UzbekAI

← Qonunlar

📅 2025-yil 28-aprel · Vazirlar Mahkamasi qarorlari

Rasmiy matn. Rasmiy hujjat. Tahririy izohlar kiritilmagan.

Yordam | Arxiv | Atamalar | Statistika | API | Havola yuborish | Sayt haqida | Shartlar

← Қонунлар

📅 2025 йил 28 апрель · Вазирлар Маҳкамаси қарорлари

Расмий матн. Расмий ҳужжат. Таҳририй изоҳлар киритилмаган.

Ёрдам | Архив | Атамалар | Статистика | API | Ҳавола юбориш | Сайт ҳақида | Шартлар

← Законы

📅 28 апреля 2025 г. · Постановления Кабинета Министров

Официальный текст. Официальный документ. Редакционные примечания не включены.

Помощь | Архив | Термины | Статистика | API | Предложить ссылку | О сайте | Условия

← Laws

📅 28 April 2025 · Cabinet of Ministers resolutions

Official text. Official document. Editorial notes are not included.

Help | Archive | Glossary | Stats | API | Submit | About | Terms

Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг

қарори

НИЗОМ

СХЕМАСИ

КЛАССИФИКАТОРИ

Маҳсулотлар (товарлар ва хизматлар) ягона электрон миллий каталогини юритиш ҳамда ундан фойдаланиш тартиби тўғрисидаги низомни тасдиқлаш ҳақида

Ўзбекистон Республикаси Президентининг «Ўзбекистон Республикасининг «2022 йил учун Ўзбекистон Республикасининг Давлат бюджети тўғрисида»ги Қонуни ижросини таъминлаш чора-тадбирлари тўғрисида» 2021 йил 30 декабрдаги ПҚ-73-сон қарори ижросини таъминлаш, шунингдек, солиқ маъмуриятчилигини янада такомиллаштириш ва автоматлаштириш мақсадида Вазирлар Маҳкамаси қарор қилади:

1. Қуйидагилар:

Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2021 йил 30 декабрдаги ПҚ-73-сон қарори билан тасдиқланган Ўзбекистон Республикаси Давлат бюджетининг барқарорлигини таъминлаш ва харажатларнинг самарадорлигини ошириш бўйича « йўл харитаси »нинг 35-бандида солиқ имтиёзларини тақдим этишда товарларни (хизматларни) реализация қилиш бўйича айланмани ёки уларни реализация қилишдан олинган даромадларни озод қилишни назарда тутувчи норматив-ҳуқуқий ҳужжатларда озод этиладиган товарларнинг (хизматларнинг) Маҳсулотлар (товарлар ва хизматлар) ягона электрон миллий каталогидаги идентификация кодларини кўрсатиш тартибини ишлаб чиқиш белгиланганлиги;

Вазирлар Маҳкамасининг 2021 йил 28 апрелдаги 249-сон қарори билан Маҳсулотлар (товарлар ва хизматлар) ягона электрон миллий каталоги тасдиқлангани маълумот учун қабул қилинсин.

2. Қуйидагиларни назарда тутувчи Маҳсулотлар (товарлар ва хизматлар) ягона электрон миллий каталогини юритиш ҳамда ундан фойдаланиш тартиби тўғрисидаги низом иловага мувофиқ тасдиқлансин:

маҳсулотлар (товарлар ва хизматлар) ягона электрон миллий каталогини юритиш ҳамда ундан фойдаланиш тартиби;

маҳсулотлар (товарлар ва хизматлар) ягона электрон миллий каталогининг таркиби ҳамда уни қўллаш мақсадлари;

маҳсулотларни (товарларни ва хизматларни) таснифлаш ҳамда идентификация қилиш тартиби;

солиқ имтиёзларига маҳсулот ва хизматларнинг идентификация кодларини бириктириш.

3. Белгилансинки:

савдо айланмасида бўлган маҳсулотларнинг (товарларнинг, хизматларнинг) ва бозор иштирокчиларининг ҳисобини тўлиқ юритиш ҳамда рақамлаштириш, солиқ маъмуриятчилиги ва солиқ ҳисоботларини автоматлаштириш, шунингдек, солиқ имтиёзларидан фойдаланиш мақсадлигини ошириш Маҳсулотлар (товарлар ва хизматлар) ягона электрон миллий каталогидан фойдаланишнинг асосий мақсади ҳисобланади;

Маҳсулотлар (товарлар ва хизматлар) ягона электрон миллий каталоги Ўзбекистон Республикаси Солиқ қўмитасининг «Янги технологиялар» илмий-ахборот маркази» давлат унитар корхонаси томонидан «tasnif.soliq.uz» расмий веб-сайти орқали яратилади ва юритилади.

4. Ўзбекистон Республикаси Солиқ қўмитаси манфаатдор вазирликлар ва идоралар билан биргаликда ушбу қарорнинг мазмуни ҳамда унда белгиланган қоидалар тўғрисида тадбиркорлик субъектлари ўртасида кенг тушунтириш ишларини амалга оширсин.

5. Ушбу қарорнинг бажарилишини назорат қилиш Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг ўринбосари — иқтисодиёт ва молия вазири Ж.А. Қўчқоров ҳамда Ўзбекистон Республикаси Солиқ қўмитаси раиси Ш.Д. Кудбиев зиммасига юклансин.

Вазирлар Маҳкамасининг 2025 йил 28 апрелдаги 263-сон қарорига ИЛОВА

Маҳсулотлар (товарлар ва хизматлар) ягона электрон миллий каталогини юритиш ва ундан фойдаланиш тартиби тўғрисида

1-боб. Умумий қоидалар

1. Мазкур Низом маҳсулотлар (товарлар ва хизматлар) ягона электрон миллий каталогини юритиш ва ундан фойдаланиш, шунингдек, солиқ имтиёзларига маҳсулотларнинг (товарларнинг ва хизматларнинг) идентификация кодларини бириктириш тартибини белгилайди.

2. Ушбу Низомда қуйидаги асосий тушунчалардан фойдаланилади:

бириктирилган ўлчов бирликлари — маҳсулот ва хизматларни реализация қилишда фойдаланиш учун оператор томонидан белгиланган ўлчов бирликлари;

бирламчи қадоқ — кўп қаватли қадоқлардан иборат бўлган товар билан бевосита алоқада бўлувчи ички қадоқ;

идентификация қилиш — маҳсулотлар ва хизматларга уларнинг бренди ва атрибутларини ҳисобга олган ҳолда, бир субпозициядаги товарларни бир-биридан ажратиш мақсадида маҳсулот ва хизматларнинг идентификация кодини бириктириш жараёни;

таснифлаш — маҳсулот ва хизматларга субпозиция кодларини бириктириш жараёни;

конвертация — бир бирликлар тизимида ифодаланган физик миқдорни (ўлчамни) бошқа бирликлар тизимига ўтказиш;

Маҳсулотлар (товарлар ва хизматлар) ягона электрон миллий каталоги (кейинги ўринларда — миллий каталог) — маҳсулот ва хизматларга бириктирилган маҳсулот ва хизматларнинг идентификация кодлари юритиладиган ҳамда Интернет жаҳон ахборот тармоғидаги расмий веб-сайтида (tasnif.soliq.uz) жойлаштирилган каталог;

маҳсулот ва хизматларнинг идентификация коди (кейинги ўринларда — МХИК) — ҳар бир маҳсулотлар ва хизматларга бириктириш ҳамда уларни идентификация қилиш учун мўлжалланган 17 хонали рақамдан (ҳарфдан) иборат бўлган ноёб код;

Маҳсулотлар (товарлар ва хизматлар) ягона электрон миллий каталоги оператори (кейинги ўринларда — оператор) — Солиқ қўмитаси ҳузуридаги «Янги технологиялар» илмий-ахборот маркази» давлат унитар корхонаси;

маҳсулотларнинг (товарларнинг ва хизматларнинг) асос коди — таснифлаш жараёнидан ўтказиладиган, бренд ва атрибутлари мавжуд бўлмаган маҳсулотлар ва хизматларнинг субпозиция коди;

маҳсулотлар тўплами (комплекти) — солиқ тўловчиларнинг бизнес жараёнидан келиб чиқиб, икки ёки ундан ортиқ товарларни (алоҳида МХИКларга эга бўлган) тўплам (комплект) шаклида реализация қилиш;

маҳсулотларни қадоқлаш (агрегациялаш) — солиқ тўловчиларнинг бизнес жараёнидан келиб чиқиб, бириктирилган ўлчов бирликлари асосида товарларни реализация қилинадиган шаклга келтириш;

тавсия этилган ўлчов бирликлари — бириктирилган ўлчов бирликлари рўйхатида биринчи бўлиб жойлаштирилган ва фойдаланишга тавсия этилган ўлчов бирлиги;

ўлчов бирликлари — МХИКларга қатъий бириктириладиган ва реализация қилинадиган маҳсулотнинг ўлчови бўлиб, шартли равишда бир бирликка тенг миқдордаги рақамли қийматга эга бўлган қатъий ўлчамнинг жисмоний миқдори;

қатъий белгиланган ўлчов бирликлари — умумий қабул қилинган амалиётдан келиб чиқиб, бошқа ўлчов бирликлари татбиқ этилмайдиган ҳолатларда ягона бириктирилган ўлчов бирлиги.

3. МХИК қуйидаги схема бўйича кодлаштирилади:

000 00 000 000 000 000 гуруҳ синф позиция субпозиция бренд атрибут дастлабки 2 — 5-рақамлар ТИФ ТН коди

Штрих-коди мавжуд бўлмаган товарларга субпозиция кодидан сўнг бренд ва атрибут кодларига «000000» берилади.

4. Оператор қуйидагиларни таъминлайди:

миллий каталогни такомиллаштиришда вазирлик ва идоралар, солиқ тўловчилар, шунингдек, уларнинг бирлашмалари билан ўзаро ҳамкорлик қилиш;

миллий каталокка ўзгартириш ва қўшимчалар киритиб бориш;

солиқ тўловчиларнинг МХИКни яратиш ва унга ўлчов бирликларини бириктириш тўғрисидаги аризаларини кўриб чиқиш;

«tasnif.soliq.uz» расмий веб-сайтида миллий каталокка киритилган ўзгартириш ва қўшимчалар юзасидан ахборот хабарларини эълон қилиш;

миллий каталог ва МХИКларга киритилган ўзгартириш ва қўшимчалар тўғрисида солиқ тўловчиларнинг шахсий кабинетига хабар юбориш;

солиқ тўловчиларга миллий каталог билан ишлаш ва уни қўллаш масалалари бўйича маслаҳатлар бериш.

5. Ишлаб чиқариладиган ва импорт қилинадиган товарлар ҳамда кўрсатиладиган хизматлар миллий каталог объекти ҳисобланади.

Вазирлар Маҳкамасининг 2020 йил 14 августдаги 489-сон қарори билан тасдиқланган Ҳисобварақ-фактураларнинг шакллари ҳамда уларни тўлдириш, тақдим этиш ва қабул қилиш тартиби тўғрисидаги низомга мувофиқ ҳисобварақ-фактураларда номоддий активлар ва операциялар акс эттирилиши сабабли уларга ҳам МХИК бириктирилади.

6. Миллий каталог давлат тилида юритилади ва зарур ҳолларда бошқа тилларга таржима қилинади. Миллий каталогдаги матн ва маълумотлар ўртасида номувофиқликлар аниқланган тақдирда, давлат тилидаги матн тўғри деб ҳисобланади.

Маҳсулотлар ва хизматларни реализация қилишда онлайн назорат касса машинаси ва виртуал касса (кейинги ўринларда — онлайн НКТ), шунингдек, маркетплейс (электрон тўлов тизимлари) чекларида ҳамда электрон ҳисобварақ-фактураларда маҳсулот ва хизматларнинг қисқартирилган (асосий номдаги маънога таъсир кўрсатмаган ҳолда) номларидан фойдаланиш мумкин бўлади.

7. Миллий каталог қуйидаги ҳолатларда ва мақсадларда ишлатилади:

электрон ҳисобварақ-фактураларни расмийлаштиришда;

онлайн-НКТ чекларида;

божхона юк декларациясини тўлдиришда (божхона чегарасидан биринчи марта олиб кирилаётган товарлар бундан мустасно);

қонунчилик ҳужжатларида белгиланган бошқа ҳолатларда.

8. Маҳсулотлар (товарлар ва хизматлар) ягона электрон миллий каталогидан тартиби ушбу Низомга 1-иловада келтирилган схемага мувофиқ фойдаланилади.

Миллий каталогнинг маҳсулотлар (товарлар ва хизматлар) базаси қуйидаги манбалар ҳисобидан ва ҳолатларда кенгайтирилиши мумкин:

солиқ тўловчиларнинг мурожаатлари;

штрих-кодлар бириктирилган товарлар ҳисобидан;

ташқи манбадан келувчи бошқа маълумотлар асосида, шу жумладан, бошқа давлат органлари ва ташкилотларнинг маҳсулотлар (хизматлар) реестри асосида;

алоҳида турдаги товарларни (хизматларни) батафсил таснифлаш ва уларнинг ҳисобини юритиш зарурати вужудга келганда.

2-боб. Маҳсулотларни (товарлар ва хизматларни) таснифлаш ҳамда идентификация қилиш

9. Маҳсулотлар (товарлар ва хизматлар) тавсифи, гуруҳи, синфи, позицияси ва субпозициясидан келиб чиқиб, оператор томонидан таснифланади.

10. Маҳсулотлар (товарлар ва хизматлар) таснифлангач, оператор томонидан маҳсулот ва хизматларнинг бренди ва атрибутлари ҳисобга олинган ҳолда идентификация жараёнига ўтилади.

Таснифлаш савдо айланмасида бўлган, бироқ стратегик аҳамиятга эга бўлмаган ва улар бўйича маълумот тўплаш зарурати бўлмаган маҳсулотлар (хизматлар) бўйича амалга оширилади.

11. Маҳсулотлар (товарлар ва хизматлар) оператор томонидан ушбу Низомнинг 8-бандида кўрсатилган маълумотлар асосида идентификация қилинади ҳамда ушбу Низомнинг 3-бандида кўрсатилган шаклда ҳар бир маҳсулотга алоҳида ўзига хос МХИК яратилади.

12. Оператор товарларга МХИК яратишда ТИФ ТН тузилмасини инобатга олади.

Агар айнан шундай товар ТИФ ТНда мавжуд бўлмаган тақдирда, товарнинг фойдаланиш мақсади ёки тайёрланган материали асосида шунга ўхшаш товар жойлашган гуруҳ ва позиция кодларидан фойдаланади.

13. Оператор хизматларга, шунингдек, бошқа операцияларга МХИК яратишда миллий каталогдаги маҳсулотлар (хизматлар) гуруҳи ва синфидан фойдаланади.

14. Товарларни тўлиқ идентификация қилишда, яъни уларга бренд (агар мавжуд бўлса) ва атрибутлар яратишда фақат штрих-коди мавжуд товарлар инобатга олинади.

Штрих-коди мавжуд бўлмаган қуйидаги товарларга ҳам бренд (агар мавжуд бўлса) ва атрибутлар яратилади:

транспорт воситалари;

кўчмас мулклар;

асбоблар, ускуналар, линиялар, техникалар, қурилмалар ва мосламалар;

цемент маҳсулотлари;

гилам маҳсулотлари;

пахта ва пахта маҳсулотлари;

ёғоч-тахта;

этил спирти (хом ашё);

штрих коди мавжуд бўлмаган ва ҳисобини юритиш зарур бўлган товарлар.

Тегишли ташкилотлар томонидан штрих-код бириктирилмаган товарлар фақат таснифлаш жараёнидан ўтказилади ва уларга субпозиция кодидан сўнг «000000» билан рақамланган ҳолда асос код берилади.

15. Штрих-коди мавжуд бўлган товарларни сканер қилиш орқали уларнинг МХИК кодларини аниқлаш учун алоҳида техник имконият яратилади.

3-боб. Маҳсулотларнинг (товарларнинг ва хизматларнинг) ўлчов бирликлари

16. Маҳсулотларнинг (товарларнинг ва хизматларнинг) тури ва хусусиятидан, шунингдек, солиқ тўловчиларнинг бизнес жараёнидан келиб чиқиб, ушбу Низомга 2-иловада келтирилган бир гуруҳга мансуб (конвертация қилинадиган) ўлчов бирликларидан фойдаланилади, ушбу Низомнинг 4-бобида назарда тутилган қоидалар бундан мустасно.

17. Оператор томонидан электрон ҳисобварақ-фактураларда ва онлайн-НКТ чекларида фойдаланиш учун ҳар бир маҳсулотга (товарга ва хизматга) қатъий ёки фойдаланиш тавсия этиладиган ўлчов бирликлари бириктирилади.

Агар бир маҳсулот ва хизмат учун битта ўлчов бирлик бириктирилган бўлса, ушбу ўлчов бирлиги қатъий ҳисобланади.

Агар бир маҳсулот ва хизмат учун икки ёки ундан ортиқ ўлчов бирлиги бириктирилган бўлса, улардан бири фойдаланиш учун тавсия этилган ўлчов бирлиги ҳисобланади ҳамда миллий каталогда биринчи бўлиб қайт этилади.

Худди шундай тартиб электрон ҳисобварақ-фактураларни, шунингдек, МХИК акс эттириладиган бошқа ҳужжатларни расмийлаштиришда амал қилади.

Агар маҳсулотнинг штрих-коди мавжуд бўлса, қатъий ўлчов бирлиги сифатида унинг номи ва қадоқ таркиби акс эттирилади ҳамда дона ўлчов бирлигига тенглаштирилади. Бунда маҳсулотни қадоқдан чиқарган ҳолда сотиш мумкин бўлса, ушбу маҳсулот учун қўшимча ўлчов бирлиги бириктирилади (қадоқ ичида турли штрих-кодларга эга бўлган ҳолатлар бундан мустасно).

18. Оператор томонидан МХИКларга қатъий ўлчов бирликларини яратишда ишлаб чиқарувчи ва импорт операцияларини амалга оширувчи солиқ тўловчилар томонидан фойдаланиладиган (фойдаланиш улуши катта бўлган) ўлчов бирликлари инобатга олинади.

19. Электрон ҳисобварақ-фактураларда ва онлайн НКТ чекларида ушбу Низомга 2-иловада кўрсатилган бир ўлчов бирлиги гуруҳига кирувчи барча ўлчов бирликларидан фойдаланиш мумкин, уларга қатъий ўлчов бирлиги бириктирилган ҳолатлар бундан мустасно.

20. Қатъий ўлчов бирликлари фақат бирламчи қадоқлаш ёки маҳсулотнинг бир бирлиги учун белгиланади ҳамда ушбу Низомнинг 6-бобида кўрсатилган равишда қадоқланиши (агрегация қилиниши) мумкин бўлиб, кейинчалик улар электрон ҳисобварақ-фактура ва онлайн НКТ чекларида фойдаланилади.

4-боб. Миллий каталогдан фойдаланиш мақсадларида товарларни қадоқлаш (агрегация қилиш)

21. Миллий каталогдан фойдаланиш мақсадларида товарлар солиқ тўловчилар томонидан уларнинг бизнес жараёнидан келиб чиқиб, шунингдек, заруратга кўра «tasnif.soliq.uz» расмий веб-сайтидаги тизим орқали қадоқ (агрегация) яратилиши мумкин.

22. Товарларнинг қадоғи «tasnif.soliq.uz» расмий веб-сайтида электрон рақамли имзо (ЭРИ) орқали шахсий кабинетга кирган ҳолда шакллантирилади.

23. Товарларни қадоқлаш (агрегациялаш) қуйидаги турларга бўлинади:

истеъмол қадоғи — якуний истеъмолчига товарларни реализация қилишда фойдаланилади;

ташқи қадоқ — истеъмол қадоқларини қадоқлаш ва маҳсулотларни ташқи омиллардан ҳимоя қилиш учун фойдаланилади;

транспорт қадоғи — товарларни ташиш учун мўлжалланган бўлиб, ишлаб чиқарувчи ва улгуржи савдо фаолияти билан шуғулланувчи солиқ тўловчилар томонидан фойдаланилади.

24. Қадоқларни яратиш учун қуйидаги маълумотлар кўрсатилиши шарт:

тадбиркорлик субъектининг фаолият тури ва телефон рақами;

қадоқ тури;

қадоқдаги товарнинг миқдори ва ўлчов бирлиги;

қадоқланаётган товарнинг фотосурати;

товар ҳақидаги қўшимча маълумотлар.

25. «tasnif.soliq.uz» расмий веб-сайтидаги «Аввал шаклланган қадоқлар» бўлимида товарлар бўйича мавжуд (аввал шакллантирилган) қадоқлар акс эттирилади.

26. Штрих-коди мавжуд бўлган (халқаро GTIN тизимида рўйхатдан ўтган) маҳсулотлар учун фақат ташқи ва транспорт қадоқлари яратилади.

27. Электрон ҳисобварақ-фактураларда фақат қатъий ўлчов бирликлари (агар бириктирилган бўлса) ҳамда тадбиркорлик субъектининг ўзи томонидан яратилган қадоқлаш (агрегациялаш) турлари акс эттирилади.

5-боб. Миллий каталогдан фойдаланиш

28. Миллий каталогдан Интернет жаҳон ахборот тармоғидаги «tasnif.soliq.uz» расмий веб-сайти орқали фойдаланилади.

Ушбу сайт керакли бўлган МХИКларни бир нечта усуллар билан қидириш имкониятларини (тўғридан-тўғри қидириш тизими, сўровнома, ТИФ ТН ҳамда электрон миллий каталог) ўз ичига олади.

Миллий каталогда ҳар бир маҳсулот ҳақида батафсил маълумотни (карточкани), унинг QR-коди, штрих-коди ҳамда бошқа шаклдаги кодларни юклаб олиш ҳамда реализация қилишда уларни сканерлаш имконияти яратилади.

29. Миллий каталогдаги мавжуд МХИКларни қуйидаги усуллар билан қидириш мумкин:

матн бўйича (шу жумладан, кенгайтирилган);

МХИК бўйича;

товарнинг штрих-коди бўйича;

бренд бўйича;

гувоҳнома рақами бўйича (дори воситалари учун);

ТИФ ТН позиция кодлари бўйича;

сўровномадаги саволларга жавоб бериш орқали;

электрон миллий каталогни (excel форматда) юклаб олиш ёки «tasnif.soliq.uz» расмий веб-сайтининг ўзида бевосита фойдаланиш, шунингдек, бошқа қидирув воситалари орқали.

30. Қидирув тизимида асос (субпозиция) кодлар алоҳида юлдузча (*) билан ажратилади.

31. «Танланганларга қўшиш» тугмасини босиш орқали белгиланган МХИК «Танланган маҳсулотлар» бўлимига, шунингдек, ўлчов бирлиги (яратилган қадоқ) «Танланган ўлчов бирликлари/қадоқлар» бўлимига қўшилади. Ушбу операция электрон рақамли имзо (ЭРИ) орқали шахсий кабинетга кирган ҳолда амалга оширилади.

32. Агар излаш натижасида керакли МХИК топилмаган тақдирда, электрон рақамли имзо (ЭРИ) орқали шахсий кабинетга кирган ҳолда сўровнома юборилади.

33. Сўровномада қуйидаги маълумотлар кўрсатилиши шарт:

фойдаланувчининг телефон рақами;

сўралаётган маҳсулотга оид бўлган гуруҳ, синф ва позиция маълумотлари;

маҳсулот номи, бренди ва русуми (атрибути) (агар мавжуд бўлса);

маҳсулот ҳақида батафсил маълумот (тайёрланган материали, фойдаланиш соҳаси, мақсади ва бошқалар);

ТИФ ТН коди;

штрих-коди (агар мавжуд бўлса);

ўлчов бирлиги ва қадоғи;

товарнинг фотосурати;

Ўзбекистон Республикаси Солиқ кодекси ёки бошқа норматив-ҳуқуқий ҳужжатларга асосан солиқ имтиёзлари мавжуд ёки мавжуд эмаслиги (ҳужжат аниқ кўрсатилиши лозим).

34. Юборилган сўровнома оператор томонидан 3 иш куни ичида кўриб чиқилади.

35. Кўриб чиқиш натижаларига кўра оператор тегишли МХИК яратади ёки асосини кўрсатган ҳолда сўровномани рад этади.

36. Қуйидаги ҳолатларда оператор сўровномани кўриб чиқишни рад этади:

ушбу Низомнинг 33-бандидаги маълумотнинг тўлиқ эмаслиги ва хатолиги;

сўровномадаги маҳсулот ва хизматни алоҳида идентификация қилиш зарурати бўлмаганда;

сўровномадаги маҳсулот ва хизмат учун МХИК мавжуд бўлганда.

6-боб. Миллий каталогдан фойдаланиш мақсадларида товарларни тўплам (комплект) шаклда реализация қилиш тартиби

37. Миллий каталогдан фойдаланиш мақсадларида солиқ тўловчилар томонидан уларнинг бизнес жараёнидан келиб чиқиб, шунингдек, заруратга кўра интернет жаҳон ахборот тармоғидаги «tasnif.soliq.uz» расмий веб-сайтидаги тизим орқали товарларни тўплам (комплект) шаклда реализация қилиши мумкин.

38. Товарлар тўплам (комплект) шаклга Интернет жаҳон ахборот тармоғидаги «tasnif.soliq.uz» расмий веб-сайтида электрон рақамли имзо (ЭРИ) орқали шахсий кабинетга кирган ҳолда келтирилади.

39. Товарлар тўплами (комплекти) солиқ тўловчилар томонидан мустақил равишда яратилади ва яратилган тўпламлар (комплект) учун алоҳида товарлар гуруҳидан автомат равишда МХИК генерация қилинади, штрих-коди мавжуд бўлган ҳамда мажбурий тартибда маркировкаланиши лозим бўлган товарлар бундан мустасно.

Товарлар тўплами (комплекти) таркиби икки ва ундан ортиқ товарлардан (МХИКлардан) иборат бўлади.

40. Товарларга тўплам (комплект) яратишда, тўплам (комплект) таркибидаги ҳар бир товарнинг қадоғи ва миқдори кўрсатилиши шарт.

7-боб. МХИКларга ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш тартиби

41. Яратилган МХИКларга оператор томонидан заруратга кўра ўзгартириш ва қўшимчалар киритилиши мумкин.

Оператор томонидан амалга оширилган мазкур операциялар тарихи «tasnif.soliq.uz» расмий веб-сайтида сақланади ва МХИКлар тўғрисидаги умумий маълумотлар солиқ тўловчиларга кўрсатилади.

42. МХИК қуйидаги ҳолатларда нофаол ҳолатга ўтказилади:

синоним сўзлар билан бир-бирига ўхшаш (дубликат) маҳсулот аниқланганда;

солиқ тўловчилар томонидан 2 йил давомида фойдаланилмаганда;

батафсил кесимда маҳсулотлар ҳисобини юритиш зарурати мавжуд эмаслиги юзасидан қарор қабул қилинганда.

Маҳсулотлар ва хизматларнинг субпозиция кодларидан фойдаланишга ташқи манба маълумотларига асосан тўлиқ идентификация қилишдан сўнг чеклов қўйилади.

43. МХИКларга қуйидаги ҳолатларда ўзгартириш ва қўшимчалар киритилади:

оператор томонидан матнда хатолик аниқланганда;

МХИКлар гуруҳ тузилмасига мувофиқлаштирилганда;

ТИФ ТН кодларига мувофиқлаштириш мақсадида;

солиқ тўловчилар томонидан сайт орқали хатоликни аниқлаб бериш функцияси орқали хабар қолдирилганда.

44. Мазкур Низомнинг 43-бандига асосан оператор томонидан МХИК бўйича киритилган ўзгартириш ва қўшимчалар солиқ тўловчилар томонидан эски даврда амалда бўлган МХИК акс эттирилган ҳар қандай ҳужжатларга таъсир кўрсатмайди.

45. МХИК ва унга бириктирилган ўлчов бирликлари ўчирилган ва (ёки) ўзгартирилган кундан бошлаб ўттиз кун ўтгандан сўнг кучга киради, янги идентификация кодларини яратиш, номларини таҳрирлаш ҳамда ўлчов бирликларини бириктириш ҳолатлари бундан мустасно.

8-боб. Миллий каталогдан фойдаланиш бўйича мажбуриятлар ва жавобгарлик

46. Солиқ тўловчилар томонидан ҳисобварақ-фактураларда ёки онлайн-НКТ чекларида реализация қилинаётган маҳсулотларга (хизматларга) тегишли бўлган МХИК тўғри акс эттирилиши шарт.

47. Ҳисобварақ-фактураларда ёки онлайн-НКТ чекларида олинган товарлар (хизматлар) номенклатурасига ёхуд фаолиятнинг ўзига хос хусусиятларига ва амалга ошириладиган турларига мувофиқ бўлмаган идентификация кодларини акс эттириш қонунчилик ҳужжатларида белгиланган миқдорда жарима солишга сабаб бўлади, оператор томонидан номенклатурага ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш ҳолатлари бундан мустасно.

Бунда товарлар (хизматлар) номенклатурасига номувофиқ идентификация кодлари деганда, товарларнинг (хизматларнинг) асос кодларига (биринчи 11 хонали рақамга) мос келмайдиган идентификация кодлари тушунилади, идентификация қилинган маҳсулотлар бундан мустасно.

48. Назорат касса техникаларига техник хизмат кўрсатиш марказлари томонидан онлайн-НКТ хотирасига фақат миллий каталогда мавжуд МХИКлар киритилиши (мавжуд бўлишини техник жиҳатдан таъминлаши) шарт.

Техник хизмат кўрсатиш марказлари томонидан кирувчи электрон ҳисобварақ-фактураларда кўрсатилган маҳсулот (хизмат) МХИКларни онлайн-НКТга автоматик равишда акс эттириш (киритиш) имконияти яратилади.

49. Солиқ тўловчилар мазкур Низомнинг 8-бобида назарда тутилган ўзгартиришлар юзасидан «tasnif.soliq.uz» расмий веб-сайти орқали эълон қилинадиган янгиликлар билан танишиб боришлари мумкин.

50. Солиқ тўловчилар томонидан товарлар (хизматлар) номенклатурасидаги идентификация кодларини акс эттиришда мунозарали ҳолатлар вужудга келганда, хулоса тақдим этиш юзасидан операторга мурожаат этиш ҳуқуқига эга.

9-боб. Солиқ имтиёзларини МХИКларга бириктириш

51. Маҳсулотлар (товарлар, хизматлар) учун солиқ имтиёзлари солиқ органлари томонидан ушбу имтиёзлар назарда тутилган норматив-ҳуқуқий ҳужжатларда кўрсатилган МХИКларга бириктирилади.

Бунда маҳсулотлар (товарлар, хизматлар) учун солиқ имтиёзлари назарда тутилган норматив-ҳуқуқий ҳужжатларда уларнинг МХИКлари кўрсатилмаганда, солиқ органлари томонидан ушбу имтиёзлар маҳсулотларнинг (товарларнинг, хизматларнинг) номлари ёки турлари бўйича МХИКларга бириктирилади.

52. Солиқ қўмитаси томонидан норматив-ҳуқуқий ҳужжатларга асосан солиқ имтиёзлари мавжуд бўлган маҳсулотларнинг (товарлар ва хизматларнинг) маълумотлар базаси юритилади.

Солиқ имтиёзларининг ҳисоби Солиқ қўмитасининг «E-imtiyoz» ААТ орқали юритилади.

53. Солиқ тўловчилар томонидан қонунчилик ҳужжатларига асосан солиқ имтиёзи мавжуд бўлган маҳсулотларнинг (товарларнинг ва хизматларнинг) идентификация кодларига ушбу имтиёзлар қуйидаги тартибда бириктирилади:

а) МХИКни яратиш бўйича мурожаат юборилган пайтда солиқ имтиёзини акс эттириш орқали.

Бунда оператор томонидан янги МХИК белгиланган муддатда яратилади, оператор эса солиқ имтиёзини бириктириш юзасидан Солиқ қўмитасига сўровномани юборади. Солиқ қўмитаси сўровномани кўриб чиқиш натижалари бўйича МХИКларга солиқ имтиёзларини бир иш куни муддатда бириктиради ёки бириктиришни рад этади;

б) МХИК мавжуд бўлганда — солиқ органларининг электрон солиқ хизматлари порталидаги «Солиқ имтиёзларидан фойдаланиш бўйича мурожаат» интерактив хизматидан фойдаланиш орқали.

Оператор барча янги яратилган МХИКларни солиқ тўловчилар томонидан имтиёз кўрсатилмаган тақдирда ҳам имтиёзларни бириктириш мақсадга мувофиқлиги тўғрисида хулоса олиш учун Солиқ қўмитасига юборади.

10-боб. Якунловчи қоида

54. Мазкур Низом талабларининг бузилишида айбдор бўлган шахслар қонунчилик ҳужжатларига мувофиқ жавоб берадилар.

Маҳсулотлар (товарлар ва хизматлар) ягона электрон миллий каталогини юритиш ва ундан фойдаланиш тартиби тўғрисидаги низомга 1-ИЛОВА

Маҳсулотлар (товарлар ва хизматлар) ягона электрон миллий каталогидан фойдаланиш

Босқичлар Субъектлар Тадбирлар Ижро муддати 1-босқич Солиқ тўловчилар МХИК яратиш бўйича операторга шахсий кабинет орқали сўровнома юборади. Реал вақт режимида 2-босқич Оператор Солиқ тўловчилар томонидан сўралган маҳсулотлар ва хизматлар учун МХИК яратиб беради ёки сабабини кўрсатган ҳолда рад этади. 3 иш куни ичида 3-босқич Солиқ тўловчилар Миллий каталогдан фойдаланиш мақсадларида товарларга tasnif.soliq.uz сайтидаги тизим орқали қадоқ (агрегация) яратади. Реал вақт режимида 4-босқич Солиқ тўловчилар Маҳсулотлар ва хизматларнинг МХИКларига «Солиқ имтиёзларидан фойдаланиш бўйича мурожаат» интерактив хизматига имтиёзларни бириктириш юзасидан сўровнома юборади. Реал вақт режимида 5-босқич Солиқ тўловчилар Миллий каталогдан фойдаланиш мақсадларида товарлар «tasnif.soliq.uz» сайтидаги тизим орқали тўплам (комплект) ҳолатига келтиради. Реал вақт режимида

Маҳсулотлар (товарлар ва хизматлар) ягона электрон миллий каталогини юритиш ва ундан фойдаланиш тартиби тўғрисидаги низомга 2-ИЛОВА

Маҳсулотларга (товарларга ва хизматларга) шартли бириктириладиган ўлчов бирликлари

Т/р Ўлчов бирлиги гуруҳи Ўлчов бирлиги номи Ўлчов бирлигининг қисқартирилган номи Ўзаро нисбати: ўлчов бирлиги эквивалентларда 1. Ҳажм бирлиги куб сантиметр (миллилитр) куб.см (мл) куб метр 0,000 001 2. куб дециметр (литр) куб.дм (литр) 0,001 3. декалитр (дал) дкл (дал) 0,01 4. куб метр куб.м 1 5. бир минг куб метр минг куб.м 1 000 6. куб километр куб.км 1 000 000 000 7. Оғирлик бирлиги миллиграмм мг килограмм 0,000 001 8. грамм г 0,001 9. килограмм кг 1 10. центнер ц 100 11. тонна т 1 000 12. минг тонна минг т 1 000 000 13. миллион тонна млн.т 1 000 000 000 14. базавий тонна баз.тн 1 000 15. карат карат 0,0002 16. Майдон бирлиги квадрат миллиметр кв.мм квадрат метр 0,000 001 17. квадрат сантиметр кв.см 0,0001 18. квадрат дециметр кв.дм 0.01 19. квадрат метр кв.м 1 20. юз квадрат метр (сотих) 100 кв.м (сотих) 100 21. гектар га 10 000 22. Узунлик бирлиги миллиметр мм метр 0,001 23. сантиметр см 0,01 24. дециметр дм 0,1 25. метр м 1 26. километр км 1 000 27. погон метр пог.метр - - 28. Техник бирликлар киловатт-соат кВт/соат - 29. киловар-соат кВар/соат - 30. мегабайт мбайт килобайт 1 000 31. килокалория ккал калория 1 000 32. гигакалория гкал 1 000 000 000 33. киловар кВар вар 1 000 34. киловатт кВт киловатт 1 35. Вақт бирлиги секунд сек дақиқа 1/60 36. дақиқа дақ. 1 37. соат соат 60 38. кун кун сутка - 39. сутка сутка 1 40. ой ой 30 41. йил йил 365 42. Иқтисодий бирликлар тўплам тўплам - - 43. одам одам - - 44. одам/соат одам/с - - 45. машина/соат маш/с - - 46. шартли ўлчов бирлиги шарт.ўл.б. - - 47. тонна/километр т/км - - 48. норма/соат норма/соат - - 49. мотосоат мотосоат - - 50. курс курс - - 51. WGRP WGRP - - 52. Миқдорий бирликлар (ихтисослашган) дона дона дона 1 53. дона (бутилка) дона (бут.) дона 1 54. дона (доза) дона (доза) дона 1 55. дона (порция) дона (порция) дона 1 56. дона (лист) дона (лист) дона 1 57. дона (ампула) дона (ампула) дона 1 58. дона (проба) дона (проба) дона 1 59. дона (боғ) дона (боғ) дона 1 60. дона (шлиф) дона (шлиф) дона 1 61. дона (пэт бутилка) дона (пэт бут.) дона 1 62. дона (нусха) дона (нусха) дона 1 63. дона (таблетка) дона (табл.) дона 1 64. дона (сигарет) дона (сигарет) дона 1 65. дона (туба) дона (туба) дона 1 66. дона (катушка) дона (катушка) дона 1 67. дона (барабан) дона (барабан) дона 1 68. дона (ўрам) дона (ўрам) дона 1 69. дона (алюминий банка) дона (ал.банка) дона 1 70. дона (капсула) дона (капсула) дона 1 71. палка (батон) палка (батон) дона 1 72. свеча (суппозитория) свеча (супп.) дона 1 73. саше (пакетча) саше (пак.) дона 1 74. флакон фл. дона 1 75. пакетча пакетча дона 1 76. жуфт жуфт дона 0,5 77. юнидоз юнидоз дона 1 78. минг дона минг дона дона 0,001 79. миллион дона млн.дона дона 0,000001 80. Хизмат бирликлари хизмат (сўм) хизмат (сўм) - - 81. хизмат (марта) хизмат (марта) - - 82. жойлаштириш (марта) жой-ш (марта) марта 1 83. кўргазма (марта) кўрг. (марта) марта 1 84. рейс (марта) рейс (марта) марта 1 85. нашр (марта) нашр (марта) марта 1 86. иш (сўм) иш (сўм) - - 87. жараён (марта) жараён (марта) - - 88. объект объект - -

Ўзбекистон Республикасининг Бош вазири А. АРИПОВ

Тошкент ш.,

2025 йил 28 апрель,

263-сон

(Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 29.04.2025 й., 09/25/263/0390-сон)

lex.uz

Oʻzbekiston Respublikasi Vazirlar Mahkamasining

qarori

NIZOM

SXEMASI

KLASSIFIKATORI

Mahsulotlar (tovarlar va xizmatlar) yagona elektron milliy katalogini yuritish hamda undan foydalanish tartibi toʻgʻrisidagi nizomni tasdiqlash haqida

Oʻzbekiston Respublikasi Prezidentining “Oʻzbekiston Respublikasining “2022-yil uchun Oʻzbekiston Respublikasining Davlat budjeti toʻgʻrisida”gi Qonuni ijrosini taʼminlash chora-tadbirlari toʻgʻrisida” 2021-yil 30-dekabrdagi PQ-73-son qarori ijrosini taʼminlash, shuningdek, soliq maʼmuriyatchiligini yanada takomillashtirish va avtomatlashtirish maqsadida Vazirlar Mahkamasi qaror qiladi:

1. Quyidagilar:

Oʻzbekiston Respublikasi Prezidentining 2021-yil 30-dekabrdagi PQ-73-son qarori bilan tasdiqlangan Oʻzbekiston Respublikasi Davlat budjetining barqarorligini taʼminlash va xarajatlarning samaradorligini oshirish boʻyicha “ yoʻl xaritasi ”ning 35-bandida soliq imtiyozlarini taqdim etishda tovarlarni (xizmatlarni) realizatsiya qilish boʻyicha aylanmani yoki ularni realizatsiya qilishdan olingan daromadlarni ozod qilishni nazarda tutuvchi normativ-huquqiy hujjatlarda ozod etiladigan tovarlarning (xizmatlarning) Mahsulotlar (tovarlar va xizmatlar) yagona elektron milliy katalogidagi identifikatsiya kodlarini koʻrsatish tartibini ishlab chiqish belgilanganligi;

Vazirlar Mahkamasining 2021-yil 28-apreldagi 249-son qarori bilan Mahsulotlar (tovarlar va xizmatlar) yagona elektron milliy katalogi tasdiqlangani maʼlumot uchun qabul qilinsin.

2. Quyidagilarni nazarda tutuvchi Mahsulotlar (tovarlar va xizmatlar) yagona elektron milliy katalogini yuritish hamda undan foydalanish tartibi toʻgʻrisidagi nizom ilovaga muvofiq tasdiqlansin:

mahsulotlar (tovarlar va xizmatlar) yagona elektron milliy katalogini yuritish hamda undan foydalanish tartibi;

mahsulotlar (tovarlar va xizmatlar) yagona elektron milliy katalogining tarkibi hamda uni qoʻllash maqsadlari;

mahsulotlarni (tovarlarni va xizmatlarni) tasniflash hamda identifikatsiya qilish tartibi;

soliq imtiyozlariga mahsulot va xizmatlarning identifikatsiya kodlarini biriktirish.

3. Belgilansinki:

savdo aylanmasida boʻlgan mahsulotlarning (tovarlarning, xizmatlarning) va bozor ishtirokchilarining hisobini toʻliq yuritish hamda raqamlashtirish, soliq maʼmuriyatchiligi va soliq hisobotlarini avtomatlashtirish, shuningdek, soliq imtiyozlaridan foydalanish maqsadligini oshirish Mahsulotlar (tovarlar va xizmatlar) yagona elektron milliy katalogidan foydalanishning asosiy maqsadi hisoblanadi;

Mahsulotlar (tovarlar va xizmatlar) yagona elektron milliy katalogi Oʻzbekiston Respublikasi Soliq qoʻmitasining “Yangi texnologiyalar” ilmiy-axborot markazi” davlat unitar korxonasi tomonidan “tasnif.soliq.uz” rasmiy veb-sayti orqali yaratiladi va yuritiladi.

4. Oʻzbekiston Respublikasi Soliq qoʻmitasi manfaatdor vazirliklar va idoralar bilan birgalikda ushbu qarorning mazmuni hamda unda belgilangan qoidalar toʻgʻrisida tadbirkorlik subyektlari oʻrtasida keng tushuntirish ishlarini amalga oshirsin.

5. Ushbu qarorning bajarilishini nazorat qilish Oʻzbekiston Respublikasi Bosh vazirining oʻrinbosari — iqtisodiyot va moliya vaziri J.A. Qoʻchqorov hamda Oʻzbekiston Respublikasi Soliq qoʻmitasi raisi Sh.D. Kudbiyev zimmasiga yuklansin.

Vazirlar Mahkamasining 2025-yil 28-apreldagi 263-son qaroriga ILOVA

Mahsulotlar (tovarlar va xizmatlar) yagona elektron milliy katalogini yuritish va undan foydalanish tartibi toʻgʻrisida

1-bob. Umumiy qoidalar

1. Mazkur Nizom mahsulotlar (tovarlar va xizmatlar) yagona elektron milliy katalogini yuritish va undan foydalanish, shuningdek, soliq imtiyozlariga mahsulotlarning (tovarlarning va xizmatlarning) identifikatsiya kodlarini biriktirish tartibini belgilaydi.

2. Ushbu Nizomda quyidagi asosiy tushunchalardan foydalaniladi:

biriktirilgan oʻlchov birliklari — mahsulot va xizmatlarni realizatsiya qilishda foydalanish uchun operator tomonidan belgilangan oʻlchov birliklari;

birlamchi qadoq — koʻp qavatli qadoqlardan iborat boʻlgan tovar bilan bevosita aloqada boʻluvchi ichki qadoq;

identifikatsiya qilish — mahsulotlar va xizmatlarga ularning brendi va atributlarini hisobga olgan holda, bir subpozitsiyadagi tovarlarni bir-biridan ajratish maqsadida mahsulot va xizmatlarning identifikatsiya kodini biriktirish jarayoni;

tasniflash — mahsulot va xizmatlarga subpozitsiya kodlarini biriktirish jarayoni;

konvertatsiya — bir birliklar tizimida ifodalangan fizik miqdorni (oʻlchamni) boshqa birliklar tizimiga oʻtkazish;

Mahsulotlar (tovarlar va xizmatlar) yagona elektron milliy katalogi (keyingi oʻrinlarda — milliy katalog) — mahsulot va xizmatlarga biriktirilgan mahsulot va xizmatlarning identifikatsiya kodlari yuritiladigan hamda Internet jahon axborot tarmogʻidagi rasmiy veb-saytida (tasnif.soliq.uz) joylashtirilgan katalog;

mahsulot va xizmatlarning identifikatsiya kodi (keyingi oʻrinlarda — MXIK) — har bir mahsulotlar va xizmatlarga biriktirish hamda ularni identifikatsiya qilish uchun moʻljallangan 17 xonali raqamdan (harfdan) iborat boʻlgan noyob kod;

Mahsulotlar (tovarlar va xizmatlar) yagona elektron milliy katalogi operatori (keyingi oʻrinlarda — operator) — Soliq qoʻmitasi huzuridagi “Yangi texnologiyalar” ilmiy-axborot markazi” davlat unitar korxonasi;

mahsulotlarning (tovarlarning va xizmatlarning) asos kodi — tasniflash jarayonidan oʻtkaziladigan, brend va atributlari mavjud boʻlmagan mahsulotlar va xizmatlarning subpozitsiya kodi;

mahsulotlar toʻplami (komplekti) — soliq toʻlovchilarning biznes jarayonidan kelib chiqib, ikki yoki undan ortiq tovarlarni (alohida MXIKlarga ega boʻlgan) toʻplam (komplekt) shaklida realizatsiya qilish;

mahsulotlarni qadoqlash (agregatsiyalash) — soliq toʻlovchilarning biznes jarayonidan kelib chiqib, biriktirilgan oʻlchov birliklari asosida tovarlarni realizatsiya qilinadigan shaklga keltirish;

tavsiya etilgan oʻlchov birliklari — biriktirilgan oʻlchov birliklari roʻyxatida birinchi boʻlib joylashtirilgan va foydalanishga tavsiya etilgan oʻlchov birligi;

oʻlchov birliklari — MXIKlarga qatʼiy biriktiriladigan va realizatsiya qilinadigan mahsulotning oʻlchovi boʻlib, shartli ravishda bir birlikka teng miqdordagi raqamli qiymatga ega boʻlgan qatʼiy oʻlchamning jismoniy miqdori;

qatʼiy belgilangan oʻlchov birliklari — umumiy qabul qilingan amaliyotdan kelib chiqib, boshqa oʻlchov birliklari tatbiq etilmaydigan holatlarda yagona biriktirilgan oʻlchov birligi.

3. MXIK quyidagi sxema boʻyicha kodlashtiriladi:

000 00 000 000 000 000 guruh sinf pozitsiya subpozitsiya brend atribut dastlabki 2 — 5-raqamlar TIF TN kodi

Shtrix-kodi mavjud boʻlmagan tovarlarga subpozitsiya kodidan soʻng brend va atribut kodlariga “000000” beriladi.

4. Operator quyidagilarni taʼminlaydi:

milliy katalogni takomillashtirishda vazirlik va idoralar, soliq toʻlovchilar, shuningdek, ularning birlashmalari bilan oʻzaro hamkorlik qilish;

milliy katalokka oʻzgartirish va qoʻshimchalar kiritib borish;

soliq toʻlovchilarning MXIKni yaratish va unga oʻlchov birliklarini biriktirish toʻgʻrisidagi arizalarini koʻrib chiqish;

“tasnif.soliq.uz” rasmiy veb-saytida milliy katalokka kiritilgan oʻzgartirish va qoʻshimchalar yuzasidan axborot xabarlarini eʼlon qilish;

milliy katalog va MXIKlarga kiritilgan oʻzgartirish va qoʻshimchalar toʻgʻrisida soliq toʻlovchilarning shaxsiy kabinetiga xabar yuborish;

soliq toʻlovchilarga milliy katalog bilan ishlash va uni qoʻllash masalalari boʻyicha maslahatlar berish.

5. Ishlab chiqariladigan va import qilinadigan tovarlar hamda koʻrsatiladigan xizmatlar milliy katalog obyekti hisoblanadi.

Vazirlar Mahkamasining 2020-yil 14-avgustdagi 489-son qarori bilan tasdiqlangan Hisobvaraq-fakturalarning shakllari hamda ularni toʻldirish, taqdim etish va qabul qilish tartibi toʻgʻrisidagi nizomga muvofiq hisobvaraq-fakturalarda nomoddiy aktivlar va operatsiyalar aks ettirilishi sababli ularga ham MXIK biriktiriladi.

6. Milliy katalog davlat tilida yuritiladi va zarur hollarda boshqa tillarga tarjima qilinadi. Milliy katalogdagi matn va maʼlumotlar oʻrtasida nomuvofiqliklar aniqlangan taqdirda, davlat tilidagi matn toʻgʻri deb hisoblanadi.

Mahsulotlar va xizmatlarni realizatsiya qilishda onlayn nazorat kassa mashinasi va virtual kassa (keyingi oʻrinlarda — onlayn NKT), shuningdek, marketpleys (elektron toʻlov tizimlari) cheklarida hamda elektron hisobvaraq-fakturalarda mahsulot va xizmatlarning qisqartirilgan (asosiy nomdagi maʼnoga taʼsir koʻrsatmagan holda) nomlaridan foydalanish mumkin boʻladi.

7. Milliy katalog quyidagi holatlarda va maqsadlarda ishlatiladi:

elektron hisobvaraq-fakturalarni rasmiylashtirishda;

onlayn-NKT cheklarida;

bojxona yuk deklaratsiyasini toʻldirishda (bojxona chegarasidan birinchi marta olib kirilayotgan tovarlar bundan mustasno);

qonunchilik hujjatlarida belgilangan boshqa holatlarda.

8. Mahsulotlar (tovarlar va xizmatlar) yagona elektron milliy katalogidan tartibi ushbu Nizomga 1-ilovada keltirilgan sxemaga muvofiq foydalaniladi.

Milliy katalogning mahsulotlar (tovarlar va xizmatlar) bazasi quyidagi manbalar hisobidan va holatlarda kengaytirilishi mumkin:

soliq toʻlovchilarning murojaatlari;

shtrix-kodlar biriktirilgan tovarlar hisobidan;

tashqi manbadan keluvchi boshqa maʼlumotlar asosida, shu jumladan, boshqa davlat organlari va tashkilotlarning mahsulotlar (xizmatlar) reyestri asosida;

alohida turdagi tovarlarni (xizmatlarni) batafsil tasniflash va ularning hisobini yuritish zarurati vujudga kelganda.

2-bob. Mahsulotlarni (tovarlar va xizmatlarni) tasniflash hamda identifikatsiya qilish

9. Mahsulotlar (tovarlar va xizmatlar) tavsifi, guruhi, sinfi, pozitsiyasi va subpozitsiyasidan kelib chiqib, operator tomonidan tasniflanadi.

10. Mahsulotlar (tovarlar va xizmatlar) tasniflangach, operator tomonidan mahsulot va xizmatlarning brendi va atributlari hisobga olingan holda identifikatsiya jarayoniga oʻtiladi.

Tasniflash savdo aylanmasida boʻlgan, biroq strategik ahamiyatga ega boʻlmagan va ular boʻyicha maʼlumot toʻplash zarurati boʻlmagan mahsulotlar (xizmatlar) boʻyicha amalga oshiriladi.

11. Mahsulotlar (tovarlar va xizmatlar) operator tomonidan ushbu Nizomning 8-bandida koʻrsatilgan maʼlumotlar asosida identifikatsiya qilinadi hamda ushbu Nizomning 3-bandida koʻrsatilgan shaklda har bir mahsulotga alohida oʻziga xos MXIK yaratiladi.

12. Operator tovarlarga MXIK yaratishda TIF TN tuzilmasini inobatga oladi.

Agar aynan shunday tovar TIF TNda mavjud boʻlmagan taqdirda, tovarning foydalanish maqsadi yoki tayyorlangan materiali asosida shunga oʻxshash tovar joylashgan guruh va pozitsiya kodlaridan foydalanadi.

13. Operator xizmatlarga, shuningdek, boshqa operatsiyalarga MXIK yaratishda milliy katalogdagi mahsulotlar (xizmatlar) guruhi va sinfidan foydalanadi.

14. Tovarlarni toʻliq identifikatsiya qilishda, yaʼni ularga brend (agar mavjud boʻlsa) va atributlar yaratishda faqat shtrix-kodi mavjud tovarlar inobatga olinadi.

Shtrix-kodi mavjud boʻlmagan quyidagi tovarlarga ham brend (agar mavjud boʻlsa) va atributlar yaratiladi:

transport vositalari;

koʻchmas mulklar;

asboblar, uskunalar, liniyalar, texnikalar, qurilmalar va moslamalar;

sement mahsulotlari;

gilam mahsulotlari;

paxta va paxta mahsulotlari;

yogʻoch-taxta;

etil spirti (xom ashyo);

shtrix kodi mavjud boʻlmagan va hisobini yuritish zarur boʻlgan tovarlar.

Tegishli tashkilotlar tomonidan shtrix-kod biriktirilmagan tovarlar faqat tasniflash jarayonidan oʻtkaziladi va ularga subpozitsiya kodidan soʻng “000000” bilan raqamlangan holda asos kod beriladi.

15. Shtrix-kodi mavjud boʻlgan tovarlarni skaner qilish orqali ularning MXIK kodlarini aniqlash uchun alohida texnik imkoniyat yaratiladi.

3-bob. Mahsulotlarning (tovarlarning va xizmatlarning) oʻlchov birliklari

16. Mahsulotlarning (tovarlarning va xizmatlarning) turi va xususiyatidan, shuningdek, soliq toʻlovchilarning biznes jarayonidan kelib chiqib, ushbu Nizomga 2-ilovada keltirilgan bir guruhga mansub (konvertatsiya qilinadigan) oʻlchov birliklaridan foydalaniladi, ushbu Nizomning 4-bobida nazarda tutilgan qoidalar bundan mustasno.

17. Operator tomonidan elektron hisobvaraq-fakturalarda va onlayn-NKT cheklarida foydalanish uchun har bir mahsulotga (tovarga va xizmatga) qatʼiy yoki foydalanish tavsiya etiladigan oʻlchov birliklari biriktiriladi.

Agar bir mahsulot va xizmat uchun bitta oʻlchov birlik biriktirilgan boʻlsa, ushbu oʻlchov birligi qatʼiy hisoblanadi.

Agar bir mahsulot va xizmat uchun ikki yoki undan ortiq oʻlchov birligi biriktirilgan boʻlsa, ulardan biri foydalanish uchun tavsiya etilgan oʻlchov birligi hisoblanadi hamda milliy katalogda birinchi boʻlib qayt etiladi.

Xuddi shunday tartib elektron hisobvaraq-fakturalarni, shuningdek, MXIK aks ettiriladigan boshqa hujjatlarni rasmiylashtirishda amal qiladi.

Agar mahsulotning shtrix-kodi mavjud boʻlsa, qatʼiy oʻlchov birligi sifatida uning nomi va qadoq tarkibi aks ettiriladi hamda dona oʻlchov birligiga tenglashtiriladi. Bunda mahsulotni qadoqdan chiqargan holda sotish mumkin boʻlsa, ushbu mahsulot uchun qoʻshimcha oʻlchov birligi biriktiriladi (qadoq ichida turli shtrix-kodlarga ega boʻlgan holatlar bundan mustasno).

18. Operator tomonidan MXIKlarga qatʼiy oʻlchov birliklarini yaratishda ishlab chiqaruvchi va import operatsiyalarini amalga oshiruvchi soliq toʻlovchilar tomonidan foydalaniladigan (foydalanish ulushi katta boʻlgan) oʻlchov birliklari inobatga olinadi.

19. Elektron hisobvaraq-fakturalarda va onlayn NKT cheklarida ushbu Nizomga 2-ilovada koʻrsatilgan bir oʻlchov birligi guruhiga kiruvchi barcha oʻlchov birliklaridan foydalanish mumkin, ularga qatʼiy oʻlchov birligi biriktirilgan holatlar bundan mustasno.

20. Qatʼiy oʻlchov birliklari faqat birlamchi qadoqlash yoki mahsulotning bir birligi uchun belgilanadi hamda ushbu Nizomning 6-bobida koʻrsatilgan ravishda qadoqlanishi (agregatsiya qilinishi) mumkin boʻlib, keyinchalik ular elektron hisobvaraq-faktura va onlayn NKT cheklarida foydalaniladi.

4-bob. Milliy katalogdan foydalanish maqsadlarida tovarlarni qadoqlash (agregatsiya qilish)

21. Milliy katalogdan foydalanish maqsadlarida tovarlar soliq toʻlovchilar tomonidan ularning biznes jarayonidan kelib chiqib, shuningdek, zaruratga koʻra “tasnif.soliq.uz” rasmiy veb-saytidagi tizim orqali qadoq (agregatsiya) yaratilishi mumkin.

22. Tovarlarning qadogʻi “tasnif.soliq.uz” rasmiy veb-saytida elektron raqamli imzo (ERI) orqali shaxsiy kabinetga kirgan holda shakllantiriladi.

23. Tovarlarni qadoqlash (agregatsiyalash) quyidagi turlarga boʻlinadi:

isteʼmol qadogʻi — yakuniy isteʼmolchiga tovarlarni realizatsiya qilishda foydalaniladi;

tashqi qadoq — isteʼmol qadoqlarini qadoqlash va mahsulotlarni tashqi omillardan himoya qilish uchun foydalaniladi;

transport qadogʻi — tovarlarni tashish uchun moʻljallangan boʻlib, ishlab chiqaruvchi va ulgurji savdo faoliyati bilan shugʻullanuvchi soliq toʻlovchilar tomonidan foydalaniladi.

24. Qadoqlarni yaratish uchun quyidagi maʼlumotlar koʻrsatilishi shart:

tadbirkorlik subyektining faoliyat turi va telefon raqami;

qadoq turi;

qadoqdagi tovarning miqdori va oʻlchov birligi;

qadoqlanayotgan tovarning fotosurati;

tovar haqidagi qoʻshimcha maʼlumotlar.

25. “tasnif.soliq.uz” rasmiy veb-saytidagi “Avval shakllangan qadoqlar” boʻlimida tovarlar boʻyicha mavjud (avval shakllantirilgan) qadoqlar aks ettiriladi.

26. Shtrix-kodi mavjud boʻlgan (xalqaro GTIN tizimida roʻyxatdan oʻtgan) mahsulotlar uchun faqat tashqi va transport qadoqlari yaratiladi.

27. Elektron hisobvaraq-fakturalarda faqat qatʼiy oʻlchov birliklari (agar biriktirilgan boʻlsa) hamda tadbirkorlik subyektining oʻzi tomonidan yaratilgan qadoqlash (agregatsiyalash) turlari aks ettiriladi.

5-bob. Milliy katalogdan foydalanish

28. Milliy katalogdan Internet jahon axborot tarmogʻidagi “tasnif.soliq.uz” rasmiy veb-sayti orqali foydalaniladi.

Ushbu sayt kerakli boʻlgan MXIKlarni bir nechta usullar bilan qidirish imkoniyatlarini (toʻgʻridan-toʻgʻri qidirish tizimi, soʻrovnoma, TIF TN hamda elektron milliy katalog) oʻz ichiga oladi.

Milliy katalogda har bir mahsulot haqida batafsil maʼlumotni (kartochkani), uning QR-kodi, shtrix-kodi hamda boshqa shakldagi kodlarni yuklab olish hamda realizatsiya qilishda ularni skanerlash imkoniyati yaratiladi.

29. Milliy katalogdagi mavjud MXIKlarni quyidagi usullar bilan qidirish mumkin:

matn boʻyicha (shu jumladan, kengaytirilgan);

MXIK boʻyicha;

tovarning shtrix-kodi boʻyicha;

brend boʻyicha;

guvohnoma raqami boʻyicha (dori vositalari uchun);

TIF TN pozitsiya kodlari boʻyicha;

soʻrovnomadagi savollarga javob berish orqali;

elektron milliy katalogni (excel formatda) yuklab olish yoki “tasnif.soliq.uz” rasmiy veb-saytining oʻzida bevosita foydalanish, shuningdek, boshqa qidiruv vositalari orqali.

30. Qidiruv tizimida asos (subpozitsiya) kodlar alohida yulduzcha (*) bilan ajratiladi.

31. “Tanlanganlarga qoʻshish” tugmasini bosish orqali belgilangan MXIK “Tanlangan mahsulotlar” boʻlimiga, shuningdek, oʻlchov birligi (yaratilgan qadoq) “Tanlangan oʻlchov birliklari/qadoqlar” boʻlimiga qoʻshiladi. Ushbu operatsiya elektron raqamli imzo (ERI) orqali shaxsiy kabinetga kirgan holda amalga oshiriladi.

32. Agar izlash natijasida kerakli MXIK topilmagan taqdirda, elektron raqamli imzo (ERI) orqali shaxsiy kabinetga kirgan holda soʻrovnoma yuboriladi.

33. Soʻrovnomada quyidagi maʼlumotlar koʻrsatilishi shart:

foydalanuvchining telefon raqami;

soʻralayotgan mahsulotga oid boʻlgan guruh, sinf va pozitsiya maʼlumotlari;

mahsulot nomi, brendi va rusumi (atributi) (agar mavjud boʻlsa);

mahsulot haqida batafsil maʼlumot (tayyorlangan materiali, foydalanish sohasi, maqsadi va boshqalar);

TIF TN kodi;

shtrix-kodi (agar mavjud boʻlsa);

oʻlchov birligi va qadogʻi;

tovarning fotosurati;

Oʻzbekiston Respublikasi Soliq kodeksi yoki boshqa normativ-huquqiy hujjatlarga asosan soliq imtiyozlari mavjud yoki mavjud emasligi (hujjat aniq koʻrsatilishi lozim).

34. Yuborilgan soʻrovnoma operator tomonidan 3 ish kuni ichida koʻrib chiqiladi.

35. Koʻrib chiqish natijalariga koʻra operator tegishli MXIK yaratadi yoki asosini koʻrsatgan holda soʻrovnomani rad etadi.

36. Quyidagi holatlarda operator soʻrovnomani koʻrib chiqishni rad etadi:

ushbu Nizomning 33-bandidagi maʼlumotning toʻliq emasligi va xatoligi;

soʻrovnomadagi mahsulot va xizmatni alohida identifikatsiya qilish zarurati boʻlmaganda;

soʻrovnomadagi mahsulot va xizmat uchun MXIK mavjud boʻlganda.

6-bob. Milliy katalogdan foydalanish maqsadlarida tovarlarni toʻplam (komplekt) shaklda realizatsiya qilish tartibi

37. Milliy katalogdan foydalanish maqsadlarida soliq toʻlovchilar tomonidan ularning biznes jarayonidan kelib chiqib, shuningdek, zaruratga koʻra internet jahon axborot tarmogʻidagi “tasnif.soliq.uz” rasmiy veb-saytidagi tizim orqali tovarlarni toʻplam (komplekt) shaklda realizatsiya qilishi mumkin.

38. Tovarlar toʻplam (komplekt) shaklga Internet jahon axborot tarmogʻidagi “tasnif.soliq.uz” rasmiy veb-saytida elektron raqamli imzo (ERI) orqali shaxsiy kabinetga kirgan holda keltiriladi.

39. Tovarlar toʻplami (komplekti) soliq toʻlovchilar tomonidan mustaqil ravishda yaratiladi va yaratilgan toʻplamlar (komplekt) uchun alohida tovarlar guruhidan avtomat ravishda MXIK generatsiya qilinadi, shtrix-kodi mavjud boʻlgan hamda majburiy tartibda markirovkalanishi lozim boʻlgan tovarlar bundan mustasno.

Tovarlar toʻplami (komplekti) tarkibi ikki va undan ortiq tovarlardan (MXIKlardan) iborat boʻladi.

40. Tovarlarga toʻplam (komplekt) yaratishda, toʻplam (komplekt) tarkibidagi har bir tovarning qadogʻi va miqdori koʻrsatilishi shart.

7-bob. MXIKlarga oʻzgartirish va qoʻshimchalar kiritish tartibi

41. Yaratilgan MXIKlarga operator tomonidan zaruratga koʻra oʻzgartirish va qoʻshimchalar kiritilishi mumkin.

Operator tomonidan amalga oshirilgan mazkur operatsiyalar tarixi “tasnif.soliq.uz” rasmiy veb-saytida saqlanadi va MXIKlar toʻgʻrisidagi umumiy maʼlumotlar soliq toʻlovchilarga koʻrsatiladi.

42. MXIK quyidagi holatlarda nofaol holatga oʻtkaziladi:

sinonim soʻzlar bilan bir-biriga oʻxshash (dublikat) mahsulot aniqlanganda;

soliq toʻlovchilar tomonidan 2 yil davomida foydalanilmaganda;

batafsil kesimda mahsulotlar hisobini yuritish zarurati mavjud emasligi yuzasidan qaror qabul qilinganda.

Mahsulotlar va xizmatlarning subpozitsiya kodlaridan foydalanishga tashqi manba maʼlumotlariga asosan toʻliq identifikatsiya qilishdan soʻng cheklov qoʻyiladi.

43. MXIKlarga quyidagi holatlarda oʻzgartirish va qoʻshimchalar kiritiladi:

operator tomonidan matnda xatolik aniqlanganda;

MXIKlar guruh tuzilmasiga muvofiqlashtirilganda;

TIF TN kodlariga muvofiqlashtirish maqsadida;

soliq toʻlovchilar tomonidan sayt orqali xatolikni aniqlab berish funksiyasi orqali xabar qoldirilganda.

44. Mazkur Nizomning 43-bandiga asosan operator tomonidan MXIK boʻyicha kiritilgan oʻzgartirish va qoʻshimchalar soliq toʻlovchilar tomonidan eski davrda amalda boʻlgan MXIK aks ettirilgan har qanday hujjatlarga taʼsir koʻrsatmaydi.

45. MXIK va unga biriktirilgan oʻlchov birliklari oʻchirilgan va (yoki) oʻzgartirilgan kundan boshlab oʻttiz kun oʻtgandan soʻng kuchga kiradi, yangi identifikatsiya kodlarini yaratish, nomlarini tahrirlash hamda oʻlchov birliklarini biriktirish holatlari bundan mustasno.

8-bob. Milliy katalogdan foydalanish boʻyicha majburiyatlar va javobgarlik

46. Soliq toʻlovchilar tomonidan hisobvaraq-fakturalarda yoki onlayn-NKT cheklarida realizatsiya qilinayotgan mahsulotlarga (xizmatlarga) tegishli boʻlgan MXIK toʻgʻri aks ettirilishi shart.

47. Hisobvaraq-fakturalarda yoki onlayn-NKT cheklarida olingan tovarlar (xizmatlar) nomenklaturasiga yoxud faoliyatning oʻziga xos xususiyatlariga va amalga oshiriladigan turlariga muvofiq boʻlmagan identifikatsiya kodlarini aks ettirish qonunchilik hujjatlarida belgilangan miqdorda jarima solishga sabab boʻladi, operator tomonidan nomenklaturaga oʻzgartirish va qoʻshimchalar kiritish holatlari bundan mustasno.

Bunda tovarlar (xizmatlar) nomenklaturasiga nomuvofiq identifikatsiya kodlari deganda, tovarlarning (xizmatlarning) asos kodlariga (birinchi 11 xonali raqamga) mos kelmaydigan identifikatsiya kodlari tushuniladi, identifikatsiya qilingan mahsulotlar bundan mustasno.

48. Nazorat kassa texnikalariga texnik xizmat koʻrsatish markazlari tomonidan onlayn-NKT xotirasiga faqat milliy katalogda mavjud MXIKlar kiritilishi (mavjud boʻlishini texnik jihatdan taʼminlashi) shart.

Texnik xizmat koʻrsatish markazlari tomonidan kiruvchi elektron hisobvaraq-fakturalarda koʻrsatilgan mahsulot (xizmat) MXIKlarni onlayn-NKTga avtomatik ravishda aks ettirish (kiritish) imkoniyati yaratiladi.

49. Soliq toʻlovchilar mazkur Nizomning 8-bobida nazarda tutilgan oʻzgartirishlar yuzasidan “tasnif.soliq.uz” rasmiy veb-sayti orqali eʼlon qilinadigan yangiliklar bilan tanishib borishlari mumkin.

50. Soliq toʻlovchilar tomonidan tovarlar (xizmatlar) nomenklaturasidagi identifikatsiya kodlarini aks ettirishda munozarali holatlar vujudga kelganda, xulosa taqdim etish yuzasidan operatorga murojaat etish huquqiga ega.

9-bob. Soliq imtiyozlarini MXIKlarga biriktirish

51. Mahsulotlar (tovarlar, xizmatlar) uchun soliq imtiyozlari soliq organlari tomonidan ushbu imtiyozlar nazarda tutilgan normativ-huquqiy hujjatlarda koʻrsatilgan MXIKlarga biriktiriladi.

Bunda mahsulotlar (tovarlar, xizmatlar) uchun soliq imtiyozlari nazarda tutilgan normativ-huquqiy hujjatlarda ularning MXIKlari koʻrsatilmaganda, soliq organlari tomonidan ushbu imtiyozlar mahsulotlarning (tovarlarning, xizmatlarning) nomlari yoki turlari boʻyicha MXIKlarga biriktiriladi.

52. Soliq qoʻmitasi tomonidan normativ-huquqiy hujjatlarga asosan soliq imtiyozlari mavjud boʻlgan mahsulotlarning (tovarlar va xizmatlarning) maʼlumotlar bazasi yuritiladi.

Soliq imtiyozlarining hisobi Soliq qoʻmitasining “E-imtiyoz” AAT orqali yuritiladi.

53. Soliq toʻlovchilar tomonidan qonunchilik hujjatlariga asosan soliq imtiyozi mavjud boʻlgan mahsulotlarning (tovarlarning va xizmatlarning) identifikatsiya kodlariga ushbu imtiyozlar quyidagi tartibda biriktiriladi:

a) MXIKni yaratish boʻyicha murojaat yuborilgan paytda soliq imtiyozini aks ettirish orqali.

Bunda operator tomonidan yangi MXIK belgilangan muddatda yaratiladi, operator esa soliq imtiyozini biriktirish yuzasidan Soliq qoʻmitasiga soʻrovnomani yuboradi. Soliq qoʻmitasi soʻrovnomani koʻrib chiqish natijalari boʻyicha MXIKlarga soliq imtiyozlarini bir ish kuni muddatda biriktiradi yoki biriktirishni rad etadi;

b) MXIK mavjud boʻlganda — soliq organlarining elektron soliq xizmatlari portalidagi “Soliq imtiyozlaridan foydalanish boʻyicha murojaat” interaktiv xizmatidan foydalanish orqali.

Operator barcha yangi yaratilgan MXIKlarni soliq toʻlovchilar tomonidan imtiyoz koʻrsatilmagan taqdirda ham imtiyozlarni biriktirish maqsadga muvofiqligi toʻgʻrisida xulosa olish uchun Soliq qoʻmitasiga yuboradi.

10-bob. Yakunlovchi qoida

54. Mazkur Nizom talablarining buzilishida aybdor boʻlgan shaxslar qonunchilik hujjatlariga muvofiq javob beradilar.

Mahsulotlar (tovarlar va xizmatlar) yagona elektron milliy katalogini yuritish va undan foydalanish tartibi toʻgʻrisidagi nizomga 1-ILOVA

Mahsulotlar (tovarlar va xizmatlar) yagona elektron milliy katalogidan foydalanish

Bosqichlar Subyektlar Tadbirlar Ijro muddati 1-bosqich Soliq toʻlovchilar MXIK yaratish boʻyicha operatorga shaxsiy kabinet orqali soʻrovnoma yuboradi. Real vaqt rejimida 2-bosqich Operator Soliq toʻlovchilar tomonidan soʻralgan mahsulotlar va xizmatlar uchun MXIK yaratib beradi yoki sababini koʻrsatgan holda rad etadi. 3 ish kuni ichida 3-bosqich Soliq toʻlovchilar Milliy katalogdan foydalanish maqsadlarida tovarlarga tasnif.soliq.uz saytidagi tizim orqali qadoq (agregatsiya) yaratadi. Real vaqt rejimida 4-bosqich Soliq toʻlovchilar Mahsulotlar va xizmatlarning MXIKlariga “Soliq imtiyozlaridan foydalanish boʻyicha murojaat” interaktiv xizmatiga imtiyozlarni biriktirish yuzasidan soʻrovnoma yuboradi. Real vaqt rejimida 5-bosqich Soliq toʻlovchilar Milliy katalogdan foydalanish maqsadlarida tovarlar “tasnif.soliq.uz” saytidagi tizim orqali toʻplam (komplekt) holatiga keltiradi. Real vaqt rejimida

Mahsulotlar (tovarlar va xizmatlar) yagona elektron milliy katalogini yuritish va undan foydalanish tartibi toʻgʻrisidagi nizomga 2-ILOVA

Mahsulotlarga (tovarlarga va xizmatlarga) shartli biriktiriladigan oʻlchov birliklari

T/r Oʻlchov birligi guruhi Oʻlchov birligi nomi Oʻlchov birligining qisqartirilgan nomi Oʻzaro nisbati: oʻlchov birligi ekvivalentlarda 1. Hajm birligi kub santimetr (millilitr) kub.sm (ml) kub metr 0,000 001 2. kub detsimetr (litr) kub.dm (litr) 0,001 3. dekalitr (dal) dkl (dal) 0,01 4. kub metr kub.m 1 5. bir ming kub metr ming kub.m 1 000 6. kub kilometr kub.km 1 000 000 000 7. Ogʻirlik birligi milligramm mg kilogramm 0,000 001 8. gramm g 0,001 9. kilogramm kg 1 10. sentner s 100 11. tonna t 1 000 12. ming tonna ming t 1 000 000 13. million tonna mln.t 1 000 000 000 14. bazaviy tonna baz.tn 1 000 15. karat karat 0,0002 16. Maydon birligi kvadrat millimetr kv.mm kvadrat metr 0,000 001 17. kvadrat santimetr kv.sm 0,0001 18. kvadrat detsimetr kv.dm 0.01 19. kvadrat metr kv.m 1 20. yuz kvadrat metr (sotix) 100 kv.m (sotix) 100 21. gektar ga 10 000 22. Uzunlik birligi millimetr mm metr 0,001 23. santimetr sm 0,01 24. detsimetr dm 0,1 25. metr m 1 26. kilometr km 1 000 27. pogon metr pog.metr - - 28. Texnik birliklar kilovatt-soat kVt/soat - 29. kilovar-soat kVar/soat - 30. megabayt mbayt kilobayt 1 000 31. kilokaloriya kkal kaloriya 1 000 32. gigakaloriya gkal 1 000 000 000 33. kilovar kVar var 1 000 34. kilovatt kVt kilovatt 1 35. Vaqt birligi sekund sek daqiqa 1/60 36. daqiqa daq. 1 37. soat soat 60 38. kun kun sutka - 39. sutka sutka 1 40. oy oy 30 41. yil yil 365 42. Iqtisodiy birliklar toʻplam toʻplam - - 43. odam odam - - 44. odam/soat odam/s - - 45. mashina/soat mash/s - - 46. shartli oʻlchov birligi shart.oʻl.b. - - 47. tonna/kilometr t/km - - 48. norma/soat norma/soat - - 49. motosoat motosoat - - 50. kurs kurs - - 51. WGRP WGRP - - 52. Miqdoriy birliklar (ixtisoslashgan) dona dona dona 1 53. dona (butilka) dona (but.) dona 1 54. dona (doza) dona (doza) dona 1 55. dona (porsiya) dona (porsiya) dona 1 56. dona (list) dona (list) dona 1 57. dona (ampula) dona (ampula) dona 1 58. dona (proba) dona (proba) dona 1 59. dona (bogʻ) dona (bogʻ) dona 1 60. dona (shlif) dona (shlif) dona 1 61. dona (pet butilka) dona (pet but.) dona 1 62. dona (nusxa) dona (nusxa) dona 1 63. dona (tabletka) dona (tabl.) dona 1 64. dona (sigaret) dona (sigaret) dona 1 65. dona (tuba) dona (tuba) dona 1 66. dona (katushka) dona (katushka) dona 1 67. dona (baraban) dona (baraban) dona 1 68. dona (oʻram) dona (oʻram) dona 1 69. dona (aluminiy banka) dona (al.banka) dona 1 70. dona (kapsula) dona (kapsula) dona 1 71. palka (baton) palka (baton) dona 1 72. svecha (suppozitoriya) svecha (supp.) dona 1 73. sashe (paketcha) sashe (pak.) dona 1 74. flakon fl. dona 1 75. paketcha paketcha dona 1 76. juft juft dona 0,5 77. yunidoz yunidoz dona 1 78. ming dona ming dona dona 0,001 79. million dona mln.dona dona 0,000001 80. Xizmat birliklari xizmat (soʻm) xizmat (soʻm) - - 81. xizmat (marta) xizmat (marta) - - 82. joylashtirish (marta) joy-sh (marta) marta 1 83. koʻrgazma (marta) koʻrg. (marta) marta 1 84. reys (marta) reys (marta) marta 1 85. nashr (marta) nashr (marta) marta 1 86. ish (soʻm) ish (soʻm) - - 87. jarayon (marta) jarayon (marta) - - 88. obyekt obyekt - -

Oʻzbekiston Respublikasining Bosh vaziri A. ARIPOV

Toshkent sh.,

2025-yil 28-aprel,

263-son

(Qonunchilik maʼlumotlari milliy bazasi, 29.04.2025-y., 09/25/263/0390-son)

lex.uz