UzbekAI

← Qonunlar

📅 2025-yil 8-aprel · Markaziy bank hujjatlari

Rasmiy matn. Rasmiy hujjat. Tahririy izohlar kiritilmagan.

Yordam | Arxiv | Atamalar | Statistika | API | Havola yuborish | Sayt haqida | Shartlar

← Қонунлар

📅 2025 йил 8 апрель · Марказий банк ҳужжатлари

Расмий матн. Расмий ҳужжат. Таҳририй изоҳлар киритилмаган.

Ёрдам | Архив | Атамалар | Статистика | API | Ҳавола юбориш | Сайт ҳақида | Шартлар

← Законы

📅 8 апреля 2025 г. · Документы Центрального банка

Официальный текст. Официальный документ. Редакционные примечания не включены.

Помощь | Архив | Термины | Статистика | API | Предложить ссылку | О сайте | Условия

← Laws

📅 8 April 2025 · Central Bank documents

Official text. Official document. Editorial notes are not included.

Help | Archive | Glossary | Stats | API | Submit | About | Terms

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ МАРКАЗИЙ БАНКИ БОШҚАРУВИНИНГ

ҚАРОРИ

«Қарз олувчи жисмоний шахсларнинг қарз юкини тартибга солиш тўғрисидаги низомни тасдиқлаш ҳақида»ги қарорга ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш тўғрисида

Ўзбекистон Республикасининг «Ўзбекистон Республикасининг Марказий банки тўғрисида»ги Қонунига мувофиқ Ўзбекистон Республикаси Марказий банки бошқаруви қарор қилади:

1. Ўзбекистон Республикаси Марказий банки бошқарувининг 2019 йил 28 сентябрдаги 24/5-сон «Қарз олувчи жисмоний шахсларнинг қарз юкини тартибга солиш тўғрисидаги низомни тасдиқлаш ҳақида»ги қарорига (рўйхат рақами 3205, 2019 йил 19 декабрь) (Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 2019 й., 10/19/3205/4177-сон) иловага мувофиқ ўзгартириш ва қўшимчалар киритилсин.

2. Мазкур қарор Ўзбекистон Республикаси Савдо-саноат палатаси билан келишилган.

3. Мазкур қарор расмий эълон қилинган кундан эътиборан уч ойдан кейин кучга киради.

Келишилди:

Ўзбекистон Республикаси Марказий банки бошқарувининг 2025 йил 8 апрелдаги 7/4-сон қарорига ИЛОВА

«Қарз олувчи жисмоний шахсларнинг қарз юкини тартибга солиш тўғрисидаги низомни тасдиқлаш ҳақида»ги қарорга киритилаётган ўзгартириш ва қўшимчалар

1. Қарорда :

а) номи қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

«Микромолия ташкилоти ва ломбард томонидан бериладиган кредитлар (микроқарзлар) бўйича қарз олувчи жисмоний шахсларнинг қарз юкини тартибга солиш тўғрисидаги низомни тасдиқлаш ҳақида»;

б) 1-банд қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

«1. Микромолия ташкилоти ва ломбард томонидан бериладиган кредитлар (микроқарзлар) бўйича қарз олувчи жисмоний шахсларнинг қарз юкини тартибга солиш тўғрисидаги низом иловага мувофиқ тасдиқлансин.».

2. Низомда :

а) номи қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

«Микромолия ташкилоти ва ломбард томонидан бериладиган кредитлар (микроқарзлар) бўйича қарз олувчи жисмоний шахсларнинг қарз юкини тартибга солиш тўғрисидаги низом»;

б) муқаддима қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

«Мазкур Низом микромолия ташкилоти ва ломбард (бундан буён матнда нобанк кредит ташкилоти деб юритилади) томонидан қарз олувчи жисмоний шахсларга кредитлар (микроқарзлар) ажратилаётганда қарз юки кўрсаткичини ҳисоблаш тартиби ва унинг рухсат этилган миқдорини, шунингдек нобанк кредит ташкилоти томонидан жисмоний шахсларга ажратиладиган кредит (микроқарз) бўйича кунлик энг юқори фоиз ставкаларини белгилайди.»;

д) 1-бандда :

иккинчи хатбоши «кредит ташкилотига» деган сўзлардан олдин «нобанк» деган сўз билан тўлдирилсин;

тўртинчи хатбоши қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

« қарз берувчи — банк, нобанк кредит ташкилоти, микромолия ташкилоти фаолиятини амалга оширувчи тўлов ташкилоти ва товар истеъмол кредитларини берувчи ташкилот;»;

олтинчи хатбоши қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

« ўртача ойлик тўловлар миқдори — қарз олувчининг кредит (микроқарз) ажратиш тўғрисида қарз берувчи томонидан кўриб чиқилаётган мурожаати (мурожаатлари) ҳамда унинг барча қарз берувчилар билан тузилган кредит (микроқарз) шартномалари, шунингдек қарз олувчи кафил ва/ёки биргаликда қарз олувчи сифатида иштирок этадиган кредит (микроқарз) шартномалари бўйича тўловларнинг ўртача ойлик қиймати;»;

қуйидаги мазмундаги саккизинчи хатбоши билан тўлдирилсин:

« кредитни қайта молиялаштириш — қарз олувчининг бошқа қарз берувчилардан олган кредитини (микроқарзини) сўндириш мақсадида нобанк кредит ташкилоти томонидан мақбул шартлар асосида кредит (микроқарз) берилиши;»;

саккизинчи хатбоши тўққизинчи хатбоши деб ҳисоблансин;

тўққизинчи хатбошидаги «шахслар » деган сўз «шахс» деган сўз билан алмаштирилсин;

э) 2-бандда :

биринчи хатбоши чиқариб ташлансин;

иккинчи — олтинчи хатбошилар тегишли равишда биринчи — бешинчи хатбошилар деб ҳисоблансин;

биринчи хатбоши қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

«Қарз юки кўрсаткичи ҳар бир қарз олувчига нобанк кредит ташкилоти томонидан кредит (микроқарз) ажратишда, шу жумладан мазкур кредит (микроқарз) бўйича ўртача ойлик тўловлар миқдорини ошириш (бундан шартномада белгиланган ўзгарувчан фоиз ставкаси ошиши муносабати билан тўловлар миқдорининг оширилиши ҳолатлари мустасно), кредитлаш лимитини ошириш ҳамда муддатни узайтириш ва бошқа қарз берувчининг кредитга (микроқарзга) доир ҳуқуқларини (талабларини) сотиб олиш ёки кредитни қайта молиялаштиришга оид қарор қабул қилинганда (бундан буён матнда кредит (микроқарз) ажратиш деб юритилади) ҳисобланиши лозим.»;

учинчи хатбоши чиқариб ташлансин;

тўртинчи ва бешинчи хатбошилар тегишли равишда учинчи ва тўртинчи хатбошилар деб ҳисоблансин;

учинчи хатбошидаги «микромолия ташкилоти ва ломбард» деган сўзлар «нобанк кредит ташкилоти» деган сўзлар билан алмаштирилсин;

ф) 3-банд қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

«3. Нобанк кредит ташкилоти томонидан бошқа қарз берувчининг кредитга (микроқарзга) доир ҳуқуқлари (талаблари) сотиб олинаётганда ёки кредит қайта молиялаштирилаётганда, қарз юки кўрсаткичи ҳисоб-китобида қарз олувчининг мазкур кредит (микроқарз) бўйича тўловлари такроран ҳисобга олинмайди.»;

г) 4-бандда :

учинчи хатбошидаги «қарз берувчи» ва «кредиторлар» деган сўзлар тегишли равишда «нобанк кредит ташкилоти» ҳамда «қарз берувчилар» деган сўзлар билан алмаштирилсин;

тўртинчи хатбоши «амалда бўлган» деган сўзлардан кейин «барча» деган сўз билан тўлдирилсин;

ҳ) 4 1 -банд қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

«4 1 . Кредит (микроқарз) шартномасига асосан уни сўндириш муддати 36 ойдан ошган тақдирда, қарз юки бўйича ўртача ойлик тўловлар миқдори ҳисоб-китобида кредит (микроқарз) бўйича барча тўловлар 36 ойга тенг миқдорда тақсимланади.»;

и) 5-банд қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

«5. Нобанк кредит ташкилоти ўртача ойлик тўловларни кредит бюроси томонидан тақдим этиладиган кредит ҳисоботидаги ва нобанк кредит ташкилоти бошқа расмий манбалардан олган маълумотларидан фойдаланган ҳолда ҳисоблаб чиқади.»;

ж) 6-банддаги «бир календар ойдан» деган сўзлар «10 календар кундан» деган сўзлар билан алмаштирилсин;

к) 7-банднинг иккинчи хатбошисидаги , 8-банддаги ва 11-банднинг биринчи хатбошисидаги «Қарз берувчи» деган сўзлар «Нобанк кредит ташкилоти» деган сўзлар билан алмаштирилсин;

л) 9-бандда :

биринчи хатбошидаги «Қарз берувчи» деган сўзлар «Нобанк кредит ташкилоти» деган сўзлар билан алмаштирилсин;

саккизинчи хатбоши қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

«Бунда, нобанк кредит ташкилоти мазкур банднинг иккинчи — еттинчи хатбошиларида келтирилган ҳужжатлар билан чекланмасдан бошқа маълумотлардан фойдаланиши мумкин.»;

тўққизинчи ва ўнинчи хатбошилар чиқариб ташлансин;

м) 10-банд қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

«10. Нобанк кредит ташкилоти томонидан кредит (микроқарз) ажратишда жисмоний шахснинг қарз юки кўрсаткичи 50 фоиздан ошмаслиги керак, бундан мазкур Низомнинг 2-банди учинчи ва тўртинчи хатбошиларида кўрсатилган ҳоллар мустасно.»;

н) илованинг илова белгиси қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

«Микромолия ташкилоти ва ломбард томонидан бериладиган кредитлар (микроқарзлар) бўйича қарз олувчи жисмоний шахсларнинг қарз юкини тартибга солиш тўғрисидаги низомга ИЛОВА».

Раис Т. ИШМЕТОВ

Савдо-саноат палатаси раиси Д. ВАХАБОВ

Тошкент ш.,

2025 йил 8 апрель,

2025 йил 2 апрель

7/4-сон

(Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 23.04.2025 й., 10/25/3205-4/0377-сон)

lex.uz

OʻZBEKISTON RESPUBLIKASI MARKAZIY BANKI BOSHQARUVINING

QARORI

“Qarz oluvchi jismoniy shaxslarning qarz yukini tartibga solish toʻgʻrisidagi nizomni tasdiqlash haqida”gi qarorga oʻzgartirish va qoʻshimchalar kiritish toʻgʻrisida

Oʻzbekiston Respublikasining “Oʻzbekiston Respublikasining Markaziy banki toʻgʻrisida”gi Qonuniga muvofiq Oʻzbekiston Respublikasi Markaziy banki boshqaruvi qaror qiladi:

1. Oʻzbekiston Respublikasi Markaziy banki boshqaruvining 2019-yil 28-sentabrdagi 24/5-son “Qarz oluvchi jismoniy shaxslarning qarz yukini tartibga solish toʻgʻrisidagi nizomni tasdiqlash haqida”gi qaroriga (roʻyxat raqami 3205, 2019-yil 19-dekabr) (Qonun hujjatlari maʼlumotlari milliy bazasi, 2019-y., 10/19/3205/4177-son) ilovaga muvofiq oʻzgartirish va qoʻshimchalar kiritilsin.

2. Mazkur qaror Oʻzbekiston Respublikasi Savdo-sanoat palatasi bilan kelishilgan.

3. Mazkur qaror rasmiy eʼlon qilingan kundan eʼtiboran uch oydan keyin kuchga kiradi.

Kelishildi:

Oʻzbekiston Respublikasi Markaziy banki boshqaruvining 2025-yil 8-apreldagi 7/4-son qaroriga ILOVA

“Qarz oluvchi jismoniy shaxslarning qarz yukini tartibga solish toʻgʻrisidagi nizomni tasdiqlash haqida”gi qarorga kiritilayotgan oʻzgartirish va qoʻshimchalar

1. Qarorda :

a) nomi quyidagi tahrirda bayon etilsin:

“Mikromoliya tashkiloti va lombard tomonidan beriladigan kreditlar (mikroqarzlar) boʻyicha qarz oluvchi jismoniy shaxslarning qarz yukini tartibga solish toʻgʻrisidagi nizomni tasdiqlash haqida”;

b) 1-band quyidagi tahrirda bayon etilsin:

“1. Mikromoliya tashkiloti va lombard tomonidan beriladigan kreditlar (mikroqarzlar) boʻyicha qarz oluvchi jismoniy shaxslarning qarz yukini tartibga solish toʻgʻrisidagi nizom ilovaga muvofiq tasdiqlansin.”.

2. Nizomda :

a) nomi quyidagi tahrirda bayon etilsin:

“Mikromoliya tashkiloti va lombard tomonidan beriladigan kreditlar (mikroqarzlar) boʻyicha qarz oluvchi jismoniy shaxslarning qarz yukini tartibga solish toʻgʻrisidagi nizom”;

b) muqaddima quyidagi tahrirda bayon etilsin:

“Mazkur Nizom mikromoliya tashkiloti va lombard (bundan buyon matnda nobank kredit tashkiloti deb yuritiladi) tomonidan qarz oluvchi jismoniy shaxslarga kreditlar (mikroqarzlar) ajratilayotganda qarz yuki koʻrsatkichini hisoblash tartibi va uning ruxsat etilgan miqdorini, shuningdek nobank kredit tashkiloti tomonidan jismoniy shaxslarga ajratiladigan kredit (mikroqarz) boʻyicha kunlik eng yuqori foiz stavkalarini belgilaydi.”;

d) 1-bandda :

ikkinchi xatboshi “kredit tashkilotiga” degan soʻzlardan oldin “nobank” degan soʻz bilan toʻldirilsin;

toʻrtinchi xatboshi quyidagi tahrirda bayon etilsin:

“ qarz beruvchi — bank, nobank kredit tashkiloti, mikromoliya tashkiloti faoliyatini amalga oshiruvchi toʻlov tashkiloti va tovar isteʼmol kreditlarini beruvchi tashkilot;”;

oltinchi xatboshi quyidagi tahrirda bayon etilsin:

“ oʻrtacha oylik toʻlovlar miqdori — qarz oluvchining kredit (mikroqarz) ajratish toʻgʻrisida qarz beruvchi tomonidan koʻrib chiqilayotgan murojaati (murojaatlari) hamda uning barcha qarz beruvchilar bilan tuzilgan kredit (mikroqarz) shartnomalari, shuningdek qarz oluvchi kafil va/yoki birgalikda qarz oluvchi sifatida ishtirok etadigan kredit (mikroqarz) shartnomalari boʻyicha toʻlovlarning oʻrtacha oylik qiymati;”;

quyidagi mazmundagi sakkizinchi xatboshi bilan toʻldirilsin:

“ kreditni qayta moliyalashtirish — qarz oluvchining boshqa qarz beruvchilardan olgan kreditini (mikroqarzini) soʻndirish maqsadida nobank kredit tashkiloti tomonidan maqbul shartlar asosida kredit (mikroqarz) berilishi;”;

sakkizinchi xatboshi toʻqqizinchi xatboshi deb hisoblansin;

toʻqqizinchi xatboshidagi “shaxslar ” degan soʻz “shaxs” degan soʻz bilan almashtirilsin;

e) 2-bandda :

birinchi xatboshi chiqarib tashlansin;

ikkinchi — oltinchi xatboshilar tegishli ravishda birinchi — beshinchi xatboshilar deb hisoblansin;

birinchi xatboshi quyidagi tahrirda bayon etilsin:

“Qarz yuki koʻrsatkichi har bir qarz oluvchiga nobank kredit tashkiloti tomonidan kredit (mikroqarz) ajratishda, shu jumladan mazkur kredit (mikroqarz) boʻyicha oʻrtacha oylik toʻlovlar miqdorini oshirish (bundan shartnomada belgilangan oʻzgaruvchan foiz stavkasi oshishi munosabati bilan toʻlovlar miqdorining oshirilishi holatlari mustasno), kreditlash limitini oshirish hamda muddatni uzaytirish va boshqa qarz beruvchining kreditga (mikroqarzga) doir huquqlarini (talablarini) sotib olish yoki kreditni qayta moliyalashtirishga oid qaror qabul qilinganda (bundan buyon matnda kredit (mikroqarz) ajratish deb yuritiladi) hisoblanishi lozim.”;

uchinchi xatboshi chiqarib tashlansin;

toʻrtinchi va beshinchi xatboshilar tegishli ravishda uchinchi va toʻrtinchi xatboshilar deb hisoblansin;

uchinchi xatboshidagi “mikromoliya tashkiloti va lombard” degan soʻzlar “nobank kredit tashkiloti” degan soʻzlar bilan almashtirilsin;

f) 3-band quyidagi tahrirda bayon etilsin:

“3. Nobank kredit tashkiloti tomonidan boshqa qarz beruvchining kreditga (mikroqarzga) doir huquqlari (talablari) sotib olinayotganda yoki kredit qayta moliyalashtirilayotganda, qarz yuki koʻrsatkichi hisob-kitobida qarz oluvchining mazkur kredit (mikroqarz) boʻyicha toʻlovlari takroran hisobga olinmaydi.”;

g) 4-bandda :

uchinchi xatboshidagi “qarz beruvchi” va “kreditorlar” degan soʻzlar tegishli ravishda “nobank kredit tashkiloti” hamda “qarz beruvchilar” degan soʻzlar bilan almashtirilsin;

toʻrtinchi xatboshi “amalda boʻlgan” degan soʻzlardan keyin “barcha” degan soʻz bilan toʻldirilsin;

h) 4 1 -band quyidagi tahrirda bayon etilsin:

“4 1 . Kredit (mikroqarz) shartnomasiga asosan uni soʻndirish muddati 36 oydan oshgan taqdirda, qarz yuki boʻyicha oʻrtacha oylik toʻlovlar miqdori hisob-kitobida kredit (mikroqarz) boʻyicha barcha toʻlovlar 36 oyga teng miqdorda taqsimlanadi.”;

i) 5-band quyidagi tahrirda bayon etilsin:

“5. Nobank kredit tashkiloti oʻrtacha oylik toʻlovlarni kredit byurosi tomonidan taqdim etiladigan kredit hisobotidagi va nobank kredit tashkiloti boshqa rasmiy manbalardan olgan maʼlumotlaridan foydalangan holda hisoblab chiqadi.”;

j) 6-banddagi “bir kalendar oydan” degan soʻzlar “10 kalendar kundan” degan soʻzlar bilan almashtirilsin;

k) 7-bandning ikkinchi xatboshisidagi , 8-banddagi va 11-bandning birinchi xatboshisidagi “Qarz beruvchi” degan soʻzlar “Nobank kredit tashkiloti” degan soʻzlar bilan almashtirilsin;

l) 9-bandda :

birinchi xatboshidagi “Qarz beruvchi” degan soʻzlar “Nobank kredit tashkiloti” degan soʻzlar bilan almashtirilsin;

sakkizinchi xatboshi quyidagi tahrirda bayon etilsin:

“Bunda, nobank kredit tashkiloti mazkur bandning ikkinchi — yettinchi xatboshilarida keltirilgan hujjatlar bilan cheklanmasdan boshqa maʼlumotlardan foydalanishi mumkin.”;

toʻqqizinchi va oʻninchi xatboshilar chiqarib tashlansin;

m) 10-band quyidagi tahrirda bayon etilsin:

“10. Nobank kredit tashkiloti tomonidan kredit (mikroqarz) ajratishda jismoniy shaxsning qarz yuki koʻrsatkichi 50 foizdan oshmasligi kerak, bundan mazkur Nizomning 2-bandi uchinchi va toʻrtinchi xatboshilarida koʻrsatilgan hollar mustasno.”;

n) ilovaning ilova belgisi quyidagi tahrirda bayon etilsin:

“Mikromoliya tashkiloti va lombard tomonidan beriladigan kreditlar (mikroqarzlar) boʻyicha qarz oluvchi jismoniy shaxslarning qarz yukini tartibga solish toʻgʻrisidagi nizomga ILOVA”.

Rais T. ISHMETOV

Savdo-sanoat palatasi raisi D. VAXABOV

Toshkent sh.,

2025-yil 8-aprel,

2025-yil 2-aprel

7/4-son

(Qonunchilik maʼlumotlari milliy bazasi, 23.04.2025-y., 10/25/3205-4/0377-son)

lex.uz