UzbekAI

← Qonunlar

📅 2025-yil 15-may · Vazirlar Mahkamasi qarorlari

Rasmiy matn. Rasmiy hujjat. Tahririy izohlar kiritilmagan.

Yordam | Arxiv | Atamalar | Statistika | API | Havola yuborish | Sayt haqida | Shartlar

← Қонунлар

📅 2025 йил 15 май · Вазирлар Маҳкамаси қарорлари

Расмий матн. Расмий ҳужжат. Таҳририй изоҳлар киритилмаган.

Ёрдам | Архив | Атамалар | Статистика | API | Ҳавола юбориш | Сайт ҳақида | Шартлар

← Законы

📅 15 мая 2025 г. · Постановления Кабинета Министров

Официальный текст. Официальный документ. Редакционные примечания не включены.

Помощь | Архив | Термины | Статистика | API | Предложить ссылку | О сайте | Условия

← Laws

📅 15 May 2025 · Cabinet of Ministers resolutions

Official text. Official document. Editorial notes are not included.

Help | Archive | Glossary | Stats | API | Submit | About | Terms

Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг

қарори

Транспорт воситаларидан фойдаланишда аҳолига қўшимча қулайликлар яратиш чора-тадбирлари тўғрисида

Автомобиль йўлларида ҳаракатланишни ташкил этиш тартибини аҳолининг таклиф ва истакларини инобатга олган ҳолда янада такомиллаштириш, транспорт воситаларидан фойдаланишда қўшимча қулайликлар яратиш ҳамда фуқароларни бу борада қийнаб келаётган муаммоларни бартараф этиш мақсадида Вазирлар Маҳкамаси қарор қилади:

1. Шундай тартиб ўрнатилсинки, унга мувофиқ 2025 йил 1 июндан бошлаб:

йўлнинг қатнов қисмидаги чизиқлар билан белгилаб қўйилган талабларга риоя этмаслик ҳолатларини ҳар қандай махсус автоматлаштирилган фото ва видео қайд этиш дастурий-техник воситалари (кейинги ўринларда — махсус техника воситалари) орқали қайд этишга;

шаҳарлар автомобиль йўлларида таъмирлаш ёки йўл чизиқларини чизиш билан боғлиқ ишларни соат 07.00 дан 21.00 га қадар амалга оширишга (дам олиш кунлари, шунингдек, кечиктириб бўлмайдиган алоҳида ҳолатлар бундан мустасно) йўл қўйилмайди.

2. Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирлиги ҳамда Транспорт вазирлигининг қуйидагиларга рухсат бериш тўғрисидаги таклифлари маъқуллансин:

соат 23.00 дан 06.00 га қадар йўналишли транспорт воситалари учун алоҳида ажратилган тасмаси бор йўлда бошқа транспорт воситаларининг ҳаракатланишига;

амал қилиш вақтини кўрсатувчи қўшимча ахборот белгиларига эга «Тўхташ тақиқланган» ва «Тўхтаб туриш тақиқланган» йўл белгилари жойлашган ҳудудда уларнинг амал қилиш вақтидан ташқари пайтда транспорт воситаларининг тегишлича тўхташи ҳамда тўхтаб туришига;

мактаб ва мактабгача таълим ташкилотлари атрофидаги йўлларда Йўл ҳаракати қоидалари билан белгиланган тезлик чегарасини дам олиш кунлари, таътил даврлари ва 19.00 дан 07.00 га вақт оралиғида ушбу аҳоли пункти учун рухсат этилган умумий тезлик чегарасигача ошириб ҳаракатланишга.

3. Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирлиги томонидан қуйидагиларни назарда тутувчи келишилган Қонун лойиҳаси ишлаб чиқилгани маълумот учун қабул қилинсин:

махсус техника воситалари орқали қайд этиладиган йўл ҳаракати қоидаларини бузиш билан боғлиқ ҳуқуқбузарликларнинг қатъий рўйхати ва бу тоифадаги ишларни кўриб чиқишнинг аниқ муддати;

маъмурий жазо тизимига маъмурий огоҳлантириш чорасини киритиш ва уни йўл ҳаракати қоидаларини бузиш билан боғлиқ айрим ҳуқуқбузарликларни биринчи марта содир этган шахсларга нисбатан ҳолатни аниқлаган ваколатли шахс томонидан қўллаш тартиби.

4. Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирлиги Давлат йўл ҳаракати хавфсизлиги хизматига ҳудуднинг ўзига хос хусусиятини инобатга олган ҳолда, Йўл ҳаракати қоидалари билан тасдиқланган қўшимча ахборот белгиларида кўрсатилмаган бошқа вақт оралиғини назарда тутувчи қўшимча ахборот белгиларини ўрнатиш ҳуқуқи берилсин.

5. Туман ва шаҳар ҳокимликлари ҳузурида йўл инфратузилмасини ривожлантириш жамғармалари ташкил этилсин ҳамда уларнинг маблағлари фақат йўл инфратузилмасини ривожлантириш учун мақсадли сарфланишига рухсат берилсин.

6. Йўл ҳаракати қоидаларини бузиш билан боғлиқ ҳолатларни махсус техника воситалари орқали қайд этишда шахсга доир маълумотлар хавфсизлигини таъминлаш, шунингдек, соҳада суиистеъмолчиликларнинг олдини олиш мақсадида белгилансинки:

тадбиркорлик субъектлари томонидан ўрнатилган йўл ҳаракати қоидалари бузилишини махсус автоматлаштирилган фото- ва видео қайд этиш тизимининг маълумотларни сақлаш ва қайта ишлаш қурилмалари ҳамда дастурий таъминоти 2025 йил якунига қадар босқичма-босқич Ички ишлар вазирлигининг «Хавфсиз шаҳар» тизимларини ривожлантириш маркази» давлат муассасаси бошқарувига ўтказилади;

«Хавфсиз шаҳар» тизимларини ривожлантириш маркази» давлат муассасаси тадбиркорлик субъектлари томонидан ўрнатилган йўл ҳаракати қоидалари бузилишини махсус автоматлаштирилган фото ва видео қайд этиш тизимининг белгиланган тартибда техник талабларга мос равишда эксплуатация қилиниши учун масъул ҳисобланади.

7. Ўзбекистон Республикаси Транспорт вазирлиги Ички ишлар вазирлиги билан биргаликда уч ой муддатда тартибга солинмаган автомобиль йўли ва темир йўл кесишмаларини ўрганиб чиқсин ҳамда тирбандликларни юзага келишига сабаб бўлаётган жойларда ўрнатилган «Тўхтамасдан ҳаракатланиш тақиқланган» йўл белгиларини бошқариладиган светофорларга алмаштириш чораларини кўрсин.

8. Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирлиги:

2025 йил 1 сентябрга қадар жойлардаги ўрганишлар асосида йўллар бўйида жойлашган мактаб ва мактабгача таълим ташкилотлари атрофида соатига 30 километрдан оширмасдан ҳаракатланиш мумкинлигини кўрсатувчи йўл белгилари ҳамда бунга қатъий риоя этишни таъминловчи махсус техника воситаларини ўрнатиш бўйича барча зарур чораларни кўрсин;

икки ой муддатда Йўл ҳаракати қоидаларига ушбу қарордан келиб чиқадиган ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш тўғрисидаги таклифларни белгиланган тартибда Вазирлар Маҳкамасига киритсин;

уч ой муддатда жойлардаги таҳлил ва ўрганишлар асосида барча «Тўхташ тақиқланган» ва «Тўхтаб туриш тақиқланган» йўл белгиларининг мақсадга мувофиқ ўрнатилганлиги нуқтаи назаридан тўлиқ қайта кўриб чиқилишини, зарурат бўлмаган жойларда ўрнатилган йўл белгиларининг демонтаж қилинишини, шунингдек, уларнинг амал қилиш вақтини кўрсатувчи қўшимча ахборот белгилари ўрнатилишини таъминласин;

олти ой муддатда Транспорт вазирлиги билан биргаликда транспорт воситалари ҳайдовчилари томонидан белгиланган ҳаракат тезлигини ошириб юбориш ҳолатлари кўплаб кузатилаётган ҳудудларда транспорт воситасининг жорий тезлигини кўрсатувчи огоҳлантирувчи электрон таблолар ўрнатилишини ва бу амалиётни кейинчалик ўрганишлар асосида ҳар йил якуни бўйича тасдиқланадиган дастурга кўра бошқа ҳудудларда амалга ошириб борилишини таъминласин;

йўл ҳаракати қоидаларини бузиш билан боғлиқ ҳолатларни махсус техника воситалари орқали қайд этиш соҳасида қонунчилик талабларига қатъий риоя этилишини таъминлаш чораларини кўриб борсин;

Транспорт вазирлиги, Рақамли технологиялар вазирлиги, Ўзбекистон техник жиҳатдан тартибга солиш агентлиги, «Киберхавфсизлик маркази» ДУК ва маҳаллий ижро этувчи ҳокимият органлари ҳамда бошқа масъул вазирлик ва идоралар вакилларидан иборат таркибда комиссия тузган ҳолда 2025 йил якунига қадар чорраҳа ва йўллардаги барча махсус техника воситаларини уларнинг мақсадга мувофиқ ўрнатилгани ва белгиланган талабларга мувофиқлиги нуқтаи назаридан тўлиқ хатловдан ўтказилишини ташкил этсин;

хатлов натижалари бўйича ўзбошимчалик билан ёки белгиланган тартибга риоя этмаган ҳолда ўрнатилган, техник ва стандарт талабларга жавоб бермайдиган, шунингдек, йўл-транспорт ҳодисаларининг олдини олиш мақсадига эришишга кўмаклашмайдиган махсус техника воситаларининг демонтаж қилинишини таъминласин.

9. Белгилансинки, 2025 йил 1 сентябрдан бошлаб ҳаракат тезлигини назорат қилишга мўлжалланган ҳар қандай турдаги стационар ва мобиль радарлар жойлашган ҳудудда ва унгача камида 250 метрдан кам ҳамда 500 метрдан кўп бўлмаган ҳудудда «Радар» йўл белгисининг ўрнатилиши мажбурий ҳисобланади.

10. Ўзбекистон Республикаси Иқтисодиёт ва молия вазирлиги Транспорт вазирлиги ва Ички ишлар вазирлиги билан биргаликда икки ой муддатда туман ва шаҳар ҳокимликлари ҳузурида йўл инфратузилмасини ривожлантириш жамғармалари маблағларини шакллантириш ва улардан мақсадли фойдаланиш тартибини белгиловчи Ҳукумат лойиҳасини Вазирлар Маҳкамасига киритсин.

11. Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг иловага мувофиқ айрим қарорларига ўзгартириш ва қўшимчалар киритилсин.

12. Ушбу қарорнинг бажарилишини назорат қилиш Ўзбекистон Республикаси ички ишлар вазири А.А. Ташпулатов ва транспорт вазири И.Р. Махкамов зиммасига юклансин.

Вазирлар Маҳкамасининг 2025 йил 15 майдаги 318-сон қарорига ИЛОВА

Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг айрим қарорларига киритилаётган ўзгартириш ва қўшимчалар

1. Вазирлар Маҳкамасининг 2010 йил 2 апрелдаги 62-сон қарори билан тасдиқланган Вазирликлар, давлат қўмиталари ва идораларнинг бюджетдан ташқари жамғармаларига йўналтирилаётган давлат божлари, йиғимлар ва солиқ бўлмаган тўловлардан, маъмурий ва молиявий жазолардан ажратмалар миқдорларида :

а) 9 — 9 2 -бандлар қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

« 9. Ички ишлар вазирлиги Йўл ҳаракати қоидалари бузилганлиги учун жарималар суммаси махсус автоматлаштирилган фото ва видео қайд этиш дастурий-техник воситалари қайд этган йўл ҳаракати қоидалари бузилганлиги учун жарима суммасидан ташқари. 39 Махсус автоматлаштирилган фото ва видео қайд этиш дастурий-техник воситалари қайд этган йўл ҳаракати қоидалари бузилганлиги учун жарима суммаси (тадбиркорлик субъектларига тегишли махсус автоматлаштирилган фото ва видео қайд этиш дастурий-техник воситалари ҳамда тегишли оғирлик ва габарит назорати бўйича стационар шохобчалар орқали қайд этилган йўл ҳаракати қоидалари бузилганлиги учун ҳамда божхона органлари томонидан ундирилган жарима суммаси бундан мустасно). 48,5 Махсус автоматлаштирилган фото ва видео қайд этиш дастурий-техник воситалари қайд этган хорижий давлатларнинг автотранспорт воситалари томонидан йўл ҳаракати қоидалари бузилганлиги учун Божхона қўмитаси томонидан ундирилган жарима суммаси. 23,5 Автомототранспорт воситалари қайта рўйхатдан ўтказилганлиги учун тўлов суммаси. 8 Қонунчилик ҳужжатларида белгиланган ҳолатларда давлат даромадига ўтказилган мол-мулкни сотишдан олинган маблағлар. 8 Ички ишлар органларининг ташаббуси билан аниқланган ер тўғрисидаги қонун бузилиши ҳолатлари бўйича давлат манфаатларига етказилган зарарларни ундиришдан тушган маблағлар. 10 Чиқиш ва кириш визалари берилганлиги, улар муддатининг узайтирилганлиги, вақтинча турган жой бўйича рўйхатга олинганлиги, доимий яшаш учун ҳужжатлар расмийлаштирилганлиги учун давлат божлари. 8 Тадбиркорлик субъектларига тегишли махсус автоматлаштирилган фото ва видео қайд этиш дастурий-техник воситалари қайд этган йўл ҳаракати қоидалари бузилганлиги учун ундирилган жарима суммаси: тизим жорий этилиб, ишга туширилган кундан бошлаб икки йил давомида; 8,5 тизим жорий этилиб, ишга туширилганидан икки йил ўтган кундан бошлаб. 13,5 Махсус автоматлаштирилган фото ва видео қайд этиш техника воситалари орқали қайд этилган йўл ҳаракати қоидабузарлиги учун жарималар суммаси («Хавфсиз йўл ва хавфсиз пиёда» республика жамғармаси ҳисобидан белгиланган тартибда ўрнатилган ҳолатларда). 5 9 1 . Ички ишлар вазирлиги Жамоат хавфсизлиги департаменти Йўл ҳаракати хавфсизлиги хизматининг Давлат йўл ҳаракати хавфсизлиги хизмати моддий-техника базасини ривожлантириш, ходимларини рағбатлантириш ва мукофотлаш жамғармаси Йўл ҳаракати қоидалари бузилганлиги учун жарималар суммаси махсус автоматлаштирилган фото ва видео қайд этиш дастурий-техник воситалари қайд этган йўл ҳаракати қоидалари бузилганлиги учун жарима суммасидан ташқари. 16 Автотранспорт воситалари ойналарининг тусини ўзгартиришга (қорайтиришга) рухсатнома бериш ва ўзгартириш бўйича йиғимлар. 40 Махсус автоматлаштирилган фото ва видео қайд этиш дастурий-техник воситалари қайд этган йўл ҳаракати қоидалари бузилганлиги учун жарима суммасининг Ички ишлар вазирлигининг бюджетдан ташқари жамғармасига ажратилиши белгиланган қисми. 1,5 Тадбиркорлик субъектларига тегишли махсус автоматлаштирилган фото ва видео қайд этиш дастурий-техник воситалари қайд этган йўл ҳаракати қоидалари бузилганлиги учун ундирилган жарима суммаси. 1,5 9 2 . Ички ишлар вазирлиги Жамоат хавфсизлиги департаменти Йўл ҳаракати хавфсизлиги хизматининг «Хавфсиз йўл ва хавфсиз пиёда» республика жамғармаси Йўл ҳаракати қоидаларини бузганлик учун жарималар суммаси (давлат ижрочилари томонидан ижро иши бўйича ундирилганлар маблағлар бундан мустасно). 5 Автоматлаштирилган фото ва видео қайд этиш техника воситалари орқали қайд этилган йўл ҳаракати қоидабузарлиги учун жарималар суммаси (Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2018 йил 30 октябрдаги «Йўл ҳаракати хавфсизлигини таъминлаш соҳасида инвестициявий лойиҳани амалга ошириш чора-тадбирлари тўғрисида»ги ПҚ-3989-сон қарори билан жорий этилган лойиҳа бўйича). 25 Махсус автоматлаштирилган фото- ва видео қайд этиш техника воситалари орқали қайд этилган йўл ҳаракати қоидабузарлиги учун жарималар суммаси («Хавфсиз йўл ва хавфсиз пиёда» республика жамғармаси ҳисобидан белгиланган тартибда ўрнатилган ҳолатларда). 25 Автотранспорт воситалари ойналарининг тусини ўзгартиришга (қорайтиришга) рухсатнома бериш ва ўзгартириш бўйича йиғимлар. 20 Жисмоний ва юридик шахсларнинг автотранспорт воситаларига ўрнатилган видеорегистраторлар, видеокузатув ва тасвирга олиш техника воситалари ҳамда мобиль қурилмалар орқали қайд этилган йўл ҳаракати қоидабузарлиги учун жарималар суммаси. 100 Автотранспорт воситалари учун рўйхатдан ўтказиш давлат рақами белгиларини оширилган тўлов ставкалари бўйича аукциондан олиб, аукционга қўйилган бошланғич нархи бўйича умумий тартибда реализация қилишдан олинган тушумлар. 50 » ;

б) қуйидаги мазмундаги 9 3 -банд билан тўлдирилсин:

« 9 3 . Ички ишлар вазирлигининг «Хавфсиз шаҳар» тизимларини ривожлантириш маркази «Хавфсиз шаҳар» тизимлари ёрдамида аниқланган ҳуқуқбузарликлар учун тўланадиган жарималар ва кўрсатилган хизматлар суммаси. 60 Тадбиркорлик субъектларига тегишли махсус автоматлаштирилган фото ва видео қайд этиш дастурий-техник воситалари қайд этган йўл ҳаракати қоидалари бузилганлиги учун ундирилган жарима суммаси. 20 Махсус автоматлаштирилган фото- ва видео қайд этиш техника воситалари орқали қайд этилган йўл ҳаракати қоидабузарлиги учун жарималар суммаси («Хавфсиз йўл ва хавфсиз пиёда» республика жамғармаси ҳисобидан белгиланган тартибда ўрнатилган ҳолатларда) 25 » ;

в) 24-банд қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

« 24. Рақамли технологияларни ривожлантириш жамғармаси (Ўзбекистон Республикаси Рақамли технологиялар вазирлиги) Алоқа ва ахборотлаштириш соҳасида фаолиятни амалга ошириш ҳуқуқини берувчи лицензиялар берилганлиги учун давлат божи. 50 Алоқа соҳасида фаолиятни амалга оширувчи юридик шахслардан норматив ҳужжатлар, давлат тармоқ стандартлари талаблари, алоқа соҳасида кўрсатилаётган хизматлар сифати бузилганлиги учун ундириладиган жарима санкциялари. 45 Абонент рақамидан фойдаланганлик учун тўлов. 10 Махсус автоматлаштирилган фото ва видео қайд этиш техника воситалари орқали қайд этилган йўл ҳаракати қоидабузарлиги учун жарималар суммаси («Хавфсиз йўл ва хавфсиз пиёда» республика жамғармаси ҳисобидан белгиланган тартибда ўрнатилган ҳолатларда). 5 «Хавфсиз шаҳар» тизимлари ёрдамида аниқланган ҳуқуқбузарликлар учун тўланадиган жарималар ва кўрсатилган хизматлар суммаси 10 Республикада ўрнатилган автоматлаштирилган фото ва видео қайд этиш техника воситалари орқали қайд этилган қоидабузарликлар учун ундирилган жарималар суммаси (Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2023 йил 28 сентябрдаги ПҚ-318-сон қарорига мувофиқ). 10 » ;

г) 24 1 -банд чиқариб ташлансин.

2. Вазирлар Маҳкамасининг «Йўл ҳаракати хавфсизлигини таъминлаш соҳасига хусусий секторни жалб этишга доир қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида» 2021 йил 21 апрелдаги 232-сон қарорида :

а) 4-банднинг «б» кичик банди қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

«б) тадбиркорлик субъектлари томонидан автомобиль йўлларида йўл ҳаракати қоидалари бузилганлигини махсус автоматлаштирилган фото ва видео қайд этиш дастурий-техник воситалари жорий этилиб, ишга туширилганидан 2 йил ўтгандан сўнг:

10 фоизи — тадбиркорлик субъекти ҳисобига;

10 фоизи — Ўзбекистон Республикасининг республика бюджетига;

13,5 фоизи — Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирлигининг бюджетдан ташқари жамғармасига;

10 фоизи — йўл инфратузилмасини ривожлантириш учун мақсадли йўналтирилган ҳолда, йўл ҳаракати қоидалари бузилиши қайд этилган жойнинг маҳаллий бюджетига;

10 фоизи — йўл ҳаракати қоидалари бузилиши қайд этилган туман ва шаҳар ҳокимликлари йўл инфратузилмасини ривожлантириш жамғармаларига;

1,5 фоизи — Ички ишлар вазирлиги Жамоат хавфсизлиги департаменти Йўл ҳаракати хавфсизлиги хизматининг Давлат йўл ҳаракати хавфсизлиги хизмати моддий-техника базасини ривожлантириш, ходимларини рағбатлантириш ва мукофотлаш жамғармасига;

20 фоизи — Ўзбекистон Республикаси Транспорт вазирлиги ҳузуридаги Автомобиль йўллари қўмитаси фаолиятини ривожлантириш ва қўллаб-қувватлаш жамғармасига;

5 фоизи — Ўзбекистон Республикаси Давлат хавфсизлиги хизмати ҳузуридаги «Киберхавфсизлик маркази» давлат унитар корхонасига;

20 фоизи — Ички ишлар вазирлигининг «Хавфсиз шаҳар» тизимларини ривожлантириш марказига «Хавфсиз шаҳар» ягона интеграциялашган тизимларини яратиш ва ривожлантириш учун мақсадли йўналтирилади»;

б) 5-бандда :

биринчи хатбошидаги «Давлат йўл ҳаракати хавфсизлиги хизмати» сўзлари ««Хавфсиз шаҳар» тизимларини ривожлантириш маркази давлат муассасаси» сўзлари билан алмаштирилсин;

иккинчи хатбошидаги «назорат қилувчи ваколатли орган» сўзлари «техник назорат қилувчи ишчи орган» сўзлари билан алмаштирилсин;

тўртинчи хатбоши қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

«Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирлиги Жамоат хавфсизлиги департаменти Йўл ҳаракати хавфсизлиги хизмати ҳамда Ўзбекистон Республикаси Давлат хавфсизлик хизмати ҳузуридаги «Киберхавфсизлик маркази» давлат унитар корхонаси билан биргаликда махсус автоматлаштирилган фото ва видео қайд этиш тизимида мунтазам равишда ахборот ва киберхавфсизлик ҳолати бўйича ўрганишлар ўтказиш, шунингдек, ахборот ва киберхавфсизлик ҳодисалари ҳамда таҳдидларини мониторинг қилиш ишларини амалга оширади»;

в) 7-банддаги «Давлат йўл ҳаракати хавфсизлиги бош бошқармасининг» сўзлари «Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирлиги Жамоат хавфсизлиги департаменти Йўл ҳаракати хавфсизлиги хизматининг» сўзлари билан алмаштирилсин;

г) 1-иловада :

2-банднинг тўртинчи хатбошисидаги «Маъмурий амалиёт» комплекс автоматлаштирилган ахборот тизими (КААТ)» сўзлари «Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирлиги Жамоат хавфсизлиги департаменти Йўл ҳаракати хавфсизлиги хизмати Ягона автоматлаштирилган ахборот тизимининг «Маъмурий амалиёт» модули (кейинги ўринларда — «Маъмурий амалиёт» модули)» сўзлари билан алмаштирилсин;

бешинчи хатбоши қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

« объект — электрон онлайн-аукционларда ғолиб бўлган тадбиркорлик субъектларига фойдаланиш ҳуқуқи асосида чекланмаган муддатга ва бошқа тадбиркорлик субъектларига ўтказиш ҳуқуқи билан бириктирилган махсус автоматлаштирилган фото ва видео қайд этиш дастурий-техник воситалари ўрнатиладиган жой»;

қуйидаги мазмундаги саккизинчи хатбоши билан тўлдирилсин:

« ваколатли орган — Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирлиги»;

саккизинчи хатбоши тўққизинчи хатбоши деб ҳисоблансин;

4-банд қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

«4. Тизим ўрнатилиши мумкин бўлган жойнинг дислокацияси ва минимал қиймати (бошланғич нархи), мазкур ҳудуддаги транспорт оқими ва охирги икки йилда аниқланган йўл ҳаракати қоидалари турлари бўйича қоидабузарликлар тўғрисидаги маълумотлар ваколатли орган томонидан «E-auksion» электрон савдо платформасидаги алоҳида веб-саҳифада эълон қилинади»;

13-банддаги «Давлат йўл ҳаракати хавфсизлиги хизматининг «Маъмурий амалиёт» комплекс автоматлаштирилган ахборот тизимига (кейинги ўринларда — «Маъмурий амалиёт» КААТ)» сўзлари ««Маъмурий амалиёт» модулига» сўзлари билан алмаштирилсин;

17-банддаги ««Маъмурий амалиёт» КААТга» сўзлари ««Маъмурий амалиёт» модулига» сўзлари билан алмаштирилсин;

22 ва 32-бандлардаги ««Маъмурий амалиёт» КААТда» сўзлари ««Маъмурий амалиёт» модулида» сўзлари билан алмаштирилсин;

27-банднинг иккинчи хатбошисидаги «5 иш кунида» сўзлари «қонунчиликда белгиланган муддатда» сўзлари билан алмаштирилсин;

31-банддаги «Ахборот технологиялари ва коммуникацияларини ривожлантириш вазирлиги» сўзлари «Рақамли технологиялар вазирлиги» сўзлари билан алмаштирилсин;

33-банддаги «мулк ҳуқуқи асосида» сўзлари «фойдаланиш ҳуқуқи асосида» сўзлари билан алмаштирилсин;

34-банддаги «Тизим тадбиркорлик субъектларига мулк ҳуқуқи асосида тегишли бўлиб, унга» сўзлари «Тизимга» сўзи билан алмаштирилсин;

39-банд қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

«39. Тизим ўрнатилган объект тадбиркорлик субъектидан олиб қўйилган ҳолларда, Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирлиги ва Транспорт вазирлиги томонидан тадбиркорлик субъектига мазкур объект қийматига тенг бўлган бошқа бўш турган объект таклиф этилади»;

40-банд ўз кучини йўқотган деб ҳисоблансин;

41-бандда :

биринчи хатбоши қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

«41. Ваколатли орган томонидан билдирилган қуйидаги эътирозлар мазкур Низомнинг 42-бандида кўрсатилган муддатларда бартараф этилмаган тақдирда, тадбиркорлик субъектларининг объектдан чекланмаган муддатда фойдаланиш ва уни бошқа тадбиркорлик субъектига ўтказиш ҳуқуқи бекор қилинишига олиб келади:»;

олтинчи хатбоши қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

«тизимда қайд этилган йўл ҳаракати қоидаларининг бузилганлик ҳолатлари бўйича «Маъмурий амалиёт» модулига юборилган маълумотлардаги хатоликларнинг умумий сони бир ва ундан ортиқ фоизни ташкил этганда»;

саккизинчи хатбошидаги «мулк ҳуқуқини» сўзлари «ҳуқуқларни» сўзи билан алмаштирилсин;

42 ва 43-бандлар қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

«42. Ваколатли орган томонидан билдирилган эътирозлар 30 кун давомида бартараф этилмаган тақдирда ёки бириктирилган объектдан ихтиёрий воз кечилганда, тадбиркорлик субъектларининг объектдан чекланмаган муддатда фойдаланиш ва уни бошқа тадбиркорлик субъектига ўтказиш ҳуқуқи ваколатли органнинг қарори билан бекор қилинади ҳамда 7 иш кунида оператор хабардор қилинади.

Оператор ваколатли органнинг қарори асосида 3 иш кунида «E-auksion» электрон савдо платформасига тегишли ўзгартириш киритилади.

43. Тадбиркорлик субъектларининг объектдан чекланмаган муддатда фойдаланиш ва уни бошқа тадбиркорлик субъектига ўтказиш ҳуқуқи бекор қилинганда, тизим қурилмалари тадбиркорлик субъектларига қайтарилади ва бир ой муддат ичида ваколатли орган ҳамда йўлга эгалик қилувчи юридик шахсларнинг иштирокида қонунчилик ҳужжатларида белгиланган талабларга риоя этган ҳолда тадбиркорлик субъектлари томонидан ечиб олинади.

Тадбиркорлик субъектларига юкланган мажбурият белгиланган муддат ичида амалга оширилмаган тақдирда, мазкур қурилмалар ваколатли орган ҳамда йўлга эгалик қилувчи юридик шахслар томонидан қонунчилик ҳужжатлари талабларига риоя этилган ҳолда ечиб олинади ҳамда тадбиркорлик субъектларининг расмий сўровига асосан қурилмаларнинг ечиб олиниши билан боғлиқ харажатлар тадбиркорлик субъектлари томонидан қоплангандан сўнг уларга ёки уларнинг ишончли вакилига қайтарилади»;

44 ва 45-бандлар ўз кучини йўқотган деб ҳисоблансин;

47-бандда :

учинчи хатбоши қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

«тизим ёрдамида аниқланган қоидабузарликлар тўғрисидаги маълумотларни, шунингдек, махсус автоматлаштирилган фото ва видео қайд этиш қурилмаси тўғрисидаги маълумотларни (метрологик қиёслаш гувоҳномаси) ДЙҲХХ томонидан ишлаб чиқилган Технологик йўриқнома талаблари асосида «Маъмурий амалиёт» модулига тақдим этиш»;

қуйидаги мазмундаги тўққизинчи хатбоши билан тўлдирилсин:

«Йўл ҳаракати қоидаларини бузиш билан боғлиқ ҳолатларни махсус техника воситалари орқали қайд этишда шахсга доир маълумотлар хавфсизлигини таъминлаш, шунингдек, соҳада суиистеъмолчиликларнинг олдини олиш мақсадида барча маълумотларни сақлаш ва қайта ишлаш сервер қурилмалари «Хавфсиз шаҳар» марказининг технологик майдончасига жойлаштириш (бошқарувига ўтказиш)»;

тўққизинчи хатбоши ўнинчи хатбоши деб ҳисоблансин;

48-бандда :

олтинчи хатбошидаги ««Маъмурий амалиёт» КААТга» сўзлари ««Маъмурий амалиёт» модулига» сўзлари билан алмаштирилсин;

саккизинчи хатбошидаги «объектга нисбатан бўлган мулк ҳуқуқини суд тартибида» сўзлари «объектга нисбатан бўлган ҳуқуқини» сўзлари билан алмаштирилсин;

49-бандда :

олтинчи хатбошидаги ««Маъмурий амалиёт» КААТга» сўзлари ««Маъмурий амалиёт» модулига» сўзлари билан алмаштирилсин;

қуйидаги мазмундаги саккизинчи хатбоши билан тўлдирилсин:

««Маъмурий амалиёт» модули томонидан шакллантирилаётган тизимдан олинган маълумотлар асосида қоидабузарликни қайд этувчи қурилма тўғрисидаги кенгайтирилган маълумотларни (метрологик қиёслаш гувоҳномаси) автоматик равишда тўлиқ акс эттирилишини таъминлаш»;

саккизинчи — ўн учинчи хатбошилар тегишлича тўққизинчи — ўн тўртинчи хатбошилар деб ҳисоблансин;

тўққизинчи хатбошидаги «суд тартибида» сўзлари чиқариб ташлансин;

ўн иккинчи хатбоши қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

«бириктирилган объектдан ихтиёрий воз кечилганда ёки билдирилган эътирозлар 30 кун давомида бартараф этилмаган тақдирда тадбиркорлик субъектларининг объектдан чекланмаган муддатда фойдаланиш ва уни бошқа тадбиркорлик субъектига ўтказиш ҳуқуқини бекор қилиш чораларини кўриш.»;

ўн учинчи ва ўн тўртинчи хатбошилар чиқариб ташлансин;

д) 2-иловада :

4-бандда :

қуйидаги мазмундаги бешинчи хатбоши билан тўлдирилсин:

«ўрнатилган нуқтадаги транспорт воситаларининг давлат рақами белгиларини сутканинг кундузги ва тунги вақтларида камида 95 фоизини аниқликда рўйхатга олиши»;

бешинчи — еттинчи хатбошилар тегишлича олтинчи — саккизинчи хатбошилар деб ҳисоблансин;

еттинчи хатбоши қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

«Вазирлар Маҳкамасининг «Автомототранспорт воситалари учун рўйхатдан ўтказиш давлат рақами белгиларининг янги намуналарини жорий этиш чора-тадбирлари тўғрисида» 2007 йил 27 июндаги 131-сон қарорида белгиланган талаблар асосида давлат рақами белгиларини аниқлаши»;

қуйидаги мазмундаги саккизинчи — ўн биринчи хатбошилар билан тўлдирилсин:

«тизим қайд этган ҳар бир қоидабузарлик ҳолати бўйича «Маъмурий амалиёт» модулига автоматик равишда қуйидаги маълумотларни узатиш имкониятига эга бўлиши лозим:

метрологик қиёслаш гувоҳномасининг рақами ва амал қилиш муддати;

қоидабузарлик аниқланган сана ва вақт;

қоидабузарлик содир этилган жойнинг аниқ координаталари»;

саккизинчи хатбоши ўн иккинчи хатбоши деб ҳисоблансин;

6-бандда :

қуйидаги мазмундаги тўртинчи хатбоши билан тўлдирилсин:

«ўрнатилган нуқтадаги транспорт воситаларининг давлат рақами белгиларини сутканинг кундузги ва тунги вақтларида камида 95 фоизини аниқликда рўйхатга олиши»;

тўртинчи — бешинчи хатбошилар тегишлича бешинчи олтинчи хатбошилар деб ҳисоблансин;

олтинчи хатбоши қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

«Вазирлар Маҳкамасининг «Автомототранспорт воситалари учун рўйхатдан ўтказиш давлат рақами белгиларининг янги намуналарини жорий этиш чора-тадбирлари тўғрисида» 2007 йил 27 июндаги 131-сон қарорида белгиланган талаблар асосида давлат рақами белгиларини аниқлаши»;

қуйидаги мазмундаги еттинчи — ўнинчи хатбошилар билан тўлдирилсин:

«Тизим қайд этган ҳар бир қоидабузарлик ҳолати бўйича «Маъмурий амалиёт» модулига автоматик равишда қуйидаги маълумотларни узатиш имкониятига эга бўлиши лозим:

метрологик қиёслаш гувоҳномасининг рақами ва амал қилиш муддати;

қоидабузарлик аниқланган сана ва вақт;

қоидабузарлик содир этилган жойнинг аниқ координаталари»;

7-банднинг олтинчи хатбошиси чиқариб ташлансин;

8-бандда :

қуйидаги мазмундаги олтинчи — тўққизинчи хатбошилар билан тўлдирилсин:

«Тизим қайд этган ҳар бир қоидабузарлик ҳолати бўйича «Маъмурий амалиёт» модулига автоматик равишда қуйидаги маълумотларни узатиш имкониятига эга бўлиши:

метрологик қиёслаш гувоҳномасининг рақами ва амал қилиш муддати;

қоидабузарлик аниқланган сана ва вақт;

қоидабузарлик содир этилган жойнинг аниқ координаталари»;

олтинчи хатбоши ўнинчи хатбоши деб ҳисоблансин;

ўнинчи хатбоши қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

«тўхташ ва тўхтаб туриш қоидабузарликларини қайд этиш тизими орқали Вазирлар Маҳкамасининг «Автомототранспорт воситалари учун рўйхатдан ўтказиш давлат рақами белгиларининг янги намуналарини жорий этиш чора-тадбирлари тўғрисида» 2007 йил 27 июндаги 131-сон қарорида белгиланган талаблар асосида давлат рақами белгиларини аниқлаши лозим»;

16-банд қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

«16. Тизим ёрдамида қайд этилган қоидабузарлик ва транспорт воситалари тўғрисидаги барча фото маълумотлар 365 кундан, видео маълумотлар 30 кундан кам бўлмаган муддатда Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирлиги Жамоат хавфсизлиги департаменти Йўл ҳаракати хавфсизлиги хизмати Ягона автоматлаштирилган ахборот тизимининг «Маъмурий амалиёт» модулида (кейинги ўринларда — «Маъмурий амалиёт» модули) сақланиши лозим»;

17 ва 18-бандлардаги ««Маъмурий амалиёт» КААТга» сўзлари ««Маъмурий амалиёт» модулига» сўзлари билан алмаштирилсин;

37-банддаги ««Маъмурий амалиёт» КААТ» сўзлари ««Маъмурий амалиёт» модули сўзлари билан алмаштирилсин.

3. Вазирлар Маҳкамасининг «Йўл ҳаракати қоидалари бузилганлигини махсус автоматлаштирилган фото ва видео қайд этиш дастурий-техник воситалари орқали қайд этиш тизимини такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида» 2024 йил 25 мартдаги 148-сон қарори қуйидаги мазмундаги 2 1 -банд билан тўлдирилсин:

«2 1 . Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирлигининг «Хавфсиз шаҳар» тизимларини ривожлантириш маркази томонидан «Хавфсиз йўл ва хавфсиз пиёда» республика жамғармаси маблағлари ҳисобидан ўрнатилган махсус автоматлаштирилган фото ва видео қайд этиш дастурий-техник воситалари орқали қайд этилган йўл ҳаракати қоидабузарликларидан ундирилган жарима суммаси қуйидаги тартибда тақсимланади:

25 фоизи — Ички ишлар вазирлиги Жамоат хавфсизлиги департаменти Йўл ҳаракати хавфсизлиги хизмати ҳузуридаги «Хавфсиз йўл ва хавфсиз пиёда» республика жамғармасига;

25 фоизи — махсус автоматлаштирилган фото ва видео қайд этиш дастурий техник қўллаб-қувватлаш ва электр энергияси таъминоти бўйича харажатларни қоплаш учун Ички ишлар вазирлигининг «Хавфсиз шаҳар» тизимларини ривожлантириш марказига;

25 фоизи — йўл инфратузилмасини ривожлантириш учун мақсадли йўналтирилган ҳолда, йўл ҳаракати қоидалари бузилиши қайд этилган жойнинг маҳаллий бюджетига;

10 фоизи — йўл ҳаракати қоидалари бузилиши қайд этилган жойнинг туман ва шаҳар ҳокимликлари йўл инфратузилмасини ривожлантириш жамғармасига;

5 фоизи — Ўзбекистон Республикаси Транспорт вазирлиги ҳузуридаги Автомобиль йўллари қўмитаси фаолиятини ривожлантириш ва қўллаб-қувватлаш жамғармасига;

5 фоизи — Ички ишлар вазирлигининг бюджетдан ташқари махсус жамғармасига;

5 фоизи — махсус автоматлаштирилган фото ва видео қайд этиш дастурий-техник воситалари учун алоқа каналларини ташкил этиш ва ижарага бериш ҳамда ҳуқуқбузарликлар ва йўл ҳаракати қоидалари бузилгани учун ҳамда ҳуқуқбузарликлар ва йўл ҳаракати қоидалари бузилгани учун жарималар қўллаш тўғрисидаги қарорларни электрон почта жўнатмаларининг ягона миллий тизими орқали етказиб беришда почта алоқаси хизматлари харажатларни қоплаш учун Рақамли технологияларини ривожлантириш жамғармасига».

Ўзбекистон Республикасининг Бош вазири А. АРИПОВ

Тошкент ш.,

2025 йил 15 май,

318-сон

(Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 16.05.2025 й., 09/25/318/0444-сон)

lex.uz

Oʻzbekiston Respublikasi Vazirlar Mahkamasining

qarori

Transport vositalaridan foydalanishda aholiga qoʻshimcha qulayliklar yaratish chora-tadbirlari toʻgʻrisida

Avtomobil yoʻllarida harakatlanishni tashkil etish tartibini aholining taklif va istaklarini inobatga olgan holda yanada takomillashtirish, transport vositalaridan foydalanishda qoʻshimcha qulayliklar yaratish hamda fuqarolarni bu borada qiynab kelayotgan muammolarni bartaraf etish maqsadida Vazirlar Mahkamasi qaror qiladi:

1. Shunday tartib oʻrnatilsinki, unga muvofiq 2025-yil 1-iyundan boshlab:

yoʻlning qatnov qismidagi chiziqlar bilan belgilab qoʻyilgan talablarga rioya etmaslik holatlarini har qanday maxsus avtomatlashtirilgan foto va video qayd etish dasturiy-texnik vositalari (keyingi oʻrinlarda — maxsus texnika vositalari) orqali qayd etishga;

shaharlar avtomobil yoʻllarida taʼmirlash yoki yoʻl chiziqlarini chizish bilan bogʻliq ishlarni soat 07.00 dan 21.00 ga qadar amalga oshirishga (dam olish kunlari, shuningdek, kechiktirib boʻlmaydigan alohida holatlar bundan mustasno) yoʻl qoʻyilmaydi.

2. Oʻzbekiston Respublikasi Ichki ishlar vazirligi hamda Transport vazirligining quyidagilarga ruxsat berish toʻgʻrisidagi takliflari maʼqullansin:

soat 23.00 dan 06.00 ga qadar yoʻnalishli transport vositalari uchun alohida ajratilgan tasmasi bor yoʻlda boshqa transport vositalarining harakatlanishiga;

amal qilish vaqtini koʻrsatuvchi qoʻshimcha axborot belgilariga ega “Toʻxtash taqiqlangan” va “Toʻxtab turish taqiqlangan” yoʻl belgilari joylashgan hududda ularning amal qilish vaqtidan tashqari paytda transport vositalarining tegishlicha toʻxtashi hamda toʻxtab turishiga;

maktab va maktabgacha taʼlim tashkilotlari atrofidagi yoʻllarda Yoʻl harakati qoidalari bilan belgilangan tezlik chegarasini dam olish kunlari, taʼtil davrlari va 19.00 dan 07.00 ga vaqt oraligʻida ushbu aholi punkti uchun ruxsat etilgan umumiy tezlik chegarasigacha oshirib harakatlanishga.

3. Oʻzbekiston Respublikasi Ichki ishlar vazirligi tomonidan quyidagilarni nazarda tutuvchi kelishilgan Qonun loyihasi ishlab chiqilgani maʼlumot uchun qabul qilinsin:

maxsus texnika vositalari orqali qayd etiladigan yoʻl harakati qoidalarini buzish bilan bogʻliq huquqbuzarliklarning qatʼiy roʻyxati va bu toifadagi ishlarni koʻrib chiqishning aniq muddati;

maʼmuriy jazo tizimiga maʼmuriy ogohlantirish chorasini kiritish va uni yoʻl harakati qoidalarini buzish bilan bogʻliq ayrim huquqbuzarliklarni birinchi marta sodir etgan shaxslarga nisbatan holatni aniqlagan vakolatli shaxs tomonidan qoʻllash tartibi.

4. Oʻzbekiston Respublikasi Ichki ishlar vazirligi Davlat yoʻl harakati xavfsizligi xizmatiga hududning oʻziga xos xususiyatini inobatga olgan holda, Yoʻl harakati qoidalari bilan tasdiqlangan qoʻshimcha axborot belgilarida koʻrsatilmagan boshqa vaqt oraligʻini nazarda tutuvchi qoʻshimcha axborot belgilarini oʻrnatish huquqi berilsin.

5. Tuman va shahar hokimliklari huzurida yoʻl infratuzilmasini rivojlantirish jamgʻarmalari tashkil etilsin hamda ularning mablagʻlari faqat yoʻl infratuzilmasini rivojlantirish uchun maqsadli sarflanishiga ruxsat berilsin.

6. Yoʻl harakati qoidalarini buzish bilan bogʻliq holatlarni maxsus texnika vositalari orqali qayd etishda shaxsga doir maʼlumotlar xavfsizligini taʼminlash, shuningdek, sohada suiisteʼmolchiliklarning oldini olish maqsadida belgilansinki:

tadbirkorlik subyektlari tomonidan oʻrnatilgan yoʻl harakati qoidalari buzilishini maxsus avtomatlashtirilgan foto- va video qayd etish tizimining maʼlumotlarni saqlash va qayta ishlash qurilmalari hamda dasturiy taʼminoti 2025-yil yakuniga qadar bosqichma-bosqich Ichki ishlar vazirligining “Xavfsiz shahar” tizimlarini rivojlantirish markazi” davlat muassasasi boshqaruviga oʻtkaziladi;

“Xavfsiz shahar” tizimlarini rivojlantirish markazi” davlat muassasasi tadbirkorlik subyektlari tomonidan oʻrnatilgan yoʻl harakati qoidalari buzilishini maxsus avtomatlashtirilgan foto va video qayd etish tizimining belgilangan tartibda texnik talablarga mos ravishda ekspluatatsiya qilinishi uchun masʼul hisoblanadi.

7. Oʻzbekiston Respublikasi Transport vazirligi Ichki ishlar vazirligi bilan birgalikda uch oy muddatda tartibga solinmagan avtomobil yoʻli va temir yoʻl kesishmalarini oʻrganib chiqsin hamda tirbandliklarni yuzaga kelishiga sabab boʻlayotgan joylarda oʻrnatilgan “Toʻxtamasdan harakatlanish taqiqlangan” yoʻl belgilarini boshqariladigan svetoforlarga almashtirish choralarini koʻrsin.

8. Oʻzbekiston Respublikasi Ichki ishlar vazirligi:

2025-yil 1-sentabrga qadar joylardagi oʻrganishlar asosida yoʻllar boʻyida joylashgan maktab va maktabgacha taʼlim tashkilotlari atrofida soatiga 30 kilometrdan oshirmasdan harakatlanish mumkinligini koʻrsatuvchi yoʻl belgilari hamda bunga qatʼiy rioya etishni taʼminlovchi maxsus texnika vositalarini oʻrnatish boʻyicha barcha zarur choralarni koʻrsin;

ikki oy muddatda Yoʻl harakati qoidalariga ushbu qarordan kelib chiqadigan oʻzgartirish va qoʻshimchalar kiritish toʻgʻrisidagi takliflarni belgilangan tartibda Vazirlar Mahkamasiga kiritsin;

uch oy muddatda joylardagi tahlil va oʻrganishlar asosida barcha “Toʻxtash taqiqlangan” va “Toʻxtab turish taqiqlangan” yoʻl belgilarining maqsadga muvofiq oʻrnatilganligi nuqtai nazaridan toʻliq qayta koʻrib chiqilishini, zarurat boʻlmagan joylarda oʻrnatilgan yoʻl belgilarining demontaj qilinishini, shuningdek, ularning amal qilish vaqtini koʻrsatuvchi qoʻshimcha axborot belgilari oʻrnatilishini taʼminlasin;

olti oy muddatda Transport vazirligi bilan birgalikda transport vositalari haydovchilari tomonidan belgilangan harakat tezligini oshirib yuborish holatlari koʻplab kuzatilayotgan hududlarda transport vositasining joriy tezligini koʻrsatuvchi ogohlantiruvchi elektron tablolar oʻrnatilishini va bu amaliyotni keyinchalik oʻrganishlar asosida har yil yakuni boʻyicha tasdiqlanadigan dasturga koʻra boshqa hududlarda amalga oshirib borilishini taʼminlasin;

yoʻl harakati qoidalarini buzish bilan bogʻliq holatlarni maxsus texnika vositalari orqali qayd etish sohasida qonunchilik talablariga qatʼiy rioya etilishini taʼminlash choralarini koʻrib borsin;

Transport vazirligi, Raqamli texnologiyalar vazirligi, Oʻzbekiston texnik jihatdan tartibga solish agentligi, “Kiberxavfsizlik markazi” DUK va mahalliy ijro etuvchi hokimiyat organlari hamda boshqa masʼul vazirlik va idoralar vakillaridan iborat tarkibda komissiya tuzgan holda 2025-yil yakuniga qadar chorraha va yoʻllardagi barcha maxsus texnika vositalarini ularning maqsadga muvofiq oʻrnatilgani va belgilangan talablarga muvofiqligi nuqtai nazaridan toʻliq xatlovdan oʻtkazilishini tashkil etsin;

xatlov natijalari boʻyicha oʻzboshimchalik bilan yoki belgilangan tartibga rioya etmagan holda oʻrnatilgan, texnik va standart talablarga javob bermaydigan, shuningdek, yoʻl-transport hodisalarining oldini olish maqsadiga erishishga koʻmaklashmaydigan maxsus texnika vositalarining demontaj qilinishini taʼminlasin.

9. Belgilansinki, 2025-yil 1-sentabrdan boshlab harakat tezligini nazorat qilishga moʻljallangan har qanday turdagi statsionar va mobil radarlar joylashgan hududda va ungacha kamida 250 metrdan kam hamda 500 metrdan koʻp boʻlmagan hududda “Radar” yoʻl belgisining oʻrnatilishi majburiy hisoblanadi.

10. Oʻzbekiston Respublikasi Iqtisodiyot va moliya vazirligi Transport vazirligi va Ichki ishlar vazirligi bilan birgalikda ikki oy muddatda tuman va shahar hokimliklari huzurida yoʻl infratuzilmasini rivojlantirish jamgʻarmalari mablagʻlarini shakllantirish va ulardan maqsadli foydalanish tartibini belgilovchi Hukumat loyihasini Vazirlar Mahkamasiga kiritsin.

11. Oʻzbekiston Respublikasi Hukumatining ilovaga muvofiq ayrim qarorlariga oʻzgartirish va qoʻshimchalar kiritilsin.

12. Ushbu qarorning bajarilishini nazorat qilish Oʻzbekiston Respublikasi ichki ishlar vaziri A.A. Tashpulatov va transport vaziri I.R. Maxkamov zimmasiga yuklansin.

Vazirlar Mahkamasining 2025-yil 15-maydagi 318-son qaroriga ILOVA

Oʻzbekiston Respublikasi Hukumatining ayrim qarorlariga kiritilayotgan oʻzgartirish va qoʻshimchalar

1. Vazirlar Mahkamasining 2010-yil 2-apreldagi 62-son qarori bilan tasdiqlangan Vazirliklar, davlat qoʻmitalari va idoralarning budjetdan tashqari jamgʻarmalariga yoʻnaltirilayotgan davlat bojlari, yigʻimlar va soliq boʻlmagan toʻlovlardan, maʼmuriy va moliyaviy jazolardan ajratmalar miqdorlarida :

a) 9 — 9 2 -bandlar quyidagi tahrirda bayon etilsin:

“ 9. Ichki ishlar vazirligi Yoʻl harakati qoidalari buzilganligi uchun jarimalar summasi maxsus avtomatlashtirilgan foto va video qayd etish dasturiy-texnik vositalari qayd etgan yoʻl harakati qoidalari buzilganligi uchun jarima summasidan tashqari. 39 Maxsus avtomatlashtirilgan foto va video qayd etish dasturiy-texnik vositalari qayd etgan yoʻl harakati qoidalari buzilganligi uchun jarima summasi (tadbirkorlik subyektlariga tegishli maxsus avtomatlashtirilgan foto va video qayd etish dasturiy-texnik vositalari hamda tegishli ogʻirlik va gabarit nazorati boʻyicha statsionar shoxobchalar orqali qayd etilgan yoʻl harakati qoidalari buzilganligi uchun hamda bojxona organlari tomonidan undirilgan jarima summasi bundan mustasno). 48,5 Maxsus avtomatlashtirilgan foto va video qayd etish dasturiy-texnik vositalari qayd etgan xorijiy davlatlarning avtotransport vositalari tomonidan yoʻl harakati qoidalari buzilganligi uchun Bojxona qoʻmitasi tomonidan undirilgan jarima summasi. 23,5 Avtomototransport vositalari qayta roʻyxatdan oʻtkazilganligi uchun toʻlov summasi. 8 Qonunchilik hujjatlarida belgilangan holatlarda davlat daromadiga oʻtkazilgan mol-mulkni sotishdan olingan mablagʻlar. 8 Ichki ishlar organlarining tashabbusi bilan aniqlangan yer toʻgʻrisidagi qonun buzilishi holatlari boʻyicha davlat manfaatlariga yetkazilgan zararlarni undirishdan tushgan mablagʻlar. 10 Chiqish va kirish vizalari berilganligi, ular muddatining uzaytirilganligi, vaqtincha turgan joy boʻyicha roʻyxatga olinganligi, doimiy yashash uchun hujjatlar rasmiylashtirilganligi uchun davlat bojlari. 8 Tadbirkorlik subyektlariga tegishli maxsus avtomatlashtirilgan foto va video qayd etish dasturiy-texnik vositalari qayd etgan yoʻl harakati qoidalari buzilganligi uchun undirilgan jarima summasi: tizim joriy etilib, ishga tushirilgan kundan boshlab ikki yil davomida; 8,5 tizim joriy etilib, ishga tushirilganidan ikki yil oʻtgan kundan boshlab. 13,5 Maxsus avtomatlashtirilgan foto va video qayd etish texnika vositalari orqali qayd etilgan yoʻl harakati qoidabuzarligi uchun jarimalar summasi (“Xavfsiz yoʻl va xavfsiz piyoda” respublika jamgʻarmasi hisobidan belgilangan tartibda oʻrnatilgan holatlarda). 5 9 1 . Ichki ishlar vazirligi Jamoat xavfsizligi departamenti Yoʻl harakati xavfsizligi xizmatining Davlat yoʻl harakati xavfsizligi xizmati moddiy-texnika bazasini rivojlantirish, xodimlarini ragʻbatlantirish va mukofotlash jamgʻarmasi Yoʻl harakati qoidalari buzilganligi uchun jarimalar summasi maxsus avtomatlashtirilgan foto va video qayd etish dasturiy-texnik vositalari qayd etgan yoʻl harakati qoidalari buzilganligi uchun jarima summasidan tashqari. 16 Avtotransport vositalari oynalarining tusini oʻzgartirishga (qoraytirishga) ruxsatnoma berish va oʻzgartirish boʻyicha yigʻimlar. 40 Maxsus avtomatlashtirilgan foto va video qayd etish dasturiy-texnik vositalari qayd etgan yoʻl harakati qoidalari buzilganligi uchun jarima summasining Ichki ishlar vazirligining budjetdan tashqari jamgʻarmasiga ajratilishi belgilangan qismi. 1,5 Tadbirkorlik subyektlariga tegishli maxsus avtomatlashtirilgan foto va video qayd etish dasturiy-texnik vositalari qayd etgan yoʻl harakati qoidalari buzilganligi uchun undirilgan jarima summasi. 1,5 9 2 . Ichki ishlar vazirligi Jamoat xavfsizligi departamenti Yoʻl harakati xavfsizligi xizmatining “Xavfsiz yoʻl va xavfsiz piyoda” respublika jamgʻarmasi Yoʻl harakati qoidalarini buzganlik uchun jarimalar summasi (davlat ijrochilari tomonidan ijro ishi boʻyicha undirilganlar mablagʻlar bundan mustasno). 5 Avtomatlashtirilgan foto va video qayd etish texnika vositalari orqali qayd etilgan yoʻl harakati qoidabuzarligi uchun jarimalar summasi (Oʻzbekiston Respublikasi Prezidentining 2018-yil 30-oktabrdagi “Yoʻl harakati xavfsizligini taʼminlash sohasida investitsiyaviy loyihani amalga oshirish chora-tadbirlari toʻgʻrisida”gi PQ-3989-son qarori bilan joriy etilgan loyiha boʻyicha). 25 Maxsus avtomatlashtirilgan foto- va video qayd etish texnika vositalari orqali qayd etilgan yoʻl harakati qoidabuzarligi uchun jarimalar summasi (“Xavfsiz yoʻl va xavfsiz piyoda” respublika jamgʻarmasi hisobidan belgilangan tartibda oʻrnatilgan holatlarda). 25 Avtotransport vositalari oynalarining tusini oʻzgartirishga (qoraytirishga) ruxsatnoma berish va oʻzgartirish boʻyicha yigʻimlar. 20 Jismoniy va yuridik shaxslarning avtotransport vositalariga oʻrnatilgan videoregistratorlar, videokuzatuv va tasvirga olish texnika vositalari hamda mobil qurilmalar orqali qayd etilgan yoʻl harakati qoidabuzarligi uchun jarimalar summasi. 100 Avtotransport vositalari uchun roʻyxatdan oʻtkazish davlat raqami belgilarini oshirilgan toʻlov stavkalari boʻyicha auksiondan olib, auksionga qoʻyilgan boshlangʻich narxi boʻyicha umumiy tartibda realizatsiya qilishdan olingan tushumlar. 50 ” ;

b) quyidagi mazmundagi 9 3 -band bilan toʻldirilsin:

“ 9 3 . Ichki ishlar vazirligining “Xavfsiz shahar” tizimlarini rivojlantirish markazi “Xavfsiz shahar” tizimlari yordamida aniqlangan huquqbuzarliklar uchun toʻlanadigan jarimalar va koʻrsatilgan xizmatlar summasi. 60 Tadbirkorlik subyektlariga tegishli maxsus avtomatlashtirilgan foto va video qayd etish dasturiy-texnik vositalari qayd etgan yoʻl harakati qoidalari buzilganligi uchun undirilgan jarima summasi. 20 Maxsus avtomatlashtirilgan foto- va video qayd etish texnika vositalari orqali qayd etilgan yoʻl harakati qoidabuzarligi uchun jarimalar summasi (“Xavfsiz yoʻl va xavfsiz piyoda” respublika jamgʻarmasi hisobidan belgilangan tartibda oʻrnatilgan holatlarda) 25 ” ;

v) 24-band quyidagi tahrirda bayon etilsin:

“ 24. Raqamli texnologiyalarni rivojlantirish jamgʻarmasi (Oʻzbekiston Respublikasi Raqamli texnologiyalar vazirligi) Aloqa va axborotlashtirish sohasida faoliyatni amalga oshirish huquqini beruvchi litsenziyalar berilganligi uchun davlat boji. 50 Aloqa sohasida faoliyatni amalga oshiruvchi yuridik shaxslardan normativ hujjatlar, davlat tarmoq standartlari talablari, aloqa sohasida koʻrsatilayotgan xizmatlar sifati buzilganligi uchun undiriladigan jarima sanksiyalari. 45 Abonent raqamidan foydalanganlik uchun toʻlov. 10 Maxsus avtomatlashtirilgan foto va video qayd etish texnika vositalari orqali qayd etilgan yoʻl harakati qoidabuzarligi uchun jarimalar summasi (“Xavfsiz yoʻl va xavfsiz piyoda” respublika jamgʻarmasi hisobidan belgilangan tartibda oʻrnatilgan holatlarda). 5 “Xavfsiz shahar” tizimlari yordamida aniqlangan huquqbuzarliklar uchun toʻlanadigan jarimalar va koʻrsatilgan xizmatlar summasi 10 Respublikada oʻrnatilgan avtomatlashtirilgan foto va video qayd etish texnika vositalari orqali qayd etilgan qoidabuzarliklar uchun undirilgan jarimalar summasi (Oʻzbekiston Respublikasi Prezidentining 2023-yil 28-sentabrdagi PQ-318-son qaroriga muvofiq). 10 ” ;

g) 24 1 -band chiqarib tashlansin.

2. Vazirlar Mahkamasining “Yoʻl harakati xavfsizligini taʼminlash sohasiga xususiy sektorni jalb etishga doir qoʻshimcha chora-tadbirlar toʻgʻrisida” 2021-yil 21-apreldagi 232-son qarorida :

a) 4-bandning “b” kichik bandi quyidagi tahrirda bayon etilsin:

“b) tadbirkorlik subyektlari tomonidan avtomobil yoʻllarida yoʻl harakati qoidalari buzilganligini maxsus avtomatlashtirilgan foto va video qayd etish dasturiy-texnik vositalari joriy etilib, ishga tushirilganidan 2 yil oʻtgandan soʻng:

10 foizi — tadbirkorlik subyekti hisobiga;

10 foizi — Oʻzbekiston Respublikasining respublika budjetiga;

13,5 foizi — Oʻzbekiston Respublikasi Ichki ishlar vazirligining budjetdan tashqari jamgʻarmasiga;

10 foizi — yoʻl infratuzilmasini rivojlantirish uchun maqsadli yoʻnaltirilgan holda, yoʻl harakati qoidalari buzilishi qayd etilgan joyning mahalliy budjetiga;

10 foizi — yoʻl harakati qoidalari buzilishi qayd etilgan tuman va shahar hokimliklari yoʻl infratuzilmasini rivojlantirish jamgʻarmalariga;

1,5 foizi — Ichki ishlar vazirligi Jamoat xavfsizligi departamenti Yoʻl harakati xavfsizligi xizmatining Davlat yoʻl harakati xavfsizligi xizmati moddiy-texnika bazasini rivojlantirish, xodimlarini ragʻbatlantirish va mukofotlash jamgʻarmasiga;

20 foizi — Oʻzbekiston Respublikasi Transport vazirligi huzuridagi Avtomobil yoʻllari qoʻmitasi faoliyatini rivojlantirish va qoʻllab-quvvatlash jamgʻarmasiga;

5 foizi — Oʻzbekiston Respublikasi Davlat xavfsizligi xizmati huzuridagi “Kiberxavfsizlik markazi” davlat unitar korxonasiga;

20 foizi — Ichki ishlar vazirligining “Xavfsiz shahar” tizimlarini rivojlantirish markaziga “Xavfsiz shahar” yagona integratsiyalashgan tizimlarini yaratish va rivojlantirish uchun maqsadli yoʻnaltiriladi”;

b) 5-bandda :

birinchi xatboshidagi “Davlat yoʻl harakati xavfsizligi xizmati” soʻzlari ““Xavfsiz shahar” tizimlarini rivojlantirish markazi davlat muassasasi” soʻzlari bilan almashtirilsin;

ikkinchi xatboshidagi “nazorat qiluvchi vakolatli organ” soʻzlari “texnik nazorat qiluvchi ishchi organ” soʻzlari bilan almashtirilsin;

toʻrtinchi xatboshi quyidagi tahrirda bayon etilsin:

“Oʻzbekiston Respublikasi Ichki ishlar vazirligi Jamoat xavfsizligi departamenti Yoʻl harakati xavfsizligi xizmati hamda Oʻzbekiston Respublikasi Davlat xavfsizlik xizmati huzuridagi “Kiberxavfsizlik markazi” davlat unitar korxonasi bilan birgalikda maxsus avtomatlashtirilgan foto va video qayd etish tizimida muntazam ravishda axborot va kiberxavfsizlik holati boʻyicha oʻrganishlar oʻtkazish, shuningdek, axborot va kiberxavfsizlik hodisalari hamda tahdidlarini monitoring qilish ishlarini amalga oshiradi”;

v) 7-banddagi “Davlat yoʻl harakati xavfsizligi bosh boshqarmasining” soʻzlari “Oʻzbekiston Respublikasi Ichki ishlar vazirligi Jamoat xavfsizligi departamenti Yoʻl harakati xavfsizligi xizmatining” soʻzlari bilan almashtirilsin;

g) 1-ilovada :

2-bandning toʻrtinchi xatboshisidagi “Maʼmuriy amaliyot” kompleks avtomatlashtirilgan axborot tizimi (KAAT)” soʻzlari “Oʻzbekiston Respublikasi Ichki ishlar vazirligi Jamoat xavfsizligi departamenti Yoʻl harakati xavfsizligi xizmati Yagona avtomatlashtirilgan axborot tizimining “Maʼmuriy amaliyot” moduli (keyingi oʻrinlarda — “Maʼmuriy amaliyot” moduli)” soʻzlari bilan almashtirilsin;

beshinchi xatboshi quyidagi tahrirda bayon etilsin:

“ obyekt — elektron onlayn-auksionlarda gʻolib boʻlgan tadbirkorlik subyektlariga foydalanish huquqi asosida cheklanmagan muddatga va boshqa tadbirkorlik subyektlariga oʻtkazish huquqi bilan biriktirilgan maxsus avtomatlashtirilgan foto va video qayd etish dasturiy-texnik vositalari oʻrnatiladigan joy”;

quyidagi mazmundagi sakkizinchi xatboshi bilan toʻldirilsin:

“ vakolatli organ — Oʻzbekiston Respublikasi Ichki ishlar vazirligi”;

sakkizinchi xatboshi toʻqqizinchi xatboshi deb hisoblansin;

4-band quyidagi tahrirda bayon etilsin:

“4. Tizim oʻrnatilishi mumkin boʻlgan joyning dislokatsiyasi va minimal qiymati (boshlangʻich narxi), mazkur hududdagi transport oqimi va oxirgi ikki yilda aniqlangan yoʻl harakati qoidalari turlari boʻyicha qoidabuzarliklar toʻgʻrisidagi maʼlumotlar vakolatli organ tomonidan “E-auksion” elektron savdo platformasidagi alohida veb-sahifada eʼlon qilinadi”;

13-banddagi “Davlat yoʻl harakati xavfsizligi xizmatining “Maʼmuriy amaliyot” kompleks avtomatlashtirilgan axborot tizimiga (keyingi oʻrinlarda — “Maʼmuriy amaliyot” KAAT)” soʻzlari ““Maʼmuriy amaliyot” moduliga” soʻzlari bilan almashtirilsin;

17-banddagi ““Maʼmuriy amaliyot” KAATga” soʻzlari ““Maʼmuriy amaliyot” moduliga” soʻzlari bilan almashtirilsin;

22 va 32-bandlardagi ““Maʼmuriy amaliyot” KAATda” soʻzlari ““Maʼmuriy amaliyot” modulida” soʻzlari bilan almashtirilsin;

27-bandning ikkinchi xatboshisidagi “5 ish kunida” soʻzlari “qonunchilikda belgilangan muddatda” soʻzlari bilan almashtirilsin;

31-banddagi “Axborot texnologiyalari va kommunikatsiyalarini rivojlantirish vazirligi” soʻzlari “Raqamli texnologiyalar vazirligi” soʻzlari bilan almashtirilsin;

33-banddagi “mulk huquqi asosida” soʻzlari “foydalanish huquqi asosida” soʻzlari bilan almashtirilsin;

34-banddagi “Tizim tadbirkorlik subyektlariga mulk huquqi asosida tegishli boʻlib, unga” soʻzlari “Tizimga” soʻzi bilan almashtirilsin;

39-band quyidagi tahrirda bayon etilsin:

“39. Tizim oʻrnatilgan obyekt tadbirkorlik subyektidan olib qoʻyilgan hollarda, Oʻzbekiston Respublikasi Ichki ishlar vazirligi va Transport vazirligi tomonidan tadbirkorlik subyektiga mazkur obyekt qiymatiga teng boʻlgan boshqa boʻsh turgan obyekt taklif etiladi”;

40-band oʻz kuchini yoʻqotgan deb hisoblansin;

41-bandda :

birinchi xatboshi quyidagi tahrirda bayon etilsin:

“41. Vakolatli organ tomonidan bildirilgan quyidagi eʼtirozlar mazkur Nizomning 42-bandida koʻrsatilgan muddatlarda bartaraf etilmagan taqdirda, tadbirkorlik subyektlarining obyektdan cheklanmagan muddatda foydalanish va uni boshqa tadbirkorlik subyektiga oʻtkazish huquqi bekor qilinishiga olib keladi:”;

oltinchi xatboshi quyidagi tahrirda bayon etilsin:

“tizimda qayd etilgan yoʻl harakati qoidalarining buzilganlik holatlari boʻyicha “Maʼmuriy amaliyot” moduliga yuborilgan maʼlumotlardagi xatoliklarning umumiy soni bir va undan ortiq foizni tashkil etganda”;

sakkizinchi xatboshidagi “mulk huquqini” soʻzlari “huquqlarni” soʻzi bilan almashtirilsin;

42 va 43-bandlar quyidagi tahrirda bayon etilsin:

“42. Vakolatli organ tomonidan bildirilgan eʼtirozlar 30 kun davomida bartaraf etilmagan taqdirda yoki biriktirilgan obyektdan ixtiyoriy voz kechilganda, tadbirkorlik subyektlarining obyektdan cheklanmagan muddatda foydalanish va uni boshqa tadbirkorlik subyektiga oʻtkazish huquqi vakolatli organning qarori bilan bekor qilinadi hamda 7 ish kunida operator xabardor qilinadi.

Operator vakolatli organning qarori asosida 3 ish kunida “E-auksion” elektron savdo platformasiga tegishli oʻzgartirish kiritiladi.

43. Tadbirkorlik subyektlarining obyektdan cheklanmagan muddatda foydalanish va uni boshqa tadbirkorlik subyektiga oʻtkazish huquqi bekor qilinganda, tizim qurilmalari tadbirkorlik subyektlariga qaytariladi va bir oy muddat ichida vakolatli organ hamda yoʻlga egalik qiluvchi yuridik shaxslarning ishtirokida qonunchilik hujjatlarida belgilangan talablarga rioya etgan holda tadbirkorlik subyektlari tomonidan yechib olinadi.

Tadbirkorlik subyektlariga yuklangan majburiyat belgilangan muddat ichida amalga oshirilmagan taqdirda, mazkur qurilmalar vakolatli organ hamda yoʻlga egalik qiluvchi yuridik shaxslar tomonidan qonunchilik hujjatlari talablariga rioya etilgan holda yechib olinadi hamda tadbirkorlik subyektlarining rasmiy soʻroviga asosan qurilmalarning yechib olinishi bilan bogʻliq xarajatlar tadbirkorlik subyektlari tomonidan qoplangandan soʻng ularga yoki ularning ishonchli vakiliga qaytariladi”;

44 va 45-bandlar oʻz kuchini yoʻqotgan deb hisoblansin;

47-bandda :

uchinchi xatboshi quyidagi tahrirda bayon etilsin:

“tizim yordamida aniqlangan qoidabuzarliklar toʻgʻrisidagi maʼlumotlarni, shuningdek, maxsus avtomatlashtirilgan foto va video qayd etish qurilmasi toʻgʻrisidagi maʼlumotlarni (metrologik qiyoslash guvohnomasi) DYHXX tomonidan ishlab chiqilgan Texnologik yoʻriqnoma talablari asosida “Maʼmuriy amaliyot” moduliga taqdim etish”;

quyidagi mazmundagi toʻqqizinchi xatboshi bilan toʻldirilsin:

“Yoʻl harakati qoidalarini buzish bilan bogʻliq holatlarni maxsus texnika vositalari orqali qayd etishda shaxsga doir maʼlumotlar xavfsizligini taʼminlash, shuningdek, sohada suiisteʼmolchiliklarning oldini olish maqsadida barcha maʼlumotlarni saqlash va qayta ishlash server qurilmalari “Xavfsiz shahar” markazining texnologik maydonchasiga joylashtirish (boshqaruviga oʻtkazish)”;

toʻqqizinchi xatboshi oʻninchi xatboshi deb hisoblansin;

48-bandda :

oltinchi xatboshidagi ““Maʼmuriy amaliyot” KAATga” soʻzlari ““Maʼmuriy amaliyot” moduliga” soʻzlari bilan almashtirilsin;

sakkizinchi xatboshidagi “obyektga nisbatan boʻlgan mulk huquqini sud tartibida” soʻzlari “obyektga nisbatan boʻlgan huquqini” soʻzlari bilan almashtirilsin;

49-bandda :

oltinchi xatboshidagi ““Maʼmuriy amaliyot” KAATga” soʻzlari ““Maʼmuriy amaliyot” moduliga” soʻzlari bilan almashtirilsin;

quyidagi mazmundagi sakkizinchi xatboshi bilan toʻldirilsin:

““Maʼmuriy amaliyot” moduli tomonidan shakllantirilayotgan tizimdan olingan maʼlumotlar asosida qoidabuzarlikni qayd etuvchi qurilma toʻgʻrisidagi kengaytirilgan maʼlumotlarni (metrologik qiyoslash guvohnomasi) avtomatik ravishda toʻliq aks ettirilishini taʼminlash”;

sakkizinchi — oʻn uchinchi xatboshilar tegishlicha toʻqqizinchi — oʻn toʻrtinchi xatboshilar deb hisoblansin;

toʻqqizinchi xatboshidagi “sud tartibida” soʻzlari chiqarib tashlansin;

oʻn ikkinchi xatboshi quyidagi tahrirda bayon etilsin:

“biriktirilgan obyektdan ixtiyoriy voz kechilganda yoki bildirilgan eʼtirozlar 30 kun davomida bartaraf etilmagan taqdirda tadbirkorlik subyektlarining obyektdan cheklanmagan muddatda foydalanish va uni boshqa tadbirkorlik subyektiga oʻtkazish huquqini bekor qilish choralarini koʻrish.”;

oʻn uchinchi va oʻn toʻrtinchi xatboshilar chiqarib tashlansin;

d) 2-ilovada :

4-bandda :

quyidagi mazmundagi beshinchi xatboshi bilan toʻldirilsin:

“oʻrnatilgan nuqtadagi transport vositalarining davlat raqami belgilarini sutkaning kunduzgi va tungi vaqtlarida kamida 95 foizini aniqlikda roʻyxatga olishi”;

beshinchi — yettinchi xatboshilar tegishlicha oltinchi — sakkizinchi xatboshilar deb hisoblansin;

yettinchi xatboshi quyidagi tahrirda bayon etilsin:

“Vazirlar Mahkamasining “Avtomototransport vositalari uchun roʻyxatdan oʻtkazish davlat raqami belgilarining yangi namunalarini joriy etish chora-tadbirlari toʻgʻrisida” 2007-yil 27-iyundagi 131-son qarorida belgilangan talablar asosida davlat raqami belgilarini aniqlashi”;

quyidagi mazmundagi sakkizinchi — oʻn birinchi xatboshilar bilan toʻldirilsin:

“tizim qayd etgan har bir qoidabuzarlik holati boʻyicha “Maʼmuriy amaliyot” moduliga avtomatik ravishda quyidagi maʼlumotlarni uzatish imkoniyatiga ega boʻlishi lozim:

metrologik qiyoslash guvohnomasining raqami va amal qilish muddati;

qoidabuzarlik aniqlangan sana va vaqt;

qoidabuzarlik sodir etilgan joyning aniq koordinatalari”;

sakkizinchi xatboshi oʻn ikkinchi xatboshi deb hisoblansin;

6-bandda :

quyidagi mazmundagi toʻrtinchi xatboshi bilan toʻldirilsin:

“oʻrnatilgan nuqtadagi transport vositalarining davlat raqami belgilarini sutkaning kunduzgi va tungi vaqtlarida kamida 95 foizini aniqlikda roʻyxatga olishi”;

toʻrtinchi — beshinchi xatboshilar tegishlicha beshinchi oltinchi xatboshilar deb hisoblansin;

oltinchi xatboshi quyidagi tahrirda bayon etilsin:

“Vazirlar Mahkamasining “Avtomototransport vositalari uchun roʻyxatdan oʻtkazish davlat raqami belgilarining yangi namunalarini joriy etish chora-tadbirlari toʻgʻrisida” 2007-yil 27-iyundagi 131-son qarorida belgilangan talablar asosida davlat raqami belgilarini aniqlashi”;

quyidagi mazmundagi yettinchi — oʻninchi xatboshilar bilan toʻldirilsin:

“Tizim qayd etgan har bir qoidabuzarlik holati boʻyicha “Maʼmuriy amaliyot” moduliga avtomatik ravishda quyidagi maʼlumotlarni uzatish imkoniyatiga ega boʻlishi lozim:

metrologik qiyoslash guvohnomasining raqami va amal qilish muddati;

qoidabuzarlik aniqlangan sana va vaqt;

qoidabuzarlik sodir etilgan joyning aniq koordinatalari”;

7-bandning oltinchi xatboshisi chiqarib tashlansin;

8-bandda :

quyidagi mazmundagi oltinchi — toʻqqizinchi xatboshilar bilan toʻldirilsin:

“Tizim qayd etgan har bir qoidabuzarlik holati boʻyicha “Maʼmuriy amaliyot” moduliga avtomatik ravishda quyidagi maʼlumotlarni uzatish imkoniyatiga ega boʻlishi:

metrologik qiyoslash guvohnomasining raqami va amal qilish muddati;

qoidabuzarlik aniqlangan sana va vaqt;

qoidabuzarlik sodir etilgan joyning aniq koordinatalari”;

oltinchi xatboshi oʻninchi xatboshi deb hisoblansin;

oʻninchi xatboshi quyidagi tahrirda bayon etilsin:

“toʻxtash va toʻxtab turish qoidabuzarliklarini qayd etish tizimi orqali Vazirlar Mahkamasining “Avtomototransport vositalari uchun roʻyxatdan oʻtkazish davlat raqami belgilarining yangi namunalarini joriy etish chora-tadbirlari toʻgʻrisida” 2007-yil 27-iyundagi 131-son qarorida belgilangan talablar asosida davlat raqami belgilarini aniqlashi lozim”;

16-band quyidagi tahrirda bayon etilsin:

“16. Tizim yordamida qayd etilgan qoidabuzarlik va transport vositalari toʻgʻrisidagi barcha foto maʼlumotlar 365 kundan, video maʼlumotlar 30 kundan kam boʻlmagan muddatda Oʻzbekiston Respublikasi Ichki ishlar vazirligi Jamoat xavfsizligi departamenti Yoʻl harakati xavfsizligi xizmati Yagona avtomatlashtirilgan axborot tizimining “Maʼmuriy amaliyot” modulida (keyingi oʻrinlarda — “Maʼmuriy amaliyot” moduli) saqlanishi lozim”;

17 va 18-bandlardagi ““Maʼmuriy amaliyot” KAATga” soʻzlari ““Maʼmuriy amaliyot” moduliga” soʻzlari bilan almashtirilsin;

37-banddagi ““Maʼmuriy amaliyot” KAAT” soʻzlari ““Maʼmuriy amaliyot” moduli soʻzlari bilan almashtirilsin.

3. Vazirlar Mahkamasining “Yoʻl harakati qoidalari buzilganligini maxsus avtomatlashtirilgan foto va video qayd etish dasturiy-texnik vositalari orqali qayd etish tizimini takomillashtirish chora-tadbirlari toʻgʻrisida” 2024-yil 25-martdagi 148-son qarori quyidagi mazmundagi 2 1 -band bilan toʻldirilsin:

“2 1 . Oʻzbekiston Respublikasi Ichki ishlar vazirligining “Xavfsiz shahar” tizimlarini rivojlantirish markazi tomonidan “Xavfsiz yoʻl va xavfsiz piyoda” respublika jamgʻarmasi mablagʻlari hisobidan oʻrnatilgan maxsus avtomatlashtirilgan foto va video qayd etish dasturiy-texnik vositalari orqali qayd etilgan yoʻl harakati qoidabuzarliklaridan undirilgan jarima summasi quyidagi tartibda taqsimlanadi:

25 foizi — Ichki ishlar vazirligi Jamoat xavfsizligi departamenti Yoʻl harakati xavfsizligi xizmati huzuridagi “Xavfsiz yoʻl va xavfsiz piyoda” respublika jamgʻarmasiga;

25 foizi — maxsus avtomatlashtirilgan foto va video qayd etish dasturiy texnik qoʻllab-quvvatlash va elektr energiyasi taʼminoti boʻyicha xarajatlarni qoplash uchun Ichki ishlar vazirligining “Xavfsiz shahar” tizimlarini rivojlantirish markaziga;

25 foizi — yoʻl infratuzilmasini rivojlantirish uchun maqsadli yoʻnaltirilgan holda, yoʻl harakati qoidalari buzilishi qayd etilgan joyning mahalliy budjetiga;

10 foizi — yoʻl harakati qoidalari buzilishi qayd etilgan joyning tuman va shahar hokimliklari yoʻl infratuzilmasini rivojlantirish jamgʻarmasiga;

5 foizi — Oʻzbekiston Respublikasi Transport vazirligi huzuridagi Avtomobil yoʻllari qoʻmitasi faoliyatini rivojlantirish va qoʻllab-quvvatlash jamgʻarmasiga;

5 foizi — Ichki ishlar vazirligining budjetdan tashqari maxsus jamgʻarmasiga;

5 foizi — maxsus avtomatlashtirilgan foto va video qayd etish dasturiy-texnik vositalari uchun aloqa kanallarini tashkil etish va ijaraga berish hamda huquqbuzarliklar va yoʻl harakati qoidalari buzilgani uchun hamda huquqbuzarliklar va yoʻl harakati qoidalari buzilgani uchun jarimalar qoʻllash toʻgʻrisidagi qarorlarni elektron pochta joʻnatmalarining yagona milliy tizimi orqali yetkazib berishda pochta aloqasi xizmatlari xarajatlarni qoplash uchun Raqamli texnologiyalarini rivojlantirish jamgʻarmasiga”.

Oʻzbekiston Respublikasining Bosh vaziri A. ARIPOV

Toshkent sh.,

2025-yil 15-may,

318-son

(Qonunchilik maʼlumotlari milliy bazasi, 16.05.2025-y., 09/25/318/0444-son)

lex.uz