📅 2025-yil 21-aprel · Vazirlar Mahkamasi qarorlari
Rasmiy matn. Rasmiy hujjat. Tahririy izohlar kiritilmagan.
📅 2025-yil 21-aprel · Vazirlar Mahkamasi qarorlari
Rasmiy matn. Rasmiy hujjat. Tahririy izohlar kiritilmagan.
📅 2025 йил 21 апрель · Вазирлар Маҳкамаси қарорлари
Расмий матн. Расмий ҳужжат. Таҳририй изоҳлар киритилмаган.
📅 21 апреля 2025 г. · Постановления Кабинета Министров
Официальный текст. Официальный документ. Редакционные примечания не включены.
📅 21 April 2025 · Cabinet of Ministers resolutions
Official text. Official document. Editorial notes are not included.
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг
қарори
НИЗОМ
схемаси
СХЕМАСИ
Атом энергияси бўйича халқаро агентликнинг техник ҳамкорлик миллий лойиҳаларини амалга ошириш самарадорлигини таъминлаш чора-тадбирлари тўғрисида
Атом энергияси бўйича халқаро агентликнинг техник ҳамкорлик миллий лойиҳаларининг амалга оширилишини тартибга солиш, уларни мувофиқлаштириш, шунингдек, амалга оширилаётган техник ҳамкорлик миллий лойиҳаларини амалга оширувчи вазирлик ва идораларнинг масъулиятини янада ошириш мақсадида Вазирлар Маҳкамаси қарор қилади:
1. Техник ҳамкорлик миллий лойиҳаларини (кейинги ўринларда — миллий лойиҳалар) ишлаб чиқиш, амалга ошириш тартиби, улар бўйича ҳисобдорлик, шунингдек, миллий лойиҳаларнинг амалга оширилишини мувофиқлаштиришни назарда тутувчи Ўзбекистон Республикасида Атом энергияси бўйича халқаро агентликнинг техник ҳамкорлик миллий лойиҳаларини амалга ошириш тартиби тўғрисидаги низом иловага мувофиқ тасдиқлансин.
2. Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Саноат, радиация ва ядро хавфсизлиги қўмитаси миллий лойиҳаларнинг амалга оширилишини мувофиқлаштирувчи ваколатли орган этиб белгилансин.
3. Белгилансинки:
миллий лойиҳаларнинг ташаббускори бўлган вазирлик ва идораларнинг раҳбарлари ушбу лойиҳаларнинг самарали ва ўз вақтида амалга оширилиши, миллий лойиҳани амалга ошириш ҳолатини баҳолаш ҳисоботини ўз вақтида Атом энергияси бўйича халқаро агентликнинг махсус электрон тизимига киритилишига ҳамда миллий лойиҳаларда иштирок бўйича харажатларнинг қопланишига шахсан масъул ва жавобгардирлар;
вазирлик ва идораларнинг миллий лойиҳаларда иштирок этиши билан боғлиқ харажатлари, шу жумладан, миллий лойиҳаларни амалга ошириш учун аввалги миллий лойиҳалар бўйича қарздорликлари Атом энергияси бўйича халқаро агентлик томонидан қарздорликларни тўлаш бўйича сўров юборилгандан сўнг бир ой муддат ичида уларнинг бюджетдан ташқари маблағлари ҳисобидан қопланади.
4. Ушбу қарорнинг бажарилишини назорат қилиш Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг ўринбосари Ж.А. Ходжаев зиммасига юклансин.
Вазирлар Маҳкамасининг 2025 йил 21 апрелдаги 249-сон қарорига ИЛОВА
Ўзбекистон Республикасида Атом энергияси бўйича халқаро агентликнинг техник ҳамкорлик миллий лойиҳаларини амалга ошириш тартиби тўғрисида
1-боб. Умумий қоидалар
1. Ушбу Низом Атом энергияси бўйича халқаро агентликнинг (кейинги ўринларда — АЭХА) техник ҳамкорлик миллий лойиҳаларини (кейинги ўринларда — миллий лойиҳалар) манфаатдор вазирлик ва идоралар томонидан ишлаб чиқиш, амалга ошириш тартиби, шунингдек, уларни амалга оширувчи вазирлик ва идораларнинг масъулияти ҳамда жавобгарлигини белгилайди. Миллий лойиҳалар АЭХА томонидан молиялаштирилади.
2. Ушбу Низомда қуйидаги асосий тушунчалардан фойдаланилади:
АЭХАнинг махсус электрон тизими — миллий лойиҳаларнинг ҳолатини баҳолаш, уларни амалга ошириш ва миллий лойиҳалар бўйича ҳисоботларни киритиш тизими;
ваколатли орган — Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Саноат, радиация ва ядро хавфсизлиги қўмитаси;
вербал нота — АЭХА томонидан юбориладиган миллий лойиҳаларни амалга ошириш учун режалаштирилган янги давр учун миллий лойиҳалар концепцияларини ишлаб чиқиш ва тақдим қилиш муддатлари кўрсатилган хабарнома;
миллий лойиҳа бўйича масъул шахс — миллий лойиҳаларни амалга оширувчи вазирлик ва идоралар томонидан лойиҳани режалаштириш, амалга ошириш, мониторинг қилиш ва кўриб чиқиш жараёнлари учун тайинланган масъул вакил;
мамлакатнинг ҳадли дастури — техник ҳамкорлик фаолияти орқали АЭХАга аъзо давлатнинг устувор ривожланиш эҳтиёжлари ва манфаатларини ҳисобга олиш имконини берувчи стратегик режалаштириш воситаси;
мамлакат дастур хабарномаси — режалаштирилган давр учун техник ҳамкорлик дастури доирасида кўриб чиқиладиган АЭХАга аъзо давлатнинг ривожланиш устуворликлари ҳақида умумий маълумотни ўз ичига олган ҳужжат;
мантиқий матрица — миллий лойиҳанинг асосий элементлари (умумий мақсад, якуний натижалар ва лойиҳа бўйича амалга ошириладиган тадбирлар), кўрсаткичлар, уларни текшириш воситалари ва муваффақият ёки муваффақиятсизликка таъсир қилиши мумкин бўлган тахминлар ёки хатарлар тўғрисида тизимлаштирилган маълумотлар;
миллий лойиҳалар даври — миллий лойиҳаларни амалга оширишнинг 2 йилдан ортиқ бўлмаган даври;
миллий лойиҳалар ҳолатини баҳолаш ҳисоботи — миллий лойиҳалар бўйича масъул шахсларга улар томонидан режалаштирилган натижаларга эришиш нуқтаи назаридан лойиҳанинг ҳолатини таҳлил қилиш ва ҳисобот бериш имконини берувчи восита;
миллий лойиҳалар концепцияси — миллий лойиҳаларни асослантириш, уларни амалга ошириш мақсади ҳамда кутилаётган натижаларини таснифловчи тамойиллар тизими;
миллий лойиҳаларда иштирок этиш бўйича харажатлар — тасдиқланган янги миллий лойиҳалар учун миллий лойиҳалар ташаббускори бўлган вазирлик ва идоралар томонидан тўланиши лозим бўлган миллий лойиҳа умумий бюджетининг 5 фоизи миқдоридаги маблағ;
техник ҳамкорлик дастурини бошқариш тизими — АЭХАнинг миллий лойиҳаларни ишлаб чиқиш ва бошқариш имконини берувчи платформа.
3. Миллий лойиҳаларнинг амалга оширилишини мувофиқлаштириш мақсадида ваколатли орган раҳбари томонидан миллий лойиҳа даврида миллий лойиҳаларни мувофиқлаштирувчи масъул шахс ҳамда унинг ёрдамчиси тайинланади ва бу ҳақида бир иш кунида АЭХАга хабарнома юборилади.
2-боб. Миллий лойиҳаларни ишлаб чиқиш
4. Миллий лойиҳаларни ишлаб чиқиш АЭХА томонидан ваколатли органга вербал нота келиб тушганидан кейин бошланади ҳамда ушбу Низомга 1-иловада келтирилган Миллий лойиҳаларни ишлаб чиқиш схемаси бўйича амалга оширилади.
5. Ваколатли орган АЭХА вербал нотаси келиб тушган кундан бошлаб 5 иш куни ичида мамлакатнинг ҳадли дастурига асосан манфаатдор вазирлик ва идораларга ушбу Низомга 2-иловада келтирилган ишлаб чиқилиши таклиф этилаётган Атом энергияси бўйича халқаро агентликнинг техник ҳамкорлик миллий лойиҳаси тўғрисидаги маълумотнома шаклига мувофиқ маълумотларни тақдим қилиш ҳақида мурожаат хати тайёрлайди ва юборади.
6. Миллий лойиҳаларни амалга оширувчи вазирлик ва идоралар миллий лойиҳаларни амалга оширишдан манфаатдор бўлган тақдирда, ваколатли орган томонидан мурожаат хати олган кунидан бошлаб 15 иш кунида миллий лойиҳалар бўйича маълумотларни тайёрлайди ва ўрнатилган тартибда ваколатли органга тақдим қилади. Маълумотлар давлат ва инглиз тилларида тайёрланади.
Тақдим этилган маълумотлар талаб этилган шаклда бўлмаса ёки белгиланган муддатдан кечиктириб тақдим этилган бўлса, ваколатли орган ушбу маълумотларнинг кўриб чиқилиши ва АЭХАга юборилишини рад этади.
7. Ваколатли орган 10 иш кунидан ортиқ бўлмаган муддатда миллий лойиҳалар бўйича маълумотларни кўриб чиқади, таҳлил қилади, мамлакат учун дастур хабарномасини тайёрлайди ҳамда АЭХА вербал нотасида белгиланган муддатдан кечиктирмаган ҳолда техник ҳамкорлик дастурини бошқариш тизимига жойлаштиради.
Тақдим қилинган миллий лойиҳалар бўйича АЭХАдан таклиф ва эътирозлар келиб тушган тақдирда, ваколатли орган миллий лойиҳаларни амалга оширувчи вазирлик ва идораларга миллий лойиҳалар бўйича қўшимча маълумотлар олиш учун 3 иш кунидан ортиқ бўлмаган муддатда сўров юборади.
8. Мамлакат учун дастур хабарномаси техник ҳамкорлик дастурини бошқариш тизимига жойлаштирилганидан сўнг миллий лойиҳалар бўйича АЭХА томонидан эътирозлар бўлмаган тақдирда, уч ойлик муддатда вазирлик ва идораларнинг миллий лойиҳалари бўйича масъул шахслари мантиқий матрица жадвали ва лойиҳа иш режасини ўз ичига оладиган миллий лойиҳалар концепциясини Дастур даврининг бошқариш тизими орқали юборади.
9. Миллий лойиҳа бўйича масъул шахслар миллий лойиҳа концепцияларини АЭХА масъул ходими билан бирга қайта ишлаш ва тасдиқлашга тайёрлашда доимий ҳамкорлик қилади.
10. АЭХА томонидан тасдиқлашга тайёрланган барча миллий лойиҳалар концепцияларининг якуний таҳрири тайёрлиги ҳақидаги хабарнома келиб тушган тақдирда ваколатли орган 5 иш куни мобайнида концепцияларни кўриб чиқади ва Дастур даврини бошқариш тизими орқали тасдиқлайди.
3-боб. Миллий лойиҳаларни амалга ошириш ва улар бўйича ҳисобдорлик
11. Миллий лойиҳаларни амалга ошириш ва ҳисобдорлик ушбу Низомга 3-иловада келтирилган Миллий лойиҳаларни амалга ошириш ва улар бўйича ҳисобдорлик схемасига мувофиқ амалга оширилади.
12. АЭХА томонидан миллий лойиҳалар тасдиқланганлиги тўғрисида хабарнома олинганидан сўнг ваколатли орган миллий лойиҳаларни амалга оширувчи вазирлик ва идораларга 5 иш куни мобайнида қуйидаги маълумотлар акс этган хабарномани юборади:
миллий лойиҳанинг номи;
тасдиқланган умумий бюджети;
миллий лойиҳаларда иштирок этиш бўйича харажатлар суммаси ва тўловни амалга ошириш муддати.
13. Миллий лойиҳалар амалга оширилиши ва унинг иш режасида бажарилиши кўзда тутилган тадбирларнинг ўз вақтида бошланиши учун вазирлик ва идоралар миллий лойиҳаларда иштирок этиш бўйича харажатлар суммасини ўз муддатида АЭХАга тўланишини таъминлаши шарт.
14. Миллий лойиҳаларни амалга ошириш бошланганидан сўнг миллий лойиҳа бўйича масъул шахслар йил якуни бўйича лойиҳалар ҳолатини баҳолаш ҳисоботини тайёрлайди ва ҳар йили 31 декабрь кунига қадар АЭХАнинг махсус электрон тизимига жойлаштириб боради.
15. Ваколатли орган АЭХАнинг махсус электрон тизими орқали келиб тушган лойиҳа ҳолатини баҳолаш ҳисоботи 5 иш кунидан ортиқ бўлмаган муддатда кўриб чиқади ва ушбу тизимга маълумотлар тўлиқ киритилган тақдирда ҳисоботни тасдиқлайди.
Ҳисоботлар бўйича камчиликлар аниқланган тақдирда, ваколатли орган лойиҳалар ҳолатини баҳолаш ҳисоботини тегишли таклиф ва эътирозлар билан АЭХАнинг махсус электрон тизими орқали вазирлик ва идораларнинг миллий лойиҳа бўйича масъул шахсларига қайта ишлашга юборади.
16. Вазирлик ва идораларнинг миллий лойиҳалар бўйича масъул шахслари қайта ишланган лойиҳа ҳолатининг баҳолаш ҳисоботини АЭХАнинг махсус электрон тизимига уч иш кунидан ортиқ бўлмаган муддатда қайтадан жойлаштиради.
17. Миллий лойиҳаларни амалга оширишни назорат қилиш мақсадида вазирлик ва идоралар миллий лойиҳалар доирасида олинган жиҳоз ва ускуналардан мақсадли фойдаланиши ва уларнинг ҳолати ҳамда миллий лойиҳалар билан кўзда тутилган йўналишлар бўйича малакасини оширган мутахассисларнинг олган билимларини амалиётга татбиқ этилиши ҳақидаги ҳисоботларни хар чорак якуни бўйича кейинги ойнинг 5-санасига қадар ваколатли органга киритиб боради.
4-боб. Миллий лойиҳаларнинг амалга оширилишини мувофиқлаштириш
18. Миллий лойиҳаларнинг амалга оширилишини мувофиқлаштириш ваколатли орган томонидан амалга оширилади ва қуйидагиларни ўз ичига олади:
миллий лойиҳалар концепцияларини тайёрлаш ва АЭХАга тақдим этиш бўйича тегишли вазирлик ва идоралар билан ҳамкорлик қилиш;
тақдим этилган лойиҳа концепцияларини миллий лойиҳалар ташаббускори бўлган вазирлик ва идоралар билан кўриб чиқиш;
миллий лойиҳалар концепцияларини келишиш ва уларни АЭХАга кўриб чиқиш учун тақдим этиш;
зарур ҳолларда вазирлик ва идораларга миллий лойиҳаларни амалга оширишда кўмаклашиш;
миллий лойиҳаларнинг ўз вақтида бажарилишини ва баҳолаш тартиб-таомилларининг амалга оширилишини таъминлаш;
вазирликлар ва идораларнинг техник ҳамкорлик сиёсати ва жараёнларини тушуниши ва уларга риоя қилинишини таъминлаш;
вазирлик ва идоралар билан ҳамкорликда миллий лойиҳалар бўйича ишларнинг бориши, юзага келаётган муаммолар ва кўрилаётган чора-тадбирларни таҳлил қилиш;
миллий лойиҳалар бўйича масъул шахсларнинг миллий лойиҳаларни ишлаб чиқиш, уларни амалга ошириш ва ҳисобдорлик юзасидан белгиланган тартиб ва қоидалар бўйича АЭХА томонидан ташкиллаштириладиган тадбирларда иштирокини таъминлаш.
5-боб. Миллий лойиҳаларни ишлаб чиқишда ва амалга оширишда вазирлик ва идораларнинг раҳбарлари ҳамда миллий лойиҳалар бўйича масъул шахсларининг ҳуқуқлари, масъулияти ва жавобгарлиги
19. Миллий лойиҳаларини ишлаб чиқишда ва амалга оширишда вазирлик ва идораларнинг раҳбарлари:
ушбу Низомнинг 2-бобида белгиланган тартибда миллий лойиҳаларни ишлаб чиқиш бўйича ваколатли органга ташаббус билан чиқиш;
зарур ҳолларда бошқа вазирлик ва идораларнинг мутахассисларидан иборат ишчи гуруҳлар тузиш;
миллий лойиҳаларнинг самарали ва ўз вақтида амалга оширилишини назорат қилиш;
миллий лойиҳаларни амалга оширишда вазирлик ва идораларнинг эҳтиёжидан келиб чиқиб, миллий лойиҳа бўйича масъул шахс АЭХАга, лойиҳага ажратилган бюджет доирасида, лойиҳанинг иш режасига ўзгартиришлар киритиш ташаббуси билан чиқиш ҳуқуқига эга.
20. Вазирлик ва идораларнинг раҳбарлари:
миллий лойиҳалар бўйича маълумотлар ва концепцияларнинг тайёрланишини ҳамда белгиланган муддатларда АЭХАга тақдим этилишини ташкиллаштиришга;
тасдиқланган миллий лойиҳаларининг миллий лойиҳаларда иштирок этиш бўйича харажатлар суммаси ўз вақтида ва тўлиқ тўланишига;
АЭХА масъул ходимлари кўрсатмаларига мувофиқ миллий лойиҳалар концепцияларини қайта ишлаш ва тасдиқлашга;
миллий лойиҳаларни амалга оширишни баҳолаш ҳисоботини ўз вақтида АЭХАга юборишга;
миллий лойиҳалар доирасида олинган жиҳоз ва ускуналардан мақсадли фойдаланиш ва соз ҳолатда бўлишини таъминлашга масъул ва жавобгардирлар.
21. Миллий лойиҳа бўйича масъул шахслар:
миллий лойиҳаларни ишлаб чиқиш, амалга ошириш юзасидан АЭХА масъул ходимлари билан маслаҳатлашувлар ўтказиш;
АЭХА масъул ходимлари кўрсатмаларига мувофиқ миллий лойиҳалар концепцияларини қайта ишлаш ва тасдиқлашга тайёрлашда иштирок этиш;
миллий лойиҳалар доирасида ташкиллаштириладиган тадбирларда иштирок этиш учун номзодларни тасдиқлаш ҳуқуқига эга.
22. Миллий лойиҳа бўйича масъул шахслар миллий лойиҳалар бўйича маълумотлар, мантиқий матрица жадвали ва лойиҳа иш режасини ўз ичига оладиган миллий лойиҳа концепцияларининг пухта ва сифатли тайёрланишига ҳамда уларнинг ўз муддатида АЭХАга юборишга масъул ва жавобгардирлар.
6-боб. Якунловчи қоида
23. Ушбу Низом талабларининг бузилишида айбдор бўлган шахслар қонунчилик ҳужжатларида белгиланган тартибда жавоб берадилар.
Ўзбекистон Республикасида Атом энергияси бўйича халқаро агентликнинг техник ҳамкорлик миллий лойиҳаларини амалга ошириш тартиби тўғрисидаги низомга 1-ИЛОВА
Миллий лойиҳаларни ишлаб чиқиш
Босқичлар Субъектлар Тадбирлар Бажариш муддатлари 1-босқич Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Саноат, радиация ва ядро хавфсизлиги қўмитаси (Ваколатли орган) Манфаатдор вазирлик ва идораларга Ўзбекистон Республикасида Атом энергияси бўйича халқаро агентликнинг техник ҳамкорлик миллий лойиҳаларини амалга ошириш тартиби тўғрисидаги Низомга 2-иловада келтирилган шаклга мувофиқ маълумотларни юборади. Атом энергияси бўйича халқаро агентлик (АЭХА) вербал нотаси олинган кундан бошлаб беш иш кунидан ортиқ бўлмаган муддатда 2-босқич Миллий лойиҳаларни амалга оширувчи вазирлик ва идоралар Миллий лойиҳалар бўйича маълумотларни тайёрлайди ва ўрнатилган тартибда Ваколатли органга тақдим этади. Ўн беш иш кунидан ортиқ бўлмаган муддатда 3-босқич Ваколатли орган 1. Миллий лойиҳалар бўйича маълумотларни кўриб чиқади, таҳлил қилади, мамлакат дастур хабарномасини тайёрлайди. Ўн иш кунидан ортиқ бўлмаган муддатда 2. Техник ҳамкорлик дастурини бошқариш тизимига жойлаштиради. АЭХА вербал нотасида белгиланган муддатдан кечиктирмаган ҳолда 4-босқич Миллий лойиҳа бўйича масъул шахслар Мантиқий матрица ва лойиҳа иш режасини ўз ичига оладиган миллий лойиҳа концепциясини техник ҳамкорлик дастурини бошқариш тизими орқали юборади. Техник ҳамкорлик дастурининг бошқариш тизимига жойлаштирилганидан сўнг уч ойлик муддатда 5-босқич Ваколатли орган АЭХА дан барча миллий лойиҳа концепцияларининг якуний таҳрири ҳақидаги хабарнома келиб тушган тақдирда, уларни кўриб чиқади ва техник ҳамкорлик дастурини бошқариш тизими орқали маъқуллайди. Беш иш кунидан ортиқ бўлмаган муддатда
Ўзбекистон Республикасида Атом энергияси бўйича халқаро агентликнинг техник ҳамкорлик миллий лойиҳаларини амалга ошириш тартиби тўғрисидаги низомга 2-ИЛОВА
______________________________________________________ томонидан (вазирлик ёки идора номи) ишлаб чиқилиши таклиф этилаётган Атом энергияси бўйича халқаро агентликнинг техник ҳамкорлик миллий лойиҳаси тўғрисида МАЪЛУМОТНОМА ШАКЛИ Лойиҳа номи / Project Title: (жами 255 белги) Умумий мақсад / Overall Objective: (жами 1000 белги) Кутилаётган натижа / Expected Outcome: (жами 1000 белги) Миллий ривожланиш дастури ёки режасига ҳавола / Link to N ational Development Plan: Асосий масъул вазирлик / идора номи / Main Counterpart Institution: Миллий лойиҳа бўйича масъул шахс ва алоқа маълумотлари / Main Counterpart and Contact Details:
Ўзбекистон Республикасида Атом энергияси бўйича халқаро агентликнинг техник ҳамкорлик миллий лойиҳаларини амалга ошириш тартиби тўғрисидаги низомга 3-ИЛОВА
Миллий лойиҳаларни амалга ошириш ва улар бўйича ҳисобдорлик
Босқичлар Субъектлар Тадбирлар Бажариш муддатлари 1-босқич Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Саноат, радиация ва ядро хавфсизлиги қўмитаси (Ваколатли орган) Миллий лойиҳалар ташаббускори бўлган вазирлик ва идораларга хабарномани тайёрлайди ва мурожаат хати билан юборади. Атом энергияси бўйича халқаро агентлик (АЭХА) томонидан миллий лойиҳалар тасдиқланганлиги тўғрисида хабарнома олинганидан сўнг беш иш кунидан ортиқ бўлмаган муддатда 2-босқич Миллий лойиҳаларни амалга оширувчи вазирлик ва идоралар Миллий лойиҳаларда иштирок этиш харажатлари суммаси тўланишини таъминлайди. Миллий лойиҳалар бошланадиган йилнинг 1 январь кунига қадар 3-босқич Миллий лойиҳа бўйича масъул шахслар Миллий лойиҳани амалга ошириш бошланганидан сўнг йил якуни бўйича миллий лойиҳани амалга ошириш ҳолатини баҳолаш ҳисоботини тайёрлайди ва АЭХАнинг махсус электрон тизимига жойлаштиради. Ҳар йили 31 декабрь кунига қадар 4-босқич Ваколатли орган 1. АЭХАнинг махсус электрон тизими орқали келиб тушган миллий лойиҳани амалга ошириш ҳолатини баҳолаш ҳисоботини кўриб чиқади ва маълумотлар тўлиқ киритилган тақдирда ҳисоботни тасдиқлайди. Беш иш кунидан ортиқ бўлмаган муддатда 2. Ҳисоботлар бўйича камчиликлар аниқланган тақдирда таклиф ва эътирозлар билан вазирлик ва идораларнинг миллий лойиҳалари бўйича масъул шахсига АЭХАнинг махсус электрон тизими орқали қайта ишлашга юборади. Уч иш кунидан ортиқ бўлмаган муддатда 5-босқич Миллий лойиҳа бўйича масъул шахслар Қайта ишланган миллий лойиҳани амалга ошириш ҳолатини баҳолаш ҳисоботини АЭХАнинг махсус электрон тизимига қайтадан жойлаштиради. Уч иш кунидан ортиқ бўлмаган муддатда 6-босқич Миллий лойиҳаларни амалга оширувчи вазирлик ва идоралар Вазирлик ва идоралар миллий лойиҳалар доирасида олинган жиҳоз ва ускуналардан мақсадли фойдаланиши ва уларнинг ҳолати ҳамда миллий лойиҳалар билан кўзда тутилган йўналишлар бўйича малакасини оширган мутахассисларнинг олган билимларини амалиётга татбиқ этилиши ҳақидаги ҳисоботларни ваколатли органга киритиб боради. Ҳар чорак якуни бўйича кейинги ойнинг 5-санасига қадар
Ўзбекистон Республикасининг Бош вазири А. АРИПОВ
Тошкент ш.,
2025 йил 21 апрель,
249-сон
Oʻzbekiston Respublikasi Vazirlar Mahkamasining
qarori
NIZOM
sxemasi
SXEMASI
Atom energiyasi boʻyicha xalqaro agentlikning texnik hamkorlik milliy loyihalarini amalga oshirish samaradorligini taʼminlash chora-tadbirlari toʻgʻrisida
Atom energiyasi boʻyicha xalqaro agentlikning texnik hamkorlik milliy loyihalarining amalga oshirilishini tartibga solish, ularni muvofiqlashtirish, shuningdek, amalga oshirilayotgan texnik hamkorlik milliy loyihalarini amalga oshiruvchi vazirlik va idoralarning masʼuliyatini yanada oshirish maqsadida Vazirlar Mahkamasi qaror qiladi:
1. Texnik hamkorlik milliy loyihalarini (keyingi oʻrinlarda — milliy loyihalar) ishlab chiqish, amalga oshirish tartibi, ular boʻyicha hisobdorlik, shuningdek, milliy loyihalarning amalga oshirilishini muvofiqlashtirishni nazarda tutuvchi Oʻzbekiston Respublikasida Atom energiyasi boʻyicha xalqaro agentlikning texnik hamkorlik milliy loyihalarini amalga oshirish tartibi toʻgʻrisidagi nizom ilovaga muvofiq tasdiqlansin.
2. Vazirlar Mahkamasi huzuridagi Sanoat, radiatsiya va yadro xavfsizligi qoʻmitasi milliy loyihalarning amalga oshirilishini muvofiqlashtiruvchi vakolatli organ etib belgilansin.
3. Belgilansinki:
milliy loyihalarning tashabbuskori boʻlgan vazirlik va idoralarning rahbarlari ushbu loyihalarning samarali va oʻz vaqtida amalga oshirilishi, milliy loyihani amalga oshirish holatini baholash hisobotini oʻz vaqtida Atom energiyasi boʻyicha xalqaro agentlikning maxsus elektron tizimiga kiritilishiga hamda milliy loyihalarda ishtirok boʻyicha xarajatlarning qoplanishiga shaxsan masʼul va javobgardirlar;
vazirlik va idoralarning milliy loyihalarda ishtirok etishi bilan bogʻliq xarajatlari, shu jumladan, milliy loyihalarni amalga oshirish uchun avvalgi milliy loyihalar boʻyicha qarzdorliklari Atom energiyasi boʻyicha xalqaro agentlik tomonidan qarzdorliklarni toʻlash boʻyicha soʻrov yuborilgandan soʻng bir oy muddat ichida ularning budjetdan tashqari mablagʻlari hisobidan qoplanadi.
4. Ushbu qarorning bajarilishini nazorat qilish Oʻzbekiston Respublikasi Bosh vazirining oʻrinbosari J.A. Xodjayev zimmasiga yuklansin.
Vazirlar Mahkamasining 2025-yil 21-apreldagi 249-son qaroriga ILOVA
Oʻzbekiston Respublikasida Atom energiyasi boʻyicha xalqaro agentlikning texnik hamkorlik milliy loyihalarini amalga oshirish tartibi toʻgʻrisida
1-bob. Umumiy qoidalar
1. Ushbu Nizom Atom energiyasi boʻyicha xalqaro agentlikning (keyingi oʻrinlarda — AEXA) texnik hamkorlik milliy loyihalarini (keyingi oʻrinlarda — milliy loyihalar) manfaatdor vazirlik va idoralar tomonidan ishlab chiqish, amalga oshirish tartibi, shuningdek, ularni amalga oshiruvchi vazirlik va idoralarning masʼuliyati hamda javobgarligini belgilaydi. Milliy loyihalar AEXA tomonidan moliyalashtiriladi.
2. Ushbu Nizomda quyidagi asosiy tushunchalardan foydalaniladi:
AEXAning maxsus elektron tizimi — milliy loyihalarning holatini baholash, ularni amalga oshirish va milliy loyihalar boʻyicha hisobotlarni kiritish tizimi;
vakolatli organ — Vazirlar Mahkamasi huzuridagi Sanoat, radiatsiya va yadro xavfsizligi qoʻmitasi;
verbal nota — AEXA tomonidan yuboriladigan milliy loyihalarni amalga oshirish uchun rejalashtirilgan yangi davr uchun milliy loyihalar konsepsiyalarini ishlab chiqish va taqdim qilish muddatlari koʻrsatilgan xabarnoma;
milliy loyiha boʻyicha masʼul shaxs — milliy loyihalarni amalga oshiruvchi vazirlik va idoralar tomonidan loyihani rejalashtirish, amalga oshirish, monitoring qilish va koʻrib chiqish jarayonlari uchun tayinlangan masʼul vakil;
mamlakatning hadli dasturi — texnik hamkorlik faoliyati orqali AEXAga aʼzo davlatning ustuvor rivojlanish ehtiyojlari va manfaatlarini hisobga olish imkonini beruvchi strategik rejalashtirish vositasi;
mamlakat dastur xabarnomasi — rejalashtirilgan davr uchun texnik hamkorlik dasturi doirasida koʻrib chiqiladigan AEXAga aʼzo davlatning rivojlanish ustuvorliklari haqida umumiy maʼlumotni oʻz ichiga olgan hujjat;
mantiqiy matritsa — milliy loyihaning asosiy elementlari (umumiy maqsad, yakuniy natijalar va loyiha boʻyicha amalga oshiriladigan tadbirlar), koʻrsatkichlar, ularni tekshirish vositalari va muvaffaqiyat yoki muvaffaqiyatsizlikka taʼsir qilishi mumkin boʻlgan taxminlar yoki xatarlar toʻgʻrisida tizimlashtirilgan maʼlumotlar;
milliy loyihalar davri — milliy loyihalarni amalga oshirishning 2 yildan ortiq boʻlmagan davri;
milliy loyihalar holatini baholash hisoboti — milliy loyihalar boʻyicha masʼul shaxslarga ular tomonidan rejalashtirilgan natijalarga erishish nuqtai nazaridan loyihaning holatini tahlil qilish va hisobot berish imkonini beruvchi vosita;
milliy loyihalar konsepsiyasi — milliy loyihalarni asoslantirish, ularni amalga oshirish maqsadi hamda kutilayotgan natijalarini tasniflovchi tamoyillar tizimi;
milliy loyihalarda ishtirok etish boʻyicha xarajatlar — tasdiqlangan yangi milliy loyihalar uchun milliy loyihalar tashabbuskori boʻlgan vazirlik va idoralar tomonidan toʻlanishi lozim boʻlgan milliy loyiha umumiy budjetining 5 foizi miqdoridagi mablagʻ;
texnik hamkorlik dasturini boshqarish tizimi — AEXAning milliy loyihalarni ishlab chiqish va boshqarish imkonini beruvchi platforma.
3. Milliy loyihalarning amalga oshirilishini muvofiqlashtirish maqsadida vakolatli organ rahbari tomonidan milliy loyiha davrida milliy loyihalarni muvofiqlashtiruvchi masʼul shaxs hamda uning yordamchisi tayinlanadi va bu haqida bir ish kunida AEXAga xabarnoma yuboriladi.
2-bob. Milliy loyihalarni ishlab chiqish
4. Milliy loyihalarni ishlab chiqish AEXA tomonidan vakolatli organga verbal nota kelib tushganidan keyin boshlanadi hamda ushbu Nizomga 1-ilovada keltirilgan Milliy loyihalarni ishlab chiqish sxemasi boʻyicha amalga oshiriladi.
5. Vakolatli organ AEXA verbal notasi kelib tushgan kundan boshlab 5 ish kuni ichida mamlakatning hadli dasturiga asosan manfaatdor vazirlik va idoralarga ushbu Nizomga 2-ilovada keltirilgan ishlab chiqilishi taklif etilayotgan Atom energiyasi boʻyicha xalqaro agentlikning texnik hamkorlik milliy loyihasi toʻgʻrisidagi maʼlumotnoma shakliga muvofiq maʼlumotlarni taqdim qilish haqida murojaat xati tayyorlaydi va yuboradi.
6. Milliy loyihalarni amalga oshiruvchi vazirlik va idoralar milliy loyihalarni amalga oshirishdan manfaatdor boʻlgan taqdirda, vakolatli organ tomonidan murojaat xati olgan kunidan boshlab 15 ish kunida milliy loyihalar boʻyicha maʼlumotlarni tayyorlaydi va oʻrnatilgan tartibda vakolatli organga taqdim qiladi. Maʼlumotlar davlat va ingliz tillarida tayyorlanadi.
Taqdim etilgan maʼlumotlar talab etilgan shaklda boʻlmasa yoki belgilangan muddatdan kechiktirib taqdim etilgan boʻlsa, vakolatli organ ushbu maʼlumotlarning koʻrib chiqilishi va AEXAga yuborilishini rad etadi.
7. Vakolatli organ 10 ish kunidan ortiq boʻlmagan muddatda milliy loyihalar boʻyicha maʼlumotlarni koʻrib chiqadi, tahlil qiladi, mamlakat uchun dastur xabarnomasini tayyorlaydi hamda AEXA verbal notasida belgilangan muddatdan kechiktirmagan holda texnik hamkorlik dasturini boshqarish tizimiga joylashtiradi.
Taqdim qilingan milliy loyihalar boʻyicha AEXAdan taklif va eʼtirozlar kelib tushgan taqdirda, vakolatli organ milliy loyihalarni amalga oshiruvchi vazirlik va idoralarga milliy loyihalar boʻyicha qoʻshimcha maʼlumotlar olish uchun 3 ish kunidan ortiq boʻlmagan muddatda soʻrov yuboradi.
8. Mamlakat uchun dastur xabarnomasi texnik hamkorlik dasturini boshqarish tizimiga joylashtirilganidan soʻng milliy loyihalar boʻyicha AEXA tomonidan eʼtirozlar boʻlmagan taqdirda, uch oylik muddatda vazirlik va idoralarning milliy loyihalari boʻyicha masʼul shaxslari mantiqiy matritsa jadvali va loyiha ish rejasini oʻz ichiga oladigan milliy loyihalar konsepsiyasini Dastur davrining boshqarish tizimi orqali yuboradi.
9. Milliy loyiha boʻyicha masʼul shaxslar milliy loyiha konsepsiyalarini AEXA masʼul xodimi bilan birga qayta ishlash va tasdiqlashga tayyorlashda doimiy hamkorlik qiladi.
10. AEXA tomonidan tasdiqlashga tayyorlangan barcha milliy loyihalar konsepsiyalarining yakuniy tahriri tayyorligi haqidagi xabarnoma kelib tushgan taqdirda vakolatli organ 5 ish kuni mobaynida konsepsiyalarni koʻrib chiqadi va Dastur davrini boshqarish tizimi orqali tasdiqlaydi.
3-bob. Milliy loyihalarni amalga oshirish va ular boʻyicha hisobdorlik
11. Milliy loyihalarni amalga oshirish va hisobdorlik ushbu Nizomga 3-ilovada keltirilgan Milliy loyihalarni amalga oshirish va ular boʻyicha hisobdorlik sxemasiga muvofiq amalga oshiriladi.
12. AEXA tomonidan milliy loyihalar tasdiqlanganligi toʻgʻrisida xabarnoma olinganidan soʻng vakolatli organ milliy loyihalarni amalga oshiruvchi vazirlik va idoralarga 5 ish kuni mobaynida quyidagi maʼlumotlar aks etgan xabarnomani yuboradi:
milliy loyihaning nomi;
tasdiqlangan umumiy budjeti;
milliy loyihalarda ishtirok etish boʻyicha xarajatlar summasi va toʻlovni amalga oshirish muddati.
13. Milliy loyihalar amalga oshirilishi va uning ish rejasida bajarilishi koʻzda tutilgan tadbirlarning oʻz vaqtida boshlanishi uchun vazirlik va idoralar milliy loyihalarda ishtirok etish boʻyicha xarajatlar summasini oʻz muddatida AEXAga toʻlanishini taʼminlashi shart.
14. Milliy loyihalarni amalga oshirish boshlanganidan soʻng milliy loyiha boʻyicha masʼul shaxslar yil yakuni boʻyicha loyihalar holatini baholash hisobotini tayyorlaydi va har yili 31-dekabr kuniga qadar AEXAning maxsus elektron tizimiga joylashtirib boradi.
15. Vakolatli organ AEXAning maxsus elektron tizimi orqali kelib tushgan loyiha holatini baholash hisoboti 5 ish kunidan ortiq boʻlmagan muddatda koʻrib chiqadi va ushbu tizimga maʼlumotlar toʻliq kiritilgan taqdirda hisobotni tasdiqlaydi.
Hisobotlar boʻyicha kamchiliklar aniqlangan taqdirda, vakolatli organ loyihalar holatini baholash hisobotini tegishli taklif va eʼtirozlar bilan AEXAning maxsus elektron tizimi orqali vazirlik va idoralarning milliy loyiha boʻyicha masʼul shaxslariga qayta ishlashga yuboradi.
16. Vazirlik va idoralarning milliy loyihalar boʻyicha masʼul shaxslari qayta ishlangan loyiha holatining baholash hisobotini AEXAning maxsus elektron tizimiga uch ish kunidan ortiq boʻlmagan muddatda qaytadan joylashtiradi.
17. Milliy loyihalarni amalga oshirishni nazorat qilish maqsadida vazirlik va idoralar milliy loyihalar doirasida olingan jihoz va uskunalardan maqsadli foydalanishi va ularning holati hamda milliy loyihalar bilan koʻzda tutilgan yoʻnalishlar boʻyicha malakasini oshirgan mutaxassislarning olgan bilimlarini amaliyotga tatbiq etilishi haqidagi hisobotlarni xar chorak yakuni boʻyicha keyingi oyning 5-sanasiga qadar vakolatli organga kiritib boradi.
4-bob. Milliy loyihalarning amalga oshirilishini muvofiqlashtirish
18. Milliy loyihalarning amalga oshirilishini muvofiqlashtirish vakolatli organ tomonidan amalga oshiriladi va quyidagilarni oʻz ichiga oladi:
milliy loyihalar konsepsiyalarini tayyorlash va AEXAga taqdim etish boʻyicha tegishli vazirlik va idoralar bilan hamkorlik qilish;
taqdim etilgan loyiha konsepsiyalarini milliy loyihalar tashabbuskori boʻlgan vazirlik va idoralar bilan koʻrib chiqish;
milliy loyihalar konsepsiyalarini kelishish va ularni AEXAga koʻrib chiqish uchun taqdim etish;
zarur hollarda vazirlik va idoralarga milliy loyihalarni amalga oshirishda koʻmaklashish;
milliy loyihalarning oʻz vaqtida bajarilishini va baholash tartib-taomillarining amalga oshirilishini taʼminlash;
vazirliklar va idoralarning texnik hamkorlik siyosati va jarayonlarini tushunishi va ularga rioya qilinishini taʼminlash;
vazirlik va idoralar bilan hamkorlikda milliy loyihalar boʻyicha ishlarning borishi, yuzaga kelayotgan muammolar va koʻrilayotgan chora-tadbirlarni tahlil qilish;
milliy loyihalar boʻyicha masʼul shaxslarning milliy loyihalarni ishlab chiqish, ularni amalga oshirish va hisobdorlik yuzasidan belgilangan tartib va qoidalar boʻyicha AEXA tomonidan tashkillashtiriladigan tadbirlarda ishtirokini taʼminlash.
5-bob. Milliy loyihalarni ishlab chiqishda va amalga oshirishda vazirlik va idoralarning rahbarlari hamda milliy loyihalar boʻyicha masʼul shaxslarining huquqlari, masʼuliyati va javobgarligi
19. Milliy loyihalarini ishlab chiqishda va amalga oshirishda vazirlik va idoralarning rahbarlari:
ushbu Nizomning 2-bobida belgilangan tartibda milliy loyihalarni ishlab chiqish boʻyicha vakolatli organga tashabbus bilan chiqish;
zarur hollarda boshqa vazirlik va idoralarning mutaxassislaridan iborat ishchi guruhlar tuzish;
milliy loyihalarning samarali va oʻz vaqtida amalga oshirilishini nazorat qilish;
milliy loyihalarni amalga oshirishda vazirlik va idoralarning ehtiyojidan kelib chiqib, milliy loyiha boʻyicha masʼul shaxs AEXAga, loyihaga ajratilgan budjet doirasida, loyihaning ish rejasiga oʻzgartirishlar kiritish tashabbusi bilan chiqish huquqiga ega.
20. Vazirlik va idoralarning rahbarlari:
milliy loyihalar boʻyicha maʼlumotlar va konsepsiyalarning tayyorlanishini hamda belgilangan muddatlarda AEXAga taqdim etilishini tashkillashtirishga;
tasdiqlangan milliy loyihalarining milliy loyihalarda ishtirok etish boʻyicha xarajatlar summasi oʻz vaqtida va toʻliq toʻlanishiga;
AEXA masʼul xodimlari koʻrsatmalariga muvofiq milliy loyihalar konsepsiyalarini qayta ishlash va tasdiqlashga;
milliy loyihalarni amalga oshirishni baholash hisobotini oʻz vaqtida AEXAga yuborishga;
milliy loyihalar doirasida olingan jihoz va uskunalardan maqsadli foydalanish va soz holatda boʻlishini taʼminlashga masʼul va javobgardirlar.
21. Milliy loyiha boʻyicha masʼul shaxslar:
milliy loyihalarni ishlab chiqish, amalga oshirish yuzasidan AEXA masʼul xodimlari bilan maslahatlashuvlar oʻtkazish;
AEXA masʼul xodimlari koʻrsatmalariga muvofiq milliy loyihalar konsepsiyalarini qayta ishlash va tasdiqlashga tayyorlashda ishtirok etish;
milliy loyihalar doirasida tashkillashtiriladigan tadbirlarda ishtirok etish uchun nomzodlarni tasdiqlash huquqiga ega.
22. Milliy loyiha boʻyicha masʼul shaxslar milliy loyihalar boʻyicha maʼlumotlar, mantiqiy matritsa jadvali va loyiha ish rejasini oʻz ichiga oladigan milliy loyiha konsepsiyalarining puxta va sifatli tayyorlanishiga hamda ularning oʻz muddatida AEXAga yuborishga masʼul va javobgardirlar.
6-bob. Yakunlovchi qoida
23. Ushbu Nizom talablarining buzilishida aybdor boʻlgan shaxslar qonunchilik hujjatlarida belgilangan tartibda javob beradilar.
Oʻzbekiston Respublikasida Atom energiyasi boʻyicha xalqaro agentlikning texnik hamkorlik milliy loyihalarini amalga oshirish tartibi toʻgʻrisidagi nizomga 1-ILOVA
Milliy loyihalarni ishlab chiqish
Bosqichlar Subyektlar Tadbirlar Bajarish muddatlari 1-bosqich Vazirlar Mahkamasi huzuridagi Sanoat, radiatsiya va yadro xavfsizligi qoʻmitasi (Vakolatli organ) Manfaatdor vazirlik va idoralarga Oʻzbekiston Respublikasida Atom energiyasi boʻyicha xalqaro agentlikning texnik hamkorlik milliy loyihalarini amalga oshirish tartibi toʻgʻrisidagi Nizomga 2-ilovada keltirilgan shaklga muvofiq maʼlumotlarni yuboradi. Atom energiyasi boʻyicha xalqaro agentlik (AEXA) verbal notasi olingan kundan boshlab besh ish kunidan ortiq boʻlmagan muddatda 2-bosqich Milliy loyihalarni amalga oshiruvchi vazirlik va idoralar Milliy loyihalar boʻyicha maʼlumotlarni tayyorlaydi va oʻrnatilgan tartibda Vakolatli organga taqdim etadi. Oʻn besh ish kunidan ortiq boʻlmagan muddatda 3-bosqich Vakolatli organ 1. Milliy loyihalar boʻyicha maʼlumotlarni koʻrib chiqadi, tahlil qiladi, mamlakat dastur xabarnomasini tayyorlaydi. Oʻn ish kunidan ortiq boʻlmagan muddatda 2. Texnik hamkorlik dasturini boshqarish tizimiga joylashtiradi. AEXA verbal notasida belgilangan muddatdan kechiktirmagan holda 4-bosqich Milliy loyiha boʻyicha masʼul shaxslar Mantiqiy matritsa va loyiha ish rejasini oʻz ichiga oladigan milliy loyiha konsepsiyasini texnik hamkorlik dasturini boshqarish tizimi orqali yuboradi. Texnik hamkorlik dasturining boshqarish tizimiga joylashtirilganidan soʻng uch oylik muddatda 5-bosqich Vakolatli organ AEXA dan barcha milliy loyiha konsepsiyalarining yakuniy tahriri haqidagi xabarnoma kelib tushgan taqdirda, ularni koʻrib chiqadi va texnik hamkorlik dasturini boshqarish tizimi orqali maʼqullaydi. Besh ish kunidan ortiq boʻlmagan muddatda
Oʻzbekiston Respublikasida Atom energiyasi boʻyicha xalqaro agentlikning texnik hamkorlik milliy loyihalarini amalga oshirish tartibi toʻgʻrisidagi nizomga 2-ILOVA
______________________________________________________ tomonidan (vazirlik yoki idora nomi) ishlab chiqilishi taklif etilayotgan Atom energiyasi boʻyicha xalqaro agentlikning texnik hamkorlik milliy loyihasi toʻgʻrisida MAʼLUMOTNOMA SHAKLI Loyiha nomi / Project Title: (jami 255 belgi) Umumiy maqsad / Overall Objective: (jami 1000 belgi) Kutilayotgan natija / Expected Outcome: (jami 1000 belgi) Milliy rivojlanish dasturi yoki rejasiga havola / Link to N ational Development Plan: Asosiy masʼul vazirlik / idora nomi / Main Counterpart Institution: Milliy loyiha boʻyicha masʼul shaxs va aloqa maʼlumotlari / Main Counterpart and Contact Details:
Oʻzbekiston Respublikasida Atom energiyasi boʻyicha xalqaro agentlikning texnik hamkorlik milliy loyihalarini amalga oshirish tartibi toʻgʻrisidagi nizomga 3-ILOVA
Milliy loyihalarni amalga oshirish va ular boʻyicha hisobdorlik
Bosqichlar Subyektlar Tadbirlar Bajarish muddatlari 1-bosqich Vazirlar Mahkamasi huzuridagi Sanoat, radiatsiya va yadro xavfsizligi qoʻmitasi (Vakolatli organ) Milliy loyihalar tashabbuskori boʻlgan vazirlik va idoralarga xabarnomani tayyorlaydi va murojaat xati bilan yuboradi. Atom energiyasi boʻyicha xalqaro agentlik (AEXA) tomonidan milliy loyihalar tasdiqlanganligi toʻgʻrisida xabarnoma olinganidan soʻng besh ish kunidan ortiq boʻlmagan muddatda 2-bosqich Milliy loyihalarni amalga oshiruvchi vazirlik va idoralar Milliy loyihalarda ishtirok etish xarajatlari summasi toʻlanishini taʼminlaydi. Milliy loyihalar boshlanadigan yilning 1-yanvar kuniga qadar 3-bosqich Milliy loyiha boʻyicha masʼul shaxslar Milliy loyihani amalga oshirish boshlanganidan soʻng yil yakuni boʻyicha milliy loyihani amalga oshirish holatini baholash hisobotini tayyorlaydi va AEXAning maxsus elektron tizimiga joylashtiradi. Har yili 31-dekabr kuniga qadar 4-bosqich Vakolatli organ 1. AEXAning maxsus elektron tizimi orqali kelib tushgan milliy loyihani amalga oshirish holatini baholash hisobotini koʻrib chiqadi va maʼlumotlar toʻliq kiritilgan taqdirda hisobotni tasdiqlaydi. Besh ish kunidan ortiq boʻlmagan muddatda 2. Hisobotlar boʻyicha kamchiliklar aniqlangan taqdirda taklif va eʼtirozlar bilan vazirlik va idoralarning milliy loyihalari boʻyicha masʼul shaxsiga AEXAning maxsus elektron tizimi orqali qayta ishlashga yuboradi. Uch ish kunidan ortiq boʻlmagan muddatda 5-bosqich Milliy loyiha boʻyicha masʼul shaxslar Qayta ishlangan milliy loyihani amalga oshirish holatini baholash hisobotini AEXAning maxsus elektron tizimiga qaytadan joylashtiradi. Uch ish kunidan ortiq boʻlmagan muddatda 6-bosqich Milliy loyihalarni amalga oshiruvchi vazirlik va idoralar Vazirlik va idoralar milliy loyihalar doirasida olingan jihoz va uskunalardan maqsadli foydalanishi va ularning holati hamda milliy loyihalar bilan koʻzda tutilgan yoʻnalishlar boʻyicha malakasini oshirgan mutaxassislarning olgan bilimlarini amaliyotga tatbiq etilishi haqidagi hisobotlarni vakolatli organga kiritib boradi. Har chorak yakuni boʻyicha keyingi oyning 5-sanasiga qadar
Oʻzbekiston Respublikasining Bosh vaziri A. ARIPOV
Toshkent sh.,
2025-yil 21-aprel,
249-son