UzbekAI

← Qonunlar

📅 2025-yil 8-aprel · Vazirlar Mahkamasi qarorlari

Rasmiy matn. Rasmiy hujjat. Tahririy izohlar kiritilmagan.

Yordam | Arxiv | Atamalar | Statistika | API | Havola yuborish | Sayt haqida | Shartlar

← Қонунлар

📅 2025 йил 8 апрель · Вазирлар Маҳкамаси қарорлари

Расмий матн. Расмий ҳужжат. Таҳририй изоҳлар киритилмаган.

Ёрдам | Архив | Атамалар | Статистика | API | Ҳавола юбориш | Сайт ҳақида | Шартлар

← Законы

📅 8 апреля 2025 г. · Постановления Кабинета Министров

Официальный текст. Официальный документ. Редакционные примечания не включены.

Помощь | Архив | Термины | Статистика | API | Предложить ссылку | О сайте | Условия

← Laws

📅 8 April 2025 · Cabinet of Ministers resolutions

Official text. Official document. Editorial notes are not included.

Help | Archive | Glossary | Stats | API | Submit | About | Terms

Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг

қарори

СХЕМАСИ

РЎЙХАТИ

Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг айрим қарорларига ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш, шунингдек, баъзиларини ўз кучини йўқотган деб ҳисоблаш тўғрисида

[Кўчирма]

Ўзбекистон Республикасининг «Норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар тўғрисида»ги Қонуни 18-моддасиг а мувофиқ, шунингдек, қонунчилик ҳужжатларини ўзаро мувофиқлаштириш мақсадида Вазирлар Маҳкамаси қарор қилади:

1. Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг айрим қарорларига 1-иловага мувофиқ ўзгартириш ва қўшимчалар киритилсин.

2. Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг айрим қарорлари 2-иловага мувофиқ ўз кучини йўқотган деб ҳисоблансин.

3. Мазкур қарорнинг бажарилишини назорат қилиш Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг ўринбосари — иқтисодиёт ва молия вазири Ж.А. Қўчқоров зиммасига юклансин.

Вазирлар Маҳкамасининг 2025 йил 8 апрелдаги 211-сон қарорига 1-ИЛОВА

Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг айрим қарорларига киритилаётган ўзгартириш ва қўшимчалар

1. Вазирлар Маҳкамасининг 1999 йил 3 сентябрдаги 414-сон қарори билан тасдиқланган Бюджет ташкилотларини харажатларини молиялаштириш (тўлаш) тартибининг 29-бандида :

иккинчи хатбоши «Ислом цивилизацияси марказида» сўзларидан кейин «Ўзбекистон Миллий телерадиокомпанияси тизимидаги телерадиоканалларда» сўзлари билан тўлдирилсин;

учинчи хатбоши «Ислом цивилизацияси марказида» сўзларидан кейин «Ўзбекистон Миллий телерадиокомпанияси тизимидаги телерадиоканалларда» сўзлари билан тўлдирилсин.

2. Вазирлар Маҳкамасининг 2003 йил 13 февралдаги 75-сон қарори билан тасдиқланган Ўзбекистон Республикасида чакана савдо қоидаларида :

а) 92-банд қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

«92. Қимматбаҳо металлар ва қимматбаҳо тошлардан ясалган заргарлик ва бошқа буюмларнинг чакана савдоси ушбу фаолиятни бошлаганлик ҳақида Ўзбекистон Республикаси Иқтисодиёт ва молия вазирлиги ҳузуридаги Давлат асиллик даражаси назорати инспекциясига (кейинги ўринларда — Давлат асиллик даражаси инспекцияси) юборилган хабарноманинг қабул қилингани тўғрисидаги тасдиқнома асосида тадбиркорлик субъектлари — юридик шахслар томонидан амалга оширилади.

Қимматбаҳо металлар ва қимматбаҳо тошлардан ясалган заргарлик буюмларини ишлаб чиқарувчилар ҳамда аффинаж корхоналар:

ўзлари ишлаб чиқарган қимматбаҳо металлар ва қимматбаҳо тошлардан ясалган заргарлик ҳамда бошқа буюмларни чакана сотиш;

ишлаб чиқариш мақсадларида аҳолидан қимматбаҳо металлар ва қимматбаҳо тошлардан ясалган заргарлик ҳамда бошқа буюмларни, қимматбаҳо металлар парчаларини, қимматбаҳо ва ярим қимматбаҳо тошларни хабарноманинг қабул қилинганлиги тўғрисидаги тасдиқномада кўрсатилган манзил бўйича сотиб олиш ҳуқуқига эга.

Бунда қимматбаҳо металлар ва қимматбаҳо тошлардан ясалган заргарлик буюмларини ишлаб чиқарувчилар ва аффинаж корхоналар қимматбаҳо металлар ва қимматбаҳо тошлардан ясалган заргарлик ҳамда бошқа буюмларни, қимматбаҳо металлар парчаларини, қимматбаҳо ва ярим қимматбаҳо тошларни сотиб олиш учун заргарлик дўконлари, савдо марказлари ва (ёки) комплексларининг бўлимлари, секцияларида махсус жиҳозланган пунктларни (кейинги ўринларда — сотиб олиш пунктлари) ташкил қилишга рухсат этилади»;

б) 95-банднинг биринчи хатбошисидаги , 96-банднинг биринчи ва учинчи хатбошиларидаги , 98-банднинг иккинчи хатбошисидаги , 102-банднинг биринчи ва иккинчи хатбошиларидаги тегишли келишикдаги «Давлат асиллик даражасини белгилаш палатаси» сўзлари тегишли келишикдаги «Давлат асиллик даражаси назорати инспекцияси» сўзлари билан алмаштирилсин;

в) 104-банд қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

«104. Қимматбаҳо металлар ва қимматбаҳо тошлардан ясалган заргарлик буюмлари билан воситачилик савдоси товарлар билан воситачилик савдоси қоидаларига мувофиқ фақат мазкур Қоидаларнинг 92 ва 93-бандларида кўрсатилган ва Давлат асиллик даражаси назорати инспекциясига фаолиятни бошлаганлик ҳақида хабарнома юборилгани тўғрисидаги тасдиқномага эга бўлган юридик шахслар томонидан савдо объектларида амалга оширилади.

Чет элда ишлаб чиқарилган қимматбаҳо металлар ва қимматбаҳо тошлардан ясалган заргарлик буюмларини, агар улар бўйича божхона тўловлари амалга оширилганлигини тасдиқловчи ҳужжатлар бўлмаса, воситачилик савдоси қоидаларига мувофиқ реализация қилиш ман этилади. Бунда ушбу тартиб бухгалтерия ҳисоби қонунчилигига мувофиқ 2024 йил 1 сентябрга қадар расмийлаштирилган (кирим қилинган) заргарлик буюмларига нисбатан татбиқ этилмайди»;

г) 107-банднинг биринчи ва иккинчи хатбошиларидаги «Давлат асиллик даражасини белгилаш палатаси» сўзлари «Давлат асиллик даражаси назорати инспекцияси» сўзлари билан алмаштирилсин;

д) 107 1 ва 107 2 -бандлар қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

«107 1 . Қимматбаҳо металлар ва қимматбаҳо тошлардан ясалган заргарлик буюмларини ишлаб чиқариш ҳуқуқига эга юридик шахслар ва якка тартибдаги тадбиркорлар заргарлик буюмларини ишлаб чиқариш фаолиятини бошлаш тўғрисидаги хабарномада кўрсатилган манзил бўйича бошқа жисмоний ва юридик шахслардан қуйидагиларни сотиб олиш ҳуқуқига эга:

қимматбаҳо металлар ва қимматбаҳо тошлардан ясалган заргарлик ва бошқа буюмларни ҳамда уларнинг парчаларини;

олтин изловчилар усулида қазиб олинган қимматбаҳо металлар, қимматбаҳо ва ярим қимматбаҳо тошларни;

Марказий банкнинг қимматбаҳо металлардан ясалган тангалари ва пул белгилари, стандарт ва ўчовли қуймаларини;

қимматбаҳо металлардан ясалган соатлар ва уларнинг қисмларини;

соф ҳолдаги, шлих, пластиналардаги, сим ва қум шаклидаги олтин, кумуш платина ва платина гуруҳига кирувчи металлар (палладий, иридий, родий, рутиний ва осмий);

ишлаб чиқариш учун мўлжалланган олтин, платина, палладий ва кумушдан ясалган буюмлар (перчинлар, платинали лаборатория шиша идишлари ва анжомлари — тигллар, косачалар, тигл қопқоқлари, электродлар шпателлар, синов найчалари, термал конверторлар, платина ва платина родийли қотишмаларидан тайёрланган термоўзгартиргичлар ва бошқалар);

стоматологик маҳсулотлар учун қимматбаҳо металлардан тайёрланган дисклар, шунингдек, уларнинг парчаларини;

қимматбаҳо тошларни, улардан ясалган маданий-маиший буюмларни ва ярим қимматбаҳо тошларни;

техник олмосларни;

ишлов берилмаган қимматбаҳо ва ярим қимматбаҳо тошларни;

кумуш гардишли чинни ва биллур буюмларни.

107 2 . Нотариуснинг ижро хатига эга бўлган ломбардлар ва микромолия ташкилотлари ихтиёрида қоладиган заргарлик буюмлари, шунингдек, ушбу буюмларнинг парчалари қимматбаҳо металлар ва қимматбаҳо тошлардан ясалган заргарлик буюмларини ишлаб чиқарувчи ҳуқуқига эга бўлган юридик шахслар ва якка тартибдаги тадбиркорлар ёки аффинаж корхоналарга шартнома асосида сотилиши мумкин»;

е) 107 3 -банд ўз кучини йўқотган деб ҳисоблансин;

ж) 107 4 -банднинг «а» кичик банди қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

«а) заргарлик буюмлари савдоси фаолиятини бошлаш тўғрисида хабарнома юбормасдан, аффинаж фаолиятини амалга ошириш ҳуқуқини берувчи лицензияда кўрсатилган манзил бўйича бошқа жисмоний ва юридик шахслардан қуйидагиларни сотиб олиш ҳуқуқига эга:

қимматбаҳо металлардан ясалган заргарлик ва бошқа буюмларни ҳамда уларнинг парчаларини;

олтин изловчилар усулида қазиб олинган қимматбаҳо металларни;

Марказий банкнинг қимматбаҳо металлардан ясалган тангалари ва пул белгилари, стандарт ва ўлчовли қуймаларини;

қимматбаҳо металлардан ясалган соатлар ва уларнинг қисмларини;

соф ҳолдаги, шлих, пластиналардаги, сим ва қум шаклидаги олтин, кумуш платина ва платина гуруҳига кирувчи металлар (палладий, иридий, родий, рутиний ва осмий);

ишлаб чиқариш учун мўлжалланган олтин, платина, палладий ва кумушдан ясалган буюмлар (перчинлар, платинали лаборатория шиша идишлари ва анжомлари — тигллар, косачалар, тигл қопқоқлари, электродлар шпателлар, синов найчалари, термал конверторлар, платина ва платина родийли қотишмаларидан тайёрланган термоўзгартиргичлар ва бошқалар);

стоматологик маҳсулотлар учун қимматбаҳо металлардан тайёрланган дисклар, шунингдек, уларнинг парчаларини;»

з) 117 , 117 2 , 117 3 ва 117 4 -бандлар ўз кучини йўқотган деб ҳисоблансин;

и) 118-банд қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

«118. Қуйидаги масалалар бўйича сотиб олиш пунктлари ишини назорат қилиш:

сотиб олиш пунктлари ишининг тўғри ташкил этилганлиги — тасарруфида ушбу пунктлар бўлган ташкилотлар томонидан;

заргарлик буюмларини сотиш фаолиятини бошлаганлик ёки тугатганлик ҳақида хабарнома юборгани тўғрисида тасдиқномага эга бўлиш — Давлат асиллик даражаси назорати инспекцияси томонидан;

ҳисобга олиш ва пул операцияларини юритиш, шунингдек, назорат-касса машиналари ва пластик карталардан тўловларни қабул қилиш учун ҳисоб-китоб терминаллари, қонунчилик ҳужжатларида назарда тутилган ҳолларда онлайн назорат-касса машиналари ёки виртуал кассалар қўлланилиши бўйича қонунчилик ҳужжатларига риоя қилиниши — Солиқ қўмитаси томонидан амалга оширилади»;

к) 156 1 -банднинг биринчи хатбошисидаги , 156 2 -банддаги ҳамда 187 10 -банднинг иккинчи хатбошисидаги тегишли келишикдаги «Давлат асиллик даражасини белгилаш палатаси» сўзлари тегишли келишикдаги «Давлат асиллик даражаси назорати инспекцияси» сўзлари билан алмаштирилсин.

3. Вазирлар Маҳкамасининг «Республика ихтисослаштирилган тиббиёт марказлари фаолиятини ташкил этиш масалалари тўғрисида» 2003 йил 17 мартдаги 140-сон қарорида :

а) 2-илованинг 8-бандидаги «Монополияга қарши курашиш қўмитаси ҳамда Молия вазирлиги» сўзлари «Иқтисодиёт ва молия вазирлиги» сўзлари билан алмаштирилсин;

б) 3-илованинг 8-бандидаги «Монополияга қарши курашиш қўмитаси ҳамда Молия вазирлиги» сўзлари «Иқтисодиёт ва молия вазирлиги» сўзлари билан алмаштирилсин;

в) 4-илованинг 8-бандидаги «Монополияга қарши курашиш қўмитаси ҳамда Молия вазирлиги» сўзлари «Иқтисодиёт ва молия вазирлиги» сўзлари билан алмаштирилсин;

г) 5-илованинг 8-бандидаги «Монополияга қарши курашиш қўмитаси ҳамда Молия вазирлиги» сўзлари «Иқтисодиёт ва молия вазирлиги» сўзлари билан алмаштирилсин.

4. Вазирлар Маҳкамасининг 2004 йил 8 июндаги 264-сон қарори билан тасдиқланган Республика ихтисослаштирилган марказлари даромадларини шакллантиришнинг асосий манбалари ва улар фаолиятини молиялаштириш тартиби тўғрисидаги низомда :

а) 3-банднинг учинчи хатбошисидаги «Молия вазирлиги ва Ўзбекистон Республикаси Монополияга қарши курашиш қўмитаси» сўзлари «Иқтисодиёт ва молия вазирлиги» сўзлари билан алмаштирилсин;

б) 13-банднинг учинчи хатбошисидаги «Молия вазирлиги ҳамда Ўзбекистон Республикаси Монополияга қарши курашиш қўмитаси» сўзлари «Иқтисодиёт ва молия вазирлиги» сўзлари билан алмаштирилсин;

в) 17-банднинг учинчи хатбошисидаги «Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги ҳамда Ўзбекистон Республикаси Монополияга қарши курашиш қўмитаси» сўзлари «Иқтисодиёт ва молия вазирлиги» сўзлари билан алмаштирилсин.

5. Вазирлар Маҳкамасининг «Ўзбекистон Миллий телерадиокомпанияси тизими ходимлари учун ягона тариф сеткаси тармоқ коэффициентларини тасдиқлаш тўғрисида» 2007 йил 26 февралдаги 41-сон қарорининг 1-бандида :

биринчи хатбоши «(кўпайтирувчи коэффициентни инобатга олган ҳолда)» сўзлари билан тўлдирилсин;

иккинчи хатбоши қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

«Oʻzbekiston 24» ijodiy birlashmasi», «Maʼrifat» ijodiy birlashmasi», «Sport» ijodiy birlashmasi», «Oʻzbektelefilm» давлат муассасалари, шунингдек, «Yoshlar» ijodiy birlashmasi» акциядорлик жамияти ҳамда Ўзбекистон Миллий телерадиокомпанияси марказий аппарати ходимлари учун — 1,15 миқдорида».

6. Вазирлар Маҳкамасининг 2009 йил 22 августдаги 245-сон қарори билан тасдиқланган Иссиқлик энергиясидан фойдаланиш қоидаларининг 51-бандидаги «Ўзбекистон Республикаси Монополияга қарши курашиш қўмитасининг ҳудудий органлари хулосаларига кўра» сўзлари «нархларни тартибга солиш органи хулосасига кўра» сўзлари билан алмаштирилсин.

7. Вазирлар Маҳкамасининг «Гиёҳвандлик воситалари, психотроп моддалар ва прекурсорларни Ўзбекистон Республикаси ҳудудига олиб кириш, ундан олиб чиқиш ва транзит тарзида ўтказиш тартибини, шунингдек уларнинг муомалада бўлиши юзасидан назоратни такомиллаштириш тўғрисида» 2015 йил 12 ноябрдаги 330-сон қарори билан тасдиқланган Ўзбекистон Республикасида муомалада бўлиши тақиқланган гиёҳвандлик воситаларининг рўйхатининг (I рўйхат) рус тили матнида :

53-позициянинг «Наименование наркотического средства» устунидан «(за исключением растения каннабис, с содержанием наркотического средства тетрагидроканнабинола до 0,2 процентов, используемого в промышленных целях, не связанного с производством или изготовлением наркотических средств и психотропных веществ)» сўзлари чиқариб ташлансин;

59-позициянинг «Наименование наркотического средства» устуни «*высушенный / невысушенный» сўзларидан кейин «(за исключением растения каннабис, с содержанием наркотического средства тетрагидроканнабинола до 0,2 процентов, используемого в промышленных целях, не связанного с производством или изготовлением наркотических средств и психотропных веществ)» сўзлари билан тўлдирилсин.

8. Вазирлар Маҳкамасининг 2017 йил 9 февралдаги 66-сон қарори билан тасдиқланган Тадбиркорлик субъектларини давлат рўйхатидан ўтказиш тартиби тўғрисидаги низомга 4-илованинг VIII боби қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

« VIII. Ҳунармандчилик фаолияти субъекти сифатида давлат рўйхатидан ўтказиш учун 8-1. Ҳунарманднинг шогирдлари сони: □ 1; □ 2 □ 3; □ 4; □ 5 шогирд. 8-2. Ота-она ёзма розилигининг санаси: 8-2-1. Кун: 8-2-2. Ой: 8-2-3. Йил: 8-3. «Ҳунарманд» уюшмасига аъзо бўласизми? Ҳа □ Йўқ □ 8-4. «Ўзбекзаргарсаноати» уюшмасига аъзо бўласизми? Ҳа □ Йўқ □ 8-изоҳ: 1) 8-1-банд ҳунармандчилик фаолиятини ўрганаётган 15 ва ундан юқори ёшдаги шогирдларнинг тегишли сонини белгилаш йўли билан тўлдирилади (Вазирлар Маҳкамасининг «Юридик шахс ташкил этмасдан оилавий тадбиркорликни ҳамда ҳунармандчилик фаолиятини ривожлантириш ва кенгайтириш чора-тадбирлари тўғрисида» 2009 йил 29 июлдаги 216-сон қарорига мувофиқ шогирдлар сони 5 кишидан ошмаслиги шарт); 2) 8-2-банд 16 ёшга тўлмаган шахс шогирд сифатида жалб қилинган тақдирда тўлдирилади (Вазирлар Маҳкамасининг «Юридик шахс ташкил этмасдан оилавий тадбиркорликни ҳамда ҳунармандчилик фаолиятини ривожлантириш ва кенгайтириш чора-тадбирлари тўғрисида» 2009 йил 29 июлдаги 216-сон қарорига мувофиқ шахс 15 ёшга тўлганида унинг ота-оналардан бирининг ёзма розилиги билан ҳунарманднинг шогирди сифатида жалб қилиниши мумкин). Бунда ёзма розилиги тўғрисидаги маълумотларни кўрсатиш учун тўлдириладиган майдонлар сони тегишли бандларни қўшиш йўли билан кўпайтирилиши мумкин; 3) 8-2-банд шогирдлар мавжуд бўлмаганида тўлдирилмайди; 4) «Ҳунарманд» уюшмаси томонидан якка тартибдаги тадбиркорни «Ҳунарманд « уюшмаси аъзолигига қабул қилиш ёки қабул қилишни рад этиш ҳақидаги хабарнома унинг Тадбиркорлик субъектларини давлат рўйхатдан ўтказиш ва ҳисобга қўйишнинг автоматлаштирилган тизимидаги шахсий кабинетига ёки Давлат хизматлари марказига юборилади. «Ҳунарманд» уюшмасига аъзолик бадали «Ҳунарманд» уюшмаси томонидан белгиланган тартибда ва миқдорда тўланади; 5) 8-4-банд қимматбаҳо металлар ва тошлардан буюртма асосида ясаладиган заргарлик буюмларини ишлаб чиқаришни, шунингдек, заргарлик буюмларини таъмирлашни режалаштираётган тадбиркорлик субъектини рўйхатдан ўтказишда тўлдирилади; 6) «Ўзбекзаргарсаноати» уюшмаси томонидан якка тартибдаги тадбиркорни «Ўзбекзаргарсаноати» уюшмаси аъзолигига қабул қилиш ёки қабул қилишни рад этиш ҳақидаги хабарнома унинг Тадбиркорлик субъектларини давлат хизматлари марказида юборилади. «Ўзбекзаргарсаноати » уюшмасига аъзолик бадали «Ўзбекзаргарсаноати» уюшмаси томонидан белгиланган тартибда ва миқдорда тўланади. ».

9. Вазирлар Маҳкамасининг 2018 йил 1 майдаги 318-сон қарори билан тасдиқланган Ўзбекистон Республикаси Ахборот технологиялари ва коммуникацияларини ривожлантириш вазирлиги тўғрисидаги низомнинг 16-банди 21-кичик бандидаги «монополияга қарши орган» сўзлари «нархларни тартибга солиш органи» сўзлари билан алмаштирилсин.

10. Вазирлар Маҳкамасининг «Чиқиндилар билан боғлиқ ишларни амалга ошириш соҳасидаги норматив-ҳуқуқий ҳужжатларни тасдиқлаш тўғрисида» 2019 йил 6 февралдаги 95-сон қарорида :

а) 1-бандда :

тўртинчи хатбошидан «жисмоний шахслар сўзлари чиқариб ташлансин»;

бешинчи хатбошидан «жисмоний шахслар томонидан» сўзлари чиқариб ташлансин»;

б) 1-иловада :

3-банднинг иккинчи хатбошиси қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

«қаттиқ маиший чиқиндиларни тўплаш ва олиб чиқиб кетиш бўйича хизматлар учун мажбурий тўловларни тўлаш ва ҳисобини юритишнинг ягона электрон тизими (кейинги ўринларда Ҳисобга олишнинг ягона электрон тизими деб аталади) — қаттиқ маиший чиқиндиларни тўплаш ва олиб чиқиб кетиш бўйича хизматлар учун мажбурий тўловларни тўловчилар, уларнинг қарздорликлари, шунингдек, тўланган ва ундирилган мажбурий тўловлар ҳисобини юритиш учун мўлжалланган маълумотни киритиш, сақлаш ва қайта ишлашнинг ягона электрон тизими»;

5 1 -бандда :

тўртинчи хатбоши қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

«Хизмат кўрсатувчи ташкилот ўзгарган ҳудудлардаги мавжуд дебитор ва кредитор қарздорликларни бартараф этиш шартлари тегишли шартнома (битим)ларга қўшимча келишувларда назарда тутилади. Бунда фаолияти тугатилган хизмат кўрсатувчи ташкилот ва ҳудуд бириктирилаётган янги хизмат кўрсатувчи ташкилот келишуви асосида дебитор ва кредитор қарздорликлар бўйича Ҳисобга олишнинг ягона электрон тизимида шаклланган маълумотлар асосида солиштирма далолатнома тузилади. Мазкур далолатномада ундирув (ҳисоб-китоб) миқдори, муддатлари, шунингдек, ундирув билан боғлиқ харажатларни қоплаш шартлари белгиланади.»;

қуйидаги мазмундаги бешинчи хатбоши билан тўлдирилсин:

«Хизмат кўрсатувчи ташкилот билан тузилган шартнома (битим)ларнинг амал қилиш муддати тугаган ёки муддатидан олдин бекор қилинган ҳолларда хизмат кўрсатувчи ташкилотга бириктирилган Агентликнинг махсус банк транзит ҳисобварағи янги шартнома (битим) ёки қўшимча келишув белгиланган тартибда расмийлаштирилгунга қадар музлатиб турилади»;

7-банд «бўйича» сўзидан кейин «юридик ва жисмоний шахслар ҳамда якка тартибдаги тадбиркорларга кўрсатаётган» сўзлари билан тўлдирилсин;

20-банд қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

«20. Хизмат кўрсатувчи ташкилотларнинг қаттиқ маиший чиқиндиларни тўплаш ва олиб чиқиб кетиш бўйича жисмоний ва юридик шахсларга, шунингдек, якка тартибдаги тадбиркорларга кўрсатаётган хизматлари учун тўлов (ушбу Қоидаларнинг 8-бандида назарда тутилган чиқиндиларни олиб чиқиб кетиш хизматлари бундан мустасно) Агентликнинг махсус банк ҳисобварағида жисмоний ва юридик шахсларнинг, шунингдек, якка тартибдаги тадбиркорларнинг қаттиқ маиший чиқиндиларни тўплаш ва олиб чиқиб кетиш бўйича хизматлар учун мажбурий тўловлари ҳисобига жамланган маблағлардан марказлашган тартибда амалга оширилади.

Бунда қаттиқ маиший чиқиндиларни тўплаш ва олиб чиқиб кетиш бўйича хизматлар учун мажбурий тўловлар жисмоний ва юридик шахслар, шунингдек, якка тартибдаги тадбиркорлар томонидан тўлов амалга оширилаётган, ўтган ойдан кейинги ойнинг ўнинчи санасидан кечикмай Агентликнинг махсус транзит банк ҳисобварақларига тўланади ва унинг махсус банк ҳисобварағида жамланади.

Тўловни ҳисоблаш тегишли даврларда амалда бўлган қаттиқ маиший чиқиндиларни тўплаш ва олиб чиқиб кетиш хизматлари учун тарифлар бўйича амалга оширилади.

Жисмоний ва юридик шахслар, шунингдек, якка тартибдаги тадбиркорлар томонидан ушбу Қоидаларнинг 8-бандида назарда тутилган чиқиндиларни олиб чиқиб кетиш хизматлари учун тўловлар бевосита хизмат кўрсатувчи ташкилотнинг банк ҳисоб рақамига 100 фоиз олдиндан тўлов асосида амалга оширилади»;

21-банд ўз кучини йўқотган деб ҳисоблансин;

22 ва 23-бандлар қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

«22. Қаттиқ маиший чиқиндиларни тўплаш ва олиб чиқиб кетиш бўйича жисмоний ва юридик шахсларга, шунингдек, якка тартибдаги тадбиркорларга кўрсатилган хизматлар ҳақини марказлашган тартибда тўлаш Агентлик томонидан тўлов топшириқномаларисиз автоматик тарзда амалга оширилади.

23. Қаттиқ маиший чиқиндиларни тўплаш ва олиб чиқиб кетиш бўйича жисмоний ва юридик шахсларга, шунингдек, якка тартибдаги тадбиркорларга кўрсатилган хизматлар ҳақи улардан қаттиқ маиший чиқиндиларни тўплаш ва олиб чиқиб кетиш бўйича кўрсатилган хизматлар учун мажбурий тўловларнинг келиб тушишига кўра марказлашган тартибда хизмат кўрсатувчи ташкилотларга тўланади. Бунда Агентликнинг махсус банк ҳисобварағида жамланган маблағлар:

хусусий сектордаги хизмат кўрсатувчи ташкилотларга — улар томонидан кўрсатилган хизматлар учун келиб тушган мажбурий тўловларнинг 100 фоизи миқдорида;

давлат улуши бўлган хизмат кўрсатувчи ташкилотларга — улар томонидан кўрсатилган хизматлар учун келиб тушган мажбурий тўловларга ҳисобланган қўшилган қиймат солиғи суммаси тўлиқ ҳамда мазкур мажбурий тўловлар суммасидан қўшилган қиймат солиғи суммаси чегирилгандан сўнг қолган тўловларнинг 90 фоизи миқдорида;

қолган маблағлар Агентлик ва унинг ҳудудий бўлинмалари фаолиятини молиялаштириш учун йўналтирилади.

Бунда банклар ва банклараро ҳамда бошқа тўлов тизимларидан, шунингдек, Ҳисобга олишнинг ягона электрон тизимидан фойдаланганлик учун ҳамда жисмоний ва юридик шахсларга юборилган СМС хабарномалар учун ҳақ миқдори, Агентлик томонидан хизмат кўрсатувчи ташкилотларга кўрсатилган лизинг хизмати тўловлари, давлат-хусусий шериклик битимлари асосида хизмат кўрсатувчи ташкилотларга топширилган техникалар бўйича муддати келган тўловлар ва дебитор қарздорликлар, агар Агентлик ва хизмат кўрсатувчи ташкилотлар ўртасида тузилган тегишли шартномада (битимда) ушбу тўловларни акцептсиз тарзда ушлаб қолиш назарда тутилган бўлса, фуқаролик қонунчилигида белгиланган навбат бўйича Агентликнинг махсус транзит ҳисобварақларида хизмат кўрсатувчи ташкилотларнинг жамланган маблағларидан акцептсиз тарзда бир йўла ушлаб қолиниши мумкин»;

6-бобнинг номи қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

«6-боб. Қаттиқ маиший чиқиндиларни тўплаш ва олиб чиқиб кетиш бўйича хизматлар учун мажбурий тўловларни тўловчиларни, шунингдек, мажбурий тўловлар бўйича қарздорликларни ҳисобга олиш тартиби»;

24-банддан «Жисмоний шахслар сўзлари чиқариб ташлансин»;

27-бандда :

биринчи ва учинчи хатбошилардаги тегишли келишикдаги «жисмоний шахслар» сўзлари тегишли келишикдаги «истеъмолчилар» сўзи билан алмаштирилсин;

қуйидаги мазмундаги тўртинчи хатбоши билан тўлдирилсин:

«Хизмат кўрсатувчи ташкилотларнинг бухгалтерия ҳисоботларида акс эттириладиган юридик ва жисмоний шахсларнинг ҳамда якка тартибдаги тадбиркорларнинг қарздорлиги ва тўловлари тўғрисидаги, шунингдек, шаклланган ҚҚС тўловлари бўйича маълумотлар Ҳисобга олишнинг ягона электрон тизимидаги маълумотлар асосида шакллантирилади»;

қуйидаги мазмундаги 32 1 , 32 2 ва 32 3 -бандлар билан тўлдирилсин:

«32 1 . Хизмат кўрсатувчи ташкилотлар чиқинди хизматлари учун тўловларни ҳисоблашнинг ҳаққонийлиги ва тўғрилиги учун масъул ҳисобланади ҳамда ушбу талаблар бузилган ҳолларда истеъмолчига етказилган зарарни қоплаб беради.

32 2 . Истеъмолчи 32-бандда назарда тутилган хатоликлар оқибатида, хизмат кўрсатувчи ташкилот томонидан чиқинди хизматлари учун тўловларни ҳисоблашда йўл қўйилган камчилик ва хатоликлар оқибатида электр энергияси учун тўловларни қабул қилишда вақтинчалик чеклов амалиёти қўлланилиши натижасида етказилган зарарни қоплаб бериш тўғрисида хизмат кўрсатувчи ташкилотга ёзма, электрон ёки оғзаки шаклда ариза билан мурожаат қилиши мумкин.

Хизмат кўрсатувчи ташкилотнинг айби билан чиқинди хизматлари учун тўловларни ҳисоблашда камчилик ва хатоликлар факти аниқланган ҳолатларда, хизмат кўрсатувчи ташкилот истеъмолчига етказилган зарарни у аниқланган кундан бошлаб беш кун ичида ихтиёрий равишда истеъмолчига қоплаб беради.

32 3 . Истеъмолчи 32-бандда назарда тутилган хатоликлар оқибатида, хизмат кўрсатувчи ташкилот томонидан қаттиқ маиший чиқинди хизматлари учун тўловларни ҳисоблашда йўл қўйилган камчиликлар оқибатида электр энергияси учун тўловларини қабул қилишни вақтинчалик чеклаш амалиёти қўлланиши натижасида етказилган зарарни суд тартибида ундириб олиши мумкин»;

37-бандда :

учинчи хатбоши қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

«Бунда хизмат кўрсатувчи ташкилот томонидан ушбу Қоидалар талабларига зид равишда Ҳисобга олишнинг ягона электрон тизимига ўзгартириш киритилганлиги ёки қайта ҳисоб-китоб қилинганлиги аниқланган ҳолларда Агентликнинг ҳудудий бўлинмалари томонидан Ҳисобга олишнинг ягона электрон тизимига нотўғри киритилган маълумотлар шу куннинг ўзида тизимдан ўчирилади»;

тўртинчи хатбоши чиқариб ташлансин;

39-бандда :

саккизинчи хатбоши чиқариб ташлансин;

тўққизинчи — ўн учинчи хатбошилар тегишлича саккизинчи — ўн иккинчи хатбошилар деб ҳисоблансин;

41-бандда :

еттинчи хатбоши қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

«хизмат кўрсатувчи ташкилот томонидан шартнома мажбуриятлари сифатсиз бажарилган ҳолатларда ҳамда чиқинди хизматлари учун тўловларни ҳисоблашда йўл қўйилган камчиликлар оқибатида электр энергияси учун тўловларни қабул қилишни вақтинчалик чеклаш амалиёти қўлланиши натижасида етказилган зарарни қоплаб бериш бўйича хизмат кўрсатувчи ташкилотга ёзма, электрон ёки оғзаки шаклда мурожаат қилиш ва хизмат кўрсатувчи ташкилотдан хизматлар тўлиқ кўрсатилмаганлиги ёки тегишлича бўлмаган сифатдаги хизматлар кўрсатилганлиги ҳолатини тасдиқловчи далолатномани тузишни, шунингдек, аниқланган камчиликларнинг белгиланган муддатларда бартараф этилишини талаб қилиш»;

қуйидаги мазмундаги тўққизинчи хатбоши билан тўлдирилсин:

«хизмат кўрсатувчи ташкилот томонидан тўловларни ҳисоблашда йўл қўйилган камчилик ва хатоликлар натижасида етказилган зарарни қоплашни талаб қилиш»;

тўққизинчи — ўн иккинчи хатбошилар тегишлича ўнинчи — ўн учинчи хатбошилар деб ҳисоблансин;

42-бандда :

тўртинчи хатбоши «уйларида» сўзидан кейин «, ёки ҳудудларида» сўзлари билан тўлдирилсин;

қуйидаги мазмундаги ўн иккинчи хатбоши билан тўлдирилсин:

«юридик шахслар эгаллаб турган ер участкасида қаттиқ маиший чиқиндиларни тўплаш учун ғилдиракли ва зич ёпиладиган қопқоқли ҳамда махсус автотранспорт воситасининг манипулятори билан ишлаши учун мосламага эга бўлган контейнерларни ўрнатган ҳолда, қаттиқ маиший чиқиндиларни вақтинчалик тўплаш ва сақлаш жойларини ташкиллаштирадилар (агар ижара шартномаларида бошқалар назарда тутилмаган бўлса).»;

ўн иккинчи хатбоши ўн учинчи хатбоши деб ҳисоблансин;

44-бандда :

иккинчи хатбоши қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

«қонун ҳужжатлари ва ушбу Қоидаларда белгиланган тартибда унга туман (шаҳар) ҳудудлари бириктирилганидан кейин, беш иш куни мобайнида маиший чиқиндиларни тўплаш ва олиб чиқиб кетиш бўйича жисмоний шахсларга хизматлар кўрсатиш учун оммавий шартнома ҳаволасини қисқа хабар (SMS) орқали юбориш, ташкилотнинг расмий веб-сайти ҳамда оммавий ахборот воситалари орқали эълон қилиш»;

тўртинчи хатбоши қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

«шартномаларни оммавий оферта учун махсус платформага жойлаштириб бориш ва маиший чиқиндиларни тўплаш ва олиб чиқиб кетиш бўйича хизматлар кўрсатиш учун юридик шахслар ва якка тартибдаги тадбиркорлар билан оммавий оферта асосида шартномалар тузиш»;

саккизинчи хатбоши қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

«хизмат кўрсатувчи ташкилот томонидан қаттиқ маиший чиқиндиларни олиб чиқиб кетиш жадвалига риоя қилинмаган ҳолатларда истеъмолчиларнинг хизмат кўрсатувчи ташкилотнинг диспетчерлик хизматига тушган буюртманомаларини оператив тартибда (буюртманома келиб тушган кундан бошлаб бир иш кунидан кечикмай) бажариш ва бу ҳақида истеъмолчиларни қисқа хабар (SMS) ва ижтимоий тармоқлардаги расмий саҳифа/каналлари орқали хабардор қилиш»;

йигирма учинчи хатбоши қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

«маиший чиқиндиларни тўплаш ва олиб чиқиб кетиш бўйича хизматлар кўрсатишнинг тартиби ва тарифларининг ўзгарганлиги тўғрисида ушбу тарифлар кучга киришидан ўн беш кун аввал хизмат кўрсатувчи ташкилотнинг стендида, маҳалла фуқаролари йиғинлари биноларида, эълонлар тахтасида эълонлар осиш йўли билан, шунингдек, расмий веб-сайти, қисқа хабар (SMS), ижтимоий тармоқлардаги расмий саҳифа/каналлари ва оммавий ахборот воситалари орқали истеъмолчини хабардор қилиш»;

йигирма бешинчи хатбоши қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

«истеъмолчига кўрсатилаётган хизматлар сифати бўйича аниқланган камчиликларни бартараф этиш ва янги камчиликларнинг олдини олиш чораларини кўриш, шунингдек, оммавий шартнома бўйича мажбуриятлар бажарилмаган ёки лозим даражада бажарилмаганлиги, тўловларни ҳисоблашда йўл қўйилган камчиликлар учун истеъмолчига етказилган зарарни қоплаш»;

йигирма еттинчи хатбоши қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

«хизмат кўрсатувчи ташкилотнинг расмий веб-сайтида, стендида, маҳалла фуқаролари йиғинлари биноларида, эълонлар тахтасида, шунингдек, ижтимоий тармоқлардаги расмий саҳифа/каналлари орқали кўрсатилаётган хизматлар, уларнинг амалдаги тарифлари, тўлов шартлари тўғрисидаги маълумотларни, шунингдек, қаттиқ маиший чиқиндиларни олиб чиқиб кетиш жадвали, маиший чиқиндиларни тўплаш ва олиб чиқиб кетиш бўйича жисмоний шахсларга хизматлар кўрсатиш учун оммавий шартномани жойлаштириш»;

қуйидаги мазмундаги йигирма тўққизинчи хатбоши билан тўлдирилсин:

«Ҳисобга олишнинг ягона электрон тизимига уланган ҳолда юридик ва жисмоний шахсларга хизмат кўрсатиш»;

йигирма тўққизинчи хатбоши ўттизинчи хатбоши деб ҳисоблансин;

в) 1-илованинг матни қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

«Маиший чиқиндиларни тўплаш ва олиб чиқиб кетиш бўйича хизматлар кўрсатиш

Босқичлар Жараёнлар Ташкилий тадбирлар 1-босқич Туман (шаҳар) ҳудудини хизмат кўрсатувчи ташкилотларга бириктириш Хизмат кўрсатувчи хусусий ташкилотлари Хизмат кўрсатувчи давлат ташкилотлари Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимликлари: а) янги бириктирилаётган ҳудудлар учун «E-auksion» электрон савдо платформаси орқали электрон танлов ўтказадилар ва электрон танлов ғолиби билан маиший чиқиндиларни тўплаш ва олиб чиқиб кетиш хизматлари кўрсатишга шартнома тузадилар; б) давлат-хусусий шериклик лойиҳалари доирасида — қонун ҳужжатларига мувофиқ хусусий шерик аниқланган тақдирда, Агентликнинг ҳудудий бўлинмалари ва хусусий шерик билан давлат-хусусий шериклик тўғрисида битим тузадилар. Маиший чиқиндиларни тўплаш ва олиб чиқиб кетиш хизматлари кўрсатишга ДХШ тўғрисида битим ёки шартнома тузиш Маиший чиқиндиларни тўплаш ва олиб чиқиб кетиш хизматларини кўрсатишга шартнома тузиш 2-босқич Мажбурий тўловларни тўловчи (абонент)ларни ҳисобга олиш Ҳисобга олишнинг ягона электрон тизимини шакллантириш ва юритиш Агентлик ва унинг ҳудудий бўлинмалари ҳамда хизмат кўрсатувчи ташкилотлар абонентлар ҳисобини юритадилар. 3-босқич Маиший чиқиндиларни тўплаш ва олиб чиқиб кетиш бўйича хизматлар кўрсатиш Жисмоний шахсларга — оммавий шартнома асосида Юридик шахслар ва якка тартибдаги тадбиркорларга — оммавий оферта асосида тузиладиган шартнома асосида Хизмат кўрсатувчи ташкилотлар: уларга ҳудуд бириктирилганидан кейин, беш иш куни мобайнида ўзининг расмий веб-сайтида, стендида, маҳалла фуқаролари йиғинлари биноларида, эълонлар тахтасида, шунингдек, ижтимоий тармоқлардаги расмий саҳифа/каналлари орқали оммавий шартномани эълон қиладилар; юридик шахслар ва якка тартибдаги тадбиркорлар билан маиший чиқиндиларни тўплаш ва олиб чиқиб кетиш хизматлари кўрсатишга шартнома тузиш учун оммавий оферта портал орқали юридик шахслар ёки якка тартибдаги тадбиркорларнинг порталдаги шахсий кабинетига юборади ва шартнома тузадилар. 4-босқич Кўрсатиладиган хизматлар учун ҳисоб-китоб қилиш Жисмоний шахслар — ягона транзит банк ҳисобварақларига Юридик шахслар ва якка тартибдаги тадбиркорлар — ягона транзит банк ҳисобварақларига 1. Истеъмолчилар қаттиқ маиший чиқиндиларни тўплаш ва олиб чиқиб кетиш бўйича хизматлар учун мажбурий тўловларни ҳар ойнинг 10-санасидан кечикмай тўлаб борадилар. 2. Агентлик жамланган маблағларни: хусусий сектордаги хизмат кўрсатувчи ташкилотларнинг банк ҳисобварақларига — улар томонидан кўрсатилган хизматлар учун келиб тушган мажбурий тўловларнинг 100 фоизи миқдорида; давлат улуши бўлган хизмат кўрсатувчи ташкилотларнинг банк ҳисобварақларига — улар томонидан кўрсатилган хизматлар учун келиб тушган мажбурий тўловларнинг 90 фоизи миқдорида ўтказиб беради. Пул маблағларини Агентликнинг махсус банк ҳисобварағида жамлаш 5-босқич Назоратни амалга ошириш Мониторинг юритиш Чоралар кўриш 1. Экология вазирлиги давлат экологик назоратини амалга оширади. 2. Фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш органлари, ННТ ва Ўзбекистон Республикаси фуқаролари чиқиндилар билан боғлиқ ишларни амалга ошириш соҳасида жамоатчилик назоратини амалга оширадилар. ».

12. Вазирлар Маҳкамасининг 2019 йил 13 декабрдаги 994-сон қарори билан тасдиқланган Товарларнинг келиб чиқишини сертификатлашни ўтказиш тартиби тўғрисидаги низомнинг 2-банди бешинчи хатбошиси қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

«ваколатли орган — зиммасига Ўзбекистон Республикасидан экспорт (реэкспорт) қилинаётган товарларга сертификат бериш функцияси юклатилган ва Ўзбекистон Республикаси номидан маъмурий ҳамкорликни амалга оширадиган орган. Ўзбекистон Республикасида Ўзбекистон Республикаси Инвестициялар, саноат ва савдо вазирлиги ёки у томонидан ваколат берилган орган ваколатли орган ҳисобланади, шунингдек, экспорт қилувчи / ариза берувчининг ариза-декларацияси асосида сертификат бериш Савдо-саноат палатаси томонидан ҳам амалга оширилади».

14. Вазирлар Маҳкамасининг «Муҳтож шахсларни протез-ортопедия мосламалари ва реабилитация қилишнинг техник воситалари билан таъминлаш тартиби тўғрисидаги низомни тасдиқлаш ҳақида» 2021 йил 1 июлдаги 411-сон қарорининг 3-банди иккинчи хатбошисидаги «Ўзбекистон Республикаси Иқтисодиёт ва молия вазирлиги ҳамда Рақобатни ривожлантириш ва истеъмолчилар ҳуқуқларини ҳимоя қилиш қўмитасининг» сўзлари «Ўзбекистон Республикаси Иқтисодиёт ва молия вазирлигининг» сўзлари билан алмаштирилсин.

15. Вазирлар Маҳкамасининг 2022 йил 21 февралдаги 80-сон қарори билан тасдиқланган Махсус электрон тизим орқали айрим фаолият турларини лицензиялаш тартиби тўғрисидаги ягона низомга 13-иловада :

5-позиция қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

« 5. Лицензияни олиш учун тақдим қилинадиган ҳужжатлар: а) ариза; аризада қуйидагилар кўрсатилади: юридик шахснинг номи ва ташкилий-ҳуқуқий шакли, унинг почта манзили, банк муассасасининг номи ва банкдаги ҳисобварағи, телефон рақами, электрон почта манзили (агар мавжуд бўлса), лицензия тоифалари бўйича танлаш, ариза тўлдириш сабаби (янги лицензия олиш, қайта расмийлаштириш), СТИР, лицензияланаётган фаолият турининг алоҳида ҳудуддаги муайян объектларда амалга оширилиши кирадиган ҳолларда эса — улар жойлашган жой, лицензия олиш мақсади (янги, қайта ёки узайтириш), лицензия талабгорининг лицензия талаблари ва шартларига риоя қилишга розилиги; б) лицензияланадиган фаолият турини амалга ошириш учун фойдаланиладиган ер участкаси, бинолар, иншоотлар, муҳандислик коммуникациялари ва технологик ускуналарга эгалик ёки бошқа ашёвий ҳуқуқларни тасдиқловчи ҳужжат. Лицензияловчи орган лицензиат ходимларининг сурункали руҳий касалликлар, наркомания, таксикоимания. алькоголизм сабабли диспансерлик ҳисобида рўйхатда туриш ёки судланганлиги мавжуд ёки мавжуд эмаслиги ҳақидаги маълумотномани ваколатли органлардан идоралараро электрон ҳамкорлик орқали мустақил тарзда олади. » .

9-позиция қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

« 9. Лицензия талаблари ва шартлари: а) таркибида тетрагидроканнабинол гиёҳвандлик моддасининг миқдори 0,2 фоизгача бўлган каннабис ўсимлигининг рухсат этилган навлари (кейинги ўринларда — каннабис ўсимлиги)ни етиштириш ва фойдаланиш билан боғлиқ бўлган фаолиятни амалга оширишда қонунчилик ва техник жиҳатдан тартибга солиш соҳасидаги норматив ҳужжатларга риоя қилиш; б) юридик шахснинг штатида тегишли малакага эга бўлган камида уч нафар мутахассис мавжуд бўлиши; в) моддий-техник база, ускуналар, бошқа техник воситалардан фойдаланишни қамраб олган ҳолда лицензияланган аниқ фаолият тури бўйича белгиланган талабларга риоя этиш; г) лицензияланадиган фаолият турини амалга ошириш учун лицензия талабгорида фойдаланиладиган ер участкаси, бинолар, иншоотлар, муҳандислик коммуникациялари ва технологик ускуналарга эгалик ёки бошқа ашёвий ҳуқуқларнинг бўлиши; д) ишлаб чиқариш хавфсизлиги, меҳнат муҳофазаси ва техника хавфсизлиги, ёнгин хавфсизлиги, ишлаб чиқариш санитарияси бўйича талаблар ва нормаларга риоя қилинишини таъминлаш; е) лицензияланадиган фаолият турини амалга оширишда фойдаланиладиган ер майдонлари, бинолар ва иншоотлар атрофида камида тўқсон кунлик видеоёзувни сақлаш имкониятини берадиган тунги кузатув имкониятига эга бўлган узлуксиз ишловчи видеокузатув тизимининг мавжудлиги;* ж) каннабис ўсимлигини етиштириш ва фойдаланишни Ўзбекистон Республикаси томонидан қабул қилган халқаро мажбуриятларни ҳисобга олган ҳолда «Гиёҳвандлик воситалари ва психотроп моддалар тўғрисида»ги Ўзбекистон Республикаси Қонунига мувофиқ амалга ошириш;* з) каннабис ўсимлигининг уруғлик материалини импорт қилишда, импорт қилинадиган намуналар таркибидаги ТГК миқдори ва карантин объектлари мавжудлиги бўйича текширувдан ўтиши шарт; и) лабораторияда қиёсий таҳлилларни амалга ошириш учун гиёҳвандлик воситалари, психотроп моддалар ва прекурсорлардан фойдаланиш бўйича лицензияга эга бўлиш;* к) ирригация инфратузилмасини модернизациялаш ва ресурс тежайдиган технологияларни жорий этиш; л) каннабис ўсимлиги таркибида тетрагидроканнабинол гиёҳвандлик моддаси миқдорини (0,2 фоиздан кам бўлган) минималлаштириш чораларини кўриш; м) каннабис ўсимлигининг хавфсизлиги ва сақланишини таъминлаш; н) етиштирилган маҳсулотни камида 50 фоизини Ўзбекистон Республикаси ҳудудида қайта ишлаш ва қолган қисмини экспортга йўналтириш; о) каннабис ўсимлигини етиштириш ёки сақлаш жойларининг техник жиҳатдан мустаҳкамланган бўлиши, жисмонан қўриқланиши ҳамда қўриқлаш ва ёнғин сигнализацияси қурилмалари билан бутланган бўлишини таъминлаш; п) лаборатория таҳлилларини ўтказиш учун белгиланган тартибда етказиб берилган I рўйхатга киритилган тетрагидроканнабинол гиёҳвандлик моддасининг стандарт намуналарини сейфда сақлаш, сейф қулфланиши ва муҳрланишини, калитлар, муҳр ва тамға эса буйруқ асосида тайинланган сақлаш учун жавобгар шахсда бўлишини таъминлаш ҳамда каннабис ўсимлиги етиштириладиган майдонлар ва сақлаш объектлари (жойлари)ни бутун чегараси бўйлаб ҳудуди қалинлиги 2,8 мм дан кам бўлмаган, баландлиги 2 000 мм дан кам бўлмаган, катаклари оралиғи 70х250 мм дан катта бўлмаган темир симдан ясалган панжара (сетка) билан яхлит ўралишини ҳамда қўриқланишини таъминлаш; р) каннабис ўсимлигини Қорақалпоғистон Республикаси, вилоятлар, Тошкент шаҳри, шаҳар (туман)лараро ташишда автотранспорт воситаларини Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирлигининг Давлат йўл ҳаракати хавфсизлиги хизмати патруль автомобиллари кузатувини таъминлаш (каннабис ўсимлигини хомашёсини ташиш билан боғлиқ бўлган фаолиятда); с) каннабис ўсимлигида тетрагидроканнабинол гиёҳвандлик моддасининг мавжудлигини таркибий миқдори жиҳатдан тўлиқ таҳлил қилиш имконига эга бўлган замонавий лабораториянинг мавжудлиги;* т) лицензиат томонидан каннабис ўсимлигини етиштириш ва фойдаланиш билан боғлиқ барча жараёнларида «Блокчейн» замонавий назорат технологиясидан фойдаланиш. Каннабис ўсимлигини етиштиришда лицензиатга қўйиладиган қўшимча талаблар: у) каннабис ўсимлигини етиштириш учун лицензиат: ирригация инфратузилмасини янгилаши ва ресурс тежайдиган технологияларни жорий этиши; лицензияловчи орган вакилига ёки жалб этилган экспертларга, баён этилган каннабис ўсимлиги навининг белгиланган меъёрларга мувофиқлигини ва вегетация даврининг турли босқичларида таркибидаги ТГК миқдорини аниқлаш мақсадида намуналар олиши учун каннабис ўсимлиги етиштирилаётган экин майдонига кириб боришига имконият яратиши; тунги пайтда экин майдонлари контурлари тўлиқ кўриниб туриши учун ёритиш мосламалари билан жиҳозлаши; лицензияловчи орган томонидан намуналар олиниши ҳамда таркибидаги ТГК миқдори текшируви ўтказилгунга қадар каннабис ўсимлиги ҳосилини йиғиб олишга йўл қўйилмаслиги; каннабис ўсимлиги етиштиришни бошлагунга қадар ишлаб чиқаришнинг технологик регламентини тасдиқлаши шарт; ф) каннабис ўсимлиги ҳосилининг битта партиясидан олинган намуналар ушбу ўсимлик ҳосилининг бошқа партиясидан олинган намуналар билан аралаштирилмаслиги зарур. Каннабис ўсимлигини ва уни қайта ишлаш маҳсулотларини сақлаш ва реализация қилишда лицензиатга қўйиладиган қўшимча талаблар: х) ишлаб чиқариш корхоналарида каннабис ўсимлиги ҳосилини сақлаш алоҳида жиҳозланган омборхоналарда (кейинги ўринларда — омборхоналар) амалга оширилади; иш вақтидан ташқари пайтларда бинолар қулфланган, муҳрланган ҳамда қўриқлаш учун топширилган бўлиши ва унга олиб борувчи йўллар кечки пайтда ёритилган бўлиши керак; ц) корхона ҳудудидан ташқарида жойлашган омборхонани жиҳозлаш бўйича энг кам талаблар қуйидагилардан иборат: омборхона атрофи бўйлаб камида 3 метр баландликда 2 «егоза» туридаги тиконли сим билан ўралган бўлиши ҳамда қулфланадиган дарвозага эга бўлиши; омборхона дарвозаси қулфланган ва муҳрланган ҳолатда, тизимли техник қўриқлаш ва бошқариш тизими билан жиҳозланган бўлиши; қўриқлаш ва ёнгин сигнализациясига, шунингдек, видеокузатув тизимига эга бўлиши; ёпиқ омборхоналарда умумий айланмали шамоллатиш тизимига эга бўлиши лозим; ч) каннабис ўсимлиги ҳосили омборхоналарга олиб келинганда корхона раҳбари ёки ваколатли шахс унинг миқдори кузатув ҳужжатларига мослигини текшириши шарт; ш) каннабис ўсимлигини ва унинг қайта ишлаш маҳсулотларини сақлаш учун корхона раҳбари ёки корхона раҳбарининг буйруғи билан жавобгар шахс тайинланади; э) каннабис ўсимлигини ва унинг қайта ишлаш маҳсулотларини сақлаш ёнгин хавфсизлиги қоидаларига риоя этган ҳолда экологик, қурилиш, санитария-гигиена ва фитосанитар талабларга мувофиқ амалга оширилади; ю) ишлаб чиқариш иншоотлари деворлари, юк кўтарувчи қурилмаларнинг ташқи тарафини тозалаш ва зарарсизлантириш учун очиқ ҳолда бўлиши керак. Омборхоналарнинг томи ва деворлари, шамоллатиш тизимлари тешиклари ҳимояланган ҳамда уларга ёмғир ва бегона предметларнинг тушишини олди олинган бўлиши л озим. Омборхоналарда сақланаётган каннабис ўсимлиги ҳосили қайта ишлангунга қадар хавфсиз ва барқарор сақланиши учун қуритиш ва зарарсизлантиришнинг технологик жараёни билан таъминланган бўлиши лозим; я) омборхоналарда қуйидагилар тақиқланади: каннабис ўсимлиги ва унинг қайта ишлаш маҳсулотлари билан бирга заҳарли ва ёнувчи кимёвий воситалар, нефть маҳсулотлари, шунингдек, каннабис ўсимлиги ва унинг қайта ишлаш маҳсулотларининг ифлосланишига олиб келувчи бошқа турдаги озиқ-овқат ва ноозиқ-овқат истеъмол товарларини сақлаш; ички ёнувчи двигателларга эга бўлган машиналарни ишлатиш; Каннабис ўсимлигини ва унинг қайта ишлаш маҳсулотларини ташишда лицензиатга қўйиладиган талаблар: аа) каннабис ўсимлигини ва унинг қайта ишлаш маҳсулотларини махсус ёки махсуслаштирилган контейнерлар, белгиланган талабларга мувофиқ жиҳозланган умумий мақсадларда фойдаланиш учун мўлжалланган контейнерлар, автомобиллар ва тиркамаларда ташиш мумкин (Вазирлар Маҳкамасининг 2014 йил 1 августдаги 213-сон қарори билан тасдиқланган Ўзбекистон Республикасида автомобиль транспортида юкларни ташиш қоидаларининг 88 1 -банди талабларига мувофиқ); бб) лицензиат каннабис ўсимлиги хом ашёсини Қорақалпоғистон Республикаси, вилоятлар, Тошкент шаҳри, шаҳар (туман)лараро ташиш учун фойдаланиладиган транспорт воситаларига кузатув хизматини кўрсатиш бўйича давлат йўл ҳаракати хавфсизлиги хизматининг тегишли бўлинмалари билан шартномани имзолаши шарт; вв) лицензиат мажбурий тартибда каннабис ўсимлиги уруғини ёки кўчатини харид қилиш асл ҳужжатларининг ҳисобини юритади. Каннабис ўсимлигини ва уни қайта ишлаш маҳсулотларини ҳисобга олиш ва таркибидаги ТГКни аниқлаш учун лаборатория таҳлилларини ўтказишда лицензиатга қўйиладиган талаблар: гг) каннабис ўсимлиги ва уни қайта ишлаш маҳсулотлари таркибидаги ТГКки аниқлаш бўйича лаборатория таҳлиллари аккредитация қилинган лабораторияларда (мустақил экспертиза) ҳамда лицензиат лабораторияларида амалга оширилади. Лаборатория таҳлиллари ўтказишдан мақсад каннабис ўсимлиги намуналарининг қуруқ вазни таркибидаги ТГК миқдорини аниқлашдан иборат. Бунда лаборатория таҳлиллари учун тўловлар лицензиат ҳисобидан амалга оширилади; дд) лаборатория таҳлиллари амалдаги методикага мувофиқ газли ёки суюқлик хромотографида амалга оширилади; ее) экин майдонининг битта контурида ёки омборхонада таркибида ТГК меъёрдан ортиқ бўлган каннабис ўсимлиги намуналари аниқланганда, экин майдонининг барча контурларидан ёки омборхоналардан олинган каннабис ўсимлиги намуналари мажбурий тартибда лаборатория синовидан ўтказилади; жж) каннабис ўсимлиги ва унинг қайта ишлаш маҳсулотлари таркибида ТГК меъёрдан (0,2 фоиздан) юқори бўлган намуналар аниқланганда, уни йўқ қилиш гиёҳванд воситалари, психотроп моддалар ва прекурсорларни йўқ қилиш бўйича қонун ҳужжатларида белгиланган тартибда амалга оширилади; зз) намуналар таркибида ТГК меъёрдан ортиқ эканлиги аниқланган экин майдони контурида етиштирилган ёки омборхоналарда сақланаётган барча каннабис ўсимлиги ва унинг қайта ишлаш маҳсулотлари амалдаги қонунчилик ҳужжатларига мувофиқ олиб қўйилади ва йўқ қилинади. Намуналар таркибида ТГК меъёрдан ортиқ эканлиги аниқланган каннабис ўсимлигини ва унинг қайта ишлаш маҳсулотларини йўқ қилиш лицензиатнинг кучи ва воситалари билан комиссион тартибда лицензиат, лицензияловчи орган ва ҳуқуқни муҳофаза қилиш органлари вакиллари иштирокида амалга оширилади; ии) каннабис ўсимлиги ҳосилини йиғиш ва маҳсулот ҳаракатининг барча жараёнлари омборхона бўлими (цех)даги қайд этиш дафтарида ёзиб борилади; кк) лицензиат мажбурий тартибда каннабис ўсимлиги уруғини ёки кўчатини харид қилиш бўйича асл ҳужжатлар ҳисобини юритади. Лицензиат лицензияловчи орган ва ҳуқуқни муҳофаза қилувчи орган вакилларига қайд этиш дафтарини кўриш имкониятини яратиб беришга мажбурдир. ».

12-позиция қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

« 12. Изоҳ. Халқаро ташкилотлар томонидан аккредитация қилинган хорижий лабораториялар томонидан таркибида тетрагидроканнабинол гиёҳвандлик воситасининг миқдори 0,2 фоиздан юқори эмаслиги тасдиқланган каннабис (Cannabis sativa L.) ўсимлиги навлари уруғларини белгиланган тартибда Ўзбекистон Республикаси ҳудудига олиб киришга рухсат этилади. Бунда: хорижий лабораторияларга нисбатан қўлланилган аккредитация талаблари Ўзбекистон Республикасида амалда бўлган талаблар дан паст бўлмаслиги лозим; каннабис (Cannabis sativa L.) ўсимлигининг рухсат этилган навларини белгилашда уларнинг ҳосилдорлиги, маҳаллий иқлимга мослашувчанлиги, сувсизликка ва шўр ерларга чидамлилигига устуворлик берилади; рухсат этилган навлар рўйхати Қишлоқ хўжалиги вазирлигининг расмий веб-сайтида ҳар йили эълон қилиб борилади. * Қўпол равишда бузиш деб ҳисобланадиган талаб ва шартлар. ».

16. Вазирлар Маҳкамасининг 2022 йил 25 мартдаги 133-сон қарори билан тасдиқланган Қимматбаҳо металларни олтин изловчилар усулида қазиб олиш фаолиятини амалга ошириш тартиби тўғрисидаги низомда :

а) 5-бандда :

биринчи хатбошидаги «йили тасдиқланган» сўзлари «чоракда тасдиқланадиган» сўзлари билан алмаштирилсин;

қуйидаги мазмундаги иккинчи хатбоши билан тўлдирилсин:

«Талабгорлар ҳамда «Ўзбекзаргарсаноати» уюшмаси Ер қаъридан фойдаланиш марказига «E-auksion» электрон савдо платформасида аукцион орқали реализация қилинадиган ер қаъри участкалари рўйхатига қўшимча киритиш бўйича таклиф киритиши мумкин»;

иккинчи ва учинчи хатбошилар тегишлича учинчи ва тўртинчи хатбошилар деб ҳисоблансин;

учинчи хатбошидаги «талабгорлар томонидан» сўзлари «талабгорлар ёки «Ўзбекзаргарсаноати» уюшмасидан» сўзлари билан алмаштирилсин;

б) 13-бандда :

биринчи хатбошидаги «йили» сўзи «чоракда» сўзи билан алмаштирилсин;

учинчи хатбоши «талабгордан» сўзидан кейин «ёки «Ўзбекзаргарсаноати» уюшмасидан» сўзлари билан тўлдирилсин;

тўртинчи хатбоши «талабгорга» сўзидан кейин «ёки «Ўзбекзаргарсаноати» уюшмасига» сўзлари билан тўлдирилсин;

в) 25-бандда :

еттинчи — тўққизинчи бандлар қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

«Ер қаъридан фойдаланувчилар олтин изловчилар усулида қазиб олинган қимматбаҳо металлар бўйича қуйидагиларни тақдим қилишлари зарур:

хар йили ҳисобот давридан кейинги йилнинг 15 февралига қадар Тоғ-кон саноати ва геология вазирлиги ҳузуридаги Тоғ-кон, геология ва саноат хавфсизлигини назорат қилиш ҳудудий инспекцияларига қимматбаҳо металлар захираларининг ҳаракатланиш ишлари тўғрисида йиллик ҳисобот (сочма олтин конлари бўйича);

ҳар чоракда ҳисобот чорагидан кейинги ойнинг 10-санасига қадар Ўзбекистон Республикаси Марказий банкига қабул кассалари, харид қилиш марказлари, аффинаж корхоналар, шунингдек, қимматбаҳо металлар ва қимматбаҳо тошлардан ясалган заргарлик буюмлари ҳамда бошқа буюмларни ишлаб чиқариш ҳуқуқига эга бўлган тадбиркорлик субъектларига топширилган қимматбаҳо металлар миқдори тўғрисида ҳисобот»;

г) 27-банднинг учинчи хатбошиси «сотиш» сўзидан кейин «(харид қилиш марказлари ёки аффинаж корхоналарга топшириш ёки сотиш мақсадида бирламчи гравитациявий усулда қайта ишланган бўш тоғ жинсларини ер участкаси ҳудудидан олиб чиқиш бундан мустасно)» сўзлари билан тўлдирилсин;

д) 28-банд қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

«28. Ер қаъридан фойдаланувчилар томонидан белгиланган тартибда қазиб олинган қимматбаҳо металлар қабул кассалари, харид қилиш марказлари, аффинаж корхоналар, шунингдек, қимматбаҳо металлар ва қимматбаҳо тошлардан ясалган заргарлик буюмлари ҳамда бошқа буюмларни ишлаб чиқариш ҳуқуқига эга бўлган тадбиркорлик субъектларига келишилган нархларда сотилади»;

е) 29-банддан «олтинни қайта ишлаш корхоналари билан шартнома асосида» сўзлари чиқариб ташлансин;

ж) 31-банд қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

«31. Қабул кассалари аффинаж корхоналар, шунингдек, қимматбаҳо металлар ва қимматбаҳо тошлардан ясалган заргарлик буюмлари ҳамда бошқа буюмларни ишлаб чиқариш ҳуқуқига эга бўлган тадбиркорлик субъектлари томонидан ҳам ташкил этилиши мумкин»;

з) 33-банддаги «қабул кассаларига топширишга мажбур» сўзлари «қабул кассалари, харид қилиш марказлари, аффинаж корхоналар ёки қимматбаҳо металлар ва қимматбаҳо тошлардан ясалган заргарлик буюмлари ҳамда бошқа буюмларни ишлаб чиқариш ҳуқуқига эга бўлган тадбиркорлик субъектларига топширишга мажбур» сўзлари билан алмаштирилсин;

и) 46-банд қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

«46. Таркибида қимматбаҳо металлар бўлган хомашё қабул кассалари, харид қилиш марказлари, аффинаж корхоналар ёки қимматбаҳо металлар ва қимматбаҳо тошлардан ясалган заргарлик буюмлари ҳамда бошқа буюмларни ишлаб чиқариш ҳуқуқига эга бўлган тадбиркорлик субъектларига топширилгандан сўнг ер қаъридан фойдаланувчи билан ҳисоб-китоб шартнома асосида 3 кундан ошмаган муддатда амалга оширилиши лозим»;

к) 62-бандда :

«6» рақами «3» рақами билан алмаштирилсин;

қуйидаги мазмундаги иккинчи хатбоши билан тўлдирилсин:

«Ер қаъри участкаларидан фойдаланиш ҳуқуқи муддатидан олдин бекор қилинган кундан бошлаб 1 ой муддат давомида ушбу ер қаъри участкалари уларни рекультивация қилинмаган ҳолда электрон онлайн-аукцион савдоларига чиқарилади»;

л) 63-бандда :

иккинчи хатбошидаги «1 йил» сўзлари «3 ой» сўзлари билан алмаштирилсин;

қуйидаги мазмундаги еттинчи хатбоши билан тўлдирилсин:

«Ер қаъри участкаларидан фойдаланиш ҳуқуқи муддатидан олдин бекор қилинган кундан бошлаб 1 ой муддат давомида ушбу ер қаъри участкалари уларни рекультивация қилинмаган ҳолда электрон онлайн-аукцион савдоларига чиқарилади»;

17. Вазирлар Маҳкамасининг 2023 йил 21 декабрдаги 674-сон қарори билан тасдиқланган Ўрмон фонди ер участкаларини электрон онлайн-аукцион орқали ижарага беришнинг маъмурий регламентида :

а) 3-банднинг ўн иккинчи хатбошиси «ўрмон билан қопланган ерлар» сўзларидан сўнг «(бундан экологик туризм, рекреация, соғломлаштириш ва дам олиш масканлари ҳамда овчилик хўжалигини ташкил этиш учун, шунингдек, ёввойи ҳайвонларни такрор кўпайтириш ва урчитиш питомнигини ташкил этиш учун ўрмон фонди ерларини ижарага бериш мустасно)» сўзлари билан тўлдирилсин;

б) 6-бандда :

ўнинчи хатбоши қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

«овчилик хўжалигини ташкил этиш учун — 10 гектаргача ер участкаси овчилик базалари ва 100 гектаргача ер участкаси питомниклар барпо этиш учун битта лот сифатида»;

қуйидаги мазмундаги ўн тўртинчи хатбоши билан тўлдирилсин:

«Бунда экологик туризм, рекреация, соғломлаштириш ҳамда дам олиш масканлари, овчилик хўжалигини ташкил этиш учун, шунингдек, ёввойи ҳайвонларни такрор кўпайтириш ва урчитиш питомнигини ташкил этиш учун ижарага берилган ўрмон фонди ер участкаларида енгил конструкцияли қурилмаларни ўрнатган ҳолда зарур инфратузилма ва туристик объектларни барпо этишга рухсат берилади»;

в) қуйидаги мазмундаги 9 1 -банд билан тўлдирилсин:

«9 1 . Ўрмон фондининг фойдаланилмаётган ер участкаларини экологик туризм, рекреация, соғломлаштириш ҳамда дам олиш масканлари, овчилик хўжалигини, шунингдек, ёввойи ҳайвонларни такрор кўпайтириш ва урчитиш питомнигини ташкил этиш учун электрон онлайн-аукционга қўйиш бўйича таклифлар Экология вазирлиги ҳузуридаги «Экотуризм ва овчиликни ривожлантириш департаменти» давлат муассасаси томонидан тайёрланади ва «Е-ИЖАРА» АТ орқали ушбу Регламентнинг 9-бандида келтирилган маълумотлар билан ижрочига юборилади.

Бунда овчилик хўжалигини ташкил этиш учун ўрмон фонди ер участкаларини электрон онлайн-аукционга қўйиш бўйича таклифларда Экология вазирлиги томонидан белгиланган тартибда минимал инвестиция мажбуриятлари, бириктириладиган ов қилиш жойлари майдонини ва улардан фойдаланганлик учун ундириладиган йиллик ҳақ миқдорини белгилашга оид шартлар кўрсатилади»;

г) қуйидаги мазмундаги 40 1 ва 40 2 -бандлар билан тўлдирилсин:

«40 1 . Ижара шартномаси имзоланганидан сўнг йигирма кун муддатда ижарага олувчи ва Экология вазирлиги ўртасида ижарага берилган ер участкаларига туташ ҳудуддаги ов қилиш жойларини овчилик хўжалигини юритиш учун бириктириб бериш тўғрисида шартнома тузилади.

Бунда:

бириктирилган ов қилиш жойларидан фойдаланганлик учун ундириладиган йиллик ҳақ миқдори Иқтисодиёт ва молия вазирлиги билан келишган ҳолда Экология вазирлиги томонидан белгиланади;

бошқа шахсларга бириктирилган ов қилиш жойларининг такроран бириктириб берилишига йўл қўйилмайди.

40 2 . Қуйидаги ҳолларда овчилик хўжалиги ташкил этиш учун ер участкаларини ижарага бериш шартномаси белгиланган тартибда бекор қилинади ва ер участкалари қайта электрон-онлайн аукционга чиқарилади:

ижарага олувчи овчилик хўжалигини юритиш учун ижарага берилган ер участкаларига туташ ҳудуддаги ов қилиш жойларини бериш тўғрисидаги шартномани тузишдан бош тортган тақдирда;

Ижара шартномаси бекор қилинган тақдирда Экология вазирлиги билан тузилган ов қилиш жойларини бериш тўғрисидаги шартнома ҳам бекор қилинади»;

д) 1-илованинг 10-позицияси «Фойдаланиш мақсадлари» устунидаги «Овчилик фаолияти учун» сўзлари «Овчилик хўжалигини ташкил этиш учун» сўзлари билан алмаштирилсин.

18. Вазирлар Маҳкамасининг 2024 йил 1 майдаги 256-сон қарори билан тасдиқланган Хўжалик юритувчи субъектларни табиий монополия субъекти сифатида эътироф этиш тартиби тўғрисидаги низомнинг 6-банди учинчи хатбошиси қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

«Хўжалик юритувчи субъектларнинг асосий фаолият тури статистика органларининг корхоналар ва ташкилотлар ягона давлат регистрида қайд этилган Иқтисодий фаолият турларини таснифлаш (ИФУТ) коди ҳамда таъсис ҳужжатлари асосида аниқланади».

19. Вазирлар Маҳкамасининг «2024 йил ҳосилидан буғдой харид қилиш ва ички бозорда нархлар барқарорлигини таъминлаш чора-тадбирлари тўғрисида» 2024 йил 11 июндаги 325-сон қарорининг 9-банди «а» кичик бандининг учинчи хатбошисидан «ҳамда Рақобатни ривожлантириш ва истеъмолчилар ҳуқуқларини ҳимоя қилиш қўмитаси» сўзлари чиқариб ташлансин.

20. Вазирлар Маҳкамасининг «Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирлиги ҳузуридаги Жазони ижро этиш департаменти ва унинг тизимидаги жазони ижро этиш муассасаларининг бино ва иншоотларидан самарали фойдаланиш ҳамда соҳага замонавий ахборот-коммуникация технологияларини жорий этиш чора-тадбирлари тўғрисида» 2024 йил 27 июндаги 358-сон қарорининг 3-банди «в» кичик бандидаги «Рақобатни ривожлантириш ва истеъмолчилар ҳуқуқларини ҳимоя қилиш қўмитаси» сўзлари «нархларни тартибга солиш органи» сўзлари билан алмаштирилсин.

22. Вазирлар Маҳкамасининг 2025 йил 20 январдаги 22-сон қарори билан тасдиқланган Ўзбекистон Миллий телерадиокомпанияси тизимидаги ташкилотларни ривожлантириш жамғармаси тўғрисидаги намунавий низомнинг 8-банди тўққизинчи хатбошиси «ижодий-ишлаб чиқариш ходимларига» сўзларидан олдин «тайёрланган теледастурларнинг савияси ва рейтингидан келиб чиқиб, Ўзбекистон МТРК Ижодий кенгаши тавсиясига асосан меҳнатга ҳақ тўлашнинг энг кам миқдорининг ўн бараваригача рағбатлантириш, шунингдек» сўзлари билан тўлдирилсин.

Вазирлар Маҳкамасининг 2025 йил 8 апрелдаги 211-сон қарорига 2-ИЛОВА

Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг ўз кучини йўқотган деб ҳисобланаётган айрим қарорлари

1. Вазирлар Маҳкамасининг «Ўзбекистон Миллий телерадиокомпаниясининг ҳудудий бўлинмалари фаолиятини ташкил этиш чора-тадбирлари тўғрисида» 2006 йил 14 февралдаги 23-сон қарори .

2. Вазирлар Маҳкамасининг «Yoshlar» телерадиоканали» акциядорлик жамияти фаолиятини такомиллаштириш тўғрисида» 2017 йил 21 августдаги 649-сон қарори .

3. Вазирлар Маҳкамасининг «Foreign Languages» хорижий тиллар телерадиоканалини ташкил этиш чора-тадбирлари тўғрисида» 2021 йил 27 августдаги 546-сон қарори .

Ўзбекистон Республикасининг Бош вазири А. АРИПОВ

Тошкент ш.,

2025 йил 8 апрель,

211-сон

(Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 10.04.2025 й., 09/25/211/0323-сон; 30.12.2025 й., 09/25/838/1247-сон; 25.06.2026 й., 09/26/323/0627-сон)

lex.uz

Oʻzbekiston Respublikasi Vazirlar Mahkamasining

qarori

SXEMASI

ROʻYXATI

Oʻzbekiston Respublikasi Hukumatining ayrim qarorlariga oʻzgartirish va qoʻshimchalar kiritish, shuningdek, baʼzilarini oʻz kuchini yoʻqotgan deb hisoblash toʻgʻrisida

[Koʻchirma]

Oʻzbekiston Respublikasining “Normativ-huquqiy hujjatlar toʻgʻrisida”gi Qonuni 18-moddasig a muvofiq, shuningdek, qonunchilik hujjatlarini oʻzaro muvofiqlashtirish maqsadida Vazirlar Mahkamasi qaror qiladi:

1. Oʻzbekiston Respublikasi Hukumatining ayrim qarorlariga 1-ilovaga muvofiq oʻzgartirish va qoʻshimchalar kiritilsin.

2. Oʻzbekiston Respublikasi Hukumatining ayrim qarorlari 2-ilovaga muvofiq oʻz kuchini yoʻqotgan deb hisoblansin.

3. Mazkur qarorning bajarilishini nazorat qilish Oʻzbekiston Respublikasi Bosh vazirining oʻrinbosari — iqtisodiyot va moliya vaziri J.A. Qoʻchqorov zimmasiga yuklansin.

Vazirlar Mahkamasining 2025-yil 8-apreldagi 211-son qaroriga 1-ILOVA

Oʻzbekiston Respublikasi Hukumatining ayrim qarorlariga kiritilayotgan oʻzgartirish va qoʻshimchalar

1. Vazirlar Mahkamasining 1999-yil 3-sentabrdagi 414-son qarori bilan tasdiqlangan Budjet tashkilotlarini xarajatlarini moliyalashtirish (toʻlash) tartibining 29-bandida :

ikkinchi xatboshi “Islom sivilizatsiyasi markazida” soʻzlaridan keyin “Oʻzbekiston Milliy teleradiokompaniyasi tizimidagi teleradiokanallarda” soʻzlari bilan toʻldirilsin;

uchinchi xatboshi “Islom sivilizatsiyasi markazida” soʻzlaridan keyin “Oʻzbekiston Milliy teleradiokompaniyasi tizimidagi teleradiokanallarda” soʻzlari bilan toʻldirilsin.

2. Vazirlar Mahkamasining 2003-yil 13-fevraldagi 75-son qarori bilan tasdiqlangan Oʻzbekiston Respublikasida chakana savdo qoidalarida :

a) 92-band quyidagi tahrirda bayon etilsin:

“92. Qimmatbaho metallar va qimmatbaho toshlardan yasalgan zargarlik va boshqa buyumlarning chakana savdosi ushbu faoliyatni boshlaganlik haqida Oʻzbekiston Respublikasi Iqtisodiyot va moliya vazirligi huzuridagi Davlat asillik darajasi nazorati inspeksiyasiga (keyingi oʻrinlarda — Davlat asillik darajasi inspeksiyasi) yuborilgan xabarnomaning qabul qilingani toʻgʻrisidagi tasdiqnoma asosida tadbirkorlik subyektlari — yuridik shaxslar tomonidan amalga oshiriladi.

Qimmatbaho metallar va qimmatbaho toshlardan yasalgan zargarlik buyumlarini ishlab chiqaruvchilar hamda affinaj korxonalar:

oʻzlari ishlab chiqargan qimmatbaho metallar va qimmatbaho toshlardan yasalgan zargarlik hamda boshqa buyumlarni chakana sotish;

ishlab chiqarish maqsadlarida aholidan qimmatbaho metallar va qimmatbaho toshlardan yasalgan zargarlik hamda boshqa buyumlarni, qimmatbaho metallar parchalarini, qimmatbaho va yarim qimmatbaho toshlarni xabarnomaning qabul qilinganligi toʻgʻrisidagi tasdiqnomada koʻrsatilgan manzil boʻyicha sotib olish huquqiga ega.

Bunda qimmatbaho metallar va qimmatbaho toshlardan yasalgan zargarlik buyumlarini ishlab chiqaruvchilar va affinaj korxonalar qimmatbaho metallar va qimmatbaho toshlardan yasalgan zargarlik hamda boshqa buyumlarni, qimmatbaho metallar parchalarini, qimmatbaho va yarim qimmatbaho toshlarni sotib olish uchun zargarlik doʻkonlari, savdo markazlari va (yoki) komplekslarining boʻlimlari, seksiyalarida maxsus jihozlangan punktlarni (keyingi oʻrinlarda — sotib olish punktlari) tashkil qilishga ruxsat etiladi”;

b) 95-bandning birinchi xatboshisidagi , 96-bandning birinchi va uchinchi xatboshilaridagi , 98-bandning ikkinchi xatboshisidagi , 102-bandning birinchi va ikkinchi xatboshilaridagi tegishli kelishikdagi “Davlat asillik darajasini belgilash palatasi” soʻzlari tegishli kelishikdagi “Davlat asillik darajasi nazorati inspeksiyasi” soʻzlari bilan almashtirilsin;

v) 104-band quyidagi tahrirda bayon etilsin:

“104. Qimmatbaho metallar va qimmatbaho toshlardan yasalgan zargarlik buyumlari bilan vositachilik savdosi tovarlar bilan vositachilik savdosi qoidalariga muvofiq faqat mazkur Qoidalarning 92 va 93-bandlarida koʻrsatilgan va Davlat asillik darajasi nazorati inspeksiyasiga faoliyatni boshlaganlik haqida xabarnoma yuborilgani toʻgʻrisidagi tasdiqnomaga ega boʻlgan yuridik shaxslar tomonidan savdo obyektlarida amalga oshiriladi.

Chet elda ishlab chiqarilgan qimmatbaho metallar va qimmatbaho toshlardan yasalgan zargarlik buyumlarini, agar ular boʻyicha bojxona toʻlovlari amalga oshirilganligini tasdiqlovchi hujjatlar boʻlmasa, vositachilik savdosi qoidalariga muvofiq realizatsiya qilish man etiladi. Bunda ushbu tartib buxgalteriya hisobi qonunchiligiga muvofiq 2024-yil 1-sentabrga qadar rasmiylashtirilgan (kirim qilingan) zargarlik buyumlariga nisbatan tatbiq etilmaydi”;

g) 107-bandning birinchi va ikkinchi xatboshilaridagi “Davlat asillik darajasini belgilash palatasi” soʻzlari “Davlat asillik darajasi nazorati inspeksiyasi” soʻzlari bilan almashtirilsin;

d) 107 1 va 107 2 -bandlar quyidagi tahrirda bayon etilsin:

“107 1 . Qimmatbaho metallar va qimmatbaho toshlardan yasalgan zargarlik buyumlarini ishlab chiqarish huquqiga ega yuridik shaxslar va yakka tartibdagi tadbirkorlar zargarlik buyumlarini ishlab chiqarish faoliyatini boshlash toʻgʻrisidagi xabarnomada koʻrsatilgan manzil boʻyicha boshqa jismoniy va yuridik shaxslardan quyidagilarni sotib olish huquqiga ega:

qimmatbaho metallar va qimmatbaho toshlardan yasalgan zargarlik va boshqa buyumlarni hamda ularning parchalarini;

oltin izlovchilar usulida qazib olingan qimmatbaho metallar, qimmatbaho va yarim qimmatbaho toshlarni;

Markaziy bankning qimmatbaho metallardan yasalgan tangalari va pul belgilari, standart va oʻchovli quymalarini;

qimmatbaho metallardan yasalgan soatlar va ularning qismlarini;

sof holdagi, shlix, plastinalardagi, sim va qum shaklidagi oltin, kumush platina va platina guruhiga kiruvchi metallar (palladiy, iridiy, rodiy, rutiniy va osmiy);

ishlab chiqarish uchun moʻljallangan oltin, platina, palladiy va kumushdan yasalgan buyumlar (perchinlar, platinali laboratoriya shisha idishlari va anjomlari — tigllar, kosachalar, tigl qopqoqlari, elektrodlar shpatellar, sinov naychalari, termal konvertorlar, platina va platina rodiyli qotishmalaridan tayyorlangan termooʻzgartirgichlar va boshqalar);

stomatologik mahsulotlar uchun qimmatbaho metallardan tayyorlangan disklar, shuningdek, ularning parchalarini;

qimmatbaho toshlarni, ulardan yasalgan madaniy-maishiy buyumlarni va yarim qimmatbaho toshlarni;

texnik olmoslarni;

ishlov berilmagan qimmatbaho va yarim qimmatbaho toshlarni;

kumush gardishli chinni va billur buyumlarni.

107 2 . Notariusning ijro xatiga ega boʻlgan lombardlar va mikromoliya tashkilotlari ixtiyorida qoladigan zargarlik buyumlari, shuningdek, ushbu buyumlarning parchalari qimmatbaho metallar va qimmatbaho toshlardan yasalgan zargarlik buyumlarini ishlab chiqaruvchi huquqiga ega boʻlgan yuridik shaxslar va yakka tartibdagi tadbirkorlar yoki affinaj korxonalarga shartnoma asosida sotilishi mumkin”;

e) 107 3 -band oʻz kuchini yoʻqotgan deb hisoblansin;

j) 107 4 -bandning “a” kichik bandi quyidagi tahrirda bayon etilsin:

“a) zargarlik buyumlari savdosi faoliyatini boshlash toʻgʻrisida xabarnoma yubormasdan, affinaj faoliyatini amalga oshirish huquqini beruvchi litsenziyada koʻrsatilgan manzil boʻyicha boshqa jismoniy va yuridik shaxslardan quyidagilarni sotib olish huquqiga ega:

qimmatbaho metallardan yasalgan zargarlik va boshqa buyumlarni hamda ularning parchalarini;

oltin izlovchilar usulida qazib olingan qimmatbaho metallarni;

Markaziy bankning qimmatbaho metallardan yasalgan tangalari va pul belgilari, standart va oʻlchovli quymalarini;

qimmatbaho metallardan yasalgan soatlar va ularning qismlarini;

sof holdagi, shlix, plastinalardagi, sim va qum shaklidagi oltin, kumush platina va platina guruhiga kiruvchi metallar (palladiy, iridiy, rodiy, rutiniy va osmiy);

ishlab chiqarish uchun moʻljallangan oltin, platina, palladiy va kumushdan yasalgan buyumlar (perchinlar, platinali laboratoriya shisha idishlari va anjomlari — tigllar, kosachalar, tigl qopqoqlari, elektrodlar shpatellar, sinov naychalari, termal konvertorlar, platina va platina rodiyli qotishmalaridan tayyorlangan termooʻzgartirgichlar va boshqalar);

stomatologik mahsulotlar uchun qimmatbaho metallardan tayyorlangan disklar, shuningdek, ularning parchalarini;”

z) 117 , 117 2 , 117 3 va 117 4 -bandlar oʻz kuchini yoʻqotgan deb hisoblansin;

i) 118-band quyidagi tahrirda bayon etilsin:

“118. Quyidagi masalalar boʻyicha sotib olish punktlari ishini nazorat qilish:

sotib olish punktlari ishining toʻgʻri tashkil etilganligi — tasarrufida ushbu punktlar boʻlgan tashkilotlar tomonidan;

zargarlik buyumlarini sotish faoliyatini boshlaganlik yoki tugatganlik haqida xabarnoma yuborgani toʻgʻrisida tasdiqnomaga ega boʻlish — Davlat asillik darajasi nazorati inspeksiyasi tomonidan;

hisobga olish va pul operatsiyalarini yuritish, shuningdek, nazorat-kassa mashinalari va plastik kartalardan toʻlovlarni qabul qilish uchun hisob-kitob terminallari, qonunchilik hujjatlarida nazarda tutilgan hollarda onlayn nazorat-kassa mashinalari yoki virtual kassalar qoʻllanilishi boʻyicha qonunchilik hujjatlariga rioya qilinishi — Soliq qoʻmitasi tomonidan amalga oshiriladi”;

k) 156 1 -bandning birinchi xatboshisidagi , 156 2 -banddagi hamda 187 10 -bandning ikkinchi xatboshisidagi tegishli kelishikdagi “Davlat asillik darajasini belgilash palatasi” soʻzlari tegishli kelishikdagi “Davlat asillik darajasi nazorati inspeksiyasi” soʻzlari bilan almashtirilsin.

3. Vazirlar Mahkamasining “Respublika ixtisoslashtirilgan tibbiyot markazlari faoliyatini tashkil etish masalalari toʻgʻrisida” 2003-yil 17-martdagi 140-son qarorida :

a) 2-ilovaning 8-bandidagi “Monopoliyaga qarshi kurashish qoʻmitasi hamda Moliya vazirligi” soʻzlari “Iqtisodiyot va moliya vazirligi” soʻzlari bilan almashtirilsin;

b) 3-ilovaning 8-bandidagi “Monopoliyaga qarshi kurashish qoʻmitasi hamda Moliya vazirligi” soʻzlari “Iqtisodiyot va moliya vazirligi” soʻzlari bilan almashtirilsin;

v) 4-ilovaning 8-bandidagi “Monopoliyaga qarshi kurashish qoʻmitasi hamda Moliya vazirligi” soʻzlari “Iqtisodiyot va moliya vazirligi” soʻzlari bilan almashtirilsin;

g) 5-ilovaning 8-bandidagi “Monopoliyaga qarshi kurashish qoʻmitasi hamda Moliya vazirligi” soʻzlari “Iqtisodiyot va moliya vazirligi” soʻzlari bilan almashtirilsin.

4. Vazirlar Mahkamasining 2004-yil 8-iyundagi 264-son qarori bilan tasdiqlangan Respublika ixtisoslashtirilgan markazlari daromadlarini shakllantirishning asosiy manbalari va ular faoliyatini moliyalashtirish tartibi toʻgʻrisidagi nizomda :

a) 3-bandning uchinchi xatboshisidagi “Moliya vazirligi va Oʻzbekiston Respublikasi Monopoliyaga qarshi kurashish qoʻmitasi” soʻzlari “Iqtisodiyot va moliya vazirligi” soʻzlari bilan almashtirilsin;

b) 13-bandning uchinchi xatboshisidagi “Moliya vazirligi hamda Oʻzbekiston Respublikasi Monopoliyaga qarshi kurashish qoʻmitasi” soʻzlari “Iqtisodiyot va moliya vazirligi” soʻzlari bilan almashtirilsin;

v) 17-bandning uchinchi xatboshisidagi “Oʻzbekiston Respublikasi Moliya vazirligi hamda Oʻzbekiston Respublikasi Monopoliyaga qarshi kurashish qoʻmitasi” soʻzlari “Iqtisodiyot va moliya vazirligi” soʻzlari bilan almashtirilsin.

5. Vazirlar Mahkamasining “Oʻzbekiston Milliy teleradiokompaniyasi tizimi xodimlari uchun yagona tarif setkasi tarmoq koeffitsiyentlarini tasdiqlash toʻgʻrisida” 2007-yil 26-fevraldagi 41-son qarorining 1-bandida :

birinchi xatboshi “(koʻpaytiruvchi koeffitsiyentni inobatga olgan holda)” soʻzlari bilan toʻldirilsin;

ikkinchi xatboshi quyidagi tahrirda bayon etilsin:

“Oʻzbekiston 24” ijodiy birlashmasi”, “Maʼrifat” ijodiy birlashmasi”, “Sport” ijodiy birlashmasi”, “Oʻzbektelefilm” davlat muassasalari, shuningdek, “Yoshlar” ijodiy birlashmasi” aksiyadorlik jamiyati hamda Oʻzbekiston Milliy teleradiokompaniyasi markaziy apparati xodimlari uchun — 1,15 miqdorida”.

6. Vazirlar Mahkamasining 2009-yil 22-avgustdagi 245-son qarori bilan tasdiqlangan Issiqlik energiyasidan foydalanish qoidalarining 51-bandidagi “Oʻzbekiston Respublikasi Monopoliyaga qarshi kurashish qoʻmitasining hududiy organlari xulosalariga koʻra” soʻzlari “narxlarni tartibga solish organi xulosasiga koʻra” soʻzlari bilan almashtirilsin.

7. Vazirlar Mahkamasining “Giyohvandlik vositalari, psixotrop moddalar va prekursorlarni Oʻzbekiston Respublikasi hududiga olib kirish, undan olib chiqish va tranzit tarzida oʻtkazish tartibini, shuningdek ularning muomalada boʻlishi yuzasidan nazoratni takomillashtirish toʻgʻrisida” 2015-yil 12-noyabrdagi 330-son qarori bilan tasdiqlangan Oʻzbekiston Respublikasida muomalada boʻlishi taqiqlangan giyohvandlik vositalarining roʻyxatining (I roʻyxat) rus tili matnida :

53-pozitsiyaning “Naimenovaniye narkoticheskogo sredstva” ustunidan “(za isklyucheniyem rasteniya kannabis, s soderjaniyem narkoticheskogo sredstva tetragidrokannabinola do 0,2 protsentov, ispolzuyemogo v promishlennix selyax, ne svyazannogo s proizvodstvom ili izgotovleniyem narkoticheskix sredstv i psixotropnix veshestv)” soʻzlari chiqarib tashlansin;

59-pozitsiyaning “Naimenovaniye narkoticheskogo sredstva” ustuni “*visushenniy / nevisushenniy” soʻzlaridan keyin “(za isklyucheniyem rasteniya kannabis, s soderjaniyem narkoticheskogo sredstva tetragidrokannabinola do 0,2 protsentov, ispolzuyemogo v promishlennix selyax, ne svyazannogo s proizvodstvom ili izgotovleniyem narkoticheskix sredstv i psixotropnix veshestv)” soʻzlari bilan toʻldirilsin.

8. Vazirlar Mahkamasining 2017-yil 9-fevraldagi 66-son qarori bilan tasdiqlangan Tadbirkorlik subyektlarini davlat roʻyxatidan oʻtkazish tartibi toʻgʻrisidagi nizomga 4-ilovaning VIII bobi quyidagi tahrirda bayon etilsin:

“ VIII. Hunarmandchilik faoliyati subyekti sifatida davlat roʻyxatidan oʻtkazish uchun 8-1. Hunarmandning shogirdlari soni: □ 1; □ 2 □ 3; □ 4; □ 5 shogird. 8-2. Ota-ona yozma roziligining sanasi: 8-2-1. Kun: 8-2-2. Oy: 8-2-3. Yil: 8-3. “Hunarmand” uyushmasiga aʼzo boʻlasizmi? Ha □ Yoʻq □ 8-4. “Oʻzbekzargarsanoati” uyushmasiga aʼzo boʻlasizmi? Ha □ Yoʻq □ 8-izoh: 1) 8-1-band hunarmandchilik faoliyatini oʻrganayotgan 15 va undan yuqori yoshdagi shogirdlarning tegishli sonini belgilash yoʻli bilan toʻldiriladi (Vazirlar Mahkamasining “Yuridik shaxs tashkil etmasdan oilaviy tadbirkorlikni hamda hunarmandchilik faoliyatini rivojlantirish va kengaytirish chora-tadbirlari toʻgʻrisida” 2009-yil 29-iyuldagi 216-son qaroriga muvofiq shogirdlar soni 5 kishidan oshmasligi shart); 2) 8-2-band 16 yoshga toʻlmagan shaxs shogird sifatida jalb qilingan taqdirda toʻldiriladi (Vazirlar Mahkamasining “Yuridik shaxs tashkil etmasdan oilaviy tadbirkorlikni hamda hunarmandchilik faoliyatini rivojlantirish va kengaytirish chora-tadbirlari toʻgʻrisida” 2009-yil 29-iyuldagi 216-son qaroriga muvofiq shaxs 15 yoshga toʻlganida uning ota-onalardan birining yozma roziligi bilan hunarmandning shogirdi sifatida jalb qilinishi mumkin). Bunda yozma roziligi toʻgʻrisidagi maʼlumotlarni koʻrsatish uchun toʻldiriladigan maydonlar soni tegishli bandlarni qoʻshish yoʻli bilan koʻpaytirilishi mumkin; 3) 8-2-band shogirdlar mavjud boʻlmaganida toʻldirilmaydi; 4) “Hunarmand” uyushmasi tomonidan yakka tartibdagi tadbirkorni “Hunarmand “ uyushmasi aʼzoligiga qabul qilish yoki qabul qilishni rad etish haqidagi xabarnoma uning Tadbirkorlik subyektlarini davlat roʻyxatdan oʻtkazish va hisobga qoʻyishning avtomatlashtirilgan tizimidagi shaxsiy kabinetiga yoki Davlat xizmatlari markaziga yuboriladi. “Hunarmand” uyushmasiga aʼzolik badali “Hunarmand” uyushmasi tomonidan belgilangan tartibda va miqdorda toʻlanadi; 5) 8-4-band qimmatbaho metallar va toshlardan buyurtma asosida yasaladigan zargarlik buyumlarini ishlab chiqarishni, shuningdek, zargarlik buyumlarini taʼmirlashni rejalashtirayotgan tadbirkorlik subyektini roʻyxatdan oʻtkazishda toʻldiriladi; 6) “Oʻzbekzargarsanoati” uyushmasi tomonidan yakka tartibdagi tadbirkorni “Oʻzbekzargarsanoati” uyushmasi aʼzoligiga qabul qilish yoki qabul qilishni rad etish haqidagi xabarnoma uning Tadbirkorlik subyektlarini davlat xizmatlari markazida yuboriladi. “Oʻzbekzargarsanoati ” uyushmasiga aʼzolik badali “Oʻzbekzargarsanoati” uyushmasi tomonidan belgilangan tartibda va miqdorda toʻlanadi. ”.

9. Vazirlar Mahkamasining 2018-yil 1-maydagi 318-son qarori bilan tasdiqlangan Oʻzbekiston Respublikasi Axborot texnologiyalari va kommunikatsiyalarini rivojlantirish vazirligi toʻgʻrisidagi nizomning 16-bandi 21-kichik bandidagi “monopoliyaga qarshi organ” soʻzlari “narxlarni tartibga solish organi” soʻzlari bilan almashtirilsin.

10. Vazirlar Mahkamasining “Chiqindilar bilan bogʻliq ishlarni amalga oshirish sohasidagi normativ-huquqiy hujjatlarni tasdiqlash toʻgʻrisida” 2019-yil 6-fevraldagi 95-son qarorida :

a) 1-bandda :

toʻrtinchi xatboshidan “jismoniy shaxslar soʻzlari chiqarib tashlansin”;

beshinchi xatboshidan “jismoniy shaxslar tomonidan” soʻzlari chiqarib tashlansin”;

b) 1-ilovada :

3-bandning ikkinchi xatboshisi quyidagi tahrirda bayon etilsin:

“qattiq maishiy chiqindilarni toʻplash va olib chiqib ketish boʻyicha xizmatlar uchun majburiy toʻlovlarni toʻlash va hisobini yuritishning yagona elektron tizimi (keyingi oʻrinlarda Hisobga olishning yagona elektron tizimi deb ataladi) — qattiq maishiy chiqindilarni toʻplash va olib chiqib ketish boʻyicha xizmatlar uchun majburiy toʻlovlarni toʻlovchilar, ularning qarzdorliklari, shuningdek, toʻlangan va undirilgan majburiy toʻlovlar hisobini yuritish uchun moʻljallangan maʼlumotni kiritish, saqlash va qayta ishlashning yagona elektron tizimi”;

5 1 -bandda :

toʻrtinchi xatboshi quyidagi tahrirda bayon etilsin:

“Xizmat koʻrsatuvchi tashkilot oʻzgargan hududlardagi mavjud debitor va kreditor qarzdorliklarni bartaraf etish shartlari tegishli shartnoma (bitim)larga qoʻshimcha kelishuvlarda nazarda tutiladi. Bunda faoliyati tugatilgan xizmat koʻrsatuvchi tashkilot va hudud biriktirilayotgan yangi xizmat koʻrsatuvchi tashkilot kelishuvi asosida debitor va kreditor qarzdorliklar boʻyicha Hisobga olishning yagona elektron tizimida shakllangan maʼlumotlar asosida solishtirma dalolatnoma tuziladi. Mazkur dalolatnomada undiruv (hisob-kitob) miqdori, muddatlari, shuningdek, undiruv bilan bogʻliq xarajatlarni qoplash shartlari belgilanadi.”;

quyidagi mazmundagi beshinchi xatboshi bilan toʻldirilsin:

“Xizmat koʻrsatuvchi tashkilot bilan tuzilgan shartnoma (bitim)larning amal qilish muddati tugagan yoki muddatidan oldin bekor qilingan hollarda xizmat koʻrsatuvchi tashkilotga biriktirilgan Agentlikning maxsus bank tranzit hisobvaragʻi yangi shartnoma (bitim) yoki qoʻshimcha kelishuv belgilangan tartibda rasmiylashtirilgunga qadar muzlatib turiladi”;

7-band “boʻyicha” soʻzidan keyin “yuridik va jismoniy shaxslar hamda yakka tartibdagi tadbirkorlarga koʻrsatayotgan” soʻzlari bilan toʻldirilsin;

20-band quyidagi tahrirda bayon etilsin:

“20. Xizmat koʻrsatuvchi tashkilotlarning qattiq maishiy chiqindilarni toʻplash va olib chiqib ketish boʻyicha jismoniy va yuridik shaxslarga, shuningdek, yakka tartibdagi tadbirkorlarga koʻrsatayotgan xizmatlari uchun toʻlov (ushbu Qoidalarning 8-bandida nazarda tutilgan chiqindilarni olib chiqib ketish xizmatlari bundan mustasno) Agentlikning maxsus bank hisobvaragʻida jismoniy va yuridik shaxslarning, shuningdek, yakka tartibdagi tadbirkorlarning qattiq maishiy chiqindilarni toʻplash va olib chiqib ketish boʻyicha xizmatlar uchun majburiy toʻlovlari hisobiga jamlangan mablagʻlardan markazlashgan tartibda amalga oshiriladi.

Bunda qattiq maishiy chiqindilarni toʻplash va olib chiqib ketish boʻyicha xizmatlar uchun majburiy toʻlovlar jismoniy va yuridik shaxslar, shuningdek, yakka tartibdagi tadbirkorlar tomonidan toʻlov amalga oshirilayotgan, oʻtgan oydan keyingi oyning oʻninchi sanasidan kechikmay Agentlikning maxsus tranzit bank hisobvaraqlariga toʻlanadi va uning maxsus bank hisobvaragʻida jamlanadi.

Toʻlovni hisoblash tegishli davrlarda amalda boʻlgan qattiq maishiy chiqindilarni toʻplash va olib chiqib ketish xizmatlari uchun tariflar boʻyicha amalga oshiriladi.

Jismoniy va yuridik shaxslar, shuningdek, yakka tartibdagi tadbirkorlar tomonidan ushbu Qoidalarning 8-bandida nazarda tutilgan chiqindilarni olib chiqib ketish xizmatlari uchun toʻlovlar bevosita xizmat koʻrsatuvchi tashkilotning bank hisob raqamiga 100 foiz oldindan toʻlov asosida amalga oshiriladi”;

21-band oʻz kuchini yoʻqotgan deb hisoblansin;

22 va 23-bandlar quyidagi tahrirda bayon etilsin:

“22. Qattiq maishiy chiqindilarni toʻplash va olib chiqib ketish boʻyicha jismoniy va yuridik shaxslarga, shuningdek, yakka tartibdagi tadbirkorlarga koʻrsatilgan xizmatlar haqini markazlashgan tartibda toʻlash Agentlik tomonidan toʻlov topshiriqnomalarisiz avtomatik tarzda amalga oshiriladi.

23. Qattiq maishiy chiqindilarni toʻplash va olib chiqib ketish boʻyicha jismoniy va yuridik shaxslarga, shuningdek, yakka tartibdagi tadbirkorlarga koʻrsatilgan xizmatlar haqi ulardan qattiq maishiy chiqindilarni toʻplash va olib chiqib ketish boʻyicha koʻrsatilgan xizmatlar uchun majburiy toʻlovlarning kelib tushishiga koʻra markazlashgan tartibda xizmat koʻrsatuvchi tashkilotlarga toʻlanadi. Bunda Agentlikning maxsus bank hisobvaragʻida jamlangan mablagʻlar:

xususiy sektordagi xizmat koʻrsatuvchi tashkilotlarga — ular tomonidan koʻrsatilgan xizmatlar uchun kelib tushgan majburiy toʻlovlarning 100 foizi miqdorida;

davlat ulushi boʻlgan xizmat koʻrsatuvchi tashkilotlarga — ular tomonidan koʻrsatilgan xizmatlar uchun kelib tushgan majburiy toʻlovlarga hisoblangan qoʻshilgan qiymat soligʻi summasi toʻliq hamda mazkur majburiy toʻlovlar summasidan qoʻshilgan qiymat soligʻi summasi chegirilgandan soʻng qolgan toʻlovlarning 90 foizi miqdorida;

qolgan mablagʻlar Agentlik va uning hududiy boʻlinmalari faoliyatini moliyalashtirish uchun yoʻnaltiriladi.

Bunda banklar va banklararo hamda boshqa toʻlov tizimlaridan, shuningdek, Hisobga olishning yagona elektron tizimidan foydalanganlik uchun hamda jismoniy va yuridik shaxslarga yuborilgan SMS xabarnomalar uchun haq miqdori, Agentlik tomonidan xizmat koʻrsatuvchi tashkilotlarga koʻrsatilgan lizing xizmati toʻlovlari, davlat-xususiy sheriklik bitimlari asosida xizmat koʻrsatuvchi tashkilotlarga topshirilgan texnikalar boʻyicha muddati kelgan toʻlovlar va debitor qarzdorliklar, agar Agentlik va xizmat koʻrsatuvchi tashkilotlar oʻrtasida tuzilgan tegishli shartnomada (bitimda) ushbu toʻlovlarni akseptsiz tarzda ushlab qolish nazarda tutilgan boʻlsa, fuqarolik qonunchiligida belgilangan navbat boʻyicha Agentlikning maxsus tranzit hisobvaraqlarida xizmat koʻrsatuvchi tashkilotlarning jamlangan mablagʻlaridan akseptsiz tarzda bir yoʻla ushlab qolinishi mumkin”;

6-bobning nomi quyidagi tahrirda bayon etilsin:

“6-bob. Qattiq maishiy chiqindilarni toʻplash va olib chiqib ketish boʻyicha xizmatlar uchun majburiy toʻlovlarni toʻlovchilarni, shuningdek, majburiy toʻlovlar boʻyicha qarzdorliklarni hisobga olish tartibi”;

24-banddan “Jismoniy shaxslar soʻzlari chiqarib tashlansin”;

27-bandda :

birinchi va uchinchi xatboshilardagi tegishli kelishikdagi “jismoniy shaxslar” soʻzlari tegishli kelishikdagi “isteʼmolchilar” soʻzi bilan almashtirilsin;

quyidagi mazmundagi toʻrtinchi xatboshi bilan toʻldirilsin:

“Xizmat koʻrsatuvchi tashkilotlarning buxgalteriya hisobotlarida aks ettiriladigan yuridik va jismoniy shaxslarning hamda yakka tartibdagi tadbirkorlarning qarzdorligi va toʻlovlari toʻgʻrisidagi, shuningdek, shakllangan QQS toʻlovlari boʻyicha maʼlumotlar Hisobga olishning yagona elektron tizimidagi maʼlumotlar asosida shakllantiriladi”;

quyidagi mazmundagi 32 1 , 32 2 va 32 3 -bandlar bilan toʻldirilsin:

“32 1 . Xizmat koʻrsatuvchi tashkilotlar chiqindi xizmatlari uchun toʻlovlarni hisoblashning haqqoniyligi va toʻgʻriligi uchun masʼul hisoblanadi hamda ushbu talablar buzilgan hollarda isteʼmolchiga yetkazilgan zararni qoplab beradi.

32 2 . Isteʼmolchi 32-bandda nazarda tutilgan xatoliklar oqibatida, xizmat koʻrsatuvchi tashkilot tomonidan chiqindi xizmatlari uchun toʻlovlarni hisoblashda yoʻl qoʻyilgan kamchilik va xatoliklar oqibatida elektr energiyasi uchun toʻlovlarni qabul qilishda vaqtinchalik cheklov amaliyoti qoʻllanilishi natijasida yetkazilgan zararni qoplab berish toʻgʻrisida xizmat koʻrsatuvchi tashkilotga yozma, elektron yoki ogʻzaki shaklda ariza bilan murojaat qilishi mumkin.

Xizmat koʻrsatuvchi tashkilotning aybi bilan chiqindi xizmatlari uchun toʻlovlarni hisoblashda kamchilik va xatoliklar fakti aniqlangan holatlarda, xizmat koʻrsatuvchi tashkilot isteʼmolchiga yetkazilgan zararni u aniqlangan kundan boshlab besh kun ichida ixtiyoriy ravishda isteʼmolchiga qoplab beradi.

32 3 . Isteʼmolchi 32-bandda nazarda tutilgan xatoliklar oqibatida, xizmat koʻrsatuvchi tashkilot tomonidan qattiq maishiy chiqindi xizmatlari uchun toʻlovlarni hisoblashda yoʻl qoʻyilgan kamchiliklar oqibatida elektr energiyasi uchun toʻlovlarini qabul qilishni vaqtinchalik cheklash amaliyoti qoʻllanishi natijasida yetkazilgan zararni sud tartibida undirib olishi mumkin”;

37-bandda :

uchinchi xatboshi quyidagi tahrirda bayon etilsin:

“Bunda xizmat koʻrsatuvchi tashkilot tomonidan ushbu Qoidalar talablariga zid ravishda Hisobga olishning yagona elektron tizimiga oʻzgartirish kiritilganligi yoki qayta hisob-kitob qilinganligi aniqlangan hollarda Agentlikning hududiy boʻlinmalari tomonidan Hisobga olishning yagona elektron tizimiga notoʻgʻri kiritilgan maʼlumotlar shu kunning oʻzida tizimdan oʻchiriladi”;

toʻrtinchi xatboshi chiqarib tashlansin;

39-bandda :

sakkizinchi xatboshi chiqarib tashlansin;

toʻqqizinchi — oʻn uchinchi xatboshilar tegishlicha sakkizinchi — oʻn ikkinchi xatboshilar deb hisoblansin;

41-bandda :

yettinchi xatboshi quyidagi tahrirda bayon etilsin:

“xizmat koʻrsatuvchi tashkilot tomonidan shartnoma majburiyatlari sifatsiz bajarilgan holatlarda hamda chiqindi xizmatlari uchun toʻlovlarni hisoblashda yoʻl qoʻyilgan kamchiliklar oqibatida elektr energiyasi uchun toʻlovlarni qabul qilishni vaqtinchalik cheklash amaliyoti qoʻllanishi natijasida yetkazilgan zararni qoplab berish boʻyicha xizmat koʻrsatuvchi tashkilotga yozma, elektron yoki ogʻzaki shaklda murojaat qilish va xizmat koʻrsatuvchi tashkilotdan xizmatlar toʻliq koʻrsatilmaganligi yoki tegishlicha boʻlmagan sifatdagi xizmatlar koʻrsatilganligi holatini tasdiqlovchi dalolatnomani tuzishni, shuningdek, aniqlangan kamchiliklarning belgilangan muddatlarda bartaraf etilishini talab qilish”;

quyidagi mazmundagi toʻqqizinchi xatboshi bilan toʻldirilsin:

“xizmat koʻrsatuvchi tashkilot tomonidan toʻlovlarni hisoblashda yoʻl qoʻyilgan kamchilik va xatoliklar natijasida yetkazilgan zararni qoplashni talab qilish”;

toʻqqizinchi — oʻn ikkinchi xatboshilar tegishlicha oʻninchi — oʻn uchinchi xatboshilar deb hisoblansin;

42-bandda :

toʻrtinchi xatboshi “uylarida” soʻzidan keyin “, yoki hududlarida” soʻzlari bilan toʻldirilsin;

quyidagi mazmundagi oʻn ikkinchi xatboshi bilan toʻldirilsin:

“yuridik shaxslar egallab turgan yer uchastkasida qattiq maishiy chiqindilarni toʻplash uchun gʻildirakli va zich yopiladigan qopqoqli hamda maxsus avtotransport vositasining manipulyatori bilan ishlashi uchun moslamaga ega boʻlgan konteynerlarni oʻrnatgan holda, qattiq maishiy chiqindilarni vaqtinchalik toʻplash va saqlash joylarini tashkillashtiradilar (agar ijara shartnomalarida boshqalar nazarda tutilmagan boʻlsa).”;

oʻn ikkinchi xatboshi oʻn uchinchi xatboshi deb hisoblansin;

44-bandda :

ikkinchi xatboshi quyidagi tahrirda bayon etilsin:

“qonun hujjatlari va ushbu Qoidalarda belgilangan tartibda unga tuman (shahar) hududlari biriktirilganidan keyin, besh ish kuni mobaynida maishiy chiqindilarni toʻplash va olib chiqib ketish boʻyicha jismoniy shaxslarga xizmatlar koʻrsatish uchun ommaviy shartnoma havolasini qisqa xabar (SMS) orqali yuborish, tashkilotning rasmiy veb-sayti hamda ommaviy axborot vositalari orqali eʼlon qilish”;

toʻrtinchi xatboshi quyidagi tahrirda bayon etilsin:

“shartnomalarni ommaviy oferta uchun maxsus platformaga joylashtirib borish va maishiy chiqindilarni toʻplash va olib chiqib ketish boʻyicha xizmatlar koʻrsatish uchun yuridik shaxslar va yakka tartibdagi tadbirkorlar bilan ommaviy oferta asosida shartnomalar tuzish”;

sakkizinchi xatboshi quyidagi tahrirda bayon etilsin:

“xizmat koʻrsatuvchi tashkilot tomonidan qattiq maishiy chiqindilarni olib chiqib ketish jadvaliga rioya qilinmagan holatlarda isteʼmolchilarning xizmat koʻrsatuvchi tashkilotning dispetcherlik xizmatiga tushgan buyurtmanomalarini operativ tartibda (buyurtmanoma kelib tushgan kundan boshlab bir ish kunidan kechikmay) bajarish va bu haqida isteʼmolchilarni qisqa xabar (SMS) va ijtimoiy tarmoqlardagi rasmiy sahifa/kanallari orqali xabardor qilish”;

yigirma uchinchi xatboshi quyidagi tahrirda bayon etilsin:

“maishiy chiqindilarni toʻplash va olib chiqib ketish boʻyicha xizmatlar koʻrsatishning tartibi va tariflarining oʻzgarganligi toʻgʻrisida ushbu tariflar kuchga kirishidan oʻn besh kun avval xizmat koʻrsatuvchi tashkilotning stendida, mahalla fuqarolari yigʻinlari binolarida, eʼlonlar taxtasida eʼlonlar osish yoʻli bilan, shuningdek, rasmiy veb-sayti, qisqa xabar (SMS), ijtimoiy tarmoqlardagi rasmiy sahifa/kanallari va ommaviy axborot vositalari orqali isteʼmolchini xabardor qilish”;

yigirma beshinchi xatboshi quyidagi tahrirda bayon etilsin:

“isteʼmolchiga koʻrsatilayotgan xizmatlar sifati boʻyicha aniqlangan kamchiliklarni bartaraf etish va yangi kamchiliklarning oldini olish choralarini koʻrish, shuningdek, ommaviy shartnoma boʻyicha majburiyatlar bajarilmagan yoki lozim darajada bajarilmaganligi, toʻlovlarni hisoblashda yoʻl qoʻyilgan kamchiliklar uchun isteʼmolchiga yetkazilgan zararni qoplash”;

yigirma yettinchi xatboshi quyidagi tahrirda bayon etilsin:

“xizmat koʻrsatuvchi tashkilotning rasmiy veb-saytida, stendida, mahalla fuqarolari yigʻinlari binolarida, eʼlonlar taxtasida, shuningdek, ijtimoiy tarmoqlardagi rasmiy sahifa/kanallari orqali koʻrsatilayotgan xizmatlar, ularning amaldagi tariflari, toʻlov shartlari toʻgʻrisidagi maʼlumotlarni, shuningdek, qattiq maishiy chiqindilarni olib chiqib ketish jadvali, maishiy chiqindilarni toʻplash va olib chiqib ketish boʻyicha jismoniy shaxslarga xizmatlar koʻrsatish uchun ommaviy shartnomani joylashtirish”;

quyidagi mazmundagi yigirma toʻqqizinchi xatboshi bilan toʻldirilsin:

“Hisobga olishning yagona elektron tizimiga ulangan holda yuridik va jismoniy shaxslarga xizmat koʻrsatish”;

yigirma toʻqqizinchi xatboshi oʻttizinchi xatboshi deb hisoblansin;

v) 1-ilovaning matni quyidagi tahrirda bayon etilsin:

“Maishiy chiqindilarni toʻplash va olib chiqib ketish boʻyicha xizmatlar koʻrsatish

Bosqichlar Jarayonlar Tashkiliy tadbirlar 1-bosqich Tuman (shahar) hududini xizmat koʻrsatuvchi tashkilotlarga biriktirish Xizmat koʻrsatuvchi xususiy tashkilotlari Xizmat koʻrsatuvchi davlat tashkilotlari Qoraqalpogʻiston Respublikasi Vazirlar Kengashi, viloyatlar va Toshkent shahar hokimliklari: a) yangi biriktirilayotgan hududlar uchun “E-auksion” elektron savdo platformasi orqali elektron tanlov oʻtkazadilar va elektron tanlov gʻolibi bilan maishiy chiqindilarni toʻplash va olib chiqib ketish xizmatlari koʻrsatishga shartnoma tuzadilar; b) davlat-xususiy sheriklik loyihalari doirasida — qonun hujjatlariga muvofiq xususiy sherik aniqlangan taqdirda, Agentlikning hududiy boʻlinmalari va xususiy sherik bilan davlat-xususiy sheriklik toʻgʻrisida bitim tuzadilar. Maishiy chiqindilarni toʻplash va olib chiqib ketish xizmatlari koʻrsatishga DXSH toʻgʻrisida bitim yoki shartnoma tuzish Maishiy chiqindilarni toʻplash va olib chiqib ketish xizmatlarini koʻrsatishga shartnoma tuzish 2-bosqich Majburiy toʻlovlarni toʻlovchi (abonent)larni hisobga olish Hisobga olishning yagona elektron tizimini shakllantirish va yuritish Agentlik va uning hududiy boʻlinmalari hamda xizmat koʻrsatuvchi tashkilotlar abonentlar hisobini yuritadilar. 3-bosqich Maishiy chiqindilarni toʻplash va olib chiqib ketish boʻyicha xizmatlar koʻrsatish Jismoniy shaxslarga — ommaviy shartnoma asosida Yuridik shaxslar va yakka tartibdagi tadbirkorlarga — ommaviy oferta asosida tuziladigan shartnoma asosida Xizmat koʻrsatuvchi tashkilotlar: ularga hudud biriktirilganidan keyin, besh ish kuni mobaynida oʻzining rasmiy veb-saytida, stendida, mahalla fuqarolari yigʻinlari binolarida, eʼlonlar taxtasida, shuningdek, ijtimoiy tarmoqlardagi rasmiy sahifa/kanallari orqali ommaviy shartnomani eʼlon qiladilar; yuridik shaxslar va yakka tartibdagi tadbirkorlar bilan maishiy chiqindilarni toʻplash va olib chiqib ketish xizmatlari koʻrsatishga shartnoma tuzish uchun ommaviy oferta portal orqali yuridik shaxslar yoki yakka tartibdagi tadbirkorlarning portaldagi shaxsiy kabinetiga yuboradi va shartnoma tuzadilar. 4-bosqich Koʻrsatiladigan xizmatlar uchun hisob-kitob qilish Jismoniy shaxslar — yagona tranzit bank hisobvaraqlariga Yuridik shaxslar va yakka tartibdagi tadbirkorlar — yagona tranzit bank hisobvaraqlariga 1. Isteʼmolchilar qattiq maishiy chiqindilarni toʻplash va olib chiqib ketish boʻyicha xizmatlar uchun majburiy toʻlovlarni har oyning 10-sanasidan kechikmay toʻlab boradilar. 2. Agentlik jamlangan mablagʻlarni: xususiy sektordagi xizmat koʻrsatuvchi tashkilotlarning bank hisobvaraqlariga — ular tomonidan koʻrsatilgan xizmatlar uchun kelib tushgan majburiy toʻlovlarning 100 foizi miqdorida; davlat ulushi boʻlgan xizmat koʻrsatuvchi tashkilotlarning bank hisobvaraqlariga — ular tomonidan koʻrsatilgan xizmatlar uchun kelib tushgan majburiy toʻlovlarning 90 foizi miqdorida oʻtkazib beradi. Pul mablagʻlarini Agentlikning maxsus bank hisobvaragʻida jamlash 5-bosqich Nazoratni amalga oshirish Monitoring yuritish Choralar koʻrish 1. Ekologiya vazirligi davlat ekologik nazoratini amalga oshiradi. 2. Fuqarolarning oʻzini oʻzi boshqarish organlari, NNT va Oʻzbekiston Respublikasi fuqarolari chiqindilar bilan bogʻliq ishlarni amalga oshirish sohasida jamoatchilik nazoratini amalga oshiradilar. ”.

12. Vazirlar Mahkamasining 2019-yil 13-dekabrdagi 994-son qarori bilan tasdiqlangan Tovarlarning kelib chiqishini sertifikatlashni oʻtkazish tartibi toʻgʻrisidagi nizomning 2-bandi beshinchi xatboshisi quyidagi tahrirda bayon etilsin:

“vakolatli organ — zimmasiga Oʻzbekiston Respublikasidan eksport (reeksport) qilinayotgan tovarlarga sertifikat berish funksiyasi yuklatilgan va Oʻzbekiston Respublikasi nomidan maʼmuriy hamkorlikni amalga oshiradigan organ. Oʻzbekiston Respublikasida Oʻzbekiston Respublikasi Investitsiyalar, sanoat va savdo vazirligi yoki u tomonidan vakolat berilgan organ vakolatli organ hisoblanadi, shuningdek, eksport qiluvchi / ariza beruvchining ariza-deklaratsiyasi asosida sertifikat berish Savdo-sanoat palatasi tomonidan ham amalga oshiriladi”.

14. Vazirlar Mahkamasining “Muhtoj shaxslarni protez-ortopediya moslamalari va reabilitatsiya qilishning texnik vositalari bilan taʼminlash tartibi toʻgʻrisidagi nizomni tasdiqlash haqida” 2021-yil 1-iyuldagi 411-son qarorining 3-bandi ikkinchi xatboshisidagi “Oʻzbekiston Respublikasi Iqtisodiyot va moliya vazirligi hamda Raqobatni rivojlantirish va isteʼmolchilar huquqlarini himoya qilish qoʻmitasining” soʻzlari “Oʻzbekiston Respublikasi Iqtisodiyot va moliya vazirligining” soʻzlari bilan almashtirilsin.

15. Vazirlar Mahkamasining 2022-yil 21-fevraldagi 80-son qarori bilan tasdiqlangan Maxsus elektron tizim orqali ayrim faoliyat turlarini litsenziyalash tartibi toʻgʻrisidagi yagona nizomga 13-ilovada :

5-pozitsiya quyidagi tahrirda bayon etilsin:

“ 5. Litsenziyani olish uchun taqdim qilinadigan hujjatlar: a) ariza; arizada quyidagilar koʻrsatiladi: yuridik shaxsning nomi va tashkiliy-huquqiy shakli, uning pochta manzili, bank muassasasining nomi va bankdagi hisobvaragʻi, telefon raqami, elektron pochta manzili (agar mavjud boʻlsa), litsenziya toifalari boʻyicha tanlash, ariza toʻldirish sababi (yangi litsenziya olish, qayta rasmiylashtirish), STIR, litsenziyalanayotgan faoliyat turining alohida hududdagi muayyan obyektlarda amalga oshirilishi kiradigan hollarda esa — ular joylashgan joy, litsenziya olish maqsadi (yangi, qayta yoki uzaytirish), litsenziya talabgorining litsenziya talablari va shartlariga rioya qilishga roziligi; b) litsenziyalanadigan faoliyat turini amalga oshirish uchun foydalaniladigan yer uchastkasi, binolar, inshootlar, muhandislik kommunikatsiyalari va texnologik uskunalarga egalik yoki boshqa ashyoviy huquqlarni tasdiqlovchi hujjat. Litsenziyalovchi organ litsenziat xodimlarining surunkali ruhiy kasalliklar, narkomaniya, taksikoimaniya. alkogolizm sababli dispanserlik hisobida roʻyxatda turish yoki sudlanganligi mavjud yoki mavjud emasligi haqidagi maʼlumotnomani vakolatli organlardan idoralararo elektron hamkorlik orqali mustaqil tarzda oladi. ” .

9-pozitsiya quyidagi tahrirda bayon etilsin:

“ 9. Litsenziya talablari va shartlari: a) tarkibida tetragidrokannabinol giyohvandlik moddasining miqdori 0,2 foizgacha boʻlgan kannabis oʻsimligining ruxsat etilgan navlari (keyingi oʻrinlarda — kannabis oʻsimligi)ni yetishtirish va foydalanish bilan bogʻliq boʻlgan faoliyatni amalga oshirishda qonunchilik va texnik jihatdan tartibga solish sohasidagi normativ hujjatlarga rioya qilish; b) yuridik shaxsning shtatida tegishli malakaga ega boʻlgan kamida uch nafar mutaxassis mavjud boʻlishi; v) moddiy-texnik baza, uskunalar, boshqa texnik vositalardan foydalanishni qamrab olgan holda litsenziyalangan aniq faoliyat turi boʻyicha belgilangan talablarga rioya etish; g) litsenziyalanadigan faoliyat turini amalga oshirish uchun litsenziya talabgorida foydalaniladigan yer uchastkasi, binolar, inshootlar, muhandislik kommunikatsiyalari va texnologik uskunalarga egalik yoki boshqa ashyoviy huquqlarning boʻlishi; d) ishlab chiqarish xavfsizligi, mehnat muhofazasi va texnika xavfsizligi, yongin xavfsizligi, ishlab chiqarish sanitariyasi boʻyicha talablar va normalarga rioya qilinishini taʼminlash; e) litsenziyalanadigan faoliyat turini amalga oshirishda foydalaniladigan yer maydonlari, binolar va inshootlar atrofida kamida toʻqson kunlik videoyozuvni saqlash imkoniyatini beradigan tungi kuzatuv imkoniyatiga ega boʻlgan uzluksiz ishlovchi videokuzatuv tizimining mavjudligi;* j) kannabis oʻsimligini yetishtirish va foydalanishni Oʻzbekiston Respublikasi tomonidan qabul qilgan xalqaro majburiyatlarni hisobga olgan holda “Giyohvandlik vositalari va psixotrop moddalar toʻgʻrisida”gi Oʻzbekiston Respublikasi Qonuniga muvofiq amalga oshirish;* z) kannabis oʻsimligining urugʻlik materialini import qilishda, import qilinadigan namunalar tarkibidagi TGK miqdori va karantin obyektlari mavjudligi boʻyicha tekshiruvdan oʻtishi shart; i) laboratoriyada qiyosiy tahlillarni amalga oshirish uchun giyohvandlik vositalari, psixotrop moddalar va prekursorlardan foydalanish boʻyicha litsenziyaga ega boʻlish;* k) irrigatsiya infratuzilmasini modernizatsiyalash va resurs tejaydigan texnologiyalarni joriy etish; l) kannabis oʻsimligi tarkibida tetragidrokannabinol giyohvandlik moddasi miqdorini (0,2 foizdan kam boʻlgan) minimallashtirish choralarini koʻrish; m) kannabis oʻsimligining xavfsizligi va saqlanishini taʼminlash; n) yetishtirilgan mahsulotni kamida 50 foizini Oʻzbekiston Respublikasi hududida qayta ishlash va qolgan qismini eksportga yoʻnaltirish; o) kannabis oʻsimligini yetishtirish yoki saqlash joylarining texnik jihatdan mustahkamlangan boʻlishi, jismonan qoʻriqlanishi hamda qoʻriqlash va yongʻin signalizatsiyasi qurilmalari bilan butlangan boʻlishini taʼminlash; p) laboratoriya tahlillarini oʻtkazish uchun belgilangan tartibda yetkazib berilgan I roʻyxatga kiritilgan tetragidrokannabinol giyohvandlik moddasining standart namunalarini seyfda saqlash, seyf qulflanishi va muhrlanishini, kalitlar, muhr va tamgʻa esa buyruq asosida tayinlangan saqlash uchun javobgar shaxsda boʻlishini taʼminlash hamda kannabis oʻsimligi yetishtiriladigan maydonlar va saqlash obyektlari (joylari)ni butun chegarasi boʻylab hududi qalinligi 2,8 mm dan kam boʻlmagan, balandligi 2 000 mm dan kam boʻlmagan, kataklari oraligʻi 70x250 mm dan katta boʻlmagan temir simdan yasalgan panjara (setka) bilan yaxlit oʻralishini hamda qoʻriqlanishini taʼminlash; r) kannabis oʻsimligini Qoraqalpogʻiston Respublikasi, viloyatlar, Toshkent shahri, shahar (tuman)lararo tashishda avtotransport vositalarini Oʻzbekiston Respublikasi Ichki ishlar vazirligining Davlat yoʻl harakati xavfsizligi xizmati patrul avtomobillari kuzatuvini taʼminlash (kannabis oʻsimligini xomashyosini tashish bilan bogʻliq boʻlgan faoliyatda); s) kannabis oʻsimligida tetragidrokannabinol giyohvandlik moddasining mavjudligini tarkibiy miqdori jihatdan toʻliq tahlil qilish imkoniga ega boʻlgan zamonaviy laboratoriyaning mavjudligi;* t) litsenziat tomonidan kannabis oʻsimligini yetishtirish va foydalanish bilan bogʻliq barcha jarayonlarida “Blokcheyn” zamonaviy nazorat texnologiyasidan foydalanish. Kannabis oʻsimligini yetishtirishda litsenziatga qoʻyiladigan qoʻshimcha talablar: u) kannabis oʻsimligini yetishtirish uchun litsenziat: irrigatsiya infratuzilmasini yangilashi va resurs tejaydigan texnologiyalarni joriy etishi; litsenziyalovchi organ vakiliga yoki jalb etilgan ekspertlarga, bayon etilgan kannabis oʻsimligi navining belgilangan meʼyorlarga muvofiqligini va vegetatsiya davrining turli bosqichlarida tarkibidagi TGK miqdorini aniqlash maqsadida namunalar olishi uchun kannabis oʻsimligi yetishtirilayotgan ekin maydoniga kirib borishiga imkoniyat yaratishi; tungi paytda ekin maydonlari konturlari toʻliq koʻrinib turishi uchun yoritish moslamalari bilan jihozlashi; litsenziyalovchi organ tomonidan namunalar olinishi hamda tarkibidagi TGK miqdori tekshiruvi oʻtkazilgunga qadar kannabis oʻsimligi hosilini yigʻib olishga yoʻl qoʻyilmasligi; kannabis oʻsimligi yetishtirishni boshlagunga qadar ishlab chiqarishning texnologik reglamentini tasdiqlashi shart; f) kannabis oʻsimligi hosilining bitta partiyasidan olingan namunalar ushbu oʻsimlik hosilining boshqa partiyasidan olingan namunalar bilan aralashtirilmasligi zarur. Kannabis oʻsimligini va uni qayta ishlash mahsulotlarini saqlash va realizatsiya qilishda litsenziatga qoʻyiladigan qoʻshimcha talablar: x) ishlab chiqarish korxonalarida kannabis oʻsimligi hosilini saqlash alohida jihozlangan omborxonalarda (keyingi oʻrinlarda — omborxonalar) amalga oshiriladi; ish vaqtidan tashqari paytlarda binolar qulflangan, muhrlangan hamda qoʻriqlash uchun topshirilgan boʻlishi va unga olib boruvchi yoʻllar kechki paytda yoritilgan boʻlishi kerak; s) korxona hududidan tashqarida joylashgan omborxonani jihozlash boʻyicha eng kam talablar quyidagilardan iborat: omborxona atrofi boʻylab kamida 3 metr balandlikda 2 “yegoza” turidagi tikonli sim bilan oʻralgan boʻlishi hamda qulflanadigan darvozaga ega boʻlishi; omborxona darvozasi qulflangan va muhrlangan holatda, tizimli texnik qoʻriqlash va boshqarish tizimi bilan jihozlangan boʻlishi; qoʻriqlash va yongin signalizatsiyasiga, shuningdek, videokuzatuv tizimiga ega boʻlishi; yopiq omborxonalarda umumiy aylanmali shamollatish tizimiga ega boʻlishi lozim; ch) kannabis oʻsimligi hosili omborxonalarga olib kelinganda korxona rahbari yoki vakolatli shaxs uning miqdori kuzatuv hujjatlariga mosligini tekshirishi shart; sh) kannabis oʻsimligini va uning qayta ishlash mahsulotlarini saqlash uchun korxona rahbari yoki korxona rahbarining buyrugʻi bilan javobgar shaxs tayinlanadi; e) kannabis oʻsimligini va uning qayta ishlash mahsulotlarini saqlash yongin xavfsizligi qoidalariga rioya etgan holda ekologik, qurilish, sanitariya-gigiyena va fitosanitar talablarga muvofiq amalga oshiriladi; yu) ishlab chiqarish inshootlari devorlari, yuk koʻtaruvchi qurilmalarning tashqi tarafini tozalash va zararsizlantirish uchun ochiq holda boʻlishi kerak. Omborxonalarning tomi va devorlari, shamollatish tizimlari teshiklari himoyalangan hamda ularga yomgʻir va begona predmetlarning tushishini oldi olingan boʻlishi l ozim. Omborxonalarda saqlanayotgan kannabis oʻsimligi hosili qayta ishlangunga qadar xavfsiz va barqaror saqlanishi uchun quritish va zararsizlantirishning texnologik jarayoni bilan taʼminlangan boʻlishi lozim; ya) omborxonalarda quyidagilar taqiqlanadi: kannabis oʻsimligi va uning qayta ishlash mahsulotlari bilan birga zaharli va yonuvchi kimyoviy vositalar, neft mahsulotlari, shuningdek, kannabis oʻsimligi va uning qayta ishlash mahsulotlarining ifloslanishiga olib keluvchi boshqa turdagi oziq-ovqat va nooziq-ovqat isteʼmol tovarlarini saqlash; ichki yonuvchi dvigatellarga ega boʻlgan mashinalarni ishlatish; Kannabis oʻsimligini va uning qayta ishlash mahsulotlarini tashishda litsenziatga qoʻyiladigan talablar: aa) kannabis oʻsimligini va uning qayta ishlash mahsulotlarini maxsus yoki maxsuslashtirilgan konteynerlar, belgilangan talablarga muvofiq jihozlangan umumiy maqsadlarda foydalanish uchun moʻljallangan konteynerlar, avtomobillar va tirkamalarda tashish mumkin (Vazirlar Mahkamasining 2014-yil 1-avgustdagi 213-son qarori bilan tasdiqlangan Oʻzbekiston Respublikasida avtomobil transportida yuklarni tashish qoidalarining 88 1 -bandi talablariga muvofiq); bb) litsenziat kannabis oʻsimligi xom ashyosini Qoraqalpogʻiston Respublikasi, viloyatlar, Toshkent shahri, shahar (tuman)lararo tashish uchun foydalaniladigan transport vositalariga kuzatuv xizmatini koʻrsatish boʻyicha davlat yoʻl harakati xavfsizligi xizmatining tegishli boʻlinmalari bilan shartnomani imzolashi shart; vv) litsenziat majburiy tartibda kannabis oʻsimligi urugʻini yoki koʻchatini xarid qilish asl hujjatlarining hisobini yuritadi. Kannabis oʻsimligini va uni qayta ishlash mahsulotlarini hisobga olish va tarkibidagi TGKni aniqlash uchun laboratoriya tahlillarini oʻtkazishda litsenziatga qoʻyiladigan talablar: gg) kannabis oʻsimligi va uni qayta ishlash mahsulotlari tarkibidagi TGKki aniqlash boʻyicha laboratoriya tahlillari akkreditatsiya qilingan laboratoriyalarda (mustaqil ekspertiza) hamda litsenziat laboratoriyalarida amalga oshiriladi. Laboratoriya tahlillari oʻtkazishdan maqsad kannabis oʻsimligi namunalarining quruq vazni tarkibidagi TGK miqdorini aniqlashdan iborat. Bunda laboratoriya tahlillari uchun toʻlovlar litsenziat hisobidan amalga oshiriladi; dd) laboratoriya tahlillari amaldagi metodikaga muvofiq gazli yoki suyuqlik xromotografida amalga oshiriladi; yeye) ekin maydonining bitta konturida yoki omborxonada tarkibida TGK meʼyordan ortiq boʻlgan kannabis oʻsimligi namunalari aniqlanganda, ekin maydonining barcha konturlaridan yoki omborxonalardan olingan kannabis oʻsimligi namunalari majburiy tartibda laboratoriya sinovidan oʻtkaziladi; jj) kannabis oʻsimligi va uning qayta ishlash mahsulotlari tarkibida TGK meʼyordan (0,2 foizdan) yuqori boʻlgan namunalar aniqlanganda, uni yoʻq qilish giyohvand vositalari, psixotrop moddalar va prekursorlarni yoʻq qilish boʻyicha qonun hujjatlarida belgilangan tartibda amalga oshiriladi; zz) namunalar tarkibida TGK meʼyordan ortiq ekanligi aniqlangan ekin maydoni konturida yetishtirilgan yoki omborxonalarda saqlanayotgan barcha kannabis oʻsimligi va uning qayta ishlash mahsulotlari amaldagi qonunchilik hujjatlariga muvofiq olib qoʻyiladi va yoʻq qilinadi. Namunalar tarkibida TGK meʼyordan ortiq ekanligi aniqlangan kannabis oʻsimligini va uning qayta ishlash mahsulotlarini yoʻq qilish litsenziatning kuchi va vositalari bilan komission tartibda litsenziat, litsenziyalovchi organ va huquqni muhofaza qilish organlari vakillari ishtirokida amalga oshiriladi; ii) kannabis oʻsimligi hosilini yigʻish va mahsulot harakatining barcha jarayonlari omborxona boʻlimi (sex)dagi qayd etish daftarida yozib boriladi; kk) litsenziat majburiy tartibda kannabis oʻsimligi urugʻini yoki koʻchatini xarid qilish boʻyicha asl hujjatlar hisobini yuritadi. Litsenziat litsenziyalovchi organ va huquqni muhofaza qiluvchi organ vakillariga qayd etish daftarini koʻrish imkoniyatini yaratib berishga majburdir. ”.

12-pozitsiya quyidagi tahrirda bayon etilsin:

“ 12. Izoh. Xalqaro tashkilotlar tomonidan akkreditatsiya qilingan xorijiy laboratoriyalar tomonidan tarkibida tetragidrokannabinol giyohvandlik vositasining miqdori 0,2 foizdan yuqori emasligi tasdiqlangan kannabis (Cannabis sativa L.) oʻsimligi navlari urugʻlarini belgilangan tartibda Oʻzbekiston Respublikasi hududiga olib kirishga ruxsat etiladi. Bunda: xorijiy laboratoriyalarga nisbatan qoʻllanilgan akkreditatsiya talablari Oʻzbekiston Respublikasida amalda boʻlgan talablar dan past boʻlmasligi lozim; kannabis (Cannabis sativa L.) oʻsimligining ruxsat etilgan navlarini belgilashda ularning hosildorligi, mahalliy iqlimga moslashuvchanligi, suvsizlikka va shoʻr yerlarga chidamliligiga ustuvorlik beriladi; ruxsat etilgan navlar roʻyxati Qishloq xoʻjaligi vazirligining rasmiy veb-saytida har yili eʼlon qilib boriladi. * Qoʻpol ravishda buzish deb hisoblanadigan talab va shartlar. ”.

16. Vazirlar Mahkamasining 2022-yil 25-martdagi 133-son qarori bilan tasdiqlangan Qimmatbaho metallarni oltin izlovchilar usulida qazib olish faoliyatini amalga oshirish tartibi toʻgʻrisidagi nizomda :

a) 5-bandda :

birinchi xatboshidagi “yili tasdiqlangan” soʻzlari “chorakda tasdiqlanadigan” soʻzlari bilan almashtirilsin;

quyidagi mazmundagi ikkinchi xatboshi bilan toʻldirilsin:

“Talabgorlar hamda “Oʻzbekzargarsanoati” uyushmasi Yer qaʼridan foydalanish markaziga “E-auksion” elektron savdo platformasida auksion orqali realizatsiya qilinadigan yer qaʼri uchastkalari roʻyxatiga qoʻshimcha kiritish boʻyicha taklif kiritishi mumkin”;

ikkinchi va uchinchi xatboshilar tegishlicha uchinchi va toʻrtinchi xatboshilar deb hisoblansin;

uchinchi xatboshidagi “talabgorlar tomonidan” soʻzlari “talabgorlar yoki “Oʻzbekzargarsanoati” uyushmasidan” soʻzlari bilan almashtirilsin;

b) 13-bandda :

birinchi xatboshidagi “yili” soʻzi “chorakda” soʻzi bilan almashtirilsin;

uchinchi xatboshi “talabgordan” soʻzidan keyin “yoki “Oʻzbekzargarsanoati” uyushmasidan” soʻzlari bilan toʻldirilsin;

toʻrtinchi xatboshi “talabgorga” soʻzidan keyin “yoki “Oʻzbekzargarsanoati” uyushmasiga” soʻzlari bilan toʻldirilsin;

v) 25-bandda :

yettinchi — toʻqqizinchi bandlar quyidagi tahrirda bayon etilsin:

“Yer qaʼridan foydalanuvchilar oltin izlovchilar usulida qazib olingan qimmatbaho metallar boʻyicha quyidagilarni taqdim qilishlari zarur:

xar yili hisobot davridan keyingi yilning 15-fevraliga qadar Togʻ-kon sanoati va geologiya vazirligi huzuridagi Togʻ-kon, geologiya va sanoat xavfsizligini nazorat qilish hududiy inspeksiyalariga qimmatbaho metallar zaxiralarining harakatlanish ishlari toʻgʻrisida yillik hisobot (sochma oltin konlari boʻyicha);

har chorakda hisobot choragidan keyingi oyning 10-sanasiga qadar Oʻzbekiston Respublikasi Markaziy bankiga qabul kassalari, xarid qilish markazlari, affinaj korxonalar, shuningdek, qimmatbaho metallar va qimmatbaho toshlardan yasalgan zargarlik buyumlari hamda boshqa buyumlarni ishlab chiqarish huquqiga ega boʻlgan tadbirkorlik subyektlariga topshirilgan qimmatbaho metallar miqdori toʻgʻrisida hisobot”;

g) 27-bandning uchinchi xatboshisi “sotish” soʻzidan keyin “(xarid qilish markazlari yoki affinaj korxonalarga topshirish yoki sotish maqsadida birlamchi gravitatsiyaviy usulda qayta ishlangan boʻsh togʻ jinslarini yer uchastkasi hududidan olib chiqish bundan mustasno)” soʻzlari bilan toʻldirilsin;

d) 28-band quyidagi tahrirda bayon etilsin:

“28. Yer qaʼridan foydalanuvchilar tomonidan belgilangan tartibda qazib olingan qimmatbaho metallar qabul kassalari, xarid qilish markazlari, affinaj korxonalar, shuningdek, qimmatbaho metallar va qimmatbaho toshlardan yasalgan zargarlik buyumlari hamda boshqa buyumlarni ishlab chiqarish huquqiga ega boʻlgan tadbirkorlik subyektlariga kelishilgan narxlarda sotiladi”;

e) 29-banddan “oltinni qayta ishlash korxonalari bilan shartnoma asosida” soʻzlari chiqarib tashlansin;

j) 31-band quyidagi tahrirda bayon etilsin:

“31. Qabul kassalari affinaj korxonalar, shuningdek, qimmatbaho metallar va qimmatbaho toshlardan yasalgan zargarlik buyumlari hamda boshqa buyumlarni ishlab chiqarish huquqiga ega boʻlgan tadbirkorlik subyektlari tomonidan ham tashkil etilishi mumkin”;

z) 33-banddagi “qabul kassalariga topshirishga majbur” soʻzlari “qabul kassalari, xarid qilish markazlari, affinaj korxonalar yoki qimmatbaho metallar va qimmatbaho toshlardan yasalgan zargarlik buyumlari hamda boshqa buyumlarni ishlab chiqarish huquqiga ega boʻlgan tadbirkorlik subyektlariga topshirishga majbur” soʻzlari bilan almashtirilsin;

i) 46-band quyidagi tahrirda bayon etilsin:

“46. Tarkibida qimmatbaho metallar boʻlgan xomashyo qabul kassalari, xarid qilish markazlari, affinaj korxonalar yoki qimmatbaho metallar va qimmatbaho toshlardan yasalgan zargarlik buyumlari hamda boshqa buyumlarni ishlab chiqarish huquqiga ega boʻlgan tadbirkorlik subyektlariga topshirilgandan soʻng yer qaʼridan foydalanuvchi bilan hisob-kitob shartnoma asosida 3 kundan oshmagan muddatda amalga oshirilishi lozim”;

k) 62-bandda :

“6” raqami “3” raqami bilan almashtirilsin;

quyidagi mazmundagi ikkinchi xatboshi bilan toʻldirilsin:

“Yer qaʼri uchastkalaridan foydalanish huquqi muddatidan oldin bekor qilingan kundan boshlab 1 oy muddat davomida ushbu yer qaʼri uchastkalari ularni rekultivatsiya qilinmagan holda elektron onlayn-auksion savdolariga chiqariladi”;

l) 63-bandda :

ikkinchi xatboshidagi “1 yil” soʻzlari “3 oy” soʻzlari bilan almashtirilsin;

quyidagi mazmundagi yettinchi xatboshi bilan toʻldirilsin:

“Yer qaʼri uchastkalaridan foydalanish huquqi muddatidan oldin bekor qilingan kundan boshlab 1 oy muddat davomida ushbu yer qaʼri uchastkalari ularni rekultivatsiya qilinmagan holda elektron onlayn-auksion savdolariga chiqariladi”;

17. Vazirlar Mahkamasining 2023-yil 21-dekabrdagi 674-son qarori bilan tasdiqlangan Oʻrmon fondi yer uchastkalarini elektron onlayn-auksion orqali ijaraga berishning maʼmuriy reglamentida :

a) 3-bandning oʻn ikkinchi xatboshisi “oʻrmon bilan qoplangan yerlar” soʻzlaridan soʻng “(bundan ekologik turizm, rekreatsiya, sogʻlomlashtirish va dam olish maskanlari hamda ovchilik xoʻjaligini tashkil etish uchun, shuningdek, yovvoyi hayvonlarni takror koʻpaytirish va urchitish pitomnigini tashkil etish uchun oʻrmon fondi yerlarini ijaraga berish mustasno)” soʻzlari bilan toʻldirilsin;

b) 6-bandda :

oʻninchi xatboshi quyidagi tahrirda bayon etilsin:

“ovchilik xoʻjaligini tashkil etish uchun — 10 gektargacha yer uchastkasi ovchilik bazalari va 100 gektargacha yer uchastkasi pitomniklar barpo etish uchun bitta lot sifatida”;

quyidagi mazmundagi oʻn toʻrtinchi xatboshi bilan toʻldirilsin:

“Bunda ekologik turizm, rekreatsiya, sogʻlomlashtirish hamda dam olish maskanlari, ovchilik xoʻjaligini tashkil etish uchun, shuningdek, yovvoyi hayvonlarni takror koʻpaytirish va urchitish pitomnigini tashkil etish uchun ijaraga berilgan oʻrmon fondi yer uchastkalarida yengil konstruksiyali qurilmalarni oʻrnatgan holda zarur infratuzilma va turistik obyektlarni barpo etishga ruxsat beriladi”;

v) quyidagi mazmundagi 9 1 -band bilan toʻldirilsin:

“9 1 . Oʻrmon fondining foydalanilmayotgan yer uchastkalarini ekologik turizm, rekreatsiya, sogʻlomlashtirish hamda dam olish maskanlari, ovchilik xoʻjaligini, shuningdek, yovvoyi hayvonlarni takror koʻpaytirish va urchitish pitomnigini tashkil etish uchun elektron onlayn-auksionga qoʻyish boʻyicha takliflar Ekologiya vazirligi huzuridagi “Ekoturizm va ovchilikni rivojlantirish departamenti” davlat muassasasi tomonidan tayyorlanadi va “E-IJARA” AT orqali ushbu Reglamentning 9-bandida keltirilgan maʼlumotlar bilan ijrochiga yuboriladi.

Bunda ovchilik xoʻjaligini tashkil etish uchun oʻrmon fondi yer uchastkalarini elektron onlayn-auksionga qoʻyish boʻyicha takliflarda Ekologiya vazirligi tomonidan belgilangan tartibda minimal investitsiya majburiyatlari, biriktiriladigan ov qilish joylari maydonini va ulardan foydalanganlik uchun undiriladigan yillik haq miqdorini belgilashga oid shartlar koʻrsatiladi”;

g) quyidagi mazmundagi 40 1 va 40 2 -bandlar bilan toʻldirilsin:

“40 1 . Ijara shartnomasi imzolanganidan soʻng yigirma kun muddatda ijaraga oluvchi va Ekologiya vazirligi oʻrtasida ijaraga berilgan yer uchastkalariga tutash hududdagi ov qilish joylarini ovchilik xoʻjaligini yuritish uchun biriktirib berish toʻgʻrisida shartnoma tuziladi.

Bunda:

biriktirilgan ov qilish joylaridan foydalanganlik uchun undiriladigan yillik haq miqdori Iqtisodiyot va moliya vazirligi bilan kelishgan holda Ekologiya vazirligi tomonidan belgilanadi;

boshqa shaxslarga biriktirilgan ov qilish joylarining takroran biriktirib berilishiga yoʻl qoʻyilmaydi.

40 2 . Quyidagi hollarda ovchilik xoʻjaligi tashkil etish uchun yer uchastkalarini ijaraga berish shartnomasi belgilangan tartibda bekor qilinadi va yer uchastkalari qayta elektron-onlayn auksionga chiqariladi:

ijaraga oluvchi ovchilik xoʻjaligini yuritish uchun ijaraga berilgan yer uchastkalariga tutash hududdagi ov qilish joylarini berish toʻgʻrisidagi shartnomani tuzishdan bosh tortgan taqdirda;

Ijara shartnomasi bekor qilingan taqdirda Ekologiya vazirligi bilan tuzilgan ov qilish joylarini berish toʻgʻrisidagi shartnoma ham bekor qilinadi”;

d) 1-ilovaning 10-pozitsiyasi “Foydalanish maqsadlari” ustunidagi “Ovchilik faoliyati uchun” soʻzlari “Ovchilik xoʻjaligini tashkil etish uchun” soʻzlari bilan almashtirilsin.

18. Vazirlar Mahkamasining 2024-yil 1-maydagi 256-son qarori bilan tasdiqlangan Xoʻjalik yurituvchi subyektlarni tabiiy monopoliya subyekti sifatida eʼtirof etish tartibi toʻgʻrisidagi nizomning 6-bandi uchinchi xatboshisi quyidagi tahrirda bayon etilsin:

“Xoʻjalik yurituvchi subyektlarning asosiy faoliyat turi statistika organlarining korxonalar va tashkilotlar yagona davlat registrida qayd etilgan Iqtisodiy faoliyat turlarini tasniflash (IFUT) kodi hamda taʼsis hujjatlari asosida aniqlanadi”.

19. Vazirlar Mahkamasining “2024-yil hosilidan bugʻdoy xarid qilish va ichki bozorda narxlar barqarorligini taʼminlash chora-tadbirlari toʻgʻrisida” 2024-yil 11-iyundagi 325-son qarorining 9-bandi “a” kichik bandining uchinchi xatboshisidan “hamda Raqobatni rivojlantirish va isteʼmolchilar huquqlarini himoya qilish qoʻmitasi” soʻzlari chiqarib tashlansin.

20. Vazirlar Mahkamasining “Oʻzbekiston Respublikasi Ichki ishlar vazirligi huzuridagi Jazoni ijro etish departamenti va uning tizimidagi jazoni ijro etish muassasalarining bino va inshootlaridan samarali foydalanish hamda sohaga zamonaviy axborot-kommunikatsiya texnologiyalarini joriy etish chora-tadbirlari toʻgʻrisida” 2024-yil 27-iyundagi 358-son qarorining 3-bandi “v” kichik bandidagi “Raqobatni rivojlantirish va isteʼmolchilar huquqlarini himoya qilish qoʻmitasi” soʻzlari “narxlarni tartibga solish organi” soʻzlari bilan almashtirilsin.

22. Vazirlar Mahkamasining 2025-yil 20-yanvardagi 22-son qarori bilan tasdiqlangan Oʻzbekiston Milliy teleradiokompaniyasi tizimidagi tashkilotlarni rivojlantirish jamgʻarmasi toʻgʻrisidagi namunaviy nizomning 8-bandi toʻqqizinchi xatboshisi “ijodiy-ishlab chiqarish xodimlariga” soʻzlaridan oldin “tayyorlangan teledasturlarning saviyasi va reytingidan kelib chiqib, Oʻzbekiston MTRK Ijodiy kengashi tavsiyasiga asosan mehnatga haq toʻlashning eng kam miqdorining oʻn baravarigacha ragʻbatlantirish, shuningdek” soʻzlari bilan toʻldirilsin.

Vazirlar Mahkamasining 2025-yil 8-apreldagi 211-son qaroriga 2-ILOVA

Oʻzbekiston Respublikasi Hukumatining oʻz kuchini yoʻqotgan deb hisoblanayotgan ayrim qarorlari

1. Vazirlar Mahkamasining “Oʻzbekiston Milliy teleradiokompaniyasining hududiy boʻlinmalari faoliyatini tashkil etish chora-tadbirlari toʻgʻrisida” 2006-yil 14-fevraldagi 23-son qarori .

2. Vazirlar Mahkamasining “Yoshlar” teleradiokanali” aksiyadorlik jamiyati faoliyatini takomillashtirish toʻgʻrisida” 2017-yil 21-avgustdagi 649-son qarori .

3. Vazirlar Mahkamasining “Foreign Languages” xorijiy tillar teleradiokanalini tashkil etish chora-tadbirlari toʻgʻrisida” 2021-yil 27-avgustdagi 546-son qarori .

Oʻzbekiston Respublikasining Bosh vaziri A. ARIPOV

Toshkent sh.,

2025-yil 8-aprel,

211-son

(Qonunchilik maʼlumotlari milliy bazasi, 10.04.2025-y., 09/25/211/0323-son; 30.12.2025-y., 09/25/838/1247-son; 25.06.2026-y., 09/26/323/0627-son)

lex.uz