📅 2025-yil 23-aprel · Vazirlar Mahkamasi qarorlari
Rasmiy matn. Rasmiy hujjat. Tahririy izohlar kiritilmagan.
📅 2025-yil 23-aprel · Vazirlar Mahkamasi qarorlari
Rasmiy matn. Rasmiy hujjat. Tahririy izohlar kiritilmagan.
📅 2025 йил 23 апрель · Вазирлар Маҳкамаси қарорлари
Расмий матн. Расмий ҳужжат. Таҳририй изоҳлар киритилмаган.
📅 23 апреля 2025 г. · Постановления Кабинета Министров
Официальный текст. Официальный документ. Редакционные примечания не включены.
📅 23 April 2025 · Cabinet of Ministers resolutions
Official text. Official document. Editorial notes are not included.
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг
қарори
НИЗОМ
НИЗОМ
НИЗОМ
СХЕМАСИ
НИЗОМ
СХЕМАСИ
НИЗОМ
РЎЙХАТИ
Ўзбекистон Республикаси Қишлоқ хўжалиги вазирлиги ҳузуридаги Агросаноатни ривожлантириш агентлиги фаолиятини тартибга солувчи норматив-ҳуқуқий ҳужжатларни тасдиқлаш тўғрисида
Ўзбекистон Республикаси Президентининг «Республикада агросаноат соҳасига янги бозор механизмларини жорий этиш ҳамда саноатлашган боғ ва токзорларни барпо қилишнинг қўшимча чора-тадбирлари тўғрисида» 2024 йил 30 сентябрдаги ПФ-151-сон Фармони ҳамда «Қишлоқ хўжалиги вазирлиги ҳузуридаги Агросаноатни ривожлантириш агентлиги фаолиятини ташкил этиш тўғрисида» 2024 йил 30 сентябрдаги ПҚ-344-сон қарори ижросини таъминлаш мақсадида Вазирлар Маҳкамаси қарор қилади:
1. Ўзбекистон Республикаси Президентининг «Республикада агросаноат соҳасига янги бозор механизмларини жорий этиш ҳамда саноатлашган боғ ва токзорларни барпо қилишнинг қўшимча чора-тадбирлари тўғрисида» 2024 йил 30 сентябрдаги ПФ-151-сон Фармонига мувофиқ:
захирадаги ер участкаларида янги боғлар Қишлоқ хўжалиги вазирлиги ҳузуридаги Агросаноатни ривожлантириш агентлиги (кейинги ўринларда — Агентлик) ишлаб чиқадиган лойиҳанинг техник-иқтисодий асосларига мувофиқ Агентлик ёки у танлаган тадбиркорлик субъектлари томонидан барпо этилиши;
захирадаги ер участкалари янги боғларни барпо этиш учун Агентликка ёки у танлаган тадбиркорлик субъектига Вазирлар Маҳкамаси томонидан тўғридан-тўғри ижара ҳуқуқи билан ажратилиши, бунда инвестиция лойиҳасининг қиймати 10 миллион АҚШ долларидан кам бўлишига, энг яхши таклифни танлаш бўйича танлов ўтказилмаслигига, олдиндан махсус ҳисобвараққа пул жойлаштирмасдан ҳамда ер участкаларининг аниқ рўйхатини ер ижараси шартномаларида белгилаш шарти билан ер участкаларини реализация қилишга, истисно тариқасида, рухсат берилгани;
захирадаги ер участкаларини ижарага олган тадбиркорлик субъектлари Агентлик томонидан ишлаб чиқилган техник-иқтисодий асосларда белгиланган шартларга мувофиқ янги боғларни барпо этиш мажбуриятини олиши, янги боғларни барпо этишда Агросаноатни ривожлантириш ва қўллаб-қувватлаш давлат мақсадли жамғармаси маблағларидан фойдаланилмайдиган тақдирда, уларга фақат техник шарт берилиши;
Агентлик ўзига ижара ҳуқуқи билан ажратилган ер участкаларини тўғридан-тўғри шартномалар асосида тадбиркорлик субъектларига қайта ижарага бериш ҳуқуқи берилгани маълумот учун қабул қилинсин.
2. Қуйидагилар:
Ўзбекистон Республикаси Қишлоқ хўжалиги вазирлиги ҳузуридаги Агросаноатни ривожлантириш агентлиги тўғрисидаги низом 1-иловага мувофиқ;
Ўзбекистон Республикаси Қишлоқ хўжалиги вазирлиги ҳузуридаги Агросаноатни ривожлантириш агентлиги ҳузуридаги Агросаноатни ривожлантириш ва қўллаб-қувватлаш давлат мақсадли жамғармаси тўғрисидаги низом 2-иловага мувофиқ;
Республика ҳудудларида саноатлашган янги интенсив (сермаҳсул) боғ ва токзорларни барпо этиш тартиби тўғрисидаги низом 3-иловага мувофиқ;
Республикада янги боғларни барпо этишни Ўзбекистон Республикаси Қишлоқ хўжалиги вазирлиги ҳузуридаги Агросаноатни ривожлантириш агентлиги ҳузуридаги Агросаноатни ривожлантириш ва қўллаб-қувватлаш давлат мақсадли жамғармаси кредит ресурслари ҳисобидан тижорат банклари орқали молиялаштириш тўғрисидаги низом 4-иловага мувофиқ;
Иқтисодий жиҳатдан самарасиз, кам ҳосил берадиган боғ ва токзорларни яроқсиз деб топиш тартиби тўғрисидаги низом 5-иловага мувофиқ тасдиқлансин.
3. Ўзбекистон Республикаси Қишлоқ хўжалиги вазирлиги Адлия вазирлиги, Давлат активларини бошқариш агентлиги билан биргаликда бир ой муддатда қуйидагиларни назарда тутувчи норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар лойиҳасини Вазирлар Маҳкамасига киритсин:
Ўзбекистон Республикасининг Ер кодексига қишлоқ хўжалигига мўлжалланган ер участкаларининг Агентликка ижара ҳуқуқи асосида ажратилиши ҳамда ушбу ер участкаларини Агентлик томонидан тўғридан-тўғри тадбиркорлик субъектларига қайта ижарага бериш тартибини белгиловчи ўзгартириш ва қўшимчалар;
Ўзбекистон Республикасининг «Лицензиялаш, рухсат бериш ва хабардор қилиш тартиб-таомиллари тўғрисида»ги Қонунига Ўзбекистон Республикаси кафолати остида жалб қилинган хорижий кредитлар ҳисобидан замонавий иссиқхоналарни ташкил этиш ҳамда майдони 1 гектар ва ундан ортиқ бўлган янги боғлар барпо этиш лойиҳалари бўйича Агентлик томонидан бериладиган хулосани рухсат этиш хусусиятига эга ҳужжатлар турига киритиш бўйича ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш.
4. Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг 6-иловага мувофиқ айрим қарорларига ўзгартиришлар киритилсин.
5. Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг 7-иловага мувофиқ айрим қарорлари ўз кучини йўқотган деб ҳисоблансин.
6. Ўзбекистон Республикаси Қишлоқ хўжалиги вазирлиги манфаатдор вазирлик ва идоралар билан биргаликда ўзлари қабул қилган норматив-ҳуқуқий ҳужжатларни икки ой муддатда ушбу қарорга мувофиқлаштирсин.
7. Ушбу қарор бажарилишини назорат қилиш Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг ўринбосари Ж.А. Ходжаев ҳамда қишлоқ хўжалиги вазири И.Ю. Абдурахмонов зиммасига юклансин.
Вазирлар Маҳкамасининг 2025 йил 23 апрелдаги 255-сон қарорига 1-ИЛОВА
Ўзбекистон Республикаси Қишлоқ хўжалиги вазирлиги ҳузуридаги Агросаноатни ривожлантириш агентлиги тўғрисида
1-боб. Умумий қоидалар
1. Ушбу Низом Ўзбекистон Республикаси Қишлоқ хўжалиги вазирлиги ҳузуридаги Агросаноатни ривожлантириш агентлигининг (кейинги ўринларда — Агентлик) мақоми, асосий вазифалари, функциялари, ҳуқуқлари ва жавобгарлиги, фаолиятини ташкил этиш ва ҳисобот бериш тартибини, шунингдек, унинг раҳбарларининг функционал вазифалари ва масъулиятини белгилайди.
2. Агентлик республикада агросаноат соҳасида бозор механизмларини жорий этиш орқали саноатлашган янги интенсив (сермаҳсул) боғ ва токзорларни (кейинги ўринларда — янги боғлар) барпо қилиш лойиҳаларининг техник-иқтисодий асосларини ишлаб чиқиш, боғдорчилик соҳаси ва иссиқхона хўжалигида бошқарув ва уларни қўллаб-қувватлаш тизимини такомиллаштириш, шунингдек, ресурс-тежамкор технологияларни кенг жорий қилиш ҳамда экспортбоп маҳсулотлар етиштиришга кўмаклашиш соҳасида республика ижро этувчи ҳокимияти органи ҳисобланади.
3. Агентлик ўз фаолияти бўйича Вазирлар Маҳкамаси ва Қишлоқ хўжалиги вазирлигига ҳисобот беради.
4. Агентлик ўз фаолиятида Ўзбекистон Республикаси Конституцияси ва қонунларига, Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси палаталарининг қарорларига, Ўзбекистон Республикаси Президентининг фармонлари, қарорлари ва фармойишларига, Вазирлар Маҳкамасининг қарорлари ва фармойишларига, Ўзбекистон Республикаси Қишлоқ хўжалиги вазирининг буйруқларига, ушбу Низомга, шунингдек, бошқа қонунчилик ҳужжатларига амал қилади.
5. Агентлик юридик шахс ҳисобланади, Ўзбекистон Республикаси Давлат герби тасвири туширилган ва ўз номи ёзилган муҳрга, мустақил балансга, Ўзбекистон Республикаси Иқтисодиёт ва молия вазирлиги ҳузуридаги Ғазначилик хизмати қўмитасида шахсий ғазна ҳисобварақларига, шу жумладан, хорижий валютадаги шахсий ғазна ҳисобварақларига эга бўлади.
6. Агентликнинг расмий номи:
а) давлат тилида:
тўлиқ номи — Ўзбекистон Республикаси Қишлоқ хўжалиги вазирлиги ҳузуридаги Агросаноатни ривожлантириш агентлиги;
қисқартирилган номи — Агросаноатни ривожлантириш агентлиги;
б) рус тилида:
тўлиқ номи — Агентство по развитию агропромышленности при Министерстве сельского хозяйства Республики Узбекистан;
қисқартирилган номи — Агентство развития агропромышленности;
в) инглиз тилида:
тўлиқ номи — The Agroindustry Development Agency under the Ministry of Agriculture of the Republic of Uzbekistan;
қисқартирилган номи — The Agroindustry Development Agency.
7. Агентлик жойлашган жой (почта манзили): 100006, Тошкент шаҳри Мирзо Улуғбек тумани Буюк Ипак йўли мавзеси 42-уй.
2-боб. Агентлик тузилмаси
8. Агентликнинг тузилмасига қуйидагилар киради:
Агентлик марказий аппарати;
Қорақалпоғистон Республикаси ва вилоятлар бўлимлари;
туманлар (Қувасой шаҳар) лойиҳа офислари;
«Қишлоқ хўжалигини стандартлаштириш маркази» ДУК;
«UZAGROLOGISTICS CENTERS» МЧЖ;
«AGROSANOAT INNOVATORLARI» МЧЖ (кўчат етиштиришга ихтисослаштирилган ва кўргазмали дала майдонларини ташкил этадиган корхона).
3-боб. Агентликнинг асосий вазифалари ва функциялари
9. Қуйидагилар Агентликнинг асосий вазифалари ҳисобланади:
интенсив (сермаҳсул) мевачилик, узумчилик, иссиқхона хўжаликларини барқарор ривожлантиришни таъминлашга ҳамда экспорт салоҳиятини оширишга кўмаклашишга қаратилган мақсадли комплекс дастурларни амалга ошириш;
замонавий ресурс-тежамкор технологияларни, шу жумладан, томчилатиб ва ёмғирлатиб суғориш тизимларини қўллаган ҳолда интенсив (сермаҳсул) боғ ҳамда иссиқхона хўжаликлари майдонларини кенгайтириш чораларини кўриш;
ҳудудларнинг тупроқ-иқлим шароитларини ҳисобга олган ҳолда, боғдорчилик, узумчилик ва иссиқхона хўжалигида илмий ютуқлар, илғор илмий ишланмалар ва инновацион агротехнологиялардан кенг фойдаланишни ташкил этиш;
қишлоқ хўжалиги маҳсулотларини етиштиришни саноатлаштириш, шунингдек, мевали боғ ва узумзорларни тайёр ҳолда барпо этиш ҳамда уларни ташаббускорларга сотиш чораларини кўриш, шунингдек, янги боғлар ораларига қишлоқ хўжалиги экинларининг экилиши ва улардан самарали фойдаланилишини ташкил этиш;
соҳада «даладан дастурхонгача» тамойили асосида қўшилган қиймат занжирини жорий қилиш, қишлоқ хўжалиги маҳсулотлари экспортига кўмаклашиш, шунингдек, мева ва узум маҳсулотларини етиштирувчи субъектларни ривожлантириш ҳамда халқаро стандарт талабларини жорий этишга кўмаклашиш;
«In-vitro» лабораторияларида кафолатланган, вирусдан холи бўлган кўчатлар етиштиришни рағбатлантириш механизмини ҳамда кўчатларни сертификатлаштириш тизимини йўлга қўйиш;
мева ва узум навларининг миллий брендларини яратиш чораларини кўриш ҳамда мева ва узум маҳсулотларини сақлаш ва қайта ишлаш, миллий брендларни тарғиб қилиш, хорижий мутахассисларни жалб этиш, ташқи бозорларга чиқиш, экспорт географияси ва маҳсулот турларини кенгайтириш бўйича маркетинг тадқиқотларини ўтказиш;
интенсив (серҳосил) боғдорчилик, узумчилик ва ҳимояланган жойларда сабзавотчилик бўйича замонавий билим ва тажрибаларни татбиқ қилиш ишларини ташкил этиш;
фермер ва деҳқон хўжаликларига ҳамда тадбиркорлик субъектларига кўмаклашиш мақсадида Агентлик расмий веб-сайтида янги боғларни барпо этиш мақсадидаги очиқ электрон танловларни, кўчатчиликка ихтисослашган хўжалик ёки «In-vitro» лабораториялари ҳамда ташкил этилган янги боғларнинг реестрини, малакали агрономлар ва импорт қилишда божхона божларидан озод этиладиган мевали кўчатлар ва пайвантаглар, пайвандустлари, оналик материаллари рўйхатини, балли баҳолаш тизими бўйича мева ва узум маҳсулотлари етиштирувчилар рейтингини эълон қилиб бориш.
10. Агентлик ўзига юклатилган вазифаларга мувофиқ қуйидаги функцияларни амалга оширади:
а) интенсив (серҳосил) мевачилик, узумчилик, иссиқхона хўжаликларини барқарор ривожлантиришни таъминлашга ҳамда экспорт салоҳиятини оширишга кўмаклашишга қаратилган мақсадли комплекс дастурларни амалга ошириш соҳасида:
хатловдан ўтказиш натижасида аниқланган самарасиз ҳамда эскирган боғ ва токзорларнинг ер майдонлари ўрнида ҳамда янги ўзлаштириладиган қир-адир ва яйлов майдонлари ўрганилиб, янги боғ, токзор ва иссиқхоналар ташкил этиш учун мақсадли комплекс дастурлар ишлаб чиқиш;
фермер хўжаликлари ва қишлоқ хўжалиги корхоналари тасарруфидаги мавжуд мевали боғ ва токзорларни ҳамда иссиқхона хўжаликларини ҳар йили 1 октябргача хатловдан ўтказиб, самарасиз ҳамда эскирган боғ ва токзорлар рўйхатини шакллантириш;
мевачилик, узумчилик, иссиқхона хўжаликларини барқарор ривожлантириш ҳамда уларнинг экспорт салоҳиятини янада оширишга доимий равишда кўмаклашиб бориш;
б) замонавий ресурс-тежамкор технологияларни, шу жумладан, томчилатиб ва ёмғирлатиб суғориш тизимларини қўллаган ҳолда интенсив (серҳосил) боғ ҳамда иссиқхона хўжаликлари майдонларини кенгайтириш чораларини кўриш соҳасида:
паст ҳосилли пахта ва ғалла ер майдонлари, тоғолди, қир-адирликлар, шунингдек, самарасиз ҳамда эскирган боғ ва токзорлар ўрнига саноатлашган интенсив (серҳосил) боғ, токзорлар ва иссиқхона хўжаликларини барпо этиш чораларини кўриш;
янги боғларни барпо қилиш учун ҳудудларнинг ихтисослашуви ҳамда тупроқ-иқлим шароитидан келиб чиқиб, мева ва узум навларини инобатга олган ҳолда, лойиҳанинг пулли техник-иқтисодий асослари ёки бепул техник шартини ишлаб чиқиш;
замонавий ресурс-тежамкор технологияларни, шу жумладан, томчилатиб ва ёмғирлатиб суғориш тизимларини қўллаш ҳамда янги боғлар барпо этишда кўмаклашиш;
в) ҳудудларнинг тупроқ-иқлим шароитларини ҳисобга олган ҳолда, боғдорчилик, узумчилик ва иссиқхона хўжалигида илмий ютуқлар, илғор илмий ишланмалар ва инновацион агротехнологиялардан кенг фойдаланишни ташкил этиш соҳасида:
тупроқ-иқлим шароитларини ҳисобга олган ҳолда, ташқи бозорларда талаб юқори бўлган мева ва узум навларини жойлаштириш ҳамда етиштириш бўйича соҳа олимлари билан биргаликда тавсиялар ишлаб чиқиш;
тавсиялар асосида илмий ютуқлар, илғор илмий ишланмалар ва инновацион агротехнологиялардан кенг фойдаланишни жорий этиш учун ҳудудларда кўргазмали ўқув-семинарлари ва тренингларни мунтазам ўтказиб бориш;
г) қишлоқ хўжалиги маҳсулотларини етиштиришни саноатлаштириш, шунингдек, мевали боғ ва узумзорларни тайёр ҳолда ташаббускорларга сотиш чораларини кўриш, шунингдек, янги боғлар ораларига қишлоқ хўжалиги экинлари экилиши ҳамда улардан самарали фойдаланилишини ташкил этиш соҳасида:
ресурс-тежамкор технологиялар тизимини жорий қилиш орқали қишлоқ хўжалиги маҳсулотларини етиштиришни саноатлаштириш;
мевали боғ ва узумзорларни тайёр ҳолда ташаббускорларга сотиш чораларини кўриш;
янги боғлар қатор орасидан самарали фойдаланиш, кўчатларга салбий таъсир қилмайдиган қишлоқ хўжалиги экинларини экиш бўйича тавсиялар ишлаб чиқиш, жойларга етказиш ва мониторинг қилиш;
янги боғлар ораларига қишлоқ хўжалиги экинлари экилишини ва самарали фойдаланишни ташкил этиш бўйича соҳа олимлари билан биргаликда тавсиялар ишлаб чиқиш;
д) соҳада «даладан дастурхонгача» тамойили асосида қўшилган қиймат занжирини жорий қилиш, қишлоқ хўжалиги маҳсулотлари экспортига кўмаклашиш, шунингдек, мева ва узум маҳсулотларини етиштирувчи субъектларни ривожлантириш ҳамда халқаро стандарт талабларини жорий этишга кўмаклашиш соҳасида:
янги боғлар барпо этиш, боғ ва иссиқхоналарда сифатли маҳсулотларни етиштириш ҳамда ташқи бозорга экспорт қилишга кўмаклашиш;
аҳолини озиқ-овқат маҳсулотлари билан таъминлаш учун «даладан дастурхонгача» тамойили асосида қўшилган қиймат занжирини жорий қилиш;
мева ва узум маҳсулотларини етиштирувчи субъектларни ривожлантириш ҳамда халқаро стандарт талабларини жорий этишга кўмаклашиш;
е) «In-vitro» лабораторияларида кафолатланган, вирусдан холи бўлган кўчатлар етиштиришни рағбатлантириш механизмини ҳамда кўчатларни сертификатлаштириш тизимини йўлга қўйиш соҳасида:
«In-vitro» усулида яратилган мевали пайвандтагли кўчатларни сотиб олиш харажатларини субсидиялаш чораларини кўриб бориш;
«In-vitro» лаборатория шароитидан чиққан ва пайвандланган кўчатзорларнинг оналик боғлари ҳамда мевали ва узум кўчатчилик хўжаликлари реестрини шакллантириш ва юритиш;
кўчат етиштирувчи хўжаликлар етиштирилган барча кўчатларини турлари ва навлари бўйича «Қишлоқ хўжалигини стандартлаштириш маркази» ДУК ҳамда тегишли ташкилотлар билан биргаликда сертификатлаштириш тизимини йўлга қўйиш ва мунтазам равишда юритиш;
ж) мева ва узум навларининг миллий брендини яратиш чораларини кўриш ҳамда мева ва узум маҳсулотларини сақлаш ва қайта ишлаш, миллий брендларни тарғиб қилиш, хорижий мутахассисларни жалб этиш, ташқи бозорларга чиқиш, экспорт географияси ва маҳсулот турларини кенгайтириш бўйича маркетинг тадқиқотларини ўтказиш соҳасида:
мева ва узумларнинг жаҳон андозаларига мос келадиган янги навларининг миллий брендини яратишга кўмаклашиш, уларни тарғиб қилиш ҳамда мазкур соҳада илмий-тадқиқот институтлари ва хорижий компаниялар билан ҳамкорлик қилиш;
мева ва узумларни сақлаш бўйича тавсиялар ишлаб чиқиш ва тарқатиш;
маҳаллий ва хорижий компания ёки уларнинг мутахассисларини жалб этган ҳолда мева ва узумларни қайта ишлаш бўйича маҳсулотлар миллий брендини яратиш ва уларни тарғиб қилишга кўмаклашиш;
миллий брендларни ташқи бозорларга чиқариш ва уларнинг экспорт географиясини кенгайтириш ва ушбу маҳсулот турларини кўпайтириш бўйича маркетинг тадқиқотларини ўтказиш ҳамда уларни амалиётга жорий қилиш;
з) интенсив (серҳосил) боғдорчилик, узумчилик ва ҳимояланган жойларда сабзавотчилик бўйича замонавий билим ва тажрибаларни татбиқ қилиш ишларини ташкил этиш соҳасида:
интенсив (серҳосил) боғ, узумзор ва иссиқхона хўжаликларини юритишда юқори самарадорликка эришган хорижий мамлакатлар тажрибасини қўллаш бўйича тавсиялар ишлаб чиқиш;
замонавий технологиялар асосида ҳудудларда саноатлашган янги интенсив (серҳосил) боғдорчилик, узумчилик ва иссиқхона хўжаликларини ташкил этиш учун илмий асосланган таклифларни ўрганиш ва амалиётга татбиқ этиш чораларини кўриш;
интенсив (серҳосил) боғ, узумзор ва иссиқхона хўжаликларига хорижий мутахассислар ва соҳа олимлари билан биргаликда илмий асосланган янгиликларни жорий қилиш;
и) фермер ва деҳқон хўжаликларига ҳамда тадбиркорлик субъектларига кўмаклашиш мақсадида Агентлик расмий веб-сайтида янги боғларни барпо этиш мақсадидаги очиқ электрон танловларни, кўчатчиликка ихтисослашган хўжалик ёки «In-vitro» лабораториялари ҳамда янги ташкил этилган боғ ва токзорларнинг реестрини, малакали агрономлар ва импорт қилишда божхона божларидан озод этиладиган мевали кўчатлар ва пайвантаглар, пайвандустлари, оналик материаллари рўйхатини, балли баҳолаш тизими бўйича мева ва узум маҳсулотлари етиштирувчилар рейтингини эълон қилиб бориш соҳасида:
«In-vitro» лабораториялари ҳамда янги ташкил этилган боғларнинг реестрини юритиш;
республикадаги малакали агрономлар рўйхатини шакллантириш ва уларни Агентлик веб-сайтида эълон қилиб бориш;
импорт қилишда божхона божларидан озод этиладиган мевали кўчатлар, пайвантаглар, пайвандустлар ва оналик материаллари рўйхатини шакллантириш ва юритиш;
мева ва узум маҳсулотларини етиштирувчи хўжаликларнинг рейтингини аниқлаш тизимини ишлаб чиқиш, юритиш ва мунтазам равишда эълон қилиб бориш.
Агентлик қонунчилик ҳужжатларига мувофиқ бошқа функцияларни ҳам амалга ошириши мумкин.
4-боб. Агентликнинг ҳуқуқлари ва жавобгарлиги
11. Агентлик ўзига юклатилган вазифалар ва функцияларни амалга ошириш учун қуйидаги ҳуқуқларга эгадир:
республика ва маҳаллий ижро этувчи ҳокимият органлари ҳамда бошқа ташкилотлардан Агентлик ваколатига кирадиган масалаларни ҳал этиш учун зарур бўладиган маълумотларни белгиланган тартибда сўраб олиш;
Агентлик ходимлари томонидан боғдорчилик, узумчилик ва иссиқхона соҳасидаги асосий кўрсаткичларнинг бажарилишини ҳисобга олган ҳолда ходимларни белгиланган тартибда моддий рағбатлантириш;
статистика органларидан зарур статистик маълумотларни бепул олиш;
Агентлик ўзига ижара ҳуқуқи билан ажратилган ер участкаларини тўғридан-тўғри шартномалар асосида тадбиркорлик субъектларига қайта ижарага бериш;
илмий, консалтинг ва аудит ташкилотларини, олим, агроном, мутахассислар, хорижий олимлар, хорижий агроном ва мутахассисларни Агентлик ваколатига кирадиган масалаларни ҳал қилишга шартнома, шу жумладан, фуқаролик-ҳуқуқий турдаги шартномалар асосида жалб қилиш;
хорижий давлатларнинг соҳага оид ташкилотлари билан Агентлик ваколатига кирадиган масалалар бўйича ҳамкорлик қилиш ва шартномалар тузиш;
Агентликка юклатилган вазифа ва функцияларни бажариш билан боғлиқ бўлган масалалар бўйича хорижий инвесторлар, компаниялар, таълим муассасалари ва илмий-тадқиқот институтлари, халқаро молия институтлари билан учрашувлар ўтказиш, музокаралар олиб бориш ва ёзишмалар юритиш;
битим ва келишувлар асосида жисмоний ва юридик шахслар билан боғдорчилик ва иссиқхона хўжалиги соҳасида ҳамкорликда лойиҳаларни амалга ошириш;
малакали, шу жумладан, чет эллик, мутахассисларни жалб этган ҳолда Агентлик фаолияти бўйича қўшма лойиҳаларни амалга ошириш ва ўқув курсларини ташкил қилиш;
фермер хўжаликлари, қишлоқ хўжалиги корхоналари ҳамда тадбиркорлар учун Ўзбекистон Республикасида ва хорижда тренинглар, семинарлар ва бошқа таълим дастурларини ташкил этиш;
Агентлик фаолияти бўйича соҳада жорий ва стратегик вазифалар, олиб борилаётган ишлар ва эришилган натижаларни ёритиш, услубий қўлланмалар ва буклетларни нашр қилиш учун белгиланган тартибда ноширлик фаолиятини амалга ошириш;
ижарага берилган ер участкаларида янги боғларни барпо этишнинг техник-иқтисодий асосларида белгиланган суғориш тизимларини жорий этиш ва ер майдонларини экишга тайёрлаш, кўчат экиш ишларини мониторинг қилиш, шунингдек, мазкур ишлар 14 ой муддатда тўлиқ бажарилмаганда, ижара шартномасини бекор қилиш юзасидан таклифларни Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасига киритиш;
қишлоқ хўжалиги маҳсулотлари ишлаб чиқарувчилари, уларнинг ер участкалари, боғларнинг ҳолати, барпо қилинган вақти ва бошқа кўрсаткичларни ўз ичига олган боғ ва токзорларнинг ягона электрон харитасини эълон қилиб бориш;
мониторинг натижасида боғлар ва иссиқхоналардан самарасиз ҳамда ноқонуний ёки бошқа мақсадларда фойдаланиш, ўзбошимчалик билан бузиб ташлаш ҳолатлари аниқланганда, белгиланган муддатларда ер майдонларини қайтариб олиш ҳамда келтирилган зарарни қоплаш бўйича туман (шаҳар) ҳокимликлари ёки назорат органларига маълумотларни киритиб бориш.
12. Агентлик:
юкланган вазифалар ва функцияларнинг самарали амалга оширилиши;
норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар талаблари, шунингдек, Ўзбекистон Республикаси Президенти, Вазирлар Маҳкамаси ва Қишлоқ хўжалиги вазирлигининг топшириқларини ўз вақтида бажарилиши учун жавоб беради.
5-боб. Агентлик фаолиятини ташкил қилиш
13. Агентлик директори Ўзбекистон Республикаси қишлоқ хўжалиги вазирининг тақдимномасига асосан Ўзбекистон Республикаси Президенти томонидан лавозимга тайинланади ва лавозимидан озод этилади.
Агентлик директори мақоми, меҳнатга ҳақ тўлаш, тиббий ва транспорт хизмати кўрсатиш шартлари бўйича вазир ўринбосарига тенглаштирилади.
14. Агентлик директори Ўзбекистон Республикаси қишлоқ хўжалиги вазирининг тақдимномасига биноан Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси томонидан лавозимга тайинланадиган ва лавозимидан озод этиладиган уч нафар ўринбосарга, шу жумладан, бир нафар биринчи ўринбосарга эга бўлади.
Агентлик директори бўлмаган даврда, директор вазифасини унинг биринчи ўринбосари бажаради.
Агентлик директори ва директорнинг биринчи ўринбосари бўлмаган даврда, директор вазифасини Агентлик директори ўринбосари бажаради.
6-боб. Агентлик директори ва таркибий бўлинмаларининг асосий функционал вазифалари
15. Қуйидагилар Агентлик директорининг асосий функционал вазифалари ҳисобланади:
Ўзбекистон Республикаси Президенти, Вазирлар Маҳкамаси ва Қишлоқ хўжалиги вазирлигининг буйруқлари ва топшириқлари ижроси таъминланиши ҳамда мониторинги юритилишининг амалий тизимини ташкил этиш;
Агентлик фаолиятига умумий раҳбарлик қилиш, Агентликка қонунчилик ҳужжатлари билан юкланган вазифалар ва функциялар бажарилишини ташкил қилиш;
Агентлик ваколатига кирадиган масалалар бўйича тегишли давлат органлари ва ташкилотлари билан ўзаро ҳамкорлик қилиш;
Агентлик тизимидаги бошқа мансабдор шахсларнинг ваколатлари ва шахсий жавобгарлиги даражасини белгилаш;
ўз ваколати доирасида Агентлик тизими ходимлари учун мажбурий бўлган буйруқлар чиқариш ва кўрсатмалар бериш;
Агентлик марказий аппаратининг харажатлар сметаси ва штат жадвалини белгиланган тартибда тасдиқлаш;
Агентлик марказий аппарати таркибий бўлинмалари ва тизимидаги ташкилотлар тузилмасига штат бирликлари доирасида ўзгартиришлар киритиш;
Агентлик марказий аппарати таркибий бўлинмалари ва тизимидаги ташкилотлар тўғрисидаги низомларни тасдиқлаш;
Агентлик ваколатига кирадиган масалалар бўйича норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар лойиҳаларини ишлаб чиқишда иштирок этиш;
Агентлик ходимларини рағбатлантириш ва интизомий жавобгарликка тортиш масалаларини ҳал қилиш, шу жумладан, улар эгаллаб турган лавозимда қолиши мақсадга мувофиқлиги тўғрисидаги масалаларни кўриб чиқиш, уларнинг шахсий жавобгарлигини оширишга доир тизимли чора-тадбирларни амалга ошириш.
Агентлик директори қонунчилик ҳужжатларига мувофиқ бошқа вазифаларни амалга ошириши мумкин.
16. Агентлик марказий аппарати таркибий бўлинмалари ҳамда ҳудудий бўлинмалари раҳбарларининг асосий функционал вазифалари қуйидагилардан иборат:
Агентлик раҳбариятининг топшириқлари тўлиқ бажарилишини назорат қилиш ва таъминлаш;
Агентлик фаолияти билан боғлиқ прогноз кўрсаткичларга эришилишини таъминлаш бўйича амалий чора-тадбирлар ишлаб чиқиш ва амалга ошириш;
таркибий бўлинма тўғрисидаги низом доирасида аниқ йўналишлардаги вазифаларнинг юқори сифатли ва ўз вақтида бажарилишини таъминлаш;
Ўзбекистон Республикаси Президенти ва Вазирлар Маҳкамасининг қарорлари ва топшириқларининг бажарилишини таъминлаш, қонунчилик ҳужжатларига мувофиқ таркибий ва ҳудудий бўлинма ходимларининг ижро интизомини мустаҳкамлаш бўйича комплекс амалий чоралар кўриш ҳамда топшириқларни ўз вақтида ва сифатли бажариш;
одоб-ахлоқ қоидалари талабларига риоя этилишини таъминлаш;
тизим ташкилотлари ходимлари фаолиятининг самарадорлигини мунтазам равишда таҳлил қилиш.
Агентлик таркибий бўлинмалари бошқа функционал вазифаларни ҳам бажариши мумкин.
7-боб. Агентлик раҳбарининг жавобгарлиги
17. Агентлик директори:
Агентликка юкланган вазифалар ва функцияларнинг бажарилиши;
Агентликнинг Агросаноатни ривожлантириш ва қўллаб-қувватлаш давлат мақсадли жамғармаси (кейинги ўринларда — Жамғарма) маблағларининг мақсадли сарфланиши;
ушбу Низомнинг 15-бандида кўрсатилган ўз вазифаларининг сифатли бажарилиши учун шахсан жавоб беради.
8-боб. Агентлик фаолиятини молиялаштириш ва моддий-техник таъминоти, ходимлар меҳнатига ҳақ тўлаш ва уларни моддий рағбатлантириш
18. Агентлик фаолиятини молиялаштириш манбаларига қуйидагилар киради:
Ўзбекистон Республикаси Давлат бюджети маблағлари;
вақтинча бўш турган маблағлар ҳисобидан тижорат банкларнинг депозитига жойлаштирилган ресурсларнинг қайтишидан ва улардан тушадиган фоиз маблағлари;
халқаро молия институтлари кредитлари (қарз маблағлари) ва грантлари;
жисмоний ва юридик шахсларнинг ҳомийлик хайриялари;
Агентлик томонидан шартнома асосида хизмат кўрсатишдан олинадиган даромадлар;
Жамғарма маблағлари;
Агентликни ривожлантириш жамғармаси маблағлари;
қонунчиликда тақиқланмаган бошқа манбалар.
19. Агентлик ва унинг тизимидаги ташкилотлар ходимлари ҳамда шартнома асосида жалб қилинган мутахассислар меҳнатига ҳақ тўлаш, моддий рағбатлантириш ва уларнинг кўп йиллик меҳнати учун ҳар ойлик устамалар (рағбатлантириш коэффициентини ҳисобга олган ҳолда), моддий ёрдам кўрсатиш, лавозим маошига белгиланган коэффициентлар, шунингдек, қўшимча ҳақ, устамалар, мукофотлар, ижтимоий ва бошқа тўловлар, идоравий мансуб ташкилотларнинг моддий-техник базасини мустаҳкамлаш, фаолиятини амалга ошириш ва марказий аппарат таъминоти билан боғлиқ харажатлар Давлат бюджети ва ундан ажратиладиган трансферт ҳамда Жамғарма маблағлари ва қонунчилик ҳужжатларида тақиқланмаган бошқа манбалар ҳисобидан молиялаштирилади.
Агентлик ва унинг тизимидаги ташкилотлар ходимлари ҳамда шартнома асосида жалб қилинган мутахассислар меҳнатига ҳақ тўлаш ва уларни моддий рағбатлантириш шартлари:
а) Ўзбекистон Республикаси республика бюджетидан:
Ягона тариф сеткаси бўйича тасдиқланган разрядларга мувофиқ лавозим маоши;
Агентлик марказий аппарати ҳамда ҳудудий бўлинмалари ходимлари меҳнатига ҳақ тўлашда тасдиқланган разрядларига мувофиқ лавозим маошини белгилашда тариф коэффициентларини 1,4 баробарга ошириш миқдори;
лавозим маошининг 40 фоизи миқдорида устама (меҳнатни рағбатлантириш коэффициенти);
йилда бир марта ойлик меҳнатга ҳақ тўлаш фонди миқдорида моддий ёрдам;
ўз вазифаларини виждонан, шунингдек, алоҳида муҳим ва масъулиятли ишларни бажараётган ходимларни икки ойлик меҳнатга ҳақ тўлаш фонди доирасида мукофот;
кўп йиллик хизмати учун лавозим маошига 20 фоиздан 100 фоизгача миқдорда устама тўланади. Бунда:
1 йилдан 5 йилгача — 20 фоиз;
5 йилдан 10 йилгача — 30 фоиз;
10 йилдан 15 йилгача — 40 фоиз;
15 йилдан 20 йилгача — 60 фоиз;
20 йилдан 25 йилгача — 80 фоиз;
25 йилдан ортиқ — 100 фоиз.
б) ҳар йили Давлат бюджетидан Жамғармага ажратиладиган трансфертлар ҳисобидан:
Агентлик марказий аппарати ходимларига ўз хизмат вазифаларини виждонан бажарганликлари учун Агентлик директори томонидан лавозим маошининг (рағбатлантирувчи коэффициентни ҳисобга олган ҳолда) 300 фоизгача ҳамда ҳудудий бўлинмалари ходимларига 200 фоизгача миқдорда ҳар ойлик устамалар;
алоҳида ўрнак кўрсатган Агентлик марказий аппарати ходимларига лавозим маошининг (рағбатлантирувчи коэффициентни ҳисобга олган ҳолда) 100 фоизигача миқдорда ойлик устамалар;
ходимларни ижтимоий муҳофаза қилиш ва уларнинг меҳнати самарадорлигини ошириш мақсадида ҳар ойда (жамоа шартномасига мувофиқ) транспорт харажатлари учун базавий ҳисоблаш миқдорининг бир баробаригача миқдорида ва овқатланиш харажатларини қоплаш учун базавий ҳисоблаш миқдорининг икки баробаригача миқдорида тўловлар;
Агентлик ва унинг тизимидаги ходимлар расман байрам деб эълон қилинган (1 январь — Янги йил, 8 март — Хотин-қизлар куни, 21 март — Наврўз байрами, 9 май — Хотира ва қадрлаш куни, 1 сентябрь — Мустақиллик куни, 8 декабрь — Ўзбекистон Республикаси Конституцияси куни, диний байрамлар Рўза ҳайити (Ийд-ал-Фитр) ва Қурбон ҳайити (Ийд-ал-Адҳа)) кунлар ҳамда қишлоқ хўжалиги ходимларининг касб байрамлари муносабати билан лавозим маошининг (рағбатлантирувчи коэффициентни ҳисобга олган ҳолда) икки баробари миқдорида мукофот;
қишлоқ хўжалиги маҳсулотларини харид қилиш учун ходимларга бир йилда бир маротаба базавий ҳисоблаш миқдорининг 10 баробаригача бўлган миқдорда тўловлар.
Заруратга кўра касаба уюшмаси ташкилоти билан келишилган ҳолда ходимлар ва (ёки) уларнинг оила аъзоларига қуйидаги ҳолатларда базавий ҳисоблаш миқдорининг 10 баробаригача бўлган миқдорда моддий ёрдам тўлаб берилади:
ходим вафот этганда — бунда моддий ёрдам хотинига (эрига) тўлаб берилади, агар ходимнинг хотини (эри) бўлмаса, моддий ёрдам фарзандларига ёки қонуний вакилларига (васийлари ва ҳомийларига) ёхуд уларнинг вояга етмаган фарзандларини асраб олган шахсларга тўлаб берилади, шунингдек, ходим турмуш қурмаган бўлса, моддий ёрдам ота-онаси ёки боқимандалар ўртасида тенг улушларда тақсимланади;
яқин қариндоши вафот этганда (ота, она, турмуш ўртоғи, фарзанди) — вафоти тўғрисида гувоҳнома нусхаси тақдим этилганда.
Бунда Жамғарма маблағлари ҳисобидан сақланиши белгиланган штат бирликлари (мазкур штат бирликларига ушбу банднинг «а» ва «б» кичик бандларида назарда тутилган барча тўловлар Жамғарма маблағлари ҳисобидан тўланади) молиялаштирилади.
20. Ўзбекистон Республикаси норезидентлари бўлган Агентликнинг жалб этилган ходимлари, экспертлари ва маслаҳатчилари хизматларига тузилган шартнома шартларига мувофиқ қонунчилик ҳужжатларида белгиланган тартибда ҳақ тўланади.
Бунда уларнинг рағбатлантирувчи устама ва қўшимча тўловлари Агентлик директори томонидан имзоланадиган жамоа келишуви ва меҳнат шартномаларга мувофиқ тўланади.
9-боб. Якунловчи қоидалар
21. Агентликни қайта ташкил этиш ва тугатиш қонунчилик ҳужжатларида белгиланган тартибда амалга оширилади.
22. Ушбу Низом талаблари бузилишида айбдор бўлган шахслар қонунчилик ҳужжатларида белгиланган тартибда жавоб берадилар.
Вазирлар Маҳкамасининг 2025 йил 23 апрелдаги 255-сон қарорига 2-ИЛОВА
Ўзбекистон Республикаси Қишлоқ хўжалиги вазирлиги ҳузуридаги Агросаноатни ривожлантириш агентлиги ҳузуридаги Агросаноатни ривожлантириш ва қўллаб-қувватлаш давлат мақсадли жамғармаси тўғрисида
1-боб. Умумий қоидалар
1. Ушбу Низом Ўзбекистон Республикаси Қишлоқ хўжалиги вазирлиги ҳузуридаги Агросаноатни ривожлантириш агентлиги ҳузуридаги Агросаноатни ривожлантириш ва қўллаб-қувватлаш давлат мақсадли жамғармасини (кейинги ўринларда — Жамғарма) бошқариш тартибини, шунингдек, унинг маблағларини шакллантириш ва улардан фойдаланиш тартибини белгилайди.
2. Жамғарма Ўзбекистон Республикаси Қишлоқ хўжалиги вазирлиги ҳузуридаги Агросаноатни ривожлантириш агентлиги (кейинги ўринларда — Агентлик) ҳузурида юридик шахс мақомига эга бўлмаган ҳолда ташкил этилади ҳамда унинг маблағлари Иқтисодиёт ва молия вазирлиги ҳузуридаги Ғазначилик хизмати қўмитасида очиладиган шахсий ғазна ҳисобварақларида жамланади.
2-боб. Жамғарма маблағларини шакллантириш
3. Жамғарма маблағлари қуйидаги манбалар ҳисобидан шакллантирилади:
Боғдорчилик ва иссиқхона хўжалигини ривожлантириш жамғармаси ва Виночиликни ривожлантириш жамғармасининг қолдиқ маблағлари ҳамда аввал ажратилган ресурсларнинг (ссуда, субсидиялардан қайтган қарзлар) қайтишидан тушадиган маблағлар, хизмат кўрсатишдан тушадиган маблағлар, вақтинча бўш турган маблағларни тижорат банкларининг депозитига жойлаштириш ҳисобидан тушадиган фоизлар;
Агентлик томонидан ишлаб чиқилган лойиҳанинг техник-иқтисодий асосларига мувофиқ яратиладиган янги боғ ва токзорлардан ундириладиган бир марталик йиғимлар;
Ўзбекистон Республикасининг республика бюджетидан ажратиладиган трансфертлар ва ссудалар;
халқаро молия институтлари ва хорижий ҳукумат молия ташкилотларининг кредитлари (қарз маблағлари) ва грантлари;
«тайёр ҳолда барпо этиш» тамойилига асосан ташаббускорларга лизинг асосида очиқ электрон аукцион савдолари орқали боғ ва токзорларни сотишдан тушган тушумлар;
қонунчиликда тақиқланмаган бошқа манбалар.
3-боб. Жамғарма маблағларидан фойдаланиш
4. Жамғарма маблағлари қуйидаги мақсадлар учун сарфланади:
саноатлашган боғдорчилик, резаворчилик, узумчилик ва иссиқхона хўжаликларини барқарор ривожлантиришни таъминлашга қаратилган мақсадли комплекс дастурларни амалга ошириш, шу жумладан, янги лимонзорларни барпо этиш ва лимон кўчатларини харид қилиш;
Ўзбекистон Республикаси Президентининг фармон ва қарорлари, Вазирлар Маҳкамасининг қарорлари билан Жамғармадан берилиши кўзда тутилган субсидияларни бериш;
саноатлашган боғдорчилик, узумчилик ва иссиқхоначилик соҳаларидаги мутахассислар ва консультантларни жалб этиш, шунингдек, Агентлик ходимлари, интенсив (сермаҳсул) боғ ва узумчилик ҳамда иссиқхона хўжаликлари эгаларини касбий тайёрлаш, қайта тайёрлаш ва уларнинг малакасини ошириш;
Агентлик ва унинг идоравий мансуб ташкилотларининг моддий-техник базасини мустаҳкамлаш, Агентликда фаолият юритаётган ходимларнинг хизмат сафарлари харажатларини молиялаштириш, ойлик иш ҳақлари ва унга тенглаштирилган тўловлар, шу жумладан, устамалар, мукофотлар, қўшимча ҳақ, компенсациялар ва бошқа барча турдаги тўловларни тўлаш (рағбатлантирувчи коэффициентларни ҳисобга олган ҳолда);
республикада етиштирилган ва қайта ишланган қишлоқ ҳўжалиги маҳсулотларини тарғиб қилиш бўйича конференциялар, семинарлар, тренинглар, маҳорат дарслари, фестиваллар, кўргазмалар, ярмаркаларда иштирок этиш ва ташкил қилиш билан боғлиқ харажатларни молиялаштириш;
кадрларни тайёрлаш, қайта тайёрлаш ва уларнинг малакасини ошириш, шу жумладан, ходимларнинг хорижий мамлакатларда ва таълим муассасаларида тажриба орттиришларини ташкил этиш, маданий-оммавий тадбирларни ўтказиш билан боғлиқ бўлган харажатларни қоплаш;
маҳаллий ташкилотлар ва халқаро ташкилотларда аъзолик бадалларини ва бошқа бадалларни тўлаш;
боғдорчилик, узумчилик ва иссиқхона маҳсулотларини ишлаб чиқариш ва маркетинг билан боғлиқ илмий лойиҳаларни молиялаштириш;
Агентликнинг интенсив (сермаҳсул) мевали боғ ва узумзорларини барпо қилиш ва қайта ишлаш соҳасини жадал ривожлантиришни таъминлашга қаратилган комплекс мақсадли дастурларни амалга ошириш;
илмий-техник ва илмий-методик адабиётларни (даврий нашрлар, эълонлар, рисолалар, буклетлар, китоблар, тўпламлар ва бошқа ахборот-маърифий материаллар) тайёрлаш ва нашр қилиш, интенсив (сермаҳсул) боғ ва узумчилик ҳамда иссиқхона хўжаликлари соҳасида видеороликлар ва тақдимот материалларини тайёрлашга сарфланган харажатларни молиялаштириш;
жаҳон андозаларига мос, юқори ҳосилли мева ва узум кўчатларининг оналик майдонлари, коллекция участкалари ҳамда кўчатхоналарни барпо қилиш;
бино ва иншоотларни таъмирлаш, шунингдек, уларнинг моддий-техник базасини мустаҳкамлаш ҳамда жорий сақлаш харажатларини молиялаштириш;
тижорат банкларига кредит ресурсларини жойлаштириш;
байрам тадбирларини амалга ошириш билан боғлиқ харажатларни қоплаш, вакиллик харажатлари ва совғалар харид қилиш;
интенсив (сермаҳсул) мевали боғ ва узумзорларни барпо этиш мақсадида техник-иқтисодий асосларини ишлаб чиқиш;
сертификатланган, соғлом мевали ва узум кўчатларини етиштирадиган «In-vitro» лабораторияларини ташкил этиш;
Ўзбекистон Республикаси Президенти ва Вазирлар Маҳкамасининг ҳужжатларига асосан харажатларни молиялаштириш (қоплаш), шунингдек, Ўзбекистон Республикасига ташриф буюрадиган хорижий давлатлар, халқаро ташкилотлар делегацияларининг ташрифларини ташкил этиш ва молиялаштириш;
маҳаллий ва хорижий илмий муассасалар, илмий-тадқиқот ташкилотлари, олий таълим ташкилотлари ҳамда бошқа юридик шахсларни шартнома асосида жалб қилиш;
Агентлик ҳузуридаги идоравий мансуб ташкилотлар ёки унинг таъсисчилигида ташкил этилган корхоналарнинг устав капиталини шакллантириш ва улар томонидан интенсив (сермаҳсул) боғларни барпо қилиш;
Агентлик томонидан ўз тизимида ташкил этиладиган ташкилот ва корхоналар билан қонунчиликда белгиланган тартибда тузиладиган шартномалар асосида улар томонидан бажариладиган ишлар (хизматлар) учун тўловларни амалга ошириш;
соҳага доир рақамлаштириш ишларини амалга ошириш, ахборот тизимларини жорий қилиш, уларни юритиш ва техник қўллаб-қувватлаш;
Ўзбекистон Республикаси ва хорижий давлатлар ҳудудларида Ўзбекистон Республикаси Президенти ва Ҳукумат ҳужжатларига асосан «Дўстлик боғлари»ни барпо этиш;
судда жавобгар сифатида тўланадиган давлат божи ҳамда бошқа тадбирларни ўтказиш учун ҳам сарфланиши мумкин.
5. Жамғарма маблағларини бошқариш ва тақсимлаш Агентлик директори томонидан тасдиқланадиган даромадлар ва харажатлар сметасига мувофиқ амалга оширилади.
6. Агентлик директори:
Жамғарма маблағларини ушбу Низомга ҳамда Жамғарманинг даромадлар ва харажатлар сметасига мувофиқ тасарруф этади ва унинг маблағларидан белгиланган мақсадларда фойдаланилиши учун жавоб беради;
қонунчилик ҳужжатларида белгиланган тартибда Жамғарма маблағларидан молиялаштириладиган товарларни (ишлар ва хизматлар) харид қилиш учун шартномаларни тузади;
Жамғарма томонидан молиялаштирилган маблағлар бўйича, шу жумладан, шартнома шартларига қўшимча киритиш, тўлдириш, амал қилиш муддатини ўзгартириш (узайтириш) бўйича қарорларни қабул қилади;
Жамғарма даромадлари ва харажатлари ҳисоби юритилишини, Жамғарма маблағларидан ушбу маблағларни олувчилар томонидан белгиланган мақсадларда фойдаланиш мониторингини таъминлайди;
ўз ваколати доирасида бошқа масалалар юзасидан қарорлар қабул қилади.
4-боб. Жамғарма маблағларидан фойдаланишни ҳисобга олиш, ҳисобот бериш, назорат қилиш ва жавобгарлик
7. Агентлик ҳар бир йўналиш бўйича Жамғарма маблағлари тушуми ва ҳаракатининг алоҳида ҳисобини юритади.
8. Агентлик директори ва бош ҳисобчиси Жамғармага келиб тушган маблағлар ва уларнинг сарфланишига оид бухгалтерлик ҳисобини юритиш, ҳисоботларни тайёрлаш ва тақдим этишни тўғри олиб боришга жавобгардир.
9. Жамғарманинг Ўзбекистон Республикасининг республика бюджетидан олинган маблағлар бўйича даромадлар ва харажатлар тўғрисидаги ҳисоботларини Ўзбекистон Республикаси Иқтисодиёт ва молия вазирлигига чораклик ва йиллик ҳисоботларни белгиланган шакллар ва муддатларда тақдим қилиб боради.
10. Жамғарма маблағларидан белгиланган мақсадларда фойдаланишни назорат қилиш ваколатли органлар томонидан қонунчилик ҳужжатларига мувофиқ амалга оширилади.
11. Жамғарма маблағлари ҳисобидан бошқа давлат идора ва ташкилотларининг (Агентлик тизимига кирмайдиган) жамғармаларини ҳамда харажатларини молиялаштириш тақиқланади.
5-боб. Якунловчи қоидалар
12. Жамғарма маблағларининг мақсадли ишлатилиши устидан назорат Давлат молиявий назорат инспекцияси томонидан амалга оширилади.
13. Ушбу Низом талабларини амалга оширишда юзага келадиган низолар қонунчилик ҳужжатларида белгиланган тартибда ҳал қилинади.
14. Ушбу Низом талаблари бузилишида айбдор бўлган шахслар қонунчилик ҳужжатларига мувофиқ жавоб берадилар.
Вазирлар Маҳкамасининг 2025 йил 23 апрелдаги 255-сон қарорига 3-ИЛОВА
Республика ҳудудларида саноатлашган янги интенсив (сермаҳсул) боғ ва токзорларни барпо этиш тартиби тўғрисида
1-боб. Умумий қоидалар
1. Ушбу Низом республика ҳудудларида туман (шаҳар) ҳокимликлари захирасида бўш турган, шунингдек, фермер хўжаликлари ва бошқа қишлоқ хўжалиги ташкилотларига ижара ҳуқуқи асосида берилган қишлоқ хўжалигига мўлжалланган ер участкаларида саноатлашган янги интенсив (сермаҳсул) боғ ва токзорларни барпо этиш тартибини белгилайди.
2. Ушбу Низом талаблари:
туман (шаҳар) ҳокимлиги захирасида бўш турган қишлоқ хўжалигига мўлжалланган ер участкаларига;
фермер хўжаликлари ёки бошқа қишлоқ хўжалиги ташкилотларига ижара ҳуқуқи асосида берилган ер участкаларидаги иқтисодий жиҳатдан самарасиз, кам ҳосил берадиган боғ ва токзорлар жойлашган ер участкаларига, паст ҳосилли пахта ва ғалла ҳамда бошқа қишлоқ хўжалиги экинлари экиладиган, шунингдек, тоғолди ва қир-адирликлардаги ер участкаларига татбиқ этилади.
3. Ушбу Низомда қуйидаги асосий тушунчалар қўлланади:
захирадаги ер участкаси — туман (шаҳар) ҳокимлиги захирасида бўш турган ҳамда туман (шаҳар) ҳокимлиги номига давлат рўйхатидан ўтказилган қишлоқ хўжалигига мўлжалланган ер участкаси;
ижарачилар — фермер хўжаликлари ёки бошқа қишлоқ хўжалиги ташкилотларига ижара ҳуқуқи асосида берилган қишлоқ хўжалигига мўлжалланган ер участкаларидан фойдаланувчилар;
лойиҳанинг техник-иқтисодий асослари (кейинги ўринларда — ТИА) — саноатлашган янги интенсив (сермаҳсул) боғ ва токзорларни барпо этиш мақсадида ишлаб чиқилган ер тузиш лойиҳаси, кўчатларни экиш схемаси ва нави, суғориш технологияси, шунингдек, лойиҳани амалга ошириш учун талаб этиладиган маблағлар ва уларни ўзлаштириш муддатлари ҳамда техник шартларни асослаб берувчи лойиҳаолди ҳужжати;
саноатлашган янги интенсив (сермаҳсул) боғ ва токзорлар — 10 гектар ва ундан ортиқ ер участкасида интенсив (сермаҳсул) кўчатлар (пакана ва яримпакана) ва пайвандтаглардан етиштирилган кўчатларни зич экиш схемасида ресурс-тежамкор агротехнологик тадбирлар асосида барпо этилган ҳамда сув тежовчи суғориш технологиялари жорий этилган мевали боғ ва токзорлар;
талабгор — туман (шаҳар) ҳокимлиги захирасида бўш турган ёки фермер хўжаликлари ва бошқа қишлоқ хўжалиги ташкилотларига ижара ҳуқуқи асосида берилган ер участкаларида саноатлашган интенсив (сермаҳсул) боғ ва токзорларни барпо этиш истагини билдирган юридик шахслар;
техник шарт (кейинги ўринларда — ТШ) — саноатлашган интенсив (сермаҳсул) боғ ва токзорлар барпо этишда кўчат экиш схемаси, кўчатни кафолатланган нави, суғориш тизими ва бошқа шартларни белгилаб берувчи техник талаблар.
4. Саноатлашган янги интенсив (сермаҳсул) боғ ва токзорларни барпо этиш ушбу Низомга иловага мувофиқ схема бўйича амалга оширилади.
2-боб. Саноатлашган янги интенсив (сермаҳсул) боғ ва токзорларни барпо этиш
1-§. Захирадаги ер участкаларида саноатлашган янги интенсив боғ ва токзорларни барпо этиш
5. Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши ва вилоят ҳокимликлари ҳар йили 1 июнга қадар (заруратга кўра йилнинг бошқа даврларида) саноатлашган янги интенсив (сермаҳсул) боғ ва токзорларни барпо этиш учун захирадаги ер участкалари ҳудудий манзилли рўйхатини шакллантириб, тасдиқланган ҳолда Агентликка қуйидаги маълумотлар билан тақдим этади:
ер участкасининг харитаси (координатали нуқталари, чегарадош ер участкаларидан фойдаланиш турлари кўрсатилган вазият билан боғлиқ схема);
ер участкасининг жойлашган жойи (географик координаталари);
ер участкасининг умумий майдони, тоифаси ва тури (амалдаги ҳолат бўйича);
бўш турган ер участкалари бўйича давлат мулки сифатида туман ҳокимлиги номига давлат рўйхатидан ўтказилганлиги тўғрисида реестрдан кўчирма;
ер участкасининг тупроғи тўғрисидаги маълумотлар (типи, таркиби, сифати ва унумдорлиги);
ер участкасининг сув билан таъминланганлик даражаси бўйича хулоса (ер ости сувлари);
ер участкасининг кадастр рақами, контурлари сони ва рақами;
ҳудуднинг беш йиллик об-ҳаво таҳлили;
ер участкасида экиладиган ўтмишдош бўлган ёки мева ва ток навлари бўйича ҳудудий илмий-тадқиқот институтларининг илмий тавсияси (мавжуд бўлганда).
6. Агентлик ҳар йили 25 июнга қадар ушбу Низомнинг 5-бандига мувофиқ:
киритилган таклифларни умумлаштиради, таҳлил қилади ва зарур ҳолларда жойига чиққан ҳолда ўрганади;
киритилган таклифларда ушбу Низомнинг 5-банди талаблари асосида маълумотлар илова қилинмаган ёки нотўғри маълумотлар тақдим этилган тақдирда, ушбу ер участкасини манзилли рўйхатдан чиқаради;
саноатлашган янги интенсив (сермаҳсул) боғ ва токзорлар барпо этиладиган республика манзилли рўйхатини шакллантиради ва келишиш учун Ўзбекистон Республикаси Қишлоқ хўжалиги вазирлиги, Сув хўжалиги вазирлиги, Тоғ-кон саноати ва геология вазирлиги, Экология, атроф-муҳитни муҳофаза қилиш ва иқлим ўзгариши вазирлиги ҳамда Иқтисодиёт ва молия вазирлиги ҳузуридаги Кадастр агентлигига юборади.
7. Келишилган республика манзилли рўйхати тасдиқлаш учун ҳар йили 1 июлга қадар Агентлик томонидан Вазирлар Маҳкамасига тақдим этилади.
Келгуси йил учун ҳудудларда саноатлашган янги интенсив (сермаҳсул) боғ ва токзорларнинг республика манзилли рўйхати ҳар йили 20 июлга қадар Вазирлар Маҳкамаси томонидан тасдиқланади.
8. Агентлик ҳар йили 1 августга қадар тасдиқланган республика манзилли рўйхатига киритилган ер участкаларида ҳудудларнинг ихтисослашуви ҳамда тупроқ-иқлим шароитидан келиб чиқиб, мева ва узум навларини инобатга олиб, 10 гектар ва ундан ортиқ бўлган массивларга (лотлар) бўлган ҳолда саноатлашган янги интенсив боғ ва токзорлар лойиҳаларининг ТИАни ишлаб чиқади.
9. Талабгорларни аниқлаш учун саноатлашган янги интенсив (сермаҳсул) боғ ва токзорлар лойиҳалари (лотлар) тўғрисидаги маълумотлар ҳар йили 15 августга қадар Агентлик ва туман (шаҳар) ҳокимликларининг расмий веб-сайтларида эълон қилинади.
10. Талабгорлар ҳар йили 1 сентябрга қадар саноатлашган янги интенсив (сермаҳсул) боғ ва токзорларни барпо этиш бўйича электрон ёки ёзма равишда ариза билан Агентликка мурожаат қилади.
Аризада қуйидаги маълумотлар илова қилинади:
танланган лойиҳа юзасидан бизнес-режаси;
талабгорнинг мажбуриятлардан холи бўлган пул маблағи тўғрисида маълумот;
яроқли қишлоқ хўжалиги ва махсус техникаси тўғрисида маълумот.
11. Талабгорларнинг аризалари Агентлик томонидан 10 иш куни ичида кўриб чиқилади ҳамда талабгорни танлаш бўйича баённома расмийлаштирилади.
12. Агентлик 10 сентябрга қадар саноатлашган янги интенсив (сермаҳсул) боғ ва токзорлар лойиҳалари ҳамда танлаб олинган талабгорлар тўғрисидаги маълумотларни Ўзбекистон Республикаси Қишлоқ хўжалигига вазирлиги (кейинги ўринларда — Вазирлик) киритади.
13. Агентлик томонидан танлаб олинган талабгорларга захирадаги ер участкаларини ажратиш бўйича Ҳукумат қарори лойиҳаси Вазирлик томонидан ишлаб чиқилади ва белгиланган тартибда ҳар йили 25 сентябрга қадар Вазирлар Маҳкамасига киритилади.
14. Саноатлашган янги интенсив (сермаҳсул) боғ ва токзорларни барпо этиш учун танланган талабгорларга захирадаги ер участкалари Ўзбекистон Республикаси Ер кодексининг 24-моддасида белгиланган тартибда ҳар йили 10 октябрга қадар Вазирлар Маҳкамаси томонидан тўғридан-тўғри ижара ҳуқуқи билан ажратиб берилади.
Бунда инвестиция лойиҳасининг қиймати 10 миллион АҚШ долларидан кам бўлишига, энг яхши таклифни танлаш бўйича танлов ўтказилмаслигига, олдиндан махсус ҳисобвараққа пул жойлаштирмасдан ҳамда ер участкаларининг аниқ рўйхатини ер ижараси шартномаларида белгилаш шарти билан ер участкаларини реализация қилишга, истисно тариқасида, рухсат берилади.
15. Агентлик томонидан ишлаб чиқилган ТИАга мувофиқ Агентлик ва талабгор ўртасида лойиҳани амалга ошириш бўйича шартнома тузилади.
ТИА ишлаб чиқилганлиги учун ҳар бир гектар ер майдонига базавий ҳисоблаш миқдорининг 50 фоизи миқдорида бир марталик тўлов талабгор томонидан Агентлик ҳузуридаги Агросаноатни ривожлантириш ва қўллаб-қувватлаш давлат мақсадли жамғармасига (кейинги ўринларда — Жамғарма) тўланади.
16. Агентлик ва туман (шаҳар) ҳокимликлари ҳар чорак якунида лойиҳаларни амалга ошириш юзасидан мониторинг ўтказиб боради.
17. Талабгор томонидан ер участкаси ижарага олингандан бошлаб лойиҳанинг ТИАда белгиланган суғориш тизимларини жорий этиш ва ер майдонларини экишга тайёрлаш, кўчат экиш ишлари кўпи билан 14 ой муддатда тўлиқ бажарилмаганда, ер участкасининг ижара шартномаси қонунчилик ҳужжатларида белгиланган тартибда бекор қилинади.
2-§. Фермер хўжаликлари ёки бошқа қишлоқ хўжалиги ташкилотларига ижара ҳуқуқи асосида берилган ер участкаларида саноатлашган янги интенсив (сермаҳсул) боғ ва токзорларни барпо этиш
18. Ижарачиларнинг фойдаланишида бўлган ер участкаларида саноатлашган янги интенсив боғ ва токзорларни барпо этиш Агентлик томонидан ишлаб чиқиладиган ТИА ёки ТШга мувофиқ ижарачилар томонидан амалга оширилади.
19. Ижарачилар ҳар йили 1 июлга қадар (заруратга кўра йилнинг бошқа даврларида) иқтисодий жиҳатдан самарасиз, кам ҳосил берадиган боғ ва токзорлар, паст ҳосилли пахта ва ғалла ҳамда бошқа қишлоқ хўжалиги экинлари экиладиган, шунингдек, тоғ олди ва қир-адирликлардаги ер участкаларида саноатлашган интенсив (сермаҳсул) боғ ва токзорларни барпо этиш бўйича туман (шаҳар) ҳокимликларига ёзма ёки электрон шаклда ариза билан мурожаат қилади.
Аризага қуйидаги ҳужжатлар илова қилинади:
ижарага берилган ер участкасининг ихтисослиги (сабзавотчилик, боғдорчилик, узумчилик, чорвачилик, пахтачилик ва ғаллачилик ҳамда бошқалар);
ер участкасининг харитаси (координатали нуқталари, чегарадош ер участкаларидан фойдаланиш турлари кўрсатилган вазият билан боғлиқ схема);
ер участкасининг умумий майдони, тоифаси ва тури (амалдаги ҳолат бўйича);
ер участкасига бўлган ҳуқуқ давлат рўйхатидан ўтказилганлиги тўғрисидаги реестрдан кўчирма;
ер участкасининг тупроғи тўғрисидаги маълумотлар (типи, таркиби, сифати ва унумдорлиги);
ер участкасининг сув билан таъминланганлик даражаси бўйича хулоса (ер ости сувлари);
ҳудуднинг беш йиллик об-ҳаво таҳлили;
ер участкасида экиладиган ўтмишдош бўлган ёки мева ва ток навлари бўйича ҳудудий илмий-тадқиқот институтларининг илмий тавсияси (мавжуд бўлганда).
20. Туман (шаҳар) ҳокимликлари келиб тушган мурожаатларни ҳар йили 20 июлга қадар (йилнинг бошқа даврларида келиб тушган мурожаатларни 15 кун муддатда) ўрганиб чиқади ва мақулланган таклифларни Агентликка тақдим этади.
Бунда саноатлашган янги интенсив (сермаҳсул) боғ ва токзорлар барпо этилаётган ер участкалари боғдорчилик ёки узумчиликка ихтисослашмаган ер участкаларида жойлашган тақдирда, ишлаб чиқилган таклифлар Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши ва вилоятлар ҳокимликлари томонидан киритилади.
21. Келиб тушган таклифлар Агентликнинг туман (шаҳар) лойиҳа офиси томонидан 10 иш куни ичида ижарачи иштирокида жойига чиққан ҳолда ўрганиб чиқилади.
22. Агентлик томонидан маъқулланган таклифлар бўйича:
ижарачининг ўз маблағлари ҳисобидан ташкил этиладиган саноатлашган янги интенсив (сермаҳсул) боғ ва токзорлар учун 5 иш куни ичида ижарачига ТШ берилади, ТШ ишлаб чиқилганлиги учун тўлов ундирилмайди;
Жамғарма маблағлари ҳисобидан ташкил этиладиган саноатлашган янги интенсив (сермаҳсул) боғ ва токзорлар учун ТИА ишлаб чиқилиб, 15 иш куни ичида ижарачига тақдим этилади. ТИА учун тўлов миқдори ушбу Низомнинг 15-бандига мувофиқ белгиланади.
23. Ижарачилар томонидан Ўзбекистон Республикаси кафолати остида жалб қилинган хорижий кредитлар ҳисобидан майдони 1 гектар ва ундан юқори бўлган саноатлашган янги интенсив (сермаҳсул) боғ ва токзорлар барпо этиш лойиҳаси учун ТИА мавжуд бўлганда ҳамда Агентлик томонидан ижобий хулоса берилганда лойиҳани амалга оширишга рухсат этилади.
Бунда ижарачи томонидан ТИАни ишлаб чиқиш бўйича бошқа хўжалик юритувчи субъектлар танланиши мумкин.
24. Ижарачи барпо этиладиган саноатлашган янги интенсив (сермаҳсул) боғ ва токзорларга замонавий сув тежовчи технологияларни 14 ой муддатда ўрнатиш мажбуриятини олади.
25. Ижарачи томонидан саноатлашган янги интенсив (сермаҳсул) боғ ва токзорларнинг барпо этилиши ва агротехник тадбирларнинг бажарилиши юзасидан Агентлик ҳар чорак якунида мониторинг ўтказиб боради.
3-§. Саноатлашган янги интенсив (сермаҳсул) боғ ва токзорларни «тайёр ҳолда барпо этиш» тамойили асосида ташаббускорларга бериш
26. Агентлик томонидан саноатлашган янги интенсив (сермаҳсул) боғ ва токзорларни «тайёр ҳолда барпо этиш» тамойили асосида барпо этиладиган ер участкалари рўйхати ҳар йили 1 августга қадар ушбу Низомнинг 7-бандига мувофиқ тасдиқланган манзилли рўйхатдан танлаб олинади.
27. Агентлик ҳар йили 5 августга қадар «тайёр ҳолда барпо этиш» тамойили асосида барпо этиладиган ер участкалари рўйхатини Вазирликка киритади.
28. Вазирлик ҳар йили 20 августга қадар Агентликка саноатлашган янги интенсив (сермаҳсул) боғ ва токзорларни «тайёр ҳолда барпо этиш» учун ер участкаларни ижара ҳуқуқи асосида ажратиш бўйича Ҳукумат қарори лойиҳасини ишлаб чиқади ва белгиланган тартибда Вазирлар Маҳкамасига киритади.
29. «Тайёр ҳолда барпо этиш» тамойили асосида саноатлашган янги интенсив (сермаҳсул) боғ ва токзорлар барпо этиладиган ер участкалари ҳар йили 1 сентябрга қадар Ўзбекистон Республикасининг Ер кодекси 24-моддасида белгиланган тартибда Вазирлар Маҳкамаси томонидан тўғридан-тўғри ижара ҳуқуқи билан Агентликка ажратиб берилади.
30. Агентлик ҳар йили 10 сентябрга қадар ажратилган ер участкаларида ҳудудларнинг ихтисослашуви ҳамда тупроқ-иқлим шароитидан келиб чиқиб, мева ва узум навларини инобатга олиб, 10 гектардан кам бўлмаган ва массивларга (лотларга) бўлинган ҳолда «тайёр ҳолда барпо этиш» лойиҳа ТИАни ишлаб чиқади.
31. Агентлик ишлаб чиқилган ТИАга асосан саноатлашган янги интенсив (сермаҳсул) боғ ва токзорларни «тайёр ҳолда барпо этиш» буюртмасини амалга ошириш учун «Agrosanoat innovatorlari» масъулияти чекланган жамияти (кейинги ўринларда — «Agrosanoat innovatorlari» МЧЖ) билан шартнома тузади.
32. «Agrosanoat innovatorlari» МЧЖ томонидан «тайёр ҳолда барпо этиш» лойиҳаларини амалга ошириш харажатлари Жамғарма маблағлари ҳисобидан ёки қонунчиликда тақиқланмаган маблағлар ҳисобидан амалга оширилади.
Агентлик ҳузуридаги Жамғармадан «тайёр ҳолда барпо этиш» учун ажратилган маблағлар ва бўш турган қолдиқ маблағлари ҳисобидан «Agrosanoat innovatorlari» МЧЖни олдиндан молиялаштиради.
33. «Agrosanoat innovatorlari» МЧЖ томонидан саноатлашган янги интенсив (сермаҳсул) боғ ва токзорлар ТИАга асосан барпо этилади ҳамда 3 йил давомида парвариш қилинади ва Агентликка далолатнома билан топширилади.
34. «Тайёр ҳолда барпо этиш» тамойили асосида ташкил этилган саноатлашган янги интенсив (сермаҳсул) боғ ва токзорлар ташаббускорларга бир йўла тўлиқ миқдорда тўлаш ёки олдиндан боғ қийматининг 10 фоизини тўлаш шарти билан 7 йил муддатгача лизинг (ёки банк кредити) асосида электрон онлайн-аукцион савдолари орқали сотилади.
35. Электрон онлайн-аукцион савдолари Вазирлар Маҳкамасининг «Электрон онлайн-аукцион ва танловларни ташкил этиш ҳамда ўтказиш тартибини такомиллаштириш бўйича қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида» 2022 йил 12 январдаги 18-сон қарори билан тасдиқланган «Е-аукцион» платформасида электрон онлайн-аукцион ва танловларни ташкил этиш ҳамда ўтказиш тартиби тўғрисидаги низом талаблари асосида ташкил этилади.
4-§. Захирадаги ер участкаларини Агентликка тўғридан-тўғри ижара ҳуқуқи асосида ажратиш ва ушбу ер участкаларини қайта ижарага бериш
36. Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши ва вилоят ҳокимликлари ҳар йили 1 февралга қадар ижара ҳуқуқи асосида бериладиган захирадаги ер участкалари рўйхатини Агентликка тақдим этади.
37. Агентлик ҳар йили 10 февралга қадар ўзига тўғридан-тўғри ижара ҳуқуқи асосида ажратиладиган ер участкалари рўйхатини Вазирликка киритади.
38. Вазирлик ҳар йили 25 февралга қадар Агентликка ер участкаларини тўғридан-тўғри ижара ҳуқуқи асосида ажратиш бўйича Ҳукумат қарори лойиҳасини ишлаб чиқади ва белгиланган тартибда Вазирлар Маҳкамасига киритади.
39. Ер участкалари Ўзбекистон Республикаси Ер кодексининг 24-моддасида белгиланган тартибда ҳар йили 1 апрелга қадар Вазирлар Маҳкамаси томонидан тўғридан-тўғри ижара ҳуқуқи билан Агентликка ажратиб берилади.
40. Агентлик бир ой муддатда ўзига тўғридан-тўғри ижара ҳуқуқи асосида ажратилган ер участкаларида ҳудудларнинг ихтисослашуви ҳамда тупроқ-иқлим шароитидан келиб чиқиб, мева ва узум навларини инобатга олиб 10 гектардан кам бўлмаган ва массивларга (лотларга) бўлган ҳолда, саноатлашган янги интенсив (сермаҳсул) боғ ва токзорлар барпо этиш лойиҳалари ТИАни ишлаб чиқади.
41. Агентликка тўғридан-тўғри ижара ҳуқуқи асосида берилган ер участкасида саноатлашган янги интенсив (сермаҳсул) боғ ва токзорлар лойиҳаларини амалга оширадиган талабгорларни аниқлаш учун ер участкаси ва лойиҳа тўғрисидаги маълумотларни Агентлик расмий веб-сайтида эълон қилади.
42. Талабгорлар томонидан саноатлашган янги интенсив (сермаҳсул) боғ ва токзорларни барпо этиш бўйича электрон ёки ёзма равишда Агентликка ариза билан мурожаат қилади.
43. Талабгорларнинг аризалари Агентлик томонидан 10 кун муддатда ўрганиб чиқилади ҳамда талабгорларни танлаш бўйича баённома расмийлаштирилади.
44. Агентлик ва талабгор ўртасида ишлаб чиқилган ТИАга мувофиқ лойиҳани амалга ошириш бўйича шартнома имзоланади. ТИА учун тўлов миқдори ушбу Низомнинг 15-бандига мувофиқ белгиланади.
45. Агентлик ўзига тўғридан-тўғри ижара ҳуқуқи билан ажратилган ер участкаларини саноатлашган янги интенсив (сермаҳсул) боғ ва токзорлар барпо этиш учун талабгорга қайта ижарага беради.
Бунда ер участкаси ҳамда ушбу ер участкаси бўйича Агентликнинг ҳуқуқ ва мажбуриятлари ундан фойдаланиш мақсадини ўзгартирмаган ҳолда қонунчиликда белгиланган тартибда талабгорга ўтказилади.
46. Агентлик ва туман (шаҳар) ҳокимликлари ҳар чорак якуни билан лойиҳаларни амалга ошириш юзасидан мониторинг ўтказиб боради.
47. Талабгор томонидан ер участкаси ижарага олингандан бошлаб лойиҳанинг ТИАда белгиланган суғориш тизимларини жорий этиш ва ер майдонларини экишга тайёрлаш, кўчат экиш ишлари кўпи билан 14 ой муддатда тўлиқ бажарилмаганда, ер участкасининг ижара шартномаси қонунчилик ҳужжатларида белгиланган тартибда бекор қилинади.
5-§. Ўзбекистон Республикасига қўшни ва ҳамкор давлатларда ҳамда республика ҳудудида «Дўстлик боғлари»ни ташкил этиш тартиби
48. Ўзбекистон Республикаси Президенти ва Ҳукумат топшириқларига асосан қўшни ва ҳамкор давлатларда ёки Ўзбекистон Республикаси ҳудудида «Дўстлик боғлари» ташкил этилиши мумкин.
49. «Дўстлик боғи»ни ташкил этиш Агентлик ҳузуридаги «Agrosanoat innovatorlari» МЧЖ томонидан амалга оширилади. Бунда:
«Agrosanoat innovatorlari» МЧЖ устав капиталини шакллантириш ва самарали фаолият кўрсатишини таъминлаш, янги боғларни барпо этиш, парваришлаш, сақлаш, масъуллар, ишчи-ходимларнинг хизмат сафарлари ва уларнинг иш ҳақи ҳамда бошқа тадбирлар билан боғлиқ харажатлар Жамғарма маблағлари ҳисобидан молиялаштирилишига;
янги боғлар барпо этиш учун амалга ошириладиган харажатларни қисқартириш, маблағларни тежаш ва улардан самарали фойдаланиш мақсадида айрим маҳсулотларни (товарлар ва хизматлар) хорижий давлат қонунчилигига мувофиқ хориж ҳудудида харид қилишга Вазирлар Маҳкамаси томонидан рухсат берилади.
50. Ташкил этилган «Дўстлик боғи» қонунчилик ҳужжатларига мувофиқ Ўзбекистон Республикасига қўшни ва ҳамкор давлатларга беғараз топширилиши мумкин.
3-боб. Якунловчи қоидалар
51. Ушбу Низом талабларини амалга оширишда юзага келадиган низолар қонунчилик ҳужжатларида белгиланган тартибда ҳал қилинади.
52. Ушбу Низом талаблари бузилишида айбдор бўлган шахслар қонунчилик ҳужжатларига мувофиқ жавоб берадилар.
Республика ҳудудларида саноатлашган янги интенсив (сермаҳсул) боғ ва токзорларни барпо этиш тартиби тўғрисидаги низомга ИЛОВА
Республика ҳудудларида саноатлашган янги интенсив (сермаҳсул) боғ ва токзорларни барпо этиш тартиби
Босқичлар Субъектлар Тадбирлар Муддатлар I. Захирадаги ер участкаларида саноатлашган интенсив боғ ва токзорларни барпо этиш тартиб-таомиллари 1-босқич Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши ва вилоят ҳокимликлари 1. Саноатлашган интенсив (сермаҳсул) боғ ва токзорларни барпо этиш учун захирадаги ер участкалари ҳудудий манзилли рўйхатини шакллантиради ва тасдиқлайди. 2. Тасдиқланган ҳудудий манзилли рўйхатни Агросаноатни ривожлантириш агентлигига (кейинги ўринларда — Агентлик) юборади. Ҳар йили 1 июнгача 2-босқич Агентлик 1. Киритилган таклифларни умумлаштиради ва жойига чиққан ҳолда ўрганади. 2. Республика манзилли рўйхатини келишиш учун вазирлик ва идораларга юборади. Ҳар йили 25 июнгача 3. Келишилган республика манзилли рўйхатини тасдиқлашга учун Вазирлар Маҳкамасига тақдим этади. Ҳар йили 1 июлгача Вазирлар Маҳкамаси Келгуси йил учун ҳудудларда саноатлашган интенсив (сермаҳсул) боғ ва токзорларнинг республика манзилли рўйхатини тасдиқлайди. Ҳар йили 20 июлгача Агентлик 1. Тасдиқланган манзилли рўйхатдаги ер участкаларида саноатлашган янги интенсив (сермаҳсул) боғ ва токзорлар ТИАни ишлаб чиқади. Ҳар йили 1 августгача 2. Саноатлашган янги интенсив (сермаҳсул) боғ ва токзорлар тўғрисидаги маълумотларни ўзининг ва туман (шаҳар) ҳокимликлари расмий веб-сайтларида эълон қилади. Ҳар йили 15 августгача 3-босқич Юридик шахслар (Талабгорлар) Саноатлашган интенсив боғ ва токзорларни барпо этиш бўйича электрон ёки ёзма равишда ариза билан Агентликка мурожаат қилади. Ҳар йили 1 сентябргача 4-босқич Агентлик 1. Аризаларини кўриб чиқади ва талабгорни танлаш бўйича баённома расмийлаштиради. 10 иш куни ичида 2. Талабгорлар тўғрисида маълумотларни Қишлоқ хўжалиги вазирлигига киритади. Ҳар йили 10 сентябргача 5-босқич Қишлоқ хўжалиги вазирлиги Танлаб олинган талабгорларга захирадаги ер участкаларини ажратиш бўйича Ҳукумат қарори лойиҳасини ишлаб чиқади ва Вазирлар Маҳкамасига киритади. Ҳар йили 25 сентябргача Вазирлар Маҳкамаси Талабгорларга захирадаги ер участкаларини тўғридан-тўғри ижара ҳуқуқи билан ажратиб бериш бўйича тегишли қарор қабул қилади. Ҳар йили 10 октябргача 6-босқич Агентлик 1. ТИАга мувофиқ талабгор билан лойиҳани амалга ошириш учун шартнома тузади. Талабгорлар таклифига асосан 2. Туман (шаҳар) ҳокимликлари билан лойиҳаларни амалга ошириш юзасидан мониторинг ўтказиб боради. Ҳар чорак якунида II. Фермер хўжаликлари ёки бошқа қишлоқ хўжалиги ташкилотларига ижара ҳуқуқи асосида берилган ер участкаларида саноатлашган интенсив (сермаҳсул) боғ ва токзорларни барпо этиш тартиб-таомили 1-босқич Фермер хўжалиги ёки бошқа қишлоқ хўжалиги ташкилоти (Ижарачи) Саноатлашган интенсив (сермаҳсул) боғ ва токзорларни барпо этиш бўйича туман (шаҳар) ҳокимликларига ёзма ёки электрон шаклда ариза билан мурожаат қилади. Ҳар йили 1 июлгача 2-босқич Туман (шаҳар) ҳокимликлари Мурожаатларни ўрганиб чиқади ҳамда маъқулланган таклифларни Агентликка тақдим этади. Ҳар йили 20 июлгача Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши ва вилоятлар ҳокимликлари Ер участкалари боғдорчилик ёки узумчиликка ихтисослашмаган ер участкаларида жойлашган тақдирда, ишлаб чиқилган таклифларни Агентликка тақдим этади. 3-босқич Агентликнинг туман (шаҳар) лойиҳа офиси Ижарачи иштирокида жойига чиққан ҳолда лойиҳа таклифини ўрганиб чиқади. 10 иш куни Агентлик Саноатлашган интенсив (сермаҳсул) боғ ва токзорлар учун ТИА ёки ТШ ишлаб чиқади. 5 иш куни ичида 4-босқич Ижарачи Саноатлашган интенсив (сермаҳсул) боғ ва токзорларни ташкил этади ҳамда ушбу майдонларга замонавий сув тежовчи технологияларни жорий этади. 14 ой муддатда 5-босқич Агентлик Ижарачи томонидан саноатлашган янги интенсив (сермаҳсул) боғ ва токзорларни барпо этилиши ва агротехник тадбирларнинг бажарилиши юзасидан мониторинг ўтказиб боради. Ҳар чорак якунида III. Саноатлашган интенсив (сермаҳсул) боғ ва токзорларни «тайёр ҳолда барпо этиш» тамойили асосида ташаббускорларга бериш тартиби таомили 1-босқич Агентлик 1. Агентлик томонидан «тайёр ҳолда барпо этиш» тамойили асосида барпо этиладиган ер участкалари рўйхати тасдиқланган манзилли рўйхатдан танлаб олади. Ҳар йили 1 августгача 2. «Тайёр ҳолда барпо этиш» тамойили асосида барпо этиладиган ер участкалари рўйхатини Қишлоқ хўжалиги вазирлигига киритади. Ҳар йили 5 августгача Қишлоқ хўжалиги вазирлиги Тегишли Ҳукумат қарори лойиҳасини ишлаб чиқади ва белгиланган тартибда Вазирлар Маҳкамасига киритади. Ҳар йили 20 августгача 2-босқич Вазирлар Маҳкамаси Захирадаги ер участкаларини тўғридан-тўғри ижара ҳуқуқи билан Агентликка ажратиб бериш бўйича қарор қабул қилади. Ҳар йили 1 сентябргача 3-босқич Агентлик 1. Ер участкаларида «тайёр ҳолда барпо этиш» лойиҳа ТИАларини ишлаб чиқади. 2. «Тайёр ҳолда барпо этиш» буюртмасини амалга ошириш учун «Agrosanoat innovatorlari» МЧЖ билан шартнома тузади. Ҳар йили 10 сентябргача 4-босқич «Agrosanoat innovatorlari» МЧЖ 1. «Тайёр ҳолда барпо этиш» лойиҳаларини амалга ошириш харажатларини Жамғарма ёки бошқа маблағлар ҳисобидан амалга оширади. 2. Саноатлашган янги интенсив (сермаҳсул) боғ ва токзорлар ТИАга асосан барпо этилади ҳамда 3 йил давомида парвариш қилинади ва Агентликка далолатнома билан топширади. 3 йил давомида 5-босқич Агентлик «Тайёр ҳолда барпо этиш» тамойили асосида ташкил этилган саноатлашган янги интенсив (сермаҳсул) боғ ва токзорлар ташаббускорларга электрон онлайн-аукцион савдолари орқали сотилади. Белгиланган муддатларда IV. Захирадаги ер участкаларини Агентликка ижара ҳуқуқи асосида ажратиш ва ушбу ер участкаларини қайта ижарага бериш тартиб-таомили 1-босқич Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши ва вилоят ҳокимликлари Ижара ҳуқуқи асосида бериладиган захирадаги ер участкалари рўйхатини Агентликка тақдим этади. Ҳар йили 1 февралгача 2-босқич Агентлик Ижара ҳуқуқи асосида ажратиладиган ер участкалари рўйхатини Қишлоқ хўжалиги вазирлигига киритади. Ҳар йили 10 февралгача Қишлоқ хўжалиги вазирлиги Агентликка ер участкаларини тўғридан-тўғри ижара ҳуқуқи асосида ажратиш бўйича Ҳукумат қарори лойиҳасини ишлаб чиқади ва Вазирлар Маҳкамасига киритади. Ҳар йили 25 февралгача 3-босқич Вазирлар Маҳкамаси Ер участкаларини белгиланган тартибда тўғридан-тўғри ижара ҳуқуқи билан Агентликка ажратиб бериш бўйича қарор қабул қилади. Ҳар йили 1 апрелгача 4-босқич Агентлик 1. Саноатлашган янги интенсив (сермаҳсул) боғ ва токзорлар лойиҳаларининг ТИАни ишлаб чиқади. 2. Лойиҳа тўғрисидаги маълумотларни Агентлик расмий веб-сайтида эълон қилади. Бир ой муддатда 5-босқич Талабгор Саноатлашган интенсив (сермаҳсул) боғ ва токзорларни барпо этиш бўйича электрон ёки ёзма равишда Агентликка ариза билан мурожаат қилади. Белгиланган муддатда Агентлик 1. Талабгорларнинг аризаларини ўрганиб чиқади ва баённома расмийлаштирилади. 2. ТИАга мувофиқ лойиҳани амалга ошириш бўйича шартнома имзоланади. 10 иш куни ичида 3. Агентликка ижарага ажратилган ер участкаларини саноатлашган янги интенсив (сермаҳсул) боғ ва токзорлар барпо этиш учун талабгорга қайта ижарага беради. Талабгорлар таклифига асосан 4. Лойиҳаларнинг амалга оширилиши юзасидан мониторинг ўтказиб боради. Ҳар чорак якунида
Вазирлар Маҳкамасининг 2025 йил 23 апрелдаги 255-сон қарорига 4-ИЛОВА
Республикада янги боғларни барпо этишни Ўзбекистон Республикаси Қишлоқ хўжалиги вазирлиги ҳузуридаги Агросаноатни ривожлантириш агентлиги ҳузуридаги Агросаноатни ривожлантириш ва қўллаб-қувватлаш давлат мақсадли жамғармаси кредит ресурслари ҳисобидан тижорат банклари орқали молиялаштириш тўғрисида
1-боб. Умумий қоидалар
1. Ушбу Низом Ўзбекистон Республикаси Қишлоқ хўжалиги вазирлиги ҳузуридаги Агросаноатни ривожлантириш агентлиги (кейинги ўринларда — Агентлик) ҳузуридаги Агросаноатни ривожлантириш ва қўллаб-қувватлаш давлат мақсадли жамғармаси (кейинги ўринларда — Жамғарма) ҳисобидан тижорат банклари орқали республикада янги боғ ва узумзорларни барпо этиш ҳамда мева ва узум маҳсулотларини замонавий саралаш, қадоқлаш ва қайта ишлашни ташкил этиш лойиҳаларини молиялаштириш учун кредит ажратиш шартлари ва тартибини белгилайди.
2. Ушбу Низомда қуйидаги асосий тушунчалардан фойдаланилади:
лойиҳалар — янги боғ ва узумзорларни барпо этиш ҳамда мева ва узум маҳсулотларини замонавий саралаш, қадоқлаш ва қайта ишлашни ташкил этиш лойиҳалари;
молиявий ресурслар — Агентлик томонидан тижорат банкларига лойиҳаларни молиялаштириш учун ажратиладиган маблағлар;
тижорат банки — Агентлик билан молиявий ресурслар жойлаштириш бўйича бош келишув тузган тижорат банки;
кредит олувчи — лойиҳаларни амалга оширувчи тадбиркорлик субъекти.
2-боб. Тижорат банкларига молиявий ресурслар тақдим этиш
3. Тижорат банклари Жамғармадан молиявий ресурслар олиш учун Агентлик билан қонунчилик ҳужжатларида белгиланган тартибда бош келишув тузади.
Бош келишувни тузиш учун тижорат банки ўз бошқарув органи (бошқарув аъзолари, кузатув кенгаши ёки акциядорлик умумий йиғилиши) томонидан тасдиқланган бош келишув тузиш тўғрисидаги қарор ёки бош келишув тузиш ваколатини берувчи бошқа ҳужжатнинг нусхасини илова қилган ҳолда Агентликка мурожаат қилади.
4. Агентлик тижорат банкларининг мурожаатларига асосан Ўзбекистон Республикаси Марказий банкининг асосий ставкасида 7 йил муддатга 3 йил имтиёзли давр билан молиявий ресурсларни жойлаштиради.
5. Жамғарма томонидан тижорат банкларига фақатгина лойиҳаларни молиялаштириш учун миллий валютада молиявий ресурслар тақдим этилади.
3-боб. Тижорат банклари томонидан кредитларни ажратиш шартлари
6. Лойиҳаларни амалга оширувчи тадбиркорлик субъектларига тижорат банки томонидан кредит маблағлари Ўзбекистон Республикаси Марказий банкининг асосий ставкасидан 4 фоизлик пункт юқори ставкада (шундан тижорат банки маржаси 4 фоиз) миллий валютада 3 йиллик имтиёзли давр билан 7 йил муддатга ажратилади.
Бунда кредит олувчининг лойиҳаси амалга ошириладиган ер майдони бўйича Агентлик томонидан ишлаб чиқилган лойиҳанинг техник-иқтисодий асоси (кейинги ўринларда — ТИА) ва унда белгиланган муддатлар кредит портфелига илова қилиниши шарт.
Кредит маблағлари кредит олувчига:
биринчи босқичда — ер майдонини экишга тайёрлаш учун имтиёзли кредитнинг 10 фоизигача миқдорда;
иккинчи босқичда — кўчат сотиб олиш ва экиш харажатларига имтиёзли кредитнинг 40 фоизигача миқдорда;
учинчи босқичда — суғориш тизимларини ўрнатиш харажатларига имтиёзли кредитнинг 30 фоизигача миқдорда;
тўртинчи босқичда — боғ ҳосилга киргунга қадар 3 йил парваришлаш харажатларига имтиёзли кредитнинг 20 фоизи миқдорида ажратилади.
Бунда янги боғ ва узумзорларни барпо этиш ҳамда мева ва узум маҳсулотларини замонавий саралаш, қадоқлаш ва қайта ишлашни ташкил этиш бўйича лойиҳанинг ТИАда кўзда тутилган ер майдонига мутаносиб равишда, аммо 1 гектарга кўпи билан базавий ҳисоблаш миқдорининг 500 бараваридан ошмаган миқдорда имтиёзли кредитлар ажратилади.
4-боб. Молиявий ресурсларни олиш учун тижорат банкларидан талаб этиладиган ҳужжатлар ва уларни кўриб чиқиш
7. Лойиҳалар учун молиявий ресурслар олиш бўйича кредит олувчи томонидан тақдим этилган буюртманомаларини тижорат банклари томонидан кўриб чиқиш, ушбу Низомга иловада келтирилган схемага мувофиқ амалга оширилади.
8. Кредит олувчи кредит маблағларини олиш учун тижорат банкларига лойиҳалар ТИА ва ҳужжатларини аризасига илова қилган ҳолда электрон ёки ёзма равишда мурожаат қилади.
Тижорат банклари ариза ва унга илова қилинган ТИА ҳамда ҳужжатларни қабул қилади ва уларни ўрганиб чиқади. Кредит ажратиш ёки рад қилиш бўйича беш иш куни ичида қарор қабул қилади.
9. Тижорат банки молиявий ресурслар олиш учун Агентликка буюртманома ва талабгорлар реестрини бир иш куни ичида юборади.
Буюртманома тўғридан-тўғри, почта алоқа хизмати орқали ёки электрон шаклда ахборот тизимлари, шу жумладан, Ташқи иқтисодий маълумотлар портали орқали тижорат банкининг масъул раҳбари имзоси (электрон рақамли имзоси) билан тасдиқланган ҳолатда киритилади.
Тақдим этилган буюртманомадаги маълумотларнинг ҳаққонийлигига тижорат банки жавобгар ҳисобланади.
10. Агентлик буюртманома ва талабгорлар реестри келиб тушган кундан бошлаб икки иш кунида улардаги маълумотларни текширади. Маълумотлар тўғри бўлган тақдирда ҳамда Жамғармада маблағлар қолдиғи мавжудлигидан келиб чиқиб, тегишли молиявий ресурсларни тижорат банкининг алоҳида очилган махсус ҳисобварағига ўтказиб беради.
Тижорат банкларининг буюртманомасини кўриб чиқиш натижалари юзасидан номувофиқликлар аниқланганда Агентлик томонидан тижорат банкига молиявий ресурсларни ажратишни рад этиш бўйича билдиришнома берилади.
11. Агентлик томонидан тижорат банкига молиявий ресурслар тақдим этилишини рад этиш учун қуйидагилар асос бўлади:
буюртманома ва талабгорлар реестридаги маълумотлар ўзаро мувофиқ келмаслиги;
молиявий ресурслар ҳисобидан молиялаштириш кўзда тутилган ташкилот тугатиш босқичида ёки уларга нисбатан банкротлик тартиботи қўзғатилган ҳолатда.
Бошқа ҳолатларда молиявий ресурслар тақдим этилишини рад этишга йўл қўйилмайди.
12. Тижорат банки буюртманома бўйича рад этиш тўғрисида билдиришнома олганда рад этиш асослари бўйича кўрсатилган камчиликларни бартараф этган ҳолда молиявий ресурслар олиш учун Агентликка қайта буюртманома тақдим этишга ҳақли.
13. Тижорат банки Агентлик томонидан молиявий ресурсларни махсус ҳисобварағига ўтказиб берган кундан бошлаб уч иш кунида кредит олувчиларнинг ҳужжатларини расмийлаштиради.
14. Тижорат банки томонидан кредит олувчилар ҳужжатлари расмийлаштирилганидан сўнг, тижорат банки икки иш куни ичида молиявий ресурсларни кредит олувчи номига очиладиган 23210 ҳисобварағи ўтказиб беради.
Тижорат банки кредит олувчининг 23210 ҳисобварағига ажратилган молиявий ресурсларни ушбу Низомнинг 6-банди талаблари асосида молиялаштиради.
5-боб. Кредитларни тижорат банклари томонидан ажратиш тартиби
15. Агентликдан келиб тушган маблағлар ҳисобидан ажратиладиган кредит маблағларидан фойдаланиш учун тижорат банклари томонидан кредит олувчиларга 23210 ҳисобварағи очилади.
16. Тижорат банки 23210 ҳисобварағига келиб тушган маблағларни молиялаштириш турларидан фойдаланиш бўйича имзоланган шартномага мувофиқ бир банк иш кунидан кечикмасдан товар (иш, хизмат) етказиб берувчи ташкилотнинг тегишли банк ҳисобварағига ўтказиб берилишини таъминлайди ва буни тасдиқловчи банк ҳужжатларини Агентликка тақдим этади.
17. Тижорат банки томонидан 23210 ҳисобварағига Агентликдан келиб тушган маблағлардан буюртманомада кўрсатилганидан бошқа мақсадларда фойдаланиш тақиқланади.
18. Молиявий ресурсларни белгиланган муддатларда Жамғармага қайтарилиши бўйича жавобгарлик тижорат банки зиммасига юклатилади.
19. 23210 ҳисобварағига тушган маблағлар ҳисобидан, биринчи навбатда, Жамғармадан келиб тушган маблағлар ҳисобидан олинган кредитларнинг фоиз тўловлари ва асосий қарз тўловлари сўндирилади.
20. Жамғармадан келиб тушган маблағлар ҳисобидан олинган кредитлар ва унга ҳисобланган фоиз тўловлари тўлиқ сўндирилгандан сўнг тижорат банки 23210 ҳисобварағида қолган маблағларни кредит олувчининг асосий талаб қилиб олингунча сақланадиган депозит ҳисобварағига мемориал ордер билан ўтказади.
Кредит олувчи ушбу маблағлардан қўшилган қиймат солиғидан ҳосил бўлган қарздорликни тўлиқ сўндиргандан сўнг эркин фойдаланиши мумкин.
6-боб. Молиявий ресурсларни ажратиш тартиби
21. Молиявий ресурслардан фойдаланаётган ташкилотлар ушбу Низомда белгиланган молиялаштириш турлари бўйича олган маблағларини ўз муддатида қайтара олмаган ҳолатларда, молиявий ресурсларни белгиланган муддатларда Жамғарма ҳисобварағига қайтарилиши бўйича жавобгарлик тижорат банки зиммасига юклатилади.
22. Кредит ҳисобварағидан тўловлар кредит олувчининг тўлов топшириқномалари ва электрон тўлов воситалари асосида амалга оширилади.
Тўловлар товар ва хизматлар хариди бўйича расмийлаштирилган электрон ҳисобварақ-фактуралар мавжуд бўлгандагина амалга оширилади. Бунда харид қилинган товар ва хизматлар қайтарилганда, қайтариладиган маблағлар тўлов амалга оширилган ҳисобварақларга қайтарилади.
23. Жамғарма маблағлари айланадиган ҳисобварақларга инкассо топшириқномалари қўйилишига, шунингдек, уларни ундириб олиш ва тақиқ қўйишга қонунчилик ҳужжатларига мувофиқ йўл қўйилмайди.
24. Кредит олувчи томонидан Жамғарма маблағлари ҳисобидан олинган кредит ва унга ҳисобланган фоиз тўловлари муддатидан олдин сўндирилиши мумкин.
25. Кредитни қайтариш муддати келганда ва уни сўндириш учун кредит олувчининг маблағи етарли бўлмаганда, тижорат банки кредитни сўндиришни қуйидаги таъминот турларига қаратади ва сўндириш чораларини кўради:
суғурта полиси асосида суғурта ташкилотларига суғурта ҳодисаси рўй берганлиги тўғрисида мурожаат қилади;
кредит олувчининг мол-мулкларига (қонунчилик ҳужжатларига мувофиқ ундирувга қаратилмайдиган мол-мулклар бундан мустасно);
қонунчилик ҳужжатларида назарда тутилган кафиллик ёки бошқа таъминот турларига қаратади.
7-боб. Якунловчи қоидалар
26. Тижорат банклари олган молиявий ресурсларининг ҳаракати бўйича мониторинг юритади ҳамда ҳар ойнинг ўн олтинчи санасигача ушбу маълумотларни ахборот тизимлари орқали Агентликка тақдим этиб боради.
27. Агентлик ва тижорат банклари ўртасидаги низолар суд тартибида ҳал этилади.
28. Ушбу Низом талаблари бузилишида айбдор бўлган шахслар қонунчилик ҳужжатларида белгиланган тартибда жавоб беради.
Республикада янги боғларни барпо этишни Ўзбекистон Республикаси Қишлоқ хўжалиги вазирлиги ҳузуридаги Агросаноатни ривожлантириш агентлиги ҳузуридаги Агросаноатни ривожлантириш ва қўллаб-қувватлаш давлат мақсадли жамғармаси кредит ресурслари ҳисобидан тижорат банклари орқали молиялаштириш тўғрисида низомга ИЛОВА
Янги боғларни барпо этиш ҳамда мева ва узум маҳсулотларини замонавий саралаш, қадоқлаш ва қайта ишлашни ташкил этиш лойиҳаларига молиявий ресурслар олиш бўйича кредит олувчи томонидан тақдим этилган буюртманомаларини тижорат банклари томонидан кўриб чиқиш
Босқичлар Субъектлар Тадбирлар Бажариш муддатлари 1-босқич Кредит олувчи Талабгор тижорат банкларига Агентлик томонидан берилган лойиҳалар ТИАси ва ҳужжатларини аризасига илова қилган ҳолда кредит ажратишни сўраб электрон ёки ёзма равишда мурожаат қилади. Йил давомида 2-босқич Тижорат банки Тижорат банклари ариза ва унга илова қилинган ТИА ҳамда ҳужжатларни қабул қилади ва уларни ўрганиб чиқади. Кредит ажратиш ёки рад қилиш бўйича қарор қабул қилади. 5 иш куни ичида 3-босқич Тижорат банки Тижорат банки молиявий ресурслар олиш учун Агентликка буюртманома ва талабгорлар реестрини юборади. 1 иш куни ичида 4-босқич Агентлик Буюртманома ва талабгорлар реестри келиб тушган кундан бошлаб улардаги маълумотларни текширади. Маълумотлар тўғри бўлган тақдирда ҳамда Жамғармада маблағлар қолдиғи мавжудлигидан келиб чиқиб, тегишли молиявий ресурсларни тижорат банкининг алоҳида очилган махсус ҳисобварағига ўтказиб беради. Тижорат банкларининг буюртманомасини кўриб чиқиш натижалари юзасидан номувофиқликлар аниқланганда Агентлик томонидан тижорат банкига молиявий ресурсларни ажратишни рад этиш бўйича билдиришнома берилади. 2 иш куни ичида 5-босқич Тижорат банки Тижорат банки Агентлик томонидан молиявий ресурсларни махсус ҳисобварағига ўтказиб берилган кундан бошлаб кредит олувчиларнинг ҳужжатларини расмийлаштиради. 3 иш куни ичида 6-босқич Тижорат банки Кредит олувчилар ҳужжатлари расмийлаштирилганидан сўнг тижорат банки молиявий ресурсларни кредит олувчи номига очиладиган 23210 ҳисобварағи ўтказиб беради. Тижорат банки кредит олувчининг 23210 ҳисобварағига ажратилган молиявий ресурсларни ушбу Низомнинг 6-банди талаблари асосида молиялаштиради. 2 иш куни ичида
Вазирлар Маҳкамасининг 2025 йил 23 апрелдаги 255-сон қарорига 5-ИЛОВА
Иқтисодий жиҳатдан самарасиз, кам ҳосил берадиган боғ ва токзорларни яроқсиз деб топиш тартиби тўғрисида
1-боб. Умумий қоидалар
1. Ушбу Низом иқтисодий жиҳатдан самарасиз, кам ҳосил берадиган боғ ва токзорларни яроқсиз деб топиш, шунингдек, уларнинг ўрнида интенсив боғ ва токзорлар барпо қилиш ёки уларни ҳайдаладиган ерлар тоифасига ўтказиш тартибини белгилайди.
2. Ушбу Низом талаблари боғ ёки токзори мавжуд бўлган қишлоқ хўжалиги субъектларига нисбатан татбиқ этилади (деҳқон хўжаликлари бундан мустасно).
3. Ушбу Низомда қуйидаги асосий тушунчалар қўлланади:
апробация — ҳосилга кирган мевали боғ ва токзорларнинг ҳосилини олдиндан аниқлаш;
интенсив (сермаҳсул) боғ ва токзорлар — интенсив (сермаҳсул) кўчатлар (пакана ва яримпакана) ҳамда пайвандтаглардан етиштирилган кўчатларни зич экиш схемасида ресурс-тежамкор агротехнологик тадбирларни амалга ошириш асосида ташкил этилган ва сув тежовчи суғориш технологиялари жорий этилган 10 гектардан кичик бўлган мевали боғ;
иқтисодий жиҳатдан самарасиз боғ ва токзор — сўнгги 3 йилда ҳар йили олинган даромади сарфланган харажатларни қопламайдиган ва кўчат сони умумий боғ майдонига нисбатан 70 фоиздан кам бўлганлар;
кам ҳосил берадиган боғ ва токзорлар — экилган навлар ҳосилдорлиги уларнинг илмий асосланган ҳосилдорлик кўрсаткичидан паст бўлган боғ ёки токзорлар майдони;
комиссия — иқтисодий жиҳатдан самарасиз, кам ҳосил берадиган боғ ва токзорларни яроқсиз деб топиш ҳамда улар ўрнида интенсив (сермаҳсул) боғ ва токзорлар барпо этиш ёки ҳайдаладиган ерлар тоифасига ўтказиш тўғрисида хулоса берувчи туман (шаҳар) комиссияси;
яроқсиз боғ ва токзорлар — маълум бир майдон белгиланиб, иқтисодий жиҳатдан самарасиз, кам ҳосил берадиган боғ ва токзорлар деб ҳисобланган, кўчат сони кам бўлган, кучли шикастланган, стандарт талабларига жавоб бермайдиган дарахтлар, касаллик ва зараркунандалар билан кучли зарарланган, тупроқ-иқлим шароитига, экиш схемасига мос бўлмаган боғ ва токзорлар.
4. Мевали боғ ва токзорларда ҳосил пишиб етилиб, уни териб олишдан 15 — 20 кун олдин апробация ўтказилади, бунда дарахтнинг битта она шохидаги мевалар сони саналади ва дарахтдаги барча она шохлар ҳисобланиб, унга кўпайтирилади, 1 гектардан ҳар жойдан жами 10 туп дарахт ажратиб олинади ва шу усулда ўрганилиб, олинадиган ҳосил олдиндан аниқланади.
Ҳосилни аниқлаш учун қуйидаги формуладан фойдаланилади:
А × Б = С, 1000
бунда:
А — дарахтдан териб олинган ўртача ҳосил (кг);
Б — дарахтлар сони;
С — ҳосил (тонна).
2-боб. Иқтисодий жиҳатдан самарасиз, кам ҳосил берадиган боғ ва токзорларни яроқсиз деб топиш
5. Қишлоқ хўжалиги субъектларининг иқтисодий жиҳатдан самарасиз, кам ҳосил берадиган боғ ва токзорларини яроқсиз деб топиш, уларнинг ўрнида интенсив боғ ва токзорлар барпо этиш ёки ҳайдаладиган ерлар тоифасига ўтказиш мақсадида туман (шаҳар) ҳокимликлари Ўзбекистон Республикаси Қишлоқ хўжалиги вазирлиги ҳузуридаги Агросаноатни ривожлантириш агентлиги (кейинги ўринда — Агентлик) билан келишилган ҳолда ҳар йили 1 майга қадар комиссия таркибини шакллантиради.
Комиссия таркибига туман (шаҳар) ҳокимининг қишлоқ ва сув хўжалиги масалалари бўйича ўринбосари (комиссия раиси), туман (шаҳар) кадастр, қишлоқ ҳўжалиги, сув хўжалиги бўлимларининг вакиллари ҳамда заруратга кўра бошқа шахслар киритилади. Агентликнинг туман (шаҳар) лойиҳа офиси ходими комиссия котиби ҳисобланади.
6. Комиссия яроқсиз деб топиладиган иқтисодий жиҳатдан самарасиз ва кам ҳосил берадиган боғ ёки токзорларни, уларнинг ўрнида барпо этиладиган интенсив (сермаҳсул) боғ ва токзорлар ёки ҳайдаладиган ерлар тоифасига ўтказиладиган ерларни аниқлаш мақсадида қуйидагиларни амалга оширади:
мавжуд боғ ёки токзорнинг ер майдонлари бўйича туман (шаҳар) ҳокимининг қарори, мавжуд мевали дарахт ёки ток кўчатлари ҳолатини ўрганади ва ҳосилни апробациядан ўтказади;
мевали дарахт ёки ток кўчатларининг тавсия этилган (тавсия мавжуд бўлса) тупроқ-иқлим шароитга мослигини, кўчат тури, нави ва ёши, мавжуд кўчат сони, шундан яроқсиз кўчат сонининг миқдорини таҳлил қилади ҳамда ер эгасининг талабига кўра мевали боғ ва токзорларни апробациядан ўтказади;
ер ижара шартномасига кўра мавжуд боғ ёки токзорнинг ҳар бир контурда жойлашганлигини таҳлил қилади;
сўнгги 3 йилликда мева ва узум маҳсулотлари етиштириш ҳажми, қайта ишлашга ёки экспортга чиқарилишини таҳлил қилади;
боғ ва токзорларнинг сув билан таъминланганлик даражасини таҳлил қилади;
боғ ва токзорларнинг касалланганлиги, касаллик ва зараркунандаларга қарши ишлов берилганлигини таҳлил қилади.
7. Мавжуд мевали боғ ва токзорлар ҳар йили 5 майга қадар Агентликнинг туман лойиҳа офиси томонидан хатловдан ўтказилади.
Хатлов натижасига кўра боғ ва токзорлари мавжуд қишлоқ хўжалиги субъектлари рўйхати шакллантирилади.
8. Комиссия томонидан ушбу Низомнинг 6-бандига асосан ҳар йили 1 октябрга қадар мевали боғ ва токзорлари мавжуд қишлоқ хўжалиги субъектлари рўйхатида келтирилган боғ ва токзорларнинг ҳолати ўрганилади.
Ўрганиш натижалари бўйича уч нусхада далолатнома тузилади ва ушбу далолатномалар комиссия аъзолари ва қишлоқ хўжалиги субъекти томонидан имзоланади.
Қишлоқ хўжалиги субъектлари томонидан мевали боғ ва токзорларни парваришлаш жараёнида йўл қўйилган хато ва камчиликларни тасдиқловчи зарур ҳужжатлар далолатномага илова қилинади.
Далолатноманинг бир нусхаси қишлоқ хўжалиги субъектида, иккинчи нусхаси комиссия котибида, учинчи нусхаси туман (шаҳар) қишлоқ хўжалиги бўлимида сақланади.
9. Ўрганиш натижасида иқтисодий жиҳатдан самарасиз, кам ҳосил берадиган боғ ва токзорлар юзасидан тузилган далолатнома асосида комиссия томонидан иқтисодий жиҳатдан самарасиз, кам ҳосилли боғ ва токзорларни яроқсиз деб топиш, улар ўрнида интенсив (сермаҳсул) боғ ва токзор барпо этиш ёки ҳайдаладиган ерлар тоифасига ўтказиш тўғрисида хулоса (кейинги ўринларда — хулоса) тайёрланади.
10. Тайёрланган хулоса комиссия котиби томонидан ҳар ой якуни бўйича кейинги ойнинг 5-санасига қадар туман (шаҳар) ҳокимлиги, Агентлик ва тегишли қишлоқ хўжалиги субъектига тақдим этиб борилади.
11. Яроқсиз деб топилган боғ ва токзорлар ўрнида интенсив (сермаҳсул) боғ ва токзор барпо этиш тўғрисида хулоса берилган тақдирда, Агентлик хулоса тақдим этилган кундан бошлаб 10 кун муддатда қишлоқ хўжалиги субъектига белгиланган тартибда интенсив боғ ва токзорларни барпо этиш бўйича огоҳлантириш хатини юборади.
Бунда хулоса берилган санадан бошлаб 12 ой давомида интенсив (сермаҳсул) боғ ва токзорлар барпо этилмаган тақдирда ушбу боғ ва токзорлар жойлашган майдонлар учун ер солиғи 3 бараварга оширилади.
Яроқсиз деб топилган боғ ва токзорлар жойлашган ер участкасини ҳайдаладиган ерлар тоифасига ўтказиш тўғрисида хулоса берилган тақдирда, туман (шаҳар) ҳокимлиги ер участкасини ҳайдаладиган ерлар тоифасига ўтказиш чораларини кўради.
12. Агентлик яроқсиз деб топилган боғ ва токзорлар тўғрисидаги маълумотларни солиқ тўловчилар кесимида Ўзбекистон Республикаси Солиқ қўмитасига тегишли ахборот тизимлари орқали тақдим этиб боради.
3-боб. Якунловчи қоидалар
13. Яроқсиз боғ ва токзорларни бузиш ҳамда далани дарахт қолдиқларидан тозалаш ишлари билан боғлиқ харажатлар тегишли қишлоқ хўжалиги субъекти маблағлари ҳисобидан амалга оширилади.
14. Яроқсиз боғ ва токзорлар ўрнида интенсив (сермаҳсул) боғ ва токзорлар барпо этиш бўйича юзага келадиган низолар қонунчилик ҳужжатларида белгиланган тартибда ҳал этилади.
15. Ушбу Низом талаблари бузилишида айбдор бўлган шахслар қонунчилик ҳужжатларига мувофиқ жавоб берадилар.
Вазирлар Маҳкамасининг 2025 йил 23 апрелдаги 255-сон қарорига 6-ИЛОВА
Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг айрим қарорларига киритилаётган ўзгартиришлар
1. Вазирлар Маҳкамасининг 2019 йил 9 июлдаги 571-сон қарори билан тасдиқланган Ўзбекистон Республикаси Қишлоқ хўжалиги вазирлиги тўғрисидаги низом 9-бандининг саккизинчи хатбошисидаги «Қишлоқ хўжалигида хизматлар кўрсатиш агентлиги» сўзлари «Агросаноатни ривожлантириш агентлиги» сўзлари билан алмаштирилсин.
2. Вазирлар Маҳкамасининг «Оилавий тадбиркорликни қўллаб-қувватлаш дастурлари доирасида боғдорчилик, узумчилик ва иссиқхона хўжалигини ривожлантириш чора-тадбирлари тўғрисида» 2020 йил 30 январдаги 52-сон қарорида :
а) 1-банддаги «Қишлоқ хўжалигида хизматлар кўрсатиш агентлиги» сўзлари «Агросаноатни ривожлантириш агентлиги» сўзлари билан алмаштирилсин;
б) 4-банднинг «в» кичик банди учинчи хатбошиси қуйидаги таҳрирда баён этилсин:
«Ўзбекистон Республикаси Қишлоқ хўжалиги вазирлиги ҳузуридаги Агросаноатни ривожлантириш агентлигининг Агросаноатни ривожлантириш ва қўллаб-қувватлаш давлат мақсадли жамғармаси маблағлари»;
в) иловада :
3-банд қуйидаги таҳрирда баён этилсин:
«3. Интенсив боғ ва токзорлар барпо этиш, иссиқхоналар қуриш ишлари Ўзбекистон Республикаси Қишлоқ хўжалиги вазирлиги ҳузуридаги Агросаноатни ривожлантириш агентлиги ва Ўзбекистон фермерлари кенгаши ҳузуридаги Фермер хўжаликларини қўллаб-қувватлаш жамғармаси билан келишган ҳолда бошқа ташкилотлар томонидан амалга оширилади»;
5-банднинг учинчи хатбошиси қуйидаги таҳрирда баён этилсин:
«Ўзбекистон Республикаси Қишлоқ хўжалиги вазирлиги ҳузуридаги Агросаноатни ривожлантириш агентлигининг Агросаноатни ривожлантириш ва қўллаб-қувватлаш давлат мақсадли жамғармаси маблағлари»;
7-банднинг учинчи хатбошисидаги «Қишлоқ хўжалигида хизматлар кўрсатиш агентлигига» сўзлари «Агросаноатни ривожлантириш агентлигига» сўзлари билан алмаштирилсин;
14-банднинг иккинчи хатбошисидаги «Қишлоқ хўжалигида хизматлар кўрсатиш агентлигининг Боғдорчилик ва иссиқхона хўжалигини ривожлантириш жамғармаси» сўзлари «Агросаноатни ривожлантириш агентлигининг Агросаноатни ривожлантириш ва қўллаб-қувватлаш давлат мақсадли жамғармаси» сўзлари билан алмаштирилсин;
1-иловада :
2 ва 4-босқичларнинг «Тадбирлар» устунидаги «Боғдорчилик ва иссиқхона хўжалигини ривожлантириш агентлигига, Узумчилик ва виночиликни ривожлантириш агентлигига» сўзлари «Агросаноатни ривожлантириш агентлигига» сўзлари билан алмаштирилсин;
3, 5 ва 6-босқичларнинг «Субъектлар» устунидаги «Боғдорчилик ва иссиқхона хўжалигини ривожлантириш агентлиги, Узумчилик ва виночиликни ривожлантириш агентлиги» сўзлари «Агросаноатни ривожлантириш агентлиги» сўзлари билан алмаштирилсин.
3. Вазирлар Маҳкамасининг «Ички истеъмол бозорини асосий турдаги озиқ-овқат маҳсулотлари билан кафолатли таъминлашга доир қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида» 2021 йил 15 мартдаги 135-сон қарори 4-бандининг тўртинчи хатбошисидан «Боғдорчилик ва иссиқхона хўжалигини ривожлантириш агентлиги,» ва «84 минг гектар ҳамда янги боғ-токзорларнинг қатор ораларига 3 минг гектар, жами» сўзлари чиқариб ташлансин.
4. Вазирлар Маҳкамасининг 2021 йил 28 августдаги 548-сон қарори билан тасдиқланган Ҳокимнинг қишлоқ ва сув хўжалиги масалалари бўйича ўринбосарининг функционал вазифалари намунавий низомнинг 9-банди «в» кичик бандида :
иккинчи хатбоши қуйидаги таҳрирда баён этилсин:
«Ўзбекистон Республикаси Қишлоқ хўжалиги вазирлиги ҳузуридаги Агросаноатни ривожлантириш агентлиги билан биргаликда ҳудудларнинг тупроқ-иқлим шароитларига мос бўлган интенсив боғлар ва узумзорлар барпо этиш ҳамда иссиқхона хўжаликлари ташкил этиш бўйича комплекс дастурларни ишлаб чиқади ва амалга оширади»;
учинчи хатбоши чиқариб ташлансин.
5. Вазирлар Маҳкамасининг «Муқобил энергия орқали ишлайдиган иситиш тизимини жорий этган лимон етиштирувчиларни, шунингдек, янги лимонзорларни барпо этиш ва кўчатлар харид қилишни молиявий жиҳатдан қўллаб-қувватлаш чора-тадбирлари тўғрисида» 2022 йил 17 январдаги 24-сон қарорида :
а) 1-банднинг «а» кичик бандида :
иккинчи хатбошидаги «Боғдорчилик ва иссиқхона хўжалигини ривожлантириш агентлигининг (кейинги ўринларда — Агентлик) Боғдорчилик ва иссиқхона хўжалигини ривожлантириш жамғармаси» сўзлари «Агросаноатни ривожлантириш агентлигининг (кейинги ўринларда — Агентлик) Агросаноатни ривожлантириш ва қўллаб-қувватлаш давлат мақсадли жамғармаси» сўзлари билан алмаштирилсин;
учинчи хатбошидан «Жамғарма кенгашининг қишлоқ хўжалиги ташкилотлари —» сўзлари чиқариб ташлансин;
б) 4-банд ўз кучини йўқотган деб ҳисоблансин.
в) 1-иловада :
1-банддаги «Боғдорчилик ва иссиқхона хўжалигини ривожлантириш агентлиги қошидаги Боғдорчилик ва иссиқхона хўжалигини ривожлантириш жамғармаси» сўзлари «Агросаноатни ривожлантириш агентлигининг Агросаноатни ривожлантириш ва қўллаб-қувватлаш давлат мақсадли жамғармаси» сўзлари билан алмаштирилсин;
8-банднинг бешинчи ва олтинчи хатбошилари чиқариб ташлансин;
9 ва 11-бандлар ўз кучини йўқотган деб ҳисоблансин;
10-банднинг еттинчи хатбошисидаги «Жамғарма кенгаши қароридан» сўзлари «Субсидия ажратилиши рад этилишидан» сўзлари билан алмаштирилсин;
12-бандда :
биринчи хатбоши чиқариб ташлансин;
иккинчи ва учинчи хатбошилар тегишлича биринчи ва иккинчи хатбошилар деб ҳисоблансин;
20-банднинг учинчи хатбошисидан «; 3-йилда — 60 фоиз; 4-йилда — 40 фоиз; 5-йилда — 20 фоиз» сўзлари чиқариб ташлансин;
1-иловада :
4-босқичда:
«Субъектлар» устунидаги «Боғдорчилик ва иссиқхона хўжалигини ривожлантириш агентлиги» сўзлари «Агросаноатни ривожлантириш агентлиги» сўзлари билан алмаштирилсин;
«Тадбирлар» устунининг 1 ва 2-бандлар қуйидаги таҳрирда баён этилсин:
«1. Тақдим этилган ҳужжатларни ўрганиб чиқади.
2. Талабгорларга субсидия ажратиш мақсадида шартнома имзолайди ва талабгорларнинг аризасида кўрсатилган асосий банк ҳисобварағига маблағларни ўтказади»;
«Муддатлари» устунидан «Кенгаш қарори қабул қилинган кундан бошлаб» сўзлари чиқариб ташлансин;
5 ва 6-босқичларнинг «Субъектлар» устунидаги «Боғдорчилик ва иссиқхона хўжалигини ривожлантириш агентлиги» сўзлари «Агросаноатни ривожлантириш агентлиги» сўзлари билан алмаштирилсин;
г) 2-иловада :
5-банд қуйидаги таҳрирда баён этилсин:
«5. Субсидия лойиҳа ташаббускорларига Ўзбекистон Республикаси Қишлоқ хўжалиги вазирлиги ҳузуридаги Агросаноатни ривожлантириш агентлигининг Агросаноатни ривожлантириш ва қўллаб-қувватлаш давлат мақсадли жамғармаси томонидан ажратилади»;
8-банднинг биринчи хатбошисидаги «Боғдорчилик ва иссиқхона хўжалигини ривожлантириш агентлигига» сўзлари «Агросаноатни ривожлантириш агентлигига» сўзлари билан алмаштирилсин;
9-банднинг олтинчи хатбошиси чиқариб ташлансин;
10-банднинг биринчи хатбошисидаги «Кенгаш Агентлик томонидан» сўзлари «Агентлик» сўзи билан алмаштирилсин;
11-банд ўз кучини йўқотган деб ҳисоблансин;
12-бандда :
иккинчи хатбоши чиқариб ташлансин;
учинчи ва тўртинчи хатбошилар тегишлича иккинчи ва учинчи хатбошилар деб ҳисоблансин;
иккинчи хатбошидан «Кенгаш томонидан» сўзлари чиқариб ташлансин;
13-банддаги «Агентлик қошидаги Боғдорчилик ва иссиқхона хўжалигини ривожлантириш жамғармаси» сўзлари «Агентликнинг Агросаноатни ривожлантириш ва қўллаб-қувватлаш давлат мақсадли жамғармаси» сўзлари билан алмаштирилсин;
1-иловада :
номидаги «Боғдорчилик ва иссиқхона хўжалигини ривожлантириш агентлиги қошидаги Боғдорчилик ва иссиқхона хўжалигини ривожлантириш жамғармаси» сўзлари «Агросаноатни ривожлантириш агентлигининг Агросаноатни ривожлантириш ва қўллаб-қувватлаш давлат мақсадли жамғармаси» сўзлари билан алмаштирилсин;
1-босқич «Чора-тадбирлар» устунининг 2-бандидаги «Боғдорчилик ва иссиқхона хўжалигини ривожлантириш агентлигига» сўзлари «Агросаноатни ривожлантириш агентлигига» сўзлари билан алмаштирилсин;
2-босқичда:
«Субъектлар» устунидаги «Боғдорчилик ва иссиқхона хўжалигини ривожлантириш агентлиги» сўзлари «Агросаноатни ривожлантириш агентлиги» сўзлари билан алмаштирилсин;
«Чора-тадбирлар» устунидан «ва уларнинг субсидия олиш бўйича талабларга мувофиқ бўлган ҳужжатларини тегишлилигича Боғдорчилик ва иссиқхона хўжалигини ривожлантириш жамғармаси кенгашига (кейинги ўринларда — Кенгаш) навбатдаги йиғилишларда кўриб чиқиш учун киритади» сўзлари чиқариб ташлансин;
3-босқичнинг «Субъектлар» устунидаги «Боғдорчилик ва иссиқхона хўжалигини ривожлантириш агентлиги қошидаги Боғдорчилик ва иссиқхона хўжалигини ривожлантириш жамғармаси Кенгаши» сўзлари «Агросаноатни ривожлантириш агентлиги ҳузуридаги Агросаноатни ривожлантириш ва қўллаб-қувватлаш давлат мақсадли жамғармаси» сўзлари билан алмаштирилсин;
4-босқичда:
«Субъектлар» устунидаги «Боғдорчилик ва иссиқхона хўжалигини ривожлантириш агентлиги» сўзлари «Агросаноатни ривожлантириш агентлиги» сўзлари билан алмаштирилсин;
«Чора-тадбирлар» устунидан «Лойиҳа ташаббускорларини Кенгаш томонидан қабул қилинган қарор тўғрисида хабардор қилади ва Кенгаш томонидан субсидия бериш тўғрисида қабул қилинган қарор асосида» сўзлари чиқариб ташлансин;
5-босқичнинг «Субъектлар» устунидаги «Боғдорчилик ва иссиқхона хўжалигини ривожлантириш агентлиги» сўзлари «Агросаноатни ривожлантириш агентлиги» сўзлари билан алмаштирилсин;
2-илованинг «Молиялаштириш манбалари, млн сўм» устунидаги «Боғдорчилик ва иссиқхона хўжалигини ривожлантириш жамғармаси» сўзлари «Агросаноатни ривожлантириш ва қўллаб-қувватлаш давлат мақсадли жамғармаси» сўзлари билан алмаштирилсин;
3-илованинг 3-бандидаги «Қишлоқ хўжалигида хизматлар кўрсатиш агентлиги» сўзлари «Агросаноатни ривожлантириш агентлиги» сўзлари билан алмаштирилсин.
6. Вазирлар Маҳкамасининг 2022 йил 26 апрелдаги 213-сон қарорига 2-иловасининг 60-позицияси «Масъул ижрочилар» устунидан «Боғдорчилик ва иссиқхона хўжалигини ривожлантириш агентлиги» сўзлари чиқариб ташлансин.
7. Вазирлар Маҳкамасининг «Узумчилик, боғдорчилик, иссиқхона хўжаликларини юритувчи ва виночилик маҳсулотларини ишлаб чиқарувчи субъектларни давлат томонидан молиявий қўллаб-қувватлаш чора-тадбирлари тўғрисида» 2022 йил 10 июндаги 327-сон қарорида :
а) 1-бандда :
«а» кичик банддаги «Алкоголь ва тамаки бозорини тартибга солиш ҳамда виночиликни ривожлантириш агентлигининг Виночиликни ривожлантириш жамғармасига ҳамда Боғдорчилик ва иссиқхона хўжалигини ривожлантириш агентлигининг Боғдорчилик ва иссиқхона хўжалигини ривожлантириш жамғармасига» сўзлари «Агросаноатни ривожлантириш агентлиги ҳузуридаги Агросаноатни ривожлантириш ва қўллаб-қувватлаш давлат мақсадли жамғармасига» сўзлари билан алмаштирилсин;
«б» кичик бандда :
иккинчи хатбошидан «учун 6 млн сўм» сўзлари чиқариб ташлансин;
тўртинчи хатбоши чиқариб ташлансин;
бешинчи — тўққизинчи хатбошилар тегишлича тўртинчи — саккизинчи хатбошилар деб ҳисоблансин;
б) 2-банднинг бешинчи ва олтинчи хатбошилари чиқариб ташлансин;
в) 1-иловада :
5-банднинг иккинчи хатбошисидаги «Боғдорчилик ва иссиқхона хўжалигини ривожлантириш агентлиги қошидаги Боғдорчилик ва иссиқхона хўжалигини ривожлантириш жамғармаси (кейинги ўринларда — Боғдорчиликни ривожлантириш жамғармаси)» сўзлари «Агросаноатни ривожлантириш агентлигининг Агросаноатни ривожлантириш ва қўллаб-қувватлаш давлат мақсадли жамғармаси» сўзлари билан алмаштирилсин;
22-банднинг тўртинчи — олтинчи хатбошилари чиқариб ташлансин;
7-иловада :
«Молиялаштириш манбалари, млн сўм» устунидаги «Боғдорчилик ва иссиқхона хўжалигини ривожлантириш жамғармаси ва/ёки Виночиликни ривожлантириш жамғармаси» сўзлари «Агросаноатни ривожлантириш ва қўллаб-қувватлаш давлат мақсадли жамғармаси» сўзлари билан алмаштирилсин;
г) 2-иловада :
4-банд қуйидаги таҳрирда баён этилсин:
«4. Субсидия хўраки ва кишмишбоп токзорларни барпо этган талабгорга — Ўзбекистон Республикаси Қишлоқ хўжалиги вазирлиги ҳузуридаги Агросаноатни ривожлантириш агентлигининг Агросаноатни ривожлантириш ва қўллаб-қувватлаш давлат мақсадли жамғармаси ҳисобидан ажратилади.
Бунда, талабгор хўраки ва кишмишбоп ҳамда саноатбоп токзорларни барпо этган бўлса, субсидия пропорционал тарзда экин турига қараб тегишли жамғарма томонидан берилади»;
17-банднинг тўртинчи — олтинчи хатбошилари чиқариб ташлансин;
5-илова 6-бандининг «Молиялаштириш манбалари, млн сўм» устунидаги «Боғдорчилик ва иссиқхона хўжалигини ривожлантириш жамғармаси ва/ёки Виночиликни ривожлантириш жамғармаси» сўзлари «Агросаноатни ривожлантириш ва қўллаб-қувватлаш давлат мақсадли жамғармаси» сўзлари билан алмаштирилсин;
д) 3-иловада :
2-банднинг иккинчи хатбошисидаги «Боғдорчилик ва иссиқхона хўжалигини ривожлантириш агентлиги (кейинги ўринларда — Агентлик) қошидаги Боғдорчилик ва иссиқхона хўжалигини ривожлантириш жамғармасидан» сўзлари «Агросаноатни ривожлантириш агентлигининг (кейинги ўринларда — Агентлик) Агросаноатни ривожлантириш ва қўллаб-қувватлаш давлат мақсадли жамғармасидан» сўзлари билан алмаштирилсин;
15-банднинг тўртинчи — олтинчи хатбошилари чиқариб ташлансин;
5-иловадаги «Боғдорчилик ва иссиқхона хўжалигини ривожлантириш агентлигига» сўзлари «Агросаноатни ривожлантириш агентлигига» сўзлари билан алмаштирилсин;
е) 4 ва 5-иловалар ўз кучини йўқотган деб ҳисоблансин.
8. Вазирлар Маҳкамасининг «Қишлоқ хўжалиги маҳсулотларини етиштирувчиларга субсидия бериш ахборот тизимини жорий қилиш чора-тадбирлари тўғрисида» 2022 йил 16 декабрдаги 711-сон қарорида :
а) 5-банддаги «Боғдорчилик ва иссиқхона хўжаликларини ривожлантириш агентлиги ҳамда Ўзбекистон фермер, деҳқон хўжаликлари ва томорқа ер эгалари кенгаши» сўзлари «Агросаноатни ривожлантириш агентлиги ҳамда Ўзбекистон фермерлари кенгаши» сўзлари билан алмаштирилсин;
б) 6-банднинг учинчи хатбошисидаги «Боғдорчилик ва иссиқхона хўжалигини ривожлантириш агентлиги ҳамда Ўзбекистон фермер, деҳқон хўжаликлари ва томорқа ер эгалари кенгашининг» сўзлари «Агросаноатни ривожлантириш агентлиги ҳамда Ўзбекистон фермерлари кенгашининг» сўзлари билан алмаштирилсин;
в) 2-иловада :
12 — 14-позицияларининг «Субсидия маблағи ажратилиши учун масъул ташкилот» устунидаги «Ўзбекистон фермер, деҳқон хўжаликлари ва томорқа ер эгалари кенгаши» сўзлари «Ўзбекистон фермерлари кенгаши» сўзлари билан алмаштирилсин;
15 — 19-позицияларининг «Субсидия маблағи ажратилиши учун масъул ташкилот» устунидаги «Боғдорчилик ва иссиқхона хўжалигини ривожлантириш агентлиги» сўзлари «Агросаноатни ривожлантириш агентлиги» сўзлари билан алмаштирилсин;
20 ва 21-позицияларининг «Субсидия маблағи ажратилиши учун масъул ташкилот» устунидаги «Қишлоқ хўжалиги вазирлиги ҳузуридаги Қишлоқ хўжалигида хизматлар кўрсатиш агентлиги» сўзлари «Агросаноатни ривожлантириш агентлиги» сўзлари билан алмаштирилсин;
9. Вазирлар Маҳкамасининг 2023 йил 2 февралдаги 51-сон қарори билан тасдиқланган 2023 — 2026 йилларда Ўзбекистон Республикасида уруғчилик ва кўчат етиштиришни ривожлантириш миллий дастурининг 34, 37 ва 38-позициялари «Масъуллар» устунидаги «Қишлоқ хўжалигида хизматлар кўрсатиш агентлиги (Каримов)» сўзлари «Агросаноатни ривожлантириш агентлиги (Абдуллаев)» сўзлари билан алмаштирилсин.
10. Вазирлар Маҳкамасининг 2023 йил 3 августдаги 331-сон қарори билан тасдиқланган Аграр ва озиқ-овқат соҳаларини субсидиялаш бўйича техник ишчи гуруҳ таркибининг 6-банди қуйидаги таҳрирда баён этилсин:
«6. Лавозими бўйича — Ўзбекистон Республикаси Қишлоқ хўжалиги вазирлиги ҳузуридаги Агросаноатни ривожлантириш агентлиги директори»;
11. Вазирлар Маҳкамасининг «Иссиқхона хўжаликлари ва мева-сабзавотларни экспорт қилувчи корхоналарнинг фаолиятини қўллаб-қувватлашга доир қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида» 2023 йил 27 октябрдаги 567-сон қарорида :
а) 3-банднинг «а» кичик банди биринчи хатбошисидаги «Қишлоқ хўжалигида хизматлар кўрсатиш агентлигининг Боғдорчилик ва иссиқхона хўжалигини ривожлантириш жамғармаси» сўзлари «Агросаноатни ривожлантириш агентлигининг Агросаноатни ривожлантириш ва қўллаб-қувватлаш давлат мақсадли жамғармаси» сўзлари билан алмаштирилсин;
б) 6-банднинг биринчи хатбошисидаги «Қишлоқ хўжалигида хизматлар кўрсатиш агентлигига» ва «Боғдорчилик ва иссиқхона хўжалигини ривожлантириш жамғармаси» сўзлари тегишлича «Агросаноатни ривожлантириш агентлигига» ва «Агросаноатни ривожлантириш ва қўллаб-қувватлаш давлат мақсадли жамғармаси» сўзлари билан алмаштирилсин;
в) 7-банднинг еттинчи хатбошисидаги «Қишлоқ хўжалигида хизматлар кўрсатиш агентлиги» сўзлари «Агросаноатни ривожлантириш агентлиги» сўзлари билан алмаштирилсин.
12. Вазирлар Маҳкамасининг «Қорақалпоғистон Республикаси совиткичли сиғимлар уюшмасига аъзо субъектларга кооперация ташкил этган ҳолда, совиткичли сиғимларни қуриш ва жиҳозлаш ҳамда қиш ва баҳор ойларида электр энергияси истеъмоли харажатларининг бир қисмини қоплаш тартиби тўғрисидаги низомни тасдиқлаш ҳақида» 2023 йил 29 ноябрдаги 632-сон қарорида :
а) 1-иловада :
2-банднинг олтинчи хатбошисидаги «Қишлоқ хўжалигида хизматлар кўрсатиш агентлигининг» сўзлари «Агросаноатни ривожлантириш агентлигининг» сўзлари билан алмаштирилсин;
7-банднинг тўртинчи хатбошиси қуйидаги таҳрирда баён этилсин:
«тегишли кўчмас мулкка бўлган ҳуқуқни тасдиқловчи ҳужжатдан кўчирма»;
1-илова 2, 4, 5-босқичларининг «Ижрочилар» устунидаги «Қишлоқ хўжалигида хизматлар кўрсатиш агентлиги» сўзлари «Агросаноатни ривожлантириш агентлиги» сўзлари билан алмаштирилсин;
б) 2-илованинг 8-бандидаги «Қишлоқ хўжалигида хизматлар кўрсатиш агентлигига» сўзлари «Агросаноатни ривожлантириш агентлигига» сўзлари билан алмаштирилсин.
13. Вазирлар Маҳкамасининг 2024 йил 9 июлдаги 400-сон қарори билан тасдиқланган Иссиқхона хўжаликларига иссиқхоналарни кўмир ёқилғисида иситиш учун кўмир қозонини харид қилиш харажатларининг бир қисмини қоплаш тартиби тўғрисидаги низомда :
а) 1-банддаги «Қишлоқ хўжалигида хизматлар кўрсатиш агентлигининг» ва «Боғдорчилик ва иссиқхона хўжалигини ривожлантириш жамғармаси» сўзлари тегишлича «Агросаноатни ривожлантириш агентлигининг» ва «Агросаноатни ривожлантириш ва қўллаб-қувватлаш давлат мақсадли жамғармаси» сўзлари билан алмаштирилсин;
б) 1-илова 2-босқичининг «Тадбирлар» устунидаги «Қишлоқ хўжалигида хизматлар кўрсатиш агентлигига» сўзлари «Агросаноатни ривожлантириш агентлигига» сўзлари билан алмаштирилсин;
в) 2-илованинг 10-бандидаги «Қишлоқ хўжалигида хизматлар кўрсатиш агентлигининг» сўзлари «Агросаноатни ривожлантириш агентлигининг» сўзлари билан алмаштирилсин;
г) 3-илованинг Туман (Қувасой шаҳар) ишчи гуруҳи аъзолари 5-позициясидаги «Қишлоқ хўжалигида хизматлар кўрсатиш агентлигининг» сўзлари «Агросаноатни ривожлантириш агентлигининг» сўзлари билан алмаштирилсин.
14. Вазирлар Маҳкамасининг 2024 йил 10 июлдаги 410-сон қарори билан тасдиқланган Иссиқхона хўжаликларига хориждан малакали агроном, энтомолог ва лаборатория мутахассисларини жалб қилиш харажатларининг 50 фоизини қоплаш тартиби тўғрисидаги низомда :
а) 2-банднинг биринчи хатбошисидаги «Қишлоқ хўжалигида хизматлар кўрсатиш агентлигига» ва «Боғдорчилик ва иссиқхона хўжалигини ривожлантириш жамғармаси» сўзлари тегишлича «Агросаноатни ривожлантириш агентлигига» ва «Агросаноатни ривожлантириш ва қўллаб-қувватлаш давлат мақсадли жамғармаси» сўзлари билан алмаштирилсин;
б) 1-илова 1-босқичининг «Чора-тадбирлар» устунидаги «Қишлоқ хўжалигида хизматлар кўрсатиш агентлигининг» сўзлари «Агросаноатни ривожлантириш агентлигининг» сўзлари билан алмаштирилсин;
в) 2-илованинг 10-бандидаги «Қишлоқ хўжалигида хизматлар кўрсатиш агентлигининг» сўзлари «Агросаноатни ривожлантириш агентлигининг» сўзлари билан алмаштирилсин.
15. Вазирлар Маҳкамасининг 2024 йил 31 июлдаги 463-сон қарори билан тасдиқланган Фаолияти энг муҳим самарадорлик кўрсаткичлари асосида баҳоланадиган республика ижро этувчи ҳокимият органлари ва хўжалик бирлашмалари рўйхатининг 41-бандидаги «Қишлоқ хўжалигида хизматлар кўрсатиш агентлиги» сўзлари «Агросаноатни ривожлантириш агентлиги» сўзлари билан алмаштирилсин.
16. Вазирлар Маҳкамасининг «Озиқ-овқат саноати маҳсулотларини ишлаб чиқаришни қўллаб-қувватлашнинг самарали механизмларини жорий этиш тўғрисида» 2024 йил 1 августдаги 476-сон қарорида :
а) 1-иловада :
2-банднинг саккизинчи хатбошисидаги «Виночиликни ривожлантириш жамғармасидан» сўзлари «Агросаноатни ривожлантириш ва қўллаб-қувватлаш давлат мақсадли жамғармасидан» сўзлари билан алмаштирилсин;
9-банднинг «в» кичик бандидаги «Қишлоқ хўжалигида хизматлар кўрсатиш агентлигига» сўзлари «Агросаноатни ривожлантириш агентлигига» сўзлари билан алмаштирилсин;
1-иловада :
4-банддаги «Қишлоқ хўжалигида хизматлар кўрсатиш агентлиги» сўзлари «Агросаноатни ривожлантириш агентлиги» сўзлари билан алмаштирилсин;
5-банддаги «Қишлоқ хўжалигида хизматлар кўрсатиш агентлигининг» сўзлари «Агросаноатни ривожлантириш агентлигининг» сўзлари билан алмаштирилсин;
2-илова 3 ва 5-босқичларининг «Субъектлар» устунидаги «Қишлоқ хўжалигида хизматлар кўрсатиш агентлиги» сўзлари «Агросаноатни ривожлантириш агентлиги» сўзлари билан алмаштирилсин;
4-иловада :
4-позициянинг «Лавозими» устунидаги «Қишлоқ хўжалигида хизматлар кўрсатиш агентлиги» сўзлари «Агросаноатни ривожлантириш агентлиги» сўзлари билан алмаштирилсин;
5-позициянинг «Лавозими» устунидаги «Қишлоқ хўжалигида хизматлар кўрсатиш агентлигининг» сўзлари «Агросаноатни ривожлантириш агентлигининг» сўзлари билан алмаштирилсин;
б) 2-иловада :
2-банднинг бешинчи хатбошисидаги «Қишлоқ хўжалигида хизматлар кўрсатиш агентлигининг (кейинги ўринларда — Агентлик) Виночиликни ривожлантириш жамғармасидан» сўзлари «Агросаноатни ривожлантириш агентлигининг (кейинги ўринларда — Агентлик) Агросаноатни ривожлантириш ва қўллаб-қувватлаш давлат мақсадли жамғармасидан» сўзлари билан алмаштирилсин;
1-илованинг 5-бандидаги «Қишлоқ хўжалигида хизматлар кўрсатиш агентлигининг» сўзлари «Агросаноатни ривожлантириш агентлигининг» сўзлари билан алмаштирилсин;
2-илова 3-босқичининг «Субъектлар» устунидаги «Қишлоқ хўжалигида хизматлар кўрсатиш агентлиги» сўзлари «Агросаноатни ривожлантириш агентлиги» сўзлари билан алмаштирилсин;
4-илова 5-позициясининг «Лавозими» устунидаги «Қишлоқ хўжалигида хизматлар кўрсатиш агентлигининг» сўзлари «Агросаноатни ривожлантириш агентлигининг» сўзлари билан алмаштирилсин.
Вазирлар Маҳкамасининг 2025 йил 23 апрелдаги 255-сон қарорига 7-ИЛОВА
Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг ўз кучини йўқотган деб эътироф этилаётган айрим қарорлари
1. Вазирлар Маҳкамасининг «Ўзбекистон Республикаси Қишлоқ хўжалиги вазирлиги ҳузуридаги Боғдорчилик ва иссиқхона хўжалигини ривожлантириш агентлиги фаолиятини тартибга солувчи норматив-ҳуқуқий ҳужжатларни тасдиқлаш тўғрисида» 2019 йил 11 июндаги 481-сон қарори .
2. Вазирлар Маҳкамасининг «Ўзбекистон Республикасининг консолидациялашган бюджети таркибига киритиладиган давлат мақсадли жамғармаларининг рўйхатини тасдиқлаш тўғрисида» 2019 йил 19 ноябрдаги 917-сон қарорига илованинг 7-банди.
3. Вазирлар Маҳкамасининг «Иқтисодий жиҳатдан самарасиз, кам ҳосил берадиган боғ ва токзорларни яроқсиз деб топиш тартиби тўғрисидаги низомни тасдиқлаш ҳақида» 2019 йил 19 декабрдаги 1012-сон қарори .
4. Вазирлар Маҳкамасининг «Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг айрим қарорларига ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш тўғрисида (Ўзбекистон Республикаси Президентининг «Лимончилик тармоғини янада ривожлантиришга доир қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида» 2020 йил 19 февралдаги ПҚ-4610-сон қарори)» 2020 йил 18 майдаги 289-сон қарорига илованинг 2-банди .
5. Вазирлар Маҳкамасининг «Тугатилаётган ёки мақбуллаштирилаётган фермер хўжалиги ёки қишлоқ хўжалиги маҳсулотларини етиштирувчи бошқа субъектларга ажратилган ер майдонида сарфланган харажатлар қийматини ҳисоблаш ва қоплаш тартиби тўғрисидаги низомни тасдиқлаш ҳақида» 2020 йил 24 августдаги 501-сон қарорига 2-илованинг 3-банди .
6. Вазирлар Маҳкамасининг «Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг айрим қарорларига ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш тўғрисида (Ўзбекистон Республикаси Президентининг «Республика ҳудудларини қишлоқ хўжалиги маҳсулотлари етиштиришга ихтисослаштириш бўйича қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида» 2020 йил 11 майдаги ПҚ-4709-сон қарори)» 2020 йил 15 декабрдаги 787-сон қарори .
7. Вазирлар Маҳкамасининг «Қишлоқ хўжалиги ишлаб чиқарувчиларининг сувни тежайдиган суғориш технологияларини жорий этиш бўйича харажатларининг бир қисмини қоплаш чора-тадбирлари тўғрисида» 2021 йил 23 февралдаги 95-сон қарорига 2-илованинг 1-банди ва 3-илованинг 4-банди .
8. Вазирлар Маҳкамасининг «Қишлоқ хўжалиги бирлашмаларининг аъзолари, мева-сабзавот кластерлари иштирокчилари ва тадбиркорлик субъектларига маҳаллий шароитда етиштирилган интенсив кўчатлар (пакана ва ярим пакана) хўраки, кишмишбоп ва саноатбоп ток кўчатлари ҳамда пайвандтагларни сотиб олиш харажатларининг бир қисмини қоплаш учун субсидия ажратиш тўғрисидаги низомни тасдиқлаш ҳақида» 2021 йил 24 июлдаги 458-сон қарорининг 3-банди ва қарорга 2-илова .
9. Вазирлар Маҳкамасининг «Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг айрим қарорларига ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш тўғрисида (Ўзбекистон Республикаси Президентининг «Қишлоқ хўжалигига мўлжалланган ерлардан фойдаланиш ва муҳофаза қилиш тизимини такомиллаштиришга доир қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида» 2021 йил 24 февралдаги ПҚ-5006-сон қарори)» 2021 йил 29 ноябрдаги 721-сон қарорига илованинг 6-банди .
10. Вазирлар Маҳкамасининг «Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг айрим қарорларига ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш тўғрисида (Ўзбекистон Республикаси Президентининг «Республика озиқ-овқат саноатини жадал ривожлантириш ҳамда аҳолини сифатли озиқ-овқат маҳсулотлари билан тўлақонли таъминлашга доир чора-тадбирлар тўғрисида» 2020 йил 9 сентябрдаги ПҚ-4821-сон қарори)» 2021 йил 21 декабрдаги 766-сон қарорига 1-илованинг 15-банди .
11. Вазирлар Маҳкамасининг «Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг айрим қарорларига ўзгартиришлар киритиш тўғрисида (Ўзбекистон Республикасининг «Норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар тўғрисида» 2021 йил 20 апрелдаги ЎРҚ-682-сон Қонуни)» 2022 йил 4 апрелдаги 153-сон қарорига илованинг 752-банди .
12. Вазирлар Маҳкамасининг «Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг айрим қарорларига ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш тўғрисида (Ўзбекистон Республикаси Президентининг «Мева-сабзавотчилик ва узумчиликда оилавий тадбиркорликни ривожлантириш, қишлоқ хўжалиги ишлаб чиқаришида деҳқон хўжаликларининг улушини ошириш чора-тадбирлари тўғрисида» 2021 йил 23 ноябрдаги ПҚ-20-сон ҳамда «Озиқ-овқат ва қишлоқ хўжалиги соҳасида ислоҳотларни тадқиқ қилиш, стратегик режалаштириш ҳамда бошқариш тизимини янада такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида» 2021 йил 22 декабрдаги ПҚ-58-сон қарорлари)» 2022 йил 6 майдаги 238-сон қарорига илованинг 1-банди .
13. Вазирлар Маҳкамасининг «Божхона божларидан озод қилинадиган технологик ва лаборатория ускуналари, уларнинг бутловчи ва эҳтиёт қисмлари, шунингдек, хомашё ва материаллар, тиббий буюмлар ва қадоқлаш материаллари рўйхатини тасдиқлаш тўғрисида» 2022 йил 21 сентябрдаги 519-сон қарорига 4-илованинг 4-банди .
14. Вазирлар Маҳкамасининг «Яратилган янги иш ўринларини ҳисобга олиш тартиби тўғрисидаги низомни тасдиқлаш ҳақида» 2022 йил 21 декабрдаги 717-сон қарорига 2-илованинг 12-банди .
15. Вазирлар Маҳкамасининг «Қишлоқ хўжалиги ва озиқ-овқат хавфсизлиги соҳасидаги давлат бошқаруви такомиллаштирилганлиги муносабати билан Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг айрим қарорларига ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш тўғрисида» 2023 йил 11 декабрдаги 653-сон қарорига илованинг 17-банди .
16. Вазирлар Маҳкамасининг «Агросаноат мажмуида давлат назорати тизими янада такомиллаштирилиши муносабати билан Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг айрим қарорларига ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш тўғрисида» 2025 йил 1 апрелдаги 197-сон қарорига илованинг 12-банди .
Ўзбекистон Республикасининг Бош вазири А. АРИПОВ
Тошкент ш.,
2025 йил 23 апрель,
255-сон
Oʻzbekiston Respublikasi Vazirlar Mahkamasining
qarori
NIZOM
NIZOM
NIZOM
SXEMASI
NIZOM
SXEMASI
NIZOM
ROʻYXATI
Oʻzbekiston Respublikasi Qishloq xoʻjaligi vazirligi huzuridagi Agrosanoatni rivojlantirish agentligi faoliyatini tartibga soluvchi normativ-huquqiy hujjatlarni tasdiqlash toʻgʻrisida
Oʻzbekiston Respublikasi Prezidentining “Respublikada agrosanoat sohasiga yangi bozor mexanizmlarini joriy etish hamda sanoatlashgan bogʻ va tokzorlarni barpo qilishning qoʻshimcha chora-tadbirlari toʻgʻrisida” 2024-yil 30-sentabrdagi PF-151-son Farmoni hamda “Qishloq xoʻjaligi vazirligi huzuridagi Agrosanoatni rivojlantirish agentligi faoliyatini tashkil etish toʻgʻrisida” 2024-yil 30-sentabrdagi PQ-344-son qarori ijrosini taʼminlash maqsadida Vazirlar Mahkamasi qaror qiladi:
1. Oʻzbekiston Respublikasi Prezidentining “Respublikada agrosanoat sohasiga yangi bozor mexanizmlarini joriy etish hamda sanoatlashgan bogʻ va tokzorlarni barpo qilishning qoʻshimcha chora-tadbirlari toʻgʻrisida” 2024-yil 30-sentabrdagi PF-151-son Farmoniga muvofiq:
zaxiradagi yer uchastkalarida yangi bogʻlar Qishloq xoʻjaligi vazirligi huzuridagi Agrosanoatni rivojlantirish agentligi (keyingi oʻrinlarda — Agentlik) ishlab chiqadigan loyihaning texnik-iqtisodiy asoslariga muvofiq Agentlik yoki u tanlagan tadbirkorlik subyektlari tomonidan barpo etilishi;
zaxiradagi yer uchastkalari yangi bogʻlarni barpo etish uchun Agentlikka yoki u tanlagan tadbirkorlik subyektiga Vazirlar Mahkamasi tomonidan toʻgʻridan-toʻgʻri ijara huquqi bilan ajratilishi, bunda investitsiya loyihasining qiymati 10 million AQSH dollaridan kam boʻlishiga, eng yaxshi taklifni tanlash boʻyicha tanlov oʻtkazilmasligiga, oldindan maxsus hisobvaraqqa pul joylashtirmasdan hamda yer uchastkalarining aniq roʻyxatini yer ijarasi shartnomalarida belgilash sharti bilan yer uchastkalarini realizatsiya qilishga, istisno tariqasida, ruxsat berilgani;
zaxiradagi yer uchastkalarini ijaraga olgan tadbirkorlik subyektlari Agentlik tomonidan ishlab chiqilgan texnik-iqtisodiy asoslarda belgilangan shartlarga muvofiq yangi bogʻlarni barpo etish majburiyatini olishi, yangi bogʻlarni barpo etishda Agrosanoatni rivojlantirish va qoʻllab-quvvatlash davlat maqsadli jamgʻarmasi mablagʻlaridan foydalanilmaydigan taqdirda, ularga faqat texnik shart berilishi;
Agentlik oʻziga ijara huquqi bilan ajratilgan yer uchastkalarini toʻgʻridan-toʻgʻri shartnomalar asosida tadbirkorlik subyektlariga qayta ijaraga berish huquqi berilgani maʼlumot uchun qabul qilinsin.
2. Quyidagilar:
Oʻzbekiston Respublikasi Qishloq xoʻjaligi vazirligi huzuridagi Agrosanoatni rivojlantirish agentligi toʻgʻrisidagi nizom 1-ilovaga muvofiq;
Oʻzbekiston Respublikasi Qishloq xoʻjaligi vazirligi huzuridagi Agrosanoatni rivojlantirish agentligi huzuridagi Agrosanoatni rivojlantirish va qoʻllab-quvvatlash davlat maqsadli jamgʻarmasi toʻgʻrisidagi nizom 2-ilovaga muvofiq;
Respublika hududlarida sanoatlashgan yangi intensiv (sermahsul) bogʻ va tokzorlarni barpo etish tartibi toʻgʻrisidagi nizom 3-ilovaga muvofiq;
Respublikada yangi bogʻlarni barpo etishni Oʻzbekiston Respublikasi Qishloq xoʻjaligi vazirligi huzuridagi Agrosanoatni rivojlantirish agentligi huzuridagi Agrosanoatni rivojlantirish va qoʻllab-quvvatlash davlat maqsadli jamgʻarmasi kredit resurslari hisobidan tijorat banklari orqali moliyalashtirish toʻgʻrisidagi nizom 4-ilovaga muvofiq;
Iqtisodiy jihatdan samarasiz, kam hosil beradigan bogʻ va tokzorlarni yaroqsiz deb topish tartibi toʻgʻrisidagi nizom 5-ilovaga muvofiq tasdiqlansin.
3. Oʻzbekiston Respublikasi Qishloq xoʻjaligi vazirligi Adliya vazirligi, Davlat aktivlarini boshqarish agentligi bilan birgalikda bir oy muddatda quyidagilarni nazarda tutuvchi normativ-huquqiy hujjatlar loyihasini Vazirlar Mahkamasiga kiritsin:
Oʻzbekiston Respublikasining Yer kodeksiga qishloq xoʻjaligiga moʻljallangan yer uchastkalarining Agentlikka ijara huquqi asosida ajratilishi hamda ushbu yer uchastkalarini Agentlik tomonidan toʻgʻridan-toʻgʻri tadbirkorlik subyektlariga qayta ijaraga berish tartibini belgilovchi oʻzgartirish va qoʻshimchalar;
Oʻzbekiston Respublikasining “Litsenziyalash, ruxsat berish va xabardor qilish tartib-taomillari toʻgʻrisida”gi Qonuniga Oʻzbekiston Respublikasi kafolati ostida jalb qilingan xorijiy kreditlar hisobidan zamonaviy issiqxonalarni tashkil etish hamda maydoni 1 gektar va undan ortiq boʻlgan yangi bogʻlar barpo etish loyihalari boʻyicha Agentlik tomonidan beriladigan xulosani ruxsat etish xususiyatiga ega hujjatlar turiga kiritish boʻyicha oʻzgartirish va qoʻshimchalar kiritish.
4. Oʻzbekiston Respublikasi Hukumatining 6-ilovaga muvofiq ayrim qarorlariga oʻzgartirishlar kiritilsin.
5. Oʻzbekiston Respublikasi Hukumatining 7-ilovaga muvofiq ayrim qarorlari oʻz kuchini yoʻqotgan deb hisoblansin.
6. Oʻzbekiston Respublikasi Qishloq xoʻjaligi vazirligi manfaatdor vazirlik va idoralar bilan birgalikda oʻzlari qabul qilgan normativ-huquqiy hujjatlarni ikki oy muddatda ushbu qarorga muvofiqlashtirsin.
7. Ushbu qaror bajarilishini nazorat qilish Oʻzbekiston Respublikasi Bosh vazirining oʻrinbosari J.A. Xodjayev hamda qishloq xoʻjaligi vaziri I.Yu. Abduraxmonov zimmasiga yuklansin.
Vazirlar Mahkamasining 2025-yil 23-apreldagi 255-son qaroriga 1-ILOVA
Oʻzbekiston Respublikasi Qishloq xoʻjaligi vazirligi huzuridagi Agrosanoatni rivojlantirish agentligi toʻgʻrisida
1-bob. Umumiy qoidalar
1. Ushbu Nizom Oʻzbekiston Respublikasi Qishloq xoʻjaligi vazirligi huzuridagi Agrosanoatni rivojlantirish agentligining (keyingi oʻrinlarda — Agentlik) maqomi, asosiy vazifalari, funksiyalari, huquqlari va javobgarligi, faoliyatini tashkil etish va hisobot berish tartibini, shuningdek, uning rahbarlarining funksional vazifalari va masʼuliyatini belgilaydi.
2. Agentlik respublikada agrosanoat sohasida bozor mexanizmlarini joriy etish orqali sanoatlashgan yangi intensiv (sermahsul) bogʻ va tokzorlarni (keyingi oʻrinlarda — yangi bogʻlar) barpo qilish loyihalarining texnik-iqtisodiy asoslarini ishlab chiqish, bogʻdorchilik sohasi va issiqxona xoʻjaligida boshqaruv va ularni qoʻllab-quvvatlash tizimini takomillashtirish, shuningdek, resurs-tejamkor texnologiyalarni keng joriy qilish hamda eksportbop mahsulotlar yetishtirishga koʻmaklashish sohasida respublika ijro etuvchi hokimiyati organi hisoblanadi.
3. Agentlik oʻz faoliyati boʻyicha Vazirlar Mahkamasi va Qishloq xoʻjaligi vazirligiga hisobot beradi.
4. Agentlik oʻz faoliyatida Oʻzbekiston Respublikasi Konstitutsiyasi va qonunlariga, Oʻzbekiston Respublikasi Oliy Majlisi palatalarining qarorlariga, Oʻzbekiston Respublikasi Prezidentining farmonlari, qarorlari va farmoyishlariga, Vazirlar Mahkamasining qarorlari va farmoyishlariga, Oʻzbekiston Respublikasi Qishloq xoʻjaligi vazirining buyruqlariga, ushbu Nizomga, shuningdek, boshqa qonunchilik hujjatlariga amal qiladi.
5. Agentlik yuridik shaxs hisoblanadi, Oʻzbekiston Respublikasi Davlat gerbi tasviri tushirilgan va oʻz nomi yozilgan muhrga, mustaqil balansga, Oʻzbekiston Respublikasi Iqtisodiyot va moliya vazirligi huzuridagi Gʻaznachilik xizmati qoʻmitasida shaxsiy gʻazna hisobvaraqlariga, shu jumladan, xorijiy valyutadagi shaxsiy gʻazna hisobvaraqlariga ega boʻladi.
6. Agentlikning rasmiy nomi:
a) davlat tilida:
toʻliq nomi — Oʻzbekiston Respublikasi Qishloq xoʻjaligi vazirligi huzuridagi Agrosanoatni rivojlantirish agentligi;
qisqartirilgan nomi — Agrosanoatni rivojlantirish agentligi;
b) rus tilida:
toʻliq nomi — Agentstvo po razvitiyu agropromishlennosti pri Ministerstve selskogo xozyaystva Respubliki Uzbekistan;
qisqartirilgan nomi — Agentstvo razvitiya agropromishlennosti;
v) ingliz tilida:
toʻliq nomi — The Agroindustry Development Agency under the Ministry of Agriculture of the Republic of Uzbekistan;
qisqartirilgan nomi — The Agroindustry Development Agency.
7. Agentlik joylashgan joy (pochta manzili): 100006, Toshkent shahri Mirzo Ulugʻbek tumani Buyuk Ipak yoʻli mavzesi 42-uy.
2-bob. Agentlik tuzilmasi
8. Agentlikning tuzilmasiga quyidagilar kiradi:
Agentlik markaziy apparati;
Qoraqalpogʻiston Respublikasi va viloyatlar boʻlimlari;
tumanlar (Quvasoy shahar) loyiha ofislari;
“Qishloq xoʻjaligini standartlashtirish markazi” DUK;
“UZAGROLOGISTICS CENTERS” MCHJ;
“AGROSANOAT INNOVATORLARI” MCHJ (koʻchat yetishtirishga ixtisoslashtirilgan va koʻrgazmali dala maydonlarini tashkil etadigan korxona).
3-bob. Agentlikning asosiy vazifalari va funksiyalari
9. Quyidagilar Agentlikning asosiy vazifalari hisoblanadi:
intensiv (sermahsul) mevachilik, uzumchilik, issiqxona xoʻjaliklarini barqaror rivojlantirishni taʼminlashga hamda eksport salohiyatini oshirishga koʻmaklashishga qaratilgan maqsadli kompleks dasturlarni amalga oshirish;
zamonaviy resurs-tejamkor texnologiyalarni, shu jumladan, tomchilatib va yomgʻirlatib sugʻorish tizimlarini qoʻllagan holda intensiv (sermahsul) bogʻ hamda issiqxona xoʻjaliklari maydonlarini kengaytirish choralarini koʻrish;
hududlarning tuproq-iqlim sharoitlarini hisobga olgan holda, bogʻdorchilik, uzumchilik va issiqxona xoʻjaligida ilmiy yutuqlar, ilgʻor ilmiy ishlanmalar va innovatsion agrotexnologiyalardan keng foydalanishni tashkil etish;
qishloq xoʻjaligi mahsulotlarini yetishtirishni sanoatlashtirish, shuningdek, mevali bogʻ va uzumzorlarni tayyor holda barpo etish hamda ularni tashabbuskorlarga sotish choralarini koʻrish, shuningdek, yangi bogʻlar oralariga qishloq xoʻjaligi ekinlarining ekilishi va ulardan samarali foydalanilishini tashkil etish;
sohada “daladan dasturxongacha” tamoyili asosida qoʻshilgan qiymat zanjirini joriy qilish, qishloq xoʻjaligi mahsulotlari eksportiga koʻmaklashish, shuningdek, meva va uzum mahsulotlarini yetishtiruvchi subyektlarni rivojlantirish hamda xalqaro standart talablarini joriy etishga koʻmaklashish;
“In-vitro” laboratoriyalarida kafolatlangan, virusdan xoli boʻlgan koʻchatlar yetishtirishni ragʻbatlantirish mexanizmini hamda koʻchatlarni sertifikatlashtirish tizimini yoʻlga qoʻyish;
meva va uzum navlarining milliy brendlarini yaratish choralarini koʻrish hamda meva va uzum mahsulotlarini saqlash va qayta ishlash, milliy brendlarni targʻib qilish, xorijiy mutaxassislarni jalb etish, tashqi bozorlarga chiqish, eksport geografiyasi va mahsulot turlarini kengaytirish boʻyicha marketing tadqiqotlarini oʻtkazish;
intensiv (serhosil) bogʻdorchilik, uzumchilik va himoyalangan joylarda sabzavotchilik boʻyicha zamonaviy bilim va tajribalarni tatbiq qilish ishlarini tashkil etish;
fermer va dehqon xoʻjaliklariga hamda tadbirkorlik subyektlariga koʻmaklashish maqsadida Agentlik rasmiy veb-saytida yangi bogʻlarni barpo etish maqsadidagi ochiq elektron tanlovlarni, koʻchatchilikka ixtisoslashgan xoʻjalik yoki “In-vitro” laboratoriyalari hamda tashkil etilgan yangi bogʻlarning reyestrini, malakali agronomlar va import qilishda bojxona bojlaridan ozod etiladigan mevali koʻchatlar va payvantaglar, payvandustlari, onalik materiallari roʻyxatini, balli baholash tizimi boʻyicha meva va uzum mahsulotlari yetishtiruvchilar reytingini eʼlon qilib borish.
10. Agentlik oʻziga yuklatilgan vazifalarga muvofiq quyidagi funksiyalarni amalga oshiradi:
a) intensiv (serhosil) mevachilik, uzumchilik, issiqxona xoʻjaliklarini barqaror rivojlantirishni taʼminlashga hamda eksport salohiyatini oshirishga koʻmaklashishga qaratilgan maqsadli kompleks dasturlarni amalga oshirish sohasida:
xatlovdan oʻtkazish natijasida aniqlangan samarasiz hamda eskirgan bogʻ va tokzorlarning yer maydonlari oʻrnida hamda yangi oʻzlashtiriladigan qir-adir va yaylov maydonlari oʻrganilib, yangi bogʻ, tokzor va issiqxonalar tashkil etish uchun maqsadli kompleks dasturlar ishlab chiqish;
fermer xoʻjaliklari va qishloq xoʻjaligi korxonalari tasarrufidagi mavjud mevali bogʻ va tokzorlarni hamda issiqxona xoʻjaliklarini har yili 1-oktabrgacha xatlovdan oʻtkazib, samarasiz hamda eskirgan bogʻ va tokzorlar roʻyxatini shakllantirish;
mevachilik, uzumchilik, issiqxona xoʻjaliklarini barqaror rivojlantirish hamda ularning eksport salohiyatini yanada oshirishga doimiy ravishda koʻmaklashib borish;
b) zamonaviy resurs-tejamkor texnologiyalarni, shu jumladan, tomchilatib va yomgʻirlatib sugʻorish tizimlarini qoʻllagan holda intensiv (serhosil) bogʻ hamda issiqxona xoʻjaliklari maydonlarini kengaytirish choralarini koʻrish sohasida:
past hosilli paxta va gʻalla yer maydonlari, togʻoldi, qir-adirliklar, shuningdek, samarasiz hamda eskirgan bogʻ va tokzorlar oʻrniga sanoatlashgan intensiv (serhosil) bogʻ, tokzorlar va issiqxona xoʻjaliklarini barpo etish choralarini koʻrish;
yangi bogʻlarni barpo qilish uchun hududlarning ixtisoslashuvi hamda tuproq-iqlim sharoitidan kelib chiqib, meva va uzum navlarini inobatga olgan holda, loyihaning pulli texnik-iqtisodiy asoslari yoki bepul texnik shartini ishlab chiqish;
zamonaviy resurs-tejamkor texnologiyalarni, shu jumladan, tomchilatib va yomgʻirlatib sugʻorish tizimlarini qoʻllash hamda yangi bogʻlar barpo etishda koʻmaklashish;
v) hududlarning tuproq-iqlim sharoitlarini hisobga olgan holda, bogʻdorchilik, uzumchilik va issiqxona xoʻjaligida ilmiy yutuqlar, ilgʻor ilmiy ishlanmalar va innovatsion agrotexnologiyalardan keng foydalanishni tashkil etish sohasida:
tuproq-iqlim sharoitlarini hisobga olgan holda, tashqi bozorlarda talab yuqori boʻlgan meva va uzum navlarini joylashtirish hamda yetishtirish boʻyicha soha olimlari bilan birgalikda tavsiyalar ishlab chiqish;
tavsiyalar asosida ilmiy yutuqlar, ilgʻor ilmiy ishlanmalar va innovatsion agrotexnologiyalardan keng foydalanishni joriy etish uchun hududlarda koʻrgazmali oʻquv-seminarlari va treninglarni muntazam oʻtkazib borish;
g) qishloq xoʻjaligi mahsulotlarini yetishtirishni sanoatlashtirish, shuningdek, mevali bogʻ va uzumzorlarni tayyor holda tashabbuskorlarga sotish choralarini koʻrish, shuningdek, yangi bogʻlar oralariga qishloq xoʻjaligi ekinlari ekilishi hamda ulardan samarali foydalanilishini tashkil etish sohasida:
resurs-tejamkor texnologiyalar tizimini joriy qilish orqali qishloq xoʻjaligi mahsulotlarini yetishtirishni sanoatlashtirish;
mevali bogʻ va uzumzorlarni tayyor holda tashabbuskorlarga sotish choralarini koʻrish;
yangi bogʻlar qator orasidan samarali foydalanish, koʻchatlarga salbiy taʼsir qilmaydigan qishloq xoʻjaligi ekinlarini ekish boʻyicha tavsiyalar ishlab chiqish, joylarga yetkazish va monitoring qilish;
yangi bogʻlar oralariga qishloq xoʻjaligi ekinlari ekilishini va samarali foydalanishni tashkil etish boʻyicha soha olimlari bilan birgalikda tavsiyalar ishlab chiqish;
d) sohada “daladan dasturxongacha” tamoyili asosida qoʻshilgan qiymat zanjirini joriy qilish, qishloq xoʻjaligi mahsulotlari eksportiga koʻmaklashish, shuningdek, meva va uzum mahsulotlarini yetishtiruvchi subyektlarni rivojlantirish hamda xalqaro standart talablarini joriy etishga koʻmaklashish sohasida:
yangi bogʻlar barpo etish, bogʻ va issiqxonalarda sifatli mahsulotlarni yetishtirish hamda tashqi bozorga eksport qilishga koʻmaklashish;
aholini oziq-ovqat mahsulotlari bilan taʼminlash uchun “daladan dasturxongacha” tamoyili asosida qoʻshilgan qiymat zanjirini joriy qilish;
meva va uzum mahsulotlarini yetishtiruvchi subyektlarni rivojlantirish hamda xalqaro standart talablarini joriy etishga koʻmaklashish;
e) “In-vitro” laboratoriyalarida kafolatlangan, virusdan xoli boʻlgan koʻchatlar yetishtirishni ragʻbatlantirish mexanizmini hamda koʻchatlarni sertifikatlashtirish tizimini yoʻlga qoʻyish sohasida:
“In-vitro” usulida yaratilgan mevali payvandtagli koʻchatlarni sotib olish xarajatlarini subsidiyalash choralarini koʻrib borish;
“In-vitro” laboratoriya sharoitidan chiqqan va payvandlangan koʻchatzorlarning onalik bogʻlari hamda mevali va uzum koʻchatchilik xoʻjaliklari reyestrini shakllantirish va yuritish;
koʻchat yetishtiruvchi xoʻjaliklar yetishtirilgan barcha koʻchatlarini turlari va navlari boʻyicha “Qishloq xoʻjaligini standartlashtirish markazi” DUK hamda tegishli tashkilotlar bilan birgalikda sertifikatlashtirish tizimini yoʻlga qoʻyish va muntazam ravishda yuritish;
j) meva va uzum navlarining milliy brendini yaratish choralarini koʻrish hamda meva va uzum mahsulotlarini saqlash va qayta ishlash, milliy brendlarni targʻib qilish, xorijiy mutaxassislarni jalb etish, tashqi bozorlarga chiqish, eksport geografiyasi va mahsulot turlarini kengaytirish boʻyicha marketing tadqiqotlarini oʻtkazish sohasida:
meva va uzumlarning jahon andozalariga mos keladigan yangi navlarining milliy brendini yaratishga koʻmaklashish, ularni targʻib qilish hamda mazkur sohada ilmiy-tadqiqot institutlari va xorijiy kompaniyalar bilan hamkorlik qilish;
meva va uzumlarni saqlash boʻyicha tavsiyalar ishlab chiqish va tarqatish;
mahalliy va xorijiy kompaniya yoki ularning mutaxassislarini jalb etgan holda meva va uzumlarni qayta ishlash boʻyicha mahsulotlar milliy brendini yaratish va ularni targʻib qilishga koʻmaklashish;
milliy brendlarni tashqi bozorlarga chiqarish va ularning eksport geografiyasini kengaytirish va ushbu mahsulot turlarini koʻpaytirish boʻyicha marketing tadqiqotlarini oʻtkazish hamda ularni amaliyotga joriy qilish;
z) intensiv (serhosil) bogʻdorchilik, uzumchilik va himoyalangan joylarda sabzavotchilik boʻyicha zamonaviy bilim va tajribalarni tatbiq qilish ishlarini tashkil etish sohasida:
intensiv (serhosil) bogʻ, uzumzor va issiqxona xoʻjaliklarini yuritishda yuqori samaradorlikka erishgan xorijiy mamlakatlar tajribasini qoʻllash boʻyicha tavsiyalar ishlab chiqish;
zamonaviy texnologiyalar asosida hududlarda sanoatlashgan yangi intensiv (serhosil) bogʻdorchilik, uzumchilik va issiqxona xoʻjaliklarini tashkil etish uchun ilmiy asoslangan takliflarni oʻrganish va amaliyotga tatbiq etish choralarini koʻrish;
intensiv (serhosil) bogʻ, uzumzor va issiqxona xoʻjaliklariga xorijiy mutaxassislar va soha olimlari bilan birgalikda ilmiy asoslangan yangiliklarni joriy qilish;
i) fermer va dehqon xoʻjaliklariga hamda tadbirkorlik subyektlariga koʻmaklashish maqsadida Agentlik rasmiy veb-saytida yangi bogʻlarni barpo etish maqsadidagi ochiq elektron tanlovlarni, koʻchatchilikka ixtisoslashgan xoʻjalik yoki “In-vitro” laboratoriyalari hamda yangi tashkil etilgan bogʻ va tokzorlarning reyestrini, malakali agronomlar va import qilishda bojxona bojlaridan ozod etiladigan mevali koʻchatlar va payvantaglar, payvandustlari, onalik materiallari roʻyxatini, balli baholash tizimi boʻyicha meva va uzum mahsulotlari yetishtiruvchilar reytingini eʼlon qilib borish sohasida:
“In-vitro” laboratoriyalari hamda yangi tashkil etilgan bogʻlarning reyestrini yuritish;
respublikadagi malakali agronomlar roʻyxatini shakllantirish va ularni Agentlik veb-saytida eʼlon qilib borish;
import qilishda bojxona bojlaridan ozod etiladigan mevali koʻchatlar, payvantaglar, payvandustlar va onalik materiallari roʻyxatini shakllantirish va yuritish;
meva va uzum mahsulotlarini yetishtiruvchi xoʻjaliklarning reytingini aniqlash tizimini ishlab chiqish, yuritish va muntazam ravishda eʼlon qilib borish.
Agentlik qonunchilik hujjatlariga muvofiq boshqa funksiyalarni ham amalga oshirishi mumkin.
4-bob. Agentlikning huquqlari va javobgarligi
11. Agentlik oʻziga yuklatilgan vazifalar va funksiyalarni amalga oshirish uchun quyidagi huquqlarga egadir:
respublika va mahalliy ijro etuvchi hokimiyat organlari hamda boshqa tashkilotlardan Agentlik vakolatiga kiradigan masalalarni hal etish uchun zarur boʻladigan maʼlumotlarni belgilangan tartibda soʻrab olish;
Agentlik xodimlari tomonidan bogʻdorchilik, uzumchilik va issiqxona sohasidagi asosiy koʻrsatkichlarning bajarilishini hisobga olgan holda xodimlarni belgilangan tartibda moddiy ragʻbatlantirish;
statistika organlaridan zarur statistik maʼlumotlarni bepul olish;
Agentlik oʻziga ijara huquqi bilan ajratilgan yer uchastkalarini toʻgʻridan-toʻgʻri shartnomalar asosida tadbirkorlik subyektlariga qayta ijaraga berish;
ilmiy, konsalting va audit tashkilotlarini, olim, agronom, mutaxassislar, xorijiy olimlar, xorijiy agronom va mutaxassislarni Agentlik vakolatiga kiradigan masalalarni hal qilishga shartnoma, shu jumladan, fuqarolik-huquqiy turdagi shartnomalar asosida jalb qilish;
xorijiy davlatlarning sohaga oid tashkilotlari bilan Agentlik vakolatiga kiradigan masalalar boʻyicha hamkorlik qilish va shartnomalar tuzish;
Agentlikka yuklatilgan vazifa va funksiyalarni bajarish bilan bogʻliq boʻlgan masalalar boʻyicha xorijiy investorlar, kompaniyalar, taʼlim muassasalari va ilmiy-tadqiqot institutlari, xalqaro moliya institutlari bilan uchrashuvlar oʻtkazish, muzokaralar olib borish va yozishmalar yuritish;
bitim va kelishuvlar asosida jismoniy va yuridik shaxslar bilan bogʻdorchilik va issiqxona xoʻjaligi sohasida hamkorlikda loyihalarni amalga oshirish;
malakali, shu jumladan, chet ellik, mutaxassislarni jalb etgan holda Agentlik faoliyati boʻyicha qoʻshma loyihalarni amalga oshirish va oʻquv kurslarini tashkil qilish;
fermer xoʻjaliklari, qishloq xoʻjaligi korxonalari hamda tadbirkorlar uchun Oʻzbekiston Respublikasida va xorijda treninglar, seminarlar va boshqa taʼlim dasturlarini tashkil etish;
Agentlik faoliyati boʻyicha sohada joriy va strategik vazifalar, olib borilayotgan ishlar va erishilgan natijalarni yoritish, uslubiy qoʻllanmalar va bukletlarni nashr qilish uchun belgilangan tartibda noshirlik faoliyatini amalga oshirish;
ijaraga berilgan yer uchastkalarida yangi bogʻlarni barpo etishning texnik-iqtisodiy asoslarida belgilangan sugʻorish tizimlarini joriy etish va yer maydonlarini ekishga tayyorlash, koʻchat ekish ishlarini monitoring qilish, shuningdek, mazkur ishlar 14 oy muddatda toʻliq bajarilmaganda, ijara shartnomasini bekor qilish yuzasidan takliflarni Oʻzbekiston Respublikasi Vazirlar Mahkamasiga kiritish;
qishloq xoʻjaligi mahsulotlari ishlab chiqaruvchilari, ularning yer uchastkalari, bogʻlarning holati, barpo qilingan vaqti va boshqa koʻrsatkichlarni oʻz ichiga olgan bogʻ va tokzorlarning yagona elektron xaritasini eʼlon qilib borish;
monitoring natijasida bogʻlar va issiqxonalardan samarasiz hamda noqonuniy yoki boshqa maqsadlarda foydalanish, oʻzboshimchalik bilan buzib tashlash holatlari aniqlanganda, belgilangan muddatlarda yer maydonlarini qaytarib olish hamda keltirilgan zararni qoplash boʻyicha tuman (shahar) hokimliklari yoki nazorat organlariga maʼlumotlarni kiritib borish.
12. Agentlik:
yuklangan vazifalar va funksiyalarning samarali amalga oshirilishi;
normativ-huquqiy hujjatlar talablari, shuningdek, Oʻzbekiston Respublikasi Prezidenti, Vazirlar Mahkamasi va Qishloq xoʻjaligi vazirligining topshiriqlarini oʻz vaqtida bajarilishi uchun javob beradi.
5-bob. Agentlik faoliyatini tashkil qilish
13. Agentlik direktori Oʻzbekiston Respublikasi qishloq xoʻjaligi vazirining taqdimnomasiga asosan Oʻzbekiston Respublikasi Prezidenti tomonidan lavozimga tayinlanadi va lavozimidan ozod etiladi.
Agentlik direktori maqomi, mehnatga haq toʻlash, tibbiy va transport xizmati koʻrsatish shartlari boʻyicha vazir oʻrinbosariga tenglashtiriladi.
14. Agentlik direktori Oʻzbekiston Respublikasi qishloq xoʻjaligi vazirining taqdimnomasiga binoan Oʻzbekiston Respublikasi Vazirlar Mahkamasi tomonidan lavozimga tayinlanadigan va lavozimidan ozod etiladigan uch nafar oʻrinbosarga, shu jumladan, bir nafar birinchi oʻrinbosarga ega boʻladi.
Agentlik direktori boʻlmagan davrda, direktor vazifasini uning birinchi oʻrinbosari bajaradi.
Agentlik direktori va direktorning birinchi oʻrinbosari boʻlmagan davrda, direktor vazifasini Agentlik direktori oʻrinbosari bajaradi.
6-bob. Agentlik direktori va tarkibiy boʻlinmalarining asosiy funksional vazifalari
15. Quyidagilar Agentlik direktorining asosiy funksional vazifalari hisoblanadi:
Oʻzbekiston Respublikasi Prezidenti, Vazirlar Mahkamasi va Qishloq xoʻjaligi vazirligining buyruqlari va topshiriqlari ijrosi taʼminlanishi hamda monitoringi yuritilishining amaliy tizimini tashkil etish;
Agentlik faoliyatiga umumiy rahbarlik qilish, Agentlikka qonunchilik hujjatlari bilan yuklangan vazifalar va funksiyalar bajarilishini tashkil qilish;
Agentlik vakolatiga kiradigan masalalar boʻyicha tegishli davlat organlari va tashkilotlari bilan oʻzaro hamkorlik qilish;
Agentlik tizimidagi boshqa mansabdor shaxslarning vakolatlari va shaxsiy javobgarligi darajasini belgilash;
oʻz vakolati doirasida Agentlik tizimi xodimlari uchun majburiy boʻlgan buyruqlar chiqarish va koʻrsatmalar berish;
Agentlik markaziy apparatining xarajatlar smetasi va shtat jadvalini belgilangan tartibda tasdiqlash;
Agentlik markaziy apparati tarkibiy boʻlinmalari va tizimidagi tashkilotlar tuzilmasiga shtat birliklari doirasida oʻzgartirishlar kiritish;
Agentlik markaziy apparati tarkibiy boʻlinmalari va tizimidagi tashkilotlar toʻgʻrisidagi nizomlarni tasdiqlash;
Agentlik vakolatiga kiradigan masalalar boʻyicha normativ-huquqiy hujjatlar loyihalarini ishlab chiqishda ishtirok etish;
Agentlik xodimlarini ragʻbatlantirish va intizomiy javobgarlikka tortish masalalarini hal qilish, shu jumladan, ular egallab turgan lavozimda qolishi maqsadga muvofiqligi toʻgʻrisidagi masalalarni koʻrib chiqish, ularning shaxsiy javobgarligini oshirishga doir tizimli chora-tadbirlarni amalga oshirish.
Agentlik direktori qonunchilik hujjatlariga muvofiq boshqa vazifalarni amalga oshirishi mumkin.
16. Agentlik markaziy apparati tarkibiy boʻlinmalari hamda hududiy boʻlinmalari rahbarlarining asosiy funksional vazifalari quyidagilardan iborat:
Agentlik rahbariyatining topshiriqlari toʻliq bajarilishini nazorat qilish va taʼminlash;
Agentlik faoliyati bilan bogʻliq prognoz koʻrsatkichlarga erishilishini taʼminlash boʻyicha amaliy chora-tadbirlar ishlab chiqish va amalga oshirish;
tarkibiy boʻlinma toʻgʻrisidagi nizom doirasida aniq yoʻnalishlardagi vazifalarning yuqori sifatli va oʻz vaqtida bajarilishini taʼminlash;
Oʻzbekiston Respublikasi Prezidenti va Vazirlar Mahkamasining qarorlari va topshiriqlarining bajarilishini taʼminlash, qonunchilik hujjatlariga muvofiq tarkibiy va hududiy boʻlinma xodimlarining ijro intizomini mustahkamlash boʻyicha kompleks amaliy choralar koʻrish hamda topshiriqlarni oʻz vaqtida va sifatli bajarish;
odob-axloq qoidalari talablariga rioya etilishini taʼminlash;
tizim tashkilotlari xodimlari faoliyatining samaradorligini muntazam ravishda tahlil qilish.
Agentlik tarkibiy boʻlinmalari boshqa funksional vazifalarni ham bajarishi mumkin.
7-bob. Agentlik rahbarining javobgarligi
17. Agentlik direktori:
Agentlikka yuklangan vazifalar va funksiyalarning bajarilishi;
Agentlikning Agrosanoatni rivojlantirish va qoʻllab-quvvatlash davlat maqsadli jamgʻarmasi (keyingi oʻrinlarda — Jamgʻarma) mablagʻlarining maqsadli sarflanishi;
ushbu Nizomning 15-bandida koʻrsatilgan oʻz vazifalarining sifatli bajarilishi uchun shaxsan javob beradi.
8-bob. Agentlik faoliyatini moliyalashtirish va moddiy-texnik taʼminoti, xodimlar mehnatiga haq toʻlash va ularni moddiy ragʻbatlantirish
18. Agentlik faoliyatini moliyalashtirish manbalariga quyidagilar kiradi:
Oʻzbekiston Respublikasi Davlat budjeti mablagʻlari;
vaqtincha boʻsh turgan mablagʻlar hisobidan tijorat banklarning depozitiga joylashtirilgan resurslarning qaytishidan va ulardan tushadigan foiz mablagʻlari;
xalqaro moliya institutlari kreditlari (qarz mablagʻlari) va grantlari;
jismoniy va yuridik shaxslarning homiylik xayriyalari;
Agentlik tomonidan shartnoma asosida xizmat koʻrsatishdan olinadigan daromadlar;
Jamgʻarma mablagʻlari;
Agentlikni rivojlantirish jamgʻarmasi mablagʻlari;
qonunchilikda taqiqlanmagan boshqa manbalar.
19. Agentlik va uning tizimidagi tashkilotlar xodimlari hamda shartnoma asosida jalb qilingan mutaxassislar mehnatiga haq toʻlash, moddiy ragʻbatlantirish va ularning koʻp yillik mehnati uchun har oylik ustamalar (ragʻbatlantirish koeffitsiyentini hisobga olgan holda), moddiy yordam koʻrsatish, lavozim maoshiga belgilangan koeffitsiyentlar, shuningdek, qoʻshimcha haq, ustamalar, mukofotlar, ijtimoiy va boshqa toʻlovlar, idoraviy mansub tashkilotlarning moddiy-texnik bazasini mustahkamlash, faoliyatini amalga oshirish va markaziy apparat taʼminoti bilan bogʻliq xarajatlar Davlat budjeti va undan ajratiladigan transfert hamda Jamgʻarma mablagʻlari va qonunchilik hujjatlarida taqiqlanmagan boshqa manbalar hisobidan moliyalashtiriladi.
Agentlik va uning tizimidagi tashkilotlar xodimlari hamda shartnoma asosida jalb qilingan mutaxassislar mehnatiga haq toʻlash va ularni moddiy ragʻbatlantirish shartlari:
a) Oʻzbekiston Respublikasi respublika budjetidan:
Yagona tarif setkasi boʻyicha tasdiqlangan razryadlarga muvofiq lavozim maoshi;
Agentlik markaziy apparati hamda hududiy boʻlinmalari xodimlari mehnatiga haq toʻlashda tasdiqlangan razryadlariga muvofiq lavozim maoshini belgilashda tarif koeffitsiyentlarini 1,4 barobarga oshirish miqdori;
lavozim maoshining 40 foizi miqdorida ustama (mehnatni ragʻbatlantirish koeffitsiyenti);
yilda bir marta oylik mehnatga haq toʻlash fondi miqdorida moddiy yordam;
oʻz vazifalarini vijdonan, shuningdek, alohida muhim va masʼuliyatli ishlarni bajarayotgan xodimlarni ikki oylik mehnatga haq toʻlash fondi doirasida mukofot;
koʻp yillik xizmati uchun lavozim maoshiga 20 foizdan 100 foizgacha miqdorda ustama toʻlanadi. Bunda:
1 yildan 5 yilgacha — 20 foiz;
5 yildan 10 yilgacha — 30 foiz;
10 yildan 15 yilgacha — 40 foiz;
15 yildan 20 yilgacha — 60 foiz;
20 yildan 25 yilgacha — 80 foiz;
25 yildan ortiq — 100 foiz.
b) har yili Davlat budjetidan Jamgʻarmaga ajratiladigan transfertlar hisobidan:
Agentlik markaziy apparati xodimlariga oʻz xizmat vazifalarini vijdonan bajarganliklari uchun Agentlik direktori tomonidan lavozim maoshining (ragʻbatlantiruvchi koeffitsiyentni hisobga olgan holda) 300 foizgacha hamda hududiy boʻlinmalari xodimlariga 200 foizgacha miqdorda har oylik ustamalar;
alohida oʻrnak koʻrsatgan Agentlik markaziy apparati xodimlariga lavozim maoshining (ragʻbatlantiruvchi koeffitsiyentni hisobga olgan holda) 100 foizigacha miqdorda oylik ustamalar;
xodimlarni ijtimoiy muhofaza qilish va ularning mehnati samaradorligini oshirish maqsadida har oyda (jamoa shartnomasiga muvofiq) transport xarajatlari uchun bazaviy hisoblash miqdorining bir barobarigacha miqdorida va ovqatlanish xarajatlarini qoplash uchun bazaviy hisoblash miqdorining ikki barobarigacha miqdorida toʻlovlar;
Agentlik va uning tizimidagi xodimlar rasman bayram deb eʼlon qilingan (1-yanvar — Yangi yil, 8-mart — Xotin-qizlar kuni, 21-mart — Navroʻz bayrami, 9-may — Xotira va qadrlash kuni, 1-sentabr — Mustaqillik kuni, 8-dekabr — Oʻzbekiston Respublikasi Konstitutsiyasi kuni, diniy bayramlar Roʻza hayiti (Iyd-al-Fitr) va Qurbon hayiti (Iyd-al-Adha)) kunlar hamda qishloq xoʻjaligi xodimlarining kasb bayramlari munosabati bilan lavozim maoshining (ragʻbatlantiruvchi koeffitsiyentni hisobga olgan holda) ikki barobari miqdorida mukofot;
qishloq xoʻjaligi mahsulotlarini xarid qilish uchun xodimlarga bir yilda bir marotaba bazaviy hisoblash miqdorining 10 barobarigacha boʻlgan miqdorda toʻlovlar.
Zaruratga koʻra kasaba uyushmasi tashkiloti bilan kelishilgan holda xodimlar va (yoki) ularning oila aʼzolariga quyidagi holatlarda bazaviy hisoblash miqdorining 10 barobarigacha boʻlgan miqdorda moddiy yordam toʻlab beriladi:
xodim vafot etganda — bunda moddiy yordam xotiniga (eriga) toʻlab beriladi, agar xodimning xotini (eri) boʻlmasa, moddiy yordam farzandlariga yoki qonuniy vakillariga (vasiylari va homiylariga) yoxud ularning voyaga yetmagan farzandlarini asrab olgan shaxslarga toʻlab beriladi, shuningdek, xodim turmush qurmagan boʻlsa, moddiy yordam ota-onasi yoki boqimandalar oʻrtasida teng ulushlarda taqsimlanadi;
yaqin qarindoshi vafot etganda (ota, ona, turmush oʻrtogʻi, farzandi) — vafoti toʻgʻrisida guvohnoma nusxasi taqdim etilganda.
Bunda Jamgʻarma mablagʻlari hisobidan saqlanishi belgilangan shtat birliklari (mazkur shtat birliklariga ushbu bandning “a” va “b” kichik bandlarida nazarda tutilgan barcha toʻlovlar Jamgʻarma mablagʻlari hisobidan toʻlanadi) moliyalashtiriladi.
20. Oʻzbekiston Respublikasi norezidentlari boʻlgan Agentlikning jalb etilgan xodimlari, ekspertlari va maslahatchilari xizmatlariga tuzilgan shartnoma shartlariga muvofiq qonunchilik hujjatlarida belgilangan tartibda haq toʻlanadi.
Bunda ularning ragʻbatlantiruvchi ustama va qoʻshimcha toʻlovlari Agentlik direktori tomonidan imzolanadigan jamoa kelishuvi va mehnat shartnomalarga muvofiq toʻlanadi.
9-bob. Yakunlovchi qoidalar
21. Agentlikni qayta tashkil etish va tugatish qonunchilik hujjatlarida belgilangan tartibda amalga oshiriladi.
22. Ushbu Nizom talablari buzilishida aybdor boʻlgan shaxslar qonunchilik hujjatlarida belgilangan tartibda javob beradilar.
Vazirlar Mahkamasining 2025-yil 23-apreldagi 255-son qaroriga 2-ILOVA
Oʻzbekiston Respublikasi Qishloq xoʻjaligi vazirligi huzuridagi Agrosanoatni rivojlantirish agentligi huzuridagi Agrosanoatni rivojlantirish va qoʻllab-quvvatlash davlat maqsadli jamgʻarmasi toʻgʻrisida
1-bob. Umumiy qoidalar
1. Ushbu Nizom Oʻzbekiston Respublikasi Qishloq xoʻjaligi vazirligi huzuridagi Agrosanoatni rivojlantirish agentligi huzuridagi Agrosanoatni rivojlantirish va qoʻllab-quvvatlash davlat maqsadli jamgʻarmasini (keyingi oʻrinlarda — Jamgʻarma) boshqarish tartibini, shuningdek, uning mablagʻlarini shakllantirish va ulardan foydalanish tartibini belgilaydi.
2. Jamgʻarma Oʻzbekiston Respublikasi Qishloq xoʻjaligi vazirligi huzuridagi Agrosanoatni rivojlantirish agentligi (keyingi oʻrinlarda — Agentlik) huzurida yuridik shaxs maqomiga ega boʻlmagan holda tashkil etiladi hamda uning mablagʻlari Iqtisodiyot va moliya vazirligi huzuridagi Gʻaznachilik xizmati qoʻmitasida ochiladigan shaxsiy gʻazna hisobvaraqlarida jamlanadi.
2-bob. Jamgʻarma mablagʻlarini shakllantirish
3. Jamgʻarma mablagʻlari quyidagi manbalar hisobidan shakllantiriladi:
Bogʻdorchilik va issiqxona xoʻjaligini rivojlantirish jamgʻarmasi va Vinochilikni rivojlantirish jamgʻarmasining qoldiq mablagʻlari hamda avval ajratilgan resurslarning (ssuda, subsidiyalardan qaytgan qarzlar) qaytishidan tushadigan mablagʻlar, xizmat koʻrsatishdan tushadigan mablagʻlar, vaqtincha boʻsh turgan mablagʻlarni tijorat banklarining depozitiga joylashtirish hisobidan tushadigan foizlar;
Agentlik tomonidan ishlab chiqilgan loyihaning texnik-iqtisodiy asoslariga muvofiq yaratiladigan yangi bogʻ va tokzorlardan undiriladigan bir martalik yigʻimlar;
Oʻzbekiston Respublikasining respublika budjetidan ajratiladigan transfertlar va ssudalar;
xalqaro moliya institutlari va xorijiy hukumat moliya tashkilotlarining kreditlari (qarz mablagʻlari) va grantlari;
“tayyor holda barpo etish” tamoyiliga asosan tashabbuskorlarga lizing asosida ochiq elektron auksion savdolari orqali bogʻ va tokzorlarni sotishdan tushgan tushumlar;
qonunchilikda taqiqlanmagan boshqa manbalar.
3-bob. Jamgʻarma mablagʻlaridan foydalanish
4. Jamgʻarma mablagʻlari quyidagi maqsadlar uchun sarflanadi:
sanoatlashgan bogʻdorchilik, rezavorchilik, uzumchilik va issiqxona xoʻjaliklarini barqaror rivojlantirishni taʼminlashga qaratilgan maqsadli kompleks dasturlarni amalga oshirish, shu jumladan, yangi limonzorlarni barpo etish va limon koʻchatlarini xarid qilish;
Oʻzbekiston Respublikasi Prezidentining farmon va qarorlari, Vazirlar Mahkamasining qarorlari bilan Jamgʻarmadan berilishi koʻzda tutilgan subsidiyalarni berish;
sanoatlashgan bogʻdorchilik, uzumchilik va issiqxonachilik sohalaridagi mutaxassislar va konsultantlarni jalb etish, shuningdek, Agentlik xodimlari, intensiv (sermahsul) bogʻ va uzumchilik hamda issiqxona xoʻjaliklari egalarini kasbiy tayyorlash, qayta tayyorlash va ularning malakasini oshirish;
Agentlik va uning idoraviy mansub tashkilotlarining moddiy-texnik bazasini mustahkamlash, Agentlikda faoliyat yuritayotgan xodimlarning xizmat safarlari xarajatlarini moliyalashtirish, oylik ish haqlari va unga tenglashtirilgan toʻlovlar, shu jumladan, ustamalar, mukofotlar, qoʻshimcha haq, kompensatsiyalar va boshqa barcha turdagi toʻlovlarni toʻlash (ragʻbatlantiruvchi koeffitsiyentlarni hisobga olgan holda);
respublikada yetishtirilgan va qayta ishlangan qishloq hoʻjaligi mahsulotlarini targʻib qilish boʻyicha konferensiyalar, seminarlar, treninglar, mahorat darslari, festivallar, koʻrgazmalar, yarmarkalarda ishtirok etish va tashkil qilish bilan bogʻliq xarajatlarni moliyalashtirish;
kadrlarni tayyorlash, qayta tayyorlash va ularning malakasini oshirish, shu jumladan, xodimlarning xorijiy mamlakatlarda va taʼlim muassasalarida tajriba orttirishlarini tashkil etish, madaniy-ommaviy tadbirlarni oʻtkazish bilan bogʻliq boʻlgan xarajatlarni qoplash;
mahalliy tashkilotlar va xalqaro tashkilotlarda aʼzolik badallarini va boshqa badallarni toʻlash;
bogʻdorchilik, uzumchilik va issiqxona mahsulotlarini ishlab chiqarish va marketing bilan bogʻliq ilmiy loyihalarni moliyalashtirish;
Agentlikning intensiv (sermahsul) mevali bogʻ va uzumzorlarini barpo qilish va qayta ishlash sohasini jadal rivojlantirishni taʼminlashga qaratilgan kompleks maqsadli dasturlarni amalga oshirish;
ilmiy-texnik va ilmiy-metodik adabiyotlarni (davriy nashrlar, eʼlonlar, risolalar, bukletlar, kitoblar, toʻplamlar va boshqa axborot-maʼrifiy materiallar) tayyorlash va nashr qilish, intensiv (sermahsul) bogʻ va uzumchilik hamda issiqxona xoʻjaliklari sohasida videoroliklar va taqdimot materiallarini tayyorlashga sarflangan xarajatlarni moliyalashtirish;
jahon andozalariga mos, yuqori hosilli meva va uzum koʻchatlarining onalik maydonlari, kolleksiya uchastkalari hamda koʻchatxonalarni barpo qilish;
bino va inshootlarni taʼmirlash, shuningdek, ularning moddiy-texnik bazasini mustahkamlash hamda joriy saqlash xarajatlarini moliyalashtirish;
tijorat banklariga kredit resurslarini joylashtirish;
bayram tadbirlarini amalga oshirish bilan bogʻliq xarajatlarni qoplash, vakillik xarajatlari va sovgʻalar xarid qilish;
intensiv (sermahsul) mevali bogʻ va uzumzorlarni barpo etish maqsadida texnik-iqtisodiy asoslarini ishlab chiqish;
sertifikatlangan, sogʻlom mevali va uzum koʻchatlarini yetishtiradigan “In-vitro” laboratoriyalarini tashkil etish;
Oʻzbekiston Respublikasi Prezidenti va Vazirlar Mahkamasining hujjatlariga asosan xarajatlarni moliyalashtirish (qoplash), shuningdek, Oʻzbekiston Respublikasiga tashrif buyuradigan xorijiy davlatlar, xalqaro tashkilotlar delegatsiyalarining tashriflarini tashkil etish va moliyalashtirish;
mahalliy va xorijiy ilmiy muassasalar, ilmiy-tadqiqot tashkilotlari, oliy taʼlim tashkilotlari hamda boshqa yuridik shaxslarni shartnoma asosida jalb qilish;
Agentlik huzuridagi idoraviy mansub tashkilotlar yoki uning taʼsischiligida tashkil etilgan korxonalarning ustav kapitalini shakllantirish va ular tomonidan intensiv (sermahsul) bogʻlarni barpo qilish;
Agentlik tomonidan oʻz tizimida tashkil etiladigan tashkilot va korxonalar bilan qonunchilikda belgilangan tartibda tuziladigan shartnomalar asosida ular tomonidan bajariladigan ishlar (xizmatlar) uchun toʻlovlarni amalga oshirish;
sohaga doir raqamlashtirish ishlarini amalga oshirish, axborot tizimlarini joriy qilish, ularni yuritish va texnik qoʻllab-quvvatlash;
Oʻzbekiston Respublikasi va xorijiy davlatlar hududlarida Oʻzbekiston Respublikasi Prezidenti va Hukumat hujjatlariga asosan “Doʻstlik bogʻlari”ni barpo etish;
sudda javobgar sifatida toʻlanadigan davlat boji hamda boshqa tadbirlarni oʻtkazish uchun ham sarflanishi mumkin.
5. Jamgʻarma mablagʻlarini boshqarish va taqsimlash Agentlik direktori tomonidan tasdiqlanadigan daromadlar va xarajatlar smetasiga muvofiq amalga oshiriladi.
6. Agentlik direktori:
Jamgʻarma mablagʻlarini ushbu Nizomga hamda Jamgʻarmaning daromadlar va xarajatlar smetasiga muvofiq tasarruf etadi va uning mablagʻlaridan belgilangan maqsadlarda foydalanilishi uchun javob beradi;
qonunchilik hujjatlarida belgilangan tartibda Jamgʻarma mablagʻlaridan moliyalashtiriladigan tovarlarni (ishlar va xizmatlar) xarid qilish uchun shartnomalarni tuzadi;
Jamgʻarma tomonidan moliyalashtirilgan mablagʻlar boʻyicha, shu jumladan, shartnoma shartlariga qoʻshimcha kiritish, toʻldirish, amal qilish muddatini oʻzgartirish (uzaytirish) boʻyicha qarorlarni qabul qiladi;
Jamgʻarma daromadlari va xarajatlari hisobi yuritilishini, Jamgʻarma mablagʻlaridan ushbu mablagʻlarni oluvchilar tomonidan belgilangan maqsadlarda foydalanish monitoringini taʼminlaydi;
oʻz vakolati doirasida boshqa masalalar yuzasidan qarorlar qabul qiladi.
4-bob. Jamgʻarma mablagʻlaridan foydalanishni hisobga olish, hisobot berish, nazorat qilish va javobgarlik
7. Agentlik har bir yoʻnalish boʻyicha Jamgʻarma mablagʻlari tushumi va harakatining alohida hisobini yuritadi.
8. Agentlik direktori va bosh hisobchisi Jamgʻarmaga kelib tushgan mablagʻlar va ularning sarflanishiga oid buxgalterlik hisobini yuritish, hisobotlarni tayyorlash va taqdim etishni toʻgʻri olib borishga javobgardir.
9. Jamgʻarmaning Oʻzbekiston Respublikasining respublika budjetidan olingan mablagʻlar boʻyicha daromadlar va xarajatlar toʻgʻrisidagi hisobotlarini Oʻzbekiston Respublikasi Iqtisodiyot va moliya vazirligiga choraklik va yillik hisobotlarni belgilangan shakllar va muddatlarda taqdim qilib boradi.
10. Jamgʻarma mablagʻlaridan belgilangan maqsadlarda foydalanishni nazorat qilish vakolatli organlar tomonidan qonunchilik hujjatlariga muvofiq amalga oshiriladi.
11. Jamgʻarma mablagʻlari hisobidan boshqa davlat idora va tashkilotlarining (Agentlik tizimiga kirmaydigan) jamgʻarmalarini hamda xarajatlarini moliyalashtirish taqiqlanadi.
5-bob. Yakunlovchi qoidalar
12. Jamgʻarma mablagʻlarining maqsadli ishlatilishi ustidan nazorat Davlat moliyaviy nazorat inspeksiyasi tomonidan amalga oshiriladi.
13. Ushbu Nizom talablarini amalga oshirishda yuzaga keladigan nizolar qonunchilik hujjatlarida belgilangan tartibda hal qilinadi.
14. Ushbu Nizom talablari buzilishida aybdor boʻlgan shaxslar qonunchilik hujjatlariga muvofiq javob beradilar.
Vazirlar Mahkamasining 2025-yil 23-apreldagi 255-son qaroriga 3-ILOVA
Respublika hududlarida sanoatlashgan yangi intensiv (sermahsul) bogʻ va tokzorlarni barpo etish tartibi toʻgʻrisida
1-bob. Umumiy qoidalar
1. Ushbu Nizom respublika hududlarida tuman (shahar) hokimliklari zaxirasida boʻsh turgan, shuningdek, fermer xoʻjaliklari va boshqa qishloq xoʻjaligi tashkilotlariga ijara huquqi asosida berilgan qishloq xoʻjaligiga moʻljallangan yer uchastkalarida sanoatlashgan yangi intensiv (sermahsul) bogʻ va tokzorlarni barpo etish tartibini belgilaydi.
2. Ushbu Nizom talablari:
tuman (shahar) hokimligi zaxirasida boʻsh turgan qishloq xoʻjaligiga moʻljallangan yer uchastkalariga;
fermer xoʻjaliklari yoki boshqa qishloq xoʻjaligi tashkilotlariga ijara huquqi asosida berilgan yer uchastkalaridagi iqtisodiy jihatdan samarasiz, kam hosil beradigan bogʻ va tokzorlar joylashgan yer uchastkalariga, past hosilli paxta va gʻalla hamda boshqa qishloq xoʻjaligi ekinlari ekiladigan, shuningdek, togʻoldi va qir-adirliklardagi yer uchastkalariga tatbiq etiladi.
3. Ushbu Nizomda quyidagi asosiy tushunchalar qoʻllanadi:
zaxiradagi yer uchastkasi — tuman (shahar) hokimligi zaxirasida boʻsh turgan hamda tuman (shahar) hokimligi nomiga davlat roʻyxatidan oʻtkazilgan qishloq xoʻjaligiga moʻljallangan yer uchastkasi;
ijarachilar — fermer xoʻjaliklari yoki boshqa qishloq xoʻjaligi tashkilotlariga ijara huquqi asosida berilgan qishloq xoʻjaligiga moʻljallangan yer uchastkalaridan foydalanuvchilar;
loyihaning texnik-iqtisodiy asoslari (keyingi oʻrinlarda — TIA) — sanoatlashgan yangi intensiv (sermahsul) bogʻ va tokzorlarni barpo etish maqsadida ishlab chiqilgan yer tuzish loyihasi, koʻchatlarni ekish sxemasi va navi, sugʻorish texnologiyasi, shuningdek, loyihani amalga oshirish uchun talab etiladigan mablagʻlar va ularni oʻzlashtirish muddatlari hamda texnik shartlarni asoslab beruvchi loyihaoldi hujjati;
sanoatlashgan yangi intensiv (sermahsul) bogʻ va tokzorlar — 10 gektar va undan ortiq yer uchastkasida intensiv (sermahsul) koʻchatlar (pakana va yarimpakana) va payvandtaglardan yetishtirilgan koʻchatlarni zich ekish sxemasida resurs-tejamkor agrotexnologik tadbirlar asosida barpo etilgan hamda suv tejovchi sugʻorish texnologiyalari joriy etilgan mevali bogʻ va tokzorlar;
talabgor — tuman (shahar) hokimligi zaxirasida boʻsh turgan yoki fermer xoʻjaliklari va boshqa qishloq xoʻjaligi tashkilotlariga ijara huquqi asosida berilgan yer uchastkalarida sanoatlashgan intensiv (sermahsul) bogʻ va tokzorlarni barpo etish istagini bildirgan yuridik shaxslar;
texnik shart (keyingi oʻrinlarda — TSH) — sanoatlashgan intensiv (sermahsul) bogʻ va tokzorlar barpo etishda koʻchat ekish sxemasi, koʻchatni kafolatlangan navi, sugʻorish tizimi va boshqa shartlarni belgilab beruvchi texnik talablar.
4. Sanoatlashgan yangi intensiv (sermahsul) bogʻ va tokzorlarni barpo etish ushbu Nizomga ilovaga muvofiq sxema boʻyicha amalga oshiriladi.
2-bob. Sanoatlashgan yangi intensiv (sermahsul) bogʻ va tokzorlarni barpo etish
1-§. Zaxiradagi yer uchastkalarida sanoatlashgan yangi intensiv bogʻ va tokzorlarni barpo etish
5. Qoraqalpogʻiston Respublikasi Vazirlar Kengashi va viloyat hokimliklari har yili 1-iyunga qadar (zaruratga koʻra yilning boshqa davrlarida) sanoatlashgan yangi intensiv (sermahsul) bogʻ va tokzorlarni barpo etish uchun zaxiradagi yer uchastkalari hududiy manzilli roʻyxatini shakllantirib, tasdiqlangan holda Agentlikka quyidagi maʼlumotlar bilan taqdim etadi:
yer uchastkasining xaritasi (koordinatali nuqtalari, chegaradosh yer uchastkalaridan foydalanish turlari koʻrsatilgan vaziyat bilan bogʻliq sxema);
yer uchastkasining joylashgan joyi (geografik koordinatalari);
yer uchastkasining umumiy maydoni, toifasi va turi (amaldagi holat boʻyicha);
boʻsh turgan yer uchastkalari boʻyicha davlat mulki sifatida tuman hokimligi nomiga davlat roʻyxatidan oʻtkazilganligi toʻgʻrisida reyestrdan koʻchirma;
yer uchastkasining tuprogʻi toʻgʻrisidagi maʼlumotlar (tipi, tarkibi, sifati va unumdorligi);
yer uchastkasining suv bilan taʼminlanganlik darajasi boʻyicha xulosa (yer osti suvlari);
yer uchastkasining kadastr raqami, konturlari soni va raqami;
hududning besh yillik ob-havo tahlili;
yer uchastkasida ekiladigan oʻtmishdosh boʻlgan yoki meva va tok navlari boʻyicha hududiy ilmiy-tadqiqot institutlarining ilmiy tavsiyasi (mavjud boʻlganda).
6. Agentlik har yili 25-iyunga qadar ushbu Nizomning 5-bandiga muvofiq:
kiritilgan takliflarni umumlashtiradi, tahlil qiladi va zarur hollarda joyiga chiqqan holda oʻrganadi;
kiritilgan takliflarda ushbu Nizomning 5-bandi talablari asosida maʼlumotlar ilova qilinmagan yoki notoʻgʻri maʼlumotlar taqdim etilgan taqdirda, ushbu yer uchastkasini manzilli roʻyxatdan chiqaradi;
sanoatlashgan yangi intensiv (sermahsul) bogʻ va tokzorlar barpo etiladigan respublika manzilli roʻyxatini shakllantiradi va kelishish uchun Oʻzbekiston Respublikasi Qishloq xoʻjaligi vazirligi, Suv xoʻjaligi vazirligi, Togʻ-kon sanoati va geologiya vazirligi, Ekologiya, atrof-muhitni muhofaza qilish va iqlim oʻzgarishi vazirligi hamda Iqtisodiyot va moliya vazirligi huzuridagi Kadastr agentligiga yuboradi.
7. Kelishilgan respublika manzilli roʻyxati tasdiqlash uchun har yili 1-iyulga qadar Agentlik tomonidan Vazirlar Mahkamasiga taqdim etiladi.
Kelgusi yil uchun hududlarda sanoatlashgan yangi intensiv (sermahsul) bogʻ va tokzorlarning respublika manzilli roʻyxati har yili 20-iyulga qadar Vazirlar Mahkamasi tomonidan tasdiqlanadi.
8. Agentlik har yili 1-avgustga qadar tasdiqlangan respublika manzilli roʻyxatiga kiritilgan yer uchastkalarida hududlarning ixtisoslashuvi hamda tuproq-iqlim sharoitidan kelib chiqib, meva va uzum navlarini inobatga olib, 10 gektar va undan ortiq boʻlgan massivlarga (lotlar) boʻlgan holda sanoatlashgan yangi intensiv bogʻ va tokzorlar loyihalarining TIAni ishlab chiqadi.
9. Talabgorlarni aniqlash uchun sanoatlashgan yangi intensiv (sermahsul) bogʻ va tokzorlar loyihalari (lotlar) toʻgʻrisidagi maʼlumotlar har yili 15-avgustga qadar Agentlik va tuman (shahar) hokimliklarining rasmiy veb-saytlarida eʼlon qilinadi.
10. Talabgorlar har yili 1-sentabrga qadar sanoatlashgan yangi intensiv (sermahsul) bogʻ va tokzorlarni barpo etish boʻyicha elektron yoki yozma ravishda ariza bilan Agentlikka murojaat qiladi.
Arizada quyidagi maʼlumotlar ilova qilinadi:
tanlangan loyiha yuzasidan biznes-rejasi;
talabgorning majburiyatlardan xoli boʻlgan pul mablagʻi toʻgʻrisida maʼlumot;
yaroqli qishloq xoʻjaligi va maxsus texnikasi toʻgʻrisida maʼlumot.
11. Talabgorlarning arizalari Agentlik tomonidan 10 ish kuni ichida koʻrib chiqiladi hamda talabgorni tanlash boʻyicha bayonnoma rasmiylashtiriladi.
12. Agentlik 10-sentabrga qadar sanoatlashgan yangi intensiv (sermahsul) bogʻ va tokzorlar loyihalari hamda tanlab olingan talabgorlar toʻgʻrisidagi maʼlumotlarni Oʻzbekiston Respublikasi Qishloq xoʻjaligiga vazirligi (keyingi oʻrinlarda — Vazirlik) kiritadi.
13. Agentlik tomonidan tanlab olingan talabgorlarga zaxiradagi yer uchastkalarini ajratish boʻyicha Hukumat qarori loyihasi Vazirlik tomonidan ishlab chiqiladi va belgilangan tartibda har yili 25-sentabrga qadar Vazirlar Mahkamasiga kiritiladi.
14. Sanoatlashgan yangi intensiv (sermahsul) bogʻ va tokzorlarni barpo etish uchun tanlangan talabgorlarga zaxiradagi yer uchastkalari Oʻzbekiston Respublikasi Yer kodeksining 24-moddasida belgilangan tartibda har yili 10-oktabrga qadar Vazirlar Mahkamasi tomonidan toʻgʻridan-toʻgʻri ijara huquqi bilan ajratib beriladi.
Bunda investitsiya loyihasining qiymati 10 million AQSH dollaridan kam boʻlishiga, eng yaxshi taklifni tanlash boʻyicha tanlov oʻtkazilmasligiga, oldindan maxsus hisobvaraqqa pul joylashtirmasdan hamda yer uchastkalarining aniq roʻyxatini yer ijarasi shartnomalarida belgilash sharti bilan yer uchastkalarini realizatsiya qilishga, istisno tariqasida, ruxsat beriladi.
15. Agentlik tomonidan ishlab chiqilgan TIAga muvofiq Agentlik va talabgor oʻrtasida loyihani amalga oshirish boʻyicha shartnoma tuziladi.
TIA ishlab chiqilganligi uchun har bir gektar yer maydoniga bazaviy hisoblash miqdorining 50 foizi miqdorida bir martalik toʻlov talabgor tomonidan Agentlik huzuridagi Agrosanoatni rivojlantirish va qoʻllab-quvvatlash davlat maqsadli jamgʻarmasiga (keyingi oʻrinlarda — Jamgʻarma) toʻlanadi.
16. Agentlik va tuman (shahar) hokimliklari har chorak yakunida loyihalarni amalga oshirish yuzasidan monitoring oʻtkazib boradi.
17. Talabgor tomonidan yer uchastkasi ijaraga olingandan boshlab loyihaning TIAda belgilangan sugʻorish tizimlarini joriy etish va yer maydonlarini ekishga tayyorlash, koʻchat ekish ishlari koʻpi bilan 14 oy muddatda toʻliq bajarilmaganda, yer uchastkasining ijara shartnomasi qonunchilik hujjatlarida belgilangan tartibda bekor qilinadi.
2-§. Fermer xoʻjaliklari yoki boshqa qishloq xoʻjaligi tashkilotlariga ijara huquqi asosida berilgan yer uchastkalarida sanoatlashgan yangi intensiv (sermahsul) bogʻ va tokzorlarni barpo etish
18. Ijarachilarning foydalanishida boʻlgan yer uchastkalarida sanoatlashgan yangi intensiv bogʻ va tokzorlarni barpo etish Agentlik tomonidan ishlab chiqiladigan TIA yoki TSHga muvofiq ijarachilar tomonidan amalga oshiriladi.
19. Ijarachilar har yili 1-iyulga qadar (zaruratga koʻra yilning boshqa davrlarida) iqtisodiy jihatdan samarasiz, kam hosil beradigan bogʻ va tokzorlar, past hosilli paxta va gʻalla hamda boshqa qishloq xoʻjaligi ekinlari ekiladigan, shuningdek, togʻ oldi va qir-adirliklardagi yer uchastkalarida sanoatlashgan intensiv (sermahsul) bogʻ va tokzorlarni barpo etish boʻyicha tuman (shahar) hokimliklariga yozma yoki elektron shaklda ariza bilan murojaat qiladi.
Arizaga quyidagi hujjatlar ilova qilinadi:
ijaraga berilgan yer uchastkasining ixtisosligi (sabzavotchilik, bogʻdorchilik, uzumchilik, chorvachilik, paxtachilik va gʻallachilik hamda boshqalar);
yer uchastkasining xaritasi (koordinatali nuqtalari, chegaradosh yer uchastkalaridan foydalanish turlari koʻrsatilgan vaziyat bilan bogʻliq sxema);
yer uchastkasining umumiy maydoni, toifasi va turi (amaldagi holat boʻyicha);
yer uchastkasiga boʻlgan huquq davlat roʻyxatidan oʻtkazilganligi toʻgʻrisidagi reyestrdan koʻchirma;
yer uchastkasining tuprogʻi toʻgʻrisidagi maʼlumotlar (tipi, tarkibi, sifati va unumdorligi);
yer uchastkasining suv bilan taʼminlanganlik darajasi boʻyicha xulosa (yer osti suvlari);
hududning besh yillik ob-havo tahlili;
yer uchastkasida ekiladigan oʻtmishdosh boʻlgan yoki meva va tok navlari boʻyicha hududiy ilmiy-tadqiqot institutlarining ilmiy tavsiyasi (mavjud boʻlganda).
20. Tuman (shahar) hokimliklari kelib tushgan murojaatlarni har yili 20-iyulga qadar (yilning boshqa davrlarida kelib tushgan murojaatlarni 15 kun muddatda) oʻrganib chiqadi va maqullangan takliflarni Agentlikka taqdim etadi.
Bunda sanoatlashgan yangi intensiv (sermahsul) bogʻ va tokzorlar barpo etilayotgan yer uchastkalari bogʻdorchilik yoki uzumchilikka ixtisoslashmagan yer uchastkalarida joylashgan taqdirda, ishlab chiqilgan takliflar Qoraqalpogʻiston Respublikasi Vazirlar Kengashi va viloyatlar hokimliklari tomonidan kiritiladi.
21. Kelib tushgan takliflar Agentlikning tuman (shahar) loyiha ofisi tomonidan 10 ish kuni ichida ijarachi ishtirokida joyiga chiqqan holda oʻrganib chiqiladi.
22. Agentlik tomonidan maʼqullangan takliflar boʻyicha:
ijarachining oʻz mablagʻlari hisobidan tashkil etiladigan sanoatlashgan yangi intensiv (sermahsul) bogʻ va tokzorlar uchun 5 ish kuni ichida ijarachiga TSH beriladi, TSH ishlab chiqilganligi uchun toʻlov undirilmaydi;
Jamgʻarma mablagʻlari hisobidan tashkil etiladigan sanoatlashgan yangi intensiv (sermahsul) bogʻ va tokzorlar uchun TIA ishlab chiqilib, 15 ish kuni ichida ijarachiga taqdim etiladi. TIA uchun toʻlov miqdori ushbu Nizomning 15-bandiga muvofiq belgilanadi.
23. Ijarachilar tomonidan Oʻzbekiston Respublikasi kafolati ostida jalb qilingan xorijiy kreditlar hisobidan maydoni 1 gektar va undan yuqori boʻlgan sanoatlashgan yangi intensiv (sermahsul) bogʻ va tokzorlar barpo etish loyihasi uchun TIA mavjud boʻlganda hamda Agentlik tomonidan ijobiy xulosa berilganda loyihani amalga oshirishga ruxsat etiladi.
Bunda ijarachi tomonidan TIAni ishlab chiqish boʻyicha boshqa xoʻjalik yurituvchi subyektlar tanlanishi mumkin.
24. Ijarachi barpo etiladigan sanoatlashgan yangi intensiv (sermahsul) bogʻ va tokzorlarga zamonaviy suv tejovchi texnologiyalarni 14 oy muddatda oʻrnatish majburiyatini oladi.
25. Ijarachi tomonidan sanoatlashgan yangi intensiv (sermahsul) bogʻ va tokzorlarning barpo etilishi va agrotexnik tadbirlarning bajarilishi yuzasidan Agentlik har chorak yakunida monitoring oʻtkazib boradi.
3-§. Sanoatlashgan yangi intensiv (sermahsul) bogʻ va tokzorlarni “tayyor holda barpo etish” tamoyili asosida tashabbuskorlarga berish
26. Agentlik tomonidan sanoatlashgan yangi intensiv (sermahsul) bogʻ va tokzorlarni “tayyor holda barpo etish” tamoyili asosida barpo etiladigan yer uchastkalari roʻyxati har yili 1-avgustga qadar ushbu Nizomning 7-bandiga muvofiq tasdiqlangan manzilli roʻyxatdan tanlab olinadi.
27. Agentlik har yili 5-avgustga qadar “tayyor holda barpo etish” tamoyili asosida barpo etiladigan yer uchastkalari roʻyxatini Vazirlikka kiritadi.
28. Vazirlik har yili 20-avgustga qadar Agentlikka sanoatlashgan yangi intensiv (sermahsul) bogʻ va tokzorlarni “tayyor holda barpo etish” uchun yer uchastkalarni ijara huquqi asosida ajratish boʻyicha Hukumat qarori loyihasini ishlab chiqadi va belgilangan tartibda Vazirlar Mahkamasiga kiritadi.
29. “Tayyor holda barpo etish” tamoyili asosida sanoatlashgan yangi intensiv (sermahsul) bogʻ va tokzorlar barpo etiladigan yer uchastkalari har yili 1-sentabrga qadar Oʻzbekiston Respublikasining Yer kodeksi 24-moddasida belgilangan tartibda Vazirlar Mahkamasi tomonidan toʻgʻridan-toʻgʻri ijara huquqi bilan Agentlikka ajratib beriladi.
30. Agentlik har yili 10-sentabrga qadar ajratilgan yer uchastkalarida hududlarning ixtisoslashuvi hamda tuproq-iqlim sharoitidan kelib chiqib, meva va uzum navlarini inobatga olib, 10 gektardan kam boʻlmagan va massivlarga (lotlarga) boʻlingan holda “tayyor holda barpo etish” loyiha TIAni ishlab chiqadi.
31. Agentlik ishlab chiqilgan TIAga asosan sanoatlashgan yangi intensiv (sermahsul) bogʻ va tokzorlarni “tayyor holda barpo etish” buyurtmasini amalga oshirish uchun “Agrosanoat innovatorlari” masʼuliyati cheklangan jamiyati (keyingi oʻrinlarda — “Agrosanoat innovatorlari” MCHJ) bilan shartnoma tuzadi.
32. “Agrosanoat innovatorlari” MCHJ tomonidan “tayyor holda barpo etish” loyihalarini amalga oshirish xarajatlari Jamgʻarma mablagʻlari hisobidan yoki qonunchilikda taqiqlanmagan mablagʻlar hisobidan amalga oshiriladi.
Agentlik huzuridagi Jamgʻarmadan “tayyor holda barpo etish” uchun ajratilgan mablagʻlar va boʻsh turgan qoldiq mablagʻlari hisobidan “Agrosanoat innovatorlari” MCHJni oldindan moliyalashtiradi.
33. “Agrosanoat innovatorlari” MCHJ tomonidan sanoatlashgan yangi intensiv (sermahsul) bogʻ va tokzorlar TIAga asosan barpo etiladi hamda 3 yil davomida parvarish qilinadi va Agentlikka dalolatnoma bilan topshiriladi.
34. “Tayyor holda barpo etish” tamoyili asosida tashkil etilgan sanoatlashgan yangi intensiv (sermahsul) bogʻ va tokzorlar tashabbuskorlarga bir yoʻla toʻliq miqdorda toʻlash yoki oldindan bogʻ qiymatining 10 foizini toʻlash sharti bilan 7 yil muddatgacha lizing (yoki bank krediti) asosida elektron onlayn-auksion savdolari orqali sotiladi.
35. Elektron onlayn-auksion savdolari Vazirlar Mahkamasining “Elektron onlayn-auksion va tanlovlarni tashkil etish hamda oʻtkazish tartibini takomillashtirish boʻyicha qoʻshimcha chora-tadbirlar toʻgʻrisida” 2022-yil 12-yanvardagi 18-son qarori bilan tasdiqlangan “E-auksion” platformasida elektron onlayn-auksion va tanlovlarni tashkil etish hamda oʻtkazish tartibi toʻgʻrisidagi nizom talablari asosida tashkil etiladi.
4-§. Zaxiradagi yer uchastkalarini Agentlikka toʻgʻridan-toʻgʻri ijara huquqi asosida ajratish va ushbu yer uchastkalarini qayta ijaraga berish
36. Qoraqalpogʻiston Respublikasi Vazirlar Kengashi va viloyat hokimliklari har yili 1-fevralga qadar ijara huquqi asosida beriladigan zaxiradagi yer uchastkalari roʻyxatini Agentlikka taqdim etadi.
37. Agentlik har yili 10-fevralga qadar oʻziga toʻgʻridan-toʻgʻri ijara huquqi asosida ajratiladigan yer uchastkalari roʻyxatini Vazirlikka kiritadi.
38. Vazirlik har yili 25-fevralga qadar Agentlikka yer uchastkalarini toʻgʻridan-toʻgʻri ijara huquqi asosida ajratish boʻyicha Hukumat qarori loyihasini ishlab chiqadi va belgilangan tartibda Vazirlar Mahkamasiga kiritadi.
39. Yer uchastkalari Oʻzbekiston Respublikasi Yer kodeksining 24-moddasida belgilangan tartibda har yili 1-aprelga qadar Vazirlar Mahkamasi tomonidan toʻgʻridan-toʻgʻri ijara huquqi bilan Agentlikka ajratib beriladi.
40. Agentlik bir oy muddatda oʻziga toʻgʻridan-toʻgʻri ijara huquqi asosida ajratilgan yer uchastkalarida hududlarning ixtisoslashuvi hamda tuproq-iqlim sharoitidan kelib chiqib, meva va uzum navlarini inobatga olib 10 gektardan kam boʻlmagan va massivlarga (lotlarga) boʻlgan holda, sanoatlashgan yangi intensiv (sermahsul) bogʻ va tokzorlar barpo etish loyihalari TIAni ishlab chiqadi.
41. Agentlikka toʻgʻridan-toʻgʻri ijara huquqi asosida berilgan yer uchastkasida sanoatlashgan yangi intensiv (sermahsul) bogʻ va tokzorlar loyihalarini amalga oshiradigan talabgorlarni aniqlash uchun yer uchastkasi va loyiha toʻgʻrisidagi maʼlumotlarni Agentlik rasmiy veb-saytida eʼlon qiladi.
42. Talabgorlar tomonidan sanoatlashgan yangi intensiv (sermahsul) bogʻ va tokzorlarni barpo etish boʻyicha elektron yoki yozma ravishda Agentlikka ariza bilan murojaat qiladi.
43. Talabgorlarning arizalari Agentlik tomonidan 10 kun muddatda oʻrganib chiqiladi hamda talabgorlarni tanlash boʻyicha bayonnoma rasmiylashtiriladi.
44. Agentlik va talabgor oʻrtasida ishlab chiqilgan TIAga muvofiq loyihani amalga oshirish boʻyicha shartnoma imzolanadi. TIA uchun toʻlov miqdori ushbu Nizomning 15-bandiga muvofiq belgilanadi.
45. Agentlik oʻziga toʻgʻridan-toʻgʻri ijara huquqi bilan ajratilgan yer uchastkalarini sanoatlashgan yangi intensiv (sermahsul) bogʻ va tokzorlar barpo etish uchun talabgorga qayta ijaraga beradi.
Bunda yer uchastkasi hamda ushbu yer uchastkasi boʻyicha Agentlikning huquq va majburiyatlari undan foydalanish maqsadini oʻzgartirmagan holda qonunchilikda belgilangan tartibda talabgorga oʻtkaziladi.
46. Agentlik va tuman (shahar) hokimliklari har chorak yakuni bilan loyihalarni amalga oshirish yuzasidan monitoring oʻtkazib boradi.
47. Talabgor tomonidan yer uchastkasi ijaraga olingandan boshlab loyihaning TIAda belgilangan sugʻorish tizimlarini joriy etish va yer maydonlarini ekishga tayyorlash, koʻchat ekish ishlari koʻpi bilan 14 oy muddatda toʻliq bajarilmaganda, yer uchastkasining ijara shartnomasi qonunchilik hujjatlarida belgilangan tartibda bekor qilinadi.
5-§. Oʻzbekiston Respublikasiga qoʻshni va hamkor davlatlarda hamda respublika hududida “Doʻstlik bogʻlari”ni tashkil etish tartibi
48. Oʻzbekiston Respublikasi Prezidenti va Hukumat topshiriqlariga asosan qoʻshni va hamkor davlatlarda yoki Oʻzbekiston Respublikasi hududida “Doʻstlik bogʻlari” tashkil etilishi mumkin.
49. “Doʻstlik bogʻi”ni tashkil etish Agentlik huzuridagi “Agrosanoat innovatorlari” MCHJ tomonidan amalga oshiriladi. Bunda:
“Agrosanoat innovatorlari” MCHJ ustav kapitalini shakllantirish va samarali faoliyat koʻrsatishini taʼminlash, yangi bogʻlarni barpo etish, parvarishlash, saqlash, masʼullar, ishchi-xodimlarning xizmat safarlari va ularning ish haqi hamda boshqa tadbirlar bilan bogʻliq xarajatlar Jamgʻarma mablagʻlari hisobidan moliyalashtirilishiga;
yangi bogʻlar barpo etish uchun amalga oshiriladigan xarajatlarni qisqartirish, mablagʻlarni tejash va ulardan samarali foydalanish maqsadida ayrim mahsulotlarni (tovarlar va xizmatlar) xorijiy davlat qonunchiligiga muvofiq xorij hududida xarid qilishga Vazirlar Mahkamasi tomonidan ruxsat beriladi.
50. Tashkil etilgan “Doʻstlik bogʻi” qonunchilik hujjatlariga muvofiq Oʻzbekiston Respublikasiga qoʻshni va hamkor davlatlarga begʻaraz topshirilishi mumkin.
3-bob. Yakunlovchi qoidalar
51. Ushbu Nizom talablarini amalga oshirishda yuzaga keladigan nizolar qonunchilik hujjatlarida belgilangan tartibda hal qilinadi.
52. Ushbu Nizom talablari buzilishida aybdor boʻlgan shaxslar qonunchilik hujjatlariga muvofiq javob beradilar.
Respublika hududlarida sanoatlashgan yangi intensiv (sermahsul) bogʻ va tokzorlarni barpo etish tartibi toʻgʻrisidagi nizomga ILOVA
Respublika hududlarida sanoatlashgan yangi intensiv (sermahsul) bogʻ va tokzorlarni barpo etish tartibi
Bosqichlar Subyektlar Tadbirlar Muddatlar I. Zaxiradagi yer uchastkalarida sanoatlashgan intensiv bogʻ va tokzorlarni barpo etish tartib-taomillari 1-bosqich Qoraqalpogʻiston Respublikasi Vazirlar Kengashi va viloyat hokimliklari 1. Sanoatlashgan intensiv (sermahsul) bogʻ va tokzorlarni barpo etish uchun zaxiradagi yer uchastkalari hududiy manzilli roʻyxatini shakllantiradi va tasdiqlaydi. 2. Tasdiqlangan hududiy manzilli roʻyxatni Agrosanoatni rivojlantirish agentligiga (keyingi oʻrinlarda — Agentlik) yuboradi. Har yili 1-iyungacha 2-bosqich Agentlik 1. Kiritilgan takliflarni umumlashtiradi va joyiga chiqqan holda oʻrganadi. 2. Respublika manzilli roʻyxatini kelishish uchun vazirlik va idoralarga yuboradi. Har yili 25-iyungacha 3. Kelishilgan respublika manzilli roʻyxatini tasdiqlashga uchun Vazirlar Mahkamasiga taqdim etadi. Har yili 1-iyulgacha Vazirlar Mahkamasi Kelgusi yil uchun hududlarda sanoatlashgan intensiv (sermahsul) bogʻ va tokzorlarning respublika manzilli roʻyxatini tasdiqlaydi. Har yili 20-iyulgacha Agentlik 1. Tasdiqlangan manzilli roʻyxatdagi yer uchastkalarida sanoatlashgan yangi intensiv (sermahsul) bogʻ va tokzorlar TIAni ishlab chiqadi. Har yili 1-avgustgacha 2. Sanoatlashgan yangi intensiv (sermahsul) bogʻ va tokzorlar toʻgʻrisidagi maʼlumotlarni oʻzining va tuman (shahar) hokimliklari rasmiy veb-saytlarida eʼlon qiladi. Har yili 15-avgustgacha 3-bosqich Yuridik shaxslar (Talabgorlar) Sanoatlashgan intensiv bogʻ va tokzorlarni barpo etish boʻyicha elektron yoki yozma ravishda ariza bilan Agentlikka murojaat qiladi. Har yili 1-sentabrgacha 4-bosqich Agentlik 1. Arizalarini koʻrib chiqadi va talabgorni tanlash boʻyicha bayonnoma rasmiylashtiradi. 10 ish kuni ichida 2. Talabgorlar toʻgʻrisida maʼlumotlarni Qishloq xoʻjaligi vazirligiga kiritadi. Har yili 10-sentabrgacha 5-bosqich Qishloq xoʻjaligi vazirligi Tanlab olingan talabgorlarga zaxiradagi yer uchastkalarini ajratish boʻyicha Hukumat qarori loyihasini ishlab chiqadi va Vazirlar Mahkamasiga kiritadi. Har yili 25-sentabrgacha Vazirlar Mahkamasi Talabgorlarga zaxiradagi yer uchastkalarini toʻgʻridan-toʻgʻri ijara huquqi bilan ajratib berish boʻyicha tegishli qaror qabul qiladi. Har yili 10-oktabrgacha 6-bosqich Agentlik 1. TIAga muvofiq talabgor bilan loyihani amalga oshirish uchun shartnoma tuzadi. Talabgorlar taklifiga asosan 2. Tuman (shahar) hokimliklari bilan loyihalarni amalga oshirish yuzasidan monitoring oʻtkazib boradi. Har chorak yakunida II. Fermer xoʻjaliklari yoki boshqa qishloq xoʻjaligi tashkilotlariga ijara huquqi asosida berilgan yer uchastkalarida sanoatlashgan intensiv (sermahsul) bogʻ va tokzorlarni barpo etish tartib-taomili 1-bosqich Fermer xoʻjaligi yoki boshqa qishloq xoʻjaligi tashkiloti (Ijarachi) Sanoatlashgan intensiv (sermahsul) bogʻ va tokzorlarni barpo etish boʻyicha tuman (shahar) hokimliklariga yozma yoki elektron shaklda ariza bilan murojaat qiladi. Har yili 1-iyulgacha 2-bosqich Tuman (shahar) hokimliklari Murojaatlarni oʻrganib chiqadi hamda maʼqullangan takliflarni Agentlikka taqdim etadi. Har yili 20-iyulgacha Qoraqalpogʻiston Respublikasi Vazirlar Kengashi va viloyatlar hokimliklari Yer uchastkalari bogʻdorchilik yoki uzumchilikka ixtisoslashmagan yer uchastkalarida joylashgan taqdirda, ishlab chiqilgan takliflarni Agentlikka taqdim etadi. 3-bosqich Agentlikning tuman (shahar) loyiha ofisi Ijarachi ishtirokida joyiga chiqqan holda loyiha taklifini oʻrganib chiqadi. 10 ish kuni Agentlik Sanoatlashgan intensiv (sermahsul) bogʻ va tokzorlar uchun TIA yoki TSH ishlab chiqadi. 5 ish kuni ichida 4-bosqich Ijarachi Sanoatlashgan intensiv (sermahsul) bogʻ va tokzorlarni tashkil etadi hamda ushbu maydonlarga zamonaviy suv tejovchi texnologiyalarni joriy etadi. 14 oy muddatda 5-bosqich Agentlik Ijarachi tomonidan sanoatlashgan yangi intensiv (sermahsul) bogʻ va tokzorlarni barpo etilishi va agrotexnik tadbirlarning bajarilishi yuzasidan monitoring oʻtkazib boradi. Har chorak yakunida III. Sanoatlashgan intensiv (sermahsul) bogʻ va tokzorlarni “tayyor holda barpo etish” tamoyili asosida tashabbuskorlarga berish tartibi taomili 1-bosqich Agentlik 1. Agentlik tomonidan “tayyor holda barpo etish” tamoyili asosida barpo etiladigan yer uchastkalari roʻyxati tasdiqlangan manzilli roʻyxatdan tanlab oladi. Har yili 1-avgustgacha 2. “Tayyor holda barpo etish” tamoyili asosida barpo etiladigan yer uchastkalari roʻyxatini Qishloq xoʻjaligi vazirligiga kiritadi. Har yili 5-avgustgacha Qishloq xoʻjaligi vazirligi Tegishli Hukumat qarori loyihasini ishlab chiqadi va belgilangan tartibda Vazirlar Mahkamasiga kiritadi. Har yili 20-avgustgacha 2-bosqich Vazirlar Mahkamasi Zaxiradagi yer uchastkalarini toʻgʻridan-toʻgʻri ijara huquqi bilan Agentlikka ajratib berish boʻyicha qaror qabul qiladi. Har yili 1-sentabrgacha 3-bosqich Agentlik 1. Yer uchastkalarida “tayyor holda barpo etish” loyiha TIAlarini ishlab chiqadi. 2. “Tayyor holda barpo etish” buyurtmasini amalga oshirish uchun “Agrosanoat innovatorlari” MCHJ bilan shartnoma tuzadi. Har yili 10-sentabrgacha 4-bosqich “Agrosanoat innovatorlari” MCHJ 1. “Tayyor holda barpo etish” loyihalarini amalga oshirish xarajatlarini Jamgʻarma yoki boshqa mablagʻlar hisobidan amalga oshiradi. 2. Sanoatlashgan yangi intensiv (sermahsul) bogʻ va tokzorlar TIAga asosan barpo etiladi hamda 3 yil davomida parvarish qilinadi va Agentlikka dalolatnoma bilan topshiradi. 3 yil davomida 5-bosqich Agentlik “Tayyor holda barpo etish” tamoyili asosida tashkil etilgan sanoatlashgan yangi intensiv (sermahsul) bogʻ va tokzorlar tashabbuskorlarga elektron onlayn-auksion savdolari orqali sotiladi. Belgilangan muddatlarda IV. Zaxiradagi yer uchastkalarini Agentlikka ijara huquqi asosida ajratish va ushbu yer uchastkalarini qayta ijaraga berish tartib-taomili 1-bosqich Qoraqalpogʻiston Respublikasi Vazirlar Kengashi va viloyat hokimliklari Ijara huquqi asosida beriladigan zaxiradagi yer uchastkalari roʻyxatini Agentlikka taqdim etadi. Har yili 1-fevralgacha 2-bosqich Agentlik Ijara huquqi asosida ajratiladigan yer uchastkalari roʻyxatini Qishloq xoʻjaligi vazirligiga kiritadi. Har yili 10-fevralgacha Qishloq xoʻjaligi vazirligi Agentlikka yer uchastkalarini toʻgʻridan-toʻgʻri ijara huquqi asosida ajratish boʻyicha Hukumat qarori loyihasini ishlab chiqadi va Vazirlar Mahkamasiga kiritadi. Har yili 25-fevralgacha 3-bosqich Vazirlar Mahkamasi Yer uchastkalarini belgilangan tartibda toʻgʻridan-toʻgʻri ijara huquqi bilan Agentlikka ajratib berish boʻyicha qaror qabul qiladi. Har yili 1-aprelgacha 4-bosqich Agentlik 1. Sanoatlashgan yangi intensiv (sermahsul) bogʻ va tokzorlar loyihalarining TIAni ishlab chiqadi. 2. Loyiha toʻgʻrisidagi maʼlumotlarni Agentlik rasmiy veb-saytida eʼlon qiladi. Bir oy muddatda 5-bosqich Talabgor Sanoatlashgan intensiv (sermahsul) bogʻ va tokzorlarni barpo etish boʻyicha elektron yoki yozma ravishda Agentlikka ariza bilan murojaat qiladi. Belgilangan muddatda Agentlik 1. Talabgorlarning arizalarini oʻrganib chiqadi va bayonnoma rasmiylashtiriladi. 2. TIAga muvofiq loyihani amalga oshirish boʻyicha shartnoma imzolanadi. 10 ish kuni ichida 3. Agentlikka ijaraga ajratilgan yer uchastkalarini sanoatlashgan yangi intensiv (sermahsul) bogʻ va tokzorlar barpo etish uchun talabgorga qayta ijaraga beradi. Talabgorlar taklifiga asosan 4. Loyihalarning amalga oshirilishi yuzasidan monitoring oʻtkazib boradi. Har chorak yakunida
Vazirlar Mahkamasining 2025-yil 23-apreldagi 255-son qaroriga 4-ILOVA
Respublikada yangi bogʻlarni barpo etishni Oʻzbekiston Respublikasi Qishloq xoʻjaligi vazirligi huzuridagi Agrosanoatni rivojlantirish agentligi huzuridagi Agrosanoatni rivojlantirish va qoʻllab-quvvatlash davlat maqsadli jamgʻarmasi kredit resurslari hisobidan tijorat banklari orqali moliyalashtirish toʻgʻrisida
1-bob. Umumiy qoidalar
1. Ushbu Nizom Oʻzbekiston Respublikasi Qishloq xoʻjaligi vazirligi huzuridagi Agrosanoatni rivojlantirish agentligi (keyingi oʻrinlarda — Agentlik) huzuridagi Agrosanoatni rivojlantirish va qoʻllab-quvvatlash davlat maqsadli jamgʻarmasi (keyingi oʻrinlarda — Jamgʻarma) hisobidan tijorat banklari orqali respublikada yangi bogʻ va uzumzorlarni barpo etish hamda meva va uzum mahsulotlarini zamonaviy saralash, qadoqlash va qayta ishlashni tashkil etish loyihalarini moliyalashtirish uchun kredit ajratish shartlari va tartibini belgilaydi.
2. Ushbu Nizomda quyidagi asosiy tushunchalardan foydalaniladi:
loyihalar — yangi bogʻ va uzumzorlarni barpo etish hamda meva va uzum mahsulotlarini zamonaviy saralash, qadoqlash va qayta ishlashni tashkil etish loyihalari;
moliyaviy resurslar — Agentlik tomonidan tijorat banklariga loyihalarni moliyalashtirish uchun ajratiladigan mablagʻlar;
tijorat banki — Agentlik bilan moliyaviy resurslar joylashtirish boʻyicha bosh kelishuv tuzgan tijorat banki;
kredit oluvchi — loyihalarni amalga oshiruvchi tadbirkorlik subyekti.
2-bob. Tijorat banklariga moliyaviy resurslar taqdim etish
3. Tijorat banklari Jamgʻarmadan moliyaviy resurslar olish uchun Agentlik bilan qonunchilik hujjatlarida belgilangan tartibda bosh kelishuv tuzadi.
Bosh kelishuvni tuzish uchun tijorat banki oʻz boshqaruv organi (boshqaruv aʼzolari, kuzatuv kengashi yoki aksiyadorlik umumiy yigʻilishi) tomonidan tasdiqlangan bosh kelishuv tuzish toʻgʻrisidagi qaror yoki bosh kelishuv tuzish vakolatini beruvchi boshqa hujjatning nusxasini ilova qilgan holda Agentlikka murojaat qiladi.
4. Agentlik tijorat banklarining murojaatlariga asosan Oʻzbekiston Respublikasi Markaziy bankining asosiy stavkasida 7 yil muddatga 3 yil imtiyozli davr bilan moliyaviy resurslarni joylashtiradi.
5. Jamgʻarma tomonidan tijorat banklariga faqatgina loyihalarni moliyalashtirish uchun milliy valyutada moliyaviy resurslar taqdim etiladi.
3-bob. Tijorat banklari tomonidan kreditlarni ajratish shartlari
6. Loyihalarni amalga oshiruvchi tadbirkorlik subyektlariga tijorat banki tomonidan kredit mablagʻlari Oʻzbekiston Respublikasi Markaziy bankining asosiy stavkasidan 4 foizlik punkt yuqori stavkada (shundan tijorat banki marjasi 4 foiz) milliy valyutada 3 yillik imtiyozli davr bilan 7 yil muddatga ajratiladi.
Bunda kredit oluvchining loyihasi amalga oshiriladigan yer maydoni boʻyicha Agentlik tomonidan ishlab chiqilgan loyihaning texnik-iqtisodiy asosi (keyingi oʻrinlarda — TIA) va unda belgilangan muddatlar kredit portfeliga ilova qilinishi shart.
Kredit mablagʻlari kredit oluvchiga:
birinchi bosqichda — yer maydonini ekishga tayyorlash uchun imtiyozli kreditning 10 foizigacha miqdorda;
ikkinchi bosqichda — koʻchat sotib olish va ekish xarajatlariga imtiyozli kreditning 40 foizigacha miqdorda;
uchinchi bosqichda — sugʻorish tizimlarini oʻrnatish xarajatlariga imtiyozli kreditning 30 foizigacha miqdorda;
toʻrtinchi bosqichda — bogʻ hosilga kirgunga qadar 3 yil parvarishlash xarajatlariga imtiyozli kreditning 20 foizi miqdorida ajratiladi.
Bunda yangi bogʻ va uzumzorlarni barpo etish hamda meva va uzum mahsulotlarini zamonaviy saralash, qadoqlash va qayta ishlashni tashkil etish boʻyicha loyihaning TIAda koʻzda tutilgan yer maydoniga mutanosib ravishda, ammo 1 gektarga koʻpi bilan bazaviy hisoblash miqdorining 500 baravaridan oshmagan miqdorda imtiyozli kreditlar ajratiladi.
4-bob. Moliyaviy resurslarni olish uchun tijorat banklaridan talab etiladigan hujjatlar va ularni koʻrib chiqish
7. Loyihalar uchun moliyaviy resurslar olish boʻyicha kredit oluvchi tomonidan taqdim etilgan buyurtmanomalarini tijorat banklari tomonidan koʻrib chiqish, ushbu Nizomga ilovada keltirilgan sxemaga muvofiq amalga oshiriladi.
8. Kredit oluvchi kredit mablagʻlarini olish uchun tijorat banklariga loyihalar TIA va hujjatlarini arizasiga ilova qilgan holda elektron yoki yozma ravishda murojaat qiladi.
Tijorat banklari ariza va unga ilova qilingan TIA hamda hujjatlarni qabul qiladi va ularni oʻrganib chiqadi. Kredit ajratish yoki rad qilish boʻyicha besh ish kuni ichida qaror qabul qiladi.
9. Tijorat banki moliyaviy resurslar olish uchun Agentlikka buyurtmanoma va talabgorlar reyestrini bir ish kuni ichida yuboradi.
Buyurtmanoma toʻgʻridan-toʻgʻri, pochta aloqa xizmati orqali yoki elektron shaklda axborot tizimlari, shu jumladan, Tashqi iqtisodiy maʼlumotlar portali orqali tijorat bankining masʼul rahbari imzosi (elektron raqamli imzosi) bilan tasdiqlangan holatda kiritiladi.
Taqdim etilgan buyurtmanomadagi maʼlumotlarning haqqoniyligiga tijorat banki javobgar hisoblanadi.
10. Agentlik buyurtmanoma va talabgorlar reyestri kelib tushgan kundan boshlab ikki ish kunida ulardagi maʼlumotlarni tekshiradi. Maʼlumotlar toʻgʻri boʻlgan taqdirda hamda Jamgʻarmada mablagʻlar qoldigʻi mavjudligidan kelib chiqib, tegishli moliyaviy resurslarni tijorat bankining alohida ochilgan maxsus hisobvaragʻiga oʻtkazib beradi.
Tijorat banklarining buyurtmanomasini koʻrib chiqish natijalari yuzasidan nomuvofiqliklar aniqlanganda Agentlik tomonidan tijorat bankiga moliyaviy resurslarni ajratishni rad etish boʻyicha bildirishnoma beriladi.
11. Agentlik tomonidan tijorat bankiga moliyaviy resurslar taqdim etilishini rad etish uchun quyidagilar asos boʻladi:
buyurtmanoma va talabgorlar reyestridagi maʼlumotlar oʻzaro muvofiq kelmasligi;
moliyaviy resurslar hisobidan moliyalashtirish koʻzda tutilgan tashkilot tugatish bosqichida yoki ularga nisbatan bankrotlik tartiboti qoʻzgʻatilgan holatda.
Boshqa holatlarda moliyaviy resurslar taqdim etilishini rad etishga yoʻl qoʻyilmaydi.
12. Tijorat banki buyurtmanoma boʻyicha rad etish toʻgʻrisida bildirishnoma olganda rad etish asoslari boʻyicha koʻrsatilgan kamchiliklarni bartaraf etgan holda moliyaviy resurslar olish uchun Agentlikka qayta buyurtmanoma taqdim etishga haqli.
13. Tijorat banki Agentlik tomonidan moliyaviy resurslarni maxsus hisobvaragʻiga oʻtkazib bergan kundan boshlab uch ish kunida kredit oluvchilarning hujjatlarini rasmiylashtiradi.
14. Tijorat banki tomonidan kredit oluvchilar hujjatlari rasmiylashtirilganidan soʻng, tijorat banki ikki ish kuni ichida moliyaviy resurslarni kredit oluvchi nomiga ochiladigan 23210 hisobvaragʻi oʻtkazib beradi.
Tijorat banki kredit oluvchining 23210 hisobvaragʻiga ajratilgan moliyaviy resurslarni ushbu Nizomning 6-bandi talablari asosida moliyalashtiradi.
5-bob. Kreditlarni tijorat banklari tomonidan ajratish tartibi
15. Agentlikdan kelib tushgan mablagʻlar hisobidan ajratiladigan kredit mablagʻlaridan foydalanish uchun tijorat banklari tomonidan kredit oluvchilarga 23210 hisobvaragʻi ochiladi.
16. Tijorat banki 23210 hisobvaragʻiga kelib tushgan mablagʻlarni moliyalashtirish turlaridan foydalanish boʻyicha imzolangan shartnomaga muvofiq bir bank ish kunidan kechikmasdan tovar (ish, xizmat) yetkazib beruvchi tashkilotning tegishli bank hisobvaragʻiga oʻtkazib berilishini taʼminlaydi va buni tasdiqlovchi bank hujjatlarini Agentlikka taqdim etadi.
17. Tijorat banki tomonidan 23210 hisobvaragʻiga Agentlikdan kelib tushgan mablagʻlardan buyurtmanomada koʻrsatilganidan boshqa maqsadlarda foydalanish taqiqlanadi.
18. Moliyaviy resurslarni belgilangan muddatlarda Jamgʻarmaga qaytarilishi boʻyicha javobgarlik tijorat banki zimmasiga yuklatiladi.
19. 23210 hisobvaragʻiga tushgan mablagʻlar hisobidan, birinchi navbatda, Jamgʻarmadan kelib tushgan mablagʻlar hisobidan olingan kreditlarning foiz toʻlovlari va asosiy qarz toʻlovlari soʻndiriladi.
20. Jamgʻarmadan kelib tushgan mablagʻlar hisobidan olingan kreditlar va unga hisoblangan foiz toʻlovlari toʻliq soʻndirilgandan soʻng tijorat banki 23210 hisobvaragʻida qolgan mablagʻlarni kredit oluvchining asosiy talab qilib olinguncha saqlanadigan depozit hisobvaragʻiga memorial order bilan oʻtkazadi.
Kredit oluvchi ushbu mablagʻlardan qoʻshilgan qiymat soligʻidan hosil boʻlgan qarzdorlikni toʻliq soʻndirgandan soʻng erkin foydalanishi mumkin.
6-bob. Moliyaviy resurslarni ajratish tartibi
21. Moliyaviy resurslardan foydalanayotgan tashkilotlar ushbu Nizomda belgilangan moliyalashtirish turlari boʻyicha olgan mablagʻlarini oʻz muddatida qaytara olmagan holatlarda, moliyaviy resurslarni belgilangan muddatlarda Jamgʻarma hisobvaragʻiga qaytarilishi boʻyicha javobgarlik tijorat banki zimmasiga yuklatiladi.
22. Kredit hisobvaragʻidan toʻlovlar kredit oluvchining toʻlov topshiriqnomalari va elektron toʻlov vositalari asosida amalga oshiriladi.
Toʻlovlar tovar va xizmatlar xaridi boʻyicha rasmiylashtirilgan elektron hisobvaraq-fakturalar mavjud boʻlgandagina amalga oshiriladi. Bunda xarid qilingan tovar va xizmatlar qaytarilganda, qaytariladigan mablagʻlar toʻlov amalga oshirilgan hisobvaraqlarga qaytariladi.
23. Jamgʻarma mablagʻlari aylanadigan hisobvaraqlarga inkasso topshiriqnomalari qoʻyilishiga, shuningdek, ularni undirib olish va taqiq qoʻyishga qonunchilik hujjatlariga muvofiq yoʻl qoʻyilmaydi.
24. Kredit oluvchi tomonidan Jamgʻarma mablagʻlari hisobidan olingan kredit va unga hisoblangan foiz toʻlovlari muddatidan oldin soʻndirilishi mumkin.
25. Kreditni qaytarish muddati kelganda va uni soʻndirish uchun kredit oluvchining mablagʻi yetarli boʻlmaganda, tijorat banki kreditni soʻndirishni quyidagi taʼminot turlariga qaratadi va soʻndirish choralarini koʻradi:
sugʻurta polisi asosida sugʻurta tashkilotlariga sugʻurta hodisasi roʻy berganligi toʻgʻrisida murojaat qiladi;
kredit oluvchining mol-mulklariga (qonunchilik hujjatlariga muvofiq undiruvga qaratilmaydigan mol-mulklar bundan mustasno);
qonunchilik hujjatlarida nazarda tutilgan kafillik yoki boshqa taʼminot turlariga qaratadi.
7-bob. Yakunlovchi qoidalar
26. Tijorat banklari olgan moliyaviy resurslarining harakati boʻyicha monitoring yuritadi hamda har oyning oʻn oltinchi sanasigacha ushbu maʼlumotlarni axborot tizimlari orqali Agentlikka taqdim etib boradi.
27. Agentlik va tijorat banklari oʻrtasidagi nizolar sud tartibida hal etiladi.
28. Ushbu Nizom talablari buzilishida aybdor boʻlgan shaxslar qonunchilik hujjatlarida belgilangan tartibda javob beradi.
Respublikada yangi bogʻlarni barpo etishni Oʻzbekiston Respublikasi Qishloq xoʻjaligi vazirligi huzuridagi Agrosanoatni rivojlantirish agentligi huzuridagi Agrosanoatni rivojlantirish va qoʻllab-quvvatlash davlat maqsadli jamgʻarmasi kredit resurslari hisobidan tijorat banklari orqali moliyalashtirish toʻgʻrisida nizomga ILOVA
Yangi bogʻlarni barpo etish hamda meva va uzum mahsulotlarini zamonaviy saralash, qadoqlash va qayta ishlashni tashkil etish loyihalariga moliyaviy resurslar olish boʻyicha kredit oluvchi tomonidan taqdim etilgan buyurtmanomalarini tijorat banklari tomonidan koʻrib chiqish
Bosqichlar Subyektlar Tadbirlar Bajarish muddatlari 1-bosqich Kredit oluvchi Talabgor tijorat banklariga Agentlik tomonidan berilgan loyihalar TIAsi va hujjatlarini arizasiga ilova qilgan holda kredit ajratishni soʻrab elektron yoki yozma ravishda murojaat qiladi. Yil davomida 2-bosqich Tijorat banki Tijorat banklari ariza va unga ilova qilingan TIA hamda hujjatlarni qabul qiladi va ularni oʻrganib chiqadi. Kredit ajratish yoki rad qilish boʻyicha qaror qabul qiladi. 5 ish kuni ichida 3-bosqich Tijorat banki Tijorat banki moliyaviy resurslar olish uchun Agentlikka buyurtmanoma va talabgorlar reyestrini yuboradi. 1 ish kuni ichida 4-bosqich Agentlik Buyurtmanoma va talabgorlar reyestri kelib tushgan kundan boshlab ulardagi maʼlumotlarni tekshiradi. Maʼlumotlar toʻgʻri boʻlgan taqdirda hamda Jamgʻarmada mablagʻlar qoldigʻi mavjudligidan kelib chiqib, tegishli moliyaviy resurslarni tijorat bankining alohida ochilgan maxsus hisobvaragʻiga oʻtkazib beradi. Tijorat banklarining buyurtmanomasini koʻrib chiqish natijalari yuzasidan nomuvofiqliklar aniqlanganda Agentlik tomonidan tijorat bankiga moliyaviy resurslarni ajratishni rad etish boʻyicha bildirishnoma beriladi. 2 ish kuni ichida 5-bosqich Tijorat banki Tijorat banki Agentlik tomonidan moliyaviy resurslarni maxsus hisobvaragʻiga oʻtkazib berilgan kundan boshlab kredit oluvchilarning hujjatlarini rasmiylashtiradi. 3 ish kuni ichida 6-bosqich Tijorat banki Kredit oluvchilar hujjatlari rasmiylashtirilganidan soʻng tijorat banki moliyaviy resurslarni kredit oluvchi nomiga ochiladigan 23210 hisobvaragʻi oʻtkazib beradi. Tijorat banki kredit oluvchining 23210 hisobvaragʻiga ajratilgan moliyaviy resurslarni ushbu Nizomning 6-bandi talablari asosida moliyalashtiradi. 2 ish kuni ichida
Vazirlar Mahkamasining 2025-yil 23-apreldagi 255-son qaroriga 5-ILOVA
Iqtisodiy jihatdan samarasiz, kam hosil beradigan bogʻ va tokzorlarni yaroqsiz deb topish tartibi toʻgʻrisida
1-bob. Umumiy qoidalar
1. Ushbu Nizom iqtisodiy jihatdan samarasiz, kam hosil beradigan bogʻ va tokzorlarni yaroqsiz deb topish, shuningdek, ularning oʻrnida intensiv bogʻ va tokzorlar barpo qilish yoki ularni haydaladigan yerlar toifasiga oʻtkazish tartibini belgilaydi.
2. Ushbu Nizom talablari bogʻ yoki tokzori mavjud boʻlgan qishloq xoʻjaligi subyektlariga nisbatan tatbiq etiladi (dehqon xoʻjaliklari bundan mustasno).
3. Ushbu Nizomda quyidagi asosiy tushunchalar qoʻllanadi:
aprobatsiya — hosilga kirgan mevali bogʻ va tokzorlarning hosilini oldindan aniqlash;
intensiv (sermahsul) bogʻ va tokzorlar — intensiv (sermahsul) koʻchatlar (pakana va yarimpakana) hamda payvandtaglardan yetishtirilgan koʻchatlarni zich ekish sxemasida resurs-tejamkor agrotexnologik tadbirlarni amalga oshirish asosida tashkil etilgan va suv tejovchi sugʻorish texnologiyalari joriy etilgan 10 gektardan kichik boʻlgan mevali bogʻ;
iqtisodiy jihatdan samarasiz bogʻ va tokzor — soʻnggi 3 yilda har yili olingan daromadi sarflangan xarajatlarni qoplamaydigan va koʻchat soni umumiy bogʻ maydoniga nisbatan 70 foizdan kam boʻlganlar;
kam hosil beradigan bogʻ va tokzorlar — ekilgan navlar hosildorligi ularning ilmiy asoslangan hosildorlik koʻrsatkichidan past boʻlgan bogʻ yoki tokzorlar maydoni;
komissiya — iqtisodiy jihatdan samarasiz, kam hosil beradigan bogʻ va tokzorlarni yaroqsiz deb topish hamda ular oʻrnida intensiv (sermahsul) bogʻ va tokzorlar barpo etish yoki haydaladigan yerlar toifasiga oʻtkazish toʻgʻrisida xulosa beruvchi tuman (shahar) komissiyasi;
yaroqsiz bogʻ va tokzorlar — maʼlum bir maydon belgilanib, iqtisodiy jihatdan samarasiz, kam hosil beradigan bogʻ va tokzorlar deb hisoblangan, koʻchat soni kam boʻlgan, kuchli shikastlangan, standart talablariga javob bermaydigan daraxtlar, kasallik va zararkunandalar bilan kuchli zararlangan, tuproq-iqlim sharoitiga, ekish sxemasiga mos boʻlmagan bogʻ va tokzorlar.
4. Mevali bogʻ va tokzorlarda hosil pishib yetilib, uni terib olishdan 15 — 20 kun oldin aprobatsiya oʻtkaziladi, bunda daraxtning bitta ona shoxidagi mevalar soni sanaladi va daraxtdagi barcha ona shoxlar hisoblanib, unga koʻpaytiriladi, 1 gektardan har joydan jami 10 tup daraxt ajratib olinadi va shu usulda oʻrganilib, olinadigan hosil oldindan aniqlanadi.
Hosilni aniqlash uchun quyidagi formuladan foydalaniladi:
A × B = S, 1000
bunda:
A — daraxtdan terib olingan oʻrtacha hosil (kg);
B — daraxtlar soni;
S — hosil (tonna).
2-bob. Iqtisodiy jihatdan samarasiz, kam hosil beradigan bogʻ va tokzorlarni yaroqsiz deb topish
5. Qishloq xoʻjaligi subyektlarining iqtisodiy jihatdan samarasiz, kam hosil beradigan bogʻ va tokzorlarini yaroqsiz deb topish, ularning oʻrnida intensiv bogʻ va tokzorlar barpo etish yoki haydaladigan yerlar toifasiga oʻtkazish maqsadida tuman (shahar) hokimliklari Oʻzbekiston Respublikasi Qishloq xoʻjaligi vazirligi huzuridagi Agrosanoatni rivojlantirish agentligi (keyingi oʻrinda — Agentlik) bilan kelishilgan holda har yili 1-mayga qadar komissiya tarkibini shakllantiradi.
Komissiya tarkibiga tuman (shahar) hokimining qishloq va suv xoʻjaligi masalalari boʻyicha oʻrinbosari (komissiya raisi), tuman (shahar) kadastr, qishloq hoʻjaligi, suv xoʻjaligi boʻlimlarining vakillari hamda zaruratga koʻra boshqa shaxslar kiritiladi. Agentlikning tuman (shahar) loyiha ofisi xodimi komissiya kotibi hisoblanadi.
6. Komissiya yaroqsiz deb topiladigan iqtisodiy jihatdan samarasiz va kam hosil beradigan bogʻ yoki tokzorlarni, ularning oʻrnida barpo etiladigan intensiv (sermahsul) bogʻ va tokzorlar yoki haydaladigan yerlar toifasiga oʻtkaziladigan yerlarni aniqlash maqsadida quyidagilarni amalga oshiradi:
mavjud bogʻ yoki tokzorning yer maydonlari boʻyicha tuman (shahar) hokimining qarori, mavjud mevali daraxt yoki tok koʻchatlari holatini oʻrganadi va hosilni aprobatsiyadan oʻtkazadi;
mevali daraxt yoki tok koʻchatlarining tavsiya etilgan (tavsiya mavjud boʻlsa) tuproq-iqlim sharoitga mosligini, koʻchat turi, navi va yoshi, mavjud koʻchat soni, shundan yaroqsiz koʻchat sonining miqdorini tahlil qiladi hamda yer egasining talabiga koʻra mevali bogʻ va tokzorlarni aprobatsiyadan oʻtkazadi;
yer ijara shartnomasiga koʻra mavjud bogʻ yoki tokzorning har bir konturda joylashganligini tahlil qiladi;
soʻnggi 3 yillikda meva va uzum mahsulotlari yetishtirish hajmi, qayta ishlashga yoki eksportga chiqarilishini tahlil qiladi;
bogʻ va tokzorlarning suv bilan taʼminlanganlik darajasini tahlil qiladi;
bogʻ va tokzorlarning kasallanganligi, kasallik va zararkunandalarga qarshi ishlov berilganligini tahlil qiladi.
7. Mavjud mevali bogʻ va tokzorlar har yili 5-mayga qadar Agentlikning tuman loyiha ofisi tomonidan xatlovdan oʻtkaziladi.
Xatlov natijasiga koʻra bogʻ va tokzorlari mavjud qishloq xoʻjaligi subyektlari roʻyxati shakllantiriladi.
8. Komissiya tomonidan ushbu Nizomning 6-bandiga asosan har yili 1-oktabrga qadar mevali bogʻ va tokzorlari mavjud qishloq xoʻjaligi subyektlari roʻyxatida keltirilgan bogʻ va tokzorlarning holati oʻrganiladi.
Oʻrganish natijalari boʻyicha uch nusxada dalolatnoma tuziladi va ushbu dalolatnomalar komissiya aʼzolari va qishloq xoʻjaligi subyekti tomonidan imzolanadi.
Qishloq xoʻjaligi subyektlari tomonidan mevali bogʻ va tokzorlarni parvarishlash jarayonida yoʻl qoʻyilgan xato va kamchiliklarni tasdiqlovchi zarur hujjatlar dalolatnomaga ilova qilinadi.
Dalolatnomaning bir nusxasi qishloq xoʻjaligi subyektida, ikkinchi nusxasi komissiya kotibida, uchinchi nusxasi tuman (shahar) qishloq xoʻjaligi boʻlimida saqlanadi.
9. Oʻrganish natijasida iqtisodiy jihatdan samarasiz, kam hosil beradigan bogʻ va tokzorlar yuzasidan tuzilgan dalolatnoma asosida komissiya tomonidan iqtisodiy jihatdan samarasiz, kam hosilli bogʻ va tokzorlarni yaroqsiz deb topish, ular oʻrnida intensiv (sermahsul) bogʻ va tokzor barpo etish yoki haydaladigan yerlar toifasiga oʻtkazish toʻgʻrisida xulosa (keyingi oʻrinlarda — xulosa) tayyorlanadi.
10. Tayyorlangan xulosa komissiya kotibi tomonidan har oy yakuni boʻyicha keyingi oyning 5-sanasiga qadar tuman (shahar) hokimligi, Agentlik va tegishli qishloq xoʻjaligi subyektiga taqdim etib boriladi.
11. Yaroqsiz deb topilgan bogʻ va tokzorlar oʻrnida intensiv (sermahsul) bogʻ va tokzor barpo etish toʻgʻrisida xulosa berilgan taqdirda, Agentlik xulosa taqdim etilgan kundan boshlab 10 kun muddatda qishloq xoʻjaligi subyektiga belgilangan tartibda intensiv bogʻ va tokzorlarni barpo etish boʻyicha ogohlantirish xatini yuboradi.
Bunda xulosa berilgan sanadan boshlab 12 oy davomida intensiv (sermahsul) bogʻ va tokzorlar barpo etilmagan taqdirda ushbu bogʻ va tokzorlar joylashgan maydonlar uchun yer soligʻi 3 baravarga oshiriladi.
Yaroqsiz deb topilgan bogʻ va tokzorlar joylashgan yer uchastkasini haydaladigan yerlar toifasiga oʻtkazish toʻgʻrisida xulosa berilgan taqdirda, tuman (shahar) hokimligi yer uchastkasini haydaladigan yerlar toifasiga oʻtkazish choralarini koʻradi.
12. Agentlik yaroqsiz deb topilgan bogʻ va tokzorlar toʻgʻrisidagi maʼlumotlarni soliq toʻlovchilar kesimida Oʻzbekiston Respublikasi Soliq qoʻmitasiga tegishli axborot tizimlari orqali taqdim etib boradi.
3-bob. Yakunlovchi qoidalar
13. Yaroqsiz bogʻ va tokzorlarni buzish hamda dalani daraxt qoldiqlaridan tozalash ishlari bilan bogʻliq xarajatlar tegishli qishloq xoʻjaligi subyekti mablagʻlari hisobidan amalga oshiriladi.
14. Yaroqsiz bogʻ va tokzorlar oʻrnida intensiv (sermahsul) bogʻ va tokzorlar barpo etish boʻyicha yuzaga keladigan nizolar qonunchilik hujjatlarida belgilangan tartibda hal etiladi.
15. Ushbu Nizom talablari buzilishida aybdor boʻlgan shaxslar qonunchilik hujjatlariga muvofiq javob beradilar.
Vazirlar Mahkamasining 2025-yil 23-apreldagi 255-son qaroriga 6-ILOVA
Oʻzbekiston Respublikasi Hukumatining ayrim qarorlariga kiritilayotgan oʻzgartirishlar
1. Vazirlar Mahkamasining 2019-yil 9-iyuldagi 571-son qarori bilan tasdiqlangan Oʻzbekiston Respublikasi Qishloq xoʻjaligi vazirligi toʻgʻrisidagi nizom 9-bandining sakkizinchi xatboshisidagi “Qishloq xoʻjaligida xizmatlar koʻrsatish agentligi” soʻzlari “Agrosanoatni rivojlantirish agentligi” soʻzlari bilan almashtirilsin.
2. Vazirlar Mahkamasining “Oilaviy tadbirkorlikni qoʻllab-quvvatlash dasturlari doirasida bogʻdorchilik, uzumchilik va issiqxona xoʻjaligini rivojlantirish chora-tadbirlari toʻgʻrisida” 2020-yil 30-yanvardagi 52-son qarorida :
a) 1-banddagi “Qishloq xoʻjaligida xizmatlar koʻrsatish agentligi” soʻzlari “Agrosanoatni rivojlantirish agentligi” soʻzlari bilan almashtirilsin;
b) 4-bandning “v” kichik bandi uchinchi xatboshisi quyidagi tahrirda bayon etilsin:
“Oʻzbekiston Respublikasi Qishloq xoʻjaligi vazirligi huzuridagi Agrosanoatni rivojlantirish agentligining Agrosanoatni rivojlantirish va qoʻllab-quvvatlash davlat maqsadli jamgʻarmasi mablagʻlari”;
v) ilovada :
3-band quyidagi tahrirda bayon etilsin:
“3. Intensiv bogʻ va tokzorlar barpo etish, issiqxonalar qurish ishlari Oʻzbekiston Respublikasi Qishloq xoʻjaligi vazirligi huzuridagi Agrosanoatni rivojlantirish agentligi va Oʻzbekiston fermerlari kengashi huzuridagi Fermer xoʻjaliklarini qoʻllab-quvvatlash jamgʻarmasi bilan kelishgan holda boshqa tashkilotlar tomonidan amalga oshiriladi”;
5-bandning uchinchi xatboshisi quyidagi tahrirda bayon etilsin:
“Oʻzbekiston Respublikasi Qishloq xoʻjaligi vazirligi huzuridagi Agrosanoatni rivojlantirish agentligining Agrosanoatni rivojlantirish va qoʻllab-quvvatlash davlat maqsadli jamgʻarmasi mablagʻlari”;
7-bandning uchinchi xatboshisidagi “Qishloq xoʻjaligida xizmatlar koʻrsatish agentligiga” soʻzlari “Agrosanoatni rivojlantirish agentligiga” soʻzlari bilan almashtirilsin;
14-bandning ikkinchi xatboshisidagi “Qishloq xoʻjaligida xizmatlar koʻrsatish agentligining Bogʻdorchilik va issiqxona xoʻjaligini rivojlantirish jamgʻarmasi” soʻzlari “Agrosanoatni rivojlantirish agentligining Agrosanoatni rivojlantirish va qoʻllab-quvvatlash davlat maqsadli jamgʻarmasi” soʻzlari bilan almashtirilsin;
1-ilovada :
2 va 4-bosqichlarning “Tadbirlar” ustunidagi “Bogʻdorchilik va issiqxona xoʻjaligini rivojlantirish agentligiga, Uzumchilik va vinochilikni rivojlantirish agentligiga” soʻzlari “Agrosanoatni rivojlantirish agentligiga” soʻzlari bilan almashtirilsin;
3, 5 va 6-bosqichlarning “Subyektlar” ustunidagi “Bogʻdorchilik va issiqxona xoʻjaligini rivojlantirish agentligi, Uzumchilik va vinochilikni rivojlantirish agentligi” soʻzlari “Agrosanoatni rivojlantirish agentligi” soʻzlari bilan almashtirilsin.
3. Vazirlar Mahkamasining “Ichki isteʼmol bozorini asosiy turdagi oziq-ovqat mahsulotlari bilan kafolatli taʼminlashga doir qoʻshimcha chora-tadbirlar toʻgʻrisida” 2021-yil 15-martdagi 135-son qarori 4-bandining toʻrtinchi xatboshisidan “Bogʻdorchilik va issiqxona xoʻjaligini rivojlantirish agentligi,” va “84 ming gektar hamda yangi bogʻ-tokzorlarning qator oralariga 3 ming gektar, jami” soʻzlari chiqarib tashlansin.
4. Vazirlar Mahkamasining 2021-yil 28-avgustdagi 548-son qarori bilan tasdiqlangan Hokimning qishloq va suv xoʻjaligi masalalari boʻyicha oʻrinbosarining funksional vazifalari namunaviy nizomning 9-bandi “v” kichik bandida :
ikkinchi xatboshi quyidagi tahrirda bayon etilsin:
“Oʻzbekiston Respublikasi Qishloq xoʻjaligi vazirligi huzuridagi Agrosanoatni rivojlantirish agentligi bilan birgalikda hududlarning tuproq-iqlim sharoitlariga mos boʻlgan intensiv bogʻlar va uzumzorlar barpo etish hamda issiqxona xoʻjaliklari tashkil etish boʻyicha kompleks dasturlarni ishlab chiqadi va amalga oshiradi”;
uchinchi xatboshi chiqarib tashlansin.
5. Vazirlar Mahkamasining “Muqobil energiya orqali ishlaydigan isitish tizimini joriy etgan limon yetishtiruvchilarni, shuningdek, yangi limonzorlarni barpo etish va koʻchatlar xarid qilishni moliyaviy jihatdan qoʻllab-quvvatlash chora-tadbirlari toʻgʻrisida” 2022-yil 17-yanvardagi 24-son qarorida :
a) 1-bandning “a” kichik bandida :
ikkinchi xatboshidagi “Bogʻdorchilik va issiqxona xoʻjaligini rivojlantirish agentligining (keyingi oʻrinlarda — Agentlik) Bogʻdorchilik va issiqxona xoʻjaligini rivojlantirish jamgʻarmasi” soʻzlari “Agrosanoatni rivojlantirish agentligining (keyingi oʻrinlarda — Agentlik) Agrosanoatni rivojlantirish va qoʻllab-quvvatlash davlat maqsadli jamgʻarmasi” soʻzlari bilan almashtirilsin;
uchinchi xatboshidan “Jamgʻarma kengashining qishloq xoʻjaligi tashkilotlari —” soʻzlari chiqarib tashlansin;
b) 4-band oʻz kuchini yoʻqotgan deb hisoblansin.
v) 1-ilovada :
1-banddagi “Bogʻdorchilik va issiqxona xoʻjaligini rivojlantirish agentligi qoshidagi Bogʻdorchilik va issiqxona xoʻjaligini rivojlantirish jamgʻarmasi” soʻzlari “Agrosanoatni rivojlantirish agentligining Agrosanoatni rivojlantirish va qoʻllab-quvvatlash davlat maqsadli jamgʻarmasi” soʻzlari bilan almashtirilsin;
8-bandning beshinchi va oltinchi xatboshilari chiqarib tashlansin;
9 va 11-bandlar oʻz kuchini yoʻqotgan deb hisoblansin;
10-bandning yettinchi xatboshisidagi “Jamgʻarma kengashi qaroridan” soʻzlari “Subsidiya ajratilishi rad etilishidan” soʻzlari bilan almashtirilsin;
12-bandda :
birinchi xatboshi chiqarib tashlansin;
ikkinchi va uchinchi xatboshilar tegishlicha birinchi va ikkinchi xatboshilar deb hisoblansin;
20-bandning uchinchi xatboshisidan “; 3-yilda — 60 foiz; 4-yilda — 40 foiz; 5-yilda — 20 foiz” soʻzlari chiqarib tashlansin;
1-ilovada :
4-bosqichda:
“Subyektlar” ustunidagi “Bogʻdorchilik va issiqxona xoʻjaligini rivojlantirish agentligi” soʻzlari “Agrosanoatni rivojlantirish agentligi” soʻzlari bilan almashtirilsin;
“Tadbirlar” ustunining 1 va 2-bandlar quyidagi tahrirda bayon etilsin:
“1. Taqdim etilgan hujjatlarni oʻrganib chiqadi.
2. Talabgorlarga subsidiya ajratish maqsadida shartnoma imzolaydi va talabgorlarning arizasida koʻrsatilgan asosiy bank hisobvaragʻiga mablagʻlarni oʻtkazadi”;
“Muddatlari” ustunidan “Kengash qarori qabul qilingan kundan boshlab” soʻzlari chiqarib tashlansin;
5 va 6-bosqichlarning “Subyektlar” ustunidagi “Bogʻdorchilik va issiqxona xoʻjaligini rivojlantirish agentligi” soʻzlari “Agrosanoatni rivojlantirish agentligi” soʻzlari bilan almashtirilsin;
g) 2-ilovada :
5-band quyidagi tahrirda bayon etilsin:
“5. Subsidiya loyiha tashabbuskorlariga Oʻzbekiston Respublikasi Qishloq xoʻjaligi vazirligi huzuridagi Agrosanoatni rivojlantirish agentligining Agrosanoatni rivojlantirish va qoʻllab-quvvatlash davlat maqsadli jamgʻarmasi tomonidan ajratiladi”;
8-bandning birinchi xatboshisidagi “Bogʻdorchilik va issiqxona xoʻjaligini rivojlantirish agentligiga” soʻzlari “Agrosanoatni rivojlantirish agentligiga” soʻzlari bilan almashtirilsin;
9-bandning oltinchi xatboshisi chiqarib tashlansin;
10-bandning birinchi xatboshisidagi “Kengash Agentlik tomonidan” soʻzlari “Agentlik” soʻzi bilan almashtirilsin;
11-band oʻz kuchini yoʻqotgan deb hisoblansin;
12-bandda :
ikkinchi xatboshi chiqarib tashlansin;
uchinchi va toʻrtinchi xatboshilar tegishlicha ikkinchi va uchinchi xatboshilar deb hisoblansin;
ikkinchi xatboshidan “Kengash tomonidan” soʻzlari chiqarib tashlansin;
13-banddagi “Agentlik qoshidagi Bogʻdorchilik va issiqxona xoʻjaligini rivojlantirish jamgʻarmasi” soʻzlari “Agentlikning Agrosanoatni rivojlantirish va qoʻllab-quvvatlash davlat maqsadli jamgʻarmasi” soʻzlari bilan almashtirilsin;
1-ilovada :
nomidagi “Bogʻdorchilik va issiqxona xoʻjaligini rivojlantirish agentligi qoshidagi Bogʻdorchilik va issiqxona xoʻjaligini rivojlantirish jamgʻarmasi” soʻzlari “Agrosanoatni rivojlantirish agentligining Agrosanoatni rivojlantirish va qoʻllab-quvvatlash davlat maqsadli jamgʻarmasi” soʻzlari bilan almashtirilsin;
1-bosqich “Chora-tadbirlar” ustunining 2-bandidagi “Bogʻdorchilik va issiqxona xoʻjaligini rivojlantirish agentligiga” soʻzlari “Agrosanoatni rivojlantirish agentligiga” soʻzlari bilan almashtirilsin;
2-bosqichda:
“Subyektlar” ustunidagi “Bogʻdorchilik va issiqxona xoʻjaligini rivojlantirish agentligi” soʻzlari “Agrosanoatni rivojlantirish agentligi” soʻzlari bilan almashtirilsin;
“Chora-tadbirlar” ustunidan “va ularning subsidiya olish boʻyicha talablarga muvofiq boʻlgan hujjatlarini tegishliligicha Bogʻdorchilik va issiqxona xoʻjaligini rivojlantirish jamgʻarmasi kengashiga (keyingi oʻrinlarda — Kengash) navbatdagi yigʻilishlarda koʻrib chiqish uchun kiritadi” soʻzlari chiqarib tashlansin;
3-bosqichning “Subyektlar” ustunidagi “Bogʻdorchilik va issiqxona xoʻjaligini rivojlantirish agentligi qoshidagi Bogʻdorchilik va issiqxona xoʻjaligini rivojlantirish jamgʻarmasi Kengashi” soʻzlari “Agrosanoatni rivojlantirish agentligi huzuridagi Agrosanoatni rivojlantirish va qoʻllab-quvvatlash davlat maqsadli jamgʻarmasi” soʻzlari bilan almashtirilsin;
4-bosqichda:
“Subyektlar” ustunidagi “Bogʻdorchilik va issiqxona xoʻjaligini rivojlantirish agentligi” soʻzlari “Agrosanoatni rivojlantirish agentligi” soʻzlari bilan almashtirilsin;
“Chora-tadbirlar” ustunidan “Loyiha tashabbuskorlarini Kengash tomonidan qabul qilingan qaror toʻgʻrisida xabardor qiladi va Kengash tomonidan subsidiya berish toʻgʻrisida qabul qilingan qaror asosida” soʻzlari chiqarib tashlansin;
5-bosqichning “Subyektlar” ustunidagi “Bogʻdorchilik va issiqxona xoʻjaligini rivojlantirish agentligi” soʻzlari “Agrosanoatni rivojlantirish agentligi” soʻzlari bilan almashtirilsin;
2-ilovaning “Moliyalashtirish manbalari, mln soʻm” ustunidagi “Bogʻdorchilik va issiqxona xoʻjaligini rivojlantirish jamgʻarmasi” soʻzlari “Agrosanoatni rivojlantirish va qoʻllab-quvvatlash davlat maqsadli jamgʻarmasi” soʻzlari bilan almashtirilsin;
3-ilovaning 3-bandidagi “Qishloq xoʻjaligida xizmatlar koʻrsatish agentligi” soʻzlari “Agrosanoatni rivojlantirish agentligi” soʻzlari bilan almashtirilsin.
6. Vazirlar Mahkamasining 2022-yil 26-apreldagi 213-son qaroriga 2-ilovasining 60-pozitsiyasi “Masʼul ijrochilar” ustunidan “Bogʻdorchilik va issiqxona xoʻjaligini rivojlantirish agentligi” soʻzlari chiqarib tashlansin.
7. Vazirlar Mahkamasining “Uzumchilik, bogʻdorchilik, issiqxona xoʻjaliklarini yurituvchi va vinochilik mahsulotlarini ishlab chiqaruvchi subyektlarni davlat tomonidan moliyaviy qoʻllab-quvvatlash chora-tadbirlari toʻgʻrisida” 2022-yil 10-iyundagi 327-son qarorida :
a) 1-bandda :
“a” kichik banddagi “Alkogol va tamaki bozorini tartibga solish hamda vinochilikni rivojlantirish agentligining Vinochilikni rivojlantirish jamgʻarmasiga hamda Bogʻdorchilik va issiqxona xoʻjaligini rivojlantirish agentligining Bogʻdorchilik va issiqxona xoʻjaligini rivojlantirish jamgʻarmasiga” soʻzlari “Agrosanoatni rivojlantirish agentligi huzuridagi Agrosanoatni rivojlantirish va qoʻllab-quvvatlash davlat maqsadli jamgʻarmasiga” soʻzlari bilan almashtirilsin;
“b” kichik bandda :
ikkinchi xatboshidan “uchun 6 mln soʻm” soʻzlari chiqarib tashlansin;
toʻrtinchi xatboshi chiqarib tashlansin;
beshinchi — toʻqqizinchi xatboshilar tegishlicha toʻrtinchi — sakkizinchi xatboshilar deb hisoblansin;
b) 2-bandning beshinchi va oltinchi xatboshilari chiqarib tashlansin;
v) 1-ilovada :
5-bandning ikkinchi xatboshisidagi “Bogʻdorchilik va issiqxona xoʻjaligini rivojlantirish agentligi qoshidagi Bogʻdorchilik va issiqxona xoʻjaligini rivojlantirish jamgʻarmasi (keyingi oʻrinlarda — Bogʻdorchilikni rivojlantirish jamgʻarmasi)” soʻzlari “Agrosanoatni rivojlantirish agentligining Agrosanoatni rivojlantirish va qoʻllab-quvvatlash davlat maqsadli jamgʻarmasi” soʻzlari bilan almashtirilsin;
22-bandning toʻrtinchi — oltinchi xatboshilari chiqarib tashlansin;
7-ilovada :
“Moliyalashtirish manbalari, mln soʻm” ustunidagi “Bogʻdorchilik va issiqxona xoʻjaligini rivojlantirish jamgʻarmasi va/yoki Vinochilikni rivojlantirish jamgʻarmasi” soʻzlari “Agrosanoatni rivojlantirish va qoʻllab-quvvatlash davlat maqsadli jamgʻarmasi” soʻzlari bilan almashtirilsin;
g) 2-ilovada :
4-band quyidagi tahrirda bayon etilsin:
“4. Subsidiya xoʻraki va kishmishbop tokzorlarni barpo etgan talabgorga — Oʻzbekiston Respublikasi Qishloq xoʻjaligi vazirligi huzuridagi Agrosanoatni rivojlantirish agentligining Agrosanoatni rivojlantirish va qoʻllab-quvvatlash davlat maqsadli jamgʻarmasi hisobidan ajratiladi.
Bunda, talabgor xoʻraki va kishmishbop hamda sanoatbop tokzorlarni barpo etgan boʻlsa, subsidiya proporsional tarzda ekin turiga qarab tegishli jamgʻarma tomonidan beriladi”;
17-bandning toʻrtinchi — oltinchi xatboshilari chiqarib tashlansin;
5-ilova 6-bandining “Moliyalashtirish manbalari, mln soʻm” ustunidagi “Bogʻdorchilik va issiqxona xoʻjaligini rivojlantirish jamgʻarmasi va/yoki Vinochilikni rivojlantirish jamgʻarmasi” soʻzlari “Agrosanoatni rivojlantirish va qoʻllab-quvvatlash davlat maqsadli jamgʻarmasi” soʻzlari bilan almashtirilsin;
d) 3-ilovada :
2-bandning ikkinchi xatboshisidagi “Bogʻdorchilik va issiqxona xoʻjaligini rivojlantirish agentligi (keyingi oʻrinlarda — Agentlik) qoshidagi Bogʻdorchilik va issiqxona xoʻjaligini rivojlantirish jamgʻarmasidan” soʻzlari “Agrosanoatni rivojlantirish agentligining (keyingi oʻrinlarda — Agentlik) Agrosanoatni rivojlantirish va qoʻllab-quvvatlash davlat maqsadli jamgʻarmasidan” soʻzlari bilan almashtirilsin;
15-bandning toʻrtinchi — oltinchi xatboshilari chiqarib tashlansin;
5-ilovadagi “Bogʻdorchilik va issiqxona xoʻjaligini rivojlantirish agentligiga” soʻzlari “Agrosanoatni rivojlantirish agentligiga” soʻzlari bilan almashtirilsin;
e) 4 va 5-ilovalar oʻz kuchini yoʻqotgan deb hisoblansin.
8. Vazirlar Mahkamasining “Qishloq xoʻjaligi mahsulotlarini yetishtiruvchilarga subsidiya berish axborot tizimini joriy qilish chora-tadbirlari toʻgʻrisida” 2022-yil 16-dekabrdagi 711-son qarorida :
a) 5-banddagi “Bogʻdorchilik va issiqxona xoʻjaliklarini rivojlantirish agentligi hamda Oʻzbekiston fermer, dehqon xoʻjaliklari va tomorqa yer egalari kengashi” soʻzlari “Agrosanoatni rivojlantirish agentligi hamda Oʻzbekiston fermerlari kengashi” soʻzlari bilan almashtirilsin;
b) 6-bandning uchinchi xatboshisidagi “Bogʻdorchilik va issiqxona xoʻjaligini rivojlantirish agentligi hamda Oʻzbekiston fermer, dehqon xoʻjaliklari va tomorqa yer egalari kengashining” soʻzlari “Agrosanoatni rivojlantirish agentligi hamda Oʻzbekiston fermerlari kengashining” soʻzlari bilan almashtirilsin;
v) 2-ilovada :
12 — 14-pozitsiyalarining “Subsidiya mablagʻi ajratilishi uchun masʼul tashkilot” ustunidagi “Oʻzbekiston fermer, dehqon xoʻjaliklari va tomorqa yer egalari kengashi” soʻzlari “Oʻzbekiston fermerlari kengashi” soʻzlari bilan almashtirilsin;
15 — 19-pozitsiyalarining “Subsidiya mablagʻi ajratilishi uchun masʼul tashkilot” ustunidagi “Bogʻdorchilik va issiqxona xoʻjaligini rivojlantirish agentligi” soʻzlari “Agrosanoatni rivojlantirish agentligi” soʻzlari bilan almashtirilsin;
20 va 21-pozitsiyalarining “Subsidiya mablagʻi ajratilishi uchun masʼul tashkilot” ustunidagi “Qishloq xoʻjaligi vazirligi huzuridagi Qishloq xoʻjaligida xizmatlar koʻrsatish agentligi” soʻzlari “Agrosanoatni rivojlantirish agentligi” soʻzlari bilan almashtirilsin;
9. Vazirlar Mahkamasining 2023-yil 2-fevraldagi 51-son qarori bilan tasdiqlangan 2023 — 2026-yillarda Oʻzbekiston Respublikasida urugʻchilik va koʻchat yetishtirishni rivojlantirish milliy dasturining 34, 37 va 38-pozitsiyalari “Masʼullar” ustunidagi “Qishloq xoʻjaligida xizmatlar koʻrsatish agentligi (Karimov)” soʻzlari “Agrosanoatni rivojlantirish agentligi (Abdullayev)” soʻzlari bilan almashtirilsin.
10. Vazirlar Mahkamasining 2023-yil 3-avgustdagi 331-son qarori bilan tasdiqlangan Agrar va oziq-ovqat sohalarini subsidiyalash boʻyicha texnik ishchi guruh tarkibining 6-bandi quyidagi tahrirda bayon etilsin:
“6. Lavozimi boʻyicha — Oʻzbekiston Respublikasi Qishloq xoʻjaligi vazirligi huzuridagi Agrosanoatni rivojlantirish agentligi direktori”;
11. Vazirlar Mahkamasining “Issiqxona xoʻjaliklari va meva-sabzavotlarni eksport qiluvchi korxonalarning faoliyatini qoʻllab-quvvatlashga doir qoʻshimcha chora-tadbirlar toʻgʻrisida” 2023-yil 27-oktabrdagi 567-son qarorida :
a) 3-bandning “a” kichik bandi birinchi xatboshisidagi “Qishloq xoʻjaligida xizmatlar koʻrsatish agentligining Bogʻdorchilik va issiqxona xoʻjaligini rivojlantirish jamgʻarmasi” soʻzlari “Agrosanoatni rivojlantirish agentligining Agrosanoatni rivojlantirish va qoʻllab-quvvatlash davlat maqsadli jamgʻarmasi” soʻzlari bilan almashtirilsin;
b) 6-bandning birinchi xatboshisidagi “Qishloq xoʻjaligida xizmatlar koʻrsatish agentligiga” va “Bogʻdorchilik va issiqxona xoʻjaligini rivojlantirish jamgʻarmasi” soʻzlari tegishlicha “Agrosanoatni rivojlantirish agentligiga” va “Agrosanoatni rivojlantirish va qoʻllab-quvvatlash davlat maqsadli jamgʻarmasi” soʻzlari bilan almashtirilsin;
v) 7-bandning yettinchi xatboshisidagi “Qishloq xoʻjaligida xizmatlar koʻrsatish agentligi” soʻzlari “Agrosanoatni rivojlantirish agentligi” soʻzlari bilan almashtirilsin.
12. Vazirlar Mahkamasining “Qoraqalpogʻiston Respublikasi sovitkichli sigʻimlar uyushmasiga aʼzo subyektlarga kooperatsiya tashkil etgan holda, sovitkichli sigʻimlarni qurish va jihozlash hamda qish va bahor oylarida elektr energiyasi isteʼmoli xarajatlarining bir qismini qoplash tartibi toʻgʻrisidagi nizomni tasdiqlash haqida” 2023-yil 29-noyabrdagi 632-son qarorida :
a) 1-ilovada :
2-bandning oltinchi xatboshisidagi “Qishloq xoʻjaligida xizmatlar koʻrsatish agentligining” soʻzlari “Agrosanoatni rivojlantirish agentligining” soʻzlari bilan almashtirilsin;
7-bandning toʻrtinchi xatboshisi quyidagi tahrirda bayon etilsin:
“tegishli koʻchmas mulkka boʻlgan huquqni tasdiqlovchi hujjatdan koʻchirma”;
1-ilova 2, 4, 5-bosqichlarining “Ijrochilar” ustunidagi “Qishloq xoʻjaligida xizmatlar koʻrsatish agentligi” soʻzlari “Agrosanoatni rivojlantirish agentligi” soʻzlari bilan almashtirilsin;
b) 2-ilovaning 8-bandidagi “Qishloq xoʻjaligida xizmatlar koʻrsatish agentligiga” soʻzlari “Agrosanoatni rivojlantirish agentligiga” soʻzlari bilan almashtirilsin.
13. Vazirlar Mahkamasining 2024-yil 9-iyuldagi 400-son qarori bilan tasdiqlangan Issiqxona xoʻjaliklariga issiqxonalarni koʻmir yoqilgʻisida isitish uchun koʻmir qozonini xarid qilish xarajatlarining bir qismini qoplash tartibi toʻgʻrisidagi nizomda :
a) 1-banddagi “Qishloq xoʻjaligida xizmatlar koʻrsatish agentligining” va “Bogʻdorchilik va issiqxona xoʻjaligini rivojlantirish jamgʻarmasi” soʻzlari tegishlicha “Agrosanoatni rivojlantirish agentligining” va “Agrosanoatni rivojlantirish va qoʻllab-quvvatlash davlat maqsadli jamgʻarmasi” soʻzlari bilan almashtirilsin;
b) 1-ilova 2-bosqichining “Tadbirlar” ustunidagi “Qishloq xoʻjaligida xizmatlar koʻrsatish agentligiga” soʻzlari “Agrosanoatni rivojlantirish agentligiga” soʻzlari bilan almashtirilsin;
v) 2-ilovaning 10-bandidagi “Qishloq xoʻjaligida xizmatlar koʻrsatish agentligining” soʻzlari “Agrosanoatni rivojlantirish agentligining” soʻzlari bilan almashtirilsin;
g) 3-ilovaning Tuman (Quvasoy shahar) ishchi guruhi aʼzolari 5-pozitsiyasidagi “Qishloq xoʻjaligida xizmatlar koʻrsatish agentligining” soʻzlari “Agrosanoatni rivojlantirish agentligining” soʻzlari bilan almashtirilsin.
14. Vazirlar Mahkamasining 2024-yil 10-iyuldagi 410-son qarori bilan tasdiqlangan Issiqxona xoʻjaliklariga xorijdan malakali agronom, entomolog va laboratoriya mutaxassislarini jalb qilish xarajatlarining 50 foizini qoplash tartibi toʻgʻrisidagi nizomda :
a) 2-bandning birinchi xatboshisidagi “Qishloq xoʻjaligida xizmatlar koʻrsatish agentligiga” va “Bogʻdorchilik va issiqxona xoʻjaligini rivojlantirish jamgʻarmasi” soʻzlari tegishlicha “Agrosanoatni rivojlantirish agentligiga” va “Agrosanoatni rivojlantirish va qoʻllab-quvvatlash davlat maqsadli jamgʻarmasi” soʻzlari bilan almashtirilsin;
b) 1-ilova 1-bosqichining “Chora-tadbirlar” ustunidagi “Qishloq xoʻjaligida xizmatlar koʻrsatish agentligining” soʻzlari “Agrosanoatni rivojlantirish agentligining” soʻzlari bilan almashtirilsin;
v) 2-ilovaning 10-bandidagi “Qishloq xoʻjaligida xizmatlar koʻrsatish agentligining” soʻzlari “Agrosanoatni rivojlantirish agentligining” soʻzlari bilan almashtirilsin.
15. Vazirlar Mahkamasining 2024-yil 31-iyuldagi 463-son qarori bilan tasdiqlangan Faoliyati eng muhim samaradorlik koʻrsatkichlari asosida baholanadigan respublika ijro etuvchi hokimiyat organlari va xoʻjalik birlashmalari roʻyxatining 41-bandidagi “Qishloq xoʻjaligida xizmatlar koʻrsatish agentligi” soʻzlari “Agrosanoatni rivojlantirish agentligi” soʻzlari bilan almashtirilsin.
16. Vazirlar Mahkamasining “Oziq-ovqat sanoati mahsulotlarini ishlab chiqarishni qoʻllab-quvvatlashning samarali mexanizmlarini joriy etish toʻgʻrisida” 2024-yil 1-avgustdagi 476-son qarorida :
a) 1-ilovada :
2-bandning sakkizinchi xatboshisidagi “Vinochilikni rivojlantirish jamgʻarmasidan” soʻzlari “Agrosanoatni rivojlantirish va qoʻllab-quvvatlash davlat maqsadli jamgʻarmasidan” soʻzlari bilan almashtirilsin;
9-bandning “v” kichik bandidagi “Qishloq xoʻjaligida xizmatlar koʻrsatish agentligiga” soʻzlari “Agrosanoatni rivojlantirish agentligiga” soʻzlari bilan almashtirilsin;
1-ilovada :
4-banddagi “Qishloq xoʻjaligida xizmatlar koʻrsatish agentligi” soʻzlari “Agrosanoatni rivojlantirish agentligi” soʻzlari bilan almashtirilsin;
5-banddagi “Qishloq xoʻjaligida xizmatlar koʻrsatish agentligining” soʻzlari “Agrosanoatni rivojlantirish agentligining” soʻzlari bilan almashtirilsin;
2-ilova 3 va 5-bosqichlarining “Subyektlar” ustunidagi “Qishloq xoʻjaligida xizmatlar koʻrsatish agentligi” soʻzlari “Agrosanoatni rivojlantirish agentligi” soʻzlari bilan almashtirilsin;
4-ilovada :
4-pozitsiyaning “Lavozimi” ustunidagi “Qishloq xoʻjaligida xizmatlar koʻrsatish agentligi” soʻzlari “Agrosanoatni rivojlantirish agentligi” soʻzlari bilan almashtirilsin;
5-pozitsiyaning “Lavozimi” ustunidagi “Qishloq xoʻjaligida xizmatlar koʻrsatish agentligining” soʻzlari “Agrosanoatni rivojlantirish agentligining” soʻzlari bilan almashtirilsin;
b) 2-ilovada :
2-bandning beshinchi xatboshisidagi “Qishloq xoʻjaligida xizmatlar koʻrsatish agentligining (keyingi oʻrinlarda — Agentlik) Vinochilikni rivojlantirish jamgʻarmasidan” soʻzlari “Agrosanoatni rivojlantirish agentligining (keyingi oʻrinlarda — Agentlik) Agrosanoatni rivojlantirish va qoʻllab-quvvatlash davlat maqsadli jamgʻarmasidan” soʻzlari bilan almashtirilsin;
1-ilovaning 5-bandidagi “Qishloq xoʻjaligida xizmatlar koʻrsatish agentligining” soʻzlari “Agrosanoatni rivojlantirish agentligining” soʻzlari bilan almashtirilsin;
2-ilova 3-bosqichining “Subyektlar” ustunidagi “Qishloq xoʻjaligida xizmatlar koʻrsatish agentligi” soʻzlari “Agrosanoatni rivojlantirish agentligi” soʻzlari bilan almashtirilsin;
4-ilova 5-pozitsiyasining “Lavozimi” ustunidagi “Qishloq xoʻjaligida xizmatlar koʻrsatish agentligining” soʻzlari “Agrosanoatni rivojlantirish agentligining” soʻzlari bilan almashtirilsin.
Vazirlar Mahkamasining 2025-yil 23-apreldagi 255-son qaroriga 7-ILOVA
Oʻzbekiston Respublikasi Hukumatining oʻz kuchini yoʻqotgan deb eʼtirof etilayotgan ayrim qarorlari
1. Vazirlar Mahkamasining “Oʻzbekiston Respublikasi Qishloq xoʻjaligi vazirligi huzuridagi Bogʻdorchilik va issiqxona xoʻjaligini rivojlantirish agentligi faoliyatini tartibga soluvchi normativ-huquqiy hujjatlarni tasdiqlash toʻgʻrisida” 2019-yil 11-iyundagi 481-son qarori .
2. Vazirlar Mahkamasining “Oʻzbekiston Respublikasining konsolidatsiyalashgan budjeti tarkibiga kiritiladigan davlat maqsadli jamgʻarmalarining roʻyxatini tasdiqlash toʻgʻrisida” 2019-yil 19-noyabrdagi 917-son qaroriga ilovaning 7-bandi.
3. Vazirlar Mahkamasining “Iqtisodiy jihatdan samarasiz, kam hosil beradigan bogʻ va tokzorlarni yaroqsiz deb topish tartibi toʻgʻrisidagi nizomni tasdiqlash haqida” 2019-yil 19-dekabrdagi 1012-son qarori .
4. Vazirlar Mahkamasining “Oʻzbekiston Respublikasi Hukumatining ayrim qarorlariga oʻzgartirish va qoʻshimchalar kiritish toʻgʻrisida (Oʻzbekiston Respublikasi Prezidentining “Limonchilik tarmogʻini yanada rivojlantirishga doir qoʻshimcha chora-tadbirlar toʻgʻrisida” 2020-yil 19-fevraldagi PQ-4610-son qarori)” 2020-yil 18-maydagi 289-son qaroriga ilovaning 2-bandi .
5. Vazirlar Mahkamasining “Tugatilayotgan yoki maqbullashtirilayotgan fermer xoʻjaligi yoki qishloq xoʻjaligi mahsulotlarini yetishtiruvchi boshqa subyektlarga ajratilgan yer maydonida sarflangan xarajatlar qiymatini hisoblash va qoplash tartibi toʻgʻrisidagi nizomni tasdiqlash haqida” 2020-yil 24-avgustdagi 501-son qaroriga 2-ilovaning 3-bandi .
6. Vazirlar Mahkamasining “Oʻzbekiston Respublikasi Hukumatining ayrim qarorlariga oʻzgartirish va qoʻshimchalar kiritish toʻgʻrisida (Oʻzbekiston Respublikasi Prezidentining “Respublika hududlarini qishloq xoʻjaligi mahsulotlari yetishtirishga ixtisoslashtirish boʻyicha qoʻshimcha chora-tadbirlar toʻgʻrisida” 2020-yil 11-maydagi PQ-4709-son qarori)” 2020-yil 15-dekabrdagi 787-son qarori .
7. Vazirlar Mahkamasining “Qishloq xoʻjaligi ishlab chiqaruvchilarining suvni tejaydigan sugʻorish texnologiyalarini joriy etish boʻyicha xarajatlarining bir qismini qoplash chora-tadbirlari toʻgʻrisida” 2021-yil 23-fevraldagi 95-son qaroriga 2-ilovaning 1-bandi va 3-ilovaning 4-bandi .
8. Vazirlar Mahkamasining “Qishloq xoʻjaligi birlashmalarining aʼzolari, meva-sabzavot klasterlari ishtirokchilari va tadbirkorlik subyektlariga mahalliy sharoitda yetishtirilgan intensiv koʻchatlar (pakana va yarim pakana) xoʻraki, kishmishbop va sanoatbop tok koʻchatlari hamda payvandtaglarni sotib olish xarajatlarining bir qismini qoplash uchun subsidiya ajratish toʻgʻrisidagi nizomni tasdiqlash haqida” 2021-yil 24-iyuldagi 458-son qarorining 3-bandi va qarorga 2-ilova .
9. Vazirlar Mahkamasining “Oʻzbekiston Respublikasi Hukumatining ayrim qarorlariga oʻzgartirish va qoʻshimchalar kiritish toʻgʻrisida (Oʻzbekiston Respublikasi Prezidentining “Qishloq xoʻjaligiga moʻljallangan yerlardan foydalanish va muhofaza qilish tizimini takomillashtirishga doir qoʻshimcha chora-tadbirlar toʻgʻrisida” 2021-yil 24-fevraldagi PQ-5006-son qarori)” 2021-yil 29-noyabrdagi 721-son qaroriga ilovaning 6-bandi .
10. Vazirlar Mahkamasining “Oʻzbekiston Respublikasi Hukumatining ayrim qarorlariga oʻzgartirish va qoʻshimchalar kiritish toʻgʻrisida (Oʻzbekiston Respublikasi Prezidentining “Respublika oziq-ovqat sanoatini jadal rivojlantirish hamda aholini sifatli oziq-ovqat mahsulotlari bilan toʻlaqonli taʼminlashga doir chora-tadbirlar toʻgʻrisida” 2020-yil 9-sentabrdagi PQ-4821-son qarori)” 2021-yil 21-dekabrdagi 766-son qaroriga 1-ilovaning 15-bandi .
11. Vazirlar Mahkamasining “Oʻzbekiston Respublikasi Hukumatining ayrim qarorlariga oʻzgartirishlar kiritish toʻgʻrisida (Oʻzbekiston Respublikasining “Normativ-huquqiy hujjatlar toʻgʻrisida” 2021-yil 20-apreldagi OʻRQ-682-son Qonuni)” 2022-yil 4-apreldagi 153-son qaroriga ilovaning 752-bandi .
12. Vazirlar Mahkamasining “Oʻzbekiston Respublikasi Hukumatining ayrim qarorlariga oʻzgartirish va qoʻshimchalar kiritish toʻgʻrisida (Oʻzbekiston Respublikasi Prezidentining “Meva-sabzavotchilik va uzumchilikda oilaviy tadbirkorlikni rivojlantirish, qishloq xoʻjaligi ishlab chiqarishida dehqon xoʻjaliklarining ulushini oshirish chora-tadbirlari toʻgʻrisida” 2021-yil 23-noyabrdagi PQ-20-son hamda “Oziq-ovqat va qishloq xoʻjaligi sohasida islohotlarni tadqiq qilish, strategik rejalashtirish hamda boshqarish tizimini yanada takomillashtirish chora-tadbirlari toʻgʻrisida” 2021-yil 22-dekabrdagi PQ-58-son qarorlari)” 2022-yil 6-maydagi 238-son qaroriga ilovaning 1-bandi .
13. Vazirlar Mahkamasining “Bojxona bojlaridan ozod qilinadigan texnologik va laboratoriya uskunalari, ularning butlovchi va ehtiyot qismlari, shuningdek, xomashyo va materiallar, tibbiy buyumlar va qadoqlash materiallari roʻyxatini tasdiqlash toʻgʻrisida” 2022-yil 21-sentabrdagi 519-son qaroriga 4-ilovaning 4-bandi .
14. Vazirlar Mahkamasining “Yaratilgan yangi ish oʻrinlarini hisobga olish tartibi toʻgʻrisidagi nizomni tasdiqlash haqida” 2022-yil 21-dekabrdagi 717-son qaroriga 2-ilovaning 12-bandi .
15. Vazirlar Mahkamasining “Qishloq xoʻjaligi va oziq-ovqat xavfsizligi sohasidagi davlat boshqaruvi takomillashtirilganligi munosabati bilan Oʻzbekiston Respublikasi Hukumatining ayrim qarorlariga oʻzgartirish va qoʻshimchalar kiritish toʻgʻrisida” 2023-yil 11-dekabrdagi 653-son qaroriga ilovaning 17-bandi .
16. Vazirlar Mahkamasining “Agrosanoat majmuida davlat nazorati tizimi yanada takomillashtirilishi munosabati bilan Oʻzbekiston Respublikasi Hukumatining ayrim qarorlariga oʻzgartirish va qoʻshimchalar kiritish toʻgʻrisida” 2025-yil 1-apreldagi 197-son qaroriga ilovaning 12-bandi .
Oʻzbekiston Respublikasining Bosh vaziri A. ARIPOV
Toshkent sh.,
2025-yil 23-aprel,
255-son