📅 2025-yil 1-may · Vazirlik va idoralar hujjatlari · Adliya vaziri
Rasmiy matn. Rasmiy hujjat. Tahririy izohlar kiritilmagan.
📅 2025-yil 1-may · Vazirlik va idoralar hujjatlari · Adliya vaziri
Rasmiy matn. Rasmiy hujjat. Tahririy izohlar kiritilmagan.
📅 2025 йил 1 май · Вазирлик ва идоралар ҳужжатлари · Адлия вазири
Расмий матн. Расмий ҳужжат. Таҳририй изоҳлар киритилмаган.
📅 1 мая 2025 г. · Документы министерств и ведомств · Министр юстиции
Официальный текст. Официальный документ. Редакционные примечания не включены.
📅 1 May 2025 · Ministry and agency documents · Adliya vaziri
Official text. Official document. Editorial notes are not included.
Ўзбекистон Республикаси адлия вазирининг
буйруғи
НИЗОМ
МАЪЛУМОТ
МАЪЛУМОТ
Давлат органлари ва ташкилотлари юридик хизматларининг маълумотлари базасини шакллантириш ва юритиш тартиби тўғрисидаги низомни тасдиқлаш ҳақида
Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2017 йил 19 январдаги ПҚ-2733-сон «Юридик хизмат фаолиятини тубдан такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида»ги қарори , Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2007 йил 22 ноябрдаги 244-сон « Юридик хизматлар ходимларини аттестациядан ўтказиш ва уларнинг малакасини ошириш тартиби тўғрисидаги низомни тасдиқлаш ҳақида »ги ҳамда 2025 йил 19 мартдаги 171-сон « Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги ҳузуридаги Юридик кадрларни қайта тайёрлаш ва малакасини ошириш институти фаолиятини ташкил этиш чора-тадбирлари тўғрисида »ги қарорларига мувофиқ буюраман:
1. Давлат органлари ва ташкилотлари юридик хизматларининг маълумотлари базасини шакллантириш ва юритиш тартиби тўғрисидаги низом иловага мувофиқ тасдиқлансин.
2. Қуйидагилар ўз кучини йўқотган деб топилсин:
Ўзбекистон Республикаси адлия вазирининг 2017 йил 28 февралдаги 39-мҳ-сон «Давлат органлари ва ташкилотлари юридик хизматларининг маълумотлари базасини шакллантириш ва юритиш тартиби тўғрисидаги низомни тасдиқлаш ҳақида»ги буйруғи (рўйхат рақами 2861, 2017 йил 28 февраль) (Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами, 2017 й., 9-сон, 137-модда);
Ўзбекистон Республикаси адлия вазирининг 2018 йил 25 майдаги 295-мҳ-сон «Давлат органлари ва ташкилотлари юридик хизматларининг маълумотлари базасини шакллантириш ва юритиш тартиби тўғрисидаги низомга ўзгартиришлар киритиш ҳақида»ги буйруғи (рўйхат рақами 2861-1, 2018 йил 25 май) (Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 26.05.2018-й., 10/18/2861-1/1278-сон).
3. Мазкур буйруқ расмий эълон қилинган кундан эътиборан кучга киради.
Ўзбекистон Республикаси адлия вазирининг 2025 йил 1 майдаги 10-мҳ-сон буйруғига ИЛОВА
Давлат органлари ва ташкилотлари юридик хизматларининг маълумотлари базасини шакллантириш ва юритиш тартиби тўғрисидаги
Мазкур Низом давлат органлари ва ташкилотлари юридик хизматларининг маълумотлари базасини (бундан буён матнда маълумотлар базаси деб юритилади) шакллантириш ва юритиш, шунингдек унга киритиш учун маълумот тақдим этиш шакллари ва муддатларини белгилайди .
1-боб. Умумий қоидалар
1. Мазкур Низом мақсадлари учун давлат органлари ва ташкилотлари деганда, давлат органлари, хўжалик бошқаруви органлари, давлат корхоналари, муассасалари ва ташкилотлари тушунилади.
2. Маълумотлар базасини шакллантириш ва юритиш давлат органлари ва ташкилотларининг юридик хизматлари ва уларнинг ходимларини ҳисобга олиш ва улар тўғрисидаги маълумотларни умумлаштириш, шунингдек Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлигининг (бундан буён матнда Вазирлик деб юритилади) расмий ҳамда «Yurist.adliya.uz» веб-сайтларида жойлаштириладиган, давлат органлари ва ташкилотларининг юридик хизматларидаги бўш иш ўринлари тўғрисидаги ягона, ҳамма фойдаланиши мумкин бўлган маълумотлар базасини яратиш ва унинг янгилаб турилишини таъминлаш мақсадида амалга оширилади.
3. Давлат органлари ва ташкилотлари юридик хизматларининг маълумотлари базаси тегишинча Вазирлик, Қорақалпоғистон Республикаси Адлия вазирлиги, вилоятлар, Тошкент шаҳар адлия бошқармалари (бундан буён матнда ҳудудий адлия органлари деб юритилади) томонидан шакллантирилади ва юритилади.
4. Вазирлик ва ҳудудий адлия органлари давлат органлари ва ташкилотларида юридик хизмат фаолиятини мувофиқлаштириш мақсадида давлат органлари ва ташкилотлари томонидан мазкур Низомга мувофиқ тақдим этиладиган юридик хизматлар ходимлари тўғрисидаги маълумотлардан ташқари, улардан юридик хизмат фаолиятига доир бошқа тегишли ҳужжатлар ва маълумотларни сўраб олишга ҳақли.
2-боб. Маълумотлар базасини шакллантириш ва юритиш ҳамда унга киритиш учун маълумот тақдим этиш
5. Юридик хизмат ходимларига оид маълумотлар «Yurist-adliya» электрон тизими орқали юритилади .
6. Маълумотлар базалари тегишлича Вазирликнинг Юридик хизматлар фаолиятини мувофиқлаштириш бошқармаси ва ҳудудий адлия органларидаги юридик хизматлар фаолиятини мувофиқлаштириш бўйича бош маслаҳатчилари томонидан шакллантирилади ва мунтазам равишда электрон шаклда давлат тилида юритилади.
7. Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимликлари, шунингдек республика даражасидаги давлат органлари ва ташкилотлари юридик хизматлари ходимлари тўғрисидаги ахборот Вазирликка, туман (шаҳар) ҳокимликлари ва вилоят даражасидаги давлат органлари ва ташкилотлари юридик хизматлари ходимлари тўғрисидаги ахборот ҳудудий адлия органларига тақдим этилади.
8. Давлат органлари ва ташкилотлари тегишли йил якунлангандан сўнг, кейинги йилнинг январь ойи 10-санасига қадар тегишли адлия органига мазкур Низомнинг 1 ва 2-иловаларига мувофиқ шаклдаги маълумотларни ёзма ва электрон шаклда тақдим этади.
Тақдим этилган маълумотлар йил давомида ўзгарган тақдирда, давлат органлари ва ташкилотлари ўн кун муддатда тегишли маълумотни адлия органига юбориши лозим.
3-боб. Якуний қоидалар
9. «Yurist-adliya» электрон тизимидаги маълумотларнинг ўз вақтида ва тўғри юритилиши учун масъулият тегишлича Вазирликнинг Юридик хизматлар фаолиятини мувофиқлаштириш бошқармаси, шунингдек ҳудудий адлия органларидаги юридик хизматлар фаолиятини мувофиқлаштириш бўйича бош маслаҳатчилари зиммасига юклатилади.
10. Мазкур Низом талабларига риоя этилиши устидан назорат Вазирликнинг Юридик хизматлар фаолиятини мувофиқлаштириш бошқармаси томонидан амалга оширилади.
Давлат органлари ва ташкилотлари юридик хизматларининг маълумотлари базасини шакллантириш ва юритиш тартиби тўғрисидаги низомга 1-ИЛОВА
Юридик хизматлар ходимлари ҳақида
Т/р Ф.И.О Туғилган йили ва ойи Тамомлаган таълим муассасаси ва вақти Лавозим (иш жойи кўрсатилган ҳолда) Мартаба даражаси (берилган вақти) Иш жойи манзили ва юридик хизмат ходимининг электрон почтаси Хизмат ва уяли телефон рақами Эгаллаб турган лавозимга қабул қилинган вақт Юридик мутахассислик бўйича иш стажи Шундан юридик хизматдаги иш стажи (9- устундан ) Юридик кадрларни қайта тайёраш ва малакасини ошириш институтида малакасини оширган вақти (сертификатнинг серияси, рақами, берилган ҳамда амал қилиш муддати кўрсатилган ҳолда) Аттестациядан ўтган вақти (гувоҳноманинг серияси, рақами, берилган ҳамда амал қилиш муддати кўрсатилган ҳолда) 1 2 3 4 5 6 7 8 9 10 11 12 1. 2. 3. ....
Давлат органлари ва ташкилотлари юридик хизматларининг маълумотлари базасини шакллантириш ва юритиш тартиби тўғрисидаги низомга 2-ИЛОВА
Давлат органлари ва ташкилотларининг юридик хизматларидаги бўш иш ўринлари ҳақида
Т/р Давлат органи ва ташкилотининг номи Вазирлар Маҳкамаси томонидан белгиланган меъёрларга асосан ташкил этиладиган юридик хизмат штат бирликлари сони Ҳақиқатда ташкил этилган юридик хизмат штат бирликлари сони Штат бирликларида ишлаётган юридик хизмат ходимлари сони Юридик хизматдаги бўш иш ўринлари сони Бўш иш ўринларидаги лавозимларнинг ойлик маоши Юридик хизмат ходимлари бўш иш ўринларининг лавозимлари Юридик департамент (аниқ кўрсатилади) Бошқарма бошлиғи (аниқ кўрсатилади) Юридик бўлим (аниқ кўрсатилади) Бюро бошлиғи (аниқ кўрсатилади) Бош юрисконсульт (аниқ кўрсатилади) Етакчи, катта юрисконсульт (аниқ кўрсатилади) Катта юрисконсульт (аниқ кўрсатилади) Юрисконсульт (аниқ кўрсатилади) 1 2 3 4 5 6 7 8 9 10 11 12 13 14 1. 2. 3. ....
Вазир А. ТАШКУЛОВ
Тошкент ш.,
2025 йил 1 май,
10-мҳ-сон
Oʻzbekiston Respublikasi adliya vazirining
buyrugʻi
NIZOM
MAʼLUMOT
MAʼLUMOT
Davlat organlari va tashkilotlari yuridik xizmatlarining maʼlumotlari bazasini shakllantirish va yuritish tartibi toʻgʻrisidagi nizomni tasdiqlash haqida
Oʻzbekiston Respublikasi Prezidentining 2017-yil 19-yanvardagi PQ-2733-son “Yuridik xizmat faoliyatini tubdan takomillashtirish chora-tadbirlari toʻgʻrisida”gi qarori , Oʻzbekiston Respublikasi Vazirlar Mahkamasining 2007-yil 22-noyabrdagi 244-son “ Yuridik xizmatlar xodimlarini attestatsiyadan oʻtkazish va ularning malakasini oshirish tartibi toʻgʻrisidagi nizomni tasdiqlash haqida ”gi hamda 2025-yil 19-martdagi 171-son “ Oʻzbekiston Respublikasi Adliya vazirligi huzuridagi Yuridik kadrlarni qayta tayyorlash va malakasini oshirish instituti faoliyatini tashkil etish chora-tadbirlari toʻgʻrisida ”gi qarorlariga muvofiq buyuraman:
1. Davlat organlari va tashkilotlari yuridik xizmatlarining maʼlumotlari bazasini shakllantirish va yuritish tartibi toʻgʻrisidagi nizom ilovaga muvofiq tasdiqlansin.
2. Quyidagilar oʻz kuchini yoʻqotgan deb topilsin:
Oʻzbekiston Respublikasi adliya vazirining 2017-yil 28-fevraldagi 39-mh-son “Davlat organlari va tashkilotlari yuridik xizmatlarining maʼlumotlari bazasini shakllantirish va yuritish tartibi toʻgʻrisidagi nizomni tasdiqlash haqida”gi buyrugʻi (roʻyxat raqami 2861, 2017-yil 28-fevral) (Oʻzbekiston Respublikasi qonun hujjatlari toʻplami, 2017-y., 9-son, 137-modda);
Oʻzbekiston Respublikasi adliya vazirining 2018-yil 25-maydagi 295-mh-son “Davlat organlari va tashkilotlari yuridik xizmatlarining maʼlumotlari bazasini shakllantirish va yuritish tartibi toʻgʻrisidagi nizomga oʻzgartirishlar kiritish haqida”gi buyrugʻi (roʻyxat raqami 2861-1, 2018-yil 25-may) (Qonun hujjatlari maʼlumotlari milliy bazasi, 26.05.2018-y., 10/18/2861-1/1278-son).
3. Mazkur buyruq rasmiy eʼlon qilingan kundan eʼtiboran kuchga kiradi.
Oʻzbekiston Respublikasi adliya vazirining 2025-yil 1-maydagi 10-mh-son buyrugʻiga ILOVA
Davlat organlari va tashkilotlari yuridik xizmatlarining maʼlumotlari bazasini shakllantirish va yuritish tartibi toʻgʻrisidagi
Mazkur Nizom davlat organlari va tashkilotlari yuridik xizmatlarining maʼlumotlari bazasini (bundan buyon matnda maʼlumotlar bazasi deb yuritiladi) shakllantirish va yuritish, shuningdek unga kiritish uchun maʼlumot taqdim etish shakllari va muddatlarini belgilaydi .
1-bob. Umumiy qoidalar
1. Mazkur Nizom maqsadlari uchun davlat organlari va tashkilotlari deganda, davlat organlari, xoʻjalik boshqaruvi organlari, davlat korxonalari, muassasalari va tashkilotlari tushuniladi.
2. Maʼlumotlar bazasini shakllantirish va yuritish davlat organlari va tashkilotlarining yuridik xizmatlari va ularning xodimlarini hisobga olish va ular toʻgʻrisidagi maʼlumotlarni umumlashtirish, shuningdek Oʻzbekiston Respublikasi Adliya vazirligining (bundan buyon matnda Vazirlik deb yuritiladi) rasmiy hamda “Yurist.adliya.uz” veb-saytlarida joylashtiriladigan, davlat organlari va tashkilotlarining yuridik xizmatlaridagi boʻsh ish oʻrinlari toʻgʻrisidagi yagona, hamma foydalanishi mumkin boʻlgan maʼlumotlar bazasini yaratish va uning yangilab turilishini taʼminlash maqsadida amalga oshiriladi.
3. Davlat organlari va tashkilotlari yuridik xizmatlarining maʼlumotlari bazasi tegishincha Vazirlik, Qoraqalpogʻiston Respublikasi Adliya vazirligi, viloyatlar, Toshkent shahar adliya boshqarmalari (bundan buyon matnda hududiy adliya organlari deb yuritiladi) tomonidan shakllantiriladi va yuritiladi.
4. Vazirlik va hududiy adliya organlari davlat organlari va tashkilotlarida yuridik xizmat faoliyatini muvofiqlashtirish maqsadida davlat organlari va tashkilotlari tomonidan mazkur Nizomga muvofiq taqdim etiladigan yuridik xizmatlar xodimlari toʻgʻrisidagi maʼlumotlardan tashqari, ulardan yuridik xizmat faoliyatiga doir boshqa tegishli hujjatlar va maʼlumotlarni soʻrab olishga haqli.
2-bob. Maʼlumotlar bazasini shakllantirish va yuritish hamda unga kiritish uchun maʼlumot taqdim etish
5. Yuridik xizmat xodimlariga oid maʼlumotlar “Yurist-adliya” elektron tizimi orqali yuritiladi .
6. Maʼlumotlar bazalari tegishlicha Vazirlikning Yuridik xizmatlar faoliyatini muvofiqlashtirish boshqarmasi va hududiy adliya organlaridagi yuridik xizmatlar faoliyatini muvofiqlashtirish boʻyicha bosh maslahatchilari tomonidan shakllantiriladi va muntazam ravishda elektron shaklda davlat tilida yuritiladi.
7. Qoraqalpogʻiston Respublikasi Vazirlar Kengashi, viloyatlar va Toshkent shahar hokimliklari, shuningdek respublika darajasidagi davlat organlari va tashkilotlari yuridik xizmatlari xodimlari toʻgʻrisidagi axborot Vazirlikka, tuman (shahar) hokimliklari va viloyat darajasidagi davlat organlari va tashkilotlari yuridik xizmatlari xodimlari toʻgʻrisidagi axborot hududiy adliya organlariga taqdim etiladi.
8. Davlat organlari va tashkilotlari tegishli yil yakunlangandan soʻng, keyingi yilning yanvar oyi 10-sanasiga qadar tegishli adliya organiga mazkur Nizomning 1 va 2-ilovalariga muvofiq shakldagi maʼlumotlarni yozma va elektron shaklda taqdim etadi.
Taqdim etilgan maʼlumotlar yil davomida oʻzgargan taqdirda, davlat organlari va tashkilotlari oʻn kun muddatda tegishli maʼlumotni adliya organiga yuborishi lozim.
3-bob. Yakuniy qoidalar
9. “Yurist-adliya” elektron tizimidagi maʼlumotlarning oʻz vaqtida va toʻgʻri yuritilishi uchun masʼuliyat tegishlicha Vazirlikning Yuridik xizmatlar faoliyatini muvofiqlashtirish boshqarmasi, shuningdek hududiy adliya organlaridagi yuridik xizmatlar faoliyatini muvofiqlashtirish boʻyicha bosh maslahatchilari zimmasiga yuklatiladi.
10. Mazkur Nizom talablariga rioya etilishi ustidan nazorat Vazirlikning Yuridik xizmatlar faoliyatini muvofiqlashtirish boshqarmasi tomonidan amalga oshiriladi.
Davlat organlari va tashkilotlari yuridik xizmatlarining maʼlumotlari bazasini shakllantirish va yuritish tartibi toʻgʻrisidagi nizomga 1-ILOVA
Yuridik xizmatlar xodimlari haqida
T/r F.I.O Tugʻilgan yili va oyi Tamomlagan taʼlim muassasasi va vaqti Lavozim (ish joyi koʻrsatilgan holda) Martaba darajasi (berilgan vaqti) Ish joyi manzili va yuridik xizmat xodimining elektron pochtasi Xizmat va uyali telefon raqami Egallab turgan lavozimga qabul qilingan vaqt Yuridik mutaxassislik boʻyicha ish staji Shundan yuridik xizmatdagi ish staji (9- ustundan ) Yuridik kadrlarni qayta tayyorash va malakasini oshirish institutida malakasini oshirgan vaqti (sertifikatning seriyasi, raqami, berilgan hamda amal qilish muddati koʻrsatilgan holda) Attestatsiyadan oʻtgan vaqti (guvohnomaning seriyasi, raqami, berilgan hamda amal qilish muddati koʻrsatilgan holda) 1 2 3 4 5 6 7 8 9 10 11 12 1. 2. 3. ....
Davlat organlari va tashkilotlari yuridik xizmatlarining maʼlumotlari bazasini shakllantirish va yuritish tartibi toʻgʻrisidagi nizomga 2-ILOVA
Davlat organlari va tashkilotlarining yuridik xizmatlaridagi boʻsh ish oʻrinlari haqida
T/r Davlat organi va tashkilotining nomi Vazirlar Mahkamasi tomonidan belgilangan meʼyorlarga asosan tashkil etiladigan yuridik xizmat shtat birliklari soni Haqiqatda tashkil etilgan yuridik xizmat shtat birliklari soni Shtat birliklarida ishlayotgan yuridik xizmat xodimlari soni Yuridik xizmatdagi boʻsh ish oʻrinlari soni Boʻsh ish oʻrinlaridagi lavozimlarning oylik maoshi Yuridik xizmat xodimlari boʻsh ish oʻrinlarining lavozimlari Yuridik departament (aniq koʻrsatiladi) Boshqarma boshligʻi (aniq koʻrsatiladi) Yuridik boʻlim (aniq koʻrsatiladi) Byuro boshligʻi (aniq koʻrsatiladi) Bosh yuriskonsult (aniq koʻrsatiladi) Yetakchi, katta yuriskonsult (aniq koʻrsatiladi) Katta yuriskonsult (aniq koʻrsatiladi) Yuriskonsult (aniq koʻrsatiladi) 1 2 3 4 5 6 7 8 9 10 11 12 13 14 1. 2. 3. ....
Vazir A. TASHKULOV
Toshkent sh.,
2025-yil 1-may,
10-mh-son