UzbekAI

← Qonunlar

📅 2025-yil 17-aprel · Qonunlar va kodekslar

Rasmiy matn. Rasmiy hujjat. Tahririy izohlar kiritilmagan.

Yordam | Arxiv | Atamalar | Statistika | API | Havola yuborish | Sayt haqida | Shartlar

← Қонунлар

📅 2025 йил 17 апрель · Қонунлар ва кодекслар

Расмий матн. Расмий ҳужжат. Таҳририй изоҳлар киритилмаган.

Ёрдам | Архив | Атамалар | Статистика | API | Ҳавола юбориш | Сайт ҳақида | Шартлар

← Законы

📅 17 апреля 2025 г. · Законы и кодексы

Официальный текст. Официальный документ. Редакционные примечания не включены.

Помощь | Архив | Термины | Статистика | API | Предложить ссылку | О сайте | Условия

← Laws

📅 17 April 2025 · Laws and codes

Official text. Official document. Editorial notes are not included.

Help | Archive | Glossary | Stats | API | Submit | About | Terms

Ўзбекистон Республикасининг Қонуни

Тадбиркорлик субъектларини молиявий қўллаб-қувватлаш тизими такомиллаштирилиши муносабати билан Ўзбекистон Республикасининг айрим қонун ҳужжатларига ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш тўғрисида

Қонунчилик палатаси томонидан 2025 йил 14 январда қабул қилинган Сенат томонидан 2025 йил 20 февралда маъқулланган

Кейинги йилларда мамлакатимизда тадбиркорликни ривожлантиришни ҳар томонлама қўллаб-қувватлаш бўйича тизимли ишлар амалга оширилмоқда, тадбиркорлик субъектларини кредитлаш ва уларни молиявий жиҳатдан қўллаб-қувватлаш амалиёти такомиллаштирилмоқда.

Жумладан, тадбиркорлик субъектларига етарлича ёрдам кўрсатиш, янги хизматлар турларини жорий этиш, шунингдек халқаро молия институтларининг маблағларини тўғридан-тўғри жалб этиш имконини яратиш мақсадида амалда тадбиркорлик субъектларига молиявий ёрдам кўрсатиш ва уларнинг мажбуриятлари бўйича кафилликлар бериш ваколатларига эга бўлган институтнинг ташкилий-ҳуқуқий шакли акциядорлик жамияти шаклига ўзгартирилди.

Шу билан бирга бозор муносабатларини янада ривожлантириш шароитларида тадбиркорлик субъектларини молиялаштиришнинг янгича ва муқобил воситаларини ишлаб чиқишга, айниқса, тадбиркорлик субъектларига кафолат (кафиллик) тарзида ёрдам кўрсатиш соҳасини кенгайтиришга, шунингдек банк кредитларига муқобил бўлган пул талабномасидан бошқа шахс фойдасига воз кечиш эвазига молиялаш (факторинг) механизмларини такомиллаштиришга катта эҳтиёж мавжуд.

Ушбу Қонун билан юридик ва жисмоний шахсларнинг кредит ташкилоти олдидаги мажбуриятини бажариш бўйича кафолатлар (кафилликлар) бериш орқали тадбиркорлик субъектларини қўллаб-қувватлаш чораларини амалга оширувчи, шунингдек қонунчиликда назарда тутилган бошқа хизматларни кўрсатувчи юридик шахсларни ташкил этиш учун ҳуқуқий асос яратилмоқда.

Бундан ташқари мазкур Қонун билан пул талабномасидан бошқа шахс фойдасига воз кечиш эвазига молиялаш билан боғлиқ муносабатлар такомиллаштирилмоқда, хусусан, қонун ҳужжатларига факторинг ташкилоти тушунчасини жорий этишга, пул талабномасидан бошқа шахс фойдасига воз кечиш тўғрисидаги хабарномани гаров реестрида рўйхатдан ўтказиш, агар мижознинг контрагенти норезидент бўлса, факторинг операцияларини чет эл валютасида амалга ошириш тартибини белгилашга, шунингдек молия агентлари ва қарздорларнинг ҳуқуқий ҳимоясини кучайтиришга қаратилган ўзгартириш ва қўшимчалар киритилмоқда.

Ушбу Қонун тадбиркорлик субъектлари томонидан молиявий хизматлардан фойдаланиш имкониятини кенгайтиришга ва бизнесни молиялаштиришнинг самарали воситаларини жорий этишга, шу жумладан пул талабномасидан бошқа шахс фойдасига воз кечиш эвазига молиялаш (факторинг) бўйича замонавий қонунчилик базасини яратишга, факторинг операцияларини ривожлантиришга ва татбиқ этишга хизмат қилади.

1-модда. Ўзбекистон Республикасининг 1992 йил 9 декабрда қабул қилинган «Гаров тўғрисида»ги 736-XII-сонли Қонуни (Ўзбекистон Республикасининг 1998 йил 1 майда қабул қилинган 614-I-сонли Қонуни таҳририда) (Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисининг Ахборотномаси, 1998 йил, № 5-6, 96-модда; 2002 йил, № 1, 20-модда; Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси палаталарининг Ахборотномаси, 2007 йил, № 4, 156-модда; 2009 йил, № 9, 337-модда; 2015 йил, № 8, 312-модда; 2018 йил, № 1, 4-модда, № 4, 224-модда; 2019 йил, № 10, 671-модда; 2020 йил, № 1, 3-модда; 2021 йил, 4-сонга илова; 2022 йил, № 11, 1062-модда; 2024 йил, № 10, 1079-модда) 35-моддасининг биринчи қисми қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

«Фуқаролардан шахсий истеъмолга мўлжалланган кўчар мол-мулкни қисқа муддатли микроқарзларни таъминлаш учун гаровга қабул қилиш ихтисослашган ташкилотлар — фаолиятини хабардор қилиш тартибида амалга оширувчи ломбардлар томонидан тадбиркорлик фаолияти сифатида амалга оширилиши мумкин».

2-модда. Ўзбекистон Республикасининг 1993 йил 7 майда қабул қилинган «Валютани тартибга солиш тўғрисида»ги 841-XII-сонли Қонуни (Ўзбекистон Республикасининг 2019 йил 22 октябрда қабул қилинган ЎРҚ-573-сонли Қонуни таҳририда) (Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси палаталарининг Ахборотномаси, 2019 йил, № 10, 672-модда; 2021 йил, № 1, 16-модда, 4-сонга илова; 2022 йил, № 3, 215-модда) 17-моддасининг биринчи қисмига қуйидаги қўшимча ва ўзгартириш киритилсин:

қуйидаги мазмундаги ўн учинчи хатбоши билан тўлдирилсин:

«мижознинг (кредиторнинг) контрагенти норезидент бўлган тақдирда, кредит ташкилотлари томонидан пул талабномасидан бошқа шахс фойдасига воз кечиш эвазига молиялаш операциялари»;

ўн учинчи ва ўн тўртинчи хатбошилар тегишинча ўн тўртинчи ва ўн бешинчи хатбошилар деб ҳисоблансин.

3-модда. Ўзбекистон Республикасининг 1995 йил 21 декабрда қабул қилинган «Ўзбекистон Республикасининг Марказий банки тўғрисида»ги 154-I-сонли Қонунига (Ўзбекистон Республикасининг 2019 йил 11 ноябрда қабул қилинган ЎРҚ-582-сонли Қонуни таҳририда) (Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси палаталарининг Ахборотномаси, 2019 йил, № 11, 790-модда; 2021 йил, 4-сонга илова, № 10, 968-модда; 2022 йил, № 3, 217-модда, № 4, 340-модда; 2023 йил, № 11, 923-модда; 2024 йил, № 9, 965-модда) қуйидаги ўзгартириш ва қўшимчалар киритилсин:

1) 11-модданинг биринчи қисми :

ўнинчи хатбошиси қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

«банклар фаолиятини лицензиялашда, микромолия ташкилоти фаолиятини амалга оширувчи ташкилотларни, факторинг ташкилотларини, ипотекани қайта молиялаштириш ташкилотларини ва кафолатлар бериш ташкилотларини ҳисоб рўйхатидан ўтказишда, шунингдек банклар, микромолия ташкилоти фаолиятини амалга оширувчи ташкилотлар, ипотекани қайта молиялаштириш ташкилотлари, кафолатлар бериш ташкилотлари, факторинг ташкилотлари, ломбардлар ва банклар гуруҳлари фаолиятини тартибга солишда ҳамда назорат қилишда асослантирилган мулоҳазадан фойдаланади»;

ўн тўққизинчи хатбошиси «ипотекани қайта молиялаштириш ташкилотларидаги» деган сўзлардан кейин «кафолатлар бериш ташкилотларидаги, факторинг ташкилотларидаги» деган сўзлар билан тўлдирилсин;

йигирма учинчи хатбошиси «ипотекани қайта молиялаштириш ташкилотлари» деган сўзлардан кейин «кафолатлар бериш ташкилотлари, факторинг ташкилотлари» деган сўзлар билан тўлдирилсин;

қуйидаги мазмундаги йигирма бешинчи хатбоши билан тўлдирилсин:

«кредит ташкилоти бўлмаган шахслар томонидан ташкил этилган электрон факторинг платформаларининг ахборот тизимлари хавфсизлигига, киберхавфсизлигига ва уларни IT-аудитдан ўтказишга доир талабларни белгилайди ҳамда мазкур талабларнинг бажарилиши устидан назоратни амалга оширади»;

йигирма бешинчи хатбоши йигирма олтинчи хатбоши деб ҳисоблансин;

2) 16-модда :

биринчи қисмининг иккинчи жумласи қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

«Марказий банкнинг ички аудиторлик хизмати ўз фаолиятида Марказий банк бошқарувига ва Аудиторлик қўмитасига ҳисобдордир»;

иккинчи ва учинчи қисмлари қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

«Марказий банкда уч нафар мустақил аъзодан иборат бўлган Аудиторлик қўмитаси ташкил этилади.

Аудиторлик қўмитасининг аъзолари Марказий банк бошқаруви томонидан тайинланади. Бунда Марказий банк бошқарувининг мустақил аъзоларидан бири Аудиторлик қўмитасининг раиси бўлиши ҳамда Аудиторлик қўмитасининг бир нафар аъзоси бухгалтерия ҳисоби ёки аудит соҳасида иш тажрибасига эга бўлиши керак»;

қуйидаги мазмундаги тўртинчи ва бешинчи қисмлар билан тўлдирилсин:

«Аудиторлик қўмитасининг ваколатлари ва фаолиятининг регламенти, унинг ҳуқуқий мақоми, шунингдек унинг аъзоларига нисбатан талаблар Марказий банк бошқаруви томонидан белгиланади.

Марказий банк бошқаруви томонидан берилган ваколатлар доирасида Аудиторлик қўмитаси Марказий банкда молиявий ҳисоботлар тайёрланиши жараёни ва ички аудит хизмати фаолияти устидан назоратни амалга ошириш, хатарларни бошқариш ва ички назорат тизимларининг самарадорлигини кузатиб бориш ҳамда ташқи аудитнинг сифатли ўтказилишини таъминлаш бўйича вазифаларни бажаради»;

тўртинчи ва бешинчи қисмлари тегишинча олтинчи ва еттинчи қисмлар деб ҳисоблансин;

3) 20-модданинг :

саккизинчи хатбошисидаги «микромолия ташкилотлари ҳамда ипотекани қайта молиялаштириш ташкилотлари» деган сўзлар «микромолия ташкилотлари, ипотекани қайта молиялаштириш ташкилотлари, кафолатлар бериш ташкилотлари ҳамда факторинг ташкилотлари» деган сўзлар билан алмаштирилсин;

ўн тўртинчи хатбошиси қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

«микромолия ташкилоти фаолиятини амалга оширувчи ташкилотларни, ипотекани қайта молиялаштириш ташкилотларини, кафолатлар бериш ташкилотларини ва факторинг ташкилотларини ҳисоб рўйхатидан ўтказиш тўғрисида, шунингдек улар ҳақидаги маълумотларни тегишли реестрлардан чиқариш тўғрисида қарорлар қабул қилади»;

4) 33-модданинг матни қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

«Ликвидлиликнинг вақтинчалик тақчиллиги юзага келганда тўловларнинг узлуксизлигини таъминлаш мақсадида Марказий банк ликвидлиликни сақлаб туриш учун тўловга қобилиятли ва барқарор тижорат банкларига олти ойгача бўлган муддатга қисқа муддатли кредитлар тарзида тезкор ёрдам беришга ҳақли. Мазкур кредитлар бўйича фоиз ставкаси Марказий банкнинг бошқа кредитларига доир амалдаги ставкалардан кам бўлмаслиги ва у банкнинг активлари билан таъминланган бўлиши керак.

Тижорат банки фавқулодда қўллаб-қувватлаш кредитларини олиш учун Марказий банкка мазкур кредитни ўз вақтида тўлаш ва ликвидлилик ҳолатини тиклаш бўйича тадбирлар режасини тақдим этиши керак.

Мамлакатнинг молиявий тизими барқарорлигига таҳдид туғилган алоҳида ҳолларда Марказий банк бошқарувининг қарори билан кредитни нисбатан юқори фоиз ставкасида бир йилгача бўлган муддатга беришга йўл қўйилади»;

5) 60-модданинг учинчи қисми «ипотекани қайта молиялаштириш ташкилотлари реестрини» деган сўзлардан кейин «кафолатлар бериш ташкилотлари реестрини, факторинг ташкилотлари реестрини» деган сўзлар билан тўлдирилсин;

6) 61-модда :

биринчи қисмининг ўн биринчи хатбошисидаги «микромолия ташкилотлари ва ипотекани қайта молиялаштириш ташкилотлари» деган сўзлар «микромолия ташкилотлари, ипотекани қайта молиялаштириш ташкилотлари, кафолатлар бериш ташкилотлари ва факторинг ташкилотлари» деган сўзлар билан алмаштирилсин;

иккинчи қисмининг тўртинчи хатбошисидаги «ипотекани қайта молиялаштириш ташкилотларининг ва кредит бюроларининг» деган сўзлар «ипотекани қайта молиялаштириш ташкилотларининг, кредит бюроларининг, кафолатлар бериш ташкилотларининг ва факторинг ташкилотларининг» деган сўзлар билан алмаштирилсин;

7) 65-модда :

қуйидаги мазмундаги ўн олтинчи ва ўн еттинчи хатбошилар билан тўлдирилсин:

«кафолатлар бериш ташкилоти фаолиятини амалга оширишга;

факторинг ташкилоти фаолиятини амалга оширишга»;

ўн олтинчи ва ўн еттинчи хатбошилари тегишинча ўн саккизинчи ва ўн тўққизинчи хатбошилар деб ҳисоблансин;

ўн саккизинчи хатбошисидаги «ўн» деган сўз «йигирма» деган сўз билан алмаштирилсин;

ўн тўққизинчи хатбошиси қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

«нобанк кредит ташкилотининг устав фондидаги (устав капиталидаги) ушбу модданинг ўн саккизинчи хатбошисида назарда тутилган ҳажмдаги улуши олувчига боғлиқ бўлмаган ҳолатларда олинаётганда»;

8) 65 1 -модданинг биринчи қисми қуйидаги мазмундаги тўққизинчи ва ўнинчи хатбошилар билан тўлдирилсин:

«факторинг ташкилотининг филиалини очиш ёки ёпиш;

жисмоний ва юридик шахслар, шу жумладан тегишинча яқин қариндошлари ҳамда улар билан боғлиқ бўлган шахслар билан биргаликда ҳаракат қилувчи жисмоний ва юридик шахслар, шунингдек норезидентлар томонидан бир ёки бир нечта битим натижасида нобанк кредит ташкилотининг устав фондидаги (устав капиталидаги) ўн фоиздан йигирма фоизгача ташкил этадиган улушини бевосита ёки билвосита олиш»;

9) 67-модда иккинчи қисмининг бешинчи хатбошиси қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

«нобанк кредит ташкилоти тўғрисидаги маълумотларни тегишинча микромолия ташкилоти фаолиятини амалга оширувчи ташкилотлар реестридан, ипотекани қайта молиялаштириш ташкилотлари реестридан, кафолатлар бериш ташкилотлари реестридан, факторинг ташкилотлари реестридан ёки ломбардлар реестридан чиқариб ташлашга».

4-модда. Ўзбекистон Республикасининг 1995 йил 21 декабрда қабул қилинган 163-I-сонли ва 1996 йил 29 августда қабул қилинган 256-I-сонли қонунлари билан тасдиқланган Ўзбекистон Республикасининг Фуқаролик кодексига (Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисининг Ахборотномаси, 1996 йил, 2-сонга илова, № 11-12; 1997 йил, № 2, 56-модда, № 9, 241-модда; 1998 йил, № 5-6, 102-модда; 1999 йил, № 1, 20-модда, № 9, 229-модда; 2001 йил, № 1-2, 23-модда, № 9-10, 182-модда; 2002 йил, № 1, 20-модда, № 9, 165-модда; 2003 йил, № 1, 8-модда, № 5, 67-модда; 2004 йил, № 1-2, 18-модда, № 5, 90-модда, № 9, 171-модда; Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси палаталарининг Ахборотномаси, 2006 йил, № 4, 154-модда, № 9, 494, 498-моддалар; 2007 йил, № 1, 3, 5-моддалар, № 4, 156, 164-моддалар, № 8, 367-модда, № 9, 416-модда, № 12, 598, 608-моддалар; 2008 йил, № 4, 192-модда, № 12, 640-модда; 2009 йил, № 9, 337-модда; 2010 йил, № 9, 335, 337, 340-моддалар; 2011 йил, № 12/2, 363, 364, 365-моддалар; 2012 йил, № 4, 106, 109-моддалар, № 12, 336-модда; 2013 йил, № 10, 263-модда; 2014 йил, № 5, 130-модда, № 12, 343-модда; 2015 йил, № 8, 310, 312-моддалар; 2016 йил, № 4, 125-модда; 2017 йил, № 4, 137-модда, № 9, 510-модда, № 12, 773-модда; 2018 йил, № 1, 4-модда, № 4, 224-модда, № 7, 433-модда, № 10, 673-модда; 2019 йил, № 3, 161, 166-моддалар, № 5, 267-модда, № 10, 671-модда, № 12, 880, 886-моддалар; 2020 йил, № 1, 3, 4-моддалар, № 10, 593-модда; 2021 йил, 4-сонга илова, № 8, 801-модда, № 10, 968-модда; 2022 йил, № 2, 79-модда, № 3, 217, 218-моддалар, № 4, 340-модда, № 5, 464-модда, № 6, 570, 577-моддалар, № 11, 1061, 1062-моддалар; 2023 йил, № 10, 795-модда, № 11, 921-модда; 2024 йил, № 2, 111, 114-моддалар, № 6, 530-модда, № 9, 960-модда, № 11, 1193-модда) қуйидаги ўзгартириш ва қўшимчалар киритилсин:

1) 42-бобнинг номи қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

«42-боб. Пул талабномасидан бошқа шахс фойдасига воз кечиш эвазига молиялаш (факторинг)»;

2) 749-модда қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

«749-модда. Пул талабномасидан бошқа шахс фойдасига воз кечиш эвазига молиялаш (факторинг) тўғрисидаги умумий қоидалар

Пул талабномасидан бошқа шахс фойдасига воз кечиш эвазига молиялаш (факторинг) шартномаси бўйича бир тараф (молия агенти) иккинчи тарафга (мижозга) шу мижознинг (кредиторнинг) учинчи шахсга — юридик шахсга ёки тадбиркорлик субъектига (қарздорга) пул талабномаси ҳисобидан пул маблағларини беради ёки бериш мажбуриятини олади, мижоз эса молия агентига ушбу пул талабномасини беради ёки бериш мажбуриятини олади.

Ушбу модданинг биринчи қисмига мувофиқ воз кечиладиган пул талабномаси:

товарларни беришдан, шу жумладан ижарага беришдан;

ишларни бажаришдан ёки хизматлар кўрсатишдан;

интеллектуал мулк объектларига бўлган мулкий ҳуқуқларни ўтказишдан келиб чиқиши мумкин.

Пул талабномасидан бошқа шахс фойдасига воз кечиш эвазига молиялаш шартномаси ушбу Кодекс 751-моддасининг иккинчи қисмига мувофиқ пул талабномасини тавсифлаб берган ҳолда ёзма равишда тузилади.

Мижоз ўзининг молия агенти олдидаги мажбуриятлари бажарилишини таъминлаш мақсадида ҳам қарздорга нисбатан пул талабномасидан молия агенти фойдасига воз кечиши мумкин.

Пул талабномасидан бошқа шахс фойдасига воз кечиш эвазига молиялаш шартномаси бўйича молия агентининг мажбуриятлари мижоз учун бухгалтерия ҳисобини юритишни, шунингдек мижозга бошқа шахс фойдасига воз кечиш нарсаси бўлган пул талабномалари билан боғлиқ бошқа молиявий хизматлар кўрсатишни ҳам ўз ичига олиши мумкин.

Мажбуриятни бажариш таъминоти сифатида молия агенти фойдасига воз кечилган пул талабномасига нисбатан ушбу Кодекснинг гаровга тегишли қоидалари қўлланилади, бундан ушбу Кодекснинг 269, 273 — 278, 288 ва 289-моддаларида назарда тутилган қоидалар мустасно.

Пул талабномасидан бошқа шахс фойдасига воз кечиш эвазига молиялаш шартномасига нисбатан ушбу Кодекснинг мажбуриятдаги шахсларнинг ўзгариши тўғрисидаги қоидалари қўлланилади, бундан ушбу Кодекснинг 319 ва 321-моддаларида назарда тутилган қоидалар мустасно»;

3) 750-модда «банклар» деган сўздан кейин «факторинг ташкилотлари» деган сўзлар билан тўлдирилсин;

4) 751-модда :

иккинчи қисми қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

«Пул талабномасидан бошқа шахс фойдасига воз кечиш эвазига молиялаш шартномасида бошқа шахс фойдасига воз кечиш нарсаси бўлган пул талабномасини идентификация қилиш имконини берадиган маълумотлар бўлиши керак»;

қуйидаги мазмундаги тўртинчи қисм билан тўлдирилсин:

«Молия агентининг пул талабномасига бўлган ҳуқуқи мазкур талабномадан келиб чиқадиган барча даромадларга нисбатан татбиқ этилади»;

5) 752-модда :

биринчи қисми қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

«Мижоз қарздорнинг мижозга нисбатан қарши талаблари мавжудлиги тўғрисида ахборот тақдим этилиши ва бошқа шахс фойдасига воз кечиш нарсаси бўлган пул талабномасининг ҳақиқийлиги учун молия агенти олдида жавобгар бўлади»;

учинчи қисми қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

«Агар пул талабномасидан бошқа шахс фойдасига воз кечиш эвазига молиялаш шартномасида бошқача қоида назарда тутилмаган бўлса, қарздор бошқа шахс фойдасига воз кечиш нарсаси бўлган пул талабномасини бажармаганлиги ёки тегишли даражада бажармаганлиги учун мижоз жавобгар бўлмайди»;

қуйидаги мазмундаги тўртинчи қисм билан тўлдирилсин:

«Агар пул талабномасидан бошқа шахс фойдасига воз кечиш эвазига молиялаш шартномасида бошқача қоида назарда тутилмаган бўлса, мижоз пул талабномасини учинчи шахсларнинг ҳар қандай ҳуқуқларидан озод ҳолда топшириши керак»;

6) 753-модданинг иккинчи қисми қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

«Мижоз ва молия агенти пул талабномасидан бошқа шахс фойдасига воз кечишга доир тақиқни ёки чекловни бузганлиги учун қарздор олдида жавобгар бўлмайди»;

7) 754-модданинг матни қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

«Молия агентининг пул талабномасидан ўз навбатида бошқа шахс фойдасига воз кечишига нисбатан ушбу бобнинг қоидалари қўлланилади»;

8) 755-модда :

қуйидаги мазмундаги иккинчи қисм билан тўлдирилсин:

«Қарздорнинг розилигисиз пул мажбуриятининг валютаси ва у амалга ошириладиган мамлакат ўзгартирилиши мумкин эмас»;

иккинчи ва учинчи қисмлари тегишинча учинчи ва тўртинчи қисмлар деб ҳисоблансин;

9) 756-модданинг :

биринчи қисмидаги «мижоз эса молия агенти олган суммалар у сотиб олган талабноманинг баҳосидан кам бўлиб чиққанлиги учун агент олдида жавобгар бўлмайди» деган сўзлар «мижоз эса молия агенти олган суммалар у сотиб олган талабноманинг баҳосидан кам бўлиб чиққанлиги учун молия агенти олдида жавобгар бўлмайди» деган сўзлар билан алмаштирилсин;

иккинчи қисми қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

«Агар мижознинг мажбуриятлари молия агентига бажарилишини таъминлаш мақсадида пул талабномасидан унинг фойдасига воз кечилган бўлса ва пул талабномасидан бошқа шахс фойдасига воз кечиш эвазига молиялаш шартномасида бошқача қоида назарда тутилмаган бўлса, молия агенти мижозга ҳисобот тақдим этиши ҳамда мижознинг пул талабномасидан бошқа шахс фойдасига воз кечиш билан таъминланган қарзидан ортиб қолган суммани мижозга бериши шарт. Агар молия агенти қарздордан олган пул маблағлари мижознинг молия агентига пул талабномасидан бошқа шахс фойдасига воз кечиш билан таъминланган қарзи суммасидан кам бўлиб чиқса, мижоз қарзнинг қолдиғи учун молия агенти олдида жавобгар бўлиб қолаверади»;

10) 757-модданинг матни қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

«Молия агенти қарздордан тўловни амалга оширишни талаб қилган тақдирда, қарздор ушбу Кодекснинг 343, 344 ва 345-моддаларига мувофиқ, ўзининг мижоз билан тузилган шартномага асосланган, қарздор пул талабномасидан молия агенти фойдасига воз кечилганлиги ҳақида ёзма билдиришнома олган пайтда ихтиёрида бўлган ўз пул талабномаларини ҳисобга олиш учун тақдим этишга ҳақли.

Мижоз қарздор билан ушбу модданинг биринчи қисмида кўрсатилган қарздорнинг пул талабномаларини ҳисобга олишга бўлган ҳуқуқларини молия агентига тақдим этмаслик тўғрисида ёзма шаклда келишиши мумкин»;

11) 758-модданинг матни қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

«Мижоз қарздор билан тузган шартнома бўйича ўз мажбуриятларини бузган тақдирда, қарздор молия агентига ўтган пул талабномаси бўйича тўланган суммаларни молия агентидан қайтариб беришни талаб қилишга ҳақли эмас.

Қарздор пул талабномасидан бошқа шахс фойдасига воз кечиш натижасида молия агентига тўланган суммаларни, агар молия агенти талабномадан бошқа шахс фойдасига воз кечиш билан боғлиқ ваъда қилинган тўловни мижозга тўлаш мажбуриятини бажармаганлиги ёки мижоз талабномадан бошқа шахс фойдасига воз кечиш билан боғлиқ тўловни олиши керак бўлган қарздор олдидаги мажбуриятини бузганлигини била туриб, бундай тўловни амалга оширганлиги исбот қилинган бўлса, ушбу суммалар молия агенти томонидан қайтарилишини талаб қилишга ҳақли»;

12) 42-боб қуйидаги мазмундаги 758 1 ва 758 2 -моддалар билан тўлдирилсин:

«758 1 -модда. Пул талабномасидан бошқа шахс фойдасига воз кечишни рўйхатдан ўтказиш

Пул талабномасидан бошқа шахс фойдасига воз кечиш ҳақидаги билдиришнома гаров реестрида рўйхатдан ўтказилгандан кейин пул талабномасидан бошқа шахс фойдасига воз кечиш учинчи шахсларга нисбатан кучга эга бўлади.

758 2 -модда. Пул талабномасидан бошқа шахс фойдасига воз кечиш эвазига молиялаш шартномалари бўйича молия агентларининг талабларини қаноатлантириш тартиби

Айнан бир мижоз томонидан айни бир пул талабномасидан ёки унинг бир қисмидан бошқа шахс фойдасига бир мартадан ортиқ воз кечиш амалга оширилган тақдирда, молия агентларининг талаблари навбат тартибида қаноатлантирилади.

Пул талабномаси бўйича талабларни қаноатлантириш навбати пул талабномасидан бошқа шахс фойдасига воз кечиш эвазига молиялаш шартномаси бўйича пул талабномасидан бошқа шахс фойдасига воз кечиш ҳақидаги билдиришнома гаров реестрида рўйхатдан ўтказилган вақт асосида белгиланади. Бунда молия агентларининг талабларини қаноатлантириш навбати пул талабномасига бўлган ҳуқуқ гаров реестрида рўйхатдан ўтказилган пайтга қадар ёки ундан кейин юзага келганлигидан қатъи назар қўлланилади.

Пул талабномасига бўлган ҳуқуқлар навбати ушбу Кодекс 751-моддасининг тўртинчи қисмига мувофиқ молия агенти ҳуқуққа эга бўлган ҳар қандай даромадларга нисбатан ҳам татбиқ этилади»;

13) 1190-модданинг биринчи қисми :

қуйидаги мазмундаги ўн олтинчи хатбоши билан тўлдирилсин:

«пул талабномасидан бошқа шахс фойдасига воз кечиш эвазига молиялаш (факторинг) шартномасида — мижоз»;

ўн олтинчи хатбошиси ўн еттинчи хатбоши деб ҳисоблансин.

5-модда. Ўзбекистон Республикасининг 1996 йил 25 апрелда қабул қилинган «Банклар ва банк фаолияти тўғрисида»ги 216-I-сонли Қонунига (Ўзбекистон Республикасининг 2019 йил 5 ноябрда қабул қилинган ЎРҚ-580-сонли Қонуни таҳририда) (Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси палаталарининг Ахборотномаси, 2019 йил, № 11, 788-модда; 2020 йил, № 1, 1-модда; 2021 йил, 4-сонга илова, № 10, 968-модда; 2023 йил, № 4, 267-модда, № 11, 923-модда; 2024 йил, № 2, 105, 111-моддалар, № 9, 965-модда) қуйидаги ўзгартириш ва қўшимча киритилсин:

1) 5-модда биринчи қисмининг ўнинчи хатбошиси қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

«пул талабномасидан бошқа шахс фойдасига воз кечиш эвазига молиялаш (факторинг) шартномасига асосан талаб қилиш ҳуқуқини олиш ёки бошқа шахсга бериш»;

2) 7-модда тўртинчи қисмининг иккинчи хатбошиси «суғурта» деган сўздан кейин «факторинг» деган сўз билан тўлдирилсин.

6-модда. Ўзбекистон Республикасининг 2013 йил 23 октябрда қабул қилинган «Гаров реестри тўғрисида»ги ЎРҚ-356-сонли Қонунига (Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси палаталарининг Ахборотномаси, 2013 йил, № 10, 264-модда; 2021 йил, 4-сонга илова; 2023 йил, № 10, 795-модда) қуйидаги ўзгартириш ва қўшимчалар киритилсин:

1) 3-модданинг :

учинчи хатбошиси қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

« кредитор — қарздордан ўзининг мажбуриятлари бажарилишини талаб қилиш, мажбуриятлар бажарилмаган ҳолларда эса — мажбуриятларнинг бажарилишини таъминлаш воситаси сифатида бериб қўйилган қарздорнинг мол-мулки ёки ер участкасини ижарага олиш ҳуқуқи ҳисобига ўз талабларининг имтиёзли равишда қаноатлантирилишини талаб қилиш ҳуқуқига эга бўлган юридик ёки жисмоний шахс, шунингдек пул талабномасидан бошқа шахс фойдасига воз кечиш эвазига молиялаш шартномаси бўйича пул талабномасини сотиб олган молия агенти»;

бешинчи хатбошиси «қарздор» деган сўздан кейин «ёки пул талабномасидан бошқа шахс фойдасига воз кечиш эвазига молиялаш шартномаси бўйича пул талабномасидан воз кечувчи шахс (бундан буён матнда пул талабномасидан воз кечувчи шахс деб юритилади)» деган сўзлар билан тўлдирилсин;

2) 5-модданинг бешинчи хатбошиси қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

«гаров реестридаги ахборотни қарздор ёки пул талабномасидан воз кечувчи шахс — солиқ тўловчининг идентификация рақами, жисмоний шахснинг шахсий идентификация рақами ёки ёзувнинг ягона рўйхатдан ўтказиш рақами бўйича излаш имкониятини таъминлайди»;

3) 8-модданинг иккинчи хатбошиси «лизинг» деган сўздан кейин «пул талабномасидан бошқа шахс фойдасига воз кечиш эвазига молиялаш» деган сўзлар билан тўлдирилсин;

4) 9-модда иккинчи қисмининг иккинчи ва учинчи хатбошилари қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

«қарздор ёки пул талабномасидан воз кечувчи шахс ва кредитор тўғрисидаги ахборот (жисмоний шахслар учун — фамилияси, исми, отасининг исми ва жисмоний шахснинг шахсий идентификация рақами ёки юридик шахслар учун — номи, ташкилий-ҳуқуқий шакли ва солиқ тўловчининг идентификация рақами);

қарздорнинг мол-мулки, ер участкасини ижарага олиш ҳуқуқи ва кредиторнинг бу мол-мулкка ёки ер участкасини ижарага олиш ҳуқуқига бўлган ҳуқуқлари тавсифи, пул талабномасидан бошқа шахс фойдасига воз кечиш эвазига молиялаш шартномаси учун эса — воз кечилган пул талабномасининг тавсифи»;

5) 10-модданинг :

биринчи қисми қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

«Кредитор сифатида қатнашаётган фойдаланувчи томонидан ёзув киритиш қарздорнинг ёки пул талабномасидан воз кечувчи шахснинг розилиги билан амалга оширилади. Қарздорнинг ёки пул талабномасидан воз кечувчи шахснинг розилиги қарздорнинг ёки пул талабномасидан воз кечувчи шахснинг идентификация маълумотлари, шунингдек кредиторнинг қайси мол-мулкка ҳуқуқи ёки ер участкасини ижарага олиш ҳуқуқи бўлса, ўша мол-мулк ёки ер участкасини ижарага олиш ҳуқуқи кўрсатилган ҳолда электрон ҳужжат тарзида ёки қоғозда расмийлаштирилади. Қарздорнинг ёки пул талабномасидан воз кечувчи шахснинг ёзма розилиги гаров реестридан ёзув чиқариб ташлангунига қадар кредиторда сақланиши керак»;

бешинчи қисми қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

«Агар қарздор ёки пул талабномасидан воз кечувчи шахс ёзувни нохолис ва ишончсиз деб ҳисобласа ва кредитор уни чиқариб ташлашни ёки ўзгартиришни рад этса, киритилган ёзувга доир эътирозлар қарздор ёки пул талабномасидан воз кечувчи шахс сифатида қатнашаётган фойдаланувчи томонидан гаров реестрига киритилади»;

6) 13-модданинг биринчи қисми қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

«Гаров реестридаги ёзувни излаш қарздор ёки пул талабномасидан воз кечувчи шахс — солиқ тўловчининг идентификация рақами ёхуд жисмоний шахснинг шахсий идентификация рақами ёки ёзувнинг ягона рўйхатдан ўтказиш рақами бўйича амалга оширилади».

7-модда. Ўзбекистон Республикасининг 2019 йил 30 декабрда қабул қилинган ЎРҚ-599-сонли Қонуни билан янги таҳрирда тасдиқланган Ўзбекистон Республикасининг Солиқ кодексига (Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси палаталарининг Ахборотномаси, 2019 йил, 12-сонга 1-илова; 2020 йил, № 3, 198-модда, № 10, 593-модда, № 11, 652-модда, № 12, 690, 691-моддалар; 2021 йил, № 1, 6-модда, № 4, 294-модда, 4-сонга илова, № 8, 800-модда, № 9, 901-модда, № 10, 968, 969, 972, 973-моддалар, № 12, 1199-модда; 2022 йил, № 2, 79-модда, № 3, 215, 216-моддалар, № 5, 461, 464, 467-моддалар, № 6, 570-модда, № 7, 664, 666-моддалар, № 12, 1190-модда; 2023 йил, № 6, 444, 446-моддалар, № 7, 540-модда, № 12, 1011-модда; 2024 йил, № 2, 106, 110, 111-моддалар, № 4, 346-модда, № 5, 458, 459-моддалар, № 8, 822, 831-моддалар, № 9, 958-модда, № 10, 1076-модда, № 11, 1190-модда, № 12, 1283, 1284, 1296, 1297-моддалар) қуйидаги ўзгартиришлар киритилсин:

1) 62-модда тўққизинчи қисмининг 8-бандидаги «микрокредит» деган сўз «микромолия» деган сўз билан алмаштирилсин;

2) 315-модда :

биринчи қисми қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

«Банклар ва нобанк кредит ташкилотлари, шунингдек суғурта ташкилотлари қонунчилик талабларига мувофиқ захира фондларини ташкил этади»;

иккинчи қисмининг учинчи хатбошиси қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

«нобанк кредит ташкилотлари ва суғурта ташкилотлари томонидан — қонунчиликда назарда тутилган нормалардан юқори бўлмаган миқдорда».

8-модда. Ўзбекистон Республикасининг 2020 йил 6 январда қабул қилинган «Давлат божи тўғрисида»ги ЎРҚ-600-сонли Қонунига (Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси палаталарининг Ахборотномаси, 2020 йил, № 1, 1-модда, № 3, 201-модда, № 5, 298-модда, № 10, 593-модда, № 12, 691-модда; 2021 йил, № 1, 13-модда, 4-сонга илова, № 7, 661-модда, № 8, 800, 803-моддалар, № 10, 968-модда; 2022 йил, № 2, 76-модда, № 3, 214, 216-моддалар, № 4, 340-модда, № 5, 463, 464, 467-моддалар, № 12, 1186-модда; 2023 йил, № 2, 103-модда, № 3, 186-модда, № 4, 265, 269-моддалар, № 6, 444, 445-моддалар, № 7, 538-модда, № 9, 710-модда; 2024 йил, № 1, 5, 6, 7-моддалар, № 2, 101, 105, 107, 108, 111, 112-моддалар, № 7, 628-модда, № 8, 819, 823, 831-моддалар, № 9, 958-модда, № 10, 1076, 1079-моддалар, № 11, 1191-модда, № 12, 1279, 1280, 1285-моддалар) қуйидаги ўзгартиришлар киритилсин:

1) 8-модда биринчи қисмининг 44-бандидаги «Ўзбекистон Республикаси Иқтисодиёт ва молия вазирлиги ҳузуридаги Тадбиркорлик фаолиятини қўллаб-қувватлаш давлат жамғармаси» деган сўзлар «Тадбиркорликни ривожлантириш компанияси» акциядорлик жамияти» деган сўзлар билан алмаштирилсин;

2) 9-модда биринчи қисмининг 28-бандидаги «Ўзбекистон Республикаси Иқтисодиёт ва молия вазирлиги ҳузуридаги Тадбиркорлик фаолиятини қўллаб-қувватлаш давлат жамғармаси» деган сўзлар «Тадбиркорликни ривожлантириш компанияси» акциядорлик жамияти» деган сўзлар билан алмаштирилсин;

3) 10-модда биринчи қисмининг 18-бандидаги «Ўзбекистон Республикаси Иқтисодиёт ва молия вазирлиги ҳузуридаги Тадбиркорлик фаолиятини қўллаб-қувватлаш давлат жамғармаси» деган сўзлар «Тадбиркорликни ривожлантириш компанияси» акциядорлик жамияти» деган сўзлар билан алмаштирилсин.

9-модда. Ўзбекистон Республикасининг 2021 йил 14 июлда қабул қилинган «Лицензиялаш, рухсат бериш ва хабардор қилиш тартиб-таомиллари тўғрисида»ги ЎРҚ-701-сонли Қонунига (Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси палаталарининг Ахборотномаси, 2021 йил, № 7, 661-модда; 2022 йил, № 4, 340-модда, № 5, 465-модда; 2023 йил, № 2, 103-модда, № 3, 185-модда, № 7, 533-модда, № 9, 710-модда, № 11, 921, 923-моддалар; 2024 йил, № 1, 5, 7-моддалар, № 2, 105, 112-моддалар, № 7, 628-модда, № 8, 819-модда, № 9, 957, 958-моддалар) қуйидаги ўзгартириш ва қўшимчалар киритилсин:

1) 2-илова :

48 3 -позицияси қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

« 48 3 . Нобанк кредит ташкилотининг устав фондидаги (устав капиталидаги) улушини олиш учун дастлабки (кейинги) рухсатнома Жисмоний ва юридик шахслар, шу жумладан тегишинча яқин қариндошлари ҳамда уларга алоқадор бўлган шахслар билан биргаликда ҳаракат қилувчи жисмоний ва юридик шахслар, шунингдек норезидентлар томонидан бир ёки бир нечта битим натижасида нобанк кредит ташкилотининг устав фондидаги (устав капиталидаги) йигирма ва ундан кўпроқ фоизни ташкил этадиган улушини бевосита ёки билвосита олиш. Ўзбекистон Республикаси Марказий банки Нобанк кредит ташкилотининг устав фондидаги (устав капиталидаги) йигирма фоиз ва ундан кўпроқ улушини олувчига боғлиқ бўлмаган ҳолатларда олиш. » ;

қуйидаги мазмундаги 48 4 ва 48 5 -позициялар билан тўлдирилсин:

« 48 4 . Кафолатлар бериш ташкилотини кафолатлар бериш ташкилотлари реестрига киритиш тўғрисидаги қарор Кафолатлар бериш ташкилоти фаолиятини амалга ошириш. Ўзбекистон Республикаси Марказий банки 48 5 . Факторинг ташкилотини факторинг ташкилотлари реестрига киритиш тўғрисидаги қарор Факторинг ташкилоти фаолиятини амалга ошириш. Ўзбекистон Республикаси Марказий банки » ;

2) 3-илова қуйидаги мазмундаги 10 2 ва 10 3 -позициялар билан тўлдирилсин:

« 10 2 . Нобанк кредит ташкилотининг устав фондидаги (устав капиталидаги) улуш олинганлиги тўғрисида хабарнома Жисмоний ва юридик шахслар, шу жумладан тегишинча яқин қариндошлари ҳамда уларга алоқадор бўлган шахслар билан биргаликда ҳаракат қилувчи жисмоний ва юридик шахслар, шунингдек норезидентлар томонидан бир ёки бир нечта битим натижасида нобанк кредит ташкилотининг устав фондидаги (устав капиталидаги) ўн фоиздан йигирма фоизгача ташкил этадиган улушни бевосита ёки билвосита олиш. Ўзбекистон Республикаси Марказий банки 10 3 . Факторинг ташкилотининг филиалини очганлик ёки ёпганлик ҳақидаги хабарнома Факторинг ташкилотининг филиалини очиш. Ўзбекистон Республикаси Марказий банки » .

10-модда. Ўзбекистон Республикасининг 2021 йил 23 августда қабул қилинган «Қимматбаҳо металлар ва қимматбаҳо тошлар тўғрисида»ги ЎРҚ-710-сонли Қонунига (Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси палаталарининг Ахборотномаси, 2021 йил, № 8, 802-модда) қуйидаги ўзгартиришлар киритилсин:

1) 34-модданинг иккинчи қисмидаги «микрокредит» деган сўз «микромолия» деган сўз билан алмаштирилсин;

2) 51-модда биринчи қисмининг учинчи хатбошисидаги «микрокредит» деган сўз «микромолия» деган сўз билан алмаштирилсин.

11-модда. Ўзбекистон Республикасининг 2022 йил 20 апрелда қабул қилинган «Нобанк кредит ташкилотлари ва микромолиялаштириш фаолияти тўғрисида»ги ЎРҚ-765-сонли Қонунига (Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси палаталарининг Ахборотномаси, 2022 йил, № 4, 340-модда; 2024 йил, № 2, 114-модда, № 9, 965-модда) қуйидаги қўшимча ва ўзгартиришлар киритилсин:

1) 3-модда қуйидаги мазмундаги бешинчи ва олтинчи хатбошилар билан тўлдирилсин:

« кафолатлар бериш ташкилоти — юридик ва жисмоний шахсларнинг кредит ташкилоти олдидаги пул мажбуриятини бажариш бўйича кафолатлар (кафилликлар) бериш фаолиятини профессионал асосда амалга оширувчи, шунингдек қонунчиликда назарда тутилган бошқа хизматларни кўрсатувчи юридик шахс;

факторинг ташкилоти — пул талабномасидан бошқа шахс фойдасига воз кечиш эвазига молиялаш (факторинг) фаолиятини амалга оширувчи юридик шахс»;

2) 4-модда :

биринчи қисмининг бешинчи хатбошиси қуйидаги мазмундаги бешинчи, олтинчи ва еттинчи хатбошилар билан алмаштирилсин:

«тадбиркорлик субъектларига микрокредит суммасидан ошадиган миқдорда кредитлар, лизинг, кафолатлар беришга, пул талабномасидан бошқа шахс фойдасига воз кечиш эвазига молиялаш (факторинг) хизматларини ва исломий молиялаштиришга оид хизматлар кўрсатишга;

юридик шахсларга чет эл валютасида микрокредит беришга ҳамда ушбу қисмнинг бешинчи хатбошисида кўрсатилган молиявий хизматларни чет эл валютасида кўрсатишга;

тўлов ташкилоти фаолиятини мазкур ташкилотлар учун белгиланган тартибда амалга оширишга ҳақли»;

қуйидаги мазмундаги бешинчи, олтинчи ва еттинчи қисмлар билан тўлдирилсин:

«Кафолатлар бериш ташкилоти:

шахснинг кредит ташкилоти олдидаги пул мажбуриятини бажариш бўйича кафолат (кафиллик) беришга;

кредит ташкилотларига улар томонидан қонунчиликда назарда тутилган хизматларни кўрсатиш учун молиявий маблағлар тақдим этишга;

қонунчиликда назарда тутилган бошқа молиявий хизматларни кўрсатишга ҳақли.

Кафолатлар (кафилликлар) бериш бўйича фаолиятни профессионал асосда амалга ошириш деганда, банк ёки суғурта ташкилоти бўлмаган юридик шахснинг бир йил давомида ўн мартадан кўп кафолатлар (кафилликлар) бериши тушунилади, бундан мазкур юридик шахс томонидан унинг таъсисчилари (акциядорлари, иштирокчилари) бўлган шахсларга ёки ходимларига берган кафолатлар (кафилликлар) мустасно.

Факторинг ташкилотлари:

пул талабномасидан бошқа шахс фойдасига воз кечиш эвазига молиялаш (факторинг) шартномасига асосан молия агенти сифатида талаб қилиш ҳуқуқини олишга ёки бошқа шахсга беришга;

пул талабномасидан бошқа шахс фойдасига воз кечиш эвазига молиялаш (факторинг) шартномаси бўйича мижоз учун бухгалтерия ҳисобини юритишга, шунингдек мижозга бошқа шахс фойдасига воз кечиш нарсаси бўлган пул талабномалари билан боғлиқ бошқа молиявий хизматлар кўрсатишга ҳақли»;

бешинчи қисми саккизинчи қисм деб ҳисоблансин;

3) 6-модданинг тўртинчи хатбошиси қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

«жисмоний шахс бўлган иштирокчилардан (акциядорлардан) устав фондига (устав капиталига) киритилган ҳисса суммасининг ёки уларнинг эгалигидаги акциялар номинал қийматининг икки бараваридан ошадиган миқдорда қарз маблағларини жалб этишга, бундан облигациялар шаклидаги қарз маблағларини жалб этиш мустасно»;

4) 8-модда иккинчи қисмининг биринчи хатбошиси қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

«Микромолия ташкилотлари ва факторинг ташкилотлари ушбу Қонуннинг 26-моддасида белгиланган пруденциал нормативларга риоя этган тақдирда, шунингдек ипотекани қайта молиялаштириш ташкилотлари ва кафолатлар бериш ташкилотлари фаолиятини ушбу модданинг биринчи қисмида кўрсатилган маблағлардан ташқари қуйидаги маблағлар ҳисобидан амалга оширишга ҳақли»;

5) 12-модданинг :

биринчи қисми қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

«Микромолия ташкилотлари, факторинг ташкилотлари ва ломбардлар акциядорлик жамияти ёки масъулияти чекланган жамият шаклида, ипотекани қайта молиялаштириш ташкилотлари ва кафолатлар бериш ташкилотлари акциядорлик жамияти шаклида ташкил этилади»;

иккинчи қисми чиқариб ташлансин;

учинчи қисми иккинчи қисм деб ҳисоблансин;

6) 13-модда:

биринчи қисмидаги «шунингдек ташкилотнинг турига қараб «микромолия ташкилоти», «ипотекани қайта молиялаштириш» ёки «ломбард» деган сўз ёки сўз бирикмаси» деган сўзлар «шунингдек ташкилотнинг турига қараб «микромолия ташкилоти», «факторинг ташкилоти», «ипотекани қайта молиялаштириш» ёки «ломбард» деган сўз ёки сўз бирикмаси» деган сўзлар билан алмаштирилсин;

тўртинчи қисми қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

«Нобанк кредит ташкилотининг турларидан бири сифатида давлат рўйхатидан ўтган, бироқ давлат рўйхатидан ўтганидан кейин уч ой давомида ҳисоб рўйхатидан ўтиш учун ҳужжатларни тақдим этмаган юридик шахслар ўз фирма номида «микромолия ташкилоти», «ипотекани қайта молиялаштириш», «факторинг ташкилоти» сўз бирикмасидан ёки «ММТ» деган қисқартма сўздан, шунингдек ломбард фаолиятини бошлаганлик ҳақида Марказий банкка хабарнома юбормаган юридик шахслар — «ломбард» деган сўздан фойдаланиш ҳуқуқига эга эмас»;

бешинчи қисми «микромолия ташкилотининг» деган сўзлардан кейин «факторинг ташкилотининг» деган сўзлар билан тўлдирилсин;

қуйидаги мазмундаги олтинчи қисм билан тўлдирилсин:

«Ушбу модданинг талаблари кафолатлар бериш ташкилотларига нисбатан татбиқ этилмайди»;

7) 15-модда :

биринчи қисми қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

«Жисмоний ва юридик шахслар, шу жумладан тегишинча яқин қариндошлари ҳамда уларга алоқадор бўлган шахслар билан биргаликда ҳаракат қилувчи жисмоний ва юридик шахслар, шунингдек Ўзбекистон Республикасининг норезидентлари (бундан буён матнда норезидентлар деб юритилади) бир ёки бир нечта битим натижасида нобанк кредит ташкилотининг устав фондидаги (устав капиталидаги):

ўн ва ундан кўпроқ фоизни, лекин кўпи билан йигирма фоизни ташкил этадиган улушини бевосита ёки билвосита олгунига қадар Марказий банкни хабардор қилиши;

йигирма ва ундан кўпроқ фоизни ташкил этадиган улушини бевосита ёки билвосита олгунига қадар Марказий банкнинг дастлабки рухсатномасини олиши шарт»;

қуйидаги мазмундаги иккинчи ва учинчи қисмлар билан тўлдирилсин:

«Ушбу модданинг биринчи қисмига мувофиқ хабардор этишда нобанк кредит ташкилотининг устав фондидаги (устав капиталидаги) улушни олиш учун йўналтириладиган маблағларнинг манбалари тўғрисида ҳужжатлар билан тасдиқланган ахборот Марказий банкка тақдим этилади.

Агар нобанк кредит ташкилотининг устав фондидаги (устав капиталидаги) улушни олишга доир дастлабки рухсатномани олиш учун монополияга қарши органнинг олдиндан розилигини олиш талаб этилса, нобанк кредит ташкилотининг устав фондидаги (устав капиталидаги) улушни олишга доир дастлабки рухсатномани олиш учун берилган ариза Марказий банк томонидан монополияга қарши органнинг қарорини ҳисобга олган ҳолда кўриб чиқилади»;

иккинчи — ўн иккинчи қисмлари тегишинча тўртинчи — ўн тўртинчи қисмлар деб ҳисоблансин;

8) 16-модда :

иккинчи қисмининг учинчи хатбошиси қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

«молия (кредит) ташкилотининг молиявий аҳволи ёмонлашишига ёки унинг банкрот бўлишига ёхуд амалга ошираётган фаолиятининг тугатилишига олиб келган ҳаракатлар содир этишга ва (ёки) ҳаракатсизликка раҳбар ходимнинг алоқадорлиги тўғрисидаги далилларнинг мавжуд эмаслиги»;

учинчи қисми :

1-бандининг «а» кичик бандидаги «микромолия ташкилоти» деган сўзлар «микромолия ташкилотида, факторинг ташкилотида» деган сўзлар билан алмаштирилсин;

1-бандининг «б» кичик банди «ипотекани қайта молиялаштириш ташкилотида» деган сўзлардан кейин «ва кафолатлар бериш ташкилотида» деган сўзлар билан тўлдирилсин;

2-бандининг «а» кичик бандидаги «микромолия ташкилоти» деган сўзлар «микромолия ташкилотида, факторинг ташкилотида» деган сўзлар билан алмаштирилсин;

2-бандининг «б» кичик банди «ипотекани қайта молиялаштириш ташкилотида» деган сўзлардан кейин «ва кафолатлар бериш ташкилотида» деган сўзлар билан тўлдирилсин;

9) 17-модданинг учинчи қисми :

қуйидаги мазмундаги иккинчи хатбоши билан тўлдирилсин:

«кафолатлар бериш ташкилоти учун — юз миллиард сўмни»;

иккинчи , учинчи ва тўртинчи хатбошилари тегишинча учинчи, тўртинчи ва бешинчи хатбошилар деб ҳисоблансин;

тўртинчи хатбошиси қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

«микромолия ташкилоти ва факторинг ташкилоти учун — икки миллиард сўмни»;

10) 18-модданинг тўртинчи қисми қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

«Агар микромолия ташкилоти ёки факторинг ташкилоти фаолиятини ушбу Қонун 8-моддасининг иккинчи қисмида кўрсатилган маблағлар ҳисобидан амалга оширса, микромолия ташкилоти ёки факторинг ташкилоти филиални очиш чоғида пруденциал нормативларга риоя этиши шарт»;

11) 19-модданинг :

биринчи қисми қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

«Микромолия ташкилотининг, ипотекани қайта молиялаштириш ташкилотининг, кафолатлар бериш ташкилотининг ёки факторинг ташкилотининг фаолияти у ҳақидаги маълумотларни тегишинча микромолия ташкилоти фаолиятини амалга оширувчи ташкилотлар реестрига, ипотекани қайта молиялаштириш ташкилотлари реестрига, кафолатлар бериш ташкилотлари реестрига ёки факторинг ташкилотлари реестрига киритиш воситасида ҳисоб рўйхатидан ўтказилганидан кейин амалга оширилади»;

бешинчи қисми «ипотекани қайта молиялаштириш ташкилотининг» деган сўзлардан кейин «кафолатлар бериш ташкилотининг, факторинг ташкилотининг» деган сўзлар билан тўлдирилсин;

12) 20-модда :

биринчи қисмининг биринчи хатбошиси қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

«Микромолия ташкилоти, ипотекани қайта молиялаштириш ташкилоти, кафолатлар бериш ташкилоти ёки факторинг ташкилоти (бундан буён матнда ариза берувчи деб юритилади) ҳисоб рўйхатидан ўтиш учун улар давлат рўйхатидан ўтказилганидан кейин уч ойдан кечиктирмай Марказий банкка электрон платформа орқали қуйидаги ҳужжатларни тақдим этади»;

учинчи қисмининг биринчи ва иккинчи хатбошилари қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

«Норезидентлар томонидан микромолия ташкилотини, ипотекани қайта молиялаштириш ташкилотини, кафолатлар бериш ташкилотини ёки факторинг ташкилотини ташкил этиш чоғида ёхуд уларнинг устав фондида (устав капиталида) норезидентлар иштирок этганда, ушбу модданинг биринчи ва иккинчи қисмларида кўрсатилган ҳужжатларга қўшимча равишда қуйидаги ҳужжатлар тақдим этилади:

юридик шахсни назорат қилиш органининг микромолия ташкилотини, ипотекани қайта молиялаштириш ташкилотини, кафолатлар бериш ташкилотини ёки факторинг ташкилотини ташкил этиш учун ёхуд уларнинг устав фондида (устав капиталида) иштирок этиш учун рухсатнома берилганлиги тўғрисидаги ёзма тасдиғи ёхуд шундай рухсатнома талаб этилмаслиги ҳақидаги тасдиқнома ёки унинг фаолияти устидан назоратни амалга оширувчи орган мавжуд эмаслиги тўғрисида юридик шахснинг тасдиқномаси»;

13) 21-модданинг учинчи қисми қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

«Ҳисоб рўйхатидан ўтказиш ёки ҳисоб рўйхатидан ўтказишни асослантирилган ҳолда рад этиш тўғрисидаги қарор ҳисоб рўйхатидан ўтказиш учун зарур бўлган ҳужжатлар олинган кундан эътиборан ўн беш иш куни ичида Марказий банк томонидан қабул қилинади. Микромолия ташкилоти, ипотекани қайта молиялаштириш ташкилоти, кафолатлар бериш ташкилоти ёки факторинг ташкилоти норезидентлар томонидан ташкил этилган ҳолларда мазкур муддат ўн иш кунига узайтирилиши мумкин»;

14) 22-модда еттинчи қисмининг биринчи хатбошиси қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

«Қуйидаги ҳоллардан бири юзага келган кундан эътиборан ўттиз кун ичида микромолия ташкилоти, факторинг ташкилоти, ипотекани қайта молиялаштириш ёки кафолатлар бериш ташкилоти ўз фирма номидан «микромолия ташкилоти», «факторинг ташкилоти», «ипотекани қайта молиялаштириш» деган сўз бирикмаларини, шунингдек «ММТ» деган қисқартирма сўзни ҳамда «кафолатлар бериш» деган сўз бирикмасини (мавжуд бўлганда) чиқариб ташлаши ёки фаолиятни тугатиш ҳақида ёхуд қайта ташкил этиш натижасида тугатиш тўғрисида қарор қабул қилиши шарт»;

15) 24-модда :

биринчи қисмининг :

биринчи хатбошиси қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

«Нобанк кредит ташкилоти тўғрисидаги маълумотларни тегишинча микромолия ташкилоти фаолиятини амалга оширувчи ташкилотлар реестридан, ипотекани қайта молиялаштириш ташкилотлари реестридан, кафолатлар бериш ташкилотлари реестридан, факторинг ташкилотлари реестридан ёки ломбардлар реестридан (бундан буён матнда тегишли реестр деб юритилади) чиқариш тўғрисидаги қарор Марказий банк томонидан қуйидаги ҳолларда қабул қилинади»;

учинчи хатбошиси қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

«микромолия ташкилоти, ипотекани қайта молиялаштириш ташкилоти, кафолатлар бериш ташкилоти ёки факторинг ташкилоти ўзи ҳақидаги маълумотларни тегишинча микромолия ташкилоти фаолиятини амалга оширувчи ташкилотлар реестридан, ипотекани қайта молиялаштириш ташкилотлари реестридан, кафолатлар бериш ташкилотлари реестридан ёки факторинг ташкилотлари реестридан чиқариш тўғрисидаги ариза билан мурожаат этганда, шунингдек Марказий банк ломбарднинг фаолияти тугатилганлиги ҳақида хабарнома олганда»;

иккинчи қисмининг биринчи хатбошисидаги «микромолия ташкилоти фаолиятини амалга оширувчи ташкилотлар реестридан, ипотекани қайта молиялаштириш ташкилотлари реестридан ёки ломбардлар реестридан» деган сўзлар «тегишли реестрдан» деган сўзлар билан алмаштирилсин;

учинчи қисмидаги «микромолия ташкилоти фаолиятини амалга оширувчи ташкилотлар реестридан, ипотекани қайта молиялаштириш ташкилотлари реестридан ёки ломбардлар реестридан» деган сўзлар «тегишли реестрдан» деган сўзлар билан алмаштирилсин;

тўртинчи қисмидаги «микромолия ташкилоти фаолиятини амалга оширувчи ташкилотлар реестридан, ипотекани қайта молиялаштириш ташкилотлари реестридан ёки ломбардлар реестридан» деган сўзлар «тегишли реестрдан» деган сўзлар билан алмаштирилсин;

бешинчи қисми қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

«Нобанк кредит ташкилоти ўзи ҳақидаги маълумотларни тегишли реестрдан чиқариш тўғрисида Марказий банк томонидан қарор қабул қилинганидан кейин ўттиз кун ичида ўз фирма номидан «микромолия ташкилоти», «факторинг ташкилоти», «ипотекани қайта молиялаштириш», «ломбард» деган сўзни ёки сўз бирикмаларини, шунингдек «ММТ» деган қисқартирма сўзни ҳамда «кафолатлар бериш» деган сўз бирикмасини (мавжуд бўлганда) чиқариб ташлаши ёхуд фаолиятни тугатиш ёки қайта ташкил этиш натижасида тугатиш тўғрисида қарор қабул қилиши шарт»;

16) 25-модда :

иккинчи қисмининг :

саккизинчи хатбошисидаги «микромолия ташкилотлари ва ипотекани қайта молиялаштириш ташкилотларининг» деган сўзлар «микромолия ташкилотларининг, ипотекани қайта молиялаштириш ташкилотларининг, кафолатлар бериш ташкилотларининг ва факторинг ташкилотларининг» деган сўзлар билан алмаштирилсин;

тўққизинчи хатбошисидаги «микромолия ташкилотлари ва ломбардлар» деган сўзлар «микромолия ташкилотларининг, ломбардлар, кафолатлар бериш ташкилотларининг ва факторинг ташкилотларининг» деган сўзлар билан алмаштирилсин;

учинчи қисмининг учинчи хатбошисидаги «микромолия ташкилотлари ва ипотекани қайта молиялаштириш ташкилотлари» деган сўзлар «микромолия ташкилотлари, ипотекани қайта молиялаштириш ташкилотлари, кафолатлар бериш ташкилотлари ва факторинг ташкилотлари» деган сўзлар билан алмаштирилсин;

тўртинчи қисмининг бешинчи хатбошисидаги «микромолия ташкилотларининг ва ипотекани қайта молиялаштириш ташкилотларининг» деган сўзлар «микромолия ташкилотларининг, ипотекани қайта молиялаштириш ташкилотларининг, кафолатлар бериш ташкилотларининг ва факторинг ташкилотларининг» деган сўзлар билан алмаштирилсин;

бешинчи қисми «ипотекани қайта молиялаштириш ташкилотлари реестрини» деган сўзлардан кейин «кафолатлар бериш ташкилотлари реестрини, факторинг ташкилотлари реестрини» деган сўзлар билан тўлдирилсин»;

17) 26-модданинг :

биринчи қисми қуйидаги таҳрирда баён қилинсин:

«Ушбу Қонун 8-моддасининг иккинчи қисмида кўрсатилган маблағлар ҳисобидан фаолиятни амалга оширувчи микромолия ташкилотлари ва факторинг ташкилотлари, шунингдек ипотекани қайта молиялаштириш ташкилотлари ва кафолатлар бериш ташкилотлари пруденциал нормативларга риоя этиши шарт»;

иккинчи қисми бешинчи хатбошиси «микромолия ташкилотига» деган сўзлардан кейин «кафолатлар бериш ташкилотига ёки факторинг ташкилотига» деган сўзлар билан тўлдирилсин;

учинчи қисмидаги «микромолия ташкилотларининг» деган сўзлар «микромолия ташкилотларининг ва факторинг ташкилотларининг» деган сўзлар билан алмаштирилсин;

18) 27-модданинг :

номи ва биринчи қисми қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

« 27-модда. Микромолия ташкилотига, факторинг ташкилотига ёки кафолатлар бериш ташкилотига алоқадор бўлган шахсларга хизматлар кўрсатиш

Ушбу Қонун 8-моддасининг иккинчи қисмида кўрсатилган маблағлар ҳисобидан фаолиятни амалга оширувчи микромолия ташкилотларининг ва факторинг ташкилотларининг, шунингдек кафолатлар бериш ташкилотларининг ушбу модданинг иккинчи қисмида кўрсатилган, ўзларига алоқадор бўлган шахсларга ёки бундай шахслар номидан ҳаракат қиладиган шахсларга хизматлар кўрсатиши бундай хизматлар ушбу ташкилотларга алоқадор бўлмаган шахслар учун назарда тутилган шартларга қараганда анча қулай шартлар асосида кўрсатиладиган ҳолларда тақиқланади»;

иккинчи қисми :

биринчи хатбошиси «Микромолия ташкилотига» деган сўзлардан кейин «кафолатлар бериш ташкилотига ёки факторинг ташкилотига» деган сўзлар билан тўлдирилсин;

учинчи хатбошиси «микромолия ташкилотининг» деган сўзлардан кейин «кафолатлар бериш ташкилотининг ёки факторинг ташкилотининг» деган сўзлар билан тўлдирилсин;

олтинчи хатбошиси «микромолия ташкилоти» деган сўзлардан кейин «кафолатлар бериш ташкилоти ёки факторинг ташкилоти» деган сўзлар билан тўлдирилсин;

учинчи қисми иккинчи хатбошиси «микромолия ташкилотининг» деган сўзлардан кейин «кафолатлар бериш ташкилотининг ёки факторинг ташкилотининг» деган сўзлар билан тўлдирилсин;

тўртинчи қисми «Микромолия ташкилоти» деган сўзлардан кейин «кафолатлар бериш ташкилоти ёки факторинг ташкилоти» деган сўзлар билан тўлдирилсин;

бешинчи қисми «микромолия ташкилоти» деган сўзлардан кейин «кафолатлар бериш ташкилоти ёки факторинг ташкилоти» деган сўзлар билан тўлдирилсин;

олтинчи қисми «микромолия ташкилоти» деган сўзлардан кейин «кафолатлар бериш ташкилоти ёки факторинг ташкилоти» деган сўзлар билан тўлдирилсин;

еттинчи қисми қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

«Микромолия ташкилоти, кафолатлар бериш ташкилоти ёки факторинг ташкилоти ўзига алоқадор бўлган шахсларга хизматлар кўрсатиш тўғрисидаги шартномаларнинг алоҳида реестрини юритиши ва реестрни Марказий банкка унинг талабига биноан тақдим этиши шарт»;

19) 28-модда иккинчи қисмининг бешинчи хатбошисидаги «микромолия ташкилоти фаолиятини амалга оширувчи ташкилотлар реестридан ёки ипотекани қайта молиялаштириш ташкилотлари реестридан ёки ломбардлар реестридан» деган сўзлар «тегишли реестрдан» деган сўзлар билан алмаштирилсин;

20) 30-модданинг биринчи қисми қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

«Активларининг баланс қиймати ўн миллиард сўмдан ортиқ бўлган микромолия ташкилотлари ва факторинг ташкилотлари, активларининг баланс қиймати беш миллиард сўмдан ортиқ бўлган ломбардлар, шунингдек ипотекани қайта молиялаштириш ташкилотлари ва кафолатлар бериш ташкилотлари ички аудит хизматини ташкил этиши шарт»;

21) 6-бобнинг номи қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

«6-боб. Микромолия ташкилотлари, факторинг ташкилотлари ва ломбардлар хизматлари истеъмолчиларининг ҳуқуқларини ҳимоя қилиш»;

22) 32-модда қуйидаги мазмундаги тўққизинчи қисм билан тўлдирилсин:

«Ушбу бобнинг қоидалари:

микромолиялаштириш фаолиятини амалга оширишда банкларнинг ўз истеъмолчилари (мижозлари) билан ўзаро муносабатларига нисбатан;

кафолатлар бериш ташкилотларининг ўз истеъмолчилари (мижозлари) билан ўзаро муносабатларига нисбатан мазкур ташкилотлар фаолиятига тааллуқли бўлган қисмида ҳам татбиқ этилади»;

23) 37-модданинг :

биринчи қисми қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

«Микромолия ташкилотлари, факторинг ташкилотлари ва ломбардлар ўз қарз олувчилари (мижозлари) ҳамда кредиторларининг молиявий операцияларига доир ахборотнинг махфийлигини кафолатлайди. Микромолия ташкилотининг, факторинг ташкилотининг ва ломбарднинг бошқарув органлари аъзолари, шунингдек ходимлари нобанк кредит ташкилотининг, унинг қарз олувчиларининг (мижозларининг) операцияларига, шунингдек кредиторлар билан операцияларга доир сирни сақлаши шарт»;

учинчи қисми «Микромолия ташкилотларига» деган сўзлардан кейин «факторинг ташкилотларига» деган сўзлар билан тўлдирилсин;

24) 38-модданинг учинчи қисми қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

«Микромолия ташкилоти ёки факторинг ташкилоти бўлиш ва ажратиб чиқариш шаклида қайта ташкил этилганда янгидан вужудга келадиган микромолия ташкилоти ёки факторинг ташкилоти мажбуриятларга ҳуқуқий ворис бўлишда ва (ёки) қайта ташкил этилаётган микромолия ташкилоти ёхуд факторинг ташкилоти ушбу Қонун 8-моддасининг иккинчи қисмида назарда тутилган маблағлар ҳисобидан фаолиятни амалга оширган тақдирда пруденциал нормативларга риоя этиши керак».

12-модда. Ўзбекистон Республикаси Марказий банки ва бошқа манфаатдор ташкилотлар ушбу Қонуннинг ижросини, ижрочиларга етказилишини ҳамда моҳияти ва аҳамияти аҳоли ўртасида тушунтирилишини таъминласин.

13-модда. Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси:

ҳукумат қарорларини ушбу Қонунга мувофиқлаштирсин;

республика ижро этувчи ҳокимият органлари ушбу Қонунга зид бўлган ўз норматив-ҳуқуқий ҳужжатларини қайта кўриб чиқишлари ва бекор қилишларини таъминласин.

14-модда. Ушбу Қонун расмий эълон қилинган кундан эътиборан кучга киради.

Ўзбекистон Республикасининг Президенти Ш. МИРЗИЁЕВ

Тошкент ш.,

2025 йил 17 апрель,

ЎРҚ-1058-сон

(Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 18.04.2025 й., 03/25/1058/0355-сон)

lex.uz

Oʻzbekiston Respublikasining Qonuni

Tadbirkorlik subyektlarini moliyaviy qoʻllab-quvvatlash tizimi takomillashtirilishi munosabati bilan Oʻzbekiston Respublikasining ayrim qonun hujjatlariga oʻzgartirish va qoʻshimchalar kiritish toʻgʻrisida

Qonunchilik palatasi tomonidan 2025-yil 14-yanvarda qabul qilingan Senat tomonidan 2025-yil 20-fevralda maʼqullangan

Keyingi yillarda mamlakatimizda tadbirkorlikni rivojlantirishni har tomonlama qoʻllab-quvvatlash boʻyicha tizimli ishlar amalga oshirilmoqda, tadbirkorlik subyektlarini kreditlash va ularni moliyaviy jihatdan qoʻllab-quvvatlash amaliyoti takomillashtirilmoqda.

Jumladan, tadbirkorlik subyektlariga yetarlicha yordam koʻrsatish, yangi xizmatlar turlarini joriy etish, shuningdek xalqaro moliya institutlarining mablagʻlarini toʻgʻridan-toʻgʻri jalb etish imkonini yaratish maqsadida amalda tadbirkorlik subyektlariga moliyaviy yordam koʻrsatish va ularning majburiyatlari boʻyicha kafilliklar berish vakolatlariga ega boʻlgan institutning tashkiliy-huquqiy shakli aksiyadorlik jamiyati shakliga oʻzgartirildi.

Shu bilan birga bozor munosabatlarini yanada rivojlantirish sharoitlarida tadbirkorlik subyektlarini moliyalashtirishning yangicha va muqobil vositalarini ishlab chiqishga, ayniqsa, tadbirkorlik subyektlariga kafolat (kafillik) tarzida yordam koʻrsatish sohasini kengaytirishga, shuningdek bank kreditlariga muqobil boʻlgan pul talabnomasidan boshqa shaxs foydasiga voz kechish evaziga moliyalash (faktoring) mexanizmlarini takomillashtirishga katta ehtiyoj mavjud.

Ushbu Qonun bilan yuridik va jismoniy shaxslarning kredit tashkiloti oldidagi majburiyatini bajarish boʻyicha kafolatlar (kafilliklar) berish orqali tadbirkorlik subyektlarini qoʻllab-quvvatlash choralarini amalga oshiruvchi, shuningdek qonunchilikda nazarda tutilgan boshqa xizmatlarni koʻrsatuvchi yuridik shaxslarni tashkil etish uchun huquqiy asos yaratilmoqda.

Bundan tashqari mazkur Qonun bilan pul talabnomasidan boshqa shaxs foydasiga voz kechish evaziga moliyalash bilan bogʻliq munosabatlar takomillashtirilmoqda, xususan, qonun hujjatlariga faktoring tashkiloti tushunchasini joriy etishga, pul talabnomasidan boshqa shaxs foydasiga voz kechish toʻgʻrisidagi xabarnomani garov reyestrida roʻyxatdan oʻtkazish, agar mijozning kontragenti norezident boʻlsa, faktoring operatsiyalarini chet el valyutasida amalga oshirish tartibini belgilashga, shuningdek moliya agentlari va qarzdorlarning huquqiy himoyasini kuchaytirishga qaratilgan oʻzgartirish va qoʻshimchalar kiritilmoqda.

Ushbu Qonun tadbirkorlik subyektlari tomonidan moliyaviy xizmatlardan foydalanish imkoniyatini kengaytirishga va biznesni moliyalashtirishning samarali vositalarini joriy etishga, shu jumladan pul talabnomasidan boshqa shaxs foydasiga voz kechish evaziga moliyalash (faktoring) boʻyicha zamonaviy qonunchilik bazasini yaratishga, faktoring operatsiyalarini rivojlantirishga va tatbiq etishga xizmat qiladi.

1-modda. Oʻzbekiston Respublikasining 1992-yil 9-dekabrda qabul qilingan “Garov toʻgʻrisida”gi 736-XII-sonli Qonuni (Oʻzbekiston Respublikasining 1998-yil 1-mayda qabul qilingan 614-I-sonli Qonuni tahririda) (Oʻzbekiston Respublikasi Oliy Majlisining Axborotnomasi, 1998-yil, № 5-6, 96-modda; 2002-yil, № 1, 20-modda; Oʻzbekiston Respublikasi Oliy Majlisi palatalarining Axborotnomasi, 2007-yil, № 4, 156-modda; 2009-yil, № 9, 337-modda; 2015-yil, № 8, 312-modda; 2018-yil, № 1, 4-modda, № 4, 224-modda; 2019-yil, № 10, 671-modda; 2020-yil, № 1, 3-modda; 2021-yil, 4-songa ilova; 2022-yil, № 11, 1062-modda; 2024-yil, № 10, 1079-modda) 35-moddasining birinchi qismi quyidagi tahrirda bayon etilsin:

“Fuqarolardan shaxsiy isteʼmolga moʻljallangan koʻchar mol-mulkni qisqa muddatli mikroqarzlarni taʼminlash uchun garovga qabul qilish ixtisoslashgan tashkilotlar — faoliyatini xabardor qilish tartibida amalga oshiruvchi lombardlar tomonidan tadbirkorlik faoliyati sifatida amalga oshirilishi mumkin”.

2-modda. Oʻzbekiston Respublikasining 1993-yil 7-mayda qabul qilingan “Valyutani tartibga solish toʻgʻrisida”gi 841-XII-sonli Qonuni (Oʻzbekiston Respublikasining 2019-yil 22-oktabrda qabul qilingan OʻRQ-573-sonli Qonuni tahririda) (Oʻzbekiston Respublikasi Oliy Majlisi palatalarining Axborotnomasi, 2019-yil, № 10, 672-modda; 2021-yil, № 1, 16-modda, 4-songa ilova; 2022-yil, № 3, 215-modda) 17-moddasining birinchi qismiga quyidagi qoʻshimcha va oʻzgartirish kiritilsin:

quyidagi mazmundagi oʻn uchinchi xatboshi bilan toʻldirilsin:

“mijozning (kreditorning) kontragenti norezident boʻlgan taqdirda, kredit tashkilotlari tomonidan pul talabnomasidan boshqa shaxs foydasiga voz kechish evaziga moliyalash operatsiyalari”;

oʻn uchinchi va oʻn toʻrtinchi xatboshilar tegishincha oʻn toʻrtinchi va oʻn beshinchi xatboshilar deb hisoblansin.

3-modda. Oʻzbekiston Respublikasining 1995-yil 21-dekabrda qabul qilingan “Oʻzbekiston Respublikasining Markaziy banki toʻgʻrisida”gi 154-I-sonli Qonuniga (Oʻzbekiston Respublikasining 2019-yil 11-noyabrda qabul qilingan OʻRQ-582-sonli Qonuni tahririda) (Oʻzbekiston Respublikasi Oliy Majlisi palatalarining Axborotnomasi, 2019-yil, № 11, 790-modda; 2021-yil, 4-songa ilova, № 10, 968-modda; 2022-yil, № 3, 217-modda, № 4, 340-modda; 2023-yil, № 11, 923-modda; 2024-yil, № 9, 965-modda) quyidagi oʻzgartirish va qoʻshimchalar kiritilsin:

1) 11-moddaning birinchi qismi :

oʻninchi xatboshisi quyidagi tahrirda bayon etilsin:

“banklar faoliyatini litsenziyalashda, mikromoliya tashkiloti faoliyatini amalga oshiruvchi tashkilotlarni, faktoring tashkilotlarini, ipotekani qayta moliyalashtirish tashkilotlarini va kafolatlar berish tashkilotlarini hisob roʻyxatidan oʻtkazishda, shuningdek banklar, mikromoliya tashkiloti faoliyatini amalga oshiruvchi tashkilotlar, ipotekani qayta moliyalashtirish tashkilotlari, kafolatlar berish tashkilotlari, faktoring tashkilotlari, lombardlar va banklar guruhlari faoliyatini tartibga solishda hamda nazorat qilishda asoslantirilgan mulohazadan foydalanadi”;

oʻn toʻqqizinchi xatboshisi “ipotekani qayta moliyalashtirish tashkilotlaridagi” degan soʻzlardan keyin “kafolatlar berish tashkilotlaridagi, faktoring tashkilotlaridagi” degan soʻzlar bilan toʻldirilsin;

yigirma uchinchi xatboshisi “ipotekani qayta moliyalashtirish tashkilotlari” degan soʻzlardan keyin “kafolatlar berish tashkilotlari, faktoring tashkilotlari” degan soʻzlar bilan toʻldirilsin;

quyidagi mazmundagi yigirma beshinchi xatboshi bilan toʻldirilsin:

“kredit tashkiloti boʻlmagan shaxslar tomonidan tashkil etilgan elektron faktoring platformalarining axborot tizimlari xavfsizligiga, kiberxavfsizligiga va ularni IT-auditdan oʻtkazishga doir talablarni belgilaydi hamda mazkur talablarning bajarilishi ustidan nazoratni amalga oshiradi”;

yigirma beshinchi xatboshi yigirma oltinchi xatboshi deb hisoblansin;

2) 16-modda :

birinchi qismining ikkinchi jumlasi quyidagi tahrirda bayon etilsin:

“Markaziy bankning ichki auditorlik xizmati oʻz faoliyatida Markaziy bank boshqaruviga va Auditorlik qoʻmitasiga hisobdordir”;

ikkinchi va uchinchi qismlari quyidagi tahrirda bayon etilsin:

“Markaziy bankda uch nafar mustaqil aʼzodan iborat boʻlgan Auditorlik qoʻmitasi tashkil etiladi.

Auditorlik qoʻmitasining aʼzolari Markaziy bank boshqaruvi tomonidan tayinlanadi. Bunda Markaziy bank boshqaruvining mustaqil aʼzolaridan biri Auditorlik qoʻmitasining raisi boʻlishi hamda Auditorlik qoʻmitasining bir nafar aʼzosi buxgalteriya hisobi yoki audit sohasida ish tajribasiga ega boʻlishi kerak”;

quyidagi mazmundagi toʻrtinchi va beshinchi qismlar bilan toʻldirilsin:

“Auditorlik qoʻmitasining vakolatlari va faoliyatining reglamenti, uning huquqiy maqomi, shuningdek uning aʼzolariga nisbatan talablar Markaziy bank boshqaruvi tomonidan belgilanadi.

Markaziy bank boshqaruvi tomonidan berilgan vakolatlar doirasida Auditorlik qoʻmitasi Markaziy bankda moliyaviy hisobotlar tayyorlanishi jarayoni va ichki audit xizmati faoliyati ustidan nazoratni amalga oshirish, xatarlarni boshqarish va ichki nazorat tizimlarining samaradorligini kuzatib borish hamda tashqi auditning sifatli oʻtkazilishini taʼminlash boʻyicha vazifalarni bajaradi”;

toʻrtinchi va beshinchi qismlari tegishincha oltinchi va yettinchi qismlar deb hisoblansin;

3) 20-moddaning :

sakkizinchi xatboshisidagi “mikromoliya tashkilotlari hamda ipotekani qayta moliyalashtirish tashkilotlari” degan soʻzlar “mikromoliya tashkilotlari, ipotekani qayta moliyalashtirish tashkilotlari, kafolatlar berish tashkilotlari hamda faktoring tashkilotlari” degan soʻzlar bilan almashtirilsin;

oʻn toʻrtinchi xatboshisi quyidagi tahrirda bayon etilsin:

“mikromoliya tashkiloti faoliyatini amalga oshiruvchi tashkilotlarni, ipotekani qayta moliyalashtirish tashkilotlarini, kafolatlar berish tashkilotlarini va faktoring tashkilotlarini hisob roʻyxatidan oʻtkazish toʻgʻrisida, shuningdek ular haqidagi maʼlumotlarni tegishli reyestrlardan chiqarish toʻgʻrisida qarorlar qabul qiladi”;

4) 33-moddaning matni quyidagi tahrirda bayon etilsin:

“Likvidlilikning vaqtinchalik taqchilligi yuzaga kelganda toʻlovlarning uzluksizligini taʼminlash maqsadida Markaziy bank likvidlilikni saqlab turish uchun toʻlovga qobiliyatli va barqaror tijorat banklariga olti oygacha boʻlgan muddatga qisqa muddatli kreditlar tarzida tezkor yordam berishga haqli. Mazkur kreditlar boʻyicha foiz stavkasi Markaziy bankning boshqa kreditlariga doir amaldagi stavkalardan kam boʻlmasligi va u bankning aktivlari bilan taʼminlangan boʻlishi kerak.

Tijorat banki favqulodda qoʻllab-quvvatlash kreditlarini olish uchun Markaziy bankka mazkur kreditni oʻz vaqtida toʻlash va likvidlilik holatini tiklash boʻyicha tadbirlar rejasini taqdim etishi kerak.

Mamlakatning moliyaviy tizimi barqarorligiga tahdid tugʻilgan alohida hollarda Markaziy bank boshqaruvining qarori bilan kreditni nisbatan yuqori foiz stavkasida bir yilgacha boʻlgan muddatga berishga yoʻl qoʻyiladi”;

5) 60-moddaning uchinchi qismi “ipotekani qayta moliyalashtirish tashkilotlari reyestrini” degan soʻzlardan keyin “kafolatlar berish tashkilotlari reyestrini, faktoring tashkilotlari reyestrini” degan soʻzlar bilan toʻldirilsin;

6) 61-modda :

birinchi qismining oʻn birinchi xatboshisidagi “mikromoliya tashkilotlari va ipotekani qayta moliyalashtirish tashkilotlari” degan soʻzlar “mikromoliya tashkilotlari, ipotekani qayta moliyalashtirish tashkilotlari, kafolatlar berish tashkilotlari va faktoring tashkilotlari” degan soʻzlar bilan almashtirilsin;

ikkinchi qismining toʻrtinchi xatboshisidagi “ipotekani qayta moliyalashtirish tashkilotlarining va kredit byurolarining” degan soʻzlar “ipotekani qayta moliyalashtirish tashkilotlarining, kredit byurolarining, kafolatlar berish tashkilotlarining va faktoring tashkilotlarining” degan soʻzlar bilan almashtirilsin;

7) 65-modda :

quyidagi mazmundagi oʻn oltinchi va oʻn yettinchi xatboshilar bilan toʻldirilsin:

“kafolatlar berish tashkiloti faoliyatini amalga oshirishga;

faktoring tashkiloti faoliyatini amalga oshirishga”;

oʻn oltinchi va oʻn yettinchi xatboshilari tegishincha oʻn sakkizinchi va oʻn toʻqqizinchi xatboshilar deb hisoblansin;

oʻn sakkizinchi xatboshisidagi “oʻn” degan soʻz “yigirma” degan soʻz bilan almashtirilsin;

oʻn toʻqqizinchi xatboshisi quyidagi tahrirda bayon etilsin:

“nobank kredit tashkilotining ustav fondidagi (ustav kapitalidagi) ushbu moddaning oʻn sakkizinchi xatboshisida nazarda tutilgan hajmdagi ulushi oluvchiga bogʻliq boʻlmagan holatlarda olinayotganda”;

8) 65 1 -moddaning birinchi qismi quyidagi mazmundagi toʻqqizinchi va oʻninchi xatboshilar bilan toʻldirilsin:

“faktoring tashkilotining filialini ochish yoki yopish;

jismoniy va yuridik shaxslar, shu jumladan tegishincha yaqin qarindoshlari hamda ular bilan bogʻliq boʻlgan shaxslar bilan birgalikda harakat qiluvchi jismoniy va yuridik shaxslar, shuningdek norezidentlar tomonidan bir yoki bir nechta bitim natijasida nobank kredit tashkilotining ustav fondidagi (ustav kapitalidagi) oʻn foizdan yigirma foizgacha tashkil etadigan ulushini bevosita yoki bilvosita olish”;

9) 67-modda ikkinchi qismining beshinchi xatboshisi quyidagi tahrirda bayon etilsin:

“nobank kredit tashkiloti toʻgʻrisidagi maʼlumotlarni tegishincha mikromoliya tashkiloti faoliyatini amalga oshiruvchi tashkilotlar reyestridan, ipotekani qayta moliyalashtirish tashkilotlari reyestridan, kafolatlar berish tashkilotlari reyestridan, faktoring tashkilotlari reyestridan yoki lombardlar reyestridan chiqarib tashlashga”.

4-modda. Oʻzbekiston Respublikasining 1995-yil 21-dekabrda qabul qilingan 163-I-sonli va 1996-yil 29-avgustda qabul qilingan 256-I-sonli qonunlari bilan tasdiqlangan Oʻzbekiston Respublikasining Fuqarolik kodeksiga (Oʻzbekiston Respublikasi Oliy Majlisining Axborotnomasi, 1996-yil, 2-songa ilova, № 11-12; 1997-yil, № 2, 56-modda, № 9, 241-modda; 1998-yil, № 5-6, 102-modda; 1999-yil, № 1, 20-modda, № 9, 229-modda; 2001-yil, № 1-2, 23-modda, № 9-10, 182-modda; 2002-yil, № 1, 20-modda, № 9, 165-modda; 2003-yil, № 1, 8-modda, № 5, 67-modda; 2004-yil, № 1-2, 18-modda, № 5, 90-modda, № 9, 171-modda; Oʻzbekiston Respublikasi Oliy Majlisi palatalarining Axborotnomasi, 2006-yil, № 4, 154-modda, № 9, 494, 498-moddalar; 2007-yil, № 1, 3, 5-moddalar, № 4, 156, 164-moddalar, № 8, 367-modda, № 9, 416-modda, № 12, 598, 608-moddalar; 2008-yil, № 4, 192-modda, № 12, 640-modda; 2009-yil, № 9, 337-modda; 2010-yil, № 9, 335, 337, 340-moddalar; 2011-yil, № 12/2, 363, 364, 365-moddalar; 2012-yil, № 4, 106, 109-moddalar, № 12, 336-modda; 2013-yil, № 10, 263-modda; 2014-yil, № 5, 130-modda, № 12, 343-modda; 2015-yil, № 8, 310, 312-moddalar; 2016-yil, № 4, 125-modda; 2017-yil, № 4, 137-modda, № 9, 510-modda, № 12, 773-modda; 2018-yil, № 1, 4-modda, № 4, 224-modda, № 7, 433-modda, № 10, 673-modda; 2019-yil, № 3, 161, 166-moddalar, № 5, 267-modda, № 10, 671-modda, № 12, 880, 886-moddalar; 2020-yil, № 1, 3, 4-moddalar, № 10, 593-modda; 2021-yil, 4-songa ilova, № 8, 801-modda, № 10, 968-modda; 2022-yil, № 2, 79-modda, № 3, 217, 218-moddalar, № 4, 340-modda, № 5, 464-modda, № 6, 570, 577-moddalar, № 11, 1061, 1062-moddalar; 2023-yil, № 10, 795-modda, № 11, 921-modda; 2024-yil, № 2, 111, 114-moddalar, № 6, 530-modda, № 9, 960-modda, № 11, 1193-modda) quyidagi oʻzgartirish va qoʻshimchalar kiritilsin:

1) 42-bobning nomi quyidagi tahrirda bayon etilsin:

“42-bob. Pul talabnomasidan boshqa shaxs foydasiga voz kechish evaziga moliyalash (faktoring)”;

2) 749-modda quyidagi tahrirda bayon etilsin:

“749-modda. Pul talabnomasidan boshqa shaxs foydasiga voz kechish evaziga moliyalash (faktoring) toʻgʻrisidagi umumiy qoidalar

Pul talabnomasidan boshqa shaxs foydasiga voz kechish evaziga moliyalash (faktoring) shartnomasi boʻyicha bir taraf (moliya agenti) ikkinchi tarafga (mijozga) shu mijozning (kreditorning) uchinchi shaxsga — yuridik shaxsga yoki tadbirkorlik subyektiga (qarzdorga) pul talabnomasi hisobidan pul mablagʻlarini beradi yoki berish majburiyatini oladi, mijoz esa moliya agentiga ushbu pul talabnomasini beradi yoki berish majburiyatini oladi.

Ushbu moddaning birinchi qismiga muvofiq voz kechiladigan pul talabnomasi:

tovarlarni berishdan, shu jumladan ijaraga berishdan;

ishlarni bajarishdan yoki xizmatlar koʻrsatishdan;

intellektual mulk obyektlariga boʻlgan mulkiy huquqlarni oʻtkazishdan kelib chiqishi mumkin.

Pul talabnomasidan boshqa shaxs foydasiga voz kechish evaziga moliyalash shartnomasi ushbu Kodeks 751-moddasining ikkinchi qismiga muvofiq pul talabnomasini tavsiflab bergan holda yozma ravishda tuziladi.

Mijoz oʻzining moliya agenti oldidagi majburiyatlari bajarilishini taʼminlash maqsadida ham qarzdorga nisbatan pul talabnomasidan moliya agenti foydasiga voz kechishi mumkin.

Pul talabnomasidan boshqa shaxs foydasiga voz kechish evaziga moliyalash shartnomasi boʻyicha moliya agentining majburiyatlari mijoz uchun buxgalteriya hisobini yuritishni, shuningdek mijozga boshqa shaxs foydasiga voz kechish narsasi boʻlgan pul talabnomalari bilan bogʻliq boshqa moliyaviy xizmatlar koʻrsatishni ham oʻz ichiga olishi mumkin.

Majburiyatni bajarish taʼminoti sifatida moliya agenti foydasiga voz kechilgan pul talabnomasiga nisbatan ushbu Kodeksning garovga tegishli qoidalari qoʻllaniladi, bundan ushbu Kodeksning 269, 273 — 278, 288 va 289-moddalarida nazarda tutilgan qoidalar mustasno.

Pul talabnomasidan boshqa shaxs foydasiga voz kechish evaziga moliyalash shartnomasiga nisbatan ushbu Kodeksning majburiyatdagi shaxslarning oʻzgarishi toʻgʻrisidagi qoidalari qoʻllaniladi, bundan ushbu Kodeksning 319 va 321-moddalarida nazarda tutilgan qoidalar mustasno”;

3) 750-modda “banklar” degan soʻzdan keyin “faktoring tashkilotlari” degan soʻzlar bilan toʻldirilsin;

4) 751-modda :

ikkinchi qismi quyidagi tahrirda bayon etilsin:

“Pul talabnomasidan boshqa shaxs foydasiga voz kechish evaziga moliyalash shartnomasida boshqa shaxs foydasiga voz kechish narsasi boʻlgan pul talabnomasini identifikatsiya qilish imkonini beradigan maʼlumotlar boʻlishi kerak”;

quyidagi mazmundagi toʻrtinchi qism bilan toʻldirilsin:

“Moliya agentining pul talabnomasiga boʻlgan huquqi mazkur talabnomadan kelib chiqadigan barcha daromadlarga nisbatan tatbiq etiladi”;

5) 752-modda :

birinchi qismi quyidagi tahrirda bayon etilsin:

“Mijoz qarzdorning mijozga nisbatan qarshi talablari mavjudligi toʻgʻrisida axborot taqdim etilishi va boshqa shaxs foydasiga voz kechish narsasi boʻlgan pul talabnomasining haqiqiyligi uchun moliya agenti oldida javobgar boʻladi”;

uchinchi qismi quyidagi tahrirda bayon etilsin:

“Agar pul talabnomasidan boshqa shaxs foydasiga voz kechish evaziga moliyalash shartnomasida boshqacha qoida nazarda tutilmagan boʻlsa, qarzdor boshqa shaxs foydasiga voz kechish narsasi boʻlgan pul talabnomasini bajarmaganligi yoki tegishli darajada bajarmaganligi uchun mijoz javobgar boʻlmaydi”;

quyidagi mazmundagi toʻrtinchi qism bilan toʻldirilsin:

“Agar pul talabnomasidan boshqa shaxs foydasiga voz kechish evaziga moliyalash shartnomasida boshqacha qoida nazarda tutilmagan boʻlsa, mijoz pul talabnomasini uchinchi shaxslarning har qanday huquqlaridan ozod holda topshirishi kerak”;

6) 753-moddaning ikkinchi qismi quyidagi tahrirda bayon etilsin:

“Mijoz va moliya agenti pul talabnomasidan boshqa shaxs foydasiga voz kechishga doir taqiqni yoki cheklovni buzganligi uchun qarzdor oldida javobgar boʻlmaydi”;

7) 754-moddaning matni quyidagi tahrirda bayon etilsin:

“Moliya agentining pul talabnomasidan oʻz navbatida boshqa shaxs foydasiga voz kechishiga nisbatan ushbu bobning qoidalari qoʻllaniladi”;

8) 755-modda :

quyidagi mazmundagi ikkinchi qism bilan toʻldirilsin:

“Qarzdorning roziligisiz pul majburiyatining valyutasi va u amalga oshiriladigan mamlakat oʻzgartirilishi mumkin emas”;

ikkinchi va uchinchi qismlari tegishincha uchinchi va toʻrtinchi qismlar deb hisoblansin;

9) 756-moddaning :

birinchi qismidagi “mijoz esa moliya agenti olgan summalar u sotib olgan talabnomaning bahosidan kam boʻlib chiqqanligi uchun agent oldida javobgar boʻlmaydi” degan soʻzlar “mijoz esa moliya agenti olgan summalar u sotib olgan talabnomaning bahosidan kam boʻlib chiqqanligi uchun moliya agenti oldida javobgar boʻlmaydi” degan soʻzlar bilan almashtirilsin;

ikkinchi qismi quyidagi tahrirda bayon etilsin:

“Agar mijozning majburiyatlari moliya agentiga bajarilishini taʼminlash maqsadida pul talabnomasidan uning foydasiga voz kechilgan boʻlsa va pul talabnomasidan boshqa shaxs foydasiga voz kechish evaziga moliyalash shartnomasida boshqacha qoida nazarda tutilmagan boʻlsa, moliya agenti mijozga hisobot taqdim etishi hamda mijozning pul talabnomasidan boshqa shaxs foydasiga voz kechish bilan taʼminlangan qarzidan ortib qolgan summani mijozga berishi shart. Agar moliya agenti qarzdordan olgan pul mablagʻlari mijozning moliya agentiga pul talabnomasidan boshqa shaxs foydasiga voz kechish bilan taʼminlangan qarzi summasidan kam boʻlib chiqsa, mijoz qarzning qoldigʻi uchun moliya agenti oldida javobgar boʻlib qolaveradi”;

10) 757-moddaning matni quyidagi tahrirda bayon etilsin:

“Moliya agenti qarzdordan toʻlovni amalga oshirishni talab qilgan taqdirda, qarzdor ushbu Kodeksning 343, 344 va 345-moddalariga muvofiq, oʻzining mijoz bilan tuzilgan shartnomaga asoslangan, qarzdor pul talabnomasidan moliya agenti foydasiga voz kechilganligi haqida yozma bildirishnoma olgan paytda ixtiyorida boʻlgan oʻz pul talabnomalarini hisobga olish uchun taqdim etishga haqli.

Mijoz qarzdor bilan ushbu moddaning birinchi qismida koʻrsatilgan qarzdorning pul talabnomalarini hisobga olishga boʻlgan huquqlarini moliya agentiga taqdim etmaslik toʻgʻrisida yozma shaklda kelishishi mumkin”;

11) 758-moddaning matni quyidagi tahrirda bayon etilsin:

“Mijoz qarzdor bilan tuzgan shartnoma boʻyicha oʻz majburiyatlarini buzgan taqdirda, qarzdor moliya agentiga oʻtgan pul talabnomasi boʻyicha toʻlangan summalarni moliya agentidan qaytarib berishni talab qilishga haqli emas.

Qarzdor pul talabnomasidan boshqa shaxs foydasiga voz kechish natijasida moliya agentiga toʻlangan summalarni, agar moliya agenti talabnomadan boshqa shaxs foydasiga voz kechish bilan bogʻliq vaʼda qilingan toʻlovni mijozga toʻlash majburiyatini bajarmaganligi yoki mijoz talabnomadan boshqa shaxs foydasiga voz kechish bilan bogʻliq toʻlovni olishi kerak boʻlgan qarzdor oldidagi majburiyatini buzganligini bila turib, bunday toʻlovni amalga oshirganligi isbot qilingan boʻlsa, ushbu summalar moliya agenti tomonidan qaytarilishini talab qilishga haqli”;

12) 42-bob quyidagi mazmundagi 758 1 va 758 2 -moddalar bilan toʻldirilsin:

“758 1 -modda. Pul talabnomasidan boshqa shaxs foydasiga voz kechishni roʻyxatdan oʻtkazish

Pul talabnomasidan boshqa shaxs foydasiga voz kechish haqidagi bildirishnoma garov reyestrida roʻyxatdan oʻtkazilgandan keyin pul talabnomasidan boshqa shaxs foydasiga voz kechish uchinchi shaxslarga nisbatan kuchga ega boʻladi.

758 2 -modda. Pul talabnomasidan boshqa shaxs foydasiga voz kechish evaziga moliyalash shartnomalari boʻyicha moliya agentlarining talablarini qanoatlantirish tartibi

Aynan bir mijoz tomonidan ayni bir pul talabnomasidan yoki uning bir qismidan boshqa shaxs foydasiga bir martadan ortiq voz kechish amalga oshirilgan taqdirda, moliya agentlarining talablari navbat tartibida qanoatlantiriladi.

Pul talabnomasi boʻyicha talablarni qanoatlantirish navbati pul talabnomasidan boshqa shaxs foydasiga voz kechish evaziga moliyalash shartnomasi boʻyicha pul talabnomasidan boshqa shaxs foydasiga voz kechish haqidagi bildirishnoma garov reyestrida roʻyxatdan oʻtkazilgan vaqt asosida belgilanadi. Bunda moliya agentlarining talablarini qanoatlantirish navbati pul talabnomasiga boʻlgan huquq garov reyestrida roʻyxatdan oʻtkazilgan paytga qadar yoki undan keyin yuzaga kelganligidan qatʼi nazar qoʻllaniladi.

Pul talabnomasiga boʻlgan huquqlar navbati ushbu Kodeks 751-moddasining toʻrtinchi qismiga muvofiq moliya agenti huquqqa ega boʻlgan har qanday daromadlarga nisbatan ham tatbiq etiladi”;

13) 1190-moddaning birinchi qismi :

quyidagi mazmundagi oʻn oltinchi xatboshi bilan toʻldirilsin:

“pul talabnomasidan boshqa shaxs foydasiga voz kechish evaziga moliyalash (faktoring) shartnomasida — mijoz”;

oʻn oltinchi xatboshisi oʻn yettinchi xatboshi deb hisoblansin.

5-modda. Oʻzbekiston Respublikasining 1996-yil 25-aprelda qabul qilingan “Banklar va bank faoliyati toʻgʻrisida”gi 216-I-sonli Qonuniga (Oʻzbekiston Respublikasining 2019-yil 5-noyabrda qabul qilingan OʻRQ-580-sonli Qonuni tahririda) (Oʻzbekiston Respublikasi Oliy Majlisi palatalarining Axborotnomasi, 2019-yil, № 11, 788-modda; 2020-yil, № 1, 1-modda; 2021-yil, 4-songa ilova, № 10, 968-modda; 2023-yil, № 4, 267-modda, № 11, 923-modda; 2024-yil, № 2, 105, 111-moddalar, № 9, 965-modda) quyidagi oʻzgartirish va qoʻshimcha kiritilsin:

1) 5-modda birinchi qismining oʻninchi xatboshisi quyidagi tahrirda bayon etilsin:

“pul talabnomasidan boshqa shaxs foydasiga voz kechish evaziga moliyalash (faktoring) shartnomasiga asosan talab qilish huquqini olish yoki boshqa shaxsga berish”;

2) 7-modda toʻrtinchi qismining ikkinchi xatboshisi “sugʻurta” degan soʻzdan keyin “faktoring” degan soʻz bilan toʻldirilsin.

6-modda. Oʻzbekiston Respublikasining 2013-yil 23-oktabrda qabul qilingan “Garov reyestri toʻgʻrisida”gi OʻRQ-356-sonli Qonuniga (Oʻzbekiston Respublikasi Oliy Majlisi palatalarining Axborotnomasi, 2013-yil, № 10, 264-modda; 2021-yil, 4-songa ilova; 2023-yil, № 10, 795-modda) quyidagi oʻzgartirish va qoʻshimchalar kiritilsin:

1) 3-moddaning :

uchinchi xatboshisi quyidagi tahrirda bayon etilsin:

“ kreditor — qarzdordan oʻzining majburiyatlari bajarilishini talab qilish, majburiyatlar bajarilmagan hollarda esa — majburiyatlarning bajarilishini taʼminlash vositasi sifatida berib qoʻyilgan qarzdorning mol-mulki yoki yer uchastkasini ijaraga olish huquqi hisobiga oʻz talablarining imtiyozli ravishda qanoatlantirilishini talab qilish huquqiga ega boʻlgan yuridik yoki jismoniy shaxs, shuningdek pul talabnomasidan boshqa shaxs foydasiga voz kechish evaziga moliyalash shartnomasi boʻyicha pul talabnomasini sotib olgan moliya agenti”;

beshinchi xatboshisi “qarzdor” degan soʻzdan keyin “yoki pul talabnomasidan boshqa shaxs foydasiga voz kechish evaziga moliyalash shartnomasi boʻyicha pul talabnomasidan voz kechuvchi shaxs (bundan buyon matnda pul talabnomasidan voz kechuvchi shaxs deb yuritiladi)” degan soʻzlar bilan toʻldirilsin;

2) 5-moddaning beshinchi xatboshisi quyidagi tahrirda bayon etilsin:

“garov reyestridagi axborotni qarzdor yoki pul talabnomasidan voz kechuvchi shaxs — soliq toʻlovchining identifikatsiya raqami, jismoniy shaxsning shaxsiy identifikatsiya raqami yoki yozuvning yagona roʻyxatdan oʻtkazish raqami boʻyicha izlash imkoniyatini taʼminlaydi”;

3) 8-moddaning ikkinchi xatboshisi “lizing” degan soʻzdan keyin “pul talabnomasidan boshqa shaxs foydasiga voz kechish evaziga moliyalash” degan soʻzlar bilan toʻldirilsin;

4) 9-modda ikkinchi qismining ikkinchi va uchinchi xatboshilari quyidagi tahrirda bayon etilsin:

“qarzdor yoki pul talabnomasidan voz kechuvchi shaxs va kreditor toʻgʻrisidagi axborot (jismoniy shaxslar uchun — familiyasi, ismi, otasining ismi va jismoniy shaxsning shaxsiy identifikatsiya raqami yoki yuridik shaxslar uchun — nomi, tashkiliy-huquqiy shakli va soliq toʻlovchining identifikatsiya raqami);

qarzdorning mol-mulki, yer uchastkasini ijaraga olish huquqi va kreditorning bu mol-mulkka yoki yer uchastkasini ijaraga olish huquqiga boʻlgan huquqlari tavsifi, pul talabnomasidan boshqa shaxs foydasiga voz kechish evaziga moliyalash shartnomasi uchun esa — voz kechilgan pul talabnomasining tavsifi”;

5) 10-moddaning :

birinchi qismi quyidagi tahrirda bayon etilsin:

“Kreditor sifatida qatnashayotgan foydalanuvchi tomonidan yozuv kiritish qarzdorning yoki pul talabnomasidan voz kechuvchi shaxsning roziligi bilan amalga oshiriladi. Qarzdorning yoki pul talabnomasidan voz kechuvchi shaxsning roziligi qarzdorning yoki pul talabnomasidan voz kechuvchi shaxsning identifikatsiya maʼlumotlari, shuningdek kreditorning qaysi mol-mulkka huquqi yoki yer uchastkasini ijaraga olish huquqi boʻlsa, oʻsha mol-mulk yoki yer uchastkasini ijaraga olish huquqi koʻrsatilgan holda elektron hujjat tarzida yoki qogʻozda rasmiylashtiriladi. Qarzdorning yoki pul talabnomasidan voz kechuvchi shaxsning yozma roziligi garov reyestridan yozuv chiqarib tashlanguniga qadar kreditorda saqlanishi kerak”;

beshinchi qismi quyidagi tahrirda bayon etilsin:

“Agar qarzdor yoki pul talabnomasidan voz kechuvchi shaxs yozuvni noxolis va ishonchsiz deb hisoblasa va kreditor uni chiqarib tashlashni yoki oʻzgartirishni rad etsa, kiritilgan yozuvga doir eʼtirozlar qarzdor yoki pul talabnomasidan voz kechuvchi shaxs sifatida qatnashayotgan foydalanuvchi tomonidan garov reyestriga kiritiladi”;

6) 13-moddaning birinchi qismi quyidagi tahrirda bayon etilsin:

“Garov reyestridagi yozuvni izlash qarzdor yoki pul talabnomasidan voz kechuvchi shaxs — soliq toʻlovchining identifikatsiya raqami yoxud jismoniy shaxsning shaxsiy identifikatsiya raqami yoki yozuvning yagona roʻyxatdan oʻtkazish raqami boʻyicha amalga oshiriladi”.

7-modda. Oʻzbekiston Respublikasining 2019-yil 30-dekabrda qabul qilingan OʻRQ-599-sonli Qonuni bilan yangi tahrirda tasdiqlangan Oʻzbekiston Respublikasining Soliq kodeksiga (Oʻzbekiston Respublikasi Oliy Majlisi palatalarining Axborotnomasi, 2019-yil, 12-songa 1-ilova; 2020-yil, № 3, 198-modda, № 10, 593-modda, № 11, 652-modda, № 12, 690, 691-moddalar; 2021-yil, № 1, 6-modda, № 4, 294-modda, 4-songa ilova, № 8, 800-modda, № 9, 901-modda, № 10, 968, 969, 972, 973-moddalar, № 12, 1199-modda; 2022-yil, № 2, 79-modda, № 3, 215, 216-moddalar, № 5, 461, 464, 467-moddalar, № 6, 570-modda, № 7, 664, 666-moddalar, № 12, 1190-modda; 2023-yil, № 6, 444, 446-moddalar, № 7, 540-modda, № 12, 1011-modda; 2024-yil, № 2, 106, 110, 111-moddalar, № 4, 346-modda, № 5, 458, 459-moddalar, № 8, 822, 831-moddalar, № 9, 958-modda, № 10, 1076-modda, № 11, 1190-modda, № 12, 1283, 1284, 1296, 1297-moddalar) quyidagi oʻzgartirishlar kiritilsin:

1) 62-modda toʻqqizinchi qismining 8-bandidagi “mikrokredit” degan soʻz “mikromoliya” degan soʻz bilan almashtirilsin;

2) 315-modda :

birinchi qismi quyidagi tahrirda bayon etilsin:

“Banklar va nobank kredit tashkilotlari, shuningdek sugʻurta tashkilotlari qonunchilik talablariga muvofiq zaxira fondlarini tashkil etadi”;

ikkinchi qismining uchinchi xatboshisi quyidagi tahrirda bayon etilsin:

“nobank kredit tashkilotlari va sugʻurta tashkilotlari tomonidan — qonunchilikda nazarda tutilgan normalardan yuqori boʻlmagan miqdorda”.

8-modda. Oʻzbekiston Respublikasining 2020-yil 6-yanvarda qabul qilingan “Davlat boji toʻgʻrisida”gi OʻRQ-600-sonli Qonuniga (Oʻzbekiston Respublikasi Oliy Majlisi palatalarining Axborotnomasi, 2020-yil, № 1, 1-modda, № 3, 201-modda, № 5, 298-modda, № 10, 593-modda, № 12, 691-modda; 2021-yil, № 1, 13-modda, 4-songa ilova, № 7, 661-modda, № 8, 800, 803-moddalar, № 10, 968-modda; 2022-yil, № 2, 76-modda, № 3, 214, 216-moddalar, № 4, 340-modda, № 5, 463, 464, 467-moddalar, № 12, 1186-modda; 2023-yil, № 2, 103-modda, № 3, 186-modda, № 4, 265, 269-moddalar, № 6, 444, 445-moddalar, № 7, 538-modda, № 9, 710-modda; 2024-yil, № 1, 5, 6, 7-moddalar, № 2, 101, 105, 107, 108, 111, 112-moddalar, № 7, 628-modda, № 8, 819, 823, 831-moddalar, № 9, 958-modda, № 10, 1076, 1079-moddalar, № 11, 1191-modda, № 12, 1279, 1280, 1285-moddalar) quyidagi oʻzgartirishlar kiritilsin:

1) 8-modda birinchi qismining 44-bandidagi “Oʻzbekiston Respublikasi Iqtisodiyot va moliya vazirligi huzuridagi Tadbirkorlik faoliyatini qoʻllab-quvvatlash davlat jamgʻarmasi” degan soʻzlar “Tadbirkorlikni rivojlantirish kompaniyasi” aksiyadorlik jamiyati” degan soʻzlar bilan almashtirilsin;

2) 9-modda birinchi qismining 28-bandidagi “Oʻzbekiston Respublikasi Iqtisodiyot va moliya vazirligi huzuridagi Tadbirkorlik faoliyatini qoʻllab-quvvatlash davlat jamgʻarmasi” degan soʻzlar “Tadbirkorlikni rivojlantirish kompaniyasi” aksiyadorlik jamiyati” degan soʻzlar bilan almashtirilsin;

3) 10-modda birinchi qismining 18-bandidagi “Oʻzbekiston Respublikasi Iqtisodiyot va moliya vazirligi huzuridagi Tadbirkorlik faoliyatini qoʻllab-quvvatlash davlat jamgʻarmasi” degan soʻzlar “Tadbirkorlikni rivojlantirish kompaniyasi” aksiyadorlik jamiyati” degan soʻzlar bilan almashtirilsin.

9-modda. Oʻzbekiston Respublikasining 2021-yil 14-iyulda qabul qilingan “Litsenziyalash, ruxsat berish va xabardor qilish tartib-taomillari toʻgʻrisida”gi OʻRQ-701-sonli Qonuniga (Oʻzbekiston Respublikasi Oliy Majlisi palatalarining Axborotnomasi, 2021-yil, № 7, 661-modda; 2022-yil, № 4, 340-modda, № 5, 465-modda; 2023-yil, № 2, 103-modda, № 3, 185-modda, № 7, 533-modda, № 9, 710-modda, № 11, 921, 923-moddalar; 2024-yil, № 1, 5, 7-moddalar, № 2, 105, 112-moddalar, № 7, 628-modda, № 8, 819-modda, № 9, 957, 958-moddalar) quyidagi oʻzgartirish va qoʻshimchalar kiritilsin:

1) 2-ilova :

48 3 -pozitsiyasi quyidagi tahrirda bayon etilsin:

“ 48 3 . Nobank kredit tashkilotining ustav fondidagi (ustav kapitalidagi) ulushini olish uchun dastlabki (keyingi) ruxsatnoma Jismoniy va yuridik shaxslar, shu jumladan tegishincha yaqin qarindoshlari hamda ularga aloqador boʻlgan shaxslar bilan birgalikda harakat qiluvchi jismoniy va yuridik shaxslar, shuningdek norezidentlar tomonidan bir yoki bir nechta bitim natijasida nobank kredit tashkilotining ustav fondidagi (ustav kapitalidagi) yigirma va undan koʻproq foizni tashkil etadigan ulushini bevosita yoki bilvosita olish. Oʻzbekiston Respublikasi Markaziy banki Nobank kredit tashkilotining ustav fondidagi (ustav kapitalidagi) yigirma foiz va undan koʻproq ulushini oluvchiga bogʻliq boʻlmagan holatlarda olish. ” ;

quyidagi mazmundagi 48 4 va 48 5 -pozitsiyalar bilan toʻldirilsin:

“ 48 4 . Kafolatlar berish tashkilotini kafolatlar berish tashkilotlari reyestriga kiritish toʻgʻrisidagi qaror Kafolatlar berish tashkiloti faoliyatini amalga oshirish. Oʻzbekiston Respublikasi Markaziy banki 48 5 . Faktoring tashkilotini faktoring tashkilotlari reyestriga kiritish toʻgʻrisidagi qaror Faktoring tashkiloti faoliyatini amalga oshirish. Oʻzbekiston Respublikasi Markaziy banki ” ;

2) 3-ilova quyidagi mazmundagi 10 2 va 10 3 -pozitsiyalar bilan toʻldirilsin:

“ 10 2 . Nobank kredit tashkilotining ustav fondidagi (ustav kapitalidagi) ulush olinganligi toʻgʻrisida xabarnoma Jismoniy va yuridik shaxslar, shu jumladan tegishincha yaqin qarindoshlari hamda ularga aloqador boʻlgan shaxslar bilan birgalikda harakat qiluvchi jismoniy va yuridik shaxslar, shuningdek norezidentlar tomonidan bir yoki bir nechta bitim natijasida nobank kredit tashkilotining ustav fondidagi (ustav kapitalidagi) oʻn foizdan yigirma foizgacha tashkil etadigan ulushni bevosita yoki bilvosita olish. Oʻzbekiston Respublikasi Markaziy banki 10 3 . Faktoring tashkilotining filialini ochganlik yoki yopganlik haqidagi xabarnoma Faktoring tashkilotining filialini ochish. Oʻzbekiston Respublikasi Markaziy banki ” .

10-modda. Oʻzbekiston Respublikasining 2021-yil 23-avgustda qabul qilingan “Qimmatbaho metallar va qimmatbaho toshlar toʻgʻrisida”gi OʻRQ-710-sonli Qonuniga (Oʻzbekiston Respublikasi Oliy Majlisi palatalarining Axborotnomasi, 2021-yil, № 8, 802-modda) quyidagi oʻzgartirishlar kiritilsin:

1) 34-moddaning ikkinchi qismidagi “mikrokredit” degan soʻz “mikromoliya” degan soʻz bilan almashtirilsin;

2) 51-modda birinchi qismining uchinchi xatboshisidagi “mikrokredit” degan soʻz “mikromoliya” degan soʻz bilan almashtirilsin.

11-modda. Oʻzbekiston Respublikasining 2022-yil 20-aprelda qabul qilingan “Nobank kredit tashkilotlari va mikromoliyalashtirish faoliyati toʻgʻrisida”gi OʻRQ-765-sonli Qonuniga (Oʻzbekiston Respublikasi Oliy Majlisi palatalarining Axborotnomasi, 2022-yil, № 4, 340-modda; 2024-yil, № 2, 114-modda, № 9, 965-modda) quyidagi qoʻshimcha va oʻzgartirishlar kiritilsin:

1) 3-modda quyidagi mazmundagi beshinchi va oltinchi xatboshilar bilan toʻldirilsin:

“ kafolatlar berish tashkiloti — yuridik va jismoniy shaxslarning kredit tashkiloti oldidagi pul majburiyatini bajarish boʻyicha kafolatlar (kafilliklar) berish faoliyatini professional asosda amalga oshiruvchi, shuningdek qonunchilikda nazarda tutilgan boshqa xizmatlarni koʻrsatuvchi yuridik shaxs;

faktoring tashkiloti — pul talabnomasidan boshqa shaxs foydasiga voz kechish evaziga moliyalash (faktoring) faoliyatini amalga oshiruvchi yuridik shaxs”;

2) 4-modda :

birinchi qismining beshinchi xatboshisi quyidagi mazmundagi beshinchi, oltinchi va yettinchi xatboshilar bilan almashtirilsin:

“tadbirkorlik subyektlariga mikrokredit summasidan oshadigan miqdorda kreditlar, lizing, kafolatlar berishga, pul talabnomasidan boshqa shaxs foydasiga voz kechish evaziga moliyalash (faktoring) xizmatlarini va islomiy moliyalashtirishga oid xizmatlar koʻrsatishga;

yuridik shaxslarga chet el valyutasida mikrokredit berishga hamda ushbu qismning beshinchi xatboshisida koʻrsatilgan moliyaviy xizmatlarni chet el valyutasida koʻrsatishga;

toʻlov tashkiloti faoliyatini mazkur tashkilotlar uchun belgilangan tartibda amalga oshirishga haqli”;

quyidagi mazmundagi beshinchi, oltinchi va yettinchi qismlar bilan toʻldirilsin:

“Kafolatlar berish tashkiloti:

shaxsning kredit tashkiloti oldidagi pul majburiyatini bajarish boʻyicha kafolat (kafillik) berishga;

kredit tashkilotlariga ular tomonidan qonunchilikda nazarda tutilgan xizmatlarni koʻrsatish uchun moliyaviy mablagʻlar taqdim etishga;

qonunchilikda nazarda tutilgan boshqa moliyaviy xizmatlarni koʻrsatishga haqli.

Kafolatlar (kafilliklar) berish boʻyicha faoliyatni professional asosda amalga oshirish deganda, bank yoki sugʻurta tashkiloti boʻlmagan yuridik shaxsning bir yil davomida oʻn martadan koʻp kafolatlar (kafilliklar) berishi tushuniladi, bundan mazkur yuridik shaxs tomonidan uning taʼsischilari (aksiyadorlari, ishtirokchilari) boʻlgan shaxslarga yoki xodimlariga bergan kafolatlar (kafilliklar) mustasno.

Faktoring tashkilotlari:

pul talabnomasidan boshqa shaxs foydasiga voz kechish evaziga moliyalash (faktoring) shartnomasiga asosan moliya agenti sifatida talab qilish huquqini olishga yoki boshqa shaxsga berishga;

pul talabnomasidan boshqa shaxs foydasiga voz kechish evaziga moliyalash (faktoring) shartnomasi boʻyicha mijoz uchun buxgalteriya hisobini yuritishga, shuningdek mijozga boshqa shaxs foydasiga voz kechish narsasi boʻlgan pul talabnomalari bilan bogʻliq boshqa moliyaviy xizmatlar koʻrsatishga haqli”;

beshinchi qismi sakkizinchi qism deb hisoblansin;

3) 6-moddaning toʻrtinchi xatboshisi quyidagi tahrirda bayon etilsin:

“jismoniy shaxs boʻlgan ishtirokchilardan (aksiyadorlardan) ustav fondiga (ustav kapitaliga) kiritilgan hissa summasining yoki ularning egaligidagi aksiyalar nominal qiymatining ikki baravaridan oshadigan miqdorda qarz mablagʻlarini jalb etishga, bundan obligatsiyalar shaklidagi qarz mablagʻlarini jalb etish mustasno”;

4) 8-modda ikkinchi qismining birinchi xatboshisi quyidagi tahrirda bayon etilsin:

“Mikromoliya tashkilotlari va faktoring tashkilotlari ushbu Qonunning 26-moddasida belgilangan prudensial normativlarga rioya etgan taqdirda, shuningdek ipotekani qayta moliyalashtirish tashkilotlari va kafolatlar berish tashkilotlari faoliyatini ushbu moddaning birinchi qismida koʻrsatilgan mablagʻlardan tashqari quyidagi mablagʻlar hisobidan amalga oshirishga haqli”;

5) 12-moddaning :

birinchi qismi quyidagi tahrirda bayon etilsin:

“Mikromoliya tashkilotlari, faktoring tashkilotlari va lombardlar aksiyadorlik jamiyati yoki masʼuliyati cheklangan jamiyat shaklida, ipotekani qayta moliyalashtirish tashkilotlari va kafolatlar berish tashkilotlari aksiyadorlik jamiyati shaklida tashkil etiladi”;

ikkinchi qismi chiqarib tashlansin;

uchinchi qismi ikkinchi qism deb hisoblansin;

6) 13-modda:

birinchi qismidagi “shuningdek tashkilotning turiga qarab “mikromoliya tashkiloti”, “ipotekani qayta moliyalashtirish” yoki “lombard” degan soʻz yoki soʻz birikmasi” degan soʻzlar “shuningdek tashkilotning turiga qarab “mikromoliya tashkiloti”, “faktoring tashkiloti”, “ipotekani qayta moliyalashtirish” yoki “lombard” degan soʻz yoki soʻz birikmasi” degan soʻzlar bilan almashtirilsin;

toʻrtinchi qismi quyidagi tahrirda bayon etilsin:

“Nobank kredit tashkilotining turlaridan biri sifatida davlat roʻyxatidan oʻtgan, biroq davlat roʻyxatidan oʻtganidan keyin uch oy davomida hisob roʻyxatidan oʻtish uchun hujjatlarni taqdim etmagan yuridik shaxslar oʻz firma nomida “mikromoliya tashkiloti”, “ipotekani qayta moliyalashtirish”, “faktoring tashkiloti” soʻz birikmasidan yoki “MMT” degan qisqartma soʻzdan, shuningdek lombard faoliyatini boshlaganlik haqida Markaziy bankka xabarnoma yubormagan yuridik shaxslar — “lombard” degan soʻzdan foydalanish huquqiga ega emas”;

beshinchi qismi “mikromoliya tashkilotining” degan soʻzlardan keyin “faktoring tashkilotining” degan soʻzlar bilan toʻldirilsin;

quyidagi mazmundagi oltinchi qism bilan toʻldirilsin:

“Ushbu moddaning talablari kafolatlar berish tashkilotlariga nisbatan tatbiq etilmaydi”;

7) 15-modda :

birinchi qismi quyidagi tahrirda bayon etilsin:

“Jismoniy va yuridik shaxslar, shu jumladan tegishincha yaqin qarindoshlari hamda ularga aloqador boʻlgan shaxslar bilan birgalikda harakat qiluvchi jismoniy va yuridik shaxslar, shuningdek Oʻzbekiston Respublikasining norezidentlari (bundan buyon matnda norezidentlar deb yuritiladi) bir yoki bir nechta bitim natijasida nobank kredit tashkilotining ustav fondidagi (ustav kapitalidagi):

oʻn va undan koʻproq foizni, lekin koʻpi bilan yigirma foizni tashkil etadigan ulushini bevosita yoki bilvosita olguniga qadar Markaziy bankni xabardor qilishi;

yigirma va undan koʻproq foizni tashkil etadigan ulushini bevosita yoki bilvosita olguniga qadar Markaziy bankning dastlabki ruxsatnomasini olishi shart”;

quyidagi mazmundagi ikkinchi va uchinchi qismlar bilan toʻldirilsin:

“Ushbu moddaning birinchi qismiga muvofiq xabardor etishda nobank kredit tashkilotining ustav fondidagi (ustav kapitalidagi) ulushni olish uchun yoʻnaltiriladigan mablagʻlarning manbalari toʻgʻrisida hujjatlar bilan tasdiqlangan axborot Markaziy bankka taqdim etiladi.

Agar nobank kredit tashkilotining ustav fondidagi (ustav kapitalidagi) ulushni olishga doir dastlabki ruxsatnomani olish uchun monopoliyaga qarshi organning oldindan roziligini olish talab etilsa, nobank kredit tashkilotining ustav fondidagi (ustav kapitalidagi) ulushni olishga doir dastlabki ruxsatnomani olish uchun berilgan ariza Markaziy bank tomonidan monopoliyaga qarshi organning qarorini hisobga olgan holda koʻrib chiqiladi”;

ikkinchi — oʻn ikkinchi qismlari tegishincha toʻrtinchi — oʻn toʻrtinchi qismlar deb hisoblansin;

8) 16-modda :

ikkinchi qismining uchinchi xatboshisi quyidagi tahrirda bayon etilsin:

“moliya (kredit) tashkilotining moliyaviy ahvoli yomonlashishiga yoki uning bankrot boʻlishiga yoxud amalga oshirayotgan faoliyatining tugatilishiga olib kelgan harakatlar sodir etishga va (yoki) harakatsizlikka rahbar xodimning aloqadorligi toʻgʻrisidagi dalillarning mavjud emasligi”;

uchinchi qismi :

1-bandining “a” kichik bandidagi “mikromoliya tashkiloti” degan soʻzlar “mikromoliya tashkilotida, faktoring tashkilotida” degan soʻzlar bilan almashtirilsin;

1-bandining “b” kichik bandi “ipotekani qayta moliyalashtirish tashkilotida” degan soʻzlardan keyin “va kafolatlar berish tashkilotida” degan soʻzlar bilan toʻldirilsin;

2-bandining “a” kichik bandidagi “mikromoliya tashkiloti” degan soʻzlar “mikromoliya tashkilotida, faktoring tashkilotida” degan soʻzlar bilan almashtirilsin;

2-bandining “b” kichik bandi “ipotekani qayta moliyalashtirish tashkilotida” degan soʻzlardan keyin “va kafolatlar berish tashkilotida” degan soʻzlar bilan toʻldirilsin;

9) 17-moddaning uchinchi qismi :

quyidagi mazmundagi ikkinchi xatboshi bilan toʻldirilsin:

“kafolatlar berish tashkiloti uchun — yuz milliard soʻmni”;

ikkinchi , uchinchi va toʻrtinchi xatboshilari tegishincha uchinchi, toʻrtinchi va beshinchi xatboshilar deb hisoblansin;

toʻrtinchi xatboshisi quyidagi tahrirda bayon etilsin:

“mikromoliya tashkiloti va faktoring tashkiloti uchun — ikki milliard soʻmni”;

10) 18-moddaning toʻrtinchi qismi quyidagi tahrirda bayon etilsin:

“Agar mikromoliya tashkiloti yoki faktoring tashkiloti faoliyatini ushbu Qonun 8-moddasining ikkinchi qismida koʻrsatilgan mablagʻlar hisobidan amalga oshirsa, mikromoliya tashkiloti yoki faktoring tashkiloti filialni ochish chogʻida prudensial normativlarga rioya etishi shart”;

11) 19-moddaning :

birinchi qismi quyidagi tahrirda bayon etilsin:

“Mikromoliya tashkilotining, ipotekani qayta moliyalashtirish tashkilotining, kafolatlar berish tashkilotining yoki faktoring tashkilotining faoliyati u haqidagi maʼlumotlarni tegishincha mikromoliya tashkiloti faoliyatini amalga oshiruvchi tashkilotlar reyestriga, ipotekani qayta moliyalashtirish tashkilotlari reyestriga, kafolatlar berish tashkilotlari reyestriga yoki faktoring tashkilotlari reyestriga kiritish vositasida hisob roʻyxatidan oʻtkazilganidan keyin amalga oshiriladi”;

beshinchi qismi “ipotekani qayta moliyalashtirish tashkilotining” degan soʻzlardan keyin “kafolatlar berish tashkilotining, faktoring tashkilotining” degan soʻzlar bilan toʻldirilsin;

12) 20-modda :

birinchi qismining birinchi xatboshisi quyidagi tahrirda bayon etilsin:

“Mikromoliya tashkiloti, ipotekani qayta moliyalashtirish tashkiloti, kafolatlar berish tashkiloti yoki faktoring tashkiloti (bundan buyon matnda ariza beruvchi deb yuritiladi) hisob roʻyxatidan oʻtish uchun ular davlat roʻyxatidan oʻtkazilganidan keyin uch oydan kechiktirmay Markaziy bankka elektron platforma orqali quyidagi hujjatlarni taqdim etadi”;

uchinchi qismining birinchi va ikkinchi xatboshilari quyidagi tahrirda bayon etilsin:

“Norezidentlar tomonidan mikromoliya tashkilotini, ipotekani qayta moliyalashtirish tashkilotini, kafolatlar berish tashkilotini yoki faktoring tashkilotini tashkil etish chogʻida yoxud ularning ustav fondida (ustav kapitalida) norezidentlar ishtirok etganda, ushbu moddaning birinchi va ikkinchi qismlarida koʻrsatilgan hujjatlarga qoʻshimcha ravishda quyidagi hujjatlar taqdim etiladi:

yuridik shaxsni nazorat qilish organining mikromoliya tashkilotini, ipotekani qayta moliyalashtirish tashkilotini, kafolatlar berish tashkilotini yoki faktoring tashkilotini tashkil etish uchun yoxud ularning ustav fondida (ustav kapitalida) ishtirok etish uchun ruxsatnoma berilganligi toʻgʻrisidagi yozma tasdigʻi yoxud shunday ruxsatnoma talab etilmasligi haqidagi tasdiqnoma yoki uning faoliyati ustidan nazoratni amalga oshiruvchi organ mavjud emasligi toʻgʻrisida yuridik shaxsning tasdiqnomasi”;

13) 21-moddaning uchinchi qismi quyidagi tahrirda bayon etilsin:

“Hisob roʻyxatidan oʻtkazish yoki hisob roʻyxatidan oʻtkazishni asoslantirilgan holda rad etish toʻgʻrisidagi qaror hisob roʻyxatidan oʻtkazish uchun zarur boʻlgan hujjatlar olingan kundan eʼtiboran oʻn besh ish kuni ichida Markaziy bank tomonidan qabul qilinadi. Mikromoliya tashkiloti, ipotekani qayta moliyalashtirish tashkiloti, kafolatlar berish tashkiloti yoki faktoring tashkiloti norezidentlar tomonidan tashkil etilgan hollarda mazkur muddat oʻn ish kuniga uzaytirilishi mumkin”;

14) 22-modda yettinchi qismining birinchi xatboshisi quyidagi tahrirda bayon etilsin:

“Quyidagi hollardan biri yuzaga kelgan kundan eʼtiboran oʻttiz kun ichida mikromoliya tashkiloti, faktoring tashkiloti, ipotekani qayta moliyalashtirish yoki kafolatlar berish tashkiloti oʻz firma nomidan “mikromoliya tashkiloti”, “faktoring tashkiloti”, “ipotekani qayta moliyalashtirish” degan soʻz birikmalarini, shuningdek “MMT” degan qisqartirma soʻzni hamda “kafolatlar berish” degan soʻz birikmasini (mavjud boʻlganda) chiqarib tashlashi yoki faoliyatni tugatish haqida yoxud qayta tashkil etish natijasida tugatish toʻgʻrisida qaror qabul qilishi shart”;

15) 24-modda :

birinchi qismining :

birinchi xatboshisi quyidagi tahrirda bayon etilsin:

“Nobank kredit tashkiloti toʻgʻrisidagi maʼlumotlarni tegishincha mikromoliya tashkiloti faoliyatini amalga oshiruvchi tashkilotlar reyestridan, ipotekani qayta moliyalashtirish tashkilotlari reyestridan, kafolatlar berish tashkilotlari reyestridan, faktoring tashkilotlari reyestridan yoki lombardlar reyestridan (bundan buyon matnda tegishli reyestr deb yuritiladi) chiqarish toʻgʻrisidagi qaror Markaziy bank tomonidan quyidagi hollarda qabul qilinadi”;

uchinchi xatboshisi quyidagi tahrirda bayon etilsin:

“mikromoliya tashkiloti, ipotekani qayta moliyalashtirish tashkiloti, kafolatlar berish tashkiloti yoki faktoring tashkiloti oʻzi haqidagi maʼlumotlarni tegishincha mikromoliya tashkiloti faoliyatini amalga oshiruvchi tashkilotlar reyestridan, ipotekani qayta moliyalashtirish tashkilotlari reyestridan, kafolatlar berish tashkilotlari reyestridan yoki faktoring tashkilotlari reyestridan chiqarish toʻgʻrisidagi ariza bilan murojaat etganda, shuningdek Markaziy bank lombardning faoliyati tugatilganligi haqida xabarnoma olganda”;

ikkinchi qismining birinchi xatboshisidagi “mikromoliya tashkiloti faoliyatini amalga oshiruvchi tashkilotlar reyestridan, ipotekani qayta moliyalashtirish tashkilotlari reyestridan yoki lombardlar reyestridan” degan soʻzlar “tegishli reyestrdan” degan soʻzlar bilan almashtirilsin;

uchinchi qismidagi “mikromoliya tashkiloti faoliyatini amalga oshiruvchi tashkilotlar reyestridan, ipotekani qayta moliyalashtirish tashkilotlari reyestridan yoki lombardlar reyestridan” degan soʻzlar “tegishli reyestrdan” degan soʻzlar bilan almashtirilsin;

toʻrtinchi qismidagi “mikromoliya tashkiloti faoliyatini amalga oshiruvchi tashkilotlar reyestridan, ipotekani qayta moliyalashtirish tashkilotlari reyestridan yoki lombardlar reyestridan” degan soʻzlar “tegishli reyestrdan” degan soʻzlar bilan almashtirilsin;

beshinchi qismi quyidagi tahrirda bayon etilsin:

“Nobank kredit tashkiloti oʻzi haqidagi maʼlumotlarni tegishli reyestrdan chiqarish toʻgʻrisida Markaziy bank tomonidan qaror qabul qilinganidan keyin oʻttiz kun ichida oʻz firma nomidan “mikromoliya tashkiloti”, “faktoring tashkiloti”, “ipotekani qayta moliyalashtirish”, “lombard” degan soʻzni yoki soʻz birikmalarini, shuningdek “MMT” degan qisqartirma soʻzni hamda “kafolatlar berish” degan soʻz birikmasini (mavjud boʻlganda) chiqarib tashlashi yoxud faoliyatni tugatish yoki qayta tashkil etish natijasida tugatish toʻgʻrisida qaror qabul qilishi shart”;

16) 25-modda :

ikkinchi qismining :

sakkizinchi xatboshisidagi “mikromoliya tashkilotlari va ipotekani qayta moliyalashtirish tashkilotlarining” degan soʻzlar “mikromoliya tashkilotlarining, ipotekani qayta moliyalashtirish tashkilotlarining, kafolatlar berish tashkilotlarining va faktoring tashkilotlarining” degan soʻzlar bilan almashtirilsin;

toʻqqizinchi xatboshisidagi “mikromoliya tashkilotlari va lombardlar” degan soʻzlar “mikromoliya tashkilotlarining, lombardlar, kafolatlar berish tashkilotlarining va faktoring tashkilotlarining” degan soʻzlar bilan almashtirilsin;

uchinchi qismining uchinchi xatboshisidagi “mikromoliya tashkilotlari va ipotekani qayta moliyalashtirish tashkilotlari” degan soʻzlar “mikromoliya tashkilotlari, ipotekani qayta moliyalashtirish tashkilotlari, kafolatlar berish tashkilotlari va faktoring tashkilotlari” degan soʻzlar bilan almashtirilsin;

toʻrtinchi qismining beshinchi xatboshisidagi “mikromoliya tashkilotlarining va ipotekani qayta moliyalashtirish tashkilotlarining” degan soʻzlar “mikromoliya tashkilotlarining, ipotekani qayta moliyalashtirish tashkilotlarining, kafolatlar berish tashkilotlarining va faktoring tashkilotlarining” degan soʻzlar bilan almashtirilsin;

beshinchi qismi “ipotekani qayta moliyalashtirish tashkilotlari reyestrini” degan soʻzlardan keyin “kafolatlar berish tashkilotlari reyestrini, faktoring tashkilotlari reyestrini” degan soʻzlar bilan toʻldirilsin”;

17) 26-moddaning :

birinchi qismi quyidagi tahrirda bayon qilinsin:

“Ushbu Qonun 8-moddasining ikkinchi qismida koʻrsatilgan mablagʻlar hisobidan faoliyatni amalga oshiruvchi mikromoliya tashkilotlari va faktoring tashkilotlari, shuningdek ipotekani qayta moliyalashtirish tashkilotlari va kafolatlar berish tashkilotlari prudensial normativlarga rioya etishi shart”;

ikkinchi qismi beshinchi xatboshisi “mikromoliya tashkilotiga” degan soʻzlardan keyin “kafolatlar berish tashkilotiga yoki faktoring tashkilotiga” degan soʻzlar bilan toʻldirilsin;

uchinchi qismidagi “mikromoliya tashkilotlarining” degan soʻzlar “mikromoliya tashkilotlarining va faktoring tashkilotlarining” degan soʻzlar bilan almashtirilsin;

18) 27-moddaning :

nomi va birinchi qismi quyidagi tahrirda bayon etilsin:

“ 27-modda. Mikromoliya tashkilotiga, faktoring tashkilotiga yoki kafolatlar berish tashkilotiga aloqador boʻlgan shaxslarga xizmatlar koʻrsatish

Ushbu Qonun 8-moddasining ikkinchi qismida koʻrsatilgan mablagʻlar hisobidan faoliyatni amalga oshiruvchi mikromoliya tashkilotlarining va faktoring tashkilotlarining, shuningdek kafolatlar berish tashkilotlarining ushbu moddaning ikkinchi qismida koʻrsatilgan, oʻzlariga aloqador boʻlgan shaxslarga yoki bunday shaxslar nomidan harakat qiladigan shaxslarga xizmatlar koʻrsatishi bunday xizmatlar ushbu tashkilotlarga aloqador boʻlmagan shaxslar uchun nazarda tutilgan shartlarga qaraganda ancha qulay shartlar asosida koʻrsatiladigan hollarda taqiqlanadi”;

ikkinchi qismi :

birinchi xatboshisi “Mikromoliya tashkilotiga” degan soʻzlardan keyin “kafolatlar berish tashkilotiga yoki faktoring tashkilotiga” degan soʻzlar bilan toʻldirilsin;

uchinchi xatboshisi “mikromoliya tashkilotining” degan soʻzlardan keyin “kafolatlar berish tashkilotining yoki faktoring tashkilotining” degan soʻzlar bilan toʻldirilsin;

oltinchi xatboshisi “mikromoliya tashkiloti” degan soʻzlardan keyin “kafolatlar berish tashkiloti yoki faktoring tashkiloti” degan soʻzlar bilan toʻldirilsin;

uchinchi qismi ikkinchi xatboshisi “mikromoliya tashkilotining” degan soʻzlardan keyin “kafolatlar berish tashkilotining yoki faktoring tashkilotining” degan soʻzlar bilan toʻldirilsin;

toʻrtinchi qismi “Mikromoliya tashkiloti” degan soʻzlardan keyin “kafolatlar berish tashkiloti yoki faktoring tashkiloti” degan soʻzlar bilan toʻldirilsin;

beshinchi qismi “mikromoliya tashkiloti” degan soʻzlardan keyin “kafolatlar berish tashkiloti yoki faktoring tashkiloti” degan soʻzlar bilan toʻldirilsin;

oltinchi qismi “mikromoliya tashkiloti” degan soʻzlardan keyin “kafolatlar berish tashkiloti yoki faktoring tashkiloti” degan soʻzlar bilan toʻldirilsin;

yettinchi qismi quyidagi tahrirda bayon etilsin:

“Mikromoliya tashkiloti, kafolatlar berish tashkiloti yoki faktoring tashkiloti oʻziga aloqador boʻlgan shaxslarga xizmatlar koʻrsatish toʻgʻrisidagi shartnomalarning alohida reyestrini yuritishi va reyestrni Markaziy bankka uning talabiga binoan taqdim etishi shart”;

19) 28-modda ikkinchi qismining beshinchi xatboshisidagi “mikromoliya tashkiloti faoliyatini amalga oshiruvchi tashkilotlar reyestridan yoki ipotekani qayta moliyalashtirish tashkilotlari reyestridan yoki lombardlar reyestridan” degan soʻzlar “tegishli reyestrdan” degan soʻzlar bilan almashtirilsin;

20) 30-moddaning birinchi qismi quyidagi tahrirda bayon etilsin:

“Aktivlarining balans qiymati oʻn milliard soʻmdan ortiq boʻlgan mikromoliya tashkilotlari va faktoring tashkilotlari, aktivlarining balans qiymati besh milliard soʻmdan ortiq boʻlgan lombardlar, shuningdek ipotekani qayta moliyalashtirish tashkilotlari va kafolatlar berish tashkilotlari ichki audit xizmatini tashkil etishi shart”;

21) 6-bobning nomi quyidagi tahrirda bayon etilsin:

“6-bob. Mikromoliya tashkilotlari, faktoring tashkilotlari va lombardlar xizmatlari isteʼmolchilarining huquqlarini himoya qilish”;

22) 32-modda quyidagi mazmundagi toʻqqizinchi qism bilan toʻldirilsin:

“Ushbu bobning qoidalari:

mikromoliyalashtirish faoliyatini amalga oshirishda banklarning oʻz isteʼmolchilari (mijozlari) bilan oʻzaro munosabatlariga nisbatan;

kafolatlar berish tashkilotlarining oʻz isteʼmolchilari (mijozlari) bilan oʻzaro munosabatlariga nisbatan mazkur tashkilotlar faoliyatiga taalluqli boʻlgan qismida ham tatbiq etiladi”;

23) 37-moddaning :

birinchi qismi quyidagi tahrirda bayon etilsin:

“Mikromoliya tashkilotlari, faktoring tashkilotlari va lombardlar oʻz qarz oluvchilari (mijozlari) hamda kreditorlarining moliyaviy operatsiyalariga doir axborotning maxfiyligini kafolatlaydi. Mikromoliya tashkilotining, faktoring tashkilotining va lombardning boshqaruv organlari aʼzolari, shuningdek xodimlari nobank kredit tashkilotining, uning qarz oluvchilarining (mijozlarining) operatsiyalariga, shuningdek kreditorlar bilan operatsiyalarga doir sirni saqlashi shart”;

uchinchi qismi “Mikromoliya tashkilotlariga” degan soʻzlardan keyin “faktoring tashkilotlariga” degan soʻzlar bilan toʻldirilsin;

24) 38-moddaning uchinchi qismi quyidagi tahrirda bayon etilsin:

“Mikromoliya tashkiloti yoki faktoring tashkiloti boʻlish va ajratib chiqarish shaklida qayta tashkil etilganda yangidan vujudga keladigan mikromoliya tashkiloti yoki faktoring tashkiloti majburiyatlarga huquqiy voris boʻlishda va (yoki) qayta tashkil etilayotgan mikromoliya tashkiloti yoxud faktoring tashkiloti ushbu Qonun 8-moddasining ikkinchi qismida nazarda tutilgan mablagʻlar hisobidan faoliyatni amalga oshirgan taqdirda prudensial normativlarga rioya etishi kerak”.

12-modda. Oʻzbekiston Respublikasi Markaziy banki va boshqa manfaatdor tashkilotlar ushbu Qonunning ijrosini, ijrochilarga yetkazilishini hamda mohiyati va ahamiyati aholi oʻrtasida tushuntirilishini taʼminlasin.

13-modda. Oʻzbekiston Respublikasi Vazirlar Mahkamasi:

hukumat qarorlarini ushbu Qonunga muvofiqlashtirsin;

respublika ijro etuvchi hokimiyat organlari ushbu Qonunga zid boʻlgan oʻz normativ-huquqiy hujjatlarini qayta koʻrib chiqishlari va bekor qilishlarini taʼminlasin.

14-modda. Ushbu Qonun rasmiy eʼlon qilingan kundan eʼtiboran kuchga kiradi.

Oʻzbekiston Respublikasining Prezidenti Sh. MIRZIYOYEV

Toshkent sh.,

2025-yil 17-aprel,

OʻRQ-1058-son

(Qonunchilik maʼlumotlari milliy bazasi, 18.04.2025-y., 03/25/1058/0355-son)

lex.uz