📅 2025-yil 26-may · Vazirlik va idoralar hujjatlari · Adliya vaziri
Rasmiy matn. Rasmiy hujjat. Tahririy izohlar kiritilmagan.
📅 2025-yil 26-may · Vazirlik va idoralar hujjatlari · Adliya vaziri
Rasmiy matn. Rasmiy hujjat. Tahririy izohlar kiritilmagan.
📅 2025 йил 26 май · Вазирлик ва идоралар ҳужжатлари · Адлия вазири
Расмий матн. Расмий ҳужжат. Таҳририй изоҳлар киритилмаган.
📅 26 мая 2025 г. · Документы министерств и ведомств · Министр юстиции
Официальный текст. Официальный документ. Редакционные примечания не включены.
📅 26 May 2025 · Ministry and agency documents · Adliya vaziri
Official text. Official document. Editorial notes are not included.
Ўзбекистон Республикаси адлия вазирининг
буйруғи
ХАБАРНОМА
Нодавлат нотижорат ташкилотларининг ўтказилиши режалаштирилаётган тадбирлари ҳақида хабардор қилиш тартиби тўғрисидаги низомга ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш ҳақида
Ўзбекистон Республикасининг «Нодавлат нотижорат ташкилотлари тўғрисида»ги Қонуни , Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2018 йил 13 апрелдаги ПҚ-3666-сон «Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги фаолиятини янада такомиллаштиришга доир ташкилий чора-тадбирлар тўғрисида»ги қарорига мувофиқ буюраман:
1. Ўзбекистон Республикаси адлия вазирининг 2018 йил 1 июндаги 308-мҳ-сон буйруғи (рўйхат рақами 3020, 2018 йил 1 июнь) (Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 09.06.2018-y., 10/18/3020/1332-сон) билан тасдиқланган Нодавлат нотижорат ташкилотларининг ўтказилиши режалаштирилаётган тадбирлари ҳақида хабардор қилиш тартиби тўғрисидаги низомга иловага мувофиқ ўзгартириш ва қўшимчалар киритилсин.
2. Мазкур буйруқ Ўзбекистон нодавлат нотижорат ташкилотлари миллий ассоциацияси билан келишилган.
3. Мазкур буйруқ расмий эълон қилинган кундан бошлаб уч ойдан кейин кучга киради.
Келишилди:
Ўзбекистон Республикаси адлия вазирининг 2025 йил 26 майдаги 16-мҳ-сон буйруғига ИЛОВА
Нодавлат нотижорат ташкилотларининг ўтказилиши режалаштирилаётган тадбирлари ҳақида хабардор қилиш тартиби тўғрисидаги низомга киритилаётган ўзгартириш ва қўшимчалар
1. Муқаддима қуйидаги таҳрирда баён этилсин:
«Мазкур Низом тегишли адлия органларида рўйхатга олинган нодавлат нотижорат ташкилотлари, уларнинг алоҳида бўлинмалари, бош ташкилоти Ўзбекистон Республикасидан ташқарида жойлашган халқаро нодавлат нотижорат ташкилотларининг ва чет эл нодавлат нотижорат ташкилотларининг ваколатхоналари ва филиаллари, диний ташкилотларнинг (бундан буён матнда нодавлат нотижорат ташкилотлари деб юритилади) ўтказилиши режалаштирилаётган тадбирлари (бундан буён матнда тадбир деб юритилади) ҳақида хабардор қилиш тартибини белгилайди.».
2. 1-банд қуйидаги таҳрирда баён этилсин:
«1. Нодавлат нотижорат ташкилоти томонидан конференция, семинар, тренинг, йиғилиш, акция, давра суҳбати, учрашув, симпозиум ва бошқа шаклларда шахсларни Ўзбекистон Республикаси ёки хорижий давлат ҳудудида тўпланишини ташкил қилиш, шунингдек нодавлат нотижорат ташкилоти вакилларининг хорижий давлатларга нодавлат нотижорат ташкилотининг фаолияти билан боғлиқ ташрифлари уюштирилиши нодавлат нотижорат ташкилоти тадбири ҳисобланади.».
3. 3-банд қуйидаги таҳрирда баён этилсин:
«3. Нодавлат нотижорат ташкилотлари томонидан Ўзбекистон Республикасининг конституциявий тузумини зўрлик билан ўзгартиришни мақсад қилиб қўювчи, Ўзбекистоннинг давлат суверенитетига, ҳудудий яхлитлигига ва хавфсизлигига қарши чиқувчи, урушни, ижтимоий, миллий, ирқий ҳамда диний адоватни тарғиб қилувчи, фуқароларнинг конституциявий ҳуқуқлари ва эркинликларига, аҳолининг соғлигига, ижтимоий ахлоққа тажовуз қилувчи тадбирлар ўтказилишини режалаштириш ва ўтказиш тақиқланади.».
4. 5-банд қуйидаги таҳрирда баён этилсин:
«5. Тегишли адлия органларида давлат рўйхатидан ўтган ёки ҳисобга қўйилган икки ёки ундан ортиқ нодавлат нотижорат ташкилотлари ҳамкорликда тадбир ўтказишни режалаштирганда, мазкур тадбир ҳақида улардан бирининг тегишли адлия органини хабардор қилиши етарли ҳисобланади, шунингдек нодавлат нотижорат ташкилотлари вакилларининг хорижий давлатларга нодавлат нотижорат ташкилотининг фаолияти билан боғлиқ ташрифлари уюштирилганда, мазкур тадбир ҳақида уларнинг ҳар бири тегишли адлия органини хабардор қилиши лозим.».
5. 6-бандда :
биринчи хатбошидаги «ёзма ёки электрон шаклда» деган сўзлар «Нодавлат нотижорат ташкилотларининг электрон платформаси (бундан буён матнда Платформа деб юритилади) орқали» деган сўзлар билан алмаштирилсин;
учинчи хатбоши қуйидаги таҳрирда баён этилсин:
«тадбир Ўзбекистон Республикаси ҳудудида чет эл фуқаролари иштирокида ёки хорижий давлат ҳудудида ўтказилиши режалаштирилганда (бундан ушбу банднинг тўртинчи хатбошисида кўрсатилган тадбир мустасно) — тадбир ўтказилишидан камида 20 кун олдин;»;
қуйидаги мазмундаги хатбоши билан тўлдирилсин:
«нодавлат нотижорат ташкилоти вакилларининг хорижий давлатларга нодавлат нотижорат ташкилотининг фаолияти билан боғлиқ ташрифлари уюштирилиши режалаштирилганда — ташриф ўтказилишидан камида 7 кун олдин.».
6. 7 ва 8-бандлар қуйидаги таҳрирда баён этилсин:
«7. Нодавлат нотижорат ташкилотлари тадбир ҳақида тегишли адлия органини хабардор қилиши мазкур Низомнинг 1-иловасига мувофиқ шаклдаги Нодавлат нотижорат ташкилотлари томонидан ўтказилиши режалаштирилаётган тадбир ҳақидаги ёки мазкур Низомнинг 2-иловасига мувофиқ шаклдаги Нодавлат нотижорат ташкилоти вакилларининг хорижий давлатларга нодавлат нотижорат ташкилотининг фаолияти билан боғлиқ ташрифлари уюштирилиши ҳақидаги хабарномани расмийлаштирган ҳолда тегишли адлия органига юбориш орқали амалга оширилади.
8. Хабарномани берувчи ваколатли шахс ундаги маълумотларнинг тўғрилиги, шунингдек хабарноманинг ўз вақтида юборилиши учун масъул ҳисобланади.».
7. 9-бандда :
биринчи хатбоши қуйидаги таҳрирда баён этилсин:
«9. Нодавлат нотижорат ташкилоти қуйидаги тадбирлар ўтказилишини режалаштирган ҳолларда тадбир ўтказилишидан камида 3 иш куни олдин тегишли адлия органига Платформа орқали мазкур Низомнинг 1-иловасига мувофиқ шаклдаги хабарноманинг 1 — 8-бандларида назарда тутилган маълумотлар кўрсатилган хат юборади:»;
бешинчи хатбоши қуйидаги таҳрирда баён этилсин:
«нодавлат нотижорат ташкилотларининг Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси ҳузуридаги Фуқаролик жамияти институтларини қўллаб-қувватлаш жамоат фонди ҳамда унинг Қорақалпоғистон Республикаси, вилоятлар ва Тошкент шаҳридаги алоҳида бўлинмалари томонидан ажратилган давлат гранти ва давлат ижтимоий буюртмаси доирасида тадбирларни ўтказиш режалаштирилганда;»;
олтинчи хатбошидаги «Ёшлар сиёсати ва спорт вазирлиги» деган сўзлар «Спорт вазирлиги» деган сўзлар билан алмаштирилсин.
8. Қуйидаги мазмундаги 9 1 -банд билан тўлдирилсин:
«9 1 . Нодавлат нотижорат ташкилотлари вакилларининг хорижий давлатларга нодавлат нотижорат ташкилотининг фаолияти билан боғлиқ қуйидаги ташрифлари уюштирилиши режалаштирган ҳолларда ташриф ўтказилишидан камида 1 кун олдин тегишли адлия органига Платформа орқали мазкур Низомнинг 2-иловасига мувофиқ шаклдаги хабарноманинг 1 — 7-бандларида назарда тутилган маълумотлар кўрсатилган хат юборади:
нодавлат нотижорат ташкилотининг Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси палаталарининг, Ўзбекистон Республикаси Президентининг, Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг қарорлари ва топшириқлари асосида ташкил этилиши назарда тутилган ташрифлари уюштирилиши режалаштирилганда;
Олимпия ўйинлари ва бошқа халқаро спорт мусобақалари доирасида ташрифлари уюштирилиши режалаштирилганда.».
9. 10-банд қуйидаги таҳрирда баён этилсин:
«10. Адлия органига юборилган тегишли хабарномада кўрсатилган маълумотлар уни юборган нодавлат нотижорат ташкилоти томонидан ўзгартирилиши мумкин. Бунда нодавлат нотижорат ташкилоти тадбир ўтказилишидан камида 3 иш куни олдин (хорижий давлатларга нодавлат нотижорат ташкилотининг фаолияти билан боғлиқ ташрифлар бўйича эса — камида 1 иш куни олдин) тегишли хабарноманинг ўзгарган бандларини (кичик бандларини) қайта тўлдиради ва тегишли адлия органига юборади.».
10. 11-банддаги «адлия органини қўшимча равишда хабардор» деган сўзлар «хабарномани бекор» деган сўзлар билан алмаштирилсин.
11. 12-банддаги «Хабарномада» деган сўз «тегишли хабарномада» деган сўзлар билан алмаштирилсин.
12. 13-банддаги «Хабарномани» деган сўз «тегишли хабарномани» деган сўзлар билан алмаштирилсин.
13. 14-банддаги «Хабарномани» ва «Хабарномада» деган сўзлар тегишли равишда «тегишли хабарномани» ва «хабарномада» деган сўзлар билан алмаштирилсин.
14. 15-банд қуйидаги таҳрирда баён этилсин:
«15. Адлия органлари мазкур Низомнинг 6-банди иккинчи ва учинчи хатбошиларида назарда тутилган тадбирлар бўйича тегишли хабарноманинг ўрганиш натижалари юзасидан нодавлат нотижорат ташкилотлар томонидан тадбирларни ўтказилишини тақиқлаш тўғрисида қарор қабул қилиши мумкин.».
15. Илованинг илова белгиси қуйидаги таҳрирда баён этилсин:
«Нодавлат нотижорат ташкилотларининг ўтказилиши режалаштирилаётган тадбирлари ҳақида хабардор қилиш тартиби тўғрисидаги низомга 1-ИЛОВА».
16. Мазкур ўзгартириш ва қўшимчаларнинг иловасига мувофиқ таҳрирдаги 2-илова билан тўлдирилсин.
Нодавлат нотижорат ташкилотларининг ўтказилиши режалаштирилаётган тадбирлари ҳақида хабардор қилиш тартиби тўғрисидаги низомга киритилаётган ўзгартириш ва қўшимчаларга ИЛОВА
«Нодавлат нотижорат ташкилотларининг ўтказилиши режалаштирилаётган тадбирлари ҳақида хабардор қилиш тартиби тўғрисидаги низомга 2-ИЛОВА
Нодавлат нотижорат ташкилотлари вакилларининг хорижий давлатларга нодавлат нотижорат ташкилотининг фаолияти билан боғлиқ ташрифлари уюштирилиши ҳақида
Т/р Хорижий давлатга уюштирилиши режалаштирилаётган ташриф ҳақидаги маълумотлар 1. Нодавлат нотижорат ташкилотининг тўлиқ номи 2. Ташрифдан кўзланган мақсад 3. Ташриф манзили а) давлат б) вилоят, туман (шаҳар) 4. Ташрифда иштирок этиши режалаштирилган нодавлат нотижорат ташкилоти вакилларининг сони 5. Ташрифда иштирок этувчи нодавлат нотижорат ташкилоти вакиллари ҳақидаги маълумот (Адлия вазирлиги томонидан аккредитациядан ўтган чет эл фуқароси бўйича ушбу банднинг «б» — «д» кичик бандлари тўлдирилмайди) а) Ф.И.Ш. б) паспорт серияси ва рақами в) ЖШШИР г) иш жойи ва лавозими д) фуқаролиги э) аккредитация карточкаси рақами 6. Ташрифни уюштириш учун асос бўлган ҳужжат 7. Ташриф уюштирилиши режалаштирилаётган муддат (йил, ой, кун) а) муддатдан б) муддатгача 8. Ташрифни молиялаштириш манбалари (турини кўрсатган ҳолда): 1) шахсий ёки ташкилот маблағлари; 2) давлат бюджети; 3) давлат субсидиялари, грантлари ва ижтимоий буюртмалари; 4) хорижий донорлар ҳомийлиги маблағлари. 9. Ташрифни ўтказишда ҳамкорлик қилувчи ташкилотларнинг номи (агар мавжуд бўлса) Раҳбар ________________________ (имзо) ______________________________ (Ф.И.Ш. ва телефон рақами) ».
Вазир А. ТАШКУЛОВ
Ўзбекистон нодавлат нотижорат ташкилотлари миллий ассоциацияси кенгаши раиси К. ИШАНХОДЖАЕВ
Тошкент ш.,
2025 йил 26 май,
2025 йил 26 май
16-мҳ-сон
Oʻzbekiston Respublikasi adliya vazirining
buyrugʻi
XABARNOMA
Nodavlat notijorat tashkilotlarining oʻtkazilishi rejalashtirilayotgan tadbirlari haqida xabardor qilish tartibi toʻgʻrisidagi nizomga oʻzgartirish va qoʻshimchalar kiritish haqida
Oʻzbekiston Respublikasining “Nodavlat notijorat tashkilotlari toʻgʻrisida”gi Qonuni , Oʻzbekiston Respublikasi Prezidentining 2018-yil 13-apreldagi PQ-3666-son “Oʻzbekiston Respublikasi Adliya vazirligi faoliyatini yanada takomillashtirishga doir tashkiliy chora-tadbirlar toʻgʻrisida”gi qaroriga muvofiq buyuraman:
1. Oʻzbekiston Respublikasi adliya vazirining 2018-yil 1-iyundagi 308-mh-son buyrugʻi (roʻyxat raqami 3020, 2018-yil 1-iyun) (Qonun hujjatlari maʼlumotlari milliy bazasi, 09.06.2018-y., 10/18/3020/1332-son) bilan tasdiqlangan Nodavlat notijorat tashkilotlarining oʻtkazilishi rejalashtirilayotgan tadbirlari haqida xabardor qilish tartibi toʻgʻrisidagi nizomga ilovaga muvofiq oʻzgartirish va qoʻshimchalar kiritilsin.
2. Mazkur buyruq Oʻzbekiston nodavlat notijorat tashkilotlari milliy assotsiatsiyasi bilan kelishilgan.
3. Mazkur buyruq rasmiy eʼlon qilingan kundan boshlab uch oydan keyin kuchga kiradi.
Kelishildi:
Oʻzbekiston Respublikasi adliya vazirining 2025-yil 26-maydagi 16-mh-son buyrugʻiga ILOVA
Nodavlat notijorat tashkilotlarining oʻtkazilishi rejalashtirilayotgan tadbirlari haqida xabardor qilish tartibi toʻgʻrisidagi nizomga kiritilayotgan oʻzgartirish va qoʻshimchalar
1. Muqaddima quyidagi tahrirda bayon etilsin:
“Mazkur Nizom tegishli adliya organlarida roʻyxatga olingan nodavlat notijorat tashkilotlari, ularning alohida boʻlinmalari, bosh tashkiloti Oʻzbekiston Respublikasidan tashqarida joylashgan xalqaro nodavlat notijorat tashkilotlarining va chet el nodavlat notijorat tashkilotlarining vakolatxonalari va filiallari, diniy tashkilotlarning (bundan buyon matnda nodavlat notijorat tashkilotlari deb yuritiladi) oʻtkazilishi rejalashtirilayotgan tadbirlari (bundan buyon matnda tadbir deb yuritiladi) haqida xabardor qilish tartibini belgilaydi.”.
2. 1-band quyidagi tahrirda bayon etilsin:
“1. Nodavlat notijorat tashkiloti tomonidan konferensiya, seminar, trening, yigʻilish, aksiya, davra suhbati, uchrashuv, simpozium va boshqa shakllarda shaxslarni Oʻzbekiston Respublikasi yoki xorijiy davlat hududida toʻplanishini tashkil qilish, shuningdek nodavlat notijorat tashkiloti vakillarining xorijiy davlatlarga nodavlat notijorat tashkilotining faoliyati bilan bogʻliq tashriflari uyushtirilishi nodavlat notijorat tashkiloti tadbiri hisoblanadi.”.
3. 3-band quyidagi tahrirda bayon etilsin:
“3. Nodavlat notijorat tashkilotlari tomonidan Oʻzbekiston Respublikasining konstitutsiyaviy tuzumini zoʻrlik bilan oʻzgartirishni maqsad qilib qoʻyuvchi, Oʻzbekistonning davlat suverenitetiga, hududiy yaxlitligiga va xavfsizligiga qarshi chiquvchi, urushni, ijtimoiy, milliy, irqiy hamda diniy adovatni targʻib qiluvchi, fuqarolarning konstitutsiyaviy huquqlari va erkinliklariga, aholining sogʻligiga, ijtimoiy axloqqa tajovuz qiluvchi tadbirlar oʻtkazilishini rejalashtirish va oʻtkazish taqiqlanadi.”.
4. 5-band quyidagi tahrirda bayon etilsin:
“5. Tegishli adliya organlarida davlat roʻyxatidan oʻtgan yoki hisobga qoʻyilgan ikki yoki undan ortiq nodavlat notijorat tashkilotlari hamkorlikda tadbir oʻtkazishni rejalashtirganda, mazkur tadbir haqida ulardan birining tegishli adliya organini xabardor qilishi yetarli hisoblanadi, shuningdek nodavlat notijorat tashkilotlari vakillarining xorijiy davlatlarga nodavlat notijorat tashkilotining faoliyati bilan bogʻliq tashriflari uyushtirilganda, mazkur tadbir haqida ularning har biri tegishli adliya organini xabardor qilishi lozim.”.
5. 6-bandda :
birinchi xatboshidagi “yozma yoki elektron shaklda” degan soʻzlar “Nodavlat notijorat tashkilotlarining elektron platformasi (bundan buyon matnda Platforma deb yuritiladi) orqali” degan soʻzlar bilan almashtirilsin;
uchinchi xatboshi quyidagi tahrirda bayon etilsin:
“tadbir Oʻzbekiston Respublikasi hududida chet el fuqarolari ishtirokida yoki xorijiy davlat hududida oʻtkazilishi rejalashtirilganda (bundan ushbu bandning toʻrtinchi xatboshisida koʻrsatilgan tadbir mustasno) — tadbir oʻtkazilishidan kamida 20 kun oldin;”;
quyidagi mazmundagi xatboshi bilan toʻldirilsin:
“nodavlat notijorat tashkiloti vakillarining xorijiy davlatlarga nodavlat notijorat tashkilotining faoliyati bilan bogʻliq tashriflari uyushtirilishi rejalashtirilganda — tashrif oʻtkazilishidan kamida 7 kun oldin.”.
6. 7 va 8-bandlar quyidagi tahrirda bayon etilsin:
“7. Nodavlat notijorat tashkilotlari tadbir haqida tegishli adliya organini xabardor qilishi mazkur Nizomning 1-ilovasiga muvofiq shakldagi Nodavlat notijorat tashkilotlari tomonidan oʻtkazilishi rejalashtirilayotgan tadbir haqidagi yoki mazkur Nizomning 2-ilovasiga muvofiq shakldagi Nodavlat notijorat tashkiloti vakillarining xorijiy davlatlarga nodavlat notijorat tashkilotining faoliyati bilan bogʻliq tashriflari uyushtirilishi haqidagi xabarnomani rasmiylashtirgan holda tegishli adliya organiga yuborish orqali amalga oshiriladi.
8. Xabarnomani beruvchi vakolatli shaxs undagi maʼlumotlarning toʻgʻriligi, shuningdek xabarnomaning oʻz vaqtida yuborilishi uchun masʼul hisoblanadi.”.
7. 9-bandda :
birinchi xatboshi quyidagi tahrirda bayon etilsin:
“9. Nodavlat notijorat tashkiloti quyidagi tadbirlar oʻtkazilishini rejalashtirgan hollarda tadbir oʻtkazilishidan kamida 3 ish kuni oldin tegishli adliya organiga Platforma orqali mazkur Nizomning 1-ilovasiga muvofiq shakldagi xabarnomaning 1 — 8-bandlarida nazarda tutilgan maʼlumotlar koʻrsatilgan xat yuboradi:”;
beshinchi xatboshi quyidagi tahrirda bayon etilsin:
“nodavlat notijorat tashkilotlarining Oʻzbekiston Respublikasi Oliy Majlisi huzuridagi Fuqarolik jamiyati institutlarini qoʻllab-quvvatlash jamoat fondi hamda uning Qoraqalpogʻiston Respublikasi, viloyatlar va Toshkent shahridagi alohida boʻlinmalari tomonidan ajratilgan davlat granti va davlat ijtimoiy buyurtmasi doirasida tadbirlarni oʻtkazish rejalashtirilganda;”;
oltinchi xatboshidagi “Yoshlar siyosati va sport vazirligi” degan soʻzlar “Sport vazirligi” degan soʻzlar bilan almashtirilsin.
8. Quyidagi mazmundagi 9 1 -band bilan toʻldirilsin:
“9 1 . Nodavlat notijorat tashkilotlari vakillarining xorijiy davlatlarga nodavlat notijorat tashkilotining faoliyati bilan bogʻliq quyidagi tashriflari uyushtirilishi rejalashtirgan hollarda tashrif oʻtkazilishidan kamida 1 kun oldin tegishli adliya organiga Platforma orqali mazkur Nizomning 2-ilovasiga muvofiq shakldagi xabarnomaning 1 — 7-bandlarida nazarda tutilgan maʼlumotlar koʻrsatilgan xat yuboradi:
nodavlat notijorat tashkilotining Oʻzbekiston Respublikasi Oliy Majlisi palatalarining, Oʻzbekiston Respublikasi Prezidentining, Oʻzbekiston Respublikasi Vazirlar Mahkamasining qarorlari va topshiriqlari asosida tashkil etilishi nazarda tutilgan tashriflari uyushtirilishi rejalashtirilganda;
Olimpiya oʻyinlari va boshqa xalqaro sport musobaqalari doirasida tashriflari uyushtirilishi rejalashtirilganda.”.
9. 10-band quyidagi tahrirda bayon etilsin:
“10. Adliya organiga yuborilgan tegishli xabarnomada koʻrsatilgan maʼlumotlar uni yuborgan nodavlat notijorat tashkiloti tomonidan oʻzgartirilishi mumkin. Bunda nodavlat notijorat tashkiloti tadbir oʻtkazilishidan kamida 3 ish kuni oldin (xorijiy davlatlarga nodavlat notijorat tashkilotining faoliyati bilan bogʻliq tashriflar boʻyicha esa — kamida 1 ish kuni oldin) tegishli xabarnomaning oʻzgargan bandlarini (kichik bandlarini) qayta toʻldiradi va tegishli adliya organiga yuboradi.”.
10. 11-banddagi “adliya organini qoʻshimcha ravishda xabardor” degan soʻzlar “xabarnomani bekor” degan soʻzlar bilan almashtirilsin.
11. 12-banddagi “Xabarnomada” degan soʻz “tegishli xabarnomada” degan soʻzlar bilan almashtirilsin.
12. 13-banddagi “Xabarnomani” degan soʻz “tegishli xabarnomani” degan soʻzlar bilan almashtirilsin.
13. 14-banddagi “Xabarnomani” va “Xabarnomada” degan soʻzlar tegishli ravishda “tegishli xabarnomani” va “xabarnomada” degan soʻzlar bilan almashtirilsin.
14. 15-band quyidagi tahrirda bayon etilsin:
“15. Adliya organlari mazkur Nizomning 6-bandi ikkinchi va uchinchi xatboshilarida nazarda tutilgan tadbirlar boʻyicha tegishli xabarnomaning oʻrganish natijalari yuzasidan nodavlat notijorat tashkilotlar tomonidan tadbirlarni oʻtkazilishini taqiqlash toʻgʻrisida qaror qabul qilishi mumkin.”.
15. Ilovaning ilova belgisi quyidagi tahrirda bayon etilsin:
“Nodavlat notijorat tashkilotlarining oʻtkazilishi rejalashtirilayotgan tadbirlari haqida xabardor qilish tartibi toʻgʻrisidagi nizomga 1-ILOVA”.
16. Mazkur oʻzgartirish va qoʻshimchalarning ilovasiga muvofiq tahrirdagi 2-ilova bilan toʻldirilsin.
Nodavlat notijorat tashkilotlarining oʻtkazilishi rejalashtirilayotgan tadbirlari haqida xabardor qilish tartibi toʻgʻrisidagi nizomga kiritilayotgan oʻzgartirish va qoʻshimchalarga ILOVA
“Nodavlat notijorat tashkilotlarining oʻtkazilishi rejalashtirilayotgan tadbirlari haqida xabardor qilish tartibi toʻgʻrisidagi nizomga 2-ILOVA
Nodavlat notijorat tashkilotlari vakillarining xorijiy davlatlarga nodavlat notijorat tashkilotining faoliyati bilan bogʻliq tashriflari uyushtirilishi haqida
T/r Xorijiy davlatga uyushtirilishi rejalashtirilayotgan tashrif haqidagi maʼlumotlar 1. Nodavlat notijorat tashkilotining toʻliq nomi 2. Tashrifdan koʻzlangan maqsad 3. Tashrif manzili a) davlat b) viloyat, tuman (shahar) 4. Tashrifda ishtirok etishi rejalashtirilgan nodavlat notijorat tashkiloti vakillarining soni 5. Tashrifda ishtirok etuvchi nodavlat notijorat tashkiloti vakillari haqidagi maʼlumot (Adliya vazirligi tomonidan akkreditatsiyadan oʻtgan chet el fuqarosi boʻyicha ushbu bandning “b” — “d” kichik bandlari toʻldirilmaydi) a) F.I.Sh. b) pasport seriyasi va raqami v) JSHSHIR g) ish joyi va lavozimi d) fuqaroligi e) akkreditatsiya kartochkasi raqami 6. Tashrifni uyushtirish uchun asos boʻlgan hujjat 7. Tashrif uyushtirilishi rejalashtirilayotgan muddat (yil, oy, kun) a) muddatdan b) muddatgacha 8. Tashrifni moliyalashtirish manbalari (turini koʻrsatgan holda): 1) shaxsiy yoki tashkilot mablagʻlari; 2) davlat budjeti; 3) davlat subsidiyalari, grantlari va ijtimoiy buyurtmalari; 4) xorijiy donorlar homiyligi mablagʻlari. 9. Tashrifni oʻtkazishda hamkorlik qiluvchi tashkilotlarning nomi (agar mavjud boʻlsa) Rahbar ________________________ (imzo) ______________________________ (F.I.Sh. va telefon raqami) ”.
Vazir A. TASHKULOV
Oʻzbekiston nodavlat notijorat tashkilotlari milliy assotsiatsiyasi kengashi raisi K. ISHANXODJAYEV
Toshkent sh.,
2025-yil 26-may,
2025-yil 26-may
16-mh-son