UzbekAI

← Qonunlar

📅 2025-yil 5-may · Qonunlar va kodekslar

Rasmiy matn. Rasmiy hujjat. Tahririy izohlar kiritilmagan.

Yordam | Arxiv | Atamalar | Statistika | API | Havola yuborish | Sayt haqida | Shartlar

← Қонунлар

📅 2025 йил 5 май · Қонунлар ва кодекслар

Расмий матн. Расмий ҳужжат. Таҳририй изоҳлар киритилмаган.

Ёрдам | Архив | Атамалар | Статистика | API | Ҳавола юбориш | Сайт ҳақида | Шартлар

← Законы

📅 5 мая 2025 г. · Законы и кодексы

Официальный текст. Официальный документ. Редакционные примечания не включены.

Помощь | Архив | Термины | Статистика | API | Предложить ссылку | О сайте | Условия

← Laws

📅 5 May 2025 · Laws and codes

Official text. Official document. Editorial notes are not included.

Help | Archive | Glossary | Stats | API | Submit | About | Terms

Ўзбекистон Республикасининг Қонуни

Ўзбекистон Республикасининг айрим қонун ҳужжатларига қўшимча ва ўзгартиришлар киритиш тўғрисида

Қонунчилик палатаси томонидан 2025 йил 4 мартда қабул қилинган Сенат томонидан 2025 йил 30 апрелда маъқулланган

Кейинги йилларда мамлакатимизда ерларни муҳофаза қилишга ва ер эгаларининг мулкий ҳуқуқларини кафолатлашга, сув ресурсларини бошқариш тизимини такомиллаштиришга, аҳоли ва иқтисодиёт тармоқлари эҳтиёжлари учун сувдан оқилона фойдаланилишини таъминлашга, шунингдек сувларнинг зарарли таъсир кўрсатишининг олдини олишга ҳамда унинг оқибатларини бартараф этишга қаратилган изчил ислоҳотлар амалга оширилмоқда.

Шу билан бирга ер муносабатлари соҳасида амалга оширилаётган ислоҳотлар моҳиятидан келиб чиқиб, бўш турган ерларни ҳисобга олиш, қишлоқ хўжалигига мўлжалланган ерларни ер фондининг бошқа тоифасига ўтказиш механизмларини такомиллаштириш, ҳуқуқ эгаларининг ер участкаларини олганлик учун ҳақ тўлашни амалга ошириш юзасидан масъулиятини кучайтириш зарурияти юзага келмоқда. Бундан ташқари ер ости сувларини ерларни суғориш ва бошқа мақсадлар учун олиш кескин ўсганлиги, шунингдек қудуқларни рухсатсиз бурғилаш ва сувлардан назоратсиз, ҳисобга олмасдан фойдаланиш ҳоллари давом этаётганлиги сабабли ер ости сув ресурсларини муҳофаза қилиш чораларини кучайтириш зарурияти юзага келмоқда.

Ушбу Қонун билан Ўзбекистон Республикасининг Ер кодексига давлат мулкидаги бўш турган ерларнинг ҳисобга олинишини ташкил этишни, қишлоқ хўжалигига мўлжалланган ер участкаларида рухсат этилган фойдаланишнинг асосий турига мос бўлган объектларни жойлаштиришни, ер участкаларини олганлик учун ҳақ белгиланган муддатларда тўланмаганда ер участкаларига бўлган ҳуқуқни бекор қилишни назарда тутувчи қўшимча ва ўзгартиришлар киритилмоқда.

Шунингдек қишлоқ хўжалигига мўлжалланган ерларнинг турларига аниқлик киритилмоқда, суғориладиган ерларни ер фондининг бошқа тоифасига ёки суғорилмайдиган ерлар тоифасига ўтказиш бўйича аниқ талаблар белгиланмоқда, қишлоқ хўжалиги ва ўрмон хўжалиги ишлаб чиқаришининг нобудгарчиликлари ўрнини қоплаш зарур бўлган ҳоллар кенгайтирилмоқда.

«Ўзбекистон Республикасининг маъмурий-ҳудудий тузилиши тўғрисида»ги Ўзбекистон Республикаси Қонунига Ўзбекистон Республикаси Иқтисодиёт ва молия вазирлиги ҳузуридаги Кадастр агентлигининг ва Ўзбекистон Республикаси Миллий статистика қўмитасининг расмий номларини аниқлаштиришга, шунингдек Маъмурий-ҳудудий бирликларнинг давлат реестрида объектни маъмурий-ҳудудий белгилашнинг тизимли коди тўғрисидаги ахборот акс эттирилишига қаратилган ўзгартиришлар киритилмоқда.

Шу билан бирга мазкур Қонун билан Ўзбекистон Республикасининг Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодексига , Ўзбекистон Республикасининг Солиқ кодексига , шунингдек «Лицензиялаш, рухсат бериш ва хабардор қилиш тартиб-таомиллари тўғрисида»ги Ўзбекистон Республикаси Қонунига ер ости сувларига қудуқларни қонунга хилоф равишда бурғилаш ва хавфли геологик жараёнларнинг олдини олишга доир кўрсатмалар талабларини бажармаганлик учун жавобгарлик белгилашни, ер ости сувлари сув ўлчаш ускуналарисиз олинганда солиқни белгиланган солиқ ставкасининг беш баравари миқдорида ундиришни, ер ости сувларига қудуқларни бурғилашга доир рухсатномани бериш тартиб-таомилини янада такомиллаштиришни назарда тутувчи ўзгартириш ва қўшимчалар киритилмоқда.

Ушбу Қонун ерларни муҳофаза қилиш ва ер участкаларидан фойдаланиш самарадорлигини оширишга, Маъмурий-ҳудудий бирликлар давлат реестрининг ахборот тизимини такомиллаштиришга, ер ости сувларидан қонунга хилоф равишда фойдаланишнинг олдини олишга, ер ости сувларига қудуқларни бурғилаш фаолияти билан шуғулланувчи тадбиркорлик субъектлари учун қулай шарт-шароитлар яратишга ва ер ости сув ресурсларидан оқилона фойдаланилишини таъминлашга хизмат қилади.

1-модда . Ўзбекистон Республикасининг 1994 йил 22 сентябрда қабул қилинган 2015-ХII-сонли Қонуни билан тасдиқланган Ўзбекистон Республикасининг Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодексига (Ўзбекистон Республикаси Олий Кенгашининг Ахборотномаси, 1995 йил, № 3, 6-модда; Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисининг Ахборотномаси, 1995 йил, № 9, 193-модда, № 12, 269-модда; 1996 йил, № 5-6, 69-модда, № 9, 144-модда; 1997 йил, № 2, 56-модда, № 4-5, 126-модда, № 9, 241-модда; 1998 йил, № 3, 38-модда, № 5-6, 102-модда, № 9, 181-модда; 1999 йил, № 1, 20-модда, № 5, 124-модда, № 9, 229-модда; 2000 йил, № 5-6, 153-модда, № 7-8, 217-модда; 2001 йил, № 1-2, 23-модда, № 9-10, 165, 182-моддалар; 2002 йил, № 1, 20-модда, № 9, 165-модда; 2003 йил, № 1, 8-модда, № 5, 67-модда, № 9-10, 149-модда; 2004 йил, № 1-2, 18-модда, № 5, 90-модда, № 9, 171-модда; 2005 йил, № 1, 18-модда; Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси палаталарининг Ахборотномаси, 2005 йил, № 9, 312-модда, № 12, 413, 417, 418-моддалар; 2006 йил, № 6, 261-модда, № 9, 498-модда, № 10, 536-модда, № 12, 656, 659-моддалар; 2007 йил, № 4, 158, 159, 164, 165-моддалар, № 9, 416, 421-моддалар, № 12, 596, 604, 607-моддалар; 2008 йил, № 4, 181, 189, 192-моддалар, № 9, 486, 488-моддалар, № 12, 640, 641-моддалар; 2009 йил, № 1, 1-модда, № 9, 334, 335, 337-моддалар, № 10, 380-модда, № 12, 462, 468, 470, 472, 474-моддалар; 2010 йил, № 5, 175, 179-моддалар, № 6, 231-модда, № 9, 335, 339, 341-моддалар, № 10, 380-модда, № 12, 468, 473, 474-моддалар; 2011 йил, № 1, 1-модда, № 4, 104, 105-моддалар, № 9, 247, 252-моддалар, № 12/2, 365-модда; 2012 йил, № 4, 108-модда, № 9/1, 242-модда, № 12, 336-модда; 2013 йил, № 4, 98-модда, № 10, 263-модда; 2014 йил, № 1, 2-модда, № 5, 130-модда, № 9, 244-модда, № 12, 341, 343-моддалар; 2015 йил, № 6, 228-модда, № 8, 310, 312-моддалар, № 12, 452-модда; 2016 йил, № 1, 2-модда, № 4, 125-модда, № 9, 276-модда, № 12, 383, 385-моддалар; 2017 йил, № 4, 137-модда, № 6, 300-модда, № 9, 510-модда, № 10, 605-модда; 2018 йил, № 1, 1, 4, 5-моддалар, № 4, 224-модда, № 7, 430, 431, 432-моддалар, № 10, 671, 673, 679-моддалар; 2019 йил, № 1, 1, 3, 5-моддалар, № 2, 47-модда, № 3, 161, 165, 166-моддалар, № 5, 259, 261, 267, 268-моддалар, № 7, 386-модда, № 8, 469, 471-моддалар, № 9, 591, 592-моддалар, № 10, 674, 676-моддалар, № 11, 787, 791-моддалар, № 12, 880, 891-моддалар; 2020 йил, № 1, 4-модда, № 3, 203, 204-моддалар, № 7, 449-модда, № 9, 539, 540-моддалар, № 10, 593, 596-моддалар, № 11, 651-модда, № 12, 691-модда; 2021 йил, № 1, 5, 7, 12, 13, 14-моддалар, № 2, 142-модда, № 3, 217-модда, № 4, 290, 293-моддалар, 4-сонга илова, № 8, 800, 802, 803-моддалар, № 9, 903-модда, № 10, 966, 967, 968, 973-моддалар, № 11, 1066-модда; 2022 йил, № 1, 1, 2-моддалар, № 2, 80, 81-моддалар, № 3, 215, 216-моддалар, № 4, 337-модда, № 5, 464, 465, 466, 467-моддалар, № 8, 787-модда, № 10, 981, 984-моддалар, № 12, 1188-модда; 2023 йил, № 3, 184, 185, 188, 189-моддалар, № 4, 265, 266, 268-моддалар, № 5, 319, 320-моддалар, № 7, 533, 534, 535, 537, 539-моддалар, № 8, 634-модда, № 10, 798-модда, № 11, 921, 923, 924-моддалар, № 12, 1004-модда; 2024 йил, № 1, 5, 7, 8, 9-моддалар, № 2, 102, 111, 115, 116-моддалар, № 3, 243, 245-моддалар, № 6, 530, 532-моддалар, № 7, 629-модда, № 8, 826, 829, 831-моддалар, № 9, 954, 964, 965-моддалар, № 10, 1070, 1071, 1073, 1077, 1078, 1083, 1084-моддалар, № 11, 1187, 1188, 1189-моддалар, № 12, 1279, 1280, 1282, 1286, 1287-моддалар; 2025 йил, № 1, 5, 8-моддалар, № 2, 187, 188, 196, 198, 201-моддалар) қуйидаги қўшимча ва ўзгартиришлар киритилсин:

1) 74-модда :

тўртинчи қисмининг :

диспозицияси «ер ости сувларидан ўзбошимчалик билан сув олиш» деган сўзлардан кейин «ер ости сувларига қудуқни қонунга хилоф равишда бурғилаш» деган сўзлар билан тўлдирилсин;

санкцияси қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

«фуқароларга базавий ҳисоблаш миқдорининг олти бараваридан ўн беш бараваригача, мансабдор шахсларга эса — ўн беш бараваридан йигирма бир бараваригача миқдорда жарима солишга сабаб бўлади»;

бешинчи қисмининг санкцияси қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

«фуқароларга базавий ҳисоблаш миқдорининг ўн беш бараваридан йигирма бир бараваригача, мансабдор шахсларга эса — йигирма бир бараваридан ўттиз бараваригача миқдорда жарима солишга сабаб бўлади»;

2) 204 1 -модда биринчи қисмининг диспозицияси қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

«Аҳолини ва ҳудудларни табиий ҳамда техноген хусусиятли фавқулодда вазиятлардан муҳофаза қилиш тўғрисидаги, фуқаро муҳофазаси тўғрисидаги қонунчилик, шунингдек хавфли геологик жараёнларнинг олдини олиш юзасидан ваколатли давлат органининг кўрсатмалари талабларини бажармаслик»;

3) 260 1 -модданинг биринчи қисми «(ер ости сувларига доир қисмида)» деган сўзлардан кейин «74-моддасининг тўртинчи ва бешинчи қисмларида» деган сўзлар билан тўлдирилсин.

2-модда . Ўзбекистон Республикасининг 1998 йил 30 апрелда қабул қилинган 598-I-сонли Қонуни билан тасдиқланган Ўзбекистон Республикасининг Ер кодексига (Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисининг Ахборотномаси, 1998 йил, № 5-6, 82-модда; 2003 йил, № 9-10, 149-модда; 2004 йил, № 5, 90-модда; 2005 йил, № 1, 18-модда; Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси палаталарининг Ахборотномаси, 2007 йил, № 12, 608-модда; 2009 йил, № 1, 1-модда, № 12, 472-модда; 2011 йил, № 1, 1-модда; 2014 йил, № 1, 2-модда, № 9, 244-модда; 2015 йил, № 8, 312-модда; 2017 йил, № 9, 510-модда; 2018 йил, № 1, 1-модда, № 4, 224-модда, № 7, 432-модда, № 12, 781-модда; 2019 йил, № 1, 1-модда, № 3, 161-модда, № 4, 199-модда, № 8, 469-модда, № 11, 792-модда; 2020 йил, № 9, 540-модда; 2021 йил, № 1, 3-модда, 4-сонга илова, № 8, 800-модда; 2022 йил, № 6, 570, 577-моддалар; 2023 йил, № 10, 795-модда, № 11, 919-модда; 2024 йил, № 7, 629-модда, № 8, 831-модда, № 9, 958-модда, № 10, 1072-модда, № 11, 1193-модда; 2025 йил, № 2, 188-модда) қуйидаги қўшимча ва ўзгартиришлар киритилсин:

1) 6-модданинг олтинчи хатбошиси «давлат рўйхатига олинишини» деган сўзлардан кейин «давлат мулкида бўлган бўш турган ерларнинг ҳисобга олинишини» деган сўзлар билан тўлдирилсин;

2) 7-модданинг олтинчи хатбошиси «давлат рўйхатига олинишини» деган сўзлардан кейин «давлат мулкида бўлган бўш турган ерларнинг ҳисобга олинишини» деган сўзлар билан тўлдирилсин;

3) 8-модда 1-бандининг иккинчи жумласи қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

«Қишлоқ хўжалигига мўлжалланган ерлар ушбу Кодекснинг 43-моддасига мувофиқ турларга бўлинади»;

4) 9-модданинг :

бешинчи ва олтинчи қисмлари қуйидаги мазмундаги бешинчи, олтинчи ва еттинчи қисмлар билан алмаштирилсин:

«Суғорилмайдиган ерларни қишлоқ хўжалигига мўлжалланган ерлар тоифасидан ер фондининг бошқа тоифасига ўтказиш ушбу модда олтинчи қисмининг талабларини инобатга олган ҳолда Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси томонидан амалга оширилади, суғориладиган ерларни қишлоқ хўжалигига мўлжалланган ерлар тоифасидан ер фондининг бошқа тоифасига ёки суғорилмайдиган ерларга ўтказиш эса ушбу Кодекснинг 44 1 -моддасида белгиланган тартибда амалга оширилади.

Эгаликда, фойдаланишда ёки ижарада бўлган қишлоқ хўжалигига мўлжалланган ерларни ер фондининг бошқа тоифасига ўтказиш мазкур ер участкаларига бўлган ҳуқуқлар ушбу Кодекснинг 36-моддасида белгиланган тартибда бекор қилинганидан кейин ва улар такроран берилгунига (реализация қилингунига) қадар амалга оширилади, бундан ўзбошимчалик билан эгаллаб олинган ер участкаларига ҳамда уларда қурилган бинолар ва иншоотларга бўлган ҳуқуқлар қонунда белгиланган тартибда эътироф этилган ерларни ер фондининг бошқа тоифасига ўтказиш ҳоллари мустасно.

Ер фондининг тоифаси ер участкаларини бериш (реализация қилиш) тўғрисидаги ҳужжатларда, ер участкаларига бўлган ҳуқуқларнинг бошқа шахсга ўтишини белгиловчи ҳужжатларда ҳамда давлат ер кадастри ҳужжатларида, шунингдек Кўчмас мулк объектларига бўлган ҳуқуқларнинг давлат реестридан электрон кўчирмаларда кўрсатилади»;

еттинчи қисми саккизинчи қисм деб ҳисоблансин;

5) 12-модданинг тўққизинчи қисми «тупроқ эрозиясига қарши курашиш тадбирларини ишлаб чиқишни» деган сўзлардан кейин «қишлоқ хўжалигига мўлжалланган ер участкаларида ер участкасидан рухсат этилган фойдаланишнинг асосий турига мос бўлган қурилиш объектларини жойлаштиришни (қуришни)» деган сўзлар билан тўлдирилсин;

6) 13-модданинг тўртинчи қисми қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

«Қишлоқ хўжалиги ва ўрмон хўжалиги корхоналари, муассасалари ҳамда ташкилотларининг ички хўжалик ер тузиш лойиҳалари туманлар ва шаҳарлар ҳокимлари томонидан, қишлоқ хўжалигига мўлжалланган суғорилмайдиган ерларда ер участкасидан рухсат этилган фойдаланишнинг асосий турига мос бўлган қурилиш объектларини жойлаштиришни (қуришни) назарда тутувчи ички хўжалик ер тузиш лойиҳалари эса вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимлари томонидан тасдиқланади. Ер тузиш лойиҳаларига ўзгартиришлар ушбу лойиҳаларни тасдиқлаган органларнинг рухсати билан киритилади. Бунда қишлоқ хўжалигига мўлжалланган суғорилмайдиган ерларда ер участкасидан рухсат этилган фойдаланишнинг асосий турига мос бўлган қурилиш объектларининг турлари Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси томонидан белгиланади»;

7) 28-модданинг :

биринчи қисми «Ўзбекистон Республикасида» деган сўзлардан кейин «ер участкаларини олганлик ва» деган сўзлар билан тўлдирилсин;

иккинчи қисми қуйидаги мазмундаги иккинчи ва учинчи қисмлар билан алмаштирилсин:

«Ер участкаларини олган юридик ва жисмоний шахслар ушбу Кодексга мувофиқ электрон онлайн-аукцион натижаларига кўра ёки баҳоловчи ташкилот томонидан белгиланадиган миқдорда ҳақ тўлайди, шунингдек қишлоқ хўжалиги ва ўрмон хўжалиги ишлаб чиқариши нобудгарчиликларининг ўрнини қоплайди.

Ўз эгалигида ва фойдаланишида ҳамда мулкида ер участкалари бўлган юридик ва жисмоний шахслар ерлардан фойдаланганлик учун ҳақ тўлайди. Ердан фойдаланганлик учун ҳақ ҳар йили тўланадиган ер солиғи шаклида олинади, унинг миқдори ер участкасининг сифатига, жойлашишига ва сув билан таъминланиш даражасига қараб белгиланади»;

учинчи , тўртинчи ва бешинчи қисмлари тегишинча тўртинчи, бешинчи ва олтинчи қисмлар деб ҳисоблансин;

8) 36-модда :

биринчи қисми қуйидаги мазмундаги 9 1 -банд билан тўлдирилсин:

«9 1 ) ер участкасини олганлик учун ҳақ белгиланган муддатларда тўланмаганда — муддати ўтган қарздорлик унинг мавжудлиги тўғрисида ваколатли органлар томонидан огоҳлантириш берилган санадан эътиборан олти ой ичида бартараф этилмаганда»;

қуйидаги мазмундаги саккизинчи ва тўққизинчи қисмлар билан тўлдирилсин:

«Ер участкасига бўлган ҳуқуқ бекор қилинганда, мазкур ер участкаси захира ерлар тоифасига ўтказилмайди ҳамда туманлар, шаҳарлар давлат ҳокимияти органларининг тасарруфида бўлган бўш турган ер участкаси сифатида ҳисобга олинади.

Туманлар, шаҳарлар давлат ҳокимияти органларининг тасарруфида бўлган бўш турган ер участкалари ўн беш кунлик муддатда туман (шаҳар) ҳокимининг қарорига асосан давлат ер кадастрида ҳисобга олиниши ҳамда ушбу ерларни бошқа юридик ва жисмоний шахсларга бериш (реализация қилиш) чоралари кўрилиши керак»;

9) 43-модданинг иккинчи ва учинчи қисмлари қуйидаги мазмундаги иккинчи — бешинчи қисмлар билан алмаштирилсин:

«Қишлоқ хўжалигига мўлжалланган ерлар:

фойдаланиш турига кўра — қишлоқ хўжалиги ерларига ва қишлоқ хўжалигига хизмат кўрсатувчи ерларга;

сув билан таъминланиш даражасига кўра — суғориладиган ерларга ва суғорилмайдиган ерларга бўлинади.

Қишлоқ хўжалиги ерлари ҳайдаладиган ерларга (суғориладиган ва лалми экин ерлари), кўп йиллик дов-дарахтлар (боғлар, токзорлар, тутзорлар, мевали дарахт кўчатзорлар ва бошқа кўп йиллик дов-дарахтлар) эгаллаган ерларга, ташландиқ ерларга, пичанзорларга ва яйловларга бўлинади. Қишлоқ хўжалиги ерлари махсус муҳофаза қилиниши лозим.

Қишлоқ хўжалигига хизмат кўрсатувчи ерлар иҳота дарахтзорлари, ички хўжалик йўллари, коммуникациялар, сув ҳавзалари, сувни тежайдиган суғориш технологиялари, қишлоқ хўжалигида фойдаланиладиган бинолар ва иншоотлар эгаллаган ерларга бўлинади. Қишлоқ хўжалигига мўлжалланган суғорилмайдиган ерларда ички хўжалик ер тузиш лойиҳасига мувофиқ ер участкасидан рухсат этилган фойдаланишнинг асосий турига мос бўлган объектларни жойлаштиришга (қуришга) йўл қўйилади. Бунда мазкур ерлар ички хўжалик ер тузиш лойиҳасига асосан қишлоқ хўжалигига хизмат кўрсатувчи ерлар сифатида ҳисобга олинади.

Агар қонунчиликда бошқача ҳоллар назарда тутилмаган бўлса, ер фондининг бошқа тоифаларига тааллуқли бўлган ерлар таркибидаги ҳайдаладиган ерлар, кўп йиллик дов-дарахтлар, ташландиқ ерлар, пичанзорлар ва яйловлар давлат ер кадастрида қишлоқ хўжалиги ерлари сифатида ҳисобга олинади ҳамда махсус муҳофаза қилинади»;

тўртинчи ва бешинчи қисмлари тегишинча олтинчи ва еттинчи қисмлар деб ҳисоблансин;

10) 44-модданинг иккинчи , учинчи ва тўртинчи қисмлари қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

«Ер фондининг бошқа тоифаларига тааллуқли бўлган суғориладиган ерлар ҳам давлат ер кадастрида суғориладиган ерлар сифатида ҳисобга олинади. Агар қонунда бошқача тартиб назарда тутилмаган бўлса, мазкур ерларга нисбатан ушбу Кодексда суғориладиган ерлар учун белгиланган барча талаблар ва шартлар татбиқ этилади»;

Сув хўжалиги органлари суғориладиган ери бўлган ер эгалари ва ердан фойдаланувчиларни манбаларнинг серсувлигини ҳисобга олган ҳолда жорий этилган лимитлар бўйича сув тўғрисидаги қонунчилик билан белгиланадиган тартибда сув билан таъминлаши шарт.

Суғориладиган ерлардан фақат қишлоқ хўжалиги экинларини етиштириш, шунингдек боғдорчилик, узумчилик ва кўп йиллик дов-дарахтлар етиштириш учун фойдаланилиши мумкин»;

11) қуйидаги мазмундаги 44 1 -модда билан тўлдирилсин:

«44 1 -модда. Суғориладиган ерларни ер фондининг бошқа тоифасига ёки суғорилмайдиган ерларга ўтказиш

Суғориладиган ерлар махсус муҳофаза қилиниши лозим. Ушбу ерларни ер фондининг бошқа тоифасига ёки суғорилмайдиган ерларга ўтказиш алоҳида ҳолларда, тупроқ-мелиоратив ва иқтисодий шароитлар, ерларнинг сув билан таъминланганлиги даражаси, шунингдек сув ресурсларининг мавжудлиги ҳамда уларга доир лимитлар ҳисобга олинган ҳолда, Ўзбекистон Республикаси Қишлоқ хўжалиги вазирлигининг, Ўзбекистон Республикаси Сув хўжалиги вазирлигининг ҳамда Ўзбекистон Республикаси Иқтисодиёт ва молия вазирлиги ҳузуридаги Кадастр агентлигининг хулосаларига мувофиқ Ўзбекистон Республикаси Президентининг фармойиши билан амалга оширилади.

Ушбу модданинг биринчи қисмида назарда тутилган хулосаларни олиш учун вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимлари томонидан қуйидаги маълумотларни ўз ичига олган ҳужжатлар тақдим этилади:

1) ер участкасининг жойлашган жойи, майдони, кадастр рақами, контурлари сони ва рақами, тупроқ типи, таркиби, сифати ва унумдорлиги, сув билан таъминланганлик даражаси, ерга бўлган ҳуқуқ эгаси;

2) ер участкасини бўш турган ер участкаси сифатида ҳисобга олиш тўғрисидаги қарорнинг санаси ва рақами, бундан ер участкасидан қишлоқ хўжалигига хизмат кўрсатувчи ерлар сифатида фойдаланиш ҳоллари мустасно;

3) ер участкасидан кейинги беш йил ичида фойдаланиш ҳолати, бундан буён ундан суғориладиган ерлар сифатида фойдаланиш мақсадга мувофиқ эмаслигини асословчи тупроқ-мелиоратив ва иқтисодий шароитлар, сув билан таъминланиш даражасидаги ўзгаришлар, шунингдек ушбу вазиятларнинг юзага келишига сабаб бўлган ва уларни бартараф этишга тўсқинлик қиладиган ҳолатлар;

4) қишлоқ хўжалиги ва ўрмон хўжалиги ишлаб чиқариши нобудгарчиликларининг миқдори, уларнинг ўрнини қоплаш манбалари ва муддатлари, қоплашдан тушган маблағларни сарфлаш йўналишлари;

5) тупроқнинг унумдор қатламини сидириб олиш, сақлаш ва ундан фойдаланиш тадбирлари, ушбу тадбирларни амалга ошириш муддатлари, ижрочилари ва молиялаштириш манбалари;

6) ўша ҳудуднинг ўзида ёки бошқа маъмурий-ҳудудий бирликда жойлашган, суғориладиган ерлар ўрнига уларнинг майдонидан кам бўлмаган миқдорда икки йил ичида янгидан ўзлаштириладиган ва суғориладиган ерларга ўтказиладиган ер участкалари тўғрисида ушбу қисмнинг 1-бандида назарда тутилган маълумотлар, ушбу тадбирларни амалга ошириш муддатлари, ижрочилари ва молиялаштириш манбалари;

7) ер участкасидан келгусида фойдаланиш мақсади. Бунда суғориладиган ерларни саноат объектлари, якка тартибдаги ва кўп квартирали уй-жойлар қуриш учун ажратишга ушбу мақсадлар учун илгари ажратилган ҳудудларда бўш турган ер участкалари қолмаган тақдирда ҳамда реновация ва реконструкция қилиш орқали мавжуд қувватларни ошириш чоралари кўрилганидан кейин, шунингдек саноат мақсадларида кўп қаватли ишлаб чиқариш майдонларини устувор тартибда қуриш шарти билан йўл қўйилади.

Ушбу модданинг иккинчи қисмида кўрсатилган ҳужжатлар тўлиқ тақдим этилган тақдирда ҳар бир орган билдирилган таклифни амалга оширишнинг мақсадга мувофиқ эканлиги ёки мақсадга мувофиқ эмаслиги ҳақида бир ой ичида ўз хулосасини тақдим этади. Суғориладиган ерларни ер фондининг бошқа тоифасига ёки суғорилмайдиган ерларга ўтказиш мақсадга мувофиқ эмаслиги тўғрисида камида иккита орган томонидан хулосалар тақдим этилган ҳолларда мазкур масала кўриб чиқилмайди.

Хулосалар Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ҳузурида фаолият кўрсатадиган Ҳукумат комиссияси томонидан умумлаштирилади ва кўриб чиқиш учун ярим йилда бир марта фармойиш лойиҳаси билан бирга Ўзбекистон Республикаси Президентига тақдим этилади.

Ўзбекистон Республикаси Президентининг фармойиши лойиҳасида ушбу модданинг иккинчи қисмида назарда тутилган маълумотлар тўлиқ кўрсатилиши керак»;

12) 45 1 -модданинг матни қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

«Ер участкасига бўлган ҳуқуқ бекор қилиниши муносабати билан туманлар, шаҳарлар давлат ҳокимияти органларининг тасарруфига қайтарилган қишлоқ хўжалигига мўлжалланган ерлар бўш турган қишлоқ хўжалигига мўлжалланган ер участкаларидир.

Бўш турган қишлоқ хўжалигига мўлжалланган ер участкалари белгиланган тартибда туман, шаҳар ҳокимининг қарорига асосан давлат ер кадастрида ҳисобга олинади.

Жисмоний ва юридик шахсларга ер участкаларини қишлоқ хўжалиги мақсадлари учун бериш фақат бўш турган қишлоқ хўжалигига мўлжалланган ер участкалари ҳамда захира фонди ерлари ҳисобидан амалга оширилади»;

13) 87-модда :

иккинчи қисми қуйидаги мазмундаги тўртинчи хатбоши билан тўлдирилсин:

«қишлоқ хўжалигига мўлжалланган ерларда ва ўрмон фонди ерларида ички хўжалик ер тузиш лойиҳасига мувофиқ ер участкасидан рухсат этилган фойдаланишнинг асосий турига мос бўлган қурилиш объектларини жойлаштирадиган (қурадиган) юридик ва жисмоний шахслар»;

қуйидаги мазмундаги учинчи ва тўртинчи қисмлар билан тўлдирилсин:

«Ер участкаси бўлинган ҳамда бир нечта юридик ва жисмоний шахсларга берилган (реализация қилинган) тақдирда, қишлоқ хўжалиги ва ўрмон хўжалиги ишлаб чиқариши нобудгарчиликларининг ўрни бўлинган ер участкаларининг майдонига мутаносиб равишда қопланади.

Ер участкалари электрон онлайн-аукцион воситасида реализация қилинганда, шунингдек баҳоловчи ташкилот томонидан белгиланган бозор қиймати бўйича тўғридан-тўғри реализация қилинганда қишлоқ хўжалиги ва ўрмон хўжалиги ишлаб чиқаришининг нобудгарчиликлари миқдори алоҳида кўрсатилиши ва тўланиши керак»;

учинчи , тўртинчи ва бешинчи қисмлари тегишинча бешинчи, олтинчи ва еттинчи қисмлар деб ҳисоблансин;

олтинчи қисми қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

«Қолган барча ҳолларда қишлоқ хўжалиги ва ўрмон хўжалиги ишлаб чиқариши нобудгарчиликларининг ўрни тўлиқ қопланиши лозим. Ўзбекистон Республикасининг консолидациялашган бюджети маблағлари ҳисобидан амалга ошириладиган қурилиш, реконструкция қилиш ва таъмирлаш ишлари учун харажатлар сметаларида қишлоқ хўжалиги ва ўрмон хўжалиги ишлаб чиқариши нобудгарчиликларининг ўрнини қоплаш учун маблағлар назарда тутилиши керак».

3-модда . Ўзбекистон Республикасининг 2019 йил 30 декабрда қабул қилинган ЎРҚ-599-сонли Қонуни билан янги таҳрирда тасдиқланган Ўзбекистон Республикасининг Солиқ кодекси (Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси палаталарининг Ахборотномаси, 2019 йил, 12-сонга 1-илова; 2020 йил, № 3, 198-модда, № 10, 593-модда, № 11, 652-модда, № 12, 690, 691-моддалар; 2021 йил, № 1, 6-модда, № 4, 294-модда, 4-сонга илова, № 8, 800-модда, № 9, 901-модда, № 10, 968, 969, 972, 973-моддалар, № 12, 1199-модда; 2022 йил, № 2, 79-модда, № 3, 215, 216-моддалар, № 5, 461, 464, 467-моддалар, № 6, 570-модда, № 7, 664, 666-моддалар, № 12, 1190-модда; 2023 йил, № 6, 444, 446-моддалар, № 7, 540-модда, № 12, 1011-модда; 2024 йил, № 2, 106, 110, 111-моддалар, № 4, 346-модда, № 5, 458, 459-моддалар, № 8, 822, 831-моддалар, № 9, 958-модда, № 10, 1076-модда, № 11, 1190-модда, № 12, 1283, 1284, 1296, 1297-моддалар, № 2, 188, 194-моддалар) 445-моддасига қуйидаги қўшимчалар киритилсин:

иккинчи қисмининг бешинчи хатбошиси «1,1 оширувчи коэффициент қўлланилади» деган сўзлардан кейин «бундан ушбу модданинг олтинчи қисмида назарда тутилган ҳоллар мустасно» деган сўзлар билан тўлдирилсин.

қуйидаги мазмундаги олтинчи қисм билан тўлдирилсин:

«Ер ости сув манбаларидан сув ўлчаш ускуналарисиз сув олинганда солиқ ставкаси белгиланган солиқ ставкаларининг беш баравари миқдорида белгиланади. Бунда мазкур қоида жисмоний шахслар томонидан шахсий ва хўжалик эҳтиёжлари учун суткасига 5 метр кубгача бўлган ҳажмда ер ости сувларини якка тартибда олиш ҳолларига нисбатан татбиқ этилмайди».

4-модда . Ўзбекистон Республикасининг 2020 йил 28 августда қабул қилинган «Ўзбекистон Республикасининг маъмурий-ҳудудий тузилиши тўғрисида»ги ЎРҚ-635-сонли Қонунига (Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси палаталарининг Ахборотномаси, 2020 йил, № 8, 492-модда; 2021 йил, № 8, 800-модда; 2022 йил, № 6, 574-модда) қуйидаги ўзгартиришлар киритилсин:

1) 11-модданинг :

номидаги «Давлат солиқ қўмитаси» деган сўзлар «Иқтисодиёт ва молия вазирлиги» деган сўзлар билан алмаштирилсин;

биринчи хатбошисидаги «Давлат солиқ қўмитаси» деган сўзлар «Иқтисодиёт ва молия вазирлиги» деган сўзлар билан алмаштирилсин;

2) 12-модданинг иккинчи қисми қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

«Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси томонидан ташкил этиладиган комиссия таркибига Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги, Ўзбекистон Республикаси Иқтисодиёт ва молия вазирлиги, Ўзбекистон Республикаси Иқтисодиёт ва молия вазирлиги ҳузуридаги Кадастр агентлиги, Ўзбекистон Республикаси Миллий статистика қўмитаси раҳбарлари киритилади»;

3) 15-модданинг матни қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

«Маъмурий-ҳудудий бирликларни давлат рўйхатидан ўтказиш Ўзбекистон Республикаси Иқтисодиёт ва молия вазирлиги ҳузуридаги Кадастр агентлиги томонидан уларни Маъмурий-ҳудудий бирликларнинг давлат реестрига киритиш йўли билан амалга оширилади.

Маъмурий-ҳудудий тузилиш масалалари бўйича таклифлар ёки илтимосномалар тақдим этган давлат органлари ваколатли давлат органлари томонидан ижобий қарор қабул қилинганидан кейин ўн иш куни ичида тегишли ҳужжатларни Маъмурий-ҳудудий бирликларнинг давлат реестрига киритиш учун Ўзбекистон Республикаси Иқтисодиёт ва молия вазирлиги ҳузуридаги Кадастр агентлигига киритиши шарт.

Маъмурий-ҳудудий бирликларнинг давлат реестри қуйидагилар тўғрисидаги ахборотни ўз ичига олади:

маъмурий-ҳудудий бирликларнинг тоифалари ва номлари;

объектни маъмурий-ҳудудий белгилашнинг тизимли коди (маъмурий-ҳудудий бирликнинг мансублигини аниқловчи код);

маъмурий-ҳудудий бирликларнинг маъмурий марказлари;

маъмурий-ҳудудий бирликларнинг тавсифлари ва картографик чизмалари;

маъмурий-ҳудудий бирликларни тузиш, тугатиш ва уларнинг чегараларини ўзгартириш, маъмурий-ҳудудий бирликларнинг маъмурий марказларини белгилаш ва кўчириш, маъмурий-ҳудудий бирликлар бўйсунувини ўзгартириш саналари;

маъмурий-ҳудудий бирлик таркибига кирувчи маъмурий-ҳудудий бирликларнинг объектни маъмурий-ҳудудий белгилашнинг тизимли коди кўрсатилган рўйхати;

маъмурий-ҳудудий бирлик таркибига кирувчи маъмурий-ҳудудий бирликларнинг рўйхати;

маъмурий-ҳудудий бирликнинг муайян маъмурий-ҳудудий бирлик таркибига мансублиги;

маъмурий-ҳудудий бирликлар майдони ва уларнинг ҳудудида яшайдиган аҳоли сони (аҳолини охирги рўйхатга олиш маълумотлари бўйича)»;

4) 45-модданинг матнидаги «Давлат солиқ қўмитаси» деган сўзлар «Иқтисодиёт ва молия вазирлиги» деган сўзлар билан алмаштирилсин.

5-модда . Ўзбекистон Республикасининг 2021 йил 14 июлда қабул қилинган «Лицензиялаш, рухсат бериш ва хабардор қилиш тартиб-таомиллари тўғрисида»ги ЎРҚ-701-сонли Қонунига (Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси палаталарининг Ахборотномаси, 2021 йил, № 7, 661-модда; 2022 йил, № 4, 340-модда, № 5, 465-модда; 2023 йил, № 2, 103-модда, № 3, 185-модда, № 7, 533-модда, № 9, 710-модда, № 11, 921, 923-моддалар; 2024 йил, № 1, 5, 7-моддалар, № 2, 105, 112-моддалар, № 7, 628-модда, № 8, 819-модда, № 9, 957, 958-моддалар; 2025 йил, № 1, 3, 6-моддалар, № 2, 189, 197-моддалар) қуйидаги ўзгартиришлар киритилсин:

1) 2-илованинг 57-позицияси қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

« 57. Ер ости сувларига қудуқларни бурғилаш бўйича фаолиятга доир рухсатнома Ер ости сувларига қудуқларни бурғилаш бўйича фаолият. Ўзбекистон Республикаси Тоғ-кон саноати ва геология вазирлиги » ;

2) 4-илова II бўлимининг 48-позицияси куйидаги таҳрирда баён этилсин:

« 48. Ер ости сувларига қудуқларни бурғилаш бўйича фаолиятга доир рухсатнома 150 ».

6-модда . Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги, Иқтисодиёт ва молия вазирлиги ҳузуридаги Кадастр агентлиги, Ўзбекистон Республикаси Тоғ-кон саноати ва геология вазирлиги ҳамда бошқа манфаатдор ташкилотлар ушбу Қонуннинг ижросини, ижрочиларга етказилишини ҳамда моҳияти ва аҳамияти аҳоли ўртасида тушунтирилишини таъминласин.

7-модда . Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси:

ҳукумат қарорларини ушбу Қонунга мувофиқлаштирсин;

республика ижро этувчи ҳокимият органлари ушбу Қонунга зид бўлган ўз норматив-ҳуқуқий ҳужжатларини қайта кўриб чиқишлари ва бекор қилишларини таъминласин.

8-модда . Ушбу Қонун расмий эълон қилинган кундан эътиборан кучга киради.

Ушбу Қонун 1-моддаси , 2-моддаси 8-бандининг учинчи хатбошиси , 3 , 5-моддалари мазкур Қонун кучга кирган кундан эътиборан уч ой ўтгач амалга киритилади.

Ўзбекистон Республикасининг Президенти Ш. МИРЗИЁЕВ

Тошкент ш.,

2025 йил 5 май,

ЎРҚ-1062-сон

(Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 05.05.2025 й., 03/25/1062/0410-сон)

lex.uz

Oʻzbekiston Respublikasining Qonuni

Oʻzbekiston Respublikasining ayrim qonun hujjatlariga qoʻshimcha va oʻzgartirishlar kiritish toʻgʻrisida

Qonunchilik palatasi tomonidan 2025-yil 4-martda qabul qilingan Senat tomonidan 2025-yil 30-aprelda maʼqullangan

Keyingi yillarda mamlakatimizda yerlarni muhofaza qilishga va yer egalarining mulkiy huquqlarini kafolatlashga, suv resurslarini boshqarish tizimini takomillashtirishga, aholi va iqtisodiyot tarmoqlari ehtiyojlari uchun suvdan oqilona foydalanilishini taʼminlashga, shuningdek suvlarning zararli taʼsir koʻrsatishining oldini olishga hamda uning oqibatlarini bartaraf etishga qaratilgan izchil islohotlar amalga oshirilmoqda.

Shu bilan birga yer munosabatlari sohasida amalga oshirilayotgan islohotlar mohiyatidan kelib chiqib, boʻsh turgan yerlarni hisobga olish, qishloq xoʻjaligiga moʻljallangan yerlarni yer fondining boshqa toifasiga oʻtkazish mexanizmlarini takomillashtirish, huquq egalarining yer uchastkalarini olganlik uchun haq toʻlashni amalga oshirish yuzasidan masʼuliyatini kuchaytirish zaruriyati yuzaga kelmoqda. Bundan tashqari yer osti suvlarini yerlarni sugʻorish va boshqa maqsadlar uchun olish keskin oʻsganligi, shuningdek quduqlarni ruxsatsiz burgʻilash va suvlardan nazoratsiz, hisobga olmasdan foydalanish hollari davom etayotganligi sababli yer osti suv resurslarini muhofaza qilish choralarini kuchaytirish zaruriyati yuzaga kelmoqda.

Ushbu Qonun bilan Oʻzbekiston Respublikasining Yer kodeksiga davlat mulkidagi boʻsh turgan yerlarning hisobga olinishini tashkil etishni, qishloq xoʻjaligiga moʻljallangan yer uchastkalarida ruxsat etilgan foydalanishning asosiy turiga mos boʻlgan obyektlarni joylashtirishni, yer uchastkalarini olganlik uchun haq belgilangan muddatlarda toʻlanmaganda yer uchastkalariga boʻlgan huquqni bekor qilishni nazarda tutuvchi qoʻshimcha va oʻzgartirishlar kiritilmoqda.

Shuningdek qishloq xoʻjaligiga moʻljallangan yerlarning turlariga aniqlik kiritilmoqda, sugʻoriladigan yerlarni yer fondining boshqa toifasiga yoki sugʻorilmaydigan yerlar toifasiga oʻtkazish boʻyicha aniq talablar belgilanmoqda, qishloq xoʻjaligi va oʻrmon xoʻjaligi ishlab chiqarishining nobudgarchiliklari oʻrnini qoplash zarur boʻlgan hollar kengaytirilmoqda.

“Oʻzbekiston Respublikasining maʼmuriy-hududiy tuzilishi toʻgʻrisida”gi Oʻzbekiston Respublikasi Qonuniga Oʻzbekiston Respublikasi Iqtisodiyot va moliya vazirligi huzuridagi Kadastr agentligining va Oʻzbekiston Respublikasi Milliy statistika qoʻmitasining rasmiy nomlarini aniqlashtirishga, shuningdek Maʼmuriy-hududiy birliklarning davlat reyestrida obyektni maʼmuriy-hududiy belgilashning tizimli kodi toʻgʻrisidagi axborot aks ettirilishiga qaratilgan oʻzgartirishlar kiritilmoqda.

Shu bilan birga mazkur Qonun bilan Oʻzbekiston Respublikasining Maʼmuriy javobgarlik toʻgʻrisidagi kodeksiga , Oʻzbekiston Respublikasining Soliq kodeksiga , shuningdek “Litsenziyalash, ruxsat berish va xabardor qilish tartib-taomillari toʻgʻrisida”gi Oʻzbekiston Respublikasi Qonuniga yer osti suvlariga quduqlarni qonunga xilof ravishda burgʻilash va xavfli geologik jarayonlarning oldini olishga doir koʻrsatmalar talablarini bajarmaganlik uchun javobgarlik belgilashni, yer osti suvlari suv oʻlchash uskunalarisiz olinganda soliqni belgilangan soliq stavkasining besh baravari miqdorida undirishni, yer osti suvlariga quduqlarni burgʻilashga doir ruxsatnomani berish tartib-taomilini yanada takomillashtirishni nazarda tutuvchi oʻzgartirish va qoʻshimchalar kiritilmoqda.

Ushbu Qonun yerlarni muhofaza qilish va yer uchastkalaridan foydalanish samaradorligini oshirishga, Maʼmuriy-hududiy birliklar davlat reyestrining axborot tizimini takomillashtirishga, yer osti suvlaridan qonunga xilof ravishda foydalanishning oldini olishga, yer osti suvlariga quduqlarni burgʻilash faoliyati bilan shugʻullanuvchi tadbirkorlik subyektlari uchun qulay shart-sharoitlar yaratishga va yer osti suv resurslaridan oqilona foydalanilishini taʼminlashga xizmat qiladi.

1-modda . Oʻzbekiston Respublikasining 1994-yil 22-sentabrda qabul qilingan 2015-XII-sonli Qonuni bilan tasdiqlangan Oʻzbekiston Respublikasining Maʼmuriy javobgarlik toʻgʻrisidagi kodeksiga (Oʻzbekiston Respublikasi Oliy Kengashining Axborotnomasi, 1995-yil, № 3, 6-modda; Oʻzbekiston Respublikasi Oliy Majlisining Axborotnomasi, 1995-yil, № 9, 193-modda, № 12, 269-modda; 1996-yil, № 5-6, 69-modda, № 9, 144-modda; 1997-yil, № 2, 56-modda, № 4-5, 126-modda, № 9, 241-modda; 1998-yil, № 3, 38-modda, № 5-6, 102-modda, № 9, 181-modda; 1999-yil, № 1, 20-modda, № 5, 124-modda, № 9, 229-modda; 2000-yil, № 5-6, 153-modda, № 7-8, 217-modda; 2001-yil, № 1-2, 23-modda, № 9-10, 165, 182-moddalar; 2002-yil, № 1, 20-modda, № 9, 165-modda; 2003-yil, № 1, 8-modda, № 5, 67-modda, № 9-10, 149-modda; 2004-yil, № 1-2, 18-modda, № 5, 90-modda, № 9, 171-modda; 2005-yil, № 1, 18-modda; Oʻzbekiston Respublikasi Oliy Majlisi palatalarining Axborotnomasi, 2005-yil, № 9, 312-modda, № 12, 413, 417, 418-moddalar; 2006-yil, № 6, 261-modda, № 9, 498-modda, № 10, 536-modda, № 12, 656, 659-moddalar; 2007-yil, № 4, 158, 159, 164, 165-moddalar, № 9, 416, 421-moddalar, № 12, 596, 604, 607-moddalar; 2008-yil, № 4, 181, 189, 192-moddalar, № 9, 486, 488-moddalar, № 12, 640, 641-moddalar; 2009-yil, № 1, 1-modda, № 9, 334, 335, 337-moddalar, № 10, 380-modda, № 12, 462, 468, 470, 472, 474-moddalar; 2010-yil, № 5, 175, 179-moddalar, № 6, 231-modda, № 9, 335, 339, 341-moddalar, № 10, 380-modda, № 12, 468, 473, 474-moddalar; 2011-yil, № 1, 1-modda, № 4, 104, 105-moddalar, № 9, 247, 252-moddalar, № 12/2, 365-modda; 2012-yil, № 4, 108-modda, № 9/1, 242-modda, № 12, 336-modda; 2013-yil, № 4, 98-modda, № 10, 263-modda; 2014-yil, № 1, 2-modda, № 5, 130-modda, № 9, 244-modda, № 12, 341, 343-moddalar; 2015-yil, № 6, 228-modda, № 8, 310, 312-moddalar, № 12, 452-modda; 2016-yil, № 1, 2-modda, № 4, 125-modda, № 9, 276-modda, № 12, 383, 385-moddalar; 2017-yil, № 4, 137-modda, № 6, 300-modda, № 9, 510-modda, № 10, 605-modda; 2018-yil, № 1, 1, 4, 5-moddalar, № 4, 224-modda, № 7, 430, 431, 432-moddalar, № 10, 671, 673, 679-moddalar; 2019-yil, № 1, 1, 3, 5-moddalar, № 2, 47-modda, № 3, 161, 165, 166-moddalar, № 5, 259, 261, 267, 268-moddalar, № 7, 386-modda, № 8, 469, 471-moddalar, № 9, 591, 592-moddalar, № 10, 674, 676-moddalar, № 11, 787, 791-moddalar, № 12, 880, 891-moddalar; 2020-yil, № 1, 4-modda, № 3, 203, 204-moddalar, № 7, 449-modda, № 9, 539, 540-moddalar, № 10, 593, 596-moddalar, № 11, 651-modda, № 12, 691-modda; 2021-yil, № 1, 5, 7, 12, 13, 14-moddalar, № 2, 142-modda, № 3, 217-modda, № 4, 290, 293-moddalar, 4-songa ilova, № 8, 800, 802, 803-moddalar, № 9, 903-modda, № 10, 966, 967, 968, 973-moddalar, № 11, 1066-modda; 2022-yil, № 1, 1, 2-moddalar, № 2, 80, 81-moddalar, № 3, 215, 216-moddalar, № 4, 337-modda, № 5, 464, 465, 466, 467-moddalar, № 8, 787-modda, № 10, 981, 984-moddalar, № 12, 1188-modda; 2023-yil, № 3, 184, 185, 188, 189-moddalar, № 4, 265, 266, 268-moddalar, № 5, 319, 320-moddalar, № 7, 533, 534, 535, 537, 539-moddalar, № 8, 634-modda, № 10, 798-modda, № 11, 921, 923, 924-moddalar, № 12, 1004-modda; 2024-yil, № 1, 5, 7, 8, 9-moddalar, № 2, 102, 111, 115, 116-moddalar, № 3, 243, 245-moddalar, № 6, 530, 532-moddalar, № 7, 629-modda, № 8, 826, 829, 831-moddalar, № 9, 954, 964, 965-moddalar, № 10, 1070, 1071, 1073, 1077, 1078, 1083, 1084-moddalar, № 11, 1187, 1188, 1189-moddalar, № 12, 1279, 1280, 1282, 1286, 1287-moddalar; 2025-yil, № 1, 5, 8-moddalar, № 2, 187, 188, 196, 198, 201-moddalar) quyidagi qoʻshimcha va oʻzgartirishlar kiritilsin:

1) 74-modda :

toʻrtinchi qismining :

dispozitsiyasi “yer osti suvlaridan oʻzboshimchalik bilan suv olish” degan soʻzlardan keyin “yer osti suvlariga quduqni qonunga xilof ravishda burgʻilash” degan soʻzlar bilan toʻldirilsin;

sanksiyasi quyidagi tahrirda bayon etilsin:

“fuqarolarga bazaviy hisoblash miqdorining olti baravaridan oʻn besh baravarigacha, mansabdor shaxslarga esa — oʻn besh baravaridan yigirma bir baravarigacha miqdorda jarima solishga sabab boʻladi”;

beshinchi qismining sanksiyasi quyidagi tahrirda bayon etilsin:

“fuqarolarga bazaviy hisoblash miqdorining oʻn besh baravaridan yigirma bir baravarigacha, mansabdor shaxslarga esa — yigirma bir baravaridan oʻttiz baravarigacha miqdorda jarima solishga sabab boʻladi”;

2) 204 1 -modda birinchi qismining dispozitsiyasi quyidagi tahrirda bayon etilsin:

“Aholini va hududlarni tabiiy hamda texnogen xususiyatli favqulodda vaziyatlardan muhofaza qilish toʻgʻrisidagi, fuqaro muhofazasi toʻgʻrisidagi qonunchilik, shuningdek xavfli geologik jarayonlarning oldini olish yuzasidan vakolatli davlat organining koʻrsatmalari talablarini bajarmaslik”;

3) 260 1 -moddaning birinchi qismi “(yer osti suvlariga doir qismida)” degan soʻzlardan keyin “74-moddasining toʻrtinchi va beshinchi qismlarida” degan soʻzlar bilan toʻldirilsin.

2-modda . Oʻzbekiston Respublikasining 1998-yil 30-aprelda qabul qilingan 598-I-sonli Qonuni bilan tasdiqlangan Oʻzbekiston Respublikasining Yer kodeksiga (Oʻzbekiston Respublikasi Oliy Majlisining Axborotnomasi, 1998-yil, № 5-6, 82-modda; 2003-yil, № 9-10, 149-modda; 2004-yil, № 5, 90-modda; 2005-yil, № 1, 18-modda; Oʻzbekiston Respublikasi Oliy Majlisi palatalarining Axborotnomasi, 2007-yil, № 12, 608-modda; 2009-yil, № 1, 1-modda, № 12, 472-modda; 2011-yil, № 1, 1-modda; 2014-yil, № 1, 2-modda, № 9, 244-modda; 2015-yil, № 8, 312-modda; 2017-yil, № 9, 510-modda; 2018-yil, № 1, 1-modda, № 4, 224-modda, № 7, 432-modda, № 12, 781-modda; 2019-yil, № 1, 1-modda, № 3, 161-modda, № 4, 199-modda, № 8, 469-modda, № 11, 792-modda; 2020-yil, № 9, 540-modda; 2021-yil, № 1, 3-modda, 4-songa ilova, № 8, 800-modda; 2022-yil, № 6, 570, 577-moddalar; 2023-yil, № 10, 795-modda, № 11, 919-modda; 2024-yil, № 7, 629-modda, № 8, 831-modda, № 9, 958-modda, № 10, 1072-modda, № 11, 1193-modda; 2025-yil, № 2, 188-modda) quyidagi qoʻshimcha va oʻzgartirishlar kiritilsin:

1) 6-moddaning oltinchi xatboshisi “davlat roʻyxatiga olinishini” degan soʻzlardan keyin “davlat mulkida boʻlgan boʻsh turgan yerlarning hisobga olinishini” degan soʻzlar bilan toʻldirilsin;

2) 7-moddaning oltinchi xatboshisi “davlat roʻyxatiga olinishini” degan soʻzlardan keyin “davlat mulkida boʻlgan boʻsh turgan yerlarning hisobga olinishini” degan soʻzlar bilan toʻldirilsin;

3) 8-modda 1-bandining ikkinchi jumlasi quyidagi tahrirda bayon etilsin:

“Qishloq xoʻjaligiga moʻljallangan yerlar ushbu Kodeksning 43-moddasiga muvofiq turlarga boʻlinadi”;

4) 9-moddaning :

beshinchi va oltinchi qismlari quyidagi mazmundagi beshinchi, oltinchi va yettinchi qismlar bilan almashtirilsin:

“Sugʻorilmaydigan yerlarni qishloq xoʻjaligiga moʻljallangan yerlar toifasidan yer fondining boshqa toifasiga oʻtkazish ushbu modda oltinchi qismining talablarini inobatga olgan holda Oʻzbekiston Respublikasi Vazirlar Mahkamasi tomonidan amalga oshiriladi, sugʻoriladigan yerlarni qishloq xoʻjaligiga moʻljallangan yerlar toifasidan yer fondining boshqa toifasiga yoki sugʻorilmaydigan yerlarga oʻtkazish esa ushbu Kodeksning 44 1 -moddasida belgilangan tartibda amalga oshiriladi.

Egalikda, foydalanishda yoki ijarada boʻlgan qishloq xoʻjaligiga moʻljallangan yerlarni yer fondining boshqa toifasiga oʻtkazish mazkur yer uchastkalariga boʻlgan huquqlar ushbu Kodeksning 36-moddasida belgilangan tartibda bekor qilinganidan keyin va ular takroran berilguniga (realizatsiya qilinguniga) qadar amalga oshiriladi, bundan oʻzboshimchalik bilan egallab olingan yer uchastkalariga hamda ularda qurilgan binolar va inshootlarga boʻlgan huquqlar qonunda belgilangan tartibda eʼtirof etilgan yerlarni yer fondining boshqa toifasiga oʻtkazish hollari mustasno.

Yer fondining toifasi yer uchastkalarini berish (realizatsiya qilish) toʻgʻrisidagi hujjatlarda, yer uchastkalariga boʻlgan huquqlarning boshqa shaxsga oʻtishini belgilovchi hujjatlarda hamda davlat yer kadastri hujjatlarida, shuningdek Koʻchmas mulk obyektlariga boʻlgan huquqlarning davlat reyestridan elektron koʻchirmalarda koʻrsatiladi”;

yettinchi qismi sakkizinchi qism deb hisoblansin;

5) 12-moddaning toʻqqizinchi qismi “tuproq eroziyasiga qarshi kurashish tadbirlarini ishlab chiqishni” degan soʻzlardan keyin “qishloq xoʻjaligiga moʻljallangan yer uchastkalarida yer uchastkasidan ruxsat etilgan foydalanishning asosiy turiga mos boʻlgan qurilish obyektlarini joylashtirishni (qurishni)” degan soʻzlar bilan toʻldirilsin;

6) 13-moddaning toʻrtinchi qismi quyidagi tahrirda bayon etilsin:

“Qishloq xoʻjaligi va oʻrmon xoʻjaligi korxonalari, muassasalari hamda tashkilotlarining ichki xoʻjalik yer tuzish loyihalari tumanlar va shaharlar hokimlari tomonidan, qishloq xoʻjaligiga moʻljallangan sugʻorilmaydigan yerlarda yer uchastkasidan ruxsat etilgan foydalanishning asosiy turiga mos boʻlgan qurilish obyektlarini joylashtirishni (qurishni) nazarda tutuvchi ichki xoʻjalik yer tuzish loyihalari esa viloyatlar va Toshkent shahar hokimlari tomonidan tasdiqlanadi. Yer tuzish loyihalariga oʻzgartirishlar ushbu loyihalarni tasdiqlagan organlarning ruxsati bilan kiritiladi. Bunda qishloq xoʻjaligiga moʻljallangan sugʻorilmaydigan yerlarda yer uchastkasidan ruxsat etilgan foydalanishning asosiy turiga mos boʻlgan qurilish obyektlarining turlari Oʻzbekiston Respublikasi Vazirlar Mahkamasi tomonidan belgilanadi”;

7) 28-moddaning :

birinchi qismi “Oʻzbekiston Respublikasida” degan soʻzlardan keyin “yer uchastkalarini olganlik va” degan soʻzlar bilan toʻldirilsin;

ikkinchi qismi quyidagi mazmundagi ikkinchi va uchinchi qismlar bilan almashtirilsin:

“Yer uchastkalarini olgan yuridik va jismoniy shaxslar ushbu Kodeksga muvofiq elektron onlayn-auksion natijalariga koʻra yoki baholovchi tashkilot tomonidan belgilanadigan miqdorda haq toʻlaydi, shuningdek qishloq xoʻjaligi va oʻrmon xoʻjaligi ishlab chiqarishi nobudgarchiliklarining oʻrnini qoplaydi.

Oʻz egaligida va foydalanishida hamda mulkida yer uchastkalari boʻlgan yuridik va jismoniy shaxslar yerlardan foydalanganlik uchun haq toʻlaydi. Yerdan foydalanganlik uchun haq har yili toʻlanadigan yer soligʻi shaklida olinadi, uning miqdori yer uchastkasining sifatiga, joylashishiga va suv bilan taʼminlanish darajasiga qarab belgilanadi”;

uchinchi , toʻrtinchi va beshinchi qismlari tegishincha toʻrtinchi, beshinchi va oltinchi qismlar deb hisoblansin;

8) 36-modda :

birinchi qismi quyidagi mazmundagi 9 1 -band bilan toʻldirilsin:

“9 1 ) yer uchastkasini olganlik uchun haq belgilangan muddatlarda toʻlanmaganda — muddati oʻtgan qarzdorlik uning mavjudligi toʻgʻrisida vakolatli organlar tomonidan ogohlantirish berilgan sanadan eʼtiboran olti oy ichida bartaraf etilmaganda”;

quyidagi mazmundagi sakkizinchi va toʻqqizinchi qismlar bilan toʻldirilsin:

“Yer uchastkasiga boʻlgan huquq bekor qilinganda, mazkur yer uchastkasi zaxira yerlar toifasiga oʻtkazilmaydi hamda tumanlar, shaharlar davlat hokimiyati organlarining tasarrufida boʻlgan boʻsh turgan yer uchastkasi sifatida hisobga olinadi.

Tumanlar, shaharlar davlat hokimiyati organlarining tasarrufida boʻlgan boʻsh turgan yer uchastkalari oʻn besh kunlik muddatda tuman (shahar) hokimining qaroriga asosan davlat yer kadastrida hisobga olinishi hamda ushbu yerlarni boshqa yuridik va jismoniy shaxslarga berish (realizatsiya qilish) choralari koʻrilishi kerak”;

9) 43-moddaning ikkinchi va uchinchi qismlari quyidagi mazmundagi ikkinchi — beshinchi qismlar bilan almashtirilsin:

“Qishloq xoʻjaligiga moʻljallangan yerlar:

foydalanish turiga koʻra — qishloq xoʻjaligi yerlariga va qishloq xoʻjaligiga xizmat koʻrsatuvchi yerlarga;

suv bilan taʼminlanish darajasiga koʻra — sugʻoriladigan yerlarga va sugʻorilmaydigan yerlarga boʻlinadi.

Qishloq xoʻjaligi yerlari haydaladigan yerlarga (sugʻoriladigan va lalmi ekin yerlari), koʻp yillik dov-daraxtlar (bogʻlar, tokzorlar, tutzorlar, mevali daraxt koʻchatzorlar va boshqa koʻp yillik dov-daraxtlar) egallagan yerlarga, tashlandiq yerlarga, pichanzorlarga va yaylovlarga boʻlinadi. Qishloq xoʻjaligi yerlari maxsus muhofaza qilinishi lozim.

Qishloq xoʻjaligiga xizmat koʻrsatuvchi yerlar ihota daraxtzorlari, ichki xoʻjalik yoʻllari, kommunikatsiyalar, suv havzalari, suvni tejaydigan sugʻorish texnologiyalari, qishloq xoʻjaligida foydalaniladigan binolar va inshootlar egallagan yerlarga boʻlinadi. Qishloq xoʻjaligiga moʻljallangan sugʻorilmaydigan yerlarda ichki xoʻjalik yer tuzish loyihasiga muvofiq yer uchastkasidan ruxsat etilgan foydalanishning asosiy turiga mos boʻlgan obyektlarni joylashtirishga (qurishga) yoʻl qoʻyiladi. Bunda mazkur yerlar ichki xoʻjalik yer tuzish loyihasiga asosan qishloq xoʻjaligiga xizmat koʻrsatuvchi yerlar sifatida hisobga olinadi.

Agar qonunchilikda boshqacha hollar nazarda tutilmagan boʻlsa, yer fondining boshqa toifalariga taalluqli boʻlgan yerlar tarkibidagi haydaladigan yerlar, koʻp yillik dov-daraxtlar, tashlandiq yerlar, pichanzorlar va yaylovlar davlat yer kadastrida qishloq xoʻjaligi yerlari sifatida hisobga olinadi hamda maxsus muhofaza qilinadi”;

toʻrtinchi va beshinchi qismlari tegishincha oltinchi va yettinchi qismlar deb hisoblansin;

10) 44-moddaning ikkinchi , uchinchi va toʻrtinchi qismlari quyidagi tahrirda bayon etilsin:

“Yer fondining boshqa toifalariga taalluqli boʻlgan sugʻoriladigan yerlar ham davlat yer kadastrida sugʻoriladigan yerlar sifatida hisobga olinadi. Agar qonunda boshqacha tartib nazarda tutilmagan boʻlsa, mazkur yerlarga nisbatan ushbu Kodeksda sugʻoriladigan yerlar uchun belgilangan barcha talablar va shartlar tatbiq etiladi”;

Suv xoʻjaligi organlari sugʻoriladigan yeri boʻlgan yer egalari va yerdan foydalanuvchilarni manbalarning sersuvligini hisobga olgan holda joriy etilgan limitlar boʻyicha suv toʻgʻrisidagi qonunchilik bilan belgilanadigan tartibda suv bilan taʼminlashi shart.

Sugʻoriladigan yerlardan faqat qishloq xoʻjaligi ekinlarini yetishtirish, shuningdek bogʻdorchilik, uzumchilik va koʻp yillik dov-daraxtlar yetishtirish uchun foydalanilishi mumkin”;

11) quyidagi mazmundagi 44 1 -modda bilan toʻldirilsin:

“44 1 -modda. Sugʻoriladigan yerlarni yer fondining boshqa toifasiga yoki sugʻorilmaydigan yerlarga oʻtkazish

Sugʻoriladigan yerlar maxsus muhofaza qilinishi lozim. Ushbu yerlarni yer fondining boshqa toifasiga yoki sugʻorilmaydigan yerlarga oʻtkazish alohida hollarda, tuproq-meliorativ va iqtisodiy sharoitlar, yerlarning suv bilan taʼminlanganligi darajasi, shuningdek suv resurslarining mavjudligi hamda ularga doir limitlar hisobga olingan holda, Oʻzbekiston Respublikasi Qishloq xoʻjaligi vazirligining, Oʻzbekiston Respublikasi Suv xoʻjaligi vazirligining hamda Oʻzbekiston Respublikasi Iqtisodiyot va moliya vazirligi huzuridagi Kadastr agentligining xulosalariga muvofiq Oʻzbekiston Respublikasi Prezidentining farmoyishi bilan amalga oshiriladi.

Ushbu moddaning birinchi qismida nazarda tutilgan xulosalarni olish uchun viloyatlar va Toshkent shahar hokimlari tomonidan quyidagi maʼlumotlarni oʻz ichiga olgan hujjatlar taqdim etiladi:

1) yer uchastkasining joylashgan joyi, maydoni, kadastr raqami, konturlari soni va raqami, tuproq tipi, tarkibi, sifati va unumdorligi, suv bilan taʼminlanganlik darajasi, yerga boʻlgan huquq egasi;

2) yer uchastkasini boʻsh turgan yer uchastkasi sifatida hisobga olish toʻgʻrisidagi qarorning sanasi va raqami, bundan yer uchastkasidan qishloq xoʻjaligiga xizmat koʻrsatuvchi yerlar sifatida foydalanish hollari mustasno;

3) yer uchastkasidan keyingi besh yil ichida foydalanish holati, bundan buyon undan sugʻoriladigan yerlar sifatida foydalanish maqsadga muvofiq emasligini asoslovchi tuproq-meliorativ va iqtisodiy sharoitlar, suv bilan taʼminlanish darajasidagi oʻzgarishlar, shuningdek ushbu vaziyatlarning yuzaga kelishiga sabab boʻlgan va ularni bartaraf etishga toʻsqinlik qiladigan holatlar;

4) qishloq xoʻjaligi va oʻrmon xoʻjaligi ishlab chiqarishi nobudgarchiliklarining miqdori, ularning oʻrnini qoplash manbalari va muddatlari, qoplashdan tushgan mablagʻlarni sarflash yoʻnalishlari;

5) tuproqning unumdor qatlamini sidirib olish, saqlash va undan foydalanish tadbirlari, ushbu tadbirlarni amalga oshirish muddatlari, ijrochilari va moliyalashtirish manbalari;

6) oʻsha hududning oʻzida yoki boshqa maʼmuriy-hududiy birlikda joylashgan, sugʻoriladigan yerlar oʻrniga ularning maydonidan kam boʻlmagan miqdorda ikki yil ichida yangidan oʻzlashtiriladigan va sugʻoriladigan yerlarga oʻtkaziladigan yer uchastkalari toʻgʻrisida ushbu qismning 1-bandida nazarda tutilgan maʼlumotlar, ushbu tadbirlarni amalga oshirish muddatlari, ijrochilari va moliyalashtirish manbalari;

7) yer uchastkasidan kelgusida foydalanish maqsadi. Bunda sugʻoriladigan yerlarni sanoat obyektlari, yakka tartibdagi va koʻp kvartirali uy-joylar qurish uchun ajratishga ushbu maqsadlar uchun ilgari ajratilgan hududlarda boʻsh turgan yer uchastkalari qolmagan taqdirda hamda renovatsiya va rekonstruksiya qilish orqali mavjud quvvatlarni oshirish choralari koʻrilganidan keyin, shuningdek sanoat maqsadlarida koʻp qavatli ishlab chiqarish maydonlarini ustuvor tartibda qurish sharti bilan yoʻl qoʻyiladi.

Ushbu moddaning ikkinchi qismida koʻrsatilgan hujjatlar toʻliq taqdim etilgan taqdirda har bir organ bildirilgan taklifni amalga oshirishning maqsadga muvofiq ekanligi yoki maqsadga muvofiq emasligi haqida bir oy ichida oʻz xulosasini taqdim etadi. Sugʻoriladigan yerlarni yer fondining boshqa toifasiga yoki sugʻorilmaydigan yerlarga oʻtkazish maqsadga muvofiq emasligi toʻgʻrisida kamida ikkita organ tomonidan xulosalar taqdim etilgan hollarda mazkur masala koʻrib chiqilmaydi.

Xulosalar Oʻzbekiston Respublikasi Vazirlar Mahkamasi huzurida faoliyat koʻrsatadigan Hukumat komissiyasi tomonidan umumlashtiriladi va koʻrib chiqish uchun yarim yilda bir marta farmoyish loyihasi bilan birga Oʻzbekiston Respublikasi Prezidentiga taqdim etiladi.

Oʻzbekiston Respublikasi Prezidentining farmoyishi loyihasida ushbu moddaning ikkinchi qismida nazarda tutilgan maʼlumotlar toʻliq koʻrsatilishi kerak”;

12) 45 1 -moddaning matni quyidagi tahrirda bayon etilsin:

“Yer uchastkasiga boʻlgan huquq bekor qilinishi munosabati bilan tumanlar, shaharlar davlat hokimiyati organlarining tasarrufiga qaytarilgan qishloq xoʻjaligiga moʻljallangan yerlar boʻsh turgan qishloq xoʻjaligiga moʻljallangan yer uchastkalaridir.

Boʻsh turgan qishloq xoʻjaligiga moʻljallangan yer uchastkalari belgilangan tartibda tuman, shahar hokimining qaroriga asosan davlat yer kadastrida hisobga olinadi.

Jismoniy va yuridik shaxslarga yer uchastkalarini qishloq xoʻjaligi maqsadlari uchun berish faqat boʻsh turgan qishloq xoʻjaligiga moʻljallangan yer uchastkalari hamda zaxira fondi yerlari hisobidan amalga oshiriladi”;

13) 87-modda :

ikkinchi qismi quyidagi mazmundagi toʻrtinchi xatboshi bilan toʻldirilsin:

“qishloq xoʻjaligiga moʻljallangan yerlarda va oʻrmon fondi yerlarida ichki xoʻjalik yer tuzish loyihasiga muvofiq yer uchastkasidan ruxsat etilgan foydalanishning asosiy turiga mos boʻlgan qurilish obyektlarini joylashtiradigan (quradigan) yuridik va jismoniy shaxslar”;

quyidagi mazmundagi uchinchi va toʻrtinchi qismlar bilan toʻldirilsin:

“Yer uchastkasi boʻlingan hamda bir nechta yuridik va jismoniy shaxslarga berilgan (realizatsiya qilingan) taqdirda, qishloq xoʻjaligi va oʻrmon xoʻjaligi ishlab chiqarishi nobudgarchiliklarining oʻrni boʻlingan yer uchastkalarining maydoniga mutanosib ravishda qoplanadi.

Yer uchastkalari elektron onlayn-auksion vositasida realizatsiya qilinganda, shuningdek baholovchi tashkilot tomonidan belgilangan bozor qiymati boʻyicha toʻgʻridan-toʻgʻri realizatsiya qilinganda qishloq xoʻjaligi va oʻrmon xoʻjaligi ishlab chiqarishining nobudgarchiliklari miqdori alohida koʻrsatilishi va toʻlanishi kerak”;

uchinchi , toʻrtinchi va beshinchi qismlari tegishincha beshinchi, oltinchi va yettinchi qismlar deb hisoblansin;

oltinchi qismi quyidagi tahrirda bayon etilsin:

“Qolgan barcha hollarda qishloq xoʻjaligi va oʻrmon xoʻjaligi ishlab chiqarishi nobudgarchiliklarining oʻrni toʻliq qoplanishi lozim. Oʻzbekiston Respublikasining konsolidatsiyalashgan budjeti mablagʻlari hisobidan amalga oshiriladigan qurilish, rekonstruksiya qilish va taʼmirlash ishlari uchun xarajatlar smetalarida qishloq xoʻjaligi va oʻrmon xoʻjaligi ishlab chiqarishi nobudgarchiliklarining oʻrnini qoplash uchun mablagʻlar nazarda tutilishi kerak”.

3-modda . Oʻzbekiston Respublikasining 2019-yil 30-dekabrda qabul qilingan OʻRQ-599-sonli Qonuni bilan yangi tahrirda tasdiqlangan Oʻzbekiston Respublikasining Soliq kodeksi (Oʻzbekiston Respublikasi Oliy Majlisi palatalarining Axborotnomasi, 2019-yil, 12-songa 1-ilova; 2020-yil, № 3, 198-modda, № 10, 593-modda, № 11, 652-modda, № 12, 690, 691-moddalar; 2021-yil, № 1, 6-modda, № 4, 294-modda, 4-songa ilova, № 8, 800-modda, № 9, 901-modda, № 10, 968, 969, 972, 973-moddalar, № 12, 1199-modda; 2022-yil, № 2, 79-modda, № 3, 215, 216-moddalar, № 5, 461, 464, 467-moddalar, № 6, 570-modda, № 7, 664, 666-moddalar, № 12, 1190-modda; 2023-yil, № 6, 444, 446-moddalar, № 7, 540-modda, № 12, 1011-modda; 2024-yil, № 2, 106, 110, 111-moddalar, № 4, 346-modda, № 5, 458, 459-moddalar, № 8, 822, 831-moddalar, № 9, 958-modda, № 10, 1076-modda, № 11, 1190-modda, № 12, 1283, 1284, 1296, 1297-moddalar, № 2, 188, 194-moddalar) 445-moddasiga quyidagi qoʻshimchalar kiritilsin:

ikkinchi qismining beshinchi xatboshisi “1,1 oshiruvchi koeffitsiyent qoʻllaniladi” degan soʻzlardan keyin “bundan ushbu moddaning oltinchi qismida nazarda tutilgan hollar mustasno” degan soʻzlar bilan toʻldirilsin.

quyidagi mazmundagi oltinchi qism bilan toʻldirilsin:

“Yer osti suv manbalaridan suv oʻlchash uskunalarisiz suv olinganda soliq stavkasi belgilangan soliq stavkalarining besh baravari miqdorida belgilanadi. Bunda mazkur qoida jismoniy shaxslar tomonidan shaxsiy va xoʻjalik ehtiyojlari uchun sutkasiga 5 metr kubgacha boʻlgan hajmda yer osti suvlarini yakka tartibda olish hollariga nisbatan tatbiq etilmaydi”.

4-modda . Oʻzbekiston Respublikasining 2020-yil 28-avgustda qabul qilingan “Oʻzbekiston Respublikasining maʼmuriy-hududiy tuzilishi toʻgʻrisida”gi OʻRQ-635-sonli Qonuniga (Oʻzbekiston Respublikasi Oliy Majlisi palatalarining Axborotnomasi, 2020-yil, № 8, 492-modda; 2021-yil, № 8, 800-modda; 2022-yil, № 6, 574-modda) quyidagi oʻzgartirishlar kiritilsin:

1) 11-moddaning :

nomidagi “Davlat soliq qoʻmitasi” degan soʻzlar “Iqtisodiyot va moliya vazirligi” degan soʻzlar bilan almashtirilsin;

birinchi xatboshisidagi “Davlat soliq qoʻmitasi” degan soʻzlar “Iqtisodiyot va moliya vazirligi” degan soʻzlar bilan almashtirilsin;

2) 12-moddaning ikkinchi qismi quyidagi tahrirda bayon etilsin:

“Oʻzbekiston Respublikasi Vazirlar Mahkamasi tomonidan tashkil etiladigan komissiya tarkibiga Oʻzbekiston Respublikasi Adliya vazirligi, Oʻzbekiston Respublikasi Iqtisodiyot va moliya vazirligi, Oʻzbekiston Respublikasi Iqtisodiyot va moliya vazirligi huzuridagi Kadastr agentligi, Oʻzbekiston Respublikasi Milliy statistika qoʻmitasi rahbarlari kiritiladi”;

3) 15-moddaning matni quyidagi tahrirda bayon etilsin:

“Maʼmuriy-hududiy birliklarni davlat roʻyxatidan oʻtkazish Oʻzbekiston Respublikasi Iqtisodiyot va moliya vazirligi huzuridagi Kadastr agentligi tomonidan ularni Maʼmuriy-hududiy birliklarning davlat reyestriga kiritish yoʻli bilan amalga oshiriladi.

Maʼmuriy-hududiy tuzilish masalalari boʻyicha takliflar yoki iltimosnomalar taqdim etgan davlat organlari vakolatli davlat organlari tomonidan ijobiy qaror qabul qilinganidan keyin oʻn ish kuni ichida tegishli hujjatlarni Maʼmuriy-hududiy birliklarning davlat reyestriga kiritish uchun Oʻzbekiston Respublikasi Iqtisodiyot va moliya vazirligi huzuridagi Kadastr agentligiga kiritishi shart.

Maʼmuriy-hududiy birliklarning davlat reyestri quyidagilar toʻgʻrisidagi axborotni oʻz ichiga oladi:

maʼmuriy-hududiy birliklarning toifalari va nomlari;

obyektni maʼmuriy-hududiy belgilashning tizimli kodi (maʼmuriy-hududiy birlikning mansubligini aniqlovchi kod);

maʼmuriy-hududiy birliklarning maʼmuriy markazlari;

maʼmuriy-hududiy birliklarning tavsiflari va kartografik chizmalari;

maʼmuriy-hududiy birliklarni tuzish, tugatish va ularning chegaralarini oʻzgartirish, maʼmuriy-hududiy birliklarning maʼmuriy markazlarini belgilash va koʻchirish, maʼmuriy-hududiy birliklar boʻysunuvini oʻzgartirish sanalari;

maʼmuriy-hududiy birlik tarkibiga kiruvchi maʼmuriy-hududiy birliklarning obyektni maʼmuriy-hududiy belgilashning tizimli kodi koʻrsatilgan roʻyxati;

maʼmuriy-hududiy birlik tarkibiga kiruvchi maʼmuriy-hududiy birliklarning roʻyxati;

maʼmuriy-hududiy birlikning muayyan maʼmuriy-hududiy birlik tarkibiga mansubligi;

maʼmuriy-hududiy birliklar maydoni va ularning hududida yashaydigan aholi soni (aholini oxirgi roʻyxatga olish maʼlumotlari boʻyicha)”;

4) 45-moddaning matnidagi “Davlat soliq qoʻmitasi” degan soʻzlar “Iqtisodiyot va moliya vazirligi” degan soʻzlar bilan almashtirilsin.

5-modda . Oʻzbekiston Respublikasining 2021-yil 14-iyulda qabul qilingan “Litsenziyalash, ruxsat berish va xabardor qilish tartib-taomillari toʻgʻrisida”gi OʻRQ-701-sonli Qonuniga (Oʻzbekiston Respublikasi Oliy Majlisi palatalarining Axborotnomasi, 2021-yil, № 7, 661-modda; 2022-yil, № 4, 340-modda, № 5, 465-modda; 2023-yil, № 2, 103-modda, № 3, 185-modda, № 7, 533-modda, № 9, 710-modda, № 11, 921, 923-moddalar; 2024-yil, № 1, 5, 7-moddalar, № 2, 105, 112-moddalar, № 7, 628-modda, № 8, 819-modda, № 9, 957, 958-moddalar; 2025-yil, № 1, 3, 6-moddalar, № 2, 189, 197-moddalar) quyidagi oʻzgartirishlar kiritilsin:

1) 2-ilovaning 57-pozitsiyasi quyidagi tahrirda bayon etilsin:

“ 57. Yer osti suvlariga quduqlarni burgʻilash boʻyicha faoliyatga doir ruxsatnoma Yer osti suvlariga quduqlarni burgʻilash boʻyicha faoliyat. Oʻzbekiston Respublikasi Togʻ-kon sanoati va geologiya vazirligi ” ;

2) 4-ilova II boʻlimining 48-pozitsiyasi kuyidagi tahrirda bayon etilsin:

“ 48. Yer osti suvlariga quduqlarni burgʻilash boʻyicha faoliyatga doir ruxsatnoma 150 ”.

6-modda . Oʻzbekiston Respublikasi Adliya vazirligi, Iqtisodiyot va moliya vazirligi huzuridagi Kadastr agentligi, Oʻzbekiston Respublikasi Togʻ-kon sanoati va geologiya vazirligi hamda boshqa manfaatdor tashkilotlar ushbu Qonunning ijrosini, ijrochilarga yetkazilishini hamda mohiyati va ahamiyati aholi oʻrtasida tushuntirilishini taʼminlasin.

7-modda . Oʻzbekiston Respublikasi Vazirlar Mahkamasi:

hukumat qarorlarini ushbu Qonunga muvofiqlashtirsin;

respublika ijro etuvchi hokimiyat organlari ushbu Qonunga zid boʻlgan oʻz normativ-huquqiy hujjatlarini qayta koʻrib chiqishlari va bekor qilishlarini taʼminlasin.

8-modda . Ushbu Qonun rasmiy eʼlon qilingan kundan eʼtiboran kuchga kiradi.

Ushbu Qonun 1-moddasi , 2-moddasi 8-bandining uchinchi xatboshisi , 3 , 5-moddalari mazkur Qonun kuchga kirgan kundan eʼtiboran uch oy oʻtgach amalga kiritiladi.

Oʻzbekiston Respublikasining Prezidenti Sh. MIRZIYOYEV

Toshkent sh.,

2025-yil 5-may,

OʻRQ-1062-son

(Qonunchilik maʼlumotlari milliy bazasi, 05.05.2025-y., 03/25/1062/0410-son)

lex.uz