UzbekAI

← Qonunlar

📅 2025-yil 11-aprel · Vazirlar Mahkamasi qarorlari

Rasmiy matn. Rasmiy hujjat. Tahririy izohlar kiritilmagan.

Yordam | Arxiv | Atamalar | Statistika | API | Havola yuborish | Sayt haqida | Shartlar

← Қонунлар

📅 2025 йил 11 апрель · Вазирлар Маҳкамаси қарорлари

Расмий матн. Расмий ҳужжат. Таҳририй изоҳлар киритилмаган.

Ёрдам | Архив | Атамалар | Статистика | API | Ҳавола юбориш | Сайт ҳақида | Шартлар

← Законы

📅 11 апреля 2025 г. · Постановления Кабинета Министров

Официальный текст. Официальный документ. Редакционные примечания не включены.

Помощь | Архив | Термины | Статистика | API | Предложить ссылку | О сайте | Условия

← Laws

📅 11 April 2025 · Cabinet of Ministers resolutions

Official text. Official document. Editorial notes are not included.

Help | Archive | Glossary | Stats | API | Submit | About | Terms

Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг

қарори

Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг айрим қарорларига ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш тўғрисида

Ўзбекистон Республикаси Президентининг « Қишлоқ хўжалиги соҳасида давлат бошқарувини янада такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида » 2024 йил 2 декабрдаги ПҚ-413-сон, « Қишлоқ хўжалиги ҳамда ветеринария ва чорвачилик соҳалари кадрларининг малакасини ошириш ва қайта тайёрлаш тизимини такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида » 2024 йил 4 декабрдаги ПҚ-420-сон ҳамда Вазирлар Маҳкамасининг «Қонунчилик ҳужжатларида коррупциявий омилларни бартараф этиш ҳамда норматив-ҳуқуқий ҳужжатларни коррупцияга қарши экспертизадан ўтказиш чора-тадбирлари тўғрисида» 2024 йил 11 сентябрдаги 562-сон қарорлари ижросини таъминлаш мақсадида Вазирлар Маҳкамаси қарор қилади:

1. Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг иловага мувофиқ айрим қарорларига қуйидагиларни назарда тутувчи ўзгартириш ва қўшимчалар киритилсин:

чигит савдоси ҳамда техник чигитни вилоятлараро тақсимлаш билан боғлиқ эски тартибларни бекор қилиш;

Қишлоқ хўжалиги вазирлигига озиқ-овқат маҳсулотларини етиштириш ва озиқ-овқат хавфсизлиги борасидаги қонунчилик ҳужжатлари ижросини таъминлаш ҳамда қонун бузилиши ҳолатларини бартараф этиш чораларини кўриш ваколатини бериш;

айрим қонунчилик ҳужжатларидаги ўзаро номувофиқликларни бартараф этиш.

2. Ушбу қарорнинг бажарилишини назорат қилиш Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг ўринбосари Ж.А. Ходжаев зиммасига юклансин.

Вазирлар Маҳкамасининг 2025 йил 11 апрелдаги 221-сон қарорига ИЛОВА

Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг айрим қарорларига киритилаётган ўзгартириш ва қўшимчалар

1. Вазирлар Маҳкамасининг «Пахта чигитини етказиб бериш ва ундан фойдаланиш механизмини такомиллаштириш бўйича қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида» 2006 йил 18 сентябрдаги 199-сон қарорида :

а) 2-банднинг учинчи ва тўртинчи хатбошилари чиқариб ташлансин;

б) 6-банд чиқариб ташлансин.

2. Вазирлар Маҳкамасининг 2012 йил 26 сентябрдаги 278-сон қарори билан тасдиқланган Олий таълим муассасалари педагог кадрларини қайта тайёрлаш ва уларнинг малакасини ошириш минтақавий ва тармоқ марказлари рўйхатининг «Педагог кадрларни қайта тайёрлаш ва уларнинг малакасини ошириш тармоқ марказлари» бўлими 4-позицияси «Минтақавий ва тармоқ марказининг номи» устуни қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

«Қишлоқ хўжалиги соҳаси кадрларининг малакасини ошириш ва қайта тайёрлаш институти».

3. Вазирлар Маҳкамасининг «Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг айрим қарорларига ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш, шунингдек, баъзи қарорларини ўз кучини йўқотган деб ҳисоблаш тўғрисида (Ўзбекистон Республикаси Президентининг «Ўзбекистон Республикаси Президентининг айрим ҳужжатларини ўз кучини йўқотган деб ҳисоблаш тўғрисида» 2017 йил 17 октябрдаги ПФ-5206-сон Фармони ва Ўзбекистон Республикаси Президентининг «Пахтачилик тармоғини бошқариш тизимини тубдан такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида» 2017 йил 28 ноябрдаги ПҚ-3408-сон қарори)» 2018 йил 15 февралдаги 121-сон қарорига 1-илованинг 6-банди «а» кичик банди чиқариб ташлансин.

4. Вазирлар Маҳкамасининг 2019 йил 27 июндаги 532-сон қарори билан тасдиқланган Ветеринария хизмати мутахассисларининг малакасини ошириш, уларни қайта тайёрлаш ва уларга малака тоифалари бериш тартиби тўғрисидаги низомда :

3-банд қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

«3. Ветеринария ва чорвачиликни ривожлантириш қўмитаси ҳузуридаги Ветеринария ва чорвачилик соҳасида педагог ҳамда мутахассис кадрларни қайта тайёрлаш ва уларнинг малакасини ошириш институти (кейинги ўринларда — Институт) ветеринария хизмати мутахассисларининг малакасини ошириш бўйича таълим жараёнини такомиллаштиришнинг илмий-методик асосларини, ўқув-методик ҳужжатларини ишлаб чиқишни ташкил этади ҳамда механизмлари ва методларини белгилайди.

Институт томонидан ветеринария хизмати мутахассисларини қайта тайёрлаш ва уларнинг малакасини ошириш ишлари тўлов-контракт асосида, ветеринария хизмати тизимига кирувчи ташкилотларнинг бюджетдан ташқари маблағлари ва ветеринария мутахассисларининг ўз маблағлари ҳисобидан амалга оширилади»;

8-банднинг олтинчи хатбошисидаги «Малака ошириш марказининг» сўзлари «Институтнинг» сўзи билан алмаштирилсин;

9-банднинг иккинчи хатбошисидаги «Малака ошириш маркази» сўзлари «Институт» сўзи билан алмаштирилсин;

10-банднинг биринчи хатбошисидаги «Малака ошириш маркази» сўзлари «Институт» сўзи билан алмаштирилсин;

18-банднинг биринчи хатбошисидаги «Марказнинг» сўзи «Институтнинг» сўзи билан алмаштирилсин;

25-банддаги «5 йил» сўзи «3 йил» сўзи билан алмаштирилсин;

40 ва 42 1 -бандлардаги «Малака ошириш маркази» сўзлари «Институт» сўзи билан алмаштирилсин;

1-илова қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

«Ветеринария хизмати мутахассислари малакасини ошириш тизимининг

ТАШКИЛИЙ ТУЗИЛМАСИ

Ветеринария ва чорвачиликни ривожлантириш қўмитаси ↓ Самарқанд ветеринария медицинаси институти Ветеринария ва чорвачилик соҳасида педагог ҳамда мутахассис кадрларни қайта тайёрлаш ва уларнинг малакасини ошириш институти Ветеринария ва чорвачиликни ривожлантириш қўмитаси, республика таркибий бўлинмалари мутахассисларининг малакасини ошириш Қорақалпоғистон Республикаси, Тошкент шаҳар ва вилоятлар ветеринария хизмати ҳудудий ташкилотлари мутахассисларининг малакасини ошириш ».

5. Вазирлар Маҳкамасининг 2019 йил 9 июлдаги 571-сон қарори билан тасдиқланган Ўзбекистон Республикаси Қишлоқ хўжалиги вазирлиги тўғрисидаги низомда :

а) 9-бандда :

еттинчи хатбошиси чиқариб ташлансин;

саккизинчи хатбошиси қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

«Агросаноатни ривожлантириш агентлиги»;

ўн бешинчи хатбошиси чиқариб ташлансин;

б) 4-боб ва 1-параграф номидаги «ҳуқуқлари» сўзи «ваколатлари» сўзи билан алмаштирилсин;

в) 13-бандда :

биринчи хатбошисидаги «ҳуқуқларга» сўзи «ваколатларга» сўзи билан алмаштирилсин;

қуйидаги мазмундаги йигирманчи хатбошиси билан тўлдирилсин:

«озиқ-овқат маҳсулотларини етиштириш ва озиқ-овқат хавфсизлигини таъминлаш борасидаги қонунчилик ҳужжатлари ижросини бузиш ҳолатлари содир этилганда, уларнинг келиб чиқиш сабаблари ва бунга имконият яратиб бераётган шарт-шароитларни бартараф этиш чораларини кўриш»;

йигирманчи хатбошиси қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

«Вазирлик қонунчилик ҳужжатларига мувофиқ бошқа ваколатларга ҳам эга бўлиши мумкин»;

йигирманчи хатбошиси йигирма биринчи хатбошиси деб ҳисоблансин.

6. Вазирлар Маҳкамасининг «Пахта хом ашёси етиштирувчиларини молиявий кўллаб-қувватлаш чора-тадбирлари тўғрисида» 2024 йил 13 сентябрдаги 574-сон қарорининг 2-бандида :

а) биринчи хатбошисидаги «Ўзбекистон фермер, деҳқон хўжаликлари ва томорқа ер эгалари кенгаши» сўзлари «Ўзбекистон фермерлари кенгаши» сўзлари билан алмаштирилсин;

б) бешинчи хатбошиси қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

«2024 йилда барча ҳудудларда пахта териш машиналари томонидан терилган ҳар бир тонна пахта хомашёсини йиғиб-териб олиш хизмати баҳосининг 20 фоизини, бироқ 250 минг сўмдан ошмаган қисмини Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши ва вилоятлар ҳокимликлари, Ўзбекистон фермерлари кенгаши, «Ўзагроинспекция» ва Солиқ қўмитасининг ҳудудий бўлинмалари ҳамда тижорат банклари ва пахта-тўқимачилик кластерлари томонидан тасдиқланган ҳисоб-китобларга асосан 2025 йилнинг 1 июлигача Жамғарма маблағлари ҳисобидан қоплаб бериш».

Ўзбекистон Республикасининг Бош вазири А. АРИПОВ

Тошкент ш.,

2025 йил 11 апрель,

221-сон

(Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 12.04.2025 й., 09/25/221/0335-сон)

lex.uz

Oʻzbekiston Respublikasi Vazirlar Mahkamasining

qarori

Oʻzbekiston Respublikasi Hukumatining ayrim qarorlariga oʻzgartirish va qoʻshimchalar kiritish toʻgʻrisida

Oʻzbekiston Respublikasi Prezidentining “ Qishloq xoʻjaligi sohasida davlat boshqaruvini yanada takomillashtirish chora-tadbirlari toʻgʻrisida ” 2024-yil 2-dekabrdagi PQ-413-son, “ Qishloq xoʻjaligi hamda veterinariya va chorvachilik sohalari kadrlarining malakasini oshirish va qayta tayyorlash tizimini takomillashtirish chora-tadbirlari toʻgʻrisida ” 2024-yil 4-dekabrdagi PQ-420-son hamda Vazirlar Mahkamasining “Qonunchilik hujjatlarida korrupsiyaviy omillarni bartaraf etish hamda normativ-huquqiy hujjatlarni korrupsiyaga qarshi ekspertizadan oʻtkazish chora-tadbirlari toʻgʻrisida” 2024-yil 11-sentabrdagi 562-son qarorlari ijrosini taʼminlash maqsadida Vazirlar Mahkamasi qaror qiladi:

1. Oʻzbekiston Respublikasi Hukumatining ilovaga muvofiq ayrim qarorlariga quyidagilarni nazarda tutuvchi oʻzgartirish va qoʻshimchalar kiritilsin:

chigit savdosi hamda texnik chigitni viloyatlararo taqsimlash bilan bogʻliq eski tartiblarni bekor qilish;

Qishloq xoʻjaligi vazirligiga oziq-ovqat mahsulotlarini yetishtirish va oziq-ovqat xavfsizligi borasidagi qonunchilik hujjatlari ijrosini taʼminlash hamda qonun buzilishi holatlarini bartaraf etish choralarini koʻrish vakolatini berish;

ayrim qonunchilik hujjatlaridagi oʻzaro nomuvofiqliklarni bartaraf etish.

2. Ushbu qarorning bajarilishini nazorat qilish Oʻzbekiston Respublikasi Bosh vazirining oʻrinbosari J.A. Xodjayev zimmasiga yuklansin.

Vazirlar Mahkamasining 2025-yil 11-apreldagi 221-son qaroriga ILOVA

Oʻzbekiston Respublikasi Hukumatining ayrim qarorlariga kiritilayotgan oʻzgartirish va qoʻshimchalar

1. Vazirlar Mahkamasining “Paxta chigitini yetkazib berish va undan foydalanish mexanizmini takomillashtirish boʻyicha qoʻshimcha chora-tadbirlar toʻgʻrisida” 2006-yil 18-sentabrdagi 199-son qarorida :

a) 2-bandning uchinchi va toʻrtinchi xatboshilari chiqarib tashlansin;

b) 6-band chiqarib tashlansin.

2. Vazirlar Mahkamasining 2012-yil 26-sentabrdagi 278-son qarori bilan tasdiqlangan Oliy taʼlim muassasalari pedagog kadrlarini qayta tayyorlash va ularning malakasini oshirish mintaqaviy va tarmoq markazlari roʻyxatining “Pedagog kadrlarni qayta tayyorlash va ularning malakasini oshirish tarmoq markazlari” boʻlimi 4-pozitsiyasi “Mintaqaviy va tarmoq markazining nomi” ustuni quyidagi tahrirda bayon etilsin:

“Qishloq xoʻjaligi sohasi kadrlarining malakasini oshirish va qayta tayyorlash instituti”.

3. Vazirlar Mahkamasining “Oʻzbekiston Respublikasi Hukumatining ayrim qarorlariga oʻzgartirish va qoʻshimchalar kiritish, shuningdek, baʼzi qarorlarini oʻz kuchini yoʻqotgan deb hisoblash toʻgʻrisida (Oʻzbekiston Respublikasi Prezidentining “Oʻzbekiston Respublikasi Prezidentining ayrim hujjatlarini oʻz kuchini yoʻqotgan deb hisoblash toʻgʻrisida” 2017-yil 17-oktabrdagi PF-5206-son Farmoni va Oʻzbekiston Respublikasi Prezidentining “Paxtachilik tarmogʻini boshqarish tizimini tubdan takomillashtirish chora-tadbirlari toʻgʻrisida” 2017-yil 28-noyabrdagi PQ-3408-son qarori)” 2018-yil 15-fevraldagi 121-son qaroriga 1-ilovaning 6-bandi “a” kichik bandi chiqarib tashlansin.

4. Vazirlar Mahkamasining 2019-yil 27-iyundagi 532-son qarori bilan tasdiqlangan Veterinariya xizmati mutaxassislarining malakasini oshirish, ularni qayta tayyorlash va ularga malaka toifalari berish tartibi toʻgʻrisidagi nizomda :

3-band quyidagi tahrirda bayon etilsin:

“3. Veterinariya va chorvachilikni rivojlantirish qoʻmitasi huzuridagi Veterinariya va chorvachilik sohasida pedagog hamda mutaxassis kadrlarni qayta tayyorlash va ularning malakasini oshirish instituti (keyingi oʻrinlarda — Institut) veterinariya xizmati mutaxassislarining malakasini oshirish boʻyicha taʼlim jarayonini takomillashtirishning ilmiy-metodik asoslarini, oʻquv-metodik hujjatlarini ishlab chiqishni tashkil etadi hamda mexanizmlari va metodlarini belgilaydi.

Institut tomonidan veterinariya xizmati mutaxassislarini qayta tayyorlash va ularning malakasini oshirish ishlari toʻlov-kontrakt asosida, veterinariya xizmati tizimiga kiruvchi tashkilotlarning budjetdan tashqari mablagʻlari va veterinariya mutaxassislarining oʻz mablagʻlari hisobidan amalga oshiriladi”;

8-bandning oltinchi xatboshisidagi “Malaka oshirish markazining” soʻzlari “Institutning” soʻzi bilan almashtirilsin;

9-bandning ikkinchi xatboshisidagi “Malaka oshirish markazi” soʻzlari “Institut” soʻzi bilan almashtirilsin;

10-bandning birinchi xatboshisidagi “Malaka oshirish markazi” soʻzlari “Institut” soʻzi bilan almashtirilsin;

18-bandning birinchi xatboshisidagi “Markazning” soʻzi “Institutning” soʻzi bilan almashtirilsin;

25-banddagi “5 yil” soʻzi “3 yil” soʻzi bilan almashtirilsin;

40 va 42 1 -bandlardagi “Malaka oshirish markazi” soʻzlari “Institut” soʻzi bilan almashtirilsin;

1-ilova quyidagi tahrirda bayon etilsin:

“Veterinariya xizmati mutaxassislari malakasini oshirish tizimining

TASHKILIY TUZILMASI

Veterinariya va chorvachilikni rivojlantirish qoʻmitasi ↓ Samarqand veterinariya meditsinasi instituti Veterinariya va chorvachilik sohasida pedagog hamda mutaxassis kadrlarni qayta tayyorlash va ularning malakasini oshirish instituti Veterinariya va chorvachilikni rivojlantirish qoʻmitasi, respublika tarkibiy boʻlinmalari mutaxassislarining malakasini oshirish Qoraqalpogʻiston Respublikasi, Toshkent shahar va viloyatlar veterinariya xizmati hududiy tashkilotlari mutaxassislarining malakasini oshirish ”.

5. Vazirlar Mahkamasining 2019-yil 9-iyuldagi 571-son qarori bilan tasdiqlangan Oʻzbekiston Respublikasi Qishloq xoʻjaligi vazirligi toʻgʻrisidagi nizomda :

a) 9-bandda :

yettinchi xatboshisi chiqarib tashlansin;

sakkizinchi xatboshisi quyidagi tahrirda bayon etilsin:

“Agrosanoatni rivojlantirish agentligi”;

oʻn beshinchi xatboshisi chiqarib tashlansin;

b) 4-bob va 1-paragraf nomidagi “huquqlari” soʻzi “vakolatlari” soʻzi bilan almashtirilsin;

v) 13-bandda :

birinchi xatboshisidagi “huquqlarga” soʻzi “vakolatlarga” soʻzi bilan almashtirilsin;

quyidagi mazmundagi yigirmanchi xatboshisi bilan toʻldirilsin:

“oziq-ovqat mahsulotlarini yetishtirish va oziq-ovqat xavfsizligini taʼminlash borasidagi qonunchilik hujjatlari ijrosini buzish holatlari sodir etilganda, ularning kelib chiqish sabablari va bunga imkoniyat yaratib berayotgan shart-sharoitlarni bartaraf etish choralarini koʻrish”;

yigirmanchi xatboshisi quyidagi tahrirda bayon etilsin:

“Vazirlik qonunchilik hujjatlariga muvofiq boshqa vakolatlarga ham ega boʻlishi mumkin”;

yigirmanchi xatboshisi yigirma birinchi xatboshisi deb hisoblansin.

6. Vazirlar Mahkamasining “Paxta xom ashyosi yetishtiruvchilarini moliyaviy koʻllab-quvvatlash chora-tadbirlari toʻgʻrisida” 2024-yil 13-sentabrdagi 574-son qarorining 2-bandida :

a) birinchi xatboshisidagi “Oʻzbekiston fermer, dehqon xoʻjaliklari va tomorqa yer egalari kengashi” soʻzlari “Oʻzbekiston fermerlari kengashi” soʻzlari bilan almashtirilsin;

b) beshinchi xatboshisi quyidagi tahrirda bayon etilsin:

“2024-yilda barcha hududlarda paxta terish mashinalari tomonidan terilgan har bir tonna paxta xomashyosini yigʻib-terib olish xizmati bahosining 20 foizini, biroq 250 ming soʻmdan oshmagan qismini Qoraqalpogʻiston Respublikasi Vazirlar Kengashi va viloyatlar hokimliklari, Oʻzbekiston fermerlari kengashi, “Oʻzagroinspeksiya” va Soliq qoʻmitasining hududiy boʻlinmalari hamda tijorat banklari va paxta-toʻqimachilik klasterlari tomonidan tasdiqlangan hisob-kitoblarga asosan 2025-yilning 1-iyuligacha Jamgʻarma mablagʻlari hisobidan qoplab berish”.

Oʻzbekiston Respublikasining Bosh vaziri A. ARIPOV

Toshkent sh.,

2025-yil 11-aprel,

221-son

(Qonunchilik maʼlumotlari milliy bazasi, 12.04.2025-y., 09/25/221/0335-son)

lex.uz