UzbekAI

← Qonunlar

📅 2025-yil 21-aprel · Vazirlar Mahkamasi qarorlari

Rasmiy matn. Rasmiy hujjat. Tahririy izohlar kiritilmagan.

Yordam | Arxiv | Atamalar | Statistika | API | Havola yuborish | Sayt haqida | Shartlar

← Қонунлар

📅 2025 йил 21 апрель · Вазирлар Маҳкамаси қарорлари

Расмий матн. Расмий ҳужжат. Таҳририй изоҳлар киритилмаган.

Ёрдам | Архив | Атамалар | Статистика | API | Ҳавола юбориш | Сайт ҳақида | Шартлар

← Законы

📅 21 апреля 2025 г. · Постановления Кабинета Министров

Официальный текст. Официальный документ. Редакционные примечания не включены.

Помощь | Архив | Термины | Статистика | API | Предложить ссылку | О сайте | Условия

← Laws

📅 21 April 2025 · Cabinet of Ministers resolutions

Official text. Official document. Editorial notes are not included.

Help | Archive | Glossary | Stats | API | Submit | About | Terms

Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг

қарори

НИЗОМ

СХЕМАСИ

РЎЙХАТИ

Бўш турган давлат кўчмас мулк объектларини хатловдан ўтказиш ва улардан самарали фойдаланишни ташкил этиш чора-тадбирлари тўғрисида

Давлат кўчмас мулк объектларидан самарали фойдаланишни ташкил этишда уларни хатловдан ўтказиш ҳамда хатлов ишларини ташкил этишда ахборот-коммуникация технологияларини жорий этиш мақсадида Вазирлар Маҳкамаси қарор қилади:

1. Қуйидагилар:

а) Ўзбекистон Республикасининг «Давлат мулкини бошқариш тўғрисида»ги Қонунининг 22-моддасига асосан Ўзбекистон Республикаси Давлат активларини бошқариш агентлиги (кейинги ўринларда — Давлат активлари агентлиги):

давлат мулкини бошқариш соҳасида ягона давлат сиёсатини амалга ошириши;

давлат муассасаларининг, шу жумладан давлат органларининг ва маҳаллий давлат ҳокимияти органларининг давлат мулкини бошқариш соҳасидаги фаолиятини мувофиқлаштириши;

давлат муассасаларига оператив бошқарув ҳуқуқи асосида берилган давлат мулкининг ортиқча қисмини, шунингдек, фойдаланилмаётган ёки лозим даражада фойдаланилмаётган давлат мулкини олиб қўйиш тўғрисида қарор қабул қилиши;

б) республика ва маҳаллий ижро этувчи ҳокимият органларининг, давлат улуши 50 фоиз ва ундан юқори бўлган хўжалик жамиятларининг маъмурий биноларида ходимларни жойлаштириш меъёрлари тасдиқланганлиги;

в) маъмурий биноларда ходимларни жойлаштириш меъёрларидан келиб чиққан ҳолда, Давлат активлари агентлигига республика ва маҳаллий ижро этувчи ҳокимият органларини самарали жойлаштириш бўйича қарорлар қабул қилиш ваколати берилганлиги маълумот учун қабул қилинсин.

2. Қуйидагиларни назарда тутувчи Бўш турган давлат кўчмас мулк объектларини хатловдан ўтказиш ва улардан самарали фойдаланишни ташкил этиш тартиби тўғрисидаги низом иловага мувофиқ тасдиқлансин:

хатловни ўтказишнинг бирламчи маълумотларини шакллантириш учун тегишли давлат органлари ва ташкилотларининг ахборот тизимларидан онлайн ахборот алмашинуви орқали реал вақт режимида маълумотларни олган ҳолда таҳлил қилиш;

таҳлил натижасида шаклланган давлат кўчмас мулк объектлари асосида Давлат активлари агентлиги ҳузуридаги Давлат мулки объектларидан самарали фойдаланиш маркази томонидан объектни жойига чиққан ҳолда хатловдан ўтказиш;

бўш турган давлат кўчмас мулк объектлари (кейинги ўринларда — бўш турган бино) тўғрисидаги маълумотларни «Инвентаризация» мобил иловаси орқали реал вақт режимида «Давлат мулки» ахборот тизимига (кейинги ўринларда — «Давлат мулки» АТ) киритиш;

«Давлат мулки» АТ орқали бўш турган биноларнинг ҳисобини юритиш;

бўш турган бинолардан самарали фойдаланиш мезонларини белгилаш.

3. Белгилансинки:

бўш турган бинолар биринчи навбатда оммавий савдоларга чиқарилиши учун хусусийлаштириш дастурига киритилади. Бунда давлат ташкилотлари бўш турган бинони ўзида «сот ёки тушунтир» тамойили бўйича сақлаб қолади;

уч ойдан ортиқ бўш турган бинолар балансда сақловчилар билан келишилмаган ҳолда (ижтимоий соҳа объектлари ушбу йўналиш бўйича) ижарага бериш учун «E-auksion» электрон савдо платформасидаги электрон онлайн-аукцион савдоларига чиқарилади, махфийликнинг алоҳида тартиби татбиқ этиладиган давлат мулкининг, шу жумладан, ҳарбий ва махсус мақсадлар учун мўлжалланган алоҳида тартибга ва алоҳида муҳим, муайян тартибга бўйсунувчи ҳамда давлат сири билан боғлиқ, шунингдек, фойдаланишга яроқсиз ҳисобланган, давлат-хусусий шериклик асосида берилиши белгиланган ҳамда қурилиши тугалланмаган объектлар бундан мустасно;

республика ва маҳаллий ижро этувчи ҳокимият органлари ҳамда давлат кўчмас мулк объектларидан текин фойдаланиш ҳуқуқи асосида фойдаланаётган нодавлат нотижорат ташкилотларининг ходимлари маъмурий биноларда ходимларни жойлаштириш меъёрларига асосан жойлаштирилади;

давлат кўчмас мулк объектларини текин фойдаланишга бериш бўйича шартномалар, шунингдек, уларни ижарага ёки текин фойдаланишга бериш бўйича тузилган шартномаларга ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш ёки уларни бекор қилиш фақатгина «online-ijara.uz» ахборот тизими орқали амалга оширилади, бунда тузилган текин фойдаланиш шартномалари «online-ijara.uz» ахборот тизимида рўйхатдан ўтказилади.

4. Республика ва маҳаллий ижро этувчи ҳокимият органлари:

бир ой муддатда давлат кўчмас мулк объектларидан текин фойдаланиш бўйича расмийлаштирилган шартномалар «online-ijara.uz» ахборот тизимида қайта рўйхатдан ўтказилишини;

маъмурий биноларга ходимларни жойлаштириш меъёрларидан келиб чиққан ҳолда, тизимидаги ташкилотларнинг маъмурий биноларини ўрганиш, таҳлил қилиш ва улардан самарали фойдаланиш чоралари кўрилишини таъминласин.

5. Нодавлат нотижорат ташкилотларига бир ой муддатда давлат мулкидан текин фойдаланиш бўйича расмийлаштирилган шартномаларни «online-ijara.uz» ахборот тизимида қайта рўйхатдан ўтказиш тавсия этилсин.

6. Давлат активлари агентлиги манфаатдор вазирлик ва идоралар билан биргаликда уч ой муддатда:

«online-ijara.uz» ахборот тизимини «property.davaktiv.uz» ахборот тизими билан интеграция қилинишини таъминласин;

қонунчилик ҳужжатларига ушбу қарордан келиб чиқадиган ўзгартириш ва қўшимчалар тўғрисида Вазирлар Маҳкамасига таклифлар киритсин.

7. Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг 2-иловага мувофиқ айрим ҳужжатларига қуйидагиларни назарда тутувчи ўзгартириш ва қўшимчалар киритилсин:

давлат мулкини хусусийлаштириш бўйича савдоларни ошкора ва шаффоф механизмлар орқали ташкил этишни янада такомиллаштириш;

электрон онлайн-аукцион савдоларида иштирок этиш учун давлат мулкининг бошланғич нархларига боғлиқ равишда закалат миқдорини белгилаш;

электрон онлайн-аукцион савдоларида турган майдони кичик бўлган ёнма-ён турган ер участкалари шаҳарсозлик нормаларидан келиб чиққан ҳолда бирлаштирилиб қўшимча келишувларсиз қайта аукцион савдоларига чиқариш;

хусусийлаштириш соҳасидаги қонунчилик ҳужжатларини тизимлаштириш.

8. Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг 3-иловага мувофиқ айрим қарорлари ўз кучини йўқотган деб ҳисоблансин.

9. Мазкур қарорнинг бажарилишини назорат қилиш Ўзбекистон Республикаси Давлат активларини бошқариш агентлиги директори А.Ж. Ортиқов зиммасига юклансин.

Вазирлар Маҳкамасининг 2025 йил 21 апрелдаги 247-сон қарорига 1-ИЛОВА

Бўш турган давлат кўчмас мулк объектларини хатловдан ўтказиш ва улардан самарали фойдаланишни ташкил этиш тартиби тўғрисидаги

1-боб. Умумий қоидалар

1. Ушбу Низом нотурар бўлган бўш турган давлат кўчмас мулк объектларини аниқлаш ва хатловдан ўтказиш, хатлов натижаларини расмийлаштириш, бўш турган давлат кўчмас мулк объектларидан самарали фойдаланиш мезонлари ва улардан самарали фойдаланишни ташкил этиш тартибини белгилайди.

Ушбу Низом Ўзбекистон Республикасининг чет элда жойлашган давлат кўчмас мулк объектларига, ўта муҳим ва тоифаланган объектларга нисбатан татбиқ этилмайди.

2. Мазкур Низомда қуйидаги асосий тушунчалардан фойдаланилади:

ижтимоий соҳа объекти — давлат мактабгача таълим, умумий ўрта ва ўрта махсус таълим, профессионал ва олий таълим, театр ва концерт-томоша муассасаларининг оммавий-маданий ҳамда концерт-томоша тадбирлари ўтказиладиган объектлари, соғлиқни сақлаш, спорт, маданият ва кинолаштириш муассасаларининг давлат кўчмас мулк объектлари (ушбу соҳадаги давлат ташкилотларининг маъмурий бинолари бундан мустасно);

давлат ташкилоти — давлат органи ёки давлат муассасаси.

3. Бўш турган давлат кўчмас мулк объектларини хатловдан ўтказиш ва улардан самарали фойдаланиш ушбу Низомга иловага мувофиқ схемага асосан ташкил этилади.

2-боб. Давлат кўчмас мулк объектини хатловдан ўтказиш

4. Ўзбекистон Республикаси Давлат активларини бошқариш агентлиги ҳузуридаги Давлат мулки объектларидан самарали фойдаланиш маркази (кейинги ўринларда — Марказ) хатловни ўтказишнинг бирламчи маълумотларини шакллантириш учун онлайн ахборот алмашинуви орқали реал вақт режимида қуйидаги давлат органларининг ахборот тизимларидан маълумотларни олади:

Адлия вазирлигидан — давлат рўйхатидан ўтган юридик шахсларнинг ҳамда тугатилган давлат ташкилотларнинг номи ва расмий юридик манзили;

Камбағалликни қисқартириш ва бандлик вазирлигидан — давлат ташкилотларининг лавозим бўйича штат жадвали ҳамда уларнинг амалдаги маъмурий-бошқарув ходимлари ва техник ходимлари сони;

Иқтисодиёт ва молия вазирлигидан — бюджетдан молиялаштириладиган давлат ташкилотларининг лавозим бўйича штат жадвали, ҳудудларни ривожлантириш ҳамда давлат-хусусий шериклик дастурларига киритилган объектлар номи, манзили ва балансда сақловчилари;

Кадастр агентлигидан — давлат кўчмас мулк объектларининг ўлчамлари, тоифаси, тури (литер) ва геолокацияси;

Маданий мерос агентлигидан — давлат кўчмас мулк объекти ҳисобланган моддий маданий мерос объектларининг номи, манзили ва балансда сақловчилари;

Қурилиш ва уй-жой коммунал хўжалиги вазирлигидан — қурилиш ишлари тугалланмаган давлат объектларининг номи, манзили ҳамда қурилишга рухсат берилган санаси ва якунлаш муддати;

Солиқ қўмитасидан — ижара шартномасига асосан ижарага берилган давлат кўчмас мулк объектлари номи, манзили ва балансда сақловчилари;

Саноат, радиация ва ядро хавфсизлиги қўмитасидан — давлат мулкида бўлган хавфли ишлаб чиқариш кўчмас мулк объектларининг номи, манзили ва балансда сақловчилари;

Фавқулодда вазиятлар вазирлигидан — давлат мулкида бўлган фуқаро муҳофазаси объектларининг номи, манзили ва балансда сақловчилари;

Мажбурий ижро бюросидан — давлат кўчмас мулк объектларига нисбатан тақиқнинг (чеклов)нинг мавжудлиги.

5. Бўш турган давлат кўчмас мулк объектини таҳлил қилиш жараёнида тегишли давлат ташкилотлари Марказга маълумотларни реал вақт режимида бепул тақдим этади.

Марказ бўш турган давлат кўчмас мулк объектларини таҳлил қилиш жараёнида тегишли давлат ташкилотларидан қўшимча маълумотларни сўраб олиши мумкин, бунда давлат ташкилотлари сўралган маълумотларни реал вақт режимида тақдим этиши шарт.

6. Марказ ва унинг ҳудудий бошқармалари томонидан Давлат активларини бошқариш агентлигининг (кейинги ўринларда — Давлат активлари агентлиги) «property.davaktiv.uz» ахборот тизимига (кейинги ўринларда — «property.davaktiv.uz» АТ) киритилган давлат кўчмас мулк объектлари бўйича масъулиятлар ушбу Низомнинг 4-бандида келтирилган ташкилотлардан олинган маълумотлар асосида таҳлил қилинади.

7. Таҳлил натижасида Марказ ва унинг ҳудудий бошқармалари Давлат активлари агентлигининг «Давлат мулки» ахборот тизимида (кейинги ўринларда — «Давлат мулки» АТ) қуйидагиларни аниқлайди:

ходимларнинг белгиланган меъёрларга мувофиқ жойлаштирилганлиги ва меъёрга асосан ортиқча майдонларнинг ўлчамини;

давлат кўчмас мулк объектларидан фойдаланишда ижара ёки текин фойдаланиш шартномаларининг мавжудлиги ҳамда уларнинг белгиланган тартибда тузилганлигини;

объектнинг тоифаси ва турлари (литерлари)нинг номма-ном таҳлилини;

ижтимоий соҳа, ўта муҳим ва тоифаланган объектлар жумласига киришини;

битта манзилда давлат рўйхатидан ўтган юридик шахсларнинг мавжудлигини.

8. Давлат кўчмас мулк объектлари Марказ ва унинг ҳудудий бошқармалари томонидан хатловдан ўтказиш бўйича рўйхат шакллантирилгандан сўнг бир ой муддатда ушбу рўйхат асосида жойига чиққан ҳолда «Давлат мулки» АТга тегишли маълумотларни киритиш орқали хатловдан ўтказилади.

Бунда мазкур Низомнинг 4-банди бўйича қўшимча давлат кўчмас мулк объектлари аниқланиб, хатловдан ўтказиш зарурати мавжуд бўлганда, объект жойига чиққан ҳолда хатловдан ўтказилади.

9. Марказ ва унинг ҳудудий бошқармалари хатлов натижасида аниқланган бўш турган давлат кўчмас мулк объектлари тўғрисида қуйидаги маълумотларни «Инвентаризация» мобил иловаси орқали «Давлат мулки» АТга реал вақт режимида киритади:

а) объект бўйича:

балансда сақловчи;

кадастр рақами;

манзили;

умумий ер майдони;

объектнинг умумий (қурилиш ости) майдони, шундан бўш турган майдони;

бўш турган объектнинг номи (литерлари);

ижтимоий соҳа объекти тоифасига кириши ёки кирмаслиги;

фотосуратлари;

геолокацияси;

сервитут мавжудлиги;

бўш турганлиги бўйича онлайн далолатнома, бунда балансда сақловчи келишишдан бош тортганда, бош тортганлиги тўғрисида белги киритилади;

б) объектдан самарали фойдаланиш бўйича:

бўш турган давлат кўчмас мулк объектининг Ўзбекистон Республикаси Президенти, Вазирлар Маҳкамаси, Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши Раиси, вилоятлар ва Тошкент шаҳри ҳокимлари томонидан тасдиқланган ҳудудларни ёки тармоқларни ривожлантириш бўйича дастур ёки қарорларда (тармоқ жадвалида), давлат-хусусий шериклик дастурида мавжуд ёки мавжуд эмаслиги;

Ўзбекистон Республикаси Президенти, Вазирлар Маҳкамаси, Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши Раиси, вилоятлар ва Тошкент шаҳри ҳокимлари ҳамда Давлат активларини хусусийлаштириш ва хусусийлаштириш жараёнларини мувофиқлаштириш давлат комиссиясининг бўш турган давлат кўчмас мулк объектларини хусусийлаштириш ёки келгусида улардан самарали фойдаланиш бўйича қарорларида мавжуд ёки мавжуд эмаслиги;

бўш турган давлат кўчмас мулк объекти хусусийлаштирилмайдиган объектлар тоифасига кириши ёки кирмаслиги;

бўш турган давлат кўчмас мулк объектига нисбатан тақиқ (чеклов)нинг мавжуд ёки мавжуд эмаслиги.

10. Марказ ва унинг ҳудудий бошқармалари «Давлат мулки» АТда бўш турган давлат кўчмас мулк объектларининг ҳисобини юритиш соҳасида қуйидагиларни амалга оширади:

а) тоифаларга ажратиш бўйича:

бўш турган;

меъёрга асосан ортиқча майдон аниқланган;

қурилиши тугалланмаган (бир йилдан ортиқ муддатда);

б) самарали фойдаланиш чоралари кўрилганлиги бўйича:

ривожлантириш дастурларига киритилган;

оммавий савдолар орқали сотилиши белгиланган;

давлат-хусусий шериклик дастурига киритилган;

ижарага бериш учун оммавий савдоларга чиқарилиши белгиланган.

11. Марказ аниқланган бўш турган давлат кўчмас мулк объектлари (объект номи, манзили, майдони ва балансда сақловчиси) тўғрисидаги маълумотларни хатлов якунлангандан сўнг ўн кун муддатда ўзининг расмий веб-сайтида эълон қилади.

3-боб. Бўш турган давлат кўчмас мулк объектидан самарали фойдаланишни ташкил этиш мезонлари

12. Бўш турган давлат кўчмас мулк объектларидан самарали фойдаланиш қуйидаги тартибда ташкил этилади:

а) биринчи навбатда объект оммавий савдоларга чиқарилиши учун хусусийлаштириш дастурига киритилади. Бунда:

давлат ташкилотлари бўш турган давлат кўчмас мулк объектларини «сот ёки тушунтир» тамойили бўйича сақлаб қолади;

қуйидаги талабларнинг бирига ёки бир нечтасига мос келганда бўш турган давлат кўчмас мулк объектлари хусусийлаштириш дастурларига киритилмаслиги мумкин:

давлат мулкини бошқариш тўғрисидаги қонунчиликда назарда тутилган хусусийлаштирилмайдиган давлат кўчмас мулки объекти бўлганда;

объектни яхлит ҳолда ажратиб олиш имконияти мавжуд бўлмаганда;

ҳудудларни ёки тармоқларни ривожлантириш бўйича дастур ёки қарорларга киритилган тақдирда;

б) қуйидаги ҳолатларда объектлар балансда сақловчилар билан келишилмаган ҳолда, ижарага бериш учун «E-auksion» электрон савдо платформасидаги электрон онлайн-аукцион савдоларига (ушбу кичик банднинг тўртинчи-бешинчи хатбошиларидаги ҳолатларда ижтимоий соҳа объектлари бўлганда ушбу йўналиш бўйича) чиқарилади:

амалда хусусийлаштириш дастурларига киритилиб, уч ойдан ортиқ муддатда сотилмасдан турганда;

ҳудудларни ёки тармоқларни ривожлантириш бўйича дастур ёки қарорларга киритилган тақдирда;

маҳаллаларда тадбиркорликни ривожлантириш, аҳоли бандлигини таъминлаш ва камбағалликни қисқартириш масалалари бўйича туман (шаҳар) ҳокимининг ёрдамчилари ҳамда жисмоний шахсларнинг объектни ижарага бериш учун электрон онлайн-аукцион савдоларига чиқариш тўғрисидаги буюртманомалари берилганда;

балансда сақловчи бўш турганлиги аниқланган объектдан уч ой муддатда самарали фойдаланиш чораларини кўрмаган тақдирда.

Бунда:

Марказ ва унинг ҳудудий бошқармалари томонидан ушбу кичик банднинг иккинчи ва учинчи хатбошисидаги ҳолатларда хусусийлаштирилгунга ёки таъмирлаш бошлангунга қадар ижарага бериш муддатлари белгиланади;

қолган ҳолатларда ижарага бериш муддатлари балансда сақловчининг таклифига асосан Марказ ва унинг ҳудудий бошқармалари томонидан белгиланади, Марказнинг сўровига асосан беш кун ичида жавоб берилмаган тақдирда, Марказ ва унинг ҳудудий бошқармалари уч йил муддатгача ижарага бериш муддатини мустақил белгилайди;

мазкур кичик банднинг бешинчи хатбошисидаги ҳолатда давлат кўчмас мулк объекти бўш турганлиги тўғрисида далолатнома расмийлаштирилган бўлиши ҳамда бўш турган давлат кўчмас мулк объекти тўғрисидаги маълумот Марказнинг веб-сайтида эълон қилинган кундан бошлаб, балансда сақловчи томонидан уч ой ичида объектдан самарали фойдаланилгани тўғрисида тасдиқловчи ҳужжатларни фотосуратлари билан бирга Марказ ва (ёки) унинг ҳудудий бошқармаларига тақдим этмаган бўлиши лозим.

13. Қуйидаги ҳолларда бўш турган давлат кўчмас мулк объектлари ижарага бериш учун «E-auksion» электрон савдо платформасида электрон онлайн-аукцион савдоларига чиқарилмайди:

давлат-хусусий шериклик асосида берилиши белгиланганда, давлат шериги томонидан ижарага бериш ташаббусини билдирган ҳоллар бундан мустасно;

махфийликнинг алоҳида тартиби татбиқ этиладиган давлат мулкининг, шу жумладан, ҳарбий ва махсус мақсадлар учун мўлжалланган алоҳида тартибга ва алоҳида муҳим, муайян тартибга бўйсунувчи ҳамда давлат сири билан боғлиқ давлат кўчмас мулк объектлари бўлганда;

Марказ ва унинг ҳудудий бошқармалари томонидан визуал кўрикдан ўтказиш жараёнида объект фойдаланишга яроқсиз ҳолатда бўлганда, бунда Марказнинг ҳудудий бошқармалари бўш турган давлат кўчмас мулк объектининг фойдаланишга яроқсизлиги тўғрисидаги ваколатли органнинг хулосаси белгиланган тартибда олинади;

қурилиши тугалланмаган объект бўлганда.

14. Давлат ташкилотларининг ходимлари маъмурий биноларга ходимларни жойлаштириш меъёрларига асосан жойлаштирилади, суд, Қуролли Кучлар, ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органлар ва уларнинг тизимидаги ташкилотлар ва ижтимоий соҳа ташкилотларининг бинолари бундан мустасно.

Давлат активлари агентлиги томонидан белгиланган меъёрлардан ортиқча майдонга эга бўлган давлат ташкилотларига ўн кун муддатда ходимларни белгиланган меъёрлар бўйича жойлаштириш ҳамда бўшаган майдонларни (литерлар ёки хоналар кесимида рўйхат) тақдим этиш бўйича огоҳлантириш юборилади.

Белгиланган муддатда огоҳлантириш ижроси тўлиқ таъминланмаган тақдирда, Давлат активлари агентлиги давлат ташкилотларининг маъмурий биноларига ходимларни жойлаштириш меъёрларига асосан самарали жойлаштириш бўйича қарор қабул қилади.

Тегишли давлат ташкилотлари Давлат активлари агентлиги томонидан қабул қилинган қарор ижросини ўн иш куни ичида таъминлаши шарт.

15. Жисмоний ва нодавлат юридик шахсларнинг мурожаатларига асосан бўш турган давлат кўчмас мулк объекти қонунчиликда белгиланган тартибда ишончли бошқарувга ёки давлат-хусусий шерикликка берилиши мумкин.

16. Балансда сақловчи ва унинг юқори турувчи ташкилоти Марказ ва унинг ҳудудий бошқармалари, Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва Тошкент шаҳри ҳокимликларига бўш турган давлат кўчмас мулк объектини бузиш тўғрисида Қурилиш ва уй-жой коммунал хўжалиги вазирлиги ҳузуридаги Қурилиш ва уй-жой коммунал хўжалиги соҳасида ҳудудий назорат қилиш инспекцияси, қурилиш соҳасидаги лойиҳалаштириш ташкилоти, махсус лицензияга эга бўлган ташкилот ёки илмий-тадқиқот муассасасининг бўш турган давлат кўчмас мулк объекти фойдаланиш учун яроқсизлиги тўғрисидаги хулосаси илова қилинган ҳолда мурожаат қилишлари мумкин.

Бунда объект бузилиши натижасида аниқланган фойдаланиш учун яроқли қурилиш ва бошқа материаллар балансда сақловчи томонидан тузиладиган комиссиянинг далолатномасига асосан электрон онлайн-аукцион савдоларига чиқарилиши мумкин.

4-боб. Якунловчи қоидалар

17. Мазкур Низом талабларининг бузилишида айбдор бўлган шахслар қонунчилик ҳужжатларида белгиланган тартибда жавоб берадилар.

18. Ушбу Низом қоидалари қўлланилиши билан боғлиқ низолар қонунчилик ҳужжатларида белгиланган тартибда ҳал этилади.

Бўш турган давлат кўчмас мулк объектларини хатловдан ўтказиш ва улардан самарали фойдаланишни ташкил этиш тартиби тўғрисидаги низомга ИЛОВА

Бўш турган давлат кўчмас мулк объектларини хатловдан ўтказиш ва улардан самарали фойдаланишни ташкил этиш

Босқич Субъектлар Тадбирлар Муддат 1-босқич Давлат ташкилоти, давлат мулкидан текин фойдаланиш ҳуқуқи асосида фойдаланиб келаётган юридик шахслар Давлат активларини бошқариш агентлигининг «property.davaktiv.uz» ахборот тизимига давлат мулки объектлари бўйича маълумотларни киритиш. Ҳар чоракда, ҳисобот давридан кейинги ойнинг 25-санасига қадар, йил якуни бўйича 25 февралга қадар 2-босқич Давлат мулки объектларидан самарали фойдаланиш маркази Тегишли идоралардан хатловни ўтказишнинг бирламчи маълумотларини ахборот алмашинуви асосида олиш. Реал вақт режимида 3-босқич Давлат мулки объектларидан самарали фойдаланиш маркази ва унинг ҳудудий бошқармалари Давлат кўчмас мулк объектларида меъёрларга асосан ходимлар жойлаштирилганлиги, ижара ва текин фойдаланиш шартномаларининг мавжудлиги, объектнинг тоифаси, тури, ижтимоий соҳа ва тоифаланган объектларга кириши каби масалаларни таҳлил қилиш. Доимий 4-босқич Давлат мулки объектларидан самарали фойдаланиш маркази ва унинг ҳудудий бошқармалари Хатловдан ўтказиладиган давлат кўчмас мулк объектлари рўйхатини шакллантириш. Таҳлил якунлангандан сўнг ўн кун ичида 5-босқич Давлат мулки объектларидан самарали фойдаланиш маркази ва унинг ҳудудий бошқармалари Давлат кўчмас мулк объектларини жойига чиққан ҳолда хатловдан ўтказиш. Хатловдан ўтказиш бўйича рўйхат шакллантирилгандан сўнг бир ой муддатда 6-босқич Давлат мулки объектларидан самарали фойдаланиш маркази ва унинг ҳудудий бошқармалари Бўш турган давлат кўчмас мулк объектларининг ҳисобини юритиш. Реал вақт режимида 7-босқич Давлат мулки объектларидан самарали фойдаланиш маркази Бўш турган давлат кўчмас мулк объектлари тўғрисидаги маълумотларни ўзининг расмий веб-сайтида эълон қилиш. Хатлов ишлари якунлангандан сўнг ўн кун муддатда 8-босқич Давлат мулки объектларидан самарали фойдаланиш маркази ва унинг ҳудудий бошқармалари Бўш турган давлат кўчмас мулк объектларидан самарали фойдаланишини ташкил этиш. Доимий

Вазирлар Маҳкамасининг 2025 йил 21 апрелдаги 247-сон қарорига 2-ИЛОВА

Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг айрим ҳужжатларига киритилаётган ўзгартириш ва қўшимчалар

1. Вазирлар Маҳкамасининг «Ташгорплодоовошчпром» бирлашмасини ташкил этиш тўғрисида» 1992 йил 29 январдаги 37-сон қарорининг 3-банди тўртинчи хатбошиси қуйидаги таҳрирда баён қилинсин:

«пайдо бўлаётган эркин нархларда кенг ассортиментда йил давомида картошка ва мева-сабзавот маҳсулотларини сотишни ташкил этиш».

2. Вазирлар Маҳкамасининг «Ўзбекистон Республикасида давлат уй-жой фондини хусусийлаштиришни давом эттириш тўғрисида» 1993 йил 1 мартдаги 114-сон қарорининг 5 ва 6-бандлари қуйидаги таҳрирда баён қилинсин:

«5. Давлат уй-жой фондини хусусийлаштиришни ўтказиш учун масъулият Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимликларига юклатилсин.

6. Ўзбекистон Республикаси Қурилиш ва уй-жой коммунал хўжалиги вазирлиги, Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимликлари билан биргаликда давлат уй-жой фондини хусусийлаштиришни ўтказиш бўйича аниқ ташкилий-техникавий тадбирларни ишлаб чиқсин, аниқланган камчиликларни бартараф этиш учун дарҳол чора-тадбирлар кўрсин ҳамда ҳуқуқни муҳофаза қилиш органлари билан биргаликда ўз хизмат мавқеини суиистеъмол қилаётган ва давлат уй-жой фондини хусусийлаштириш тартибини бузишда айбдор бўлган шахсларни қаттиқ жавобгарликка тортсин».

3. Вазирлар Маҳкамасининг «Кимё саноатини бошқариш тузилмасини такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида» 2001 йил 13 мартдаги 124-сон қарорида :

а) 6-банддаги «Давлат мулки қўмитаси ва «Ўзкимёсаноат» давлат-акциядорлик компаниясига» сўзлари «Давлат активларини бошқариш агентлиги ва «Ўзкимёсаноат» акциядорлик жамиятига» сўзлари билан алмаштирилсин;

б) 8-банднинг учинчи хатбошисидаги «давлат мулкини хусусийлаштиришдан ва» сўзлари чиқариб ташлансин;

в) 10-банддаги учинчи хатбошиси қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

«Ўзкимёсаноат» акциядорлик жамияти даромадлари (фойдаси) компания акцияларини сотиш, мол-мулки компаниянинг устав фондига тўлиқ кирган ташкилотларнинг ажратмалари (улар соф фойдасининг 50 фоизигача миқдорда), шунингдек, амалдаги қонунчиликка мувофиқ бошқа даромадлардан шакллантирилади».

4. Вазирлар Маҳкамасининг «Давлат мулки объектларини хусусийлаштириш тартиби тўғрисидаги низомларни тасдиқлаш ҳақида» 2014 йил 6 октябрдаги 279-сон қарорида :

а) 3-иловада :

2-бандда :

ўн иккинчи хатбоши қуйидаги таҳрирда баён қилинсин:

« танлов — танлов ҳужжатлари мезонлари ва шартларига мувофиқ (ҳар қандай нодавлат юридик ва жисмоний шахс қатнашиши мумкин бўлган) қатнашчилар томонидан тақдим этилган энг яхши таклифларни танлаш орқали харидорни аниқлаш бўйича савдо шакли»;

ўн учинчи ва ўн тўртинчи хатбошилар чиқариб ташлансин;

ўн бешинчи — йигирма бешинчи хатбошилар тегишлича ўн учинчи — йигирма учинчи хатбошилар деб ҳисоблансин;

йигирманчи хатбоши қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

« аукцион — мусобақалашиш асосида (ҳар қандай нодавлат юридик ва жисмоний шахс қатнашиши мумкин бўлган) харидорни аниқлаш шакли, бунда энг катта нархни таклиф қилган қатнашчи олди-сотди шартномасини тузиш ҳуқуқига эга бўлади»;

йигирма биринчи хатбоши чиқариб ташлансин;

йигирма иккинчи ва йигирма учинчи хатбошилар тегишлича йигирма биринчи ва йигирма иккинчи хатбошилар деб ҳисоблансин;

йигирма биринчи хатбошидаги «ёпиқ» сўзи «танлов асосидаги» сўзлари билан алмаштирилсин;

26-бандда :

учинчи хатбошидаги «(очиқ ёки ёпиқ)» сўзлари чиқариб ташлансин;

тўртинчи хатбоши қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

«ўзининг расмий веб-сайтида аукцион ўтказилиши тўғрисидаги хабарномани (бундан буён матнда аукцион тўғрисидаги хабарнома деб юритилади) чоп этади (танлов асосидаги аукционлар ўтказиш ҳолларидан ташқари)»;

27-бандда :

учинчи хатбоши қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

«аукцион ўтказилишидан камида ўттиз кун олдин ўзининг ва сотувчининг расмий веб-сайтида аукцион тўғрисидаги хабарномани эълон қилади, бунда байрам ва дам олиш кунларида савдолар ўтказилмайди, савдо байрам ва дам олиш кунларига тўғри келган тақдирда, навбатдаги иш кунида ўтказилади»;

олтинчи хатбоши қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

«танлов асосидаги аукцион ўтказилиши тўғрисидаги хабарномаларни (бундан буён матнда танлов асосидаги аукцион тўғрисидаги хабарнома деб юритилади) юборади ва мазкур хабарномада кўрсатилган нодавлат юридик ва жисмоний шахслардан буюртманомалар олади»;

ўнинчи ва ўн биринчи хатбошилардаги «очиқ» сўзи чиқариб ташлансин;

28-банднинг биринчи хатбошиси қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

«28. Аукцион тўғрисидаги (танлов асосидаги аукцион тўғрисидаги) хабарнома қуйидаги маълумотларни ўз ичига олиши лозим»;

29-банд қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

«29. Танлов асосидаги аукционни ўтказишда сотувчи унинг талабларига мос келадиган нодавлат юридик ва жисмоний шахслар рўйхатини олдиндан аниқлайди, ихтисослаштирилган ташкилот уларга танлов асосидаги аукцион тўғрисидаги хабарномани аукцион бошланишидан камида ўттиз кун олдин юборади. Танлов асосидаги аукцион тўғрисидаги хабарнома оммавий ахборот воситаларида чоп этилмайди ва аукцион таклиф этилган нодавлат юридик ва жисмоний шахслар ўртасида ўтказилади»;

47-банднинг тўртинчи хатбошиси қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

«ўзининг расмий веб-сайтида танлов ўтказилиши тўғрисидаги хабарномани (бундан буён матнда танлов тўғрисидаги хабарнома деб юритилади) чоп этади»;

49-банднинг учинчи хатбошиси қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

«илгари танлов тўғрисидаги хабарнома чоп этилган айнан ўша оммавий ахборот воситаларида танлов якунлари ҳақидаги ахборотни танлов ўтказилган кундан бошлаб ўттиз кун ичида чоп этади»;

50-банднинг биринчи хатбошиси қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

«50. Танлов тўғрисидаги хабарнома қуйидаги маълумотларни ўз ичига олиши лозим»;

51-банд ўз кучини йўқотган деб ҳисоблансин;

1-илованинг 4-босқичи «Тадбирлар» устунининг иккинчи хатбошисидаги «очиқ» сўзи чиқариб ташлансин;

б) 4-иловада :

2-бандда :

ўн биринчи — йигирма бешинчи хатбошилар қуйидаги таҳрирдаги ўн биринчи — йигирма иккинчи хатбошилар билан алмаштирилсин:

« танлов — танлов ҳужжатлари мезонлари ва шартларига мувофиқ (ҳар қандай нодавлат юридик ва жисмоний шахс қатнашиши мумкин бўлган) қатнашчилар томонидан тақдим этилган энг яхши таклифларни танлаш орқали харидорни аниқлаш бўйича савдо шакли;

танлов шартлари — танловни ўтказиш тартиби, ўтказиш жойи, таклифнинг нархи, давлат кўчмас мулк объектларининг сони ва миқдори, қўшимча юкламалар, қатнашчиларга қўйиладиган инвестициявий мажбуриятлар ва ижтимоий мажбуриятлар ва талаблар бўйича сотувчи томонидан белгиланадиган шартлар;

танлов ҳужжатлари — давлат кўчмас мулк объектининг техник, тижорат, ташкилий ва бошқа тавсифлари тўғрисидаги, шунингдек танлов шартлари ва тартиб-таомили тўғрисидаги дастлабки ахборотдан иборат танлов ташкилотчиси томонидан талабгорларга тақдим этиладиган танлов ўтказиш қоидалари, танлов таклифлари шаклларини ўз ичига олувчи ҳужжатлар тўплами;

танлов таклифи — танлов ҳужжатларида белгиланадиган шартларда шартнома тузиш таклифи;

савдоларни ўтказиш санаси — аукцион ўтказиш ёки танлов якунлари юзасидан хулоса чиқариш санаси ва вақти;

сотиб олиш тўлови — сотиб олинаётган давлат кўчмас мулк объекти учун харидор томонидан миллий ва (ёки) эркин айирбошланадиган валютада (кейинги ўринларда ЭАВ деб аталади) Давлат активларини бошқариш, трансформация ва хусусийлаштириш жамғармасига бир йўла ёки бўлиб-бўлиб тўланадиган пул маблағлари;

инвестициявий мажбуриятлар — давлат кўчмас мулк объектини сотиб олишда харидор томонидан давлат кўчмас мулк объектига инвестицияларни амалга ошириш бўйича қабул қилинадиган пул баҳосига эга бўлган ва қонун ҳужжатларига зид бўлмаган шаклларда амалга ошириладиган мажбуриятлар;

ижтимоий мажбуриятлар — давлат кўчмас мулк объектини сотишда харидор томонидан қабул қилинадиган пул баҳосига эга бўлмаган ва қонун ҳужжатларига зид бўлмаган шаклларда амалга ошириладиган мажбуриятлар;

аукцион — мусобақалашиш асосида (ҳар қандай нодавлат юридик ва жисмоний шахс қатнашиши мумкин бўлган) харидорни аниқлаш бўйича савдо шакли, бунда энг катта нархни таклиф қилган қатнашчи давлат кўчмас мулк объектининг олди-сотди шартномасини тузиш ҳуқуқига эга бўлади;

танлов асосидаги аукцион — аукционнинг сотувчи томонидан белгиланган мезонлар бўйича олдиндан танланган махсус таклиф қилинган шахслар қатнашиши мумкин бўлган тури;

балансда сақловчи — сотилаётган давлат кўчмас мулк объекти бириктирилган юридик шахс;

бошланғич нарх — давлат кўчмас мулк объектини савдоларга қўйиш учун сотувчи томонидан белгиланган нарх»;

30-бандда :

учинчи хатбошидаги «(очиқ ёки ёпиқ)» сўзлари чиқариб ташлансин;

тўртинчи хатбоши қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

«ўзининг расмий веб-сайтида аукцион ўтказилиши тўғрисидаги хабарномани (бундан буён матнда аукцион тўғрисидаги хабарнома деб юритилади) эълон қилади, танлов асосидаги аукционлар ўтказиш ҳоллари бундан мустасно»;

31-бандда :

учинчи хатбоши қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

«аукцион ўтказилишидан камида ўттиз кун олдин ўзининг ва сотувчининг расмий веб-сайтида аукцион тўғрисидаги хабарномани чоп этади, бунда байрам ва дам олиш кунларида савдолар ўтказилмайди, савдо байрам ва дам олиш кунларига тўғри келган тақдирда, навбатдаги иш кунида ўтказилади»;

олтинчи хатбоши қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

«танлов асосидаги аукцион ўтказилиши тўғрисидаги хабарномани (бундан буён матнда танлов асосидаги аукцион тўғрисидаги хабарнома деб юритилади) юборади ва мазкур хабарномада кўрсатилган нодавлат юридик ва жисмоний шахслардан буюртманомалар олади»;

тўққизинчи ва ўнинчи хатбошилардаги «очиқ» сўзи чиқариб ташлансин;

32-банднинг биринчи хатбошиси қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

«32. Аукцион (танлов асосидаги аукцион) тўғрисидаги хабарнома қуйидаги маълумотларни ўз ичига олиши лозим»;

33-банд қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

«33. Танлов асосидаги аукционни ўтказишда сотувчи унинг талабларига мос келадиган нодавлат юридик ва жисмоний шахслар рўйхатини олдиндан аниқлайди, савдолар ташкилотчиси уларга ёпиқ аукцион тўғрисидаги хабарномани аукцион бошланишидан камида ўттиз кун олдин юборади. Танлов асосидаги аукцион тўғрисидаги хабарнома оммавий ахборот воситаларида чоп этилмайди ҳамда аукцион таклиф этилган нодавлат юридик ва жисмоний шахслар ўртасида ўтказилади»;

35-банд қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

«35. Аукционда қатнашиш учун буюртманомалар очиқ аукцион (танлов асосидаги аукцион) тўғрисидаги хабарномада кўрсатилган муддатларда қабул қилинади»;

36-бандда :

биринчи хатбоши қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

«36. Аукционда қатнашиш учун талабгор ёки унинг ваколатли вакили савдолар ташкилотчисига шахсан ёки почта орқали аукцион (танлов асосидаги аукцион) тўғрисидаги хабарномада белгиланган муддатларда қуйидаги ҳужжатларни илова қилган ҳолда аукционда қатнашиш учун буюртманомани икки нусхада тақдим этади»;

тўртинчи хатбоши қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

«аукцион (танлов асосидаги аукцион) тўғрисидаги хабарномада кўрсатилган банк ҳисобварағига закалат тўланганлигини тасдиқлайдиган тўлов ҳужжатининг нусхаси»;

38-банднинг биринчи хатбошисидаги «Очиқ танлов (ёпиқ танлов)» сўзлари «Танлов» сўзи билан алмаштирилсин;

50-банднинг тўртинчи хатбошиси қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

«ўзининг расмий веб-сайтида танлов ўтказилиши тўғрисидаги хабарномани (бундан буён матнда танлов тўғрисидаги хабарнома деб юритилади) эълон қилади»;

52-бандда :

олтинчи хатбоши қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

«танлов таклифлари солинган конвертларни очиш белгиланган санадан камида ўттиз кун олдин ўзининг ва сотувчининг расмий веб-сайтида танлов ўтказилиши тўғрисидаги хабарномани (бундан буён матнда танлов тўғрисидаги хабарнома деб юритилади) эълон қилади, бунда байрам ва дам олиш кунларида савдолар ўтказилмайди, савдо байрам ва дам олиш кунларига тўғри келган тақдирда, навбатдаги иш кунида ўтказилади»

тўққизинчи — ўн учинчи хатбошилар қуйидаги таҳрирдаги тўққизинчи — ўн биринчи хатбошилар билан алмаштирилсин:

«талабгорларни тақдим этиладиган ҳужжатларнинг намуналари билан таъминлайди ва уларни расмийлаштиришда ёрдам беради;

танлов якунлари тўғрисидаги ахборотни чоп этади, у танлов ўтказилган кундан бошлаб ўттиз кун ичида илгари танлов тўғрисидаги хабарнома чоп этилган айнан ўша оммавий ахборот воситаларида чоп этилади;

тузилган шартномага мувофиқ бошқа функцияларни бажаради»;

53-банднинг биринчи хатбошиси қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

«53. Танлов тўғрисидаги хабарнома қуйидаги маълумотларни ўз ичига олиши лозим»;

54-банд ўз кучини йўқотган деб ҳисоблансин;

56-банднинг биринчи хатбошиси қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

«56. Танловда қатнашиш учун талабгор ёки унинг ваколатли вакили савдолар ташкилотчисига танлов тўғрисидаги хабарномада белгиланган муддатларда шахсан ёки почта орқали қуйидаги ҳужжатларни илова қилган ҳолда буюртманомани икки нусхада тақдим этади»;

58-банддаги «Очиқ танлов (ёпиқ танлов)» сўзлари «Танлов» сўзи билан алмаштирилсин;

62-банднинг биринчи хатбошиси қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

«62. Танловда қатнашишга буюртманомаларни қабул қилиш танлов тўғрисидаги хабарнома чоп этилган кундан бошланади ва хабарномада белгиланган конвертларни очиш санасидан уч соат олдин тўхтатилади»;

70-банднинг бешинчи ва олтинчи хатбошилари қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

«танлов ўтказиш санасини, илгари танлов тўғрисидаги хабарнома чоп этилган айнан ўша оммавий ахборот воситаларида тегишли ахборотни чоп этиш орқали ёзма равишда хабардор қилган ҳолда, танлов тўғрисидаги хабарномада белгиланган муддатдан икки ойдан ортиқ бўлмаган муддатга кўчириш;

аукцион ўтказиш санасини илгари аукцион (танлов асосидаги аукцион) тўғрисидаги хабарнома чоп этилган айнан ўша оммавий ахборот воситаларида тегишли ахборотни чоп этиш орқали (илгари танлов асосидаги аукцион тўғрисидаги хабарнома юборилган нодавлат юридик ва жисмоний шахсларга тегишли ахборотни юборган ҳолда) ёзма равишда хабардор қилган ҳолда, аукцион (танлов асосидаги аукцион) тўғрисидаги хабарномада белгиланган муддатдан икки ойдан ортиқ бўлмаган муддатга кўчириш»;

1-илованинг 4-босқичи «Тадбирлар» устунининг иккинчи хатбошисидаги «очиқ» сўзи чиқариб ташлансин;

в) 6-иловада :

2-бандда :

ўнинчи хатбоши қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

« танлов — танлов ҳужжатлари мезонлари ва шартларига мувофиқ (ҳар қандай нодавлат юридик ва жисмоний шахс қатнашиши мумкин бўлган) қатнашчилар томонидан тақдим этилган энг яхши таклифларни танлаш орқали давлат мулки харидорини аниқлаш бўйича савдолар шакли»;

ўн биринчи ва ўн иккинчи хатбошилар чиқариб ташлансин;

ўн учинчи — ўн тўққизинчи хатбошилар тегишинча ўн биринчи — ўн еттинчи хатбошилар деб ҳисоблансин;

6-бандда :

биринчи хатбоши қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

«6. Танловни ўтказишда танлов таклифлари солинган конвертлар очиладиган санадан камида ўттиз кун олдин ўзининг расмий веб-сайтида ишчи орган томонидан очиқ танлов ўтказилиши тўғрисида хабарномани (кейинги ўринларда танлов тўғрисидаги хабарнома деб аталади) эълон қилинади, бунда, байрам ва дам олиш кунларида савдолар ўтказилмайди, савдо байрам ва дам олиш кунларига тўғри келган тақдирда, навбатдаги иш кунида ўтказилади»;

иккинчи хатбошидаги «Очиқ танлов» сўзлари «Танлов» сўзи билан алмаштирилсин;

7-банд ўз кучини йўқотган деб ҳисоблансин;

8-банднинг биринчи хатбошиси қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

«8. Танловда қатнашиш учун сотувчига талабгор ёки унинг ваколатли вакили танлов тўғрисидаги хабарномада белгиланган танловда қатнашиш учун буюртманоманинг муддатларини икки нусхада қуйидаги ҳужжатларни илова қилган ҳолда, белгиланган муддатларда шахсан ёки почта орқали тақдим этади»;

10-банд қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

«10. Танлов тўғрисидаги хабарномада сотувчи томонидан белгиланган муддатдан кейин тушган танлов таклифлари қабул қилинмайди. Почта орқали жўнатилган ҳужжатларнинг тушган санаси сотувчининг рўйхатдан ўтказиши бўйича белгиланади»;

14-банднинг биринчи хатбошиси қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

«14. Танловда қатнашиш учун буюртманомаларни қабул қилиш танлов тўғрисидаги хабарнома эълон қилинган кунда бошланади ва конвертларни очишнинг эълонда кўрсатилган санасидан уч соат олдин тўхтатилади»;

16-банд қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

«16. Давлат комиссияси ёки унинг топшириғига кўра ишчи орган танлов ўтказиладиган санани танлов тўғрисидаги хабарномада белгиланган муддатни кечиктириши мумкин, бу ҳолда илгари танлов тўғрисидаги хабарнома эълон қилинган айнан ўша оммавий ахборот воситаларида тегишли ахборот чоп этилади ҳамда қатнашчилар мавжуд бўлганда улар ёзма равишда хабардор қилинади»;

17-банднинг биринчи хатбошиси қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

«17. Агар конвертларни очишнинг танлов тўғрисидаги хабарномада белгиланган санасигача бирорта ҳам буюртманома тушмаса ёки фақат битта буюртманома тушса, танлов ўтмаган деб эътироф этилади»;

илованинг 1-босқичи «Бажариш муддатлари» устунининг иккинчи хатбошисидаги «Очиқ савдо» сўзлари «Савдо» сўзи билан алмаштирилсин;

г) 7-илова 2-бандининг учинчи хатбошиси қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

« танлов — танлов ҳужжатлари мезонлари ва шартларига мувофиқ (ҳар қандай нодавлат юридик ва жисмоний шахс қатнашиши мумкин бўлган) қатнашчилар томонидан тақдим этилган энг яхши таклифларни танлаш орқали харидорни аниқлаш бўйича савдолар шакли».

5. Вазирлар Маҳкамасининг «Биржа ва кўргазма-ярмарка савдоларини тартибга солишга доир қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида» 2018 йил 17 январдаги 33-сон қарорининг 3-бандидаги «Хусусийлаштирилган корхоналарга кўмаклашиш ва рақобатни ривожлантириш давлат қўмитаси» сўзлари «Рақобатни ривожлантириш ва истеъмолчилар ҳуқуқларини ҳимоя қилиш қўмитаси» сўзлари билан алмаштирилсин.

6. Вазирлар Маҳкамасининг 2018 йил 3 майдаги 322-сон қарори билан тасдиқланган Маъмурий ҳуқуқбузарлик содир этган шахслар ва маъмурий ҳуқуқбузарлик йўли билан маънавий, жисмоний ёки мулкий зарар етказилган шахсларни марказлаштирилган ҳисобга олиш тартиби тўғрисида низомга 8-иловада

а) 340-сатри қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

« 340 Ўзбекистон Республикаси Давлат активларини бошқариш агентлиги ва унинг ҳудудий бошқармалари » ;

б) қуйидаги таҳрирдаги 340 1 -сатри билан тўлдирилсин:

« 340 1 Ўзбекистон Республикаси Рақобатни ривожлантириш ва истеъмолчилар ҳуқуқларини ҳимоя қилиш қўмитаси » .

7. Вазирлар Маҳкамасининг 2018 йил 14 сентябрдаги 733-сон қарори билан тасдиқланган Хусусийлаштирилган турар жойни бошқа шахсга ўтказиш шартномасини нотариал тасдиқлашда хусусийлаштиришга розилик берган шахслар ҳақида маълумотлар олишнинг маъмурий регламенти 1-бандидаги «Ўзбекистон Республикаси Давлат активларини бошқариш агентлигининг ҳудудий бошқармалари (Тошкент шаҳрида — «Тошкент шаҳрида уй-жойга давлат ордерлари ва маълумотлар бериш маркази» давлат унитар корхонаси)» сўзлари «туман (шаҳар) ҳокимликлари» сўзлари билан алмаштирилсин.

8. Вазирлар Маҳкамасининг «Тошкент шаҳрининг Олмазор тумани маҳаллаларида «Тадбиркорлик марказлари»ни ташкил этиш чора-тадбирлари тўғрисида» 2018 йил 18 сентябрдаги 740-сон қарорида :

а) 4-банднинг бешинчи хатбошисидаги «мулки объектларини «ноль» қийматида харид қилиш» сўзлари «мулкини хусусийлаштириш» сўзлари билан алмаштирилсин;

б) 5-банддаги «Хусусийлаштирилган корхоналарга кўмаклашиш ва рақобатни ривожлантириш давлат қўмитаси Савдо-саноат палатаси билан биргаликда» сўзлари «Савдо-саноат палатаси» сўзлари билан алмаштирилсин.

9. Вазирлар Маҳкамасининг 2019 йил 15 майдаги 404-сон қарори билан тасдиқланган Ўзбекистон Республикаси Давлат активларини бошқариш агентлиги ҳузуридаги бюджетдан ташқари Давлат активларини бошқариш, трансформация ва хусусийлаштириш жамғармаси маблағларини шакллантириш ва улардан фойдаланиш тартиби тўғрисидаги низом 11-бандининг саккизинчи хатбошиси қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

«хўжалик жамиятлари устав капиталидаги акцияларни (улушларни, пайларни), шунингдек, бошқа активларни давлат манфаатларини кўзлаб сотиб олиш ҳамда хўжалик жамияти томонидан алоқа мавжуд бўлмаган акциядорлар (иштирокчилар)нинг улуши қийматини нотариал идоранинг депозитига қўйиш натижасида уларга ўтган акциялар (улушлар)ни сотиб олиш билан боғлиқ харажатлар».

10. Вазирлар Маҳкамасининг «Хоразм вилояти ҳудудида бўш турган давлат мулки объектларидан самарали фойдаланиш чора-тадбирлари тўғрисида» 2020 йил 7 апрелдаги 205-сон қарорида :

а) 1-банд қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

«1. Хоразм вилояти ҳокимлигининг Урганч шаҳри Амударё кўчасидаги 1/4-уй манзилида жойлашган умумий майдони 2,58 гектар, шундан бино ва иншоотлар эгаллаган майдон 4 152,23 квадрат метр бўлган «Хоразм троллейбус бошқармаси» давлат корхонаси биносининг бир қисмида (кейинги ўринларда — объект) йиллик 15 000 тонна синтетик полипропилен ва полиэтилен толалар геотекстил материаллари ишлаб чиқариш фаолиятини ташкил этиш учун «Khorezm Orient Ceramik» масъулияти чекланган жамиятига (кейинги ўринларда — инвестор) инвестиция ва ижтимоий мажбуриятларни бажариш шарти билан сотиш тўғрисидаги таклифи маъқуллансин»;

б) 2-банднинг учинчи хатбошиси қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

«2025 йил 31 декабрга қадар 3,0 млн АҚШ доллари миқдоридаги инвестиция киритиш орқали объект негизида йиллик 15 000 тонна синтетик полипропилен ва полиэтилен толалардан геотекстил материаллари ишлаб чиқаришни ташкил этиш».

11. Вазирлар Маҳкамасининг 2020 йил 15 майдаги 287-сон қарори билан тасдиқланган Касбий малакалар, билим ва кўникмаларни ривожлантириш миллий тизими тўғрисидаги низом 159-бандининг олтинчи хатбошиси қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

«инвестиция лойиҳалари ва хусусийлаштирилган корхоналарни ривожлантириш «йўл хариталари»ни амалга ошириш, фойдаланилмаётган хоналар ва биноларни ишлаб чиқариш фаолиятини ташкил этиш учун инвестиция ва ижтимоий мажбуриятлар олиш шарти билан сотиш, шунингдек, давлат мулки объектларини ижарага бериш муносабати билан зарур иш ўринлари сонини аниқлаш асосида ҳисобланади».

12. Вазирлар Маҳкамасининг 2022 йил 12 январдаги 18-сон қарори билан тасдиқланган «E-auksion» электрон савдо платформасида электрон онлайн-аукцион ва танловларни ташкил этиш ҳамда ўтказиш тартиби тўғрисидаги низомда :

а) 2-банднинг еттинчи , ўн иккинчи ва йигирма иккинчи хатбошилари , 32-банднинг биринчи — тўртинчи хатбошилари , 33-банднинг тўртинчи — олтинчи ва саккизинчи хатбошилари , 37-банднинг «г» кичик банди биринчи хатбошиси , 48-банднинг иккинчи хатбошиси , 81-банднинг тўртинчи — олтинчи хатбошилари , 83-банднинг « в » ва «г» кичик бандлари , 90-банднинг иккинчи хатбошисидаги «салоҳиятли» сўзи тегишлича «захирадаги» сўзи билан алмаштирилсин;

б) 3-банд қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

«3. Ўзбекистон Республикаси Президентининг фармонлари, қарорлари, фармойишлари ҳамда Вазирлар Маҳкамасининг қарорлари ва фармойишлари асосида ҳудудларни ижтимоий-иқтисодий ривожлантириш аҳамиятига эга бўлган лойиҳалар ёки бошқа вазифаларни амалга ошириш учун давлатга ва устав фондида давлат улуши 50 фоиз ва ундан ортиқ бўлган юридик шахслар, шунингдек, устав фондининг 50 фоизи ва ундан ортиғи 50 фоиз ва ундан ортиқ миқдорда давлат улушига эга юридик шахсга тегишли бўлган мол-мулк, ер участкалари ҳамда уларга тегишли бўлган ҳуқуқлар бўйича танлов асосидаги аукцион буюртмачи томонидан тақдим этиладиган юридик ва жисмоний шахслар ўртасида ўтказилиши мумкин.

Буюртмачи томонидан юридик ва жисмоний шахсларнинг маълумотлари (уларнинг рўйхати, шахсий маълумотлари, яшаш ҳудуди ва бошқалар) олдиндан буюртмада кўрсатилади ёки операторга тақдим этилади.

Ушбу тартибда ўтказиладиган танлов асосидаги аукцион тўғрисида савдо ўтказилишидан беш календарь кун, такрорий савдода бир календарь кун олдин иштирокчиларнинг шахсий кабинетига хабарнома юборилади.

Таклиф этилган шахслар белгиланган тартибда рўйхатдан ўтмагани ёхуд танлов асосидаги аукцион савдоларига оид маълумотлар билан танишиб чиқмаганлиги учун оператор жавобгар ҳисобланмайди.

Мазкур танлов асосидаги аукцион ҳам ушбу Низомда белгиланган тартиб-таомилларга асосан ўтказилади»;

в) 5-банднинг олтинчи хатбошисидаги «, ёпиқ аукцион ва танлов бундан мустасно» сўзлари чиқариб ташлансин;

г) 14-банд қуйидаги мазмундаги ўн бешинчи — ўн тўққизинчи хатбошилар билан тўлдирилсин:

«Давлат мулкини хусусийлаштириш бўйича аукцион савдоларида иштирок этиш учун давлат мулкининг бошланғич нархларига боғлиқ равишда закалат миқдори қуйидагича белгиланади:

аукцион объектининг бошланғич нархи БҲМнинг 100 бараваригача бўлганда — бошланғич нархнинг 15 фоизи миқдорида;

аукцион объектининг бошланғич нархи БҲМнинг 100 бараваридан юқори, лекин БҲМнинг кўпи билан 1000 бараваригача бўлганда — бошланғич нархнинг 10 фоизи миқдорида;

аукцион объектининг бошланғич нархи БҲМнинг 1000 бараваридан юқори, лекин БҲМнинг кўпи билан 10 000 бараваригача бўлганда — бошланғич нархнинг 5 фоизи миқдорида;

аукцион объектининг бошланғич нархи БҲМнинг 10 000 бараваридан юқори бўлганда — бошланғич нархнинг 3 фоизи миқдорида»;

ўн бешинчи — ўн еттинчи хатбошилар тегишлича йигирма — йигирма иккинчи хатбошилар деб ҳисоблансин;

д) 33-банд қуйидаги мазмундаги еттинчи хатбоши билан тўлдирилсин:

«Бунда, давлат мулкини хусусийлаштириш бўйича ўтказилган савдоларда аукцион ғолиби олди-сотди шартномасини аукцион натижалари бўйича баённома расмийлаштирилгандан сўнг ўн иш куни ичида имзолашдан бош тортса, оператор захирадаги ғолибга олди-сотди шартномасини тузишни таклиф қилади. Агар захирадаги ғолиб ҳам олди-сотди шартномасини ўн иш куни ичида имзолашдан бош тортса, давлат мулкини сотиш бўйича аукцион бўлиб ўтмаган деб ҳисобланади ҳамда мазкур давлат мулки такрорий аукционга қўйилади»;

еттинчи — тўққизинчи хатбошилар тегишлича саккизинчи — ўнинчи хатбошилар деб ҳисоблансин;

е) 34-банддаги «(ушбу Низомнинг 24-бандида белгиланган ҳолатлар бундан мустасно)» сўзлари «ижро ҳужжатлари бўйича такрорий ўтказиладиган аукционлар ҳамда ушбу Низомнинг 24-бандида белгиланган ҳолатлар бундан мустасно» сўзлари билан алмаштирилсин;

ж) 41-банднинг тўртинчи хатбошисидаги «тақдирда» сўзидан кейин «ижро ҳужжатлари бўйича ўтказиладиган такрорий аукционлар бундан мустасно» сўзлари билан тўлдирилсин;

з) 42-банд қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

«42. Такрорий аукцион алоҳида шартларсиз, умумий тартибда ўтказилади, ижро ҳужжатлари бўйича ўтказиладиган такрорий аукционлар бундан мустасно.

Бунда ижро ҳужжатлари бўйича такрорий аукционлар мазкур Низомнинг 2-боби 5-параграфида келтирилган ижро ҳужжатлари бўйича объектларни электрон онлайн-аукционга чиқариш ва сотишнинг ўзига хос хусусиятларини инобатга олган ҳолда ўтказилади»;

и) 50-банднинг иккинчи хатбошиси қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

«Ижро ҳужжатлари бўйича мол-мулкни сотиш учун ўтказилган электрон онлайн-аукцион натижалари ҳақидаги баённома уни тақиқдан ечиш, шунингдек, аукцион ғолиби номига мулкни, мулк ҳуқуқини ва бошқа мулкий ҳуқуқларни рўйхатдан ўтказиш (ҳисобга қўйиш) учун асос ҳисобланади. Бунда мажбурий тартибда ундириш учун юборилмаган маъмурий жарималарни тўлаш мажбурияти мол-мулкнинг собиқ эгаси зиммасида қолади».

13. Вазирлар Маҳкамасининг 2022 йил 14 февралдаги 71-сон қарори билан тасдиқланган Тадбиркорлик ва шаҳарсозлик фаолиятини амалга ошириш учун ер участкаларини мулк ҳуқуқи ва ижара ҳуқуқи асосида электрон онлайн-аукцион орқали реализация қилиш тартиби тўғрисида низомда :

а) 3-банднинг ўнинчи хатбошисидаги «Электрон онлайн-аукционларни ташкил этиш маркази» давлат унитар корхонаси» сўзлари ««Электрон онлайн-аукционларни ташкил этиш» акциядорлик жамияти» сўзлари билан алмаштирилсин;

б) 16-банд қуйидаги мазмундаги ўнинчи ва ўн биринчи хатбошилар билан тўлдирилсин:

«Туман (шаҳар) ҳокимликлари ҳамда жисмоний ва юридик шахсларни таклифларига асосан ёнма-ён турган ер участкалари майдонини бирлаштирган ва/ёки лотларга бўлган ҳолда аукцион савдоларига чиқарилади.

Бунда Кадастр агентлиги томонидан «YERELEKTRON» ААТда қўшимча келишувларсиз ер участкалари майдонини бирлаштирган ва/ёки лотларга бўлган ҳолда (ер участкасининг майдони, бошланғич нархи ва фаолият турларини мувофиқлаштирган) ҳолда қайта аукционга чиқариш имконияти яратилади».

14. Вазирлар Маҳкамасининг «Ер қаъри участкаларидан фойдаланиш ҳуқуқи учун рухсатномалар бериш тартибини янада такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида» 2022 йил 25 мартдаги 133-сон қарорида :

а) 1-илова билан тасдиқланган Стратегик турдаги (асосий) фойдали қазилмаларни ўз ичига олган ер қаъри участкаларидан фойдаланиш ҳуқуқи учун рухсатномаларни электрон онлайн-аукцион орқали бериш схемасининг 3-босқичи «Тадбирлар» устунидаги «салоҳиятли» сўзи «захирадаги» сўзи билан алмаштирилсин;

б) 2-илова билан тасдиқланган Норуда фойдали қазилмаларни ўз ичига олган ер қаъри участкаларидан фойдаланиш ҳуқуқини электрон онлайн-аукцион орқали бериш схемасининг 3-босқичи «Тадбирлар» устунидаги «салоҳиятли» сўзи «захирадаги» сўзи билан алмаштирилсин;

в) 3-илова билан тасдиқланган Қимматбаҳо металларни олтин изловчилар усулида қазиб олиш учун берилаётган ер қаъри участкаларидан фойдаланиш ҳуқуқи электрон онлайн-аукцион орқали бериш схемасининг 3-босқичи «Тадбирлар» устунидаги «салоҳиятли» сўзи «захирадаги» сўзи билан алмаштирилсин.

15. Вазирлар Маҳкамасининг «Давлат даромадига олинган мол-мулкларни соддалаштирилган аукцион тамойиллари асосида «Е-auksion shop» электрон савдо дўкони орқали сотиш тартиби тўғрисида» 2023 йил 4 октябрдаги 526-сон қарорида :

а) 2-банднинг бешинчи хатбошисидаги «салоҳиятли» сўзи «захирадаги» сўзи билан алмаштирилсин;

б) иловада :

32 — 34-бандлар , 36-банднинг бешинчи хатбошиси , 38-банднинг иккинчи хатбошиси , 39-банднинг биринчи хатбошиси , 43-банднинг иккинчи хатбошисидаги «салоҳиятли» сўзи «захирадаги» сўзи билан алмаштирилсин.

16. Вазирлар Маҳкамасининг 2023 йил 16 октябрдаги 540-сон қарори билан тасдиқланган Хусусий мулкдорлар буюртмаси асосида уларнинг мулкларини соддалаштирилган тартиб ва муддатларда «Е-auksion shop» электрон савдо дўкони орқали сотиш ва ижарага бериш бўйича савдолар ўтказиш тартиби тўғрисидаги низомнинг 35 — 37-бандлари , 39-банднинг тўртинчи хатбошиси , 42-банднинг иккинчи хатбошиси , 43-банднинг биринчи хатбошиси , 47-банднинг иккинчи хатбошисидаги «салоҳиятли» сўзи тегишлича «захирадаги» сўзи билан алмаштирилсин.

17. Вазирлар Маҳкамасининг «Алоҳида уй-жойни (квартира, уй, квартиранинг ёки уйнинг бир қисмини) хусусийлаштиришга розилик берган шахслар тўғрисида маълумотнома ҳамда давлат мулки объектини хусусийлаштириш учун буюртманома бериш бўйича давлат хизматларини кўрсатишнинг маъмурий регламентларини тасдиқлаш ҳақида» 2023 йил 27 ноябрдаги 627-сон қарорида :

а) 2-банд «туман (шаҳар) ҳокимликлари» сўзларидан кейин «(Тошкент шаҳрида — «Тошкент шаҳар уй-жойларга давлат ордерлари ва маълумотномалар бериш маркази» ДУК)» сўзлари билан тўлдирилсин;

б) 3-банднинг учинчи хатбошисидаги иккинчи жумла чиқариб ташлансин;

18. Вазирлар Маҳкамасининг 2023 йил 21 декабрдаги 674-сон қарори билан тасдиқланган Ўрмон фонди ер участкаларини электрон онлайн-аукцион орқали ижарага беришнинг маъмурий регламентида :

а) 26-банддаги «салоҳиятли» сўзи «захирадаги» сўзи билан алмаштирилсин;

б) 2-илованинг 6-босқичи «Тадбирлар» ва «Муддатлар» устунларидаги «салоҳиятли» сўзи «захирадаги» сўзи билан алмаштирилсин.

19. Вазирлар Маҳкамасининг «Тошкент шаҳрида «Тошкент Инвест компанияси» акциядорлик жамияти ва тадбиркорлик субъектлари ўртасида ўзаро манфаатли ҳамкорлик асосида инвестиция лойиҳаларини амалга оширишни такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида» 2024 йил 25 мартдаги 149-сон қарори 2-бандининг :

биринчи хатбошисидаги «ҳудудидаги» сўзи «ҳудудидаги, шунингдек, бўш турган ер участкасини аниқлаш ва танлаш материаллари Давлат активларини бошқариш агентлиги томонидан тайёрланган» сўзлари билан алмаштирилсин;

учинчи хатбошидаги «харажатларни чегирган ҳолда,» сўзларидан кейин «Тошкент шаҳрининг шаҳар бюджетида очилган алоҳида даромад ҳисобварағига ўтказилгандан сўнг, тўлиқлигича» сўзлари билан тўлдирилсин.

Вазирлар Маҳкамасининг 2025 йил 21 апрелдаги 247-сон қарорига 3-ИЛОВА

Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг ўз кучини йўқотган деб ҳисобланаётган айрим қарорлари

1. Вазирлар Маҳкамасининг «Маҳаллий саноат, аҳолига маиший хизмат кўрсатиш, давлат савдоси ҳамда умумий овқатланиш корхоналари ва ташкилотларини давлат тасарруфидан чиқариш ва хусусийлаштиришни ташкил этиш чора-тадбирлари тўғрисида» 1992 йил 23 сентябрдаги 443-сон қарори .

2. Вазирлар Маҳкамасининг «Давлат тасарруфидан чиқариш ва хусусийлаштириш жараёнининг самарали ташкил этилишини таъминлаш бўйича қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида» 1993 йил 11 августдаги 402-сон қарори .

3. Вазирлар Маҳкамасининг «Тошкент шаҳридаги аҳолига автомобиль ёнилғисини нақд пулга сотувчи айрим автомобиль ёнилғиси қуйиш шохобчаларини эксперимент тариқасида хусусийлаштириш тўғрисида» 1994 йил 9 июндаги 290-сон қарори .

4. Вазирлар Маҳкамасининг «Вазирлар Маҳкамасининг 1992 йил 23 сентябрдаги 443-сон қарорига ўзгартиришлар киритиш тўғрисида» 1994 йил 13 сентябрдаги 462-сон қарори .

5. Вазирлар Маҳкамасининг «Айрим корхоналар ва мол-мулкни давлат тасарруфидан чиқариш ва хусусийлаштиришнинг баъзи масалалари тўғрисида» 1995 йил 4 декабрдаги 448-сон қарори .

6. Вазирлар Маҳкамасининг «Аҳолига нақд пулга автомобиль ёнилғиси сотувчи республика автомобиль ёнилғиси қуйиш шохобчаларини хусусийлаштириш тўғрисида» 1996 йил 20 мартдаги 107-сон қарори .

7. Вазирлар Маҳкамасининг «Хусусийлаштириш ва тадбиркорликни қўллаб-қувватлаш жараёнларини янада ривожлантириш тўғрисида» 1996 йил 27 декабрдаги 460-сон қарори .

8. Вазирлар Маҳкамасининг «Давлат тасарруфидан чиқариш ва хусусийлаштириш жараёнида ташкил этилган акциядорлик жамиятлари устав жамғармасидаги давлат улуши тўғрисида» 1998 йил 30 июндаги 272-сон қарорининг 4 ва 5-бандлари .

9. Вазирлар Маҳкамасининг «Автомобиль ёнилғиси қуйиш шохобчаларининг ишини такомиллаштириш ва республика истеъмолчиларини нефть маҳсулотлари билан таъминлашни яхшилаш чора-тадбирлари тўғрисида» 1998 йил 18 сентябрдаги 397-сон қарорининг 7 ва 8-бандлари .

10. Вазирлар Маҳкамасининг «Аҳолига коммунал хизмат кўрсатиш тизимида иқтисодий ислоҳотларни чуқурлаштириш концепциясини тасдиқлаш тўғрисида» 1998 йил 18 ноябрдаги 477-сон қарорининг 7-банди .

11. Вазирлар Маҳкамасининг «Қимматли қоғозларнинг марказий депозитарийсини ташкил этиш ва унинг фаолияти масалалари тўғрисида» 1999 йил 21 майдаги 263-сон қарори .

12. Вазирлар Маҳкамасининг «Улгуржи ва биржа савдосини ташкил этиш тизимини такомиллаштириш тўғрисида» 2001 йил 1 майдаги 198-сон қарори 8-бандининг учинчи ва тўртинчи хатбошилари .

13. Вазирлар Маҳкамасининг «Иқтисодий ночор корхоналарни тугатиш ва уларнинг таркибини ўзгартиришга доир қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида» 2002 йил 8 октябрдаги 347-сон қарори .

14. Вазирлар Маҳкамасининг «Хусусийлаштиришдан тушадиган маблағларни тақсимлаш тартибини такомиллаштириш тўғрисида» 2003 йил 14 ноябрдаги 512-сон қарори .

15. Вазирлар Маҳкамасининг «Ўзбектелеком» акциядорлик компаниясини хусусийлаштиришга доир қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида» 2004 йил 29 сентябрдаги 453-сон қарорининг 1-банди .

16. Вазирлар Маҳкамасининг «Ўзбекистон Республикаси Президентининг «Юридик шахслар ва фуқароларнинг бинолари ҳамда иншоотлари билан банд бўлган ер участкаларини хусусийлаштириш тўғрисида» 2006 йил 24 июлдаги ПФ-3780-сон Фармонини амалга ошириш ҳақида» 2006 йил 26 июлдаги 147-сон қарори .

17. Вазирлар Маҳкамасининг «Давлат активларини очиқ савдоларда сотишга доир қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида» 2011 йил 18 июлдаги 207-сон қарори .

18. Вазирлар Маҳкамасининг «Акциядорлик жамиятларида корпоратив бошқарув тизимини янада такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида»ги 2014 йил 2 июлдаги 176-сон қарорига 2-илованинг 1-бандидаги «б» кичик банди .

Ўзбекистон Республикасининг Бош вазири А. АРИПОВ

Тошкент ш.,

2025 йил 21 апрель,

247-сон

(Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 23.04.2025 й., 09/25/247/0383-сон; 25.12.2025 й., 09/25/821/1211-сон)

lex.uz

Oʻzbekiston Respublikasi Vazirlar Mahkamasining

qarori

NIZOM

SXEMASI

ROʻYXATI

Boʻsh turgan davlat koʻchmas mulk obyektlarini xatlovdan oʻtkazish va ulardan samarali foydalanishni tashkil etish chora-tadbirlari toʻgʻrisida

Davlat koʻchmas mulk obyektlaridan samarali foydalanishni tashkil etishda ularni xatlovdan oʻtkazish hamda xatlov ishlarini tashkil etishda axborot-kommunikatsiya texnologiyalarini joriy etish maqsadida Vazirlar Mahkamasi qaror qiladi:

1. Quyidagilar:

a) Oʻzbekiston Respublikasining “Davlat mulkini boshqarish toʻgʻrisida”gi Qonunining 22-moddasiga asosan Oʻzbekiston Respublikasi Davlat aktivlarini boshqarish agentligi (keyingi oʻrinlarda — Davlat aktivlari agentligi):

davlat mulkini boshqarish sohasida yagona davlat siyosatini amalga oshirishi;

davlat muassasalarining, shu jumladan davlat organlarining va mahalliy davlat hokimiyati organlarining davlat mulkini boshqarish sohasidagi faoliyatini muvofiqlashtirishi;

davlat muassasalariga operativ boshqaruv huquqi asosida berilgan davlat mulkining ortiqcha qismini, shuningdek, foydalanilmayotgan yoki lozim darajada foydalanilmayotgan davlat mulkini olib qoʻyish toʻgʻrisida qaror qabul qilishi;

b) respublika va mahalliy ijro etuvchi hokimiyat organlarining, davlat ulushi 50 foiz va undan yuqori boʻlgan xoʻjalik jamiyatlarining maʼmuriy binolarida xodimlarni joylashtirish meʼyorlari tasdiqlanganligi;

v) maʼmuriy binolarda xodimlarni joylashtirish meʼyorlaridan kelib chiqqan holda, Davlat aktivlari agentligiga respublika va mahalliy ijro etuvchi hokimiyat organlarini samarali joylashtirish boʻyicha qarorlar qabul qilish vakolati berilganligi maʼlumot uchun qabul qilinsin.

2. Quyidagilarni nazarda tutuvchi Boʻsh turgan davlat koʻchmas mulk obyektlarini xatlovdan oʻtkazish va ulardan samarali foydalanishni tashkil etish tartibi toʻgʻrisidagi nizom ilovaga muvofiq tasdiqlansin:

xatlovni oʻtkazishning birlamchi maʼlumotlarini shakllantirish uchun tegishli davlat organlari va tashkilotlarining axborot tizimlaridan onlayn axborot almashinuvi orqali real vaqt rejimida maʼlumotlarni olgan holda tahlil qilish;

tahlil natijasida shakllangan davlat koʻchmas mulk obyektlari asosida Davlat aktivlari agentligi huzuridagi Davlat mulki obyektlaridan samarali foydalanish markazi tomonidan obyektni joyiga chiqqan holda xatlovdan oʻtkazish;

boʻsh turgan davlat koʻchmas mulk obyektlari (keyingi oʻrinlarda — boʻsh turgan bino) toʻgʻrisidagi maʼlumotlarni “Inventarizatsiya” mobil ilovasi orqali real vaqt rejimida “Davlat mulki” axborot tizimiga (keyingi oʻrinlarda — “Davlat mulki” AT) kiritish;

“Davlat mulki” AT orqali boʻsh turgan binolarning hisobini yuritish;

boʻsh turgan binolardan samarali foydalanish mezonlarini belgilash.

3. Belgilansinki:

boʻsh turgan binolar birinchi navbatda ommaviy savdolarga chiqarilishi uchun xususiylashtirish dasturiga kiritiladi. Bunda davlat tashkilotlari boʻsh turgan binoni oʻzida “sot yoki tushuntir” tamoyili boʻyicha saqlab qoladi;

uch oydan ortiq boʻsh turgan binolar balansda saqlovchilar bilan kelishilmagan holda (ijtimoiy soha obyektlari ushbu yoʻnalish boʻyicha) ijaraga berish uchun “E-auksion” elektron savdo platformasidagi elektron onlayn-auksion savdolariga chiqariladi, maxfiylikning alohida tartibi tatbiq etiladigan davlat mulkining, shu jumladan, harbiy va maxsus maqsadlar uchun moʻljallangan alohida tartibga va alohida muhim, muayyan tartibga boʻysunuvchi hamda davlat siri bilan bogʻliq, shuningdek, foydalanishga yaroqsiz hisoblangan, davlat-xususiy sheriklik asosida berilishi belgilangan hamda qurilishi tugallanmagan obyektlar bundan mustasno;

respublika va mahalliy ijro etuvchi hokimiyat organlari hamda davlat koʻchmas mulk obyektlaridan tekin foydalanish huquqi asosida foydalanayotgan nodavlat notijorat tashkilotlarining xodimlari maʼmuriy binolarda xodimlarni joylashtirish meʼyorlariga asosan joylashtiriladi;

davlat koʻchmas mulk obyektlarini tekin foydalanishga berish boʻyicha shartnomalar, shuningdek, ularni ijaraga yoki tekin foydalanishga berish boʻyicha tuzilgan shartnomalarga oʻzgartirish va qoʻshimchalar kiritish yoki ularni bekor qilish faqatgina “online-ijara.uz” axborot tizimi orqali amalga oshiriladi, bunda tuzilgan tekin foydalanish shartnomalari “online-ijara.uz” axborot tizimida roʻyxatdan oʻtkaziladi.

4. Respublika va mahalliy ijro etuvchi hokimiyat organlari:

bir oy muddatda davlat koʻchmas mulk obyektlaridan tekin foydalanish boʻyicha rasmiylashtirilgan shartnomalar “online-ijara.uz” axborot tizimida qayta roʻyxatdan oʻtkazilishini;

maʼmuriy binolarga xodimlarni joylashtirish meʼyorlaridan kelib chiqqan holda, tizimidagi tashkilotlarning maʼmuriy binolarini oʻrganish, tahlil qilish va ulardan samarali foydalanish choralari koʻrilishini taʼminlasin.

5. Nodavlat notijorat tashkilotlariga bir oy muddatda davlat mulkidan tekin foydalanish boʻyicha rasmiylashtirilgan shartnomalarni “online-ijara.uz” axborot tizimida qayta roʻyxatdan oʻtkazish tavsiya etilsin.

6. Davlat aktivlari agentligi manfaatdor vazirlik va idoralar bilan birgalikda uch oy muddatda:

“online-ijara.uz” axborot tizimini “property.davaktiv.uz” axborot tizimi bilan integratsiya qilinishini taʼminlasin;

qonunchilik hujjatlariga ushbu qarordan kelib chiqadigan oʻzgartirish va qoʻshimchalar toʻgʻrisida Vazirlar Mahkamasiga takliflar kiritsin.

7. Oʻzbekiston Respublikasi Hukumatining 2-ilovaga muvofiq ayrim hujjatlariga quyidagilarni nazarda tutuvchi oʻzgartirish va qoʻshimchalar kiritilsin:

davlat mulkini xususiylashtirish boʻyicha savdolarni oshkora va shaffof mexanizmlar orqali tashkil etishni yanada takomillashtirish;

elektron onlayn-auksion savdolarida ishtirok etish uchun davlat mulkining boshlangʻich narxlariga bogʻliq ravishda zakalat miqdorini belgilash;

elektron onlayn-auksion savdolarida turgan maydoni kichik boʻlgan yonma-yon turgan yer uchastkalari shaharsozlik normalaridan kelib chiqqan holda birlashtirilib qoʻshimcha kelishuvlarsiz qayta auksion savdolariga chiqarish;

xususiylashtirish sohasidagi qonunchilik hujjatlarini tizimlashtirish.

8. Oʻzbekiston Respublikasi Hukumatining 3-ilovaga muvofiq ayrim qarorlari oʻz kuchini yoʻqotgan deb hisoblansin.

9. Mazkur qarorning bajarilishini nazorat qilish Oʻzbekiston Respublikasi Davlat aktivlarini boshqarish agentligi direktori A.J. Ortiqov zimmasiga yuklansin.

Vazirlar Mahkamasining 2025-yil 21-apreldagi 247-son qaroriga 1-ILOVA

Boʻsh turgan davlat koʻchmas mulk obyektlarini xatlovdan oʻtkazish va ulardan samarali foydalanishni tashkil etish tartibi toʻgʻrisidagi

1-bob. Umumiy qoidalar

1. Ushbu Nizom noturar boʻlgan boʻsh turgan davlat koʻchmas mulk obyektlarini aniqlash va xatlovdan oʻtkazish, xatlov natijalarini rasmiylashtirish, boʻsh turgan davlat koʻchmas mulk obyektlaridan samarali foydalanish mezonlari va ulardan samarali foydalanishni tashkil etish tartibini belgilaydi.

Ushbu Nizom Oʻzbekiston Respublikasining chet elda joylashgan davlat koʻchmas mulk obyektlariga, oʻta muhim va toifalangan obyektlarga nisbatan tatbiq etilmaydi.

2. Mazkur Nizomda quyidagi asosiy tushunchalardan foydalaniladi:

ijtimoiy soha obyekti — davlat maktabgacha taʼlim, umumiy oʻrta va oʻrta maxsus taʼlim, professional va oliy taʼlim, teatr va konsert-tomosha muassasalarining ommaviy-madaniy hamda konsert-tomosha tadbirlari oʻtkaziladigan obyektlari, sogʻliqni saqlash, sport, madaniyat va kinolashtirish muassasalarining davlat koʻchmas mulk obyektlari (ushbu sohadagi davlat tashkilotlarining maʼmuriy binolari bundan mustasno);

davlat tashkiloti — davlat organi yoki davlat muassasasi.

3. Boʻsh turgan davlat koʻchmas mulk obyektlarini xatlovdan oʻtkazish va ulardan samarali foydalanish ushbu Nizomga ilovaga muvofiq sxemaga asosan tashkil etiladi.

2-bob. Davlat koʻchmas mulk obyektini xatlovdan oʻtkazish

4. Oʻzbekiston Respublikasi Davlat aktivlarini boshqarish agentligi huzuridagi Davlat mulki obyektlaridan samarali foydalanish markazi (keyingi oʻrinlarda — Markaz) xatlovni oʻtkazishning birlamchi maʼlumotlarini shakllantirish uchun onlayn axborot almashinuvi orqali real vaqt rejimida quyidagi davlat organlarining axborot tizimlaridan maʼlumotlarni oladi:

Adliya vazirligidan — davlat roʻyxatidan oʻtgan yuridik shaxslarning hamda tugatilgan davlat tashkilotlarning nomi va rasmiy yuridik manzili;

Kambagʻallikni qisqartirish va bandlik vazirligidan — davlat tashkilotlarining lavozim boʻyicha shtat jadvali hamda ularning amaldagi maʼmuriy-boshqaruv xodimlari va texnik xodimlari soni;

Iqtisodiyot va moliya vazirligidan — budjetdan moliyalashtiriladigan davlat tashkilotlarining lavozim boʻyicha shtat jadvali, hududlarni rivojlantirish hamda davlat-xususiy sheriklik dasturlariga kiritilgan obyektlar nomi, manzili va balansda saqlovchilari;

Kadastr agentligidan — davlat koʻchmas mulk obyektlarining oʻlchamlari, toifasi, turi (liter) va geolokatsiyasi;

Madaniy meros agentligidan — davlat koʻchmas mulk obyekti hisoblangan moddiy madaniy meros obyektlarining nomi, manzili va balansda saqlovchilari;

Qurilish va uy-joy kommunal xoʻjaligi vazirligidan — qurilish ishlari tugallanmagan davlat obyektlarining nomi, manzili hamda qurilishga ruxsat berilgan sanasi va yakunlash muddati;

Soliq qoʻmitasidan — ijara shartnomasiga asosan ijaraga berilgan davlat koʻchmas mulk obyektlari nomi, manzili va balansda saqlovchilari;

Sanoat, radiatsiya va yadro xavfsizligi qoʻmitasidan — davlat mulkida boʻlgan xavfli ishlab chiqarish koʻchmas mulk obyektlarining nomi, manzili va balansda saqlovchilari;

Favqulodda vaziyatlar vazirligidan — davlat mulkida boʻlgan fuqaro muhofazasi obyektlarining nomi, manzili va balansda saqlovchilari;

Majburiy ijro byurosidan — davlat koʻchmas mulk obyektlariga nisbatan taqiqning (cheklov)ning mavjudligi.

5. Boʻsh turgan davlat koʻchmas mulk obyektini tahlil qilish jarayonida tegishli davlat tashkilotlari Markazga maʼlumotlarni real vaqt rejimida bepul taqdim etadi.

Markaz boʻsh turgan davlat koʻchmas mulk obyektlarini tahlil qilish jarayonida tegishli davlat tashkilotlaridan qoʻshimcha maʼlumotlarni soʻrab olishi mumkin, bunda davlat tashkilotlari soʻralgan maʼlumotlarni real vaqt rejimida taqdim etishi shart.

6. Markaz va uning hududiy boshqarmalari tomonidan Davlat aktivlarini boshqarish agentligining (keyingi oʻrinlarda — Davlat aktivlari agentligi) “property.davaktiv.uz” axborot tizimiga (keyingi oʻrinlarda — “property.davaktiv.uz” AT) kiritilgan davlat koʻchmas mulk obyektlari boʻyicha masʼuliyatlar ushbu Nizomning 4-bandida keltirilgan tashkilotlardan olingan maʼlumotlar asosida tahlil qilinadi.

7. Tahlil natijasida Markaz va uning hududiy boshqarmalari Davlat aktivlari agentligining “Davlat mulki” axborot tizimida (keyingi oʻrinlarda — “Davlat mulki” AT) quyidagilarni aniqlaydi:

xodimlarning belgilangan meʼyorlarga muvofiq joylashtirilganligi va meʼyorga asosan ortiqcha maydonlarning oʻlchamini;

davlat koʻchmas mulk obyektlaridan foydalanishda ijara yoki tekin foydalanish shartnomalarining mavjudligi hamda ularning belgilangan tartibda tuzilganligini;

obyektning toifasi va turlari (literlari)ning nomma-nom tahlilini;

ijtimoiy soha, oʻta muhim va toifalangan obyektlar jumlasiga kirishini;

bitta manzilda davlat roʻyxatidan oʻtgan yuridik shaxslarning mavjudligini.

8. Davlat koʻchmas mulk obyektlari Markaz va uning hududiy boshqarmalari tomonidan xatlovdan oʻtkazish boʻyicha roʻyxat shakllantirilgandan soʻng bir oy muddatda ushbu roʻyxat asosida joyiga chiqqan holda “Davlat mulki” ATga tegishli maʼlumotlarni kiritish orqali xatlovdan oʻtkaziladi.

Bunda mazkur Nizomning 4-bandi boʻyicha qoʻshimcha davlat koʻchmas mulk obyektlari aniqlanib, xatlovdan oʻtkazish zarurati mavjud boʻlganda, obyekt joyiga chiqqan holda xatlovdan oʻtkaziladi.

9. Markaz va uning hududiy boshqarmalari xatlov natijasida aniqlangan boʻsh turgan davlat koʻchmas mulk obyektlari toʻgʻrisida quyidagi maʼlumotlarni “Inventarizatsiya” mobil ilovasi orqali “Davlat mulki” ATga real vaqt rejimida kiritadi:

a) obyekt boʻyicha:

balansda saqlovchi;

kadastr raqami;

manzili;

umumiy yer maydoni;

obyektning umumiy (qurilish osti) maydoni, shundan boʻsh turgan maydoni;

boʻsh turgan obyektning nomi (literlari);

ijtimoiy soha obyekti toifasiga kirishi yoki kirmasligi;

fotosuratlari;

geolokatsiyasi;

servitut mavjudligi;

boʻsh turganligi boʻyicha onlayn dalolatnoma, bunda balansda saqlovchi kelishishdan bosh tortganda, bosh tortganligi toʻgʻrisida belgi kiritiladi;

b) obyektdan samarali foydalanish boʻyicha:

boʻsh turgan davlat koʻchmas mulk obyektining Oʻzbekiston Respublikasi Prezidenti, Vazirlar Mahkamasi, Qoraqalpogʻiston Respublikasi Vazirlar Kengashi Raisi, viloyatlar va Toshkent shahri hokimlari tomonidan tasdiqlangan hududlarni yoki tarmoqlarni rivojlantirish boʻyicha dastur yoki qarorlarda (tarmoq jadvalida), davlat-xususiy sheriklik dasturida mavjud yoki mavjud emasligi;

Oʻzbekiston Respublikasi Prezidenti, Vazirlar Mahkamasi, Qoraqalpogʻiston Respublikasi Vazirlar Kengashi Raisi, viloyatlar va Toshkent shahri hokimlari hamda Davlat aktivlarini xususiylashtirish va xususiylashtirish jarayonlarini muvofiqlashtirish davlat komissiyasining boʻsh turgan davlat koʻchmas mulk obyektlarini xususiylashtirish yoki kelgusida ulardan samarali foydalanish boʻyicha qarorlarida mavjud yoki mavjud emasligi;

boʻsh turgan davlat koʻchmas mulk obyekti xususiylashtirilmaydigan obyektlar toifasiga kirishi yoki kirmasligi;

boʻsh turgan davlat koʻchmas mulk obyektiga nisbatan taqiq (cheklov)ning mavjud yoki mavjud emasligi.

10. Markaz va uning hududiy boshqarmalari “Davlat mulki” ATda boʻsh turgan davlat koʻchmas mulk obyektlarining hisobini yuritish sohasida quyidagilarni amalga oshiradi:

a) toifalarga ajratish boʻyicha:

boʻsh turgan;

meʼyorga asosan ortiqcha maydon aniqlangan;

qurilishi tugallanmagan (bir yildan ortiq muddatda);

b) samarali foydalanish choralari koʻrilganligi boʻyicha:

rivojlantirish dasturlariga kiritilgan;

ommaviy savdolar orqali sotilishi belgilangan;

davlat-xususiy sheriklik dasturiga kiritilgan;

ijaraga berish uchun ommaviy savdolarga chiqarilishi belgilangan.

11. Markaz aniqlangan boʻsh turgan davlat koʻchmas mulk obyektlari (obyekt nomi, manzili, maydoni va balansda saqlovchisi) toʻgʻrisidagi maʼlumotlarni xatlov yakunlangandan soʻng oʻn kun muddatda oʻzining rasmiy veb-saytida eʼlon qiladi.

3-bob. Boʻsh turgan davlat koʻchmas mulk obyektidan samarali foydalanishni tashkil etish mezonlari

12. Boʻsh turgan davlat koʻchmas mulk obyektlaridan samarali foydalanish quyidagi tartibda tashkil etiladi:

a) birinchi navbatda obyekt ommaviy savdolarga chiqarilishi uchun xususiylashtirish dasturiga kiritiladi. Bunda:

davlat tashkilotlari boʻsh turgan davlat koʻchmas mulk obyektlarini “sot yoki tushuntir” tamoyili boʻyicha saqlab qoladi;

quyidagi talablarning biriga yoki bir nechtasiga mos kelganda boʻsh turgan davlat koʻchmas mulk obyektlari xususiylashtirish dasturlariga kiritilmasligi mumkin:

davlat mulkini boshqarish toʻgʻrisidagi qonunchilikda nazarda tutilgan xususiylashtirilmaydigan davlat koʻchmas mulki obyekti boʻlganda;

obyektni yaxlit holda ajratib olish imkoniyati mavjud boʻlmaganda;

hududlarni yoki tarmoqlarni rivojlantirish boʻyicha dastur yoki qarorlarga kiritilgan taqdirda;

b) quyidagi holatlarda obyektlar balansda saqlovchilar bilan kelishilmagan holda, ijaraga berish uchun “E-auksion” elektron savdo platformasidagi elektron onlayn-auksion savdolariga (ushbu kichik bandning toʻrtinchi-beshinchi xatboshilaridagi holatlarda ijtimoiy soha obyektlari boʻlganda ushbu yoʻnalish boʻyicha) chiqariladi:

amalda xususiylashtirish dasturlariga kiritilib, uch oydan ortiq muddatda sotilmasdan turganda;

hududlarni yoki tarmoqlarni rivojlantirish boʻyicha dastur yoki qarorlarga kiritilgan taqdirda;

mahallalarda tadbirkorlikni rivojlantirish, aholi bandligini taʼminlash va kambagʻallikni qisqartirish masalalari boʻyicha tuman (shahar) hokimining yordamchilari hamda jismoniy shaxslarning obyektni ijaraga berish uchun elektron onlayn-auksion savdolariga chiqarish toʻgʻrisidagi buyurtmanomalari berilganda;

balansda saqlovchi boʻsh turganligi aniqlangan obyektdan uch oy muddatda samarali foydalanish choralarini koʻrmagan taqdirda.

Bunda:

Markaz va uning hududiy boshqarmalari tomonidan ushbu kichik bandning ikkinchi va uchinchi xatboshisidagi holatlarda xususiylashtirilgunga yoki taʼmirlash boshlangunga qadar ijaraga berish muddatlari belgilanadi;

qolgan holatlarda ijaraga berish muddatlari balansda saqlovchining taklifiga asosan Markaz va uning hududiy boshqarmalari tomonidan belgilanadi, Markazning soʻroviga asosan besh kun ichida javob berilmagan taqdirda, Markaz va uning hududiy boshqarmalari uch yil muddatgacha ijaraga berish muddatini mustaqil belgilaydi;

mazkur kichik bandning beshinchi xatboshisidagi holatda davlat koʻchmas mulk obyekti boʻsh turganligi toʻgʻrisida dalolatnoma rasmiylashtirilgan boʻlishi hamda boʻsh turgan davlat koʻchmas mulk obyekti toʻgʻrisidagi maʼlumot Markazning veb-saytida eʼlon qilingan kundan boshlab, balansda saqlovchi tomonidan uch oy ichida obyektdan samarali foydalanilgani toʻgʻrisida tasdiqlovchi hujjatlarni fotosuratlari bilan birga Markaz va (yoki) uning hududiy boshqarmalariga taqdim etmagan boʻlishi lozim.

13. Quyidagi hollarda boʻsh turgan davlat koʻchmas mulk obyektlari ijaraga berish uchun “E-auksion” elektron savdo platformasida elektron onlayn-auksion savdolariga chiqarilmaydi:

davlat-xususiy sheriklik asosida berilishi belgilanganda, davlat sherigi tomonidan ijaraga berish tashabbusini bildirgan hollar bundan mustasno;

maxfiylikning alohida tartibi tatbiq etiladigan davlat mulkining, shu jumladan, harbiy va maxsus maqsadlar uchun moʻljallangan alohida tartibga va alohida muhim, muayyan tartibga boʻysunuvchi hamda davlat siri bilan bogʻliq davlat koʻchmas mulk obyektlari boʻlganda;

Markaz va uning hududiy boshqarmalari tomonidan vizual koʻrikdan oʻtkazish jarayonida obyekt foydalanishga yaroqsiz holatda boʻlganda, bunda Markazning hududiy boshqarmalari boʻsh turgan davlat koʻchmas mulk obyektining foydalanishga yaroqsizligi toʻgʻrisidagi vakolatli organning xulosasi belgilangan tartibda olinadi;

qurilishi tugallanmagan obyekt boʻlganda.

14. Davlat tashkilotlarining xodimlari maʼmuriy binolarga xodimlarni joylashtirish meʼyorlariga asosan joylashtiriladi, sud, Qurolli Kuchlar, huquqni muhofaza qiluvchi organlar va ularning tizimidagi tashkilotlar va ijtimoiy soha tashkilotlarining binolari bundan mustasno.

Davlat aktivlari agentligi tomonidan belgilangan meʼyorlardan ortiqcha maydonga ega boʻlgan davlat tashkilotlariga oʻn kun muddatda xodimlarni belgilangan meʼyorlar boʻyicha joylashtirish hamda boʻshagan maydonlarni (literlar yoki xonalar kesimida roʻyxat) taqdim etish boʻyicha ogohlantirish yuboriladi.

Belgilangan muddatda ogohlantirish ijrosi toʻliq taʼminlanmagan taqdirda, Davlat aktivlari agentligi davlat tashkilotlarining maʼmuriy binolariga xodimlarni joylashtirish meʼyorlariga asosan samarali joylashtirish boʻyicha qaror qabul qiladi.

Tegishli davlat tashkilotlari Davlat aktivlari agentligi tomonidan qabul qilingan qaror ijrosini oʻn ish kuni ichida taʼminlashi shart.

15. Jismoniy va nodavlat yuridik shaxslarning murojaatlariga asosan boʻsh turgan davlat koʻchmas mulk obyekti qonunchilikda belgilangan tartibda ishonchli boshqaruvga yoki davlat-xususiy sheriklikka berilishi mumkin.

16. Balansda saqlovchi va uning yuqori turuvchi tashkiloti Markaz va uning hududiy boshqarmalari, Qoraqalpogʻiston Respublikasi Vazirlar Kengashi, viloyatlar va Toshkent shahri hokimliklariga boʻsh turgan davlat koʻchmas mulk obyektini buzish toʻgʻrisida Qurilish va uy-joy kommunal xoʻjaligi vazirligi huzuridagi Qurilish va uy-joy kommunal xoʻjaligi sohasida hududiy nazorat qilish inspeksiyasi, qurilish sohasidagi loyihalashtirish tashkiloti, maxsus litsenziyaga ega boʻlgan tashkilot yoki ilmiy-tadqiqot muassasasining boʻsh turgan davlat koʻchmas mulk obyekti foydalanish uchun yaroqsizligi toʻgʻrisidagi xulosasi ilova qilingan holda murojaat qilishlari mumkin.

Bunda obyekt buzilishi natijasida aniqlangan foydalanish uchun yaroqli qurilish va boshqa materiallar balansda saqlovchi tomonidan tuziladigan komissiyaning dalolatnomasiga asosan elektron onlayn-auksion savdolariga chiqarilishi mumkin.

4-bob. Yakunlovchi qoidalar

17. Mazkur Nizom talablarining buzilishida aybdor boʻlgan shaxslar qonunchilik hujjatlarida belgilangan tartibda javob beradilar.

18. Ushbu Nizom qoidalari qoʻllanilishi bilan bogʻliq nizolar qonunchilik hujjatlarida belgilangan tartibda hal etiladi.

Boʻsh turgan davlat koʻchmas mulk obyektlarini xatlovdan oʻtkazish va ulardan samarali foydalanishni tashkil etish tartibi toʻgʻrisidagi nizomga ILOVA

Boʻsh turgan davlat koʻchmas mulk obyektlarini xatlovdan oʻtkazish va ulardan samarali foydalanishni tashkil etish

Bosqich Subyektlar Tadbirlar Muddat 1-bosqich Davlat tashkiloti, davlat mulkidan tekin foydalanish huquqi asosida foydalanib kelayotgan yuridik shaxslar Davlat aktivlarini boshqarish agentligining “property.davaktiv.uz” axborot tizimiga davlat mulki obyektlari boʻyicha maʼlumotlarni kiritish. Har chorakda, hisobot davridan keyingi oyning 25-sanasiga qadar, yil yakuni boʻyicha 25-fevralga qadar 2-bosqich Davlat mulki obyektlaridan samarali foydalanish markazi Tegishli idoralardan xatlovni oʻtkazishning birlamchi maʼlumotlarini axborot almashinuvi asosida olish. Real vaqt rejimida 3-bosqich Davlat mulki obyektlaridan samarali foydalanish markazi va uning hududiy boshqarmalari Davlat koʻchmas mulk obyektlarida meʼyorlarga asosan xodimlar joylashtirilganligi, ijara va tekin foydalanish shartnomalarining mavjudligi, obyektning toifasi, turi, ijtimoiy soha va toifalangan obyektlarga kirishi kabi masalalarni tahlil qilish. Doimiy 4-bosqich Davlat mulki obyektlaridan samarali foydalanish markazi va uning hududiy boshqarmalari Xatlovdan oʻtkaziladigan davlat koʻchmas mulk obyektlari roʻyxatini shakllantirish. Tahlil yakunlangandan soʻng oʻn kun ichida 5-bosqich Davlat mulki obyektlaridan samarali foydalanish markazi va uning hududiy boshqarmalari Davlat koʻchmas mulk obyektlarini joyiga chiqqan holda xatlovdan oʻtkazish. Xatlovdan oʻtkazish boʻyicha roʻyxat shakllantirilgandan soʻng bir oy muddatda 6-bosqich Davlat mulki obyektlaridan samarali foydalanish markazi va uning hududiy boshqarmalari Boʻsh turgan davlat koʻchmas mulk obyektlarining hisobini yuritish. Real vaqt rejimida 7-bosqich Davlat mulki obyektlaridan samarali foydalanish markazi Boʻsh turgan davlat koʻchmas mulk obyektlari toʻgʻrisidagi maʼlumotlarni oʻzining rasmiy veb-saytida eʼlon qilish. Xatlov ishlari yakunlangandan soʻng oʻn kun muddatda 8-bosqich Davlat mulki obyektlaridan samarali foydalanish markazi va uning hududiy boshqarmalari Boʻsh turgan davlat koʻchmas mulk obyektlaridan samarali foydalanishini tashkil etish. Doimiy

Vazirlar Mahkamasining 2025-yil 21-apreldagi 247-son qaroriga 2-ILOVA

Oʻzbekiston Respublikasi Hukumatining ayrim hujjatlariga kiritilayotgan oʻzgartirish va qoʻshimchalar

1. Vazirlar Mahkamasining “Tashgorplodoovoshchprom” birlashmasini tashkil etish toʻgʻrisida” 1992-yil 29-yanvardagi 37-son qarorining 3-bandi toʻrtinchi xatboshisi quyidagi tahrirda bayon qilinsin:

“paydo boʻlayotgan erkin narxlarda keng assortimentda yil davomida kartoshka va meva-sabzavot mahsulotlarini sotishni tashkil etish”.

2. Vazirlar Mahkamasining “Oʻzbekiston Respublikasida davlat uy-joy fondini xususiylashtirishni davom ettirish toʻgʻrisida” 1993-yil 1-martdagi 114-son qarorining 5 va 6-bandlari quyidagi tahrirda bayon qilinsin:

“5. Davlat uy-joy fondini xususiylashtirishni oʻtkazish uchun masʼuliyat Qoraqalpogʻiston Respublikasi Vazirlar Kengashi, viloyatlar va Toshkent shahar hokimliklariga yuklatilsin.

6. Oʻzbekiston Respublikasi Qurilish va uy-joy kommunal xoʻjaligi vazirligi, Qoraqalpogʻiston Respublikasi Vazirlar Kengashi, viloyatlar va Toshkent shahar hokimliklari bilan birgalikda davlat uy-joy fondini xususiylashtirishni oʻtkazish boʻyicha aniq tashkiliy-texnikaviy tadbirlarni ishlab chiqsin, aniqlangan kamchiliklarni bartaraf etish uchun darhol chora-tadbirlar koʻrsin hamda huquqni muhofaza qilish organlari bilan birgalikda oʻz xizmat mavqeyini suiisteʼmol qilayotgan va davlat uy-joy fondini xususiylashtirish tartibini buzishda aybdor boʻlgan shaxslarni qattiq javobgarlikka tortsin”.

3. Vazirlar Mahkamasining “Kimyo sanoatini boshqarish tuzilmasini takomillashtirish chora-tadbirlari toʻgʻrisida” 2001-yil 13-martdagi 124-son qarorida :

a) 6-banddagi “Davlat mulki qoʻmitasi va “Oʻzkimyosanoat” davlat-aksiyadorlik kompaniyasiga” soʻzlari “Davlat aktivlarini boshqarish agentligi va “Oʻzkimyosanoat” aksiyadorlik jamiyatiga” soʻzlari bilan almashtirilsin;

b) 8-bandning uchinchi xatboshisidagi “davlat mulkini xususiylashtirishdan va” soʻzlari chiqarib tashlansin;

v) 10-banddagi uchinchi xatboshisi quyidagi tahrirda bayon etilsin:

“Oʻzkimyosanoat” aksiyadorlik jamiyati daromadlari (foydasi) kompaniya aksiyalarini sotish, mol-mulki kompaniyaning ustav fondiga toʻliq kirgan tashkilotlarning ajratmalari (ular sof foydasining 50 foizigacha miqdorda), shuningdek, amaldagi qonunchilikka muvofiq boshqa daromadlardan shakllantiriladi”.

4. Vazirlar Mahkamasining “Davlat mulki obyektlarini xususiylashtirish tartibi toʻgʻrisidagi nizomlarni tasdiqlash haqida” 2014-yil 6-oktabrdagi 279-son qarorida :

a) 3-ilovada :

2-bandda :

oʻn ikkinchi xatboshi quyidagi tahrirda bayon qilinsin:

“ tanlov — tanlov hujjatlari mezonlari va shartlariga muvofiq (har qanday nodavlat yuridik va jismoniy shaxs qatnashishi mumkin boʻlgan) qatnashchilar tomonidan taqdim etilgan eng yaxshi takliflarni tanlash orqali xaridorni aniqlash boʻyicha savdo shakli”;

oʻn uchinchi va oʻn toʻrtinchi xatboshilar chiqarib tashlansin;

oʻn beshinchi — yigirma beshinchi xatboshilar tegishlicha oʻn uchinchi — yigirma uchinchi xatboshilar deb hisoblansin;

yigirmanchi xatboshi quyidagi tahrirda bayon etilsin:

“ auksion — musobaqalashish asosida (har qanday nodavlat yuridik va jismoniy shaxs qatnashishi mumkin boʻlgan) xaridorni aniqlash shakli, bunda eng katta narxni taklif qilgan qatnashchi oldi-sotdi shartnomasini tuzish huquqiga ega boʻladi”;

yigirma birinchi xatboshi chiqarib tashlansin;

yigirma ikkinchi va yigirma uchinchi xatboshilar tegishlicha yigirma birinchi va yigirma ikkinchi xatboshilar deb hisoblansin;

yigirma birinchi xatboshidagi “yopiq” soʻzi “tanlov asosidagi” soʻzlari bilan almashtirilsin;

26-bandda :

uchinchi xatboshidagi “(ochiq yoki yopiq)” soʻzlari chiqarib tashlansin;

toʻrtinchi xatboshi quyidagi tahrirda bayon etilsin:

“oʻzining rasmiy veb-saytida auksion oʻtkazilishi toʻgʻrisidagi xabarnomani (bundan buyon matnda auksion toʻgʻrisidagi xabarnoma deb yuritiladi) chop etadi (tanlov asosidagi auksionlar oʻtkazish hollaridan tashqari)”;

27-bandda :

uchinchi xatboshi quyidagi tahrirda bayon etilsin:

“auksion oʻtkazilishidan kamida oʻttiz kun oldin oʻzining va sotuvchining rasmiy veb-saytida auksion toʻgʻrisidagi xabarnomani eʼlon qiladi, bunda bayram va dam olish kunlarida savdolar oʻtkazilmaydi, savdo bayram va dam olish kunlariga toʻgʻri kelgan taqdirda, navbatdagi ish kunida oʻtkaziladi”;

oltinchi xatboshi quyidagi tahrirda bayon etilsin:

“tanlov asosidagi auksion oʻtkazilishi toʻgʻrisidagi xabarnomalarni (bundan buyon matnda tanlov asosidagi auksion toʻgʻrisidagi xabarnoma deb yuritiladi) yuboradi va mazkur xabarnomada koʻrsatilgan nodavlat yuridik va jismoniy shaxslardan buyurtmanomalar oladi”;

oʻninchi va oʻn birinchi xatboshilardagi “ochiq” soʻzi chiqarib tashlansin;

28-bandning birinchi xatboshisi quyidagi tahrirda bayon etilsin:

“28. Auksion toʻgʻrisidagi (tanlov asosidagi auksion toʻgʻrisidagi) xabarnoma quyidagi maʼlumotlarni oʻz ichiga olishi lozim”;

29-band quyidagi tahrirda bayon etilsin:

“29. Tanlov asosidagi auksionni oʻtkazishda sotuvchi uning talablariga mos keladigan nodavlat yuridik va jismoniy shaxslar roʻyxatini oldindan aniqlaydi, ixtisoslashtirilgan tashkilot ularga tanlov asosidagi auksion toʻgʻrisidagi xabarnomani auksion boshlanishidan kamida oʻttiz kun oldin yuboradi. Tanlov asosidagi auksion toʻgʻrisidagi xabarnoma ommaviy axborot vositalarida chop etilmaydi va auksion taklif etilgan nodavlat yuridik va jismoniy shaxslar oʻrtasida oʻtkaziladi”;

47-bandning toʻrtinchi xatboshisi quyidagi tahrirda bayon etilsin:

“oʻzining rasmiy veb-saytida tanlov oʻtkazilishi toʻgʻrisidagi xabarnomani (bundan buyon matnda tanlov toʻgʻrisidagi xabarnoma deb yuritiladi) chop etadi”;

49-bandning uchinchi xatboshisi quyidagi tahrirda bayon etilsin:

“ilgari tanlov toʻgʻrisidagi xabarnoma chop etilgan aynan oʻsha ommaviy axborot vositalarida tanlov yakunlari haqidagi axborotni tanlov oʻtkazilgan kundan boshlab oʻttiz kun ichida chop etadi”;

50-bandning birinchi xatboshisi quyidagi tahrirda bayon etilsin:

“50. Tanlov toʻgʻrisidagi xabarnoma quyidagi maʼlumotlarni oʻz ichiga olishi lozim”;

51-band oʻz kuchini yoʻqotgan deb hisoblansin;

1-ilovaning 4-bosqichi “Tadbirlar” ustunining ikkinchi xatboshisidagi “ochiq” soʻzi chiqarib tashlansin;

b) 4-ilovada :

2-bandda :

oʻn birinchi — yigirma beshinchi xatboshilar quyidagi tahrirdagi oʻn birinchi — yigirma ikkinchi xatboshilar bilan almashtirilsin:

“ tanlov — tanlov hujjatlari mezonlari va shartlariga muvofiq (har qanday nodavlat yuridik va jismoniy shaxs qatnashishi mumkin boʻlgan) qatnashchilar tomonidan taqdim etilgan eng yaxshi takliflarni tanlash orqali xaridorni aniqlash boʻyicha savdo shakli;

tanlov shartlari — tanlovni oʻtkazish tartibi, oʻtkazish joyi, taklifning narxi, davlat koʻchmas mulk obyektlarining soni va miqdori, qoʻshimcha yuklamalar, qatnashchilarga qoʻyiladigan investitsiyaviy majburiyatlar va ijtimoiy majburiyatlar va talablar boʻyicha sotuvchi tomonidan belgilanadigan shartlar;

tanlov hujjatlari — davlat koʻchmas mulk obyektining texnik, tijorat, tashkiliy va boshqa tavsiflari toʻgʻrisidagi, shuningdek tanlov shartlari va tartib-taomili toʻgʻrisidagi dastlabki axborotdan iborat tanlov tashkilotchisi tomonidan talabgorlarga taqdim etiladigan tanlov oʻtkazish qoidalari, tanlov takliflari shakllarini oʻz ichiga oluvchi hujjatlar toʻplami;

tanlov taklifi — tanlov hujjatlarida belgilanadigan shartlarda shartnoma tuzish taklifi;

savdolarni oʻtkazish sanasi — auksion oʻtkazish yoki tanlov yakunlari yuzasidan xulosa chiqarish sanasi va vaqti;

sotib olish toʻlovi — sotib olinayotgan davlat koʻchmas mulk obyekti uchun xaridor tomonidan milliy va (yoki) erkin ayirboshlanadigan valyutada (keyingi oʻrinlarda EAV deb ataladi) Davlat aktivlarini boshqarish, transformatsiya va xususiylashtirish jamgʻarmasiga bir yoʻla yoki boʻlib-boʻlib toʻlanadigan pul mablagʻlari;

investitsiyaviy majburiyatlar — davlat koʻchmas mulk obyektini sotib olishda xaridor tomonidan davlat koʻchmas mulk obyektiga investitsiyalarni amalga oshirish boʻyicha qabul qilinadigan pul bahosiga ega boʻlgan va qonun hujjatlariga zid boʻlmagan shakllarda amalga oshiriladigan majburiyatlar;

ijtimoiy majburiyatlar — davlat koʻchmas mulk obyektini sotishda xaridor tomonidan qabul qilinadigan pul bahosiga ega boʻlmagan va qonun hujjatlariga zid boʻlmagan shakllarda amalga oshiriladigan majburiyatlar;

auksion — musobaqalashish asosida (har qanday nodavlat yuridik va jismoniy shaxs qatnashishi mumkin boʻlgan) xaridorni aniqlash boʻyicha savdo shakli, bunda eng katta narxni taklif qilgan qatnashchi davlat koʻchmas mulk obyektining oldi-sotdi shartnomasini tuzish huquqiga ega boʻladi;

tanlov asosidagi auksion — auksionning sotuvchi tomonidan belgilangan mezonlar boʻyicha oldindan tanlangan maxsus taklif qilingan shaxslar qatnashishi mumkin boʻlgan turi;

balansda saqlovchi — sotilayotgan davlat koʻchmas mulk obyekti biriktirilgan yuridik shaxs;

boshlangʻich narx — davlat koʻchmas mulk obyektini savdolarga qoʻyish uchun sotuvchi tomonidan belgilangan narx”;

30-bandda :

uchinchi xatboshidagi “(ochiq yoki yopiq)” soʻzlari chiqarib tashlansin;

toʻrtinchi xatboshi quyidagi tahrirda bayon etilsin:

“oʻzining rasmiy veb-saytida auksion oʻtkazilishi toʻgʻrisidagi xabarnomani (bundan buyon matnda auksion toʻgʻrisidagi xabarnoma deb yuritiladi) eʼlon qiladi, tanlov asosidagi auksionlar oʻtkazish hollari bundan mustasno”;

31-bandda :

uchinchi xatboshi quyidagi tahrirda bayon etilsin:

“auksion oʻtkazilishidan kamida oʻttiz kun oldin oʻzining va sotuvchining rasmiy veb-saytida auksion toʻgʻrisidagi xabarnomani chop etadi, bunda bayram va dam olish kunlarida savdolar oʻtkazilmaydi, savdo bayram va dam olish kunlariga toʻgʻri kelgan taqdirda, navbatdagi ish kunida oʻtkaziladi”;

oltinchi xatboshi quyidagi tahrirda bayon etilsin:

“tanlov asosidagi auksion oʻtkazilishi toʻgʻrisidagi xabarnomani (bundan buyon matnda tanlov asosidagi auksion toʻgʻrisidagi xabarnoma deb yuritiladi) yuboradi va mazkur xabarnomada koʻrsatilgan nodavlat yuridik va jismoniy shaxslardan buyurtmanomalar oladi”;

toʻqqizinchi va oʻninchi xatboshilardagi “ochiq” soʻzi chiqarib tashlansin;

32-bandning birinchi xatboshisi quyidagi tahrirda bayon etilsin:

“32. Auksion (tanlov asosidagi auksion) toʻgʻrisidagi xabarnoma quyidagi maʼlumotlarni oʻz ichiga olishi lozim”;

33-band quyidagi tahrirda bayon etilsin:

“33. Tanlov asosidagi auksionni oʻtkazishda sotuvchi uning talablariga mos keladigan nodavlat yuridik va jismoniy shaxslar roʻyxatini oldindan aniqlaydi, savdolar tashkilotchisi ularga yopiq auksion toʻgʻrisidagi xabarnomani auksion boshlanishidan kamida oʻttiz kun oldin yuboradi. Tanlov asosidagi auksion toʻgʻrisidagi xabarnoma ommaviy axborot vositalarida chop etilmaydi hamda auksion taklif etilgan nodavlat yuridik va jismoniy shaxslar oʻrtasida oʻtkaziladi”;

35-band quyidagi tahrirda bayon etilsin:

“35. Auksionda qatnashish uchun buyurtmanomalar ochiq auksion (tanlov asosidagi auksion) toʻgʻrisidagi xabarnomada koʻrsatilgan muddatlarda qabul qilinadi”;

36-bandda :

birinchi xatboshi quyidagi tahrirda bayon etilsin:

“36. Auksionda qatnashish uchun talabgor yoki uning vakolatli vakili savdolar tashkilotchisiga shaxsan yoki pochta orqali auksion (tanlov asosidagi auksion) toʻgʻrisidagi xabarnomada belgilangan muddatlarda quyidagi hujjatlarni ilova qilgan holda auksionda qatnashish uchun buyurtmanomani ikki nusxada taqdim etadi”;

toʻrtinchi xatboshi quyidagi tahrirda bayon etilsin:

“auksion (tanlov asosidagi auksion) toʻgʻrisidagi xabarnomada koʻrsatilgan bank hisobvaragʻiga zakalat toʻlanganligini tasdiqlaydigan toʻlov hujjatining nusxasi”;

38-bandning birinchi xatboshisidagi “Ochiq tanlov (yopiq tanlov)” soʻzlari “Tanlov” soʻzi bilan almashtirilsin;

50-bandning toʻrtinchi xatboshisi quyidagi tahrirda bayon etilsin:

“oʻzining rasmiy veb-saytida tanlov oʻtkazilishi toʻgʻrisidagi xabarnomani (bundan buyon matnda tanlov toʻgʻrisidagi xabarnoma deb yuritiladi) eʼlon qiladi”;

52-bandda :

oltinchi xatboshi quyidagi tahrirda bayon etilsin:

“tanlov takliflari solingan konvertlarni ochish belgilangan sanadan kamida oʻttiz kun oldin oʻzining va sotuvchining rasmiy veb-saytida tanlov oʻtkazilishi toʻgʻrisidagi xabarnomani (bundan buyon matnda tanlov toʻgʻrisidagi xabarnoma deb yuritiladi) eʼlon qiladi, bunda bayram va dam olish kunlarida savdolar oʻtkazilmaydi, savdo bayram va dam olish kunlariga toʻgʻri kelgan taqdirda, navbatdagi ish kunida oʻtkaziladi”

toʻqqizinchi — oʻn uchinchi xatboshilar quyidagi tahrirdagi toʻqqizinchi — oʻn birinchi xatboshilar bilan almashtirilsin:

“talabgorlarni taqdim etiladigan hujjatlarning namunalari bilan taʼminlaydi va ularni rasmiylashtirishda yordam beradi;

tanlov yakunlari toʻgʻrisidagi axborotni chop etadi, u tanlov oʻtkazilgan kundan boshlab oʻttiz kun ichida ilgari tanlov toʻgʻrisidagi xabarnoma chop etilgan aynan oʻsha ommaviy axborot vositalarida chop etiladi;

tuzilgan shartnomaga muvofiq boshqa funksiyalarni bajaradi”;

53-bandning birinchi xatboshisi quyidagi tahrirda bayon etilsin:

“53. Tanlov toʻgʻrisidagi xabarnoma quyidagi maʼlumotlarni oʻz ichiga olishi lozim”;

54-band oʻz kuchini yoʻqotgan deb hisoblansin;

56-bandning birinchi xatboshisi quyidagi tahrirda bayon etilsin:

“56. Tanlovda qatnashish uchun talabgor yoki uning vakolatli vakili savdolar tashkilotchisiga tanlov toʻgʻrisidagi xabarnomada belgilangan muddatlarda shaxsan yoki pochta orqali quyidagi hujjatlarni ilova qilgan holda buyurtmanomani ikki nusxada taqdim etadi”;

58-banddagi “Ochiq tanlov (yopiq tanlov)” soʻzlari “Tanlov” soʻzi bilan almashtirilsin;

62-bandning birinchi xatboshisi quyidagi tahrirda bayon etilsin:

“62. Tanlovda qatnashishga buyurtmanomalarni qabul qilish tanlov toʻgʻrisidagi xabarnoma chop etilgan kundan boshlanadi va xabarnomada belgilangan konvertlarni ochish sanasidan uch soat oldin toʻxtatiladi”;

70-bandning beshinchi va oltinchi xatboshilari quyidagi tahrirda bayon etilsin:

“tanlov oʻtkazish sanasini, ilgari tanlov toʻgʻrisidagi xabarnoma chop etilgan aynan oʻsha ommaviy axborot vositalarida tegishli axborotni chop etish orqali yozma ravishda xabardor qilgan holda, tanlov toʻgʻrisidagi xabarnomada belgilangan muddatdan ikki oydan ortiq boʻlmagan muddatga koʻchirish;

auksion oʻtkazish sanasini ilgari auksion (tanlov asosidagi auksion) toʻgʻrisidagi xabarnoma chop etilgan aynan oʻsha ommaviy axborot vositalarida tegishli axborotni chop etish orqali (ilgari tanlov asosidagi auksion toʻgʻrisidagi xabarnoma yuborilgan nodavlat yuridik va jismoniy shaxslarga tegishli axborotni yuborgan holda) yozma ravishda xabardor qilgan holda, auksion (tanlov asosidagi auksion) toʻgʻrisidagi xabarnomada belgilangan muddatdan ikki oydan ortiq boʻlmagan muddatga koʻchirish”;

1-ilovaning 4-bosqichi “Tadbirlar” ustunining ikkinchi xatboshisidagi “ochiq” soʻzi chiqarib tashlansin;

v) 6-ilovada :

2-bandda :

oʻninchi xatboshi quyidagi tahrirda bayon etilsin:

“ tanlov — tanlov hujjatlari mezonlari va shartlariga muvofiq (har qanday nodavlat yuridik va jismoniy shaxs qatnashishi mumkin boʻlgan) qatnashchilar tomonidan taqdim etilgan eng yaxshi takliflarni tanlash orqali davlat mulki xaridorini aniqlash boʻyicha savdolar shakli”;

oʻn birinchi va oʻn ikkinchi xatboshilar chiqarib tashlansin;

oʻn uchinchi — oʻn toʻqqizinchi xatboshilar tegishincha oʻn birinchi — oʻn yettinchi xatboshilar deb hisoblansin;

6-bandda :

birinchi xatboshi quyidagi tahrirda bayon etilsin:

“6. Tanlovni oʻtkazishda tanlov takliflari solingan konvertlar ochiladigan sanadan kamida oʻttiz kun oldin oʻzining rasmiy veb-saytida ishchi organ tomonidan ochiq tanlov oʻtkazilishi toʻgʻrisida xabarnomani (keyingi oʻrinlarda tanlov toʻgʻrisidagi xabarnoma deb ataladi) eʼlon qilinadi, bunda, bayram va dam olish kunlarida savdolar oʻtkazilmaydi, savdo bayram va dam olish kunlariga toʻgʻri kelgan taqdirda, navbatdagi ish kunida oʻtkaziladi”;

ikkinchi xatboshidagi “Ochiq tanlov” soʻzlari “Tanlov” soʻzi bilan almashtirilsin;

7-band oʻz kuchini yoʻqotgan deb hisoblansin;

8-bandning birinchi xatboshisi quyidagi tahrirda bayon etilsin:

“8. Tanlovda qatnashish uchun sotuvchiga talabgor yoki uning vakolatli vakili tanlov toʻgʻrisidagi xabarnomada belgilangan tanlovda qatnashish uchun buyurtmanomaning muddatlarini ikki nusxada quyidagi hujjatlarni ilova qilgan holda, belgilangan muddatlarda shaxsan yoki pochta orqali taqdim etadi”;

10-band quyidagi tahrirda bayon etilsin:

“10. Tanlov toʻgʻrisidagi xabarnomada sotuvchi tomonidan belgilangan muddatdan keyin tushgan tanlov takliflari qabul qilinmaydi. Pochta orqali joʻnatilgan hujjatlarning tushgan sanasi sotuvchining roʻyxatdan oʻtkazishi boʻyicha belgilanadi”;

14-bandning birinchi xatboshisi quyidagi tahrirda bayon etilsin:

“14. Tanlovda qatnashish uchun buyurtmanomalarni qabul qilish tanlov toʻgʻrisidagi xabarnoma eʼlon qilingan kunda boshlanadi va konvertlarni ochishning eʼlonda koʻrsatilgan sanasidan uch soat oldin toʻxtatiladi”;

16-band quyidagi tahrirda bayon etilsin:

“16. Davlat komissiyasi yoki uning topshirigʻiga koʻra ishchi organ tanlov oʻtkaziladigan sanani tanlov toʻgʻrisidagi xabarnomada belgilangan muddatni kechiktirishi mumkin, bu holda ilgari tanlov toʻgʻrisidagi xabarnoma eʼlon qilingan aynan oʻsha ommaviy axborot vositalarida tegishli axborot chop etiladi hamda qatnashchilar mavjud boʻlganda ular yozma ravishda xabardor qilinadi”;

17-bandning birinchi xatboshisi quyidagi tahrirda bayon etilsin:

“17. Agar konvertlarni ochishning tanlov toʻgʻrisidagi xabarnomada belgilangan sanasigacha birorta ham buyurtmanoma tushmasa yoki faqat bitta buyurtmanoma tushsa, tanlov oʻtmagan deb eʼtirof etiladi”;

ilovaning 1-bosqichi “Bajarish muddatlari” ustunining ikkinchi xatboshisidagi “Ochiq savdo” soʻzlari “Savdo” soʻzi bilan almashtirilsin;

g) 7-ilova 2-bandining uchinchi xatboshisi quyidagi tahrirda bayon etilsin:

“ tanlov — tanlov hujjatlari mezonlari va shartlariga muvofiq (har qanday nodavlat yuridik va jismoniy shaxs qatnashishi mumkin boʻlgan) qatnashchilar tomonidan taqdim etilgan eng yaxshi takliflarni tanlash orqali xaridorni aniqlash boʻyicha savdolar shakli”.

5. Vazirlar Mahkamasining “Birja va koʻrgazma-yarmarka savdolarini tartibga solishga doir qoʻshimcha chora-tadbirlar toʻgʻrisida” 2018-yil 17-yanvardagi 33-son qarorining 3-bandidagi “Xususiylashtirilgan korxonalarga koʻmaklashish va raqobatni rivojlantirish davlat qoʻmitasi” soʻzlari “Raqobatni rivojlantirish va isteʼmolchilar huquqlarini himoya qilish qoʻmitasi” soʻzlari bilan almashtirilsin.

6. Vazirlar Mahkamasining 2018-yil 3-maydagi 322-son qarori bilan tasdiqlangan Maʼmuriy huquqbuzarlik sodir etgan shaxslar va maʼmuriy huquqbuzarlik yoʻli bilan maʼnaviy, jismoniy yoki mulkiy zarar yetkazilgan shaxslarni markazlashtirilgan hisobga olish tartibi toʻgʻrisida nizomga 8-ilovada

a) 340-satri quyidagi tahrirda bayon etilsin:

“ 340 Oʻzbekiston Respublikasi Davlat aktivlarini boshqarish agentligi va uning hududiy boshqarmalari ” ;

b) quyidagi tahrirdagi 340 1 -satri bilan toʻldirilsin:

“ 340 1 Oʻzbekiston Respublikasi Raqobatni rivojlantirish va isteʼmolchilar huquqlarini himoya qilish qoʻmitasi ” .

7. Vazirlar Mahkamasining 2018-yil 14-sentabrdagi 733-son qarori bilan tasdiqlangan Xususiylashtirilgan turar joyni boshqa shaxsga oʻtkazish shartnomasini notarial tasdiqlashda xususiylashtirishga rozilik bergan shaxslar haqida maʼlumotlar olishning maʼmuriy reglamenti 1-bandidagi “Oʻzbekiston Respublikasi Davlat aktivlarini boshqarish agentligining hududiy boshqarmalari (Toshkent shahrida — “Toshkent shahrida uy-joyga davlat orderlari va maʼlumotlar berish markazi” davlat unitar korxonasi)” soʻzlari “tuman (shahar) hokimliklari” soʻzlari bilan almashtirilsin.

8. Vazirlar Mahkamasining “Toshkent shahrining Olmazor tumani mahallalarida “Tadbirkorlik markazlari”ni tashkil etish chora-tadbirlari toʻgʻrisida” 2018-yil 18-sentabrdagi 740-son qarorida :

a) 4-bandning beshinchi xatboshisidagi “mulki obyektlarini “nol” qiymatida xarid qilish” soʻzlari “mulkini xususiylashtirish” soʻzlari bilan almashtirilsin;

b) 5-banddagi “Xususiylashtirilgan korxonalarga koʻmaklashish va raqobatni rivojlantirish davlat qoʻmitasi Savdo-sanoat palatasi bilan birgalikda” soʻzlari “Savdo-sanoat palatasi” soʻzlari bilan almashtirilsin.

9. Vazirlar Mahkamasining 2019-yil 15-maydagi 404-son qarori bilan tasdiqlangan Oʻzbekiston Respublikasi Davlat aktivlarini boshqarish agentligi huzuridagi budjetdan tashqari Davlat aktivlarini boshqarish, transformatsiya va xususiylashtirish jamgʻarmasi mablagʻlarini shakllantirish va ulardan foydalanish tartibi toʻgʻrisidagi nizom 11-bandining sakkizinchi xatboshisi quyidagi tahrirda bayon etilsin:

“xoʻjalik jamiyatlari ustav kapitalidagi aksiyalarni (ulushlarni, paylarni), shuningdek, boshqa aktivlarni davlat manfaatlarini koʻzlab sotib olish hamda xoʻjalik jamiyati tomonidan aloqa mavjud boʻlmagan aksiyadorlar (ishtirokchilar)ning ulushi qiymatini notarial idoraning depozitiga qoʻyish natijasida ularga oʻtgan aksiyalar (ulushlar)ni sotib olish bilan bogʻliq xarajatlar”.

10. Vazirlar Mahkamasining “Xorazm viloyati hududida boʻsh turgan davlat mulki obyektlaridan samarali foydalanish chora-tadbirlari toʻgʻrisida” 2020-yil 7-apreldagi 205-son qarorida :

a) 1-band quyidagi tahrirda bayon etilsin:

“1. Xorazm viloyati hokimligining Urganch shahri Amudaryo koʻchasidagi 1/4-uy manzilida joylashgan umumiy maydoni 2,58 gektar, shundan bino va inshootlar egallagan maydon 4 152,23 kvadrat metr boʻlgan “Xorazm trolleybus boshqarmasi” davlat korxonasi binosining bir qismida (keyingi oʻrinlarda — obyekt) yillik 15 000 tonna sintetik polipropilen va polietilen tolalar geotekstil materiallari ishlab chiqarish faoliyatini tashkil etish uchun “Khorezm Orient Ceramik” masʼuliyati cheklangan jamiyatiga (keyingi oʻrinlarda — investor) investitsiya va ijtimoiy majburiyatlarni bajarish sharti bilan sotish toʻgʻrisidagi taklifi maʼqullansin”;

b) 2-bandning uchinchi xatboshisi quyidagi tahrirda bayon etilsin:

“2025-yil 31-dekabrga qadar 3,0 mln AQSH dollari miqdoridagi investitsiya kiritish orqali obyekt negizida yillik 15 000 tonna sintetik polipropilen va polietilen tolalardan geotekstil materiallari ishlab chiqarishni tashkil etish”.

11. Vazirlar Mahkamasining 2020-yil 15-maydagi 287-son qarori bilan tasdiqlangan Kasbiy malakalar, bilim va koʻnikmalarni rivojlantirish milliy tizimi toʻgʻrisidagi nizom 159-bandining oltinchi xatboshisi quyidagi tahrirda bayon etilsin:

“investitsiya loyihalari va xususiylashtirilgan korxonalarni rivojlantirish “yoʻl xaritalari”ni amalga oshirish, foydalanilmayotgan xonalar va binolarni ishlab chiqarish faoliyatini tashkil etish uchun investitsiya va ijtimoiy majburiyatlar olish sharti bilan sotish, shuningdek, davlat mulki obyektlarini ijaraga berish munosabati bilan zarur ish oʻrinlari sonini aniqlash asosida hisoblanadi”.

12. Vazirlar Mahkamasining 2022-yil 12-yanvardagi 18-son qarori bilan tasdiqlangan “E-auksion” elektron savdo platformasida elektron onlayn-auksion va tanlovlarni tashkil etish hamda oʻtkazish tartibi toʻgʻrisidagi nizomda :

a) 2-bandning yettinchi , oʻn ikkinchi va yigirma ikkinchi xatboshilari , 32-bandning birinchi — toʻrtinchi xatboshilari , 33-bandning toʻrtinchi — oltinchi va sakkizinchi xatboshilari , 37-bandning “g” kichik bandi birinchi xatboshisi , 48-bandning ikkinchi xatboshisi , 81-bandning toʻrtinchi — oltinchi xatboshilari , 83-bandning “ v ” va “g” kichik bandlari , 90-bandning ikkinchi xatboshisidagi “salohiyatli” soʻzi tegishlicha “zaxiradagi” soʻzi bilan almashtirilsin;

b) 3-band quyidagi tahrirda bayon etilsin:

“3. Oʻzbekiston Respublikasi Prezidentining farmonlari, qarorlari, farmoyishlari hamda Vazirlar Mahkamasining qarorlari va farmoyishlari asosida hududlarni ijtimoiy-iqtisodiy rivojlantirish ahamiyatiga ega boʻlgan loyihalar yoki boshqa vazifalarni amalga oshirish uchun davlatga va ustav fondida davlat ulushi 50 foiz va undan ortiq boʻlgan yuridik shaxslar, shuningdek, ustav fondining 50 foizi va undan ortigʻi 50 foiz va undan ortiq miqdorda davlat ulushiga ega yuridik shaxsga tegishli boʻlgan mol-mulk, yer uchastkalari hamda ularga tegishli boʻlgan huquqlar boʻyicha tanlov asosidagi auksion buyurtmachi tomonidan taqdim etiladigan yuridik va jismoniy shaxslar oʻrtasida oʻtkazilishi mumkin.

Buyurtmachi tomonidan yuridik va jismoniy shaxslarning maʼlumotlari (ularning roʻyxati, shaxsiy maʼlumotlari, yashash hududi va boshqalar) oldindan buyurtmada koʻrsatiladi yoki operatorga taqdim etiladi.

Ushbu tartibda oʻtkaziladigan tanlov asosidagi auksion toʻgʻrisida savdo oʻtkazilishidan besh kalendar kun, takroriy savdoda bir kalendar kun oldin ishtirokchilarning shaxsiy kabinetiga xabarnoma yuboriladi.

Taklif etilgan shaxslar belgilangan tartibda roʻyxatdan oʻtmagani yoxud tanlov asosidagi auksion savdolariga oid maʼlumotlar bilan tanishib chiqmaganligi uchun operator javobgar hisoblanmaydi.

Mazkur tanlov asosidagi auksion ham ushbu Nizomda belgilangan tartib-taomillarga asosan oʻtkaziladi”;

v) 5-bandning oltinchi xatboshisidagi “, yopiq auksion va tanlov bundan mustasno” soʻzlari chiqarib tashlansin;

g) 14-band quyidagi mazmundagi oʻn beshinchi — oʻn toʻqqizinchi xatboshilar bilan toʻldirilsin:

“Davlat mulkini xususiylashtirish boʻyicha auksion savdolarida ishtirok etish uchun davlat mulkining boshlangʻich narxlariga bogʻliq ravishda zakalat miqdori quyidagicha belgilanadi:

auksion obyektining boshlangʻich narxi BHMning 100 baravarigacha boʻlganda — boshlangʻich narxning 15 foizi miqdorida;

auksion obyektining boshlangʻich narxi BHMning 100 baravaridan yuqori, lekin BHMning koʻpi bilan 1000 baravarigacha boʻlganda — boshlangʻich narxning 10 foizi miqdorida;

auksion obyektining boshlangʻich narxi BHMning 1000 baravaridan yuqori, lekin BHMning koʻpi bilan 10 000 baravarigacha boʻlganda — boshlangʻich narxning 5 foizi miqdorida;

auksion obyektining boshlangʻich narxi BHMning 10 000 baravaridan yuqori boʻlganda — boshlangʻich narxning 3 foizi miqdorida”;

oʻn beshinchi — oʻn yettinchi xatboshilar tegishlicha yigirma — yigirma ikkinchi xatboshilar deb hisoblansin;

d) 33-band quyidagi mazmundagi yettinchi xatboshi bilan toʻldirilsin:

“Bunda, davlat mulkini xususiylashtirish boʻyicha oʻtkazilgan savdolarda auksion gʻolibi oldi-sotdi shartnomasini auksion natijalari boʻyicha bayonnoma rasmiylashtirilgandan soʻng oʻn ish kuni ichida imzolashdan bosh tortsa, operator zaxiradagi gʻolibga oldi-sotdi shartnomasini tuzishni taklif qiladi. Agar zaxiradagi gʻolib ham oldi-sotdi shartnomasini oʻn ish kuni ichida imzolashdan bosh tortsa, davlat mulkini sotish boʻyicha auksion boʻlib oʻtmagan deb hisoblanadi hamda mazkur davlat mulki takroriy auksionga qoʻyiladi”;

yettinchi — toʻqqizinchi xatboshilar tegishlicha sakkizinchi — oʻninchi xatboshilar deb hisoblansin;

e) 34-banddagi “(ushbu Nizomning 24-bandida belgilangan holatlar bundan mustasno)” soʻzlari “ijro hujjatlari boʻyicha takroriy oʻtkaziladigan auksionlar hamda ushbu Nizomning 24-bandida belgilangan holatlar bundan mustasno” soʻzlari bilan almashtirilsin;

j) 41-bandning toʻrtinchi xatboshisidagi “taqdirda” soʻzidan keyin “ijro hujjatlari boʻyicha oʻtkaziladigan takroriy auksionlar bundan mustasno” soʻzlari bilan toʻldirilsin;

z) 42-band quyidagi tahrirda bayon etilsin:

“42. Takroriy auksion alohida shartlarsiz, umumiy tartibda oʻtkaziladi, ijro hujjatlari boʻyicha oʻtkaziladigan takroriy auksionlar bundan mustasno.

Bunda ijro hujjatlari boʻyicha takroriy auksionlar mazkur Nizomning 2-bobi 5-paragrafida keltirilgan ijro hujjatlari boʻyicha obyektlarni elektron onlayn-auksionga chiqarish va sotishning oʻziga xos xususiyatlarini inobatga olgan holda oʻtkaziladi”;

i) 50-bandning ikkinchi xatboshisi quyidagi tahrirda bayon etilsin:

“Ijro hujjatlari boʻyicha mol-mulkni sotish uchun oʻtkazilgan elektron onlayn-auksion natijalari haqidagi bayonnoma uni taqiqdan yechish, shuningdek, auksion gʻolibi nomiga mulkni, mulk huquqini va boshqa mulkiy huquqlarni roʻyxatdan oʻtkazish (hisobga qoʻyish) uchun asos hisoblanadi. Bunda majburiy tartibda undirish uchun yuborilmagan maʼmuriy jarimalarni toʻlash majburiyati mol-mulkning sobiq egasi zimmasida qoladi”.

13. Vazirlar Mahkamasining 2022-yil 14-fevraldagi 71-son qarori bilan tasdiqlangan Tadbirkorlik va shaharsozlik faoliyatini amalga oshirish uchun yer uchastkalarini mulk huquqi va ijara huquqi asosida elektron onlayn-auksion orqali realizatsiya qilish tartibi toʻgʻrisida nizomda :

a) 3-bandning oʻninchi xatboshisidagi “Elektron onlayn-auksionlarni tashkil etish markazi” davlat unitar korxonasi” soʻzlari ““Elektron onlayn-auksionlarni tashkil etish” aksiyadorlik jamiyati” soʻzlari bilan almashtirilsin;

b) 16-band quyidagi mazmundagi oʻninchi va oʻn birinchi xatboshilar bilan toʻldirilsin:

“Tuman (shahar) hokimliklari hamda jismoniy va yuridik shaxslarni takliflariga asosan yonma-yon turgan yer uchastkalari maydonini birlashtirgan va/yoki lotlarga boʻlgan holda auksion savdolariga chiqariladi.

Bunda Kadastr agentligi tomonidan “YERELEKTRON” AATda qoʻshimcha kelishuvlarsiz yer uchastkalari maydonini birlashtirgan va/yoki lotlarga boʻlgan holda (yer uchastkasining maydoni, boshlangʻich narxi va faoliyat turlarini muvofiqlashtirgan) holda qayta auksionga chiqarish imkoniyati yaratiladi”.

14. Vazirlar Mahkamasining “Yer qaʼri uchastkalaridan foydalanish huquqi uchun ruxsatnomalar berish tartibini yanada takomillashtirish chora-tadbirlari toʻgʻrisida” 2022-yil 25-martdagi 133-son qarorida :

a) 1-ilova bilan tasdiqlangan Strategik turdagi (asosiy) foydali qazilmalarni oʻz ichiga olgan yer qaʼri uchastkalaridan foydalanish huquqi uchun ruxsatnomalarni elektron onlayn-auksion orqali berish sxemasining 3-bosqichi “Tadbirlar” ustunidagi “salohiyatli” soʻzi “zaxiradagi” soʻzi bilan almashtirilsin;

b) 2-ilova bilan tasdiqlangan Noruda foydali qazilmalarni oʻz ichiga olgan yer qaʼri uchastkalaridan foydalanish huquqini elektron onlayn-auksion orqali berish sxemasining 3-bosqichi “Tadbirlar” ustunidagi “salohiyatli” soʻzi “zaxiradagi” soʻzi bilan almashtirilsin;

v) 3-ilova bilan tasdiqlangan Qimmatbaho metallarni oltin izlovchilar usulida qazib olish uchun berilayotgan yer qaʼri uchastkalaridan foydalanish huquqi elektron onlayn-auksion orqali berish sxemasining 3-bosqichi “Tadbirlar” ustunidagi “salohiyatli” soʻzi “zaxiradagi” soʻzi bilan almashtirilsin.

15. Vazirlar Mahkamasining “Davlat daromadiga olingan mol-mulklarni soddalashtirilgan auksion tamoyillari asosida “E-auksion shop” elektron savdo doʻkoni orqali sotish tartibi toʻgʻrisida” 2023-yil 4-oktabrdagi 526-son qarorida :

a) 2-bandning beshinchi xatboshisidagi “salohiyatli” soʻzi “zaxiradagi” soʻzi bilan almashtirilsin;

b) ilovada :

32 — 34-bandlar , 36-bandning beshinchi xatboshisi , 38-bandning ikkinchi xatboshisi , 39-bandning birinchi xatboshisi , 43-bandning ikkinchi xatboshisidagi “salohiyatli” soʻzi “zaxiradagi” soʻzi bilan almashtirilsin.

16. Vazirlar Mahkamasining 2023-yil 16-oktabrdagi 540-son qarori bilan tasdiqlangan Xususiy mulkdorlar buyurtmasi asosida ularning mulklarini soddalashtirilgan tartib va muddatlarda “E-auksion shop” elektron savdo doʻkoni orqali sotish va ijaraga berish boʻyicha savdolar oʻtkazish tartibi toʻgʻrisidagi nizomning 35 — 37-bandlari , 39-bandning toʻrtinchi xatboshisi , 42-bandning ikkinchi xatboshisi , 43-bandning birinchi xatboshisi , 47-bandning ikkinchi xatboshisidagi “salohiyatli” soʻzi tegishlicha “zaxiradagi” soʻzi bilan almashtirilsin.

17. Vazirlar Mahkamasining “Alohida uy-joyni (kvartira, uy, kvartiraning yoki uyning bir qismini) xususiylashtirishga rozilik bergan shaxslar toʻgʻrisida maʼlumotnoma hamda davlat mulki obyektini xususiylashtirish uchun buyurtmanoma berish boʻyicha davlat xizmatlarini koʻrsatishning maʼmuriy reglamentlarini tasdiqlash haqida” 2023-yil 27-noyabrdagi 627-son qarorida :

a) 2-band “tuman (shahar) hokimliklari” soʻzlaridan keyin “(Toshkent shahrida — “Toshkent shahar uy-joylarga davlat orderlari va maʼlumotnomalar berish markazi” DUK)” soʻzlari bilan toʻldirilsin;

b) 3-bandning uchinchi xatboshisidagi ikkinchi jumla chiqarib tashlansin;

18. Vazirlar Mahkamasining 2023-yil 21-dekabrdagi 674-son qarori bilan tasdiqlangan Oʻrmon fondi yer uchastkalarini elektron onlayn-auksion orqali ijaraga berishning maʼmuriy reglamentida :

a) 26-banddagi “salohiyatli” soʻzi “zaxiradagi” soʻzi bilan almashtirilsin;

b) 2-ilovaning 6-bosqichi “Tadbirlar” va “Muddatlar” ustunlaridagi “salohiyatli” soʻzi “zaxiradagi” soʻzi bilan almashtirilsin.

19. Vazirlar Mahkamasining “Toshkent shahrida “Toshkent Invest kompaniyasi” aksiyadorlik jamiyati va tadbirkorlik subyektlari oʻrtasida oʻzaro manfaatli hamkorlik asosida investitsiya loyihalarini amalga oshirishni takomillashtirish chora-tadbirlari toʻgʻrisida” 2024-yil 25-martdagi 149-son qarori 2-bandining :

birinchi xatboshisidagi “hududidagi” soʻzi “hududidagi, shuningdek, boʻsh turgan yer uchastkasini aniqlash va tanlash materiallari Davlat aktivlarini boshqarish agentligi tomonidan tayyorlangan” soʻzlari bilan almashtirilsin;

uchinchi xatboshidagi “xarajatlarni chegirgan holda,” soʻzlaridan keyin “Toshkent shahrining shahar budjetida ochilgan alohida daromad hisobvaragʻiga oʻtkazilgandan soʻng, toʻliqligicha” soʻzlari bilan toʻldirilsin.

Vazirlar Mahkamasining 2025-yil 21-apreldagi 247-son qaroriga 3-ILOVA

Oʻzbekiston Respublikasi Hukumatining oʻz kuchini yoʻqotgan deb hisoblanayotgan ayrim qarorlari

1. Vazirlar Mahkamasining “Mahalliy sanoat, aholiga maishiy xizmat koʻrsatish, davlat savdosi hamda umumiy ovqatlanish korxonalari va tashkilotlarini davlat tasarrufidan chiqarish va xususiylashtirishni tashkil etish chora-tadbirlari toʻgʻrisida” 1992-yil 23-sentabrdagi 443-son qarori .

2. Vazirlar Mahkamasining “Davlat tasarrufidan chiqarish va xususiylashtirish jarayonining samarali tashkil etilishini taʼminlash boʻyicha qoʻshimcha chora-tadbirlar toʻgʻrisida” 1993-yil 11-avgustdagi 402-son qarori .

3. Vazirlar Mahkamasining “Toshkent shahridagi aholiga avtomobil yonilgʻisini naqd pulga sotuvchi ayrim avtomobil yonilgʻisi quyish shoxobchalarini eksperiment tariqasida xususiylashtirish toʻgʻrisida” 1994-yil 9-iyundagi 290-son qarori .

4. Vazirlar Mahkamasining “Vazirlar Mahkamasining 1992-yil 23-sentabrdagi 443-son qaroriga oʻzgartirishlar kiritish toʻgʻrisida” 1994-yil 13-sentabrdagi 462-son qarori .

5. Vazirlar Mahkamasining “Ayrim korxonalar va mol-mulkni davlat tasarrufidan chiqarish va xususiylashtirishning baʼzi masalalari toʻgʻrisida” 1995-yil 4-dekabrdagi 448-son qarori .

6. Vazirlar Mahkamasining “Aholiga naqd pulga avtomobil yonilgʻisi sotuvchi respublika avtomobil yonilgʻisi quyish shoxobchalarini xususiylashtirish toʻgʻrisida” 1996-yil 20-martdagi 107-son qarori .

7. Vazirlar Mahkamasining “Xususiylashtirish va tadbirkorlikni qoʻllab-quvvatlash jarayonlarini yanada rivojlantirish toʻgʻrisida” 1996-yil 27-dekabrdagi 460-son qarori .

8. Vazirlar Mahkamasining “Davlat tasarrufidan chiqarish va xususiylashtirish jarayonida tashkil etilgan aksiyadorlik jamiyatlari ustav jamgʻarmasidagi davlat ulushi toʻgʻrisida” 1998-yil 30-iyundagi 272-son qarorining 4 va 5-bandlari .

9. Vazirlar Mahkamasining “Avtomobil yonilgʻisi quyish shoxobchalarining ishini takomillashtirish va respublika isteʼmolchilarini neft mahsulotlari bilan taʼminlashni yaxshilash chora-tadbirlari toʻgʻrisida” 1998-yil 18-sentabrdagi 397-son qarorining 7 va 8-bandlari .

10. Vazirlar Mahkamasining “Aholiga kommunal xizmat koʻrsatish tizimida iqtisodiy islohotlarni chuqurlashtirish konsepsiyasini tasdiqlash toʻgʻrisida” 1998-yil 18-noyabrdagi 477-son qarorining 7-bandi .

11. Vazirlar Mahkamasining “Qimmatli qogʻozlarning markaziy depozitariysini tashkil etish va uning faoliyati masalalari toʻgʻrisida” 1999-yil 21-maydagi 263-son qarori .

12. Vazirlar Mahkamasining “Ulgurji va birja savdosini tashkil etish tizimini takomillashtirish toʻgʻrisida” 2001-yil 1-maydagi 198-son qarori 8-bandining uchinchi va toʻrtinchi xatboshilari .

13. Vazirlar Mahkamasining “Iqtisodiy nochor korxonalarni tugatish va ularning tarkibini oʻzgartirishga doir qoʻshimcha chora-tadbirlar toʻgʻrisida” 2002-yil 8-oktabrdagi 347-son qarori .

14. Vazirlar Mahkamasining “Xususiylashtirishdan tushadigan mablagʻlarni taqsimlash tartibini takomillashtirish toʻgʻrisida” 2003-yil 14-noyabrdagi 512-son qarori .

15. Vazirlar Mahkamasining “Oʻzbektelekom” aksiyadorlik kompaniyasini xususiylashtirishga doir qoʻshimcha chora-tadbirlar toʻgʻrisida” 2004-yil 29-sentabrdagi 453-son qarorining 1-bandi .

16. Vazirlar Mahkamasining “Oʻzbekiston Respublikasi Prezidentining “Yuridik shaxslar va fuqarolarning binolari hamda inshootlari bilan band boʻlgan yer uchastkalarini xususiylashtirish toʻgʻrisida” 2006-yil 24-iyuldagi PF-3780-son Farmonini amalga oshirish haqida” 2006-yil 26-iyuldagi 147-son qarori .

17. Vazirlar Mahkamasining “Davlat aktivlarini ochiq savdolarda sotishga doir qoʻshimcha chora-tadbirlar toʻgʻrisida” 2011-yil 18-iyuldagi 207-son qarori .

18. Vazirlar Mahkamasining “Aksiyadorlik jamiyatlarida korporativ boshqaruv tizimini yanada takomillashtirish chora-tadbirlari toʻgʻrisida”gi 2014-yil 2-iyuldagi 176-son qaroriga 2-ilovaning 1-bandidagi “b” kichik bandi .

Oʻzbekiston Respublikasining Bosh vaziri A. ARIPOV

Toshkent sh.,

2025-yil 21-aprel,

247-son

(Qonunchilik maʼlumotlari milliy bazasi, 23.04.2025-y., 09/25/247/0383-son; 25.12.2025-y., 09/25/821/1211-son)

lex.uz