📅 2025-yil 2-may · Vazirlar Mahkamasi qarorlari
Rasmiy matn. Rasmiy hujjat. Tahririy izohlar kiritilmagan.
📅 2025-yil 2-may · Vazirlar Mahkamasi qarorlari
Rasmiy matn. Rasmiy hujjat. Tahririy izohlar kiritilmagan.
📅 2025 йил 2 май · Вазирлар Маҳкамаси қарорлари
Расмий матн. Расмий ҳужжат. Таҳририй изоҳлар киритилмаган.
📅 2 мая 2025 г. · Постановления Кабинета Министров
Официальный текст. Официальный документ. Редакционные примечания не включены.
📅 2 May 2025 · Cabinet of Ministers resolutions
Official text. Official document. Editorial notes are not included.
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг
қарори
МАЪМУРИЙ РЕГЛАМЕНТИ
СХЕМАСИ
СЎРОВНОМА
«Work and travel» халқаро дастурларида иштирок этувчи талаба ёшларнинг ишлаш ва саёҳат қилиш мақсадида хорижий давлатларга бориши ва келиши билан боғлиқ харажатлар учун ссуда ажратиш тартибини жорий этиш тўғрисида
Олий таълим ташкилотлари талаба ёшларининг таътил даврида хорижий давлатларда ишлаш ва саёҳат қилиш имконини берувчи «Work and travel» халқаро дастурларида иштирок этишини қўллаб-қувватлаш ҳамда уларнинг таълимдан бўш вақтларини мазмунли ташкил этишга кўмаклашиш мақсадида Вазирлар Маҳкамаси қарор қилади:
1. 2025 йил 15 майдан бошлаб «Work and travel» халқаро дастурлари доирасида хорижий давлатларда (Европа Иттифоқи давлатлари, Жанубий Корея, Япония, Буюк Британия, АҚШ, Канада, Австралия, Янги Зеландия) ишлаш ва саёҳат қилиш учун ушбу давлатларга бориш ва келиш ҳамда бошқа харажатларни қоплаш мақсадида талаба ёшларга ссуда (кейинги ўринларда — ссуда) ажратиш тартиби жорий этилсин. Бунда:
Ёшлар ишлари агентлигининг Ёшларга оид давлат сиёсатини қўллаб-қувватлаш жамғармаси ҳисобидан ҳар йили 2 000 нафаргача талаба ёшларга базавий ҳисоблаш миқдорининг 40 баравари миқдорида ссуда ажратилади;
ссуда ажратиш ҳақидаги аризалар давлат хизматлари маркази ёки Ягона интерактив давлат хизматлари портали (кейинги ўринларда — ЯИДХП) орқали қабул қилинади;
талаба ёшлар ажратилган ссудани ишлаш ва саёҳат қилиш ҳуқуқини тасдиқловчи визада қайд этилган хорижий давлатда бўлишнинг сўнгги санасидан бошлаб бир ой муддатда Ёшлар ишлари агентлигига тўлиқ қайтариш мажбуриятини олади.
2. «Work and travel» халқаро дастурларида иштирок этувчи талаба ёшларнинг ишлаш ва саёҳат қилиш мақсадида хорижий давлатларга бориши ва келиши билан боғлиқ харажатлар учун ссуда ажратиш бўйича давлат хизматларини кўрсатишнинг маъмурий регламенти иловага мувофиқ тасдиқлансин.
3. Ёшлар ишлари агентлиги 2025 йил 15 майга қадар:
а) Адлия вазирлиги ва Рақамли технологиялар вазирлиги билан биргаликда:
ссуда ажратиш бўйича давлат хизматлари ЯИДХП орқали кўрсатилишини таъминласин;
ЯИДХПда ссуда ажратиш бўйича давлат хизматлари кўрсатилишининг ҳар бир босқичида мурожаатлар кўриб чиқилишини кузатиб бориш тартибини жорий этсин;
б) Рақамли технологиялар вазирлиги билан биргаликда ўз маблағи ҳисобидан «Ёшлар хизматлари реестри» ахборот тизимида ссуда ажратиш ҳақида ариза берувчиларнинг электрон реестрини юритиш модулини яратиш ҳамда ушбу давлат хизматини ЯИДХП билан ўзаро интеграция қилиш чораларини кўрсин.
4. Рақамли технологиялар вазирлиги 2025 йил 15 майга қадар қуйидаги маълумотлар ЯИДХП билан интеграция қилинишини таъминласин:
а) Ички ишлар вазирлиги билан биргаликда жисмоний шахсларнинг доимий яшаш манзили маълумотлари ҳамда жисмоний шахсларнинг паспорт маълумотлари (фамилияси, исми, отасининг исми, туғилган санаси, паспорт серияси ва рақами, жинси ва жисмоний шахснинг шахсий идентификация рақами);
б) Олий таълим, фан ва инновациялар вазирлиги билан биргаликда:
«Олий таълим жараёнларини бошқариш (HEMIS)» ахборот тизимидаги талаба таълим олаётган олий таълим ташкилоти номи;
олий таълим ташкилотининг манзили, унинг коди ва эгалик тури (давлат, хусусий);
таълим йўналиши (йўналиш коди ва номи);
босқичи (курс);
таълим шакли (кундузги, сиртқи ва кечки);
талабанинг статус маълумоти (ўқиётганлиги ёки бошқа) ҳамда баҳолари.
5. Белгилансинки, ссуда Ёшлар ишлари агентлигига республика бюджетидан ажратилган маблағлар доирасида ҳамда қонунчилик ҳужжатлари билан тақиқланмаган бошқа манбалар ҳисобидан ажратилади.
6. Ёшлар ишлари агентлиги манфаатдор вазирлик ва идоралар билан биргаликда 2026 йил 1 февралга қадар ушбу қарорга мувофиқ жорий этилган ссуда ажратиш бўйича давлат хизматларини кўрсатиш билан боғлиқ жараёнларни пухта таҳлил қилган ҳолда, уни такомиллаштириш юзасидан асосланган таклифларни Вазирлар Маҳкамасига киритсин.
7. Ушбу қарорнинг бажарилишини назорат қилиш Ўзбекистон Республикаси Ёшлар ишлари агентлиги директори А.З. Саъдуллаев зиммасига юклансин.
Вазирлар Маҳкамасининг 2025 йил 2 майдаги 290-сон қарорига ИЛОВА
«Work and travel» халқаро дастурларида иштирок этувчи талаба ёшларнинг ишлаш ва саёҳат қилиш мақсадида хорижий давлатларга бориши ва келиши билан боғлиқ харажатлар учун ссуда ажратиш бўйича давлат хизматларини кўрсатишнинг
1-боб. Умумий қоидалар
1. Ушбу Регламент Ўзбекистон Республикаси Ёшлар ишлари агентлигининг Ёшларга оид давлат сиёсатини қўллаб-қувватлаш жамғармаси маблағлари ҳисобидан «Work and travel» халқаро дастурларида (кейинги ўринларда — «Work and travel» дастури) иштирок этувчи талаба ёшларнинг ишлаш ва саёҳат қилиш мақсадида хорижий давлатларга бориши ва келиши билан боғлиқ харажатлар учун фоизсиз ссуда (кейинги ўринларда — ссуда) ажратиш бўйича давлат хизматини кўрсатиш тартибини белгилайди.
2. Ушбу Регламентда қуйидаги асосий тушунчалар қўлланилади:
ариза берувчи (ссуда олувчи) — 16 ёшга тўлган ва 30 ёшдан ошмаган, Ўзбекистон Республикасидаги олий таълим ташкилотининг кундузги, кечки (сменали) ёки сиртқи (махсус сиртқи) таълим шакли бўйича таҳсил олаётган (битирувчи курс талабалари бундан мустасно) Ўзбекистон Республикаси фуқаролари ва Ўзбекистон Республикасида доимий яшовчи фуқаролиги бўлмаган, «Work and travel» дастури доирасида ишлаш ва саёҳат қилиш учун хорижий давлатга бориш ва келиш билан боғлиқ харажат учун ссуда ажратишни сўраб белгиланган тартибда мурожаат қилган жисмоний шахс;
ваколатли орган — Ўзбекистон Республикаси Ёшлар ишлари агентлиги;
виза — ариза берувчи «Work and travel» дастури доирасида ишлаш ва саёҳат қилиш истагида бўлган хорижий давлатнинг дипломатик ваколатхонаси ёки консуллик муассасасидан олинган, маълум муддат давомида ўша давлатда ишлаш ва саёҳат қилиш учун берилган ҳужжат;
ссуда — «Work and travel» дастури доирасида хорижий давлатга бориш ва келиш учун авиачипта харид қилиш ва бошқа харажатларни қоплаш мақсадида базавий ҳисоблаш миқдорининг 40 баравари миқдорида ариза берувчи томонидан қайтариш шарти билан ажратиладиган қарз;
қарз шартномаси — ссуда олувчи ва ссуда берувчининг ҳуқуқ ва мажбуриятлари, ссуда миқдори, ссуда муддати, уни қайтариш шартлари, кафиллик шартлари (агар кафил иштирок этса), низоларни ҳал қилиш тартиби ва бошқа шартларни белгиловчи ҳуқуқий ҳужжат.
3. Ссуда ҳар йили аризалар топшириш кетма-кетлиги бўйича мазкур Регламент талабларига тўлиқ мос келган 2 000 нафаргача талаба ёшларга ажратилади.
Бир календарь йил давомида 2 000 нафар ариза берувчига ссуда ажратиш маъқуллангандан сўнг ссуда ажратиш учун ариза қабул қилиш тўхтатилади.
Ссуда ажратилгунга қадар, бироқ кетма-кетлиги бўйича ссуда ажратилган ариза берувчилардан кейин ариза топширган шахслар кейинги йил учун рўйхатга қўйилмайди ҳамда ссуда олиш учун келгуси йилда қайтадан мурожаат қилади.
Ссуда ажратиш маъқулланган мурожаатлар ҳамда ажратилган ссудалар сони ҳақидаги маълумотлар ваколатли органнинг расмий веб-сайтида доимий равишда эълон қилиб борилади.
4. Давлат хизматлари марказлари ва ваколатли орган ўртасидаги электрон давлат хизматларини кўрсатиш доирасида ахборот алмашинуви Электрон ҳукуматнинг идоралараро маълумотлар узатиш тармоғи орқали амалга оширилади.
5. Ссуда ажратиш бўйича давлат хизматларини кўрсатиш учун ваколатли орган томонидан фуқаролик-ҳуқуқий шартнома асосида қонунчилик ҳужжатларида белгиланган тартибда малакали мутахассислар жалб қилиниши мумкин.
Бунда ушбу мутахассислар томонидан аризаларнинг ўз вақтида кўриб чиқилиши ва асоссиз рад этилмаслиги ваколатли орган томонидан доимий назорат қилиб борилади.
2-боб. Ссуда ажратиш ҳақидаги аризани кўриб чиқиш тартиби
6. Ссуда ажратиш бўйича давлат хизмати мазкур Регламентга 1-иловага мувофиқ схема асосида кўрсатилади.
7. Ариза берувчи ссуда олиш учун исталган давлат хизматлари марказига мурожаат қилади ёки Ягона интерактив давлат хизматлари порталида (кейинги ўринларда — ЯИДХП) давлат хизматидан электрон шаклда фойдаланиш учун рўйхатдан ўтади ва оммавий оферта шартларини қабул қилади.
8. Ариза берувчи мазкур Регламентга 2-иловага мувофиқ сўровномани электрон шаклда тўлдиради. Бунда:
а) ариза берувчининг мурожаатига оид қуйидаги маълумотлар автоматик тарзда аниқланади:
шахсига доир маълумотлар — Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирлиги ҳузуридаги Миграция ва персоналлаштириш департаментининг электрон ахборот тизими орқали;
яшаш манзили — Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирлигининг манзил-маълумот электрон ахборот тизими орқали;
ариза берувчининг олий таълим ташкилоти талабаси эканлиги — Олий таълим, фан ва инновациялар вазирлигининг «Олий таълим жараёнларини бошқариш (HEMIS)» ахборот тизими орқали. Агар олий таълим ташкилотининг маълумотлари ушбу ахборот тизимида мавжуд бўлмаса, ариза берувчи олий таълим ташкилотида кундузги, кечки (сменали) ва сиртқи (махсус сиртқи) таълим шакли бўйича таълим олаётгани тўғрисида ссуда ажратиш ҳақидаги мурожаат қилинган кундан 10 календарь кундан ошмаган санада берилган маълумотномани электрон шаклда (pdf форматда) илова қилади;
агар ариза берувчига кафил бўлувчи жисмоний шахс кафил бўлаётган бўлса, тақдим этилган унинг маълумотлари сўнгги 12 ойлик иш ҳақи тўғрисидаги маълумотлар — «Рақамли ҳукумат» тизими идоралараро интеграциялашув платформаси орқали;
б) ариза берувчи қуйидаги ҳужжатларни илова қилади:
«Work and travel» дастури мавжуд бўлган хорижий давлатдаги иш берувчи билан ариза берувчи ўртасида тузилган меҳнат шартномаси (pdf форматда);
ариза берувчи томонидан ссуда қайтарилмаган ҳолларда, ушбу маблағларни қайтариш мажбуриятини ўз зиммасига олувчи кафил жисмоний шахснинг қарз шартномаси бўйича кафил бўлишга розилик аризаси (pdf форматда) — агар мавжуд бўлса;
виза (pdf форматда).
Кафил жисмоний шахснинг ЯИДХП орқали олинган сўнгги 12 ойлик иш ҳақи тўғрисидаги маълумот «Рақамли ҳукумат» тизимининг идоралараро интеграциялашув платформаси орқали мустақил равишда олинади. Мазкур маълумот «Рақамли ҳукумат» тизимининг идоралараро интеграциялашув платформаси орқали аниқланмаган ҳолларда илова қилинади.
Агар кафил бўлувчи шахснинг маълумотлари тақдим этилмаган бўлса, ариза берувчи ссудани қайтармаслик хавфини суғурта қилиш бўйича суғурта ташкилоти томонидан бериладиган суғурта полисини тақдим этиши ҳақида ЯИДХП орқали маълумот киритади.
Ариза берувчидан ушбу бандда кўрсатилмаган маълумот ва ҳужжатларни талаб қилиш тақиқланади.
Тақдим этилган ҳужжатлардаги маълумотларнинг хаққонийлигига ариза берувчи жавобгар ҳисобланади.
9. Ариза берувчи давлат хизматидан фойдаланишдан уни кўрсатишнинг ҳар қандай босқичида бош тортиш ҳуқуқига эга. Ариза берувчи давлат хизматидан фойдаланишдан бош тортганда, унинг мурожаати кўрилмасдан қолдирилади.
10. Мазкур Регламентда назарда тутилган давлат хизмати бепул кўрсатилади.
11. Ушбу Регламентга мувофиқ ссуда ажратиш бўйича давлат хизматини кўрсатишда қуйидагилар иштирок этади:
а) давлат хизматлари маркази ариза берувчи келиб мурожаат этганда, унинг номидан мурожаатни ваколатли органга юборади;
б) ваколатли орган тақдим этилган ҳужжатларнинг келиб тушиш кетма-кетлиги бўйича уч иш куни ичида ариза берувчининг маълумотлари ва тақдим этган ҳужжатлари ушбу Регламентнинг 8-банди «а» ва «б» кичик бандларига мувофиқлигини ўрганади ва натижаси бўйича ЯИДХПга маълумот киритади. Бунда:
тақдим этилган ҳужжатлар ушбу Регламентнинг 8-банди «а» ва «б» кичик бандлари талабларига мос келмаган тақдирда, ссуда ажратиш рад этилади ва ваколатли орган томонидан тегишли камчиликлар кўрсатилган ҳолда ариза берувчининг ЯИДХПдаги шахсий кабинетига маълумот киритилади ҳамда ариза берувчига бу ҳақида SMS-хабарнома юборилади;
тақдим этилган ҳужжатлар белгиланган талабларга мос келган тақдирда, тегишли ҳудуддаги Ёшлар ишлари бошқармаси вакили, ариза берувчи ва кафил (агар суғурта полиси тақдим этилмаган бўлса) томонидан имзоланган, нотариал тартибда тасдиқланган қарз шартномаси ва кафиллик шартномасини беш иш куни ичида ЯИДХП орқали ваколатли органга электрон шаклда (pdf форматда) юбориш ҳақида ариза берувчининг ЯИДХПдаги шахсий кабинетига маълумот киритилади ва ариза берувчига бу ҳақида SMS-хабарнома юборилади. Мазкур қарз шартномасини тузиш билан боғлиқ барча харажатлар (давлат божи ва қонунчилик ҳужжатларида белгиланган бошқа тўловлар) ариза берувчи томонидан тўланади;
в) тегишли ҳудуддаги Ёшлар ишлари бошқармаси вакили ариза берувчи томонидан тақдим этилган, унинг хорижга чиқиш биометрик паспортининг асл нусхасидаги виза маълумотларини ариза берувчи ссуда ажратиш ҳақида ариза юборишда илова қилган виза маълумотлари билан солиштириш орқали ўрганади ҳамда ариза берувчининг виза маълумотлари ҳаққоний бўлган тақдирда, шунингдек, агар ариза берувчи кафил бўлувчи шахснинг маълумотларини тақдим этмаган ҳолатда ссудани қайтармаслик хавфини суғурта қилиш бўйича суғурта ташкилоти томонидан бериладиган суғурта полисини тақдим этган тақдирда, қарз шартномасини имзолайди;
агар ариза берувчининг виза маълумотлари ҳаққоний бўлмаган тақдирда ёки агар ариза берувчи кафил бўлувчи шахснинг маълумотларини тақдим этмаган ҳолатда ссудани қайтармаслик хавфини суғурта қилиш бўйича суғурта ташкилоти томонидан бериладиган суғурта полисини тақдим этмаган тақдирда, Ёшлар ишлари бошқармаси вакили бу ҳақида далолатнома расмийлаштириб, бир иш кунида ваколатли органнинг масъул ходимини хабардор қилади;
г) ариза берувчи тасдиқланган қарз шартномасини ЯИДХП орқали электрон шаклда (pdf форматда) юборгандан сўнг ваколатли орган томонидан ссуда ажратилиши ҳақида электрон шаклдаги QR-кодли маълумотнома ариза берувчининг ЯИДХПдаги шахсий кабинетига киритилади ва ариза берувчига бу ҳақида SMS-хабарнома юборилади;
ариза берувчининг виза маълумотлари ҳаққоний бўлмаган тақдирда, шунингдек, ариза берувчи тасдиқланган қарз шартномасини ушбу банднинг «б» кичик бандида белгиланган муддатда юбормаса, ссуда ажратиш рад этилади ҳамда ваколатли орган томонидан тегишли камчиликлар кўрсатилган ҳолда ариза берувчининг ЯИДХПдаги шахсий кабинетига маълумот киритилади ва бу ҳақида ариза берувчига SMS-хабарнома юборилади.
3-боб. Ссуда ажратиш ва уни қайтариш тартиби
12. Ариза берувчига QR-кодли маълумотнома юборилгандан сўнг ваколатли орган уч иш куни ичида ссудани тегишли ҳудуддаги Ёшлар ишлари бошқармаси ҳисобварағига, Ёшлар ишлари бошқармаси эса уч иш куни ичида қарз шартномасида реквизитлари кўрсатилган ариза берувчининг банк картасига ўтказади.
13. Ариза берувчи хорижий давлатнинг дипломатик ваколатхонаси ёки консуллик муассасаси томонидан ариза берувчига берилган визада қайд этилган хорижий давлатда бўлишнинг сўнгги санасидан бошлаб бир ой ичида, агар ариза берувчи ажратилган ссуда ҳисобидан хорижий давлатга бормаган бўлса, унга ваколатли орган томонидан ссудани қайтариш ҳақида талабнома юборилган санадан бошлаб ўн беш кун ичида ажратилган ссудани қарз шартномасида кўрсатилган ваколатли органнинг тегишли шахсий ғазна ҳисобварағига тўлиқ қайтариши шарт.
Ушбу маблағлар юқорида белгиланган муддатда қайтарилмаган ҳолларда тегишли ҳудуддаги Ёшлар ишлари бошқармаси ариза берувчига ва агар қарз шартномаси кафил томонидан имзоланган бўлса, унга ссудани ўн беш календарь кундан кўп бўлмаган муддатда қайтариш ҳақида нотариус орқали ёзма билдиришнома юборади.
14. Ариза берувчи ёки кафил жисмоний шахс томонидан ёзма билдиришнома талаблари бажарилмаганда, тегишли ҳудуддаги Ёшлар ишлари бошқармаси икки иш куни ичида муддати ўтган қарздорлик бўйича ижро хати ёзиб беришни сўраб нотариусга мурожаат қилади ҳамда ижро хатини ёзиб берганлик учун Ёшларга оид давлат сиёсатини қўллаб-қувватлаш жамғармаси ҳисобидан давлат божини тўлайди.
15. Нотариус томонидан бир иш куни ичида ёзиб берилган ижро хати ижро ҳаракатларини амалга ошириш учун Ўзбекистон Республикаси Бош прокуратураси ҳузуридаги Мажбурий ижро бюросининг (кейинги ўринларда — Мажбурий ижро бюроси) ҳудудий бўлинмасига тақдим этилади.
16. Мажбурий ижро бюросининг ҳудудий бўлинмаси белгиланган тартибда муддати ўтган қарздорликни ундириш чораларини кўради.
17. Мажбурий ижро бюроси томонидан ундирувни амалга ошириш имкони бўлмаганда, агар ариза берувчи томонидан суғурта полиси тақдим этилган бўлса, қарздорлик ушбу суғурта полисига асосан суғурта ташкилоти томонидан тўлаб берилади.
4-боб. Якунловчи қоидалар
18. Ариза берувчи ваколатли органнинг ссуда ажратишни рад этиш тўғрисидаги хабарномасидан норози бўлган тақдирда, қонунчилик ҳужжатларида белгиланган тартибда судга шикоят қилиши мумкин.
19. Ушбу Регламент талабларининг бузилишида айбдор бўлган шахслар қонунчилик ҳужжатларида белгиланган тартибда жавоб берадилар.
«Work and travel» халқаро дастурларида иштирок этувчи талаба ёшларнинг ишлаш ва саёҳат қилиш мақсадида хорижий давлатларга бориши ва келиши билан боғлиқ харажатлар учун ссуда ажратиш бўйича давлат хизматларини кўрсатишнинг маъмурий регламентига 1-ИЛОВА
«Work and travel» халқаро дастурларида иштирок этувчи талаба ёшларнинг ишлаш ва саёҳат қилиш мақсадида хорижий давлатларга бориши ва келиши билан боғлиқ харажатлар учун ссуда ажратиш
Босқичлар Субъектлар Тадбирлар Бажариш муддати 1-босқич Ариза берувчи Ссуда ажратиш бўйича туман (шаҳар) давлат хизматлари маркази ёки Ягона интерактив давлат хизматлари портали (кейинги ўринларда — ЯИДХП) орқали мурожаат қилади. Визада кўрсатилган хорижий давлатда бўлиш санаси бошланишига камида 20 календарь кун қолганда 2-босқич 1. Давлат хизматлари маркази 2. ЯИДХП Мурожаатни ва унга илова қилинган ҳужжатларни Ёшлар ишлари агентлигига юборади. 1. 10 дақиқа ичида 2. Автоматик тарзда 3-босқич Ёшлар ишлари агентлиги 1. Тақдим этилган ҳужжатларнинг белгиланган талабларга мувофиқлигини ўрганади ҳамда мувофиқлиги аниқланганда, ариза берувчига тегишли ҳудуддаги Ёшлар ишлари бошқармаси вакили, ариза берувчи ва кафил томонидан имзоланган, нотариал тартибда тасдиқланган қарз шартномасини 5 иш куни ичида ЯИДХП орқали электрон шаклда (pdf форматда) юбориш ҳақида ариза берувчининг ЯИДХПдаги шахсий кабинетига маълумот киритади ҳамда ариза берувчига бу ҳақида SMS-хабарнома юборади. 2. Тақдим этилган ҳужжатлар белгиланган талабларга мувофиқ бўлмаганда, ссуда ажратишни рад этади, ариза берувчининг ЯИДХПдаги шахсий кабинетига маълумот киритади ва ариза берувчига бу ҳақида SMS-хабарнома юборади. 3 иш куни ичида 4-босқич Тегишли ҳудуддаги Ёшлар ишлари бошқармаси 1. Ёшлар ишлари бошқармаси вакили ариза берувчи томонидан тақдим этилган унинг хорижга чиқиш биометрик паспортининг асл нусхасидаги виза маълумотларини ариза берувчи ссуда ажратиш ҳақида ариза юборишда илова қилган виза маълумотлари билан солиштириш орқали ўрганади. Ушбу маълумотлар тўғри бўлган тақдирда, шунингдек, агар ариза берувчи кафил бўлувчи шахснинг маълумотларини тақдим этмаган ҳолатда ссудани қайтармаслик хавфини суғурта қилиш бўйича суғурта ташкилоти томонидан бериладиган суғурта полисини тақдим этган тақдирда, қарз шартномасини имзолайди. 2. Ариза берувчининг виза маълумотлари ҳаққоний бўлмаган тақдирда ёки агар ариза берувчи кафил бўлувчи шахснинг маълумотларини тақдим этмаган ҳолатда ссудани қайтармаслик хавфини суғурта қилиш бўйича суғурта ташкилоти томонидан бериладиган суғурта полисини тақдим этмаганда, Ёшлар ишлари бошқармаси вакили бу ҳақида далолатнома расмийлаштириб, 1 иш куни ичида Ёшлар ишлари агентлиги масъул ходимини хабардор қилади. 5 иш куни ичида 5-босқич Ариза берувчи Тасдиқланган қарз шартномасини ЯИДХП орқали электрон шаклда (pdf форматда) Ёшлар ишлари агентлигига юборади. 5 иш куни ичида 6-босқич Ёшлар ишлари агентлиги 1. Ариза берувчининг виза маълумотлари ҳаққоний бўлмаганда, агар ариза берувчи кафил бўлувчи шахснинг маълумотларини тақдим этмаган ҳолатда ссудани қайтармаслик хавфини суғурта қилиш бўйича суғурта ташкилоти томонидан бериладиган суғурта полисини тақдим этмаганда, шунингдек, ариза берувчи тасдиқланган қарз шартномасини 5 иш куни ичида ЯИДХП орқали электрон шаклда (pdf форматда) юбормаганда ссуда ажратишни рад этади, бу ҳақида ариза берувчининг ЯИДХПдаги шахсий кабинетига маълумот юборади ва ариза берувчига SMS-хабарнома юборади. 2. Ариза берувчи тасдиқланган қарз шартномасини 5 иш кун ичида ЯИДХП орқали электрон шаклда (pdf форматда) юборганда, унинг ЯИДХПдаги шахсий кабинетига ссуда ажратилиши ҳақида электрон шаклдаги QR-кодли маълумотнома юборади ва ариза берувчига бу ҳақида SMS-хабарнома юборади. 1 иш куни ичида
«Work and travel» халқаро дастурларида иштирок этувчи талаба ёшларнинг ишлаш ва саёҳат қилиш мақсадида хорижий давлатларга бориши ва келиши билан боғлиқ харажатлар учун ссуда ажратиш бўйича давлат хизматларини кўрсатишнинг маъмурий регламентига 2-ИЛОВА
«Work and travel» халқаро дастурларида иштирок этувчи талаба ёшларнинг ишлаш ва саёҳат қилиш мақсадида хорижий давлатларга бориши ва келиши билан боғлиқ харажатлар учун ссуда ажратиш бўйича
Ариза т/р Қабул қилиш санаси Қабул қилган шахс — — — I. Ариза берувчи (ссуда олувчи) жисмоний шахс ҳақида маълумот: 1.1. Ф.И.О.: (автоматик аниқланади) 1.2. Туғилган санаси: (автоматик аниқланади) 1.3. Жисмоний шахснинг шахсий идентификация рақами (ЖШШИР): (маълумот киритилади) 1.4. Телефон рақами: (маълумот киритилади) 1.5. Яшаш жойи: (автоматик аниқланади) 1.6. Олий таълим ташкилоти талабаси эканлиги тўғрисида маълумот (автоматик аниқланади) 1.7. «Work and travel» дастури мавжуд бўлган хорижий давлатдаги иш берувчи билан ариза берувчи ўртасида тузилган меҳнат шартномаси (pdf форматда киритилади) 1.8. Ссудани қайтармаслик хавфини суғурта қилиш бўйича суғурта ташкилоти томонидан берилган суғурта полиси (ариза берувчига кафил бўлувчи жисмоний шахс ҳақидаги маълумот киритилмаганда, ушбу ҳужжат киритилади) (pdf форматда киритилади) 1.9. «Work and travel» дастури доирасида ариза берувчи ишлаш ва саёҳат қилиш истагида бўлган хорижий давлатнинг дипломатик ваколатхонаси ёки консуллик муассасасидан олинган, маълум муддат давомида ўша давлатда ишлаш ва саёҳат қилиш учун берилган виза (pdf форматда киритилади) II. Ариза берувчига кафил бўлувчи жисмоний шахс ҳақида маълумот: (ссудани қайтармаслик хавфини суғурта қилиш бўйича суғурта полиси тақдим этилса, тўлдирилмайди) 2.1. Ф.И.О.: (автоматик аниқланади) 2.2. Туғилган санаси: (автоматик аниқланади) 2.3. Жисмоний шахснинг шахсий идентификация рақами (ЖШШИР): (маълумот киритилади) 2.4. Телефон рақами: (маълумот киритилади) 2.5. Яшаш жойи: (автоматик аниқланади) 2.6. Сўнгги 12 ойлик иш ҳақи тўғрисида маълумот (автоматик аниқланади) 2.7. Қарз шартномаси бўйича кафил бўлишга розилик аризаси (pdf форматда киритилади) III. Тақдим этилган I ва II бўлимлардаги ҳужжатлар мазкур Регламент талабларига мувофиқ бўлганда тақдим этилади: 3.1. Тегишли ҳудуддаги Ёшлар ишлари бошқармаси вакили, ариза берувчи ва кафил (агар суғурта полиси тақдим этилмаган бўлса) томонидан имзоланган, нотариал тартибда тасдиқланган қарз шартномаси (pdf форматда киритилади)
Ўзбекистон Республикасининг Бош вазири А. АРИПОВ
Тошкент ш.,
2025 йил 2 май,
290-сон
Oʻzbekiston Respublikasi Vazirlar Mahkamasining
qarori
MAʼMURIY REGLAMENTI
SXEMASI
SOʻROVNOMA
“Work and travel” xalqaro dasturlarida ishtirok etuvchi talaba yoshlarning ishlash va sayohat qilish maqsadida xorijiy davlatlarga borishi va kelishi bilan bogʻliq xarajatlar uchun ssuda ajratish tartibini joriy etish toʻgʻrisida
Oliy taʼlim tashkilotlari talaba yoshlarining taʼtil davrida xorijiy davlatlarda ishlash va sayohat qilish imkonini beruvchi “Work and travel” xalqaro dasturlarida ishtirok etishini qoʻllab-quvvatlash hamda ularning taʼlimdan boʻsh vaqtlarini mazmunli tashkil etishga koʻmaklashish maqsadida Vazirlar Mahkamasi qaror qiladi:
1. 2025-yil 15-maydan boshlab “Work and travel” xalqaro dasturlari doirasida xorijiy davlatlarda (Yevropa Ittifoqi davlatlari, Janubiy Koreya, Yaponiya, Buyuk Britaniya, AQSH, Kanada, Avstraliya, Yangi Zelandiya) ishlash va sayohat qilish uchun ushbu davlatlarga borish va kelish hamda boshqa xarajatlarni qoplash maqsadida talaba yoshlarga ssuda (keyingi oʻrinlarda — ssuda) ajratish tartibi joriy etilsin. Bunda:
Yoshlar ishlari agentligining Yoshlarga oid davlat siyosatini qoʻllab-quvvatlash jamgʻarmasi hisobidan har yili 2 000 nafargacha talaba yoshlarga bazaviy hisoblash miqdorining 40 baravari miqdorida ssuda ajratiladi;
ssuda ajratish haqidagi arizalar davlat xizmatlari markazi yoki Yagona interaktiv davlat xizmatlari portali (keyingi oʻrinlarda — YIDXP) orqali qabul qilinadi;
talaba yoshlar ajratilgan ssudani ishlash va sayohat qilish huquqini tasdiqlovchi vizada qayd etilgan xorijiy davlatda boʻlishning soʻnggi sanasidan boshlab bir oy muddatda Yoshlar ishlari agentligiga toʻliq qaytarish majburiyatini oladi.
2. “Work and travel” xalqaro dasturlarida ishtirok etuvchi talaba yoshlarning ishlash va sayohat qilish maqsadida xorijiy davlatlarga borishi va kelishi bilan bogʻliq xarajatlar uchun ssuda ajratish boʻyicha davlat xizmatlarini koʻrsatishning maʼmuriy reglamenti ilovaga muvofiq tasdiqlansin.
3. Yoshlar ishlari agentligi 2025-yil 15-mayga qadar:
a) Adliya vazirligi va Raqamli texnologiyalar vazirligi bilan birgalikda:
ssuda ajratish boʻyicha davlat xizmatlari YIDXP orqali koʻrsatilishini taʼminlasin;
YIDXPda ssuda ajratish boʻyicha davlat xizmatlari koʻrsatilishining har bir bosqichida murojaatlar koʻrib chiqilishini kuzatib borish tartibini joriy etsin;
b) Raqamli texnologiyalar vazirligi bilan birgalikda oʻz mablagʻi hisobidan “Yoshlar xizmatlari reyestri” axborot tizimida ssuda ajratish haqida ariza beruvchilarning elektron reyestrini yuritish modulini yaratish hamda ushbu davlat xizmatini YIDXP bilan oʻzaro integratsiya qilish choralarini koʻrsin.
4. Raqamli texnologiyalar vazirligi 2025-yil 15-mayga qadar quyidagi maʼlumotlar YIDXP bilan integratsiya qilinishini taʼminlasin:
a) Ichki ishlar vazirligi bilan birgalikda jismoniy shaxslarning doimiy yashash manzili maʼlumotlari hamda jismoniy shaxslarning pasport maʼlumotlari (familiyasi, ismi, otasining ismi, tugʻilgan sanasi, pasport seriyasi va raqami, jinsi va jismoniy shaxsning shaxsiy identifikatsiya raqami);
b) Oliy taʼlim, fan va innovatsiyalar vazirligi bilan birgalikda:
“Oliy taʼlim jarayonlarini boshqarish (HEMIS)” axborot tizimidagi talaba taʼlim olayotgan oliy taʼlim tashkiloti nomi;
oliy taʼlim tashkilotining manzili, uning kodi va egalik turi (davlat, xususiy);
taʼlim yoʻnalishi (yoʻnalish kodi va nomi);
bosqichi (kurs);
taʼlim shakli (kunduzgi, sirtqi va kechki);
talabaning status maʼlumoti (oʻqiyotganligi yoki boshqa) hamda baholari.
5. Belgilansinki, ssuda Yoshlar ishlari agentligiga respublika budjetidan ajratilgan mablagʻlar doirasida hamda qonunchilik hujjatlari bilan taqiqlanmagan boshqa manbalar hisobidan ajratiladi.
6. Yoshlar ishlari agentligi manfaatdor vazirlik va idoralar bilan birgalikda 2026-yil 1-fevralga qadar ushbu qarorga muvofiq joriy etilgan ssuda ajratish boʻyicha davlat xizmatlarini koʻrsatish bilan bogʻliq jarayonlarni puxta tahlil qilgan holda, uni takomillashtirish yuzasidan asoslangan takliflarni Vazirlar Mahkamasiga kiritsin.
7. Ushbu qarorning bajarilishini nazorat qilish Oʻzbekiston Respublikasi Yoshlar ishlari agentligi direktori A.Z. Saʼdullayev zimmasiga yuklansin.
Vazirlar Mahkamasining 2025-yil 2-maydagi 290-son qaroriga ILOVA
“Work and travel” xalqaro dasturlarida ishtirok etuvchi talaba yoshlarning ishlash va sayohat qilish maqsadida xorijiy davlatlarga borishi va kelishi bilan bogʻliq xarajatlar uchun ssuda ajratish boʻyicha davlat xizmatlarini koʻrsatishning
1-bob. Umumiy qoidalar
1. Ushbu Reglament Oʻzbekiston Respublikasi Yoshlar ishlari agentligining Yoshlarga oid davlat siyosatini qoʻllab-quvvatlash jamgʻarmasi mablagʻlari hisobidan “Work and travel” xalqaro dasturlarida (keyingi oʻrinlarda — “Work and travel” dasturi) ishtirok etuvchi talaba yoshlarning ishlash va sayohat qilish maqsadida xorijiy davlatlarga borishi va kelishi bilan bogʻliq xarajatlar uchun foizsiz ssuda (keyingi oʻrinlarda — ssuda) ajratish boʻyicha davlat xizmatini koʻrsatish tartibini belgilaydi.
2. Ushbu Reglamentda quyidagi asosiy tushunchalar qoʻllaniladi:
ariza beruvchi (ssuda oluvchi) — 16 yoshga toʻlgan va 30 yoshdan oshmagan, Oʻzbekiston Respublikasidagi oliy taʼlim tashkilotining kunduzgi, kechki (smenali) yoki sirtqi (maxsus sirtqi) taʼlim shakli boʻyicha tahsil olayotgan (bitiruvchi kurs talabalari bundan mustasno) Oʻzbekiston Respublikasi fuqarolari va Oʻzbekiston Respublikasida doimiy yashovchi fuqaroligi boʻlmagan, “Work and travel” dasturi doirasida ishlash va sayohat qilish uchun xorijiy davlatga borish va kelish bilan bogʻliq xarajat uchun ssuda ajratishni soʻrab belgilangan tartibda murojaat qilgan jismoniy shaxs;
vakolatli organ — Oʻzbekiston Respublikasi Yoshlar ishlari agentligi;
viza — ariza beruvchi “Work and travel” dasturi doirasida ishlash va sayohat qilish istagida boʻlgan xorijiy davlatning diplomatik vakolatxonasi yoki konsullik muassasasidan olingan, maʼlum muddat davomida oʻsha davlatda ishlash va sayohat qilish uchun berilgan hujjat;
ssuda — “Work and travel” dasturi doirasida xorijiy davlatga borish va kelish uchun aviachipta xarid qilish va boshqa xarajatlarni qoplash maqsadida bazaviy hisoblash miqdorining 40 baravari miqdorida ariza beruvchi tomonidan qaytarish sharti bilan ajratiladigan qarz;
qarz shartnomasi — ssuda oluvchi va ssuda beruvchining huquq va majburiyatlari, ssuda miqdori, ssuda muddati, uni qaytarish shartlari, kafillik shartlari (agar kafil ishtirok etsa), nizolarni hal qilish tartibi va boshqa shartlarni belgilovchi huquqiy hujjat.
3. Ssuda har yili arizalar topshirish ketma-ketligi boʻyicha mazkur Reglament talablariga toʻliq mos kelgan 2 000 nafargacha talaba yoshlarga ajratiladi.
Bir kalendar yil davomida 2 000 nafar ariza beruvchiga ssuda ajratish maʼqullangandan soʻng ssuda ajratish uchun ariza qabul qilish toʻxtatiladi.
Ssuda ajratilgunga qadar, biroq ketma-ketligi boʻyicha ssuda ajratilgan ariza beruvchilardan keyin ariza topshirgan shaxslar keyingi yil uchun roʻyxatga qoʻyilmaydi hamda ssuda olish uchun kelgusi yilda qaytadan murojaat qiladi.
Ssuda ajratish maʼqullangan murojaatlar hamda ajratilgan ssudalar soni haqidagi maʼlumotlar vakolatli organning rasmiy veb-saytida doimiy ravishda eʼlon qilib boriladi.
4. Davlat xizmatlari markazlari va vakolatli organ oʻrtasidagi elektron davlat xizmatlarini koʻrsatish doirasida axborot almashinuvi Elektron hukumatning idoralararo maʼlumotlar uzatish tarmogʻi orqali amalga oshiriladi.
5. Ssuda ajratish boʻyicha davlat xizmatlarini koʻrsatish uchun vakolatli organ tomonidan fuqarolik-huquqiy shartnoma asosida qonunchilik hujjatlarida belgilangan tartibda malakali mutaxassislar jalb qilinishi mumkin.
Bunda ushbu mutaxassislar tomonidan arizalarning oʻz vaqtida koʻrib chiqilishi va asossiz rad etilmasligi vakolatli organ tomonidan doimiy nazorat qilib boriladi.
2-bob. Ssuda ajratish haqidagi arizani koʻrib chiqish tartibi
6. Ssuda ajratish boʻyicha davlat xizmati mazkur Reglamentga 1-ilovaga muvofiq sxema asosida koʻrsatiladi.
7. Ariza beruvchi ssuda olish uchun istalgan davlat xizmatlari markaziga murojaat qiladi yoki Yagona interaktiv davlat xizmatlari portalida (keyingi oʻrinlarda — YIDXP) davlat xizmatidan elektron shaklda foydalanish uchun roʻyxatdan oʻtadi va ommaviy oferta shartlarini qabul qiladi.
8. Ariza beruvchi mazkur Reglamentga 2-ilovaga muvofiq soʻrovnomani elektron shaklda toʻldiradi. Bunda:
a) ariza beruvchining murojaatiga oid quyidagi maʼlumotlar avtomatik tarzda aniqlanadi:
shaxsiga doir maʼlumotlar — Oʻzbekiston Respublikasi Ichki ishlar vazirligi huzuridagi Migratsiya va personallashtirish departamentining elektron axborot tizimi orqali;
yashash manzili — Oʻzbekiston Respublikasi Ichki ishlar vazirligining manzil-maʼlumot elektron axborot tizimi orqali;
ariza beruvchining oliy taʼlim tashkiloti talabasi ekanligi — Oliy taʼlim, fan va innovatsiyalar vazirligining “Oliy taʼlim jarayonlarini boshqarish (HEMIS)” axborot tizimi orqali. Agar oliy taʼlim tashkilotining maʼlumotlari ushbu axborot tizimida mavjud boʻlmasa, ariza beruvchi oliy taʼlim tashkilotida kunduzgi, kechki (smenali) va sirtqi (maxsus sirtqi) taʼlim shakli boʻyicha taʼlim olayotgani toʻgʻrisida ssuda ajratish haqidagi murojaat qilingan kundan 10 kalendar kundan oshmagan sanada berilgan maʼlumotnomani elektron shaklda (pdf formatda) ilova qiladi;
agar ariza beruvchiga kafil boʻluvchi jismoniy shaxs kafil boʻlayotgan boʻlsa, taqdim etilgan uning maʼlumotlari soʻnggi 12 oylik ish haqi toʻgʻrisidagi maʼlumotlar — “Raqamli hukumat” tizimi idoralararo integratsiyalashuv platformasi orqali;
b) ariza beruvchi quyidagi hujjatlarni ilova qiladi:
“Work and travel” dasturi mavjud boʻlgan xorijiy davlatdagi ish beruvchi bilan ariza beruvchi oʻrtasida tuzilgan mehnat shartnomasi (pdf formatda);
ariza beruvchi tomonidan ssuda qaytarilmagan hollarda, ushbu mablagʻlarni qaytarish majburiyatini oʻz zimmasiga oluvchi kafil jismoniy shaxsning qarz shartnomasi boʻyicha kafil boʻlishga rozilik arizasi (pdf formatda) — agar mavjud boʻlsa;
viza (pdf formatda).
Kafil jismoniy shaxsning YIDXP orqali olingan soʻnggi 12 oylik ish haqi toʻgʻrisidagi maʼlumot “Raqamli hukumat” tizimining idoralararo integratsiyalashuv platformasi orqali mustaqil ravishda olinadi. Mazkur maʼlumot “Raqamli hukumat” tizimining idoralararo integratsiyalashuv platformasi orqali aniqlanmagan hollarda ilova qilinadi.
Agar kafil boʻluvchi shaxsning maʼlumotlari taqdim etilmagan boʻlsa, ariza beruvchi ssudani qaytarmaslik xavfini sugʻurta qilish boʻyicha sugʻurta tashkiloti tomonidan beriladigan sugʻurta polisini taqdim etishi haqida YIDXP orqali maʼlumot kiritadi.
Ariza beruvchidan ushbu bandda koʻrsatilmagan maʼlumot va hujjatlarni talab qilish taqiqlanadi.
Taqdim etilgan hujjatlardagi maʼlumotlarning xaqqoniyligiga ariza beruvchi javobgar hisoblanadi.
9. Ariza beruvchi davlat xizmatidan foydalanishdan uni koʻrsatishning har qanday bosqichida bosh tortish huquqiga ega. Ariza beruvchi davlat xizmatidan foydalanishdan bosh tortganda, uning murojaati koʻrilmasdan qoldiriladi.
10. Mazkur Reglamentda nazarda tutilgan davlat xizmati bepul koʻrsatiladi.
11. Ushbu Reglamentga muvofiq ssuda ajratish boʻyicha davlat xizmatini koʻrsatishda quyidagilar ishtirok etadi:
a) davlat xizmatlari markazi ariza beruvchi kelib murojaat etganda, uning nomidan murojaatni vakolatli organga yuboradi;
b) vakolatli organ taqdim etilgan hujjatlarning kelib tushish ketma-ketligi boʻyicha uch ish kuni ichida ariza beruvchining maʼlumotlari va taqdim etgan hujjatlari ushbu Reglamentning 8-bandi “a” va “b” kichik bandlariga muvofiqligini oʻrganadi va natijasi boʻyicha YIDXPga maʼlumot kiritadi. Bunda:
taqdim etilgan hujjatlar ushbu Reglamentning 8-bandi “a” va “b” kichik bandlari talablariga mos kelmagan taqdirda, ssuda ajratish rad etiladi va vakolatli organ tomonidan tegishli kamchiliklar koʻrsatilgan holda ariza beruvchining YIDXPdagi shaxsiy kabinetiga maʼlumot kiritiladi hamda ariza beruvchiga bu haqida SMS-xabarnoma yuboriladi;
taqdim etilgan hujjatlar belgilangan talablarga mos kelgan taqdirda, tegishli hududdagi Yoshlar ishlari boshqarmasi vakili, ariza beruvchi va kafil (agar sugʻurta polisi taqdim etilmagan boʻlsa) tomonidan imzolangan, notarial tartibda tasdiqlangan qarz shartnomasi va kafillik shartnomasini besh ish kuni ichida YIDXP orqali vakolatli organga elektron shaklda (pdf formatda) yuborish haqida ariza beruvchining YIDXPdagi shaxsiy kabinetiga maʼlumot kiritiladi va ariza beruvchiga bu haqida SMS-xabarnoma yuboriladi. Mazkur qarz shartnomasini tuzish bilan bogʻliq barcha xarajatlar (davlat boji va qonunchilik hujjatlarida belgilangan boshqa toʻlovlar) ariza beruvchi tomonidan toʻlanadi;
v) tegishli hududdagi Yoshlar ishlari boshqarmasi vakili ariza beruvchi tomonidan taqdim etilgan, uning xorijga chiqish biometrik pasportining asl nusxasidagi viza maʼlumotlarini ariza beruvchi ssuda ajratish haqida ariza yuborishda ilova qilgan viza maʼlumotlari bilan solishtirish orqali oʻrganadi hamda ariza beruvchining viza maʼlumotlari haqqoniy boʻlgan taqdirda, shuningdek, agar ariza beruvchi kafil boʻluvchi shaxsning maʼlumotlarini taqdim etmagan holatda ssudani qaytarmaslik xavfini sugʻurta qilish boʻyicha sugʻurta tashkiloti tomonidan beriladigan sugʻurta polisini taqdim etgan taqdirda, qarz shartnomasini imzolaydi;
agar ariza beruvchining viza maʼlumotlari haqqoniy boʻlmagan taqdirda yoki agar ariza beruvchi kafil boʻluvchi shaxsning maʼlumotlarini taqdim etmagan holatda ssudani qaytarmaslik xavfini sugʻurta qilish boʻyicha sugʻurta tashkiloti tomonidan beriladigan sugʻurta polisini taqdim etmagan taqdirda, Yoshlar ishlari boshqarmasi vakili bu haqida dalolatnoma rasmiylashtirib, bir ish kunida vakolatli organning masʼul xodimini xabardor qiladi;
g) ariza beruvchi tasdiqlangan qarz shartnomasini YIDXP orqali elektron shaklda (pdf formatda) yuborgandan soʻng vakolatli organ tomonidan ssuda ajratilishi haqida elektron shakldagi QR-kodli maʼlumotnoma ariza beruvchining YIDXPdagi shaxsiy kabinetiga kiritiladi va ariza beruvchiga bu haqida SMS-xabarnoma yuboriladi;
ariza beruvchining viza maʼlumotlari haqqoniy boʻlmagan taqdirda, shuningdek, ariza beruvchi tasdiqlangan qarz shartnomasini ushbu bandning “b” kichik bandida belgilangan muddatda yubormasa, ssuda ajratish rad etiladi hamda vakolatli organ tomonidan tegishli kamchiliklar koʻrsatilgan holda ariza beruvchining YIDXPdagi shaxsiy kabinetiga maʼlumot kiritiladi va bu haqida ariza beruvchiga SMS-xabarnoma yuboriladi.
3-bob. Ssuda ajratish va uni qaytarish tartibi
12. Ariza beruvchiga QR-kodli maʼlumotnoma yuborilgandan soʻng vakolatli organ uch ish kuni ichida ssudani tegishli hududdagi Yoshlar ishlari boshqarmasi hisobvaragʻiga, Yoshlar ishlari boshqarmasi esa uch ish kuni ichida qarz shartnomasida rekvizitlari koʻrsatilgan ariza beruvchining bank kartasiga oʻtkazadi.
13. Ariza beruvchi xorijiy davlatning diplomatik vakolatxonasi yoki konsullik muassasasi tomonidan ariza beruvchiga berilgan vizada qayd etilgan xorijiy davlatda boʻlishning soʻnggi sanasidan boshlab bir oy ichida, agar ariza beruvchi ajratilgan ssuda hisobidan xorijiy davlatga bormagan boʻlsa, unga vakolatli organ tomonidan ssudani qaytarish haqida talabnoma yuborilgan sanadan boshlab oʻn besh kun ichida ajratilgan ssudani qarz shartnomasida koʻrsatilgan vakolatli organning tegishli shaxsiy gʻazna hisobvaragʻiga toʻliq qaytarishi shart.
Ushbu mablagʻlar yuqorida belgilangan muddatda qaytarilmagan hollarda tegishli hududdagi Yoshlar ishlari boshqarmasi ariza beruvchiga va agar qarz shartnomasi kafil tomonidan imzolangan boʻlsa, unga ssudani oʻn besh kalendar kundan koʻp boʻlmagan muddatda qaytarish haqida notarius orqali yozma bildirishnoma yuboradi.
14. Ariza beruvchi yoki kafil jismoniy shaxs tomonidan yozma bildirishnoma talablari bajarilmaganda, tegishli hududdagi Yoshlar ishlari boshqarmasi ikki ish kuni ichida muddati oʻtgan qarzdorlik boʻyicha ijro xati yozib berishni soʻrab notariusga murojaat qiladi hamda ijro xatini yozib berganlik uchun Yoshlarga oid davlat siyosatini qoʻllab-quvvatlash jamgʻarmasi hisobidan davlat bojini toʻlaydi.
15. Notarius tomonidan bir ish kuni ichida yozib berilgan ijro xati ijro harakatlarini amalga oshirish uchun Oʻzbekiston Respublikasi Bosh prokuraturasi huzuridagi Majburiy ijro byurosining (keyingi oʻrinlarda — Majburiy ijro byurosi) hududiy boʻlinmasiga taqdim etiladi.
16. Majburiy ijro byurosining hududiy boʻlinmasi belgilangan tartibda muddati oʻtgan qarzdorlikni undirish choralarini koʻradi.
17. Majburiy ijro byurosi tomonidan undiruvni amalga oshirish imkoni boʻlmaganda, agar ariza beruvchi tomonidan sugʻurta polisi taqdim etilgan boʻlsa, qarzdorlik ushbu sugʻurta polisiga asosan sugʻurta tashkiloti tomonidan toʻlab beriladi.
4-bob. Yakunlovchi qoidalar
18. Ariza beruvchi vakolatli organning ssuda ajratishni rad etish toʻgʻrisidagi xabarnomasidan norozi boʻlgan taqdirda, qonunchilik hujjatlarida belgilangan tartibda sudga shikoyat qilishi mumkin.
19. Ushbu Reglament talablarining buzilishida aybdor boʻlgan shaxslar qonunchilik hujjatlarida belgilangan tartibda javob beradilar.
“Work and travel” xalqaro dasturlarida ishtirok etuvchi talaba yoshlarning ishlash va sayohat qilish maqsadida xorijiy davlatlarga borishi va kelishi bilan bogʻliq xarajatlar uchun ssuda ajratish boʻyicha davlat xizmatlarini koʻrsatishning maʼmuriy reglamentiga 1-ILOVA
“Work and travel” xalqaro dasturlarida ishtirok etuvchi talaba yoshlarning ishlash va sayohat qilish maqsadida xorijiy davlatlarga borishi va kelishi bilan bogʻliq xarajatlar uchun ssuda ajratish
Bosqichlar Subyektlar Tadbirlar Bajarish muddati 1-bosqich Ariza beruvchi Ssuda ajratish boʻyicha tuman (shahar) davlat xizmatlari markazi yoki Yagona interaktiv davlat xizmatlari portali (keyingi oʻrinlarda — YIDXP) orqali murojaat qiladi. Vizada koʻrsatilgan xorijiy davlatda boʻlish sanasi boshlanishiga kamida 20 kalendar kun qolganda 2-bosqich 1. Davlat xizmatlari markazi 2. YIDXP Murojaatni va unga ilova qilingan hujjatlarni Yoshlar ishlari agentligiga yuboradi. 1. 10 daqiqa ichida 2. Avtomatik tarzda 3-bosqich Yoshlar ishlari agentligi 1. Taqdim etilgan hujjatlarning belgilangan talablarga muvofiqligini oʻrganadi hamda muvofiqligi aniqlanganda, ariza beruvchiga tegishli hududdagi Yoshlar ishlari boshqarmasi vakili, ariza beruvchi va kafil tomonidan imzolangan, notarial tartibda tasdiqlangan qarz shartnomasini 5 ish kuni ichida YIDXP orqali elektron shaklda (pdf formatda) yuborish haqida ariza beruvchining YIDXPdagi shaxsiy kabinetiga maʼlumot kiritadi hamda ariza beruvchiga bu haqida SMS-xabarnoma yuboradi. 2. Taqdim etilgan hujjatlar belgilangan talablarga muvofiq boʻlmaganda, ssuda ajratishni rad etadi, ariza beruvchining YIDXPdagi shaxsiy kabinetiga maʼlumot kiritadi va ariza beruvchiga bu haqida SMS-xabarnoma yuboradi. 3 ish kuni ichida 4-bosqich Tegishli hududdagi Yoshlar ishlari boshqarmasi 1. Yoshlar ishlari boshqarmasi vakili ariza beruvchi tomonidan taqdim etilgan uning xorijga chiqish biometrik pasportining asl nusxasidagi viza maʼlumotlarini ariza beruvchi ssuda ajratish haqida ariza yuborishda ilova qilgan viza maʼlumotlari bilan solishtirish orqali oʻrganadi. Ushbu maʼlumotlar toʻgʻri boʻlgan taqdirda, shuningdek, agar ariza beruvchi kafil boʻluvchi shaxsning maʼlumotlarini taqdim etmagan holatda ssudani qaytarmaslik xavfini sugʻurta qilish boʻyicha sugʻurta tashkiloti tomonidan beriladigan sugʻurta polisini taqdim etgan taqdirda, qarz shartnomasini imzolaydi. 2. Ariza beruvchining viza maʼlumotlari haqqoniy boʻlmagan taqdirda yoki agar ariza beruvchi kafil boʻluvchi shaxsning maʼlumotlarini taqdim etmagan holatda ssudani qaytarmaslik xavfini sugʻurta qilish boʻyicha sugʻurta tashkiloti tomonidan beriladigan sugʻurta polisini taqdim etmaganda, Yoshlar ishlari boshqarmasi vakili bu haqida dalolatnoma rasmiylashtirib, 1 ish kuni ichida Yoshlar ishlari agentligi masʼul xodimini xabardor qiladi. 5 ish kuni ichida 5-bosqich Ariza beruvchi Tasdiqlangan qarz shartnomasini YIDXP orqali elektron shaklda (pdf formatda) Yoshlar ishlari agentligiga yuboradi. 5 ish kuni ichida 6-bosqich Yoshlar ishlari agentligi 1. Ariza beruvchining viza maʼlumotlari haqqoniy boʻlmaganda, agar ariza beruvchi kafil boʻluvchi shaxsning maʼlumotlarini taqdim etmagan holatda ssudani qaytarmaslik xavfini sugʻurta qilish boʻyicha sugʻurta tashkiloti tomonidan beriladigan sugʻurta polisini taqdim etmaganda, shuningdek, ariza beruvchi tasdiqlangan qarz shartnomasini 5 ish kuni ichida YIDXP orqali elektron shaklda (pdf formatda) yubormaganda ssuda ajratishni rad etadi, bu haqida ariza beruvchining YIDXPdagi shaxsiy kabinetiga maʼlumot yuboradi va ariza beruvchiga SMS-xabarnoma yuboradi. 2. Ariza beruvchi tasdiqlangan qarz shartnomasini 5 ish kun ichida YIDXP orqali elektron shaklda (pdf formatda) yuborganda, uning YIDXPdagi shaxsiy kabinetiga ssuda ajratilishi haqida elektron shakldagi QR-kodli maʼlumotnoma yuboradi va ariza beruvchiga bu haqida SMS-xabarnoma yuboradi. 1 ish kuni ichida
“Work and travel” xalqaro dasturlarida ishtirok etuvchi talaba yoshlarning ishlash va sayohat qilish maqsadida xorijiy davlatlarga borishi va kelishi bilan bogʻliq xarajatlar uchun ssuda ajratish boʻyicha davlat xizmatlarini koʻrsatishning maʼmuriy reglamentiga 2-ILOVA
“Work and travel” xalqaro dasturlarida ishtirok etuvchi talaba yoshlarning ishlash va sayohat qilish maqsadida xorijiy davlatlarga borishi va kelishi bilan bogʻliq xarajatlar uchun ssuda ajratish boʻyicha
Ariza t/r Qabul qilish sanasi Qabul qilgan shaxs — — — I. Ariza beruvchi (ssuda oluvchi) jismoniy shaxs haqida maʼlumot: 1.1. F.I.O.: (avtomatik aniqlanadi) 1.2. Tugʻilgan sanasi: (avtomatik aniqlanadi) 1.3. Jismoniy shaxsning shaxsiy identifikatsiya raqami (JSHSHIR): (maʼlumot kiritiladi) 1.4. Telefon raqami: (maʼlumot kiritiladi) 1.5. Yashash joyi: (avtomatik aniqlanadi) 1.6. Oliy taʼlim tashkiloti talabasi ekanligi toʻgʻrisida maʼlumot (avtomatik aniqlanadi) 1.7. “Work and travel” dasturi mavjud boʻlgan xorijiy davlatdagi ish beruvchi bilan ariza beruvchi oʻrtasida tuzilgan mehnat shartnomasi (pdf formatda kiritiladi) 1.8. Ssudani qaytarmaslik xavfini sugʻurta qilish boʻyicha sugʻurta tashkiloti tomonidan berilgan sugʻurta polisi (ariza beruvchiga kafil boʻluvchi jismoniy shaxs haqidagi maʼlumot kiritilmaganda, ushbu hujjat kiritiladi) (pdf formatda kiritiladi) 1.9. “Work and travel” dasturi doirasida ariza beruvchi ishlash va sayohat qilish istagida boʻlgan xorijiy davlatning diplomatik vakolatxonasi yoki konsullik muassasasidan olingan, maʼlum muddat davomida oʻsha davlatda ishlash va sayohat qilish uchun berilgan viza (pdf formatda kiritiladi) II. Ariza beruvchiga kafil boʻluvchi jismoniy shaxs haqida maʼlumot: (ssudani qaytarmaslik xavfini sugʻurta qilish boʻyicha sugʻurta polisi taqdim etilsa, toʻldirilmaydi) 2.1. F.I.O.: (avtomatik aniqlanadi) 2.2. Tugʻilgan sanasi: (avtomatik aniqlanadi) 2.3. Jismoniy shaxsning shaxsiy identifikatsiya raqami (JSHSHIR): (maʼlumot kiritiladi) 2.4. Telefon raqami: (maʼlumot kiritiladi) 2.5. Yashash joyi: (avtomatik aniqlanadi) 2.6. Soʻnggi 12 oylik ish haqi toʻgʻrisida maʼlumot (avtomatik aniqlanadi) 2.7. Qarz shartnomasi boʻyicha kafil boʻlishga rozilik arizasi (pdf formatda kiritiladi) III. Taqdim etilgan I va II boʻlimlardagi hujjatlar mazkur Reglament talablariga muvofiq boʻlganda taqdim etiladi: 3.1. Tegishli hududdagi Yoshlar ishlari boshqarmasi vakili, ariza beruvchi va kafil (agar sugʻurta polisi taqdim etilmagan boʻlsa) tomonidan imzolangan, notarial tartibda tasdiqlangan qarz shartnomasi (pdf formatda kiritiladi)
Oʻzbekiston Respublikasining Bosh vaziri A. ARIPOV
Toshkent sh.,
2025-yil 2-may,
290-son