📅 2025-yil 2-may · Vazirlar Mahkamasi qarorlari
Rasmiy matn. Rasmiy hujjat. Tahririy izohlar kiritilmagan.
📅 2025-yil 2-may · Vazirlar Mahkamasi qarorlari
Rasmiy matn. Rasmiy hujjat. Tahririy izohlar kiritilmagan.
📅 2025 йил 2 май · Вазирлар Маҳкамаси қарорлари
Расмий матн. Расмий ҳужжат. Таҳририй изоҳлар киритилмаган.
📅 2 мая 2025 г. · Постановления Кабинета Министров
Официальный текст. Официальный документ. Редакционные примечания не включены.
📅 2 May 2025 · Cabinet of Ministers resolutions
Official text. Official document. Editorial notes are not included.
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг
қарори
ПАСПОРТИ
РЎЙХАТИ
Саноат, радиация ва ядро хавфсизлиги соҳасидаги қонунчилик ҳужжатлари такомиллаштирилиши муносабати билан Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг айрим қарорларига ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш, шунингдек, баъзиларини ўз кучини йўқотган деб ҳисоблаш тўғрисида
Ўзбекистон Республикаси Президентининг «Ер қаъридан фойдаланиш, саноат, радиация ва ядро хавфсизлиги ҳамда атом энергиясидан фойдаланиш соҳаларида давлат бошқаруви ва назорати тизимини такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида» 2024 йил 24 майдаги ПФ-79-сон Фармони ҳамда «Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Саноат, радиация ва ядро хавфсизлиги қўмитаси фаолиятини самарали ташкил этиш чора-тадбирлари тўғрисида» 2024 йил 24 майдаги ПҚ-186-сон қарори ижросини таъминлаш мақсадида Вазирлар Маҳкамаси қарор қилади:
1. Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг 1-иловага мувофиқ айрим қарорларига қуйидагиларни назарда тутувчи ўзгартириш ва қўшимчалар киритилсин:
саноат, радиация ва ядро хавфсизлиги соҳасидаги лицензиялаш, рухсат бериш ва хабардор қилиш тартиб-таомилларини такомиллаштириш;
хавфли ишлаб чиқариш объектлари томонидан техноген хавфи юқори бўлган зоналарнинг давлат кадастри паспортлари ишлаб чиқилиши мажбурийлигини белгилаш;
саноат хавфсизлиги соҳасидаги экспертларга эксперт гувоҳномасини бериш тартибини такомиллаштириш;
2. Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг 2-иловага мувофиқ айрим қарорлари ўз кучини йўқотган деб ҳисоблансин.
3. Ушбу қарорга 1-илованинг 31 , 32 ва 36-бандлари қарор расмий эълон қилинган кундан эътиборан уч ой ўтгач кучга киради.
4. Ушбу қарорнинг бажарилишини назорат қилиш Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг ўринбосари А.Ж. Раматов зиммасига юклансин.
Вазирлар Маҳкамасининг 2025 йил 2 майдаги 289-сон қарорига 1-ИЛОВА
Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг айрим қарорларига киритилаётган ўзгартириш ва қўшимчалар
2. Вазирлар Маҳкамасининг «Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг бактериологик (биологик) ва токсик қурол-яроғларни ишлаб чиқиш, тайёрлаш ва тўплашни ман этиш ҳамда уларни тугатиш тўғрисидаги Конвенцияни амалга ошириш комиссиясини ташкил этиш ҳақида» 1998 йил 22 сентябрдаги 405-сон қарорида :
а) 3-банднинг иккинчи хатбошиси қуйидаги таҳрирда баён этилсин:
«Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Саноат, радиация ва ядро хавфсизлиги қўмитасига Комиссия котибияти ва ишчи органи функцияларини бажариш»;
б) 2-илованинг V бўлими еттинчи хатбошисидаги «Саноат хавфсизлиги давлат қўмитасига» сўзлари «Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Саноат, радиация ва ядро хавфсизлиги қўмитасига» сўзлари билан алмаштирилсин.
3. Вазирлар Маҳкамасининг 2000 йил 20 январдаги 18-сон қарори билан тасдиқланган Уйлар ва турар жойларни уй-жой фондидан чиқариш тартиби тўғрисидаги низомнинг 6-банди тўққизинчи хатбошисидаги «Саноатгеоконтехназорат» давлат инспекцияси» сўзлари «Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Саноат, радиация ва ядро хавфсизлиги қўмитаси» сўзлари билан алмаштирилсин.
4. Вазирлар Маҳкамасининг «Меҳнатни муҳофаза қилишга доир меъёрий ҳужжатларни қайта кўриб чиқиш ва ишлаб чиқиш тўғрисида» 2000 йил 12 июлдаги 267-сон қарорида :
а) 2-банддаги «Саноат хавфсизлиги давлат қўмитасига» сўзлари «Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Саноат, радиация ва ядро хавфсизлиги қўмитаси ёки Тоғ-кон саноати ва геология вазирлигига» сўзлари билан алмаштирилсин;
б) 2-иловада :
22-бандда :
олтинчи хатбошидаги «Саноат хавфсизлиги давлат қўмитаси» сўзлари «Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Саноат, радиация ва ядро хавфсизлиги қўмитаси» сўзлари билан алмаштирилсин;
қуйидаги мазмундаги еттинчи хатбоши билан тўлдирилсин:
«Тоғ-кон саноати ва геология вазирлиги (назорати остидаги объектлар бўйича)»;
еттинчи — тўққизинчи хатбошилар тегишлича саккизинчи — ўнинчи хатбошилар деб ҳисоблансин;
ўнинчи хатбошидаги «Саноат хавфсизлиги давлат қўмитаси» сўзлари «Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Саноат, радиация ва ядро хавфсизлиги қўмитаси ёки Тоғ-кон саноати ва геология вазирлиги» сўзлари билан алмаштирилсин;
23-банд қуйидаги таҳрирда баён этилсин:
«23. Белгиланган тартибда келишилган Қоидалар масъул ижрочилар томонидан тегишлилиги бўйича тасдиқлаш учун Ўзбекистон Республикаси Камбағалликни қисқартириш ва бандлик вазирлиги, Соғлиқни сақлаш вазирлиги, Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Саноат, радиация ва ядро хавфсизлиги қўмитаси, Тоғ-кон саноати ва геология вазирлиги, Қурилиш ва уй-жой коммунал хўжалиги вазирлигига юборилади».
5. Вазирлар Маҳкамасининг «Ўзбекистон Республикаси ҳудуди орқали махсус юклар ва ҳарбий таркибларнинг транзитини давлат томонидан тартибга солиш ва назорат қилиш тўғрисида» 2002 йил 21 февралдаги 62-сон қарорининг 4-банди олтинчи хатбошисидаги «Тоғ-кон саноати ва геология вазирлиги ҳузуридаги Тоғ-кон, геология ва саноат хавфсизлигини назорат қилиш инспекцияси» сўзлари «Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Саноат, радиация ва ядро хавфсизлиги қўмитаси» сўзлари билан алмаштирилсин.
6. Вазирлар Маҳкамасининг «Портловчи моддалар ва портлатиш воситаларини Ўзбекистон Республикасига олиб кириш, транспортда ташиш, сақлаш ва улардан фойдаланиш тартибини такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида» 2004 йил 6 майдаги 213-сон қарорида :
2-банднинг тўққизинчи хатбошисидаги ва 3-банднинг иккинчи хатбошисидаги «Саноатгеоконтехназорат» давлат инспекцияси» сўзлари «Тоғ-кон саноати ва геология вазирлиги ҳузуридаги Тоғ-кон саноати ва геология соҳасини назорат қилиш инспекцияси» сўзлари билан алмаштирилсин;
4-банддаги «Ички ишлар вазирлиги (З.А. Алматов) «Саноатгеоконтехназорат» давлат инспекцияси (Р.Т. Саидов)» сўзлари «Ички ишлар вазирлиги Тоғ-кон саноати ва геология вазирлиги ҳузуридаги Тоғ-кон саноати ва геология соҳасини назорат қилиш инспекцияси» сўзлари билан алмаштирилсин.
7. Вазирлар Маҳкамасининг «БМТ Хавфсизлик Кенгаши 1540-сон (2004) резолюциясининг бажарилишини ташкил этиш чора-тадбирлари тўғрисида» 2004 йил 10 сентябрдаги 424-сон қарори 3-бандининг биринчи хатбошисидаги «Саноат хавфсизлиги давлат қўмитасига» сўзлари «Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Саноат, радиация ва ядро хавфсизлиги қўмитасига» сўзлари билан алмаштирилсин.
8. Вазирлар Маҳкамасининг 2005 йил 30 июндаги 152-сон қарори билан тасдиқланган Техноген хавф юқори бўлган зоналар давлат кадастрини юритиш тартиби тўғрисидаги низомда :
а) 6-бандда :
учинчи хатбошидаги «Саноат хавфсизлиги давлат қўмитаси» сўзлари «Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Саноат, радиация ва ядро хавфсизлиги қўмитаси» сўзлари билан алмаштирилсин;
бешинчи хатбошидаги «Ички ишлар вазирлиги Давлат ёнғин хавфсизлиги хизматининг» сўзлари «Фавқулодда вазиятлар вазирлигининг» сўзлари билан алмаштирилсин;
қуйидаги мазмундаги еттинчи хатбоши билан тўлдирилсин:
«тоғ-кон тармоғида, геология, нефть ва газ тармоғида геология-қидирув ишлари, фойдали қазилмаларни қазиб олиш, кончилик, қаттиқ фойдали қазилмаларни қайта ишлаш ҳамда портлатиш ишларида хавфи юқори бўлган зоналар (объектлар) бўйича — Тоғ-кон саноати ва геология вазирлиги ҳузуридаги Тоғ-кон саноати ва геология соҳасини назорат қилиш инспекцияси, унинг инспекциялари ва ҳудудий бошқармалари томонидан»;
еттинчи хатбоши саккизинчи хатбоши деб ҳисоблансин;
б) 13-банддаги «Саноат хавфсизлиги давлат қўмитаси» сўзлари «Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Саноат, радиация ва ядро хавфсизлиги қўмитаси» сўзлари билан алмаштирилсин;
в) 17-банд қуйидаги таҳрирда баён этилсин:
«17. ТХЮЗ БКМ ҳар йили ДКЯТга киритиш учун ҳисобот йилидан кейинги йилнинг 1 мартигача Ўзбекистон Республикаси Иқтисодиёт ва молия вазирлиги ҳузуридаги Кадастр агентлигига зарур кадастр ахборотларини тақдим этади. Кадастр маълумотларини тақдим этиш шакли ва уларнинг ҳажми Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Саноат, радиация ва ядро хавфсизлиги қўмитаси томонидан тасдиқланади ва Иқтисодиёт ва молия вазирлиги ҳузуридаги Кадастр агентлиги билан келишилади»;
г) 26-банддаги «Ергеодезкадастр» давлат қўмитаси» сўзлари «Ўзбекистон Республикаси Иқтисодиёт ва молия вазирлиги ҳузуридаги Кадастр агентлиги» сўзлари билан алмаштирилсин;
д) илованинг матни қуйидаги таҳрирда баён этилсин:
«Техноген хавф юқори бўлган зоналар давлат кадастрини юритиш схемаси
Давлат кадастрлари ягона тизими (ДКЯТ) (Ўзбекистон Республикаси Иқтисодиёт ва молия вазирлиги ҳузуридаги Кадастр агентлиги) 4 ↓ 3 ↑ 7 Техноген хавф юқори бўлган зоналар давлат кадастри (ТХЮЗДК) Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Саноат, радиация ва ядро хавфсизлиги қўмитаси ТХЮЗДКни юритиш бўйича бош идора 5 ↓ 2 ↑ Фойдаланувчилар Ваколатли идоралар: Фавқулодда вазиятлар вазирлиги Соғлиқни сақлаш вазирлиги ҳузуридаги Санитария-эпидемиологик осойишталик ва жамоат саломатлиги қўмитаси Фанлар академиясининг Ядро физикаси институти 6 ↓ 1 ↑ Хавфли ишлаб чиқариш объектларидан фойдаланувчи ташкилотларнинг кадастр бўлинмалари (ваколатли шахслари)
1. Низомнинг 5-бандида кўрсатилган объектлардан фойдаланувчи ташкилотлар ўз объектлари бўйича кадастр ахборотларини тўплайди ва уларни тегишли ваколатли идораларга беради.
2. Ваколатли идоралар Фавқулодда вазиятлар вазирлиги, Соғлиқни сақлаш вазирлиги ҳузуридаги Санитария-эпидемиологик осойишталик ва жамоат саломатлиги қўмитаси, Фанлар академиясининг Ядро физикаси институти республика бўйича ТХЮЗ кадастр ахборотларини тўплайди ва ТХЮЗДКни юритиш бўйича бош идорага — Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Саноат, радиация ва ядро хавфсизлиги қўмитасига юборади.
3. ТХЮЗДКни юритиш бўйича бош идора — Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Саноат, радиация ва ядро хавфсизлиги қўмитаси ТХЮЗ объектлари бўйича кадастр ахборотларини Иқтисодиёт ва молия вазирлиги ҳузуридаги Кадастр агентлигининг ДКЯТ маълумотлар базасига юборади.
4. Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Саноат, радиация ва ядро хавфсизлиги қўмитаси — бош идораси сўров бўйича Иқтисодиёт ва молия вазирлиги ҳузуридаги Кадастр агентлигининг ДКЯТ маълумотлар базасидан ТХЮЗ бўйича ахборотларни олиши мумкин.
5. Ваколатли идоралар — Фавқулодда вазиятлар вазирлиги, Соғлиқни сақлаш вазирлиги ҳузуридаги Санитария-эпидемиологик осойишталик ва жамоат саломатлиги қўмитаси, Фанлар академиясининг Ядро физикаси институти сўров бўйича Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Саноат, радиация ва ядро хавфсизлиги қўмитаси — бош идораси орқали Иқтисодиёт ва молия вазирлиги ҳузуридаги Кадастр агентлигининг ДКЯТ маълумотлар базасидан ТХЮЗ бўйича ахборотларни олиши мумкин.
6. Низомнинг 5-бандида кўрсатилган хавфли ишлаб чиқариш объектларидан фойдаланувчи ташкилотлар сўров бўйича Иқтисодиёт ва молия вазирлиги ҳузуридаги Кадастр агентлигининг ДКЯТ маълумотлар базасидан ТХЮЗ бўйича ахборотларни олиши мумкин.
7. ДКЯТдан фойдаланувчилар сўров бўйича Иқтисодиёт ва молия вазирлиги ҳузуридаги Кадастр агентлигининг ДКЯТ маълумотлар базасидан ТХЮЗ бўйича кадастр ахборотларини олиши мумкин».
9. Вазирлар Маҳкамасининг «Хавфли ишлаб чиқариш объектларининг саноат хавфсизлиги тўғрисида»ги Ўзбекистон Республикаси Қонунини амалга оширишга доир қўшимча чора-тадбирлар ҳақида» 2008 йил 10 декабрдаги 271-сон қарорида :
а) 3-банднинг биринчи хатбошисидаги «Саноат хавфсизлиги давлат қўмитаси» сўзлари «Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Саноат, радиация ва ядро хавфсизлиги қўмитаси» сўзлари билан алмаштирилсин;
б) 1-иловада :
7-банднинг иккинчи хатбошисидаги «Саноат хавфсизлиги давлат қўмитасида» сўзлари «Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Саноат, радиация ва ядро хавфсизлиги қўмитасида ва Тоғ-кон саноати ва геология вазирлиги ҳузуридаги Тоғ-кон саноати ва геология соҳасини назорат қилиш инспекциясида (тоғ-кон тармоғи, геология ҳамда кончилик, шу жумладан, қаттиқ фойдали қазилмаларни қазиб олиш ва қайта ишлаш, портлатиш ишлари, портловчи материалларнинг айланмаси соҳаларидаги объектлар қисмида)» сўзлари билан алмаштирилсин;
20-банддаги «Саноат хавфсизлиги давлат қўмитаси» сўзлари «Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Саноат, радиация ва ядро хавфсизлиги қўмитаси» сўзлари билан алмаштирилсин;
в) 2-иловада :
3-банднинг тўртинчи хатбошисидаги «Саноат хавфсизлиги давлат қўмитаси» сўзлари «Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Саноат, радиация ва ядро хавфсизлиги қўмитаси» сўзлари билан алмаштирилсин;
9-бандда :
учинчи хатбошидаги «Саноат хавфсизлиги давлат қўмитасининг «Саноат хавфсизлиги» ДУК» сўзлари «Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Саноат, радиация ва ядро хавфсизлиги қўмитасининг «Саноат хавфсизлиги» ДМ» сўзлари билан алмаштирилсин;
тўртинчи ва бешинчи хатбошилардаг и «Саноат хавфсизлиги давлат қўмитаси» сўзлари «Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Саноат, радиация ва ядро хавфсизлиги қўмитаси» сўзлари билан алмаштирилсин;
11-банднинг олтинчи хатбошисидаги «экспертларни» сўзи «эксперт ташкилотларини» сўзлари билан алмаштирилсин;
13-бандда :
саккизинчи хатбоши қуйидаги таҳрирда баён этилсин:
«хавфли ишлаб чиқариш объектларида муайян фаолият билан шуғулланувчи ташкилотларнинг ходимларини, шунингдек, саноат хавфсизлиги соҳасида экспертларни тайёрлаш ва қайта тайёрлаш, уларнинг малакасини оширишни амалга ошириш»;
тўққизинчи хатбошидаги «Саноат хавфсизлиги давлат қўмитасининг «Контехназоратўқув» давлат унитар корхонаси» сўзлари «Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Саноат, радиация ва ядро хавфсизлиги қўмитасининг «Контехназоратўқув» давлат муассасаси» сўзлари билан алмаштирилсин;
16-банднинг бешинчи хатбошисидаги «Саноат хавфсизлиги давлат қўмитасининг» сўзлари «Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Саноат, радиация ва ядро хавфсизлиги қўмитасининг» сўзлари билан алмаштирилсин;
иловада :
«Ўзбекистон Республикаси Саноат хавфсизлиги давлат қўмитаси» блоки «Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Саноат, радиация ва ядро хавфсизлиги қўмитаси» блоки билан алмаштирилсин;
«Мувофиқлаштирувчи-маслаҳат органи — Саноат хавфсизлиги давлат қўмитасининг «Саноат хавфсизлиги» ДУК» блоки «Мувофиқлаштирувчи-маслаҳат органи — Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Саноат, радиация ва ядро хавфсизлиги қўмитасининг «Саноат хавфсизлиги» ДМ» блоки билан алмаштирилсин;
г) 3-иловада :
V бўлимда :
тўртинчи хатбошидаги «Ўзстандарт агентлиги» сўзлари «Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Ўзбекистон техник жиҳатдан тартибга солиш агентлиги» сўзлари билан алмаштирилсин;
бешинчи хатбошидаги «Саноат хавфсизлиги давлат қўмитаси» сўзлари «Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Саноат, радиация ва ядро хавфсизлиги қўмитаси» сўзлари билан алмаштирилсин;
олтинчи хатбошидаги «Саноат хавфсизлиги давлат қўмитасининг» сўзлари «Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Саноат, радиация ва ядро хавфсизлиги қўмитасининг» сўзлари билан алмаштирилсин;
VIII бўлимнинг 1-кичик бандидаги «Саноат хавфсизлиги давлат қўмитаси ва «Ўзстандарт» агентлигининг» сўзлари «Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Саноат, радиация ва ядро хавфсизлиги қўмитаси ва Ўзбекистон техник жиҳатдан тартибга солиш агентлигининг» сўзлари билан алмаштирилсин;
иловада :
«Саноат хавфсизлиги давлат қўмитаси» блоки «Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Саноат, радиация ва ядро хавфсизлиги қўмитаси» блоки билан алмаштирилсин;
«Ўзстандарт» агентлиги» блоки «Техник жиҳатдан тартибга солиш соҳасида назорат инспекцияси» блоки билан алмаштирилсин;
д) 4-иловада :
6-банд қуйидаги таҳрирда баён этилсин:
«6. Мажбурий декларацияланиши керак бўлган хавфли ишлаб чиқариш объекти идентификация қилинган тақдирда, ташкилот раҳбари ушбу объект тўғрисидаги маълумотларни фавқулодда вазиятлар бўйича тегишли ҳудудий бошқармага ва Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Саноат, радиация ва ядро хавфсизлиги қўмитасининг ҳудудий бошқармалари ва саноат хавфсизлиги инспекцияларига ҳамда Тоғ-кон саноати ва геология вазирлиги ҳузуридаги Тоғ-кон саноати ва геология соҳасини назорат қилиш инспекциясига (тоғ-кон тармоғи, геология ҳамда кончилик, шу жумладан, қаттиқ фойдали қазилмаларни қазиб олиш ва қайта ишлаш, портлатиш ишлари, портловчи материалларнинг айланмаси соҳасидаги объектлар бўйича) юқори ташкилотга, вазирлик ёки идорага (мавжуд бўлганда) ҳамда хавфли ишлаб чиқариш объекти жойлашган ҳудуддаги маҳаллий давлат ҳокимияти органига тақдим этади. Маълумотлар ушбу Низомга 1-иловада келтирилган шакл бўйича расмийлаштирилади»;
7-банддаги «Саноат хавфсизлиги давлат қўмитасининг ҳудудий бошқармалари ва кон-техник инспекциялари» сўзлари «Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Саноат, радиация ва ядро хавфсизлиги қўмитасининг ҳудудий бошқармалари ва саноат хавфсизлиги инспекциялари» сўзлари билан алмаштирилсин;
8-банддаги «Саноат хавфсизлиги давлат қўмитаси» сўзлари «Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Саноат, радиация ва ядро хавфсизлиги қўмитаси» сўзлари билан алмаштирилсин;
14-банднинг иккинчи хатбошиси қуйидаги таҳрирда баён этилсин:
«Саноат хавфсизлиги декларациясини расмийлаштириш бўйича талаблар Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Саноат, радиация ва ядро хавфсизлиги қўмитаси томонидан Ўзбекистон Республикаси Фавқулодда вазиятлар вазирлиги ҳамда Тоғ-кон саноати ва геология вазирлиги ҳузуридаги Тоғ-кон саноати ва геология соҳасини назорат қилиш инспекцияси билан келишган ҳолда белгиланади»;
21-банднинг 3-кичик бандидаги «Саноат хавфсизлиги давлат қўмитасининг» сўзлари «Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Саноат, радиация ва ядро хавфсизлиги қўмитаси ҳамда Тоғ-кон саноати ва геология вазирлиги ҳузуридаги Тоғ-кон саноати ва геология соҳасини назорат қилиш инспекциясининг (тоғ-кон тармоғи, геология ҳамда кончилик, шу жумладан, қаттиқ фойдали қазилмаларни қазиб олиш ва қайта ишлаш, портлатиш ишлари, портловчи материалларнинг айланмаси соҳасидаги объектлар бўйича)» сўзлари билан алмаштирилсин;
24-бандда :
«а» кичик банд қуйидаги таҳрирда баён этилсин:
«а) экспертиза хулосасини расмийлаштирилган кундан бошлаб бир ой муддатда саноат хавфсизлиги декларациясини фавқулодда вазиятлар бўйича тегишли ҳудудий бошқармага, Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Саноат, радиация ва ядро хавфсизлиги қўмитасининг ҳудудий бошқармаси ва саноат хавфсизлиги инспекциясига, Ўзбекистон Республикаси Фавқулодда вазиятлар вазирлигига, Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Саноат, радиация ва ядро хавфсизлиги қўмитасига ҳамда Тоғ-кон саноати ва геология вазирлиги ҳузуридаги Тоғ-кон саноати ва геология соҳасини назорат қилиш инспекциясининг (тоғ-кон тармоғи, геология ҳамда кончилик, шу жумладан, қаттиқ фойдали қазилмаларни қазиб олиш ва қайта ишлаш, портлатиш ишлари, портловчи материалларнинг айланмаси соҳасидаги объектлар бўйича) ҳамда декларация қилинаётган хавфли ишлаб чиқариш объекти жойлашган ҳудуддаги маҳаллий ижро этувчи ҳокимият органига тақдим этади»;
«б» банддаги «Ўзбекистон Республикаси Саноат хавфсизлиги давлат қўмитаси» сўзлари «Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Саноат, радиация ва ядро хавфсизлиги қўмитаси ҳамда Тоғ-кон саноати ва геология вазирлиги ҳузуридаги Тоғ-кон саноати ва геология соҳасини назорат қилиш инспекциясининг (тоғ-кон тармоғи, геология ҳамда кончилик, шу жумладан, қаттиқ фойдали қазилмаларни қазиб олиш ва қайта ишлаш, портлатиш ишлари, портловчи материалларнинг айланмаси соҳасидаги объектлар бўйича)» сўзлари билан алмаштирилсин;
«в» кичик банддаги «Ўзбекистон Республикаси Саноат хавфсизлиги давлат қўмитаси» сўзлари «Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Саноат, радиация ва ядро хавфсизлиги қўмитаси, Тоғ-кон саноати ва геология вазирлиги ҳузуридаги Тоғ-кон саноати ва геология соҳасини назорат қилиш инспекциясининг (тоғ-кон тармоғи, геология ҳамда кончилик, шу жумладан, қаттиқ фойдали қазилмаларни қазиб олиш ва қайта ишлаш, портлатиш ишлари, портловчи материалларнинг айланмаси соҳасидаги объектлар бўйича)» сўзлари билан алмаштирилсин;
26-банд қуйидаги таҳрирда баён этилсин:
«26. Ўзбекистон Республикаси Фавқулодда вазиятлар вазирлиги ва Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Саноат, радиация ва ядро хавфсизлиги қўмитаси ҳамда Тоғ-кон саноати ва геология вазирлиги ҳузуридаги Тоғ-кон саноати ва геология соҳасини назорат қилиш инспекцияси хавфсизлик жиҳатидан декларация қилиниши керак бўлган саноат объектлари тўғрисидаги электрон маълумотлар банкларини юритади, Ўзбекистон Республикаси ҳудудида хавфсизликни декларациялаш тартиб-қоидаси бажарилишини таҳлил қилади, келиб тушган саноат хавфсизлиги декларациясини ҳисобга олади ва сақлайди.
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Саноат, радиация ва ядро хавфсизлиги қўмитаси саноат хавфсизлиги декларацияларининг умумий ҳисобини юритади»;
2-иловада :
1.1-банднинг «в» кичик бандидаги ва 2.1-банднинг «б» кичик бандидаги «Саноат хавфсизлиги давлат қўмитаси» сўзлари «Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Саноат, радиация ва ядро хавфсизлиги қўмитаси» сўзлари билан алмаштирилсин;
1.6-банднинг «а» кичик бандидаги «Ўзбекистон Республикаси Саноат хавфсизлиги давлат қўмитаси» сўзлари «Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Саноат, радиация ва ядро хавфсизлиги қўмитаси ҳамда Тоғ-кон саноати ва геология вазирлиги ҳузуридаги Тоғ-кон саноати ва геология соҳасини назорат қилиш инспекцияси» сўзлари билан алмаштирилсин.
10. Вазирлар Маҳкамасининг 2009 йил 3 апрелдаги 98-сон қарори билан тасдиқланган Ионлаштирувчи нурланиш манбалари айланишини давлат томонидан ҳисобга олиш ва назорат қилиш тизимини ташкил этиш қоидаларида :
а) 10-банднинг иккинчи хатбошисидаги ва 11-банднинг биринчи хатбошисидаги «Саноат хавфсизлиги давлат қўмитаси» сўзлари «Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Саноат, радиация ва ядро хавфсизлиги қўмитаси» сўзлари билан алмаштирилсин;
б) 12-банднинг бешинчи хатбошисидаги , 13-банднинг учинчи хатбошисидаги «Саноат хавфсизлиги давлат қўмитасига» сўзлари «Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Саноат, радиация ва ядро хавфсизлиги қўмитасига» сўзлари билан алмаштирилсин;
в) 14-бандда :
бешинчи ва ўн биринчи хатбошилардаги «Саноат хавфсизлиги давлат қўмитасига» сўзлари «Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Саноат, радиация ва ядро хавфсизлиги қўмитасига» сўзлари билан алмаштирилсин;
ўнинчи хатбошидаги «Саноат хавфсизлиги давлат қўмитасини» сўзлари «Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Саноат, радиация ва ядро хавфсизлиги қўмитасини» сўзлари билан алмаштирилсин;
г) 18-банддаги «Давлат божхона қўмитаси» ва «Саноат хавфсизлиги давлат қўмитасига» сўзлари тегишлича «Иқтисодиёт ва молия вазирлиги ҳузуридаги Божхона қўмитаси» ва «Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Саноат, радиация ва ядро хавфсизлиги қўмитасига» сўзлари билан алмаштирилсин;
д) 19-банддаги «Давлат статистика қўмитаси» ва «Саноат хавфсизлиги давлат қўмитасига» сўзлари тегишлича «Миллий статистика қўмитаси» ва «Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Саноат, радиация ва ядро хавфсизлиги қўмитасига» сўзлари билан алмаштирилсин;
е) 20-бандда :
биринчи хатбошидаги «Саноат хавфсизлиги давлат қўмитаси» сўзлари «Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Саноат, радиация ва ядро хавфсизлиги қўмитаси» сўзлари билан алмаштирилсин;
иккинчи хатбошидаги «Саноат хавфсизлиги давлат қўмитасини» сўзлари «Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Саноат, радиация ва ядро хавфсизлиги қўмитасини» сўзлари билан алмаштирилсин;
ж) 21-банддаги «Саноат хавфсизлиги давлат қўмитаси» сўзлари «Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Саноат, радиация ва ядро хавфсизлиги қўмитаси» сўзлари билан алмаштирилсин;
з) 23-бандда :
биринчи хатбошидаги «Саноат хавфсизлиги давлат қўмитаси» сўзлари «Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Саноат, радиация ва ядро хавфсизлиги қўмитаси» сўзлари билан алмаштирилсин;
тўртинчи хатбошидаги «Экология ва атроф муҳитни муҳофаза қилиш давлат қўмитаси» сўзлари «Экология, атроф-муҳитни муҳофаза қилиш ва иқлим ўзгариши вазирлиги» сўзлари билан алмаштирилсин;
и) 24-банд қуйидаги таҳрирда баён этилсин:
«24. Ўзбекистон Республикаси Экология, атроф-муҳитни муҳофаза қилиш ва иқлим ўзгариши вазирлиги, Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Саноат, радиация ва ядро хавфсизлиги қўмитаси, Соғлиқни сақлаш вазирлиги ҳузуридаги Санитария-эпидемиологик осойишталик ва жамоат саломатлиги қўмитаси ва Ички ишлар вазирлиги ўз ваколатлари доирасида ИНМни ҳисобга олиш ва назорат қилиш тизими фаолият кўрсатишида табиатни муҳофаза қилиш, радиация, ядро, техник ва ёнғин хавфсизлиги соҳасида давлат томонидан тартибга солишни таъминлайди».
11. Вазирлар Маҳкамасининг «Атом энергиясидан тинчлик йўлида фойдаланиш соҳасидаги халқаро шартномалар бўйича Ўзбекистон Республикасининг мажбуриятларини бажариш чора-тадбирлари тўғрисида» 2009 йил 25 июндаги 179-сон қарорида :
а) 1 ва 3-бандлардаги «Саноат хавфсизлиги давлат қўмитаси» сўзлари «Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Саноат, радиация ва ядро хавфсизлиги қўмитаси» сўзлари билан алмаштирилсин;
б) 2-банддаги «Саноат хавфсизлиги давлат қўмитасига» сўзлари «Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Саноат, радиация ва ядро хавфсизлиги қўмитасига» сўзлари билан алмаштирилсин.
12. Вазирлар Маҳкамасининг «Радиоактив моддалар ва радиоактив чиқиндилар, шунингдек ядровий материаллар айланишини давлат томонидан ҳисобга олиш ва назорат қилиш тартиби тўғрисидаги низомларни тасдиқлаш тўғрисида» 2009 йил 13 августдаги 231-сон қарорида :
а) 1-иловада :
3-банднинг иккинчи хатбошиси қуйидаги таҳрирда баён этилсин:
«минимал қийматли солиштирма активлиги (МҚСА), хонада ёки иш жойидаги активлиги (МАА) ва алоҳида нуклидлар радиациявий хавфлилик гуруҳи ушбу Низомга 1-иловада кўрсатилган қийматдан ошадиган РМ. Янги тайёрланган РМ омборга келиб тушган вақтида давлат томонидан ҳисобга олинади»;
5-банднинг учинчи хатбошисидаги «Саноат хавфсизлиги давлат қўмитаси» сўзлари «Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Саноат, радиация ва ядро хавфсизлиги қўмитаси» сўзлари билан алмаштирилсин;
6-банднинг биринчи хатбошисидаги «Саноат хавфсизлиги давлат қўмитасига» сўзлари «Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Саноат, радиация ва ядро хавфсизлиги қўмитасига» сўзлари билан алмаштирилсин;
7-банддаги , 8-банднинг иккинчи ва учинчи хатбошиларидаги , 13 ва 14-бандлардаги «Саноат хавфсизлиги давлат қўмитаси» сўзлари «Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Саноат, радиация ва ядро хавфсизлиги қўмитаси» сўзлари билан алмаштирилсин;
10 ва 11-бандлардаги «Саноат хавфсизлиги давлат қўмитасига» сўзлари «Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Саноат, радиация ва ядро хавфсизлиги қўмитасига» сўзлари билан алмаштирилсин;
б) 2-иловада :
2-банднинг еттинчи хатбошисидаги «Саноат хавфсизлиги давлат қўмитасининг» сўзлари «Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Саноат, радиация ва ядро хавфсизлиги қўмитасининг» сўзлари билан алмаштирилсин;
15-банддаги «Саноат хавфсизлиги давлат қўмитаси» сўзлари «Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Саноат, радиация ва ядро хавфсизлиги қўмитаси» сўзлари билан алмаштирилсин;
21-банддаги «Саноатгеоконтехназорат» давлат инспекциясининг» сўзлари «Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Саноат, радиация ва ядро хавфсизлиги қўмитасининг» сўзлари билан алмаштирилсин;
37 , 57 ва 85-бандлардаги «Саноатгеоконтехназорат» давлат инспекцияси» сўзлари «Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Саноат, радиация ва ядро хавфсизлиги қўмитаси» сўзлари билан алмаштирилсин;
47 ва 62-бандлардаги , 75-банднинг иккинчи хатбошисидаги , 77 , 78 ва 80-бандлардаги «Саноатгеоконтехназорат» давлат инспекциясига» сўзлари «Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Саноат, радиация ва ядро хавфсизлиги қўмитасига» сўзлари билан алмаштирилсин;
79-банддаги «Саноат хавфсизлиги давлат қўмитасига» сўзлари «Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Саноат, радиация ва ядро хавфсизлиги қўмитасига» сўзлари билан алмаштирилсин.
14. Вазирлар Маҳкамасининг 2011 йил 16 февралдаги 35-сон қарори билан тасдиқланган Ўзбекистон Республикасида хавфли юкларни автомобиль транспортида ташиш қоидаларида :
а) 111-банднинг «д» кичик бандидаги «Саноат хавфсизлиги давлат қўмитасининг» сўзлари «Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Саноат, радиация ва ядро хавфсизлиги қўмитасининг» сўзлари билан алмаштирилсин;
б) 150-банддаги ва 158-банднинг «ж» кичик бандидаги «Саноат хавфсизлиги давлат қўмитаси» сўзлари «Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Саноат, радиация ва ядро хавфсизлиги қўмитаси» сўзлари билан алмаштирилсин.
15. Вазирлар Маҳкамасининг «Марказий осиё учун кимёвий, биологик, радиологик ва ядровий материаллар бўйича илғор тажриба марказларининг минтақавий котибияти фаолиятини ташкил этиш чора-тадбирлари тўғрисида» 2015 йил 25 сентябрдаги 275-сон қарорининг рус тилидаги матнида :
а) 2-банддаги «Государственного комитета промышленной безопасности Республики Узбекистан, национальным координатором — начальника Инспекции» сўзлари «Комитета промышленной, радиационной и ядерной безопасности при Кабинете Министров Республики Узбекистан, национальным координатором — главного специалиста» сўзлари билан алмаштирилсин;
б) 3-банддаги «Государственным комитетом промышленной безопасности» сўзлари «Комитетом промышленной, радиационной и ядерной безопасности при Кабинете Министров» сўзлари билан алмаштирилсин;
в) 5-бандда :
биринчи хатбошидаги «Мирзо Улугбекский район, улица Зиёлилар, дом № 1» сўзлари «Шайхантахурский район, улица М-14, дом № 27» сўзлари билан алмаштирилсин;
иккинчи хатбошидаги «Государственного комитета промышленной безопасности» сўзлари «Комитета промышленной, радиационной и ядерной безопасности при Кабинете Министров» сўзлари билан алмаштирилсин;
г) 6-банднинг иккинчи хатбошисидаги ва 7-банддаги «Государственного комитета промышленной безопасности» сўзлари «Комитета промышленной, радиационной и ядерной безопасности при Кабинете Министров» сўзлари билан алмаштирилсин.
16. Вазирлар Маҳкамасининг 2017 йил 15 майдаги 285-сон қарори билан тасдиқланган ҳузурида тармоқ илмий-техник кенгашлари фаолият кўрсатувчи инвестиция лойиҳалари ташаббускорлари бўлган давлат ва хўжалик бошқаруви органлари, маҳаллий ижро этувчи ҳокимият органлари, ташкилотлар рўйхатининг рус тилидаги матни қуйидаги мазмундаги 25 3 -банд билан тўлдирилсин:
«25 3 . АО «Узбекский комбинат технологических металлов».
17. Вазирлар Маҳкамасининг 2017 йил 31 августдаги 683-сон қарори билан тасдиқланган Автомототранспорт воситаларини давлат рўйхатидан ўтказиш тартиби тўғрисидаги низомда :
а) 9-банднинг иккинчи хатбошисидаги ва 48-банддаги «Саноатгеоконтехназорат» давлат инспекцияси» сўзлари «Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Саноат, радиация ва ядро хавфсизлиги қўмитаси» сўзлари билан алмаштирилсин;
б) 16-банднинг бешинчи хатбошисидаги ва 54-банднинг бешинчи хатбошисидаги «Тоғ-кон, геология ва саноат хавфсизлигини назорат қилиш инспекциясининг» сўзлари «Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Саноат, радиация ва ядро хавфсизлиги қўмитасининг» сўзлари билан алмаштирилсин.
18. Вазирлар Маҳкамасининг 2018 йил 2 октябрдаги 784-сон қарори билан тасдиқланган Саноат хавфсизлигини экспертизадан ўтказиш ва экспертиза хулосасини бериш тартиби тўғрисидаги низомнинг 23-банди иккинчи хатбошиси қуйидаги таҳрирда баён этилсин:
«Бунда етакчи эксперт сифатида аттестация соҳаси экспертиза объектига мос келадиган эксперт тайинланади».
19. Вазирлар Маҳкамасининг «Аҳоли хонадонларида иситиш тизими ва ёқилғи маҳсулотларидан фойдаланишда хавфсизлик талабларига риоя этилишини таъминлаш чора-тадбирлари тўғрисида» 2018 йил 1 ноябрдаги 901-сон қарорида :
а) 4-банднинг биринчи хатбошиси қуйидаги таҳрирда баён этилсин:
«4. «Ҳудудгазтаъминот» АЖ, Ўзбекистон Республикаси Қурилиш ва уй-жой коммунал хўжалиги вазирлиги, Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Электр энергияси, нефть маҳсулотлари ва газдан фойдаланишни назорат қилиш инспекцияси, Ички ишлар вазирлиги билан биргаликда аҳоли хонадонларининг ички газ тармоқлари ҳамда газда ишловчи қурилма ва ускуналарининг қуйидаги муддатларда техник тафтишдан ўтказилишини ва уларга профилактика хизмати кўрсатилишини таъминласин»;
б) 1-илованинг 10-банди ва 2-илованинг 7-банди чиқариб ташлансин.
20. Вазирлар Маҳкамасининг 2019 йил 16 мартдаги 226-сон қарори билан тасдиқланган Газ хўжалигида хавфсизлик қоидаларида :
а) 15-банднинг биринчи хатбошисидаги «Саноат хавфсизлиги давлат қўмитасидан (кейинги ўринларда Саноат хавфсизлиги давлат қўмитаси деб аталади)» сўзлари «Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Саноат, радиация ва ядро хавфсизлиги қўмитасидан (кейинги ўринларда — Саноат, радиация ва ядро хавфсизлиги қўмитаси)» сўзлари билан алмаштирилсин;
б) 36-банднинг ўн иккинчи хатбошисидаги ва 43-банддаги «Саноат хавфсизлиги давлат қўмитаси» сўзлари «Саноат, радиация ва ядро хавфсизлиги қўмитаси» сўзлари билан алмаштирилсин.
21. Вазирлар Маҳкамасининг «Радиациявий аварияларни прогноз қилиш, барвақт аниқлаш ва ҳаракат қилиш ягона давлат тизимини такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида» 2019 йил 15 октябрдаги 869-сон қарорида :
а) 1-иловада :
12-банднинг иккинчи ва учинчи хатбошиларидаги , 13-банднинг саккизинчи хатбошисидаги ва 16-банднинг биринчи хатбошисидаги «Саноат хавфсизлиги давлат қўмитаси» сўзлари «Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Саноат, радиация ва ядро хавфсизлиги қўмитаси» сўзлари билан алмаштирилсин;
1-иловада :
«Республика даражаси» позициясининг «Кундалик бошқарув органлари» ва «Куч ва воситалар» устунларидаги «Саноат хавфсизлиги давлат қўмитаси» сўзлари «Саноат, радиация ва ядро хавфсизлиги қўмитаси» сўзлари билан алмаштирилсин;
«Маҳаллий даража» позициясининг «Кундалик бошқарув органлари» устунидаги «Саноат хавфсизлиги давлат қўмитаси» сўзлари «Саноат, радиация ва ядро хавфсизлиги қўмитаси» сўзлари билан алмаштирилсин;
б) 2-иловада :
3-банднинг биринчи хатбошисидаги «Саноат хавфсизлиги давлат қўмитаси» сўзлари «Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Саноат, радиация ва ядро хавфсизлиги қўмитаси» сўзлари билан алмаштирилсин;
6-бандда :
қирқ бешинчи хатбошидаги «Саноат хавфсизлиги давлат қўмитаси» сўзлари «Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Саноат, радиация ва ядро хавфсизлиги қўмитаси» сўзлари билан алмаштирилсин;
эллик иккинчи хатбошидаги «Саноат хавфсизлиги давлат қўмитасидан» сўзлари «Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Саноат, радиация ва ядро хавфсизлиги қўмитасидан» сўзлари билан алмаштирилсин;
илова матнидаги «Саноат хавфсизлиги давлат қўмитаси» сўзлари «Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Саноат, радиация ва ядро хавфсизлиги қўмитаси» сўзлари билан алмаштирилсин.
22. Вазирлар Маҳкамасининг «Хавфли ишлаб чиқариш объектларининг саноат хавфсизлиги тўғрисида»ги Ўзбекистон Республикаси Қонунини амалга оширишга доир қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида» 2020 йил 19 майдаги 291-сон қарорида :
б) 2-иловада :
3-банднинг иккинчи хатбошисидаги «Саноат хавфсизлиги давлат қўмитаси (кейинги ўринларда — Саноат хавфсизлиги давлат қўмитаси)» сўзлари «Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Саноат, радиация ва ядро хавфсизлиги қўмитаси (кейинги ўринларда — Саноат, радиация ва ядро хавфсизлиги қўмитаси) ва Тоғ-кон саноати ва геология вазирлиги ҳузуридаги Тоғ-кон саноати ва геология соҳасини назорат қилиш инспекцияси (тоғ-кон тармоғи, геология ҳамда кончилик, шу жумладан, қаттиқ фойдали қазилмаларни қазиб олиш ва қайта ишлаш, портлатиш ишлари, портловчи материалларнинг айланмаси соҳасидаги объектлар бўйича)» сўзлари билан алмаштирилсин;
9-банднинг еттинчи хатбошисидаги ва 21-банднинг «г» кичик бандидаги «Саноат хавфсизлиги давлат қўмитаси» сўзлари «Саноат, радиация ва ядро хавфсизлиги қўмитаси ва Тоғ-кон саноати ва геология вазирлиги ҳузуридаги Тоғ-кон саноати ва геология соҳасини назорат қилиш инспекцияси» сўзлари билан алмаштирилсин;
19-банднинг учинчи хатбошисидаги «Саноат хавфсизлиги давлат қўмитасининг» сўзлари «Саноат, радиация ва ядро хавфсизлиги қўмитасининг ҳамда Тоғ-кон саноати ва геология вазирлиги ҳузуридаги Тоғ-кон саноати ва геология соҳасини назорат қилиш инспекциясининг» сўзлари билан алмаштирилсин;
20-банддаги «Саноат хавфсизлиги давлат қўмитасининг» сўзлари «Саноат, радиация ва ядро хавфсизлиги қўмитасининг» сўзлари билан алмаштирилсин.
23. Вазирлар Маҳкамасининг 2019 йил 13 декабрдаги 994-сон қарори билан тасдиқланган Товарларнинг келиб чиқишини сертификатлашни ўтказиш тартиби тўғрисидаги низомнинг 2-банди бешинчи хатбошиси қуйидаги таҳрирда баён этилсин:
«ваколатли орган — «Ўзбекэкспертиза» акциядорлик жамияти» .
24. Вазирлар Маҳкамасининг «Атом энергиясидан фойдаланиш хавфсизлигини давлат томонидан тартибга солувчи ваколатли органларнинг атом энергиясидан фойдаланиш соҳасида давлат назорати ва текширувини амалга ошириш тартиби тўғрисидаги низомни тасдиқлаш ҳақида» 2020 йил 10 июндаги 368-сон қарорида :
а) 2-банддаги «Саноат хавфсизлиги давлат қўмитаси» сўзлари «Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Саноат, радиация ва ядро хавфсизлиги қўмитаси» сўзлари билан алмаштирилсин;
б) иловада :
6-бандда :
«а» кичик банддаги «Саноат хавфсизлиги давлат қўмитаси» сўзлари «Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Саноат, радиация ва ядро хавфсизлиги қўмитаси» сўзлари билан алмаштирилсин;
«б» кичик бандда :
иккинчи хатбошидаги «Экология ва атроф муҳитни муҳофаза қилиш давлат қўмитаси» сўзлари «Экология, атроф-муҳитни муҳофаза қилиш ва иқлим ўзгариши вазирлиги» сўзлари билан алмаштирилсин;
бешинчи хатбошидаги «Қурилиш вазирлиги» сўзлари «Қурилиш ва уй-жой коммунал хўжалиги вазирлиги» сўзлари билан алмаштирилсин;
олтинчи хатбошидаги «Давлат геология ва минерал ресурслар қўмитаси» сўзлари «Тоғ-кон саноати ва геология вазирлиги» сўзлари билан алмаштирилсин;
еттинчи хатбошидаги «Давлат божхона қўмитаси» сўзлари «Иқтисодиёт ва молия вазирлиги ҳузуридаги Божхона қўмитаси» сўзлари билан алмаштирилсин;
саккизинчи хатбошидаги «Гидрометеорология хизмати маркази» сўзлари «Экология, атроф-муҳитни муҳофаза қилиш ва иқлим ўзгариши вазирлиги ҳузуридаги Гидрометеорология хизмати агентлиги» сўзлари билан алмаштирилсин;
илованинг «Субъектлар» устунидаги «Саноат хавфсизлиги давлат қўмитаси, Давлат экология қўмитаси, ФВВ, ИИВ, Мудофаа вазирлиги, Миллий гвардия, Соғлиқни сақлаш вазирлиги, Давлат геология қўмитаси, Давлат божхона қўмитаси, Гидрометеорология хизмати маркази» сўзлари «Саноат, радиация ва ядро хавфсизлиги қўмитаси, Экология вазирлиги, ФВВ, ИИВ, Мудофаа вазирлиги, Миллий гвардия, Соғлиқни сақлаш вазирлиги, Тоғ-кон саноати ва геология вазирлиги, Божхона қўмитаси, Гидрометеорология хизмати агентлиги» сўзлари билан алмаштирилсин.
25. Вазирлар Маҳкамасининг «2021 — 2024 йилларда республикадаги кўп квартирали уйларнинг лифт ускуналарини таъмирлаш ва янгилашга оид қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида» 2020 йил 12 июндаги 376-сон қарорида :
а) 4-банднинг биринчи хатбошисидаги «Саноат хавфсизлиги давлат қўмитаси» сўзлари «Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Саноат, радиация ва ядро хавфсизлиги қўмитаси» сўзлари билан алмаштирилсин;
б) 7-банднинг «б» кичик бандининг биринчи хатбошисидаги «Саноат хавфсизлиги давлат қўмитасига» сўзлари «Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Саноат, радиация ва ядро хавфсизлиги қўмитасига» сўзлари билан алмаштирилсин.
26. Вазирлар Маҳкамасининг 2020 йил 17 июндаги 390-сон қарори билан тасдиқланган Атом энергиясидан фойдаланиш объектлари ва (ёки) атом энергиясидан фойдаланиш соҳасидаги фаолият (иш) хавфсизлигини асослаш юзасидан экспертиза ўтказиш тартиби тўғрисидаги низомда :
а) 2-банднинг тўртинчи хатбошисидаги «Саноат хавфсизлиги давлат қўмитаси» сўзлари «Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Саноат, радиация ва ядро хавфсизлиги қўмитаси» сўзлари билан алмаштирилсин;
б) 1-илованинг 3-босқич «Субъектлар» устунидаги «Саноат хавфсизлиги давлат қўмитаси» сўзлари «Саноат, радиация ва ядро хавфсизлиги қўмитаси» сўзлари билан алмаштирилсин.
27. Вазирлар Маҳкамасининг «Тақсимланмайдиган таваккалчиликларга эга бўлган контрактлар асосида углеводородларни қазиб олиш механизмини жорий этиш тўғрисида» 2020 йил 21 июлдаги 448-сон қарорининг 5-бандидаги «Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Саноат, радиация ва ядро хавфсизлиги қўмитаси» сўзлари «Тоғ-кон саноати ва геология вазирлиги ҳузуридаги Тоғ-кон саноати ва геология соҳасини назорат қилиш инспекцияси» сўзлари билан алмаштирилсин.
28. Вазирлар Маҳкамасининг 2021 йил 11 февралдаги 64-сон қарори билан тасиқланган Газдан турмушда фойдаланишда содир бўладиган бахтсиз ҳодисаларни текшириш ҳамда ҳисобга олиш тартиби тўғрисидаги низомнинг 13-банди бешинчи хатбошисидаги «Саноат хавфсизлиги давлат қўмитаси» сўзлари «Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Саноат, радиация ва ядро хавфсизлиги қўмитаси» сўзлари билан алмаштирилсин.
29. Вазирлар Маҳкамасининг «Aтoм энергиясидан фойдаланиш соҳасида фаолият олиб борадиган эксплуатация қилувчи ташкилотлар ва бошқа юридик шахслар ходимларини тайёрлаш, қайта тайёрлаш, уларнинг малакасини ошириш ҳамда уларни аттестациядан ўтказиш тартиби тўғрисидаги низомни тасдиқлаш ҳақида» 2022 йил 10 январдаги 13-сон қарорида :
а) 3-банднинг биринчи хатбошисидаги «Саноат хавфсизлиги давлат қўмитаси» сўзлари «Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Саноат, радиация ва ядро хавфсизлиги қўмитаси» сўзлари билан алмаштирилсин;
б) иловада :
2-банднинг тўртинчи хатбошисидаги «Саноат хавфсизлиги давлат қўмитаси» сўзлари «Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Саноат, радиация ва ядро хавфсизлиги қўмитаси» сўзлари билан алмаштирилсин;
1-илованинг 1-босқич «Тадбирлар» устунидаги «Саноат хавфсизлиги давлат қўмитаси» сўзлари «Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Саноат, радиация ва ядро хавфсизлиги қўмитаси» сўзлари билан алмаштирилсин;
4-иловада :
1-босқичнинг «Тадбирлар» устунидаги «Саноат хавфсизлиги давлат қўмитаси» сўзлари «Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Саноат, радиация ва ядро хавфсизлиги қўмитаси» сўзлари билан алмаштирилсин;
2, 3 ва 4-босқичларнинг «Субъектлар» устунидаги «Саноат хавфсизлиги давлат қўмитаси» сўзлари «Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Саноат, радиация ва ядро хавфсизлиги қўмитаси» сўзлари билан алмаштирилсин.
30. Вазирлар Маҳкамасининг 2022 йил 17 февралдаги 76-сон қарори билан тасдиқланган Ядровий қурилмалар ва (ёки) сақлаш пунктларининг хавфсизлик ҳолатига оид ахборотни хавфсизликни давлат томонидан тартибга солувчи органларга тақдим этиш тартиби тўғрисидаги низомда :
а) 2-банднинг бешинчи хатбошисидаги «Саноат хавфсизлиги давлат қўмитаси» сўзлари «Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Саноат, радиация ва ядро хавфсизлиги қўмитаси» сўзлари билан алмаштирилсин;
б) 1-илованинг 1 — 4-позициялари «Хавфсизликни давлат томонидан тартибга солувчи органлар» устунидаги «Саноат хавфсизлиги давлат қўмитаси» сўзлари «Саноат, радиация ва ядро хавфсизлиги қўмитаси» сўзлари билан алмаштирилсин.
31. Вазирлар Маҳкамасининг 2022 йил 21 февралдаги 80-сон қарори билан тасдиқланган Махсус электрон тизим орқали айрим фаолият турларини лицензиялаш тартиби тўғрисидаги ягона низомда :
а) 12-иловада :
9-позициянинг учинчи устуни «к» кичик бандидаги «Саноат хавфсизлиги давлат қўмитаси» сўзлари «Тоғ-кон саноати ва геология вазирлиги ҳузуридаги Тоғ-кон саноати ва геология соҳасини назорат қилиш инспекцияси» сўзлари билан алмаштирилсин;
10-позициянинг учинчи устунидаги «Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Саноат, радиация ва ядро хавфсизлиги қўмитаси» сўзлари «Тоғ-кон саноати ва геология вазирлиги ҳузуридаги Тоғ-кон саноати ва геология соҳасини назорат қилиш инспекцияси» сўзлари билан алмаштирилсин;
б) 20-иловада :
9-позициянинг учинчи устуни қуйидаги мазмундаги «ж» кичик банд билан тўлдирилсин:
«ж) Вазирлар Маҳкамасининг 2005 йил 30 июндаги 152-сон қарори билан тасдиқланган Техноген хавф юқори бўлган зоналар давлат кадастрини юритиш тартиби тўғрисидаги низомга мувофиқ техноген хавфи юқори бўлган зоналар кадастр паспорти ишлаб чиқилганлиги ва давлат реестридан ўтказилганлиги»;
10-позициянинг учинчи устунида:
қуйидаги мазмундаги биринчи хатбоши билан тўлдирилсин:
«Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Саноат, радиация ва ядро хавфсизлиги қўмитаси»;
биринчи — учинчи хатбошилар тегишлича иккинчи — тўртинчи хатбошилар деб ҳисоблансин;
иккинчи хатбошидаги «Тоғ-кон, геология ва саноат хавфсизлигини назорат қилиш инспекцияси» сўзлари «Тоғ-кон саноати ва геология соҳасини назорат қилиш инспекцияси» сўзлари билан алмаштирилсин;
в) 25-иловада :
9-позициянинг учинчи устуни қуйидаги мазмундаги «л» кичик банд билан тўлдирилсин:
«л) Вазирлар Маҳкамасининг 2005 йил 30 июндаги 152-сон қарори билан тасдиқланган Техноген хавф юқори бўлган зоналар давлат кадастрини юритиш тартиби тўғрисидаги низомга мувофиқ техноген хавфи юқори бўлган зоналар кадастр паспорти ишлаб чиқилганлиги ва давлат реестридан ўтказилганлиги»;
10-позициянинг учинчи устуни иккинчи хатбошиси қуйидаги таҳрирда баён этилсин:
«Ўзбекистон Республикаси Тоғ-кон саноати ва геология вазирлиги ҳузуридаги Тоғ-кон саноати ва геология соҳасини назорат қилиш инспекцияси (нефть, газ ва газ конденсатини қазиб олиш қисмида) ва Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Саноат, радиация ва ядро хавфсизлиги қўмитаси (нефть, газ ва газ конденсатини бирламчи ва қайта ишлаш ҳамда сиқилган табиий ва суюлтирилган углеводород газини реализация қилиш қисмида) — саноат хавфсизлиги бўйича қўйиладиган минимал талаблар лицензия талабгори томонидан бажарилганлиги тўғрисидаги хулоса»;
г) 26-иловада :
9-позициянинг учинчи устуни қуйидаги мазмундаги «и» кичик банд билан тўлдирилсин:
«и) Вазирлар Маҳкамасининг 2005 йил 30 июндаги 152-сон қарори билан тасдиқланган Техноген хавф юқори бўлган зоналар давлат кадастрини юритиш тартиби тўғрисидаги низомга мувофиқ техноген хавфи юқори бўлган зоналар кадастр паспорти ишлаб чиқилганлиги ва давлат реестридан ўтказилганлиги»;
10-позициянинг учинчи устуни учинчи хатбошисидан «Тоғ-кон саноати ва геология вазирлиги ҳузуридаги Тоғ-кон саноати ва геология соҳасини назорат қилиш инспекцияси ҳамда» сўзлари чиқариб ташлансин;
д) 30-иловада :
9-позициянинг учинчи устуни қуйидаги мазмундаги 6-банд билан тўлдирилсин:
«6. Вазирлар Маҳкамасининг 2005 йил 30 июндаги 152-сон қарори билан тасдиқланган Техноген хавф юқори бўлган зоналар давлат кадастрини юритиш тартиби тўғрисидаги низомга мувофиқ техноген хавфи юқори бўлган зоналар кадастр паспорти ишлаб чиқилганлиги ва давлат реестридан ўтказилганлиги»;
10-позиция учинчи устунининг тўртинчи хатбошиси чиқариб ташлансин.
32. Вазирлар Маҳкамасининг 2022 йил 22 февралдаги 86-сон қарори билан тасдиқланган Махсус электрон тизим орқали рухсат этиш хусусиятига эга айрим ҳужжатларни бериш тартиб-таомиллари тўғрисидаги ягона низомда :
а) 4-илованинг 9-позицияси учинчи устуни қуйидаги мазмундаги «т» кичик банд билан тўлдирилсин:
«т) Вазирлар Маҳкамасининг 2005 йил 30 июндаги 152-сон қарори билан тасдиқланган Техноген хавф юқори бўлган зоналар давлат кадастрини юритиш тартиби тўғрисидаги низомга мувофиқ техноген хавфи юқори бўлган зоналар кадастр паспорти ишлаб чиқилганлиги ва давлат реестридан ўтказилганлиги»;
б) 29-илованинг 10-позицияси учинчи устунидаги «Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Саноат, радиация ва ядро хавфсизлиги қўмитаси» сўзлари «Мавжуд эмас» сўзлари билан алмаштирилсин;
в) 32-иловада :
3-позициянинг учинчи устунидаги «Юридик шахс» сўзлари «ва жисмоний шахслар (якка тартибдаги тадбиркор)***» сўзлари билан алмаштирилсин;
4-позициянинг учинчи устуни қуйидаги таҳрирда баён этилсин:
«Ўзбекистон Республикаси Тоғ-кон саноати ва геология вазирлиги ҳузуридаги Тоғ-кон саноати ва геология соҳасини назорат қилиш инспекцияси — кўмир, кон, руда ва норуда саноатида шахта кўтариш ва марказий шамоллаштириш вентилятор қурилмалари, асбоб-ускуналар, техник қурилмалар, нефть ва газ қудуқларини бурғилаш қурилмалари ва қудуқларни таъмирлаш, ўзлаштириш ҳамда синаш ускуналарини монтаж қилиш, таъмирлаш, ишга тушириш-созлаш, шунингдек, қудуқларни ишлатиш ва бошқариш ҳамда ёпиш клапанларини монтаж қилиш, таъмирлаш, ишга тушириш-созлаш қисмида;
Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Саноат, радиация ва ядро хавфсизлиги қўмитаси — нефть ва газ саноатида газконденсатни тайёрлаш қурилмалари, сиғимлар, компрессорлар, магистрал газ қувурлари, тўкиш-қуйиш ускуналари, шунингдек, кимё, нефть-кимё ва газни қайта ишлаш қурилмалари, металл эритиш печлари, буғ қозонлари, босим остида ишловчи сиғимлар, кўтариш иншоотлари, лифтлар ҳамда аттракционларни монтаж қилиш, таъмирлаш, ишга тушириш ва фойдаланиш қисмида»;
5-позициянинг учинчи устуни 3-бандининг биринчи хатбошиси қуйидаги таҳрирда баён этилсин:
«3. Кимёвий, нефть-кимёвий, нефть ва газни қайта ишлаш, бошқа портлаш-ёнғин хавфи бўлган ва хавфли кимёвий ишлаб чиқариш ҳамда металлургия соҳасида колонна туридаги аппаратлар, компрессорлар ва насослар, экструдер ускуналари, турботандерлар, реактивлар, сепараторлар, иссиқлик алмаштиргичлар, сиғимли аппаратлар, ҳаво совиткичли аппаратлар, трубкали печкалар, сферик ва буғли газгольдерлар, технологик қувурлар, металл эритиш печлари техник қурилмаларини монтаж қилиш, таъмирлаш ва ишга тушириш-созлаш ишлари бўйича»;
12-позициянинг учинчи устуни қуйидаги мазмундаги ўттиз еттинчи хатбоши билан тўлдирилсин:
«*** Ариза берувчилар тоифасидаги жисмоний шахслар (якка тартибдаги тадбиркор) қисми фақат аттракционлардан фойдаланиш учун татбиқ этилади. Бунда мазкур аттракционлардан фойдаланиш учун рухсатнома олувчилар тоифасига юридик шахслар ҳам кириши инкор этилмайди»;
г) 33-илованинг 4-позицияси учинчи устунида:
биринчи хатбоши «Тоғ-кон саноати ва геология соҳасини назорат қилиш инспекцияси» сўзларидан кейин «кончилик, нефть ва газни қазиб олиш, бурғулаш ва портлатиш ишлари қисмида» сўзлари билан тўлдирилсин;
иккинчи хатбоши «Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Саноат, радиация ва ядро хавфсизлиги қўмитаси» сўзларидан кейин «кимё, нефть-кимё ва газни қайта ишлаш қурилмалари, металл эритиш печлари, буғ қозонлари, босим остида ишловчи сиғимлар, кўтариш иншоотларини ишга тушириш-созлаш қисмида» сўзлари билан тўлдирилсин;
д) 34-иловада :
4-позициянинг учинчи устунида:
биринчи хатбоши чиқариб ташлансин;
иккинчи хатбоши биринчи хатбоши деб ҳисоблансин;
12-позициянинг учинчи устуни биринчи хатбошисидан «Тоғ-кон саноати ва геология вазирлиги ҳузуридаги Тоғ-кон саноати ва геология соҳасини назорат қилиш инспекцияси ва» сўзлари чиқариб ташлансин;
е) 35-иловада:
4-позициянинг учинчи устунида:
биринчи хатбоши чиқариб ташлансин;
иккинчи хатбоши биринчи хатбоши деб ҳисоблансин;
12-позициянинг учинчи устуни биринчи хатбошисидан «Тоғ-кон саноати ва геология вазирлиги ҳузуридаги Тоғ-кон саноати ва геология соҳасини назорат қилиш инспекцияси ва» сўзлари чиқариб ташлансин;
ж) 36-илованинг 4-позицияси учинчи устунида:
биринчи хатбоши чиқариб ташлансин;
иккинчи хатбоши биринчи хатбоши деб ҳисоблансин;
з) 37-иловада :
4-позициянинг учинчи устунида:
биринчи хатбоши чиқариб ташлансин;
иккинчи хатбоши биринчи хатбоши деб ҳисоблансин;
12-позициянинг учинчи устуни биринчи хатбошисидан «Тоғ-кон саноати ва геология вазирлиги ҳузуридаги Тоғ-кон саноати ва геология соҳасини назорат қилиш инспекцияси ва» сўзлари чиқариб ташлансин;
и) 38-иловада :
4-позициянинг учинчи устунида:
биринчи хатбоши чиқариб ташлансин;
иккинчи хатбоши биринчи хатбоши деб ҳисоблансин;
12-позициянинг учинчи устуни биринчи хатбошисидан «Тоғ-кон саноати ва геология вазирлиги ҳузуридаги Тоғ-кон саноати ва геология соҳасини назорат қилиш инспекцияси ва» сўзлари чиқариб ташлансин;
к) 39-илованинг 5-позицияси учинчи устунининг «д» кичик бандида:
иккинчи хатбошидаги «Саноат хавфсизлиги давлат қўмитаси» сўзлари «Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Саноат, радиация ва ядро хавфсизлиги қўмитаси» сўзлари билан алмаштирилсин;
олтинчи хатбошидаги «Экология ва атроф муҳитни муҳофаза қилиш давлат қўмитаси» сўзлари «Экология, атроф-муҳитни муҳофаза қилиш ва иқлим ўзгариши вазирлиги» сўзлари билан алмаштирилсин;
л) 48-илованинг 10-позицияси учинчи устунидаги «Тоғ-кон саноати ва геология вазирлиги ҳузуридаги Тоғ-кон, геология ва саноат хавфсизлигини назорат қилиш инспекцияси» сўзлари «Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Саноат, радиация ва ядро хавфсизлиги қўмитаси» сўзлари билан алмаштирилсин.
33. Вазирлар Маҳкамасининг 2022 йил 25 февралдаги 88-сон қарори билан тасдиқланган Фаолиятни бошлаш ёки тугатиш учун ваколатли органни хабардор қилиш тартиби тўғрисидаги ягона низомга 21-иловада :
6-позициянинг учинчи устуни «ё» кичик бандидаги «Саноат хавфсизлиги давлат қўмитаси Нефть ва газ соҳасида саноат хавфсизлиги инспекциясининг» сўзлари «Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Саноат, радиация ва ядро хавфсизлиги қўмитасининг» сўзлари билан алмаштирилсин;
7-позициянинг учинчи устуни учинчи хатбошисидаги «Саноат хавфсизлиги давлат қўмитаси» сўзлари «Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Саноат, радиация ва ядро хавфсизлиги қўмитаси» сўзлари билан алмаштирилсин.
34. Вазирлар Маҳкамасининг 2022 йил 28 мартдаги 141-сон қарори билан тасдиқланган Ядровий қурилмани ва (ёки) сақлаш пунктини жойлаштириш учун майдончадан фойдаланишга рухсатнома бериш тартиби тўғрисидаги низомда :
а) 2-банднинг тўртинчи хатбошисидаги «Саноат хавфсизлиги давлат қўмитаси (кейинги ўринларда — Саноат хавфсизлиги давлат қўмитаси)» сўзлари «Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Саноат, радиация ва ядро хавфсизлиги қўмитаси (кейинги ўринларда — Саноат, радиация ва ядро хавфсизлиги қўмитаси)» сўзлари билан алмаштирилсин;
б) 3-банднинг биринчи ва иккинчи хатбошиларидаги , 5 , 20-бандлардаги , 23-банднинг иккинчи хатбошисидаги , 29-банддаги «Саноат хавфсизлиги давлат қўмитаси» сўзлари «Саноат, радиация ва ядро хавфсизлиги қўмитаси» сўзлари билан алмаштирилсин;
в) 7-банднинг тўртинчи хатбошисидаги «Саноат хавфсизлиги давлат қўмитасини» сўзлари «Саноат, радиация ва ядро хавфсизлиги қўмитасини» сўзлари билан алмаштирилсин;
г) 8-банднинг биринчи хатбошисидаги ва 9-банддаги , 21-банднинг биринчи хатбошисидаги «Саноат хавфсизлиги давлат қўмитасига» сўзлари «Саноат, радиация ва ядро хавфсизлиги қўмитасига» сўзлари билан алмаштирилсин;
д) 10-банддаги , 12-банднинг иккинчи хатбошисидаги ва 24-банддаги «Саноат хавфсизлиги давлат қўмитасининг» сўзлари «Саноат, радиация ва ядро хавфсизлиги қўмитасининг» сўзлари билан алмаштирилсин;
е) 13-бандда :
биринчи хатбошидаги «Саноат хавфсизлиги давлат қўмитаси» сўзлари «Саноат, радиация ва ядро хавфсизлиги қўмитаси» сўзлари билан алмаштирилсин;
иккинчи хатбошидаги «Саноат хавфсизлиги давлат қўмитасига» сўзлари «Саноат, радиация ва ядро хавфсизлиги қўмитасига» сўзлари билан алмаштирилсин;
учинчи хатбошидаги «Саноат хавфсизлиги давлат қўмитаси» сўзлари «Саноат, радиация ва ядро хавфсизлиги қўмитаси» сўзлари билан алмаштирилсин;
ж) 14-бандда :
биринчи хатбошидаги «Саноат хавфсизлиги давлат қўмитаси» сўзлари «Саноат, радиация ва ядро хавфсизлиги қўмитаси» сўзлари билан алмаштирилсин;
иккинчи хатбошидаги «Саноат хавфсизлиги давлат қўмитасининг» сўзлари «Саноат, радиация ва ядро хавфсизлиги қўмитасининг» сўзлари билан алмаштирилсин;
з) 22-бандда :
биринчи хатбошидаги «Саноат хавфсизлиги давлат қўмитасининг» сўзлари «Саноат, радиация ва ядро хавфсизлиги қўмитасининг» сўзлари билан алмаштирилсин;
иккинчи ва учинчи хатбошилардаги «Саноат хавфсизлиги давлат қўмитаси» сўзлари «Саноат, радиация ва ядро хавфсизлиги қўмитаси» сўзлари билан алмаштирилсин;
и) 25-бандда :
учинчи , бешинчи , ўн иккинчи ва ўн бешинчи хатбошилардаги «Саноат хавфсизлиги давлат қўмитасининг» сўзлари «Саноат, радиация ва ядро хавфсизлиги қўмитасининг» сўзлари билан алмаштирилсин;
тўртинчи , саккизинчи , ўн биринчи , ўн учинчи хатбошилардаги «Саноат хавфсизлиги давлат қўмитаси» сўзлари «Саноат, радиация ва ядро хавфсизлиги қўмитаси» сўзлари билан алмаштирилсин;
тўққизинчи хатбошидаги «Саноат хавфсизлиги давлат қўмитасига» ва «Саноат хавфсизлиги давлат қўмитаси» сўзлари тегишлича «Саноат, радиация ва ядро хавфсизлиги қўмитасига» ва «Саноат, радиация ва ядро хавфсизлиги қўмитаси» сўзлари билан алмаштирилсин;
ўнинчи хатбошидаги «Саноат хавфсизлиги давлат қўмитаси» ва «Саноат хавфсизлиги давлат қўмитасини» сўзлари тегишлича «Саноат, радиация ва ядро хавфсизлиги қўмитаси» ва «Саноат, радиация ва ядро хавфсизлиги қўмитасини» сўзлари билан алмаштирилсин;
ўн тўртинчи хатбошидаги «Саноат хавфсизлиги давлат қўмитасига» сўзлари «Саноат, радиация ва ядро хавфсизлиги қўмитасига» сўзлари билан алмаштирилсин;
к) 26-бандда :
тўртинчи , ўн бешинчи , ўн саккизинчи ва ўн тўққизинчи хатбошилардаги «Саноат хавфсизлиги давлат қўмитаси» сўзлари «Саноат, радиация ва ядро хавфсизлиги қўмитаси» сўзлари билан алмаштирилсин;
бешинчи ва саккизинчи хатбошилардаги «Саноат хавфсизлиги давлат қўмитасининг» сўзлари «Саноат, радиация ва ядро хавфсизлиги қўмитасининг» сўзлари билан алмаштирилсин;
ўн иккинчи , ўн тўртинчи ва ўн еттинчи хатбошилардаги «Саноат хавфсизлиги давлат қўмитасига» сўзлари «Саноат, радиация ва ядро хавфсизлиги қўмитасига» сўзлари билан алмаштирилсин;
л) 27-бандда :
бешинчи хатбошидаги «Саноат хавфсизлиги давлат қўмитасига» сўзлари «Саноат, радиация ва ядро хавфсизлиги қўмитасига» сўзлари билан алмаштирилсин;
олтинчи хатбошидаги «Саноат хавфсизлиги давлат қўмитаси» сўзлари «Саноат, радиация ва ядро хавфсизлиги қўмитаси» сўзлари билан алмаштирилсин;
м) 1-иловада :
1-босқичнинг «Тадбирлар» устунидаги 2-бандидаги «Саноат хавфсизлиги давлат қўмитасига» сўзлари «Саноат, радиация ва ядро хавфсизлиги қўмитасига» сўзлари билан алмаштирилсин;
2, 4 ва 5-босқичларнинг «Субъектлар» устунидаги «Саноат хавфсизлиги давлат қўмитаси» сўзлари «Саноат, радиация ва ядро хавфсизлиги қўмитаси» сўзлари билан алмаштирилсин;
н) 2-илова матнидаги «Саноат хавфсизлиги давлат қўмитаси» сўзлари «Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Саноат, радиация ва ядро хавфсизлиги қўмитаси» сўзлари билан алмаштирилсин;
о) 3-иловада :
1.1-банддаги «Саноат хавфсизлиги давлат қўмитаси» сўзлари «Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Саноат, радиация ва ядро хавфсизлиги қўмитаси» сўзлари билан алмаштирилсин;
5-банддаги «Саноат хавфсизлиги давлат қўмитасига» ва «Саноат хавфсизлиги давлат қўмитасининг» сўзлари тегишлича «Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Саноат, радиация ва ядро хавфсизлиги қўмитасига» ва «Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Саноат, радиация ва ядро хавфсизлиги қўмитасининг» сўзлари билан алмаштирилсин.
35. Вазирлар Маҳкамасининг 2022 йил 26 октябрдаги 620-сон қарори билан тасдиқланган Ўзбекистон Республикаси Фазовий маълумотлар миллий инфратузилмасини юритиш тартиби тўғрисидаги низомнинг 36-банди ўттизинчи хатбошисидаги «Саноат хавфсизлиги давлат қўмитаси» сўзлари «Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Саноат, радиация ва ядро хавфсизлиги қўмитаси» сўзлари билан алмаштирилсин.
36. Вазирлар Маҳкамасининг 2023 йил 30 ноябрдаги 635-сон қарори билан тасдиқланган Айрим турдаги малака сертификатини бериш бўйича давлат хизматларини кўрсатишнинг ягона маъмурий регламентига 4-илованинг матни қуйидаги таҳрирда баён этилсин:
«Саноат хавфсизлиги соҳасидаги экспертларга эксперт гувоҳномасини бериш
1. Малака сертификатининг номи: Саноат хавфсизлиги соҳасидаги эксперт гувоҳномаси 2. Сўровнома берувчилар тоифаси: Жисмоний шахс 3. Малака сертификатини берувчи ваколатли орган(лар): Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Саноат, радиация ва ядро хавфсизлиги қўмитаси 4. Малака сертификатини олиш учун талаб этиладиган маълумотлар: а) Сўровнома; сўровномада қуйидаги маълумотлар кўрсатилади: фамилияси, исми ва отасининг исми (ўзгарган бўлса, бу ҳақида маълумотлар кўрсатилади); жисмоний шахснинг шахсий идентификация рақами (ЖШШИР); маълумоти (олий таълим муассасаси номи, факультет); тамомлаган йили, диплом рақами; диплом бўйича мутахассислиги; экспертларни тайёрлаш (малака ошириш) ўқув курсини тугатганлиги тўғрисида сертификат рақами ҳамда берилган вақти; аттестациядан ўтмоқчи бўлган аттестация соҳаси; яшаш манзили; электрон почта манзили (мавжуд бўлса) ва телефон рақами; аттестация соҳасини кенгайтириш учун; давлат хизматидан фойдаланиш сабаби (аттестация имтиҳонини топшириш, эксперт гувоҳномасини қайта расмийлаштириш ёки амал қилиш муддатини узайтириш). б) қуйидаги ҳужжатлар илова қилинади: қайта аттестациядан ўтиш учун хавфли ишлаб чиқариш объектини идентификациялаш ва декларациялаш, саноат хавфсизлиги экспертизаси бўйича сўнгги 5 йилда бажарган ишлари рўйхати; нотариал тасдиқланган ишончнома (агар учинчи шахслар манфаати учун ҳаракат қилинаётган бўлса). 5. Малака сертификатини берганлик учун ундириладиган тўлов миқдори: Базавий ҳисоблаш миқдорининг 1 баравари. Эксперт гувоҳномасининг муддатини узайтирганлик учун ҳам базавий ҳисоблаш миқдорининг 1 баравари миқдорида тўлов ундирилади. 6. Сўровномаларни кўриб чиқиш муддати: 3 иш куни 7. Малака сертификатининг талаб ва шартлари Эксперт сифатида аттестациядан ўтиш учун талабгор қуйидаги мажбурий талабларга жавоб бериши лозим: олий маълумотга эга бўлиш, бунда хорижий давлатларда олинган олий маълумот тўғрисидаги ҳужжатлар белгиланган тартибда тан олинган тақдирда эътиборга олинади ; аттестациядан ўтмоқчи бўлган аттестация соҳаси (ёки экспертиза объектлари) мутахассислигига мувофиқ камида 5 йил иш стажига эга бўлиш; экспертларни тайёрлаш ўқув курсини тугатганлиги тўғрисида сертификатга эга бўлиш, бунда ўқишни тамомлаган вақтдан бошлаб ҳужжатлар топширилгунга қадар ўтган вақт 1 йилдан ошмаслиги керак. 8. Малака сертификатининг амал қилиш муддати 5 йил 9. Изоҳ: Талабгор аттестациядан ўтмоқчи бўлган аттестация соҳаси бўйича экспертларни тайёрлаш ўқув курсини тамомлаган бўлиши керак. Талабгорлар Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Саноат, радиация ва ядро хавфсизлиги қўмитасининг «Контехназоратўқув» давлат муассасасида камида 40 соатлик ўқув курсида шартнома асосида ўқитиш орқали тайёрланади ва ушбу курснинг ўқув дастурлари ваколатли орган томонидан тасдиқланади. Бунда экспертларни тайёрлаш билан боғлиқ харажатлар учун тўланиши керак бўлган тўловларнинг миқдори тегишли ўқув курсининг давомийлигидан ҳамда унинг шаклидан келиб чиқиб, шартнома тузувчи тарафлар томонидан белгиланади. Эксперт гувоҳномасига эга бўлган ҳар бир жисмоний шахс эксперт гувоҳномаси олинган йилдан кейин ҳар 3 йилда камида 1 марта ваколатли орган томонидан тасдиқланган малака ошириш дастурлари бўйича 20 соатдан кам бўлмаган ҳажмда малака ошириш курсларида ўқиши шарт. Талабгор экспертларни тайёрлаш ва (ёки) малакасини ошириш ўқув курсларини тўлиқ тамомлаганидан сўнг синовдан ўтказилади. Синов ёзма, тест ёки оғзаки кўринишда ўтказилиши мумкин ва унинг тартиби ваколатли орган томонидан белгиланади. Синовдан ўта олмаганларга бир маротаба синовни қайта топширишга рухсат берилади. Қайта синовдан ўта олмаганлар ўқув курсида такроран шартнома асосида ўқийдилар. Синовдан ўтганларга «Контехназоратўқув» давлат муассасаси томонидан сертификат берилади. Аттестация гуруҳлар шаклланишига қараб, талабгорнинг сўровномасига асосан аттестация комиссияси назорати остида ваколатли орган биносида 2 ойда камида 1 марта ўтказилади. Талабгор эксперт сифатида аттестациядан компьютерда топшириладиган тест синовлари ва амалий синов шаклида ўтказилади. Тест синовларидан 80 фоиздан кам бўлмаган саволларга тўғри жавоб берган талабгор малака имтиҳонининг якуний қисми бўлган амалий синовдан ўтказилади, амалий синов тест ўтказилган кундан бошлаб 10 кун ичида ўтказилади. Амалий синов давомида аттестация комиссияси аъзолари талабгорга қонунчилик ҳужжатлари ва норматив-техник ҳужжатларни билиши, хавфли ишлаб чиқариш объектини идентификациялаш ва декларациялаш, саноат хавфсизлиги экспертизаси бўйича ишларни амалий билиши, шунингдек, экспертнинг функциялари ва мажбуриятлари тўғрисида саволлар берадилар. Амалий синов давомида талабгорга камида 5 та савол берилади ҳамда 80 фоиздан кам бўлмаган саволларга тўғри жавоб берган талабгор биринчи тоифали эксперт сифатида аттестациядан ўтган ҳисобланади. Тест саволлари хавфли ишлаб чиқариш объектини идентификациялаш ва декларациялаш, саноат хавфсизлиги экспертизаси бўйича ишларни бажариш, шунингдек, аттестациядан ўтмоқчи бўлган аттестация соҳаси (ёки экспертиза объектлари) мутахассислигига мувофиқ тузиладиган камида 75 та саволдан иборат бўлади ҳамда умумий аттестация вақти давомийлиги 45 дақиқани ташкил этади. Эксперт гувоҳномасининг амал қилиш муддатини узайтириш ҳамда аттестация соҳасини кенгайтириш учун эксперт гувоҳномасининг эгаси қайта аттестациядан ўтказилади. Эксперт гувоҳномасининг амал қилиш муддати тугаши сабабли қайта аттестациядан ўтиш учун ариза эксперт гувоҳномасининг амал қилиш муддати тугашидан камида 1 ой олдин топширилиши керак. Саноат хавфсизлиги соҳасидаги экспертларнинг аттестация соҳалари РЎЙХАТИ Т/р (кодлар) Аттестация соҳалари номлари 1. Хавфли ишлаб чиқариш объектларини қуриш, кенгайтириш, қайта қуриш, техник жиҳатдан қайта жиҳозлаш, консервациялаш ва тугатишга доир лойиҳа ҳужжатларини саноат хавфсизлиги экспертизасидан ўтказиш 1.1. Кўмир, кон, руда ва норуда саноати объектлари: 1.1.1. Шахта 1.1.2. Кўмир ва руда конлари (ерости ва ерусти) объектлари 1.1.3. Бойитувчи, брикетловчи, агломерацияловчи фабрика ва заводлар 1.1.4. Бойитиш-саралаш ва меъёрлаш қурилмалари 1.1.5. Шлам тўпловчи гидротехника иншоотлари, чиқиндиларни сақловчи, техник сув ҳавзалари объектлари 1.1.6. Олтин конлари ва бошқа олтин саралаш фабрикалари 1.1.7. Олтин саралаш фабрикаси ва заводлари (қурилмалари) 1.1.8. Конларни техник рекультивация қилиш объектлари 1.1.9. Фойдали қазилма бойликларини қазиб олиш билан боғлиқ бўлмаган ишлаб чиқариш объектлари 1.1.10. Махсус ерости, транспорт ва умумий хўжалик иншоотларини қуриш билан боғлиқ бўлган ишлаб чиқариш объектлари 1.2. Нефть ва газ саноати объектлари: 1.2.1. Нефть ва газга қазилган параметрлик, қидирув, излаш, структур ва эксплуатация қудуқлари ҳамда махсус қазилган қудуқлар 1.2.2. Ерости газ омборлари 1.2.3. Нефть, газ ва газ конденсати конларини ишлатиш ва қуриш; нефть, газ ва газ конденсатини қазиб олиш ва тайёрлаш объектлари 1.2.4. Нефтни, газни ва газ конденсатини конларда ва конлар орасида қувур ўтказгичлари 1.2.5. Магистрал қувурлар 1.2.6. Компрессор ва насос станциялари, газ тақсимлаш станциялари 1.2.7. Қатламдаги босимни барқарор сақлаб туриш объектлари 1.2.8. Нефть маҳсулотларини, нефтни ва газ конденсатини сақлаш ва вақтинча сақлаш объектлари 1.2.9. Автомобилларга ёқилғи қуйиш шохобчалари 1.3. Кимё, нефть-кимё, нефть ва газни қайта ишлаш саноати ҳамда портлаш-ёниш хавфи мавжуд бўлган кимёвий хавфли ишлаб чиқариш объектлари: 1.3.1. Ноорганик моддалар, аммиак, минерал ўғитлар ишлаб чиқариш объектлари 1.3.2. Нефть ва газни қайта ишлаш саноати ишлаб чиқариш объектлари 1.3.3. Органик синтез ишлаб чиқариш объектлари 1.3.4. Целлюлоза қоғоз ишлаб чиқариш объектлари 1.3.5. Кимёвий толалар, полимер материаллар, пластмасса ҳамда улардан тайёрланадиган маҳсулотларни ишлаб чиқариш объектлари 1.3.6. Криоген технологиялар объектлари 1.3.7. Аммиакли совитиш қурилмалари 1.3.8. Электролиз усулида водород ва кислород ишлаб чиқариш объектлари 1.3.9. Лак-бўёқ маҳсулотлари ишлаб чиқариш объектлари 1.3.10. Спирт ишлаб чиқариш объектлари 1.3.11. Ёғ-мой ишлаб чиқариш объектлари 1.3.12. Ҳавони парчалашда ҳосил бўлган маҳсулотларни олиш ва сақлаш объектлари 1.3.13. Сувни хлор билан қайта ишлаш объектлари 1.3.14. Портлаш-ёниш хавфи мавжуд бўлган ва кимёвий хавфли маҳсулотларни (моддаларни) қуйиш, тўкиш объектлари 1.4. Босими 0,07 МПа ёки сувнинг иситиш ҳарорати 115° С дан юқори бўлган жиҳоздан фойдаланиладиган ишлаб чиқариш объектлари: 1.4.1. Буғ ва сув иситиш қозонлари (ишчи муҳит туридан қатъи назар) 1.4.2. Босим остида ишловчи идишлар 1.4.3. Буғ ва иссиқ сув қувур ўтказгичлар 1.5. Кўчмас асосга ўрнатилган юк кўтариш механизмлари, эскалаторлар, пўлат арқонли осма йўллар, фуниколёрлардан, фойдаланиладиган ишлаб чиқариш объектлари: 1.5.1. Юк кўтариш кранлари ва механизмлари 1.5.2. Эскалаторлар 1.5.3. Юк ва йўловчилар учун осма пўлат арқонли йўллар 1.5.4. Фуникулёрлар 1.6. Табиий ва суюлтирилган углеводород газлардан фойдаланувчи газ таъминоти (газ тақсимлаш, газ истеъмоли) объектлари: 1.6.1. Суюлтирилган углеводород газларини сақлаш ва тақсимлаш объектлари 1.6.2. Автомобилларга суюлтирилган углеводород газ тўлдириш шохобчалари 1.6.3. Автомобилларга газ тўлдириш компрессор шохобчалари 1.6.4. Босими 12 kgf/sm2 гача бўлган газ тақсимлаш тизимларининг газ тармоқлари 1.6.5. Газ истеъмоли тизимларининг газ тармоқлари 1.7. Металлургия саноати объектлари: 1.7.1. Қора металлар қуйиш саноати, пўлат ишлаб чиқариш объектлари 1.7.2. Рангли металлар қуйиш саноати объектлари 1.8. Ўсимлик хомашёсини сақлаш ва қайта ишлаш объектлари: 1.8.1. Қабул қилиш, сақлаш, қуритиш, қайта ишлаш, алоҳида турувчи қабул қилиш ҳамда узатиш ускунаси, қабул қилувчи-тозалаш минораси, алоҳида турувчи дон қуритиш участкалари, элеваторлар, силос типидаги омборлар, қопсиз сақлаш омборлари, солод ишлаб чиқариш объектлари, қайта ишловчи ва тайёрловчи (майдаловчи) бўлимлар, шу жумладан, озиқ-овқат саноати корхоналари 1.8.2. Ун, ёрма ишлаб чиқариш объектлари 1.8.3. Омихта ем ишлаб чиқариш объектлари 1.8.4. Қопсиз қабул қилиш, унни силос ҳамда бункерларда сақлаш, нон, макарон, қандолат маҳсулотларини ишлаб чиқариш учун унни тортиш ва элаш объектлари 1.8.5. Ун, ёрма, нон ва макарон ишлаб чиқариш корхоналари учун қопли идишларни тозалаш ва саралаш объектлари 1.8.6. Жўхорини калибрловчи объектлар 1.8.7. Уруғлик донларни қайта ишловчи объектлар 1.8.8. Тамаки маҳсулотларини тайёрлаш объектлари 1.9. Фойдали қазилма конларини қидириш ва излаш билан боғлиқ геология-қидирув объектлари (углеводород хомашёси бўлмаган) 1.10. Саноатда қўлланиладиган портловчи моддаларни ишлаб чиқариш, синаш, сақлаш билан боғлиқ бўлган объектлар 2. Хавфли ишлаб чиқариш объектларида қўлланиладиган техник қурилмаларни саноат хавфсизлиги экспертизасидан ўтказиш 2.1. Кўмир, кон, руда ва норуда саноатидаги техник қурилмалар: 2.1.1. Шахтада қўлланиладиган қурилмалар 2.1.2. Кўмир ва руда конлари (ерости ва ерусти) объектларининг қурилмалари 2.1.3. Бойитувчи, брикетловчи, агломерацияловчи фабрика ва заводларнинг қурилмалари 2.1.4. Бойитиш-саралаш ва меъёрлаш қурилмалари 2.1.5. Шлам тўпловчи гидротехника иншоотлари, чиқиндиларни сақловчи ва техник сув ҳавзалари объектларининг қурилмалари 2.1.6. Олтин конлари ва бошқа олтин саралаш фабрикаларининг қурилмалари 2.1.7. Олтин саралаш фабрикаси ва заводлари қурилмалари 2.1.8. Конларни техник рекультивация қилиш қурилмалари 2.1.9. Фойдали қазилма бойликларини қазиб олиш билан боғлиқ бўлмаган ишлаб чиқариш объектларининг қурилмалари 2.1.10. Махсус ерости, транспорт ва умумий хўжалик иншоотларини қуриш билан боғлиқ бўлган ишлаб чиқариш объектларининг қурилмалари 2.2. Нефтъ ва газ саноатидаги техник қурилмалар : 2.2.1. Қудуқларни бурғилашда, таъмирлашда, ишга туширишда қўлланиладиган қурилмалар 2.2.2. Нефть ва газ қудуқларини ишлатишда қўлланиладиган қурилмалар 2.2.3. Қатламдаги босимни ва қатламга ҳамда қудуққа таъсир қилувчи омилларни сақлашда қўлланиладиган қурилмалар 2.2.4. Нефтъ ва газни етказиб берувчи станцияларда қўлланиладиган қурилмалар 2.2.5. Магистрал қувурлар тизимини қуришда, ишлатишда ва таъмирлашда қўлланиладиган қурилмалар 2.2.6. Газ ва нефть маҳсулотлари қувурлари; кон ва конлараро қувурлар 2.2.7. Композит ва пўлат қувурлар қисмлари ва қувурлари, шу жумладан, тиқин (запор), меъёрловчи ва ҳимояловчи арматуралар қисмлари 2.2.8. Нефть, конденсат ва нефть маҳсулотлари учун резервуарлар ва уларнинг қурилмалари 2.2.9. Компрессор, насос ва газ тақсимлаш станциялари қурилмалари 2.2.10. Нефть ва газни йиғиш, тайёрлаш қурилмалари 2.3. Кимё, нефть-кимё, нефть ва газни қайта ишлаш саноати ҳамда портлаш-ёниш хавфи мавжуд бўлган ва кимёвий хавфли ишлаб чиқариш объектларидаги техник қурилмалар : 2.3.1. Ноорганик моддалар, аммиак, минерал ўғитлар ишлаб чиқариш объектларининг қурилмалари 2.3.2. Нефть ва газни қайта ишлаш объектларининг қурилмалари 2.3.3. Органик синтез ишлаб чиқариш объектларининг қурилмалари 2.3.4. Целлюлоза қоғоз ишлаб чиқариш объектларининг қурилмалари 2.3.5. Кимёвий толалар, полимер материаллар, пластмасса ҳамда улардан тайёрланадиган маҳсулотлар ишлаб чиқариш объектларининг қурилмалари 2.3.6. Криоген технологияси қурилмалари 2.3.7. Аммиакли совитиш қурилмалари 2.3.8. Электролиз усулида водород ва кислород ишлаб чиқариш объектларининг қурилмалари 2.3.9. Лак-бўёқ маҳсулотлари ишлаб чиқариш объектларининг қурилмалари 2.3.10. Спирт ишлаб чиқариш объектларининг қурилмалари 2.3.11. Ёғ-мой ишлаб чиқариш объектларининг қурилмалари 2.3.12. Ҳавони парчалашда ҳосил бўлган маҳсулотларни олиш ва сақлаш объектларининг қурилмалари 2.3.13. Сувни хлор билан қайта ишлаш объектларининг қурилмалари 2.3.14. Портлаш-ёниш хавфи мавжуд бўлган ва кимёвий хавфли маҳсулотларни (моддаларни) қуйиш, тўкиш объектларининг қурилмалари 2.4. Босими 0,07 МПа дан юқори бўлган ёки сувнинг ҳарорати 115° С дан юқори бўлган шароитда ишлайдиган техник қурилмалар: 2.4.1. Сув иситиш ва буғ қозонлари ҳамда уларнинг қурилмалари 2.4.2. Босим 0,07 МПа дан юқори бўлган босим остида ишловчи идишлар 2.4.3. Босим 0,07 МПа дан ва сувнинг ҳарорати 115° С дан юқори бўлган буғ ва иссиқ сув қувурлари 2.4.4. Автоном буғ қиздиргичлар 2.4.5. Автоном экономайзерлар 2.5. Кўчмас асосга ўрнатилган юк кўтариш механизмлари, эскалаторлар, пўлат арқонли осма йўллар, фуникулёрлар: 2.5.1. Юк кўтариш кранлари 2.5.2. Кран-манипуляторлар 2.5.3. Қувур ётқизгич кранлар 2.5.4. Кўтаргичлар (вишкалар) 2.5.5. Қурилиш кўтаргичлари 2.5.6. Лифтлар 2.5.7. Ногиронларни кўтаришга мўлжалланган платформалар 2.5.8. Юк ва йўловчилар учун осма пўлат арқонли йўллар 2.5.9. Фуникулёрлар 2.5.10. Эскалаторлар 2.5.11. Юк кўтариш механизмлари ва идишлар (металлургиядан ташқари) 2.6. Табиий ва суюлтирилган углеводород газларидан фойдаланувчи газ таъминоти (газ тақсимлаш, газ истеъмоли) объектлари техник қурилмалари: 2.6.1. Суюлтирилган углеводород газларини сақлаш, тақсимлаш объектларининг қурилмалари 2.6.2. Автомобилларга суюлтирилган углеводород газ тўлдириш шохобчаларининг қурилмалари 2.6.3. Автомобилларга газ тўлдириш компрессор шохобчаларининг қурилмалари 2.6.4. Босими 12 kgf/kv.sm гача бўлган газ тақсимлаш тизимлари 2.6.5. Газ истеъмоли тизимлари 2.7. Металлургия саноати техник қурилмалари 2.7.1. Қора металлар қуйиш, пўлат ишлаб чиқариш объектларининг қурилмалари 2.7.2. Рангли металлар қуйиш саноати объектларининг қурилмалари 2.8. Ўсимлик хомашёсини сақлаш ва қайта ишлаш объектларининг техник қурилмалари : 2.8.1. Элеватор омбори қурилмалари 2.8.2. Ун ишлаб чиқариш корхоналари қурилмалари 2.8.3. Ёрма ишлаб чиқариш объектларининг қурилмалари 2.8.4. Омихта ем ишлаб чиқариш объектларининг қурилмалари 2.8.5. Қопсиз қабул қилиш, унни силос ҳамда бункерларда сақлаш, нон, макарон, қандолат маҳсулотларини ишлаб чиқариш учун унни тортиш ва элаш объектларининг қурилмалари 2.8.6. Ўсимлик хомашёсини қабул қилиш, сақлаш, қуритиш, қайта ишлаш, алоҳида турувчи қабул қилиш ва узатиш ускунаси, қабул қилувчи тозалаш минораси, алоҳида турувчи дон қуритиш участкалари, элеваторлар, силос типидаги омборлар, қопсиз сақлаш омборлари, солод ишлаб чиқариш объектлари, қайта ишловчи, тайёрловчи (майдаловчи) бўлимлар, шу жумладан, озиқ-овқат саноати корхоналари қурилмалари 2.8.7. Жўхорини калибрловчи ишлаб чиқариш объектларининг қурилмалари 2.8.8. Уруғлик донларни қайта ишлайдиган объектларининг қурилмалари 2.8.9. Тамаки тайёрлаш линиялари объектларининг қурилмалари 2.9. Фойдали қазилма конларини қидириш ва излаш билан боғлиқ геология-қидирув объектларидаги техник қурилмалар (углеводород хомашёси бўлмаган) 2.10. Саноатга мўлжалланган портловчи моддаларни ишлаб чиқариш, синаш, сақлашда қўлланиладиган техник қурилмалар 3. Хавфли ишлаб чиқариш объектидаги бинолар ва иншоотларни саноат хавфсизлиги экспертизасидан ўтказиш 3.1. Кўмир, кон-руда ва норуда саноатларида: 3.1.1. Ерусти комплекс бино ва иншоотлар 3.1.2. Ерости иншоотлари 3.1.3. Фойдали қазилма бойликларини қазиб олиш билан боғлиқ бўлмаган ишлаб чиқариш объектларидаги бино ва иншоотлар 3.2. Нефть ва газ саноати объектларида: 3.2.1. Қудуқларни қазиш ва таъмирлаш билан боғлиқ бўлган объектлардаги бино ва иншоотлар 3.2.2. Нефть ва газ қазиб олиш ва уларни тайёрлаш объектларидаги бино ва иншоотлар 3.2.3. Магистрал қувурлар объектларидаги бино ва иншоотлар 3.2.4. Нефть маҳсулотларини, конденсат ва нефтни сақлаш, узатиш объектларидаги бино ва иншоотлар 3.3. Кимё, нефть-кимё ва нефть ва газни қайта ишлаш саноати ҳамда портлаш-ёниш хавфи мавжуд кимёвий хавфли ишлаб чиқариш объектларидаги бино ва иншоотлар 3.4. Босими 0,07 МПа дан юқори бўлган ёки сувнинг исиш ҳарорати 115° С дан юқори бўлган қурилмалар жойлашган бино ва иншоотлар 3.5. Кўчмас асосга ўрнатилган юк кўтариш механизмлари, эскалаторлар, пўлат арқонли осма йўллар, фуникулёрлардан фойдаланиладиган ишлаб чиқариш объектларидаги бино ва иншоотлар 3.6. Табиий ва суюлтирилган углеводород газларидан фойдаланувчи газ таъминоти (газ тақсимлаш, газ истеъмоли) объектларидаги бино ва иншоотлар 3.6.1. Газ жиҳозлари ўрнатилган бино ва иншоотлар (қозонхоналар, цехлар) 3.6.2. Автомобилларга газ (суюлтирилган углеводород газ) тўлдириш шохобчаларининг бино ва иншоотлари 3.7. Металлургия саноати объектларидаги бино ва иншоотлар 3.8. Ўсимлик хомашёсини сақлаш ва қайта ишлаш объектларидаги бино ва иншоотлар 3.9. Фойдали қазилма конларини қидириш ва излаш билан боғлиқ геология-қидирув объектларидаги (углеводород хомашёси бўлмаган) бино ва иншоотлар 3.10. Саноатда қўлланиладиган портловчи моддаларни ишлаб чиқариш, синаш ва сақлаш билан боғлиқ бўлган объектлардаги бино ва иншоотлар 4. Саноат хавфсизлиги декларацияси ва хавфли ишлаб чиқариш объектларидан фойдаланиш билан боғлиқ бошқа ҳужжатларни саноат хавфсизлиги экспертизасидан ўтказиш 4.1. Кўмир, кон, руда ва норуда саноати объектлари: 4.1.1. Ерусти ишлаб чиқариш объектлари 4.1.2. Ерости ишлаб чиқариш объектлари 4.1.3. Фойдали қазилма бойликларини қазиб олиш билан боғлиқ бўлмаган ишлаб чиқариш объектлари 4.2. Нефть ва газ саноати объектлари: 4.2.1. Қудуқларни қазиш ва таъмирлаш билан боғлиқ бўлган объектлар 4.2.2. Нефть ва газ қазиб олиш ва уларни тайёрлаш объектлари 4.2.3. Магистрал қувурлар объектлари 4.2.4. Нефть маҳсулотларини, конденсат ва нефтни сақлаш ва узатиш объектлари 4.3. Кимё, нефть-кимё, нефть ва газни қайта ишлаш саноати ҳамда портлаш-ёниш хавфи мавжуд бўлган кимёвий хавфли ишлаб чиқариш объектлари 4.4. Босими 0,07 МПа дан юқори ёки сувнинг ҳарорати 115° С дан юқори бўлган қурилмалардан фойдаланиладиган ишлаб чиқариш объектлари 4.5. Кўчмас асосга ўрнатилган юк кўтариш механизмлари, эскалаторлар, пўлат арқонли осма йўллар, фуникулёрлардан фойдаланиладиган ишлаб чиқариш объектлари 4.6. Табиий ва суюлтирилган углеводород газларидан фойдаланувчи газ таъминоти (газ тақсимлаш, газ истеъмоли) объектлари 4.7. Металлургия саноати объектлари 4.8. Ўсимлик хомашёсини сақлаш ва қайта ишлаш объектлари 4.9. Фойдали қазилма конларини қидириш ва излаш билан боғлиқ геология-қидирув объектлари (углеводород хомашёси бўлмаган) 4.10. Саноатда қўлланиладиган портловчи моддаларни ишлаб чиқариш, синаш, сақлаш билан боғлиқ бўлган объектлар Эксперт эксперт гувоҳномасида кўрсатилган аттестация соҳаси бўйича хавфли ишлаб чиқариш объектидан фойдаланаётган (фойдаланишни мўлжаллаётган) ташкилот билан тузилган шартномага мувофиқ хавфли ишлаб чиқариш объектларини идентификациялашда ва саноат хавфсизлиги декларацияси ишлаб чиқилишида иштирок этиши мумкин. * Қўпол равишда бузиш деб ҳисобланадиган талаб ва шартлар: эксперт ўз фаолиятини амалга оширишда аттестация соҳасига амал қилмаслиги; экспертиза хулосасини ва (ёки) саноат хавфсизлиги декларациясини ёлғон ёки нотўғри тузиш; ўз фаолиятини амалга оширишда олинган махфий ахборотни ошкор қилиш (қонунчилик ҳужжатларида назарда тутилган ҳолатлар бундан мустасно). ».
37. Вазирлар Маҳкамасининг «Ёниш ва портлаш хавфи юқори бўлган кимёвий моддаларни (маҳсулотларни) сақлаш, ташиш, улардан фойдаланиш ва уларни йўқ қилиш соҳасидаги фаолиятни назорат қилиш тартиби тўғрисидаги низомни тасдиқлаш ҳақида» 2024 йил 7 мартдаги 121-сон қарорида :
а) 2-банддаги «Тоғ-кон, геология ва саноат хавфсизлигини назорат қилиш инспекцияси» сўзлари «Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Саноат, радиация ва ядро хавфсизлиги қўмитаси» сўзлари билан алмаштирилсин;
б) иловада :
1-банднинг биринчи хатбошисидаги «Тоғ-кон, геология ва саноат хавфсизлигини назорат қилиш инспекцияси» сўзлари «Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Саноат, радиация ва ядро хавфсизлиги қўмитаси» сўзлари билан алмаштирилсин;
4-банднинг биринчи хатбошисидаги «Тоғ-кон, геология ва саноат хавфсизлигини назорат қилиш инспекциясидан (кейинги ўринларда — Контехназорат)» сўзлари «Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Саноат, радиация ва ядро хавфсизлиги қўмитасидан» сўзлари билан алмаштирилсин;
30-банднинг «д» ва «и» кичик бандларидаги , 31-банднинг «г» кичик бандидаги «Контехназорат» сўзи «Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Саноат, радиация ва ядро хавфсизлиги қўмитаси» сўзлари билан алмаштирилсин;
32-бандда :
биринчи хатбошидаги «Контехназорат» сўзи «Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Саноат, радиация ва ядро хавфсизлиги қўмитаси» сўзлари билан алмаштирилсин;
«д» кичик банднинг биринчи ва бешинчи хатбошиларидаги «Контехназорат» сўзи «Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Саноат, радиация ва ядро хавфсизлиги қўмитаси» сўзлари билан алмаштирилсин;
1-илованинг номидаги «Тоғ-кон, геология ва саноат хавфсизлигини назорат қилиш инспекцияси» сўзлари «Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Саноат, радиация ва ядро хавфсизлиги қўмитаси» сўзлари билан алмаштирилсин;
3-иловада :
2-босқичнинг «Тадбирлар» устунидаги 1-бандининг «Контехназоратга» сўзи «Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Саноат, радиация ва ядро хавфсизлиги қўмитасига» сўзлари билан алмаштирилсин;
3-босқичнинг «Субъектлар» устунидаги «Контехназорат» сўзи «Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Саноат, радиация ва ядро хавфсизлиги қўмитаси» сўзлари билан алмаштирилсин;
4-босқичнинг «Тадбирлар» устунидаги «Контехназорат» сўзи «Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Саноат, радиация ва ядро хавфсизлиги қўмитаси» сўзлари билан алмаштирилсин;
4-илованинг номидаги «Контехназорат» сўзи «Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Саноат, радиация ва ядро хавфсизлиги қўмитаси» сўзлари билан алмаштирилсин.
38. Вазирлар Маҳкамасининг 2024 йил 29 мартдаги 169-сон қарори билан тасдиқланган Жисмоний ва юридик шахсларга хулосалар бериш бўйича давлат хизматларини кўрсатишнинг ягона маъмурий регламентида :
а) 2-илова 4-позициясининг учинчи устунидаги «Тоғ-кон саноати ва геология вазирлиги ҳузуридаги Тоғ-кон, геология ва саноат хавфсизлигини назорат қилиш инспекцияси» сўзлари «Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Саноат, радиация ва ядро хавфсизлиги қўмитаси» сўзлари билан алмаштирилсин;
б) 3-илова 4-позициясининг учинчи устуни қуйидаги таҳрирда баён этилсин:
«Тоғ-кон саноати ва геология вазирлиги ҳузуридаги Тоғ-кон саноати ва геология соҳасини назорат қилиш инспекцияси — нефть, газ ва газ конденсатини қазиб олишга мўлжалланган моддий-техник базанинг саноат хавфсизлиги талабларини баҳолаш қисмида;
Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Саноат, радиация ва ядро хавфсизлиги қўмитаси — нефть, газ ва газ конденсатини қайта ишлаш ва сотишга мўлжалланган моддий-техник базанинг саноат хавфсизлиги талабларини баҳолаш қисмида»;
в) 4-илова 4-позициясининг учинчи устуни қуйидаги таҳрирда баён этилсин:
«Тоғ-кон саноати ва геология вазирлиги ҳузуридаги Тоғ-кон саноати ва геология соҳасини назорат қилиш инспекцияси – Тоғ-кон саноати ва геология вазирлиги тизимидаги кончилик, портлатиш ишлари, нефть, газ ҳамда газ конденсатини қазиб олиш ва портловчи материалларнинг айланмаси қисмида;
Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Саноат, радиация ва ядро хавфсизлиги қўмитаси — магистрал қувурлар ва нефть маҳсулотлари сиғимлари, кимё, нефть-кимё ва газни қайта ишлаш, металл эритиш печлари, буғ қозонлари, босим остида ишловчи сиғимлар, кўтариш иншоотларини монтаж қилиш, таъмирлаш, ишга тушириш ва фойдаланиш қисмида»;
г) 8-илова 4-позициясининг учинчи устунидаги «Тоғ-кон саноати ва геология вазирлиги ҳузуридаги Тоғ-кон, геология ва саноат хавфсизлигини назорат қилиш инспекцияси» сўзлари «Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Саноат, радиация ва ядро хавфсизлиги қўмитаси» сўзлари билан алмаштирилсин;
д) 9-илова 4-позициясининг учинчи устунидаги «Тоғ-кон саноати ва геология вазирлиги ҳузуридаги Тоғ-кон, геология ва саноат хавфсизлигини назорат қилиш инспекцияси» сўзлари «Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Саноат, радиация ва ядро хавфсизлиги қўмитаси» сўзлари билан алмаштирилсин.
39. Вазирлар Маҳкамасининг 2024 йил 31 майдаги 319-сон қарори билан тасдиқланган Табиий газдан фойдаланиш қоидалари 12-бандининг биринчи хатбошисидаги «Газ таъминоти ташкилоти ёки Саноат, радиация ва ядро хавфсизлиги қўмитасининг тегишли рухсатномасига эга бўлган» сўзлари «Қонунчилик ҳужжатларида белгиланган талаблар асосида тегишли фаолиятни олиб бориш учун рухсат этиш ҳусусиятига эга ҳужжатлари мавжуд бўлган» сўзлари билан алмаштирилсин.
40. Вазирлар Маҳкамасининг «Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Саноат, радиация ва ядро хавфсизлиги қўмитаси фаолиятини ташкил этиш чора-тадбирлари тўғрисида» 2024 йил 4 октябрдаги 633-сон қарорида :
а) 2-банднинг учинчи хатбошиси «ойлик маошига» сўзларидан кейин «(рағбатлантириш коэффициентини ҳисобга олган ҳолда)» сўзлари билан тўлдирилсин;
б) 1-иловада :
10 , 12 , 13-бандлар ва 24-банднинг ўнинчи хатбошиси ва 33-банд «бошқармалар (бўлимлар)» сўзларидан кейин «, саноат хавфсизлиги инспекциялари» сўзлари билан тўлдирилсин;
11-банд қуйидаги таҳрирда баён этилсин:
«11. Қўмита тизимига қуйидагилар киради:
марказий аппарат;
Қорақалпоғистон Республикаси, вилоятлар ва Тошкент шаҳридаги ҳудудий бошқармалари (бўлимлари);
«Саноат хавфсизлиги» ДМ;
«Контехназоратўқув» ДМ;
«Саноат назорати лабораторияси» ДМ;
«Радиация ва ядро хавфсизлиги илмий-техник маркази» ДМ;
Навоий саноат хавфсизлиги инспекцияси;
Олмалиқ саноат хавфсизлиги инспекцияси;
Бекобод саноат хавфсизлиги инспекцияси;
Темир йўл саноат хавфсизлиги инспекцияси.»;
қуйидаги мазмундаги 11 1 -банд билан тўлдирилсин:
«11 1 . Қўмитанинг Навоий саноат хавфсизлиги инспекцияси, Олмалиқ саноат хавфсизлиги инспекцияси, Бекобод саноат хавфсизлиги инспекцияси ва Темир йўл саноат хавфсизлиги инспекцияларини молиялаштириш ва моддий-техник таъминлаш тегишли равишда «Навоий КМК» АЖ, «Олмалиқ КМК» АЖ, «Ўзметкомбинат» АЖ ва «Ўзбекистон темир йўллари» АЖ маблағлари ҳисобидан амалга оширилади.
Қўмитанинг саноат хавфсизлиги инспекциялари ходимлари таркиби тегишли равишда «Навоий КМК» АЖ, «Олмалиқ КМК» АЖ, «Ўзметкомбинат» АЖ ва «Ўзбекистон темир йўллари» АЖнинг штатдаги ходимлари сонига киритилади.»;
3-боб номи қуйидаги таҳрирда баён этилсин:
«3-боб. Қўмита, унинг ҳудудий бошқармалари (бўлимлари) ва саноат хавфсизлиги инспекцияларининг вазифалари ва функциялари»;
16-банднинг «к» кичик банди тўртинчи хатбошиси «корхоналари» сўзидан кейин «, лифтлар» сўзи билан тўлдирилсин;
31-банднинг биринчи хатбошиси «бошқармалари (бўлимлар)» сўзларидан кейин «, саноат хавфсизлиги инспекциялари» сўзлари билан тўлдирилсин;
36-банднинг иккинчи хатбошиси «ҳудудий бошқармалари» сўзларидан кейин «, саноат хавфсизлиги инспекциялари» сўзлари билан тўлдирилсин;
48-банднинг биринчи хатбошиси «ойлик маошига» сўзларидан кейин «(рағбатлантириш коэффициентини ҳисобга олган ҳолда)» сўзлари билан тўлдирилсин;
в) 2-илованинг 4-банди бешинчи хатбошисидаги «40 фоизи» сўзлари «80 фоизи» сўзлари билан алмаштирилсин.
41. Вазирлар Маҳкамасининг «Ўзбекистон Республикаси Тоғ-кон саноати ва геология вазирлиги ҳузуридаги Тоғ-кон саноати ва геология соҳасини назорат қилиш инспекцияси фаолиятини ташкил этиш чора-тадбирлари тўғрисида» 2025 йил 28 февралдаги 131-сон қарорида :
а) 2-бандда :
тўртинчи хатбошидаги «Олмалиқ КМК» АЖ томонидан» сўзлари «Олмалиқ КМК» АЖ маблағлари ҳисобидан» сўзлари билан алмаштирилсин;
қуйидаги мазмундаги бешинчи хатбоши билан тўлдирилсин:
«Инспекциянинг Олмалиқ ва Қизилқум кон-техника инспекциялари ходимлари таркиби тегишли равишда «Навоий КМК» АЖ ва «Олмалиқ КМК» АЖ нинг штатдаги ходимлари сонига киритилади»;
б) 1-иловада :
15-банднинг саккизинчи хатбошисидан «саноат хавфсизлиги бўйича» сўзлари чиқариб ташлансин;
16-бандда :
«в» кичик бандда :
тўртинчи хатбошидан «ва умумлаштиради» сўзлари чиқариб ташлансин;
олтинчи — саккизинчи хатбошилар чиқариб ташлансин;
«ж» кичик бандда :
биринчи , учинчи ва бешинчи хатбошилардан «саноат хавфсизлиги» сўзлари чиқариб ташлансин;
иккинчи хатбошидаги «саноат хавфсизлиги» сўзлари «тоғ-кон саноати соҳасидаги саноат хавфсизлиги» сўзлари билан алмаштирилсин;
19-бандда :
йигирма учинчи — йигирма бешинчи хатбошилар чиқариб ташлансин;
йигирма олтинчи — ўттиз еттинчи хатбошилар тегишлича йигирма учинчи — ўттиз тўртинчи хатбошилар деб ҳисоблансин.
Вазирлар Маҳкамасининг 2025 йил 2 майдаги 289-сон қарорига 2-ИЛОВА
Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг ўз кучини йўқотган деб ҳисобланаётган айрим қарорлари
1. Вазирлар Маҳкамасининг «Ўзбекистон Республикаси Саноатда ва кончиликда ишларнинг бехатар олиб борилишини назорат қилиш давлат қўмитаси фаолиятини такомиллаштириш тўғрисида» 1996 йил 10 январдаги 17-сон қарори .
2. Вазирлар Маҳкамасининг «Экология, атроф-муҳитни муҳофаза қилиш ва чиқиндилар билан боғлиқ ишларни амалга ошириш жамғармаси маблағларини шакллантириш ва улардан фойдаланиш тартиби тўғрисидаги низомни тасдиқлаш ҳақида» 2017 йил 15 июндаги 375-сон қарорига 3-илованинг 2-банди .
3. Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг айрим қарорларига ўзгартиришлар киритиш тўғрисида (Ўзбекистон Республикаси Президентининг «Меҳнатга ҳақ тўлаш, пенсиялар ва бошқа тўловлар миқдорларини аниқлаш тартибини такомиллаштириш тўғрисида» 2019 йил 21 майдаги ПФ-5723-сон Фармони) 2019 йил 28 декабрдаги 1046-сон қарорига илованинг 12-банди .
4. Вазирлар Маҳкамасининг «Тиббий-ижтимоий экспертиза хизмати ташкилий тузилмасини ва фаолиятини ташкил этишга оид норматив-ҳуқуқий ҳужжатларни тасдиқлаш тўғрисида» 2022 йил 8 февралдаги 62-сон қарорига 12-илованинг 6-банди .
Ўзбекистон Республикасининг Бош вазири А. АРИПОВ
Тошкент ш.,
2025 йил 2 май,
289-сон
Oʻzbekiston Respublikasi Vazirlar Mahkamasining
qarori
PASPORTI
ROʻYXATI
Sanoat, radiatsiya va yadro xavfsizligi sohasidagi qonunchilik hujjatlari takomillashtirilishi munosabati bilan Oʻzbekiston Respublikasi Hukumatining ayrim qarorlariga oʻzgartirish va qoʻshimchalar kiritish, shuningdek, baʼzilarini oʻz kuchini yoʻqotgan deb hisoblash toʻgʻrisida
Oʻzbekiston Respublikasi Prezidentining “Yer qaʼridan foydalanish, sanoat, radiatsiya va yadro xavfsizligi hamda atom energiyasidan foydalanish sohalarida davlat boshqaruvi va nazorati tizimini takomillashtirish chora-tadbirlari toʻgʻrisida” 2024-yil 24-maydagi PF-79-son Farmoni hamda “Vazirlar Mahkamasi huzuridagi Sanoat, radiatsiya va yadro xavfsizligi qoʻmitasi faoliyatini samarali tashkil etish chora-tadbirlari toʻgʻrisida” 2024-yil 24-maydagi PQ-186-son qarori ijrosini taʼminlash maqsadida Vazirlar Mahkamasi qaror qiladi:
1. Oʻzbekiston Respublikasi Hukumatining 1-ilovaga muvofiq ayrim qarorlariga quyidagilarni nazarda tutuvchi oʻzgartirish va qoʻshimchalar kiritilsin:
sanoat, radiatsiya va yadro xavfsizligi sohasidagi litsenziyalash, ruxsat berish va xabardor qilish tartib-taomillarini takomillashtirish;
xavfli ishlab chiqarish obyektlari tomonidan texnogen xavfi yuqori boʻlgan zonalarning davlat kadastri pasportlari ishlab chiqilishi majburiyligini belgilash;
sanoat xavfsizligi sohasidagi ekspertlarga ekspert guvohnomasini berish tartibini takomillashtirish;
2. Oʻzbekiston Respublikasi Hukumatining 2-ilovaga muvofiq ayrim qarorlari oʻz kuchini yoʻqotgan deb hisoblansin.
3. Ushbu qarorga 1-ilovaning 31 , 32 va 36-bandlari qaror rasmiy eʼlon qilingan kundan eʼtiboran uch oy oʻtgach kuchga kiradi.
4. Ushbu qarorning bajarilishini nazorat qilish Oʻzbekiston Respublikasi Bosh vazirining oʻrinbosari A.J. Ramatov zimmasiga yuklansin.
Vazirlar Mahkamasining 2025-yil 2-maydagi 289-son qaroriga 1-ILOVA
Oʻzbekiston Respublikasi Hukumatining ayrim qarorlariga kiritilayotgan oʻzgartirish va qoʻshimchalar
2. Vazirlar Mahkamasining “Oʻzbekiston Respublikasi Vazirlar Mahkamasining bakteriologik (biologik) va toksik qurol-yarogʻlarni ishlab chiqish, tayyorlash va toʻplashni man etish hamda ularni tugatish toʻgʻrisidagi Konvensiyani amalga oshirish komissiyasini tashkil etish haqida” 1998-yil 22-sentabrdagi 405-son qarorida :
a) 3-bandning ikkinchi xatboshisi quyidagi tahrirda bayon etilsin:
“Oʻzbekiston Respublikasi Vazirlar Mahkamasi huzuridagi Sanoat, radiatsiya va yadro xavfsizligi qoʻmitasiga Komissiya kotibiyati va ishchi organi funksiyalarini bajarish”;
b) 2-ilovaning V boʻlimi yettinchi xatboshisidagi “Sanoat xavfsizligi davlat qoʻmitasiga” soʻzlari “Vazirlar Mahkamasi huzuridagi Sanoat, radiatsiya va yadro xavfsizligi qoʻmitasiga” soʻzlari bilan almashtirilsin.
3. Vazirlar Mahkamasining 2000-yil 20-yanvardagi 18-son qarori bilan tasdiqlangan Uylar va turar joylarni uy-joy fondidan chiqarish tartibi toʻgʻrisidagi nizomning 6-bandi toʻqqizinchi xatboshisidagi “Sanoatgeokontexnazorat” davlat inspeksiyasi” soʻzlari “Vazirlar Mahkamasi huzuridagi Sanoat, radiatsiya va yadro xavfsizligi qoʻmitasi” soʻzlari bilan almashtirilsin.
4. Vazirlar Mahkamasining “Mehnatni muhofaza qilishga doir meʼyoriy hujjatlarni qayta koʻrib chiqish va ishlab chiqish toʻgʻrisida” 2000-yil 12-iyuldagi 267-son qarorida :
a) 2-banddagi “Sanoat xavfsizligi davlat qoʻmitasiga” soʻzlari “Vazirlar Mahkamasi huzuridagi Sanoat, radiatsiya va yadro xavfsizligi qoʻmitasi yoki Togʻ-kon sanoati va geologiya vazirligiga” soʻzlari bilan almashtirilsin;
b) 2-ilovada :
22-bandda :
oltinchi xatboshidagi “Sanoat xavfsizligi davlat qoʻmitasi” soʻzlari “Vazirlar Mahkamasi huzuridagi Sanoat, radiatsiya va yadro xavfsizligi qoʻmitasi” soʻzlari bilan almashtirilsin;
quyidagi mazmundagi yettinchi xatboshi bilan toʻldirilsin:
“Togʻ-kon sanoati va geologiya vazirligi (nazorati ostidagi obyektlar boʻyicha)”;
yettinchi — toʻqqizinchi xatboshilar tegishlicha sakkizinchi — oʻninchi xatboshilar deb hisoblansin;
oʻninchi xatboshidagi “Sanoat xavfsizligi davlat qoʻmitasi” soʻzlari “Vazirlar Mahkamasi huzuridagi Sanoat, radiatsiya va yadro xavfsizligi qoʻmitasi yoki Togʻ-kon sanoati va geologiya vazirligi” soʻzlari bilan almashtirilsin;
23-band quyidagi tahrirda bayon etilsin:
“23. Belgilangan tartibda kelishilgan Qoidalar masʼul ijrochilar tomonidan tegishliligi boʻyicha tasdiqlash uchun Oʻzbekiston Respublikasi Kambagʻallikni qisqartirish va bandlik vazirligi, Sogʻliqni saqlash vazirligi, Vazirlar Mahkamasi huzuridagi Sanoat, radiatsiya va yadro xavfsizligi qoʻmitasi, Togʻ-kon sanoati va geologiya vazirligi, Qurilish va uy-joy kommunal xoʻjaligi vazirligiga yuboriladi”.
5. Vazirlar Mahkamasining “Oʻzbekiston Respublikasi hududi orqali maxsus yuklar va harbiy tarkiblarning tranzitini davlat tomonidan tartibga solish va nazorat qilish toʻgʻrisida” 2002-yil 21-fevraldagi 62-son qarorining 4-bandi oltinchi xatboshisidagi “Togʻ-kon sanoati va geologiya vazirligi huzuridagi Togʻ-kon, geologiya va sanoat xavfsizligini nazorat qilish inspeksiyasi” soʻzlari “Vazirlar Mahkamasi huzuridagi Sanoat, radiatsiya va yadro xavfsizligi qoʻmitasi” soʻzlari bilan almashtirilsin.
6. Vazirlar Mahkamasining “Portlovchi moddalar va portlatish vositalarini Oʻzbekiston Respublikasiga olib kirish, transportda tashish, saqlash va ulardan foydalanish tartibini takomillashtirish chora-tadbirlari toʻgʻrisida” 2004-yil 6-maydagi 213-son qarorida :
2-bandning toʻqqizinchi xatboshisidagi va 3-bandning ikkinchi xatboshisidagi “Sanoatgeokontexnazorat” davlat inspeksiyasi” soʻzlari “Togʻ-kon sanoati va geologiya vazirligi huzuridagi Togʻ-kon sanoati va geologiya sohasini nazorat qilish inspeksiyasi” soʻzlari bilan almashtirilsin;
4-banddagi “Ichki ishlar vazirligi (Z.A. Almatov) “Sanoatgeokontexnazorat” davlat inspeksiyasi (R.T. Saidov)” soʻzlari “Ichki ishlar vazirligi Togʻ-kon sanoati va geologiya vazirligi huzuridagi Togʻ-kon sanoati va geologiya sohasini nazorat qilish inspeksiyasi” soʻzlari bilan almashtirilsin.
7. Vazirlar Mahkamasining “BMT Xavfsizlik Kengashi 1540-son (2004) rezolyutsiyasining bajarilishini tashkil etish chora-tadbirlari toʻgʻrisida” 2004-yil 10-sentabrdagi 424-son qarori 3-bandining birinchi xatboshisidagi “Sanoat xavfsizligi davlat qoʻmitasiga” soʻzlari “Vazirlar Mahkamasi huzuridagi Sanoat, radiatsiya va yadro xavfsizligi qoʻmitasiga” soʻzlari bilan almashtirilsin.
8. Vazirlar Mahkamasining 2005-yil 30-iyundagi 152-son qarori bilan tasdiqlangan Texnogen xavf yuqori boʻlgan zonalar davlat kadastrini yuritish tartibi toʻgʻrisidagi nizomda :
a) 6-bandda :
uchinchi xatboshidagi “Sanoat xavfsizligi davlat qoʻmitasi” soʻzlari “Vazirlar Mahkamasi huzuridagi Sanoat, radiatsiya va yadro xavfsizligi qoʻmitasi” soʻzlari bilan almashtirilsin;
beshinchi xatboshidagi “Ichki ishlar vazirligi Davlat yongʻin xavfsizligi xizmatining” soʻzlari “Favqulodda vaziyatlar vazirligining” soʻzlari bilan almashtirilsin;
quyidagi mazmundagi yettinchi xatboshi bilan toʻldirilsin:
“togʻ-kon tarmogʻida, geologiya, neft va gaz tarmogʻida geologiya-qidiruv ishlari, foydali qazilmalarni qazib olish, konchilik, qattiq foydali qazilmalarni qayta ishlash hamda portlatish ishlarida xavfi yuqori boʻlgan zonalar (obyektlar) boʻyicha — Togʻ-kon sanoati va geologiya vazirligi huzuridagi Togʻ-kon sanoati va geologiya sohasini nazorat qilish inspeksiyasi, uning inspeksiyalari va hududiy boshqarmalari tomonidan”;
yettinchi xatboshi sakkizinchi xatboshi deb hisoblansin;
b) 13-banddagi “Sanoat xavfsizligi davlat qoʻmitasi” soʻzlari “Vazirlar Mahkamasi huzuridagi Sanoat, radiatsiya va yadro xavfsizligi qoʻmitasi” soʻzlari bilan almashtirilsin;
v) 17-band quyidagi tahrirda bayon etilsin:
“17. TXYUZ BKM har yili DKYATga kiritish uchun hisobot yilidan keyingi yilning 1-martigacha Oʻzbekiston Respublikasi Iqtisodiyot va moliya vazirligi huzuridagi Kadastr agentligiga zarur kadastr axborotlarini taqdim etadi. Kadastr maʼlumotlarini taqdim etish shakli va ularning hajmi Oʻzbekiston Respublikasi Vazirlar Mahkamasi huzuridagi Sanoat, radiatsiya va yadro xavfsizligi qoʻmitasi tomonidan tasdiqlanadi va Iqtisodiyot va moliya vazirligi huzuridagi Kadastr agentligi bilan kelishiladi”;
g) 26-banddagi “Yergeodezkadastr” davlat qoʻmitasi” soʻzlari “Oʻzbekiston Respublikasi Iqtisodiyot va moliya vazirligi huzuridagi Kadastr agentligi” soʻzlari bilan almashtirilsin;
d) ilovaning matni quyidagi tahrirda bayon etilsin:
“Texnogen xavf yuqori boʻlgan zonalar davlat kadastrini yuritish sxemasi
Davlat kadastrlari yagona tizimi (DKYAT) (Oʻzbekiston Respublikasi Iqtisodiyot va moliya vazirligi huzuridagi Kadastr agentligi) 4 ↓ 3 ↑ 7 Texnogen xavf yuqori boʻlgan zonalar davlat kadastri (TXYUZDK) Oʻzbekiston Respublikasi Vazirlar Mahkamasi huzuridagi Sanoat, radiatsiya va yadro xavfsizligi qoʻmitasi TXYUZDKni yuritish boʻyicha bosh idora 5 ↓ 2 ↑ Foydalanuvchilar Vakolatli idoralar: Favqulodda vaziyatlar vazirligi Sogʻliqni saqlash vazirligi huzuridagi Sanitariya-epidemiologik osoyishtalik va jamoat salomatligi qoʻmitasi Fanlar akademiyasining Yadro fizikasi instituti 6 ↓ 1 ↑ Xavfli ishlab chiqarish obyektlaridan foydalanuvchi tashkilotlarning kadastr boʻlinmalari (vakolatli shaxslari)
1. Nizomning 5-bandida koʻrsatilgan obyektlardan foydalanuvchi tashkilotlar oʻz obyektlari boʻyicha kadastr axborotlarini toʻplaydi va ularni tegishli vakolatli idoralarga beradi.
2. Vakolatli idoralar Favqulodda vaziyatlar vazirligi, Sogʻliqni saqlash vazirligi huzuridagi Sanitariya-epidemiologik osoyishtalik va jamoat salomatligi qoʻmitasi, Fanlar akademiyasining Yadro fizikasi instituti respublika boʻyicha TXYUZ kadastr axborotlarini toʻplaydi va TXYUZDKni yuritish boʻyicha bosh idoraga — Vazirlar Mahkamasi huzuridagi Sanoat, radiatsiya va yadro xavfsizligi qoʻmitasiga yuboradi.
3. TXYUZDKni yuritish boʻyicha bosh idora — Vazirlar Mahkamasi huzuridagi Sanoat, radiatsiya va yadro xavfsizligi qoʻmitasi TXYUZ obyektlari boʻyicha kadastr axborotlarini Iqtisodiyot va moliya vazirligi huzuridagi Kadastr agentligining DKYAT maʼlumotlar bazasiga yuboradi.
4. Vazirlar Mahkamasi huzuridagi Sanoat, radiatsiya va yadro xavfsizligi qoʻmitasi — bosh idorasi soʻrov boʻyicha Iqtisodiyot va moliya vazirligi huzuridagi Kadastr agentligining DKYAT maʼlumotlar bazasidan TXYUZ boʻyicha axborotlarni olishi mumkin.
5. Vakolatli idoralar — Favqulodda vaziyatlar vazirligi, Sogʻliqni saqlash vazirligi huzuridagi Sanitariya-epidemiologik osoyishtalik va jamoat salomatligi qoʻmitasi, Fanlar akademiyasining Yadro fizikasi instituti soʻrov boʻyicha Vazirlar Mahkamasi huzuridagi Sanoat, radiatsiya va yadro xavfsizligi qoʻmitasi — bosh idorasi orqali Iqtisodiyot va moliya vazirligi huzuridagi Kadastr agentligining DKYAT maʼlumotlar bazasidan TXYUZ boʻyicha axborotlarni olishi mumkin.
6. Nizomning 5-bandida koʻrsatilgan xavfli ishlab chiqarish obyektlaridan foydalanuvchi tashkilotlar soʻrov boʻyicha Iqtisodiyot va moliya vazirligi huzuridagi Kadastr agentligining DKYAT maʼlumotlar bazasidan TXYUZ boʻyicha axborotlarni olishi mumkin.
7. DKYATdan foydalanuvchilar soʻrov boʻyicha Iqtisodiyot va moliya vazirligi huzuridagi Kadastr agentligining DKYAT maʼlumotlar bazasidan TXYUZ boʻyicha kadastr axborotlarini olishi mumkin”.
9. Vazirlar Mahkamasining “Xavfli ishlab chiqarish obyektlarining sanoat xavfsizligi toʻgʻrisida”gi Oʻzbekiston Respublikasi Qonunini amalga oshirishga doir qoʻshimcha chora-tadbirlar haqida” 2008-yil 10-dekabrdagi 271-son qarorida :
a) 3-bandning birinchi xatboshisidagi “Sanoat xavfsizligi davlat qoʻmitasi” soʻzlari “Vazirlar Mahkamasi huzuridagi Sanoat, radiatsiya va yadro xavfsizligi qoʻmitasi” soʻzlari bilan almashtirilsin;
b) 1-ilovada :
7-bandning ikkinchi xatboshisidagi “Sanoat xavfsizligi davlat qoʻmitasida” soʻzlari “Vazirlar Mahkamasi huzuridagi Sanoat, radiatsiya va yadro xavfsizligi qoʻmitasida va Togʻ-kon sanoati va geologiya vazirligi huzuridagi Togʻ-kon sanoati va geologiya sohasini nazorat qilish inspeksiyasida (togʻ-kon tarmogʻi, geologiya hamda konchilik, shu jumladan, qattiq foydali qazilmalarni qazib olish va qayta ishlash, portlatish ishlari, portlovchi materiallarning aylanmasi sohalaridagi obyektlar qismida)” soʻzlari bilan almashtirilsin;
20-banddagi “Sanoat xavfsizligi davlat qoʻmitasi” soʻzlari “Vazirlar Mahkamasi huzuridagi Sanoat, radiatsiya va yadro xavfsizligi qoʻmitasi” soʻzlari bilan almashtirilsin;
v) 2-ilovada :
3-bandning toʻrtinchi xatboshisidagi “Sanoat xavfsizligi davlat qoʻmitasi” soʻzlari “Vazirlar Mahkamasi huzuridagi Sanoat, radiatsiya va yadro xavfsizligi qoʻmitasi” soʻzlari bilan almashtirilsin;
9-bandda :
uchinchi xatboshidagi “Sanoat xavfsizligi davlat qoʻmitasining “Sanoat xavfsizligi” DUK” soʻzlari “Vazirlar Mahkamasi huzuridagi Sanoat, radiatsiya va yadro xavfsizligi qoʻmitasining “Sanoat xavfsizligi” DM” soʻzlari bilan almashtirilsin;
toʻrtinchi va beshinchi xatboshilardag i “Sanoat xavfsizligi davlat qoʻmitasi” soʻzlari “Vazirlar Mahkamasi huzuridagi Sanoat, radiatsiya va yadro xavfsizligi qoʻmitasi” soʻzlari bilan almashtirilsin;
11-bandning oltinchi xatboshisidagi “ekspertlarni” soʻzi “ekspert tashkilotlarini” soʻzlari bilan almashtirilsin;
13-bandda :
sakkizinchi xatboshi quyidagi tahrirda bayon etilsin:
“xavfli ishlab chiqarish obyektlarida muayyan faoliyat bilan shugʻullanuvchi tashkilotlarning xodimlarini, shuningdek, sanoat xavfsizligi sohasida ekspertlarni tayyorlash va qayta tayyorlash, ularning malakasini oshirishni amalga oshirish”;
toʻqqizinchi xatboshidagi “Sanoat xavfsizligi davlat qoʻmitasining “Kontexnazoratoʻquv” davlat unitar korxonasi” soʻzlari “Vazirlar Mahkamasi huzuridagi Sanoat, radiatsiya va yadro xavfsizligi qoʻmitasining “Kontexnazoratoʻquv” davlat muassasasi” soʻzlari bilan almashtirilsin;
16-bandning beshinchi xatboshisidagi “Sanoat xavfsizligi davlat qoʻmitasining” soʻzlari “Vazirlar Mahkamasi huzuridagi Sanoat, radiatsiya va yadro xavfsizligi qoʻmitasining” soʻzlari bilan almashtirilsin;
ilovada :
“Oʻzbekiston Respublikasi Sanoat xavfsizligi davlat qoʻmitasi” bloki “Oʻzbekiston Respublikasi Vazirlar Mahkamasi huzuridagi Sanoat, radiatsiya va yadro xavfsizligi qoʻmitasi” bloki bilan almashtirilsin;
“Muvofiqlashtiruvchi-maslahat organi — Sanoat xavfsizligi davlat qoʻmitasining “Sanoat xavfsizligi” DUK” bloki “Muvofiqlashtiruvchi-maslahat organi — Vazirlar Mahkamasi huzuridagi Vazirlar Mahkamasi huzuridagi Sanoat, radiatsiya va yadro xavfsizligi qoʻmitasining “Sanoat xavfsizligi” DM” bloki bilan almashtirilsin;
g) 3-ilovada :
V boʻlimda :
toʻrtinchi xatboshidagi “Oʻzstandart agentligi” soʻzlari “Vazirlar Mahkamasi huzuridagi Oʻzbekiston texnik jihatdan tartibga solish agentligi” soʻzlari bilan almashtirilsin;
beshinchi xatboshidagi “Sanoat xavfsizligi davlat qoʻmitasi” soʻzlari “Vazirlar Mahkamasi huzuridagi Sanoat, radiatsiya va yadro xavfsizligi qoʻmitasi” soʻzlari bilan almashtirilsin;
oltinchi xatboshidagi “Sanoat xavfsizligi davlat qoʻmitasining” soʻzlari “Vazirlar Mahkamasi huzuridagi Sanoat, radiatsiya va yadro xavfsizligi qoʻmitasining” soʻzlari bilan almashtirilsin;
VIII boʻlimning 1-kichik bandidagi “Sanoat xavfsizligi davlat qoʻmitasi va “Oʻzstandart” agentligining” soʻzlari “Vazirlar Mahkamasi huzuridagi Sanoat, radiatsiya va yadro xavfsizligi qoʻmitasi va Oʻzbekiston texnik jihatdan tartibga solish agentligining” soʻzlari bilan almashtirilsin;
ilovada :
“Sanoat xavfsizligi davlat qoʻmitasi” bloki “Vazirlar Mahkamasi huzuridagi Sanoat, radiatsiya va yadro xavfsizligi qoʻmitasi” bloki bilan almashtirilsin;
“Oʻzstandart” agentligi” bloki “Texnik jihatdan tartibga solish sohasida nazorat inspeksiyasi” bloki bilan almashtirilsin;
d) 4-ilovada :
6-band quyidagi tahrirda bayon etilsin:
“6. Majburiy deklaratsiyalanishi kerak boʻlgan xavfli ishlab chiqarish obyekti identifikatsiya qilingan taqdirda, tashkilot rahbari ushbu obyekt toʻgʻrisidagi maʼlumotlarni favqulodda vaziyatlar boʻyicha tegishli hududiy boshqarmaga va Vazirlar Mahkamasi huzuridagi Sanoat, radiatsiya va yadro xavfsizligi qoʻmitasining hududiy boshqarmalari va sanoat xavfsizligi inspeksiyalariga hamda Togʻ-kon sanoati va geologiya vazirligi huzuridagi Togʻ-kon sanoati va geologiya sohasini nazorat qilish inspeksiyasiga (togʻ-kon tarmogʻi, geologiya hamda konchilik, shu jumladan, qattiq foydali qazilmalarni qazib olish va qayta ishlash, portlatish ishlari, portlovchi materiallarning aylanmasi sohasidagi obyektlar boʻyicha) yuqori tashkilotga, vazirlik yoki idoraga (mavjud boʻlganda) hamda xavfli ishlab chiqarish obyekti joylashgan hududdagi mahalliy davlat hokimiyati organiga taqdim etadi. Maʼlumotlar ushbu Nizomga 1-ilovada keltirilgan shakl boʻyicha rasmiylashtiriladi”;
7-banddagi “Sanoat xavfsizligi davlat qoʻmitasining hududiy boshqarmalari va kon-texnik inspeksiyalari” soʻzlari “Vazirlar Mahkamasi huzuridagi Sanoat, radiatsiya va yadro xavfsizligi qoʻmitasining hududiy boshqarmalari va sanoat xavfsizligi inspeksiyalari” soʻzlari bilan almashtirilsin;
8-banddagi “Sanoat xavfsizligi davlat qoʻmitasi” soʻzlari “Vazirlar Mahkamasi huzuridagi Sanoat, radiatsiya va yadro xavfsizligi qoʻmitasi” soʻzlari bilan almashtirilsin;
14-bandning ikkinchi xatboshisi quyidagi tahrirda bayon etilsin:
“Sanoat xavfsizligi deklaratsiyasini rasmiylashtirish boʻyicha talablar Oʻzbekiston Respublikasi Vazirlar Mahkamasi huzuridagi Sanoat, radiatsiya va yadro xavfsizligi qoʻmitasi tomonidan Oʻzbekiston Respublikasi Favqulodda vaziyatlar vazirligi hamda Togʻ-kon sanoati va geologiya vazirligi huzuridagi Togʻ-kon sanoati va geologiya sohasini nazorat qilish inspeksiyasi bilan kelishgan holda belgilanadi”;
21-bandning 3-kichik bandidagi “Sanoat xavfsizligi davlat qoʻmitasining” soʻzlari “Vazirlar Mahkamasi huzuridagi Sanoat, radiatsiya va yadro xavfsizligi qoʻmitasi hamda Togʻ-kon sanoati va geologiya vazirligi huzuridagi Togʻ-kon sanoati va geologiya sohasini nazorat qilish inspeksiyasining (togʻ-kon tarmogʻi, geologiya hamda konchilik, shu jumladan, qattiq foydali qazilmalarni qazib olish va qayta ishlash, portlatish ishlari, portlovchi materiallarning aylanmasi sohasidagi obyektlar boʻyicha)” soʻzlari bilan almashtirilsin;
24-bandda :
“a” kichik band quyidagi tahrirda bayon etilsin:
“a) ekspertiza xulosasini rasmiylashtirilgan kundan boshlab bir oy muddatda sanoat xavfsizligi deklaratsiyasini favqulodda vaziyatlar boʻyicha tegishli hududiy boshqarmaga, Vazirlar Mahkamasi huzuridagi Sanoat, radiatsiya va yadro xavfsizligi qoʻmitasining hududiy boshqarmasi va sanoat xavfsizligi inspeksiyasiga, Oʻzbekiston Respublikasi Favqulodda vaziyatlar vazirligiga, Vazirlar Mahkamasi huzuridagi Sanoat, radiatsiya va yadro xavfsizligi qoʻmitasiga hamda Togʻ-kon sanoati va geologiya vazirligi huzuridagi Togʻ-kon sanoati va geologiya sohasini nazorat qilish inspeksiyasining (togʻ-kon tarmogʻi, geologiya hamda konchilik, shu jumladan, qattiq foydali qazilmalarni qazib olish va qayta ishlash, portlatish ishlari, portlovchi materiallarning aylanmasi sohasidagi obyektlar boʻyicha) hamda deklaratsiya qilinayotgan xavfli ishlab chiqarish obyekti joylashgan hududdagi mahalliy ijro etuvchi hokimiyat organiga taqdim etadi”;
“b” banddagi “Oʻzbekiston Respublikasi Sanoat xavfsizligi davlat qoʻmitasi” soʻzlari “Vazirlar Mahkamasi huzuridagi Sanoat, radiatsiya va yadro xavfsizligi qoʻmitasi hamda Togʻ-kon sanoati va geologiya vazirligi huzuridagi Togʻ-kon sanoati va geologiya sohasini nazorat qilish inspeksiyasining (togʻ-kon tarmogʻi, geologiya hamda konchilik, shu jumladan, qattiq foydali qazilmalarni qazib olish va qayta ishlash, portlatish ishlari, portlovchi materiallarning aylanmasi sohasidagi obyektlar boʻyicha)” soʻzlari bilan almashtirilsin;
“v” kichik banddagi “Oʻzbekiston Respublikasi Sanoat xavfsizligi davlat qoʻmitasi” soʻzlari “Vazirlar Mahkamasi huzuridagi Sanoat, radiatsiya va yadro xavfsizligi qoʻmitasi, Togʻ-kon sanoati va geologiya vazirligi huzuridagi Togʻ-kon sanoati va geologiya sohasini nazorat qilish inspeksiyasining (togʻ-kon tarmogʻi, geologiya hamda konchilik, shu jumladan, qattiq foydali qazilmalarni qazib olish va qayta ishlash, portlatish ishlari, portlovchi materiallarning aylanmasi sohasidagi obyektlar boʻyicha)” soʻzlari bilan almashtirilsin;
26-band quyidagi tahrirda bayon etilsin:
“26. Oʻzbekiston Respublikasi Favqulodda vaziyatlar vazirligi va Vazirlar Mahkamasi huzuridagi Sanoat, radiatsiya va yadro xavfsizligi qoʻmitasi hamda Togʻ-kon sanoati va geologiya vazirligi huzuridagi Togʻ-kon sanoati va geologiya sohasini nazorat qilish inspeksiyasi xavfsizlik jihatidan deklaratsiya qilinishi kerak boʻlgan sanoat obyektlari toʻgʻrisidagi elektron maʼlumotlar banklarini yuritadi, Oʻzbekiston Respublikasi hududida xavfsizlikni deklaratsiyalash tartib-qoidasi bajarilishini tahlil qiladi, kelib tushgan sanoat xavfsizligi deklaratsiyasini hisobga oladi va saqlaydi.
Oʻzbekiston Respublikasi Vazirlar Mahkamasi huzuridagi Sanoat, radiatsiya va yadro xavfsizligi qoʻmitasi sanoat xavfsizligi deklaratsiyalarining umumiy hisobini yuritadi”;
2-ilovada :
1.1-bandning “v” kichik bandidagi va 2.1-bandning “b” kichik bandidagi “Sanoat xavfsizligi davlat qoʻmitasi” soʻzlari “Vazirlar Mahkamasi huzuridagi Sanoat, radiatsiya va yadro xavfsizligi qoʻmitasi” soʻzlari bilan almashtirilsin;
1.6-bandning “a” kichik bandidagi “Oʻzbekiston Respublikasi Sanoat xavfsizligi davlat qoʻmitasi” soʻzlari “Vazirlar Mahkamasi huzuridagi Sanoat, radiatsiya va yadro xavfsizligi qoʻmitasi hamda Togʻ-kon sanoati va geologiya vazirligi huzuridagi Togʻ-kon sanoati va geologiya sohasini nazorat qilish inspeksiyasi” soʻzlari bilan almashtirilsin.
10. Vazirlar Mahkamasining 2009-yil 3-apreldagi 98-son qarori bilan tasdiqlangan Ionlashtiruvchi nurlanish manbalari aylanishini davlat tomonidan hisobga olish va nazorat qilish tizimini tashkil etish qoidalarida :
a) 10-bandning ikkinchi xatboshisidagi va 11-bandning birinchi xatboshisidagi “Sanoat xavfsizligi davlat qoʻmitasi” soʻzlari “Vazirlar Mahkamasi huzuridagi Sanoat, radiatsiya va yadro xavfsizligi qoʻmitasi” soʻzlari bilan almashtirilsin;
b) 12-bandning beshinchi xatboshisidagi , 13-bandning uchinchi xatboshisidagi “Sanoat xavfsizligi davlat qoʻmitasiga” soʻzlari “Vazirlar Mahkamasi huzuridagi Sanoat, radiatsiya va yadro xavfsizligi qoʻmitasiga” soʻzlari bilan almashtirilsin;
v) 14-bandda :
beshinchi va oʻn birinchi xatboshilardagi “Sanoat xavfsizligi davlat qoʻmitasiga” soʻzlari “Vazirlar Mahkamasi huzuridagi Sanoat, radiatsiya va yadro xavfsizligi qoʻmitasiga” soʻzlari bilan almashtirilsin;
oʻninchi xatboshidagi “Sanoat xavfsizligi davlat qoʻmitasini” soʻzlari “Vazirlar Mahkamasi huzuridagi Sanoat, radiatsiya va yadro xavfsizligi qoʻmitasini” soʻzlari bilan almashtirilsin;
g) 18-banddagi “Davlat bojxona qoʻmitasi” va “Sanoat xavfsizligi davlat qoʻmitasiga” soʻzlari tegishlicha “Iqtisodiyot va moliya vazirligi huzuridagi Bojxona qoʻmitasi” va “Vazirlar Mahkamasi huzuridagi Sanoat, radiatsiya va yadro xavfsizligi qoʻmitasiga” soʻzlari bilan almashtirilsin;
d) 19-banddagi “Davlat statistika qoʻmitasi” va “Sanoat xavfsizligi davlat qoʻmitasiga” soʻzlari tegishlicha “Milliy statistika qoʻmitasi” va “Vazirlar Mahkamasi huzuridagi Sanoat, radiatsiya va yadro xavfsizligi qoʻmitasiga” soʻzlari bilan almashtirilsin;
e) 20-bandda :
birinchi xatboshidagi “Sanoat xavfsizligi davlat qoʻmitasi” soʻzlari “Vazirlar Mahkamasi huzuridagi Sanoat, radiatsiya va yadro xavfsizligi qoʻmitasi” soʻzlari bilan almashtirilsin;
ikkinchi xatboshidagi “Sanoat xavfsizligi davlat qoʻmitasini” soʻzlari “Vazirlar Mahkamasi huzuridagi Sanoat, radiatsiya va yadro xavfsizligi qoʻmitasini” soʻzlari bilan almashtirilsin;
j) 21-banddagi “Sanoat xavfsizligi davlat qoʻmitasi” soʻzlari “Vazirlar Mahkamasi huzuridagi Sanoat, radiatsiya va yadro xavfsizligi qoʻmitasi” soʻzlari bilan almashtirilsin;
z) 23-bandda :
birinchi xatboshidagi “Sanoat xavfsizligi davlat qoʻmitasi” soʻzlari “Vazirlar Mahkamasi huzuridagi Sanoat, radiatsiya va yadro xavfsizligi qoʻmitasi” soʻzlari bilan almashtirilsin;
toʻrtinchi xatboshidagi “Ekologiya va atrof muhitni muhofaza qilish davlat qoʻmitasi” soʻzlari “Ekologiya, atrof-muhitni muhofaza qilish va iqlim oʻzgarishi vazirligi” soʻzlari bilan almashtirilsin;
i) 24-band quyidagi tahrirda bayon etilsin:
“24. Oʻzbekiston Respublikasi Ekologiya, atrof-muhitni muhofaza qilish va iqlim oʻzgarishi vazirligi, Vazirlar Mahkamasi huzuridagi Sanoat, radiatsiya va yadro xavfsizligi qoʻmitasi, Sogʻliqni saqlash vazirligi huzuridagi Sanitariya-epidemiologik osoyishtalik va jamoat salomatligi qoʻmitasi va Ichki ishlar vazirligi oʻz vakolatlari doirasida INMni hisobga olish va nazorat qilish tizimi faoliyat koʻrsatishida tabiatni muhofaza qilish, radiatsiya, yadro, texnik va yongʻin xavfsizligi sohasida davlat tomonidan tartibga solishni taʼminlaydi”.
11. Vazirlar Mahkamasining “Atom energiyasidan tinchlik yoʻlida foydalanish sohasidagi xalqaro shartnomalar boʻyicha Oʻzbekiston Respublikasining majburiyatlarini bajarish chora-tadbirlari toʻgʻrisida” 2009-yil 25-iyundagi 179-son qarorida :
a) 1 va 3-bandlardagi “Sanoat xavfsizligi davlat qoʻmitasi” soʻzlari “Vazirlar Mahkamasi huzuridagi Sanoat, radiatsiya va yadro xavfsizligi qoʻmitasi” soʻzlari bilan almashtirilsin;
b) 2-banddagi “Sanoat xavfsizligi davlat qoʻmitasiga” soʻzlari “Vazirlar Mahkamasi huzuridagi Sanoat, radiatsiya va yadro xavfsizligi qoʻmitasiga” soʻzlari bilan almashtirilsin.
12. Vazirlar Mahkamasining “Radioaktiv moddalar va radioaktiv chiqindilar, shuningdek yadroviy materiallar aylanishini davlat tomonidan hisobga olish va nazorat qilish tartibi toʻgʻrisidagi nizomlarni tasdiqlash toʻgʻrisida” 2009-yil 13-avgustdagi 231-son qarorida :
a) 1-ilovada :
3-bandning ikkinchi xatboshisi quyidagi tahrirda bayon etilsin:
“minimal qiymatli solishtirma aktivligi (MQSA), xonada yoki ish joyidagi aktivligi (MAA) va alohida nuklidlar radiatsiyaviy xavflilik guruhi ushbu Nizomga 1-ilovada koʻrsatilgan qiymatdan oshadigan RM. Yangi tayyorlangan RM omborga kelib tushgan vaqtida davlat tomonidan hisobga olinadi”;
5-bandning uchinchi xatboshisidagi “Sanoat xavfsizligi davlat qoʻmitasi” soʻzlari “Vazirlar Mahkamasi huzuridagi Sanoat, radiatsiya va yadro xavfsizligi qoʻmitasi” soʻzlari bilan almashtirilsin;
6-bandning birinchi xatboshisidagi “Sanoat xavfsizligi davlat qoʻmitasiga” soʻzlari “Vazirlar Mahkamasi huzuridagi Sanoat, radiatsiya va yadro xavfsizligi qoʻmitasiga” soʻzlari bilan almashtirilsin;
7-banddagi , 8-bandning ikkinchi va uchinchi xatboshilaridagi , 13 va 14-bandlardagi “Sanoat xavfsizligi davlat qoʻmitasi” soʻzlari “Vazirlar Mahkamasi huzuridagi Sanoat, radiatsiya va yadro xavfsizligi qoʻmitasi” soʻzlari bilan almashtirilsin;
10 va 11-bandlardagi “Sanoat xavfsizligi davlat qoʻmitasiga” soʻzlari “Vazirlar Mahkamasi huzuridagi Sanoat, radiatsiya va yadro xavfsizligi qoʻmitasiga” soʻzlari bilan almashtirilsin;
b) 2-ilovada :
2-bandning yettinchi xatboshisidagi “Sanoat xavfsizligi davlat qoʻmitasining” soʻzlari “Vazirlar Mahkamasi huzuridagi Sanoat, radiatsiya va yadro xavfsizligi qoʻmitasining” soʻzlari bilan almashtirilsin;
15-banddagi “Sanoat xavfsizligi davlat qoʻmitasi” soʻzlari “Vazirlar Mahkamasi huzuridagi Sanoat, radiatsiya va yadro xavfsizligi qoʻmitasi” soʻzlari bilan almashtirilsin;
21-banddagi “Sanoatgeokontexnazorat” davlat inspeksiyasining” soʻzlari “Oʻzbekiston Respublikasi Vazirlar Mahkamasi huzuridagi Sanoat, radiatsiya va yadro xavfsizligi qoʻmitasining” soʻzlari bilan almashtirilsin;
37 , 57 va 85-bandlardagi “Sanoatgeokontexnazorat” davlat inspeksiyasi” soʻzlari “Oʻzbekiston Respublikasi Vazirlar Mahkamasi huzuridagi Sanoat, radiatsiya va yadro xavfsizligi qoʻmitasi” soʻzlari bilan almashtirilsin;
47 va 62-bandlardagi , 75-bandning ikkinchi xatboshisidagi , 77 , 78 va 80-bandlardagi “Sanoatgeokontexnazorat” davlat inspeksiyasiga” soʻzlari “Oʻzbekiston Respublikasi Vazirlar Mahkamasi huzuridagi Sanoat, radiatsiya va yadro xavfsizligi qoʻmitasiga” soʻzlari bilan almashtirilsin;
79-banddagi “Sanoat xavfsizligi davlat qoʻmitasiga” soʻzlari “Vazirlar Mahkamasi huzuridagi Sanoat, radiatsiya va yadro xavfsizligi qoʻmitasiga” soʻzlari bilan almashtirilsin.
14. Vazirlar Mahkamasining 2011-yil 16-fevraldagi 35-son qarori bilan tasdiqlangan Oʻzbekiston Respublikasida xavfli yuklarni avtomobil transportida tashish qoidalarida :
a) 111-bandning “d” kichik bandidagi “Sanoat xavfsizligi davlat qoʻmitasining” soʻzlari “Vazirlar Mahkamasi huzuridagi Sanoat, radiatsiya va yadro xavfsizligi qoʻmitasining” soʻzlari bilan almashtirilsin;
b) 150-banddagi va 158-bandning “j” kichik bandidagi “Sanoat xavfsizligi davlat qoʻmitasi” soʻzlari “Vazirlar Mahkamasi huzuridagi Sanoat, radiatsiya va yadro xavfsizligi qoʻmitasi” soʻzlari bilan almashtirilsin.
15. Vazirlar Mahkamasining “Markaziy osiyo uchun kimyoviy, biologik, radiologik va yadroviy materiallar boʻyicha ilgʻor tajriba markazlarining mintaqaviy kotibiyati faoliyatini tashkil etish chora-tadbirlari toʻgʻrisida” 2015-yil 25-sentabrdagi 275-son qarorining rus tilidagi matnida :
a) 2-banddagi “Gosudarstvennogo komiteta promishlennoy bezopasnosti Respubliki Uzbekistan, natsionalnim koordinatorom — nachalnika Inspeksii” soʻzlari “Komiteta promishlennoy, radiatsionnoy i yadernoy bezopasnosti pri Kabinete Ministrov Respubliki Uzbekistan, natsionalnim koordinatorom — glavnogo spetsialista” soʻzlari bilan almashtirilsin;
b) 3-banddagi “Gosudarstvennim komitetom promishlennoy bezopasnosti” soʻzlari “Komitetom promishlennoy, radiatsionnoy i yadernoy bezopasnosti pri Kabinete Ministrov” soʻzlari bilan almashtirilsin;
v) 5-bandda :
birinchi xatboshidagi “Mirzo Ulugbekskiy rayon, ulitsa Ziyolilar, dom № 1” soʻzlari “Shayxantaxurskiy rayon, ulitsa M-14, dom № 27” soʻzlari bilan almashtirilsin;
ikkinchi xatboshidagi “Gosudarstvennogo komiteta promishlennoy bezopasnosti” soʻzlari “Komiteta promishlennoy, radiatsionnoy i yadernoy bezopasnosti pri Kabinete Ministrov” soʻzlari bilan almashtirilsin;
g) 6-bandning ikkinchi xatboshisidagi va 7-banddagi “Gosudarstvennogo komiteta promishlennoy bezopasnosti” soʻzlari “Komiteta promishlennoy, radiatsionnoy i yadernoy bezopasnosti pri Kabinete Ministrov” soʻzlari bilan almashtirilsin.
16. Vazirlar Mahkamasining 2017-yil 15-maydagi 285-son qarori bilan tasdiqlangan huzurida tarmoq ilmiy-texnik kengashlari faoliyat koʻrsatuvchi investitsiya loyihalari tashabbuskorlari boʻlgan davlat va xoʻjalik boshqaruvi organlari, mahalliy ijro etuvchi hokimiyat organlari, tashkilotlar roʻyxatining rus tilidagi matni quyidagi mazmundagi 25 3 -band bilan toʻldirilsin:
“25 3 . AO “Uzbekskiy kombinat texnologicheskix metallov”.
17. Vazirlar Mahkamasining 2017-yil 31-avgustdagi 683-son qarori bilan tasdiqlangan Avtomototransport vositalarini davlat roʻyxatidan oʻtkazish tartibi toʻgʻrisidagi nizomda :
a) 9-bandning ikkinchi xatboshisidagi va 48-banddagi “Sanoatgeokontexnazorat” davlat inspeksiyasi” soʻzlari “Oʻzbekiston Respublikasi Vazirlar Mahkamasi huzuridagi Sanoat, radiatsiya va yadro xavfsizligi qoʻmitasi” soʻzlari bilan almashtirilsin;
b) 16-bandning beshinchi xatboshisidagi va 54-bandning beshinchi xatboshisidagi “Togʻ-kon, geologiya va sanoat xavfsizligini nazorat qilish inspeksiyasining” soʻzlari “Oʻzbekiston Respublikasi Vazirlar Mahkamasi huzuridagi Sanoat, radiatsiya va yadro xavfsizligi qoʻmitasining” soʻzlari bilan almashtirilsin.
18. Vazirlar Mahkamasining 2018-yil 2-oktabrdagi 784-son qarori bilan tasdiqlangan Sanoat xavfsizligini ekspertizadan oʻtkazish va ekspertiza xulosasini berish tartibi toʻgʻrisidagi nizomning 23-bandi ikkinchi xatboshisi quyidagi tahrirda bayon etilsin:
“Bunda yetakchi ekspert sifatida attestatsiya sohasi ekspertiza obyektiga mos keladigan ekspert tayinlanadi”.
19. Vazirlar Mahkamasining “Aholi xonadonlarida isitish tizimi va yoqilgʻi mahsulotlaridan foydalanishda xavfsizlik talablariga rioya etilishini taʼminlash chora-tadbirlari toʻgʻrisida” 2018-yil 1-noyabrdagi 901-son qarorida :
a) 4-bandning birinchi xatboshisi quyidagi tahrirda bayon etilsin:
“4. “Hududgaztaʼminot” AJ, Oʻzbekiston Respublikasi Qurilish va uy-joy kommunal xoʻjaligi vazirligi, Vazirlar Mahkamasi huzuridagi Elektr energiyasi, neft mahsulotlari va gazdan foydalanishni nazorat qilish inspeksiyasi, Ichki ishlar vazirligi bilan birgalikda aholi xonadonlarining ichki gaz tarmoqlari hamda gazda ishlovchi qurilma va uskunalarining quyidagi muddatlarda texnik taftishdan oʻtkazilishini va ularga profilaktika xizmati koʻrsatilishini taʼminlasin”;
b) 1-ilovaning 10-bandi va 2-ilovaning 7-bandi chiqarib tashlansin.
20. Vazirlar Mahkamasining 2019-yil 16-martdagi 226-son qarori bilan tasdiqlangan Gaz xoʻjaligida xavfsizlik qoidalarida :
a) 15-bandning birinchi xatboshisidagi “Sanoat xavfsizligi davlat qoʻmitasidan (keyingi oʻrinlarda Sanoat xavfsizligi davlat qoʻmitasi deb ataladi)” soʻzlari “Vazirlar Mahkamasi huzuridagi Sanoat, radiatsiya va yadro xavfsizligi qoʻmitasidan (keyingi oʻrinlarda — Sanoat, radiatsiya va yadro xavfsizligi qoʻmitasi)” soʻzlari bilan almashtirilsin;
b) 36-bandning oʻn ikkinchi xatboshisidagi va 43-banddagi “Sanoat xavfsizligi davlat qoʻmitasi” soʻzlari “Sanoat, radiatsiya va yadro xavfsizligi qoʻmitasi” soʻzlari bilan almashtirilsin.
21. Vazirlar Mahkamasining “Radiatsiyaviy avariyalarni prognoz qilish, barvaqt aniqlash va harakat qilish yagona davlat tizimini takomillashtirish chora-tadbirlari toʻgʻrisida” 2019-yil 15-oktabrdagi 869-son qarorida :
a) 1-ilovada :
12-bandning ikkinchi va uchinchi xatboshilaridagi , 13-bandning sakkizinchi xatboshisidagi va 16-bandning birinchi xatboshisidagi “Sanoat xavfsizligi davlat qoʻmitasi” soʻzlari “Vazirlar Mahkamasi huzuridagi Sanoat, radiatsiya va yadro xavfsizligi qoʻmitasi” soʻzlari bilan almashtirilsin;
1-ilovada :
“Respublika darajasi” pozitsiyasining “Kundalik boshqaruv organlari” va “Kuch va vositalar” ustunlaridagi “Sanoat xavfsizligi davlat qoʻmitasi” soʻzlari “Sanoat, radiatsiya va yadro xavfsizligi qoʻmitasi” soʻzlari bilan almashtirilsin;
“Mahalliy daraja” pozitsiyasining “Kundalik boshqaruv organlari” ustunidagi “Sanoat xavfsizligi davlat qoʻmitasi” soʻzlari “Sanoat, radiatsiya va yadro xavfsizligi qoʻmitasi” soʻzlari bilan almashtirilsin;
b) 2-ilovada :
3-bandning birinchi xatboshisidagi “Sanoat xavfsizligi davlat qoʻmitasi” soʻzlari “Vazirlar Mahkamasi huzuridagi Sanoat, radiatsiya va yadro xavfsizligi qoʻmitasi” soʻzlari bilan almashtirilsin;
6-bandda :
qirq beshinchi xatboshidagi “Sanoat xavfsizligi davlat qoʻmitasi” soʻzlari “Vazirlar Mahkamasi huzuridagi Sanoat, radiatsiya va yadro xavfsizligi qoʻmitasi” soʻzlari bilan almashtirilsin;
ellik ikkinchi xatboshidagi “Sanoat xavfsizligi davlat qoʻmitasidan” soʻzlari “Vazirlar Mahkamasi huzuridagi Sanoat, radiatsiya va yadro xavfsizligi qoʻmitasidan” soʻzlari bilan almashtirilsin;
ilova matnidagi “Sanoat xavfsizligi davlat qoʻmitasi” soʻzlari “Vazirlar Mahkamasi huzuridagi Sanoat, radiatsiya va yadro xavfsizligi qoʻmitasi” soʻzlari bilan almashtirilsin.
22. Vazirlar Mahkamasining “Xavfli ishlab chiqarish obyektlarining sanoat xavfsizligi toʻgʻrisida”gi Oʻzbekiston Respublikasi Qonunini amalga oshirishga doir qoʻshimcha chora-tadbirlar toʻgʻrisida” 2020-yil 19-maydagi 291-son qarorida :
b) 2-ilovada :
3-bandning ikkinchi xatboshisidagi “Sanoat xavfsizligi davlat qoʻmitasi (keyingi oʻrinlarda — Sanoat xavfsizligi davlat qoʻmitasi)” soʻzlari “Vazirlar Mahkamasi huzuridagi Sanoat, radiatsiya va yadro xavfsizligi qoʻmitasi (keyingi oʻrinlarda — Sanoat, radiatsiya va yadro xavfsizligi qoʻmitasi) va Togʻ-kon sanoati va geologiya vazirligi huzuridagi Togʻ-kon sanoati va geologiya sohasini nazorat qilish inspeksiyasi (togʻ-kon tarmogʻi, geologiya hamda konchilik, shu jumladan, qattiq foydali qazilmalarni qazib olish va qayta ishlash, portlatish ishlari, portlovchi materiallarning aylanmasi sohasidagi obyektlar boʻyicha)” soʻzlari bilan almashtirilsin;
9-bandning yettinchi xatboshisidagi va 21-bandning “g” kichik bandidagi “Sanoat xavfsizligi davlat qoʻmitasi” soʻzlari “Sanoat, radiatsiya va yadro xavfsizligi qoʻmitasi va Togʻ-kon sanoati va geologiya vazirligi huzuridagi Togʻ-kon sanoati va geologiya sohasini nazorat qilish inspeksiyasi” soʻzlari bilan almashtirilsin;
19-bandning uchinchi xatboshisidagi “Sanoat xavfsizligi davlat qoʻmitasining” soʻzlari “Sanoat, radiatsiya va yadro xavfsizligi qoʻmitasining hamda Togʻ-kon sanoati va geologiya vazirligi huzuridagi Togʻ-kon sanoati va geologiya sohasini nazorat qilish inspeksiyasining” soʻzlari bilan almashtirilsin;
20-banddagi “Sanoat xavfsizligi davlat qoʻmitasining” soʻzlari “Sanoat, radiatsiya va yadro xavfsizligi qoʻmitasining” soʻzlari bilan almashtirilsin.
23. Vazirlar Mahkamasining 2019-yil 13-dekabrdagi 994-son qarori bilan tasdiqlangan Tovarlarning kelib chiqishini sertifikatlashni oʻtkazish tartibi toʻgʻrisidagi nizomning 2-bandi beshinchi xatboshisi quyidagi tahrirda bayon etilsin:
“vakolatli organ — “Oʻzbekekspertiza” aksiyadorlik jamiyati” .
24. Vazirlar Mahkamasining “Atom energiyasidan foydalanish xavfsizligini davlat tomonidan tartibga soluvchi vakolatli organlarning atom energiyasidan foydalanish sohasida davlat nazorati va tekshiruvini amalga oshirish tartibi toʻgʻrisidagi nizomni tasdiqlash haqida” 2020-yil 10-iyundagi 368-son qarorida :
a) 2-banddagi “Sanoat xavfsizligi davlat qoʻmitasi” soʻzlari “Vazirlar Mahkamasi huzuridagi Sanoat, radiatsiya va yadro xavfsizligi qoʻmitasi” soʻzlari bilan almashtirilsin;
b) ilovada :
6-bandda :
“a” kichik banddagi “Sanoat xavfsizligi davlat qoʻmitasi” soʻzlari “Vazirlar Mahkamasi huzuridagi Sanoat, radiatsiya va yadro xavfsizligi qoʻmitasi” soʻzlari bilan almashtirilsin;
“b” kichik bandda :
ikkinchi xatboshidagi “Ekologiya va atrof muhitni muhofaza qilish davlat qoʻmitasi” soʻzlari “Ekologiya, atrof-muhitni muhofaza qilish va iqlim oʻzgarishi vazirligi” soʻzlari bilan almashtirilsin;
beshinchi xatboshidagi “Qurilish vazirligi” soʻzlari “Qurilish va uy-joy kommunal xoʻjaligi vazirligi” soʻzlari bilan almashtirilsin;
oltinchi xatboshidagi “Davlat geologiya va mineral resurslar qoʻmitasi” soʻzlari “Togʻ-kon sanoati va geologiya vazirligi” soʻzlari bilan almashtirilsin;
yettinchi xatboshidagi “Davlat bojxona qoʻmitasi” soʻzlari “Iqtisodiyot va moliya vazirligi huzuridagi Bojxona qoʻmitasi” soʻzlari bilan almashtirilsin;
sakkizinchi xatboshidagi “Gidrometeorologiya xizmati markazi” soʻzlari “Ekologiya, atrof-muhitni muhofaza qilish va iqlim oʻzgarishi vazirligi huzuridagi Gidrometeorologiya xizmati agentligi” soʻzlari bilan almashtirilsin;
ilovaning “Subyektlar” ustunidagi “Sanoat xavfsizligi davlat qoʻmitasi, Davlat ekologiya qoʻmitasi, FVV, IIV, Mudofaa vazirligi, Milliy gvardiya, Sogʻliqni saqlash vazirligi, Davlat geologiya qoʻmitasi, Davlat bojxona qoʻmitasi, Gidrometeorologiya xizmati markazi” soʻzlari “Sanoat, radiatsiya va yadro xavfsizligi qoʻmitasi, Ekologiya vazirligi, FVV, IIV, Mudofaa vazirligi, Milliy gvardiya, Sogʻliqni saqlash vazirligi, Togʻ-kon sanoati va geologiya vazirligi, Bojxona qoʻmitasi, Gidrometeorologiya xizmati agentligi” soʻzlari bilan almashtirilsin.
25. Vazirlar Mahkamasining “2021 — 2024-yillarda respublikadagi koʻp kvartirali uylarning lift uskunalarini taʼmirlash va yangilashga oid qoʻshimcha chora-tadbirlar toʻgʻrisida” 2020-yil 12-iyundagi 376-son qarorida :
a) 4-bandning birinchi xatboshisidagi “Sanoat xavfsizligi davlat qoʻmitasi” soʻzlari “Vazirlar Mahkamasi huzuridagi Sanoat, radiatsiya va yadro xavfsizligi qoʻmitasi” soʻzlari bilan almashtirilsin;
b) 7-bandning “b” kichik bandining birinchi xatboshisidagi “Sanoat xavfsizligi davlat qoʻmitasiga” soʻzlari “Vazirlar Mahkamasi huzuridagi Sanoat, radiatsiya va yadro xavfsizligi qoʻmitasiga” soʻzlari bilan almashtirilsin.
26. Vazirlar Mahkamasining 2020-yil 17-iyundagi 390-son qarori bilan tasdiqlangan Atom energiyasidan foydalanish obyektlari va (yoki) atom energiyasidan foydalanish sohasidagi faoliyat (ish) xavfsizligini asoslash yuzasidan ekspertiza oʻtkazish tartibi toʻgʻrisidagi nizomda :
a) 2-bandning toʻrtinchi xatboshisidagi “Sanoat xavfsizligi davlat qoʻmitasi” soʻzlari “Vazirlar Mahkamasi huzuridagi Sanoat, radiatsiya va yadro xavfsizligi qoʻmitasi” soʻzlari bilan almashtirilsin;
b) 1-ilovaning 3-bosqich “Subyektlar” ustunidagi “Sanoat xavfsizligi davlat qoʻmitasi” soʻzlari “Sanoat, radiatsiya va yadro xavfsizligi qoʻmitasi” soʻzlari bilan almashtirilsin.
27. Vazirlar Mahkamasining “Taqsimlanmaydigan tavakkalchiliklarga ega boʻlgan kontraktlar asosida uglevodorodlarni qazib olish mexanizmini joriy etish toʻgʻrisida” 2020-yil 21-iyuldagi 448-son qarorining 5-bandidagi “Vazirlar Mahkamasi huzuridagi Sanoat, radiatsiya va yadro xavfsizligi qoʻmitasi” soʻzlari “Togʻ-kon sanoati va geologiya vazirligi huzuridagi Togʻ-kon sanoati va geologiya sohasini nazorat qilish inspeksiyasi” soʻzlari bilan almashtirilsin.
28. Vazirlar Mahkamasining 2021-yil 11-fevraldagi 64-son qarori bilan tasiqlangan Gazdan turmushda foydalanishda sodir boʻladigan baxtsiz hodisalarni tekshirish hamda hisobga olish tartibi toʻgʻrisidagi nizomning 13-bandi beshinchi xatboshisidagi “Sanoat xavfsizligi davlat qoʻmitasi” soʻzlari “Vazirlar Mahkamasi huzuridagi Sanoat, radiatsiya va yadro xavfsizligi qoʻmitasi” soʻzlari bilan almashtirilsin.
29. Vazirlar Mahkamasining “Atom energiyasidan foydalanish sohasida faoliyat olib boradigan ekspluatatsiya qiluvchi tashkilotlar va boshqa yuridik shaxslar xodimlarini tayyorlash, qayta tayyorlash, ularning malakasini oshirish hamda ularni attestatsiyadan oʻtkazish tartibi toʻgʻrisidagi nizomni tasdiqlash haqida” 2022-yil 10-yanvardagi 13-son qarorida :
a) 3-bandning birinchi xatboshisidagi “Sanoat xavfsizligi davlat qoʻmitasi” soʻzlari “Vazirlar Mahkamasi huzuridagi Sanoat, radiatsiya va yadro xavfsizligi qoʻmitasi” soʻzlari bilan almashtirilsin;
b) ilovada :
2-bandning toʻrtinchi xatboshisidagi “Sanoat xavfsizligi davlat qoʻmitasi” soʻzlari “Vazirlar Mahkamasi huzuridagi Sanoat, radiatsiya va yadro xavfsizligi qoʻmitasi” soʻzlari bilan almashtirilsin;
1-ilovaning 1-bosqich “Tadbirlar” ustunidagi “Sanoat xavfsizligi davlat qoʻmitasi” soʻzlari “Vazirlar Mahkamasi huzuridagi Sanoat, radiatsiya va yadro xavfsizligi qoʻmitasi” soʻzlari bilan almashtirilsin;
4-ilovada :
1-bosqichning “Tadbirlar” ustunidagi “Sanoat xavfsizligi davlat qoʻmitasi” soʻzlari “Vazirlar Mahkamasi huzuridagi Sanoat, radiatsiya va yadro xavfsizligi qoʻmitasi” soʻzlari bilan almashtirilsin;
2, 3 va 4-bosqichlarning “Subyektlar” ustunidagi “Sanoat xavfsizligi davlat qoʻmitasi” soʻzlari “Vazirlar Mahkamasi huzuridagi Sanoat, radiatsiya va yadro xavfsizligi qoʻmitasi” soʻzlari bilan almashtirilsin.
30. Vazirlar Mahkamasining 2022-yil 17-fevraldagi 76-son qarori bilan tasdiqlangan Yadroviy qurilmalar va (yoki) saqlash punktlarining xavfsizlik holatiga oid axborotni xavfsizlikni davlat tomonidan tartibga soluvchi organlarga taqdim etish tartibi toʻgʻrisidagi nizomda :
a) 2-bandning beshinchi xatboshisidagi “Sanoat xavfsizligi davlat qoʻmitasi” soʻzlari “Vazirlar Mahkamasi huzuridagi Sanoat, radiatsiya va yadro xavfsizligi qoʻmitasi” soʻzlari bilan almashtirilsin;
b) 1-ilovaning 1 — 4-pozitsiyalari “Xavfsizlikni davlat tomonidan tartibga soluvchi organlar” ustunidagi “Sanoat xavfsizligi davlat qoʻmitasi” soʻzlari “Sanoat, radiatsiya va yadro xavfsizligi qoʻmitasi” soʻzlari bilan almashtirilsin.
31. Vazirlar Mahkamasining 2022-yil 21-fevraldagi 80-son qarori bilan tasdiqlangan Maxsus elektron tizim orqali ayrim faoliyat turlarini litsenziyalash tartibi toʻgʻrisidagi yagona nizomda :
a) 12-ilovada :
9-pozitsiyaning uchinchi ustuni “k” kichik bandidagi “Sanoat xavfsizligi davlat qoʻmitasi” soʻzlari “Togʻ-kon sanoati va geologiya vazirligi huzuridagi Togʻ-kon sanoati va geologiya sohasini nazorat qilish inspeksiyasi” soʻzlari bilan almashtirilsin;
10-pozitsiyaning uchinchi ustunidagi “Vazirlar Mahkamasi huzuridagi Sanoat, radiatsiya va yadro xavfsizligi qoʻmitasi” soʻzlari “Togʻ-kon sanoati va geologiya vazirligi huzuridagi Togʻ-kon sanoati va geologiya sohasini nazorat qilish inspeksiyasi” soʻzlari bilan almashtirilsin;
b) 20-ilovada :
9-pozitsiyaning uchinchi ustuni quyidagi mazmundagi “j” kichik band bilan toʻldirilsin:
“j) Vazirlar Mahkamasining 2005-yil 30-iyundagi 152-son qarori bilan tasdiqlangan Texnogen xavf yuqori boʻlgan zonalar davlat kadastrini yuritish tartibi toʻgʻrisidagi nizomga muvofiq texnogen xavfi yuqori boʻlgan zonalar kadastr pasporti ishlab chiqilganligi va davlat reyestridan oʻtkazilganligi”;
10-pozitsiyaning uchinchi ustunida:
quyidagi mazmundagi birinchi xatboshi bilan toʻldirilsin:
“Oʻzbekiston Respublikasi Vazirlar Mahkamasi huzuridagi Sanoat, radiatsiya va yadro xavfsizligi qoʻmitasi”;
birinchi — uchinchi xatboshilar tegishlicha ikkinchi — toʻrtinchi xatboshilar deb hisoblansin;
ikkinchi xatboshidagi “Togʻ-kon, geologiya va sanoat xavfsizligini nazorat qilish inspeksiyasi” soʻzlari “Togʻ-kon sanoati va geologiya sohasini nazorat qilish inspeksiyasi” soʻzlari bilan almashtirilsin;
v) 25-ilovada :
9-pozitsiyaning uchinchi ustuni quyidagi mazmundagi “l” kichik band bilan toʻldirilsin:
“l) Vazirlar Mahkamasining 2005-yil 30-iyundagi 152-son qarori bilan tasdiqlangan Texnogen xavf yuqori boʻlgan zonalar davlat kadastrini yuritish tartibi toʻgʻrisidagi nizomga muvofiq texnogen xavfi yuqori boʻlgan zonalar kadastr pasporti ishlab chiqilganligi va davlat reyestridan oʻtkazilganligi”;
10-pozitsiyaning uchinchi ustuni ikkinchi xatboshisi quyidagi tahrirda bayon etilsin:
“Oʻzbekiston Respublikasi Togʻ-kon sanoati va geologiya vazirligi huzuridagi Togʻ-kon sanoati va geologiya sohasini nazorat qilish inspeksiyasi (neft, gaz va gaz kondensatini qazib olish qismida) va Vazirlar Mahkamasi huzuridagi Sanoat, radiatsiya va yadro xavfsizligi qoʻmitasi (neft, gaz va gaz kondensatini birlamchi va qayta ishlash hamda siqilgan tabiiy va suyultirilgan uglevodorod gazini realizatsiya qilish qismida) — sanoat xavfsizligi boʻyicha qoʻyiladigan minimal talablar litsenziya talabgori tomonidan bajarilganligi toʻgʻrisidagi xulosa”;
g) 26-ilovada :
9-pozitsiyaning uchinchi ustuni quyidagi mazmundagi “i” kichik band bilan toʻldirilsin:
“i) Vazirlar Mahkamasining 2005-yil 30-iyundagi 152-son qarori bilan tasdiqlangan Texnogen xavf yuqori boʻlgan zonalar davlat kadastrini yuritish tartibi toʻgʻrisidagi nizomga muvofiq texnogen xavfi yuqori boʻlgan zonalar kadastr pasporti ishlab chiqilganligi va davlat reyestridan oʻtkazilganligi”;
10-pozitsiyaning uchinchi ustuni uchinchi xatboshisidan “Togʻ-kon sanoati va geologiya vazirligi huzuridagi Togʻ-kon sanoati va geologiya sohasini nazorat qilish inspeksiyasi hamda” soʻzlari chiqarib tashlansin;
d) 30-ilovada :
9-pozitsiyaning uchinchi ustuni quyidagi mazmundagi 6-band bilan toʻldirilsin:
“6. Vazirlar Mahkamasining 2005-yil 30-iyundagi 152-son qarori bilan tasdiqlangan Texnogen xavf yuqori boʻlgan zonalar davlat kadastrini yuritish tartibi toʻgʻrisidagi nizomga muvofiq texnogen xavfi yuqori boʻlgan zonalar kadastr pasporti ishlab chiqilganligi va davlat reyestridan oʻtkazilganligi”;
10-pozitsiya uchinchi ustunining toʻrtinchi xatboshisi chiqarib tashlansin.
32. Vazirlar Mahkamasining 2022-yil 22-fevraldagi 86-son qarori bilan tasdiqlangan Maxsus elektron tizim orqali ruxsat etish xususiyatiga ega ayrim hujjatlarni berish tartib-taomillari toʻgʻrisidagi yagona nizomda :
a) 4-ilovaning 9-pozitsiyasi uchinchi ustuni quyidagi mazmundagi “t” kichik band bilan toʻldirilsin:
“t) Vazirlar Mahkamasining 2005-yil 30-iyundagi 152-son qarori bilan tasdiqlangan Texnogen xavf yuqori boʻlgan zonalar davlat kadastrini yuritish tartibi toʻgʻrisidagi nizomga muvofiq texnogen xavfi yuqori boʻlgan zonalar kadastr pasporti ishlab chiqilganligi va davlat reyestridan oʻtkazilganligi”;
b) 29-ilovaning 10-pozitsiyasi uchinchi ustunidagi “Vazirlar Mahkamasi huzuridagi Sanoat, radiatsiya va yadro xavfsizligi qoʻmitasi” soʻzlari “Mavjud emas” soʻzlari bilan almashtirilsin;
v) 32-ilovada :
3-pozitsiyaning uchinchi ustunidagi “Yuridik shaxs” soʻzlari “va jismoniy shaxslar (yakka tartibdagi tadbirkor)***” soʻzlari bilan almashtirilsin;
4-pozitsiyaning uchinchi ustuni quyidagi tahrirda bayon etilsin:
“Oʻzbekiston Respublikasi Togʻ-kon sanoati va geologiya vazirligi huzuridagi Togʻ-kon sanoati va geologiya sohasini nazorat qilish inspeksiyasi — koʻmir, kon, ruda va noruda sanoatida shaxta koʻtarish va markaziy shamollashtirish ventilyator qurilmalari, asbob-uskunalar, texnik qurilmalar, neft va gaz quduqlarini burgʻilash qurilmalari va quduqlarni taʼmirlash, oʻzlashtirish hamda sinash uskunalarini montaj qilish, taʼmirlash, ishga tushirish-sozlash, shuningdek, quduqlarni ishlatish va boshqarish hamda yopish klapanlarini montaj qilish, taʼmirlash, ishga tushirish-sozlash qismida;
Vazirlar Mahkamasi huzuridagi Sanoat, radiatsiya va yadro xavfsizligi qoʻmitasi — neft va gaz sanoatida gazkondensatni tayyorlash qurilmalari, sigʻimlar, kompressorlar, magistral gaz quvurlari, toʻkish-quyish uskunalari, shuningdek, kimyo, neft-kimyo va gazni qayta ishlash qurilmalari, metall eritish pechlari, bugʻ qozonlari, bosim ostida ishlovchi sigʻimlar, koʻtarish inshootlari, liftlar hamda attraksionlarni montaj qilish, taʼmirlash, ishga tushirish va foydalanish qismida”;
5-pozitsiyaning uchinchi ustuni 3-bandining birinchi xatboshisi quyidagi tahrirda bayon etilsin:
“3. Kimyoviy, neft-kimyoviy, neft va gazni qayta ishlash, boshqa portlash-yongʻin xavfi boʻlgan va xavfli kimyoviy ishlab chiqarish hamda metallurgiya sohasida kolonna turidagi apparatlar, kompressorlar va nasoslar, ekstruder uskunalari, turbotanderlar, reaktivlar, separatorlar, issiqlik almashtirgichlar, sigʻimli apparatlar, havo sovitkichli apparatlar, trubkali pechkalar, sferik va bugʻli gazgolderlar, texnologik quvurlar, metall eritish pechlari texnik qurilmalarini montaj qilish, taʼmirlash va ishga tushirish-sozlash ishlari boʻyicha”;
12-pozitsiyaning uchinchi ustuni quyidagi mazmundagi oʻttiz yettinchi xatboshi bilan toʻldirilsin:
“*** Ariza beruvchilar toifasidagi jismoniy shaxslar (yakka tartibdagi tadbirkor) qismi faqat attraksionlardan foydalanish uchun tatbiq etiladi. Bunda mazkur attraksionlardan foydalanish uchun ruxsatnoma oluvchilar toifasiga yuridik shaxslar ham kirishi inkor etilmaydi”;
g) 33-ilovaning 4-pozitsiyasi uchinchi ustunida:
birinchi xatboshi “Togʻ-kon sanoati va geologiya sohasini nazorat qilish inspeksiyasi” soʻzlaridan keyin “konchilik, neft va gazni qazib olish, burgʻulash va portlatish ishlari qismida” soʻzlari bilan toʻldirilsin;
ikkinchi xatboshi “Vazirlar Mahkamasi huzuridagi Sanoat, radiatsiya va yadro xavfsizligi qoʻmitasi” soʻzlaridan keyin “kimyo, neft-kimyo va gazni qayta ishlash qurilmalari, metall eritish pechlari, bugʻ qozonlari, bosim ostida ishlovchi sigʻimlar, koʻtarish inshootlarini ishga tushirish-sozlash qismida” soʻzlari bilan toʻldirilsin;
d) 34-ilovada :
4-pozitsiyaning uchinchi ustunida:
birinchi xatboshi chiqarib tashlansin;
ikkinchi xatboshi birinchi xatboshi deb hisoblansin;
12-pozitsiyaning uchinchi ustuni birinchi xatboshisidan “Togʻ-kon sanoati va geologiya vazirligi huzuridagi Togʻ-kon sanoati va geologiya sohasini nazorat qilish inspeksiyasi va” soʻzlari chiqarib tashlansin;
e) 35-ilovada:
4-pozitsiyaning uchinchi ustunida:
birinchi xatboshi chiqarib tashlansin;
ikkinchi xatboshi birinchi xatboshi deb hisoblansin;
12-pozitsiyaning uchinchi ustuni birinchi xatboshisidan “Togʻ-kon sanoati va geologiya vazirligi huzuridagi Togʻ-kon sanoati va geologiya sohasini nazorat qilish inspeksiyasi va” soʻzlari chiqarib tashlansin;
j) 36-ilovaning 4-pozitsiyasi uchinchi ustunida:
birinchi xatboshi chiqarib tashlansin;
ikkinchi xatboshi birinchi xatboshi deb hisoblansin;
z) 37-ilovada :
4-pozitsiyaning uchinchi ustunida:
birinchi xatboshi chiqarib tashlansin;
ikkinchi xatboshi birinchi xatboshi deb hisoblansin;
12-pozitsiyaning uchinchi ustuni birinchi xatboshisidan “Togʻ-kon sanoati va geologiya vazirligi huzuridagi Togʻ-kon sanoati va geologiya sohasini nazorat qilish inspeksiyasi va” soʻzlari chiqarib tashlansin;
i) 38-ilovada :
4-pozitsiyaning uchinchi ustunida:
birinchi xatboshi chiqarib tashlansin;
ikkinchi xatboshi birinchi xatboshi deb hisoblansin;
12-pozitsiyaning uchinchi ustuni birinchi xatboshisidan “Togʻ-kon sanoati va geologiya vazirligi huzuridagi Togʻ-kon sanoati va geologiya sohasini nazorat qilish inspeksiyasi va” soʻzlari chiqarib tashlansin;
k) 39-ilovaning 5-pozitsiyasi uchinchi ustunining “d” kichik bandida:
ikkinchi xatboshidagi “Sanoat xavfsizligi davlat qoʻmitasi” soʻzlari “Vazirlar Mahkamasi huzuridagi Sanoat, radiatsiya va yadro xavfsizligi qoʻmitasi” soʻzlari bilan almashtirilsin;
oltinchi xatboshidagi “Ekologiya va atrof muhitni muhofaza qilish davlat qoʻmitasi” soʻzlari “Ekologiya, atrof-muhitni muhofaza qilish va iqlim oʻzgarishi vazirligi” soʻzlari bilan almashtirilsin;
l) 48-ilovaning 10-pozitsiyasi uchinchi ustunidagi “Togʻ-kon sanoati va geologiya vazirligi huzuridagi Togʻ-kon, geologiya va sanoat xavfsizligini nazorat qilish inspeksiyasi” soʻzlari “Vazirlar Mahkamasi huzuridagi Sanoat, radiatsiya va yadro xavfsizligi qoʻmitasi” soʻzlari bilan almashtirilsin.
33. Vazirlar Mahkamasining 2022-yil 25-fevraldagi 88-son qarori bilan tasdiqlangan Faoliyatni boshlash yoki tugatish uchun vakolatli organni xabardor qilish tartibi toʻgʻrisidagi yagona nizomga 21-ilovada :
6-pozitsiyaning uchinchi ustuni “yo” kichik bandidagi “Sanoat xavfsizligi davlat qoʻmitasi Neft va gaz sohasida sanoat xavfsizligi inspeksiyasining” soʻzlari “Vazirlar Mahkamasi huzuridagi Sanoat, radiatsiya va yadro xavfsizligi qoʻmitasining” soʻzlari bilan almashtirilsin;
7-pozitsiyaning uchinchi ustuni uchinchi xatboshisidagi “Sanoat xavfsizligi davlat qoʻmitasi” soʻzlari “Vazirlar Mahkamasi huzuridagi Sanoat, radiatsiya va yadro xavfsizligi qoʻmitasi” soʻzlari bilan almashtirilsin.
34. Vazirlar Mahkamasining 2022-yil 28-martdagi 141-son qarori bilan tasdiqlangan Yadroviy qurilmani va (yoki) saqlash punktini joylashtirish uchun maydonchadan foydalanishga ruxsatnoma berish tartibi toʻgʻrisidagi nizomda :
a) 2-bandning toʻrtinchi xatboshisidagi “Sanoat xavfsizligi davlat qoʻmitasi (keyingi oʻrinlarda — Sanoat xavfsizligi davlat qoʻmitasi)” soʻzlari “Vazirlar Mahkamasi huzuridagi Sanoat, radiatsiya va yadro xavfsizligi qoʻmitasi (keyingi oʻrinlarda — Sanoat, radiatsiya va yadro xavfsizligi qoʻmitasi)” soʻzlari bilan almashtirilsin;
b) 3-bandning birinchi va ikkinchi xatboshilaridagi , 5 , 20-bandlardagi , 23-bandning ikkinchi xatboshisidagi , 29-banddagi “Sanoat xavfsizligi davlat qoʻmitasi” soʻzlari “Sanoat, radiatsiya va yadro xavfsizligi qoʻmitasi” soʻzlari bilan almashtirilsin;
v) 7-bandning toʻrtinchi xatboshisidagi “Sanoat xavfsizligi davlat qoʻmitasini” soʻzlari “Sanoat, radiatsiya va yadro xavfsizligi qoʻmitasini” soʻzlari bilan almashtirilsin;
g) 8-bandning birinchi xatboshisidagi va 9-banddagi , 21-bandning birinchi xatboshisidagi “Sanoat xavfsizligi davlat qoʻmitasiga” soʻzlari “Sanoat, radiatsiya va yadro xavfsizligi qoʻmitasiga” soʻzlari bilan almashtirilsin;
d) 10-banddagi , 12-bandning ikkinchi xatboshisidagi va 24-banddagi “Sanoat xavfsizligi davlat qoʻmitasining” soʻzlari “Sanoat, radiatsiya va yadro xavfsizligi qoʻmitasining” soʻzlari bilan almashtirilsin;
e) 13-bandda :
birinchi xatboshidagi “Sanoat xavfsizligi davlat qoʻmitasi” soʻzlari “Sanoat, radiatsiya va yadro xavfsizligi qoʻmitasi” soʻzlari bilan almashtirilsin;
ikkinchi xatboshidagi “Sanoat xavfsizligi davlat qoʻmitasiga” soʻzlari “Sanoat, radiatsiya va yadro xavfsizligi qoʻmitasiga” soʻzlari bilan almashtirilsin;
uchinchi xatboshidagi “Sanoat xavfsizligi davlat qoʻmitasi” soʻzlari “Sanoat, radiatsiya va yadro xavfsizligi qoʻmitasi” soʻzlari bilan almashtirilsin;
j) 14-bandda :
birinchi xatboshidagi “Sanoat xavfsizligi davlat qoʻmitasi” soʻzlari “Sanoat, radiatsiya va yadro xavfsizligi qoʻmitasi” soʻzlari bilan almashtirilsin;
ikkinchi xatboshidagi “Sanoat xavfsizligi davlat qoʻmitasining” soʻzlari “Sanoat, radiatsiya va yadro xavfsizligi qoʻmitasining” soʻzlari bilan almashtirilsin;
z) 22-bandda :
birinchi xatboshidagi “Sanoat xavfsizligi davlat qoʻmitasining” soʻzlari “Sanoat, radiatsiya va yadro xavfsizligi qoʻmitasining” soʻzlari bilan almashtirilsin;
ikkinchi va uchinchi xatboshilardagi “Sanoat xavfsizligi davlat qoʻmitasi” soʻzlari “Sanoat, radiatsiya va yadro xavfsizligi qoʻmitasi” soʻzlari bilan almashtirilsin;
i) 25-bandda :
uchinchi , beshinchi , oʻn ikkinchi va oʻn beshinchi xatboshilardagi “Sanoat xavfsizligi davlat qoʻmitasining” soʻzlari “Sanoat, radiatsiya va yadro xavfsizligi qoʻmitasining” soʻzlari bilan almashtirilsin;
toʻrtinchi , sakkizinchi , oʻn birinchi , oʻn uchinchi xatboshilardagi “Sanoat xavfsizligi davlat qoʻmitasi” soʻzlari “Sanoat, radiatsiya va yadro xavfsizligi qoʻmitasi” soʻzlari bilan almashtirilsin;
toʻqqizinchi xatboshidagi “Sanoat xavfsizligi davlat qoʻmitasiga” va “Sanoat xavfsizligi davlat qoʻmitasi” soʻzlari tegishlicha “Sanoat, radiatsiya va yadro xavfsizligi qoʻmitasiga” va “Sanoat, radiatsiya va yadro xavfsizligi qoʻmitasi” soʻzlari bilan almashtirilsin;
oʻninchi xatboshidagi “Sanoat xavfsizligi davlat qoʻmitasi” va “Sanoat xavfsizligi davlat qoʻmitasini” soʻzlari tegishlicha “Sanoat, radiatsiya va yadro xavfsizligi qoʻmitasi” va “Sanoat, radiatsiya va yadro xavfsizligi qoʻmitasini” soʻzlari bilan almashtirilsin;
oʻn toʻrtinchi xatboshidagi “Sanoat xavfsizligi davlat qoʻmitasiga” soʻzlari “Sanoat, radiatsiya va yadro xavfsizligi qoʻmitasiga” soʻzlari bilan almashtirilsin;
k) 26-bandda :
toʻrtinchi , oʻn beshinchi , oʻn sakkizinchi va oʻn toʻqqizinchi xatboshilardagi “Sanoat xavfsizligi davlat qoʻmitasi” soʻzlari “Sanoat, radiatsiya va yadro xavfsizligi qoʻmitasi” soʻzlari bilan almashtirilsin;
beshinchi va sakkizinchi xatboshilardagi “Sanoat xavfsizligi davlat qoʻmitasining” soʻzlari “Sanoat, radiatsiya va yadro xavfsizligi qoʻmitasining” soʻzlari bilan almashtirilsin;
oʻn ikkinchi , oʻn toʻrtinchi va oʻn yettinchi xatboshilardagi “Sanoat xavfsizligi davlat qoʻmitasiga” soʻzlari “Sanoat, radiatsiya va yadro xavfsizligi qoʻmitasiga” soʻzlari bilan almashtirilsin;
l) 27-bandda :
beshinchi xatboshidagi “Sanoat xavfsizligi davlat qoʻmitasiga” soʻzlari “Sanoat, radiatsiya va yadro xavfsizligi qoʻmitasiga” soʻzlari bilan almashtirilsin;
oltinchi xatboshidagi “Sanoat xavfsizligi davlat qoʻmitasi” soʻzlari “Sanoat, radiatsiya va yadro xavfsizligi qoʻmitasi” soʻzlari bilan almashtirilsin;
m) 1-ilovada :
1-bosqichning “Tadbirlar” ustunidagi 2-bandidagi “Sanoat xavfsizligi davlat qoʻmitasiga” soʻzlari “Sanoat, radiatsiya va yadro xavfsizligi qoʻmitasiga” soʻzlari bilan almashtirilsin;
2, 4 va 5-bosqichlarning “Subyektlar” ustunidagi “Sanoat xavfsizligi davlat qoʻmitasi” soʻzlari “Sanoat, radiatsiya va yadro xavfsizligi qoʻmitasi” soʻzlari bilan almashtirilsin;
n) 2-ilova matnidagi “Sanoat xavfsizligi davlat qoʻmitasi” soʻzlari “Vazirlar Mahkamasi huzuridagi Sanoat, radiatsiya va yadro xavfsizligi qoʻmitasi” soʻzlari bilan almashtirilsin;
o) 3-ilovada :
1.1-banddagi “Sanoat xavfsizligi davlat qoʻmitasi” soʻzlari “Oʻzbekiston Respublikasi Vazirlar Mahkamasi huzuridagi Sanoat, radiatsiya va yadro xavfsizligi qoʻmitasi” soʻzlari bilan almashtirilsin;
5-banddagi “Sanoat xavfsizligi davlat qoʻmitasiga” va “Sanoat xavfsizligi davlat qoʻmitasining” soʻzlari tegishlicha “Oʻzbekiston Respublikasi Vazirlar Mahkamasi huzuridagi Sanoat, radiatsiya va yadro xavfsizligi qoʻmitasiga” va “Oʻzbekiston Respublikasi Vazirlar Mahkamasi huzuridagi Sanoat, radiatsiya va yadro xavfsizligi qoʻmitasining” soʻzlari bilan almashtirilsin.
35. Vazirlar Mahkamasining 2022-yil 26-oktabrdagi 620-son qarori bilan tasdiqlangan Oʻzbekiston Respublikasi Fazoviy maʼlumotlar milliy infratuzilmasini yuritish tartibi toʻgʻrisidagi nizomning 36-bandi oʻttizinchi xatboshisidagi “Sanoat xavfsizligi davlat qoʻmitasi” soʻzlari “Vazirlar Mahkamasi huzuridagi Sanoat, radiatsiya va yadro xavfsizligi qoʻmitasi” soʻzlari bilan almashtirilsin.
36. Vazirlar Mahkamasining 2023-yil 30-noyabrdagi 635-son qarori bilan tasdiqlangan Ayrim turdagi malaka sertifikatini berish boʻyicha davlat xizmatlarini koʻrsatishning yagona maʼmuriy reglamentiga 4-ilovaning matni quyidagi tahrirda bayon etilsin:
“Sanoat xavfsizligi sohasidagi ekspertlarga ekspert guvohnomasini berish
1. Malaka sertifikatining nomi: Sanoat xavfsizligi sohasidagi ekspert guvohnomasi 2. Soʻrovnoma beruvchilar toifasi: Jismoniy shaxs 3. Malaka sertifikatini beruvchi vakolatli organ(lar): Vazirlar Mahkamasi huzuridagi Sanoat, radiatsiya va yadro xavfsizligi qoʻmitasi 4. Malaka sertifikatini olish uchun talab etiladigan maʼlumotlar: a) Soʻrovnoma; soʻrovnomada quyidagi maʼlumotlar koʻrsatiladi: familiyasi, ismi va otasining ismi (oʻzgargan boʻlsa, bu haqida maʼlumotlar koʻrsatiladi); jismoniy shaxsning shaxsiy identifikatsiya raqami (JSHSHIR); maʼlumoti (oliy taʼlim muassasasi nomi, fakultet); tamomlagan yili, diplom raqami; diplom boʻyicha mutaxassisligi; ekspertlarni tayyorlash (malaka oshirish) oʻquv kursini tugatganligi toʻgʻrisida sertifikat raqami hamda berilgan vaqti; attestatsiyadan oʻtmoqchi boʻlgan attestatsiya sohasi; yashash manzili; elektron pochta manzili (mavjud boʻlsa) va telefon raqami; attestatsiya sohasini kengaytirish uchun; davlat xizmatidan foydalanish sababi (attestatsiya imtihonini topshirish, ekspert guvohnomasini qayta rasmiylashtirish yoki amal qilish muddatini uzaytirish). b) quyidagi hujjatlar ilova qilinadi: qayta attestatsiyadan oʻtish uchun xavfli ishlab chiqarish obyektini identifikatsiyalash va deklaratsiyalash, sanoat xavfsizligi ekspertizasi boʻyicha soʻnggi 5 yilda bajargan ishlari roʻyxati; notarial tasdiqlangan ishonchnoma (agar uchinchi shaxslar manfaati uchun harakat qilinayotgan boʻlsa). 5. Malaka sertifikatini berganlik uchun undiriladigan toʻlov miqdori: Bazaviy hisoblash miqdorining 1 baravari. Ekspert guvohnomasining muddatini uzaytirganlik uchun ham bazaviy hisoblash miqdorining 1 baravari miqdorida toʻlov undiriladi. 6. Soʻrovnomalarni koʻrib chiqish muddati: 3 ish kuni 7. Malaka sertifikatining talab va shartlari Ekspert sifatida attestatsiyadan oʻtish uchun talabgor quyidagi majburiy talablarga javob berishi lozim: oliy maʼlumotga ega boʻlish, bunda xorijiy davlatlarda olingan oliy maʼlumot toʻgʻrisidagi hujjatlar belgilangan tartibda tan olingan taqdirda eʼtiborga olinadi ; attestatsiyadan oʻtmoqchi boʻlgan attestatsiya sohasi (yoki ekspertiza obyektlari) mutaxassisligiga muvofiq kamida 5 yil ish stajiga ega boʻlish; ekspertlarni tayyorlash oʻquv kursini tugatganligi toʻgʻrisida sertifikatga ega boʻlish, bunda oʻqishni tamomlagan vaqtdan boshlab hujjatlar topshirilgunga qadar oʻtgan vaqt 1 yildan oshmasligi kerak. 8. Malaka sertifikatining amal qilish muddati 5 yil 9. Izoh: Talabgor attestatsiyadan oʻtmoqchi boʻlgan attestatsiya sohasi boʻyicha ekspertlarni tayyorlash oʻquv kursini tamomlagan boʻlishi kerak. Talabgorlar Vazirlar Mahkamasi huzuridagi Sanoat, radiatsiya va yadro xavfsizligi qoʻmitasining “Kontexnazoratoʻquv” davlat muassasasida kamida 40 soatlik oʻquv kursida shartnoma asosida oʻqitish orqali tayyorlanadi va ushbu kursning oʻquv dasturlari vakolatli organ tomonidan tasdiqlanadi. Bunda ekspertlarni tayyorlash bilan bogʻliq xarajatlar uchun toʻlanishi kerak boʻlgan toʻlovlarning miqdori tegishli oʻquv kursining davomiyligidan hamda uning shaklidan kelib chiqib, shartnoma tuzuvchi taraflar tomonidan belgilanadi. Ekspert guvohnomasiga ega boʻlgan har bir jismoniy shaxs ekspert guvohnomasi olingan yildan keyin har 3 yilda kamida 1-marta vakolatli organ tomonidan tasdiqlangan malaka oshirish dasturlari boʻyicha 20 soatdan kam boʻlmagan hajmda malaka oshirish kurslarida oʻqishi shart. Talabgor ekspertlarni tayyorlash va (yoki) malakasini oshirish oʻquv kurslarini toʻliq tamomlaganidan soʻng sinovdan oʻtkaziladi. Sinov yozma, test yoki ogʻzaki koʻrinishda oʻtkazilishi mumkin va uning tartibi vakolatli organ tomonidan belgilanadi. Sinovdan oʻta olmaganlarga bir marotaba sinovni qayta topshirishga ruxsat beriladi. Qayta sinovdan oʻta olmaganlar oʻquv kursida takroran shartnoma asosida oʻqiydilar. Sinovdan oʻtganlarga “Kontexnazoratoʻquv” davlat muassasasi tomonidan sertifikat beriladi. Attestatsiya guruhlar shakllanishiga qarab, talabgorning soʻrovnomasiga asosan attestatsiya komissiyasi nazorati ostida vakolatli organ binosida 2 oyda kamida 1-marta oʻtkaziladi. Talabgor ekspert sifatida attestatsiyadan kompyuterda topshiriladigan test sinovlari va amaliy sinov shaklida oʻtkaziladi. Test sinovlaridan 80 foizdan kam boʻlmagan savollarga toʻgʻri javob bergan talabgor malaka imtihonining yakuniy qismi boʻlgan amaliy sinovdan oʻtkaziladi, amaliy sinov test oʻtkazilgan kundan boshlab 10 kun ichida oʻtkaziladi. Amaliy sinov davomida attestatsiya komissiyasi aʼzolari talabgorga qonunchilik hujjatlari va normativ-texnik hujjatlarni bilishi, xavfli ishlab chiqarish obyektini identifikatsiyalash va deklaratsiyalash, sanoat xavfsizligi ekspertizasi boʻyicha ishlarni amaliy bilishi, shuningdek, ekspertning funksiyalari va majburiyatlari toʻgʻrisida savollar beradilar. Amaliy sinov davomida talabgorga kamida 5 ta savol beriladi hamda 80 foizdan kam boʻlmagan savollarga toʻgʻri javob bergan talabgor birinchi toifali ekspert sifatida attestatsiyadan oʻtgan hisoblanadi. Test savollari xavfli ishlab chiqarish obyektini identifikatsiyalash va deklaratsiyalash, sanoat xavfsizligi ekspertizasi boʻyicha ishlarni bajarish, shuningdek, attestatsiyadan oʻtmoqchi boʻlgan attestatsiya sohasi (yoki ekspertiza obyektlari) mutaxassisligiga muvofiq tuziladigan kamida 75 ta savoldan iborat boʻladi hamda umumiy attestatsiya vaqti davomiyligi 45 daqiqani tashkil etadi. Ekspert guvohnomasining amal qilish muddatini uzaytirish hamda attestatsiya sohasini kengaytirish uchun ekspert guvohnomasining egasi qayta attestatsiyadan oʻtkaziladi. Ekspert guvohnomasining amal qilish muddati tugashi sababli qayta attestatsiyadan oʻtish uchun ariza ekspert guvohnomasining amal qilish muddati tugashidan kamida 1 oy oldin topshirilishi kerak. Sanoat xavfsizligi sohasidagi ekspertlarning attestatsiya sohalari ROʻYXATI T/r (kodlar) Attestatsiya sohalari nomlari 1. Xavfli ishlab chiqarish obyektlarini qurish, kengaytirish, qayta qurish, texnik jihatdan qayta jihozlash, konservatsiyalash va tugatishga doir loyiha hujjatlarini sanoat xavfsizligi ekspertizasidan oʻtkazish 1.1. Koʻmir, kon, ruda va noruda sanoati obyektlari: 1.1.1. Shaxta 1.1.2. Koʻmir va ruda konlari (yerosti va yerusti) obyektlari 1.1.3. Boyituvchi, briketlovchi, aglomeratsiyalovchi fabrika va zavodlar 1.1.4. Boyitish-saralash va meʼyorlash qurilmalari 1.1.5. Shlam toʻplovchi gidrotexnika inshootlari, chiqindilarni saqlovchi, texnik suv havzalari obyektlari 1.1.6. Oltin konlari va boshqa oltin saralash fabrikalari 1.1.7. Oltin saralash fabrikasi va zavodlari (qurilmalari) 1.1.8. Konlarni texnik rekultivatsiya qilish obyektlari 1.1.9. Foydali qazilma boyliklarini qazib olish bilan bogʻliq boʻlmagan ishlab chiqarish obyektlari 1.1.10. Maxsus yerosti, transport va umumiy xoʻjalik inshootlarini qurish bilan bogʻliq boʻlgan ishlab chiqarish obyektlari 1.2. Neft va gaz sanoati obyektlari: 1.2.1. Neft va gazga qazilgan parametrlik, qidiruv, izlash, struktur va ekspluatatsiya quduqlari hamda maxsus qazilgan quduqlar 1.2.2. Yerosti gaz omborlari 1.2.3. Neft, gaz va gaz kondensati konlarini ishlatish va qurish; neft, gaz va gaz kondensatini qazib olish va tayyorlash obyektlari 1.2.4. Neftni, gazni va gaz kondensatini konlarda va konlar orasida quvur oʻtkazgichlari 1.2.5. Magistral quvurlar 1.2.6. Kompressor va nasos stansiyalari, gaz taqsimlash stansiyalari 1.2.7. Qatlamdagi bosimni barqaror saqlab turish obyektlari 1.2.8. Neft mahsulotlarini, neftni va gaz kondensatini saqlash va vaqtincha saqlash obyektlari 1.2.9. Avtomobillarga yoqilgʻi quyish shoxobchalari 1.3. Kimyo, neft-kimyo, neft va gazni qayta ishlash sanoati hamda portlash-yonish xavfi mavjud boʻlgan kimyoviy xavfli ishlab chiqarish obyektlari: 1.3.1. Noorganik moddalar, ammiak, mineral oʻgʻitlar ishlab chiqarish obyektlari 1.3.2. Neft va gazni qayta ishlash sanoati ishlab chiqarish obyektlari 1.3.3. Organik sintez ishlab chiqarish obyektlari 1.3.4. Sellyuloza qogʻoz ishlab chiqarish obyektlari 1.3.5. Kimyoviy tolalar, polimer materiallar, plastmassa hamda ulardan tayyorlanadigan mahsulotlarni ishlab chiqarish obyektlari 1.3.6. Kriogen texnologiyalar obyektlari 1.3.7. Ammiakli sovitish qurilmalari 1.3.8. Elektroliz usulida vodorod va kislorod ishlab chiqarish obyektlari 1.3.9. Lak-boʻyoq mahsulotlari ishlab chiqarish obyektlari 1.3.10. Spirt ishlab chiqarish obyektlari 1.3.11. Yogʻ-moy ishlab chiqarish obyektlari 1.3.12. Havoni parchalashda hosil boʻlgan mahsulotlarni olish va saqlash obyektlari 1.3.13. Suvni xlor bilan qayta ishlash obyektlari 1.3.14. Portlash-yonish xavfi mavjud boʻlgan va kimyoviy xavfli mahsulotlarni (moddalarni) quyish, toʻkish obyektlari 1.4. Bosimi 0,07 MPa yoki suvning isitish harorati 115° S dan yuqori boʻlgan jihozdan foydalaniladigan ishlab chiqarish obyektlari: 1.4.1. Bugʻ va suv isitish qozonlari (ishchi muhit turidan qatʼi nazar) 1.4.2. Bosim ostida ishlovchi idishlar 1.4.3. Bugʻ va issiq suv quvur oʻtkazgichlar 1.5. Koʻchmas asosga oʻrnatilgan yuk koʻtarish mexanizmlari, eskalatorlar, poʻlat arqonli osma yoʻllar, funikolyorlardan, foydalaniladigan ishlab chiqarish obyektlari: 1.5.1. Yuk koʻtarish kranlari va mexanizmlari 1.5.2. Eskalatorlar 1.5.3. Yuk va yoʻlovchilar uchun osma poʻlat arqonli yoʻllar 1.5.4. Funikulyorlar 1.6. Tabiiy va suyultirilgan uglevodorod gazlardan foydalanuvchi gaz taʼminoti (gaz taqsimlash, gaz isteʼmoli) obyektlari: 1.6.1. Suyultirilgan uglevodorod gazlarini saqlash va taqsimlash obyektlari 1.6.2. Avtomobillarga suyultirilgan uglevodorod gaz toʻldirish shoxobchalari 1.6.3. Avtomobillarga gaz toʻldirish kompressor shoxobchalari 1.6.4. Bosimi 12 kgf/sm2 gacha boʻlgan gaz taqsimlash tizimlarining gaz tarmoqlari 1.6.5. Gaz isteʼmoli tizimlarining gaz tarmoqlari 1.7. Metallurgiya sanoati obyektlari: 1.7.1. Qora metallar quyish sanoati, poʻlat ishlab chiqarish obyektlari 1.7.2. Rangli metallar quyish sanoati obyektlari 1.8. Oʻsimlik xomashyosini saqlash va qayta ishlash obyektlari: 1.8.1. Qabul qilish, saqlash, quritish, qayta ishlash, alohida turuvchi qabul qilish hamda uzatish uskunasi, qabul qiluvchi-tozalash minorasi, alohida turuvchi don quritish uchastkalari, elevatorlar, silos tipidagi omborlar, qopsiz saqlash omborlari, solod ishlab chiqarish obyektlari, qayta ishlovchi va tayyorlovchi (maydalovchi) boʻlimlar, shu jumladan, oziq-ovqat sanoati korxonalari 1.8.2. Un, yorma ishlab chiqarish obyektlari 1.8.3. Omixta yem ishlab chiqarish obyektlari 1.8.4. Qopsiz qabul qilish, unni silos hamda bunkerlarda saqlash, non, makaron, qandolat mahsulotlarini ishlab chiqarish uchun unni tortish va elash obyektlari 1.8.5. Un, yorma, non va makaron ishlab chiqarish korxonalari uchun qopli idishlarni tozalash va saralash obyektlari 1.8.6. Joʻxorini kalibrlovchi obyektlar 1.8.7. Urugʻlik donlarni qayta ishlovchi obyektlar 1.8.8. Tamaki mahsulotlarini tayyorlash obyektlari 1.9. Foydali qazilma konlarini qidirish va izlash bilan bogʻliq geologiya-qidiruv obyektlari (uglevodorod xomashyosi boʻlmagan) 1.10. Sanoatda qoʻllaniladigan portlovchi moddalarni ishlab chiqarish, sinash, saqlash bilan bogʻliq boʻlgan obyektlar 2. Xavfli ishlab chiqarish obyektlarida qoʻllaniladigan texnik qurilmalarni sanoat xavfsizligi ekspertizasidan oʻtkazish 2.1. Koʻmir, kon, ruda va noruda sanoatidagi texnik qurilmalar: 2.1.1. Shaxtada qoʻllaniladigan qurilmalar 2.1.2. Koʻmir va ruda konlari (yerosti va yerusti) obyektlarining qurilmalari 2.1.3. Boyituvchi, briketlovchi, aglomeratsiyalovchi fabrika va zavodlarning qurilmalari 2.1.4. Boyitish-saralash va meʼyorlash qurilmalari 2.1.5. Shlam toʻplovchi gidrotexnika inshootlari, chiqindilarni saqlovchi va texnik suv havzalari obyektlarining qurilmalari 2.1.6. Oltin konlari va boshqa oltin saralash fabrikalarining qurilmalari 2.1.7. Oltin saralash fabrikasi va zavodlari qurilmalari 2.1.8. Konlarni texnik rekultivatsiya qilish qurilmalari 2.1.9. Foydali qazilma boyliklarini qazib olish bilan bogʻliq boʻlmagan ishlab chiqarish obyektlarining qurilmalari 2.1.10. Maxsus yerosti, transport va umumiy xoʻjalik inshootlarini qurish bilan bogʻliq boʻlgan ishlab chiqarish obyektlarining qurilmalari 2.2. Neftʼ va gaz sanoatidagi texnik qurilmalar : 2.2.1. Quduqlarni burgʻilashda, taʼmirlashda, ishga tushirishda qoʻllaniladigan qurilmalar 2.2.2. Neft va gaz quduqlarini ishlatishda qoʻllaniladigan qurilmalar 2.2.3. Qatlamdagi bosimni va qatlamga hamda quduqqa taʼsir qiluvchi omillarni saqlashda qoʻllaniladigan qurilmalar 2.2.4. Neftʼ va gazni yetkazib beruvchi stansiyalarda qoʻllaniladigan qurilmalar 2.2.5. Magistral quvurlar tizimini qurishda, ishlatishda va taʼmirlashda qoʻllaniladigan qurilmalar 2.2.6. Gaz va neft mahsulotlari quvurlari; kon va konlararo quvurlar 2.2.7. Kompozit va poʻlat quvurlar qismlari va quvurlari, shu jumladan, tiqin (zapor), meʼyorlovchi va himoyalovchi armaturalar qismlari 2.2.8. Neft, kondensat va neft mahsulotlari uchun rezervuarlar va ularning qurilmalari 2.2.9. Kompressor, nasos va gaz taqsimlash stansiyalari qurilmalari 2.2.10. Neft va gazni yigʻish, tayyorlash qurilmalari 2.3. Kimyo, neft-kimyo, neft va gazni qayta ishlash sanoati hamda portlash-yonish xavfi mavjud boʻlgan va kimyoviy xavfli ishlab chiqarish obyektlaridagi texnik qurilmalar : 2.3.1. Noorganik moddalar, ammiak, mineral oʻgʻitlar ishlab chiqarish obyektlarining qurilmalari 2.3.2. Neft va gazni qayta ishlash obyektlarining qurilmalari 2.3.3. Organik sintez ishlab chiqarish obyektlarining qurilmalari 2.3.4. Sellyuloza qogʻoz ishlab chiqarish obyektlarining qurilmalari 2.3.5. Kimyoviy tolalar, polimer materiallar, plastmassa hamda ulardan tayyorlanadigan mahsulotlar ishlab chiqarish obyektlarining qurilmalari 2.3.6. Kriogen texnologiyasi qurilmalari 2.3.7. Ammiakli sovitish qurilmalari 2.3.8. Elektroliz usulida vodorod va kislorod ishlab chiqarish obyektlarining qurilmalari 2.3.9. Lak-boʻyoq mahsulotlari ishlab chiqarish obyektlarining qurilmalari 2.3.10. Spirt ishlab chiqarish obyektlarining qurilmalari 2.3.11. Yogʻ-moy ishlab chiqarish obyektlarining qurilmalari 2.3.12. Havoni parchalashda hosil boʻlgan mahsulotlarni olish va saqlash obyektlarining qurilmalari 2.3.13. Suvni xlor bilan qayta ishlash obyektlarining qurilmalari 2.3.14. Portlash-yonish xavfi mavjud boʻlgan va kimyoviy xavfli mahsulotlarni (moddalarni) quyish, toʻkish obyektlarining qurilmalari 2.4. Bosimi 0,07 MPa dan yuqori boʻlgan yoki suvning harorati 115° S dan yuqori boʻlgan sharoitda ishlaydigan texnik qurilmalar: 2.4.1. Suv isitish va bugʻ qozonlari hamda ularning qurilmalari 2.4.2. Bosim 0,07 MPa dan yuqori boʻlgan bosim ostida ishlovchi idishlar 2.4.3. Bosim 0,07 MPa dan va suvning harorati 115° S dan yuqori boʻlgan bugʻ va issiq suv quvurlari 2.4.4. Avtonom bugʻ qizdirgichlar 2.4.5. Avtonom ekonomayzerlar 2.5. Koʻchmas asosga oʻrnatilgan yuk koʻtarish mexanizmlari, eskalatorlar, poʻlat arqonli osma yoʻllar, funikulyorlar: 2.5.1. Yuk koʻtarish kranlari 2.5.2. Kran-manipulyatorlar 2.5.3. Quvur yotqizgich kranlar 2.5.4. Koʻtargichlar (vishkalar) 2.5.5. Qurilish koʻtargichlari 2.5.6. Liftlar 2.5.7. Nogironlarni koʻtarishga moʻljallangan platformalar 2.5.8. Yuk va yoʻlovchilar uchun osma poʻlat arqonli yoʻllar 2.5.9. Funikulyorlar 2.5.10. Eskalatorlar 2.5.11. Yuk koʻtarish mexanizmlari va idishlar (metallurgiyadan tashqari) 2.6. Tabiiy va suyultirilgan uglevodorod gazlaridan foydalanuvchi gaz taʼminoti (gaz taqsimlash, gaz isteʼmoli) obyektlari texnik qurilmalari: 2.6.1. Suyultirilgan uglevodorod gazlarini saqlash, taqsimlash obyektlarining qurilmalari 2.6.2. Avtomobillarga suyultirilgan uglevodorod gaz toʻldirish shoxobchalarining qurilmalari 2.6.3. Avtomobillarga gaz toʻldirish kompressor shoxobchalarining qurilmalari 2.6.4. Bosimi 12 kgf/kv.sm gacha boʻlgan gaz taqsimlash tizimlari 2.6.5. Gaz isteʼmoli tizimlari 2.7. Metallurgiya sanoati texnik qurilmalari 2.7.1. Qora metallar quyish, poʻlat ishlab chiqarish obyektlarining qurilmalari 2.7.2. Rangli metallar quyish sanoati obyektlarining qurilmalari 2.8. Oʻsimlik xomashyosini saqlash va qayta ishlash obyektlarining texnik qurilmalari : 2.8.1. Elevator ombori qurilmalari 2.8.2. Un ishlab chiqarish korxonalari qurilmalari 2.8.3. Yorma ishlab chiqarish obyektlarining qurilmalari 2.8.4. Omixta yem ishlab chiqarish obyektlarining qurilmalari 2.8.5. Qopsiz qabul qilish, unni silos hamda bunkerlarda saqlash, non, makaron, qandolat mahsulotlarini ishlab chiqarish uchun unni tortish va elash obyektlarining qurilmalari 2.8.6. Oʻsimlik xomashyosini qabul qilish, saqlash, quritish, qayta ishlash, alohida turuvchi qabul qilish va uzatish uskunasi, qabul qiluvchi tozalash minorasi, alohida turuvchi don quritish uchastkalari, elevatorlar, silos tipidagi omborlar, qopsiz saqlash omborlari, solod ishlab chiqarish obyektlari, qayta ishlovchi, tayyorlovchi (maydalovchi) boʻlimlar, shu jumladan, oziq-ovqat sanoati korxonalari qurilmalari 2.8.7. Joʻxorini kalibrlovchi ishlab chiqarish obyektlarining qurilmalari 2.8.8. Urugʻlik donlarni qayta ishlaydigan obyektlarining qurilmalari 2.8.9. Tamaki tayyorlash liniyalari obyektlarining qurilmalari 2.9. Foydali qazilma konlarini qidirish va izlash bilan bogʻliq geologiya-qidiruv obyektlaridagi texnik qurilmalar (uglevodorod xomashyosi boʻlmagan) 2.10. Sanoatga moʻljallangan portlovchi moddalarni ishlab chiqarish, sinash, saqlashda qoʻllaniladigan texnik qurilmalar 3. Xavfli ishlab chiqarish obyektidagi binolar va inshootlarni sanoat xavfsizligi ekspertizasidan oʻtkazish 3.1. Koʻmir, kon-ruda va noruda sanoatlarida: 3.1.1. Yerusti kompleks bino va inshootlar 3.1.2. Yerosti inshootlari 3.1.3. Foydali qazilma boyliklarini qazib olish bilan bogʻliq boʻlmagan ishlab chiqarish obyektlaridagi bino va inshootlar 3.2. Neft va gaz sanoati obyektlarida: 3.2.1. Quduqlarni qazish va taʼmirlash bilan bogʻliq boʻlgan obyektlardagi bino va inshootlar 3.2.2. Neft va gaz qazib olish va ularni tayyorlash obyektlaridagi bino va inshootlar 3.2.3. Magistral quvurlar obyektlaridagi bino va inshootlar 3.2.4. Neft mahsulotlarini, kondensat va neftni saqlash, uzatish obyektlaridagi bino va inshootlar 3.3. Kimyo, neft-kimyo va neft va gazni qayta ishlash sanoati hamda portlash-yonish xavfi mavjud kimyoviy xavfli ishlab chiqarish obyektlaridagi bino va inshootlar 3.4. Bosimi 0,07 MPa dan yuqori boʻlgan yoki suvning isish harorati 115° S dan yuqori boʻlgan qurilmalar joylashgan bino va inshootlar 3.5. Koʻchmas asosga oʻrnatilgan yuk koʻtarish mexanizmlari, eskalatorlar, poʻlat arqonli osma yoʻllar, funikulyorlardan foydalaniladigan ishlab chiqarish obyektlaridagi bino va inshootlar 3.6. Tabiiy va suyultirilgan uglevodorod gazlaridan foydalanuvchi gaz taʼminoti (gaz taqsimlash, gaz isteʼmoli) obyektlaridagi bino va inshootlar 3.6.1. Gaz jihozlari oʻrnatilgan bino va inshootlar (qozonxonalar, sexlar) 3.6.2. Avtomobillarga gaz (suyultirilgan uglevodorod gaz) toʻldirish shoxobchalarining bino va inshootlari 3.7. Metallurgiya sanoati obyektlaridagi bino va inshootlar 3.8. Oʻsimlik xomashyosini saqlash va qayta ishlash obyektlaridagi bino va inshootlar 3.9. Foydali qazilma konlarini qidirish va izlash bilan bogʻliq geologiya-qidiruv obyektlaridagi (uglevodorod xomashyosi boʻlmagan) bino va inshootlar 3.10. Sanoatda qoʻllaniladigan portlovchi moddalarni ishlab chiqarish, sinash va saqlash bilan bogʻliq boʻlgan obyektlardagi bino va inshootlar 4. Sanoat xavfsizligi deklaratsiyasi va xavfli ishlab chiqarish obyektlaridan foydalanish bilan bogʻliq boshqa hujjatlarni sanoat xavfsizligi ekspertizasidan oʻtkazish 4.1. Koʻmir, kon, ruda va noruda sanoati obyektlari: 4.1.1. Yerusti ishlab chiqarish obyektlari 4.1.2. Yerosti ishlab chiqarish obyektlari 4.1.3. Foydali qazilma boyliklarini qazib olish bilan bogʻliq boʻlmagan ishlab chiqarish obyektlari 4.2. Neft va gaz sanoati obyektlari: 4.2.1. Quduqlarni qazish va taʼmirlash bilan bogʻliq boʻlgan obyektlar 4.2.2. Neft va gaz qazib olish va ularni tayyorlash obyektlari 4.2.3. Magistral quvurlar obyektlari 4.2.4. Neft mahsulotlarini, kondensat va neftni saqlash va uzatish obyektlari 4.3. Kimyo, neft-kimyo, neft va gazni qayta ishlash sanoati hamda portlash-yonish xavfi mavjud boʻlgan kimyoviy xavfli ishlab chiqarish obyektlari 4.4. Bosimi 0,07 MPa dan yuqori yoki suvning harorati 115° S dan yuqori boʻlgan qurilmalardan foydalaniladigan ishlab chiqarish obyektlari 4.5. Koʻchmas asosga oʻrnatilgan yuk koʻtarish mexanizmlari, eskalatorlar, poʻlat arqonli osma yoʻllar, funikulyorlardan foydalaniladigan ishlab chiqarish obyektlari 4.6. Tabiiy va suyultirilgan uglevodorod gazlaridan foydalanuvchi gaz taʼminoti (gaz taqsimlash, gaz isteʼmoli) obyektlari 4.7. Metallurgiya sanoati obyektlari 4.8. Oʻsimlik xomashyosini saqlash va qayta ishlash obyektlari 4.9. Foydali qazilma konlarini qidirish va izlash bilan bogʻliq geologiya-qidiruv obyektlari (uglevodorod xomashyosi boʻlmagan) 4.10. Sanoatda qoʻllaniladigan portlovchi moddalarni ishlab chiqarish, sinash, saqlash bilan bogʻliq boʻlgan obyektlar Ekspert ekspert guvohnomasida koʻrsatilgan attestatsiya sohasi boʻyicha xavfli ishlab chiqarish obyektidan foydalanayotgan (foydalanishni moʻljallayotgan) tashkilot bilan tuzilgan shartnomaga muvofiq xavfli ishlab chiqarish obyektlarini identifikatsiyalashda va sanoat xavfsizligi deklaratsiyasi ishlab chiqilishida ishtirok etishi mumkin. * Qoʻpol ravishda buzish deb hisoblanadigan talab va shartlar: ekspert oʻz faoliyatini amalga oshirishda attestatsiya sohasiga amal qilmasligi; ekspertiza xulosasini va (yoki) sanoat xavfsizligi deklaratsiyasini yolgʻon yoki notoʻgʻri tuzish; oʻz faoliyatini amalga oshirishda olingan maxfiy axborotni oshkor qilish (qonunchilik hujjatlarida nazarda tutilgan holatlar bundan mustasno). ”.
37. Vazirlar Mahkamasining “Yonish va portlash xavfi yuqori boʻlgan kimyoviy moddalarni (mahsulotlarni) saqlash, tashish, ulardan foydalanish va ularni yoʻq qilish sohasidagi faoliyatni nazorat qilish tartibi toʻgʻrisidagi nizomni tasdiqlash haqida” 2024-yil 7-martdagi 121-son qarorida :
a) 2-banddagi “Togʻ-kon, geologiya va sanoat xavfsizligini nazorat qilish inspeksiyasi” soʻzlari “Vazirlar Mahkamasi huzuridagi Sanoat, radiatsiya va yadro xavfsizligi qoʻmitasi” soʻzlari bilan almashtirilsin;
b) ilovada :
1-bandning birinchi xatboshisidagi “Togʻ-kon, geologiya va sanoat xavfsizligini nazorat qilish inspeksiyasi” soʻzlari “Vazirlar Mahkamasi huzuridagi Sanoat, radiatsiya va yadro xavfsizligi qoʻmitasi” soʻzlari bilan almashtirilsin;
4-bandning birinchi xatboshisidagi “Togʻ-kon, geologiya va sanoat xavfsizligini nazorat qilish inspeksiyasidan (keyingi oʻrinlarda — Kontexnazorat)” soʻzlari “Vazirlar Mahkamasi huzuridagi Sanoat, radiatsiya va yadro xavfsizligi qoʻmitasidan” soʻzlari bilan almashtirilsin;
30-bandning “d” va “i” kichik bandlaridagi , 31-bandning “g” kichik bandidagi “Kontexnazorat” soʻzi “Vazirlar Mahkamasi huzuridagi Sanoat, radiatsiya va yadro xavfsizligi qoʻmitasi” soʻzlari bilan almashtirilsin;
32-bandda :
birinchi xatboshidagi “Kontexnazorat” soʻzi “Vazirlar Mahkamasi huzuridagi Sanoat, radiatsiya va yadro xavfsizligi qoʻmitasi” soʻzlari bilan almashtirilsin;
“d” kichik bandning birinchi va beshinchi xatboshilaridagi “Kontexnazorat” soʻzi “Vazirlar Mahkamasi huzuridagi Sanoat, radiatsiya va yadro xavfsizligi qoʻmitasi” soʻzlari bilan almashtirilsin;
1-ilovaning nomidagi “Togʻ-kon, geologiya va sanoat xavfsizligini nazorat qilish inspeksiyasi” soʻzlari “Vazirlar Mahkamasi huzuridagi Sanoat, radiatsiya va yadro xavfsizligi qoʻmitasi” soʻzlari bilan almashtirilsin;
3-ilovada :
2-bosqichning “Tadbirlar” ustunidagi 1-bandining “Kontexnazoratga” soʻzi “Vazirlar Mahkamasi huzuridagi Sanoat, radiatsiya va yadro xavfsizligi qoʻmitasiga” soʻzlari bilan almashtirilsin;
3-bosqichning “Subyektlar” ustunidagi “Kontexnazorat” soʻzi “Vazirlar Mahkamasi huzuridagi Sanoat, radiatsiya va yadro xavfsizligi qoʻmitasi” soʻzlari bilan almashtirilsin;
4-bosqichning “Tadbirlar” ustunidagi “Kontexnazorat” soʻzi “Vazirlar Mahkamasi huzuridagi Sanoat, radiatsiya va yadro xavfsizligi qoʻmitasi” soʻzlari bilan almashtirilsin;
4-ilovaning nomidagi “Kontexnazorat” soʻzi “Vazirlar Mahkamasi huzuridagi Sanoat, radiatsiya va yadro xavfsizligi qoʻmitasi” soʻzlari bilan almashtirilsin.
38. Vazirlar Mahkamasining 2024-yil 29-martdagi 169-son qarori bilan tasdiqlangan Jismoniy va yuridik shaxslarga xulosalar berish boʻyicha davlat xizmatlarini koʻrsatishning yagona maʼmuriy reglamentida :
a) 2-ilova 4-pozitsiyasining uchinchi ustunidagi “Togʻ-kon sanoati va geologiya vazirligi huzuridagi Togʻ-kon, geologiya va sanoat xavfsizligini nazorat qilish inspeksiyasi” soʻzlari “Vazirlar Mahkamasi huzuridagi Sanoat, radiatsiya va yadro xavfsizligi qoʻmitasi” soʻzlari bilan almashtirilsin;
b) 3-ilova 4-pozitsiyasining uchinchi ustuni quyidagi tahrirda bayon etilsin:
“Togʻ-kon sanoati va geologiya vazirligi huzuridagi Togʻ-kon sanoati va geologiya sohasini nazorat qilish inspeksiyasi — neft, gaz va gaz kondensatini qazib olishga moʻljallangan moddiy-texnik bazaning sanoat xavfsizligi talablarini baholash qismida;
Vazirlar Mahkamasi huzuridagi Sanoat, radiatsiya va yadro xavfsizligi qoʻmitasi — neft, gaz va gaz kondensatini qayta ishlash va sotishga moʻljallangan moddiy-texnik bazaning sanoat xavfsizligi talablarini baholash qismida”;
v) 4-ilova 4-pozitsiyasining uchinchi ustuni quyidagi tahrirda bayon etilsin:
“Togʻ-kon sanoati va geologiya vazirligi huzuridagi Togʻ-kon sanoati va geologiya sohasini nazorat qilish inspeksiyasi – Togʻ-kon sanoati va geologiya vazirligi tizimidagi konchilik, portlatish ishlari, neft, gaz hamda gaz kondensatini qazib olish va portlovchi materiallarning aylanmasi qismida;
Vazirlar Mahkamasi huzuridagi Sanoat, radiatsiya va yadro xavfsizligi qoʻmitasi — magistral quvurlar va neft mahsulotlari sigʻimlari, kimyo, neft-kimyo va gazni qayta ishlash, metall eritish pechlari, bugʻ qozonlari, bosim ostida ishlovchi sigʻimlar, koʻtarish inshootlarini montaj qilish, taʼmirlash, ishga tushirish va foydalanish qismida”;
g) 8-ilova 4-pozitsiyasining uchinchi ustunidagi “Togʻ-kon sanoati va geologiya vazirligi huzuridagi Togʻ-kon, geologiya va sanoat xavfsizligini nazorat qilish inspeksiyasi” soʻzlari “Vazirlar Mahkamasi huzuridagi Sanoat, radiatsiya va yadro xavfsizligi qoʻmitasi” soʻzlari bilan almashtirilsin;
d) 9-ilova 4-pozitsiyasining uchinchi ustunidagi “Togʻ-kon sanoati va geologiya vazirligi huzuridagi Togʻ-kon, geologiya va sanoat xavfsizligini nazorat qilish inspeksiyasi” soʻzlari “Vazirlar Mahkamasi huzuridagi Sanoat, radiatsiya va yadro xavfsizligi qoʻmitasi” soʻzlari bilan almashtirilsin.
39. Vazirlar Mahkamasining 2024-yil 31-maydagi 319-son qarori bilan tasdiqlangan Tabiiy gazdan foydalanish qoidalari 12-bandining birinchi xatboshisidagi “Gaz taʼminoti tashkiloti yoki Sanoat, radiatsiya va yadro xavfsizligi qoʻmitasining tegishli ruxsatnomasiga ega boʻlgan” soʻzlari “Qonunchilik hujjatlarida belgilangan talablar asosida tegishli faoliyatni olib borish uchun ruxsat etish hususiyatiga ega hujjatlari mavjud boʻlgan” soʻzlari bilan almashtirilsin.
40. Vazirlar Mahkamasining “Oʻzbekiston Respublikasi Vazirlar Mahkamasi huzuridagi Sanoat, radiatsiya va yadro xavfsizligi qoʻmitasi faoliyatini tashkil etish chora-tadbirlari toʻgʻrisida” 2024-yil 4-oktabrdagi 633-son qarorida :
a) 2-bandning uchinchi xatboshisi “oylik maoshiga” soʻzlaridan keyin “(ragʻbatlantirish koeffitsiyentini hisobga olgan holda)” soʻzlari bilan toʻldirilsin;
b) 1-ilovada :
10 , 12 , 13-bandlar va 24-bandning oʻninchi xatboshisi va 33-band “boshqarmalar (boʻlimlar)” soʻzlaridan keyin “, sanoat xavfsizligi inspeksiyalari” soʻzlari bilan toʻldirilsin;
11-band quyidagi tahrirda bayon etilsin:
“11. Qoʻmita tizimiga quyidagilar kiradi:
markaziy apparat;
Qoraqalpogʻiston Respublikasi, viloyatlar va Toshkent shahridagi hududiy boshqarmalari (boʻlimlari);
“Sanoat xavfsizligi” DM;
“Kontexnazoratoʻquv” DM;
“Sanoat nazorati laboratoriyasi” DM;
“Radiatsiya va yadro xavfsizligi ilmiy-texnik markazi” DM;
Navoiy sanoat xavfsizligi inspeksiyasi;
Olmaliq sanoat xavfsizligi inspeksiyasi;
Bekobod sanoat xavfsizligi inspeksiyasi;
Temir yoʻl sanoat xavfsizligi inspeksiyasi.”;
quyidagi mazmundagi 11 1 -band bilan toʻldirilsin:
“11 1 . Qoʻmitaning Navoiy sanoat xavfsizligi inspeksiyasi, Olmaliq sanoat xavfsizligi inspeksiyasi, Bekobod sanoat xavfsizligi inspeksiyasi va Temir yoʻl sanoat xavfsizligi inspeksiyalarini moliyalashtirish va moddiy-texnik taʼminlash tegishli ravishda “Navoiy KMK” AJ, “Olmaliq KMK” AJ, “Oʻzmetkombinat” AJ va “Oʻzbekiston temir yoʻllari” AJ mablagʻlari hisobidan amalga oshiriladi.
Qoʻmitaning sanoat xavfsizligi inspeksiyalari xodimlari tarkibi tegishli ravishda “Navoiy KMK” AJ, “Olmaliq KMK” AJ, “Oʻzmetkombinat” AJ va “Oʻzbekiston temir yoʻllari” AJning shtatdagi xodimlari soniga kiritiladi.”;
3-bob nomi quyidagi tahrirda bayon etilsin:
“3-bob. Qoʻmita, uning hududiy boshqarmalari (boʻlimlari) va sanoat xavfsizligi inspeksiyalarining vazifalari va funksiyalari”;
16-bandning “k” kichik bandi toʻrtinchi xatboshisi “korxonalari” soʻzidan keyin “, liftlar” soʻzi bilan toʻldirilsin;
31-bandning birinchi xatboshisi “boshqarmalari (boʻlimlar)” soʻzlaridan keyin “, sanoat xavfsizligi inspeksiyalari” soʻzlari bilan toʻldirilsin;
36-bandning ikkinchi xatboshisi “hududiy boshqarmalari” soʻzlaridan keyin “, sanoat xavfsizligi inspeksiyalari” soʻzlari bilan toʻldirilsin;
48-bandning birinchi xatboshisi “oylik maoshiga” soʻzlaridan keyin “(ragʻbatlantirish koeffitsiyentini hisobga olgan holda)” soʻzlari bilan toʻldirilsin;
v) 2-ilovaning 4-bandi beshinchi xatboshisidagi “40 foizi” soʻzlari “80 foizi” soʻzlari bilan almashtirilsin.
41. Vazirlar Mahkamasining “Oʻzbekiston Respublikasi Togʻ-kon sanoati va geologiya vazirligi huzuridagi Togʻ-kon sanoati va geologiya sohasini nazorat qilish inspeksiyasi faoliyatini tashkil etish chora-tadbirlari toʻgʻrisida” 2025-yil 28-fevraldagi 131-son qarorida :
a) 2-bandda :
toʻrtinchi xatboshidagi “Olmaliq KMK” AJ tomonidan” soʻzlari “Olmaliq KMK” AJ mablagʻlari hisobidan” soʻzlari bilan almashtirilsin;
quyidagi mazmundagi beshinchi xatboshi bilan toʻldirilsin:
“Inspeksiyaning Olmaliq va Qizilqum kon-texnika inspeksiyalari xodimlari tarkibi tegishli ravishda “Navoiy KMK” AJ va “Olmaliq KMK” AJ ning shtatdagi xodimlari soniga kiritiladi”;
b) 1-ilovada :
15-bandning sakkizinchi xatboshisidan “sanoat xavfsizligi boʻyicha” soʻzlari chiqarib tashlansin;
16-bandda :
“v” kichik bandda :
toʻrtinchi xatboshidan “va umumlashtiradi” soʻzlari chiqarib tashlansin;
oltinchi — sakkizinchi xatboshilar chiqarib tashlansin;
“j” kichik bandda :
birinchi , uchinchi va beshinchi xatboshilardan “sanoat xavfsizligi” soʻzlari chiqarib tashlansin;
ikkinchi xatboshidagi “sanoat xavfsizligi” soʻzlari “togʻ-kon sanoati sohasidagi sanoat xavfsizligi” soʻzlari bilan almashtirilsin;
19-bandda :
yigirma uchinchi — yigirma beshinchi xatboshilar chiqarib tashlansin;
yigirma oltinchi — oʻttiz yettinchi xatboshilar tegishlicha yigirma uchinchi — oʻttiz toʻrtinchi xatboshilar deb hisoblansin.
Vazirlar Mahkamasining 2025-yil 2-maydagi 289-son qaroriga 2-ILOVA
Oʻzbekiston Respublikasi Hukumatining oʻz kuchini yoʻqotgan deb hisoblanayotgan ayrim qarorlari
1. Vazirlar Mahkamasining “Oʻzbekiston Respublikasi Sanoatda va konchilikda ishlarning bexatar olib borilishini nazorat qilish davlat qoʻmitasi faoliyatini takomillashtirish toʻgʻrisida” 1996-yil 10-yanvardagi 17-son qarori .
2. Vazirlar Mahkamasining “Ekologiya, atrof-muhitni muhofaza qilish va chiqindilar bilan bogʻliq ishlarni amalga oshirish jamgʻarmasi mablagʻlarini shakllantirish va ulardan foydalanish tartibi toʻgʻrisidagi nizomni tasdiqlash haqida” 2017-yil 15-iyundagi 375-son qaroriga 3-ilovaning 2-bandi .
3. Oʻzbekiston Respublikasi Hukumatining ayrim qarorlariga oʻzgartirishlar kiritish toʻgʻrisida (Oʻzbekiston Respublikasi Prezidentining “Mehnatga haq toʻlash, pensiyalar va boshqa toʻlovlar miqdorlarini aniqlash tartibini takomillashtirish toʻgʻrisida” 2019-yil 21-maydagi PF-5723-son Farmoni) 2019-yil 28-dekabrdagi 1046-son qaroriga ilovaning 12-bandi .
4. Vazirlar Mahkamasining “Tibbiy-ijtimoiy ekspertiza xizmati tashkiliy tuzilmasini va faoliyatini tashkil etishga oid normativ-huquqiy hujjatlarni tasdiqlash toʻgʻrisida” 2022-yil 8-fevraldagi 62-son qaroriga 12-ilovaning 6-bandi .
Oʻzbekiston Respublikasining Bosh vaziri A. ARIPOV
Toshkent sh.,
2025-yil 2-may,
289-son