UzbekAI

← Qonunlar

📅 2025-yil 25-mart · Vazirlik va idoralar hujjatlari · Iqtisodiyot va moliya vazirligi soliq qoʻmitasi

Rasmiy matn. Rasmiy hujjat. Tahririy izohlar kiritilmagan.

Yordam | Arxiv | Atamalar | Statistika | API | Havola yuborish | Sayt haqida | Shartlar

← Қонунлар

📅 2025 йил 25 март · Вазирлик ва идоралар ҳужжатлари · Иқтисодиёт ва молия вазирлиги солиқ қўмитаси

Расмий матн. Расмий ҳужжат. Таҳририй изоҳлар киритилмаган.

Ёрдам | Архив | Атамалар | Статистика | API | Ҳавола юбориш | Сайт ҳақида | Шартлар

← Законы

📅 25 марта 2025 г. · Документы министерств и ведомств · Министерства экономики и финансов Налогового комитета

Официальный текст. Официальный документ. Редакционные примечания не включены.

Помощь | Архив | Термины | Статистика | API | Предложить ссылку | О сайте | Условия

← Laws

📅 25 March 2025 · Ministry and agency documents · Iqtisodiyot va moliya vazirligi soliq qoʻmitasi

Official text. Official document. Editorial notes are not included.

Help | Archive | Glossary | Stats | API | Submit | About | Terms

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ ИҚТИСОДИЁТ ВА МОЛИЯ ВАЗИРЛИГИ ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ СОЛИҚ ҚЎМИТАСИНИНГ

ҚАРОРИ

Дон ва дон маҳсулотларини қабул қилиш, сақлаш ва сотиш бўйича операцияларнинг бухгалтерия ҳисоби ва ҳисоботини ташкил этиш тўғрисидаги йўриқномага ўзгартиришлар киритиш ҳақида

Ўзбекистон Республикасининг « Бухгалтерия ҳисоби тўғрисида »ги ва « Норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар тўғрисида »ги қонунларига мувофиқ Ўзбекистон Республикаси Иқтисодиёт ва молия вазирлиги ҳамда Солиқ қўмитаси қарор қилади:

1. Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги ва Давлат солиқ қўмитасининг 2007 йил 22 апрелдаги 100, 2006-44-сон қарори (рўйхат рақами 1684, 2007 йил 26 май) (Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами, 2007 й., 22-сон, 231-модда) билан тасдиқланган Дон ва дон маҳсулотларини қабул қилиш, сақлаш ва сотиш бўйича операцияларнинг бухгалтерия ҳисоби ва ҳисоботини ташкил этиш тўғрисидаги йўриқномага иловага мувофиқ ўзгартиришлар киритилсин.

2. Мазкур қарор Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Агросаноат мажмуи устидан назорат қилиш инспекцияси билан келишилган.

3. Мазкур қарор расмий эълон қилинган кундан эътиборан кучга киради.

Келишилди:

Ўзбекистон Республикаси Иқтисодиёт ва молия вазирлигининг 2025 йил 25 мартдаги 243-сон ва Солиқ қўмитасининг 2025 йил 20 мартдаги 2025-07-сон қарорига ИЛОВА

Дон ва дон маҳсулотларини қабул қилиш, сақлаш ва сотиш бўйича операцияларнинг бухгалтерия ҳисоби ва ҳисоботини ташкил этиш тўғрисидаги йўриқномага киритилаётган ўзгартиришлар

1. 2-банд ўз кучини йўқотган деб топилсин.

2. 4-банд қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

«4. Товар-моддий захиралар, шу жумладан дон ва дон маҳсулотлари, дон маҳсулотлари корхоналари бухгалтерия ҳисоботида Ўзбекистон Республикаси бухгалтерия ҳисобининг миллий стандарти (4-сонли БҲМС) «Товар-моддий захиралар»га (рўйхат рақами 3259, 2020 йил 30 июнь) (бундан буён матнда 4-сонли БҲМС деб юритилади) мувофиқ асосий гуруҳларга бўлинади.».

3. 6-банднинг «г» кичик банди ҳамда 52-банддаги «(19-сон БҲМС) «Инвентаризацияни ташкил этиш ва ўтказиш»га (1999 йил 2 ноябрь, рўйхат рақами 833)» деган сўзлар «(19-сонли БҲМС) «Инвентаризацияни ташкил этиш ва ўтказиш»га (рўйхат рақами 3548, 2024 йил 12 август)» деган сўзлар билан алмаштирилсин.

4. 12-бандда :

«ж» кичик банд қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

«ж) Олинадиган жорий тўловлар (4000) гуруҳида 4011 «Дон учун харидорлардан олинадиган тўловлар — тизим ичида» ва 4012 «Дон учун харидорлардан олинадиган тўловлар — тизимдан ташқари» счётлари;»;

«з» ва «л» кичик бандлардаги «мақсадли давлат жамғармаларига» деган сўзлар «давлат мақсадли жамғармаларига» деган сўзлар билан алмаштирилсин;

«к» кичик банд қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

«к) мол етказиб берувчилар ва пудратчиларга тўловлар бўйича жорий мажбуриятлар (6000) гуруҳида 6011 «Мол етказиб берувчилар ва пудратчиларга тўловлар — тизим ичида», 6012 «Мол етказиб берувчилар ва пудратчиларга тўловлар — тизимдан ташқарида», 6013 «Фактураланмаган мол етказиб беришлар бўйича қарздорлик» счётлари;».

5. 26-банддаги «4-сонли БҲМСнинг 15-банди» деган сўзлар «4-сонли БҲМСнинг 22-банди» деган сўзлар билан алмаштирилсин.

6. 31-бандда :

«а» кичик банднинг учинчи хатбошиси , «в» кичик банднинг тўртинчи ва олтинчи хатбошилари , «д» кичик банднинг учинчи хатбошиси ҳамда «е» кичик банднинг учинчи хатбошисидаги «тўланадиган счётлар» деган сўзлар «тўловлар» деган сўз билан алмаштирилсин;

«г» кичик банднинг учинчи хатбошиси қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

«кредит 6010 «Мол етказиб берувчилар ва пудратчиларга тўловлар», материалларни ҳисобга олувчи (1000), меҳнат ҳақи бўйича ходим билан ҳисоблашишларни ҳисобга олувчи (6700), суғурта ва давлат мақсадли жамғармаларига тўловлар бўйича қарзни ҳисобга олувчи (6500) ва бошқа тегишли счётлари;»;

«ж» ва «з» кичик бандларнинг иккинчи хатбошиларидаги «счётлар» деган сўз «тўловлар» деган сўз билан алмаштирилсин.

7. 33-бандда :

«а» кичик банднинг учинчи хатбошиси , «б» кичик банднинг тўртинчи ва олтинчи хатбошилари , «г» кичик банднинг учинчи хатбошиси ва «д» кичик банднинг учинчи хатбошисидаги «тўланадиган счётлар» деган сўзлар «тўловлар» деган сўз билан алмаштирилсин;

«в» кичик банднинг учинчи хатбошиси қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

«кредит 6010 «Мол етказиб берувчилар ва пудратчиларга тўловлар», материалларни ҳисобга олувчи (1000), меҳнат ҳақи бўйича ходим билан ҳисоблашишларни ҳисобга олувчи (6700), суғурта ва давлат мақсадли жамғармаларига тўловлар бўйича қарзни ҳисобга олувчи (6500) ва бошқа тегишли счётлари;».

8. 34-банднинг «г» кичик банди тўртинчи хатбошиси ҳамда 35-банднинг иккинчи хатбошисидаги «тўланадиган счётлар» деган сўзлар «тўловлар» деган сўз билан алмаштирилсин.

9. 36-банд қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

«36. Бухгалтерия ҳисобида импорт қилинган дон ва дон маҳсулотларини сотиб олиш қийматини шакллантириш ва акс эттириш Ўзбекистон Республикаси бухгалтерия ҳисобининг миллий стандарти (22-сонли БҲМС) «Чет эл валютасида ифодаланган активлар ва мажбуриятларнинг ҳисоби»га мувофиқ (рўйхат рақами 3587, 2024 йил 19 декабрь) амалга оширилади.».

10. 42-бандда :

1) «а» кичик бандда :

иккинчи хатбошидаги «счётлар» деган сўз «тўловлар» деган сўз билан алмаштирилсин;

учинчи хатбошидаги «тўланадиган счётлар» деган сўзлар «тўловлар» деган сўз билан алмаштирилсин;

2) «б» кичик бандда :

иккинчи хатбошидаги «тўланадиган счётлар» деган сўзлар «тўловлар» деган сўз билан алмаштирилсин;

учинчи ва бешинчи хатбошилардаги «счётлар» деган сўз «тўловлар» деган сўз билан алмаштирилсин.

11. 43-банднинг учинчи хатбошисидаги «тўланадиган счётлар» деган сўзлар «тўловлар» деган сўз билан алмаштирилсин.

12. 44-банддаги «олинадиган счётлар (4000)» деган сўзлар «олинадиган жорий тўловлар (4000)» деган сўзлар билан алмаштирилсин.

13. 45-банд қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

«45. Инвентаризация вақтида аниқланган дон ва дон маҳсулотларининг камомади ва ортиқчалигини бухгалтерия ҳисобида акс эттириш Ўзбекистон Республикаси бухгалтерия ҳисобининг миллий стандарти (21-сонли БҲМС) «Хўжалик юритувчи субъектларда бухгалтерия ҳисобининг ҳисобварақлар режаси ва уни қўллаш бўйича йўриқнома»га (рўйхат рақами 3593, 2024 йил 27 декабрь) мувофиқ амалга оширилади.».

14. 48-банд қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

«48. Сақлаш вақтида табиий йўқотишлар нормаси доирасидан, шунингдек намлик ва ифлослик аралашмаси сифатини яхшилаш ҳисобига ҳосил бўладиган камомад миқдоридан ошган камомад суммаси қонунчилик ҳужжатларида белгиланган тартибда ундириб олинади.».

15. 55-бандда :

«а» кичик банднинг иккинчи хатбошиси ва «б» кичик банднинг иккинчи хатбошисидаги «счётлар» деган сўз «тўловлар» деган сўз билан алмаштирилсин;

«г» кичик бандда :

иккинчи хатбошидаги «тўланадиган счётлар» деган сўзлар «тўловлар» деган сўз билан алмаштирилсин;

учинчи хатбошидаги «счётлар» деган сўз «тўловлар» деган сўз билан алмаштирилсин.

16. 57-банд қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

«57. Дон маҳсулотларининг келиб тушиши, сотилиши ва бошқа чиқимлари бўйича операцияларни бухгалтерия ҳисобида тан олиш, баҳолаш ва акс эттириш бухгалтерия ҳисоби тўғрисидаги қонунчиликка мувофиқ амалга оширилади.».

17. 58-бандда :

«а» кичик банднинг учинчи хатбошиси ва «в» кичик банднинг учинчи хатбошисидаги «тўланадиган счётлар» деган сўзлар «тўловлар» деган сўз билан алмаштирилсин;

«б» кичик банднинг учинчи хатбошиси қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

«кредит 6010 «Мол етказиб берувчилар ва пудратчиларга тўловлар», материалларни ҳисобга олувчи (1000), меҳнат ҳақи бўйича ходим билан ҳисоблашишларни ҳисобга олувчи (6700), суғурта ва давлат мақсадли жамғармаларига тўловлар бўйича қарзни ҳисобга олувчи (6500) ва бошқа тегишли счётлари;»;

«д» кичик банднинг иккинчи хатбошисидаги «счётлар» деган сўз «тўловлар» деган сўз билан алмаштирилсин.

18. 69-бандда :

«в» кичик банднинг учинчи хатбошиси қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

«(0200) асосий воситаларнинг эскиришини ҳисобга олувчи, (1000) материалларни ҳисобга олувчи, (2300) ёрдамчи ишлаб чиқаришни ҳисобга олувчи, (6000) мол етказиб берувчилар ва пудратчиларга тўловлар, (6700) меҳнат ҳақи бўйича ходим билан ҳисоблашишларни ҳисобга олувчи счётлар, (6500) суғурта ва давлат мақсадли жамғармаларига тўловлар бўйича қарзни ҳисобга олувчи счётлар ва бошқа тегишли счётлар кредити;»;

«д» кичик банднинг иккинчи хатбошисидаги «счётлар» деган сўз «тўловлар» деган сўз билан алмаштирилсин.

19. 71-банднинг «б» кичик банди учинчи хатбошиси ҳамда «г» кичик банди учинчи хатбошисидаги «тўланадиган счётлар» деган сўзлар «тўловлар» деган сўз билан алмаштирилсин.

20. 72-бандда :

«б» кичик банднинг учинчи хатбошиси қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

«кредит (0200) асосий воситаларнинг эскиришини ҳисобга олувчи, (1000) материалларни ҳисобга олувчи, (2300) ёрдамчи ишлаб чиқаришни ҳисобга олувчи, (6000) мол етказиб берувчилар ва пудратчиларга тўловлар, (6700) меҳнат ҳақи бўйича ходим билан ҳисоблашишларни ҳисобга олувчи счётлар, (6500) суғурта ва давлат мақсадли жамғармаларига тўловлар бўйича қарзни ҳисобга олувчи счётлар ва бошқа тегишли счётлар;»;

«в» кичик банднинг иккинчи хатбошиси ва «г» кичик банднинг иккинчи хатбошисидаги «счётлар» деган сўз «тўловлар» деган сўз билан алмаштирилсин.

21. 73-банднинг «б» кичик банди учинчи хатбошиси ва «в» кичик банди учинчи хатбошисидаги «тўланадиган счётлар» деган сўзлар «тўловлар» деган сўз билан алмаштирилсин.

22. 88-банд , 89-банднинг «а» кичик банди иккинчи хатбошиси , «б» кичик банди учинчи хатбошиси , «в» кичик банди иккинчи хатбошиси , «г» кичик банди иккинчи хатбошиси , «д» кичик банди тўртинчи хатбошиси , «е» кичик банди иккинчи хатбошиси , «ж» кичик банди еттинчи хатбошиси ҳамда 94-банднинг «а» кичик банди иккинчи хатбошиси , «б» кичик банди иккинчи хатбошиси , 107-банднинг «а» кичик банди иккинчи хатбошиси , «б» кичик банди иккинчи хатбошиси ва 108-банднинг тўртинчи хатбошисидаги «счётлар» деган сўз «тўловлар» деган сўз билан алмаштирилсин.

23. 97-банд қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

«97. Дон ва дон маҳсулотлари юклаб жўнатишда қабул қилувчилар томонидан уларни қабул қилиш вақтида камомад ёки ортиқчаликлар аниқланса ҳамда етказиб берувчи томонидан харидорнинг даъволари тан олинган бўлса, етказиб берувчининг бухгалтерия ҳисобида камомад ва/ёки ортиқчаликлар бўйича тижорат ҳужжатлари асосида тегишли олинадиган жорий тўловлар (4000), асосий (операцион) фаолиятнинг даромадларини ҳисобга олувчи (9000), сотилган маҳсулот (товар, иш, хизмат)ларнинг таннархини ҳисобга олувчи (9100), материалларни, тайёр маҳсулотларни ва товарларни ҳисобга олувчи (1000, 2800, 2900), материалларни тайёрлаш ва харид қилишни ҳисобга олувчи (1500) счётларида корректировка (тиклаш) ўтказилади, шунингдек етказиб берувчи томонидан дон ва дон маҳсулотларининг ортиқчалиги бўйича ҚҚСни ҳисоблаб чиқариш учун дастлабки ҳисоб ҳужжатлари (ҳисоб-фактуралар) расмийлаштирилади. Ушбу дастлабки ҳисоб ҳужжатлари (ҳисоб-фактуралар) асосида харидор томонидан солиқ қонунчилик ҳужжатларига мувофиқ дон ва дон маҳсулотларининг ортиқчалиги бўйича ҚҚС суммасини ҳисобга олиш амалга оширилади.».

24. 109-банд , 112-банднинг «б» кичик банди иккинчи хатбошиси ва «г» кичик банди иккинчи хатбошиси , 113-банднинг «б» кичик банди учинчи хатбошиси ҳамда «г» кичик банди учинчи хатбошисидаги «тўланадиган счётлар» деган сўзлар «тўловлар» деган сўз билан алмаштирилсин.

25. 124-бандда :

«а» кичик банднинг учинчи хатбошиси , «б» кичик банднинг учинчи хатбошиси , «г» кичик банднинг учинчи хатбошиси , «д» кичик банднинг учинчи хатбошиси , «з» кичик банднинг учинчи хатбошиси , «и» кичик банднинг иккинчи хатбошиси , «к» кичик банднинг учинчи хатбошиси , «л» кичик банднинг иккинчи хатбошиси , «м» кичик банднинг тўртинчи хатбошисидаги «тўланадиган счётлар» деган сўзлар «тўловлар» деган сўз билан алмаштирилсин;

«в» кичик банднинг учинчи хатбошиси қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

«кредит 6010 «Мол етказиб берувчилар ва пудратчиларга тўловлар», (1000) материалларни ҳисобга олувчи, (6700) меҳнат ҳақи бўйича ходим билан ҳисоблашишларни ҳисобга олувчи, (6500) суғурта ва давлат мақсадли жамғармаларига тўловлар бўйича қарзни ҳисобга олувчи ва бошқа тегишли счётлар;»;

«е» кичик банднинг иккинчи хатбошиси ва «ж» кичик банднинг иккинчи хатбошисидаги «счётлар» деган сўз «тўловлар» деган сўз билан алмаштирилсин.

26. 128-банд қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

«128. Дон маҳсулотлари корхоналари томонидан молиявий ҳисоботни тузиш ва тақдим қилиш Молиявий ҳисоботларни тақдим этиш муддатлари ҳамда уларнинг таркиби ва мазмуни тўғрисидаги низомга (рўйхат рақами 3567, 2024 йил 4 ноябрь) мувофиқ амалга оширилади.».

27. 2-илованинг 13-банди қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

«13. 6-сон журналга киритилган, бироқ ой охирида тўланмаган суммалар ой бошида тўланмаган суммалар сифатида кейинги ой учун очиладиган 6-сон журналга ўтказилади ва 6011 «Мол етказиб берувчилар ва пудратчиларга тўловлар — тизим ичида» субсчёти ёки 6012 «Мол етказиб берувчилар ва пудратчиларга тўловлар — тизимдан ташқарида» субсчётлар бўйича аналитик ҳисоб бўлади.».

28. 3-иловада :

3-банд қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

«3. 1-сон журналнинг биринчи қаторида 6011 «Мол етказиб берувчилар ва пудратчиларга тўловлар — тизим ичида» счёти ва 6012 «Мол етказиб берувчилар ва пудратчиларга тўловлар — тизимдан ташқарида» счёти бўйича «Ойнинг бошидаги қолдиқ» сарлавҳаси кўрсатилади ва 1-сон журналнинг 1 — 7 ва 26-устунларини тўлдириш билан барча тўланмай қолган счётлар ёзиб қўйилади. Шундан кейин барча устунлар бўйича натижа чиқарилади.»;

13-банд қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

«13. 1-сон журналнинг 27 ва 28-устунларида банкдаги ҳисоб рақамидан олинган кўчирмадаги маълумотларга (пул маблағларини ҳисобга олувчи счётлар маълумотлари (5110, 5500)), шунингдек 6011 «Мол етказиб берувчилар ва пудратчиларга тўловлар — тизим ичида» ва 6012 «Мол етказиб берувчилар ва пудратчиларга тўловлар — тизимдан ташқарида» счётлари дебетида етказиб берувчилар ва пудратчиларга берилган бўнакларни ҳисобга олиш счёти маълумотларига асосан ҳар бир ҳисоб-фактура қаршисига тўлов санаси ва тўланган сумма қайд қилинади. Юқорида кўрсатиб ўтилганидек, ҳисоб-фактура суммаси текшириш натижасида ўзгариши мумкин. 1-сон журналнинг 26 ва 28-устунлар ўртасида пайдо бўлган фарқ 30 ва 31-устунлар бўйича кўрсатилади, чунончи агарда тўловнинг камлиги юк кўп ортилганлиги ҳисобига юзага келса, у ҳолда бу фарқ 10 ва 11-устунлар бўйича суммалар йиғиндисига тенг бўлиши лозим.».

29. 7-илованинг 3-банди «а» кичик банди иккинчи ҳамда ўн биринчи хатбошиларидаги «счётлар» деган сўз «тўловлар» деган сўз билан алмаштирилсин.

30. 9-илова ўз кучини йўқотган деб топилсин.

Иқтисодиёт ва молия вазири Д. КУЧКАРОВ

Солиқ қўмитаси раиси Ш. КУДБИЕВ

Агросаноат мажмуи устидан назорат қилиш инспекцияси бошлиғи А. ВАХАБОВ

Тошкент ш.,

2025 йил 25 март,

Тошкент ш.,

2025 йил 20 март,

2025 йил 11 март

243-сон

2025-07-сон

(Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 18.04.2025 й., 10/25/1684-2/0358-сон)

lex.uz

OʻZBEKISTON RESPUBLIKASI IQTISODIYOT VA MOLIYA VAZIRLIGI OʻZBEKISTON RESPUBLIKASI SOLIQ QOʻMITASINING

QARORI

Don va don mahsulotlarini qabul qilish, saqlash va sotish boʻyicha operatsiyalarning buxgalteriya hisobi va hisobotini tashkil etish toʻgʻrisidagi yoʻriqnomaga oʻzgartirishlar kiritish haqida

Oʻzbekiston Respublikasining “ Buxgalteriya hisobi toʻgʻrisida ”gi va “ Normativ-huquqiy hujjatlar toʻgʻrisida ”gi qonunlariga muvofiq Oʻzbekiston Respublikasi Iqtisodiyot va moliya vazirligi hamda Soliq qoʻmitasi qaror qiladi:

1. Oʻzbekiston Respublikasi Moliya vazirligi va Davlat soliq qoʻmitasining 2007-yil 22-apreldagi 100, 2006-44-son qarori (roʻyxat raqami 1684, 2007-yil 26-may) (Oʻzbekiston Respublikasi qonun hujjatlari toʻplami, 2007-y., 22-son, 231-modda) bilan tasdiqlangan Don va don mahsulotlarini qabul qilish, saqlash va sotish boʻyicha operatsiyalarning buxgalteriya hisobi va hisobotini tashkil etish toʻgʻrisidagi yoʻriqnomaga ilovaga muvofiq oʻzgartirishlar kiritilsin.

2. Mazkur qaror Oʻzbekiston Respublikasi Vazirlar Mahkamasi huzuridagi Agrosanoat majmui ustidan nazorat qilish inspeksiyasi bilan kelishilgan.

3. Mazkur qaror rasmiy eʼlon qilingan kundan eʼtiboran kuchga kiradi.

Kelishildi:

Oʻzbekiston Respublikasi Iqtisodiyot va moliya vazirligining 2025-yil 25-martdagi 243-son va Soliq qoʻmitasining 2025-yil 20-martdagi 2025-07-son qaroriga ILOVA

Don va don mahsulotlarini qabul qilish, saqlash va sotish boʻyicha operatsiyalarning buxgalteriya hisobi va hisobotini tashkil etish toʻgʻrisidagi yoʻriqnomaga kiritilayotgan oʻzgartirishlar

1. 2-band oʻz kuchini yoʻqotgan deb topilsin.

2. 4-band quyidagi tahrirda bayon etilsin:

“4. Tovar-moddiy zaxiralar, shu jumladan don va don mahsulotlari, don mahsulotlari korxonalari buxgalteriya hisobotida Oʻzbekiston Respublikasi buxgalteriya hisobining milliy standarti (4-sonli BHMS) “Tovar-moddiy zaxiralar”ga (roʻyxat raqami 3259, 2020-yil 30-iyun) (bundan buyon matnda 4-sonli BHMS deb yuritiladi) muvofiq asosiy guruhlarga boʻlinadi.”.

3. 6-bandning “g” kichik bandi hamda 52-banddagi “(19-son BHMS) “Inventarizatsiyani tashkil etish va oʻtkazish”ga (1999-yil 2-noyabr, roʻyxat raqami 833)” degan soʻzlar “(19-sonli BHMS) “Inventarizatsiyani tashkil etish va oʻtkazish”ga (roʻyxat raqami 3548, 2024-yil 12-avgust)” degan soʻzlar bilan almashtirilsin.

4. 12-bandda :

“j” kichik band quyidagi tahrirda bayon etilsin:

“j) Olinadigan joriy toʻlovlar (4000) guruhida 4011 “Don uchun xaridorlardan olinadigan toʻlovlar — tizim ichida” va 4012 “Don uchun xaridorlardan olinadigan toʻlovlar — tizimdan tashqari” schyotlari;”;

“z” va “l” kichik bandlardagi “maqsadli davlat jamgʻarmalariga” degan soʻzlar “davlat maqsadli jamgʻarmalariga” degan soʻzlar bilan almashtirilsin;

“k” kichik band quyidagi tahrirda bayon etilsin:

“k) mol yetkazib beruvchilar va pudratchilarga toʻlovlar boʻyicha joriy majburiyatlar (6000) guruhida 6011 “Mol yetkazib beruvchilar va pudratchilarga toʻlovlar — tizim ichida”, 6012 “Mol yetkazib beruvchilar va pudratchilarga toʻlovlar — tizimdan tashqarida”, 6013 “Fakturalanmagan mol yetkazib berishlar boʻyicha qarzdorlik” schyotlari;”.

5. 26-banddagi “4-sonli BHMSning 15-bandi” degan soʻzlar “4-sonli BHMSning 22-bandi” degan soʻzlar bilan almashtirilsin.

6. 31-bandda :

“a” kichik bandning uchinchi xatboshisi , “v” kichik bandning toʻrtinchi va oltinchi xatboshilari , “d” kichik bandning uchinchi xatboshisi hamda “e” kichik bandning uchinchi xatboshisidagi “toʻlanadigan schyotlar” degan soʻzlar “toʻlovlar” degan soʻz bilan almashtirilsin;

“g” kichik bandning uchinchi xatboshisi quyidagi tahrirda bayon etilsin:

“kredit 6010 “Mol yetkazib beruvchilar va pudratchilarga toʻlovlar”, materiallarni hisobga oluvchi (1000), mehnat haqi boʻyicha xodim bilan hisoblashishlarni hisobga oluvchi (6700), sugʻurta va davlat maqsadli jamgʻarmalariga toʻlovlar boʻyicha qarzni hisobga oluvchi (6500) va boshqa tegishli schyotlari;”;

“j” va “z” kichik bandlarning ikkinchi xatboshilaridagi “schyotlar” degan soʻz “toʻlovlar” degan soʻz bilan almashtirilsin.

7. 33-bandda :

“a” kichik bandning uchinchi xatboshisi , “b” kichik bandning toʻrtinchi va oltinchi xatboshilari , “g” kichik bandning uchinchi xatboshisi va “d” kichik bandning uchinchi xatboshisidagi “toʻlanadigan schyotlar” degan soʻzlar “toʻlovlar” degan soʻz bilan almashtirilsin;

“v” kichik bandning uchinchi xatboshisi quyidagi tahrirda bayon etilsin:

“kredit 6010 “Mol yetkazib beruvchilar va pudratchilarga toʻlovlar”, materiallarni hisobga oluvchi (1000), mehnat haqi boʻyicha xodim bilan hisoblashishlarni hisobga oluvchi (6700), sugʻurta va davlat maqsadli jamgʻarmalariga toʻlovlar boʻyicha qarzni hisobga oluvchi (6500) va boshqa tegishli schyotlari;”.

8. 34-bandning “g” kichik bandi toʻrtinchi xatboshisi hamda 35-bandning ikkinchi xatboshisidagi “toʻlanadigan schyotlar” degan soʻzlar “toʻlovlar” degan soʻz bilan almashtirilsin.

9. 36-band quyidagi tahrirda bayon etilsin:

“36. Buxgalteriya hisobida import qilingan don va don mahsulotlarini sotib olish qiymatini shakllantirish va aks ettirish Oʻzbekiston Respublikasi buxgalteriya hisobining milliy standarti (22-sonli BHMS) “Chet el valyutasida ifodalangan aktivlar va majburiyatlarning hisobi”ga muvofiq (roʻyxat raqami 3587, 2024-yil 19-dekabr) amalga oshiriladi.”.

10. 42-bandda :

1) “a” kichik bandda :

ikkinchi xatboshidagi “schyotlar” degan soʻz “toʻlovlar” degan soʻz bilan almashtirilsin;

uchinchi xatboshidagi “toʻlanadigan schyotlar” degan soʻzlar “toʻlovlar” degan soʻz bilan almashtirilsin;

2) “b” kichik bandda :

ikkinchi xatboshidagi “toʻlanadigan schyotlar” degan soʻzlar “toʻlovlar” degan soʻz bilan almashtirilsin;

uchinchi xatboshidagi “schyotlar” degan soʻz “toʻlovlar” degan soʻz bilan almashtirilsin.

11. 43-bandning uchinchi xatboshisidagi “toʻlanadigan schyotlar” degan soʻzlar “toʻlovlar” degan soʻz bilan almashtirilsin.

12. 44-banddagi “olinadigan schyotlar (4000)” degan soʻzlar “olinadigan joriy toʻlovlar (4000)” degan soʻzlar bilan almashtirilsin.

13. 45-band quyidagi tahrirda bayon etilsin:

“45. Inventarizatsiya vaqtida aniqlangan don va don mahsulotlarining kamomadi va ortiqchaligini buxgalteriya hisobida aks ettirish Oʻzbekiston Respublikasi buxgalteriya hisobining milliy standarti (21-sonli BHMS) “Xoʻjalik yurituvchi subyektlarda buxgalteriya hisobining hisobvaraqlar rejasi va uni qoʻllash boʻyicha yoʻriqnoma”ga (roʻyxat raqami 3593, 2024-yil 27-dekabr) muvofiq amalga oshiriladi.”.

14. 48-band quyidagi tahrirda bayon etilsin:

“48. Saqlash vaqtida tabiiy yoʻqotishlar normasi doirasidan, shuningdek namlik va ifloslik aralashmasi sifatini yaxshilash hisobiga hosil boʻladigan kamomad miqdoridan oshgan kamomad summasi qonunchilik hujjatlarida belgilangan tartibda undirib olinadi.”.

15. 55-bandda :

“a” kichik bandning ikkinchi xatboshisi va “b” kichik bandning ikkinchi xatboshisidagi “schyotlar” degan soʻz “toʻlovlar” degan soʻz bilan almashtirilsin;

“g” kichik bandda :

ikkinchi xatboshidagi “toʻlanadigan schyotlar” degan soʻzlar “toʻlovlar” degan soʻz bilan almashtirilsin;

uchinchi xatboshidagi “schyotlar” degan soʻz “toʻlovlar” degan soʻz bilan almashtirilsin.

16. 57-band quyidagi tahrirda bayon etilsin:

“57. Don mahsulotlarining kelib tushishi, sotilishi va boshqa chiqimlari boʻyicha operatsiyalarni buxgalteriya hisobida tan olish, baholash va aks ettirish buxgalteriya hisobi toʻgʻrisidagi qonunchilikka muvofiq amalga oshiriladi.”.

17. 58-bandda :

“a” kichik bandning uchinchi xatboshisi va “v” kichik bandning uchinchi xatboshisidagi “toʻlanadigan schyotlar” degan soʻzlar “toʻlovlar” degan soʻz bilan almashtirilsin;

“b” kichik bandning uchinchi xatboshisi quyidagi tahrirda bayon etilsin:

“kredit 6010 “Mol yetkazib beruvchilar va pudratchilarga toʻlovlar”, materiallarni hisobga oluvchi (1000), mehnat haqi boʻyicha xodim bilan hisoblashishlarni hisobga oluvchi (6700), sugʻurta va davlat maqsadli jamgʻarmalariga toʻlovlar boʻyicha qarzni hisobga oluvchi (6500) va boshqa tegishli schyotlari;”;

“d” kichik bandning ikkinchi xatboshisidagi “schyotlar” degan soʻz “toʻlovlar” degan soʻz bilan almashtirilsin.

18. 69-bandda :

“v” kichik bandning uchinchi xatboshisi quyidagi tahrirda bayon etilsin:

“(0200) asosiy vositalarning eskirishini hisobga oluvchi, (1000) materiallarni hisobga oluvchi, (2300) yordamchi ishlab chiqarishni hisobga oluvchi, (6000) mol yetkazib beruvchilar va pudratchilarga toʻlovlar, (6700) mehnat haqi boʻyicha xodim bilan hisoblashishlarni hisobga oluvchi schyotlar, (6500) sugʻurta va davlat maqsadli jamgʻarmalariga toʻlovlar boʻyicha qarzni hisobga oluvchi schyotlar va boshqa tegishli schyotlar krediti;”;

“d” kichik bandning ikkinchi xatboshisidagi “schyotlar” degan soʻz “toʻlovlar” degan soʻz bilan almashtirilsin.

19. 71-bandning “b” kichik bandi uchinchi xatboshisi hamda “g” kichik bandi uchinchi xatboshisidagi “toʻlanadigan schyotlar” degan soʻzlar “toʻlovlar” degan soʻz bilan almashtirilsin.

20. 72-bandda :

“b” kichik bandning uchinchi xatboshisi quyidagi tahrirda bayon etilsin:

“kredit (0200) asosiy vositalarning eskirishini hisobga oluvchi, (1000) materiallarni hisobga oluvchi, (2300) yordamchi ishlab chiqarishni hisobga oluvchi, (6000) mol yetkazib beruvchilar va pudratchilarga toʻlovlar, (6700) mehnat haqi boʻyicha xodim bilan hisoblashishlarni hisobga oluvchi schyotlar, (6500) sugʻurta va davlat maqsadli jamgʻarmalariga toʻlovlar boʻyicha qarzni hisobga oluvchi schyotlar va boshqa tegishli schyotlar;”;

“v” kichik bandning ikkinchi xatboshisi va “g” kichik bandning ikkinchi xatboshisidagi “schyotlar” degan soʻz “toʻlovlar” degan soʻz bilan almashtirilsin.

21. 73-bandning “b” kichik bandi uchinchi xatboshisi va “v” kichik bandi uchinchi xatboshisidagi “toʻlanadigan schyotlar” degan soʻzlar “toʻlovlar” degan soʻz bilan almashtirilsin.

22. 88-band , 89-bandning “a” kichik bandi ikkinchi xatboshisi , “b” kichik bandi uchinchi xatboshisi , “v” kichik bandi ikkinchi xatboshisi , “g” kichik bandi ikkinchi xatboshisi , “d” kichik bandi toʻrtinchi xatboshisi , “e” kichik bandi ikkinchi xatboshisi , “j” kichik bandi yettinchi xatboshisi hamda 94-bandning “a” kichik bandi ikkinchi xatboshisi , “b” kichik bandi ikkinchi xatboshisi , 107-bandning “a” kichik bandi ikkinchi xatboshisi , “b” kichik bandi ikkinchi xatboshisi va 108-bandning toʻrtinchi xatboshisidagi “schyotlar” degan soʻz “toʻlovlar” degan soʻz bilan almashtirilsin.

23. 97-band quyidagi tahrirda bayon etilsin:

“97. Don va don mahsulotlari yuklab joʻnatishda qabul qiluvchilar tomonidan ularni qabul qilish vaqtida kamomad yoki ortiqchaliklar aniqlansa hamda yetkazib beruvchi tomonidan xaridorning daʼvolari tan olingan boʻlsa, yetkazib beruvchining buxgalteriya hisobida kamomad va/yoki ortiqchaliklar boʻyicha tijorat hujjatlari asosida tegishli olinadigan joriy toʻlovlar (4000), asosiy (operatsion) faoliyatning daromadlarini hisobga oluvchi (9000), sotilgan mahsulot (tovar, ish, xizmat)larning tannarxini hisobga oluvchi (9100), materiallarni, tayyor mahsulotlarni va tovarlarni hisobga oluvchi (1000, 2800, 2900), materiallarni tayyorlash va xarid qilishni hisobga oluvchi (1500) schyotlarida korrektirovka (tiklash) oʻtkaziladi, shuningdek yetkazib beruvchi tomonidan don va don mahsulotlarining ortiqchaligi boʻyicha QQSni hisoblab chiqarish uchun dastlabki hisob hujjatlari (hisob-fakturalar) rasmiylashtiriladi. Ushbu dastlabki hisob hujjatlari (hisob-fakturalar) asosida xaridor tomonidan soliq qonunchilik hujjatlariga muvofiq don va don mahsulotlarining ortiqchaligi boʻyicha QQS summasini hisobga olish amalga oshiriladi.”.

24. 109-band , 112-bandning “b” kichik bandi ikkinchi xatboshisi va “g” kichik bandi ikkinchi xatboshisi , 113-bandning “b” kichik bandi uchinchi xatboshisi hamda “g” kichik bandi uchinchi xatboshisidagi “toʻlanadigan schyotlar” degan soʻzlar “toʻlovlar” degan soʻz bilan almashtirilsin.

25. 124-bandda :

“a” kichik bandning uchinchi xatboshisi , “b” kichik bandning uchinchi xatboshisi , “g” kichik bandning uchinchi xatboshisi , “d” kichik bandning uchinchi xatboshisi , “z” kichik bandning uchinchi xatboshisi , “i” kichik bandning ikkinchi xatboshisi , “k” kichik bandning uchinchi xatboshisi , “l” kichik bandning ikkinchi xatboshisi , “m” kichik bandning toʻrtinchi xatboshisidagi “toʻlanadigan schyotlar” degan soʻzlar “toʻlovlar” degan soʻz bilan almashtirilsin;

“v” kichik bandning uchinchi xatboshisi quyidagi tahrirda bayon etilsin:

“kredit 6010 “Mol yetkazib beruvchilar va pudratchilarga toʻlovlar”, (1000) materiallarni hisobga oluvchi, (6700) mehnat haqi boʻyicha xodim bilan hisoblashishlarni hisobga oluvchi, (6500) sugʻurta va davlat maqsadli jamgʻarmalariga toʻlovlar boʻyicha qarzni hisobga oluvchi va boshqa tegishli schyotlar;”;

“e” kichik bandning ikkinchi xatboshisi va “j” kichik bandning ikkinchi xatboshisidagi “schyotlar” degan soʻz “toʻlovlar” degan soʻz bilan almashtirilsin.

26. 128-band quyidagi tahrirda bayon etilsin:

“128. Don mahsulotlari korxonalari tomonidan moliyaviy hisobotni tuzish va taqdim qilish Moliyaviy hisobotlarni taqdim etish muddatlari hamda ularning tarkibi va mazmuni toʻgʻrisidagi nizomga (roʻyxat raqami 3567, 2024-yil 4-noyabr) muvofiq amalga oshiriladi.”.

27. 2-ilovaning 13-bandi quyidagi tahrirda bayon etilsin:

“13. 6-son jurnalga kiritilgan, biroq oy oxirida toʻlanmagan summalar oy boshida toʻlanmagan summalar sifatida keyingi oy uchun ochiladigan 6-son jurnalga oʻtkaziladi va 6011 “Mol yetkazib beruvchilar va pudratchilarga toʻlovlar — tizim ichida” subschyoti yoki 6012 “Mol yetkazib beruvchilar va pudratchilarga toʻlovlar — tizimdan tashqarida” subschyotlar boʻyicha analitik hisob boʻladi.”.

28. 3-ilovada :

3-band quyidagi tahrirda bayon etilsin:

“3. 1-son jurnalning birinchi qatorida 6011 “Mol yetkazib beruvchilar va pudratchilarga toʻlovlar — tizim ichida” schyoti va 6012 “Mol yetkazib beruvchilar va pudratchilarga toʻlovlar — tizimdan tashqarida” schyoti boʻyicha “Oyning boshidagi qoldiq” sarlavhasi koʻrsatiladi va 1-son jurnalning 1 — 7 va 26-ustunlarini toʻldirish bilan barcha toʻlanmay qolgan schyotlar yozib qoʻyiladi. Shundan keyin barcha ustunlar boʻyicha natija chiqariladi.”;

13-band quyidagi tahrirda bayon etilsin:

“13. 1-son jurnalning 27 va 28-ustunlarida bankdagi hisob raqamidan olingan koʻchirmadagi maʼlumotlarga (pul mablagʻlarini hisobga oluvchi schyotlar maʼlumotlari (5110, 5500)), shuningdek 6011 “Mol yetkazib beruvchilar va pudratchilarga toʻlovlar — tizim ichida” va 6012 “Mol yetkazib beruvchilar va pudratchilarga toʻlovlar — tizimdan tashqarida” schyotlari debetida yetkazib beruvchilar va pudratchilarga berilgan boʻnaklarni hisobga olish schyoti maʼlumotlariga asosan har bir hisob-faktura qarshisiga toʻlov sanasi va toʻlangan summa qayd qilinadi. Yuqorida koʻrsatib oʻtilganidek, hisob-faktura summasi tekshirish natijasida oʻzgarishi mumkin. 1-son jurnalning 26 va 28-ustunlar oʻrtasida paydo boʻlgan farq 30 va 31-ustunlar boʻyicha koʻrsatiladi, chunonchi agarda toʻlovning kamligi yuk koʻp ortilganligi hisobiga yuzaga kelsa, u holda bu farq 10 va 11-ustunlar boʻyicha summalar yigʻindisiga teng boʻlishi lozim.”.

29. 7-ilovaning 3-bandi “a” kichik bandi ikkinchi hamda oʻn birinchi xatboshilaridagi “schyotlar” degan soʻz “toʻlovlar” degan soʻz bilan almashtirilsin.

30. 9-ilova oʻz kuchini yoʻqotgan deb topilsin.

Iqtisodiyot va moliya vaziri D. KUCHKAROV

Soliq qoʻmitasi raisi Sh. KUDBIYEV

Agrosanoat majmui ustidan nazorat qilish inspeksiyasi boshligʻi A. VAXABOV

Toshkent sh.,

2025-yil 25-mart,

Toshkent sh.,

2025-yil 20-mart,

2025-yil 11-mart

243-son

2025-07-son

(Qonunchilik maʼlumotlari milliy bazasi, 18.04.2025-y., 10/25/1684-2/0358-son)

lex.uz