UzbekAI

← Qonunlar

📅 2025-yil 30-aprel · Vazirlik va idoralar hujjatlari · Adliya vaziri

Rasmiy matn. Rasmiy hujjat. Tahririy izohlar kiritilmagan.

Yordam | Arxiv | Atamalar | Statistika | API | Havola yuborish | Sayt haqida | Shartlar

← Қонунлар

📅 2025 йил 30 апрель · Вазирлик ва идоралар ҳужжатлари · Адлия вазири

Расмий матн. Расмий ҳужжат. Таҳририй изоҳлар киритилмаган.

Ёрдам | Архив | Атамалар | Статистика | API | Ҳавола юбориш | Сайт ҳақида | Шартлар

← Законы

📅 30 апреля 2025 г. · Документы министерств и ведомств · Министр юстиции

Официальный текст. Официальный документ. Редакционные примечания не включены.

Помощь | Архив | Термины | Статистика | API | Предложить ссылку | О сайте | Условия

← Laws

📅 30 April 2025 · Ministry and agency documents · Adliya vaziri

Official text. Official document. Editorial notes are not included.

Help | Archive | Glossary | Stats | API | Submit | About | Terms

Ўзбекистон Республикаси адлия вазирининг

буйруғи

НИЗОМ

Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги ҳузуридаги Юридик кадрларни қайта тайёрлаш ва малакасини ошириш институтида юридик кадрларнинг кредит-модул тизими асосида малакасини ошириш тартиби тўғрисидаги низомни тасдиқлаш ҳақида

Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2025 йил 19 мартдаги 171-сон «Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги ҳузуридаги Юридик кадрларни қайта тайёрлаш ва малакасини ошириш институти фаолиятини ташкил этиш чора-тадбирлари тўғрисида»ги қарорига асосан буюраман:

1. Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги ҳузуридаги Юридик кадрларни қайта тайёрлаш ва малакасини ошириш институти да юридик кадрларнинг кредит-модул тизими асосида малакасини ошириш тартиби тўғрисидаги низом иловага мувофиқ тасдиқлансин.

2. Мазкур буйруқ Адвокатлар палатаси ва Нотариал палата билан келишилган.

3. Ушбу буйруқ расмий эълон қилинган кундан эътиборан кучга киради.

Келишилди:

Ўзбекистон Республикаси адлия вазирининг 2025 йил 30 апрелдаги 9-мҳ-сон буйруғига ИЛОВА

Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги ҳузуридаги Юридик кадрларни қайта тайёрлаш ва малакасини ошириш институти да юридик кадрларнинг кредит-модул тизими асосида малакасини ошириш тартиби тўғрисидаги

Мазкур Низом Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги ҳузуридаги Юридик кадрларни қайта тайёрлаш ва малакасини ошириш институтида (бундан буён матнда Институт деб юритилади) юридик хизмат, адвокатура ва нотариат соҳалари бўйича юридик кадрларнинг (бундан буён матнда тингловчи деб юритилади) кредит-модул тизими асосида малакасини ошириш тартибини белгилайди .

1-боб. Умумий қоидалар

1. Тингловчиларнинг кредит-модул тизими асосида малакасини ошириш (бундан буён матнда малака ошириш деб юритилади) белгиланган даврийликка риоя қилган ҳолда ўқув дастури модулларини узлуксиз, мустақил равишда ўзлаштириб боришни назарда тутади.

2. Ушбу Низомда қуйидаги асосий тушунчалар қўлланилади:

буюртмачи ташкилот — давлат органлари ва ташкилотлари, Адвокатлар палатаси ва Нотариал палата;

кредит — малака ошириш натижаларига кўра тингловчи томонидан муайян ўқув дастури модуллари бўйича ўзлаштирилган ўқув юкламасининг ўлчов бирлиги;

ўқув дастури модули (бундан буён матнда модул деб юритилади) — бу ўзида билимга оид ҳамда касбий жиҳатларни қамраб оладиган, тингловчиларда билим, кўникма ва малакаларни шакллантиришга қаратилган ўқув дастурининг таркибий элементи сифатида назорат қилишнинг тегишли тури билан якунланадиган алоҳида ўқув фани (унинг қисми ёки ўзаро бир соҳага доир фанлар мажмуи);

синхрон режим — ўқув жараёни иштирокчиларининг Интернет жаҳон ахборот тармоғида реал вақт режимида ўзаро алоқа режими;

асинхрон режим — ўқув жараёни иштирокчиларининг узлуксиз касбий ривожлантириш платформасида реал вақт режимида бўлмаган ҳолатда амалга ошириладиган ўзаро алоқа режими;

тингловчи — буюртмачи ташкилот томонидан тегишли тўлов амалга оширилгандан сўнг малака ошириш курсларига қабул қилинган жисмоний шахс (нотариус, адвокат, юридик хизмат ходими);

узлуксиз касбий ривожлантириш платформаси (бундан буён матнда электрон платформа деб юритилади) — модул контентларини яратиш, сақлаш ва уларни тингловчиларга тақдим этиш, шунингдек тингловчиларни рўйхатга олиш ва уларга модулларни масофадан ўзлаштириш имкониятини берувчи махсус электрон дастурий тизим;

электрон портфолио — тингловчиларнинг касбий фаолияти, малака ошириш ва мустақил таълимига оид маълумотларни сақлайдиган онлайн маълумотлар базаси.

3. Давлат иштирокидаги корхоналар, нодавлат нотижорат ташкилотлар ва бошқа ташкилотларнинг юридик хизмат ходимлари ҳам малака ошириш курсларида Институт билан шартномага мувофиқ тўлов асосида ўқитилиши мумкин.

2-боб. Малака оширишни ташкил этиш

4. Малака ошириш курслари Институт билан келишилган ҳолда буюртмачи ташкилот томонидан тузиладиган тақсимот-режаларга асосан ташкил этилади.

Буюртмачи ташкилот томонидан тақсимот-режалар ҳар ярим йил учун тузилади ҳамда ҳар йили июн ва декабр ойининг 15-санасига қадар тасдиқланиб, Институтга етказилади.

Институт тақсимот-режага асосланган ҳолда ўқув гуруҳларини шакллантиради.

5. Тингловчилар малака ошириш курсларида Институт билан шартномага мувофиқ тўлов асосида ўқитилади.

6. Институт малака ошириш курсларини ташкил этишда тингловчиларни Институтнинг ички тартиб ва ўқув жараёнини ташкиллаштириш қоидалари билан таништиради, шунингдек тингловчининг ўзлаштириш кўрсаткичи ва рейтинги ҳисобини юритади.

7. Малака ошириш курсларига тингловчиларни қабул қилиш Институт директорининг буйруғи билан малака ошириш курслари бошланган куннинг ўзида расмийлаштирилади.

8. Буюртмачи ташкилот малака ошириш курси бошланган кундан эътиборан беш кунлик муддатда тингловчиларнинг электрон платформада шахсий кабинети шакллантирилиши, уларнинг рўйхатдан ўтказилиши ҳамда малака ошириш курсларида қатнашишини таъминлайди.

9. Тингловчиларга электрон платформадан фойдаланиш учун бир ўқув курси давомида амал қиладиган логин ва парол берилади.

10. Тингловчилар электрон платформа орқали тақдим этилган модул контентларини асинхрон режимда мустақил равишда ўзлаштиради. Бунда, тингловчилар электрон платформада шахсан ўзлари иштирок этиши шарт.

11. Малака ошириш курслари тингловчиларнинг малакасини оширишга қўйиладиган давлат таълим талаблари ва малака талабларига асосан ишлаб чиқиладиган ўқув дастурлари асосида ташкил этилади.

12. Ўқув дастурлари буюртмачи ташкилот билан келишилган ҳолда ишлаб чиқилади ва Институт директори томонидан тасдиқланади.

Институт директори томонидан тасдиқланган ўқув дастурлари Институтнинг расмий веб-сайти орқали эълон қилинади.

13. Институт ўқув дастури тасдиқлангандан сўнг бир ой муддатда модулда белгиланган мавзулар бўйича модул контентларини ишлаб чиқади ва электрон платформага жойлаштиради.

14. Институт директори ўқув дастурининг ҳар бир модули бўйича модул раҳбарини, яъни алоҳида модулни ўқитишнинг сифати, ўқув материалини шакллантириш, шунингдек барча турдаги назорат саволларини тузиш, тингловчилар билимини текширишда ягона стандартларни таъминлашга масъул бўлган педагог ходимни белгилайди.

Модуллар бўйича тингловчилар билими йил давомида назорат жадваллари ва баҳолаш мезонлари асосида баҳолаб борилади.

15. Модулнинг ўқув дастури мазмунини ўзлаштириш кредитни, яъни тингловчиларнинг ўқув юклама ҳажмини аниқлашнинг шартли бирлигини қўллаган ҳолда белгиланади.

Кредит тингловчи томонидан тегишли ўқув ишларини (модул хусусияти, мутахассисларнинг малака ва кўникмаларини мунтазам равишда янгилаб бориш учун ўқув ишларининг муҳимлигидан келиб чиқиб, Институт томонидан белгиланадиган) бажаришга сарфланадиган вақтдан (соатлардан) ташкил топади. Ҳар бир модул мустақил кредитга эга бўлади.

16. Тингловчилар малака сертификатига эга бўлиши учун белгиланган кредитларни йиғиши талаб этилади.

Кредит бирликлари тегишли модуллар тингловчи томонидан ўзлаштирилган тақдирда ҳисобга олинади.

17. Институтда кредит модул тизимида 1 кредит миқдори 2 академик соатга тенг. Тингловчи малака ошириш курсининг бир йили давомида 12 кредит (24 академик соат)га тенг бўлган ўқув юкламасини ўзлаштириши лозим. Бунда, тингловчидан ҳар ойда 1 кредит (2 академик соат) ҳажмга тенг ўқув юкламасини ўзлаштириш талаб этилади.

18. Тингловчи томонидан модул мавзуларини ўзлаштириш даражасини аниқлаш ва баҳолаш мақсадида ҳар йили июн ва декабр ойининг 25-санасига қадар бир йиллик кредитлар (12 кредит) ҳисоблаб чиқилади.

Йил якунида 12 кредит тўплай олмаган тингловчиларга ўн кун давомида ўзлаштирилмаган модулларни қайта ўзлаштириш ҳамда тегишли модуллар бўйича кредит бирликларини тўплаш имконияти тақдим этилади.

19. Малака ошириш курслари тингловчидан 3 йилда 36 кредит (72 академик соат) ҳажмдаги ўқув дастурини ўзлаштиришни талаб қилади.

20. Кредит-модул тизими бўйича малака оширишда тегишли кредит балларни тўплаш учун қуйидагилар ҳам ҳисобга олинади:

жорий даврда илмий мақолалар чоп этиш, монография, дарслик ва ўқув қўлланмасини нашр эттириш;

малака оширишнинг муқобиллик тамойилига асосланган ҳолда Институт томонидан ташкил қилинадиган қисқа муддатли ўқув курсларида ихтиёрий равишда ўқиш;

Институтнинг тингловчилар контингентига бир ўқув йилида 100 соатдан кам бўлмаган ҳажмда ўқув машғулотларини ўтказиш;

малака оширишнинг белгиланган даврийлиги давомида фалсафа доктори (PhD) ёки фан доктори (DSc) илмий даражаларига эга бўлиш.

21. Ходим мос равишда фалсафа доктори (PhD) илмий даражасига эга бўлганда, малака ошириш учун белгиланган умумий кредит баллини тўплашдан озод қилиниб, тўғридан-тўғри якуний синов имтиҳонини топширишга рухсат берилади, фан доктори (DSc) илмий даражасига эга бўлганда эса, ходим беш йил муддатга малака ошириш курсларида ўқишдан озод қилинади.

Кредит-модул тизими бўйича малака ошириш учун жалб қилинган ходим сўнгги уч йилдаги маълумотларни электрон портфолио тизимига шахсан ўзи киритади ва кўрсаткичлар электрон мониторинг тизими орқали қайд этиб борилади.

22. Малака оширишда тегишли кредит балларни тўплаш учун ҳисобга олинадиган маълумотлар учун тақдим этиладиган кредит миқдорлари ушбу Низомнинг иловасига мувофиқ белгиланади.

23. Малака ошириш давомида тингловчи томонидан тўпланиши лозим бўлган кредитлар миқдори ўқув режасида кўрсатилган мажбурий ва танлов модулларини ўз ичига олади.

24. Тингловчи курслар бошланиш санасидан 3 иш куни олдин электрон платформа орқали ўзига керакли модулларни кредит бирликлари миқдорига мос равишда танлайди. Танланган модуллар автоматик равишда тингловчининг электрон қайднома варақасида рўйхатга олинади.

25. Мажбурий модуллар тегишли соҳадаги давлат сиёсати ва тингловчиларнинг касбий фаолиятига оид мавзулардан ташкил топиб, тингловчилар томонидан ўзлаштирилиши мажбурий ҳисобланади. Бунда, мажбурий модулларнинг ҳажми 12 кредитдан (24 академик соат) ортиқ бўлмаслиги керак.

Мажбурий модуллар малака ошириш курсининг биринчи йилида ўзлаштирилиши лозим.

26. Танлов модуллар қонунчиликдаги янгиликлар, иш соҳасидаги илғор тажриба ва тингловчилар фаолиятидаги тизимли камчиликларни бартараф этишга қаратилган мавзулардан иборат бўлади.

Институт соҳадаги ислоҳотлар ва янгиликлардан келиб чиқиб, буюртмачи ташкилот билан келишган ҳолда танлов модуллар рўйхатига ўзгартириш ва қўшимчалар киритиши мумкин.

27. Танлов модуллар мазмуни турлича бўлган бир нечта мустақил модуллардан иборат бўлиб, ҳар бир модулнинг ҳажми 2 академик соатдан 24 академик соатгача бўлади.

28. Институт томонидан тавсия этилган модулнинг тегишли мавзуси бўйича ойда бир марта синхрон режимда онлайн семинар (вебинар) ташкил этилади. Ушбу онлайн семинар (вебинар) ёзиб олинади ва Институтнинг электрон платформасига жойлаштирилади.

Институт веб-сайти орқали ҳар ойнинг охирида кейинги ой учун онлайн семинар (вебинар) ўтказиладиган сана, вақт, мавзу, маърузачи ҳақидаги маълумот кўрсатилган эълон беради.

29. Курсни ўзлаштириш давомида модулда белгиланган мавзулар доирасида Институтда ёхуд буюртмачи ташкилот базасида профессор-ўқитувчилар, амалиётчилар ва тегишли соҳа мутахассислари иштирокида конференция, давра суҳбати, семинар, тренинг ва бошқа тадбирлар ўтказилиши мумкин.

30. Кредит-модул тизими асосида малака ошираётган тингловчи юридик малака талаб этадиган бошқа ишга ўтган тақдирда у томонидан ўқиш даври давомида тўпланган кредит баллари сақлаб қолинади ва бошқа эгаллаб турган мутахассислиги бўйича Институтда малака ошириш жараёнида ҳисобга олинади.

31. Модул мавзуларини ўзлаштириш даражасини аниқлаш учун тингловчи ҳар бир мавзу бўйича тавсия қилинган модул мавзулари билан танишиб чиққач, ушбу мавзу юзасидан назорат топшириқларини бажаради.

Тингловчига назорат топшириқларини бажариш учун камида 6 тадан машқ саволи ҳамда ҳар бир машқни ишлаш учун икки дақиқадан вақт берилади. Машқларни бажариш натижалари шу вақтнинг ўзида эълон қилинади.

32. Тингловчи ҳар бир мавзу бўйича тавсия этилган назорат машқларининг ярмидан кўпини тўғри бажарса, унга навбатдаги мавзуларни ўзлаштиришга рухсат берилади, акс ҳолда тингловчидан ушбу мавзуни қайта ўзлаштириш талаб этилади.

Онлайн назорат машқларни ечиш натижалари кредит бали ҳисобида баҳоланади.

Тингловчилар томонидан топширилган назорат машқлари натижалари автоматик равишда электрон қайднома варақасида умумлаштирилади.

33. Модул бўйича тингловчининг ўзлаштириш даражаси тест топшириқларини бажариш натижасига кўра белгиланади.

34. Модул бўйича тингловчининг ўзлаштириш даражаси 56 фоиз ва ундан юқори баҳоланган тақдирда ушбу модул ўзлаштирилган ҳисобланади.

Модул бўйича тест топшириқларини 56 фоиздан кам ечган тингловчиларга ушбу тест топшириқларини бир марта қайта топширишга рухсат берилади. Шундан сўнг тингловчига навбатдаги модулни ўзлаштиришга рухсат берилади.

35. Малака ошириш курси ўқув дастурига мувофиқ белгиланган модуллар бўйича якуний синов имтиҳонини топшириш билан якунланади.

Малака ошириш курсининг учинчи йили якунида тингловчи томонидан жами 36 кредит бирлиги ҳажмига тенг баллар тўпланганда, у якуний синов имтиҳонига киритилади.

36. Малака ошириш курсларида якуний синов имтиҳонларини қабул шакли ва тартибига доир талаблар Институт кенгаши томонидан тасдиқланади.

37. Малака ошириш курсини муваффақиятли тамомлаган тингловчиларга белгиланган намунадаги сертификат берилади.

38. Якуний синов имтиҳонини топширмаган тингловчига бир маротаба қайта топшириш учун уч ойгача муддат берилади.

Қайта топшириш натижасида якуний синов имтиҳонидан ўтолмаган тингловчига сертификат берилмайди . Бу ҳолда тингловчига малака ошириш курсида қатнашганлиги тўғрисида маълумотнома берилади.

39. Якуний синов имтиҳонидан ўтолмаган тингловчилар тақсимот-режага мувофиқ буюртмачи ташкилот томонидан Институтга шартнома асосида такрорий малака ошириш учун юборилиши мумкин.

40. Якуний синов имтиҳонини узрли сабабларга кўра (касаллиги, яқин қариндошларининг вафоти, меҳнат таътили, Ўзбекистон Республикасидан ташқарида бўлиши сабабли) топшира олмаган тингловчига натижалар эълон қилинган кундан бошлаб бир ой мобайнида қайта топшириш учун имконият берилади.

3-боб. Апелляция шикоятларини кўриб чиқиш

41. Тингловчиларнинг апелляция шикоятларини кўриб чиқиш учун Институт директорининг буйруғи билан беш нафар мутахассисдан иборат таркибда Апелляция комиссияси ташкил этилади.

Апелляция комиссиясига бошқа ташкилотлардан ҳам мутахассислар жалб этилиши мумкин.

42. Якуний синов имтиҳони натижаларидан норози бўлган тингловчилар якуний синов имтиҳони натижалари эълон қилинган кундан бошлаб уч иш куни ичида Апелляция комиссиясига ёзма ёки электрон шаклда апелляция шикояти бериши мумкин.

Бунда, Апелляция комиссияси апелляция шикояти билан мурожаат қилган тингловчини шикоят кўриб чиқилишидан 2 кун олдин уни кўриб чиқиш вақти ва жойи ҳақида огоҳлантиради.

43. Апелляция комиссияси апелляция шикоятини, у келиб тушган кундан бошлаб 3 кун муддат ичида кўриб чиқади. Бунда, апелляция шикояти билан мурожаат қилган тингловчи мазкур шикоятни кўриб чиқишда иштирок этиш ҳуқуқига эга.

44. Апелляция комиссияси унда аъзоларнинг камида учдан икки қисми иштирок этганда ваколатли ҳисобланади. Апелляция комиссиясининг қарори оддий кўпчилик овоз билан қабул қилинади ва мажлисда иштирок этган барча аъзолар томонидан тасдиқланадиган баённома билан расмийлаштирилади.

45. Апелляция шикоятини кўриб чиқишда апелляция комиссияси якуний синов имтиҳони билан боғлиқ материалларни ҳар томонлама ўрганади. Апелляция комиссияси томонидан апелляция шикоятини кўриб чиқиш давомида тингловчига уни қайта баҳолашга қаратилган саволлар берилишига йўл қўйилмайди.

46. Шикоятни кўриб чиқиш натижалари бўйича Апелляция комиссияси томонидан қуйидаги қарорлардан бири қабул қилинади:

якуний синов имтиҳони натижаларини ўзгаришсиз қолдириш;

якуний синов имтиҳони натижаларига ўзгартириш киритиш.

Апелляция шикоятини кўришда тингловчининг якуний синов имтиҳони натижасида олган баллини пасайтиришга йўл қўйилмайди.

47. Апелляция комиссияси апелляция шикояти билан мурожаат қилган тингловчига ўз қарорини у қабул қилинган куннинг ўзида маълум қилиши керак.

48. Апелляция комиссиясининг якуний синов имтиҳони натижаларига ўзгартириш киритиш ва тингловчини якуний синов имтиҳонларини муваффақиятли топширган деб топиш тўғрисидаги қарори асосида унга тегишли сертификат берилади.

49. Апелляция комиссияси қарори устидан тингловчи юқори турувчи органга ёки судга шикоят қилиши мумкин.

4-боб. Якуний қоидалар

50. Мазкур Низом талабларини бузилишида айбдор бўлган шахслар қонунчилик ҳужжатларига мувофиқ жавоб беради.

Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги ҳузуридаги Юридик кадрларни қайта тайёрлаш ва малакасини ошириш институтида юридик кадрларнинг кредит-модул тизими асосида малакасини ошириш тартиби тўғрисидаги низомга ИЛОВА

Малака оширишда тегишли кредит балларни тўплаш учун ҳисобга олинадиган маълумотлар учун тақдим этиладиган кредит миқдорлари Т/р Тақдим этиладиган маълумот тури Тақдим этилган маълумот учун бериладиган кредит миқдори Бир календар йил учун кредитларнинг чекланган миқдори 1. Касбий йўналишига оид республика, хориж ва халқаро миқёсда жорий даврда нашр этилган илмий мақолалар Битта илмий мақола учун 2 кредит, халқаро миқёсдаги мақола учун 5 кредит Кредитларнинг умумий миқдори бир йилда 10 кредитдан ошмаслиги лозим 2. Соҳа йўналишига доир монография, дарслик ва ўқув қўлланма нашр эттириш Якка муаллифликда тайёрланган битта нашр учун 8 кредит, ҳаммуаллифликда тайёрланган нашр учун 5 кредит Кредитларнинг умумий миқдори бир йилда 12 кредитдан ошмаслиги лозим 3. Малака оширишнинг муқобиллик тамойилига асосланган ҳолда Институт томонидан ташкил қилинадиган қисқа муддатли ўқув курсларида ихтиёрий равишда ўқиш Битта қисқа муддатли курсда ўқиганлик учун 3 кредит Кредитларнинг умумий миқдори бир йилда 12 кредитдан ошмаслиги лозим 4. Институтнинг тингловчилар контингентига бир ўқув йилида 100 соат соатдан кам бўлмаган ҳажмда ўқув машғулотларини ўтказиш Бир ўқув йили учун кўпи билан 12 кредит Кредитларнинг умумий миқдори бир йилда 12 кредит

Вазир А. ТАШКУЛОВ

Адвокатлар палатаси раиси Ш. САДИКОВ

Нотариал палата раиси Д. АШУРОВ

Тошкент ш.,

2025 йил 30 апрель,

2025 йил 29 апрель

2025 йил 29 апрель

9-мҳ-сон

(Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 02.05.2025 й., 10/25/3621/0400-сон)

lex.uz

Oʻzbekiston Respublikasi adliya vazirining

buyrugʻi

NIZOM

Oʻzbekiston Respublikasi Adliya vazirligi huzuridagi Yuridik kadrlarni qayta tayyorlash va malakasini oshirish institutida yuridik kadrlarning kredit-modul tizimi asosida malakasini oshirish tartibi toʻgʻrisidagi nizomni tasdiqlash haqida

Oʻzbekiston Respublikasi Vazirlar Mahkamasining 2025-yil 19-martdagi 171-son “Oʻzbekiston Respublikasi Adliya vazirligi huzuridagi Yuridik kadrlarni qayta tayyorlash va malakasini oshirish instituti faoliyatini tashkil etish chora-tadbirlari toʻgʻrisida”gi qaroriga asosan buyuraman:

1. Oʻzbekiston Respublikasi Adliya vazirligi huzuridagi Yuridik kadrlarni qayta tayyorlash va malakasini oshirish instituti da yuridik kadrlarning kredit-modul tizimi asosida malakasini oshirish tartibi toʻgʻrisidagi nizom ilovaga muvofiq tasdiqlansin.

2. Mazkur buyruq Advokatlar palatasi va Notarial palata bilan kelishilgan.

3. Ushbu buyruq rasmiy eʼlon qilingan kundan eʼtiboran kuchga kiradi.

Kelishildi:

Oʻzbekiston Respublikasi adliya vazirining 2025-yil 30-apreldagi 9-mh-son buyrugʻiga ILOVA

Oʻzbekiston Respublikasi Adliya vazirligi huzuridagi Yuridik kadrlarni qayta tayyorlash va malakasini oshirish instituti da yuridik kadrlarning kredit-modul tizimi asosida malakasini oshirish tartibi toʻgʻrisidagi

Mazkur Nizom Oʻzbekiston Respublikasi Adliya vazirligi huzuridagi Yuridik kadrlarni qayta tayyorlash va malakasini oshirish institutida (bundan buyon matnda Institut deb yuritiladi) yuridik xizmat, advokatura va notariat sohalari boʻyicha yuridik kadrlarning (bundan buyon matnda tinglovchi deb yuritiladi) kredit-modul tizimi asosida malakasini oshirish tartibini belgilaydi .

1-bob. Umumiy qoidalar

1. Tinglovchilarning kredit-modul tizimi asosida malakasini oshirish (bundan buyon matnda malaka oshirish deb yuritiladi) belgilangan davriylikka rioya qilgan holda oʻquv dasturi modullarini uzluksiz, mustaqil ravishda oʻzlashtirib borishni nazarda tutadi.

2. Ushbu Nizomda quyidagi asosiy tushunchalar qoʻllaniladi:

buyurtmachi tashkilot — davlat organlari va tashkilotlari, Advokatlar palatasi va Notarial palata;

kredit — malaka oshirish natijalariga koʻra tinglovchi tomonidan muayyan oʻquv dasturi modullari boʻyicha oʻzlashtirilgan oʻquv yuklamasining oʻlchov birligi;

oʻquv dasturi moduli (bundan buyon matnda modul deb yuritiladi) — bu oʻzida bilimga oid hamda kasbiy jihatlarni qamrab oladigan, tinglovchilarda bilim, koʻnikma va malakalarni shakllantirishga qaratilgan oʻquv dasturining tarkibiy elementi sifatida nazorat qilishning tegishli turi bilan yakunlanadigan alohida oʻquv fani (uning qismi yoki oʻzaro bir sohaga doir fanlar majmui);

sinxron rejim — oʻquv jarayoni ishtirokchilarining Internet jahon axborot tarmogʻida real vaqt rejimida oʻzaro aloqa rejimi;

asinxron rejim — oʻquv jarayoni ishtirokchilarining uzluksiz kasbiy rivojlantirish platformasida real vaqt rejimida boʻlmagan holatda amalga oshiriladigan oʻzaro aloqa rejimi;

tinglovchi — buyurtmachi tashkilot tomonidan tegishli toʻlov amalga oshirilgandan soʻng malaka oshirish kurslariga qabul qilingan jismoniy shaxs (notarius, advokat, yuridik xizmat xodimi);

uzluksiz kasbiy rivojlantirish platformasi (bundan buyon matnda elektron platforma deb yuritiladi) — modul kontentlarini yaratish, saqlash va ularni tinglovchilarga taqdim etish, shuningdek tinglovchilarni roʻyxatga olish va ularga modullarni masofadan oʻzlashtirish imkoniyatini beruvchi maxsus elektron dasturiy tizim;

elektron portfolio — tinglovchilarning kasbiy faoliyati, malaka oshirish va mustaqil taʼlimiga oid maʼlumotlarni saqlaydigan onlayn maʼlumotlar bazasi.

3. Davlat ishtirokidagi korxonalar, nodavlat notijorat tashkilotlar va boshqa tashkilotlarning yuridik xizmat xodimlari ham malaka oshirish kurslarida Institut bilan shartnomaga muvofiq toʻlov asosida oʻqitilishi mumkin.

2-bob. Malaka oshirishni tashkil etish

4. Malaka oshirish kurslari Institut bilan kelishilgan holda buyurtmachi tashkilot tomonidan tuziladigan taqsimot-rejalarga asosan tashkil etiladi.

Buyurtmachi tashkilot tomonidan taqsimot-rejalar har yarim yil uchun tuziladi hamda har yili iyun va dekabr oyining 15-sanasiga qadar tasdiqlanib, Institutga yetkaziladi.

Institut taqsimot-rejaga asoslangan holda oʻquv guruhlarini shakllantiradi.

5. Tinglovchilar malaka oshirish kurslarida Institut bilan shartnomaga muvofiq toʻlov asosida oʻqitiladi.

6. Institut malaka oshirish kurslarini tashkil etishda tinglovchilarni Institutning ichki tartib va oʻquv jarayonini tashkillashtirish qoidalari bilan tanishtiradi, shuningdek tinglovchining oʻzlashtirish koʻrsatkichi va reytingi hisobini yuritadi.

7. Malaka oshirish kurslariga tinglovchilarni qabul qilish Institut direktorining buyrugʻi bilan malaka oshirish kurslari boshlangan kunning oʻzida rasmiylashtiriladi.

8. Buyurtmachi tashkilot malaka oshirish kursi boshlangan kundan eʼtiboran besh kunlik muddatda tinglovchilarning elektron platformada shaxsiy kabineti shakllantirilishi, ularning roʻyxatdan oʻtkazilishi hamda malaka oshirish kurslarida qatnashishini taʼminlaydi.

9. Tinglovchilarga elektron platformadan foydalanish uchun bir oʻquv kursi davomida amal qiladigan login va parol beriladi.

10. Tinglovchilar elektron platforma orqali taqdim etilgan modul kontentlarini asinxron rejimda mustaqil ravishda oʻzlashtiradi. Bunda, tinglovchilar elektron platformada shaxsan oʻzlari ishtirok etishi shart.

11. Malaka oshirish kurslari tinglovchilarning malakasini oshirishga qoʻyiladigan davlat taʼlim talablari va malaka talablariga asosan ishlab chiqiladigan oʻquv dasturlari asosida tashkil etiladi.

12. Oʻquv dasturlari buyurtmachi tashkilot bilan kelishilgan holda ishlab chiqiladi va Institut direktori tomonidan tasdiqlanadi.

Institut direktori tomonidan tasdiqlangan oʻquv dasturlari Institutning rasmiy veb-sayti orqali eʼlon qilinadi.

13. Institut oʻquv dasturi tasdiqlangandan soʻng bir oy muddatda modulda belgilangan mavzular boʻyicha modul kontentlarini ishlab chiqadi va elektron platformaga joylashtiradi.

14. Institut direktori oʻquv dasturining har bir moduli boʻyicha modul rahbarini, yaʼni alohida modulni oʻqitishning sifati, oʻquv materialini shakllantirish, shuningdek barcha turdagi nazorat savollarini tuzish, tinglovchilar bilimini tekshirishda yagona standartlarni taʼminlashga masʼul boʻlgan pedagog xodimni belgilaydi.

Modullar boʻyicha tinglovchilar bilimi yil davomida nazorat jadvallari va baholash mezonlari asosida baholab boriladi.

15. Modulning oʻquv dasturi mazmunini oʻzlashtirish kreditni, yaʼni tinglovchilarning oʻquv yuklama hajmini aniqlashning shartli birligini qoʻllagan holda belgilanadi.

Kredit tinglovchi tomonidan tegishli oʻquv ishlarini (modul xususiyati, mutaxassislarning malaka va koʻnikmalarini muntazam ravishda yangilab borish uchun oʻquv ishlarining muhimligidan kelib chiqib, Institut tomonidan belgilanadigan) bajarishga sarflanadigan vaqtdan (soatlardan) tashkil topadi. Har bir modul mustaqil kreditga ega boʻladi.

16. Tinglovchilar malaka sertifikatiga ega boʻlishi uchun belgilangan kreditlarni yigʻishi talab etiladi.

Kredit birliklari tegishli modullar tinglovchi tomonidan oʻzlashtirilgan taqdirda hisobga olinadi.

17. Institutda kredit modul tizimida 1 kredit miqdori 2 akademik soatga teng. Tinglovchi malaka oshirish kursining bir yili davomida 12 kredit (24 akademik soat)ga teng boʻlgan oʻquv yuklamasini oʻzlashtirishi lozim. Bunda, tinglovchidan har oyda 1 kredit (2 akademik soat) hajmga teng oʻquv yuklamasini oʻzlashtirish talab etiladi.

18. Tinglovchi tomonidan modul mavzularini oʻzlashtirish darajasini aniqlash va baholash maqsadida har yili iyun va dekabr oyining 25-sanasiga qadar bir yillik kreditlar (12 kredit) hisoblab chiqiladi.

Yil yakunida 12 kredit toʻplay olmagan tinglovchilarga oʻn kun davomida oʻzlashtirilmagan modullarni qayta oʻzlashtirish hamda tegishli modullar boʻyicha kredit birliklarini toʻplash imkoniyati taqdim etiladi.

19. Malaka oshirish kurslari tinglovchidan 3 yilda 36 kredit (72 akademik soat) hajmdagi oʻquv dasturini oʻzlashtirishni talab qiladi.

20. Kredit-modul tizimi boʻyicha malaka oshirishda tegishli kredit ballarni toʻplash uchun quyidagilar ham hisobga olinadi:

joriy davrda ilmiy maqolalar chop etish, monografiya, darslik va oʻquv qoʻllanmasini nashr ettirish;

malaka oshirishning muqobillik tamoyiliga asoslangan holda Institut tomonidan tashkil qilinadigan qisqa muddatli oʻquv kurslarida ixtiyoriy ravishda oʻqish;

Institutning tinglovchilar kontingentiga bir oʻquv yilida 100 soatdan kam boʻlmagan hajmda oʻquv mashgʻulotlarini oʻtkazish;

malaka oshirishning belgilangan davriyligi davomida falsafa doktori (PhD) yoki fan doktori (DSc) ilmiy darajalariga ega boʻlish.

21. Xodim mos ravishda falsafa doktori (PhD) ilmiy darajasiga ega boʻlganda, malaka oshirish uchun belgilangan umumiy kredit ballini toʻplashdan ozod qilinib, toʻgʻridan-toʻgʻri yakuniy sinov imtihonini topshirishga ruxsat beriladi, fan doktori (DSc) ilmiy darajasiga ega boʻlganda esa, xodim besh yil muddatga malaka oshirish kurslarida oʻqishdan ozod qilinadi.

Kredit-modul tizimi boʻyicha malaka oshirish uchun jalb qilingan xodim soʻnggi uch yildagi maʼlumotlarni elektron portfolio tizimiga shaxsan oʻzi kiritadi va koʻrsatkichlar elektron monitoring tizimi orqali qayd etib boriladi.

22. Malaka oshirishda tegishli kredit ballarni toʻplash uchun hisobga olinadigan maʼlumotlar uchun taqdim etiladigan kredit miqdorlari ushbu Nizomning ilovasiga muvofiq belgilanadi.

23. Malaka oshirish davomida tinglovchi tomonidan toʻplanishi lozim boʻlgan kreditlar miqdori oʻquv rejasida koʻrsatilgan majburiy va tanlov modullarini oʻz ichiga oladi.

24. Tinglovchi kurslar boshlanish sanasidan 3 ish kuni oldin elektron platforma orqali oʻziga kerakli modullarni kredit birliklari miqdoriga mos ravishda tanlaydi. Tanlangan modullar avtomatik ravishda tinglovchining elektron qaydnoma varaqasida roʻyxatga olinadi.

25. Majburiy modullar tegishli sohadagi davlat siyosati va tinglovchilarning kasbiy faoliyatiga oid mavzulardan tashkil topib, tinglovchilar tomonidan oʻzlashtirilishi majburiy hisoblanadi. Bunda, majburiy modullarning hajmi 12 kreditdan (24 akademik soat) ortiq boʻlmasligi kerak.

Majburiy modullar malaka oshirish kursining birinchi yilida oʻzlashtirilishi lozim.

26. Tanlov modullar qonunchilikdagi yangiliklar, ish sohasidagi ilgʻor tajriba va tinglovchilar faoliyatidagi tizimli kamchiliklarni bartaraf etishga qaratilgan mavzulardan iborat boʻladi.

Institut sohadagi islohotlar va yangiliklardan kelib chiqib, buyurtmachi tashkilot bilan kelishgan holda tanlov modullar roʻyxatiga oʻzgartirish va qoʻshimchalar kiritishi mumkin.

27. Tanlov modullar mazmuni turlicha boʻlgan bir nechta mustaqil modullardan iborat boʻlib, har bir modulning hajmi 2 akademik soatdan 24 akademik soatgacha boʻladi.

28. Institut tomonidan tavsiya etilgan modulning tegishli mavzusi boʻyicha oyda bir marta sinxron rejimda onlayn seminar (vebinar) tashkil etiladi. Ushbu onlayn seminar (vebinar) yozib olinadi va Institutning elektron platformasiga joylashtiriladi.

Institut veb-sayti orqali har oyning oxirida keyingi oy uchun onlayn seminar (vebinar) oʻtkaziladigan sana, vaqt, mavzu, maʼruzachi haqidagi maʼlumot koʻrsatilgan eʼlon beradi.

29. Kursni oʻzlashtirish davomida modulda belgilangan mavzular doirasida Institutda yoxud buyurtmachi tashkilot bazasida professor-oʻqituvchilar, amaliyotchilar va tegishli soha mutaxassislari ishtirokida konferensiya, davra suhbati, seminar, trening va boshqa tadbirlar oʻtkazilishi mumkin.

30. Kredit-modul tizimi asosida malaka oshirayotgan tinglovchi yuridik malaka talab etadigan boshqa ishga oʻtgan taqdirda u tomonidan oʻqish davri davomida toʻplangan kredit ballari saqlab qolinadi va boshqa egallab turgan mutaxassisligi boʻyicha Institutda malaka oshirish jarayonida hisobga olinadi.

31. Modul mavzularini oʻzlashtirish darajasini aniqlash uchun tinglovchi har bir mavzu boʻyicha tavsiya qilingan modul mavzulari bilan tanishib chiqqach, ushbu mavzu yuzasidan nazorat topshiriqlarini bajaradi.

Tinglovchiga nazorat topshiriqlarini bajarish uchun kamida 6 tadan mashq savoli hamda har bir mashqni ishlash uchun ikki daqiqadan vaqt beriladi. Mashqlarni bajarish natijalari shu vaqtning oʻzida eʼlon qilinadi.

32. Tinglovchi har bir mavzu boʻyicha tavsiya etilgan nazorat mashqlarining yarmidan koʻpini toʻgʻri bajarsa, unga navbatdagi mavzularni oʻzlashtirishga ruxsat beriladi, aks holda tinglovchidan ushbu mavzuni qayta oʻzlashtirish talab etiladi.

Onlayn nazorat mashqlarni yechish natijalari kredit bali hisobida baholanadi.

Tinglovchilar tomonidan topshirilgan nazorat mashqlari natijalari avtomatik ravishda elektron qaydnoma varaqasida umumlashtiriladi.

33. Modul boʻyicha tinglovchining oʻzlashtirish darajasi test topshiriqlarini bajarish natijasiga koʻra belgilanadi.

34. Modul boʻyicha tinglovchining oʻzlashtirish darajasi 56 foiz va undan yuqori baholangan taqdirda ushbu modul oʻzlashtirilgan hisoblanadi.

Modul boʻyicha test topshiriqlarini 56 foizdan kam yechgan tinglovchilarga ushbu test topshiriqlarini bir marta qayta topshirishga ruxsat beriladi. Shundan soʻng tinglovchiga navbatdagi modulni oʻzlashtirishga ruxsat beriladi.

35. Malaka oshirish kursi oʻquv dasturiga muvofiq belgilangan modullar boʻyicha yakuniy sinov imtihonini topshirish bilan yakunlanadi.

Malaka oshirish kursining uchinchi yili yakunida tinglovchi tomonidan jami 36 kredit birligi hajmiga teng ballar toʻplanganda, u yakuniy sinov imtihoniga kiritiladi.

36. Malaka oshirish kurslarida yakuniy sinov imtihonlarini qabul shakli va tartibiga doir talablar Institut kengashi tomonidan tasdiqlanadi.

37. Malaka oshirish kursini muvaffaqiyatli tamomlagan tinglovchilarga belgilangan namunadagi sertifikat beriladi.

38. Yakuniy sinov imtihonini topshirmagan tinglovchiga bir marotaba qayta topshirish uchun uch oygacha muddat beriladi.

Qayta topshirish natijasida yakuniy sinov imtihonidan oʻtolmagan tinglovchiga sertifikat berilmaydi . Bu holda tinglovchiga malaka oshirish kursida qatnashganligi toʻgʻrisida maʼlumotnoma beriladi.

39. Yakuniy sinov imtihonidan oʻtolmagan tinglovchilar taqsimot-rejaga muvofiq buyurtmachi tashkilot tomonidan Institutga shartnoma asosida takroriy malaka oshirish uchun yuborilishi mumkin.

40. Yakuniy sinov imtihonini uzrli sabablarga koʻra (kasalligi, yaqin qarindoshlarining vafoti, mehnat taʼtili, Oʻzbekiston Respublikasidan tashqarida boʻlishi sababli) topshira olmagan tinglovchiga natijalar eʼlon qilingan kundan boshlab bir oy mobaynida qayta topshirish uchun imkoniyat beriladi.

3-bob. Apellyatsiya shikoyatlarini koʻrib chiqish

41. Tinglovchilarning apellyatsiya shikoyatlarini koʻrib chiqish uchun Institut direktorining buyrugʻi bilan besh nafar mutaxassisdan iborat tarkibda Apellyatsiya komissiyasi tashkil etiladi.

Apellyatsiya komissiyasiga boshqa tashkilotlardan ham mutaxassislar jalb etilishi mumkin.

42. Yakuniy sinov imtihoni natijalaridan norozi boʻlgan tinglovchilar yakuniy sinov imtihoni natijalari eʼlon qilingan kundan boshlab uch ish kuni ichida Apellyatsiya komissiyasiga yozma yoki elektron shaklda apellyatsiya shikoyati berishi mumkin.

Bunda, Apellyatsiya komissiyasi apellyatsiya shikoyati bilan murojaat qilgan tinglovchini shikoyat koʻrib chiqilishidan 2 kun oldin uni koʻrib chiqish vaqti va joyi haqida ogohlantiradi.

43. Apellyatsiya komissiyasi apellyatsiya shikoyatini, u kelib tushgan kundan boshlab 3 kun muddat ichida koʻrib chiqadi. Bunda, apellyatsiya shikoyati bilan murojaat qilgan tinglovchi mazkur shikoyatni koʻrib chiqishda ishtirok etish huquqiga ega.

44. Apellyatsiya komissiyasi unda aʼzolarning kamida uchdan ikki qismi ishtirok etganda vakolatli hisoblanadi. Apellyatsiya komissiyasining qarori oddiy koʻpchilik ovoz bilan qabul qilinadi va majlisda ishtirok etgan barcha aʼzolar tomonidan tasdiqlanadigan bayonnoma bilan rasmiylashtiriladi.

45. Apellyatsiya shikoyatini koʻrib chiqishda apellyatsiya komissiyasi yakuniy sinov imtihoni bilan bogʻliq materiallarni har tomonlama oʻrganadi. Apellyatsiya komissiyasi tomonidan apellyatsiya shikoyatini koʻrib chiqish davomida tinglovchiga uni qayta baholashga qaratilgan savollar berilishiga yoʻl qoʻyilmaydi.

46. Shikoyatni koʻrib chiqish natijalari boʻyicha Apellyatsiya komissiyasi tomonidan quyidagi qarorlardan biri qabul qilinadi:

yakuniy sinov imtihoni natijalarini oʻzgarishsiz qoldirish;

yakuniy sinov imtihoni natijalariga oʻzgartirish kiritish.

Apellyatsiya shikoyatini koʻrishda tinglovchining yakuniy sinov imtihoni natijasida olgan ballini pasaytirishga yoʻl qoʻyilmaydi.

47. Apellyatsiya komissiyasi apellyatsiya shikoyati bilan murojaat qilgan tinglovchiga oʻz qarorini u qabul qilingan kunning oʻzida maʼlum qilishi kerak.

48. Apellyatsiya komissiyasining yakuniy sinov imtihoni natijalariga oʻzgartirish kiritish va tinglovchini yakuniy sinov imtihonlarini muvaffaqiyatli topshirgan deb topish toʻgʻrisidagi qarori asosida unga tegishli sertifikat beriladi.

49. Apellyatsiya komissiyasi qarori ustidan tinglovchi yuqori turuvchi organga yoki sudga shikoyat qilishi mumkin.

4-bob. Yakuniy qoidalar

50. Mazkur Nizom talablarini buzilishida aybdor boʻlgan shaxslar qonunchilik hujjatlariga muvofiq javob beradi.

Oʻzbekiston Respublikasi Adliya vazirligi huzuridagi Yuridik kadrlarni qayta tayyorlash va malakasini oshirish institutida yuridik kadrlarning kredit-modul tizimi asosida malakasini oshirish tartibi toʻgʻrisidagi nizomga ILOVA

Malaka oshirishda tegishli kredit ballarni toʻplash uchun hisobga olinadigan maʼlumotlar uchun taqdim etiladigan kredit miqdorlari T/r Taqdim etiladigan maʼlumot turi Taqdim etilgan maʼlumot uchun beriladigan kredit miqdori Bir kalendar yil uchun kreditlarning cheklangan miqdori 1. Kasbiy yoʻnalishiga oid respublika, xorij va xalqaro miqyosda joriy davrda nashr etilgan ilmiy maqolalar Bitta ilmiy maqola uchun 2 kredit, xalqaro miqyosdagi maqola uchun 5 kredit Kreditlarning umumiy miqdori bir yilda 10 kreditdan oshmasligi lozim 2. Soha yoʻnalishiga doir monografiya, darslik va oʻquv qoʻllanma nashr ettirish Yakka mualliflikda tayyorlangan bitta nashr uchun 8 kredit, hammualliflikda tayyorlangan nashr uchun 5 kredit Kreditlarning umumiy miqdori bir yilda 12 kreditdan oshmasligi lozim 3. Malaka oshirishning muqobillik tamoyiliga asoslangan holda Institut tomonidan tashkil qilinadigan qisqa muddatli oʻquv kurslarida ixtiyoriy ravishda oʻqish Bitta qisqa muddatli kursda oʻqiganlik uchun 3 kredit Kreditlarning umumiy miqdori bir yilda 12 kreditdan oshmasligi lozim 4. Institutning tinglovchilar kontingentiga bir oʻquv yilida 100 soat soatdan kam boʻlmagan hajmda oʻquv mashgʻulotlarini oʻtkazish Bir oʻquv yili uchun koʻpi bilan 12 kredit Kreditlarning umumiy miqdori bir yilda 12 kredit

Vazir A. TASHKULOV

Advokatlar palatasi raisi Sh. SADIKOV

Notarial palata raisi D. ASHUROV

Toshkent sh.,

2025-yil 30-aprel,

2025-yil 29-aprel

2025-yil 29-aprel

9-mh-son

(Qonunchilik maʼlumotlari milliy bazasi, 02.05.2025-y., 10/25/3621/0400-son)

lex.uz