📅 2025-yil 13-may · Vazirlar Mahkamasi qarorlari
Rasmiy matn. Rasmiy hujjat. Tahririy izohlar kiritilmagan.
📅 2025-yil 13-may · Vazirlar Mahkamasi qarorlari
Rasmiy matn. Rasmiy hujjat. Tahririy izohlar kiritilmagan.
📅 2025 йил 13 май · Вазирлар Маҳкамаси қарорлари
Расмий матн. Расмий ҳужжат. Таҳририй изоҳлар киритилмаган.
📅 13 мая 2025 г. · Постановления Кабинета Министров
Официальный текст. Официальный документ. Редакционные примечания не включены.
📅 13 May 2025 · Cabinet of Ministers resolutions
Official text. Official document. Editorial notes are not included.
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг
қарори
НИЗОМ
Меҳнат миграцияси жараёнларини такомиллаштириш бўйича қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида
Ўзбекистон Республикаси Президентининг «Миграция жараёнларини бошқариш тизимини ислоҳ қилиш бўйича биринчи навбатдаги чора-тадбирлар тўғрисида» 2024 йил 17 октябрдаги ПФ-162-сон Фармони ижросини таъминлаш ҳамда меҳнат миграцияси жараёнларини янада такомиллаштириш мақсадида Вазирлар Маҳкамаси қарор қилади:
1. Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Миграция агентлигининг қуйидаги таклифлари маъқуллансин:
а) чет элда меҳнат фаолиятини амалга ошириш даврида хорижий давлатнинг қонунчилик ҳужжатларини бузиши натижасида депортация қилинган фуқароларга қуйидаги таъсир чораларини қўллаш:
депортация қилинган фуқаро Миграция жамғармаси ҳисобидан қайтарилганда, қайтариш харажатларни ушбу фуқародан ундириб олиш;
Миграция жамғармаси ҳисобидан тақдим этилган субсидия ва компенсация суммаларини қайтариб ундириш;
бир йилгача муддат давомида ривожланган давлатларга ташкиллаштирилган тарзда ишга юбориш бўйича хизматлар кўрсатмаслик;
б) ташкиллаштирилган тарзда чет элга ишга юбориш бўйича хизмат кўрсатиш тўғрисидаги шартномада шартнома шартлари бажарилмагани учун жарима ва учинчи шахсларнинг кафиллигини белгилаш;
в) хусусий бандлик агентликлари фаолиятининг лицензия талаблари ва шартларидан бири сифатида чет элга меҳнат фаолиятини амалга ошириш учун юборилаётган шахсларни ушбу давлатнинг қонунчилиги ва унда бўлиш қоидалари бўйича мажбурий ўқитишни киритиш.
2. Ташкиллаштирилган тарзда чет элга ишга юборилган ва борган давлатининг қонунчилик ҳужжатларини бузиши натижасида депортация қилинган фуқароларни қайтариш ва уларни қайтариш билан боғлиқ харажатларни ундириш тартиби тўғрисидаги низом 1-иловага мувофиқ тасдиқлансин.
3. Шундай тартиб ўрнатилсинки, унга мувофиқ 2025 йил 1 сентябрдан бошлаб Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Миграция агентлиги томонидан хорижий давлатнинг қонунчилик ҳужжатларини бузиши натижасида депортация қилинган, шунингдек, Ўзбекистон Республикасининг халқаро нуфузига ва обрў-эътиборига салбий таъсир кўрсатувчи хатти-ҳаракатларни содир этган фуқароларга доир маълумотлар Миграция жараёнларига доир маълумотларнинг ягона электрон базаси (кейинги ўринларда — Ягона маълумотлар базаси) орқали юритилади.
Бунда Ягона маълумотлар базасига электрон реестр сифатида:
Ўзбекистон Республикаси Ташқи ишлар вазирлиги томонидан хориждаги дипломатик ваколатхоналар ва консуллик муассасаларидан олинган маълумотлар;
Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирлиги томонидан халқаро шартномаларга мувофиқ реадмиссия қилинган шахслар ҳақидаги маълумотлар;
Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Миграция агентлиги томонидан унинг хориждаги ваколатхоналаридан (вакилларидан) олинган маълумотлар киритиб борилади.
4. Белгилансинки, Ўзбекистон Республикасининг халқаро шартномаларига мувофиқ реадмиссия қилинган фуқароларга Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2018 йил 26 декабрдаги ПҚ-4079-сон қарори билан тасдиқланган Ўзбекистон Республикаси фуқароларининг хорижга чиқиш тартиби тўғрисидаги низомнинг 40 5 -банди «и» кичик бандига мувофиқ икки йил давомида хорижга чиқиш биометрик паспортини бериш бўйича давлат хизмати кўрсатилмайди. Бунда реадмиссия қилинган фуқароларга чет элга чиқиши учун биометрик паспорти расмийлаштириб бериладиган истисно ҳолатлар Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирлиги томонидан белгиланади.
5. Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирлиги, Ташқи ишлар вазирлиги Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Миграция агентлиги ушбу қарор доирасида масъул вазирлик ва идоралар бир ой муддатда тегишли ахборот тизимларининг Ягона маълумотлар базасига интеграция қилинишини таъминласин.
6. Ўзбекистон Республикаси Ташқи ишлар вазирлиги чет элда ноқонуний ҳуқуқий ҳолатда бўлиб турган ва депортация қилинган Ўзбекистон Республикаси фуқаролари тўғрисида хорижий давлатларнинг ваколатли органлари билан доимий ахборот алмашиш тизимини йўлга қўйсин.
7. Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Миграция агентлиги:
Ўзбекистон Республикаси Ташқи ишлар вазирлиги, Ички ишлар вазирлиги ҳамда бошқа манфаатдор вазирлик ва идоралар билан биргаликда доимий равишда чет элга меҳнат фаолиятини амалга ошириш учун чиқиб кетаётган ва чет элда меҳнат фаолиятини амалга ошираётган фуқаролар ўртасида хорижда бўлиш қоидалари, инсон учун хавфли бўлган юқумли касалликлардан ҳимояланиш ҳамда Ўзбекистон Республикасининг халқаро нуфузига ва давлат обрў-эътиборига салбий таъсир кўрсатувчи хатти-ҳаракатларни содир этмаслик бўйича тушунтириш ва тарғибот ишларини, шу жумладан, мобиль иловалар ҳамда бошқа медиа ресурслардан фойдаланган ҳолда амалга оширсин;
икки ой муддатда хорижий давлатнинг қонунчилиги ва ушбу давлатда бўлиш қоидаларига мажбурий ўқитилган шахслар ҳақидаги маълумотларни «xorijda.ish» платформасига киритиш имконини яратсин;
уч ой муддатда меҳнат фаолиятини амалга ошириш учун юборилаётган шахсларни хорижий давлатнинг қонунчилиги ва ушбу давлатларда бўлиш қоидалари бўйича ўқув дастурини ҳамда зарур ўқув методик материалларни ишлаб чиқиб, хусусий бандлик агентликларига бепул тақдим этсин.
8. Ўзбекистон Республикаси Мактабгача ва мактаб таълими вазирлиги Ташқи ишлар вазирлиги, Ички ишлар вазирлиги ва бошқа манфаатдор вазирлик ва идоралар билан биргаликда уч ой муддатда чет элда меҳнат фаолиятини амалга ошираётган Ўзбекистон Республикаси фуқароларининг ушбу давлатда улар билан бирга яшаётган фарзандларининг умумий ўрта таълим олиш ҳуқуқини таъминлаш бўйича Вазирлар Маҳкамасига асослантирилган таклиф киритсин.
9. Вазирлар Маҳкамасининг «Махсус электрон тизим орқали айрим фаолият турларини лицензиялаш тартиби тўғрисидаги ягона низомни тасдиқлаш ҳақида» 2022 йил 21 февралдаги 80-сон қарорига 2-иловага мувофиқ қўшимчалар киритилсин.
10. Ушбу қарор 2025 йил 1 сентябрдан кучга киради.
11. Ушбу қарорнинг бажарилишини назорат қилиш Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг ўринбосарлари Ж.А. Қўчқоров ва Ж.А. Ходжаев ҳамда Миграция агентлиги директори Б.А. Мусаев зиммасига юклансин.
Вазирлар Маҳкамасининг 2025 йил 13 майдаги 313-сон қарорига 1-ИЛОВА
Ташкиллаштирилган тарзда чет элга ишга юборилган ва борган давлатининг қонунчилик ҳужжатларини бузиши натижасида депортация қилинган фуқароларини қайтариш ва уларни қайтариш билан боғлиқ харажатларни ундириш тартиби тўғрисида
1-боб. Умумий қоидалар
1. Ушбу Низом чет элга ташкиллаштирилган тартибда ишга юборилган ва борган давлатининг қонунчилик ҳужжатларини бузиши натижасида депортация қилинган Ўзбекистон Республикаси фуқароларини (кейинги ўринларда — депортация қилинган фуқаролар) Миграция жамғармаси ҳисобидан қайтариш ва уларни қайтариш билан боғлиқ харажатларни ундириш тартибини ҳамда депортация қилинган фуқароларни қайтаришда давлат органлари ва бошқа ташкилотларнинг иштирокини белгилайди.
2. Ушбу Низом:
Ўзбекистон Республикасининг халқаро шартномаларига мувофиқ Ўзбекистон Республикаси фуқаросини Ўзбекистонга қайтариб юбориш харажатлари хорижий давлат томонидан қоплаб бериладиган ҳолатларга;
хорижий давлатлар ҳудудида содир бўлган фавқулодда вазиятлар оқибатида жабрланган Ўзбекистон Республикаси фуқароларига ёрдам кўрсатиш ҳамда уларни ва ҳалок бўлганларни эвакуация қилиш чора-тадбирларини амалга ошириш ҳолатларига нисбатан татбиқ этилмайди.
3. Чет элга меҳнат фаолиятини амалга ошириш учун мустақил равишда чиқиб кетган Ўзбекистон Республикаси фуқаролари маблағсиз қолган ҳолларда уларни қайтариш билан боғлиқ харажатлар Вазирлар Маҳкамасининг 2021 йил 12 апрелдаги 201-сон қарори билан тасдиқланган Ўзбекистон Республикаси фуқароларига хорижий давлат ҳудудида яшаш учун маблағларсиз қолган тақдирда, молиявий ёрдам кўрсатиш тартиби тўғрисидаги низомга мувофиқ молиялаштирилади.
4. Ушбу Низомда қуйидаги асосий тушунчалар қўлланилади:
депортация қилинган фуқаро — ташкиллаштирилган тарзда чет элга ишга юборилган ва бўлиб турган давлатининг қонунчилик ҳужжатларини бузиши натижасида депортация қилинган фуқаролар;
консуллик мансабдор шахси — консуллик муассасасининг раҳбари, шунингдек, дипломатик ваколатхона консуллик бўлимининг мудири ёки консуллик вазифаларини бажариш ваколати берилган дипломатик ваколатхона ходимларидан бири;
транспорт харажатлари — депортация қилинган фуқаронинг Ўзбекистон Республикасига қайтиб келиши учун ҳаво, темир йўл транспорти чипталарини сотиб олиш ёки автотранспорт хизматлари ҳақини тўлаш учун ажратиладиган маблағлар.
5. Депортация қилинган фуқаролар қуйидагилар асосида қайтарилади:
депортация қилинган фуқароларнинг Ўзбекистон Республикасининг хориждаги дипломатик ваколатхоналари ва консуллик муассасаларига (кейинги ўринларда — хориждаги муассаса) мурожаати;
депортация қилинган фуқаролар ва уларнинг яқин қариндошларининг Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Миграция агентлигининг (кейинги ўринларда — Агентлик) хориждаги ваколатхоналари (вакилларига), ҳудудий филиалларига мурожаати;
хорижий давлатлар ваколатли органлари томонидан тақдим этилган депортация қилинган фуқаролар бўйича маълумотлар.
6. Депортация қилинган фуқаролар уларнинг транспорт харажатларини (ҳаво, темир йўл, автомобиль йўли) молиялаштириш орқали қайтарилади.
Депортация қилинган фуқарога маблағларни тўғридан-тўғри ажратиш орқали молиявий ёрдам кўрсатиш тақиқланади.
7. Депортация қилинган фуқаролар тўғрисидаги маълумотлар ва уларнинг ҳисоби Миграция жараёнларига доир маълумотларнинг ягона электрон базаси (кейинги ўринларда — Ягона маълумотлар базаси) орқали юритилади.
Бунда Ягона маълумотлар базасига:
Ўзбекистон Республикаси Ташқи ишлар вазирлиги томонидан хориждаги муассасалардан олинган, шунингдек, хорижий давлатларнинг ваколатли органлари тақдим этган маълумотлар;
Агентликнинг хориждаги ваколатхоналари (вакиллари) тақдим этган маълумотлар киритилади ҳамда доимий равишда янгилаб борилади.
2-боб. Депортация қилинган фуқароларни қайтаришни ташкил этиш
8. Депортация қилинган фуқаролар Ўзбекистон Республикаси Президентининг «Миграция жараёнларини бошқариш тизимини ислоҳ қилиш бўйича биринчи навбатдаги чора-тадбирлар тўғрисида» 2024 йил 17 октябрдаги ПФ-162-сон Фармонига мувофиқ Миграция жамғармаси маблағлари ҳисобидан қайтарилади.
9. Депортация қилинган фуқаро хориждаги муассасага ёки Агентлик ваколатхонасига (вакилига) қуйидаги ҳужжатлар билан мурожаат қилади:
а) ушбу Низомга 1-иловага мувофиқ шакл бўйича Агентлик директори номига ариза;
б) ушбу фуқаронинг шахсини ёки Ўзбекистон Республикаси фуқаролигига мансублигини тасдиқловчи бошқа ҳужжат;
в) депортация қилинишига алоқадор хорижий давлат ҳудудидаги ваколатли органлар ва муассасалар томонидан берилган расмий ҳужжат (мавжуд бўлса);
г) чет элга ташкиллаштирилган тарзда ишга юборилганлигини тасдиқловчи ҳужжат (мавжуд бўлса).
Депортация қилинган фуқаронинг шахсини ва Ўзбекистон Республикаси фуқаролигига мансублигини тасдиқловчи ҳужжатлари йўқотиб қўйилган бўлса ёки бундай ҳужжат мавжуд бўлмаса, молиявий ёрдам бериш масаласи унинг шахси ва Ўзбекистон Республикаси фуқаролигига мансублиги тасдиқланганидан сўнг кўриб чиқилади.
10. Агентликнинг ваколатхонаси (вакиллари) мавжуд бўлмаган давлатларда депортация қилинган фуқаролар ушбу давлатларга хизмат кўрсатувчи хориждаги муассасаларга мурожаат қилади.
11. Депортация қилинган фуқаронинг аризаси Агентликнинг ваколатхонаси (вакиллари) ёки хориждаги муассаса томонидан бир иш куни ичида рўйхатдан ўтказилади.
12. Депортация қилинган фуқаронинг аризасини ўрганиш вақтида Агентлик ваколатхонаси ходими (вакили) ёки консуллик мансабдор шахси:
аризада келтирилган асосларнинг тўғрилигини ўз ваколатлари доирасида текширади;
фуқаронинг депортация қилиниши сабабларини аниқлайди.
13. Агентлик ваколатхонаси ходими (вакиллари) ёки консуллик мансабдор шахси депортация қилинган фуқаро томонидан тақдим этилган ҳужжатларни ўрганиш асосида бир иш куни мобайнида молиявий ёрдам кўрсатиш мақсадга мувофиқлиги тўғрисида хулоса тайёрлайди.
Агентлик ваколатхонаси ходими (вакили) бевосита, консуллик мансабдор шахси эса — Ўзбекистон Республикаси Ташқи ишлар вазирлиги орқали хулосани Агентликка тақдим этади.
14. Агентлик депортация қилинган фуқарога молиявий ёрдам кўрсатиш мақсадга мувофиқлиги тўғрисидаги ҳужжатларни ва Агентлик ваколатхонаси ходими (вакиллари) ҳамда консуллик мансабдор шахсининг хулосасини бир иш куни мобайнида кўриб чиқади.
15. Депортация қилинган фуқаро чет элга ташкиллаштирилган тарзда ишга юборилмагани аниқланган ҳолларда, Агентлик томонидан рад жавоби берилади ва бу ҳақида Ўзбекистон Республикаси Ташқи ишлар вазирлиги ҳамда Агентлик хориждаги ваколатхонаси (вакили) хабардор қилинади.
Ушбу бандда кўрсатилмаган бошқа ҳолатларни сабаб қилган ҳолда ёрдам кўрсатишни рад этиш тақиқланади.
16. Ўзбекистон Республикаси Ташқи ишлар вазирлиги депортация қилинган фуқарога молиявий ёрдам кўрсатиш рад этилгани тўғрисидаги маълумотни депортация қилинган фуқарога бир иш куни ичида хабар қилиш учун хориждаги муассасага юборади.
Агентликнинг ваколатхонаси (вакиллари) томонидан депортация қилинган фуқарони молиявий ёрдам кўрсатиш рад этилгани тўғрисида Агентликдан жавоб хати олган куннинг ўзида хабардор қилади.
17. Депортация қилинган фуқаро молиявий ёрдам кўрсатиш рад этилгани тўғрисида унинг аризаси қабул қилинган кундан эътиборан уч кундан ортиқ бўлмаган муддатда хабардор қилиниши лозим.
3-боб. Депортация қилинган фуқароларни қайтариш билан боғлиқ харажатларни ундириш
18. Депортация қилинган фуқаронинг молиявий ёрдам кўрсатиш тўғрисидаги аризаси ижобий кўриб чиқилганидан сўнг бир иш кунида Агентлик ва фуқаро ўртасида ушбу Низомга 2-иловага мувофиқ қарз шартномаси тузилади.
Шартномага мувофиқ молиявий ёрдам олган шахс ушбу маблағларнинг ўрнини молиявий ёрдамни олган кундан эътиборан ўттиз кун муддатда қоплаш мажбуриятини олади.
Депортация қилинган фуқаролар Ўзбекистон Республикаси Президенти ёки Ҳукумати топшириғи асосида Ўзбекистонга қайтарилган тақдирда, улар билан қарз шартномаси тузилмайди ва фуқароларни қайтариш билан боғлиқ барча харажатлар Давлат бюджети ҳамда қонунчиликда тақиқланмаган бошқа манбалар ҳисобидан қопланади.
19. Депортация қилинган фуқарога кўрсатилган молиявий ёрдам суммаси Агентликнинг Миграция жамғармасига қайтарилади.
20. Ташкиллаштирилган тартибда ёки ўзи мустақил равишда чет элга меҳнат фаолиятини амалга ошириш учун чиқиб кетган ва хорижий давлатда бўлиш даврида ушбу давлатнинг қонунчилик ҳужжатларини бузиши натижасида депортация қилинган фуқароларга Агентлик томонидан қуйидаги чеклов ва таъсир чоралари қўлланиши мумкин:
Миграция жамғармаси ҳисобидан тақдим этилган субсидия ва компенсация суммаларини қайтаришни талаб қилиш;
бир йилгача муддат давомида ривожланган давлатларга ташкиллаштирилган тарзда ишга юбориш бўйича хизматлар кўрсатмаслик;
ташкиллаштирилган тарзда чет элга ишга юбориш бўйича хизмат кўрсатиш тўғрисидаги шартнома шартлари бажарилмагани учун назарда тутилган жаримани ундириш.
21. Агентлик томонидан кўрсатилган молиявий ёрдам, субсидия, компенсация ва жарима суммалари белгиланган муддат ичида тўланмаган тақдирда, Агентлик ушбу маблағларни ундириш бўйича қонунчиликда белгиланган тартибда судга мурожаат қилади.
4-боб. Депортация қилинган фуқароларни қайтаришда давлат органлари ва бошқа ташкилотларнинг иштироки
22. Депортация қилинган фуқароларни қайтаришда Ўзбекистон Республикаси Ташқи ишлар вазирлиги, Ички ишлар вазирлиги, Соғлиқни сақлаш вазирлиги, Транспорт вазирлиги ҳамда бошқа масъул вазирлик ва идоралар ўз ваколатлари доирасида иштирок этади.
Ушбу бандда кўрсатилган вазирлик ва идораларнинг депортация қилинган фуқароларни қайтариш бўйича фаолияти Агентлик томонидан мувофиқлаштириб борилади.
23. Давлат органлари ва бошқа ташкилотлар депортация қилинган фуқароларни қайтариш бўйича қуйидагиларни амалга оширади:
а) Ўзбекистон Республикаси Ташқи ишлар вазирлиги:
депортация қилинган фуқаролар тўғрисида тегишли вазирлик ва идоралар ўртасида тезкор ахборот алмашишни ташкил этади;
шахсини тасдиқловчи ҳужжатлари мавжуд бўлмаган депортация қилинган фуқароларни ватанга қайтариш учун зарур бўлган ҳужжатларни расмийлаштириш чораларини кўради;
депортация қилинган фуқаролар тўғрисидаги маълумотларни тўплайди, умумлаштиради, таҳлил қилади ва Ягона маълумотлар базасига киритади;
хорижий давлатларнинг ваколатли органлари билан ҳамкорликда депортация қилинган фуқароларни Ўзбекистон Республикасига қайтаришда иштирок этади;
б) Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирлиги:
шахсини тасдиқловчи ҳужжатлари мавжуд бўлмаган депортация қилинган фуқароларнинг Ўзбекистон Республикаси фуқаролигига мансублигини тасдиқлаш чораларини кўради;
депортация қилинган фуқаролар ўртасида чет элда бўлиш қоидаларини тушунтириш ва профилактика тадбирларини ташкил этади;
Ўзбекистон Республикаси Соғлиқни сақлаш вазирлиги депортация қилинган фуқаролар ва уларнинг оила аъзолари ўртасида инсон учун хавфли бўлган юқумли касалликлардан муҳофазаланиш бўйича тушунтириш ҳамда профилактика тадбирларини ташкил этади;
в) Ўзбекистон Республикаси Транспорт вазирлиги:
депортация қилинган фуқароларни қайтаришда тезкор транспорт (ҳаво, темир йўл, автомобиль йўли) хизматлари кўрсатилишини ташкил этади;
Агентлик ва хориждаги муассасаларни ҳаво транспортининг жўнаб кетиш санаси, жойи, тайёргарлик муддати, вақти, шунингдек, ҳаракатланиш йўналиши тўғрисида хабардор қилади.
5-боб. Якунловчи қоидалар
24. Агентлик томонидан кўрсатилган молиявий ёрдам суммаси, субсидия, компенсация ва жарима суммаларини ундириш бўйича суд ҳужжати асосида берилган ижро ҳужжатидаги талаблар белгиланган муддатда қарздор томонидан узрсиз сабабларга кўра бажарилмаганда, давлат ижрочиси Агентликнинг аризаси бўйича ёки ўз ташаббуси билан қарздорнинг Ўзбекистон Республикасидан чиқишини вақтинча чеклаш тўғрисида қарор чиқаришга ҳақли.
25. Ушбу Низом талабларининг бузилишида айбдор бўлган шахслар қонунчилик ҳужжатларида белгиланган тартибда жавоб берадилар.
Ташкиллаштирилган тарзда чет элга ишга юборилган ва борган давлатининг қонунчилик ҳужжатларини бузиши натижасида депортация қилинган фуқароларини қайтариш ва уларни қайтариш билан боғлиқ харажатларни ундириш тартиби тўғрисидаги низомга 1-ИЛОВА
Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Миграция агентлиги директори ________________________________га ____ __________йилда туғилган паспорт (хорижга чиқиш паспорти) серияси ___ _____ ________________________________да (хорижий давлат ҳудудидаги яшаш манзили) ________________________________ (телефон рақами ва эл.почта манзили) ________________________________дан (Ф.И.О.) АРИЗА Мен ______________________________________________________________________________________ (ташкиллаштирилган тарзда ишга юборган ташкилот) томонидан ташкиллаштирилган тарзда ишга жойлаштирилган эдим. Ушбу ишга жойлаштирилган давлатимда _______________________________________________________ __________________________________________________________________________________________ (депортация қилиниш сабаби кўрсатилади) сабабли депортация қилиндим . Шу муносабат билан мени Ўзбекистон Республикасига қайтишимда ёрдам беришингизни сўрайман. Илова: ________________________________ _______________________________ (ҳужжатлар рўйхати) 20 __ йил «____» ___________ ______________________ ( Ф.И.О.) _____________ ( имзо )
Ташкиллаштирилган тарзда чет элга ишга юборилган ва борган давлатининг қонунчилик ҳужжатларини бузиши натижасида депортация қилинган фуқароларини қайтариш ва уларни қайтариш билан боғлиқ харажатларни ундириш тартиби тўғрисидаги низомга 2-ИЛОВА
ҚАРЗ ШАРТНОМАСИ _____-сон _________________ 20__ йил «___»________ Кейинги ўринларда «Қарз берувчи» деб аталадиган Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Миграция агентлиги номидан устав асосида фаолият кўрсатувчи директор ____________________ бир томондан ва кейинги ўринларда «Қарз олувчи» деб аталадиган _______________________________________________________ (фу қ аронинг Ф.И.О.) Ўзбекистон Республикаси фуқароси паспорт серияси _____ рақами _______________, ____ _________ ________ йилда ___________________________ томонидан берилган, «___» ________ _____ йилда туғилган, иш жойи ________________________ иккинчи томондан, биргаликда шартноманинг тарафлари деб номланадилар, Ўзбекистон Республикаси Президентининг «Миграция жараёнларини бошқариш тизимини ислоҳ қилиш бўйича биринчи навбатдаги чора-тадбирлар тўғрисида» 2024 йил 17 октябрдаги ПФ-162-сон Фармонига асосида қуйидагилар тўғрисида ушбу шартномани туздилар: 1.ШАРТНОМА ПРЕДМЕТИ 1.1. Қ арз берувчи Қ арз олувчига хорижий давлатларда қонунчилик ҳужжатларини бузиши натижасида депортация қилинган тақдирда, умумий ___________________ (______________________________________) ми қ доридаги мабла ғ ни қ арзга беради, Қ арз олувчи эса ўз зиммасига мазкур шартноманинг шартларига мувофи қ қарз сифатида олинган мабла ғ ни ўз ва қ тида қ айтариш мажбуриятини олади. 1.2. Қарз суммаси Қарз олувчи Ўзбекистон Республикасига қ айтиб келиш учун транспорт чипталари ( ҳ аво, темир йўл) сотиб олиш ёки автотранспорт хизматларини тўлаш учун ажратилади. 2. ҚАРЗ АЖРАТИШ ВА УНИ ҚАЙТАРИШ БЎЙИЧА ТАРАФЛАРНИНГ МАЖБУРИЯТЛАРИ 2.1. Қ арз олувчининг молиявий ёрдам кўрсатиш тў ғ рисидаги аризаси ижобий кўриб чи қ илганидан сўнг бир иш кунида Қ арз берувчи мазкур шартноманинг 1.2-бандига асосан Қ арз олувчига транспорт чиптаси сотиб олиб бериш учун мабла ғ ларни тў ғ ридан-тў ғ ри таъминотчиларга ўтказиш йўли билан тўланади. Молиявий ёрдам Қ арз олувчига тў ғ ридан-тў ғ ри пул мабла ғ ларини ажратиш ор қ али амалга оширилмайди. 2.2. Қ арз суммаси берилган ва қ тдан эътиборан 30 (ўттиз) кун муддатга та қ дим этилади ва ушбу муддат давомида Қ арз олувчи томонидан қ айтарилиши керак. 2.3. Қарз суммаси Қарз олувчи томонидан Ўзбекистон Республикасининг республика бюджети «бошқа даромадлар турларига кирим қилиш» ғазна ҳисобварағига Ўзбекистон Республикаси Марказий банкининг тўлов кунидаги курси бўйича Ўзбекистон Республикаси миллий валютасида маблағ киритиш йўли билан қайтарилади. 2.4. Шартномага асосан фуқарога берилган қарз учун фоизлар белгиланмайди. 2.5. Фуқаронинг айбли хатти-ҳаракатлари туфайли Ўзбекистон Республикасига қайтиб келиш имконияти мавжуд бўлмаслиги авиа чипта харажатларини қоплаб бериш мажбуриятини истисно этмайди. 3. ТАРАФЛАРНИНГ ЖАВОБГАРЛИГИ 3.1. Ушбу Шартноманинг мажбуриятларини бажармаганлик ёки лозим даражада бажармаганлиги учун тарафлар Ўзбекистон Республикаси қонунларига ва ушбу Шартноманинг шартларига мувофиқ жавоб берадилар. 3.2. Қарз суммаси белгиланган муддат ичида ихтиёрий қайтарилмаган тақдирда, ҳар бир бир кечиктирилган кун учун 0,4 фоиз, бироқ умумий қарз суммасининг 50 фоиздан ортиқ бўлмаган миқдорида пеня тўлайди. 4. ФОРС-МАЖОР ҲОЛАТЛАРИ 4.1. Тарафларнинг биронтаси ҳам бошқа тарафнинг олдида ушбу Шартнома бўйича қолган мажбуриятларни тарафларнинг эрки ва истагидан ташқари пайдо бўлган ва уларни олдиндан кўра билиш ёки бартараф этиш мумкин бўлмаган қуйидаги ҳолатларда мажбуриятлардан озод қилинади: ҳукумат томонидан тақиқланиш, фуқаролик тартибсизликлари, юқумли касалликларнинг кенг тарқалиши, қамал ҳолати, экспорт ёки импорт операцияларининг ҳукумат томонидан тақиқланиши, зилзила, сув тошқини, ёнғин ёки бошқа табиий офатлар. Шу билан бирга, Шартнома бўйича мажбуриятларни бажариш муддати бундай ҳолатлар ва уларнинг оқибатлари муддатига мутаносиб равишда кечиктирилади. 4.2. Ушбу Шартноманинг 4.1-бандида кўрсатилган ҳолатлар юз берганда, бир тараф 10 кун муддат ичида иккинчи тарафга ёзма хабар беришга мажбурдир. 4.3. Ваколатли давлат органи томонидан берилган ҳужжат фавқулодда вазиятнинг мавжудлигини ва давомийлигини етарли даражада тасдиқлайди. 5. ШАРТНОМАНИНГ АМАЛ ҚИЛИШИ 5.1. Мазкур Шартнома Томонлар имзолаган кундан эътиборан кучга киради ва томонлар учун шартнома бандларида белгиланган мажбуриятлар тўлиқ бажарилган тақдирда тугатилган ҳисобланади. 6. НИЗОЛАРНИ ҲАЛ ЭТИШ 6.1. Мазкур шартномадан келиб чиқадиган низолар томонларнинг келишувига асосан ҳал этилади. Томонлар келишувга эриша олмаган тақдирда мазкур шартномадан келиб чиқадиган низолар Ўзбекистон Республикасининг амалдаги қонунчилигига асосан суд тартибида ҳал қилинади. 7. ЯКУНЛОВЧИ ҚОИДАЛАР 7.1. Шартномага киритилиши лозим бўлган барча ўзгартириш ва қ ўшимчалар фа қ ат ёзма равишда амалга оширилиб, тарафлар имзолаганидан сўнг ҳ а қ и қ ий деб эътироф этилади. Тарафларнинг тегишли қ ўшимча битимлари ушбу Шартноманинг ажралмас қ исми ҳ исобланади. 7.2. Ушбу Шартномага оид, лекин Шартномага киритилмаган ҳ олатлар Ўзбекистон Республикасининг амалдаги қ онунчилиги асосида ҳ ал этилади. 7.3. Ушбу Шартнома тарафлар учун бир х ил юридик кучга эга бўлган икки нусхада тайёрланди. 8. ТАРАФЛАРНИНГ ПОЧТА МАНЗИЛЛАРИ, ТЎЛОВ РЕКВИЗИТЛАРИ ВА ИМЗОЛАРИ: Қарз олувчи: Ўзбекистон Республикаси фуқароси (Ф.И.О.) Почта манзили: _____________________ ___________________________________ (Ўзбекистон Республикасида доимий яшаш жойи) Паспорт серияси ва рақами ___ ________ Ким томонидан берилган _____________ ___________________________________ ЖШШИР (СТИР) ____________________ ______________________ __________ (Қарз олувчининг Ф.И.О.) (имзо) Қарз берувчи: Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Миграция агентлиги Почта манзили: ______________________ _____________________________________ Ўзбекистон Республикаси Давлат бюджетининг Ғазначилик ҳисобварағи: _____________________________________ Банк номи: _________________________ ____________________ ____________ (Директор Ф.И.О.) (имзо) М.Ў.
Вазирлар Маҳкамасининг 2025 йил 13 майдаги 313-сон қарорига 2-ИЛОВА
Вазирлар Маҳкамасининг «Махсус электрон тизим орқали айрим фаолият турларини лицензиялаш тартиби тўғрисидаги ягона низомни тасдиқлаш ҳақида» 2022 йил 21 февралдаги 80-сон қарорига киритилаётган қўшимчалар
17-иловада :
9-позициянинг учинчи устуни қуйидаги мазмундаги «д 1 » кичик банд билан тўлдирилсин:
«д 1 ) чет элга ишга юборилаётган шахсларни бораётган давлатининг қонунчилиги, унда бўлиш қоидалари бўйича ўқитишни ташкил этиш»;
12-позициянинг учинчи устуни қуйидаги мазмундаги иккинчи хатбоши билан тўлдирилсин:
«Чет элга ишга юборилаётган шахсларга бораётган давлати қонунчилиги, унда бўлиш қоидаларини ўқитиш бўйича таълим ташкилотлари билан тузилган шартнома илова қилинади».
Ўзбекистон Республикаси Бош вазири А. АРИПОВ
Тошкент ш.,
2025 йил 13 май,
313-сон
Oʻzbekiston Respublikasi Vazirlar Mahkamasining
qarori
NIZOM
Mehnat migratsiyasi jarayonlarini takomillashtirish boʻyicha qoʻshimcha chora-tadbirlar toʻgʻrisida
Oʻzbekiston Respublikasi Prezidentining “Migratsiya jarayonlarini boshqarish tizimini isloh qilish boʻyicha birinchi navbatdagi chora-tadbirlar toʻgʻrisida” 2024-yil 17-oktabrdagi PF-162-son Farmoni ijrosini taʼminlash hamda mehnat migratsiyasi jarayonlarini yanada takomillashtirish maqsadida Vazirlar Mahkamasi qaror qiladi:
1. Vazirlar Mahkamasi huzuridagi Migratsiya agentligining quyidagi takliflari maʼqullansin:
a) chet elda mehnat faoliyatini amalga oshirish davrida xorijiy davlatning qonunchilik hujjatlarini buzishi natijasida deportatsiya qilingan fuqarolarga quyidagi taʼsir choralarini qoʻllash:
deportatsiya qilingan fuqaro Migratsiya jamgʻarmasi hisobidan qaytarilganda, qaytarish xarajatlarni ushbu fuqarodan undirib olish;
Migratsiya jamgʻarmasi hisobidan taqdim etilgan subsidiya va kompensatsiya summalarini qaytarib undirish;
bir yilgacha muddat davomida rivojlangan davlatlarga tashkillashtirilgan tarzda ishga yuborish boʻyicha xizmatlar koʻrsatmaslik;
b) tashkillashtirilgan tarzda chet elga ishga yuborish boʻyicha xizmat koʻrsatish toʻgʻrisidagi shartnomada shartnoma shartlari bajarilmagani uchun jarima va uchinchi shaxslarning kafilligini belgilash;
v) xususiy bandlik agentliklari faoliyatining litsenziya talablari va shartlaridan biri sifatida chet elga mehnat faoliyatini amalga oshirish uchun yuborilayotgan shaxslarni ushbu davlatning qonunchiligi va unda boʻlish qoidalari boʻyicha majburiy oʻqitishni kiritish.
2. Tashkillashtirilgan tarzda chet elga ishga yuborilgan va borgan davlatining qonunchilik hujjatlarini buzishi natijasida deportatsiya qilingan fuqarolarni qaytarish va ularni qaytarish bilan bogʻliq xarajatlarni undirish tartibi toʻgʻrisidagi nizom 1-ilovaga muvofiq tasdiqlansin.
3. Shunday tartib oʻrnatilsinki, unga muvofiq 2025-yil 1-sentabrdan boshlab Vazirlar Mahkamasi huzuridagi Migratsiya agentligi tomonidan xorijiy davlatning qonunchilik hujjatlarini buzishi natijasida deportatsiya qilingan, shuningdek, Oʻzbekiston Respublikasining xalqaro nufuziga va obroʻ-eʼtiboriga salbiy taʼsir koʻrsatuvchi xatti-harakatlarni sodir etgan fuqarolarga doir maʼlumotlar Migratsiya jarayonlariga doir maʼlumotlarning yagona elektron bazasi (keyingi oʻrinlarda — Yagona maʼlumotlar bazasi) orqali yuritiladi.
Bunda Yagona maʼlumotlar bazasiga elektron reyestr sifatida:
Oʻzbekiston Respublikasi Tashqi ishlar vazirligi tomonidan xorijdagi diplomatik vakolatxonalar va konsullik muassasalaridan olingan maʼlumotlar;
Oʻzbekiston Respublikasi Ichki ishlar vazirligi tomonidan xalqaro shartnomalarga muvofiq readmissiya qilingan shaxslar haqidagi maʼlumotlar;
Vazirlar Mahkamasi huzuridagi Migratsiya agentligi tomonidan uning xorijdagi vakolatxonalaridan (vakillaridan) olingan maʼlumotlar kiritib boriladi.
4. Belgilansinki, Oʻzbekiston Respublikasining xalqaro shartnomalariga muvofiq readmissiya qilingan fuqarolarga Oʻzbekiston Respublikasi Prezidentining 2018-yil 26-dekabrdagi PQ-4079-son qarori bilan tasdiqlangan Oʻzbekiston Respublikasi fuqarolarining xorijga chiqish tartibi toʻgʻrisidagi nizomning 40 5 -bandi “i” kichik bandiga muvofiq ikki yil davomida xorijga chiqish biometrik pasportini berish boʻyicha davlat xizmati koʻrsatilmaydi. Bunda readmissiya qilingan fuqarolarga chet elga chiqishi uchun biometrik pasporti rasmiylashtirib beriladigan istisno holatlar Oʻzbekiston Respublikasi Ichki ishlar vazirligi tomonidan belgilanadi.
5. Oʻzbekiston Respublikasi Ichki ishlar vazirligi, Tashqi ishlar vazirligi Vazirlar Mahkamasi huzuridagi Migratsiya agentligi ushbu qaror doirasida masʼul vazirlik va idoralar bir oy muddatda tegishli axborot tizimlarining Yagona maʼlumotlar bazasiga integratsiya qilinishini taʼminlasin.
6. Oʻzbekiston Respublikasi Tashqi ishlar vazirligi chet elda noqonuniy huquqiy holatda boʻlib turgan va deportatsiya qilingan Oʻzbekiston Respublikasi fuqarolari toʻgʻrisida xorijiy davlatlarning vakolatli organlari bilan doimiy axborot almashish tizimini yoʻlga qoʻysin.
7. Vazirlar Mahkamasi huzuridagi Migratsiya agentligi:
Oʻzbekiston Respublikasi Tashqi ishlar vazirligi, Ichki ishlar vazirligi hamda boshqa manfaatdor vazirlik va idoralar bilan birgalikda doimiy ravishda chet elga mehnat faoliyatini amalga oshirish uchun chiqib ketayotgan va chet elda mehnat faoliyatini amalga oshirayotgan fuqarolar oʻrtasida xorijda boʻlish qoidalari, inson uchun xavfli boʻlgan yuqumli kasalliklardan himoyalanish hamda Oʻzbekiston Respublikasining xalqaro nufuziga va davlat obroʻ-eʼtiboriga salbiy taʼsir koʻrsatuvchi xatti-harakatlarni sodir etmaslik boʻyicha tushuntirish va targʻibot ishlarini, shu jumladan, mobil ilovalar hamda boshqa media resurslardan foydalangan holda amalga oshirsin;
ikki oy muddatda xorijiy davlatning qonunchiligi va ushbu davlatda boʻlish qoidalariga majburiy oʻqitilgan shaxslar haqidagi maʼlumotlarni “xorijda.ish” platformasiga kiritish imkonini yaratsin;
uch oy muddatda mehnat faoliyatini amalga oshirish uchun yuborilayotgan shaxslarni xorijiy davlatning qonunchiligi va ushbu davlatlarda boʻlish qoidalari boʻyicha oʻquv dasturini hamda zarur oʻquv metodik materiallarni ishlab chiqib, xususiy bandlik agentliklariga bepul taqdim etsin.
8. Oʻzbekiston Respublikasi Maktabgacha va maktab taʼlimi vazirligi Tashqi ishlar vazirligi, Ichki ishlar vazirligi va boshqa manfaatdor vazirlik va idoralar bilan birgalikda uch oy muddatda chet elda mehnat faoliyatini amalga oshirayotgan Oʻzbekiston Respublikasi fuqarolarining ushbu davlatda ular bilan birga yashayotgan farzandlarining umumiy oʻrta taʼlim olish huquqini taʼminlash boʻyicha Vazirlar Mahkamasiga asoslantirilgan taklif kiritsin.
9. Vazirlar Mahkamasining “Maxsus elektron tizim orqali ayrim faoliyat turlarini litsenziyalash tartibi toʻgʻrisidagi yagona nizomni tasdiqlash haqida” 2022-yil 21-fevraldagi 80-son qaroriga 2-ilovaga muvofiq qoʻshimchalar kiritilsin.
10. Ushbu qaror 2025-yil 1-sentabrdan kuchga kiradi.
11. Ushbu qarorning bajarilishini nazorat qilish Oʻzbekiston Respublikasi Bosh vazirining oʻrinbosarlari J.A. Qoʻchqorov va J.A. Xodjayev hamda Migratsiya agentligi direktori B.A. Musayev zimmasiga yuklansin.
Vazirlar Mahkamasining 2025-yil 13-maydagi 313-son qaroriga 1-ILOVA
Tashkillashtirilgan tarzda chet elga ishga yuborilgan va borgan davlatining qonunchilik hujjatlarini buzishi natijasida deportatsiya qilingan fuqarolarini qaytarish va ularni qaytarish bilan bogʻliq xarajatlarni undirish tartibi toʻgʻrisida
1-bob. Umumiy qoidalar
1. Ushbu Nizom chet elga tashkillashtirilgan tartibda ishga yuborilgan va borgan davlatining qonunchilik hujjatlarini buzishi natijasida deportatsiya qilingan Oʻzbekiston Respublikasi fuqarolarini (keyingi oʻrinlarda — deportatsiya qilingan fuqarolar) Migratsiya jamgʻarmasi hisobidan qaytarish va ularni qaytarish bilan bogʻliq xarajatlarni undirish tartibini hamda deportatsiya qilingan fuqarolarni qaytarishda davlat organlari va boshqa tashkilotlarning ishtirokini belgilaydi.
2. Ushbu Nizom:
Oʻzbekiston Respublikasining xalqaro shartnomalariga muvofiq Oʻzbekiston Respublikasi fuqarosini Oʻzbekistonga qaytarib yuborish xarajatlari xorijiy davlat tomonidan qoplab beriladigan holatlarga;
xorijiy davlatlar hududida sodir boʻlgan favqulodda vaziyatlar oqibatida jabrlangan Oʻzbekiston Respublikasi fuqarolariga yordam koʻrsatish hamda ularni va halok boʻlganlarni evakuatsiya qilish chora-tadbirlarini amalga oshirish holatlariga nisbatan tatbiq etilmaydi.
3. Chet elga mehnat faoliyatini amalga oshirish uchun mustaqil ravishda chiqib ketgan Oʻzbekiston Respublikasi fuqarolari mablagʻsiz qolgan hollarda ularni qaytarish bilan bogʻliq xarajatlar Vazirlar Mahkamasining 2021-yil 12-apreldagi 201-son qarori bilan tasdiqlangan Oʻzbekiston Respublikasi fuqarolariga xorijiy davlat hududida yashash uchun mablagʻlarsiz qolgan taqdirda, moliyaviy yordam koʻrsatish tartibi toʻgʻrisidagi nizomga muvofiq moliyalashtiriladi.
4. Ushbu Nizomda quyidagi asosiy tushunchalar qoʻllaniladi:
deportatsiya qilingan fuqaro — tashkillashtirilgan tarzda chet elga ishga yuborilgan va boʻlib turgan davlatining qonunchilik hujjatlarini buzishi natijasida deportatsiya qilingan fuqarolar;
konsullik mansabdor shaxsi — konsullik muassasasining rahbari, shuningdek, diplomatik vakolatxona konsullik boʻlimining mudiri yoki konsullik vazifalarini bajarish vakolati berilgan diplomatik vakolatxona xodimlaridan biri;
transport xarajatlari — deportatsiya qilingan fuqaroning Oʻzbekiston Respublikasiga qaytib kelishi uchun havo, temir yoʻl transporti chiptalarini sotib olish yoki avtotransport xizmatlari haqini toʻlash uchun ajratiladigan mablagʻlar.
5. Deportatsiya qilingan fuqarolar quyidagilar asosida qaytariladi:
deportatsiya qilingan fuqarolarning Oʻzbekiston Respublikasining xorijdagi diplomatik vakolatxonalari va konsullik muassasalariga (keyingi oʻrinlarda — xorijdagi muassasa) murojaati;
deportatsiya qilingan fuqarolar va ularning yaqin qarindoshlarining Vazirlar Mahkamasi huzuridagi Migratsiya agentligining (keyingi oʻrinlarda — Agentlik) xorijdagi vakolatxonalari (vakillariga), hududiy filiallariga murojaati;
xorijiy davlatlar vakolatli organlari tomonidan taqdim etilgan deportatsiya qilingan fuqarolar boʻyicha maʼlumotlar.
6. Deportatsiya qilingan fuqarolar ularning transport xarajatlarini (havo, temir yoʻl, avtomobil yoʻli) moliyalashtirish orqali qaytariladi.
Deportatsiya qilingan fuqaroga mablagʻlarni toʻgʻridan-toʻgʻri ajratish orqali moliyaviy yordam koʻrsatish taqiqlanadi.
7. Deportatsiya qilingan fuqarolar toʻgʻrisidagi maʼlumotlar va ularning hisobi Migratsiya jarayonlariga doir maʼlumotlarning yagona elektron bazasi (keyingi oʻrinlarda — Yagona maʼlumotlar bazasi) orqali yuritiladi.
Bunda Yagona maʼlumotlar bazasiga:
Oʻzbekiston Respublikasi Tashqi ishlar vazirligi tomonidan xorijdagi muassasalardan olingan, shuningdek, xorijiy davlatlarning vakolatli organlari taqdim etgan maʼlumotlar;
Agentlikning xorijdagi vakolatxonalari (vakillari) taqdim etgan maʼlumotlar kiritiladi hamda doimiy ravishda yangilab boriladi.
2-bob. Deportatsiya qilingan fuqarolarni qaytarishni tashkil etish
8. Deportatsiya qilingan fuqarolar Oʻzbekiston Respublikasi Prezidentining “Migratsiya jarayonlarini boshqarish tizimini isloh qilish boʻyicha birinchi navbatdagi chora-tadbirlar toʻgʻrisida” 2024-yil 17-oktabrdagi PF-162-son Farmoniga muvofiq Migratsiya jamgʻarmasi mablagʻlari hisobidan qaytariladi.
9. Deportatsiya qilingan fuqaro xorijdagi muassasaga yoki Agentlik vakolatxonasiga (vakiliga) quyidagi hujjatlar bilan murojaat qiladi:
a) ushbu Nizomga 1-ilovaga muvofiq shakl boʻyicha Agentlik direktori nomiga ariza;
b) ushbu fuqaroning shaxsini yoki Oʻzbekiston Respublikasi fuqaroligiga mansubligini tasdiqlovchi boshqa hujjat;
v) deportatsiya qilinishiga aloqador xorijiy davlat hududidagi vakolatli organlar va muassasalar tomonidan berilgan rasmiy hujjat (mavjud boʻlsa);
g) chet elga tashkillashtirilgan tarzda ishga yuborilganligini tasdiqlovchi hujjat (mavjud boʻlsa).
Deportatsiya qilingan fuqaroning shaxsini va Oʻzbekiston Respublikasi fuqaroligiga mansubligini tasdiqlovchi hujjatlari yoʻqotib qoʻyilgan boʻlsa yoki bunday hujjat mavjud boʻlmasa, moliyaviy yordam berish masalasi uning shaxsi va Oʻzbekiston Respublikasi fuqaroligiga mansubligi tasdiqlanganidan soʻng koʻrib chiqiladi.
10. Agentlikning vakolatxonasi (vakillari) mavjud boʻlmagan davlatlarda deportatsiya qilingan fuqarolar ushbu davlatlarga xizmat koʻrsatuvchi xorijdagi muassasalarga murojaat qiladi.
11. Deportatsiya qilingan fuqaroning arizasi Agentlikning vakolatxonasi (vakillari) yoki xorijdagi muassasa tomonidan bir ish kuni ichida roʻyxatdan oʻtkaziladi.
12. Deportatsiya qilingan fuqaroning arizasini oʻrganish vaqtida Agentlik vakolatxonasi xodimi (vakili) yoki konsullik mansabdor shaxsi:
arizada keltirilgan asoslarning toʻgʻriligini oʻz vakolatlari doirasida tekshiradi;
fuqaroning deportatsiya qilinishi sabablarini aniqlaydi.
13. Agentlik vakolatxonasi xodimi (vakillari) yoki konsullik mansabdor shaxsi deportatsiya qilingan fuqaro tomonidan taqdim etilgan hujjatlarni oʻrganish asosida bir ish kuni mobaynida moliyaviy yordam koʻrsatish maqsadga muvofiqligi toʻgʻrisida xulosa tayyorlaydi.
Agentlik vakolatxonasi xodimi (vakili) bevosita, konsullik mansabdor shaxsi esa — Oʻzbekiston Respublikasi Tashqi ishlar vazirligi orqali xulosani Agentlikka taqdim etadi.
14. Agentlik deportatsiya qilingan fuqaroga moliyaviy yordam koʻrsatish maqsadga muvofiqligi toʻgʻrisidagi hujjatlarni va Agentlik vakolatxonasi xodimi (vakillari) hamda konsullik mansabdor shaxsining xulosasini bir ish kuni mobaynida koʻrib chiqadi.
15. Deportatsiya qilingan fuqaro chet elga tashkillashtirilgan tarzda ishga yuborilmagani aniqlangan hollarda, Agentlik tomonidan rad javobi beriladi va bu haqida Oʻzbekiston Respublikasi Tashqi ishlar vazirligi hamda Agentlik xorijdagi vakolatxonasi (vakili) xabardor qilinadi.
Ushbu bandda koʻrsatilmagan boshqa holatlarni sabab qilgan holda yordam koʻrsatishni rad etish taqiqlanadi.
16. Oʻzbekiston Respublikasi Tashqi ishlar vazirligi deportatsiya qilingan fuqaroga moliyaviy yordam koʻrsatish rad etilgani toʻgʻrisidagi maʼlumotni deportatsiya qilingan fuqaroga bir ish kuni ichida xabar qilish uchun xorijdagi muassasaga yuboradi.
Agentlikning vakolatxonasi (vakillari) tomonidan deportatsiya qilingan fuqaroni moliyaviy yordam koʻrsatish rad etilgani toʻgʻrisida Agentlikdan javob xati olgan kunning oʻzida xabardor qiladi.
17. Deportatsiya qilingan fuqaro moliyaviy yordam koʻrsatish rad etilgani toʻgʻrisida uning arizasi qabul qilingan kundan eʼtiboran uch kundan ortiq boʻlmagan muddatda xabardor qilinishi lozim.
3-bob. Deportatsiya qilingan fuqarolarni qaytarish bilan bogʻliq xarajatlarni undirish
18. Deportatsiya qilingan fuqaroning moliyaviy yordam koʻrsatish toʻgʻrisidagi arizasi ijobiy koʻrib chiqilganidan soʻng bir ish kunida Agentlik va fuqaro oʻrtasida ushbu Nizomga 2-ilovaga muvofiq qarz shartnomasi tuziladi.
Shartnomaga muvofiq moliyaviy yordam olgan shaxs ushbu mablagʻlarning oʻrnini moliyaviy yordamni olgan kundan eʼtiboran oʻttiz kun muddatda qoplash majburiyatini oladi.
Deportatsiya qilingan fuqarolar Oʻzbekiston Respublikasi Prezidenti yoki Hukumati topshirigʻi asosida Oʻzbekistonga qaytarilgan taqdirda, ular bilan qarz shartnomasi tuzilmaydi va fuqarolarni qaytarish bilan bogʻliq barcha xarajatlar Davlat budjeti hamda qonunchilikda taqiqlanmagan boshqa manbalar hisobidan qoplanadi.
19. Deportatsiya qilingan fuqaroga koʻrsatilgan moliyaviy yordam summasi Agentlikning Migratsiya jamgʻarmasiga qaytariladi.
20. Tashkillashtirilgan tartibda yoki oʻzi mustaqil ravishda chet elga mehnat faoliyatini amalga oshirish uchun chiqib ketgan va xorijiy davlatda boʻlish davrida ushbu davlatning qonunchilik hujjatlarini buzishi natijasida deportatsiya qilingan fuqarolarga Agentlik tomonidan quyidagi cheklov va taʼsir choralari qoʻllanishi mumkin:
Migratsiya jamgʻarmasi hisobidan taqdim etilgan subsidiya va kompensatsiya summalarini qaytarishni talab qilish;
bir yilgacha muddat davomida rivojlangan davlatlarga tashkillashtirilgan tarzda ishga yuborish boʻyicha xizmatlar koʻrsatmaslik;
tashkillashtirilgan tarzda chet elga ishga yuborish boʻyicha xizmat koʻrsatish toʻgʻrisidagi shartnoma shartlari bajarilmagani uchun nazarda tutilgan jarimani undirish.
21. Agentlik tomonidan koʻrsatilgan moliyaviy yordam, subsidiya, kompensatsiya va jarima summalari belgilangan muddat ichida toʻlanmagan taqdirda, Agentlik ushbu mablagʻlarni undirish boʻyicha qonunchilikda belgilangan tartibda sudga murojaat qiladi.
4-bob. Deportatsiya qilingan fuqarolarni qaytarishda davlat organlari va boshqa tashkilotlarning ishtiroki
22. Deportatsiya qilingan fuqarolarni qaytarishda Oʻzbekiston Respublikasi Tashqi ishlar vazirligi, Ichki ishlar vazirligi, Sogʻliqni saqlash vazirligi, Transport vazirligi hamda boshqa masʼul vazirlik va idoralar oʻz vakolatlari doirasida ishtirok etadi.
Ushbu bandda koʻrsatilgan vazirlik va idoralarning deportatsiya qilingan fuqarolarni qaytarish boʻyicha faoliyati Agentlik tomonidan muvofiqlashtirib boriladi.
23. Davlat organlari va boshqa tashkilotlar deportatsiya qilingan fuqarolarni qaytarish boʻyicha quyidagilarni amalga oshiradi:
a) Oʻzbekiston Respublikasi Tashqi ishlar vazirligi:
deportatsiya qilingan fuqarolar toʻgʻrisida tegishli vazirlik va idoralar oʻrtasida tezkor axborot almashishni tashkil etadi;
shaxsini tasdiqlovchi hujjatlari mavjud boʻlmagan deportatsiya qilingan fuqarolarni vatanga qaytarish uchun zarur boʻlgan hujjatlarni rasmiylashtirish choralarini koʻradi;
deportatsiya qilingan fuqarolar toʻgʻrisidagi maʼlumotlarni toʻplaydi, umumlashtiradi, tahlil qiladi va Yagona maʼlumotlar bazasiga kiritadi;
xorijiy davlatlarning vakolatli organlari bilan hamkorlikda deportatsiya qilingan fuqarolarni Oʻzbekiston Respublikasiga qaytarishda ishtirok etadi;
b) Oʻzbekiston Respublikasi Ichki ishlar vazirligi:
shaxsini tasdiqlovchi hujjatlari mavjud boʻlmagan deportatsiya qilingan fuqarolarning Oʻzbekiston Respublikasi fuqaroligiga mansubligini tasdiqlash choralarini koʻradi;
deportatsiya qilingan fuqarolar oʻrtasida chet elda boʻlish qoidalarini tushuntirish va profilaktika tadbirlarini tashkil etadi;
Oʻzbekiston Respublikasi Sogʻliqni saqlash vazirligi deportatsiya qilingan fuqarolar va ularning oila aʼzolari oʻrtasida inson uchun xavfli boʻlgan yuqumli kasalliklardan muhofazalanish boʻyicha tushuntirish hamda profilaktika tadbirlarini tashkil etadi;
v) Oʻzbekiston Respublikasi Transport vazirligi:
deportatsiya qilingan fuqarolarni qaytarishda tezkor transport (havo, temir yoʻl, avtomobil yoʻli) xizmatlari koʻrsatilishini tashkil etadi;
Agentlik va xorijdagi muassasalarni havo transportining joʻnab ketish sanasi, joyi, tayyorgarlik muddati, vaqti, shuningdek, harakatlanish yoʻnalishi toʻgʻrisida xabardor qiladi.
5-bob. Yakunlovchi qoidalar
24. Agentlik tomonidan koʻrsatilgan moliyaviy yordam summasi, subsidiya, kompensatsiya va jarima summalarini undirish boʻyicha sud hujjati asosida berilgan ijro hujjatidagi talablar belgilangan muddatda qarzdor tomonidan uzrsiz sabablarga koʻra bajarilmaganda, davlat ijrochisi Agentlikning arizasi boʻyicha yoki oʻz tashabbusi bilan qarzdorning Oʻzbekiston Respublikasidan chiqishini vaqtincha cheklash toʻgʻrisida qaror chiqarishga haqli.
25. Ushbu Nizom talablarining buzilishida aybdor boʻlgan shaxslar qonunchilik hujjatlarida belgilangan tartibda javob beradilar.
Tashkillashtirilgan tarzda chet elga ishga yuborilgan va borgan davlatining qonunchilik hujjatlarini buzishi natijasida deportatsiya qilingan fuqarolarini qaytarish va ularni qaytarish bilan bogʻliq xarajatlarni undirish tartibi toʻgʻrisidagi nizomga 1-ILOVA
Vazirlar Mahkamasi huzuridagi Migratsiya agentligi direktori ________________________________ga ____ __________yilda tugʻilgan pasport (xorijga chiqish pasporti) seriyasi ___ _____ ________________________________da (xorijiy davlat hududidagi yashash manzili) ________________________________ (telefon raqami va el.pochta manzili) ________________________________dan (F.I.O.) ARIZA Men ______________________________________________________________________________________ (tashkillashtirilgan tarzda ishga yuborgan tashkilot) tomonidan tashkillashtirilgan tarzda ishga joylashtirilgan edim. Ushbu ishga joylashtirilgan davlatimda _______________________________________________________ __________________________________________________________________________________________ (deportatsiya qilinish sababi koʻrsatiladi) sababli deportatsiya qilindim . Shu munosabat bilan meni Oʻzbekiston Respublikasiga qaytishimda yordam berishingizni soʻrayman. Ilova: ________________________________ _______________________________ (hujjatlar roʻyxati) 20 __ yil “____” ___________ ______________________ ( F.I.O.) _____________ ( imzo )
Tashkillashtirilgan tarzda chet elga ishga yuborilgan va borgan davlatining qonunchilik hujjatlarini buzishi natijasida deportatsiya qilingan fuqarolarini qaytarish va ularni qaytarish bilan bogʻliq xarajatlarni undirish tartibi toʻgʻrisidagi nizomga 2-ILOVA
QARZ SHARTNOMASI _____-son _________________ 20__ yil “___”________ Keyingi oʻrinlarda “Qarz beruvchi” deb ataladigan Oʻzbekiston Respublikasi Vazirlar Mahkamasi huzuridagi Migratsiya agentligi nomidan ustav asosida faoliyat koʻrsatuvchi direktor ____________________ bir tomondan va keyingi oʻrinlarda “Qarz oluvchi” deb ataladigan _______________________________________________________ (fu q aroning F.I.O.) Oʻzbekiston Respublikasi fuqarosi pasport seriyasi _____ raqami _______________, ____ _________ ________ yilda ___________________________ tomonidan berilgan, “___” ________ _____ yilda tugʻilgan, ish joyi ________________________ ikkinchi tomondan, birgalikda shartnomaning taraflari deb nomlanadilar, Oʻzbekiston Respublikasi Prezidentining “Migratsiya jarayonlarini boshqarish tizimini isloh qilish boʻyicha birinchi navbatdagi chora-tadbirlar toʻgʻrisida” 2024-yil 17-oktabrdagi PF-162-son Farmoniga asosida quyidagilar toʻgʻrisida ushbu shartnomani tuzdilar: 1.SHARTNOMA PREDMETI 1.1. Q arz beruvchi Q arz oluvchiga xorijiy davlatlarda qonunchilik hujjatlarini buzishi natijasida deportatsiya qilingan taqdirda, umumiy ___________________ (______________________________________) mi q doridagi mabla gʻ ni q arzga beradi, Q arz oluvchi esa oʻz zimmasiga mazkur shartnomaning shartlariga muvofi q qarz sifatida olingan mabla gʻ ni oʻz va q tida q aytarish majburiyatini oladi. 1.2. Qarz summasi Qarz oluvchi Oʻzbekiston Respublikasiga q aytib kelish uchun transport chiptalari ( h avo, temir yoʻl) sotib olish yoki avtotransport xizmatlarini toʻlash uchun ajratiladi. 2. QARZ AJRATISH VA UNI QAYTARISH BOʻYICHA TARAFLARNING MAJBURIYATLARI 2.1. Q arz oluvchining moliyaviy yordam koʻrsatish toʻ gʻ risidagi arizasi ijobiy koʻrib chi q ilganidan soʻng bir ish kunida Q arz beruvchi mazkur shartnomaning 1.2-bandiga asosan Q arz oluvchiga transport chiptasi sotib olib berish uchun mabla gʻ larni toʻ gʻ ridan-toʻ gʻ ri taʼminotchilarga oʻtkazish yoʻli bilan toʻlanadi. Moliyaviy yordam Q arz oluvchiga toʻ gʻ ridan-toʻ gʻ ri pul mabla gʻ larini ajratish or q ali amalga oshirilmaydi. 2.2. Q arz summasi berilgan va q tdan eʼtiboran 30 (oʻttiz) kun muddatga ta q dim etiladi va ushbu muddat davomida Q arz oluvchi tomonidan q aytarilishi kerak. 2.3. Qarz summasi Qarz oluvchi tomonidan Oʻzbekiston Respublikasining respublika budjeti “boshqa daromadlar turlariga kirim qilish” gʻazna hisobvaragʻiga Oʻzbekiston Respublikasi Markaziy bankining toʻlov kunidagi kursi boʻyicha Oʻzbekiston Respublikasi milliy valyutasida mablagʻ kiritish yoʻli bilan qaytariladi. 2.4. Shartnomaga asosan fuqaroga berilgan qarz uchun foizlar belgilanmaydi. 2.5. Fuqaroning aybli xatti-harakatlari tufayli Oʻzbekiston Respublikasiga qaytib kelish imkoniyati mavjud boʻlmasligi avia chipta xarajatlarini qoplab berish majburiyatini istisno etmaydi. 3. TARAFLARNING JAVOBGARLIGI 3.1. Ushbu Shartnomaning majburiyatlarini bajarmaganlik yoki lozim darajada bajarmaganligi uchun taraflar Oʻzbekiston Respublikasi qonunlariga va ushbu Shartnomaning shartlariga muvofiq javob beradilar. 3.2. Qarz summasi belgilangan muddat ichida ixtiyoriy qaytarilmagan taqdirda, har bir bir kechiktirilgan kun uchun 0,4 foiz, biroq umumiy qarz summasining 50 foizdan ortiq boʻlmagan miqdorida penya toʻlaydi. 4. FORS-MAJOR HOLATLARI 4.1. Taraflarning birontasi ham boshqa tarafning oldida ushbu Shartnoma boʻyicha qolgan majburiyatlarni taraflarning erki va istagidan tashqari paydo boʻlgan va ularni oldindan koʻra bilish yoki bartaraf etish mumkin boʻlmagan quyidagi holatlarda majburiyatlardan ozod qilinadi: hukumat tomonidan taqiqlanish, fuqarolik tartibsizliklari, yuqumli kasalliklarning keng tarqalishi, qamal holati, eksport yoki import operatsiyalarining hukumat tomonidan taqiqlanishi, zilzila, suv toshqini, yongʻin yoki boshqa tabiiy ofatlar. Shu bilan birga, Shartnoma boʻyicha majburiyatlarni bajarish muddati bunday holatlar va ularning oqibatlari muddatiga mutanosib ravishda kechiktiriladi. 4.2. Ushbu Shartnomaning 4.1-bandida koʻrsatilgan holatlar yuz berganda, bir taraf 10 kun muddat ichida ikkinchi tarafga yozma xabar berishga majburdir. 4.3. Vakolatli davlat organi tomonidan berilgan hujjat favqulodda vaziyatning mavjudligini va davomiyligini yetarli darajada tasdiqlaydi. 5. SHARTNOMANING AMAL QILISHI 5.1. Mazkur Shartnoma Tomonlar imzolagan kundan eʼtiboran kuchga kiradi va tomonlar uchun shartnoma bandlarida belgilangan majburiyatlar toʻliq bajarilgan taqdirda tugatilgan hisoblanadi. 6. NIZOLARNI HAL ETISH 6.1. Mazkur shartnomadan kelib chiqadigan nizolar tomonlarning kelishuviga asosan hal etiladi. Tomonlar kelishuvga erisha olmagan taqdirda mazkur shartnomadan kelib chiqadigan nizolar Oʻzbekiston Respublikasining amaldagi qonunchiligiga asosan sud tartibida hal qilinadi. 7. YAKUNLOVCHI QOIDALAR 7.1. Shartnomaga kiritilishi lozim boʻlgan barcha oʻzgartirish va q oʻshimchalar fa q at yozma ravishda amalga oshirilib, taraflar imzolaganidan soʻng h a q i q iy deb eʼtirof etiladi. Taraflarning tegishli q oʻshimcha bitimlari ushbu Shartnomaning ajralmas q ismi h isoblanadi. 7.2. Ushbu Shartnomaga oid, lekin Shartnomaga kiritilmagan h olatlar Oʻzbekiston Respublikasining amaldagi q onunchiligi asosida h al etiladi. 7.3. Ushbu Shartnoma taraflar uchun bir x il yuridik kuchga ega boʻlgan ikki nusxada tayyorlandi. 8. TARAFLARNING POCHTA MANZILLARI, TOʻLOV REKVIZITLARI VA IMZOLARI: Qarz oluvchi: Oʻzbekiston Respublikasi fuqarosi (F.I.O.) Pochta manzili: _____________________ ___________________________________ (Oʻzbekiston Respublikasida doimiy yashash joyi) Pasport seriyasi va raqami ___ ________ Kim tomonidan berilgan _____________ ___________________________________ JSHSHIR (STIR) ____________________ ______________________ __________ (Qarz oluvchining F.I.O.) (imzo) Qarz beruvchi: Oʻzbekiston Respublikasi Vazirlar Mahkamasi huzuridagi Migratsiya agentligi Pochta manzili: ______________________ _____________________________________ Oʻzbekiston Respublikasi Davlat budjetining Gʻaznachilik hisobvaragʻi: _____________________________________ Bank nomi: _________________________ ____________________ ____________ (Direktor F.I.O.) (imzo) M.Oʻ.
Vazirlar Mahkamasining 2025-yil 13-maydagi 313-son qaroriga 2-ILOVA
Vazirlar Mahkamasining “Maxsus elektron tizim orqali ayrim faoliyat turlarini litsenziyalash tartibi toʻgʻrisidagi yagona nizomni tasdiqlash haqida” 2022-yil 21-fevraldagi 80-son qaroriga kiritilayotgan qoʻshimchalar
17-ilovada :
9-pozitsiyaning uchinchi ustuni quyidagi mazmundagi “d 1 ” kichik band bilan toʻldirilsin:
“d 1 ) chet elga ishga yuborilayotgan shaxslarni borayotgan davlatining qonunchiligi, unda boʻlish qoidalari boʻyicha oʻqitishni tashkil etish”;
12-pozitsiyaning uchinchi ustuni quyidagi mazmundagi ikkinchi xatboshi bilan toʻldirilsin:
“Chet elga ishga yuborilayotgan shaxslarga borayotgan davlati qonunchiligi, unda boʻlish qoidalarini oʻqitish boʻyicha taʼlim tashkilotlari bilan tuzilgan shartnoma ilova qilinadi”.
Oʻzbekiston Respublikasi Bosh vaziri A. ARIPOV
Toshkent sh.,
2025-yil 13-may,
313-son