📅 2025-yil 25-aprel · Vazirlik va idoralar hujjatlari · Kambagʻallikni qisqartirish va bandlik vaziri
Rasmiy matn. Rasmiy hujjat. Tahririy izohlar kiritilmagan.
📅 2025-yil 25-aprel · Vazirlik va idoralar hujjatlari · Kambagʻallikni qisqartirish va bandlik vaziri
Rasmiy matn. Rasmiy hujjat. Tahririy izohlar kiritilmagan.
📅 2025 йил 25 апрель · Вазирлик ва идоралар ҳужжатлари · Камбағалликни қисқартириш ва бандлик вазири
Расмий матн. Расмий ҳужжат. Таҳририй изоҳлар киритилмаган.
📅 25 апреля 2025 г. · Документы министерств и ведомств · Министр занятости и сокращения бедности
Официальный текст. Официальный документ. Редакционные примечания не включены.
📅 25 April 2025 · Ministry and agency documents · Kambagʻallikni qisqartirish va bandlik vaziri
Official text. Official document. Editorial notes are not included.
Ўзбекистон Республикаси Камбағалликни қисқартириш ва бандлик вазирининг
буйруғи
Ўзбекистон Республикаси Камбағалликни қисқартириш ва бандлик вазирлиги томонидан қабул қилинган айрим идоравий норматив-ҳуқуқий ҳужжатларга ўзгартиришлар киритиш тўғрисида
Ўзбекистон Республикасининг Меҳнат кодекси , «Меҳнатни муҳофаза қилиш тўғрисида»ги Қонуни ҳамда Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2024 йил 27 декабрдаги ПФ-230-сон «Ўзбекистон Республикаси Соғлиқни сақлаш вазирлиги ҳузуридаги Санитария-эпидемиологик осойишталик ва жамоат саломатлиги қўмитаси фаолиятининг такомиллаштирилиши муносабати билан Ўзбекистон Республикаси Президентининг айрим ҳужжатларига ўзгартиришлар киритиш тўғрисида»ги Фармони ва Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2024 йил 14 ноябрдаги 758-сон «Ўзбекистон Республикасининг Меҳнат кодексини амалга оширишга оид норматив-ҳуқуқий ҳужжатларни тасдиқлаш тўғрисида»ги қарорига мувофиқ буюраман:
1. Ўзбекистон Республикаси Камбағалликни қисқартириш ва бандлик вазирлиги томонидан қабул қилинган айрим идоравий норматив-ҳуқуқий ҳужжатларга иловага мувофиқ ўзгартиришлар киритилсин.
2. Мазкур буйруқ Ўзбекистон Республикаси Қурилиш ва уй-жой коммунал хўжалиги вазирлиги билан келишилган.
3. Мазкур буйруқ расмий эълон қилинган кундан эътиборан кучга киради.
Келишилди:
Ўзбекистон Республикаси камбағалликни қисқартириш ва бандлик вазирининг 2025 йил 25 апрелдаги 11-2025/Б-сон буйруғига ИЛОВА
Ўзбекистон Республикаси Камбағалликни қисқартириш ва бандлик вазирлиги томонидан қабул қилинган айрим идоравий норматив-ҳуқуқий ҳужжатларга киритилаётган ўзгартиришлар
1. Ўзбекистон Республикаси меҳнат ва аҳолини ижтимоий муҳофаза қилиш вазирининг 2008 йил 17 декабрдаги 76-сон буйруғи (рўйхат рақами 1887, 2009 йил 19 январь) (Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами, 2009 й., 4-сон, 29-модда) билан тасдиқланган Фармацевтика ишлаб чиқариши ходимлари учун меҳнатни муҳофаза қилиш қоидаларида :
а) муқаддима қуйидаги таҳрирда баён этилсин:
«Мазкур Қоидалар дори-дармон воситаларини ишлаб чиқаришга доир барча ишларда фармацевтика ишлаб чиқариши ходимлари учун меҳнатни муҳофаза қилиш тартибини белгилайди.»;
б) 2 ва 3-бандлар қуйидаги таҳрирда баён этилсин:
«2. Мазкур Қоидалар техник жиҳатдан тартибга солиш соҳасидаги норматив ҳужжатлар, шаҳарсозлик нормалари ва қоидалари, санитария қоидалари, нормалари ва гигиена нормативлари талаблари бажарилиши шарт эканлигини истисно этмайди.
3. Мазкур Қоидаларнинг бажарилишини назорат қилиш корхонанинг меҳнатни муҳофаза қилиш хизмати зиммасига юклатилади.»;
в) 4 , 6 ва 14-бандлар ўз кучини йўқотган деб топилсин;
г) 7-банд қуйидаги таҳрирда баён этилсин:
«7. Ўзбекистон Республикаси «Меҳнатни муҳофаза қилиш тўғрисида»ги Қонунининг 12-моддасига мувофиқ, ишлаб чиқариш фаолиятини амалга оширувчи, ходимларининг сони эллик киши ва ундан ортиқ бўлган ҳар бир корхонада меҳнатни муҳофаза қилиш талабларига риоя этилишини таъминлаш, уларнинг бажарилиши устидан назоратни амалга ошириш мақсадида меҳнатни муҳофаза қилиш хизмати ташкил этилади ёки меҳнатни муҳофаза қилиш бўйича тегишли тайёргарликка эга бўлган мутахассис лавозими жорий этилади. Элликта ва ундан ортиқ транспорт воситаси мавжуд бўлган корхонада йўл ҳаракати хавфсизлиги хизмати ҳам ташкил этилади ёки йўл ҳаракати хавфсизлиги бўйича мутахассис лавозими жорий этилади.
Ходимларининг сони эллик нафардан кам бўлган корхонада меҳнатни муҳофаза қилиш хизматини ташкил этиш ёки меҳнатни муҳофаза қилиш бўйича мутахассис лавозимини жорий этиш тўғрисидаги қарор иш берувчи томонидан мазкур ташкилот фаолиятининг ўзига хос хусусияти ҳисобга олинган ҳолда қабул қилинади.»;
д) 9-банд қуйидаги таҳрирда баён этилсин:
«9. Меҳнатни муҳофаза қилиш хизмати ва йўл ҳаракати хавфсизлиги хизмати корхонанинг мустақил таркибий бўлинмалари бўлиб, улар бевосита корхона раҳбарига бўйсунади.»;
е) 11 ва 12-бандлар қуйидаги таҳрирда баён этилсин:
«11. Корхоналарда меҳнат фаолияти билан боғлиқ равишда содир бўлган бахтсиз ҳодисалар ва бошқа жароҳатланишларни текшириш ва ҳисобини юритиш Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 1997 йил 6 июндаги 286-сон қарори билан тасдиқланган Ишлаб чиқаришдаги бахтсиз ҳодисаларни ва ходимлар саломатлигининг меҳнат вазифаларини бажариш билан боғлиқ бошқа хил зарарланишини текшириш ва ҳисобга олиш тўғрисидаги низомга мувофиқ амалга оширилиши лозим.
12. Корхоналарда ходимларнинг саломатлигини назорат қилиш Ходимларни тиббий кўрикдан ўтказиш тартиби тўғрисидаги низом (рўйхат рақами 2387, 2012 йил 29 август) асосида амалга оширилиши лозим.»;
ё) 29-банд қуйидаги таҳрирда баён этилсин:
«29. Корхона ходимлари ишларни бажаришнинг хавфсиз услублари ва усуллари ҳамда ишлаб чиқаришдаги бахтсиз ҳодисалардан жабрланганларга ёрдам кўрсатишга ўқитилиб, олинган билимлари текширувдан ўтказилгандан сўнг ишлаб чиқариш жараёнида иштирок этишга рухсат этилиши лозим.»;
ж) 33-банддаги «даврий тиббий кўрикдан» деган сўзлар «дастлабки (меҳнат шартномасини тузаётганда) ва даврий (меҳнат фаолияти давомида) мажбурий тиббий кўрикдан» деган сўзлар билан алмаштирилсин;
з) 34-банд қуйидаги таҳрирда баён этилсин:
«34. Ходимлар, шу жумладан муҳандис техник ходимлар (бундан кейинги ўринларда МТХ деб юритилади) ишга киришда дастлабки ва даврий мажбурий тиббий кўриклардан ўтиши шарт. Ходимлар мажбурий тиббий кўриклардан ўтишдан бўйин товлашга ҳақли эмас.»;
и) 35-бандда :
биринчи хатбоши қуйидаги таҳрирда баён этилсин:
«35. Мажбурий тиббий кўриклар корхоналарга тиббий хизматлар кўрсатувчи даволаш-профилактика муассасалари томонидан, улар бўлмаган тақдирда эса корхона жойлашган ердаги даволаш-профилактика муассасалари томонидан ўтказилади. Мажбурий тиббий кўриклар даволаш-соғломлаштириш тадбирлари белгиланган текшириш далолатномаси билан якунланиши лозим.»;
иккинчи хатбошидаги «тиббий кўрик» деган сўзлар «мажбурий тиббий кўрик» деган сўзлар билан алмаштирилсин;
й) 36-банддаги «Даврий тиббий кўриклар» деган сўзлар «Даврий мажбурий тиббий кўриклар» деган сўзлар билан алмаштирилсин;
к) 38-банд қуйидаги таҳрирда баён этилсин:
«38. Иш берувчи мажбурий тиббий кўрикдан ўтмаган ёхуд мажбурий тиббий кўрик натижаларига кўра тиббий комиссиялар томонидан берилган тавсияларни бажаришдан бўйин товлаган шахсларни ишдан четлаштириши шарт.»;
л) 39-банднинг бешинчи хатбошисидаги «ҚМҚ 3.01.05-98 «Табиий ва сунъий ёруғлик. Лойиҳалаштириш меъёрлари»га» деган сўзлар «ШНҚ 2.01.05-24 «Табиий ва сунъий ёритиш» талабларига» деган сўзлар билан алмаштирилсин;
м) 41-банддаги «ҚМҚ 3.01.02-00» деган сўзлар «ШНҚ 3.01.02-23» деган сўзлар билан алмаштирилсин;
н) 44-банд қуйидаги таҳрирда баён этилсин:
«44. Корхона ҳудудида чекишга фақат махсус ажратилган, ШНҚ 2.01.02-04 «Бинолар ва иншоотларнинг ёнғин хавфсизлиги» талабларига мувофиқ жиҳозланган жойларда рухсат этилади.»;
о) 53-банднинг биринчи ҳатбошисидаги «ҚМҚ 2.09.12-98 «Корхоналарнинг маъмурий ва маиший хоналари» талаблари» деган сўзлар «ШНҚ 2.09.02-23 «Корхоналарнинг ишлаб чиқариш ҳамда маъмурий-маиший бино ва иншоотлари. Лойиҳалаш талаблари»га» деган сўзлар билан алмаштирилсин;
п) 66-банддаги «ҚМҚ 2.09.12-98 «Корхонанинг маиший ва маъмурий бинолари» талабларига» деган сўзлар «ШНҚ 2.09.02-23 «Корхоналарнинг ишлаб чиқариш ҳамда маъмурий-маиший бино ва иншоотлари. Лойиҳалаш талаблари»га» деган сўзлар билан алмаштирилсин;
р) 68-банд қуйидаги таҳрирда баён этилсин:
«68. Оқова сувларини ҳосил қилиш ва сув ҳавзаларига тушириш Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2010 йил 3 февралдаги 11-сон «Коммунал хўжалиги тизимида табиатни муҳофаза қилиш фаолиятини яхшилашга доир қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида»ги ва 2014 йил 21 январдаги 14-сон «Экологик нормативлар лойиҳаларини ишлаб чиқиш ва келишиш тартиби тўғрисидаги низомни тасдиқлаш ҳақида»ги қарорлари ҳамда «Ер ости ва ер усти сув объектларини муҳофаза қилиш бўйича санитария қоидалари, нормалари ва гигиена нормативлари (0083-24-сон СанҚваН)» талабларига мувофиқ бўлиши лозим.»;
с) 74-банд қуйидаги таҳрирда баён этилсин:
«74. Фармацевтика ишлаб чиқариши корхоналарида ходимларнинг иш вақти, дам олиш вақти, шунингдек қисқартирилган иш вақти Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2024 йил 14 ноябрдаги 758-сон қарори билан тасдиқланган Ўта зарарли ва ўта хавфли меҳнат шароитларидаги ишларда банд бўлган ходимлар учун иш вақтининг чекланган давомийлигининг талаблари инобатга олинган ҳолда, корхоналарнинг ички меҳнат қоидалари асосида белгиланади.».
2. Ўзбекистон Республикаси меҳнат ва аҳолини ижтимоий муҳофаза қилиш вазирининг 2009 йил 17 февралдаги 8/Б-сон буйруғи (рўйхат рақами 1923, 2009 йил 18 март) (Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами, 2009 й., 12-сон, 136-модда) билан тасдиқланган Юқумли касалликка чалинган ҳайвонларга хизмат кўрсатишда меҳнатни муҳофаза қилиш қоидаларида :
а) муқаддима қуйидаги таҳрирда баён этилсин:
«Мазкур Қоидалар юқумли касалликка чалинган ҳайвонларга хизмат кўрсатишда меҳнатни муҳофаза қилиш тартибини белгилайди.»;
б) 4-банд ўз кучини йўқотган деб топилсин;
в) 5 ва 6-бандлар қуйидаги таҳрирда баён этилсин:
«5. Корхоналарнинг раҳбарлари ва барча ходимлари, шу жумладан юқумли касалликка чалинган ҳайвонларга хизмат кўрсатувчи ходимлари ишларни бажаришнинг хавфсиз услублари ва усуллари ҳамда ишлаб чиқаришдаги бахтсиз ҳодисалардан жабрланганларга ёрдам кўрсатишга ўқитилиб, олинган билимлари текширувдан ўтказилгандан сўнг ишлаб чиқариш жараёнида иштирок этишга рухсат этилиши лозим.
6. Корхоналарда меҳнат фаолияти билан боғлиқ равишда содир бўлган бахтсиз ҳодисалар ва бошқа жароҳатланишларни текшириш ва ҳисобини юритиш Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 1997 йил 6 июндаги 286-сон қарори билан тасдиқланган Ишлаб чиқаришдаги бахтсиз ҳодисаларни ва ходимлар саломатлигининг меҳнат вазифаларини бажариш билан боғлиқ бошқа хил зарарланишини текшириш ва ҳисобга олиш тўғрисидаги низомга мувофиқ амалга оширилиши лозим.»;
г) 13-банддаги «даврий тиббий кўрикдан» деган сўзлар «дастлабки (меҳнат шартномасини тузаётганда) ва даврий (меҳнат фаолияти давомида) мажбурий тиббий кўрикдан» деган сўзлар билан алмаштирилсин;
д) 14 ва 15-бандлар қуйидаги таҳрирда баён этилсин:
«14. Корхоналарда ходимларнинг саломатлигини назорат қилиш Ходимларни тиббий кўрикдан ўтказиш тартиби тўғрисидаги низом (рўйхат рақами 2387, 2012 йил 29 август) асосида амалга оширилиши лозим.
15. Мажбурий тиббий кўриклар корхоналарга тиббий хизматлар кўрсатувчи даволаш-профилактика муассасалари томонидан, улар бўлмаган тақдирда эса корхона жойлашган ердаги даволаш-профилактика муассасалари томонидан ўтказилади.»;
е) 16-банддаги «тиббий кўриклар» деган сўзлар «мажбурий тиббий кўриклар» деган сўзлар билан алмаштирилсин;
ё) 17-банд қуйидаги таҳрирда баён этилсин:
«17. Иш берувчи мажбурий тиббий кўрикдан ўтмаган ёхуд мажбурий тиббий кўрик натижаларига кўра тиббий комиссиялар томонидан берилган тавсияларни бажаришдан бўйин товлаган шахсларни ишдан четлаштириши шарт.»;
ж) 48-банддаги «канализация» деган сўз «оқова сувлари тизими» деган сўзлар билан алмаштирилсин.
3. Ўзбекистон Республикаси меҳнат ва аҳолини ижтимоий муҳофаза қилиш вазирининг 2009 йил 16 мартдаги 13/Б-сон буйруғи (рўйхат рақами 1940, 2009 йил 16 апрель) (Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами, 2009 й., 16-сон, 205-модда) билан тасдиқланган Соғлиқни сақлаш муассасалари ва корхоналарининг ошхоналари ходимлари учун меҳнатни муҳофаза қилиш қоидаларида :
а) муқаддима қуйидаги таҳрирда баён этилсин:
«Мазкур Қоидалар соғлиқни сақлаш муассасалари ва корхоналарининг ошхоналари ходимлари учун меҳнатни муҳофаза қилиш тартибини белгилайди.»;
б) 3-банд қуйидаги таҳрирда баён этилсин:
«3. Мазкур Қоидалар техник жиҳатдан тартибга солиш соҳасидаги норматив ҳужжатлар, шаҳарсозлик нормалари ва қоидалари, санитария қоидалари, нормалари ва гигиена нормативлари талаблари бажарилиши шарт эканлигини истисно этмайди.»;
в) 4 ва 9-бандлар ўз кучини йўқотган деб топилсин;
г) 5-банд қуйидаги таҳрирда баён этилсин:
«5. Ошхоналарда меҳнат фаолияти билан боғлиқ равишда содир бўлган бахтсиз ҳодисалар ва бошқа жароҳатланишларни текшириш ва ҳисобини юритиш Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 1997 йил 6 июндаги 286-сон қарори билан тасдиқланган Ишлаб чиқаришдаги бахтсиз ҳодисаларни ва ходимлар саломатлигининг меҳнат вазифаларини бажариш билан боғлиқ бошқа хил зарарланишини текшириш ва ҳисобга олиш тўғрисидаги низомга мувофиқ амалга оширилиши лозим.»;
д) 10-банд қуйидаги таҳрирда баён этилсин:
«10. Ишларни технологик регламент бўйича хавфсиз юритиш йўриқномалари ишлаб чиқилади ва ишловчилар ҳамда иш жойларини шу йўриқномалар билан таъминлаш корхона раҳбарияти зиммасига юклатилади.»;
е) 14-банддаги «дастлабки ва даврий тиббий кўрикдан» деган сўзлар «дастлабки (меҳнат шартномасини тузаётганда) ва даврий (меҳнат фаолияти давомида) мажбурий тиббий кўрикдан» деган сўзлар билан алмаштирилсин;
ё) 15-банддаги «даврий тиббий кўрикдан» деган сўзлар «дастлабки ва даврий мажбурий тиббий кўрикдан» деган сўзлар билан алмаштирилсин;
ж) 16-банддаги «Тиббий кўриклар» деган сўзлар «Мажбурий тиббий кўриклар» деган сўзлар билан алмаштирилсин;
з) 17-банддаги «тиббий кўрик» деган сўзлар «мажбурий тиббий кўрик» деган сўзлар билан алмаштирилсин;
и) 18-банд қуйидаги таҳрирда баён этилсин:
«18. Корхоналарда ходимларнинг саломатлигини назорат қилиш Ходимларни тиббий кўрикдан ўтказиш тартиби тўғрисидаги низом (рўйхат рақами 2387, 2012 йил 29 август) асосида амалга оширилиши лозим.»;
й) 25-банд , 2-бобнинг 9-параграфи номи ҳамда 43 — 45 ва 47-бандлардаги «канализация» деган сўз «оқова сувлар» деган сўзлар билан алмаштирилсин;
к) 80-банд қуйидаги таҳрирда баён этилсин:
«80. Электр жиҳозларини тузатиш ва таъмирлаш ишлари Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2020 йил 11 ноябрдаги 712-сон қарори билан тасдиқланган Истеъмолчилар электр қурилмаларини техник эксплуатация қилиш қоидалари ва Истеъмолчилар электр қурилмаларини эксплуатация қилишда хавфсизлик техникаси қоидалари талабларига мувофиқ бўлиши лозим.»;
л) 105-банд қуйидаги таҳрирда баён этилсин:
«105. Электр иситгич аппаратларини ўрнатиш ва улардан фойдаланиш паспорт ва йўриқнома кўрсатмаларига ҳамда Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2020 йил 11 ноябрдаги 712-сон қарори билан тасдиқланган Истеъмолчилар электр қурилмаларини техник эксплуатация қилиш қоидалари ва Истеъмолчилар электр қурилмаларини эксплуатация қилишда хавфсизлик техникаси қоидаларига биноан амалга оширилиши шарт.».
4. Ўзбекистон Республикаси меҳнат ва аҳолини ижтимоий муҳофаза қилиш вазирининг 2009 йил 18 майдаги 20/Б-сон буйруғи (рўйхат рақами 1970, 2009 йил 18 июнь) (Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами, 2009 й., 25-сон, 292-модда) билан тасдиқланган Эркак чўчқаларни парвариш қилишда меҳнатни муҳофаза қилиш қоидаларида :
а) 2-банд қуйидаги таҳрирда баён этилсин:
«2. Мазкур Қоидалар техник жиҳатдан тартибга солиш соҳасидаги норматив ҳужжатлар, шаҳарсозлик нормалари ва қоидалари, санитария қоидалари, нормалари ва гигиена нормативлари талаблари бажарилиши шарт эканлигини истисно этмайди.»;
б) 4 ва 7-бандлар ўз кучини йўқотган деб топилсин;
в) 14-банддаги «даврий тиббий кўрикдан» деган сўзлар «дастлабки (меҳнат шартномасини тузаётганда) ва даврий (меҳнат фаолияти давомида) мажбурий тиббий кўрикдан» деган сўзлар билан алмаштирилсин;
г) 16-банд қуйидаги таҳрирда баён этилсин:
«16. Мажбурий тиббий кўриклар корхоналарга тиббий хизматлар кўрсатувчи даволаш-профилактика муассасалари томонидан, улар бўлмаган тақдирда эса корхона жойлашган ердаги даволаш-профилактика муассасалари томонидан ўтказилади. Мажбурий тиббий кўриклар даволаш-соғломлаштириш тадбирлари белгиланган текшириш далолатномаси билан якунланиши лозим.»;
д) 17-банддаги «тиббий кўрик» деган сўзлар «мажбурий тиббий кўрик» деган сўзлар билан алмаштирилсин;
е) 18-банддаги «тиббий кўриклар» деган сўзлар «мажбурий тиббий кўриклар» деган сўзлар билан алмаштирилсин;
ё) 20-банддаги «тиббий кўрикдан» деган сўзлар «мажбурий тиббий кўрикдан» деган сўзлар билан алмаштирилсин;
ж) 21-банд қуйидаги таҳрирда баён этилсин:
«21. Иш берувчи мажбурий тиббий кўрикдан ўтмаган ёхуд мажбурий тиббий кўрик натижаларига кўра тиббий комиссиялар томонидан берилган тавсияларни бажаришдан бўйин товлаган шахсларни ишдан четлаштириши шарт.».
5. Ўзбекистон Республикаси меҳнат ва аҳолини ижтимоий муҳофаза қилиш вазирининг 2009 йил 12 ноябрдаги 68-Б-сон буйруғи (рўйхат рақами 2056, 2009 йил 18 декабрь) (Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами, 2009 й., 50-51-сон, 550-модда) билан тасдиқланган Табиий тошдан буюмлар (плиталар, блоклар) ишлаб чиқаришда меҳнатни муҳофаза қилиш қоидаларида :
а) муқаддима қуйидаги таҳрирда баён этилсин:
«Мазкур Қоидалар табиий тошдан буюмлар (плиталар, блоклар) ишлаб чиқариш ходимлари учун меҳнатни муҳофаза қилиш тартибини белгилайди.»;
б) 3-банд қуйидаги таҳрирда баён этилсин:
«3. Мазкур Қоидалар техник жиҳатдан тартибга солиш соҳасидаги норматив ҳужжатлар, шаҳарсозлик нормалари ва қоидалари, санитария қоидалари, нормалари ва гигиена нормативлари талаблари бажарилиши шарт эканлигини истисно этмайди.»;
в) 5 , 6 ва 14-бандлар ўз кучини йўқотган деб топилсин;
г) 7-банд қуйидаги таҳрирда баён этилсин:
«7. Ўзбекистон Республикаси «Меҳнатни муҳофаза қилиш тўғрисида»ги Қонунининг 12-моддасига мувофиқ, ишлаб чиқариш фаолиятини амалга оширувчи, ходимларининг сони эллик киши ва ундан ортиқ бўлган ҳар бир ташкилотда меҳнатни муҳофаза қилиш талабларига риоя этилишини таъминлаш, уларнинг бажарилиши устидан назоратни амалга ошириш мақсадида меҳнатни муҳофаза қилиш хизмати ташкил этилади ёки меҳнатни муҳофаза қилиш бўйича тегишли тайёргарликка эга бўлган мутахассис лавозими жорий этилади. Элликта ва ундан ортиқ транспорт воситаси мавжуд бўлган ташкилотда йўл ҳаракати хавфсизлиги хизмати ҳам ташкил этилади ёки йўл ҳаракати хавфсизлиги бўйича мутахассис лавозими жорий этилади.
Ходимларининг сони эллик нафардан кам бўлган ташкилотда меҳнатни муҳофаза қилиш хизматини ташкил этиш ёки меҳнатни муҳофаза қилиш бўйича мутахассис лавозимини жорий этиш тўғрисидаги қарор иш берувчи томонидан мазкур ташкилот фаолиятининг ўзига хос хусусияти ҳисобга олинган ҳолда қабул қилинади.»;
д) 10-банд қуйидаги таҳрирда баён этилсин:
«10. Меҳнатни муҳофаза қилиш хизмати ва йўл ҳаракати хавфсизлиги хизмати ташкилотнинг мустақил таркибий бўлинмалари бўлиб, улар бевосита ташкилот раҳбарига бўйсунади.»;
е) 12-банд қуйидаги таҳрирда баён этилсин:
«12. Ташкилотларда меҳнат фаолияти билан боғлиқ равишда содир бўлган бахтсиз ҳодисалар ва бошқа жароҳатланишларни текшириш ва ҳисобини юритиш Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 1997 йил 6 июндаги 286-сон қарори билан тасдиқланган Ишлаб чиқаришдаги бахтсиз ҳодисаларни ва ходимлар саломатлигининг меҳнат вазифаларини бажариш билан боғлиқ бошқа хил зарарланишини текшириш ва ҳисобга олиш тўғрисидаги низомга мувофиқ амалга оширилиши лозим.»;
ё) 34-банддаги «даврий тиббий кўрикдан» деган сўзлар «дастлабки (меҳнат шартномасини тузаётганда) ва даврий (меҳнат фаолияти давомида) мажбурий тиббий кўрикдан» деган сўзлар билан алмаштирилсин;
ж) 35-бандда :
биринчи хатбоши қуйидаги таҳрирда баён этилсин:
«35. Ташкилотларда ходимларнинг саломатлигини назорат қилиш Ходимларни тиббий кўрикдан ўтказиш тартиби тўғрисидаги низом (рўйхат рақами 2387, 2012 йил 29 август) асосида амалга оширилиши лозим.»;
иккинчи хатбошидаги «тиббий кўрикдан» деган сўзлар «мажбурий тиббий кўрикдан» деган сўзлар билан алмаштирилсин;
з) 36-банд қуйидаги таҳрирда баён этилсин:
«36. Мажбурий тиббий кўриклар ташкилотларга тиббий хизматлар кўрсатувчи даволаш-профилактика муассасалари томонидан, улар бўлмаган тақдирда эса корхона жойлашган ердаги даволаш-профилактика муассасалари томонидан ўтказилади. Мажбурий тиббий кўриклар даволаш-соғломлаштириш тадбирлари белгиланган текшириш далолатномаси билан якунланиши лозим.»;
и) 37-банддаги «тиббий кўрик» деган сўзлар «мажбурий тиббий кўрик» деган сўзлар билан алмаштирилсин;
й) 38-банддаги «тиббий кўриклар» деган сўзлар «мажбурий тиббий кўриклар» деган сўзлар билан алмаштирилсин;
к) 39 ва 40-бандлар қуйидаги таҳрирда баён этилсин:
«39. Иш берувчи мажбурий тиббий кўрикдан ўтмаган ёхуд мажбурий тиббий кўрик натижаларига кўра тиббий комиссиялар томонидан берилган тавсияларни бажаришдан бўйин товлаган шахсларни ишдан четлаштириши шарт.
40. Ташкилот майдонлари ва биноларнинг жойлашуви ШНҚ 2.09.17-21 «Саноат корхоналарининг бош режаларини лойиҳалаш» талабларига мос бўлиши керак.»;
л) 49 ва 50-бандлар қуйидаги таҳрирда баён этилсин:
«49. Ишлаб чиқариш бинолари ва иншоотлари ШНҚ 2.09.02-23 «Корхоналарнинг ишлаб чиқариш ҳамда маъмурий-маиший бино ва иншоотлари. Лойиҳалаш талаблари»га мос келиши керак.
50. Ёрдамчи бинолар ва хоналар ШНҚ 2.09.02-23 «Корхоналарнинг ишлаб чиқариш ҳамда маъмурий-маиший бино ва иншоотлари. Лойиҳалаш талаблари»га мос келиши лозим.»;
м) 58-банд қуйидаги таҳрирда баён этилсин:
«58. Шамоллатиш ва иситиш ШНҚ 2.04.05-22 «Иситиш, вентилация ва кондициялаш» талабига мувофиқ бўлиши лозим.»;
н) 2-бобнинг 11-параграфи номи ва 86-банддаги «канализация» деган сўз «оқова сувлар» деган сўзлар билан алмаштирилсин;
о) 64-банд қуйидаги таҳрирда баён этилсин:
«64. Сув билан таъминлаш ва оқова сувлар тизими ШНҚ 2.04.01-22 «Биноларнинг ички сув таъминоти ва оқова сувларни чиқариб юбориш» талабига мос келиши керак.»;
п) 65-банддаги «канализацияга» деган сўз «оқова сувларига» деган сўзлар билан алмаштирилсин;
р) 71-банддаги «канализацияланган» деган сўз «оқова сувлар тизимига уланган» деган сўзлар билан алмаштирилсин;
с) 72-банд қуйидаги таҳрирда баён этилсин:
«72. Ташкилотда оқова сувлар тизими йўқ бўлганда Ўзбекистон Республикаси Соғлиқни сақлаш вазирлиги ҳузуридаги Санитария-эпидемиологик осойишталик ва жамоат саломатлиги қўмитасининг ҳудудий бошқармалари ёки туман (шаҳар) бўлимлари билан келишилган ҳолда ташкилотда ер қатламини ифлослантирмасликка ва ишлаб чиқариш оқова сувларига душхоналардан ва юз-қўл ювгичлардан сув оқмайдиган қурилмали ахлат ўраларига рухсат этилади.»;
т) 73-банддаги «ҚМҚ 2.01.05-98 «Табиий ва сунъий ёритиш» талабларига мос бўлиши» деган сўзлар «ШНҚ 2.01.05-24 «Табиий ва сунъий ёритиш» талабларига мувофиқ бўлиши» деган сўзлар билан алмаштирилсин;
у) 80-банд қуйидаги таҳрирда баён этилсин:
«80. Ташкилотларда ходимларнинг иш вақти, дам олиш вақти, шунингдек қисқартирилган иш вақти Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2024 йил 14 ноябрдаги 758-сон қарори билан тасдиқланган Ўта зарарли ва ўта хавфли меҳнат шароитларидаги ишларда банд бўлган ходимлар учун иш вақтининг чекланган давомийлигининг талаблари инобатга олинган ҳолда, ташкилотларнинг ички меҳнат қоидалари асосида белгиланади.».
6. Ўзбекистон Республикаси меҳнат ва аҳолини ижтимоий муҳофаза қилиш вазирининг 2009 йил 10 декабрдаги 75/1-Б-сон буйруғи (рўйхат рақами 2067, 2010 йил 14 январь) (Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами, 2010 й., 1-2-сон, 17-модда) билан тасдиқланган Дарё транспорти ходимлари учун меҳнатни муҳофаза қилиш қоидаларида :
а) 3-банд қуйидаги таҳрирда баён этилсин:
«3. Мазкур Қоидалар техник жиҳатдан тартибга солиш соҳасидаги норматив ҳужжатлар, шаҳарсозлик нормалари ва қоидалари, санитария қоидалари, нормалари ва гигиена нормативлари талаблари бажарилиши шарт эканлигини истисно этмайди.»;
б) 5 , 6 ва 13-бандлар ўз кучини йўқотган деб топилсин;
в) 14-банд қуйидаги таҳрирда баён этилсин:
«14. Ишларни технологик регламент бўйича хавфсиз юритиш йўриқномалари ишлаб чиқилади ва ишловчилар ҳамда иш жойларини шу йўриқномалар билан таъминлаш ташкилот раҳбарияти зиммасига юклатилади.»;
г) 36-банд қуйидаги таҳрирда баён этилсин:
«36. Ташкилот ходимлари ишларни бажаришнинг хавфсиз услублари ва усуллари ҳамда ишлаб чиқаришдаги бахтсиз ҳодисалардан жабрланганларга ёрдам кўрсатишга ўқитилиб, олинган билимлари текширувдан ўтказилгандан сўнг ишлаб чиқариш жараёнида иштирок этишга рухсат этилиши лозим.»;
д) 40-банддаги «даврий тиббий кўрикдан» деган сўзлар «дастлабки (меҳнат шартномасини тузаётганда) ва даврий (меҳнат фаолияти давомида) мажбурий тиббий кўрикдан» деган сўзлар билан алмаштирилсин;
е) 41 ва 42-бандлар қуйидаги таҳрирда баён этилсин:
«41. Мажбурий тиббий кўриклар ташкилотга тиббий хизматлар кўрсатувчи даволаш-профилактика муассасалари томонидан, улар бўлмаган тақдирда эса ташкилот жойлашган ердаги даволаш-профилактика муассасалари томонидан ўтказилади.
42. Ташкилот раҳбарияти (ёки иш берувчи) ва касаба уюшмаси қўмитаси мажбурий тиббий кўрик далолатномаси билан танишиб чиқиши, иш берувчи эса далолатномада кўзда тутилган барча тадбирлар ва кўрсатмаларни бажариши лозим.»;
ё) 43-банддаги «тиббий кўриклар» деган сўзлар «мажбурий тиббий кўриклар» деган сўзлар билан алмаштирилсин;
ж) 44-банд қуйидаги таҳрирда баён этилсин:
«44. Иш берувчи мажбурий тиббий кўрикдан ўтмаган ёхуд мажбурий тиббий кўрик натижаларига кўра тиббий комиссиялар томонидан берилган тавсияларни бажаришдан бўйин товлаган шахсларни ишдан четлаштириши шарт.».
з) 45-банд қуйидаги таҳрирда баён этилсин:
«45. Ташкилотларда ходимларнинг иш вақти, дам олиш вақти, шунингдек қисқартирилган иш вақти Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2024 йил 14 ноябрдаги 758-сон қарори билан тасдиқланган Ўта зарарли ва ўта хавфли меҳнат шароитларидаги ишларда банд бўлган ходимлар учун иш вақтининг чекланган давомийлигининг талаблари инобатга олинган ҳолда, ташкилотларнинг ички меҳнат қоидалари асосида белгиланади.»;
и) 46-банд қуйидаги таҳрирда баён этилсин:
«46. Ташкилот майдонлари ва биноларнинг жойлашуви ШНҚ 2.09.17-21 «Саноат корхоналарининг бош режаларини лойиҳалаш» талабларига мос бўлиши керак.»;
й) 51-банд қуйидаги таҳрирда баён этилсин:
«51. Сутканинг қоронғи вақтларида ҳудудларнинг ёритилиши ШНҚ 2.01.05-24 «Табиий ва сунъий ёритиш» талабларига мувофиқ бўлиши керак.»;
к) 55-банддаги «ҚМҚ 2.09.04-98 «Ташкилотларнинг маъмурий ва маиший бинолари» талабига» деган сўзлар «ШНҚ 2.09.02-23 «Корхоналарнинг ишлаб чиқариш ҳамда маъмурий-маиший бино ва иншоотлари. Лойиҳалаш талаблари»га» деган сўзлар билан алмаштирилсин;
л) 73-банд қуйидаги таҳрирда баён этилсин:
«73. Дарё транспорти воситаларидан фойдаланиш, уларга хизмат кўрсатиш ва таъмирлаш мазкур Қоидаларга мувофиқ бажарилиши шарт.».
7. Ўзбекистон Республикаси меҳнат ва аҳолини ижтимоий муҳофаза қилиш вазирининг 2009 йил 28 декабрдаги 84-Б-сон буйруғи (рўйхат рақами 2076, 2010 йил 3 февраль) (Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами, 2010 й., 5-сон, 46-модда) билан тасдиқланган Ижтимоий таъминот муассасалари ходимлари учун меҳнатни муҳофаза қилиш қоидаларида :
а) 3-банд қуйидаги таҳрирда баён этилсин:
«3. Мазкур Қоидалар техник жиҳатдан тартибга солиш соҳасидаги норматив ҳужжатлар, шаҳарсозлик нормалари ва қоидалари, санитария қоидалари, нормалари ва гигиена нормативлари талаблари бажарилиши шарт эканлигини истисно этмайди.»;
б) 5 , 6 ва 12-бандлар ўз кучини йўқотган деб топилсин;
в) 9-банд қуйидаги таҳрирда баён этилсин:
«9. Меҳнатни муҳофаза қилиш хизмати муассасанинг мустақил таркибий бўлинмаси бўлиб, у бевосита муассаса раҳбарига бўйсунади.»;
г) 13-банд қуйидаги таҳрирда баён этилсин:
«13. Ишларни технологик регламент бўйича хавфсиз юритиш йўриқномалари ишлаб чиқилади ва ходимлар ҳамда иш жойларини шу йўриқномалар билан таъминлаш муассаса раҳбарияти зиммасига юклатилади.»;
д) 14-банддаги «даврий тиббий кўрикдан» деган сўзлар «дастлабки (меҳнат шартномасини тузаётганда) ва даврий (меҳнат фаолияти давомида) мажбурий тиббий кўрикдан» деган сўзлар билан алмаштирилсин;
е) 16 ва 17-бандлар қуйидаги таҳрирда баён этилсин:
«16. Иш берувчи мажбурий тиббий кўрикдан ўтмаган ёхуд мажбурий тиббий кўрик натижаларига кўра тиббий комиссиялар томонидан берилган тавсияларни бажаришдан бўйин товлаган шахсларни ишдан четлаштириши шарт.
17. Мажбурий тиббий кўриклар муассасага тиббий хизматлар кўрсатувчи даволаш-профилактика муассасалари томонидан, улар бўлмаган тақдирда эса муассаса жойлашган ердаги даволаш-профилактика муассасалари томонидан ўтказилади. Мажбурий тиббий кўриклар даволаш-соғломлаштириш тадбирлари белгиланган текшириш далолатномаси билан якунланиши лозим.»;
ё) 18-банддаги «тиббий кўрик» деган сўзлар «мажбурий тиббий кўрик» деган сўзлар билан алмаштирилсин;
ж) 19-банддаги «тиббий кўриклар» деган сўзлар «мажбурий тиббий кўриклар» деган сўзлар билан алмаштирилсин;
з) 21-банд қуйидаги таҳрирда баён этилсин:
«21. Муассаса майдонлари ва биноларнинг жойлашуви ШНҚ 2.09.17-21 «Саноат корхоналарининг бош режаларини лойиҳалаш» талабларига мос бўлиши керак.»;
и) 32-банд қуйидаги таҳрирда баён этилсин:
«32. Ёрдамчи бинолар ва хоналар ШНҚ 2.09.02-23 «Корхоналарнинг ишлаб чиқариш ҳамда маъмурий-маиший бино ва иншоотлари. Лойиҳалаш талаблари»га мос келиши лозим.»;
й) 45-банд қуйидаги таҳрирда баён этилсин:
«45. Шамоллатиш ва иситиш ШНҚ 2.04.05-22 «Иситиш, вентилация ва кондициялаш» талабига мувофиқ бўлиши лозим.»;
к) 46-банддаги «ҚМҚ 2.09.12-98 «Корхонанинг маиший ва маъмурий бинолари» талабларига» деган сўзлар «ШНҚ 2.09.02-23 «Корхоналарнинг ишлаб чиқариш ҳамда маъмурий-маиший бино ва иншоотлари. Лойиҳалаш талаблари»га» деган сўзлар билан алмаштирилсин;
л) 2-бобнинг 7-параграфи номида ва 52-банддаги «канализация» деган сўз «оқова сувлар» деган сўзлар билан алмаштирилсин;
м) 49-банд қуйидаги таҳрирда баён этилсин:
«49. Сув билан таъминлаш ва оқова сувлар тизими ШНҚ 2.04.01-22 «Биноларнинг ички сув таъминоти ва оқова сувларни чиқариб юбориш» талабига мос келиши керак.»;
н) 53-банддаги «канализация» ва «канализациясига» деган сўзлар тегишли равишда «оқова сувлар» ва «оқова сувларига» деган сўзлар билан алмаштирилсин;
о) 54-банддаги «ҚМҚ 2.01.05-98» деган сўзлар «ШНҚ 2.01.05-24» деган сўзлар билан алмаштирилсин;
п) 59-банд қуйидаги таҳрирда баён этилсин:
«59. Муассасаларда ходимларнинг иш вақти, дам олиш вақти, шунингдек қисқартирилган иш вақти Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2024 йил 14 ноябрдаги 758-сон қарори билан тасдиқланган Ўта зарарли ва ўта хавфли меҳнат шароитларидаги ишларда банд бўлган ходимлар учун иш вақтининг чекланган давомийлигининг талаблари инобатга олинган ҳолда, муассасаларнинг ички меҳнат қоидалари асосида белгиланади.».
8. Ўзбекистон Республикаси меҳнат ва аҳолини ижтимоий муҳофаза қилиш вазирининг 2010 йил 22 январдаги 91-Б-сон буйруғи (рўйхат рақами 2083, 2010 йил 27 февраль) (Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами, 2010 й., 9-сон, 70-модда) билан тасдиқланган Карлар жамиятининг ўқув-ишлаб чиқариш ташкилотлари ходимлари учун меҳнатни муҳофаза қилиш қоидаларида :
а) 3-банд қуйидаги таҳрирда баён этилсин:
«3. Мазкур Қоидалар техник жиҳатдан тартибга солиш соҳасидаги норматив ҳужжатлар, шаҳарсозлик нормалари ва қоидалари, санитария қоидалари, нормалари ва гигиена нормативлари талаблари бажарилиши шарт эканлигини истисно этмайди.»;
б) 5 , 6 ва 12-бандлар ўз кучини йўқотган деб топилсин;
в) 9-банд қуйидаги таҳрирда баён этилсин:
«9. Меҳнатни муҳофаза қилиш хизмати ва йўл ҳаракати хавфсизлиги хизмати ташкилотнинг мустақил таркибий бўлинмалари бўлиб, улар бевосита ташкилот раҳбарига бўйсунади.»;
г) 13-банд қуйидаги таҳрирда баён этилсин:
«13. Ишларни технологик регламент бўйича хавфсиз юритиш йўриқномалари ишлаб чиқилади ва ходимлар ҳамда иш жойларини шу йўриқномалар билан таъминлаш ташкилот раҳбарияти зиммасига юклатилади.»;
д) 14-банддаги «даврий тиббий кўрикдан» деган сўзлар «дастлабки (меҳнат шартномасини тузаётганда) ва даврий (меҳнат фаолияти давомида) мажбурий тиббий кўрикдан» деган сўзлар билан алмаштирилсин;
е) 16 ва 17-бандлар қуйидаги таҳрирда баён этилсин:
«16. Иш берувчи мажбурий тиббий кўрикдан ўтмаган ёхуд мажбурий тиббий кўрик натижаларига кўра тиббий комиссиялар томонидан берилган тавсияларни бажаришдан бўйин товлаган шахсларни ишдан четлаштириши шарт.
17. Мажбурий тиббий кўриклар ташкилотга тиббий хизматлар кўрсатувчи даволаш-профилактика муассасалари томонидан, улар бўлмаган тақдирда эса ташкилот жойлашган ердаги даволаш-профилактика муассасалари томонидан ўтказилади. Мажбурий тиббий кўриклар даволаш-соғломлаштириш тадбирлари белгиланган текшириш далолатномаси билан якунланиши лозим.»;
ж) 18 ва 19-бандлардаги «тиббий кўрик» ва «тиббий кўриклар» деган сўзлар тегишли равишда «мажбурий тиббий кўрик» ва «мажбурий тиббий кўриклар» деган сўзлар билан алмаштирилсин;
з) 34-банд қуйидаги таҳрирда баён этилсин:
«34. Ташкилот майдонлари ва биноларнинг жойлашуви ШНҚ 2.09.17-21 «Саноат корхоналарининг бош режаларини лойиҳалаш» талабларига мос бўлиши керак.»;
и) 46-банд қуйидаги таҳрирда баён этилсин:
«46. Ёрдамчи бинолар ва хоналар ШНҚ 2.09.02-23 «Корхоналарнинг ишлаб чиқариш ҳамда маъмурий-маиший бино ва иншоотлари. Лойиҳалаш талаблари»га мос келиши лозим.»;
й) 2-бобнинг 10-параграфи номида ва 63-банддаги «канализация» деган сўз «оқова сувлар» деган сўзлар билан алмаштирилсин;
к) 60-банд қуйидаги таҳрирда баён этилсин:
«60. Сув билан таъминлаш ва оқова сувлар тизими ШНҚ 2.04.01-22 «Биноларнинг ички сув таъминоти ва оқова сувларни чиқариб юбориш» талабига мос келиши керак.»;
л) 64-банд қуйидаги таҳрирда баён этилсин:
«64. Ташкилотда оқова сувлар тизими йўқ бўлганда Ўзбекистон Республикаси Соғлиқни сақлаш вазирлиги ҳузуридаги Санитария-эпидемиологик осойишталик ва жамоат саломатлиги қўмитасининг ҳудудий бошқармалари ёки туман (шаҳар) бўлимлари билан келишилган ҳолда ташкилотда ер қатламини ифлослантирмасликка ва ишлаб чиқариш оқова сувларига душхоналардан ва юз-қўл ювгичлардан сув оқмайдиган қурилмали ахлат ўраларига рухсат этилади.»;
м) 65-банддаги «ҚМҚ 2.01.05-98 «Табиий ва сунъий ёритиш»га мос келиши» деган сўзлар «ШНҚ 2.01.05-24 «Табиий ва сунъий ёритиш» талабларига мувофиқ бўлиши» деган сўзлар билан алмаштирилсин;
н) 69-банд қуйидаги таҳрирда баён этилсин:
«69. Ташкилотларда ходимларнинг иш вақти, дам олиш вақти, шунингдек қисқартирилган иш вақти Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2024 йил 14 ноябрдаги 758-сон қарори билан тасдиқланган Ўта зарарли ва ўта хавфли меҳнат шароитларидаги ишларда банд бўлган ходимлар учун иш вақтининг чекланган давомийлигининг талаблари инобатга олинган ҳолда, ташкилотларнинг ички меҳнат қоидалари асосида белгиланади.».
9. Ўзбекистон Республикаси меҳнат ва аҳолини ижтимоий муҳофаза қилиш вазирининг 2010 йил 18 февралдаги 98-Б-сон буйруғи (рўйхат рақами 2087, 2010 йил 19 март) (Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами, 2010 й., 10-11-сон, 82-модда) билан тасдиқланган Қурилиш керамикаси ишлаб чиқариш ходимлари учун меҳнатни муҳофаза қилиш қоидаларида :
а) муқаддима қуйидаги таҳрирда баён этилсин:
«Мазкур Қоидалар қурилиш керамикаси ишлаб чиқаришда меҳнатни муҳофаза қилиш тартибини белгилайди.»;
б) 3-банд қуйидаги таҳрирда баён этилсин:
«3. Мазкур Қоидалар техник жиҳатдан тартибга солиш соҳасидаги норматив ҳужжатлар, шаҳарсозлик нормалари ва қоидалари, санитария қоидалари, нормалари ва гигиена нормативлари талаблари бажарилиши шарт эканлигини истисно этмайди.»;
в) 5 , 6 ва 14-бандлар ўз кучини йўқотган деб топилсин;
г) 8-банд қуйидаги таҳрирда баён этилсин:
«8. Ўзбекистон Республикаси «Меҳнатни муҳофаза қилиш тўғрисида»ги Қонунининг 12-моддасига мувофиқ, ишлаб чиқариш фаолиятини амалга оширувчи, ходимларининг сони эллик киши ва ундан ортиқ бўлган ҳар бир ташкилотда меҳнатни муҳофаза қилиш талабларига риоя этилишини таъминлаш, уларнинг бажарилиши устидан назоратни амалга ошириш мақсадида меҳнатни муҳофаза қилиш хизмати ташкил этилади ёки меҳнатни муҳофаза қилиш бўйича тегишли тайёргарликка эга бўлган мутахассис лавозими жорий этилади. Элликта ва ундан ортиқ транспорт воситаси мавжуд бўлган ташкилотда йўл ҳаракати хавфсизлиги хизмати ҳам ташкил этилади ёки йўл ҳаракати хавфсизлиги бўйича мутахассис лавозими жорий этилади.
Ходимларининг сони эллик нафардан кам бўлган ташкилотда меҳнатни муҳофаза қилиш хизматини ташкил этиш ёки меҳнатни муҳофаза қилиш бўйича мутахассис лавозимини жорий этиш тўғрисидаги қарор иш берувчи томонидан мазкур ташкилот фаолиятининг ўзига хос хусусияти ҳисобга олинган ҳолда қабул қилинади.»;
д) 10-банд қуйидаги таҳрирда баён этилсин:
«10. Меҳнатни муҳофаза қилиш хизмати ва йўл ҳаракати хавфсизлиги хизмати ташкилотнинг мустақил таркибий бўлинмалари бўлиб, улар бевосита ташкилот раҳбарига бўйсунади.»;
е) 12-банд қуйидаги таҳрирда баён этилсин:
«12. Ташкилотларда меҳнат фаолияти билан боғлиқ равишда содир бўлган бахтсиз ҳодисалар ва бошқа жароҳатланишларни текшириш ва ҳисобини юритиш Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 1997 йил 6 июндаги 286-сон қарори билан тасдиқланган Ишлаб чиқаришдаги бахтсиз ҳодисаларни ва ходимлар саломатлигининг меҳнат вазифаларини бажариш билан боғлиқ бошқа хил зарарланишини текшириш ва ҳисобга олиш тўғрисидаги низомга мувофиқ амалга оширилиши лозим.»;
ё) 15-банд қуйидаги таҳрирда баён этилсин:
«15. Ишларни технологик регламент бўйича хавфсиз юритиш йўриқномалари ишлаб чиқилади ва ходимлар ҳамда иш жойларини шу йўриқномалар билан таъминлаш ташкилот раҳбарияти зиммасига юклатилади.»;
ж) 29-банддаги «даврий тиббий кўрикдан» деган сўзлар «дастлабки (меҳнат шартномасини тузаётганда) ва даврий (меҳнат фаолияти давомида) мажбурий тиббий кўрикдан» деган сўзлар билан алмаштирилсин;
з) 30-банднинг биринчи хатбошиси қуйидаги таҳрирда баён этилсин:
«30. Ташкилотларда ходимларнинг саломатлигини назорат қилиш Ходимларни тиббий кўрикдан ўтказиш тартиби тўғрисидаги низом (рўйхат рақами 2387, 2012 йил 29 август) асосида амалга оширилиши лозим.»;
и) 31-банд қуйидаги таҳрирда баён этилсин:
«31. Мажбурий тиббий кўриклар ташкилотга тиббий хизматлар кўрсатувчи даволаш-профилактика муассасалари томонидан, улар бўлмаган тақдирда эса ташкилот жойлашган ердаги даволаш-профилактика муассасалари томонидан ўтказилади. Мажбурий тиббий кўриклар даволаш-соғломлаштириш тадбирлари белгиланган текшириш далолатномаси билан якунланиши лозим.»;
й) 32 ва 33-бандлардаги «тиббий кўрик» ва «тиббий кўриклар» деган сўзлар тегишли равишда «мажбурий тиббий кўрик» ва «мажбурий тиббий кўриклар» деган сўзлар билан алмаштирилсин;
к) 34 ва 35-бандлар қуйидаги таҳрирда баён этилсин:
«34. Иш берувчи мажбурий тиббий кўрикдан ўтмаган ёхуд мажбурий тиббий кўрик натижаларига кўра тиббий комиссиялар томонидан берилган тавсияларни бажаришдан бўйин товлаган шахсларни ишдан четлаштириши шарт.
35. Ташкилот майдонлари ва биноларнинг жойлашуви ШНҚ 2.09.17-21 «Саноат корхоналарининг бош режаларини лойиҳалаш» талабларига мос бўлиши керак.»;
л) 46-банд қуйидаги таҳрирда баён этилсин:
«46. Ёрдамчи бинолар ва хоналар ШНҚ 2.09.02-23 «Корхоналарнинг ишлаб чиқариш ҳамда маъмурий-маиший бино ва иншоотлари. Лойиҳалаш талаблари»га мос келиши лозим.»;
м) 54-банд қуйидаги таҳрирда баён этилсин:
«54. Шамоллатиш ва иситиш ШНҚ 2.04.05-22 «Иситиш, вентилация ва кондициялаш» талабига мувофиқ бўлиши лозим.»;
н) 2-бобнинг 10-параграфи номидаги «канализация» деган сўз «оқова сувлар» деган сўзлар билан алмаштирилсин;
о) 60-банд қуйидаги таҳрирда баён этилсин:
«60. Сув билан таъминлаш ва оқова сувлар тизими ШНҚ 2.04.01-22 «Биноларнинг ички сув таъминоти ва оқова сувларни чиқариб юбориш» талабига мос келиши керак.»;
п) 61-банддаги «канализацияга» деган сўз «оқова сувларига» деган сўзлар билан алмаштирилсин;
р) 67-банддаги «канализацияланган» деган сўз «оқова сувлар тизимига уланган» деган сўзлар билан алмаштирилсин;
с) 68-банд қуйидаги таҳрирда баён этилсин:
«68. Ташкилотда оқова сувлар тизими йўқ бўлганда Ўзбекистон Республикаси Соғлиқни сақлаш вазирлиги ҳузуридаги Санитария-эпидемиологик осойишталик ва жамоат саломатлиги қўмитасининг ҳудудий бошқармалари ёки туман (шаҳар) бўлимлари билан келишилган ҳолда ташкилотда ер қатламини ифлослантирмасликка ва ишлаб чиқариш оқова сувларига душхоналардан ва юз-қўл ювгичлардан сув оқмайдиган қурилмали ахлат ўраларига рухсат этилади.»;
т) 69-банддаги «ҚМҚ 2.01.05-98 «Табиий ва сунъий ёритиш»га мос келиши» деган сўзлар «ШНҚ 2.01.05-24 «Табиий ва сунъий ёритиш» талабларига мувофиқ бўлиши» деган сўзлар билан алмаштирилсин;
у) 79-банд қуйидаги таҳрирда баён этилсин:
«79. Ташкилотларда ходимларнинг иш вақти, дам олиш вақти, шунингдек қисқартирилган иш вақти Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2024 йил 14 ноябрдаги 758-сон қарори билан тасдиқланган Ўта зарарли ва ўта хавфли меҳнат шароитларидаги ишларда банд бўлган ходимлар учун иш вақтининг чекланган давомийлигининг талаблари инобатга олинган ҳолда, ташкилотларнинг ички меҳнат қоидалари асосида белгиланади.»;
ф) 86-банд қуйидаги таҳрирда баён этилсин:
«86. Электр қурилмаларини ва тармоқларини монтаж қилиш ва ишлатиш вақтида Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2020 йил 11 ноябрдаги 712-сон қарори билан тасдиқланган Истеъмолчилар электр қурилмаларини техник эксплуатация қилиш қоидалари ва Истеъмолчилар электр қурилмаларини эксплуатация қилишда хавфсизлик техникаси қоидалари талабларига мувофиқ бўлиши лозим.»;
х) 113-банддаги «ҚМҚ 2.09.19-97 «Нефть ва нефть маҳсулотлари омборлари» талабларига» деган сўзлар «ШНҚ 2.09.19-22 «Нефть ва нефть маҳсулотлари омборхоналари» талабларига» деган сўзлар билан алмаштирилсин.
10. Ўзбекистон Республикаси меҳнат ва аҳолини ижтимоий муҳофаза қилиш вазирининг 2010 йил 10 мартдаги 102-Б-сон буйруғи (рўйхат рақами 2091, 2010 йил 30 март) (Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами, 2010 й., 13-сон, 100-модда) билан тасдиқланган Деталларни гидроқумпуркаш ва майдалаб пуркаш ва кимёвий ишлов бериш усуллари билан тозалашда меҳнатни муҳофаза қилиш қоидаларида :
а) муқаддима қуйидаги таҳрирда баён этилсин:
«Мазкур Қоидалар деталларни гидроқумпуркаш ва майдалаб пуркаш ва кимёвий ишлов бериш усуллари билан тозалашда меҳнатни муҳофаза қилиш тартибини белгилайди.»;
б) 3-банд қуйидаги таҳрирда баён этилсин:
«3. Мазкур Қоидалар техник жиҳатдан тартибга солиш соҳасидаги норматив ҳужжатлар, шаҳарсозлик нормалари ва қоидалари, санитария қоидалари, нормалари ва гигиена нормативлари талаблари бажарилиши шарт эканлигини истисно этмайди.»;
в) 6-банд ўз кучини йўқотган деб топилсин;
г) 7-банд қуйидаги таҳрирда баён этилсин:
«7. Ишларни технологик регламент бўйича хавфсиз юритиш йўриқномалари ишлаб чиқилади ҳамда ташкилот ходимларини ва иш жойларини ушбу йўриқномалар билан таъминлаш ташкилот раҳбарияти зиммасига юклатилади.»;
д) 38 — 42-бандлар қуйидаги таҳрирда баён этилсин:
«38. Ташкилотларда ходимларнинг саломатлигини назорат қилиш Ходимларни тиббий кўрикдан ўтказиш тартиби тўғрисидаги низом (рўйхат рақами 2387, 2012 йил 29 август) асосида амалга оширилиши лозим.
39. Ташкилот раҳбарияти касаба уюшмаси қўмитаси ва соғлиқни сақлаш органлари билан биргаликда ҳар йили дастлабки (меҳнат шартномасини тузаётганда) ва даврий (меҳнат фаолияти давомида) мажбурий тиббий кўрикдан ўтиши лозим бўлган ходимларнинг рўйхатини тузиши ҳамда ходимларнинг мажбурий тиббий кўрикдан ўтишини таъминлаши лозим.
40. Мажбурий тиббий кўриклар ташкилотга тиббий хизматлар кўрсатувчи даволаш-профилактика муассасалари томонидан, улар бўлмаган тақдирда эса ташкилот жойлашган ердаги даволаш-профилактика муассасалари томонидан ўтказилади.
41. Иш берувчи мажбурий тиббий кўрикдан ўтмаган ёхуд мажбурий тиббий кўрик натижаларига кўра тиббий комиссиялар томонидан берилган тавсияларни бажаришдан бўйин товлаган шахсларни ишдан четлаштириши шарт.
42. Ходим ҳолсизланиб, заҳарланганлигига гумон бўлганда ташкилотга тиббий хизматлар кўрсатувчи даволаш-профилактика муассасасига, улар бўлмаган тақдирда эса ташкилот жойлашган ердаги даволаш-профилактика муассасаларига мурожаат қилиши лозим.»;
е) 49-банддаги «ҚМҚ 2.01.05-98 -98» деган сўзлар «ШНҚ 2.01.05-24» деган сўзлар билан алмаштирилсин;
ё) 70-банддаги «канализацияга» деган сўз «оқова сувларига» деган сўзлар билан алмаштирилсин;
ж) 75-банд қуйидаги таҳрирда баён этилсин:
«75. Шамоллатиш ва иситиш ШНҚ 2.04.05-22 «Иситиш, вентилация ва кондициялаш» талабига мувофиқ бўлиши лозим.»;
з) 2-бобнинг 9-параграфи номидаги «канализация» деган сўз «оқова сувлар» деган сўзлар билан алмаштирилсин;
и) 81-банд қуйидаги таҳрирда баён этилсин:
«81. Сув билан таъминлаш ва оқова сувлар тизими ШНҚ 2.04.01-22 «Биноларнинг ички сув таъминоти ва оқова сувларни чиқариб юбориш» талабига мос келиши керак.»;
й) 82 ва 88-бандлардаги «канализацияга» деган сўз «оқова сувларига» деган сўзлар билан алмаштирилсин;
к) 89-банддаги «Канализация» деган сўз «Оқова сувлар тизими» деган сўзлар билан алмаштирилсин;
л) 90-банддаги «канализация» деган сўз «оқова сувлар» деган сўзлар билан алмаштирилсин;
м) 92-банддаги «канализацияси» деган сўз «тизими» деган сўз билан алмаштирилсин;
н) 93-банддаги «канализациясининг» деган сўз «тизимининг» деган сўз билан алмаштирилсин;
о) 94-банддаги «Канализацияни» деган сўз «Оқова сувларни» деган сўзлар билан алмаштирилсин;
п) 95-банд қуйидаги таҳрирда баён этилсин:
«95. Ташкилотларда ходимларнинг иш вақти, дам олиш вақти, шунингдек қисқартирилган иш вақти Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2024 йил 14 ноябрдаги 758-сон қарори билан тасдиқланган Ўта зарарли ва ўта хавфли меҳнат шароитларидаги ишларда банд бўлган ходимлар учун иш вақтининг чекланган давомийлигининг талаблари инобатга олинган ҳолда, ташкилотларнинг ички меҳнат қоидалари асосида белгиланади.»;
р) 112-банддаги «канализацияга» деган сўз «оқова сувлар тизимига» деган сўзлар билан алмаштирилсин.
11. Ўзбекистон Республикаси меҳнат ва аҳолини ижтимоий муҳофаза қилиш вазирининг 2010 йил 9 мартдаги 101-Б-сон буйруғи (рўйхат рақами 2092, 2010 йил 8 апрель) (Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами, 2010 й., 14-15-сон, 115-модда) билан тасдиқланган Кўзи ожизлар жамиятининг ўқув-ишлаб чиқариш ташкилотлари ходимлари учун меҳнатни муҳофаза қилиш қоидаларида :
а) 3-банд қуйидаги таҳрирда баён этилсин:
«3. Мазкур Қоидалар техник жиҳатдан тартибга солиш соҳасидаги норматив ҳужжатлар, шаҳарсозлик нормалари ва қоидалари, санитария қоидалари, нормалари ва гигиена нормативлари талаблари бажарилиши шарт эканлигини истисно этмайди.»;
б) 5 , 6 ва 12-бандлар ўз кучини йўқотган деб топилсин;
в) 9-банд қуйидаги таҳрирда баён этилсин:
«9. Меҳнатни муҳофаза қилиш хизмати ва йўл ҳаракати хавфсизлиги хизмати ташкилотнинг мустақил таркибий бўлинмалари бўлиб, улар бевосита ташкилот раҳбарига бўйсунади.»;
г) 13-банд қуйидаги таҳрирда баён этилсин:
«13. Ишларни технологик регламент бўйича хавфсиз юритиш йўриқномалари ишлаб чиқилади ва ходимлар ҳамда иш жойларини шу йўриқномалар билан таъминлаш ташкилот раҳбарияти зиммасига юклатилади.»;
д) 14-банддаги «даврий тиббий кўрикдан» деган сўзлар «дастлабки (меҳнат шартномасини тузаётганда) ва даврий (меҳнат фаолияти давомида) мажбурий тиббий кўрикдан» деган сўзлар билан алмаштирилсин;
е) 16 ва 17-бандлар қуйидаги таҳрирда баён этилсин:
«16. Иш берувчи мажбурий тиббий кўрикдан ўтмаган ёхуд мажбурий тиббий кўрик натижаларига кўра тиббий комиссиялар томонидан берилган тавсияларни бажаришдан бўйин товлаган шахсларни ишдан четлаштириши шарт.
17. Мажбурий тиббий кўриклар ташкилотга тиббий хизматлар кўрсатувчи даволаш-профилактика муассасалари томонидан, улар бўлмаган тақдирда эса ташкилот жойлашган ердаги даволаш-профилактика муассасалари томонидан ўтказилади. Мажбурий тиббий кўриклар даволаш-соғломлаштириш тадбирлари белгиланган текшириш далолатномаси билан якунланиши лозим.»;
ж) 18 ва 19-бандлардаги «тиббий кўрик» ва «тиббий кўриклар» деган сўзлар тегишли равишда «мажбурий тиббий кўрик» ва «мажбурий тиббий кўриклар» деган сўзлар билан алмаштирилсин;
з) 36-банд қуйидаги таҳрирда баён этилсин:
«36. Ташкилот майдонлари ва биноларнинг жойлашуви ШНҚ 2.09.17-21 «Саноат корхоналарининг бош режаларини лойиҳалаш» талабларига мос бўлиши керак.»;
и) 48-банд қуйидаги таҳрирда баён этилсин:
«48. Ёрдамчи бинолар ва хоналар ШНҚ 2.09.02-23 «Корхоналарнинг ишлаб чиқариш ҳамда маъмурий-маиший бино ва иншоотлари. Лойиҳалаш талаблари»га мос келиши лозим.»;
й) 56-банд қуйидаги таҳрирда баён этилсин:
«56. Шамоллатиш ва иситиш ШНҚ 2.04.05-22 «Иситиш, вентилация ва кондициялаш» талабига мувофиқ бўлиши лозим.»;
к) 2-бобнинг 10-параграфи номидаги «канализация» деган сўз «оқова сувлар» деган сўзлар билан алмаштирилсин;
л) 62-банд қуйидаги таҳрирда баён этилсин:
«62. Сув билан таъминлаш ва оқова сувлар тизими ШНҚ 2.04.01-22 «Биноларнинг ички сув таъминоти ва оқова сувларни чиқариб юбориш» талабига мос келиши керак.»;
м) 65 ва 66-бандлардаги «канализация» ва «канализациясига» деган сўзлар тегишли равишда «оқова сувлар» ва «оқова сувларига» деган сўзлар билан алмаштирилсин;
н) 67-банддаги «ҚМҚ 2.01.05-98 «Табиий ва сунъий ёритиш»га мос келиши» деган сўзлар «ШНҚ 2.01.05-24 «Табиий ва сунъий ёритиш» талабларига мувофиқ бўлиши» деган сўзлар билан алмаштирилсин;
о) 71-банд қуйидаги таҳрирда баён этилсин:
«71. Ташкилотларда ходимларнинг иш вақти, дам олиш вақти, шунингдек қисқартирилган иш вақти Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2024 йил 14 ноябрдаги 758-сон қарори билан тасдиқланган Ўта зарарли ва ўта хавфли меҳнат шароитларидаги ишларда банд бўлган ходимлар учун иш вақтининг чекланган давомийлигининг талаблари инобатга олинган ҳолда, ташкилотларнинг ички меҳнат қоидалари асосида белгиланади.»;
п) 106-банд қуйидаги таҳрирда баён этилсин:
«106. Ташкилотларнинг бино ва иншоотларини лойиҳалаш, қуриш ва фойдаланиш ШНҚ 2.07.02-24 «Қурилиш объектларини ногиронлиги бўлган ва ҳаёт фаолияти чекланган шахслар ҳамда кексалар эҳтиёжини инобатга олган ҳолда лойиҳалаштириш» талабларига мувофиқ амалга оширилиши лозим.».
12. Ўзбекистон Республикаси меҳнат ва аҳолини ижтимоий муҳофаза қилиш вазирининг 2010 йил 24 мартдаги 107-Б-сон буйруғи (рўйхат рақами 2100, 2010 йил 23 апрель) (Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами, 2010 й., 17-сон, 134-модда) билан тасдиқланган Ногиронлиги бўлган шахслар, шу жумладан ногиронлиги бўлган шахслар — уруш қатнашчилари ва чернобилчилар жамиятининг ўқув-ишлаб чиқариш ташкилотлари ходимлари учун меҳнатни муҳофаза қилиш қоидаларида :
а) 3-банд қуйидаги таҳрирда баён этилсин:
«3. Мазкур Қоидалар техник жиҳатдан тартибга солиш соҳасидаги норматив ҳужжатлар, шаҳарсозлик нормалари ва қоидалари, санитария қоидалари, нормалари ва гигиена нормативлари талаблари бажарилиши шарт эканлигини истисно этмайди.»;
б) 5 , 6 ва 12-бандлар ўз кучини йўқотган деб топилсин;
в) 9-банд қуйидаги таҳрирда баён этилсин:
«9. Меҳнатни муҳофаза қилиш хизмати ва йўл ҳаракати хавфсизлиги хизмати ташкилотнинг мустақил таркибий бўлинмалари бўлиб, улар бевосита ташкилот раҳбарига бўйсунади.»;
г) 13-банд қуйидаги таҳрирда баён этилсин:
«13. Ишларни технологик регламент бўйича хавфсиз юритиш йўриқномалари ишлаб чиқилади ва ходимлар ҳамда иш жойларини шу йўриқномалар билан таъминлаш ташкилот раҳбарияти зиммасига юклатилади.»;
д) 14-банддаги «даврий тиббий кўрикдан» деган сўзлар «дастлабки (меҳнат шартномасини тузаётганда) ва даврий (меҳнат фаолияти давомида) мажбурий тиббий кўрикдан» деган сўзлар билан алмаштирилсин;
е) 16 ва 17-бандлар қуйидаги таҳрирда баён этилсин:
«16. Иш берувчи мажбурий тиббий кўрикдан ўтмаган ёхуд мажбурий тиббий кўрик натижаларига кўра тиббий комиссиялар томонидан берилган тавсияларни бажаришдан бўйин товлаган шахсларни ишдан четлаштириши шарт.
17. Мажбурий тиббий кўриклар ташкилотга тиббий хизматлар кўрсатувчи даволаш-профилактика муассасалари томонидан, улар бўлмаган тақдирда эса ташкилот жойлашган ердаги даволаш-профилактика муассасалари томонидан ўтказилади. Мажбурий тиббий кўриклар даволаш-соғломлаштириш тадбирлари белгиланган текшириш далолатномаси билан якунланиши лозим.»;
ё) 18 ва 19-бандлардаги «тиббий кўрик» ва «тиббий кўриклар» деган сўзлар тегишли равишда «мажбурий тиббий кўрик» ва «мажбурий тиббий кўриклар» деган сўзлар билан алмаштирилсин;
ж) 46-банд қуйидаги таҳрирда баён этилсин:
«46. Ёрдамчи бинолар ва хоналар ШНҚ 2.09.02-23 «Корхоналарнинг ишлаб чиқариш ҳамда маъмурий-маиший бино ва иншоотлари. Лойиҳалаш талаблари»га мос келиши лозим.»;
з) 54-банд қуйидаги таҳрирда баён этилсин:
«54. Шамоллатиш ва иситиш ШНҚ 2.04.05-22 «Иситиш, вентилация ва кондициялаш» талабига мувофиқ бўлиши лозим.»;
и) 2-бобнинг 10-параграфи номидаги «канализация» деган сўз «оқова сувлар» деган сўзлар билан алмаштирилсин;
й) 60-банд қуйидаги таҳрирда баён этилсин:
«60. Сув билан таъминлаш ва оқова сувлар тизими ШНҚ 2.04.01-22 «Биноларнинг ички сув таъминоти ва оқова сувларни чиқариб юбориш» талабига мос келиши керак.»;
к) 63-банддаги «канализация» деган сўз «оқова сувлар» деган сўзлар билан алмаштирилсин;
л) 64-банд қуйидаги таҳрирда баён этилсин:
«64. Ташкилотда оқова сувлар тизими йўқ бўлганда Ўзбекистон Республикаси Соғлиқни сақлаш вазирлиги ҳузуридаги Санитария-эпидемиологик осойишталик ва жамоат саломатлиги қўмитасининг ҳудудий бошқармалари ёки туман (шаҳар) бўлимлари билан келишилган ҳолда ташкилотда ер қатламини ифлослантирмасликка ва ишлаб чиқариш оқова сувларига душхоналардан ва юз-қўл ювгичлардан сув оқмайдиган қурилмали ахлат ўраларига рухсат этилади.»;
м) 65-банддаги «ҚМҚ 2.01.05-98 «Табиий ва сунъий ёритиш»га мос келиши» деган сўзлар «ШНҚ 2.01.05-24 «Табиий ва сунъий ёритиш» талабларига мувофиқ бўлиши» деган сўзлар билан алмаштирилсин;
н) 69-банд қуйидаги таҳрирда баён этилсин:
«69. Ташкилотларда ходимларнинг иш вақти, дам олиш вақти, шунингдек қисқартирилган иш вақти Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2024 йил 14 ноябрдаги 758-сон қарори билан тасдиқланган Ўта зарарли ва ўта хавфли меҳнат шароитларидаги ишларда банд бўлган ходимлар учун иш вақтининг чекланган давомийлигининг талаблари инобатга олинган ҳолда, ташкилотларнинг ички меҳнат қоидалари асосида белгиланади.».
Вазир Б. ЗАХИДОВ
Қурилиш ва уй-жой коммунал хўжалиги вазири Ш. ХИДОЯТОВ
Тошкент ш.,
2025 йил 25 апрель,
2025 йил 14 апрель
11-2025/Б-сон
Oʻzbekiston Respublikasi Kambagʻallikni qisqartirish va bandlik vazirining
buyrugʻi
Oʻzbekiston Respublikasi Kambagʻallikni qisqartirish va bandlik vazirligi tomonidan qabul qilingan ayrim idoraviy normativ-huquqiy hujjatlarga oʻzgartirishlar kiritish toʻgʻrisida
Oʻzbekiston Respublikasining Mehnat kodeksi , “Mehnatni muhofaza qilish toʻgʻrisida”gi Qonuni hamda Oʻzbekiston Respublikasi Prezidentining 2024-yil 27-dekabrdagi PF-230-son “Oʻzbekiston Respublikasi Sogʻliqni saqlash vazirligi huzuridagi Sanitariya-epidemiologik osoyishtalik va jamoat salomatligi qoʻmitasi faoliyatining takomillashtirilishi munosabati bilan Oʻzbekiston Respublikasi Prezidentining ayrim hujjatlariga oʻzgartirishlar kiritish toʻgʻrisida”gi Farmoni va Oʻzbekiston Respublikasi Vazirlar Mahkamasining 2024-yil 14-noyabrdagi 758-son “Oʻzbekiston Respublikasining Mehnat kodeksini amalga oshirishga oid normativ-huquqiy hujjatlarni tasdiqlash toʻgʻrisida”gi qaroriga muvofiq buyuraman:
1. Oʻzbekiston Respublikasi Kambagʻallikni qisqartirish va bandlik vazirligi tomonidan qabul qilingan ayrim idoraviy normativ-huquqiy hujjatlarga ilovaga muvofiq oʻzgartirishlar kiritilsin.
2. Mazkur buyruq Oʻzbekiston Respublikasi Qurilish va uy-joy kommunal xoʻjaligi vazirligi bilan kelishilgan.
3. Mazkur buyruq rasmiy eʼlon qilingan kundan eʼtiboran kuchga kiradi.
Kelishildi:
Oʻzbekiston Respublikasi kambagʻallikni qisqartirish va bandlik vazirining 2025-yil 25-apreldagi 11-2025/B-son buyrugʻiga ILOVA
Oʻzbekiston Respublikasi Kambagʻallikni qisqartirish va bandlik vazirligi tomonidan qabul qilingan ayrim idoraviy normativ-huquqiy hujjatlarga kiritilayotgan oʻzgartirishlar
1. Oʻzbekiston Respublikasi mehnat va aholini ijtimoiy muhofaza qilish vazirining 2008-yil 17-dekabrdagi 76-son buyrugʻi (roʻyxat raqami 1887, 2009-yil 19-yanvar) (Oʻzbekiston Respublikasi qonun hujjatlari toʻplami, 2009-y., 4-son, 29-modda) bilan tasdiqlangan Farmatsevtika ishlab chiqarishi xodimlari uchun mehnatni muhofaza qilish qoidalarida :
a) muqaddima quyidagi tahrirda bayon etilsin:
“Mazkur Qoidalar dori-darmon vositalarini ishlab chiqarishga doir barcha ishlarda farmatsevtika ishlab chiqarishi xodimlari uchun mehnatni muhofaza qilish tartibini belgilaydi.”;
b) 2 va 3-bandlar quyidagi tahrirda bayon etilsin:
“2. Mazkur Qoidalar texnik jihatdan tartibga solish sohasidagi normativ hujjatlar, shaharsozlik normalari va qoidalari, sanitariya qoidalari, normalari va gigiyena normativlari talablari bajarilishi shart ekanligini istisno etmaydi.
3. Mazkur Qoidalarning bajarilishini nazorat qilish korxonaning mehnatni muhofaza qilish xizmati zimmasiga yuklatiladi.”;
v) 4 , 6 va 14-bandlar oʻz kuchini yoʻqotgan deb topilsin;
g) 7-band quyidagi tahrirda bayon etilsin:
“7. Oʻzbekiston Respublikasi “Mehnatni muhofaza qilish toʻgʻrisida”gi Qonunining 12-moddasiga muvofiq, ishlab chiqarish faoliyatini amalga oshiruvchi, xodimlarining soni ellik kishi va undan ortiq boʻlgan har bir korxonada mehnatni muhofaza qilish talablariga rioya etilishini taʼminlash, ularning bajarilishi ustidan nazoratni amalga oshirish maqsadida mehnatni muhofaza qilish xizmati tashkil etiladi yoki mehnatni muhofaza qilish boʻyicha tegishli tayyorgarlikka ega boʻlgan mutaxassis lavozimi joriy etiladi. Ellikta va undan ortiq transport vositasi mavjud boʻlgan korxonada yoʻl harakati xavfsizligi xizmati ham tashkil etiladi yoki yoʻl harakati xavfsizligi boʻyicha mutaxassis lavozimi joriy etiladi.
Xodimlarining soni ellik nafardan kam boʻlgan korxonada mehnatni muhofaza qilish xizmatini tashkil etish yoki mehnatni muhofaza qilish boʻyicha mutaxassis lavozimini joriy etish toʻgʻrisidagi qaror ish beruvchi tomonidan mazkur tashkilot faoliyatining oʻziga xos xususiyati hisobga olingan holda qabul qilinadi.”;
d) 9-band quyidagi tahrirda bayon etilsin:
“9. Mehnatni muhofaza qilish xizmati va yoʻl harakati xavfsizligi xizmati korxonaning mustaqil tarkibiy boʻlinmalari boʻlib, ular bevosita korxona rahbariga boʻysunadi.”;
e) 11 va 12-bandlar quyidagi tahrirda bayon etilsin:
“11. Korxonalarda mehnat faoliyati bilan bogʻliq ravishda sodir boʻlgan baxtsiz hodisalar va boshqa jarohatlanishlarni tekshirish va hisobini yuritish Oʻzbekiston Respublikasi Vazirlar Mahkamasining 1997-yil 6-iyundagi 286-son qarori bilan tasdiqlangan Ishlab chiqarishdagi baxtsiz hodisalarni va xodimlar salomatligining mehnat vazifalarini bajarish bilan bogʻliq boshqa xil zararlanishini tekshirish va hisobga olish toʻgʻrisidagi nizomga muvofiq amalga oshirilishi lozim.
12. Korxonalarda xodimlarning salomatligini nazorat qilish Xodimlarni tibbiy koʻrikdan oʻtkazish tartibi toʻgʻrisidagi nizom (roʻyxat raqami 2387, 2012-yil 29-avgust) asosida amalga oshirilishi lozim.”;
yo) 29-band quyidagi tahrirda bayon etilsin:
“29. Korxona xodimlari ishlarni bajarishning xavfsiz uslublari va usullari hamda ishlab chiqarishdagi baxtsiz hodisalardan jabrlanganlarga yordam koʻrsatishga oʻqitilib, olingan bilimlari tekshiruvdan oʻtkazilgandan soʻng ishlab chiqarish jarayonida ishtirok etishga ruxsat etilishi lozim.”;
j) 33-banddagi “davriy tibbiy koʻrikdan” degan soʻzlar “dastlabki (mehnat shartnomasini tuzayotganda) va davriy (mehnat faoliyati davomida) majburiy tibbiy koʻrikdan” degan soʻzlar bilan almashtirilsin;
z) 34-band quyidagi tahrirda bayon etilsin:
“34. Xodimlar, shu jumladan muhandis texnik xodimlar (bundan keyingi oʻrinlarda MTX deb yuritiladi) ishga kirishda dastlabki va davriy majburiy tibbiy koʻriklardan oʻtishi shart. Xodimlar majburiy tibbiy koʻriklardan oʻtishdan boʻyin tovlashga haqli emas.”;
i) 35-bandda :
birinchi xatboshi quyidagi tahrirda bayon etilsin:
“35. Majburiy tibbiy koʻriklar korxonalarga tibbiy xizmatlar koʻrsatuvchi davolash-profilaktika muassasalari tomonidan, ular boʻlmagan taqdirda esa korxona joylashgan yerdagi davolash-profilaktika muassasalari tomonidan oʻtkaziladi. Majburiy tibbiy koʻriklar davolash-sogʻlomlashtirish tadbirlari belgilangan tekshirish dalolatnomasi bilan yakunlanishi lozim.”;
ikkinchi xatboshidagi “tibbiy koʻrik” degan soʻzlar “majburiy tibbiy koʻrik” degan soʻzlar bilan almashtirilsin;
y) 36-banddagi “Davriy tibbiy koʻriklar” degan soʻzlar “Davriy majburiy tibbiy koʻriklar” degan soʻzlar bilan almashtirilsin;
k) 38-band quyidagi tahrirda bayon etilsin:
“38. Ish beruvchi majburiy tibbiy koʻrikdan oʻtmagan yoxud majburiy tibbiy koʻrik natijalariga koʻra tibbiy komissiyalar tomonidan berilgan tavsiyalarni bajarishdan boʻyin tovlagan shaxslarni ishdan chetlashtirishi shart.”;
l) 39-bandning beshinchi xatboshisidagi “QMQ 3.01.05-98 “Tabiiy va sunʼiy yorugʻlik. Loyihalashtirish meʼyorlari”ga” degan soʻzlar “SHNQ 2.01.05-24 “Tabiiy va sunʼiy yoritish” talablariga” degan soʻzlar bilan almashtirilsin;
m) 41-banddagi “QMQ 3.01.02-00” degan soʻzlar “SHNQ 3.01.02-23” degan soʻzlar bilan almashtirilsin;
n) 44-band quyidagi tahrirda bayon etilsin:
“44. Korxona hududida chekishga faqat maxsus ajratilgan, SHNQ 2.01.02-04 “Binolar va inshootlarning yongʻin xavfsizligi” talablariga muvofiq jihozlangan joylarda ruxsat etiladi.”;
o) 53-bandning birinchi hatboshisidagi “QMQ 2.09.12-98 “Korxonalarning maʼmuriy va maishiy xonalari” talablari” degan soʻzlar “SHNQ 2.09.02-23 “Korxonalarning ishlab chiqarish hamda maʼmuriy-maishiy bino va inshootlari. Loyihalash talablari”ga” degan soʻzlar bilan almashtirilsin;
p) 66-banddagi “QMQ 2.09.12-98 “Korxonaning maishiy va maʼmuriy binolari” talablariga” degan soʻzlar “SHNQ 2.09.02-23 “Korxonalarning ishlab chiqarish hamda maʼmuriy-maishiy bino va inshootlari. Loyihalash talablari”ga” degan soʻzlar bilan almashtirilsin;
r) 68-band quyidagi tahrirda bayon etilsin:
“68. Oqova suvlarini hosil qilish va suv havzalariga tushirish Oʻzbekiston Respublikasi Vazirlar Mahkamasining 2010-yil 3-fevraldagi 11-son “Kommunal xoʻjaligi tizimida tabiatni muhofaza qilish faoliyatini yaxshilashga doir qoʻshimcha chora-tadbirlar toʻgʻrisida”gi va 2014-yil 21-yanvardagi 14-son “Ekologik normativlar loyihalarini ishlab chiqish va kelishish tartibi toʻgʻrisidagi nizomni tasdiqlash haqida”gi qarorlari hamda “Yer osti va yer usti suv obyektlarini muhofaza qilish boʻyicha sanitariya qoidalari, normalari va gigiyena normativlari (0083-24-son SanQvaN)” talablariga muvofiq boʻlishi lozim.”;
s) 74-band quyidagi tahrirda bayon etilsin:
“74. Farmatsevtika ishlab chiqarishi korxonalarida xodimlarning ish vaqti, dam olish vaqti, shuningdek qisqartirilgan ish vaqti Oʻzbekiston Respublikasi Vazirlar Mahkamasining 2024-yil 14-noyabrdagi 758-son qarori bilan tasdiqlangan Oʻta zararli va oʻta xavfli mehnat sharoitlaridagi ishlarda band boʻlgan xodimlar uchun ish vaqtining cheklangan davomiyligining talablari inobatga olingan holda, korxonalarning ichki mehnat qoidalari asosida belgilanadi.”.
2. Oʻzbekiston Respublikasi mehnat va aholini ijtimoiy muhofaza qilish vazirining 2009-yil 17-fevraldagi 8/B-son buyrugʻi (roʻyxat raqami 1923, 2009-yil 18-mart) (Oʻzbekiston Respublikasi qonun hujjatlari toʻplami, 2009-y., 12-son, 136-modda) bilan tasdiqlangan Yuqumli kasallikka chalingan hayvonlarga xizmat koʻrsatishda mehnatni muhofaza qilish qoidalarida :
a) muqaddima quyidagi tahrirda bayon etilsin:
“Mazkur Qoidalar yuqumli kasallikka chalingan hayvonlarga xizmat koʻrsatishda mehnatni muhofaza qilish tartibini belgilaydi.”;
b) 4-band oʻz kuchini yoʻqotgan deb topilsin;
v) 5 va 6-bandlar quyidagi tahrirda bayon etilsin:
“5. Korxonalarning rahbarlari va barcha xodimlari, shu jumladan yuqumli kasallikka chalingan hayvonlarga xizmat koʻrsatuvchi xodimlari ishlarni bajarishning xavfsiz uslublari va usullari hamda ishlab chiqarishdagi baxtsiz hodisalardan jabrlanganlarga yordam koʻrsatishga oʻqitilib, olingan bilimlari tekshiruvdan oʻtkazilgandan soʻng ishlab chiqarish jarayonida ishtirok etishga ruxsat etilishi lozim.
6. Korxonalarda mehnat faoliyati bilan bogʻliq ravishda sodir boʻlgan baxtsiz hodisalar va boshqa jarohatlanishlarni tekshirish va hisobini yuritish Oʻzbekiston Respublikasi Vazirlar Mahkamasining 1997-yil 6-iyundagi 286-son qarori bilan tasdiqlangan Ishlab chiqarishdagi baxtsiz hodisalarni va xodimlar salomatligining mehnat vazifalarini bajarish bilan bogʻliq boshqa xil zararlanishini tekshirish va hisobga olish toʻgʻrisidagi nizomga muvofiq amalga oshirilishi lozim.”;
g) 13-banddagi “davriy tibbiy koʻrikdan” degan soʻzlar “dastlabki (mehnat shartnomasini tuzayotganda) va davriy (mehnat faoliyati davomida) majburiy tibbiy koʻrikdan” degan soʻzlar bilan almashtirilsin;
d) 14 va 15-bandlar quyidagi tahrirda bayon etilsin:
“14. Korxonalarda xodimlarning salomatligini nazorat qilish Xodimlarni tibbiy koʻrikdan oʻtkazish tartibi toʻgʻrisidagi nizom (roʻyxat raqami 2387, 2012-yil 29-avgust) asosida amalga oshirilishi lozim.
15. Majburiy tibbiy koʻriklar korxonalarga tibbiy xizmatlar koʻrsatuvchi davolash-profilaktika muassasalari tomonidan, ular boʻlmagan taqdirda esa korxona joylashgan yerdagi davolash-profilaktika muassasalari tomonidan oʻtkaziladi.”;
e) 16-banddagi “tibbiy koʻriklar” degan soʻzlar “majburiy tibbiy koʻriklar” degan soʻzlar bilan almashtirilsin;
yo) 17-band quyidagi tahrirda bayon etilsin:
“17. Ish beruvchi majburiy tibbiy koʻrikdan oʻtmagan yoxud majburiy tibbiy koʻrik natijalariga koʻra tibbiy komissiyalar tomonidan berilgan tavsiyalarni bajarishdan boʻyin tovlagan shaxslarni ishdan chetlashtirishi shart.”;
j) 48-banddagi “kanalizatsiya” degan soʻz “oqova suvlari tizimi” degan soʻzlar bilan almashtirilsin.
3. Oʻzbekiston Respublikasi mehnat va aholini ijtimoiy muhofaza qilish vazirining 2009-yil 16-martdagi 13/B-son buyrugʻi (roʻyxat raqami 1940, 2009-yil 16-aprel) (Oʻzbekiston Respublikasi qonun hujjatlari toʻplami, 2009-y., 16-son, 205-modda) bilan tasdiqlangan Sogʻliqni saqlash muassasalari va korxonalarining oshxonalari xodimlari uchun mehnatni muhofaza qilish qoidalarida :
a) muqaddima quyidagi tahrirda bayon etilsin:
“Mazkur Qoidalar sogʻliqni saqlash muassasalari va korxonalarining oshxonalari xodimlari uchun mehnatni muhofaza qilish tartibini belgilaydi.”;
b) 3-band quyidagi tahrirda bayon etilsin:
“3. Mazkur Qoidalar texnik jihatdan tartibga solish sohasidagi normativ hujjatlar, shaharsozlik normalari va qoidalari, sanitariya qoidalari, normalari va gigiyena normativlari talablari bajarilishi shart ekanligini istisno etmaydi.”;
v) 4 va 9-bandlar oʻz kuchini yoʻqotgan deb topilsin;
g) 5-band quyidagi tahrirda bayon etilsin:
“5. Oshxonalarda mehnat faoliyati bilan bogʻliq ravishda sodir boʻlgan baxtsiz hodisalar va boshqa jarohatlanishlarni tekshirish va hisobini yuritish Oʻzbekiston Respublikasi Vazirlar Mahkamasining 1997-yil 6-iyundagi 286-son qarori bilan tasdiqlangan Ishlab chiqarishdagi baxtsiz hodisalarni va xodimlar salomatligining mehnat vazifalarini bajarish bilan bogʻliq boshqa xil zararlanishini tekshirish va hisobga olish toʻgʻrisidagi nizomga muvofiq amalga oshirilishi lozim.”;
d) 10-band quyidagi tahrirda bayon etilsin:
“10. Ishlarni texnologik reglament boʻyicha xavfsiz yuritish yoʻriqnomalari ishlab chiqiladi va ishlovchilar hamda ish joylarini shu yoʻriqnomalar bilan taʼminlash korxona rahbariyati zimmasiga yuklatiladi.”;
e) 14-banddagi “dastlabki va davriy tibbiy koʻrikdan” degan soʻzlar “dastlabki (mehnat shartnomasini tuzayotganda) va davriy (mehnat faoliyati davomida) majburiy tibbiy koʻrikdan” degan soʻzlar bilan almashtirilsin;
yo) 15-banddagi “davriy tibbiy koʻrikdan” degan soʻzlar “dastlabki va davriy majburiy tibbiy koʻrikdan” degan soʻzlar bilan almashtirilsin;
j) 16-banddagi “Tibbiy koʻriklar” degan soʻzlar “Majburiy tibbiy koʻriklar” degan soʻzlar bilan almashtirilsin;
z) 17-banddagi “tibbiy koʻrik” degan soʻzlar “majburiy tibbiy koʻrik” degan soʻzlar bilan almashtirilsin;
i) 18-band quyidagi tahrirda bayon etilsin:
“18. Korxonalarda xodimlarning salomatligini nazorat qilish Xodimlarni tibbiy koʻrikdan oʻtkazish tartibi toʻgʻrisidagi nizom (roʻyxat raqami 2387, 2012-yil 29-avgust) asosida amalga oshirilishi lozim.”;
y) 25-band , 2-bobning 9-paragrafi nomi hamda 43 — 45 va 47-bandlardagi “kanalizatsiya” degan soʻz “oqova suvlar” degan soʻzlar bilan almashtirilsin;
k) 80-band quyidagi tahrirda bayon etilsin:
“80. Elektr jihozlarini tuzatish va taʼmirlash ishlari Oʻzbekiston Respublikasi Vazirlar Mahkamasining 2020-yil 11-noyabrdagi 712-son qarori bilan tasdiqlangan Isteʼmolchilar elektr qurilmalarini texnik ekspluatatsiya qilish qoidalari va Isteʼmolchilar elektr qurilmalarini ekspluatatsiya qilishda xavfsizlik texnikasi qoidalari talablariga muvofiq boʻlishi lozim.”;
l) 105-band quyidagi tahrirda bayon etilsin:
“105. Elektr isitgich apparatlarini oʻrnatish va ulardan foydalanish pasport va yoʻriqnoma koʻrsatmalariga hamda Oʻzbekiston Respublikasi Vazirlar Mahkamasining 2020-yil 11-noyabrdagi 712-son qarori bilan tasdiqlangan Isteʼmolchilar elektr qurilmalarini texnik ekspluatatsiya qilish qoidalari va Isteʼmolchilar elektr qurilmalarini ekspluatatsiya qilishda xavfsizlik texnikasi qoidalariga binoan amalga oshirilishi shart.”.
4. Oʻzbekiston Respublikasi mehnat va aholini ijtimoiy muhofaza qilish vazirining 2009-yil 18-maydagi 20/B-son buyrugʻi (roʻyxat raqami 1970, 2009-yil 18-iyun) (Oʻzbekiston Respublikasi qonun hujjatlari toʻplami, 2009-y., 25-son, 292-modda) bilan tasdiqlangan Erkak choʻchqalarni parvarish qilishda mehnatni muhofaza qilish qoidalarida :
a) 2-band quyidagi tahrirda bayon etilsin:
“2. Mazkur Qoidalar texnik jihatdan tartibga solish sohasidagi normativ hujjatlar, shaharsozlik normalari va qoidalari, sanitariya qoidalari, normalari va gigiyena normativlari talablari bajarilishi shart ekanligini istisno etmaydi.”;
b) 4 va 7-bandlar oʻz kuchini yoʻqotgan deb topilsin;
v) 14-banddagi “davriy tibbiy koʻrikdan” degan soʻzlar “dastlabki (mehnat shartnomasini tuzayotganda) va davriy (mehnat faoliyati davomida) majburiy tibbiy koʻrikdan” degan soʻzlar bilan almashtirilsin;
g) 16-band quyidagi tahrirda bayon etilsin:
“16. Majburiy tibbiy koʻriklar korxonalarga tibbiy xizmatlar koʻrsatuvchi davolash-profilaktika muassasalari tomonidan, ular boʻlmagan taqdirda esa korxona joylashgan yerdagi davolash-profilaktika muassasalari tomonidan oʻtkaziladi. Majburiy tibbiy koʻriklar davolash-sogʻlomlashtirish tadbirlari belgilangan tekshirish dalolatnomasi bilan yakunlanishi lozim.”;
d) 17-banddagi “tibbiy koʻrik” degan soʻzlar “majburiy tibbiy koʻrik” degan soʻzlar bilan almashtirilsin;
e) 18-banddagi “tibbiy koʻriklar” degan soʻzlar “majburiy tibbiy koʻriklar” degan soʻzlar bilan almashtirilsin;
yo) 20-banddagi “tibbiy koʻrikdan” degan soʻzlar “majburiy tibbiy koʻrikdan” degan soʻzlar bilan almashtirilsin;
j) 21-band quyidagi tahrirda bayon etilsin:
“21. Ish beruvchi majburiy tibbiy koʻrikdan oʻtmagan yoxud majburiy tibbiy koʻrik natijalariga koʻra tibbiy komissiyalar tomonidan berilgan tavsiyalarni bajarishdan boʻyin tovlagan shaxslarni ishdan chetlashtirishi shart.”.
5. Oʻzbekiston Respublikasi mehnat va aholini ijtimoiy muhofaza qilish vazirining 2009-yil 12-noyabrdagi 68-B-son buyrugʻi (roʻyxat raqami 2056, 2009-yil 18-dekabr) (Oʻzbekiston Respublikasi qonun hujjatlari toʻplami, 2009-y., 50-51-son, 550-modda) bilan tasdiqlangan Tabiiy toshdan buyumlar (plitalar, bloklar) ishlab chiqarishda mehnatni muhofaza qilish qoidalarida :
a) muqaddima quyidagi tahrirda bayon etilsin:
“Mazkur Qoidalar tabiiy toshdan buyumlar (plitalar, bloklar) ishlab chiqarish xodimlari uchun mehnatni muhofaza qilish tartibini belgilaydi.”;
b) 3-band quyidagi tahrirda bayon etilsin:
“3. Mazkur Qoidalar texnik jihatdan tartibga solish sohasidagi normativ hujjatlar, shaharsozlik normalari va qoidalari, sanitariya qoidalari, normalari va gigiyena normativlari talablari bajarilishi shart ekanligini istisno etmaydi.”;
v) 5 , 6 va 14-bandlar oʻz kuchini yoʻqotgan deb topilsin;
g) 7-band quyidagi tahrirda bayon etilsin:
“7. Oʻzbekiston Respublikasi “Mehnatni muhofaza qilish toʻgʻrisida”gi Qonunining 12-moddasiga muvofiq, ishlab chiqarish faoliyatini amalga oshiruvchi, xodimlarining soni ellik kishi va undan ortiq boʻlgan har bir tashkilotda mehnatni muhofaza qilish talablariga rioya etilishini taʼminlash, ularning bajarilishi ustidan nazoratni amalga oshirish maqsadida mehnatni muhofaza qilish xizmati tashkil etiladi yoki mehnatni muhofaza qilish boʻyicha tegishli tayyorgarlikka ega boʻlgan mutaxassis lavozimi joriy etiladi. Ellikta va undan ortiq transport vositasi mavjud boʻlgan tashkilotda yoʻl harakati xavfsizligi xizmati ham tashkil etiladi yoki yoʻl harakati xavfsizligi boʻyicha mutaxassis lavozimi joriy etiladi.
Xodimlarining soni ellik nafardan kam boʻlgan tashkilotda mehnatni muhofaza qilish xizmatini tashkil etish yoki mehnatni muhofaza qilish boʻyicha mutaxassis lavozimini joriy etish toʻgʻrisidagi qaror ish beruvchi tomonidan mazkur tashkilot faoliyatining oʻziga xos xususiyati hisobga olingan holda qabul qilinadi.”;
d) 10-band quyidagi tahrirda bayon etilsin:
“10. Mehnatni muhofaza qilish xizmati va yoʻl harakati xavfsizligi xizmati tashkilotning mustaqil tarkibiy boʻlinmalari boʻlib, ular bevosita tashkilot rahbariga boʻysunadi.”;
e) 12-band quyidagi tahrirda bayon etilsin:
“12. Tashkilotlarda mehnat faoliyati bilan bogʻliq ravishda sodir boʻlgan baxtsiz hodisalar va boshqa jarohatlanishlarni tekshirish va hisobini yuritish Oʻzbekiston Respublikasi Vazirlar Mahkamasining 1997-yil 6-iyundagi 286-son qarori bilan tasdiqlangan Ishlab chiqarishdagi baxtsiz hodisalarni va xodimlar salomatligining mehnat vazifalarini bajarish bilan bogʻliq boshqa xil zararlanishini tekshirish va hisobga olish toʻgʻrisidagi nizomga muvofiq amalga oshirilishi lozim.”;
yo) 34-banddagi “davriy tibbiy koʻrikdan” degan soʻzlar “dastlabki (mehnat shartnomasini tuzayotganda) va davriy (mehnat faoliyati davomida) majburiy tibbiy koʻrikdan” degan soʻzlar bilan almashtirilsin;
j) 35-bandda :
birinchi xatboshi quyidagi tahrirda bayon etilsin:
“35. Tashkilotlarda xodimlarning salomatligini nazorat qilish Xodimlarni tibbiy koʻrikdan oʻtkazish tartibi toʻgʻrisidagi nizom (roʻyxat raqami 2387, 2012-yil 29-avgust) asosida amalga oshirilishi lozim.”;
ikkinchi xatboshidagi “tibbiy koʻrikdan” degan soʻzlar “majburiy tibbiy koʻrikdan” degan soʻzlar bilan almashtirilsin;
z) 36-band quyidagi tahrirda bayon etilsin:
“36. Majburiy tibbiy koʻriklar tashkilotlarga tibbiy xizmatlar koʻrsatuvchi davolash-profilaktika muassasalari tomonidan, ular boʻlmagan taqdirda esa korxona joylashgan yerdagi davolash-profilaktika muassasalari tomonidan oʻtkaziladi. Majburiy tibbiy koʻriklar davolash-sogʻlomlashtirish tadbirlari belgilangan tekshirish dalolatnomasi bilan yakunlanishi lozim.”;
i) 37-banddagi “tibbiy koʻrik” degan soʻzlar “majburiy tibbiy koʻrik” degan soʻzlar bilan almashtirilsin;
y) 38-banddagi “tibbiy koʻriklar” degan soʻzlar “majburiy tibbiy koʻriklar” degan soʻzlar bilan almashtirilsin;
k) 39 va 40-bandlar quyidagi tahrirda bayon etilsin:
“39. Ish beruvchi majburiy tibbiy koʻrikdan oʻtmagan yoxud majburiy tibbiy koʻrik natijalariga koʻra tibbiy komissiyalar tomonidan berilgan tavsiyalarni bajarishdan boʻyin tovlagan shaxslarni ishdan chetlashtirishi shart.
40. Tashkilot maydonlari va binolarning joylashuvi SHNQ 2.09.17-21 “Sanoat korxonalarining bosh rejalarini loyihalash” talablariga mos boʻlishi kerak.”;
l) 49 va 50-bandlar quyidagi tahrirda bayon etilsin:
“49. Ishlab chiqarish binolari va inshootlari SHNQ 2.09.02-23 “Korxonalarning ishlab chiqarish hamda maʼmuriy-maishiy bino va inshootlari. Loyihalash talablari”ga mos kelishi kerak.
50. Yordamchi binolar va xonalar SHNQ 2.09.02-23 “Korxonalarning ishlab chiqarish hamda maʼmuriy-maishiy bino va inshootlari. Loyihalash talablari”ga mos kelishi lozim.”;
m) 58-band quyidagi tahrirda bayon etilsin:
“58. Shamollatish va isitish SHNQ 2.04.05-22 “Isitish, ventilatsiya va konditsiyalash” talabiga muvofiq boʻlishi lozim.”;
n) 2-bobning 11-paragrafi nomi va 86-banddagi “kanalizatsiya” degan soʻz “oqova suvlar” degan soʻzlar bilan almashtirilsin;
o) 64-band quyidagi tahrirda bayon etilsin:
“64. Suv bilan taʼminlash va oqova suvlar tizimi SHNQ 2.04.01-22 “Binolarning ichki suv taʼminoti va oqova suvlarni chiqarib yuborish” talabiga mos kelishi kerak.”;
p) 65-banddagi “kanalizatsiyaga” degan soʻz “oqova suvlariga” degan soʻzlar bilan almashtirilsin;
r) 71-banddagi “kanalizatsiyalangan” degan soʻz “oqova suvlar tizimiga ulangan” degan soʻzlar bilan almashtirilsin;
s) 72-band quyidagi tahrirda bayon etilsin:
“72. Tashkilotda oqova suvlar tizimi yoʻq boʻlganda Oʻzbekiston Respublikasi Sogʻliqni saqlash vazirligi huzuridagi Sanitariya-epidemiologik osoyishtalik va jamoat salomatligi qoʻmitasining hududiy boshqarmalari yoki tuman (shahar) boʻlimlari bilan kelishilgan holda tashkilotda yer qatlamini ifloslantirmaslikka va ishlab chiqarish oqova suvlariga dushxonalardan va yuz-qoʻl yuvgichlardan suv oqmaydigan qurilmali axlat oʻralariga ruxsat etiladi.”;
t) 73-banddagi “QMQ 2.01.05-98 “Tabiiy va sunʼiy yoritish” talablariga mos boʻlishi” degan soʻzlar “SHNQ 2.01.05-24 “Tabiiy va sunʼiy yoritish” talablariga muvofiq boʻlishi” degan soʻzlar bilan almashtirilsin;
u) 80-band quyidagi tahrirda bayon etilsin:
“80. Tashkilotlarda xodimlarning ish vaqti, dam olish vaqti, shuningdek qisqartirilgan ish vaqti Oʻzbekiston Respublikasi Vazirlar Mahkamasining 2024-yil 14-noyabrdagi 758-son qarori bilan tasdiqlangan Oʻta zararli va oʻta xavfli mehnat sharoitlaridagi ishlarda band boʻlgan xodimlar uchun ish vaqtining cheklangan davomiyligining talablari inobatga olingan holda, tashkilotlarning ichki mehnat qoidalari asosida belgilanadi.”.
6. Oʻzbekiston Respublikasi mehnat va aholini ijtimoiy muhofaza qilish vazirining 2009-yil 10-dekabrdagi 75/1-B-son buyrugʻi (roʻyxat raqami 2067, 2010-yil 14-yanvar) (Oʻzbekiston Respublikasi qonun hujjatlari toʻplami, 2010-y., 1-2-son, 17-modda) bilan tasdiqlangan Daryo transporti xodimlari uchun mehnatni muhofaza qilish qoidalarida :
a) 3-band quyidagi tahrirda bayon etilsin:
“3. Mazkur Qoidalar texnik jihatdan tartibga solish sohasidagi normativ hujjatlar, shaharsozlik normalari va qoidalari, sanitariya qoidalari, normalari va gigiyena normativlari talablari bajarilishi shart ekanligini istisno etmaydi.”;
b) 5 , 6 va 13-bandlar oʻz kuchini yoʻqotgan deb topilsin;
v) 14-band quyidagi tahrirda bayon etilsin:
“14. Ishlarni texnologik reglament boʻyicha xavfsiz yuritish yoʻriqnomalari ishlab chiqiladi va ishlovchilar hamda ish joylarini shu yoʻriqnomalar bilan taʼminlash tashkilot rahbariyati zimmasiga yuklatiladi.”;
g) 36-band quyidagi tahrirda bayon etilsin:
“36. Tashkilot xodimlari ishlarni bajarishning xavfsiz uslublari va usullari hamda ishlab chiqarishdagi baxtsiz hodisalardan jabrlanganlarga yordam koʻrsatishga oʻqitilib, olingan bilimlari tekshiruvdan oʻtkazilgandan soʻng ishlab chiqarish jarayonida ishtirok etishga ruxsat etilishi lozim.”;
d) 40-banddagi “davriy tibbiy koʻrikdan” degan soʻzlar “dastlabki (mehnat shartnomasini tuzayotganda) va davriy (mehnat faoliyati davomida) majburiy tibbiy koʻrikdan” degan soʻzlar bilan almashtirilsin;
e) 41 va 42-bandlar quyidagi tahrirda bayon etilsin:
“41. Majburiy tibbiy koʻriklar tashkilotga tibbiy xizmatlar koʻrsatuvchi davolash-profilaktika muassasalari tomonidan, ular boʻlmagan taqdirda esa tashkilot joylashgan yerdagi davolash-profilaktika muassasalari tomonidan oʻtkaziladi.
42. Tashkilot rahbariyati (yoki ish beruvchi) va kasaba uyushmasi qoʻmitasi majburiy tibbiy koʻrik dalolatnomasi bilan tanishib chiqishi, ish beruvchi esa dalolatnomada koʻzda tutilgan barcha tadbirlar va koʻrsatmalarni bajarishi lozim.”;
yo) 43-banddagi “tibbiy koʻriklar” degan soʻzlar “majburiy tibbiy koʻriklar” degan soʻzlar bilan almashtirilsin;
j) 44-band quyidagi tahrirda bayon etilsin:
“44. Ish beruvchi majburiy tibbiy koʻrikdan oʻtmagan yoxud majburiy tibbiy koʻrik natijalariga koʻra tibbiy komissiyalar tomonidan berilgan tavsiyalarni bajarishdan boʻyin tovlagan shaxslarni ishdan chetlashtirishi shart.”.
z) 45-band quyidagi tahrirda bayon etilsin:
“45. Tashkilotlarda xodimlarning ish vaqti, dam olish vaqti, shuningdek qisqartirilgan ish vaqti Oʻzbekiston Respublikasi Vazirlar Mahkamasining 2024-yil 14-noyabrdagi 758-son qarori bilan tasdiqlangan Oʻta zararli va oʻta xavfli mehnat sharoitlaridagi ishlarda band boʻlgan xodimlar uchun ish vaqtining cheklangan davomiyligining talablari inobatga olingan holda, tashkilotlarning ichki mehnat qoidalari asosida belgilanadi.”;
i) 46-band quyidagi tahrirda bayon etilsin:
“46. Tashkilot maydonlari va binolarning joylashuvi SHNQ 2.09.17-21 “Sanoat korxonalarining bosh rejalarini loyihalash” talablariga mos boʻlishi kerak.”;
y) 51-band quyidagi tahrirda bayon etilsin:
“51. Sutkaning qorongʻi vaqtlarida hududlarning yoritilishi SHNQ 2.01.05-24 “Tabiiy va sunʼiy yoritish” talablariga muvofiq boʻlishi kerak.”;
k) 55-banddagi “QMQ 2.09.04-98 “Tashkilotlarning maʼmuriy va maishiy binolari” talabiga” degan soʻzlar “SHNQ 2.09.02-23 “Korxonalarning ishlab chiqarish hamda maʼmuriy-maishiy bino va inshootlari. Loyihalash talablari”ga” degan soʻzlar bilan almashtirilsin;
l) 73-band quyidagi tahrirda bayon etilsin:
“73. Daryo transporti vositalaridan foydalanish, ularga xizmat koʻrsatish va taʼmirlash mazkur Qoidalarga muvofiq bajarilishi shart.”.
7. Oʻzbekiston Respublikasi mehnat va aholini ijtimoiy muhofaza qilish vazirining 2009-yil 28-dekabrdagi 84-B-son buyrugʻi (roʻyxat raqami 2076, 2010-yil 3-fevral) (Oʻzbekiston Respublikasi qonun hujjatlari toʻplami, 2010-y., 5-son, 46-modda) bilan tasdiqlangan Ijtimoiy taʼminot muassasalari xodimlari uchun mehnatni muhofaza qilish qoidalarida :
a) 3-band quyidagi tahrirda bayon etilsin:
“3. Mazkur Qoidalar texnik jihatdan tartibga solish sohasidagi normativ hujjatlar, shaharsozlik normalari va qoidalari, sanitariya qoidalari, normalari va gigiyena normativlari talablari bajarilishi shart ekanligini istisno etmaydi.”;
b) 5 , 6 va 12-bandlar oʻz kuchini yoʻqotgan deb topilsin;
v) 9-band quyidagi tahrirda bayon etilsin:
“9. Mehnatni muhofaza qilish xizmati muassasaning mustaqil tarkibiy boʻlinmasi boʻlib, u bevosita muassasa rahbariga boʻysunadi.”;
g) 13-band quyidagi tahrirda bayon etilsin:
“13. Ishlarni texnologik reglament boʻyicha xavfsiz yuritish yoʻriqnomalari ishlab chiqiladi va xodimlar hamda ish joylarini shu yoʻriqnomalar bilan taʼminlash muassasa rahbariyati zimmasiga yuklatiladi.”;
d) 14-banddagi “davriy tibbiy koʻrikdan” degan soʻzlar “dastlabki (mehnat shartnomasini tuzayotganda) va davriy (mehnat faoliyati davomida) majburiy tibbiy koʻrikdan” degan soʻzlar bilan almashtirilsin;
e) 16 va 17-bandlar quyidagi tahrirda bayon etilsin:
“16. Ish beruvchi majburiy tibbiy koʻrikdan oʻtmagan yoxud majburiy tibbiy koʻrik natijalariga koʻra tibbiy komissiyalar tomonidan berilgan tavsiyalarni bajarishdan boʻyin tovlagan shaxslarni ishdan chetlashtirishi shart.
17. Majburiy tibbiy koʻriklar muassasaga tibbiy xizmatlar koʻrsatuvchi davolash-profilaktika muassasalari tomonidan, ular boʻlmagan taqdirda esa muassasa joylashgan yerdagi davolash-profilaktika muassasalari tomonidan oʻtkaziladi. Majburiy tibbiy koʻriklar davolash-sogʻlomlashtirish tadbirlari belgilangan tekshirish dalolatnomasi bilan yakunlanishi lozim.”;
yo) 18-banddagi “tibbiy koʻrik” degan soʻzlar “majburiy tibbiy koʻrik” degan soʻzlar bilan almashtirilsin;
j) 19-banddagi “tibbiy koʻriklar” degan soʻzlar “majburiy tibbiy koʻriklar” degan soʻzlar bilan almashtirilsin;
z) 21-band quyidagi tahrirda bayon etilsin:
“21. Muassasa maydonlari va binolarning joylashuvi SHNQ 2.09.17-21 “Sanoat korxonalarining bosh rejalarini loyihalash” talablariga mos boʻlishi kerak.”;
i) 32-band quyidagi tahrirda bayon etilsin:
“32. Yordamchi binolar va xonalar SHNQ 2.09.02-23 “Korxonalarning ishlab chiqarish hamda maʼmuriy-maishiy bino va inshootlari. Loyihalash talablari”ga mos kelishi lozim.”;
y) 45-band quyidagi tahrirda bayon etilsin:
“45. Shamollatish va isitish SHNQ 2.04.05-22 “Isitish, ventilatsiya va konditsiyalash” talabiga muvofiq boʻlishi lozim.”;
k) 46-banddagi “QMQ 2.09.12-98 “Korxonaning maishiy va maʼmuriy binolari” talablariga” degan soʻzlar “SHNQ 2.09.02-23 “Korxonalarning ishlab chiqarish hamda maʼmuriy-maishiy bino va inshootlari. Loyihalash talablari”ga” degan soʻzlar bilan almashtirilsin;
l) 2-bobning 7-paragrafi nomida va 52-banddagi “kanalizatsiya” degan soʻz “oqova suvlar” degan soʻzlar bilan almashtirilsin;
m) 49-band quyidagi tahrirda bayon etilsin:
“49. Suv bilan taʼminlash va oqova suvlar tizimi SHNQ 2.04.01-22 “Binolarning ichki suv taʼminoti va oqova suvlarni chiqarib yuborish” talabiga mos kelishi kerak.”;
n) 53-banddagi “kanalizatsiya” va “kanalizatsiyasiga” degan soʻzlar tegishli ravishda “oqova suvlar” va “oqova suvlariga” degan soʻzlar bilan almashtirilsin;
o) 54-banddagi “QMQ 2.01.05-98” degan soʻzlar “SHNQ 2.01.05-24” degan soʻzlar bilan almashtirilsin;
p) 59-band quyidagi tahrirda bayon etilsin:
“59. Muassasalarda xodimlarning ish vaqti, dam olish vaqti, shuningdek qisqartirilgan ish vaqti Oʻzbekiston Respublikasi Vazirlar Mahkamasining 2024-yil 14-noyabrdagi 758-son qarori bilan tasdiqlangan Oʻta zararli va oʻta xavfli mehnat sharoitlaridagi ishlarda band boʻlgan xodimlar uchun ish vaqtining cheklangan davomiyligining talablari inobatga olingan holda, muassasalarning ichki mehnat qoidalari asosida belgilanadi.”.
8. Oʻzbekiston Respublikasi mehnat va aholini ijtimoiy muhofaza qilish vazirining 2010-yil 22-yanvardagi 91-B-son buyrugʻi (roʻyxat raqami 2083, 2010-yil 27-fevral) (Oʻzbekiston Respublikasi qonun hujjatlari toʻplami, 2010-y., 9-son, 70-modda) bilan tasdiqlangan Karlar jamiyatining oʻquv-ishlab chiqarish tashkilotlari xodimlari uchun mehnatni muhofaza qilish qoidalarida :
a) 3-band quyidagi tahrirda bayon etilsin:
“3. Mazkur Qoidalar texnik jihatdan tartibga solish sohasidagi normativ hujjatlar, shaharsozlik normalari va qoidalari, sanitariya qoidalari, normalari va gigiyena normativlari talablari bajarilishi shart ekanligini istisno etmaydi.”;
b) 5 , 6 va 12-bandlar oʻz kuchini yoʻqotgan deb topilsin;
v) 9-band quyidagi tahrirda bayon etilsin:
“9. Mehnatni muhofaza qilish xizmati va yoʻl harakati xavfsizligi xizmati tashkilotning mustaqil tarkibiy boʻlinmalari boʻlib, ular bevosita tashkilot rahbariga boʻysunadi.”;
g) 13-band quyidagi tahrirda bayon etilsin:
“13. Ishlarni texnologik reglament boʻyicha xavfsiz yuritish yoʻriqnomalari ishlab chiqiladi va xodimlar hamda ish joylarini shu yoʻriqnomalar bilan taʼminlash tashkilot rahbariyati zimmasiga yuklatiladi.”;
d) 14-banddagi “davriy tibbiy koʻrikdan” degan soʻzlar “dastlabki (mehnat shartnomasini tuzayotganda) va davriy (mehnat faoliyati davomida) majburiy tibbiy koʻrikdan” degan soʻzlar bilan almashtirilsin;
e) 16 va 17-bandlar quyidagi tahrirda bayon etilsin:
“16. Ish beruvchi majburiy tibbiy koʻrikdan oʻtmagan yoxud majburiy tibbiy koʻrik natijalariga koʻra tibbiy komissiyalar tomonidan berilgan tavsiyalarni bajarishdan boʻyin tovlagan shaxslarni ishdan chetlashtirishi shart.
17. Majburiy tibbiy koʻriklar tashkilotga tibbiy xizmatlar koʻrsatuvchi davolash-profilaktika muassasalari tomonidan, ular boʻlmagan taqdirda esa tashkilot joylashgan yerdagi davolash-profilaktika muassasalari tomonidan oʻtkaziladi. Majburiy tibbiy koʻriklar davolash-sogʻlomlashtirish tadbirlari belgilangan tekshirish dalolatnomasi bilan yakunlanishi lozim.”;
j) 18 va 19-bandlardagi “tibbiy koʻrik” va “tibbiy koʻriklar” degan soʻzlar tegishli ravishda “majburiy tibbiy koʻrik” va “majburiy tibbiy koʻriklar” degan soʻzlar bilan almashtirilsin;
z) 34-band quyidagi tahrirda bayon etilsin:
“34. Tashkilot maydonlari va binolarning joylashuvi SHNQ 2.09.17-21 “Sanoat korxonalarining bosh rejalarini loyihalash” talablariga mos boʻlishi kerak.”;
i) 46-band quyidagi tahrirda bayon etilsin:
“46. Yordamchi binolar va xonalar SHNQ 2.09.02-23 “Korxonalarning ishlab chiqarish hamda maʼmuriy-maishiy bino va inshootlari. Loyihalash talablari”ga mos kelishi lozim.”;
y) 2-bobning 10-paragrafi nomida va 63-banddagi “kanalizatsiya” degan soʻz “oqova suvlar” degan soʻzlar bilan almashtirilsin;
k) 60-band quyidagi tahrirda bayon etilsin:
“60. Suv bilan taʼminlash va oqova suvlar tizimi SHNQ 2.04.01-22 “Binolarning ichki suv taʼminoti va oqova suvlarni chiqarib yuborish” talabiga mos kelishi kerak.”;
l) 64-band quyidagi tahrirda bayon etilsin:
“64. Tashkilotda oqova suvlar tizimi yoʻq boʻlganda Oʻzbekiston Respublikasi Sogʻliqni saqlash vazirligi huzuridagi Sanitariya-epidemiologik osoyishtalik va jamoat salomatligi qoʻmitasining hududiy boshqarmalari yoki tuman (shahar) boʻlimlari bilan kelishilgan holda tashkilotda yer qatlamini ifloslantirmaslikka va ishlab chiqarish oqova suvlariga dushxonalardan va yuz-qoʻl yuvgichlardan suv oqmaydigan qurilmali axlat oʻralariga ruxsat etiladi.”;
m) 65-banddagi “QMQ 2.01.05-98 “Tabiiy va sunʼiy yoritish”ga mos kelishi” degan soʻzlar “SHNQ 2.01.05-24 “Tabiiy va sunʼiy yoritish” talablariga muvofiq boʻlishi” degan soʻzlar bilan almashtirilsin;
n) 69-band quyidagi tahrirda bayon etilsin:
“69. Tashkilotlarda xodimlarning ish vaqti, dam olish vaqti, shuningdek qisqartirilgan ish vaqti Oʻzbekiston Respublikasi Vazirlar Mahkamasining 2024-yil 14-noyabrdagi 758-son qarori bilan tasdiqlangan Oʻta zararli va oʻta xavfli mehnat sharoitlaridagi ishlarda band boʻlgan xodimlar uchun ish vaqtining cheklangan davomiyligining talablari inobatga olingan holda, tashkilotlarning ichki mehnat qoidalari asosida belgilanadi.”.
9. Oʻzbekiston Respublikasi mehnat va aholini ijtimoiy muhofaza qilish vazirining 2010-yil 18-fevraldagi 98-B-son buyrugʻi (roʻyxat raqami 2087, 2010-yil 19-mart) (Oʻzbekiston Respublikasi qonun hujjatlari toʻplami, 2010-y., 10-11-son, 82-modda) bilan tasdiqlangan Qurilish keramikasi ishlab chiqarish xodimlari uchun mehnatni muhofaza qilish qoidalarida :
a) muqaddima quyidagi tahrirda bayon etilsin:
“Mazkur Qoidalar qurilish keramikasi ishlab chiqarishda mehnatni muhofaza qilish tartibini belgilaydi.”;
b) 3-band quyidagi tahrirda bayon etilsin:
“3. Mazkur Qoidalar texnik jihatdan tartibga solish sohasidagi normativ hujjatlar, shaharsozlik normalari va qoidalari, sanitariya qoidalari, normalari va gigiyena normativlari talablari bajarilishi shart ekanligini istisno etmaydi.”;
v) 5 , 6 va 14-bandlar oʻz kuchini yoʻqotgan deb topilsin;
g) 8-band quyidagi tahrirda bayon etilsin:
“8. Oʻzbekiston Respublikasi “Mehnatni muhofaza qilish toʻgʻrisida”gi Qonunining 12-moddasiga muvofiq, ishlab chiqarish faoliyatini amalga oshiruvchi, xodimlarining soni ellik kishi va undan ortiq boʻlgan har bir tashkilotda mehnatni muhofaza qilish talablariga rioya etilishini taʼminlash, ularning bajarilishi ustidan nazoratni amalga oshirish maqsadida mehnatni muhofaza qilish xizmati tashkil etiladi yoki mehnatni muhofaza qilish boʻyicha tegishli tayyorgarlikka ega boʻlgan mutaxassis lavozimi joriy etiladi. Ellikta va undan ortiq transport vositasi mavjud boʻlgan tashkilotda yoʻl harakati xavfsizligi xizmati ham tashkil etiladi yoki yoʻl harakati xavfsizligi boʻyicha mutaxassis lavozimi joriy etiladi.
Xodimlarining soni ellik nafardan kam boʻlgan tashkilotda mehnatni muhofaza qilish xizmatini tashkil etish yoki mehnatni muhofaza qilish boʻyicha mutaxassis lavozimini joriy etish toʻgʻrisidagi qaror ish beruvchi tomonidan mazkur tashkilot faoliyatining oʻziga xos xususiyati hisobga olingan holda qabul qilinadi.”;
d) 10-band quyidagi tahrirda bayon etilsin:
“10. Mehnatni muhofaza qilish xizmati va yoʻl harakati xavfsizligi xizmati tashkilotning mustaqil tarkibiy boʻlinmalari boʻlib, ular bevosita tashkilot rahbariga boʻysunadi.”;
e) 12-band quyidagi tahrirda bayon etilsin:
“12. Tashkilotlarda mehnat faoliyati bilan bogʻliq ravishda sodir boʻlgan baxtsiz hodisalar va boshqa jarohatlanishlarni tekshirish va hisobini yuritish Oʻzbekiston Respublikasi Vazirlar Mahkamasining 1997-yil 6-iyundagi 286-son qarori bilan tasdiqlangan Ishlab chiqarishdagi baxtsiz hodisalarni va xodimlar salomatligining mehnat vazifalarini bajarish bilan bogʻliq boshqa xil zararlanishini tekshirish va hisobga olish toʻgʻrisidagi nizomga muvofiq amalga oshirilishi lozim.”;
yo) 15-band quyidagi tahrirda bayon etilsin:
“15. Ishlarni texnologik reglament boʻyicha xavfsiz yuritish yoʻriqnomalari ishlab chiqiladi va xodimlar hamda ish joylarini shu yoʻriqnomalar bilan taʼminlash tashkilot rahbariyati zimmasiga yuklatiladi.”;
j) 29-banddagi “davriy tibbiy koʻrikdan” degan soʻzlar “dastlabki (mehnat shartnomasini tuzayotganda) va davriy (mehnat faoliyati davomida) majburiy tibbiy koʻrikdan” degan soʻzlar bilan almashtirilsin;
z) 30-bandning birinchi xatboshisi quyidagi tahrirda bayon etilsin:
“30. Tashkilotlarda xodimlarning salomatligini nazorat qilish Xodimlarni tibbiy koʻrikdan oʻtkazish tartibi toʻgʻrisidagi nizom (roʻyxat raqami 2387, 2012-yil 29-avgust) asosida amalga oshirilishi lozim.”;
i) 31-band quyidagi tahrirda bayon etilsin:
“31. Majburiy tibbiy koʻriklar tashkilotga tibbiy xizmatlar koʻrsatuvchi davolash-profilaktika muassasalari tomonidan, ular boʻlmagan taqdirda esa tashkilot joylashgan yerdagi davolash-profilaktika muassasalari tomonidan oʻtkaziladi. Majburiy tibbiy koʻriklar davolash-sogʻlomlashtirish tadbirlari belgilangan tekshirish dalolatnomasi bilan yakunlanishi lozim.”;
y) 32 va 33-bandlardagi “tibbiy koʻrik” va “tibbiy koʻriklar” degan soʻzlar tegishli ravishda “majburiy tibbiy koʻrik” va “majburiy tibbiy koʻriklar” degan soʻzlar bilan almashtirilsin;
k) 34 va 35-bandlar quyidagi tahrirda bayon etilsin:
“34. Ish beruvchi majburiy tibbiy koʻrikdan oʻtmagan yoxud majburiy tibbiy koʻrik natijalariga koʻra tibbiy komissiyalar tomonidan berilgan tavsiyalarni bajarishdan boʻyin tovlagan shaxslarni ishdan chetlashtirishi shart.
35. Tashkilot maydonlari va binolarning joylashuvi SHNQ 2.09.17-21 “Sanoat korxonalarining bosh rejalarini loyihalash” talablariga mos boʻlishi kerak.”;
l) 46-band quyidagi tahrirda bayon etilsin:
“46. Yordamchi binolar va xonalar SHNQ 2.09.02-23 “Korxonalarning ishlab chiqarish hamda maʼmuriy-maishiy bino va inshootlari. Loyihalash talablari”ga mos kelishi lozim.”;
m) 54-band quyidagi tahrirda bayon etilsin:
“54. Shamollatish va isitish SHNQ 2.04.05-22 “Isitish, ventilatsiya va konditsiyalash” talabiga muvofiq boʻlishi lozim.”;
n) 2-bobning 10-paragrafi nomidagi “kanalizatsiya” degan soʻz “oqova suvlar” degan soʻzlar bilan almashtirilsin;
o) 60-band quyidagi tahrirda bayon etilsin:
“60. Suv bilan taʼminlash va oqova suvlar tizimi SHNQ 2.04.01-22 “Binolarning ichki suv taʼminoti va oqova suvlarni chiqarib yuborish” talabiga mos kelishi kerak.”;
p) 61-banddagi “kanalizatsiyaga” degan soʻz “oqova suvlariga” degan soʻzlar bilan almashtirilsin;
r) 67-banddagi “kanalizatsiyalangan” degan soʻz “oqova suvlar tizimiga ulangan” degan soʻzlar bilan almashtirilsin;
s) 68-band quyidagi tahrirda bayon etilsin:
“68. Tashkilotda oqova suvlar tizimi yoʻq boʻlganda Oʻzbekiston Respublikasi Sogʻliqni saqlash vazirligi huzuridagi Sanitariya-epidemiologik osoyishtalik va jamoat salomatligi qoʻmitasining hududiy boshqarmalari yoki tuman (shahar) boʻlimlari bilan kelishilgan holda tashkilotda yer qatlamini ifloslantirmaslikka va ishlab chiqarish oqova suvlariga dushxonalardan va yuz-qoʻl yuvgichlardan suv oqmaydigan qurilmali axlat oʻralariga ruxsat etiladi.”;
t) 69-banddagi “QMQ 2.01.05-98 “Tabiiy va sunʼiy yoritish”ga mos kelishi” degan soʻzlar “SHNQ 2.01.05-24 “Tabiiy va sunʼiy yoritish” talablariga muvofiq boʻlishi” degan soʻzlar bilan almashtirilsin;
u) 79-band quyidagi tahrirda bayon etilsin:
“79. Tashkilotlarda xodimlarning ish vaqti, dam olish vaqti, shuningdek qisqartirilgan ish vaqti Oʻzbekiston Respublikasi Vazirlar Mahkamasining 2024-yil 14-noyabrdagi 758-son qarori bilan tasdiqlangan Oʻta zararli va oʻta xavfli mehnat sharoitlaridagi ishlarda band boʻlgan xodimlar uchun ish vaqtining cheklangan davomiyligining talablari inobatga olingan holda, tashkilotlarning ichki mehnat qoidalari asosida belgilanadi.”;
f) 86-band quyidagi tahrirda bayon etilsin:
“86. Elektr qurilmalarini va tarmoqlarini montaj qilish va ishlatish vaqtida Oʻzbekiston Respublikasi Vazirlar Mahkamasining 2020-yil 11-noyabrdagi 712-son qarori bilan tasdiqlangan Isteʼmolchilar elektr qurilmalarini texnik ekspluatatsiya qilish qoidalari va Isteʼmolchilar elektr qurilmalarini ekspluatatsiya qilishda xavfsizlik texnikasi qoidalari talablariga muvofiq boʻlishi lozim.”;
x) 113-banddagi “QMQ 2.09.19-97 “Neft va neft mahsulotlari omborlari” talablariga” degan soʻzlar “SHNQ 2.09.19-22 “Neft va neft mahsulotlari omborxonalari” talablariga” degan soʻzlar bilan almashtirilsin.
10. Oʻzbekiston Respublikasi mehnat va aholini ijtimoiy muhofaza qilish vazirining 2010-yil 10-martdagi 102-B-son buyrugʻi (roʻyxat raqami 2091, 2010-yil 30-mart) (Oʻzbekiston Respublikasi qonun hujjatlari toʻplami, 2010-y., 13-son, 100-modda) bilan tasdiqlangan Detallarni gidroqumpurkash va maydalab purkash va kimyoviy ishlov berish usullari bilan tozalashda mehnatni muhofaza qilish qoidalarida :
a) muqaddima quyidagi tahrirda bayon etilsin:
“Mazkur Qoidalar detallarni gidroqumpurkash va maydalab purkash va kimyoviy ishlov berish usullari bilan tozalashda mehnatni muhofaza qilish tartibini belgilaydi.”;
b) 3-band quyidagi tahrirda bayon etilsin:
“3. Mazkur Qoidalar texnik jihatdan tartibga solish sohasidagi normativ hujjatlar, shaharsozlik normalari va qoidalari, sanitariya qoidalari, normalari va gigiyena normativlari talablari bajarilishi shart ekanligini istisno etmaydi.”;
v) 6-band oʻz kuchini yoʻqotgan deb topilsin;
g) 7-band quyidagi tahrirda bayon etilsin:
“7. Ishlarni texnologik reglament boʻyicha xavfsiz yuritish yoʻriqnomalari ishlab chiqiladi hamda tashkilot xodimlarini va ish joylarini ushbu yoʻriqnomalar bilan taʼminlash tashkilot rahbariyati zimmasiga yuklatiladi.”;
d) 38 — 42-bandlar quyidagi tahrirda bayon etilsin:
“38. Tashkilotlarda xodimlarning salomatligini nazorat qilish Xodimlarni tibbiy koʻrikdan oʻtkazish tartibi toʻgʻrisidagi nizom (roʻyxat raqami 2387, 2012-yil 29-avgust) asosida amalga oshirilishi lozim.
39. Tashkilot rahbariyati kasaba uyushmasi qoʻmitasi va sogʻliqni saqlash organlari bilan birgalikda har yili dastlabki (mehnat shartnomasini tuzayotganda) va davriy (mehnat faoliyati davomida) majburiy tibbiy koʻrikdan oʻtishi lozim boʻlgan xodimlarning roʻyxatini tuzishi hamda xodimlarning majburiy tibbiy koʻrikdan oʻtishini taʼminlashi lozim.
40. Majburiy tibbiy koʻriklar tashkilotga tibbiy xizmatlar koʻrsatuvchi davolash-profilaktika muassasalari tomonidan, ular boʻlmagan taqdirda esa tashkilot joylashgan yerdagi davolash-profilaktika muassasalari tomonidan oʻtkaziladi.
41. Ish beruvchi majburiy tibbiy koʻrikdan oʻtmagan yoxud majburiy tibbiy koʻrik natijalariga koʻra tibbiy komissiyalar tomonidan berilgan tavsiyalarni bajarishdan boʻyin tovlagan shaxslarni ishdan chetlashtirishi shart.
42. Xodim holsizlanib, zaharlanganligiga gumon boʻlganda tashkilotga tibbiy xizmatlar koʻrsatuvchi davolash-profilaktika muassasasiga, ular boʻlmagan taqdirda esa tashkilot joylashgan yerdagi davolash-profilaktika muassasalariga murojaat qilishi lozim.”;
e) 49-banddagi “QMQ 2.01.05-98 -98” degan soʻzlar “SHNQ 2.01.05-24” degan soʻzlar bilan almashtirilsin;
yo) 70-banddagi “kanalizatsiyaga” degan soʻz “oqova suvlariga” degan soʻzlar bilan almashtirilsin;
j) 75-band quyidagi tahrirda bayon etilsin:
“75. Shamollatish va isitish SHNQ 2.04.05-22 “Isitish, ventilatsiya va konditsiyalash” talabiga muvofiq boʻlishi lozim.”;
z) 2-bobning 9-paragrafi nomidagi “kanalizatsiya” degan soʻz “oqova suvlar” degan soʻzlar bilan almashtirilsin;
i) 81-band quyidagi tahrirda bayon etilsin:
“81. Suv bilan taʼminlash va oqova suvlar tizimi SHNQ 2.04.01-22 “Binolarning ichki suv taʼminoti va oqova suvlarni chiqarib yuborish” talabiga mos kelishi kerak.”;
y) 82 va 88-bandlardagi “kanalizatsiyaga” degan soʻz “oqova suvlariga” degan soʻzlar bilan almashtirilsin;
k) 89-banddagi “Kanalizatsiya” degan soʻz “Oqova suvlar tizimi” degan soʻzlar bilan almashtirilsin;
l) 90-banddagi “kanalizatsiya” degan soʻz “oqova suvlar” degan soʻzlar bilan almashtirilsin;
m) 92-banddagi “kanalizatsiyasi” degan soʻz “tizimi” degan soʻz bilan almashtirilsin;
n) 93-banddagi “kanalizatsiyasining” degan soʻz “tizimining” degan soʻz bilan almashtirilsin;
o) 94-banddagi “Kanalizatsiyani” degan soʻz “Oqova suvlarni” degan soʻzlar bilan almashtirilsin;
p) 95-band quyidagi tahrirda bayon etilsin:
“95. Tashkilotlarda xodimlarning ish vaqti, dam olish vaqti, shuningdek qisqartirilgan ish vaqti Oʻzbekiston Respublikasi Vazirlar Mahkamasining 2024-yil 14-noyabrdagi 758-son qarori bilan tasdiqlangan Oʻta zararli va oʻta xavfli mehnat sharoitlaridagi ishlarda band boʻlgan xodimlar uchun ish vaqtining cheklangan davomiyligining talablari inobatga olingan holda, tashkilotlarning ichki mehnat qoidalari asosida belgilanadi.”;
r) 112-banddagi “kanalizatsiyaga” degan soʻz “oqova suvlar tizimiga” degan soʻzlar bilan almashtirilsin.
11. Oʻzbekiston Respublikasi mehnat va aholini ijtimoiy muhofaza qilish vazirining 2010-yil 9-martdagi 101-B-son buyrugʻi (roʻyxat raqami 2092, 2010-yil 8-aprel) (Oʻzbekiston Respublikasi qonun hujjatlari toʻplami, 2010-y., 14-15-son, 115-modda) bilan tasdiqlangan Koʻzi ojizlar jamiyatining oʻquv-ishlab chiqarish tashkilotlari xodimlari uchun mehnatni muhofaza qilish qoidalarida :
a) 3-band quyidagi tahrirda bayon etilsin:
“3. Mazkur Qoidalar texnik jihatdan tartibga solish sohasidagi normativ hujjatlar, shaharsozlik normalari va qoidalari, sanitariya qoidalari, normalari va gigiyena normativlari talablari bajarilishi shart ekanligini istisno etmaydi.”;
b) 5 , 6 va 12-bandlar oʻz kuchini yoʻqotgan deb topilsin;
v) 9-band quyidagi tahrirda bayon etilsin:
“9. Mehnatni muhofaza qilish xizmati va yoʻl harakati xavfsizligi xizmati tashkilotning mustaqil tarkibiy boʻlinmalari boʻlib, ular bevosita tashkilot rahbariga boʻysunadi.”;
g) 13-band quyidagi tahrirda bayon etilsin:
“13. Ishlarni texnologik reglament boʻyicha xavfsiz yuritish yoʻriqnomalari ishlab chiqiladi va xodimlar hamda ish joylarini shu yoʻriqnomalar bilan taʼminlash tashkilot rahbariyati zimmasiga yuklatiladi.”;
d) 14-banddagi “davriy tibbiy koʻrikdan” degan soʻzlar “dastlabki (mehnat shartnomasini tuzayotganda) va davriy (mehnat faoliyati davomida) majburiy tibbiy koʻrikdan” degan soʻzlar bilan almashtirilsin;
e) 16 va 17-bandlar quyidagi tahrirda bayon etilsin:
“16. Ish beruvchi majburiy tibbiy koʻrikdan oʻtmagan yoxud majburiy tibbiy koʻrik natijalariga koʻra tibbiy komissiyalar tomonidan berilgan tavsiyalarni bajarishdan boʻyin tovlagan shaxslarni ishdan chetlashtirishi shart.
17. Majburiy tibbiy koʻriklar tashkilotga tibbiy xizmatlar koʻrsatuvchi davolash-profilaktika muassasalari tomonidan, ular boʻlmagan taqdirda esa tashkilot joylashgan yerdagi davolash-profilaktika muassasalari tomonidan oʻtkaziladi. Majburiy tibbiy koʻriklar davolash-sogʻlomlashtirish tadbirlari belgilangan tekshirish dalolatnomasi bilan yakunlanishi lozim.”;
j) 18 va 19-bandlardagi “tibbiy koʻrik” va “tibbiy koʻriklar” degan soʻzlar tegishli ravishda “majburiy tibbiy koʻrik” va “majburiy tibbiy koʻriklar” degan soʻzlar bilan almashtirilsin;
z) 36-band quyidagi tahrirda bayon etilsin:
“36. Tashkilot maydonlari va binolarning joylashuvi SHNQ 2.09.17-21 “Sanoat korxonalarining bosh rejalarini loyihalash” talablariga mos boʻlishi kerak.”;
i) 48-band quyidagi tahrirda bayon etilsin:
“48. Yordamchi binolar va xonalar SHNQ 2.09.02-23 “Korxonalarning ishlab chiqarish hamda maʼmuriy-maishiy bino va inshootlari. Loyihalash talablari”ga mos kelishi lozim.”;
y) 56-band quyidagi tahrirda bayon etilsin:
“56. Shamollatish va isitish SHNQ 2.04.05-22 “Isitish, ventilatsiya va konditsiyalash” talabiga muvofiq boʻlishi lozim.”;
k) 2-bobning 10-paragrafi nomidagi “kanalizatsiya” degan soʻz “oqova suvlar” degan soʻzlar bilan almashtirilsin;
l) 62-band quyidagi tahrirda bayon etilsin:
“62. Suv bilan taʼminlash va oqova suvlar tizimi SHNQ 2.04.01-22 “Binolarning ichki suv taʼminoti va oqova suvlarni chiqarib yuborish” talabiga mos kelishi kerak.”;
m) 65 va 66-bandlardagi “kanalizatsiya” va “kanalizatsiyasiga” degan soʻzlar tegishli ravishda “oqova suvlar” va “oqova suvlariga” degan soʻzlar bilan almashtirilsin;
n) 67-banddagi “QMQ 2.01.05-98 “Tabiiy va sunʼiy yoritish”ga mos kelishi” degan soʻzlar “SHNQ 2.01.05-24 “Tabiiy va sunʼiy yoritish” talablariga muvofiq boʻlishi” degan soʻzlar bilan almashtirilsin;
o) 71-band quyidagi tahrirda bayon etilsin:
“71. Tashkilotlarda xodimlarning ish vaqti, dam olish vaqti, shuningdek qisqartirilgan ish vaqti Oʻzbekiston Respublikasi Vazirlar Mahkamasining 2024-yil 14-noyabrdagi 758-son qarori bilan tasdiqlangan Oʻta zararli va oʻta xavfli mehnat sharoitlaridagi ishlarda band boʻlgan xodimlar uchun ish vaqtining cheklangan davomiyligining talablari inobatga olingan holda, tashkilotlarning ichki mehnat qoidalari asosida belgilanadi.”;
p) 106-band quyidagi tahrirda bayon etilsin:
“106. Tashkilotlarning bino va inshootlarini loyihalash, qurish va foydalanish SHNQ 2.07.02-24 “Qurilish obyektlarini nogironligi boʻlgan va hayot faoliyati cheklangan shaxslar hamda keksalar ehtiyojini inobatga olgan holda loyihalashtirish” talablariga muvofiq amalga oshirilishi lozim.”.
12. Oʻzbekiston Respublikasi mehnat va aholini ijtimoiy muhofaza qilish vazirining 2010-yil 24-martdagi 107-B-son buyrugʻi (roʻyxat raqami 2100, 2010-yil 23-aprel) (Oʻzbekiston Respublikasi qonun hujjatlari toʻplami, 2010-y., 17-son, 134-modda) bilan tasdiqlangan Nogironligi boʻlgan shaxslar, shu jumladan nogironligi boʻlgan shaxslar — urush qatnashchilari va chernobilchilar jamiyatining oʻquv-ishlab chiqarish tashkilotlari xodimlari uchun mehnatni muhofaza qilish qoidalarida :
a) 3-band quyidagi tahrirda bayon etilsin:
“3. Mazkur Qoidalar texnik jihatdan tartibga solish sohasidagi normativ hujjatlar, shaharsozlik normalari va qoidalari, sanitariya qoidalari, normalari va gigiyena normativlari talablari bajarilishi shart ekanligini istisno etmaydi.”;
b) 5 , 6 va 12-bandlar oʻz kuchini yoʻqotgan deb topilsin;
v) 9-band quyidagi tahrirda bayon etilsin:
“9. Mehnatni muhofaza qilish xizmati va yoʻl harakati xavfsizligi xizmati tashkilotning mustaqil tarkibiy boʻlinmalari boʻlib, ular bevosita tashkilot rahbariga boʻysunadi.”;
g) 13-band quyidagi tahrirda bayon etilsin:
“13. Ishlarni texnologik reglament boʻyicha xavfsiz yuritish yoʻriqnomalari ishlab chiqiladi va xodimlar hamda ish joylarini shu yoʻriqnomalar bilan taʼminlash tashkilot rahbariyati zimmasiga yuklatiladi.”;
d) 14-banddagi “davriy tibbiy koʻrikdan” degan soʻzlar “dastlabki (mehnat shartnomasini tuzayotganda) va davriy (mehnat faoliyati davomida) majburiy tibbiy koʻrikdan” degan soʻzlar bilan almashtirilsin;
e) 16 va 17-bandlar quyidagi tahrirda bayon etilsin:
“16. Ish beruvchi majburiy tibbiy koʻrikdan oʻtmagan yoxud majburiy tibbiy koʻrik natijalariga koʻra tibbiy komissiyalar tomonidan berilgan tavsiyalarni bajarishdan boʻyin tovlagan shaxslarni ishdan chetlashtirishi shart.
17. Majburiy tibbiy koʻriklar tashkilotga tibbiy xizmatlar koʻrsatuvchi davolash-profilaktika muassasalari tomonidan, ular boʻlmagan taqdirda esa tashkilot joylashgan yerdagi davolash-profilaktika muassasalari tomonidan oʻtkaziladi. Majburiy tibbiy koʻriklar davolash-sogʻlomlashtirish tadbirlari belgilangan tekshirish dalolatnomasi bilan yakunlanishi lozim.”;
yo) 18 va 19-bandlardagi “tibbiy koʻrik” va “tibbiy koʻriklar” degan soʻzlar tegishli ravishda “majburiy tibbiy koʻrik” va “majburiy tibbiy koʻriklar” degan soʻzlar bilan almashtirilsin;
j) 46-band quyidagi tahrirda bayon etilsin:
“46. Yordamchi binolar va xonalar SHNQ 2.09.02-23 “Korxonalarning ishlab chiqarish hamda maʼmuriy-maishiy bino va inshootlari. Loyihalash talablari”ga mos kelishi lozim.”;
z) 54-band quyidagi tahrirda bayon etilsin:
“54. Shamollatish va isitish SHNQ 2.04.05-22 “Isitish, ventilatsiya va konditsiyalash” talabiga muvofiq boʻlishi lozim.”;
i) 2-bobning 10-paragrafi nomidagi “kanalizatsiya” degan soʻz “oqova suvlar” degan soʻzlar bilan almashtirilsin;
y) 60-band quyidagi tahrirda bayon etilsin:
“60. Suv bilan taʼminlash va oqova suvlar tizimi SHNQ 2.04.01-22 “Binolarning ichki suv taʼminoti va oqova suvlarni chiqarib yuborish” talabiga mos kelishi kerak.”;
k) 63-banddagi “kanalizatsiya” degan soʻz “oqova suvlar” degan soʻzlar bilan almashtirilsin;
l) 64-band quyidagi tahrirda bayon etilsin:
“64. Tashkilotda oqova suvlar tizimi yoʻq boʻlganda Oʻzbekiston Respublikasi Sogʻliqni saqlash vazirligi huzuridagi Sanitariya-epidemiologik osoyishtalik va jamoat salomatligi qoʻmitasining hududiy boshqarmalari yoki tuman (shahar) boʻlimlari bilan kelishilgan holda tashkilotda yer qatlamini ifloslantirmaslikka va ishlab chiqarish oqova suvlariga dushxonalardan va yuz-qoʻl yuvgichlardan suv oqmaydigan qurilmali axlat oʻralariga ruxsat etiladi.”;
m) 65-banddagi “QMQ 2.01.05-98 “Tabiiy va sunʼiy yoritish”ga mos kelishi” degan soʻzlar “SHNQ 2.01.05-24 “Tabiiy va sunʼiy yoritish” talablariga muvofiq boʻlishi” degan soʻzlar bilan almashtirilsin;
n) 69-band quyidagi tahrirda bayon etilsin:
“69. Tashkilotlarda xodimlarning ish vaqti, dam olish vaqti, shuningdek qisqartirilgan ish vaqti Oʻzbekiston Respublikasi Vazirlar Mahkamasining 2024-yil 14-noyabrdagi 758-son qarori bilan tasdiqlangan Oʻta zararli va oʻta xavfli mehnat sharoitlaridagi ishlarda band boʻlgan xodimlar uchun ish vaqtining cheklangan davomiyligining talablari inobatga olingan holda, tashkilotlarning ichki mehnat qoidalari asosida belgilanadi.”.
Vazir B. ZAXIDOV
Qurilish va uy-joy kommunal xoʻjaligi vaziri Sh. XIDOYATOV
Toshkent sh.,
2025-yil 25-aprel,
2025-yil 14-aprel
11-2025/B-son