UzbekAI

← Qonunlar

📅 2025-yil 27-mart · Vazirlik va idoralar hujjatlari · Kambagʻallikni qisqartirish va bandlik vaziri

Rasmiy matn. Rasmiy hujjat. Tahririy izohlar kiritilmagan.

Yordam | Arxiv | Atamalar | Statistika | API | Havola yuborish | Sayt haqida | Shartlar

← Қонунлар

📅 2025 йил 27 март · Вазирлик ва идоралар ҳужжатлари · Камбағалликни қисқартириш ва бандлик вазири

Расмий матн. Расмий ҳужжат. Таҳририй изоҳлар киритилмаган.

Ёрдам | Архив | Атамалар | Статистика | API | Ҳавола юбориш | Сайт ҳақида | Шартлар

← Законы

📅 27 марта 2025 г. · Документы министерств и ведомств · Министр занятости и сокращения бедности

Официальный текст. Официальный документ. Редакционные примечания не включены.

Помощь | Архив | Термины | Статистика | API | Предложить ссылку | О сайте | Условия

← Laws

📅 27 March 2025 · Ministry and agency documents · Kambagʻallikni qisqartirish va bandlik vaziri

Official text. Official document. Editorial notes are not included.

Help | Archive | Glossary | Stats | API | Submit | About | Terms

Ўзбекистон Республикаси Камбағалликни қисқартириш ва бандлик вазирининг

буйруғи

Темир йўл транспорти таъмирлаш ташкилотлари ходимлари учун меҳнатни муҳофаза қилиш қоидаларига ўзгартиришлар ва қўшимча киритиш тўғрисида

Ўзбекистон Республикасининг «Меҳнатни муҳофаза қилиш тўғрисида»ги Қонуни ҳамда Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2024 йил 24 майдаги ПФ-79-сон «Ер қаъридан фойдаланиш, саноат, радиация ва ядро хавфсизлиги ҳамда атом энергиясидан фойдаланиш соҳаларида давлат бошқаруви ва назорати тизимини такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида»ги Фармони ва Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2024 йил 14 ноябрдаги 758-сон «Ўзбекистон Республикасининг Меҳнат кодексини амалга оширишга оид норматив-ҳуқуқий ҳужжатларни тасдиқлаш тўғрисида»ги қарорига мувофиқ буюраман:

1. Ўзбекистон Республикаси меҳнат ва аҳолини ижтимоий муҳофаза қилиш вазирининг 2009 йил 28 декабрдаги 82-Б-сон буйруғи (рўйхат рақами 2068, 2010 йил 15 январь) (Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами, 2010 й., 1-2-сон, 18-модда) билан тасдиқланган Темир йўл транспорти таъмирлаш ташкилотлари ходимлари учун меҳнатни муҳофаза қилиш қоидаларига иловага мувофиқ ўзгартиришлар ва қўшимча киритилсин.

2. Мазкур буйруқ Ўзбекистон Республикаси Қурилиш ва уй-жой коммунал хўжалиги вазирлиги билан келишилган.

3. Мазкур буйруқ расмий эълон қилинган кундан эътиборан кучга киради.

Келишилди:

Ўзбекистон Республикаси камбағалликни қисқартириш ва бандлик вазирининг 2025 йил 27 мартдаги 4-2025/Б-сон буйруғига ИЛОВА

Темир йўл транспорти таъмирлаш ташкилотлари ходимлари учун меҳнатни муҳофаза қилиш қоидаларига киритилаётган ўзгартиришлар ва қўшимча

1. 3-банд қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

«3. Мазкур Қоидалар техник жиҳатдан тартибга солиш соҳасидаги норматив ҳужжатлар, шаҳарсозлик нормалари ва қоидалари, санитария қоидалари, нормалари ва гигиена нормативлари талаблари бажарилиши шарт эканлигини истисно этмайди.».

2. 5 , 6 ва 13-бандлар ўз кучини йўқотган деб топилсин.

3. 8-банднинг биринчи хатбошиси қуйидаги мазмундаги жумла билан тўлдирилсин:

«Элликта ва ундан ортиқ транспорт воситаси мавжуд бўлган ташкилотда йўл ҳаракати хавфсизлиги хизмати ҳам ташкил этилади ёки йўл ҳаракати хавфсизлиги бўйича мутахассис лавозими жорий этилади.».

4. 9-банд қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

«9. Меҳнатни муҳофаза қилиш хизмати ва йўл ҳаракати хавфсизлиги хизмати ташкилотнинг мустақил таркибий бўлинмалари бўлиб, улар бевосита ташкилот раҳбарига бўйсунади.».

5. 14-банд қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

«14. Ишларни технологик регламент бўйича хавфсиз юритиш йўриқномалари ишлаб чиқилади ва ишловчилар ҳамда иш жойларини шу йўриқномалар билан таъминлаш ташкилот раҳбарияти зиммасига юклатилади.».

6. 29-банд қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

«29. Ташкилот ходимлари ишларни бажаришнинг хавфсиз услублари ва усуллари ҳамда ишлаб чиқаришдаги бахтсиз ҳодисалардан жабрланганларга ёрдам кўрсатишга ўқитилиб, олинган билимлари текширувдан ўтказилгандан сўнг темирйўл транспортини таъмирлаш жараёнида иштирок этишга рухсат этилиши лозим.».

7. 36-банддаги «даврий тиббий кўрикдан» деган сўзлар «даврий (меҳнат фаолияти давомида) ҳамда дастлабки (меҳнат шартномасини тузаётганда) мажбурий тиббий кўрикдан» деган сўзлар билан алмаштирилсин.

8. 38-банд қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

«38. Иш берувчи мажбурий тиббий кўрикдан ўтмаган ёхуд мажбурий тиббий кўрик натижаларига кўра тиббий комиссиялар томонидан берилган тавсияларни бажаришдан бўйин товлаган шахсларни ишдан четлаштириши шарт.».

9. 40-банд қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

«40. Мажбурий тиббий кўриклар ташкилотга тиббий хизматлар кўрсатувчи даволаш-профилактика муассасалари томонидан, улар бўлмаган тақдирда эса ташкилот жойлашган ердаги даволаш-профилактика муассасалари томонидан ўтказилади. Мажбурий тиббий кўриклар даволаш-соғломлаштириш тадбирлари белгиланган текшириш далолатномаси билан якунланиши лозим.».

10. 41 ва 42-бандлардаги «тиббий» деган сўз «мажбурий тиббий» деган сўзлар билан алмаштирилсин.

11. 44-банд қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

«44. Ташкилот майдонлари ва биноларни жойлашуви ШНҚ 2.09.17-21 «Саноат корхоналарининг бош режаларини лойиҳалаш» талабларига мос бўлиши керак.».

12. 54 ва 55-бандлар қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

«54. Ишлаб чиқариш бинолари ва иншоотлари ШНҚ 2.09.02-23 «Корхоналарнинг ишлаб чиқариш ҳамда маъмурий-маиший бино ва иншоотлари. Лойиҳалаш талаблари»га мос келиши керак.

55. Ёрдамчи бинолар ва хоналар ШНҚ 2.09.02-23 «Корхоналарнинг ишлаб чиқариш ҳамда маъмурий-маиший бино ва иншоотлари. Лойиҳалаш талаблари»га мос келиши лозим.».

13. 63-банд қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

«63. Шамоллатиш ва иситиш ШНҚ 2.04.05-22 «Иситиш, вентиляция ва кондициялаш» талабига мувофиқ бўлиши лозим.».

14. 2-бобнинг 11-параграфидаги «канализация» деган сўз «оқова сувлар» деган сўзлар билан алмаштирилсин.

15. 69-банд қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

«69. Сув билан таъминлаш ва оқова сувлар тизими ШНҚ 2.04.01-22 «Биноларнинг ички сув таъминоти ва оқова сувларни чиқариб юбориш» талабига мос келиши керак.».

16. 70-банддаги «канализацияга» деган сўз «оқова сувларига» деган сўзлар билан алмаштирилсин.

17. 76-банддаги «канализацияланган» деган сўз «оқова сувлар тизимига уланган» деган сўзлар билан алмаштирилсин.

18. 77-банд қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

«77. Ташкилотда оқова сувлар тизими йўқ бўлганда Ўзбекистон Республикаси Соғлиқни сақлаш вазирлиги ҳузуридаги Санитария-эпидемиологик осойишталик ва жамоат саломатлиги қўмитасининг ҳудудий бошқармалари ёки туман (шаҳар) бўлимлари билан келишилган ҳолда ташкилотда ер қатламини ифлослантирмасликка ва ишлаб чиқариш оқова сувларига душхоналардан ва юз-қўлювгичлардан сув оқмайдиган қурилмали ахлат ўраларига рухсат этилади.».

19. 78-банддаги «ҚМҚ 2.01.05-98» деган сўзлар «ШНҚ 2.01.05-24» деган сўзлар билан алмаштирилсин.

20. 85-банд қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

«85. Ташкилотларда ходимларнинг иш вақти, дам олиш вақти, шунингдек қисқартирилган иш вақти Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2024 йил 14 ноябрдаги 758-сон қарори билан тасдиқланган Ўта зарарли ва ўта хавфли меҳнат шароитларидаги ишларда банд бўлган ходимлар учун иш вақтининг чекланган давомийлигининг талаблари инобатга олинган ҳолда, ташкилотларнинг ички меҳнат қоидалари асосида белгиланади.».

21. 140-банддаги «Саноат хавфсизлиги давлат қўмитасида» деган сўзлар «Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Саноат, радиация ва ядро хавфсизлиги қўмитасида» деган сўзлар билан алмаштирилсин.

22. 141 ва 142-бандлардаги «Саноат хавфсизлиги давлат қўмитаси» деган сўзлар «Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Саноат, радиация ва ядро хавфсизлиги қўмитаси» деган сўзлар билан алмаштирилсин.

23. 162-банддаги «тиббий» деган сўз «мажбурий тиббий» деган сўзлар билан алмаштирилсин.

Вазир Б. ЗАХИДОВ

Қурилиш ва уй-жой коммунал хўжалиги вазири Ш. ХИДОЯТОВ

Тошкент ш.,

2025 йил 27 март,

2025 йил 21 март

4-2025/Б-сон

(Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 11.04.2025 й., 10/25/2068-3/0332-сон)

lex.uz

Oʻzbekiston Respublikasi Kambagʻallikni qisqartirish va bandlik vazirining

buyrugʻi

Temir yoʻl transporti taʼmirlash tashkilotlari xodimlari uchun mehnatni muhofaza qilish qoidalariga oʻzgartirishlar va qoʻshimcha kiritish toʻgʻrisida

Oʻzbekiston Respublikasining “Mehnatni muhofaza qilish toʻgʻrisida”gi Qonuni hamda Oʻzbekiston Respublikasi Prezidentining 2024-yil 24-maydagi PF-79-son “Yer qaʼridan foydalanish, sanoat, radiatsiya va yadro xavfsizligi hamda atom energiyasidan foydalanish sohalarida davlat boshqaruvi va nazorati tizimini takomillashtirish chora-tadbirlari toʻgʻrisida”gi Farmoni va Oʻzbekiston Respublikasi Vazirlar Mahkamasining 2024-yil 14-noyabrdagi 758-son “Oʻzbekiston Respublikasining Mehnat kodeksini amalga oshirishga oid normativ-huquqiy hujjatlarni tasdiqlash toʻgʻrisida”gi qaroriga muvofiq buyuraman:

1. Oʻzbekiston Respublikasi mehnat va aholini ijtimoiy muhofaza qilish vazirining 2009-yil 28-dekabrdagi 82-B-son buyrugʻi (roʻyxat raqami 2068, 2010-yil 15-yanvar) (Oʻzbekiston Respublikasi qonun hujjatlari toʻplami, 2010-y., 1-2-son, 18-modda) bilan tasdiqlangan Temir yoʻl transporti taʼmirlash tashkilotlari xodimlari uchun mehnatni muhofaza qilish qoidalariga ilovaga muvofiq oʻzgartirishlar va qoʻshimcha kiritilsin.

2. Mazkur buyruq Oʻzbekiston Respublikasi Qurilish va uy-joy kommunal xoʻjaligi vazirligi bilan kelishilgan.

3. Mazkur buyruq rasmiy eʼlon qilingan kundan eʼtiboran kuchga kiradi.

Kelishildi:

Oʻzbekiston Respublikasi kambagʻallikni qisqartirish va bandlik vazirining 2025-yil 27-martdagi 4-2025/B-son buyrugʻiga ILOVA

Temir yoʻl transporti taʼmirlash tashkilotlari xodimlari uchun mehnatni muhofaza qilish qoidalariga kiritilayotgan oʻzgartirishlar va qoʻshimcha

1. 3-band quyidagi tahrirda bayon etilsin:

“3. Mazkur Qoidalar texnik jihatdan tartibga solish sohasidagi normativ hujjatlar, shaharsozlik normalari va qoidalari, sanitariya qoidalari, normalari va gigiyena normativlari talablari bajarilishi shart ekanligini istisno etmaydi.”.

2. 5 , 6 va 13-bandlar oʻz kuchini yoʻqotgan deb topilsin.

3. 8-bandning birinchi xatboshisi quyidagi mazmundagi jumla bilan toʻldirilsin:

“Ellikta va undan ortiq transport vositasi mavjud boʻlgan tashkilotda yoʻl harakati xavfsizligi xizmati ham tashkil etiladi yoki yoʻl harakati xavfsizligi boʻyicha mutaxassis lavozimi joriy etiladi.”.

4. 9-band quyidagi tahrirda bayon etilsin:

“9. Mehnatni muhofaza qilish xizmati va yoʻl harakati xavfsizligi xizmati tashkilotning mustaqil tarkibiy boʻlinmalari boʻlib, ular bevosita tashkilot rahbariga boʻysunadi.”.

5. 14-band quyidagi tahrirda bayon etilsin:

“14. Ishlarni texnologik reglament boʻyicha xavfsiz yuritish yoʻriqnomalari ishlab chiqiladi va ishlovchilar hamda ish joylarini shu yoʻriqnomalar bilan taʼminlash tashkilot rahbariyati zimmasiga yuklatiladi.”.

6. 29-band quyidagi tahrirda bayon etilsin:

“29. Tashkilot xodimlari ishlarni bajarishning xavfsiz uslublari va usullari hamda ishlab chiqarishdagi baxtsiz hodisalardan jabrlanganlarga yordam koʻrsatishga oʻqitilib, olingan bilimlari tekshiruvdan oʻtkazilgandan soʻng temiryoʻl transportini taʼmirlash jarayonida ishtirok etishga ruxsat etilishi lozim.”.

7. 36-banddagi “davriy tibbiy koʻrikdan” degan soʻzlar “davriy (mehnat faoliyati davomida) hamda dastlabki (mehnat shartnomasini tuzayotganda) majburiy tibbiy koʻrikdan” degan soʻzlar bilan almashtirilsin.

8. 38-band quyidagi tahrirda bayon etilsin:

“38. Ish beruvchi majburiy tibbiy koʻrikdan oʻtmagan yoxud majburiy tibbiy koʻrik natijalariga koʻra tibbiy komissiyalar tomonidan berilgan tavsiyalarni bajarishdan boʻyin tovlagan shaxslarni ishdan chetlashtirishi shart.”.

9. 40-band quyidagi tahrirda bayon etilsin:

“40. Majburiy tibbiy koʻriklar tashkilotga tibbiy xizmatlar koʻrsatuvchi davolash-profilaktika muassasalari tomonidan, ular boʻlmagan taqdirda esa tashkilot joylashgan yerdagi davolash-profilaktika muassasalari tomonidan oʻtkaziladi. Majburiy tibbiy koʻriklar davolash-sogʻlomlashtirish tadbirlari belgilangan tekshirish dalolatnomasi bilan yakunlanishi lozim.”.

10. 41 va 42-bandlardagi “tibbiy” degan soʻz “majburiy tibbiy” degan soʻzlar bilan almashtirilsin.

11. 44-band quyidagi tahrirda bayon etilsin:

“44. Tashkilot maydonlari va binolarni joylashuvi SHNQ 2.09.17-21 “Sanoat korxonalarining bosh rejalarini loyihalash” talablariga mos boʻlishi kerak.”.

12. 54 va 55-bandlar quyidagi tahrirda bayon etilsin:

“54. Ishlab chiqarish binolari va inshootlari SHNQ 2.09.02-23 “Korxonalarning ishlab chiqarish hamda maʼmuriy-maishiy bino va inshootlari. Loyihalash talablari”ga mos kelishi kerak.

55. Yordamchi binolar va xonalar SHNQ 2.09.02-23 “Korxonalarning ishlab chiqarish hamda maʼmuriy-maishiy bino va inshootlari. Loyihalash talablari”ga mos kelishi lozim.”.

13. 63-band quyidagi tahrirda bayon etilsin:

“63. Shamollatish va isitish SHNQ 2.04.05-22 “Isitish, ventilyatsiya va konditsiyalash” talabiga muvofiq boʻlishi lozim.”.

14. 2-bobning 11-paragrafidagi “kanalizatsiya” degan soʻz “oqova suvlar” degan soʻzlar bilan almashtirilsin.

15. 69-band quyidagi tahrirda bayon etilsin:

“69. Suv bilan taʼminlash va oqova suvlar tizimi SHNQ 2.04.01-22 “Binolarning ichki suv taʼminoti va oqova suvlarni chiqarib yuborish” talabiga mos kelishi kerak.”.

16. 70-banddagi “kanalizatsiyaga” degan soʻz “oqova suvlariga” degan soʻzlar bilan almashtirilsin.

17. 76-banddagi “kanalizatsiyalangan” degan soʻz “oqova suvlar tizimiga ulangan” degan soʻzlar bilan almashtirilsin.

18. 77-band quyidagi tahrirda bayon etilsin:

“77. Tashkilotda oqova suvlar tizimi yoʻq boʻlganda Oʻzbekiston Respublikasi Sogʻliqni saqlash vazirligi huzuridagi Sanitariya-epidemiologik osoyishtalik va jamoat salomatligi qoʻmitasining hududiy boshqarmalari yoki tuman (shahar) boʻlimlari bilan kelishilgan holda tashkilotda yer qatlamini ifloslantirmaslikka va ishlab chiqarish oqova suvlariga dushxonalardan va yuz-qoʻlyuvgichlardan suv oqmaydigan qurilmali axlat oʻralariga ruxsat etiladi.”.

19. 78-banddagi “QMQ 2.01.05-98” degan soʻzlar “SHNQ 2.01.05-24” degan soʻzlar bilan almashtirilsin.

20. 85-band quyidagi tahrirda bayon etilsin:

“85. Tashkilotlarda xodimlarning ish vaqti, dam olish vaqti, shuningdek qisqartirilgan ish vaqti Oʻzbekiston Respublikasi Vazirlar Mahkamasining 2024-yil 14-noyabrdagi 758-son qarori bilan tasdiqlangan Oʻta zararli va oʻta xavfli mehnat sharoitlaridagi ishlarda band boʻlgan xodimlar uchun ish vaqtining cheklangan davomiyligining talablari inobatga olingan holda, tashkilotlarning ichki mehnat qoidalari asosida belgilanadi.”.

21. 140-banddagi “Sanoat xavfsizligi davlat qoʻmitasida” degan soʻzlar “Vazirlar Mahkamasi huzuridagi Sanoat, radiatsiya va yadro xavfsizligi qoʻmitasida” degan soʻzlar bilan almashtirilsin.

22. 141 va 142-bandlardagi “Sanoat xavfsizligi davlat qoʻmitasi” degan soʻzlar “Vazirlar Mahkamasi huzuridagi Sanoat, radiatsiya va yadro xavfsizligi qoʻmitasi” degan soʻzlar bilan almashtirilsin.

23. 162-banddagi “tibbiy” degan soʻz “majburiy tibbiy” degan soʻzlar bilan almashtirilsin.

Vazir B. ZAXIDOV

Qurilish va uy-joy kommunal xoʻjaligi vaziri Sh. XIDOYATOV

Toshkent sh.,

2025-yil 27-mart,

2025-yil 21-mart

4-2025/B-son

(Qonunchilik maʼlumotlari milliy bazasi, 11.04.2025-y., 10/25/2068-3/0332-son)

lex.uz