UzbekAI

← Qonunlar

📅 2025-yil 21-aprel · Vazirlar Mahkamasi qarorlari

Rasmiy matn. Rasmiy hujjat. Tahririy izohlar kiritilmagan.

Yordam | Arxiv | Atamalar | Statistika | API | Havola yuborish | Sayt haqida | Shartlar

← Қонунлар

📅 2025 йил 21 апрель · Вазирлар Маҳкамаси қарорлари

Расмий матн. Расмий ҳужжат. Таҳририй изоҳлар киритилмаган.

Ёрдам | Архив | Атамалар | Статистика | API | Ҳавола юбориш | Сайт ҳақида | Шартлар

← Законы

📅 21 апреля 2025 г. · Постановления Кабинета Министров

Официальный текст. Официальный документ. Редакционные примечания не включены.

Помощь | Архив | Термины | Статистика | API | Предложить ссылку | О сайте | Условия

← Laws

📅 21 April 2025 · Cabinet of Ministers resolutions

Official text. Official document. Editorial notes are not included.

Help | Archive | Glossary | Stats | API | Submit | About | Terms

Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг

қарори

НИЗОМ

СХЕМАСИ

СХЕМАСИ

Жаҳон савдо ташкилотига Қишлоқ хўжалиги битими доирасида билдиришнома тақдим этиш тартибини тасдиқлаш тўғрисида

Ўзбекистон Республикаси Президентининг «Ўзбекистон Республикасининг Жаҳон савдо ташкилотига аъзо бўлиш жараёнини жадаллаштиришга доир қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида» 2023 йил 2 июндаги ПҚ-181-сон қарорига мувофиқ миллий қонунчилик ҳужжатларини Жаҳон савдо ташкилотининг қоида, меъёр ва йўриқномаларига мувофиқлаштириш мақсадида Вазирлар Маҳкамаси қарор қилади:

1. Қуйидагиларни назарда тутувчи Ўзбекистон Республикасининг Жаҳон савдо ташкилотига Қишлоқ хўжалиги битими доирасида билдиришнома тақдим этиш тартиби тўғрисидаги низом иловага мувофиқ тасдиқлансин:

Жаҳон савдо ташкилотига бозорга кириш, ишлаб чиқаришни қўллаб-қувватлаш ва экспорт рақобатбардошлигини таъминлаш чоралари тўғрисида билдиришномаларни тақдим этиш тартиби;

Жаҳон савдо ташкилоти билан қишлоқ хўжалиги соҳасидаги чоралар юзасидан қўшимча ахборот алмашиш тартиби;

Қишлоқ хўжалиги битимига оид чоралар бўйича маълумотлар базасини шакллантириш ва эълон қилиш тартиби.

2. Қуйидагиларга:

Ўзбекистон Республикаси Инвестициялар, саноат ва савдо вазирлигига — қишлоқ хўжалиги бозорларига кириш ҳамда экспорт рақобатбардошлигини таъминлаш чоралари бўйича билдиришномаларни тайёрлаш вазифаси;

Ўзбекистон Республикаси Иқтисодиёт ва молия вазирлигига — қишлоқ хўжалиги ишлаб чиқаришини давлат томонидан қўллаб-қувватлаш чоралари бўйича билдиришномаларни тайёрлаш вазифаси юклансин.

3. Ўзбекистон Республикаси Қишлоқ хўжалиги вазирлиги тегишли билдиришномаларни тайёрлаш учун зарур бўлган соҳа сиёсатига доир маълумотлар белгиланган тартиблар ва муддатларда Инвестициялар, саноат ва савдо вазирлигига ҳамда Иқтисодиёт ва молия вазирлигига тақдим этиб борилишини таъминласин.

4. Ўзбекистон Республикаси Иқтисодиёт ва молия вазирлиги Жаҳон савдо ташкилотига Қишлоқ хўжалиги битими доирасида билдиришнома тақдим этиш жараёнини мувофиқлаштиришга масъул этиб белгилансин.

5. Мазкур қарорнинг бажарилишини назорат қилиш Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг ўринбосари Ж.А. Ходжаев зиммасига юклансин.

Вазирлар Маҳкамасининг 2025 йил 21 апрелдаги 246-сон қарорига ИЛОВА

Ўзбекистон Республикасининг Жаҳон савдо ташкилотига Қишлоқ хўжалиги битими доирасида билдиришнома тақдим этиш тартиби тўғрисида

1-боб. Умумий қоидалар

1. Ушбу Низом Ўзбекистон Республикаси томонидан Жаҳон савдо ташкилотига қишлоқ хўжалиги битими доирасида қабул қилинган мажбуриятлар бажарилиши тўғрисидаги билдиришномаларни, шунингдек, йўлланган мурожаатларга жавобларни тайёрлаш ҳамда тақдим этиш тартибини белгилайди.

2. Ушбу Низомда қуйидаги асосий тушунчалар қўлланилади:

аъзолар — Жаҳон савдо ташкилотига (кейинги ўринларда — ЖСТ) аъзо давлатлар;

билдиришнома — Ўзбекистон Республикаси томонидан ЖСТга тақдим этиладиган расмий маълумотномалар шакли бўлиб, унда Қишлоқ хўжалиги битими доирасида қабул қилинган мажбуриятларнинг бажарилишига тааллуқли маълумотлар акс этади;

билдиришномалар марказий реестри (кейинги ўринларда — Реестр) — ЖСТнинг расмий веб-платформаси бўлиб, Қишлоқ хўжалиги битими доирасидаги билдиришномаларни юклашга ва (ёки) қабул қилишга мўлжалланган, ЖСТга аъзо давлатлар ўртасида ахборот алмашишни таъминловчи портал;

бозорга кириш — Ўзбекистон Республикасининг қишлоқ хўжалиги маҳсулоти импортига тааллуқли давлат сиёсати;

экспорт рақобатбардошлиги — Ўзбекистон Республикасининг қишлоқ хўжалиги маҳсулотлари экспорти рақобатбардошлигини таъминлашга тааллуқли давлат сиёсати;

G/AG/2 ва G/AG/2/Add.1 — Қишлоқ хўжалиги битими доирасида тақдим этиладиган билдиришномаларни рўйхатга олишда қўлланадиган расмий ифодалар;

ишлаб чиқаришни қўллаб-қувватлаш — Ўзбекистон Республикасининг қишлоқ хўжалиги маҳсулотларини ишлаб чиқаришни қўллаб-қувватлашга тааллуқли давлат сиёсати;

мажбуриятлар — Ўзбекистон Республикаси ЖСТга аъзо бўлиши учун қабул қиладиган муайян шартлар бўлиб, қишлоқ хўжалиги маҳсулотларини ишлаб чиқариш, экспорт ва импорт қилишга тааллуқли давлат сиёсати чора-тадбирларининг Қишлоқ хўжалиги битими билан мувофиқликда амалга оширилишини белгилаб беради;

масъул давлат органи — Ўзбекистон Республикаси Инвестициялар, саноат ва савдо вазирлиги — ЖСТга бозорга кириш ва экспорт рақобатбардошлиги бўйича билдиришномаларни тайёрлаш ҳамда тақдим этиш учун масъул давлат органи ҳисобланади;

Қишлоқ хўжалиги битими (кейинги ўринларда — Битим) — ЖСТнинг Тарифлар ва савдо тўғрисидаги бош битими таркибига кирувчи кўп томонлама келишув бўлиб, қишлоқ хўжалиги маҳсулотларини ишлаб чиқариш, экспорт ва импорт қилишга тааллуқли давлат сиёсати чора-тадбирларига қўйиладиган мезонларни акс эттиради;

Қишлоқ хўжалиги қўмитаси (кейинги ўринларда — Қўмита) — ЖСТ Котибиятининг таркибий қисми бўлиб, Қишлоқ хўжалиги битими доирасида ЖСТга аъзо давлатлар мажбуриятларининг бажарилиши мониторинги, таҳлили ва назоратини юритиш, шунингдек, бажарилмаган мажбуриятларни кун тартибига олиб чиқиш каби вазифаларни бажаради;

расмий тил — ёзма ҳужжатлар, жумладан, билдиришномалар шакли ЖСТ расмий тилида тақдим этилади. Бугунги кунда инглиз, француз ва испан тили ЖСТда расмий тил мақомига эга;

соҳа ташкилотлари — Ўзбекистон Республикаси Қишлоқ хўжалиги вазирлиги ва унинг тизимидаги ташкилотлар қишлоқ хўжалиги сиёсатига доир маълумотларни тегишли тартибда шакллантириш ва ваколатли давлат органи ҳамда масъул давлат органига тақдим этувчи ташкилотлар ҳисобланади;

ваколатли давлат органи — Ўзбекистон Республикаси Иқтисодиёт ва молия вазирлиги — ЖСТга ишлаб чиқаришни кўллаб-қувватлаш бўйича билдиришномаларни тайёрлаш ва тақдим этиш, шунингдек, мазкур жараённи идоралараро мувофиқлаштириш бўйича ваколатли давлат органи ҳисобланади;

асосий қишлоқ хўжалиги маҳсулотлари — Битимга 1-иловага мувофиқ билдиришномалар доирасида қамраб олиниши мумкин бўлган асосий қишлоқ хўжалиги маҳсулотлари қуйидагилардан иборат:

ТИФ ТН коди бўйича 1 — 24-гуруҳдаги товарлар (балиқ ва балиқ маҳсулотлари бундан истисно);

ТИФ ТН 2905. 43 (маннит);

ТИФ ТН 2905. 44 (сорбит);

ТИФ ТН 33. 01 (эфир мойлари);

ТИФ ТН 35. 01 — 35. 05 (альбуминоид моддалар, ўзгартирилган крахмаллар, ёпиштирувчи моддалар);

ТИФ ТН 3809. 10 (иштаҳани очувчи бирикмалар);

ТИФ ТН 3823. 60 (сорбитол, бошқа маҳсулотлар);

ТИФ ТН 41. 01 — 41. 03 (тери ва чарм хом ашёси);

ТИФ ТН 43. 01 (хом мўйна);

ТИФ ТН 50. 01 — 50. 03 (хом ипак ва ипак чиқиндилари);

ТИФ ТН 51. 01 — 51. 03 (ҳайвонларнинг жунлари ва сочлари);

ТИФ ТН 52.01 — 52. 03 (пахта хомашёси, пахта чиқиндилари, кардланган ёки тароқли пахта толаси);

ТИФ ТН 53. 01 (хом зиғир);

ТИФ ТН 53. 02 (хом каноп).

2-боб. Қишлоқ хўжалиги битими доирасида билдиришнома тақдим этиш тартибининг амал қилиш соҳаси

3. Қишлоқ хўжалиги битими доирасидаги билдиришномалар ҳар бир аъзо учун дифференциал хусусиятга эга бўлиб, асосий қишлоқ хўжалиги маҳсулотларига тааллуқли қуйидаги соҳаларни қамраб олиши мумкин:

бозорга киришда тариф квоталари, бошқа квоталар ва махсус ҳимоя чораларини қўллаш;

ишлаб чиқаришни жорий қўллаб-қувватлашнинг умумий қўшилган кўрсаткичлари, янги қабул қилинган ёки ўзгартирилган қўллаб-қувватлаш чоралари;

экспорт рақобатбардошлигини таъминлашда субсидиялардан фойдаланиш, экспортни субсидиялаш қоидаларини четлаб ўтишнинг олдини олиш;

экспорт тақиқлари ва чекловлари;

қишлоқ хўжалиги ислоҳотларининг энг кам ривожланган мамлакатларга ва озиқ-овқат маҳсулотларини нетто импорт қилувчи ривожланаётган мамлакатларга нисбатан салбий таъсирининг олдини олиш.

4. Ўзбекистон Республикаси ЖСТга аъзо бўлгач, қуйидаги соҳаларда билдиришнома тақдим этади:

бозорга киришда тариф квотаси ва бошқа квоталарни қўллаш тўғрисида;

ишлаб чиқаришни жорий қўллаб-қувватлашнинг умумий қўшилган кўрсаткичлари, янги қабул қилинган ва ўзгартириш киритилган қўллаб-қувватлаш чоралари тўғрисида;

экспорт рақобатбардошлигини таъминлаш учун мавжуд субсидиялар тўғрисида.

5. Ўзбекистон Республикаси ушбу Низомнинг 4-бандида келтирилгандан ташқари аъзолик доирасида қабул қиладиган янги мажбурият ва имтиёзларига мувофиқ, бироқ ушбу Низомнинг 3-бандидан четлашмаган соҳаларда қўшимча билдиришнома тақдим этиши мумкин.

6. Қуйидагилар:

Бозорга кириш чоралари тўғрисида ва Экспорт рақобатбардошлигини таъминлаш чоралари тўғрисидаги билдиришнома ушбу Низомга 1-иловага мувофиқ схема асосида;

Ишлаб чиқаришни қўллаб-қувватлаш чоралари тўғрисидаги билдиришнома ушбу Низомга 2-иловага мувофиқ схема асосида тақдим этилади.

3-боб. Бозорга кириш чоралари тўғрисида билдиришнома тақдим этиш

7. Бозорга кириш чоралари тўғрисидаги билдиришнома титули «МА» префикси билан ифодаланади.

8. Билдиришнома масъул давлат органи томонидан қуйидаги асосларда тайёрланади ҳамда ваколатли давлат органи билан келишган ҳолда расмий тилда Реестрга киритилади:

Тариф квотаси ва бошқа квоталарни қўллаш ҳамда уларга ўзгартириш киритиш тўғрисидаги билдиришнома мазкур чоралар амалиётга татбиқ этилишидан энг камида ўттиз кун олдин ушбу Низомга 3-иловада келтирилган шаклга мувофиқ;

Тариф квотаси ва бошқа квоталар доирасида импорт ҳажмлари тўғрисидаги билдиришнома ҳар йили ҳисобот давридан кейинги ўттиз кундан кечиктирмай, ушбу Низомга 4-иловада келтирилган шаклга мувофиқ.

9. Бозорга кириш чоралари тўғрисидаги билдиришнома Ўзбекистон Республикасининг мажбуриятларига мувофиқ ва амалда қўлланган ҳолатда ЖСТга тақдим этилади.

4-боб. Ишлаб чиқаришни қўллаб-қувватлаш чоралари тўғрисида билдиришнома тақдим этиш

10. Ишлаб чиқаришни қўллаб-қувватлаш чоралари тўғрисидаги билдиришнома титули «DS» префикси билан ифодаланади.

11. Билдиришнома ваколатли давлат органи томонидан қуйидаги асосларда тайёрланади ва расмий тилда Реестрга киритилади:

Ишлаб чиқаришни жорий қўллаб-қувватлашнинг умумий қўшилган кўрсаткичлари тўғрисидаги билдиришнома ҳисобот давридан кейинги тўқсон кундан кечиктирмай, ушбу Низомга 5-иловада келтирилган шаклга мувофиқ;

Қисқартириш мажбуриятларидан озод қилинган янги қўллаб-қувватлаш чораларини қабул қилиш ёки уларга ўзгартириш киритиш тўғрисидаги билдиришнома мазкур чоралар амалиётга татбиқ этилишидан энг камида ўттиз кун олдин ушбу Низомга 6-иловада келтирилган шаклга мувофиқ.

12. Ишлаб чиқаришни жорий қўллаб-қувватлашнинг умумий қўшилган кўрсаткичлари тўғрисидаги билдиришнома ҳисобот даврида қишлоқ хўжалигини давлат томонидан қўллаб-қувватлаш чоралари амалга оширилган ёки оширилмаганидан қатъи назар, ЖСТга тақдим этилади.

5-боб. Экспорт рақобатбардошлигини таъминлаш чоралари тўғрисида билдиришномани тақдим этиш

13. Экспорт рақобатбардошлигини таъминлаш чоралари тўғрисидаги билдиришнома титули «ES» префикси билан ифодаланади.

14. Билдиришнома масъул давлат органи томонидан қуйидаги асосларда тайёрланади ҳамда ваколатли давлат органи билан келишган ҳолда расмий тилда Реестрга киритилади:

Экспорт субсидияларининг кўрсаткичлари тўғрисидаги билдиришнома ҳисобот давридан кейинги олтмиш кун муддатда ушбу Низомга 7-иловада келтирилган шаклга мувофиқ;

Субсидияланган экспорт товарларининг ҳажми ва қиймати тўғрисидаги билдиришнома ҳисобот давридан кейинги бир юз йигирма кун муддатда ушбу Низомга 8-иловага мувофиқ.

15. Экспорт рақобатбардошлигини таъминлаш чоралари тўғрисидаги билдиришнома ҳисобот даврида қишлоқ хўжалиги экспортини давлат томонидан қўллаб-қувватлаш чоралари амалга оширилган ёки оширилмаганидан қатъи назар, ЖСТга тақдим этилади.

6-боб. Жаҳон савдо ташкилоти билан қишлоқ хўжалиги соҳасидаги чоралар юзасидан қўшимча ахборот алмашиш

16. Қўмита ва аъзолар йўллаган мурожаатлар, жумладан, қўшимча савол, сўров ва таклифларга ўттиз иш кунидан кечиктирмай, расмий тилда жавоб тақдим этилади.

17. Ваколатли давлат органи ишлаб чиқаришни қўллаб-қувватлаш чоралари юзасидан келиб тушган аниқлаштирувчи тусдаги мурожаатларга етти иш куни, таҳлилий тусдаги мурожаатларга йигирма бир иш куни давомида жавоб таклифларини шакллантириб, Реестрга киритади.

18. Масъул давлат органи бозорга кириш ва экспорт рақобатбардошлиги чоралари юзасидан келиб тушган аниқлаштирувчи тусдаги мурожаатларга етти иш куни, таҳлилий тусдаги мурожаатларга йигирма бир иш куни давомида жавоб таклифларини шакллантириб, ваколатли давлат органи билан келишган ҳолда Реестрга киритади.

19. Зарур ҳолларда, соҳа ташкилотлари ваколатли давлат органи ёки масъул давлат органи сўровига биноан қишлоқ хўжалиги сиёсатига тааллуқли маълумотларни белгиланган шаклларга мувофиқ уч иш куни ичида тақдим этади.

7-боб. Қишлоқ хўжалиги битимига оид чоралар бўйича маълумотлар базасини шакллантириш ва эълон қилиш

20. Билдиришномада қўлланадиган норматив-ҳуқуқий ахборот Ўзбекистон Республикаси миллий қонунчилик базасига асосан шакллантирилади.

21. Бозорга кириш, ишлаб чиқаришни қўллаб қувватлаш, экспорт ва импорт чораларига тааллуқли янгиликлар ваколатли давлат органи, масъул давлат органи ва соҳа ташкилотларига тегишли расмий ахборот манбаларида мунтазам эълон қилиб борилади. Бунда ҳар бир ташкилот ўзи эълон қилган хабарлар Ўзбекистон Республикасининг аъзолик музокараларида тутган ўрни билан мувофиқлигини таъминлайди.

22. Зарур ҳолларда, ваколатли давлат органи Ўзбекистон Республикасининг Битим доирасидаги мажбуриятларига зид, нотўғри ёки тасдиқланмаган хабарларни ишчи тартибда ўзаро мувофиқлаштириш чораларини кўриши мумкин.

8-боб. Якунловчи қоидалар

23. Ушбу Низомнинг бажарилиши Ўзбекистон Республикаси Президентининг Жаҳон савдо ташкилоти масалалари бўйича махсус вакили томонидан назорат қилинади.

24. Ушбу Низом талаблари бузилишида айбдор бўлган шахслар қонунчилик ҳужжатларига мувофиқ жавоб берадилар.

Ўзбекистон Республикасининг Жаҳон савдо ташкилотига Қишлоқ хўжалиги битими доирасида билдиришнома тақдим этиш тартиби тўғрисидаги низомга 1-ИЛОВА

Бозорга кириш чоралари тўғрисида ва Экспорт рақобатдошлигини таъминлаш чоралари тўғрисидаги билдиришномани тақдим этиш

Босқичлар Субъектлар Чора-тадбирлар Муддатлар 1-босқич Масъул давлат органи 1. Бозорга кириш чоралари тўғрисида ва Экспорт рақобатдошлигини таъминлаш чоралари тўғрисидаги билдиришнома лойиҳасини тайёрлаб, ваколатли давлат органи билан келишиш чораларини кўради. 1. Мажбуриятлар жадвалига мувофиқ Низомда белгиланган муддатларда 2. Бозорга кириш чоралари ва Экспорт рақобатдошлигини таъминлаш чоралари бўйича Реестрга келиб тушган мурожаатларга тегишли жавоб таклифларини тайёрлаб, ваколатли давлат органи билан келишиш чораларини кўради. Зарур ҳолларда, қишлоқ хўжалигининг ички сиёсати ва савдосига тааллуқли маълумотни сўраб, соҳа ташкилотларига мурожаат қилади. 2. Мурожаат қабул қилингандан кейинги йигирма бир кунгача муддатда 2-босқич Соҳа ташкилотлари Қишлоқ хўжалиги импортига тааллуқли маълумотларни белгиланган шаклларга мувофиқ масъул давлат органига тақдим этади. Мурожаатдан кейинги уч кун муддатда 3-босқич Ваколатли давлат органи 1. Бозорга кириш чоралари тўғрисида ва Экспорт рақобатдошлигини таъминлаш чоралари тўғрисидаги билдиришнома лойиҳасининг Битим талабларига мувофиқлиги бўйича хулоса беради. 1. Келишишга киритилгандан кейинги уч кун муддатда 2. Мурожаатларга тайёрланган жавоб таклифлар умумиқтисодий аъзолик мажбуриятлари билан мувофиқлиги бўйича хулоса беради. 2. Келишишга киритилгандан кейинги етти кун муддатда 4-босқич Масъул давлат органи Келишув хулосалари доирасида Билдиришнома лойиҳаси ва жавоб таклифларига тегишлича ўзгартириб, якуний шаклларни Реестрга киритади. Келишувдан кейинги бир кун муддатда

Ўзбекистон Республикасининг Жаҳон савдо ташкилотига Қишлоқ хўжалиги битими доирасида билдиришнома тақдим этиш тартиби тўғрисидаги низомга 2-ИЛОВА

Ишлаб чиқаришни қўллаб-қувватлаш чоралари тўғрисидаги билдиришномани тақдим этиш

Босқичлар Субъектлар Чора-тадбирлар Муддатлар 1-босқич Ваколатли давлат органи 1. Ишлаб чиқаришни қўллаб-қувватлаш чоралари тўғрисидаги билдиришнома лойиҳасини тайёрлайди. 1. Мажбуриятлар жадвалига мувофиқ Низомда белгиланган муддатларда 2. Ишлаб чиқаришни қўллаб-қувватлаш чоралари бўйича Реестрга келиб тушган мурожаатларга тегишли жавоб таклифларини тайёрлайди. Зарур ҳолларда, қишлоқ хўжалиги ички сиёсати ва ташқи савдосига тааллуқли маълумотларни сўраб, соҳа ташкилотлари ҳамда масъул давлат органига мурожаат қилади. 2. Мурожаат қабул қилингандан кейинги йигирма бир кун муддатда 2-босқич Соҳа ташкилотлари, Масъул давлат органи Ваколатли давлат органи мурожаатига мувофиқ тегишли маълумотларни белгиланган шаклларда тақдим этади. Мурожаатдан кейинги уч кун муддатда 3-босқич Ваколатли давлат органи Билдиришномалар лойиҳаси ва жавоб таклифларини тегишли маълумотлар асосида ўзгартириб, якуний шаклларни Реестрга киритади. Якуний таклифлар шаклланганидан кейинги бир кун муддатда

Ўзбекистон Республикасининг Жаҳон савдо ташкилотига Қишлоқ хўжалиги битими доирасида билдиришнома тақдим этиш тартиби тўғрисидаги низомга 3-ИЛОВА

МА:1 жадвали БОЗОРГА КИРИШ: ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ ҲИСОБОТ ДАВРИ: __________ йил Бозорга кириш имкониятларидан фойдаланиш: тариф квотаси ва бошқа квоталар бўйича мажбуриятлар Товар тавсифи ТН коди Импорт механизмининг тавсифи (Тариф мажбуриятлари жадвали I қисмининг I-B (ёки I-A) бўлимидан олинади) (Тариф мажбуриятлари жадвали I қисмининг I-B (ёки I-A) бўлимидан олинади) 1 2 3 Тариф мажбуриятлари рўйхатида кўрсатилган тариф квотаси ва бошқа квоталар, шу жумладан, вазиятга қараб, механизмнинг тавсифи, қўлланилиши: (а) етказиб берувчи давлатлар ўртасида квоталарни тақсимлаш, жумладан: (i) тақсимотни аниқлаш учун асосланган тўлиқ маълумот (масалан, репрезентатив давр ёки I қисмда кўрсатилган жадвалнинг I бўлимидаги «бошқа шарт ва шароитлар»); (ii) амал қилиш давридаги барча чекловлар; (b) импорт қилувчилар ўртасида квоталар олиш учун лицензиялар ёки шартларни тақсимлаш, шу жумладан: (i) лицензия бериш ёки квоталашга ваколатли, шунингдек, расмий ёки амалий махсус имтиёзларга, ҳуқуқларга эга давлат ташкилотлари, тижорат ёки маъмурий органлар; (ii) ариза берувчиларга нисбатан турли чекловлар; (iii) лицензиялар ёки рухсатномалар ваколатли органлар томонидан қандай тақсимланиши (навбат асосида ёки мутаносиб тарзда); (iv) тақдим этилган лицензияларнинг амал қилиш муддати ёки улардан фойдаланиш бўйича ҳар қандай чекловлар; (с) квоталаш имкониятларини (импортни лицензиялашга тааллуқли бўлмаган) тартибга солиши керак бўлган бошқа келишувлар бўйича тўлиқ маълумотлар; (d) бундай келишувлар доирасида бозорга кириш имкониятларини амалга ошириш билан боғлиқ ҳар қандай бошқа маълумотлар.

Ўзбекистон Республикасининг Жаҳон савдо ташкилотига Қишлоқ хўжалиги битими доирасида билдиришнома тақдим этиш тартиби тўғрисидаги низомга 4-ИЛОВА

МА:2 жадвали БОЗОРГА КИРИШ: ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ ҲИСОБОТ ДАВРИ: ________ йил Тариф квотаси ва бошқа квоталарга тааллуқли мажбуриятлар рўйхати Товар тавсифи ТИФ ТН Коди Ҳисобот даври учун ажратилган квоталар миқдори Ҳисобот даврида квота доирасидаги реал импорт миқдори (Тариф мажбуриятлари жадвали I қисмининг I- B (ёки I-A) бўлимидан олинади) (Тариф мажбуриятлари жадвали I қисмининг I- B (ёки I-A) бўлимидан олинади) (Тариф мажбуриятлари жадвали I қисмининг I- B (ёки I-A) бўлимидан олинади) 1 2 3 4

Ўзбекистон Республикасининг Жаҳон савдо ташкилотига Қишлоқ хўжалиги битими доирасида билдиришнома тақдим этиш тартиби тўғрисидаги низомга 5-ИЛОВА

DS:1 жадвали ИШЛАБ ЧИҚАРИШНИ ҚЎЛЛАБ-ҚУВВАТЛАШ: ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ ҲИСОБОТ ДАВРИ: ________ йил Жорий қўллаб-қувватлашнинг умумий кўрсаткичлари Мажбуриятлар бўйича умумий кўрсаткичлар Валюта Жорий қўллаб-қувватлаш умумий кўрсаткичлари (Бозорга кириш мажбуриятлари жадвали IV қисмининг I бўлимидан олинади) (Бозорга кириш мажбуриятлари жадвали IV қисмининг I бўлимидан олинади) (3-иловадаги қўшимча жадваллардан олинади) 1 2 3 DS:1 қўшимча жадвали ИШЛАБ ЧИҚАРИШНИ ҚЎЛЛАБ-ҚУВВАТЛАШ: ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ ХИСОБОТ ДАВРИ: ________ йил Қисқартириш мажбуриятидан озод қилинган чоралар — Яшил қути Чора-тадбир тури Чора-тадбирнинг номи ва тавсифи (Битимга 2-илова мезонларига мувофиқ) Чора-тадбир пул қиймати (ҳисобот даври учун) Маълумот манбаи 1 2 3 4 а. «умумий хизматлар» b. «озиқ-овқат хавфсизлигини таъминлаш мақсадида давлат захираларини сақлаш» с. «ички озиқ-овқат таъминотини қўллаб-қувватлаш» d. «ишлаб чиқаришдан ташқари даромадларни қўллаб-қувватлаш» е. «даромад суғуртаси ва кафолатланган даромад дастурлари» f. «табиий офатлар оқибатларини бартараф этиш билан боғлиқ тўловлар» g. «қишлоқ хўжалиги ишлаб чиқарувчисини ўз фаолиятини тўхтатишга ундайдиган дастур доирасида кўрсатиладиган ёрдам» h. «ресурсларни эксплуатациядан чиқариш дастури доирасида кўрсатилган ёрдам» i. «инвестиция кўмаги доирасида кўрсатиладиган қайта структуралаштириш ёрдами» j. «табиатни муҳофаза қилиш дастурлари» k. «ҳудудий ёрдам дастурлари» l . «бошқа чоралар» DS:2 қўшимча жадвали ИШЛАБ ЧИҚАРИШНИ ҚЎЛЛАБ-ҚУВВАТЛАШ: ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ ҲИСОБОТ ДАВРИ: ________ йил Қисқартириш мажбуриятларидан озод қилинган чоралар — махсус ва дифференциал режим — ривожланиш дастурлари Чора-тадбир тури Чора-тадбирнинг номи ва тавсифи (Битимнинг 6.2-моддаси мезонларига мувофиқ) Чора-тадбир пул қиймати (ҳисобот даври учун) Маълумот манбаи 1 2 3 4 (а) «қишлоқ хўжалиги учун инвестиция субсидиялари» (b) «кам даромадли ёки ресурслари чекланган ишлаб чиқарувчилар учун субсидиялар» (с) «ноқонуний гиёҳвандлик экинларини етиштиришдан воз кечишни рағбатлантириш» DS:3 қўшимча жадвали ИШЛАБ ЧИҚАРИШНИ ҚЎЛЛАБ-ҚУВВАТЛАШ: ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ ҲИСОБОТ ДАВРИ: ________ йил Қисқартириш мажбуриятларидан озод қилинган чоралар — Ишлаб чиқаришни чеклаш дастурлари доирасидаги бевосита тўловлар Чора-тадбир тури Чора-тадбирнинг номи ва тавсифи (Битимнинг 6.5-моддаси мезонларига мувофиқ) Чора-тадбир пул қиймати (ҳисобот даври учун) Маълумот манбаи 1 2 3 4 (а) «белгиланган майдон ва ҳосилга асосланган тўловлар» (b) «85 фоиз ва ундан кам миқдордаги ишлаб чиқаришга асосланган тўловлар» (с) « аниқ миқдордаги бош сони учун чорва моллари тўловлари» DS:4 қўшимча жадвали ИШЛАБ ЧИҚАРИШНИ ҚЎЛЛАБ-ҚУВВАТЛАШ: ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ ҲИСОБОТ ДАВРИ: ________ йил Жорий кўллаб-қувватлашнинг умумий кўрсаткичларини ҳисоблаш Асосий маҳсулот тавсифи (маҳсулотга асосланмаган кўллаб-қувватлаш билан бирга) Маҳсулотга асосланган қўллаб-қувватлаш умумий кўрсаткичи (DS:5 — DS: 7 қўшимча жадвалларидан олинади) Маҳсулотга асосланган қўллаб-қувватлаш кўрсаткичи (DS:8 қўшимча жадвалидан олинади) Жорий қўллаб-қувватлашнинг умумий кўрсаткичлари 1 2 3 4 А маҳсулот А маҳсулотни қўллаб-қувватлаш умумий қиймати (2+3 устунлар) Б маҳсулот Б маҳсулотни қўллаб-қувватлаш умумий қиймати (2+3 устунлар) С маҳсулот С маҳсулотни қўллаб-қувватлаш умумий қиймати (2+3 устунлар) ... ... Маҳсулотга асосланмаган қўллаб-қувватлаш Маҳсулотга асосланмаган умумий қўллаб-қувватлаш қиймати (DS:9 қўшимча жадвалидан олинади) ЖАМИ: Жорий қўллаб-қувватлаш умумий кўрсаткичи DS:5 қўшимча жадвали ИШЛАБ ЧИҚАРИШНИ ҚЎЛЛАБ-ҚУВВАТЛАШ: ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ ҲИСОБОТ ДАВРИ: ________ йил Маҳсулотга асосланган қўллаб-қувватлашнинг умумий кўрсаткичлари: Бозор нархини қўллаб-қувватлаш Асосий маҳсулот тавсифи Ҳисобот даври Чора-тадбир тури Амалда белгиланган нарх Ташқи бозордаги референс нарх Талабдаги ишлаб чиқариш Тегишли йиғимлар Жами қўллаб-қувватлаш кўрсаткичи Маълумот манбаи 1 2 3 4 5 6 7 8 ((4-5)*6)-7 9 DS:6 қўшимча жадвали ИШЛАБ ЧИҚАРИШНИ ҚЎЛЛАБ-ҚУВВАТЛАШ: ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ ҲИСОБОТ ДАВРИ: ________ йил Маҳсулотга асосланган қўллаб-қувватлашнинг умумий кўрсаткичлари: Қисқарадиган бевосита тўловлар Асосий маҳсулот тавсифи Ҳисобот даври Чора-тадбир тури Амалда белгиланган нарх Ташқи бозордаги референс нарх Талабдаги ишлаб чиқариш Нархга боғланган тўловлар Қисқарадиган бошқа бевосита тўловлар Тегишли йиғимлар Жами бевосита тўловлар қиймати Маълумот манбаи 1 2 3 4 5 6 7 ((4-5)*6) 8 9 10 (7+8-9) 11 DS:7 қўшимча жадвали ИШЛАБ ЧИҚАРИШНИ ҚЎЛЛАБ-ҚУВВАТЛАШ: ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ ҲИСОБОТ ДАВРИ: ________ йил Маҳсулотга асосланган кўллаб-қувватлашнинг умумий кўрсаткичлари: Маҳсулотга асосланган бошқа қўллаб-қувватлаш ва маҳсулотга асосланган жами қўллаб-қувватлашнинг умумий кўрсаткичлари Асосий маҳсулот тавсифи Ҳисобот даври Чора-тадбир тури Маҳсулотга асосланган бошқа бюджет харажати Маҳсулотга асосланган бошқа қўллаб-қувватлаш чоралари (ҳисоб-китоб тафсилотлари билан) Тегишли йиғимлар Маҳсулотга асосланган қўллаб-қувватлаш жами қиймати Бозор нархини қўллаб-қувватлаш қиймати (DS:5 қўшимча жадвалидан олинади) Қисқарадиган бевосита тўловлар (DS:6 қўшимча жадвалидан олинади) Жами қўллаб-қувватлаш умумий кўрсаткичи Маълумот манбаи 1 2 3 4 5 6 7 (4+5-6) 8 9 10 (7+8+9) 11 DS:8 қўшимча жадвали ИШЛАБ ЧИҚАРИШНИ ҚЎЛЛАБ-ҚУВВАТЛАШ: ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ ҲИСОБОТ ДАВРИ: ________ йил Маҳсулотга асосланган кўллаб-қувватлашга эквивалент кўрсаткичлар Асосий маҳсулот тавсифи Ҳисобот даври Чора-тадбир тури Амалда белгиланган нарх Талабдаги ишлаб чиқариш Бозор нархини қўллаб-қувватлашга бюджет харажати Қўллаб-қувватлашга эквивалент кўрсаткичлар (ҳисоб-китоб тафсилоти билан) Қисқарадиган бевосита тўловлар Маҳсулотга асосланган бошқа қуллаб-қувватлаш Тегишли йиғимлар Мажбуриятга эквивалент пул қиймати Маълумот манбаи 1 2 3 4 5 6 7 8 9 10 11 (7+8+9-10) 12 DS:9 қўшимча жадвали ИШЛАБ ЧИҚАРИШНИ ҚЎЛЛАБ-ҚУВВАТЛАШ: ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ ҲИСОБОТ ДАВРИ: _______ йил Маҳсулотга асосланмаган жами қўллаб-қувватлашнинг умумий кўрсаткичлари Чора-тадбир номи Ҳисобот даври Маҳсулотга асосланмаган қўллаб-қувватлашга бюджет харажатлари Маҳсулотга асосланмаган бошқа қўллаб-қувватлаш қиймати (ҳисоб-китоб тафсилотлари билан) Тегишли йиғимлар Маҳсулотга асосланмаган жами қўллаб-қувватлаш қиймати Маълумот манбаи 1 2 3 4 5 6 (3+4-5) 7

Ўзбекистон Республикасининг Жаҳон савдо ташкилотига Қишлоқ хўжалиги битими доирасида билдиришнома тақдим этиш тартиби тўғрисидаги низомга 6-ИЛОВА

DS:2 жадвали ИШЛАБ ЧИҚАРИШНИ ҚЎЛЛАБ-ҚУВВАТЛАШ: ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ ҲИСОБОТ ДАВРИ: ________ йил Битимнинг 18:3 моддаси юзасидан билдиришнома: Қисқартириш мажбуриятларидан озод қилинган янги ёки ўзгартирилган кўллаб-қувватлаш чоралари (1) Чора-тадбирнинг тўлиқ номи: (2) Миллий қонунчиликка ҳавола: (3) Тадбирларнинг мезонлар орқали батафсил тавсифи: (а) «умумий хизматлар»; (b) «озиқ-овқат хавфсизлигини таъминлаш мақсадида давлат томонидан захираларни сақлаш»; (с) «ички озиқ-овқат таъминотини қўллаб-қувватлаш»; (d) «ишлаб чиқаришдан ташқари даромадларни қўллаб-қувватлаш»; (е) «даромад суғуртаси ва кафолатланган даромад дастурлари»; (f) «табиий офатлар оқибатларини бартараф этиш билан боғлиқ тўловлар»; (g) «қишлоқ хўжалиги ишлаб чиқарувчисини ўз фаолиятини тўхтатишга ундайдиган дастур доирасида кўрсатиладиган ёрдам»; (h) «ресурсларни эксплуатациядан чиқариш дастури доирасида кўрсатилган ёрдам»; (i) «инвестиция кўмаги доирасида кўрсатиладиган қайта структуралаштириш ёрдами»; (j) «табиатни муҳофаза қилиш дастурлари»; (k) «ҳудудий ёрдам дастурлари»; ( l ) «бошқа чоралар»; ва/ёки 6:2-боб: Ривожланиш дастурлари: (а) «қишлоқ хўжалигига бериладиган инвестиция субсидиялари»; (b) «кам даромадли ёки ресурслари чекланган ишлаб чиқарувчиларга бериладиган субсидиялар»; (с) «ноқонуний гиёҳвандлик экинларини етиштиришдан воз кечишни рағбатлантиришни қўллаб-қувватлаш»; ва/ёки 6:5-боб: Озод этилган тўғридан-тўғри тўловлар: (а) «белгиланган майдон ва ҳосилга асосланган тўловлар»; (b) «белгиланган майдон ва ҳосилга асосланган тўловлар»; (с) «аниқ миқдордаги бош сони учун чорва моллари тўловлари» (4) Тадбир билан боғлиқ харажатлар миқдори: (5) Кучга кирган сана: (6) Амал қилиш муддати: (7) Қамраб олинган маҳсулотлар (агар чора-тадбир маҳсулотга асосланган бўлса)

Ўзбекистон Республикасининг Жаҳон савдо ташкилотига Қишлоқ хўжалиги битими доирасида билдиришнома тақдим этиш тартиби тўғрисидаги низомга 7-ИЛОВА

ES:1 жадвали ЭКСПОРТ РАҚОБАТБАРДОШЛИГИ: ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ ҲИСОБОТ ДАВРИ: ________ йил Экспорт субсидиялари: бюджет харажатлари қиймати ва қисқартириш мажбуриятлари Асосий маҳсулотлар тавсифи Ҳисобот даври Субсидияланган экспорт Гуманитар озиқ-овқат кўмаги Йиллик мажбурият даражаси Харажатлар қиймати Ҳажми Ҳажми Харажатлар қиймати Ҳажми (Бозорга кириш мажбуриятлари жадвали IV қисмининг II бўлимидан олинади) (Бозорга кириш мажбуриятлари жадвали IV қисмининг II бўлимидан олинади) (Бозорга кириш мажбуриятлари жадвали IV қисмининг II бўлимидан олинади) 1 2 3 4 5 6 (3+4-5) 7

Ўзбекистон Республикасининг Жаҳон савдо ташкилотига Қишлоқ хўжалиги битими доирасида билдиришнома тақдим этиш тартиби тўғрисидаги низомга 8-ИЛОВА

ES:1 қўшимча жадвали ЭКСПОРТ РАҚОБАТБАРДОШЛИГИ: ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ ҲИСОБОТ ДАВРИ: _________ йил Экспорт субсидиялари: бюджет харажатлари қиймати ва қисқартириш мажбуриятлари Асосий маҳсулот тавсифи Бевосита экспорт субсидиялари Давлат захиралари савдоси Ишлаб чиқарувчилар молиялаштирган субсидия Харажатларни қисқартириш чоралари Ички транспорт субсидиялари Маҳсулотга асосланган жами экспорт субсидиялари Субсидияланган экспорт ҳажми Маълумот манбаи 1 2 3 4 5 6 7 8 9

Ўзбекистон Республикасининг Бош вазири А. АРИПОВ

Тошкент ш.,

2025 йил 21 апрель,

246-сон

(Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 21.04.2025 й., 09/25/246/0701-сон)

lex.uz

Oʻzbekiston Respublikasi Vazirlar Mahkamasining

qarori

NIZOM

SXEMASI

SXEMASI

Jahon savdo tashkilotiga Qishloq xoʻjaligi bitimi doirasida bildirishnoma taqdim etish tartibini tasdiqlash toʻgʻrisida

Oʻzbekiston Respublikasi Prezidentining “Oʻzbekiston Respublikasining Jahon savdo tashkilotiga aʼzo boʻlish jarayonini jadallashtirishga doir qoʻshimcha chora-tadbirlar toʻgʻrisida” 2023-yil 2-iyundagi PQ-181-son qaroriga muvofiq milliy qonunchilik hujjatlarini Jahon savdo tashkilotining qoida, meʼyor va yoʻriqnomalariga muvofiqlashtirish maqsadida Vazirlar Mahkamasi qaror qiladi:

1. Quyidagilarni nazarda tutuvchi Oʻzbekiston Respublikasining Jahon savdo tashkilotiga Qishloq xoʻjaligi bitimi doirasida bildirishnoma taqdim etish tartibi toʻgʻrisidagi nizom ilovaga muvofiq tasdiqlansin:

Jahon savdo tashkilotiga bozorga kirish, ishlab chiqarishni qoʻllab-quvvatlash va eksport raqobatbardoshligini taʼminlash choralari toʻgʻrisida bildirishnomalarni taqdim etish tartibi;

Jahon savdo tashkiloti bilan qishloq xoʻjaligi sohasidagi choralar yuzasidan qoʻshimcha axborot almashish tartibi;

Qishloq xoʻjaligi bitimiga oid choralar boʻyicha maʼlumotlar bazasini shakllantirish va eʼlon qilish tartibi.

2. Quyidagilarga:

Oʻzbekiston Respublikasi Investitsiyalar, sanoat va savdo vazirligiga — qishloq xoʻjaligi bozorlariga kirish hamda eksport raqobatbardoshligini taʼminlash choralari boʻyicha bildirishnomalarni tayyorlash vazifasi;

Oʻzbekiston Respublikasi Iqtisodiyot va moliya vazirligiga — qishloq xoʻjaligi ishlab chiqarishini davlat tomonidan qoʻllab-quvvatlash choralari boʻyicha bildirishnomalarni tayyorlash vazifasi yuklansin.

3. Oʻzbekiston Respublikasi Qishloq xoʻjaligi vazirligi tegishli bildirishnomalarni tayyorlash uchun zarur boʻlgan soha siyosatiga doir maʼlumotlar belgilangan tartiblar va muddatlarda Investitsiyalar, sanoat va savdo vazirligiga hamda Iqtisodiyot va moliya vazirligiga taqdim etib borilishini taʼminlasin.

4. Oʻzbekiston Respublikasi Iqtisodiyot va moliya vazirligi Jahon savdo tashkilotiga Qishloq xoʻjaligi bitimi doirasida bildirishnoma taqdim etish jarayonini muvofiqlashtirishga masʼul etib belgilansin.

5. Mazkur qarorning bajarilishini nazorat qilish Oʻzbekiston Respublikasi Bosh vazirining oʻrinbosari J.A. Xodjayev zimmasiga yuklansin.

Vazirlar Mahkamasining 2025-yil 21-apreldagi 246-son qaroriga ILOVA

Oʻzbekiston Respublikasining Jahon savdo tashkilotiga Qishloq xoʻjaligi bitimi doirasida bildirishnoma taqdim etish tartibi toʻgʻrisida

1-bob. Umumiy qoidalar

1. Ushbu Nizom Oʻzbekiston Respublikasi tomonidan Jahon savdo tashkilotiga qishloq xoʻjaligi bitimi doirasida qabul qilingan majburiyatlar bajarilishi toʻgʻrisidagi bildirishnomalarni, shuningdek, yoʻllangan murojaatlarga javoblarni tayyorlash hamda taqdim etish tartibini belgilaydi.

2. Ushbu Nizomda quyidagi asosiy tushunchalar qoʻllaniladi:

aʼzolar — Jahon savdo tashkilotiga (keyingi oʻrinlarda — JST) aʼzo davlatlar;

bildirishnoma — Oʻzbekiston Respublikasi tomonidan JSTga taqdim etiladigan rasmiy maʼlumotnomalar shakli boʻlib, unda Qishloq xoʻjaligi bitimi doirasida qabul qilingan majburiyatlarning bajarilishiga taalluqli maʼlumotlar aks etadi;

bildirishnomalar markaziy reyestri (keyingi oʻrinlarda — Reyestr) — JSTning rasmiy veb-platformasi boʻlib, Qishloq xoʻjaligi bitimi doirasidagi bildirishnomalarni yuklashga va (yoki) qabul qilishga moʻljallangan, JSTga aʼzo davlatlar oʻrtasida axborot almashishni taʼminlovchi portal;

bozorga kirish — Oʻzbekiston Respublikasining qishloq xoʻjaligi mahsuloti importiga taalluqli davlat siyosati;

eksport raqobatbardoshligi — Oʻzbekiston Respublikasining qishloq xoʻjaligi mahsulotlari eksporti raqobatbardoshligini taʼminlashga taalluqli davlat siyosati;

G/AG/2 va G/AG/2/Add.1 — Qishloq xoʻjaligi bitimi doirasida taqdim etiladigan bildirishnomalarni roʻyxatga olishda qoʻllanadigan rasmiy ifodalar;

ishlab chiqarishni qoʻllab-quvvatlash — Oʻzbekiston Respublikasining qishloq xoʻjaligi mahsulotlarini ishlab chiqarishni qoʻllab-quvvatlashga taalluqli davlat siyosati;

majburiyatlar — Oʻzbekiston Respublikasi JSTga aʼzo boʻlishi uchun qabul qiladigan muayyan shartlar boʻlib, qishloq xoʻjaligi mahsulotlarini ishlab chiqarish, eksport va import qilishga taalluqli davlat siyosati chora-tadbirlarining Qishloq xoʻjaligi bitimi bilan muvofiqlikda amalga oshirilishini belgilab beradi;

masʼul davlat organi — Oʻzbekiston Respublikasi Investitsiyalar, sanoat va savdo vazirligi — JSTga bozorga kirish va eksport raqobatbardoshligi boʻyicha bildirishnomalarni tayyorlash hamda taqdim etish uchun masʼul davlat organi hisoblanadi;

Qishloq xoʻjaligi bitimi (keyingi oʻrinlarda — Bitim) — JSTning Tariflar va savdo toʻgʻrisidagi bosh bitimi tarkibiga kiruvchi koʻp tomonlama kelishuv boʻlib, qishloq xoʻjaligi mahsulotlarini ishlab chiqarish, eksport va import qilishga taalluqli davlat siyosati chora-tadbirlariga qoʻyiladigan mezonlarni aks ettiradi;

Qishloq xoʻjaligi qoʻmitasi (keyingi oʻrinlarda — Qoʻmita) — JST Kotibiyatining tarkibiy qismi boʻlib, Qishloq xoʻjaligi bitimi doirasida JSTga aʼzo davlatlar majburiyatlarining bajarilishi monitoringi, tahlili va nazoratini yuritish, shuningdek, bajarilmagan majburiyatlarni kun tartibiga olib chiqish kabi vazifalarni bajaradi;

rasmiy til — yozma hujjatlar, jumladan, bildirishnomalar shakli JST rasmiy tilida taqdim etiladi. Bugungi kunda ingliz, fransuz va ispan tili JSTda rasmiy til maqomiga ega;

soha tashkilotlari — Oʻzbekiston Respublikasi Qishloq xoʻjaligi vazirligi va uning tizimidagi tashkilotlar qishloq xoʻjaligi siyosatiga doir maʼlumotlarni tegishli tartibda shakllantirish va vakolatli davlat organi hamda masʼul davlat organiga taqdim etuvchi tashkilotlar hisoblanadi;

vakolatli davlat organi — Oʻzbekiston Respublikasi Iqtisodiyot va moliya vazirligi — JSTga ishlab chiqarishni koʻllab-quvvatlash boʻyicha bildirishnomalarni tayyorlash va taqdim etish, shuningdek, mazkur jarayonni idoralararo muvofiqlashtirish boʻyicha vakolatli davlat organi hisoblanadi;

asosiy qishloq xoʻjaligi mahsulotlari — Bitimga 1-ilovaga muvofiq bildirishnomalar doirasida qamrab olinishi mumkin boʻlgan asosiy qishloq xoʻjaligi mahsulotlari quyidagilardan iborat:

TIF TN kodi boʻyicha 1 — 24-guruhdagi tovarlar (baliq va baliq mahsulotlari bundan istisno);

TIF TN 2905. 43 (mannit);

TIF TN 2905. 44 (sorbit);

TIF TN 33. 01 (efir moylari);

TIF TN 35. 01 — 35. 05 (albuminoid moddalar, oʻzgartirilgan kraxmallar, yopishtiruvchi moddalar);

TIF TN 3809. 10 (ishtahani ochuvchi birikmalar);

TIF TN 3823. 60 (sorbitol, boshqa mahsulotlar);

TIF TN 41. 01 — 41. 03 (teri va charm xom ashyosi);

TIF TN 43. 01 (xom moʻyna);

TIF TN 50. 01 — 50. 03 (xom ipak va ipak chiqindilari);

TIF TN 51. 01 — 51. 03 (hayvonlarning junlari va sochlari);

TIF TN 52.01 — 52. 03 (paxta xomashyosi, paxta chiqindilari, kardlangan yoki taroqli paxta tolasi);

TIF TN 53. 01 (xom zigʻir);

TIF TN 53. 02 (xom kanop).

2-bob. Qishloq xoʻjaligi bitimi doirasida bildirishnoma taqdim etish tartibining amal qilish sohasi

3. Qishloq xoʻjaligi bitimi doirasidagi bildirishnomalar har bir aʼzo uchun differensial xususiyatga ega boʻlib, asosiy qishloq xoʻjaligi mahsulotlariga taalluqli quyidagi sohalarni qamrab olishi mumkin:

bozorga kirishda tarif kvotalari, boshqa kvotalar va maxsus himoya choralarini qoʻllash;

ishlab chiqarishni joriy qoʻllab-quvvatlashning umumiy qoʻshilgan koʻrsatkichlari, yangi qabul qilingan yoki oʻzgartirilgan qoʻllab-quvvatlash choralari;

eksport raqobatbardoshligini taʼminlashda subsidiyalardan foydalanish, eksportni subsidiyalash qoidalarini chetlab oʻtishning oldini olish;

eksport taqiqlari va cheklovlari;

qishloq xoʻjaligi islohotlarining eng kam rivojlangan mamlakatlarga va oziq-ovqat mahsulotlarini netto import qiluvchi rivojlanayotgan mamlakatlarga nisbatan salbiy taʼsirining oldini olish.

4. Oʻzbekiston Respublikasi JSTga aʼzo boʻlgach, quyidagi sohalarda bildirishnoma taqdim etadi:

bozorga kirishda tarif kvotasi va boshqa kvotalarni qoʻllash toʻgʻrisida;

ishlab chiqarishni joriy qoʻllab-quvvatlashning umumiy qoʻshilgan koʻrsatkichlari, yangi qabul qilingan va oʻzgartirish kiritilgan qoʻllab-quvvatlash choralari toʻgʻrisida;

eksport raqobatbardoshligini taʼminlash uchun mavjud subsidiyalar toʻgʻrisida.

5. Oʻzbekiston Respublikasi ushbu Nizomning 4-bandida keltirilgandan tashqari aʼzolik doirasida qabul qiladigan yangi majburiyat va imtiyozlariga muvofiq, biroq ushbu Nizomning 3-bandidan chetlashmagan sohalarda qoʻshimcha bildirishnoma taqdim etishi mumkin.

6. Quyidagilar:

Bozorga kirish choralari toʻgʻrisida va Eksport raqobatbardoshligini taʼminlash choralari toʻgʻrisidagi bildirishnoma ushbu Nizomga 1-ilovaga muvofiq sxema asosida;

Ishlab chiqarishni qoʻllab-quvvatlash choralari toʻgʻrisidagi bildirishnoma ushbu Nizomga 2-ilovaga muvofiq sxema asosida taqdim etiladi.

3-bob. Bozorga kirish choralari toʻgʻrisida bildirishnoma taqdim etish

7. Bozorga kirish choralari toʻgʻrisidagi bildirishnoma tituli “MA” prefiksi bilan ifodalanadi.

8. Bildirishnoma masʼul davlat organi tomonidan quyidagi asoslarda tayyorlanadi hamda vakolatli davlat organi bilan kelishgan holda rasmiy tilda Reyestrga kiritiladi:

Tarif kvotasi va boshqa kvotalarni qoʻllash hamda ularga oʻzgartirish kiritish toʻgʻrisidagi bildirishnoma mazkur choralar amaliyotga tatbiq etilishidan eng kamida oʻttiz kun oldin ushbu Nizomga 3-ilovada keltirilgan shaklga muvofiq;

Tarif kvotasi va boshqa kvotalar doirasida import hajmlari toʻgʻrisidagi bildirishnoma har yili hisobot davridan keyingi oʻttiz kundan kechiktirmay, ushbu Nizomga 4-ilovada keltirilgan shaklga muvofiq.

9. Bozorga kirish choralari toʻgʻrisidagi bildirishnoma Oʻzbekiston Respublikasining majburiyatlariga muvofiq va amalda qoʻllangan holatda JSTga taqdim etiladi.

4-bob. Ishlab chiqarishni qoʻllab-quvvatlash choralari toʻgʻrisida bildirishnoma taqdim etish

10. Ishlab chiqarishni qoʻllab-quvvatlash choralari toʻgʻrisidagi bildirishnoma tituli “DS” prefiksi bilan ifodalanadi.

11. Bildirishnoma vakolatli davlat organi tomonidan quyidagi asoslarda tayyorlanadi va rasmiy tilda Reyestrga kiritiladi:

Ishlab chiqarishni joriy qoʻllab-quvvatlashning umumiy qoʻshilgan koʻrsatkichlari toʻgʻrisidagi bildirishnoma hisobot davridan keyingi toʻqson kundan kechiktirmay, ushbu Nizomga 5-ilovada keltirilgan shaklga muvofiq;

Qisqartirish majburiyatlaridan ozod qilingan yangi qoʻllab-quvvatlash choralarini qabul qilish yoki ularga oʻzgartirish kiritish toʻgʻrisidagi bildirishnoma mazkur choralar amaliyotga tatbiq etilishidan eng kamida oʻttiz kun oldin ushbu Nizomga 6-ilovada keltirilgan shaklga muvofiq.

12. Ishlab chiqarishni joriy qoʻllab-quvvatlashning umumiy qoʻshilgan koʻrsatkichlari toʻgʻrisidagi bildirishnoma hisobot davrida qishloq xoʻjaligini davlat tomonidan qoʻllab-quvvatlash choralari amalga oshirilgan yoki oshirilmaganidan qatʼi nazar, JSTga taqdim etiladi.

5-bob. Eksport raqobatbardoshligini taʼminlash choralari toʻgʻrisida bildirishnomani taqdim etish

13. Eksport raqobatbardoshligini taʼminlash choralari toʻgʻrisidagi bildirishnoma tituli “ES” prefiksi bilan ifodalanadi.

14. Bildirishnoma masʼul davlat organi tomonidan quyidagi asoslarda tayyorlanadi hamda vakolatli davlat organi bilan kelishgan holda rasmiy tilda Reyestrga kiritiladi:

Eksport subsidiyalarining koʻrsatkichlari toʻgʻrisidagi bildirishnoma hisobot davridan keyingi oltmish kun muddatda ushbu Nizomga 7-ilovada keltirilgan shaklga muvofiq;

Subsidiyalangan eksport tovarlarining hajmi va qiymati toʻgʻrisidagi bildirishnoma hisobot davridan keyingi bir yuz yigirma kun muddatda ushbu Nizomga 8-ilovaga muvofiq.

15. Eksport raqobatbardoshligini taʼminlash choralari toʻgʻrisidagi bildirishnoma hisobot davrida qishloq xoʻjaligi eksportini davlat tomonidan qoʻllab-quvvatlash choralari amalga oshirilgan yoki oshirilmaganidan qatʼi nazar, JSTga taqdim etiladi.

6-bob. Jahon savdo tashkiloti bilan qishloq xoʻjaligi sohasidagi choralar yuzasidan qoʻshimcha axborot almashish

16. Qoʻmita va aʼzolar yoʻllagan murojaatlar, jumladan, qoʻshimcha savol, soʻrov va takliflarga oʻttiz ish kunidan kechiktirmay, rasmiy tilda javob taqdim etiladi.

17. Vakolatli davlat organi ishlab chiqarishni qoʻllab-quvvatlash choralari yuzasidan kelib tushgan aniqlashtiruvchi tusdagi murojaatlarga yetti ish kuni, tahliliy tusdagi murojaatlarga yigirma bir ish kuni davomida javob takliflarini shakllantirib, Reyestrga kiritadi.

18. Masʼul davlat organi bozorga kirish va eksport raqobatbardoshligi choralari yuzasidan kelib tushgan aniqlashtiruvchi tusdagi murojaatlarga yetti ish kuni, tahliliy tusdagi murojaatlarga yigirma bir ish kuni davomida javob takliflarini shakllantirib, vakolatli davlat organi bilan kelishgan holda Reyestrga kiritadi.

19. Zarur hollarda, soha tashkilotlari vakolatli davlat organi yoki masʼul davlat organi soʻroviga binoan qishloq xoʻjaligi siyosatiga taalluqli maʼlumotlarni belgilangan shakllarga muvofiq uch ish kuni ichida taqdim etadi.

7-bob. Qishloq xoʻjaligi bitimiga oid choralar boʻyicha maʼlumotlar bazasini shakllantirish va eʼlon qilish

20. Bildirishnomada qoʻllanadigan normativ-huquqiy axborot Oʻzbekiston Respublikasi milliy qonunchilik bazasiga asosan shakllantiriladi.

21. Bozorga kirish, ishlab chiqarishni qoʻllab quvvatlash, eksport va import choralariga taalluqli yangiliklar vakolatli davlat organi, masʼul davlat organi va soha tashkilotlariga tegishli rasmiy axborot manbalarida muntazam eʼlon qilib boriladi. Bunda har bir tashkilot oʻzi eʼlon qilgan xabarlar Oʻzbekiston Respublikasining aʼzolik muzokaralarida tutgan oʻrni bilan muvofiqligini taʼminlaydi.

22. Zarur hollarda, vakolatli davlat organi Oʻzbekiston Respublikasining Bitim doirasidagi majburiyatlariga zid, notoʻgʻri yoki tasdiqlanmagan xabarlarni ishchi tartibda oʻzaro muvofiqlashtirish choralarini koʻrishi mumkin.

8-bob. Yakunlovchi qoidalar

23. Ushbu Nizomning bajarilishi Oʻzbekiston Respublikasi Prezidentining Jahon savdo tashkiloti masalalari boʻyicha maxsus vakili tomonidan nazorat qilinadi.

24. Ushbu Nizom talablari buzilishida aybdor boʻlgan shaxslar qonunchilik hujjatlariga muvofiq javob beradilar.

Oʻzbekiston Respublikasining Jahon savdo tashkilotiga Qishloq xoʻjaligi bitimi doirasida bildirishnoma taqdim etish tartibi toʻgʻrisidagi nizomga 1-ILOVA

Bozorga kirish choralari toʻgʻrisida va Eksport raqobatdoshligini taʼminlash choralari toʻgʻrisidagi bildirishnomani taqdim etish

Bosqichlar Subyektlar Chora-tadbirlar Muddatlar 1-bosqich Masʼul davlat organi 1. Bozorga kirish choralari toʻgʻrisida va Eksport raqobatdoshligini taʼminlash choralari toʻgʻrisidagi bildirishnoma loyihasini tayyorlab, vakolatli davlat organi bilan kelishish choralarini koʻradi. 1. Majburiyatlar jadvaliga muvofiq Nizomda belgilangan muddatlarda 2. Bozorga kirish choralari va Eksport raqobatdoshligini taʼminlash choralari boʻyicha Reyestrga kelib tushgan murojaatlarga tegishli javob takliflarini tayyorlab, vakolatli davlat organi bilan kelishish choralarini koʻradi. Zarur hollarda, qishloq xoʻjaligining ichki siyosati va savdosiga taalluqli maʼlumotni soʻrab, soha tashkilotlariga murojaat qiladi. 2. Murojaat qabul qilingandan keyingi yigirma bir kungacha muddatda 2-bosqich Soha tashkilotlari Qishloq xoʻjaligi importiga taalluqli maʼlumotlarni belgilangan shakllarga muvofiq masʼul davlat organiga taqdim etadi. Murojaatdan keyingi uch kun muddatda 3-bosqich Vakolatli davlat organi 1. Bozorga kirish choralari toʻgʻrisida va Eksport raqobatdoshligini taʼminlash choralari toʻgʻrisidagi bildirishnoma loyihasining Bitim talablariga muvofiqligi boʻyicha xulosa beradi. 1. Kelishishga kiritilgandan keyingi uch kun muddatda 2. Murojaatlarga tayyorlangan javob takliflar umumiqtisodiy aʼzolik majburiyatlari bilan muvofiqligi boʻyicha xulosa beradi. 2. Kelishishga kiritilgandan keyingi yetti kun muddatda 4-bosqich Masʼul davlat organi Kelishuv xulosalari doirasida Bildirishnoma loyihasi va javob takliflariga tegishlicha oʻzgartirib, yakuniy shakllarni Reyestrga kiritadi. Kelishuvdan keyingi bir kun muddatda

Oʻzbekiston Respublikasining Jahon savdo tashkilotiga Qishloq xoʻjaligi bitimi doirasida bildirishnoma taqdim etish tartibi toʻgʻrisidagi nizomga 2-ILOVA

Ishlab chiqarishni qoʻllab-quvvatlash choralari toʻgʻrisidagi bildirishnomani taqdim etish

Bosqichlar Subyektlar Chora-tadbirlar Muddatlar 1-bosqich Vakolatli davlat organi 1. Ishlab chiqarishni qoʻllab-quvvatlash choralari toʻgʻrisidagi bildirishnoma loyihasini tayyorlaydi. 1. Majburiyatlar jadvaliga muvofiq Nizomda belgilangan muddatlarda 2. Ishlab chiqarishni qoʻllab-quvvatlash choralari boʻyicha Reyestrga kelib tushgan murojaatlarga tegishli javob takliflarini tayyorlaydi. Zarur hollarda, qishloq xoʻjaligi ichki siyosati va tashqi savdosiga taalluqli maʼlumotlarni soʻrab, soha tashkilotlari hamda masʼul davlat organiga murojaat qiladi. 2. Murojaat qabul qilingandan keyingi yigirma bir kun muddatda 2-bosqich Soha tashkilotlari, Masʼul davlat organi Vakolatli davlat organi murojaatiga muvofiq tegishli maʼlumotlarni belgilangan shakllarda taqdim etadi. Murojaatdan keyingi uch kun muddatda 3-bosqich Vakolatli davlat organi Bildirishnomalar loyihasi va javob takliflarini tegishli maʼlumotlar asosida oʻzgartirib, yakuniy shakllarni Reyestrga kiritadi. Yakuniy takliflar shakllanganidan keyingi bir kun muddatda

Oʻzbekiston Respublikasining Jahon savdo tashkilotiga Qishloq xoʻjaligi bitimi doirasida bildirishnoma taqdim etish tartibi toʻgʻrisidagi nizomga 3-ILOVA

MA:1 jadvali BOZORGA KIRISH: OʻZBEKISTON RESPUBLIKASI HISOBOT DAVRI: __________ yil Bozorga kirish imkoniyatlaridan foydalanish: tarif kvotasi va boshqa kvotalar boʻyicha majburiyatlar Tovar tavsifi TN kodi Import mexanizmining tavsifi (Tarif majburiyatlari jadvali I qismining I-B (yoki I-A) boʻlimidan olinadi) (Tarif majburiyatlari jadvali I qismining I-B (yoki I-A) boʻlimidan olinadi) 1 2 3 Tarif majburiyatlari roʻyxatida koʻrsatilgan tarif kvotasi va boshqa kvotalar, shu jumladan, vaziyatga qarab, mexanizmning tavsifi, qoʻllanilishi: (a) yetkazib beruvchi davlatlar oʻrtasida kvotalarni taqsimlash, jumladan: (i) taqsimotni aniqlash uchun asoslangan toʻliq maʼlumot (masalan, reprezentativ davr yoki I qismda koʻrsatilgan jadvalning I boʻlimidagi “boshqa shart va sharoitlar”); (ii) amal qilish davridagi barcha cheklovlar; (b) import qiluvchilar oʻrtasida kvotalar olish uchun litsenziyalar yoki shartlarni taqsimlash, shu jumladan: (i) litsenziya berish yoki kvotalashga vakolatli, shuningdek, rasmiy yoki amaliy maxsus imtiyozlarga, huquqlarga ega davlat tashkilotlari, tijorat yoki maʼmuriy organlar; (ii) ariza beruvchilarga nisbatan turli cheklovlar; (iii) litsenziyalar yoki ruxsatnomalar vakolatli organlar tomonidan qanday taqsimlanishi (navbat asosida yoki mutanosib tarzda); (iv) taqdim etilgan litsenziyalarning amal qilish muddati yoki ulardan foydalanish boʻyicha har qanday cheklovlar; (s) kvotalash imkoniyatlarini (importni litsenziyalashga taalluqli boʻlmagan) tartibga solishi kerak boʻlgan boshqa kelishuvlar boʻyicha toʻliq maʼlumotlar; (d) bunday kelishuvlar doirasida bozorga kirish imkoniyatlarini amalga oshirish bilan bogʻliq har qanday boshqa maʼlumotlar.

Oʻzbekiston Respublikasining Jahon savdo tashkilotiga Qishloq xoʻjaligi bitimi doirasida bildirishnoma taqdim etish tartibi toʻgʻrisidagi nizomga 4-ILOVA

MA:2 jadvali BOZORGA KIRISH: OʻZBEKISTON RESPUBLIKASI HISOBOT DAVRI: ________ yil Tarif kvotasi va boshqa kvotalarga taalluqli majburiyatlar roʻyxati Tovar tavsifi TIF TN Kodi Hisobot davri uchun ajratilgan kvotalar miqdori Hisobot davrida kvota doirasidagi real import miqdori (Tarif majburiyatlari jadvali I qismining I- B (yoki I-A) boʻlimidan olinadi) (Tarif majburiyatlari jadvali I qismining I- B (yoki I-A) boʻlimidan olinadi) (Tarif majburiyatlari jadvali I qismining I- B (yoki I-A) boʻlimidan olinadi) 1 2 3 4

Oʻzbekiston Respublikasining Jahon savdo tashkilotiga Qishloq xoʻjaligi bitimi doirasida bildirishnoma taqdim etish tartibi toʻgʻrisidagi nizomga 5-ILOVA

DS:1 jadvali ISHLAB CHIQARISHNI QOʻLLAB-QUVVATLASH: OʻZBEKISTON RESPUBLIKASI HISOBOT DAVRI: ________ yil Joriy qoʻllab-quvvatlashning umumiy koʻrsatkichlari Majburiyatlar boʻyicha umumiy koʻrsatkichlar Valyuta Joriy qoʻllab-quvvatlash umumiy koʻrsatkichlari (Bozorga kirish majburiyatlari jadvali IV qismining I boʻlimidan olinadi) (Bozorga kirish majburiyatlari jadvali IV qismining I boʻlimidan olinadi) (3-ilovadagi qoʻshimcha jadvallardan olinadi) 1 2 3 DS:1 qoʻshimcha jadvali ISHLAB CHIQARISHNI QOʻLLAB-QUVVATLASH: OʻZBEKISTON RESPUBLIKASI XISOBOT DAVRI: ________ yil Qisqartirish majburiyatidan ozod qilingan choralar — Yashil quti Chora-tadbir turi Chora-tadbirning nomi va tavsifi (Bitimga 2-ilova mezonlariga muvofiq) Chora-tadbir pul qiymati (hisobot davri uchun) Maʼlumot manbai 1 2 3 4 a. “umumiy xizmatlar” b. “oziq-ovqat xavfsizligini taʼminlash maqsadida davlat zaxiralarini saqlash” s. “ichki oziq-ovqat taʼminotini qoʻllab-quvvatlash” d. “ishlab chiqarishdan tashqari daromadlarni qoʻllab-quvvatlash” e. “daromad sugʻurtasi va kafolatlangan daromad dasturlari” f. “tabiiy ofatlar oqibatlarini bartaraf etish bilan bogʻliq toʻlovlar” g. “qishloq xoʻjaligi ishlab chiqaruvchisini oʻz faoliyatini toʻxtatishga undaydigan dastur doirasida koʻrsatiladigan yordam” h. “resurslarni ekspluatatsiyadan chiqarish dasturi doirasida koʻrsatilgan yordam” i. “investitsiya koʻmagi doirasida koʻrsatiladigan qayta strukturalashtirish yordami” j. “tabiatni muhofaza qilish dasturlari” k. “hududiy yordam dasturlari” l . “boshqa choralar” DS:2 qoʻshimcha jadvali ISHLAB CHIQARISHNI QOʻLLAB-QUVVATLASH: OʻZBEKISTON RESPUBLIKASI HISOBOT DAVRI: ________ yil Qisqartirish majburiyatlaridan ozod qilingan choralar — maxsus va differensial rejim — rivojlanish dasturlari Chora-tadbir turi Chora-tadbirning nomi va tavsifi (Bitimning 6.2-moddasi mezonlariga muvofiq) Chora-tadbir pul qiymati (hisobot davri uchun) Maʼlumot manbai 1 2 3 4 (a) “qishloq xoʻjaligi uchun investitsiya subsidiyalari” (b) “kam daromadli yoki resurslari cheklangan ishlab chiqaruvchilar uchun subsidiyalar” (s) “noqonuniy giyohvandlik ekinlarini yetishtirishdan voz kechishni ragʻbatlantirish” DS:3 qoʻshimcha jadvali ISHLAB CHIQARISHNI QOʻLLAB-QUVVATLASH: OʻZBEKISTON RESPUBLIKASI HISOBOT DAVRI: ________ yil Qisqartirish majburiyatlaridan ozod qilingan choralar — Ishlab chiqarishni cheklash dasturlari doirasidagi bevosita toʻlovlar Chora-tadbir turi Chora-tadbirning nomi va tavsifi (Bitimning 6.5-moddasi mezonlariga muvofiq) Chora-tadbir pul qiymati (hisobot davri uchun) Maʼlumot manbai 1 2 3 4 (a) “belgilangan maydon va hosilga asoslangan toʻlovlar” (b) “85 foiz va undan kam miqdordagi ishlab chiqarishga asoslangan toʻlovlar” (s) “ aniq miqdordagi bosh soni uchun chorva mollari toʻlovlari” DS:4 qoʻshimcha jadvali ISHLAB CHIQARISHNI QOʻLLAB-QUVVATLASH: OʻZBEKISTON RESPUBLIKASI HISOBOT DAVRI: ________ yil Joriy koʻllab-quvvatlashning umumiy koʻrsatkichlarini hisoblash Asosiy mahsulot tavsifi (mahsulotga asoslanmagan koʻllab-quvvatlash bilan birga) Mahsulotga asoslangan qoʻllab-quvvatlash umumiy koʻrsatkichi (DS:5 — DS: 7 qoʻshimcha jadvallaridan olinadi) Mahsulotga asoslangan qoʻllab-quvvatlash koʻrsatkichi (DS:8 qoʻshimcha jadvalidan olinadi) Joriy qoʻllab-quvvatlashning umumiy koʻrsatkichlari 1 2 3 4 A mahsulot A mahsulotni qoʻllab-quvvatlash umumiy qiymati (2+3 ustunlar) B mahsulot B mahsulotni qoʻllab-quvvatlash umumiy qiymati (2+3 ustunlar) S mahsulot S mahsulotni qoʻllab-quvvatlash umumiy qiymati (2+3 ustunlar) ... ... Mahsulotga asoslanmagan qoʻllab-quvvatlash Mahsulotga asoslanmagan umumiy qoʻllab-quvvatlash qiymati (DS:9 qoʻshimcha jadvalidan olinadi) JAMI: Joriy qoʻllab-quvvatlash umumiy koʻrsatkichi DS:5 qoʻshimcha jadvali ISHLAB CHIQARISHNI QOʻLLAB-QUVVATLASH: OʻZBEKISTON RESPUBLIKASI HISOBOT DAVRI: ________ yil Mahsulotga asoslangan qoʻllab-quvvatlashning umumiy koʻrsatkichlari: Bozor narxini qoʻllab-quvvatlash Asosiy mahsulot tavsifi Hisobot davri Chora-tadbir turi Amalda belgilangan narx Tashqi bozordagi referens narx Talabdagi ishlab chiqarish Tegishli yigʻimlar Jami qoʻllab-quvvatlash koʻrsatkichi Maʼlumot manbai 1 2 3 4 5 6 7 8 ((4-5)*6)-7 9 DS:6 qoʻshimcha jadvali ISHLAB CHIQARISHNI QOʻLLAB-QUVVATLASH: OʻZBEKISTON RESPUBLIKASI HISOBOT DAVRI: ________ yil Mahsulotga asoslangan qoʻllab-quvvatlashning umumiy koʻrsatkichlari: Qisqaradigan bevosita toʻlovlar Asosiy mahsulot tavsifi Hisobot davri Chora-tadbir turi Amalda belgilangan narx Tashqi bozordagi referens narx Talabdagi ishlab chiqarish Narxga bogʻlangan toʻlovlar Qisqaradigan boshqa bevosita toʻlovlar Tegishli yigʻimlar Jami bevosita toʻlovlar qiymati Maʼlumot manbai 1 2 3 4 5 6 7 ((4-5)*6) 8 9 10 (7+8-9) 11 DS:7 qoʻshimcha jadvali ISHLAB CHIQARISHNI QOʻLLAB-QUVVATLASH: OʻZBEKISTON RESPUBLIKASI HISOBOT DAVRI: ________ yil Mahsulotga asoslangan koʻllab-quvvatlashning umumiy koʻrsatkichlari: Mahsulotga asoslangan boshqa qoʻllab-quvvatlash va mahsulotga asoslangan jami qoʻllab-quvvatlashning umumiy koʻrsatkichlari Asosiy mahsulot tavsifi Hisobot davri Chora-tadbir turi Mahsulotga asoslangan boshqa budjet xarajati Mahsulotga asoslangan boshqa qoʻllab-quvvatlash choralari (hisob-kitob tafsilotlari bilan) Tegishli yigʻimlar Mahsulotga asoslangan qoʻllab-quvvatlash jami qiymati Bozor narxini qoʻllab-quvvatlash qiymati (DS:5 qoʻshimcha jadvalidan olinadi) Qisqaradigan bevosita toʻlovlar (DS:6 qoʻshimcha jadvalidan olinadi) Jami qoʻllab-quvvatlash umumiy koʻrsatkichi Maʼlumot manbai 1 2 3 4 5 6 7 (4+5-6) 8 9 10 (7+8+9) 11 DS:8 qoʻshimcha jadvali ISHLAB CHIQARISHNI QOʻLLAB-QUVVATLASH: OʻZBEKISTON RESPUBLIKASI HISOBOT DAVRI: ________ yil Mahsulotga asoslangan koʻllab-quvvatlashga ekvivalent koʻrsatkichlar Asosiy mahsulot tavsifi Hisobot davri Chora-tadbir turi Amalda belgilangan narx Talabdagi ishlab chiqarish Bozor narxini qoʻllab-quvvatlashga budjet xarajati Qoʻllab-quvvatlashga ekvivalent koʻrsatkichlar (hisob-kitob tafsiloti bilan) Qisqaradigan bevosita toʻlovlar Mahsulotga asoslangan boshqa qullab-quvvatlash Tegishli yigʻimlar Majburiyatga ekvivalent pul qiymati Maʼlumot manbai 1 2 3 4 5 6 7 8 9 10 11 (7+8+9-10) 12 DS:9 qoʻshimcha jadvali ISHLAB CHIQARISHNI QOʻLLAB-QUVVATLASH: OʻZBEKISTON RESPUBLIKASI HISOBOT DAVRI: _______ yil Mahsulotga asoslanmagan jami qoʻllab-quvvatlashning umumiy koʻrsatkichlari Chora-tadbir nomi Hisobot davri Mahsulotga asoslanmagan qoʻllab-quvvatlashga budjet xarajatlari Mahsulotga asoslanmagan boshqa qoʻllab-quvvatlash qiymati (hisob-kitob tafsilotlari bilan) Tegishli yigʻimlar Mahsulotga asoslanmagan jami qoʻllab-quvvatlash qiymati Maʼlumot manbai 1 2 3 4 5 6 (3+4-5) 7

Oʻzbekiston Respublikasining Jahon savdo tashkilotiga Qishloq xoʻjaligi bitimi doirasida bildirishnoma taqdim etish tartibi toʻgʻrisidagi nizomga 6-ILOVA

DS:2 jadvali ISHLAB CHIQARISHNI QOʻLLAB-QUVVATLASH: OʻZBEKISTON RESPUBLIKASI HISOBOT DAVRI: ________ yil Bitimning 18:3 moddasi yuzasidan bildirishnoma: Qisqartirish majburiyatlaridan ozod qilingan yangi yoki oʻzgartirilgan koʻllab-quvvatlash choralari (1) Chora-tadbirning toʻliq nomi: (2) Milliy qonunchilikka havola: (3) Tadbirlarning mezonlar orqali batafsil tavsifi: (a) “umumiy xizmatlar”; (b) “oziq-ovqat xavfsizligini taʼminlash maqsadida davlat tomonidan zaxiralarni saqlash”; (s) “ichki oziq-ovqat taʼminotini qoʻllab-quvvatlash”; (d) “ishlab chiqarishdan tashqari daromadlarni qoʻllab-quvvatlash”; (e) “daromad sugʻurtasi va kafolatlangan daromad dasturlari”; (f) “tabiiy ofatlar oqibatlarini bartaraf etish bilan bogʻliq toʻlovlar”; (g) “qishloq xoʻjaligi ishlab chiqaruvchisini oʻz faoliyatini toʻxtatishga undaydigan dastur doirasida koʻrsatiladigan yordam”; (h) “resurslarni ekspluatatsiyadan chiqarish dasturi doirasida koʻrsatilgan yordam”; (i) “investitsiya koʻmagi doirasida koʻrsatiladigan qayta strukturalashtirish yordami”; (j) “tabiatni muhofaza qilish dasturlari”; (k) “hududiy yordam dasturlari”; ( l ) “boshqa choralar”; va/yoki 6:2-bob: Rivojlanish dasturlari: (a) “qishloq xoʻjaligiga beriladigan investitsiya subsidiyalari”; (b) “kam daromadli yoki resurslari cheklangan ishlab chiqaruvchilarga beriladigan subsidiyalar”; (s) “noqonuniy giyohvandlik ekinlarini yetishtirishdan voz kechishni ragʻbatlantirishni qoʻllab-quvvatlash”; va/yoki 6:5-bob: Ozod etilgan toʻgʻridan-toʻgʻri toʻlovlar: (a) “belgilangan maydon va hosilga asoslangan toʻlovlar”; (b) “belgilangan maydon va hosilga asoslangan toʻlovlar”; (s) “aniq miqdordagi bosh soni uchun chorva mollari toʻlovlari” (4) Tadbir bilan bogʻliq xarajatlar miqdori: (5) Kuchga kirgan sana: (6) Amal qilish muddati: (7) Qamrab olingan mahsulotlar (agar chora-tadbir mahsulotga asoslangan boʻlsa)

Oʻzbekiston Respublikasining Jahon savdo tashkilotiga Qishloq xoʻjaligi bitimi doirasida bildirishnoma taqdim etish tartibi toʻgʻrisidagi nizomga 7-ILOVA

ES:1 jadvali EKSPORT RAQOBATBARDOSHLIGI: OʻZBEKISTON RESPUBLIKASI HISOBOT DAVRI: ________ yil Eksport subsidiyalari: budjet xarajatlari qiymati va qisqartirish majburiyatlari Asosiy mahsulotlar tavsifi Hisobot davri Subsidiyalangan eksport Gumanitar oziq-ovqat koʻmagi Yillik majburiyat darajasi Xarajatlar qiymati Hajmi Hajmi Xarajatlar qiymati Hajmi (Bozorga kirish majburiyatlari jadvali IV qismining II boʻlimidan olinadi) (Bozorga kirish majburiyatlari jadvali IV qismining II boʻlimidan olinadi) (Bozorga kirish majburiyatlari jadvali IV qismining II boʻlimidan olinadi) 1 2 3 4 5 6 (3+4-5) 7

Oʻzbekiston Respublikasining Jahon savdo tashkilotiga Qishloq xoʻjaligi bitimi doirasida bildirishnoma taqdim etish tartibi toʻgʻrisidagi nizomga 8-ILOVA

ES:1 qoʻshimcha jadvali EKSPORT RAQOBATBARDOSHLIGI: OʻZBEKISTON RESPUBLIKASI HISOBOT DAVRI: _________ yil Eksport subsidiyalari: budjet xarajatlari qiymati va qisqartirish majburiyatlari Asosiy mahsulot tavsifi Bevosita eksport subsidiyalari Davlat zaxiralari savdosi Ishlab chiqaruvchilar moliyalashtirgan subsidiya Xarajatlarni qisqartirish choralari Ichki transport subsidiyalari Mahsulotga asoslangan jami eksport subsidiyalari Subsidiyalangan eksport hajmi Maʼlumot manbai 1 2 3 4 5 6 7 8 9

Oʻzbekiston Respublikasining Bosh vaziri A. ARIPOV

Toshkent sh.,

2025-yil 21-aprel,

246-son

(Qonunchilik maʼlumotlari milliy bazasi, 21.04.2025-y., 09/25/246/0701-son)

lex.uz