UzbekAI

← Qonunlar

📅 2025-yil 18-aprel · Qonunlar va kodekslar

Rasmiy matn. Rasmiy hujjat. Tahririy izohlar kiritilmagan.

Yordam | Arxiv | Atamalar | Statistika | API | Havola yuborish | Sayt haqida | Shartlar

← Қонунлар

📅 2025 йил 18 апрель · Қонунлар ва кодекслар

Расмий матн. Расмий ҳужжат. Таҳририй изоҳлар киритилмаган.

Ёрдам | Архив | Атамалар | Статистика | API | Ҳавола юбориш | Сайт ҳақида | Шартлар

← Законы

📅 18 апреля 2025 г. · Законы и кодексы

Официальный текст. Официальный документ. Редакционные примечания не включены.

Помощь | Архив | Термины | Статистика | API | Предложить ссылку | О сайте | Условия

← Laws

📅 18 April 2025 · Laws and codes

Official text. Official document. Editorial notes are not included.

Help | Archive | Glossary | Stats | API | Submit | About | Terms

Ўзбекистон Республикасининг Қонуни

Ўзбекистон Республикасининг айрим қонун ҳужжатларига заргарлик саноатини янада ривожлантиришга қаратилган ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш тўғрисида

Қонунчилик палатаси томонидан 2024 йил 24 декабрда қабул қилинган Сенат томонидан 2025 йил 17 мартда маъқулланган

Кейинги йилларда мамлакатимизда заргарлик саноатини қўллаб-қувватлашга, республикада ишлаб чиқариладиган заргарлик буюмларининг ички ва ташқи бозорларда рақобатбардошлигини таъминлашга қаратилган тизимли ишлар олиб борилмоқда.

Шу билан бирга заргарлик буюмларини ишлаб чиқарувчиларнинг қимматбаҳо металларга бўлган талабини қаноатлантириш, уларнинг ривожланиши учун қулай бизнес муҳитини яратиш ва қонунчиликда мавжуд бўлган бюрократик тўсиқларни бартараф этиш зарурияти юзага келмоқда.

Мазкур Қонун билан Ўзбекистон Республикасининг айрим қонун ҳужжатларига қимматбаҳо металлар ва қимматбаҳо тошлар тўғрисидаги қонунчиликни бузганлик учун жавобгарлик кучайтирилишини, қазиб олинган қимматбаҳо металлар ва қимматбаҳо тошларни махсус қабул қилиш кассалари орқали мажбурий реализация қилиш бекор қилинишини, аффинаж корхоналарига қимматбаҳо металларни заргарлик буюмларини ишлаб чиқарувчиларга реализация қилиш ҳуқуқи, заргарлик буюмларини ишлаб чиқарувчиларга эса ўзлари қимматбаҳо металлардан ясаган заргарлик буюмларининг ярим тайёр маҳсулотларини бошқа ишлаб чиқарувчиларга сотиш ҳуқуқи берилишини назарда тутувчи ўзгартириш ва қўшимчалар киритилмоқда. Шунингдек «Ўзбекзаргарсаноати» уюшмасининг аъзолари бўлган тадбиркорлик субъектларига мол-мулк солиғини ва ер солиғини тўлашга оид қисмида солиқ имтиёзлари тақдим этилмоқда.

Бундан ташқари юридик ва жисмоний шахслардан қимматбаҳо металларни (шу жумладан олтин изловчилар усулида қазиб олинган қимматбаҳо металларни), қимматбаҳо металлардан ва қимматбаҳо тошлардан ясалган заргарлик ҳамда бошқа буюмларни, шунингдек уларнинг парчалари ва чиқиндиларини сотиб олиш бўйича фаолият учун хабардор қилиш тартиб-таомили белгиланмоқда.

Ушбу Қонун заргарлик саноати корхоналарининг ишлаб чиқариш қувватларидан самарали фойдаланишни таъминлашга, заргарлик буюмларини ишлаб чиқарувчиларни янада қўллаб-қувватлашга ва уларнинг экспорт салоҳиятини оширишга, шунингдек аҳолининг сифатли заргарлик маҳсулотларига бўлган эҳтиёжини қаноатлантиришга хизмат қилади.

1-модда. Ўзбекистон Республикасининг 1994 йил 22 сентябрда қабул қилинган 2015-XII-сонли Қонуни билан тасдиқланган Ўзбекистон Республикасининг Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодекси (Ўзбекистон Республикаси Олий Кенгашининг Ахборотномаси, 1995 йил, № 3, 6-модда; Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисининг Ахборотномаси, 1995 йил, № 9, 193-модда, № 12, 269-модда; 1996 йил, № 5-6, 69-модда, № 9, 144-модда; 1997 йил, № 2, 56-модда, № 4-5, 126-модда, № 9, 241-модда; 1998 йил, № 3, 38-модда, № 5-6, 102-модда, № 9, 181-модда; 1999 йил, № 1, 20-модда, № 5, 124-модда, № 9, 229-модда; 2000 йил, № 5-6, 153-модда, № 7-8, 217-модда; 2001 йил, № 1-2, 23-модда, № 9-10, 165, 182-моддалар; 2002 йил, № 1, 20-модда, № 9, 165-модда; 2003 йил, № 1, 8-модда, № 5, 67-модда, № 9-10, 149-модда; 2004 йил, № 1-2, 18-модда, № 5, 90-модда, № 9, 171-модда; 2005 йил, № 1, 18-модда; Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси палаталарининг Ахборотномаси, 2005 йил, № 9, 312-модда, № 12, 413, 417, 418-моддалар; 2006 йил, № 6, 261-модда, № 9, 498-модда, № 10, 536-модда, № 12, 656, 659-моддалар; 2007 йил, № 4, 158, 159, 164, 165-моддалар, № 9, 416, 421-моддалар, № 12, 596, 604, 607-моддалар; 2008 йил, № 4, 181, 189, 192-моддалар, № 9, 486, 488-моддалар, № 12, 640, 641-моддалар; 2009 йил, № 1, 1-модда, № 9, 334, 335, 337-моддалар, № 10, 380-модда, № 12, 462, 468, 470, 472, 474-моддалар; 2010 йил, № 5, 175, 179-моддалар, № 6, 231-модда, № 9, 335, 339, 341-моддалар, № 10, 380-модда, № 12, 468, 473, 474-моддалар; 2011 йил, № 1, 1-модда, № 4, 104, 105-моддалар, № 9, 247, 252-моддалар, № 12/2, 365-модда; 2012 йил, № 4, 108-модда, № 9/1, 242-модда, № 12, 336-модда; 2013 йил, № 4, 98-модда, № 10, 263-модда; 2014 йил, № 1, 2-модда, № 5, 130-модда, № 9, 244-модда, № 12, 341, 343-моддалар; 2015 йил, № 6, 228-модда, № 8, 310, 312-моддалар, № 12, 452-модда; 2016 йил, № 1, 2-модда, № 4, 125-модда, № 9, 276-модда, № 12, 383, 385-моддалар; 2017 йил, № 4, 137-модда, № 6, 300-модда, № 9, 510-модда, № 10, 605-модда; 2018 йил, № 1, 1, 4, 5-моддалар, № 4, 224-модда, № 7, 430, 431, 432-моддалар, № 10, 671, 673, 679-моддалар; 2019 йил, № 1, 1, 3, 5-моддалар, № 2, 47-модда, № 3, 161, 165, 166-моддалар, № 5, 259, 261, 267, 268-моддалар, № 7, 386-модда, № 8, 469, 471-моддалар, № 9, 591, 592-моддалар, № 10, 674, 676-моддалар, № 11, 787, 791-моддалар, № 12, 880, 891-моддалар; 2020 йил, № 1, 4-модда, № 3, 203, 204-моддалар, № 7, 449-модда, № 9, 539, 540-моддалар, № 10, 593, 596-моддалар, № 11, 651-модда, № 12, 691-модда; 2021 йил, № 1, 5, 7, 12, 13, 14-моддалар, № 2, 142-модда, № 3, 217-модда, № 4, 290, 293-моддалар, 4-сонга илова, № 8, 800, 802, 803-моддалар, № 9, 903-модда, № 10, 966, 967, 968, 973-моддалар, № 11, 1066-модда; 2022 йил, № 1, 1, 2-моддалар, № 2, 80, 81-моддалар, № 3, 215, 216-моддалар, № 4, 337-модда, № 5, 464, 465, 466, 467-моддалар, № 8, 787-модда, № 10, 981, 984-моддалар, № 12, 1188-модда; 2023 йил, № 3, 184, 185, 188, 189-моддалар, № 4, 265, 266, 268-моддалар, № 5, 319, 320-моддалар, № 7, 533, 534, 535, 537, 539-моддалар, № 8, 634-модда, № 10, 798-модда, № 11, 921, 923, 924-моддалар, № 12, 1004-модда; 2024 йил, № 1, 5, 7, 8, 9-моддалар, № 2, 102, 111, 115, 116-моддалар, № 3, 243, 245-моддалар, № 6, 530, 532-моддалар, № 7, 629-модда, № 8, 826, 829, 831-моддалар, № 9, 954, 964, 965-моддалар, № 10, 1070, 1071, 1073, 1077, 1078, 1083, 1084-моддалар, № 11, 1187, 1188, 1189-моддалар) 219-моддасининг санкциясидаги «базавий ҳисоблаш миқдорининг уч бараваридан беш бараваригача» деган сўзлар «базавий ҳисоблаш миқдорининг ўттиз бараваридан эллик бараваригача» деган сўзлар билан алмаштирилсин.

2-модда. Ўзбекистон Республикасининг 2019 йил 30 декабрда қабул қилинган ЎРҚ-599-сонли Қонуни билан янги таҳрирда тасдиқланган Ўзбекистон Республикасининг Солиқ кодекси (Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси палаталарининг Ахборотномаси, 2019 йил, 12-сонга 1-илова; 2020 йил, № 3, 198-модда, № 10, 593-модда, № 11, 652-модда, № 12, 690, 691-моддалар; 2021 йил, № 1, 6-модда, № 4, 294-модда, 4-сонга илова, № 8, 800-модда, № 9, 901-модда, № 10, 968, 969, 972, 973-моддалар, № 12, 1199-модда; 2022 йил, № 2, 79-модда, № 3, 215, 216-моддалар, № 5, 461, 464, 467-моддалар, № 6, 570-модда, № 7, 664, 666-моддалар, № 12, 1190-модда; 2023 йил, № 6, 444, 446-моддалар, № 7, 540-модда, №12, 1011-модда; 2024 йил, № 2, 106, 110, 111-моддалар, № 4, 346-модда, № 5, 458, 459-моддалар, № 8, 822, 831-моддалар, № 9, 958-модда, № 10, 1076-модда, № 11, 1190-моддалар) 483-моддасининг еттинчи қисми куйидаги таҳрирда баён этилсин:

«2024 йил 1 сентябрдан 2027 йил 1 сентябрга қадар бўлган даврда:

«Ҳунарманд» уюшмасининг аъзолари учун белгиланган солиқ имтиёзлари заргарлик буюмларини ишлаб чиқариш билан шуғулланадиган ва «Ўзбекзаргарсаноати» уюшмасининг аъзолари бўлган якка тартибдаги тадбиркорларга нисбатан ҳам татбиқ этилади;

заргарлик буюмларини ишлаб чиқариш билан шуғулланадиган ва «Ўзбекзаргарсаноати» уюшмасининг аъзолари бўлган тадбиркорлик субъектларининг ишлаб чиқаришда фойдаланиладиган кўчмас мулк объектлари ҳамда ер участкалари мол-мулк солиғидан ва ер солиғидан озод этилади».

3-модда. Ўзбекистон Республикасининг 2021 йил 14 июлда қабул қилинган «Лицензиялаш, рухсат бериш ва хабардор қилиш тартиб-таомиллари тўғрисида»ги ЎРҚ-701-сонли Қонунига (Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси палаталарининг Ахборотномаси, 2021 йил, № 7, 661-модда; 2022 йил, № 4, 340-модда, № 5, 465-модда; 2023 йил, № 2, 103-модда, № 3, 185-модда, № 7, 533-модда, № 9, 710-модда, № 11, 921, 923-моддалар; 2024 йил, № 1, 5, 7-моддалар, № 2, 105, 112-моддалар, № 7, 628-модда, № 8, 819-модда, № 9, 957, 958-моддалар) 3-илованинг 1-позицияси қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

« 1. Қимматбаҳо металлардан ва қимматбаҳо тошлардан заргарлик буюмлари ҳамда бошқа буюмлар ишлаб чиқариш фаолиятини бошлаганлик ёки тугатганлик тўғрисида хабарнома Шахсий буюртма асосида аҳоли томонидан тақдим этилган материаллардан заргарлик буюмлари ишлаб чиқариш ва қимматбаҳо металлардан ясалган заргарлик буюмларини таъмирлаш. Ўз ишлаб чиқаришидан ҳосил бўлган чиқиндиларни механик, кимёвий ва металлургия жараёнларини қўллаш ёрдамида қайта ишлаш ва уларнинг таркибидан қимматбаҳо металларни ажратиб олиш (аҳоли буюртмасига асосан заргарлик буюмлари ясашда ҳосил бўлган чиқиндиларни қайта ишлаш ҳуқуқига эга эмас); Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги ҳузуридаги Давлат асиллик даражасини белгилаш палатаси заргарлик буюмларини ишлаб чиқариш. Ўз ишлаб чиқаришидан ҳосил бўлган чиқиндиларни механик, кимёвий ва металлургия жараёнларини қўллаш ёрдамида қайта ишлаш ва уларнинг таркибидан қимматбаҳо металларни ажратиб олиш (аҳоли буюртмасига асосан заргарлик буюмлари ясашда ҳосил бўлган чиқиндиларни қайта ишлаш ҳуқуқига эга эмас); юридик ва жисмоний шахслардан қимматбаҳо металларни, шу жумладан олтин изловчилар усулида қазиб олинган қимматбаҳо металларни, қимматбаҳо металлардан ва қимматбаҳо тошлардан ясалган заргарлик ҳамда бошқа буюмларни, шунингдек уларнинг парчалари ва чиқиндиларини сотиб олиш . » .

4-модда. Ўзбекистон Республикасининг 2021 йил 23 августда қабул қилинган «Қимматбаҳо металлар ва қимматбаҳо тошлар тўғрисида»ги ЎРҚ-710-сонли Қонунига (Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси палаталарининг Ахборотномаси, 2021 йил, № 8, 802-модда) қуйидаги ўзгартириш ва қўшимчалар киритилсин:

1) 18-модда бешинчи қисмининг биринчи хатбошисидаги «махсус қабул қилиш кассалари орқали» деган сўзлар чиқариб ташлансин;

2) 19-модданинг учинчи қисми :

қуйидаги мазмундаги олтинчи ва еттинчи хатбошилар билан тўлдирилсин:

«заргарлик буюмларини ишлаб чиқарувчиларга қимматбаҳо металларни қулай шакллар ва ҳажмларга келтирган ҳолда реализация қилиш;

қимматбаҳо металлардан сувенир тангаларни ишлаб чиқариш ва реализация қилиш»;

олтинчи хатбошиси саккизинчи хатбоши деб ҳисоблансин;

саккизинчи хатбошисидаги «ишлаб чиқарувчилар» деган сўзлар «аффинаж корхоналари» деган сўзлар билан алмаштирилсин;

3) 20-модда қуйидаги мазмундаги бешинчи қисм билан тўлдирилсин:

«Заргарлик буюмларини ишлаб чиқарувчилар ўзлари қимматбаҳо металлардан ясаган заргарлик буюмларининг ярим тайёр маҳсулотларини бошқа заргарлик буюмларини ишлаб чиқарувчиларга реализация қилиш ҳуқуқига эга. Бунда ярим тайёр маҳсулотларни реализация қилиш қиймати заргарлик буюмларини ишлаб чиқарувчилар томонидан Лондон қимматбаҳо металлар бозори уюшмасининг эрталабки фиксинги баҳосидан ва Ўзбекистон Республикаси Марказий банкининг ҳисоб-китоб амалга оширилаётган кундаги курсидан кам бўлмаган миқдорда мустақил равишда белгиланади».

4) 27-модда қуйидаги мазмундаги саккизинчи қисм билан тўлдирилсин:

«Хорижда ишлаб чиқарилган қимматбаҳо металлардан ва қимматбаҳо тошлардан ясалган заргарлик ҳамда бошқа буюмларнинг Ўзбекистон Республикаси ҳудудидаги чакана савдоси қонунчилик ҳужжатларида белгиланган тартибда амалга оширилади».

5-модда. Ўзбекистон Республикаси Иқтисодиёт ва молия вазирлиги ҳамда бошқа манфаатдор ташкилотлар ушбу Қонуннинг ижросини, ижрочиларга етказилишини ҳамда моҳияти ва аҳамияти аҳоли ўртасида тушунтирилишини таъминласин.

6-модда. Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси:

ҳукумат қарорларини ушбу Қонунга мувофиқлаштирсин;

республика ижро этувчи ҳокимият органлари ушбу Қонунга зид бўлган ўз норматив-ҳуқуқий ҳужжатларини қайта кўриб чиқишлари ва бекор қилишларини таъминласин.

7-модда. Ушбу Қонун расмий эълон қилинган кундан эътиборан кучга киради.

Ушбу Қонун 2-моддасининг қоидалари 2024 йил 1 сентябрдан эътиборан юзага келган муносабатларга нисбатан ҳам татбиқ этилади.

Ушбу Қонуннинг 3-моддаси ушбу Қонун кучга кирган кундан эътиборан уч ой ўтгач амалга киритилади.

Ўзбекистон Республикасининг Президенти Ш. МИРЗИЁЕВ

Тошкент ш.,

2025 йил 18 апрель,

ЎРҚ-1059-сон

(Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 18.04.2025 й., 03/25/1059/0357-сон)

lex.uz

Oʻzbekiston Respublikasining Qonuni

Oʻzbekiston Respublikasining ayrim qonun hujjatlariga zargarlik sanoatini yanada rivojlantirishga qaratilgan oʻzgartirish va qoʻshimchalar kiritish toʻgʻrisida

Qonunchilik palatasi tomonidan 2024-yil 24-dekabrda qabul qilingan Senat tomonidan 2025-yil 17-martda maʼqullangan

Keyingi yillarda mamlakatimizda zargarlik sanoatini qoʻllab-quvvatlashga, respublikada ishlab chiqariladigan zargarlik buyumlarining ichki va tashqi bozorlarda raqobatbardoshligini taʼminlashga qaratilgan tizimli ishlar olib borilmoqda.

Shu bilan birga zargarlik buyumlarini ishlab chiqaruvchilarning qimmatbaho metallarga boʻlgan talabini qanoatlantirish, ularning rivojlanishi uchun qulay biznes muhitini yaratish va qonunchilikda mavjud boʻlgan byurokratik toʻsiqlarni bartaraf etish zaruriyati yuzaga kelmoqda.

Mazkur Qonun bilan Oʻzbekiston Respublikasining ayrim qonun hujjatlariga qimmatbaho metallar va qimmatbaho toshlar toʻgʻrisidagi qonunchilikni buzganlik uchun javobgarlik kuchaytirilishini, qazib olingan qimmatbaho metallar va qimmatbaho toshlarni maxsus qabul qilish kassalari orqali majburiy realizatsiya qilish bekor qilinishini, affinaj korxonalariga qimmatbaho metallarni zargarlik buyumlarini ishlab chiqaruvchilarga realizatsiya qilish huquqi, zargarlik buyumlarini ishlab chiqaruvchilarga esa oʻzlari qimmatbaho metallardan yasagan zargarlik buyumlarining yarim tayyor mahsulotlarini boshqa ishlab chiqaruvchilarga sotish huquqi berilishini nazarda tutuvchi oʻzgartirish va qoʻshimchalar kiritilmoqda. Shuningdek “Oʻzbekzargarsanoati” uyushmasining aʼzolari boʻlgan tadbirkorlik subyektlariga mol-mulk soligʻini va yer soligʻini toʻlashga oid qismida soliq imtiyozlari taqdim etilmoqda.

Bundan tashqari yuridik va jismoniy shaxslardan qimmatbaho metallarni (shu jumladan oltin izlovchilar usulida qazib olingan qimmatbaho metallarni), qimmatbaho metallardan va qimmatbaho toshlardan yasalgan zargarlik hamda boshqa buyumlarni, shuningdek ularning parchalari va chiqindilarini sotib olish boʻyicha faoliyat uchun xabardor qilish tartib-taomili belgilanmoqda.

Ushbu Qonun zargarlik sanoati korxonalarining ishlab chiqarish quvvatlaridan samarali foydalanishni taʼminlashga, zargarlik buyumlarini ishlab chiqaruvchilarni yanada qoʻllab-quvvatlashga va ularning eksport salohiyatini oshirishga, shuningdek aholining sifatli zargarlik mahsulotlariga boʻlgan ehtiyojini qanoatlantirishga xizmat qiladi.

1-modda. Oʻzbekiston Respublikasining 1994-yil 22-sentabrda qabul qilingan 2015-XII-sonli Qonuni bilan tasdiqlangan Oʻzbekiston Respublikasining Maʼmuriy javobgarlik toʻgʻrisidagi kodeksi (Oʻzbekiston Respublikasi Oliy Kengashining Axborotnomasi, 1995-yil, № 3, 6-modda; Oʻzbekiston Respublikasi Oliy Majlisining Axborotnomasi, 1995-yil, № 9, 193-modda, № 12, 269-modda; 1996-yil, № 5-6, 69-modda, № 9, 144-modda; 1997-yil, № 2, 56-modda, № 4-5, 126-modda, № 9, 241-modda; 1998-yil, № 3, 38-modda, № 5-6, 102-modda, № 9, 181-modda; 1999-yil, № 1, 20-modda, № 5, 124-modda, № 9, 229-modda; 2000-yil, № 5-6, 153-modda, № 7-8, 217-modda; 2001-yil, № 1-2, 23-modda, № 9-10, 165, 182-moddalar; 2002-yil, № 1, 20-modda, № 9, 165-modda; 2003-yil, № 1, 8-modda, № 5, 67-modda, № 9-10, 149-modda; 2004-yil, № 1-2, 18-modda, № 5, 90-modda, № 9, 171-modda; 2005-yil, № 1, 18-modda; Oʻzbekiston Respublikasi Oliy Majlisi palatalarining Axborotnomasi, 2005-yil, № 9, 312-modda, № 12, 413, 417, 418-moddalar; 2006-yil, № 6, 261-modda, № 9, 498-modda, № 10, 536-modda, № 12, 656, 659-moddalar; 2007-yil, № 4, 158, 159, 164, 165-moddalar, № 9, 416, 421-moddalar, № 12, 596, 604, 607-moddalar; 2008-yil, № 4, 181, 189, 192-moddalar, № 9, 486, 488-moddalar, № 12, 640, 641-moddalar; 2009-yil, № 1, 1-modda, № 9, 334, 335, 337-moddalar, № 10, 380-modda, № 12, 462, 468, 470, 472, 474-moddalar; 2010-yil, № 5, 175, 179-moddalar, № 6, 231-modda, № 9, 335, 339, 341-moddalar, № 10, 380-modda, № 12, 468, 473, 474-moddalar; 2011-yil, № 1, 1-modda, № 4, 104, 105-moddalar, № 9, 247, 252-moddalar, № 12/2, 365-modda; 2012-yil, № 4, 108-modda, № 9/1, 242-modda, № 12, 336-modda; 2013-yil, № 4, 98-modda, № 10, 263-modda; 2014-yil, № 1, 2-modda, № 5, 130-modda, № 9, 244-modda, № 12, 341, 343-moddalar; 2015-yil, № 6, 228-modda, № 8, 310, 312-moddalar, № 12, 452-modda; 2016-yil, № 1, 2-modda, № 4, 125-modda, № 9, 276-modda, № 12, 383, 385-moddalar; 2017-yil, № 4, 137-modda, № 6, 300-modda, № 9, 510-modda, № 10, 605-modda; 2018-yil, № 1, 1, 4, 5-moddalar, № 4, 224-modda, № 7, 430, 431, 432-moddalar, № 10, 671, 673, 679-moddalar; 2019-yil, № 1, 1, 3, 5-moddalar, № 2, 47-modda, № 3, 161, 165, 166-moddalar, № 5, 259, 261, 267, 268-moddalar, № 7, 386-modda, № 8, 469, 471-moddalar, № 9, 591, 592-moddalar, № 10, 674, 676-moddalar, № 11, 787, 791-moddalar, № 12, 880, 891-moddalar; 2020-yil, № 1, 4-modda, № 3, 203, 204-moddalar, № 7, 449-modda, № 9, 539, 540-moddalar, № 10, 593, 596-moddalar, № 11, 651-modda, № 12, 691-modda; 2021-yil, № 1, 5, 7, 12, 13, 14-moddalar, № 2, 142-modda, № 3, 217-modda, № 4, 290, 293-moddalar, 4-songa ilova, № 8, 800, 802, 803-moddalar, № 9, 903-modda, № 10, 966, 967, 968, 973-moddalar, № 11, 1066-modda; 2022-yil, № 1, 1, 2-moddalar, № 2, 80, 81-moddalar, № 3, 215, 216-moddalar, № 4, 337-modda, № 5, 464, 465, 466, 467-moddalar, № 8, 787-modda, № 10, 981, 984-moddalar, № 12, 1188-modda; 2023-yil, № 3, 184, 185, 188, 189-moddalar, № 4, 265, 266, 268-moddalar, № 5, 319, 320-moddalar, № 7, 533, 534, 535, 537, 539-moddalar, № 8, 634-modda, № 10, 798-modda, № 11, 921, 923, 924-moddalar, № 12, 1004-modda; 2024-yil, № 1, 5, 7, 8, 9-moddalar, № 2, 102, 111, 115, 116-moddalar, № 3, 243, 245-moddalar, № 6, 530, 532-moddalar, № 7, 629-modda, № 8, 826, 829, 831-moddalar, № 9, 954, 964, 965-moddalar, № 10, 1070, 1071, 1073, 1077, 1078, 1083, 1084-moddalar, № 11, 1187, 1188, 1189-moddalar) 219-moddasining sanksiyasidagi “bazaviy hisoblash miqdorining uch baravaridan besh baravarigacha” degan soʻzlar “bazaviy hisoblash miqdorining oʻttiz baravaridan ellik baravarigacha” degan soʻzlar bilan almashtirilsin.

2-modda. Oʻzbekiston Respublikasining 2019-yil 30-dekabrda qabul qilingan OʻRQ-599-sonli Qonuni bilan yangi tahrirda tasdiqlangan Oʻzbekiston Respublikasining Soliq kodeksi (Oʻzbekiston Respublikasi Oliy Majlisi palatalarining Axborotnomasi, 2019-yil, 12-songa 1-ilova; 2020-yil, № 3, 198-modda, № 10, 593-modda, № 11, 652-modda, № 12, 690, 691-moddalar; 2021-yil, № 1, 6-modda, № 4, 294-modda, 4-songa ilova, № 8, 800-modda, № 9, 901-modda, № 10, 968, 969, 972, 973-moddalar, № 12, 1199-modda; 2022-yil, № 2, 79-modda, № 3, 215, 216-moddalar, № 5, 461, 464, 467-moddalar, № 6, 570-modda, № 7, 664, 666-moddalar, № 12, 1190-modda; 2023-yil, № 6, 444, 446-moddalar, № 7, 540-modda, №12, 1011-modda; 2024-yil, № 2, 106, 110, 111-moddalar, № 4, 346-modda, № 5, 458, 459-moddalar, № 8, 822, 831-moddalar, № 9, 958-modda, № 10, 1076-modda, № 11, 1190-moddalar) 483-moddasining yettinchi qismi kuyidagi tahrirda bayon etilsin:

“2024-yil 1-sentabrdan 2027-yil 1-sentabrga qadar boʻlgan davrda:

“Hunarmand” uyushmasining aʼzolari uchun belgilangan soliq imtiyozlari zargarlik buyumlarini ishlab chiqarish bilan shugʻullanadigan va “Oʻzbekzargarsanoati” uyushmasining aʼzolari boʻlgan yakka tartibdagi tadbirkorlarga nisbatan ham tatbiq etiladi;

zargarlik buyumlarini ishlab chiqarish bilan shugʻullanadigan va “Oʻzbekzargarsanoati” uyushmasining aʼzolari boʻlgan tadbirkorlik subyektlarining ishlab chiqarishda foydalaniladigan koʻchmas mulk obyektlari hamda yer uchastkalari mol-mulk soligʻidan va yer soligʻidan ozod etiladi”.

3-modda. Oʻzbekiston Respublikasining 2021-yil 14-iyulda qabul qilingan “Litsenziyalash, ruxsat berish va xabardor qilish tartib-taomillari toʻgʻrisida”gi OʻRQ-701-sonli Qonuniga (Oʻzbekiston Respublikasi Oliy Majlisi palatalarining Axborotnomasi, 2021-yil, № 7, 661-modda; 2022-yil, № 4, 340-modda, № 5, 465-modda; 2023-yil, № 2, 103-modda, № 3, 185-modda, № 7, 533-modda, № 9, 710-modda, № 11, 921, 923-moddalar; 2024-yil, № 1, 5, 7-moddalar, № 2, 105, 112-moddalar, № 7, 628-modda, № 8, 819-modda, № 9, 957, 958-moddalar) 3-ilovaning 1-pozitsiyasi quyidagi tahrirda bayon etilsin:

“ 1. Qimmatbaho metallardan va qimmatbaho toshlardan zargarlik buyumlari hamda boshqa buyumlar ishlab chiqarish faoliyatini boshlaganlik yoki tugatganlik toʻgʻrisida xabarnoma Shaxsiy buyurtma asosida aholi tomonidan taqdim etilgan materiallardan zargarlik buyumlari ishlab chiqarish va qimmatbaho metallardan yasalgan zargarlik buyumlarini taʼmirlash. Oʻz ishlab chiqarishidan hosil boʻlgan chiqindilarni mexanik, kimyoviy va metallurgiya jarayonlarini qoʻllash yordamida qayta ishlash va ularning tarkibidan qimmatbaho metallarni ajratib olish (aholi buyurtmasiga asosan zargarlik buyumlari yasashda hosil boʻlgan chiqindilarni qayta ishlash huquqiga ega emas); Oʻzbekiston Respublikasi Moliya vazirligi huzuridagi Davlat asillik darajasini belgilash palatasi zargarlik buyumlarini ishlab chiqarish. Oʻz ishlab chiqarishidan hosil boʻlgan chiqindilarni mexanik, kimyoviy va metallurgiya jarayonlarini qoʻllash yordamida qayta ishlash va ularning tarkibidan qimmatbaho metallarni ajratib olish (aholi buyurtmasiga asosan zargarlik buyumlari yasashda hosil boʻlgan chiqindilarni qayta ishlash huquqiga ega emas); yuridik va jismoniy shaxslardan qimmatbaho metallarni, shu jumladan oltin izlovchilar usulida qazib olingan qimmatbaho metallarni, qimmatbaho metallardan va qimmatbaho toshlardan yasalgan zargarlik hamda boshqa buyumlarni, shuningdek ularning parchalari va chiqindilarini sotib olish . ” .

4-modda. Oʻzbekiston Respublikasining 2021-yil 23-avgustda qabul qilingan “Qimmatbaho metallar va qimmatbaho toshlar toʻgʻrisida”gi OʻRQ-710-sonli Qonuniga (Oʻzbekiston Respublikasi Oliy Majlisi palatalarining Axborotnomasi, 2021-yil, № 8, 802-modda) quyidagi oʻzgartirish va qoʻshimchalar kiritilsin:

1) 18-modda beshinchi qismining birinchi xatboshisidagi “maxsus qabul qilish kassalari orqali” degan soʻzlar chiqarib tashlansin;

2) 19-moddaning uchinchi qismi :

quyidagi mazmundagi oltinchi va yettinchi xatboshilar bilan toʻldirilsin:

“zargarlik buyumlarini ishlab chiqaruvchilarga qimmatbaho metallarni qulay shakllar va hajmlarga keltirgan holda realizatsiya qilish;

qimmatbaho metallardan suvenir tangalarni ishlab chiqarish va realizatsiya qilish”;

oltinchi xatboshisi sakkizinchi xatboshi deb hisoblansin;

sakkizinchi xatboshisidagi “ishlab chiqaruvchilar” degan soʻzlar “affinaj korxonalari” degan soʻzlar bilan almashtirilsin;

3) 20-modda quyidagi mazmundagi beshinchi qism bilan toʻldirilsin:

“Zargarlik buyumlarini ishlab chiqaruvchilar oʻzlari qimmatbaho metallardan yasagan zargarlik buyumlarining yarim tayyor mahsulotlarini boshqa zargarlik buyumlarini ishlab chiqaruvchilarga realizatsiya qilish huquqiga ega. Bunda yarim tayyor mahsulotlarni realizatsiya qilish qiymati zargarlik buyumlarini ishlab chiqaruvchilar tomonidan London qimmatbaho metallar bozori uyushmasining ertalabki fiksingi bahosidan va Oʻzbekiston Respublikasi Markaziy bankining hisob-kitob amalga oshirilayotgan kundagi kursidan kam boʻlmagan miqdorda mustaqil ravishda belgilanadi”.

4) 27-modda quyidagi mazmundagi sakkizinchi qism bilan toʻldirilsin:

“Xorijda ishlab chiqarilgan qimmatbaho metallardan va qimmatbaho toshlardan yasalgan zargarlik hamda boshqa buyumlarning Oʻzbekiston Respublikasi hududidagi chakana savdosi qonunchilik hujjatlarida belgilangan tartibda amalga oshiriladi”.

5-modda. Oʻzbekiston Respublikasi Iqtisodiyot va moliya vazirligi hamda boshqa manfaatdor tashkilotlar ushbu Qonunning ijrosini, ijrochilarga yetkazilishini hamda mohiyati va ahamiyati aholi oʻrtasida tushuntirilishini taʼminlasin.

6-modda. Oʻzbekiston Respublikasi Vazirlar Mahkamasi:

hukumat qarorlarini ushbu Qonunga muvofiqlashtirsin;

respublika ijro etuvchi hokimiyat organlari ushbu Qonunga zid boʻlgan oʻz normativ-huquqiy hujjatlarini qayta koʻrib chiqishlari va bekor qilishlarini taʼminlasin.

7-modda. Ushbu Qonun rasmiy eʼlon qilingan kundan eʼtiboran kuchga kiradi.

Ushbu Qonun 2-moddasining qoidalari 2024-yil 1-sentabrdan eʼtiboran yuzaga kelgan munosabatlarga nisbatan ham tatbiq etiladi.

Ushbu Qonunning 3-moddasi ushbu Qonun kuchga kirgan kundan eʼtiboran uch oy oʻtgach amalga kiritiladi.

Oʻzbekiston Respublikasining Prezidenti Sh. MIRZIYOYEV

Toshkent sh.,

2025-yil 18-aprel,

OʻRQ-1059-son

(Qonunchilik maʼlumotlari milliy bazasi, 18.04.2025-y., 03/25/1059/0357-son)

lex.uz