📅 2025-yil 24-aprel · Vazirlar Mahkamasi qarorlari
Rasmiy matn. Rasmiy hujjat. Tahririy izohlar kiritilmagan.
📅 2025-yil 24-aprel · Vazirlar Mahkamasi qarorlari
Rasmiy matn. Rasmiy hujjat. Tahririy izohlar kiritilmagan.
📅 2025 йил 24 апрель · Вазирлар Маҳкамаси қарорлари
Расмий матн. Расмий ҳужжат. Таҳририй изоҳлар киритилмаган.
📅 24 апреля 2025 г. · Постановления Кабинета Министров
Официальный текст. Официальный документ. Редакционные примечания не включены.
📅 24 April 2025 · Cabinet of Ministers resolutions
Official text. Official document. Editorial notes are not included.
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг
қарори
МАЪМУРИЙ РЕГЛАМЕНТИ
СХЕМАСИ
СХЕМАСИ
СХЕМАСИ
СЎРОВНОМА
СЎРОВНОМА
НАМУНАСИ
МЕЗОНЛАРИ
НАМУНАСИ
НАМУНАСИ
Номоддий маданий мерос намуналарини рўйхатга киритиш ёки ундан чиқариш билан боғлиқ давлат хизматларини кўрсатишнинг маъмурий регламентини тасдиқлаш тўғрисида
Ўзбекистон Республикаси Президентининг «Маъмурий ислоҳотлар доирасида адлия органлари ва муассасаларининг масъулиятини янада ошириш ҳамда ихчам бошқарув тизимини шакллантириш тўғрисида» 2024 йил 25 майдаги ПФ-80-сон Фармони ижросини таъминлаш мақсадида Вазирлар Маҳкамаси қарор қилади:
1. Ўзбекистон Республикаси Президентининг «Маъмурий ислоҳотлар доирасида адлия органлари ва муассасаларининг масъулиятини янада ошириш ҳамда ихчам бошқарув тизимини шакллантириш тўғрисида» 2024 йил 25 майдаги ПФ-80-сон Фармонига мувофиқ 2024 йилда қуйидаги хизматларни Ўзбекистон Республикаси Ягона интерактив давлат хизматлари портали (кейинги ўринларда — ЯИДХП) ҳамда Давлат хизматлари марказлари орқали кўрсатишни жорий қилиш белгиланганлиги маълумот учун қабул қилинсин:
номоддий маданий мерос объектларини Номоддий маданий мерос объектларининг рўйхатига киритиш;
номоддий маданий мерос объекти Номоддий маданий мерос объектларининг рўйхатига киритилганлиги ёки киритилмаганлиги ҳақида маълумот бериш.
2. Қуйидагиларни назарда тутувчи Номоддий маданий мерос намуналарини рўйхатга киритиш ёки ундан чиқариш билан боғлиқ давлат хизматларини кўрсатишнинг маъмурий регламенти 1-иловага мувофиқ тасдиқлансин:
номоддий маданий мерос намуналарини Номоддий маданий мерос намуналарининг миллий ва маҳаллий рўйхатларига киритиш ҳамда улардан чиқариш бўйича давлат хизматларини ЯИДХП ҳамда Давлат хизматлари марказлари орқали кўрсатиш тартиби;
номоддий маданий мерос намунаси Номоддий маданий мерос намуналарининг миллий ва маҳаллий рўйхатларига киритилган ёки киритилмаганлиги тўғрисида маълумот бериш тартиби.
3. Маданият вазирлиги икки ой муддатда:
а) Рақамли технологиялар вазирлиги ҳамда Адлия вазирлиги билан биргаликда ушбу қарор билан тасдиқланган Регламентга мувофиқ давлат хизматининг ЯИДХП орқали кўрсатилишини таъминласин;
ЯИДХПда давлат хизмати кўрсатилишининг ҳар бир босқичида мурожаатларнинг кўриб чиқилишини кузатиб бориш тартибини жорий этсин;
б) манфаатдор вазирлик ва идоралар билан биргаликда ўзлари қабул қилган норматив-ҳуқуқий ҳужжатларни ушбу қарорга мувофиқлаштирсин.
4. Вазирлар Маҳкамасининг «Номоддий маданий мерос муҳофазасига оид норматив-ҳуқуқий ҳужжатларни тасдиқлаш тўғрисида» 2011 йил 23 февралдаги 47-сон қарорига 2-иловага мувофиқ ўзгартиришлар киритилсин.
5. Мазкур қарорнинг бажарилишини назорат қилиш Ўзбекистон Республикаси маданият вазири О.А. Назарбеков ва адлия вазири А.Ж. Ташкулов зиммасига юклансин.
Вазирлар Маҳкамасининг 2025 йил 24 апрелдаги 256-сон қарорига 1-ИЛОВА
Номоддий маданий мерос намуналарини рўйхатга киритиш ёки ундан чиқариш билан боғлиқ давлат хизматларини кўрсатишнинг
1-боб. Умумий қоидалар
1. Мазкур Регламент жисмоний ва юридик шахсларга Ўзбекистон Республикаси Ягона интерактив давлат хизматлари портали (кейинги ўринларда — ЯИДХП) ва Давлат хизматлари марказлари орқали номоддий маданий мерос намуналарини Номоддий маданий мерос намуналарининг миллий ва маҳаллий рўйхатларига киритиш ҳамда улардан чиқариш, шунингдек, уларнинг ушбу рўйхатларга киритилган ёки киритилмаганлиги тўғрисида маълумотлар олиш билан боғлиқ давлат хизматларини кўрсатиш тартибини белгилайди.
2. Ушбу Регламентда қуйидаги асосий тушунчалардан фойдаланилади:
ариза берувчи — номоддий маданий мерос намуналари билан боғлиқ давлат хизматини кўрсатишни сўраб мурожаат қилган жисмоний ёки юридик шахс;
ваколатли орган — Ўзбекистон Республикаси Маданият вазирлиги ҳузуридаги Маданиятшунослик ва номоддий маданий мерос илмий-тадқиқот институти;
илмий-методик кенгаш (кейинги ўринларда — Кенгаш) — ваколатли орган ҳузурида номоддий маданий мерос намуналарини тарихий-маданий экспертизадан ўтказиш мақсадида ташкил этиладиган давлат органлари, илмий институт ва муассасалар, нодавлат нотижорат ташкилотларининг вакиллари, номоддий маданий меросни асраш ва ундан фойдаланиш йўналишида фаолият юритаётган ва тадқиқот ишларини амалга ошираётган алоҳида тадқиқотчилар ва мутахассислардан иборат кенгаш;
номоддий маданий мерос намуналари — тарихий, илмий, бадиий ёки ўзгача маданий қимматга эга бўлган, урф-одатлар, халқ ижодиёти (сўз, рақс, мусиқа, томоша санъати), бадиий ҳунармандчилик ва амалий санъат билан боғлиқ билимлар, кўникмалар, артефактлар, маданий маконлар;
номоддий маданий мерос намуналарининг маҳаллий рўйхати (кейинги ўринларда — маҳаллий рўйхат) — Қорақалпоғистон Республикаси Маданият вазирлиги, вилоятлар ва Тошкент шаҳар маданият бошқармалари тасдиқлаган, номоддий маданий мерос масалалари бўйича ҳудудий экспертлар гуруҳи томонидан юритиладиган Номоддий маданий мерос намуналари рўйхати;
Номоддий маданий мерос намуналарининг миллий рўйхати (кейинги ўринларда — миллий рўйхат) — Ўзбекистон Республикаси Маданият вазирлиги тасдиқлаган, ваколатли орган томонидан юритиладиган Ўзбекистон Республикаси ҳудудида мавжуд бўлган номоддий маданий мерос намуналари рўйхати;
тарихий-маданий экспертиза (кейинги ўринларда — экспертиза) — номоддий маданий мерос намунасининг миллий рўйхатга киритилишини асослаш учун ташкил этиладиган ўрганиш ишлари;
ҳудудий орган — Қорақалпоғистон Республикаси Маданият вазирлиги, вилоятлар ва Тошкент шаҳар маданият бошқармалари;
ҳудудий экспертлар гуруҳи (кейинги ўринларда — экспертлар гуруҳи) — номоддий маданий мерос намуналарини излаб топиш ва улар тўғрисида маълумотлар йиғиш мақсадида ҳудудий орган ҳузурида ташкил этиладиган давлат органлари, илмий институт ва муассасалар, нодавлат нотижорат ташкилотларнинг вакиллари, номоддий маданий меросни асраш ва улардан фойдаланиш йўналишида фаолият юритаётган ва тадқиқот ишларини амалга ошираётган алоҳида тадқиқотчилар ва мутахассислардан иборат гуруҳ.
3. Давлат хизмати ваколатли орган ва ҳудудий органлар томонидан ЯИДХП ҳамда Давлат хизматлари марказлари орқали кўрсатилади.
4. Номоддий маданий мерос намуналарини:
миллий рўйхатга киритиш ёки ундан чиқариш масаласи Кенгаш томонидан;
маҳаллий рўйхатга киритиш ёки ундан чиқариш масаласи экспертлар гуруҳи томонидан кўриб чиқилади.
Бунда номоддий маданий мерос намуналари миллий рўйхатга киритилишидан (чиқарилишидан) олдин тегишли маҳаллий рўйхатга киритилиши (чиқарилиши) лозим.
5. Номоддий маданий мерос намуналарини миллий ва маҳаллий рўйхатларга киритиш ёки улардан чиқариш бўйича давлат хизматлари ушбу Регламентга 1 ва 2-иловалардаги схемаларга мувофиқ кўрсатилади.
Номоддий маданий мерос намунасини номоддий маданий мерос намунаси тегишли рўйхатларга киритилганлиги ёки киритилмаганлиги ҳақида маълумот бериш бўйича давлат хизмати мазкур Регламентга 3-иловадаги схемага мувофиқ кўрсатилади.
6. Номоддий маданий мерос намуналарини Номоддий маданий мерос намуналарининг миллий ва маҳаллий рўйхатларига киритиш ёки улардан чиқариш, шунингдек, уларнинг ушбу рўйхатларга киритилганлиги ёки киритилмаганлиги тўғрисида мазкур Регламентга 4-иловага мувофиқ шаклда маълумотнома (кейинги ўринларда — маълумотнома) берилади.
7. Давлат хизмати кўрсатилганлиги учун тўлов ундирилмайди.
2-боб. Номоддий маданий мерос намуналарини миллий ва маҳаллий рўйхатларга киритиш ёки улардан чиқариш бўйича давлат хизматларини кўрсатиш тартиби
1-§. Сўровнома юбориш тартиби
8. Ариза берувчи давлат хизматидан фойдаланиш учун Давлат хизматлари марказига ўзи келиб мурожаат этади ёки давлат хизматларидан электрон шаклда фойдаланиш учун ЯИДХПда рўйхатдан ўтади.
9. Ариза берувчи шахсан ёки унинг номидан мурожаат қилиш ҳуқуқига эга бўлган шахс ўзи келиб мурожаат этган тақдирда, Давлат хизматлари маркази ходими ариза берувчи номидан, ЯИДХП орқали мурожаат этган тақдирда эса, мустақил равишда мазкур Регламентга 5-иловага мувофиқ шаклда сўровномани электрон шаклда тўлдиради.
Ариза берувчи ЯИДХП орқали дам олиш ва байрам кунларидан қатъи назар, ҳар куни йигирма тўрт соат ичида сўровнома юбориши мумкин.
Бунда сўровномалар иш вақтидан кейин ёки дам олиш ва байрам кунларида юборилганда, календарь бўйича навбатдаги иш куни сўровномаларнинг ваколатли органга келиб тушган ва ваколатли орган томонидан қабул қилинган кун ҳисобланади.
10. Сўровнома тўлдирилганидан сўнг ариза берувчи маълумотлар тўғрилигини текширади ва имзоларни идентификация қилишнинг замонавий воситалари (дактилоскопия, электрон имзо, Mobil-ID ва бошқалар) билан тасдиқлайди.
Ариза берувчи ЯИДХП орқали мурожаат этган тақдирда, унинг шахсини тасдиқловчи ҳужжатни электрон рақамли имзо билан тасдиқлаш талаб этилмайди.
11. Ариза берувчи давлат хизматларидан фойдаланишдан хизмат кўрсатишнинг ҳар қандай босқичида бош тортиш ҳуқуқига эга.
Ариза берувчи давлат хизматларидан фойдаланишдан бош тортганда, унинг сўровномаси кўрмасдан қолдирилади.
2-§. Номоддий маданий мерос намуналарини Номоддий маданий мерос намуналарининг миллий рўйхатига киритиш ва ундан чиқариш тартиби
12. Ариза берувчи ЯИДХП орқали мурожаат қилинганда, сўровнома автоматик тарзда ваколатли органга юборилади.
13. Ариза берувчи Давлат хизматлари марказига шахсан келиб мурожаат этганда, сўровнома Давлат хизматлари маркази ходими томонидан тўлдирилиб, ариза берувчи томонидан тасдиқлангандан сўнг барча ҳужжатлар ўн дақиқа ичида ваколатли органга электрон шаклда юборилади.
14. Ваколатли орган сўровномани бир иш куни ичида тегишли ҳудудий органга кўриб чиқиш учун юборади.
15. Ҳудудий орган сўровномани бир иш куни ичида экспертлар гуруҳига юборади.
Экспертлар гуруҳи ўн иш куни ичида сўровномани кўриб чиқиб, қуйидаги хулосалардан бирини тайёрлайди:
номоддий маданий мерос намунасини маҳаллий рўйхатга киритиш (чиқариш) тўғрисида;
номоддий маданий мерос намунасини маҳаллий рўйхатга киритишни (чиқаришни) рад этиш тўғрисида.
16. Экспертлар гуруҳининг номоддий маданий мерос намунасини маҳаллий рўйхатга киритиш (чиқариш) тўғрисидаги хулосаси асосида ҳудудий орган:
бир иш куни ичида номоддий маданий мерос намунасини маҳаллий рўйхатга киритиш (чиқариш) бўйича буйруқ қабул қилади;
номоддий маданий мерос намунаси аввал маҳаллий рўйхатга киритилган (чиқарилган) бўлса, бир иш куни ичида ахборот хати ва тегишли тасдиқловчи ҳужжатларни ёзма равишда ваколатли органга тақдим этади.
17. Ваколатли орган маҳаллий рўйхатга киритилган (чиқарилган) номоддий маданий мерос намуналарини миллий рўйхатга киритиш (чиқариш) мақсадида бир иш куни ичида номоддий маданий мерос намуналарини экспертизадан ўтказиш учун кенгашга юборади.
Кенгаш ўн иш куни ичида номоддий маданий мерос намуналарини Вазирлар Маҳкамасининг 2011 йил 23 февралдаги 47-сон қарори билан тасдиқланган Номоддий маданий мерос намуналарининг тарихий-маданий экспертизадан ўтказиш тартиби тўғрисидаги низомга мувофиқ экспертизадан ўтказади ҳамда қуйидаги хулосалардан бирини тайёрлайди ва уни ваколатли органга тақдим этади:
номоддий маданий мерос намунасини Номоддий маданий мерос намуналарининг миллий рўйхатига киритиш (чиқариш) тўғрисида;
номоддий маданий мерос намунасини Номоддий маданий мерос намуналарининг миллий рўйхатига киритишни (чиқаришни) рад этиш тўғрисида.
18. Кенгашнинг номоддий маданий мерос намуналарини миллий рўйхатга киритиш ёки ундан чиқариш тўғрисидаги хулосаси асосида ваколатли орган бир иш куни ичида номоддий маданий мерос намуналарини миллий рўйхатга киритиш (чиқариш) юзасидан Ўзбекистон Республикаси Маданият вазирлигига таклиф киритади.
19. Ўзбекистон Республикаси Маданият вазирлиги уч иш куни ичида Ўзбекистон Республикаси номоддий маданий меросининг янгиланган миллий рўйхатини тасдиқлайди ва ваколатли органга юборади.
20. Ваколатли орган бир иш куни ичида номоддий маданий мерос намунасини миллий рўйхатга киритилганлиги ёки ундан чиқарилганлиги бўйича маълумотномани (матрик штрихли код қўйилган) расмийлаштиради ҳамда уни ўз электрон рақамли имзоси билан тасдиқлаб, шу куннинг ўзида Давлат хизматлари марказига ёки ЯИДХП орқали автоматик тарзда ариза берувчига электрон шаклда юборади.
21. Давлат хизматлари маркази QR-код қўйилган маълумотномани олганидан сўнг ўн дақиқа ичида уни ариза берувчининг электрон манзилига юборади ва ариза берувчини бу ҳақида ахборот-коммуникация тизими орқали хабардор қилади. Давлат хизматлари маркази ариза берувчи шахсан келиб мурожаат қилган тақдирда, унга маълумотномани ариза берувчининг сўровига кўра электрон шаклда ёки қоғоз шаклда бериши шарт.
22. Қуйидагилар давлат хизматини кўрсатишни рад этиш учун асос бўлади:
номоддий маданий мерос намуналарини миллий ва маҳаллий рўйхатга киритиш ёки ундан чиқариш бўйича сўровномада зарур маълумотлар ва ҳужжатлар тўлиқ тақдим этилмаганда ёки уларда хато ва нотўғри маълумотлар мавжуд бўлса;
аввал айни шу турдаги намуна номоддий маданий мерос намунаси сифатида миллий ёки маҳаллий рўйхатга киритилган ёки ундан чиқарилган бўлса;
берилган номоддий маданий мерос намуналари айни омма учун хос ёки ҳар бир шахсда (объектларда) учрайдиган ёхуд ўзида бадиий ва маданий қимматлик хусусиятини акс эттирмаса.
Давлат хизматини кўрсатиш бошқа асосларга кўра рад этилишига йўл қўйилмайди.
3-§. Номоддий маданий мерос намуналарини Номоддий маданий мерос намуналарининг маҳаллий рўйхатига киритиш ҳамда ундан чиқариш тартиби
23. Ариза берувчи ЯИДХП орқали мурожаат қилинганда, сўровнома автоматик тарзда тегишли ҳудудий органга юборилади.
24. Ариза берувчи Давлат хизматлари марказига шахсан келиб мурожаат этганда, сўровнома Давлат хизматлари маркази ходими томонидан тўлдирилиб, ариза берувчи томонидан тасдиқлангандан сўнг барча ҳужжатлар ўн дақиқа мобайнида тегишлилиги бўйича ҳудудий органга электрон шаклда юборилади.
25. Ҳудудий орган сўровномани бир иш куни ичида экспертлар гуруҳига юборади.
Экспертлар гуруҳи ўн иш куни ичида сўровномани кўриб чиқиб, қуйидаги хулосалардан бирини тайёрлайди:
номоддий маданий мерос намунасини маҳаллий рўйхатга киритиш (чиқариш) тўғрисида;
номоддий маданий мерос намунасини маҳаллий рўйхатга киритишни (чиқаришни) рад этиш тўғрисида.
26. Экспертлар гуруҳининг номоддий маданий мерос намунасини маҳаллий рўйхатга киритиш (чиқариш) тўғрисидаги хулосаси асосида ҳудудий орган бир иш куни ичида:
номоддий маданий мерос намунасини маҳаллий рўйхатга киритиш (чиқариш) бўйича буйруқ қабул қилади;
номоддий маданий мерос намунасини маҳаллий рўйхатга киритилганлиги (чиқарилганлиги) бўйича маълумотномани (матрик штрихли код қўйилган) расмийлаштиради.
Ҳудудий орган маълумотномани ўз электрон рақамли имзоси билан тасдиқлаб, шу куннинг ўзида Давлат хизматлари марказига ёки ЯИДХП орқали автоматик тарзда ариза берувчига электрон шаклда юборади.
27. Номоддий маданий мерос намунаси мазкур Регламентнинг 22-бандидаги асосларга кўра уни маҳаллий рўйхатга киритиш ёки ундан чиқариш рад этилади.
3-боб. Номоддий маданий мерос намунасини Номоддий маданий мерос намуналарининг рўйхатига киритилганлиги ёки киритилмаганлиги ҳақида маълумот бериш бўйича давлат хизматини кўрсатиш тартиби
1-§. Сўровнома юбориш тартиби
28. Ариза берувчи номоддий маданий мерос намунасининг қуйидаги рўйхатларга киритилганлиги ёки киритилмаганлиги юзасидан маълумотнома олиш бўйича ЯИДХП ёки Давлат хизматлари маркази орқали ваколатли органга мурожаат қилиши мумкин:
Инсоният номоддий маданий меросининг Репрезентатив рўйхатига тавсия этилаётган намуналар рўйхати;
Зудлик билан муҳофаза остига олиниши лозим бўлган номоддий маданий мерос намуналари рўйхати;
Номоддий маданий мерос намуналарининг миллий рўйхати;
Номоддий маданий мерос намуналарининг маҳаллий рўйхати.
29. Ариза берувчи давлат хизматидан фойдаланиш учун Давлат хизматлари марказига ўзи келиб мурожаат этади ёки давлат хизматларидан электрон шаклда фойдаланиш учун ЯИДХПда рўйхатдан ўтади.
Ариза берувчи ЯИДХП орқали дам олиш ва байрам кунларидан қатъи назар, ҳар куни йигирма тўрт соат ичида мазкур Регламентга 6-иловага мувофиқ шаклдаги сўровнома юбориши мумкин.
Бунда сўровномалар иш вақтидан кейин ёки дам олиш ва байрам кунларида юборилганда, календарь бўйича навбатдаги иш куни сўровномаларнинг ваколатли органга келиб тушган ва ваколатли орган томонидан қабул қилинган кун ҳисобланади.
30. Ариза берувчи шахсан ёки унинг номидан мурожаат қилиш ҳуқуқига эга бўлган шахс ўзи келиб мурожаат этган тақдирда, Давлат хизматлари маркази ходими ариза берувчи номидан, ЯИДХП орқали мурожаат этган тақдирда эса, мустақил равишда сўровномани электрон шаклда тўлдиради.
Сўровнома тўлдирилганидан сўнг ариза берувчи маълумотлар тўғрилигини текширади ва имзоларни идентификация қилишнинг замонавий воситалари (дактилоскопия, электрон имзо, Mobil-ID ва бошқалар) билан тасдиқлайди.
Ариза берувчи ЯИДХП орқали мурожаат этган тақдирда, паспортни электрон рақамли имзо билан тасдиқлаш талаб этилмайди.
31. Ариза берувчи давлат хизматларидан фойдаланишдан хизмат кўрсатишнинг ҳар қандай босқичида бош тортиш ҳуқуқига эга.
Ариза берувчи давлат хизматларидан фойдаланишдан бош тортганда, унинг сўровномаси кўрмасдан қолдирилади.
32. Ариза берувчи ЯИДХП орқали мурожаат қилинганда, сўровнома автоматик тарзда ваколатли органга юборилади.
33. Ариза берувчи Давлат хизматлари марказига шахсан келиб мурожаат этганда, сўровнома Давлат хизматлари маркази ходими томонидан тўлдирилиб, ариза берувчи томонидан тасдиқлангандан сўнг барча ҳужжатлар ўн дақиқа мобайнида ваколатли органга электрон шаклда юборилади.
2-§. Номоддий маданий мерос намунасини Номоддий маданий мерос намуналарининг рўйхатига киритилганлиги ёки киритилмаганлиги ҳақида маълумот бериш тартиби
34. Ваколатли орган уч иш куни ичида сўровномани кўриб чиқади ва маълумотномани (матрик штрихли код қўйилган) расмийлаштиради ҳамда уни ўз электрон рақамли имзоси билан тасдиқлаб, шу куннинг ўзида Давлат хизматлари марказига ёки ЯИДХП орқали автоматик тарзда ариза берувчига электрон шаклда юборади.
35. Давлат хизматлари маркази QR-код қўйилган маълумотномани олганидан сўнг ўн дақиқа ичида уни ариза берувчининг электрон манзилига юборади ва ариза берувчини бу ҳақида ахборот-коммуникация тизими орқали хабардор қилади. Давлат хизматлари маркази ариза берувчи шахсан келиб мурожаат қилган тақдирда, унга маълумотномани ариза берувчининг сўровига кўра электрон ёки қоғоз шаклда бериши шарт.
36. Сўровномада зарур маълумотлар ва ҳужжатлар тўлиқ тақдим этилмаганда ёки уларда хато ва нотўғри маълумотлар мавжуд бўлса давлат хизматини кўрсатиш рад этиш учун асос бўлади.
Давлат хизматини кўрсатиш бошқа асосларга кўра рад этилишига йўл қўйилмайди.
4-боб. Якунловчи қоидалар
37. Давлат хизматлари марказлари, ваколатли орган ва ҳудудий органлар ўз фаолиятини амалга ошириши натижасида олинган маълумотлар сир сақланишини таъминлайди.
38. Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги ва унинг ҳудудий бошқармалари ҳамда Давлат хизматлари марказлари ушбу Регламент талаблари бажарилиши бўйича давлат органлари ва бошқа ташкилотларнинг фаолиятини давлат хизматларини кўрсатиш давомида, шу жумладан, ЯИДХП орқали доимий назорат ва мониторинг қилиб боради.
39. Ариза берувчи давлат хизматини кўрсатувчи ходимларнинг хатти-ҳаракатларидан норози бўлган тақдирда, қонунчилик ҳужжатларида белгиланган тартибда шикоят қилиши мумкин.
40. Мазкур Регламент талабларининг бузилишида айбдор бўлган шахслар қонунчилик ҳужжатларида белгиланган тартибда жавоб берадилар.
Номоддий маданий мерос намуналарини рўйхатга киритиш ёки ундан чиқариш билан боғлиқ давлат хизматларини кўрсатишнинг маъмурий регламентига 1-ИЛОВА
Номоддий маданий мерос намуналарини Номоддий маданий мерос намуналарининг миллий рўйхатига киритиш ҳамда ундан чиқариш
Босқичлар Субъектлар Тадбирлар Бажариш муддатлари 1-босқич Ариза берувчи Номоддий маданий мерос намуналарини миллий рўйхатига киритиш (чиқариш) Ўзбекистон Республикаси Ягона интерактив давлат хизматлари портали (кейинги ўринларда — ЯИДХП) ёки Давлат хизматлари маркази орқали сўровнома тўлдиради. Ўз хоҳишига кўра 2-босқич ЯИДХП Сўровномани ваколатли органга юборади. Автоматик тарзда Давлат хизматлари маркази Ўн дақиқа ичида 3-босқич Ваколатли орган (Маданиятшунослик ва номоддий маданий мерос илмий-тадқиқот институти) Сўровномани тегишли ҳ удудий органга юборади. Бир иш куни ичида 4-босқич Ҳудудий орган (Қ орақалпоғистон Республикаси Маданият вазирлиги, вилоятлар ва Тошкент шаҳар маданият бошқармалари ) Сўровномани кўриб чиқиш учун экспертлар гуруҳига юборади. Бир иш куни ичида 5-босқич Экспертлар гуруҳи (Ҳудудий органлар ҳузуридаги номоддий маданий мерос масалалари бўйича ҳудудий экспертлар гуруҳи) Номоддий маданий мерос намунасини маҳаллий рўйхатга киритиш (чиқариш) бўйича хулоса тайёрлайди ва ҳудудий органга тақдим этади. Ўн иш куни ичида 6-босқич Ҳудудий орган Номоддий маданий мерос намунасини маҳаллий рўйхатга киритиш (чиқариш) бўйича буйруқ қабул қилади ҳамда уни ваколатли органга юборади. Бир иш куни ичида 7-босқич Ваколатли орган Маҳаллий рўйхатга киритилган (чиқарилган) номоддий маданий мерос намуналарини миллий рўйхатга киритиш (чиқариш) мақсадида тарихий-маданий экспертизадан ўтказиш учун ваколатли орган ҳузуридаги Илмий-методик кенгашга юборади. Бир иш куни ичида 8-босқич Илмий-методик кенгаш Номоддий маданий мерос намуналарини экспертизадан ўтказади ҳамда тегишли хулосани ваколатли органга беради. Ўн иш куни ичида 9-босқич Ваколатли орган Номоддий маданий мерос намуналарини миллий рўйхатга киритиш бўйича Ўзбекистон Республикаси Маданият вазирлигига таклиф киритади. Бир иш куни ичида 10-босқич Ўзбекистон Республикаси Маданият вазирлиги Ўзбекистон Республикаси номоддий маданий меросининг янгиланган миллий рўйхатини тасдиқлайди ва ваколатли органга юборади. Уч иш куни ичида 11-босқич Ваколатли орган 1. Номоддий маданий мерос намунасини миллий рўйхатга киритилганлиги ёки ундан чиқарилганлиги бўйича маълумотномани (матрик штрихли код қўйилган) расмийлаштиради. Бир иш куни ичида 2. Маълумотномани ўз электрон рақамли имзоси билан тасдиқлаб, Давлат хизматлари марказига ёки ЯИДХП орқали ариза берувчига электрон шаклда юборади. Давлат хизматлари марказига — шу куннинг ўзида, ЯИДХП орқали — автоматик тарзда
Номоддий маданий мерос намуналарини рўйхатга киритиш ёки ундан чиқариш билан боғлиқ давлат хизматларини кўрсатишнинг маъмурий регламентига 2-ИЛОВА
Номоддий маданий мерос намуналарини Номоддий маданий мерос намуналарининг маҳаллий рўйхатига киритиш ҳамда ундан чиқариш
Босқичлар Субъектлар Тадбирлар Бажариш муддатлари 1-босқич Ариза берувчи Номоддий маданий мерос намуналарини маҳаллий рўйхатига киритиш (чиқариш) учун Ўзбекистон Республикаси Ягона интерактив давлат хизматлари порталида (кейинги ўринларда — ЯИДХП) рўйхатдан ўтади, сўровномани тўлдиради. Ўз хоҳишига кўра 2-босқич ЯИДХП Сўровномани тегишли ҳудудий органга юборади. Автоматик тарзда Давлат хизматлари маркази Ўн дақиқа ичида 3-босқич Ҳудудий орган (Қ орақалпоғистон Республикаси Маданият вазирлиги, вилоятлар ва Тошкент шаҳар маданият бошқармалари ) Сўровномани кўриб чиқиш учун экспертлар гуруҳига юборади. Бир иш куни ичида 4-босқич Экспертлар гуруҳи (Ҳудудий органлар ҳузуридаги номоддий маданий мерос масалалари бўйича экспертлар гуруҳи) Сўровномани кўриб чиқиб, номоддий маданий мерос намунасини маҳаллий рўйхатга киритиш (чиқариш) бўйича хулоса тайёрлайди ва уни ҳудудий органга юборади. Ўн иш куни ичида 5-босқич Ҳудудий орган 1. Номоддий маданий мерос намунасини маҳаллий рўйхатга киритиш (чиқариш) бўйича буйруқ қабул қилади. 2. Номоддий маданий мерос намунасини маҳаллий рўйхатга киритилганлиги (чиқарилганлиги) бўйича маълумотномани (матрик штрихли код қўйилган) расмийлаштиради. Бир иш куни ичида 3. Маълумотномани ўз электрон рақамли имзоси билан тасдиқлаб, Давлат хизматлари марказига ёки ЯИДХП орқали ариза берувчига электрон шаклда юборади. Давлат хизматлари марказига — шу куннинг ўзида, ЯИДХП орқали — автоматик тарзда
Номоддий маданий мерос намуналарини рўйхатга киритиш ёки ундан чиқариш билан боғлиқ давлат хизматларини кўрсатишнинг маъмурий регламентига 3-ИЛОВА
Номоддий маданий мерос намунасини Номоддий маданий мерос намуналарининг рўйхатига киритилганлиги ёки киритилмаганлиги ҳақида маълумот бериш
Босқичлар Субъектлар Тадбирлар Бажариш муддатлари 1-босқич Ариза берувчи Номоддий маданий мерос намунасини Номоддий маданий мерос намуналарининг рўйхатига киритилганлиги ёки киритилмаганлиги ҳақида маълумот олиш учун Ўзбекистон Республикаси Ягона интерактив давлат хизматлари порталида (ЯИДХП) рўйхатдан ўтади, сўровномани тўлдиради. Ўз хоҳишига кўра 2-босқич ЯИДХП Сўровномани ваколатли органга юборади. Автоматик тарзда Давлат хизматлари маркази Ўн дақиқа ичида 3-босқич Ваколатли орган (М аданиятшунослик ва номоддий маданий мерос илмий-тадқиқот институти ) 1. Сўровномани кўриб чиқади ва маълумотномани (матрик штрихли код қўйилган) расмийлаштиради. Уч иш куни ичида 2. Маълумотномани ўз электрон рақамли имзоси билан тасдиқлаб, Давлат хизматлари марказига ёки ЯИДХП орқали ариза берувчига электрон шаклда юборади. Давлат хизматлари марказига — шу куннинг ўзида, ЯИДХП орқали — автоматик тарзда
Номоддий маданий мерос намуналарини рўйхатга киритиш ёки ундан чиқариш билан боғлиқ давлат хизматларини кўрсатишнинг маъмурий регламентига 4-ИЛОВА
НАМУНА Номоддий маданий мерос намуналарини Номоддий маданий мерос намуналарининг миллий ва маҳаллий рўйхатларига киритиш ҳамда улардан чиқариш, шунингдек, уларнинг ушбу рўйхатларга киритилганлиги ёки киритилмаганлиги тўғрисида МАЪЛУМОТНОМА 1. Ариза рақами 2. Ваколатли орган номи 3. Маълумотнома берилган сана 4. Маълумотномани берган масъул шахс Ф.И.О. 5. ЮНЕСКО Инсоният номоддий маданий меросининг Репрезентатив рўйхатига тавсия этилаётган намуналар рўйхати 6. Зудлик билан муҳофазага олиниши лозим бўлган номоддий маданий мерос намуналари рўйхатига киритилганлиги 7. Номоддий маданий мерос намуналарининг миллий рўйхати ёки Номоддий маданий мерос намуналарининг маҳаллий рўйхатига киритилганлиги Т/р Номоддий маданий мерос намунасининг идентификация тартиб рақами Номоддий маданий мерос намунаси рўйхати Номоддий маданий мерос намунаси йўналиши Номоддий маданий мерос намунаси номи Изоҳ 1. 2. ... QR-код
Номоддий маданий мерос намуналарини рўйхатга киритиш ёки ундан чиқариш билан боғлиқ давлат хизматларини кўрсатишнинг маъмурий регламентига 5-ИЛОВА
Номоддий маданий мерос намуналарини Номоддий маданий мерос намуналарининг миллий ва маҳаллий рўйхатларига киритиш ҳамда улардан чиқариш бўйича
I. Ариза берувчи — жисмоний шахс тўғрисида маълумот 1. Ф.И.О. 2. ЖШШИР 3. Доимий яшаш манзили 4. Ариза берувчи билан боғланиш мумкин бўлган маълумотлар (телефон рақами, электрон почта манзили ва бошқалар) II. Ариза берувчи — юридик шахс тўғрисида маълумот 5. Юридик ташкилотнинг тўлиқ номи 6. СТИР рақами 7. Ариза берувчининг юридик манзили (индекс, манзил) 8. Ариза берувчи билан боғланиш мумкин бўлган маълумотлар (телефон рақами, электрон почта манзили ва бошқалар) III. Номоддий маданий мерос намунасини Номоддий маданий мерос намуналарининг рўйхатига киритиш ҳамда ундан чиқариш бўйича маълумотлар 9. Намуна ҳақида маълумотнома 10. Намунанинг бошқа номлари (агар мавжуд бўлса) 11. Намунанинг ҳудудий жойлашуви ва бошқа жойларга тарқалганлиги 12. Намуна намоён этаётган соҳа 13. Рўйхатга киритиш ёки чиқариш учун тавсия этаётган жамоа, гуруҳ ёки шахс 14. Рўйхатга киритиш ёки чиқариш учун тавсия этилишини асослаш 15. Тарихий маълумотлар 16. Ҳозирги кундаги аҳволи 17. Намунанинг илмий жиҳатдан ўрганилганлиги 18. Илмий тадқиқотлар 19. Илмий мақолалар 20. Илмий экспедициялар 21. Фото материаллар 22. Маълумотни тайёрлаган шахс IV. Сўровнома тўлдириш сабаби 23. Номоддий маданий мерос намунасини Номоддий маданий мерос намуналарининг миллий рўйхатига киритиш 24. Номоддий маданий мерос намунасини Номоддий маданий мерос намуналарининг маҳаллий рўйхатига киритиш
Номоддий маданий мерос намуналарини рўйхатга киритиш ёки ундан чиқариш билан боғлиқ давлат хизматларини кўрсатишнинг маъмурий регламентига 6-ИЛОВА
Номоддий маданий мерос намуналарини Номоддий маданий мерос намуналарининг тегишли рўйхатларга киритилганлиги ёки киритилмаганлиги тўғрисидаги маълумотларни бериш бўйича
I. Ариза берувчи — жисмоний шахс тўғрисида маълумот 1. Ф.И.О. 2. ЖШШИР 3. Доимий яшаш манзили 4. Ариза берувчи билан боғланиш мумкин бўлган маълумотлар (телефон рақами, электрон почта манзили ва бошқалар) II. Ариза берувчи — юридик шахс тўғрисида маълумот 5. Юридик ташкилотнинг тўлиқ номи 6. СТИР рақами 7. Ариза берувчининг юридик манзили (индекс, манзил) 8. Ариза берувчи билан боғланиш мумкин бўлган маълумотлар (телефон рақами, электрон почта манзили ва бошқалар) III. Номоддий маданий мерос намунасини Номоддий маданий мерос намуналарининг рўйхатига кирган ёки кирмаганлиги ҳақида маълумот олиш 9. Намуна ҳақида маълумотнома 10. Намунанинг бошқа номлари (агар мавжуд бўлса) 11. Намунанинг ҳудудий жойлашуви ва бошқа жойларга тарқалганлиги 12. Намуна намоён этаётган соҳа 13. Рўйхатга киритиш ёки чиқариш учун тавсия этаётган жамоа, гуруҳ ёки шахс 14. Рўйхатга киритиш ёки чиқариш учун тавсия этилишини асослаш 15. Ҳозирги кундаги аҳволи 16. Намунанинг илмий жиҳатдан ўрганилганлиги 17. Илмий тадқиқотлар 18. Илмий мақолалар 19. Илмий экспедициялар 20. Фото материаллар 21. Маълумотни тайёрлаган шахс IV. Сўровнома тўлдириш сабаби 22. Номоддий маданий мерос намунасини Номоддий маданий мерос намуналарининг тегишли рўйхатларига киритилган ёки киритилмаганлиги тўғрисида маълумот олиш бўйича
Вазирлар Маҳкамасининг 2025 йил 24 апрелдаги 256-сон қарорига 2-ИЛОВА
Вазирлар Маҳкамасининг «Номоддий маданий мерос муҳофазасига оид норматив-ҳуқуқий ҳужжатларни тасдиқлаш тўғрисида» 2011 йил 23 февралдаги 47-сон қарорига киритилаётган ўзгартиришлар
1. 1-банднинг иккинчи ва учинчи хатбошиларидаги тегишли келишикдаги «объектлар» сўзи тегишли келишикдаги «намуналар» сўзи билан алмаштирилсин.
2. 1-иловада :
а) номидаги , 1 , 2 , 4 , 5 — 11 , 13 , 14 ва 16 — 18-бандлардаги , III ва IV бўлимларнинг номларидаги тегишли келишикдаги «объектлар» сўзи тегишли келишикдаги «намуналар» сўзи билан алмаштирилсин;
б) 3-бандда :
биринчи , учинчи , тўртинчи ва олтинчи хатбошилардаги тегишли келишикдаги «объектлар» сўзи тегишли келишикдаги «намуналар» сўзи билан алмаштирилсин;
иккинчи хатбошидаги «объектини» сўзи «намунани» сўзи билан алмаштирилсин;
в) 4 1 -бандда :
«объектлар» ва «объектларнинг» сўзлари тегишлича «намуналар» ва «намуналарнинг» сўзлари билан алмаштирилсин;
«маҳаллий давлат ҳокимияти органлари билан келишган ҳолда» сўзлари чиқариб ташлансин;
г) 12-бандда :
биринчи хатбошидаги «объектларининг» сўзи «намуналарнинг» сўзи билан алмаштирилсин;
иккинчи — ўн биринчи хатбошилардаги тегишли келишикдаги «объект» сўзи тегишли келишикдаги «намуна» сўзи билан алмаштирилсин;
д) 15-банддаги «объектларининг» ва «объектга» сўзлари тегишлича «намуналарининг» ва «намунага» сўзлари билан алмаштирилсин;
е) 1-илованинг матни қуйидаги таҳрирда баён этилсин:
«Номоддий маданий мерос намуналарини Инсоният номоддий маданий меросининг Репрезентатив рўйхатига тавсия этувчи материалларни расмийлаштириш
А. Намунанинг номи (200 та ҳарфдан ошмаслиги керак) Б. Тегишли жамоа, гуруҳ ёки шахслар (100 та сўздан ошмаслиги керак) В. Намуна ҳақида қисқача маълумот (200 та сўздан ошмаслиги керак) 1. Намуна ҳақида маълумотнома 1.а. Намунанинг номи 1.б. Намунанинг бошқа номлари (агар мавжуд бўлса) 1.в. Тегишли жамоа, гуруҳ ёки шахслар, уларнинг манзили 1.г. Намунанинг ҳудудий жойлашиши ва бошқа жойларга тарқалганлиги 1.д. Намуна билан боғлиқ қўшимча намуналар 2. Намуна бўйича маълумотнома (1-мезонга мувофиқ) (1000 та сўздан ошмаслиги керак). 3. Маданиятлараро мулоқотни тарғиб этиш ва кенг оммага намойиш этишдаги ҳиссаси (1000 та сўздан ошмаслиги керак). 4. Муҳофаза қилиш бўйича чора-тадбирлар 4.а. Муҳофаза қилиш бўйича ҳозирги кунда амалга оширилаётган чора-тадбирлар (500 та сўздан ошмаслиги керак). 4.б. Келажакда режалаштирилаётган муҳофаза қилиш чора-тадбирлари (1000 та сўздан ошмаслиги керак). 4.в. Давлат ва тегишли жамоа, гуруҳ ёки шахслар томонидан қўллаб-қувватланиши тўғрисида маълумот (500 та сўздан ошмаслиги керак). 5. Жамоанинг жалб этилиши 5.а. Тегишли жамоа, гуруҳ ёки шахсларнинг иштироки 5.б. Жамоанинг расмий розилиги 5.в. Намуна билан боғлиқ амалиётни бошқариш (меъёрлари, оммавий ахборот воситалари орқали қўллаб-қувватловчи далиллар) 6. Ҳужжатлаштириш 6.а. Қўшимча маълумотлар (фотосуратлар, видео ва аудио ҳужжатлар) 6.б. Муаллифлик ҳуқуқи билан боғлиқ масалалар 6.в. Манбалар рўйхати (бир бетдан ошмаслиги керак) 7. Ҳамкорлик ва алоқа учун мутасадди ташкилот тўғрисида маълумот 7.а. Ҳамкорлик ва алоқага масъул шахс бўйича маълумотнома (манзил, телефон рақами, факс, электрон манзил) 7.б. Масъул ташкилот 7.в. Ҳамкор ташкилотлар 7.г. Мутасадди жамоа ёки жамоа вакили 8. Масъул ташкилот ёки муассаса вакилининг имзоси
Инсоният номоддий маданий меросининг Репрезентатив рўйхатига киритилишини асословчи материалларни расмийлаштириш шаклини тўлдириш
1. Намуна Номоддий маданий мерос намуналарининг рўйхатини юритиш тўғрисидаги низомнинг 5-бандида аниқланган номоддий маданий мерос тушунчасига мувофиқ бўлиши лозим.
2. Намунани муҳофаза қилиш тадбирлари жамоа, гуруҳ ёки шахслар иштироки ва уларнинг розилиги билан амалга оширилиши лозим.
3. Муаллифлик ҳуқуқи миллий қонунчиликка мувофиқ ҳимоя қилиниши керак.
4. Қуйидагилар:
илмий тадқиқотлар асосида тасдиқланган маълумотномалар (илмий рисолалар, музей ва кутубхоналарда мавжуд бўлган маълумотлар, анжуманлар ва экспедициялар натижалари);
давлатнинг маданий сиёсатида (шу жумладан, марказий ва маҳаллий ҳокимликлар томонидан) қабул қилинган ҳужжатлар (қарор нусхалари, фестиваллар ва танловлар натижалари бўйича маълумотлар);
давлат, нодавлат ташкилотлари ва муассасалари томонидан амалга оширилаётган тадбирлар тўғрисида маълумотлар;
таълим соҳасида амалга оширилаётган ишлар (ўқув дастурлари бўйича ҳужжатлар);
оммавий ахборот воситаларида махсус дастурлар орқали кенг намойиш этилган намуналар (аудио-видео ҳужжатлар) илова этилиши лозим»;
ж) 2-илованинг матни қуйидаги таҳрирда баён этилсин:
«Номоддий маданий мерос намуналарини Зудлик билан муҳофаза остига олиниши лозим бўлган номоддий маданий мерос намуналари рўйхатига тавсия этувчи материалларни расмийлаштириш
Титул варағи А. Намунанинг номи (200 та белги ёки ҳарфдан ошмаслиги керак) Б. Тегишли жамоа, гуруҳ ва алоҳида шахслар (200 та сўздан ошмаслиги керак) В. Намуна ҳақида қисқача маълумот (200 та сўздан ошмаслиги керак) Г. Намунани зудлик билан муҳофаза остига олиниши (йўқолиб кетиш хавфи борлиги) зарурлиги, унинг ҳаётийлигини асословчи қисқача маълумот, уни сақлаб қолиш борасида амалга оширилиши зарур бўлган тадбирлар. Намуна ҳақида маълумот 1. Намунани идентификация қилиш 1.а. Намунанинг номи 1.б. Намунанинг бошқа номлари (агар мавжуд бўлса) 1.в. Тегишли жамоа, гуруҳ ёки шахслар, уларнинг манзили 1.г. Намунанинг ҳудудий жойлашуви ва бошқа жойларга тарқалганлиги 1.д. Намуна томонидан тақдим этилаётган соҳа 2. Намуна бўйича маълумотнома (1000 та сўздан ошмаслиги керак). 3. Сақлаб қолиш мақсадида зудлик билан чора-тадбирлар кўрилишини асослаш 3.а. Намунанинг ҳаётийлигини баҳолаш (намунанинг ҳозирги кундаги аҳволи тўғрисида маълумот) (500 та сўздан ошмаслиги керак) 3.б. Хавф солаётган таҳдид (500 та сўздан ошмаслиги керак) 4. Муҳофаза қилиш чора-тадбирлари 4.а. Сақлаш борасида олиб борилаётган ва охирги марта ўтказилган чора-тадбирлар (500 та сўздан ошмаслиги керак) 4.б. Сақлаб қолиш бўйича тавсия этилаётган чора-тадбирлар (2000 та сўздан ошмаслиги керак) 4.в. Мамлакат, жамоалар, гуруҳлар ва алоҳида шахсларнинг мажбуриятлари (500 та сўздан ошмаслиги керак) 5. Жамоаларнинг иштироки ва розилиги 5.а. Жамоалар, гуруҳлар ва алоҳида шахсларнинг иштироки 5.б. Жамоалар, гуруҳлар ва алоҳида шахсларнинг расмий розилиги 5.в. Ҳуқуқий нормаларга риоя этилиши 6. Рўйхатга киритиш 7. Ҳужжатлаштириш 7.а. Мажбурий ва қўшимча маълумотлар (Конвенциядан фойдаланиш бўйича йўриқноманинг III Бўлимида келтирилган намуна асосида) 7.б. Фойдаланиш ҳуқуқининг берилиши 7.в. Қўшимча материаллар рўйхати (бир саҳифадан ортиқ бўлмаслиги керак) 8. Боғланиш учун маълумотлар 8.а. Мутасадди шахс ва у билан боғланиш маълумотлари 8.б. Намунани тавсия этаётган ташкилот ёки муассаса 8.в. Манфаатдор жамоат ташкилотлари ва (ёки) уларнинг вакили 9. Намунани тавсия этаётган ташкилот ёки муассаса вакилининг имзоси »;
з) 3-илованинг матни қуйидаги таҳрирда баён этилсин:
«Номоддий маданий мерос намуналарини Номоддий маданий мерос намуналарининг миллий ва маҳаллий рўйхатларига тавсия этувчи материалларни расмийлаштириш
1. Намуна ҳақида маълумотнома 1.а. Намунанинг номи 1.б. Намунанинг бошқа номлари (агар мавжуд бўлса) 1.в. Намунани рўйхатга киритишдан манфаатдор жамоа, гуруҳ ёки шахслар, уларнинг манзили 1.г. Намунанинг ҳудудий жойлашуви ва бошқа жойларга тарқалганлиги 1.д. Намуна намоён этаётган соҳа 2. Рўйхатга киритишни асослаш 2.а. Рўйхатга киритиш учун тавсия этаётган жамоа, гуруҳ ёки шахс 2.б. Тавсия этилишини асослаш 2.в. Ҳозирги кунда намуна мавжуд бўлган ҳудуд ёки ҳудудлар 2.г. Сақлаш борасида амалга оширилган тадбирлар 2.д. Амалга оширилиши режалаштирилаётган ишлар 2.е. Вазифалар 3. Батафсил маълумот 3.а. Тарихий маълумотлар 3.б. Ҳозирги кундаги аҳволи 3.в. Маданий хилма-хилликни намоён этишдаги ўрни 3.г. Ёшлар тарбиясида фойдаланиш истиқболлари 4. Меросни ўзида сақловчи ва бошқаларга етказувчи шахслар ҳақида маълумотлар 4.а. Тарихий шахслар 4.б. Ҳозирги кундаги мавжуд шахслар, шу жумладан, ёшлар ва ўсмирлар 5. Намунанинг илмий жиҳатдан ўрганилганлиги 5.а. Илмий тадқиқотлар 5.б. Илмий мақолалар 5.в. Илмий экспедициялар 6. Намунанинг тарғиботи билан боғлиқ материаллар 6.а. Босма материаллар 6.б. Аудио материаллар 6.в. Видео материаллар 7. Сақлаш ва ривожлантириш учун масъул идора/ташкилот ёки муассаса 8. Маълумотни тайёрлаган шахс ».
3. 2-иловада :
а) номидаги , 1 , 3 ва 4-бандлардаги ҳамда II бўлимнинг номидаги тегишли келишикдаги «объектлар» сўзи тегишли келишикдаги «намуналар» сўзи билан алмаштирилсин;
б) 2-банддаги «объектини» ва «объектларининг» сўзлари тегишлича «намунасини» ва «намуналарининг» сўзлари билан алмаштирилсин;
в) 13-банддаги «объекти» сўзи «намунаси» сўзи билан алмаштирилсин;
г) 20-банд қуйидаги таҳрирда баён этилсин:
«20. Кенгаш қарори асосида тегишли номоддий маданий мерос намунаси Инсоният номоддий маданий меросининг Репрезентатив рўйхатига тавсия этилаётган намуналар рўйхатига, Зудлик билан муҳофаза остига олиниши лозим бўлган номоддий маданий мерос намуналарининг рўйхатига, Номоддий маданий мерос намуналарининг миллий рўйхатига Маданият вазирлиги томонидан киритилади».
Ўзбекистон Республикасининг Бош вазири А. АРИПОВ
Тошкент ш.,
2025 йил 24 апрель,
256-сон
Oʻzbekiston Respublikasi Vazirlar Mahkamasining
qarori
MAʼMURIY REGLAMENTI
SXEMASI
SXEMASI
SXEMASI
SOʻROVNOMA
SOʻROVNOMA
NAMUNASI
MEZONLARI
NAMUNASI
NAMUNASI
Nomoddiy madaniy meros namunalarini roʻyxatga kiritish yoki undan chiqarish bilan bogʻliq davlat xizmatlarini koʻrsatishning maʼmuriy reglamentini tasdiqlash toʻgʻrisida
Oʻzbekiston Respublikasi Prezidentining “Maʼmuriy islohotlar doirasida adliya organlari va muassasalarining masʼuliyatini yanada oshirish hamda ixcham boshqaruv tizimini shakllantirish toʻgʻrisida” 2024-yil 25-maydagi PF-80-son Farmoni ijrosini taʼminlash maqsadida Vazirlar Mahkamasi qaror qiladi:
1. Oʻzbekiston Respublikasi Prezidentining “Maʼmuriy islohotlar doirasida adliya organlari va muassasalarining masʼuliyatini yanada oshirish hamda ixcham boshqaruv tizimini shakllantirish toʻgʻrisida” 2024-yil 25-maydagi PF-80-son Farmoniga muvofiq 2024-yilda quyidagi xizmatlarni Oʻzbekiston Respublikasi Yagona interaktiv davlat xizmatlari portali (keyingi oʻrinlarda — YIDXP) hamda Davlat xizmatlari markazlari orqali koʻrsatishni joriy qilish belgilanganligi maʼlumot uchun qabul qilinsin:
nomoddiy madaniy meros obyektlarini Nomoddiy madaniy meros obyektlarining roʻyxatiga kiritish;
nomoddiy madaniy meros obyekti Nomoddiy madaniy meros obyektlarining roʻyxatiga kiritilganligi yoki kiritilmaganligi haqida maʼlumot berish.
2. Quyidagilarni nazarda tutuvchi Nomoddiy madaniy meros namunalarini roʻyxatga kiritish yoki undan chiqarish bilan bogʻliq davlat xizmatlarini koʻrsatishning maʼmuriy reglamenti 1-ilovaga muvofiq tasdiqlansin:
nomoddiy madaniy meros namunalarini Nomoddiy madaniy meros namunalarining milliy va mahalliy roʻyxatlariga kiritish hamda ulardan chiqarish boʻyicha davlat xizmatlarini YIDXP hamda Davlat xizmatlari markazlari orqali koʻrsatish tartibi;
nomoddiy madaniy meros namunasi Nomoddiy madaniy meros namunalarining milliy va mahalliy roʻyxatlariga kiritilgan yoki kiritilmaganligi toʻgʻrisida maʼlumot berish tartibi.
3. Madaniyat vazirligi ikki oy muddatda:
a) Raqamli texnologiyalar vazirligi hamda Adliya vazirligi bilan birgalikda ushbu qaror bilan tasdiqlangan Reglamentga muvofiq davlat xizmatining YIDXP orqali koʻrsatilishini taʼminlasin;
YIDXPda davlat xizmati koʻrsatilishining har bir bosqichida murojaatlarning koʻrib chiqilishini kuzatib borish tartibini joriy etsin;
b) manfaatdor vazirlik va idoralar bilan birgalikda oʻzlari qabul qilgan normativ-huquqiy hujjatlarni ushbu qarorga muvofiqlashtirsin.
4. Vazirlar Mahkamasining “Nomoddiy madaniy meros muhofazasiga oid normativ-huquqiy hujjatlarni tasdiqlash toʻgʻrisida” 2011-yil 23-fevraldagi 47-son qaroriga 2-ilovaga muvofiq oʻzgartirishlar kiritilsin.
5. Mazkur qarorning bajarilishini nazorat qilish Oʻzbekiston Respublikasi madaniyat vaziri O.A. Nazarbekov va adliya vaziri A.J. Tashkulov zimmasiga yuklansin.
Vazirlar Mahkamasining 2025-yil 24-apreldagi 256-son qaroriga 1-ILOVA
Nomoddiy madaniy meros namunalarini roʻyxatga kiritish yoki undan chiqarish bilan bogʻliq davlat xizmatlarini koʻrsatishning
1-bob. Umumiy qoidalar
1. Mazkur Reglament jismoniy va yuridik shaxslarga Oʻzbekiston Respublikasi Yagona interaktiv davlat xizmatlari portali (keyingi oʻrinlarda — YIDXP) va Davlat xizmatlari markazlari orqali nomoddiy madaniy meros namunalarini Nomoddiy madaniy meros namunalarining milliy va mahalliy roʻyxatlariga kiritish hamda ulardan chiqarish, shuningdek, ularning ushbu roʻyxatlarga kiritilgan yoki kiritilmaganligi toʻgʻrisida maʼlumotlar olish bilan bogʻliq davlat xizmatlarini koʻrsatish tartibini belgilaydi.
2. Ushbu Reglamentda quyidagi asosiy tushunchalardan foydalaniladi:
ariza beruvchi — nomoddiy madaniy meros namunalari bilan bogʻliq davlat xizmatini koʻrsatishni soʻrab murojaat qilgan jismoniy yoki yuridik shaxs;
vakolatli organ — Oʻzbekiston Respublikasi Madaniyat vazirligi huzuridagi Madaniyatshunoslik va nomoddiy madaniy meros ilmiy-tadqiqot instituti;
ilmiy-metodik kengash (keyingi oʻrinlarda — Kengash) — vakolatli organ huzurida nomoddiy madaniy meros namunalarini tarixiy-madaniy ekspertizadan oʻtkazish maqsadida tashkil etiladigan davlat organlari, ilmiy institut va muassasalar, nodavlat notijorat tashkilotlarining vakillari, nomoddiy madaniy merosni asrash va undan foydalanish yoʻnalishida faoliyat yuritayotgan va tadqiqot ishlarini amalga oshirayotgan alohida tadqiqotchilar va mutaxassislardan iborat kengash;
nomoddiy madaniy meros namunalari — tarixiy, ilmiy, badiiy yoki oʻzgacha madaniy qimmatga ega boʻlgan, urf-odatlar, xalq ijodiyoti (soʻz, raqs, musiqa, tomosha sanʼati), badiiy hunarmandchilik va amaliy sanʼat bilan bogʻliq bilimlar, koʻnikmalar, artefaktlar, madaniy makonlar;
nomoddiy madaniy meros namunalarining mahalliy roʻyxati (keyingi oʻrinlarda — mahalliy roʻyxat) — Qoraqalpogʻiston Respublikasi Madaniyat vazirligi, viloyatlar va Toshkent shahar madaniyat boshqarmalari tasdiqlagan, nomoddiy madaniy meros masalalari boʻyicha hududiy ekspertlar guruhi tomonidan yuritiladigan Nomoddiy madaniy meros namunalari roʻyxati;
Nomoddiy madaniy meros namunalarining milliy roʻyxati (keyingi oʻrinlarda — milliy roʻyxat) — Oʻzbekiston Respublikasi Madaniyat vazirligi tasdiqlagan, vakolatli organ tomonidan yuritiladigan Oʻzbekiston Respublikasi hududida mavjud boʻlgan nomoddiy madaniy meros namunalari roʻyxati;
tarixiy-madaniy ekspertiza (keyingi oʻrinlarda — ekspertiza) — nomoddiy madaniy meros namunasining milliy roʻyxatga kiritilishini asoslash uchun tashkil etiladigan oʻrganish ishlari;
hududiy organ — Qoraqalpogʻiston Respublikasi Madaniyat vazirligi, viloyatlar va Toshkent shahar madaniyat boshqarmalari;
hududiy ekspertlar guruhi (keyingi oʻrinlarda — ekspertlar guruhi) — nomoddiy madaniy meros namunalarini izlab topish va ular toʻgʻrisida maʼlumotlar yigʻish maqsadida hududiy organ huzurida tashkil etiladigan davlat organlari, ilmiy institut va muassasalar, nodavlat notijorat tashkilotlarning vakillari, nomoddiy madaniy merosni asrash va ulardan foydalanish yoʻnalishida faoliyat yuritayotgan va tadqiqot ishlarini amalga oshirayotgan alohida tadqiqotchilar va mutaxassislardan iborat guruh.
3. Davlat xizmati vakolatli organ va hududiy organlar tomonidan YIDXP hamda Davlat xizmatlari markazlari orqali koʻrsatiladi.
4. Nomoddiy madaniy meros namunalarini:
milliy roʻyxatga kiritish yoki undan chiqarish masalasi Kengash tomonidan;
mahalliy roʻyxatga kiritish yoki undan chiqarish masalasi ekspertlar guruhi tomonidan koʻrib chiqiladi.
Bunda nomoddiy madaniy meros namunalari milliy roʻyxatga kiritilishidan (chiqarilishidan) oldin tegishli mahalliy roʻyxatga kiritilishi (chiqarilishi) lozim.
5. Nomoddiy madaniy meros namunalarini milliy va mahalliy roʻyxatlarga kiritish yoki ulardan chiqarish boʻyicha davlat xizmatlari ushbu Reglamentga 1 va 2-ilovalardagi sxemalarga muvofiq koʻrsatiladi.
Nomoddiy madaniy meros namunasini nomoddiy madaniy meros namunasi tegishli roʻyxatlarga kiritilganligi yoki kiritilmaganligi haqida maʼlumot berish boʻyicha davlat xizmati mazkur Reglamentga 3-ilovadagi sxemaga muvofiq koʻrsatiladi.
6. Nomoddiy madaniy meros namunalarini Nomoddiy madaniy meros namunalarining milliy va mahalliy roʻyxatlariga kiritish yoki ulardan chiqarish, shuningdek, ularning ushbu roʻyxatlarga kiritilganligi yoki kiritilmaganligi toʻgʻrisida mazkur Reglamentga 4-ilovaga muvofiq shaklda maʼlumotnoma (keyingi oʻrinlarda — maʼlumotnoma) beriladi.
7. Davlat xizmati koʻrsatilganligi uchun toʻlov undirilmaydi.
2-bob. Nomoddiy madaniy meros namunalarini milliy va mahalliy roʻyxatlarga kiritish yoki ulardan chiqarish boʻyicha davlat xizmatlarini koʻrsatish tartibi
1-§. Soʻrovnoma yuborish tartibi
8. Ariza beruvchi davlat xizmatidan foydalanish uchun Davlat xizmatlari markaziga oʻzi kelib murojaat etadi yoki davlat xizmatlaridan elektron shaklda foydalanish uchun YIDXPda roʻyxatdan oʻtadi.
9. Ariza beruvchi shaxsan yoki uning nomidan murojaat qilish huquqiga ega boʻlgan shaxs oʻzi kelib murojaat etgan taqdirda, Davlat xizmatlari markazi xodimi ariza beruvchi nomidan, YIDXP orqali murojaat etgan taqdirda esa, mustaqil ravishda mazkur Reglamentga 5-ilovaga muvofiq shaklda soʻrovnomani elektron shaklda toʻldiradi.
Ariza beruvchi YIDXP orqali dam olish va bayram kunlaridan qatʼi nazar, har kuni yigirma toʻrt soat ichida soʻrovnoma yuborishi mumkin.
Bunda soʻrovnomalar ish vaqtidan keyin yoki dam olish va bayram kunlarida yuborilganda, kalendar boʻyicha navbatdagi ish kuni soʻrovnomalarning vakolatli organga kelib tushgan va vakolatli organ tomonidan qabul qilingan kun hisoblanadi.
10. Soʻrovnoma toʻldirilganidan soʻng ariza beruvchi maʼlumotlar toʻgʻriligini tekshiradi va imzolarni identifikatsiya qilishning zamonaviy vositalari (daktiloskopiya, elektron imzo, Mobil-ID va boshqalar) bilan tasdiqlaydi.
Ariza beruvchi YIDXP orqali murojaat etgan taqdirda, uning shaxsini tasdiqlovchi hujjatni elektron raqamli imzo bilan tasdiqlash talab etilmaydi.
11. Ariza beruvchi davlat xizmatlaridan foydalanishdan xizmat koʻrsatishning har qanday bosqichida bosh tortish huquqiga ega.
Ariza beruvchi davlat xizmatlaridan foydalanishdan bosh tortganda, uning soʻrovnomasi koʻrmasdan qoldiriladi.
2-§. Nomoddiy madaniy meros namunalarini Nomoddiy madaniy meros namunalarining milliy roʻyxatiga kiritish va undan chiqarish tartibi
12. Ariza beruvchi YIDXP orqali murojaat qilinganda, soʻrovnoma avtomatik tarzda vakolatli organga yuboriladi.
13. Ariza beruvchi Davlat xizmatlari markaziga shaxsan kelib murojaat etganda, soʻrovnoma Davlat xizmatlari markazi xodimi tomonidan toʻldirilib, ariza beruvchi tomonidan tasdiqlangandan soʻng barcha hujjatlar oʻn daqiqa ichida vakolatli organga elektron shaklda yuboriladi.
14. Vakolatli organ soʻrovnomani bir ish kuni ichida tegishli hududiy organga koʻrib chiqish uchun yuboradi.
15. Hududiy organ soʻrovnomani bir ish kuni ichida ekspertlar guruhiga yuboradi.
Ekspertlar guruhi oʻn ish kuni ichida soʻrovnomani koʻrib chiqib, quyidagi xulosalardan birini tayyorlaydi:
nomoddiy madaniy meros namunasini mahalliy roʻyxatga kiritish (chiqarish) toʻgʻrisida;
nomoddiy madaniy meros namunasini mahalliy roʻyxatga kiritishni (chiqarishni) rad etish toʻgʻrisida.
16. Ekspertlar guruhining nomoddiy madaniy meros namunasini mahalliy roʻyxatga kiritish (chiqarish) toʻgʻrisidagi xulosasi asosida hududiy organ:
bir ish kuni ichida nomoddiy madaniy meros namunasini mahalliy roʻyxatga kiritish (chiqarish) boʻyicha buyruq qabul qiladi;
nomoddiy madaniy meros namunasi avval mahalliy roʻyxatga kiritilgan (chiqarilgan) boʻlsa, bir ish kuni ichida axborot xati va tegishli tasdiqlovchi hujjatlarni yozma ravishda vakolatli organga taqdim etadi.
17. Vakolatli organ mahalliy roʻyxatga kiritilgan (chiqarilgan) nomoddiy madaniy meros namunalarini milliy roʻyxatga kiritish (chiqarish) maqsadida bir ish kuni ichida nomoddiy madaniy meros namunalarini ekspertizadan oʻtkazish uchun kengashga yuboradi.
Kengash oʻn ish kuni ichida nomoddiy madaniy meros namunalarini Vazirlar Mahkamasining 2011-yil 23-fevraldagi 47-son qarori bilan tasdiqlangan Nomoddiy madaniy meros namunalarining tarixiy-madaniy ekspertizadan oʻtkazish tartibi toʻgʻrisidagi nizomga muvofiq ekspertizadan oʻtkazadi hamda quyidagi xulosalardan birini tayyorlaydi va uni vakolatli organga taqdim etadi:
nomoddiy madaniy meros namunasini Nomoddiy madaniy meros namunalarining milliy roʻyxatiga kiritish (chiqarish) toʻgʻrisida;
nomoddiy madaniy meros namunasini Nomoddiy madaniy meros namunalarining milliy roʻyxatiga kiritishni (chiqarishni) rad etish toʻgʻrisida.
18. Kengashning nomoddiy madaniy meros namunalarini milliy roʻyxatga kiritish yoki undan chiqarish toʻgʻrisidagi xulosasi asosida vakolatli organ bir ish kuni ichida nomoddiy madaniy meros namunalarini milliy roʻyxatga kiritish (chiqarish) yuzasidan Oʻzbekiston Respublikasi Madaniyat vazirligiga taklif kiritadi.
19. Oʻzbekiston Respublikasi Madaniyat vazirligi uch ish kuni ichida Oʻzbekiston Respublikasi nomoddiy madaniy merosining yangilangan milliy roʻyxatini tasdiqlaydi va vakolatli organga yuboradi.
20. Vakolatli organ bir ish kuni ichida nomoddiy madaniy meros namunasini milliy roʻyxatga kiritilganligi yoki undan chiqarilganligi boʻyicha maʼlumotnomani (matrik shtrixli kod qoʻyilgan) rasmiylashtiradi hamda uni oʻz elektron raqamli imzosi bilan tasdiqlab, shu kunning oʻzida Davlat xizmatlari markaziga yoki YIDXP orqali avtomatik tarzda ariza beruvchiga elektron shaklda yuboradi.
21. Davlat xizmatlari markazi QR-kod qoʻyilgan maʼlumotnomani olganidan soʻng oʻn daqiqa ichida uni ariza beruvchining elektron manziliga yuboradi va ariza beruvchini bu haqida axborot-kommunikatsiya tizimi orqali xabardor qiladi. Davlat xizmatlari markazi ariza beruvchi shaxsan kelib murojaat qilgan taqdirda, unga maʼlumotnomani ariza beruvchining soʻroviga koʻra elektron shaklda yoki qogʻoz shaklda berishi shart.
22. Quyidagilar davlat xizmatini koʻrsatishni rad etish uchun asos boʻladi:
nomoddiy madaniy meros namunalarini milliy va mahalliy roʻyxatga kiritish yoki undan chiqarish boʻyicha soʻrovnomada zarur maʼlumotlar va hujjatlar toʻliq taqdim etilmaganda yoki ularda xato va notoʻgʻri maʼlumotlar mavjud boʻlsa;
avval ayni shu turdagi namuna nomoddiy madaniy meros namunasi sifatida milliy yoki mahalliy roʻyxatga kiritilgan yoki undan chiqarilgan boʻlsa;
berilgan nomoddiy madaniy meros namunalari ayni omma uchun xos yoki har bir shaxsda (obyektlarda) uchraydigan yoxud oʻzida badiiy va madaniy qimmatlik xususiyatini aks ettirmasa.
Davlat xizmatini koʻrsatish boshqa asoslarga koʻra rad etilishiga yoʻl qoʻyilmaydi.
3-§. Nomoddiy madaniy meros namunalarini Nomoddiy madaniy meros namunalarining mahalliy roʻyxatiga kiritish hamda undan chiqarish tartibi
23. Ariza beruvchi YIDXP orqali murojaat qilinganda, soʻrovnoma avtomatik tarzda tegishli hududiy organga yuboriladi.
24. Ariza beruvchi Davlat xizmatlari markaziga shaxsan kelib murojaat etganda, soʻrovnoma Davlat xizmatlari markazi xodimi tomonidan toʻldirilib, ariza beruvchi tomonidan tasdiqlangandan soʻng barcha hujjatlar oʻn daqiqa mobaynida tegishliligi boʻyicha hududiy organga elektron shaklda yuboriladi.
25. Hududiy organ soʻrovnomani bir ish kuni ichida ekspertlar guruhiga yuboradi.
Ekspertlar guruhi oʻn ish kuni ichida soʻrovnomani koʻrib chiqib, quyidagi xulosalardan birini tayyorlaydi:
nomoddiy madaniy meros namunasini mahalliy roʻyxatga kiritish (chiqarish) toʻgʻrisida;
nomoddiy madaniy meros namunasini mahalliy roʻyxatga kiritishni (chiqarishni) rad etish toʻgʻrisida.
26. Ekspertlar guruhining nomoddiy madaniy meros namunasini mahalliy roʻyxatga kiritish (chiqarish) toʻgʻrisidagi xulosasi asosida hududiy organ bir ish kuni ichida:
nomoddiy madaniy meros namunasini mahalliy roʻyxatga kiritish (chiqarish) boʻyicha buyruq qabul qiladi;
nomoddiy madaniy meros namunasini mahalliy roʻyxatga kiritilganligi (chiqarilganligi) boʻyicha maʼlumotnomani (matrik shtrixli kod qoʻyilgan) rasmiylashtiradi.
Hududiy organ maʼlumotnomani oʻz elektron raqamli imzosi bilan tasdiqlab, shu kunning oʻzida Davlat xizmatlari markaziga yoki YIDXP orqali avtomatik tarzda ariza beruvchiga elektron shaklda yuboradi.
27. Nomoddiy madaniy meros namunasi mazkur Reglamentning 22-bandidagi asoslarga koʻra uni mahalliy roʻyxatga kiritish yoki undan chiqarish rad etiladi.
3-bob. Nomoddiy madaniy meros namunasini Nomoddiy madaniy meros namunalarining roʻyxatiga kiritilganligi yoki kiritilmaganligi haqida maʼlumot berish boʻyicha davlat xizmatini koʻrsatish tartibi
1-§. Soʻrovnoma yuborish tartibi
28. Ariza beruvchi nomoddiy madaniy meros namunasining quyidagi roʻyxatlarga kiritilganligi yoki kiritilmaganligi yuzasidan maʼlumotnoma olish boʻyicha YIDXP yoki Davlat xizmatlari markazi orqali vakolatli organga murojaat qilishi mumkin:
Insoniyat nomoddiy madaniy merosining Reprezentativ roʻyxatiga tavsiya etilayotgan namunalar roʻyxati;
Zudlik bilan muhofaza ostiga olinishi lozim boʻlgan nomoddiy madaniy meros namunalari roʻyxati;
Nomoddiy madaniy meros namunalarining milliy roʻyxati;
Nomoddiy madaniy meros namunalarining mahalliy roʻyxati.
29. Ariza beruvchi davlat xizmatidan foydalanish uchun Davlat xizmatlari markaziga oʻzi kelib murojaat etadi yoki davlat xizmatlaridan elektron shaklda foydalanish uchun YIDXPda roʻyxatdan oʻtadi.
Ariza beruvchi YIDXP orqali dam olish va bayram kunlaridan qatʼi nazar, har kuni yigirma toʻrt soat ichida mazkur Reglamentga 6-ilovaga muvofiq shakldagi soʻrovnoma yuborishi mumkin.
Bunda soʻrovnomalar ish vaqtidan keyin yoki dam olish va bayram kunlarida yuborilganda, kalendar boʻyicha navbatdagi ish kuni soʻrovnomalarning vakolatli organga kelib tushgan va vakolatli organ tomonidan qabul qilingan kun hisoblanadi.
30. Ariza beruvchi shaxsan yoki uning nomidan murojaat qilish huquqiga ega boʻlgan shaxs oʻzi kelib murojaat etgan taqdirda, Davlat xizmatlari markazi xodimi ariza beruvchi nomidan, YIDXP orqali murojaat etgan taqdirda esa, mustaqil ravishda soʻrovnomani elektron shaklda toʻldiradi.
Soʻrovnoma toʻldirilganidan soʻng ariza beruvchi maʼlumotlar toʻgʻriligini tekshiradi va imzolarni identifikatsiya qilishning zamonaviy vositalari (daktiloskopiya, elektron imzo, Mobil-ID va boshqalar) bilan tasdiqlaydi.
Ariza beruvchi YIDXP orqali murojaat etgan taqdirda, pasportni elektron raqamli imzo bilan tasdiqlash talab etilmaydi.
31. Ariza beruvchi davlat xizmatlaridan foydalanishdan xizmat koʻrsatishning har qanday bosqichida bosh tortish huquqiga ega.
Ariza beruvchi davlat xizmatlaridan foydalanishdan bosh tortganda, uning soʻrovnomasi koʻrmasdan qoldiriladi.
32. Ariza beruvchi YIDXP orqali murojaat qilinganda, soʻrovnoma avtomatik tarzda vakolatli organga yuboriladi.
33. Ariza beruvchi Davlat xizmatlari markaziga shaxsan kelib murojaat etganda, soʻrovnoma Davlat xizmatlari markazi xodimi tomonidan toʻldirilib, ariza beruvchi tomonidan tasdiqlangandan soʻng barcha hujjatlar oʻn daqiqa mobaynida vakolatli organga elektron shaklda yuboriladi.
2-§. Nomoddiy madaniy meros namunasini Nomoddiy madaniy meros namunalarining roʻyxatiga kiritilganligi yoki kiritilmaganligi haqida maʼlumot berish tartibi
34. Vakolatli organ uch ish kuni ichida soʻrovnomani koʻrib chiqadi va maʼlumotnomani (matrik shtrixli kod qoʻyilgan) rasmiylashtiradi hamda uni oʻz elektron raqamli imzosi bilan tasdiqlab, shu kunning oʻzida Davlat xizmatlari markaziga yoki YIDXP orqali avtomatik tarzda ariza beruvchiga elektron shaklda yuboradi.
35. Davlat xizmatlari markazi QR-kod qoʻyilgan maʼlumotnomani olganidan soʻng oʻn daqiqa ichida uni ariza beruvchining elektron manziliga yuboradi va ariza beruvchini bu haqida axborot-kommunikatsiya tizimi orqali xabardor qiladi. Davlat xizmatlari markazi ariza beruvchi shaxsan kelib murojaat qilgan taqdirda, unga maʼlumotnomani ariza beruvchining soʻroviga koʻra elektron yoki qogʻoz shaklda berishi shart.
36. Soʻrovnomada zarur maʼlumotlar va hujjatlar toʻliq taqdim etilmaganda yoki ularda xato va notoʻgʻri maʼlumotlar mavjud boʻlsa davlat xizmatini koʻrsatish rad etish uchun asos boʻladi.
Davlat xizmatini koʻrsatish boshqa asoslarga koʻra rad etilishiga yoʻl qoʻyilmaydi.
4-bob. Yakunlovchi qoidalar
37. Davlat xizmatlari markazlari, vakolatli organ va hududiy organlar oʻz faoliyatini amalga oshirishi natijasida olingan maʼlumotlar sir saqlanishini taʼminlaydi.
38. Oʻzbekiston Respublikasi Adliya vazirligi va uning hududiy boshqarmalari hamda Davlat xizmatlari markazlari ushbu Reglament talablari bajarilishi boʻyicha davlat organlari va boshqa tashkilotlarning faoliyatini davlat xizmatlarini koʻrsatish davomida, shu jumladan, YIDXP orqali doimiy nazorat va monitoring qilib boradi.
39. Ariza beruvchi davlat xizmatini koʻrsatuvchi xodimlarning xatti-harakatlaridan norozi boʻlgan taqdirda, qonunchilik hujjatlarida belgilangan tartibda shikoyat qilishi mumkin.
40. Mazkur Reglament talablarining buzilishida aybdor boʻlgan shaxslar qonunchilik hujjatlarida belgilangan tartibda javob beradilar.
Nomoddiy madaniy meros namunalarini roʻyxatga kiritish yoki undan chiqarish bilan bogʻliq davlat xizmatlarini koʻrsatishning maʼmuriy reglamentiga 1-ILOVA
Nomoddiy madaniy meros namunalarini Nomoddiy madaniy meros namunalarining milliy roʻyxatiga kiritish hamda undan chiqarish
Bosqichlar Subyektlar Tadbirlar Bajarish muddatlari 1-bosqich Ariza beruvchi Nomoddiy madaniy meros namunalarini milliy roʻyxatiga kiritish (chiqarish) Oʻzbekiston Respublikasi Yagona interaktiv davlat xizmatlari portali (keyingi oʻrinlarda — YIDXP) yoki Davlat xizmatlari markazi orqali soʻrovnoma toʻldiradi. Oʻz xohishiga koʻra 2-bosqich YIDXP Soʻrovnomani vakolatli organga yuboradi. Avtomatik tarzda Davlat xizmatlari markazi Oʻn daqiqa ichida 3-bosqich Vakolatli organ (Madaniyatshunoslik va nomoddiy madaniy meros ilmiy-tadqiqot instituti) Soʻrovnomani tegishli h ududiy organga yuboradi. Bir ish kuni ichida 4-bosqich Hududiy organ (Q oraqalpogʻiston Respublikasi Madaniyat vazirligi, viloyatlar va Toshkent shahar madaniyat boshqarmalari ) Soʻrovnomani koʻrib chiqish uchun ekspertlar guruhiga yuboradi. Bir ish kuni ichida 5-bosqich Ekspertlar guruhi (Hududiy organlar huzuridagi nomoddiy madaniy meros masalalari boʻyicha hududiy ekspertlar guruhi) Nomoddiy madaniy meros namunasini mahalliy roʻyxatga kiritish (chiqarish) boʻyicha xulosa tayyorlaydi va hududiy organga taqdim etadi. Oʻn ish kuni ichida 6-bosqich Hududiy organ Nomoddiy madaniy meros namunasini mahalliy roʻyxatga kiritish (chiqarish) boʻyicha buyruq qabul qiladi hamda uni vakolatli organga yuboradi. Bir ish kuni ichida 7-bosqich Vakolatli organ Mahalliy roʻyxatga kiritilgan (chiqarilgan) nomoddiy madaniy meros namunalarini milliy roʻyxatga kiritish (chiqarish) maqsadida tarixiy-madaniy ekspertizadan oʻtkazish uchun vakolatli organ huzuridagi Ilmiy-metodik kengashga yuboradi. Bir ish kuni ichida 8-bosqich Ilmiy-metodik kengash Nomoddiy madaniy meros namunalarini ekspertizadan oʻtkazadi hamda tegishli xulosani vakolatli organga beradi. Oʻn ish kuni ichida 9-bosqich Vakolatli organ Nomoddiy madaniy meros namunalarini milliy roʻyxatga kiritish boʻyicha Oʻzbekiston Respublikasi Madaniyat vazirligiga taklif kiritadi. Bir ish kuni ichida 10-bosqich Oʻzbekiston Respublikasi Madaniyat vazirligi Oʻzbekiston Respublikasi nomoddiy madaniy merosining yangilangan milliy roʻyxatini tasdiqlaydi va vakolatli organga yuboradi. Uch ish kuni ichida 11-bosqich Vakolatli organ 1. Nomoddiy madaniy meros namunasini milliy roʻyxatga kiritilganligi yoki undan chiqarilganligi boʻyicha maʼlumotnomani (matrik shtrixli kod qoʻyilgan) rasmiylashtiradi. Bir ish kuni ichida 2. Maʼlumotnomani oʻz elektron raqamli imzosi bilan tasdiqlab, Davlat xizmatlari markaziga yoki YIDXP orqali ariza beruvchiga elektron shaklda yuboradi. Davlat xizmatlari markaziga — shu kunning oʻzida, YIDXP orqali — avtomatik tarzda
Nomoddiy madaniy meros namunalarini roʻyxatga kiritish yoki undan chiqarish bilan bogʻliq davlat xizmatlarini koʻrsatishning maʼmuriy reglamentiga 2-ILOVA
Nomoddiy madaniy meros namunalarini Nomoddiy madaniy meros namunalarining mahalliy roʻyxatiga kiritish hamda undan chiqarish
Bosqichlar Subyektlar Tadbirlar Bajarish muddatlari 1-bosqich Ariza beruvchi Nomoddiy madaniy meros namunalarini mahalliy roʻyxatiga kiritish (chiqarish) uchun Oʻzbekiston Respublikasi Yagona interaktiv davlat xizmatlari portalida (keyingi oʻrinlarda — YIDXP) roʻyxatdan oʻtadi, soʻrovnomani toʻldiradi. Oʻz xohishiga koʻra 2-bosqich YIDXP Soʻrovnomani tegishli hududiy organga yuboradi. Avtomatik tarzda Davlat xizmatlari markazi Oʻn daqiqa ichida 3-bosqich Hududiy organ (Q oraqalpogʻiston Respublikasi Madaniyat vazirligi, viloyatlar va Toshkent shahar madaniyat boshqarmalari ) Soʻrovnomani koʻrib chiqish uchun ekspertlar guruhiga yuboradi. Bir ish kuni ichida 4-bosqich Ekspertlar guruhi (Hududiy organlar huzuridagi nomoddiy madaniy meros masalalari boʻyicha ekspertlar guruhi) Soʻrovnomani koʻrib chiqib, nomoddiy madaniy meros namunasini mahalliy roʻyxatga kiritish (chiqarish) boʻyicha xulosa tayyorlaydi va uni hududiy organga yuboradi. Oʻn ish kuni ichida 5-bosqich Hududiy organ 1. Nomoddiy madaniy meros namunasini mahalliy roʻyxatga kiritish (chiqarish) boʻyicha buyruq qabul qiladi. 2. Nomoddiy madaniy meros namunasini mahalliy roʻyxatga kiritilganligi (chiqarilganligi) boʻyicha maʼlumotnomani (matrik shtrixli kod qoʻyilgan) rasmiylashtiradi. Bir ish kuni ichida 3. Maʼlumotnomani oʻz elektron raqamli imzosi bilan tasdiqlab, Davlat xizmatlari markaziga yoki YIDXP orqali ariza beruvchiga elektron shaklda yuboradi. Davlat xizmatlari markaziga — shu kunning oʻzida, YIDXP orqali — avtomatik tarzda
Nomoddiy madaniy meros namunalarini roʻyxatga kiritish yoki undan chiqarish bilan bogʻliq davlat xizmatlarini koʻrsatishning maʼmuriy reglamentiga 3-ILOVA
Nomoddiy madaniy meros namunasini Nomoddiy madaniy meros namunalarining roʻyxatiga kiritilganligi yoki kiritilmaganligi haqida maʼlumot berish
Bosqichlar Subyektlar Tadbirlar Bajarish muddatlari 1-bosqich Ariza beruvchi Nomoddiy madaniy meros namunasini Nomoddiy madaniy meros namunalarining roʻyxatiga kiritilganligi yoki kiritilmaganligi haqida maʼlumot olish uchun Oʻzbekiston Respublikasi Yagona interaktiv davlat xizmatlari portalida (YIDXP) roʻyxatdan oʻtadi, soʻrovnomani toʻldiradi. Oʻz xohishiga koʻra 2-bosqich YIDXP Soʻrovnomani vakolatli organga yuboradi. Avtomatik tarzda Davlat xizmatlari markazi Oʻn daqiqa ichida 3-bosqich Vakolatli organ (M adaniyatshunoslik va nomoddiy madaniy meros ilmiy-tadqiqot instituti ) 1. Soʻrovnomani koʻrib chiqadi va maʼlumotnomani (matrik shtrixli kod qoʻyilgan) rasmiylashtiradi. Uch ish kuni ichida 2. Maʼlumotnomani oʻz elektron raqamli imzosi bilan tasdiqlab, Davlat xizmatlari markaziga yoki YIDXP orqali ariza beruvchiga elektron shaklda yuboradi. Davlat xizmatlari markaziga — shu kunning oʻzida, YIDXP orqali — avtomatik tarzda
Nomoddiy madaniy meros namunalarini roʻyxatga kiritish yoki undan chiqarish bilan bogʻliq davlat xizmatlarini koʻrsatishning maʼmuriy reglamentiga 4-ILOVA
NAMUNA Nomoddiy madaniy meros namunalarini Nomoddiy madaniy meros namunalarining milliy va mahalliy roʻyxatlariga kiritish hamda ulardan chiqarish, shuningdek, ularning ushbu roʻyxatlarga kiritilganligi yoki kiritilmaganligi toʻgʻrisida MAʼLUMOTNOMA 1. Ariza raqami 2. Vakolatli organ nomi 3. Maʼlumotnoma berilgan sana 4. Maʼlumotnomani bergan masʼul shaxs F.I.O. 5. YUNESKO Insoniyat nomoddiy madaniy merosining Reprezentativ roʻyxatiga tavsiya etilayotgan namunalar roʻyxati 6. Zudlik bilan muhofazaga olinishi lozim boʻlgan nomoddiy madaniy meros namunalari roʻyxatiga kiritilganligi 7. Nomoddiy madaniy meros namunalarining milliy roʻyxati yoki Nomoddiy madaniy meros namunalarining mahalliy roʻyxatiga kiritilganligi T/r Nomoddiy madaniy meros namunasining identifikatsiya tartib raqami Nomoddiy madaniy meros namunasi roʻyxati Nomoddiy madaniy meros namunasi yoʻnalishi Nomoddiy madaniy meros namunasi nomi Izoh 1. 2. ... QR-kod
Nomoddiy madaniy meros namunalarini roʻyxatga kiritish yoki undan chiqarish bilan bogʻliq davlat xizmatlarini koʻrsatishning maʼmuriy reglamentiga 5-ILOVA
Nomoddiy madaniy meros namunalarini Nomoddiy madaniy meros namunalarining milliy va mahalliy roʻyxatlariga kiritish hamda ulardan chiqarish boʻyicha
I. Ariza beruvchi — jismoniy shaxs toʻgʻrisida maʼlumot 1. F.I.O. 2. JSHSHIR 3. Doimiy yashash manzili 4. Ariza beruvchi bilan bogʻlanish mumkin boʻlgan maʼlumotlar (telefon raqami, elektron pochta manzili va boshqalar) II. Ariza beruvchi — yuridik shaxs toʻgʻrisida maʼlumot 5. Yuridik tashkilotning toʻliq nomi 6. STIR raqami 7. Ariza beruvchining yuridik manzili (indeks, manzil) 8. Ariza beruvchi bilan bogʻlanish mumkin boʻlgan maʼlumotlar (telefon raqami, elektron pochta manzili va boshqalar) III. Nomoddiy madaniy meros namunasini Nomoddiy madaniy meros namunalarining roʻyxatiga kiritish hamda undan chiqarish boʻyicha maʼlumotlar 9. Namuna haqida maʼlumotnoma 10. Namunaning boshqa nomlari (agar mavjud boʻlsa) 11. Namunaning hududiy joylashuvi va boshqa joylarga tarqalganligi 12. Namuna namoyon etayotgan soha 13. Roʻyxatga kiritish yoki chiqarish uchun tavsiya etayotgan jamoa, guruh yoki shaxs 14. Roʻyxatga kiritish yoki chiqarish uchun tavsiya etilishini asoslash 15. Tarixiy maʼlumotlar 16. Hozirgi kundagi ahvoli 17. Namunaning ilmiy jihatdan oʻrganilganligi 18. Ilmiy tadqiqotlar 19. Ilmiy maqolalar 20. Ilmiy ekspeditsiyalar 21. Foto materiallar 22. Maʼlumotni tayyorlagan shaxs IV. Soʻrovnoma toʻldirish sababi 23. Nomoddiy madaniy meros namunasini Nomoddiy madaniy meros namunalarining milliy roʻyxatiga kiritish 24. Nomoddiy madaniy meros namunasini Nomoddiy madaniy meros namunalarining mahalliy roʻyxatiga kiritish
Nomoddiy madaniy meros namunalarini roʻyxatga kiritish yoki undan chiqarish bilan bogʻliq davlat xizmatlarini koʻrsatishning maʼmuriy reglamentiga 6-ILOVA
Nomoddiy madaniy meros namunalarini Nomoddiy madaniy meros namunalarining tegishli roʻyxatlarga kiritilganligi yoki kiritilmaganligi toʻgʻrisidagi maʼlumotlarni berish boʻyicha
I. Ariza beruvchi — jismoniy shaxs toʻgʻrisida maʼlumot 1. F.I.O. 2. JSHSHIR 3. Doimiy yashash manzili 4. Ariza beruvchi bilan bogʻlanish mumkin boʻlgan maʼlumotlar (telefon raqami, elektron pochta manzili va boshqalar) II. Ariza beruvchi — yuridik shaxs toʻgʻrisida maʼlumot 5. Yuridik tashkilotning toʻliq nomi 6. STIR raqami 7. Ariza beruvchining yuridik manzili (indeks, manzil) 8. Ariza beruvchi bilan bogʻlanish mumkin boʻlgan maʼlumotlar (telefon raqami, elektron pochta manzili va boshqalar) III. Nomoddiy madaniy meros namunasini Nomoddiy madaniy meros namunalarining roʻyxatiga kirgan yoki kirmaganligi haqida maʼlumot olish 9. Namuna haqida maʼlumotnoma 10. Namunaning boshqa nomlari (agar mavjud boʻlsa) 11. Namunaning hududiy joylashuvi va boshqa joylarga tarqalganligi 12. Namuna namoyon etayotgan soha 13. Roʻyxatga kiritish yoki chiqarish uchun tavsiya etayotgan jamoa, guruh yoki shaxs 14. Roʻyxatga kiritish yoki chiqarish uchun tavsiya etilishini asoslash 15. Hozirgi kundagi ahvoli 16. Namunaning ilmiy jihatdan oʻrganilganligi 17. Ilmiy tadqiqotlar 18. Ilmiy maqolalar 19. Ilmiy ekspeditsiyalar 20. Foto materiallar 21. Maʼlumotni tayyorlagan shaxs IV. Soʻrovnoma toʻldirish sababi 22. Nomoddiy madaniy meros namunasini Nomoddiy madaniy meros namunalarining tegishli roʻyxatlariga kiritilgan yoki kiritilmaganligi toʻgʻrisida maʼlumot olish boʻyicha
Vazirlar Mahkamasining 2025-yil 24-apreldagi 256-son qaroriga 2-ILOVA
Vazirlar Mahkamasining “Nomoddiy madaniy meros muhofazasiga oid normativ-huquqiy hujjatlarni tasdiqlash toʻgʻrisida” 2011-yil 23-fevraldagi 47-son qaroriga kiritilayotgan oʻzgartirishlar
1. 1-bandning ikkinchi va uchinchi xatboshilaridagi tegishli kelishikdagi “obyektlar” soʻzi tegishli kelishikdagi “namunalar” soʻzi bilan almashtirilsin.
2. 1-ilovada :
a) nomidagi , 1 , 2 , 4 , 5 — 11 , 13 , 14 va 16 — 18-bandlardagi , III va IV boʻlimlarning nomlaridagi tegishli kelishikdagi “obyektlar” soʻzi tegishli kelishikdagi “namunalar” soʻzi bilan almashtirilsin;
b) 3-bandda :
birinchi , uchinchi , toʻrtinchi va oltinchi xatboshilardagi tegishli kelishikdagi “obyektlar” soʻzi tegishli kelishikdagi “namunalar” soʻzi bilan almashtirilsin;
ikkinchi xatboshidagi “obyektini” soʻzi “namunani” soʻzi bilan almashtirilsin;
v) 4 1 -bandda :
“obyektlar” va “obyektlarning” soʻzlari tegishlicha “namunalar” va “namunalarning” soʻzlari bilan almashtirilsin;
“mahalliy davlat hokimiyati organlari bilan kelishgan holda” soʻzlari chiqarib tashlansin;
g) 12-bandda :
birinchi xatboshidagi “obyektlarining” soʻzi “namunalarning” soʻzi bilan almashtirilsin;
ikkinchi — oʻn birinchi xatboshilardagi tegishli kelishikdagi “obyekt” soʻzi tegishli kelishikdagi “namuna” soʻzi bilan almashtirilsin;
d) 15-banddagi “obyektlarining” va “obyektga” soʻzlari tegishlicha “namunalarining” va “namunaga” soʻzlari bilan almashtirilsin;
e) 1-ilovaning matni quyidagi tahrirda bayon etilsin:
“Nomoddiy madaniy meros namunalarini Insoniyat nomoddiy madaniy merosining Reprezentativ roʻyxatiga tavsiya etuvchi materiallarni rasmiylashtirish
A. Namunaning nomi (200 ta harfdan oshmasligi kerak) B. Tegishli jamoa, guruh yoki shaxslar (100 ta soʻzdan oshmasligi kerak) V. Namuna haqida qisqacha maʼlumot (200 ta soʻzdan oshmasligi kerak) 1. Namuna haqida maʼlumotnoma 1.a. Namunaning nomi 1.b. Namunaning boshqa nomlari (agar mavjud boʻlsa) 1.v. Tegishli jamoa, guruh yoki shaxslar, ularning manzili 1.g. Namunaning hududiy joylashishi va boshqa joylarga tarqalganligi 1.d. Namuna bilan bogʻliq qoʻshimcha namunalar 2. Namuna boʻyicha maʼlumotnoma (1-mezonga muvofiq) (1000 ta soʻzdan oshmasligi kerak). 3. Madaniyatlararo muloqotni targʻib etish va keng ommaga namoyish etishdagi hissasi (1000 ta soʻzdan oshmasligi kerak). 4. Muhofaza qilish boʻyicha chora-tadbirlar 4.a. Muhofaza qilish boʻyicha hozirgi kunda amalga oshirilayotgan chora-tadbirlar (500 ta soʻzdan oshmasligi kerak). 4.b. Kelajakda rejalashtirilayotgan muhofaza qilish chora-tadbirlari (1000 ta soʻzdan oshmasligi kerak). 4.v. Davlat va tegishli jamoa, guruh yoki shaxslar tomonidan qoʻllab-quvvatlanishi toʻgʻrisida maʼlumot (500 ta soʻzdan oshmasligi kerak). 5. Jamoaning jalb etilishi 5.a. Tegishli jamoa, guruh yoki shaxslarning ishtiroki 5.b. Jamoaning rasmiy roziligi 5.v. Namuna bilan bogʻliq amaliyotni boshqarish (meʼyorlari, ommaviy axborot vositalari orqali qoʻllab-quvvatlovchi dalillar) 6. Hujjatlashtirish 6.a. Qoʻshimcha maʼlumotlar (fotosuratlar, video va audio hujjatlar) 6.b. Mualliflik huquqi bilan bogʻliq masalalar 6.v. Manbalar roʻyxati (bir betdan oshmasligi kerak) 7. Hamkorlik va aloqa uchun mutasaddi tashkilot toʻgʻrisida maʼlumot 7.a. Hamkorlik va aloqaga masʼul shaxs boʻyicha maʼlumotnoma (manzil, telefon raqami, faks, elektron manzil) 7.b. Masʼul tashkilot 7.v. Hamkor tashkilotlar 7.g. Mutasaddi jamoa yoki jamoa vakili 8. Masʼul tashkilot yoki muassasa vakilining imzosi
Insoniyat nomoddiy madaniy merosining Reprezentativ roʻyxatiga kiritilishini asoslovchi materiallarni rasmiylashtirish shaklini toʻldirish
1. Namuna Nomoddiy madaniy meros namunalarining roʻyxatini yuritish toʻgʻrisidagi nizomning 5-bandida aniqlangan nomoddiy madaniy meros tushunchasiga muvofiq boʻlishi lozim.
2. Namunani muhofaza qilish tadbirlari jamoa, guruh yoki shaxslar ishtiroki va ularning roziligi bilan amalga oshirilishi lozim.
3. Mualliflik huquqi milliy qonunchilikka muvofiq himoya qilinishi kerak.
4. Quyidagilar:
ilmiy tadqiqotlar asosida tasdiqlangan maʼlumotnomalar (ilmiy risolalar, muzey va kutubxonalarda mavjud boʻlgan maʼlumotlar, anjumanlar va ekspeditsiyalar natijalari);
davlatning madaniy siyosatida (shu jumladan, markaziy va mahalliy hokimliklar tomonidan) qabul qilingan hujjatlar (qaror nusxalari, festivallar va tanlovlar natijalari boʻyicha maʼlumotlar);
davlat, nodavlat tashkilotlari va muassasalari tomonidan amalga oshirilayotgan tadbirlar toʻgʻrisida maʼlumotlar;
taʼlim sohasida amalga oshirilayotgan ishlar (oʻquv dasturlari boʻyicha hujjatlar);
ommaviy axborot vositalarida maxsus dasturlar orqali keng namoyish etilgan namunalar (audio-video hujjatlar) ilova etilishi lozim”;
j) 2-ilovaning matni quyidagi tahrirda bayon etilsin:
“Nomoddiy madaniy meros namunalarini Zudlik bilan muhofaza ostiga olinishi lozim boʻlgan nomoddiy madaniy meros namunalari roʻyxatiga tavsiya etuvchi materiallarni rasmiylashtirish
Titul varagʻi A. Namunaning nomi (200 ta belgi yoki harfdan oshmasligi kerak) B. Tegishli jamoa, guruh va alohida shaxslar (200 ta soʻzdan oshmasligi kerak) V. Namuna haqida qisqacha maʼlumot (200 ta soʻzdan oshmasligi kerak) G. Namunani zudlik bilan muhofaza ostiga olinishi (yoʻqolib ketish xavfi borligi) zarurligi, uning hayotiyligini asoslovchi qisqacha maʼlumot, uni saqlab qolish borasida amalga oshirilishi zarur boʻlgan tadbirlar. Namuna haqida maʼlumot 1. Namunani identifikatsiya qilish 1.a. Namunaning nomi 1.b. Namunaning boshqa nomlari (agar mavjud boʻlsa) 1.v. Tegishli jamoa, guruh yoki shaxslar, ularning manzili 1.g. Namunaning hududiy joylashuvi va boshqa joylarga tarqalganligi 1.d. Namuna tomonidan taqdim etilayotgan soha 2. Namuna boʻyicha maʼlumotnoma (1000 ta soʻzdan oshmasligi kerak). 3. Saqlab qolish maqsadida zudlik bilan chora-tadbirlar koʻrilishini asoslash 3.a. Namunaning hayotiyligini baholash (namunaning hozirgi kundagi ahvoli toʻgʻrisida maʼlumot) (500 ta soʻzdan oshmasligi kerak) 3.b. Xavf solayotgan tahdid (500 ta soʻzdan oshmasligi kerak) 4. Muhofaza qilish chora-tadbirlari 4.a. Saqlash borasida olib borilayotgan va oxirgi marta oʻtkazilgan chora-tadbirlar (500 ta soʻzdan oshmasligi kerak) 4.b. Saqlab qolish boʻyicha tavsiya etilayotgan chora-tadbirlar (2000 ta soʻzdan oshmasligi kerak) 4.v. Mamlakat, jamoalar, guruhlar va alohida shaxslarning majburiyatlari (500 ta soʻzdan oshmasligi kerak) 5. Jamoalarning ishtiroki va roziligi 5.a. Jamoalar, guruhlar va alohida shaxslarning ishtiroki 5.b. Jamoalar, guruhlar va alohida shaxslarning rasmiy roziligi 5.v. Huquqiy normalarga rioya etilishi 6. Roʻyxatga kiritish 7. Hujjatlashtirish 7.a. Majburiy va qoʻshimcha maʼlumotlar (Konvensiyadan foydalanish boʻyicha yoʻriqnomaning III Boʻlimida keltirilgan namuna asosida) 7.b. Foydalanish huquqining berilishi 7.v. Qoʻshimcha materiallar roʻyxati (bir sahifadan ortiq boʻlmasligi kerak) 8. Bogʻlanish uchun maʼlumotlar 8.a. Mutasaddi shaxs va u bilan bogʻlanish maʼlumotlari 8.b. Namunani tavsiya etayotgan tashkilot yoki muassasa 8.v. Manfaatdor jamoat tashkilotlari va (yoki) ularning vakili 9. Namunani tavsiya etayotgan tashkilot yoki muassasa vakilining imzosi ”;
z) 3-ilovaning matni quyidagi tahrirda bayon etilsin:
“Nomoddiy madaniy meros namunalarini Nomoddiy madaniy meros namunalarining milliy va mahalliy roʻyxatlariga tavsiya etuvchi materiallarni rasmiylashtirish
1. Namuna haqida maʼlumotnoma 1.a. Namunaning nomi 1.b. Namunaning boshqa nomlari (agar mavjud boʻlsa) 1.v. Namunani roʻyxatga kiritishdan manfaatdor jamoa, guruh yoki shaxslar, ularning manzili 1.g. Namunaning hududiy joylashuvi va boshqa joylarga tarqalganligi 1.d. Namuna namoyon etayotgan soha 2. Roʻyxatga kiritishni asoslash 2.a. Roʻyxatga kiritish uchun tavsiya etayotgan jamoa, guruh yoki shaxs 2.b. Tavsiya etilishini asoslash 2.v. Hozirgi kunda namuna mavjud boʻlgan hudud yoki hududlar 2.g. Saqlash borasida amalga oshirilgan tadbirlar 2.d. Amalga oshirilishi rejalashtirilayotgan ishlar 2.e. Vazifalar 3. Batafsil maʼlumot 3.a. Tarixiy maʼlumotlar 3.b. Hozirgi kundagi ahvoli 3.v. Madaniy xilma-xillikni namoyon etishdagi oʻrni 3.g. Yoshlar tarbiyasida foydalanish istiqbollari 4. Merosni oʻzida saqlovchi va boshqalarga yetkazuvchi shaxslar haqida maʼlumotlar 4.a. Tarixiy shaxslar 4.b. Hozirgi kundagi mavjud shaxslar, shu jumladan, yoshlar va oʻsmirlar 5. Namunaning ilmiy jihatdan oʻrganilganligi 5.a. Ilmiy tadqiqotlar 5.b. Ilmiy maqolalar 5.v. Ilmiy ekspeditsiyalar 6. Namunaning targʻiboti bilan bogʻliq materiallar 6.a. Bosma materiallar 6.b. Audio materiallar 6.v. Video materiallar 7. Saqlash va rivojlantirish uchun masʼul idora/tashkilot yoki muassasa 8. Maʼlumotni tayyorlagan shaxs ”.
3. 2-ilovada :
a) nomidagi , 1 , 3 va 4-bandlardagi hamda II boʻlimning nomidagi tegishli kelishikdagi “obyektlar” soʻzi tegishli kelishikdagi “namunalar” soʻzi bilan almashtirilsin;
b) 2-banddagi “obyektini” va “obyektlarining” soʻzlari tegishlicha “namunasini” va “namunalarining” soʻzlari bilan almashtirilsin;
v) 13-banddagi “obyekti” soʻzi “namunasi” soʻzi bilan almashtirilsin;
g) 20-band quyidagi tahrirda bayon etilsin:
“20. Kengash qarori asosida tegishli nomoddiy madaniy meros namunasi Insoniyat nomoddiy madaniy merosining Reprezentativ roʻyxatiga tavsiya etilayotgan namunalar roʻyxatiga, Zudlik bilan muhofaza ostiga olinishi lozim boʻlgan nomoddiy madaniy meros namunalarining roʻyxatiga, Nomoddiy madaniy meros namunalarining milliy roʻyxatiga Madaniyat vazirligi tomonidan kiritiladi”.
Oʻzbekiston Respublikasining Bosh vaziri A. ARIPOV
Toshkent sh.,
2025-yil 24-aprel,
256-son