📅 2025-yil 27-may · Vazirlar Mahkamasi qarorlari
Rasmiy matn. Rasmiy hujjat. Tahririy izohlar kiritilmagan.
📅 2025-yil 27-may · Vazirlar Mahkamasi qarorlari
Rasmiy matn. Rasmiy hujjat. Tahririy izohlar kiritilmagan.
📅 2025 йил 27 май · Вазирлар Маҳкамаси қарорлари
Расмий матн. Расмий ҳужжат. Таҳририй изоҳлар киритилмаган.
📅 27 мая 2025 г. · Постановления Кабинета Министров
Официальный текст. Официальный документ. Редакционные примечания не включены.
📅 27 May 2025 · Cabinet of Ministers resolutions
Official text. Official document. Editorial notes are not included.
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг
қарори
ЧОРА-ТАДБИРЛАР ДАСТУРИ
МАҚСАДЛИ КЎРСАТКИЧЛАР
Ижодкор ёшларни қўллаб-қувватлаш ва рағбатлантиришнинг қўшимча чора-тадбирлари тўғрисида
Ўзбекистон Республикаси Президентининг «Ўзбекистон — 2030» стратегиясини «Ёшлар ва бизнесни қўллаб-қувватлаш йили»да амалга оширишга оид давлат дастури тўғрисида» 2024 йил 21 февралдаги ПФ-37-сон Фармони ижросини таъминлаш, шунингдек, маданият ва санъат соҳасидаги иқтидорли ёшларни қўшимча қўллаб-қувватлаш ва рағбатлантириш тизимини такомиллаштириш мақсадида Вазирлар Маҳкамаси қарор қилади:
1. Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2024 йил 21 февралдаги ПФ-37-сон Фармони билан тасдиқланган 2024 йилда йўналишлар кесимида ишлаб чиқиладиган норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар лойиҳалари рўйхатининг 26-бандига мувофиқ иқтидорли ёшларни қўллаб-қувватлаш тизимини тубдан янгилаш ва янги босқичга олиб чиқиш белгиланганлиги маълумот учун қабул қилинсин.
2. Маданият ва санъат соҳасида иқтидорли ёшларни қўллаб-қувватлаш тизимини янгилаш ва янги босқичга олиб чиқишнинг устувор йўналишлари этиб қуйидагилар белгилансин:
ижодкор ёшларни аниқлаш, истеъдодларини юзага чиқариш, шунингдек, қизиқишларини янада ошириш орқали маданият ва санъат соҳасига жалб қилиш;
ижодкор ёшларни танлаш ва саралаш, ушбу жараёнга рақамли технологиялар ҳамда замонавий, инновацион ва интеграция усулларини жорий этиш;
«устоз-шогирд» анъаналарига мувофиқ профессионал ижодкорларни шакллантириш ва ёш кадрлар тажрибасини ошириш;
ижодкор ёшларни ҳар томонлама қўллаб-қувватлаш, шунингдек, моддий ва маънавий жиҳатдан рағбатлантириш ҳамда уларга муносиб ижодий муҳит яратиш;
истеъдодли ёшларнинг ижодини кенг оммага, шу жумладан, халқаро миқёсда танитиш ва тарғиб қилиш чораларини кўриш.
3. Белгилансинки, маданият ва санъат соҳасида иқтидорли ёшларни қўллаб-қувватлаш тизимини янгилаш ва янги босқичга олиб чиқиш мақсадида:
ижодкор ёшлар фаолиятини мувофиқлаштирувчи ягона платформа жорий этилади ҳамда «ERP madaniyat» ягона бошқарув тизимига интеграция қилинади;
соҳага оид танлов ва фестивалларнинг самараси ҳамда натижадорлигини ошириш мақсадида йўналиши бир хил ва ўхшаш бўлган танловлар мақбуллаштирилади;
маданият соҳасида сунъий интеллектдан ҳамда замонавий технологиялардан фойдаланиш ва тажриба-синов лойиҳаларини амалга ошириш бўйича «Ижодий технолаборатория» ташкил этилади;
умумий ўрта ва ўрта махсус таълим ташкилотларида маданият ва санъатга қизиқувчи ёшлардан иборат «Ижодкор ёшлар клуби» фаолияти йўлга қўйилади;
маданиятшунослик ва санъатшунослик йўналишлари бўйича илмий иш олиб бораётган ёшларга хорижий мамлакатларда ўтказиладиган конференцияларда иштирок этиш, малакасини ошириш ва тажриба алмашишларига кўмаклашилади;
«Маданият волонтёрлари» ижтимоий ҳаракати фаолияти йўлга қўйилади;
ҳар йили жаҳоннинг камида 4 нафар етакчи мутахассислари ва таниқли санъаткорлари шартнома асосида ўқув жараёнларига жалб этилади ҳамда камида 4 нафар ижодкор ёшлар хорижий мамлакатларга тажриба алмашиш учун юборилади;
маданият ва санъат йўналишидаги «Start-Up» лойиҳалари учун базавий ҳисоблаш миқдорининг 100 бараваригача миқдорида ижодий грантлар ажратиш чоралари кўрилади.
4. Қуйидагилар:
2025 — 2030 йилларда ижодкор ёшларни танлаш, саралаш ва уларни қўллаб-қувватлаш ҳамда рағбатлантириш бўйича чора-тадбирлар дастури 1-иловага мувофиқ;
2030 йилгача ёшлар ўртасида маданият ва санъат соҳасига оид ўтказиладиган танлов ва фестивалларнинг натижадорлигини оширишга эришиш бўйича мақсадли кўрсаткичлар 2-иловага мувофиқ тасдиқлансин.
5. Маданият вазирлиги ҳузуридаги «Иқтидорли ёшларни қўллаб-қувватлаш маркази» давлат муассасасининг асосий вазифалари этиб қуйидагилар белгилансин:
ижодкор ёшларни танлаш ва саралашда рақамли технологиялар, замонавий, инновацион ва интеграция усулларидан фойдаланиш, иқтидорли ёшларни креатив индустрия субъектларига айлантириш ҳамда уларнинг эркин ижод маҳсулотларини монетизация қилиш бўйича «Креатив хаб» вазифасини бажариш;
ижодкор ёшларни қўллаб-қувватлаш ва рағбатлантириш тизимини такомиллаштиришга қаратилган, уларни танлаш ҳамда саралаш бўйича қисқа ҳамда узоқ муддатли дастурларни ишлаб чиқиш ва амалга ошириш;
ижодкор ёшларни қўллаб-қувватлаш ва рағбатлантириш бўйича лойиҳаларни амалга ошириш учун халқаро молия институтлари, хорижий молия ташкилотлари ҳамда маҳаллий корхоналарнинг ҳомийлик хайриялари ва грантларини жалб қилиш;
ижодкор ёшларга тегишли креатив индустрия субъектларининг интеллектуал мулкини ҳимоя қилиш, уларнинг асарларини ёки турдош ҳуқуқлар объектларини рўйхатдан ўтказишда кўмаклашиш;
ёш авлод ўртасида турли маданий тадбирлар, танлов ва фестивалларни тизимли ўтказиш;
ижодкор ёшларни қўллаб-қувватлаш ва рағбатлантиришга қаратилган лойиҳаларни амалга ошириш мақсадида халқаро даражадаги мутахассисларни жалб қилиш.
6. Белгилансинки, 2026 йилдан бошлаб давлат органлари ва ташкилотлари Маданият вазирлиги томонидан тасдиқланадиган йиллик календарь-режа асосида ёшлар учун маданият ва санъат соҳасида танлов ва фестивалларни ташкил этади. Бунда:
ҳар йили 20 ноябрга қадар давлат органлари ва ташкилотлари кейинги йилда ўтказиладиган танлов ва фестивалларнинг рўйхатини тасдиқлаш учун Маданият вазирлигига тақдим этади;
ҳар йили 1 декабрга қадар Маданият вазирлиги давлат органлари ва ташкилотларининг кейинги йил учун танлов ва фестивалларнинг календарь-режасини тасдиқлайди;
ҳар йили 10 декабрга қадар тасдиқланган календарь-режа Маданият вазирлиги, шунингдек, манфаатдор вазирлик ва идораларнинг расмий веб-сайтларида эълон қилинади ва ижодкор ёшлар фаолиятини мувофиқлаштирувчи ягона платформага жойлаштирилади.
7. Маданият вазирлиги бир ой муддатда:
«Иқтидорли ёшларни қўллаб-қувватлаш маркази» давлат муассасаси тўғрисидаги низомни қайта тасдиқлаш ва уни белгиланган тартибда давлат рўйхатидан ўтказиш чораларини кўрсин;
ёшлар ўртасида маданият ва санъат соҳасида ўтказиладиган танлов ва фестивалларнинг регламентини ишлаб чиқсин ва белгиланган тартибда тасдиқласин.
Бунда танлов ва фестивалларда иштирок этиш шартлари, йўналишлари, ижодкор ёшларни танлаш ва саралашнинг аниқ механизмлари, саралаш босқичлари ҳамда иштирокчиларни баҳолаш мезонлари назарда тутилади.
8. Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва Тошкент шаҳри ҳокимликлари:
бир ой муддатда молиялаштириш ҳажми ва манбаларини назарда тутган ҳолда 1-иловага мувофиқ чора-тадбирлар дастурида белгиланган тадбирларни амалга ошириш бўйича ҳудудий режаларни ишлаб чиқсин ва тасдиқласин;
ҳар ойнинг сўнгги чоршанба куни ижодкор ёшларнинг мавжуд муаммолари ва таклифларини ўрганиш, шунингдек, уларга ҳар томонлама кўмаклашиш мақсадида қабуллар ташкил этсин;
Маданият вазирлиги билан биргаликда 2-иловага мувофиқ мақсадли кўрсаткичларда белгиланган натижаларга ўз вақтида эришиш бўйича зарур чоралар кўрсин.
9. Ташқи ишлар вазирлиги Маданият вазирлиги билан биргаликда:
маданият ва санъат соҳасига оид халқаро ташкилотлар, хорижий илмий-тадқиқот ва таълим муассасалари ҳамда бошқа ташкилотлар билан ҳамкорликни йўлга қўйиш ва ривожлантириш чораларини кўрсин;
ҳар йили камида 4 нафар жаҳоннинг етакчи мутахассислари ва таниқли санъаткорларини шартнома асосида ўқув жараёнларига жалб этиш ҳамда тажриба алмашиш мақсадида камида 4 нафар ижодкор ёшларни хорижий мамлакатларга юборишда кўмаклашсин.
Бунда ушбу тадбирларни амалга ошириш билан боғлиқ харажатлар Давлат бюджетидан Маданият вазирлигига ажратилган маблағлар ҳисобидан молиялаштирилади.
10. Ўзбекистон Миллий ахборот агентлиги, Ўзбекистон Миллий телерадиокомпанияси, Ўзбекистон Миллий медиа ассоциацияси ҳамда «Дунё» ахборот агентлигига ушбу қарорга мувофиқ ижодкор ёшлар учун яратилган имкониятлар, ўтказиладиган маданий тадбирлар ва уларнинг ютуқларини оммавий ахборот воситаларида кенг ёритиш тавсия этилсин.
11. Ушбу қарорнинг бажарилишини назорат қилиш Ўзбекистон Республикаси маданият вазири О.А. Назарбеков ҳамда Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши Раиси, вилоятлар ва Тошкент шаҳри ҳокимлари зиммасига юклансин.
Вазирлар Маҳкамасининг 2025 йил 27 майдаги 329-сон қарорига 1-ИЛОВА
2025 — 2030 йилларда ижодкор ёшларни танлаш, саралаш ва уларни қўллаб-қувватлаш ҳамда рағбатлантириш бўйича
Т/р Чора-тадбирлар Амалга ошириш механизми Ижро муддати Молиялаштириш манбаи Масъул ижрочилар I. Ижодкор ёшларни аниқлаш, истеъдодларини юзага чиқариш, шунингдек, қизиқишларини янада ошириш орқали маданият ва санъат соҳасига жалб қилиш 1. Ёшларни ўзбек миллий мусиқа санъатига бўлган қизиқишларини ошириш мақсадида «Ўзбек миллий мусиқаси ёшлар ижросида» флешмоб ойлигини ҳар бир ҳудудда ўтказиб бориш. 1. Тарғибот тадбирлари режа-жадвалини ишлаб чиқиш. 2025 йил давомида ҳар чоракда Маҳаллий бюджет маблағлари ва қонунчилик ҳужжатларида тақиқланмаган бошқа манбалар Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва Тошкент шаҳри ҳокимликлари, Маданият вазирлиги 2. Тарғибот тадбирларини юқори савияда ташкил этиш ва ўтказиш. 3. Тарғибот тадбирларини ОАВда кенг ёритиш . 2. Халқаро танловлар ғолиблари тўғрисида ижтимоий тармоқларда, шу жумладан, «Youtube» видео-хостингида алоҳида саҳифалар яратиш ва юритиб бориш. Бунда ҳар бир туман маданият бўлимлари ва марказлари томонидан ижодкор ёшлар базасида рўйхатда турган ёшларнинг ижод намуналарини кенг тарғиб қилиш. 1. Ижтимоий тармоқларда ҳар бир ҳудуд бўйича алоҳида саҳифалар яратиш. 2025 йил июлдан бошлаб доимий Маданият вазирлиги ҳузуридаги Иқтидорли ёшларни қўллаб-қувватлаш маркази ҳамда маҳаллий бюджет маблағлари, қонунчилик ҳужжатларида тақиқланмаган бошқа манбалар Маданият вазирлиги, Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва Тошкент шаҳри ҳокимликлари, Иқтидорли ёшларни қўллаб-қувватлаш маркази 2. Ижтимоий тармоқларни доимий равишда сифатли маълумотлар билан тўлдириб бориш. 3. Ҳар йили ушбу саҳифаларнинг томошабоплиги бўйича юқори кўрсаткичларга эришган ижодкорларни рағбатлантириш. 3. Мактабгача ва мактаб таълим ташкилотлари билан болалар мусиқа ва санъат мактаблари (шу жумладан, мактаб-интернатлар) ҳамкорлигини ўрнатиш. 1. Мактабгача ва мактаб таълим ташкилотлари ҳамда болалар мусиқа ва санъат мактаблари билан ҳамкорликда «Маданият кунлари»ни ташкил этиш. 2025 йил октябрдан – Мактабгача ва мактаб таълими вазирлиги, Маданият вазирлиги, Иқтидорли ёшларни қўллаб-қувватлаш маркази 2. «Маданият кунлари» доирасида истеъдодли ёшларни излаб топиш учун болалар мусиқа ва санъат мактаби ўқитувчиларининг мактабгача таълим ташкилотларига ташрифларни уюштириш. Алоҳида режа асосида 4. Умумтаълим мактабларида маданият соҳасига қизиқувчи ёшлардан иборат «Ижодкор ёшлар клуби» фаолиятини йўлга қўйиш. 1. Қўшма қарор лойиҳаси ҳамда клуб низомини ишлаб чиқиш ва тасдиқлаш. 2025 йил октябрь – Мактабгача ва мактаб таълими вазирлиги, 2. Алоҳида режа асосида «Ижодкор ёшлар клуби» аъзолари учун устоз санъаткорлар иштирокида махсус дарслар ташкил этиш. 2026 йил январдан бошлаб доимий Маданият вазирлиги, 3. Клуб фаолиятини йўлга қўйиш ва оммавий ахборот воситаларида кенг ёритиб бориш. Иқтидорли ёшларни қўллаб-қувватлаш маркази 5. Ижтимоий ҳимояга муҳтож, шу жумладан, имконияти чекланган ёшларни маданият ва санъат соҳасига жалб этиш, уларга муносиб имкониятлар яратиш, қамров даражасини ошириш бўйича инклюзив ўқиш тизимини жорий қилиш. 1. Маданият вазирлиги тизимидаги маданият марказларида: имконияти чекланган ёшларнинг инклюзив тарзда ўқиши учун имкониятлар яратиш; ижтимоий ҳимояга муҳтож қатлам учун маданият ва санъат соҳасида таълим олиши, тўгаракларда иштирок этиши учун имтиёзлар жорий қилиш. 2025 йил октябрдан бошлаб доимий Маҳаллий бюджет маблағлари ва қонунчилик ҳужжатларида тақиқланмаган бошқа манбалар Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва Тошкент шаҳри ҳокимликлари, Маданият вазирлиги 2. Ногиронлиги бўлган шахслар ўртасида онлайн танловлар ташкил этиш ва ўтказиш. 6. 16 ёшгача бўлган иқтидорли ёшларни қўллаб-қувватлаш мақсадида «Yulduzcha» телевизион танловини ташкил этиш. 1. Танлов Низомини ишлаб чиқиш ва тасдиқлаш. 2025 йилдан бошлаб ҳар йили сентябрь ойида Маданият вазирлигининг бюджет ва бюджетдан ташқари жамғармаси маблағлари ҳамда ҳомийлик хайриялари Маданият вазирлиги, манфаатдор вазирлик ва идоралар 2. Танловни юқори савияда телевизион шаклда ўтказиш. 7. Республиканинг барча туман ва шаҳарларида маҳаллалар кесимида «Маданият оқшомлари» тарғибот тадбирларини ўтказиш. Бунда маҳалла ёшлар етакчилари ва туман маданият маркази томонидан маҳаллалардаги иқтидорли ёшлар аниқлаб, улар иштирокида маданий тадбирлар ташкил этиш. 1. Тегишли ташкилотларнинг қўшма ҳужжат лойиҳасини ишлаб чиқиш ва тасдиқлаш. 2026 йил июнь Маҳаллий бюджет маблағлари Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва Тошкент шаҳри ҳокимликлари, Маданият вазирлиги, Ёшлар ишлари агентлиги, Ўзбекистон Миллий телерадиокомпанияси, Ўзбекистон Миллий ахборот агентлиги 2. Тарғибот тадбирларини юқори савияда ташкил этиш ва ўтказиш. 2026 йилдан бошлаб ҳар йили 3. Тарғибот тадбирларини ОАВда кенг ёритиш. 2026 йил июнь — август ойларида 8. Ёш овоз режиссёрлари, продюсерлар, бастакорлар, электрон мусиқа ижрочилари (Dj)нинг «Ethno sound» лойиҳасини ташкил этиш. 1. Лойиҳа Концепциясини ишлаб чиқиш ва тасдиқлаш. 2027 йилдан бошлаб ҳар уч йилда бир маротаба апрель ойида Маданият вазирлигининг бюджет ва бюджетдан ташқари жамғармаси маблағлари ҳамда ҳомийлик хайриялари Маданият вазирлиги, манфаатдор вазирлик ва идоралар, Иқтидорли ёшларни қўллаб-қувватлаш маркази 2. Таниқли ижодкор ёшларни жалб этган ҳолда лойиҳани амалга ошириш. II. Ижодкор ёшларни танлаш ва саралаш, ушбу жараёнга рақамли технологиялар ҳамда замонавий, инновацион ва интеграция усулларини жорий этиш 9. Ижодкор ёшлар учун амалий машғулотлар, маҳорат дарслари, вебинар, конференцияларни онлайн кузатиш ва ўзлаштириш имконини яратиш. Шунингдек, тадбирларда видеоларни ижодкор ёшлар фаолиятини мувофиқлаштирувчи янги яратилган ягона платформага сақлаш учун жойлаштириш. 1. Маданият вазирлиги томонидан тасдиқланадиган йиллик иш режада мазкур тадбирларни инобатга олиш, ташкил этиш ва ўтказиш. 2025 йилдан бошлаб доимий Маданият вазирлигининг бюджетдан ташқари жамғармаси маблағлари Маданият вазирлиги 2. Тадбирларни оффлайн билан бир қаторда босқичма-босқич онлайн шаклда ўтказишни йўлга қўйиш. тадбир якуни билан 3. Тадбирлардан видеоларни Ягона платформага жойлаштириш. 10. Маданият вазирлиги ҳузуридаги Иқтидорли ёшларни қўллаб-қувватлаш маркази Низомини қайта ишлаб чиқиб, белгиланган тартибда тасдиқлаш ҳамда давлат рўйхатидан ўтказиш. 1. Иқтидорли ёшларни қўллаб-қувватлаш маркази Низомини қайта ишлаб чиқиш, тасдиқлаш ва давлат рўйхатидан ўтказиш. 2025 йил июль Маданият вазирлигининг бюджет ва бюджетдан ташқари жамғармаси маблағлари Маданият вазирлиги, Иқтидорли ёшларни қўллаб-қувватлаш маркази 2. Марказ фаолиятини янги Низом асосида ташкил этиш. 2025 йил августдан бошлаб доимий 3. Қарор ижроси юзасидан янги тизимни амалиётга жорий қилиш бўйича барча ташкилий ва таҳлилий ишларни амалга ошириш. 4. Ҳамкор ташкилотлар билан тизим фаолиятини йўлга қўйиш. 11. Маданият ва санъат соҳасида сунъий интеллектдан фойдаланишни ривожлантириш мақсадида ва тажриба-синов лойиҳаларини амалга ошириш бўйича «Ижодий технолаборатория» ташкил этиш. 1. Маданият вазирлиги ҳузуридаги Иқтидорли ёшларни қўллаб-қувватлаш маркази қошида «Ижодий технолаборатория» фаолиятини ташкил этиш бўйича Низом ишлаб чиқиш ва тасдиқлаш. 2026 йил октябрь Маданият вазирлигининг бюджетдан ташқари жамғармаси маблағлари Маданият вазирлиги, Иқтидорли ёшларни қўллаб-қувватлаш маркази 2. Низом асосида лаборатория фаолиятини ташкил этиш. 2026 йил декабрь 3. Хорижий мутахассисларни жалб этган ҳолда тренинг, ўқув машғулотларини ўтказиш. 2027 йил ноябрдан бошлаб доимий 4. Маданият ва санъат соҳаси бўйича ўтказиладиган тадбирларда замонавий технологияларни жорий қилиш бўйича тажриба-синовларини ўтказиш. доимий 12. Ижодкор ёшлар фаолиятини мувофиқлаштирувчи Ягона платформа фаолиятини йўлга қўйиш ҳамда «ERP madaniyat» ягона бошқарув тизимига интеграция қилиш. 1. Ижодкор ёшлар фаолиятини мувофиқлаштирувчи ягона платформа яратиш ва платформа фаолиятини босқичма-босқич амалиётга жорий қилиш. 2026 йил февралдан бошлаб Маданият вазирлигининг бюджетдан ташқари жамғармаси маблағлари Маданият вазирлиги, Иқтидорли ёшларни қўллаб-қувватлаш маркази 2. Мазкур платформада республикадаги барча ёшлар учун ижодий тадбирлар тўғрисида маълумот, ҳисоботлар, мониторинглар юритиш. доимий 3. Платформани «ERP madaniyat» ягона бошқарув тизимига интеграция қилиш. III. «Устоз-шогирд» анъаналарига мувофиқ профессионал ижодкорларни шакллантириш ва ёш кадрлар тажрибасини ошириш 13. Иқтидорли ёшларни излаб топиш, уларни юзага чиқариш ва рағбатлантириш тизимини жорий қилиш мақсадида ҳар йили анъанавий тарзда «Овоз» ва «Артист» телелойиҳасини ўтказиш. 1. Телелойиҳаларни ташкил этиш ва ўтказиш бўйича хусусий секторларни жалб этиш. 2025 йилдан бошлаб ҳар йили Маданият вазирлигининг бюджет ва бюджетдан ташқари жамғармаси ҳамда ҳомийлик маблағлари Маданият вазирлиги 2. Телелойиҳаларни юқори савияда ўтказиш. 14. «Устоз-шогирд» анъаналарини сақлаган ҳолда сараланган ёшларнинг билим ва кўникмаларини ошириш мақсадида уларни мунтазам равишда устоз санъаткорларга бириктириш, масофавий ва офлайн тарзда маҳорат дарслари, ижодий учрашувлар ташкил этиб бориш. 1. Ижодкор ёшлар захирасига киритилган ёшларни таниқли ва маҳоратли устоз санъаткорларга таълим олиши учун бириктириш, индивидуал дастурлар ишлаб чиқиш. 2025 йил августдан бошлаб доимий Маданият вазирлиги ҳузуридаги Иқтидорли ёшларни қўллаб-қувватлаш маркази маблағлари Маданият вазирлиги 2. Устоз санъаткорлар томонидан ўтказиладиган маҳорат дарсларининг масофавий ва офлайн тарзда ташкил этилишини таъминлаш. 15. Иқтидорли ёшларнинг давлат тадбирлари, республика ва халқаро танловларда иштирокига кўмаклашиш. 1. Ижодкор ёшлар захирасини янгилаб бориш. 2025 йилдан бошлаб доимий Масъул ижрочиларнинг бюджет ва бюджетдан ташқари маблағлари Вазирликлар, идора ва ташкилотлар 2. Захирага киритилган ёшларнинг давлат тадбирлари, республика ва халқаро танлов ва фестивалларда иштирокини таъминлаш. 3. Амалга оширилган ишлар тўғрисида ОАВда ёритиш ҳамда тарғиб қилиш. 16. Ижодкор ёшлар захирасига киритилган чекка ҳудудларда фаолият юритаётган ёшларнинг Тошкент шаҳрида малакасини ошириш учун қисқа муддатли ўқув машғулотларини мунтазам равишда ташкил этиб бориш. 1. Маданият вазирлиги хулосасига кўра вазирлик тизимидаги таълим муассасаларида қисқа муддатли ўқув машғулотларини ташкил этиш. 2026 йил февралдан бошлаб доимий Маҳаллий бюджет маблағлари ва қонунчилик ҳужжатларида тақиқланмаган бошқа манбалар Маданият вазирлиги, Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва Тошкент шаҳри ҳокимликлари, Маданият вазирлиги 2. Ўқув машғулотларида ижодкор ёшлар захирасига киритилган, чекка ҳудудларда фаолият юритаётган ёшларни ўқитиш. IV. Ижодкор ёшларни ҳар томонлама қўллаб-қувватлаш, шунингдек, моддий ва маънавий жиҳатдан рағбатлантириш ҳамда уларга муносиб ижодий муҳит яратиш 17. «Маданият волонтёрлари» ижтимоий ҳаракати фаолиятини йўлга қўйиш ва қўллаб-қувватлаш. 1. «Маданият волонтёрлари» ижтимоий ҳаракатини расмийлаштириш учун тегишли ҳужжатларни тайёрлаш ва тасдиқлаш. 2025 йил 1 декабрга қадар Маданият вазирлигининг бюджетдан ташқари жамғармаси маблағлари Маданият вазирлиги, Иқтидорли ёшларни қўллаб-қувватлаш маркази 2. «Маданият волонтёрлари» ижтимоий ҳаракати фаолиятини йўлга қўйиш. доимий 3. Маданият волонтёрлари» ижтимоий ҳаракати аъзоларининг малакасини ошириш. 4. «Маданият волонтёрлари» ижтимоий ҳаракати аъзоларини республикада маданият ва санъат соҳасидаги тадбирларга жалб қилиш. 18. Юқори натижа ва ютуқларни қўлга киритган ижодкор ёшлар тўғрисида китоб-альбомлар ва бошқа нашр маҳсулотларини чоп этиш ҳамда кенг оммага тарқатиш. 1. Ҳар йил якуни билан ўтаётган йилда юқори натижа кўрсатган ижодкор ёшлар тўғрисида китоб-альбомлар, рисолалар ва бошқа нашр маҳсулотлари чоп этиш. 2026 йилдан бошлаб доимий Маҳаллий бюджет маблағлари ва қонунчилик ҳужжатларида тақиқланмаган бошқа манбалар Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва Тошкент шаҳри ҳокимликлари, Маданият вазирлиги 2. Китобларни аҳолига, шу жумладан, маданият ва санъат соҳасидаги таълим муассасаларига тарқатиш. 19. Ижодкор ёшларнинг ҳуқуқий онги ва маданиятини ривожлантириш, инсон ҳуқуқлари, гендер тенглиги, умуминсоний қадриятлар билан бирга миллий-ахлоқий қадриятларни камол топтиришга қаратилган тарғибот ишлари ва тадбирларини ўтказиш. 1. Ижодкор ёшлар билан мазкур масалалар юзасидан тадбирлар, давра суҳбатлари, учрашувлар ташкил этиш ва ижтимоий роликлар тайёрлаш. 2026 йилдан бошлаб доимий Маҳаллий бюджет ва Иқтидорли ёшларни қўллаб-қувватлаш маркази маблағлари, қонунчилик ҳужжатларида тақиқланмаган бошқа манбалар Маданият вазирлиги, Ўзбекистон Миллий телерадиокомпанияси , Иқтидорли ёшларни қўллаб-қувватлаш маркази 2. Тадбирларни оммавий ахборот воситалари орқали кенг ёритиш. 20. Ёшлар ўртасида тозалик маданиятини шакллантириш ва тарғиб қилиш мақсадида «тозалик ойлиги»ни ўтказиш. 1. Ҳамкор ташкилотлар ўртасида қўшма қарор лойиҳасини ишлаб чиқиш ва унга асосан тадбир концепциясини тасдиқлаш. 2025 йил июль Маданият вазирлигининг бюджет ва бюджетдан ташқари жамғармаси маблағлари Маданият вазирлиги, Экология, атроф-муҳитни муҳофаза қилиш ва иқлим ўзгариши вазирлиги, Бадиий академия, Ўзбекистон Миллий телерадиокомпанияси , Ўзбекистон Миллий ахборот агентлиги 2. Лойиҳа доирасида таниқли шахслар иштирокида тарғибот ишларини ташкил этиш. йил давомида 3. Ижодкор ёшлар билан мавзуга оид тадбирлар, учрашувлар ташкил этиш ва ўтказиш ҳамда ижтимоий роликлар тайёрлаш. сентябрь 4. Экологик муаммоларни санъат орқали намоён қилиш мақсадида экологик санъат йўналишида «Eco-art» лойиҳасини ташкил этиш. 2025 йил сентябрь 5. Тарғибот ишларини ОАВ ва ижтимоий тармоқлар орқали кенг ёритиш. ҳар йили 21. Хорижий давлатларда ўтказилган танловларда ғолиб бўлган ёшларни рағбатлантириш мақсадида бир марталик пул мукофотини бериш ҳамда уларнинг ўқитувчиларига ҳар ойлик устамалар белгилаш тизимини йўлга қўйиш. 1. Нуфузли хорижий танловлар рўйхатини шакллантириш, ушбу танловларда ғолиб бўлган ёшларнинг мутахассислик бўйича ўқитувчиларига ойлик устамалар бериш, ғолибларга бир марталик пул мукофоти берилиши бўйича Низом ишлаб чиқиш ва тасдиқлаш. 2025 йил якунига қадар Маданият вазирлигининг бюджетдан ташқари жамғармаси маблағлари Маданият вазирлиги, Иқтисодиёт ва молия вазирлиги 2. Низом асосида устамалар берилишини амалиётга жорий қилиш. 2026 йилдан бошлаб доимий 22. Ёшларга уларнинг ижодий салоҳиятларини ошириш, замонавий ёндашувларини қўллаб-қувватлаш, ўз ғояларини амалиётга жорий этиш мақсадида маданият ва санъат йўналишидаги «Start-Up» лойиҳалари учун базавий ҳисоблаш миқдорининг 100 бараваригача миқдорида ижодий грантлар ажратиб бориш тизимини йўлга қўйиш. 1. Вазирлик буйруғига асосан низом лойиҳасини ишлаб чиқиш ва тасдиқлаш. 2026 йил мартдан бошлаб ҳар йили Маданият вазирлигининг бюджетдан ташқари жамғармаси маблағлари Маданият вазирлиги 2. Низомга асосан ижодий грантлар ажратиб бориш тизимини йўлга қўйиш. 23. Ёшларнинг театр, цирк, музей, музей-қўриқхоналар ва маданий мерос объектларига имтиёзли равишда ташрифларини йўлга қўйиш, уларга маданий фаолиятни ривожлантиришга ва жамиятда маданий қадриятларни сақлашга ҳисса қўшиш имкониятини яратиш мақсадида «Маданият» ягона ижтимоий картасини ишлаб чиқиш. 1. Ҳамкор вазирлик, идора ва ташкилотлар билан ўзаро қўшма ҳужжат лойиҳасини ишлаб чиқиш ҳамда тасдиқлаш. 2026 йил февраль Маданият вазирлигининг бюджет ва бюджетдан ташқари жамғармаси маблағлари Маданият вазирлиги, Маданий мерос агентлиги, манфаатдор вазирлик ва идоралар 2. Қўшма ҳужжатга асосан «Маданият» ягона ижтимоий картасини жорий этиш бўйича Низом тасдиқлаш. 2026 йил май 3. Низом асосида ижтимоий картани босқичма-босқич жорий этиш. 24. Иқтидорли ёшларни креатив индустрия субъектларига айлантириш ҳамда уларнинг эркин ижод маҳсулотларини монетизация қилиш. 1. Иқтидорли ёшларни креатив индустрия субъектларига айлантириш ҳамда уларнинг эркин ижод маҳсулотларини монетизация қилиш бўйича Дастур ишлаб чиқиш. 2026 йил мартдан бошлаб доимий - Маданият вазирлиги, Иқтидорли ёшларни қўллаб-қувватлаш маркази 2. Дастур асосида ижодкор ёшларга кўмаклашиш. V. Истеъдодли ёшларнинг ижодини кенг оммага, шу жумладан, халқаро миқёсда танитиш ва тарғиб қилиш чораларини кўриш 25. Маданият ва санъат соҳасига оид халқаро ташкилотлар, хорижий илмий-тадқиқот ва таълим муассасалари ҳамда бошқа ташкилотлар билан ҳамкорликни йўлга қўйиш ва ривожлантириш. 1. Хорижий илмий-тадқиқот ва таълим муассасалари ҳамда бошқа ташкилотлар билан ҳамкорликни йўлга қўйиш ва ривожлантириш бўйича чора-тадбирлар режасини тасдиқлаш. 2025 йил декабрдан бошлаб режа асосида Маданият вазирлигининг бюджетдан ташқари жамғармаси маблағлари Маданият вазирлиги, Ташқи ишлар вазирлиги, «Эл-юрт умиди» жамғармаси, Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва Тошкент шаҳри ҳокимликлари 2. Режа асосида ҳамкорликни йўлга қўйиш. 26. Маданиятшунослик ва санъатшунослик йўналишлари бўйича илмий иш олиб бораётган ёшларни қўллаб-қувватлаш мақсадида уларга хорижий мамлакатларда бўлиб ўтадиган конференцияларда иштирок этиш, малака ошириш ва тажриба алмашиш ишларида кўмаклашиш. 1. Маданиятшунослик ва санъатшунослик йўналишлари бўйича илмий иш олиб бораётган ёшларнинг умумий рўйхатини шакллантириш. 2025 йил декабрдан бошлаб Маданият вазирлигининг бюджетдан ташқари жамғармаси ва вазирлик тасарруфидаги олий таълим муассасалари маблағлари ҳамда ҳомийлик ҳайриялари Маданият вазирлиги, Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва Тошкент шаҳри ҳокимликлари 2. Хорижий мамлакатларда ташкил этиладиган конференцияларда ёшларнинг иштирок этиши билан боғлиқ харажатларни қоплашда ҳомийлик ва бошқа манбаларнинг жалб этилишига кўмаклашиш. 27. Ҳар йили жаҳоннинг камида 4 нафар етакчи мутахассислари ва таниқли санъаткорларини шартнома асосида маданият йўналишидаги олий таълим муассасаларининг ўқув жараёнларига жалб этиш ҳамда тажриба алмашиш мақсадида камида 4 нафар ижодкор ёшларни ривожланган хорижий мамлакатларга қисқа муддатли тажриба алмашишга юбориш. 1. Маданият вазирлиги томонидан ҳар йили ўқув жараёнларига жалб этиладиган жаҳоннинг етакчи мутахассислари рўйхатини шакллантириш ҳамда кейинчалик ўқув жараёнларига жалб этиш. 2026 йил сентябрь Маданият вазирлигининг бюджетдан ташқари жамғармаси маблағлари Маданият вазирлиги, Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва Тошкент шаҳри ҳокимликлари 2. Хорижий мамлакатларда тажриба оширадиган ёшларни саралаб олиш тартиби ва экспертлар гуруҳини ишлаб чиқиб, тасдиқлаш. 2026 йил октябрь 3. Тасдиқланган тартиб асосида саралаб олинган ижодкорларни хорижий мамлакатларга тажриба алмашиш учун юбориш. 2026 йил ноябрь ойидан бошлаб доимий 28. Ўзбекистон Республикаси ижодкорлари иштирок этиши тавсия қилинадиган нуфузли халқаро танлов, фестиваль, форум, биеннале ва бошқа ёшлар учун маданий тадбирлар рўйхатини шакллантириб, ҳар икки йилда янгиланган ҳолда тавсиявий рисолалар кўринишида барча таълим муассасаларга тарқатиш. 1. Маданий тадбирлар рўйхатини шакллантириш ва рисола кўринишида чоп этиш. 2025 йил якунига қадар Маданият вазирлиги ҳузуридаги Иқтидорли ёшларни қўллаб-қувватлаш маркази маблағлари Маданият вазирлиги, манфаатдор вазирлик ва идоралар, Иқтидорли ёшларни қўллаб-қувватлаш маркази 2. Рисолаларни маданият ва санъат соҳасидаги таълим муассасаларига тарқатиш. 2026 йилдан бошлаб ҳар икки йилда 29. Ҳар йил якуни билан сараланган ижодкор ёшларнинг аҳоли ўртасида ҳисобот концертлари ва ижодий учрашувларини ўтказиш. 1. Ҳисобот концертлари режаси, намунавий дастури, ижодий учрашувларнинг намунавий сценарийсини тайёрлаш. 2025 йилдан бошлаб ҳар йили декабрь ойида Маҳаллий бюджет маблағлари ва қонунчилик ҳужжатларида тақиқланмаган бошқа манбалар Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва Тошкент шаҳри ҳокимликлари, Маданият вазирлиги 2. Режа асосида барча ҳудудларда ҳисобот концертлари, умумтаълим мактабларида, болалар мусиқа ва санъат мактабларида, ўрта ва олий таълим муассасаларида ижодий учрашувлар ўтказиш.
Вазирлар Маҳкамасининг 2025 йил 27 майдаги 329-сон қарорига 2-ИЛОВА
2030 йилгача ёшлар ўртасида маданият ва санъат соҳасига оид ўтказиладиган танлов ва фестивалларнинг натижадорлигини оширишга эришиш бўйича
Т/р Кўрсаткичлар номи Ўлчов бирлиги Йиллар кесимида Масъул ижрочилар 202 5 2026 2027 2028 2029 2030 1. Танлов ва фестиваль ғолиблари учун амалий машғулотлар, маҳорат дарслари, вебинарлар ташкил этиш. та 12 15 18 20 25 30 Маданият вазирлиги, Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва Тошкент шаҳри ҳокимликлари 2. Танлов ва фестиваллар ўтказиш орқали ижодкор ёшлар захирасини кўпайтириш. нафар 300 40 0 500 600 8 00 1000 Маданият вазирлиги, Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва Тошкент шаҳри ҳокимликлари 3. Ижодкор ёшлар захирасига киритилган ижодкорлар фаолиятини ОАВ, ижтимоий тармоқлар орқали кенг оммага тарғиб қилиш. та 60 8 0 100 120 140 160 Маданият вазирлиги, Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва Тошкент шаҳри ҳокимликлари 4. Маданият ва санъат соҳасида танлов ва фестивалларни ташкил этишда хусусий сектор билан ҳамкорлик ўрнатиш. та 5 7 9 11 13 15 Маданият вазирлиги, Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва Тошкент шаҳри ҳокимликлари 5. Танлов ва фестивалларда янги кашф этилган ижодкор ёшлар иштирокида концертлар ташкил этиш. та 12 14 14 20 25 30 Маданият вазирлиги, Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва Тошкент шаҳри ҳокимликлари 6. Халқаро танлов ва фестиваллар ғолиб ва совриндорлари сонини ошириш. нафар 50 80 100 110 130 150 Маданият вазирлиги, Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва Тошкент шаҳри ҳокимликлари
Ўзбекистон Республикасининг Бош вазири А. АРИПОВ
Тошкент ш.,
2025 йил 27 май,
329-сон
Oʻzbekiston Respublikasi Vazirlar Mahkamasining
qarori
CHORA-TADBIRLAR DASTURI
MAQSADLI KOʻRSATKICHLAR
Ijodkor yoshlarni qoʻllab-quvvatlash va ragʻbatlantirishning qoʻshimcha chora-tadbirlari toʻgʻrisida
Oʻzbekiston Respublikasi Prezidentining “Oʻzbekiston — 2030” strategiyasini “Yoshlar va biznesni qoʻllab-quvvatlash yili”da amalga oshirishga oid davlat dasturi toʻgʻrisida” 2024-yil 21-fevraldagi PF-37-son Farmoni ijrosini taʼminlash, shuningdek, madaniyat va sanʼat sohasidagi iqtidorli yoshlarni qoʻshimcha qoʻllab-quvvatlash va ragʻbatlantirish tizimini takomillashtirish maqsadida Vazirlar Mahkamasi qaror qiladi:
1. Oʻzbekiston Respublikasi Prezidentining 2024-yil 21-fevraldagi PF-37-son Farmoni bilan tasdiqlangan 2024-yilda yoʻnalishlar kesimida ishlab chiqiladigan normativ-huquqiy hujjatlar loyihalari roʻyxatining 26-bandiga muvofiq iqtidorli yoshlarni qoʻllab-quvvatlash tizimini tubdan yangilash va yangi bosqichga olib chiqish belgilanganligi maʼlumot uchun qabul qilinsin.
2. Madaniyat va sanʼat sohasida iqtidorli yoshlarni qoʻllab-quvvatlash tizimini yangilash va yangi bosqichga olib chiqishning ustuvor yoʻnalishlari etib quyidagilar belgilansin:
ijodkor yoshlarni aniqlash, isteʼdodlarini yuzaga chiqarish, shuningdek, qiziqishlarini yanada oshirish orqali madaniyat va sanʼat sohasiga jalb qilish;
ijodkor yoshlarni tanlash va saralash, ushbu jarayonga raqamli texnologiyalar hamda zamonaviy, innovatsion va integratsiya usullarini joriy etish;
“ustoz-shogird” anʼanalariga muvofiq professional ijodkorlarni shakllantirish va yosh kadrlar tajribasini oshirish;
ijodkor yoshlarni har tomonlama qoʻllab-quvvatlash, shuningdek, moddiy va maʼnaviy jihatdan ragʻbatlantirish hamda ularga munosib ijodiy muhit yaratish;
isteʼdodli yoshlarning ijodini keng ommaga, shu jumladan, xalqaro miqyosda tanitish va targʻib qilish choralarini koʻrish.
3. Belgilansinki, madaniyat va sanʼat sohasida iqtidorli yoshlarni qoʻllab-quvvatlash tizimini yangilash va yangi bosqichga olib chiqish maqsadida:
ijodkor yoshlar faoliyatini muvofiqlashtiruvchi yagona platforma joriy etiladi hamda “ERP madaniyat” yagona boshqaruv tizimiga integratsiya qilinadi;
sohaga oid tanlov va festivallarning samarasi hamda natijadorligini oshirish maqsadida yoʻnalishi bir xil va oʻxshash boʻlgan tanlovlar maqbullashtiriladi;
madaniyat sohasida sunʼiy intellektdan hamda zamonaviy texnologiyalardan foydalanish va tajriba-sinov loyihalarini amalga oshirish boʻyicha “Ijodiy texnolaboratoriya” tashkil etiladi;
umumiy oʻrta va oʻrta maxsus taʼlim tashkilotlarida madaniyat va sanʼatga qiziquvchi yoshlardan iborat “Ijodkor yoshlar klubi” faoliyati yoʻlga qoʻyiladi;
madaniyatshunoslik va sanʼatshunoslik yoʻnalishlari boʻyicha ilmiy ish olib borayotgan yoshlarga xorijiy mamlakatlarda oʻtkaziladigan konferensiyalarda ishtirok etish, malakasini oshirish va tajriba almashishlariga koʻmaklashiladi;
“Madaniyat volontyorlari” ijtimoiy harakati faoliyati yoʻlga qoʻyiladi;
har yili jahonning kamida 4 nafar yetakchi mutaxassislari va taniqli sanʼatkorlari shartnoma asosida oʻquv jarayonlariga jalb etiladi hamda kamida 4 nafar ijodkor yoshlar xorijiy mamlakatlarga tajriba almashish uchun yuboriladi;
madaniyat va sanʼat yoʻnalishidagi “Start-Up” loyihalari uchun bazaviy hisoblash miqdorining 100 baravarigacha miqdorida ijodiy grantlar ajratish choralari koʻriladi.
4. Quyidagilar:
2025 — 2030-yillarda ijodkor yoshlarni tanlash, saralash va ularni qoʻllab-quvvatlash hamda ragʻbatlantirish boʻyicha chora-tadbirlar dasturi 1-ilovaga muvofiq;
2030-yilgacha yoshlar oʻrtasida madaniyat va sanʼat sohasiga oid oʻtkaziladigan tanlov va festivallarning natijadorligini oshirishga erishish boʻyicha maqsadli koʻrsatkichlar 2-ilovaga muvofiq tasdiqlansin.
5. Madaniyat vazirligi huzuridagi “Iqtidorli yoshlarni qoʻllab-quvvatlash markazi” davlat muassasasining asosiy vazifalari etib quyidagilar belgilansin:
ijodkor yoshlarni tanlash va saralashda raqamli texnologiyalar, zamonaviy, innovatsion va integratsiya usullaridan foydalanish, iqtidorli yoshlarni kreativ industriya subyektlariga aylantirish hamda ularning erkin ijod mahsulotlarini monetizatsiya qilish boʻyicha “Kreativ xab” vazifasini bajarish;
ijodkor yoshlarni qoʻllab-quvvatlash va ragʻbatlantirish tizimini takomillashtirishga qaratilgan, ularni tanlash hamda saralash boʻyicha qisqa hamda uzoq muddatli dasturlarni ishlab chiqish va amalga oshirish;
ijodkor yoshlarni qoʻllab-quvvatlash va ragʻbatlantirish boʻyicha loyihalarni amalga oshirish uchun xalqaro moliya institutlari, xorijiy moliya tashkilotlari hamda mahalliy korxonalarning homiylik xayriyalari va grantlarini jalb qilish;
ijodkor yoshlarga tegishli kreativ industriya subyektlarining intellektual mulkini himoya qilish, ularning asarlarini yoki turdosh huquqlar obyektlarini roʻyxatdan oʻtkazishda koʻmaklashish;
yosh avlod oʻrtasida turli madaniy tadbirlar, tanlov va festivallarni tizimli oʻtkazish;
ijodkor yoshlarni qoʻllab-quvvatlash va ragʻbatlantirishga qaratilgan loyihalarni amalga oshirish maqsadida xalqaro darajadagi mutaxassislarni jalb qilish.
6. Belgilansinki, 2026-yildan boshlab davlat organlari va tashkilotlari Madaniyat vazirligi tomonidan tasdiqlanadigan yillik kalendar-reja asosida yoshlar uchun madaniyat va sanʼat sohasida tanlov va festivallarni tashkil etadi. Bunda:
har yili 20-noyabrga qadar davlat organlari va tashkilotlari keyingi yilda oʻtkaziladigan tanlov va festivallarning roʻyxatini tasdiqlash uchun Madaniyat vazirligiga taqdim etadi;
har yili 1-dekabrga qadar Madaniyat vazirligi davlat organlari va tashkilotlarining keyingi yil uchun tanlov va festivallarning kalendar-rejasini tasdiqlaydi;
har yili 10-dekabrga qadar tasdiqlangan kalendar-reja Madaniyat vazirligi, shuningdek, manfaatdor vazirlik va idoralarning rasmiy veb-saytlarida eʼlon qilinadi va ijodkor yoshlar faoliyatini muvofiqlashtiruvchi yagona platformaga joylashtiriladi.
7. Madaniyat vazirligi bir oy muddatda:
“Iqtidorli yoshlarni qoʻllab-quvvatlash markazi” davlat muassasasi toʻgʻrisidagi nizomni qayta tasdiqlash va uni belgilangan tartibda davlat roʻyxatidan oʻtkazish choralarini koʻrsin;
yoshlar oʻrtasida madaniyat va sanʼat sohasida oʻtkaziladigan tanlov va festivallarning reglamentini ishlab chiqsin va belgilangan tartibda tasdiqlasin.
Bunda tanlov va festivallarda ishtirok etish shartlari, yoʻnalishlari, ijodkor yoshlarni tanlash va saralashning aniq mexanizmlari, saralash bosqichlari hamda ishtirokchilarni baholash mezonlari nazarda tutiladi.
8. Qoraqalpogʻiston Respublikasi Vazirlar Kengashi, viloyatlar va Toshkent shahri hokimliklari:
bir oy muddatda moliyalashtirish hajmi va manbalarini nazarda tutgan holda 1-ilovaga muvofiq chora-tadbirlar dasturida belgilangan tadbirlarni amalga oshirish boʻyicha hududiy rejalarni ishlab chiqsin va tasdiqlasin;
har oyning soʻnggi chorshanba kuni ijodkor yoshlarning mavjud muammolari va takliflarini oʻrganish, shuningdek, ularga har tomonlama koʻmaklashish maqsadida qabullar tashkil etsin;
Madaniyat vazirligi bilan birgalikda 2-ilovaga muvofiq maqsadli koʻrsatkichlarda belgilangan natijalarga oʻz vaqtida erishish boʻyicha zarur choralar koʻrsin.
9. Tashqi ishlar vazirligi Madaniyat vazirligi bilan birgalikda:
madaniyat va sanʼat sohasiga oid xalqaro tashkilotlar, xorijiy ilmiy-tadqiqot va taʼlim muassasalari hamda boshqa tashkilotlar bilan hamkorlikni yoʻlga qoʻyish va rivojlantirish choralarini koʻrsin;
har yili kamida 4 nafar jahonning yetakchi mutaxassislari va taniqli sanʼatkorlarini shartnoma asosida oʻquv jarayonlariga jalb etish hamda tajriba almashish maqsadida kamida 4 nafar ijodkor yoshlarni xorijiy mamlakatlarga yuborishda koʻmaklashsin.
Bunda ushbu tadbirlarni amalga oshirish bilan bogʻliq xarajatlar Davlat budjetidan Madaniyat vazirligiga ajratilgan mablagʻlar hisobidan moliyalashtiriladi.
10. Oʻzbekiston Milliy axborot agentligi, Oʻzbekiston Milliy teleradiokompaniyasi, Oʻzbekiston Milliy media assotsiatsiyasi hamda “Dunyo” axborot agentligiga ushbu qarorga muvofiq ijodkor yoshlar uchun yaratilgan imkoniyatlar, oʻtkaziladigan madaniy tadbirlar va ularning yutuqlarini ommaviy axborot vositalarida keng yoritish tavsiya etilsin.
11. Ushbu qarorning bajarilishini nazorat qilish Oʻzbekiston Respublikasi madaniyat vaziri O.A. Nazarbekov hamda Qoraqalpogʻiston Respublikasi Vazirlar Kengashi Raisi, viloyatlar va Toshkent shahri hokimlari zimmasiga yuklansin.
Vazirlar Mahkamasining 2025-yil 27-maydagi 329-son qaroriga 1-ILOVA
2025 — 2030-yillarda ijodkor yoshlarni tanlash, saralash va ularni qoʻllab-quvvatlash hamda ragʻbatlantirish boʻyicha
T/r Chora-tadbirlar Amalga oshirish mexanizmi Ijro muddati Moliyalashtirish manbai Masʼul ijrochilar I. Ijodkor yoshlarni aniqlash, isteʼdodlarini yuzaga chiqarish, shuningdek, qiziqishlarini yanada oshirish orqali madaniyat va sanʼat sohasiga jalb qilish 1. Yoshlarni oʻzbek milliy musiqa sanʼatiga boʻlgan qiziqishlarini oshirish maqsadida “Oʻzbek milliy musiqasi yoshlar ijrosida” fleshmob oyligini har bir hududda oʻtkazib borish. 1. Targʻibot tadbirlari reja-jadvalini ishlab chiqish. 2025 yil davomida har chorakda Mahalliy budjet mablagʻlari va qonunchilik hujjatlarida taqiqlanmagan boshqa manbalar Qoraqalpogʻiston Respublikasi Vazirlar Kengashi, viloyatlar va Toshkent shahri hokimliklari, Madaniyat vazirligi 2. Targʻibot tadbirlarini yuqori saviyada tashkil etish va oʻtkazish. 3. Targʻibot tadbirlarini OAVda keng yoritish . 2. Xalqaro tanlovlar gʻoliblari toʻgʻrisida ijtimoiy tarmoqlarda, shu jumladan, “Youtube” video-xostingida alohida sahifalar yaratish va yuritib borish. Bunda har bir tuman madaniyat boʻlimlari va markazlari tomonidan ijodkor yoshlar bazasida roʻyxatda turgan yoshlarning ijod namunalarini keng targʻib qilish. 1. Ijtimoiy tarmoqlarda har bir hudud boʻyicha alohida sahifalar yaratish. 2025-yil iyuldan boshlab doimiy Madaniyat vazirligi huzuridagi Iqtidorli yoshlarni qoʻllab-quvvatlash markazi hamda mahalliy budjet mablagʻlari, qonunchilik hujjatlarida taqiqlanmagan boshqa manbalar Madaniyat vazirligi, Qoraqalpogʻiston Respublikasi Vazirlar Kengashi, viloyatlar va Toshkent shahri hokimliklari, Iqtidorli yoshlarni qoʻllab-quvvatlash markazi 2. Ijtimoiy tarmoqlarni doimiy ravishda sifatli maʼlumotlar bilan toʻldirib borish. 3. Har yili ushbu sahifalarning tomoshabopligi boʻyicha yuqori koʻrsatkichlarga erishgan ijodkorlarni ragʻbatlantirish. 3. Maktabgacha va maktab taʼlim tashkilotlari bilan bolalar musiqa va sanʼat maktablari (shu jumladan, maktab-internatlar) hamkorligini oʻrnatish. 1. Maktabgacha va maktab taʼlim tashkilotlari hamda bolalar musiqa va sanʼat maktablari bilan hamkorlikda “Madaniyat kunlari”ni tashkil etish. 2025-yil oktabrdan – Maktabgacha va maktab taʼlimi vazirligi, Madaniyat vazirligi, Iqtidorli yoshlarni qoʻllab-quvvatlash markazi 2. “Madaniyat kunlari” doirasida isteʼdodli yoshlarni izlab topish uchun bolalar musiqa va sanʼat maktabi oʻqituvchilarining maktabgacha taʼlim tashkilotlariga tashriflarni uyushtirish. Alohida reja asosida 4. Umumtaʼlim maktablarida madaniyat sohasiga qiziquvchi yoshlardan iborat “Ijodkor yoshlar klubi” faoliyatini yoʻlga qoʻyish. 1. Qoʻshma qaror loyihasi hamda klub nizomini ishlab chiqish va tasdiqlash. 2025-yil oktabr – Maktabgacha va maktab taʼlimi vazirligi, 2. Alohida reja asosida “Ijodkor yoshlar klubi” aʼzolari uchun ustoz sanʼatkorlar ishtirokida maxsus darslar tashkil etish. 2026-yil yanvardan boshlab doimiy Madaniyat vazirligi, 3. Klub faoliyatini yoʻlga qoʻyish va ommaviy axborot vositalarida keng yoritib borish. Iqtidorli yoshlarni qoʻllab-quvvatlash markazi 5. Ijtimoiy himoyaga muhtoj, shu jumladan, imkoniyati cheklangan yoshlarni madaniyat va sanʼat sohasiga jalb etish, ularga munosib imkoniyatlar yaratish, qamrov darajasini oshirish boʻyicha inklyuziv oʻqish tizimini joriy qilish. 1. Madaniyat vazirligi tizimidagi madaniyat markazlarida: imkoniyati cheklangan yoshlarning inklyuziv tarzda oʻqishi uchun imkoniyatlar yaratish; ijtimoiy himoyaga muhtoj qatlam uchun madaniyat va sanʼat sohasida taʼlim olishi, toʻgaraklarda ishtirok etishi uchun imtiyozlar joriy qilish. 2025-yil oktabrdan boshlab doimiy Mahalliy budjet mablagʻlari va qonunchilik hujjatlarida taqiqlanmagan boshqa manbalar Qoraqalpogʻiston Respublikasi Vazirlar Kengashi, viloyatlar va Toshkent shahri hokimliklari, Madaniyat vazirligi 2. Nogironligi boʻlgan shaxslar oʻrtasida onlayn tanlovlar tashkil etish va oʻtkazish. 6. 16 yoshgacha boʻlgan iqtidorli yoshlarni qoʻllab-quvvatlash maqsadida “Yulduzcha” televizion tanlovini tashkil etish. 1. Tanlov Nizomini ishlab chiqish va tasdiqlash. 2025-yildan boshlab har yili sentabr oyida Madaniyat vazirligining budjet va budjetdan tashqari jamgʻarmasi mablagʻlari hamda homiylik xayriyalari Madaniyat vazirligi, manfaatdor vazirlik va idoralar 2. Tanlovni yuqori saviyada televizion shaklda oʻtkazish. 7. Respublikaning barcha tuman va shaharlarida mahallalar kesimida “Madaniyat oqshomlari” targʻibot tadbirlarini oʻtkazish. Bunda mahalla yoshlar yetakchilari va tuman madaniyat markazi tomonidan mahallalardagi iqtidorli yoshlar aniqlab, ular ishtirokida madaniy tadbirlar tashkil etish. 1. Tegishli tashkilotlarning qoʻshma hujjat loyihasini ishlab chiqish va tasdiqlash. 2026-yil iyun Mahalliy budjet mablagʻlari Qoraqalpogʻiston Respublikasi Vazirlar Kengashi, viloyatlar va Toshkent shahri hokimliklari, Madaniyat vazirligi, Yoshlar ishlari agentligi, Oʻzbekiston Milliy teleradiokompaniyasi, Oʻzbekiston Milliy axborot agentligi 2. Targʻibot tadbirlarini yuqori saviyada tashkil etish va oʻtkazish. 2026-yildan boshlab har yili 3. Targʻibot tadbirlarini OAVda keng yoritish. 2026-yil iyun — avgust oylarida 8. Yosh ovoz rejissorlari, prodyuserlar, bastakorlar, elektron musiqa ijrochilari (Dj)ning “Ethno sound” loyihasini tashkil etish. 1. Loyiha Konsepsiyasini ishlab chiqish va tasdiqlash. 2027-yildan boshlab har uch yilda bir marotaba aprel oyida Madaniyat vazirligining budjet va budjetdan tashqari jamgʻarmasi mablagʻlari hamda homiylik xayriyalari Madaniyat vazirligi, manfaatdor vazirlik va idoralar, Iqtidorli yoshlarni qoʻllab-quvvatlash markazi 2. Taniqli ijodkor yoshlarni jalb etgan holda loyihani amalga oshirish. II. Ijodkor yoshlarni tanlash va saralash, ushbu jarayonga raqamli texnologiyalar hamda zamonaviy, innovatsion va integratsiya usullarini joriy etish 9. Ijodkor yoshlar uchun amaliy mashgʻulotlar, mahorat darslari, vebinar, konferensiyalarni onlayn kuzatish va oʻzlashtirish imkonini yaratish. Shuningdek, tadbirlarda videolarni ijodkor yoshlar faoliyatini muvofiqlashtiruvchi yangi yaratilgan yagona platformaga saqlash uchun joylashtirish. 1. Madaniyat vazirligi tomonidan tasdiqlanadigan yillik ish rejada mazkur tadbirlarni inobatga olish, tashkil etish va oʻtkazish. 2025-yildan boshlab doimiy Madaniyat vazirligining budjetdan tashqari jamgʻarmasi mablagʻlari Madaniyat vazirligi 2. Tadbirlarni offlayn bilan bir qatorda bosqichma-bosqich onlayn shaklda oʻtkazishni yoʻlga qoʻyish. tadbir yakuni bilan 3. Tadbirlardan videolarni Yagona platformaga joylashtirish. 10. Madaniyat vazirligi huzuridagi Iqtidorli yoshlarni qoʻllab-quvvatlash markazi Nizomini qayta ishlab chiqib, belgilangan tartibda tasdiqlash hamda davlat roʻyxatidan oʻtkazish. 1. Iqtidorli yoshlarni qoʻllab-quvvatlash markazi Nizomini qayta ishlab chiqish, tasdiqlash va davlat roʻyxatidan oʻtkazish. 2025-yil iyul Madaniyat vazirligining budjet va budjetdan tashqari jamgʻarmasi mablagʻlari Madaniyat vazirligi, Iqtidorli yoshlarni qoʻllab-quvvatlash markazi 2. Markaz faoliyatini yangi Nizom asosida tashkil etish. 2025-yil avgustdan boshlab doimiy 3. Qaror ijrosi yuzasidan yangi tizimni amaliyotga joriy qilish boʻyicha barcha tashkiliy va tahliliy ishlarni amalga oshirish. 4. Hamkor tashkilotlar bilan tizim faoliyatini yoʻlga qoʻyish. 11. Madaniyat va sanʼat sohasida sunʼiy intellektdan foydalanishni rivojlantirish maqsadida va tajriba-sinov loyihalarini amalga oshirish boʻyicha “Ijodiy texnolaboratoriya” tashkil etish. 1. Madaniyat vazirligi huzuridagi Iqtidorli yoshlarni qoʻllab-quvvatlash markazi qoshida “Ijodiy texnolaboratoriya” faoliyatini tashkil etish boʻyicha Nizom ishlab chiqish va tasdiqlash. 2026-yil oktabr Madaniyat vazirligining budjetdan tashqari jamgʻarmasi mablagʻlari Madaniyat vazirligi, Iqtidorli yoshlarni qoʻllab-quvvatlash markazi 2. Nizom asosida laboratoriya faoliyatini tashkil etish. 2026-yil dekabr 3. Xorijiy mutaxassislarni jalb etgan holda trening, oʻquv mashgʻulotlarini oʻtkazish. 2027-yil noyabrdan boshlab doimiy 4. Madaniyat va sanʼat sohasi boʻyicha oʻtkaziladigan tadbirlarda zamonaviy texnologiyalarni joriy qilish boʻyicha tajriba-sinovlarini oʻtkazish. doimiy 12. Ijodkor yoshlar faoliyatini muvofiqlashtiruvchi Yagona platforma faoliyatini yoʻlga qoʻyish hamda “ERP madaniyat” yagona boshqaruv tizimiga integratsiya qilish. 1. Ijodkor yoshlar faoliyatini muvofiqlashtiruvchi yagona platforma yaratish va platforma faoliyatini bosqichma-bosqich amaliyotga joriy qilish. 2026-yil fevraldan boshlab Madaniyat vazirligining budjetdan tashqari jamgʻarmasi mablagʻlari Madaniyat vazirligi, Iqtidorli yoshlarni qoʻllab-quvvatlash markazi 2. Mazkur platformada respublikadagi barcha yoshlar uchun ijodiy tadbirlar toʻgʻrisida maʼlumot, hisobotlar, monitoringlar yuritish. doimiy 3. Platformani “ERP madaniyat” yagona boshqaruv tizimiga integratsiya qilish. III. “Ustoz-shogird” anʼanalariga muvofiq professional ijodkorlarni shakllantirish va yosh kadrlar tajribasini oshirish 13. Iqtidorli yoshlarni izlab topish, ularni yuzaga chiqarish va ragʻbatlantirish tizimini joriy qilish maqsadida har yili anʼanaviy tarzda “Ovoz” va “Artist” teleloyihasini oʻtkazish. 1. Teleloyihalarni tashkil etish va oʻtkazish boʻyicha xususiy sektorlarni jalb etish. 2025-yildan boshlab har yili Madaniyat vazirligining budjet va budjetdan tashqari jamgʻarmasi hamda homiylik mablagʻlari Madaniyat vazirligi 2. Teleloyihalarni yuqori saviyada oʻtkazish. 14. “Ustoz-shogird” anʼanalarini saqlagan holda saralangan yoshlarning bilim va koʻnikmalarini oshirish maqsadida ularni muntazam ravishda ustoz sanʼatkorlarga biriktirish, masofaviy va oflayn tarzda mahorat darslari, ijodiy uchrashuvlar tashkil etib borish. 1. Ijodkor yoshlar zaxirasiga kiritilgan yoshlarni taniqli va mahoratli ustoz sanʼatkorlarga taʼlim olishi uchun biriktirish, individual dasturlar ishlab chiqish. 2025-yil avgustdan boshlab doimiy Madaniyat vazirligi huzuridagi Iqtidorli yoshlarni qoʻllab-quvvatlash markazi mablagʻlari Madaniyat vazirligi 2. Ustoz sanʼatkorlar tomonidan oʻtkaziladigan mahorat darslarining masofaviy va oflayn tarzda tashkil etilishini taʼminlash. 15. Iqtidorli yoshlarning davlat tadbirlari, respublika va xalqaro tanlovlarda ishtirokiga koʻmaklashish. 1. Ijodkor yoshlar zaxirasini yangilab borish. 2025-yildan boshlab doimiy Masʼul ijrochilarning budjet va budjetdan tashqari mablagʻlari Vazirliklar, idora va tashkilotlar 2. Zaxiraga kiritilgan yoshlarning davlat tadbirlari, respublika va xalqaro tanlov va festivallarda ishtirokini taʼminlash. 3. Amalga oshirilgan ishlar toʻgʻrisida OAVda yoritish hamda targʻib qilish. 16. Ijodkor yoshlar zaxirasiga kiritilgan chekka hududlarda faoliyat yuritayotgan yoshlarning Toshkent shahrida malakasini oshirish uchun qisqa muddatli oʻquv mashgʻulotlarini muntazam ravishda tashkil etib borish. 1. Madaniyat vazirligi xulosasiga koʻra vazirlik tizimidagi taʼlim muassasalarida qisqa muddatli oʻquv mashgʻulotlarini tashkil etish. 2026-yil fevraldan boshlab doimiy Mahalliy budjet mablagʻlari va qonunchilik hujjatlarida taqiqlanmagan boshqa manbalar Madaniyat vazirligi, Qoraqalpogʻiston Respublikasi Vazirlar Kengashi, viloyatlar va Toshkent shahri hokimliklari, Madaniyat vazirligi 2. Oʻquv mashgʻulotlarida ijodkor yoshlar zaxirasiga kiritilgan, chekka hududlarda faoliyat yuritayotgan yoshlarni oʻqitish. IV. Ijodkor yoshlarni har tomonlama qoʻllab-quvvatlash, shuningdek, moddiy va maʼnaviy jihatdan ragʻbatlantirish hamda ularga munosib ijodiy muhit yaratish 17. “Madaniyat volontyorlari” ijtimoiy harakati faoliyatini yoʻlga qoʻyish va qoʻllab-quvvatlash. 1. “Madaniyat volontyorlari” ijtimoiy harakatini rasmiylashtirish uchun tegishli hujjatlarni tayyorlash va tasdiqlash. 2025-yil 1-dekabrga qadar Madaniyat vazirligining budjetdan tashqari jamgʻarmasi mablagʻlari Madaniyat vazirligi, Iqtidorli yoshlarni qoʻllab-quvvatlash markazi 2. “Madaniyat volontyorlari” ijtimoiy harakati faoliyatini yoʻlga qoʻyish. doimiy 3. Madaniyat volontyorlari” ijtimoiy harakati aʼzolarining malakasini oshirish. 4. “Madaniyat volontyorlari” ijtimoiy harakati aʼzolarini respublikada madaniyat va sanʼat sohasidagi tadbirlarga jalb qilish. 18. Yuqori natija va yutuqlarni qoʻlga kiritgan ijodkor yoshlar toʻgʻrisida kitob-albomlar va boshqa nashr mahsulotlarini chop etish hamda keng ommaga tarqatish. 1. Har yil yakuni bilan oʻtayotgan yilda yuqori natija koʻrsatgan ijodkor yoshlar toʻgʻrisida kitob-albomlar, risolalar va boshqa nashr mahsulotlari chop etish. 2026-yildan boshlab doimiy Mahalliy budjet mablagʻlari va qonunchilik hujjatlarida taqiqlanmagan boshqa manbalar Qoraqalpogʻiston Respublikasi Vazirlar Kengashi, viloyatlar va Toshkent shahri hokimliklari, Madaniyat vazirligi 2. Kitoblarni aholiga, shu jumladan, madaniyat va sanʼat sohasidagi taʼlim muassasalariga tarqatish. 19. Ijodkor yoshlarning huquqiy ongi va madaniyatini rivojlantirish, inson huquqlari, gender tengligi, umuminsoniy qadriyatlar bilan birga milliy-axloqiy qadriyatlarni kamol toptirishga qaratilgan targʻibot ishlari va tadbirlarini oʻtkazish. 1. Ijodkor yoshlar bilan mazkur masalalar yuzasidan tadbirlar, davra suhbatlari, uchrashuvlar tashkil etish va ijtimoiy roliklar tayyorlash. 2026-yildan boshlab doimiy Mahalliy budjet va Iqtidorli yoshlarni qoʻllab-quvvatlash markazi mablagʻlari, qonunchilik hujjatlarida taqiqlanmagan boshqa manbalar Madaniyat vazirligi, Oʻzbekiston Milliy teleradiokompaniyasi , Iqtidorli yoshlarni qoʻllab-quvvatlash markazi 2. Tadbirlarni ommaviy axborot vositalari orqali keng yoritish. 20. Yoshlar oʻrtasida tozalik madaniyatini shakllantirish va targʻib qilish maqsadida “tozalik oyligi”ni oʻtkazish. 1. Hamkor tashkilotlar oʻrtasida qoʻshma qaror loyihasini ishlab chiqish va unga asosan tadbir konsepsiyasini tasdiqlash. 2025-yil iyul Madaniyat vazirligining budjet va budjetdan tashqari jamgʻarmasi mablagʻlari Madaniyat vazirligi, Ekologiya, atrof-muhitni muhofaza qilish va iqlim oʻzgarishi vazirligi, Badiiy akademiya, Oʻzbekiston Milliy teleradiokompaniyasi , Oʻzbekiston Milliy axborot agentligi 2. Loyiha doirasida taniqli shaxslar ishtirokida targʻibot ishlarini tashkil etish. yil davomida 3. Ijodkor yoshlar bilan mavzuga oid tadbirlar, uchrashuvlar tashkil etish va oʻtkazish hamda ijtimoiy roliklar tayyorlash. sentabr 4. Ekologik muammolarni sanʼat orqali namoyon qilish maqsadida ekologik sanʼat yoʻnalishida “Eco-art” loyihasini tashkil etish. 2025-yil sentabr 5. Targʻibot ishlarini OAV va ijtimoiy tarmoqlar orqali keng yoritish. har yili 21. Xorijiy davlatlarda oʻtkazilgan tanlovlarda gʻolib boʻlgan yoshlarni ragʻbatlantirish maqsadida bir martalik pul mukofotini berish hamda ularning oʻqituvchilariga har oylik ustamalar belgilash tizimini yoʻlga qoʻyish. 1. Nufuzli xorijiy tanlovlar roʻyxatini shakllantirish, ushbu tanlovlarda gʻolib boʻlgan yoshlarning mutaxassislik boʻyicha oʻqituvchilariga oylik ustamalar berish, gʻoliblarga bir martalik pul mukofoti berilishi boʻyicha Nizom ishlab chiqish va tasdiqlash. 2025-yil yakuniga qadar Madaniyat vazirligining budjetdan tashqari jamgʻarmasi mablagʻlari Madaniyat vazirligi, Iqtisodiyot va moliya vazirligi 2. Nizom asosida ustamalar berilishini amaliyotga joriy qilish. 2026-yildan boshlab doimiy 22. Yoshlarga ularning ijodiy salohiyatlarini oshirish, zamonaviy yondashuvlarini qoʻllab-quvvatlash, oʻz gʻoyalarini amaliyotga joriy etish maqsadida madaniyat va sanʼat yoʻnalishidagi “Start-Up” loyihalari uchun bazaviy hisoblash miqdorining 100 baravarigacha miqdorida ijodiy grantlar ajratib borish tizimini yoʻlga qoʻyish. 1. Vazirlik buyrugʻiga asosan nizom loyihasini ishlab chiqish va tasdiqlash. 2026-yil martdan boshlab har yili Madaniyat vazirligining budjetdan tashqari jamgʻarmasi mablagʻlari Madaniyat vazirligi 2. Nizomga asosan ijodiy grantlar ajratib borish tizimini yoʻlga qoʻyish. 23. Yoshlarning teatr, sirk, muzey, muzey-qoʻriqxonalar va madaniy meros obyektlariga imtiyozli ravishda tashriflarini yoʻlga qoʻyish, ularga madaniy faoliyatni rivojlantirishga va jamiyatda madaniy qadriyatlarni saqlashga hissa qoʻshish imkoniyatini yaratish maqsadida “Madaniyat” yagona ijtimoiy kartasini ishlab chiqish. 1. Hamkor vazirlik, idora va tashkilotlar bilan oʻzaro qoʻshma hujjat loyihasini ishlab chiqish hamda tasdiqlash. 2026-yil fevral Madaniyat vazirligining budjet va budjetdan tashqari jamgʻarmasi mablagʻlari Madaniyat vazirligi, Madaniy meros agentligi, manfaatdor vazirlik va idoralar 2. Qoʻshma hujjatga asosan “Madaniyat” yagona ijtimoiy kartasini joriy etish boʻyicha Nizom tasdiqlash. 2026-yil may 3. Nizom asosida ijtimoiy kartani bosqichma-bosqich joriy etish. 24. Iqtidorli yoshlarni kreativ industriya subyektlariga aylantirish hamda ularning erkin ijod mahsulotlarini monetizatsiya qilish. 1. Iqtidorli yoshlarni kreativ industriya subyektlariga aylantirish hamda ularning erkin ijod mahsulotlarini monetizatsiya qilish boʻyicha Dastur ishlab chiqish. 2026-yil martdan boshlab doimiy - Madaniyat vazirligi, Iqtidorli yoshlarni qoʻllab-quvvatlash markazi 2. Dastur asosida ijodkor yoshlarga koʻmaklashish. V. Isteʼdodli yoshlarning ijodini keng ommaga, shu jumladan, xalqaro miqyosda tanitish va targʻib qilish choralarini koʻrish 25. Madaniyat va sanʼat sohasiga oid xalqaro tashkilotlar, xorijiy ilmiy-tadqiqot va taʼlim muassasalari hamda boshqa tashkilotlar bilan hamkorlikni yoʻlga qoʻyish va rivojlantirish. 1. Xorijiy ilmiy-tadqiqot va taʼlim muassasalari hamda boshqa tashkilotlar bilan hamkorlikni yoʻlga qoʻyish va rivojlantirish boʻyicha chora-tadbirlar rejasini tasdiqlash. 2025-yil dekabrdan boshlab reja asosida Madaniyat vazirligining budjetdan tashqari jamgʻarmasi mablagʻlari Madaniyat vazirligi, Tashqi ishlar vazirligi, “El-yurt umidi” jamgʻarmasi, Qoraqalpogʻiston Respublikasi Vazirlar Kengashi, viloyatlar va Toshkent shahri hokimliklari 2. Reja asosida hamkorlikni yoʻlga qoʻyish. 26. Madaniyatshunoslik va sanʼatshunoslik yoʻnalishlari boʻyicha ilmiy ish olib borayotgan yoshlarni qoʻllab-quvvatlash maqsadida ularga xorijiy mamlakatlarda boʻlib oʻtadigan konferensiyalarda ishtirok etish, malaka oshirish va tajriba almashish ishlarida koʻmaklashish. 1. Madaniyatshunoslik va sanʼatshunoslik yoʻnalishlari boʻyicha ilmiy ish olib borayotgan yoshlarning umumiy roʻyxatini shakllantirish. 2025-yil dekabrdan boshlab Madaniyat vazirligining budjetdan tashqari jamgʻarmasi va vazirlik tasarrufidagi oliy taʼlim muassasalari mablagʻlari hamda homiylik hayriyalari Madaniyat vazirligi, Qoraqalpogʻiston Respublikasi Vazirlar Kengashi, viloyatlar va Toshkent shahri hokimliklari 2. Xorijiy mamlakatlarda tashkil etiladigan konferensiyalarda yoshlarning ishtirok etishi bilan bogʻliq xarajatlarni qoplashda homiylik va boshqa manbalarning jalb etilishiga koʻmaklashish. 27. Har yili jahonning kamida 4 nafar yetakchi mutaxassislari va taniqli sanʼatkorlarini shartnoma asosida madaniyat yoʻnalishidagi oliy taʼlim muassasalarining oʻquv jarayonlariga jalb etish hamda tajriba almashish maqsadida kamida 4 nafar ijodkor yoshlarni rivojlangan xorijiy mamlakatlarga qisqa muddatli tajriba almashishga yuborish. 1. Madaniyat vazirligi tomonidan har yili oʻquv jarayonlariga jalb etiladigan jahonning yetakchi mutaxassislari roʻyxatini shakllantirish hamda keyinchalik oʻquv jarayonlariga jalb etish. 2026-yil sentabr Madaniyat vazirligining budjetdan tashqari jamgʻarmasi mablagʻlari Madaniyat vazirligi, Qoraqalpogʻiston Respublikasi Vazirlar Kengashi, viloyatlar va Toshkent shahri hokimliklari 2. Xorijiy mamlakatlarda tajriba oshiradigan yoshlarni saralab olish tartibi va ekspertlar guruhini ishlab chiqib, tasdiqlash. 2026-yil oktabr 3. Tasdiqlangan tartib asosida saralab olingan ijodkorlarni xorijiy mamlakatlarga tajriba almashish uchun yuborish. 2026-yil noyabr oyidan boshlab doimiy 28. Oʻzbekiston Respublikasi ijodkorlari ishtirok etishi tavsiya qilinadigan nufuzli xalqaro tanlov, festival, forum, biyennale va boshqa yoshlar uchun madaniy tadbirlar roʻyxatini shakllantirib, har ikki yilda yangilangan holda tavsiyaviy risolalar koʻrinishida barcha taʼlim muassasalarga tarqatish. 1. Madaniy tadbirlar roʻyxatini shakllantirish va risola koʻrinishida chop etish. 2025-yil yakuniga qadar Madaniyat vazirligi huzuridagi Iqtidorli yoshlarni qoʻllab-quvvatlash markazi mablagʻlari Madaniyat vazirligi, manfaatdor vazirlik va idoralar, Iqtidorli yoshlarni qoʻllab-quvvatlash markazi 2. Risolalarni madaniyat va sanʼat sohasidagi taʼlim muassasalariga tarqatish. 2026-yildan boshlab har ikki yilda 29. Har yil yakuni bilan saralangan ijodkor yoshlarning aholi oʻrtasida hisobot konsertlari va ijodiy uchrashuvlarini oʻtkazish. 1. Hisobot konsertlari rejasi, namunaviy dasturi, ijodiy uchrashuvlarning namunaviy ssenariysini tayyorlash. 2025-yildan boshlab har yili dekabr oyida Mahalliy budjet mablagʻlari va qonunchilik hujjatlarida taqiqlanmagan boshqa manbalar Qoraqalpogʻiston Respublikasi Vazirlar Kengashi, viloyatlar va Toshkent shahri hokimliklari, Madaniyat vazirligi 2. Reja asosida barcha hududlarda hisobot konsertlari, umumtaʼlim maktablarida, bolalar musiqa va sanʼat maktablarida, oʻrta va oliy taʼlim muassasalarida ijodiy uchrashuvlar oʻtkazish.
Vazirlar Mahkamasining 2025-yil 27-maydagi 329-son qaroriga 2-ILOVA
2030-yilgacha yoshlar oʻrtasida madaniyat va sanʼat sohasiga oid oʻtkaziladigan tanlov va festivallarning natijadorligini oshirishga erishish boʻyicha
T/r Koʻrsatkichlar nomi Oʻlchov birligi Yillar kesimida Masʼul ijrochilar 202 5 2026 2027 2028 2029 2030 1. Tanlov va festival gʻoliblari uchun amaliy mashgʻulotlar, mahorat darslari, vebinarlar tashkil etish. ta 12 15 18 20 25 30 Madaniyat vazirligi, Qoraqalpogʻiston Respublikasi Vazirlar Kengashi, viloyatlar va Toshkent shahri hokimliklari 2. Tanlov va festivallar oʻtkazish orqali ijodkor yoshlar zaxirasini koʻpaytirish. nafar 300 40 0 500 600 8 00 1000 Madaniyat vazirligi, Qoraqalpogʻiston Respublikasi Vazirlar Kengashi, viloyatlar va Toshkent shahri hokimliklari 3. Ijodkor yoshlar zaxirasiga kiritilgan ijodkorlar faoliyatini OAV, ijtimoiy tarmoqlar orqali keng ommaga targʻib qilish. ta 60 8 0 100 120 140 160 Madaniyat vazirligi, Qoraqalpogʻiston Respublikasi Vazirlar Kengashi, viloyatlar va Toshkent shahri hokimliklari 4. Madaniyat va sanʼat sohasida tanlov va festivallarni tashkil etishda xususiy sektor bilan hamkorlik oʻrnatish. ta 5 7 9 11 13 15 Madaniyat vazirligi, Qoraqalpogʻiston Respublikasi Vazirlar Kengashi, viloyatlar va Toshkent shahri hokimliklari 5. Tanlov va festivallarda yangi kashf etilgan ijodkor yoshlar ishtirokida konsertlar tashkil etish. ta 12 14 14 20 25 30 Madaniyat vazirligi, Qoraqalpogʻiston Respublikasi Vazirlar Kengashi, viloyatlar va Toshkent shahri hokimliklari 6. Xalqaro tanlov va festivallar gʻolib va sovrindorlari sonini oshirish. nafar 50 80 100 110 130 150 Madaniyat vazirligi, Qoraqalpogʻiston Respublikasi Vazirlar Kengashi, viloyatlar va Toshkent shahri hokimliklari
Oʻzbekiston Respublikasining Bosh vaziri A. ARIPOV
Toshkent sh.,
2025-yil 27-may,
329-son