📅 2025-yil 11-aprel · Vazirlik va idoralar hujjatlari · Oliy taʼlim, fan va innovatsiyalar vaziri
Rasmiy matn. Rasmiy hujjat. Tahririy izohlar kiritilmagan.
📅 2025-yil 11-aprel · Vazirlik va idoralar hujjatlari · Oliy taʼlim, fan va innovatsiyalar vaziri
Rasmiy matn. Rasmiy hujjat. Tahririy izohlar kiritilmagan.
📅 2025 йил 11 апрель · Вазирлик ва идоралар ҳужжатлари · Олий таълим, фан ва инновациялар вазири
Расмий матн. Расмий ҳужжат. Таҳририй изоҳлар киритилмаган.
📅 11 апреля 2025 г. · Документы министерств и ведомств · Министр высшего образования, науки и инноваций
Официальный текст. Официальный документ. Редакционные примечания не включены.
📅 11 April 2025 · Ministry and agency documents · Oliy taʼlim, fan va innovatsiyalar vaziri
Official text. Official document. Editorial notes are not included.
Ўзбекистон Республикаси Олий таълим, фан ва инновациялар вазирининг
буйруғи
«Олий ва ўрта махсус, касб-ҳунар таълими муассасаларида ўқитишнинг тўлов-контракт шакли ва ундан тушган маблағларни тақсимлаш тартиби тўғрисидаги низомни тасдиқлаш ҳақида»ги буйруққа ўзгартиришлар киритиш тўғрисида
Ўзбекистон Республикасининг 2024 йил 7 сентябрдаги ЎРҚ-957-сон « Маъмурий ислоҳотлар доирасида таълим соҳасида давлат бошқаруви такомиллаштирилиши муносабати билан Ўзбекистон Республикасининг айрим қонун ҳужжатларига ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш тўғрисида »ги ва 2025 йил 25 февралдаги ЎРҚ-1038-сон « Иқтисодий жиноятларга қарши курашиш тизими такомиллаштирилиши муносабати билан Ўзбекистон Республикасининг айрим қонун ҳужжатларига ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш тўғрисида »ги қонунлари, Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2024 йил 8 августдаги 489-сон « Ўзбекистон Республикаси Олий таълим, фан ва инновациялар вазирлиги фаолиятини тартибга солиш соҳасидаги айрим норматив-ҳуқуқий ҳужжатларни тасдиқлаш тўғрисида »ги қарорига мувофиқ буюраман:
1. Ўзбекистон Республикаси олий ва ўрта махсус таълим вазирининг 2012 йил 28 декабрдаги 508-сон «Олий ва ўрта махсус, касб-ҳунар таълими муассасаларида ўқитишнинг тўлов-контракт шакли ва ундан тушган маблағларни тақсимлаш тартиби тўғрисидаги низомни тасдиқлаш ҳақида»ги буйруғига (рўйхат рақами 2431, 2013 йил 26 февраль) (Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами, 2013 й., 9-сон, 120-модда) иловага мувофиқ ўзгартиришлар киритилсин.
2. Мазкур буйруқ расмий эълон қилинган кундан эътиборан кучга киради.
Ўзбекистон Республикаси олий таълим, фан ва инновациялар вазирининг 2025 йил 11 апрелдаги 125-сон буйруғига ИЛОВА
«Олий ва ўрта махсус, касб-ҳунар таълими муассасаларида ўқитишнинг тўлов-контракт шакли ва ундан тушган маблағларни тақсимлаш тартиби тўғрисидаги низомни тасдиқлаш ҳақида»ги буйруққа киритилаётган ўзгартиришлар
1. Буйруқда :
Буйруқнинг номи ва 1-бандидаги «касб-ҳунар таълими муассасаларида» деган сўзлар «профессионал таълим ташкилотларида» деган сўзлар билан алмаштирилсин;
муқаддима қуйидаги таҳрирда баён этилсин:
«Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2024 йил 8 августдаги 489-сон «Ўзбекистон Республикаси Олий таълим, фан ва инновациялар вазирлиги фаолиятини тартибга солиш соҳасидаги айрим норматив-ҳуқуқий ҳужжатларни тасдиқлаш тўғрисида»ги қарорига мувофиқ буюраман:».
2. Низомда :
1) Низомнинг номи , 5-бобнинг номи , 49 ва 57-бандлардаги «касб-ҳунар таълими муассасаларида» деган сўзлар «профессионал таълим ташкилотларида» деган сўзлар билан алмаштирилсин;
2) муқаддима қуйидаги таҳрирда баён этилсин:
«Мазкур Низом олий ва ўрта махсус, профессионал таълим ташкилотларида (бундан буён матнда таълим ташкилотлари деб юритилади) ўқитишнинг тўлов-контракт (бундан буён матнда контракт деб юритилади) шаклини белгилаш ва ундан келиб тушадиган маблағларни тақсимлаш тартибини белгилайди.»;
3) 1-банддаги «муассасаларига» ва «муассаларида» деган сўзлар тегишли равишда «ташкилотларига» ва «ташкилотларида» деган сўзлар билан алмаштирилсин;
4) 2-банддаги «муассасаларига» деган сўз «ташкилотларига» деган сўз билан алмаштирилсин;
5) 3-банднинг биринчи хатбошиси қуйидаги таҳрирда баён этилсин:
«3. Хорижий фуқароларни таълим ташкилотларига ўқишга қабул қилиш Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2008 йил 4 августдаги 169-сон «Хорижий фуқароларни Ўзбекистон Республикаси таълим муассасаларига ўқишга қабул қилиш ва ўқитиш тартибини такомиллаштириш тўғрисида»ги қарорига мувофиқ контракт асосида амалга оширилади.»;
6) 4-банд қуйидаги таҳрирда баён этилсин:
«4. Олий таълим ташкилотларида иккинчи ва ундан кейинги олий маълумотни олиш Ўзбекистон Республикаси «Таълим тўғрисида»ги Қонунининг 12-моддасига асосан контракт асосида амалга оширилади.»;
7) 2 ва 3-бобларнинг номи , 12 , 15 , 20 , 42 ва 46-бандлардаги «муассасаларида» деган сўз «ташкилотларида» деган сўз билан алмаштирилсин;
8) 5-бандда :
биринчи хатбошидаги «муассасаларида» деган сўз «ташкилотларида» деган сўз билан алмаштирилсин;
иккинчи ва учинчи хатбошилардаги «муассасасининг» деган сўз «ташкилотининг» деган сўз билан алмаштирилсин;
9) 8 ва 9-бандлардаги «муассасасининг» деган сўз «ташкилотининг» деган сўз билан алмаштирилсин;
10) 10-банддаги «муассасасининг» ва «муассасасига» деган сўзлар тегишли равишда «ташкилотининг» ва «ташкилотларига» деган сўзлар билан алмаштирилсин;
11) 11-банддаги «муассасасига» деган сўз «ташкилотига» деган сўз билан алмаштирилсин;
12) 13 ва 14-бандлар қуйидаги таҳрирда баён этилсин:
«13. Олий таълим ташкилотларида контракт асосида ўқитишнинг тўлов миқдори Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2022 йил 1 августдаги 419-сон «Молиявий мустақиллик берилган давлат олий таълим ташкилотларида давлат буюртмаси (давлат гранти) асосида кадрлар тайёрлаш учун Ўзбекистон Республикаси Давлат бюджетидан молиялаштириш тартибини тасдиқлаш тўғрисида»ги қарорига мувофиқ белгиланади.
14. Хорижий фуқароларни олий таълим ташкилотларида контракт асосида ўқитишнинг тўлов миқдори Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2008 йил 4 августдаги 169-сон «Хорижий фуқароларни Ўзбекистон Республикаси таълим муассасаларига ўқишга қабул қилиш ва ўқитиш тартибини такомиллаштириш тўғрисида»ги қарорига мувофиқ, Ўзбекистон Республикаси Иқтисодиёт ва молия вазирлиги ва таълим ташкилотларига эга бўлган бошқа вазирлик ва идоралар билан келишган ҳолда Олий таълим, фан ва инновациялар вазирлигининг таклифи асосида Давлат комиссияси томонидан белгиланади.»;
13) 17-банддаги «муассасалари» ва «муассасаларини» деган сўзлар тегишли равишда «ташкилотлари» ва «ташкилотларини» деган сўзлар билан алмаштирилсин;
14) 19-банднинг биринчи хатбошиси , 29-банднинг биринчи ва иккинчи хатбошилари ҳамда 31-банддаги «муассасаси» деган сўз «ташкилоти» деган сўз билан алмаштирилсин;
15) 24-бандда :
биринчи хатбошидаги «муассасаларига» деган сўз «ташкилотларига» деган сўз билан алмаштирилсин;
иккинчи ва учинчи хатбошилардаги «муассасасининг» деган сўз «ташкилотининг» деган сўз билан алмаштирилсин;
16) 26-банднинг биринчи хатбошиси , 4-бобнинг номи , 39 , 40 ва 44-бандлардаги «муассасалари» деган сўз «ташкилотлари» деган сўз билан алмаштирилсин;
17) 27-банднинг биринчи хатбошисидаги «муассасасининг» ва «муассасаси» деган сўзлар тегишли равишда «ташкилотининг» ва «ташкилоти» деган сўзлар билан алмаштирилсин;
18) 28 ва 32-бандлардаги «муассасаси» ва «муассасасига» деган сўзлар тегишли равишда «ташкилоти» ва «ташкилотига» деган сўзлар билан алмаштирилсин;
19) 34-бандда :
биринчи , саккизинчи ва ўн тўртинчи хатбошилардаги «муассасаси» деган сўз «ташкилоти» деган сўз билан алмаштирилсин;
иккинчи хатбошидаги «муассасаларининг» деган сўз «ташкилотларининг» деган сўз билан алмаштирилсин;
учинчи , ўн иккинчи ва ўн учинчи хатбошилардаги «муассасалари» деган сўз «ташкилотлари» деган сўз билан алмаштирилсин;
тўртинчи хатбошидаги «муассасаларида» деган сўз «ташкилотларида» деган сўз билан алмаштирилсин;
олтинчи хатбошидаги «муассасасининг» деган сўз «ташкилотининг» деган сўз билан алмаштирилсин;
20) 36 , 37 ва 60-бандлардаги «муассасаларининг» деган сўз «ташкилотларининг» деган сўз билан алмаштирилсин;
21) 38-банддаги «муассасаси» ва «муассасасининг» деган сўзлар тегишли равишда «ташкилоти» ва «ташкилотининг» деган сўзлар билан алмаштирилсин;
22) 41-банддаги «муассасаларининг» ва «муассасалари» деган сўзлар тегишли равишда «ташкилотларининг» ва «ташкилотлари» деган сўзлар билан алмаштирилсин;
23) 43-банд қуйидаги таҳрирда баён этилсин:
«43. Олий таълим ташкилотлари томонидан ўқитишнинг контракт шаклидан тушган маблағлар бўйича даромадлар ва харажатларнинг ҳисоботларини тузиш, тасдиқлаш ва тақдим қилиш Ўзбекистон Республикаси бюджет ҳисобининг стандарти (3-сонли БҲС) «Бюджет ҳисоботи»га (рўйхат рақами 3124, 2019 йил 18 январь) мувофиқ амалга оширилади.»;
24) 45-банд қуйидаги таҳрирда баён этилсин:
«45. Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2020 йил 7 августдаги 466-сон «Ўзбекистон Республикасида узлуксиз бошланғич, ўрта ва ўрта махсус профессионал таълим тизимини тартибга солувчи норматив-ҳуқуқий ҳужжатларни тасдиқлаш тўғрисида»ги қарорига мувофиқ профессионал таълим дастурларида ўқувчилар тўлов-контракт асосида таълим олишлари мумкин.»;
25) 47-банддаги «касб-ҳунар таълими муассасаларида» деган сўзлар «профессионал таълим ташкилотларида» деган сўзлар билан алмаштирилсин;
26) 6-бобнинг номи , 54 , 55 , 59-бандлардаги «касб-ҳунар таълими муассасалари» деган сўзлар «профессионал таълим ташкилотлари» деган сўзлар билан алмаштирилсин;
27) 50-бандда :
биринчи , еттинчи ва ўн иккинчи хатбошилардаги «касб-ҳунар таълими муассасаси» деган сўзлар «профессионал таълим ташкилоти» деган сўзлар билан алмаштирилсин;
иккинчи , ўн ва ўн биринчи хатбошилардаги «касб-ҳунар таълими муассасалари» деган сўзлар «профессионал таълим ташкилотлари» деган сўзлар билан алмаштирилсин;
учинчи хатбошидаги «касб-ҳунар таълими муассасаларида» деган сўзлар «профессионал таълим ташкилотларида» деган сўзлар билан алмаштирилсин;
бешинчи хатбошидаги «касб-ҳунар таълими муассасасининг» деган сўзлар «профессионал таълим ташкилотининг» деган сўзлар билан алмаштирилсин;
28) 52-банддаги «касб-ҳунар таълими муассасаларининг» деган сўзлар «профессионал таълим ташкилотларининг» деган сўзлар билан алмаштирилсин;
29) 53-банддаги «касб-ҳунар таълими муассасаси» ва «касб-ҳунар таълими муассасасининг» деган сўзлар тегишли равишда «профессионал таълим ташкилоти» ва «профессионал таълим ташкилотининг» деган сўзлар билан алмаштирилсин;
30) 56-банддаги «касб-ҳунар таълими муассасаларининг» ва «касб-ҳунар таълими муассасалари» деган сўзлар тегишли равишда «профессионал таълим ташкилотларининг» ва «профессионал таълим ташкилотлари» деган сўзлар билан алмаштирилсин;
31) 58-банд қуйидаги таҳрирда баён этилсин:
«58. Ўрта махсус, профессионал таълим ташкилотлари томонидан ўқитишнинг контракт шаклидан тушган маблағлар бўйича даромадлар ва харажатларнинг ҳисоботларини тузиш, тасдиқлаш ва тақдим қилиш Ўзбекистон Республикаси бюджет ҳисобининг стандарти (3-сонли БҲС) «Бюджет ҳисоботи»га (рўйхат рақами 3124, 2019 йил 18 январь) мувофиқ амалга оширилади.»;
32) 61-банд қуйидаги таҳрирда баён этилсин:
«61. Таълим олишнинг тўлов-контракт асосида келиб тушадиган маблағларининг тўғри сарфланиши ва маблағлардан мақсадли фойдаланиш устидан назоратни тасарруфида таълим ташкилотлари бўлган вазирликлар ва идоралар, Ўзбекистон Республикаси Бош прокуратураси ҳузуридаги Давлат молиявий назорати инспекцияси, унинг ҳудудий органлари ва жойлардаги иқтисодиёт ва молия органлари қонунчилик томонидан тақдим этилган ваколатларга мувофиқ амалга оширади.».
Вазир К. ШАРИПОВ
Тошкент ш.,
2025 йил 11 апрель,
125-сон
Oʻzbekiston Respublikasi Oliy taʼlim, fan va innovatsiyalar vazirining
buyrugʻi
“Oliy va oʻrta maxsus, kasb-hunar taʼlimi muassasalarida oʻqitishning toʻlov-kontrakt shakli va undan tushgan mablagʻlarni taqsimlash tartibi toʻgʻrisidagi nizomni tasdiqlash haqida”gi buyruqqa oʻzgartirishlar kiritish toʻgʻrisida
Oʻzbekiston Respublikasining 2024-yil 7-sentabrdagi OʻRQ-957-son “ Maʼmuriy islohotlar doirasida taʼlim sohasida davlat boshqaruvi takomillashtirilishi munosabati bilan Oʻzbekiston Respublikasining ayrim qonun hujjatlariga oʻzgartirish va qoʻshimchalar kiritish toʻgʻrisida ”gi va 2025-yil 25-fevraldagi OʻRQ-1038-son “ Iqtisodiy jinoyatlarga qarshi kurashish tizimi takomillashtirilishi munosabati bilan Oʻzbekiston Respublikasining ayrim qonun hujjatlariga oʻzgartirish va qoʻshimchalar kiritish toʻgʻrisida ”gi qonunlari, Oʻzbekiston Respublikasi Vazirlar Mahkamasining 2024-yil 8-avgustdagi 489-son “ Oʻzbekiston Respublikasi Oliy taʼlim, fan va innovatsiyalar vazirligi faoliyatini tartibga solish sohasidagi ayrim normativ-huquqiy hujjatlarni tasdiqlash toʻgʻrisida ”gi qaroriga muvofiq buyuraman:
1. Oʻzbekiston Respublikasi oliy va oʻrta maxsus taʼlim vazirining 2012-yil 28-dekabrdagi 508-son “Oliy va oʻrta maxsus, kasb-hunar taʼlimi muassasalarida oʻqitishning toʻlov-kontrakt shakli va undan tushgan mablagʻlarni taqsimlash tartibi toʻgʻrisidagi nizomni tasdiqlash haqida”gi buyrugʻiga (roʻyxat raqami 2431, 2013-yil 26-fevral) (Oʻzbekiston Respublikasi qonun hujjatlari toʻplami, 2013-y., 9-son, 120-modda) ilovaga muvofiq oʻzgartirishlar kiritilsin.
2. Mazkur buyruq rasmiy eʼlon qilingan kundan eʼtiboran kuchga kiradi.
Oʻzbekiston Respublikasi oliy taʼlim, fan va innovatsiyalar vazirining 2025-yil 11-apreldagi 125-son buyrugʻiga ILOVA
“Oliy va oʻrta maxsus, kasb-hunar taʼlimi muassasalarida oʻqitishning toʻlov-kontrakt shakli va undan tushgan mablagʻlarni taqsimlash tartibi toʻgʻrisidagi nizomni tasdiqlash haqida”gi buyruqqa kiritilayotgan oʻzgartirishlar
1. Buyruqda :
Buyruqning nomi va 1-bandidagi “kasb-hunar taʼlimi muassasalarida” degan soʻzlar “professional taʼlim tashkilotlarida” degan soʻzlar bilan almashtirilsin;
muqaddima quyidagi tahrirda bayon etilsin:
“Oʻzbekiston Respublikasi Vazirlar Mahkamasining 2024-yil 8-avgustdagi 489-son “Oʻzbekiston Respublikasi Oliy taʼlim, fan va innovatsiyalar vazirligi faoliyatini tartibga solish sohasidagi ayrim normativ-huquqiy hujjatlarni tasdiqlash toʻgʻrisida”gi qaroriga muvofiq buyuraman:”.
2. Nizomda :
1) Nizomning nomi , 5-bobning nomi , 49 va 57-bandlardagi “kasb-hunar taʼlimi muassasalarida” degan soʻzlar “professional taʼlim tashkilotlarida” degan soʻzlar bilan almashtirilsin;
2) muqaddima quyidagi tahrirda bayon etilsin:
“Mazkur Nizom oliy va oʻrta maxsus, professional taʼlim tashkilotlarida (bundan buyon matnda taʼlim tashkilotlari deb yuritiladi) oʻqitishning toʻlov-kontrakt (bundan buyon matnda kontrakt deb yuritiladi) shaklini belgilash va undan kelib tushadigan mablagʻlarni taqsimlash tartibini belgilaydi.”;
3) 1-banddagi “muassasalariga” va “muassalarida” degan soʻzlar tegishli ravishda “tashkilotlariga” va “tashkilotlarida” degan soʻzlar bilan almashtirilsin;
4) 2-banddagi “muassasalariga” degan soʻz “tashkilotlariga” degan soʻz bilan almashtirilsin;
5) 3-bandning birinchi xatboshisi quyidagi tahrirda bayon etilsin:
“3. Xorijiy fuqarolarni taʼlim tashkilotlariga oʻqishga qabul qilish Oʻzbekiston Respublikasi Vazirlar Mahkamasining 2008-yil 4-avgustdagi 169-son “Xorijiy fuqarolarni Oʻzbekiston Respublikasi taʼlim muassasalariga oʻqishga qabul qilish va oʻqitish tartibini takomillashtirish toʻgʻrisida”gi qaroriga muvofiq kontrakt asosida amalga oshiriladi.”;
6) 4-band quyidagi tahrirda bayon etilsin:
“4. Oliy taʼlim tashkilotlarida ikkinchi va undan keyingi oliy maʼlumotni olish Oʻzbekiston Respublikasi “Taʼlim toʻgʻrisida”gi Qonunining 12-moddasiga asosan kontrakt asosida amalga oshiriladi.”;
7) 2 va 3-boblarning nomi , 12 , 15 , 20 , 42 va 46-bandlardagi “muassasalarida” degan soʻz “tashkilotlarida” degan soʻz bilan almashtirilsin;
8) 5-bandda :
birinchi xatboshidagi “muassasalarida” degan soʻz “tashkilotlarida” degan soʻz bilan almashtirilsin;
ikkinchi va uchinchi xatboshilardagi “muassasasining” degan soʻz “tashkilotining” degan soʻz bilan almashtirilsin;
9) 8 va 9-bandlardagi “muassasasining” degan soʻz “tashkilotining” degan soʻz bilan almashtirilsin;
10) 10-banddagi “muassasasining” va “muassasasiga” degan soʻzlar tegishli ravishda “tashkilotining” va “tashkilotlariga” degan soʻzlar bilan almashtirilsin;
11) 11-banddagi “muassasasiga” degan soʻz “tashkilotiga” degan soʻz bilan almashtirilsin;
12) 13 va 14-bandlar quyidagi tahrirda bayon etilsin:
“13. Oliy taʼlim tashkilotlarida kontrakt asosida oʻqitishning toʻlov miqdori Oʻzbekiston Respublikasi Vazirlar Mahkamasining 2022-yil 1-avgustdagi 419-son “Moliyaviy mustaqillik berilgan davlat oliy taʼlim tashkilotlarida davlat buyurtmasi (davlat granti) asosida kadrlar tayyorlash uchun Oʻzbekiston Respublikasi Davlat budjetidan moliyalashtirish tartibini tasdiqlash toʻgʻrisida”gi qaroriga muvofiq belgilanadi.
14. Xorijiy fuqarolarni oliy taʼlim tashkilotlarida kontrakt asosida oʻqitishning toʻlov miqdori Oʻzbekiston Respublikasi Vazirlar Mahkamasining 2008-yil 4-avgustdagi 169-son “Xorijiy fuqarolarni Oʻzbekiston Respublikasi taʼlim muassasalariga oʻqishga qabul qilish va oʻqitish tartibini takomillashtirish toʻgʻrisida”gi qaroriga muvofiq, Oʻzbekiston Respublikasi Iqtisodiyot va moliya vazirligi va taʼlim tashkilotlariga ega boʻlgan boshqa vazirlik va idoralar bilan kelishgan holda Oliy taʼlim, fan va innovatsiyalar vazirligining taklifi asosida Davlat komissiyasi tomonidan belgilanadi.”;
13) 17-banddagi “muassasalari” va “muassasalarini” degan soʻzlar tegishli ravishda “tashkilotlari” va “tashkilotlarini” degan soʻzlar bilan almashtirilsin;
14) 19-bandning birinchi xatboshisi , 29-bandning birinchi va ikkinchi xatboshilari hamda 31-banddagi “muassasasi” degan soʻz “tashkiloti” degan soʻz bilan almashtirilsin;
15) 24-bandda :
birinchi xatboshidagi “muassasalariga” degan soʻz “tashkilotlariga” degan soʻz bilan almashtirilsin;
ikkinchi va uchinchi xatboshilardagi “muassasasining” degan soʻz “tashkilotining” degan soʻz bilan almashtirilsin;
16) 26-bandning birinchi xatboshisi , 4-bobning nomi , 39 , 40 va 44-bandlardagi “muassasalari” degan soʻz “tashkilotlari” degan soʻz bilan almashtirilsin;
17) 27-bandning birinchi xatboshisidagi “muassasasining” va “muassasasi” degan soʻzlar tegishli ravishda “tashkilotining” va “tashkiloti” degan soʻzlar bilan almashtirilsin;
18) 28 va 32-bandlardagi “muassasasi” va “muassasasiga” degan soʻzlar tegishli ravishda “tashkiloti” va “tashkilotiga” degan soʻzlar bilan almashtirilsin;
19) 34-bandda :
birinchi , sakkizinchi va oʻn toʻrtinchi xatboshilardagi “muassasasi” degan soʻz “tashkiloti” degan soʻz bilan almashtirilsin;
ikkinchi xatboshidagi “muassasalarining” degan soʻz “tashkilotlarining” degan soʻz bilan almashtirilsin;
uchinchi , oʻn ikkinchi va oʻn uchinchi xatboshilardagi “muassasalari” degan soʻz “tashkilotlari” degan soʻz bilan almashtirilsin;
toʻrtinchi xatboshidagi “muassasalarida” degan soʻz “tashkilotlarida” degan soʻz bilan almashtirilsin;
oltinchi xatboshidagi “muassasasining” degan soʻz “tashkilotining” degan soʻz bilan almashtirilsin;
20) 36 , 37 va 60-bandlardagi “muassasalarining” degan soʻz “tashkilotlarining” degan soʻz bilan almashtirilsin;
21) 38-banddagi “muassasasi” va “muassasasining” degan soʻzlar tegishli ravishda “tashkiloti” va “tashkilotining” degan soʻzlar bilan almashtirilsin;
22) 41-banddagi “muassasalarining” va “muassasalari” degan soʻzlar tegishli ravishda “tashkilotlarining” va “tashkilotlari” degan soʻzlar bilan almashtirilsin;
23) 43-band quyidagi tahrirda bayon etilsin:
“43. Oliy taʼlim tashkilotlari tomonidan oʻqitishning kontrakt shaklidan tushgan mablagʻlar boʻyicha daromadlar va xarajatlarning hisobotlarini tuzish, tasdiqlash va taqdim qilish Oʻzbekiston Respublikasi budjet hisobining standarti (3-sonli BHS) “Budjet hisoboti”ga (roʻyxat raqami 3124, 2019-yil 18-yanvar) muvofiq amalga oshiriladi.”;
24) 45-band quyidagi tahrirda bayon etilsin:
“45. Oʻzbekiston Respublikasi Vazirlar Mahkamasining 2020-yil 7-avgustdagi 466-son “Oʻzbekiston Respublikasida uzluksiz boshlangʻich, oʻrta va oʻrta maxsus professional taʼlim tizimini tartibga soluvchi normativ-huquqiy hujjatlarni tasdiqlash toʻgʻrisida”gi qaroriga muvofiq professional taʼlim dasturlarida oʻquvchilar toʻlov-kontrakt asosida taʼlim olishlari mumkin.”;
25) 47-banddagi “kasb-hunar taʼlimi muassasalarida” degan soʻzlar “professional taʼlim tashkilotlarida” degan soʻzlar bilan almashtirilsin;
26) 6-bobning nomi , 54 , 55 , 59-bandlardagi “kasb-hunar taʼlimi muassasalari” degan soʻzlar “professional taʼlim tashkilotlari” degan soʻzlar bilan almashtirilsin;
27) 50-bandda :
birinchi , yettinchi va oʻn ikkinchi xatboshilardagi “kasb-hunar taʼlimi muassasasi” degan soʻzlar “professional taʼlim tashkiloti” degan soʻzlar bilan almashtirilsin;
ikkinchi , oʻn va oʻn birinchi xatboshilardagi “kasb-hunar taʼlimi muassasalari” degan soʻzlar “professional taʼlim tashkilotlari” degan soʻzlar bilan almashtirilsin;
uchinchi xatboshidagi “kasb-hunar taʼlimi muassasalarida” degan soʻzlar “professional taʼlim tashkilotlarida” degan soʻzlar bilan almashtirilsin;
beshinchi xatboshidagi “kasb-hunar taʼlimi muassasasining” degan soʻzlar “professional taʼlim tashkilotining” degan soʻzlar bilan almashtirilsin;
28) 52-banddagi “kasb-hunar taʼlimi muassasalarining” degan soʻzlar “professional taʼlim tashkilotlarining” degan soʻzlar bilan almashtirilsin;
29) 53-banddagi “kasb-hunar taʼlimi muassasasi” va “kasb-hunar taʼlimi muassasasining” degan soʻzlar tegishli ravishda “professional taʼlim tashkiloti” va “professional taʼlim tashkilotining” degan soʻzlar bilan almashtirilsin;
30) 56-banddagi “kasb-hunar taʼlimi muassasalarining” va “kasb-hunar taʼlimi muassasalari” degan soʻzlar tegishli ravishda “professional taʼlim tashkilotlarining” va “professional taʼlim tashkilotlari” degan soʻzlar bilan almashtirilsin;
31) 58-band quyidagi tahrirda bayon etilsin:
“58. Oʻrta maxsus, professional taʼlim tashkilotlari tomonidan oʻqitishning kontrakt shaklidan tushgan mablagʻlar boʻyicha daromadlar va xarajatlarning hisobotlarini tuzish, tasdiqlash va taqdim qilish Oʻzbekiston Respublikasi budjet hisobining standarti (3-sonli BHS) “Budjet hisoboti”ga (roʻyxat raqami 3124, 2019-yil 18-yanvar) muvofiq amalga oshiriladi.”;
32) 61-band quyidagi tahrirda bayon etilsin:
“61. Taʼlim olishning toʻlov-kontrakt asosida kelib tushadigan mablagʻlarining toʻgʻri sarflanishi va mablagʻlardan maqsadli foydalanish ustidan nazoratni tasarrufida taʼlim tashkilotlari boʻlgan vazirliklar va idoralar, Oʻzbekiston Respublikasi Bosh prokuraturasi huzuridagi Davlat moliyaviy nazorati inspeksiyasi, uning hududiy organlari va joylardagi iqtisodiyot va moliya organlari qonunchilik tomonidan taqdim etilgan vakolatlarga muvofiq amalga oshiradi.”.
Vazir K. SHARIPOV
Toshkent sh.,
2025-yil 11-aprel,
125-son