UzbekAI

← Qonunlar

📅 2025-yil 10-iyun · Vazirlar Mahkamasi qarorlari

Rasmiy matn. Rasmiy hujjat. Tahririy izohlar kiritilmagan.

Yordam | Arxiv | Atamalar | Statistika | API | Havola yuborish | Sayt haqida | Shartlar

← Қонунлар

📅 2025 йил 10 июнь · Вазирлар Маҳкамаси қарорлари

Расмий матн. Расмий ҳужжат. Таҳририй изоҳлар киритилмаган.

Ёрдам | Архив | Атамалар | Статистика | API | Ҳавола юбориш | Сайт ҳақида | Шартлар

← Законы

📅 10 июня 2025 г. · Постановления Кабинета Министров

Официальный текст. Официальный документ. Редакционные примечания не включены.

Помощь | Архив | Термины | Статистика | API | Предложить ссылку | О сайте | Условия

← Laws

📅 10 June 2025 · Cabinet of Ministers resolutions

Official text. Official document. Editorial notes are not included.

Help | Archive | Glossary | Stats | API | Submit | About | Terms

Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг

қарори

ТЕХНИК-ИҚТИСОДИЙ ПАРАМЕТРЛАРИ

ПРОГНОЗ ЖАДВАЛИ

ТАҚСИМОТИ

РЎЙХАТИ

ТЕХНИК-ИҚТИСОДИЙ ПАРАМЕТРЛАРИ

ПРОГНОЗ ЖАДВАЛИ

ТАҚСИМОТИ

Наманган вилоятида замонавий тиббиёт муассасаларини ташкил этиш ва жиҳозлаш чора-тадбирлари тўғрисида

Наманган вилояти аҳолисига юқори технологияли ва сифатли тиббий хизматлар кўрсатилишини ташкил этиш ҳамда вилоятдаги даволаш-профилактика муассасаларининг моддий-техник базасини янада мустаҳкамлаш мақсадида Вазирлар Маҳкамаси қарор қилади:

1. Наманган вилоятида замонавий тиббиёт муассасаларини ташкил этиш ва жиҳозлаш мақсадида:

а) Наманган вилояти ҳокимлиги ва «АМЕ International GmbН» компанияси (Австрия) ўртасида 2022 йил 10 майда имзоланган Англашув меморандумига мувофиқ «UniCredit Bank Austria AG» банки (Австрия) томонидан 2023 йил 11 майда «Республика ихтисослаштирилган травматология ва ортопедия илмий-амалий тиббиёт марказининг Наманган филиалини замонавий тиббиёт ускуналари билан жиҳозлаш» лойиҳасини (кейинги ўринларда — Травматология лойиҳаси) амалга ошириш учун 3 йил 6 ойлик имтиёзли давр билан 17 йил 6 ой муддатга давлат кафолати остида 10 млн евро миқдорида қарз ажратишга розилик берилгани;

б) Иқтисодиёт ва молия вазирлиги ҳамда «UniCredit Bank Austria AG» банки (Австрия) ўртасида «Республика ихтисослаштирилган кардиология илмий-амалий тиббиёт марказининг Наманган филиалини замонавий тиббиёт ускуналари билан жиҳозлаш» лойиҳаси (кейинги ўринларда — Кардиология лойиҳаси) доирасида 6 йил 6 ойлик имтиёзли давр билан 21 йил муддатга 8,9 млн евро миқдоридаги қарз битими имзолангани;

Кардиология лойиҳаси доирасида имзоланган қарз битими бўйича тегишли тўловлар 2022 — 2024 йиллар давомида Наманган вилояти маҳаллий бюджети маблағлари ҳисобидан амалга оширилгани маълумот учун қабул қилинсин.

2. Қуйидагилар:

«Республика ихтисослаштирилган травматология ва ортопедия илмий-амалий тиббиёт марказининг Наманган филиалини замонавий тиббиёт ускуналари билан жиҳозлаш» лойиҳасининг асосий техник-иқтисодий параметрлари 1-иловага мувофиқ;

«Республика ихтисослаштирилган травматология ва ортопедия илмий-амалий тиббиёт марказининг Наманган филиалини замонавий тиббиёт ускуналари билан жиҳозлаш» лойиҳасини амалга ошириш доирасида «UniCredit Bank Austria AG» банкининг (Австрия) қарзини қайтариш, шу жумладан, қўшимча ҳақ ва фоизларни тўлашнинг прогноз жадвали 1а-иловага мувофиқ;

«Республика ихтисослаштирилган травматология ва ортопедия илмий-амалий тиббиёт марказининг Наманган филиалини замонавий тиббиёт ускуналари билан жиҳозлаш» лойиҳаси доирасида қарзни қайтариш, қўшимча ҳақ ва фоизлар ҳамда ташқи қарзга хизмат кўрсатиш харажатларини қоплаш тақсимоти 1б-иловага мувофиқ;

«Республика ихтисослаштирилган травматология ва ортопедия илмий-амалий тиббиёт марказининг Наманган филиалини замонавий тиббиёт ускуналари билан жиҳозлаш» лойиҳаси доирасида етказиб бериладиган тиббий асбоб-ускуналар рўйхати 1в-иловага мувофиқ;

«Республика ихтисослаштирилган кардиология илмий-амалий тиббиёт марказининг Наманган филиалини замонавий тиббиёт ускуналари билан жиҳозлаш» лойиҳасининг асосий техник-иқтисодий параметрлари 2-иловага мувофиқ;

«Республика ихтисослаштирилган кардиология илмий-амалий тиббиёт марказининг Наманган филиалини замонавий тиббиёт ускуналари билан жиҳозлаш» лойиҳасини амалга ошириш доирасида «UniCredit Bank Austria AG» банкининг (Австрия) қарзини қайтариш, шу жумладан, қўшимча ҳақ ва фоизларни тўлашнинг прогноз жадвали 2а-иловага мувофиқ;

«Республика ихтисослаштирилган кардиология илмий-амалий тиббиёт марказининг Наманган филиалини замонавий тиббиёт ускуналари билан жиҳозлаш» лойиҳаси доирасида қарзни қайтариш, қўшимча ҳақ ва фоизлар ҳамда ташқи қарзга хизмат кўрсатиш харажатларини қоплаш тақсимоти 2б-иловага мувофиқ тасдиқлансин.

3. Белгилансинки:

а) Соғлиқни сақлаш вазирлиги ва Наманган вилояти ҳокимлиги Кардиология ва Травматология лойиҳаларини ўз вақтида амалга ошириш ҳамда мувофиқлаштириш, шунингдек, «UniCredit Bank Austria AG» банкининг (Австрия) имтиёзли кредитидан мақсадли ва самарали фойдаланиш бўйича масъул ижро этувчи органлар ҳисобланади;

б) «UniCredit Bank Austria AG» банкининг (Австрия) қарзини қайтариш, шу жумладан, қўшимча ҳақ ва фоизлар билан боғлиқ харажатлар бўйича тўловлар Ўзбекистон Республикаси республика бюджети ҳисобидан қопланади.

Бунда Республика ихтисослаштирилган травматология ва ортопедия илмий-амалий тиббиёт марказининг Наманган филиали ва Республика ихтисослаштирилган кардиология илмий-амалий тиббиёт марказининг Наманган филиали (кейинги ўринларда — Марказлар) томонидан тиббий хизматлар кўрсатишдан тушган тушумлар ҳамда Наманган вилояти маҳаллий бюджети маблағлари ушбу қарорга 1б ва 2б-иловаларга мувофиқ белгиланган тақсимот асосида Ўзбекистон Республикаси республика бюджетига ўтказилади;

в) Марказлар томонидан қарзни қайтариш бўйича маблағлар етарли бўлмаган тақдирда, унинг етишмаган қисми Наманган вилояти маҳаллий бюджети ҳисобидан қопланади.

4. Республика ихтисослаштирилган травматология ва ортопедия илмий-амалий тиббиёт марказининг Наманган филиали Наманган шаҳри Марғилон кўчасидаги 4-уй манзилига текин фойдаланиш ҳуқуқи асосида жойлаштирилсин.

5. Наманган вилояти ҳокимлиги:

а) Республика ихтисослаштирилган травматология ва ортопедия илмий-амалий тиббиёт марказининг Наманган филиали учун харид қилинадиган товарлар етказиб берилгунига қадар тиббиёт ускуналарини ўрнатиш ва монтаж қилиш учун тегишли бино ҳамда хоналар тайёрланишини таъминласин;

б) Соғлиқни сақлаш вазирлиги билан биргаликда 2025 йил якунига қадар Марказларда замонавий бошқарув тизимини жорий этиш учун чет эллик мутахассисларни жалб этган ҳолда уларнинг фаолиятини қайта ташкил этсин.

Бунда юқори технологик тиббий амалиётларни йўлга қўйиш, Марказларни босқичма-босқич халқаро аккредитациядан ўтказиш, жаҳон стандартлари асосида тиббий хизматлар кўрсатиш ҳамда тиббий туризмни ривожлантириш орқали Марказлар фаолияти шаффоф ва самарали йўлга қўйилишини таъминласин.

6. Иқтисодиёт ва молия вазирига Ўзбекистон Республикаси номидан Травматология лойиҳаси доирасида «UniCredit Bank Austria AG» банки (Австрия) билан қарз битимини, Кардиология ва Травматология лойиҳалари доирасида Марказлар ва Наманган вилояти ҳокимлиги билан қарзларни қайта кредитлаш тўғрисидаги битимларни имзолаш ваколати берилсин.

7. Адлия вазирлиги Ўзбекистон Республикаси ва «UniCredit Bank Austria AG» банки (Австрия) ўртасида имзоланадиган қарз битими бўйича юридик хулоса берсин.

8. Ташқи ишлар вазирлиги Наманган вилояти ҳокимлиги ва Соғлиқни сақлаш вазирлигининг виза талабномаларига биноан ушбу қарорда назарда тутилган лойиҳаларни амалга ошириш доирасида жалб қилинадиган чет эллик мутахассислар учун кириш визалари консуллик йиғимлари ва бошқа ҳақиқий харажатларнинг ўрнини қоплаш ҳисобидан йиғимлар ундирилмасдан расмийлаштирилишини таъминласин.

9. Ички ишлар вазирлиги Наманган вилояти ҳокимлиги талабномаларига асосан ушбу қарорда назарда тутилган лойиҳаларни амалга ошириш учун жалб қилинадиган чет эллик мутахассисларга кўп марталик виза муддатлари узайтирилишини, шунингдек, вақтинча турар жойи бўйича рўйхатга олинишини ва унинг муддати узайтирилишини таъминласин.

10. Ушбу қарорнинг бажарилишини назорат қилиш соғлиқни сақлаш вазири А.А. Худаяров ва Наманган вилояти ҳокими Ш.Ш. Абдуразаков зиммасига юклансин.

Вазирлар Маҳкамасининг 2025 йил 10 июндаги 356-сон қарорига 1-ИЛОВА

«Республика ихтисослаштирилган травматология ва ортопедия илмий-амалий тиббиёт марказининг Наманган филиалини замонавий тиббиёт ускуналари билан жиҳозлаш» лойиҳасининг асосий

(минг евро) Т/р Асосий техник-иқтисодий параметрлар Жами * Молиялаштириш манбалари қарз суммаси давлат бюджети маблағлари ** маҳаллий бюджет маблағлари 1. Лойиҳанинг умумий қиймати 11 382,4 10 000,0 1194,0 188,4 2. Капитал қўйилмалар суммаси, жами: 10 030,0 10 000,0 30,0 2.1. 1-компонент: Тиббий ускуналар 7 492,0 7 462,0 30,0 2.2. 2-компонент: Консалтинг хизматлари 1 248,0 1 248,0 2.3. 3-компонент: Лойиҳа тадбирлари, ускуналарни етказиб бериш ва ишга тушириш ҳамда ходимлар учун тренинг ўтказиш 1 290,0 1 290,0 3. Инвестиция давридаги молиявий харажатлар 158,4 158,4 4. Ўзбекистон Республикасининг солиқ ва божхона имтиёзлари шаклидаги улуши 1194,0 1194,0 5. Муассаса қуввати 80 6. Лойиҳани амалга ошириш даври 24 ой 7. Қарзни қайтариш муддати 17,5 йил 7.1. шу жумладан, асосий қарз учун имтиёзли давр 3,5 йил

Вазирлар Маҳкамасининг 2025 йил 10 июндаги 356-сон қарорига 1а-ИЛОВА

«Республика ихтисослаштирилган травматология ва ортопедия илмий-амалий тиббиёт марказининг Наманган филиалини замонавий тиббиёт ускуналари билан жиҳозлаш» лойиҳасини амалга ошириш доирасида «UniCredit Bank Austria AG» банкининг (Австрия) қарзини қайтариш, шу жумладан, қўшимча ҳақ ва фоизларни тўлашнинг

Қарз суммаси — 10 млн евро Қарз муддати — 17 йил 6 ой Имтиёзли давр — 3 йил 6 ой Фоиз ставкаси — 0,65 фоиз Кафолат тўлови — 0,9 фоиз Хизмат кўрсатганлик учун тўлов — 1 440,0 евро Бўнак шаклида кафолат тўлови — 25 025,63 евро Мажбурият учун тўлов — 0,65 фоиз (ўзлаштирилмаган қарз миқдоридан) Бошқарув учун тўлов — 0,65 фоиз (умумий қарз миқдоридан) (минг евро) Тўлов даври Қарз қолдиғи Тўлов миқдори Жами тўланадиган сумма * асосий қарз фоизлар кафолат учун тўлови хизмат кўрсатилганлик учун тўлов бўнак шаклида банк кафолат тўлови мажбурият учун тўлов бошқарув учун тўлов 05.02.2025 0,0 1,4 25,0 65,0 91,5 15.02.2025 1 500,0 0,0 0,0 15.03.2025 3 500,0 0,6 1,2 6,6 8,4 31.03.2025 6 500,0 4,4 7,9 30.06.2025 9 500,0 12,6 22,7 16,3 51,6 30.09.2025 10 000,0 12,1 21,9 31.12.2025 10 000,0 24,9 44,9 0,8 70,6 30.06.2026 10 000,0 25,1 45,3 70,4 31.12.2026 10 000,0 25,6 91,3 116,8 30.06.2027 10 000,0 25,1 45,3 70,4 31.12.2027 10 000,0 25,6 91,3 116,8 30.06.2028 9 642,9 357,1 25,3 45,5 427,9 31.12.2028 9 285,7 357,1 24,6 89,9 471,6 30.06.2029 8 928,6 357,1 23,3 42,0 422,5 31.12.2029 8 571,4 357,1 22,8 41,1 421,0 30.06.2030 8 214,3 357,1 21,5 38,8 417,5 31.12.2030 7 857,1 357,1 21,0 37,8 415,9 30.06.2031 7 500,0 357,1 19,8 35,6 412,4 31.12.2031 7 142,9 357,1 19,2 34,5 410,8 30.06.2032 6 785,7 357,1 18,1 32,5 407,7 31.12.2032 6 428,6 357,1 17,3 31,2 405,7 30.06.2033 6 071,4 357,1 16,2 29,1 402,4 31.12.2033 5 714,3 357,1 15,5 27,9 400,6 30.06.2034 5 357,1 357,1 14,4 25,9 397,4 31.12.2034 5 000,0 357,1 13,7 24,6 395,5 30.06.2035 4 642,9 357,1 12,6 22,6 392,3 31.12.2035 4 285,7 357,1 11,9 21,4 390,4 30.06.2036 3 928,6 357,1 10,8 19,5 387,5 31.12.2036 3 571,4 357,1 10,0 18,1 385,3 30.06.2037 3 214,3 357,1 9,0 16,2 382,3 31.12.2037 2 857,1 357,1 8,2 14,8 380,1 30.06.2038 2 500,0 357,1 7,2 12,9 377,3 31.12.2038 2 142,9 357,1 6,4 11,5 375,0 30.06.2039 1 785,7 357,1 5,4 9,7 372,2 31.12.2039 1 428,6 357,1 4,6 8,2 369,9 30.06.2040 1 071,4 357,1 3,6 6,5 367,3 31.12.2040 714,3 357,1 2,7 4,9 364,8 30.06.2041 357,1 357,1 1,8 3,2 362,2 31.12.2041 0,0 357,1 0,9 1,6 359,7 Жами - 10 000,0 507,3 1 049,1 1,4 25,0 23,7 65,0 11 671,6

Вазирлар Маҳкамасининг 2025 йил 10 июндаги 356-сон қарорига 1б-ИЛОВА

«Республика ихтисослаштирилган травматология ва ортопедия илмий-амалий тиббиёт марказининг Наманган филиалини замонавий тиббиёт ускуналари билан жиҳозлаш» лойиҳаси доирасида қарзни қайтариш, қўшимча ҳақ ва фоизлар ҳамда ташқи қарзга хизмат кўрсатиш харажатларини қоплаш

фоизда Қарзни қайтариш муддати Наманган вилояти маҳаллий бюджети ҳисобидан Республика ихтисослаштирилган травматология ва ортопедия илмий-амалий тиббиёт марказининг Наманган филиали ҳисобидан 2025 йил 50,0 50,0 2026 йил 50,0 50,0 2027 йил 50,0 50,0 2028 йил 50,0 50,0 2029 йил 50,0 50,0 2030 йил 50,0 50,0 2031 йил 50,0 50,0 2032 йил 50,0 50,0 2033 йил 50,0 50,0 2034 йил 50,0 50,0 2035 йил 50,0 50,0 2036 йил 50,0 50,0 2037 йил 50,0 50,0 2038 йил 50,0 50,0 2039 йил 50,0 50,0 2040 йил 50,0 50,0 2041 йил 50,0 50,0

Вазирлар Маҳкамасининг 2025 йил 10 июндаги 356-сон қарорига 1в-ИЛОВА

«Республика ихтисослаштирилган травматология ва ортопедия илмий-амалий тиббиёт марказининг Наманган филиалини замонавий тиббиёт ускуналари билан жиҳозлаш» лойиҳаси доирасида етказиб бериладиган тиббий асбоб-ускуналар

Т/р Тиббий жиҳоз номи Сони Жами 343 1. Магнитли-резонанс томографи 1,5Т 1 2. Кўп кесимли компьютер томографи (64 кесимли) 1 3. Стационар рақамли рентген аппарати 1 4. Кўчма рақамли рентген аппарати 1 5. Рақамли рентген аппарати (C-arm) 2 6. Кўп вазифали ультратовушли сканер 1 7. Кўп вазифали ультратовушли сканер, кўчма 1 8. Наркоз-нафас олиш аппарати 3 9. Кўп вазифали жарроҳлик амалиёти столи 3 10. Жарроҳлик амалиёти столи (кичик) 1 11. Жарроҳлик амалиёти ёритгичи, осма 5 12. Кўчма жарроҳлик амалиёти ёритгичи 5 13. Жарроҳлик амалиёти хонаси консоли 3 14. Юқори частотали коагулатор 3 15. Жарроҳлик аспиратори 3 16. Жарроҳлик микроскопи 1 17. Ультратовушли жарроҳлик аспиратори 1 18. Стереотактик рамка 1 19. Артроскопик видеоустун 1 20. Жарроҳлик асбоб-ускуналари тўплами 4 21. Ортопедик асбоб-ускуналари тўплами 3 22. Травматология асбоб-ускуналари тўплами 3 23. Нейрожарроҳлик асбоб-ускуналари тўплами 1 24. Травматология ва ортопедия учун моторли (қувватли) мослама 2 25. Нейрожарроҳлик учун моторли (қувватли) мослама 1 26. Сунъий нафас олдириш аппарати 9 27. Сунъий нафас олдириш аппарати, кўчма 2 28. Дефибриллятор-монитор 9 29. Шприцли насос 22 30. Инфузион насос 22 31. Бемор монитори 16 32. Марказий мониторинг станцияси 1 33. Юқори нафас йўлларининг санацияси учун аспиратор 1 34. Интенсив терапия учун функционал ётоқ 5 35. Шикастланган беморларга интенсив терапия учун функционал ётоқ 4 36. Автоматик биокимёвий анализатор 1 37. Автоматик ИФА анализатори 1 38. Автоматик гематология анализатори 1 39. Автоматик коагулометр 1 40. Автоматик сийдик таҳлили анализатори 1 41. Қон газлари ва электролитлари анализатори 1 42. Реабилитация учун робот тизими 1 43. Тўрт бошли мушак учун мослама 1 44. Терапевтик кушетка 5 45. Микротўлқинлик диатермия ускунаси 1 46. Зарб-тўлқинлик терапия ускунаси 1 47. Ультратовушли терапия ускунаси 1 48. Нервларни тер остидан стимуляция қилиш учун ускуна 1 49. Инфрақизил терапия ускунаси 1 50. Функционал ётоқ 78 51. Ётоқхона столи (овқатланиш тахтаси билан бирга) 78 52. Тиббиёт аравачалар 2 53. Кўрув кушеткалари 3 54. Дорилар учун аравача 7 55. Асбоб-ускуналар аравачаси 6 56. Биноларни тозалаш ва дезинфекциялаш учун ускуналар тўплами 1 57. Асбобларни тайёрлаш ва қадоқлаш зонаси учун ускуналар тўплами 1 58. Тиббий кийим-кечак буюмларни тайёрлаш ва қадоқлаш учун тўплам 1 59. Буғли стерилизация учун ускуналар тўплами 1 60. Паст ҳароратли стерилизация учун ускуналар тўплами 1 61. Стерил материалларни сақлаш учун ускуналар тўплами 1 62. Материалларни ташиш учун ускуналар тўплами 1 63. Биноларни техник жиҳозлаш учун тўплам 1

Вазирлар Маҳкамасининг 2025 йил 10 июндаги 356-сон қарорига 2-ИЛОВА

«Республика ихтисослаштирилган кардиология илмий-амалий тиббиёт марказининг Наманган филиалини замонавий тиббиёт ускуналари билан жиҳозлаш» лойиҳасининг асосий

(минг евро) Т/р Асосий техник-иқтисодий параметрлар Жами Молиялаштириш манбалари қарз суммаси давлат бюджети маблағлари маҳаллий бюджет маблағлари 1. Лойиҳанинг умумий қиймати 11 549,0 8 898,0 2 480,0 171,0 2. Капитал қўйилмалар суммаси, жами: 8 928,0 8 898,0 30,0 2.1. 1-компонент: Тиббий ускуналар 6 830,0 6 800,0 30,0 2.2. 2-компонент: Консалтинг хизматлари 1 098,0 1 098,0 2.3. 3-компонент: Лойиҳа тадбирлари, ускуналарни етказиб бериш ва ишга тушириш ҳамда ходимлар учун тренинг ўтказиш 1 000,0 1 000,0 3. Инвестиция давридаги молиявий харажатлар 141,0 141,0 4. Ўзбекистон Республикасининг солиқ ва божхона имтиёзлари шаклидаги улуши 2 480,0 2 480,0 5. Муассаса қуввати 170 6. Лойиҳани амалга ошириш даври 24 ой 7. Қарзни қайтариш муддати 21 йил 7.1. шу жумладан, асосий қарз учун имтиёзли давр 6,5 йил

Вазирлар Маҳкамасининг 2025 йил 10 июндаги 356-сон қарорига 2а-ИЛОВА

«Республика ихтисослаштирилган кардиология илмий-амалий тиббиёт марказининг Наманган филиалини замонавий тиббиёт ускуналари билан жиҳозлаш» лойиҳасини амалга ошириш доирасида «UniCredit Bank Austria AG» банкининг (Австрия) қарзини қайтариш, шу жумладан, қўшимча ҳақ ва фоизларни тўлашнинг

Қарз суммаси — 8,9 млн евро Қарз муддати — 21 йил Имтиёзли давр — 6 йил 6 ой Фоиз ставкаси — мавжуд эмас Мажбурият учун тўлов — 0,65 фоиз (ўзлаштирилмаган қарз миқдоридан) Бошқарув учун тўлови — 0,65 фоиз (умумий қарз миқдоридан) Дастлабки кафолат тўлови — 25 025,63 евро Кафолат тўлови — 0,9 фоиз Хизмат кўрсатганлик учун тўлов — 1 440,0 евро (минг евро) Тўлов даври Қарз қолдиғи Тўлов миқдори Жами тўланадиган сумма * асосий қарз бошқарув учун тўлов мажбурият учун тўлов кафолат учун тўлов хизмат кўрсатганлик учун тўлов 31.12.2021 - - - - 10.02.2022 - 57,8 25,0 1,4 84,3 30.06.2022 1 334,7 29,1 1,0 30,1 30.12.2022 6 014,5 25,0 8,0 33,0 30.06.2023 6 858,2 9,5 16,0 25,5 29.12.2023 8 898,0 2,6 40,0 42,6 30.06.2024 8 898,0 40,0 40,0 31.12.2024 8 898,0 40,0 40,0 30.06.2025 8 898,0 40,0 40,0 31.12.2025 8 898,0 40,0 40,0 30.06.2026 8 898,0 40,0 40,0 31.12.2026 8 898,0 40,0 40,0 30.06.2027 8 898,0 40,0 40,0 31.12.2027 8 898,0 40,0 40,0 30.06.2028 8 898,0 40,0 40,0 31.12.2028 8 898,0 40,0 40,0 30.06.2029 8 898,0 40,0 40,0 31.12.2029 8 601,4 296,6 40,0 336,6 30.06.2030 8 304,8 296,6 38,7 335,3 31.12.2030 8 008,2 296,6 37,4 334,0 30.06.2031 7 711,6 296,6 36,0 332,6 31.12.2031 7 415,0 296,6 34,7 331,3 30.06.2032 7 118,4 296,6 33,4 330,0 31.12.2032 6 821,8 296,6 32,0 328,6 30.06.2033 6 525,2 296,6 30,7 327,3 31.12.2033 6 228,6 296,6 29,4 326,0 30.06.2034 5 932,0 296,6 28,0 324,6 31.12.2034 5 635,4 296,6 26,7 323,3 30.06.2035 5 338,8 296,6 25,4 322,0 31.12.2035 5 042,2 296,6 24,0 320,6 30.06.2036 4 745,6 296,6 22,7 319,3 31.12.2036 4 449,0 296,6 21,4 318,0 30.06.2037 4 152,4 296,6 20,0 316,6 31.12.2037 3 855,8 296,6 18,7 315,3 30.06.2038 3 559,2 296,6 17,4 314,0 31.12.2038 3 262,6 296,6 16,0 312,6 30.06.2039 2 966,0 296,6 14,7 311,3 31.12.2039 2 669,4 296,6 13,3 309,9 30.06.2040 2 372,8 296,6 12,0 308,6 31.12.2040 2 076,2 296,6 10,7 307,3 30.06.2041 1 779,6 296,6 9,3 305,9 31.12.2041 1 483,0 296,6 8,0 304,6 30.06.2042 1 186,4 296,6 6,7 303,3 31.12.2042 889,8 296,6 5,3 301,9 30.06.2043 593,2 296,6 4,0 300,6 31.12.2043 296,6 296,6 2,7 299,3 30.06.2044 - 296,6 1,3 297,9 Жами - 8 898,0 57,8 66,1 1 151,2 1,4 10 174,6

Вазирлар Маҳкамасининг 2025 йил 10 июндаги 356-сон қарорига 2б-ИЛОВА

«Республика ихтисослаштирилган кардиология илмий-амалий тиббиёт марказининг Наманган филиалини замонавий тиббиёт ускуналари билан жиҳозлаш» лойиҳаси доирасида қарзни қайтариш, қўшимча ҳақ ва фоизлар ҳамда ташқи қарзга хизмат кўрсатиш харажатларини қоплаш

фоизда Қарзни қайтариш муддати Наманган вилояти маҳаллий бюджети ҳисобидан Республика ихтисослаштирилган кардиология илмий-амалий тиббиёт марказининг Наманган филиали ҳисобидан 2025 йил 50,0 50,0 2026 йил 50,0 50,0 2027 йил 50,0 50,0 2028 йил 50,0 50,0 2029 йил 50,0 50,0 2030 йил 50,0 50,0 2031 йил 50,0 50,0 2032 йил 50,0 50,0 2033 йил 50,0 50,0 2034 йил 50,0 50,0 2035 йил 50,0 50,0 2036 йил 50,0 50,0 2037 йил 50,0 50,0 2038 йил 50,0 50,0 2039 йил 50,0 50,0 2040 йил 50,0 50,0 2041 йил 50,0 50,0 2042 йил 50,0 50,0 2043 йил 50,0 50,0 2044 йил 50,0 50,0

Ўзбекистон Республикаси Бош вазири А. АРИПОВ

Тошкент ш.,

2025 йил 10 июнь,

356 -сон

(Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 11.06.2025 й., 09/25/356/0505-сон)

lex.uz

Oʻzbekiston Respublikasi Vazirlar Mahkamasining

qarori

TEXNIK-IQTISODIY PARAMETRLARI

PROGNOZ JADVALI

TAQSIMOTI

ROʻYXATI

TEXNIK-IQTISODIY PARAMETRLARI

PROGNOZ JADVALI

TAQSIMOTI

Namangan viloyatida zamonaviy tibbiyot muassasalarini tashkil etish va jihozlash chora-tadbirlari toʻgʻrisida

Namangan viloyati aholisiga yuqori texnologiyali va sifatli tibbiy xizmatlar koʻrsatilishini tashkil etish hamda viloyatdagi davolash-profilaktika muassasalarining moddiy-texnik bazasini yanada mustahkamlash maqsadida Vazirlar Mahkamasi qaror qiladi:

1. Namangan viloyatida zamonaviy tibbiyot muassasalarini tashkil etish va jihozlash maqsadida:

a) Namangan viloyati hokimligi va “AME International GmbN” kompaniyasi (Avstriya) oʻrtasida 2022-yil 10-mayda imzolangan Anglashuv memorandumiga muvofiq “UniCredit Bank Austria AG” banki (Avstriya) tomonidan 2023-yil 11-mayda “Respublika ixtisoslashtirilgan travmatologiya va ortopediya ilmiy-amaliy tibbiyot markazining Namangan filialini zamonaviy tibbiyot uskunalari bilan jihozlash” loyihasini (keyingi oʻrinlarda — Travmatologiya loyihasi) amalga oshirish uchun 3 yil 6 oylik imtiyozli davr bilan 17 yil 6 oy muddatga davlat kafolati ostida 10 mln yevro miqdorida qarz ajratishga rozilik berilgani;

b) Iqtisodiyot va moliya vazirligi hamda “UniCredit Bank Austria AG” banki (Avstriya) oʻrtasida “Respublika ixtisoslashtirilgan kardiologiya ilmiy-amaliy tibbiyot markazining Namangan filialini zamonaviy tibbiyot uskunalari bilan jihozlash” loyihasi (keyingi oʻrinlarda — Kardiologiya loyihasi) doirasida 6 yil 6 oylik imtiyozli davr bilan 21 yil muddatga 8,9 mln yevro miqdoridagi qarz bitimi imzolangani;

Kardiologiya loyihasi doirasida imzolangan qarz bitimi boʻyicha tegishli toʻlovlar 2022 — 2024-yillar davomida Namangan viloyati mahalliy budjeti mablagʻlari hisobidan amalga oshirilgani maʼlumot uchun qabul qilinsin.

2. Quyidagilar:

“Respublika ixtisoslashtirilgan travmatologiya va ortopediya ilmiy-amaliy tibbiyot markazining Namangan filialini zamonaviy tibbiyot uskunalari bilan jihozlash” loyihasining asosiy texnik-iqtisodiy parametrlari 1-ilovaga muvofiq;

“Respublika ixtisoslashtirilgan travmatologiya va ortopediya ilmiy-amaliy tibbiyot markazining Namangan filialini zamonaviy tibbiyot uskunalari bilan jihozlash” loyihasini amalga oshirish doirasida “UniCredit Bank Austria AG” bankining (Avstriya) qarzini qaytarish, shu jumladan, qoʻshimcha haq va foizlarni toʻlashning prognoz jadvali 1a-ilovaga muvofiq;

“Respublika ixtisoslashtirilgan travmatologiya va ortopediya ilmiy-amaliy tibbiyot markazining Namangan filialini zamonaviy tibbiyot uskunalari bilan jihozlash” loyihasi doirasida qarzni qaytarish, qoʻshimcha haq va foizlar hamda tashqi qarzga xizmat koʻrsatish xarajatlarini qoplash taqsimoti 1b-ilovaga muvofiq;

“Respublika ixtisoslashtirilgan travmatologiya va ortopediya ilmiy-amaliy tibbiyot markazining Namangan filialini zamonaviy tibbiyot uskunalari bilan jihozlash” loyihasi doirasida yetkazib beriladigan tibbiy asbob-uskunalar roʻyxati 1v-ilovaga muvofiq;

“Respublika ixtisoslashtirilgan kardiologiya ilmiy-amaliy tibbiyot markazining Namangan filialini zamonaviy tibbiyot uskunalari bilan jihozlash” loyihasining asosiy texnik-iqtisodiy parametrlari 2-ilovaga muvofiq;

“Respublika ixtisoslashtirilgan kardiologiya ilmiy-amaliy tibbiyot markazining Namangan filialini zamonaviy tibbiyot uskunalari bilan jihozlash” loyihasini amalga oshirish doirasida “UniCredit Bank Austria AG” bankining (Avstriya) qarzini qaytarish, shu jumladan, qoʻshimcha haq va foizlarni toʻlashning prognoz jadvali 2a-ilovaga muvofiq;

“Respublika ixtisoslashtirilgan kardiologiya ilmiy-amaliy tibbiyot markazining Namangan filialini zamonaviy tibbiyot uskunalari bilan jihozlash” loyihasi doirasida qarzni qaytarish, qoʻshimcha haq va foizlar hamda tashqi qarzga xizmat koʻrsatish xarajatlarini qoplash taqsimoti 2b-ilovaga muvofiq tasdiqlansin.

3. Belgilansinki:

a) Sogʻliqni saqlash vazirligi va Namangan viloyati hokimligi Kardiologiya va Travmatologiya loyihalarini oʻz vaqtida amalga oshirish hamda muvofiqlashtirish, shuningdek, “UniCredit Bank Austria AG” bankining (Avstriya) imtiyozli kreditidan maqsadli va samarali foydalanish boʻyicha masʼul ijro etuvchi organlar hisoblanadi;

b) “UniCredit Bank Austria AG” bankining (Avstriya) qarzini qaytarish, shu jumladan, qoʻshimcha haq va foizlar bilan bogʻliq xarajatlar boʻyicha toʻlovlar Oʻzbekiston Respublikasi respublika budjeti hisobidan qoplanadi.

Bunda Respublika ixtisoslashtirilgan travmatologiya va ortopediya ilmiy-amaliy tibbiyot markazining Namangan filiali va Respublika ixtisoslashtirilgan kardiologiya ilmiy-amaliy tibbiyot markazining Namangan filiali (keyingi oʻrinlarda — Markazlar) tomonidan tibbiy xizmatlar koʻrsatishdan tushgan tushumlar hamda Namangan viloyati mahalliy budjeti mablagʻlari ushbu qarorga 1b va 2b-ilovalarga muvofiq belgilangan taqsimot asosida Oʻzbekiston Respublikasi respublika budjetiga oʻtkaziladi;

v) Markazlar tomonidan qarzni qaytarish boʻyicha mablagʻlar yetarli boʻlmagan taqdirda, uning yetishmagan qismi Namangan viloyati mahalliy budjeti hisobidan qoplanadi.

4. Respublika ixtisoslashtirilgan travmatologiya va ortopediya ilmiy-amaliy tibbiyot markazining Namangan filiali Namangan shahri Margʻilon koʻchasidagi 4-uy manziliga tekin foydalanish huquqi asosida joylashtirilsin.

5. Namangan viloyati hokimligi:

a) Respublika ixtisoslashtirilgan travmatologiya va ortopediya ilmiy-amaliy tibbiyot markazining Namangan filiali uchun xarid qilinadigan tovarlar yetkazib berilguniga qadar tibbiyot uskunalarini oʻrnatish va montaj qilish uchun tegishli bino hamda xonalar tayyorlanishini taʼminlasin;

b) Sogʻliqni saqlash vazirligi bilan birgalikda 2025-yil yakuniga qadar Markazlarda zamonaviy boshqaruv tizimini joriy etish uchun chet ellik mutaxassislarni jalb etgan holda ularning faoliyatini qayta tashkil etsin.

Bunda yuqori texnologik tibbiy amaliyotlarni yoʻlga qoʻyish, Markazlarni bosqichma-bosqich xalqaro akkreditatsiyadan oʻtkazish, jahon standartlari asosida tibbiy xizmatlar koʻrsatish hamda tibbiy turizmni rivojlantirish orqali Markazlar faoliyati shaffof va samarali yoʻlga qoʻyilishini taʼminlasin.

6. Iqtisodiyot va moliya vaziriga Oʻzbekiston Respublikasi nomidan Travmatologiya loyihasi doirasida “UniCredit Bank Austria AG” banki (Avstriya) bilan qarz bitimini, Kardiologiya va Travmatologiya loyihalari doirasida Markazlar va Namangan viloyati hokimligi bilan qarzlarni qayta kreditlash toʻgʻrisidagi bitimlarni imzolash vakolati berilsin.

7. Adliya vazirligi Oʻzbekiston Respublikasi va “UniCredit Bank Austria AG” banki (Avstriya) oʻrtasida imzolanadigan qarz bitimi boʻyicha yuridik xulosa bersin.

8. Tashqi ishlar vazirligi Namangan viloyati hokimligi va Sogʻliqni saqlash vazirligining viza talabnomalariga binoan ushbu qarorda nazarda tutilgan loyihalarni amalga oshirish doirasida jalb qilinadigan chet ellik mutaxassislar uchun kirish vizalari konsullik yigʻimlari va boshqa haqiqiy xarajatlarning oʻrnini qoplash hisobidan yigʻimlar undirilmasdan rasmiylashtirilishini taʼminlasin.

9. Ichki ishlar vazirligi Namangan viloyati hokimligi talabnomalariga asosan ushbu qarorda nazarda tutilgan loyihalarni amalga oshirish uchun jalb qilinadigan chet ellik mutaxassislarga koʻp martalik viza muddatlari uzaytirilishini, shuningdek, vaqtincha turar joyi boʻyicha roʻyxatga olinishini va uning muddati uzaytirilishini taʼminlasin.

10. Ushbu qarorning bajarilishini nazorat qilish sogʻliqni saqlash vaziri A.A. Xudayarov va Namangan viloyati hokimi Sh.Sh. Abdurazakov zimmasiga yuklansin.

Vazirlar Mahkamasining 2025-yil 10-iyundagi 356-son qaroriga 1-ILOVA

“Respublika ixtisoslashtirilgan travmatologiya va ortopediya ilmiy-amaliy tibbiyot markazining Namangan filialini zamonaviy tibbiyot uskunalari bilan jihozlash” loyihasining asosiy

(ming yevro) T/r Asosiy texnik-iqtisodiy parametrlar Jami * Moliyalashtirish manbalari qarz summasi davlat budjeti mablagʻlari ** mahalliy budjet mablagʻlari 1. Loyihaning umumiy qiymati 11 382,4 10 000,0 1194,0 188,4 2. Kapital qoʻyilmalar summasi, jami: 10 030,0 10 000,0 30,0 2.1. 1-komponent: Tibbiy uskunalar 7 492,0 7 462,0 30,0 2.2. 2-komponent: Konsalting xizmatlari 1 248,0 1 248,0 2.3. 3-komponent: Loyiha tadbirlari, uskunalarni yetkazib berish va ishga tushirish hamda xodimlar uchun trening oʻtkazish 1 290,0 1 290,0 3. Investitsiya davridagi moliyaviy xarajatlar 158,4 158,4 4. Oʻzbekiston Respublikasining soliq va bojxona imtiyozlari shaklidagi ulushi 1194,0 1194,0 5. Muassasa quvvati 80 6. Loyihani amalga oshirish davri 24 oy 7. Qarzni qaytarish muddati 17,5 yil 7.1. shu jumladan, asosiy qarz uchun imtiyozli davr 3,5 yil

Vazirlar Mahkamasining 2025-yil 10-iyundagi 356-son qaroriga 1a-ILOVA

“Respublika ixtisoslashtirilgan travmatologiya va ortopediya ilmiy-amaliy tibbiyot markazining Namangan filialini zamonaviy tibbiyot uskunalari bilan jihozlash” loyihasini amalga oshirish doirasida “UniCredit Bank Austria AG” bankining (Avstriya) qarzini qaytarish, shu jumladan, qoʻshimcha haq va foizlarni toʻlashning

Qarz summasi — 10 mln yevro Qarz muddati — 17 yil 6 oy Imtiyozli davr — 3 yil 6 oy Foiz stavkasi — 0,65 foiz Kafolat toʻlovi — 0,9 foiz Xizmat koʻrsatganlik uchun toʻlov — 1 440,0 yevro Boʻnak shaklida kafolat toʻlovi — 25 025,63 yevro Majburiyat uchun toʻlov — 0,65 foiz (oʻzlashtirilmagan qarz miqdoridan) Boshqaruv uchun toʻlov — 0,65 foiz (umumiy qarz miqdoridan) (ming yevro) Toʻlov davri Qarz qoldigʻi Toʻlov miqdori Jami toʻlanadigan summa * asosiy qarz foizlar kafolat uchun toʻlovi xizmat koʻrsatilganlik uchun toʻlov boʻnak shaklida bank kafolat toʻlovi majburiyat uchun toʻlov boshqaruv uchun toʻlov 05.02.2025 0,0 1,4 25,0 65,0 91,5 15.02.2025 1 500,0 0,0 0,0 15.03.2025 3 500,0 0,6 1,2 6,6 8,4 31.03.2025 6 500,0 4,4 7,9 30.06.2025 9 500,0 12,6 22,7 16,3 51,6 30.09.2025 10 000,0 12,1 21,9 31.12.2025 10 000,0 24,9 44,9 0,8 70,6 30.06.2026 10 000,0 25,1 45,3 70,4 31.12.2026 10 000,0 25,6 91,3 116,8 30.06.2027 10 000,0 25,1 45,3 70,4 31.12.2027 10 000,0 25,6 91,3 116,8 30.06.2028 9 642,9 357,1 25,3 45,5 427,9 31.12.2028 9 285,7 357,1 24,6 89,9 471,6 30.06.2029 8 928,6 357,1 23,3 42,0 422,5 31.12.2029 8 571,4 357,1 22,8 41,1 421,0 30.06.2030 8 214,3 357,1 21,5 38,8 417,5 31.12.2030 7 857,1 357,1 21,0 37,8 415,9 30.06.2031 7 500,0 357,1 19,8 35,6 412,4 31.12.2031 7 142,9 357,1 19,2 34,5 410,8 30.06.2032 6 785,7 357,1 18,1 32,5 407,7 31.12.2032 6 428,6 357,1 17,3 31,2 405,7 30.06.2033 6 071,4 357,1 16,2 29,1 402,4 31.12.2033 5 714,3 357,1 15,5 27,9 400,6 30.06.2034 5 357,1 357,1 14,4 25,9 397,4 31.12.2034 5 000,0 357,1 13,7 24,6 395,5 30.06.2035 4 642,9 357,1 12,6 22,6 392,3 31.12.2035 4 285,7 357,1 11,9 21,4 390,4 30.06.2036 3 928,6 357,1 10,8 19,5 387,5 31.12.2036 3 571,4 357,1 10,0 18,1 385,3 30.06.2037 3 214,3 357,1 9,0 16,2 382,3 31.12.2037 2 857,1 357,1 8,2 14,8 380,1 30.06.2038 2 500,0 357,1 7,2 12,9 377,3 31.12.2038 2 142,9 357,1 6,4 11,5 375,0 30.06.2039 1 785,7 357,1 5,4 9,7 372,2 31.12.2039 1 428,6 357,1 4,6 8,2 369,9 30.06.2040 1 071,4 357,1 3,6 6,5 367,3 31.12.2040 714,3 357,1 2,7 4,9 364,8 30.06.2041 357,1 357,1 1,8 3,2 362,2 31.12.2041 0,0 357,1 0,9 1,6 359,7 Jami - 10 000,0 507,3 1 049,1 1,4 25,0 23,7 65,0 11 671,6

Vazirlar Mahkamasining 2025-yil 10-iyundagi 356-son qaroriga 1b-ILOVA

“Respublika ixtisoslashtirilgan travmatologiya va ortopediya ilmiy-amaliy tibbiyot markazining Namangan filialini zamonaviy tibbiyot uskunalari bilan jihozlash” loyihasi doirasida qarzni qaytarish, qoʻshimcha haq va foizlar hamda tashqi qarzga xizmat koʻrsatish xarajatlarini qoplash

foizda Qarzni qaytarish muddati Namangan viloyati mahalliy budjeti hisobidan Respublika ixtisoslashtirilgan travmatologiya va ortopediya ilmiy-amaliy tibbiyot markazining Namangan filiali hisobidan 2025-yil 50,0 50,0 2026-yil 50,0 50,0 2027-yil 50,0 50,0 2028-yil 50,0 50,0 2029-yil 50,0 50,0 2030-yil 50,0 50,0 2031-yil 50,0 50,0 2032-yil 50,0 50,0 2033-yil 50,0 50,0 2034-yil 50,0 50,0 2035-yil 50,0 50,0 2036-yil 50,0 50,0 2037-yil 50,0 50,0 2038-yil 50,0 50,0 2039-yil 50,0 50,0 2040-yil 50,0 50,0 2041-yil 50,0 50,0

Vazirlar Mahkamasining 2025-yil 10-iyundagi 356-son qaroriga 1v-ILOVA

“Respublika ixtisoslashtirilgan travmatologiya va ortopediya ilmiy-amaliy tibbiyot markazining Namangan filialini zamonaviy tibbiyot uskunalari bilan jihozlash” loyihasi doirasida yetkazib beriladigan tibbiy asbob-uskunalar

T/r Tibbiy jihoz nomi Soni Jami 343 1. Magnitli-rezonans tomografi 1,5T 1 2. Koʻp kesimli kompyuter tomografi (64 kesimli) 1 3. Statsionar raqamli rentgen apparati 1 4. Koʻchma raqamli rentgen apparati 1 5. Raqamli rentgen apparati (C-arm) 2 6. Koʻp vazifali ultratovushli skaner 1 7. Koʻp vazifali ultratovushli skaner, koʻchma 1 8. Narkoz-nafas olish apparati 3 9. Koʻp vazifali jarrohlik amaliyoti stoli 3 10. Jarrohlik amaliyoti stoli (kichik) 1 11. Jarrohlik amaliyoti yoritgichi, osma 5 12. Koʻchma jarrohlik amaliyoti yoritgichi 5 13. Jarrohlik amaliyoti xonasi konsoli 3 14. Yuqori chastotali koagulator 3 15. Jarrohlik aspiratori 3 16. Jarrohlik mikroskopi 1 17. Ultratovushli jarrohlik aspiratori 1 18. Stereotaktik ramka 1 19. Artroskopik videoustun 1 20. Jarrohlik asbob-uskunalari toʻplami 4 21. Ortopedik asbob-uskunalari toʻplami 3 22. Travmatologiya asbob-uskunalari toʻplami 3 23. Neyrojarrohlik asbob-uskunalari toʻplami 1 24. Travmatologiya va ortopediya uchun motorli (quvvatli) moslama 2 25. Neyrojarrohlik uchun motorli (quvvatli) moslama 1 26. Sunʼiy nafas oldirish apparati 9 27. Sunʼiy nafas oldirish apparati, koʻchma 2 28. Defibrillyator-monitor 9 29. Shpritsli nasos 22 30. Infuzion nasos 22 31. Bemor monitori 16 32. Markaziy monitoring stansiyasi 1 33. Yuqori nafas yoʻllarining sanatsiyasi uchun aspirator 1 34. Intensiv terapiya uchun funksional yotoq 5 35. Shikastlangan bemorlarga intensiv terapiya uchun funksional yotoq 4 36. Avtomatik biokimyoviy analizator 1 37. Avtomatik IFA analizatori 1 38. Avtomatik gematologiya analizatori 1 39. Avtomatik koagulometr 1 40. Avtomatik siydik tahlili analizatori 1 41. Qon gazlari va elektrolitlari analizatori 1 42. Reabilitatsiya uchun robot tizimi 1 43. Toʻrt boshli mushak uchun moslama 1 44. Terapevtik kushetka 5 45. Mikrotoʻlqinlik diatermiya uskunasi 1 46. Zarb-toʻlqinlik terapiya uskunasi 1 47. Ultratovushli terapiya uskunasi 1 48. Nervlarni ter ostidan stimulyatsiya qilish uchun uskuna 1 49. Infraqizil terapiya uskunasi 1 50. Funksional yotoq 78 51. Yotoqxona stoli (ovqatlanish taxtasi bilan birga) 78 52. Tibbiyot aravachalar 2 53. Koʻruv kushetkalari 3 54. Dorilar uchun aravacha 7 55. Asbob-uskunalar aravachasi 6 56. Binolarni tozalash va dezinfeksiyalash uchun uskunalar toʻplami 1 57. Asboblarni tayyorlash va qadoqlash zonasi uchun uskunalar toʻplami 1 58. Tibbiy kiyim-kechak buyumlarni tayyorlash va qadoqlash uchun toʻplam 1 59. Bugʻli sterilizatsiya uchun uskunalar toʻplami 1 60. Past haroratli sterilizatsiya uchun uskunalar toʻplami 1 61. Steril materiallarni saqlash uchun uskunalar toʻplami 1 62. Materiallarni tashish uchun uskunalar toʻplami 1 63. Binolarni texnik jihozlash uchun toʻplam 1

Vazirlar Mahkamasining 2025-yil 10-iyundagi 356-son qaroriga 2-ILOVA

“Respublika ixtisoslashtirilgan kardiologiya ilmiy-amaliy tibbiyot markazining Namangan filialini zamonaviy tibbiyot uskunalari bilan jihozlash” loyihasining asosiy

(ming yevro) T/r Asosiy texnik-iqtisodiy parametrlar Jami Moliyalashtirish manbalari qarz summasi davlat budjeti mablagʻlari mahalliy budjet mablagʻlari 1. Loyihaning umumiy qiymati 11 549,0 8 898,0 2 480,0 171,0 2. Kapital qoʻyilmalar summasi, jami: 8 928,0 8 898,0 30,0 2.1. 1-komponent: Tibbiy uskunalar 6 830,0 6 800,0 30,0 2.2. 2-komponent: Konsalting xizmatlari 1 098,0 1 098,0 2.3. 3-komponent: Loyiha tadbirlari, uskunalarni yetkazib berish va ishga tushirish hamda xodimlar uchun trening oʻtkazish 1 000,0 1 000,0 3. Investitsiya davridagi moliyaviy xarajatlar 141,0 141,0 4. Oʻzbekiston Respublikasining soliq va bojxona imtiyozlari shaklidagi ulushi 2 480,0 2 480,0 5. Muassasa quvvati 170 6. Loyihani amalga oshirish davri 24 oy 7. Qarzni qaytarish muddati 21 yil 7.1. shu jumladan, asosiy qarz uchun imtiyozli davr 6,5 yil

Vazirlar Mahkamasining 2025-yil 10-iyundagi 356-son qaroriga 2a-ILOVA

“Respublika ixtisoslashtirilgan kardiologiya ilmiy-amaliy tibbiyot markazining Namangan filialini zamonaviy tibbiyot uskunalari bilan jihozlash” loyihasini amalga oshirish doirasida “UniCredit Bank Austria AG” bankining (Avstriya) qarzini qaytarish, shu jumladan, qoʻshimcha haq va foizlarni toʻlashning

Qarz summasi — 8,9 mln yevro Qarz muddati — 21 yil Imtiyozli davr — 6 yil 6 oy Foiz stavkasi — mavjud emas Majburiyat uchun toʻlov — 0,65 foiz (oʻzlashtirilmagan qarz miqdoridan) Boshqaruv uchun toʻlovi — 0,65 foiz (umumiy qarz miqdoridan) Dastlabki kafolat toʻlovi — 25 025,63 yevro Kafolat toʻlovi — 0,9 foiz Xizmat koʻrsatganlik uchun toʻlov — 1 440,0 yevro (ming yevro) Toʻlov davri Qarz qoldigʻi Toʻlov miqdori Jami toʻlanadigan summa * asosiy qarz boshqaruv uchun toʻlov majburiyat uchun toʻlov kafolat uchun toʻlov xizmat koʻrsatganlik uchun toʻlov 31.12.2021 - - - - 10.02.2022 - 57,8 25,0 1,4 84,3 30.06.2022 1 334,7 29,1 1,0 30,1 30.12.2022 6 014,5 25,0 8,0 33,0 30.06.2023 6 858,2 9,5 16,0 25,5 29.12.2023 8 898,0 2,6 40,0 42,6 30.06.2024 8 898,0 40,0 40,0 31.12.2024 8 898,0 40,0 40,0 30.06.2025 8 898,0 40,0 40,0 31.12.2025 8 898,0 40,0 40,0 30.06.2026 8 898,0 40,0 40,0 31.12.2026 8 898,0 40,0 40,0 30.06.2027 8 898,0 40,0 40,0 31.12.2027 8 898,0 40,0 40,0 30.06.2028 8 898,0 40,0 40,0 31.12.2028 8 898,0 40,0 40,0 30.06.2029 8 898,0 40,0 40,0 31.12.2029 8 601,4 296,6 40,0 336,6 30.06.2030 8 304,8 296,6 38,7 335,3 31.12.2030 8 008,2 296,6 37,4 334,0 30.06.2031 7 711,6 296,6 36,0 332,6 31.12.2031 7 415,0 296,6 34,7 331,3 30.06.2032 7 118,4 296,6 33,4 330,0 31.12.2032 6 821,8 296,6 32,0 328,6 30.06.2033 6 525,2 296,6 30,7 327,3 31.12.2033 6 228,6 296,6 29,4 326,0 30.06.2034 5 932,0 296,6 28,0 324,6 31.12.2034 5 635,4 296,6 26,7 323,3 30.06.2035 5 338,8 296,6 25,4 322,0 31.12.2035 5 042,2 296,6 24,0 320,6 30.06.2036 4 745,6 296,6 22,7 319,3 31.12.2036 4 449,0 296,6 21,4 318,0 30.06.2037 4 152,4 296,6 20,0 316,6 31.12.2037 3 855,8 296,6 18,7 315,3 30.06.2038 3 559,2 296,6 17,4 314,0 31.12.2038 3 262,6 296,6 16,0 312,6 30.06.2039 2 966,0 296,6 14,7 311,3 31.12.2039 2 669,4 296,6 13,3 309,9 30.06.2040 2 372,8 296,6 12,0 308,6 31.12.2040 2 076,2 296,6 10,7 307,3 30.06.2041 1 779,6 296,6 9,3 305,9 31.12.2041 1 483,0 296,6 8,0 304,6 30.06.2042 1 186,4 296,6 6,7 303,3 31.12.2042 889,8 296,6 5,3 301,9 30.06.2043 593,2 296,6 4,0 300,6 31.12.2043 296,6 296,6 2,7 299,3 30.06.2044 - 296,6 1,3 297,9 Jami - 8 898,0 57,8 66,1 1 151,2 1,4 10 174,6

Vazirlar Mahkamasining 2025-yil 10-iyundagi 356-son qaroriga 2b-ILOVA

“Respublika ixtisoslashtirilgan kardiologiya ilmiy-amaliy tibbiyot markazining Namangan filialini zamonaviy tibbiyot uskunalari bilan jihozlash” loyihasi doirasida qarzni qaytarish, qoʻshimcha haq va foizlar hamda tashqi qarzga xizmat koʻrsatish xarajatlarini qoplash

foizda Qarzni qaytarish muddati Namangan viloyati mahalliy budjeti hisobidan Respublika ixtisoslashtirilgan kardiologiya ilmiy-amaliy tibbiyot markazining Namangan filiali hisobidan 2025-yil 50,0 50,0 2026-yil 50,0 50,0 2027-yil 50,0 50,0 2028-yil 50,0 50,0 2029-yil 50,0 50,0 2030-yil 50,0 50,0 2031-yil 50,0 50,0 2032-yil 50,0 50,0 2033-yil 50,0 50,0 2034-yil 50,0 50,0 2035-yil 50,0 50,0 2036-yil 50,0 50,0 2037-yil 50,0 50,0 2038-yil 50,0 50,0 2039-yil 50,0 50,0 2040-yil 50,0 50,0 2041-yil 50,0 50,0 2042-yil 50,0 50,0 2043-yil 50,0 50,0 2044-yil 50,0 50,0

Oʻzbekiston Respublikasi Bosh vaziri A. ARIPOV

Toshkent sh.,

2025-yil 10-iyun,

356 -son

(Qonunchilik maʼlumotlari milliy bazasi, 11.06.2025-y., 09/25/356/0505-son)

lex.uz