📅 2025-yil 9-aprel · Vazirlar Mahkamasi qarorlari
Rasmiy matn. Rasmiy hujjat. Tahririy izohlar kiritilmagan.
📅 2025-yil 9-aprel · Vazirlar Mahkamasi qarorlari
Rasmiy matn. Rasmiy hujjat. Tahririy izohlar kiritilmagan.
📅 2025 йил 9 апрель · Вазирлар Маҳкамаси қарорлари
Расмий матн. Расмий ҳужжат. Таҳририй изоҳлар киритилмаган.
📅 9 апреля 2025 г. · Постановления Кабинета Министров
Официальный текст. Официальный документ. Редакционные примечания не включены.
📅 9 April 2025 · Cabinet of Ministers resolutions
Official text. Official document. Editorial notes are not included.
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг
қарори
СХЕМАСИ
СХЕМАСИ
Ёқилғи-энергетика соҳасида бозор механизмларини жорий этишда эҳтиёжманд аҳолини давлат томонидан қўллаб-қувватлаш муносабати билан Вазирлар Маҳкамасининг «Ёқилғи-энергетика соҳасида бозор механизмларини жорий этишнинг қўшимча чора-тадбирлари тўғрисида» 2024 йил 16 апрелдаги 204-сон қарорига ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш ҳақида
Ўзбекистон Республикаси Президентининг «Ёқилғи-энергетика соҳасида бозор механизмларини жорий этишда эҳтиёжманд аҳолини давлат томонидан қўллаб-қувватлашнинг қўшимча чора-тадбирлари тўғрисида» 2025 йил 2 апрелдаги ПҚ-134-сон қарори ижросини таъминлаш мақсадида Вазирлар Маҳкамаси қарор қилади:
1. Вазирлар Маҳкамасининг «Ёқилғи-энергетика соҳасида бозор механизмларини жорий этишнинг қўшимча чора-тадбирлари тўғрисида» 2024 йил 16 апрелдаги 204-сон қарорига иловага мувофиқ қуйидагиларни назарда тутувчи ўзгартириш ва қўшимчалар киритилсин:
ёқилғи-энергетика соҳасида бозор механизмлари жорий этилиши муносабати билан аҳолининг эҳтиёжманд тоифаларини қўллаб-қувватлаш тизимини такомиллаштириш;
аҳолининг эҳтиёжманд тоифалари учун бир марталик моддий ёрдам миқдорини ошириш.
2. Ушбу қарорнинг бажарилишини назорат қилиш Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг ўринбосари — иқтисодиёт ва молия вазири Ж.А. Қўчқоров зиммасига юклансин.
Вазирлар Маҳкамасининг 2025 йил 9 апрелдаги 215-сон қарорига ИЛОВА
Вазирлар Маҳкамасининг «Ёқилғи-энергетика соҳасида бозор механизмларини жорий этишнинг қўшимча чора-тадбирлари тўғрисида» 2024 йил 16 апрелдаги 204-сон қарорига киритилаётган ўзгартириш ва қўшимчалар
1. 3 — 5-бандлар қуйидаги таҳрирда баён этилсин:
«3. Ўзбекистон Республикаси Президентининг «Ёқилғи-энергетика соҳасида бозор механизмларини жорий этишда эҳтиёжманд аҳолини давлат томонидан қўллаб-қувватлашнинг қўшимча чора-тадбирлари тўғрисида» 2025 йил 2 апрелдаги ПҚ-134-сон қарорига мувофиқ:
а) «Ижтимоий ҳимоя ягона реестри» ахборот тизими орқали болалар нафақаси ва моддий ёрдам олувчи ҳамда Камбағал оилалар реестрига (кейинги ўринларда — Реестрлар) киритилган, шунингдек, Реестрларга киритилмаган, бироқ моддий аҳволи бўйича кам таъминланган оилалар мезонларига тўғри келувчи, оиладаги жон бошига даромади минимал истеъмол харажатларининг 1,5 баробаридан ошмайдиган оилаларга 2025 йил 1 майдан 2027 йилнинг 1 апрелига қадар электр энергияси ва табиий газ бўйича қуйидаги миқдорлардаги истеъмол учун базавий меъёр доирасидаги ҳамда базавий меъёрдан ошган нархлар ўртасидаги фарқни компенсация (кейинги ўринларда — компенсация) қилиб бериш тартиби жорий этилиши:
табиий газ учун — иситиш мавсумида ойига базавий меъёрдан 250 куб метргача, бошқа даврларда ойига базавий меъёрдан 150 куб метргача ортиқ фойдаланилган қисми;
электр энергияси учун — ойига базавий меъёрдан ортиқ фойдаланилган 150 кВт соатгача;
б) Реестрларга киритилган ҳамда «маҳалла еттилиги» хулосаси асосида Реестрларга киритилмаган, бироқ камбағалликка тушиш хавфи бўлган оилаларга 2025 йилнинг ноябрь ойида 1 миллион сўм миқдорида бир марталик моддий ёрдам (кейинги ўринларда — бир марталик моддий ёрдам) берилиши назарда тутилганлиги маълумот учун қабул қилинсин.
4. Белгилансинки:
а) компенсация тўловлари ва бир марталик моддий ёрдам маблағлари Ўзбекистон Республикасининг Давлат бюджети маблағлари ҳисобидан Ижтимоий ҳимоя миллий агентлиги орқали тўлаб берилади.
Бунда ноябрь ойида тўлов рўйхатларига киритилиб, бироқ ўз вақтида олинмай қолган бир марталик моддий ёрдам пуллари декабрь ойида тўлаб берилади;
б) иситиш мавсуми Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва Тошкент шаҳри ҳокимликлари қарорлари асосида ушбу қарорда белгиланган даврдан фарқ қиладиган давр учун белгиланиши мумкин.
Бунда табиий газ учун компенсация тўловлари Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва Тошкент шаҳри ҳокимликлари қарорларида белгиланган иситиш мавсуми учун амалга оширилади ҳамда компенсация миқдорини ҳисоблашда иситиш мавсумининг бошланиши ёки тугаши белгиланган санадаги ой иситиш мавсуми ойи сифатида ҳисобга олинади.
5. Қуйидагилар:
Табиий газ ва электр энергияси истеъмоли учун базавий меъёр доирасидаги ҳамда базавий меъёрдан ошган нархлар ўртасидаги фарқни компенсация қилиб бериш схемаси 3-иловага мувофиқ;
Иситиш мавсумида аҳолининг эҳтиёжманд қатламини қўшимча моддий қўллаб-қувватлаш мақсадида бир марталик моддий ёрдам бериш схемаси 4-иловага мувофиқ тасдиқлансин».
2. 3-илованинг матни қуйидаги таҳрирда баён этилсин:
«Табиий газ ва электр энергияси истеъмоли учун базавий меъёр доирасидаги ҳамда базавий меъёрдан ошган нархлар ўртасидаги фарқни компенсация қилиб бериш
Босқичлар Субъектлар Тадбирлар Бажариш муддатлари 1-босқич Ариза берувчи «Ижтимоий ҳимоя ягона реестри» ахборот тизими орқали болалар нафақаси ва моддий ёрдам олувчи ҳамда «Камбағал оилалар реестри»га (кейинги ўринларда — Реестрлар) киритилган, шунингдек, Реестрларга киритилмаган, мол-мулки бўйича кам таъминланган оилалар мезонларига тўғри келувчи, бироқ оиладаги жон бошига даромади минимал истеъмол харажатларининг 1,5 баробаридан ошмайдиган оилалар (кейинги ўринларда — компенсация олувчи оилалар) «Инсон» ижтимоий хизматлар марказлари ёки маҳаллаларда фаолият юритувчи ижтимоий ходимларга мурожаат қилади. Бунда аризада паспорт маълумотлари, абонент рақами ва телефон рақами кўрсатилади. Ҳар ойнинг 15-санасига қадар* 2-босқич «Инсон» ижтимоий хизматлар маркази Компенсация олувчи оилаларнинг маълумотини «Ижтимоий ҳимоя ягона реестри» ахборот тизимига киритади. Ариза берилган ойнинг 25-санасига қадар 3-босқич Ижтимоий ҳимоя миллий агентлиги, «Ҳудудий электр тармоқлари» АЖ, «Ҳудудгазтаъминот» АЖ 1. Компенсация олувчи оилаларнинг электр энергияси ва (ёки) табиий газ истеъмоли ҳақидаги маълумотларини «Ҳудудий электр тармоқлари» АЖ ва (ёки) «Ҳудудгазтаъминот» АЖнинг тегишли ахборот тизимлари орқали ўрганади. 2. Компенсация олувчи оилаларнинг уй-жой ва (ёки) автотранспорт воситалари мавжудлиги ҳамда жон бошига даромади минимал истеъмол харажатларининг 1,5 баробаридан ошмаганлиги Вазирлар Маҳкамасининг «Аҳолини ижтимоий ҳимоя қилиш тизимини янада такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида» 2021 йил 21 октябрдаги 654-сон қарори талабларига мувофиқ ўрганилади. Ариза берилган ойнинг 27-санасига қадар 4-босқич Ижтимоий ҳимоя миллий агентлиги Компенсация олувчи оилалар бўйича тўлов рўйхатларини шакллантириб, АТ «Халқ банки»га юборади. Ариза берилган ойдан кейинги ойнинг 5-санасига қадар 5-босқич Ижтимоий ҳимоя миллий агентлиги, Иқтисодиёт ва молия вазирлиги Компенсация олувчи оилаларга компенсация тўловини тўлаб бериш учун зарур маблағларни АТ «Халқ банки»га ўтказиб беради. ҳар ойнинг 5 — 25-санасига қадар 6-босқич АТ «Халқ банки» Компенсация тўловини банк картаси орқали тўлаб беради. Агар ариза берувчининг номида банк картаси мавжуд бўлмаса, АТ «Халқ банки»да унинг оила аъзолари номига очилган банк картасига тўлаб берилиши мумкин. Ариза берилган ойдан кейинги ойнинг 27-санасига қадар
5. Қуйидаги мазмундаги 4-илова билан тўлдирилсин:
«Вазирлар Маҳкамасининг 2024 йил 16 апрелдаги 204-сон қарорига 4-ИЛОВА
Иситиш мавсумида аҳолининг эҳтиёжманд қатламини қўшимча моддий қўллаб-қувватлаш мақсадида бир марталик моддий ёрдам бериш
Босқичлар Субъектлар Тадбирлар Бажариш муддатлари 1-босқич Ижтимоий ҳимоя миллий агентлиги, «Инсон» ижтимоий хизматлар маркази «Ижтимоий ҳимоя ягона реестри» ахборот тизими орқали болалар нафақаси ва моддий ёрдам олувчи оилалар ва «Камбағал оилалар реестри»га (кейинги ўринларда — Реестрлар) киритилган оилаларнинг дастлабки рўйхатини шакллантиради ва Реестрларга кирмаган бир марталик моддий олувчи оилалар (кейинги ўринларда — моддий ёрдам олувчи оилалар) қўшимча рўйхатини шакллантириш учун Ўзбекистон маҳаллалари уюшмаси туман (шаҳар) бўлимлари орқали «маҳалла еттилиги»га етказади. 1 сентябрга қадар 2-босқич «Маҳалла еттилиги» Реестрларга кирмаган моддий ёрдам олувчи оилаларнинг қўшимча рўйхатини шакллантиради ва Ўзбекистон маҳаллалари уюшмасининг туман (шаҳар) бўлимига тақдим этади. Бунда: биринчи навбатда, боқувчисини йўқотган оилалар, аъзолари I ёки II гуруҳ ногирони бўлган шахслардан иборат бўлган оилалар, ногиронлиги бўлган болаларни парваришлаётган оилалар, узоқ муддатли даволанишни талаб этадиган касалликлар билан касалланган шахслар яшовчи оилалар, ўзгалар парваришига муҳтож бўлган ёлғиз яшовчи ҳамда ёлғиз кексалар ва ногиронлиги бўлган шахслар, уч ва ундан ортиқ оила яшайдиган хонадонларда ҳамда газ таъминоти бўлмаган ва марказлаштирилган тартибда иситилмайдиган кўп қаватли уйларда яшовчи оилалар инобатга олинади; шакллантирилган моддий ёрдам олувчи оилалар сони тегишли маҳалладаги Реестрларга киритилган оилалар сонининг 40 фоизидан ошмаслиги керак. Туман (шаҳар) ҳокимликлари тегишли туман (шаҳар) бўйича Реестрларга киритилган оилалар сонининг 40 фоизидан ошмаган ҳолда, маҳаллалар кесимидаги моддий ёрдам олувчи оилалар қўшимча рўйхатига ўзгартириш киритиши мумкин. 1 октябрга қадар 3-босқич Ўзбекистон маҳаллалари уюшмасининг туман (шаҳар) бўлими Моддий ёрдам олувчи оилаларнинг қўшимча рўйхатини умумлаштиради ҳамда «Инсон» ижтимоий хизматлар марказига ўрганиб чиқиш учун тақдим этади. 5 октябрга қадар 4-босқич «Инсон» ижтимоий хизматлар маркази Моддий ёрдам олувчи оилаларнинг қўшимча рўйхатини «Ижтимоий ҳимоя ягона реестри» ахборот тизими орқали текшириб чиқади ва якуний рўйхатни Ўзбекистон маҳаллалари уюшмасининг туман (шаҳар) бўлимига тақдим этади. Бунда қўшимча рўйхатдаги оилаларнинг уй-жой ва (ёки) автотранспорт воситалари мавжудлиги Вазирлар Маҳкамасининг «Аҳолини ижтимоий ҳимоя қилиш тизимини янада такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида» 2021 йил 21 октябрдаги 654-сон қарори талабларига мувофиқ автоматик ўрганилади ва ушбу мезонларга мос бўлмаган оилалар рўйхатдан чиқарилади. 20 октябрга қадар 5-босқич Ўзбекистон маҳаллалари уюшмасининг туман (шаҳар) бўлими Моддий ёрдам олувчи оилаларнинг қўшимча якуний рўйхатини туман (шаҳар) ҳокимлигига тасдиқлатиб, «Инсон» ижтимоий хизматлар марказига тақдим этади. 25 октябрга қадар 6-босқич «Инсон» ижтимоий хизматлар маркази Тақдим этилган қўшимча рўйхат ва Реестрларга киритилган оилалардан иборат моддий ёрдам олувчи оилалар рўйхатини шакллантиради. 1 ноябрга қадар 7-босқич Ижтимоий ҳимоя миллий агентлиги Моддий ёрдам олувчи оилалар бўйича тўлов рўйхатларини шакллантириб, АТ «Халқ банки»га юборади. 20 ноябрга қадар 8-босқич Ижтимоий ҳимоя миллий агентлиги, Иқтисодиёт ва молия вазирлиги Моддий ёрдам тўлови учун зарур маблағларни АТ «Халқ банки»га ўтказиб беради. 25 ноябрга қадар 9-босқич АТ «Халқ банки» Моддий ёрдам олувчи оилаларга белгиланган тартибда бир марталик моддий ёрдам тўлаб беради. 27 ноябрга қадар ».
Ўзбекистон Республикасининг Бош вазири А. АРИПОВ
Тошкент ш.,
2025 йил 9 апрель,
215-сон
Oʻzbekiston Respublikasi Vazirlar Mahkamasining
qarori
SXEMASI
SXEMASI
Yoqilgʻi-energetika sohasida bozor mexanizmlarini joriy etishda ehtiyojmand aholini davlat tomonidan qoʻllab-quvvatlash munosabati bilan Vazirlar Mahkamasining “Yoqilgʻi-energetika sohasida bozor mexanizmlarini joriy etishning qoʻshimcha chora-tadbirlari toʻgʻrisida” 2024-yil 16-apreldagi 204-son qaroriga oʻzgartirish va qoʻshimchalar kiritish haqida
Oʻzbekiston Respublikasi Prezidentining “Yoqilgʻi-energetika sohasida bozor mexanizmlarini joriy etishda ehtiyojmand aholini davlat tomonidan qoʻllab-quvvatlashning qoʻshimcha chora-tadbirlari toʻgʻrisida” 2025-yil 2-apreldagi PQ-134-son qarori ijrosini taʼminlash maqsadida Vazirlar Mahkamasi qaror qiladi:
1. Vazirlar Mahkamasining “Yoqilgʻi-energetika sohasida bozor mexanizmlarini joriy etishning qoʻshimcha chora-tadbirlari toʻgʻrisida” 2024-yil 16-apreldagi 204-son qaroriga ilovaga muvofiq quyidagilarni nazarda tutuvchi oʻzgartirish va qoʻshimchalar kiritilsin:
yoqilgʻi-energetika sohasida bozor mexanizmlari joriy etilishi munosabati bilan aholining ehtiyojmand toifalarini qoʻllab-quvvatlash tizimini takomillashtirish;
aholining ehtiyojmand toifalari uchun bir martalik moddiy yordam miqdorini oshirish.
2. Ushbu qarorning bajarilishini nazorat qilish Oʻzbekiston Respublikasi Bosh vazirining oʻrinbosari — iqtisodiyot va moliya vaziri J.A. Qoʻchqorov zimmasiga yuklansin.
Vazirlar Mahkamasining 2025-yil 9-apreldagi 215-son qaroriga ILOVA
Vazirlar Mahkamasining “Yoqilgʻi-energetika sohasida bozor mexanizmlarini joriy etishning qoʻshimcha chora-tadbirlari toʻgʻrisida” 2024-yil 16-apreldagi 204-son qaroriga kiritilayotgan oʻzgartirish va qoʻshimchalar
1. 3 — 5-bandlar quyidagi tahrirda bayon etilsin:
“3. Oʻzbekiston Respublikasi Prezidentining “Yoqilgʻi-energetika sohasida bozor mexanizmlarini joriy etishda ehtiyojmand aholini davlat tomonidan qoʻllab-quvvatlashning qoʻshimcha chora-tadbirlari toʻgʻrisida” 2025-yil 2-apreldagi PQ-134-son qaroriga muvofiq:
a) “Ijtimoiy himoya yagona reyestri” axborot tizimi orqali bolalar nafaqasi va moddiy yordam oluvchi hamda Kambagʻal oilalar reyestriga (keyingi oʻrinlarda — Reyestrlar) kiritilgan, shuningdek, Reyestrlarga kiritilmagan, biroq moddiy ahvoli boʻyicha kam taʼminlangan oilalar mezonlariga toʻgʻri keluvchi, oiladagi jon boshiga daromadi minimal isteʼmol xarajatlarining 1,5 barobaridan oshmaydigan oilalarga 2025-yil 1-maydan 2027-yilning 1-apreliga qadar elektr energiyasi va tabiiy gaz boʻyicha quyidagi miqdorlardagi isteʼmol uchun bazaviy meʼyor doirasidagi hamda bazaviy meʼyordan oshgan narxlar oʻrtasidagi farqni kompensatsiya (keyingi oʻrinlarda — kompensatsiya) qilib berish tartibi joriy etilishi:
tabiiy gaz uchun — isitish mavsumida oyiga bazaviy meʼyordan 250 kub metrgacha, boshqa davrlarda oyiga bazaviy meʼyordan 150 kub metrgacha ortiq foydalanilgan qismi;
elektr energiyasi uchun — oyiga bazaviy meʼyordan ortiq foydalanilgan 150 kVt soatgacha;
b) Reyestrlarga kiritilgan hamda “mahalla yettiligi” xulosasi asosida Reyestrlarga kiritilmagan, biroq kambagʻallikka tushish xavfi boʻlgan oilalarga 2025-yilning noyabr oyida 1 million soʻm miqdorida bir martalik moddiy yordam (keyingi oʻrinlarda — bir martalik moddiy yordam) berilishi nazarda tutilganligi maʼlumot uchun qabul qilinsin.
4. Belgilansinki:
a) kompensatsiya toʻlovlari va bir martalik moddiy yordam mablagʻlari Oʻzbekiston Respublikasining Davlat budjeti mablagʻlari hisobidan Ijtimoiy himoya milliy agentligi orqali toʻlab beriladi.
Bunda noyabr oyida toʻlov roʻyxatlariga kiritilib, biroq oʻz vaqtida olinmay qolgan bir martalik moddiy yordam pullari dekabr oyida toʻlab beriladi;
b) isitish mavsumi Qoraqalpogʻiston Respublikasi Vazirlar Kengashi, viloyatlar va Toshkent shahri hokimliklari qarorlari asosida ushbu qarorda belgilangan davrdan farq qiladigan davr uchun belgilanishi mumkin.
Bunda tabiiy gaz uchun kompensatsiya toʻlovlari Qoraqalpogʻiston Respublikasi Vazirlar Kengashi, viloyatlar va Toshkent shahri hokimliklari qarorlarida belgilangan isitish mavsumi uchun amalga oshiriladi hamda kompensatsiya miqdorini hisoblashda isitish mavsumining boshlanishi yoki tugashi belgilangan sanadagi oy isitish mavsumi oyi sifatida hisobga olinadi.
5. Quyidagilar:
Tabiiy gaz va elektr energiyasi isteʼmoli uchun bazaviy meʼyor doirasidagi hamda bazaviy meʼyordan oshgan narxlar oʻrtasidagi farqni kompensatsiya qilib berish sxemasi 3-ilovaga muvofiq;
Isitish mavsumida aholining ehtiyojmand qatlamini qoʻshimcha moddiy qoʻllab-quvvatlash maqsadida bir martalik moddiy yordam berish sxemasi 4-ilovaga muvofiq tasdiqlansin”.
2. 3-ilovaning matni quyidagi tahrirda bayon etilsin:
“Tabiiy gaz va elektr energiyasi isteʼmoli uchun bazaviy meʼyor doirasidagi hamda bazaviy meʼyordan oshgan narxlar oʻrtasidagi farqni kompensatsiya qilib berish
Bosqichlar Subyektlar Tadbirlar Bajarish muddatlari 1-bosqich Ariza beruvchi “Ijtimoiy himoya yagona reyestri” axborot tizimi orqali bolalar nafaqasi va moddiy yordam oluvchi hamda “Kambagʻal oilalar reyestri”ga (keyingi oʻrinlarda — Reyestrlar) kiritilgan, shuningdek, Reyestrlarga kiritilmagan, mol-mulki boʻyicha kam taʼminlangan oilalar mezonlariga toʻgʻri keluvchi, biroq oiladagi jon boshiga daromadi minimal isteʼmol xarajatlarining 1,5 barobaridan oshmaydigan oilalar (keyingi oʻrinlarda — kompensatsiya oluvchi oilalar) “Inson” ijtimoiy xizmatlar markazlari yoki mahallalarda faoliyat yurituvchi ijtimoiy xodimlarga murojaat qiladi. Bunda arizada pasport maʼlumotlari, abonent raqami va telefon raqami koʻrsatiladi. Har oyning 15-sanasiga qadar* 2-bosqich “Inson” ijtimoiy xizmatlar markazi Kompensatsiya oluvchi oilalarning maʼlumotini “Ijtimoiy himoya yagona reyestri” axborot tizimiga kiritadi. Ariza berilgan oyning 25-sanasiga qadar 3-bosqich Ijtimoiy himoya milliy agentligi, “Hududiy elektr tarmoqlari” AJ, “Hududgaztaʼminot” AJ 1. Kompensatsiya oluvchi oilalarning elektr energiyasi va (yoki) tabiiy gaz isteʼmoli haqidagi maʼlumotlarini “Hududiy elektr tarmoqlari” AJ va (yoki) “Hududgaztaʼminot” AJning tegishli axborot tizimlari orqali oʻrganadi. 2. Kompensatsiya oluvchi oilalarning uy-joy va (yoki) avtotransport vositalari mavjudligi hamda jon boshiga daromadi minimal isteʼmol xarajatlarining 1,5 barobaridan oshmaganligi Vazirlar Mahkamasining “Aholini ijtimoiy himoya qilish tizimini yanada takomillashtirish chora-tadbirlari toʻgʻrisida” 2021-yil 21-oktabrdagi 654-son qarori talablariga muvofiq oʻrganiladi. Ariza berilgan oyning 27-sanasiga qadar 4-bosqich Ijtimoiy himoya milliy agentligi Kompensatsiya oluvchi oilalar boʻyicha toʻlov roʻyxatlarini shakllantirib, AT “Xalq banki”ga yuboradi. Ariza berilgan oydan keyingi oyning 5-sanasiga qadar 5-bosqich Ijtimoiy himoya milliy agentligi, Iqtisodiyot va moliya vazirligi Kompensatsiya oluvchi oilalarga kompensatsiya toʻlovini toʻlab berish uchun zarur mablagʻlarni AT “Xalq banki”ga oʻtkazib beradi. har oyning 5 — 25-sanasiga qadar 6-bosqich AT “Xalq banki” Kompensatsiya toʻlovini bank kartasi orqali toʻlab beradi. Agar ariza beruvchining nomida bank kartasi mavjud boʻlmasa, AT “Xalq banki”da uning oila aʼzolari nomiga ochilgan bank kartasiga toʻlab berilishi mumkin. Ariza berilgan oydan keyingi oyning 27-sanasiga qadar
5. Quyidagi mazmundagi 4-ilova bilan toʻldirilsin:
“Vazirlar Mahkamasining 2024-yil 16-apreldagi 204-son qaroriga 4-ILOVA
Isitish mavsumida aholining ehtiyojmand qatlamini qoʻshimcha moddiy qoʻllab-quvvatlash maqsadida bir martalik moddiy yordam berish
Bosqichlar Subyektlar Tadbirlar Bajarish muddatlari 1-bosqich Ijtimoiy himoya milliy agentligi, “Inson” ijtimoiy xizmatlar markazi “Ijtimoiy himoya yagona reyestri” axborot tizimi orqali bolalar nafaqasi va moddiy yordam oluvchi oilalar va “Kambagʻal oilalar reyestri”ga (keyingi oʻrinlarda — Reyestrlar) kiritilgan oilalarning dastlabki roʻyxatini shakllantiradi va Reyestrlarga kirmagan bir martalik moddiy oluvchi oilalar (keyingi oʻrinlarda — moddiy yordam oluvchi oilalar) qoʻshimcha roʻyxatini shakllantirish uchun Oʻzbekiston mahallalari uyushmasi tuman (shahar) boʻlimlari orqali “mahalla yettiligi”ga yetkazadi. 1-sentabrga qadar 2-bosqich “Mahalla yettiligi” Reyestrlarga kirmagan moddiy yordam oluvchi oilalarning qoʻshimcha roʻyxatini shakllantiradi va Oʻzbekiston mahallalari uyushmasining tuman (shahar) boʻlimiga taqdim etadi. Bunda: birinchi navbatda, boquvchisini yoʻqotgan oilalar, aʼzolari I yoki II guruh nogironi boʻlgan shaxslardan iborat boʻlgan oilalar, nogironligi boʻlgan bolalarni parvarishlayotgan oilalar, uzoq muddatli davolanishni talab etadigan kasalliklar bilan kasallangan shaxslar yashovchi oilalar, oʻzgalar parvarishiga muhtoj boʻlgan yolgʻiz yashovchi hamda yolgʻiz keksalar va nogironligi boʻlgan shaxslar, uch va undan ortiq oila yashaydigan xonadonlarda hamda gaz taʼminoti boʻlmagan va markazlashtirilgan tartibda isitilmaydigan koʻp qavatli uylarda yashovchi oilalar inobatga olinadi; shakllantirilgan moddiy yordam oluvchi oilalar soni tegishli mahalladagi Reyestrlarga kiritilgan oilalar sonining 40 foizidan oshmasligi kerak. Tuman (shahar) hokimliklari tegishli tuman (shahar) boʻyicha Reyestrlarga kiritilgan oilalar sonining 40 foizidan oshmagan holda, mahallalar kesimidagi moddiy yordam oluvchi oilalar qoʻshimcha roʻyxatiga oʻzgartirish kiritishi mumkin. 1-oktabrga qadar 3-bosqich Oʻzbekiston mahallalari uyushmasining tuman (shahar) boʻlimi Moddiy yordam oluvchi oilalarning qoʻshimcha roʻyxatini umumlashtiradi hamda “Inson” ijtimoiy xizmatlar markaziga oʻrganib chiqish uchun taqdim etadi. 5-oktabrga qadar 4-bosqich “Inson” ijtimoiy xizmatlar markazi Moddiy yordam oluvchi oilalarning qoʻshimcha roʻyxatini “Ijtimoiy himoya yagona reyestri” axborot tizimi orqali tekshirib chiqadi va yakuniy roʻyxatni Oʻzbekiston mahallalari uyushmasining tuman (shahar) boʻlimiga taqdim etadi. Bunda qoʻshimcha roʻyxatdagi oilalarning uy-joy va (yoki) avtotransport vositalari mavjudligi Vazirlar Mahkamasining “Aholini ijtimoiy himoya qilish tizimini yanada takomillashtirish chora-tadbirlari toʻgʻrisida” 2021-yil 21-oktabrdagi 654-son qarori talablariga muvofiq avtomatik oʻrganiladi va ushbu mezonlarga mos boʻlmagan oilalar roʻyxatdan chiqariladi. 20-oktabrga qadar 5-bosqich Oʻzbekiston mahallalari uyushmasining tuman (shahar) boʻlimi Moddiy yordam oluvchi oilalarning qoʻshimcha yakuniy roʻyxatini tuman (shahar) hokimligiga tasdiqlatib, “Inson” ijtimoiy xizmatlar markaziga taqdim etadi. 25-oktabrga qadar 6-bosqich “Inson” ijtimoiy xizmatlar markazi Taqdim etilgan qoʻshimcha roʻyxat va Reyestrlarga kiritilgan oilalardan iborat moddiy yordam oluvchi oilalar roʻyxatini shakllantiradi. 1-noyabrga qadar 7-bosqich Ijtimoiy himoya milliy agentligi Moddiy yordam oluvchi oilalar boʻyicha toʻlov roʻyxatlarini shakllantirib, AT “Xalq banki”ga yuboradi. 20-noyabrga qadar 8-bosqich Ijtimoiy himoya milliy agentligi, Iqtisodiyot va moliya vazirligi Moddiy yordam toʻlovi uchun zarur mablagʻlarni AT “Xalq banki”ga oʻtkazib beradi. 25-noyabrga qadar 9-bosqich AT “Xalq banki” Moddiy yordam oluvchi oilalarga belgilangan tartibda bir martalik moddiy yordam toʻlab beradi. 27-noyabrga qadar ”.
Oʻzbekiston Respublikasining Bosh vaziri A. ARIPOV
Toshkent sh.,
2025-yil 9-aprel,
215-son