UzbekAI

← Qonunlar

📅 2025-yil 17-aprel · Qonunlar va kodekslar

Rasmiy matn. Rasmiy hujjat. Tahririy izohlar kiritilmagan.

Yordam | Arxiv | Atamalar | Statistika | API | Havola yuborish | Sayt haqida | Shartlar

← Қонунлар

📅 2025 йил 17 апрель · Қонунлар ва кодекслар

Расмий матн. Расмий ҳужжат. Таҳририй изоҳлар киритилмаган.

Ёрдам | Архив | Атамалар | Статистика | API | Ҳавола юбориш | Сайт ҳақида | Шартлар

← Законы

📅 17 апреля 2025 г. · Законы и кодексы

Официальный текст. Официальный документ. Редакционные примечания не включены.

Помощь | Архив | Термины | Статистика | API | Предложить ссылку | О сайте | Условия

← Laws

📅 17 April 2025 · Laws and codes

Official text. Official document. Editorial notes are not included.

Help | Archive | Glossary | Stats | API | Submit | About | Terms

Ўзбекистон Республикасининг қонуни

Ўзбекистон Республикасининг айрим қонун ҳужжатларига ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш тўғрисида

Қонунчилик палатаси томонидан 2025 йил 14 январда қабул қилинган Сенат томонидан 2025 йил 21 февралда маъқулланган

Кейинги йилларда мамлакатимизда капитал бозорини ва суғурта бозорини, шунингдек электрон тижорат соҳасини, лотереялар ва таваккалчиликка асосланган ўйинларни ташкил этиш ва ўтказишни янада такомиллаштириш бўйича қатор чора-тадбирлар амалга оширилмоқда.

Шу билан бирга рақамли технологияларнинг ва электрон тўловларнинг барча соҳаларга жадал равишда жорий этилиши аҳоли ўртасида таваккалчиликка асосланган онлайн ўйинларнинг тарқалишига олиб келди. Бунда Интернет жаҳон ахборот тармоғида таваккалчиликка асосланган ўйинларнинг ҳуқуқий жиҳатдан тартибга солинмаганлиги, фуқароларнинг ушбу ўйинларга доимий равишда қизиқиб бориши хорижий ва ноқонуний сервислардан фаол фойдаланишга сабаб бўлмоқда.

Ушбу Қонун билан қонун ҳужжатларига Ўзбекистон Республикаси Истиқболли лойиҳалар миллий агентлигининг зиммасига капитал бозорини, суғурта бозорини тартибга солиш, лотереялар ва таваккалчиликка асосланган ўйинларни ташкил этиш бўйича ваколатларни юклатувчи ўзгартириш ва қўшимчалар киритилмоқда.

Шунингдек Қонун билан Ўзбекистон Республикасининг қонун ҳужжатларига акциядорларнинг дивидендлар тўланишига доир ҳуқуқларини мустаҳкамлашга, акциядорлик жамиятлари ходимларига акцияларни сотиб олиш учун имтиёзли ҳуқуқ берилишига қаратилган, акциядорлик жамиятларида веб-сайтлар мавжуд бўлишининг мажбурийлиги тўғрисидаги талабларни ва улар томонидан ахборотнинг ошкор этилиши тартиби талабларини соддалаштирувчи ўзгартириш ва қўшимчалар киритилмоқда.

Бундан ташқари ушбу Қонун билан «Суғурта фаолияти тўғрисида»ги Ўзбекистон Республикаси Қонунига суғурта ташкилотлари раҳбарияти ва мулкдорларининг ишчанлик обрўсига қўйиладиган талаблар киритилмоқда.

Шунингдек мазкур Қонун билан Ўзбекистон Республикасининг Фуқаролик кодексига қимор ва таваккалчиликка асосланган бошқа ўйинларни ўтказиш тартибини аниқлаштирувчи ўзгартиришлар киритилмоқда.

Ушбу Қонун суғурта бозорини ва капитал бозорини янада ривожлантиришга, лотереялар ва таваккалчиликка асосланган ўйинларни ташкил этиш ва ўтказиш тартибини тартибга солишга хизмат қилади.

1-модда . Ўзбекистон Республикасининг 1992 йил 2 июлда қабул қилинган «Биржалар ва биржа фаолияти тўғрисида»ги 625-XII-сонли Қонунининг (Ўзбекистон Республикасининг 2014 йил 12 сентябрда қабул қилинган ЎРҚ-375-сонли Қонуни таҳририда) (Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси палаталарининг Ахборотномаси, 2014 йил, № 9, 246-модда; 2018 йил, № 7, 431-модда; 2019 йил, № 1, 5-модда; 2021 йил, 4-сонга илова) 9-моддасига қуйидаги ўзгартиришлар ва қўшимча киритилсин:

биринчи қисмдаги «ва фонд» деган сўзлар чиқариб ташлансин;

қуйидаги мазмундаги иккинчи қисм билан тўлдирилсин:

«Фонд биржаларининг фаолиятини тартибга солиш Ўзбекистон Республикаси Истиқболли лойиҳалар миллий агентлиги томонидан амалга оширилади»;

иккинчи қисм учинчи қисм деб ҳисоблансин.

2-модда . Ўзбекистон Республикасининг 1995 йил 21 декабрда қабул қилинган «Ўзбекистон Республикасининг Марказий банки тўғрисида»ги 154-I-сонли Қонунига (Ўзбекистон Республикасининг 2019 йил 11 ноябрда қабул қилинган ЎРҚ-582-сонли Қонуни таҳририда) (Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси палаталарининг Ахборотномаси, 2019 йил, № 11, 790-модда; 2021 йил, 4-сонга илова, № 10, 968-модда; 2022 йил, № 3, 217-модда, № 4, 340-модда; 2023 йил, № 11, 923-модда; 2024 йил, № 9, 965-модда) қуйидаги ўзгартириш ва қўшимчалар киритилсин:

1) 6-модда биринчи қисмининг бешинчи хатбошисидаги «валюта биржасининг» деган сўзлар «валюта биржасининг, «Қимматли қоғозлар марказий депозитарийси» акциядорлик жамиятининг (бундан буён матнда Қимматли қоғозлар марказий депозитарийси деб юритилади)» деган сўзлар билан алмаштирилсин;

2) 11-модда биринчи қисмининг йигирма биринчи хатбошиси қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

«банклар, «Миллий клиринг маркази» акциядорлик жамияти (бундан буён матнда Миллий клиринг маркази деб юритилади) ва Қимматли қоғозлар марказий депозитарийси учун ҳисобварақлар очади»;

3) 12-модданинг биринчи қисми :

ўнинчи хатбошиси қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

«банкларнинг, тўлов ташкилотларининг, тўлов тизимлари операторларининг, валюта биржалари ва кредит бюроларининг фаолиятини лицензиялайди, банкларнинг, шунингдек нобанк кредит ташкилотларининг, тўлов ташкилотларининг, тўлов тизимлари операторларининг, валюта биржаларининг, Миллий клиринг марказининг, кредит бюроларининг ва банклар гуруҳларининг фаолиятини тартибга солади ҳамда ушбу фаолият устидан назоратни амалга оширади»;

қуйидаги мазмундаги ўн биринчи хатбоши билан тўлдирилсин:

«Қимматли қоғозлар марказий депозитарийсининг қимматли қоғозларга доир битимларнинг натижалари бўйича пул маблағлари ҳисоб-китобларига оид фаолиятини тартибга солади ва назорат қилади»;

ўн биринчи — йигирма учинчи хатбошилари тегишинча ўн иккинчи — йигирма тўртинчи хатбошилар деб ҳисоблансин;

4) 20-модда :

қуйидаги мазмундаги ўн бешинчи хатбоши билан тўлдирилсин:

«Қимматли қоғозлар марказий депозитарийсини ва Миллий клиринг марказини ҳисоб рўйхатидан ўтказиш тўғрисида қарор қабул қилади»;

ўн бешинчи — йигирма тўққизинчи хатбошилари тегишинча ўн олтинчи — ўттизинчи хатбошилар деб ҳисоблансин;

5) 10-бобнинг номи қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

«10-боб. Кредит ташкилотларининг, тўлов ташкилотларининг, тўлов тизимлари операторларининг, валюта биржаларининг, кредит бюроларининг ва банклар гуруҳларининг фаолиятини тартибга солиш ва назорат қилиш».

3-модда . Ўзбекистон Республикасининг 1995 йил 21 декабрда қабул қилинган 163-I-сонли ва 1996 йил 29 августда қабул қилинган 256-I-сонли қонунлари билан тасдиқланган Ўзбекистон Республикасининг Фуқаролик кодекси (Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисининг Ахборотномаси, 1996 йил, 2-сонга илова, № 11-12; 1997 йил, № 2, 56-модда, № 9, 241-модда; 1998 йил, № 5-6, 102-модда; 1999 йил, № 1, 20-модда, № 9, 229-модда; 2001 йил, № 1-2, 23-модда, № 9-10, 182-модда; 2002 йил, № 1, 20-модда, № 9, 165-модда; 2003 йил, № 1, 8-модда, № 5, 67-модда; 2004 йил, № 1-2, 18-модда, № 5, 90-модда, № 9, 171-модда; Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси палаталарининг Ахборотномаси, 2006 йил, № 4, 154-модда, № 9, 494, 498-моддалар; 2007 йил, № 1, 3, 5-моддалар, № 4, 156, 164-моддалар, № 8, 367-модда, № 9, 416-модда, № 12, 598, 608-моддалар; 2008 йил, № 4, 192-модда, № 12, 640-модда; 2009 йил, № 9, 337-модда; 2010 йил, № 9, 335, 337, 340-моддалар; 2011 йил, № 12/2, 363, 364, 365-моддалар; 2012 йил, № 4, 106, 109-моддалар, № 12, 336-модда; 2013 йил, № 10, 263-модда; 2014 йил, № 5, 130-модда, № 12, 343-модда; 2015 йил, № 8, 310, 312-моддалар; 2016 йил, № 4, 125-модда; 2017 йил, № 4, 137-модда, № 9, 510-модда, № 12, 773-модда; 2018 йил, № 1, 4-модда, № 4, 224-модда, № 7, 433-модда, № 10, 673-модда; 2019 йил, № 3, 161, 166-моддалар, № 5, 267-модда, № 10, 671-модда, № 12, 880, 886-моддалар; 2020 йил, № 1, 3, 4-моддалар, № 10, 593-модда; 2021 йил, 4-сонга илова, № 8, 801-модда, № 10, 968-модда; 2022 йил, № 2, 79-модда, № 3, 217, 218-моддалар, № 4, 340-модда, № 5, 464-модда, № 6, 570, 577-моддалар, № 11, 1061, 1062-моддалар; 2023 йил, № 10, 795-модда, № 11, 921-модда; 2024 йил, № 2, 111, 114-моддалар, № 6, 530-модда, № 9, 960-модда, № 11, 1193-модда) 56-боби қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

«56-боб. Қимор ва таваккалчиликка асосланган бошқа ўйинларни ўтказиш

983-модда. Қимор ва таваккалчиликка асосланган бошқа ўйинларни ташкил этиш ҳамда уларда иштирок этиш билан боғлиқ талаблар

Фуқаролар ва юридик шахсларнинг қимор ва таваккалчиликка асосланган бошқа ўйинларни, шу жумладан гаров ўйинларини ташкил этиш ёки уларда иштирок этиш билан боғлиқ талаблари судда ҳимоя қилинмайди, бундан ушбу ўйинларда алдов, зўравонлик, таҳдид қилиш таъсирида ёхуд ўз вакилининг мазкур ўйинлар ташкилотчиси билан ғаразли келишуви туфайли иштирок этган шахсларнинг талаблари ва ушбу Кодекснинг 984-моддасида кўрсатилган муносабатлардан келиб чиқадиган талаблар мустасно.

984-модда. Лотереялар, Интернет жаҳон ахборот тармоғида таваккалчиликка асосланган ўйинларни ва букмекерлик гаровларини ўтказишнинг ўзига хос хусусиятлари

Лотереяларнинг, Интернет жаҳон ахборот тармоғида таваккалчиликка асосланган ўйинларнинг ва букмекерлик гаровларининг (бундан буён матнда ўйинлар деб юритилади) ваколатли давлат органидан лицензия олган ташкилотчилари ҳамда ўйинларнинг иштирокчилари ўртасидаги муносабатлар қонунчилик ҳужжатлари билан тартибга солинади ва шартномага асосланади. Ўйинларнинг ташкилотчиси ва иштирокчиси ўртасидаги шартнома чипта, квитанция бериш орқали ёки ўйинни ташкил этиш қоидаларида назарда тутилган бошқа усулда расмийлаштирилади ҳамда иштирокчи чипта қийматини тўлаган ёки ўйинга пул тиккан пайтдан эътиборан тузилган деб эътироф этилади.

Қонун ҳужжатлари билан алоҳида тоифадаги шахсларнинг ўйинларда иштирок этиши тақиқланиши мумкин.

Ушбу модданинг биринчи қисмида назарда тутилган шартномани тузиш тўғрисидаги таклиф ўйинларни ўтказиш муддати ҳамда ютуқни аниқлаш тартиби ва унинг миқдори ҳақидаги шартларни ўз ичига олган бўлиши керак.

Ўйинларнинг ташкилотчиси уларни белгиланган муддатда ўтказишни рад этган тақдирда, ўйинларнинг иштирокчилари уларнинг ташкилотчисидан ўйинлар қолдирилганлиги ёки уларнинг муддати кўчирилганлиги туфайли етказилган ҳақиқий зарарнинг ўрнини қоплашни талаб қилишга ҳақли.

Ўйинларни ўтказиш шартларига мувофиқ ғолиб деб эътироф этиладиган шахсларга ўйинларни ўтказиш шартларида назарда тутилган миқдорда, шаклда (пулда ёки натурада) ва муддатда, агар ушбу шартларда муддат кўрсатилмаган бўлса, ўйинларнинг натижалари аниқланган пайтдан эътиборан ўн кундан кечиктирмай ёхуд қонунчилик ҳужжатларида белгиланган бошқа муддатда ўйинлар ташкилотчиси томонидан ютуқ тўланиши керак.

Ўйинларнинг ташкилотчиси ушбу модданинг бешинчи қисмида кўрсатилган мажбуриятини бажармаган тақдирда, ўйинда ғолиб бўлган иштирокчи ўйинлар ташкилотчисидан ютуқни тўлашни, шунингдек ўйинлар ташкилотчиси томонидан шартнома бузилганлиги туфайли етказилган зарарларнинг ўрнини қоплашни талаб қилишга ҳақли».

4-модда . Ўзбекистон Республикасининг 1996 йил 26 апрелда қабул қилинган «Акциядорлик жамиятлари ва акциядорларнинг ҳуқуқларини ҳимоя қилиш тўғрисида»ги 223-I-сонли Қонунига (Ўзбекистон Республикасининг 2014 йил 6 майда қабул қилинган ЎРҚ-370-сонли Қонуни таҳририда) (Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси палаталарининг Ахборотномаси, 2014 йил, № 5, 128-модда; 2015 йил, № 8, 312-модда, № 12, 452-модда; 2016 йил, № 4, 125-модда, № 9, 276-модда; 2018 йил, № 1, 1, 4-моддалар, № 4, 224-модда; 2019 йил, № 3, 166-модда, № 12, 880, 886, 891-моддалар; 2020 йил, № 1, 4-модда, № 7, 449-модда, № 10, 593-модда; 2021 йил, 4-сонга илова, № 10, 973-модда; 2022 йил, № 3, 216, 217-моддалар; 2023 йил, № 1, 1-модда; 2024 йил, № 2, 110, 111-моддалар) қуйидаги қўшимча ва ўзгартиришлар киритилсин:

1) 5-модданинг биринчи қисми қуйидаги мазмундаги жумла билан тўлдирилсин:

«Бунда жамият ходимлари жамият томонидан жорий қилинадиган акциялар бирламчи оммавий жойлаштирилганда ходимларнинг акцияларга эгалик қилиш режаси доирасида акцияларни сотиб олишда имтиёзли ҳуқуққа эга»;

2) 50-модданинг матни қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

«Акцияларнинг ҳар бир тури бўйича дивидендларни тўлаш, дивиденднинг миқдори, уни тўлаш шакли ва тартиби тўғрисидаги қарор жамият кузатув кенгашининг тавсияси, молиявий ҳисоботнинг ишончлилиги ҳақида аудиторлик хулосаси мавжуд бўлган тақдирда, молиявий ҳисобот маълумотлари асосида акциядорларнинг умумий йиғилиши томонидан қабул қилинади.

Дивидендларнинг миқдори жамият кузатув кенгаши томонидан тавсия этилган миқдордан кўп бўлиши мумкин эмас. Бунда давлат улуши 50 фоиз ва ундан ортиқ бўлган корхоналарнинг акциялари фонд бозорида оммавий жойлаштириш йўли билан жойлаштирилган тақдирда, камида етти йил давомида ушбу корхоналар соф фойдасининг камида 30 фоизи дивидендларни тўлашга йўналтирилади, бундан қонун ҳужжатларида белгиланган чекловлар мустасно.

Акциядорларнинг умумий йиғилиши акцияларнинг муайян турлари бўйича дивидендларни тўламаслик тўғрисида, шунингдек жамият уставида дивиденд миқдори белгилаб қўйилган имтиёзли акциялар бўйича тўлиқ бўлмаган миқдорда дивидендларни тўлаш ҳақида қарор қабул қилишга ҳақли. Дивидендларни тўлаш тўғрисидаги қарорда дивидендларни тўлаш бошланадиган ва тугалланадиган саналар кўрсатилган бўлиши керак.

Акциядорлар умумий йиғилишининг дивидендларни тўлаш тўғрисидаги қарори қабул қилинганлиги ва бошқа муҳим ахборот ҳақидаги хабар ушбу қарор қабул қилинган кундан эътиборан 15 кун ичида жўнатилганлиги фактини ва қабул қилинганлиги тўғрисидаги хабарномани қайд қилган ҳолда, акциядорлар эътиборига мобиль телефонга қисқа хабарлар (SMS-хабарлар) ва (ёки) электрон почта (акциядорлар реестрида мобиль телефон рақами ва электрон почта манзили мавжуд бўлганда) орқали етказилади»;

3) 51-модданинг :

бешинчи қисми қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

«Дивидендларни тўлаш Қимматли қоғозлар марказий депозитарийси ёки инвестиция воситачилари орқали акциядорнинг мавжуд банк ҳисобварағига қонунчилик ҳужжатларида белгиланган тартибда автоматик равишда амалга оширилади. Бунда акциядорлик жамияти акциядордан дивидендларни тўлаш тўғрисидаги аризани талаб қилишга ҳақли эмас»;

олтинчи қисми чиқариб ташлансин;

еттинчи ва саккизинчи қисмлари тегишинча олтинчи ва еттинчи қисмлар деб ҳисоблансин;

4) 79-модда қуйидаги мазмундаги ўн тўртинчи қисм билан тўлдирилсин:

«Жамият томонидан қимматли қоғозлар бозори тўғрисидаги қонунчиликда назарда тутилган ахборот ва ҳисоботлар бир йил ичида икки ва ундан ортиқ маротаба ўз вақтида ошкор этилмаган тақдирда, қимматли қоғозлар бозорини тартибга солиш бўйича ваколатли давлат органи ижроия органини ўзгартириш масаласини кўриб чиқиш тўғрисида кўрсатма киритишга ҳақли»;

5) 106-модданинг матни қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

«Жамият қонунчиликда белгиланган тартибда ва муддатларда ўзи тўғрисидаги ахборотни ошкор қилишни амалга ошириши шарт.

Жамият қонунчиликда белгиланган тартибда ошкор этилиши мажбурий бўлган барча ахборотни Корпоратив ахборотнинг ягона порталида эълон қилиши шарт.

Фонд биржаси акциялари фонд биржасининг биржа котировкаси варағига киритилган жамият уставининг матнини Корпоратив ахборотнинг ягона портали ахборот тизимидан маълумотларни олиш орқали, шунингдек қонунчиликда белгиланган тартибда ошкор этилиши мажбурий бўлган бошқа ахборотни фонд биржасининг расмий веб-сайтида эълон қилиши шарт.

Фонд биржаси ва қимматли қоғозлар бозорини тартибга солиш бўйича ваколатли давлат органи ушбу Қонунда назарда тутилган ахборот эълон қилинганлиги учун ҳақ олишга ҳақли эмас.

Акциялари фонд биржасининг биржа котировкаси варағига киритилган жамият бошқа юридик шахсларнинг 5 ва ундан ортиқ фоиз акцияларига (улушларига, пайларига) эгалик қилиши тўғрисидаги ахборотни Корпоратив ахборотнинг ягона порталида эълон қилиши шарт. Бунда мазкур ахборот акциялар (улушлар, пайлар) олинган пайтдан эътиборан 72 соат ичида эълон қилиниши керак.

Фонд биржасининг расмий веб-сайтида ва Корпоратив ахборотнинг ягона порталида ахборотнинг ошкор қилинганлиги жамиятни қонунда назарда тутилган ҳолларда давлат органларининг ёзма сўровига кўра ахборот тақдим этиш мажбуриятидан озод қилмайди.

Жамият ўзи ва аффилланган шахс ўртасида тузилган битим ҳақидаги ахборотни битим тузилган пайтдан эътиборан 72 соат ичида Корпоратив ахборотнинг ягона порталида ошкор этиши шарт.

Жамият ошкор этилиши мажбурий бўлган ахборотни ва (ёки) бошқа ахборотни ўзининг расмий веб-сайтида ўз хоҳишига кўра ошкор этишга ҳақли».

5-модда . Ўзбекистон Республикасининг 2004 йил 26 августда қабул қилинган «Жиноий фаолиятдан олинган даромадларни легаллаштиришга, терроризмни молиялаштиришга ва оммавий қирғин қуролини тарқатишни молиялаштиришга қарши курашиш тўғрисида»ги 660-II-сонли Қонунининг (Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисининг Ахборотномаси, 2004 йил, № 9, 160-модда; Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси палаталарининг Ахборотномаси, 2007 йил, № 4, 167-модда; 2009 йил, № 4, 139-модда; 2012 йил, № 12, 336-модда; 2016 йил, № 4, 125-модда; 2019 йил, № 1, 5-модда; 2020 йил, № 10, 593-модда; 2021 йил, 4-сонга илова; 2023 йил, № 11, 923-модда) 12-моддасига қуйидаги ўзгартиришлар ва қўшимча киритилсин:

иккинчи ва учинчи хатбошилар қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

«банклар ва бошқа кредит ташкилотлари, «Миллий клиринг маркази» акциядорлик жамияти;

қимматли қоғозлар бозорининг профессионал иштирокчилари ва «Қимматли қоғозлар марказий депозитарийси» акциядорлик жамияти;

бешинчи хатбоши «суғурталовчилар» деган сўздан кейин «(қайта суғурталовчилар)» деган сўзлар билан тўлдирилсин;

ўн учинчи хатбоши қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

«крипто-активлар айланмаси соҳасидаги хизматлар провайдерлари».

6-модда . Ўзбекистон Республикасининг 2008 йил 22 июлда қабул қилинган «Қимматли қоғозлар бозори тўғрисида»ги ЎРҚ-163-сонли Қонунига (Ўзбекистон Республикасининг 2015 йил 3 июнда қабул қилинган ЎРҚ-387-сонли Қонуни таҳририда) (Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси палаталарининг Ахборотномаси, 2015 йил, № 6, 227-модда; 2018 йил, № 1, 1-модда; 2019 йил, № 1, 5-модда, № 3, 166-модда, № 4, 199-модда, № 12, 891-модда; 2020 йил, № 7, 449-модда, № 10, 593-модда; 2021 йил, № 1, 13-модда, 4-сонга илова, № 10, 968, 973-моддалар; 2022 йил, № 3, 217-модда; 2023 йил, № 4, 272-модда; 2024 йил, № 2, 111-модда, № 10, 1079-модда) қуйидаги ўзгартириш ва қўшимчалар киритилсин:

1) 10-модда :

биринчи қисми қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

«Эмиссиявий қимматли қоғозларнинг чиқарилишини давлат рўйхатидан ўтказишда эмитент мазкур чиқарилишдаги эмиссиявий қимматли қоғозлар номинал қийматининг 0,01 фоизи миқдорида Ўзбекистон Республикаси Истиқболли лойиҳалар миллий агентлигига йиғим тўлайди»;

иккинчи қисмидаги «Ўзбекистон Республикаси Капитал бозорини ривожлантириш агентлиги ҳузуридаги Капитал бозорини ривожлантиришга кўмаклашиш жамғармасига» деган сўзлар «Ўзбекистон Республикаси Истиқболли лойиҳалар миллий агентлигига» деган сўзлар билан алмаштирилсин;

учинчи қисмининг :

иккинчи хатбошиси чиқариб ташлансин;

учинчи ва тўртинчи хатбошилари тегишинча иккинчи ва учинчи хатбошилар деб ҳисоблансин;

2) 12-модданинг биринчи қисми :

қуйидаги мазмундаги учинчи хатбоши билан тўлдирилсин:

«қимматли қоғозлар бозори тўғрисидаги қонунчиликда назарда тутилган ахборот ва ҳисоботлар бир йил ичида икки ва ундан ортиқ маротаба ўз вақтида ошкор этилмаган тақдирда, бартараф этилгунига қадар тўхтатиб турилади»;

учинчи ва тўртинчи хатбошилари тегишинча тўртинчи ва бешинчи хатбошилар деб ҳисоблансин;

3) 16-модданинг :

учинчи қисмидаги «Ўзбекистон Республикаси Капитал бозорини ривожлантириш агентлиги ҳузуридаги Капитал бозорини ривожлантиришга кўмаклашиш жамғармасига» деган сўзлар «Ўзбекистон Республикаси Истиқболли лойиҳалар миллий агентлигига» деган сўзлар билан алмаштирилсин;

тўртинчи қисмидаги «Ўзбекистон Республикаси Ташқи иқтисодий фаолият миллий банкига» деган сўзлар «Ўзбекистон Республикаси Марказий банкига» деган сўзлар билан алмаштирилсин;

4) 24-модданинг тўртинчи қисми қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

«Қимматли қоғозлар бозори мутахассисининг малака сертификати бўлган камида икки ходимга эга юридик шахсларгина (бундан инвестиция фонди мустасно) қимматли қоғозлар бозорининг профессионал иштирокчилари бўлиши мумкин. Қимматли қоғозлар бозори мутахассисининг малака сертификати беш йил муддатга берилади»;

5) 33-модданинг биринчи қисмидаги «Ўзбекистон Республикаси Ташқи иқтисодий фаолият миллий банки» деган сўзлар «Ўзбекистон Республикаси Марказий банки, тижорат банклари» деган сўзлар билан алмаштирилсин;

6) 38-модда қуйидаги мазмундаги учинчи қисм билан тўлдирилсин:

«Қимматли қоғозлар марказий депозитарийсининг қимматли қоғозларни ҳисобга қўйиш, уларни ҳисобга олиш ва сақлаш, шунингдек қимматли қоғозлар бўйича ҳисоб-китобларни амалга ошириш борасидаги фаолияти қимматли қоғозлар бозорини тартибга солиш бўйича ваколатли давлат органи томонидан, қимматли қоғозларга доир битимлар натижалари бўйича пул маблағлари ҳисоб-китобларига оид фаолияти эса Ўзбекистон Республикаси Марказий банки томонидан тартибга солинади»;

7) 40-модданинг биринчи қисми :

қуйидаги мазмундаги тўртинчи ва бешинчи хатбошилар билан тўлдирилсин:

«жисмоний ва юридик шахсларнинг миллий ҳамда хорижий валютада банк ҳисобварақларини, шу жумладан вакиллик ҳисобварақларини очишга ва юритишга;

хорижий банклар ва марказий депозитарийларда вакиллик ҳисобварақларини очишга»;

тўртинчи хатбошиси олтинчи хатбоши деб ҳисоблансин;

8) 44-модда :

олтинчи қисми «б» кичик бандининг биринчи хатбошисидаги «ва ўзининг расмий веб-сайтига» деган сўзлар чиқариб ташлансин;

еттинчи , саккизинчи ва тўққизинчи қисмлари қуйидаги мазмундаги еттинчи — ўнинчи қисмлар билан алмаштирилсин:

«Эмитент қонунчиликка мувофиқ бошқа ахборотни ҳам ошкор қилиши мумкин. Бунда эмитент ошкор этилиши мажбурий бўлган ахборотни ва (ёки) бошқа ахборотни ўзининг расмий веб-сайтида ўз хоҳишига кўра ошкор этишга ҳақли.

Расмий веб-сайт мавжуд бўлиши ҳақидаги талаб қимматли қоғозлари фонд биржасининг листингига киритилмаган акциядорлик жамиятларига нисбатан татбиқ этилмайди, бундан давлат улуши 50 фоиз ва ундан ортиқ бўлган акциядорлик жамиятлари мустасно.

Агар эмитентнинг қимматли қоғозлари фонд биржасининг листингига киритилган бўлса, ушбу моддада назарда тутилган ахборотни мажбурий равишда ошкор этиш Корпоратив ахборотнинг ягона портали ахборот тизимидан олинган маълумотларга асосан фонд биржасининг расмий веб-сайтида амалга оширилади.

Фонд биржаси ва қимматли қоғозлар бозорини тартибга солиш бўйича ваколатли давлат органи ушбу моддада назарда тутилган ахборот эълон қилинганлиги учун ҳақ ундиришга ҳақли эмас»;

9) 50-модданинг иккинчи қисмидаги «Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги ҳузуридаги Суд қарорларини ижро этиш, судлар фаолиятини моддий-техника жиҳатидан ва молиявий таъминлаш департаментига» деган сўзлар «Ўзбекистон Республикаси Бош прокуратураси ҳузуридаги Мажбурий ижро бюросига» деган сўзлар билан алмаштирилсин;

10) 55-модданинг иккинчи қисми :

учинчи хатбошиси «қимматли қоғозлар бозоридаги профессионал фаолиятни лицензиялайди» деган сўзлардан кейин «мазкур соҳада рухсат бериш ва хабардор қилиш тартиб-таомилларини амалга оширади» деган сўзлар билан тўлдирилсин;

еттинчи хатбошисидаги «гувоҳномалари» деган сўз «сертификатлари» деган сўз билан алмаштирилсин;

қуйидаги мазмундаги тўққизинчи ва ўнинчи хатбошилар билан тўлдирилсин:

«эмиссиявий қимматли қоғозлар чиқарилишининг Ягона давлат реестрини юритиш тартибини белгилайди;

Қимматли қоғозлар марказий депозитарийси хизматлари учун тарифларнинг миқдорларини келишади»;

тўққизинчи ва ўнинчи хатбошилари тегишинча ўн биринчи ва ўн иккинчи хатбошилар деб ҳисоблансин.

7-модда . Ўзбекистон Республикасининг 2019 йил 30 декабрда қабул қилинган ЎРҚ-599-сонли Қонуни билан янги таҳрирда тасдиқланган Ўзбекистон Республикасининг Солиқ кодексига (Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси палаталарининг Ахборотномаси, 2019 йил, 12-сонга 1-илова; 2020 йил, № 3, 198-модда, № 10, 593-модда, № 11, 652-модда, № 12, 690, 691-моддалар; 2021 йил, № 1, 6-модда, № 4, 294-модда, 4-сонга илова, № 8, 800-модда, № 9, 901-модда, № 10, 968, 969, 972, 973-моддалар, № 12, 1199-модда; 2022 йил, № 2, 79-модда, № 3, 215, 216-моддалар, № 5, 461, 464, 467-моддалар, № 6, 570-модда, № 7, 664, 666-моддалар, № 12, 1190-модда; 2023 йил, № 6, 444, 446-моддалар, № 7, 540-модда, № 12, 1011-модда; 2024 йил, № 2, 106, 110, 111-моддалар, № 4, 346-модда, № 5, 458, 459-моддалар, № 8, 822, 831-моддалар, № 9, 958-модда, № 10, 1076-модда, № 11, 1190-модда, № 12, 1283, 1284, 1296, 1297-моддалар) қуйидаги қўшимча ва ўзгартиришлар киритилсин:

1) 128-модданинг учинчи қисми «товар-хомашё биржаларида» деган сўзлардан кейин «крипто-биржаларда» деган сўзлар билан тўлдирилсин;

2) 297-модда учинчи қисмининг 4-банди чиқариб ташлансин;

3) 304-модда биринчи қисми қуйидаги мазмундаги 23-банд билан тўлдирилсин:

«23) РЕПО операциялари бўйича даромад»;

4) 324-модда чиқариб ташлансин;

5) 327-модда :

қуйидаги мазмундаги ўн олтинчи ва ўн еттинчи қисмлар билан тўлдирилсин:

«Қуйидаги битимлар тузилганда сотувчи томонидан (бундан эмитент мустасно) қимматли қоғозлар бозорини тартибга солиш бўйича ваколатли давлат органига қуйидаги йиғимлар тўланади:

а) қимматли қоғозларга доир ташкил этилган биржадан ташқари савдоларда битим суммасининг 0,3 фоизи миқдоридаги йиғим;

б) эмиссиявий қимматли қоғозларга доир биржа савдоларида битим суммасининг 0,01 фоизи миқдоридаги йиғим.

Сотувчининг, шу жумладан Ўзбекистон Республикаси норезидентининг ушбу модданинг ўн олтинчи қисмида кўрсатилган, тузилган битимлар бўйича даромадларига фойда солиғи ва жисмоний шахслардан олинадиган даромад солиғи солинмайди»;

ўн олтинчи — ўттиз бешинчи қисмлари тегишинча ўн саккизинчи — ўттиз еттинчи қисмлар деб ҳисоблансин;

6) 375-модданинг 8-банди чиқариб ташлансин;

7) 378-модданинг 23-банди қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

«23) солиқ тўловчилар иш ҳақининг ва бошқа даромадларининг солиқ даври давомида қимматли қоғозларнинг маҳаллий бозорида чиқарилган қимматли қоғозларни сотиб олиш учун шахсий инвестиция ҳисобварағига йўналтириладиган қисми, қуйидаги барча шартлар бажарилган тақдирда:

йўналтирилган маблағларнинг жами суммаси меҳнатга ҳақ тўлаш энг кам миқдорининг юз бараваридан ошмайдиган миқдорни ташкил этади;

пул маблағлари шахсий инвестиция ҳисобварағига биринчи марта ўтказилган санадан бошлаб ўн икки ой ичида қайтариб олинмайди. Бунда ой давомида шахсий инвестиция ҳисобварағига йўналтириладиган маблағлар суммаси меҳнатга ҳақ тўлаш энг кам миқдорининг йигирма бараваридан ошиши мумкин эмас;

шахсий инвестиция ҳисобварағидаги пул маблағларидан қимматли қоғозлар олиш учун фойдаланилади.

Ушбу банднинг шартлари бузилган тақдирда, шахсий инвестиция ҳисобварағидаги маблағларга тўлов манбаида солиқ солиниши лозим»;

8) 468-модданинг учинчи қисмидаги «4, 5» рақамлари «5» рақами билан алмаштирилсин.

8-модда . Ўзбекистон Республикасининг 2020 йил 6 январда қабул қилинган «Давлат божи тўғрисида»ги ЎРҚ-600-сонли Қонунига (Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси палаталарининг Ахборотномаси, 2020 йил, № 1, 1-модда, № 3, 201-модда, № 5, 298-модда, № 10, 593-модда, № 12, 691-модда; 2021 йил, № 1, 13-модда, 4-сонга илова, № 7, 661-модда, № 8, 800, 803-моддалар, № 10, 968-модда; 2022 йил, № 2, 76-модда, № 3, 214, 216-моддалар, № 4, 340-модда, № 5, 463, 464, 467-моддалар, № 12, 1186-модда; 2023 йил, № 2, 103-модда, № 3, 186-модда, № 4, 265, 269-моддалар, № 6, 444, 445-моддалар, № 7, 538-модда, № 9, 710-модда; 2024 йил, № 1, 5, 6, 7-моддалар, № 2, 101, 105, 107, 108, 111, 112-моддалар, № 7, 628-модда, № 8, 819, 823, 831-моддалар, № 9, 958-модда, № 10, 1076, 1079-моддалар, № 11, 1191-модда, № 12, 1279, 1280, 1285-моддалар) қуйидаги ўзгартиришлар киритилсин:

1) 8-модда биринчи қисмининг 31-бандидаги «Ўзбекистон Республикаси Капитал бозорини ривожлантириш агентлиги ва унинг ҳудудий органлари» деган сўзлар «Ўзбекистон Республикаси Истиқболли лойиҳалар миллий агентлиги» деган сўзлар билан алмаштирилсин;

2) 9-модда биринчи қисмининг 11-бандидаги «Ўзбекистон Республикаси Капитал бозорини ривожлантириш агентлиги ва унинг ҳудудий органлари» деган сўзлар «Ўзбекистон Республикаси Истиқболли лойиҳалар миллий агентлиги» деган сўзлар билан алмаштирилсин;

3) 10-модда биринчи қисмининг 10 3 -бандидаги «Ўзбекистон Республикаси Капитал бозорини ривожлантириш агентлиги ва унинг ҳудудий органлари» деган сўзлар «Ўзбекистон Республикаси Истиқболли лойиҳалар миллий агентлиги» деган сўзлар билан алмаштирилсин;

4) илованинг :

1-банди «ж» кичик бандининг изоҳи қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

«Изоҳ. Оталикни тан олиш (белгилаш), боланинг у ёки бу онадан туғилганлиги, туғилган вақти фактларини аниқлаш ҳақидаги, шунингдек жисмоний шахсни таваккалчиликка асосланган ўйинларга қарамлиги бўлган шахслар рўйхатига киритиш тўғрисидаги аризаларни кўрганлик учун давлат божи ундирилмайди»;

30-банди қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

« 30. Фаолиятнинг айрим турларини Ўзбекистон Республикаси Истиқболли лойиҳалар миллий агентлиги томонидан лицензиялаганлик учун тўланадиган давлат божи а) суғурталовчиларнинг (қайта суғурталовчиларнинг) ва суғурта брокерларининг суғурта фаолияти — БҲМнинг 10 баравари б) фонд биржаси фаолияти ва қимматли қоғозларга доир биржадан ташқари савдолар ташкилотчиси фаолияти — БҲМнинг 4 баравари в) лотереялар ташкил этиш фаолияти — БҲМнинг 18 500 баравари г) букмекерлик фаолияти — БҲМнинг 37 000 баравари д) Интернет жаҳон ахборот тармоғида таваккалчиликка асосланган ўйинларни ташкил этиш фаолияти — БҲМнинг 37 000 баравари

Изоҳ. «г» ва «д» кичик бандларда назарда тутилган давлат божларининг миқдорлари давлат божини тўлаш кунида белгиланган базавий ҳисоблаш миқдорига кўпайтирилган миқдорда бир йиллик миқдори ҳисобидан белгиланган. Давлат божи белгиланган миқдорларда ҳар йили тўланади.

Навбатдаги йиллик тўлов лицензия олинган йилдан кейинги йилнинг 1 январидан камида 30 кун олдин тўланади, навбатдаги тўлов белгиланган муддатда тўланмаган тақдирда, лицензиянинг амал қилиши тўхтатиб турилади.

«в», «г» ва «д» кичик бандларда назарда тутилган лицензияларни ўзгартирилганлик учун мазкур кичик бандларда белгиланган давлат божларининг 50 фоизи миқдорида давлат божи тўланади.

«в», «г» ва «д» кичик бандларда назарда тутилган лицензияларни қайта расмийлаштирилганлик учун БҲМнинг 500 баравари миқдорида йиғим ундирилади.»;

42-банди чиқариб ташлансин;

43-банди қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

« 43. Фаолиятнинг айрим турларини Ўзбекистон Республикаси Рақобатни ривожлантириш ва истеъмолчилар ҳуқуқларини ҳимоя қилиш қўмитаси томонидан лицензиялаганлик учун тўланадиган давлат божи товар-хом ашё биржаси фаолияти — БҲМнинг 4 баравари » .

9-модда . Ўзбекистон Республикасининг 2021 йил 22 апрелда қабул қилинган «Давлат харидлари тўғрисида»ги ЎРҚ-684-сонли Қонунига (Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси палаталарининг Ахборотномаси, 2021 йил, № 4, 289-модда; 2024 йил, № 2, 111-модда, № 11, 1288-модда) қуйидаги қўшимча ва ўзгартириш киритилсин:

1) 34-модда қуйидаги мазмундаги ўн биринчи қисм билан тўлдирилсин:

«Давлат улуши 50 фоиз ва ундан ортиқ бўлган корхоналарга хизмат кўрсатувчи андеррайтерлар томонидан қимматли қоғозлар шартномада назарда тутилганлигидан юқорироқ нархда ва (ёки) кўпроқ миқдорда жойлаштирилган тақдирда андеррайтерларнинг хизматлари учун шартнома бошланғич суммасининг 10 фоизидан ортиқ миқдорда ҳақ тўланишига рухсат этилади»;

2) 71-модда биринчи қисмининг 14-банди қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

«14) қўшимча ишларни ва хизматларни амалга ошириш учун шартнома умумий бошланғич суммасининг 10 фоизидан ошмайдиган миқдордаги харажатлар, бундан ушбу Қонун 34-моддасининг ўн биринчи қисмида назарда тутилган ҳол мустасно».

10-модда . Ўзбекистон Республикасининг 2021 йил 14 июлда қабул қилинган «Лицензиялаш, рухсат бериш ва хабардор қилиш тартиб-таомиллари тўғрисида»ги ЎРҚ-701-сонли Қонунига (Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси палаталарининг Ахборотномаси, 2021 йил, № 7, 661-модда; 2022 йил, № 4, 340-модда, № 5, 465-модда; 2023 йил, № 2, 103-модда, № 3, 185-модда, № 7, 533-модда, № 9, 710-модда, № 11, 921, 923-модда; 2024 йил, № 1, 5, 7-моддалар, № 2, 105, 112-моддалар, № 7, 628-модда, № 8, 819-модда, № 9, 957, 958-моддалар) қуйидаги ўзгартириш ва қўшимчалар киритилсин:

1) 1-модданинг тўртинчи қисми қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

«Ушбу Қонуннинг 1, 2 ва 3-иловаларига мувофиқ Ўзбекистон Республикаси Истиқболли лойиҳалар миллий агентлигининг ваколатларига тааллуқли бўлган лицензиялаш, рухсат бериш ва хабардор қилиш тартиб-таомиллари тегишли фаолият соҳаларидаги муносабатларни тартибга солувчи қонунчилик ҳужжатларида белгиланган тартибда амалга оширилади»;

2) 16-модданинг :

биринчи қисми қуйидаги мазмундаги ўн биринчи, ўн иккинчи ва ўн учинчи хатбошилар билан тўлдирилсин:

«лотереялар ташкил этиш фаолияти;

букмекерлик фаолияти;

Интернет жаҳон ахборот тармоғида таваккалчиликка асосланган ўйинларни ташкил этиш фаолияти»;

иккинчи қисмидаги «Ушбу модда биринчи қисмининг иккинчи — ўнинчи хатбошиларида назарда тутилган» деган сўзлар «Ушбу модда биринчи қисмининг иккинчи — ўн учинчи хатбошиларида назарда тутилган» деган сўзлар билан алмаштирилсин;

3) 17-модданинг тўртинчи қисми қуйидаги мазмундаги олтинчи ва еттинчи хатбошилар билан тўлдирилсин:

«букмекерлик фаолияти;

Интернет жаҳон ахборот тармоғида таваккалчиликка асосланган ўйинларни ташкил этиш фаолияти»;

4) 1-илованинг :

8-позицияси қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

« 8. Суғурталовчиларнинг (қайта суғурталовчиларнинг) ва суғурта брокерларининг суғурта фаолияти учун лицензия Суғурталовчиларнинг (қайта суғурталовчиларнинг) суғурта фаолияти; Ўзбекистон Республикаси Истиқболли лойиҳалар миллий агентлиги суғурта брокерларининг суғурта фаолияти. » ;

33-позицияси қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

« 33. Биржа фаолияти учун лицензия Фонд биржаси фаолияти ва қимматли қоғозларга доир биржадан ташқари савдолар ташкилотчиси фаолияти; Ўзбекистон Республикаси Истиқболли лойиҳалар миллий агентлиги валюта биржаси фаолияти; Ўзбекистон Республикаси Марказий банки товар-хом ашё биржаси фаолияти. Ўзбекистон Республикаси Рақобатни ривожлантириш ва истеъмолчилар ҳуқуқларини ҳимоя қилиш қўмитаси » ;

46-позицияси қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

« 46. Лотереялар ва таваккалчиликка асосланган ўйинларни ташкил этиш ва ўтказиш учун лицензия Лотереялар ташкил этиш фаолияти; Ўзбекистон Республикаси Истиқболли лойиҳалар миллий агентлиги букмекерлик фаолияти; Интернет жаҳон ахборот тармоғида таваккалчиликка асосланган ўйинларни ташкил этиш фаолияти. Изоҳ: Ўзбекистон Республикаси Истиқболли лойиҳалар миллий агентлиги белгиланган тартибда: а) таваккалчиликка асосланган ўйинларга қарамлиги бўлган шахслар рўйхатини юритади. Таваккалчиликка асосланган ўйинларга қарамлиги бўлган шахслар рўйхатига жисмоний шахслар қуйидаги муддатларга киритилади: 6 ойдан 5 йилгача муддатга — таваккалчиликка асосланган ўйинларга қарамлиги бўлган жисмоний шахснинг аризаси асосида; 5 йил муддатга — таваккалчиликка асосланган ўйинларга қарамлиги бўлган жисмоний шахс яқин қариндошларининг аризаси асосида суд қарорига кўра; б) Интернет жаҳон ахборот тармоғида таваккалчиликка асосланган ўйинлар, лотереялар ва букмекерлик фаолияти ташкилотчилари томонидан лотереялар ва таваккалчиликка асосланган бошқа ўйинлар тўғрисидаги қонунчилик, шу жумладан жиноий фаолиятдан олинган даромадларни легаллаштиришга, терроризмни молиялаштиришга ва оммавий қирғин қуролини тарқатишни молиялаштиришга қарши курашиш тўғрисидаги қонунчилик бузилганлиги учун қонунчилик ҳужжатларида назарда тутилган миқдорларда жарима солади. » ;

47-позицияси қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

« 47. Қимматли қоғозлар бозоридаги профессионал фаолият учун лицензия Инвестиция воситачисининг фаолияти; Ўзбекистон Республикаси Истиқболли лойиҳалар миллий агентлиги инвестиция активларининг ишончли бошқарувчиси фаолияти. » ;

5) 2-илованинг :

49-позицияси қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

« 49. Суғурталовчини (қайта суғурталовчини) қайта ташкил этишга доир рухсатнома Суғурталовчини (қайта суғурталовчини) қайта ташкил этиш. Ўзбекистон Республикаси Истиқболли лойиҳалар миллий агентлиги » ;

50-позицияси чиқариб ташлансин;

6) 3-илованинг 4-позицияси қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

« 4. Инвестиция маслаҳатчиси фаолиятини бошлаганлик ёки тугатганлик ҳақида хабарнома Инвестиция маслаҳатчиси фаолияти. Ўзбекистон Республикаси Истиқболли лойиҳалар миллий агентлиги » ;

7) 4-илованинг :

I бўлими:

7-позицияси қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

« 7. Суғурталовчиларнинг (қайта суғурталовчиларнинг) ва суғурта брокерларининг суғурта фаолияти учун лицензия 300 » ;

40-позицияси қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

« 40. Букмекерлик фаолиятини амалга ошириш учун лицензия 2000 » ;

қуйидаги мазмундаги 55 ва 56-позициялар билан тўлдирилсин:

« 55. Лотереялар ташкил этиш фаолиятини амалга ошириш учун лицензия 500 56. Интернет жаҳон ахборот тармоғида таваккалчиликка асосланган ўйинларни ташкил этиш фаолиятини амалга ошириш учун лицензия 2000 » ;

II бўлимининг:

40-позицияси қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

« 40. Суғурталовчини (қайта суғурталовчини) қайта ташкил этишга доир рухсатнома 100 »;

41-позицияси чиқариб ташлансин.

11-модда . Ўзбекистон Республикасининг 2021 йил 23 ноябрда қабул қилинган «Суғурта фаолияти тўғрисида»ги ЎРҚ-730-сонли Қонунига (Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси палаталарининг Ахборотномаси, 2021 йил, № 11, 1062-модда) қуйидаги ўзгартиришлар киритилсин:

1) 5-модданинг тўртинчи қисмидаги «Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги ҳузуридаги Суғурта бозорини ривожлантириш агентлигининг» деган сўзлар «Ўзбекистон Республикаси Истиқболли лойиҳалар миллий агентлигининг» деган сўзлар билан алмаштирилсин;

2) 4-бобнинг номи қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

«4-боб. Суғурталовчининг (қайта суғурталовчининг), суғурта брокерининг ҳамда уларнинг алоҳида бўлинмаларининг раҳбарига ва бош бухгалтерига, устав фондининг (устав капиталининг) анча улушига эга бўлган мулкдорларига ва бенефициарларига қўйиладиган талаблар»;

3) 38-модда қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

«38-модда. Суғурталовчининг (қайта суғурталовчининг), суғурта брокерининг ҳамда уларнинг алоҳида бўлинмаларининг раҳбарига ва бош бухгалтерига, устав фондининг (устав капиталининг) анча улушига эга бўлган мулкдорларига ва бенефициарларига қўйиладиган қўшимча талаблар

Қуйидаги шахслар суғурталовчининг (қайта суғурталовчининг), суғурта брокерининг ҳамда уларнинг алоҳида бўлинмаларининг раҳбари (бош бухгалтери) этиб тайинланиши, шунингдек суғурталовчининг (қайта суғурталовчининг), суғурта брокерининг ҳамда уларнинг алоҳида бўлинмаларининг устав фондининг (устав капиталининг) анча улушига эга бўлган мулкдори ва бенефициари бўлиши мумкин эмас:

раҳбар (бош бухгалтер) томонидан амалга ошириладиган ҳаракатлар юридик шахсни банкротликка ёки уни тугатиш тўғрисида суд томонидан қарор қабул қилинишига олиб келганлиги ҳақидаги фактлар мавжуд бўлган тақдирда, ушбу юридик шахс банкрот деб топилган ёки суд томонидан уни тугатиш тўғрисида қарор қабул қилинган пайтга қадар бир йил давомида юридик шахснинг раҳбари (бош бухгалтери) бўлган;

террорчилик фаолиятида ёки оммавий қирғин қуролини тарқатишда иштирок этаётган ёки иштирок этишда гумон қилинаётган;

иқтисодиёт соҳасидаги жиноятлар, бошқарув тартибига қарши жиноятлар ҳамда терроризмни молиялаштириш ва жиноий фаолиятдан олинган даромадларни легаллаштириш билан боғлиқ жиноятлар учун судланганлик ҳолати тугалланмаган ёки судланганлиги олиб ташланмаган.

Суғурталовчининг (қайта суғурталовчининг), суғурта брокерининг ҳамда уларнинг алоҳида бўлинмаларининг устав фондининг (устав капиталининг) анча улушига эга бўлган мулкдорларига ва бенефициарларига қўйиладиган талабларни амалга ошириш механизми ва суғурталовчининг (қайта суғурталовчининг), суғурта брокерининг ҳамда уларнинг алоҳида бўлинмаларининг устав фондининг (устав капиталининг) анча улуши миқдори қонунчилик ҳужжатларида белгиланади»;

4) 62-модданинг саккизинчи қисми қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

«Суғурталовчилар ва суғурта воситачилари пул маблағлари ёки бошқа мол-мулк билан боғлиқ операциялар тўғрисидаги, жиноий фаолиятдан олинган даромадларни легаллаштиришга, терроризмни молиялаштиришга ва оммавий қирғин қуролини тарқатишни молиялаштиришга қарши курашиш билан боғлиқ бўлган ахборотни «Жиноий фаолиятдан олинган даромадларни легаллаштиришга, терроризмни молиялаштиришга ва оммавий қирғин қуролини тарқатишни молиялаштиришга қарши курашиш тўғрисида»ги Ўзбекистон Республикаси Қонунига мувофиқ махсус ваколатли давлат органига қонунчиликда назарда тутилган ҳолларда ва тартибда тақдим этади».

12-модда . Ўзбекистон Республикасининг 2022 йил 29 сентябрда қабул қилинган «Электрон тижорат тўғрисида»ги ЎРҚ-792-сонли Қонунининг (Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси палаталарининг Ахборотномаси, 2022 йил, № 9, 896-модда) 7-моддасига қуйидаги ўзгартиришлар киритилсин:

номидаги «Ўзбекистон Республикаси Ахборот технологиялари ва коммуникацияларини ривожлантириш вазирлигининг» деган сўзлар «Ўзбекистон Республикаси Истиқболли лойиҳалар миллий агентлигининг» деган сўзлар билан алмаштирилсин;

биринчи қисмдаги «Ўзбекистон Республикаси Ахборот технологиялари ва коммуникацияларини ривожлантириш вазирлиги» деган сўзлар «Ўзбекистон Республикаси Истиқболли лойиҳалар миллий агентлиги» деган сўзлар билан алмаштирилсин.

13-модда . Ўзбекистон Республикаси Истиқболли лойиҳалар миллий агентлиги ва бошқа манфаатдор ташкилотлар ушбу Қонуннинг ижросини, ижрочиларга етказилишини ҳамда моҳияти ва аҳамияти аҳоли ўртасида тушунтирилишини таъминласин.

14-модда . Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси:

ҳукумат қарорларини ушбу Қонунга мувофиқлаштирсин;

республика ижро этувчи ҳокимият органлари ушбу Қонунга зид бўлган ўз норматив-ҳуқуқий ҳужжатларини қайта кўриб чиқишлари ва бекор қилишларини таъминласин.

15-модда . Ушбу Қонун расмий эълон қилинган кундан эътиборан кучга киради.

Ушбу Қонун 11-моддасининг 2 ва 3-бандлари ушбу Қонун расмий эълон қилинган кундан эътиборан уч ой ўтгач амалга киритилади.

Ўзбекистон Республикасининг Президенти Ш. МИРЗИЁЕВ

Тошкент ш.,

2025 йил 17 апрель,

ЎРҚ-1057-сон

(Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 17.04.2025 й., 03/25/1057/0351-сон)

lex.uz

Oʻzbekiston Respublikasining qonuni

Oʻzbekiston Respublikasining ayrim qonun hujjatlariga oʻzgartirish va qoʻshimchalar kiritish toʻgʻrisida

Qonunchilik palatasi tomonidan 2025-yil 14-yanvarda qabul qilingan Senat tomonidan 2025-yil 21-fevralda maʼqullangan

Keyingi yillarda mamlakatimizda kapital bozorini va sugʻurta bozorini, shuningdek elektron tijorat sohasini, lotereyalar va tavakkalchilikka asoslangan oʻyinlarni tashkil etish va oʻtkazishni yanada takomillashtirish boʻyicha qator chora-tadbirlar amalga oshirilmoqda.

Shu bilan birga raqamli texnologiyalarning va elektron toʻlovlarning barcha sohalarga jadal ravishda joriy etilishi aholi oʻrtasida tavakkalchilikka asoslangan onlayn oʻyinlarning tarqalishiga olib keldi. Bunda Internet jahon axborot tarmogʻida tavakkalchilikka asoslangan oʻyinlarning huquqiy jihatdan tartibga solinmaganligi, fuqarolarning ushbu oʻyinlarga doimiy ravishda qiziqib borishi xorijiy va noqonuniy servislardan faol foydalanishga sabab boʻlmoqda.

Ushbu Qonun bilan qonun hujjatlariga Oʻzbekiston Respublikasi Istiqbolli loyihalar milliy agentligining zimmasiga kapital bozorini, sugʻurta bozorini tartibga solish, lotereyalar va tavakkalchilikka asoslangan oʻyinlarni tashkil etish boʻyicha vakolatlarni yuklatuvchi oʻzgartirish va qoʻshimchalar kiritilmoqda.

Shuningdek Qonun bilan Oʻzbekiston Respublikasining qonun hujjatlariga aksiyadorlarning dividendlar toʻlanishiga doir huquqlarini mustahkamlashga, aksiyadorlik jamiyatlari xodimlariga aksiyalarni sotib olish uchun imtiyozli huquq berilishiga qaratilgan, aksiyadorlik jamiyatlarida veb-saytlar mavjud boʻlishining majburiyligi toʻgʻrisidagi talablarni va ular tomonidan axborotning oshkor etilishi tartibi talablarini soddalashtiruvchi oʻzgartirish va qoʻshimchalar kiritilmoqda.

Bundan tashqari ushbu Qonun bilan “Sugʻurta faoliyati toʻgʻrisida”gi Oʻzbekiston Respublikasi Qonuniga sugʻurta tashkilotlari rahbariyati va mulkdorlarining ishchanlik obroʻsiga qoʻyiladigan talablar kiritilmoqda.

Shuningdek mazkur Qonun bilan Oʻzbekiston Respublikasining Fuqarolik kodeksiga qimor va tavakkalchilikka asoslangan boshqa oʻyinlarni oʻtkazish tartibini aniqlashtiruvchi oʻzgartirishlar kiritilmoqda.

Ushbu Qonun sugʻurta bozorini va kapital bozorini yanada rivojlantirishga, lotereyalar va tavakkalchilikka asoslangan oʻyinlarni tashkil etish va oʻtkazish tartibini tartibga solishga xizmat qiladi.

1-modda . Oʻzbekiston Respublikasining 1992-yil 2-iyulda qabul qilingan “Birjalar va birja faoliyati toʻgʻrisida”gi 625-XII-sonli Qonunining (Oʻzbekiston Respublikasining 2014-yil 12-sentabrda qabul qilingan OʻRQ-375-sonli Qonuni tahririda) (Oʻzbekiston Respublikasi Oliy Majlisi palatalarining Axborotnomasi, 2014-yil, № 9, 246-modda; 2018-yil, № 7, 431-modda; 2019-yil, № 1, 5-modda; 2021-yil, 4-songa ilova) 9-moddasiga quyidagi oʻzgartirishlar va qoʻshimcha kiritilsin:

birinchi qismdagi “va fond” degan soʻzlar chiqarib tashlansin;

quyidagi mazmundagi ikkinchi qism bilan toʻldirilsin:

“Fond birjalarining faoliyatini tartibga solish Oʻzbekiston Respublikasi Istiqbolli loyihalar milliy agentligi tomonidan amalga oshiriladi”;

ikkinchi qism uchinchi qism deb hisoblansin.

2-modda . Oʻzbekiston Respublikasining 1995-yil 21-dekabrda qabul qilingan “Oʻzbekiston Respublikasining Markaziy banki toʻgʻrisida”gi 154-I-sonli Qonuniga (Oʻzbekiston Respublikasining 2019-yil 11-noyabrda qabul qilingan OʻRQ-582-sonli Qonuni tahririda) (Oʻzbekiston Respublikasi Oliy Majlisi palatalarining Axborotnomasi, 2019-yil, № 11, 790-modda; 2021-yil, 4-songa ilova, № 10, 968-modda; 2022-yil, № 3, 217-modda, № 4, 340-modda; 2023-yil, № 11, 923-modda; 2024-yil, № 9, 965-modda) quyidagi oʻzgartirish va qoʻshimchalar kiritilsin:

1) 6-modda birinchi qismining beshinchi xatboshisidagi “valyuta birjasining” degan soʻzlar “valyuta birjasining, “Qimmatli qogʻozlar markaziy depozitariysi” aksiyadorlik jamiyatining (bundan buyon matnda Qimmatli qogʻozlar markaziy depozitariysi deb yuritiladi)” degan soʻzlar bilan almashtirilsin;

2) 11-modda birinchi qismining yigirma birinchi xatboshisi quyidagi tahrirda bayon etilsin:

“banklar, “Milliy kliring markazi” aksiyadorlik jamiyati (bundan buyon matnda Milliy kliring markazi deb yuritiladi) va Qimmatli qogʻozlar markaziy depozitariysi uchun hisobvaraqlar ochadi”;

3) 12-moddaning birinchi qismi :

oʻninchi xatboshisi quyidagi tahrirda bayon etilsin:

“banklarning, toʻlov tashkilotlarining, toʻlov tizimlari operatorlarining, valyuta birjalari va kredit byurolarining faoliyatini litsenziyalaydi, banklarning, shuningdek nobank kredit tashkilotlarining, toʻlov tashkilotlarining, toʻlov tizimlari operatorlarining, valyuta birjalarining, Milliy kliring markazining, kredit byurolarining va banklar guruhlarining faoliyatini tartibga soladi hamda ushbu faoliyat ustidan nazoratni amalga oshiradi”;

quyidagi mazmundagi oʻn birinchi xatboshi bilan toʻldirilsin:

“Qimmatli qogʻozlar markaziy depozitariysining qimmatli qogʻozlarga doir bitimlarning natijalari boʻyicha pul mablagʻlari hisob-kitoblariga oid faoliyatini tartibga soladi va nazorat qiladi”;

oʻn birinchi — yigirma uchinchi xatboshilari tegishincha oʻn ikkinchi — yigirma toʻrtinchi xatboshilar deb hisoblansin;

4) 20-modda :

quyidagi mazmundagi oʻn beshinchi xatboshi bilan toʻldirilsin:

“Qimmatli qogʻozlar markaziy depozitariysini va Milliy kliring markazini hisob roʻyxatidan oʻtkazish toʻgʻrisida qaror qabul qiladi”;

oʻn beshinchi — yigirma toʻqqizinchi xatboshilari tegishincha oʻn oltinchi — oʻttizinchi xatboshilar deb hisoblansin;

5) 10-bobning nomi quyidagi tahrirda bayon etilsin:

“10-bob. Kredit tashkilotlarining, toʻlov tashkilotlarining, toʻlov tizimlari operatorlarining, valyuta birjalarining, kredit byurolarining va banklar guruhlarining faoliyatini tartibga solish va nazorat qilish”.

3-modda . Oʻzbekiston Respublikasining 1995-yil 21-dekabrda qabul qilingan 163-I-sonli va 1996-yil 29-avgustda qabul qilingan 256-I-sonli qonunlari bilan tasdiqlangan Oʻzbekiston Respublikasining Fuqarolik kodeksi (Oʻzbekiston Respublikasi Oliy Majlisining Axborotnomasi, 1996-yil, 2-songa ilova, № 11-12; 1997-yil, № 2, 56-modda, № 9, 241-modda; 1998-yil, № 5-6, 102-modda; 1999-yil, № 1, 20-modda, № 9, 229-modda; 2001-yil, № 1-2, 23-modda, № 9-10, 182-modda; 2002-yil, № 1, 20-modda, № 9, 165-modda; 2003-yil, № 1, 8-modda, № 5, 67-modda; 2004-yil, № 1-2, 18-modda, № 5, 90-modda, № 9, 171-modda; Oʻzbekiston Respublikasi Oliy Majlisi palatalarining Axborotnomasi, 2006-yil, № 4, 154-modda, № 9, 494, 498-moddalar; 2007-yil, № 1, 3, 5-moddalar, № 4, 156, 164-moddalar, № 8, 367-modda, № 9, 416-modda, № 12, 598, 608-moddalar; 2008-yil, № 4, 192-modda, № 12, 640-modda; 2009-yil, № 9, 337-modda; 2010-yil, № 9, 335, 337, 340-moddalar; 2011-yil, № 12/2, 363, 364, 365-moddalar; 2012-yil, № 4, 106, 109-moddalar, № 12, 336-modda; 2013-yil, № 10, 263-modda; 2014-yil, № 5, 130-modda, № 12, 343-modda; 2015-yil, № 8, 310, 312-moddalar; 2016-yil, № 4, 125-modda; 2017-yil, № 4, 137-modda, № 9, 510-modda, № 12, 773-modda; 2018-yil, № 1, 4-modda, № 4, 224-modda, № 7, 433-modda, № 10, 673-modda; 2019-yil, № 3, 161, 166-moddalar, № 5, 267-modda, № 10, 671-modda, № 12, 880, 886-moddalar; 2020-yil, № 1, 3, 4-moddalar, № 10, 593-modda; 2021-yil, 4-songa ilova, № 8, 801-modda, № 10, 968-modda; 2022-yil, № 2, 79-modda, № 3, 217, 218-moddalar, № 4, 340-modda, № 5, 464-modda, № 6, 570, 577-moddalar, № 11, 1061, 1062-moddalar; 2023-yil, № 10, 795-modda, № 11, 921-modda; 2024-yil, № 2, 111, 114-moddalar, № 6, 530-modda, № 9, 960-modda, № 11, 1193-modda) 56-bobi quyidagi tahrirda bayon etilsin:

“56-bob. Qimor va tavakkalchilikka asoslangan boshqa oʻyinlarni oʻtkazish

983-modda. Qimor va tavakkalchilikka asoslangan boshqa oʻyinlarni tashkil etish hamda ularda ishtirok etish bilan bogʻliq talablar

Fuqarolar va yuridik shaxslarning qimor va tavakkalchilikka asoslangan boshqa oʻyinlarni, shu jumladan garov oʻyinlarini tashkil etish yoki ularda ishtirok etish bilan bogʻliq talablari sudda himoya qilinmaydi, bundan ushbu oʻyinlarda aldov, zoʻravonlik, tahdid qilish taʼsirida yoxud oʻz vakilining mazkur oʻyinlar tashkilotchisi bilan gʻarazli kelishuvi tufayli ishtirok etgan shaxslarning talablari va ushbu Kodeksning 984-moddasida koʻrsatilgan munosabatlardan kelib chiqadigan talablar mustasno.

984-modda. Lotereyalar, Internet jahon axborot tarmogʻida tavakkalchilikka asoslangan oʻyinlarni va bukmekerlik garovlarini oʻtkazishning oʻziga xos xususiyatlari

Lotereyalarning, Internet jahon axborot tarmogʻida tavakkalchilikka asoslangan oʻyinlarning va bukmekerlik garovlarining (bundan buyon matnda oʻyinlar deb yuritiladi) vakolatli davlat organidan litsenziya olgan tashkilotchilari hamda oʻyinlarning ishtirokchilari oʻrtasidagi munosabatlar qonunchilik hujjatlari bilan tartibga solinadi va shartnomaga asoslanadi. Oʻyinlarning tashkilotchisi va ishtirokchisi oʻrtasidagi shartnoma chipta, kvitansiya berish orqali yoki oʻyinni tashkil etish qoidalarida nazarda tutilgan boshqa usulda rasmiylashtiriladi hamda ishtirokchi chipta qiymatini toʻlagan yoki oʻyinga pul tikkan paytdan eʼtiboran tuzilgan deb eʼtirof etiladi.

Qonun hujjatlari bilan alohida toifadagi shaxslarning oʻyinlarda ishtirok etishi taqiqlanishi mumkin.

Ushbu moddaning birinchi qismida nazarda tutilgan shartnomani tuzish toʻgʻrisidagi taklif oʻyinlarni oʻtkazish muddati hamda yutuqni aniqlash tartibi va uning miqdori haqidagi shartlarni oʻz ichiga olgan boʻlishi kerak.

Oʻyinlarning tashkilotchisi ularni belgilangan muddatda oʻtkazishni rad etgan taqdirda, oʻyinlarning ishtirokchilari ularning tashkilotchisidan oʻyinlar qoldirilganligi yoki ularning muddati koʻchirilganligi tufayli yetkazilgan haqiqiy zararning oʻrnini qoplashni talab qilishga haqli.

Oʻyinlarni oʻtkazish shartlariga muvofiq gʻolib deb eʼtirof etiladigan shaxslarga oʻyinlarni oʻtkazish shartlarida nazarda tutilgan miqdorda, shaklda (pulda yoki naturada) va muddatda, agar ushbu shartlarda muddat koʻrsatilmagan boʻlsa, oʻyinlarning natijalari aniqlangan paytdan eʼtiboran oʻn kundan kechiktirmay yoxud qonunchilik hujjatlarida belgilangan boshqa muddatda oʻyinlar tashkilotchisi tomonidan yutuq toʻlanishi kerak.

Oʻyinlarning tashkilotchisi ushbu moddaning beshinchi qismida koʻrsatilgan majburiyatini bajarmagan taqdirda, oʻyinda gʻolib boʻlgan ishtirokchi oʻyinlar tashkilotchisidan yutuqni toʻlashni, shuningdek oʻyinlar tashkilotchisi tomonidan shartnoma buzilganligi tufayli yetkazilgan zararlarning oʻrnini qoplashni talab qilishga haqli”.

4-modda . Oʻzbekiston Respublikasining 1996-yil 26-aprelda qabul qilingan “Aksiyadorlik jamiyatlari va aksiyadorlarning huquqlarini himoya qilish toʻgʻrisida”gi 223-I-sonli Qonuniga (Oʻzbekiston Respublikasining 2014-yil 6-mayda qabul qilingan OʻRQ-370-sonli Qonuni tahririda) (Oʻzbekiston Respublikasi Oliy Majlisi palatalarining Axborotnomasi, 2014-yil, № 5, 128-modda; 2015-yil, № 8, 312-modda, № 12, 452-modda; 2016-yil, № 4, 125-modda, № 9, 276-modda; 2018-yil, № 1, 1, 4-moddalar, № 4, 224-modda; 2019-yil, № 3, 166-modda, № 12, 880, 886, 891-moddalar; 2020-yil, № 1, 4-modda, № 7, 449-modda, № 10, 593-modda; 2021-yil, 4-songa ilova, № 10, 973-modda; 2022-yil, № 3, 216, 217-moddalar; 2023-yil, № 1, 1-modda; 2024-yil, № 2, 110, 111-moddalar) quyidagi qoʻshimcha va oʻzgartirishlar kiritilsin:

1) 5-moddaning birinchi qismi quyidagi mazmundagi jumla bilan toʻldirilsin:

“Bunda jamiyat xodimlari jamiyat tomonidan joriy qilinadigan aksiyalar birlamchi ommaviy joylashtirilganda xodimlarning aksiyalarga egalik qilish rejasi doirasida aksiyalarni sotib olishda imtiyozli huquqqa ega”;

2) 50-moddaning matni quyidagi tahrirda bayon etilsin:

“Aksiyalarning har bir turi boʻyicha dividendlarni toʻlash, dividendning miqdori, uni toʻlash shakli va tartibi toʻgʻrisidagi qaror jamiyat kuzatuv kengashining tavsiyasi, moliyaviy hisobotning ishonchliligi haqida auditorlik xulosasi mavjud boʻlgan taqdirda, moliyaviy hisobot maʼlumotlari asosida aksiyadorlarning umumiy yigʻilishi tomonidan qabul qilinadi.

Dividendlarning miqdori jamiyat kuzatuv kengashi tomonidan tavsiya etilgan miqdordan koʻp boʻlishi mumkin emas. Bunda davlat ulushi 50 foiz va undan ortiq boʻlgan korxonalarning aksiyalari fond bozorida ommaviy joylashtirish yoʻli bilan joylashtirilgan taqdirda, kamida yetti yil davomida ushbu korxonalar sof foydasining kamida 30 foizi dividendlarni toʻlashga yoʻnaltiriladi, bundan qonun hujjatlarida belgilangan cheklovlar mustasno.

Aksiyadorlarning umumiy yigʻilishi aksiyalarning muayyan turlari boʻyicha dividendlarni toʻlamaslik toʻgʻrisida, shuningdek jamiyat ustavida dividend miqdori belgilab qoʻyilgan imtiyozli aksiyalar boʻyicha toʻliq boʻlmagan miqdorda dividendlarni toʻlash haqida qaror qabul qilishga haqli. Dividendlarni toʻlash toʻgʻrisidagi qarorda dividendlarni toʻlash boshlanadigan va tugallanadigan sanalar koʻrsatilgan boʻlishi kerak.

Aksiyadorlar umumiy yigʻilishining dividendlarni toʻlash toʻgʻrisidagi qarori qabul qilinganligi va boshqa muhim axborot haqidagi xabar ushbu qaror qabul qilingan kundan eʼtiboran 15 kun ichida joʻnatilganligi faktini va qabul qilinganligi toʻgʻrisidagi xabarnomani qayd qilgan holda, aksiyadorlar eʼtiboriga mobil telefonga qisqa xabarlar (SMS-xabarlar) va (yoki) elektron pochta (aksiyadorlar reyestrida mobil telefon raqami va elektron pochta manzili mavjud boʻlganda) orqali yetkaziladi”;

3) 51-moddaning :

beshinchi qismi quyidagi tahrirda bayon etilsin:

“Dividendlarni toʻlash Qimmatli qogʻozlar markaziy depozitariysi yoki investitsiya vositachilari orqali aksiyadorning mavjud bank hisobvaragʻiga qonunchilik hujjatlarida belgilangan tartibda avtomatik ravishda amalga oshiriladi. Bunda aksiyadorlik jamiyati aksiyadordan dividendlarni toʻlash toʻgʻrisidagi arizani talab qilishga haqli emas”;

oltinchi qismi chiqarib tashlansin;

yettinchi va sakkizinchi qismlari tegishincha oltinchi va yettinchi qismlar deb hisoblansin;

4) 79-modda quyidagi mazmundagi oʻn toʻrtinchi qism bilan toʻldirilsin:

“Jamiyat tomonidan qimmatli qogʻozlar bozori toʻgʻrisidagi qonunchilikda nazarda tutilgan axborot va hisobotlar bir yil ichida ikki va undan ortiq marotaba oʻz vaqtida oshkor etilmagan taqdirda, qimmatli qogʻozlar bozorini tartibga solish boʻyicha vakolatli davlat organi ijroiya organini oʻzgartirish masalasini koʻrib chiqish toʻgʻrisida koʻrsatma kiritishga haqli”;

5) 106-moddaning matni quyidagi tahrirda bayon etilsin:

“Jamiyat qonunchilikda belgilangan tartibda va muddatlarda oʻzi toʻgʻrisidagi axborotni oshkor qilishni amalga oshirishi shart.

Jamiyat qonunchilikda belgilangan tartibda oshkor etilishi majburiy boʻlgan barcha axborotni Korporativ axborotning yagona portalida eʼlon qilishi shart.

Fond birjasi aksiyalari fond birjasining birja kotirovkasi varagʻiga kiritilgan jamiyat ustavining matnini Korporativ axborotning yagona portali axborot tizimidan maʼlumotlarni olish orqali, shuningdek qonunchilikda belgilangan tartibda oshkor etilishi majburiy boʻlgan boshqa axborotni fond birjasining rasmiy veb-saytida eʼlon qilishi shart.

Fond birjasi va qimmatli qogʻozlar bozorini tartibga solish boʻyicha vakolatli davlat organi ushbu Qonunda nazarda tutilgan axborot eʼlon qilinganligi uchun haq olishga haqli emas.

Aksiyalari fond birjasining birja kotirovkasi varagʻiga kiritilgan jamiyat boshqa yuridik shaxslarning 5 va undan ortiq foiz aksiyalariga (ulushlariga, paylariga) egalik qilishi toʻgʻrisidagi axborotni Korporativ axborotning yagona portalida eʼlon qilishi shart. Bunda mazkur axborot aksiyalar (ulushlar, paylar) olingan paytdan eʼtiboran 72 soat ichida eʼlon qilinishi kerak.

Fond birjasining rasmiy veb-saytida va Korporativ axborotning yagona portalida axborotning oshkor qilinganligi jamiyatni qonunda nazarda tutilgan hollarda davlat organlarining yozma soʻroviga koʻra axborot taqdim etish majburiyatidan ozod qilmaydi.

Jamiyat oʻzi va affillangan shaxs oʻrtasida tuzilgan bitim haqidagi axborotni bitim tuzilgan paytdan eʼtiboran 72 soat ichida Korporativ axborotning yagona portalida oshkor etishi shart.

Jamiyat oshkor etilishi majburiy boʻlgan axborotni va (yoki) boshqa axborotni oʻzining rasmiy veb-saytida oʻz xohishiga koʻra oshkor etishga haqli”.

5-modda . Oʻzbekiston Respublikasining 2004-yil 26-avgustda qabul qilingan “Jinoiy faoliyatdan olingan daromadlarni legallashtirishga, terrorizmni moliyalashtirishga va ommaviy qirgʻin qurolini tarqatishni moliyalashtirishga qarshi kurashish toʻgʻrisida”gi 660-II-sonli Qonunining (Oʻzbekiston Respublikasi Oliy Majlisining Axborotnomasi, 2004-yil, № 9, 160-modda; Oʻzbekiston Respublikasi Oliy Majlisi palatalarining Axborotnomasi, 2007-yil, № 4, 167-modda; 2009-yil, № 4, 139-modda; 2012-yil, № 12, 336-modda; 2016-yil, № 4, 125-modda; 2019-yil, № 1, 5-modda; 2020-yil, № 10, 593-modda; 2021-yil, 4-songa ilova; 2023-yil, № 11, 923-modda) 12-moddasiga quyidagi oʻzgartirishlar va qoʻshimcha kiritilsin:

ikkinchi va uchinchi xatboshilar quyidagi tahrirda bayon etilsin:

“banklar va boshqa kredit tashkilotlari, “Milliy kliring markazi” aksiyadorlik jamiyati;

qimmatli qogʻozlar bozorining professional ishtirokchilari va “Qimmatli qogʻozlar markaziy depozitariysi” aksiyadorlik jamiyati;

beshinchi xatboshi “sugʻurtalovchilar” degan soʻzdan keyin “(qayta sugʻurtalovchilar)” degan soʻzlar bilan toʻldirilsin;

oʻn uchinchi xatboshi quyidagi tahrirda bayon etilsin:

“kripto-aktivlar aylanmasi sohasidagi xizmatlar provayderlari”.

6-modda . Oʻzbekiston Respublikasining 2008-yil 22-iyulda qabul qilingan “Qimmatli qogʻozlar bozori toʻgʻrisida”gi OʻRQ-163-sonli Qonuniga (Oʻzbekiston Respublikasining 2015-yil 3-iyunda qabul qilingan OʻRQ-387-sonli Qonuni tahririda) (Oʻzbekiston Respublikasi Oliy Majlisi palatalarining Axborotnomasi, 2015-yil, № 6, 227-modda; 2018-yil, № 1, 1-modda; 2019-yil, № 1, 5-modda, № 3, 166-modda, № 4, 199-modda, № 12, 891-modda; 2020-yil, № 7, 449-modda, № 10, 593-modda; 2021-yil, № 1, 13-modda, 4-songa ilova, № 10, 968, 973-moddalar; 2022-yil, № 3, 217-modda; 2023-yil, № 4, 272-modda; 2024-yil, № 2, 111-modda, № 10, 1079-modda) quyidagi oʻzgartirish va qoʻshimchalar kiritilsin:

1) 10-modda :

birinchi qismi quyidagi tahrirda bayon etilsin:

“Emissiyaviy qimmatli qogʻozlarning chiqarilishini davlat roʻyxatidan oʻtkazishda emitent mazkur chiqarilishdagi emissiyaviy qimmatli qogʻozlar nominal qiymatining 0,01 foizi miqdorida Oʻzbekiston Respublikasi Istiqbolli loyihalar milliy agentligiga yigʻim toʻlaydi”;

ikkinchi qismidagi “Oʻzbekiston Respublikasi Kapital bozorini rivojlantirish agentligi huzuridagi Kapital bozorini rivojlantirishga koʻmaklashish jamgʻarmasiga” degan soʻzlar “Oʻzbekiston Respublikasi Istiqbolli loyihalar milliy agentligiga” degan soʻzlar bilan almashtirilsin;

uchinchi qismining :

ikkinchi xatboshisi chiqarib tashlansin;

uchinchi va toʻrtinchi xatboshilari tegishincha ikkinchi va uchinchi xatboshilar deb hisoblansin;

2) 12-moddaning birinchi qismi :

quyidagi mazmundagi uchinchi xatboshi bilan toʻldirilsin:

“qimmatli qogʻozlar bozori toʻgʻrisidagi qonunchilikda nazarda tutilgan axborot va hisobotlar bir yil ichida ikki va undan ortiq marotaba oʻz vaqtida oshkor etilmagan taqdirda, bartaraf etilguniga qadar toʻxtatib turiladi”;

uchinchi va toʻrtinchi xatboshilari tegishincha toʻrtinchi va beshinchi xatboshilar deb hisoblansin;

3) 16-moddaning :

uchinchi qismidagi “Oʻzbekiston Respublikasi Kapital bozorini rivojlantirish agentligi huzuridagi Kapital bozorini rivojlantirishga koʻmaklashish jamgʻarmasiga” degan soʻzlar “Oʻzbekiston Respublikasi Istiqbolli loyihalar milliy agentligiga” degan soʻzlar bilan almashtirilsin;

toʻrtinchi qismidagi “Oʻzbekiston Respublikasi Tashqi iqtisodiy faoliyat milliy bankiga” degan soʻzlar “Oʻzbekiston Respublikasi Markaziy bankiga” degan soʻzlar bilan almashtirilsin;

4) 24-moddaning toʻrtinchi qismi quyidagi tahrirda bayon etilsin:

“Qimmatli qogʻozlar bozori mutaxassisining malaka sertifikati boʻlgan kamida ikki xodimga ega yuridik shaxslargina (bundan investitsiya fondi mustasno) qimmatli qogʻozlar bozorining professional ishtirokchilari boʻlishi mumkin. Qimmatli qogʻozlar bozori mutaxassisining malaka sertifikati besh yil muddatga beriladi”;

5) 33-moddaning birinchi qismidagi “Oʻzbekiston Respublikasi Tashqi iqtisodiy faoliyat milliy banki” degan soʻzlar “Oʻzbekiston Respublikasi Markaziy banki, tijorat banklari” degan soʻzlar bilan almashtirilsin;

6) 38-modda quyidagi mazmundagi uchinchi qism bilan toʻldirilsin:

“Qimmatli qogʻozlar markaziy depozitariysining qimmatli qogʻozlarni hisobga qoʻyish, ularni hisobga olish va saqlash, shuningdek qimmatli qogʻozlar boʻyicha hisob-kitoblarni amalga oshirish borasidagi faoliyati qimmatli qogʻozlar bozorini tartibga solish boʻyicha vakolatli davlat organi tomonidan, qimmatli qogʻozlarga doir bitimlar natijalari boʻyicha pul mablagʻlari hisob-kitoblariga oid faoliyati esa Oʻzbekiston Respublikasi Markaziy banki tomonidan tartibga solinadi”;

7) 40-moddaning birinchi qismi :

quyidagi mazmundagi toʻrtinchi va beshinchi xatboshilar bilan toʻldirilsin:

“jismoniy va yuridik shaxslarning milliy hamda xorijiy valyutada bank hisobvaraqlarini, shu jumladan vakillik hisobvaraqlarini ochishga va yuritishga;

xorijiy banklar va markaziy depozitariylarda vakillik hisobvaraqlarini ochishga”;

toʻrtinchi xatboshisi oltinchi xatboshi deb hisoblansin;

8) 44-modda :

oltinchi qismi “b” kichik bandining birinchi xatboshisidagi “va oʻzining rasmiy veb-saytiga” degan soʻzlar chiqarib tashlansin;

yettinchi , sakkizinchi va toʻqqizinchi qismlari quyidagi mazmundagi yettinchi — oʻninchi qismlar bilan almashtirilsin:

“Emitent qonunchilikka muvofiq boshqa axborotni ham oshkor qilishi mumkin. Bunda emitent oshkor etilishi majburiy boʻlgan axborotni va (yoki) boshqa axborotni oʻzining rasmiy veb-saytida oʻz xohishiga koʻra oshkor etishga haqli.

Rasmiy veb-sayt mavjud boʻlishi haqidagi talab qimmatli qogʻozlari fond birjasining listingiga kiritilmagan aksiyadorlik jamiyatlariga nisbatan tatbiq etilmaydi, bundan davlat ulushi 50 foiz va undan ortiq boʻlgan aksiyadorlik jamiyatlari mustasno.

Agar emitentning qimmatli qogʻozlari fond birjasining listingiga kiritilgan boʻlsa, ushbu moddada nazarda tutilgan axborotni majburiy ravishda oshkor etish Korporativ axborotning yagona portali axborot tizimidan olingan maʼlumotlarga asosan fond birjasining rasmiy veb-saytida amalga oshiriladi.

Fond birjasi va qimmatli qogʻozlar bozorini tartibga solish boʻyicha vakolatli davlat organi ushbu moddada nazarda tutilgan axborot eʼlon qilinganligi uchun haq undirishga haqli emas”;

9) 50-moddaning ikkinchi qismidagi “Oʻzbekiston Respublikasi Adliya vazirligi huzuridagi Sud qarorlarini ijro etish, sudlar faoliyatini moddiy-texnika jihatidan va moliyaviy taʼminlash departamentiga” degan soʻzlar “Oʻzbekiston Respublikasi Bosh prokuraturasi huzuridagi Majburiy ijro byurosiga” degan soʻzlar bilan almashtirilsin;

10) 55-moddaning ikkinchi qismi :

uchinchi xatboshisi “qimmatli qogʻozlar bozoridagi professional faoliyatni litsenziyalaydi” degan soʻzlardan keyin “mazkur sohada ruxsat berish va xabardor qilish tartib-taomillarini amalga oshiradi” degan soʻzlar bilan toʻldirilsin;

yettinchi xatboshisidagi “guvohnomalari” degan soʻz “sertifikatlari” degan soʻz bilan almashtirilsin;

quyidagi mazmundagi toʻqqizinchi va oʻninchi xatboshilar bilan toʻldirilsin:

“emissiyaviy qimmatli qogʻozlar chiqarilishining Yagona davlat reyestrini yuritish tartibini belgilaydi;

Qimmatli qogʻozlar markaziy depozitariysi xizmatlari uchun tariflarning miqdorlarini kelishadi”;

toʻqqizinchi va oʻninchi xatboshilari tegishincha oʻn birinchi va oʻn ikkinchi xatboshilar deb hisoblansin.

7-modda . Oʻzbekiston Respublikasining 2019-yil 30-dekabrda qabul qilingan OʻRQ-599-sonli Qonuni bilan yangi tahrirda tasdiqlangan Oʻzbekiston Respublikasining Soliq kodeksiga (Oʻzbekiston Respublikasi Oliy Majlisi palatalarining Axborotnomasi, 2019-yil, 12-songa 1-ilova; 2020-yil, № 3, 198-modda, № 10, 593-modda, № 11, 652-modda, № 12, 690, 691-moddalar; 2021-yil, № 1, 6-modda, № 4, 294-modda, 4-songa ilova, № 8, 800-modda, № 9, 901-modda, № 10, 968, 969, 972, 973-moddalar, № 12, 1199-modda; 2022-yil, № 2, 79-modda, № 3, 215, 216-moddalar, № 5, 461, 464, 467-moddalar, № 6, 570-modda, № 7, 664, 666-moddalar, № 12, 1190-modda; 2023-yil, № 6, 444, 446-moddalar, № 7, 540-modda, № 12, 1011-modda; 2024-yil, № 2, 106, 110, 111-moddalar, № 4, 346-modda, № 5, 458, 459-moddalar, № 8, 822, 831-moddalar, № 9, 958-modda, № 10, 1076-modda, № 11, 1190-modda, № 12, 1283, 1284, 1296, 1297-moddalar) quyidagi qoʻshimcha va oʻzgartirishlar kiritilsin:

1) 128-moddaning uchinchi qismi “tovar-xomashyo birjalarida” degan soʻzlardan keyin “kripto-birjalarda” degan soʻzlar bilan toʻldirilsin;

2) 297-modda uchinchi qismining 4-bandi chiqarib tashlansin;

3) 304-modda birinchi qismi quyidagi mazmundagi 23-band bilan toʻldirilsin:

“23) REPO operatsiyalari boʻyicha daromad”;

4) 324-modda chiqarib tashlansin;

5) 327-modda :

quyidagi mazmundagi oʻn oltinchi va oʻn yettinchi qismlar bilan toʻldirilsin:

“Quyidagi bitimlar tuzilganda sotuvchi tomonidan (bundan emitent mustasno) qimmatli qogʻozlar bozorini tartibga solish boʻyicha vakolatli davlat organiga quyidagi yigʻimlar toʻlanadi:

a) qimmatli qogʻozlarga doir tashkil etilgan birjadan tashqari savdolarda bitim summasining 0,3 foizi miqdoridagi yigʻim;

b) emissiyaviy qimmatli qogʻozlarga doir birja savdolarida bitim summasining 0,01 foizi miqdoridagi yigʻim.

Sotuvchining, shu jumladan Oʻzbekiston Respublikasi norezidentining ushbu moddaning oʻn oltinchi qismida koʻrsatilgan, tuzilgan bitimlar boʻyicha daromadlariga foyda soligʻi va jismoniy shaxslardan olinadigan daromad soligʻi solinmaydi”;

oʻn oltinchi — oʻttiz beshinchi qismlari tegishincha oʻn sakkizinchi — oʻttiz yettinchi qismlar deb hisoblansin;

6) 375-moddaning 8-bandi chiqarib tashlansin;

7) 378-moddaning 23-bandi quyidagi tahrirda bayon etilsin:

“23) soliq toʻlovchilar ish haqining va boshqa daromadlarining soliq davri davomida qimmatli qogʻozlarning mahalliy bozorida chiqarilgan qimmatli qogʻozlarni sotib olish uchun shaxsiy investitsiya hisobvaragʻiga yoʻnaltiriladigan qismi, quyidagi barcha shartlar bajarilgan taqdirda:

yoʻnaltirilgan mablagʻlarning jami summasi mehnatga haq toʻlash eng kam miqdorining yuz baravaridan oshmaydigan miqdorni tashkil etadi;

pul mablagʻlari shaxsiy investitsiya hisobvaragʻiga birinchi marta oʻtkazilgan sanadan boshlab oʻn ikki oy ichida qaytarib olinmaydi. Bunda oy davomida shaxsiy investitsiya hisobvaragʻiga yoʻnaltiriladigan mablagʻlar summasi mehnatga haq toʻlash eng kam miqdorining yigirma baravaridan oshishi mumkin emas;

shaxsiy investitsiya hisobvaragʻidagi pul mablagʻlaridan qimmatli qogʻozlar olish uchun foydalaniladi.

Ushbu bandning shartlari buzilgan taqdirda, shaxsiy investitsiya hisobvaragʻidagi mablagʻlarga toʻlov manbaida soliq solinishi lozim”;

8) 468-moddaning uchinchi qismidagi “4, 5” raqamlari “5” raqami bilan almashtirilsin.

8-modda . Oʻzbekiston Respublikasining 2020-yil 6-yanvarda qabul qilingan “Davlat boji toʻgʻrisida”gi OʻRQ-600-sonli Qonuniga (Oʻzbekiston Respublikasi Oliy Majlisi palatalarining Axborotnomasi, 2020-yil, № 1, 1-modda, № 3, 201-modda, № 5, 298-modda, № 10, 593-modda, № 12, 691-modda; 2021-yil, № 1, 13-modda, 4-songa ilova, № 7, 661-modda, № 8, 800, 803-moddalar, № 10, 968-modda; 2022-yil, № 2, 76-modda, № 3, 214, 216-moddalar, № 4, 340-modda, № 5, 463, 464, 467-moddalar, № 12, 1186-modda; 2023-yil, № 2, 103-modda, № 3, 186-modda, № 4, 265, 269-moddalar, № 6, 444, 445-moddalar, № 7, 538-modda, № 9, 710-modda; 2024-yil, № 1, 5, 6, 7-moddalar, № 2, 101, 105, 107, 108, 111, 112-moddalar, № 7, 628-modda, № 8, 819, 823, 831-moddalar, № 9, 958-modda, № 10, 1076, 1079-moddalar, № 11, 1191-modda, № 12, 1279, 1280, 1285-moddalar) quyidagi oʻzgartirishlar kiritilsin:

1) 8-modda birinchi qismining 31-bandidagi “Oʻzbekiston Respublikasi Kapital bozorini rivojlantirish agentligi va uning hududiy organlari” degan soʻzlar “Oʻzbekiston Respublikasi Istiqbolli loyihalar milliy agentligi” degan soʻzlar bilan almashtirilsin;

2) 9-modda birinchi qismining 11-bandidagi “Oʻzbekiston Respublikasi Kapital bozorini rivojlantirish agentligi va uning hududiy organlari” degan soʻzlar “Oʻzbekiston Respublikasi Istiqbolli loyihalar milliy agentligi” degan soʻzlar bilan almashtirilsin;

3) 10-modda birinchi qismining 10 3 -bandidagi “Oʻzbekiston Respublikasi Kapital bozorini rivojlantirish agentligi va uning hududiy organlari” degan soʻzlar “Oʻzbekiston Respublikasi Istiqbolli loyihalar milliy agentligi” degan soʻzlar bilan almashtirilsin;

4) ilovaning :

1-bandi “j” kichik bandining izohi quyidagi tahrirda bayon etilsin:

“Izoh. Otalikni tan olish (belgilash), bolaning u yoki bu onadan tugʻilganligi, tugʻilgan vaqti faktlarini aniqlash haqidagi, shuningdek jismoniy shaxsni tavakkalchilikka asoslangan oʻyinlarga qaramligi boʻlgan shaxslar roʻyxatiga kiritish toʻgʻrisidagi arizalarni koʻrganlik uchun davlat boji undirilmaydi”;

30-bandi quyidagi tahrirda bayon etilsin:

“ 30. Faoliyatning ayrim turlarini Oʻzbekiston Respublikasi Istiqbolli loyihalar milliy agentligi tomonidan litsenziyalaganlik uchun toʻlanadigan davlat boji a) sugʻurtalovchilarning (qayta sugʻurtalovchilarning) va sugʻurta brokerlarining sugʻurta faoliyati — BHMning 10 baravari b) fond birjasi faoliyati va qimmatli qogʻozlarga doir birjadan tashqari savdolar tashkilotchisi faoliyati — BHMning 4 baravari v) lotereyalar tashkil etish faoliyati — BHMning 18 500 baravari g) bukmekerlik faoliyati — BHMning 37 000 baravari d) Internet jahon axborot tarmogʻida tavakkalchilikka asoslangan oʻyinlarni tashkil etish faoliyati — BHMning 37 000 baravari

Izoh. “g” va “d” kichik bandlarda nazarda tutilgan davlat bojlarining miqdorlari davlat bojini toʻlash kunida belgilangan bazaviy hisoblash miqdoriga koʻpaytirilgan miqdorda bir yillik miqdori hisobidan belgilangan. Davlat boji belgilangan miqdorlarda har yili toʻlanadi.

Navbatdagi yillik toʻlov litsenziya olingan yildan keyingi yilning 1-yanvaridan kamida 30 kun oldin toʻlanadi, navbatdagi toʻlov belgilangan muddatda toʻlanmagan taqdirda, litsenziyaning amal qilishi toʻxtatib turiladi.

“v”, “g” va “d” kichik bandlarda nazarda tutilgan litsenziyalarni oʻzgartirilganlik uchun mazkur kichik bandlarda belgilangan davlat bojlarining 50 foizi miqdorida davlat boji toʻlanadi.

“v”, “g” va “d” kichik bandlarda nazarda tutilgan litsenziyalarni qayta rasmiylashtirilganlik uchun BHMning 500 baravari miqdorida yigʻim undiriladi.”;

42-bandi chiqarib tashlansin;

43-bandi quyidagi tahrirda bayon etilsin:

“ 43. Faoliyatning ayrim turlarini Oʻzbekiston Respublikasi Raqobatni rivojlantirish va isteʼmolchilar huquqlarini himoya qilish qoʻmitasi tomonidan litsenziyalaganlik uchun toʻlanadigan davlat boji tovar-xom ashyo birjasi faoliyati — BHMning 4 baravari ” .

9-modda . Oʻzbekiston Respublikasining 2021-yil 22-aprelda qabul qilingan “Davlat xaridlari toʻgʻrisida”gi OʻRQ-684-sonli Qonuniga (Oʻzbekiston Respublikasi Oliy Majlisi palatalarining Axborotnomasi, 2021-yil, № 4, 289-modda; 2024-yil, № 2, 111-modda, № 11, 1288-modda) quyidagi qoʻshimcha va oʻzgartirish kiritilsin:

1) 34-modda quyidagi mazmundagi oʻn birinchi qism bilan toʻldirilsin:

“Davlat ulushi 50 foiz va undan ortiq boʻlgan korxonalarga xizmat koʻrsatuvchi anderrayterlar tomonidan qimmatli qogʻozlar shartnomada nazarda tutilganligidan yuqoriroq narxda va (yoki) koʻproq miqdorda joylashtirilgan taqdirda anderrayterlarning xizmatlari uchun shartnoma boshlangʻich summasining 10 foizidan ortiq miqdorda haq toʻlanishiga ruxsat etiladi”;

2) 71-modda birinchi qismining 14-bandi quyidagi tahrirda bayon etilsin:

“14) qoʻshimcha ishlarni va xizmatlarni amalga oshirish uchun shartnoma umumiy boshlangʻich summasining 10 foizidan oshmaydigan miqdordagi xarajatlar, bundan ushbu Qonun 34-moddasining oʻn birinchi qismida nazarda tutilgan hol mustasno”.

10-modda . Oʻzbekiston Respublikasining 2021-yil 14-iyulda qabul qilingan “Litsenziyalash, ruxsat berish va xabardor qilish tartib-taomillari toʻgʻrisida”gi OʻRQ-701-sonli Qonuniga (Oʻzbekiston Respublikasi Oliy Majlisi palatalarining Axborotnomasi, 2021-yil, № 7, 661-modda; 2022-yil, № 4, 340-modda, № 5, 465-modda; 2023-yil, № 2, 103-modda, № 3, 185-modda, № 7, 533-modda, № 9, 710-modda, № 11, 921, 923-modda; 2024-yil, № 1, 5, 7-moddalar, № 2, 105, 112-moddalar, № 7, 628-modda, № 8, 819-modda, № 9, 957, 958-moddalar) quyidagi oʻzgartirish va qoʻshimchalar kiritilsin:

1) 1-moddaning toʻrtinchi qismi quyidagi tahrirda bayon etilsin:

“Ushbu Qonunning 1, 2 va 3-ilovalariga muvofiq Oʻzbekiston Respublikasi Istiqbolli loyihalar milliy agentligining vakolatlariga taalluqli boʻlgan litsenziyalash, ruxsat berish va xabardor qilish tartib-taomillari tegishli faoliyat sohalaridagi munosabatlarni tartibga soluvchi qonunchilik hujjatlarida belgilangan tartibda amalga oshiriladi”;

2) 16-moddaning :

birinchi qismi quyidagi mazmundagi oʻn birinchi, oʻn ikkinchi va oʻn uchinchi xatboshilar bilan toʻldirilsin:

“lotereyalar tashkil etish faoliyati;

bukmekerlik faoliyati;

Internet jahon axborot tarmogʻida tavakkalchilikka asoslangan oʻyinlarni tashkil etish faoliyati”;

ikkinchi qismidagi “Ushbu modda birinchi qismining ikkinchi — oʻninchi xatboshilarida nazarda tutilgan” degan soʻzlar “Ushbu modda birinchi qismining ikkinchi — oʻn uchinchi xatboshilarida nazarda tutilgan” degan soʻzlar bilan almashtirilsin;

3) 17-moddaning toʻrtinchi qismi quyidagi mazmundagi oltinchi va yettinchi xatboshilar bilan toʻldirilsin:

“bukmekerlik faoliyati;

Internet jahon axborot tarmogʻida tavakkalchilikka asoslangan oʻyinlarni tashkil etish faoliyati”;

4) 1-ilovaning :

8-pozitsiyasi quyidagi tahrirda bayon etilsin:

“ 8. Sugʻurtalovchilarning (qayta sugʻurtalovchilarning) va sugʻurta brokerlarining sugʻurta faoliyati uchun litsenziya Sugʻurtalovchilarning (qayta sugʻurtalovchilarning) sugʻurta faoliyati; Oʻzbekiston Respublikasi Istiqbolli loyihalar milliy agentligi sugʻurta brokerlarining sugʻurta faoliyati. ” ;

33-pozitsiyasi quyidagi tahrirda bayon etilsin:

“ 33. Birja faoliyati uchun litsenziya Fond birjasi faoliyati va qimmatli qogʻozlarga doir birjadan tashqari savdolar tashkilotchisi faoliyati; Oʻzbekiston Respublikasi Istiqbolli loyihalar milliy agentligi valyuta birjasi faoliyati; Oʻzbekiston Respublikasi Markaziy banki tovar-xom ashyo birjasi faoliyati. Oʻzbekiston Respublikasi Raqobatni rivojlantirish va isteʼmolchilar huquqlarini himoya qilish qoʻmitasi ” ;

46-pozitsiyasi quyidagi tahrirda bayon etilsin:

“ 46. Lotereyalar va tavakkalchilikka asoslangan oʻyinlarni tashkil etish va oʻtkazish uchun litsenziya Lotereyalar tashkil etish faoliyati; Oʻzbekiston Respublikasi Istiqbolli loyihalar milliy agentligi bukmekerlik faoliyati; Internet jahon axborot tarmogʻida tavakkalchilikka asoslangan oʻyinlarni tashkil etish faoliyati. Izoh: Oʻzbekiston Respublikasi Istiqbolli loyihalar milliy agentligi belgilangan tartibda: a) tavakkalchilikka asoslangan oʻyinlarga qaramligi boʻlgan shaxslar roʻyxatini yuritadi. Tavakkalchilikka asoslangan oʻyinlarga qaramligi boʻlgan shaxslar roʻyxatiga jismoniy shaxslar quyidagi muddatlarga kiritiladi: 6 oydan 5 yilgacha muddatga — tavakkalchilikka asoslangan oʻyinlarga qaramligi boʻlgan jismoniy shaxsning arizasi asosida; 5 yil muddatga — tavakkalchilikka asoslangan oʻyinlarga qaramligi boʻlgan jismoniy shaxs yaqin qarindoshlarining arizasi asosida sud qaroriga koʻra; b) Internet jahon axborot tarmogʻida tavakkalchilikka asoslangan oʻyinlar, lotereyalar va bukmekerlik faoliyati tashkilotchilari tomonidan lotereyalar va tavakkalchilikka asoslangan boshqa oʻyinlar toʻgʻrisidagi qonunchilik, shu jumladan jinoiy faoliyatdan olingan daromadlarni legallashtirishga, terrorizmni moliyalashtirishga va ommaviy qirgʻin qurolini tarqatishni moliyalashtirishga qarshi kurashish toʻgʻrisidagi qonunchilik buzilganligi uchun qonunchilik hujjatlarida nazarda tutilgan miqdorlarda jarima soladi. ” ;

47-pozitsiyasi quyidagi tahrirda bayon etilsin:

“ 47. Qimmatli qogʻozlar bozoridagi professional faoliyat uchun litsenziya Investitsiya vositachisining faoliyati; Oʻzbekiston Respublikasi Istiqbolli loyihalar milliy agentligi investitsiya aktivlarining ishonchli boshqaruvchisi faoliyati. ” ;

5) 2-ilovaning :

49-pozitsiyasi quyidagi tahrirda bayon etilsin:

“ 49. Sugʻurtalovchini (qayta sugʻurtalovchini) qayta tashkil etishga doir ruxsatnoma Sugʻurtalovchini (qayta sugʻurtalovchini) qayta tashkil etish. Oʻzbekiston Respublikasi Istiqbolli loyihalar milliy agentligi ” ;

50-pozitsiyasi chiqarib tashlansin;

6) 3-ilovaning 4-pozitsiyasi quyidagi tahrirda bayon etilsin:

“ 4. Investitsiya maslahatchisi faoliyatini boshlaganlik yoki tugatganlik haqida xabarnoma Investitsiya maslahatchisi faoliyati. Oʻzbekiston Respublikasi Istiqbolli loyihalar milliy agentligi ” ;

7) 4-ilovaning :

I boʻlimi:

7-pozitsiyasi quyidagi tahrirda bayon etilsin:

“ 7. Sugʻurtalovchilarning (qayta sugʻurtalovchilarning) va sugʻurta brokerlarining sugʻurta faoliyati uchun litsenziya 300 ” ;

40-pozitsiyasi quyidagi tahrirda bayon etilsin:

“ 40. Bukmekerlik faoliyatini amalga oshirish uchun litsenziya 2000 ” ;

quyidagi mazmundagi 55 va 56-pozitsiyalar bilan toʻldirilsin:

“ 55. Lotereyalar tashkil etish faoliyatini amalga oshirish uchun litsenziya 500 56. Internet jahon axborot tarmogʻida tavakkalchilikka asoslangan oʻyinlarni tashkil etish faoliyatini amalga oshirish uchun litsenziya 2000 ” ;

II boʻlimining:

40-pozitsiyasi quyidagi tahrirda bayon etilsin:

“ 40. Sugʻurtalovchini (qayta sugʻurtalovchini) qayta tashkil etishga doir ruxsatnoma 100 ”;

41-pozitsiyasi chiqarib tashlansin.

11-modda . Oʻzbekiston Respublikasining 2021-yil 23-noyabrda qabul qilingan “Sugʻurta faoliyati toʻgʻrisida”gi OʻRQ-730-sonli Qonuniga (Oʻzbekiston Respublikasi Oliy Majlisi palatalarining Axborotnomasi, 2021-yil, № 11, 1062-modda) quyidagi oʻzgartirishlar kiritilsin:

1) 5-moddaning toʻrtinchi qismidagi “Oʻzbekiston Respublikasi Moliya vazirligi huzuridagi Sugʻurta bozorini rivojlantirish agentligining” degan soʻzlar “Oʻzbekiston Respublikasi Istiqbolli loyihalar milliy agentligining” degan soʻzlar bilan almashtirilsin;

2) 4-bobning nomi quyidagi tahrirda bayon etilsin:

“4-bob. Sugʻurtalovchining (qayta sugʻurtalovchining), sugʻurta brokerining hamda ularning alohida boʻlinmalarining rahbariga va bosh buxgalteriga, ustav fondining (ustav kapitalining) ancha ulushiga ega boʻlgan mulkdorlariga va benefitsiarlariga qoʻyiladigan talablar”;

3) 38-modda quyidagi tahrirda bayon etilsin:

“38-modda. Sugʻurtalovchining (qayta sugʻurtalovchining), sugʻurta brokerining hamda ularning alohida boʻlinmalarining rahbariga va bosh buxgalteriga, ustav fondining (ustav kapitalining) ancha ulushiga ega boʻlgan mulkdorlariga va benefitsiarlariga qoʻyiladigan qoʻshimcha talablar

Quyidagi shaxslar sugʻurtalovchining (qayta sugʻurtalovchining), sugʻurta brokerining hamda ularning alohida boʻlinmalarining rahbari (bosh buxgalteri) etib tayinlanishi, shuningdek sugʻurtalovchining (qayta sugʻurtalovchining), sugʻurta brokerining hamda ularning alohida boʻlinmalarining ustav fondining (ustav kapitalining) ancha ulushiga ega boʻlgan mulkdori va benefitsiari boʻlishi mumkin emas:

rahbar (bosh buxgalter) tomonidan amalga oshiriladigan harakatlar yuridik shaxsni bankrotlikka yoki uni tugatish toʻgʻrisida sud tomonidan qaror qabul qilinishiga olib kelganligi haqidagi faktlar mavjud boʻlgan taqdirda, ushbu yuridik shaxs bankrot deb topilgan yoki sud tomonidan uni tugatish toʻgʻrisida qaror qabul qilingan paytga qadar bir yil davomida yuridik shaxsning rahbari (bosh buxgalteri) boʻlgan;

terrorchilik faoliyatida yoki ommaviy qirgʻin qurolini tarqatishda ishtirok etayotgan yoki ishtirok etishda gumon qilinayotgan;

iqtisodiyot sohasidagi jinoyatlar, boshqaruv tartibiga qarshi jinoyatlar hamda terrorizmni moliyalashtirish va jinoiy faoliyatdan olingan daromadlarni legallashtirish bilan bogʻliq jinoyatlar uchun sudlanganlik holati tugallanmagan yoki sudlanganligi olib tashlanmagan.

Sugʻurtalovchining (qayta sugʻurtalovchining), sugʻurta brokerining hamda ularning alohida boʻlinmalarining ustav fondining (ustav kapitalining) ancha ulushiga ega boʻlgan mulkdorlariga va benefitsiarlariga qoʻyiladigan talablarni amalga oshirish mexanizmi va sugʻurtalovchining (qayta sugʻurtalovchining), sugʻurta brokerining hamda ularning alohida boʻlinmalarining ustav fondining (ustav kapitalining) ancha ulushi miqdori qonunchilik hujjatlarida belgilanadi”;

4) 62-moddaning sakkizinchi qismi quyidagi tahrirda bayon etilsin:

“Sugʻurtalovchilar va sugʻurta vositachilari pul mablagʻlari yoki boshqa mol-mulk bilan bogʻliq operatsiyalar toʻgʻrisidagi, jinoiy faoliyatdan olingan daromadlarni legallashtirishga, terrorizmni moliyalashtirishga va ommaviy qirgʻin qurolini tarqatishni moliyalashtirishga qarshi kurashish bilan bogʻliq boʻlgan axborotni “Jinoiy faoliyatdan olingan daromadlarni legallashtirishga, terrorizmni moliyalashtirishga va ommaviy qirgʻin qurolini tarqatishni moliyalashtirishga qarshi kurashish toʻgʻrisida”gi Oʻzbekiston Respublikasi Qonuniga muvofiq maxsus vakolatli davlat organiga qonunchilikda nazarda tutilgan hollarda va tartibda taqdim etadi”.

12-modda . Oʻzbekiston Respublikasining 2022-yil 29-sentabrda qabul qilingan “Elektron tijorat toʻgʻrisida”gi OʻRQ-792-sonli Qonunining (Oʻzbekiston Respublikasi Oliy Majlisi palatalarining Axborotnomasi, 2022-yil, № 9, 896-modda) 7-moddasiga quyidagi oʻzgartirishlar kiritilsin:

nomidagi “Oʻzbekiston Respublikasi Axborot texnologiyalari va kommunikatsiyalarini rivojlantirish vazirligining” degan soʻzlar “Oʻzbekiston Respublikasi Istiqbolli loyihalar milliy agentligining” degan soʻzlar bilan almashtirilsin;

birinchi qismdagi “Oʻzbekiston Respublikasi Axborot texnologiyalari va kommunikatsiyalarini rivojlantirish vazirligi” degan soʻzlar “Oʻzbekiston Respublikasi Istiqbolli loyihalar milliy agentligi” degan soʻzlar bilan almashtirilsin.

13-modda . Oʻzbekiston Respublikasi Istiqbolli loyihalar milliy agentligi va boshqa manfaatdor tashkilotlar ushbu Qonunning ijrosini, ijrochilarga yetkazilishini hamda mohiyati va ahamiyati aholi oʻrtasida tushuntirilishini taʼminlasin.

14-modda . Oʻzbekiston Respublikasi Vazirlar Mahkamasi:

hukumat qarorlarini ushbu Qonunga muvofiqlashtirsin;

respublika ijro etuvchi hokimiyat organlari ushbu Qonunga zid boʻlgan oʻz normativ-huquqiy hujjatlarini qayta koʻrib chiqishlari va bekor qilishlarini taʼminlasin.

15-modda . Ushbu Qonun rasmiy eʼlon qilingan kundan eʼtiboran kuchga kiradi.

Ushbu Qonun 11-moddasining 2 va 3-bandlari ushbu Qonun rasmiy eʼlon qilingan kundan eʼtiboran uch oy oʻtgach amalga kiritiladi.

Oʻzbekiston Respublikasining Prezidenti Sh. MIRZIYOYEV

Toshkent sh.,

2025-yil 17-aprel,

OʻRQ-1057-son

(Qonunchilik maʼlumotlari milliy bazasi, 17.04.2025-y., 03/25/1057/0351-son)

lex.uz