UzbekAI

← Qonunlar

📅 2025-yil 31-may · Vazirlar Mahkamasi qarorlari

Rasmiy matn. Rasmiy hujjat. Tahririy izohlar kiritilmagan.

Yordam | Arxiv | Atamalar | Statistika | API | Havola yuborish | Sayt haqida | Shartlar

← Қонунлар

📅 2025 йил 31 май · Вазирлар Маҳкамаси қарорлари

Расмий матн. Расмий ҳужжат. Таҳририй изоҳлар киритилмаган.

Ёрдам | Архив | Атамалар | Статистика | API | Ҳавола юбориш | Сайт ҳақида | Шартлар

← Законы

📅 31 мая 2025 г. · Постановления Кабинета Министров

Официальный текст. Официальный документ. Редакционные примечания не включены.

Помощь | Архив | Термины | Статистика | API | Предложить ссылку | О сайте | Условия

← Laws

📅 31 May 2025 · Cabinet of Ministers resolutions

Official text. Official document. Editorial notes are not included.

Help | Archive | Glossary | Stats | API | Submit | About | Terms

Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг

қарори

ДИСЛОКАЦИЯСИ

КОЭФФИЦИЕНТЛАРИ

2025 йил ҳосилидан буғдой харид қилиш ва ички бозорни дон билан барқарор таъминлаш чора-тадбирлари тўғрисида

Ғалла бозорини эркинлаштириш бўйича ислоҳотларни изчил давом эттириш, ички бозорни буғдой ва ун маҳсулотлари билан узлуксиз таъминлаш ҳамда уларнинг нархлари барқарорлигини таъминлаш мақсадида Вазирлар Маҳкамаси қарор қилади:

1. Ўзбекистон Республикаси Қишлоқ хўжалиги вазирлиги, Иқтисодиёт ва молия вазирлиги, Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши ҳамда вилоятлар ҳокимликларининг 2025 йил ҳосилидан жами 2 850 минг тонна буғдойнинг:

1 650 минг тоннасини фермер хўжаликлари ҳамда бошқа буғдой етиштирувчилар (кейинги ўринларда — буғдой етиштирувчилар) томонидан кейинчалик биржа савдоларида сотиш учун Иқтисодиёт ва молия вазирлиги ҳузуридаги Қишлоқ хўжалигини давлат томонидан қўллаб-қувватлаш жамғармасининг (кейинги ўринларда — Жамғарма) тижорат вакиллари (кейинги ўринларда — тижорат вакиллари) омборларида вақтинча сақлашга қабул қилиш;

1 000 минг тонна товар буғдойни давлат ресурси сифатида;

200 минг тоннасини уруғлик учун Жамғарма маблағлари ҳисобидан харид қилиш тўғрисидаги таклифлари маъқуллансин.

2. Шундай тартиб ўрнатилсинки, унга мувофиқ:

республика тижорат банклари буғдой етиштирувчилар кесимида 2025 йил ғалла ҳосилини етиштириш учун ажратилган имтиёзли кредитларни ҳамда уруғлик буғдойдан юзага келган қарздорликларни сўндиришга талаб этиладиган бошоқли дон ҳажмлари бўйича ҳисоб-китобларни уч кун муддатда Ўзбекистон Республикаси Қишлоқ хўжалиги вазирлигига тақдим этади;

Ўзбекистон Республикаси Қишлоқ хўжалиги вазирлиги тижорат банклари томонидан тақдим этилган буғдой етиштирувчилар кесимида буғдой топшириш ҳажмлари тўғрисидаги маълумотларни Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши ва вилоятлар ҳокимликларига юборади;

Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши ва вилоятлар ҳокимликлари ушбу ҳисоб-китобларга асосан буғдой кейинчалик биржа савдоларида сотиш учун тижорат вакиллари омборларида вақтинчалик сақлашга қабул қилинишини таъминлайди.

3. Қуйидагилар:

2025 йил ҳосилидан вақтинча сақлаш, давлат ресурси ва уруғлик учун буғдойни қабул қиладиган омборлар дислокацияси 1-иловага мувофиқ;

2025 йил ҳосилидан давлат ресурсига харид қилинадиган буғдойнинг синфлар кесимидаги нархларини аниқлаш коэффициентлари 2-иловага мувофиқ;

2026 йил ҳосили учун тайёрланадиган уруғлик буғдойни вернализация қилиш учун совиткичли омборхоналарда сақлаш ҳажмлари 3-иловага мувофиқ тасдиқлансин.

4. Белгилансинки:

а) 2025 йил ғалла ҳосилидан бошлаб, давлат ресурсига харид қилинадиган буғдой бўйича ҳисоб-китобларни амалга ошириш мақсадида «Ўзбекистон республика товар-хомашё биржаси» АЖ (кейинги ўринларда — биржа) ҳар йили 1 июнга қадар тегишли йилнинг январь — апрель ойларида 3-синф буғдой учун биржада шаклланган ўртача нархдан келиб чиқиб, 3-синф буғдой учун ўртача нархни ўзининг расмий веб-сайтида эълон қилади;

б) давлат ресурсига харид қилинадиган буғдой учун ҳисоб-китоблар биржанинг расмий веб-сайтида эълон қилинган нархларга буғдойнинг синфлар кесимидаги нархларини аниқлаш коэффициентларини қўллаган ҳолда амалга оширилади;

в) Жамғарма давлат ресурсига харид қилинган буғдой тижорат вакилига топширилган кундан эътиборан икки ҳафта муддатда буғдой учун тўловларни буғдой етиштирувчининг 23210 махсус ҳисобварақларига ўтказиб беради;

г) вақтинча сақлаш учун қабул қилинадиган товар буғдойнинг:

сақлаш харажатлари Жамғарманинг тижорат вакили ва буғдой етиштирувчилар ўртасида тузилган шартномага мувофиқ 2026 йил 1 январга қадар Жамғарма маблағлари ҳисобидан;

ташиб келтириш билан боғлиқ транспорт харажатлари, қабул қилиш ва харидорларга юклаб жўнатиш харажатлари тижорат вакили ҳамда буғдой етиштирувчилар ўртасида тузилган шартномага мувофиқ нақд ва ўзаро ҳисоб-китоб орқали буғдой етиштирувчилар ҳисобидан тўлаб берилади;

д) вақтинча сақлаш учун қабул қилиниб, тижорат вакилининг дон сақлаш сиғимида сақланаётган буғдой ҳажмида камомад ёки меъёрдан ортиқча йўқотишлар (камайиш) аниқланганда, юзага келган камомад қиймати камомад аниқланган кундаги буғдойнинг биржа савдоларидаги нархига 100 фоиз устама қўллаган ҳолда тижорат вакилидан буғдой етиштирувчилар фойдасига ундирилади;

е) буғдой етиштирувчилар томонидан республика ҳудудида экишга тавсия этилмаган буғдой навларидан, сифатсиз тайёрланган ва дориланмаган уруғлардан экиш учун фойдаланиш ҳолатлари аниқланганда, уларга ушбу йил ҳосили учун имтиёзли кредитлар ажратилиши ва етиштирилган ҳосилнинг давлат ресурсларига сотилиши тақиқланади;

ж) Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Агросаноат мажмуи устидан назорат қилиш инспекцияси Давлат захираларини бошқариш қўмитаси, Жамғарма ва Уруғчиликни ривожлантириш маркази билан биргаликда ҳар чоракда ва ҳар календарь йилнинг 1 май ҳолатига ўтган йилларда давлат захираси, давлат ресурси, вақтинчалик сақлаш ва уруғлик учун қабул қилинган буғдой қолдиғини тўлиқ геометрик ўлчовдан ўтказади.

5. Шундай тартиб ўрнатилсинки, унга мувофиқ:

Жамғарма маблағлари ҳисобидан давлат ресурсига харид қилинган, шунингдек, вақтинча сақлашга қабул қилинган товар буғдойни барча хўжалик юритувчи субъектларга биржа савдолари орқали чекловларсиз сотишга;

Жамғарманинг тижорат вакили бўлган донни қайта ишлаш қувватига эга буғдой етиштирувчиларга ўзлари етиштирган товар буғдойни ўз омборига вақтинча сақлашга қабул қилиб, ушбу буғдойдан 75 фоизидан кам бўлмаган миқдорда ун ишлаб чиқариб, биржа савдолари орқали сотиш мажбуриятини олганда, товар буғдойни график асосида қайта ишлаб сотишга;

буғдой етиштирувчиларга уруғлик буғдой учун уруғлик тайёрлаш корхоналари олдидаги, шунингдек, буғдойни ташиш, қабул қилиш, сақлаш ва харидорларга юклаб жўнатиш харажатлари бўйича тижорат вакиллари олдидаги қарздорликларини вақтинча сақлашдаги товар буғдой ҳисобидан уруғлик тайёрлаш корхоналари ҳамда тижорат вакиллари билан ўзаро шартномалар асосида қоплашга рухсат берилади.

Ушбу ҳисоб-китобларда буғдойнинг қиймати жорий йил учун биржада эълон қилинган 3-синф буғдойнинг ўртача нархидан паст бўлмаслиги лозим.

Уруғлик буғдой тайёрлаш корхоналари, тижорат вакиллари ва Жамғарма ўртасида тузилган уч томонлама шартномага асосан дебитор қарздорликлар ундирилади.

6. Тижорат вакиллари омборларида вақтинча сақлашга қабул қилинадиган буғдойни биржа савдоларида сотишдан тушган маблағлар, биринчи навбатда, Жамғарма маблағлари ҳисобидан буғдой етиштириш харажатларини молиялаштиришга ажратилган кредитлар ҳамда уруғлик буғдойдан юзага келган қарздорликларни сўндиришга йўналтирилсин.

7. Уруғлик тайёрлаш корхоналари қабул қилинган уруғлик буғдой учун ҳисоб-китобларни Жамғарма томонидан тижорат банкларига жойлаштириладиган кредит ресурслари ҳисобидан икки босқичда амалда оширади:

биринчи босқичда — уруғлик буғдойнинг ҳар тоннасига жорий йил ҳосили 3-синф буғдойи учун биржада эълон қилинган ўртача нархда;

иккинчи босқичда — уруғлик сифатида амалда сотилган (электрон ҳисоб-фактура асосида) буғдойнинг ҳар тоннаси учун Вазирлар Маҳкамасининг «Қишлоқ хўжалиги экинлари уруғчилигига оид айрим норматив-ҳуқуқий ҳужжатларни тасдиқлаш тўғрисида» 2021 йил 12 октябрдаги 641-сон қарорида бошоқли дон уруғларининг авлодлари учун белгиланган устамаларни қўллаган ҳолда қайта ҳисоб-китоб қилинади.

Бунда:

барча уруғлик етказиб берган хўжаликлар билан ҳисоб-китоблар тайёрланган умумий уруғлик ҳажми ва амалда сотилган уруғлик нисбатида аниқланадиган улушга мувофиқ миқдорда амалга оширилади;

Жамғарма уруғлик буғдойни харид қилиш, тайёрлаш ва суғурталаш харажатларини кредитлаш учун 12 ой муддатга (шундан 6 ой имтиёзли давр билан), Ўзбекистон Республикаси Марказий банки асосий ставкасининг 50 фоизи миқдоридан 4 фоиз бандга паст ставкада кредит ресурсларини уруғлик буғдой тайёрлаш корхоналарига хизмат кўрсатувчи тижорат банкларига жойлаштиради;

тижорат банклари ушбу кредит ресурслари ҳисобидан уруғлик буғдой тайёрлаш корхоналарига суғурта полиси асосида Ўзбекистон Республикаси Марказий банки асосий ставкасининг 50 фоизи миқдорида 12 ой муддатга (шундан 6 ой имтиёзли давр билан) кредит ажратади;

уруғлик тайёрлаш корхоналарининг банк ҳисобварақларига уруғлик буғдойни сотишдан тушган маблағлар, биринчи навбатда, Жамғарма ресурслари ҳисобидан ажратилган кредитларни сўндиришга йўналтирилади;

Ўзбекистон Республикаси Қишлоқ хўжалиги вазирлиги тижорат банклари билан биргаликда уруғлик буғдой тайёрлаш корхоналари томонидан етказиб берилган уруғлик буғдой учун қарзларни 2026 йил ҳосили учун буғдой етиштириш харажатларини молиялаштиришга ажратиладиган имтиёзли кредитлар ҳисобидан устувор равишда тўлаб берилишини ташкил этади;

уруғлик буғдой ҳисоб-китобини амалга ошириш учун тижорат банклари Жамғармага алоҳида кредит буюртмалари тақдим этади ҳамда ушбу мақсадлар учун ажратилган маблағларнинг бошқа йўналишларга сарфланишига йўл қўйилмайди.

Ўзбекистон Республикаси Иқтисодиёт ва молия вазирлиги Қишлоқ хўжалиги вазирлиги билан биргаликда икки ҳафта муддатда уруғлик тайёрлаш корхоналари қабул қилинган уруғлик буғдой учун буғдой етиштирувчилар билан ҳисоб-китобларни юритиш тартибини тасдиқласин.

8. Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши ва вилоятлар ҳокимликлари, Ўзбекистон Республикаси Қишлоқ хўжалиги вазирлиги, тижорат вакиллари, ғаллачилик кластерлари билан биргаликда:

ҳудудларнинг ички имкониятини инобатга олган ҳолда 2025 йил ҳосилидан тайёрланган уруғлик буғдойни совиткичли омборхоналарда сақлаб, уларнинг тиним даврини ўтаган ҳолда экиш амалиётини жорий этсин;

уруғлик буғдой тайёрлаш корхоналарида 2026 йил ҳосили учун жамғарилган уруғлик буғдой тўдаларини нав ва авлодлар бўйича тозалаш, саралаш, дорилаш ва қадоқлаш ишларини 2025 йил 15 августга қадар якунласин.

Бунда Ўзбекистон Республикаси Қишлоқ хўжалиги вазирлиги икки ҳафта муддатда тайёрланган уруғликларни совиткичли омборхоналарда сақлаш тартибини тасдиқласин.

9. Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши ва вилоятлар ҳокимликлари бир ҳафта муддатда уруғлик тўдаларини (партия) совиткичли омборхоналарда сақланиши бўйича тасдиқланган манзилли рўйхатини Ўзбекистон Республикаси Қишлоқ хўжалиги вазирлигига тақдим этсин.

10. Ўзбекистон Республикаси Иқтисодиёт ва молия вазирлиги:

а) ўн кун муддатда:

Транспорт вазирлиги ва Қишлоқ хўжалиги вазирлиги билан биргаликда 2025 йил буғдой ҳосилини ташишнинг тавсиявий тарифларини;

тижорат вакиллари ҳамда Рақобатни ривожлантириш ва истеъмолчилар ҳуқуқларини ҳимоя қилиш қўмитаси билан биргаликда буғдойни қабул қилиш, сақлаш ва харидорларга юклаб жўнатиш бўйича хизматлар тарифининг чекланган даражасини тасдиқласин ва жойларга етказилишини таъминласин;

б) Жамғарма ва биржа билан биргаликда Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши ҳамда вилоятлар ҳокимликлари томонидан буғдой етиштирувчилар кесимида тасдиқланган вақтинча сақлаш учун қабул қилинган буғдойни биржа савдоларига қўйиш бўйича ойлик графикларни умумлаштирган ҳолда тасдиқласин ва келгуси ойда биржа савдоларига қўйиладиган буғдой ҳажмларини жорий ойнинг 30-санасига қадар биржанинг расмий веб-саҳифасига жойлаштириб борсин;

в) Жамғарма билан биргаликда:

давлат ресурсига харид қилинган буғдойни биржа савдоларига қўйиш бўйича ойлик графикни 2025 йил 30 сентябрга қадар ишлаб чиқиб, тасдиқлаш учун Вазирлар Маҳкамасига киритсин;

келгуси ойларда биржа савдоларига қўйиладиган буғдой ҳажмлари тўғрисидаги маълумотларни календарь ой бошланишидан икки кун олдин биржанинг расмий веб-саҳифасига жойлаштириш учун тақдим этиб борсин;

зарур ҳолларда ички бозорда буғдой нархлари кескин ошишига йўл қўймаслик мақсадида буғдой танқислиги кузатилган ҳудудлар учун биржа савдоларига қўшимча буғдой қўйиш тўғрисида Вазирлар Маҳкамасига таклиф киритсин.

Бунда тижорат вакиллари томонидан буғдой танқислиги кузатилган ҳудудларда товар буғдойни харид қилиш ва сотиш жараёнида қўшилган қиймат солиғи ҳисобга олинмайди ва сотишда солиқ солиш базасига киритилмайди.

11. Тижорат вакиллари омборларида вақтинча сақлашга қабул қилинган буғдой биржа савдоларига ойма-ой график асосида қўйилишини инобатга олиб:

2024 йил ҳосили учун буғдой етиштириш харажатларини молиялаштиришга ажратилган кредитларни қайтариш муддати, истисно тариқасида, 2025 йил 1 сентябрга қадар;

2025 йил ҳосили учун буғдой етиштириш харажатларини молиялаштиришга ажратилган кредитларни қайтариш муддати, истисно тариқасида, 2026 йил 1 апрелга қадар узайтирилсин.

Бунда Жамғарма томонидан буғдой етиштириш харажатларини молиялаштириш мақсадида тижорат банкларига жойлаштирилган кредит ресурсларини қайтариш муддати мутаносиб равишда узайтирилади.

12. Ўзбекистон Республикаси Рақобатни ривожлантириш ва истеъмолчилар ҳуқуқларини ҳимоя қилиш қўмитаси мазкур қарорнинг 5-бандига мувофиқ буғдойни қайта ишлашга йўналтирган хўжалик юритувчи субъектлар томонидан ишлаб чиқарилган ун маҳсулотларининг биржа савдоларига график асосида чиқарилиши устидан тизимли назорат ўрнатсин.

13. Жамғарма томонидан тижорат вакилларига ўтказиб бериладиган ва қайтариладиган маблағлар ҳамда тижорат вакиллари омборларида вақтинча сақлашга буғдой топширган буғдой етиштирувчиларнинг маҳсулот сотишдан тушган маблағлари ҳаракати қонунчилик ҳужжатларига мувофиқ ундирувга қаратилмайдиган махсус мақсадли ҳисобварақларда амалга оширилиши белгилаб қўйилсин.

14. Жамғармага донни қабул қилиш ва омборлардан чиқариш жараёнини, шунингдек, Жамғарма, тижорат вакили ва буғдой етиштирувчилар ўртасидаги молиявий ҳисоб-китобларнинг тезкор ва шаффоф амалга оширилишини таъминлаш мақсадида «d-xarid.uz» ахборот тизимини «Realsoft» масъулияти чекланган жамиятидан тўғридан-тўғри шартнома асосида харид қилишга рухсат берилсин.

Бунда «d-xarid.uz» ахборот тизимини харид қилиш баҳоси, Ўзбекистон Республикаси Иқтисодиёт ва молия вазирлиги ҳузуридаги «Лойиҳалар ва импорт контрактларини комплекс экспертиза қилиш маркази» ДУК, Рақамли технологиялар вазирлиги, Рақобатни ривожлантириш ва истеъмолчилар ҳуқуқларини ҳимоя қилиш қўмитаси ҳамда Жамғарма ҳамкорлигида ўтказиладиган экспертиза якунлари бўйича аниқланади.

15. Ўзбекистон Республикаси Бош прокуратураси ҳузуридаги Иқтисодий жиноятларга қарши курашиш департаментининг Давлат молиявий назорати инспекциясига ва Марказий банкка 2025 йил ҳосилидан буғдой харид қилиш ва сотишда шаффофликни таъминлаш, тўловлар ўз вақтида амалга оширилиши ҳамда ажратилган кредитлар сўндирилиши устидан кунлик назорат ўрнатиш тавсия этилсин.

16. Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирлиги Фавқулодда вазиятлар вазирлиги, Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши ва вилоятлар ҳокимликлари билан биргаликда йўлларда ғалла ўриш ва дон ташиш техникаларининг ҳаракатланиш хавфсизлигини таъминлаш, ғалла майдонларида ёнғин келиб чиқишининг олдини олиш, шунингдек, етиштирилган ҳосилнинг талон-торож қилинишига йўл қўймаслик юзасидан зарур чораларни кўрсин.

17. Вазирлар Маҳкамасининг «Қишлоқни лизинг шартларида қишлоқ хўжалиги техникаси билан таъминлаш чора-тадбирлари тўғрисида» 2000 йил 2 ноябрдаги 424-сон қарорига асосан маҳаллий ишлаб чиқарувчи корхоналар томонидан тайёр ҳолда импорт қилинган янги замонавий ғалла ўриш комбайни ва пахта териш машинаси ҳамда улар билан агрегатлаштирилиб ишлатиладиган тракторларни қишлоқ хўжалиги корхоналарига имтиёзли лизинг шартларида етказиб бериш учун Жамғарма томонидан 2025 йилда молиялаштирилиши белгилаб қўйилсин.

Бунда 2025 йилда ушбу ресурслар асосида харид қилинган техникаларга Жамғарма томонидан техникалар учун қонунчиликда белгиланган субсидия ва компенсациялар ажратилмайди.

18. Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг 4-иловага мувофиқ айрим қарорларига ўзгартириш ва қўшимчалар киритилсин.

19. Ушбу қарорнинг бажарилишини назорат қилиш Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг ўринбосарлари Ж.А. Қўчқоров ва Ж.А. Ходжаев ҳамда Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши Раиси ва вилоятлар ҳокимлари зиммасига юклансин.

Вазирлар Маҳкамасининг 2025 йил 31 майдаги 345-сон қарорига 1-ИЛОВА

2025 йил ҳосилидан вақтинчалик сақлаш, давлат ресурси ва уруғлик учун буғдойни қабул қиладиган омборлар

тонна Т/р Корхоналар номи Жами қабул қилинадиган буғдой Шу жумладан: товар буғдой шундан: уруғлик буғдой давлат ресурси сифатида харид қилинадиган буғдой вақтинча сақлашга қабул қилинадиган буғдой Қорақалпоғистон Республикаси 1. «Тахиатошдонмаҳсулотлари» АЖ 54 178 50 978 21 037 29 941 3 200 2. «Қўнғирот ун заводи» АЖ 18 137 17 137 7 075 10 062 1 000 3. «Тўрткўлдонмаҳсулотлари» МЧЖ 1 237 1 237 520 717 4. «Тўрткўл пахта толаси агро кластер» МЧЖ 7 570 6 870 2 830 4 040 700 5. « N oʻkus best-seeds» МЧЖ («Уруғчиликни ривожлантириш маркази» давлат муассасаси) 3 750 3 750 6. «Қорақалпоқдонмаҳсулотлари» АЖ 17 146 17 146 7 070 10 076 7. «Гулдурсин ғалла кластер» МЧЖ 8 803 8 153 3 370 4 783 650 8. «Шаббоз Кластер» МЧЖ 8 807 8 107 3 350 4 757 700 Жами: 119 628 109 628 45 252 64 376 10 000 Андижон вилояти 9. «Андижондонмаҳсулотлари» АЖ 79 754 73 029 27 979 45 050 6 725 10. «Асакадонмаҳсулотлари» АЖ 69 801 65 666 24 622 41 044 4 135 11. «Қўрғонтепадонмаҳсулотлари» АЖ 56 731 52 606 19 867 32 739 4 125 12. «Andijon best-seeds» МЧЖ («Уруғчиликни ривожлантириш маркази» давлат муассасаси) 2 315 2 315 Жами: 208 601 191 301 72 468 118 833 17 300 Бухоро вилояти 13. «Бухородонмаҳсулотлари» АЖ 78 231 73 231 27 273 45 958 5 000 14. «Қоракўлдонмаҳсулотлари» АЖ 69 199 69 199 25 771 43 428 15. «Когондонмаҳсулотлари» АЖ 32 870 32 870 12 242 20 628 16. «Buxara best seeds» МЧЖ («Уруғчиликни ривожлантириш маркази» давлат муассасаси) 3 000 3 000 17. «Яккатут пахтачилик, ғаллачилик, шоличилик ва уруғчилик» кластери 7 700 7 700 Жами: 191 000 175 300 65 286 110 014 15 700 Жиззах вилояти 18. «Жиззахдонмаҳсулотлари» АЖ 74 240 69 024 30 136 38 888 5 216 19. «Зарбдор элеватори» АЖ 45 304 45 304 15 728 29 576 20. «Дўстликдонмаҳсулотлари» АЖ 103 841 101 901 38 221 63 680 1 940 21. «Djizakh best seeds» МЧЖ («Уруғчиликни ривожлантириш маркази» давлат муассасаси) 6 388 6 388 22. «Семуруғ кластер» МЧЖ 900 900 23. «Дафна ифори» МЧЖ 6 392 6 042 6 042 350 24. «Silverleafe» МЧЖ ҚК 3 223 3 223 3 223 25. «Оқ тош уруғчилиги МЧЖ» 956 956 Жами: 241 244 225 494 84 085 141 409 15 750 Қашқадарё вилояти 26. «Қашқадарёдонмаҳсулотлари» АЖ 38 603 35 803 13 700 22 103 2 800 27. «Косон ДМҚҚ» МЧЖ 69 567 63 467 27 500 35 967 6 100 28. «Дон-халқ ризқи» АЖ 40 316 40 316 15 415 24 901 29. «Дунё-М» АЖ 116 663 109 163 52 600 56 563 7 500 30. «Қамаши ДҚҚ» МЧЖ 21 562 21 562 8 200 13 362 31. «Индорама агро» МЧЖ 29 321 26 021 26 021 3 300 32. «Қамаши олтин бошоқлари кластер» МЧЖ 27 800 27 800 6 600 21 200 33. «Yakkabogʻ best-seeds» МЧЖ («Уруғчиликни ривожлантириш маркази» давлат муассасаси) 6 600 6 600 34. «Кифти-об барака чорва» МЧЖ 6 414 5 014 1 900 3 114 1 400 35. «Чироқчи дон маҳсулот» МЧЖ 19 154 19 154 7 400 11 754 Жами: 376 000 348 300 133 315 214 985 27 700 Навоий вилояти 36. «Навоийдонмаҳсулотлари» АЖ 50 781 48 414 24 175 24 239 2 367 37. «Қизилтепа ун заводи» АЖ 23 155 23 155 8 725 14 430 38. «Сарой уни» АЖ 15 258 15 258 15 258 39. « N avoiy best seeds» МЧЖ («Уруғчиликни ривожлантириш маркази» давлат муассасаси) 4 833 4 833 Жами: 94 027 86 827 32 900 53 927 7 200 Наманган вилояти 40. «Намангандонмаҳсулотлари» АЖ 77 621 77 621 28 811 48 810 41. «Учқўрғондонмаҳсулотлари» АЖ 57 554 57 554 22 453 35 101 42. «Попдонмаҳсулотлари» АЖ 28 592 28 592 11 462 17 130 43. «MAX IZMAILOV» МЧЖ 5 108 5 108 1 927 3 181 44. «Uchqoʻrgʻon best-seeds» МЧЖ («Уруғчиликни ривожлантириш маркази» давлат муассасаси) 11 000 11 000 45. «START AKTIV» МЧЖ 18 125 18 125 6 809 11 316 Жами: 198 000 187 000 71 462 115 538 11 000 Самарқанд вилояти 46. «Самарқанддонмаҳсулотлари» АЖ 69 196 67 892 22 958 44 934 1 304 47. «Оқтош дон» АЖ 48 009 46 144 15 604 30 540 1 865 48. «Жума элеватори» АЖ 7 715 7 715 2 609 5 106 49. «Жомбойдонмаҳсулотлари» АЖ 45 825 44 759 15 136 29 623 1 066 50. «Каттаминг уруғчилик кластери» МЧЖ 1 791 1 791 51. «Motrud best-seeds» МЧЖ («Уруғчиликни ривожлантириш маркази» давлат муассасаси) 3 961 3 961 52. «Pet agro oil» МЧЖ 54 171 54 171 18 318 35 853 53. «Afrosiyob jins tekstil» МЧЖ 6 079 6 079 2 056 4 023 54. «Мирзаев Шухрат Кенжаевич» ф/х 11 400 10 679 3 611 7 068 721 55. «Kattakurgan gʻalla cluster» МЧЖ 25 011 25 011 8 458 16 553 56. «Пастдарғом пахта-ғалла уруғчилиги» МЧЖ 2 842 2 842 Жами: 276 000 262 450 88 750 173 700 13 550 Сурхондарё вилояти 57. «Сурхондарёдонмаҳсулотлари» АЖ 108 570 102 860 36 806 66 054 5 710 58. «Шўрчидонмаҳсулотлари» АЖ 134 962 125 292 51 594 73 698 9 670 59. «Surxondaryo best-seeds» МЧЖ («Уруғчиликни ривожлантириш маркази» давлат муассасаси) 3 570 3 570 60. «Бек агро экспорт» МЧЖ 2 412 2 412 2 412 61. «Denov oltin don» МЧЖ 16 486 16 486 16 486 Жами: 266 000 247 050 88 400 158 650 18 950 Сирдарё вилояти 62. «Оқолтиндонмаҳсулотлари» АЖ 81 800 75 300 47 000 28 300 6 500 63. «Ховосдонмаҳсулотлари» АЖ 55 700 55 700 32 975 22 725 64. «Индорама агро» МЧЖ 37 000 37 000 37 000 65. «Бобур қишлоқ хўжалиги» МЧЖ 23 000 23 000 23 000 66. «Sirdaryo best-seeds» МЧЖ («Уруғчиликни ривожлантириш маркази» давлат муассасаси) 7 500 7 500 Жами: 205 000 191 000 79 975 111 025 14 000 Тошкент вилояти 67. «Тошкентдонмаҳсулотлари» АЖ 135 547 129 181 50 112 79 069 6 366 68. «Оҳангарон дон» АЖ 105 941 100 582 39 019 61 563 5 359 69. «Ғалла-Алтег» АЖ 40 537 40 537 15 725 24 812 70. «Tashkent best-seeds» МЧЖ («Уруғчиликни ривожлантириш маркази» давлат муассасаси) 10 977 10 977 71. «Мадониз» ХК 998 998 Жами: 294 000 270 300 104 856 165 444 23 700 Фарғона вилояти 72. «Фарғонадонмаҳсулотлари» АЖ 52 497 47 697 26 319 21 378 4 800 73. «Боғдоддонмаҳсулотлари» АЖ 57 017 57 017 21 729 35 288 74. «Сўх дон» МЧЖ 903 903 344 559 75. «Қўқондонмаҳсулотлари» АЖ 56 172 49 672 21 615 28 057 6 500 76. «Қувадонмаҳсулотлари» АЖ 8 857 7 507 6 313 1 194 1 350 77. «Эко граин треде 777» МЧЖ 37 843 37 843 14 424 23 419 78. «Бешариқ Крушер» МЧЖ 26 344 24 944 9 507 15 437 1 400 79. «Фарғонадон» МЧЖ 21 366 21 366 21 366 80. «Фурқатдон» Кластер 7 043 7 043 7 043 81. «Барака Қува ун» МЧЖ 9 058 9 058 9 058 82. «Rishtan best seeds» МЧЖ («Уруғчиликни ривожлантириш маркази» давлат муассасаси) 3 900 3 900 Жами: 281 000 263 050 100 251 162 799 17 950 Хоразм вилояти 83. «Хонқадонмаҳсулотлари» АЖ 16 655 16 655 8 263 8 392 84. «Боғот дон» АЖ 18 191 18 191 7 618 10 573 85. «Хоразмдонмаҳсулотлари» АЖ 13 388 13 388 9 610 3 778 86. «Шовот дон» АЖ 12 730 12 730 7 509 5 221 87. «Хоразм Нурли замин» фермер хўжалиги 7 928 5 987 5 987 1 941 88. «Гурлан дон қабул қилиш» МЧЖ 7 212 7 212 7 212 89. «Кўшкўпир Само кластер» МЧЖ 6 592 6 592 6 592 90. «Хонқа табиий маҳсулот» МЧЖ 6 203 6 203 6 203 91. «Умида» ф/х ғаллачилик кластери 2 451 2 451 2 451 92. «Urganch best seeds» МЧЖ 3 510 3 510 93. «Питнак агро дон» МЧЖ 2 891 2 891 2 891 94. «Хоразм фахри уруғчилик кластери» МЧЖ 1 749 1 749 Жами: 99 500 92 300 33 000 59 300 7 200 Республика бўйича жами: 2 850 000 2 650 000 1 000 000 1 650 000 200 000

Вазирлар Маҳкамасининг 2025 йил 31 майдаги 345-сон қарорига 2-ИЛОВА

2025 йил ҳосилидан давлат ресурсига харид қилинадиган буғдойнинг синфлар кесимидаги нархларини аниқлаш

Буғдой синфлари Клейковина миқдори (фоиздан кам бўлмаганда) Қўлланиладиган коэффициент Қаттиқ буғдой 1-синф 28 1,641 2-синф 25 1,447 3-синф 22 1,316 4-синф 18 1,000 Юмшоқ буғдой 1-синф 32 1,366 2-синф 28 1,162 3-синф 23 1,000 4-синф 18 0,895 5-синф қаттиқ ва юмшоқ буғдой чегараланмаган 0,827

Вазирлар Маҳкамасининг 2025 йил 31 майдаги 345-сон қарорига 3-ИЛОВА

2026 йил ҳосили учун тайёрланадиган уруғлик буғдойни вернализация қилиш учун совиткичли омборхоналарда сақлаш ҳажмлари

Т/р Корхоналар номи Жами тайёрланадиган уруғлик буғдой Шундан: тиним даврини ўташи учун совиткичли омборхоналарда сақланадиган уруғлик буғдой Қорақалпоғистон Республикаси 1. «Тахиатошдонмаҳсулотлари» АЖ 3 200 3 200 2. «Қўнғирот ун заводи» АЖ 1 000 1 000 3. «Тўрткўл пахта толаси агро кластер» МЧЖ 700 700 4. « N oʻkus best-seeds» МЧЖ («Уруғчиликни ривожлантириш маркази» давлат муассасаси) 3 750 3 750 5. «Гулдурсин ғалла кластер» МЧЖ 650 650 6. «Шаббоз Кластер» МЧЖ 700 700 Жами: 10 000 10 000 Андижон вилояти 1. «Андижондонмаҳсулотлари» АЖ 6 725 6 725 2. «Асакадонмаҳсулотлари» АЖ 4 135 4 135 3. «Қўрғонтепадонмаҳсулотлари» АЖ 4 125 4 125 4. «Andijon best-seeds» МЧЖ («Уруғчиликни ривожлантириш маркази» давлат муассасаси) 2 315 2 315 Жами: 17 300 17 300 Бухоро вилояти 1. «Бухородонмаҳсулотлари» АЖ 5 000 5 000 2. «Buxara best-seeds» МЧЖ («Уруғчиликни ривожлантириш маркази» давлат муассасаси) 3 000 3 000 3. «Яккатут пахтачилик, ғаллачилик, шоличилик ва уруғчилик» кластери 7 700 7 700 Жами: 15 700 15 700 Жиззах вилояти 1. «Жиззахдонмаҳсулотлари» АЖ 5 216 5 216 2. «Дўстликдонмаҳсулотлари» АЖ 1 940 1 940 3. «Djizakh best seeds» МЧЖ «Уруғчиликни ривожлантириш маркази» давлат муассасаси) 6 388 6 388 4. «Семуруғ кластер» МЧЖ 900 900 5. «Дафна ифори» МЧЖ 350 350 6. «Оқ тош уруғчилиги МЧЖ» 956 956 Жами: 15 750 15 750 Қашқадарё вилояти 1. «Қашқадарёдонмаҳсулотлари» АЖ 2 800 2 800 2. «Косон ДМҚҚ» МЧЖ 6 100 6 100 3. «Дунё-М» АЖ 7 500 7 500 4. «Индорама агро» МЧЖ 3 300 3 300 5. «Yakkabogʻ best-seeds» МЧЖ «Уруғчиликни ривожлантириш маркази» давлат муассасаси) 6 600 6 600 6. «Кифти-об барака чорва» МЧЖ 1 400 1 400 Жами: 27 700 27 700 Навоий вилояти 1. «Навоийдонмаҳсулотлари» АЖ 2 367 2 367 2. « N avoiy best seeds» МЧЖ («Уруғчиликни ривожлантириш маркази» давлат муассасаси) 4 833 4 833 Жами: 7 200 7 200 Наманган вилояти 1. «Uchqoʻrgʻon best-seeds» МЧЖ («Уруғчиликни ривожлантириш маркази» давлат муассасаси) 11 000 11 000 Жами: 11 000 11 000 Самарқанд вилояти 1. «Самарқанддонмаҳсулотлари» АЖ 1 304 1 304 2. «Оқтош дон» АЖ 1 865 1 865 3. «Пастдарғом пахта-ғалла уруғчилиги» МЧЖ 2 842 2 842 4. «Жомбойдонмаҳсулотлари» АЖ 1 066 1 066 5. «Каттаминг уруғчилик кластери» МЧЖ 1 791 1 791 6. «Motrud best-seeds» МЧЖ («Уруғчиликни ривожлантириш маркази» давлат муассасаси) 3 961 3 961 7. «Мирзаев Шухрат Кенжаевич» ф/х 721 721 Жами: 13 550 13 550 Сурхондарё вилояти 1. «Сурхондарёдонмаҳсулотлари» АЖ 5 710 5 710 2. «Шўрчидонмаҳсулотлари» АЖ 9 670 9 670 3. «Surxondaryo best-seeds» МЧЖ («Уруғчиликни ривожлантириш маркази» давлат муассасаси) 3 570 3 570 Жами: 18 950 18 950 Сирдарё вилояти 1. «Оқолтиндонмаҳсулотлари» АЖ 6 500 6 500 2. «Sirdaryo best-seeds» МЧЖ («Уруғчиликни ривожлантириш маркази» давлат муассасаси) 7 500 7 500 Жами: 14 000 14 000 Тошкент вилояти 1. «Тошкентдонмаҳсулотлари» АЖ 6 366 6 366 2. «Оҳангарон дон» АЖ 5 359 5 359 3. «Tashkent best-seeds» МЧЖ («Уруғчиликни ривожлантириш маркази» давлат муассасаси) 10 977 10 977 4. «Мадониз» ХК 998 998 Жами: 23 700 23 700 Фарғона вилояти 1. «Фарғонадонмаҳсулотлари» АЖ 4 800 4 800 2. «Қўқондонмаҳсулотлари» АЖ 6 500 6 500 3. «Қувадонмаҳсулотлари» АЖ 1 350 1 350 4. «Бешариқ Крушер» МЧЖ 1 400 1 400 5. «Rishtan best seeds» МЧЖ («Уруғчиликни ривожлантириш маркази» давлат муассасаси) 3 900 3 900 Жами: 17 950 17 950 Хоразм вилояти 1. «Urganch best seeds» МЧЖ («Уруғчиликни ривожлантириш маркази» давлат муассасаси) 3 510 3 510 2. «Хоразм фахри уруғчилик кластери» МЧЖ 1 749 1 749 3. «Хоразм нурли замин» фермер хўжалиги 1 941 1 941 Жами: 7 200 7 200 Республика бўйича жами: 200 000 200 000

Вазирлар Маҳкамасининг 2025 йил 31 майдаги 345-сон қарорига 4-ИЛОВА

Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг айрим қарорларига киритилаётган ўзгартириш ва қўшимчалар

1. Вазирлар Маҳкамасининг «Қишлоқни лизинг шартларида қишлоқ хўжалиги техникаси билан таъминлаш чора-тадбирлари тўғрисида» 2000 йил 2 ноябрдаги 424-сон қарорида :

а) 4-банд қуйидаги мазмундаги тўртинчи хатбоши билан тўлдирилсин:

«Ушбу бандда назарда тутилган тартиб маҳаллий ишлаб чиқарувчи корхоналар томонидан 2025 йилда тайёр ҳолда импорт қилинган қишлоқ хўжалиги техникаларига ҳам татбиқ қилинади»;

б) 1-илованинг 1-банди қуйидаги мазмундаги иккинчи хатбоши билан тўлдирилсин:

«Мазкур Низом талаблари маҳаллий ишлаб чиқарувчилар томонидан 2025 йилда тайёр ҳолда импорт қилинган қишлоқ хўжалиги техникаларига ҳам татбиқ қилинади».

2. Вазирлар Маҳкамасининг «Дон ва донни қайта ишлаш маҳсулотлари ҳисобини юритиш тизимини такомиллаштиришга, уларнинг сақланиши устидан назоратни кучайтиришга доир қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида» 2006 йил 25 майдаги 95-сон қарорида :

а) 4-банд қуйидаги мазмундаги еттинчи ва саккизинчи хатбошилар билан тўлдирилсин:

«вақтинча сақлаш учун қабул қилиниб Жамғарманинг тижорат вакилининг дон сақлаш сиғимида сақланаётган буғдой ҳажмида камомад ёки меъёрдан ортиқча йўқотишлар (камайиш) аниқланганда юзага келган камомад қиймати камомад аниқланган кундаги буғдойнинг биржа савдоларидаги нархига 100 фоиз устама қўллаган ҳолда тижорат вакилидан буғдой етиштирувчилар фойдасига ундирилади;

Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Агросаноат мажмуи устидан назорат қилиш инспекция Давлат захираларини бошқариш қўмитаси, Жамғарма ва Уруғчиликни ривожлантириш маркази билан биргаликда ҳар чоракда ва ҳар календарь йилнинг 1 май ҳолатига ўтган йилларда давлат захираси, давлат ресурси, вақтинча сақлаш ва уруғлик учун қабул қилинган буғдой қолдиғини тўлиқ геометрик ўлчовдан ўтказади»;

б) Илованинг 183-банд «а» кичик бандининг олтинчи — саккизинчи хатбошилари қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

«давлат ресурси ва вақтинча сақлаш учун қабул қилинган буғдойнинг табиий камайиш миқдори бош корхона элеваторлари ва/ёки омборларига ҳамда дон қабул қилиш шохобчаларига ўрим даврида тўғридан-тўғри қабул қилинганда, 2 фоиздан ошишига;

давлат ресурси ва вақтинча сақлаш учун қабул қилинган буғдойнинг табиий камайиш миқдори дон қабул қилиш шохобчаларидан бош корхона элеваторлари ва/ёки омборларига ҳамда буғдой танқислиги кузатилган ҳудудларга ташиб келтирилганда, 1 фоиздан ошишига йўл қўйилмайди.

Давлат ресурси ва вақтинча сақлаш учун қабул қилиниб, Жамғарманинг тижорат вакилига қарашли бўлган сақлаш сиғимида сақланаётган буғдой ҳажмида нормативдан ортиқча камайиш (йўқотиш) аниқланганда, камомад деб ҳисобланади».

3. Вазирлар Маҳкамасининг 2018 йил 12 июлдаги 533-сон қарори билан тасдиқланган Ўзбекистон Республикаси Иқтисодиёт ва молия вазирлиги ҳузуридаги Қишлоқ хўжалигини давлат томонидан қўллаб-қувватлаш жамғармаси тўғрисидаги низомнинг 18-банди қуйидаги мазмундаги 18 1 -банд билан тўлдирилсин:

«18 1 . Департаментга 2 та хизмат енгил автотранспорт воситасини сақлашга лимит ажратилади».

4. Вазирлар Маҳкамасининг 2023 йил 3 июндаги 227-сон қарори билан тасдиқланган Ички бозорда буғдой нархи барқарорлигини таъминлаш учун буғдойни харид қилиш ва биржа савдолари орқали сотиш тартиби тўғрисидаги низомда :

а) 2-бандда :

қуйидаги мазмундаги учинчи хатбоши билан тўлдирилсин:

« буғдой — давлат ресурси сифатида харид қилинадиган ҳамда вақтинча сақлашга қабул қилинадиган товар буғдой»;

учинчи — олтинчи хатбошилар тегишлича тўртинчи — еттинчи хатбошилар деб ҳисоблансин;

олтинчи хатбоши қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

« тижорат вакили — товар буғдойни харид қилиш, қабул қилиш ва сақлаш, шунингдек, харидорларга юклаб жўнатиш ишларини амалга оширадиган буғдойни сақлаш қувватига эга бўлган хўжалик юритувчи субъектлари»;

б) 21-банднинг биринчи хатбошиси қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

«21. Тижорат вакили топшириқ шартномасига мувофиқ хизмат ҳақини, жумладан, келишилган тарифларга асосан буғдойни ташиш, қабул қилиш, сақлаш ва юклаш билан боғлиқ харажатларни ҳамда табиий камайиш харажатларини қоплаш учун ҳар ой якунида Жамғармага ҳисобварақ-фактура тақдим этади»;

в) 24-банднинг иккинчи ва учинчи хатбошилари қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

«Буғдойни биржа савдоларида сотишда юзага келадиган салбий тафовут суммаси, шу жумладан, вақтинча сақлашга қабул қилинган товар буғдой учун тижорат вакилига тўланган хизмат ҳақи билан боғлиқ тўловлар Жамғарманинг харажатларида акс эттирилади.

Ушбу харажатлар Ўзбекистон Республикасининг республика бюджети ҳисобидан қопланади».

5. Вазирлар Маҳкамасининг «2024 йил ҳосилидан буғдой харид қилиш ва ички бозорда нархлар барқарорлигини таъминлаш чора-тадбирлари тўғрисида» 2024 йил 11 июндаги 325-сон қарори 10-банди иккинчи хатбошиси қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

«Бунда Жамғарма томонидан 2024 йил буғдой ҳосилини етиштириш харажатларини молиялаштириш учун тижорат банкларига жойлаштирилган кредит ресурсларининг қайтариш муддати Жамғарма ва тижорат банклари ўртасида тузилган битимларда белгиланган кредит ресурсини қайтаришнинг охирги муддатидан бошлаб мутаносиб равишда узайтирилади».

6. Вазирлар Маҳкамасининг «Пахта хом ашёси етиштирувчиларини молиявий қўллаб-қувватлаш чора-тадбирлари тўғрисида» 2024 йил 13 сентябрдаги 574-сон қарори 1-банди қуйидаги мазмундаги «г) 2024 йилда пахта хом ашёсини етиштириш харажатларини молиялаштириш учун тижорат банкларига жойлаштирилган Жамғарманинг кредит ресурсларини қайтариш муддати, истисно тариқасида, Жамғарма ва тижорат банклари ўртасида тузилган битимларда белгиланган кредит ресурсини қайтаришнинг охирги муддатидан бошлаб мутаносиб равишда 2025 йил 1 сентябрга қадар узайтирилсин» кичик банд билан тўлдирилсин.

Ўзбекистон Республикасининг Бош вазири А. АРИПОВ

Тошкент ш.,

2025 йил 31 май,

345-сон

(Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 04.06.2025 й., 09/25/345/0491-сон; 28.07.2025 й., 09/25/466/0655-сон)

lex.uz

Oʻzbekiston Respublikasi Vazirlar Mahkamasining

qarori

DISLOKATSIYASI

KOEFFITSIYENTLARI

2025-yil hosilidan bugʻdoy xarid qilish va ichki bozorni don bilan barqaror taʼminlash chora-tadbirlari toʻgʻrisida

Gʻalla bozorini erkinlashtirish boʻyicha islohotlarni izchil davom ettirish, ichki bozorni bugʻdoy va un mahsulotlari bilan uzluksiz taʼminlash hamda ularning narxlari barqarorligini taʼminlash maqsadida Vazirlar Mahkamasi qaror qiladi:

1. Oʻzbekiston Respublikasi Qishloq xoʻjaligi vazirligi, Iqtisodiyot va moliya vazirligi, Qoraqalpogʻiston Respublikasi Vazirlar Kengashi hamda viloyatlar hokimliklarining 2025-yil hosilidan jami 2 850 ming tonna bugʻdoyning:

1 650 ming tonnasini fermer xoʻjaliklari hamda boshqa bugʻdoy yetishtiruvchilar (keyingi oʻrinlarda — bugʻdoy yetishtiruvchilar) tomonidan keyinchalik birja savdolarida sotish uchun Iqtisodiyot va moliya vazirligi huzuridagi Qishloq xoʻjaligini davlat tomonidan qoʻllab-quvvatlash jamgʻarmasining (keyingi oʻrinlarda — Jamgʻarma) tijorat vakillari (keyingi oʻrinlarda — tijorat vakillari) omborlarida vaqtincha saqlashga qabul qilish;

1 000 ming tonna tovar bugʻdoyni davlat resursi sifatida;

200 ming tonnasini urugʻlik uchun Jamgʻarma mablagʻlari hisobidan xarid qilish toʻgʻrisidagi takliflari maʼqullansin.

2. Shunday tartib oʻrnatilsinki, unga muvofiq:

respublika tijorat banklari bugʻdoy yetishtiruvchilar kesimida 2025-yil gʻalla hosilini yetishtirish uchun ajratilgan imtiyozli kreditlarni hamda urugʻlik bugʻdoydan yuzaga kelgan qarzdorliklarni soʻndirishga talab etiladigan boshoqli don hajmlari boʻyicha hisob-kitoblarni uch kun muddatda Oʻzbekiston Respublikasi Qishloq xoʻjaligi vazirligiga taqdim etadi;

Oʻzbekiston Respublikasi Qishloq xoʻjaligi vazirligi tijorat banklari tomonidan taqdim etilgan bugʻdoy yetishtiruvchilar kesimida bugʻdoy topshirish hajmlari toʻgʻrisidagi maʼlumotlarni Qoraqalpogʻiston Respublikasi Vazirlar Kengashi va viloyatlar hokimliklariga yuboradi;

Qoraqalpogʻiston Respublikasi Vazirlar Kengashi va viloyatlar hokimliklari ushbu hisob-kitoblarga asosan bugʻdoy keyinchalik birja savdolarida sotish uchun tijorat vakillari omborlarida vaqtinchalik saqlashga qabul qilinishini taʼminlaydi.

3. Quyidagilar:

2025-yil hosilidan vaqtincha saqlash, davlat resursi va urugʻlik uchun bugʻdoyni qabul qiladigan omborlar dislokatsiyasi 1-ilovaga muvofiq;

2025-yil hosilidan davlat resursiga xarid qilinadigan bugʻdoyning sinflar kesimidagi narxlarini aniqlash koeffitsiyentlari 2-ilovaga muvofiq;

2026-yil hosili uchun tayyorlanadigan urugʻlik bugʻdoyni vernalizatsiya qilish uchun sovitkichli omborxonalarda saqlash hajmlari 3-ilovaga muvofiq tasdiqlansin.

4. Belgilansinki:

a) 2025-yil gʻalla hosilidan boshlab, davlat resursiga xarid qilinadigan bugʻdoy boʻyicha hisob-kitoblarni amalga oshirish maqsadida “Oʻzbekiston respublika tovar-xomashyo birjasi” AJ (keyingi oʻrinlarda — birja) har yili 1-iyunga qadar tegishli yilning yanvar — aprel oylarida 3-sinf bugʻdoy uchun birjada shakllangan oʻrtacha narxdan kelib chiqib, 3-sinf bugʻdoy uchun oʻrtacha narxni oʻzining rasmiy veb-saytida eʼlon qiladi;

b) davlat resursiga xarid qilinadigan bugʻdoy uchun hisob-kitoblar birjaning rasmiy veb-saytida eʼlon qilingan narxlarga bugʻdoyning sinflar kesimidagi narxlarini aniqlash koeffitsiyentlarini qoʻllagan holda amalga oshiriladi;

v) Jamgʻarma davlat resursiga xarid qilingan bugʻdoy tijorat vakiliga topshirilgan kundan eʼtiboran ikki hafta muddatda bugʻdoy uchun toʻlovlarni bugʻdoy yetishtiruvchining 23210 maxsus hisobvaraqlariga oʻtkazib beradi;

g) vaqtincha saqlash uchun qabul qilinadigan tovar bugʻdoyning:

saqlash xarajatlari Jamgʻarmaning tijorat vakili va bugʻdoy yetishtiruvchilar oʻrtasida tuzilgan shartnomaga muvofiq 2026-yil 1-yanvarga qadar Jamgʻarma mablagʻlari hisobidan;

tashib keltirish bilan bogʻliq transport xarajatlari, qabul qilish va xaridorlarga yuklab joʻnatish xarajatlari tijorat vakili hamda bugʻdoy yetishtiruvchilar oʻrtasida tuzilgan shartnomaga muvofiq naqd va oʻzaro hisob-kitob orqali bugʻdoy yetishtiruvchilar hisobidan toʻlab beriladi;

d) vaqtincha saqlash uchun qabul qilinib, tijorat vakilining don saqlash sigʻimida saqlanayotgan bugʻdoy hajmida kamomad yoki meʼyordan ortiqcha yoʻqotishlar (kamayish) aniqlanganda, yuzaga kelgan kamomad qiymati kamomad aniqlangan kundagi bugʻdoyning birja savdolaridagi narxiga 100 foiz ustama qoʻllagan holda tijorat vakilidan bugʻdoy yetishtiruvchilar foydasiga undiriladi;

e) bugʻdoy yetishtiruvchilar tomonidan respublika hududida ekishga tavsiya etilmagan bugʻdoy navlaridan, sifatsiz tayyorlangan va dorilanmagan urugʻlardan ekish uchun foydalanish holatlari aniqlanganda, ularga ushbu yil hosili uchun imtiyozli kreditlar ajratilishi va yetishtirilgan hosilning davlat resurslariga sotilishi taqiqlanadi;

j) Vazirlar Mahkamasi huzuridagi Agrosanoat majmui ustidan nazorat qilish inspeksiyasi Davlat zaxiralarini boshqarish qoʻmitasi, Jamgʻarma va Urugʻchilikni rivojlantirish markazi bilan birgalikda har chorakda va har kalendar yilning 1-may holatiga oʻtgan yillarda davlat zaxirasi, davlat resursi, vaqtinchalik saqlash va urugʻlik uchun qabul qilingan bugʻdoy qoldigʻini toʻliq geometrik oʻlchovdan oʻtkazadi.

5. Shunday tartib oʻrnatilsinki, unga muvofiq:

Jamgʻarma mablagʻlari hisobidan davlat resursiga xarid qilingan, shuningdek, vaqtincha saqlashga qabul qilingan tovar bugʻdoyni barcha xoʻjalik yurituvchi subyektlarga birja savdolari orqali cheklovlarsiz sotishga;

Jamgʻarmaning tijorat vakili boʻlgan donni qayta ishlash quvvatiga ega bugʻdoy yetishtiruvchilarga oʻzlari yetishtirgan tovar bugʻdoyni oʻz omboriga vaqtincha saqlashga qabul qilib, ushbu bugʻdoydan 75 foizidan kam boʻlmagan miqdorda un ishlab chiqarib, birja savdolari orqali sotish majburiyatini olganda, tovar bugʻdoyni grafik asosida qayta ishlab sotishga;

bugʻdoy yetishtiruvchilarga urugʻlik bugʻdoy uchun urugʻlik tayyorlash korxonalari oldidagi, shuningdek, bugʻdoyni tashish, qabul qilish, saqlash va xaridorlarga yuklab joʻnatish xarajatlari boʻyicha tijorat vakillari oldidagi qarzdorliklarini vaqtincha saqlashdagi tovar bugʻdoy hisobidan urugʻlik tayyorlash korxonalari hamda tijorat vakillari bilan oʻzaro shartnomalar asosida qoplashga ruxsat beriladi.

Ushbu hisob-kitoblarda bugʻdoyning qiymati joriy yil uchun birjada eʼlon qilingan 3-sinf bugʻdoyning oʻrtacha narxidan past boʻlmasligi lozim.

Urugʻlik bugʻdoy tayyorlash korxonalari, tijorat vakillari va Jamgʻarma oʻrtasida tuzilgan uch tomonlama shartnomaga asosan debitor qarzdorliklar undiriladi.

6. Tijorat vakillari omborlarida vaqtincha saqlashga qabul qilinadigan bugʻdoyni birja savdolarida sotishdan tushgan mablagʻlar, birinchi navbatda, Jamgʻarma mablagʻlari hisobidan bugʻdoy yetishtirish xarajatlarini moliyalashtirishga ajratilgan kreditlar hamda urugʻlik bugʻdoydan yuzaga kelgan qarzdorliklarni soʻndirishga yoʻnaltirilsin.

7. Urugʻlik tayyorlash korxonalari qabul qilingan urugʻlik bugʻdoy uchun hisob-kitoblarni Jamgʻarma tomonidan tijorat banklariga joylashtiriladigan kredit resurslari hisobidan ikki bosqichda amalda oshiradi:

birinchi bosqichda — urugʻlik bugʻdoyning har tonnasiga joriy yil hosili 3-sinf bugʻdoyi uchun birjada eʼlon qilingan oʻrtacha narxda;

ikkinchi bosqichda — urugʻlik sifatida amalda sotilgan (elektron hisob-faktura asosida) bugʻdoyning har tonnasi uchun Vazirlar Mahkamasining “Qishloq xoʻjaligi ekinlari urugʻchiligiga oid ayrim normativ-huquqiy hujjatlarni tasdiqlash toʻgʻrisida” 2021-yil 12-oktabrdagi 641-son qarorida boshoqli don urugʻlarining avlodlari uchun belgilangan ustamalarni qoʻllagan holda qayta hisob-kitob qilinadi.

Bunda:

barcha urugʻlik yetkazib bergan xoʻjaliklar bilan hisob-kitoblar tayyorlangan umumiy urugʻlik hajmi va amalda sotilgan urugʻlik nisbatida aniqlanadigan ulushga muvofiq miqdorda amalga oshiriladi;

Jamgʻarma urugʻlik bugʻdoyni xarid qilish, tayyorlash va sugʻurtalash xarajatlarini kreditlash uchun 12 oy muddatga (shundan 6 oy imtiyozli davr bilan), Oʻzbekiston Respublikasi Markaziy banki asosiy stavkasining 50 foizi miqdoridan 4 foiz bandga past stavkada kredit resurslarini urugʻlik bugʻdoy tayyorlash korxonalariga xizmat koʻrsatuvchi tijorat banklariga joylashtiradi;

tijorat banklari ushbu kredit resurslari hisobidan urugʻlik bugʻdoy tayyorlash korxonalariga sugʻurta polisi asosida Oʻzbekiston Respublikasi Markaziy banki asosiy stavkasining 50 foizi miqdorida 12 oy muddatga (shundan 6 oy imtiyozli davr bilan) kredit ajratadi;

urugʻlik tayyorlash korxonalarining bank hisobvaraqlariga urugʻlik bugʻdoyni sotishdan tushgan mablagʻlar, birinchi navbatda, Jamgʻarma resurslari hisobidan ajratilgan kreditlarni soʻndirishga yoʻnaltiriladi;

Oʻzbekiston Respublikasi Qishloq xoʻjaligi vazirligi tijorat banklari bilan birgalikda urugʻlik bugʻdoy tayyorlash korxonalari tomonidan yetkazib berilgan urugʻlik bugʻdoy uchun qarzlarni 2026-yil hosili uchun bugʻdoy yetishtirish xarajatlarini moliyalashtirishga ajratiladigan imtiyozli kreditlar hisobidan ustuvor ravishda toʻlab berilishini tashkil etadi;

urugʻlik bugʻdoy hisob-kitobini amalga oshirish uchun tijorat banklari Jamgʻarmaga alohida kredit buyurtmalari taqdim etadi hamda ushbu maqsadlar uchun ajratilgan mablagʻlarning boshqa yoʻnalishlarga sarflanishiga yoʻl qoʻyilmaydi.

Oʻzbekiston Respublikasi Iqtisodiyot va moliya vazirligi Qishloq xoʻjaligi vazirligi bilan birgalikda ikki hafta muddatda urugʻlik tayyorlash korxonalari qabul qilingan urugʻlik bugʻdoy uchun bugʻdoy yetishtiruvchilar bilan hisob-kitoblarni yuritish tartibini tasdiqlasin.

8. Qoraqalpogʻiston Respublikasi Vazirlar Kengashi va viloyatlar hokimliklari, Oʻzbekiston Respublikasi Qishloq xoʻjaligi vazirligi, tijorat vakillari, gʻallachilik klasterlari bilan birgalikda:

hududlarning ichki imkoniyatini inobatga olgan holda 2025-yil hosilidan tayyorlangan urugʻlik bugʻdoyni sovitkichli omborxonalarda saqlab, ularning tinim davrini oʻtagan holda ekish amaliyotini joriy etsin;

urugʻlik bugʻdoy tayyorlash korxonalarida 2026-yil hosili uchun jamgʻarilgan urugʻlik bugʻdoy toʻdalarini nav va avlodlar boʻyicha tozalash, saralash, dorilash va qadoqlash ishlarini 2025-yil 15-avgustga qadar yakunlasin.

Bunda Oʻzbekiston Respublikasi Qishloq xoʻjaligi vazirligi ikki hafta muddatda tayyorlangan urugʻliklarni sovitkichli omborxonalarda saqlash tartibini tasdiqlasin.

9. Qoraqalpogʻiston Respublikasi Vazirlar Kengashi va viloyatlar hokimliklari bir hafta muddatda urugʻlik toʻdalarini (partiya) sovitkichli omborxonalarda saqlanishi boʻyicha tasdiqlangan manzilli roʻyxatini Oʻzbekiston Respublikasi Qishloq xoʻjaligi vazirligiga taqdim etsin.

10. Oʻzbekiston Respublikasi Iqtisodiyot va moliya vazirligi:

a) oʻn kun muddatda:

Transport vazirligi va Qishloq xoʻjaligi vazirligi bilan birgalikda 2025-yil bugʻdoy hosilini tashishning tavsiyaviy tariflarini;

tijorat vakillari hamda Raqobatni rivojlantirish va isteʼmolchilar huquqlarini himoya qilish qoʻmitasi bilan birgalikda bugʻdoyni qabul qilish, saqlash va xaridorlarga yuklab joʻnatish boʻyicha xizmatlar tarifining cheklangan darajasini tasdiqlasin va joylarga yetkazilishini taʼminlasin;

b) Jamgʻarma va birja bilan birgalikda Qoraqalpogʻiston Respublikasi Vazirlar Kengashi hamda viloyatlar hokimliklari tomonidan bugʻdoy yetishtiruvchilar kesimida tasdiqlangan vaqtincha saqlash uchun qabul qilingan bugʻdoyni birja savdolariga qoʻyish boʻyicha oylik grafiklarni umumlashtirgan holda tasdiqlasin va kelgusi oyda birja savdolariga qoʻyiladigan bugʻdoy hajmlarini joriy oyning 30-sanasiga qadar birjaning rasmiy veb-sahifasiga joylashtirib borsin;

v) Jamgʻarma bilan birgalikda:

davlat resursiga xarid qilingan bugʻdoyni birja savdolariga qoʻyish boʻyicha oylik grafikni 2025-yil 30-sentabrga qadar ishlab chiqib, tasdiqlash uchun Vazirlar Mahkamasiga kiritsin;

kelgusi oylarda birja savdolariga qoʻyiladigan bugʻdoy hajmlari toʻgʻrisidagi maʼlumotlarni kalendar oy boshlanishidan ikki kun oldin birjaning rasmiy veb-sahifasiga joylashtirish uchun taqdim etib borsin;

zarur hollarda ichki bozorda bugʻdoy narxlari keskin oshishiga yoʻl qoʻymaslik maqsadida bugʻdoy tanqisligi kuzatilgan hududlar uchun birja savdolariga qoʻshimcha bugʻdoy qoʻyish toʻgʻrisida Vazirlar Mahkamasiga taklif kiritsin.

Bunda tijorat vakillari tomonidan bugʻdoy tanqisligi kuzatilgan hududlarda tovar bugʻdoyni xarid qilish va sotish jarayonida qoʻshilgan qiymat soligʻi hisobga olinmaydi va sotishda soliq solish bazasiga kiritilmaydi.

11. Tijorat vakillari omborlarida vaqtincha saqlashga qabul qilingan bugʻdoy birja savdolariga oyma-oy grafik asosida qoʻyilishini inobatga olib:

2024-yil hosili uchun bugʻdoy yetishtirish xarajatlarini moliyalashtirishga ajratilgan kreditlarni qaytarish muddati, istisno tariqasida, 2025-yil 1-sentabrga qadar;

2025-yil hosili uchun bugʻdoy yetishtirish xarajatlarini moliyalashtirishga ajratilgan kreditlarni qaytarish muddati, istisno tariqasida, 2026-yil 1-aprelga qadar uzaytirilsin.

Bunda Jamgʻarma tomonidan bugʻdoy yetishtirish xarajatlarini moliyalashtirish maqsadida tijorat banklariga joylashtirilgan kredit resurslarini qaytarish muddati mutanosib ravishda uzaytiriladi.

12. Oʻzbekiston Respublikasi Raqobatni rivojlantirish va isteʼmolchilar huquqlarini himoya qilish qoʻmitasi mazkur qarorning 5-bandiga muvofiq bugʻdoyni qayta ishlashga yoʻnaltirgan xoʻjalik yurituvchi subyektlar tomonidan ishlab chiqarilgan un mahsulotlarining birja savdolariga grafik asosida chiqarilishi ustidan tizimli nazorat oʻrnatsin.

13. Jamgʻarma tomonidan tijorat vakillariga oʻtkazib beriladigan va qaytariladigan mablagʻlar hamda tijorat vakillari omborlarida vaqtincha saqlashga bugʻdoy topshirgan bugʻdoy yetishtiruvchilarning mahsulot sotishdan tushgan mablagʻlari harakati qonunchilik hujjatlariga muvofiq undiruvga qaratilmaydigan maxsus maqsadli hisobvaraqlarda amalga oshirilishi belgilab qoʻyilsin.

14. Jamgʻarmaga donni qabul qilish va omborlardan chiqarish jarayonini, shuningdek, Jamgʻarma, tijorat vakili va bugʻdoy yetishtiruvchilar oʻrtasidagi moliyaviy hisob-kitoblarning tezkor va shaffof amalga oshirilishini taʼminlash maqsadida “d-xarid.uz” axborot tizimini “Realsoft” masʼuliyati cheklangan jamiyatidan toʻgʻridan-toʻgʻri shartnoma asosida xarid qilishga ruxsat berilsin.

Bunda “d-xarid.uz” axborot tizimini xarid qilish bahosi, Oʻzbekiston Respublikasi Iqtisodiyot va moliya vazirligi huzuridagi “Loyihalar va import kontraktlarini kompleks ekspertiza qilish markazi” DUK, Raqamli texnologiyalar vazirligi, Raqobatni rivojlantirish va isteʼmolchilar huquqlarini himoya qilish qoʻmitasi hamda Jamgʻarma hamkorligida oʻtkaziladigan ekspertiza yakunlari boʻyicha aniqlanadi.

15. Oʻzbekiston Respublikasi Bosh prokuraturasi huzuridagi Iqtisodiy jinoyatlarga qarshi kurashish departamentining Davlat moliyaviy nazorati inspeksiyasiga va Markaziy bankka 2025-yil hosilidan bugʻdoy xarid qilish va sotishda shaffoflikni taʼminlash, toʻlovlar oʻz vaqtida amalga oshirilishi hamda ajratilgan kreditlar soʻndirilishi ustidan kunlik nazorat oʻrnatish tavsiya etilsin.

16. Oʻzbekiston Respublikasi Ichki ishlar vazirligi Favqulodda vaziyatlar vazirligi, Qoraqalpogʻiston Respublikasi Vazirlar Kengashi va viloyatlar hokimliklari bilan birgalikda yoʻllarda gʻalla oʻrish va don tashish texnikalarining harakatlanish xavfsizligini taʼminlash, gʻalla maydonlarida yongʻin kelib chiqishining oldini olish, shuningdek, yetishtirilgan hosilning talon-toroj qilinishiga yoʻl qoʻymaslik yuzasidan zarur choralarni koʻrsin.

17. Vazirlar Mahkamasining “Qishloqni lizing shartlarida qishloq xoʻjaligi texnikasi bilan taʼminlash chora-tadbirlari toʻgʻrisida” 2000-yil 2-noyabrdagi 424-son qaroriga asosan mahalliy ishlab chiqaruvchi korxonalar tomonidan tayyor holda import qilingan yangi zamonaviy gʻalla oʻrish kombayni va paxta terish mashinasi hamda ular bilan agregatlashtirilib ishlatiladigan traktorlarni qishloq xoʻjaligi korxonalariga imtiyozli lizing shartlarida yetkazib berish uchun Jamgʻarma tomonidan 2025-yilda moliyalashtirilishi belgilab qoʻyilsin.

Bunda 2025-yilda ushbu resurslar asosida xarid qilingan texnikalarga Jamgʻarma tomonidan texnikalar uchun qonunchilikda belgilangan subsidiya va kompensatsiyalar ajratilmaydi.

18. Oʻzbekiston Respublikasi Hukumatining 4-ilovaga muvofiq ayrim qarorlariga oʻzgartirish va qoʻshimchalar kiritilsin.

19. Ushbu qarorning bajarilishini nazorat qilish Oʻzbekiston Respublikasi Bosh vazirining oʻrinbosarlari J.A. Qoʻchqorov va J.A. Xodjayev hamda Qoraqalpogʻiston Respublikasi Vazirlar Kengashi Raisi va viloyatlar hokimlari zimmasiga yuklansin.

Vazirlar Mahkamasining 2025-yil 31-maydagi 345-son qaroriga 1-ILOVA

2025-yil hosilidan vaqtinchalik saqlash, davlat resursi va urugʻlik uchun bugʻdoyni qabul qiladigan omborlar

tonna T/r Korxonalar nomi Jami qabul qilinadigan bugʻdoy Shu jumladan: tovar bugʻdoy shundan: urugʻlik bugʻdoy davlat resursi sifatida xarid qilinadigan bugʻdoy vaqtincha saqlashga qabul qilinadigan bugʻdoy Qoraqalpogʻiston Respublikasi 1. “Taxiatoshdonmahsulotlari” AJ 54 178 50 978 21 037 29 941 3 200 2. “Qoʻngʻirot un zavodi” AJ 18 137 17 137 7 075 10 062 1 000 3. “Toʻrtkoʻldonmahsulotlari” MCHJ 1 237 1 237 520 717 4. “Toʻrtkoʻl paxta tolasi agro klaster” MCHJ 7 570 6 870 2 830 4 040 700 5. “ N oʻkus best-seeds” MCHJ (“Urugʻchilikni rivojlantirish markazi” davlat muassasasi) 3 750 3 750 6. “Qoraqalpoqdonmahsulotlari” AJ 17 146 17 146 7 070 10 076 7. “Guldursin gʻalla klaster” MCHJ 8 803 8 153 3 370 4 783 650 8. “Shabboz Klaster” MCHJ 8 807 8 107 3 350 4 757 700 Jami: 119 628 109 628 45 252 64 376 10 000 Andijon viloyati 9. “Andijondonmahsulotlari” AJ 79 754 73 029 27 979 45 050 6 725 10. “Asakadonmahsulotlari” AJ 69 801 65 666 24 622 41 044 4 135 11. “Qoʻrgʻontepadonmahsulotlari” AJ 56 731 52 606 19 867 32 739 4 125 12. “Andijon best-seeds” MCHJ (“Urugʻchilikni rivojlantirish markazi” davlat muassasasi) 2 315 2 315 Jami: 208 601 191 301 72 468 118 833 17 300 Buxoro viloyati 13. “Buxorodonmahsulotlari” AJ 78 231 73 231 27 273 45 958 5 000 14. “Qorakoʻldonmahsulotlari” AJ 69 199 69 199 25 771 43 428 15. “Kogondonmahsulotlari” AJ 32 870 32 870 12 242 20 628 16. “Buxara best seeds” MCHJ (“Urugʻchilikni rivojlantirish markazi” davlat muassasasi) 3 000 3 000 17. “Yakkatut paxtachilik, gʻallachilik, sholichilik va urugʻchilik” klasteri 7 700 7 700 Jami: 191 000 175 300 65 286 110 014 15 700 Jizzax viloyati 18. “Jizzaxdonmahsulotlari” AJ 74 240 69 024 30 136 38 888 5 216 19. “Zarbdor elevatori” AJ 45 304 45 304 15 728 29 576 20. “Doʻstlikdonmahsulotlari” AJ 103 841 101 901 38 221 63 680 1 940 21. “Djizakh best seeds” MCHJ (“Urugʻchilikni rivojlantirish markazi” davlat muassasasi) 6 388 6 388 22. “Semurugʻ klaster” MCHJ 900 900 23. “Dafna ifori” MCHJ 6 392 6 042 6 042 350 24. “Silverleafe” MCHJ QK 3 223 3 223 3 223 25. “Oq tosh urugʻchiligi MCHJ” 956 956 Jami: 241 244 225 494 84 085 141 409 15 750 Qashqadaryo viloyati 26. “Qashqadaryodonmahsulotlari” AJ 38 603 35 803 13 700 22 103 2 800 27. “Koson DMQQ” MCHJ 69 567 63 467 27 500 35 967 6 100 28. “Don-xalq rizqi” AJ 40 316 40 316 15 415 24 901 29. “Dunyo-M” AJ 116 663 109 163 52 600 56 563 7 500 30. “Qamashi DQQ” MCHJ 21 562 21 562 8 200 13 362 31. “Indorama agro” MCHJ 29 321 26 021 26 021 3 300 32. “Qamashi oltin boshoqlari klaster” MCHJ 27 800 27 800 6 600 21 200 33. “Yakkabogʻ best-seeds” MCHJ (“Urugʻchilikni rivojlantirish markazi” davlat muassasasi) 6 600 6 600 34. “Kifti-ob baraka chorva” MCHJ 6 414 5 014 1 900 3 114 1 400 35. “Chiroqchi don mahsulot” MCHJ 19 154 19 154 7 400 11 754 Jami: 376 000 348 300 133 315 214 985 27 700 Navoiy viloyati 36. “Navoiydonmahsulotlari” AJ 50 781 48 414 24 175 24 239 2 367 37. “Qiziltepa un zavodi” AJ 23 155 23 155 8 725 14 430 38. “Saroy uni” AJ 15 258 15 258 15 258 39. “ N avoiy best seeds” MCHJ (“Urugʻchilikni rivojlantirish markazi” davlat muassasasi) 4 833 4 833 Jami: 94 027 86 827 32 900 53 927 7 200 Namangan viloyati 40. “Namangandonmahsulotlari” AJ 77 621 77 621 28 811 48 810 41. “Uchqoʻrgʻondonmahsulotlari” AJ 57 554 57 554 22 453 35 101 42. “Popdonmahsulotlari” AJ 28 592 28 592 11 462 17 130 43. “MAX IZMAILOV” MCHJ 5 108 5 108 1 927 3 181 44. “Uchqoʻrgʻon best-seeds” MCHJ (“Urugʻchilikni rivojlantirish markazi” davlat muassasasi) 11 000 11 000 45. “START AKTIV” MCHJ 18 125 18 125 6 809 11 316 Jami: 198 000 187 000 71 462 115 538 11 000 Samarqand viloyati 46. “Samarqanddonmahsulotlari” AJ 69 196 67 892 22 958 44 934 1 304 47. “Oqtosh don” AJ 48 009 46 144 15 604 30 540 1 865 48. “Juma elevatori” AJ 7 715 7 715 2 609 5 106 49. “Jomboydonmahsulotlari” AJ 45 825 44 759 15 136 29 623 1 066 50. “Kattaming urugʻchilik klasteri” MCHJ 1 791 1 791 51. “Motrud best-seeds” MCHJ (“Urugʻchilikni rivojlantirish markazi” davlat muassasasi) 3 961 3 961 52. “Pet agro oil” MCHJ 54 171 54 171 18 318 35 853 53. “Afrosiyob jins tekstil” MCHJ 6 079 6 079 2 056 4 023 54. “Mirzayev Shuxrat Kenjayevich” f/x 11 400 10 679 3 611 7 068 721 55. “Kattakurgan gʻalla cluster” MCHJ 25 011 25 011 8 458 16 553 56. “Pastdargʻom paxta-gʻalla urugʻchiligi” MCHJ 2 842 2 842 Jami: 276 000 262 450 88 750 173 700 13 550 Surxondaryo viloyati 57. “Surxondaryodonmahsulotlari” AJ 108 570 102 860 36 806 66 054 5 710 58. “Shoʻrchidonmahsulotlari” AJ 134 962 125 292 51 594 73 698 9 670 59. “Surxondaryo best-seeds” MCHJ (“Urugʻchilikni rivojlantirish markazi” davlat muassasasi) 3 570 3 570 60. “Bek agro eksport” MCHJ 2 412 2 412 2 412 61. “Denov oltin don” MCHJ 16 486 16 486 16 486 Jami: 266 000 247 050 88 400 158 650 18 950 Sirdaryo viloyati 62. “Oqoltindonmahsulotlari” AJ 81 800 75 300 47 000 28 300 6 500 63. “Xovosdonmahsulotlari” AJ 55 700 55 700 32 975 22 725 64. “Indorama agro” MCHJ 37 000 37 000 37 000 65. “Bobur qishloq xoʻjaligi” MCHJ 23 000 23 000 23 000 66. “Sirdaryo best-seeds” MCHJ (“Urugʻchilikni rivojlantirish markazi” davlat muassasasi) 7 500 7 500 Jami: 205 000 191 000 79 975 111 025 14 000 Toshkent viloyati 67. “Toshkentdonmahsulotlari” AJ 135 547 129 181 50 112 79 069 6 366 68. “Ohangaron don” AJ 105 941 100 582 39 019 61 563 5 359 69. “Gʻalla-Alteg” AJ 40 537 40 537 15 725 24 812 70. “Tashkent best-seeds” MCHJ (“Urugʻchilikni rivojlantirish markazi” davlat muassasasi) 10 977 10 977 71. “Madoniz” XK 998 998 Jami: 294 000 270 300 104 856 165 444 23 700 Fargʻona viloyati 72. “Fargʻonadonmahsulotlari” AJ 52 497 47 697 26 319 21 378 4 800 73. “Bogʻdoddonmahsulotlari” AJ 57 017 57 017 21 729 35 288 74. “Soʻx don” MCHJ 903 903 344 559 75. “Qoʻqondonmahsulotlari” AJ 56 172 49 672 21 615 28 057 6 500 76. “Quvadonmahsulotlari” AJ 8 857 7 507 6 313 1 194 1 350 77. “Eko grain trede 777” MCHJ 37 843 37 843 14 424 23 419 78. “Beshariq Krusher” MCHJ 26 344 24 944 9 507 15 437 1 400 79. “Fargʻonadon” MCHJ 21 366 21 366 21 366 80. “Furqatdon” Klaster 7 043 7 043 7 043 81. “Baraka Quva un” MCHJ 9 058 9 058 9 058 82. “Rishtan best seeds” MCHJ (“Urugʻchilikni rivojlantirish markazi” davlat muassasasi) 3 900 3 900 Jami: 281 000 263 050 100 251 162 799 17 950 Xorazm viloyati 83. “Xonqadonmahsulotlari” AJ 16 655 16 655 8 263 8 392 84. “Bogʻot don” AJ 18 191 18 191 7 618 10 573 85. “Xorazmdonmahsulotlari” AJ 13 388 13 388 9 610 3 778 86. “Shovot don” AJ 12 730 12 730 7 509 5 221 87. “Xorazm Nurli zamin” fermer xoʻjaligi 7 928 5 987 5 987 1 941 88. “Gurlan don qabul qilish” MCHJ 7 212 7 212 7 212 89. “Koʻshkoʻpir Samo klaster” MCHJ 6 592 6 592 6 592 90. “Xonqa tabiiy mahsulot” MCHJ 6 203 6 203 6 203 91. “Umida” f/x gʻallachilik klasteri 2 451 2 451 2 451 92. “Urganch best seeds” MCHJ 3 510 3 510 93. “Pitnak agro don” MCHJ 2 891 2 891 2 891 94. “Xorazm faxri urugʻchilik klasteri” MCHJ 1 749 1 749 Jami: 99 500 92 300 33 000 59 300 7 200 Respublika boʻyicha jami: 2 850 000 2 650 000 1 000 000 1 650 000 200 000

Vazirlar Mahkamasining 2025-yil 31-maydagi 345-son qaroriga 2-ILOVA

2025-yil hosilidan davlat resursiga xarid qilinadigan bugʻdoyning sinflar kesimidagi narxlarini aniqlash

Bugʻdoy sinflari Kleykovina miqdori (foizdan kam boʻlmaganda) Qoʻllaniladigan koeffitsiyent Qattiq bugʻdoy 1-sinf 28 1,641 2-sinf 25 1,447 3-sinf 22 1,316 4-sinf 18 1,000 Yumshoq bugʻdoy 1-sinf 32 1,366 2-sinf 28 1,162 3-sinf 23 1,000 4-sinf 18 0,895 5-sinf qattiq va yumshoq bugʻdoy chegaralanmagan 0,827

Vazirlar Mahkamasining 2025-yil 31-maydagi 345-son qaroriga 3-ILOVA

2026-yil hosili uchun tayyorlanadigan urugʻlik bugʻdoyni vernalizatsiya qilish uchun sovitkichli omborxonalarda saqlash hajmlari

T/r Korxonalar nomi Jami tayyorlanadigan urugʻlik bugʻdoy Shundan: tinim davrini oʻtashi uchun sovitkichli omborxonalarda saqlanadigan urugʻlik bugʻdoy Qoraqalpogʻiston Respublikasi 1. “Taxiatoshdonmahsulotlari” AJ 3 200 3 200 2. “Qoʻngʻirot un zavodi” AJ 1 000 1 000 3. “Toʻrtkoʻl paxta tolasi agro klaster” MCHJ 700 700 4. “ N oʻkus best-seeds” MCHJ (“Urugʻchilikni rivojlantirish markazi” davlat muassasasi) 3 750 3 750 5. “Guldursin gʻalla klaster” MCHJ 650 650 6. “Shabboz Klaster” MCHJ 700 700 Jami: 10 000 10 000 Andijon viloyati 1. “Andijondonmahsulotlari” AJ 6 725 6 725 2. “Asakadonmahsulotlari” AJ 4 135 4 135 3. “Qoʻrgʻontepadonmahsulotlari” AJ 4 125 4 125 4. “Andijon best-seeds” MCHJ (“Urugʻchilikni rivojlantirish markazi” davlat muassasasi) 2 315 2 315 Jami: 17 300 17 300 Buxoro viloyati 1. “Buxorodonmahsulotlari” AJ 5 000 5 000 2. “Buxara best-seeds” MCHJ (“Urugʻchilikni rivojlantirish markazi” davlat muassasasi) 3 000 3 000 3. “Yakkatut paxtachilik, gʻallachilik, sholichilik va urugʻchilik” klasteri 7 700 7 700 Jami: 15 700 15 700 Jizzax viloyati 1. “Jizzaxdonmahsulotlari” AJ 5 216 5 216 2. “Doʻstlikdonmahsulotlari” AJ 1 940 1 940 3. “Djizakh best seeds” MCHJ “Urugʻchilikni rivojlantirish markazi” davlat muassasasi) 6 388 6 388 4. “Semurugʻ klaster” MCHJ 900 900 5. “Dafna ifori” MCHJ 350 350 6. “Oq tosh urugʻchiligi MCHJ” 956 956 Jami: 15 750 15 750 Qashqadaryo viloyati 1. “Qashqadaryodonmahsulotlari” AJ 2 800 2 800 2. “Koson DMQQ” MCHJ 6 100 6 100 3. “Dunyo-M” AJ 7 500 7 500 4. “Indorama agro” MCHJ 3 300 3 300 5. “Yakkabogʻ best-seeds” MCHJ “Urugʻchilikni rivojlantirish markazi” davlat muassasasi) 6 600 6 600 6. “Kifti-ob baraka chorva” MCHJ 1 400 1 400 Jami: 27 700 27 700 Navoiy viloyati 1. “Navoiydonmahsulotlari” AJ 2 367 2 367 2. “ N avoiy best seeds” MCHJ (“Urugʻchilikni rivojlantirish markazi” davlat muassasasi) 4 833 4 833 Jami: 7 200 7 200 Namangan viloyati 1. “Uchqoʻrgʻon best-seeds” MCHJ (“Urugʻchilikni rivojlantirish markazi” davlat muassasasi) 11 000 11 000 Jami: 11 000 11 000 Samarqand viloyati 1. “Samarqanddonmahsulotlari” AJ 1 304 1 304 2. “Oqtosh don” AJ 1 865 1 865 3. “Pastdargʻom paxta-gʻalla urugʻchiligi” MCHJ 2 842 2 842 4. “Jomboydonmahsulotlari” AJ 1 066 1 066 5. “Kattaming urugʻchilik klasteri” MCHJ 1 791 1 791 6. “Motrud best-seeds” MCHJ (“Urugʻchilikni rivojlantirish markazi” davlat muassasasi) 3 961 3 961 7. “Mirzayev Shuxrat Kenjayevich” f/x 721 721 Jami: 13 550 13 550 Surxondaryo viloyati 1. “Surxondaryodonmahsulotlari” AJ 5 710 5 710 2. “Shoʻrchidonmahsulotlari” AJ 9 670 9 670 3. “Surxondaryo best-seeds” MCHJ (“Urugʻchilikni rivojlantirish markazi” davlat muassasasi) 3 570 3 570 Jami: 18 950 18 950 Sirdaryo viloyati 1. “Oqoltindonmahsulotlari” AJ 6 500 6 500 2. “Sirdaryo best-seeds” MCHJ (“Urugʻchilikni rivojlantirish markazi” davlat muassasasi) 7 500 7 500 Jami: 14 000 14 000 Toshkent viloyati 1. “Toshkentdonmahsulotlari” AJ 6 366 6 366 2. “Ohangaron don” AJ 5 359 5 359 3. “Tashkent best-seeds” MCHJ (“Urugʻchilikni rivojlantirish markazi” davlat muassasasi) 10 977 10 977 4. “Madoniz” XK 998 998 Jami: 23 700 23 700 Fargʻona viloyati 1. “Fargʻonadonmahsulotlari” AJ 4 800 4 800 2. “Qoʻqondonmahsulotlari” AJ 6 500 6 500 3. “Quvadonmahsulotlari” AJ 1 350 1 350 4. “Beshariq Krusher” MCHJ 1 400 1 400 5. “Rishtan best seeds” MCHJ (“Urugʻchilikni rivojlantirish markazi” davlat muassasasi) 3 900 3 900 Jami: 17 950 17 950 Xorazm viloyati 1. “Urganch best seeds” MCHJ (“Urugʻchilikni rivojlantirish markazi” davlat muassasasi) 3 510 3 510 2. “Xorazm faxri urugʻchilik klasteri” MCHJ 1 749 1 749 3. “Xorazm nurli zamin” fermer xoʻjaligi 1 941 1 941 Jami: 7 200 7 200 Respublika boʻyicha jami: 200 000 200 000

Vazirlar Mahkamasining 2025-yil 31-maydagi 345-son qaroriga 4-ILOVA

Oʻzbekiston Respublikasi Hukumatining ayrim qarorlariga kiritilayotgan oʻzgartirish va qoʻshimchalar

1. Vazirlar Mahkamasining “Qishloqni lizing shartlarida qishloq xoʻjaligi texnikasi bilan taʼminlash chora-tadbirlari toʻgʻrisida” 2000-yil 2-noyabrdagi 424-son qarorida :

a) 4-band quyidagi mazmundagi toʻrtinchi xatboshi bilan toʻldirilsin:

“Ushbu bandda nazarda tutilgan tartib mahalliy ishlab chiqaruvchi korxonalar tomonidan 2025-yilda tayyor holda import qilingan qishloq xoʻjaligi texnikalariga ham tatbiq qilinadi”;

b) 1-ilovaning 1-bandi quyidagi mazmundagi ikkinchi xatboshi bilan toʻldirilsin:

“Mazkur Nizom talablari mahalliy ishlab chiqaruvchilar tomonidan 2025-yilda tayyor holda import qilingan qishloq xoʻjaligi texnikalariga ham tatbiq qilinadi”.

2. Vazirlar Mahkamasining “Don va donni qayta ishlash mahsulotlari hisobini yuritish tizimini takomillashtirishga, ularning saqlanishi ustidan nazoratni kuchaytirishga doir qoʻshimcha chora-tadbirlar toʻgʻrisida” 2006-yil 25-maydagi 95-son qarorida :

a) 4-band quyidagi mazmundagi yettinchi va sakkizinchi xatboshilar bilan toʻldirilsin:

“vaqtincha saqlash uchun qabul qilinib Jamgʻarmaning tijorat vakilining don saqlash sigʻimida saqlanayotgan bugʻdoy hajmida kamomad yoki meʼyordan ortiqcha yoʻqotishlar (kamayish) aniqlanganda yuzaga kelgan kamomad qiymati kamomad aniqlangan kundagi bugʻdoyning birja savdolaridagi narxiga 100 foiz ustama qoʻllagan holda tijorat vakilidan bugʻdoy yetishtiruvchilar foydasiga undiriladi;

Vazirlar Mahkamasi huzuridagi Agrosanoat majmui ustidan nazorat qilish inspeksiya Davlat zaxiralarini boshqarish qoʻmitasi, Jamgʻarma va Urugʻchilikni rivojlantirish markazi bilan birgalikda har chorakda va har kalendar yilning 1-may holatiga oʻtgan yillarda davlat zaxirasi, davlat resursi, vaqtincha saqlash va urugʻlik uchun qabul qilingan bugʻdoy qoldigʻini toʻliq geometrik oʻlchovdan oʻtkazadi”;

b) Ilovaning 183-band “a” kichik bandining oltinchi — sakkizinchi xatboshilari quyidagi tahrirda bayon etilsin:

“davlat resursi va vaqtincha saqlash uchun qabul qilingan bugʻdoyning tabiiy kamayish miqdori bosh korxona elevatorlari va/yoki omborlariga hamda don qabul qilish shoxobchalariga oʻrim davrida toʻgʻridan-toʻgʻri qabul qilinganda, 2 foizdan oshishiga;

davlat resursi va vaqtincha saqlash uchun qabul qilingan bugʻdoyning tabiiy kamayish miqdori don qabul qilish shoxobchalaridan bosh korxona elevatorlari va/yoki omborlariga hamda bugʻdoy tanqisligi kuzatilgan hududlarga tashib keltirilganda, 1 foizdan oshishiga yoʻl qoʻyilmaydi.

Davlat resursi va vaqtincha saqlash uchun qabul qilinib, Jamgʻarmaning tijorat vakiliga qarashli boʻlgan saqlash sigʻimida saqlanayotgan bugʻdoy hajmida normativdan ortiqcha kamayish (yoʻqotish) aniqlanganda, kamomad deb hisoblanadi”.

3. Vazirlar Mahkamasining 2018-yil 12-iyuldagi 533-son qarori bilan tasdiqlangan Oʻzbekiston Respublikasi Iqtisodiyot va moliya vazirligi huzuridagi Qishloq xoʻjaligini davlat tomonidan qoʻllab-quvvatlash jamgʻarmasi toʻgʻrisidagi nizomning 18-bandi quyidagi mazmundagi 18 1 -band bilan toʻldirilsin:

“18 1 . Departamentga 2 ta xizmat yengil avtotransport vositasini saqlashga limit ajratiladi”.

4. Vazirlar Mahkamasining 2023-yil 3-iyundagi 227-son qarori bilan tasdiqlangan Ichki bozorda bugʻdoy narxi barqarorligini taʼminlash uchun bugʻdoyni xarid qilish va birja savdolari orqali sotish tartibi toʻgʻrisidagi nizomda :

a) 2-bandda :

quyidagi mazmundagi uchinchi xatboshi bilan toʻldirilsin:

“ bugʻdoy — davlat resursi sifatida xarid qilinadigan hamda vaqtincha saqlashga qabul qilinadigan tovar bugʻdoy”;

uchinchi — oltinchi xatboshilar tegishlicha toʻrtinchi — yettinchi xatboshilar deb hisoblansin;

oltinchi xatboshi quyidagi tahrirda bayon etilsin:

“ tijorat vakili — tovar bugʻdoyni xarid qilish, qabul qilish va saqlash, shuningdek, xaridorlarga yuklab joʻnatish ishlarini amalga oshiradigan bugʻdoyni saqlash quvvatiga ega boʻlgan xoʻjalik yurituvchi subyektlari”;

b) 21-bandning birinchi xatboshisi quyidagi tahrirda bayon etilsin:

“21. Tijorat vakili topshiriq shartnomasiga muvofiq xizmat haqini, jumladan, kelishilgan tariflarga asosan bugʻdoyni tashish, qabul qilish, saqlash va yuklash bilan bogʻliq xarajatlarni hamda tabiiy kamayish xarajatlarini qoplash uchun har oy yakunida Jamgʻarmaga hisobvaraq-faktura taqdim etadi”;

v) 24-bandning ikkinchi va uchinchi xatboshilari quyidagi tahrirda bayon etilsin:

“Bugʻdoyni birja savdolarida sotishda yuzaga keladigan salbiy tafovut summasi, shu jumladan, vaqtincha saqlashga qabul qilingan tovar bugʻdoy uchun tijorat vakiliga toʻlangan xizmat haqi bilan bogʻliq toʻlovlar Jamgʻarmaning xarajatlarida aks ettiriladi.

Ushbu xarajatlar Oʻzbekiston Respublikasining respublika budjeti hisobidan qoplanadi”.

5. Vazirlar Mahkamasining “2024-yil hosilidan bugʻdoy xarid qilish va ichki bozorda narxlar barqarorligini taʼminlash chora-tadbirlari toʻgʻrisida” 2024-yil 11-iyundagi 325-son qarori 10-bandi ikkinchi xatboshisi quyidagi tahrirda bayon etilsin:

“Bunda Jamgʻarma tomonidan 2024-yil bugʻdoy hosilini yetishtirish xarajatlarini moliyalashtirish uchun tijorat banklariga joylashtirilgan kredit resurslarining qaytarish muddati Jamgʻarma va tijorat banklari oʻrtasida tuzilgan bitimlarda belgilangan kredit resursini qaytarishning oxirgi muddatidan boshlab mutanosib ravishda uzaytiriladi”.

6. Vazirlar Mahkamasining “Paxta xom ashyosi yetishtiruvchilarini moliyaviy qoʻllab-quvvatlash chora-tadbirlari toʻgʻrisida” 2024-yil 13-sentabrdagi 574-son qarori 1-bandi quyidagi mazmundagi “g) 2024-yilda paxta xom ashyosini yetishtirish xarajatlarini moliyalashtirish uchun tijorat banklariga joylashtirilgan Jamgʻarmaning kredit resurslarini qaytarish muddati, istisno tariqasida, Jamgʻarma va tijorat banklari oʻrtasida tuzilgan bitimlarda belgilangan kredit resursini qaytarishning oxirgi muddatidan boshlab mutanosib ravishda 2025-yil 1-sentabrga qadar uzaytirilsin” kichik band bilan toʻldirilsin.

Oʻzbekiston Respublikasining Bosh vaziri A. ARIPOV

Toshkent sh.,

2025-yil 31-may,

345-son

(Qonunchilik maʼlumotlari milliy bazasi, 04.06.2025-y., 09/25/345/0491-son; 28.07.2025-y., 09/25/466/0655-son)

lex.uz