UzbekAI

← Qonunlar

📅 2025-yil 5-may · Qonunlar va kodekslar

Rasmiy matn. Rasmiy hujjat. Tahririy izohlar kiritilmagan.

Yordam | Arxiv | Atamalar | Statistika | API | Havola yuborish | Sayt haqida | Shartlar

← Қонунлар

📅 2025 йил 5 май · Қонунлар ва кодекслар

Расмий матн. Расмий ҳужжат. Таҳририй изоҳлар киритилмаган.

Ёрдам | Архив | Атамалар | Статистика | API | Ҳавола юбориш | Сайт ҳақида | Шартлар

← Законы

📅 5 мая 2025 г. · Законы и кодексы

Официальный текст. Официальный документ. Редакционные примечания не включены.

Помощь | Архив | Термины | Статистика | API | Предложить ссылку | О сайте | Условия

← Laws

📅 5 May 2025 · Laws and codes

Official text. Official document. Editorial notes are not included.

Help | Archive | Glossary | Stats | API | Submit | About | Terms

Ўзбекистон Республикасининг қонуни

Ер участкаларидан фойдаланиш тартиби янада такомиллаштирилиши муносабати билан Ўзбекистон Республикасининг айрим қонун ҳужжатларига ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш тўғрисида

Қонунчилик палатаси томонидан 2025 йил 7 январда қабул қилинган Сенат томонидан 2025 йил 20 февралда маъқулланган

Кейинги йилларда мамлакатимизда ер участкаларидан фойдаланиш тартибини такомиллаштириш, шунингдек атроф-муҳитнинг муҳофаза қилинишини кучайтириш, экологик вазиятни яхшилаш, иқлим ўзгаришининг олдини олиш бўйича изчил чора-тадбирлар амалга оширилмоқда.

Шу билан бирга ер ва шаҳарсозлик тўғрисидаги қонунчилик, шаҳарсозлик регламентлари талабларига риоя этилишини таъминлаш, ердан фойдаланувчиларнинг, ижарачиларнинг ва ер участкалари мулкдорларининг ер участкаларидан фойдаланиш тартиби тўғрисидаги хабардорлигини ошириш мақсадида ер участкаларидан рухсат этилган фойдаланиш турларини аниқлаштириш зарурияти юзага келмоқда. Бундан ташқари республикамизда скверлар, истироҳат боғлари, хиёбонлар, сайилгоҳлар ҳудудларининг ҳамда уларда экилган дарахтларнинг муҳофаза қилинишини кучайтириш, уларнинг ерларида бино ва иншоотлар қурилишининг олдини олиш зарурияти юзага келмоқда.

Ушбу Қонун билан Ўзбекистон Республикасининг айрим қонун ҳужжатларига ер участкаларидан рухсат этилган фойдаланиш турлари жорий этилишини, аҳолининг маданий-маиший эҳтиёжларини қондириш ва дам олиши учун фойдаланиладиган ерларни хусусийлаштириш ёки бегоналаштириш, уларнинг ҳудудларини қисқартириш, мазкур ҳудудларда бино ва иншоотлар қуриш тақиқланишини, ушбу чекловларни бузганлик учун жиноий жавобгарлик кучайтирилишини, ботаника боғларини хусусийлаштириш ва уларнинг ҳудудларида қурилишни амалга ошириш тақиқланган ҳолда ботаника боғларининг муҳофаза этиладиган табиий ҳудудлар рўйхатига киритилишини назарда тутувчи ўзгартириш ва қўшимчалар киритилмоқда.

Мазкур Қонун ер участкаларидан фойдаланиш жараёнида ер ва шаҳарсозлик тўғрисидаги қонунчиликнинг ўзаро боғлиқлигини таъминлашга, аҳолининг маданий-маиший эҳтиёжларини қондириш ва дам олиши учун фойдаланиладиган ерларни ҳамда яшил ҳудудларни муҳофаза қилиш учун мустаҳкам ҳуқуқий асос яратишга имкон беради, шунингдек ер участкаларидан мақсадли фойдаланилиши устидан назоратнинг самарадорлигини оширишга хизмат қилади.

1-модда . Ўзбекистон Республикасининг 1994 йил 22 сентябрда қабул қилинган 2012-ХII-сонли Қонуни билан тасдиқланган Ўзбекистон Республикасининг Жиноят кодекси (Ўзбекистон Республикаси Олий Кенгашининг Ахборотномаси, 1995 йил, № 1, 3-модда; Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисининг Ахборотномаси, 1996 йил, № 9, 144-модда; 1997 йил, № 2, 56-модда, № 9, 241-модда; 1998 йил, № 5-6, 102-модда, № 9, 181-модда; 1999 йил, № 1, 20-модда, № 5, 124-модда, № 9, 229-модда; 2000 йил, № 5-6, 153-модда; 2001 йил, № 1-2, 23-модда, № 9-10, 165-модда; 2002 йил, № 9, 165-модда; 2003 йил, № 1, 8-модда, № 9-10, 149-модда; 2004 йил, № 1-2, 18-модда, № 9, 171-модда; Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси палаталарининг Ахборотномаси, 2005 йил, № 9, 314-модда, № 12, 417, 418-моддалар; 2006 йил, № 6, 261-модда, № 12, 656-модда; 2007 йил, № 4, 158, 166-моддалар, № 6, 248-модда, № 9, 416, 422-моддалар, № 12, 607-модда; 2008 йил, № 4, 187, 188, 189-моддалар, № 7, 352-модда, № 9, 485, 487, 488-моддалар, № 12, 640, 641-моддалар; 2009 йил, № 1, 1-модда, № 4, 128-модда, № 9, 329, 334, 335, 337-моддалар, № 12, 470-модда; 2010 йил, № 5, 176, 179-моддалар, № 9, 341-модда, № 12, 471, 477-моддалар; 2011 йил, № 1, 1-модда; 2012 йил, № 4, 108-модда, № 9/1, 242-модда, № 12, 336-модда; 2013 йил, № 4, 98-модда, № 10, 263-модда; 2014 йил, № 1, 2-модда, № 5, 130-модда, № 9, 244-модда, № 12, 343-модда; 2015 йил, № 6, 228-модда, № 8, 310, 312-моддалар, № 12, 452-модда; 2016 йил, № 4, 125-модда, № 9, 276-модда, № 12, 383, 385-моддалар; 2017 йил, № 3, 47-модда, № 6, 300-модда, № 9, 506, 510-моддалар; 2018 йил, № 1, 4-модда, № 4, 218, 224-моддалар, № 7, 430-модда, № 10, 679-модда; 2019 йил, № 1, 3, 5-моддалар, № 3, 161-модда, № 5, 259, 267, 268-моддалар, № 7, 386-модда, № 8, 471-модда, № 9, 592-модда, № 11, 787-модда, № 12, 880-модда; 2020 йил, № 1, 4-модда, № 3, 204-модда, № 7, 449-модда, № 10, 593-модда, № 11, 651-модда, № 12, 691-модда; 2021 йил, № 1, 5, 14-моддалар, № 2, 142, 144-моддалар, № 3, 217-модда, 4-сонга илова, № 8, 800, 803-моддалар, № 10, 966, 968, 973-моддалар, № 12, 1193-модда; 2022 йил, № 2, 81-модда, № 3, 215, 216-моддалар, № 4, 337-модда, № 5, 464, 466-моддалар, № 6, 575-модда, № 10, 981-модда; 2023 йил, № 3, 184, 185, 187, 188-моддалар, № 4, 265-модда, № 5, 319-модда, № 10, 798-модда, № 11, 921-модда; 2024 йил, № 1, 8-модда, № 2, 111-модда, № 3, 245-модда, № 8, 818-модда, № 9, 954, 964-моддалар, № 10, 1070, 1071, 1073, 1077, 1079, 1083-моддалар, № 11, 1186-модда, № 12, 1280, 1287-моддалар) 229 4 -моддаси иккинчи қисмининг диспозицияси қуйидаги мазмундаги «г» банд билан тўлдирилсин:

«г) давлат мулки бўлган ҳамда аҳолининг маданий-маиший эҳтиёжларини қондириш ва дам олиши учун фойдаланиладиган ернинг ёки унинг бир қисмининг бегоналаштирилишига, унинг ҳудуди қисқартирилишига сабаб бўлса».

2-модда . Ўзбекистон Республикасининг 1994 йил 22 сентябрда қабул қилинган 2015-ХII-сонли Қонуни билан тасдиқланган Ўзбекистон Республикасининг Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодексига (Ўзбекистон Республикаси Олий Кенгашининг Ахборотномаси, 1995 йил, № 3, 6-модда; Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисининг Ахборотномаси, 1995 йил, № 9, 193-модда, № 12, 269-модда; 1996 йил, № 5-6, 69-модда, № 9, 144-модда; 1997 йил, № 2, 56-модда, № 4-5, 126-модда, № 9, 241-модда; 1998 йил, № 3, 38-модда, № 5-6, 102-модда, № 9, 181-модда; 1999 йил, № 1, 20-модда, № 5, 124-модда, № 9, 229-модда; 2000 йил, № 5-6, 153-модда, № 7-8, 217-модда; 2001 йил, № 1-2, 23-модда, № 9-10, 165, 182-моддалар; 2002 йил, № 1, 20-модда, № 9, 165-модда; 2003 йил, № 1, 8-модда, № 5, 67-модда, № 9-10, 149-модда; 2004 йил, № 1-2, 18-модда, № 5, 90-модда, № 9, 171-модда; 2005 йил, № 1, 18-модда; Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси палаталарининг Ахборотномаси, 2005 йил, № 9, 312-модда, № 12, 413, 417, 418-моддалар; 2006 йил, № 6, 261-модда, № 9, 498-модда, № 10, 536-модда, № 12, 656, 659-моддалар; 2007 йил, № 4, 158, 159, 164, 165-моддалар, № 9, 416, 421-моддалар, № 12, 596, 604, 607-моддалар; 2008 йил, № 4, 181, 189, 192-моддалар, № 9, 486, 488-моддалар, № 12, 640, 641-моддалар; 2009 йил, № 1, 1-модда, № 9, 334, 335, 337-моддалар, № 10, 380-модда, № 12, 462, 468, 470, 472, 474-моддалар; 2010 йил, № 5, 175, 179-моддалар, № 6, 231-модда, № 9, 335, 339, 341-моддалар, № 10, 380-модда, № 12, 468, 473, 474-моддалар; 2011 йил, № 1, 1-модда, № 4, 104, 105-моддалар, № 9, 247, 252-моддалар, № 12/2, 365-модда; 2012 йил, № 4, 108-модда, № 9/1, 242-модда, № 12, 336-модда; 2013 йил, № 4, 98-модда, № 10, 263-модда; 2014 йил, № 1, 2-модда, № 5, 130-модда, № 9, 244-модда, № 12, 341, 343-моддалар; 2015 йил, № 6, 228-модда, № 8, 310, 312-моддалар, № 12, 452-модда; 2016 йил, № 1, 2-модда, № 4, 125-модда, № 9, 276-модда, № 12, 383, 385-моддалар; 2017 йил, № 4, 137-модда, № 6, 300-модда, № 9, 510-модда, № 10, 605-модда; 2018 йил, № 1, 1, 4, 5-моддалар, № 4, 224-модда, № 7, 430, 431, 432-моддалар, № 10, 671, 673, 679-моддалар; 2019 йил, № 1, 1, 3, 5-моддалар, № 2, 47-модда, № 3, 161, 165, 166-моддалар, № 5, 259, 261, 267, 268-моддалар, № 7, 386-модда, № 8, 469, 471-моддалар, № 9, 591, 592-моддалар, № 10, 674, 676-моддалар, № 11, 787, 791-моддалар, № 12, 880, 891-моддалар; 2020 йил, № 1, 4-модда, № 3, 203, 204-моддалар, № 7, 449-модда, № 9, 539, 540-моддалар, № 10, 593, 596-моддалар, № 11, 651-модда, № 12, 691-модда; 2021 йил, № 1, 5, 7, 12, 13, 14-моддалар, № 2, 142-модда, № 3, 217-модда, № 4, 290, 293-моддалар, 4-сонга илова, № 8, 800, 802, 803-моддалар, № 9, 903-модда, № 10, 966, 967, 968, 973-моддалар, № 11, 1066-модда; 2022 йил, № 1, 1, 2-моддалар, № 2, 80, 81-моддалар, № 3, 215, 216-моддалар, № 4, 337-модда, № 5, 464, 465, 466, 467-моддалар, № 8, 787-модда, № 10, 981, 984-моддалар, № 12, 1188-модда; 2023 йил, № 3, 184, 185, 188, 189-моддалар, № 4, 265, 266, 268-моддалар, № 5, 319, 320-моддалар, № 7, 533, 534, 535, 537, 539-моддалар, № 8, 634-модда, № 10, 798-модда, № 11, 921, 923, 924-моддалар, № 12, 1004-модда; 2024 йил, № 1, 5, 7, 8, 9-моддалар, № 2, 102, 111, 115, 116-моддалар, № 3, 243, 246-моддалар, № 6, 530, 532-моддалар, № 7, 629-модда, № 8, 826, 829, 831-моддалар, № 9, 954, 964, 965-моддалар, № 10, 1070, 1071, 1073, 1077, 1078, 1083, 1084-моддалар, № 11, 1187, 1188, 1189-моддалар, № 12, 1279, 1280, 1282, 1286, 1287-моддалар) қуйидаги ўзгартириш ва қўшимчалар киритилсин:

1) 65-модда :

биринчи қисмининг диспозициясидаги «ер майдонларидан бошқа мақсадларда фойдаланиш» деган сўзлар «ер участкаларидан рухсат этилган фойдаланишнинг асосий турига номувофиқ фойдаланиш» деган сўзлар билан алмаштирилсин;

иккинчи қисмининг диспозицияси қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

«Ерга эгалик қилувчилар, ердан фойдаланувчилар ва ижарачилар томонидан бир гектаргача майдонга эга ер участкасида суғориладиган ерларни яхшилаш ҳамда муҳофаза қилиш, шу жумладан ер участкасидан рухсат этилган фойдаланишнинг асосий турига мувофиқ оқилона фойдаланилишини, тупроқнинг қайта тикланишини ва ҳосилдорлиги оширилишини таъминлаш бўйича мажбуриятларнинг бажарилмаслиги»;

учинчи қисмининг диспозицияси қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

«Ерга эгалик қилувчилар, ердан фойдаланувчилар ва ижарачилар томонидан бир гектардан ортиқ майдонга эга ер участкасида суғориладиган ерларни яхшилаш ҳамда муҳофаза қилиш, шу жумладан ер участкасидан рухсат этилган фойдаланишнинг асосий турига мувофиқ оқилона фойдаланилишини, тупроқнинг қайта тикланишини ва ҳосилдорлиги оширилишини таъминлаш бўйича мажбуриятларнинг бажарилмаслиги»;

2) 67-модда қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

«67-модда. Вақтинча эгаллаб турилган ер участкаларини ўз вақтида қайтариб бермаслик ёки уларни рухсат этилган фойдаланишнинг асосий турига мувофиқ фойдаланиш учун яроқли ҳолга келтирмаслик

Вақтинча эгаллаб турилган ер участкаларини ўз вақтида қайтариб бермаслик ёки уларни рухсат этилган фойдаланишнинг асосий турига мувофиқ фойдаланиш учун яроқли ҳолга келтириш юзасидан мажбуриятларни бажармаслик, —

базавий ҳисоблаш миқдорининг беш баравари миқдорида жарима солишга сабаб бўлади»;

3) 68-модда номи ва биринчи қисмининг диспозицияси қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

«68-модда. Ер тузиш лойиҳаларидан ўзбошимчалик билан четга чиқиш

Тасдиқланган ер тузиш лойиҳа ҳужжатларидан тегишли рухсат бўлмай туриб четга чиқиш, худди шунингдек тегишли органлар билан келишмай туриб объектларни жойлаштириш, лойиҳалаштириш, қуриш ва уларни фойдаланишга топшириш»;

4) 68 1 -модда :

биринчи қисмининг диспозицияси қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

«Кўчмас мулкка бўлган ҳуқуқларни давлат рўйхатидан ўтказишни амалга оширувчи органга ер участкасига, бино ва иншоотга бўлган ҳуқуқни давлат рўйхатидан ўтказиш учун ўз вақтида мурожаат этмаслик, бундан ушбу модданинг иккинчи қисмида назарда тутилган ҳол мустасно»;

қуйидаги мазмундаги иккинчи қисм билан тўлдирилсин:

«Фуқаролар томонидан кўчмас мулкка бўлган ҳуқуқларни давлат рўйхатидан ўтказишни амалга оширувчи органга турар жойга бўлган ҳуқуқни давлат рўйхатидан ўтказиш учун ўз вақтида мурожаат этмаслик, —

базавий ҳисоблаш миқдорининг беш баравари миқдорида жарима солишга сабаб бўлади»;

5) қуйидаги мазмундаги 68 2 -модда билан тўлдирилсин:

«68 2 -модда. Давлат кадастрларини юритиш қоидаларини бузиш

Давлат кадастрларини юритиш бўйича ваколатли органларнинг мансабдор шахслари томонидан тегишли давлат кадастрларини юритиш қоидаларини бузиш, шунингдек Давлат кадастрлари ягона тизимига киритиш учун давлат кадастрларининг ахборотини тақдим этишдан бўйин товлаш ёки нотўғри ахборотни тақдим этиш —

базавий ҳисоблаш миқдорининг беш баравари миқдорида жарима солишга сабаб бўлади.

Худди шундай ҳуқуқбузарлик маъмурий жазо чораси қўлланилганидан кейин бир йил давомида такрор содир этилган бўлса, —

базавий ҳисоблаш миқдорининг ўн баравари миқдорида жарима солишга сабаб бўлади»;

6) 91 3 -модданинг :

номидаги «шунингдек чиқиндиларни кўмиш ва утилизация қилиш жойлари бўйича кадастр ахборотларини тақдим этиш» деган сўзлар чиқариб ташлансин;

иккинчи қисми чиқариб ташлансин;

7) 245-модданинг биринчи қисми «67» рақамидан кейин «68 2 » рақами билан тўлдирилсин;

8) 266 1 -модда қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

«266 1 -модда. Ўзбекистон Республикаси Иқтисодиёт ва молия вазирлиги ҳузуридаги Кадастр агентлигининг органлари

Ўзбекистон Республикаси Иқтисодиёт ва молия вазирлиги ҳузуридаги Кадастр агентлигининг органларига ушбу Кодекснинг 60-моддаси иккинчи, учинчи ва тўртинчи қисмларида, 60 1 -моддасида, 65-моддасида (ер участкаларидан рухсат этилган фойдаланишнинг асосий турига номувофиқ фойдаланишга оид қисмида, бундан қишлоқ хўжалигига мўлжалланган ерлар мустасно), 68-моддасида (бундан табиатни муҳофаза қилиш, соғломлаштириш, рекреация мақсадларига мўлжалланган ерлар, сув фонди ерлари мустасно), 68 1 -моддасида ва 69-моддасида (бундан қишлоқ хўжалиги ерларининг чегара белгиларига оид қисми мустасно) назарда тутилган маъмурий ҳуқуқбузарликлар тўғрисидаги ишлар тааллуқлидир.

Ўзбекистон Республикаси Иқтисодиёт ва молия вазирлиги ҳузуридаги Кадастр агентлигининг органлари номидан маъмурий ҳуқуқбузарликлар тўғрисидаги ишларни кўриб чиқишга ва жарима солиш тариқасидаги маъмурий жазо чораларини қўллашга қуйидагилар ҳақли:

Ўзбекистон Республикаси Иқтисодиёт ва молия вазирлиги ҳузуридаги Кадастр агентлиги директори ва унинг ўринбосарлари;

Ўзбекистон Республикаси Иқтисодиёт ва молия вазирлиги ҳузуридаги Кадастр агентлигининг Қорақалпоғистон Республикаси, вилоятлар, Тошкент шаҳар бошқармалари бошлиқлари ва уларнинг ўринбосарлари;

Ўзбекистон Республикаси Иқтисодиёт ва молия вазирлиги ҳузуридаги Кадастр агентлигининг туманлар (шаҳарлар) бўлимлари бошлиқлари».

3-модда . Ўзбекистон Республикасининг 1998 йил 30 апрелда қабул қилинган 598-I-сонли Қонуни билан тасдиқланган Ўзбекистон Республикасининг Ер кодексига (Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисининг Ахборотномаси, 1998 йил, № 5-6, 82-модда; 2003 йил, № 9-10, 149-модда; 2004 йил, № 5, 90-модда; 2005 йил, № 1, 18-модда; Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси палаталарининг Ахборотномаси, 2007 йил, № 12, 608-модда; 2009 йил, № 1, 1-модда, № 12, 472-модда; 2011 йил, № 1, 1-модда; 2014 йил, № 1, 2-модда, № 9, 244-модда; 2015 йил, № 8, 312-модда; 2017 йил, № 9, 510-модда; 2018 йил, № 1, 1-модда, № 4, 224-модда, № 7, 432-модда, № 12, 781-модда; 2019 йил, № 1, 1-модда, № 3, 161-модда, № 4, 199-модда, № 8, 469-модда, № 11, 792-модда; 2020 йил, № 9, 540-модда; 2021 йил, № 1, 3-модда, 4-сонга илова, № 8, 800-модда; 2022 йил, № 6, 570, 577-моддалар; 2023 йил, № 10, 795-модда, № 11, 919-модда; 2024 йил, № 7, 629-модда, № 8, 831-модда, № 9, 958-модда, № 10, 1072-модда, № 11, 1193-модда) қуйидаги қўшимча ва ўзгартиришлар киритилсин:

1) 9-модда :

қуйидаги мазмундаги учинчи ва тўртинчи қисмлар билан тўлдирилсин:

«Ерлардан асосий фойдаланиш мақсади ер участкаларидан рухсат этилган фойдаланишнинг асосий турларини белгилаш йўли билан аниқлаштирилади.

Ер участкаларининг ҳуқуқий режими уларнинг ер фондининг муайян тоифасига мансублигидан ва рухсат этилган фойдаланишнинг асосий туридан келиб чиққан ҳолда белгиланади»;

учинчи — еттинчи қисмлари тегишинча бешинчи — тўққизинчи қисмлар деб ҳисоблансин;

2) 10-модданинг :

тўртинчи қисмидаги «асосий фойдаланиш мақсадини» деган сўзлар «рухсат этилган фойдаланишнинг асосий турини» деган сўзлар билан алмаштирилсин;

бешинчи қисмидаги «Фойдаланиш мақсадига» деган сўзлар «Рухсат этилган фойдаланишнинг асосий турига» деган сўзлар билан алмаштирилсин;

3) қуйидаги мазмундаги 2 1 -боб билан тўлдирилсин:

«2 1 -боб. Ер участкаларидан рухсат этилган фойдаланиш турлари, уларни ўзгартириш тартиби ва рухсат этилган фойдаланишнинг белгиланган асосий туридан қатъи назар ер участкаларидан фойдаланиш

10 1 -модда. Ер участкаларидан рухсат этилган фойдаланиш турлари

Ер участкасидан рухсат этилган фойдаланиш турлари ер участкасида амалга оширилиши мумкин бўлган фаолиятнинг йўл қўйиладиган турларидир.

Ер участкаларидан рухсат этилган фойдаланиш турлари ҳудуднинг функционал зоналаштирилишини белгиловчи шаҳарсозлик ҳужжатлари билан асосий, шартли рухсат этилган ва ёрдамчи тури сифатида белгиланади.

Ер участкаларидан рухсат этилган фойдаланиш турлари Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси томонидан тасдиқланадиган Ер участкаларидан рухсат этилган фойдаланиш турлари ва капитал қурилиш объектларининг ягона классификаторига мувофиқ кўрсатилади.

10 2 -модда. Ер участкасидан рухсат этилган фойдаланишнинг асосий тури

Ер участкасидан рухсат этилган фойдаланишнинг асосий тури ер участкаси қайси фаолиятни юритиш мақсадлари учун мўлжалланган бўлса, ўша фаолиятнинг асосий турини акс эттиради.

Ер участкасидан рухсат этилган фойдаланишнинг асосий тури у тўғрисидаги маълумотлар Кадастр ва кўчмас мулкни рўйхатга олишнинг интеграциялашган ахборот тизимига киритилган кундан эътиборан белгиланган ҳисобланади.

10 3 -модда. Ер участкасидан шартли рухсат этилган фойдаланиш тури

Ер участкасидан шартли рухсат этилган фойдаланиш тури ер участкасидаги фаолият тури бўлиб, уни амалга ошириш учун рухсатнома олиш ва шаҳарсозлик регламентида белгиланган шартларга риоя этиш талаб қилинади.

Ер участкасидан шартли рухсат этилган фойдаланиш тури у тўғрисидаги маълумотлар Кадастр ва кўчмас мулкни рўйхатга олишнинг интеграциялашган ахборот тизимига киритилган кундан эътиборан белгиланган ҳисобланади.

10 4 -модда. Ер участкасидан рухсат этилган фойдаланишнинг ёрдамчи тури

Ер участкасидан рухсат этилган фойдаланишнинг ёрдамчи тури ер участкасидан рухсат этилган фойдаланишнинг асосий турига ёки ер участкасидан шартли рухсат этилган фойдаланиш турига нисбатан қўшимча ҳисобланадиган, мустақил бўлиши мумкин бўлмаган ва фақат ушбу турлар билан биргаликда амалга ошириладиган ер участкасидаги фаолият туридир.

Ер участкасидан рухсат этилган фойдаланишнинг ёрдамчи тури ҳудуднинг функционал зоналаштирилишини белгиловчи шаҳарсозлик ҳужжатлари тасдиқланган кундан эътиборан белгиланган ҳисобланади.

Рухсат этилган фойдаланишнинг ёрдамчи турларига мувофиқ фойдаланиладиган ер участкасининг майдони мазкур ер участкасининг рухсат этилган фойдаланишнинг асосий ёки шартли рухсат этилган турига мувофиқ фойдаланиладиган майдонидан ортиқ бўлиши мумкин эмас.

Ер участкаларидан рухсат этилган фойдаланишнинг асосий (шартли рухсат этилган) ва ёрдамчи турларининг чегаравий нисбати ҳар бир ҳудудий зона учун шаҳарсозлик регламенти, шунингдек қонунчилик ҳужжатлари билан белгиланади.

10 5 -модда. Ер участкаларидан рухсат этилган фойдаланиш турларини ўзгартириш тартиби

Ер участкасидан рухсат этилган фойдаланишнинг асосий турини ўзгартириш унинг ҳуқуқ эгасининг аризасига кўра амалга оширилади.

Ер участкасидан рухсат этилган фойдаланишнинг асосий турини ўзгартириш учун ариза давлат хизматлари маркази ёки Ўзбекистон Республикаси Ягона интерактив давлат хизматлари портали орқали берилади.

Ер участкасидан рухсат этилган фойдаланишнинг асосий турини ўзгартириш бўйича давлат хизматлари кўрсатишга доир маъмурий регламент Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси томонидан тасдиқланади.

Ер участкасидан рухсат этилган фойдаланишнинг ёрдамчи турини ўзгартириш унинг ҳуқуқ эгаси томонидан шаҳарсозлик регламентида назарда тутилган ёрдамчи турлар орасидан фаолият турларини танлаш йўли билан мустақил равишда амалга оширилади.

10 6 -модда. Ер участкасидан шартли рухсат этилган фойдаланиш тури учун рухсатнома олиш тартиби

Ер участкасидан шартли рухсат этилган фойдаланиш тури учун рухсатнома олиш унинг ҳуқуқ эгасининг аризасига кўра амалга оширилади.

Ер участкасидан шартли рухсат этилган фойдаланиш тури учун рухсатнома олишга доир ариза давлат хизматлари маркази ёки Ўзбекистон Республикаси Ягона интерактив давлат хизматлари портали орқали берилади.

Ер участкасидан шартли рухсат этилган фойдаланиш тури учун рухсатнома жамоатчилик муҳокамаси натижаларини инобатга олган ҳолда Қорақалпоғистон Республикаси Қурилиш ва уй-жой коммунал хўжалиги вазирлиги, вилоятлар қурилиш ва уй-жой коммунал хўжалиги бош бошқармалари ҳамда Тошкент шаҳар қурилиш бош бошқармаси ҳузуридаги тегишли ҳудудий архитектура-шаҳарсозлик кенгашларининг қарорларига асосан берилади.

Ер участкасидан шартли рухсат этилган фойдаланиш тури учун рухсатнома олиш бўйича давлат хизматлари кўрсатишга доир маъмурий регламент, шу жумладан ер участкаларининг ҳуқуқ эгалари билан очиқ муҳокамалар ўтказиш тартиби Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси томонидан тасдиқланади.

Ер участкасидан шартли рухсат этилган фойдаланишнинг айрим турларига рухсатнома олиш учун Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси томонидан белгиланган миқдорларда тўлов ундирилиши мумкин.

10 7 -модда. Рухсат этилган фойдаланишнинг белгиланган асосий туридан қатъи назар ер участкаларидан фойдаланиш

Рухсат этилган фойдаланишнинг белгиланган туридан қатъи назар ер участкасидан:

геодезия пунктларини, чегара, ахборотга доир ва бошқа белгиларни жойлаштириш;

муҳандислик-коммуникация тармоқлари объектларини сервитут шартларида жойлаштириш;

муҳандислик ҳамда геологик қидирув ва тадқиқотларни амалга ошириш;

бинолар ва иншоотларни қуриш ёки реконструкция қилиш учун зарур бўлган асосий воситаларни, қурилишга доир ҳамда бошқа материалларни бундай қурилиш ёки реконструкция қилиш даврида қонунчиликда белгиланган тартибда жойлаштириш;

шаҳарсозлик регламентлари талабларига мувофиқ ободонлаштириш объектларини жойлаштириш;

ерларни рекультивация қилишни амалга ошириш;

фавқулодда вазиятларнинг олдини олиш ва уларни бартараф этиш, уларнинг оқибатларини бартараф этиш учун фойдаланилиши мумкин»;

4) 15-модданинг биринчи қисмидаги «ер участкаларининг жойлашган манзили ва ўлчамлари» деган сўзлар «ер участкаларидан рухсат этилган фойдаланишнинг асосий турлари, ер участкаларининг жойлашган манзили ва ўлчамлари» деган сўзлар билан алмаштирилсин;

5) 20-модда биринчи қисмининг биринчи хатбошисидаги «Ерларнинг мўлжалланган асосий мақсадига» деган сўзлар «Ерлардан рухсат этилган фойдаланишнинг асосий турига» деган сўзлар билан алмаштирилсин;

6) 24 1 -модданинг бешинчи қисмидаги «улардан фойдаланишнинг мазкур Кодекснинг 20-моддасида назарда тутилган асосий мақсадини сақлаб қолиш шарти билан» деган сўзлар «улардан ушбу Кодекснинг 20-моддасида назарда тутилган рухсат этилган фойдаланишнинг асосий турини сақлаб қолиш шарти билан» деган сўзлар билан алмаштирилсин;

7) 25-модданинг тўртинчи қисмидаги «белгиланган мақсадларда» деган сўзлар «рухсат этилган фойдаланишнинг асосий турига мувофиқ» деган сўзлар билан алмаштирилсин;

8) 29-модда биринчи қисмининг тўртинчи хатбошисидаги «асосий фойдаланиш мақсадини» деган сўзлар «рухсат этилган фойдаланишнинг асосий турини» деган сўзлар билан алмаштирилсин;

9) 30 1 -модда иккинчи қисмининг саккизинчи хатбошисидаги «белгиланган мақсадда» деган сўзлар «ундан рухсат этилган фойдаланишнинг асосий турига мувофиқ» деган сўзлар билан алмаштирилсин;

10) 30 2 -модда :

иккинчи қисмининг тўртинчи хатбошисидаги «белгиланган мақсадда» деган сўзлар «ундан рухсат этилган фойдаланишнинг асосий турига мувофиқ» деган сўзлар билан алмаштирилсин;

учинчи қисмининг бешинчи хатбошисидаги «фойдаланиш мақсадини» деган сўзлар «рухсат этилган фойдаланишнинг асосий турини» деган сўзлар билан алмаштирилсин;

11) 35-модда иккинчи қисмининг 2-бандидаги «фойдаланиш мақсади» деган сўзлар «рухсат этилган фойдаланишнинг асосий тури» деган сўзлар билан алмаштирилсин;

12) 36-модда биринчи қисмининг 6-бандидаги «белгиланганидан бошқа мақсадларда» деган сўзлар «рухсат этилган фойдаланишнинг асосий турига номувофиқ» деган сўзлар билан алмаштирилсин;

13) 39-модда биринчи қисми :

1-бандидаги «ундан фойдаланиш мақсадига» деган сўзлар «ундан рухсат этилган фойдаланишнинг турларига» деган сўзлар билан алмаштирилсин;

6-бандидаги «фойдаланиш мақсади» деган сўзлар «рухсат этилган фойдаланишнинг турлари» деган сўзлар билан алмаштирилсин;

қуйидаги мазмундаги 11-банд билан тўлдирилсин:

«11) қонунчиликда назарда тутилган тартибда ва шартларда ер участкасидан рухсат этилган фойдаланишнинг асосий турини ўзгартириш»;

14) 40-модда биринчи қисмининг :

1-бандидаги «ердан белгиланган мақсадга мувофиқ» деган сўзлар «ер участкасидан рухсат этилган фойдаланишнинг асосий турига мувофиқ» деган сўзлар билан алмаштирилсин;

6-бандидаги «белгиланган мақсадда» деган сўзлар «рухсат этилган фойдаланишнинг асосий турларига мувофиқ» деган сўзлар билан алмаштирилсин;

15) 49-модданинг тўртинчи қисмидаги «белгиланган мақсадда» деган сўзлар «рухсат этилган фойдаланишнинг асосий турига мувофиқ» деган сўзлар билан алмаштирилсин;

16) 51-модданинг олтинчи қисмидаги «белгиланган мақсадда» деган сўзлар «рухсат этилган фойдаланишнинг асосий турларига мувофиқ» деган сўзлар билан алмаштирилсин;

17) 64-модда :

биринчи қисмининг учинчи хатбошисидаги «дарахтзорлар, боғлар, сайилгоҳлар, хиёбонлар» деган сўзлар «ўрмон-боғлар, скверлар, истироҳат боғлари, хиёбонлар, сайилгоҳлар» деган сўзлар билан алмаштирилсин;

тўртинчи қисми қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

«Умумий фойдаланишдаги ерларда фақат ер участкаларидан рухсат этилган фойдаланишнинг асосий турларига мос келадиган иморат ва иншоотлар қуришга рухсат берилади, бундан ушбу модданинг олтинчи қисмида назарда тутилган ҳоллар мустасно»;

қуйидаги мазмундаги олтинчи қисм билан тўлдирилсин:

«Давлат мулки бўлган ҳамда аҳолининг маданий-маиший эҳтиёжларини қондириш ва дам олиши учун фойдаланиладиган ерларни ёки уларнинг бир қисмини хусусийлаштириш ёхуд бошқача тарзда бегоналаштириш, ушбу ерларда бинолар ва иншоотларни қуриш (бундан енгил турдаги объектлар, шунингдек ободонлаштириш ва муҳандислик инфратузилмаси объектлари мустасно) ёки мавжуд бинолар ва иншоотларнинг қурилиш майдонларини кенгайтириш, шунингдек ушбу ерларнинг ҳудудини қисқартириш тақиқланади».

18) 72-модданинг биринчи қисмидаги «уларнинг белгиланган мақсадига» деган сўзлар «улардан рухсат этилган фойдаланишнинг асосий турларига» деган сўзлар билан алмаштирилсин;

19) 73-модданинг биринчи қисмидаги «уларнинг белгиланган мақсадига» деган сўзлар «улардан рухсат этилган фойдаланишнинг асосий турларига» деган сўзлар билан алмаштирилсин;

20) 74-модданинг биринчи қисмидаги «уларнинг белгиланган мақсадига» деган сўзлар «улардан рухсат этилган фойдаланишнинг асосий турларига» деган сўзлар билан алмаштирилсин;

21) 75-модданинг биринчи қисмидаги «уларнинг белгиланган мақсадига» деган сўзлар «улардан рухсат этилган фойдаланишнинг асосий турларига» деган сўзлар билан алмаштирилсин;

22) 85-модда иккинчи қисмининг иккинчи хатбошисидаги «ер участкаларидан белгиланган мақсадда» деган сўзлар «ер участкаларидан рухсат этилган фойдаланишнинг асосий турига мувофиқ» деган сўзлар билан алмаштирилсин;

23) 90-модда иккинчи қисмининг :

иккинчи хатбошиси қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

«ер участкаларидан рухсат этилган фойдаланишнинг асосий турига номувофиқ фойдаланганликда»;

еттинчи хатбошиси қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

«вақтинча эгаллаб турилган ер участкаларини қайтариш муддатини бузганликда ёки уларни рухсат этилган фойдаланишнинг асосий турига мувофиқ фойдаланишга яроқли ҳолатга келтиришга оид мажбуриятларни бажармаганликда».

4-модда . Ўзбекистон Республикасининг 1998 йил 30 апрелда қабул қилинган «Фермер хўжалиги тўғрисида»ги 602-I-сонли Қонунига (Ўзбекистон Республикасининг 2004 йил 26 августда қабул қилинган 662-II-сонли Қонуни таҳририда) (Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисининг Ахборотномаси, 2004 йил, № 9, 162-модда; Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси палаталарининг Ахборотномаси, 2006 йил, № 3, 119-модда; 2007 йил, № 12, 608-модда; 2008 йил, № 12, 640-модда; 2009 йил, № 12, 472-модда; 2011 йил, № 9, 248-модда; 2012 йил, № 9/1, 238-модда; 2013 йил, № 10, 263-модда; 2015 йил, № 8, 312-модда; 2016 йил, № 12, 383, 385-моддалар; 2018 йил, № 4, 224-модда, № 12, 781-модда; 2019 йил, № 4, 199-модда, № 12, 886-модда; 2020 йил, № 1, 2-модда, № 9, 540-модда, № 11, 652-модда; 2021 йил, 4-сонга илова; 2022 йил, № 6, 570-модда; 2024 йил, № 7, 629-модда, № 9, 958-модда, № 10, 1072, 1080-моддалар) қуйидаги ўзгартиришлар киритилсин:

1) 13-модданинг иккинчи қисмидаги «қатъий белгиланган мақсадда» деган сўзлар «рухсат этилган фойдаланишнинг асосий турига мувофиқ» деган сўзлар билан алмаштирилсин;

2) 17-модда биринчи қисмининг иккинчи хатбошиси қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

«ер участкасидан қонунчиликда ва ижарага олиш шартномасида белгиланган шартлар асосида, рухсат этилган фойдаланишнинг асосий турига мувофиқ самарали ва оқилона фойдаланилишини таъминлаши».

5-модда . Ўзбекистон Республикасининг 1998 йил 28 августда қабул қилинган «Давлат ер кадастри тўғрисида»ги 666-I-сонли Қонунига (Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисининг Ахборотномаси, 1998 йил, № 9, 165-модда; 2003 йил, № 1, 8-модда, № 9-10, 149-модда; 2004 йил, № 5, 90-модда; 2005 йил, № 1, 18-модда; Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси палаталарининг Ахборотномаси, 2018 йил, № 7, 432-модда; 2021 йил, 4-сонга илова, № 8, 800-модда; 2022 йил, № 6, 570, 577-моддалар) қуйидаги қўшимчалар киритилсин:

1) 14-модда биринчи қисмининг учинчи хатбошиси «фойдаланиш мақсади» деган сўзлардан кейин «ер участкасидан рухсат этилган фойдаланишнинг асосий тури» деган сўзлар билан тўлдирилсин;

2) 20-модданинг биринчи қисми «қайси мақсадда фойдаланиш мўлжалланганлигини» деган сўзлардан кейин «ва рухсат этилган фойдаланишнинг асосий турини» деган сўзлар билан тўлдирилсин.

6-модда . Ўзбекистон Республикасининг 2004 йил 3 декабрда қабул қилинган «Муҳофаза этиладиган табиий ҳудудлар тўғрисида»ги 710-II-сонли Қонунига (Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисининг Ахборотномаси, 2005 йил, № 1, 14-модда; Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси палаталарининг Ахборотномаси, 2014 йил, № 9, 244-модда; 2017 йил, № 9, 510-модда; 2019 йил, № 1, 1-модда; 2020 йил, № 9, 540-модда; 2021 йил, 4-сонга илова; 2022 йил, № 6, 570, 577-моддалар; 2024 йил, № 8, 831-модда) қуйидаги ўзгартиришлар ва қўшимча киритилсин:

1) 5-модданинг иккинчи қисмидаги «миллий боғлар» деган сўзлар «миллий боғлар, ботаника боғлари» деган сўзлар билан алмаштирилсин;

2) X бобнинг номидаги «миллий боғлар» деган сўзлар «миллий боғлар, ботаника боғлари» деган сўзлар билан алмаштирилсин;

3) қуйидаги мазмундаги 45 1 -модда билан тўлдирилсин:

«45 1 -модда. Ботаника боғлари

Ботаника боғлари ўсимлик дунёсини ва унинг генетик фондини сақлаб қолиш, камёб ва йўқолиб кетиш хавфи остида турган ёввойи ҳолда ўсувчи ўсимликларнинг турларини ўрганиш, иқлимга мослаш ва такрор кўпайтириш, илмий, ўқув ҳамда таълим ишларини олиб бориш, ўсимлик дунёсини муҳофаза қилиш ва ундан оқилона фойдаланиш бўйича билимларни тарғиб қилиш мақсадида ташкил этиладиган, муҳофаза этиладиган табиий ҳудудлардир.

Ботаника боғлари тегишинча Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг қарори ёки маҳаллий давлат ҳокимияти органларининг қарори билан ташкил этиладиган умумдавлат аҳамиятига молик ботаника боғларига ва маҳаллий аҳамиятга молик ботаника боғларига бўлинади.

Ботаника боғлари ҳудудида ушбу боғларни ташкил этиш мақсадларига мувофиқ бўлмаган ва ўсимлик дунёсининг сақланиб қолишига таҳдид солувчи ҳар қандай фаолият тақиқланади».

7-модда . Ўзбекистон Республикасининг 2021 йил 22 февралда қабул қилинган ЎРҚ-676-сонли Қонуни билан тасдиқланган Ўзбекистон Республикасининг Шаҳарсозлик кодексига (Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси палаталарининг Ахборотномаси, 2021 йил, № 2, 145-модда; 2022 йил, № 6, 570, 577-моддалар, № 11, 1061-модда; 2023 йил, № 10, 795-модда, № 11, 923-модда, № 12, 1010-модда; 2024 йил, № 8, 830, 831-моддалар, № 9, 961-модда) қуйидаги ўзгартиришлар киритилсин:

1) 3-модданинг :

ўн тўққизинчи хатбошисидаги «ер участкаларидан ва бошқа кўчмас мулк объектларидан фойдаланиш кўрсаткичлари ҳамда турларининг» деган сўзлар «ер участкаларидан рухсат этилган фойдаланиш турларининг, бошқа кўчмас мулк объектларидан фойдаланиш кўрсаткичлари ҳамда турларининг» деган сўзлар билан алмаштирилсин;

йигирманчи хатбошисидаги «ер участкаларидан фойдаланиш турларини белгилаш» деган сўзлар «ер участкаларидан рухсат этилган фойдаланиш турларини белгилаш» деган сўзлар билан алмаштирилсин;

2) 14-модданинг тўртинчи қисмидаги «белгиланган мақсадда» деган сўзлар «рухсат этилган фойдаланишнинг асосий турига мувофиқ» деган сўзлар билан алмаштирилсин;

3) 80-модданинг :

иккинчи қисмидаги «фойдаланиш мақсадини» деган сўзлар «рухсат этилган фойдаланишнинг асосий турини» деган сўзлар билан алмаштирилсин;

тўртинчи қисмидаги «фойдаланиш мақсадини» деган сўзлар «рухсат этилган фойдаланишнинг асосий турини» деган сўзлар билан алмаштирилсин.

8-модда . Ўзбекистон Республикасининг 2021 йил 1 апрелда қабул қилинган «Деҳқон хўжалиги тўғрисида»ги ЎРҚ-680-сонли Қонунининг (Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси палаталарининг Ахборотномаси, 2021 йил, № 4, 286-модда; 2022 йил, № 11, 1061-модда; 2023 йил, № 11, 919-модда; 2024 йил, № 10, 1072, 1080-моддалар) 10-моддасига қуйидаги ўзгартиришлар киритилсин:

биринчи қисмдаги «ер участкаларидан мақсадли ва оқилона фойдаланилиши» деган сўзлар «ер участкаларидан рухсат этилган фойдаланишнинг асосий турига мувофиқ оқилона фойдаланилиши» деган сўзлар билан алмаштирилсин;

еттинчи қисмдаги «белгиланган мақсадда» деган сўзлар «рухсат этилган фойдаланишнинг асосий турига мувофиқ» деган сўзлар билан алмаштирилсин.

9-модда . Ўзбекистон Республикасининг 2021 йил 1 апрелда қабул қилинган «Томорқа хўжалиги тўғрисида»ги ЎРҚ-681-сонли Қонунига (Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси палаталарининг Ахборотномаси, 2021 йил, № 4, 287-модда; 2023 йил, № 6, 446-модда) қуйидаги ўзгартиришлар киритилсин:

1) 6-модданинг иккинчи хатбошисидаги «ер участкаларидан мақсадли ва оқилона фойдаланилишини» деган сўзлар «ер участкаларидан рухсат этилган фойдаланишнинг асосий турига мувофиқ оқилона фойдаланилишини» деган сўзлар билан алмаштирилсин;

2) 9-модда биринчи қисмининг олтинчи хатбошисидаги «мақсадли ва самарали фойдаланилишини» деган сўзлар «рухсат этилган фойдаланишнинг асосий турига мувофиқ самарали фойдаланилишини» деган сўзлар билан алмаштирилсин;

3) 10-модданинг бешинчи хатбошисидаги «шахсий томорқа ер участкаларидан мақсадли ва оқилона фойдаланилиши» деган сўзлар «шахсий томорқа ер участкаларидан рухсат этилган фойдаланишнинг асосий турига мувофиқ оқилона фойдаланилиши» деган сўзлар билан алмаштирилсин.

10-модда . Ўзбекистон Республикасининг 2021 йил 15 ноябрда қабул қилинган «Қишлоқ хўжалигига мўлжалланмаган ер участкаларини хусусийлаштириш тўғрисида»ги ЎРҚ-728-сонли Қонунига (Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси палаталарининг Ахборотномаси, 2021 йил, № 11, 1060-модда; 2022 йил, № 6, 577-модда; 2023 йил № 10, 795-модда; 2024 йил, № 2, 107-модда) қуйидаги ўзгартиришлар киритилсин:

1) 11-модданинг :

биринчи қисмидаги «ёхуд ер участкаларидан фойдаланишнинг рухсат берилган турларига» деган сўзлар чиқариб ташлансин;

иккинчи қисми қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

«Ушбу Қонун кучга киргунига қадар вужудга келган доимий фойдаланиш (эгалик қилиш), ижара ёхуд мерос қилиб қолдириладиган умрбод эгалик қилиш ҳуқуқи асосида хусусийлаштириш субъектларига тегишли бўлган ер участкалари, шунингдек хусусийлаштирилиши лозим бўлган давлат кўчмас мулк объектлари жойлашган ер участкалари ушбу модданинг биринчи қисмида назарда тутилган шаҳарсозлик ҳужжатлари тасдиқлангунига қадар хусусийлаштирилиши мумкин»;

2) 12-модда биринчи қисмининг учинчи хатбошиси қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

«табиатни муҳофаза қилиш, соғломлаштириш, рекреация мақсадлари ва тарихий-маданий мақсадлар учун мўлжалланган ерлар таркибига кирувчи ер участкалари, шунингдек ўрмон ҳамда сув фондларининг, шаҳарлар ва шаҳарчаларнинг умумий фойдаланишдаги ерлари (майдонлар, кўчалар, тор кўчалар, йўллар, соҳил бўйлари, скверлар, истироҳат боғлари, хиёбонлар, сайилгоҳлар)»;

3) 23-модда биринчи қисмининг бешинчи хатбошисидаги «ёки ер участкасидан фойдаланишнинг рухсат берилган турларида» деган сўзлар чиқариб ташлансин;

4) 25-модданинг биринчи қисмидаги «ер участкаларидан фойдаланишнинг рухсат берилган турларига» деган сўзлар чиқариб ташлансин.

11-модда . Ўзбекистон Республикасининг 2023 йил 9 мартда қабул қилинган «Давлат мулкини бошқариш тўғрисида»ги ЎРҚ-821-сонли Қонуни (Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси палаталарининг Ахборотномаси, 2023 йил, № 3, 183-модда; 2024 йил, № 2, 107-модда, № 10, 1079-модда) 19-моддаси биринчи қисмининг учинчи хатбошисидаги «шу жумладан хиёбонлар ва ботаника боғлари» деган сўзлар «шу жумладан табиат боғлари, миллий боғлар ва ботаника боғлари, шунингдек скверлар, истироҳат боғлари, хиёбонлар, сайилгоҳлар» деган сўзлар билан алмаштирилсин.

12-модда . Ўзбекистон Республикаси Иқтисодиёт ва молия вазирлиги, Бош прокуратураси, Адлия вазирлиги ҳамда бошқа манфаатдор ташкилотлар ушбу Қонуннинг ижросини, ижрочиларга етказилишини ҳамда моҳияти ва аҳамияти аҳоли ўртасида тушунтирилишини таъминласин.

13-модда . Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси:

ҳукумат қарорларини ушбу Қонунга мувофиқлаштирсин;

республика ижро этувчи ҳокимият органлари ушбу Қонунга зид бўлган ўз норматив-ҳуқуқий ҳужжатларини қайта кўриб чиқишлари ва бекор қилишларини таъминласин.

14-модда . Ушбу Қонун расмий эълон қилинган кундан эътиборан кучга киради.

Ўзбекистон Республикасининг Президенти Ш. МИРЗИЁЕВ

Тошкент ш.,

2025 йил 5 май,

ЎРҚ-1061-сон

(Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 05.05.2025 й., 03/25/1061/0409-сон)

lex.uz

Oʻzbekiston Respublikasining qonuni

Yer uchastkalaridan foydalanish tartibi yanada takomillashtirilishi munosabati bilan Oʻzbekiston Respublikasining ayrim qonun hujjatlariga oʻzgartirish va qoʻshimchalar kiritish toʻgʻrisida

Qonunchilik palatasi tomonidan 2025-yil 7-yanvarda qabul qilingan Senat tomonidan 2025-yil 20-fevralda maʼqullangan

Keyingi yillarda mamlakatimizda yer uchastkalaridan foydalanish tartibini takomillashtirish, shuningdek atrof-muhitning muhofaza qilinishini kuchaytirish, ekologik vaziyatni yaxshilash, iqlim oʻzgarishining oldini olish boʻyicha izchil chora-tadbirlar amalga oshirilmoqda.

Shu bilan birga yer va shaharsozlik toʻgʻrisidagi qonunchilik, shaharsozlik reglamentlari talablariga rioya etilishini taʼminlash, yerdan foydalanuvchilarning, ijarachilarning va yer uchastkalari mulkdorlarining yer uchastkalaridan foydalanish tartibi toʻgʻrisidagi xabardorligini oshirish maqsadida yer uchastkalaridan ruxsat etilgan foydalanish turlarini aniqlashtirish zaruriyati yuzaga kelmoqda. Bundan tashqari respublikamizda skverlar, istirohat bogʻlari, xiyobonlar, sayilgohlar hududlarining hamda ularda ekilgan daraxtlarning muhofaza qilinishini kuchaytirish, ularning yerlarida bino va inshootlar qurilishining oldini olish zaruriyati yuzaga kelmoqda.

Ushbu Qonun bilan Oʻzbekiston Respublikasining ayrim qonun hujjatlariga yer uchastkalaridan ruxsat etilgan foydalanish turlari joriy etilishini, aholining madaniy-maishiy ehtiyojlarini qondirish va dam olishi uchun foydalaniladigan yerlarni xususiylashtirish yoki begonalashtirish, ularning hududlarini qisqartirish, mazkur hududlarda bino va inshootlar qurish taqiqlanishini, ushbu cheklovlarni buzganlik uchun jinoiy javobgarlik kuchaytirilishini, botanika bogʻlarini xususiylashtirish va ularning hududlarida qurilishni amalga oshirish taqiqlangan holda botanika bogʻlarining muhofaza etiladigan tabiiy hududlar roʻyxatiga kiritilishini nazarda tutuvchi oʻzgartirish va qoʻshimchalar kiritilmoqda.

Mazkur Qonun yer uchastkalaridan foydalanish jarayonida yer va shaharsozlik toʻgʻrisidagi qonunchilikning oʻzaro bogʻliqligini taʼminlashga, aholining madaniy-maishiy ehtiyojlarini qondirish va dam olishi uchun foydalaniladigan yerlarni hamda yashil hududlarni muhofaza qilish uchun mustahkam huquqiy asos yaratishga imkon beradi, shuningdek yer uchastkalaridan maqsadli foydalanilishi ustidan nazoratning samaradorligini oshirishga xizmat qiladi.

1-modda . Oʻzbekiston Respublikasining 1994-yil 22-sentabrda qabul qilingan 2012-XII-sonli Qonuni bilan tasdiqlangan Oʻzbekiston Respublikasining Jinoyat kodeksi (Oʻzbekiston Respublikasi Oliy Kengashining Axborotnomasi, 1995-yil, № 1, 3-modda; Oʻzbekiston Respublikasi Oliy Majlisining Axborotnomasi, 1996-yil, № 9, 144-modda; 1997-yil, № 2, 56-modda, № 9, 241-modda; 1998-yil, № 5-6, 102-modda, № 9, 181-modda; 1999-yil, № 1, 20-modda, № 5, 124-modda, № 9, 229-modda; 2000-yil, № 5-6, 153-modda; 2001-yil, № 1-2, 23-modda, № 9-10, 165-modda; 2002-yil, № 9, 165-modda; 2003-yil, № 1, 8-modda, № 9-10, 149-modda; 2004-yil, № 1-2, 18-modda, № 9, 171-modda; Oʻzbekiston Respublikasi Oliy Majlisi palatalarining Axborotnomasi, 2005-yil, № 9, 314-modda, № 12, 417, 418-moddalar; 2006-yil, № 6, 261-modda, № 12, 656-modda; 2007-yil, № 4, 158, 166-moddalar, № 6, 248-modda, № 9, 416, 422-moddalar, № 12, 607-modda; 2008-yil, № 4, 187, 188, 189-moddalar, № 7, 352-modda, № 9, 485, 487, 488-moddalar, № 12, 640, 641-moddalar; 2009-yil, № 1, 1-modda, № 4, 128-modda, № 9, 329, 334, 335, 337-moddalar, № 12, 470-modda; 2010-yil, № 5, 176, 179-moddalar, № 9, 341-modda, № 12, 471, 477-moddalar; 2011-yil, № 1, 1-modda; 2012-yil, № 4, 108-modda, № 9/1, 242-modda, № 12, 336-modda; 2013-yil, № 4, 98-modda, № 10, 263-modda; 2014-yil, № 1, 2-modda, № 5, 130-modda, № 9, 244-modda, № 12, 343-modda; 2015-yil, № 6, 228-modda, № 8, 310, 312-moddalar, № 12, 452-modda; 2016-yil, № 4, 125-modda, № 9, 276-modda, № 12, 383, 385-moddalar; 2017-yil, № 3, 47-modda, № 6, 300-modda, № 9, 506, 510-moddalar; 2018-yil, № 1, 4-modda, № 4, 218, 224-moddalar, № 7, 430-modda, № 10, 679-modda; 2019-yil, № 1, 3, 5-moddalar, № 3, 161-modda, № 5, 259, 267, 268-moddalar, № 7, 386-modda, № 8, 471-modda, № 9, 592-modda, № 11, 787-modda, № 12, 880-modda; 2020-yil, № 1, 4-modda, № 3, 204-modda, № 7, 449-modda, № 10, 593-modda, № 11, 651-modda, № 12, 691-modda; 2021-yil, № 1, 5, 14-moddalar, № 2, 142, 144-moddalar, № 3, 217-modda, 4-songa ilova, № 8, 800, 803-moddalar, № 10, 966, 968, 973-moddalar, № 12, 1193-modda; 2022-yil, № 2, 81-modda, № 3, 215, 216-moddalar, № 4, 337-modda, № 5, 464, 466-moddalar, № 6, 575-modda, № 10, 981-modda; 2023-yil, № 3, 184, 185, 187, 188-moddalar, № 4, 265-modda, № 5, 319-modda, № 10, 798-modda, № 11, 921-modda; 2024-yil, № 1, 8-modda, № 2, 111-modda, № 3, 245-modda, № 8, 818-modda, № 9, 954, 964-moddalar, № 10, 1070, 1071, 1073, 1077, 1079, 1083-moddalar, № 11, 1186-modda, № 12, 1280, 1287-moddalar) 229 4 -moddasi ikkinchi qismining dispozitsiyasi quyidagi mazmundagi “g” band bilan toʻldirilsin:

“g) davlat mulki boʻlgan hamda aholining madaniy-maishiy ehtiyojlarini qondirish va dam olishi uchun foydalaniladigan yerning yoki uning bir qismining begonalashtirilishiga, uning hududi qisqartirilishiga sabab boʻlsa”.

2-modda . Oʻzbekiston Respublikasining 1994-yil 22-sentabrda qabul qilingan 2015-XII-sonli Qonuni bilan tasdiqlangan Oʻzbekiston Respublikasining Maʼmuriy javobgarlik toʻgʻrisidagi kodeksiga (Oʻzbekiston Respublikasi Oliy Kengashining Axborotnomasi, 1995-yil, № 3, 6-modda; Oʻzbekiston Respublikasi Oliy Majlisining Axborotnomasi, 1995-yil, № 9, 193-modda, № 12, 269-modda; 1996-yil, № 5-6, 69-modda, № 9, 144-modda; 1997-yil, № 2, 56-modda, № 4-5, 126-modda, № 9, 241-modda; 1998-yil, № 3, 38-modda, № 5-6, 102-modda, № 9, 181-modda; 1999-yil, № 1, 20-modda, № 5, 124-modda, № 9, 229-modda; 2000-yil, № 5-6, 153-modda, № 7-8, 217-modda; 2001-yil, № 1-2, 23-modda, № 9-10, 165, 182-moddalar; 2002-yil, № 1, 20-modda, № 9, 165-modda; 2003-yil, № 1, 8-modda, № 5, 67-modda, № 9-10, 149-modda; 2004-yil, № 1-2, 18-modda, № 5, 90-modda, № 9, 171-modda; 2005-yil, № 1, 18-modda; Oʻzbekiston Respublikasi Oliy Majlisi palatalarining Axborotnomasi, 2005-yil, № 9, 312-modda, № 12, 413, 417, 418-moddalar; 2006-yil, № 6, 261-modda, № 9, 498-modda, № 10, 536-modda, № 12, 656, 659-moddalar; 2007-yil, № 4, 158, 159, 164, 165-moddalar, № 9, 416, 421-moddalar, № 12, 596, 604, 607-moddalar; 2008-yil, № 4, 181, 189, 192-moddalar, № 9, 486, 488-moddalar, № 12, 640, 641-moddalar; 2009-yil, № 1, 1-modda, № 9, 334, 335, 337-moddalar, № 10, 380-modda, № 12, 462, 468, 470, 472, 474-moddalar; 2010-yil, № 5, 175, 179-moddalar, № 6, 231-modda, № 9, 335, 339, 341-moddalar, № 10, 380-modda, № 12, 468, 473, 474-moddalar; 2011-yil, № 1, 1-modda, № 4, 104, 105-moddalar, № 9, 247, 252-moddalar, № 12/2, 365-modda; 2012-yil, № 4, 108-modda, № 9/1, 242-modda, № 12, 336-modda; 2013-yil, № 4, 98-modda, № 10, 263-modda; 2014-yil, № 1, 2-modda, № 5, 130-modda, № 9, 244-modda, № 12, 341, 343-moddalar; 2015-yil, № 6, 228-modda, № 8, 310, 312-moddalar, № 12, 452-modda; 2016-yil, № 1, 2-modda, № 4, 125-modda, № 9, 276-modda, № 12, 383, 385-moddalar; 2017-yil, № 4, 137-modda, № 6, 300-modda, № 9, 510-modda, № 10, 605-modda; 2018-yil, № 1, 1, 4, 5-moddalar, № 4, 224-modda, № 7, 430, 431, 432-moddalar, № 10, 671, 673, 679-moddalar; 2019-yil, № 1, 1, 3, 5-moddalar, № 2, 47-modda, № 3, 161, 165, 166-moddalar, № 5, 259, 261, 267, 268-moddalar, № 7, 386-modda, № 8, 469, 471-moddalar, № 9, 591, 592-moddalar, № 10, 674, 676-moddalar, № 11, 787, 791-moddalar, № 12, 880, 891-moddalar; 2020-yil, № 1, 4-modda, № 3, 203, 204-moddalar, № 7, 449-modda, № 9, 539, 540-moddalar, № 10, 593, 596-moddalar, № 11, 651-modda, № 12, 691-modda; 2021-yil, № 1, 5, 7, 12, 13, 14-moddalar, № 2, 142-modda, № 3, 217-modda, № 4, 290, 293-moddalar, 4-songa ilova, № 8, 800, 802, 803-moddalar, № 9, 903-modda, № 10, 966, 967, 968, 973-moddalar, № 11, 1066-modda; 2022-yil, № 1, 1, 2-moddalar, № 2, 80, 81-moddalar, № 3, 215, 216-moddalar, № 4, 337-modda, № 5, 464, 465, 466, 467-moddalar, № 8, 787-modda, № 10, 981, 984-moddalar, № 12, 1188-modda; 2023-yil, № 3, 184, 185, 188, 189-moddalar, № 4, 265, 266, 268-moddalar, № 5, 319, 320-moddalar, № 7, 533, 534, 535, 537, 539-moddalar, № 8, 634-modda, № 10, 798-modda, № 11, 921, 923, 924-moddalar, № 12, 1004-modda; 2024-yil, № 1, 5, 7, 8, 9-moddalar, № 2, 102, 111, 115, 116-moddalar, № 3, 243, 246-moddalar, № 6, 530, 532-moddalar, № 7, 629-modda, № 8, 826, 829, 831-moddalar, № 9, 954, 964, 965-moddalar, № 10, 1070, 1071, 1073, 1077, 1078, 1083, 1084-moddalar, № 11, 1187, 1188, 1189-moddalar, № 12, 1279, 1280, 1282, 1286, 1287-moddalar) quyidagi oʻzgartirish va qoʻshimchalar kiritilsin:

1) 65-modda :

birinchi qismining dispozitsiyasidagi “yer maydonlaridan boshqa maqsadlarda foydalanish” degan soʻzlar “yer uchastkalaridan ruxsat etilgan foydalanishning asosiy turiga nomuvofiq foydalanish” degan soʻzlar bilan almashtirilsin;

ikkinchi qismining dispozitsiyasi quyidagi tahrirda bayon etilsin:

“Yerga egalik qiluvchilar, yerdan foydalanuvchilar va ijarachilar tomonidan bir gektargacha maydonga ega yer uchastkasida sugʻoriladigan yerlarni yaxshilash hamda muhofaza qilish, shu jumladan yer uchastkasidan ruxsat etilgan foydalanishning asosiy turiga muvofiq oqilona foydalanilishini, tuproqning qayta tiklanishini va hosildorligi oshirilishini taʼminlash boʻyicha majburiyatlarning bajarilmasligi”;

uchinchi qismining dispozitsiyasi quyidagi tahrirda bayon etilsin:

“Yerga egalik qiluvchilar, yerdan foydalanuvchilar va ijarachilar tomonidan bir gektardan ortiq maydonga ega yer uchastkasida sugʻoriladigan yerlarni yaxshilash hamda muhofaza qilish, shu jumladan yer uchastkasidan ruxsat etilgan foydalanishning asosiy turiga muvofiq oqilona foydalanilishini, tuproqning qayta tiklanishini va hosildorligi oshirilishini taʼminlash boʻyicha majburiyatlarning bajarilmasligi”;

2) 67-modda quyidagi tahrirda bayon etilsin:

“67-modda. Vaqtincha egallab turilgan yer uchastkalarini oʻz vaqtida qaytarib bermaslik yoki ularni ruxsat etilgan foydalanishning asosiy turiga muvofiq foydalanish uchun yaroqli holga keltirmaslik

Vaqtincha egallab turilgan yer uchastkalarini oʻz vaqtida qaytarib bermaslik yoki ularni ruxsat etilgan foydalanishning asosiy turiga muvofiq foydalanish uchun yaroqli holga keltirish yuzasidan majburiyatlarni bajarmaslik, —

bazaviy hisoblash miqdorining besh baravari miqdorida jarima solishga sabab boʻladi”;

3) 68-modda nomi va birinchi qismining dispozitsiyasi quyidagi tahrirda bayon etilsin:

“68-modda. Yer tuzish loyihalaridan oʻzboshimchalik bilan chetga chiqish

Tasdiqlangan yer tuzish loyiha hujjatlaridan tegishli ruxsat boʻlmay turib chetga chiqish, xuddi shuningdek tegishli organlar bilan kelishmay turib obyektlarni joylashtirish, loyihalashtirish, qurish va ularni foydalanishga topshirish”;

4) 68 1 -modda :

birinchi qismining dispozitsiyasi quyidagi tahrirda bayon etilsin:

“Koʻchmas mulkka boʻlgan huquqlarni davlat roʻyxatidan oʻtkazishni amalga oshiruvchi organga yer uchastkasiga, bino va inshootga boʻlgan huquqni davlat roʻyxatidan oʻtkazish uchun oʻz vaqtida murojaat etmaslik, bundan ushbu moddaning ikkinchi qismida nazarda tutilgan hol mustasno”;

quyidagi mazmundagi ikkinchi qism bilan toʻldirilsin:

“Fuqarolar tomonidan koʻchmas mulkka boʻlgan huquqlarni davlat roʻyxatidan oʻtkazishni amalga oshiruvchi organga turar joyga boʻlgan huquqni davlat roʻyxatidan oʻtkazish uchun oʻz vaqtida murojaat etmaslik, —

bazaviy hisoblash miqdorining besh baravari miqdorida jarima solishga sabab boʻladi”;

5) quyidagi mazmundagi 68 2 -modda bilan toʻldirilsin:

“68 2 -modda. Davlat kadastrlarini yuritish qoidalarini buzish

Davlat kadastrlarini yuritish boʻyicha vakolatli organlarning mansabdor shaxslari tomonidan tegishli davlat kadastrlarini yuritish qoidalarini buzish, shuningdek Davlat kadastrlari yagona tizimiga kiritish uchun davlat kadastrlarining axborotini taqdim etishdan boʻyin tovlash yoki notoʻgʻri axborotni taqdim etish —

bazaviy hisoblash miqdorining besh baravari miqdorida jarima solishga sabab boʻladi.

Xuddi shunday huquqbuzarlik maʼmuriy jazo chorasi qoʻllanilganidan keyin bir yil davomida takror sodir etilgan boʻlsa, —

bazaviy hisoblash miqdorining oʻn baravari miqdorida jarima solishga sabab boʻladi”;

6) 91 3 -moddaning :

nomidagi “shuningdek chiqindilarni koʻmish va utilizatsiya qilish joylari boʻyicha kadastr axborotlarini taqdim etish” degan soʻzlar chiqarib tashlansin;

ikkinchi qismi chiqarib tashlansin;

7) 245-moddaning birinchi qismi “67” raqamidan keyin “68 2 ” raqami bilan toʻldirilsin;

8) 266 1 -modda quyidagi tahrirda bayon etilsin:

“266 1 -modda. Oʻzbekiston Respublikasi Iqtisodiyot va moliya vazirligi huzuridagi Kadastr agentligining organlari

Oʻzbekiston Respublikasi Iqtisodiyot va moliya vazirligi huzuridagi Kadastr agentligining organlariga ushbu Kodeksning 60-moddasi ikkinchi, uchinchi va toʻrtinchi qismlarida, 60 1 -moddasida, 65-moddasida (yer uchastkalaridan ruxsat etilgan foydalanishning asosiy turiga nomuvofiq foydalanishga oid qismida, bundan qishloq xoʻjaligiga moʻljallangan yerlar mustasno), 68-moddasida (bundan tabiatni muhofaza qilish, sogʻlomlashtirish, rekreatsiya maqsadlariga moʻljallangan yerlar, suv fondi yerlari mustasno), 68 1 -moddasida va 69-moddasida (bundan qishloq xoʻjaligi yerlarining chegara belgilariga oid qismi mustasno) nazarda tutilgan maʼmuriy huquqbuzarliklar toʻgʻrisidagi ishlar taalluqlidir.

Oʻzbekiston Respublikasi Iqtisodiyot va moliya vazirligi huzuridagi Kadastr agentligining organlari nomidan maʼmuriy huquqbuzarliklar toʻgʻrisidagi ishlarni koʻrib chiqishga va jarima solish tariqasidagi maʼmuriy jazo choralarini qoʻllashga quyidagilar haqli:

Oʻzbekiston Respublikasi Iqtisodiyot va moliya vazirligi huzuridagi Kadastr agentligi direktori va uning oʻrinbosarlari;

Oʻzbekiston Respublikasi Iqtisodiyot va moliya vazirligi huzuridagi Kadastr agentligining Qoraqalpogʻiston Respublikasi, viloyatlar, Toshkent shahar boshqarmalari boshliqlari va ularning oʻrinbosarlari;

Oʻzbekiston Respublikasi Iqtisodiyot va moliya vazirligi huzuridagi Kadastr agentligining tumanlar (shaharlar) boʻlimlari boshliqlari”.

3-modda . Oʻzbekiston Respublikasining 1998-yil 30-aprelda qabul qilingan 598-I-sonli Qonuni bilan tasdiqlangan Oʻzbekiston Respublikasining Yer kodeksiga (Oʻzbekiston Respublikasi Oliy Majlisining Axborotnomasi, 1998-yil, № 5-6, 82-modda; 2003-yil, № 9-10, 149-modda; 2004-yil, № 5, 90-modda; 2005-yil, № 1, 18-modda; Oʻzbekiston Respublikasi Oliy Majlisi palatalarining Axborotnomasi, 2007-yil, № 12, 608-modda; 2009-yil, № 1, 1-modda, № 12, 472-modda; 2011-yil, № 1, 1-modda; 2014-yil, № 1, 2-modda, № 9, 244-modda; 2015-yil, № 8, 312-modda; 2017-yil, № 9, 510-modda; 2018-yil, № 1, 1-modda, № 4, 224-modda, № 7, 432-modda, № 12, 781-modda; 2019-yil, № 1, 1-modda, № 3, 161-modda, № 4, 199-modda, № 8, 469-modda, № 11, 792-modda; 2020-yil, № 9, 540-modda; 2021-yil, № 1, 3-modda, 4-songa ilova, № 8, 800-modda; 2022-yil, № 6, 570, 577-moddalar; 2023-yil, № 10, 795-modda, № 11, 919-modda; 2024-yil, № 7, 629-modda, № 8, 831-modda, № 9, 958-modda, № 10, 1072-modda, № 11, 1193-modda) quyidagi qoʻshimcha va oʻzgartirishlar kiritilsin:

1) 9-modda :

quyidagi mazmundagi uchinchi va toʻrtinchi qismlar bilan toʻldirilsin:

“Yerlardan asosiy foydalanish maqsadi yer uchastkalaridan ruxsat etilgan foydalanishning asosiy turlarini belgilash yoʻli bilan aniqlashtiriladi.

Yer uchastkalarining huquqiy rejimi ularning yer fondining muayyan toifasiga mansubligidan va ruxsat etilgan foydalanishning asosiy turidan kelib chiqqan holda belgilanadi”;

uchinchi — yettinchi qismlari tegishincha beshinchi — toʻqqizinchi qismlar deb hisoblansin;

2) 10-moddaning :

toʻrtinchi qismidagi “asosiy foydalanish maqsadini” degan soʻzlar “ruxsat etilgan foydalanishning asosiy turini” degan soʻzlar bilan almashtirilsin;

beshinchi qismidagi “Foydalanish maqsadiga” degan soʻzlar “Ruxsat etilgan foydalanishning asosiy turiga” degan soʻzlar bilan almashtirilsin;

3) quyidagi mazmundagi 2 1 -bob bilan toʻldirilsin:

“2 1 -bob. Yer uchastkalaridan ruxsat etilgan foydalanish turlari, ularni oʻzgartirish tartibi va ruxsat etilgan foydalanishning belgilangan asosiy turidan qatʼi nazar yer uchastkalaridan foydalanish

10 1 -modda. Yer uchastkalaridan ruxsat etilgan foydalanish turlari

Yer uchastkasidan ruxsat etilgan foydalanish turlari yer uchastkasida amalga oshirilishi mumkin boʻlgan faoliyatning yoʻl qoʻyiladigan turlaridir.

Yer uchastkalaridan ruxsat etilgan foydalanish turlari hududning funksional zonalashtirilishini belgilovchi shaharsozlik hujjatlari bilan asosiy, shartli ruxsat etilgan va yordamchi turi sifatida belgilanadi.

Yer uchastkalaridan ruxsat etilgan foydalanish turlari Oʻzbekiston Respublikasi Vazirlar Mahkamasi tomonidan tasdiqlanadigan Yer uchastkalaridan ruxsat etilgan foydalanish turlari va kapital qurilish obyektlarining yagona klassifikatoriga muvofiq koʻrsatiladi.

10 2 -modda. Yer uchastkasidan ruxsat etilgan foydalanishning asosiy turi

Yer uchastkasidan ruxsat etilgan foydalanishning asosiy turi yer uchastkasi qaysi faoliyatni yuritish maqsadlari uchun moʻljallangan boʻlsa, oʻsha faoliyatning asosiy turini aks ettiradi.

Yer uchastkasidan ruxsat etilgan foydalanishning asosiy turi u toʻgʻrisidagi maʼlumotlar Kadastr va koʻchmas mulkni roʻyxatga olishning integratsiyalashgan axborot tizimiga kiritilgan kundan eʼtiboran belgilangan hisoblanadi.

10 3 -modda. Yer uchastkasidan shartli ruxsat etilgan foydalanish turi

Yer uchastkasidan shartli ruxsat etilgan foydalanish turi yer uchastkasidagi faoliyat turi boʻlib, uni amalga oshirish uchun ruxsatnoma olish va shaharsozlik reglamentida belgilangan shartlarga rioya etish talab qilinadi.

Yer uchastkasidan shartli ruxsat etilgan foydalanish turi u toʻgʻrisidagi maʼlumotlar Kadastr va koʻchmas mulkni roʻyxatga olishning integratsiyalashgan axborot tizimiga kiritilgan kundan eʼtiboran belgilangan hisoblanadi.

10 4 -modda. Yer uchastkasidan ruxsat etilgan foydalanishning yordamchi turi

Yer uchastkasidan ruxsat etilgan foydalanishning yordamchi turi yer uchastkasidan ruxsat etilgan foydalanishning asosiy turiga yoki yer uchastkasidan shartli ruxsat etilgan foydalanish turiga nisbatan qoʻshimcha hisoblanadigan, mustaqil boʻlishi mumkin boʻlmagan va faqat ushbu turlar bilan birgalikda amalga oshiriladigan yer uchastkasidagi faoliyat turidir.

Yer uchastkasidan ruxsat etilgan foydalanishning yordamchi turi hududning funksional zonalashtirilishini belgilovchi shaharsozlik hujjatlari tasdiqlangan kundan eʼtiboran belgilangan hisoblanadi.

Ruxsat etilgan foydalanishning yordamchi turlariga muvofiq foydalaniladigan yer uchastkasining maydoni mazkur yer uchastkasining ruxsat etilgan foydalanishning asosiy yoki shartli ruxsat etilgan turiga muvofiq foydalaniladigan maydonidan ortiq boʻlishi mumkin emas.

Yer uchastkalaridan ruxsat etilgan foydalanishning asosiy (shartli ruxsat etilgan) va yordamchi turlarining chegaraviy nisbati har bir hududiy zona uchun shaharsozlik reglamenti, shuningdek qonunchilik hujjatlari bilan belgilanadi.

10 5 -modda. Yer uchastkalaridan ruxsat etilgan foydalanish turlarini oʻzgartirish tartibi

Yer uchastkasidan ruxsat etilgan foydalanishning asosiy turini oʻzgartirish uning huquq egasining arizasiga koʻra amalga oshiriladi.

Yer uchastkasidan ruxsat etilgan foydalanishning asosiy turini oʻzgartirish uchun ariza davlat xizmatlari markazi yoki Oʻzbekiston Respublikasi Yagona interaktiv davlat xizmatlari portali orqali beriladi.

Yer uchastkasidan ruxsat etilgan foydalanishning asosiy turini oʻzgartirish boʻyicha davlat xizmatlari koʻrsatishga doir maʼmuriy reglament Oʻzbekiston Respublikasi Vazirlar Mahkamasi tomonidan tasdiqlanadi.

Yer uchastkasidan ruxsat etilgan foydalanishning yordamchi turini oʻzgartirish uning huquq egasi tomonidan shaharsozlik reglamentida nazarda tutilgan yordamchi turlar orasidan faoliyat turlarini tanlash yoʻli bilan mustaqil ravishda amalga oshiriladi.

10 6 -modda. Yer uchastkasidan shartli ruxsat etilgan foydalanish turi uchun ruxsatnoma olish tartibi

Yer uchastkasidan shartli ruxsat etilgan foydalanish turi uchun ruxsatnoma olish uning huquq egasining arizasiga koʻra amalga oshiriladi.

Yer uchastkasidan shartli ruxsat etilgan foydalanish turi uchun ruxsatnoma olishga doir ariza davlat xizmatlari markazi yoki Oʻzbekiston Respublikasi Yagona interaktiv davlat xizmatlari portali orqali beriladi.

Yer uchastkasidan shartli ruxsat etilgan foydalanish turi uchun ruxsatnoma jamoatchilik muhokamasi natijalarini inobatga olgan holda Qoraqalpogʻiston Respublikasi Qurilish va uy-joy kommunal xoʻjaligi vazirligi, viloyatlar qurilish va uy-joy kommunal xoʻjaligi bosh boshqarmalari hamda Toshkent shahar qurilish bosh boshqarmasi huzuridagi tegishli hududiy arxitektura-shaharsozlik kengashlarining qarorlariga asosan beriladi.

Yer uchastkasidan shartli ruxsat etilgan foydalanish turi uchun ruxsatnoma olish boʻyicha davlat xizmatlari koʻrsatishga doir maʼmuriy reglament, shu jumladan yer uchastkalarining huquq egalari bilan ochiq muhokamalar oʻtkazish tartibi Oʻzbekiston Respublikasi Vazirlar Mahkamasi tomonidan tasdiqlanadi.

Yer uchastkasidan shartli ruxsat etilgan foydalanishning ayrim turlariga ruxsatnoma olish uchun Oʻzbekiston Respublikasi Vazirlar Mahkamasi tomonidan belgilangan miqdorlarda toʻlov undirilishi mumkin.

10 7 -modda. Ruxsat etilgan foydalanishning belgilangan asosiy turidan qatʼi nazar yer uchastkalaridan foydalanish

Ruxsat etilgan foydalanishning belgilangan turidan qatʼi nazar yer uchastkasidan:

geodeziya punktlarini, chegara, axborotga doir va boshqa belgilarni joylashtirish;

muhandislik-kommunikatsiya tarmoqlari obyektlarini servitut shartlarida joylashtirish;

muhandislik hamda geologik qidiruv va tadqiqotlarni amalga oshirish;

binolar va inshootlarni qurish yoki rekonstruksiya qilish uchun zarur boʻlgan asosiy vositalarni, qurilishga doir hamda boshqa materiallarni bunday qurilish yoki rekonstruksiya qilish davrida qonunchilikda belgilangan tartibda joylashtirish;

shaharsozlik reglamentlari talablariga muvofiq obodonlashtirish obyektlarini joylashtirish;

yerlarni rekultivatsiya qilishni amalga oshirish;

favqulodda vaziyatlarning oldini olish va ularni bartaraf etish, ularning oqibatlarini bartaraf etish uchun foydalanilishi mumkin”;

4) 15-moddaning birinchi qismidagi “yer uchastkalarining joylashgan manzili va oʻlchamlari” degan soʻzlar “yer uchastkalaridan ruxsat etilgan foydalanishning asosiy turlari, yer uchastkalarining joylashgan manzili va oʻlchamlari” degan soʻzlar bilan almashtirilsin;

5) 20-modda birinchi qismining birinchi xatboshisidagi “Yerlarning moʻljallangan asosiy maqsadiga” degan soʻzlar “Yerlardan ruxsat etilgan foydalanishning asosiy turiga” degan soʻzlar bilan almashtirilsin;

6) 24 1 -moddaning beshinchi qismidagi “ulardan foydalanishning mazkur Kodeksning 20-moddasida nazarda tutilgan asosiy maqsadini saqlab qolish sharti bilan” degan soʻzlar “ulardan ushbu Kodeksning 20-moddasida nazarda tutilgan ruxsat etilgan foydalanishning asosiy turini saqlab qolish sharti bilan” degan soʻzlar bilan almashtirilsin;

7) 25-moddaning toʻrtinchi qismidagi “belgilangan maqsadlarda” degan soʻzlar “ruxsat etilgan foydalanishning asosiy turiga muvofiq” degan soʻzlar bilan almashtirilsin;

8) 29-modda birinchi qismining toʻrtinchi xatboshisidagi “asosiy foydalanish maqsadini” degan soʻzlar “ruxsat etilgan foydalanishning asosiy turini” degan soʻzlar bilan almashtirilsin;

9) 30 1 -modda ikkinchi qismining sakkizinchi xatboshisidagi “belgilangan maqsadda” degan soʻzlar “undan ruxsat etilgan foydalanishning asosiy turiga muvofiq” degan soʻzlar bilan almashtirilsin;

10) 30 2 -modda :

ikkinchi qismining toʻrtinchi xatboshisidagi “belgilangan maqsadda” degan soʻzlar “undan ruxsat etilgan foydalanishning asosiy turiga muvofiq” degan soʻzlar bilan almashtirilsin;

uchinchi qismining beshinchi xatboshisidagi “foydalanish maqsadini” degan soʻzlar “ruxsat etilgan foydalanishning asosiy turini” degan soʻzlar bilan almashtirilsin;

11) 35-modda ikkinchi qismining 2-bandidagi “foydalanish maqsadi” degan soʻzlar “ruxsat etilgan foydalanishning asosiy turi” degan soʻzlar bilan almashtirilsin;

12) 36-modda birinchi qismining 6-bandidagi “belgilanganidan boshqa maqsadlarda” degan soʻzlar “ruxsat etilgan foydalanishning asosiy turiga nomuvofiq” degan soʻzlar bilan almashtirilsin;

13) 39-modda birinchi qismi :

1-bandidagi “undan foydalanish maqsadiga” degan soʻzlar “undan ruxsat etilgan foydalanishning turlariga” degan soʻzlar bilan almashtirilsin;

6-bandidagi “foydalanish maqsadi” degan soʻzlar “ruxsat etilgan foydalanishning turlari” degan soʻzlar bilan almashtirilsin;

quyidagi mazmundagi 11-band bilan toʻldirilsin:

“11) qonunchilikda nazarda tutilgan tartibda va shartlarda yer uchastkasidan ruxsat etilgan foydalanishning asosiy turini oʻzgartirish”;

14) 40-modda birinchi qismining :

1-bandidagi “yerdan belgilangan maqsadga muvofiq” degan soʻzlar “yer uchastkasidan ruxsat etilgan foydalanishning asosiy turiga muvofiq” degan soʻzlar bilan almashtirilsin;

6-bandidagi “belgilangan maqsadda” degan soʻzlar “ruxsat etilgan foydalanishning asosiy turlariga muvofiq” degan soʻzlar bilan almashtirilsin;

15) 49-moddaning toʻrtinchi qismidagi “belgilangan maqsadda” degan soʻzlar “ruxsat etilgan foydalanishning asosiy turiga muvofiq” degan soʻzlar bilan almashtirilsin;

16) 51-moddaning oltinchi qismidagi “belgilangan maqsadda” degan soʻzlar “ruxsat etilgan foydalanishning asosiy turlariga muvofiq” degan soʻzlar bilan almashtirilsin;

17) 64-modda :

birinchi qismining uchinchi xatboshisidagi “daraxtzorlar, bogʻlar, sayilgohlar, xiyobonlar” degan soʻzlar “oʻrmon-bogʻlar, skverlar, istirohat bogʻlari, xiyobonlar, sayilgohlar” degan soʻzlar bilan almashtirilsin;

toʻrtinchi qismi quyidagi tahrirda bayon etilsin:

“Umumiy foydalanishdagi yerlarda faqat yer uchastkalaridan ruxsat etilgan foydalanishning asosiy turlariga mos keladigan imorat va inshootlar qurishga ruxsat beriladi, bundan ushbu moddaning oltinchi qismida nazarda tutilgan hollar mustasno”;

quyidagi mazmundagi oltinchi qism bilan toʻldirilsin:

“Davlat mulki boʻlgan hamda aholining madaniy-maishiy ehtiyojlarini qondirish va dam olishi uchun foydalaniladigan yerlarni yoki ularning bir qismini xususiylashtirish yoxud boshqacha tarzda begonalashtirish, ushbu yerlarda binolar va inshootlarni qurish (bundan yengil turdagi obyektlar, shuningdek obodonlashtirish va muhandislik infratuzilmasi obyektlari mustasno) yoki mavjud binolar va inshootlarning qurilish maydonlarini kengaytirish, shuningdek ushbu yerlarning hududini qisqartirish taqiqlanadi”.

18) 72-moddaning birinchi qismidagi “ularning belgilangan maqsadiga” degan soʻzlar “ulardan ruxsat etilgan foydalanishning asosiy turlariga” degan soʻzlar bilan almashtirilsin;

19) 73-moddaning birinchi qismidagi “ularning belgilangan maqsadiga” degan soʻzlar “ulardan ruxsat etilgan foydalanishning asosiy turlariga” degan soʻzlar bilan almashtirilsin;

20) 74-moddaning birinchi qismidagi “ularning belgilangan maqsadiga” degan soʻzlar “ulardan ruxsat etilgan foydalanishning asosiy turlariga” degan soʻzlar bilan almashtirilsin;

21) 75-moddaning birinchi qismidagi “ularning belgilangan maqsadiga” degan soʻzlar “ulardan ruxsat etilgan foydalanishning asosiy turlariga” degan soʻzlar bilan almashtirilsin;

22) 85-modda ikkinchi qismining ikkinchi xatboshisidagi “yer uchastkalaridan belgilangan maqsadda” degan soʻzlar “yer uchastkalaridan ruxsat etilgan foydalanishning asosiy turiga muvofiq” degan soʻzlar bilan almashtirilsin;

23) 90-modda ikkinchi qismining :

ikkinchi xatboshisi quyidagi tahrirda bayon etilsin:

“yer uchastkalaridan ruxsat etilgan foydalanishning asosiy turiga nomuvofiq foydalanganlikda”;

yettinchi xatboshisi quyidagi tahrirda bayon etilsin:

“vaqtincha egallab turilgan yer uchastkalarini qaytarish muddatini buzganlikda yoki ularni ruxsat etilgan foydalanishning asosiy turiga muvofiq foydalanishga yaroqli holatga keltirishga oid majburiyatlarni bajarmaganlikda”.

4-modda . Oʻzbekiston Respublikasining 1998-yil 30-aprelda qabul qilingan “Fermer xoʻjaligi toʻgʻrisida”gi 602-I-sonli Qonuniga (Oʻzbekiston Respublikasining 2004-yil 26-avgustda qabul qilingan 662-II-sonli Qonuni tahririda) (Oʻzbekiston Respublikasi Oliy Majlisining Axborotnomasi, 2004-yil, № 9, 162-modda; Oʻzbekiston Respublikasi Oliy Majlisi palatalarining Axborotnomasi, 2006-yil, № 3, 119-modda; 2007-yil, № 12, 608-modda; 2008-yil, № 12, 640-modda; 2009-yil, № 12, 472-modda; 2011-yil, № 9, 248-modda; 2012-yil, № 9/1, 238-modda; 2013-yil, № 10, 263-modda; 2015-yil, № 8, 312-modda; 2016-yil, № 12, 383, 385-moddalar; 2018-yil, № 4, 224-modda, № 12, 781-modda; 2019-yil, № 4, 199-modda, № 12, 886-modda; 2020-yil, № 1, 2-modda, № 9, 540-modda, № 11, 652-modda; 2021-yil, 4-songa ilova; 2022-yil, № 6, 570-modda; 2024-yil, № 7, 629-modda, № 9, 958-modda, № 10, 1072, 1080-moddalar) quyidagi oʻzgartirishlar kiritilsin:

1) 13-moddaning ikkinchi qismidagi “qatʼiy belgilangan maqsadda” degan soʻzlar “ruxsat etilgan foydalanishning asosiy turiga muvofiq” degan soʻzlar bilan almashtirilsin;

2) 17-modda birinchi qismining ikkinchi xatboshisi quyidagi tahrirda bayon etilsin:

“yer uchastkasidan qonunchilikda va ijaraga olish shartnomasida belgilangan shartlar asosida, ruxsat etilgan foydalanishning asosiy turiga muvofiq samarali va oqilona foydalanilishini taʼminlashi”.

5-modda . Oʻzbekiston Respublikasining 1998-yil 28-avgustda qabul qilingan “Davlat yer kadastri toʻgʻrisida”gi 666-I-sonli Qonuniga (Oʻzbekiston Respublikasi Oliy Majlisining Axborotnomasi, 1998-yil, № 9, 165-modda; 2003-yil, № 1, 8-modda, № 9-10, 149-modda; 2004-yil, № 5, 90-modda; 2005-yil, № 1, 18-modda; Oʻzbekiston Respublikasi Oliy Majlisi palatalarining Axborotnomasi, 2018-yil, № 7, 432-modda; 2021-yil, 4-songa ilova, № 8, 800-modda; 2022-yil, № 6, 570, 577-moddalar) quyidagi qoʻshimchalar kiritilsin:

1) 14-modda birinchi qismining uchinchi xatboshisi “foydalanish maqsadi” degan soʻzlardan keyin “yer uchastkasidan ruxsat etilgan foydalanishning asosiy turi” degan soʻzlar bilan toʻldirilsin;

2) 20-moddaning birinchi qismi “qaysi maqsadda foydalanish moʻljallanganligini” degan soʻzlardan keyin “va ruxsat etilgan foydalanishning asosiy turini” degan soʻzlar bilan toʻldirilsin.

6-modda . Oʻzbekiston Respublikasining 2004-yil 3-dekabrda qabul qilingan “Muhofaza etiladigan tabiiy hududlar toʻgʻrisida”gi 710-II-sonli Qonuniga (Oʻzbekiston Respublikasi Oliy Majlisining Axborotnomasi, 2005-yil, № 1, 14-modda; Oʻzbekiston Respublikasi Oliy Majlisi palatalarining Axborotnomasi, 2014-yil, № 9, 244-modda; 2017-yil, № 9, 510-modda; 2019-yil, № 1, 1-modda; 2020-yil, № 9, 540-modda; 2021-yil, 4-songa ilova; 2022-yil, № 6, 570, 577-moddalar; 2024-yil, № 8, 831-modda) quyidagi oʻzgartirishlar va qoʻshimcha kiritilsin:

1) 5-moddaning ikkinchi qismidagi “milliy bogʻlar” degan soʻzlar “milliy bogʻlar, botanika bogʻlari” degan soʻzlar bilan almashtirilsin;

2) X bobning nomidagi “milliy bogʻlar” degan soʻzlar “milliy bogʻlar, botanika bogʻlari” degan soʻzlar bilan almashtirilsin;

3) quyidagi mazmundagi 45 1 -modda bilan toʻldirilsin:

“45 1 -modda. Botanika bogʻlari

Botanika bogʻlari oʻsimlik dunyosini va uning genetik fondini saqlab qolish, kamyob va yoʻqolib ketish xavfi ostida turgan yovvoyi holda oʻsuvchi oʻsimliklarning turlarini oʻrganish, iqlimga moslash va takror koʻpaytirish, ilmiy, oʻquv hamda taʼlim ishlarini olib borish, oʻsimlik dunyosini muhofaza qilish va undan oqilona foydalanish boʻyicha bilimlarni targʻib qilish maqsadida tashkil etiladigan, muhofaza etiladigan tabiiy hududlardir.

Botanika bogʻlari tegishincha Oʻzbekiston Respublikasi Vazirlar Mahkamasining qarori yoki mahalliy davlat hokimiyati organlarining qarori bilan tashkil etiladigan umumdavlat ahamiyatiga molik botanika bogʻlariga va mahalliy ahamiyatga molik botanika bogʻlariga boʻlinadi.

Botanika bogʻlari hududida ushbu bogʻlarni tashkil etish maqsadlariga muvofiq boʻlmagan va oʻsimlik dunyosining saqlanib qolishiga tahdid soluvchi har qanday faoliyat taqiqlanadi”.

7-modda . Oʻzbekiston Respublikasining 2021-yil 22-fevralda qabul qilingan OʻRQ-676-sonli Qonuni bilan tasdiqlangan Oʻzbekiston Respublikasining Shaharsozlik kodeksiga (Oʻzbekiston Respublikasi Oliy Majlisi palatalarining Axborotnomasi, 2021-yil, № 2, 145-modda; 2022-yil, № 6, 570, 577-moddalar, № 11, 1061-modda; 2023-yil, № 10, 795-modda, № 11, 923-modda, № 12, 1010-modda; 2024-yil, № 8, 830, 831-moddalar, № 9, 961-modda) quyidagi oʻzgartirishlar kiritilsin:

1) 3-moddaning :

oʻn toʻqqizinchi xatboshisidagi “yer uchastkalaridan va boshqa koʻchmas mulk obyektlaridan foydalanish koʻrsatkichlari hamda turlarining” degan soʻzlar “yer uchastkalaridan ruxsat etilgan foydalanish turlarining, boshqa koʻchmas mulk obyektlaridan foydalanish koʻrsatkichlari hamda turlarining” degan soʻzlar bilan almashtirilsin;

yigirmanchi xatboshisidagi “yer uchastkalaridan foydalanish turlarini belgilash” degan soʻzlar “yer uchastkalaridan ruxsat etilgan foydalanish turlarini belgilash” degan soʻzlar bilan almashtirilsin;

2) 14-moddaning toʻrtinchi qismidagi “belgilangan maqsadda” degan soʻzlar “ruxsat etilgan foydalanishning asosiy turiga muvofiq” degan soʻzlar bilan almashtirilsin;

3) 80-moddaning :

ikkinchi qismidagi “foydalanish maqsadini” degan soʻzlar “ruxsat etilgan foydalanishning asosiy turini” degan soʻzlar bilan almashtirilsin;

toʻrtinchi qismidagi “foydalanish maqsadini” degan soʻzlar “ruxsat etilgan foydalanishning asosiy turini” degan soʻzlar bilan almashtirilsin.

8-modda . Oʻzbekiston Respublikasining 2021-yil 1-aprelda qabul qilingan “Dehqon xoʻjaligi toʻgʻrisida”gi OʻRQ-680-sonli Qonunining (Oʻzbekiston Respublikasi Oliy Majlisi palatalarining Axborotnomasi, 2021-yil, № 4, 286-modda; 2022-yil, № 11, 1061-modda; 2023-yil, № 11, 919-modda; 2024-yil, № 10, 1072, 1080-moddalar) 10-moddasiga quyidagi oʻzgartirishlar kiritilsin:

birinchi qismdagi “yer uchastkalaridan maqsadli va oqilona foydalanilishi” degan soʻzlar “yer uchastkalaridan ruxsat etilgan foydalanishning asosiy turiga muvofiq oqilona foydalanilishi” degan soʻzlar bilan almashtirilsin;

yettinchi qismdagi “belgilangan maqsadda” degan soʻzlar “ruxsat etilgan foydalanishning asosiy turiga muvofiq” degan soʻzlar bilan almashtirilsin.

9-modda . Oʻzbekiston Respublikasining 2021-yil 1-aprelda qabul qilingan “Tomorqa xoʻjaligi toʻgʻrisida”gi OʻRQ-681-sonli Qonuniga (Oʻzbekiston Respublikasi Oliy Majlisi palatalarining Axborotnomasi, 2021-yil, № 4, 287-modda; 2023-yil, № 6, 446-modda) quyidagi oʻzgartirishlar kiritilsin:

1) 6-moddaning ikkinchi xatboshisidagi “yer uchastkalaridan maqsadli va oqilona foydalanilishini” degan soʻzlar “yer uchastkalaridan ruxsat etilgan foydalanishning asosiy turiga muvofiq oqilona foydalanilishini” degan soʻzlar bilan almashtirilsin;

2) 9-modda birinchi qismining oltinchi xatboshisidagi “maqsadli va samarali foydalanilishini” degan soʻzlar “ruxsat etilgan foydalanishning asosiy turiga muvofiq samarali foydalanilishini” degan soʻzlar bilan almashtirilsin;

3) 10-moddaning beshinchi xatboshisidagi “shaxsiy tomorqa yer uchastkalaridan maqsadli va oqilona foydalanilishi” degan soʻzlar “shaxsiy tomorqa yer uchastkalaridan ruxsat etilgan foydalanishning asosiy turiga muvofiq oqilona foydalanilishi” degan soʻzlar bilan almashtirilsin.

10-modda . Oʻzbekiston Respublikasining 2021-yil 15-noyabrda qabul qilingan “Qishloq xoʻjaligiga moʻljallanmagan yer uchastkalarini xususiylashtirish toʻgʻrisida”gi OʻRQ-728-sonli Qonuniga (Oʻzbekiston Respublikasi Oliy Majlisi palatalarining Axborotnomasi, 2021-yil, № 11, 1060-modda; 2022-yil, № 6, 577-modda; 2023-yil № 10, 795-modda; 2024-yil, № 2, 107-modda) quyidagi oʻzgartirishlar kiritilsin:

1) 11-moddaning :

birinchi qismidagi “yoxud yer uchastkalaridan foydalanishning ruxsat berilgan turlariga” degan soʻzlar chiqarib tashlansin;

ikkinchi qismi quyidagi tahrirda bayon etilsin:

“Ushbu Qonun kuchga kirguniga qadar vujudga kelgan doimiy foydalanish (egalik qilish), ijara yoxud meros qilib qoldiriladigan umrbod egalik qilish huquqi asosida xususiylashtirish subyektlariga tegishli boʻlgan yer uchastkalari, shuningdek xususiylashtirilishi lozim boʻlgan davlat koʻchmas mulk obyektlari joylashgan yer uchastkalari ushbu moddaning birinchi qismida nazarda tutilgan shaharsozlik hujjatlari tasdiqlanguniga qadar xususiylashtirilishi mumkin”;

2) 12-modda birinchi qismining uchinchi xatboshisi quyidagi tahrirda bayon etilsin:

“tabiatni muhofaza qilish, sogʻlomlashtirish, rekreatsiya maqsadlari va tarixiy-madaniy maqsadlar uchun moʻljallangan yerlar tarkibiga kiruvchi yer uchastkalari, shuningdek oʻrmon hamda suv fondlarining, shaharlar va shaharchalarning umumiy foydalanishdagi yerlari (maydonlar, koʻchalar, tor koʻchalar, yoʻllar, sohil boʻylari, skverlar, istirohat bogʻlari, xiyobonlar, sayilgohlar)”;

3) 23-modda birinchi qismining beshinchi xatboshisidagi “yoki yer uchastkasidan foydalanishning ruxsat berilgan turlarida” degan soʻzlar chiqarib tashlansin;

4) 25-moddaning birinchi qismidagi “yer uchastkalaridan foydalanishning ruxsat berilgan turlariga” degan soʻzlar chiqarib tashlansin.

11-modda . Oʻzbekiston Respublikasining 2023-yil 9-martda qabul qilingan “Davlat mulkini boshqarish toʻgʻrisida”gi OʻRQ-821-sonli Qonuni (Oʻzbekiston Respublikasi Oliy Majlisi palatalarining Axborotnomasi, 2023-yil, № 3, 183-modda; 2024-yil, № 2, 107-modda, № 10, 1079-modda) 19-moddasi birinchi qismining uchinchi xatboshisidagi “shu jumladan xiyobonlar va botanika bogʻlari” degan soʻzlar “shu jumladan tabiat bogʻlari, milliy bogʻlar va botanika bogʻlari, shuningdek skverlar, istirohat bogʻlari, xiyobonlar, sayilgohlar” degan soʻzlar bilan almashtirilsin.

12-modda . Oʻzbekiston Respublikasi Iqtisodiyot va moliya vazirligi, Bosh prokuraturasi, Adliya vazirligi hamda boshqa manfaatdor tashkilotlar ushbu Qonunning ijrosini, ijrochilarga yetkazilishini hamda mohiyati va ahamiyati aholi oʻrtasida tushuntirilishini taʼminlasin.

13-modda . Oʻzbekiston Respublikasi Vazirlar Mahkamasi:

hukumat qarorlarini ushbu Qonunga muvofiqlashtirsin;

respublika ijro etuvchi hokimiyat organlari ushbu Qonunga zid boʻlgan oʻz normativ-huquqiy hujjatlarini qayta koʻrib chiqishlari va bekor qilishlarini taʼminlasin.

14-modda . Ushbu Qonun rasmiy eʼlon qilingan kundan eʼtiboran kuchga kiradi.

Oʻzbekiston Respublikasining Prezidenti Sh. MIRZIYOYEV

Toshkent sh.,

2025-yil 5-may,

OʻRQ-1061-son

(Qonunchilik maʼlumotlari milliy bazasi, 05.05.2025-y., 03/25/1061/0409-son)

lex.uz