📅 2025-yil 8-aprel · Vazirlar Mahkamasi qarorlari
Rasmiy matn. Rasmiy hujjat. Tahririy izohlar kiritilmagan.
📅 2025-yil 8-aprel · Vazirlar Mahkamasi qarorlari
Rasmiy matn. Rasmiy hujjat. Tahririy izohlar kiritilmagan.
📅 2025 йил 8 апрель · Вазирлар Маҳкамаси қарорлари
Расмий матн. Расмий ҳужжат. Таҳририй изоҳлар киритилмаган.
📅 8 апреля 2025 г. · Постановления Кабинета Министров
Официальный текст. Официальный документ. Редакционные примечания не включены.
📅 8 April 2025 · Cabinet of Ministers resolutions
Official text. Official document. Editorial notes are not included.
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг
қарори
СТРАТЕГИЯСИ
ЧОРА-ТАДБИРЛАР РЕЖАСИ
2025 — 2030 йилларда давлат молиясини бошқариш тизимини такомиллаштириш стратегиясини тасдиқлаш тўғрисида
Ўзбекистон Республикаси Президентининг «Ўзбекистон — 2030» стратегиясида белгиланган асосий йўналишлар бўйича ислоҳотларни амалга оширишнинг 2024 йилдаги устувор чора-тадбирлари тўғрисида» 2024 йил 4 мартдаги ПҚ-109-сон қарори ижросини таъминлаш, шунингдек, давлат молиясини бошқариш тизимини янада такомиллаштириш ҳамда натижадорликка асосланган бюджет тизимини жорий этиш ишларини жадаллаштириш мақсадида Вазирлар Маҳкамаси қарор қилади:
1. Қуйидагилар:
а) қуйидагиларни назарда тутувчи 2025 — 2030 йилларда Ўзбекистон Республикасининг давлат молиясини бошқариш тизимини такомиллаштириш стратегияси (кейинги ўринларда — Стратегия) 1-иловага мувофиқ:
бюджет харажатлари ва давлат инвестицияларининг натижадорлигини ошириш;
Давлат бюджетини шакллантириш жараёнини такомиллаштириш ҳамда бюджетнинг самарали ижросини таъминлаш;
бюджет жараёнини рақамлаштириш қамровини кенгайтириш;
ўрта муддатли бюджетлаштиришда стратегик устуворликларни белгилаш;
бюджет интизомини мустаҳкамлаш, шу жумладан, фискал ахборот сифати ва ҳисобдорлигини ошириш;
б) 2025 — 2030 йилларда Ўзбекистон Республикасининг давлат молиясини бошқариш тизимини такомиллаштириш стратегиясини амалга ошириш бўйича чора-тадбирлар режаси (кейинги ўринларда — Чора-тадбирлар режаси) 2-иловага мувофиқ тасдиқлансин.
2. Ўзбекистон Республикаси Иқтисодиёт ва молия вазирлиги манфаатдор вазирлик ва идоралар билан биргаликда Стратегия ва Чора-тадбирлар режасида белгиланган вазифалар ижросини ўз вақтида, сифатли ва натижадор таъминлаш чораларини кўрсин.
Стратегия ва Чора-тадбирлар режасида белгиланган вазифалар ижросини ўз муддатларида ва сифатли таъминлаш, шунингдек, мақсадли кўрсаткичларга натижадор эришиш бўйича тегишли давлат органлари ва ташкилотлари раҳбарлари шахсан жавобгар эканликлари белгилаб қўйилсин.
3. Ушбу қарорнинг бажарилишини назорат қилиш Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг ўринбосари — иқтисодиёт ва молия вазири Ж.А. Қўчқоров зиммасига юклансин.
Вазирлар Маҳкамасининг 2025 йил 8 апрелдаги 210-сон қарорига 1-ИЛОВА
2025 — 2030 йилларда Ўзбекистон Республикасининг давлат молиясини бошқариш тизимини такомиллаштириш
1-боб. Умумий қоидалар
1. Барқарор иқтисодий ривожланишни таъминлаш учун мамлакатнинг стратегик мақсадларига эришишда ишончли восита сифатида давлат молиясини бошқариш тизимини такомиллаштириш талаб этилмоқда.
Ўтган беш йил давомида Вазирлар Маҳкамасининг «2020 — 2024 йилларда Ўзбекистон Республикаси давлат молиясини бошқариш тизимини такомиллаштириш стратегиясини тасдиқлаш тўғрисида» 2020 йил 24 августдаги 506-сон қарори доирасида амалга оширилган ислоҳотлар давлат молиясини бошқариш тизимини такомиллаштиришда муҳим аҳамият касб этди.
Бунда 2020 — 2024 йилларда Ўзбекистон Республикаси давлат молиясини бошқариш тизимини такомиллаштириш стратегияси асосида қуйидаги натижаларга эришилди. Жумладан:
2020 йилдан бошлаб илк бор Давлат бюджети параметрларини Ўзбекистон Республикаси Қонуни шаклида тасдиқлаш тартиби жорий этилди ва парламент назорати кучайтирилди;
консолидациялашган бюджет қамрови барча давлат мақсадли жамғармалари, Тикланиш ва тараққиёт жамғармаси, бюджет ташкилотларининг бюджетдан ташқари жамғармалари ва ташқи қарз эвазига амалга ошириладиган давлат инвестиция лойиҳалари ҳисобидан кенгайтирилди;
Давлат молиясини бошқаришда бюджетни шакллантиришнинг ўрта муддатли режалаштириш механизмига ўтилди;
бюджетни шакллантириш жараёнида стратегик ёндашувни таъминлаш учун восита бўладиган ўрта муддатли давр учун Фискал стратегияни ишлаб чиқиш амалиёти йўлга қўйилди;
бюджетнинг натижадорлиги ва самарадорлигини ошириш мақсадида ҳисобдорлик ва шаффофлик тамойиллари асосида натижага йўналтирилган бюджетлаштириш тизимига ўтиш ислоҳотининг ҳуқуқий асослари яратилди;
макрофискал прогнозлашнинг сифати оширилди, фискал хатарларни мониторинг қилиш ва баҳолаш бўйича институционал имкониятлар яратилди ҳамда фискал хатарларни баҳолаш натижаларини эълон қилиш йўлга қўйилди;
давлат молияси статистикасини халқаро тан олинган стандартлар асосида юритиш амалиёти йўлга қўйилди;
бюджет-солиқ ҳисоботлари қамрови кенгайтирилиши, бюджет жараёни ва маълумотлари кенг жамоатчилик учун содда ва тушунарли шаклда очиқланиши ҳамда Ташаббусли бюджет лойиҳаси ишга туширилиши орқали фуқароларнинг бюджет жараёнидаги иштирокини кенгайтиришга эришилди;
давлат секторида ички аудит тизимини жорий этиш орқали вазирлик ва идораларда ички аудит хизматлари ташкил этилди ҳамда улар фаолиятини баҳолаш босқичига ўтилди;
Ўзбекистон Республикасининг «Давлат қарзи тўғрисида»ги Қонуни қабул қилиниб, давлат қарзини самарали бошқаришда стратегик ёндашув таъминланди.
2. Давлат молиясини бошқариш соҳасида амалга оширилган ислоҳотлар ва эришилган натижаларга қарамасдан, соҳани янада такомиллаштиришни талаб этадиган бир қатор устувор йўналишлар мавжуд.
Жумладан:
бюджет интизомини таъминлаш механизмларини кучайтириш;
ўрта муддатли бюджетлаштиришда стратегик устуворликни таъминлаш;
давлат харажатлари ва инвестициялари самарадорлиги ва натижадорлигини ошириш;
бюджетнинг самарали ижросини таъминлаш;
фискал ахборот сифати ва ҳисобдорликни янада ошириш.
Ушбу йўналишларни ўз ичига олган 2025 — 2030 йилларда Ўзбекистон Республикасининг давлат молиясини бошқариш тизимини такомиллаштириш стратегияси (кейинги ўринларда — Стратегия) «Ўзбекистон-2030» стратегиясига мувофиқ ҳамда хорижий экспертлар билан ҳамкорликда нафақат иқтисодиёти ривожланган давлатлар, балки молиявий-иқтисодий жиҳатдан тузилмаси ўхшаш давлатларнинг тажрибаларини ўрганиш асосида ишлаб чиқилди.
2-боб. Стратегиянинг мақсад ва вазифалари
3. Давлат молиясини бошқариш соҳасидаги ислоҳотларни тизимлаштириш, бюджет барқарорлигини таъминлаш ва интизомини кучайтириш орқали бюджет тақчиллигини қисқартириб бориш, бюджет очиқлигини таъминлаш, солиқ маъмурчилигини яхшилаш ва унинг самарадорлигини янада ошириш, бюджет харажатлари натижадорлигига эришиш, давлат қарзини макроиқтисодий хавфсиз даражада ушлаб туриш ва Давлат бюджети ликвидлилигини ошириш Стратегиянинг асосий мақсадлари ҳисобланади.
Стратегияни амалга ошириш даври 2025 йилдан 2030 йилгача мўлжалланган бўлиб, унда юқорида қайд этилган устувор йўналишлар доирасида 16 та мақсад белгилаб олинган.
Шунингдек, мазкур мақсадларга босқичма-босқич эришишни таъминловчи вазифалар ва амалий тадбирлар режаси ишлаб чиқилди.
3-боб. Стратегиянинг устувор йўналишлари
1-§. Бюджет интизомини таъминлаш механизмларини кучайтириш
4. Бюджет интизомини таъминлаш, бюджет харажатлари натижадорлигига эришиш, давлат молиясини бошқариш соҳасидаги ислоҳотларни тизимлаштириш, шунингдек, бюджет барқарорлигини таъминлаш орқали бюджет тақчиллигини қисқартириб бориш асосий чора-тадбирлар ҳисобланади.
5. Бюджет интизоми давлат молиясининг ўрта муддатли истиқболда барқарор бўлишини таъминлашга ёрдам беради, шунингдек, мамлакатимизнинг иқтисодий ва ижтимоий ривожланиш мақсадларига эришиш ҳамда фуқароларга сифатли давлат хизматларини кўрсатишнинг муҳим шартларидан бири ҳисобланади.
6. Макроиқтисодий таҳлиллар, фискал хатарлар, давлат қарзи ва маҳаллий давлат ҳокимияти органларининг бюджетни бошқариш соҳасидаги ваколатларининг такомиллаштирилиши асослантирилган қарорлар қабул қилинишини таъминлаш билан бирга, бюджет интизомини яхшилаш имконини беради.
Макроиқтисодий ва фискал прогнозлар сифатини ҳамда таҳлилий салоҳиятни ошириш
7. Ушбу мақсад макроиқтисодий прогнозлаш моделлари ва воситаларини кенгайтиришга қаратилган бўлиб, макроиқтисодий прогнозлар сифатини оширишга ва бюджетни шакллантиришга хизмат қилади.
8. Макроиқтисодий прогнозлаш моделлари ва воситаларини кенгайтириш ҳамда таҳлилий салоҳиятни ошириш иқтисодий кўрсаткичлар ҳамда солиқ ва бюджет сиёсати ўртасидаги ўзаро боғлиқликни кенг миқёсда ўрганишга ёрдам беради. Бу эса, ўз навбатида, макрофискал прогнозларни ишлаб чиқиш ва бюджетни шакллантириш жараёнларини такомиллаштиришга ҳисса қўшади.
9. Макроиқтисодий прогнозлар сифатини мунтазам баҳолаб бориш асосида прогнозлаш моделлари ва воситалари такомиллаштирилади.
Натижадорлик келгуси молия йили учун ишлаб чиқилган макроиқтисодий прогнозлар ҳамда тегишли давр якунида шаклланган ҳақиқий кўрсаткичлар ўртасидаги тафовутнинг қисқариши асосида баҳоланади.
Макрофискал хатарларни мониторинг қилиш, баҳолаш, бошқариш ва ҳисобдорликни такомиллаштириш
10. Ушбу мақсад давлат бюджетига фискал хатарларнинг, уларни аниқлаш, баҳолаш ва бошқариш жараёнларини такомиллаштириш орқали таъсирини камайтиришга қаратилган.
11. Фискал хатарларни бошқариш макрофискал, жумладан, давлат-хусусий шериклик (кейинги ўринларда — ДХШ) лойиҳалари бўйича хатарлар ва уларнинг бюджетга таъсирини турли сценарийларда таҳлил қилиш ва бу борада кадрлар салоҳиятини ошириш ҳамда макрофискал хатарлар тўғрисидаги маълумотлар очиқлигини таъминлаш орқали янада такомиллаштирилади.
12. Фискал хатарлар мунтазам равишда баҳоланиб, натижалари чоп қилиниб борилади.
Натижадорлик фискал хатарларни бюджет ҳужжатларида акс эттирилиши билан баҳоланади. Шунингдек, Жаҳон банкининг давлат харажатлари ва молиявий ҳисобдорликни (кейинги ўринларда — PEFA) баҳолаш услубиётининг 10.3-банди билан ўлчанади.
Давлат қарзини самарали бошқариш
13. Давлат қарзини самарали бошқаришнинг мақсади давлат қарзини макроиқтисодий барқарорлик учун хавфсиз даражада сақлаш, Давлат бюджети тақчиллигини молиялаштириш манбаларини диверсификация қилиш, самарали инвестиция лойиҳаларини молиялаштириш ҳамда давлат қарзига тўлиқ ва ўз вақтида хизмат кўрсатилишини таъминлашдан иборат.
Шунингдек, давлат қарзи бўйича ҳисобдорлик оширилади, маблағлар жалб қилиш манбаларини диверсификация қилиш ва давлат қимматли қоғозлар бозорини ривожлантириш бўйича муҳим чоралар кўрилади.
14. Давлат қимматли қоғозларини жойлаштириш тўғрисидаги календарни эълон қилиш ҳамда ликвидлик ва фоиз ставкалари билан боғлиқ хатарларни камайтириш мақсадида давлат қимматли қоғозлар бозорини такомиллаштиришни ўз ичига олган ва уч йилга мўлжалланган Давлат қарзини бошқариш стратегиясини ишлаб чиқиш амалиёти йўлга қўйилади.
15. Давлат қарзини бошқариш стратегияси орқали энг мақбул харажат ва хатарлар даражасига эга бўлган давлат қарзи портфелини шакллантириш ҳамда давлат қимматли қоғозлар бозори ривожланишини қўллаб-қувватлаш кўзланган.
16. Давлат қарзини бошқариш бўйича ўрта муддатли стратегия чоп этилиб, ҳар йили янгиланиб борилади ҳамда Фискал стратегия билан бирга тасдиқланади.
Натижадорлик Давлат қарзини бошқаришнинг ўрта муддатли стратегияси ишлаб чиқилиши ва эълон қилиниши (PEFA баҳолаш услубиётининг 13.3-банди) билан баҳоланади.
Давлат бюджети барқарорлиги ва бошқарувини такомиллаштириш
17. Ушбу мақсад бюджет жараёнида фискал қоидаларга амал қилиниши тартиби ҳамда бюджетлараро муносабатлар ва маҳаллий бюджетларни тартибга солиш механизмларини кучайтириш орқали бюджет интизомини таъминлаш ва Давлат бюджети барқарорлигини оширишга хизмат қилади.
Бунда Ўзбекистон Республикасининг «Ўзбекистон — 2030» стратегияси , «Давлат қарзи тўғрисида»ги Қонуни ва 2025 — 2027 йиллар учун Фискал стратегиясига мувофиқ давлат қарзининг ялпи ички маҳсулотга нисбатан 60 фоизлик чегаравий миқдори ҳамда консолидациялашган бюджет тақчиллигини ялпи ички маҳсулотга нисбатан 3 фоизгача чеклаш вазифаси белгиланганлиги муҳим аҳамият касб этади.
Фискал қоидаларнинг ишлашини ва бюджет жараёнидаги ролини кучайтириш чоралари тегишли норматив-ҳуқуқий ҳужжатларга ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш орқали амалга оширилади.
Шунингдек, бюджетлараро муносабатларни мустаҳкамлаш мақсадида республика ва маҳаллий бюджетлар ўртасида тақсимланган ваколатлар қайта кўриб чиқилади. Бунда бюджетлараро трансфертлар ва муносабатларни мустаҳкамлашга қаратилган норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар ишлаб чиқилади.
18. Бюджетлараро трансфертлар миқдорларини аниқлаш тартиби ва уларни ажратиш ҳамда маҳаллий бюджетлар мувозанатлилигини таъминлаш механизмлари такомиллаштирилади.
Натижадорлик бюджет интизомини таъминлашга имкон берувчи, трансфертлар миқдорини шаффоф қоидаларга асосланган тизим орқали аниқлаш ва ажратиш тартиби ўрнатилганлиги (PEFA баҳолаш услубиётининг 7.1-банди) билан баҳоланади.
2-§. Ўрта муддатли бюджетлаштиришда стратегик устуворликни таъминлаш
19. Ушбу йўналиш ўрта муддатга мўлжалланган бюджетни шакллантиришда миллий ва тармоқларга тегишли стратегик режалар инобатга олинишини тартибга солувчи ислоҳотларни ўз ичига олган. Белгиланган ислоҳотларнинг амалга оширилиши орқали бюджет жараёнида стратегик режалаштириш тамойилини амалиётга жорий қилиш кўзланган.
Ўрта муддатли бюджетни шакллантириш жараёнини янада такомиллаштириш
20. Фискал стратегия лойиҳасини ва стратегик устувор йўналишлар муҳокамасини сифат босқичига олиб чиқиш мақсадида бюджет тақвимини қайта кўриб чиқиш, шунингдек, макроиқтисодий параметрлар билан боғлиқ кутилма ва прогнозларни эртароқ шакллантириш чоралари кўрилади.
Шунингдек, 2026 йилдан бошлаб вақтинча харажатлар сметасини тузиш тартиби бекор қилинади. Бунда 2025 йил учун бюджет ташкилотларининг ва бюджет маблағлари олувчиларнинг вақтинча харажатлар сметалари январь ойи учун тузилади ҳамда Фискал стратегия ва стратегик устувор йўналишларни муҳокама қилиш жараёни кенгайтирилади.
21. Бюджет сўровларини ва молия йили давомида тақдим этиладиган барча янги лойиҳаларни (норматив-ҳуқуқий ҳужжат лойиҳалари) молиявий баҳолаш, шунингдек, уларнинг миллий стратегик мақсадлар ҳамда тегишли вазирлик ва идораларнинг (соҳаларнинг) мавжуд стратегиялари билан ўзаро мувофиқлигини ўрганиш тартибга солинади.
22. Ўрта муддатли бюджет стратегик режалаштириш тамойили асосида ишлаб чиқилиши ҳамда миллий стратегия ва соҳалар стратегияси билан солиқ-бюджет сиёсатининг устувор йўналишлари ўзаро мувофиқ бўлишига эришилади.
Шунингдек, Фискал стратегия билан тасдиқланадиган биринчи даражали бюджет маблағларини тақсимловчиларга ажратиладиган маблағларнинг чекланган миқдорлари ҳамда «Давлат бюджети тўғрисида»ги Қонунга мувофиқ ажратиладиган маблағлар миқдорлари ўртасидаги фарқнинг камайтирилишига замин яратилади.
23. Натижадорлик бюджетдан ажратиладиган маблағлар вазирликлар ва идораларнинг ўрта муддатли стратегиялари билан ўзаро мувофиқлик даражаси (PEFA баҳолаш услубиётининг 16.3-банди) билан баҳоланади.
Йиллик бюджетни шакллантириш жараёнининг айрим масалаларини тартибга солиш
24. Ушбу мақсад йиллик бюджетни тайёрлаш жараёнларини янада такомиллаштиришга қаратилган. Хусусан, Вазирлар Маҳкамасининг захира жамғармасидан фойдаланишни тартибга солиш механизмлари аниқлаштирилади, улардан фойдаланиш тўғрисидаги ҳисоботлар бюджет ижроси бўйича ҳисоботлар таркибига киритилади.
25. Давлат фуқаролик хизматчиларининг меҳнатига ҳақ тўлаш тизимини ислоҳ қилиш орқали айрим турдаги давлат божлари, мажбурий йиғимлар, тўловлар, жарималар ва ажратмалар ҳисобидан шакллантириладиган вазирлик ва идораларнинг бюджетдан ташқари жамғармаларини қисқартириш тартиби ишлаб чиқилади.
Бунда бюджет даромадлари тақсимоти қайта кўриб чиқилади ҳамда консолидациялашган бюджет балансини тузиш қоидалари ишлаб чиқилади.
26. Стратегиянинг ўрта муддатли бюджетни шакллантириш жараёнини янада такомиллаштириш мақсади билан биргаликда йил давомида бюджетга киритиладиган ўзгартиришларни самарали бошқаришга эришилади.
27. Натижадорлик тасдиқланган бюджет параметрларига киритилган ўзгартиришларнинг ҳажми тасдиқланган бюджет харажатларига нисбати қисқариши (PEFA баҳолаш услубиётининг 1.1-банди) билан баҳоланади.
3-§. Давлат харажатлари ва инвестицияларининг самарадорлиги ҳамда натижадорлигини ошириш
28. Мазкур йўналишда белгиланаётган ислоҳотлар ёрдамида давлат харажатлари ва инвестицияларининг самарадорлиги ҳамда натижадорлигини ошириш ишлари давом эттирилади. Бюджет дастурлари ва улар билан боғлиқ самарадорлик кўрсаткичлари мамлакатимизнинг устувор стратегик мақсадларини ўзида ифодалашини назарда тутган ҳолда, босқичма-босқич тўлиқ дастурий бюджетлаштириш тизими жорий этилади. Давлат инвестицияларини бошқариш тартиблари ишлаб чиқилиши инвестиция лойиҳалари самарадорлигини ва ҳисобдорликни оширишга хизмат қилади.
Бюджет маблағлари самарадорлигига эришиш учун натижага йўналтирилган бюджетлаштириш тизимини жорий этиш
29. Бюджетни шакллантиришда натижага йўналтирилган бюджетлаштириш тизими қамрови босқичма-босқич кенгайтирилиб, 2030 йилга қадар тўлиқ дастурий бюджетлаштириш механизмига ўтилади ҳамда Барқарор ривожланиш мақсадлари, «яшил» ва гендер масалаларининг бюджет жараёни билан интеграцияси амалга оширилади. Бунда давлат харажатлари самарадорлиги ва натижадорлигини таъминлаш ва баҳолаш тартиб-қоидалари кучайтирилади ҳамда жараённинг шаффофлиги таъминланади.
30. Бюджет дастурларини ишлаб чиқиш услубиёти ва улар билан боғлиқ самарадорлик кўрсаткичлари ҳамда ҳисобдорлик такомиллаштирилади. Шунингдек, мазкур йўналишда банд бўлган вазирлик, идоралар ва маҳаллий ижро этувчи ҳокимият органлари мутахассис ходимларининг салоҳиятини ошириш бўйича тренинглар ўтказиш йўлга қўйилади.
31. Давлат бюджети харажатларининг барқарор ривожланиш миллий мақсадларига мувофиқлиги бўйича Давлат бюджети харажатларини «яшил» бюджетлаштириш тамойиллари асосида таснифлаш (маркировкалаш) ва гендерга йўналтирилган бюджетлаштириш услубиётлари ҳамда уларни амалиётга татбиқ қилиш механизмлари ишлаб чиқилади.
32. Барча вазирлик ва идоралар бюджет дастурларини ишлаб чиқиш кўникмаларига эга бўлиб, бюджет маблағларининг натижадорлиги оширилади.
Натижадорлик биринчи даражали бюджет маблағларини тақсимловчиларнинг бюджет харажатларини ривожланиш дастурлари орқали самарадорлик кўрсаткичларини ишлаб чиқиши (PEFA баҳолаш услубиётининг 8-банди) билан баҳоланади.
Давлат инвестицияларини бошқариш тизимини такомиллаштириш ва самарадорлигини ошириш
33. Амалдаги давлат инвестицияларини бошқариш жараёнини баҳолаш ва келгусида ушбу тизимни такомиллаштириш юзасидан халқаро молия институтлари билан ҳамкорлик қилинади.
34. Техник хизмат кўрсатиш ва эксплуатация харажатларини аниқлашнинг ягона услубиёти ишлаб чиқилади ҳамда бюджет маблағларини тақсимловчиларда ушбу услубиётни қўллаш кўникмаси оширилади, шунингдек, мазкур харажатлар ўрта муддатли бюджетни шакллантиришда инобатга олинишини таъминлаш механизмлари жорий этилади.
35. Давлат инвестицияларини бошқариш ва уларни бюджет жараёни билан интеграция қилишни такомиллаштириш мақсадида бюджетдан ва ташқи манбалардан молиялаштириладиган инвестиция лойиҳаларини шакллантириш бўйича регламентлар мувофиқлаштирилади.
36. «Капитал қўйилмалар» электрон платформасининг бюджетдан молиялаштириладиган инвестиция лойиҳаларини шакллантириш ва баҳолаш босқичларини қамраб олиш бўйича функционал имкониятлари кенгайтирилади.
37. Инвестиция лойиҳалари таклифи ишлаб чиқилганда, уларни сақлаш ва эксплуатация харажатлари ягона услубиёт асосида баҳоланиб, тегишли тартибда ўрта муддатли бюджет лойиҳасида инобатга олиниши таъминланади.
38. Натижадорлик Халқаро валюта жамғармасининг Давлат инвестицияларини бошқариш тизимини баҳолаш (кейинги ўринларда — PIMA) услубиётининг 9-банди, яъни барча инвестиция лойиҳаларининг сақлаш ва эксплуатация харажатлари ягона услубиётга мувофиқ ишлаб чиқилиши амалиётга жорий эгилганлиги билан ўлчанади.
4-§. Бюджетнинг самарали ижросини таъминлаш
39. Фуқароларга ўз вақтида ва самарали хизмат кўрсатишда давлат бюджетининг самарали ижросини амалга ошириш механизмлари мавжудлиги муҳим аҳамият касб этади. Даромадлар маъмурчилиги ва йил давомида бюджет маблағларини бошқариш жараёнларининг такомиллаштирилганлиги билан бир қаторда замонавий ички назорат ва аудит функциялари мавжудлиги, режалаштирилган харажатларни қоплаш учун ресурсларнинг ўз вақтида таъминланишини ҳамда бюджетларнинг режалаштирилган тарзда бажарилишини таъминлашга ёрдам беради.
Шу билан бирга, давлат молиясини бошқариш тизимининг рақамлаштирилиши бюджетни янада самарали бошқаришга, жараённинг шаффофлигини яхшилашга ҳамда ҳисобдорликнинг кучайтирилишига хизмат қилади.
Солиқ маъмурчилиги сифатини янада ошириш
40. Ушбу мақсад солиқ ва божхона маъмурчилигининг адолатли, самарали ва натижали бўлишини таъминлашга қаратилган. Солиқ ва божхона маъмурчилиги сифатининг оширилиши, солиқларнинг белгиланган меъёрлар ва муддатларда ундирилишини таъминлаш билан бир қаторда фуқаролар ва тадбиркорларга тушадиган солиқ юкини камайтириш имконини беради.
Бундан ташқари электрон хизматларни яхшилашга урғу бериш орқали комплаенс назорати халқаро илғор тажрибаларга мувофиқ такомиллаштирилади. Бунда йирик ва халқаро корхоналар, юқори даромадли жисмоний ва юридик шахслар томонидан солиқларнинг тўланиши ёки тўлашдан бўйин товлаш билан боғлиқ хатарларни бошқариш ҳамда яширин иқтисодиёт улушини қисқартириш орқали солиқ ва божхона тизими яхлитлигини таъминлаш мақсадида комплаенс назоратни янада такомиллаштириш бўйича амалий чора-тадбирлар ишлаб чиқилади.
Шунингдек, халқаро экспертлар билан ҳамкорликда солиқ харажатлари ҳисоби ва ҳисоботини юритиш тартибини ҳамда солиқ тўловчиларга ёки тармоқларга нисбатан жорий этиладиган имтиёзлар ва енгилликларнинг мазмунини, уларни белгилаш, қўллаш ва чекланган муддатларини аниқ белгилашни ўз ичига олган ягона тартиб ва қоидалар ишлаб чиқилади.
41. Солиқ ва божхона маъмурчилиги яхшиланиши орқали яширин иқтисодиётнинг улуши қисқаришига эришилади. Шунингдек, бюджет даромадларининг мамлакатимиз иқтисодий ривожланиш суратлари билан мос равишда кўпайиши таъминланади.
Ягона ғазна ҳисобварағи маблағларини самарали бошқариш
42. Бюджет харажатлари ягона ғазна ҳисобварағи маблағларини самарали бошқариш ва ликвидликни таъминлаш орқали ўз вақтида молиялаштирилади. Бунда маблағлар ҳаракати прогнозларининг сифатини ошириш ҳисобидан бюджет ижроси қўллаб-қувватланади.
43. Маблағларни бошқариш ва ликвидликни мувофиқлаштириш амалиётини такомиллаштириш мақсадида Иқтисодиёт ва молия вазирлиги, Ғазначилик хизмати қўмитаси ва Марказий банкдан иборат идоралараро қўмита тузилади ҳамда унинг фаолияти тўғрисидаги низом қабул қилинади.
Бунда бизнес интеллект (Business Intelligence solutions) воситалари орқали пул оқимларини прогнозлаш ва ликвидликни бошқариш жараёнлари янада такомиллаштирилади.
Шу билан бирга, ғазначилик фаолиятида хатарларни бошқариш тизими такомиллаштирилиб, Ғазначилик хизмати қўмитаси томонидан Марказий банк билан ҳамкорликда Бутунжаҳон банклараро молиявий телекоммуникациялар ҳамжамияти (SWIFT) тизими орқали валюта тўловлари рақамлаштирилади.
44. Келгуси йил консолидациялашган бюджет учун пул оқимлари прогнозларининг чораклик, келгуси чоракнинг ойма-ой ва келгуси ойнинг ҳафталик тақсимотларини тузиш амалиёти жорий қилинади.
45. Натижадорлик пул оқимларини прогнозлаш ва ликвидликни бошқаришда бизнес интеллект (Business Intelligence solutions) воситалари амалиётга жорий этилганлиги ҳамда чораклик, ойлик ва ҳафталик прогнозлар тузилиши билан ўлчанади.
Давлат молиясини бошқариш жараёнларини рақамлаштириш
46. Ушбу мақсад Ўзбекистонда давлат молиявий бошқарувини яхшилаш учун рақамли ечимлардан фойдаланилишига замин яратади.
47. Давлат молиясини бошқариш ахборот тизимларини ўзаро интеграция қилиш концепцияси ишлаб чиқилиб, бюджет ташкилотлари ва бюджетдан маблағ олувчи ташкилотларнинг ягона паспортини (жойлашган жойи, бинолар ҳолати, инфратузилмаси, кадрлар салоҳияти, моддий-техник базаси ҳолати ва бошқа) шакллантириш бўйича дастурий мажмуа яратилади.
Бунда вазирлик ва идоралар ҳамда коммунал хизматларни кўрсатувчи давлат корхоналарининг дастурий мажмуаларида мавжуд ахборотларни «Паспорт» дастурий мажмуасига интеграция қилиш бўйича «йўл харитаси» тасдиқланади.
48. Бюджет ташкилотлари томонидан бюджет сўровларини тақдим этиш жараёнини автоматлаштириш учун бюджетни шакллантириш модули тўлиқ якунига етказилади.
Бундан ташқари Давлат молиясини бошқариш ахборот тизимлари қамровини Тикланиш ва тараққиёт жамғармаси ва ташқи манбалар ҳисобидан молиялаштириладиган лойиҳалар ҳисобидан кенгайтириш чоралари кўрилади ҳамда қарзларни бошқариш ахборот тизими интеграция қилинади.
49. Асосий бюджет ҳисоботларининг Давлат молиясини бошқариш ахборот тизимида автоматик тарзда шаклланиши таъминланади.
Натижадорликка Давлат молиявий статистикаси ва бюджетнинг асосий таҳлилий маълумотларини Давлат молиясини бошқариш ахборот тизимида автоматик тарзда шакллантириш орқали эришилади.
Давлат ички назорати ва ички аудитини такомиллаштириш
50. Давлат органлари ва ташкилотларида ички назорат тизимини такомиллаштириш устувор вазифа сифатида белгиланади ҳамда давлат органлари ва ташкилотларида хавфларни бошқариш тизими жорий этилади. Давлат секторида ички назорат тизимини янада такомиллаштириш концепцияси ва уни амалга ошириш «йўл харитаси» ишлаб чиқилади.
51. Давлат ички назорати ва аудитининг қонунчилик асослари мустаҳкамланади, давлат ички назорати ва ички аудити тўғрисидаги қонун қабул қилинади.
52. Давлат органлари ва ташкилотларининг ички аудит ходимларини сертификатлаш ва малакасини ошириш тизими халқаро стандартлар асосида такомиллаштирилади. Бунда ички аудит хизматлари ходимларининг халқаро сертификатни олиш амалиёти йўлга қўйилади.
53. Ички аудит жараёнларини рақамлаштиришнинг ҳуқуқий асослари яратилади, ички аудит хизматлари фаолиятида самарадорлик аудити ва ахборот технологиялари аудити жорий этилади.
54. Давлат органлари ва ташкилотларида хатарларни бошқаришга йўналтирилган самарали ички назорат тизими йўлга қўйилади. Ички назорат ва ички аудитнинг ҳуқуқий асослари такомиллаштирилади, ички аудит хизматлари ходимларининг салоҳиятини оширган ҳолда, янги аудит турлари жорий этилади.
55. Натижадорлик ички назорат ва ички аудит хизматлари аниқланадиган хатарлар асосида аудит ўтказилиши ва тегишли ташкилот фаолиятидаги хатоликларнинг олдини олишга қаратилганлиги (PEFA баҳолаш услубиётининг 26.2-банди) билан баҳоланади.
Шаффоф ва самарали давлат харидлари
56. Ушбу мақсад доирасида алоҳида турдаги товар ва хизматлар хариди жараёнларининг батафсил тартиб-қоидаларини белгиловчи қўлланма ишлаб чиқилади.
Давлат харидларини амалга ошириш жараёнида бюджет маблағларидан фойдаланиш бўйича самарадорлик оширилади.
5-§. Фискал ахборот сифати ва ҳисобдорликни янада ошириш
57. Фискал ахборот сифати ва ҳисобдорлик Давлат молиясини бошқариш учун асос ҳисобланади. Кенг қамровли, ишончли ва ўз вақтида тақдим этилган молиявий ҳисоботлар солиқ ва бюджет сиёсатидаги қарорлар сифатини оширишга ёрдам беради.
58. Халқаро стандартларга мувофиқ тайёрланган Давлат бюджети ижроси тўғрисидаги ҳисоботлар ва статистика маълумотлари жамоатчилик ва парламент учун белгиланган муддатларда тақдим этилиши орқали шаффофлик ва ҳисобдорлик оширилади.
Фискал ҳисоботларни халқаро стандартларга мувофиқлаштириш
59. Ушбу мақсад соғлом бюджет сиёсатини ишлаб чиқишни қўллаб-қувватлаш ва Ҳукуматнинг жамоатчилик ҳамда парламент олдидаги жавобгарлигини таъминлаш учун муҳим бўлган ҳисоботлар сифатини яхшилашга қаратилган.
Бунда давлат секторида бюджет ҳисобининг халқаро стандартлар асосида миллий бюджет ҳисоби стандартларини босқичма-босқич жорий этиш, Халқаро валюта жамғармасининг Давлат молиявий статистикаси қўлланмасига мувофиқ давлат молиявий статистика ҳисоботларини тайёрлаш ҳамда давлат органларида бюджет ҳисоботи тизимларини автоматлаштириш ишларини жадаллаштириш орқали ҳисоботлар сифатини ошириш таъминланади.
60. Давлат секторида бюджет ҳисобининг халқаро стандартлари асосида ишлаб чиқилган миллий бюджет ҳисоби стандартлари амалиётга жорий қилинади.
Шунингдек, Давлат молиявий статистикаси халқаро стандартларга мувофиқ тайёрланишига эришилади.
Натижадорлик Давлат бюджети тўғрисидаги маълумотлар ва таҳлилий маълумотларнинг белгиланган муддатларида ҳамда доимий чоп этилиши (PEFA баҳолаш услубиётининг 5-банди) билан баҳоланади.
Бюджет ҳужжатларининг мазмуни ва сифатини ошириш
61. Ушбу мақсад бюджет ҳужжатлари таркибини ва мазмунини янада такомиллаштириш, Ҳукуматнинг келгуси йиллар учун солиқ ва бюджет сиёсатида белгиланган устувор йўналишлари жамоатчиликка етказилишини таъминлаш ҳамда парламент назоратини қўллаб-қувватлашга қаратилган.
Бунда ўрта муддатли Фискал стратегия ва Бюджетнома лойиҳалари мазмуни солиқ харажатлари, давлат инвестиция лойиҳалари, кетма-кет ўрта муддатли солиқ ва бюджет прогнозлари ўртасидаги оғишларнинг сабаблари акс эттирилиши билан яхшиланади.
Бундан ташқари бюджетнинг иқлим ўзгариши ва гендер масалалари билан боғлиқлиги юзасидан ҳисобот бериш ва уларни амалга ошириш кучайтирилади.
62. Бюджет ҳужжатларидаги таҳлилий маълумотлар халқаро илғор тажрибаларга мувофиқ кенгайтирилади.
Натижадорлик бюджет ҳужжатларининг Халқаро валюта жамғармасининг Фискал шаффофлик кодексида белгиланган талабларга тўлиқ жавоб бериши билан баҳоланади.
Бюджет назорати тизимини мустаҳкамлаш
63. Ушбу мақсад парламент ролини янада ошириш орқали давлат маблағларидан фойдаланиш бўйича масъулиятни оширишга қаратилган.
64. Бюджет тўғрисидаги ҳисоботларни тақдим этиш тартибини қайта кўриб чиқиш ва харажатларга киритиладиган барча ўзгартиришлар Парламент томонидан тасдиқланиши тамойилини мустаҳкамлаш мақсадида Бюджет кодексини такомиллаштириш орқали Парламентнинг бюджет устидан назорат функцияси кучайтирилади.
65. Давлат бюджети ижроси жараёнида унга киритиладиган ўзгартириш ва қўшимчалар тартибга солиниб, уларнинг миқдорини камайтириш кўзда тутилган.
4-боб. Эришиладиган натижаларни мониторинг қилиш ва ҳисобдорлик
66. Стратегияда белгиланган амалий чора-тадбирларнинг амалга оширилиши ва мақсадларга эришилишини мониторинг қилиш мақсадида иқтисодиёт ва молия вазири ўринбосари раислигида мувофиқлаштирувчи ишчи гуруҳ тузилади.
Ишчи гуруҳ томонидан амалий тадбирлар режасида белгиланган ҳар бир вазифанинг бажарилиши ҳолати ва натижадорлик мезонларига кўра ҳар бир ислоҳот кўзланган мақсадларга эришишга хизмат қилаётганлиги ўрганилади ва баҳоланади.
Шунингдек, Халқаро валюта жамғармасининг Фискал шаффофликни баҳолаш ҳамда Жаҳон банкининг Давлат харажатлари ва молиявий ҳисобдорлик (PEFA) мезонлари ва Давлат молиясини ўрганиш диагностик воситалари ёрдамида давлат молиясини бошқариш тизимининг самарадорлигини баҳолаш амалга оширилади.
67. Стратегияни амалга оширишдан кутилаётган натижалар:
макрофискал прогнозлар сифати ва таҳлилий салоҳиятни ошириш тизими яратилади;
маҳаллий бюджет параметрларини шакллантириш ва тасдиқлаш жараёнида вазирликлар, идоралар ва маҳаллий ижро ҳокимияти органларининг ваколатлари ва мустақиллиги кенгайтирилади, ўз навбатида, уларнинг масъулияти сезиларли даражада оширилади;
давлат қарзини самарали бошқариш тизими такомиллаштирилади;
Давлат бюджети ижроси жараёнида самарадорликка ва натижадорликка эришилади;
йиллик ва ўрта муддатли бюджетни шакллантириш жараёни ҳамда уни тузиш тартиблари такомиллаштирилади;
бюджет натижадорлигини ва самарадорлигини ошириш учун натижага йўналтирилган бюджетлаштириш тизими жорий этилади;
давлат инвестициялари самарадорлигини ошириш институтлари ва тартиблари кучайтирилади;
ички аудит ва назорат кучайтирилади;
фискал ҳисобот халқаро стандартларга мувофиқлаштирилади.
68. Стратегияда белгиланган ислоҳотларнинг амалга оширилиши бўйича йиллик ҳисоботлар Фискал стратегияда ҳамда Бюджетномада акс эттириб борилади.
69. Тегишли молия йили якуни билан, амалга оширилган ишлар ва эришилган натижалардан келиб чиқиб, кейинги йилнинг биринчи чорагида Иқтисодиёт ва молия вазирлиги томонидан стратегик мақсадларга эришишни қўллаб-қувватлаш учун амалий тадбирлар режасини кўриб чиқиш, ўзгартириш ва унга қўшимчалар киритиш юзасидан таклифлар ишлаб чиқилиб, Вазирлар Маҳкамасига киритилади.
Вазирлар Маҳкамасининг 2025 йил 8 апрелдаги 210-сон қарорига 2-ИЛОВА
2025 — 2030 йилларда Ўзбекистон Республикасининг давлат молиясини бошқариш тизимини такомиллаштириш стратегиясини амалга ошириш бўйича
Т/р Вазифалар Амалий тадбирлар Амалга ошириш шакли Ижро муддатлари Масъул ижрочилар Ҳамкор ташкилот I. Бюджет интизомини таъминлаш механизмларини кучайтириш 1-мақсад: Макроиқтисодий ва фискал прогнозлар сифатини ва таҳлилий салоҳиятни ошириш 1 Макроиқтисодий моделлар ва фискал прогнозлаш воситаларини кенгайтириш. Бюджет-солиқ сиёсати бўйича режалаштирилган чора-тадбирларнинг макроиқтисодий таъсирини баҳолаш учун макроиқтисодий прогнозлаш моделлари ва воситаларини кенгайтириш ҳамда макроиқтисодий кўрсаткичларнинг асосий бюджет-солиқ кўрсаткичларига таъсирини таҳлил қилиш имкониятларини иқтисодиётдаги талаб ва таклиф, давлат қарзи ва уларни молиялаштириш динамикалари тўғрисидаги маълумотларни инобатга олиб кенгайтириш. Амалий чора-тадбирлар 2026 йил июнь Иқтисодиёт ва молия вазирлиги Халқаро валюта жамғармаси 2. Кадрларнинг макроиқтисодий моделлар ва фискал прогнозлаш бўйича салоҳиятини ошириш. Макроиқтисодий прогнозлашни ва таҳлилий имкониятларни кенгайтириш ҳамда салоҳиятни ошириш мақсадида ўқув дастурларини ишлаб чиқиш ва тренинглар ташкил қилиб бориш. Амалий чора-тадбирлар 2025 йил июндан бошлаб Иқтисодиёт ва молия вазирлиги Халқаро валюта жамғармаси 2-мақсад: Макрофискал хатарларни мониторинг қилиш, баҳолаш, бошқариш ва ҳисобдорликни такомиллаштириш 3. Макрофискал хатарлар тўғрисидаги маълумотлар очиқлигини таъминлаш. Фискал очиқлик кодекси (Fiscal Transparency Code, Халқаро валюта жамғармаси) талабларига мувофиқ Фискал стратегия ва Бюджетномада макрофискал хатарларни баҳолаш натижалари тўғрисидаги маълумотларни кенгайтириш. Амалий чора-тадбирлар 2026 йил июнь Иқтисодиёт ва молия вазирлиги Халқаро валюта жамғармаси, Жаҳон банки 4. Макрофискал хатарлар ва уларнинг бюджетга таъсирини таҳлил қилиш. Иқлим билан боғлиқ ва бошқа макрофискал хатарларнинг бюджет прогнозларига таъсирини баҳолаш амалиётини йўлга қуйиш мақсадида кадрлар салоҳиятини ошириш. Амалий чора-тадбирлар 2027 йил июндан бошлаб Иқтисодиёт ва молия вазирлиги Халқаро валюта жамғармаси 5. Давлат-хусусий шериклик лойиҳаларининг фискал хатарларини бошқариш ва назорат қилиш. Давлат-хусусий шериклик лойиҳаларига лимитларни белгилаш тартибини ишлаб чиқиш ва ушбу тартибни такомиллаштириб бориш. Амалий чора-тадбирлар 2026 йил декабрь Иқтисодиёт ва молия вазирлиги Халқаро валюта жамғармаси Давлат-хусусий шериклик лойиҳаларида юзага келадиган фискал мажбуриятларни баҳолаш натижалари тўғрисидаги маълумотларни кенгайтириш. Амалий чора-тадбирлар 2025 йил декабрь Иқтисодиёт ва молия вазирлиги 3-мақсад: Давлат қарзини самарали бошқариш 6. Давлат қарзини бошқаришнинг ўрта муддатли стратегиясини ишлаб чиқиш. Ўрта муддатли давлат қарзини бошқариш стратегиясини ишлаб чиқиш, тасдиқлаш учун киритиш ва ҳар йили янгилаб бориш. Амалий чора-тадбирлар 2025 йил июнь Иқтисодиёт ва молия вазирлиги Халқаро молия институтлари, хорижий экспертлар 7. Ички давлат қимматли қоғозлари (ДКҚ) бозорини янада ривожлантириш. Давлат қимматли қоғозларининг аукцион ўтказиш календарини доимий эълон қилиб бориш. Амалий чора-тадбирлар 2025 йил июндан бошлаб Иқтисодиёт ва молия вазирлиги Халқаро молия институтлари, хорижий экспертлар Мавжуд 3 ва 5 йиллик ички давлат қимматли қоғозлар бўйича қўшимча аукцион ўтказиш орқали бенчмарк облигациялар ликвидлигини ошириш ва муомала даври қисқароқ бўлган ички давлат қимматли қоғозларни эмиссия қилиш. Амалий чора-тадбирлар Доимий Иқтисодиёт ва молия вазирлиги Иккиламчи бозорни ривожлантириш ва инвесторлар базасини диверсификация қилиш ҳамда инвесторлар билан алоқаларни янада ривожлантириш бўйича чора-тадбирларни амалга ошириш. Амалий чора-тадбирлар Доимий Марказий банк, Иқтисодиёт ва молия вазирлиги, «Ўзбекистон республика валюта биржаси» АЖ 8. Давлат қарзи тўғрисидаги маълумотлар очиқлашни таъминлаш. Жаҳон банки ва Халқаро валюта жамғармасининг давлат қарзи статистикаси (PSDS) маълумотлар базасида Ўзбекистон Республикаси давлат қарзи тўғрисидаги даврий ҳисоботларни чоп этиш чораларини кўриш. Амалий чора-тадбирлар 2025 йил сентябрдан бошлаб Иқтисодиёт ва молия вазирлиги Жаҳон банки, Халқаро валюта жамғармаси 4-мақсад: Давлат бюджети барқарорлиги ва бошқарувини такомиллаштириш 9. Фискал қоидаларга амал қилинишини кучайтириш. Фискал қоидаларнинг ишлашини кучайтириш ва унинг бюджет жараёнидаги ролини ошириш мақсадида Бюджет кодексига тегишли ўзгартиришларни киритиш. Норматив-ҳуқуқий ҳужжат 2027 йил декабрь Иқтисодиёт ва молия вазирлиги Халқаро молия институтлари, хорижий экспертлар 10. Бюджетлараро муносабатларни мустаҳкамлаш. Республика ва маҳаллий бюджетлар ўртасида тақсимланган ваколатларни қайта кўриб чиқиш. Амалий чора-тадбирлар 2027 йил март Иқтисодиёт ва молия вазирлиги Жаҳон банки Бюджетлараро трансфертларнинг миқдорларини аниқлаш тартиби ҳамда трансфертларни ажратиш ва маҳаллий бюджетлар мувозанатлилигини таъминлаш механизмларини такомиллаштириш. Норматив-ҳуқуқий ҳужжат 2028 йил март Иқтисодиёт ва молия вазирлиги Жаҳон банки 11. Маҳаллий бюджетларни тартибга солиш механизмларини кучайтириш Маҳаллий давлат ҳокимияти органларининг тасдиқланган бюджетларга мувофиқ харажатлар ижросини таъминлаш бўйича масъулиятини ошириш. Норматив-ҳуқуқий ҳужжат 2026 йил март Иқтисодиёт ва молия вазирлиги Жаҳон банки 12. Маҳаллий давлат ҳокимияти органларининг давлат молиясини бошқариш бўйича салоҳиятини ошириш. Ўрта муддатли бюджетни тайёрлашда аниқланган камчиликларни бартараф этиш учун маҳаллий давлат ҳокимияти органлари ходимларининг бюджет соҳасидаги салоҳиятини ошириш мақсадида тренинглар ташкил қилиш. Амалий чора-тадбирлар Доимий Иқтисодиёт ва молия вазирлиги, маҳаллий ҳокимликлар Халқаро молия институтлари, хорижий экспертлар II. Ўрта муддатли бюджетлаштиришда стратегик устуворликни таъминлаш 5-мақсад: Ўрта муддатли бюджетни шакллантириш жараёнини янада такомиллаштириш 13. Бюджет тақвимини янада такомиллаштириш. 2026 йил 1 январдан бошлаб доимий харажатлар сметалари асосида харажатларни молиялаштиришга ўтиш. Норматив-ҳуқуқий ҳужжат 2025 йил декабрь Иқтисодиёт ва молия вазирлиги Халқаро молия институтлари, хорижий экспертлар Фискал стратегия лойиҳасини ва стратегик устувор йўналишларни муҳокама қилиш жараёнини кенгайтириш мақсадида бюджет тақвимини қайта кўриб чиқиш, шунингдек, иқтисодий параметрлар билан боғлиқ кутилма ва прогнозларни жамлашнинг эртароқ муддатларини белгилаш. Норматив-ҳуқуқий ҳужжат 2026 йил декабрь Иқтисодиёт ва молия вазирлиги Халқаро валюта жамғармаси 14. Ўрта муддатли бюджетни шакллан-тириш тартиб-қоидаларини кучайтириш. Бюджет маблағларини тақсимловчилар томонидан базавий (baseline) ва соҳа сиёсатига боғлиқ ўзгаришлар асосидаги харажатларни баҳолаш ва шакллантириш услубиётини ишлаб чиқиш. Норматив-ҳуқуқий ҳужжат 2026 йил декабрь Иқтисодиёт ва молия вазирлиги Халқаро валюта жамғармаси Бюджет сўровларини ва молия йили давомида тақдим этиладиган барча янги лойиҳаларни (норматив-ҳуқуқий ҳужжат лойиҳалари) молиявий баҳолаш, шунингдек, уларнинг миллий стратегик мақсадлар ҳамда тегишли вазирлик ва идораларнинг (соҳалар) мавжуд стратегиялари билан ўзаро мувофиқлигини ўрганиш тартибини белгиловчи услубий қўлланма ишлаб чиқиш. Норматив-ҳуқуқий ҳужжат 2026 йил декабрь Иқтисодиёт ва молия вазирлиги Ҳар йили тасдиқланадиган Фискал стратегияда белгиланадиган бюджетдан ажратиладиган маблағларнинг чекланган миқдорлари доирасида бюджет сўровларини ишлаб чиқиш, шунингдек, ушбу чекланган миқдорларга ўзгартиришлар киритиш шартларини аниқ белгилаб бериш. Норматив-ҳуқуқий ҳужжат 2026 йил декабрь Иқтисодиёт ва молия вазирлиги Халқаро молия институтлари, хорижий экспертлар 15. Бюджетни шакллантиришда бюджет жараёни иштирокчиларининг салоҳиятини ва ролини кучайтириш. Вазирлик ва идоралар ҳамда маҳаллий давлат ҳокимияти органлари ходимларининг бюджет сўровларини ва ўрта муддатли бюджетни тайёрлаш бўйича салоҳиятини ошириш мақсадида ўқув дастурлари ва тренинглар ташкил эгиш. Амалий чора-тадбирлар 2026 йил мартдан бошлаб Иқтисодиёт ва молия вазирлиги Халқаро молия институтлари, хорижий экспертлар 6-мақсад: Йиллик бюджетни шакллантириш жараёнининг айрим масалаларини тартибга солиш 16. Меҳнатга ҳақ тўлаш тизими ва бюджет даромадлари тақсимотини қайта кўриб чиқиш орқали яхлит бюджетни шакллантириш. Давлат фуқаролик хизматчиларининг лавозим маошларини ягона принцип асосида шакллантириш ҳамда давлат фуқаролик хизматчиларига бюджет ва бюджетдан ташқари маблағлар, шу жумладан, давлат мақсадли жамғармалари ҳисобидан қўшимча тўловлар тўлаш механизмларини бекор қилиш бўйича қарор лойиҳасини; айрим турдаги давлат божлари, мажбурий йиғимлар, тўловлар, жарималар ва ажратмалар ҳисобидан шакллантириладиган вазирлик ва идораларнинг бюджетдан ташқари жамғарма ҳисобварақларини қисқартириш тартибини ишлаб чиқиш ва Вазирлар Маҳкамасига киритиш. Норматив-ҳуқуқий ҳужжат 2025 йил сентябрь Иқтисодиёт ва молия вазирлиги, вазирлик ва идоралар Халқаро молия институтлари, хорижий экспертлар 17. Захира жамғармаларидан фойдаланиш қоидаларини белгилаш. Вазирлар Маҳкамасининг захира жамғармаси маблағларидан фойдаланиш ва ижроси бўйича чораклик ва йиллик ҳисоботларни тақдим этиш тартибини ишлаб чиқиш ва ушбу ҳисоботларни чоп этиш. Норматив-ҳуқуқий ҳужжат 2027 йил март Иқтисодиёт ва молия вазирлиги Халқаро молия институтлари, хорижий экспертлар 18. Консолидациялашган бюджетни шакллантириш. Консолидациялашган бюджет балансини тузиш қоидаларини ишлаб чиқиш. Норматив-ҳуқуқий ҳужжат 2026 йил июнь Иқтисодиёт ва молия вазирлиги Халқаро валюта жамғармаси 19. Давлат молиясини бошқариш тизимини мониторинг қилиш. Вазирлик ва идоралар мутахассислари томонидан мустақил тарзда Давлат молияси таҳлилини (Public Finance Review) амалга ошириш имкониятларини яратиш ва салоҳиятини ошириш мақсадида тренинглар ташкил қилиш. Амалий чора-тадбирлар 2028 йил июнь Иқтисодиёт ва молия вазирлиги Жаҳон банки III. Давлат харажатлари ва инвестицияларининг самарадорлиги ҳамда натижадорлигини ошириш 7-мақсад: Бюджет маблағлари самарадорлигига эришиш учун натижага йўналтирилган бюджетлаштириш тизимини жорий этиш 20. Бюджетни шакллантиришда натижага йўналтирилган бюджетлаштириш тизими қамровини босқичма-босқич кенгайтириш. Иқтисодиёт ва молия вазирлиги ҳамда Қишлоқ хўжалиги вазирлигида қўлланган бюджет дастурларининг синов натижаларига кўра 2030 йилга қадар босқичма-босқич барча вазирлик ва идораларнинг бюджет ва бюджетдан ташқари маблағларини бюджет дастурлари асосида режалаштиришни таъминлаш. Бунда Мактабгача ва мактаб таълими вазирлиги, Олий таълим, фан ва инновациялар вазирлиги, Сув хўжалиги вазирлиги, Экология, атроф-муҳитни муҳофаза қилиш ва иқлим ўзгариши вазирлиги, Ижтимоий ҳимоя миллий агентлиги, Давлат активларини бошқариш агентлиги билан уларнинг 2026 — 2028 йиллар учун бюджет дастурларини шакллантириш бўйича ҳамкорлик қилиш ва услубий кўрсатмалар бериб бориш. Амалий чора-тадбирлар 2025 йил июнь Иқтисодиёт ва молия вазирлиги Халқаро молия институтлари, хорижий экспертлар Натижага йўналтирилган бюджетлаштириш тизимини жорий этишда вазирлик ва идораларнинг институционал салоҳиятини ошириш бўйича тренинглар ўтказиш. Амалий чора-тадбирлар 2025 йилдан бошлаб Иқтисодиёт ва молия вазирлиги, вазирлик ва идоралар Халқаро молия институтлари, хорижий экспертлар Бюджет дастурларини ишлаб чиқиш бўйича амалдаги йўриқномаларни синов натижаларига кўра такомиллаштириб бориш. Норматив-ҳуқуқий ҳужжат 2025 йил сентябрдан бошлаб Иқтисодиёт ва молия вазирлиги Халқаро молия институтлари, хорижий экспертлар «Очиқ бюджет» ахборот порталида вазирлик ва идораларнинг бюджет дастурлари ижроси тўғрисидаги ҳисоботларининг кенг жамоатчиликка очиқлигини таъминлаш тизимини жорий этиш. Амалий чора-тадбирлар 2026 йил июнь Иқтисодиёт ва молия вазирлиги, вазирлик ва идоралар Халқаро молия институтлари, хорижий экспертлар Маҳаллий бюджет ташкилотлари учун бюджет дастурларини ишлаб чиқиш, мониторинг қилиш ҳисоботини тузиш, тақдим этиш ва баҳолаш мавзуларида ўқув-семинар ва тренинглар ташкил қилиш. Амалий чора-тадбирлар 2028 йил июндан бошлаб Иқтисодиёт ва молия вазирлиги, вазирлик ва идоралар Халқаро молия институтлари, хорижий экспертлар Хорижий экспертлар кўмагида маҳаллий бюджет харажатларини бюджет дастурлари асосида ишлаб чиқиш бўйича 2 та туманда синов ўтказиш. Амалий чора-тадбирлар 2028 йил сентябрь Иқтисодиёт ва молия вазирлиги, вазирлик ва идоралар Халқаро молия институтлари, хорижий экспертлар Маҳаллий бюджет харажатларига бюджет дастурларини жорий этиш бўйича ўтказилган синов натижаларидан келиб чиқиб, маҳаллий бюджет ташкилотларига бюджет дастурларини ишлаб чиқиш, мониторинг қилиш ҳисоботини тузиш, уларни тақдим этиш тартибини ишлаб чиқиш. Норматив-ҳуқуқий ҳужжат 2029 йил сентябрь Иқтисодиёт ва молия вазирлиги, вазирлик ва идоралар Халқаро молия институтлари, хорижий экспертлар Маҳаллий бюджет харажатларини босқичма-босқич бюджет дастурлари кесимида шакллантириш амалиётига ўтиш. Амалий чора-тадбирлар 2030 йил сентябрь Иқтисодиёт ва молия вазирлиги, вазирлик ва идоралар Халқаро молия институтлари, хорижий экспертлар Бюджетномада ва бюджетнинг йиллик ижроси бўйича ҳисоботда бюджет дастурларининг самарадорлик маълумотлари ёритилишини босқичма-босқич жорий этиш. Амалий чора-тадбирлар 2026 йил июнь Иқтисодиёт ва молия вазирлиги, вазирлик ва идоралар Халқаро молия институтлари, хорижий экспертлар Ахборот тизимларини ислоҳ қилишни кенгайтириш режаларига мувофиқ бюджет дастурлари ижроси ҳисоботини ва ишда фойдаланиш учун шакллантириладиган ҳисоботларни автоматлаштириш. Амалий чора-тадбирлар 2026 йил сентябрь Иқтисодиёт ва молия вазирлиги Халқаро молия институтлари, хорижий экспертлар 21. Барқарор ривожланиш мақсадлари, яшил ва гендер масалаларини бюджетлаштириш тизимига киритиш. Давлат бюджети харажатларининг барқарор ривожланиш миллий мақсадларига мувофиқлиги бўйича Давлат бюджети харажатларини маркировкалаш (таснифлаш) услубиётини ишлаб чиқиш. Вазирлик буйруғи 2026 йил декабрь Иқтисодиёт ва молия вазирлиги Бирлашган Миллатлар Ташкилоти Тараққиёт дастури ва Аёллар ҳуқуқларини ҳимоя қилиш қуйи ташкилоти, Осиё тараққиёт банки «Яшил» ва гендерга йўналтирилган бюджетлаштириш услубиётлари ҳамда амалиётга татбиқ қилиш механизмларини ишлаб чиқиш. Норматив-ҳуқуқий ҳужжат 2027 йил декабрь Иқтисодиёт ва молия вазирлиги 22. Давлат харажатларининг самарадорлиги ва натижадорлигини баҳолаш тартиб-қоидаларини кучайтириш. Дастурий бюджетлаштириш асосида харажатларнинг самарадорлиги ва натижадорлигини ўрганиш ва баҳолаш услубиётини ишлаб чиқиш. Норматив-ҳуқуқий ҳужжат 2028 йил сентябрь Иқтисодиёт ва молия вазирлиги Халқаро молия институтлари, хорижий экспертлар Тажриба тариқасида танланган бюджет дастурларини самарадорлиги ва натижадорлиги бўйича ўрганиш. Амалий чора-тадбирлар 2029 йил сентябрь Иқтисодиёт ва молия вазирлиги Тажриба натижаларига кўра харажатларни баҳолаш услубиётини ишлаб чиқиш. Норматив-ҳуқуқий ҳужжат 2030 йил сентябрь Иқтисодиёт ва молия вазирлиги 8-мақсад: Давлат инвестицияларини бошқариш тизимини такомиллаштириш ва самарадорлигини ошириш 23. Давлат инвестицияларини бошқариш тизимни баҳолаш. Халқаро экспертлар билан ҳамкорликда Давлат инвестицияларини бошқариш тизимини қайта баҳолаш (PIMA) ва Иқлим бўйича давлат инвестицияларини бошқаришни баҳолаш (C-PIMA). Амалий чора-тадбирлар 2025 йил давомида Иқтисодиёт ва молия вазирлиги, Инвестициялар, саноат ва савдо вазирлиги, Экология, атроф-муҳитни муҳофаза қилиш ва иқлим ўзгариши вазирлиги Халқаро валюта жамғармаси, Жаҳон банки Баҳолаш натижалари ва халқаро экспертлар тавсияларига кўра Давлат инвестицияларини бошқариш тизимини ислоҳ қилиш бўйича «йўл харитаси»ни ишлаб чиқиш. Вазирлар Маҳкамаси қарори 2025 йил декабрь 24. Давлат инвестициялари ва бюджет жараёнини тўлиқ интеграция қилиш. Техник хизмат кўрсатиш ва эксплуатация харажатларини аниқлашнинг ягона услубиётини ишлаб чиқиш ва тасдиқлаш. Вазирлар Маҳкамаси қарори 2025 йил ноябрь Иқтисодиёт ва молия вазирлиги, Инвестициялар, саноат ва савдо вазирлиги, Қурилиш вазирлиги Халқаро молия институтлари, хорижий экспертлар Бюджет маблағларини тақсимловчиларда ушбу услубиётни қўллаш кўникмасини ривожлантириш ва ушбу харажатлар ўрта муддатли бюджетни шакллантиришда инобатга олинишини таъминлаш механизмларини жорий этиш. Амалий чора-тадбирлар 2025 йил декабрь Давлат молиясини бошқариш ахборот тизимида Бюджет модули ва капитал қуйилмалар ахборот тизимлари ўртасида интеграцияни йўлга қўйиш. Амалий чора-тадбирлар 2026 йил декабрь Иқтисодиёт ва молия вазирлиги Халқаро молия институтлари, хорижий экспертлар 25. Давлат инвестицияларининг яхлитлигини таъминлаш. Давлат инвестицияларини бошқариш ва бюджет жараёни билан интеграция қилишни такомиллаштириш мақсадида ташқи манбалардан ва бюджетдан молиялаштириладиган лойиҳаларни шакллантириш бўйича регламентларни мувофиқлаштириш. Амалий чора-тадбирлар 2025 йил декабрь Иқтисодиёт ва молия вазирлиги, Инвестициялар, саноат ва савдо вазирлиги Халқаро молия институтлари, хорижий экспертлар Ташқи манбалар ҳисобидан молиялаштириладиган инвестиция лойиҳаларини тегишли вазирлик ва идораларнинг бюджетларида акс эттириш. Амалий чора-тадбирлар 2027 йил март Иқтисодиёт ва молия вазирлиги, Инвестициялар, саноат ва савдо вазирлиги Халқаро молия институтлари, хорижий экспертлар 26. Давлат инвестицияларини бошқариш ахборот тизимларини такомиллаштириш. «Капитал қўйилмалар» электрон платформасининг бюджетдан молиялаштириладиган инвестиция лойиҳаларини шакллантириш ва баҳолаш босқичларини қамраб олиш бўйича функционал имкониятларини кенгайтириш. Амалий чора-тадбирлар 2026 йил март Иқтисодиёт ва молия вазирлиги Халқаро молия институтлари, хорижий экспертлар Ягона давлат инвестицияларини бошқариш ахборот тизимини ташкил қилиш. Амалий чора-тадбирлар 2028 йил декабрь Иқтисодиёт ва молия вазирлиги Инвестициялар, саноат ва савдо вазирлиги Халқаро молия институтлари, хорижий экспертлар IV. Бюджетнинг самарали ижросини таъминлаш 9-мақсад: Солиқ маъмурчилиги сифатини янада ошириш 27. Солиқ ва Божхона маъмурчилигини такомиллаштириш. Солиқ ва божхона фаолиятидаги хизматлар рақамлаштирилганлигини хатловдан ўтказиш. Шунингдек, рақамлаштирилиши лозим бўлган жараёнлар рўйхатини шакллантириш. Амалий чора-тадбирлар 2025 йил август Солиқ қўмитаси, Божхона қўмитаси Халқаро молия институтлари, хорижий экспертлар Шакллантирилган рўйхатга кўра электрон хизматлар кўрсатиш ҳамда солиқ ва божхона маъмурчилиги жараёнларини тўлиқ рақамлаштириш. Амалий чора-тадбирлар 2025 йил декабрь 28. Комплаенс назоратини халқаро илғор тажрибаларга мувофиқ такомиллаштириш. Йирик ва халқаро корхоналар, юқори даромадли жисмоний ва юридик шахслар томонидан солиқларнинг тўланиши ёки тўлашдан бўйин товлаш билан боғлиқ хатарларни бошқариш ва яширин иқтисодиёт улушини қисқартириш ҳамда солиқ ва божхона тизими яхлитлигини таъминлаш мақсадида комплаенс назоратни янада такомиллаштириш бўйича амалий чора-тадбирларни ишлаб чиқиш. Амалий чора-тадбирлар 2025 йил ноябрь Солиқ қўмитаси, Божхона қўмитаси Халқаро молия институтлари, хорижий экспертлар 29. Солиқ харажатлари ҳисоби ва ҳисоботини жорий этиш. Халқаро экспертлар билан ҳамкорликда солиқ харажатлари ҳисоби ва ҳисоботини юритиш тартибини (услубиёт) ишлаб чиқиш. Норматив-ҳуқуқий ҳужжат 2026 йил июнь Иқтисодиёт ва молия вазирлиги Солиқ қўмитаси, Халқаро молия институтлари, хорижий экспертлар Солиқ тўловчиларга ёки тармоқларга нисбатан жорий этиладиган имтиёзлар ва енгилликларнинг мазмунини, уларни белгилаш, қўллаш ва чекланган муддатларини аниқ белгилаб берувчи ягона тартиб ва қоидаларни ишлаб чиқиш. Норматив-ҳуқуқий ҳужжат 2026 йил декабрдан бошлаб Божхона қўмитаси Халқаро молия институтлари, хорижий экспертлар Бюджетномада асосий солиқ имтиёзлари ва преференциялари, йўқотилган тушумлар қиймати, шунингдек, улар тўғрисидаги маълумотларни эълон қилиш. Шунингдек, чоп этиладиган қўшимча маълумотлар рўйхатини шакллантириш. Шакллантирилган рўйхатга қўра солиқ ва божхона маъмурчилиги жараёнлари шаффофлигини таъминлаш. Амалий чора-тадбирлар 2027 йил декабрдан бошлаб 30. Солиқ ва божхона маъмурчилигининг шаффофлиги ва ҳисобдорлигини такомиллаштириш. Солиқ ва божхона маъмурчилигидаги маълумотларнинг очиқланганлиги бўйича хатловдан ўтказиш. Шунингдек, чоп этиладиган қўшимча маълумотлар рўйхатини шакллантириш. Амалий чора-тадбирлар 2025 йил сентябрь Солиқ қўмитаси, Божхона қўмитаси Халқаро молия институтлари, хорижий экспертлар Шакллантирилган рўйхатга кўра солиқ ва божхона маъмурчилиги жараёнлари шаффофлигини таъминлаш. Амалий чора-тадбирлар 2025 йил декабрдан бошлаб 10-мақсад: Ягона ғазна ҳисобварағи маблағларини самарали бошқариш 31. Маблағлар ҳаракати бўйича прогнозларнинг сифатини ошириш орқали бюджет ижросини кўллаб-қувватлаш. Маблағларни бошқариш ва ликвидликни мувофиқлаштириш амалиётини такомиллаштириш мақсадида Иқтисодиёт ва молия вазирлиги, Ғазначилик хизмати қўмитаси ва Марказий банкдан иборат идоралараро қўмита тузиш ҳамда унинг фаолияти тўғрисидаги низомни қабул қилиш. Норматив-ҳуқуқий ҳужжат 2025 йил июнь Иқтисодиёт ва молия вазирлиги, Ғазначилик хизмати қўмитаси Халқаро валюта жамғармаси Келгуси йил консолидациялашган бюджет учун пул оқимлари прогнозларининг кейинги 3 ойгача (янгиланиб борувчи) ҳафталик ҳамда келгуси йил учун ойлик тақсимотини тузиш амалиётини жорий қилиш. Амалий чора-тадбирлар 2026 йил март Ғазначилик хизмати қўмитаси Халқаро валюта жамғармаси Бизнес интеллект (Business Intelligence solutions) воситалари орқали пул оқимларини прогнозлаш ва ликвидликни бошқариш жараёнларини янада такомиллаштириш. Амалий чора-тадбирлар 2027 йил март Молиявий буфернинг энг кам миқдорини аниқлаш ва уни бошқариш тартиб-қоидаларини белгилаш. Норматив-ҳуқуқий ҳужжат 2025 йил декабрь Ғазначилик хизмати қўмитаси, вазирлик ва идоралар Халқаро молия институтлари, хорижий экспертлар Вазирлик ва идоралар ходимларини маблағлар ҳаракатини режалаштириш бўйича ўқитиш ва тренинглар ташкил қилиш. Амалий чора-тадбирлар 2025 йилдан бошлаб Халқаро валюта жамғармаси 32. Ғазначилик фаолиятида хатарларни бошқариш тизимини такомиллаштириш. Ғазначилик хизмати қўмитаси томонидан, шу жумладан, Марказий банк билан ҳамкорликда Бутунжаҳон банклараро молиявий телекоммуникациялар ҳамжамияти (SWIFT) тизими орқали амалга ошириладиган валюта тўловларини рақамлаштириш. Амалий чора-тадбирлар 2025 йил декабрь Иқтисодиёт ва молия вазирлиги, Ғазначилик хизмати қўмитаси Халқаро молия институтлари, хорижий экспертлар «Яшил йўлак» орқали соддалаштирилган ички назорат учун хавфлилиги паст тўловларнинг бошқа тоифаларини аниқлаш ва киритиш. Амалий чора-тадбирлар 2025 йил июнь Ғазначилик хизмати қўмитаси Халқаро молия институтлари, хорижий экспертлар 11-мақсад: Давлат молиясини бошқариш жараёнларини рақамлаштириш 33. Давлат молиясини бошқариш ахборот тизимларини такомиллаштириш. Давлат молиясини бошқариш ахборот тизимларини 2028 йилга қадар тўлиқ ўзаро интеграция қилиш концепциясини ишлаб чиқиш. Норматив-ҳуқуқий ҳужжат 2025 йил ноябрь Иқтисодиёт ва молия вазирлиги, Ғазначилик хизмати қўмитаси Халқаро молия институтлари, хорижий экспертлар Бюджет ташкилотлари ва бюджетдан маблағ олувчи ташкилотларнинг ягона паспорти (жойлашган жойи, бинолар ҳолати, инфратузилмаси, кадрлар салоҳияти, моддий-техник базаси ҳолати ва бошқалар)ни шакллантириш мақсадида дастурий мажмуа яратиш. Бунда вазирлик ва идоралар ҳамда коммунал хизматларни кўрсатувчи давлат корхоналарининг дастурий мажмуаларида мавжуд ахборотларни «Паспорт» дастурий мажмуасига интеграция қилиш бўйича «йўл харитаси»ни тасдиқлаш. Норматив-ҳуқуқий ҳужжат 2026 йил июнь Иқтисодиёт ва молия вазирлиги Халқаро молия институтлари, хорижий экспертлар Бюджет ташкилотлари томонидан бюджет сўровларини тақдим этиш жараёнини автоматлаштириш учун бюджетни шакллантириш модулини якунлаш. Амалий чора-тадбирлар 2026 йил декабрь Иқтисодиёт ва молия вазирлиги Халқаро молия институтлари, хорижий экспертлар Давлат молиясини бошқариш ахборот тизимлари қамровини Тикланиш ва тараққиёт жамғармаси ва ташқи манбалар ҳисобидан молиялаштириладиган лойиҳалар орқали кенгайтириш чораларини кўриш. Амалий чора-тадбирлар 2028 йил март Иқтисодиёт ва молия вазирлиги, Ғазначилик хизмати қўмитаси Халқаро молия институтлари, хорижий экспертлар Давлат молиясини бошқариш ҳамда қарзларни бошқариш ахборот тизимларини интеграция қилиш. Амалий чора-тадбирлар 2026 йил декабрь Иқтисодиёт ва молия вазирлиги Халқаро молия институтлари, хорижий экспертлар 12-мақсад: Давлат ички назорати ва ички аудитини такомиллаштириш 34. Давлат секторида ички назорат тизимини такомиллаштириш. Давлат секторида ички назорат тизимини янада такомиллаштириш концепциясини ва уни амалга ошириш «йўл харитаси»ни ишлаб чиқиш. Норматив-ҳуқуқий ҳужжат 2025 йил давомида Иқтисодиёт ва молия вазирлиги, вазирлик ва идоралар Жаҳон банки Ғазначиликда ички назорат ва хатарларни бошқариш тартибини ишлаб чиқиш. Вазирлик буйруғи 2027 йил март 35. Давлат ички назорати ва ички аудит бўйича қонунчиликни такомиллаштириш Давлат ички назорати ва ички аудит тўғрисидаги қонун лойиҳасини ишлаб чиқиш. Қонун лойиҳаси 2026 йил сентябрь Иқтисодиёт ва молия вазирлиги Жаҳон банки 36. Ички аудит хизматлари ходимлари малакасини ошириш ва сертификатлаш тизимини такомиллаштириш. Халқаро стандартлар асосида ички аудит хизматлари ходимларини сертификатлаш ва малакасини ошириш тизимларини такомиллаштириш. Халқаро ички аудиторлар институти билан ҳамкорликни йўлга қўйиш. Амалий чора-тадбирлар 2026 йил мартдан бошлаб 2028 йил июнь Иқтисодиёт ва молия вазирлиги, вазирлик ва идоралар Жаҳон банки Бунда ички аудит хизматлари ходимларини ўқитиш ва халқаро сертификатлар олиш ишларини ташкил қилиш. Амалий чора-тадбирлар 37. Ички аудит хизмати фаолиятини такомиллаштириш. Ички аудит хизматлари фаолиятида самарадорлик аудити ва ахборот технологиялари аудитини жорий этиш тартибини ишлаб чиқиш. Норматив-ҳуқуқий ҳужжат 2030 йил сентябрь Иқтисодиёт ва молия вазирлиги, вазирлик ва идоралар Халқаро молия институтлари, хорижий экспертлар Давлат органлари ва ташкилотларида ички аудит хизматини аутсорсинг асосида амалга ошириш тартибини белгилаш. Норматив-ҳуқуқий ҳужжат 2028 йил декабрь 38. Ички аудит фаолиятини рақамлаштириш. Ички аудит хизмати фаолиятини рақамлаштириш концепцияси ва уни амалга ошириш «йўл харитаси»ни ишлаб чиқиш. Норматив-ҳуқуқий ҳужжат 2025 йил декабрь Иқтисодиёт ва молия вазирлиги, вазирлик ва идоралар Жаҳон банки 13-мақсад: Шаффоф ва самарали давлат харидлари 39. Электрон харидларнинг самарадорлиги ва шаффофлигини таъминлаш. Алоҳида турдаги товар ва хизматлар хариди жараёнларининг батафсил тартиб-қоидаларини белгиловчи қўлланмани ишлаб чиқиш. Норматив-ҳуқуқий ҳужжат 2026 йил декабрь Саноат кооперацияси ва давлат харидлари агентлиги Халқаро молия институтлари, хорижий экспертлар V. Фискал ахборот сифати ва ҳисобдорликни янада ошириш 14-мақсад: Фискал ҳисоботларни халқаро стандартларга мувофиқлаштириш 40. Давлат секторида бухгалтерия ҳисобининг халқаро стандартлари (IPSAS) асосида қўшимча бюджет ҳисоби миллий стандартларини ишлаб чиқиш. Давлат секторида бухгалтерия ҳисобининг халқаро стандартлари (IPSAS) асосидаги Давлат секторида бюджет ҳисоби миллий стандартларини (NPSAS) 2030 йилга қадар тўлиқ жорий этиш бўйича йўл харитасини кўриб чиқиш ва янгилаш. Амалий чора-тадбирлар 2025 йил июнь Иқтисодиёт ва молия вазирлиги Осиё тараққиёт банки Давлат сектори бухгалтерларини Давлат секторида бюджет ҳисоби миллий стандартларини (NPSAS) жорий этиш бўйича ўқитишни давом эттириш, шу жумладан, уларни қабул қилинган янги стандартлар бўйича ўқитиш. Амалий чора-тадбирлар Доимий Иқтисодиёт ва молия вазирлиги 41. Бюджет ҳисоботларини халқаро ҳисобот талабларига мослаштириш Ягона ҳисоблар режасини ахборот тизимларига жорий этиш ишларини якунлаш, шунингдек, даромад йиғувчи органларнинг (маъмур) ахборот тизимлари билан интеграция қилиш. Амалий чора-тадбирлар 2026 йил декабрь Иқтисодиёт ва молия вазирлиги, Божхона қўмитаси, Солиқ қўмитаси, бошқа даромад йиғувчи органлар Жаҳон банки, Халқаро валюта жамғармаси Ҳисоботларни такомиллаштириш мақсадида Ягона ҳисоблар режаси ва бюджет таснифини кўриб чиқиш ҳамда Давлат молиясини бошқариш ахборот тизимида, Давлат молиявий статистикаси ва Давлат секторида бюджет ҳисоби миллий стандартларига (NPSAS) мувофиқ бюджет ҳисоботларини шакллантириш имкониятини яратиш. Амалий чора-тадбирлар 2025 йил сентябрь Иқтисодиёт ва молия вазирлиги Жаҳон банки, Халқаро валюта жамғармаси Қўшимча Давлат секторида бюджет ҳисоби миллий стандартлари (NPSAS) асосидаги бюджет ҳисоботлари, гендер ва яшил бюджетлаштириш ҳисоботлари бўйича ислоҳотларни қўллаб-қувватлаш мақсадида ҳисоботларни кенгайтириш. Амалий чора-тадбирлар 2030 йил декабрь Иқтисодиёт ва молия вазирлиги Халқаро молия институтлари, хорижий экспертлар 42. Давлат молиявий статистикаси ҳисоботининг кенг қамровлилиги ва сифатини яхшилаш. Халқаро валюта жамғармасининг Маълумотларни тарқатишнинг махсус стандартига обуна бўлиш. Амалий чора-тадбирлар 2025 йил сентябрь Иқтисодиёт ва молия вазирлиги Халқаро молия институтлари, хорижий экспертлар Давлат улуши мавжуд барча корхоналарни секторларга ажратиш орқали бозор ва нобозор давлат корхоналари рўйхатини шакллантириш ва нобозор давлат корхоналарининг ҳисоботларини Халқаро валюта жамғармасининг Давлат молиявий статистикаси талабларига мувофиқ акс эттириш. Бунда нобозор давлат корхоналарининг рўйхатини ҳар йили июль ойида кўриб чиқиш ва янгилаб бориш. Амалий чора-тадбирлар 2025 йил декабрь Иқтисодиёт ва молия вазирлиги, Статистика агентлиги, Давлат активларини бошқариш агентлиги, Солиқ қўмитаси Жаҳон банки, Халқаро валюта жамғармаси Ташқи қарз манбалари ҳисобидан Давлат дастурларига ажратилаётган кредитларнинг Давлат молиявий статистикаси қўлланмаси (GFSM 2014) асосида дастурларнинг миллий таснифини ишлаб чиқиш ва Давлат молиявий статистикаси ҳисоботида акс эттириш. Амалий чора-тадбир 2025 йил декабрь Иқтисодиёт ва молия вазирлиги Халқаро валюта жамғармаси Ҳар йили давлат секторининг барча молиявий активлари ва мажбуриятларини қамраб олувчи молиявий балансини тузиш ва Халқаро валюта жамғармасининг ҳисоботларида акс эттириш. Амалий чора-тадбир 2026 йил декабрь Иқтисодиёт ва молия вазирлиги Халқаро валюта жамғармаси Давлат молиявий статистикаси қўлланмаси (GFSM 2014) таснифларини миллий стандартларга мувофиқлаштирилган ҳолда, Халқаро валюта жамғармасининг тегишли чораклик ва йиллик давлат сектори ҳисоботларини тайёрлаш ва чоп этиш. Амалий чора-тадбирлар 2026 йил декабрь Иқтисодиёт ва молия вазирлиги Халқаро валюта жамғармаси Давлат молиясини бошқаришнинг ахборот тизими (ДМБАТ) орқали тўғридан-тўғри давлат молиявий статистикаси ҳисоботларини тайёрлаш. Амалий чора-тадбирлар 2025 йил июнь Иқтисодиёт ва молия вазирлиги Жаҳон банки, Халқаро валюта жамғармаси Мутахассисларнинг Давлат молиявий статистикаси (GFSM 2014) қўлланмаси асосида фискал статистика ҳисоботларини тайёрлаш салоҳиятини оширишни давом эттириш. Амалий чора-тадбирлар Доимий Иқтисодиёт ва молия вазирлиги Халқаро валюта жамғармаси 15-мақсад: Бюджет ҳужжатларининг мазмуни ва сифатини ошириш 43. Бюджет ҳужжатлари ва маълумотларини эълон қилиб бориш. Йиллик бюджет ҳужжатларини Халқаро валюта жамғармасининг Фискал шаффофлик кодекси стандартларига мувофиқ эълон қилиб бориш. Амалий чора-тадбирлар 2026 йил мартдан бошлаб Иқтисодиёт ва молия вазирлиги Халқаро валюта жамғармаси 44. Фискал стратегия ва Бюджетноманинг мазмунини янада яхшилаш. Фискал стратегия ва Бюджетнома мазмунини халқаро илғор тажрибаларга мувофиқ яхшилаш, шу жумладан, бюджет бўйича навбатдаги ўрта муддатли фискал прогнозлар ўртасидаги асосий фарқларни батафсилроқ тушунтириш. Иқлим ўзгариши ва гендер масалаларини Давлат бюджетини шакллантириш ва ижро этиш бўйича ҳисоботларда акс эттириш амалиётини йўлга қўйиш. Амалий чора-тадбирлар 2026 йил июнь Иқтисодиёт ва молия вазирлиги Халқаро валюта жамғармаси 16-мақсад: Бюджет назорати тизимини мустаҳкамлаш 45. Бюджет устидан парламент назоратини кучайтириш. Олий Мажлис палаталари тегишли тузилмаларининг Давлат молиясини бошқариш ахборот тизимларидан фойдаланиш имкониятларини кенгайтириш. Амалий чора-тадбирлар 2025 йил июнь Иқтисодиёт ва молия вазирлиги Жаҳон банки Давлат бюджети ижроси жараёнида «Давлат бюджети тўғрисида»ги Қонунга тегишли ўзгартириш киритилганидан сўнг қўшимча харажатларни амалга ошириш талабини кучайтириш мақсадида Бюджет кодексига тегишли ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш. Қонун лойиҳаси 2025 йил декабрь Иқтисодиёт ва молия вазирлиги Халқаро молия институтлари, Хорижий экспертлар Олий Мажлис Қонунчилик палатаси Давлат бюджети бошқармаси ходимлари учун бюджет-солиқ сиёсати таҳлили ва давлат молиясини бошқариш мавзуларида ўқув дастурлари ва тренингларни ташкил қилиш. Амалий чора-тадбирлар 2025 йил декабрдан бошлаб
Ўзбекистон Республикасининг Бош вазири А. АРИПОВ
Тошкент ш.,
2025 йил 8 апрель,
210-сон
Oʻzbekiston Respublikasi Vazirlar Mahkamasining
qarori
STRATEGIYASI
CHORA-TADBIRLAR REJASI
2025 — 2030-yillarda davlat moliyasini boshqarish tizimini takomillashtirish strategiyasini tasdiqlash toʻgʻrisida
Oʻzbekiston Respublikasi Prezidentining “Oʻzbekiston — 2030” strategiyasida belgilangan asosiy yoʻnalishlar boʻyicha islohotlarni amalga oshirishning 2024-yildagi ustuvor chora-tadbirlari toʻgʻrisida” 2024-yil 4-martdagi PQ-109-son qarori ijrosini taʼminlash, shuningdek, davlat moliyasini boshqarish tizimini yanada takomillashtirish hamda natijadorlikka asoslangan budjet tizimini joriy etish ishlarini jadallashtirish maqsadida Vazirlar Mahkamasi qaror qiladi:
1. Quyidagilar:
a) quyidagilarni nazarda tutuvchi 2025 — 2030-yillarda Oʻzbekiston Respublikasining davlat moliyasini boshqarish tizimini takomillashtirish strategiyasi (keyingi oʻrinlarda — Strategiya) 1-ilovaga muvofiq:
budjet xarajatlari va davlat investitsiyalarining natijadorligini oshirish;
Davlat budjetini shakllantirish jarayonini takomillashtirish hamda budjetning samarali ijrosini taʼminlash;
budjet jarayonini raqamlashtirish qamrovini kengaytirish;
oʻrta muddatli budjetlashtirishda strategik ustuvorliklarni belgilash;
budjet intizomini mustahkamlash, shu jumladan, fiskal axborot sifati va hisobdorligini oshirish;
b) 2025 — 2030-yillarda Oʻzbekiston Respublikasining davlat moliyasini boshqarish tizimini takomillashtirish strategiyasini amalga oshirish boʻyicha chora-tadbirlar rejasi (keyingi oʻrinlarda — Chora-tadbirlar rejasi) 2-ilovaga muvofiq tasdiqlansin.
2. Oʻzbekiston Respublikasi Iqtisodiyot va moliya vazirligi manfaatdor vazirlik va idoralar bilan birgalikda Strategiya va Chora-tadbirlar rejasida belgilangan vazifalar ijrosini oʻz vaqtida, sifatli va natijador taʼminlash choralarini koʻrsin.
Strategiya va Chora-tadbirlar rejasida belgilangan vazifalar ijrosini oʻz muddatlarida va sifatli taʼminlash, shuningdek, maqsadli koʻrsatkichlarga natijador erishish boʻyicha tegishli davlat organlari va tashkilotlari rahbarlari shaxsan javobgar ekanliklari belgilab qoʻyilsin.
3. Ushbu qarorning bajarilishini nazorat qilish Oʻzbekiston Respublikasi Bosh vazirining oʻrinbosari — iqtisodiyot va moliya vaziri J.A. Qoʻchqorov zimmasiga yuklansin.
Vazirlar Mahkamasining 2025-yil 8-apreldagi 210-son qaroriga 1-ILOVA
2025 — 2030-yillarda Oʻzbekiston Respublikasining davlat moliyasini boshqarish tizimini takomillashtirish
1-bob. Umumiy qoidalar
1. Barqaror iqtisodiy rivojlanishni taʼminlash uchun mamlakatning strategik maqsadlariga erishishda ishonchli vosita sifatida davlat moliyasini boshqarish tizimini takomillashtirish talab etilmoqda.
Oʻtgan besh yil davomida Vazirlar Mahkamasining “2020 — 2024-yillarda Oʻzbekiston Respublikasi davlat moliyasini boshqarish tizimini takomillashtirish strategiyasini tasdiqlash toʻgʻrisida” 2020-yil 24-avgustdagi 506-son qarori doirasida amalga oshirilgan islohotlar davlat moliyasini boshqarish tizimini takomillashtirishda muhim ahamiyat kasb etdi.
Bunda 2020 — 2024-yillarda Oʻzbekiston Respublikasi davlat moliyasini boshqarish tizimini takomillashtirish strategiyasi asosida quyidagi natijalarga erishildi. Jumladan:
2020-yildan boshlab ilk bor Davlat budjeti parametrlarini Oʻzbekiston Respublikasi Qonuni shaklida tasdiqlash tartibi joriy etildi va parlament nazorati kuchaytirildi;
konsolidatsiyalashgan budjet qamrovi barcha davlat maqsadli jamgʻarmalari, Tiklanish va taraqqiyot jamgʻarmasi, budjet tashkilotlarining budjetdan tashqari jamgʻarmalari va tashqi qarz evaziga amalga oshiriladigan davlat investitsiya loyihalari hisobidan kengaytirildi;
Davlat moliyasini boshqarishda budjetni shakllantirishning oʻrta muddatli rejalashtirish mexanizmiga oʻtildi;
budjetni shakllantirish jarayonida strategik yondashuvni taʼminlash uchun vosita boʻladigan oʻrta muddatli davr uchun Fiskal strategiyani ishlab chiqish amaliyoti yoʻlga qoʻyildi;
budjetning natijadorligi va samaradorligini oshirish maqsadida hisobdorlik va shaffoflik tamoyillari asosida natijaga yoʻnaltirilgan budjetlashtirish tizimiga oʻtish islohotining huquqiy asoslari yaratildi;
makrofiskal prognozlashning sifati oshirildi, fiskal xatarlarni monitoring qilish va baholash boʻyicha institutsional imkoniyatlar yaratildi hamda fiskal xatarlarni baholash natijalarini eʼlon qilish yoʻlga qoʻyildi;
davlat moliyasi statistikasini xalqaro tan olingan standartlar asosida yuritish amaliyoti yoʻlga qoʻyildi;
budjet-soliq hisobotlari qamrovi kengaytirilishi, budjet jarayoni va maʼlumotlari keng jamoatchilik uchun sodda va tushunarli shaklda ochiqlanishi hamda Tashabbusli budjet loyihasi ishga tushirilishi orqali fuqarolarning budjet jarayonidagi ishtirokini kengaytirishga erishildi;
davlat sektorida ichki audit tizimini joriy etish orqali vazirlik va idoralarda ichki audit xizmatlari tashkil etildi hamda ular faoliyatini baholash bosqichiga oʻtildi;
Oʻzbekiston Respublikasining “Davlat qarzi toʻgʻrisida”gi Qonuni qabul qilinib, davlat qarzini samarali boshqarishda strategik yondashuv taʼminlandi.
2. Davlat moliyasini boshqarish sohasida amalga oshirilgan islohotlar va erishilgan natijalarga qaramasdan, sohani yanada takomillashtirishni talab etadigan bir qator ustuvor yoʻnalishlar mavjud.
Jumladan:
budjet intizomini taʼminlash mexanizmlarini kuchaytirish;
oʻrta muddatli budjetlashtirishda strategik ustuvorlikni taʼminlash;
davlat xarajatlari va investitsiyalari samaradorligi va natijadorligini oshirish;
budjetning samarali ijrosini taʼminlash;
fiskal axborot sifati va hisobdorlikni yanada oshirish.
Ushbu yoʻnalishlarni oʻz ichiga olgan 2025 — 2030-yillarda Oʻzbekiston Respublikasining davlat moliyasini boshqarish tizimini takomillashtirish strategiyasi (keyingi oʻrinlarda — Strategiya) “Oʻzbekiston-2030” strategiyasiga muvofiq hamda xorijiy ekspertlar bilan hamkorlikda nafaqat iqtisodiyoti rivojlangan davlatlar, balki moliyaviy-iqtisodiy jihatdan tuzilmasi oʻxshash davlatlarning tajribalarini oʻrganish asosida ishlab chiqildi.
2-bob. Strategiyaning maqsad va vazifalari
3. Davlat moliyasini boshqarish sohasidagi islohotlarni tizimlashtirish, budjet barqarorligini taʼminlash va intizomini kuchaytirish orqali budjet taqchilligini qisqartirib borish, budjet ochiqligini taʼminlash, soliq maʼmurchiligini yaxshilash va uning samaradorligini yanada oshirish, budjet xarajatlari natijadorligiga erishish, davlat qarzini makroiqtisodiy xavfsiz darajada ushlab turish va Davlat budjeti likvidliligini oshirish Strategiyaning asosiy maqsadlari hisoblanadi.
Strategiyani amalga oshirish davri 2025-yildan 2030-yilgacha moʻljallangan boʻlib, unda yuqorida qayd etilgan ustuvor yoʻnalishlar doirasida 16 ta maqsad belgilab olingan.
Shuningdek, mazkur maqsadlarga bosqichma-bosqich erishishni taʼminlovchi vazifalar va amaliy tadbirlar rejasi ishlab chiqildi.
3-bob. Strategiyaning ustuvor yoʻnalishlari
1-§. Budjet intizomini taʼminlash mexanizmlarini kuchaytirish
4. Budjet intizomini taʼminlash, budjet xarajatlari natijadorligiga erishish, davlat moliyasini boshqarish sohasidagi islohotlarni tizimlashtirish, shuningdek, budjet barqarorligini taʼminlash orqali budjet taqchilligini qisqartirib borish asosiy chora-tadbirlar hisoblanadi.
5. Budjet intizomi davlat moliyasining oʻrta muddatli istiqbolda barqaror boʻlishini taʼminlashga yordam beradi, shuningdek, mamlakatimizning iqtisodiy va ijtimoiy rivojlanish maqsadlariga erishish hamda fuqarolarga sifatli davlat xizmatlarini koʻrsatishning muhim shartlaridan biri hisoblanadi.
6. Makroiqtisodiy tahlillar, fiskal xatarlar, davlat qarzi va mahalliy davlat hokimiyati organlarining budjetni boshqarish sohasidagi vakolatlarining takomillashtirilishi asoslantirilgan qarorlar qabul qilinishini taʼminlash bilan birga, budjet intizomini yaxshilash imkonini beradi.
Makroiqtisodiy va fiskal prognozlar sifatini hamda tahliliy salohiyatni oshirish
7. Ushbu maqsad makroiqtisodiy prognozlash modellari va vositalarini kengaytirishga qaratilgan boʻlib, makroiqtisodiy prognozlar sifatini oshirishga va budjetni shakllantirishga xizmat qiladi.
8. Makroiqtisodiy prognozlash modellari va vositalarini kengaytirish hamda tahliliy salohiyatni oshirish iqtisodiy koʻrsatkichlar hamda soliq va budjet siyosati oʻrtasidagi oʻzaro bogʻliqlikni keng miqyosda oʻrganishga yordam beradi. Bu esa, oʻz navbatida, makrofiskal prognozlarni ishlab chiqish va budjetni shakllantirish jarayonlarini takomillashtirishga hissa qoʻshadi.
9. Makroiqtisodiy prognozlar sifatini muntazam baholab borish asosida prognozlash modellari va vositalari takomillashtiriladi.
Natijadorlik kelgusi moliya yili uchun ishlab chiqilgan makroiqtisodiy prognozlar hamda tegishli davr yakunida shakllangan haqiqiy koʻrsatkichlar oʻrtasidagi tafovutning qisqarishi asosida baholanadi.
Makrofiskal xatarlarni monitoring qilish, baholash, boshqarish va hisobdorlikni takomillashtirish
10. Ushbu maqsad davlat budjetiga fiskal xatarlarning, ularni aniqlash, baholash va boshqarish jarayonlarini takomillashtirish orqali taʼsirini kamaytirishga qaratilgan.
11. Fiskal xatarlarni boshqarish makrofiskal, jumladan, davlat-xususiy sheriklik (keyingi oʻrinlarda — DXSH) loyihalari boʻyicha xatarlar va ularning budjetga taʼsirini turli ssenariylarda tahlil qilish va bu borada kadrlar salohiyatini oshirish hamda makrofiskal xatarlar toʻgʻrisidagi maʼlumotlar ochiqligini taʼminlash orqali yanada takomillashtiriladi.
12. Fiskal xatarlar muntazam ravishda baholanib, natijalari chop qilinib boriladi.
Natijadorlik fiskal xatarlarni budjet hujjatlarida aks ettirilishi bilan baholanadi. Shuningdek, Jahon bankining davlat xarajatlari va moliyaviy hisobdorlikni (keyingi oʻrinlarda — PEFA) baholash uslubiyotining 10.3-bandi bilan oʻlchanadi.
Davlat qarzini samarali boshqarish
13. Davlat qarzini samarali boshqarishning maqsadi davlat qarzini makroiqtisodiy barqarorlik uchun xavfsiz darajada saqlash, Davlat budjeti taqchilligini moliyalashtirish manbalarini diversifikatsiya qilish, samarali investitsiya loyihalarini moliyalashtirish hamda davlat qarziga toʻliq va oʻz vaqtida xizmat koʻrsatilishini taʼminlashdan iborat.
Shuningdek, davlat qarzi boʻyicha hisobdorlik oshiriladi, mablagʻlar jalb qilish manbalarini diversifikatsiya qilish va davlat qimmatli qogʻozlar bozorini rivojlantirish boʻyicha muhim choralar koʻriladi.
14. Davlat qimmatli qogʻozlarini joylashtirish toʻgʻrisidagi kalendarni eʼlon qilish hamda likvidlik va foiz stavkalari bilan bogʻliq xatarlarni kamaytirish maqsadida davlat qimmatli qogʻozlar bozorini takomillashtirishni oʻz ichiga olgan va uch yilga moʻljallangan Davlat qarzini boshqarish strategiyasini ishlab chiqish amaliyoti yoʻlga qoʻyiladi.
15. Davlat qarzini boshqarish strategiyasi orqali eng maqbul xarajat va xatarlar darajasiga ega boʻlgan davlat qarzi portfelini shakllantirish hamda davlat qimmatli qogʻozlar bozori rivojlanishini qoʻllab-quvvatlash koʻzlangan.
16. Davlat qarzini boshqarish boʻyicha oʻrta muddatli strategiya chop etilib, har yili yangilanib boriladi hamda Fiskal strategiya bilan birga tasdiqlanadi.
Natijadorlik Davlat qarzini boshqarishning oʻrta muddatli strategiyasi ishlab chiqilishi va eʼlon qilinishi (PEFA baholash uslubiyotining 13.3-bandi) bilan baholanadi.
Davlat budjeti barqarorligi va boshqaruvini takomillashtirish
17. Ushbu maqsad budjet jarayonida fiskal qoidalarga amal qilinishi tartibi hamda budjetlararo munosabatlar va mahalliy budjetlarni tartibga solish mexanizmlarini kuchaytirish orqali budjet intizomini taʼminlash va Davlat budjeti barqarorligini oshirishga xizmat qiladi.
Bunda Oʻzbekiston Respublikasining “Oʻzbekiston — 2030” strategiyasi , “Davlat qarzi toʻgʻrisida”gi Qonuni va 2025 — 2027-yillar uchun Fiskal strategiyasiga muvofiq davlat qarzining yalpi ichki mahsulotga nisbatan 60 foizlik chegaraviy miqdori hamda konsolidatsiyalashgan budjet taqchilligini yalpi ichki mahsulotga nisbatan 3 foizgacha cheklash vazifasi belgilanganligi muhim ahamiyat kasb etadi.
Fiskal qoidalarning ishlashini va budjet jarayonidagi rolini kuchaytirish choralari tegishli normativ-huquqiy hujjatlarga oʻzgartirish va qoʻshimchalar kiritish orqali amalga oshiriladi.
Shuningdek, budjetlararo munosabatlarni mustahkamlash maqsadida respublika va mahalliy budjetlar oʻrtasida taqsimlangan vakolatlar qayta koʻrib chiqiladi. Bunda budjetlararo transfertlar va munosabatlarni mustahkamlashga qaratilgan normativ-huquqiy hujjatlar ishlab chiqiladi.
18. Budjetlararo transfertlar miqdorlarini aniqlash tartibi va ularni ajratish hamda mahalliy budjetlar muvozanatliligini taʼminlash mexanizmlari takomillashtiriladi.
Natijadorlik budjet intizomini taʼminlashga imkon beruvchi, transfertlar miqdorini shaffof qoidalarga asoslangan tizim orqali aniqlash va ajratish tartibi oʻrnatilganligi (PEFA baholash uslubiyotining 7.1-bandi) bilan baholanadi.
2-§. Oʻrta muddatli budjetlashtirishda strategik ustuvorlikni taʼminlash
19. Ushbu yoʻnalish oʻrta muddatga moʻljallangan budjetni shakllantirishda milliy va tarmoqlarga tegishli strategik rejalar inobatga olinishini tartibga soluvchi islohotlarni oʻz ichiga olgan. Belgilangan islohotlarning amalga oshirilishi orqali budjet jarayonida strategik rejalashtirish tamoyilini amaliyotga joriy qilish koʻzlangan.
Oʻrta muddatli budjetni shakllantirish jarayonini yanada takomillashtirish
20. Fiskal strategiya loyihasini va strategik ustuvor yoʻnalishlar muhokamasini sifat bosqichiga olib chiqish maqsadida budjet taqvimini qayta koʻrib chiqish, shuningdek, makroiqtisodiy parametrlar bilan bogʻliq kutilma va prognozlarni ertaroq shakllantirish choralari koʻriladi.
Shuningdek, 2026-yildan boshlab vaqtincha xarajatlar smetasini tuzish tartibi bekor qilinadi. Bunda 2025-yil uchun budjet tashkilotlarining va budjet mablagʻlari oluvchilarning vaqtincha xarajatlar smetalari yanvar oyi uchun tuziladi hamda Fiskal strategiya va strategik ustuvor yoʻnalishlarni muhokama qilish jarayoni kengaytiriladi.
21. Budjet soʻrovlarini va moliya yili davomida taqdim etiladigan barcha yangi loyihalarni (normativ-huquqiy hujjat loyihalari) moliyaviy baholash, shuningdek, ularning milliy strategik maqsadlar hamda tegishli vazirlik va idoralarning (sohalarning) mavjud strategiyalari bilan oʻzaro muvofiqligini oʻrganish tartibga solinadi.
22. Oʻrta muddatli budjet strategik rejalashtirish tamoyili asosida ishlab chiqilishi hamda milliy strategiya va sohalar strategiyasi bilan soliq-budjet siyosatining ustuvor yoʻnalishlari oʻzaro muvofiq boʻlishiga erishiladi.
Shuningdek, Fiskal strategiya bilan tasdiqlanadigan birinchi darajali budjet mablagʻlarini taqsimlovchilarga ajratiladigan mablagʻlarning cheklangan miqdorlari hamda “Davlat budjeti toʻgʻrisida”gi Qonunga muvofiq ajratiladigan mablagʻlar miqdorlari oʻrtasidagi farqning kamaytirilishiga zamin yaratiladi.
23. Natijadorlik budjetdan ajratiladigan mablagʻlar vazirliklar va idoralarning oʻrta muddatli strategiyalari bilan oʻzaro muvofiqlik darajasi (PEFA baholash uslubiyotining 16.3-bandi) bilan baholanadi.
Yillik budjetni shakllantirish jarayonining ayrim masalalarini tartibga solish
24. Ushbu maqsad yillik budjetni tayyorlash jarayonlarini yanada takomillashtirishga qaratilgan. Xususan, Vazirlar Mahkamasining zaxira jamgʻarmasidan foydalanishni tartibga solish mexanizmlari aniqlashtiriladi, ulardan foydalanish toʻgʻrisidagi hisobotlar budjet ijrosi boʻyicha hisobotlar tarkibiga kiritiladi.
25. Davlat fuqarolik xizmatchilarining mehnatiga haq toʻlash tizimini isloh qilish orqali ayrim turdagi davlat bojlari, majburiy yigʻimlar, toʻlovlar, jarimalar va ajratmalar hisobidan shakllantiriladigan vazirlik va idoralarning budjetdan tashqari jamgʻarmalarini qisqartirish tartibi ishlab chiqiladi.
Bunda budjet daromadlari taqsimoti qayta koʻrib chiqiladi hamda konsolidatsiyalashgan budjet balansini tuzish qoidalari ishlab chiqiladi.
26. Strategiyaning oʻrta muddatli budjetni shakllantirish jarayonini yanada takomillashtirish maqsadi bilan birgalikda yil davomida budjetga kiritiladigan oʻzgartirishlarni samarali boshqarishga erishiladi.
27. Natijadorlik tasdiqlangan budjet parametrlariga kiritilgan oʻzgartirishlarning hajmi tasdiqlangan budjet xarajatlariga nisbati qisqarishi (PEFA baholash uslubiyotining 1.1-bandi) bilan baholanadi.
3-§. Davlat xarajatlari va investitsiyalarining samaradorligi hamda natijadorligini oshirish
28. Mazkur yoʻnalishda belgilanayotgan islohotlar yordamida davlat xarajatlari va investitsiyalarining samaradorligi hamda natijadorligini oshirish ishlari davom ettiriladi. Budjet dasturlari va ular bilan bogʻliq samaradorlik koʻrsatkichlari mamlakatimizning ustuvor strategik maqsadlarini oʻzida ifodalashini nazarda tutgan holda, bosqichma-bosqich toʻliq dasturiy budjetlashtirish tizimi joriy etiladi. Davlat investitsiyalarini boshqarish tartiblari ishlab chiqilishi investitsiya loyihalari samaradorligini va hisobdorlikni oshirishga xizmat qiladi.
Budjet mablagʻlari samaradorligiga erishish uchun natijaga yoʻnaltirilgan budjetlashtirish tizimini joriy etish
29. Budjetni shakllantirishda natijaga yoʻnaltirilgan budjetlashtirish tizimi qamrovi bosqichma-bosqich kengaytirilib, 2030-yilga qadar toʻliq dasturiy budjetlashtirish mexanizmiga oʻtiladi hamda Barqaror rivojlanish maqsadlari, “yashil” va gender masalalarining budjet jarayoni bilan integratsiyasi amalga oshiriladi. Bunda davlat xarajatlari samaradorligi va natijadorligini taʼminlash va baholash tartib-qoidalari kuchaytiriladi hamda jarayonning shaffofligi taʼminlanadi.
30. Budjet dasturlarini ishlab chiqish uslubiyoti va ular bilan bogʻliq samaradorlik koʻrsatkichlari hamda hisobdorlik takomillashtiriladi. Shuningdek, mazkur yoʻnalishda band boʻlgan vazirlik, idoralar va mahalliy ijro etuvchi hokimiyat organlari mutaxassis xodimlarining salohiyatini oshirish boʻyicha treninglar oʻtkazish yoʻlga qoʻyiladi.
31. Davlat budjeti xarajatlarining barqaror rivojlanish milliy maqsadlariga muvofiqligi boʻyicha Davlat budjeti xarajatlarini “yashil” budjetlashtirish tamoyillari asosida tasniflash (markirovkalash) va genderga yoʻnaltirilgan budjetlashtirish uslubiyotlari hamda ularni amaliyotga tatbiq qilish mexanizmlari ishlab chiqiladi.
32. Barcha vazirlik va idoralar budjet dasturlarini ishlab chiqish koʻnikmalariga ega boʻlib, budjet mablagʻlarining natijadorligi oshiriladi.
Natijadorlik birinchi darajali budjet mablagʻlarini taqsimlovchilarning budjet xarajatlarini rivojlanish dasturlari orqali samaradorlik koʻrsatkichlarini ishlab chiqishi (PEFA baholash uslubiyotining 8-bandi) bilan baholanadi.
Davlat investitsiyalarini boshqarish tizimini takomillashtirish va samaradorligini oshirish
33. Amaldagi davlat investitsiyalarini boshqarish jarayonini baholash va kelgusida ushbu tizimni takomillashtirish yuzasidan xalqaro moliya institutlari bilan hamkorlik qilinadi.
34. Texnik xizmat koʻrsatish va ekspluatatsiya xarajatlarini aniqlashning yagona uslubiyoti ishlab chiqiladi hamda budjet mablagʻlarini taqsimlovchilarda ushbu uslubiyotni qoʻllash koʻnikmasi oshiriladi, shuningdek, mazkur xarajatlar oʻrta muddatli budjetni shakllantirishda inobatga olinishini taʼminlash mexanizmlari joriy etiladi.
35. Davlat investitsiyalarini boshqarish va ularni budjet jarayoni bilan integratsiya qilishni takomillashtirish maqsadida budjetdan va tashqi manbalardan moliyalashtiriladigan investitsiya loyihalarini shakllantirish boʻyicha reglamentlar muvofiqlashtiriladi.
36. “Kapital qoʻyilmalar” elektron platformasining budjetdan moliyalashtiriladigan investitsiya loyihalarini shakllantirish va baholash bosqichlarini qamrab olish boʻyicha funksional imkoniyatlari kengaytiriladi.
37. Investitsiya loyihalari taklifi ishlab chiqilganda, ularni saqlash va ekspluatatsiya xarajatlari yagona uslubiyot asosida baholanib, tegishli tartibda oʻrta muddatli budjet loyihasida inobatga olinishi taʼminlanadi.
38. Natijadorlik Xalqaro valyuta jamgʻarmasining Davlat investitsiyalarini boshqarish tizimini baholash (keyingi oʻrinlarda — PIMA) uslubiyotining 9-bandi, yaʼni barcha investitsiya loyihalarining saqlash va ekspluatatsiya xarajatlari yagona uslubiyotga muvofiq ishlab chiqilishi amaliyotga joriy egilganligi bilan oʻlchanadi.
4-§. Budjetning samarali ijrosini taʼminlash
39. Fuqarolarga oʻz vaqtida va samarali xizmat koʻrsatishda davlat budjetining samarali ijrosini amalga oshirish mexanizmlari mavjudligi muhim ahamiyat kasb etadi. Daromadlar maʼmurchiligi va yil davomida budjet mablagʻlarini boshqarish jarayonlarining takomillashtirilganligi bilan bir qatorda zamonaviy ichki nazorat va audit funksiyalari mavjudligi, rejalashtirilgan xarajatlarni qoplash uchun resurslarning oʻz vaqtida taʼminlanishini hamda budjetlarning rejalashtirilgan tarzda bajarilishini taʼminlashga yordam beradi.
Shu bilan birga, davlat moliyasini boshqarish tizimining raqamlashtirilishi budjetni yanada samarali boshqarishga, jarayonning shaffofligini yaxshilashga hamda hisobdorlikning kuchaytirilishiga xizmat qiladi.
Soliq maʼmurchiligi sifatini yanada oshirish
40. Ushbu maqsad soliq va bojxona maʼmurchiligining adolatli, samarali va natijali boʻlishini taʼminlashga qaratilgan. Soliq va bojxona maʼmurchiligi sifatining oshirilishi, soliqlarning belgilangan meʼyorlar va muddatlarda undirilishini taʼminlash bilan bir qatorda fuqarolar va tadbirkorlarga tushadigan soliq yukini kamaytirish imkonini beradi.
Bundan tashqari elektron xizmatlarni yaxshilashga urgʻu berish orqali komplayens nazorati xalqaro ilgʻor tajribalarga muvofiq takomillashtiriladi. Bunda yirik va xalqaro korxonalar, yuqori daromadli jismoniy va yuridik shaxslar tomonidan soliqlarning toʻlanishi yoki toʻlashdan boʻyin tovlash bilan bogʻliq xatarlarni boshqarish hamda yashirin iqtisodiyot ulushini qisqartirish orqali soliq va bojxona tizimi yaxlitligini taʼminlash maqsadida komplayens nazoratni yanada takomillashtirish boʻyicha amaliy chora-tadbirlar ishlab chiqiladi.
Shuningdek, xalqaro ekspertlar bilan hamkorlikda soliq xarajatlari hisobi va hisobotini yuritish tartibini hamda soliq toʻlovchilarga yoki tarmoqlarga nisbatan joriy etiladigan imtiyozlar va yengilliklarning mazmunini, ularni belgilash, qoʻllash va cheklangan muddatlarini aniq belgilashni oʻz ichiga olgan yagona tartib va qoidalar ishlab chiqiladi.
41. Soliq va bojxona maʼmurchiligi yaxshilanishi orqali yashirin iqtisodiyotning ulushi qisqarishiga erishiladi. Shuningdek, budjet daromadlarining mamlakatimiz iqtisodiy rivojlanish suratlari bilan mos ravishda koʻpayishi taʼminlanadi.
Yagona gʻazna hisobvaragʻi mablagʻlarini samarali boshqarish
42. Budjet xarajatlari yagona gʻazna hisobvaragʻi mablagʻlarini samarali boshqarish va likvidlikni taʼminlash orqali oʻz vaqtida moliyalashtiriladi. Bunda mablagʻlar harakati prognozlarining sifatini oshirish hisobidan budjet ijrosi qoʻllab-quvvatlanadi.
43. Mablagʻlarni boshqarish va likvidlikni muvofiqlashtirish amaliyotini takomillashtirish maqsadida Iqtisodiyot va moliya vazirligi, Gʻaznachilik xizmati qoʻmitasi va Markaziy bankdan iborat idoralararo qoʻmita tuziladi hamda uning faoliyati toʻgʻrisidagi nizom qabul qilinadi.
Bunda biznes intellekt (Business Intelligence solutions) vositalari orqali pul oqimlarini prognozlash va likvidlikni boshqarish jarayonlari yanada takomillashtiriladi.
Shu bilan birga, gʻaznachilik faoliyatida xatarlarni boshqarish tizimi takomillashtirilib, Gʻaznachilik xizmati qoʻmitasi tomonidan Markaziy bank bilan hamkorlikda Butunjahon banklararo moliyaviy telekommunikatsiyalar hamjamiyati (SWIFT) tizimi orqali valyuta toʻlovlari raqamlashtiriladi.
44. Kelgusi yil konsolidatsiyalashgan budjet uchun pul oqimlari prognozlarining choraklik, kelgusi chorakning oyma-oy va kelgusi oyning haftalik taqsimotlarini tuzish amaliyoti joriy qilinadi.
45. Natijadorlik pul oqimlarini prognozlash va likvidlikni boshqarishda biznes intellekt (Business Intelligence solutions) vositalari amaliyotga joriy etilganligi hamda choraklik, oylik va haftalik prognozlar tuzilishi bilan oʻlchanadi.
Davlat moliyasini boshqarish jarayonlarini raqamlashtirish
46. Ushbu maqsad Oʻzbekistonda davlat moliyaviy boshqaruvini yaxshilash uchun raqamli yechimlardan foydalanilishiga zamin yaratadi.
47. Davlat moliyasini boshqarish axborot tizimlarini oʻzaro integratsiya qilish konsepsiyasi ishlab chiqilib, budjet tashkilotlari va budjetdan mablagʻ oluvchi tashkilotlarning yagona pasportini (joylashgan joyi, binolar holati, infratuzilmasi, kadrlar salohiyati, moddiy-texnik bazasi holati va boshqa) shakllantirish boʻyicha dasturiy majmua yaratiladi.
Bunda vazirlik va idoralar hamda kommunal xizmatlarni koʻrsatuvchi davlat korxonalarining dasturiy majmualarida mavjud axborotlarni “Pasport” dasturiy majmuasiga integratsiya qilish boʻyicha “yoʻl xaritasi” tasdiqlanadi.
48. Budjet tashkilotlari tomonidan budjet soʻrovlarini taqdim etish jarayonini avtomatlashtirish uchun budjetni shakllantirish moduli toʻliq yakuniga yetkaziladi.
Bundan tashqari Davlat moliyasini boshqarish axborot tizimlari qamrovini Tiklanish va taraqqiyot jamgʻarmasi va tashqi manbalar hisobidan moliyalashtiriladigan loyihalar hisobidan kengaytirish choralari koʻriladi hamda qarzlarni boshqarish axborot tizimi integratsiya qilinadi.
49. Asosiy budjet hisobotlarining Davlat moliyasini boshqarish axborot tizimida avtomatik tarzda shakllanishi taʼminlanadi.
Natijadorlikka Davlat moliyaviy statistikasi va budjetning asosiy tahliliy maʼlumotlarini Davlat moliyasini boshqarish axborot tizimida avtomatik tarzda shakllantirish orqali erishiladi.
Davlat ichki nazorati va ichki auditini takomillashtirish
50. Davlat organlari va tashkilotlarida ichki nazorat tizimini takomillashtirish ustuvor vazifa sifatida belgilanadi hamda davlat organlari va tashkilotlarida xavflarni boshqarish tizimi joriy etiladi. Davlat sektorida ichki nazorat tizimini yanada takomillashtirish konsepsiyasi va uni amalga oshirish “yoʻl xaritasi” ishlab chiqiladi.
51. Davlat ichki nazorati va auditining qonunchilik asoslari mustahkamlanadi, davlat ichki nazorati va ichki auditi toʻgʻrisidagi qonun qabul qilinadi.
52. Davlat organlari va tashkilotlarining ichki audit xodimlarini sertifikatlash va malakasini oshirish tizimi xalqaro standartlar asosida takomillashtiriladi. Bunda ichki audit xizmatlari xodimlarining xalqaro sertifikatni olish amaliyoti yoʻlga qoʻyiladi.
53. Ichki audit jarayonlarini raqamlashtirishning huquqiy asoslari yaratiladi, ichki audit xizmatlari faoliyatida samaradorlik auditi va axborot texnologiyalari auditi joriy etiladi.
54. Davlat organlari va tashkilotlarida xatarlarni boshqarishga yoʻnaltirilgan samarali ichki nazorat tizimi yoʻlga qoʻyiladi. Ichki nazorat va ichki auditning huquqiy asoslari takomillashtiriladi, ichki audit xizmatlari xodimlarining salohiyatini oshirgan holda, yangi audit turlari joriy etiladi.
55. Natijadorlik ichki nazorat va ichki audit xizmatlari aniqlanadigan xatarlar asosida audit oʻtkazilishi va tegishli tashkilot faoliyatidagi xatoliklarning oldini olishga qaratilganligi (PEFA baholash uslubiyotining 26.2-bandi) bilan baholanadi.
Shaffof va samarali davlat xaridlari
56. Ushbu maqsad doirasida alohida turdagi tovar va xizmatlar xaridi jarayonlarining batafsil tartib-qoidalarini belgilovchi qoʻllanma ishlab chiqiladi.
Davlat xaridlarini amalga oshirish jarayonida budjet mablagʻlaridan foydalanish boʻyicha samaradorlik oshiriladi.
5-§. Fiskal axborot sifati va hisobdorlikni yanada oshirish
57. Fiskal axborot sifati va hisobdorlik Davlat moliyasini boshqarish uchun asos hisoblanadi. Keng qamrovli, ishonchli va oʻz vaqtida taqdim etilgan moliyaviy hisobotlar soliq va budjet siyosatidagi qarorlar sifatini oshirishga yordam beradi.
58. Xalqaro standartlarga muvofiq tayyorlangan Davlat budjeti ijrosi toʻgʻrisidagi hisobotlar va statistika maʼlumotlari jamoatchilik va parlament uchun belgilangan muddatlarda taqdim etilishi orqali shaffoflik va hisobdorlik oshiriladi.
Fiskal hisobotlarni xalqaro standartlarga muvofiqlashtirish
59. Ushbu maqsad sogʻlom budjet siyosatini ishlab chiqishni qoʻllab-quvvatlash va Hukumatning jamoatchilik hamda parlament oldidagi javobgarligini taʼminlash uchun muhim boʻlgan hisobotlar sifatini yaxshilashga qaratilgan.
Bunda davlat sektorida budjet hisobining xalqaro standartlar asosida milliy budjet hisobi standartlarini bosqichma-bosqich joriy etish, Xalqaro valyuta jamgʻarmasining Davlat moliyaviy statistikasi qoʻllanmasiga muvofiq davlat moliyaviy statistika hisobotlarini tayyorlash hamda davlat organlarida budjet hisoboti tizimlarini avtomatlashtirish ishlarini jadallashtirish orqali hisobotlar sifatini oshirish taʼminlanadi.
60. Davlat sektorida budjet hisobining xalqaro standartlari asosida ishlab chiqilgan milliy budjet hisobi standartlari amaliyotga joriy qilinadi.
Shuningdek, Davlat moliyaviy statistikasi xalqaro standartlarga muvofiq tayyorlanishiga erishiladi.
Natijadorlik Davlat budjeti toʻgʻrisidagi maʼlumotlar va tahliliy maʼlumotlarning belgilangan muddatlarida hamda doimiy chop etilishi (PEFA baholash uslubiyotining 5-bandi) bilan baholanadi.
Budjet hujjatlarining mazmuni va sifatini oshirish
61. Ushbu maqsad budjet hujjatlari tarkibini va mazmunini yanada takomillashtirish, Hukumatning kelgusi yillar uchun soliq va budjet siyosatida belgilangan ustuvor yoʻnalishlari jamoatchilikka yetkazilishini taʼminlash hamda parlament nazoratini qoʻllab-quvvatlashga qaratilgan.
Bunda oʻrta muddatli Fiskal strategiya va Budjetnoma loyihalari mazmuni soliq xarajatlari, davlat investitsiya loyihalari, ketma-ket oʻrta muddatli soliq va budjet prognozlari oʻrtasidagi ogʻishlarning sabablari aks ettirilishi bilan yaxshilanadi.
Bundan tashqari budjetning iqlim oʻzgarishi va gender masalalari bilan bogʻliqligi yuzasidan hisobot berish va ularni amalga oshirish kuchaytiriladi.
62. Budjet hujjatlaridagi tahliliy maʼlumotlar xalqaro ilgʻor tajribalarga muvofiq kengaytiriladi.
Natijadorlik budjet hujjatlarining Xalqaro valyuta jamgʻarmasining Fiskal shaffoflik kodeksida belgilangan talablarga toʻliq javob berishi bilan baholanadi.
Budjet nazorati tizimini mustahkamlash
63. Ushbu maqsad parlament rolini yanada oshirish orqali davlat mablagʻlaridan foydalanish boʻyicha masʼuliyatni oshirishga qaratilgan.
64. Budjet toʻgʻrisidagi hisobotlarni taqdim etish tartibini qayta koʻrib chiqish va xarajatlarga kiritiladigan barcha oʻzgartirishlar Parlament tomonidan tasdiqlanishi tamoyilini mustahkamlash maqsadida Budjet kodeksini takomillashtirish orqali Parlamentning budjet ustidan nazorat funksiyasi kuchaytiriladi.
65. Davlat budjeti ijrosi jarayonida unga kiritiladigan oʻzgartirish va qoʻshimchalar tartibga solinib, ularning miqdorini kamaytirish koʻzda tutilgan.
4-bob. Erishiladigan natijalarni monitoring qilish va hisobdorlik
66. Strategiyada belgilangan amaliy chora-tadbirlarning amalga oshirilishi va maqsadlarga erishilishini monitoring qilish maqsadida iqtisodiyot va moliya vaziri oʻrinbosari raisligida muvofiqlashtiruvchi ishchi guruh tuziladi.
Ishchi guruh tomonidan amaliy tadbirlar rejasida belgilangan har bir vazifaning bajarilishi holati va natijadorlik mezonlariga koʻra har bir islohot koʻzlangan maqsadlarga erishishga xizmat qilayotganligi oʻrganiladi va baholanadi.
Shuningdek, Xalqaro valyuta jamgʻarmasining Fiskal shaffoflikni baholash hamda Jahon bankining Davlat xarajatlari va moliyaviy hisobdorlik (PEFA) mezonlari va Davlat moliyasini oʻrganish diagnostik vositalari yordamida davlat moliyasini boshqarish tizimining samaradorligini baholash amalga oshiriladi.
67. Strategiyani amalga oshirishdan kutilayotgan natijalar:
makrofiskal prognozlar sifati va tahliliy salohiyatni oshirish tizimi yaratiladi;
mahalliy budjet parametrlarini shakllantirish va tasdiqlash jarayonida vazirliklar, idoralar va mahalliy ijro hokimiyati organlarining vakolatlari va mustaqilligi kengaytiriladi, oʻz navbatida, ularning masʼuliyati sezilarli darajada oshiriladi;
davlat qarzini samarali boshqarish tizimi takomillashtiriladi;
Davlat budjeti ijrosi jarayonida samaradorlikka va natijadorlikka erishiladi;
yillik va oʻrta muddatli budjetni shakllantirish jarayoni hamda uni tuzish tartiblari takomillashtiriladi;
budjet natijadorligini va samaradorligini oshirish uchun natijaga yoʻnaltirilgan budjetlashtirish tizimi joriy etiladi;
davlat investitsiyalari samaradorligini oshirish institutlari va tartiblari kuchaytiriladi;
ichki audit va nazorat kuchaytiriladi;
fiskal hisobot xalqaro standartlarga muvofiqlashtiriladi.
68. Strategiyada belgilangan islohotlarning amalga oshirilishi boʻyicha yillik hisobotlar Fiskal strategiyada hamda Budjetnomada aks ettirib boriladi.
69. Tegishli moliya yili yakuni bilan, amalga oshirilgan ishlar va erishilgan natijalardan kelib chiqib, keyingi yilning birinchi choragida Iqtisodiyot va moliya vazirligi tomonidan strategik maqsadlarga erishishni qoʻllab-quvvatlash uchun amaliy tadbirlar rejasini koʻrib chiqish, oʻzgartirish va unga qoʻshimchalar kiritish yuzasidan takliflar ishlab chiqilib, Vazirlar Mahkamasiga kiritiladi.
Vazirlar Mahkamasining 2025-yil 8-apreldagi 210-son qaroriga 2-ILOVA
2025 — 2030-yillarda Oʻzbekiston Respublikasining davlat moliyasini boshqarish tizimini takomillashtirish strategiyasini amalga oshirish boʻyicha
T/r Vazifalar Amaliy tadbirlar Amalga oshirish shakli Ijro muddatlari Masʼul ijrochilar Hamkor tashkilot I. Budjet intizomini taʼminlash mexanizmlarini kuchaytirish 1-maqsad: Makroiqtisodiy va fiskal prognozlar sifatini va tahliliy salohiyatni oshirish 1 Makroiqtisodiy modellar va fiskal prognozlash vositalarini kengaytirish. Budjet-soliq siyosati boʻyicha rejalashtirilgan chora-tadbirlarning makroiqtisodiy taʼsirini baholash uchun makroiqtisodiy prognozlash modellari va vositalarini kengaytirish hamda makroiqtisodiy koʻrsatkichlarning asosiy budjet-soliq koʻrsatkichlariga taʼsirini tahlil qilish imkoniyatlarini iqtisodiyotdagi talab va taklif, davlat qarzi va ularni moliyalashtirish dinamikalari toʻgʻrisidagi maʼlumotlarni inobatga olib kengaytirish. Amaliy chora-tadbirlar 2026-yil iyun Iqtisodiyot va moliya vazirligi Xalqaro valyuta jamgʻarmasi 2. Kadrlarning makroiqtisodiy modellar va fiskal prognozlash boʻyicha salohiyatini oshirish. Makroiqtisodiy prognozlashni va tahliliy imkoniyatlarni kengaytirish hamda salohiyatni oshirish maqsadida oʻquv dasturlarini ishlab chiqish va treninglar tashkil qilib borish. Amaliy chora-tadbirlar 2025-yil iyundan boshlab Iqtisodiyot va moliya vazirligi Xalqaro valyuta jamgʻarmasi 2-maqsad: Makrofiskal xatarlarni monitoring qilish, baholash, boshqarish va hisobdorlikni takomillashtirish 3. Makrofiskal xatarlar toʻgʻrisidagi maʼlumotlar ochiqligini taʼminlash. Fiskal ochiqlik kodeksi (Fiscal Transparency Code, Xalqaro valyuta jamgʻarmasi) talablariga muvofiq Fiskal strategiya va Budjetnomada makrofiskal xatarlarni baholash natijalari toʻgʻrisidagi maʼlumotlarni kengaytirish. Amaliy chora-tadbirlar 2026-yil iyun Iqtisodiyot va moliya vazirligi Xalqaro valyuta jamgʻarmasi, Jahon banki 4. Makrofiskal xatarlar va ularning budjetga taʼsirini tahlil qilish. Iqlim bilan bogʻliq va boshqa makrofiskal xatarlarning budjet prognozlariga taʼsirini baholash amaliyotini yoʻlga quyish maqsadida kadrlar salohiyatini oshirish. Amaliy chora-tadbirlar 2027-yil iyundan boshlab Iqtisodiyot va moliya vazirligi Xalqaro valyuta jamgʻarmasi 5. Davlat-xususiy sheriklik loyihalarining fiskal xatarlarini boshqarish va nazorat qilish. Davlat-xususiy sheriklik loyihalariga limitlarni belgilash tartibini ishlab chiqish va ushbu tartibni takomillashtirib borish. Amaliy chora-tadbirlar 2026-yil dekabr Iqtisodiyot va moliya vazirligi Xalqaro valyuta jamgʻarmasi Davlat-xususiy sheriklik loyihalarida yuzaga keladigan fiskal majburiyatlarni baholash natijalari toʻgʻrisidagi maʼlumotlarni kengaytirish. Amaliy chora-tadbirlar 2025-yil dekabr Iqtisodiyot va moliya vazirligi 3-maqsad: Davlat qarzini samarali boshqarish 6. Davlat qarzini boshqarishning oʻrta muddatli strategiyasini ishlab chiqish. Oʻrta muddatli davlat qarzini boshqarish strategiyasini ishlab chiqish, tasdiqlash uchun kiritish va har yili yangilab borish. Amaliy chora-tadbirlar 2025-yil iyun Iqtisodiyot va moliya vazirligi Xalqaro moliya institutlari, xorijiy ekspertlar 7. Ichki davlat qimmatli qogʻozlari (DKQ) bozorini yanada rivojlantirish. Davlat qimmatli qogʻozlarining auksion oʻtkazish kalendarini doimiy eʼlon qilib borish. Amaliy chora-tadbirlar 2025-yil iyundan boshlab Iqtisodiyot va moliya vazirligi Xalqaro moliya institutlari, xorijiy ekspertlar Mavjud 3 va 5 yillik ichki davlat qimmatli qogʻozlar boʻyicha qoʻshimcha auksion oʻtkazish orqali benchmark obligatsiyalar likvidligini oshirish va muomala davri qisqaroq boʻlgan ichki davlat qimmatli qogʻozlarni emissiya qilish. Amaliy chora-tadbirlar Doimiy Iqtisodiyot va moliya vazirligi Ikkilamchi bozorni rivojlantirish va investorlar bazasini diversifikatsiya qilish hamda investorlar bilan aloqalarni yanada rivojlantirish boʻyicha chora-tadbirlarni amalga oshirish. Amaliy chora-tadbirlar Doimiy Markaziy bank, Iqtisodiyot va moliya vazirligi, “Oʻzbekiston respublika valyuta birjasi” AJ 8. Davlat qarzi toʻgʻrisidagi maʼlumotlar ochiqlashni taʼminlash. Jahon banki va Xalqaro valyuta jamgʻarmasining davlat qarzi statistikasi (PSDS) maʼlumotlar bazasida Oʻzbekiston Respublikasi davlat qarzi toʻgʻrisidagi davriy hisobotlarni chop etish choralarini koʻrish. Amaliy chora-tadbirlar 2025-yil sentabrdan boshlab Iqtisodiyot va moliya vazirligi Jahon banki, Xalqaro valyuta jamgʻarmasi 4-maqsad: Davlat budjeti barqarorligi va boshqaruvini takomillashtirish 9. Fiskal qoidalarga amal qilinishini kuchaytirish. Fiskal qoidalarning ishlashini kuchaytirish va uning budjet jarayonidagi rolini oshirish maqsadida Budjet kodeksiga tegishli oʻzgartirishlarni kiritish. Normativ-huquqiy hujjat 2027-yil dekabr Iqtisodiyot va moliya vazirligi Xalqaro moliya institutlari, xorijiy ekspertlar 10. Budjetlararo munosabatlarni mustahkamlash. Respublika va mahalliy budjetlar oʻrtasida taqsimlangan vakolatlarni qayta koʻrib chiqish. Amaliy chora-tadbirlar 2027-yil mart Iqtisodiyot va moliya vazirligi Jahon banki Budjetlararo transfertlarning miqdorlarini aniqlash tartibi hamda transfertlarni ajratish va mahalliy budjetlar muvozanatliligini taʼminlash mexanizmlarini takomillashtirish. Normativ-huquqiy hujjat 2028-yil mart Iqtisodiyot va moliya vazirligi Jahon banki 11. Mahalliy budjetlarni tartibga solish mexanizmlarini kuchaytirish Mahalliy davlat hokimiyati organlarining tasdiqlangan budjetlarga muvofiq xarajatlar ijrosini taʼminlash boʻyicha masʼuliyatini oshirish. Normativ-huquqiy hujjat 2026-yil mart Iqtisodiyot va moliya vazirligi Jahon banki 12. Mahalliy davlat hokimiyati organlarining davlat moliyasini boshqarish boʻyicha salohiyatini oshirish. Oʻrta muddatli budjetni tayyorlashda aniqlangan kamchiliklarni bartaraf etish uchun mahalliy davlat hokimiyati organlari xodimlarining budjet sohasidagi salohiyatini oshirish maqsadida treninglar tashkil qilish. Amaliy chora-tadbirlar Doimiy Iqtisodiyot va moliya vazirligi, mahalliy hokimliklar Xalqaro moliya institutlari, xorijiy ekspertlar II. Oʻrta muddatli budjetlashtirishda strategik ustuvorlikni taʼminlash 5-maqsad: Oʻrta muddatli budjetni shakllantirish jarayonini yanada takomillashtirish 13. Budjet taqvimini yanada takomillashtirish. 2026-yil 1-yanvardan boshlab doimiy xarajatlar smetalari asosida xarajatlarni moliyalashtirishga oʻtish. Normativ-huquqiy hujjat 2025-yil dekabr Iqtisodiyot va moliya vazirligi Xalqaro moliya institutlari, xorijiy ekspertlar Fiskal strategiya loyihasini va strategik ustuvor yoʻnalishlarni muhokama qilish jarayonini kengaytirish maqsadida budjet taqvimini qayta koʻrib chiqish, shuningdek, iqtisodiy parametrlar bilan bogʻliq kutilma va prognozlarni jamlashning ertaroq muddatlarini belgilash. Normativ-huquqiy hujjat 2026-yil dekabr Iqtisodiyot va moliya vazirligi Xalqaro valyuta jamgʻarmasi 14. Oʻrta muddatli budjetni shakllan-tirish tartib-qoidalarini kuchaytirish. Budjet mablagʻlarini taqsimlovchilar tomonidan bazaviy (baseline) va soha siyosatiga bogʻliq oʻzgarishlar asosidagi xarajatlarni baholash va shakllantirish uslubiyotini ishlab chiqish. Normativ-huquqiy hujjat 2026-yil dekabr Iqtisodiyot va moliya vazirligi Xalqaro valyuta jamgʻarmasi Budjet soʻrovlarini va moliya yili davomida taqdim etiladigan barcha yangi loyihalarni (normativ-huquqiy hujjat loyihalari) moliyaviy baholash, shuningdek, ularning milliy strategik maqsadlar hamda tegishli vazirlik va idoralarning (sohalar) mavjud strategiyalari bilan oʻzaro muvofiqligini oʻrganish tartibini belgilovchi uslubiy qoʻllanma ishlab chiqish. Normativ-huquqiy hujjat 2026-yil dekabr Iqtisodiyot va moliya vazirligi Har yili tasdiqlanadigan Fiskal strategiyada belgilanadigan budjetdan ajratiladigan mablagʻlarning cheklangan miqdorlari doirasida budjet soʻrovlarini ishlab chiqish, shuningdek, ushbu cheklangan miqdorlarga oʻzgartirishlar kiritish shartlarini aniq belgilab berish. Normativ-huquqiy hujjat 2026-yil dekabr Iqtisodiyot va moliya vazirligi Xalqaro moliya institutlari, xorijiy ekspertlar 15. Budjetni shakllantirishda budjet jarayoni ishtirokchilarining salohiyatini va rolini kuchaytirish. Vazirlik va idoralar hamda mahalliy davlat hokimiyati organlari xodimlarining budjet soʻrovlarini va oʻrta muddatli budjetni tayyorlash boʻyicha salohiyatini oshirish maqsadida oʻquv dasturlari va treninglar tashkil egish. Amaliy chora-tadbirlar 2026-yil martdan boshlab Iqtisodiyot va moliya vazirligi Xalqaro moliya institutlari, xorijiy ekspertlar 6-maqsad: Yillik budjetni shakllantirish jarayonining ayrim masalalarini tartibga solish 16. Mehnatga haq toʻlash tizimi va budjet daromadlari taqsimotini qayta koʻrib chiqish orqali yaxlit budjetni shakllantirish. Davlat fuqarolik xizmatchilarining lavozim maoshlarini yagona prinsip asosida shakllantirish hamda davlat fuqarolik xizmatchilariga budjet va budjetdan tashqari mablagʻlar, shu jumladan, davlat maqsadli jamgʻarmalari hisobidan qoʻshimcha toʻlovlar toʻlash mexanizmlarini bekor qilish boʻyicha qaror loyihasini; ayrim turdagi davlat bojlari, majburiy yigʻimlar, toʻlovlar, jarimalar va ajratmalar hisobidan shakllantiriladigan vazirlik va idoralarning budjetdan tashqari jamgʻarma hisobvaraqlarini qisqartirish tartibini ishlab chiqish va Vazirlar Mahkamasiga kiritish. Normativ-huquqiy hujjat 2025-yil sentabr Iqtisodiyot va moliya vazirligi, vazirlik va idoralar Xalqaro moliya institutlari, xorijiy ekspertlar 17. Zaxira jamgʻarmalaridan foydalanish qoidalarini belgilash. Vazirlar Mahkamasining zaxira jamgʻarmasi mablagʻlaridan foydalanish va ijrosi boʻyicha choraklik va yillik hisobotlarni taqdim etish tartibini ishlab chiqish va ushbu hisobotlarni chop etish. Normativ-huquqiy hujjat 2027-yil mart Iqtisodiyot va moliya vazirligi Xalqaro moliya institutlari, xorijiy ekspertlar 18. Konsolidatsiyalashgan budjetni shakllantirish. Konsolidatsiyalashgan budjet balansini tuzish qoidalarini ishlab chiqish. Normativ-huquqiy hujjat 2026-yil iyun Iqtisodiyot va moliya vazirligi Xalqaro valyuta jamgʻarmasi 19. Davlat moliyasini boshqarish tizimini monitoring qilish. Vazirlik va idoralar mutaxassislari tomonidan mustaqil tarzda Davlat moliyasi tahlilini (Public Finance Review) amalga oshirish imkoniyatlarini yaratish va salohiyatini oshirish maqsadida treninglar tashkil qilish. Amaliy chora-tadbirlar 2028-yil iyun Iqtisodiyot va moliya vazirligi Jahon banki III. Davlat xarajatlari va investitsiyalarining samaradorligi hamda natijadorligini oshirish 7-maqsad: Budjet mablagʻlari samaradorligiga erishish uchun natijaga yoʻnaltirilgan budjetlashtirish tizimini joriy etish 20. Budjetni shakllantirishda natijaga yoʻnaltirilgan budjetlashtirish tizimi qamrovini bosqichma-bosqich kengaytirish. Iqtisodiyot va moliya vazirligi hamda Qishloq xoʻjaligi vazirligida qoʻllangan budjet dasturlarining sinov natijalariga koʻra 2030-yilga qadar bosqichma-bosqich barcha vazirlik va idoralarning budjet va budjetdan tashqari mablagʻlarini budjet dasturlari asosida rejalashtirishni taʼminlash. Bunda Maktabgacha va maktab taʼlimi vazirligi, Oliy taʼlim, fan va innovatsiyalar vazirligi, Suv xoʻjaligi vazirligi, Ekologiya, atrof-muhitni muhofaza qilish va iqlim oʻzgarishi vazirligi, Ijtimoiy himoya milliy agentligi, Davlat aktivlarini boshqarish agentligi bilan ularning 2026 — 2028-yillar uchun budjet dasturlarini shakllantirish boʻyicha hamkorlik qilish va uslubiy koʻrsatmalar berib borish. Amaliy chora-tadbirlar 2025-yil iyun Iqtisodiyot va moliya vazirligi Xalqaro moliya institutlari, xorijiy ekspertlar Natijaga yoʻnaltirilgan budjetlashtirish tizimini joriy etishda vazirlik va idoralarning institutsional salohiyatini oshirish boʻyicha treninglar oʻtkazish. Amaliy chora-tadbirlar 2025-yildan boshlab Iqtisodiyot va moliya vazirligi, vazirlik va idoralar Xalqaro moliya institutlari, xorijiy ekspertlar Budjet dasturlarini ishlab chiqish boʻyicha amaldagi yoʻriqnomalarni sinov natijalariga koʻra takomillashtirib borish. Normativ-huquqiy hujjat 2025-yil sentabrdan boshlab Iqtisodiyot va moliya vazirligi Xalqaro moliya institutlari, xorijiy ekspertlar “Ochiq budjet” axborot portalida vazirlik va idoralarning budjet dasturlari ijrosi toʻgʻrisidagi hisobotlarining keng jamoatchilikka ochiqligini taʼminlash tizimini joriy etish. Amaliy chora-tadbirlar 2026-yil iyun Iqtisodiyot va moliya vazirligi, vazirlik va idoralar Xalqaro moliya institutlari, xorijiy ekspertlar Mahalliy budjet tashkilotlari uchun budjet dasturlarini ishlab chiqish, monitoring qilish hisobotini tuzish, taqdim etish va baholash mavzularida oʻquv-seminar va treninglar tashkil qilish. Amaliy chora-tadbirlar 2028-yil iyundan boshlab Iqtisodiyot va moliya vazirligi, vazirlik va idoralar Xalqaro moliya institutlari, xorijiy ekspertlar Xorijiy ekspertlar koʻmagida mahalliy budjet xarajatlarini budjet dasturlari asosida ishlab chiqish boʻyicha 2 ta tumanda sinov oʻtkazish. Amaliy chora-tadbirlar 2028-yil sentabr Iqtisodiyot va moliya vazirligi, vazirlik va idoralar Xalqaro moliya institutlari, xorijiy ekspertlar Mahalliy budjet xarajatlariga budjet dasturlarini joriy etish boʻyicha oʻtkazilgan sinov natijalaridan kelib chiqib, mahalliy budjet tashkilotlariga budjet dasturlarini ishlab chiqish, monitoring qilish hisobotini tuzish, ularni taqdim etish tartibini ishlab chiqish. Normativ-huquqiy hujjat 2029-yil sentabr Iqtisodiyot va moliya vazirligi, vazirlik va idoralar Xalqaro moliya institutlari, xorijiy ekspertlar Mahalliy budjet xarajatlarini bosqichma-bosqich budjet dasturlari kesimida shakllantirish amaliyotiga oʻtish. Amaliy chora-tadbirlar 2030-yil sentabr Iqtisodiyot va moliya vazirligi, vazirlik va idoralar Xalqaro moliya institutlari, xorijiy ekspertlar Budjetnomada va budjetning yillik ijrosi boʻyicha hisobotda budjet dasturlarining samaradorlik maʼlumotlari yoritilishini bosqichma-bosqich joriy etish. Amaliy chora-tadbirlar 2026-yil iyun Iqtisodiyot va moliya vazirligi, vazirlik va idoralar Xalqaro moliya institutlari, xorijiy ekspertlar Axborot tizimlarini isloh qilishni kengaytirish rejalariga muvofiq budjet dasturlari ijrosi hisobotini va ishda foydalanish uchun shakllantiriladigan hisobotlarni avtomatlashtirish. Amaliy chora-tadbirlar 2026-yil sentabr Iqtisodiyot va moliya vazirligi Xalqaro moliya institutlari, xorijiy ekspertlar 21. Barqaror rivojlanish maqsadlari, yashil va gender masalalarini budjetlashtirish tizimiga kiritish. Davlat budjeti xarajatlarining barqaror rivojlanish milliy maqsadlariga muvofiqligi boʻyicha Davlat budjeti xarajatlarini markirovkalash (tasniflash) uslubiyotini ishlab chiqish. Vazirlik buyrugʻi 2026-yil dekabr Iqtisodiyot va moliya vazirligi Birlashgan Millatlar Tashkiloti Taraqqiyot dasturi va Ayollar huquqlarini himoya qilish quyi tashkiloti, Osiyo taraqqiyot banki “Yashil” va genderga yoʻnaltirilgan budjetlashtirish uslubiyotlari hamda amaliyotga tatbiq qilish mexanizmlarini ishlab chiqish. Normativ-huquqiy hujjat 2027-yil dekabr Iqtisodiyot va moliya vazirligi 22. Davlat xarajatlarining samaradorligi va natijadorligini baholash tartib-qoidalarini kuchaytirish. Dasturiy budjetlashtirish asosida xarajatlarning samaradorligi va natijadorligini oʻrganish va baholash uslubiyotini ishlab chiqish. Normativ-huquqiy hujjat 2028-yil sentabr Iqtisodiyot va moliya vazirligi Xalqaro moliya institutlari, xorijiy ekspertlar Tajriba tariqasida tanlangan budjet dasturlarini samaradorligi va natijadorligi boʻyicha oʻrganish. Amaliy chora-tadbirlar 2029-yil sentabr Iqtisodiyot va moliya vazirligi Tajriba natijalariga koʻra xarajatlarni baholash uslubiyotini ishlab chiqish. Normativ-huquqiy hujjat 2030-yil sentabr Iqtisodiyot va moliya vazirligi 8-maqsad: Davlat investitsiyalarini boshqarish tizimini takomillashtirish va samaradorligini oshirish 23. Davlat investitsiyalarini boshqarish tizimni baholash. Xalqaro ekspertlar bilan hamkorlikda Davlat investitsiyalarini boshqarish tizimini qayta baholash (PIMA) va Iqlim boʻyicha davlat investitsiyalarini boshqarishni baholash (C-PIMA). Amaliy chora-tadbirlar 2025-yil davomida Iqtisodiyot va moliya vazirligi, Investitsiyalar, sanoat va savdo vazirligi, Ekologiya, atrof-muhitni muhofaza qilish va iqlim oʻzgarishi vazirligi Xalqaro valyuta jamgʻarmasi, Jahon banki Baholash natijalari va xalqaro ekspertlar tavsiyalariga koʻra Davlat investitsiyalarini boshqarish tizimini isloh qilish boʻyicha “yoʻl xaritasi”ni ishlab chiqish. Vazirlar Mahkamasi qarori 2025-yil dekabr 24. Davlat investitsiyalari va budjet jarayonini toʻliq integratsiya qilish. Texnik xizmat koʻrsatish va ekspluatatsiya xarajatlarini aniqlashning yagona uslubiyotini ishlab chiqish va tasdiqlash. Vazirlar Mahkamasi qarori 2025-yil noyabr Iqtisodiyot va moliya vazirligi, Investitsiyalar, sanoat va savdo vazirligi, Qurilish vazirligi Xalqaro moliya institutlari, xorijiy ekspertlar Budjet mablagʻlarini taqsimlovchilarda ushbu uslubiyotni qoʻllash koʻnikmasini rivojlantirish va ushbu xarajatlar oʻrta muddatli budjetni shakllantirishda inobatga olinishini taʼminlash mexanizmlarini joriy etish. Amaliy chora-tadbirlar 2025-yil dekabr Davlat moliyasini boshqarish axborot tizimida Budjet moduli va kapital quyilmalar axborot tizimlari oʻrtasida integratsiyani yoʻlga qoʻyish. Amaliy chora-tadbirlar 2026-yil dekabr Iqtisodiyot va moliya vazirligi Xalqaro moliya institutlari, xorijiy ekspertlar 25. Davlat investitsiyalarining yaxlitligini taʼminlash. Davlat investitsiyalarini boshqarish va budjet jarayoni bilan integratsiya qilishni takomillashtirish maqsadida tashqi manbalardan va budjetdan moliyalashtiriladigan loyihalarni shakllantirish boʻyicha reglamentlarni muvofiqlashtirish. Amaliy chora-tadbirlar 2025-yil dekabr Iqtisodiyot va moliya vazirligi, Investitsiyalar, sanoat va savdo vazirligi Xalqaro moliya institutlari, xorijiy ekspertlar Tashqi manbalar hisobidan moliyalashtiriladigan investitsiya loyihalarini tegishli vazirlik va idoralarning budjetlarida aks ettirish. Amaliy chora-tadbirlar 2027-yil mart Iqtisodiyot va moliya vazirligi, Investitsiyalar, sanoat va savdo vazirligi Xalqaro moliya institutlari, xorijiy ekspertlar 26. Davlat investitsiyalarini boshqarish axborot tizimlarini takomillashtirish. “Kapital qoʻyilmalar” elektron platformasining budjetdan moliyalashtiriladigan investitsiya loyihalarini shakllantirish va baholash bosqichlarini qamrab olish boʻyicha funksional imkoniyatlarini kengaytirish. Amaliy chora-tadbirlar 2026-yil mart Iqtisodiyot va moliya vazirligi Xalqaro moliya institutlari, xorijiy ekspertlar Yagona davlat investitsiyalarini boshqarish axborot tizimini tashkil qilish. Amaliy chora-tadbirlar 2028-yil dekabr Iqtisodiyot va moliya vazirligi Investitsiyalar, sanoat va savdo vazirligi Xalqaro moliya institutlari, xorijiy ekspertlar IV. Budjetning samarali ijrosini taʼminlash 9-maqsad: Soliq maʼmurchiligi sifatini yanada oshirish 27. Soliq va Bojxona maʼmurchiligini takomillashtirish. Soliq va bojxona faoliyatidagi xizmatlar raqamlashtirilganligini xatlovdan oʻtkazish. Shuningdek, raqamlashtirilishi lozim boʻlgan jarayonlar roʻyxatini shakllantirish. Amaliy chora-tadbirlar 2025-yil avgust Soliq qoʻmitasi, Bojxona qoʻmitasi Xalqaro moliya institutlari, xorijiy ekspertlar Shakllantirilgan roʻyxatga koʻra elektron xizmatlar koʻrsatish hamda soliq va bojxona maʼmurchiligi jarayonlarini toʻliq raqamlashtirish. Amaliy chora-tadbirlar 2025-yil dekabr 28. Komplayens nazoratini xalqaro ilgʻor tajribalarga muvofiq takomillashtirish. Yirik va xalqaro korxonalar, yuqori daromadli jismoniy va yuridik shaxslar tomonidan soliqlarning toʻlanishi yoki toʻlashdan boʻyin tovlash bilan bogʻliq xatarlarni boshqarish va yashirin iqtisodiyot ulushini qisqartirish hamda soliq va bojxona tizimi yaxlitligini taʼminlash maqsadida komplayens nazoratni yanada takomillashtirish boʻyicha amaliy chora-tadbirlarni ishlab chiqish. Amaliy chora-tadbirlar 2025-yil noyabr Soliq qoʻmitasi, Bojxona qoʻmitasi Xalqaro moliya institutlari, xorijiy ekspertlar 29. Soliq xarajatlari hisobi va hisobotini joriy etish. Xalqaro ekspertlar bilan hamkorlikda soliq xarajatlari hisobi va hisobotini yuritish tartibini (uslubiyot) ishlab chiqish. Normativ-huquqiy hujjat 2026-yil iyun Iqtisodiyot va moliya vazirligi Soliq qoʻmitasi, Xalqaro moliya institutlari, xorijiy ekspertlar Soliq toʻlovchilarga yoki tarmoqlarga nisbatan joriy etiladigan imtiyozlar va yengilliklarning mazmunini, ularni belgilash, qoʻllash va cheklangan muddatlarini aniq belgilab beruvchi yagona tartib va qoidalarni ishlab chiqish. Normativ-huquqiy hujjat 2026-yil dekabrdan boshlab Bojxona qoʻmitasi Xalqaro moliya institutlari, xorijiy ekspertlar Budjetnomada asosiy soliq imtiyozlari va preferensiyalari, yoʻqotilgan tushumlar qiymati, shuningdek, ular toʻgʻrisidagi maʼlumotlarni eʼlon qilish. Shuningdek, chop etiladigan qoʻshimcha maʼlumotlar roʻyxatini shakllantirish. Shakllantirilgan roʻyxatga qoʻra soliq va bojxona maʼmurchiligi jarayonlari shaffofligini taʼminlash. Amaliy chora-tadbirlar 2027-yil dekabrdan boshlab 30. Soliq va bojxona maʼmurchiligining shaffofligi va hisobdorligini takomillashtirish. Soliq va bojxona maʼmurchiligidagi maʼlumotlarning ochiqlanganligi boʻyicha xatlovdan oʻtkazish. Shuningdek, chop etiladigan qoʻshimcha maʼlumotlar roʻyxatini shakllantirish. Amaliy chora-tadbirlar 2025-yil sentabr Soliq qoʻmitasi, Bojxona qoʻmitasi Xalqaro moliya institutlari, xorijiy ekspertlar Shakllantirilgan roʻyxatga koʻra soliq va bojxona maʼmurchiligi jarayonlari shaffofligini taʼminlash. Amaliy chora-tadbirlar 2025-yil dekabrdan boshlab 10-maqsad: Yagona gʻazna hisobvaragʻi mablagʻlarini samarali boshqarish 31. Mablagʻlar harakati boʻyicha prognozlarning sifatini oshirish orqali budjet ijrosini koʻllab-quvvatlash. Mablagʻlarni boshqarish va likvidlikni muvofiqlashtirish amaliyotini takomillashtirish maqsadida Iqtisodiyot va moliya vazirligi, Gʻaznachilik xizmati qoʻmitasi va Markaziy bankdan iborat idoralararo qoʻmita tuzish hamda uning faoliyati toʻgʻrisidagi nizomni qabul qilish. Normativ-huquqiy hujjat 2025-yil iyun Iqtisodiyot va moliya vazirligi, Gʻaznachilik xizmati qoʻmitasi Xalqaro valyuta jamgʻarmasi Kelgusi yil konsolidatsiyalashgan budjet uchun pul oqimlari prognozlarining keyingi 3 oygacha (yangilanib boruvchi) haftalik hamda kelgusi yil uchun oylik taqsimotini tuzish amaliyotini joriy qilish. Amaliy chora-tadbirlar 2026-yil mart Gʻaznachilik xizmati qoʻmitasi Xalqaro valyuta jamgʻarmasi Biznes intellekt (Business Intelligence solutions) vositalari orqali pul oqimlarini prognozlash va likvidlikni boshqarish jarayonlarini yanada takomillashtirish. Amaliy chora-tadbirlar 2027-yil mart Moliyaviy buferning eng kam miqdorini aniqlash va uni boshqarish tartib-qoidalarini belgilash. Normativ-huquqiy hujjat 2025-yil dekabr Gʻaznachilik xizmati qoʻmitasi, vazirlik va idoralar Xalqaro moliya institutlari, xorijiy ekspertlar Vazirlik va idoralar xodimlarini mablagʻlar harakatini rejalashtirish boʻyicha oʻqitish va treninglar tashkil qilish. Amaliy chora-tadbirlar 2025-yildan boshlab Xalqaro valyuta jamgʻarmasi 32. Gʻaznachilik faoliyatida xatarlarni boshqarish tizimini takomillashtirish. Gʻaznachilik xizmati qoʻmitasi tomonidan, shu jumladan, Markaziy bank bilan hamkorlikda Butunjahon banklararo moliyaviy telekommunikatsiyalar hamjamiyati (SWIFT) tizimi orqali amalga oshiriladigan valyuta toʻlovlarini raqamlashtirish. Amaliy chora-tadbirlar 2025-yil dekabr Iqtisodiyot va moliya vazirligi, Gʻaznachilik xizmati qoʻmitasi Xalqaro moliya institutlari, xorijiy ekspertlar “Yashil yoʻlak” orqali soddalashtirilgan ichki nazorat uchun xavfliligi past toʻlovlarning boshqa toifalarini aniqlash va kiritish. Amaliy chora-tadbirlar 2025-yil iyun Gʻaznachilik xizmati qoʻmitasi Xalqaro moliya institutlari, xorijiy ekspertlar 11-maqsad: Davlat moliyasini boshqarish jarayonlarini raqamlashtirish 33. Davlat moliyasini boshqarish axborot tizimlarini takomillashtirish. Davlat moliyasini boshqarish axborot tizimlarini 2028-yilga qadar toʻliq oʻzaro integratsiya qilish konsepsiyasini ishlab chiqish. Normativ-huquqiy hujjat 2025-yil noyabr Iqtisodiyot va moliya vazirligi, Gʻaznachilik xizmati qoʻmitasi Xalqaro moliya institutlari, xorijiy ekspertlar Budjet tashkilotlari va budjetdan mablagʻ oluvchi tashkilotlarning yagona pasporti (joylashgan joyi, binolar holati, infratuzilmasi, kadrlar salohiyati, moddiy-texnik bazasi holati va boshqalar)ni shakllantirish maqsadida dasturiy majmua yaratish. Bunda vazirlik va idoralar hamda kommunal xizmatlarni koʻrsatuvchi davlat korxonalarining dasturiy majmualarida mavjud axborotlarni “Pasport” dasturiy majmuasiga integratsiya qilish boʻyicha “yoʻl xaritasi”ni tasdiqlash. Normativ-huquqiy hujjat 2026-yil iyun Iqtisodiyot va moliya vazirligi Xalqaro moliya institutlari, xorijiy ekspertlar Budjet tashkilotlari tomonidan budjet soʻrovlarini taqdim etish jarayonini avtomatlashtirish uchun budjetni shakllantirish modulini yakunlash. Amaliy chora-tadbirlar 2026-yil dekabr Iqtisodiyot va moliya vazirligi Xalqaro moliya institutlari, xorijiy ekspertlar Davlat moliyasini boshqarish axborot tizimlari qamrovini Tiklanish va taraqqiyot jamgʻarmasi va tashqi manbalar hisobidan moliyalashtiriladigan loyihalar orqali kengaytirish choralarini koʻrish. Amaliy chora-tadbirlar 2028-yil mart Iqtisodiyot va moliya vazirligi, Gʻaznachilik xizmati qoʻmitasi Xalqaro moliya institutlari, xorijiy ekspertlar Davlat moliyasini boshqarish hamda qarzlarni boshqarish axborot tizimlarini integratsiya qilish. Amaliy chora-tadbirlar 2026-yil dekabr Iqtisodiyot va moliya vazirligi Xalqaro moliya institutlari, xorijiy ekspertlar 12-maqsad: Davlat ichki nazorati va ichki auditini takomillashtirish 34. Davlat sektorida ichki nazorat tizimini takomillashtirish. Davlat sektorida ichki nazorat tizimini yanada takomillashtirish konsepsiyasini va uni amalga oshirish “yoʻl xaritasi”ni ishlab chiqish. Normativ-huquqiy hujjat 2025-yil davomida Iqtisodiyot va moliya vazirligi, vazirlik va idoralar Jahon banki Gʻaznachilikda ichki nazorat va xatarlarni boshqarish tartibini ishlab chiqish. Vazirlik buyrugʻi 2027-yil mart 35. Davlat ichki nazorati va ichki audit boʻyicha qonunchilikni takomillashtirish Davlat ichki nazorati va ichki audit toʻgʻrisidagi qonun loyihasini ishlab chiqish. Qonun loyihasi 2026-yil sentabr Iqtisodiyot va moliya vazirligi Jahon banki 36. Ichki audit xizmatlari xodimlari malakasini oshirish va sertifikatlash tizimini takomillashtirish. Xalqaro standartlar asosida ichki audit xizmatlari xodimlarini sertifikatlash va malakasini oshirish tizimlarini takomillashtirish. Xalqaro ichki auditorlar instituti bilan hamkorlikni yoʻlga qoʻyish. Amaliy chora-tadbirlar 2026-yil martdan boshlab 2028-yil iyun Iqtisodiyot va moliya vazirligi, vazirlik va idoralar Jahon banki Bunda ichki audit xizmatlari xodimlarini oʻqitish va xalqaro sertifikatlar olish ishlarini tashkil qilish. Amaliy chora-tadbirlar 37. Ichki audit xizmati faoliyatini takomillashtirish. Ichki audit xizmatlari faoliyatida samaradorlik auditi va axborot texnologiyalari auditini joriy etish tartibini ishlab chiqish. Normativ-huquqiy hujjat 2030-yil sentabr Iqtisodiyot va moliya vazirligi, vazirlik va idoralar Xalqaro moliya institutlari, xorijiy ekspertlar Davlat organlari va tashkilotlarida ichki audit xizmatini autsorsing asosida amalga oshirish tartibini belgilash. Normativ-huquqiy hujjat 2028-yil dekabr 38. Ichki audit faoliyatini raqamlashtirish. Ichki audit xizmati faoliyatini raqamlashtirish konsepsiyasi va uni amalga oshirish “yoʻl xaritasi”ni ishlab chiqish. Normativ-huquqiy hujjat 2025-yil dekabr Iqtisodiyot va moliya vazirligi, vazirlik va idoralar Jahon banki 13-maqsad: Shaffof va samarali davlat xaridlari 39. Elektron xaridlarning samaradorligi va shaffofligini taʼminlash. Alohida turdagi tovar va xizmatlar xaridi jarayonlarining batafsil tartib-qoidalarini belgilovchi qoʻllanmani ishlab chiqish. Normativ-huquqiy hujjat 2026-yil dekabr Sanoat kooperatsiyasi va davlat xaridlari agentligi Xalqaro moliya institutlari, xorijiy ekspertlar V. Fiskal axborot sifati va hisobdorlikni yanada oshirish 14-maqsad: Fiskal hisobotlarni xalqaro standartlarga muvofiqlashtirish 40. Davlat sektorida buxgalteriya hisobining xalqaro standartlari (IPSAS) asosida qoʻshimcha budjet hisobi milliy standartlarini ishlab chiqish. Davlat sektorida buxgalteriya hisobining xalqaro standartlari (IPSAS) asosidagi Davlat sektorida budjet hisobi milliy standartlarini (NPSAS) 2030-yilga qadar toʻliq joriy etish boʻyicha yoʻl xaritasini koʻrib chiqish va yangilash. Amaliy chora-tadbirlar 2025-yil iyun Iqtisodiyot va moliya vazirligi Osiyo taraqqiyot banki Davlat sektori buxgalterlarini Davlat sektorida budjet hisobi milliy standartlarini (NPSAS) joriy etish boʻyicha oʻqitishni davom ettirish, shu jumladan, ularni qabul qilingan yangi standartlar boʻyicha oʻqitish. Amaliy chora-tadbirlar Doimiy Iqtisodiyot va moliya vazirligi 41. Budjet hisobotlarini xalqaro hisobot talablariga moslashtirish Yagona hisoblar rejasini axborot tizimlariga joriy etish ishlarini yakunlash, shuningdek, daromad yigʻuvchi organlarning (maʼmur) axborot tizimlari bilan integratsiya qilish. Amaliy chora-tadbirlar 2026-yil dekabr Iqtisodiyot va moliya vazirligi, Bojxona qoʻmitasi, Soliq qoʻmitasi, boshqa daromad yigʻuvchi organlar Jahon banki, Xalqaro valyuta jamgʻarmasi Hisobotlarni takomillashtirish maqsadida Yagona hisoblar rejasi va budjet tasnifini koʻrib chiqish hamda Davlat moliyasini boshqarish axborot tizimida, Davlat moliyaviy statistikasi va Davlat sektorida budjet hisobi milliy standartlariga (NPSAS) muvofiq budjet hisobotlarini shakllantirish imkoniyatini yaratish. Amaliy chora-tadbirlar 2025-yil sentabr Iqtisodiyot va moliya vazirligi Jahon banki, Xalqaro valyuta jamgʻarmasi Qoʻshimcha Davlat sektorida budjet hisobi milliy standartlari (NPSAS) asosidagi budjet hisobotlari, gender va yashil budjetlashtirish hisobotlari boʻyicha islohotlarni qoʻllab-quvvatlash maqsadida hisobotlarni kengaytirish. Amaliy chora-tadbirlar 2030-yil dekabr Iqtisodiyot va moliya vazirligi Xalqaro moliya institutlari, xorijiy ekspertlar 42. Davlat moliyaviy statistikasi hisobotining keng qamrovliligi va sifatini yaxshilash. Xalqaro valyuta jamgʻarmasining Maʼlumotlarni tarqatishning maxsus standartiga obuna boʻlish. Amaliy chora-tadbirlar 2025-yil sentabr Iqtisodiyot va moliya vazirligi Xalqaro moliya institutlari, xorijiy ekspertlar Davlat ulushi mavjud barcha korxonalarni sektorlarga ajratish orqali bozor va nobozor davlat korxonalari roʻyxatini shakllantirish va nobozor davlat korxonalarining hisobotlarini Xalqaro valyuta jamgʻarmasining Davlat moliyaviy statistikasi talablariga muvofiq aks ettirish. Bunda nobozor davlat korxonalarining roʻyxatini har yili iyul oyida koʻrib chiqish va yangilab borish. Amaliy chora-tadbirlar 2025-yil dekabr Iqtisodiyot va moliya vazirligi, Statistika agentligi, Davlat aktivlarini boshqarish agentligi, Soliq qoʻmitasi Jahon banki, Xalqaro valyuta jamgʻarmasi Tashqi qarz manbalari hisobidan Davlat dasturlariga ajratilayotgan kreditlarning Davlat moliyaviy statistikasi qoʻllanmasi (GFSM 2014) asosida dasturlarning milliy tasnifini ishlab chiqish va Davlat moliyaviy statistikasi hisobotida aks ettirish. Amaliy chora-tadbir 2025-yil dekabr Iqtisodiyot va moliya vazirligi Xalqaro valyuta jamgʻarmasi Har yili davlat sektorining barcha moliyaviy aktivlari va majburiyatlarini qamrab oluvchi moliyaviy balansini tuzish va Xalqaro valyuta jamgʻarmasining hisobotlarida aks ettirish. Amaliy chora-tadbir 2026-yil dekabr Iqtisodiyot va moliya vazirligi Xalqaro valyuta jamgʻarmasi Davlat moliyaviy statistikasi qoʻllanmasi (GFSM 2014) tasniflarini milliy standartlarga muvofiqlashtirilgan holda, Xalqaro valyuta jamgʻarmasining tegishli choraklik va yillik davlat sektori hisobotlarini tayyorlash va chop etish. Amaliy chora-tadbirlar 2026-yil dekabr Iqtisodiyot va moliya vazirligi Xalqaro valyuta jamgʻarmasi Davlat moliyasini boshqarishning axborot tizimi (DMBAT) orqali toʻgʻridan-toʻgʻri davlat moliyaviy statistikasi hisobotlarini tayyorlash. Amaliy chora-tadbirlar 2025-yil iyun Iqtisodiyot va moliya vazirligi Jahon banki, Xalqaro valyuta jamgʻarmasi Mutaxassislarning Davlat moliyaviy statistikasi (GFSM 2014) qoʻllanmasi asosida fiskal statistika hisobotlarini tayyorlash salohiyatini oshirishni davom ettirish. Amaliy chora-tadbirlar Doimiy Iqtisodiyot va moliya vazirligi Xalqaro valyuta jamgʻarmasi 15-maqsad: Budjet hujjatlarining mazmuni va sifatini oshirish 43. Budjet hujjatlari va maʼlumotlarini eʼlon qilib borish. Yillik budjet hujjatlarini Xalqaro valyuta jamgʻarmasining Fiskal shaffoflik kodeksi standartlariga muvofiq eʼlon qilib borish. Amaliy chora-tadbirlar 2026-yil martdan boshlab Iqtisodiyot va moliya vazirligi Xalqaro valyuta jamgʻarmasi 44. Fiskal strategiya va Budjetnomaning mazmunini yanada yaxshilash. Fiskal strategiya va Budjetnoma mazmunini xalqaro ilgʻor tajribalarga muvofiq yaxshilash, shu jumladan, budjet boʻyicha navbatdagi oʻrta muddatli fiskal prognozlar oʻrtasidagi asosiy farqlarni batafsilroq tushuntirish. Iqlim oʻzgarishi va gender masalalarini Davlat budjetini shakllantirish va ijro etish boʻyicha hisobotlarda aks ettirish amaliyotini yoʻlga qoʻyish. Amaliy chora-tadbirlar 2026-yil iyun Iqtisodiyot va moliya vazirligi Xalqaro valyuta jamgʻarmasi 16-maqsad: Budjet nazorati tizimini mustahkamlash 45. Budjet ustidan parlament nazoratini kuchaytirish. Oliy Majlis palatalari tegishli tuzilmalarining Davlat moliyasini boshqarish axborot tizimlaridan foydalanish imkoniyatlarini kengaytirish. Amaliy chora-tadbirlar 2025-yil iyun Iqtisodiyot va moliya vazirligi Jahon banki Davlat budjeti ijrosi jarayonida “Davlat budjeti toʻgʻrisida”gi Qonunga tegishli oʻzgartirish kiritilganidan soʻng qoʻshimcha xarajatlarni amalga oshirish talabini kuchaytirish maqsadida Budjet kodeksiga tegishli oʻzgartirish va qoʻshimchalar kiritish. Qonun loyihasi 2025-yil dekabr Iqtisodiyot va moliya vazirligi Xalqaro moliya institutlari, Xorijiy ekspertlar Oliy Majlis Qonunchilik palatasi Davlat budjeti boshqarmasi xodimlari uchun budjet-soliq siyosati tahlili va davlat moliyasini boshqarish mavzularida oʻquv dasturlari va treninglarni tashkil qilish. Amaliy chora-tadbirlar 2025-yil dekabrdan boshlab
Oʻzbekiston Respublikasining Bosh vaziri A. ARIPOV
Toshkent sh.,
2025-yil 8-aprel,
210-son