустасно) инсон ресурсларини бошқариш бўйича фаолияти давлат фуқаролик хизмати соҳасидаги махсус ваколатли давлат органи томонидан баҳолаб борилади;

республика ва маҳаллий ижро этувчи ҳокимият органларининг (ҳарбийлаштирилган тузилмалар ва ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органлар бундан мустасно) инсон ресурсларини ривожлантириш ва бошқариш бўлинмаларининг раҳбарлари ушбу қарор талаблари асосида давлат фуқаролик хизмати соҳасидаги махсус ваколатли давлат органи томонидан аттестациядан ўтказилади.

3. Республика ва маҳаллий ижро этувчи ҳокимият органлари:

бир ой муддатда инсон ресурсларини ривожлантириш ва бошқариш бўлинмаларининг ташкилий тузилмасини, вазифаларини ва фаолиятини ушбу қарор талабларига мувофиқлаштирсин;

инсон ресурсларини бошқариш соҳасидаги фаолиятни баҳолаш учун зарур маълумотлар ушбу қарор талабларига мувофиқ «hrm.argos.uz» электрон платформаси орқали ўз вақтида ва сифатли киритилишини ташкил этсин;

уч ой муддатда инсон ресурсларини ривожлантириш ва бошқариш бўлинмаларининг раҳбарлари ушбу қарорга 3-иловада белгиланган тартибда аттестациядан ўтказилишини таъминласин.

4. Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгашига ушбу қарорга мувофиқ Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгашининг Ташкилий-кадрлар гуруҳи тўғрисидаги низомни ишлаб чиқиш ва тасдиқлаш тавсия этилсин.

5. Белгилансинки, давлат фуқаролик хизмати соҳасидаги махсус ваколатли давлат органи республика ва маҳаллий ижро этувчи ҳокимият органлари инсон ресурсларини ривожлантириш ва бошқариш бўлинмаларининг ходимлари тўғрисидаги ягона маълумотлар базаси юритилишини таъминлайди.

6. Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузуридаги Давлат хизматини ривожлантириш агентлиги Камбағалликни қисқартириш ва бандлик вазирлиги ҳамда бошқа манфаатдор вазирликлар ва идоралар билан биргаликда икки ой муддатда ўзлари қабул қилган норматив-ҳуқуқий ҳужжатларни ушбу қарорга мувофиқлаштирсин.

7. Ушбу қарорнинг бажарилишини назорат қилиш Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг ўринбосарлари зиммасига юклансин.

Вазирлар Маҳкамасининг 2025 йил 9 апрелдаги 212-сон қарорига 1-ИЛОВА

Республика ижро этувчи ҳокимият органларининг инсон ресурсларини ривожлантириш ва бошқариш бўлинмалари тўғрисида

1-боб. Умумий қоидалар

1. Ушбу Намунавий низом республика ижро этувчи ҳокимият органлари (кейинги ўринларда — давлат органи) инсон ресурсларини ривожлантириш ва бошқариш бўлинмаларининг вазифалари ва функциялари, фаолиятини ташкил этиш тартибини ҳамда уларга қўйиладиган талабларни белгилайди.

Мазкур Намунавий низом қоидалари ҳарбийлаштирилган тузилмалар ва ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органларга нисбатан татбиқ этилмайди.

2. Давлат органининг инсон ресурсларини ривожлантириш ва бошқариш бўлинмаси (кейинги ўринларда — бўлинма) тегишли давлат органининг кадрлар сиёсати амалга оширилишини таъминловчи таркибий бўлинмаси ҳисобланади.

3. Бўлинма ўз фаолиятида бевосита тегишли давлат органининг раҳбарига бўйсунади ҳамда унинг маслаҳатчиси мақомига эга бўлади.

Бўлинма фаолияти услубий жиҳатдан қонунчиликда белгиланган тартибда мувофиқлаштирилади.

4. Бўлинма ўз фаолиятида Ўзбекистон Республикасининг Конституцияси ва қонунларига, Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси палаталарининг қарорларига, Ўзбекистон Республикаси Президентининг фармонлари, қарорлари ва фармойишларига, Вазирлар Маҳкамасининг қарорлари ва фармойишларига, ушбу Намунавий низомга ҳамда бошқа қонунчилик ҳужжатларига амал қилади.

5. Бўлинма давлат органи марказий аппаратида департамент, бошқарма ёки бўлим, ҳудудий бошқармаларда бўлим шаклида ташкил этилади ва туман (шаҳар) бўлимларида инсон ресурслари билан ишлаш бўйича бош мутахассис штатидан иборат бўлади.

6. Бўлинманинг штат бирлиги сони давлат органи раҳбари томонидан қонунчилик ҳужжатларига мувофиқ белгиланади.

2-боб. Бўлинманинг асосий вазифалари

7. Куйидагилар бўлинманинг асосий вазифалари ҳисобланади:

кадрларни саралаш ва танлаш ҳамда хизмат текширувлари ўтказиш бўйича комиссиялар фаолиятини ташкил этиш;

кадрлар қўнимсизлигининг олдини олиш чораларини кўриш, ходимлар таркиби сифатини ҳамда ходимларнинг фаолиятини таҳлил қилиш;

давлат органи ходимлари томонидан хизмат мажбуриятлари бажарилиши ва давлат органида хизматни ўташ билан боғлиқ чекловларга риоя этилишини назорат қилиш;

давлат органи ва унинг ҳудудий бошқармалари фаолиятини ўз йўналиши доирасида ўрганиш (ёки ушбу жараёнларда иштирок этиш), уларга амалий ёрдам кўрсатиш, ижобий иш тажрибаларини оммалаштириш ва уларнинг амалиётга татбиқ этилишини таъминлаш юзасидан чоралар кўриш;

рақамли технологияларни кенг жорий этиш орқали кадрларни саралаб олиш ва жой-жойига қўйиш шаффоф ва адолатли амалга оширилишини таъминлаш;

соҳадаги илғор хорижий тажриба асосида инсон ресурсларини бошқариш ва ривожлантириш бўйича таклифлар ишлаб чиқиш;

давлат органининг инсон ресурсларини бошқариш ва ривожлантиришга оид фаолиятини самарали ташкил этиш бўйича зарур ташкилий ва услубий чора-тадбирлар амалга оширилишини таъминлаш;

давлат органининг меҳнат ресурсларига бўлган эҳтиёжларини унга тегишли соҳалар ва тармоқларни ривожлантириш бўйича юкланган стратегик ва устувор вазифаларни самарали ҳал этиш имкониятига ҳамда меҳнат бозоридаги ўзгариб бораётган ташқи ва ички конъюнктурага мос равишда қаноатлантириш;

давлат органи ходимлари учун мансаб поғоналаридан кўтарилишда меҳнат фаолиятини одоб-ахлоқ сифатлари, иқтидори ҳамда кўникмаларини объектив баҳолашга асосланган тенг имкониятлар яратиш;

давлат органи ходимларини қайта тайёрлаш, уларнинг малакаси оширишни ташкил этиш орқали ходимлар салоҳиятини доимий ривожлантириш асосида давлат органи олдида турган стратегик ва устувор вазифаларни самарали ҳал этишда ҳар бир ходимнинг шахсий ҳиссасини оширишда кўмаклашиш;

давлат органи ходимлари томонидан одоб-ахлоқ қоидаларига риоя этилиши устидан таъсирчан назоратни таъминлаш ҳамда давлат органида юксак касбий одоб-ахлоқни шакллантириш чораларини кўриш;

давлат органи ходимларининг профессионал даражасини доимий равишда ошириб бориш ва уларнинг узлуксиз таълим олишини ташкил этиш;

давлат органида ходимлар фаолияти самарадорлигини ошириш ва баҳолашда иштирок этиш;

давлат органида ходимлар билан меҳнат муносабатларини расмийлаштириш, уларнинг ҳисоби ва ходимлар статистикасини юритиш ҳамда давлат органида кадрлар иш юритувини амалга ошириш;

ишга янги қабул қилинган ходимларга ички меҳнат тартиб қоидалари, жамоа шартномаси ва давлат органи хизматида амал қилинадиган одоб-ахлоқ қоидаларига оид кўрсатмалар бериш, хизмат фаолиятига оид ҳужжатлар билан таништиришни ташкил этиш;

давлат органининг таркибий тузилма, штатлар, лавозимлар ва ходимлар тўғрисидаги маълумотларини «hrm.argos.uz» электрон тизимига киритиш ва уларга ишлов бериш;

давлат мукофотларига тавсия этишга оид ҳужжатларни юритиш;

давлат органи ходимлари ўртасида соғлом турмуш тарзи кўникмаларини шакллантириш, уларнинг шахсий фазилатларини ҳамда давлат органидаги маънавий-руҳий муҳитни баҳолашга, психоэмоционал вазиятни таҳлил қилиш, юзага келиши мумкин бўлган муаммо ва низоларни аниқлаш, қулай ахлоқий-руҳий муҳитни таъминлашга қаратилган чора-тадбирларни амалга ошириш.

Бўлинмага қонунчилик ҳужжатларида назарда тутилмаган функция ва вазифалар юклатилишига йўл қўйилмайди.

3-боб. Бўлинманинг ҳуқуқлари, мажбуриятлари ва жавобгарлиги

8. Ўзига юкланган асосий вазифаларни самарали амалга ошириш учун бўлинма қуйидаги ҳуқуқларга эга:

ўзига юкланган вазифаларни бажариш учун давлат органи, шунингдек, унинг тизимига кирувчи ташкилотлардан зарур ҳужжатлар ва маълумотларни олиш;

давлат органидаги инсон ресурсларини бошқариш ва ривожлантириш масалаларига тегишли йиғилишлар, кенгашлар ва мажлисларда иштирок этиш;

раҳбарият топшириғига кўра ёки тегишли бўлинма раҳбарининг розилиги билан уларнинг ходимларини инсон ресурсларини бошқариш ва ривожлантириш масалалари билан боғлиқ норматив-ҳуқуқий ва бошқа ҳужжатлар лойиҳаларини тайёрлашга жалб қилиш;

давлат органи тизимига кирувчи ташкилотларда инсон ресурсларини бошқариш ва ривожлантириш масалалари бўйича қонунчилик ҳужжатларига риоя этилиш ҳолатини ўрганиш;

давлат органи ходимлари томонидан меҳнат интизомига риоя этилишини назорат қилиб бориш;

самарали фаолият кўрсатаётган ходимларни рағбатлантириш бўйича раҳбариятга таклифлар киритиш;

давлат органи ва унинг тизимига кирувчи ташкилотларнинг қонунчилик ҳужжатлари ва меҳнат интизоми бажарилишини таъминламаётган ёки уларни бузаётган раҳбарлари ва ходимларини жавобгарликка тортиш ҳақида раҳбариятга таклифлар киритиш;

давлат органи ва унинг тизимига кирувчи ташкилотларда инсон ресурсларини бошқариш ва ривожлантириш масалалари бўйича ўтказиладиган текширишлар, тафтишлар ва хатловларда иштирок этиш.

9. Бўлинма:

ушбу Намунавий низом ва бошқа қонунчилик ҳужжатлари билан ўзига юкланган вазифаларни зарур даражада ва самарали бажариш;

давлат органида давлат фуқаролик хизматига оид қонунчилик ҳужжатлари билан белгиланган вазифа ва функциялар ўз вақтида ва сифатли бажарилиши устидан таъсирчан назоратни амалга ошириш;

тегишли давлат органида давлат фуқаролик хизматининг ҳолати тўғрисида Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузуридаги Бошқарув самарадорлиги агентлигига (кейинги ўринларда — Агентлик) ҳаққоний таҳлилий ва бошқа ахборотни тақдим этишга жавобгар ҳисобланади.

4-боб. Бўлинма раҳбарларини лавозимга тайинлаш ва лавозимдан озод этиш масаласини келишиш

10. Бўлинма раҳбари лавозимига, қоида тариқасида, олий маълумотга эга бўлган, камида 2 йил меҳнат стажига эга, меҳнат тўғрисидаги қонунчиликни ўзлаштирган, инсон ресурсларини бошқариш ва ривожлантириш ҳамда ахборот хавфсизлиги ва шахсга доир маълумотлар билан ишлаш бўйича билимларга эга бўлган шахслар тайинланади.

11. Бўлинма раҳбари лавозимини эгаллаш бўйича ўтказиладиган танловларда Агентлик марказий аппарати ёки филиаллари масъул ходимлари Танловларни ташкил этиш ва ўтказиш комиссияси (кейинги ўринларда — Комиссия) аъзоси сифатида иштирок этади.

12. Бўлинма раҳбари лавозимига тайинлаш ротация ёки қонунчилик ҳужжатларига мувофиқ танловсиз амалга ошириладиган ҳолларда, номзодлар Агентлик билан белгиланган тартибда келишилади.

Мазкур қоидага риоя этмаслик, тайинловни ёки танлов натижаларини бекор қилишга асос бўлади.

Бўлинма раҳбари лавозимга тайинлангандан сўнг олти ой ичида Агентлик томонидан тасдиқланадиган дастур асосида икки ҳафтадан ошмайдиган муддатда Агентликда стажировка ўтайди.

Бўлинма раҳбари Агентлик билан белгиланган тартибда келишилган ҳолда лавозимдан озод этилади.

13. Бўлинма раҳбарини лавозимдан озод этиш учун келишишда Агентлик ёки унинг филиалларига давлат органи томонидан лавозимдан озод этиш сабаблари кўрсатилган маълумотнома ва уни тасдиқловчи бошқа ҳужжатлар, шунингдек, меҳнат шартномаси ходимнинг ташаббуси билан бекор қилинаётган ҳолларда, бўлинма раҳбарининг аризаси тақдим қилинади.

Зарур ҳолларда, Агентлик томонидан бўлинма раҳбарини лавозимдан озод этиш масаласига доир қўшимча ҳужжатлар талаб қилиниши ҳамда бўлинма раҳбари билан суҳбат ўтказилиши мумкин.

Меҳнат қонунчилиги бўйича тарафларнинг хоҳиш-иродасига боғлиқ бўлмаган ҳолатларга асосан меҳнат шартномасини бекор қилиш юзасидан Агентлик ёки унинг филиаллари билан келишиш талаб этилмайди.

14. Агентлик ёки унинг филиаллари бўлинма раҳбарини лавозимдан озод қилиш масаласини келишиш натижалари бўйича уч иш куни давомида тегишли давлат органини электрон усулда хабардор қилади.

5-боб. Якунловчи қоида

15. Мазкур Намунавий низом талаблари бузилишида айбдор бўлган шахслар қонунчилик ҳужжатларида белгиланган тартибда жавоб берадилар.

Вазирлар Маҳкамасининг 2025 йил 9 апрелдаги 212-сон қарорига 2-ИЛОВА

Вилоятлар, Тошкент шаҳар ва туман (шаҳар) ҳокимликларининг Ташкилий-кадрлар гуруҳи тўғрисида

1-боб. Умумий қоидалар

1. Ушбу Намунавий низом вилоятлар, Тошкент шаҳар ва туман (шаҳар) ҳокимликларининг (кейинги ўринларда — ҳокимликлар) Ташкилий-кадрлар гуруҳи вазифалари ва функциялари, уларнинг фаолиятини ташкил этиш тартибини ҳамда уларга қўйиладиган талабларни белгилайди.

2. Ташкилий-кадрлар гуруҳи (кейинги ўринларда-Гуруҳ) тегишли ҳокимликнинг кадрлар сиёсати ва ташкилий ишларнинг амалга оширилишини таъминловчи таркибий гуруҳ ҳисобланади.

3. Гуруҳ ўз фаолиятида бевосита ҳокимга бўйсунади.

Гуруҳ фаолиятини услубий жиҳатдан мувофиқлаштириш қонунчилик ҳужжатларида белгиланган тартибда амалга оширилади.

4. Гуруҳ ўз фаолиятида Ўзбекистон Республикасининг Конституциясига , «Маҳаллий давлат ҳокимияти тўғрисида»ги Қонунига ва бошқа қонунларига, Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси палаталарининг қарорларига, Ўзбекистон Республикаси Президентининг фармонлари, қарорлари ва фармойишларига, Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг қарорлари ва фармойишларига, бошқа қонунчилик ҳужжатларига, шунингдек, ушбу Низомга амал қилади.

5. Гуруҳнинг штат бирлиги ҳоким томонидан қонунчилик ҳужжатларига мувофиқ белгиланади.

2-боб. Гуруҳнинг асосий вазифалари

6. Қуйидагилар Гуруҳнинг асосий вазифалари ҳисобланади:

кадрларни саралаш ва танлаш ҳамда хизмат текширувларини ўтказиш бўйича комиссиялар фаолиятини ташкил этиш;

кадрлар қўнимсизлигининг олдини олиш чораларини кўриш, ходимлар таркиби сифатини ҳамда фаолиятини таҳлил қилиш;

ходимлар томонидан хизмат мажбуриятлари бажарилиши ва хизмат фаолияти билан боғлиқ чекловларга риоя этилишини назорат қилиш;

давлат органи фаолиятини ўз йўналиши доирасида ўрганиш (ёки ушбу жараёнларда иштирок этиш), уларга амалий ёрдам кўрсатиш, ижобий иш тажрибаларини оммалаштириш ва уларнинг амалиётга татбиқ этилишини таъминлаш юзасидан чоралар кўриш;

рақамли технологияларни кенг жорий этиш орқали кадрларни саралаб олиш ва жой-жойига қўйишнинг шаффоф ва адолатли амалга оширилишини таъминлаш;

соҳадаги илғор хорижий тажриба асосида инсон ресурсларини бошқариш ва ривожлантириш бўйича таклифлар ишлаб чиқиш;

ҳокимликнинг инсон ресурсларини бошқариш ва ривожлантиришга оид фаолиятини самарали ташкил этиш бўйича зарур ташкилий ва услубий чора-тадбирлар амалга оширилишини таъминлаш;

ходимларни қайта тайёрлаш, уларнинг малакаси оширишни ташкил этиш орқали ходимлар салоҳиятини доимий ривожлантириш асосида ҳокимлик олдида турган стратегик ва устувор вазифаларни самарали ҳал этишда ҳар бир ходимнинг шахсий ҳиссасини оширишда кўмаклашиш;

ходимлар томонидан одоб-ахлоқ қоидаларига риоя этилиши устидан таъсирчан назоратни таъминлаш ҳамда ҳокимликда юксак касбий одоб-ахлоқни шакллантириш чораларини кўриш;

ходимлар фаолияти самарадорлигини ошириш ва баҳолашда иштирок этиш;

ходимлар билан меҳнат муносабатларини расмийлаштириш, уларнинг ҳисоби ва ходимлар статистикасини юритиш ҳамда кадрлар иш юритувини амалга ошириш;

ишга янги қабул қилинган ходимларга ички меҳнат тартиб-қоидалари, жамоа шартномаси ва ҳокимликда амал қилинадиган одоб-ахлоқ қоидаларига оид кўрсатмалар бериш, уларнинг хизмат фаолиятига доир ҳужжатлар билан таништирилишини ташкил этиш;

ҳокимликнинг таркибий тузилма, штатлар, лавозимлар ва ходимлар тўғрисидаги маълумотларини «hrm.argos.uz» электрон тизимига киритиш ва уларга ишлов бериш;

маҳаллий давлат ҳокимияти органлари, ҳокимлик раҳбар лавозимлари бўйича миллий кадрлар захирасини шакллантириш ишларини ташкил этиш;

Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузуридаги Бошқарув самарадорлиги агентлиги (кейинги ўринларда — Агентлик) билан ҳамкорликда захирага киритилган номзодларнинг касбий билимларини доимий такомиллаштириш, уларнинг малакасини ошириш ва уларни қайта тайёрлаш жараёнини ташкил қилиш;

давлат мукофотларига тавсия этишга оид ҳужжатларни юритиш;

ташкилий-кадрлар масалалари бўйича ҳоким қарорлари ва бошқа ҳуқуқий ҳужжатлар лойиҳаларини тайёрлаш;

Ўзбекистон Республикаси Президенти, Президент Администрацияси раҳбарияти, Ўзбекистон Республикаси Бош вазири ва унинг ўринбосарлари ҳамда ҳоким раҳбарлигида ўтказиладиган йиғилишлар, мажлислар, учрашувлар ва бошқа тадбирларни ташкил этиш чораларини кўриш;

сайлов тўғрисидаги қонунчиликка асосан ҳокимликка юкланган вазифалар ижросини таъминлашда иштирок этиш;

Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси палаталари, Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси, Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси билан ўзаро ҳамкорлик қилиш.

Ташкилий-кадрлар гуруҳи тўғрисидаги Низомга ва ҳокимнинг қарорларига мувофиқ бошқа вазифаларни ҳам амалга оширади.

3-боб. Гуруҳнинг ҳуқуқлари, мажбуриятлари ва жавобгарлиги

7. Ўзига юкланган асосий вазифаларни самарали амалга ошириш учун Гуруҳ қуйидаги ҳуқуқларга эга:

ўзига юкланган вазифаларни бажариш учун ҳокимлик, шунингдек, унинг тизимига кирувчи ташкилотлардан зарур ҳужжатлар ва маълумотларни олиш;

ҳокимликдаги инсон ресурсларини бошқариш ва ривожлантириш масалаларига тегишли йиғилишлар, кенгашлар ва мажлисларда иштирок этиш;

ҳокимлик тизимига кирувчи ташкилотларда инсон ресурсларини бошқариш ва ривожлантириш масалалари бўйича қонунчилик ҳужжатларига риоя этилиши ҳолатини ўрганиш;

ходимлар томонидан меҳнат интизомига риоя этилишини назорат қилиш;

самарали фаолият кўрсатаётган ходимларни рағбатлантириш бўйича ҳокимга таклифлар киритиш;

ҳокимлик ва унинг тизимига кирувчи ташкилотларнинг қонунчилик ҳужжатлари ва меҳнат интизоми бажарилишини таъминламаётган ёки уларни бузаётган раҳбарлари ва ходимларини жавобгарликка тортиш ҳақида ҳокимга таклифлар киритиш;

ҳокимлик ва унинг тизимига кирувчи ташкилотларда инсон ресурсларини бошқариш ва ривожлантириш масалалари бўйича ўтказиладиган текширишлар, тафтишлар ва хатловларда иштирок этиш.

8. Гуруҳ:

ушбу Намунавий низом ва бошқа қонунчилик ҳужжатларига мувофиқ ўзига юкланган вазифаларни зарур даражада ва самарали бажариш;

ҳокимликда давлат фуқаролик хизматига оид қонунчилик ҳужжатлари билан белгиланган вазифа ва функциялар ўз вақтида ва сифатли бажарилиши устидан таъсирчан назоратни амалга оширишга жавобгар ҳисобланади.

4-боб. Гуруҳ раҳбарларини лавозимга тайинлаш ва лавозимдан озод этиш масаласини келишиш

9. Гуруҳ раҳбари лавозимига, қоида тариқасида, олий маълумотга эга бўлган, камида 2 йил меҳнат стажига эга, меҳнат тўғрисидаги қонунчиликни ўзлаштирган, инсон ресурсларини бошқариш ва ривожлантириш ҳамда ахборот хавфсизлиги ва шахсга доир маълумотлар билан ишлаш бўйича билимларга эга бўлган шахслар тайинланади.

10. Гуруҳ раҳбари қонунчилик ҳужжатларида белгиланган тартибда лавозимга тайинланади ва лавозимдан озод этилади.

Гуруҳ раҳбари лавозимга тайинлангандан сўнг олти ой ичида Агентлик томонидан тасдиқланадиган дастур асосида икки ҳафтадан ошмайдиган муддатда Агентликда малака оширади.

5-боб. Якунловчи қоида

11. Мазкур Намунавий низом талаблари бузилишида айбдор бўлган шахслар қонунчилик ҳужжатларида белгиланган тартибда жавоб берадилар.

Вазирлар Маҳкамасининг 2025 йил 9 апрелдаги 212-сон қарорига 3-ИЛОВА

Республика ва маҳаллий ижро этувчи ҳокимият органлари инсон ресурсларини ривожлантириш ва бошқариш бўлинмаларининг раҳбарларини аттестациядан ўтказиш тартиби тўғрисида

I. Умумий қоидалар

1. Ушбу Низом республика ва маҳаллий ижро этувчи ҳокимият органлари (кейинги ўринларда — давлат органи) инсон ресурсларини ривожлантириш ва бошқариш бўлинмаларининг (кейинги ўринларда — бўлинма) раҳбарларини аттестациядан ўтказиш тартибини белгилайди.

Ушбу Низом қоидалари ҳарбийлаштирилган тузилмалар ва ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органларга нисбатан татбиқ этилмайди.

2. Бўлинма раҳбарлари аттестациядан уларнинг касбига муносиблиги даражасини холисона баҳолаш, қонунчиликда белгиланган малака талабларига мувофиқлигини аниқлаш, зиммасига юкланган вазифалар ва функцияларни бажариш юзасидан масъулиятини ошириш мақсадида ўтказилади.

II. Бўлинма раҳбарларини аттестациядан ўтказиш

3. Бўлинма раҳбарлари белгиланган тартибда Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузуридаги Бошқарув самарадорлиги агентлигида (кейинги ўринларда — Агентлик) ва унинг филиалларида ҳар уч йилда бир марта аттестациядан ўтиши шарт.

Бўлинма раҳбарларининг улар ишлаётган давлат органлари томонидан аттестациядан ўтказилиши тақиқланади.

4. Бўлинма раҳбари лавозимга қабул қилинган кундан бошлаб олти ой мобайнида ёки аттестациядан ўтказилган шахслар аттестациядан ўтганлик муддати тугашидан икки ой олдин аттестациядан ўтиши керак.

Ҳомиладор аёллар, шунингдек, уч ёшгача фарзанди бор ходимлар аттестациядан ўтказилмайди.

5. Ушбу Низомда назарда тутилган муддатларда бўлинма раҳбарини аттестациядан ўтказишга юбориш давлат органи раҳбари зиммасига юкланади.

Давлат органи ушбу Низом 4-бандининг биринчи хатбошисида назарда тутилган муддатда Низомнинг 11-бандида белгиланган тартибда Агентликка мурожаат қилади. Агар давлат органи ушбу муддатда тегишли ҳужжатларни узрли сабабларсиз Агентликка тақдим этмаса, Агентлик давлат органига нисбатан таъсир чораларини кўриши мумкин.

6. Давлат органларининг марказий аппаратидаги бўлинма раҳбарлари Агентлик томонидан, давлат органларининг ҳудудий ва туман (шаҳар) бўлинмаларидаги бўлинма раҳбарлари тегишли равишда Агентликнинг филиаллари томонидан аттестациядан ўтказилади.

Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимликларининг Ташкилий-кадрлар гуруҳи раҳбарлари Агентлик томонидан, туман (шаҳар) ҳокимликларининг Ташкилий-кадрлар гуруҳи раҳбарлари Агентликнинг филиаллари томонидан аттестациядан ўтказилади.

7. Бўлинма раҳбарларини аттестациядан ўтказиш учун Агентлик марказий аппаратида камида беш киши ва унинг филиалларида камида уч кишидан иборат таркибда аттестация комиссиялари тузилади.

8. Аттестация комиссиялари таркиби Агентлик томонидан тасдиқланади.

Агентликда Агентлик директорининг тегишли ўринбосари, Агентлик филиалларида эса — Агентлик филиали раҳбари аттестация комиссиясининг раиси ҳисобланади.

Аттестация комиссияси таркибига келишувга кўра ҳуқуқни муҳофаза қилиш органлари, илмий ва олий таълим муассасалари вакиллари киритилиши мумкин.

9. Аттестация комиссияси раиси:

аттестация комиссияси мажлисларида раислик қилади;

аттестацияни ўтказиш жойи ва муддатларини белгилайди;

аттестациядан ўтказиладиганларнинг рўйхат бўйича таркибини белгилайди;

аттестацияни ўтказиш бўйича бошқа ташкилий масалаларни ҳал қилади.

Аттестация комиссияси раиси бўлмаган тақдирда, унинг вазифаларини раис ўринбосари амалга оширади.

10. Аттестация комиссияси таркибини тасдиқлаш тўғрисидаги ҳужжатда Агентлик марказий аппаратининг тегишли таркибий тузилмаси ҳамда унинг филиалларининг тегишли таркибий бўлинмаси аттестация комиссиясининг ишчи органи ҳисобланади.

Ишчи орган:

аттестацияни ўтказиш жадвалини тузади ва тасдиқлаш учун аттестация комиссияси раисига тақдим этади;

аттестацияни ўтказиш санаси ва жойи тўғрисидаги маълумотларни аттестация комиссияси аъзоларига ҳамда талабгорларга етказади;

аттестация комиссияси фаолиятини ташкил этишга доир бошқа функцияларни амалга оширади.

III. Аттестацияни ўтказиш тартиби

11. Давлат органи бўлинма раҳбарини аттестациядан ўтказиш тўғрисидаги хатни Агентликка белгиланган муддатларда юборади.

12. Бўлинма раҳбарини аттестациядан ўтказиш тўғрисидаги хат келиб тушган кундан бошлаб беш иш кун ичида кўриб чиқилади.

Талабгор мурожаат келиб тушган кундан бошлаб икки ой муддатда аттестациядан ўтказилиши керак.

13. Аттестацияни ўтказиш жойи ва вақти тўғрисида талабгорнинг иш жойи бўйича давлат органига аттестация ўтказиладиган санадан камида ўн кун олдин билдиришнома юборилади.

14. Аттестациядан ўтишга узрли сабабга кўра келмаган талабгор аттестация комиссиясининг кейинги навбатдаги мажлисида аттестациядан ўтказилади.

Аттестацияга узрсиз сабабга кўра келмаган талабгор бўйича у ишлаётган давлат органи раҳбарига билдиришнома юборилади. Талабгор аттестацияга узрсиз сабаб билан такроран келмаган тақдирда, аттестация комиссияси тақдим этилган ҳужжатлар (материаллар) асосида талабгорни аттестациядан ўтмаган деб ҳисоблаш ҳақида қарор чиқариши мумкин.

15. Аттестация комиссияси, агар унинг мажлисида комиссия аъзоларининг ярмидан кўпи қатнашса, ваколатли ҳисобланади.

Талабгор ишлайдиган давлат органининг вакили аттестация комиссияси мажлисида маслаҳат овози билан қатнашиши мумкин. Аттестация тугагандан кейин вакилнинг фикр-мулоҳазаси эшитилади.

16. Аттестация суҳбат шаклида ўтказилади.

17. Аттестация комиссияси талабгорнинг билимлари ва иш тажрибасини ҳисобга олиб:

талабгорни аттестациядан ўтган деб эътироф этиш ва аттестациядан ўтган бўлинма раҳбарлари электрон реестрига киритиш ҳақида;

талабгорни аттестациядан ўтмаган деб эътироф этиш ҳақида қарор қабул қилади.

18. Аттестация комиссиясининг қарорлари аттестация комиссиясининг мажлисида қатнашган аъзоларининг «hrm.argos.uz» электрон платформаси орқали берилган баллари натижаси бўйича қабул қилинади.

19. Аттестация натижалари балл қўйиш жараёни якунлангандан кейин дарҳол эълон қилинади.

20. Аттестациядан ўтган номзод бир кун муддатда «hrm.argos.uz» электрон платформасида автоматик равишда юритиладиган аттестациядан ўтган бўлинма раҳбарлари электрон реестрига (кейинги ўринларда — электрон реестр) киритилади.

Электрон реестр Агентликнинг расмий веб-сайтида жойлаштирилади.

21. Аттестациядан ўтмаган талабгор такрорий аттестациядан аттестация ўтказилган кундан камида уч ой ўтгач, бироқ олти ойдан кечикмай қайтадан ўтказилиши мумкин.

Агар талабгор такрорий аттестациядан ўта олмаса ёки кўрсатилган муддатда такрорий аттестациядан ўтиш учун мурожаат қилмаса, аттестация комиссияси унинг иш жойига билдиришнома юборади.

Давлат органи раҳбари билдиришнома олинган кундан кейин ўн кун мобайнида ходимни меҳнат қонунчилигига мувофиқ эгаллаб турган лавозимидан озод қилиш ёхуд бошқа ишга ўтказиш тўғрисидаги масалани кўриб чиқиши ва кўрилган чоралар тўғрисида уч кун муддатда Агентликни ёзма равишда хабардор қилиши шарт.

22. Аттестация комиссиясининг қарорлари юзасидан юқори турувчи органга ёки судга шикоят қилиниши мумкин.

IV. Якунловчи қоида

23. Ушбу Низом талабларини бузган шахслар қонунчилик ҳужжатларида белгиланган тартибда жавоб берадилар.

Вазирлар Маҳкамасининг 2025 йил 9 апрелдаги 212-сон қарорига 4-ИЛОВА

Республика ва маҳаллий ижро этувчи ҳокимият органларининг инсон ресурсларини бошқариш бўйича фаолиятини баҳолаш тартиби тўғрисида

1-боб. Умумий қоидалар

1. Ушбу Низом республика ва маҳаллий ижро этувчи ҳокимият органларининг (кейинги ўринларда — давлат органи) инсон ресурсларини бошқариш бўйича фаолиятини баҳолаш (кейинги ўринларда — баҳолаш) тартибини белгилайди.

Ушбу Низом қоидалари ҳарбийлаштирилган тузилмалар ва ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органларга нисбатан татбиқ этилмайди.

2. Баҳолаш давлат органининг инсон ресурсларини бошқариш фаолиятини пухта таҳлил қилиш ва аниқланган камчиликларни бартараф этиш бўйича таклиф ва тавсиялар ишлаб чиқиш мақсадида ўтказилади.

3. Баҳолаш Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузуридаги Бошқарув самарадорлиги агентлиги ва унинг филиаллари (кейинги ўринларда — Агентлик) томонидан амалга оширилади.

2-боб. Баҳолаш индикаторлари ва уларни ҳисоблаш

4. Баҳолаш қуйидаги йўналишлар бўйича индикаторлар асосида амалга оширилади:

а) асосий индикаторлар (АИ):

инсон капиталини ривожлантириш коэффициенти — 25 балл;

ходимларга яратилган шарт-шароитлар («well-being») ҳамда корпоратив маданият шаклланганлиги — 15 балл;

вакант лавозимлар сони — 10 балл;

вакант лавозимларга ходимларнинг тайинланиш муддати — 10 балл;

қўнимсизлик даражаси 10 балл;

раҳбар кадрлар лавозимларига захира кадрларни тайёрлаш — 10 балл;

умумий ходимлар сонида хотин-қизларнинг улуши — 7 балл;

умумий ходимлар сонида ёшларнинг улуши — 7 балл;

«hrm.argos.uz» электрон платформасида ходимларни рўйхатдан ўтказиш даражаси — максимал 6 балл;

б) қўшимча индикаторлар (ҚИ):

ходимларнинг юқори малака даражаси (фан номзоди. фалсафа доктори, фан доктори) — 5 балл;

халқаро эътироф этилган рейтинг берувчи ташкилотларнинг юқори 1000 талик рўйхатига киритилган хорижий ОТМларни тамомлаган ходимлар сони — 5 балл;

хорижий тиллардан миллий ёки халқаро тан олинган сертификати мавжуд ходимлар улуши — 5 балл.

Баҳоланиш муддати давомида сайлов тўғрисидаги қонунчиликка асосан маҳаллий ижро этувчи ҳокимият органларига юкланган вазифалар бажарилганда, қўшимча 5 балл ҳамда ҳокимликда коррупция ҳолатлар аниқланмаган тақдирда, маҳаллий ижро этувчи ҳокимият органларига 5 балл қўшилади.

5. Давлат органининг инсон ресурсларини бошқариш бўйича фаолиятини баҳолашда асосий ва қўшимча индикаторлар ушбу Низомга иловага мувофиқ ҳисобланади.

6. Рейтинг балли қуйидаги формулага асосан аниқланади:

РБ = АИ1 + АИ2 + АИЗ + АИ4 + АИ5 + АИ6 + АИ7 + АИ8 + ҚИ1 + ҚИ2+ ҚИ3

бунда:

РБ — рейтинг балли;

АИ — асосий индикатор;

ҚИ — қўшимча индикатор.

Асосий индикаторлар бўйича максимал — 100 балл, қўшимча индикаторлар бўйича максимал — 15 балл қўйилиши мумкин.

Бунда баҳолаш натижаларига кўра давлат органининг инсон ресурсларини бошқариш бўйича фаолияти «аъло», «яхши», «қониқарли» ва «қониқарсиз» тоифаларга ажратилади.

7. Баҳолаш натижаларига мувофиқ давлат органининг инсон ресурсларини бошқариш бўйича фаолияти рейтинг балли бўйича:

86 балл ва ундан юқори — «аъло»;

71 баллдан 85 баллгача — «яхши»;

56 баллдан 70 баллгача — «қониқарли»;

55 баллгача — «қониқарсиз» деб топилади.

3-боб. Баҳолаш тартиби

8. Баҳолашдаги индикаторлар инсон ресурсларини бошқаришга оид маълумотлар ва ҳужжатлар шакллантириладиган ҳамда юритиладиган автоматлаштирилган ахборот тизими — «hrm.argos.uz» электрон платформасида (кейинги ўринларда — электрон платформа) шакллантирилиб борилади.

Ходимларга яратилган шарт-шароитлар («well-being») ҳамда корпоратив маданият шаклланганлиги индикатори Агентлик томонидан ташкил этиладиган сўровнома асосида баҳоланади.

9. Давлат органининг инсон ресурсларини ривожлантириш ва бошқариш бўлинмаси электрон платформа орқали индикатор кўрсаткичларини доимий янгилаб боради ва уларнинг тўғрилиги бўйича масъул ҳисобланади.

10. Электрон платформа орқали ҳисоблаш имконияти бўлмаган индикатор кўрсаткичлари Агентлик томонидан давлат органидан электрон шаклда олиниши мумкин.

Бунда маълумотлар давлат органи томонидан уч иш куни ичида Агентликка тақдим этилиши лозим.

11. Баҳолаш натижалари электрон платформа орқали ҳисоблаб чиқилади. Автоматик равишда ҳисоблаб чиқилиши назарда тутилмаган индикаторлар бўйича баллар давлат органи тақдим этган маълумотлар асосида Агентлик томонидан ҳисобланади.

12. Агентлик ярим йиллик ва йиллик баҳолаш натижаларини Агентликнинг расмий веб-сайти — «www.argos.uz» орқали эълон қилади.

4-боб. Баҳолаш якунлари бўйича амалга ошириладиган тадбирлар

13. Агентлик томонидан баҳолаш якунлари бўйича инсон ресурсларини бошқариш бўйича фаолияти «аъло» деб топилган давлат органининг ижобий иш тажрибасини бошқа давлат органларида оммалаштириш бўйича тегишли чора-тадбирлар амалга оширилади.

Агентлик томонидан инсон ресурсларини бошқариш бўйича фаолияти «аъло» деб баҳоланган давлат органига унинг инсон ресурсларини ривожлантириш ва бошқариш бўлинмалари раҳбарларини рағбатлантириш бўйича таклифлар киритиб борилади.

14. Инсон ресурсларини бошқариш бўйича фаолияти «қониқарсиз» деб топилган давлат органи ўн иш куни ичида инсон ресурсларини бошқариш фаолияти кўрсаткичларини яхшилашга қаратилган чора-тадбирлар дастурини ишлаб чиқиши ва Агентлик билан келишилган ҳолда тасдиқлаши лозим.

15. Давлат органининг инсон ресурсларини бошқариш бўйича фаолияти кетма-кет икки марта «қониқарсиз» деб топилган тақдирда, Агентлик ушбу давлат органи раҳбарига инсон ресурсларини ривожлантириш ва бошқариш фаолияти кўрсаткичларини «қониқарсиз» деб топилишига сабаб бўлган тизимли камчиликларни бартараф этиш бўйича кўриб чиқилиши мажбурий бўлган тақдимнома киритади.

5-боб. Якунловчи қоидалар

16. Ушбу Низом талабларини бузган шахслар қонунчилик ҳужжатларида белгиланган тартибда жавоб берадилар.

17. Заруратга кўра Агентлик томонидан давлат органининг инсон ресурсларини бошқариш бўйича фаолиятини баҳолашда асосий ва қўшимча индикаторларга ўзгартиришлар киритилиши, янги индикаторлар жорий этилиши мумкин.

Республика ва маҳаллий ижро этувчи ҳокимият органларининг инсон ресурсларини бошқариш бўйича фаолиятини баҳолаш тартиби тўғрисидаги низомга ИЛОВА

Давлат органининг инсон ресурсларини бошқариш бўйича фаолиятини баҳолашда асосий ва қўшимча индикаторларни ҳисоблаш

Т/р Кўрсаткич номи Ҳисобланиши Ўлчов бирлиги Кўрсаткич миқдори Бериладиган балл Давлат органининг инсон ресурсларини бошқариш бўйича фаолиятини баҳолашдаги асосий индикаторларни ҳисоблаш 1. Инсон капиталини ривожлантириш коэффициенти Ҳисобот даврида малака оширган ходимлар сони / амалдаги ходимлар сони Фоиз 15 фоиздан юқори 25 10 — 15 18 5 — 10 12 5 фоиздан паст 8 2. Ходимларга яратилган шарт-шароитлар («well-being») ҳамда корпоратив маданият шаклланганлиги Сўровнома (аноним, онлайн) асосида Фоиз 75 фоиздан юқори 15 51 — 75 10 25 — 50 5 25 фоиздан паст 0 3. Вакант лавозимлар сони Жами вакант лавозимлари сони / жами штатлар сони Фоиз 0 — 5 10 6 — 15 7 16 — 20 5 20 фоиздан юқори 0 4. Вакант лавозимларга ходимларнинг тайинланиш муддати Вакант лавозимларни тўлдириш учун сарфланган ўртача вақт кун 1 — 25 кун 10 26 — 30 кун 7 31 — 35 кун 5 35 кундан ортиқ 0 5. Қўнимсизлик даражаси Ҳисобот даврида ишдан бўшаган ходимлар сони / амалдаги ходимлар сони Фоиз 0 — 9 10 10 — 15 7 16 — 25 5 25 фоиздан юқори 0 6. Раҳбар кадрлар лавозимларига захира кадрларни тайёрлаш Миллий кадрлар захирасидан тайинланган / раҳбар кадрлар улуши Фоиз 100 — 86 10 85 — 71 7 70 — 56 5 56 фоиздан паст 0 7. Умумий ходимлар сонида хотин-қизларнинг улуши Ҳисобот даврида аёл ходимлар сони / амалдаги ходимлар сони Фоиз 30 фоиздан юқори 7 29 — 23 6 22 — 11 5 11 фоиздан паст 0 8. Умумий ходимлар сонида ёшларнинг улуши Ҳисобот даврида 30 ёшгача бўлган ходимлар сони / амалдаги ходимлар сони Фоиз 30 фоиздан юқори 7 29 — 23 6 22 — 11 5 11 фоиздан паст 0 9. «hrm.argos.uz» электрон платформасида ходимларни рўйхатдан ўтказиш даражаси Амалдаги ходимлар сони / «hrm-a r gos-uz» тизимида рўйхатдан ўтказилган ходимлар сони Фоиз 100 — 86 6 85 — 71 5 70 — 56 4 56 фоиздан паст 0 Давлат органининг инсон ресурсларини бошқариш бўйича фаолиятини баҳолашдаги қўшимча индикаторларни ҳисоблаш* 1. Ходимларнинг юқори малака даражаси (фан номзоди, фалсафа доктори , фан доктори) Амалдаги юқори малакали хизматчиларнинг сони (фан номзоди, фалсафа доктори, фан доктори) / амалдаги ходимлар сони Фоиз 3 — 5 5 1 — 3 3 1 1 0 0 2. Халқаро эътироф этилган рейтинг берувчи ташкилотларнинг юқори 500 талик рўйхатига киритилган хорижий ОТМларни тамомлаган ходимлар сони Амалдаги хорижий ОТМларни тамомлаган ходимлар сони / амалдаги ходимлар сони Фоиз 2-3 5 1-2 3 1 1 0 0 3. Хорижий тиллардан миллий ёки халқаро тан олинган сертификати мавжуд ходимлар улуши Хорижий тиллардан миллий ёки халқаро тан олинган сертификати мавжуд ходимлар сони / амалдаги ходимлар сони Фоиз 2-3 5 1-2 3 1 1 0 0

Ўзбекистон Республикасининг Бош вазири А. АРИПОВ

Тошкент ш.,

2025 йил 9 апрель,

212-сон

(Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 10.04.2025 й., 09/25/212/0324-сон; 19.11.2025 й., 09/25/732/1062-сон; 09.12.2025 й., 06/25/243/1128-сон)

lex.uz

Oʻzbekiston Respublikasi Vazirlar Mahkamasining

qarori

NAMUNAVIY NIZOM

NAMUNAVIY NIZOM

NIZOM

NIZOM

METODIKASI

Respublika va mahalliy ijro etuvchi hokimiyat organlarining inson resurslarini boshqarish boʻyicha faoliyatini samarali tashkil etish chora-tadbirlari toʻgʻrisida

Respublika va mahalliy ijro etuvchi hokimiyat organlarining inson resurslarini boshqarish boʻyicha faoliyatini raqamlashtirish va bir xil tartibga solish orqali inson resurslarini rivojlantirish va boshqarish boʻlinmalarining faoliyatini samarali tashkil etish maqsadida Vazirlar Mahkamasi qaror qiladi:

1. Quyidagilar:

Respublika ijro etuvchi hokimiyat organlarining inson resurslarini rivojlantirish va boshqarish boʻlinmalari toʻgʻrisidagi namunaviy nizom 1-ilovaga muvofiq;

Viloyatlar, Toshkent shahar va tuman (shahar) hokimliklarining Tashkiliy-kadrlar guruhi toʻgʻrisidagi namunaviy nizom 2-ilovaga muvofiq;

Respublika va mahalliy ijro etuvchi hokimiyat organlari inson resurslarini rivojlantirish va boshqarish boʻlinmalarining rahbarlarini attestatsiyadan oʻtkazish tartibi toʻgʻrisidagi nizom 3-ilovaga muvofiq;

Respublika va mahalliy ijro etuvchi hokimiyat organlarining inson resurslarini boshqarish boʻyicha faoliyatini baholash tartibi toʻgʻrisidagi nizom 4-ilovaga muvofiq tasdiqlansin.

2. Shunday tartib oʻrnatilsinki, unga muvofiq 2025-yil 1-maydan boshlab:

respublika va mahalliy ijro etuvchi hokimiyat organlarining (harbiylashtirilgan tuzilmalar va huquqni muhofaza qiluvchi organlar bundan mustasno) inson resurslarini boshqarish boʻyicha faoliyati davlat fuqarolik xizmati sohasidagi maxsus vakolatli davlat organi tomonidan baholab boriladi;

respublika va mahalliy ijro etuvchi hokimiyat organlarining (harbiylashtirilgan tuzilmalar va huquqni muhofaza qiluvchi organlar bundan mustasno) inson resurslarini rivojlantirish va boshqarish boʻlinmalarining rahbarlari ushbu qaror talablari asosida davlat fuqarolik xizmati sohasidagi maxsus vakolatli davlat organi tomonidan attestatsiyadan oʻtkaziladi.

3. Respublika va mahalliy ijro etuvchi hokimiyat organlari:

bir oy muddatda inson resurslarini rivojlantirish va boshqarish boʻlinmalarining tashkiliy tuzilmasini, vazifalarini va faoliyatini ushbu qaror talablariga muvofiqlashtirsin;

inson resurslarini boshqarish sohasidagi faoliyatni baholash uchun zarur maʼlumotlar ushbu qaror talablariga muvofiq “hrm.argos.uz” elektron platformasi orqali oʻz vaqtida va sifatli kiritilishini tashkil etsin;

uch oy muddatda inson resurslarini rivojlantirish va boshqarish boʻlinmalarining rahbarlari ushbu qarorga 3-ilovada belgilangan tartibda attestatsiyadan oʻtkazilishini taʼminlasin.

4. Qoraqalpogʻiston Respublikasi Vazirlar Kengashiga ushbu qarorga muvofiq Qoraqalpogʻiston Respublikasi Vazirlar Kengashining Tashkiliy-kadrlar guruhi toʻgʻrisidagi nizomni ishlab chiqish va tasdiqlash tavsiya etilsin.

5. Belgilansinki, davlat fuqarolik xizmati sohasidagi maxsus vakolatli davlat organi respublika va mahalliy ijro etuvchi hokimiyat organlari inson resurslarini rivojlantirish va boshqarish boʻlinmalarining xodimlari toʻgʻrisidagi yagona maʼlumotlar bazasi yuritilishini taʼminlaydi.

6. Oʻzbekiston Respublikasi Prezidenti huzuridagi Davlat xizmatini rivojlantirish agentligi Kambagʻallikni qisqartirish va bandlik vazirligi hamda boshqa manfaatdor vazirliklar va idoralar bilan birgalikda ikki oy muddatda oʻzlari qabul qilgan normativ-huquqiy hujjatlarni ushbu qarorga muvofiqlashtirsin.

7. Ushbu qarorning bajarilishini nazorat qilish Oʻzbekiston Respublikasi Bosh vazirining oʻrinbosarlari zimmasiga yuklansin.

Vazirlar Mahkamasining 2025-yil 9-apreldagi 212-son qaroriga 1-ILOVA

Respublika ijro etuvchi hokimiyat organlarining inson resurslarini rivojlantirish va boshqarish boʻlinmalari toʻgʻrisida

1-bob. Umumiy qoidalar

1. Ushbu Namunaviy nizom respublika ijro etuvchi hokimiyat organlari (keyingi oʻrinlarda — davlat organi) inson resurslarini rivojlantirish va boshqarish boʻlinmalarining vazifalari va funksiyalari, faoliyatini tashkil etish tartibini hamda ularga qoʻyiladigan talablarni belgilaydi.

Mazkur Namunaviy nizom qoidalari harbiylashtirilgan tuzilmalar va huquqni muhofaza qiluvchi organlarga nisbatan tatbiq etilmaydi.

2. Davlat organining inson resurslarini rivojlantirish va boshqarish boʻlinmasi (keyingi oʻrinlarda — boʻlinma) tegishli davlat organining kadrlar siyosati amalga oshirilishini taʼminlovchi tarkibiy boʻlinmasi hisoblanadi.

3. Boʻlinma oʻz faoliyatida bevosita tegishli davlat organining rahbariga boʻysunadi hamda uning maslahatchisi maqomiga ega boʻladi.

Boʻlinma faoliyati uslubiy jihatdan qonunchilikda belgilangan tartibda muvofiqlashtiriladi.

4. Boʻlinma oʻz faoliyatida Oʻzbekiston Respublikasining Konstitutsiyasi va qonunlariga, Oʻzbekiston Respublikasi Oliy Majlisi palatalarining qarorlariga, Oʻzbekiston Respublikasi Prezidentining farmonlari, qarorlari va farmoyishlariga, Vazirlar Mahkamasining qarorlari va farmoyishlariga, ushbu Namunaviy nizomga hamda boshqa qonunchilik hujjatlariga amal qiladi.

5. Boʻlinma davlat organi markaziy apparatida departament, boshqarma yoki boʻlim, hududiy boshqarmalarda boʻlim shaklida tashkil etiladi va tuman (shahar) boʻlimlarida inson resurslari bilan ishlash boʻyicha bosh mutaxassis shtatidan iborat boʻladi.

6. Boʻlinmaning shtat birligi soni davlat organi rahbari tomonidan qonunchilik hujjatlariga muvofiq belgilanadi.

2-bob. Boʻlinmaning asosiy vazifalari

7. Kuyidagilar boʻlinmaning asosiy vazifalari hisoblanadi:

kadrlarni saralash va tanlash hamda xizmat tekshiruvlari oʻtkazish boʻyicha komissiyalar faoliyatini tashkil etish;

kadrlar qoʻnimsizligining oldini olish choralarini koʻrish, xodimlar tarkibi sifatini hamda xodimlarning faoliyatini tahlil qilish;

davlat organi xodimlari tomonidan xizmat majburiyatlari bajarilishi va davlat organida xizmatni oʻtash bilan bogʻliq cheklovlarga rioya etilishini nazorat qilish;

davlat organi va uning hududiy boshqarmalari faoliyatini oʻz yoʻnalishi doirasida oʻrganish (yoki ushbu jarayonlarda ishtirok etish), ularga amaliy yordam koʻrsatish, ijobiy ish tajribalarini ommalashtirish va ularning amaliyotga tatbiq etilishini taʼminlash yuzasidan choralar koʻrish;

raqamli texnologiyalarni keng joriy etish orqali kadrlarni saralab olish va joy-joyiga qoʻyish shaffof va adolatli amalga oshirilishini taʼminlash;

sohadagi ilgʻor xorijiy tajriba asosida inson resurslarini boshqarish va rivojlantirish boʻyicha takliflar ishlab chiqish;

davlat organining inson resurslarini boshqarish va rivojlantirishga oid faoliyatini samarali tashkil etish boʻyicha zarur tashkiliy va uslubiy chora-tadbirlar amalga oshirilishini taʼminlash;

davlat organining mehnat resurslariga boʻlgan ehtiyojlarini unga tegishli sohalar va tarmoqlarni rivojlantirish boʻyicha yuklangan strategik va ustuvor vazifalarni samarali hal etish imkoniyatiga hamda mehnat bozoridagi oʻzgarib borayotgan tashqi va ichki konyunkturaga mos ravishda qanoatlantirish;

davlat organi xodimlari uchun mansab pogʻonalaridan koʻtarilishda mehnat faoliyatini odob-axloq sifatlari, iqtidori hamda koʻnikmalarini obyektiv baholashga asoslangan teng imkoniyatlar yaratish;

davlat organi xodimlarini qayta tayyorlash, ularning malakasi oshirishni tashkil etish orqali xodimlar salohiyatini doimiy rivojlantirish asosida davlat organi oldida turgan strategik va ustuvor vazifalarni samarali hal etishda har bir xodimning shaxsiy hissasini oshirishda koʻmaklashish;

davlat organi xodimlari tomonidan odob-axloq qoidalariga rioya etilishi ustidan taʼsirchan nazoratni taʼminlash hamda davlat organida yuksak kasbiy odob-axloqni shakllantirish choralarini koʻrish;

davlat organi xodimlarining professional darajasini doimiy ravishda oshirib borish va ularning uzluksiz taʼlim olishini tashkil etish;

davlat organida xodimlar faoliyati samaradorligini oshirish va baholashda ishtirok etish;

davlat organida xodimlar bilan mehnat munosabatlarini rasmiylashtirish, ularning hisobi va xodimlar statistikasini yuritish hamda davlat organida kadrlar ish yurituvini amalga oshirish;

ishga yangi qabul qilingan xodimlarga ichki mehnat tartib qoidalari, jamoa shartnomasi va davlat organi xizmatida amal qilinadigan odob-axloq qoidalariga oid koʻrsatmalar berish, xizmat faoliyatiga oid hujjatlar bilan tanishtirishni tashkil etish;

davlat organining tarkibiy tuzilma, shtatlar, lavozimlar va xodimlar toʻgʻrisidagi maʼlumotlarini “hrm.argos.uz” elektron tizimiga kiritish va ularga ishlov berish;

davlat mukofotlariga tavsiya etishga oid hujjatlarni yuritish;

davlat organi xodimlari oʻrtasida sogʻlom turmush tarzi koʻnikmalarini shakllantirish, ularning shaxsiy fazilatlarini hamda davlat organidagi maʼnaviy-ruhiy muhitni baholashga, psixoemotsional vaziyatni tahlil qilish, yuzaga kelishi mumkin boʻlgan muammo va nizolarni aniqlash, qulay axloqiy-ruhiy muhitni taʼminlashga qaratilgan chora-tadbirlarni amalga oshirish.

Boʻlinmaga qonunchilik hujjatlarida nazarda tutilmagan funksiya va vazifalar yuklatilishiga yoʻl qoʻyilmaydi.

3-bob. Boʻlinmaning huquqlari, majburiyatlari va javobgarligi

8. Oʻziga yuklangan asosiy vazifalarni samarali amalga oshirish uchun boʻlinma quyidagi huquqlarga ega:

oʻziga yuklangan vazifalarni bajarish uchun davlat organi, shuningdek, uning tizimiga kiruvchi tashkilotlardan zarur hujjatlar va maʼlumotlarni olish;

davlat organidagi inson resurslarini boshqarish va rivojlantirish masalalariga tegishli yigʻilishlar, kengashlar va majlislarda ishtirok etish;

rahbariyat topshirigʻiga koʻra yoki tegishli boʻlinma rahbarining roziligi bilan ularning xodimlarini inson resurslarini boshqarish va rivojlantirish masalalari bilan bogʻliq normativ-huquqiy va boshqa hujjatlar loyihalarini tayyorlashga jalb qilish;

davlat organi tizimiga kiruvchi tashkilotlarda inson resurslarini boshqarish va rivojlantirish masalalari boʻyicha qonunchilik hujjatlariga rioya etilish holatini oʻrganish;

davlat organi xodimlari tomonidan mehnat intizomiga rioya etilishini nazorat qilib borish;

samarali faoliyat koʻrsatayotgan xodimlarni ragʻbatlantirish boʻyicha rahbariyatga takliflar kiritish;

davlat organi va uning tizimiga kiruvchi tashkilotlarning qonunchilik hujjatlari va mehnat intizomi bajarilishini taʼminlamayotgan yoki ularni buzayotgan rahbarlari va xodimlarini javobgarlikka tortish haqida rahbariyatga takliflar kiritish;

davlat organi va uning tizimiga kiruvchi tashkilotlarda inson resurslarini boshqarish va rivojlantirish masalalari boʻyicha oʻtkaziladigan tekshirishlar, taftishlar va xatlovlarda ishtirok etish.

9. Boʻlinma:

ushbu Namunaviy nizom va boshqa qonunchilik hujjatlari bilan oʻziga yuklangan vazifalarni zarur darajada va samarali bajarish;

davlat organida davlat fuqarolik xizmatiga oid qonunchilik hujjatlari bilan belgilangan vazifa va funksiyalar oʻz vaqtida va sifatli bajarilishi ustidan taʼsirchan nazoratni amalga oshirish;

tegishli davlat organida davlat fuqarolik xizmatining holati toʻgʻrisida Oʻzbekiston Respublikasi Prezidenti huzuridagi Boshqaruv samaradorligi agentligiga (keyingi oʻrinlarda — Agentlik) haqqoniy tahliliy va boshqa axborotni taqdim etishga javobgar hisoblanadi.

4-bob. Boʻlinma rahbarlarini lavozimga tayinlash va lavozimdan ozod etish masalasini kelishish

10. Boʻlinma rahbari lavozimiga, qoida tariqasida, oliy maʼlumotga ega boʻlgan, kamida 2 yil mehnat stajiga ega, mehnat toʻgʻrisidagi qonunchilikni oʻzlashtirgan, inson resurslarini boshqarish va rivojlantirish hamda axborot xavfsizligi va shaxsga doir maʼlumotlar bilan ishlash boʻyicha bilimlarga ega boʻlgan shaxslar tayinlanadi.

11. Boʻlinma rahbari lavozimini egallash boʻyicha oʻtkaziladigan tanlovlarda Agentlik markaziy apparati yoki filiallari masʼul xodimlari Tanlovlarni tashkil etish va oʻtkazish komissiyasi (keyingi oʻrinlarda — Komissiya) aʼzosi sifatida ishtirok etadi.

12. Boʻlinma rahbari lavozimiga tayinlash rotatsiya yoki qonunchilik hujjatlariga muvofiq tanlovsiz amalga oshiriladigan hollarda, nomzodlar Agentlik bilan belgilangan tartibda kelishiladi.

Mazkur qoidaga rioya etmaslik, tayinlovni yoki tanlov natijalarini bekor qilishga asos boʻladi.

Boʻlinma rahbari lavozimga tayinlangandan soʻng olti oy ichida Agentlik tomonidan tasdiqlanadigan dastur asosida ikki haftadan oshmaydigan muddatda Agentlikda stajirovka oʻtaydi.

Boʻlinma rahbari Agentlik bilan belgilangan tartibda kelishilgan holda lavozimdan ozod etiladi.

13. Boʻlinma rahbarini lavozimdan ozod etish uchun kelishishda Agentlik yoki uning filiallariga davlat organi tomonidan lavozimdan ozod etish sabablari koʻrsatilgan maʼlumotnoma va uni tasdiqlovchi boshqa hujjatlar, shuningdek, mehnat shartnomasi xodimning tashabbusi bilan bekor qilinayotgan hollarda, boʻlinma rahbarining arizasi taqdim qilinadi.

Zarur hollarda, Agentlik tomonidan boʻlinma rahbarini lavozimdan ozod etish masalasiga doir qoʻshimcha hujjatlar talab qilinishi hamda boʻlinma rahbari bilan suhbat oʻtkazilishi mumkin.

Mehnat qonunchiligi boʻyicha taraflarning xohish-irodasiga bogʻliq boʻlmagan holatlarga asosan mehnat shartnomasini bekor qilish yuzasidan Agentlik yoki uning filiallari bilan kelishish talab etilmaydi.

14. Agentlik yoki uning filiallari boʻlinma rahbarini lavozimdan ozod qilish masalasini kelishish natijalari boʻyicha uch ish kuni davomida tegishli davlat organini elektron usulda xabardor qiladi.

5-bob. Yakunlovchi qoida

15. Mazkur Namunaviy nizom talablari buzilishida aybdor boʻlgan shaxslar qonunchilik hujjatlarida belgilangan tartibda javob beradilar.

Vazirlar Mahkamasining 2025-yil 9-apreldagi 212-son qaroriga 2-ILOVA

Viloyatlar, Toshkent shahar va tuman (shahar) hokimliklarining Tashkiliy-kadrlar guruhi toʻgʻrisida

1-bob. Umumiy qoidalar

1. Ushbu Namunaviy nizom viloyatlar, Toshkent shahar va tuman (shahar) hokimliklarining (keyingi oʻrinlarda — hokimliklar) Tashkiliy-kadrlar guruhi vazifalari va funksiyalari, ularning faoliyatini tashkil etish tartibini hamda ularga qoʻyiladigan talablarni belgilaydi.

2. Tashkiliy-kadrlar guruhi (keyingi oʻrinlarda-Guruh) tegishli hokimlikning kadrlar siyosati va tashkiliy ishlarning amalga oshirilishini taʼminlovchi tarkibiy guruh hisoblanadi.

3. Guruh oʻz faoliyatida bevosita hokimga boʻysunadi.

Guruh faoliyatini uslubiy jihatdan muvofiqlashtirish qonunchilik hujjatlarida belgilangan tartibda amalga oshiriladi.

4. Guruh oʻz faoliyatida Oʻzbekiston Respublikasining Konstitutsiyasiga , “Mahalliy davlat hokimiyati toʻgʻrisida”gi Qonuniga va boshqa qonunlariga, Oʻzbekiston Respublikasi Oliy Majlisi palatalarining qarorlariga, Oʻzbekiston Respublikasi Prezidentining farmonlari, qarorlari va farmoyishlariga, Oʻzbekiston Respublikasi Vazirlar Mahkamasining qarorlari va farmoyishlariga, boshqa qonunchilik hujjatlariga, shuningdek, ushbu Nizomga amal qiladi.

5. Guruhning shtat birligi hokim tomonidan qonunchilik hujjatlariga muvofiq belgilanadi.

2-bob. Guruhning asosiy vazifalari

6. Quyidagilar Guruhning asosiy vazifalari hisoblanadi:

kadrlarni saralash va tanlash hamda xizmat tekshiruvlarini oʻtkazish boʻyicha komissiyalar faoliyatini tashkil etish;

kadrlar qoʻnimsizligining oldini olish choralarini koʻrish, xodimlar tarkibi sifatini hamda faoliyatini tahlil qilish;

xodimlar tomonidan xizmat majburiyatlari bajarilishi va xizmat faoliyati bilan bogʻliq cheklovlarga rioya etilishini nazorat qilish;

davlat organi faoliyatini oʻz yoʻnalishi doirasida oʻrganish (yoki ushbu jarayonlarda ishtirok etish), ularga amaliy yordam koʻrsatish, ijobiy ish tajribalarini ommalashtirish va ularning amaliyotga tatbiq etilishini taʼminlash yuzasidan choralar koʻrish;

raqamli texnologiyalarni keng joriy etish orqali kadrlarni saralab olish va joy-joyiga qoʻyishning shaffof va adolatli amalga oshirilishini taʼminlash;

sohadagi ilgʻor xorijiy tajriba asosida inson resurslarini boshqarish va rivojlantirish boʻyicha takliflar ishlab chiqish;

hokimlikning inson resurslarini boshqarish va rivojlantirishga oid faoliyatini samarali tashkil etish boʻyicha zarur tashkiliy va uslubiy chora-tadbirlar amalga oshirilishini taʼminlash;

xodimlarni qayta tayyorlash, ularning malakasi oshirishni tashkil etish orqali xodimlar salohiyatini doimiy rivojlantirish asosida hokimlik oldida turgan strategik va ustuvor vazifalarni samarali hal etishda har bir xodimning shaxsiy hissasini oshirishda koʻmaklashish;

xodimlar tomonidan odob-axloq qoidalariga rioya etilishi ustidan taʼsirchan nazoratni taʼminlash hamda hokimlikda yuksak kasbiy odob-axloqni shakllantirish choralarini koʻrish;

xodimlar faoliyati samaradorligini oshirish va baholashda ishtirok etish;

xodimlar bilan mehnat munosabatlarini rasmiylashtirish, ularning hisobi va xodimlar statistikasini yuritish hamda kadrlar ish yurituvini amalga oshirish;

ishga yangi qabul qilingan xodimlarga ichki mehnat tartib-qoidalari, jamoa shartnomasi va hokimlikda amal qilinadigan odob-axloq qoidalariga oid koʻrsatmalar berish, ularning xizmat faoliyatiga doir hujjatlar bilan tanishtirilishini tashkil etish;

hokimlikning tarkibiy tuzilma, shtatlar, lavozimlar va xodimlar toʻgʻrisidagi maʼlumotlarini “hrm.argos.uz” elektron tizimiga kiritish va ularga ishlov berish;

mahalliy davlat hokimiyati organlari, hokimlik rahbar lavozimlari boʻyicha milliy kadrlar zaxirasini shakllantirish ishlarini tashkil etish;

Oʻzbekiston Respublikasi Prezidenti huzuridagi Boshqaruv samaradorligi agentligi (keyingi oʻrinlarda — Agentlik) bilan hamkorlikda zaxiraga kiritilgan nomzodlarning kasbiy bilimlarini doimiy takomillashtirish, ularning malakasini oshirish va ularni qayta tayyorlash jarayonini tashkil qilish;

davlat mukofotlariga tavsiya etishga oid hujjatlarni yuritish;

tashkiliy-kadrlar masalalari boʻyicha hokim qarorlari va boshqa huquqiy hujjatlar loyihalarini tayyorlash;

Oʻzbekiston Respublikasi Prezidenti, Prezident Administratsiyasi rahbariyati, Oʻzbekiston Respublikasi Bosh vaziri va uning oʻrinbosarlari hamda hokim rahbarligida oʻtkaziladigan yigʻilishlar, majlislar, uchrashuvlar va boshqa tadbirlarni tashkil etish choralarini koʻrish;

saylov toʻgʻrisidagi qonunchilikka asosan hokimlikka yuklangan vazifalar ijrosini taʼminlashda ishtirok etish;

Oʻzbekiston Respublikasi Oliy Majlisi palatalari, Oʻzbekiston Respublikasi Prezidenti Administratsiyasi, Oʻzbekiston Respublikasi Vazirlar Mahkamasi bilan oʻzaro hamkorlik qilish.

Tashkiliy-kadrlar guruhi toʻgʻrisidagi Nizomga va hokimning qarorlariga muvofiq boshqa vazifalarni ham amalga oshiradi.

3-bob. Guruhning huquqlari, majburiyatlari va javobgarligi

7. Oʻziga yuklangan asosiy vazifalarni samarali amalga oshirish uchun Guruh quyidagi huquqlarga ega:

oʻziga yuklangan vazifalarni bajarish uchun hokimlik, shuningdek, uning tizimiga kiruvchi tashkilotlardan zarur hujjatlar va maʼlumotlarni olish;

hokimlikdagi inson resurslarini boshqarish va rivojlantirish masalalariga tegishli yigʻilishlar, kengashlar va majlislarda ishtirok etish;

hokimlik tizimiga kiruvchi tashkilotlarda inson resurslarini boshqarish va rivojlantirish masalalari boʻyicha qonunchilik hujjatlariga rioya etilishi holatini oʻrganish;

xodimlar tomonidan mehnat intizomiga rioya etilishini nazorat qilish;

samarali faoliyat koʻrsatayotgan xodimlarni ragʻbatlantirish boʻyicha hokimga takliflar kiritish;

hokimlik va uning tizimiga kiruvchi tashkilotlarning qonunchilik hujjatlari va mehnat intizomi bajarilishini taʼminlamayotgan yoki ularni buzayotgan rahbarlari va xodimlarini javobgarlikka tortish haqida hokimga takliflar kiritish;

hokimlik va uning tizimiga kiruvchi tashkilotlarda inson resurslarini boshqarish va rivojlantirish masalalari boʻyicha oʻtkaziladigan tekshirishlar, taftishlar va xatlovlarda ishtirok etish.

8. Guruh:

ushbu Namunaviy nizom va boshqa qonunchilik hujjatlariga muvofiq oʻziga yuklangan vazifalarni zarur darajada va samarali bajarish;

hokimlikda davlat fuqarolik xizmatiga oid qonunchilik hujjatlari bilan belgilangan vazifa va funksiyalar oʻz vaqtida va sifatli bajarilishi ustidan taʼsirchan nazoratni amalga oshirishga javobgar hisoblanadi.

4-bob. Guruh rahbarlarini lavozimga tayinlash va lavozimdan ozod etish masalasini kelishish

9. Guruh rahbari lavozimiga, qoida tariqasida, oliy maʼlumotga ega boʻlgan, kamida 2 yil mehnat stajiga ega, mehnat toʻgʻrisidagi qonunchilikni oʻzlashtirgan, inson resurslarini boshqarish va rivojlantirish hamda axborot xavfsizligi va shaxsga doir maʼlumotlar bilan ishlash boʻyicha bilimlarga ega boʻlgan shaxslar tayinlanadi.

10. Guruh rahbari qonunchilik hujjatlarida belgilangan tartibda lavozimga tayinlanadi va lavozimdan ozod etiladi.

Guruh rahbari lavozimga tayinlangandan soʻng olti oy ichida Agentlik tomonidan tasdiqlanadigan dastur asosida ikki haftadan oshmaydigan muddatda Agentlikda malaka oshiradi.

5-bob. Yakunlovchi qoida

11. Mazkur Namunaviy nizom talablari buzilishida aybdor boʻlgan shaxslar qonunchilik hujjatlarida belgilangan tartibda javob beradilar.

Vazirlar Mahkamasining 2025-yil 9-apreldagi 212-son qaroriga 3-ILOVA

Respublika va mahalliy ijro etuvchi hokimiyat organlari inson resurslarini rivojlantirish va boshqarish boʻlinmalarining rahbarlarini attestatsiyadan oʻtkazish tartibi toʻgʻrisida

I. Umumiy qoidalar

1. Ushbu Nizom respublika va mahalliy ijro etuvchi hokimiyat organlari (keyingi oʻrinlarda — davlat organi) inson resurslarini rivojlantirish va boshqarish boʻlinmalarining (keyingi oʻrinlarda — boʻlinma) rahbarlarini attestatsiyadan oʻtkazish tartibini belgilaydi.

Ushbu Nizom qoidalari harbiylashtirilgan tuzilmalar va huquqni muhofaza qiluvchi organlarga nisbatan tatbiq etilmaydi.

2. Boʻlinma rahbarlari attestatsiyadan ularning kasbiga munosibligi darajasini xolisona baholash, qonunchilikda belgilangan malaka talablariga muvofiqligini aniqlash, zimmasiga yuklangan vazifalar va funksiyalarni bajarish yuzasidan masʼuliyatini oshirish maqsadida oʻtkaziladi.

II. Boʻlinma rahbarlarini attestatsiyadan oʻtkazish

3. Boʻlinma rahbarlari belgilangan tartibda Oʻzbekiston Respublikasi Prezidenti huzuridagi Boshqaruv samaradorligi agentligida (keyingi oʻrinlarda — Agentlik) va uning filiallarida har uch yilda bir marta attestatsiyadan oʻtishi shart.

Boʻlinma rahbarlarining ular ishlayotgan davlat organlari tomonidan attestatsiyadan oʻtkazilishi taqiqlanadi.

4. Boʻlinma rahbari lavozimga qabul qilingan kundan boshlab olti oy mobaynida yoki attestatsiyadan oʻtkazilgan shaxslar attestatsiyadan oʻtganlik muddati tugashidan ikki oy oldin attestatsiyadan oʻtishi kerak.

Homilador ayollar, shuningdek, uch yoshgacha farzandi bor xodimlar attestatsiyadan oʻtkazilmaydi.

5. Ushbu Nizomda nazarda tutilgan muddatlarda boʻlinma rahbarini attestatsiyadan oʻtkazishga yuborish davlat organi rahbari zimmasiga yuklanadi.

Davlat organi ushbu Nizom 4-bandining birinchi xatboshisida nazarda tutilgan muddatda Nizomning 11-bandida belgilangan tartibda Agentlikka murojaat qiladi. Agar davlat organi ushbu muddatda tegishli hujjatlarni uzrli sabablarsiz Agentlikka taqdim etmasa, Agentlik davlat organiga nisbatan taʼsir choralarini koʻrishi mumkin.

6. Davlat organlarining markaziy apparatidagi boʻlinma rahbarlari Agentlik tomonidan, davlat organlarining hududiy va tuman (shahar) boʻlinmalaridagi boʻlinma rahbarlari tegishli ravishda Agentlikning filiallari tomonidan attestatsiyadan oʻtkaziladi.

Qoraqalpogʻiston Respublikasi Vazirlar Kengashi, viloyatlar va Toshkent shahar hokimliklarining Tashkiliy-kadrlar guruhi rahbarlari Agentlik tomonidan, tuman (shahar) hokimliklarining Tashkiliy-kadrlar guruhi rahbarlari Agentlikning filiallari tomonidan attestatsiyadan oʻtkaziladi.

7. Boʻlinma rahbarlarini attestatsiyadan oʻtkazish uchun Agentlik markaziy apparatida kamida besh kishi va uning filiallarida kamida uch kishidan iborat tarkibda attestatsiya komissiyalari tuziladi.

8. Attestatsiya komissiyalari tarkibi Agentlik tomonidan tasdiqlanadi.

Agentlikda Agentlik direktorining tegishli oʻrinbosari, Agentlik filiallarida esa — Agentlik filiali rahbari attestatsiya komissiyasining raisi hisoblanadi.

Attestatsiya komissiyasi tarkibiga kelishuvga koʻra huquqni muhofaza qilish organlari, ilmiy va oliy taʼlim muassasalari vakillari kiritilishi mumkin.

9. Attestatsiya komissiyasi raisi:

attestatsiya komissiyasi majlislarida raislik qiladi;

attestatsiyani oʻtkazish joyi va muddatlarini belgilaydi;

attestatsiyadan oʻtkaziladiganlarning roʻyxat boʻyicha tarkibini belgilaydi;

attestatsiyani oʻtkazish boʻyicha boshqa tashkiliy masalalarni hal qiladi.

Attestatsiya komissiyasi raisi boʻlmagan taqdirda, uning vazifalarini rais oʻrinbosari amalga oshiradi.

10. Attestatsiya komissiyasi tarkibini tasdiqlash toʻgʻrisidagi hujjatda Agentlik markaziy apparatining tegishli tarkibiy tuzilmasi hamda uning filiallarining tegishli tarkibiy boʻlinmasi attestatsiya komissiyasining ishchi organi hisoblanadi.

Ishchi organ:

attestatsiyani oʻtkazish jadvalini tuzadi va tasdiqlash uchun attestatsiya komissiyasi raisiga taqdim etadi;

attestatsiyani oʻtkazish sanasi va joyi toʻgʻrisidagi maʼlumotlarni attestatsiya komissiyasi aʼzolariga hamda talabgorlarga yetkazadi;

attestatsiya komissiyasi faoliyatini tashkil etishga doir boshqa funksiyalarni amalga oshiradi.

III. Attestatsiyani oʻtkazish tartibi

11. Davlat organi boʻlinma rahbarini attestatsiyadan oʻtkazish toʻgʻrisidagi xatni Agentlikka belgilangan muddatlarda yuboradi.

12. Boʻlinma rahbarini attestatsiyadan oʻtkazish toʻgʻrisidagi xat kelib tushgan kundan boshlab besh ish kun ichida koʻrib chiqiladi.

Talabgor murojaat kelib tushgan kundan boshlab ikki oy muddatda attestatsiyadan oʻtkazilishi kerak.

13. Attestatsiyani oʻtkazish joyi va vaqti toʻgʻrisida talabgorning ish joyi boʻyicha davlat organiga attestatsiya oʻtkaziladigan sanadan kamida oʻn kun oldin bildirishnoma yuboriladi.

14. Attestatsiyadan oʻtishga uzrli sababga koʻra kelmagan talabgor attestatsiya komissiyasining keyingi navbatdagi majlisida attestatsiyadan oʻtkaziladi.

Attestatsiyaga uzrsiz sababga koʻra kelmagan talabgor boʻyicha u ishlayotgan davlat organi rahbariga bildirishnoma yuboriladi. Talabgor attestatsiyaga uzrsiz sabab bilan takroran kelmagan taqdirda, attestatsiya komissiyasi taqdim etilgan hujjatlar (materiallar) asosida talabgorni attestatsiyadan oʻtmagan deb hisoblash haqida qaror chiqarishi mumkin.

15. Attestatsiya komissiyasi, agar uning majlisida komissiya aʼzolarining yarmidan koʻpi qatnashsa, vakolatli hisoblanadi.

Talabgor ishlaydigan davlat organining vakili attestatsiya komissiyasi majlisida maslahat ovozi bilan qatnashishi mumkin. Attestatsiya tugagandan keyin vakilning fikr-mulohazasi eshitiladi.

16. Attestatsiya suhbat shaklida oʻtkaziladi.

17. Attestatsiya komissiyasi talabgorning bilimlari va ish tajribasini hisobga olib:

talabgorni attestatsiyadan oʻtgan deb eʼtirof etish va attestatsiyadan oʻtgan boʻlinma rahbarlari elektron reyestriga kiritish haqida;

talabgorni attestatsiyadan oʻtmagan deb eʼtirof etish haqida qaror qabul qiladi.

18. Attestatsiya komissiyasining qarorlari attestatsiya komissiyasining majlisida qatnashgan aʼzolarining “hrm.argos.uz” elektron platformasi orqali berilgan ballari natijasi boʻyicha qabul qilinadi.

19. Attestatsiya natijalari ball qoʻyish jarayoni yakunlangandan keyin darhol eʼlon qilinadi.

20. Attestatsiyadan oʻtgan nomzod bir kun muddatda “hrm.argos.uz” elektron platformasida avtomatik ravishda yuritiladigan attestatsiyadan oʻtgan boʻlinma rahbarlari elektron reyestriga (keyingi oʻrinlarda — elektron reyestr) kiritiladi.

Elektron reyestr Agentlikning rasmiy veb-saytida joylashtiriladi.

21. Attestatsiyadan oʻtmagan talabgor takroriy attestatsiyadan attestatsiya oʻtkazilgan kundan kamida uch oy oʻtgach, biroq olti oydan kechikmay qaytadan oʻtkazilishi mumkin.

Agar talabgor takroriy attestatsiyadan oʻta olmasa yoki koʻrsatilgan muddatda takroriy attestatsiyadan oʻtish uchun murojaat qilmasa, attestatsiya komissiyasi uning ish joyiga bildirishnoma yuboradi.

Davlat organi rahbari bildirishnoma olingan kundan keyin oʻn kun mobaynida xodimni mehnat qonunchiligiga muvofiq egallab turgan lavozimidan ozod qilish yoxud boshqa ishga oʻtkazish toʻgʻrisidagi masalani koʻrib chiqishi va koʻrilgan choralar toʻgʻrisida uch kun muddatda Agentlikni yozma ravishda xabardor qilishi shart.

22. Attestatsiya komissiyasining qarorlari yuzasidan yuqori turuvchi organga yoki sudga shikoyat qilinishi mumkin.

IV. Yakunlovchi qoida

23. Ushbu Nizom talablarini buzgan shaxslar qonunchilik hujjatlarida belgilangan tartibda javob beradilar.

Vazirlar Mahkamasining 2025-yil 9-apreldagi 212-son qaroriga 4-ILOVA

Respublika va mahalliy ijro etuvchi hokimiyat organlarining inson resurslarini boshqarish boʻyicha faoliyatini baholash tartibi toʻgʻrisida

1-bob. Umumiy qoidalar

1. Ushbu Nizom respublika va mahalliy ijro etuvchi hokimiyat organlarining (keyingi oʻrinlarda — davlat organi) inson resurslarini boshqarish boʻyicha faoliyatini baholash (keyingi oʻrinlarda — baholash) tartibini belgilaydi.

Ushbu Nizom qoidalari harbiylashtirilgan tuzilmalar va huquqni muhofaza qiluvchi organlarga nisbatan tatbiq etilmaydi.

2. Baholash davlat organining inson resurslarini boshqarish faoliyatini puxta tahlil qilish va aniqlangan kamchiliklarni bartaraf etish boʻyicha taklif va tavsiyalar ishlab chiqish maqsadida oʻtkaziladi.

3. Baholash Oʻzbekiston Respublikasi Prezidenti huzuridagi Boshqaruv samaradorligi agentligi va uning filiallari (keyingi oʻrinlarda — Agentlik) tomonidan amalga oshiriladi.

2-bob. Baholash indikatorlari va ularni hisoblash

4. Baholash quyidagi yoʻnalishlar boʻyicha indikatorlar asosida amalga oshiriladi:

a) asosiy indikatorlar (AI):

inson kapitalini rivojlantirish koeffitsiyenti — 25 ball;

xodimlarga yaratilgan shart-sharoitlar (“well-being”) hamda korporativ madaniyat shakllanganligi — 15 ball;

vakant lavozimlar soni — 10 ball;

vakant lavozimlarga xodimlarning tayinlanish muddati — 10 ball;

qoʻnimsizlik darajasi 10 ball;

rahbar kadrlar lavozimlariga zaxira kadrlarni tayyorlash — 10 ball;

umumiy xodimlar sonida xotin-qizlarning ulushi — 7 ball;

umumiy xodimlar sonida yoshlarning ulushi — 7 ball;

“hrm.argos.uz” elektron platformasida xodimlarni roʻyxatdan oʻtkazish darajasi — maksimal 6 ball;

b) qoʻshimcha indikatorlar (QI):

xodimlarning yuqori malaka darajasi (fan nomzodi. falsafa doktori, fan doktori) — 5 ball;

xalqaro eʼtirof etilgan reyting beruvchi tashkilotlarning yuqori 1000 talik roʻyxatiga kiritilgan xorijiy OTMlarni tamomlagan xodimlar soni — 5 ball;

xorijiy tillardan milliy yoki xalqaro tan olingan sertifikati mavjud xodimlar ulushi — 5 ball.

Baholanish muddati davomida saylov toʻgʻrisidagi qonunchilikka asosan mahalliy ijro etuvchi hokimiyat organlariga yuklangan vazifalar bajarilganda, qoʻshimcha 5 ball hamda hokimlikda korrupsiya holatlar aniqlanmagan taqdirda, mahalliy ijro etuvchi hokimiyat organlariga 5 ball qoʻshiladi.

5. Davlat organining inson resurslarini boshqarish boʻyicha faoliyatini baholashda asosiy va qoʻshimcha indikatorlar ushbu Nizomga ilovaga muvofiq hisoblanadi.

6. Reyting balli quyidagi formulaga asosan aniqlanadi:

RB = AI1 + AI2 + AIZ + AI4 + AI5 + AI6 + AI7 + AI8 + QI1 + QI2+ QI3

bunda:

RB — reyting balli;

AI — asosiy indikator;

QI — qoʻshimcha indikator.

Asosiy indikatorlar boʻyicha maksimal — 100 ball, qoʻshimcha indikatorlar boʻyicha maksimal — 15 ball qoʻyilishi mumkin.

Bunda baholash natijalariga koʻra davlat organining inson resurslarini boshqarish boʻyicha faoliyati “aʼlo”, “yaxshi”, “qoniqarli” va “qoniqarsiz” toifalarga ajratiladi.

7. Baholash natijalariga muvofiq davlat organining inson resurslarini boshqarish boʻyicha faoliyati reyting balli boʻyicha:

86 ball va undan yuqori — “aʼlo”;

71 balldan 85 ballgacha — “yaxshi”;

56 balldan 70 ballgacha — “qoniqarli”;

55 ballgacha — “qoniqarsiz” deb topiladi.

3-bob. Baholash tartibi

8. Baholashdagi indikatorlar inson resurslarini boshqarishga oid maʼlumotlar va hujjatlar shakllantiriladigan hamda yuritiladigan avtomatlashtirilgan axborot tizimi — “hrm.argos.uz” elektron platformasida (keyingi oʻrinlarda — elektron platforma) shakllantirilib boriladi.

Xodimlarga yaratilgan shart-sharoitlar (“well-being”) hamda korporativ madaniyat shakllanganligi indikatori Agentlik tomonidan tashkil etiladigan soʻrovnoma asosida baholanadi.

9. Davlat organining inson resurslarini rivojlantirish va boshqarish boʻlinmasi elektron platforma orqali indikator koʻrsatkichlarini doimiy yangilab boradi va ularning toʻgʻriligi boʻyicha masʼul hisoblanadi.

10. Elektron platforma orqali hisoblash imkoniyati boʻlmagan indikator koʻrsatkichlari Agentlik tomonidan davlat organidan elektron shaklda olinishi mumkin.

Bunda maʼlumotlar davlat organi tomonidan uch ish kuni ichida Agentlikka taqdim etilishi lozim.

11. Baholash natijalari elektron platforma orqali hisoblab chiqiladi. Avtomatik ravishda hisoblab chiqilishi nazarda tutilmagan indikatorlar boʻyicha ballar davlat organi taqdim etgan maʼlumotlar asosida Agentlik tomonidan hisoblanadi.

12. Agentlik yarim yillik va yillik baholash natijalarini Agentlikning rasmiy veb-sayti — “www.argos.uz” orqali eʼlon qiladi.

4-bob. Baholash yakunlari boʻyicha amalga oshiriladigan tadbirlar

13. Agentlik tomonidan baholash yakunlari boʻyicha inson resurslarini boshqarish boʻyicha faoliyati “aʼlo” deb topilgan davlat organining ijobiy ish tajribasini boshqa davlat organlarida ommalashtirish boʻyicha tegishli chora-tadbirlar amalga oshiriladi.

Agentlik tomonidan inson resurslarini boshqarish boʻyicha faoliyati “aʼlo” deb baholangan davlat organiga uning inson resurslarini rivojlantirish va boshqarish boʻlinmalari rahbarlarini ragʻbatlantirish boʻyicha takliflar kiritib boriladi.

14. Inson resurslarini boshqarish boʻyicha faoliyati “qoniqarsiz” deb topilgan davlat organi oʻn ish kuni ichida inson resurslarini boshqarish faoliyati koʻrsatkichlarini yaxshilashga qaratilgan chora-tadbirlar dasturini ishlab chiqishi va Agentlik bilan kelishilgan holda tasdiqlashi lozim.

15. Davlat organining inson resurslarini boshqarish boʻyicha faoliyati ketma-ket ikki marta “qoniqarsiz” deb topilgan taqdirda, Agentlik ushbu davlat organi rahbariga inson resurslarini rivojlantirish va boshqarish faoliyati koʻrsatkichlarini “qoniqarsiz” deb topilishiga sabab boʻlgan tizimli kamchiliklarni bartaraf etish boʻyicha koʻrib chiqilishi majburiy boʻlgan taqdimnoma kiritadi.

5-bob. Yakunlovchi qoidalar

16. Ushbu Nizom talablarini buzgan shaxslar qonunchilik hujjatlarida belgilangan tartibda javob beradilar.

17. Zaruratga koʻra Agentlik tomonidan davlat organining inson resurslarini boshqarish boʻyicha faoliyatini baholashda asosiy va qoʻshimcha indikatorlarga oʻzgartirishlar kiritilishi, yangi indikatorlar joriy etilishi mumkin.

Respublika va mahalliy ijro etuvchi hokimiyat organlarining inson resurslarini boshqarish boʻyicha faoliyatini baholash tartibi toʻgʻrisidagi nizomga ILOVA

Davlat organining inson resurslarini boshqarish boʻyicha faoliyatini baholashda asosiy va qoʻshimcha indikatorlarni hisoblash

T/r Koʻrsatkich nomi Hisoblanishi Oʻlchov birligi Koʻrsatkich miqdori Beriladigan ball Davlat organining inson resurslarini boshqarish boʻyicha faoliyatini baholashdagi asosiy indikatorlarni hisoblash 1. Inson kapitalini rivojlantirish koeffitsiyenti Hisobot davrida malaka oshirgan xodimlar soni / amaldagi xodimlar soni Foiz 15 foizdan yuqori 25 10 — 15 18 5 — 10 12 5 foizdan past 8 2. Xodimlarga yaratilgan shart-sharoitlar (“well-being”) hamda korporativ madaniyat shakllanganligi Soʻrovnoma (anonim, onlayn) asosida Foiz 75 foizdan yuqori 15 51 — 75 10 25 — 50 5 25 foizdan past 0 3. Vakant lavozimlar soni Jami vakant lavozimlari soni / jami shtatlar soni Foiz 0 — 5 10 6 — 15 7 16 — 20 5 20 foizdan yuqori 0 4. Vakant lavozimlarga xodimlarning tayinlanish muddati Vakant lavozimlarni toʻldirish uchun sarflangan oʻrtacha vaqt kun 1 — 25 kun 10 26 — 30 kun 7 31 — 35 kun 5 35 kundan ortiq 0 5. Qoʻnimsizlik darajasi Hisobot davrida ishdan boʻshagan xodimlar soni / amaldagi xodimlar soni Foiz 0 — 9 10 10 — 15 7 16 — 25 5 25 foizdan yuqori 0 6. Rahbar kadrlar lavozimlariga zaxira kadrlarni tayyorlash Milliy kadrlar zaxirasidan tayinlangan / rahbar kadrlar ulushi Foiz 100 — 86 10 85 — 71 7 70 — 56 5 56 foizdan past 0 7. Umumiy xodimlar sonida xotin-qizlarning ulushi Hisobot davrida ayol xodimlar soni / amaldagi xodimlar soni Foiz 30 foizdan yuqori 7 29 — 23 6 22 — 11 5 11 foizdan past 0 8. Umumiy xodimlar sonida yoshlarning ulushi Hisobot davrida 30 yoshgacha boʻlgan xodimlar soni / amaldagi xodimlar soni Foiz 30 foizdan yuqori 7 29 — 23 6 22 — 11 5 11 foizdan past 0 9. “hrm.argos.uz” elektron platformasida xodimlarni roʻyxatdan oʻtkazish darajasi Amaldagi xodimlar soni / “hrm-a r gos-uz” tizimida roʻyxatdan oʻtkazilgan xodimlar soni Foiz 100 — 86 6 85 — 71 5 70 — 56 4 56 foizdan past 0 Davlat organining inson resurslarini boshqarish boʻyicha faoliyatini baholashdagi qoʻshimcha indikatorlarni hisoblash* 1. Xodimlarning yuqori malaka darajasi (fan nomzodi, falsafa doktori , fan doktori) Amaldagi yuqori malakali xizmatchilarning soni (fan nomzodi, falsafa doktori, fan doktori) / amaldagi xodimlar soni Foiz 3 — 5 5 1 — 3 3 1 1 0 0 2. Xalqaro eʼtirof etilgan reyting beruvchi tashkilotlarning yuqori 500 talik roʻyxatiga kiritilgan xorijiy OTMlarni tamomlagan xodimlar soni Amaldagi xorijiy OTMlarni tamomlagan xodimlar soni / amaldagi xodimlar soni Foiz 2-3 5 1-2 3 1 1 0 0 3. Xorijiy tillardan milliy yoki xalqaro tan olingan sertifikati mavjud xodimlar ulushi Xorijiy tillardan milliy yoki xalqaro tan olingan sertifikati mavjud xodimlar soni / amaldagi xodimlar soni Foiz 2-3 5 1-2 3 1 1 0 0

Oʻzbekiston Respublikasining Bosh vaziri A. ARIPOV

Toshkent sh.,

2025-yil 9-aprel,

212-son

(Qonunchilik maʼlumotlari milliy bazasi, 10.04.2025-y., 09/25/212/0324-son; 19.11.2025-y., 09/25/732/1062-son; 09.12.2025-y., 06/25/243/1128-son)

lex.uz