UzbekAI

← Qonunlar

📅 2025-yil 13-may · Vazirlar Mahkamasi qarorlari

Rasmiy matn. Rasmiy hujjat. Tahririy izohlar kiritilmagan.

Yordam | Arxiv | Atamalar | Statistika | API | Havola yuborish | Sayt haqida | Shartlar

← Қонунлар

📅 2025 йил 13 май · Вазирлар Маҳкамаси қарорлари

Расмий матн. Расмий ҳужжат. Таҳририй изоҳлар киритилмаган.

Ёрдам | Архив | Атамалар | Статистика | API | Ҳавола юбориш | Сайт ҳақида | Шартлар

← Законы

📅 13 мая 2025 г. · Постановления Кабинета Министров

Официальный текст. Официальный документ. Редакционные примечания не включены.

Помощь | Архив | Термины | Статистика | API | Предложить ссылку | О сайте | Условия

← Laws

📅 13 May 2025 · Cabinet of Ministers resolutions

Official text. Official document. Editorial notes are not included.

Help | Archive | Glossary | Stats | API | Submit | About | Terms

Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг

қарори

НИЗОМ

НИЗОМ

НАМУНАВИЙ ТАРКИБИ

Деҳқон хўжаликлари ва томорқа ер эгалари фаолиятини қўллаб-қувватлашга доир чора-тадбирлар тўғрисида

Ўзбекистон Республикаси Президентининг «Томорқа ер эгалари ва деҳқон хўжаликлари фаолиятида замонавий ташкилий тизимни жорий қилиш ва молиявий қўллаб-қувватлашнинг қўшимча чора-тадбирлари тўғрисида» 2025 йил 14 февралдаги ПФ-22-сон Фармони ҳамда «Uzagrostar xolding» компанияси фаолиятини ташкил этиш тўғрисида» 2025 йил 14 февралдаги ПҚ-57-сон қарори ижросини таъминлаш мақсадида Вазирлар Маҳкамаси қарор қилади:

1. Қуйидагилар:

Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2025 йил 14 февралдаги ПФ-22-сон Фармонига мувофиқ Ўзбекистон Республикаси Камбағалликни қисқартириш ва бандлик вазирлиги ҳузурида юридик шахс бўлмаган Деҳқон хўжаликлари ва томорқа ер эгалари фаолиятини қўллаб-қувватлаш жамғармаси (кейинги ўринларда — Жамғарма) ташкил этилгани;

Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2025 йил 14 февралдаги ПҚ-57-сон қарорига мувофиқ Ўзбекистон Республикаси Камбағалликни қисқартириш ва бандлик вазирлигига деҳқон хўжаликлари ва аҳоли томорқалари билан боғлиқ қўшимча вазифа ва функциялар юкланиши муносабати билан жами 23 та штат бирлиги, шундан марказий аппаратга 10 та, Қорақалпоғистон Республикаси Камбағалликни қисқартириш ва бандлик вазирлиги ҳамда вилоятлар камбағалликни қисқартириш ва бандлик бошқармаларига 1 тадан — 13 та штат бирлиги ажратилгани маълумот учун қабул қилинсин.

2. Ўзбекистон Республикаси Камбағалликни қисқартириш ва бандлик вазирлиги ҳузуридаги Деҳқон хўжаликлари ва томорқа ер эгалари фаолиятини қўллаб-қувватлаш жамғармаси тўғрисидаги низом 1-иловага мувофиқ тасдиқлансин.

3. Ўзбекистон Республикаси Камбағалликни қисқартириш ва бандлик вазирлиги ҳузуридаги Деҳқон хўжаликлари ва томорқа ер эгалари фаолиятини қўллаб-қувватлаш жамғармаси ҳисобидан грант, субсидия, кредит ва лизинг ажратиш тартиби тўғрисидаги низом 2-иловага мувофиқ тасдиқлансин.

4. Белгилансинки, Ўзбекистон Республикаси Камбағалликни қисқартириш ва бандлик вазирлигига Жамғарма маблағларидан соддалаштирилган тартибда фойдаланиш ва тезкор қарорлар қабул қилишни таъминлаш мақсадида Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг ўринбосари — иқтисодиёт ва молия вазири билан келишган ҳолда, ушбу қарорда белгиланган молиявий қўллаб-қувватлаш турларини ўзгартиришга ва янги турларини жорий этишга рухсат берилади.

5. Ўзбекистон Республикаси Камбағалликни қисқартириш ва бандлик вазирлиги Қишлоқ хўжалиги вазирлиги билан биргаликда икки ой муддатда «Онлайн маҳалла» электрон платформаси ва «Агросубсидия» ахборот тизими ўзаро интеграция қилинишини таъминласин.

6. Ушбу қарорнинг бажарилишини назорат қилиш Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг ўринбосари — иқтисодиёт ва молия вазири Ж.А. Қўчқоров ҳамда Ўзбекистон Республикаси камбағалликни қисқартириш ва бандлик вазири Б.Э. Захидов зиммасига юклансин.

Вазирлар Маҳкамасининг 2025 йил 13 майдаги 317-сон қарорига 1-ИЛОВА

Ўзбекистон Республикаси Камбағалликни қисқартириш ва бандлик вазирлиги ҳузуридаги Деҳқон хўжаликлари ва томорқа ер эгалари фаолиятини қўллаб-қувватлаш жамғармаси тўғрисида

1-боб. Умумий қоидалар

1. Ушбу Низом Ўзбекистон Республикаси Камбағалликни қисқартириш ва бандлик вазирлиги (кейинги ўринларда — Вазирлик) ҳузуридаги Деҳқон хўжаликлари ва томорқа ер эгалари фаолиятини қўллаб-қувватлаш жамғармаси (кейинги ўринда — Жамғарма) маблағларини шакллантириш ва улардан фойдаланиш тартибини белгилайди.

2. Жамғарма юридик шахс ташкил этмасдан фаолият юритади.

3. Жамғарма маблағлари Ўзбекистон Республикаси Иқтисодиёт ва молия вазирлиги ҳузуридаги Ғазначилик хизмати қўмитаси ва унинг ҳудудий бошқармалари томонидан очиладиган шахсий ғазна ҳисобварақларида жамланади.

2-боб. Жамғарма маблағларини шакллантириш

4. Қуйидагилар Жамғарма маблағларини шакллантириш манбалари ҳисобланади:

Ўзбекистон фермерлар кенгаши ҳузуридаги Фермер хўжаликларини қўллаб-қувватлаш жамғармасидан ўтказиб бериладиган маблағлар;

Ўзбекистон Республикаси Давлат бюджетидан ҳар йили ажратиладиган трансфертлар;

Жамғармага юклатилган вазифаларни бажариш учун жалб қилинадиган халқаро молия институтлари, хорижий ҳукумат молия ташкилотлари ва бошқа донорларнинг кредитлари (қарзлари) ва грантлари;

Жамғарманинг вақтинча бўш турган маблағларини тижорат банкларига ва бошқа молиявий воситаларга жойлаштиришдан тушадиган даромадлар;

қонунчилик ҳужжатлари билан тақиқланмаган бошқа манбалар.

3-боб. Жамғарма маблағларидан фойдаланиш

5. Вазирлик, Қорақалпоғистон Республикаси Камбағалликни қисқартириш ва бандлик вазирлиги ҳамда вилоятлар камбағалликни қисқартириш ва бандлик бошқармалари (кейинги ўринларда — ҳудудий меҳнат органлари) Жамғарма маблағларини тасарруф этувчилар ҳисобланади.

6. Жамғарма маблағларидан қуйидаги мақсадларда фойдаланилади:

а) ҳар йили 500 та маҳалладаги биттадан хонадон томорқасида амалга оширилган энг намунали ва инновация лойиҳалари учун базавий ҳисоблаш миқдорининг 100 бараваридан ошмаган миқдорда грантлар ажратиш;

б) уста деҳқонлар томонидан қисқа муддатли ўқув курсларини ташкил этиш билан боғлиқ харажатларни қоплаш мақсадида ҳар бир курс учун базавий ҳисоблаш миқдорининг 15 бараваригача миқдорда субсидия ажратиш;

в) уста деҳқонларга муайян маҳаллада бир турдаги юқори даромадли маҳсулот етиштиришни йўлга қўйганлиги учун:

камида 10 та хонадон томорқасида ташкил этилганда — 2 миллион сўм;

маҳалла хонадонларининг камида 30 фоизида жорий этилганда — 75 миллион сўм миқдорида субсидия ажратиш;

в 1 ) аҳоли томорқалари ҳамда ижара ер участкалари бўйича самарасиз эски боғларни реконструкция қилиш ва янгиларини барпо этиш учун субсидиялар ажратиш;

г) сув таъминоти оғир бўлган ҳудудларда деҳқон хўжаликлари ва томорқа ер эгаларининг ер участкаларини суғориш учун тик (вертикал) қудуқларни бурғилаш, ишга тушириш, сув чиқариш воситаларини сотиб олиш ва ирригация тармоқларини тортиш билан боғлиқ харажатларнинг бир қисмини қоплашга субсидия ажратиш. Бунда:

аҳоли томорқасини суғориш учун чуқурлиги 10 метрдан, Қорақалпоғистон Республикаси учун 5 метрдан ортиқ бўлган кичик ҳажмдаги ҳар бир тик (вертикал) суғориш қудуғини бурғилаш ва ишга тушириш билан боғлиқ харажатларнинг биринчи метридан бошлаб 100 фоизини, бироқ базавий ҳисоблаш миқдорининг 50 бараваридан ошмаган қисми учун субсидия ажратиш;

камида 30 та хонадон томорқасини суғориш мақсадида катта тик (вертикал) суғориш қудуғини бурғилаш, сув чиқариш воситаларини сотиб олиш ва ишга тушириш ҳамда қудуқларнинг узлуксиз ишлаши учун қуввати камида 10 кВт бўлган қуёш панелларини ўрнатиш шарти билан, ушбу харажатларнинг 70 фоизи, бироқ 200 миллион сўмдан ошмаган қисми учун субсидия ажратиш;

ижарага берилган, ёнма-ён жойлашган ҳамда ҳар бирининг ер участкаси 15 сотихдан 2 гектаргача бўлган камида 10 та деҳқон хўжалиги ерларини суғориш мақсадида катта тик (вертикал) суғориш қудуғини бурғилаш, сув чиқариш воситаларини сотиб олиш ва ишга тушириш ҳамда қудуқларнинг узлуксиз ишлаши учун қуввати камида 10 кВт бўлган қуёш панелларини ўрнатиш шарти билан, ушбу харажатларнинг 70 фоизи, бироқ 200 миллион сўмдан ошмаган қисми учун субсидия ажратиш;

камида 30 та хонадон томорқасига ёки камида 10 та деҳқон хўжалиги ерларига 500 метргача бўлган масофадаги мавжуд сув таъминотидан ирригация тармоқларини тортиш, зарур ҳолларда сув чиқариш воситаларини сотиб олиш учун базавий ҳисоблаш миқдорининг 300 бараваригача миқдорда субсидия ажратиш;

д) деҳқон хўжаликлари ва томорқа ер эгалари билан кооперация асосида иш ташкил этган тадбиркорлик субъектларига омборхоналарни жиҳозлаш, шунингдек, қишлоқ хўжалиги маҳсулотларини қуритиш, саралаш ва қадоқлаш ускуналарини харид қилиш харажатларининг 30 фоизи, бироқ 150 миллион сўмдан ошмаган қисми учун субсидия ажратиш;

е) маҳаллаларда ҳар йили 500 тагача намунали хонадон томорқасини ташкил этиш учун хонадон эгасига базавий ҳисоблаш миқдорининг 100 бараваригача миқдорда субсидия ажратиш;

ж) деҳқон хўжаликлари ерларида йилига 84 тагача намунавий ўқув-тажриба ер участкаларини ташкил этиш билан боғлиқ харажатларни қоплаш учун базавий ҳисоблаш миқдорининг 200 бараваригача миқдорда субсидия ажратиш;

з) йилига 1 300 тагача камбағал оила хонадонининг кўча ва ички томорқасида узумчилик (ток сўриси) ташкил этиш билан боғлиқ харажатларни қоплаш учун базавий ҳисоблаш миқдорининг 20 баравари миқдорда субсидия ажратиш;

и) деҳқон хўжаликлари ва томорқа ер эгалари ҳамда уларга хизмат кўрсатувчи субъектларга тижорат банклари орқали қишлоқ хўжалиги маҳсулотларини етиштириш, қайта ишлаш, қуритиш, сақлаш ва қадоқлаш лойиҳалари учун 2 йилгача имтиёзли давр билан 7 йилгача муддатга Ўзбекистон Республикаси Марказий банкининг асосий ставкасидан 4 фоизли пункт юқори ставкада (шундан, 5 фоиз банк маржаси) кредит ажратиш;

Бундан ташқари, томорқа ер эгалари ва деҳқон хўжаликлари ҳамда уларга хизмат кўрсатувчи субъектларга юқоридаги шартлар асосида Жамғарманинг ресурслари ҳисобидан кредитлар давлат улуши мавжуд бўлган тижорат банклари орқали Вазирлар Маҳкамасининг 2022 йил 8 июлдаги 373-сон қарори билан тасдиқланган Оилавий тадбиркорликни ривожлантириш дастурларининг ягона электрон платформаси орқали кредитлар ажратиш тартиби тўғрисидаги низомда белгиланган кредит ажратиш механизми бўйича ҳам ажратилади;

к) аҳоли томорқалари ва ижара ер участкаларида ҳамда уларга хизмат кўрсатувчи тадбиркорлик субъектларининг ер участкаларида ихчам музлаткичли омборхоналар, қадоқлаш, қуритиш ва қайта ишлаш ускуналари, тайёр ҳолдаги иссиқхоналарни 24 ойлик имтиёзли давр билан 5 йилда бўлиб тўлаш шарти билан лизингга бериш;

л) деҳқон хўжаликлари ва томорқа ер эгалари фаолияти бўйича Вазирликнинг марказий аппарати ва ҳудудий бошқармалари ходимларининг хорижий хизмат сафарлари билан боғлиқ харажатларни тўлаш;

м) тижорат банкларига жойлаштирилган ресурс ва депозитдан тушган даромадларнинг 30 фоизи миқдорида Вазирликнинг марказий аппарати ва ҳудудий бўлинмалари ходимларини моддий рағбатлантириш;

н) деҳқон хўжаликларига инвестицияларни жалб қилиш ва томорқа ерларини ривожлантириш мақсадида қонунчилик ҳужжатларида назарда тутилган инновация ва бошқа лойиҳаларни амалга ошириш учун инвестицияларни жалб қилиш билан боғлиқ йўналишларни молиялаштириш;

о) халқаро ва миллий конференциялар, форумлар, маслаҳатлашувлар, семинарлар, тренинглар давра суҳбатлари ўтказиш, мақолалар, рисолалар, қўлланмалар ва бошқа ахборот материаллари тайёрлаш, шу жумладан, видеороликлар ва фильмлар, илмий-амалий тадқиқотлар ҳамда деҳқон хўжаликлари ва томорқа ер эгалари фаолиятига тааллуқли бошқа тадбирларни ташкил этиш бўйича харажатларни молиялаштириш;

п) Вазирлик ҳузуридаги «Камбағаллик ва меҳнат соҳасидаги лойиҳаларни бошқариш маркази» МЧЖ ва ҳудудий меҳнат органлари орқали қуйидаги харажатларни молиялаштириш:

деҳқон хўжаликлари ва томорқа ер эгалари фаолиятини ташкил этиш билан боғлиқ тадбирлар учун хорижий ва миллий экспертларни (агроном, ветеринар ва бошқа мутахассислар) жалб қилиш;

деҳқон хўжаликлари ва томорқа ер эгалари фаолияти бўйича тарғибот-ташвиқот, шу жумладан, ахборот-маълумот ва реклама-ноширлик ишларини амалга ошириш;

аҳоли томорқалари ва ижара ер участкаларида ҳамда уларга хизмат кўрсатувчи тадбиркорлик субъектларининг ер участкаларида ихчам музлаткичли омборхоналар, қадоқлаш, қуритиш ва қайта ишлаш ускуналари, тайёр ҳолдаги иссиқхоналарни лизингга бериш;

р) Вазирлик ҳузуридаги «Камбағаллик ва меҳнат соҳасидаги лойиҳаларни бошқариш маркази» МЧЖ орқали қишлоқ хўжалиги ва саноат соҳаларига оид лойиҳалар бўйича таклифлар ишлаб чиқиш, амалиёт ва илғор тажрибаларни ўрганиш ҳамда халқаро тажриба асосида таклифлар ишлаб чиқиш билан боғлиқ хизматлар кўрсатишни шартномага асосан молиялаштириш.

7. Вазирлик ўзига юкланган вазифаларни амалга ошириш учун:

Жамғарманинг шахсий ғазна ҳисобварақларида Ўзбекистон фермерлари кенгаши ҳузуридаги Фермер хўжаликларини қўллаб-қувватлаш жамғармасидан ўтказиладиган маблағларнинг жамланишини;

Жамғарманинг молиявий ҳолати мунтазам таҳлил қилиниши ва прогнозлаштирилишини, шунингдек, унинг молиявий барқарорлигини қўллаб-қувватлаш учун чора-тадбирлар ишлаб чиқилишини;

деҳқон хўжаликлари ва томорқа ер эгалари фаолияти билан боғлиқ молиявий қўллаб-қувватлаш турларини ўзгартириш ва янги турларини жорий этиш Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг ўринбосари — иқтисодиёт ва молия вазири билан келишилишини;

келгуси даврга мўлжалланган бюджет сўрови тайёрланишини, шунингдек, даромад манбалари, маблағлардан фойдаланиш йўналишлари бўйича прогноз лойиҳаси ишлаб чиқилишини ҳамда Ўзбекистон Республикаси Иқтисодиёт ва молия вазирлигига белгиланган муддатда тақдим этилишини таъминлайди.

8. Жамғарманинг Давлат бюджетидан ажратиладиган трансфертлар ва бошқа манбалар ҳисобидан шаклланадиган маблағлари Ўзбекистон Республикаси Иқтисодиёт ва молия вазирлигидаги шахсий ғазна ҳисобварақларида жамланади ҳамда Вазирлик томонидан ҳудудлардаги Жамғарманинг шахсий ғазна ҳисобварақларига ҳудудий меҳнат органларининг талабномалари асосида молиялаштириб борилади.

Жамғарманинг ҳудудлардаги шахсий ғазна ҳисобварақларидаги маблағ қолдиқлари кейинчалик тақсимлаш учун республика даражасига йўналтирилиши мумкин.

9. Вазирлик Ўзбекистон Республикаси Иқтисодиёт ва молия вазирлигидан тасдиқланган Жамғарма бюджетининг асосий параметрларини олганидан кейин Жамғарманинг тушумлар манбалари, маблағлардан фойдаланиш йўналишлари бўйича харажатлар сметаларини тасдиқлайди ва тасдиқланган смета доирасида харажатларни амалга оширади.

4-боб. Жамғарманинг ижро этувчи органи

10. Вазирликнинг Деҳқон хўжаликлари ва томорқа ер эгалари фаолиятини қўллаб-қувватлаш жамғармасини мувофиқлаштириш бўлими Жамғарманинг ижро этувчи органи ҳисобланади.

11. Ижро этувчи орган:

Жамғарма даромадлари ва харажатлари бўйича прогнозни ва ҳисобот балансларини шакллантиради;

Жамғарманинг даромадлари ва харажатлари бўйича ҳисоб ва ҳисобот юритилишини таъминлайди, Жамғарма маблағлари тақсимловчи томонидан тасдиқлангандан сўнг ҳисоботни Ўзбекистон Республикаси Иқтисодиёт ва молия вазирлигига юборади;

Жамғарма молиявий ҳисоботининг ишончлилигини таъминлайди;

Жамғарма маблағларидан мақсадли фойдаланиш аудитини ташкил этади;

Жамғарма маблағларидан мақсадли ва самарали фойдаланиш масалалари бўйича изоҳлар беради.

5-боб. Жамғарма тушумлари ва маблағларидан фойдаланишни назорат қилиш ҳамда жавобгарлик

12. Жамғарма маблағларидан мақсадли фойдаланиши устидан назорат Давлат молиявий назорат инспекцияси томонидан амалга оширилади.

13. Вазирлик ва ҳудудий меҳнат органлари Жамғарма маблағларидан мақсадли ва самарали фойдаланилиши учун жавоб беради.

6-боб. Якунловчи қоида

14. Ушбу Низом талаблари бузилишида айбдор бўлган шахслар қонунчилик ҳужжатларида белгиланган тартибда жавоб берадилар.

Вазирлар Маҳкамасининг 2025 йил 13 майдаги 317-сон қарорига 2-ИЛОВА

Ўзбекистон Республикаси Камбағалликни қисқартириш ва бандлик вазирлиги ҳузуридаги Деҳқон хўжаликлари ва томорқа ер эгалари фаолиятини қўллаб-қувватлаш жамғармаси ҳисобидан грант, субсидия, кредит ва лизинг ажратиш тартиби тўғрисида

1-боб. Умумий қоидалар

1. Ушбу Низом Ўзбекистон Республикаси Камбағалликни қисқартириш ва бандлик вазирлиги ҳузуридаги Деҳқон хўжаликлари ва томорқа ер эгалари фаолиятини қўллаб-қувватлаш жамғармаси (кейинги ўринларда — Жамғарма) маблағлари ҳисобидан грант, субсидия, кредит ва лизинг (кейинги ўринларда — молиявий қўллаб-қувватлаш турлари) ажратиш тартибини белгилайди.

2. Ушбу Низомда қуйидаги асосий тушунчалардан фойдаланилади:

деҳқон хўжаликлари — деҳқон хўжалиги мерос қилиб қолдириладиган, умрбод эгалик қилиш ёки ижара (иккиламчи ижара) ҳуқуқи асосида деҳқон хўжалиги бошлиғига берилган ер участкасида қишлоқ хўжалиги маҳсулотларини деҳқон хўжалиги аъзоларининг шахсий меҳнати асосида етиштирадиган ва реализация қиладиган хўжалик;

Лойиҳа маркази — Ўзбекистон Республикаси Камбағалликни қисқартириш ва бандлик вазирлиги ҳузуридаги «Камбағаллик ва бандлик соҳасида лойиҳаларни бошқариш маркази» масъулияти чекланган жамияти;

« маҳалла еттилиги » — фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш органлари намунавий тузилмасига киритилган, маҳалла раиси раҳбарлигидаги ҳоким ёрдамчиси, ёшлар етакчиси, хотин-қизлар фаоли, профилактика инспектори, ижтимоий ходим ва солиқ инспекторидан иборат бўлган гуруҳ;

меҳнат органлари — Қорақалпоғистон Республикаси Камбағалликни қисқартириш ва бандлик вазирлиги ҳамда вилоятлар камбағалликни қисқартириш ва бандлик бошқармалари (кейинги ўринларда — ҳудудий меҳнат органлари), туманларнинг (шаҳарларнинг) камбағалликни қисқартириш ва бандликка кўмаклашиш бўлимлари (кейинги ўринларда — маҳаллий меҳнат органлари);

томорқа ер эгалари — шахсий томорқа ер участкаларида қишлоқ хўжалиги маҳсулотларини етиштириш билан шуғулланувчи шахслар;

уста деҳқон — томорқа ер участкаларида қишлоқ хўжалиги маҳсулотларини етиштириш ва деҳқончилик соҳасида юқори билим ва кўникмаларга эга бўлган шахс.

3. Жамғарма маблағлари ҳисобидан молиявий қўллаб-қувватлаш турлари Ўзбекистон Республикаси Камбағалликни қисқартириш ва бандлик вазирлиги (кейинги ўринларда — Вазирлик), ҳудудий ва маҳаллий меҳнат органлари ходимлари ҳамда «маҳалла еттилиги» иштирокида ажратилади.

2-боб. Жамғарма маблағлари ҳисобидан молиявий қўллаб-қувватлаш турлари

4. Қуйидагилар Жамғарма маблағлари ҳисобидан молиявий қўллаб-қувватлаш турлари ҳисобланади:

а) ҳар йили 500 та маҳалладаги биттадан хонадон томорқасида амалга оширилган энг намунали ва инновация лойиҳалари учун базавий ҳисоблаш миқдорининг 100 бараваридан ошмаган миқдорда грантлар ажратиш;

б) уста деҳқонлар томонидан қисқа муддатли ўқув курсларини ташкил этиш билан боғлиқ харажатларни қоплаш мақсадида ҳар бир курс учун базавий ҳисоблаш миқдорининг 15 бараваригача миқдорда субсидия ажратиш;

в) уста деҳқонларга муайян маҳаллада бир турдаги юқори даромадли маҳсулот етиштиришни йўлга қўйганлиги учун:

камида 10 та хонадон томорқасида ташкил этилганда — 2 миллион сўм;

маҳалла хонадонларининг камида 30 фоизида жорий этилганда — 75 миллион сўм миқдорида субсидия ажратиш;

в 1 ) аҳоли томорқалари ҳамда ижара ер участкаларидаги самарасиз эски боғларни реконструкция қилиш ва янгиларини барпо этиш учун қуйидаги йўналишлар бўйича субсидиялар ажратилади:

ҳар бир сотихга ёмғир сувини йиғиш ва (ёки) томчилатиб суғориш тизимини ўрнатиш учун 160 минг сўмгача;

сертификатга эга мевали дарахт кўчати нархининг 50 фоизи, бироқ ҳар бир кўчат учун мева турига қараб 30 минг сўмдан ошмаган миқдорда;

ўрнатилган ҳар бир тиргак (устун)лар харажатларининг 50 фоизи, бироқ 70 минг сўмдан ошмаган миқдорда;

г) сув таъминоти оғир бўлган ҳудудларда деҳқон хўжаликлари ва томорқа ер эгаларининг ер майдонларини суғориш учун тик (вертикал) қудуқларни бурғилаш, ишга тушириш, сув чиқариш воситаларини сотиб олиш ва ирригация тармоқларини тортиш билан боғлиқ харажатларнинг бир қисмини қоплашга субсидия ажратиш. Бунда:

аҳоли томорқасини суғориш учун чуқурлиги 10 метрдан, Қорақалпоғистон Республикаси учун 5 метрдан ортиқ бўлган кичик ҳажмдаги ҳар бир тик (вертикал) суғориш қудуғини бурғилаш ва ишга тушириш билан боғлиқ харажатларнинг биринчи метридан бошлаб 100 фоизини, бироқ базавий ҳисоблаш миқдорининг 50 бараваридан ошмаган қисми учун субсидия ажратиш;

камида 30 та хонадон томорқасини суғориш мақсадида катта тик (вертикал) суғориш қудуғини бурғилаш, сув чиқариш воситаларини сотиб олиш ва ишга тушириш ҳамда қудуқларнинг узлуксиз ишлаши учун қуввати камида 10 кВт бўлган қуёш панелларини ўрнатиш шарти билан, ушбу харажатларнинг 70 фоизи, бироқ 200 миллион сўмдан ошмаган қисми учун субсидия ажратиш;

ижарага берилган, ёнма-ён жойлашган ҳамда ҳар бирининг ер участкаси 15 сотихдан 2 гектаргача бўлган камида 10 та деҳқон хўжалиги ерларини суғориш мақсадида катта тик (вертикал) суғориш қудуғини бурғилаш, сув чиқариш воситаларини сотиб олиш ва ишга тушириш ҳамда қудуқларнинг узлуксиз ишлаши учун қуввати камида 10 кВт бўлган қуёш панелларини ўрнатиш шарти билан, ушбу харажатларнинг 70 фоизи, бироқ 200 миллион сўмдан ошмаган қисми учун субсидия ажратиш;

камида 30 та хонадон томорқасига ёки камида 10 та деҳқон хўжалиги ерларига 500 метргача бўлган масофадаги мавжуд сув таъминотидан ирригация тармоқларини тортиш, зарур ҳолларда сув чиқариш воситаларини сотиб олиш учун базавий ҳисоблаш миқдорининг 300 бараваригача миқдорда субсидия ажратиш.

Бунда субсидия ушбу Низомнинг 3-бобида назарда тутилган тартиб асосида ажратилади, шунингдек, Вазирлар Маҳкамасининг 2020 йил 24 февралдаги 109-сон қарори билан тасдиқланган Қишлоқ хўжалигида фойдаланилмаётган ерларни фойдаланишга киритишда ирригация ва мелиорация объектларини қуриш ва реконструкция қилиш билан боғлиқ харажатларни қоплаб бериш тартиби тўғрисидаги низом бўйича 2025 йил 1 июлга қадар тасдиқланадиган манзилли рўйхатларга киритилган объектлар учун субсидия ажратиш сақланиб қолинади;

д) Вазирлар Маҳкамасининг 2022 йил 21 февралдаги 81-сон қарори билан тасдиқланган Томорқа ер эгалари ва деҳқон хўжаликлари билан кооперация асосида иш ташкил этган тадбиркорлик субъектларига омборхоналарни жиҳозлаш, шунингдек, қишлоқ хўжалиги маҳсулотларини қуритиш, саралаш ва қадоқлаш ускуналарини харид қилиш харажатларининг бир қисмига субсидия ажратиш тартиби тўғрисидаги низомга мувофиқ томорқа ер эгалари ва деҳқон хўжаликлари билан кооперация асосида иш ташкил этган тадбиркорлик субъектларига омборхоналарни жиҳозлаш, шунингдек, қишлоқ хўжалиги маҳсулотларини қуритиш, саралаш ва қадоқлаш ускуналарини харид қилиш харажатларининг 30 фоизи, бироқ 150 миллион сўмдан ошмаган қисми учун субсидия ажратиш;

е) маҳаллаларда ҳар йили 500 тагача намунали хонадон томорқасини ташкил этиш учун хонадон эгасига базавий ҳисоблаш миқдорининг 100 бараваригача миқдорда субсидия ажратиш;

ж) деҳқон хўжаликлари ерларида йилига 84 тагача намунавий ўқув-тажриба ер участкаларини ташкил этиш билан боғлиқ харажатларни қоплаш учун базавий ҳисоблаш миқдорининг 200 бараваригача миқдорда субсидия ажратиш;

з) йилига 1 300 тагача камбағал оила хонадонининг кўча ва ички томорқасида узумчилик (ток сўриси) ташкил этиш билан боғлиқ харажатларни қоплаш учун базавий ҳисоблаш миқдорининг 20 баравари миқдорда субсидия ажратиш;

и) деҳқон хўжаликлари ва томорқа ер эгалари ҳамда уларга хизмат кўрсатувчи субъектларга тижорат банклари орқали қишлоқ хўжалиги маҳсулотларини етиштириш, қайта ишлаш, қуритиш, сақлаш ва қадоқлаш лойиҳалари учун 2 йилгача имтиёзли давр билан 7 йилгача муддатга Ўзбекистон Республикаси Марказий банкининг асосий ставкасидан 4 фоизли пункт юқори ставкада (шундан, 5 фоиз банк маржаси) кредит ажратиш;

Бундан ташқари, томорқа ер эгалари ва деҳқон хўжаликлари ҳамда уларга хизмат кўрсатувчи субъектларга юқоридаги шартлар асосида Жамғарманинг ресурслари ҳисобидан кредитлар давлат улуши мавжуд бўлган тижорат банклари орқали Вазирлар Маҳкамасининг 2022 йил 8 июлдаги 373-сон қарори билан тасдиқланган Оилавий тадбиркорликни ривожлантириш дастурларининг ягона электрон платформаси орқали кредитлар ажратиш тартиби тўғрисидаги низомда белгиланган кредит ажратиш механизми бўйича ҳам ажратилади;

к) аҳоли томорқалари ва ижара ер участкаларида ҳамда уларга хизмат кўрсатувчи тадбиркорлик субъектларининг ер участкаларида ихчам музлаткичли омборхоналар, қадоқлаш, қуритиш ва қайта ишлаш ускуналари, тайёр ҳолдаги иссиқхоналарни 24 ойлик имтиёзли давр билан 5 йилда бўлиб тўлаш шарти билан лизингга бериш.

3-боб. Молиявий қўллаб-қувватлаш турларини ажратиш тартиби

1-§. Аҳоли томорқасида амалга оширилган энг намунали ва инновация лойиҳалари учун грантлар ажратиш тартиби

5. «Маҳалла еттилиги» томонидан аҳоли томорқасида амалга оширилган энг намунали ва инновация лойиҳалари хатловдан ўтказилиб, энг намунали ва инновация лойиҳалари маҳаллий меҳнат органи орқали ҳудудий меҳнат органига юборилади.

6. Ҳудудий меҳнат органи энг намунали ва инновация лойиҳаларини жамлаган ҳолда Вазирликка танлаб бериш учун тақдим қилади.

7. Вазирлик ўн иш кунида таклифларни ўрганиб чиқиб, грант ажратиладиган энг намунали ва инновация лойиҳасини танлайди, уларнинг ҳудудий ва маҳаллий меҳнат органлари орқали «маҳалла еттилиги»га етказилишини таъминлайди. Бунда энг намунали ва инновация лойиҳаси йил давомида кўпи билан икки марта танланади.

8. Ҳоким ёрдамчиси икки иш кунида танланган энг намунали ва инновация лойиҳа бўйича грант ажратиладиган томорқа эгаси ёки унинг оила аъзосининг мурожаатини ва унга тегишли банк картаси ҳақидаги маълумотларни «Онлайн маҳалла» электрон платформасига киритади.

Бунда «Онлайн маҳалла» электрон платформасида грант ажратиладиган лойиҳалар бўйича барча маълумотлар шакллантирилади ва 5 йил муддатда сақланади.

9. Ҳудудий меҳнат органи уч иш кунида «Онлайн маҳалла» электрон платформаси орқали тушган мурожаатлар ва уларга ажратилиши белгиланган грант миқдорлари ҳамда банк карталари рўйхатини шакллантирган ҳолда умумлаштирилган сўровномани Жамғармага юборади.

10. Жамғарма сўровномага асосан уч иш кунида маблағларни ҳудудий меҳнат органига ўтказиб беради.

11. Ҳудудий меҳнат органи бир иш кунида грант маблағларини «Онлайн маҳалла» электрон платформаси рўйхатидаги мурожаатчиларнинг банк карталарига ўтказиб беради.

12. Ушбу грантдан фойдаланиш ҳуқуқи ҳар бир оилага фақат бир марта берилади. Бунда:

«Онлайн маҳалла» электрон платформасида грантлардан фойдаланган ҳар бир оиланинг аъзолари тўғрисидаги маълумотлар доимий ҳисобга олиб борилади;

оила аъзоларидан бири аввал бошқа оилалар таркибида грантлардан фойдалангани аниқланганда, уларга грантлар ажратишга йўл қўйилмайди.

2-§. Уста деҳқонлар томонидан қисқа муддатли ўқув курсларини ташкил этиш билан боғлиқ харажатларни қоплаш учун субсидия ажратиш тартиби

13. «Маҳалла еттилиги» юқори даромад олаётган уста деҳқон билан биргаликда маҳаллада деҳқончилик ва томорқа йўналишида амалга оширилиши керак бўлган ишлардан келиб чиқиб, маҳаллий меҳнат органлари билан келишилган ҳолда ўқув курсларини ташкил этиш учун тингловчилар сони, ўқув курсларини ўтказиш вақти ва манзиллари кўрсатилган қисқа муддатли ўқув курсларини ташкил этиш режасини тасдиқлайди.

Бунда ҳар бир курсда камида 15 нафар тингловчилар (бир хонадондан фақат 1 нафар фуқаро иштирок этади) жамланиши шарт ва курс учун уста деҳқонларга базавий ҳисоблаш миқдорининг 15 баравари миқдорида субсидия ажратилиши инобатга олинади.

14. Ҳоким ёрдамчиси ўқув курсларини ташкил этиш режаси тасдиқлангандан сўнг икки иш кунида субсидия ажратиладиган уста деҳқоннинг мурожаати ва унга тегишли бўлган банк картаси бўйича маълумотларни «Онлайн маҳалла» электрон платформасига киритади.

15. Ҳудудий меҳнат органи уч иш кунида «Онлайн маҳалла» электрон платформасида келиб тушган аризалар, белгиланган субсидия миқдорлари, банк карталарининг банклар кесимида рўйхатини шакллантирган ҳолда умумлаштирилган сўровномани Жамғармага юборади.

16. Жамғарма сўровномага асосан уч иш кунида субсидияни ҳудудий меҳнат органига ўтказиб беради.

17. Тасдиқланган режа асосида ўқув курси ўтказилгани тўғрисида далолатнома «маҳалла еттилиги», уста деҳқон ва қатнашган тингловчилар томонидан имзоланиб (ўқиш жараёни суратлари билан бирга), «Онлайн маҳалла» электрон платформасига аввал киритилган мурожаатнинг давоми сифатида ҳоким ёрдамчиси томонидан юкланади.

18. Ҳудудий меҳнат органи ўқув курси якунлари бўйича «Онлайн маҳалла» электрон платформасига юкланган маълумотлар асосида бир иш кунида субсидияни уста деҳқоннинг банк картасига ўтказиб беради.

19. Субсидия ажратилиши жараёнида тингловчилар ўқув курсида фақат бир марта иштирок этишлари мумкин.

3-§. Муайян маҳалладаги аҳоли томорқаларида юқори даромадли маҳсулот етиштиришни йўлга қўйган уста деҳқонларга субсидия ажратиш тартиби

20. Туман (шаҳар) меҳнат органи «маҳалла еттилиги» томонидан ўтказилган хатлов натижаларига кўра аниқланган уста деҳқонлар билан маҳалла хонадонлари томорқасини юқори даромадли маҳсулот етиштириш бўйича ихтисослаштириш лойиҳаларини ўрганиб чиқади ва буни йўлга қўядиган уста деҳқонлар тўғрисидаги ариза (таклиф)ларни тегишли «маҳалла еттилиги» билан келишган ҳолда «Онлайн маҳалла» платформаси орқали ҳудудий меҳнат органига тақдим қилади.

Лойиҳада ҳар бир хонадон томорқаси экин майдонининг 60 фоиздан юқори қисмида айнан ушбу юқори даромадли маҳсулот экилишини таъминлаш талаб этилади.

21. Ҳудудий меҳнат органи келиб тушган аризаларни 3 иш кунида жамлаган ҳолда «Онлайн маҳалла» платформаси орқали Вазирликнинг Томорқа ер эгалари ва деҳқон хўжаликлари ерларидан самарали фойдаланишни ташкил этиш бошқармасига таклиф киритади.

22. Вазирликнинг Томорқа ер эгалари ва деҳқон хўжаликлари ерларидан самарали фойдаланишни ташкил этиш бошқармаси уч иш кунида таклифларни ўрганиб чиқиб, молиялаштириш манбалари ва уларни захиралаш юзасидан Жамғарма билан келишган ҳолда қабул қилинган ва рад этилган аризалар тўғрисида хабарни «Онлайн маҳалла» платформаси орқали ҳудудий ва маҳаллий меҳнат органлари ҳамда «маҳалла еттилиги»га етказади.

23. Ҳоким ёрдамчиси икки иш кунида аризалар қабул қилинганлиги ёки рад этилганлиги тўғрисида уста-деҳқонни хабардор қилади ва аризаси қабул қилинган уста-деҳқон томонидан лойиҳалар ижроси бошланади.

24. Ихтисослаштириш йўлга қўйилиб, юқори даромадли маҳсулотлар етиштириш жараёни бошланганидан сўнг уста-деҳқон ҳоким ёрдамчисини хабардор қилади ва ҳоким ёрдамчиси бу ҳақда бир кун муддатда туман (шаҳар) меҳнат органига маълум қилади.

24 1 . Туман (шаҳар) меҳнат органи «маҳалла еттилиги» билан тегишли маҳаллада амалга оширилган ишларни ўрганиб, натижаси бўйича баённома расмийлаштиради ҳамда маблағ ажратиш учун ҳудудий меҳнат органига «Онлайн маҳалла» электрон платформаси орқали уста деҳқоннинг паспорт ва банк карта маълумотларини илова қилган ҳолда мазкур баённомани юборади.

25. Ҳудудий меҳнат органи уч иш кунида «Онлайн маҳалла» электрон платформасида баённомаларни дастлабки киритилган аризалар билан солиштирган ҳолда, банк карталарининг банклар кесимида рўйхатини шакллантиради ва умумлаштирилган сўровномани Жамғармага юборади.

26. Жамғарма сўровномага асосан уч иш кунида субсидияни ҳудудий меҳнат органига ўтказиб беради.

27. Ҳудудий меҳнат органи бир иш кунида субсидияни «Онлайн маҳалла» электрон платформасидаги уста деҳқонларнинг банк карталарига ўтказиб беради.

28. Ушбу субсидия ҳар икки ҳолат бўйича тақдим қилинганда ҳам уларнинг миқдори ҳар бир маҳалла бўйича жами 75 миллион сўмдан ошмаслиги лозим.

3 1 -§. Аҳоли томорқалари ҳамда ижара ер участкаларидаги самарасиз эски боғларни реконструкция қилиш ва янгиларини барпо этиш учун субсидия ажратиш тартиби

28 1 . Томорқа ёки ижара ер эгалари (кейинги ўринларда — талабгор) мувофиқлик сертификати мавжуд бўлган мевали дарахт кўчати харид қилиш, ёмғир сувини йиғиш ва (ёки) томчилатиб суғориш тизимини ўрнатиш ҳамда ўрнатилган тиргак (устун)лар харажатларининг бир қисмини қоплаш учун «Онлайн маҳалла» платформаси орқали лойиҳа учун зарур бўладиган маблағ миқдорини кўрсатган ҳолда ариза билан мазкур низомнинг иловаси билан тасдиқланган Субсидия ажратишга кўмаклашувчи ишчи гуруҳ (кейинги ўринларда — туман (шаҳар) ишчи гуруҳи)га мурожаат қилади.

Бунда талабгор бир йўла юқоридаги йўналишларнинг барчасидан фойдаланиши мумкин.

28 2 . Туман (шаҳар) ишчи гуруҳи томонидан мурожаатни уч иш кунида жойига чиққан ҳолда ўрганиб чиқиб, субсидия ажратиш мақсадга мувофиқ деб топилганда, ҳоким ёрдамчиси туман (шаҳар) ишчи гуруҳи хулосаси ва мавжуд эски боғнинг фото ҳисоботларини «Онлайн маҳалла» электрон платформаси орқали ҳудудий меҳнат органига юборади.

Субсидия ажратиш мақсадга мувофиқ бўлмаган тақдирда талабгорга рад жавоби юборилади.

28 3 . Ҳудудий меҳнат органи икки иш кунида туман (шаҳар) ишчи гуруҳи хулосаси ва мавжуд эски боғнинг фото ҳисоботлари билан бирга аризалар ва унга илова қилинган ҳужжатлардаги маълумотлар мослигини кўриб чиқиб, Вазирликнинг Томорқа ер эгалари ва деҳқон хўжаликлари ерларидан самарали фойдаланишни ташкил этиш бошқармасига келишиш учун тавсия юборади.

28 4 . Вазирликнинг Томорқа ер эгалари ва деҳқон хўжаликлари ерларидан самарали фойдаланишни ташкил этиш бошқармаси уч иш кунида тавсияларни ўрганиб чиқиб, мақсадга мувофиқ деб топганда молиялаштириш манбалари юзасидан Жамғарма билан келишган ҳолда тавсия қабул қилинганлиги тўғрисида ҳудудий меҳнат органига хабар юборади.

Тавсия қабул қилинганда, Жамғарманинг харажатлар сметасида аризада кўрсатилган маблағлар беш ой учун захираланади ва талабгорнинг мазкур субсидияни олиш муддати ўтган тақдирда мурожаатга асосан юқоридаги жараён қайта амалга оширилади.

Субсидия ажратиш мақсадга мувофиқ бўлмаган тақдирда ҳудудий меҳнат органига рад жавоби юборилади.

28 5 . Ҳудудий меҳнат органи тавсия қабул қилинганидан сўнг уч иш кунида тегишли ҳоким ёрдамчиси орқали талабгорни хабардор қилади.

28 6 . Талабгор тегишли хабарни олгандан сўнг лойиҳани амалга ошириш ишларини якунига етказиб, бу ҳақда туман (шаҳар) ишчи гуруҳини хабардор қилади.

28 7 . Туман (шаҳар) ишчи гуруҳи талабгордан хабар келгандан сўнг беш иш кунида лойиҳа тўлиқ якунланганлиги ва унга сарфланган маблағларни тасдиқловчи ҳужжатларни кўриб чиқиб, далолатнома расмийлаштиради.

Далолатномада ҳақиқатда ажратиладиган субсидия миқдори кўрсатилиб, мазкур маблағ дастлабки мурожаатда кўрсатилган маблағ миқдоридан ошиб кетишига йўл қўйилмайди.

28 8 . Ҳоким ёрдамчиси икки иш кунида «Онлайн маҳалла» платформаси орқали фото ҳисоботлар, талабгорнинг банк пластик карта рақамларига оид маълумотни илова қилган ҳолда далолатномани ҳудудий меҳнат органига юборади.

28 9 . Ҳудудий меҳнат органи келиб тушган далолатномани икки иш кунида Вазирликнинг Томорқа ер эгалари ва деҳқон хўжаликлари ерларидан самарали фойдаланишни ташкил этиш бошқармасига юборади.

28 10 . Вазирликнинг Томорқа ер эгалари ва деҳқон хўжаликлари ерларидан самарали фойдаланишни ташкил этиш бошқармаси келиб тушган далолатномани уч иш кунида кўриб чиқиб мақсадга мувофиқ деб топилганда, маблағ ажратиш бўйича Жамғармага сўровнома юборади.

28 11 . Жамғарма сўровномага асосан уч иш кунида субсидияни ҳудудий меҳнат органига ўтказиб беради.

28 12 . Ҳудудий меҳнат органи субсидияни икки иш кунида талабгорнинг банк карта рақамига ўтказиб беради.

28 13 . Ушбу субсидия туридан фойдаланиш ҳуқуқи томорқа ер эгалари ва деҳқон хўжаликларига фақат бир марта берилади.

28 14 . Туман (шаҳар) ишчи гуруҳи:

ташкил этилган янги боғларни ҳар ой якуни билан кейинги ойнинг 10 санасига қадар 6 ой давомида мониторинг қилиб боради ва кўчатларнинг ҳолати юзасидан далолатнома расмийлаштириб, «Онлайн маҳалла» платформасига юклаб боради;

мониторинг давомида белгиланган ишлар талаб даражасида бажарилмаганлиги аниқланган тақдирда, ўтказиб берилган субсидияни Жамғарманинг ҳисобига қайтариш юзасидан ёзма равишда талабнома юборади.

28 15 . Талабнома бўйича талабгор маблағни 30 кун ичида қайтармаган тақдирда ушбу масала суд тартибида ҳал қилинади.

4-§. Аҳоли томорқасини суғориш учун чуқурлиги 10 метрдан, Қорақалпоғистон Республикаси учун 5 метрдан ортиқ бўлган кичик ҳажмдаги ҳар бир тик (вертикал) суғориш қудуғини бурғилаш ва ишга тушириш учун субсидия ажратиш тартиби

29. Ҳудудий меҳнат органи маҳаллий туман ҳокимлиги билан биргаликда аҳоли томорқа ерини суғориш учун чуқурлиги 10 метрдан, Қорақалпоғистон Республикаси учун 5 метрдан ортиқ бўлган кичик ҳажмдаги ҳар бир тик (вертикал) суғориш қудуғини бурғилаш ва ишга тушириш бўйича рўйхатни шакллантиради.

30. Рўйхатда субсидия ажратилган фуқаролар, бажариладиган ишлар ва ишни бажарувчи талабгор маълумотлари кўрсатилади ҳамда туман ҳокимининг тегишли ўринбосари томонидан тасдиқланади.

31. Вазирлик уч иш кунида ҳудудий меҳнат органи томонидан тақдим этилган буюртманома ва унга илова қилинган рўйхатни белгиланган тартибда кўриб чиқади.

32. Ҳудудий меҳнат органи Вазирлик томонидан маъқулланган буюртманомаларни уч иш кунида «Онлайн маҳалла» электрон платформасига киритади.

Бунда талабгорлар томонидан «Онлайн маҳалла» электрон платформасига киритилган лойиҳалар бўйича ишлар амалга оширилади.

33. Ҳудудий меҳнат органи туман ҳокимининг қишлоқ ва сув хўжалиги масалалари бўйича ўринбосари — қишлоқ хўжалиги бўлими бошлиғи бошчилигида фойдаланишга қабул қилиш комиссияси томонидан белгиланган тартибда шаҳарсозлик нормалари ва қоидаларига асосан расмийлаштирилган ирригация ва мелиорация объектларини қуриш ва реконструкция қилиш бўйича якунланган ишларни фойдаланишга қабул қилиш далолатномасини «Онлайн маҳалла» электрон платформасига киритиб, субсидия ажратиш бўйича Жамғармага сўровнома юборади.

34. Жамғарма уч иш кунида сўровномага асосан белгиланган субсидияни ҳудудий меҳнат органига ўтказиб беради.

35. Ҳудудий меҳнат органи уч иш кунида субсидияни талабгорнинг банк ҳисобварағига ўтказиб беради.

5-§. Камида 30 та хонадон томорқасини суғоришга мўлжалланган тик (вертикал) суғориш қудуғини бурғилаш, сув чиқариш воситаларини сотиб олиш ва ишга тушириш учун субсидия ажратиш тартиби

36. Ҳудудий меҳнат органи туман ҳокимлиги билан биргаликда камида 30 та хонадон томорқасини суғоришга мўлжалланган катта тик (вертикал) суғориш қудуғини бурғилаш, сув чиқариш воситаларини сотиб олиш ва қудуқларнинг узлуксиз ишлаши учун қуввати камида 10 кВт бўлган қуёш панелларини ўрнатиш шарти билан ишга тушириш бўйича рўйхатни шакллантиради.

37. Рўйхатда субсидия ажратиладиган фуқаролар, бажариладиган ишлар ва сотиб олинадиган воситалар рўйхати ҳамда ишни бажарувчи талабгорлар тўғрисидаги маълумотлар кўрсатилади ва туман ҳокимининг тегишли ўринбосари томонидан тасдиқланади.

38. Ҳудудий меҳнат органи томонидан уч иш кунида буюртманома ва унга тасдиқланган рўйхат илова қилинган ҳолда белгиланган тартибда Вазирликка кўриб чиқиш учун тақдим этилади.

39. Ҳудудий меҳнат органи Вазирлик томонидан маъқулланган буюртманомаларни уч иш кунида «Онлайн маҳалла» электрон платформасига киритади.

Бунда талабгорлар томонидан «Онлайн маҳалла» электрон платформасига киритилган лойиҳалар бўйича ишлар амалга оширилади.

40. Талабгорлар тик (вертикал) суғориш қудуқлари ишга туширилгандан сўнг сарфланган харажатларнинг бир қисмини қоплашга субсидия олиш учун амалга оширилган ишларни тасдиқловчи ҳужжатларнинг нусхасини (гидрогеология хулосаси, корхона ва талабгор ўртасида тузилган шартнома, ҳисоб-фактура, назорат-ўлчов хулосаси, сув билан таъминланадиган камида 30 та томорқа ер эгаларининг маҳалла раиси томонидан тасдиқланган рўйхати, талабгорнинг банк реквизитлари, пудрат ташкилоти томонидан олинадиган ерости сувларига қудуқларни бурғилаш учун рухсатнома, қазилган қудуққа тайёрланган ва гидрогеология станцияларида рўйхатга қўйилган техник паспорт, қудуқдан фойдаланиш учун истеъмолчи томонидан олинадиган ерости сувларидан махсус фойдаланиш учун рухсатнома, талабгор ва бурғиловчи ташкилот ўртасида тузилган қазилган қудуқни 1 йил давомида кузатиб боришни ва уни тузатиш шартномаси ҳамда «маҳалла еттилиги» ва талабгор ўртасида тузилган талабгор томонидан қудуқдан камида 2 йил давомида самарали фойдаланиш бўйича келишув шартномаси), амалга оширилган қуриш ва реконструкция ишлари харажатларини тасдиқловчи ҳужжатларнинг нусхаси (ҳисоб-фактура ва бошқалар) туман ҳокимининг қишлоқ ва сув хўжалиги масалалари бўйича ўринбосари — қишлоқ хўжалиги бўлими бошлиғи бошчилигида фойдаланишга қабул қилиш комиссиясига топширади.

41. Ҳудудий меҳнат органи туман ҳокимининг қишлоқ ва сув хўжалиги масалалари бўйича ўринбосари — қишлоқ хўжалиги бўлими бошлиғи бошчилигида фойдаланишга қабул қилиш комиссияси томонидан белгиланган тартибда шаҳарсозлик нормалари ва қоидаларига асосан расмийлаштирилган ирригация ва мелиорация объектларини қуриш ва реконструкция қилиш бўйича якунланган ишларни фойдаланишга қабул қилиш далолатномасини «Онлайн маҳалла» электрон платформасига киритиб, субсидия ажратиш бўйича Жамғармага сўровнома юборади.

42. Жамғарма уч иш кунида сўровномага асосан субсидияни ҳудудий меҳнат органига ўтказиб беради.

43. Ҳудудий меҳнат органи уч иш кунида субсидияни талабгорнинг банк ҳисобварағига ўтказиб беради.

44. Қазилган тик (вертикал) суғориш қудуқлари ҳужжатларининг (лойиҳа-смета) тўғрилиги ва ҳаққонийлиги юзасидан жавобгарлик туман ҳокимининг қишлоқ ва сув хўжалиги масалалари бўйича ўринбосари — қишлоқ хўжалиги бўлими бошлиғи бошчилигида фойдаланишга қабул қилиш комиссиясига юкланади.

6-§. Ижарага берилган 15 сотихдан 2 гектаргача бўлган камида 10 та деҳқон хўжалиги ерларини суғоришга тик (вертикал) қудуқ бурғилаш, сув чиқариш воситаларини сотиб олиш ва ишга тушириш учун субсидия ажратиш тартиби

45. Ҳудудий меҳнат органи туман ҳокимликлари билан биргаликда ижарага берилган ва унга ёнма-ён жойлашган, ҳар бирининг майдони 15 сотихдан 2 гектаргача бўлган камида 10 та деҳқон хўжалиги ерларини суғориш учун тик (вертикал) қудуқ бурғилаш, сув чиқариш воситаларини сотиб олиш ва қудуқларнинг узлуксиз ишлаши учун қуввати камида 10 кВт бўлган қуёш панелларини ўрнатиш шарти билан ишга тушириш бўйича рўйхатни шакллантиради.

46. Рўйхатда субсидия ажратиладиган фуқаролар, бажариладиган ишлар ва сотиб олинадиган воситалар рўйхати ҳамда ишни бажарувчи талабгор тўғрисидаги маълумотлар кўрсатилади ва туман ҳокимининг тегишли ўринбосари томонидан тасдиқланади.

47. Ҳудудий меҳнат органи томонидан уч иш кунида буюртманома ва унга тасдиқланган рўйхат илова қилинган ҳолда белгиланган тартибда Вазирликка кўриб чиқиш учун тақдим этилади.

48. Ҳудудий меҳнат органи Вазирлик томонидан маъқулланган буюртманомаларни уч иш кунида «Онлайн маҳалла» электрон платформасига киритади.

Бунда талабгорлар томонидан «Онлайн маҳалла» электрон платформасига киритилган лойиҳалар бўйича ишлар амалга оширилади.

49. Талабгорлар тик (вертикал) суғориш қудуқлари ишга туширилгандан сўнг сарфланган харажатларнинг бир қисмини қоплашга субсидия олиш учун амалга оширилган ишларни тасдиқловчи ҳужжатларнинг нусхасини (гидрогеология хулосаси, корхона ва талабгор ўртасида тузилган шартнома, ҳисоб-фактура, назорат-ўлчов хулосаси, сув билан таъминланадиган камида 30 та томорқа ер эгаларининг маҳалла раиси томонидан тасдиқланган рўйхати, талабгорнинг банк реквизитлари, пудрат ташкилоти томонидан олинадиган ерости сувларига қудуқларни бурғилаш учун рухсатнома, қазилган қудуққа тайёрланган ва гидрогеология станцияларида рўйхатга қўйилган техник паспорт, қудуқдан фойдаланиш учун истеъмолчи томонидан олинадиган ерости сувларидан махсус фойдаланиш учун рухсатнома, талабгор ва бурғиловчи ташкилот ўртасида тузилган қазилган қудуқни 1 йил давомида кузатиб боришни ва уни тузатиш шартномаси ҳамда «маҳалла еттилиги» ва талабгор ўртасида тузилган талабгор томонидан қудуқдан камида 2 йил давомида самарали фойдаланиш бўйича келишув шартномаси), амалга оширилган қуриш ва реконструкция ишлари харажатларини тасдиқловчи ҳужжатларнинг нусхаси (ҳисоб-фактура ва бошқалар) туман ҳокимининг қишлоқ ва сув хўжалиги масалалари бўйича ўринбосари — қишлоқ хўжалиги бўлими бошлиғи бошчилигида фойдаланишга қабул қилиш комиссиясига топширади.

50. Ҳудудий меҳнат органи туман ҳокимининг қишлоқ ва сув хўжалиги масалалари бўйича ўринбосари — қишлоқ хўжалиги бўлими бошлиғи бошчилигида фойдаланишга қабул қилиш комиссияси томонидан белгиланган тартибда шаҳарсозлик нормалари ва қоидаларига асосан расмийлаштирилган ирригация ва мелиорация объектларини қуриш ва реконструкция қилиш бўйича якунланган ишларни фойдаланишга қабул қилиш далолатномасини «Онлайн маҳалла» электрон платформасига киритиб, субсидия ажратиш бўйича Жамғармага сўровнома юборади.

51. Жамғарма уч иш кунида сўровномага асосан субсидияни ҳудудий меҳнат органига ўтказиб беради.

52. Ҳудудий меҳнат органи уч иш кунида субсидияни талабгорнинг банк ҳисобварағига ўтказиб беради.

53. Қазилган тик (вертикал) суғориш қудуқлари ҳужжатларининг (лойиҳа-смета) тўғрилиги ва ҳаққонийлиги юзасидан жавобгарлик туман ҳокимининг қишлоқ ва сув хўжалиги масалалари бўйича ўринбосари — қишлоқ хўжалиги бўлими бошлиғи бошчилигида фойдаланишга қабул қилиш комиссиясига юкланади.

7-§. Аҳоли томорқаларини ва деҳқон хўжаликлари ерларини суғориш учун мавжуд сув таъминотидан ирригация тармоқларини тортиш учун субсидия ажратиш тартиби

54. Ҳудудий меҳнат органи маҳаллий туман ҳокимлиги билан биргаликда камида 30 та хонадон томорқасига ёки камида 10 та деҳқон хўжалиги ерларига 500 метргача бўлган масофадаги мавжуд сув таъминотидан ирригация тармоқларини тортиш, зарур ҳолларда сотиб олинадиган сув чиқариш воситалари рўйхатини шакллантиради.

55. Рўйхатда субсидия ажратиладиган фуқаролар, бажариладиган ишлар ва сотиб олинадиган воситалар рўйхати ҳамда ишни бажарувчи талабгор тўғрисидаги маълумотлар кўрсатилади ва туман ҳокимининг тегишли ўринбосари томонидан тасдиқланади.

56. Ҳудудий меҳнат органи томонидан уч иш кунида буюртманома ва унга тасдиқланган рўйхат илова қилинган ҳолда белгиланган тартибда Вазирликка кўриб чиқиш учун тақдим этилади.

57. Ҳудудий меҳнат органи Вазирлик томонидан маъқулланган буюртманомаларни уч иш кунида «Онлайн маҳалла» электрон платформасига киритади.

Бунда талабгорлар томонидан «Онлайн маҳалла» электрон платформасига киритилган лойиҳалар бўйича ишлар амалга оширилади.

58. Ҳудудий меҳнат органи туман ҳокимининг қишлоқ ва сув хўжалиги масалалари бўйича ўринбосари — қишлоқ хўжалиги бўлими бошлиғи бошчилигида фойдаланишга қабул қилиш комиссияси томонидан белгиланган тартибда шаҳарсозлик нормалари ва қоидаларига асосан расмийлаштирилган ирригация ва мелиорация объектларини қуриш ва реконструкция қилиш бўйича якунланган ишларни фойдаланишга қабул қилиш далолатномасини «Онлайн маҳалла» электрон платформасига юклайди ва субсидия ажратиш бўйича Жамғармага сўровнома юборади.

59. Жамғарма уч иш кунида сўровномага асосан субсидияни ҳудудий меҳнат органига ўтказиб беради.

60. Ҳудудий меҳнат органи уч иш кунида субсидияни талабгорнинг банк ҳисобварағига ўтказиб беради.

8-§. Маҳалла хонадонларида намунали аҳоли томорқасини ташкил этиш учун субсидия ажратиш тартиби

61. Ҳудудий меҳнат органи «маҳалла еттилиги» билан биргаликда маҳаллаларда, айниқса, оғир маҳаллаларда битта хонадон томорқасини намунавий ўқув-тажриба томорқасига айлантириш бўйича ўрганади ва таклифларни тайёрлайди.

62. «Маҳалла еттилиги» намунавий ўқув-тажриба томорқасига айлантириш бўйича бажариладиган ишлар тўғрисидаги маълумотномани ҳамда томорқани намуна сифатида аҳолига кўрсатиш учун хонадон эгасининг розилик хатини ҳудудий меҳнат органига тақдим қилади.

63. Ҳудудий меҳнат органи уч иш кунида маълумотларни умумлаштирган ҳолда Вазирликка киритади.

64. Вазирликнинг Томорқа ер эгалари ва деҳқон хўжаликлари ерларидан самарали фойдаланишни ташкил этиш бошқармаси беш иш кунида таклифларни ўрганиб чиқади ва намунали аҳоли томорқасини танлаб, сарфланадиган маблағлар тўғрисидаги умумлаштирилган сўровномани Жамғармага тақдим қилади.

65. Жамғарма сўровномага асосан уч иш кунида субсидияни ҳудудий меҳнат органига ўтказиб беради.

66. Ҳудудий меҳнат органи уч иш кунида томорқасини намунавий ўқув-тажриба томорқасига айлантириш учун хонадон эгасининг банк картасига талаб этиладиган субсидиянинг 30 фоизини олдиндан ўтказиб беради.

Қолган 70 фоиз субсидия «маҳалла еттилиги», хонадон эгаси ва ишни бажарувчи томонидан намунавий ўқув-тажриба томорқасига айлантириш бўйича бажарилган ишларни топшириш-қабул қилиш далолатномасига асосан хонадон эгасининг банк картасига ўтказиб берилади.

67. Ушбу субсидия туридан фойдаланиш ҳуқуқи томорқа ер эгаларига фақат бир марта берилади.

9-§. Деҳқон хўжалигининг ерларида намунавий ўқув-тажриба ер участкаларини ташкил этиш учун субсидия ажратиш тартиби

68. Ҳудудий меҳнат органи «маҳалла еттилиги» билан биргаликда деҳқон хўжаликларининг 50 сотихгача бўлган ер участкаларини намунавий ўқув-тажриба ер участкасига айлантириш бўйича ўрганади ва таклифларни тайёрлайди.

69. «Маҳалла еттилиги» деҳқон хўжалигининг ер участкаларида намунавий ўқув-тажриба ер участкаларини ташкил этиш бўйича бажариладиган ишлар тўғрисидаги маълумотномани ҳамда деҳқон хўжалиги ер участкасини намуна сифатида аҳолига кўрсатиш учун ер эгасидан олинган розилик хатини ҳудудий меҳнат органига тақдим қилади.

70. Ҳудудий меҳнат органи уч иш кунида умумлаштирилган маълумотларни Вазирликка киритади.

71. Вазирликнинг Томорқа ер эгалари ва деҳқон хўжаликлари ерларидан самарали фойдаланишни ташкил этиш бошқармаси беш иш кунида таклифларни ўрганиб чиқади ва намунавий ўқув-тажриба ер участкаларини танлаб, сарфланадиган маблағлар тўғрисидаги умумлаштирилган сўровномани Жамғармага тақдим қилади.

72. Жамғарма сўровномага асосан уч иш кунида субсидияни ҳудудий меҳнат органига ўтказиб беради.

73. Ҳудудий меҳнат органи уч иш кунида томорқасини намунавий ўқув-тажриба томорқасига айлантириш учун хонадон эгасининг банк картасига талаб этиладиган субсидиянинг 30 фоизини олдиндан ўтказиб беради.

Қолган 70 фоиз субсидия «маҳалла еттилиги», хонадон эгаси ва ишни бажарувчи томонидан намунавий ўқув-тажриба томорқасига айлантириш бўйича бажарилган ишларни топшириш-қабул қилиш далолатномасига асосан хонадон эгасининг банк картасига ўтказиб берилади.

74. Ушбу субсидия туридан фойдаланиш ҳуқуқи деҳқон хўжаликларига фақат бир марта берилади.

10-§. Камбағал оила хонадони кўча ва ички томорқасида узумчилик (ток сўриси) ташкил этиш учун субсидия ажратиш тартиби

75. «Маҳалла еттилиги» маҳалладаги кўча ва ички томорқасида аввалдан узумчилик (ток сўриси ўрнатилмаган) йўлга қўйилмаган камбағал оила хонадонлари бўйича узумчиликни (ток сўриси) ташкил этиш имкониятларини ўрганиб чиқади ва талабгор оилалар рўйхатини шакллантириб, маҳаллий меҳнат органи билан келишилган ҳолда тасдиқлайди.

Бунда ҳар бир камбағал оила хонадони кўча ва ички томорқасида узумчилик (ток сўриси) ташкил этиш билан боғлиқ харажатларни қоплаш учун базавий ҳисоблаш миқдорининг 20 баравари миқдорида субсидия ажратилади.

76. Ҳоким ёрдамчиси уч иш кунида субсидия ажратиладиган камбағал оила аъзосининг тегишли мурожаатини «Онлайн маҳалла» электрон платформасига киритади ва ўрганиш учун скоринг тизимига юборади. Бунда:

талабгор камбағал оиланинг аъзоси эканлиги;

талабгор сўралаётган субсидия туридан муқаддам фойдаланмагани ўрганилади.

77. Скоринг ўрганиш натижалари бўйича ижобий натижа келган тақдирда, ҳоким ёрдамчиси субсидия ажратиладиган мурожаат эгасининг банк картаси маълумотларини ва тасдиқланган рўйхатни «Онлайн маҳалла» электрон платформаси орқали ҳудудий меҳнат органига юборади.

78. Ҳудудий меҳнат органи уч иш кунида «Онлайн маҳалла» электрон платформаси орқали келиб тушган мурожаатлар рўйхатини (туман (шаҳар) ва маҳаллалар кесимида) шакллантиради ҳамда умумлаштирилган сўровномани Жамғармага юборади.

79. Жамғарма сўровномага асосан уч иш кунида маблағларни ҳудудий меҳнат органига ўтказиб беради.

80. Ҳудудий меҳнат органи уч иш кунида кўча ва ички томорқаларида узумчилик (ток сўриси) ташкил этиш учун мурожаат эгасининг банк картасига ажратиладиган субсидиянинг 30 фоизини олдиндан ўтказиб беради.

Қолган 70 фоиз субсидия «маҳалла еттилиги», мурожаат эгаси ва ишни бажарувчи томонидан тасдиқланган бажарилган ишларни топшириш-қабул қилиш далолатномасига асосан мурожаат эгасининг банк картасига ўтказиб берилади.

81. Ушбу субсидия туридан фойдаланиш ҳуқуқи ҳар бир камбағал оилага фақат бир марта берилади.

11-§. Тижорат банклари орқали қишлоқ хўжалиги маҳсулотларини етиштириш, қайта ишлаш, қуритиш, сақлаш ва қадоқлаш лойиҳалари учун кредит ажратиш тартиби

82. Томорқа ер эгалари ва деҳқон хўжаликлари ҳамда уларга хизмат кўрсатувчи субъектлар ўзининг яшаш манзилидаги ҳоким ёрдамчисига, «маҳалла банкири»га ёки «Онлайн маҳалла» электрон платформаси орқали қишлоқ хўжалиги маҳсулотларини етиштириш, қайта ишлаш, қуритиш, сақлаш ва қадоқлаш лойиҳаларига кредит ажратиш бўйича мурожаат қилади.

83. Ҳоким ёрдамчиси «маҳалла еттилиги»нинг қолган аъзолари ҳамда «маҳалла банкири» билан биргаликда коллегиал қарор қабул қилган ҳолда маҳаллага бириктирилган тижорат банкига тавсия юборади.

84. Тегишли тижорат банки ҳудудлардан келган тавсияларни умумлаштирган ҳолда, ресурс маблағларини ажратиш бўйича Жамғармага мурожаат қилади.

85. Жамғарма тижорат банкининг мурожаати бўйича Вазирлик ва тижорат банки ўртасида тузилган бош келишувга асосан Ўзбекистон Республикаси Марказий банкининг асосий ставкасидан бир фоиз паст ставкада тегишли ресурс маблағларини ажратади.

86. Тижорат банки кредит олувчи билан белгиланган тартибда кредит ажратиш шартномасини тузган ҳолда, 2 йилгача имтиёзли давр билан 7 йилгача муддатга Ўзбекистон Республикаси Марказий банкининг асосий ставкасидан 4 фоизлик пункт юқори ставкада кредитлар ажратади.

Бунда Жамғарма маблағларидан тижорат банки томонидан ажратиладиган кредит бўйича гаров таъминоти сифатида фойдаланишга йўл қўйилмайди ҳамда Ўзбекистон Республикаси Марказий банкининг асосий ставкаси пасайтирилган тақдирда, ресурс маблағлари ва кредит бўйича фоиз ставкаси мутаносиб равишда пасайтирилади, оширилган тақдирда эса ўзгаришсиз қолади.

87. Маҳаллалардаги ҳоким ёрдамчилари «маҳалла банкири» билан биргаликда лойиҳалар учун ажратиладиган кредитларнинг мақсадли ишлатилиши юзасидан доимий мониторинг юритади.

§12-§. Аҳоли томорқалари ва ижара ерларида ҳамда уларга хизмат кўрсатувчи тадбиркорлик субъектларининг ер участкаларида ихчам музлаткичли омборхоналар, қадоқлаш, қуритиш ва қайта ишлаш ускуналари, тайёр ҳолдаги иссиқхоналарни лизингга бериш тартиби

88. Томорқа ва ижара ер эгалари ёки уларга хизмат кўрсатувчи тадбиркорлик субъектлари ихчам музлаткичли омборхоналар, қадоқлаш, қуритиш ва қайта ишлаш ускуналари, тайёр ҳолдаги иссиқхоналарни лизингга олиш бўйича ҳудудий меҳнат органига мурожаат қилади.

89. Ҳудудий меҳнат органи уч иш кунида «Онлайн маҳалла» электрон платформаси орқали лизинг ажратиш бўйича мурожаатни Жамғармани хабардор қилган ҳолда, «Камбағаллик ва меҳнат соҳасидаги лойиҳаларни бошқариш маркази» МЧЖга юборади.

90. «Камбағаллик ва меҳнат соҳасидаги лойиҳаларни бошқариш маркази» МЧЖ келиб тушган мурожаатда кўрсатилган лойиҳа бўйича жойига чиққан ҳолда тегишли бизнес-режаларни ишлаб чиқади, етказиб берувчини аниқлайди ва лойиҳа эгаси билан уч тарафлама лизинг шартномасини тузади ҳамда зарур маблағлар ажратиш бўйича Жамғармага «Онлайн маҳалла» электрон платформаси орқали мурожаат қилади.

91. Жамғарма лойиҳа бўйича зарур маблағларни «Камбағаллик ва меҳнат соҳасидаги лойиҳаларни бошқариш маркази» МЧЖга Ўзбекистон Республикаси Марказий банкининг асосий ставкасидан бир фоиз паст ставкада ўтказиб беради.

92. «Камбағаллик ва меҳнат соҳасидаги лойиҳаларни бошқариш маркази» МЧЖ ва лойиҳа эгаси лизинг шартномасида кўрсатилган лойиҳани ишга тушириб, томорқа ёки ижара ер эгасига 24 ойлик имтиёзли давр билан 5 йилга бўлиб тўлаш шарти билан Ўзбекистон Республикаси Марказий банкининг асосий ставкасидан 4 фоиз юқори ставкада лизингга топширади.

Бунда лизинг маблағларини қайтариш бўйича тўлов графиги «Камбағаллик ва меҳнат соҳасидаги лойиҳаларни бошқариш маркази» МЧЖ томонидан лойиҳа тўлиқ ишга туширишга тайёр ҳолатга келтирилиб, белгиланган тартибда лизингга олувчига топширилган санадан бошлаб ҳисобланади.

93. Томорқа ёки ижара ер эгаси ёки уларга хизмат кўрсатувчи тадбиркорлик субъекти лизинг шартномаси асосида тўловларни белгиланган муддатларда «Камбағаллик ва меҳнат соҳасидаги лойиҳаларни бошқариш маркази» МЧЖга тўлаб боради.

94. «Камбағаллик ва меҳнат соҳасидаги лойиҳаларни бошқариш маркази» МЧЖ ҳар ой якуни билан ажратиладиган барча маблағлар бўйича солиштирма далолатнома тузилган ҳолда тегишли қарздорликларни Жамғармага тўлаб боради.

Бунда лизинг бўйича Жамғармадан ажратиладиган маблағлар тўлиқ қайтарилиб, ҳисобланган фоиз тўловлари «Камбағаллик ва меҳнат соҳасидаги лойиҳаларни бошқариш маркази» МЧЖда қолади.

95. Ҳудудий меҳнат органи лизингга берилган лойиҳаларнинг амалга оширилиши бўйича мониторинг натижаларини ҳар ой якуни билан «Камбағаллик ва меҳнат соҳасидаги лойиҳаларни бошқариш маркази» МЧЖга киритиб боради.

4-боб. Якунловчи қоидалар

96. Ушбу Низомни қўллашда юзага келадиган низолар қонунчилик ҳужжатларида белгиланган тартибда ҳал этилади.

97. Манфаатдор шахслар молиявий қуллаб-қувватлаш турлари ажратилиши асоссиз рад этилган тақдирда, қонунчилик ҳужжатларида белгиланган тартибда судга мурожаат қилишлари мумкин.

98. Ушбу Низом талаблари бузилишида айбдор бўлган шахслар қонунчиликда белгиланган тартибда жавоб берадилар.

Ўзбекистон Республикаси Камбағалликни қисқартириш ва бандлик вазирлиги ҳузуридаги Деҳқон хўжаликлари ва томорқа ер эгалари фаолиятини қўллаб-қувватлаш жамғармаси ҳисобидан грант, субсидия, кредит ва лизинг ажратиш тартиби тўғрисида низомга ИЛОВА

Субсидия маблағларини ажратишга кўмаклашувчи туман (шаҳар) ишчи гуруҳининг

1. Туман (шаҳар) ҳокимининг қишлоқ ва сув хўжалиги масалалари бўйича ўринбосари — туман қишлоқ хўжалиги бўлими бошлиғи, Ишчи гуруҳ раҳбари

2. Туман (шаҳар) камбағалликни қисқартириш ва бандлик бўлими бошлиғи

3. Ўсимликлар карантини ва ҳимояси агентлиги туман бўлими бошлиғи

4. Туман ирригация бўлими бошлиғи

5. Тегишли маҳалла раиси

6. Тегишли маҳалладаги ҳоким ёрдамчиси.

Ўзбекистон Республикасининг Бош вазири А. АРИПОВ

Тошкент ш.,

2025 йил 13 май,

317-сон

(Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 15.05.2025 й., 09/25/317/0438-сон; 09.02.2026 й., 07/26/49/0121-сон; 06.05.2026 й., 09/26/224/0457-сон)

lex.uz

Oʻzbekiston Respublikasi Vazirlar Mahkamasining

qarori

NIZOM

NIZOM

NAMUNAVIY TARKIBI

Dehqon xoʻjaliklari va tomorqa yer egalari faoliyatini qoʻllab-quvvatlashga doir chora-tadbirlar toʻgʻrisida

Oʻzbekiston Respublikasi Prezidentining “Tomorqa yer egalari va dehqon xoʻjaliklari faoliyatida zamonaviy tashkiliy tizimni joriy qilish va moliyaviy qoʻllab-quvvatlashning qoʻshimcha chora-tadbirlari toʻgʻrisida” 2025-yil 14-fevraldagi PF-22-son Farmoni hamda “Uzagrostar xolding” kompaniyasi faoliyatini tashkil etish toʻgʻrisida” 2025-yil 14-fevraldagi PQ-57-son qarori ijrosini taʼminlash maqsadida Vazirlar Mahkamasi qaror qiladi:

1. Quyidagilar:

Oʻzbekiston Respublikasi Prezidentining 2025-yil 14-fevraldagi PF-22-son Farmoniga muvofiq Oʻzbekiston Respublikasi Kambagʻallikni qisqartirish va bandlik vazirligi huzurida yuridik shaxs boʻlmagan Dehqon xoʻjaliklari va tomorqa yer egalari faoliyatini qoʻllab-quvvatlash jamgʻarmasi (keyingi oʻrinlarda — Jamgʻarma) tashkil etilgani;

Oʻzbekiston Respublikasi Prezidentining 2025-yil 14-fevraldagi PQ-57-son qaroriga muvofiq Oʻzbekiston Respublikasi Kambagʻallikni qisqartirish va bandlik vazirligiga dehqon xoʻjaliklari va aholi tomorqalari bilan bogʻliq qoʻshimcha vazifa va funksiyalar yuklanishi munosabati bilan jami 23 ta shtat birligi, shundan markaziy apparatga 10 ta, Qoraqalpogʻiston Respublikasi Kambagʻallikni qisqartirish va bandlik vazirligi hamda viloyatlar kambagʻallikni qisqartirish va bandlik boshqarmalariga 1 tadan — 13 ta shtat birligi ajratilgani maʼlumot uchun qabul qilinsin.

2. Oʻzbekiston Respublikasi Kambagʻallikni qisqartirish va bandlik vazirligi huzuridagi Dehqon xoʻjaliklari va tomorqa yer egalari faoliyatini qoʻllab-quvvatlash jamgʻarmasi toʻgʻrisidagi nizom 1-ilovaga muvofiq tasdiqlansin.

3. Oʻzbekiston Respublikasi Kambagʻallikni qisqartirish va bandlik vazirligi huzuridagi Dehqon xoʻjaliklari va tomorqa yer egalari faoliyatini qoʻllab-quvvatlash jamgʻarmasi hisobidan grant, subsidiya, kredit va lizing ajratish tartibi toʻgʻrisidagi nizom 2-ilovaga muvofiq tasdiqlansin.

4. Belgilansinki, Oʻzbekiston Respublikasi Kambagʻallikni qisqartirish va bandlik vazirligiga Jamgʻarma mablagʻlaridan soddalashtirilgan tartibda foydalanish va tezkor qarorlar qabul qilishni taʼminlash maqsadida Oʻzbekiston Respublikasi Bosh vazirining oʻrinbosari — iqtisodiyot va moliya vaziri bilan kelishgan holda, ushbu qarorda belgilangan moliyaviy qoʻllab-quvvatlash turlarini oʻzgartirishga va yangi turlarini joriy etishga ruxsat beriladi.

5. Oʻzbekiston Respublikasi Kambagʻallikni qisqartirish va bandlik vazirligi Qishloq xoʻjaligi vazirligi bilan birgalikda ikki oy muddatda “Onlayn mahalla” elektron platformasi va “Agrosubsidiya” axborot tizimi oʻzaro integratsiya qilinishini taʼminlasin.

6. Ushbu qarorning bajarilishini nazorat qilish Oʻzbekiston Respublikasi Bosh vazirining oʻrinbosari — iqtisodiyot va moliya vaziri J.A. Qoʻchqorov hamda Oʻzbekiston Respublikasi kambagʻallikni qisqartirish va bandlik vaziri B.E. Zaxidov zimmasiga yuklansin.

Vazirlar Mahkamasining 2025-yil 13-maydagi 317-son qaroriga 1-ILOVA

Oʻzbekiston Respublikasi Kambagʻallikni qisqartirish va bandlik vazirligi huzuridagi Dehqon xoʻjaliklari va tomorqa yer egalari faoliyatini qoʻllab-quvvatlash jamgʻarmasi toʻgʻrisida

1-bob. Umumiy qoidalar

1. Ushbu Nizom Oʻzbekiston Respublikasi Kambagʻallikni qisqartirish va bandlik vazirligi (keyingi oʻrinlarda — Vazirlik) huzuridagi Dehqon xoʻjaliklari va tomorqa yer egalari faoliyatini qoʻllab-quvvatlash jamgʻarmasi (keyingi oʻrinda — Jamgʻarma) mablagʻlarini shakllantirish va ulardan foydalanish tartibini belgilaydi.

2. Jamgʻarma yuridik shaxs tashkil etmasdan faoliyat yuritadi.

3. Jamgʻarma mablagʻlari Oʻzbekiston Respublikasi Iqtisodiyot va moliya vazirligi huzuridagi Gʻaznachilik xizmati qoʻmitasi va uning hududiy boshqarmalari tomonidan ochiladigan shaxsiy gʻazna hisobvaraqlarida jamlanadi.

2-bob. Jamgʻarma mablagʻlarini shakllantirish

4. Quyidagilar Jamgʻarma mablagʻlarini shakllantirish manbalari hisoblanadi:

Oʻzbekiston fermerlar kengashi huzuridagi Fermer xoʻjaliklarini qoʻllab-quvvatlash jamgʻarmasidan oʻtkazib beriladigan mablagʻlar;

Oʻzbekiston Respublikasi Davlat budjetidan har yili ajratiladigan transfertlar;

Jamgʻarmaga yuklatilgan vazifalarni bajarish uchun jalb qilinadigan xalqaro moliya institutlari, xorijiy hukumat moliya tashkilotlari va boshqa donorlarning kreditlari (qarzlari) va grantlari;

Jamgʻarmaning vaqtincha boʻsh turgan mablagʻlarini tijorat banklariga va boshqa moliyaviy vositalarga joylashtirishdan tushadigan daromadlar;

qonunchilik hujjatlari bilan taqiqlanmagan boshqa manbalar.

3-bob. Jamgʻarma mablagʻlaridan foydalanish

5. Vazirlik, Qoraqalpogʻiston Respublikasi Kambagʻallikni qisqartirish va bandlik vazirligi hamda viloyatlar kambagʻallikni qisqartirish va bandlik boshqarmalari (keyingi oʻrinlarda — hududiy mehnat organlari) Jamgʻarma mablagʻlarini tasarruf etuvchilar hisoblanadi.

6. Jamgʻarma mablagʻlaridan quyidagi maqsadlarda foydalaniladi:

a) har yili 500 ta mahalladagi bittadan xonadon tomorqasida amalga oshirilgan eng namunali va innovatsiya loyihalari uchun bazaviy hisoblash miqdorining 100 baravaridan oshmagan miqdorda grantlar ajratish;

b) usta dehqonlar tomonidan qisqa muddatli oʻquv kurslarini tashkil etish bilan bogʻliq xarajatlarni qoplash maqsadida har bir kurs uchun bazaviy hisoblash miqdorining 15 baravarigacha miqdorda subsidiya ajratish;

v) usta dehqonlarga muayyan mahallada bir turdagi yuqori daromadli mahsulot yetishtirishni yoʻlga qoʻyganligi uchun:

kamida 10 ta xonadon tomorqasida tashkil etilganda — 2 million soʻm;

mahalla xonadonlarining kamida 30 foizida joriy etilganda — 75 million soʻm miqdorida subsidiya ajratish;

v 1 ) aholi tomorqalari hamda ijara yer uchastkalari boʻyicha samarasiz eski bogʻlarni rekonstruksiya qilish va yangilarini barpo etish uchun subsidiyalar ajratish;

g) suv taʼminoti ogʻir boʻlgan hududlarda dehqon xoʻjaliklari va tomorqa yer egalarining yer uchastkalarini sugʻorish uchun tik (vertikal) quduqlarni burgʻilash, ishga tushirish, suv chiqarish vositalarini sotib olish va irrigatsiya tarmoqlarini tortish bilan bogʻliq xarajatlarning bir qismini qoplashga subsidiya ajratish. Bunda:

aholi tomorqasini sugʻorish uchun chuqurligi 10 metrdan, Qoraqalpogʻiston Respublikasi uchun 5 metrdan ortiq boʻlgan kichik hajmdagi har bir tik (vertikal) sugʻorish qudugʻini burgʻilash va ishga tushirish bilan bogʻliq xarajatlarning birinchi metridan boshlab 100 foizini, biroq bazaviy hisoblash miqdorining 50 baravaridan oshmagan qismi uchun subsidiya ajratish;

kamida 30 ta xonadon tomorqasini sugʻorish maqsadida katta tik (vertikal) sugʻorish qudugʻini burgʻilash, suv chiqarish vositalarini sotib olish va ishga tushirish hamda quduqlarning uzluksiz ishlashi uchun quvvati kamida 10 kVt boʻlgan quyosh panellarini oʻrnatish sharti bilan, ushbu xarajatlarning 70 foizi, biroq 200 million soʻmdan oshmagan qismi uchun subsidiya ajratish;

ijaraga berilgan, yonma-yon joylashgan hamda har birining yer uchastkasi 15 sotixdan 2 gektargacha boʻlgan kamida 10 ta dehqon xoʻjaligi yerlarini sugʻorish maqsadida katta tik (vertikal) sugʻorish qudugʻini burgʻilash, suv chiqarish vositalarini sotib olish va ishga tushirish hamda quduqlarning uzluksiz ishlashi uchun quvvati kamida 10 kVt boʻlgan quyosh panellarini oʻrnatish sharti bilan, ushbu xarajatlarning 70 foizi, biroq 200 million soʻmdan oshmagan qismi uchun subsidiya ajratish;

kamida 30 ta xonadon tomorqasiga yoki kamida 10 ta dehqon xoʻjaligi yerlariga 500 metrgacha boʻlgan masofadagi mavjud suv taʼminotidan irrigatsiya tarmoqlarini tortish, zarur hollarda suv chiqarish vositalarini sotib olish uchun bazaviy hisoblash miqdorining 300 baravarigacha miqdorda subsidiya ajratish;

d) dehqon xoʻjaliklari va tomorqa yer egalari bilan kooperatsiya asosida ish tashkil etgan tadbirkorlik subyektlariga omborxonalarni jihozlash, shuningdek, qishloq xoʻjaligi mahsulotlarini quritish, saralash va qadoqlash uskunalarini xarid qilish xarajatlarining 30 foizi, biroq 150 million soʻmdan oshmagan qismi uchun subsidiya ajratish;

e) mahallalarda har yili 500 tagacha namunali xonadon tomorqasini tashkil etish uchun xonadon egasiga bazaviy hisoblash miqdorining 100 baravarigacha miqdorda subsidiya ajratish;

j) dehqon xoʻjaliklari yerlarida yiliga 84 tagacha namunaviy oʻquv-tajriba yer uchastkalarini tashkil etish bilan bogʻliq xarajatlarni qoplash uchun bazaviy hisoblash miqdorining 200 baravarigacha miqdorda subsidiya ajratish;

z) yiliga 1 300 tagacha kambagʻal oila xonadonining koʻcha va ichki tomorqasida uzumchilik (tok soʻrisi) tashkil etish bilan bogʻliq xarajatlarni qoplash uchun bazaviy hisoblash miqdorining 20 baravari miqdorda subsidiya ajratish;

i) dehqon xoʻjaliklari va tomorqa yer egalari hamda ularga xizmat koʻrsatuvchi subyektlarga tijorat banklari orqali qishloq xoʻjaligi mahsulotlarini yetishtirish, qayta ishlash, quritish, saqlash va qadoqlash loyihalari uchun 2 yilgacha imtiyozli davr bilan 7 yilgacha muddatga Oʻzbekiston Respublikasi Markaziy bankining asosiy stavkasidan 4 foizli punkt yuqori stavkada (shundan, 5 foiz bank marjasi) kredit ajratish;

Bundan tashqari, tomorqa yer egalari va dehqon xoʻjaliklari hamda ularga xizmat koʻrsatuvchi subyektlarga yuqoridagi shartlar asosida Jamgʻarmaning resurslari hisobidan kreditlar davlat ulushi mavjud boʻlgan tijorat banklari orqali Vazirlar Mahkamasining 2022-yil 8-iyuldagi 373-son qarori bilan tasdiqlangan Oilaviy tadbirkorlikni rivojlantirish dasturlarining yagona elektron platformasi orqali kreditlar ajratish tartibi toʻgʻrisidagi nizomda belgilangan kredit ajratish mexanizmi boʻyicha ham ajratiladi;

k) aholi tomorqalari va ijara yer uchastkalarida hamda ularga xizmat koʻrsatuvchi tadbirkorlik subyektlarining yer uchastkalarida ixcham muzlatkichli omborxonalar, qadoqlash, quritish va qayta ishlash uskunalari, tayyor holdagi issiqxonalarni 24 oylik imtiyozli davr bilan 5 yilda boʻlib toʻlash sharti bilan lizingga berish;

l) dehqon xoʻjaliklari va tomorqa yer egalari faoliyati boʻyicha Vazirlikning markaziy apparati va hududiy boshqarmalari xodimlarining xorijiy xizmat safarlari bilan bogʻliq xarajatlarni toʻlash;

m) tijorat banklariga joylashtirilgan resurs va depozitdan tushgan daromadlarning 30 foizi miqdorida Vazirlikning markaziy apparati va hududiy boʻlinmalari xodimlarini moddiy ragʻbatlantirish;

n) dehqon xoʻjaliklariga investitsiyalarni jalb qilish va tomorqa yerlarini rivojlantirish maqsadida qonunchilik hujjatlarida nazarda tutilgan innovatsiya va boshqa loyihalarni amalga oshirish uchun investitsiyalarni jalb qilish bilan bogʻliq yoʻnalishlarni moliyalashtirish;

o) xalqaro va milliy konferensiyalar, forumlar, maslahatlashuvlar, seminarlar, treninglar davra suhbatlari oʻtkazish, maqolalar, risolalar, qoʻllanmalar va boshqa axborot materiallari tayyorlash, shu jumladan, videoroliklar va filmlar, ilmiy-amaliy tadqiqotlar hamda dehqon xoʻjaliklari va tomorqa yer egalari faoliyatiga taalluqli boshqa tadbirlarni tashkil etish boʻyicha xarajatlarni moliyalashtirish;

p) Vazirlik huzuridagi “Kambagʻallik va mehnat sohasidagi loyihalarni boshqarish markazi” MCHJ va hududiy mehnat organlari orqali quyidagi xarajatlarni moliyalashtirish:

dehqon xoʻjaliklari va tomorqa yer egalari faoliyatini tashkil etish bilan bogʻliq tadbirlar uchun xorijiy va milliy ekspertlarni (agronom, veterinar va boshqa mutaxassislar) jalb qilish;

dehqon xoʻjaliklari va tomorqa yer egalari faoliyati boʻyicha targʻibot-tashviqot, shu jumladan, axborot-maʼlumot va reklama-noshirlik ishlarini amalga oshirish;

aholi tomorqalari va ijara yer uchastkalarida hamda ularga xizmat koʻrsatuvchi tadbirkorlik subyektlarining yer uchastkalarida ixcham muzlatkichli omborxonalar, qadoqlash, quritish va qayta ishlash uskunalari, tayyor holdagi issiqxonalarni lizingga berish;

r) Vazirlik huzuridagi “Kambagʻallik va mehnat sohasidagi loyihalarni boshqarish markazi” MCHJ orqali qishloq xoʻjaligi va sanoat sohalariga oid loyihalar boʻyicha takliflar ishlab chiqish, amaliyot va ilgʻor tajribalarni oʻrganish hamda xalqaro tajriba asosida takliflar ishlab chiqish bilan bogʻliq xizmatlar koʻrsatishni shartnomaga asosan moliyalashtirish.

7. Vazirlik oʻziga yuklangan vazifalarni amalga oshirish uchun:

Jamgʻarmaning shaxsiy gʻazna hisobvaraqlarida Oʻzbekiston fermerlari kengashi huzuridagi Fermer xoʻjaliklarini qoʻllab-quvvatlash jamgʻarmasidan oʻtkaziladigan mablagʻlarning jamlanishini;

Jamgʻarmaning moliyaviy holati muntazam tahlil qilinishi va prognozlashtirilishini, shuningdek, uning moliyaviy barqarorligini qoʻllab-quvvatlash uchun chora-tadbirlar ishlab chiqilishini;

dehqon xoʻjaliklari va tomorqa yer egalari faoliyati bilan bogʻliq moliyaviy qoʻllab-quvvatlash turlarini oʻzgartirish va yangi turlarini joriy etish Oʻzbekiston Respublikasi Bosh vazirining oʻrinbosari — iqtisodiyot va moliya vaziri bilan kelishilishini;

kelgusi davrga moʻljallangan budjet soʻrovi tayyorlanishini, shuningdek, daromad manbalari, mablagʻlardan foydalanish yoʻnalishlari boʻyicha prognoz loyihasi ishlab chiqilishini hamda Oʻzbekiston Respublikasi Iqtisodiyot va moliya vazirligiga belgilangan muddatda taqdim etilishini taʼminlaydi.

8. Jamgʻarmaning Davlat budjetidan ajratiladigan transfertlar va boshqa manbalar hisobidan shakllanadigan mablagʻlari Oʻzbekiston Respublikasi Iqtisodiyot va moliya vazirligidagi shaxsiy gʻazna hisobvaraqlarida jamlanadi hamda Vazirlik tomonidan hududlardagi Jamgʻarmaning shaxsiy gʻazna hisobvaraqlariga hududiy mehnat organlarining talabnomalari asosida moliyalashtirib boriladi.

Jamgʻarmaning hududlardagi shaxsiy gʻazna hisobvaraqlaridagi mablagʻ qoldiqlari keyinchalik taqsimlash uchun respublika darajasiga yoʻnaltirilishi mumkin.

9. Vazirlik Oʻzbekiston Respublikasi Iqtisodiyot va moliya vazirligidan tasdiqlangan Jamgʻarma budjetining asosiy parametrlarini olganidan keyin Jamgʻarmaning tushumlar manbalari, mablagʻlardan foydalanish yoʻnalishlari boʻyicha xarajatlar smetalarini tasdiqlaydi va tasdiqlangan smeta doirasida xarajatlarni amalga oshiradi.

4-bob. Jamgʻarmaning ijro etuvchi organi

10. Vazirlikning Dehqon xoʻjaliklari va tomorqa yer egalari faoliyatini qoʻllab-quvvatlash jamgʻarmasini muvofiqlashtirish boʻlimi Jamgʻarmaning ijro etuvchi organi hisoblanadi.

11. Ijro etuvchi organ:

Jamgʻarma daromadlari va xarajatlari boʻyicha prognozni va hisobot balanslarini shakllantiradi;

Jamgʻarmaning daromadlari va xarajatlari boʻyicha hisob va hisobot yuritilishini taʼminlaydi, Jamgʻarma mablagʻlari taqsimlovchi tomonidan tasdiqlangandan soʻng hisobotni Oʻzbekiston Respublikasi Iqtisodiyot va moliya vazirligiga yuboradi;

Jamgʻarma moliyaviy hisobotining ishonchliligini taʼminlaydi;

Jamgʻarma mablagʻlaridan maqsadli foydalanish auditini tashkil etadi;

Jamgʻarma mablagʻlaridan maqsadli va samarali foydalanish masalalari boʻyicha izohlar beradi.

5-bob. Jamgʻarma tushumlari va mablagʻlaridan foydalanishni nazorat qilish hamda javobgarlik

12. Jamgʻarma mablagʻlaridan maqsadli foydalanishi ustidan nazorat Davlat moliyaviy nazorat inspeksiyasi tomonidan amalga oshiriladi.

13. Vazirlik va hududiy mehnat organlari Jamgʻarma mablagʻlaridan maqsadli va samarali foydalanilishi uchun javob beradi.

6-bob. Yakunlovchi qoida

14. Ushbu Nizom talablari buzilishida aybdor boʻlgan shaxslar qonunchilik hujjatlarida belgilangan tartibda javob beradilar.

Vazirlar Mahkamasining 2025-yil 13-maydagi 317-son qaroriga 2-ILOVA

Oʻzbekiston Respublikasi Kambagʻallikni qisqartirish va bandlik vazirligi huzuridagi Dehqon xoʻjaliklari va tomorqa yer egalari faoliyatini qoʻllab-quvvatlash jamgʻarmasi hisobidan grant, subsidiya, kredit va lizing ajratish tartibi toʻgʻrisida

1-bob. Umumiy qoidalar

1. Ushbu Nizom Oʻzbekiston Respublikasi Kambagʻallikni qisqartirish va bandlik vazirligi huzuridagi Dehqon xoʻjaliklari va tomorqa yer egalari faoliyatini qoʻllab-quvvatlash jamgʻarmasi (keyingi oʻrinlarda — Jamgʻarma) mablagʻlari hisobidan grant, subsidiya, kredit va lizing (keyingi oʻrinlarda — moliyaviy qoʻllab-quvvatlash turlari) ajratish tartibini belgilaydi.

2. Ushbu Nizomda quyidagi asosiy tushunchalardan foydalaniladi:

dehqon xoʻjaliklari — dehqon xoʻjaligi meros qilib qoldiriladigan, umrbod egalik qilish yoki ijara (ikkilamchi ijara) huquqi asosida dehqon xoʻjaligi boshligʻiga berilgan yer uchastkasida qishloq xoʻjaligi mahsulotlarini dehqon xoʻjaligi aʼzolarining shaxsiy mehnati asosida yetishtiradigan va realizatsiya qiladigan xoʻjalik;

Loyiha markazi — Oʻzbekiston Respublikasi Kambagʻallikni qisqartirish va bandlik vazirligi huzuridagi “Kambagʻallik va bandlik sohasida loyihalarni boshqarish markazi” masʼuliyati cheklangan jamiyati;

“ mahalla yettiligi ” — fuqarolarning oʻzini oʻzi boshqarish organlari namunaviy tuzilmasiga kiritilgan, mahalla raisi rahbarligidagi hokim yordamchisi, yoshlar yetakchisi, xotin-qizlar faoli, profilaktika inspektori, ijtimoiy xodim va soliq inspektoridan iborat boʻlgan guruh;

mehnat organlari — Qoraqalpogʻiston Respublikasi Kambagʻallikni qisqartirish va bandlik vazirligi hamda viloyatlar kambagʻallikni qisqartirish va bandlik boshqarmalari (keyingi oʻrinlarda — hududiy mehnat organlari), tumanlarning (shaharlarning) kambagʻallikni qisqartirish va bandlikka koʻmaklashish boʻlimlari (keyingi oʻrinlarda — mahalliy mehnat organlari);

tomorqa yer egalari — shaxsiy tomorqa yer uchastkalarida qishloq xoʻjaligi mahsulotlarini yetishtirish bilan shugʻullanuvchi shaxslar;

usta dehqon — tomorqa yer uchastkalarida qishloq xoʻjaligi mahsulotlarini yetishtirish va dehqonchilik sohasida yuqori bilim va koʻnikmalarga ega boʻlgan shaxs.

3. Jamgʻarma mablagʻlari hisobidan moliyaviy qoʻllab-quvvatlash turlari Oʻzbekiston Respublikasi Kambagʻallikni qisqartirish va bandlik vazirligi (keyingi oʻrinlarda — Vazirlik), hududiy va mahalliy mehnat organlari xodimlari hamda “mahalla yettiligi” ishtirokida ajratiladi.

2-bob. Jamgʻarma mablagʻlari hisobidan moliyaviy qoʻllab-quvvatlash turlari

4. Quyidagilar Jamgʻarma mablagʻlari hisobidan moliyaviy qoʻllab-quvvatlash turlari hisoblanadi:

a) har yili 500 ta mahalladagi bittadan xonadon tomorqasida amalga oshirilgan eng namunali va innovatsiya loyihalari uchun bazaviy hisoblash miqdorining 100 baravaridan oshmagan miqdorda grantlar ajratish;

b) usta dehqonlar tomonidan qisqa muddatli oʻquv kurslarini tashkil etish bilan bogʻliq xarajatlarni qoplash maqsadida har bir kurs uchun bazaviy hisoblash miqdorining 15 baravarigacha miqdorda subsidiya ajratish;

v) usta dehqonlarga muayyan mahallada bir turdagi yuqori daromadli mahsulot yetishtirishni yoʻlga qoʻyganligi uchun:

kamida 10 ta xonadon tomorqasida tashkil etilganda — 2 million soʻm;

mahalla xonadonlarining kamida 30 foizida joriy etilganda — 75 million soʻm miqdorida subsidiya ajratish;

v 1 ) aholi tomorqalari hamda ijara yer uchastkalaridagi samarasiz eski bogʻlarni rekonstruksiya qilish va yangilarini barpo etish uchun quyidagi yoʻnalishlar boʻyicha subsidiyalar ajratiladi:

har bir sotixga yomgʻir suvini yigʻish va (yoki) tomchilatib sugʻorish tizimini oʻrnatish uchun 160 ming soʻmgacha;

sertifikatga ega mevali daraxt koʻchati narxining 50 foizi, biroq har bir koʻchat uchun meva turiga qarab 30 ming soʻmdan oshmagan miqdorda;

oʻrnatilgan har bir tirgak (ustun)lar xarajatlarining 50 foizi, biroq 70 ming soʻmdan oshmagan miqdorda;

g) suv taʼminoti ogʻir boʻlgan hududlarda dehqon xoʻjaliklari va tomorqa yer egalarining yer maydonlarini sugʻorish uchun tik (vertikal) quduqlarni burgʻilash, ishga tushirish, suv chiqarish vositalarini sotib olish va irrigatsiya tarmoqlarini tortish bilan bogʻliq xarajatlarning bir qismini qoplashga subsidiya ajratish. Bunda:

aholi tomorqasini sugʻorish uchun chuqurligi 10 metrdan, Qoraqalpogʻiston Respublikasi uchun 5 metrdan ortiq boʻlgan kichik hajmdagi har bir tik (vertikal) sugʻorish qudugʻini burgʻilash va ishga tushirish bilan bogʻliq xarajatlarning birinchi metridan boshlab 100 foizini, biroq bazaviy hisoblash miqdorining 50 baravaridan oshmagan qismi uchun subsidiya ajratish;

kamida 30 ta xonadon tomorqasini sugʻorish maqsadida katta tik (vertikal) sugʻorish qudugʻini burgʻilash, suv chiqarish vositalarini sotib olish va ishga tushirish hamda quduqlarning uzluksiz ishlashi uchun quvvati kamida 10 kVt boʻlgan quyosh panellarini oʻrnatish sharti bilan, ushbu xarajatlarning 70 foizi, biroq 200 million soʻmdan oshmagan qismi uchun subsidiya ajratish;

ijaraga berilgan, yonma-yon joylashgan hamda har birining yer uchastkasi 15 sotixdan 2 gektargacha boʻlgan kamida 10 ta dehqon xoʻjaligi yerlarini sugʻorish maqsadida katta tik (vertikal) sugʻorish qudugʻini burgʻilash, suv chiqarish vositalarini sotib olish va ishga tushirish hamda quduqlarning uzluksiz ishlashi uchun quvvati kamida 10 kVt boʻlgan quyosh panellarini oʻrnatish sharti bilan, ushbu xarajatlarning 70 foizi, biroq 200 million soʻmdan oshmagan qismi uchun subsidiya ajratish;

kamida 30 ta xonadon tomorqasiga yoki kamida 10 ta dehqon xoʻjaligi yerlariga 500 metrgacha boʻlgan masofadagi mavjud suv taʼminotidan irrigatsiya tarmoqlarini tortish, zarur hollarda suv chiqarish vositalarini sotib olish uchun bazaviy hisoblash miqdorining 300 baravarigacha miqdorda subsidiya ajratish.

Bunda subsidiya ushbu Nizomning 3-bobida nazarda tutilgan tartib asosida ajratiladi, shuningdek, Vazirlar Mahkamasining 2020-yil 24-fevraldagi 109-son qarori bilan tasdiqlangan Qishloq xoʻjaligida foydalanilmayotgan yerlarni foydalanishga kiritishda irrigatsiya va melioratsiya obyektlarini qurish va rekonstruksiya qilish bilan bogʻliq xarajatlarni qoplab berish tartibi toʻgʻrisidagi nizom boʻyicha 2025-yil 1-iyulga qadar tasdiqlanadigan manzilli roʻyxatlarga kiritilgan obyektlar uchun subsidiya ajratish saqlanib qolinadi;

d) Vazirlar Mahkamasining 2022-yil 21-fevraldagi 81-son qarori bilan tasdiqlangan Tomorqa yer egalari va dehqon xoʻjaliklari bilan kooperatsiya asosida ish tashkil etgan tadbirkorlik subyektlariga omborxonalarni jihozlash, shuningdek, qishloq xoʻjaligi mahsulotlarini quritish, saralash va qadoqlash uskunalarini xarid qilish xarajatlarining bir qismiga subsidiya ajratish tartibi toʻgʻrisidagi nizomga muvofiq tomorqa yer egalari va dehqon xoʻjaliklari bilan kooperatsiya asosida ish tashkil etgan tadbirkorlik subyektlariga omborxonalarni jihozlash, shuningdek, qishloq xoʻjaligi mahsulotlarini quritish, saralash va qadoqlash uskunalarini xarid qilish xarajatlarining 30 foizi, biroq 150 million soʻmdan oshmagan qismi uchun subsidiya ajratish;

e) mahallalarda har yili 500 tagacha namunali xonadon tomorqasini tashkil etish uchun xonadon egasiga bazaviy hisoblash miqdorining 100 baravarigacha miqdorda subsidiya ajratish;

j) dehqon xoʻjaliklari yerlarida yiliga 84 tagacha namunaviy oʻquv-tajriba yer uchastkalarini tashkil etish bilan bogʻliq xarajatlarni qoplash uchun bazaviy hisoblash miqdorining 200 baravarigacha miqdorda subsidiya ajratish;

z) yiliga 1 300 tagacha kambagʻal oila xonadonining koʻcha va ichki tomorqasida uzumchilik (tok soʻrisi) tashkil etish bilan bogʻliq xarajatlarni qoplash uchun bazaviy hisoblash miqdorining 20 baravari miqdorda subsidiya ajratish;

i) dehqon xoʻjaliklari va tomorqa yer egalari hamda ularga xizmat koʻrsatuvchi subyektlarga tijorat banklari orqali qishloq xoʻjaligi mahsulotlarini yetishtirish, qayta ishlash, quritish, saqlash va qadoqlash loyihalari uchun 2 yilgacha imtiyozli davr bilan 7 yilgacha muddatga Oʻzbekiston Respublikasi Markaziy bankining asosiy stavkasidan 4 foizli punkt yuqori stavkada (shundan, 5 foiz bank marjasi) kredit ajratish;

Bundan tashqari, tomorqa yer egalari va dehqon xoʻjaliklari hamda ularga xizmat koʻrsatuvchi subyektlarga yuqoridagi shartlar asosida Jamgʻarmaning resurslari hisobidan kreditlar davlat ulushi mavjud boʻlgan tijorat banklari orqali Vazirlar Mahkamasining 2022-yil 8-iyuldagi 373-son qarori bilan tasdiqlangan Oilaviy tadbirkorlikni rivojlantirish dasturlarining yagona elektron platformasi orqali kreditlar ajratish tartibi toʻgʻrisidagi nizomda belgilangan kredit ajratish mexanizmi boʻyicha ham ajratiladi;

k) aholi tomorqalari va ijara yer uchastkalarida hamda ularga xizmat koʻrsatuvchi tadbirkorlik subyektlarining yer uchastkalarida ixcham muzlatkichli omborxonalar, qadoqlash, quritish va qayta ishlash uskunalari, tayyor holdagi issiqxonalarni 24 oylik imtiyozli davr bilan 5 yilda boʻlib toʻlash sharti bilan lizingga berish.

3-bob. Moliyaviy qoʻllab-quvvatlash turlarini ajratish tartibi

1-§. Aholi tomorqasida amalga oshirilgan eng namunali va innovatsiya loyihalari uchun grantlar ajratish tartibi

5. “Mahalla yettiligi” tomonidan aholi tomorqasida amalga oshirilgan eng namunali va innovatsiya loyihalari xatlovdan oʻtkazilib, eng namunali va innovatsiya loyihalari mahalliy mehnat organi orqali hududiy mehnat organiga yuboriladi.

6. Hududiy mehnat organi eng namunali va innovatsiya loyihalarini jamlagan holda Vazirlikka tanlab berish uchun taqdim qiladi.

7. Vazirlik oʻn ish kunida takliflarni oʻrganib chiqib, grant ajratiladigan eng namunali va innovatsiya loyihasini tanlaydi, ularning hududiy va mahalliy mehnat organlari orqali “mahalla yettiligi”ga yetkazilishini taʼminlaydi. Bunda eng namunali va innovatsiya loyihasi yil davomida koʻpi bilan ikki marta tanlanadi.

8. Hokim yordamchisi ikki ish kunida tanlangan eng namunali va innovatsiya loyiha boʻyicha grant ajratiladigan tomorqa egasi yoki uning oila aʼzosining murojaatini va unga tegishli bank kartasi haqidagi maʼlumotlarni “Onlayn mahalla” elektron platformasiga kiritadi.

Bunda “Onlayn mahalla” elektron platformasida grant ajratiladigan loyihalar boʻyicha barcha maʼlumotlar shakllantiriladi va 5 yil muddatda saqlanadi.

9. Hududiy mehnat organi uch ish kunida “Onlayn mahalla” elektron platformasi orqali tushgan murojaatlar va ularga ajratilishi belgilangan grant miqdorlari hamda bank kartalari roʻyxatini shakllantirgan holda umumlashtirilgan soʻrovnomani Jamgʻarmaga yuboradi.

10. Jamgʻarma soʻrovnomaga asosan uch ish kunida mablagʻlarni hududiy mehnat organiga oʻtkazib beradi.

11. Hududiy mehnat organi bir ish kunida grant mablagʻlarini “Onlayn mahalla” elektron platformasi roʻyxatidagi murojaatchilarning bank kartalariga oʻtkazib beradi.

12. Ushbu grantdan foydalanish huquqi har bir oilaga faqat bir marta beriladi. Bunda:

“Onlayn mahalla” elektron platformasida grantlardan foydalangan har bir oilaning aʼzolari toʻgʻrisidagi maʼlumotlar doimiy hisobga olib boriladi;

oila aʼzolaridan biri avval boshqa oilalar tarkibida grantlardan foydalangani aniqlanganda, ularga grantlar ajratishga yoʻl qoʻyilmaydi.

2-§. Usta dehqonlar tomonidan qisqa muddatli oʻquv kurslarini tashkil etish bilan bogʻliq xarajatlarni qoplash uchun subsidiya ajratish tartibi

13. “Mahalla yettiligi” yuqori daromad olayotgan usta dehqon bilan birgalikda mahallada dehqonchilik va tomorqa yoʻnalishida amalga oshirilishi kerak boʻlgan ishlardan kelib chiqib, mahalliy mehnat organlari bilan kelishilgan holda oʻquv kurslarini tashkil etish uchun tinglovchilar soni, oʻquv kurslarini oʻtkazish vaqti va manzillari koʻrsatilgan qisqa muddatli oʻquv kurslarini tashkil etish rejasini tasdiqlaydi.

Bunda har bir kursda kamida 15 nafar tinglovchilar (bir xonadondan faqat 1 nafar fuqaro ishtirok etadi) jamlanishi shart va kurs uchun usta dehqonlarga bazaviy hisoblash miqdorining 15 baravari miqdorida subsidiya ajratilishi inobatga olinadi.

14. Hokim yordamchisi oʻquv kurslarini tashkil etish rejasi tasdiqlangandan soʻng ikki ish kunida subsidiya ajratiladigan usta dehqonning murojaati va unga tegishli boʻlgan bank kartasi boʻyicha maʼlumotlarni “Onlayn mahalla” elektron platformasiga kiritadi.

15. Hududiy mehnat organi uch ish kunida “Onlayn mahalla” elektron platformasida kelib tushgan arizalar, belgilangan subsidiya miqdorlari, bank kartalarining banklar kesimida roʻyxatini shakllantirgan holda umumlashtirilgan soʻrovnomani Jamgʻarmaga yuboradi.

16. Jamgʻarma soʻrovnomaga asosan uch ish kunida subsidiyani hududiy mehnat organiga oʻtkazib beradi.

17. Tasdiqlangan reja asosida oʻquv kursi oʻtkazilgani toʻgʻrisida dalolatnoma “mahalla yettiligi”, usta dehqon va qatnashgan tinglovchilar tomonidan imzolanib (oʻqish jarayoni suratlari bilan birga), “Onlayn mahalla” elektron platformasiga avval kiritilgan murojaatning davomi sifatida hokim yordamchisi tomonidan yuklanadi.

18. Hududiy mehnat organi oʻquv kursi yakunlari boʻyicha “Onlayn mahalla” elektron platformasiga yuklangan maʼlumotlar asosida bir ish kunida subsidiyani usta dehqonning bank kartasiga oʻtkazib beradi.

19. Subsidiya ajratilishi jarayonida tinglovchilar oʻquv kursida faqat bir marta ishtirok etishlari mumkin.

3-§. Muayyan mahalladagi aholi tomorqalarida yuqori daromadli mahsulot yetishtirishni yoʻlga qoʻygan usta dehqonlarga subsidiya ajratish tartibi

20. Tuman (shahar) mehnat organi “mahalla yettiligi” tomonidan oʻtkazilgan xatlov natijalariga koʻra aniqlangan usta dehqonlar bilan mahalla xonadonlari tomorqasini yuqori daromadli mahsulot yetishtirish boʻyicha ixtisoslashtirish loyihalarini oʻrganib chiqadi va buni yoʻlga qoʻyadigan usta dehqonlar toʻgʻrisidagi ariza (taklif)larni tegishli “mahalla yettiligi” bilan kelishgan holda “Onlayn mahalla” platformasi orqali hududiy mehnat organiga taqdim qiladi.

Loyihada har bir xonadon tomorqasi ekin maydonining 60 foizdan yuqori qismida aynan ushbu yuqori daromadli mahsulot ekilishini taʼminlash talab etiladi.

21. Hududiy mehnat organi kelib tushgan arizalarni 3 ish kunida jamlagan holda “Onlayn mahalla” platformasi orqali Vazirlikning Tomorqa yer egalari va dehqon xoʻjaliklari yerlaridan samarali foydalanishni tashkil etish boshqarmasiga taklif kiritadi.

22. Vazirlikning Tomorqa yer egalari va dehqon xoʻjaliklari yerlaridan samarali foydalanishni tashkil etish boshqarmasi uch ish kunida takliflarni oʻrganib chiqib, moliyalashtirish manbalari va ularni zaxiralash yuzasidan Jamgʻarma bilan kelishgan holda qabul qilingan va rad etilgan arizalar toʻgʻrisida xabarni “Onlayn mahalla” platformasi orqali hududiy va mahalliy mehnat organlari hamda “mahalla yettiligi”ga yetkazadi.

23. Hokim yordamchisi ikki ish kunida arizalar qabul qilinganligi yoki rad etilganligi toʻgʻrisida usta-dehqonni xabardor qiladi va arizasi qabul qilingan usta-dehqon tomonidan loyihalar ijrosi boshlanadi.

24. Ixtisoslashtirish yoʻlga qoʻyilib, yuqori daromadli mahsulotlar yetishtirish jarayoni boshlanganidan soʻng usta-dehqon hokim yordamchisini xabardor qiladi va hokim yordamchisi bu haqda bir kun muddatda tuman (shahar) mehnat organiga maʼlum qiladi.

24 1 . Tuman (shahar) mehnat organi “mahalla yettiligi” bilan tegishli mahallada amalga oshirilgan ishlarni oʻrganib, natijasi boʻyicha bayonnoma rasmiylashtiradi hamda mablagʻ ajratish uchun hududiy mehnat organiga “Onlayn mahalla” elektron platformasi orqali usta dehqonning pasport va bank karta maʼlumotlarini ilova qilgan holda mazkur bayonnomani yuboradi.

25. Hududiy mehnat organi uch ish kunida “Onlayn mahalla” elektron platformasida bayonnomalarni dastlabki kiritilgan arizalar bilan solishtirgan holda, bank kartalarining banklar kesimida roʻyxatini shakllantiradi va umumlashtirilgan soʻrovnomani Jamgʻarmaga yuboradi.

26. Jamgʻarma soʻrovnomaga asosan uch ish kunida subsidiyani hududiy mehnat organiga oʻtkazib beradi.

27. Hududiy mehnat organi bir ish kunida subsidiyani “Onlayn mahalla” elektron platformasidagi usta dehqonlarning bank kartalariga oʻtkazib beradi.

28. Ushbu subsidiya har ikki holat boʻyicha taqdim qilinganda ham ularning miqdori har bir mahalla boʻyicha jami 75 million soʻmdan oshmasligi lozim.

3 1 -§. Aholi tomorqalari hamda ijara yer uchastkalaridagi samarasiz eski bogʻlarni rekonstruksiya qilish va yangilarini barpo etish uchun subsidiya ajratish tartibi

28 1 . Tomorqa yoki ijara yer egalari (keyingi oʻrinlarda — talabgor) muvofiqlik sertifikati mavjud boʻlgan mevali daraxt koʻchati xarid qilish, yomgʻir suvini yigʻish va (yoki) tomchilatib sugʻorish tizimini oʻrnatish hamda oʻrnatilgan tirgak (ustun)lar xarajatlarining bir qismini qoplash uchun “Onlayn mahalla” platformasi orqali loyiha uchun zarur boʻladigan mablagʻ miqdorini koʻrsatgan holda ariza bilan mazkur nizomning ilovasi bilan tasdiqlangan Subsidiya ajratishga koʻmaklashuvchi ishchi guruh (keyingi oʻrinlarda — tuman (shahar) ishchi guruhi)ga murojaat qiladi.

Bunda talabgor bir yoʻla yuqoridagi yoʻnalishlarning barchasidan foydalanishi mumkin.

28 2 . Tuman (shahar) ishchi guruhi tomonidan murojaatni uch ish kunida joyiga chiqqan holda oʻrganib chiqib, subsidiya ajratish maqsadga muvofiq deb topilganda, hokim yordamchisi tuman (shahar) ishchi guruhi xulosasi va mavjud eski bogʻning foto hisobotlarini “Onlayn mahalla” elektron platformasi orqali hududiy mehnat organiga yuboradi.

Subsidiya ajratish maqsadga muvofiq boʻlmagan taqdirda talabgorga rad javobi yuboriladi.

28 3 . Hududiy mehnat organi ikki ish kunida tuman (shahar) ishchi guruhi xulosasi va mavjud eski bogʻning foto hisobotlari bilan birga arizalar va unga ilova qilingan hujjatlardagi maʼlumotlar mosligini koʻrib chiqib, Vazirlikning Tomorqa yer egalari va dehqon xoʻjaliklari yerlaridan samarali foydalanishni tashkil etish boshqarmasiga kelishish uchun tavsiya yuboradi.

28 4 . Vazirlikning Tomorqa yer egalari va dehqon xoʻjaliklari yerlaridan samarali foydalanishni tashkil etish boshqarmasi uch ish kunida tavsiyalarni oʻrganib chiqib, maqsadga muvofiq deb topganda moliyalashtirish manbalari yuzasidan Jamgʻarma bilan kelishgan holda tavsiya qabul qilinganligi toʻgʻrisida hududiy mehnat organiga xabar yuboradi.

Tavsiya qabul qilinganda, Jamgʻarmaning xarajatlar smetasida arizada koʻrsatilgan mablagʻlar besh oy uchun zaxiralanadi va talabgorning mazkur subsidiyani olish muddati oʻtgan taqdirda murojaatga asosan yuqoridagi jarayon qayta amalga oshiriladi.

Subsidiya ajratish maqsadga muvofiq boʻlmagan taqdirda hududiy mehnat organiga rad javobi yuboriladi.

28 5 . Hududiy mehnat organi tavsiya qabul qilinganidan soʻng uch ish kunida tegishli hokim yordamchisi orqali talabgorni xabardor qiladi.

28 6 . Talabgor tegishli xabarni olgandan soʻng loyihani amalga oshirish ishlarini yakuniga yetkazib, bu haqda tuman (shahar) ishchi guruhini xabardor qiladi.

28 7 . Tuman (shahar) ishchi guruhi talabgordan xabar kelgandan soʻng besh ish kunida loyiha toʻliq yakunlanganligi va unga sarflangan mablagʻlarni tasdiqlovchi hujjatlarni koʻrib chiqib, dalolatnoma rasmiylashtiradi.

Dalolatnomada haqiqatda ajratiladigan subsidiya miqdori koʻrsatilib, mazkur mablagʻ dastlabki murojaatda koʻrsatilgan mablagʻ miqdoridan oshib ketishiga yoʻl qoʻyilmaydi.

28 8 . Hokim yordamchisi ikki ish kunida “Onlayn mahalla” platformasi orqali foto hisobotlar, talabgorning bank plastik karta raqamlariga oid maʼlumotni ilova qilgan holda dalolatnomani hududiy mehnat organiga yuboradi.

28 9 . Hududiy mehnat organi kelib tushgan dalolatnomani ikki ish kunida Vazirlikning Tomorqa yer egalari va dehqon xoʻjaliklari yerlaridan samarali foydalanishni tashkil etish boshqarmasiga yuboradi.

28 10 . Vazirlikning Tomorqa yer egalari va dehqon xoʻjaliklari yerlaridan samarali foydalanishni tashkil etish boshqarmasi kelib tushgan dalolatnomani uch ish kunida koʻrib chiqib maqsadga muvofiq deb topilganda, mablagʻ ajratish boʻyicha Jamgʻarmaga soʻrovnoma yuboradi.

28 11 . Jamgʻarma soʻrovnomaga asosan uch ish kunida subsidiyani hududiy mehnat organiga oʻtkazib beradi.

28 12 . Hududiy mehnat organi subsidiyani ikki ish kunida talabgorning bank karta raqamiga oʻtkazib beradi.

28 13 . Ushbu subsidiya turidan foydalanish huquqi tomorqa yer egalari va dehqon xoʻjaliklariga faqat bir marta beriladi.

28 14 . Tuman (shahar) ishchi guruhi:

tashkil etilgan yangi bogʻlarni har oy yakuni bilan keyingi oyning 10 sanasiga qadar 6 oy davomida monitoring qilib boradi va koʻchatlarning holati yuzasidan dalolatnoma rasmiylashtirib, “Onlayn mahalla” platformasiga yuklab boradi;

monitoring davomida belgilangan ishlar talab darajasida bajarilmaganligi aniqlangan taqdirda, oʻtkazib berilgan subsidiyani Jamgʻarmaning hisobiga qaytarish yuzasidan yozma ravishda talabnoma yuboradi.

28 15 . Talabnoma boʻyicha talabgor mablagʻni 30 kun ichida qaytarmagan taqdirda ushbu masala sud tartibida hal qilinadi.

4-§. Aholi tomorqasini sugʻorish uchun chuqurligi 10 metrdan, Qoraqalpogʻiston Respublikasi uchun 5 metrdan ortiq boʻlgan kichik hajmdagi har bir tik (vertikal) sugʻorish qudugʻini burgʻilash va ishga tushirish uchun subsidiya ajratish tartibi

29. Hududiy mehnat organi mahalliy tuman hokimligi bilan birgalikda aholi tomorqa yerini sugʻorish uchun chuqurligi 10 metrdan, Qoraqalpogʻiston Respublikasi uchun 5 metrdan ortiq boʻlgan kichik hajmdagi har bir tik (vertikal) sugʻorish qudugʻini burgʻilash va ishga tushirish boʻyicha roʻyxatni shakllantiradi.

30. Roʻyxatda subsidiya ajratilgan fuqarolar, bajariladigan ishlar va ishni bajaruvchi talabgor maʼlumotlari koʻrsatiladi hamda tuman hokimining tegishli oʻrinbosari tomonidan tasdiqlanadi.

31. Vazirlik uch ish kunida hududiy mehnat organi tomonidan taqdim etilgan buyurtmanoma va unga ilova qilingan roʻyxatni belgilangan tartibda koʻrib chiqadi.

32. Hududiy mehnat organi Vazirlik tomonidan maʼqullangan buyurtmanomalarni uch ish kunida “Onlayn mahalla” elektron platformasiga kiritadi.

Bunda talabgorlar tomonidan “Onlayn mahalla” elektron platformasiga kiritilgan loyihalar boʻyicha ishlar amalga oshiriladi.

33. Hududiy mehnat organi tuman hokimining qishloq va suv xoʻjaligi masalalari boʻyicha oʻrinbosari — qishloq xoʻjaligi boʻlimi boshligʻi boshchiligida foydalanishga qabul qilish komissiyasi tomonidan belgilangan tartibda shaharsozlik normalari va qoidalariga asosan rasmiylashtirilgan irrigatsiya va melioratsiya obyektlarini qurish va rekonstruksiya qilish boʻyicha yakunlangan ishlarni foydalanishga qabul qilish dalolatnomasini “Onlayn mahalla” elektron platformasiga kiritib, subsidiya ajratish boʻyicha Jamgʻarmaga soʻrovnoma yuboradi.

34. Jamgʻarma uch ish kunida soʻrovnomaga asosan belgilangan subsidiyani hududiy mehnat organiga oʻtkazib beradi.

35. Hududiy mehnat organi uch ish kunida subsidiyani talabgorning bank hisobvaragʻiga oʻtkazib beradi.

5-§. Kamida 30 ta xonadon tomorqasini sugʻorishga moʻljallangan tik (vertikal) sugʻorish qudugʻini burgʻilash, suv chiqarish vositalarini sotib olish va ishga tushirish uchun subsidiya ajratish tartibi

36. Hududiy mehnat organi tuman hokimligi bilan birgalikda kamida 30 ta xonadon tomorqasini sugʻorishga moʻljallangan katta tik (vertikal) sugʻorish qudugʻini burgʻilash, suv chiqarish vositalarini sotib olish va quduqlarning uzluksiz ishlashi uchun quvvati kamida 10 kVt boʻlgan quyosh panellarini oʻrnatish sharti bilan ishga tushirish boʻyicha roʻyxatni shakllantiradi.

37. Roʻyxatda subsidiya ajratiladigan fuqarolar, bajariladigan ishlar va sotib olinadigan vositalar roʻyxati hamda ishni bajaruvchi talabgorlar toʻgʻrisidagi maʼlumotlar koʻrsatiladi va tuman hokimining tegishli oʻrinbosari tomonidan tasdiqlanadi.

38. Hududiy mehnat organi tomonidan uch ish kunida buyurtmanoma va unga tasdiqlangan roʻyxat ilova qilingan holda belgilangan tartibda Vazirlikka koʻrib chiqish uchun taqdim etiladi.

39. Hududiy mehnat organi Vazirlik tomonidan maʼqullangan buyurtmanomalarni uch ish kunida “Onlayn mahalla” elektron platformasiga kiritadi.

Bunda talabgorlar tomonidan “Onlayn mahalla” elektron platformasiga kiritilgan loyihalar boʻyicha ishlar amalga oshiriladi.

40. Talabgorlar tik (vertikal) sugʻorish quduqlari ishga tushirilgandan soʻng sarflangan xarajatlarning bir qismini qoplashga subsidiya olish uchun amalga oshirilgan ishlarni tasdiqlovchi hujjatlarning nusxasini (gidrogeologiya xulosasi, korxona va talabgor oʻrtasida tuzilgan shartnoma, hisob-faktura, nazorat-oʻlchov xulosasi, suv bilan taʼminlanadigan kamida 30 ta tomorqa yer egalarining mahalla raisi tomonidan tasdiqlangan roʻyxati, talabgorning bank rekvizitlari, pudrat tashkiloti tomonidan olinadigan yerosti suvlariga quduqlarni burgʻilash uchun ruxsatnoma, qazilgan quduqqa tayyorlangan va gidrogeologiya stansiyalarida roʻyxatga qoʻyilgan texnik pasport, quduqdan foydalanish uchun isteʼmolchi tomonidan olinadigan yerosti suvlaridan maxsus foydalanish uchun ruxsatnoma, talabgor va burgʻilovchi tashkilot oʻrtasida tuzilgan qazilgan quduqni 1 yil davomida kuzatib borishni va uni tuzatish shartnomasi hamda “mahalla yettiligi” va talabgor oʻrtasida tuzilgan talabgor tomonidan quduqdan kamida 2 yil davomida samarali foydalanish boʻyicha kelishuv shartnomasi), amalga oshirilgan qurish va rekonstruksiya ishlari xarajatlarini tasdiqlovchi hujjatlarning nusxasi (hisob-faktura va boshqalar) tuman hokimining qishloq va suv xoʻjaligi masalalari boʻyicha oʻrinbosari — qishloq xoʻjaligi boʻlimi boshligʻi boshchiligida foydalanishga qabul qilish komissiyasiga topshiradi.

41. Hududiy mehnat organi tuman hokimining qishloq va suv xoʻjaligi masalalari boʻyicha oʻrinbosari — qishloq xoʻjaligi boʻlimi boshligʻi boshchiligida foydalanishga qabul qilish komissiyasi tomonidan belgilangan tartibda shaharsozlik normalari va qoidalariga asosan rasmiylashtirilgan irrigatsiya va melioratsiya obyektlarini qurish va rekonstruksiya qilish boʻyicha yakunlangan ishlarni foydalanishga qabul qilish dalolatnomasini “Onlayn mahalla” elektron platformasiga kiritib, subsidiya ajratish boʻyicha Jamgʻarmaga soʻrovnoma yuboradi.

42. Jamgʻarma uch ish kunida soʻrovnomaga asosan subsidiyani hududiy mehnat organiga oʻtkazib beradi.

43. Hududiy mehnat organi uch ish kunida subsidiyani talabgorning bank hisobvaragʻiga oʻtkazib beradi.

44. Qazilgan tik (vertikal) sugʻorish quduqlari hujjatlarining (loyiha-smeta) toʻgʻriligi va haqqoniyligi yuzasidan javobgarlik tuman hokimining qishloq va suv xoʻjaligi masalalari boʻyicha oʻrinbosari — qishloq xoʻjaligi boʻlimi boshligʻi boshchiligida foydalanishga qabul qilish komissiyasiga yuklanadi.

6-§. Ijaraga berilgan 15 sotixdan 2 gektargacha boʻlgan kamida 10 ta dehqon xoʻjaligi yerlarini sugʻorishga tik (vertikal) quduq burgʻilash, suv chiqarish vositalarini sotib olish va ishga tushirish uchun subsidiya ajratish tartibi

45. Hududiy mehnat organi tuman hokimliklari bilan birgalikda ijaraga berilgan va unga yonma-yon joylashgan, har birining maydoni 15 sotixdan 2 gektargacha boʻlgan kamida 10 ta dehqon xoʻjaligi yerlarini sugʻorish uchun tik (vertikal) quduq burgʻilash, suv chiqarish vositalarini sotib olish va quduqlarning uzluksiz ishlashi uchun quvvati kamida 10 kVt boʻlgan quyosh panellarini oʻrnatish sharti bilan ishga tushirish boʻyicha roʻyxatni shakllantiradi.

46. Roʻyxatda subsidiya ajratiladigan fuqarolar, bajariladigan ishlar va sotib olinadigan vositalar roʻyxati hamda ishni bajaruvchi talabgor toʻgʻrisidagi maʼlumotlar koʻrsatiladi va tuman hokimining tegishli oʻrinbosari tomonidan tasdiqlanadi.

47. Hududiy mehnat organi tomonidan uch ish kunida buyurtmanoma va unga tasdiqlangan roʻyxat ilova qilingan holda belgilangan tartibda Vazirlikka koʻrib chiqish uchun taqdim etiladi.

48. Hududiy mehnat organi Vazirlik tomonidan maʼqullangan buyurtmanomalarni uch ish kunida “Onlayn mahalla” elektron platformasiga kiritadi.

Bunda talabgorlar tomonidan “Onlayn mahalla” elektron platformasiga kiritilgan loyihalar boʻyicha ishlar amalga oshiriladi.

49. Talabgorlar tik (vertikal) sugʻorish quduqlari ishga tushirilgandan soʻng sarflangan xarajatlarning bir qismini qoplashga subsidiya olish uchun amalga oshirilgan ishlarni tasdiqlovchi hujjatlarning nusxasini (gidrogeologiya xulosasi, korxona va talabgor oʻrtasida tuzilgan shartnoma, hisob-faktura, nazorat-oʻlchov xulosasi, suv bilan taʼminlanadigan kamida 30 ta tomorqa yer egalarining mahalla raisi tomonidan tasdiqlangan roʻyxati, talabgorning bank rekvizitlari, pudrat tashkiloti tomonidan olinadigan yerosti suvlariga quduqlarni burgʻilash uchun ruxsatnoma, qazilgan quduqqa tayyorlangan va gidrogeologiya stansiyalarida roʻyxatga qoʻyilgan texnik pasport, quduqdan foydalanish uchun isteʼmolchi tomonidan olinadigan yerosti suvlaridan maxsus foydalanish uchun ruxsatnoma, talabgor va burgʻilovchi tashkilot oʻrtasida tuzilgan qazilgan quduqni 1 yil davomida kuzatib borishni va uni tuzatish shartnomasi hamda “mahalla yettiligi” va talabgor oʻrtasida tuzilgan talabgor tomonidan quduqdan kamida 2 yil davomida samarali foydalanish boʻyicha kelishuv shartnomasi), amalga oshirilgan qurish va rekonstruksiya ishlari xarajatlarini tasdiqlovchi hujjatlarning nusxasi (hisob-faktura va boshqalar) tuman hokimining qishloq va suv xoʻjaligi masalalari boʻyicha oʻrinbosari — qishloq xoʻjaligi boʻlimi boshligʻi boshchiligida foydalanishga qabul qilish komissiyasiga topshiradi.

50. Hududiy mehnat organi tuman hokimining qishloq va suv xoʻjaligi masalalari boʻyicha oʻrinbosari — qishloq xoʻjaligi boʻlimi boshligʻi boshchiligida foydalanishga qabul qilish komissiyasi tomonidan belgilangan tartibda shaharsozlik normalari va qoidalariga asosan rasmiylashtirilgan irrigatsiya va melioratsiya obyektlarini qurish va rekonstruksiya qilish boʻyicha yakunlangan ishlarni foydalanishga qabul qilish dalolatnomasini “Onlayn mahalla” elektron platformasiga kiritib, subsidiya ajratish boʻyicha Jamgʻarmaga soʻrovnoma yuboradi.

51. Jamgʻarma uch ish kunida soʻrovnomaga asosan subsidiyani hududiy mehnat organiga oʻtkazib beradi.

52. Hududiy mehnat organi uch ish kunida subsidiyani talabgorning bank hisobvaragʻiga oʻtkazib beradi.

53. Qazilgan tik (vertikal) sugʻorish quduqlari hujjatlarining (loyiha-smeta) toʻgʻriligi va haqqoniyligi yuzasidan javobgarlik tuman hokimining qishloq va suv xoʻjaligi masalalari boʻyicha oʻrinbosari — qishloq xoʻjaligi boʻlimi boshligʻi boshchiligida foydalanishga qabul qilish komissiyasiga yuklanadi.

7-§. Aholi tomorqalarini va dehqon xoʻjaliklari yerlarini sugʻorish uchun mavjud suv taʼminotidan irrigatsiya tarmoqlarini tortish uchun subsidiya ajratish tartibi

54. Hududiy mehnat organi mahalliy tuman hokimligi bilan birgalikda kamida 30 ta xonadon tomorqasiga yoki kamida 10 ta dehqon xoʻjaligi yerlariga 500 metrgacha boʻlgan masofadagi mavjud suv taʼminotidan irrigatsiya tarmoqlarini tortish, zarur hollarda sotib olinadigan suv chiqarish vositalari roʻyxatini shakllantiradi.

55. Roʻyxatda subsidiya ajratiladigan fuqarolar, bajariladigan ishlar va sotib olinadigan vositalar roʻyxati hamda ishni bajaruvchi talabgor toʻgʻrisidagi maʼlumotlar koʻrsatiladi va tuman hokimining tegishli oʻrinbosari tomonidan tasdiqlanadi.

56. Hududiy mehnat organi tomonidan uch ish kunida buyurtmanoma va unga tasdiqlangan roʻyxat ilova qilingan holda belgilangan tartibda Vazirlikka koʻrib chiqish uchun taqdim etiladi.

57. Hududiy mehnat organi Vazirlik tomonidan maʼqullangan buyurtmanomalarni uch ish kunida “Onlayn mahalla” elektron platformasiga kiritadi.

Bunda talabgorlar tomonidan “Onlayn mahalla” elektron platformasiga kiritilgan loyihalar boʻyicha ishlar amalga oshiriladi.

58. Hududiy mehnat organi tuman hokimining qishloq va suv xoʻjaligi masalalari boʻyicha oʻrinbosari — qishloq xoʻjaligi boʻlimi boshligʻi boshchiligida foydalanishga qabul qilish komissiyasi tomonidan belgilangan tartibda shaharsozlik normalari va qoidalariga asosan rasmiylashtirilgan irrigatsiya va melioratsiya obyektlarini qurish va rekonstruksiya qilish boʻyicha yakunlangan ishlarni foydalanishga qabul qilish dalolatnomasini “Onlayn mahalla” elektron platformasiga yuklaydi va subsidiya ajratish boʻyicha Jamgʻarmaga soʻrovnoma yuboradi.

59. Jamgʻarma uch ish kunida soʻrovnomaga asosan subsidiyani hududiy mehnat organiga oʻtkazib beradi.

60. Hududiy mehnat organi uch ish kunida subsidiyani talabgorning bank hisobvaragʻiga oʻtkazib beradi.

8-§. Mahalla xonadonlarida namunali aholi tomorqasini tashkil etish uchun subsidiya ajratish tartibi

61. Hududiy mehnat organi “mahalla yettiligi” bilan birgalikda mahallalarda, ayniqsa, ogʻir mahallalarda bitta xonadon tomorqasini namunaviy oʻquv-tajriba tomorqasiga aylantirish boʻyicha oʻrganadi va takliflarni tayyorlaydi.

62. “Mahalla yettiligi” namunaviy oʻquv-tajriba tomorqasiga aylantirish boʻyicha bajariladigan ishlar toʻgʻrisidagi maʼlumotnomani hamda tomorqani namuna sifatida aholiga koʻrsatish uchun xonadon egasining rozilik xatini hududiy mehnat organiga taqdim qiladi.

63. Hududiy mehnat organi uch ish kunida maʼlumotlarni umumlashtirgan holda Vazirlikka kiritadi.

64. Vazirlikning Tomorqa yer egalari va dehqon xoʻjaliklari yerlaridan samarali foydalanishni tashkil etish boshqarmasi besh ish kunida takliflarni oʻrganib chiqadi va namunali aholi tomorqasini tanlab, sarflanadigan mablagʻlar toʻgʻrisidagi umumlashtirilgan soʻrovnomani Jamgʻarmaga taqdim qiladi.

65. Jamgʻarma soʻrovnomaga asosan uch ish kunida subsidiyani hududiy mehnat organiga oʻtkazib beradi.

66. Hududiy mehnat organi uch ish kunida tomorqasini namunaviy oʻquv-tajriba tomorqasiga aylantirish uchun xonadon egasining bank kartasiga talab etiladigan subsidiyaning 30 foizini oldindan oʻtkazib beradi.

Qolgan 70 foiz subsidiya “mahalla yettiligi”, xonadon egasi va ishni bajaruvchi tomonidan namunaviy oʻquv-tajriba tomorqasiga aylantirish boʻyicha bajarilgan ishlarni topshirish-qabul qilish dalolatnomasiga asosan xonadon egasining bank kartasiga oʻtkazib beriladi.

67. Ushbu subsidiya turidan foydalanish huquqi tomorqa yer egalariga faqat bir marta beriladi.

9-§. Dehqon xoʻjaligining yerlarida namunaviy oʻquv-tajriba yer uchastkalarini tashkil etish uchun subsidiya ajratish tartibi

68. Hududiy mehnat organi “mahalla yettiligi” bilan birgalikda dehqon xoʻjaliklarining 50 sotixgacha boʻlgan yer uchastkalarini namunaviy oʻquv-tajriba yer uchastkasiga aylantirish boʻyicha oʻrganadi va takliflarni tayyorlaydi.

69. “Mahalla yettiligi” dehqon xoʻjaligining yer uchastkalarida namunaviy oʻquv-tajriba yer uchastkalarini tashkil etish boʻyicha bajariladigan ishlar toʻgʻrisidagi maʼlumotnomani hamda dehqon xoʻjaligi yer uchastkasini namuna sifatida aholiga koʻrsatish uchun yer egasidan olingan rozilik xatini hududiy mehnat organiga taqdim qiladi.

70. Hududiy mehnat organi uch ish kunida umumlashtirilgan maʼlumotlarni Vazirlikka kiritadi.

71. Vazirlikning Tomorqa yer egalari va dehqon xoʻjaliklari yerlaridan samarali foydalanishni tashkil etish boshqarmasi besh ish kunida takliflarni oʻrganib chiqadi va namunaviy oʻquv-tajriba yer uchastkalarini tanlab, sarflanadigan mablagʻlar toʻgʻrisidagi umumlashtirilgan soʻrovnomani Jamgʻarmaga taqdim qiladi.

72. Jamgʻarma soʻrovnomaga asosan uch ish kunida subsidiyani hududiy mehnat organiga oʻtkazib beradi.

73. Hududiy mehnat organi uch ish kunida tomorqasini namunaviy oʻquv-tajriba tomorqasiga aylantirish uchun xonadon egasining bank kartasiga talab etiladigan subsidiyaning 30 foizini oldindan oʻtkazib beradi.

Qolgan 70 foiz subsidiya “mahalla yettiligi”, xonadon egasi va ishni bajaruvchi tomonidan namunaviy oʻquv-tajriba tomorqasiga aylantirish boʻyicha bajarilgan ishlarni topshirish-qabul qilish dalolatnomasiga asosan xonadon egasining bank kartasiga oʻtkazib beriladi.

74. Ushbu subsidiya turidan foydalanish huquqi dehqon xoʻjaliklariga faqat bir marta beriladi.

10-§. Kambagʻal oila xonadoni koʻcha va ichki tomorqasida uzumchilik (tok soʻrisi) tashkil etish uchun subsidiya ajratish tartibi

75. “Mahalla yettiligi” mahalladagi koʻcha va ichki tomorqasida avvaldan uzumchilik (tok soʻrisi oʻrnatilmagan) yoʻlga qoʻyilmagan kambagʻal oila xonadonlari boʻyicha uzumchilikni (tok soʻrisi) tashkil etish imkoniyatlarini oʻrganib chiqadi va talabgor oilalar roʻyxatini shakllantirib, mahalliy mehnat organi bilan kelishilgan holda tasdiqlaydi.

Bunda har bir kambagʻal oila xonadoni koʻcha va ichki tomorqasida uzumchilik (tok soʻrisi) tashkil etish bilan bogʻliq xarajatlarni qoplash uchun bazaviy hisoblash miqdorining 20 baravari miqdorida subsidiya ajratiladi.

76. Hokim yordamchisi uch ish kunida subsidiya ajratiladigan kambagʻal oila aʼzosining tegishli murojaatini “Onlayn mahalla” elektron platformasiga kiritadi va oʻrganish uchun skoring tizimiga yuboradi. Bunda:

talabgor kambagʻal oilaning aʼzosi ekanligi;

talabgor soʻralayotgan subsidiya turidan muqaddam foydalanmagani oʻrganiladi.

77. Skoring oʻrganish natijalari boʻyicha ijobiy natija kelgan taqdirda, hokim yordamchisi subsidiya ajratiladigan murojaat egasining bank kartasi maʼlumotlarini va tasdiqlangan roʻyxatni “Onlayn mahalla” elektron platformasi orqali hududiy mehnat organiga yuboradi.

78. Hududiy mehnat organi uch ish kunida “Onlayn mahalla” elektron platformasi orqali kelib tushgan murojaatlar roʻyxatini (tuman (shahar) va mahallalar kesimida) shakllantiradi hamda umumlashtirilgan soʻrovnomani Jamgʻarmaga yuboradi.

79. Jamgʻarma soʻrovnomaga asosan uch ish kunida mablagʻlarni hududiy mehnat organiga oʻtkazib beradi.

80. Hududiy mehnat organi uch ish kunida koʻcha va ichki tomorqalarida uzumchilik (tok soʻrisi) tashkil etish uchun murojaat egasining bank kartasiga ajratiladigan subsidiyaning 30 foizini oldindan oʻtkazib beradi.

Qolgan 70 foiz subsidiya “mahalla yettiligi”, murojaat egasi va ishni bajaruvchi tomonidan tasdiqlangan bajarilgan ishlarni topshirish-qabul qilish dalolatnomasiga asosan murojaat egasining bank kartasiga oʻtkazib beriladi.

81. Ushbu subsidiya turidan foydalanish huquqi har bir kambagʻal oilaga faqat bir marta beriladi.

11-§. Tijorat banklari orqali qishloq xoʻjaligi mahsulotlarini yetishtirish, qayta ishlash, quritish, saqlash va qadoqlash loyihalari uchun kredit ajratish tartibi

82. Tomorqa yer egalari va dehqon xoʻjaliklari hamda ularga xizmat koʻrsatuvchi subyektlar oʻzining yashash manzilidagi hokim yordamchisiga, “mahalla bankiri”ga yoki “Onlayn mahalla” elektron platformasi orqali qishloq xoʻjaligi mahsulotlarini yetishtirish, qayta ishlash, quritish, saqlash va qadoqlash loyihalariga kredit ajratish boʻyicha murojaat qiladi.

83. Hokim yordamchisi “mahalla yettiligi”ning qolgan aʼzolari hamda “mahalla bankiri” bilan birgalikda kollegial qaror qabul qilgan holda mahallaga biriktirilgan tijorat bankiga tavsiya yuboradi.

84. Tegishli tijorat banki hududlardan kelgan tavsiyalarni umumlashtirgan holda, resurs mablagʻlarini ajratish boʻyicha Jamgʻarmaga murojaat qiladi.

85. Jamgʻarma tijorat bankining murojaati boʻyicha Vazirlik va tijorat banki oʻrtasida tuzilgan bosh kelishuvga asosan Oʻzbekiston Respublikasi Markaziy bankining asosiy stavkasidan bir foiz past stavkada tegishli resurs mablagʻlarini ajratadi.

86. Tijorat banki kredit oluvchi bilan belgilangan tartibda kredit ajratish shartnomasini tuzgan holda, 2 yilgacha imtiyozli davr bilan 7 yilgacha muddatga Oʻzbekiston Respublikasi Markaziy bankining asosiy stavkasidan 4 foizlik punkt yuqori stavkada kreditlar ajratadi.

Bunda Jamgʻarma mablagʻlaridan tijorat banki tomonidan ajratiladigan kredit boʻyicha garov taʼminoti sifatida foydalanishga yoʻl qoʻyilmaydi hamda Oʻzbekiston Respublikasi Markaziy bankining asosiy stavkasi pasaytirilgan taqdirda, resurs mablagʻlari va kredit boʻyicha foiz stavkasi mutanosib ravishda pasaytiriladi, oshirilgan taqdirda esa oʻzgarishsiz qoladi.

87. Mahallalardagi hokim yordamchilari “mahalla bankiri” bilan birgalikda loyihalar uchun ajratiladigan kreditlarning maqsadli ishlatilishi yuzasidan doimiy monitoring yuritadi.

§12-§. Aholi tomorqalari va ijara yerlarida hamda ularga xizmat koʻrsatuvchi tadbirkorlik subyektlarining yer uchastkalarida ixcham muzlatkichli omborxonalar, qadoqlash, quritish va qayta ishlash uskunalari, tayyor holdagi issiqxonalarni lizingga berish tartibi

88. Tomorqa va ijara yer egalari yoki ularga xizmat koʻrsatuvchi tadbirkorlik subyektlari ixcham muzlatkichli omborxonalar, qadoqlash, quritish va qayta ishlash uskunalari, tayyor holdagi issiqxonalarni lizingga olish boʻyicha hududiy mehnat organiga murojaat qiladi.

89. Hududiy mehnat organi uch ish kunida “Onlayn mahalla” elektron platformasi orqali lizing ajratish boʻyicha murojaatni Jamgʻarmani xabardor qilgan holda, “Kambagʻallik va mehnat sohasidagi loyihalarni boshqarish markazi” MCHJga yuboradi.

90. “Kambagʻallik va mehnat sohasidagi loyihalarni boshqarish markazi” MCHJ kelib tushgan murojaatda koʻrsatilgan loyiha boʻyicha joyiga chiqqan holda tegishli biznes-rejalarni ishlab chiqadi, yetkazib beruvchini aniqlaydi va loyiha egasi bilan uch taraflama lizing shartnomasini tuzadi hamda zarur mablagʻlar ajratish boʻyicha Jamgʻarmaga “Onlayn mahalla” elektron platformasi orqali murojaat qiladi.

91. Jamgʻarma loyiha boʻyicha zarur mablagʻlarni “Kambagʻallik va mehnat sohasidagi loyihalarni boshqarish markazi” MCHJga Oʻzbekiston Respublikasi Markaziy bankining asosiy stavkasidan bir foiz past stavkada oʻtkazib beradi.

92. “Kambagʻallik va mehnat sohasidagi loyihalarni boshqarish markazi” MCHJ va loyiha egasi lizing shartnomasida koʻrsatilgan loyihani ishga tushirib, tomorqa yoki ijara yer egasiga 24 oylik imtiyozli davr bilan 5 yilga boʻlib toʻlash sharti bilan Oʻzbekiston Respublikasi Markaziy bankining asosiy stavkasidan 4 foiz yuqori stavkada lizingga topshiradi.

Bunda lizing mablagʻlarini qaytarish boʻyicha toʻlov grafigi “Kambagʻallik va mehnat sohasidagi loyihalarni boshqarish markazi” MCHJ tomonidan loyiha toʻliq ishga tushirishga tayyor holatga keltirilib, belgilangan tartibda lizingga oluvchiga topshirilgan sanadan boshlab hisoblanadi.

93. Tomorqa yoki ijara yer egasi yoki ularga xizmat koʻrsatuvchi tadbirkorlik subyekti lizing shartnomasi asosida toʻlovlarni belgilangan muddatlarda “Kambagʻallik va mehnat sohasidagi loyihalarni boshqarish markazi” MCHJga toʻlab boradi.

94. “Kambagʻallik va mehnat sohasidagi loyihalarni boshqarish markazi” MCHJ har oy yakuni bilan ajratiladigan barcha mablagʻlar boʻyicha solishtirma dalolatnoma tuzilgan holda tegishli qarzdorliklarni Jamgʻarmaga toʻlab boradi.

Bunda lizing boʻyicha Jamgʻarmadan ajratiladigan mablagʻlar toʻliq qaytarilib, hisoblangan foiz toʻlovlari “Kambagʻallik va mehnat sohasidagi loyihalarni boshqarish markazi” MCHJda qoladi.

95. Hududiy mehnat organi lizingga berilgan loyihalarning amalga oshirilishi boʻyicha monitoring natijalarini har oy yakuni bilan “Kambagʻallik va mehnat sohasidagi loyihalarni boshqarish markazi” MCHJga kiritib boradi.

4-bob. Yakunlovchi qoidalar

96. Ushbu Nizomni qoʻllashda yuzaga keladigan nizolar qonunchilik hujjatlarida belgilangan tartibda hal etiladi.

97. Manfaatdor shaxslar moliyaviy qullab-quvvatlash turlari ajratilishi asossiz rad etilgan taqdirda, qonunchilik hujjatlarida belgilangan tartibda sudga murojaat qilishlari mumkin.

98. Ushbu Nizom talablari buzilishida aybdor boʻlgan shaxslar qonunchilikda belgilangan tartibda javob beradilar.

Oʻzbekiston Respublikasi Kambagʻallikni qisqartirish va bandlik vazirligi huzuridagi Dehqon xoʻjaliklari va tomorqa yer egalari faoliyatini qoʻllab-quvvatlash jamgʻarmasi hisobidan grant, subsidiya, kredit va lizing ajratish tartibi toʻgʻrisida nizomga ILOVA

Subsidiya mablagʻlarini ajratishga koʻmaklashuvchi tuman (shahar) ishchi guruhining

1. Tuman (shahar) hokimining qishloq va suv xoʻjaligi masalalari boʻyicha oʻrinbosari — tuman qishloq xoʻjaligi boʻlimi boshligʻi, Ishchi guruh rahbari

2. Tuman (shahar) kambagʻallikni qisqartirish va bandlik boʻlimi boshligʻi

3. Oʻsimliklar karantini va himoyasi agentligi tuman boʻlimi boshligʻi

4. Tuman irrigatsiya boʻlimi boshligʻi

5. Tegishli mahalla raisi

6. Tegishli mahalladagi hokim yordamchisi.

Oʻzbekiston Respublikasining Bosh vaziri A. ARIPOV

Toshkent sh.,

2025-yil 13-may,

317-son

(Qonunchilik maʼlumotlari milliy bazasi, 15.05.2025-y., 09/25/317/0438-son; 09.02.2026-y., 07/26/49/0121-son; 06.05.2026-y., 09/26/224/0457-son)

lex.uz