UzbekAI

← Qonunlar

📅 2025-yil 2-may · Vazirlar Mahkamasi qarorlari

Rasmiy matn. Rasmiy hujjat. Tahririy izohlar kiritilmagan.

Yordam | Arxiv | Atamalar | Statistika | API | Havola yuborish | Sayt haqida | Shartlar

← Қонунлар

📅 2025 йил 2 май · Вазирлар Маҳкамаси қарорлари

Расмий матн. Расмий ҳужжат. Таҳририй изоҳлар киритилмаган.

Ёрдам | Архив | Атамалар | Статистика | API | Ҳавола юбориш | Сайт ҳақида | Шартлар

← Законы

📅 2 мая 2025 г. · Постановления Кабинета Министров

Официальный текст. Официальный документ. Редакционные примечания не включены.

Помощь | Архив | Термины | Статистика | API | Предложить ссылку | О сайте | Условия

← Laws

📅 2 May 2025 · Cabinet of Ministers resolutions

Official text. Official document. Editorial notes are not included.

Help | Archive | Glossary | Stats | API | Submit | About | Terms

Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг

ҚАРОРИ

«ЙЎЛ ХАРИТАСИ»

Фуқаролик жамиятини ривожлантириш концепциясини 2025 йилда амалга ошириш чора-тадбирлари тўғрисида

Ўзбекистон Республикаси Президентининг «2021 — 2025 йилларда фуқаролик жамиятини ривожлантириш концепциясини тасдиқлаш тўғрисида» 2021 йил 4 мартдаги ПФ-6181-сон Фармони ижросини таъминлаш мақсадида Вазирлар Маҳкамаси қарор қилади:

1. Қуйидагиларни назарда тутувчи Фуқаролик жамиятини ривожлантириш концепциясини 2025 йилда амалга ошириш бўйича «йўл харитаси» иловага мувофиқ тасдиқлансин:

фуқаролик жамиятини ривожлантиришнинг ҳуқуқий асосларини изчил такомиллаштириш;

фуқаролик жамияти институтларига кўмаклашиш ҳамда уларни давлат томонидан қўллаб-қувватлаш;

фуқаролик жамияти институтларининг давлат бошқарувида фаол иштирок этиши учун зарур шарт-шароитлар яратиш;

фуқаролик жамияти вакилларини маънавий рағбатлантириш ҳамда ислоҳотларни сарҳисоб ва тарғиб қилиш.

2. Адлия вазирлиги «Юксалиш» умуммиллий ҳаракати ва «Тараққиёт стратегияси» маркази билан биргаликда республика ҳамда маҳаллий ижро этувчи ҳокимият органлари томонидан Ўзбекистон Республикаси Президентининг «2021 — 2025 йилларда фуқаролик жамиятини ривожлантириш концепциясини тасдиқлаш тўғрисида» 2021 йил 4 мартдаги ПФ–6181-сон Фармони билан белгиланган вазифаларнинг самарали ижро этилиши ва мақсадли кўрсаткичларга эришиш ҳолатини тизимли мониторинг қилиб борсин.

3. Республика ва маҳаллий ижро этувчи ҳокимият органлари 2025 йил 25 декабрга қадар Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2021 йил 4 мартдаги ПФ-6181-сон Фармони билан тасдиқланган 2021 — 2025 йилларда фуқаролик жамиятини ривожлантиришнинг мақсадли кўрсаткичларига эришилганлиги юзасидан маълумотларни Адлия вазирлигига тақдим этсин.

Адлия вазирлиги умумлаштирилган ахборотни 2026 йил 10 январга қадар Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрaцияси ва Вазирлар Маҳкамасига киритсин.

4. Ушбу қарорнинг бажарилишини назорат қилиш Ўзбекистон Республикаси адлия вазири А.Ж. Ташкулов зиммасига юклансин.

Вазирлар Маҳкамасининг 2025 йил 2 майдаги 288-сон қарорига ИЛОВА

Фуқаролик жамиятини ривожлантириш концепциясини 2025 йилда амалга ошириш бўйича

Т/р Чора-тадбирлар Амалга ошириш шакли Муддат Масъул ижрочилар I. Фуқаролик жамиятини ривожлантиришнинг ҳуқуқий асосларини изчил такомиллаштириш 1. Ижтимоий-иқтисодий ривожлантириш дастурларини амалга оширишда фуқаролик жамияти институтларини ижтимоий шериклик асосида жалб қилиш дастурини ишлаб чиқиш ва тасдиқлаш учун Вазирлар Маҳкамасига киритиш. Норматив-ҳуқуқий ҳужжат лойиҳаси 2025 йил май Адлия вазирлиги, манфаатдор вазирлик ва идоралар, фуқаролик жамияти институтлари (келишув асосида) 2. «Жамоатчилик назорати тўғрисида»ги Ўзбекисон Республикаси Қонунини фуқаролик жамияти институтларининг таклиф ва тавсиялари асосида такомиллаштириш. Норматив-ҳуқуқий ҳужжат лойиҳаси 2025 йил июнь Адлия вазирлиги, манфаатдор вазирлик ва идоралар, фуқаролик жамияти институтлари (келишув асосида) 3. Нодавлат нотижорат ташкилотлари ходимларининг касб этикаси кодексини ишлаб чиқиш ва қабул қилиш. Касб этикаси кодекси 2025 йил июль Ўзбекистон нодавлат нотижорат ташкилотлари миллий ассоциацияси, Демократик жараёнларни таҳлил қилиш маркази (келишув асосида), Адлия вазирлиги 4. Фуқаролик жамияти институтларининг фаолиятини бевосита тартибга солувчи ҳамда уларнинг ҳуқуқлари ва қонуний манфаатларига дахл қилувчи идоравий норматив-ҳуқуқий ҳужжатларни хатловдан ўтказиш ва уларни юқори юридик кучга эга бўлган норматив-ҳуқуқий ҳужжат шаклига ўтказиш бўйича таклифлар ишлаб чиқиш. Ахборот-таҳлилий маълумотнома 2025 йил июль Адлия вазирлиги, Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги, Ўзбекистон маҳаллалари уюшмаси 5. Нодавлат нотижорат ташкилотлар фаолияти мақсад ва вазифаларини амалга оширишнинг молиявий манбаларини янада кенгайтириш нуқтаи назаридан уларнинг тадбиркорлик фаолияти билан боғлиқ жараёнларни таҳлил қилиш ва самарадорлигини ошириш бўйича таклифлар тайёрлаш. Ахборот-таҳлилий маълумотнома 2025 йил август Адлия вазирлиги, Солиқ қўмитаси, Савдо-саноат палатаси (келишув асосида) 6. Нодавлат нотижорат ташкилотларини давлат рўйхатидан ўтказиш тартибини янада такомиллаштириш бўйича таклифлар ишлаб чиқиш. Ахборот-таҳлилий маълумотнома 2025 йил сентябрь Адлия вазирлиги, манфаатдор вазирлик ва идоралар 7. Нодавлат нотижорат ташкилотлари фаолиятини назорат қилишда Жиноий даромадларни легаллаштиришга қарши молиявий чораларни ишлаб чиқиш гуруҳининг (ФАТФ) янгиланган стандартларига мувофиқ таваккалчиликка асосланган ёндашувни қўллаш методикасини ишлаб чиқиш ва тасдиқлаш. Методика лойиҳаси 2025 йил октябрь Адлия вазирлиги, Бош прокуратура ҳузуридаги Иқтисодий жиноятларга қарши курашиш департаменти II. Фуқаролик жамияти институтларига кўмаклашиш ҳамда уларни давлат томонидан қўллаб-қувватлаш 8. Оммавий ахборот воситалари вакилларининг касбий маҳоратини ошириш мақсадида «Медиа-таълим ва фактларни текшириш: танқидий фикрлаш ва ахборот саводхонлигини ривожлантириш» мавзусида «Медиа-мактаб» лойиҳасини амалга ошириш. Комплекс чора-тадбирлар 2025 йил май-июнь «Юксалиш» умуммиллий ҳаракати (келишув асосида), Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги, Ўзбекистон журналистика ва оммавий коммуникациялар университети 9. «Нодавлат нотижорат ташкилотлари уйлари»нинг моддий-техник ҳолатини янада яхшилаш, уларда қўшимча нодавлат нотижорат ташкилотларини жойлаштириш имкониятларини кенгайтириш. Сурхондарё, Хоразм ва Тошкент вилоятларида нодавлат нотижорат ташкилотлар учун ахборот-ресурс марказларини ташкил этиш. Амалий чора-тадбирлар 2025 йил май-октябрь Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва Тошкент шаҳри ҳокимликлари, Ўзбекистон нодавлат нотижорат ташкилотларини қўллаб-қувватлаш жамоат фонди, Ўзбекистон нодавлат нотижорат ташкилотлари миллий ассоциацияси (келишув асосида) 10. «Жамият» ижтимоий-сиёсий газетаси ва «Фуқаролик жамияти» журнали фаолиятини қўллаб-қувватлаш. Норматив-ҳуқуқий ҳужжат лойиҳаси 2025 йил июль Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги, Адлия вазирлиги, Демократик жараёнларни таҳлил қилиш маркази (келишув асосида) 11. Нодавлат нотижорат ташкилотларининг 250 нафар раҳбар ходимлари учун малака ошириш курсларини ташкил этиш. Комплекс чора-тадбирлар 2025 йил давомида Давлат бошқаруви академияси, Адлия вазирлиги, Ўзбекистон нодавлат нотижорат ташкилотлари миллий ассоциацияси, Ўзбекистон нодавлат нотижорат ташкилотларини қўллаб-қувватлаш жамоат фонди (келишув асосида) 12. Нодавлат нотижорат ташкилотлари фаолиятига услубий кўмак кўрсатиш мақсадида қуйидагилар бўйича амалий қўлланмалар ишлаб чиқиш: адлия, солиқ ва статистика органларига ҳисоботларни тайёрлаш ва топшириш; грант дастурларида иштирок этиш; молия ва бухгалтерия ҳисоботини юритиш. Амалий қўлланмалар 2025 йил август Адлия вазирлиги, Ўзбекистон нодавлат нотижорат ташкилотлари миллий ассоциацияси, Демократик жараёнларни таҳлил қилиш маркази, «Юксалиш» умуммиллий ҳаракати (келишув асосида) 13. Нодавлат нотижорат ташкилотлари ўртасида ўзаро тажриба алмашиш тизимини йўлга қўйиш. Ўз Уставида белгиланган мақсад ва вазифаларни амалга оширишда юқори натижаларга эришган нодавлат нотижорат ташкилотлари томонидан тегишли соҳага оид нодавлат нотижорат ташкилотлари салоҳиятини оширишга қаратилган семинар-тренинглар ташкил этиш. Амалий чора-тадбирлар 2025 йил давомида Ўзбекистон нодавлат нотижорат ташкилотлари миллий ассоциацияси, Ўзбекистон нодавлат нотижорат ташкилотларини қўллаб-қувватлаш жамоат фонди, «Юксалиш» умуммиллий ҳаракати, «Тараққиёт стратегияси» маркази (келишув асосида) 14. Терроризмни молиялаштириш учун нодавлат нотижорат ташкилотларидан фойдаланиш хавф-хатарларини баҳолаш натижаларига асосан жамоат фондлари ва диний ташкилотларда ички назоратни ташкил этиш бўйича билим ва кўникмаларни ошириш. Амалий чора-тадбирлар 2025 йил давомида Адлия вазирлиги, Бош прокуратура ҳузуридаги Иқтисодий жиноятларга қарши курашиш департаменти III. Фуқаролик жамияти институтларининг давлат бошқарувида фаол иштирок этиши учун зарур шарт-шароитлар яратиш 15. «Ўзбекистон — 2030» стратегиясини «Атроф-муҳитни асраш ва «яшил иқтисодиёт» йили»да амалга ошириш бўйича давлат дастурида белгиланган чора-тадбирлар ижроси юзасидан фуқаролик жамияти институтлари томонидан фаол жамоатчилик мониторинглари ва эшитувлари олиб борилишини рағбатлантириш. Амалий чора-тадбирлар 2025 йил давомида «Тараққиёт стратегияси» маркази, «Юксалиш» умуммиллий ҳаракати, Ўзбекистон нодавлат нотижорат ташкилотлари миллий ассоциацияси (келишув асосида) 16. Жамиятда коррупцияга нисбатан муросасиз муносабатни шакллантиришда фуқаролик жамияти институтларининг иштирокини кучайтириш. Комплекс чора-тадбирлар 2025 йил давомида Коррупцияга қарши курашиш агентлиги, Адлия вазирлиги, Олий Мажлис ҳузуридаги Фуқаролик жамияти институтларини қўллаб-қувватлаш жамоат фонди (келишув асосида) 17. Фуқаролик жамияти институтларининг экологик хавфсизлик ва атроф-муҳитни муҳофаза қилишга йўналтирилган лойиҳа ва дастурларини қўллаб-қувватлаш ҳамда уларнинг самарадорлигини оширишга кўмаклашиш. Комплекс чора-тадбирлар 2025 йил давомида Экология, атроф-муҳитни муҳофаза қилиш ва иқлим ўзгариши вазирлиги, фуқаролик жамияти институтлари (келишув асосида) 18. Фаол ёшларнинг ижтимоий аҳамияти юқори бўлган масалаларни ечишда иштирокини ошириб бориш ҳамда давлат органлари ва фуқаролик жамияти институтлари билан ўзаро ҳамкорлик платформаларини жорий этиш. Амалий чора-тадбирлар 2025 йил июль Ёшлар ишлари агентлиги, «Юксалиш» умуммиллий ҳаракати (келишув асосида) 19. «Инсон ҳуқуқлари ва манфаатлари соҳасида давлат ва нодавлат ташкилотлари ҳамкорлиги» мавзусида тўртинчи миллий форумни ўтказиш. Амалий чора-тадбирлар 2025 йил декабрь Ўзбекистон нодавлат нотижорат ташкилотлари миллий ассоциацияси, (келишув асосида), Инсон ҳуқуқлари бўйича Миллий марказ, «Юксалиш» умуммиллий ҳаракати, Ўзбекистон нодавлат нотижорат ташкилотларини қўллаб-қувватлаш жамоат фонди (келишув асосида), Адлия вазирлиги, манфаатдор вазирлик ва идоралар 20. Давлат органлари ҳузуридаги жамоатчилик кенгашларининг фаолияти самарадорлигини баҳолаш методикасини ишлаб чиқиш. Жамоатчилик кенгашларининг фаолиятини баҳолаш ва ҳар йил якуни бўйича уларнинг рейтингларини эълон қилиб бориш. Амалий чора-тадбирлар 2025 йил июль 2025 йил декабрь «Юксалиш» умуммиллий ҳаракати (келишув асосида), Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги, вазирлик ва идоралар IV. Фуқаролик жамияти вакилларини маънавий рағбатлантириш ҳамда ислоҳотларни сарҳисоб ва тарғиб қилиш 21. БМТ Бош Ассамблеяси томонидан таъсис этилган «Халқаро демократия куни» (The International Day of Democracy) муносабати билан Ўзбекистонда демократик бошқарувда фуқаролик жамияти институтларининг роли ва ўрни мавзусида халқаро конференция ташкил этиш. Амалий чора-тадбирлар 2025 йил сентябрь Демократик жараёнларни таҳлил қилиш маркази, «Тараққиёт стратегияси» маркази, Ўзбекистон нодавлат нотижорат ташкилотлари миллий ассоциацияси (келишув асосида), Адлия вазирлиги, манфаатдор вазирлик ва идоралар 22. Фуқаролик жамиятининг ҳолати ва ривожланиш тенденциялари тўғрисида йиллик миллий маърузани тайёрлаш. Миллий маъруза 2025 йил ноябрь Демократик жараёнларни таҳлил қилиш маркази, «Тараққиёт стратегияси» маркази, «Юксалиш» умуммиллий ҳаракати, Ўзбекистон нодавлат нотижорат ташкилотлари миллий ассоциацияси, Ўзбекистон маҳаллалари уюшмаси, Миллий масс-медиани қўллаб-қувватлаш жамоат фонди (келишув асосида) 23. Ўзбекистонда фуқаролик жамиятини 2030 йилга қадар ривожлантириш концепцияси лойиҳасини ишлаб чиқиш. Норматив-ҳуқуқий ҳужжат лойиҳаси 2025 йил декабрь Адлия вазирлиги, Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги, Демократик жараёнларни таҳлил қилиш маркази, Ўзбекистон нодавлат нотижорат ташкилотлари миллий ассоциацияси, «Юксалиш» умуммиллий ҳаракати, «Тараққиёт стратегияси» маркази (келишув асосида) 24. Фаол фуқаролик жамияти институтлари вакилларини «Фуқаролик ташаббуси» миллий мукофоти ва «Фуқаролик жамиятини ривожлантиришга қўшган ҳиссаси учун» кўкрак нишони билан тақдирлаш маросимларини ўтказиш. Амалий чора-тадбирлар 2025 йил декабрь Олий Мажлис ҳузуридаги Фуқаролик жамияти институтларини қўллаб-қувватлаш жамоат фонди (келишув асосида) 25. Ўзбекистонда фуқаролик жамиятини ривожлантириш борасидаги ислоҳотлар сарҳисобига бағишланган «Фуқаролик жамияти ҳафталиги»ни ўтказиш. Комплекс чора-тадбирлар 2025 йил декабрь Олий Мажлис ҳузуридаги Фуқаролик жамияти институтларини қўллаб-қувватлаш жамоат фонди, «Юксалиш» умуммиллий ҳаракати, «Тараққиёт стратегияси» маркази, Демократик жараёнларни таҳлил қилиш маркази, Ўзбекистон нодавлат нотижорат ташкилотлари миллий ассоциацияси (келишув асосида) 26. 2021 — 2025 йилларда фуқаролик жамиятини ривожлантириш концепцияси ижроси якунларининг муҳокамасига бағишланган давра суҳбати ташкил этиш. Амалий чора-тадбирлар 2025 йил декабрь Адлия вазирлиги, Демократик жараёнларни таҳлил қилиш маркази, «Юксалиш» умуммиллий ҳаракати (келишув асосида)

Ўзбекистон Республикасининг Бош вазири А. АРИПОВ

Тошкент ш.,

2025 йил 2 май,

288-сон

(Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 05.05.2025 й., 09/25/288/0408-сон; 26.11.2025 й., 09/25/740/1090-сон)

lex.uz

Oʻzbekiston Respublikasi Vazirlar Mahkamasining

QARORI

“YOʻL XARITASI”

Fuqarolik jamiyatini rivojlantirish konsepsiyasini 2025-yilda amalga oshirish chora-tadbirlari toʻgʻrisida

Oʻzbekiston Respublikasi Prezidentining “2021 — 2025-yillarda fuqarolik jamiyatini rivojlantirish konsepsiyasini tasdiqlash toʻgʻrisida” 2021-yil 4-martdagi PF-6181-son Farmoni ijrosini taʼminlash maqsadida Vazirlar Mahkamasi qaror qiladi:

1. Quyidagilarni nazarda tutuvchi Fuqarolik jamiyatini rivojlantirish konsepsiyasini 2025-yilda amalga oshirish boʻyicha “yoʻl xaritasi” ilovaga muvofiq tasdiqlansin:

fuqarolik jamiyatini rivojlantirishning huquqiy asoslarini izchil takomillashtirish;

fuqarolik jamiyati institutlariga koʻmaklashish hamda ularni davlat tomonidan qoʻllab-quvvatlash;

fuqarolik jamiyati institutlarining davlat boshqaruvida faol ishtirok etishi uchun zarur shart-sharoitlar yaratish;

fuqarolik jamiyati vakillarini maʼnaviy ragʻbatlantirish hamda islohotlarni sarhisob va targʻib qilish.

2. Adliya vazirligi “Yuksalish” umummilliy harakati va “Taraqqiyot strategiyasi” markazi bilan birgalikda respublika hamda mahalliy ijro etuvchi hokimiyat organlari tomonidan Oʻzbekiston Respublikasi Prezidentining “2021 — 2025-yillarda fuqarolik jamiyatini rivojlantirish konsepsiyasini tasdiqlash toʻgʻrisida” 2021-yil 4-martdagi PF–6181-son Farmoni bilan belgilangan vazifalarning samarali ijro etilishi va maqsadli koʻrsatkichlarga erishish holatini tizimli monitoring qilib borsin.

3. Respublika va mahalliy ijro etuvchi hokimiyat organlari 2025-yil 25-dekabrga qadar Oʻzbekiston Respublikasi Prezidentining 2021-yil 4-martdagi PF-6181-son Farmoni bilan tasdiqlangan 2021 — 2025-yillarda fuqarolik jamiyatini rivojlantirishning maqsadli koʻrsatkichlariga erishilganligi yuzasidan maʼlumotlarni Adliya vazirligiga taqdim etsin.

Adliya vazirligi umumlashtirilgan axborotni 2026-yil 10-yanvarga qadar Oʻzbekiston Respublikasi Prezidenti Administrasiyasi va Vazirlar Mahkamasiga kiritsin.

4. Ushbu qarorning bajarilishini nazorat qilish Oʻzbekiston Respublikasi adliya vaziri A.J. Tashkulov zimmasiga yuklansin.

Vazirlar Mahkamasining 2025-yil 2-maydagi 288-son qaroriga ILOVA

Fuqarolik jamiyatini rivojlantirish konsepsiyasini 2025-yilda amalga oshirish boʻyicha

T/r Chora-tadbirlar Amalga oshirish shakli Muddat Masʼul ijrochilar I. Fuqarolik jamiyatini rivojlantirishning huquqiy asoslarini izchil takomillashtirish 1. Ijtimoiy-iqtisodiy rivojlantirish dasturlarini amalga oshirishda fuqarolik jamiyati institutlarini ijtimoiy sheriklik asosida jalb qilish dasturini ishlab chiqish va tasdiqlash uchun Vazirlar Mahkamasiga kiritish. Normativ-huquqiy hujjat loyihasi 2025-yil may Adliya vazirligi, manfaatdor vazirlik va idoralar, fuqarolik jamiyati institutlari (kelishuv asosida) 2. “Jamoatchilik nazorati toʻgʻrisida”gi Oʻzbekison Respublikasi Qonunini fuqarolik jamiyati institutlarining taklif va tavsiyalari asosida takomillashtirish. Normativ-huquqiy hujjat loyihasi 2025-yil iyun Adliya vazirligi, manfaatdor vazirlik va idoralar, fuqarolik jamiyati institutlari (kelishuv asosida) 3. Nodavlat notijorat tashkilotlari xodimlarining kasb etikasi kodeksini ishlab chiqish va qabul qilish. Kasb etikasi kodeksi 2025-yil iyul Oʻzbekiston nodavlat notijorat tashkilotlari milliy assotsiatsiyasi, Demokratik jarayonlarni tahlil qilish markazi (kelishuv asosida), Adliya vazirligi 4. Fuqarolik jamiyati institutlarining faoliyatini bevosita tartibga soluvchi hamda ularning huquqlari va qonuniy manfaatlariga daxl qiluvchi idoraviy normativ-huquqiy hujjatlarni xatlovdan oʻtkazish va ularni yuqori yuridik kuchga ega boʻlgan normativ-huquqiy hujjat shakliga oʻtkazish boʻyicha takliflar ishlab chiqish. Axborot-tahliliy maʼlumotnoma 2025-yil iyul Adliya vazirligi, Axborot va ommaviy kommunikatsiyalar agentligi, Oʻzbekiston mahallalari uyushmasi 5. Nodavlat notijorat tashkilotlar faoliyati maqsad va vazifalarini amalga oshirishning moliyaviy manbalarini yanada kengaytirish nuqtai nazaridan ularning tadbirkorlik faoliyati bilan bogʻliq jarayonlarni tahlil qilish va samaradorligini oshirish boʻyicha takliflar tayyorlash. Axborot-tahliliy maʼlumotnoma 2025-yil avgust Adliya vazirligi, Soliq qoʻmitasi, Savdo-sanoat palatasi (kelishuv asosida) 6. Nodavlat notijorat tashkilotlarini davlat roʻyxatidan oʻtkazish tartibini yanada takomillashtirish boʻyicha takliflar ishlab chiqish. Axborot-tahliliy maʼlumotnoma 2025-yil sentabr Adliya vazirligi, manfaatdor vazirlik va idoralar 7. Nodavlat notijorat tashkilotlari faoliyatini nazorat qilishda Jinoiy daromadlarni legallashtirishga qarshi moliyaviy choralarni ishlab chiqish guruhining (FATF) yangilangan standartlariga muvofiq tavakkalchilikka asoslangan yondashuvni qoʻllash metodikasini ishlab chiqish va tasdiqlash. Metodika loyihasi 2025-yil oktabr Adliya vazirligi, Bosh prokuratura huzuridagi Iqtisodiy jinoyatlarga qarshi kurashish departamenti II. Fuqarolik jamiyati institutlariga koʻmaklashish hamda ularni davlat tomonidan qoʻllab-quvvatlash 8. Ommaviy axborot vositalari vakillarining kasbiy mahoratini oshirish maqsadida “Media-taʼlim va faktlarni tekshirish: tanqidiy fikrlash va axborot savodxonligini rivojlantirish” mavzusida “Media-maktab” loyihasini amalga oshirish. Kompleks chora-tadbirlar 2025-yil may-iyun “Yuksalish” umummilliy harakati (kelishuv asosida), Axborot va ommaviy kommunikatsiyalar agentligi, Oʻzbekiston jurnalistika va ommaviy kommunikatsiyalar universiteti 9. “Nodavlat notijorat tashkilotlari uylari”ning moddiy-texnik holatini yanada yaxshilash, ularda qoʻshimcha nodavlat notijorat tashkilotlarini joylashtirish imkoniyatlarini kengaytirish. Surxondaryo, Xorazm va Toshkent viloyatlarida nodavlat notijorat tashkilotlar uchun axborot-resurs markazlarini tashkil etish. Amaliy chora-tadbirlar 2025-yil may-oktabr Qoraqalpogʻiston Respublikasi Vazirlar Kengashi, viloyatlar va Toshkent shahri hokimliklari, Oʻzbekiston nodavlat notijorat tashkilotlarini qoʻllab-quvvatlash jamoat fondi, Oʻzbekiston nodavlat notijorat tashkilotlari milliy assotsiatsiyasi (kelishuv asosida) 10. “Jamiyat” ijtimoiy-siyosiy gazetasi va “Fuqarolik jamiyati” jurnali faoliyatini qoʻllab-quvvatlash. Normativ-huquqiy hujjat loyihasi 2025-yil iyul Axborot va ommaviy kommunikatsiyalar agentligi, Adliya vazirligi, Demokratik jarayonlarni tahlil qilish markazi (kelishuv asosida) 11. Nodavlat notijorat tashkilotlarining 250 nafar rahbar xodimlari uchun malaka oshirish kurslarini tashkil etish. Kompleks chora-tadbirlar 2025-yil davomida Davlat boshqaruvi akademiyasi, Adliya vazirligi, Oʻzbekiston nodavlat notijorat tashkilotlari milliy assotsiatsiyasi, Oʻzbekiston nodavlat notijorat tashkilotlarini qoʻllab-quvvatlash jamoat fondi (kelishuv asosida) 12. Nodavlat notijorat tashkilotlari faoliyatiga uslubiy koʻmak koʻrsatish maqsadida quyidagilar boʻyicha amaliy qoʻllanmalar ishlab chiqish: adliya, soliq va statistika organlariga hisobotlarni tayyorlash va topshirish; grant dasturlarida ishtirok etish; moliya va buxgalteriya hisobotini yuritish. Amaliy qoʻllanmalar 2025-yil avgust Adliya vazirligi, Oʻzbekiston nodavlat notijorat tashkilotlari milliy assotsiatsiyasi, Demokratik jarayonlarni tahlil qilish markazi, “Yuksalish” umummilliy harakati (kelishuv asosida) 13. Nodavlat notijorat tashkilotlari oʻrtasida oʻzaro tajriba almashish tizimini yoʻlga qoʻyish. Oʻz Ustavida belgilangan maqsad va vazifalarni amalga oshirishda yuqori natijalarga erishgan nodavlat notijorat tashkilotlari tomonidan tegishli sohaga oid nodavlat notijorat tashkilotlari salohiyatini oshirishga qaratilgan seminar-treninglar tashkil etish. Amaliy chora-tadbirlar 2025-yil davomida Oʻzbekiston nodavlat notijorat tashkilotlari milliy assotsiatsiyasi, Oʻzbekiston nodavlat notijorat tashkilotlarini qoʻllab-quvvatlash jamoat fondi, “Yuksalish” umummilliy harakati, “Taraqqiyot strategiyasi” markazi (kelishuv asosida) 14. Terrorizmni moliyalashtirish uchun nodavlat notijorat tashkilotlaridan foydalanish xavf-xatarlarini baholash natijalariga asosan jamoat fondlari va diniy tashkilotlarda ichki nazoratni tashkil etish boʻyicha bilim va koʻnikmalarni oshirish. Amaliy chora-tadbirlar 2025-yil davomida Adliya vazirligi, Bosh prokuratura huzuridagi Iqtisodiy jinoyatlarga qarshi kurashish departamenti III. Fuqarolik jamiyati institutlarining davlat boshqaruvida faol ishtirok etishi uchun zarur shart-sharoitlar yaratish 15. “Oʻzbekiston — 2030” strategiyasini “Atrof-muhitni asrash va “yashil iqtisodiyot” yili”da amalga oshirish boʻyicha davlat dasturida belgilangan chora-tadbirlar ijrosi yuzasidan fuqarolik jamiyati institutlari tomonidan faol jamoatchilik monitoringlari va eshituvlari olib borilishini ragʻbatlantirish. Amaliy chora-tadbirlar 2025-yil davomida “Taraqqiyot strategiyasi” markazi, “Yuksalish” umummilliy harakati, Oʻzbekiston nodavlat notijorat tashkilotlari milliy assotsiatsiyasi (kelishuv asosida) 16. Jamiyatda korrupsiyaga nisbatan murosasiz munosabatni shakllantirishda fuqarolik jamiyati institutlarining ishtirokini kuchaytirish. Kompleks chora-tadbirlar 2025-yil davomida Korrupsiyaga qarshi kurashish agentligi, Adliya vazirligi, Oliy Majlis huzuridagi Fuqarolik jamiyati institutlarini qoʻllab-quvvatlash jamoat fondi (kelishuv asosida) 17. Fuqarolik jamiyati institutlarining ekologik xavfsizlik va atrof-muhitni muhofaza qilishga yoʻnaltirilgan loyiha va dasturlarini qoʻllab-quvvatlash hamda ularning samaradorligini oshirishga koʻmaklashish. Kompleks chora-tadbirlar 2025-yil davomida Ekologiya, atrof-muhitni muhofaza qilish va iqlim oʻzgarishi vazirligi, fuqarolik jamiyati institutlari (kelishuv asosida) 18. Faol yoshlarning ijtimoiy ahamiyati yuqori boʻlgan masalalarni yechishda ishtirokini oshirib borish hamda davlat organlari va fuqarolik jamiyati institutlari bilan oʻzaro hamkorlik platformalarini joriy etish. Amaliy chora-tadbirlar 2025-yil iyul Yoshlar ishlari agentligi, “Yuksalish” umummilliy harakati (kelishuv asosida) 19. “Inson huquqlari va manfaatlari sohasida davlat va nodavlat tashkilotlari hamkorligi” mavzusida toʻrtinchi milliy forumni oʻtkazish. Amaliy chora-tadbirlar 2025-yil dekabr Oʻzbekiston nodavlat notijorat tashkilotlari milliy assotsiatsiyasi, (kelishuv asosida), Inson huquqlari boʻyicha Milliy markaz, “Yuksalish” umummilliy harakati, Oʻzbekiston nodavlat notijorat tashkilotlarini qoʻllab-quvvatlash jamoat fondi (kelishuv asosida), Adliya vazirligi, manfaatdor vazirlik va idoralar 20. Davlat organlari huzuridagi jamoatchilik kengashlarining faoliyati samaradorligini baholash metodikasini ishlab chiqish. Jamoatchilik kengashlarining faoliyatini baholash va har yil yakuni boʻyicha ularning reytinglarini eʼlon qilib borish. Amaliy chora-tadbirlar 2025-yil iyul 2025-yil dekabr “Yuksalish” umummilliy harakati (kelishuv asosida), Axborot va ommaviy kommunikatsiyalar agentligi, vazirlik va idoralar IV. Fuqarolik jamiyati vakillarini maʼnaviy ragʻbatlantirish hamda islohotlarni sarhisob va targʻib qilish 21. BMT Bosh Assambleyasi tomonidan taʼsis etilgan “Xalqaro demokratiya kuni” (The International Day of Democracy) munosabati bilan Oʻzbekistonda demokratik boshqaruvda fuqarolik jamiyati institutlarining roli va oʻrni mavzusida xalqaro konferensiya tashkil etish. Amaliy chora-tadbirlar 2025-yil sentabr Demokratik jarayonlarni tahlil qilish markazi, “Taraqqiyot strategiyasi” markazi, Oʻzbekiston nodavlat notijorat tashkilotlari milliy assotsiatsiyasi (kelishuv asosida), Adliya vazirligi, manfaatdor vazirlik va idoralar 22. Fuqarolik jamiyatining holati va rivojlanish tendensiyalari toʻgʻrisida yillik milliy maʼruzani tayyorlash. Milliy maʼruza 2025-yil noyabr Demokratik jarayonlarni tahlil qilish markazi, “Taraqqiyot strategiyasi” markazi, “Yuksalish” umummilliy harakati, Oʻzbekiston nodavlat notijorat tashkilotlari milliy assotsiatsiyasi, Oʻzbekiston mahallalari uyushmasi, Milliy mass-mediani qoʻllab-quvvatlash jamoat fondi (kelishuv asosida) 23. Oʻzbekistonda fuqarolik jamiyatini 2030-yilga qadar rivojlantirish konsepsiyasi loyihasini ishlab chiqish. Normativ-huquqiy hujjat loyihasi 2025-yil dekabr Adliya vazirligi, Axborot va ommaviy kommunikatsiyalar agentligi, Demokratik jarayonlarni tahlil qilish markazi, Oʻzbekiston nodavlat notijorat tashkilotlari milliy assotsiatsiyasi, “Yuksalish” umummilliy harakati, “Taraqqiyot strategiyasi” markazi (kelishuv asosida) 24. Faol fuqarolik jamiyati institutlari vakillarini “Fuqarolik tashabbusi” milliy mukofoti va “Fuqarolik jamiyatini rivojlantirishga qoʻshgan hissasi uchun” koʻkrak nishoni bilan taqdirlash marosimlarini oʻtkazish. Amaliy chora-tadbirlar 2025-yil dekabr Oliy Majlis huzuridagi Fuqarolik jamiyati institutlarini qoʻllab-quvvatlash jamoat fondi (kelishuv asosida) 25. Oʻzbekistonda fuqarolik jamiyatini rivojlantirish borasidagi islohotlar sarhisobiga bagʻishlangan “Fuqarolik jamiyati haftaligi”ni oʻtkazish. Kompleks chora-tadbirlar 2025-yil dekabr Oliy Majlis huzuridagi Fuqarolik jamiyati institutlarini qoʻllab-quvvatlash jamoat fondi, “Yuksalish” umummilliy harakati, “Taraqqiyot strategiyasi” markazi, Demokratik jarayonlarni tahlil qilish markazi, Oʻzbekiston nodavlat notijorat tashkilotlari milliy assotsiatsiyasi (kelishuv asosida) 26. 2021 — 2025-yillarda fuqarolik jamiyatini rivojlantirish konsepsiyasi ijrosi yakunlarining muhokamasiga bagʻishlangan davra suhbati tashkil etish. Amaliy chora-tadbirlar 2025-yil dekabr Adliya vazirligi, Demokratik jarayonlarni tahlil qilish markazi, “Yuksalish” umummilliy harakati (kelishuv asosida)

Oʻzbekiston Respublikasining Bosh vaziri A. ARIPOV

Toshkent sh.,

2025-yil 2-may,

288-son

(Qonunchilik maʼlumotlari milliy bazasi, 05.05.2025-y., 09/25/288/0408-son; 26.11.2025-y., 09/25/740/1090-son)

lex.uz