UzbekAI

← Qonunlar

📅 2025-yil 2-may · Markaziy bank hujjatlari

Rasmiy matn. Rasmiy hujjat. Tahririy izohlar kiritilmagan.

Yordam | Arxiv | Atamalar | Statistika | API | Havola yuborish | Sayt haqida | Shartlar

← Қонунлар

📅 2025 йил 2 май · Марказий банк ҳужжатлари

Расмий матн. Расмий ҳужжат. Таҳририй изоҳлар киритилмаган.

Ёрдам | Архив | Атамалар | Статистика | API | Ҳавола юбориш | Сайт ҳақида | Шартлар

← Законы

📅 2 мая 2025 г. · Документы Центрального банка

Официальный текст. Официальный документ. Редакционные примечания не включены.

Помощь | Архив | Термины | Статистика | API | Предложить ссылку | О сайте | Условия

← Laws

📅 2 May 2025 · Central Bank documents

Official text. Official document. Editorial notes are not included.

Help | Archive | Glossary | Stats | API | Submit | About | Terms

Ўзбекистон Республикаси Марказий банки бошқарувининг

Қарори

АРИЗА

«Ўзбекистон Республикаси Марказий банкининг ҳисоб-китоблар клиринг тизими тўғрисидаги низомни тасдиқлаш ҳақида»ги қарорга ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш тўғрисида

Ўзбекистон Республикасининг «Ўзбекистон Республикасининг Марказий банки тўғрисида»ги Қонунига мувофиқ Ўзбекистон Республикаси Марказий банки бошқаруви қарор қилади:

1. Ўзбекистон Республикаси Марказий банки бошқарувининг 2014 йил 21 февралдаги 4/4-сон «Ўзбекистон Республикаси Марказий банкининг ҳисоб-китоблар клиринг тизими тўғрисидаги низомни тасдиқлаш ҳақида»ги қарорига (рўйхат рақами 2570, 2014 йил 4 апрель) (Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами, 2014 й., 14-сон, 160-модда) иловага мувофиқ ўзгартириш ва қўшимчалар киритилсин.

2. Мазкур қарор расмий эълон қилинган кундан эътиборан уч ойдан кейин кучга киради.

Ўзбекистон Республикаси Марказий банки бошқарувининг 2025 йил 2 майдаги 10/10-сон қарорига ИЛОВА

«Ўзбекистон Республикаси Марказий банкининг ҳисоб-китоблар клиринг тизими тўғрисидаги низомни тасдиқлаш ҳақида»ги қарорга киритилаётган ўзгартириш ва қўшимчалар

1. Қарор муқаддимаси қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

«Ўзбекистон Республикасининг «Ўзбекистон Республикасининг Марказий банки тўғрисида»ги, «Банклар ва банк фаолияти тўғрисида»ги ва «Тўловлар ва тўлов тизимлари тўғрисида»ги қонунлари ҳамда Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2013 йил 27 июндаги ПҚ-1989-сон «Ўзбекистон Республикасининг Миллий ахборот-коммуникация тизимларини янада ривожлантириш чора-тадбирлари тўғрисида»ги қарорига мувофиқ Ўзбекистон Республикаси Марказий банки бошқаруви қарор қилади:».

2. Низомда :

а) 1-бандда :

иккинчи хатбоши қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

« клиринг — тўлов тизими иштирокчиларининг пулга доир ўзаро талаблари ва мажбуриятларини йиғиш, таққослаш ҳамда ҳисобга ўтказиш жараёни;»;

бешинчи хатбоши «маблағларни олувчилар» деган сўзлардан кейин «, шунингдек биллинг тизими операторлари» деган сўзлар билан тўлдирилсин;

қуйидаги мазмундаги хатбоши билан тўлдирилсин:

« биллинг тизими оператори — биллинг тизими фаолият юритиши учун жавобгар бўлган, биллинг тизимининг Клиринг тизими билан ўзаро маълумот алмашинувини шартнома (бош келишув) ва техник ҳужжатлар талаблари асосида ташкил қилишга масъул бўлган ташкилот.»;

б) 2-банд қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

«2. Мазкур Низом талаблари жисмоний ва юридик шахслар томонидан Клиринг тизими орқали нақд пулсиз тўловларни амалга ошириш билан боғлиқ бўлган муносабатларга нисбатан татбиқ этилади.»;

с) 4-банднинг иккинчи хатбошиси чиқариб ташлансин;

д) қуйидаги мазмундаги 4 1 — 4 4 -бандлар билан тўлдирилсин:

«4 1 . Клиринг тизимига уланиш учун биллинг тизими оператори (бундан буён матнда БТО деб юритилади) ушбу Низомнинг иловасида келтирилган шакл асосида тўлдирилган аризани илова қилган ҳолда Марказий банкка мурожаат қилиши керак.

БТО ва Марказий банк ўртасидаги муносабатлар шартномалар асосида ҳамда маълумот алмашинуви техник ҳужжатларга мувофиқ амалга оширилади.

4 2 . БТОнинг аризаси Марказий банк томонидан ўн банк иш куни ичида кўриб чиқилади.

БТОнинг аризасини ўрганиш жараёнида Клиринг тизимига уланишни рад этиш асослари аниқланмаган тақдирда, АБМ БТОнинг аризасида келтирилган маълумотлар асосида Клиринг тизими орқали тўловларни амалга ошириш учун ушбу БТОнинг биллинг тизими ва Клиринг тизими ўртасида қўлланиладиган маълумотномалар тавсифи ҳужжати лойиҳасини тайёрлайди ва Марказий банкка тақдим этади.

Қуйидагилар БТОнинг Клиринг тизимига уланиш ҳақидаги аризасини рад этиш асослари ҳисобланади:

1) БТОнинг аризасида назарда тутилган тўловларни қабул қилишнинг қонунчилик ҳужжатларига зид эканлиги;

2) БТОнинг аризасида кўрсатилган маълумотлар асосида Клиринг тизими билан маълумот алмашинувини таъминлашнинг техник имконияти мавжуд эмаслиги;

3) БТОнинг аризасида назарда тутилган тўловларнинг амалга оширилиши банкларнинг ликвидлигига жиддий салбий таъсир этиши ёки молиявий хавф-хатарларни юзага келтириши мумкинлиги.

БТОнинг аризасида келтирилган маълумотларнинг ва БТОнинг биллинг тизими орқали тўловларни амалга оширишнинг қонунчиликка мувофиқлиги БТО зиммасига юклатилади.

4 3 . БТОнинг Клиринг тизимига уланишини рад этиш асослари аниқланмаган тақдирда, Марказий банк томонидан БТОга қуйидаги ҳужжатлар юборилади:

1) Клиринг тизими ва БТО биллинг тизими ўртасида маълумот алмашинувини амалга ошириш тартиби белгиланган техник ҳужжат;

2) Клиринг тизимига БТО биллинг тизимининг уланиши, ушбу биллинг тизими орқали тўловлар амалга оширилиши шартлари, томонларнинг ҳуқуқ ва мажбуриятлари ҳамда бошқа ташкилий-ҳуқуқий масалаларни ўз ичига оладиган шартнома (бош келишув) лойиҳаси;

3) БТОнинг биллинг тизими ва Клиринг тизими ўртасида қўлланиладиган маълумотномалар тавсифи ҳужжати лойиҳаси.

4 4 . БТО Марказий банк томонидан тақдим этилган ҳужжатларни олганидан кейин ўзининг биллинг тизими ва Клиринг тизими ўртасида алоқани таъминлашга хизмат қилувчи маълумотларни Марказий банкка тақдим этади.

БТОнинг биллинг тизими ишлашга тайёр бўлганда, БТО Клиринг тизими билан маълумот алмашинувини бошлаш санаси ҳақида Марказий банкни камида беш банк иш куни олдин хабардор қилади.»;

е) 5-банд қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

«5. Клиринг тизими иштирокчилари ва БТОлар Клиринг тизими орқали маълумот алмашинуви шартлари белгиланган шартномани қонунчилик ҳужжатларида белгиланган тартибда бекор қилиш орқали тизим иштирокчилигидан чиқишлари ва (ёки) тўловларни ўтказиш бўйича маълумот алмашинувини якунлашлари мумкин.»;

ф) 8 1 -банд ўз кучини йўқотган деб топилсин;

г) Мазкур ўзгартириш ва қўшимчаларнинг иловасига мувофиқ таҳрирдаги илова билан тўлдирилсин.

Ўзбекистон Республикаси Марказий банкининг ҳисоб-китоблар клиринг тизими тўғрисидаги низомни тасдиқлаш ҳақида»ги қарорга ўзгартириш ва қўшимчаларга ИЛОВА

«Ўзбекистон Республикаси Марказий банкининг ҳисоб-китоблар клиринг тизими тўғрисидаги низомга ИЛОВА

Ўзбекистон Республикаси Марказий банкига Биллинг тизими операторидан Клиринг тизимига уланиш тўғрисида

Биллинг тизими оператори ҳақидаги қуйидаги маълумотлар асосида Клиринг тизими орқали тўловлар амалга оширилишига рухсат беришингизни сўраймиз:

1. БТОнинг юридик реквизитлари:

а) тўлиқ номи: ________________________

б) қисқартирилган номи: ________________________

д) солиқ тўловчининг идентификация рақами (СТИР): _ _ _-_ _ _-_ _ _

е) жойлашган жойи: ______________________

ф) почта индекси: ___________

г) электрон почта манзили (e-xat, *.uz): ___________________

ҳ) телефон рақамлари: __________________________________

2. Маблағлар ўтказиладиган банк реквизитлари (ортиқчаси чиқариб ташланади):

тижорат банкидаги банк ҳисобварағи;

ягона ғазна ҳисобварағи (бюджет тизими шахсий ғазна ҳисобварақлари).

3. Фаолият соҳаси:

а) кўрсатиладиган хизмат тури (ортиқчаси чиқариб ташланади):

коммунал хизматлар;

бюджет ташкилоти хизматлари;

телефон алоқаси;

маҳсулотлар етказиб бериш;

интернет;

телевидение;

банк операциялари;

электрон пулларни сотиш;

транспорт;

давлат хизматлари;

таълим;

нодавлат ташкилотлар хизматлари;

QR-онлине тўловлари;

жисмоний шахслар учун тўловлар;

бошқа: _______________________

б) кўрсатиладиган хизмат ҳақида изоҳлар: ________________________

д) ҳудудий қамрови (ортиқчаси чиқариб ташланади):

бутун Республика бўйлаб;

Тошкент шаҳри ва Тошкент вилояти;

бошқа: ___ (ҳудудлар номи кўрсатилади) ___

1) е) абонент сони: ____ минг та ф) ўртача бир ойлик тўлов суммаси: ______ млн сўм

4. Биллинг тизими тўғрисидаги маълумотлар:

а) биллинг тизимининг мавжудлиги: мавжуд / мавжуд эмас

б) абонентлар маълумотлари ягона базасининг мавжудлиги: мавжуд / мавжуд эмас

д) маълумот алмашинуви учун ягона веб-илованинг мавжудлиги: мавжуд / мавжуд эмас

е) биллинг тизими заҳира маълумотлар базасининг мавжудлиги: мавжуд / мавжуд эмас

ф) биллинг тизими захира серверининг мавжудлиги: мавжуд / мавжуд эмас

г) биллинг тизимининг асосий сервердан захира серверига уланиш имкониятининг мавжудлиги: мавжуд / мавжуд эмас

ҳ) биллинг тизими илова серверининг манзили: ___________________

и) биллинг тизими дастурий таъминотини яратган ташкилот номи: ______________________

ж) дастурий таъминотни такомиллаштириш имконияти: мавжуд / мавжуд эмас

5. Дастур яратувчининг маълумотлари:

Ф.И.О: _________________________________________________________

электрон манзил: ____________________________

телефон рақамлари: _______________________________

6. Маълумот алмашинуви шартлари:

а) тўлов турлари бўйича қисман тўловни амалга ошириш имконияти борми?: ҳа / йўқ

б) сана бўйича тўловга нисбатан чеклов борми?: ҳа (чеклов шартларини изоҳлаш керак) / йўқ

д) тўлов суммасига нисбатан чеклов: минимал сумма ____ сўм, максимал сумма ____ сўм, тўлов суммасига нисбатан чеклов белгиланган норматив-ҳуқуқий ҳужжат нормаси

е) биллинг тизимининг қисқача номланиши: ______________________

ф) ___(биллинг тизими номи)___ биллинг тизимидаги тўлов турлари рўйхати:

Тўлов тури коди Тўлов тури номи ( 80 та белгидан ошмаслиги керак ) 01 02 … nn

г) биллинг тизимида абонентни идентификациялаш учун талаб этиладиган реквизитлар рўйхати, ҳар бир тўлов тури учун алоҳида кўрсатилади:

M — реквизит қийматини кўрсатишнинг мажбурийлиги («+» ёки «-»)

R — реквизит қийматини биллинг тизимига юбориладиган тўловлар рўйхатида узатишнинг талаб этилиши («+» ёки «-»)

01 ( тўлов тури коди ) 01-тўлов тури номи ( 80 та белгидан ошмаслиги керак ) Реквизит тартиб рақами Реквизит номи Реквизит белгиси M Маълумот тури (константа) Реквизит узунлиги Изоҳ R 1 <Реквизит> FIELD_1 + C N + 2 <Реквизит> FIELD_2 - C N - … … … … C … … n <Реквизит> FIELD_n - C N - … nn ( тўлов тури коди ) nn -тўлов тури номи ( 80 та белгидан ошмаслиги керак ) Реквизит тартиб рақами Реквизит номи Реквизит белгиси M Маълумот тури (константа) Реквизит узунлиги Изоҳ R 1 <Реквизит> FIELD_1 + C N + 2 <Реквизит> FIELD_2 - C N - … … … … C … … n <Реквизит> FIELD_n - C N -

ҳ) абонентни биллинг тизимида идентификациялашда биллинг тизимидан қайтариладиган реквизитлар рўйхати, ҳар бир тўлов тури учун алоҳида кўрсатилади:

M — реквизит қийматини кўрсатишнинг мажбурийлиги («+» ёки «-»)

R — реквизит қийматини биллинг тизимига юбориладиган тўловлар рўйхатида узатишнинг талаб этилиши («+» ёки «-»)

01 ( тўлов тури коди ) 01-тўлов тури номи ( 80 та белгидан ошмаслиги керак ) Реквизит тартиб рақами Реквизит номи Реквизит белгиси M Маълумот тури (константа) Реквизит узунлиги Изоҳ R 1 <Реквизит> FIELD_1 + C N + 2 <Реквизит> FIELD_2 - C N - … … … … C … … n <Реквизит> FIELD_n - C N - … nn ( тўлов тури коди ) nn -тўлов тури номи ( 80 та белгидан ошмаслиги керак ) Реквизит тартиб рақами Реквизит номи Реквизит белгиси M Маълумот тури (константа) Реквизит узунлиги Изоҳ R 1 <Реквизит> FIELD_1 + C N + 2 <Реквизит> FIELD_2 - C N - … … … … C … … n <Реквизит> FIELD_n - C N -

и) биллинг тизими билан маълумот алмашинуви натижалари рўйхати:

Код Хабар матни Изоҳ 0 Муваффақиятли Константа 1 Хатолик ҳақида хабар Хатолик турларини рақамлаш 1 дан бошланиб ўсиб бориш тартибида давом этиши керак 2 Хатолик ҳақида хабар … …

7. Телекоммуникация воситалари тўғрисидаги маълумотлар:

а) биллинг тизимини алоқа операторлари тармоқларига улаш имкониятининг мавжудлиги: мавжуд / мавжуд эмас

б) биллинг тизими биносига яқин жойлашган автоматлаштирилган телекоммуникация тармоғининг рақами: _________

д) биллинг тизимидан автоматлаштирилган телекоммуникация тармоғигача оптик толали алоқа линиясининг мавжудлиги: мавжуд / мавжуд эмас

8. Қўшимча маълумотлар: ___________________________________________________________».

Раис биринчи ўринбосари Н. САЙДУЛЛАЕВ

Тошкент ш.,

2025 йил 2 май

10/10-сон

(Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 05.06.2025 й., 10/25/2570-2/0495-сон)

lex.uz

Oʻzbekiston Respublikasi Markaziy banki boshqaruvining

Qarori

ARIZA

“Oʻzbekiston Respublikasi Markaziy bankining hisob-kitoblar kliring tizimi toʻgʻrisidagi nizomni tasdiqlash haqida”gi qarorga oʻzgartirish va qoʻshimchalar kiritish toʻgʻrisida

Oʻzbekiston Respublikasining “Oʻzbekiston Respublikasining Markaziy banki toʻgʻrisida”gi Qonuniga muvofiq Oʻzbekiston Respublikasi Markaziy banki boshqaruvi qaror qiladi:

1. Oʻzbekiston Respublikasi Markaziy banki boshqaruvining 2014-yil 21-fevraldagi 4/4-son “Oʻzbekiston Respublikasi Markaziy bankining hisob-kitoblar kliring tizimi toʻgʻrisidagi nizomni tasdiqlash haqida”gi qaroriga (roʻyxat raqami 2570, 2014-yil 4-aprel) (Oʻzbekiston Respublikasi qonun hujjatlari toʻplami, 2014-y., 14-son, 160-modda) ilovaga muvofiq oʻzgartirish va qoʻshimchalar kiritilsin.

2. Mazkur qaror rasmiy eʼlon qilingan kundan eʼtiboran uch oydan keyin kuchga kiradi.

Oʻzbekiston Respublikasi Markaziy banki boshqaruvining 2025-yil 2-maydagi 10/10-son qaroriga ILOVA

“Oʻzbekiston Respublikasi Markaziy bankining hisob-kitoblar kliring tizimi toʻgʻrisidagi nizomni tasdiqlash haqida”gi qarorga kiritilayotgan oʻzgartirish va qoʻshimchalar

1. Qaror muqaddimasi quyidagi tahrirda bayon etilsin:

“Oʻzbekiston Respublikasining “Oʻzbekiston Respublikasining Markaziy banki toʻgʻrisida”gi, “Banklar va bank faoliyati toʻgʻrisida”gi va “Toʻlovlar va toʻlov tizimlari toʻgʻrisida”gi qonunlari hamda Oʻzbekiston Respublikasi Prezidentining 2013-yil 27-iyundagi PQ-1989-son “Oʻzbekiston Respublikasining Milliy axborot-kommunikatsiya tizimlarini yanada rivojlantirish chora-tadbirlari toʻgʻrisida”gi qaroriga muvofiq Oʻzbekiston Respublikasi Markaziy banki boshqaruvi qaror qiladi:”.

2. Nizomda :

a) 1-bandda :

ikkinchi xatboshi quyidagi tahrirda bayon etilsin:

“ kliring — toʻlov tizimi ishtirokchilarining pulga doir oʻzaro talablari va majburiyatlarini yigʻish, taqqoslash hamda hisobga oʻtkazish jarayoni;”;

beshinchi xatboshi “mablagʻlarni oluvchilar” degan soʻzlardan keyin “, shuningdek billing tizimi operatorlari” degan soʻzlar bilan toʻldirilsin;

quyidagi mazmundagi xatboshi bilan toʻldirilsin:

“ billing tizimi operatori — billing tizimi faoliyat yuritishi uchun javobgar boʻlgan, billing tizimining Kliring tizimi bilan oʻzaro maʼlumot almashinuvini shartnoma (bosh kelishuv) va texnik hujjatlar talablari asosida tashkil qilishga masʼul boʻlgan tashkilot.”;

b) 2-band quyidagi tahrirda bayon etilsin:

“2. Mazkur Nizom talablari jismoniy va yuridik shaxslar tomonidan Kliring tizimi orqali naqd pulsiz toʻlovlarni amalga oshirish bilan bogʻliq boʻlgan munosabatlarga nisbatan tatbiq etiladi.”;

s) 4-bandning ikkinchi xatboshisi chiqarib tashlansin;

d) quyidagi mazmundagi 4 1 — 4 4 -bandlar bilan toʻldirilsin:

“4 1 . Kliring tizimiga ulanish uchun billing tizimi operatori (bundan buyon matnda BTO deb yuritiladi) ushbu Nizomning ilovasida keltirilgan shakl asosida toʻldirilgan arizani ilova qilgan holda Markaziy bankka murojaat qilishi kerak.

BTO va Markaziy bank oʻrtasidagi munosabatlar shartnomalar asosida hamda maʼlumot almashinuvi texnik hujjatlarga muvofiq amalga oshiriladi.

4 2 . BTOning arizasi Markaziy bank tomonidan oʻn bank ish kuni ichida koʻrib chiqiladi.

BTOning arizasini oʻrganish jarayonida Kliring tizimiga ulanishni rad etish asoslari aniqlanmagan taqdirda, ABM BTOning arizasida keltirilgan maʼlumotlar asosida Kliring tizimi orqali toʻlovlarni amalga oshirish uchun ushbu BTOning billing tizimi va Kliring tizimi oʻrtasida qoʻllaniladigan maʼlumotnomalar tavsifi hujjati loyihasini tayyorlaydi va Markaziy bankka taqdim etadi.

Quyidagilar BTOning Kliring tizimiga ulanish haqidagi arizasini rad etish asoslari hisoblanadi:

1) BTOning arizasida nazarda tutilgan toʻlovlarni qabul qilishning qonunchilik hujjatlariga zid ekanligi;

2) BTOning arizasida koʻrsatilgan maʼlumotlar asosida Kliring tizimi bilan maʼlumot almashinuvini taʼminlashning texnik imkoniyati mavjud emasligi;

3) BTOning arizasida nazarda tutilgan toʻlovlarning amalga oshirilishi banklarning likvidligiga jiddiy salbiy taʼsir etishi yoki moliyaviy xavf-xatarlarni yuzaga keltirishi mumkinligi.

BTOning arizasida keltirilgan maʼlumotlarning va BTOning billing tizimi orqali toʻlovlarni amalga oshirishning qonunchilikka muvofiqligi BTO zimmasiga yuklatiladi.

4 3 . BTOning Kliring tizimiga ulanishini rad etish asoslari aniqlanmagan taqdirda, Markaziy bank tomonidan BTOga quyidagi hujjatlar yuboriladi:

1) Kliring tizimi va BTO billing tizimi oʻrtasida maʼlumot almashinuvini amalga oshirish tartibi belgilangan texnik hujjat;

2) Kliring tizimiga BTO billing tizimining ulanishi, ushbu billing tizimi orqali toʻlovlar amalga oshirilishi shartlari, tomonlarning huquq va majburiyatlari hamda boshqa tashkiliy-huquqiy masalalarni oʻz ichiga oladigan shartnoma (bosh kelishuv) loyihasi;

3) BTOning billing tizimi va Kliring tizimi oʻrtasida qoʻllaniladigan maʼlumotnomalar tavsifi hujjati loyihasi.

4 4 . BTO Markaziy bank tomonidan taqdim etilgan hujjatlarni olganidan keyin oʻzining billing tizimi va Kliring tizimi oʻrtasida aloqani taʼminlashga xizmat qiluvchi maʼlumotlarni Markaziy bankka taqdim etadi.

BTOning billing tizimi ishlashga tayyor boʻlganda, BTO Kliring tizimi bilan maʼlumot almashinuvini boshlash sanasi haqida Markaziy bankni kamida besh bank ish kuni oldin xabardor qiladi.”;

e) 5-band quyidagi tahrirda bayon etilsin:

“5. Kliring tizimi ishtirokchilari va BTOlar Kliring tizimi orqali maʼlumot almashinuvi shartlari belgilangan shartnomani qonunchilik hujjatlarida belgilangan tartibda bekor qilish orqali tizim ishtirokchiligidan chiqishlari va (yoki) toʻlovlarni oʻtkazish boʻyicha maʼlumot almashinuvini yakunlashlari mumkin.”;

f) 8 1 -band oʻz kuchini yoʻqotgan deb topilsin;

g) Mazkur oʻzgartirish va qoʻshimchalarning ilovasiga muvofiq tahrirdagi ilova bilan toʻldirilsin.

Oʻzbekiston Respublikasi Markaziy bankining hisob-kitoblar kliring tizimi toʻgʻrisidagi nizomni tasdiqlash haqida”gi qarorga oʻzgartirish va qoʻshimchalarga ILOVA

“Oʻzbekiston Respublikasi Markaziy bankining hisob-kitoblar kliring tizimi toʻgʻrisidagi nizomga ILOVA

Oʻzbekiston Respublikasi Markaziy bankiga Billing tizimi operatoridan Kliring tizimiga ulanish toʻgʻrisida

Billing tizimi operatori haqidagi quyidagi maʼlumotlar asosida Kliring tizimi orqali toʻlovlar amalga oshirilishiga ruxsat berishingizni soʻraymiz:

1. BTOning yuridik rekvizitlari:

a) toʻliq nomi: ________________________

b) qisqartirilgan nomi: ________________________

d) soliq toʻlovchining identifikatsiya raqami (STIR): _ _ _-_ _ _-_ _ _

e) joylashgan joyi: ______________________

f) pochta indeksi: ___________

g) elektron pochta manzili (e-xat, *.uz): ___________________

h) telefon raqamlari: __________________________________

2. Mablagʻlar oʻtkaziladigan bank rekvizitlari (ortiqchasi chiqarib tashlanadi):

tijorat bankidagi bank hisobvaragʻi;

yagona gʻazna hisobvaragʻi (budjet tizimi shaxsiy gʻazna hisobvaraqlari).

3. Faoliyat sohasi:

a) koʻrsatiladigan xizmat turi (ortiqchasi chiqarib tashlanadi):

kommunal xizmatlar;

budjet tashkiloti xizmatlari;

telefon aloqasi;

mahsulotlar yetkazib berish;

internet;

televideniye;

bank operatsiyalari;

elektron pullarni sotish;

transport;

davlat xizmatlari;

taʼlim;

nodavlat tashkilotlar xizmatlari;

QR-online toʻlovlari;

jismoniy shaxslar uchun toʻlovlar;

boshqa: _______________________

b) koʻrsatiladigan xizmat haqida izohlar: ________________________

d) hududiy qamrovi (ortiqchasi chiqarib tashlanadi):

butun Respublika boʻylab;

Toshkent shahri va Toshkent viloyati;

boshqa: ___ (hududlar nomi koʻrsatiladi) ___

1) e) abonent soni: ____ ming ta f) oʻrtacha bir oylik toʻlov summasi: ______ mln soʻm

4. Billing tizimi toʻgʻrisidagi maʼlumotlar:

a) billing tizimining mavjudligi: mavjud / mavjud emas

b) abonentlar maʼlumotlari yagona bazasining mavjudligi: mavjud / mavjud emas

d) maʼlumot almashinuvi uchun yagona veb-ilovaning mavjudligi: mavjud / mavjud emas

e) billing tizimi zahira maʼlumotlar bazasining mavjudligi: mavjud / mavjud emas

f) billing tizimi zaxira serverining mavjudligi: mavjud / mavjud emas

g) billing tizimining asosiy serverdan zaxira serveriga ulanish imkoniyatining mavjudligi: mavjud / mavjud emas

h) billing tizimi ilova serverining manzili: ___________________

i) billing tizimi dasturiy taʼminotini yaratgan tashkilot nomi: ______________________

j) dasturiy taʼminotni takomillashtirish imkoniyati: mavjud / mavjud emas

5. Dastur yaratuvchining maʼlumotlari:

F.I.O: _________________________________________________________

elektron manzil: ____________________________

telefon raqamlari: _______________________________

6. Maʼlumot almashinuvi shartlari:

a) toʻlov turlari boʻyicha qisman toʻlovni amalga oshirish imkoniyati bormi?: ha / yoʻq

b) sana boʻyicha toʻlovga nisbatan cheklov bormi?: ha (cheklov shartlarini izohlash kerak) / yoʻq

d) toʻlov summasiga nisbatan cheklov: minimal summa ____ soʻm, maksimal summa ____ soʻm, toʻlov summasiga nisbatan cheklov belgilangan normativ-huquqiy hujjat normasi

e) billing tizimining qisqacha nomlanishi: ______________________

f) ___(billing tizimi nomi)___ billing tizimidagi toʻlov turlari roʻyxati:

Toʻlov turi kodi Toʻlov turi nomi ( 80 ta belgidan oshmasligi kerak ) 01 02 … nn

g) billing tizimida abonentni identifikatsiyalash uchun talab etiladigan rekvizitlar roʻyxati, har bir toʻlov turi uchun alohida koʻrsatiladi:

M — rekvizit qiymatini koʻrsatishning majburiyligi (“+” yoki “-”)

R — rekvizit qiymatini billing tizimiga yuboriladigan toʻlovlar roʻyxatida uzatishning talab etilishi (“+” yoki “-”)

01 ( toʻlov turi kodi ) 01-toʻlov turi nomi ( 80 ta belgidan oshmasligi kerak ) Rekvizit tartib raqami Rekvizit nomi Rekvizit belgisi M Maʼlumot turi (konstanta) Rekvizit uzunligi Izoh R 1 FIELD_1 + C N + 2 FIELD_2 - C N - … … … … C … … n FIELD_n - C N - … nn ( toʻlov turi kodi ) nn -toʻlov turi nomi ( 80 ta belgidan oshmasligi kerak ) Rekvizit tartib raqami Rekvizit nomi Rekvizit belgisi M Maʼlumot turi (konstanta) Rekvizit uzunligi Izoh R 1 FIELD_1 + C N + 2 FIELD_2 - C N - … … … … C … … n FIELD_n - C N -

h) abonentni billing tizimida identifikatsiyalashda billing tizimidan qaytariladigan rekvizitlar roʻyxati, har bir toʻlov turi uchun alohida koʻrsatiladi:

M — rekvizit qiymatini koʻrsatishning majburiyligi (“+” yoki “-”)

R — rekvizit qiymatini billing tizimiga yuboriladigan toʻlovlar roʻyxatida uzatishning talab etilishi (“+” yoki “-”)

01 ( toʻlov turi kodi ) 01-toʻlov turi nomi ( 80 ta belgidan oshmasligi kerak ) Rekvizit tartib raqami Rekvizit nomi Rekvizit belgisi M Maʼlumot turi (konstanta) Rekvizit uzunligi Izoh R 1 FIELD_1 + C N + 2 FIELD_2 - C N - … … … … C … … n FIELD_n - C N - … nn ( toʻlov turi kodi ) nn -toʻlov turi nomi ( 80 ta belgidan oshmasligi kerak ) Rekvizit tartib raqami Rekvizit nomi Rekvizit belgisi M Maʼlumot turi (konstanta) Rekvizit uzunligi Izoh R 1 FIELD_1 + C N + 2 FIELD_2 - C N - … … … … C … … n FIELD_n - C N -

i) billing tizimi bilan maʼlumot almashinuvi natijalari roʻyxati:

Kod Xabar matni Izoh 0 Muvaffaqiyatli Konstanta 1 Xatolik haqida xabar Xatolik turlarini raqamlash 1 dan boshlanib oʻsib borish tartibida davom etishi kerak 2 Xatolik haqida xabar … …

7. Telekommunikatsiya vositalari toʻgʻrisidagi maʼlumotlar:

a) billing tizimini aloqa operatorlari tarmoqlariga ulash imkoniyatining mavjudligi: mavjud / mavjud emas

b) billing tizimi binosiga yaqin joylashgan avtomatlashtirilgan telekommunikatsiya tarmogʻining raqami: _________

d) billing tizimidan avtomatlashtirilgan telekommunikatsiya tarmogʻigacha optik tolali aloqa liniyasining mavjudligi: mavjud / mavjud emas

8. Qoʻshimcha maʼlumotlar: ___________________________________________________________”.

Rais birinchi oʻrinbosari N. SAYDULLAYEV

Toshkent sh.,

2025-yil 2-may

10/10-son

(Qonunchilik maʼlumotlari milliy bazasi, 05.06.2025-y., 10/25/2570-2/0495-son)

lex.uz