UzbekAI

← Qonunlar

📅 2025-yil 29-aprel · Vazirlar Mahkamasi qarorlari

Rasmiy matn. Rasmiy hujjat. Tahririy izohlar kiritilmagan.

Yordam | Arxiv | Atamalar | Statistika | API | Havola yuborish | Sayt haqida | Shartlar

← Қонунлар

📅 2025 йил 29 апрель · Вазирлар Маҳкамаси қарорлари

Расмий матн. Расмий ҳужжат. Таҳририй изоҳлар киритилмаган.

Ёрдам | Архив | Атамалар | Статистика | API | Ҳавола юбориш | Сайт ҳақида | Шартлар

← Законы

📅 29 апреля 2025 г. · Постановления Кабинета Министров

Официальный текст. Официальный документ. Редакционные примечания не включены.

Помощь | Архив | Термины | Статистика | API | Предложить ссылку | О сайте | Условия

← Laws

📅 29 April 2025 · Cabinet of Ministers resolutions

Official text. Official document. Editorial notes are not included.

Help | Archive | Glossary | Stats | API | Submit | About | Terms

Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг

қарори

НИЗОМ

СХEМАСИ

Ярим тайёр заргарлик буюмларини Ўзбекистон Республикаси божхона ҳудудидан ташқарига олиб чиқиш тартибини такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида

Ўзбекистон Республикаси Президентининг «Заргарлик буюмларини ишлаб чиқариш соҳасини янада ривожлантириш ва уларнинг рақобатбардошлигини таъминлаш чора-тадбирлари тўғрисида» 2024 йил 23 июлдаги ПФ-104-сон Фармони ижросини таъминлаш мақсадида Вазирлар Маҳкамаси қарор қилади:

1. Ўзбекистон Республикаси Президентининг «Заргарлик буюмларини ишлаб чиқариш соҳасини янада ривожлантириш ва уларнинг рақобатбардошлигини таъминлаш чора-тадбирлари тўғрисида» 2024 йил 23 июлдаги ПФ-104-сон Фармонида Ўзбекистон Республикаси Иқтисодиёт ва молия вазирлиги ҳузуридаги Давлат асиллик даражаси назорати инспекциясининг (кейинги ўринларда — Инспекция) хулосаси бўлмаган ярим тайёр заргарлик буюмларини Ўзбекистон Республикаси божхона ҳудудидан ташқарига олиб чиқиш ман этилгани маълумот учун қабул қилинсин.

2. Қуйидагиларни назарда тутувчи Қимматбаҳо металлардан тайёрланган ярим тайёр заргарлик буюмларини Ўзбекистон Республикаси божхона ҳудудидан ташқарига олиб чиқиш учун Ўзбекистон Республикаси Иқтисодиёт ва молия вазирлиги ҳузуридаги Давлат асиллик даражаси назорати инспекциясининг хулосасини олиш тартиби тўғрисидаги низом 1-иловага мувофиқ тасдиқлансин:

ярим тайёр заргарлик буюми тушунчасини белгилаш;

ярим тайёр заргарлик буюмини Инспекция томонидан идентификация қилиш;

Инспекция томонидан тақдим этилган буюм ярим тайёр заргарлик буюмига мансублиги юзасидан хулоса бериш;

ярим тайёр заргарлик буюмларини Инспекция хулосаси асосида Ўзбекистон Республикаси божхона худудидан ташқарига олиб чиқиш тартиби.

3. Белгилансинки, тайёр заргарлик буюмини хулоса олиш учун Инспекцияга юбориш ҳолатлари олдини олиш ҳамда заргарлик буюмларининг олиб чиқилишини тезкор ҳал этишни мақсадида божхона органларига Инспекция мутахассисларини жалб қилишга рухсат этилсин.

4. Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг 2-иловага мувофиқ айрим қарорларига ўзгартириш ва қўшимчалар киритилсин.

5. Ўзбекистон Республикаси Иқтисодиёт ва молия вазирлиги манфаатдор вазирлик ва идоралар билан биргаликда бир ой муддатда «Лицензиялаш, рухсат бериш ва хабардор қилиш тартиб-таомиллари тўғрисида»ги Ўзбекистон Республикасининг Қонунига тегишли ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш бўйича қонун лойиҳасини Вазирлар Маҳкамасига киритсин.

6. Мазкур қарорнинг 2-банди ва унга 1-илова қарор расмий эълон қилинган кундан эътиборан уч ой ўтгач кучга киради.

7. Ушбу қарорнинг бажарилишини назорат қилиш Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг ўринбосари — иқтисодиёт ва молия вазири Ж.А. Қўчқоров зиммасига юклансин.

Вазирлар Маҳкамасининг 2025 йил 29 апрелдаги 281-сон қарорига 1-ИЛОВА

Қимматбаҳо металлардан тайёрланган ярим тайёр заргарлик буюмларини Ўзбекистон Республикаси божхона ҳудудидан ташқарига олиб чиқиш учун Иқтисодиёт ва молия вазирлиги ҳузуридаги Давлат асиллик даражаси назорати инспекциясининг хулосасини олиш тартиби тўғрисида

1-боб. Умумий қоидалар

1. Ушбу Низом қимматбаҳо металлардан тайёрланган ярим тайёр заргарлик буюмларини Ўзбекистон Республикаси божхона ҳудудидан ташқарига олиб чиқиш учун Иқтисодиёт ва молия вазирлиги ҳузуридаги Давлат асиллик даражаси назорати инспекциясининг (кейинги ўринларда — Инспекция) хулосасини олиш тартибини белгилайди.

2. Ушбу Низомда қуйидаги асосий тушунчалар қўлланилади:

ваколатли орган — ярим тайёр заргарлик буюмларини Ўзбекистон Республикаси ҳудудидан ташқарига олиб чиқиш учун хулоса бериш ваколатига эга бўлган Инспекция;

заргарлик буюмларининг муайян мақсадли қисмлари — заргарлик буюмларининг асосий, қўшимча ва иккиламчи қисмлари;

заргарлик буюмининг асосий қисми — заргарлик буюмининг тавсифини ва фойдаланиш мақсадини белгиловчи қисм;

заргарлик буюмининг қўшимча қисми — ҳажми ҳамда мақсади билан заргарлик буюмининг асосий қисмини тўлдирувчи, лекин мустақил равишда фойдаланиб бўлмайдиган қисм (уловчи ҳалқачалар, қулфлар, штифтлар ва бошқалар);

заргарлик буюмининг иккиламчи қисмлари — заргарлик буюмининг асосий ва қўшимча қисмига кирмайдиган бошқа майда қисмлар;

махсус посилка — талабгор томонидан ваколатли органга тақдим этиладиган, ярим тайёр заргарлик буюмларини жойлаштириш ҳамда мухрлаш имконини берадиган, қопқоқли шаффоф кўринишга эга пластик идишлар (контейнерлар);

партия — талабгор томонидан ариза бўйича бир марта топшириладиган ярим тайёр заргарлик буюмларининг бир ёки бир нечта махсус посилкалари;

талабгор — амалдаги қонунчилик ҳужжатларига мувофиқ заргарлик буюмларини ишлаб чиқариш ҳуқуқига эга бўлган тадбиркорлик субъектлари;

тайёр заргарлик буюмлари — қимматбаҳо металлар ва уларнинг қотишмаларидан ясалган, қонунчиликда белгиланган энг паст асиллик даражаларидан кам бўлмаган асиллик даражасига эга, ишлаб чиқарувчининг шахсий тамғаси изи ва белгиланган намунадаги асиллик даражаси белгиси ёки ишлаб чиқарувчининг шахсий тамғаси изи ва Ўзбекистон Республикаси давлат асиллик даражаси тамғаси изига эга бўлган, технологик жараённинг барча босқичлари (силлиқлаш, сайқаллаш, кавшарлаш ва бошқалар)дан ўтган, заргарлик буюмларига оид Давлат стандарти талабларига тўлиқ жавоб берадиган буюмлар;

фойдаланишда бўлган, қалбаки тамға излари мавжуд, шикастланган ва/ёки шикаст етказувчи заргарлик буюмлари — қимматбаҳо металлардан ясалган, ташқи ва ички ёриқлари ва синиқлари мавжуд, қирилган, ортиқча илмоқли металл бўлаклари (заусенес), эзилган, фойдаланиш жараёнида зарар етказиши мумкин бўлган, тирновчи ҳолатдаги, шунингдек, тайёр заргарлик буюмлари талабларига жавоб бермайдиган заргарлик буюмлари;

хомашё — технологик жараён орқали заргарлик буюмларини ишлаб чиқаришда фойдаланиладиган қимматбаҳо металлардан тайёрланган стандарт ва ўлчовли қуймалар, қимматбаҳо металлардан иборат симлар, плиталар, ленталар, пластиналар, листлар, гранулалар ва кавшарлар;

ярим тайёр заргарлик буюмлари — қонунчиликда белгиланган асиллик даражаларига мувофиқ қимматбаҳо металлардан иборат бўлган хомашёга ишлов берилиб (қиздириш, эритиш, филлердан ўтказиш, қуйиш, қирқиш, букиш, эговлаш, кавшарлаш, арралаш, пармалаш, жўвалаш, пардозлаш, сайқаллаш, силлиқлаш ва бошқалар), тўлиқ тайёр заргарлик буюмига айлантириш учун кейинги технологик жараёнларни талаб этадиган ва муайян мақсадли қисмлари жамланган ҳолдаги заргарлик буюмлари ва/ёки уларнинг муайян мақсадли қисмлари;

ярим тайёр маҳсулот — муайян мақсадли қисмлар кўринишига келтирилмаган маҳсулотлар;

ярим тайёр заргарлик буюмларини идентификация қилиш — талабгор томонидан тақдим этилган буюмларнинг ярим тайёр заргарлик буюми эканлигини тасдиқлаш.

3. Ушбу Низом талаблари қуйидагиларни олиб чиқишга татбиқ этилмайди:

тайёр заргарлик буюмлари;

халқаро кўргазмаларда иштирок этиш учун республика ҳудудидан «вақтинчалик олиб чиқиш» режимида олиб чиқиладиган ярим тайёр заргарлик буюмлари;

божхона ҳудудидан ташқарига қайта ишлаш учун олиб чиқиладиган ярим тайёр заргарлик буюмлари.

2-боб. Ярим тайёр заргарлик буюмларини ваколатли орган томонидан идентификация қилиш тартиби

4. Ярим тайёр заргарлик буюмлари ваколатли орган томонидан мазкур Низомга 1-иловада келтирилган схемага мувофиқ идентификация қилинади.

5. Ярим тайёр заргарлик буюмларини ваколатли орган томонидан идентификация қилиш учун талабгор ваколатли органга ўзи келиб мурожаат этади ёки давлат хизматларидан электрон шаклда фойдаланиш учун Ягона интерактив давлат хизматлари порталида (кейинги ўринларда — ЯИДХП) рўйхатдан ўтади.

Аризалар ЯИДХП орқали дам олиш ва байрам кунларидан қатъий назар, ҳар куни 24 соат давомида юборилиши мумкин.

Аризалар иш вақтидан кейин ёки дам олиш ва байрам кунлари тушганда, навбатдаги иш куни аризаларнинг ваколатли органга тушган ва ваколатли орган томонидан қабул қилинган кун ҳисобланади.

6. Талабгор ёки унинг номидан мурожаат қилиш ҳуқуқига эга бўлган шахс ўзи келиб мурожаат этган тақдирда, ваколатли орган ходими ариза берувчи номидан, ЯИДХП орқали мурожаат этган тақдирда эса, мустақил равишда 2-иловага мувофиқ аризани электрон равишда тўлдиради.

Талабгор ишончнома асосида ҳаракат қилаётганда, белгиланган тартибда тасдиқланган ишончнома (юридик шахс томонидан берилган ишончнома бундан мустасно) аризага илова қилинади.

Ариза берувчи ЯИДХП орқали мурожаат этган тақдирда, аризани электрон рақамли имзо билан тасдиқлаш талаб этилмайди.

7. Талабгор томонидан аризага ярим тайёр заргарлик буюмини ишлаб чиқаришга оид техник ҳужжатлар илова қилинади.

Талабгордан бошқа маълумотлар ва ҳужжатларни талаб қилиш тақиқланади.

8. Талабгор ваколатли органга ўзи келиб мурожаат этганда, ариза билан бирга ваколатли органга ярим тайёр заргарлик буюмларининг партиясини топширади.

Ариза ЯИДХП орқали тақдим этилганда ариза ваколатли орган томонидан қабул қилинган кундан бошлаб бир иш куни давомида ярим тайёр заргарлик буюмларининг партияси ваколатли органга топширилиши лозим.

Талабгор ваколатли органга ярим тайёр заргарлик буюмларини махсус посилкада топширади.

Махсус посилкаларга талаблар ваколатли орган томонидан белгиланади ва унинг веб-сайтида барча учун очиқ эълон қилинади.

Ваколатли орган ярим тайёр заргарлик буюмини талабгордан қабул қилиш далолатномаси асосида қабул қилиб олади.

Ваколатли орган талабгор томонидан тақдим этилган ярим тайёр заргарлик буюмини қабул қилишни рад этишга ҳақли эмас.

9. Ярим тайёр заргарлик буюмини идентификация қилганлик учун Вазирлар Маҳкамасининг 2017 йил 12 октябрдаги 819-сон қарорига 2-иловада белгиланган миқдорларда тўлов ундирилади.

Ярим тайёр заргарлик буюмини идентификация қилиш учун ЯИДХП орқали мурожаат этилганда, белгиланган тўлов суммасининг 90 фоизи ундирилади.

Йиғимлар суммаси қуйидаги тартибда тақсимланади:

а) ваколатли органга келиб мурожаат этганда, тўлов суммасининг 100 фоизи — ваколатли орган ҳисобварағига;

б) ЯИДХП орқали мурожаат этилганда:

11,75 фоизи — «Рақамли ҳукумат лойиҳаларини бошқариш маркази» давлат муассасасининг Иқтисодиёт ва молия вазирлиги ҳузуридаги Ғазначилик хизмати қўмитасидаги шахсий ҳисобварағига (шу жумладан, 0,5 фоизи йиғим тўланганлиги Ягона биллинг тизими орқали тасдиқлангани учун);

қолган маблағлар — ваколатли орган ҳисобварағига ўтказилади.

10. Талабгор ярим тайёр заргарлик буюмини идентификация қилиш хизматидан фойдаланишдан уни кўрсатишнинг ҳар қандай босқичида бош тортиш ҳуқуқига эга.

Бунда талабгор ваколатли орган томонидан хизмат кўрсатишнинг амалга оширилган босқичлари учун тўлов қилишга мажбур.

Талабгор хизматдан фойдаланишдан бош тортганда, унинг аризаси кўрилмасдан қолдирилади.

11. Ваколатли орган идентификация учун қабул қилинган ярим тайёр заргарлик буюмларининг оғирлигига қараб, қуйидаги муддатларда талабгорга ушбу буюмларнинг ярим тайёр заргарлик буюмларига мансублиги ҳақида хулоса бериш ёки беришни рад этиш тўғрисида хабарнома юборади:

партиянинг оғирлиги 3 000 граммгача бўлган ярим тайёр заргарлик буюмлари бўйича — 3 иш куни давомида;

партиянинг оғирлиги 3 000 граммдан ортиқ бўлган ярим тайёр заргарлик буюмлари бўйича — 5 иш куни давомида.

12. Ярим тайёр заргарлик буюмлари визуал ҳамда асбоб-ускуналар ва ўлчов воситаларидан фойдаланган ҳолда талабгор тақдим этган ҳужжатлар идентификация қилинади ва қуйидаги текшириш босқичларни ўз ичига олади:

ярим тайёр заргалик буюмларининг техник жиҳатдан тартибга солиш соҳасидаги ҳужжатларга ва талабгор томонидан аризага илова қилинган ишлаб чиқаришга оид техник ҳужжатларга мувофиқлигини текшириш;

тақдим этилган ярим тайёр заргарлик буюмларининг кўрсатилган асиллик даражасига мувофиқлигини текшириш;

тақдим этилган буюмларнинг ярим тайёр заргарлик буюмларига мансублигини текшириш.

Ваколатли орган аризани кўриб чиқиш муддати давомида ўз ходимлари таркибидан ёки бошқа шахсларни жалб қилган ҳолда эксперт ва ишчи гуруҳлар ташкил этиши, шунингдек, тақдим этилган буюмлар ярим тайёр заргарлик буюмларига мансублигини белгилаш учун қонунчилик ҳужжатлари билан тақиқланмаган бошқа ҳаракатларни амалга ошириши мумкин.

13. Ариза берувчи томонидан мазкур Низомда кўрсатилган ҳужжатлар ёки маълумотлар тўлиқ тақдим этилмаганда, ариза ва унга илова қилинадиган ҳужжатларда нотўғри ёки бузиб кўрсатилган маълумотлар мавжуд бўлганда, тақдим этилган ярим тайёр заргарлик буюмлари тавсифлари аризада кўрсатилган тавсифларга мос келмаганда, ваколатли орган бир иш куни ичида ариза берувчига камчиликларни тўлиқ кўрсатган ҳолда хатоларни бартараф этиш ва етишмаётган ҳужжатларни тақдим этиш учун камида беш иш кунидан кам бўлмаган муддат (имконият) беради.

Давлат хизматини кўрсатиш муддати хатоларни бартараф этиш ва етишмаётган ҳужжатларни тақдим этиш вақти мобайнида тўхтатиб турилади.

14. Ярим тайёр заргарлик буюмларини идентификация қилишни рад этиш учун қуйидагилар асос бўлади:

талабгор томонидан мазкур Низомнинг 7 ва 8-бандлари талаблари бажарилмаган тақдирда;

ярим тайёр заргарлик буюмини идентификация қилганлик учун талабгор томонидан белгиланган миқдорда тўлов амалга оширилмаганда;

ҳужжатларда ёлғон ёки қалбаки маълумотлар кўрсатилгани аниқланганда;

талабгор томонидан мазкур Низомнинг 13-бандида назарда тутилган хатолар белгиланган муддатда бартараф этилмаганда.

Давлат хизматини кўрсатишни бошқа асосларга кўра, шу жумладан, мақсадга мувофиқ эмаслик важи билан рад этишга йўл қўйилмайди.

15. Талабгор томонидан тақдим этилган буюмларнинг ярим тайёр заргарлик буюмига мансублиги ҳақида хулоса беришни рад этиш учун қуйидагилар асос бўлади:

ярим тайёр заргарлик буюмларининг техник жиҳатдан тартибга солиш соҳасидаги ҳужжатлар ва талабгор томонидан аризага илова қилинган ишлаб чиқаришга оид техник ҳужжатлар талабларига мос келмаганда;

тақдим этилган ярим тайёр заргарлик буюмларининг асиллик даражаси аризада кўрсатилган даражага мос келмаганда;

тақдим этилган буюмларнинг ярим тайёр заргарлик буюмларига мансуб эмаслиги аниқланганда;

тақдим этилган буюм ярим тайёр маҳсулот эканлиги аниқланганда;

тақдим этилган буюм фойдаланишда бўлган, қалбаки тамға излари мавжуд, шикастланган ва (ёки) шикаст етказувчи заргарлик буюми эканлиги аниқланганда.

Бунда ваколатли орган томонидан QR-код (матрик штрихли код) қўйилган хулоса беришни рад этиш ҳақидаги хабарнома 3-иловага мувофиқ автоматик равишда шакллантирилади ва талабгорнинг ўзига қоғоз шаклида берилади ёки унинг ЯИДХПдаги шахсий кабинетига электрон шаклда юборилади.

16. Талабгор томонидан тақдим этилган буюмларнинг ярим тайёр заргарлик буюмига мансублиги, тегишли асиллик даражасига эга эканлиги аниқланганда ҳамда улар техник жиҳатдан тартибга солиш соҳасидаги ҳужжатлар ва талабгор томонидан аризага илова қилинган ишлаб чиқаришга оид техник ҳужжатлар талабларига мувофиқ бўлганда, ваколатли орган томонидан QR-код (матрик штрихли код) қўйилган хулоса 4-иловага мувофиқ автоматик равишда шакллантирилади ва талабгорнинг ўзига қоғоз шаклида берилади ёки унинг ЯИДХПдаги шахсий кабинетига электрон шаклда юборилади.

17. Ваколатли орган томонидан берилган хулосанинг амал қилиш муддати 30 календарь кун этиб белгиланади. Белгиланган муддат тугаши билан ушбу хулоса ҳақиқий эмас деб ҳисобланади.

18. Хабарнома ёки хулоса билан бирга ваколатли орган талабгорга идентификация қилинган ярим тайёр заргарлик буюмларни ваколатли органнинг муҳри қўйилган махсус посилкада топширади.

Талабгор ваколатли органдан махсус посилкани қабул қилиб олганидан сўнг қадоқнинг яхлитлиги ва муҳрларнинг бутлиги учун тўлиқ жавобгарликни ўз зиммасига олади.

19. Талабгор хулоса беришни рад этиш ҳақидаги хабарномадан қаноатланмаган тақдирда, белгиланган тартибда юқори турувчи органга ёки судга шикоят қилиши мумкин.

20. Ваколатли органнинг хулосасида нотўғри маълумотлар мавжудлиги аниқланган тақдирда, ариза берувчи бир ой ичида тўловни амалга оширмасдан белгиланган тартибда қайта мурожаат қилиш ҳуқуқига эга (башарти махсус посилкада ваколатли органнинг муҳри ва пластик идишлар (контейнерлар)нинг яхлитлиги бузилмаган тақдирда).

3-боб. Хулосани қайта расмийлаштириш

21. Талабгорнинг ташкилий-ҳуқуқий шакли, номи ёки жойлашган жойи (почта манзили), исми, отасининг исми, унга давлат рўйхатидан ўтказилганлиги ҳақида берилган гувоҳномада кўрсатилган маълумотлар ўзгарган тақдирда, талабгор хулосани қайта расмийлаштириш учун ваколатли органга ўн иш куни ичида ваколатли органга бевосита ўзи келиб мурожаат этади ёки ЯИДХПда кўрсатиб ўтилган маълумотларни тасдиқловчи тегишли ҳужжатларни илова қилган ҳолда электрон шаклда ариза тўлдиради.

22. Хулосани қайта расмийлаштирганлик учун тўлов ундирилмайди.

23. Ваколатли орган талабгорнинг аризаси келиб тушган кундан бошлаб бир иш кунидан кўп бўлмаган муддатда хулосани қайта расмийлаштиради ва талабгорга юборади.

24. Ваколатли орган хулосани қайта расмийлаштиришда хулоса реестрига тегишли ўзгартиришлар киритади.

Хулосани қайта расмийлаштиришда илгари берилган хулосанинг амал қилиш муддати ўзгармайди.

4-боб. Ярим тайёр заргарлик буюмларини Ўзбекистон Республикаси божхона ҳудудидан ташқарига олиб чиқиш шартлари

25. Ярим тайёр заргарлик буюмларини Ўзбекистон Республикаси божхона ҳудудидан ташқарига олиб чиқишга фақат заргарлик буюмларини ишлаб чиқариш ҳуқуқига эга бўлган тадбиркорлик субъектларига рухсат этилади.

26. Ярим тайёр заргарлик буюмлари Ўзбекистон Республикаси божхона ҳудудидан ташқарига божхона қонунчилигига мувофиқ ваколатли органнинг муҳри билан муҳрланган махсус посилкада ва ваколатли органнинг хулосаси асосида олиб чиқилади.

27. Божхона органлари божхона назорати ва расмийлаштируви жараёнида талабгор тақдим этган махсус посилкада ваколатли органнинг муҳри мавжудлиги, бутлиги ҳамда махсус посилканинг талабгорга тегишли эканлигини кўздан кечиради.

28. Махсус посилкада ваколатли органнинг муҳри бузилган (шикастланган) бўлса, пломба излари кўринмаса ёки пластик идишлар (контейнерлар)нинг яхлитлиги бузилган бўлса, ушбу посилкалар божхона расмийлаштирувидан ўтказилмайди.

Бунда ярим тайёр заргарлик буюмларининг такрорий индентификацияси ваколатли орган томонидан умумий тартибда ўтказилади.

5-боб. Якунловчи қоидалар

29. Талабгор давлат органлари ва бошқа ташкилотлар ходимларининг хатти-ҳаракатлари юзасидан қонунчиликда белгиланган тартибда шикоят қилиши мумкин.

30. Ушбу Низом талабларининг бузилишида айбдор бўлган шахслар қонунчилик ҳужжатларида белгиланган тартибда жавоб берадилар.

Қимматбаҳо металлардан тайёрланган ярим тайёр заргарлик буюмларини Ўзбекистон Республикаси божхона ҳудудидан ташқарига олиб чиқиш учун Давлат асиллик даражаси назорати инспекциясининг хулосасини олиш тартиби тўғрисидаги низомга 1-ИЛОВА

Қимматбаҳо металлардан тайёрланган ярим тайёр заргарлик буюмларини Давлат асиллик даражаси назорати инспекцияси томонидан идентификация қилиш

Босқичлар Субъ е ктлар Тадбирлар Бажариш муддатлари 1-босқич Талабгор Ярим тайёр заргарлик буюмларини идентификация қилиш учун Давлат асиллик даражаси назорати инспекциясига (кейинги ўринларда — ваколатли орган) шахсан келиб ёки Ўзбекистон Республикаси Ягона интерактив давлат хизматлари портали (кейинги ўринларда — ЯИДХП) орқали мурожаат қилади. Ўз хоҳишига кўра 2-босқич 1. Ваколатли орган 2. ЯИДХП 1. Ваколатли орган ходими аризани тўлдириб, қабул қилиб олади. 2. Тўлдирилган аризани автоматик тарзда ваколатли органга юборади. 1. Ариза тўлдирилгандан кейин 10 дақиқада 2. Реал вақт режимида 3-босқич Талабгор Ваколатли органга ярим тайёр заргарлик буюмларининг партиясини топширади. 1. Талабгор ваколатли органга ўзи келиб мурожаат этганда ариза билан бирга. 2. Ариза ЯИДХП орқали тақдим этилганда ариза ваколатли орган томонидан қабул қилинган кундан бошлаб бир иш куни давомида. 4-босқич Ваколатли орган Ярим тайёр заргарлик буюмини талабгордан қабул қилиш далолатномаси асосида қабул қилиб олади. 20 дақиқа ичида 5-босқич Ваколатли орган 1. Ярим тайёр заргарлик буюмини идентификация қилади. 2. Идентификация натижаси бўйича: QR-код (штрихли код) қўйилган хулосани расмийлаштиради ва уни талабгорнинг ўзига топширади ёки ЯИДХП орқали унга юборади; хулоса беришни рад этади ва бу ҳақида хабарнома расмийлаштириб, талабгорнинг ўзига топширади ёки ЯИДХП орқали унга юборади. 3. Хабарнома ёки хулоса билан бирга талабгорга идетификация қилинган ярим тайёр заргарлик буюмларини муҳр қўйилган махсус посилкада топширади. Ярим тайёр заргарлик буюмларининг оғирлигига қараб: партиянинг оғирлиги 3 000 граммгача бўлганда — 3 иш куни давомида; партиянинг оғирлиги 3 000 граммдан ортиқ бўлганда — 5 иш куни давомида

Қимматбаҳо металлардан тайёрланган ярим тайёр заргарлик буюмларини Ўзбекистон Республикаси божхона ҳудудидан ташқарига олиб чиқиш учун Давлат асиллик даражаси назорати инспекциясининг хулосасини олиш тартиби тўғрисидаги низомга 2-ИЛОВА

Ўзбeкистон Рeспубликаси Иқтисодиёт ва молия вазирлиги ҳузуридаги Давлат асиллик даражаси назорати инсп e кцияси ( хулоса берувчи органнинг номи ) 100000, Тошкент ш., Зарафшон кўчаси, 4-уй, Тел./Факс: (99871) 233-02-33 mail: devonxona@dadni.uz ( хулоса берувчи органнинг манзили ) Қимматбаҳо металлардан тайёрланган ярим тайёр заргарлик буюмларини идентификация қилиш ва хулоса олиш учун АРИЗА _________________________________ ______ __________________________________ ________________________________________________ ___ _________________________________________________________ ( талабгор номи ( ишлаб чиқарувчи ), СТИР рақами, почта манзили, банк номи, ҳисоб рақами ) номидан ____________________________ шуни маълум қиладики, ( раҳбарнинг Ф . И .О.) ___________________________________________________________________________________________________________ ( металлнинг тури, буюмнинг номи, вазни ( грамм ) , сони ( дона ) , асиллик даражаси ) ______________________________________________________________________________га асосан ишлаб чиқарилган, ( заргарлик буюмларини ишлаб чиқариш учун хабарноманинг рақами ва санаси ) _____________ _______________________________________________________________________________________ ( ярим тайёр заргарлик буюмини ишлаб чиқаришга оид техник ҳужжатларининг номи ) ________________________________________________________________________________________________ талабларига жавоб беради . ( техник жиҳатдан тартибга солиш соҳасидаги норматив ҳужжатнинг номи ва рақами ) Юқоридагилардан келиб чиқиб, экспорт қилиш мақсадида ушбу товарларнинг ярим тайёр заргарлик буюмига мансублиги бўйича хулоса берилишини сўрайди . Тақдим этилаётган ҳужжатлар рўйхати ва сони : 1 . 2 . Ариза берувчи __________________________________ ___________________________ ( муҳр (агар мавжуд бўлса), имзо ) ( Ф . И .О.) Сана

Қимматбаҳо металлардан тайёрланган ярим тайёр заргарлик буюмларини Ўзбекистон Республикаси божхона ҳудудидан ташқарига олиб чиқиш учун Давлат асиллик даражаси назорати инспекциясининг хулосасини олиш тартиби тўғрисидаги низомга 3-ИЛОВА

Қимматбаҳо металлардан тайёрланган ярим тайёр заргарлик буюмларини Ўзбекистон Республикаси божхона ҳудудидан ташқарига олиб чиқиш учун Давлат асиллик даражаси назорати инспекциясининг хулосасини олиш тартиби тўғрисидаги низомга 4-ИЛОВА

Вазирлар Маҳкамасининг 2025 йил 29 апрелдаги 281-сон қарорига 2-ИЛОВА

Вазирлар Маҳкамасининг «Қимматбаҳо металлардан ясалган заргарлик ва бошқа буюмларнинг асиллик даражасини белгилаш ва тамғалаш билан боғлиқ юридик аҳамиятга эга ҳаракатларни амалга оширганлик учун асиллик даражаси тўловини ундириш тартибини янада такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида» 2017 йил 12 октябрдаги 819-сон қарорига киритилаётган ўзгартириш ва қўшимчалар

Қарорга 2-иловада :

а) 3.1-позициянинг «Ишларнинг номи» устунидаги иккинчи хатбоши қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

«Ўзбекистон Республикаси давлат асиллик даражаси тамғалари изларининг ҳақиқийлигини, Ўзбекистон Республикаси давлат асиллик даражаси тамғаларининг излари ва ишлаб чиқарувчининг шахсий тамғаси изи ҳамда белгиланган намунадаги асиллик даражаси белгиси қалбакилигини, шунингдек, буюмларда ҳар хил тамға излари мавжуд ёки мавжуд эмаслигини аниқлаш»;

б) 3.2-позициянинг «Ишларнинг номи» устунидаги иккинчи ва учинчи хатбошлар қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

«олтиннинг 750, кумушнинг 925, платинанинг 900 ва палладийнинг 850 асиллик даражаларидан юқори бўлганлари спектрометрда рентген-флуоресцентли усул билан;

металл туридан қатъий назар, юқорида кўрсатилган асиллик даражаларидан паст бўлганлари намуна тошида текшириш усули билан»;

в) қуйидаги мазмундаги 3.7-позиция билан тўлдирилсин:

« 3.7. ярим тайёр, тайёр, тугалланмаган, фойдаланишда бўлган, шикастланган ва/ёки шикаст етказувчи заргарлик буюмларини визуал аниқлаш учун: 200 гача грамм 50,0 201 дан 500 гача грамм 100,0 501 дан 1 000 гача грамм 200,0 1 001 дан 5 000 гача грамм 500,0 5 001 дан 10 000 гача грамм 1 000,0 10 001 дан юқори грамм 3 000,0 » .

Ўзбекистон Республикасининг Бош вазири А. АРИПОВ

Тошкент ш.,

2025 йил 29 апрель,

281-сон

(Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 02.05.2025 й., 09/25/281/0403-сон)

lex.uz

Oʻzbekiston Respublikasi Vazirlar Mahkamasining

qarori

NIZOM

SXEMASI

Yarim tayyor zargarlik buyumlarini Oʻzbekiston Respublikasi bojxona hududidan tashqariga olib chiqish tartibini takomillashtirish chora-tadbirlari toʻgʻrisida

Oʻzbekiston Respublikasi Prezidentining “Zargarlik buyumlarini ishlab chiqarish sohasini yanada rivojlantirish va ularning raqobatbardoshligini taʼminlash chora-tadbirlari toʻgʻrisida” 2024-yil 23-iyuldagi PF-104-son Farmoni ijrosini taʼminlash maqsadida Vazirlar Mahkamasi qaror qiladi:

1. Oʻzbekiston Respublikasi Prezidentining “Zargarlik buyumlarini ishlab chiqarish sohasini yanada rivojlantirish va ularning raqobatbardoshligini taʼminlash chora-tadbirlari toʻgʻrisida” 2024-yil 23-iyuldagi PF-104-son Farmonida Oʻzbekiston Respublikasi Iqtisodiyot va moliya vazirligi huzuridagi Davlat asillik darajasi nazorati inspeksiyasining (keyingi oʻrinlarda — Inspeksiya) xulosasi boʻlmagan yarim tayyor zargarlik buyumlarini Oʻzbekiston Respublikasi bojxona hududidan tashqariga olib chiqish man etilgani maʼlumot uchun qabul qilinsin.

2. Quyidagilarni nazarda tutuvchi Qimmatbaho metallardan tayyorlangan yarim tayyor zargarlik buyumlarini Oʻzbekiston Respublikasi bojxona hududidan tashqariga olib chiqish uchun Oʻzbekiston Respublikasi Iqtisodiyot va moliya vazirligi huzuridagi Davlat asillik darajasi nazorati inspeksiyasining xulosasini olish tartibi toʻgʻrisidagi nizom 1-ilovaga muvofiq tasdiqlansin:

yarim tayyor zargarlik buyumi tushunchasini belgilash;

yarim tayyor zargarlik buyumini Inspeksiya tomonidan identifikatsiya qilish;

Inspeksiya tomonidan taqdim etilgan buyum yarim tayyor zargarlik buyumiga mansubligi yuzasidan xulosa berish;

yarim tayyor zargarlik buyumlarini Inspeksiya xulosasi asosida Oʻzbekiston Respublikasi bojxona xududidan tashqariga olib chiqish tartibi.

3. Belgilansinki, tayyor zargarlik buyumini xulosa olish uchun Inspeksiyaga yuborish holatlari oldini olish hamda zargarlik buyumlarining olib chiqilishini tezkor hal etishni maqsadida bojxona organlariga Inspeksiya mutaxassislarini jalb qilishga ruxsat etilsin.

4. Oʻzbekiston Respublikasi Hukumatining 2-ilovaga muvofiq ayrim qarorlariga oʻzgartirish va qoʻshimchalar kiritilsin.

5. Oʻzbekiston Respublikasi Iqtisodiyot va moliya vazirligi manfaatdor vazirlik va idoralar bilan birgalikda bir oy muddatda “Litsenziyalash, ruxsat berish va xabardor qilish tartib-taomillari toʻgʻrisida”gi Oʻzbekiston Respublikasining Qonuniga tegishli oʻzgartirish va qoʻshimchalar kiritish boʻyicha qonun loyihasini Vazirlar Mahkamasiga kiritsin.

6. Mazkur qarorning 2-bandi va unga 1-ilova qaror rasmiy eʼlon qilingan kundan eʼtiboran uch oy oʻtgach kuchga kiradi.

7. Ushbu qarorning bajarilishini nazorat qilish Oʻzbekiston Respublikasi Bosh vazirining oʻrinbosari — iqtisodiyot va moliya vaziri J.A. Qoʻchqorov zimmasiga yuklansin.

Vazirlar Mahkamasining 2025-yil 29-apreldagi 281-son qaroriga 1-ILOVA

Qimmatbaho metallardan tayyorlangan yarim tayyor zargarlik buyumlarini Oʻzbekiston Respublikasi bojxona hududidan tashqariga olib chiqish uchun Iqtisodiyot va moliya vazirligi huzuridagi Davlat asillik darajasi nazorati inspeksiyasining xulosasini olish tartibi toʻgʻrisida

1-bob. Umumiy qoidalar

1. Ushbu Nizom qimmatbaho metallardan tayyorlangan yarim tayyor zargarlik buyumlarini Oʻzbekiston Respublikasi bojxona hududidan tashqariga olib chiqish uchun Iqtisodiyot va moliya vazirligi huzuridagi Davlat asillik darajasi nazorati inspeksiyasining (keyingi oʻrinlarda — Inspeksiya) xulosasini olish tartibini belgilaydi.

2. Ushbu Nizomda quyidagi asosiy tushunchalar qoʻllaniladi:

vakolatli organ — yarim tayyor zargarlik buyumlarini Oʻzbekiston Respublikasi hududidan tashqariga olib chiqish uchun xulosa berish vakolatiga ega boʻlgan Inspeksiya;

zargarlik buyumlarining muayyan maqsadli qismlari — zargarlik buyumlarining asosiy, qoʻshimcha va ikkilamchi qismlari;

zargarlik buyumining asosiy qismi — zargarlik buyumining tavsifini va foydalanish maqsadini belgilovchi qism;

zargarlik buyumining qoʻshimcha qismi — hajmi hamda maqsadi bilan zargarlik buyumining asosiy qismini toʻldiruvchi, lekin mustaqil ravishda foydalanib boʻlmaydigan qism (ulovchi halqachalar, qulflar, shtiftlar va boshqalar);

zargarlik buyumining ikkilamchi qismlari — zargarlik buyumining asosiy va qoʻshimcha qismiga kirmaydigan boshqa mayda qismlar;

maxsus posilka — talabgor tomonidan vakolatli organga taqdim etiladigan, yarim tayyor zargarlik buyumlarini joylashtirish hamda muxrlash imkonini beradigan, qopqoqli shaffof koʻrinishga ega plastik idishlar (konteynerlar);

partiya — talabgor tomonidan ariza boʻyicha bir marta topshiriladigan yarim tayyor zargarlik buyumlarining bir yoki bir nechta maxsus posilkalari;

talabgor — amaldagi qonunchilik hujjatlariga muvofiq zargarlik buyumlarini ishlab chiqarish huquqiga ega boʻlgan tadbirkorlik subyektlari;

tayyor zargarlik buyumlari — qimmatbaho metallar va ularning qotishmalaridan yasalgan, qonunchilikda belgilangan eng past asillik darajalaridan kam boʻlmagan asillik darajasiga ega, ishlab chiqaruvchining shaxsiy tamgʻasi izi va belgilangan namunadagi asillik darajasi belgisi yoki ishlab chiqaruvchining shaxsiy tamgʻasi izi va Oʻzbekiston Respublikasi davlat asillik darajasi tamgʻasi iziga ega boʻlgan, texnologik jarayonning barcha bosqichlari (silliqlash, sayqallash, kavsharlash va boshqalar)dan oʻtgan, zargarlik buyumlariga oid Davlat standarti talablariga toʻliq javob beradigan buyumlar;

foydalanishda boʻlgan, qalbaki tamgʻa izlari mavjud, shikastlangan va/yoki shikast yetkazuvchi zargarlik buyumlari — qimmatbaho metallardan yasalgan, tashqi va ichki yoriqlari va siniqlari mavjud, qirilgan, ortiqcha ilmoqli metall boʻlaklari (zausenes), ezilgan, foydalanish jarayonida zarar yetkazishi mumkin boʻlgan, tirnovchi holatdagi, shuningdek, tayyor zargarlik buyumlari talablariga javob bermaydigan zargarlik buyumlari;

xomashyo — texnologik jarayon orqali zargarlik buyumlarini ishlab chiqarishda foydalaniladigan qimmatbaho metallardan tayyorlangan standart va oʻlchovli quymalar, qimmatbaho metallardan iborat simlar, plitalar, lentalar, plastinalar, listlar, granulalar va kavsharlar;

yarim tayyor zargarlik buyumlari — qonunchilikda belgilangan asillik darajalariga muvofiq qimmatbaho metallardan iborat boʻlgan xomashyoga ishlov berilib (qizdirish, eritish, fillerdan oʻtkazish, quyish, qirqish, bukish, egovlash, kavsharlash, arralash, parmalash, joʻvalash, pardozlash, sayqallash, silliqlash va boshqalar), toʻliq tayyor zargarlik buyumiga aylantirish uchun keyingi texnologik jarayonlarni talab etadigan va muayyan maqsadli qismlari jamlangan holdagi zargarlik buyumlari va/yoki ularning muayyan maqsadli qismlari;

yarim tayyor mahsulot — muayyan maqsadli qismlar koʻrinishiga keltirilmagan mahsulotlar;

yarim tayyor zargarlik buyumlarini identifikatsiya qilish — talabgor tomonidan taqdim etilgan buyumlarning yarim tayyor zargarlik buyumi ekanligini tasdiqlash.

3. Ushbu Nizom talablari quyidagilarni olib chiqishga tatbiq etilmaydi:

tayyor zargarlik buyumlari;

xalqaro koʻrgazmalarda ishtirok etish uchun respublika hududidan “vaqtinchalik olib chiqish” rejimida olib chiqiladigan yarim tayyor zargarlik buyumlari;

bojxona hududidan tashqariga qayta ishlash uchun olib chiqiladigan yarim tayyor zargarlik buyumlari.

2-bob. Yarim tayyor zargarlik buyumlarini vakolatli organ tomonidan identifikatsiya qilish tartibi

4. Yarim tayyor zargarlik buyumlari vakolatli organ tomonidan mazkur Nizomga 1-ilovada keltirilgan sxemaga muvofiq identifikatsiya qilinadi.

5. Yarim tayyor zargarlik buyumlarini vakolatli organ tomonidan identifikatsiya qilish uchun talabgor vakolatli organga oʻzi kelib murojaat etadi yoki davlat xizmatlaridan elektron shaklda foydalanish uchun Yagona interaktiv davlat xizmatlari portalida (keyingi oʻrinlarda — YIDXP) roʻyxatdan oʻtadi.

Arizalar YIDXP orqali dam olish va bayram kunlaridan qatʼiy nazar, har kuni 24 soat davomida yuborilishi mumkin.

Arizalar ish vaqtidan keyin yoki dam olish va bayram kunlari tushganda, navbatdagi ish kuni arizalarning vakolatli organga tushgan va vakolatli organ tomonidan qabul qilingan kun hisoblanadi.

6. Talabgor yoki uning nomidan murojaat qilish huquqiga ega boʻlgan shaxs oʻzi kelib murojaat etgan taqdirda, vakolatli organ xodimi ariza beruvchi nomidan, YIDXP orqali murojaat etgan taqdirda esa, mustaqil ravishda 2-ilovaga muvofiq arizani elektron ravishda toʻldiradi.

Talabgor ishonchnoma asosida harakat qilayotganda, belgilangan tartibda tasdiqlangan ishonchnoma (yuridik shaxs tomonidan berilgan ishonchnoma bundan mustasno) arizaga ilova qilinadi.

Ariza beruvchi YIDXP orqali murojaat etgan taqdirda, arizani elektron raqamli imzo bilan tasdiqlash talab etilmaydi.

7. Talabgor tomonidan arizaga yarim tayyor zargarlik buyumini ishlab chiqarishga oid texnik hujjatlar ilova qilinadi.

Talabgordan boshqa maʼlumotlar va hujjatlarni talab qilish taqiqlanadi.

8. Talabgor vakolatli organga oʻzi kelib murojaat etganda, ariza bilan birga vakolatli organga yarim tayyor zargarlik buyumlarining partiyasini topshiradi.

Ariza YIDXP orqali taqdim etilganda ariza vakolatli organ tomonidan qabul qilingan kundan boshlab bir ish kuni davomida yarim tayyor zargarlik buyumlarining partiyasi vakolatli organga topshirilishi lozim.

Talabgor vakolatli organga yarim tayyor zargarlik buyumlarini maxsus posilkada topshiradi.

Maxsus posilkalarga talablar vakolatli organ tomonidan belgilanadi va uning veb-saytida barcha uchun ochiq eʼlon qilinadi.

Vakolatli organ yarim tayyor zargarlik buyumini talabgordan qabul qilish dalolatnomasi asosida qabul qilib oladi.

Vakolatli organ talabgor tomonidan taqdim etilgan yarim tayyor zargarlik buyumini qabul qilishni rad etishga haqli emas.

9. Yarim tayyor zargarlik buyumini identifikatsiya qilganlik uchun Vazirlar Mahkamasining 2017-yil 12-oktabrdagi 819-son qaroriga 2-ilovada belgilangan miqdorlarda toʻlov undiriladi.

Yarim tayyor zargarlik buyumini identifikatsiya qilish uchun YIDXP orqali murojaat etilganda, belgilangan toʻlov summasining 90 foizi undiriladi.

Yigʻimlar summasi quyidagi tartibda taqsimlanadi:

a) vakolatli organga kelib murojaat etganda, toʻlov summasining 100 foizi — vakolatli organ hisobvaragʻiga;

b) YIDXP orqali murojaat etilganda:

11,75 foizi — “Raqamli hukumat loyihalarini boshqarish markazi” davlat muassasasining Iqtisodiyot va moliya vazirligi huzuridagi Gʻaznachilik xizmati qoʻmitasidagi shaxsiy hisobvaragʻiga (shu jumladan, 0,5 foizi yigʻim toʻlanganligi Yagona billing tizimi orqali tasdiqlangani uchun);

qolgan mablagʻlar — vakolatli organ hisobvaragʻiga oʻtkaziladi.

10. Talabgor yarim tayyor zargarlik buyumini identifikatsiya qilish xizmatidan foydalanishdan uni koʻrsatishning har qanday bosqichida bosh tortish huquqiga ega.

Bunda talabgor vakolatli organ tomonidan xizmat koʻrsatishning amalga oshirilgan bosqichlari uchun toʻlov qilishga majbur.

Talabgor xizmatdan foydalanishdan bosh tortganda, uning arizasi koʻrilmasdan qoldiriladi.

11. Vakolatli organ identifikatsiya uchun qabul qilingan yarim tayyor zargarlik buyumlarining ogʻirligiga qarab, quyidagi muddatlarda talabgorga ushbu buyumlarning yarim tayyor zargarlik buyumlariga mansubligi haqida xulosa berish yoki berishni rad etish toʻgʻrisida xabarnoma yuboradi:

partiyaning ogʻirligi 3 000 grammgacha boʻlgan yarim tayyor zargarlik buyumlari boʻyicha — 3 ish kuni davomida;

partiyaning ogʻirligi 3 000 grammdan ortiq boʻlgan yarim tayyor zargarlik buyumlari boʻyicha — 5 ish kuni davomida.

12. Yarim tayyor zargarlik buyumlari vizual hamda asbob-uskunalar va oʻlchov vositalaridan foydalangan holda talabgor taqdim etgan hujjatlar identifikatsiya qilinadi va quyidagi tekshirish bosqichlarni oʻz ichiga oladi:

yarim tayyor zargalik buyumlarining texnik jihatdan tartibga solish sohasidagi hujjatlarga va talabgor tomonidan arizaga ilova qilingan ishlab chiqarishga oid texnik hujjatlarga muvofiqligini tekshirish;

taqdim etilgan yarim tayyor zargarlik buyumlarining koʻrsatilgan asillik darajasiga muvofiqligini tekshirish;

taqdim etilgan buyumlarning yarim tayyor zargarlik buyumlariga mansubligini tekshirish.

Vakolatli organ arizani koʻrib chiqish muddati davomida oʻz xodimlari tarkibidan yoki boshqa shaxslarni jalb qilgan holda ekspert va ishchi guruhlar tashkil etishi, shuningdek, taqdim etilgan buyumlar yarim tayyor zargarlik buyumlariga mansubligini belgilash uchun qonunchilik hujjatlari bilan taqiqlanmagan boshqa harakatlarni amalga oshirishi mumkin.

13. Ariza beruvchi tomonidan mazkur Nizomda koʻrsatilgan hujjatlar yoki maʼlumotlar toʻliq taqdim etilmaganda, ariza va unga ilova qilinadigan hujjatlarda notoʻgʻri yoki buzib koʻrsatilgan maʼlumotlar mavjud boʻlganda, taqdim etilgan yarim tayyor zargarlik buyumlari tavsiflari arizada koʻrsatilgan tavsiflarga mos kelmaganda, vakolatli organ bir ish kuni ichida ariza beruvchiga kamchiliklarni toʻliq koʻrsatgan holda xatolarni bartaraf etish va yetishmayotgan hujjatlarni taqdim etish uchun kamida besh ish kunidan kam boʻlmagan muddat (imkoniyat) beradi.

Davlat xizmatini koʻrsatish muddati xatolarni bartaraf etish va yetishmayotgan hujjatlarni taqdim etish vaqti mobaynida toʻxtatib turiladi.

14. Yarim tayyor zargarlik buyumlarini identifikatsiya qilishni rad etish uchun quyidagilar asos boʻladi:

talabgor tomonidan mazkur Nizomning 7 va 8-bandlari talablari bajarilmagan taqdirda;

yarim tayyor zargarlik buyumini identifikatsiya qilganlik uchun talabgor tomonidan belgilangan miqdorda toʻlov amalga oshirilmaganda;

hujjatlarda yolgʻon yoki qalbaki maʼlumotlar koʻrsatilgani aniqlanganda;

talabgor tomonidan mazkur Nizomning 13-bandida nazarda tutilgan xatolar belgilangan muddatda bartaraf etilmaganda.

Davlat xizmatini koʻrsatishni boshqa asoslarga koʻra, shu jumladan, maqsadga muvofiq emaslik vaji bilan rad etishga yoʻl qoʻyilmaydi.

15. Talabgor tomonidan taqdim etilgan buyumlarning yarim tayyor zargarlik buyumiga mansubligi haqida xulosa berishni rad etish uchun quyidagilar asos boʻladi:

yarim tayyor zargarlik buyumlarining texnik jihatdan tartibga solish sohasidagi hujjatlar va talabgor tomonidan arizaga ilova qilingan ishlab chiqarishga oid texnik hujjatlar talablariga mos kelmaganda;

taqdim etilgan yarim tayyor zargarlik buyumlarining asillik darajasi arizada koʻrsatilgan darajaga mos kelmaganda;

taqdim etilgan buyumlarning yarim tayyor zargarlik buyumlariga mansub emasligi aniqlanganda;

taqdim etilgan buyum yarim tayyor mahsulot ekanligi aniqlanganda;

taqdim etilgan buyum foydalanishda boʻlgan, qalbaki tamgʻa izlari mavjud, shikastlangan va (yoki) shikast yetkazuvchi zargarlik buyumi ekanligi aniqlanganda.

Bunda vakolatli organ tomonidan QR-kod (matrik shtrixli kod) qoʻyilgan xulosa berishni rad etish haqidagi xabarnoma 3-ilovaga muvofiq avtomatik ravishda shakllantiriladi va talabgorning oʻziga qogʻoz shaklida beriladi yoki uning YIDXPdagi shaxsiy kabinetiga elektron shaklda yuboriladi.

16. Talabgor tomonidan taqdim etilgan buyumlarning yarim tayyor zargarlik buyumiga mansubligi, tegishli asillik darajasiga ega ekanligi aniqlanganda hamda ular texnik jihatdan tartibga solish sohasidagi hujjatlar va talabgor tomonidan arizaga ilova qilingan ishlab chiqarishga oid texnik hujjatlar talablariga muvofiq boʻlganda, vakolatli organ tomonidan QR-kod (matrik shtrixli kod) qoʻyilgan xulosa 4-ilovaga muvofiq avtomatik ravishda shakllantiriladi va talabgorning oʻziga qogʻoz shaklida beriladi yoki uning YIDXPdagi shaxsiy kabinetiga elektron shaklda yuboriladi.

17. Vakolatli organ tomonidan berilgan xulosaning amal qilish muddati 30 kalendar kun etib belgilanadi. Belgilangan muddat tugashi bilan ushbu xulosa haqiqiy emas deb hisoblanadi.

18. Xabarnoma yoki xulosa bilan birga vakolatli organ talabgorga identifikatsiya qilingan yarim tayyor zargarlik buyumlarni vakolatli organning muhri qoʻyilgan maxsus posilkada topshiradi.

Talabgor vakolatli organdan maxsus posilkani qabul qilib olganidan soʻng qadoqning yaxlitligi va muhrlarning butligi uchun toʻliq javobgarlikni oʻz zimmasiga oladi.

19. Talabgor xulosa berishni rad etish haqidagi xabarnomadan qanoatlanmagan taqdirda, belgilangan tartibda yuqori turuvchi organga yoki sudga shikoyat qilishi mumkin.

20. Vakolatli organning xulosasida notoʻgʻri maʼlumotlar mavjudligi aniqlangan taqdirda, ariza beruvchi bir oy ichida toʻlovni amalga oshirmasdan belgilangan tartibda qayta murojaat qilish huquqiga ega (basharti maxsus posilkada vakolatli organning muhri va plastik idishlar (konteynerlar)ning yaxlitligi buzilmagan taqdirda).

3-bob. Xulosani qayta rasmiylashtirish

21. Talabgorning tashkiliy-huquqiy shakli, nomi yoki joylashgan joyi (pochta manzili), ismi, otasining ismi, unga davlat roʻyxatidan oʻtkazilganligi haqida berilgan guvohnomada koʻrsatilgan maʼlumotlar oʻzgargan taqdirda, talabgor xulosani qayta rasmiylashtirish uchun vakolatli organga oʻn ish kuni ichida vakolatli organga bevosita oʻzi kelib murojaat etadi yoki YIDXPda koʻrsatib oʻtilgan maʼlumotlarni tasdiqlovchi tegishli hujjatlarni ilova qilgan holda elektron shaklda ariza toʻldiradi.

22. Xulosani qayta rasmiylashtirganlik uchun toʻlov undirilmaydi.

23. Vakolatli organ talabgorning arizasi kelib tushgan kundan boshlab bir ish kunidan koʻp boʻlmagan muddatda xulosani qayta rasmiylashtiradi va talabgorga yuboradi.

24. Vakolatli organ xulosani qayta rasmiylashtirishda xulosa reyestriga tegishli oʻzgartirishlar kiritadi.

Xulosani qayta rasmiylashtirishda ilgari berilgan xulosaning amal qilish muddati oʻzgarmaydi.

4-bob. Yarim tayyor zargarlik buyumlarini Oʻzbekiston Respublikasi bojxona hududidan tashqariga olib chiqish shartlari

25. Yarim tayyor zargarlik buyumlarini Oʻzbekiston Respublikasi bojxona hududidan tashqariga olib chiqishga faqat zargarlik buyumlarini ishlab chiqarish huquqiga ega boʻlgan tadbirkorlik subyektlariga ruxsat etiladi.

26. Yarim tayyor zargarlik buyumlari Oʻzbekiston Respublikasi bojxona hududidan tashqariga bojxona qonunchiligiga muvofiq vakolatli organning muhri bilan muhrlangan maxsus posilkada va vakolatli organning xulosasi asosida olib chiqiladi.

27. Bojxona organlari bojxona nazorati va rasmiylashtiruvi jarayonida talabgor taqdim etgan maxsus posilkada vakolatli organning muhri mavjudligi, butligi hamda maxsus posilkaning talabgorga tegishli ekanligini koʻzdan kechiradi.

28. Maxsus posilkada vakolatli organning muhri buzilgan (shikastlangan) boʻlsa, plomba izlari koʻrinmasa yoki plastik idishlar (konteynerlar)ning yaxlitligi buzilgan boʻlsa, ushbu posilkalar bojxona rasmiylashtiruvidan oʻtkazilmaydi.

Bunda yarim tayyor zargarlik buyumlarining takroriy indentifikatsiyasi vakolatli organ tomonidan umumiy tartibda oʻtkaziladi.

5-bob. Yakunlovchi qoidalar

29. Talabgor davlat organlari va boshqa tashkilotlar xodimlarining xatti-harakatlari yuzasidan qonunchilikda belgilangan tartibda shikoyat qilishi mumkin.

30. Ushbu Nizom talablarining buzilishida aybdor boʻlgan shaxslar qonunchilik hujjatlarida belgilangan tartibda javob beradilar.

Qimmatbaho metallardan tayyorlangan yarim tayyor zargarlik buyumlarini Oʻzbekiston Respublikasi bojxona hududidan tashqariga olib chiqish uchun Davlat asillik darajasi nazorati inspeksiyasining xulosasini olish tartibi toʻgʻrisidagi nizomga 1-ILOVA

Qimmatbaho metallardan tayyorlangan yarim tayyor zargarlik buyumlarini Davlat asillik darajasi nazorati inspeksiyasi tomonidan identifikatsiya qilish

Bosqichlar Subʼ e ktlar Tadbirlar Bajarish muddatlari 1-bosqich Talabgor Yarim tayyor zargarlik buyumlarini identifikatsiya qilish uchun Davlat asillik darajasi nazorati inspeksiyasiga (keyingi oʻrinlarda — vakolatli organ) shaxsan kelib yoki Oʻzbekiston Respublikasi Yagona interaktiv davlat xizmatlari portali (keyingi oʻrinlarda — YIDXP) orqali murojaat qiladi. Oʻz xohishiga koʻra 2-bosqich 1. Vakolatli organ 2. YIDXP 1. Vakolatli organ xodimi arizani toʻldirib, qabul qilib oladi. 2. Toʻldirilgan arizani avtomatik tarzda vakolatli organga yuboradi. 1. Ariza toʻldirilgandan keyin 10 daqiqada 2. Real vaqt rejimida 3-bosqich Talabgor Vakolatli organga yarim tayyor zargarlik buyumlarining partiyasini topshiradi. 1. Talabgor vakolatli organga oʻzi kelib murojaat etganda ariza bilan birga. 2. Ariza YIDXP orqali taqdim etilganda ariza vakolatli organ tomonidan qabul qilingan kundan boshlab bir ish kuni davomida. 4-bosqich Vakolatli organ Yarim tayyor zargarlik buyumini talabgordan qabul qilish dalolatnomasi asosida qabul qilib oladi. 20 daqiqa ichida 5-bosqich Vakolatli organ 1. Yarim tayyor zargarlik buyumini identifikatsiya qiladi. 2. Identifikatsiya natijasi boʻyicha: QR-kod (shtrixli kod) qoʻyilgan xulosani rasmiylashtiradi va uni talabgorning oʻziga topshiradi yoki YIDXP orqali unga yuboradi; xulosa berishni rad etadi va bu haqida xabarnoma rasmiylashtirib, talabgorning oʻziga topshiradi yoki YIDXP orqali unga yuboradi. 3. Xabarnoma yoki xulosa bilan birga talabgorga idetifikatsiya qilingan yarim tayyor zargarlik buyumlarini muhr qoʻyilgan maxsus posilkada topshiradi. Yarim tayyor zargarlik buyumlarining ogʻirligiga qarab: partiyaning ogʻirligi 3 000 grammgacha boʻlganda — 3 ish kuni davomida; partiyaning ogʻirligi 3 000 grammdan ortiq boʻlganda — 5 ish kuni davomida

Qimmatbaho metallardan tayyorlangan yarim tayyor zargarlik buyumlarini Oʻzbekiston Respublikasi bojxona hududidan tashqariga olib chiqish uchun Davlat asillik darajasi nazorati inspeksiyasining xulosasini olish tartibi toʻgʻrisidagi nizomga 2-ILOVA

Oʻzbekiston Respublikasi Iqtisodiyot va moliya vazirligi huzuridagi Davlat asillik darajasi nazorati insp e ksiyasi ( xulosa beruvchi organning nomi ) 100000, Toshkent sh., Zarafshon koʻchasi, 4-uy, Tel./Faks: (99871) 233-02-33 mail: devonxona@dadni.uz ( xulosa beruvchi organning manzili ) Qimmatbaho metallardan tayyorlangan yarim tayyor zargarlik buyumlarini identifikatsiya qilish va xulosa olish uchun ARIZA _________________________________ ______ __________________________________ ________________________________________________ ___ _________________________________________________________ ( talabgor nomi ( ishlab chiqaruvchi ), STIR raqami, pochta manzili, bank nomi, hisob raqami ) nomidan ____________________________ shuni maʼlum qiladiki, ( rahbarning F . I .O.) ___________________________________________________________________________________________________________ ( metallning turi, buyumning nomi, vazni ( gramm ) , soni ( dona ) , asillik darajasi ) ______________________________________________________________________________ga asosan ishlab chiqarilgan, ( zargarlik buyumlarini ishlab chiqarish uchun xabarnomaning raqami va sanasi ) _____________ _______________________________________________________________________________________ ( yarim tayyor zargarlik buyumini ishlab chiqarishga oid texnik hujjatlarining nomi ) ________________________________________________________________________________________________ talablariga javob beradi . ( texnik jihatdan tartibga solish sohasidagi normativ hujjatning nomi va raqami ) Yuqoridagilardan kelib chiqib, eksport qilish maqsadida ushbu tovarlarning yarim tayyor zargarlik buyumiga mansubligi boʻyicha xulosa berilishini soʻraydi . Taqdim etilayotgan hujjatlar roʻyxati va soni : 1 . 2 . Ariza beruvchi __________________________________ ___________________________ ( muhr (agar mavjud boʻlsa), imzo ) ( F . I .O.) Sana

Qimmatbaho metallardan tayyorlangan yarim tayyor zargarlik buyumlarini Oʻzbekiston Respublikasi bojxona hududidan tashqariga olib chiqish uchun Davlat asillik darajasi nazorati inspeksiyasining xulosasini olish tartibi toʻgʻrisidagi nizomga 3-ILOVA

Qimmatbaho metallardan tayyorlangan yarim tayyor zargarlik buyumlarini Oʻzbekiston Respublikasi bojxona hududidan tashqariga olib chiqish uchun Davlat asillik darajasi nazorati inspeksiyasining xulosasini olish tartibi toʻgʻrisidagi nizomga 4-ILOVA

Vazirlar Mahkamasining 2025-yil 29-apreldagi 281-son qaroriga 2-ILOVA

Vazirlar Mahkamasining “Qimmatbaho metallardan yasalgan zargarlik va boshqa buyumlarning asillik darajasini belgilash va tamgʻalash bilan bogʻliq yuridik ahamiyatga ega harakatlarni amalga oshirganlik uchun asillik darajasi toʻlovini undirish tartibini yanada takomillashtirish chora-tadbirlari toʻgʻrisida” 2017-yil 12-oktabrdagi 819-son qaroriga kiritilayotgan oʻzgartirish va qoʻshimchalar

Qarorga 2-ilovada :

a) 3.1-pozitsiyaning “Ishlarning nomi” ustunidagi ikkinchi xatboshi quyidagi tahrirda bayon etilsin:

“Oʻzbekiston Respublikasi davlat asillik darajasi tamgʻalari izlarining haqiqiyligini, Oʻzbekiston Respublikasi davlat asillik darajasi tamgʻalarining izlari va ishlab chiqaruvchining shaxsiy tamgʻasi izi hamda belgilangan namunadagi asillik darajasi belgisi qalbakiligini, shuningdek, buyumlarda har xil tamgʻa izlari mavjud yoki mavjud emasligini aniqlash”;

b) 3.2-pozitsiyaning “Ishlarning nomi” ustunidagi ikkinchi va uchinchi xatboshlar quyidagi tahrirda bayon etilsin:

“oltinning 750, kumushning 925, platinaning 900 va palladiyning 850 asillik darajalaridan yuqori boʻlganlari spektrometrda rentgen-fluoressentli usul bilan;

metall turidan qatʼiy nazar, yuqorida koʻrsatilgan asillik darajalaridan past boʻlganlari namuna toshida tekshirish usuli bilan”;

v) quyidagi mazmundagi 3.7-pozitsiya bilan toʻldirilsin:

“ 3.7. yarim tayyor, tayyor, tugallanmagan, foydalanishda boʻlgan, shikastlangan va/yoki shikast yetkazuvchi zargarlik buyumlarini vizual aniqlash uchun: 200 gacha gramm 50,0 201 dan 500 gacha gramm 100,0 501 dan 1 000 gacha gramm 200,0 1 001 dan 5 000 gacha gramm 500,0 5 001 dan 10 000 gacha gramm 1 000,0 10 001 dan yuqori gramm 3 000,0 ” .

Oʻzbekiston Respublikasining Bosh vaziri A. ARIPOV

Toshkent sh.,

2025-yil 29-aprel,

281-son

(Qonunchilik maʼlumotlari milliy bazasi, 02.05.2025-y., 09/25/281/0403-son)

lex.uz