UzbekAI

← Qonunlar

📅 2025-yil 6-may · Vazirlar Mahkamasi qarorlari

Rasmiy matn. Rasmiy hujjat. Tahririy izohlar kiritilmagan.

Yordam | Arxiv | Atamalar | Statistika | API | Havola yuborish | Sayt haqida | Shartlar

← Қонунлар

📅 2025 йил 6 май · Вазирлар Маҳкамаси қарорлари

Расмий матн. Расмий ҳужжат. Таҳририй изоҳлар киритилмаган.

Ёрдам | Архив | Атамалар | Статистика | API | Ҳавола юбориш | Сайт ҳақида | Шартлар

← Законы

📅 6 мая 2025 г. · Постановления Кабинета Министров

Официальный текст. Официальный документ. Редакционные примечания не включены.

Помощь | Архив | Термины | Статистика | API | Предложить ссылку | О сайте | Условия

← Laws

📅 6 May 2025 · Cabinet of Ministers resolutions

Official text. Official document. Editorial notes are not included.

Help | Archive | Glossary | Stats | API | Submit | About | Terms

Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг

қарори

НИЗОМ

СХЕМАСИ

ЖАДВАЛ

Йўл ҳаракати қоидабузарликларини жарима баллари асосида баҳолаш тизимини жорий этиш тўғрисида

Йўл ҳаракати хавфсизлигини таъминлаш тизимини такомиллаштириш, замонавий ахборот-коммуникация технологияларини жорий этган ҳолда йўл-транспорт ҳодисаларининг олдини олиш, шунингдек, ҳайдовчиларнинг йўл ҳаракати қоидаларига риоя этиш борасидаги масъулияти ва маданиятини янада ошириш мақсадида Вазирлар Маҳкамаси қарор қилади:

1. Ўзбекистон Республикасининг «Йўл ҳаракати хавфсизлиги тизими такомиллаштирилиши муносабати билан Ўзбекистон Республикасининг Жиноят, Жиноят-процессуал кодексларига ҳамда Ўзбекистон Республикасининг Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодексига ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш ҳақида» 2025 йил 20 февралдаги ЎРҚ-1033-сон Қонунига мувофиқ:

йўл ҳаракати қоидабузарликлари бўйича ҳисобланадиган жарима баллари учун маъмурий жазо қўлланилиши белгилангани;

транспорт воситасидан фойдаланиб содир этилган йўл ҳаракати қоидаларини бузганлик учун транспорт воситаларининг ҳайдовчиларига нисбатан жарима балларини ҳисоблаш уларни жазодан озод этмаслиги маълумот учун қабул қилинсин.

2. Қуйидагиларни назарда тутувчи Йўл ҳаракати қоидабузарликларини жарима баллари асосида баҳолаш тартиби тўғрисидаги низом иловага мувофиқ тасдиқлансин:

транспорт воситасини бошқариш жараёнида йўл ҳаракати қоидабузарликларини содир этиш ҳолатларини жарима баллари асосида баҳолаш тартиби;

йўл ҳаракати қоидабузарликларини жарима баллари асосида баҳолаш жадвали;

ҳайдовчилар томонидан йўл ҳаракати қоидалари бузилганда, жарима балларини ҳисоблаш тартиби;

ҳайдовчиларнинг жарима баллари ҳисобланиши бўйича мурожаат қилиш тартиби.

3. Белгилаб қўйилсинки:

йўл ҳаракати қоидабузарликларини жарима баллари асосида баҳолаш йўл ҳаракати хавфсизлигини таъминлаш борасидаги қўшимча чора ҳисобланади;

йўл ҳаракати қоидабузарликлари учун жарима баллари Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирлиги Жамоат хавфсизлиги департаменти Йўл ҳаракати хавфсизлиги хизматининг ягона автоматлаштирилган ахборот тизимининг «E-jarimaball» модули орқали (кейинги ўринларда — «E-jarimaball» модули) инсон омилисиз автоматлаштирилган тартибда ҳисоблаб борилади;

ўн икки ой мобайнида йўл ҳаракати қоидаларини бузмаган транспорт воситалари ҳайдовчиларига рағбатлантириш тариқасида, кейинги даврда йўл ҳаракати қоидаларини биринчи марта бузганлиги учун биринчи жарима балли ҳисобланмайди;

ҳайдовчиларнинг охирги ҳуқуқбузарлиги учун жарима баллари ҳисобланган вақтдан бошлаб, улар олти ой давомида йўл ҳаракати қоидабузарликларига доир бошқа ҳуқуқбузарлик содир этмаган тақдирда, унинг умумий жарима балларидан икки жарима балли чегириб ташланади. Агар ҳайдовчилар жарима балларининг умумий миқдори икки жарима баллидан кам бўлган тақдирда, барча жарима баллари чегириб ташланади ҳамда жарима балларини ҳисоблаш муддати биринчи ҳуқуқбузарлик содир этилган вақтдан янгидан бошланади.

4. Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирлиги тегишли вазирлик ва идоралар билан биргаликда махсус автоматлаштирилган фото ва видео қайд этиш тизимида ҳайдовчиларнинг шахсига аниқлик киритиш имконияти яратилгандан кейин ушбу тизим орқали қайд этилган йўл ҳаракати қоидабузарликлари бўйича жарима балларини ҳисоблаш амалиётини жорий қилиш юзасидан Вазирлар Маҳкамасига асослантирилган хулосани киритсин.

5. Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирлиги 2025 йил 1 июнга қадар:

а) Рақамли технологиялар вазирлиги билан биргаликда:

ҳайдовчилар томонидан йўл ҳаракати қоидалари бузилганда, уларга жарима балларини ҳисоблашнинг «E-jarimaball» модулини ишлаб чиқсин ва амалиётга жорий этсин. Бунда транспорт воситалари ҳайдовчиларига ўзининг жарима баллари ҳақидаги маълумотларни «E-jarimaball» модули ва махсус мобиль илова ҳамда Ягона интерактив давлат хизматлари портали орқали олиш имкониятини яратсин;

транспорт воситалари ҳайдовчиларининг йўл ҳаракати қоидаларини бузганлиги учун тўплаган ҳар бир балли ҳақида уларнинг мобиль алоқа воситаларига бу ҳақида «SMS» хабар юбориш орқали огоҳлантириш тартибини жорий қилсин;

жарима баллари асосида транспорт воситасини бошқариш ҳуқуқидан маҳрум этилган шахсларнинг электрон маълумотлар базасини жорий этсин;

б) Ўзбекистон Республикаси Олий суди билан биргаликда ҳайдовчиларнинг йўл ҳаракати қоидабузарликлари учун тўплаган жарима баллари тўғрисидаги маълумотларни электрон шаклда транспорт воситаларини бошқариш ҳуқуқидан маҳрум қилинишини таъминлаш учун Олий суднинг тегишли ахборот тизимларига тақдим этиш тизимини яратсин;

в) манфаатдор вазирликлар ва идоралар билан биргаликда ўзлари қабул қилган норматив-ҳуқуқий ҳужжатларни икки ой муддатда ушбу қарорга мувофиқлаштирсин.

6. Белгилансинки, ушбу қарорда назарда тутилган чора-тадбирларни амалга ошириш Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирлигининг бюджетдан ташқари жамғармаси маблағлари ҳисобидан молиялаштирилади.

7. Мазкур қарор 2025 йил 1 июндан кучга киради.

8. Ушбу қарорнинг бажарилишини назорат қилиш Ўзбекистон Республикаси ички ишлар вазири А.А. Ташпулатов зиммасига юклансин.

Вазирлар Маҳкамасининг 2025 йил 6 майдаги 296-сон қарорига ИЛОВА

Йўл ҳаракати қоидабузарликларини жарима баллари асосида баҳолаш тартиби тўғрисида

1-боб. Умумий қоидалар

1. Ушбу Низом транспорт воситасини бошқариш жараёнида йўл ҳаракати қоидабузарликларини содир этиш ҳолатларини жарима баллари асосида баҳолаш, жарима балларини ҳисоблаш, ҳисобланган жарима баллари бўйича мурожаат қилиш ва уларни кўриб чиқиш тартибини белгилайди.

2. Ушбу Низом қуйидагиларга нисбатан татбиқ этилмайди:

Ўзбекистон Республикасининг Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодексининг (кейинги ўринларда — Кодекс) 34 1 -моддасида кўрсатиб ўтилмаган йўл ҳаракати қоидабузарликларига доир моддаларга;

Ўзбекистон Республикасида вақтинча бўлиб турган ёки транзит ҳаракатланиб ўтаётган чет эл транспорт воситаларининг ҳайдовчиларига;

Ўзбекистон Республикаси Ташқи ишлар вазирлигида аккредитациядан ўтган хорижий давлатларнинг дипломатик ваколатхоналари ва консуллик муассасалари, халқаро (давлатлараро, ҳукуматлараро) ташкилотлар ва уларнинг ваколатхоналари, шунингдек, ушбу ваколатхоналар ҳамда ташкилотларнинг ҳайдовчиларига (Ўзбекистон Республикаси фуқаролари ва Ўзбекистон Республикасида доимий яшовчи шахслар ушбу ташкилотларнинг маъмурий-техник ва хизмат кўрсатувчи ходимлари бўлган ҳолатлар бундан мустасно).

3. Ҳайдовчиларнинг йўл ҳаракати қоидаларига риоя этмаслик ҳолатлари ўн икки балли жарима баллари асосида ушбу Низомга 1-иловага мувофиқ схема бўйича ўн икки ой давомида баҳолаб борилади.

Бунда Кодекснинг тегишли моддаларида назарда тутилган ҳуқуқбузарликлар содир этилгани учун асосий жазо билан бирга ушбу Низомда белгиланган тартибда жарима баллари ҳисобланади.

4. Жарима баллари ҳайдовчилар қоидабузарликни биринчи марта содир этган кундан бошлаб, кейинги йил шу кунга қадар амалда ҳисобланади (кейинги ўринларда — жарима балларини ҳисоблаш даври).

Жарима балларини ҳисоблаш даврида жами жарима баллари ўн икки баллга етмаса, тўпланган баллар кейинги жарима балларини ҳисоблаш даври учун ҳисобланишига йўл қўйилмайди ва жарима балларини ҳисоблаш янгидан бошланади.

2-боб. Ҳайдовчилар томонидан йўл ҳаракати қоидалари бузилганда, жарима балларини ҳисоблаш тартиби

5. Ҳайдовчилар томонидан содир этилган йўл ҳаракати қоидабузарлиги учун жарима баллари ушбу Низомга 2-иловадаги жадвалда келтирилган балларни қўшиб бориш орқали ҳисобланади.

5 1 . Жарима баллари, Йўл ҳаракати қоидалари бузилгани ҳолати:

а) Давлат йўл ҳаракати хавфсизлиги хизмати ходимлари томонидан расмийлаштирилган маъмурий баённомалар бўйича қабул қилинган қарорлар асосида транспорт воситаларини бевосита бошқарган ҳайдовчиларга нисбатан;

б) махсус автоматлаштирилган фото ва видео қайд этиш тизимлари орқали қайд этилган Кодексда назарда тутилган тегишли қоидабузарликлар учун расмийлаштирилган жарима солиш тўғрисидаги қарорлар асосида транспорт воситасининг мулкдори ёки мазкур транспорт воситасидан фуқаролик-ҳуқуқий муносабатлар асосида белгиланган тартибда фойдаланган шахсга нисбатан ҳисобланади.

5 2 . Йўл ҳаракати қоидалари бузилгани ҳолати махсус автоматлаштирилган фото ва видео қайд этиш техника воситалари орқали қайд этилганда жарима баллари ҳисобланадиган ҳайдовчининг шахси қуйидаги тартибда аниқланади:

а) транспорт воситасининг мулкдори (жисмоний ва юридик шахс) томонидан:

жисмоний шахс ўзига тегишли бўлган транспорт воситасидан фуқаролик-ҳуқуқий муносабатлар асосида белгиланган тартибда фойдаланувчи бошқа ҳайдовчига ёки юридик шахснинг транспорт воситасидан фойдаланиш учун масъул бўлган шахсига топширилгани тўғрисидаги маълумотларни киритиб бориш учун тегишли ахборот тизимларида шахсий электрон кабинет очилади;

бошқа ҳайдовчи тўғрисидаги маълумотлар ушбу ҳайдовчига транспорт воситаси бошқариш учун топширилишидан олдин шахсий электрон кабинетига киритилади;

транспорт воситасини амалда бошқариш учун қабул қилган ҳайдовчи томонидан мазкур маълумотлар тасдиқланади;

б) махсус автоматлаштирилган фото ва видео қайд этиш тизими орқали қайд этилган қоидабузарлик учун жарима баллари ҳисобланадиган (қоидабузарлик содир этган) ҳайдовчи тўғрисидаги аниқ маълумот мавжуд бўлмаган (шахсий электрон кабинет орқали тасдиқланмаган) ҳолатларда жарима баллари мазкур қоидабузарлик содир этилган транспорт воситасининг мулкдорига нисбатан (унда ҳайдовчилик гувоҳномаси мавжуд бўлса) қўлланилади;

в) махсус автоматлаштирилган фото ва видео қайд этиш тизими орқали қайд этилган қоидабузарлик учун жарима баллари ҳисобланадиган (қоидабузарлик содир этган) ҳайдовчининг шахси тўғрисидаги аниқ маълумот мавжуд бўлмаган (шахсий электрон кабинет орқали тасдиқланмаган), шунингдек, мулкдорига нисбатан жарима балларини қўллаш имконсиз (ҳайдовчилик гувоҳномаси мавжуд бўлмаса) бўлган транспорт воситаларида содир этилган қоидабузарликлар учун ҳисобланадиган жарима баллари йиғиндиси 12 баллдан ошганда, мазкур транспорт воситаси жарима майдончасига жойлаштириш орқали вақтинча ушлаб турилади.

6. Ҳайдовчиларнинг йўл ҳаракати қоидаларини бузганлиги учун жарима баллари Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирлиги Жамоат хавфсизлиги департаменти Йўл ҳаракати хавфсизлиги хизматининг ягона автоматлаштирилган ахборот тизими «E-jarimaball» модули (кейинги ўринларда — «E-jarimaball» модули) орқали инсон омилисиз автоматлаштирилган тартибда ҳисобланади.

7. Ҳайдовчилар ўзининг жарима баллари ҳақидаги маълумотларни исталган пайтда «E-jarimaball» модули ёки махсус мобиль илова орқали олишлари мумкин.

Ҳайдовчилар томонидан содир этилган қоидабузарликлар саккиз жарима баллига тенг бўлганда, улар бу ҳақида «E-jarimaball» модулида шаклланган маълумотлар асосида автоматлаштирилган тарзда мобиль алоқа воситаларига «SMS» хабар юбориш йўли билан огоҳлантирилади.

8. Йўл ҳаракати қоидабузарликлари бўйича ҳисобланган жарима баллари миқдори бир йил давомида ўн икки баллдан ошган ҳолларда ҳайдовчиларнинг қоидабузарликлари тўғрисидаги маълумотлар (электрон маъмурий баённомалар) Қорақалпоғистон Республикаси, вилоятлар ва Тошкент шаҳар судлари орқали жарима баллари белгиланган миқдордан ошганлиги учун маъмурий жазони қўллаш учун жиноят ишлари бўйича туман (шаҳар) судларига инсон омилисиз автоматик тарзда электрон шаклда юборилади.

Бу ҳақида ҳайдовчиларга уларнинг мобиль алоқа воситаларига «E-jarimaball» модули орқали «SMS» хабар юбориш орқали маълум қилинади.

Ҳайдовчилар томонидан йўл ҳаракати қоидалари бузилганлиги ҳолати юзасидан эътироз билдирилиб, маъмурий ҳуқуқбузарлик бўйича ишлар кўриб чиқиш учун судларга юборилганда, жарима баллари судларнинг якуний қарорларига асосан ҳисобланади.

Суд томонидан маъмурий ҳуқуқбузарлик содир этилган деб топилса, жарима баллари ҳуқуқбузарлик содир этилган кундан бошлаб ҳисобланади.

Суд қарори билан маъмурий ҳуқуқбузарлик тўғрисидаги иш бекор қилиниб, ҳайдовчи маъмурий жавобгарликдан озод этилса, ушбу қоидабузарликлар бўйича ҳайдовчига жарима баллари ҳисобланмайди.

Бунда суднинг қарори «E-jarimaball» модулига юкланади ва бекор қилинган ҳуқуқбузарлик бўйича қайд этилган жарима балли автоматик тарзда ҳисобдан чиқарилади.

9. Ўн икки ой мобайнида йўл ҳаракати қоидаларини бузмаган ҳайдовчиларга рағбатлантириш тариқасида, кейинги жарима балларини ҳисоблаш даврида содир этган биринчи йўл ҳаракати қоидасини бузганлиги учун биринчи жарима балли ҳисобланмайди. Бунда улар асосий жазодан озод этилмайди.

Ҳайдовчиларнинг охирги ҳуқуқбузарлиги учун жарима балли ҳисобланган вақтдан бошлаб, улар олти ой давомида ушбу Низомнинг 3-банди иккинчи хатбошисида кўрсатиб ўтилган Кодекснинг моддаларида назарда тутилган ҳуқуқбузарликларни содир этмаган тақдирда, уларнинг умумий жарима балларидан икки жарима балли чегириб ташланади.

Бунда ҳайдовчиларнинг жарима баллари умумий миқдори икки жарима баллидан кам бўлган тақдирда, барча жарима баллари чегириб ташланади ҳамда жарима балларини ҳисоблаш муддати биринчи ҳуқуқбузарлик содир этилган вақтдан янгидан бошланади.

3-боб. Жарима баллари бўйича мурожаат қилиш ва уларни кўриб чиқиш тартиби

10. Ҳайдовчилар жарима баллари бўйича Давлат йўл ҳаракати хавфсизлиги хизматининг тегишли бўлинмаларига (кейинги ўринларда — бўлинмалар) қонунчиликда белгиланган муддатларда мурожаат қилишлари мумкин.

11. Ҳайдовчиларнинг жарима баллари бўйича мурожаатлари мазмунидан келиб чиққан ҳолда, бўлинмалар томонидан қонунчиликда белгиланган муддатларда кўриб чиқилади.

12. Мурожаатларни кўриб чиқиш натижаларига кўра бўлинмалар қуйидаги қарорлардан бирини қабул қилади:

маъмурий ҳуқуқбузарлик тўғрисидаги иш бўйича қарорни бекор қилиш ҳақида;

маъмурий ҳуқуқбузарлик тўғрисидаги ишни тугатиш ҳақида;

мурожаатни қаноатлантиришни рад этиш тўғрисида.

13. Мурожаатларни кўриб чиқиш натижаларига кўра бўлинмалар томонидан қуйидаги ҳолларда маъмурий ҳуқуқбузарлик тўғрисидаги иш бўйича қарорни бекор қилиш ёки тугатиш ҳақида қарор қабул қилинади:

жарима балларини ҳисоблашда техник хатолик юз берганлиги аниқланганда;

жарима баллари ушбу Низом талабларини бузган ҳолда ҳисобланганда;

ҳайдовчиларнинг маъмурий қоидабузарлиги охирги зарурат ҳолатида содир этилган деб топилганда;

маъмурий иш Кодекснинг 271 ёки 329-моддаларига мувофиқ тугатилганда.

14. Мурожаатларда кўрсатилган сабаблар ўз тасдиғини топмаган тақдирда, бўлинмалар томонидан мурожаатни рад этиш тўғрисида қарор қабул қилинади.

15. Ҳайдовчилар Давлат йўл ҳаракати хавфсизлиги хизмати бўлинмалари қарорларидан норози бўлган тақдирда, ушбу қарор юзасидан юқори турувчи органларга ва (ёки) судга шикоят қилишлари мумкин ҳамда ушбу органларнинг қарорлари жарима балларини ўзгартиришга асос ҳисобланади.

4-боб. Якунловчи қоида

16. Ушбу Низом талаблари бузилишида айбдор бўлган шахслар қонунчилик ҳужжатларида белгиланган тартибда жавоб берадилар.

Йўл ҳаракати қоидабузарликларини жарима баллари асосида баҳолаш тартиби тўғрисидаги низомга 1-ИЛОВА

Йўл ҳаракати қоидабузарликларини жарима баллари асосида баҳолаш

Босқичлар Субъектлар Тадбирлар Муддатлар Ҳайдовчиларга биринчи қоидабузарлик содир этилган кундан бошлаб жарима балларининг ҳисобланиши бошланади. Биринчи қоидабузарлик содир этилган кундан бошлаб кейинги йилнинг шу кунига қадар 1-босқич «E-jarimaball» модули Ҳайдовчилар томонидан содир этилган қоидабузарликлар бўйича қабул қилинган қарорлар «E-jarimaball» модулига автоматик тарзда киритилади. Содир этилган қоидабузарлик саккиз жарима баллига тенг бўлганда, бу ҳақида ҳайдовчининг мобиль алоқа воситасига «SMS» хабар юбориш орқали ҳайдовчи огоҳлантирилади. Олти ой давомида йўл ҳаракати соҳасида бошқа ҳуқуқбузарлик содир этмаган ҳайдовчиларнинг умумий жарима балларидан икки жарима балли чегириб ташланади. Йил давомида Саккиз жарима баллга етганда 2-босқич «E-jarimaball» модули Сўнгги жарима балли қайд этилган санадан олти ой ўтгач Жарима баллари ўн иккитадан ошганда, йўл ҳаракати қоидаларини бузган ҳайдовчиларнинг ҳужжатлари маъмурий жазо қўллаш учун судларга юборилади ва бу ҳақида уларга «SMS» хабар орқали маълум қилинади. Ҳайдовчилар жарима баллари бўйича ДЙҲХХга мурожаат қилишлари мумкин. ДЙҲХХ томонидан қонунчилик ҳужжатларига мувофиқ 3-босқич «E-jarimaball» модули Мурожаат қонунчиликда белгиланган муддатда ДЙҲХХ томонидан тақдим этилган ҳужжатлар қонунда белгиланган тартибда кўриб чиқилади. 4-босқич Суд Белгиланган муддатда

Йўл ҳаракати қоидабузарликларини жарима баллари асосида баҳолаш тартиби тўғрисидаги низомга 2-ИЛОВА

Ўзбекистон Республикасининг Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодексининг ҳайдовчилар томонидан содир этилган йўл ҳаракати қоидабузарлиги учун жарима баллари ҳисобланиши белгиланган моддалари ва жарима балларининг миқдорлари тўғрисидаги

МЖтКнинг моддаси рақами ва номи МЖтК жарима баллари ҳисобланиши белгиланган моддаларнинг диспозициялари Белгиланган жарима баллари миқдори 125-модда. Транспорт воситаларидан фойдаланиш қоидаларини бузиш (учинчи қисм) Ҳайдовчиларнинг тормоз тизимида, руль бошқарувида ёки уловчи қурилмада носозлиги бўлган ёхуд тегишли рухсатномасиз қайта жиҳозланган транспорт воситаларини бошқариши 0,3 (бешинчи қисм) Фойдаланиш белгиланган тартибда ман этилган транспорт воситаларини, худди шунингдек давлат рақам белгиси ўзбошимчалик билан ечиб олинган транспорт воситаларини бошқариш 1 126-модда. Кўзгусимон ва (ёки) туси ўзгартирилган (қорайтирилган) ойнали, шунингдек теварак-атрофни кўришни чеклайдиган қопламали транспорт воситаларидан фойдаланиш (биринчи қисм) Техник регламентга мувофиқ бўлмаган кўзгусимон ва (ёки) туси ўзгартирилган (қорайтирилган) ойнали транспорт воситаларидан, худди шунингдек ҳайдовчининг ўрнидан теварак-атрофни кўришни чеклайдиган қўшимча нарсалар ўрнатилган ёки қопламалар суртилган транспорт воситаларидан фойдаланиш, бундан ойналар тусини ўзгартириш (қорайтириш) учун тегишли рухсатнома берилган транспорт воситалари мустасно 0,5 (иккинчи қисм) Худди шундай ҳуқуқбузарлик маъмурий жазо чораси қўлланилганидан кейин бир йил давомида такрор содир этилган бўлса 1 127-модда. Транспорт воситаларининг товуш чиқарувчи, ёритувчи ва бошқа қурилмаларидан фойдаланиш, уларни ўрнатиш қоидаларини бузиш (биринчи қисм) Товуш сигналини сабабсиз бериш, транспорт воситаларига уни ишлаб чиқарган корхона назарда тутмаган товуш чиқарувчи ва ёритувчи қурилмаларни ўрнатиш, худди шунингдек уларни ўзгартириб ўрнатиш 0,2 128 3 -модда. Транспорт воситалари ҳайдовчиларининг белгиланган ҳаракат тезлигини ошириб юбориши (биринчи қисм) Транспорт воситалари ҳайдовчиларининг белгиланган ҳаракат тезлигини соатига 20 километрдан кўп бўлмаган катталикда ошириб юбориши 0,5 (иккинчи қисм) Транспорт воситалари ҳайдовчиларининг белгиланган ҳаракат тезлигини соатига 20 километрдан ортиқ, лекин 40 километрдан кўп бўлмаган катталикда ошириб юбориши 1 (учинчи қисм) Транспорт воситалари ҳайдовчиларининг белгиланган ҳаракат тезлигини соатига 40 километрдан ортиқ, лекин 60 километрдан кўп бўлмаган катталикда ошириб юбориши 1,5 (тўртинчи қисм) Транспорт воситалари ҳайдовчиларининг белгиланган ҳаракат тезлигини соатига 60 километрдан ортиқ катталикда ошириб юбориши 2 128 4 -модда. Транспорт воситалари ҳайдовчиларининг светофорнинг тақиқловчи сигналига ёки йўл ҳаракатини тартибга солувчининг тақиқловчи ишорасига бўйсунмасдан тўхташ чизиғини босиб кириши ва ўтиши (иккинчи қисм) Транспорт воситалари ҳайдовчиларининг светофорнинг тақиқловчи сигналига ёки йўл ҳаракатини тартибга солувчининг тақиқловчи ишорасига бўйсунмасдан ўтиши 1 128 5 -модда. Транспорт воситалари ҳайдовчиларининг халақит бериши ёки авария ҳолатини юзага келтириши, йўлнинг қарама-қарши ҳаракатланиш учун мўлжалланган томонига ёки бўлагига чиқиши (биринчи қисм) Тезкор ва махсус хизматларнинг кўк ёки қизил ёхуд кўк ва қизил рангли ялтироқ маёқчани ёққан ҳолда ҳамда махсус товушли сигнал билан яқинлашиб келаётган транспорт воситалари тўсиқсиз ўтиб кетиши учун транспорт воситалари ҳайдовчилари томонидан халақит бериш 0,5 (иккинчи қисм) Транспорт воситалари ҳайдовчиларининг йўлнинг қарама-қарши ҳаракатланиш учун мўлжалланган томонига ёки бўлагига йўл ҳаракати қоидаларини бузган ҳолда чиқиши, худди шунингдек авария ҳолати юзага келишига сабаб бўлган, яъни йўл ҳаракатининг бошқа қатнашчиларини тезликни, ҳаракат йўналишини кескин ўзгартиришга ёки ўз хавфсизлигини ёхуд бошқа фуқароларнинг хавфсизлигини таъминлаш учун ўзга чораларни кўришга мажбур қилувчи ҳуқуқбузарликни содир этиши 1 128 6 -модда. Транспорт воситалари ҳайдовчиларининг тўхташ ёки тўхтаб туриш қоидаларини бузиши Транспорт воситалари ҳайдовчиларининг тўхташ ёки тўхтаб туриш қоидаларини бузиши 0,2 128 8 -модда. Транспорт воситасида одам ташиш қоидаларини бузиш (биринчи қисм) Одам ташиш қоидаларини бузиш 0,3 (иккинчи қисм) Автобус ва микроавтобусларда ички ишлар органларининг ҳамроҳлигисиз одам ташиш, агар уларнинг ҳамроҳлигида одам ташиш шарт бўлса 0,5 128 9 -модда. Транспорт воситаларини қувиб ўтиш қоидаларини бузиш Транспорт воситаларини қувиб ўтиш қоидаларини бузиш 1 129-модда. Транспорт воситалари ҳайдовчиларининг йўл ҳаракати хавфсизлигига таҳдид солувчи гуруҳ бўлиб ҳаракат қилишда қатнашиши Транспорт воситалари ҳайдовчиларининг йўл ҳаракати хавфсизлигига таҳдид солувчи ёки авария ҳолатини келтириб чиқарувчи гуруҳ бўлиб ҳаракат қилишда қатнашиши 1,5 130-модда. Транспорт воситалари ҳайдовчиларининг темир йўлнинг ўтиш жойларидан ўтиш қоидаларини бузиши Транспорт воситалари ҳайдовчиларининг темир йўлнинг ўтиш жойларидан ўтиш қоидаларини бузиши 1 137-модда. Йўл-транспорт ҳодисаси юз берган жойдан кетиб қолиш (биринчи қисм) Йўл-транспорт ҳодисаси қатнашчиларининг белгиланган қоидаларни бузган ҳолда ҳодиса юз берган жойдан кетиб қолиши 2

Ўзбекистон Республикасининг Бош вазири А. АРИПОВ

Тошкент ш.,

2025 йил 6 май,

296-сон

(Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 08.05.2025 й., 09/25/296/0420-сон; 27.10.2025 й., 09/25/676/0981-сон)

lex.uz

Oʻzbekiston Respublikasi Vazirlar Mahkamasining

qarori

NIZOM

SXEMASI

JADVAL

Yoʻl harakati qoidabuzarliklarini jarima ballari asosida baholash tizimini joriy etish toʻgʻrisida

Yoʻl harakati xavfsizligini taʼminlash tizimini takomillashtirish, zamonaviy axborot-kommunikatsiya texnologiyalarini joriy etgan holda yoʻl-transport hodisalarining oldini olish, shuningdek, haydovchilarning yoʻl harakati qoidalariga rioya etish borasidagi masʼuliyati va madaniyatini yanada oshirish maqsadida Vazirlar Mahkamasi qaror qiladi:

1. Oʻzbekiston Respublikasining “Yoʻl harakati xavfsizligi tizimi takomillashtirilishi munosabati bilan Oʻzbekiston Respublikasining Jinoyat, Jinoyat-protsessual kodekslariga hamda Oʻzbekiston Respublikasining Maʼmuriy javobgarlik toʻgʻrisidagi kodeksiga oʻzgartirish va qoʻshimchalar kiritish haqida” 2025-yil 20-fevraldagi OʻRQ-1033-son Qonuniga muvofiq:

yoʻl harakati qoidabuzarliklari boʻyicha hisoblanadigan jarima ballari uchun maʼmuriy jazo qoʻllanilishi belgilangani;

transport vositasidan foydalanib sodir etilgan yoʻl harakati qoidalarini buzganlik uchun transport vositalarining haydovchilariga nisbatan jarima ballarini hisoblash ularni jazodan ozod etmasligi maʼlumot uchun qabul qilinsin.

2. Quyidagilarni nazarda tutuvchi Yoʻl harakati qoidabuzarliklarini jarima ballari asosida baholash tartibi toʻgʻrisidagi nizom ilovaga muvofiq tasdiqlansin:

transport vositasini boshqarish jarayonida yoʻl harakati qoidabuzarliklarini sodir etish holatlarini jarima ballari asosida baholash tartibi;

yoʻl harakati qoidabuzarliklarini jarima ballari asosida baholash jadvali;

haydovchilar tomonidan yoʻl harakati qoidalari buzilganda, jarima ballarini hisoblash tartibi;

haydovchilarning jarima ballari hisoblanishi boʻyicha murojaat qilish tartibi.

3. Belgilab qoʻyilsinki:

yoʻl harakati qoidabuzarliklarini jarima ballari asosida baholash yoʻl harakati xavfsizligini taʼminlash borasidagi qoʻshimcha chora hisoblanadi;

yoʻl harakati qoidabuzarliklari uchun jarima ballari Oʻzbekiston Respublikasi Ichki ishlar vazirligi Jamoat xavfsizligi departamenti Yoʻl harakati xavfsizligi xizmatining yagona avtomatlashtirilgan axborot tizimining “E-jarimaball” moduli orqali (keyingi oʻrinlarda — “E-jarimaball” moduli) inson omilisiz avtomatlashtirilgan tartibda hisoblab boriladi;

oʻn ikki oy mobaynida yoʻl harakati qoidalarini buzmagan transport vositalari haydovchilariga ragʻbatlantirish tariqasida, keyingi davrda yoʻl harakati qoidalarini birinchi marta buzganligi uchun birinchi jarima balli hisoblanmaydi;

haydovchilarning oxirgi huquqbuzarligi uchun jarima ballari hisoblangan vaqtdan boshlab, ular olti oy davomida yoʻl harakati qoidabuzarliklariga doir boshqa huquqbuzarlik sodir etmagan taqdirda, uning umumiy jarima ballaridan ikki jarima balli chegirib tashlanadi. Agar haydovchilar jarima ballarining umumiy miqdori ikki jarima ballidan kam boʻlgan taqdirda, barcha jarima ballari chegirib tashlanadi hamda jarima ballarini hisoblash muddati birinchi huquqbuzarlik sodir etilgan vaqtdan yangidan boshlanadi.

4. Oʻzbekiston Respublikasi Ichki ishlar vazirligi tegishli vazirlik va idoralar bilan birgalikda maxsus avtomatlashtirilgan foto va video qayd etish tizimida haydovchilarning shaxsiga aniqlik kiritish imkoniyati yaratilgandan keyin ushbu tizim orqali qayd etilgan yoʻl harakati qoidabuzarliklari boʻyicha jarima ballarini hisoblash amaliyotini joriy qilish yuzasidan Vazirlar Mahkamasiga asoslantirilgan xulosani kiritsin.

5. Oʻzbekiston Respublikasi Ichki ishlar vazirligi 2025-yil 1-iyunga qadar:

a) Raqamli texnologiyalar vazirligi bilan birgalikda:

haydovchilar tomonidan yoʻl harakati qoidalari buzilganda, ularga jarima ballarini hisoblashning “E-jarimaball” modulini ishlab chiqsin va amaliyotga joriy etsin. Bunda transport vositalari haydovchilariga oʻzining jarima ballari haqidagi maʼlumotlarni “E-jarimaball” moduli va maxsus mobil ilova hamda Yagona interaktiv davlat xizmatlari portali orqali olish imkoniyatini yaratsin;

transport vositalari haydovchilarining yoʻl harakati qoidalarini buzganligi uchun toʻplagan har bir balli haqida ularning mobil aloqa vositalariga bu haqida “SMS” xabar yuborish orqali ogohlantirish tartibini joriy qilsin;

jarima ballari asosida transport vositasini boshqarish huquqidan mahrum etilgan shaxslarning elektron maʼlumotlar bazasini joriy etsin;

b) Oʻzbekiston Respublikasi Oliy sudi bilan birgalikda haydovchilarning yoʻl harakati qoidabuzarliklari uchun toʻplagan jarima ballari toʻgʻrisidagi maʼlumotlarni elektron shaklda transport vositalarini boshqarish huquqidan mahrum qilinishini taʼminlash uchun Oliy sudning tegishli axborot tizimlariga taqdim etish tizimini yaratsin;

v) manfaatdor vazirliklar va idoralar bilan birgalikda oʻzlari qabul qilgan normativ-huquqiy hujjatlarni ikki oy muddatda ushbu qarorga muvofiqlashtirsin.

6. Belgilansinki, ushbu qarorda nazarda tutilgan chora-tadbirlarni amalga oshirish Oʻzbekiston Respublikasi Ichki ishlar vazirligining budjetdan tashqari jamgʻarmasi mablagʻlari hisobidan moliyalashtiriladi.

7. Mazkur qaror 2025-yil 1-iyundan kuchga kiradi.

8. Ushbu qarorning bajarilishini nazorat qilish Oʻzbekiston Respublikasi ichki ishlar vaziri A.A. Tashpulatov zimmasiga yuklansin.

Vazirlar Mahkamasining 2025-yil 6-maydagi 296-son qaroriga ILOVA

Yoʻl harakati qoidabuzarliklarini jarima ballari asosida baholash tartibi toʻgʻrisida

1-bob. Umumiy qoidalar

1. Ushbu Nizom transport vositasini boshqarish jarayonida yoʻl harakati qoidabuzarliklarini sodir etish holatlarini jarima ballari asosida baholash, jarima ballarini hisoblash, hisoblangan jarima ballari boʻyicha murojaat qilish va ularni koʻrib chiqish tartibini belgilaydi.

2. Ushbu Nizom quyidagilarga nisbatan tatbiq etilmaydi:

Oʻzbekiston Respublikasining Maʼmuriy javobgarlik toʻgʻrisidagi kodeksining (keyingi oʻrinlarda — Kodeks) 34 1 -moddasida koʻrsatib oʻtilmagan yoʻl harakati qoidabuzarliklariga doir moddalarga;

Oʻzbekiston Respublikasida vaqtincha boʻlib turgan yoki tranzit harakatlanib oʻtayotgan chet el transport vositalarining haydovchilariga;

Oʻzbekiston Respublikasi Tashqi ishlar vazirligida akkreditatsiyadan oʻtgan xorijiy davlatlarning diplomatik vakolatxonalari va konsullik muassasalari, xalqaro (davlatlararo, hukumatlararo) tashkilotlar va ularning vakolatxonalari, shuningdek, ushbu vakolatxonalar hamda tashkilotlarning haydovchilariga (Oʻzbekiston Respublikasi fuqarolari va Oʻzbekiston Respublikasida doimiy yashovchi shaxslar ushbu tashkilotlarning maʼmuriy-texnik va xizmat koʻrsatuvchi xodimlari boʻlgan holatlar bundan mustasno).

3. Haydovchilarning yoʻl harakati qoidalariga rioya etmaslik holatlari oʻn ikki balli jarima ballari asosida ushbu Nizomga 1-ilovaga muvofiq sxema boʻyicha oʻn ikki oy davomida baholab boriladi.

Bunda Kodeksning tegishli moddalarida nazarda tutilgan huquqbuzarliklar sodir etilgani uchun asosiy jazo bilan birga ushbu Nizomda belgilangan tartibda jarima ballari hisoblanadi.

4. Jarima ballari haydovchilar qoidabuzarlikni birinchi marta sodir etgan kundan boshlab, keyingi yil shu kunga qadar amalda hisoblanadi (keyingi oʻrinlarda — jarima ballarini hisoblash davri).

Jarima ballarini hisoblash davrida jami jarima ballari oʻn ikki ballga yetmasa, toʻplangan ballar keyingi jarima ballarini hisoblash davri uchun hisoblanishiga yoʻl qoʻyilmaydi va jarima ballarini hisoblash yangidan boshlanadi.

2-bob. Haydovchilar tomonidan yoʻl harakati qoidalari buzilganda, jarima ballarini hisoblash tartibi

5. Haydovchilar tomonidan sodir etilgan yoʻl harakati qoidabuzarligi uchun jarima ballari ushbu Nizomga 2-ilovadagi jadvalda keltirilgan ballarni qoʻshib borish orqali hisoblanadi.

5 1 . Jarima ballari, Yoʻl harakati qoidalari buzilgani holati:

a) Davlat yoʻl harakati xavfsizligi xizmati xodimlari tomonidan rasmiylashtirilgan maʼmuriy bayonnomalar boʻyicha qabul qilingan qarorlar asosida transport vositalarini bevosita boshqargan haydovchilarga nisbatan;

b) maxsus avtomatlashtirilgan foto va video qayd etish tizimlari orqali qayd etilgan Kodeksda nazarda tutilgan tegishli qoidabuzarliklar uchun rasmiylashtirilgan jarima solish toʻgʻrisidagi qarorlar asosida transport vositasining mulkdori yoki mazkur transport vositasidan fuqarolik-huquqiy munosabatlar asosida belgilangan tartibda foydalangan shaxsga nisbatan hisoblanadi.

5 2 . Yoʻl harakati qoidalari buzilgani holati maxsus avtomatlashtirilgan foto va video qayd etish texnika vositalari orqali qayd etilganda jarima ballari hisoblanadigan haydovchining shaxsi quyidagi tartibda aniqlanadi:

a) transport vositasining mulkdori (jismoniy va yuridik shaxs) tomonidan:

jismoniy shaxs oʻziga tegishli boʻlgan transport vositasidan fuqarolik-huquqiy munosabatlar asosida belgilangan tartibda foydalanuvchi boshqa haydovchiga yoki yuridik shaxsning transport vositasidan foydalanish uchun masʼul boʻlgan shaxsiga topshirilgani toʻgʻrisidagi maʼlumotlarni kiritib borish uchun tegishli axborot tizimlarida shaxsiy elektron kabinet ochiladi;

boshqa haydovchi toʻgʻrisidagi maʼlumotlar ushbu haydovchiga transport vositasi boshqarish uchun topshirilishidan oldin shaxsiy elektron kabinetiga kiritiladi;

transport vositasini amalda boshqarish uchun qabul qilgan haydovchi tomonidan mazkur maʼlumotlar tasdiqlanadi;

b) maxsus avtomatlashtirilgan foto va video qayd etish tizimi orqali qayd etilgan qoidabuzarlik uchun jarima ballari hisoblanadigan (qoidabuzarlik sodir etgan) haydovchi toʻgʻrisidagi aniq maʼlumot mavjud boʻlmagan (shaxsiy elektron kabinet orqali tasdiqlanmagan) holatlarda jarima ballari mazkur qoidabuzarlik sodir etilgan transport vositasining mulkdoriga nisbatan (unda haydovchilik guvohnomasi mavjud boʻlsa) qoʻllaniladi;

v) maxsus avtomatlashtirilgan foto va video qayd etish tizimi orqali qayd etilgan qoidabuzarlik uchun jarima ballari hisoblanadigan (qoidabuzarlik sodir etgan) haydovchining shaxsi toʻgʻrisidagi aniq maʼlumot mavjud boʻlmagan (shaxsiy elektron kabinet orqali tasdiqlanmagan), shuningdek, mulkdoriga nisbatan jarima ballarini qoʻllash imkonsiz (haydovchilik guvohnomasi mavjud boʻlmasa) boʻlgan transport vositalarida sodir etilgan qoidabuzarliklar uchun hisoblanadigan jarima ballari yigʻindisi 12 balldan oshganda, mazkur transport vositasi jarima maydonchasiga joylashtirish orqali vaqtincha ushlab turiladi.

6. Haydovchilarning yoʻl harakati qoidalarini buzganligi uchun jarima ballari Oʻzbekiston Respublikasi Ichki ishlar vazirligi Jamoat xavfsizligi departamenti Yoʻl harakati xavfsizligi xizmatining yagona avtomatlashtirilgan axborot tizimi “E-jarimaball” moduli (keyingi oʻrinlarda — “E-jarimaball” moduli) orqali inson omilisiz avtomatlashtirilgan tartibda hisoblanadi.

7. Haydovchilar oʻzining jarima ballari haqidagi maʼlumotlarni istalgan paytda “E-jarimaball” moduli yoki maxsus mobil ilova orqali olishlari mumkin.

Haydovchilar tomonidan sodir etilgan qoidabuzarliklar sakkiz jarima balliga teng boʻlganda, ular bu haqida “E-jarimaball” modulida shakllangan maʼlumotlar asosida avtomatlashtirilgan tarzda mobil aloqa vositalariga “SMS” xabar yuborish yoʻli bilan ogohlantiriladi.

8. Yoʻl harakati qoidabuzarliklari boʻyicha hisoblangan jarima ballari miqdori bir yil davomida oʻn ikki balldan oshgan hollarda haydovchilarning qoidabuzarliklari toʻgʻrisidagi maʼlumotlar (elektron maʼmuriy bayonnomalar) Qoraqalpogʻiston Respublikasi, viloyatlar va Toshkent shahar sudlari orqali jarima ballari belgilangan miqdordan oshganligi uchun maʼmuriy jazoni qoʻllash uchun jinoyat ishlari boʻyicha tuman (shahar) sudlariga inson omilisiz avtomatik tarzda elektron shaklda yuboriladi.

Bu haqida haydovchilarga ularning mobil aloqa vositalariga “E-jarimaball” moduli orqali “SMS” xabar yuborish orqali maʼlum qilinadi.

Haydovchilar tomonidan yoʻl harakati qoidalari buzilganligi holati yuzasidan eʼtiroz bildirilib, maʼmuriy huquqbuzarlik boʻyicha ishlar koʻrib chiqish uchun sudlarga yuborilganda, jarima ballari sudlarning yakuniy qarorlariga asosan hisoblanadi.

Sud tomonidan maʼmuriy huquqbuzarlik sodir etilgan deb topilsa, jarima ballari huquqbuzarlik sodir etilgan kundan boshlab hisoblanadi.

Sud qarori bilan maʼmuriy huquqbuzarlik toʻgʻrisidagi ish bekor qilinib, haydovchi maʼmuriy javobgarlikdan ozod etilsa, ushbu qoidabuzarliklar boʻyicha haydovchiga jarima ballari hisoblanmaydi.

Bunda sudning qarori “E-jarimaball” moduliga yuklanadi va bekor qilingan huquqbuzarlik boʻyicha qayd etilgan jarima balli avtomatik tarzda hisobdan chiqariladi.

9. Oʻn ikki oy mobaynida yoʻl harakati qoidalarini buzmagan haydovchilarga ragʻbatlantirish tariqasida, keyingi jarima ballarini hisoblash davrida sodir etgan birinchi yoʻl harakati qoidasini buzganligi uchun birinchi jarima balli hisoblanmaydi. Bunda ular asosiy jazodan ozod etilmaydi.

Haydovchilarning oxirgi huquqbuzarligi uchun jarima balli hisoblangan vaqtdan boshlab, ular olti oy davomida ushbu Nizomning 3-bandi ikkinchi xatboshisida koʻrsatib oʻtilgan Kodeksning moddalarida nazarda tutilgan huquqbuzarliklarni sodir etmagan taqdirda, ularning umumiy jarima ballaridan ikki jarima balli chegirib tashlanadi.

Bunda haydovchilarning jarima ballari umumiy miqdori ikki jarima ballidan kam boʻlgan taqdirda, barcha jarima ballari chegirib tashlanadi hamda jarima ballarini hisoblash muddati birinchi huquqbuzarlik sodir etilgan vaqtdan yangidan boshlanadi.

3-bob. Jarima ballari boʻyicha murojaat qilish va ularni koʻrib chiqish tartibi

10. Haydovchilar jarima ballari boʻyicha Davlat yoʻl harakati xavfsizligi xizmatining tegishli boʻlinmalariga (keyingi oʻrinlarda — boʻlinmalar) qonunchilikda belgilangan muddatlarda murojaat qilishlari mumkin.

11. Haydovchilarning jarima ballari boʻyicha murojaatlari mazmunidan kelib chiqqan holda, boʻlinmalar tomonidan qonunchilikda belgilangan muddatlarda koʻrib chiqiladi.

12. Murojaatlarni koʻrib chiqish natijalariga koʻra boʻlinmalar quyidagi qarorlardan birini qabul qiladi:

maʼmuriy huquqbuzarlik toʻgʻrisidagi ish boʻyicha qarorni bekor qilish haqida;

maʼmuriy huquqbuzarlik toʻgʻrisidagi ishni tugatish haqida;

murojaatni qanoatlantirishni rad etish toʻgʻrisida.

13. Murojaatlarni koʻrib chiqish natijalariga koʻra boʻlinmalar tomonidan quyidagi hollarda maʼmuriy huquqbuzarlik toʻgʻrisidagi ish boʻyicha qarorni bekor qilish yoki tugatish haqida qaror qabul qilinadi:

jarima ballarini hisoblashda texnik xatolik yuz berganligi aniqlanganda;

jarima ballari ushbu Nizom talablarini buzgan holda hisoblanganda;

haydovchilarning maʼmuriy qoidabuzarligi oxirgi zarurat holatida sodir etilgan deb topilganda;

maʼmuriy ish Kodeksning 271 yoki 329-moddalariga muvofiq tugatilganda.

14. Murojaatlarda koʻrsatilgan sabablar oʻz tasdigʻini topmagan taqdirda, boʻlinmalar tomonidan murojaatni rad etish toʻgʻrisida qaror qabul qilinadi.

15. Haydovchilar Davlat yoʻl harakati xavfsizligi xizmati boʻlinmalari qarorlaridan norozi boʻlgan taqdirda, ushbu qaror yuzasidan yuqori turuvchi organlarga va (yoki) sudga shikoyat qilishlari mumkin hamda ushbu organlarning qarorlari jarima ballarini oʻzgartirishga asos hisoblanadi.

4-bob. Yakunlovchi qoida

16. Ushbu Nizom talablari buzilishida aybdor boʻlgan shaxslar qonunchilik hujjatlarida belgilangan tartibda javob beradilar.

Yoʻl harakati qoidabuzarliklarini jarima ballari asosida baholash tartibi toʻgʻrisidagi nizomga 1-ILOVA

Yoʻl harakati qoidabuzarliklarini jarima ballari asosida baholash

Bosqichlar Subyektlar Tadbirlar Muddatlar Haydovchilarga birinchi qoidabuzarlik sodir etilgan kundan boshlab jarima ballarining hisoblanishi boshlanadi. Birinchi qoidabuzarlik sodir etilgan kundan boshlab keyingi yilning shu kuniga qadar 1-bosqich “E-jarimaball” moduli Haydovchilar tomonidan sodir etilgan qoidabuzarliklar boʻyicha qabul qilingan qarorlar “E-jarimaball” moduliga avtomatik tarzda kiritiladi. Sodir etilgan qoidabuzarlik sakkiz jarima balliga teng boʻlganda, bu haqida haydovchining mobil aloqa vositasiga “SMS” xabar yuborish orqali haydovchi ogohlantiriladi. Olti oy davomida yoʻl harakati sohasida boshqa huquqbuzarlik sodir etmagan haydovchilarning umumiy jarima ballaridan ikki jarima balli chegirib tashlanadi. Yil davomida Sakkiz jarima ballga yetganda 2-bosqich “E-jarimaball” moduli Soʻnggi jarima balli qayd etilgan sanadan olti oy oʻtgach Jarima ballari oʻn ikkitadan oshganda, yoʻl harakati qoidalarini buzgan haydovchilarning hujjatlari maʼmuriy jazo qoʻllash uchun sudlarga yuboriladi va bu haqida ularga “SMS” xabar orqali maʼlum qilinadi. Haydovchilar jarima ballari boʻyicha DYHXXga murojaat qilishlari mumkin. DYHXX tomonidan qonunchilik hujjatlariga muvofiq 3-bosqich “E-jarimaball” moduli Murojaat qonunchilikda belgilangan muddatda DYHXX tomonidan taqdim etilgan hujjatlar qonunda belgilangan tartibda koʻrib chiqiladi. 4-bosqich Sud Belgilangan muddatda

Yoʻl harakati qoidabuzarliklarini jarima ballari asosida baholash tartibi toʻgʻrisidagi nizomga 2-ILOVA

Oʻzbekiston Respublikasining Maʼmuriy javobgarlik toʻgʻrisidagi kodeksining haydovchilar tomonidan sodir etilgan yoʻl harakati qoidabuzarligi uchun jarima ballari hisoblanishi belgilangan moddalari va jarima ballarining miqdorlari toʻgʻrisidagi

MJtKning moddasi raqami va nomi MJtK jarima ballari hisoblanishi belgilangan moddalarning dispozitsiyalari Belgilangan jarima ballari miqdori 125-modda. Transport vositalaridan foydalanish qoidalarini buzish (uchinchi qism) Haydovchilarning tormoz tizimida, rul boshqaruvida yoki ulovchi qurilmada nosozligi boʻlgan yoxud tegishli ruxsatnomasiz qayta jihozlangan transport vositalarini boshqarishi 0,3 (beshinchi qism) Foydalanish belgilangan tartibda man etilgan transport vositalarini, xuddi shuningdek davlat raqam belgisi oʻzboshimchalik bilan yechib olingan transport vositalarini boshqarish 1 126-modda. Koʻzgusimon va (yoki) tusi oʻzgartirilgan (qoraytirilgan) oynali, shuningdek tevarak-atrofni koʻrishni cheklaydigan qoplamali transport vositalaridan foydalanish (birinchi qism) Texnik reglamentga muvofiq boʻlmagan koʻzgusimon va (yoki) tusi oʻzgartirilgan (qoraytirilgan) oynali transport vositalaridan, xuddi shuningdek haydovchining oʻrnidan tevarak-atrofni koʻrishni cheklaydigan qoʻshimcha narsalar oʻrnatilgan yoki qoplamalar surtilgan transport vositalaridan foydalanish, bundan oynalar tusini oʻzgartirish (qoraytirish) uchun tegishli ruxsatnoma berilgan transport vositalari mustasno 0,5 (ikkinchi qism) Xuddi shunday huquqbuzarlik maʼmuriy jazo chorasi qoʻllanilganidan keyin bir yil davomida takror sodir etilgan boʻlsa 1 127-modda. Transport vositalarining tovush chiqaruvchi, yorituvchi va boshqa qurilmalaridan foydalanish, ularni oʻrnatish qoidalarini buzish (birinchi qism) Tovush signalini sababsiz berish, transport vositalariga uni ishlab chiqargan korxona nazarda tutmagan tovush chiqaruvchi va yorituvchi qurilmalarni oʻrnatish, xuddi shuningdek ularni oʻzgartirib oʻrnatish 0,2 128 3 -modda. Transport vositalari haydovchilarining belgilangan harakat tezligini oshirib yuborishi (birinchi qism) Transport vositalari haydovchilarining belgilangan harakat tezligini soatiga 20 kilometrdan koʻp boʻlmagan kattalikda oshirib yuborishi 0,5 (ikkinchi qism) Transport vositalari haydovchilarining belgilangan harakat tezligini soatiga 20 kilometrdan ortiq, lekin 40 kilometrdan koʻp boʻlmagan kattalikda oshirib yuborishi 1 (uchinchi qism) Transport vositalari haydovchilarining belgilangan harakat tezligini soatiga 40 kilometrdan ortiq, lekin 60 kilometrdan koʻp boʻlmagan kattalikda oshirib yuborishi 1,5 (toʻrtinchi qism) Transport vositalari haydovchilarining belgilangan harakat tezligini soatiga 60 kilometrdan ortiq kattalikda oshirib yuborishi 2 128 4 -modda. Transport vositalari haydovchilarining svetoforning taqiqlovchi signaliga yoki yoʻl harakatini tartibga soluvchining taqiqlovchi ishorasiga boʻysunmasdan toʻxtash chizigʻini bosib kirishi va oʻtishi (ikkinchi qism) Transport vositalari haydovchilarining svetoforning taqiqlovchi signaliga yoki yoʻl harakatini tartibga soluvchining taqiqlovchi ishorasiga boʻysunmasdan oʻtishi 1 128 5 -modda. Transport vositalari haydovchilarining xalaqit berishi yoki avariya holatini yuzaga keltirishi, yoʻlning qarama-qarshi harakatlanish uchun moʻljallangan tomoniga yoki boʻlagiga chiqishi (birinchi qism) Tezkor va maxsus xizmatlarning koʻk yoki qizil yoxud koʻk va qizil rangli yaltiroq mayoqchani yoqqan holda hamda maxsus tovushli signal bilan yaqinlashib kelayotgan transport vositalari toʻsiqsiz oʻtib ketishi uchun transport vositalari haydovchilari tomonidan xalaqit berish 0,5 (ikkinchi qism) Transport vositalari haydovchilarining yoʻlning qarama-qarshi harakatlanish uchun moʻljallangan tomoniga yoki boʻlagiga yoʻl harakati qoidalarini buzgan holda chiqishi, xuddi shuningdek avariya holati yuzaga kelishiga sabab boʻlgan, yaʼni yoʻl harakatining boshqa qatnashchilarini tezlikni, harakat yoʻnalishini keskin oʻzgartirishga yoki oʻz xavfsizligini yoxud boshqa fuqarolarning xavfsizligini taʼminlash uchun oʻzga choralarni koʻrishga majbur qiluvchi huquqbuzarlikni sodir etishi 1 128 6 -modda. Transport vositalari haydovchilarining toʻxtash yoki toʻxtab turish qoidalarini buzishi Transport vositalari haydovchilarining toʻxtash yoki toʻxtab turish qoidalarini buzishi 0,2 128 8 -modda. Transport vositasida odam tashish qoidalarini buzish (birinchi qism) Odam tashish qoidalarini buzish 0,3 (ikkinchi qism) Avtobus va mikroavtobuslarda ichki ishlar organlarining hamrohligisiz odam tashish, agar ularning hamrohligida odam tashish shart boʻlsa 0,5 128 9 -modda. Transport vositalarini quvib oʻtish qoidalarini buzish Transport vositalarini quvib oʻtish qoidalarini buzish 1 129-modda. Transport vositalari haydovchilarining yoʻl harakati xavfsizligiga tahdid soluvchi guruh boʻlib harakat qilishda qatnashishi Transport vositalari haydovchilarining yoʻl harakati xavfsizligiga tahdid soluvchi yoki avariya holatini keltirib chiqaruvchi guruh boʻlib harakat qilishda qatnashishi 1,5 130-modda. Transport vositalari haydovchilarining temir yoʻlning oʻtish joylaridan oʻtish qoidalarini buzishi Transport vositalari haydovchilarining temir yoʻlning oʻtish joylaridan oʻtish qoidalarini buzishi 1 137-modda. Yoʻl-transport hodisasi yuz bergan joydan ketib qolish (birinchi qism) Yoʻl-transport hodisasi qatnashchilarining belgilangan qoidalarni buzgan holda hodisa yuz bergan joydan ketib qolishi 2

Oʻzbekiston Respublikasining Bosh vaziri A. ARIPOV

Toshkent sh.,

2025-yil 6-may,

296-son

(Qonunchilik maʼlumotlari milliy bazasi, 08.05.2025-y., 09/25/296/0420-son; 27.10.2025-y., 09/25/676/0981-son)

lex.uz