UzbekAI

← Qonunlar

📅 2025-yil 17-aprel · Vazirlar Mahkamasi qarorlari

Rasmiy matn. Rasmiy hujjat. Tahririy izohlar kiritilmagan.

Yordam | Arxiv | Atamalar | Statistika | API | Havola yuborish | Sayt haqida | Shartlar

← Қонунлар

📅 2025 йил 17 апрель · Вазирлар Маҳкамаси қарорлари

Расмий матн. Расмий ҳужжат. Таҳририй изоҳлар киритилмаган.

Ёрдам | Архив | Атамалар | Статистика | API | Ҳавола юбориш | Сайт ҳақида | Шартлар

← Законы

📅 17 апреля 2025 г. · Постановления Кабинета Министров

Официальный текст. Официальный документ. Редакционные примечания не включены.

Помощь | Архив | Термины | Статистика | API | Предложить ссылку | О сайте | Условия

← Laws

📅 17 April 2025 · Cabinet of Ministers resolutions

Official text. Official document. Editorial notes are not included.

Help | Archive | Glossary | Stats | API | Submit | About | Terms

Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг

қарори

ЧОРА-ТАДБИРЛАР ДАСТУРИ

Умуммиллий бирдамлик боғларини ташкил этиш чора-тадбирлари тўғрисида

Ўзбекистон Республикаси Президентининг «Ўзбекистон — 2030» стратегиясини «Ёшлар ва бизнесни қўллаб-қувватлаш йили»да амалга оширишга оид давлат дастури тўғрисида» 2024 йил 21 февралдаги ПФ-37-сон Фармони ижросини таъминлаш ҳамда мамлакатимиз аҳолиси, айниқса, болалар ва ўсмирларнинг маданий дам олиши учун қулай шарт-шароитлар яратиш, ёшларни миллий ва умуминсоний қадриятларни ҳурмат қилиш руҳида тарбиялаш мақсадида Вазирлар Маҳкамаси қарор қилади:

1. Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2024 йил 21 февралдаги ПФ-37-сон Фармони билан тасдиқланган 2024 йилда йўналишлар кесимида ишлаб чиқиладиган норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар лойиҳалари рўйхатининг 21-бандига мувофиқ Умуммиллий бирдамлик боғларини (кейинги ўринларда — истироҳат боғлари) босқичма-босқич ташкил этиш белгиланганлиги маълумот учун қабул қилинсин.

2. 2025 — 2030 йилларда умуммиллий бирдамлик боғларини ташкил этиш бўйича комплекс чора-тадбирлар дастури иловага мувофиқ тасдиқлансин.

3. Республика Маънавият ва маърифат маркази тегишли лойиҳа ташкилотлари билан биргаликда 2025 йил 15 майга қадар истироҳат боғларининг намунавий лойиҳасини ишлаб чиқиб, тасдиқласин ҳамда Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва Тошкент шаҳри ҳокимликларига етказилишини таъминласин. Бунда:

истироҳат боғларининг намунавий лойиҳасини ишлаб чиқиш билан боғлиқ харажатлар Республика Маънавият ва маърифат марказининг Маънавият ва ижодни қўллаб-қувватлаш мақсадли жамғармаси маблағлари ҳисобидан молиялаштирилади;

истироҳат боғларининг намунавий лойиҳаси Вазирлар Маҳкамасининг «Истироҳат боғлари ва яшил зоналарни ташкил этиш методологияси тўғрисидаги низомни тасдиқлаш ҳақида» 2018 йил 17 августдаги 671-сон қарори талабларига мувофиқ ишлаб чиқилади.

4. Белгилансинки:

а) истироҳат боғларининг намунавий лойиҳасини ишлаб чиқиш ва уларни ташкил этишда қуйидагилар назарда тутилади:

истироҳат боғларини янги Ўзбекистонда ҳамжиҳатлик, аҳиллик ва осойишталик каби умуммиллий қадриятларимизнинг рамзи ва уни шакллантирувчи макон сифатида белгилаш;

намунавий лойиҳа асосида барча туман (шаҳар)лардаги мавжуд маданият ва истироҳат боғлари ҳамда унга туташ бўлган ҳудудларда таъмирлаш ва ободонлаштириш асосида сокин ва фаол ҳудудлар ташкил этиш;

боғларнинг 60 фоиз ҳудудида яшил майдон сифатида дарахт ва буталар экиш, пикник зоналар, ёш болалар учун махсус жиҳозланган қумлоқлар, очиқ осмон остидаги кичик кутубхоналар, тасвирий ва амалий санъат билан шуғулланиш ҳудудлари ҳамда ташриф буюрувчилар тинчлигини бузмайдиган бошқа элементлар орқали сокин ҳудудлар ташкил этиш;

сокин ҳудудларни ташкил этишда дарахт ва буталарга зарар етказмаслик ва нобуд қилмаслик мақсадида жамоатчилик назоратини кучайтириш орқали қўриқланадиган чегараларни белгилаш ҳамда дарахтларни суғориш тизимини қайта кўриб чиқиш ва унинг самарали фаолиятини таъминлаш;

истироҳат боғларининг 40 фоиз ҳудудини аттракционлар ва кўнгилочар ўйин қурилмаларининг ихчам, қулай ва замонавий турларини санитария ва ёнгин хавфсизлиги қоидаларига, жамоат тартиби талабларига риоя қилган ҳолда фаол ҳудудлар сифатида ташкил этиш;

велосипед йўлакчалари, болалар аттракционлари ва оилавий дам олиш учун бошқа объектларни ўз ичига олган оилавий маданий дам олиш майдонларини барпо этиш;

б) истироҳат боғлари ҳудудида намунавий лойиҳага қатъий риоя қилган ҳолда, маданий ҳордиқ чиқариш объектларини жойлаштириш, манзарали дарахтлар экиш ва яшил майдонлар ташкил этиш бўйича туман (шаҳар) ҳокимлари шахсан жавобгар ҳисобланади.

5. Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва Тошкент шаҳри ҳокимликлари:

2025 йил 1 майга қадар Маданият вазирлиги билан келишилган ҳолда 2025 — 2030 йилларда ҳар бир туман (шаҳар)да ташкил этиладиган истироҳат боғларининг манзилли рўйхатини тасдиқласин;

2025 йил 10 майга қадар ҳар бир туман (шаҳар)да истироҳат боғларини ташкил этиш мақсадида мавжуд таъмирталаб маданият ва истироҳат боғларини реконструкция қилиш, капитал ва жорий таъмирлаш ҳамда жиҳозлаш, зарур ҳолларда янгидан қуриш бўйича ҳудудий манзилли дастурларни (кейинги ўринларда — ҳудудий манзилли дастурлар) ишлаб чиқиб, уларнинг молиялаштириш манбаларини белгилаган ҳолда тасдиқласин;

ҳар чоракда камида бир маротаба кенг жамоатчилик фикри асосида истироҳат боғлари фаолиятини самарали ташкил этиш ва уларнинг моддий-техник базасини мустаҳкамлаш бўйича муҳокамалар ташкил қилиб борсин.

6. Шундай тартиб ўрнатилсинки, унга мувофиқ:

истироҳат боғларини ташкил этиш, сақлаш ва ривожлантириш билан боғлиқ харажатлар ижрочиларнинг бюджетдан ташқари маблағлари, жисмоний ва юридик шахсларнинг ҳомийлик хайриялари ҳамда қонунчилик ҳужжатларида тақиқланмаган бошқа манбалар ҳисобидан амалга оширилади;

намунавий лойиҳага мувофиқ тасдиқланган сокин ҳудудларда рекреацион йўналишдаги объектлардан фойдаланиш билан бевосита боғлиқ бўлмаган ҳолда фаолият кўрсатадиган саноат ва бошқа объектларни кенгайтириш ҳамда янгиларини қуришга йўл қўйилмайди;

истироҳат боғларида экологик ва рекреацион функцияларни бажаришга салбий таъсир кўрсатадиган хўжалик фаолияти тақиқланади;

маданият ва истироҳат боғлари бўлмаган ҳудудларда намунавий лойиҳа асосида янги истироҳат боғлари ташкил этилади ҳамда тадбиркорлик субъектларига узоқ муддатли ижара шартлари асосида ишончли бошқарувга берилган маданият ва истироҳат боғлари манзилли рўйхатга киритилмайди;

зарур ҳолларда истироҳат боғларини кўкаламзорлаштириш ва ободонлаштириш ҳамда боғбонларга иш ҳақи тўлаш билан боғлиқ харажатлар туман (шаҳар)нинг маҳаллий бюджетлари параметрларида ободонлаштириш харажатлари учун назарда тутиладиган маблағлар доирасида молиялаштирилиши мумкин.

7. Маданият вазирлиги манфаатдор вазирлик ва идоралар билан биргаликда:

ҳар йили оммавий-маданий ва концерт-томоша тадбирларининг йиллик тақвим режаларини шакллантиришда истироҳат боғларида шоир ва ёзувчилар, фан, таълим ва маданият соҳасининг кўзга кўринган вакиллари иштирокида мунтазам бадиий кеча ва учрашувлар ҳамда бошқа маданий-маърифий тадбирлар ташкил этиб борилишини назарда тутсин;

2025 йил 1 июнга қадар истироҳат боғлари фаолиятини самарали ташкил этиш ҳамда тасдиқланган ҳудудий манзилли дастурлар ижроси ҳолатини ўрганиш бўйича Ўзбекистон Республикаси маданият вазири бошчилигида республика ишчи гуруҳи фаолиятини йўлга қўйсин.

8. Қуйидагилар республика ишчи гуруҳининг асосий вазифалари этиб белгилансин:

ушбу қарор билан белгиланган вазифалар ҳамда ҳудудий манзилли дастурлар ижросини, шунингдек, истироҳат боғларининг намунавий лойиҳа асосида ташкил этилишини ўрганиш;

истироҳат боғлари ҳудудида қурилган барча бино, иншоот ва ўзга кўчмас мулкларни аниқлаш, уларнинг истироҳат боғлари фаолияти йўналишига мослигини таҳлил қилиш;

истироҳат боғларининг фаолият йўналишига мос бўлмаган, шунингдек, ноқонуний қурилган бино, иншоот ва ўзга кўчмас мулкларни белгиланган тартибда бартараф этиш юзасидан аниқ таклифларни ишлаб чиқиш;

истироҳат боғлари ҳудудлари қисқариши, ерларининг бегоналаштирилиши ҳолатларини танқидий ўрганиш ва аниқланган қонун бузилиши ҳолатларига нисбатан тегишли чоралар кўриш;

қайта ташкил этиладиган истироҳат боғларининг мол-мулки тўлиқ хатловдан ўтказилишини, мавжуд бино ва иншоотлар, аттракционлар ҳолати ўрганилишини ташкил этиш.

9. Маданият вазирлиги Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва Тошкент шаҳри ҳокимликлари билан биргаликда ушбу қарор билан белгиланган вазифалар ижроси бўйича амалга оширилган ишлар юзасидан ҳар чорак якунида Вазирлар Маҳкамасига таҳлилий ахборот ва таклифларни киритиб борсин.

10. Ушбу қарорнинг бажарилишини назорат қилиш Ўзбекистон Республикаси маданият вазири О.А. Назарбеков ҳамда Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши Раиси, вилоятлар ва Тошкент шаҳри ҳокимлари зиммасига юклансин.

Вазирлар Маҳкамасининг 2025 йил 17 апрелдаги 235-сон қарорига ИЛОВА

2025 — 2030 йилларда умуммиллий бирдамлик боғларини ташкил этиш бўйича комплекс

Т/р Чора-тадбирлар Амалга ошириш механизми Бажариш муддати Молиялаштириш манбаи Масъуллар 1. Умуммиллий бирдамлик боғларининг (кейинги ўринларда — истироҳат боғлари) намунавий лойиҳасини ишлаб чиқиш ва тасдиқлаш. 1. Лойиҳани ишлаб чиқиш бўйича танлов эълон қилиш. 2025 йил апрель Маънавият ва ижодни қўллаб-қувватлаш мақсадли жамғармаси маблағлари Республика Маънавият ва маърифат маркази, Маданият вазирлиги, Қурилиш ва уй-жой коммунал хўжалиги вазирлиги 2. Ғолиб ташкилот томонидан намунавий лойиҳа ҳужжатлари ишлаб чиқилишини таъминлаш. 2025 йил апрель 3. Лойиҳа ҳужжатларини белгиланган тартибда қабул қилиш ва тасдиқлаш. 2025 йил май 2. Ҳар бир туман (шаҳар)да ташкил этиладиган истироҳат боғларининг манзилли рўйхати ҳамда манзилли дастурларини тасдиқлаш. 1. Мавжуд маданият ва истироҳат боғларини хатловдан ўтказиш. 2025 йил апрель Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва Тошкент шаҳри, туман (шаҳар) ҳокимликлари, Маданият вазирлиги 2. Истироҳат боғларида амалга ошириладиган ишларни белгилаб олиш. 2025 йил май 3. Истироҳат боғларининг манзилли рўйхатини тасдиқлаш. 2025 йил май 4. Истироҳат боғларининг манзилли дастурини тасдиқлаш. 2025 йил май 3. Ҳудудлардаги мавжуд маданият ва истироҳат боғларини паспортлаштириш. 1. Паспортлаштириш бўйича ҳужжат лойиҳаларини ишлаб чиқиш. 2025 йил апрель Ижрочиларнинг бюджетдан ташқари маблағлари, қонунчилик ҳужжатларида тақиқланмаган бошқа манбалар Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва Тошкент шаҳри, туман (шаҳар) ҳокимликлари, Қурилиш ва уй-жой коммунал хўжалиги вазирлиги 2. Ҳудудлардаги боғларни паспортлаштириш бўйича ишчи гуруҳ тузиш. 2025 йил апрель 3. Маданият ва истироҳат боғларини паспортлаштириш ишларини ташкил этиш. 2025 йил май 4. Ёзги мавсум давомида аҳолининг турли қатламларини жалб этган ҳолда истироҳат боғларининг фаол ҳудудларида фестиваль, кўрик-танлов ва кўргазмалар, турли спорт мусобақаларини ташкил этиш. 1. Истироҳат боғларида ташкил этиладиган фестиваллар, танловлар ва турли спорт мусобақаларининг тақвим-режасини ишлаб чиқиш. Ҳар йили февраль ойида Ижрочиларнинг маблағлари Маданият вазирлиги, Ёшлар ишлари агентлиги, Спорт вазирлиги, Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва Тошкент шаҳри, туман (шаҳар) ҳокимликлари 2. Тақвим-режага асосан истироҳат боғларига аҳолини кенг жалб қилиш. Йил давомида режа асосида 5. Боғларда сокин ҳудудларни ташкил этиш бўйича амалий чоралар кўриш. 1. Боғларда ташкил этилиши мумкин бўлган сокин ҳудуд чегараларини белгилаш. 2025 йил апрель Ижрочиларнинг бюджетдан ташқари маблағлари, қонунчилик ҳужжатларида тақиқланмаган бошқа манбалар Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва Тошкент шаҳри, туман (шаҳар) ҳокимликлари, Қурилиш ва уй-жой коммунал хўжалиги вазирлиги 2. Суғориш тизимини ташкил этиш. 2025 йил апрелдан бошлаб доимий 3. Сокин ҳудудларни ободонлаштириш ва кўкаламзорлаштириш чораларини кўриш. 2025 йил майга қадар 6. Аҳолининг маданий ҳаётини бойитиш, уларнинг оилавий ҳордиқ чиқаришлари учун истироҳат боғларида зарур шароитлар яратиш. 1. Боғлар ҳудудларини фаол дам олиш зоналари ва тинч зоналарга ажратиш. 2025 йил апрель Ижрочиларнинг бюджетдан ташқари маблағлари, қонунчилик ҳужжатларида тақиқланмаган бошқа манбалар Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва Тошкент шаҳри, туман (шаҳар) ҳокимликлари 2. Лойиҳаларда пикник зоналарга туташ бўлган жойларда очиқ осмон остидаги кутубхоналарни назарда тутиш. 2026 йил февраль 3. Сокин ҳудудларни босқичма-босқич ташкил этиш. 2025 — 2030 йиллар давомида 7. Таъмирталаб истироҳат боғларини реконструкция қилиш ва таъмирлаш, зарур ҳолларда янгидан қуриш. 1. Маҳаллий ҳокимликлар томонидан тасдиқланган манзилли дастурлар асосида 2030 йилгача барча истироҳат боғларини замонавий қиёфага келтириш. 2. Истироҳат боғларининг ҳудудига ва боғларда зарур бўлган объектларнинг таркибига қўйиладиган талаблар асосида барча боғларни тартибга келтириш. 2025 — 2030 йиллар давомида Ижрочиларнинг бюджетдан ташқари маблағлари, қонунчилик ҳужжатларида тақиқланмаган бошқа манбалар Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва Тошкент шаҳри, туман (шаҳар) ҳокимликлари 8. Истироҳат боғлари фаолияти самарадорлигини ошириш бўйича жамоатчилик кенгаши фаолиятини ташкил этиш. 1. Кенгаш таркибига истироҳат боғлари директорлари ва малакали мутахассисларни жалб этиш. 2025 йил апрель Маданият вазирлиги, Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва Тошкент шаҳри, туман (шаҳар) ҳокимликлари 2. Йўналишларни аниқлаган ҳолда кенгаш фаолияти ва вазифаларини белгилаш. 2025 йил май 3. Кенгашнинг ҳудудлар бўйлаб сайёр йиғилишларини ташкил этиш. Режа асосида мунтазам 4. Истироҳат боғларини ривожлантириш бўйича концептуал тавсиялар ишлаб чиқиш. Режа асосида мунтазам 9. Боғларда анъанавий равишда миллий қўғирчоқлар кўргазмаси, қўғирчоқбозлик байрамлари ўтказилишини йўлга қўйиш. 1. Байрам ва кўргазмаларни ташкил этиш ва ўтказиш концепциясини ишлаб чиқиш. 2. Қизиқувчилар учун қўнғироқ ясаш бўйича маҳорат дарслари ташкил этиш. 3. Тадбирларни тизимли ташкил этиш. Ҳар йили июнь ойида Ижрочиларнинг маблағлари Маданият вазирлиги, Қорақалпоғистон Республикаси, Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва Тошкент шаҳри, туман (шаҳар) ҳокимликлари 10. Хорижий тажрибани ўрганган ҳолда, «Замонавий боғ» концепцияси асосида истироҳат боғларида оммавий-маданий тадбирларни ташкил этиш бўйича услубий қўлланмалар, тавсияномалар, намунавий сценарийлар ишлаб чиқиш. 1. Услубий қўлланмалар ва тавсиялар тайёрлаш бўйича эълонлар бериш. 2025 йил июнь Маданият вазирлигига ажратилган Давлат бюджети маблағлари Маданият вазирлиги 2. Услубий қўлланмалар ва тавсияларни ишлаб чиқиш бўйича маблағлар ажратиш. 2025 йил август 3. Услубий қўлланмалар ва тавсияларни нашр этиш ҳамда истироҳат боғларига етказиш. 2025 йил ноябрь 11. Истироҳат боғларини замонавий ўйин қурилмалари билан жиҳозлаш бўйича ҳудудий дастурларни ишлаб чиқиш. 1. Истироҳат боғларини замонавий ўйин қурилмалари билан жиҳозлаш бўйича ҳудудий дастурларни тасдиқлаш. 2025 йил сентябрь Ижрочиларнинг бюджетдан ташқари маблағлари, қонунчилик ҳужжатларида тақиқланмаган бошқа манбалар Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва Тошкент шаҳри, туман (шаҳар) ҳокимликлари 2. Истироҳат боғларини замонавий аттракцион ва ўйин қурилмалари билан босқичма-босқич жиҳозлаш. 2026 — 2030 йиллар давомида 3. Янги иш ўринлари яратиш. 2026 — 2030 йиллар давомида 12. Хорижда ишлаб чиқариладиган аттракционлар ва ўйин қурилмалари тўғрисидаги маълумотлар базасини шакллантириш. 1. Ҳудудлардаги истироҳат боғларидаги эҳтиёжни аниқлаш. 2026 йил апрель Ижрочиларнинг маблағлари Маданият вазирлиги, Тоғ-кон саноати ва геология вазирлиги 2. Хорижий тажрибани ўрганиш. 2026 йил май 3. Мамлакатимиз иқлими ва бошқа талабларига мос замонавий аттракцион ва ўйин қурилмаларини эркин танлаш электрон тизимини яратиш. 2026 йил июнь 13. Истироҳат боғлари раҳбар ва ходимлари малакасини ошириш. 1. Малака ошириш режасини ишлаб чиқиш. 2026 йил август Маданият вазирлигига ажратилган Давлат бюджети маблағлари, қонунчилик ҳужжатларида тақиқланмаган бошқа манбалар Маданият вазирлиги, Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва Тошкент шаҳри, туман (шаҳар) ҳокимликлари 2. Малака ошириш ўқув дастурларини тасдиқлаш. 2026 йил сентябрь 3. Малака ошириш курсларини ташкил этиш. 2027 йилдан бошлаб режа асосида

Ўзбекистон Республикаси Бош вазири А. АРИПОВ

Тошкент ш.,

2025 йил 17 апрель,

235-сон

(Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 18.04.2025 й., 09/25/235/0356-сон)

lex.uz

Oʻzbekiston Respublikasi Vazirlar Mahkamasining

qarori

CHORA-TADBIRLAR DASTURI

Umummilliy birdamlik bogʻlarini tashkil etish chora-tadbirlari toʻgʻrisida

Oʻzbekiston Respublikasi Prezidentining “Oʻzbekiston — 2030” strategiyasini “Yoshlar va biznesni qoʻllab-quvvatlash yili”da amalga oshirishga oid davlat dasturi toʻgʻrisida” 2024-yil 21-fevraldagi PF-37-son Farmoni ijrosini taʼminlash hamda mamlakatimiz aholisi, ayniqsa, bolalar va oʻsmirlarning madaniy dam olishi uchun qulay shart-sharoitlar yaratish, yoshlarni milliy va umuminsoniy qadriyatlarni hurmat qilish ruhida tarbiyalash maqsadida Vazirlar Mahkamasi qaror qiladi:

1. Oʻzbekiston Respublikasi Prezidentining 2024-yil 21-fevraldagi PF-37-son Farmoni bilan tasdiqlangan 2024-yilda yoʻnalishlar kesimida ishlab chiqiladigan normativ-huquqiy hujjatlar loyihalari roʻyxatining 21-bandiga muvofiq Umummilliy birdamlik bogʻlarini (keyingi oʻrinlarda — istirohat bogʻlari) bosqichma-bosqich tashkil etish belgilanganligi maʼlumot uchun qabul qilinsin.

2. 2025 — 2030-yillarda umummilliy birdamlik bogʻlarini tashkil etish boʻyicha kompleks chora-tadbirlar dasturi ilovaga muvofiq tasdiqlansin.

3. Respublika Maʼnaviyat va maʼrifat markazi tegishli loyiha tashkilotlari bilan birgalikda 2025-yil 15-mayga qadar istirohat bogʻlarining namunaviy loyihasini ishlab chiqib, tasdiqlasin hamda Qoraqalpogʻiston Respublikasi Vazirlar Kengashi, viloyatlar va Toshkent shahri hokimliklariga yetkazilishini taʼminlasin. Bunda:

istirohat bogʻlarining namunaviy loyihasini ishlab chiqish bilan bogʻliq xarajatlar Respublika Maʼnaviyat va maʼrifat markazining Maʼnaviyat va ijodni qoʻllab-quvvatlash maqsadli jamgʻarmasi mablagʻlari hisobidan moliyalashtiriladi;

istirohat bogʻlarining namunaviy loyihasi Vazirlar Mahkamasining “Istirohat bogʻlari va yashil zonalarni tashkil etish metodologiyasi toʻgʻrisidagi nizomni tasdiqlash haqida” 2018-yil 17-avgustdagi 671-son qarori talablariga muvofiq ishlab chiqiladi.

4. Belgilansinki:

a) istirohat bogʻlarining namunaviy loyihasini ishlab chiqish va ularni tashkil etishda quyidagilar nazarda tutiladi:

istirohat bogʻlarini yangi Oʻzbekistonda hamjihatlik, ahillik va osoyishtalik kabi umummilliy qadriyatlarimizning ramzi va uni shakllantiruvchi makon sifatida belgilash;

namunaviy loyiha asosida barcha tuman (shahar)lardagi mavjud madaniyat va istirohat bogʻlari hamda unga tutash boʻlgan hududlarda taʼmirlash va obodonlashtirish asosida sokin va faol hududlar tashkil etish;

bogʻlarning 60 foiz hududida yashil maydon sifatida daraxt va butalar ekish, piknik zonalar, yosh bolalar uchun maxsus jihozlangan qumloqlar, ochiq osmon ostidagi kichik kutubxonalar, tasviriy va amaliy sanʼat bilan shugʻullanish hududlari hamda tashrif buyuruvchilar tinchligini buzmaydigan boshqa elementlar orqali sokin hududlar tashkil etish;

sokin hududlarni tashkil etishda daraxt va butalarga zarar yetkazmaslik va nobud qilmaslik maqsadida jamoatchilik nazoratini kuchaytirish orqali qoʻriqlanadigan chegaralarni belgilash hamda daraxtlarni sugʻorish tizimini qayta koʻrib chiqish va uning samarali faoliyatini taʼminlash;

istirohat bogʻlarining 40 foiz hududini attraksionlar va koʻngilochar oʻyin qurilmalarining ixcham, qulay va zamonaviy turlarini sanitariya va yongin xavfsizligi qoidalariga, jamoat tartibi talablariga rioya qilgan holda faol hududlar sifatida tashkil etish;

velosiped yoʻlakchalari, bolalar attraksionlari va oilaviy dam olish uchun boshqa obyektlarni oʻz ichiga olgan oilaviy madaniy dam olish maydonlarini barpo etish;

b) istirohat bogʻlari hududida namunaviy loyihaga qatʼiy rioya qilgan holda, madaniy hordiq chiqarish obyektlarini joylashtirish, manzarali daraxtlar ekish va yashil maydonlar tashkil etish boʻyicha tuman (shahar) hokimlari shaxsan javobgar hisoblanadi.

5. Qoraqalpogʻiston Respublikasi Vazirlar Kengashi, viloyatlar va Toshkent shahri hokimliklari:

2025-yil 1-mayga qadar Madaniyat vazirligi bilan kelishilgan holda 2025 — 2030-yillarda har bir tuman (shahar)da tashkil etiladigan istirohat bogʻlarining manzilli roʻyxatini tasdiqlasin;

2025-yil 10-mayga qadar har bir tuman (shahar)da istirohat bogʻlarini tashkil etish maqsadida mavjud taʼmirtalab madaniyat va istirohat bogʻlarini rekonstruksiya qilish, kapital va joriy taʼmirlash hamda jihozlash, zarur hollarda yangidan qurish boʻyicha hududiy manzilli dasturlarni (keyingi oʻrinlarda — hududiy manzilli dasturlar) ishlab chiqib, ularning moliyalashtirish manbalarini belgilagan holda tasdiqlasin;

har chorakda kamida bir marotaba keng jamoatchilik fikri asosida istirohat bogʻlari faoliyatini samarali tashkil etish va ularning moddiy-texnik bazasini mustahkamlash boʻyicha muhokamalar tashkil qilib borsin.

6. Shunday tartib oʻrnatilsinki, unga muvofiq:

istirohat bogʻlarini tashkil etish, saqlash va rivojlantirish bilan bogʻliq xarajatlar ijrochilarning budjetdan tashqari mablagʻlari, jismoniy va yuridik shaxslarning homiylik xayriyalari hamda qonunchilik hujjatlarida taqiqlanmagan boshqa manbalar hisobidan amalga oshiriladi;

namunaviy loyihaga muvofiq tasdiqlangan sokin hududlarda rekreatsion yoʻnalishdagi obyektlardan foydalanish bilan bevosita bogʻliq boʻlmagan holda faoliyat koʻrsatadigan sanoat va boshqa obyektlarni kengaytirish hamda yangilarini qurishga yoʻl qoʻyilmaydi;

istirohat bogʻlarida ekologik va rekreatsion funksiyalarni bajarishga salbiy taʼsir koʻrsatadigan xoʻjalik faoliyati taqiqlanadi;

madaniyat va istirohat bogʻlari boʻlmagan hududlarda namunaviy loyiha asosida yangi istirohat bogʻlari tashkil etiladi hamda tadbirkorlik subyektlariga uzoq muddatli ijara shartlari asosida ishonchli boshqaruvga berilgan madaniyat va istirohat bogʻlari manzilli roʻyxatga kiritilmaydi;

zarur hollarda istirohat bogʻlarini koʻkalamzorlashtirish va obodonlashtirish hamda bogʻbonlarga ish haqi toʻlash bilan bogʻliq xarajatlar tuman (shahar)ning mahalliy budjetlari parametrlarida obodonlashtirish xarajatlari uchun nazarda tutiladigan mablagʻlar doirasida moliyalashtirilishi mumkin.

7. Madaniyat vazirligi manfaatdor vazirlik va idoralar bilan birgalikda:

har yili ommaviy-madaniy va konsert-tomosha tadbirlarining yillik taqvim rejalarini shakllantirishda istirohat bogʻlarida shoir va yozuvchilar, fan, taʼlim va madaniyat sohasining koʻzga koʻringan vakillari ishtirokida muntazam badiiy kecha va uchrashuvlar hamda boshqa madaniy-maʼrifiy tadbirlar tashkil etib borilishini nazarda tutsin;

2025-yil 1-iyunga qadar istirohat bogʻlari faoliyatini samarali tashkil etish hamda tasdiqlangan hududiy manzilli dasturlar ijrosi holatini oʻrganish boʻyicha Oʻzbekiston Respublikasi madaniyat vaziri boshchiligida respublika ishchi guruhi faoliyatini yoʻlga qoʻysin.

8. Quyidagilar respublika ishchi guruhining asosiy vazifalari etib belgilansin:

ushbu qaror bilan belgilangan vazifalar hamda hududiy manzilli dasturlar ijrosini, shuningdek, istirohat bogʻlarining namunaviy loyiha asosida tashkil etilishini oʻrganish;

istirohat bogʻlari hududida qurilgan barcha bino, inshoot va oʻzga koʻchmas mulklarni aniqlash, ularning istirohat bogʻlari faoliyati yoʻnalishiga mosligini tahlil qilish;

istirohat bogʻlarining faoliyat yoʻnalishiga mos boʻlmagan, shuningdek, noqonuniy qurilgan bino, inshoot va oʻzga koʻchmas mulklarni belgilangan tartibda bartaraf etish yuzasidan aniq takliflarni ishlab chiqish;

istirohat bogʻlari hududlari qisqarishi, yerlarining begonalashtirilishi holatlarini tanqidiy oʻrganish va aniqlangan qonun buzilishi holatlariga nisbatan tegishli choralar koʻrish;

qayta tashkil etiladigan istirohat bogʻlarining mol-mulki toʻliq xatlovdan oʻtkazilishini, mavjud bino va inshootlar, attraksionlar holati oʻrganilishini tashkil etish.

9. Madaniyat vazirligi Qoraqalpogʻiston Respublikasi Vazirlar Kengashi, viloyatlar va Toshkent shahri hokimliklari bilan birgalikda ushbu qaror bilan belgilangan vazifalar ijrosi boʻyicha amalga oshirilgan ishlar yuzasidan har chorak yakunida Vazirlar Mahkamasiga tahliliy axborot va takliflarni kiritib borsin.

10. Ushbu qarorning bajarilishini nazorat qilish Oʻzbekiston Respublikasi madaniyat vaziri O.A. Nazarbekov hamda Qoraqalpogʻiston Respublikasi Vazirlar Kengashi Raisi, viloyatlar va Toshkent shahri hokimlari zimmasiga yuklansin.

Vazirlar Mahkamasining 2025-yil 17-apreldagi 235-son qaroriga ILOVA

2025 — 2030-yillarda umummilliy birdamlik bogʻlarini tashkil etish boʻyicha kompleks

T/r Chora-tadbirlar Amalga oshirish mexanizmi Bajarish muddati Moliyalashtirish manbai Masʼullar 1. Umummilliy birdamlik bogʻlarining (keyingi oʻrinlarda — istirohat bogʻlari) namunaviy loyihasini ishlab chiqish va tasdiqlash. 1. Loyihani ishlab chiqish boʻyicha tanlov eʼlon qilish. 2025-yil aprel Maʼnaviyat va ijodni qoʻllab-quvvatlash maqsadli jamgʻarmasi mablagʻlari Respublika Maʼnaviyat va maʼrifat markazi, Madaniyat vazirligi, Qurilish va uy-joy kommunal xoʻjaligi vazirligi 2. Gʻolib tashkilot tomonidan namunaviy loyiha hujjatlari ishlab chiqilishini taʼminlash. 2025-yil aprel 3. Loyiha hujjatlarini belgilangan tartibda qabul qilish va tasdiqlash. 2025-yil may 2. Har bir tuman (shahar)da tashkil etiladigan istirohat bogʻlarining manzilli roʻyxati hamda manzilli dasturlarini tasdiqlash. 1. Mavjud madaniyat va istirohat bogʻlarini xatlovdan oʻtkazish. 2025-yil aprel Qoraqalpogʻiston Respublikasi Vazirlar Kengashi, viloyatlar va Toshkent shahri, tuman (shahar) hokimliklari, Madaniyat vazirligi 2. Istirohat bogʻlarida amalga oshiriladigan ishlarni belgilab olish. 2025-yil may 3. Istirohat bogʻlarining manzilli roʻyxatini tasdiqlash. 2025-yil may 4. Istirohat bogʻlarining manzilli dasturini tasdiqlash. 2025-yil may 3. Hududlardagi mavjud madaniyat va istirohat bogʻlarini pasportlashtirish. 1. Pasportlashtirish boʻyicha hujjat loyihalarini ishlab chiqish. 2025-yil aprel Ijrochilarning budjetdan tashqari mablagʻlari, qonunchilik hujjatlarida taqiqlanmagan boshqa manbalar Qoraqalpogʻiston Respublikasi Vazirlar Kengashi, viloyatlar va Toshkent shahri, tuman (shahar) hokimliklari, Qurilish va uy-joy kommunal xoʻjaligi vazirligi 2. Hududlardagi bogʻlarni pasportlashtirish boʻyicha ishchi guruh tuzish. 2025-yil aprel 3. Madaniyat va istirohat bogʻlarini pasportlashtirish ishlarini tashkil etish. 2025-yil may 4. Yozgi mavsum davomida aholining turli qatlamlarini jalb etgan holda istirohat bogʻlarining faol hududlarida festival, koʻrik-tanlov va koʻrgazmalar, turli sport musobaqalarini tashkil etish. 1. Istirohat bogʻlarida tashkil etiladigan festivallar, tanlovlar va turli sport musobaqalarining taqvim-rejasini ishlab chiqish. Har yili fevral oyida Ijrochilarning mablagʻlari Madaniyat vazirligi, Yoshlar ishlari agentligi, Sport vazirligi, Qoraqalpogʻiston Respublikasi Vazirlar Kengashi, viloyatlar va Toshkent shahri, tuman (shahar) hokimliklari 2. Taqvim-rejaga asosan istirohat bogʻlariga aholini keng jalb qilish. Yil davomida reja asosida 5. Bogʻlarda sokin hududlarni tashkil etish boʻyicha amaliy choralar koʻrish. 1. Bogʻlarda tashkil etilishi mumkin boʻlgan sokin hudud chegaralarini belgilash. 2025-yil aprel Ijrochilarning budjetdan tashqari mablagʻlari, qonunchilik hujjatlarida taqiqlanmagan boshqa manbalar Qoraqalpogʻiston Respublikasi Vazirlar Kengashi, viloyatlar va Toshkent shahri, tuman (shahar) hokimliklari, Qurilish va uy-joy kommunal xoʻjaligi vazirligi 2. Sugʻorish tizimini tashkil etish. 2025-yil apreldan boshlab doimiy 3. Sokin hududlarni obodonlashtirish va koʻkalamzorlashtirish choralarini koʻrish. 2025-yil mayga qadar 6. Aholining madaniy hayotini boyitish, ularning oilaviy hordiq chiqarishlari uchun istirohat bogʻlarida zarur sharoitlar yaratish. 1. Bogʻlar hududlarini faol dam olish zonalari va tinch zonalarga ajratish. 2025-yil aprel Ijrochilarning budjetdan tashqari mablagʻlari, qonunchilik hujjatlarida taqiqlanmagan boshqa manbalar Qoraqalpogʻiston Respublikasi Vazirlar Kengashi, viloyatlar va Toshkent shahri, tuman (shahar) hokimliklari 2. Loyihalarda piknik zonalarga tutash boʻlgan joylarda ochiq osmon ostidagi kutubxonalarni nazarda tutish. 2026-yil fevral 3. Sokin hududlarni bosqichma-bosqich tashkil etish. 2025 — 2030-yillar davomida 7. Taʼmirtalab istirohat bogʻlarini rekonstruksiya qilish va taʼmirlash, zarur hollarda yangidan qurish. 1. Mahalliy hokimliklar tomonidan tasdiqlangan manzilli dasturlar asosida 2030-yilgacha barcha istirohat bogʻlarini zamonaviy qiyofaga keltirish. 2. Istirohat bogʻlarining hududiga va bogʻlarda zarur boʻlgan obyektlarning tarkibiga qoʻyiladigan talablar asosida barcha bogʻlarni tartibga keltirish. 2025 — 2030-yillar davomida Ijrochilarning budjetdan tashqari mablagʻlari, qonunchilik hujjatlarida taqiqlanmagan boshqa manbalar Qoraqalpogʻiston Respublikasi Vazirlar Kengashi, viloyatlar va Toshkent shahri, tuman (shahar) hokimliklari 8. Istirohat bogʻlari faoliyati samaradorligini oshirish boʻyicha jamoatchilik kengashi faoliyatini tashkil etish. 1. Kengash tarkibiga istirohat bogʻlari direktorlari va malakali mutaxassislarni jalb etish. 2025-yil aprel Madaniyat vazirligi, Qoraqalpogʻiston Respublikasi Vazirlar Kengashi, viloyatlar va Toshkent shahri, tuman (shahar) hokimliklari 2. Yoʻnalishlarni aniqlagan holda kengash faoliyati va vazifalarini belgilash. 2025-yil may 3. Kengashning hududlar boʻylab sayyor yigʻilishlarini tashkil etish. Reja asosida muntazam 4. Istirohat bogʻlarini rivojlantirish boʻyicha konseptual tavsiyalar ishlab chiqish. Reja asosida muntazam 9. Bogʻlarda anʼanaviy ravishda milliy qoʻgʻirchoqlar koʻrgazmasi, qoʻgʻirchoqbozlik bayramlari oʻtkazilishini yoʻlga qoʻyish. 1. Bayram va koʻrgazmalarni tashkil etish va oʻtkazish konsepsiyasini ishlab chiqish. 2. Qiziquvchilar uchun qoʻngʻiroq yasash boʻyicha mahorat darslari tashkil etish. 3. Tadbirlarni tizimli tashkil etish. Har yili iyun oyida Ijrochilarning mablagʻlari Madaniyat vazirligi, Qoraqalpogʻiston Respublikasi, Vazirlar Kengashi, viloyatlar va Toshkent shahri, tuman (shahar) hokimliklari 10. Xorijiy tajribani oʻrgangan holda, “Zamonaviy bogʻ” konsepsiyasi asosida istirohat bogʻlarida ommaviy-madaniy tadbirlarni tashkil etish boʻyicha uslubiy qoʻllanmalar, tavsiyanomalar, namunaviy ssenariylar ishlab chiqish. 1. Uslubiy qoʻllanmalar va tavsiyalar tayyorlash boʻyicha eʼlonlar berish. 2025-yil iyun Madaniyat vazirligiga ajratilgan Davlat budjeti mablagʻlari Madaniyat vazirligi 2. Uslubiy qoʻllanmalar va tavsiyalarni ishlab chiqish boʻyicha mablagʻlar ajratish. 2025-yil avgust 3. Uslubiy qoʻllanmalar va tavsiyalarni nashr etish hamda istirohat bogʻlariga yetkazish. 2025-yil noyabr 11. Istirohat bogʻlarini zamonaviy oʻyin qurilmalari bilan jihozlash boʻyicha hududiy dasturlarni ishlab chiqish. 1. Istirohat bogʻlarini zamonaviy oʻyin qurilmalari bilan jihozlash boʻyicha hududiy dasturlarni tasdiqlash. 2025-yil sentabr Ijrochilarning budjetdan tashqari mablagʻlari, qonunchilik hujjatlarida taqiqlanmagan boshqa manbalar Qoraqalpogʻiston Respublikasi Vazirlar Kengashi, viloyatlar va Toshkent shahri, tuman (shahar) hokimliklari 2. Istirohat bogʻlarini zamonaviy attraksion va oʻyin qurilmalari bilan bosqichma-bosqich jihozlash. 2026 — 2030-yillar davomida 3. Yangi ish oʻrinlari yaratish. 2026 — 2030-yillar davomida 12. Xorijda ishlab chiqariladigan attraksionlar va oʻyin qurilmalari toʻgʻrisidagi maʼlumotlar bazasini shakllantirish. 1. Hududlardagi istirohat bogʻlaridagi ehtiyojni aniqlash. 2026-yil aprel Ijrochilarning mablagʻlari Madaniyat vazirligi, Togʻ-kon sanoati va geologiya vazirligi 2. Xorijiy tajribani oʻrganish. 2026-yil may 3. Mamlakatimiz iqlimi va boshqa talablariga mos zamonaviy attraksion va oʻyin qurilmalarini erkin tanlash elektron tizimini yaratish. 2026-yil iyun 13. Istirohat bogʻlari rahbar va xodimlari malakasini oshirish. 1. Malaka oshirish rejasini ishlab chiqish. 2026-yil avgust Madaniyat vazirligiga ajratilgan Davlat budjeti mablagʻlari, qonunchilik hujjatlarida taqiqlanmagan boshqa manbalar Madaniyat vazirligi, Qoraqalpogʻiston Respublikasi Vazirlar Kengashi, viloyatlar va Toshkent shahri, tuman (shahar) hokimliklari 2. Malaka oshirish oʻquv dasturlarini tasdiqlash. 2026-yil sentabr 3. Malaka oshirish kurslarini tashkil etish. 2027-yildan boshlab reja asosida

Oʻzbekiston Respublikasi Bosh vaziri A. ARIPOV

Toshkent sh.,

2025-yil 17-aprel,

235-son

(Qonunchilik maʼlumotlari milliy bazasi, 18.04.2025-y., 09/25/235/0356-son)

lex.uz