📅 2025-yil 12-iyun · Vazirlar Mahkamasi qarorlari
Rasmiy matn. Rasmiy hujjat. Tahririy izohlar kiritilmagan.
📅 2025-yil 12-iyun · Vazirlar Mahkamasi qarorlari
Rasmiy matn. Rasmiy hujjat. Tahririy izohlar kiritilmagan.
📅 2025 йил 12 июнь · Вазирлар Маҳкамаси қарорлари
Расмий матн. Расмий ҳужжат. Таҳририй изоҳлар киритилмаган.
📅 12 июня 2025 г. · Постановления Кабинета Министров
Официальный текст. Официальный документ. Редакционные примечания не включены.
📅 12 June 2025 · Cabinet of Ministers resolutions
Official text. Official document. Editorial notes are not included.
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг
қарори
РАЗРЯДЛАРИ
СХЕМАСИ
ДАЛОЛАТНОМА
ВАҚТИНЧАЛИК НИЗОМ
СХЕМАСИ
РЎЙХАТИ
Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг айрим қарорларига ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш, шунингдек, баъзиларини ўз кучини йўқотган деб ҳисоблаш тўғрисида
Ҳуқуқни қўллашда ягона амалиётни таъминлаш ҳамда қонунчилик ҳужжатларини ўзаро мувофиқлаштириш мақсадида Вазирлар Маҳкамаси қарор қилади:
1. Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг айрим қарорларига 1-иловага мувофиқ ўзгартириш ва қўшимчалар киритилсин.
2. Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг айрим қарорлари 2-иловага мувофиқ ўз кучини йўқотган деб ҳисоблансин.
3. Мазкур қарорнинг бажарилишини назорат қилиш Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг ўринбосари А.Ж. Раматов ҳамда Бош вазирининг ўринбосари — иқтисодиёт ва молия вазири Ж.А. Қўчқоров зиммасига юклансин.
Вазирлар Маҳкамасининг 2025 йил 12 июндаги 362-сон қарорига 1-ИЛОВА
Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг айрим қарорларига киритилаётган ўзгартиришлар
1. Вазирлар Маҳкамасининг 1994 йил 29 сентябрдаги 490-сон қарори билан тасдиқланган Таълим муассасаларининг қўшимча тўловлар белгиланган педагог ходимлари лавозимлари рўйхати, мазкур тўловларнинг турлари ва миқдорларининг 4-банди биринчи хатбошиси қуйидаги таҳрирда баён этилсин:
«4. Давлат бюджети маблағлари ҳисобидан молиялаштириладиган олий таълим муассасаларида хорижий тиллар бўйича В2 ва ундан юқори даражадаги миллий ёки унга тенглаштирилган мос даражадаги халқаро сертификатга эга бўлган профессор-ўқитувчилар таркибига (чет тиллари, хорижий филология, чет тили ва таржима йўналишларининг касбий ва махсус фанлари ўқитувчилари бундан мустасно), шу жумладан, меҳнатга соатбай ҳақ тўлаш шартларида ўқув машғулотларини ўтказадиган профессор-ўқитувчилар таркибига чет тилида айрим махсус ўқув фанларини ўқитганлик учун фанни ўқитиш курсининг давомийлигига ва чет тилини ўқитиш касб маҳоратига қараб, бюджет маблағлари ҳисобидан уларнинг лавозим маошларига базавий лавозим маошининг (меҳнатга соатбай ҳақ тўлаш миқдорининг) 25 фоизидан 100 фоизигача бўлган миқдорда ойлик устамалар белгиланади».
2. Вазирлар Маҳкамасининг 1996 йил 21 ноябрдаги 408-сон қарори билан тасдиқланган Хорижий фуқаролар ва фуқаролиги бўлмаган шахсларнинг Ўзбекистон Республикасига келишлари ва Ўзбекистон Республикасидан кетишлари тартибида :
а) 2-бандда :
қуйидаги мазмундаги ўнинчи хатбоши билан тўлдирилсин:
«Ўзбекистон Республикаси Ташқи ишлар вазирлигининг Қорақалпоғистон Республикаси ва вилоятлардаги бўлинмаларида ёки халқаро мақомга эга бўлган Ўзбекистон Республикаси аэропортларидаги бўлинмаларида визаларни расмийлаштириш учун таклиф этувчи ташкилотнинг аризасига кўра бериладиган Ўзбекистон Республикаси Ташқи ишлар вазирлигининг рухсатномаси асос бўлади»;
ўнинчи хатбоши ўн биринчи хатбоши деб ҳисоблансин;
б) 10-бандда :
қуйидаги мазмундаги еттинчи хатбоши билан тўлдирилсин:
«Мазкур Тартибнинг 3-бандида кўрсатилган шахсларга ҳам халқаро мақомга эга бўлган Ўзбекистон Республикаси аэропортларида визалар узайтирилади. Бунда ушбу консуллик ҳаракати чет эл фуқароси фақат кейинги рейсга жўнаб кетиш учун берилган авиачиптага эга бўлган тақдирдагина рухсат этилади. Агар кейинги рейсда жой бўлмаса, тасдиқловчи ҳужжатлар (авиачипта ёки жўнаш санаси кўрсатилган авиакомпаниянинг хати) тақдим этилганда узайтирилишига рухсат берилади»;
еттинчи хатбоши саккизинчи хатбоши деб ҳисоблансин;
саккизинчи хатбоши қуйидаги таҳрирда баён этилсин:
«Виза бериш ҳужжатларини кўриб чиқиш ва чет эл фуқаросига келиш визасини расмийлаштириш муддати 10 суткадан, хорижий инвестициялар иштирокидаги корхоналарнинг чет эл фуқаросини таклиф қилган аризаси 2 иш кунидан, «IT-visa» берилганда эса 3 суткадан ошмаслиги керак»;
в) қуйидаги мазмундаги 10 1 ва 10 2 -бандлар билан тўлдирилсин:
«10 1 . Ўзбекистон Республикаси Ташқи ишлар вазирлиги Ўзбекистон Республикаси юридик шахсларининг ёки хорижий давлатларнинг Ўзбекистон Республикасида аккредитациядан ўтган дипломатик, савдо ваколатхоналари, халқаро ташкилотларнинг ёзма сўровига кўра, Ўзбекистон Республикасининг консуллик муассасаларида ёки Ўзбекистон Республикаси Ташқи ишлар вазирлигининг Қорақалпоғистон Республикаси ва вилоятлардаги бўлинмаларида ёки халқаро мақомга эга бўлган Ўзбекистон Республикаси аэропортларидаги бўлинмаларида чет эл фуқароларига кириш визаларини бериш учун виза таъминоти бўйича ёрдам кўрсатади.
10 2 . Ўзбекистон Республикаси Ташқи ишлар вазирлиги аризани кўриб чиқиш учун белгиланган муддат тугагандан сўнг Ўзбекистон Республикасининг консуллик муассасаларига ёки Ўзбекистон Республикаси Ташқи ишлар вазирлигининг Қорақалпоғистон Республикаси ва вилоятлардаги бўлинмаларига ёхуд халқаро мақомга эга бўлган Ўзбекистон Республикаси аэропортларидаги бўлинмаларига тегишли кўрсатмалар юборади, улар асосида чет эл фуқароларига Ўзбекистон Республикасига кириш учун виза берилади.
Виза таъминоти бўйича ёрдам кўрсатиш муддати — 3 ой»;
г) қуйидаги мазмундаги 11 1 -банд билан тўлдирилсин:
«11 1 . Чет эл фуқаролари Ўзбекистон Республикаси ҳудудига кириш ёки унинг ҳудуди орқали транзит ўтишга виза олиш учун Ўзбекистон Республикасининг чет элдаги дипломатик ваколатхонаси ёки консуллик муассасасига Ўзбекистонга келиши кутилаётган санадан камида 7 кун олдин мурожаат қилишлари лозим».
3. Вазирлар Маҳкамасининг «Республика олий таълим муассасалари ходимлари меҳнатига ҳақ тўлашнинг такомиллаштирилган тизимини тасдиқлаш тўғрисида» 2008 йил 1 августдаги 164-сон қарорида :
а) 1-илованинг «Изоҳлар» қисми қуйидаги мазмундаги 3-банд билан тўлдирилсин:
б) 4-иловада :
11-банддаги «Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги ҳамда Бандлик ва меҳнат муносабатлари вазирлигининг педагог ва раҳбар ходимларнинг» сўзлари «Олий таълим, фан ва инновациялар вазирлиги ҳамда Камбағалликни қисқартириш ва бандлик вазирлигининг олий таълим муассасалари ходимларининг» сўзлари билан алмаштирилсин;
16 1 -банднинг иккинчи хатбошиси ва 17-банднинг олтинчи хатбошисидаги «Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги» сўзлари «Олий таълим, фан ва инновациялар вазирлиги» сўзлари билан алмаштирилсин;
в) 5-илованинг матни қуйидаги таҳрирда баён этилсин:
«Олий таълим муассасаларининг бошқарув, техник, хизмат кўрсатувчи ва ўқув-ёрдамчи ходимларининг меҳнатига ҳақ тўлаш
Т/р Лавозимлар номи Меҳнатга ҳақ тўлаш разрядлари 1. Ўқув-услубий бошқарма, Ишлар бошқармаси, Илмий-тадқиқотлар, инновациялар ва илмий-педагогик кадрлар тайёрлаш бўлими (сектор), Магистратура бўлими, Таълим сифатини назорат қилиш бўлими, Регистратор офиси бошлиқлари * 2. Ўқув-услубий бошқарма бошлиғи ўринбосари — Ўқув-методик таъминот бўлими бошлиғи ** 3. «Маънавият ва маърифат» ва иқтидорли ёшлар билан ишлаш бўлими бошлиғи 16 4. Талабалар амалиёти бўлими бошлиғи: талабалар сони 2 000 нафар ва ундан ортиқ бўлганда; 15 талабалар сони 2 000 нафардан кам бўлганда 14 5. Жисмоний ва юридик шахсларнинг мурожаатлари билан ишлаш, назорат ва мониторинг бўлими (сектор мудири), Халқаро бўлим бошлиқлари: талабалар сони 2 000 нафар ва ундан ортиқ бўлганда; 13 талабалар сони 2 000 нафардан кам бўлганда 12 6. Бош муҳандис, бош бухгалтер, Режа-молия бўлими (сектор) бошлиғи: талабалар сони 2 000 нафар ва ундан ортиқ бўлганда; 15 талабалар сони 2 000 нафардан кам бўлганда 14 7. Бош энергетик, бош бухгалтер ўринбосари (аудитор), Ходимлар бўлими, Ўқитишнинг техник воситалари бўлими, Техник фойдаланиш ва хўжалик бўлими бошлиқлари: талабалар сони 2 000 нафар ва ундан ортиқ бўлганда; 13 талабалар сони 2 000 нафардан кам бўлганда 12 8. Таҳририй-нашриёт бўлими, Иккинчи бўлим, Фуқаро ва меҳнат муҳофазаси бўлими ва бошқа бўлимлар бошлиқлари, Матбуот котиби 12 9. Ректор ёрдамчиси 8 10. Девонхона ва архив мудирлари, услубчи, тармоқ ва тизим администратори, телефон станцияси бошлиғи, Диспетчер-гараж мудири 7 11. Иқтисодчи, бухгалтер: тоифасиз; 6 2-тоифа; 7 1-тоифа 8 12. Муҳандис: тоифасиз; 4 2-тоифа; 5 1-тоифа 6 13. Техник: тоифасиз; 3 2-тоифа; 4 1-тоифа 5 14. Лаборатория, спорт иншооти, виварий, ўқув полигони, санъат саройи мудирлари, криоген станция бошлиғи 7 15. Талабалар турар жойи, компьютер зали мудирлари, муҳаррир, фонд сақловчи 6 16. Инспектор, диспетчер, техник муҳаррир, кабинет мудири 5 17. Хўжалик, омбор мудирлари, бино коменданти, лаборант, ғазначи, ёнғин хавфсизлиги бўйича инструктор, мусаҳҳиҳ, музей кузатувчиси 4 18. Ахборот технологиялари маркази бўлими бошлиқлари: талабалар сони 2 000 нафар ва ундан ортиқ бўлганда; 9 талабалар сони 2 000 нафардан кам бўлганда 8 19. Ахборот-ресурс маркази директори (мудир), Ахборот технологиялари маркази директори: талабалар сони 2 000 нафар ва ундан ортиқ бўлганда; 12 талабалар сони 2 000 нафардан кам бўлганда 11 20. Ахборот-ресурс маркази директори ўринбосари (мудир ўринбосари): талабалар сони 2 000 нафар ва ундан ортиқ бўлганда; 11 талабалар сони 2 000 нафардан кам бўлганда 10 21. Ахборот-ресурс маркази бўлимлари мудирлари: талабалар сони 2 000 нафар ва ундан ортиқ бўлганда; 10 талабалар сони 2 000 нафардан кам бўлганда 9 22. Библиограф, кутубхоначи: тоифасиз; 5 2-тоифа; 6 1-тоифа 7 23. Бош кутубхоначи, етакчи мутахассис 9 24. «Маънавият ва маърифат» ва иқтидорли ёшлар билан ишлаш бўлими услубчиси 14 25. Психолог 15 26. Талабалар турар жойи тарбиячи-педагоги 14 27. Бош мутахассис 10 28. Хизмат кўрсатиш бўлими (Front Office) бошлиғи, Маълумотлар базаси бўлими (Back Office) бошлиғи *** 29. Хизмат кўрсатиш бўлими (Front Office) менежери, Маълумотлар базаси бўлими (Back Office) менежери, тьютор, сурдотаржимон ****
4. Вазирлар Маҳкамасининг 2012 йил 5 январдаги 2-сон қарори билан тасдиқланган Давлат ва хўжалик бошқаруви органлари, маҳаллий давлат ҳокимияти органлари ходимларининг хизмат гувоҳномаси тўғрисидаги намунавий низомнинг 22-банди иккинчи хатбошиси «Қонунчилик палатаси,» сўзларидан кейин «Ўзбекистон Республикаси Ҳисоб палатаси,» сўзлари билан тўлдирилсин.
5. Вазирлар Маҳкамасининг 2014 йил 30 октябрдаги 301-сон қарори билан тасдиқланган Қишлоқ аҳоли пунктлари ерларидан фойдаланиш тартиби тўғрисидаги низомда :
а) 17-банддаги «умрбод эгалик қилиш ва мерос қилиб қолдириш ҳуқуқи билан» сўзлари «қонунчиликда белгиланган тартибда» сўзлари билан алмаштирилсин;
б) 18-банд қуйидаги таҳрирда баён этилсин:
«18. Қурилиш учун вақтинча фойдаланилмаётган ерларда енгил турдаги объектлар (савдо чодирлари, дўкончалар, реклама конструкциялари ва шу кабилар) қуриш мақсадида қонунчиликда белгиланган тартибда берилиши мумкин, қишлоқ хўжалиги ва ўрмон хўжалиги корхоналари, муассасалари ва ташкилотлари ҳудудларида жойлашган қишлоқ аҳоли пунктларида эса — қишлоқ хўжалиги ва ўрмон хўжалиги корхоналари, муассасалари ва ташкилотлари розилиги билан берилади»;
в) 27-банд қуйидаги таҳрирда баён этилсин:
«27. Умумий фойдаланиш ерларидаги йўллар ва ариқлар тармоғидан ташқари ер участкалари енгил турдаги объектлар (савдо чодирлари, дўкончалар, реклама конструкциялари ва шу кабилар) учун, қишлоқ хўжалиги ва ўрмон хўжалиги корхоналари, муассасалари ва ташкилотлари ҳудудларида жойлашган қишлоқ аҳоли пунктларида эса — қишлоқ хўжалиги ва ўрмон хўжалиги корхоналари, муассасалари ва ташкилотлари розилиги билан юридик шахсларга ва фуқароларга қонунчиликда белгиланган тартибда берилиши мумкин».
6. Вазирлар Маҳкамасининг 2016 йил 5 майдаги 144-сон қарори билан тасдиқланган Болалар мусиқа ва санъат мактаблари тўғрисидаги низомнинг 57-банди биринчи хатбошиси қуйидаги таҳрирда баён этилсин:
«57. Болалар мусиқа ва санъат мактабларининг директори ва директор ўринбосарларига 27 календарь кундан ҳамда ўқитувчи, концертмейстерларга 56 календарь кундан иборат йиллик узайтирилган меҳнат таътили берилади».
7. Вазирлар Маҳкамасининг 2017 йил 9 февралдаги 66-сон қарори билан тасдиқланган Тадбиркорлик субъектларини давлат рўйхатидан ўтказиш тартиби тўғрисидаги низомнинг 40-банди ўнинчи хатбошиси қуйидаги таҳрирда баён этилсин:
«муассис ҳисобланган юридик шахснинг тугатилганлиги ёки жисмоний шахснинг вафот этганлиги ҳолати аниқланган тақдирда, акциядорлик жамиятлари бундан мустасно».
8. Вазирлар Маҳкамасининг 2017 йил 22 майдаги 304-сон қарори билан тасдиқланган Олий таълимдан кейинги таълим тўғрисидаги низомда :
а) 52-банд қуйидаги мазмундаги хатбоши билан тўлдирилсин:
«Олий таълимдан кейинги таълим институтлари мавжуд бўлган илмий ва таълим ташкилотлари ҳар йили 2 марта (июнь ва декабрь ойларида) изланувчилар фаолиятини ички мониторинг қилади. Ички мониторинг мазкур Низомнинг 53 — 55-бандларига мувофиқ ўтказилади»;
б) 55-банд қуйидаги таҳрирда баён этилсин:
«55. Мониторинг натижалари Коллегиал орган томонидан кўриб чиқилади ва тасдиқланади.
Қуйидаги асосларга кўра докторантлар таянч докторантура ёки докторантурадан четлатилиши мумкин:
ўз аризасига мувофиқ;
саломатлиги туфайли (тиббий комиссия маълумотномаси асосида);
якка тартибдаги режаларини бажармаганда;
илмий ёки таълим ташкилотининг ички тартиб-қоидаларини тизимли (уч ёки ундан ортиқ) равишда бузганда;
суднинг ҳукми билан озодликдан маҳрум қилинганда;
ҳисоботларни белгиланган муддатда тақдим этмаганда;
диссертацияни тайёрлаш ва ҳимоя қилиш талабини бузганда.
Якка тартибдаги режаларини бажармаган докторантлар Коллегиал орган қарори билан таянч докторантура ёки докторантурадан четлатилади ва ўқишга қайта тикланмайди.
Докторантурадан мониторинг натижалари бўйича четлатилган ёки диссертациясини муддатида ҳимоя қилмаган шахслар диссертациясини тугатиш ва ҳимоя қилиш даврида мустақил изланувчи сифатида расмийлаштирилиши мумкин. Илмий ёки таълим ташкилотининг ички тартиб-қоидаларини бузгани учун ўқишдан четлатилган шахслар ўқишга қайта тикланмайди.
Якка тартибдаги режаларини бажармаган докторантлар ва мустақил изланувчиларнинг илмий раҳбарлари ва консультантларига Коллегиал орган қарори билан раҳбарлик ва маслаҳат учун тўланадиган ҳақ тўхтатилади. Бунда докторантлар ва мустақил изланувчиларнинг раҳбарлари ҳамда консультантлари бир йил муддатга илмий раҳбарлик қилишдан четлаштирилади»;
в) 57-банд қуйидаги мазмундаги хатбошилар билан тўлдирилсин:
«Мониторинг натижаларига кўра тегишли ихтисослик бўйича диссертацияларни белгиланган муддатларда ҳимоя қилмаган изланувчилар (кетма-кет уч нафар ва ундан ортиқ) аниқланган тақдирда, ушбу ихтисослик бўйича олий таълимдан кейинги таълим институтининг фаолияти Олий таълим, фан ва инновациялар вазирлигининг қарорига мувофиқ ҳар йили март ойида тўхтатилади.
Бунда олий таълимдан кейинги таълим институтининг фаолияти уч йил ўтгандан сўнг мазкур Низомнинг 2-бобига мувофиқ қайта тикланиши мумкин».
9. Вазирлар Маҳкамасининг 2017 йил 20 июндаги 393-сон қарори билан тасдиқланган Олий таълим муассасалари талабалари ўқишини кўчириш, қайта тиклаш ва ўқишдан четлаштириш тартиби тўғрисидаги низомнинг 9-бандида :
ўн тўртинчи хатбоши чиқариб ташлансин;
ўн бешинчи — ўн саккизинчи хатбошилар тегишлича ўн тўртинчи — ўн еттинчи хатбошилар деб ҳисоблансин.
10. Вазирлар Маҳкамасининг 2017 йил 18 сентябрдаги 734-сон қарори билан тасдиқланган Маъмурий қамоққа олинган шахсларни қабул қилиш ва сақлаш учун мўлжалланган махсус қабулхоналар тўғрисидаги низомнинг 2-банди ва 9-банди «а» кичик бандининг иккинчи хатбошисидаги «судьясининг» сўзи «тергов судьясининг» сўзлари билан алмаштирилсин.
11. Вазирлар Маҳкамасининг 2018 йил 29 январдаги 65-сон қарори билан тасдиқланган Ўсимликлар карантини остидаги маҳсулотлар учун фитосанитария сертификатларини бериш тартиби тўғрисидаги низомда :
а) 11-банд қуйидаги мазмундаги хатбошилар билан тўлдирилсин:
«Дала четлари, каналлар, суғориш ва коллектор-дренаж тармоқлари атрофидаги майдонлар (кейинги ўринларда — дала четлари) ҳамда аҳоли томорқаси, хонадонлар ва кўп қаватли уйлар олди, маҳалланинг ички кўчаларидан самарали фойдаланган, шу жумладан, дала четларига ҳар йили 1 апрелга қадар экин эккан ва йил давомида маҳсулот етиштирган қишлоқ хўжалиги маҳсулотлари етиштирувчиларидан ушбу Низомга 2-иловадаги Фитосанитария сертификати паспортининг 7-бандида белгиланган ички фитосанитария сертификати берилганлиги учун йиғим бир йил давомида ундирилмайди.
Бунда қишлоқ хўжалиги маҳсулотлари етиштирувчилари томонидан электрон ариза билан мурожаат қилинади. Ариза ушбу Низомга 2 1 -иловага мувофиқ схема бўйича кўриб чиқилади»;
б) қуйидаги мазмундаги 2 1 -илова билан тўлдирилсин:
«Ўсимликлар карантини остидаги маҳсулотлар учун фитосанитария сертификатларини бериш тартиби тўғрисидаги низомга 2 1 -ИЛОВА
Дала четлари ҳамда аҳоли томорқаси, хонадонлар ва кўп қаватли уйлар олди, маҳалланинг ички кўчаларидан самарали фойдаланган қишлоқ хўжалиги маҳсулотлари етиштирувчиларнинг ички фитосанитария сертификатини бир йил давомида бепул бериш тўғрисидаги аризасини кўриб чиқиш
Босқичлар Субъектлар Тадбирлар Бажариш муддатлари 1-босқич Дала четлари ҳамда аҳоли томорқаси, хонадонлар ва кўп қаватли уйлар олди, маҳалланинг ички кўчаларидан самарали фойдаланган қишлоқ хўжалиги маҳсулотлари етиштирувчи (ариза берувчи) www.karantin.uz электрон платформасидаги шахсий кабинети орқали ариза тақдим этади. Заруратга кўра 2-босқич Қорақалпоғистон Республикаси Ўсимликлар карантини ва ҳимояси агентлиги, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ўсимликлар карантини ва ҳимояси бошқармалари 1. Аризани кўриб чиқади. 2. www.karantin.uz электрон платформасида автоматик тарзда (онлайн) ўсимликлар карантини давлат инспекторларининг хулосасига кўра ички фитосанитария сертификатини бир йил давомида бепул расмийлаштириш ёки расмийлаштиришни рад этиш тўғрисида қарор қабул қилади ва ариза берувчининг шахсий кабинетига юборилади. 5 иш кунида » .
12. Вазирлар Маҳкамасининг 2018 йил 13 июлдаги 535-сон қарори билан тасдиқланган Маъмурий қамоққа олинган шахсларни махсус қабулхонада сақлаш билан боғлиқ харажатларни ундириш тартиби тўғрисидаги низомда :
а) 3-банднинг биринчи хатбошиси ва 5-банддаги «судьясининг» сўзи «тергов судьясининг» сўзлари билан алмаштирилсин;
б) 1-илованинг «1-босқич» позицияси «Субъектлар» устунидаги «Туман (шаҳар) маъмурий суди» сўзлари «Жиноят ишлари бўйича туман (шаҳар) судининг тергов судьяси» сўзлари билан алмаштирилсин;
в) 3 — 5-иловаларнинг матнидаги «жиноят ишлари бўйича суди судьяси» сўзлари «жиноят ишлари бўйича туман (шаҳар) судининг тергов судьяси» сўзлари билан алмаштирилсин.
14. Вазирлар Маҳкамасининг 2019 йил 9 январдаги 11-сон қарори билан тасдиқланган Судьялар ва уларнинг оила аъзолари пенсия таъминоти шартлари, меъёрлари ҳамда тартиби тўғрисидаги низомда :
а) 12 — 14-бандлар қуйидаги таҳрирда баён этилсин:
«12. Ёшга доир пенсия тайинлаш учун мурожаат қилган шахснинг аризасига ушбу Низомнинг 30-бандида кўрсатилган иш даврни тасдиқлайдиган ҳужжат илова қилиниши лозим.
Бундан ташқари, зарур ҳолларда қуйидагилар тақдим этилади:
а) тегишли орган томонидан берилган ҳарбий хизматни, давлат хавфсизлиги органларида ва ички ишлар органларида хизмат қилганликни тасдиқлайдиган маълумотнома;
б) болани парвариш қилиш бўйича таътил берилганлиги ва таътилдан қайтганлиги тўғрисидаги буйруқларнинг нусхалари илова қилинган ҳолда, аёл киши бола туғилгандан бошлаб у уч ёшга тўлгунгача бўлган даврда меҳнат муносабатларида бўлган ташкилот (ташкилотлар) томонидан берилган бола уч ёшга тўлгунга қадар уни парвариш қилиш вақтини тасдиқлайдиган маълумотнома;
в) ариза берувчи уруш қатнашчиси ёки унга тенглаштирилган шахс ҳисобланишини тасдиқлайдиган ҳужжат;
г) фамилияси, исми, отасининг исми ўзгартирилганлиги тўғрисидаги ҳужжат;
д) оқлов ҳукми ёки иш тўхтатилганлиги тўғрисида суднинг ажрими (қарори) ёки прокурор (терговчи)нинг иш тўхтатилганлиги тўғрисидаги қарори, шунингдек, эҳтиёт чораси сифатида шахсни қамоқда сақлаш, қамоқ ёки озодликдан маҳрум этиш шаклида жазони ўташ даври тўғрисида тергов органлари ёки ички ишлар органларининг маълумотномаси, реабилитация тўғрисидаги ҳужжатлар (суд органлари, прокуратура органлари, суриштирув ва тергов органларининг оқлов ҳукми чиқарилганлиги тўғрисидаги маълумотномаси ёки реабилитация қилувчи асослар бўйича жиноят иши тўхтатилганлиги тўғрисидаги қарори (ажрими).
Ушбу бандда назарда тутилган ҳужжатлар улар ушбу Низомнинг 6-бандида кўрсатилган органларда мавжуд бўлганда, пенсия тайинлашни сўраб мурожаат этган шахс томонидан тақдим этилмайди.
13. Ногиронлик пенсиясини тайинлашни сўраб мурожаат этган шахснинг аризасига бахтсиз ҳодиса ва соғлиқнинг хизмат вазифаларини бажаришда бошқача тарзда шикастланиши тўғрисидаги далолатнома (агар ногиронлик меҳнатда майибланиш оқибатида содир бўлган бўлса, бошқа расмий ҳужжат) илова қилиниши лозим:
Бундан ташқари, ушбу Низомнинг 12-банди «а» — «д» кичик бандларида кўрсатилган ҳужжатлар тақдим этилади.
Ушбу бандда назарда тутилган ҳужжатлар улар ушбу Низомнинг 6-бандида кўрсатилган органларда мавжуд бўлганда, пенсия тайинлашни сўраб мурожаат этган шахс томонидан тақдим этилмайди.
14. Боқувчисини йўқотганлик пенсиясини тайинлашни сўраб мурожаат этган шахснинг аризасига қуйидаги ҳужжатлар илова қилиниши лозим:
оила аъзосининг вафот этган боқувчи билан қариндошлик муносабатларини тасдиқловчи ҳужжатлар (никоҳ тўғрисидаги гувоҳнома, никоҳ бекор қилинганлиги тўғрисидаги гувоҳнома, улар бўлмаган тақдирда — фуқаролик ҳолати далолатномаларидаги ёзувдан кўчирма, ваколатли ташкилотларнинг ёки хорижий давлатлар мансабдор шахсларининг маълумотномаси);
боқувчининг вафот этганлиги тўғрисидаги гувоҳнома ёки унинг бедарак йўқолганлиги тўғрисида суднинг қарори.
Бундан ташқари, зарур ҳолларда қуйидагилар тақдим этилади:
бахтсиз ҳодиса ва соғлиқнинг хизмат вазифаларини бажаришда бошқача тарзда шикастланиши тўғрисидаги далолатнома (агар боқувчининг вафоти меҳнатда майиб бўлиши оқибатида содир бўлган бўлса, бошқа расмий ҳужжат);
Ушбу Низомнинг 12-банди «а» — «д» кичик бандларида кўрсатилган, вафот этган боқувчининг номига расмийлаштирилган (ёзилган) ҳужжатлар.
Боқувчи-пенсионер вафот этган тақдирда, ушбу бандда кўрсатилган зарур ҳужжатлар тақдим этилиши лозим, вафот этганнинг пенсия ҳужжатлари йиғмажилдида мавжуд бўлган ҳужжатлар бундан мустасно»;
б) 16-банднинг «в» кичик бандидаги «ёки вафот этган судья билан тузилган эр ёки хотин никоҳи тўғрисидаги гувоҳнома» сўзлари чиқариб ташлансин.
15. Вазирлар Маҳкамасининг 2020 йил 31 январдаги 59-сон қарори билан тасдиқланган Олий таълим муассасалари талабаларига стипендиялар тайинлаш ва тўлаш тартиби тўғрисидаги низом қуйидаги мазмундаги 17 1 -банд билан тўлдирилсин:
«17 1 . Жамғарма учун шакллантирилган маблағлар олий таълим ташкилотининг харажатлар сметасида бюджет тизими бюджетлари харажатларининг иқтисодий таснифи бўйича алоҳида харажат моддасида бир сатрда, йилнинг чораклари ва ойлари кесимида режалаштирилган ҳолда акс эттирилади».
16. Вазирлар Маҳкамасининг 2020 йил 26 августдаги 517-сон қарори билан тасдиқланган Республика олий таълим муассасаларининг профессор-ўқитувчилари ва бошқа тоифадаги ходимларини бюджетдан ташқари маблағлар ҳисобидан моддий рағбатлантириш тартиби тўғрисидаги низомнинг 16-бандида :
қуйидаги мазмундаги иккинчи хатбоши билан тўлдирилсин:
«Бунда бошқа тоифадаги ходимларнинг иш ҳақига нисбатан белгиланадиган устамаларнинг энг юқори миқдори 400 фоиздан ортиқ бўлиши мумкин эмас. Зарур ҳолларда олий таълим муассасаларига малакали мутахассисларни жалб этиш мақсадида бошқа тоифадаги ходимларнинг иш ҳақига нисбатан белгиланадиган устамаларнинг энг юқори миқдори олий таълим муассасасининг Кенгаши томонидан мустақил белгиланиши мумкин»;
иккинчи хатбоши учинчи хатбоши деб ҳисоблансин.
17. Вазирлар Маҳкамасининг 2020 йил 31 декабрдаги 829-сон қарори билан тасдиқланган Коррупцияга оид ҳуқуқбузарлик ҳақида хабар берган ёки коррупцияга қарши курашишга бошқа тарзда кўмаклашган шахсларни рағбатлантириш тартиби тўғрисидаги низомда :
а) 3-банднинг бешинчи хатбошисидаги «61 1 , 193 1 ва 193 2 -моддаларида» сўзлари «61 1 , 193 1 , 193 2 ва 193 4 -моддаларида» сўзлари билан алмаштирилсин;
б) 9-банднинг «а» кичик банди қуйидаги таҳрирда баён этилсин:
«а) коррупцияга оид маъмурий ҳуқуқбузарликлар ҳақида берилган хабар учун:
Ўзбекистон Республикасининг Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодексининг 61 1 , 193 1 ва 193 2 -моддаларида назарда тутилган ҳуқуқбузарликлар учун — базавий ҳисоблаш миқдорининг уч баравари миқдорида;
Ўзбекистон Республикасининг Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодексининг 193 4 -моддасида назарда тутилган ҳуқуқбузарликлар учун — ундирилган жариманинг эллик фоизи миқдорида».
18. Вазирлар Маҳкамасининг 2021 йил 6 июлдаги 421-сон қарори билан тасдиқланган Ўзбекистон Республикаси ва хорижий ҳамкор олий таълим ташкилотларининг қўшма таълим дастурлари асосида таълим фаолиятини ташкил этиш тартиби тўғрисидаги низомнинг 13-банди бешинчи хатбошисидаги «40» рақами «30» рақами билан алмаштирилсин.
19. Вазирлар Маҳкамасининг «Республика олий таълим муассасаларида талабаларни турар жой билан қамраб олиш даражасини ошириш чора-тадбирлари тўғрисида» 2021 йил 9 сентябрдаги 563-сон қарорида :
а) 1-банднинг «б» кичик банди бешинчи хатбошиси қуйидаги таҳрирда баён этилсин:
«Давлат қабул комиссияси томонидан белгиланган тартибда қабул қилинган талабалар турар жойларини сақлаш ва эксплуатация қилиш билан боғлиқ харажатларнинг 50 фоизи Давлат бюджети ҳисобидан, бироқ базавий ҳисоблаш миқдорининг 3 бараваридан ортиқ бўлмаган миқдорда субсидия ажратиш орқали қоплаб борилади. Бунда талабалар турар жойларини сақлаш ва эксплуатация қилиш билан боғлиқ харажатларга — бинони сақлаш учун масъул бўлган ходимларнинг иш ҳақи ва унга тенглаштирилган тўловлар, коммунал тўловлар ҳамда бинони қайта жиҳозлаш ва ободонлаштириш билан боғлиқ харажатлар киради»;
б) 4-банд қуйидаги мазмундаги хатбоши билан тўлдирилсин:
«Бунда талабалар турар жойларини қуриш бўйича лойиҳалар тадбиркорлик субъекти ва давлат олий таълим ташкилотининг бюджетдан ташқари маблағлари ҳисобидан аралаш молиялаштириш орқали амалга оширилганда, уларни сақлаш ва эксплуатация қилиш билан боғлиқ харажатлар ушбу қарорнинг 1-банди «б» кичик банди бешинчи хатбошисига мувофиқ молиялаштирилади»;
в) 7-бандда :
иккинчи хатбоши чиқариб ташлансин;
учинчи — олтинчи хатбошилар тегишлича иккинчи — бешинчи хатбошилар деб ҳисоблансин.
20. Вазирлар Маҳкамасининг 2022 йил 21 февралдаги 80-сон қарори билан тасдиқланган Махсус электрон тизим орқали айрим фаолият турларини лицензиялаш тартиби тўғрисидаги ягона низомга 36-илованинг 7-позицияси қуйидаги таҳрирда баён этилсин:
« 7. Лицензия берилганлиги учун давлат божи миқдори: базавий ҳисоблаш миқдорининг 2 баравари » .
21. Вазирлар Маҳкамасининг «Янги Ўзбекистон» университетининг иқтидорли талабаларига давлат грантини бериш тартиби ҳамда Ўзбекистон Республикасида фаолият юритаётган хорижий олий таълим ташкилотлари ва уларнинг филиаллари ҳамда нодавлат олий таълим ташкилотларига тўлов-контракт асосида ўқишга кирган Президент мактаблари битирувчиларига субсидия бериш тартиби тўғрисидаги низомларни тасдиқлаш ҳақида» 2022 йил 2 июндаги 300-сон қарорида :
а) 2-банднинг «а» кичик банди иккинчи хатбошисидаги «тўрт ўқув йили учун» сўзлари «бакалавриат ва магистратура босқичлари учун бутун ўқув йиллари давомида» сўзлари билан алмаштирилсин;
б) 1-иловада :
1-банд қуйидаги таҳрирда баён этилсин:
«1. Ушбу Низом Мактабгача ва мактаб таълими вазирлиги ҳузуридаги Ихтисослаштирилган таълим муассасалари агентлиги (кейинги ўринларда — Агентлик) тизимидаги «Янги Ўзбекистон» университетининг (кейинги ўринларда — Университет) бакалавриат таълим йўналишлари ва магистратура мутахассисликларида иқтидорли талабаларнинг таълим олишини қўллаб-қувватлаш учун давлат грантини бериш тартибини белгилайди»;
5-банддаги «таълим йўналишлари» сўзлари «таълим йўналишлари ва магистратура мутахассисликлари» сўзлари билан алмаштирилсин;
9 ва 10-бандлар қуйидаги таҳрирда баён этилсин:
«9. Давлат гранти Университет томонидан ҳар бир бакалавриат таълим йўналиши ва магистратура мутахассислиги учун белгиланган қабул квотаси доирасида Агентлик билан келишилган ҳолда ажратилади.
10. Давлат грантининг тўлиқ (100 фоиз) миқдори Университетда бакалавриат таълим йўналиши ва магистратура мутахассислиги бўйича белгиланган тўлов-контрактнинг тўлиқ (100 фоиз) миқдорига тенг бўлади»;
11-банднинг «б» кичик бандида :
учинчи хатбоши қуйидаги таҳрирда баён этилсин:
«бакалавриат таълим йўналишлари ва магистратура мутахассисликлари бўйича белгиланган умумий қабул квоталарининг 5 фоизи миқдорида ажратилган квота бўйича ўқишга қабул қилинган Агентлик тизимидаги ижод ва ихтисослаштирилган мактаблар битирувчилари»;
бешинчи хатбоши қуйидаги таҳрирда баён этилсин:
«Агентлик тизимидаги ижод ва ихтисослаштирилган мактаблар битирувчилари учун белгиланган умумий қабул квоталарининг 5 фоизи миқдорида ажратилган қабул квотаси доирасига кирмаган Агентлик тизимидаги ижод ва ихтисослаштирилган мактаблар битирувчилари умумий тартибда бакалавриат таълим йўналишлари ва магистратура мутахассисликлари бўйича давлат грантига талабгорлик қилишлари мумкин»;
13-банддаги жадвал қуйидаги таҳрирда баён этилсин:
« Бакалавриат таълим йўналиши ва магистратура мутахассислиги бўйича энг юқори ўринни эгаллаган абитуриентлар (талабалар) гуруҳи (баллар кетма-кетлигида) Давлат гранти квотаси (ҳар бир бакалавриат таълим йўналиши ва магистратура мутахассислиги бўйича умумий квотага нисбатан) Бир нафар абитуриент (талаба) учун молиялаштириладиган давлат гранти (фоиз ҳисобида) 1-гуруҳ 10 фоиз 100 2-гуруҳ 10 фоиз 70 3-гуруҳ 15 фоиз 50 » ;
23-банд қуйидаги таҳрирда баён этилсин:
«23. Магистратура босқичида ёки докторантурада ўқишни давом эттираётган Университет бакалавриат ёки магистратура босқичи битирувчиларининг (стипендиатларнинг) мажбурий ишлаб бериш муддати магистратура босқичида ёки докторантурада ўқиш даври тугагандан сўнг бошланади»;
илованинг «1-босқич» позицияси «Тадбирлар» устунидаги «таълим йўналишлари бўйича белгиланган» сўзлари «бакалавриат таълим йўналишлари ва магистратура мутахассисликлари бўйича белгиланган» сўзлари билан алмаштирилсин.
22. Вазирлар Маҳкамасининг 2022 йил 7 июндаги 311-сон қарори билан тасдиқланган Ўзбекистон Республикаси Қишлоқ хўжалиги вазирлиги ҳузуридаги Ўсимликлар карантини ва ҳимояси агентлиги тўғрисидаги низомнинг 24-банди ўн еттинчи хатбошисидаги «ишларни кўриш ва» сўзлари чиқариб ташлансин.
23. Вазирлар Маҳкамасининг 2022 йил 1 августдаги 416-сон қарори билан тасдиқланган Вазирлик ва идораларнинг ички аудит хизмати тўғрисидаги намунавий низомда :
а) 12-банддаги «таъминлашдан» сўзи «таъминлаш ҳамда тизимдаги бюджет ҳисобидан молиялаштирилмайдиган нобюджет муассаса ҳамда ташкилотларнинг молиявий-хўжалик фаолияти устидан назоратни амалга оширишдан» сўзлари билан алмаштирилсин;
б) 13-банднинг бешинчи хатбошиси «ишлаб чиқиш» сўзларидан кейин «ҳамда тизимдаги бюджет ҳисобидан молиялаштирилмайдиган нобюджет муассаса ҳамда ташкилотларнинг молиявий-хўжалик фаолияти устидан назоратни амалга ошириш» сўзлари билан тўлдирилсин;
в) 14-банднинг «г» кичик бандида :
биринчи хатбоши «ишлаб чиқиш» сўзларидан кейин «ҳамда тизимдаги бюджет ҳисобидан молиялаштирилмайдиган нобюджет муассаса ҳамда ташкилотларнинг молиявий-хўжалик фаолияти устидан назоратни амалга ошириш» сўзлари билан тўлдирилсин;
қуйидаги мазмундаги хатбоши билан тўлдирилсин:
«вазирликлар ва идоралар тизимидаги бюджет ҳисобидан молиялаштирилмайдиган нобюджет муассаса ҳамда ташкилотларда молиявий-хўжалик фаолияти бўйича ўтказилган назорат ишларига оид ҳужжатларни мониторинг қилиб боради»;
г) 16-бандда :
бешинчи хатбоши «биринчи раҳбарига,» сўзларидан кейин «шунингдек, «Давлат аудити» дастури орқали Бош прокуратура ҳузуридаги Иқтисодий жиноятларга қарши курашиш департаментининг Давлат молиявий назорати инспекциясига» сўзлари билан тўлдирилсин;
олтинчи хатбоши «биринчи раҳбарини,» сўзларидан кейин «шунингдек, «Давлат аудити» дастури орқали Бош прокуратура ҳузуридаги Иқтисодий жиноятларга қарши курашиш департаментининг Давлат молиявий назорати инспекциясини» сўзлари билан тўлдирилсин;
ўн тўртинчи хатбоши «ҳолатлари юзасидан» сўзларидан кейин «Давлат аудити» дастури орқали» сўзлари билан тўлдирилсин.
24. Вазирлар Маҳкамасининг 2022 йил 28 сентябрдаги 537-сон қарори билан тасдиқланган Фойдаланишга топшириладиган ҳаракатдаги темир йўл таркиби хавфсизлиги тўғрисидаги техник регламентда :
а) 102-бандининг тўртинчи хатбошиси ҳамда 106-банддаги «текшириш» сўзи «баҳолаш» сўзи билан алмаштирилсин;
б) 114-банд қуйидаги мазмундаги хатбошилар билан тўлдирилсин:
«Фойдаланишга топшириладиган ҳаракатдаги темир йўл таркиби маҳсулотларининг мувофиқлиги қуйидаги схемалар бўйича сертификатланади:
1С схема — маҳсулот миқдори чекланган ҳолда, яъни қисқа муддат ичида серияли ишлаб чиқариш жараёнида алоҳида партиялар ҳолида етказиб бериладиган (сотиладиган) маҳсулот ҳажми олдиндан белгиланганда қўлланилади. Синов натижалари ижобий бўлган тақдирда, маҳсулот ишлаб чиқариш муддати чекланган ҳолда олдиндан белгиланган партия учун мувофиқлик сертификати берилади;
2С схема — аккредитация қилинган синов лабораториясида (марказида) маҳсулотнинг намунавий нусхасини синовдан ўтказиш ва ишлаб чиқариш ҳолатини баҳолаш асосида серияли ишлаб чиқарилаётган маҳсулотлар учун қўлланади;
3С схема — серияли ишлаб чиқариладиган маҳсулот учун қўлланади;
4С схема — ишлаб чиқарувчида менежмент тизимларининг сертификати мавжуд бўлган серияли ишлаб чиқариладиган маҳсулот учун қўлланади;
5С схема — серияли ишлаб чиқариладиган маҳсулотлар учун қуйидаги ҳолларда қўлланилади: маҳсулот намуналарини танлаб олишнинг ҳақиқий ҳажми синовлар ўтказилганда ишлаб чиқарилаётган маҳсулотни холисона баҳолаш учун етарли бўлмаса; маҳсулот ишлаб чиқаришнинг технологик жараёнлари ташқи омилларга таъсирчан бўлса; маҳсулот хусусиятларининг барқарорлигига юқори талаблар белгиланган бўлса ва маҳсулот турлари тез-тез ўзгартирилса; синовлар фақат маҳсулот истеъмолчида монтаж қилингандан кейин ўтказилиши мумкин;
6С схема — маҳсулот партияси учун қўлланилади. Мувофиқлик сертификатининг амал қилиши маҳсулотнинг талабнома берилган партиясига татбиқ этилади;
7С схема — тегишли маҳсулотни (ягона нусхадаги буюмларни) ишлаб чиқариш ёки сотиш бир марталик хусусиятга эга бўлган ҳолларда қўллаш тавсия этилади. Мувофиқлик сертификатининг амал қилиши маҳсулотнинг ариза берилган миқдорига нисбатан татбиқ этилади»;
в) 118-банднинг биринчи хатбошисидаги «текшириш» сўзи «баҳолаш» сўзи билан алмаштирилсин;
г) қўйидаги мазмундаги 119 1 -банд билан тўлдирилсин:
«119 1 . Фойдаланишга топшириладиган ҳаракатдаги темир йўл таркиби маҳсулотларининг мувофиқлиги қуйидаги схемаларга мувофиқ декларацияланади:
1Д схема — мувофиқлиги мувофиқлик декларациясини қабул қилиш шаклида тасдиқланадиган маҳсулотлар рўйхатига мувофиқ ўз далиллари асосида серияли ишлаб чиқарилган маҳсулотлар учун қўлланади;
2Д схема — мувофиқлиги мувофиқлик декларациясини қабул қилиш шаклида тасдиқланадиган маҳсулотлар рўйхатига мувофиқ маҳсулотнинг намунавий нусхасини синовдан ўтказиш ва ишлаб чиқариш ҳолатини баҳолаш асосида серияли ишлаб чиқариладиган маҳсулотлар учун ўз далиллари ва сертификатлаштириш органи ва (ёки) аккредитация қилинган синов лабораторияси (маркази) иштирокида олинган далиллар асосида қўлланади;
3Д схема — мувофиқлиги мувофиқлик декларациясини қабул қилиш шаклида тасдиқланадиган маҳсулотлар рўйхатига мувофиқ серияли ишлаб чиқариладиган маҳсулотлар учун ўз далиллари ва сертификатлаштириш органи ва (ёки) аккредитация қилинган синов лабораторияси (маркази) иштирокида олинган далиллар асосида қўлланади;
4Д схема — мувофиқлиги мувофиқлик декларациясини қабул қилиш шаклида тасдиқланадиган маҳсулотлар рўйхатига мувофиқ ишлаб чиқарувчида менежмент тизимларининг сертификати мавжуд бўлган серияли ишлаб чиқариладиган маҳсулотлар учун ўз далиллари ва сертификатлаштириш органи ва (ёки) аккредитация қилинган синов лабораторияси (маркази) иштирокида олинган далиллар асосида қўлланади;
5Д схема — маҳсулотни сотишнинг чекланган, олдиндан келишилган ҳажмида қўлланади, бунда маҳсулот қисқа вақт оралиғида серияли ишлаб чиқарилишига қараб алоҳида тўпламлар билан етказиб берилади»;
д) 123-банддаги «текшириш» сўзи «баҳолаш» сўзи билан алмаштирилсин.
25. Вазирлар Маҳкамасининг «Ўзбекистон Республикаси Ҳуқуқни муҳофаза қилиш академиясида олий таълим ва олий таълимдан кейинги таълимга қабул қилиш ва ўқитиш тартибини белгилаш чора-тадбирлари тўғрисида» 2023 йил 6 апрелдаги 143-сон қарорида :
а) 2-иловада :
4-бандда :
қуйидаги мазмундаги «а 1 » кичик банд билан тўлдирилсин:
«а 1 ) «Киберхавфсизликни ҳуқуқий таъминлаш» мутахассислиги бўйича:
«Юриспруденция» бакалавриат таълим йўналиши бўйича таянч олий юридик маълумотга эга шахслар (кейинги ўринларда — ташқи номзодлар);
«Юриспруденция» бакалавриат таълим йўналиши бўйича таянч олий юридик маълумотга эга прокуратура органларининг ходимлари (шу жумладан, амалдаги кадрлар захирасидаги ходимлари), шунингдек, бошқа мутахассислик йўналишлари бўйича олий маълумотга ва бевосита прокуратура органларида камида 5 йиллик меҳнат стажига эга бўлган прокуратура органлари ходимлари (кейинги ўринларда — ички номзодлар);
ваколатли давлат органларининг «Юриспруденция» бакалавриат таълим йўналиши бўйича таянч олий юридик маълумотга эга бўлган ходимлари»;
«б» кичик банд қуйидаги мазмундаги тўртинчи хатбоши билан тўлдирилсин:
«ваколатли давлат органларининг «Юриспруденция» бакалавриат таълим йўналиши бўйича таянч олий юридик маълумотга эга бўлган ходимлари»;
тўртинчи хатбоши бешинчи хатбоши деб ҳисоблансин;
7-банд қуйидаги таҳрирда баён этилсин:
«7. Танлов ҳар йили фақат бир марта ўтказилади.
«Тергов фаолияти» мутахассислиги бўйича ўқишга қабул қилиш уч босқичда, яъни тест шаклида ўтказиладиган махсус психологик танлов, ёзма имтиҳон ва чет тилидан тест синови орқали амалга оширилади.
«Киберхавфсизликни ҳуқуқий таъминлаш» мутахассислиги бўйича танлов ташқи номзодлар учун абитуриентнинг бакалавриат диплом балли ўртача кўрсаткичи ҳамда хорижий тилни билиш даражаси бўйича тегишли миллий ёки халқаро сертификат балли асосида баллар кетма-кетлигига қатъий риоя қилган ҳолда амалга оширилади ҳамда Ўзбекистон Республикаси Олий таълим, фан ва инновациялар вазирлиги ҳузуридаги Билим ва малакаларни баҳолаш агентлиги (кейинги ўринларда — Агентлик) томонидан «Информатика ва ахборот технологиялари» фанидан тест синовлари ўтказилади.
Бунда Рақамли технологиялар вазирлиги томонидан белгиланадиган нуфузли халқаро IT-сертификатига эга номзодлар «Информатика ва ахборот технологиялари» фани тест синовларидан озод қилинади ва уларга максимал балл берилади.
Бошқа мутахассисликлар бўйича танлов ташқи номзодлар учун абитуриентнинг бакалавриат диплом балли ўртача кўрсаткичи ҳамда хорижий тилни билиш даражаси бўйича тегишли миллий ёки халқаро сертификат балли асосида баллар кетма-кетлигига қатъий риоя қилган ҳолда амалга оширилади ҳамда қўшимча имтиҳон ўтказилмайди.
«Киберхавфсизликни ҳуқуқий таъминлаш» ва бошқа мутахассисликлар учун ваколатли давлат органлари ходимлари хорижий тилни билиш даражаси бўйича тегишли миллий ёки халқаро сертификат балли, агар улар бундай сертификатга эга бўлмаган тақдирда, чет тилидан Агентлик томонидан ўтказиладиган тест синовлари натижасида тўплаган балли, шунингдек, Агентлик томонидан ўтказиладиган «Информатика ва ахборот технологиялари» фанидан тест синовлари натижасида тўплаган балли ҳамда бакалавриат диплом балли ўртача кўрсаткичи асосида баллар кетма-кетлигига қатъий риоя қилган ҳолда ўқишга қабул қилинади.
Бунда Рақамли технологиялар вазирлиги томонидан белгиланадиган нуфузли халқаро IT-сертификатига эга номзодлар, «Информатика ва ахборот технологиялари» фани тест синовларидан озод қилинади ва уларга максимал балл берилади.
Ички номзодлар учун танлов ўтказиш тартиби Бош прокурор томонидан белгиланади»;
12-бандда :
қуйидаги мазмундаги иккинчи хатбоши билан тўлдирилсин:
«Магистратуранинг «Киберхавфсизликни ҳуқуқий таъминлаш» мутахассислиги бўйича таълимнинг кундузги шаклига ўқишга қабул қилинган тингловчиларнинг охирги эгаллаб турган лавозими бўйича белгиланган тартиб ва миқдорда меҳнатга ҳақ тўлаш фонди тўловлари (пул таъминоти) сақланади»;
иккинчи хатбоши учинчи хатбоши деб ҳисоблансин;
17-банддаги «Ўзбекистон Республикаси Олий таълим, фан ва инновациялар вазирлиги ҳузуридаги Билим ва малакаларни баҳолаш агентлигининг (кейинги ўринларда — Агентлик)» сўзлари «Агентлик» сўзи билан алмаштирилсин;
42-бандда :
биринчи хатбошидаги «250» рақами «260» рақами билан алмаштирилсин;
бешинчи хатбошидаги «50» рақами «60» рақами билан алмаштирилсин;
45-банд қуйидаги таҳрирда баён этилсин:
«45. Танлов психологик танлов, мутахассислик фанларидан ёзма имтиҳон, чет тили ҳамда информатика ва ахборот технологиялари фанлари бўйича тест синовидан иборат бўлади»;
48-банд қуйидаги таҳрирда баён этилсин:
«48. Психологик танлов учун 50 та, чет тилидан 30 та, информатика ва ахборот технологияларидан 30 та тест саволлари ҳамда вазифалари Агентлик томонидан тузилади ва ўтказилади»;
53-банддаги «имтиҳон (эссе)ни» сўзлари «имтиҳонни» сўзи билан алмаштирилсин;
54-банддаги «(эссе)» сўзи чиқариб ташлансин;
67-банднинг биринчи хатбошиси «номзодларнинг» сўзидан кейин «ҳамда ваколатли давлат органлари номзодларининг» сўзлари билан тўлдирилсин;
б) 3-иловада :
14-бандда :
олтинчи хатбоши чиқариб ташлансин;
еттинчи хатбоши олтинчи хатбоши деб ҳисоблансин;
олтинчи хатбоши қуйидаги таҳрирда баён этилсин:
«чет тилини билиш даражасининг миллий ёки тегишли халқаро сертификатига эга бўлганлар, Олий таълим, фан ва инновациялар вазирлиги томонидан тасдиқланадиган халқаро рейтингларда биринчи 300 та ўриндан бирини эгаллаган олий таълим ташкилотлари битирувчилари бундан мустасно»;
16-бандда :
иккинчи хатбоши чиқариб ташлансин;
учинчи — саккизинчи хатбошилар тегишлича иккинчи — еттинчи хатбошилар деб ҳисоблансин;
учинчи ва тўртинчи хатбошилар чиқариб ташлансин;
бешинчи — еттинчи хатбошилар тегишлича учинчи — бешинчи хатбошилар деб ҳисоблансин;
18-бандда :
иккинчи хатбоши чиқариб ташлансин;
учинчи — саккизинчи хатбошилар тегишлича иккинчи — еттинчи хатбошилар деб ҳисоблансин;
учинчи ва тўртинчи хатбошилар чиқариб ташлансин;
бешинчи — еттинчи хатбошилар тегишлича учинчи — бешинчи хатбошилар деб ҳисоблансин;
19-банд қуйидаги таҳрирда баён этилсин:
«19. Таянч докторантурада ўқиш учун чет тилини билиш тўғрисидаги қуйидаги миллий ёки халқаро сертификатга эга талабгорлар мутахассислик бўйича кириш имтиҳонларини топширадилар:
IELTS — ўртача балли камида 5,5;
TOEFL (РВТ) — 567 баллдан кам бўлмаган;
TOEFL (iBT) — 87 баллдан кам бўлмаган;
CEFR — В2 даражадан паст бўлмаган.
Кириш имтиҳонлари саволлари Академиянинг таркибий тармоқлари томонидан тузилади ҳамда Академия бошлиғининг илмий ишлар ва инновациялар бўйича ўринбосари томонидан тасдиқланади.
Докторантурага даъвогарлар қабул комиссияси томонидан ўтказиладиган мутахассислик бўйича суҳбатдан ўтадилар»;
38-банд қуйидаги таҳрирда баён этилсин:
«38. Мустақил изланувчиликка талабгор қуйидаги ҳужжатларни илова қилган ҳолда Академияга Ягона электрон тизим орқали мурожаат қилади:
қисқача биографик маълумотнома;
фалсафа доктори (PhD) илмий даражасини олиш учун мустақил изланувчи сифатида расмийлаштириш учун бакалавр ва магистрлик ёхуд олий маълумот (мутахассислик дастури бўйича) тўғрисидаги диплом нусхаси;
илмий ишлар рўйхати ва уларнинг нусхаси;
фан доктори (DSc) илмий даражасини олиш учун мустақил изланувчи сифатида расмийлаштириш учун юридик фанлар номзоди ёки юридик фанлар бўйича фалсафа доктори (PhD) дипломи ёки хорижда олинган унга тенглаштирилган бошқа илмий даражалар дипломи нусхаси;
иш жойидан тавсифнома»;
47-банднинг учинчи хатбошиси иккинчи жумласи чиқариб ташлансин;
54-бандда :
тўртинчи хатбошидаги «Шахсий» сўзи «Якка тартибдаги» сўзлари билан алмаштирилсин;
бешинчи хатбоши чиқариб ташлансин;
олтинчи хатбоши бешинчи хатбоши деб ҳисоблансин;
57-банднинг тўртинчи хатбошиси ва 58-банднинг учинчи хатбошисидаги «шахсий» сўзи «якка тартибдаги» сўзлари билан алмаштирилсин;
59-банд ўз кучини йўқотган деб ҳисоблансин.
26. Вазирлар Маҳкамасининг 2023 йил 29 апрелдаги 170-сон қарори билан тасдиқланган Қишлоқ хўжалиги, мелиорация ва йўл-қурилиш техникаларини давлат рўйхатидан ва қайта рўйхатдан ўтказиш бўйича давлат хизматларини кўрсатишнинг маъмурий регламентида :
а) 18-банд қуйидаги таҳрирда баён этилсин:
«18. Техника эгаси ёки унинг вакили техникаларни давлат рўйхатидан ёки қайта рўйхатдан ўтказиш учун Инспекцияга ёки Марказга келиб мурожаат этганда, Инспекция ёки Марказ ходими техника эгаси номидан ушбу Регламентга 5-иловага мувофиқ шаклдаги сўровномани электрон шаклда тўлдиради.
Сўровномага қуйидаги ҳужжатлар илова қилинади:
мазкур Регламентнинг 22-бандида кўрсатилган техникага бўлган мулк ҳуқуқини тасдиқловчи ҳужжатлар;
амалдаги қонунчилик ҳужжатларида белгиланган имтиёзлардан (субсидия, солиқ ва божхона имтиёзлари ҳамда молиявий ёрдамлар) фойдаланган ҳолда харид қилинган, шу жумладан, республикада ишлаб чиқарилган ҳамда импорт қилинган янги трактор ва комбайнларни давлат рўйхатидан ўтказишда уларга «онлайн» (GPS) режимида масофадан кузатиш тизими ўрнатилгани тўғрисидаги маълумотнома («онлайн» (GPS) режимида масофадан кузатиш тизимини ўрнатган ташкилот томонидан муҳр билан тасдиқланган шаклда берилади)»;
б) 27-банд қуйидаги мазмундаги тўққизинчи хатбоши билан тўлдирилсин:
«2025 йил 1 мартдан бошлаб амалдаги қонунчилик ҳужжатларида белгиланган имтиёзлардан (субсидия, солиқ ва божхона имтиёзлари ҳамда молиявий ёрдамлар) фойдаланган ҳолда харид қилинган, шу жумладан, республикада ишлаб чиқарилган ҳамда импорт қилинган янги трактор ва комбайнларга «онлайн» (GPS) режимида масофадан кузатиш тизими ўрнатилмаганда»;
тўққизинчи ва ўнинчи хатбошилар тегишлича ўнинчи ва ўн биринчи хатбошилар деб ҳисоблансин.
27. Вазирлар Маҳкамасининг «Никоҳ, оила ва фуқаролик ҳолати далолатномаларини қайд этиш соҳасидаги норматив-ҳуқуқий ҳужжатларни тизимлаштириш тўғрисида» 2023 йил 20 октябрдаги 550-сон қарорида :
а) 3-бандда :
иккинчи хатбоши қуйидаги таҳрирда баён этилсин:
«янги гербли гувоҳномаларни берганлик учун (ўлим ҳақидаги гербли гувоҳномалар ҳамда етим болалар ва ота-онасининг қарамоғидан маҳрум бўлган болаларни тарбия муассасаларига жойлаштиришда берилган туғилганлик ҳақидаги гербли гувоҳномалар, Ўзбекистон Республикаси ёки чет давлатлар ҳудудида табиий ва техноген хусусиятли фавқулодда вазиятлар, шу жумладан, маиший тусдаги офатлар (турар жойлар ёки яшаш учун мўлжалланмаган жойлар ёнғини, қулаши, транспорт воситаларининг ёниши) юз берганлиги сабабли берилган такрорий гувоҳномалар бундан мустасно) герб йиғими базавий ҳисоблаш миқдорининг 15 фоизи миқдорида ундирилади»;
қуйидаги мазмундаги учинчи хатбоши билан тўлдирилсин:
«Ягона интерактив давлат хизматлари портали орқали мустақил равишда мурожаат этилганда белгиланган йиғимлар ва давлат божи суммасининг 90 фоизи миқдорида ундирилади»;
учинчи — олтинчи хатбошилар тегишлича тўртинчи — еттинчи хатбошилар деб ҳисоблансин;
б) 3-иловада :
26-банднинг иккинчи хатбошиси қуйидаги таҳрирда баён этилсин:
«Боланинг фамилиясига «-ев», «-ов», «-ева», «-ова», «-ий», «-хон», «-хўжа», «-хожи», «-бек», «-зода», «мир-», «абду-» каби ҳамда ота исмига «-евич», «-ович», «-евна», «-овна», «қизи», «ўғли», «-ий», «-хон», «-хўжа», «-хожи», «-бек», «-зода», «мир-», «абду-» каби қўшимчаларини киритиш ёки шу каби қўшимчаларни фамилия ва ота исмидан олиб ташлаш орқали туғилганлик ҳақидаги далолатнома ёзуви қайд этилиши мумкин»;
37-банд «консуллик муассасаси» сўзларидан кейин «ҳамда ушбу давлатнинг ваколатли органи» сўзлари билан, «тиббий ҳужжат» сўзларидан кейин «(давлат тилига таржимаси билан бирга)» сўзлари билан тўлдирилсин;
39-банд қуйидаги мазмундаги иккинчи — олтинчи хатбошилар билан тўлдирилсин:
«Туғилиши қайд этилган ва 10 ёшга тўлмаган болага оталикни белгилашда вояга етган ота-онанинг оталикни белгилаш ҳақида биргаликдаги аризаси ФҲДЁ органига Ягона интерактив давлат хизматлари портали (кейинги ўринларда — ЯИДХП) орқали электрон шаклда берилиши мумкин, ушбу Қоидаларнинг 41, 42, 44, 46, 47, 54, 57, 59-бандларида назарда тутилган ҳолатлар бундан мустасно.
Бунда ота-онанинг шахси шахсни биометрик идентификация қилиш Face-ID ёки MyID тизимлари орқали тасдиқланади ҳамда ота-она томонидан ўз шахсини Face-ID ёки MyID тизимлари орқали тасдиқлаши болага нисбатан оталик белгиланишига розиликни билдиради.
Ариза ЯИДХП орқали берилганда, ФҲДЁ органи ариза келиб тушган вақтдан бошлаб уч иш куни ичида аризани кўриб чиқиб, боланинг туғилганлик ҳақидаги далолатнома ёзувига отаси тўғрисидаги маълумотларни киритади ва туғилганлик ҳақида янги гувоҳнома чоп этади.
Оталикни белгилаш ҳақида ариза берган ота ёки она хоҳишига кўра туғилганлик ҳақида янги гувоҳномани почта алоқаси орқали олиши мумкин. Бунда почта харажатлари ариза берувчи ҳисобидан қопланади.
Почта алоқаси томонидан кўрсатилган хизмат учун тўлов миқдори почта хизмати томонидан белгиланади»;
101-бандда :
қуйидаги мазмундаги иккинчи ва учинчи хатбошилар билан тўлдирилсин:
«Никоҳ тузилганлиги ҳақида далолатнома ёзуви Ўзбекистон Республикасининг ФҲДЁ органлари томонидан қайд этилган эр-хотинлар томонидан никоҳдан ажратиш тўғрисида ариза ЯИДХП орқали электрон шаклда берилиши мумкин, ушбу Қоидаларнинг 102-банди иккинчи хатбошисида назарда тутилган ҳолатлар бундан мустасно.
Бунда эр-хотиннинг шахси Face-ID ёки MyID тизимлари орқали тасдиқланади ҳамда эр-хотин томонидан ўз шахсини Face-ID ёки MyID тизимлари орқали тасдиқлаши никоҳдан ажратишга нисбатан розиликни билдиради»;
иккинчи хатбоши тўртинчи хатбоши деб ҳисоблансин;
қуйидаги мазмундаги 106 1 -банд билан тўлдирилсин:
«106 1 . Ушбу Қоидаларнинг 106-бандида назарда тутилган асослар бўйича эр-хотиндан бири ЯИДХП орқали ҳам электрон ариза билан мурожаат қилиши мумкин.
Ариза ЯИДХП орқали электрон шаклда берилган тақдирда, ариза берувчи эр (хотин)нинг шахси Face-ID ёки MyID тизимлари орқали тасдиқланади ҳамда ўз шахсини Face-ID ёки MyID тизимлари орқали тасдиқлаши ариза берувчи эр (хотин)нинг никоҳдан ажратишга нисбатан розилигини билдиради.
Натижаси юзасидан ФҲДЁ органи бир иш куни ичида ариза берувчининг ЯИДХПдаги шахсий кабинетига аризани кўриб чиқиш вақти ва ўзи билан ушбу Қоидаларнинг 106-бандида белгиланган тегишли ҳужжатларни олиб келиши ҳақида хабарнома юборади.
Бунда хабарнома юборилган кундан бошлаб, беш иш куни ичида ариза берган эр (хотин) тегишли ФҲДЁ органига мурожаат қилмаса ҳамда тегишли ҳужжатларнинг асл нусхасини тақдим этмаса, ушбу ариза кўриб чиқилмайди»;
қуйидаги мазмундаги 111 1 -банд билан тўлдирилсин:
«111 1 . Ушбу Қоидаларнинг 111-бандида назарда тутилган асослар бўйича эр-хотиндан бири бевосита ЯИДХП орқали ҳам электрон ариза билан мурожаат қилиши мумкин.
Ариза ЯИДХП орқали электрон шаклда берилган тақдирда, ариза берувчи эр (хотин)нинг шахси Face-ID ёки MyID тизимлари орқали тасдиқланади.
Натижаси юзасидан ФҲДЁ органи бир иш куни ичида ариза берувчининг ЯИДХПдаги шахсий кабинетига аризани кўриб чиқиш вақти ва ўзи ёки ишончнома асосида ҳаракат қилувчи вакили томонидан суднинг тегишли ҳал қилув қарорининг асл нусхасини олиб келиши ҳақида хабарнома юборади.
Бунда хабарнома юборилган кундан бошлаб, беш иш куни ичида ариза берган эр (хотин) ёки ишончнома асосида ҳаракат қилувчи вакил бевосита мурожаат қилмаса ҳамда суднинг тегишли ҳал қилув қарорининг асл нусхаси тақдим этилмаса, ушбу ариза кўриб чиқилмайди»;
қуйидаги мазмундаги 127 1 -банд билан тўлдирилсин:
«127 1 . Туғилганлик, никоҳ тузилганлик, никоҳдан ажралганлик ҳақидаги далолатнома ёзувларини тиклаш юзасидан бу ёзувлар кимга нисбатан тузилган бўлса фақат ана шу шахслар томонидан ЯИДХП орқали ҳам ариза берилиши мумкин, ушбу Қоидаларнинг 127-банди учинчи хатбошисида назарда тутилган ҳолатлар бундан мустасно.
Ариза берувчининг шахси Face-ID ёки MyID тизимлари орқали тасдиқланади.
Натижаси юзасидан ФҲДЁ органи бир иш куни ичида ариза берувчининг ЯИДХПдаги шахсий кабинетига далолатнома ёзувини тиклаш ҳақидаги аризани кўриб чиқиш вақти ва бевосита мурожаат қилган ҳолда ўзи билан ушбу Қоидаларнинг 129, 133 ва 134-бандларида назарда тутилган ҳужжатларни олиб келиши ҳақида хабарнома юборади.
Бунда хабарнома юборилган кундан бошлаб, беш иш куни ичида ариза берувчи бевосита мурожаат қилмаса ҳамда тегишли ҳужжатлар тақдим этилмаса, ушбу ариза кўриб чиқилмайди»;
қуйидаги мазмундаги 138 1 -банд билан тўлдирилсин:
«138 1 . Ўн олти ёшга тўлган шахслар далолатнома ёзувларига ўзгартиришлар, тузатишлар ва қўшимчалар киритиш бўйича аризаларни ЯИДХП орқали ҳам бериши мумкин, ушбу Қоидаларнинг 142-бандида назарда тутилган ҳолатлар бундан мустасно.
Ариза берувчининг шахси Face-ID ёки MyID тизимлари орқали тасдиқланади.
Натижаси юзасидан ФҲДЁ органи бир иш куни ичида ариза берувчининг ЯИДХПдаги шахсий кабинетига далолатнома ёзувларига ўзгартиришлар, тузатишлар ва қўшимчалар киритиш ҳақидаги аризани кўриб чиқиш вақти ва бевосита мурожаат қилган ҳолда ўзи билан ушбу Қоидаларда назарда тутилган ҳужжатларни олиб келиши ҳақида хабарнома юборади.
Хабарнома юборилган кундан бошлаб, уч иш куни ичида ариза берувчи бевосита мурожаат қилмаса ҳамда тегишли ҳужжатлар тақдим этилмаса, ушбу ариза кўриб чиқилмайди»;
139-бандда :
ўн тўртинчи хатбошидаги «10 кун» сўзлари «5 иш куни» сўзлари билан алмаштирилсин;
ўн бешинчи хатбошидаги «бир ойгача» сўзлари «15 иш кунигача» сўзлари билан алмаштирилсин;
149-банд қуйидаги мазмундаги учинчи — олтинчи хатбошилар билан тўлдирилсин:
«Ўн саккиз ёшга тўлган ва вояга етмаган фарзандлари бўлмаган шахслар фамилияси, исми ва отасининг исмини ўзгартириш бўйича аризаларни ЯИДХП орқали ҳам бериши мумкин.
Ариза берувчининг шахси Face-ID ёки MyID тизимлари орқали тасдиқланади.
Натижаси юзасидан ФҲДЁ органи бир иш куни ичида ариза берувчининг ЯИДХПдаги шахсий кабинетига фамилияси, исми ва отасининг исмини ўзгартириш ҳақидаги аризани кўриб чиқиш вақти ва бевосита мурожаат қилган ҳолда ўзи билан ушбу Қоидаларнинг 151-бандида назарда тутилган ҳужжатларни олиб келиши ҳақида хабарнома юборади.
Хабарнома юборилган кундан бошлаб, беш иш куни ичида ариза берувчи бевосита мурожаат қилмаса ҳамда тегишли ҳужжатлар тақдим этилмаса, ушбу ариза кўриб чиқилмайди»;
150 ва 151-бандлар қуйидаги таҳрирда баён этилсин:
«150. Фамилияси, исми, отасининг исмини ўзгартириш тўғрисидаги аризалар:
Ўзбекистон Республикасининг «Давлат тили ҳақида»ги Қонуни 15-моддасига мувофиқ;
суднинг қонуний кучга кирган ҳал қилув қарори асосида;
агар фамилияси ва исми эшитилишда ёқимсиз бўлса;
агар шахснинг фамилияси ва исми миллатига тўғри келмаса;
хоҳишига қараб ўзининг никоҳгача бўлган фамилиясига (никоҳда турган даврида ҳам, никоҳдан ажратилгандан кейин ҳам) қайтишда;
оила учун умумий фамилияда бўлиш истаги пайдо бўлганда (агар никоҳ тузиш пайтида эр-хотин умумий фамилия қабул қилишмаган бўлса);
болаларнинг ота ёки она билан бир хил фамилияда бўлиш, онасининг никоҳгача бўлган фамилиясида бўлиш, ўгай отанинг ёки васийсининг фамилиясида бўлиш истаги пайдо бўлганда;
жинси ўзгартирилганда;
16 ёшга тўлган шахсга нисбатан оталикни белгилашда кўриб чиқилади.
151. Фамилияси, исми, отасининг исмини ўзгартириш тўғрисидаги аризага қуйидаги ҳужжатлар илова қилинади:
ариза берувчининг туғилганлик ҳақидаги гувоҳномаси;
агар ариза берувчи никоҳда турган бўлса, у ҳолда никоҳ тузилганлиги ҳақидаги гувоҳномаси, агар никоҳдан ажратилган бўлса — никоҳдан ажралганлик ҳақидаги гувоҳномаси;
агар ариза берувчининг вояга етмаган болалари бўлса, у ҳолда болаларининг туғилганлик ҳақидаги гувоҳномалари;
агар ариза берувчи вояга етмаган ёки суд қарори билан муомалага лаёқатсиз деб топилган бўлса, у ҳолда ота-онасининг ёхуд васий ёки ҳомийнинг аризаси;
жинс ўзгартирилганлиги ҳақида тиббиёт муассасасининг хулосаси (агар жинс ўзгартирганлик асоси бўйича мурожаат этилганда)»;
155-банд қуйидаги таҳрирда баён этилсин:
«155. Ички ишлар органи тақдим қилинган ҳужжатларни 20 кун мобайнида ўрганиб чиқади.
Ички ишлар органи томонидан қуйидаги ҳолатларда ариза берувчининг фамилияси, исми, ота исмининг ўзгартирилиши мақсадга мувофиқ эмаслиги тўғрисида фикр берилиши мумкин:
агар шахс ўзи тўғрисида била туриб сохта ёки нотўғри маълумотларни тақдим этган бўлса;
агар шахс суриштирув, тергов ёки суд органлари томонидан қидирилаётган бўлса — қидирув бекор қилингунга қадар;
агар шахсга нисбатан жиноят иши қўзғатилган бўлса — иш юзасидан узил-кесил суд қарори ёки бошқа қарор қабул қилингунга қадар.
Ариза берувчининг фамилияси, исми, отасининг исмини ўзгартириш хусусида ички ишлар органининг фикри ФҲДЁ органига ахборот тизими орқали тақдим этади.
ФҲДЁ органи томонидан ариза берувчининг фамилияси, исми, отаси исмининг ўзгартирилиши мақсадга мувофиқ эмаслиги тўғрисида хулоса тузилган тақдирда, ушбу ҳолатнинг аниқ сабаблари кўрсатилади»;
180-банд қуйидаги таҳрирда баён этилсин:
«180. Далолатнома ёзувининг биринчи нусхаси сақланаётган ФҲДЁ органи манфаатдор шахсларнинг аризаларига кўра ва тегишли далолатнома ёзувлари асосида такрорий гувоҳномалар беради.
Туғилганлик, никоҳ тузилганлик, никоҳдан ажралганлик ҳақидаги такрорий гувоҳномалар олиш юзасидан далолатнома ёзувлари кимга нисбатан қайд этилган бўлса, фақат ана шу шахсларнинг ўзи, вояга етмаган болага нисбатан туғилганлик ҳақида такрорий гувоҳнома олиш юзасидан унинг ота-онасидан бири ЯИДХП орқали ҳам мурожаат қилиши мумкин, далолатнома ёзувлари Ўзбекистондан ташқарида қайд этилган ҳолатлар бундан мустасно.
Ариза берувчининг шахси Face-ID ёки MyID тизимлари орқали тасдиқланади.
Ариза берувчи хоҳишига кўра такрорий гувоҳномани Ўзбекистон ҳудуди доирасида почта алоқаси орқали олиши мумкин.
Бунда почта харажатлари ариза берувчи ҳисобидан қопланади.
Почта алоқаси томонидан кўрсатилган хизмат учун тўлов миқдори почта хизмати томонидан белгиланади.
ФҲДЁ органи такрорий гувоҳнома бериш тўғрисидаги ЯИДХП орқали келиб тушган аризани кўриб чиқишда, агар далолатнома ёзуви ариза берилган ФҲДЁ бўлимининг ўзида қайд этилган бўлса, бир иш куни ичида, бошқа ФҲДЁ органида қайд этилган бўлса, уч иш куни ичида такрорий гувоҳнома расмийлаштириб, ариза берувчининг ўзига ёки у томонидан аризада кўрсатилган манзилга етказиб бериш учун почта хизмати ходимига тақдим этади.
Алоҳида ҳолларда (далолатнома ёзувининг биринчи нусхаси йўқолганда, иккинчи нусха бўйича гувоҳнома олиш қулай бўлганда) ҳудудий адлия органининг ФҲДЁ архивлари далолатнома ёзувининг биринчи ва иккинчи нусхаларининг айнан бир хиллигини текширгандан сўнг туғилганлик, никоҳ тузилганлиги, ўлим ва никоҳдан ажралганлик ҳақида такрорий гувоҳномалар берадилар»;
в) 4-иловада :
2-банднинг «б» кичик банди иккинчи хатбошисидаги «Регламентнинг 9-бандига» сўзлари «Регламентнинг 8-бандига» сўзлари билан алмаштирилсин;
1-илованинг «2-босқич» позицияси «Тадбирлар» устуни 2-бандидаги «Регламентнинг 9-бандига» сўзлари «Регламентнинг 8-бандига» сўзлари билан алмаштирилсин.
28. Вазирлар Маҳкамасининг 2023 йил 14 декабрдаги 660-сон қарори билан тасдиқланган Давлат мулкини ижарага бериш тартиби тўғрисидаги низом қуйидаги мазмундаги 18 1 -банд билан тўлдирилсин:
«18 1 . Тошкент ва Нукус шаҳарлари, вилоятлар марказларида жамоат транспорти бекатларига яқин бўлган лицей, техникум ва олий таълим ташкилотларининг бўш турган майдонлари тадбиркорлик субъектларига ижтимоий ҳимояга муҳтож оилалар фарзандларида савдо кўникмаларини шакллантириш ва қисқа муддатли касбга ўқитишга (кассир, омборчи, менежер, хорижий тил мутахассиси ва бошқаларни тайёрлаш) ихтисослашган ўқув марказларини ташкил этиш учун электрон онлайн-аукцион савдолари орқали танлов асосида ижарага берилади.
Бунда талабгорларга таълим олаётган жами ўқувчилар сонининг камида 30 фоизини ижтимоий ҳимояга муҳтож оилалар реестрига киритилган оилаларнинг фарзандлари ташкил этиши ҳамда уларни бепул касбга ўқитиш (кассир, омборчи, менежер, хорижий тил мутахассиси ва бошқаларни тайёрлаш) бўйича минимал талаблар қўйилади».
29. Вазирлар Маҳкамасининг 2024 йил 30 январдаги 55-сон қарори билан тасдиқланган Тадбиркорлик субъектларининг барқарорлик рейтингини аниқлаш тартиби тўғрисидаги низомда :
а) 10-банднинг «в» кичик банди қуйидаги мазмундаги хатбоши билан тўлдирилсин:
«дала четидан самарали фойдаланиш»;
б) қуйидаги мазмундаги 34 1 -банд билан тўлдирилсин:
«34 1 . Дала четидан самарали фойдаланиш кўрсаткичини баҳолашда дала чети мавжуд бўлган қишлоқ хўжалиги корхоналари ва фермер хўжаликлари томонидан экинлар экилганлиги тўғрисидаги маълумотлар «e-Fito.uz» тизимига киритилган ва самарали деб баҳоланган бўлса — 10 балл берилади»;
в) 2-илова қуйидаги мазмундаги 24-позиция билан тўлдирилсин:
« 24. Тадбиркорлик субъектлари томонидан дала четларига ҳар йили 1 апрелга қадар экинлар экилганлиги ҳамда мавсум давомида маҳсулот етиштирилганлиги Мавсумий Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2024 йил 30 декабрдаги ПҚ-465-сон қарори билан тасдиқланган Республика ва ҳудудий ишчи гуруҳлари, Солиқ қўмитаси » .
30. Вазирлар Маҳкамасининг 2024 йил 5 августдаги 481-сон қарори билан тасдиқланган Минерал ўғитларни ва ўсимликларни ҳимоя қилиш учун фойдаланиладиган кимёвий воситаларни Ўзбекистон Республикасига олиб киришда кўрикдан ўтказиш, ўрганиш ва таҳлил қилиш тартиби тўғрисидаги низомда :
а) 11-банднинг биринчи хатбошисидаги «кетилишига оид» сўзларидан кейин «ушбу Низомга 3 1 -иловага мувофиқ шаклда» сўзлари билан тўлдирилсин;
б) 20-бандда :
биринчи хатбошидаги «оид» сўзидан кейин «ушбу Низомга 3 1 -иловага мувофиқ шаклда» сўзлари билан тўлдирилсин;
қуйидаги мазмундаги хатбоши билан тўлдирилсин:
«Далолатноманинг бир нусхаси минерал ўғитлар ва кимёвий воситаларни олиб кирувчи юридик шахс вакили ёки жисмоний шахсга (унинг вакили ёки юкни қабул қилиб олувчи, ташувчига) берилади, иккинчи нусхаси ўсимликлар карантини давлат инспекторида қолдирилади»;
в) 38-банд «муддатгача» сўзидан кейин «хабар берувчи томонидан» сўзлари билан тўлдирилсин;
г) 3-илованинг матни қуйидаги таҳрирда баён этилсин:
«0000000 — сон КЎРИК ДАЛОЛАТНОМАСИ __________ ___________ ___ _ __ ўсимликлар карантини давлат инспектори _______ _ _____________________ томонидан _____ (ҳудудий бўлинма номи) _______________________________________________________ (Ф.И.О.) ________ 20____ йил «_____» ____________да хабар берувчи вакили _______ ____________________ _______________________________ __________________________________________________________________________ (Ф.И.О.) иштирокида __________________________________________________________________________________________________ (юридик шахс ёки якка тартибдаги тадбиркор номи) СТИР/ЖШШИР: __________________да Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг тегишли қарорига асосан кўрикдан ўтказилди. Иккиламчи кўрикдан ўтказилган минерал ўғитларни ва/ёки ўсимликларни ҳимоя қилиш учун фойдаланиладиган кимёвий воситанинг: Лот рақами № ________________________________ Маҳсулот номи: _______________________________ Маҳсулот юкланган транспорт бирлиги рақами: __________________ Рухсатнома рақами: № ________ берилган сана: ____________. Кўрик давомида қуйидагилар аниқланди (тегишлиси белгиланади!): □ 1. Божхона расмийлаштирувига рухсат этилади. □ 2. Божхона расмийлаштирувига рухсат этилмайди (қуйидаги сабаблар кўрсатилган ҳолда): □ рўйхатга олинган гувоҳномада кўрсатилган қўллаш доираси минерал ўғитларни ва ўсимликларни ҳимоя қилиш учун фойдаланиладиган кимёвий воситаларининг ўрам-қути ва ёрлиғидаги матнга мос эмас; □ маҳсулотга рақамли маркировка коди қўйилмаган (ёки тўлиқ қўйилмаган);* □ маҳсулотнинг Ўзбекистон Республикаси ҳудудига кириб келган даврдан яроқлилик муддати олти ойдан кам; □ лаборатория экспертизаси хулосаси давлат рўйхатига олинганлик тўғрисида гувоҳномада белгиланган таркибга номувофиқ деб баҳоланган; * 2026 йил 1 майдан амал қилади. Ҳужжатларнинг ҳақиқийлигини тасдиқловчи QR-код » ;
д) қуйидаги мазмундаги 3 1 -илова билан тўлдирилсин:
«Минерал ўғитларни ва ўсимликларни ҳимоя қилиш учун фойдаланиладиган кимёвий воситаларни Ўзбекистон Республикасига олиб киришда кўрикдан ўтказиш, ўрганиш ва таҳлил қилиш тартиби тўғрисидаги низомга 3 1 -ИЛОВА
Ўзбекистон Республикаси ҳудудига олиб кирилиши белгиланган минерал ўғитлар ва/ёки ўсимликларни ҳимоя қилишда фойдаланиладиган кимёвий воситаларнинг қонунчилик ҳужжатлари талабларига номувофиқлиги тўғрисида
20____ йил «____» ____________ ______________________ (расмийлаштириш жойи номи) _________________________________________________________________________________________________________________ (далолатнома расмийлаштирган ўсимликлар карантини ва ҳимояси бошқармаси) _________________________________________________________________________________________________________________ (ЎКЧМ номи) Ушбу далолатнома ўсимликлар карантини давлат инспектори __________________________________________________ томонидан ___________________________________________________________________________ (Ф.И.О.) 20_____ йил «______» _______________да келиб тушган ______-сон хабарномага асосан маҳсулот эгаси (ёки унинг вакили) ____________________________________ иштирокида _______________________ божхона ҳужжатига биноан олиб келинган ________________ (Ф.И.О.) _______________________________________________ _ ________________________________________________________________га (маҳсулот номи) нисбатан ўтказилган кўрик натижасида аниқланган қонунчилик ҳужжатлари талабларига номувофиқлиги тўғрисида тузилди. Кўрик давомида минерал ўғитлар ва ўсимликларни ҳимоя қилишда фойдаланиладиган кимёвий воситаларнинг Ўзбекистон Республикаси ҳудудига олиб кирилишида қонунчилик ҳужжатлари талаблари бўйича қуйидаги номувофиқликлар аниқланди (тегишлиси белгиланади) : Минерал ўғитлар ва/ёки ўсимликларни ҳимоя қилишда фойдаланиладиган кимёвий воситаларни олиб кириш учун : □ рухсатнома мавжуд эмас; □ рухсатнома амал қилиш муддати ўтган; □ рўйхатга олинган гувоҳномада кўрсатилган қўллаш доираси минерал ўғитлар ва/ёки ўсимликларни ҳимоя қилишда фойдаланиладиган кимёвий воситаларнинг ўрам-қути ва ёрлиғидаги матнга мос эмас; □ олиб кириш тақиқланган минерал ўғитлар ва/ёки ўсимликларни ҳимоя қилишда фойдаланиладиган кимёвий воситалар рўйхатига киритилган маҳсулот; □ импорт қилиниши режалаштирилган маҳсулотнинг Ўзбекистон Республикаси ҳудудига кириб келган даврдан яроқлилик муддати олти ойдан кам; □ бир лот (партия) рақамида олиб кирилган минерал ўғитлар ва/ёки ўсимликларни ҳимоя қилишда фойдаланиладиган кимёвий воситалар ҳақида кўрсатилган маълумотлар билан юкнинг яхлитлиги номувофиқ (юкнинг тури, сони, миқдори ва бошқа); □ лаборатория экспертизаси хулосасида давлат рўйхатига олинганлик тўғрисида гувоҳномада белгиланган таркибга номувофиқ деб баҳоланган; □ рўйхатга олинган гувоҳномада кўрсатилган қўллаш доираси минерал ўғитлар ва/ёки ўсимликларни ҳимоя қилишда фойдаланиладиган кимёвий воситаларнинг ўрам-қути ва ёрлиғидаги матнга мос эмас; □ талабгор томонидан ҳар бир қадоғига рақамли маркировкаланмаганда*; □ транспорт воситаларининг ташқи қисми, муҳрланмаган жойларида минерал ўғитлар ва/ёки ўсимликларни ҳимоя қилишда фойдаланиладиган кимёвий воситаларни яширин олиб кириш ҳолатлари аниқланган. * 2026 йил 1 майдан амал қилади. Юқоридаги номувофиқликларга биноан ушбу далолатномада кўрсатилган маҳсулот реэкспорт тартибида олиб чиқиб кетилсин. Э слатма. Вазирлар Маҳкамасининг 2024 йил 5 августдаги 481-сон қарори билан тасдиқланган Минерал ўғитларни ва ўсимликларни ҳимоя қилиш учун фойдаланиладиган кимёвий воситаларни Ўзбекистон Республикасига олиб киришда кўрикдан ўтказиш, ўрганиш ва таҳлил қилиш тартиби тўғрисидаги низомнинг 11, 17, 20, 38, 39-бандларидаги маҳсулотни реэкспорт тартибида олиб чиқиб кетиш билан боғлиқ қоидаларига риоя қилиниши лозим. Ўсимликлар карантини давлат инспектори: ____________________________ ____________________________ (имзо) (Ф.И.О.) Маҳсулот эгаси ____________________________ ____________________________ (ёки унинг вакили) : (имзо) (Ф.И.О.) » .
31. Вазирлар Маҳкамасининг «Умумий овқатланиш, меҳмонхона ва туроператорлик хизматларини кўрсатувчи тадбиркорлик субъектларини рағбатлантириш ва уларнинг қонуний ишлаши учун қўшимча шарт-шароитлар яратиш чора-тадбирлари тўғрисида» 2024 йил 7 ноябрдаги 745-сон қарорида :
а) номидаги «Умумий овқатланиш, меҳмонхона ва туроператорлик хизматларини кўрсатувчи тадбиркорлик субъектларини» сўзлари «Тадбиркорлик субъектларини» сўзлари билан алмаштирилсин;
б) 1-бандда :
қуйидаги мазмундаги учинчи хатбоши билан тўлдирилсин:
«Чорвачилик ва паррандачилик хўжаликларига бюджетга тўланган қўшилган қиймат солиғининг бир қисмини қайтариш тартиби тўғрисидаги вақтинчалик низом 1 1 -иловага мувофиқ»;
учинчи хатбоши тўртинчи хатбоши деб ҳисоблансин;
тўртинчи хатбоши қуйидаги таҳрирда баён этилсин:
«Умумий овқатланиш корхоналари ҳамда қишлоқ хўжалиги маҳсулотларини экспорт қилувчи корхоналар томонидан жисмоний шахслардан қишлоқ хўжалиги маҳсулотлари нақд пулга харид қилинганда, кирим ҳужжатларини электрон шаклда расмийлаштириш тартиби тўғрисидаги низом 2-иловага мувофиқ тасдиқлансин»;
в) 1-иловада :
2-банднинг бешинчи хатбошиси қуйидаги таҳрирда баён этилсин:
« тадбиркорлик субъекти — солиқ органлари маълумотлар базасига мувофиқ аниқланган, солиқ даврида туроператорлик ёки меҳмонхона хизматларини кўрсатишдан тушган умумий тушуми жами товарларни (хизматларни) реализация қилишдан олинган даромадининг камида 90 фоизи ҳамда умумий овқатланиш хизматларини кўрсатишдан тушган умумий тушум жами товарларни (хизматларни) реализация қилишдан олинган даромадининг камида 80 фоизини ташкил қиладиган тадбиркорлик субъектлари»;
4-банд қуйидаги мазмундаги хатбоши билан тўлдирилсин:
«Умумий овқатланиш хизматларини кўрсатувчи тадбиркорлик субъектларига тўланган қўшилган қиймат солиғининг бир қисмини қайтаришда, мазкур субъектлар томонидан товарлар (хизматлар) учун тўловлар маркетплейслар орқали қабул қилинганда, ушбу тўловлар нақд пулсиз тўловга тенглаштирилади»;
8-банд қуйидаги таҳрирда баён этилсин:
«8. Тадбиркорлик субъектларининг товар айланмаси ва тўланган солиқнинг бир қисми қуйидаги мезонлар инобатга олинган ҳолда автоматлаштирилган дастур орқали аниқланади:
тадбиркорлик субъектларининг ойлик жами товар айланмаси ҳажмида туроператорлик ва меҳмонхона хизматларининг умумий улуши ушбу фаолият турларига мос келувчи Маҳсулотлар (товар ва хизматлар) ягона электрон миллий каталогидаги кодлар (кейинги ўринларда — идентификация коди) бўйича электрон ҳисобварақ-фактура, онлайн назорат-касса техникаси ва электрон тижорат платформалари (маркетплейс) орқали шакллантирилган чек маълумотлари асосида аниқланганда, 90 фоиз ва ундан ортиқ бўлиши;
умумий овқатланиш хизматларининг ойлик жами товар айланмаси ҳажмида умумий улуши ушбу фаолият турларига мос келувчи идентификация коди бўйича электрон ҳисобварақ-фактура, онлайн назорат-касса техникаси ва электрон тижорат платформалари (маркетплейс) орқали шакллантирилган чек маълумотлари асосида аниқланганда, 80 фоиз ва ундан ортиқ бўлиши;
солиқ органларида мавжуд маълумотлар асосида умумий овқатланиш соҳасидаги тадбиркорлик субъектларида ойлик товар айланмасининг нақд пулсиз қисми 60 фоизгача ёки 60 фоиз ва ундан юқори бўлиши;
ушбу Вақтинчалик низом талабларига асосан тадбиркорлик субъектининг ҳисобот ойида ҳисобланган солиқ суммасига нисбатан тўланган солиқ суммаси»;
12-банд қуйидаги таҳрирда баён этилсин:
«12. Тадбиркорлик субъектларига тўланган солиқнинг бир қисми қуйидаги шартлар тўлиқ бажарилганда автоматик равишда қайтарилади.
ҳисобот даврида тақдим этилган солиқ ҳисоботига мувофиқ ҳисобланган солиқ ушбу ҳисобот даврининг 1-санасидан 20-санасига қадар бюджетга тўлиқ тўланганда, бунда ҳисобот давридан олдинги ойларда ортиқча тўланган солиқ суммаси ҳам инобатга олинади;
ҳисобот даврида туроператорлик ёки меҳмонхона хизматларини кўрсатиш бўйича умумий товар айланмаси жами товар айланмасининг 90 фоизидан кам бўлмаганда;
ҳисобот даврида умумий овқатланиш хизматлари бўйича умумий товар айланмаси жами товар айланмасининг 80 фоизидан кам бўлмаганда;
Бунда туроператорлик хизматларини кўрсатувчи тадбиркорлик субъектларининг кўрсатилган хизматлар учун чет эл валютасидаги тушумлари барча товарларни ва хизматларни реализация қилишдан олинган тушумнинг камида 80 фоизини ташкил этганда, тўланган солиқнинг бир қисми қайтарилади»;
қуйидаги мазмундаги 16 1 -банд билан тўлдирилсин:
«16 1 . Электрон ҳисобварақ-фактураларда, назорат-касса техникаси чекларида ёки электрон тижорат платформаларида (маркетплейс) фаолиятнинг ўзига хос хусусиятларига ва амалга ошириладиган турларига мувофиқ бўлган идентификация кодларининг тўғри акс эттирилишига тадбиркорлик субъектлари масъул ва жавобгар ҳисобланади»;
г) қуйидаги мазмундаги 1 1 -илова билан тўлдирилсин:
«Вазирлар Маҳкамасининг 2024 йил 7 ноябрдаги 745-сон қарорига 1 1 -ИЛОВА
Чорвачилик ва паррандачилик хўжаликларига бюджетга тўланган қўшилган қиймат солиғининг бир қисмини қайтариш тартиби тўғрисида
1-боб. Умумий қоидалар
1. Ушбу Вақтинчалик низом чорвачилик ва паррандачилик хўжаликларига улар томонидан ҳисобот даврида тўланган қўшилган қиймат солиғининг (кейинги ўринларда — солиқ) бир қисмини қайтариш тартибини белгилайди.
Вақтинчалик низом қоидалари аниқлаштирилган солиқ ҳисоботи тақдим этилиши натижасида ҳосил бўлган ортиқча тўлов суммасига нисбатан татбиқ этилмайди.
Вақтинчалик низом 2028 йил 1 январга қадар амал қилади.
2. Ушбу Вақтинчалик низом мақсадларида қуйидаги асосий тушунчалар қўлланади:
автоматлаштирилган дастур — чорвачилик ва паррандачилик хўжаликларига тўланган солиқнинг бир қисмини қайтариш ёки қайтаришни рад этиш асосларини текширадиган, Ўзбекистон Республикаси Иқтисодиёт ва молия вазирлиги Давлат молиясини бошқаришнинг ахборот тизимига (кейинги ўринларда — ДМБАТ) интеграция қилинган Солиқ қўмитасининг автоматлаштирилган дастури;
йирик ва майда шохли моллар — юридик шахслар томонидан сақланадиган (парвариш қилинадиган) ва урчитиладиган уй ҳайвонлари — қорамол, қўй ва эчки;
Ғазначилик — Ўзбекистон Республикаси Иқтисодиёт ва молия вазирлиги ҳузуридаги Ғазначилик хизмати қўмитаси (кейинги ўринларда — Ғазначилик);
чорвачилик ва паррандачилик хўжаликлари — мулк ёки ижара ҳуқуқи асосида фойдаланиладиган ер участкаларига эга бўлган, солиқ даврида ўзида ишлаб чиқарилган йирик ва майда шохли моллар гўшти, сути ҳамда парранда (товуқ, бедана, ўрдак, ғоз, курка ва туяқуш) гўшти ва тухумини реализация қилишдан тушган умумий тушум жами товарларни (хизматларни) реализация қилишдан олган даромадининг камида 90 фоизини ташкил қиладиган чорвачилик ва паррандачилик хўжаликлари бўлган юридик шахслар.
3. Чорвачилик ва паррандачилик хўжаликларининг фаолият тури Иқтисодий фаолият турларининг умумдавлат таснифлагичи асосида аниқланади.
4. Саноатда қайта ишланган гўшт, сут ҳамда парранда гўшти ва тухуми учун тўланган солиқнинг бир қисми қайтариб берилмайди.
2-боб. Тўланган солиқнинг бир қисмини қайтариш тартиби
5. 2025 йил 1 апрелдан бошлаб чорвачилик ва паррандачилик хўжаликларига (кейинги ўринларда — тадбиркорлик субъектлари) ушбу Вақтинчалик низом талабларидан келиб чиқиб тўланган солиқнинг 50 фоизи республика бюджетидан қайтарилади.
6. Тўланган солиқнинг бир қисми ушбу Вақтинчалик низомга иловада келтирилган схемага мувофиқ қайтарилади.
7. Тадбиркорлик субъектлари Ўзбекистон Республикаси Солиқ кодексининг 80-моддасига асосан солиқ ҳисоботида жами товарларни (хизматларни) реализация қилиш бўйича айланмаларни амалга ошираётган фаолият тури бўйича ажратиб кўрсатади.
8. Тадбиркорлик субъекти солиқ ҳисоботини тақдим этгандан сўнг, лекин уч ойдан кечиктирмасдан тўланган солиқнинг бир қисмини қайтариш учун мурожаат қилишга ҳақли.
Тўланган солиқнинг бир қисмини қайтариш учун мурожаат автоматлаштирилган дастур орқали кўриб чиқилади.
9. Тадбиркорлик субъекти томонидан камайтириш учун тақдим этилган аниқлаштирилган ҳисобот бериш орқали тўланган солиқ суммаси ўзгарган тақдирда, камайган суммага мутаносиб равишда солиқнинг қайтарилган қисми бюджетга тўланиши шарт.
3-боб. Тадбиркорлик субъектларининг товар айланмаси ва тўланган солиқнинг бир қисмини аниқлаш ҳамда уни тадбиркорлик субъектининг банкдаги ҳисобварағига ўтказиб бериш тартиби
10. Тадбиркорлик субъектларининг товар айланмаси ва тўланган солиқнинг бир қисми қуйидаги мезонлар инобатга олинган ҳолда автоматлаштирилган дастур орқали аниқланади:
мулк ёки ижара ҳуқуқлари асосида фойдаланиладиган ер участкаларига эга эканлиги;
солиқ даврида ўзида ишлаб чиқарилган йирик ва майда шохли моллар гўшти, сути ҳамда парранда (товуқ, бедана, ўрдак, ғоз, курка ва туяқуш) гўшти ва тухумини реализация қилишдан умумий тушум Маҳсулотлар (товар ва хизматлар) ягона электрон миллий каталогидаги кодлар бўйича электрон ҳисобварақ-фактура, онлайн назорат-касса техникаси ва электрон тижорат платформалари (маркетплейс) орқали шакллантирилган чек маълумотлари асосида аниқланганда, жами товарларни (хизматларни) реализация қилишдан олинган даромаднинг 90 фоизи ва ундан ортиқ бўлиши;
ушбу Вақтинчалик низом талабларига асосан тадбиркорлик субъектининг ҳисобот ойида ҳисобланган солиқ суммасига нисбатан тўланган солиқ суммаси.
11. Автоматлаштирилган дастур орқали тадбиркорлик субъектининг ушбу Вақтинчалик низомда белгиланган кўрсаткичлари аниқлангандан сўнг солиқ органининг хулосаси шакллантирилади ва тадбиркорлик субъектининг мурожаати асосида бир иш куни ичида автоматлаштирилган дастур орқали солиқ органининг хулосаси Ғазначиликка юборилади.
12. Ғазначилик автоматлаштирилган дастур орқали солиқ органининг хулосаси асосида бир иш куни ичида тадбиркорлик субъектининг банкдаги асосий ҳисобварағига тўланган солиқнинг бир қисмини миллий валютада ўтказиб беради.
Бунда тадбиркорлик субъектининг солиқлар, молиявий санкциялар ва пенялар бўйича қарздорлиги мавжуд бўлса, тўланган солиқнинг бир қисми биринчи навбатда ушбу қарзларни сўндиришга йўналтирилади.
Ғазначилик тадбиркорлик субъектининг банкдаги асосий ҳисобварағига ўтказиб берилган тўланган солиқнинг бир қисми тўғрисидаги маълумотларни ДМБАТ орқали автоматлаштирилган дастурга юборади.
13. Мазкур Вақтинчалик низомга асосан электрон ҳисобварақ-фактура ва онлайн назорат-касса чекларига ўзгартирилаётган сумма бўйича қайтариб олинган солиқ суммасининг тегишли қисми бюджетга тўлиқ тўлангандан сўнг тузатиш киритилади.
4-боб. Тадбиркорлик субъектларига тўланган солиқнинг бир қисмини қайтариш ёки қайтаришни рад этиш асослари
14. Тадбиркорлик субъектларига тўланган солиқнинг бир қисми қуйидаги шартлар тўлиқ бажарилганда автоматик равишда қайтарилади:
мулк ёки ижара ҳуқуқи асосида фойдаланиладиган ер участкаларига эга бўлганда;
ҳисобот даврида тақдим этилган солиқ ҳисоботига мувофиқ ҳисобланган солиқ ушбу ҳисобот даврининг 1-санасидан 20-санасига қадар бюджетга тўлиқ тўланганда, бунда ҳисобот давридан олдинги ойларда ортиқча тўланган солиқ суммаси ҳам инобатга олинади;
ҳисобот даврида ўзида ишлаб чиқарилган йирик ва майда шохли моллар гўшти, сути ҳамда парранда (товуқ, бедана, ўрдак, ғоз, курка ва туяқуш) гўшти ва тухумини реализация қилишдан умумий тушум жами товарларни (хизматларни) реализация қилишдан олган даромаднинг камида 90 фоизини ташкил қилганда;
ҳисобварақ-фактураларда ёки назорат-касса техникаси чекларида реализация қилинган товарлар (хизматлар) номенклатураси ҳамда фаолиятнинг ўзига хос хусусиятларига ёки амалга ошириладиган турларига мувофиқ бўлган идентификация кодлари акс эттирилган қисмига нисбатан.
15. Ушбу Вақтинчалик низомнинг 14-бандида назарда тутилган шартлар бажарилмаган тақдирда, тадбиркорлик субъектларига тўланган солиқнинг бир қисмини қайтариш автоматик равишда рад этилади.
16. Солиқ органи тўланган солиқнинг бир қисмини қайтаришни рад этиш тўғрисида хулоса берганда, бу ҳақида автоматлаштирилган дастур орқали бир иш куни ичида солиқ тўловчининг шахсий кабинетига солиқнинг бир қисмини қайтаришни рад этишнинг асослантирилган сабаблари кўрсатилган ҳолда хабарнома юборилади.
17. Тадбиркорлик субъекти солиқ суммасини қайтаришни рад этиш тўғрисидаги хулоса юзасидан қонунчилик ҳужжатларида белгиланган тартибда юқори турувчи органга ёки судга шикоят қилишга ҳақли.
5-боб. Якунловчи қоидалар
18. Тадбиркорлик субъектлари томонидан тўланган солиқнинг бир қисмини асоссиз қайтариб олиш (ёлғон маълумотлар тақдим қилиш, ҳужжатларни сохталаштириш) ҳолатлари аниқланганда, асоссиз қайтариб олинган сумма белгиланган тартибда пеня ҳисоблаган ҳолда бюджетга ундирилади.
19. Электрон ҳисобварақ-фактураларда, назорат-касса техникаси чекларида ёки электрон тижорат платформаларида (маркетплейс) фаолиятнинг ўзига хос хусусиятларига ва амалга ошириладиган турларига мувофиқ бўлган идентификация кодларининг тўғри акс эттирилишига тадбиркорлик субъектлари масъул ва жавобгар ҳисобланади.
20. Ушбу Вақтинчалик низом талабларини бузган шахслар қонунчилик ҳужжатларида белгиланган тартибда жавоб берадилар.
Чорвачилик ва паррандачилик хўжаликларига бюджетга тўланган қўшилган қиймат солиғининг бир қисмини қайтариш тартиби тўғрисидаги вақтинчалик низомга ИЛОВА
Чорвачилик ва паррандачилик хўжаликларига бюджетга тўланган қўшилган қиймат солиғининг бир қисмини қайтариш
Босқичлар Субъектлар Чора-тадбирлар Муддатлар 1-босқич Тадбиркорлик субъекти Тўланган қўшилган қиймат солиғининг (ҚҚС) бир қисмини қайтариб олиш учун мобил илова ёки my.soliq.uz орқали мурожаат қилади. ҚҚС ҳисоботини тақдим этиш муддатидан сўнг, лекин 3 ойдан кечиктирмасдан 2-босқич Автоматлаштирилган ахборот тизими Тўланган ҚҚСнинг бир қисмини қайтариш ҳисобот даврида тадбиркорлик субъектининг шахсий ҳисобварағида ҳисобланган солиқ суммасига нисбатан тўланган ҚҚС суммасини ҳисоб-китоб қилади. Ҳар ойнинг 25 санасигача 3-босқич Солиқ органи Тадбиркорлик субъектининг мурожаати асосида дастур орқали солиқ органининг тўланган ҚҚСнинг бир қисмини қайтариш бўйича хулосасини автоматик равишда Ғазначиликка юборади. Бир иш кунида 4-босқич Ғазначилик Республика бюджетида ушбу мақсадлар учун мўлжалланган маблағлар доирасида (етарли маблағлар мавжуд бўлганда) автоматик тарзда солиқ суммасини солиқ тўловчининг банк ҳисобварағига ўтказади. Бунда тадбиркорлик субъектида солиқлар, молиявий санкциялар ва пенялар бўйича қарздорлиги мавжуд бўлса, тўланган солиқнинг бир қисми биринчи навбатда ушбу қарзларни сўндиришга йўналтирилади. Бир иш кунида » ;
д) 2-иловада :
номи қуйидаги таҳрирда баён этилсин:
«Умумий овқатланиш корхоналари ҳамда қишлоқ хўжалиги маҳсулотларини экспорт қилувчи корхоналар томонидан жисмоний шахслардан қишлоқ хўжалиги маҳсулотлари нақд пулга харид қилинганда, кирим ҳужжатларини электрон шаклда расмийлаштириш тартиби тўғрисидаги низом»;
1-банд қуйидаги таҳрирда баён этилсин:
«1. Ушбу Низом умумий овқатланиш корхоналари ҳамда қишлоқ хўжалиги маҳсулотларини экспорт қилувчи корхоналар жисмоний шахслардан қишлоқ хўжалиги маҳсулотларини нақд пулга харид қилганда, кирим ҳужжатларини электрон шаклда расмийлаштириш тартибини белгилайди»;
2-банднинг тўртинчи хатбошиси қуйидаги таҳрирда баён этилсин:
« харидор — ҳисобот даврида умумий овқатланиш хизматларини кўрсатишдан тушган тушуми жами товарларни (хизматларни) реализация қилишдан олинган даромадларнинг камида 90 фоизини ташкил этадиган умумий овқатланиш корхоналари, шунингдек, қишлоқ хўжалиги маҳсулотларини экспорт қилувчи корхоналар (кейинги ўринларда — экспорт қилувчи корхоналар)»;
6-банд қуйидаги таҳрирда баён этилсин:
«6. Харидорлар қишлоқ хўжалиги маҳсулотларини бевосита умумий овқатланиш маҳсулотларини тайёрлаш, экспорт қилувчи корхоналар қишлоқ хўжалиги маҳсулотларини экспорт қилиш мақсадида сотувчилардан нақд пулга харид қилганда, мазкур Низомга иловага мувофиқ электрон шаклдаги далолатномани солиқ тўловчининг шахсий кабинети ёки солиқ органларининг махсус мобил иловаси орқали шакллантиради»;
9-банд қуйидаги таҳрирда баён этилсин:
«9. Далолатномада қуйидаги маълумотлар акс эттирилади:
ҳужжат рақами ва санаси;
умумий овқатланиш корхонаси ҳамда экспорт қилувчи корхонанинг СТИР ва номи;
сотувчининг шахсий идентификация рақами (ихтиёрий равишда);
маҳсулотлар (товар ва хизматлар) ягона электрон миллий каталоги бўйича маҳсулот номи ва идентификация коди;
маҳсулотнинг ўлчов бирлиги, миқдори, нархи ва қиймати.
Бунда ҳужжат рақами ва санаси, умумий овқатланиш корхонаси ҳамда экспорт қилувчи корхонанинг барча маълумотлари ҳамда қишлоқ хўжалиги маҳсулотининг қиймати автоматик тарзда шакллантирилади»;
илова қуйидаги таҳрирда баён этилсин:
«Умумий овқатланиш корхоналари ҳамда қишлоқ хўжалиги маҳсулотларини экспорт қилувчи корхоналар томонидан қишлоқ хўжалиги маҳсулотлари бўйича кирим ҳужжатларини электрон шаклда расмийлаштириш тартиби тўғрисидаги низомга ИЛОВА
Харид қилиш далолатномаси
_______________ ____________________ (ҳужжат рақами) (расмийлаштирилган сана) СТИР: Номи: Сотувчи ЖШШИР*: Қуйидаги қишлоқ хўжалиги маҳсулотлари харид қилинди: Т/р Маҳсулот номи ва идентификация коди (Маҳсулотлар (товар ва хизматлар) ягона электрон миллий каталоги бўйича) Ўлчов бирлиги Миқдори Нархи Қиймати 1. 2. 3. ... Жами: * Ихтиёрий равишда тўлдирилади. QR-код » .
Вазирлар Маҳкамасининг 2025 йил 12 июндаги 362-сон қарорига 2-ИЛОВА
Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг ўз кучини йўқотган деб ҳисобланаётган айрим қарорлари
1. Вазирлар Маҳкамасининг «Ўрта махсус, касб-ҳунар таълими муассасалари ўқувчилари ўқишини кўчириш, қайта тиклаш ва ўқишдан четлаштириш тартибини такомиллаштириш ҳақида» 2012 йил 29 декабрдаги 367-сон қарори .
2. Вазирлар Маҳкамасининг «Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг айрим қарорларига ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш, шунингдек баъзиларини ўз кучини йўқотган деб ҳисоблаш тўғрисида (Ўзбекистон Республикаси Президентининг «Ўзбекистон Республикаси Маданият вазирлиги фаолиятини ташкил этиш тўғрисида» 2017 йил 15 февралдаги ПҚ-2778-сон қарори)» 2017 йил 11 майдаги 270-сон қарорига 1-илованинг 44-банди .
3. Вазирлар Маҳкамасининг «Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг айрим қарорларига ўзгартиришлар киритиш, шунингдек баъзиларини ўз кучини йўқотган деб ҳисоблаш тўғрисида (Ўзбекистон Республикаси Президентининг «Ҳуқуқбузарликлар профилактикаси ва жиноятчиликка қарши курашиш тизимини янада такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида» 2017 йил 14 мартдаги ПҚ-2833-сон қарори)» 2017 йил 16 июндаги 385-сон қарорига 1-илованинг 11-банди .
4. Вазирлар Маҳкамасининг «Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг айрим қарорларига ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш, шунингдек, баъзиларини ўз кучини йўқотган деб ҳисоблаш тўғрисида (Ўзбекистон Республикаси Президентининг «Жисмоний тарбия ва спорт соҳасида давлат бошқаруви тизимини тубдан такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида» 2018 йил 5 мартдаги ПФ-5368-сон Фармони ва Ўзбекистон Республикаси Президентининг «Ўзбекистон Республикаси Жисмоний тарбия ва спорт вазирлигини ташкил этиш тўғрисида» 2018 йил 5 мартдаги ПҚ-3583-сон қарори)» 2018 йил 5 июлдаги 508-сон қарорига 1-илованинг 22-банди .
5. Вазирлар Маҳкамасининг «Ўзбекистон Республикаси Иқтисодиёт ва саноат вазирлиги тизимидаги ташкилотлар фаолиятини самарали ташкил этиш чора-тадбирлари тўғрисида» 2019 йил 24 июндаги 521-сон қарори .
6. Вазирлар Маҳкамасининг «Давлат бошқаруви ва маҳаллий давлат ҳокимияти органларида хизмат автотранспорт воситаларидан фойдаланиш тизимини тубдан такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида» 2021 йил 29 апрелдаги 258-сон қарорига 4-илованинг 35-банди .
7. Вазирлар Маҳкамасининг «Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг айрим қарорларига ўзгартиришлар киритиш тўғрисида (Ўзбекистон Республикасининг «Норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар тўғрисида» 2021 йил 20 апрелдаги ЎРҚ-682-сон Қонуни)» 2022 йил 4 апрелдаги 153-сон қарорига илованинг 298-банди .
Ўзбекистон Республикасининг Бош вазири А. АРИПОВ
Тошкент ш.,
2025 йил 12 июнь,
362-сон
Oʻzbekiston Respublikasi Vazirlar Mahkamasining
qarori
RAZRYADLARI
SXEMASI
DALOLATNOMA
VAQTINCHALIK NIZOM
SXEMASI
ROʻYXATI
Oʻzbekiston Respublikasi Hukumatining ayrim qarorlariga oʻzgartirish va qoʻshimchalar kiritish, shuningdek, baʼzilarini oʻz kuchini yoʻqotgan deb hisoblash toʻgʻrisida
Huquqni qoʻllashda yagona amaliyotni taʼminlash hamda qonunchilik hujjatlarini oʻzaro muvofiqlashtirish maqsadida Vazirlar Mahkamasi qaror qiladi:
1. Oʻzbekiston Respublikasi Hukumatining ayrim qarorlariga 1-ilovaga muvofiq oʻzgartirish va qoʻshimchalar kiritilsin.
2. Oʻzbekiston Respublikasi Hukumatining ayrim qarorlari 2-ilovaga muvofiq oʻz kuchini yoʻqotgan deb hisoblansin.
3. Mazkur qarorning bajarilishini nazorat qilish Oʻzbekiston Respublikasi Bosh vazirining oʻrinbosari A.J. Ramatov hamda Bosh vazirining oʻrinbosari — iqtisodiyot va moliya vaziri J.A. Qoʻchqorov zimmasiga yuklansin.
Vazirlar Mahkamasining 2025-yil 12-iyundagi 362-son qaroriga 1-ILOVA
Oʻzbekiston Respublikasi Hukumatining ayrim qarorlariga kiritilayotgan oʻzgartirishlar
1. Vazirlar Mahkamasining 1994-yil 29-sentabrdagi 490-son qarori bilan tasdiqlangan Taʼlim muassasalarining qoʻshimcha toʻlovlar belgilangan pedagog xodimlari lavozimlari roʻyxati, mazkur toʻlovlarning turlari va miqdorlarining 4-bandi birinchi xatboshisi quyidagi tahrirda bayon etilsin:
“4. Davlat budjeti mablagʻlari hisobidan moliyalashtiriladigan oliy taʼlim muassasalarida xorijiy tillar boʻyicha V2 va undan yuqori darajadagi milliy yoki unga tenglashtirilgan mos darajadagi xalqaro sertifikatga ega boʻlgan professor-oʻqituvchilar tarkibiga (chet tillari, xorijiy filologiya, chet tili va tarjima yoʻnalishlarining kasbiy va maxsus fanlari oʻqituvchilari bundan mustasno), shu jumladan, mehnatga soatbay haq toʻlash shartlarida oʻquv mashgʻulotlarini oʻtkazadigan professor-oʻqituvchilar tarkibiga chet tilida ayrim maxsus oʻquv fanlarini oʻqitganlik uchun fanni oʻqitish kursining davomiyligiga va chet tilini oʻqitish kasb mahoratiga qarab, budjet mablagʻlari hisobidan ularning lavozim maoshlariga bazaviy lavozim maoshining (mehnatga soatbay haq toʻlash miqdorining) 25 foizidan 100 foizigacha boʻlgan miqdorda oylik ustamalar belgilanadi”.
2. Vazirlar Mahkamasining 1996-yil 21-noyabrdagi 408-son qarori bilan tasdiqlangan Xorijiy fuqarolar va fuqaroligi boʻlmagan shaxslarning Oʻzbekiston Respublikasiga kelishlari va Oʻzbekiston Respublikasidan ketishlari tartibida :
a) 2-bandda :
quyidagi mazmundagi oʻninchi xatboshi bilan toʻldirilsin:
“Oʻzbekiston Respublikasi Tashqi ishlar vazirligining Qoraqalpogʻiston Respublikasi va viloyatlardagi boʻlinmalarida yoki xalqaro maqomga ega boʻlgan Oʻzbekiston Respublikasi aeroportlaridagi boʻlinmalarida vizalarni rasmiylashtirish uchun taklif etuvchi tashkilotning arizasiga koʻra beriladigan Oʻzbekiston Respublikasi Tashqi ishlar vazirligining ruxsatnomasi asos boʻladi”;
oʻninchi xatboshi oʻn birinchi xatboshi deb hisoblansin;
b) 10-bandda :
quyidagi mazmundagi yettinchi xatboshi bilan toʻldirilsin:
“Mazkur Tartibning 3-bandida koʻrsatilgan shaxslarga ham xalqaro maqomga ega boʻlgan Oʻzbekiston Respublikasi aeroportlarida vizalar uzaytiriladi. Bunda ushbu konsullik harakati chet el fuqarosi faqat keyingi reysga joʻnab ketish uchun berilgan aviachiptaga ega boʻlgan taqdirdagina ruxsat etiladi. Agar keyingi reysda joy boʻlmasa, tasdiqlovchi hujjatlar (aviachipta yoki joʻnash sanasi koʻrsatilgan aviakompaniyaning xati) taqdim etilganda uzaytirilishiga ruxsat beriladi”;
yettinchi xatboshi sakkizinchi xatboshi deb hisoblansin;
sakkizinchi xatboshi quyidagi tahrirda bayon etilsin:
“Viza berish hujjatlarini koʻrib chiqish va chet el fuqarosiga kelish vizasini rasmiylashtirish muddati 10 sutkadan, xorijiy investitsiyalar ishtirokidagi korxonalarning chet el fuqarosini taklif qilgan arizasi 2 ish kunidan, “IT-visa” berilganda esa 3 sutkadan oshmasligi kerak”;
v) quyidagi mazmundagi 10 1 va 10 2 -bandlar bilan toʻldirilsin:
“10 1 . Oʻzbekiston Respublikasi Tashqi ishlar vazirligi Oʻzbekiston Respublikasi yuridik shaxslarining yoki xorijiy davlatlarning Oʻzbekiston Respublikasida akkreditatsiyadan oʻtgan diplomatik, savdo vakolatxonalari, xalqaro tashkilotlarning yozma soʻroviga koʻra, Oʻzbekiston Respublikasining konsullik muassasalarida yoki Oʻzbekiston Respublikasi Tashqi ishlar vazirligining Qoraqalpogʻiston Respublikasi va viloyatlardagi boʻlinmalarida yoki xalqaro maqomga ega boʻlgan Oʻzbekiston Respublikasi aeroportlaridagi boʻlinmalarida chet el fuqarolariga kirish vizalarini berish uchun viza taʼminoti boʻyicha yordam koʻrsatadi.
10 2 . Oʻzbekiston Respublikasi Tashqi ishlar vazirligi arizani koʻrib chiqish uchun belgilangan muddat tugagandan soʻng Oʻzbekiston Respublikasining konsullik muassasalariga yoki Oʻzbekiston Respublikasi Tashqi ishlar vazirligining Qoraqalpogʻiston Respublikasi va viloyatlardagi boʻlinmalariga yoxud xalqaro maqomga ega boʻlgan Oʻzbekiston Respublikasi aeroportlaridagi boʻlinmalariga tegishli koʻrsatmalar yuboradi, ular asosida chet el fuqarolariga Oʻzbekiston Respublikasiga kirish uchun viza beriladi.
Viza taʼminoti boʻyicha yordam koʻrsatish muddati — 3 oy”;
g) quyidagi mazmundagi 11 1 -band bilan toʻldirilsin:
“11 1 . Chet el fuqarolari Oʻzbekiston Respublikasi hududiga kirish yoki uning hududi orqali tranzit oʻtishga viza olish uchun Oʻzbekiston Respublikasining chet eldagi diplomatik vakolatxonasi yoki konsullik muassasasiga Oʻzbekistonga kelishi kutilayotgan sanadan kamida 7 kun oldin murojaat qilishlari lozim”.
3. Vazirlar Mahkamasining “Respublika oliy taʼlim muassasalari xodimlari mehnatiga haq toʻlashning takomillashtirilgan tizimini tasdiqlash toʻgʻrisida” 2008-yil 1-avgustdagi 164-son qarorida :
a) 1-ilovaning “Izohlar” qismi quyidagi mazmundagi 3-band bilan toʻldirilsin:
b) 4-ilovada :
11-banddagi “Oliy va oʻrta maxsus taʼlim vazirligi hamda Bandlik va mehnat munosabatlari vazirligining pedagog va rahbar xodimlarning” soʻzlari “Oliy taʼlim, fan va innovatsiyalar vazirligi hamda Kambagʻallikni qisqartirish va bandlik vazirligining oliy taʼlim muassasalari xodimlarining” soʻzlari bilan almashtirilsin;
16 1 -bandning ikkinchi xatboshisi va 17-bandning oltinchi xatboshisidagi “Oliy va oʻrta maxsus taʼlim vazirligi” soʻzlari “Oliy taʼlim, fan va innovatsiyalar vazirligi” soʻzlari bilan almashtirilsin;
v) 5-ilovaning matni quyidagi tahrirda bayon etilsin:
“Oliy taʼlim muassasalarining boshqaruv, texnik, xizmat koʻrsatuvchi va oʻquv-yordamchi xodimlarining mehnatiga haq toʻlash
T/r Lavozimlar nomi Mehnatga haq toʻlash razryadlari 1. Oʻquv-uslubiy boshqarma, Ishlar boshqarmasi, Ilmiy-tadqiqotlar, innovatsiyalar va ilmiy-pedagogik kadrlar tayyorlash boʻlimi (sektor), Magistratura boʻlimi, Taʼlim sifatini nazorat qilish boʻlimi, Registrator ofisi boshliqlari * 2. Oʻquv-uslubiy boshqarma boshligʻi oʻrinbosari — Oʻquv-metodik taʼminot boʻlimi boshligʻi ** 3. “Maʼnaviyat va maʼrifat” va iqtidorli yoshlar bilan ishlash boʻlimi boshligʻi 16 4. Talabalar amaliyoti boʻlimi boshligʻi: talabalar soni 2 000 nafar va undan ortiq boʻlganda; 15 talabalar soni 2 000 nafardan kam boʻlganda 14 5. Jismoniy va yuridik shaxslarning murojaatlari bilan ishlash, nazorat va monitoring boʻlimi (sektor mudiri), Xalqaro boʻlim boshliqlari: talabalar soni 2 000 nafar va undan ortiq boʻlganda; 13 talabalar soni 2 000 nafardan kam boʻlganda 12 6. Bosh muhandis, bosh buxgalter, Reja-moliya boʻlimi (sektor) boshligʻi: talabalar soni 2 000 nafar va undan ortiq boʻlganda; 15 talabalar soni 2 000 nafardan kam boʻlganda 14 7. Bosh energetik, bosh buxgalter oʻrinbosari (auditor), Xodimlar boʻlimi, Oʻqitishning texnik vositalari boʻlimi, Texnik foydalanish va xoʻjalik boʻlimi boshliqlari: talabalar soni 2 000 nafar va undan ortiq boʻlganda; 13 talabalar soni 2 000 nafardan kam boʻlganda 12 8. Tahririy-nashriyot boʻlimi, Ikkinchi boʻlim, Fuqaro va mehnat muhofazasi boʻlimi va boshqa boʻlimlar boshliqlari, Matbuot kotibi 12 9. Rektor yordamchisi 8 10. Devonxona va arxiv mudirlari, uslubchi, tarmoq va tizim administratori, telefon stansiyasi boshligʻi, Dispetcher-garaj mudiri 7 11. Iqtisodchi, buxgalter: toifasiz; 6 2-toifa; 7 1-toifa 8 12. Muhandis: toifasiz; 4 2-toifa; 5 1-toifa 6 13. Texnik: toifasiz; 3 2-toifa; 4 1-toifa 5 14. Laboratoriya, sport inshooti, vivariy, oʻquv poligoni, sanʼat saroyi mudirlari, kriogen stansiya boshligʻi 7 15. Talabalar turar joyi, kompyuter zali mudirlari, muharrir, fond saqlovchi 6 16. Inspektor, dispetcher, texnik muharrir, kabinet mudiri 5 17. Xoʻjalik, ombor mudirlari, bino komendanti, laborant, gʻaznachi, yongʻin xavfsizligi boʻyicha instruktor, musahhih, muzey kuzatuvchisi 4 18. Axborot texnologiyalari markazi boʻlimi boshliqlari: talabalar soni 2 000 nafar va undan ortiq boʻlganda; 9 talabalar soni 2 000 nafardan kam boʻlganda 8 19. Axborot-resurs markazi direktori (mudir), Axborot texnologiyalari markazi direktori: talabalar soni 2 000 nafar va undan ortiq boʻlganda; 12 talabalar soni 2 000 nafardan kam boʻlganda 11 20. Axborot-resurs markazi direktori oʻrinbosari (mudir oʻrinbosari): talabalar soni 2 000 nafar va undan ortiq boʻlganda; 11 talabalar soni 2 000 nafardan kam boʻlganda 10 21. Axborot-resurs markazi boʻlimlari mudirlari: talabalar soni 2 000 nafar va undan ortiq boʻlganda; 10 talabalar soni 2 000 nafardan kam boʻlganda 9 22. Bibliograf, kutubxonachi: toifasiz; 5 2-toifa; 6 1-toifa 7 23. Bosh kutubxonachi, yetakchi mutaxassis 9 24. “Maʼnaviyat va maʼrifat” va iqtidorli yoshlar bilan ishlash boʻlimi uslubchisi 14 25. Psixolog 15 26. Talabalar turar joyi tarbiyachi-pedagogi 14 27. Bosh mutaxassis 10 28. Xizmat koʻrsatish boʻlimi (Front Office) boshligʻi, Maʼlumotlar bazasi boʻlimi (Back Office) boshligʻi *** 29. Xizmat koʻrsatish boʻlimi (Front Office) menejeri, Maʼlumotlar bazasi boʻlimi (Back Office) menejeri, tyutor, surdotarjimon ****
4. Vazirlar Mahkamasining 2012-yil 5-yanvardagi 2-son qarori bilan tasdiqlangan Davlat va xoʻjalik boshqaruvi organlari, mahalliy davlat hokimiyati organlari xodimlarining xizmat guvohnomasi toʻgʻrisidagi namunaviy nizomning 22-bandi ikkinchi xatboshisi “Qonunchilik palatasi,” soʻzlaridan keyin “Oʻzbekiston Respublikasi Hisob palatasi,” soʻzlari bilan toʻldirilsin.
5. Vazirlar Mahkamasining 2014-yil 30-oktabrdagi 301-son qarori bilan tasdiqlangan Qishloq aholi punktlari yerlaridan foydalanish tartibi toʻgʻrisidagi nizomda :
a) 17-banddagi “umrbod egalik qilish va meros qilib qoldirish huquqi bilan” soʻzlari “qonunchilikda belgilangan tartibda” soʻzlari bilan almashtirilsin;
b) 18-band quyidagi tahrirda bayon etilsin:
“18. Qurilish uchun vaqtincha foydalanilmayotgan yerlarda yengil turdagi obyektlar (savdo chodirlari, doʻkonchalar, reklama konstruksiyalari va shu kabilar) qurish maqsadida qonunchilikda belgilangan tartibda berilishi mumkin, qishloq xoʻjaligi va oʻrmon xoʻjaligi korxonalari, muassasalari va tashkilotlari hududlarida joylashgan qishloq aholi punktlarida esa — qishloq xoʻjaligi va oʻrmon xoʻjaligi korxonalari, muassasalari va tashkilotlari roziligi bilan beriladi”;
v) 27-band quyidagi tahrirda bayon etilsin:
“27. Umumiy foydalanish yerlaridagi yoʻllar va ariqlar tarmogʻidan tashqari yer uchastkalari yengil turdagi obyektlar (savdo chodirlari, doʻkonchalar, reklama konstruksiyalari va shu kabilar) uchun, qishloq xoʻjaligi va oʻrmon xoʻjaligi korxonalari, muassasalari va tashkilotlari hududlarida joylashgan qishloq aholi punktlarida esa — qishloq xoʻjaligi va oʻrmon xoʻjaligi korxonalari, muassasalari va tashkilotlari roziligi bilan yuridik shaxslarga va fuqarolarga qonunchilikda belgilangan tartibda berilishi mumkin”.
6. Vazirlar Mahkamasining 2016-yil 5-maydagi 144-son qarori bilan tasdiqlangan Bolalar musiqa va sanʼat maktablari toʻgʻrisidagi nizomning 57-bandi birinchi xatboshisi quyidagi tahrirda bayon etilsin:
“57. Bolalar musiqa va sanʼat maktablarining direktori va direktor oʻrinbosarlariga 27 kalendar kundan hamda oʻqituvchi, konsertmeysterlarga 56 kalendar kundan iborat yillik uzaytirilgan mehnat taʼtili beriladi”.
7. Vazirlar Mahkamasining 2017-yil 9-fevraldagi 66-son qarori bilan tasdiqlangan Tadbirkorlik subyektlarini davlat roʻyxatidan oʻtkazish tartibi toʻgʻrisidagi nizomning 40-bandi oʻninchi xatboshisi quyidagi tahrirda bayon etilsin:
“muassis hisoblangan yuridik shaxsning tugatilganligi yoki jismoniy shaxsning vafot etganligi holati aniqlangan taqdirda, aksiyadorlik jamiyatlari bundan mustasno”.
8. Vazirlar Mahkamasining 2017-yil 22-maydagi 304-son qarori bilan tasdiqlangan Oliy taʼlimdan keyingi taʼlim toʻgʻrisidagi nizomda :
a) 52-band quyidagi mazmundagi xatboshi bilan toʻldirilsin:
“Oliy taʼlimdan keyingi taʼlim institutlari mavjud boʻlgan ilmiy va taʼlim tashkilotlari har yili 2-marta (iyun va dekabr oylarida) izlanuvchilar faoliyatini ichki monitoring qiladi. Ichki monitoring mazkur Nizomning 53 — 55-bandlariga muvofiq oʻtkaziladi”;
b) 55-band quyidagi tahrirda bayon etilsin:
“55. Monitoring natijalari Kollegial organ tomonidan koʻrib chiqiladi va tasdiqlanadi.
Quyidagi asoslarga koʻra doktorantlar tayanch doktorantura yoki doktoranturadan chetlatilishi mumkin:
oʻz arizasiga muvofiq;
salomatligi tufayli (tibbiy komissiya maʼlumotnomasi asosida);
yakka tartibdagi rejalarini bajarmaganda;
ilmiy yoki taʼlim tashkilotining ichki tartib-qoidalarini tizimli (uch yoki undan ortiq) ravishda buzganda;
sudning hukmi bilan ozodlikdan mahrum qilinganda;
hisobotlarni belgilangan muddatda taqdim etmaganda;
dissertatsiyani tayyorlash va himoya qilish talabini buzganda.
Yakka tartibdagi rejalarini bajarmagan doktorantlar Kollegial organ qarori bilan tayanch doktorantura yoki doktoranturadan chetlatiladi va oʻqishga qayta tiklanmaydi.
Doktoranturadan monitoring natijalari boʻyicha chetlatilgan yoki dissertatsiyasini muddatida himoya qilmagan shaxslar dissertatsiyasini tugatish va himoya qilish davrida mustaqil izlanuvchi sifatida rasmiylashtirilishi mumkin. Ilmiy yoki taʼlim tashkilotining ichki tartib-qoidalarini buzgani uchun oʻqishdan chetlatilgan shaxslar oʻqishga qayta tiklanmaydi.
Yakka tartibdagi rejalarini bajarmagan doktorantlar va mustaqil izlanuvchilarning ilmiy rahbarlari va konsultantlariga Kollegial organ qarori bilan rahbarlik va maslahat uchun toʻlanadigan haq toʻxtatiladi. Bunda doktorantlar va mustaqil izlanuvchilarning rahbarlari hamda konsultantlari bir yil muddatga ilmiy rahbarlik qilishdan chetlashtiriladi”;
v) 57-band quyidagi mazmundagi xatboshilar bilan toʻldirilsin:
“Monitoring natijalariga koʻra tegishli ixtisoslik boʻyicha dissertatsiyalarni belgilangan muddatlarda himoya qilmagan izlanuvchilar (ketma-ket uch nafar va undan ortiq) aniqlangan taqdirda, ushbu ixtisoslik boʻyicha oliy taʼlimdan keyingi taʼlim institutining faoliyati Oliy taʼlim, fan va innovatsiyalar vazirligining qaroriga muvofiq har yili mart oyida toʻxtatiladi.
Bunda oliy taʼlimdan keyingi taʼlim institutining faoliyati uch yil oʻtgandan soʻng mazkur Nizomning 2-bobiga muvofiq qayta tiklanishi mumkin”.
9. Vazirlar Mahkamasining 2017-yil 20-iyundagi 393-son qarori bilan tasdiqlangan Oliy taʼlim muassasalari talabalari oʻqishini koʻchirish, qayta tiklash va oʻqishdan chetlashtirish tartibi toʻgʻrisidagi nizomning 9-bandida :
oʻn toʻrtinchi xatboshi chiqarib tashlansin;
oʻn beshinchi — oʻn sakkizinchi xatboshilar tegishlicha oʻn toʻrtinchi — oʻn yettinchi xatboshilar deb hisoblansin.
10. Vazirlar Mahkamasining 2017-yil 18-sentabrdagi 734-son qarori bilan tasdiqlangan Maʼmuriy qamoqqa olingan shaxslarni qabul qilish va saqlash uchun moʻljallangan maxsus qabulxonalar toʻgʻrisidagi nizomning 2-bandi va 9-bandi “a” kichik bandining ikkinchi xatboshisidagi “sudyasining” soʻzi “tergov sudyasining” soʻzlari bilan almashtirilsin.
11. Vazirlar Mahkamasining 2018-yil 29-yanvardagi 65-son qarori bilan tasdiqlangan Oʻsimliklar karantini ostidagi mahsulotlar uchun fitosanitariya sertifikatlarini berish tartibi toʻgʻrisidagi nizomda :
a) 11-band quyidagi mazmundagi xatboshilar bilan toʻldirilsin:
“Dala chetlari, kanallar, sugʻorish va kollektor-drenaj tarmoqlari atrofidagi maydonlar (keyingi oʻrinlarda — dala chetlari) hamda aholi tomorqasi, xonadonlar va koʻp qavatli uylar oldi, mahallaning ichki koʻchalaridan samarali foydalangan, shu jumladan, dala chetlariga har yili 1-aprelga qadar ekin ekkan va yil davomida mahsulot yetishtirgan qishloq xoʻjaligi mahsulotlari yetishtiruvchilaridan ushbu Nizomga 2-ilovadagi Fitosanitariya sertifikati pasportining 7-bandida belgilangan ichki fitosanitariya sertifikati berilganligi uchun yigʻim bir yil davomida undirilmaydi.
Bunda qishloq xoʻjaligi mahsulotlari yetishtiruvchilari tomonidan elektron ariza bilan murojaat qilinadi. Ariza ushbu Nizomga 2 1 -ilovaga muvofiq sxema boʻyicha koʻrib chiqiladi”;
b) quyidagi mazmundagi 2 1 -ilova bilan toʻldirilsin:
“Oʻsimliklar karantini ostidagi mahsulotlar uchun fitosanitariya sertifikatlarini berish tartibi toʻgʻrisidagi nizomga 2 1 -ILOVA
Dala chetlari hamda aholi tomorqasi, xonadonlar va koʻp qavatli uylar oldi, mahallaning ichki koʻchalaridan samarali foydalangan qishloq xoʻjaligi mahsulotlari yetishtiruvchilarning ichki fitosanitariya sertifikatini bir yil davomida bepul berish toʻgʻrisidagi arizasini koʻrib chiqish
Bosqichlar Subyektlar Tadbirlar Bajarish muddatlari 1-bosqich Dala chetlari hamda aholi tomorqasi, xonadonlar va koʻp qavatli uylar oldi, mahallaning ichki koʻchalaridan samarali foydalangan qishloq xoʻjaligi mahsulotlari yetishtiruvchi (ariza beruvchi) www.karantin.uz elektron platformasidagi shaxsiy kabineti orqali ariza taqdim etadi. Zaruratga koʻra 2-bosqich Qoraqalpogʻiston Respublikasi Oʻsimliklar karantini va himoyasi agentligi, viloyatlar va Toshkent shahar oʻsimliklar karantini va himoyasi boshqarmalari 1. Arizani koʻrib chiqadi. 2. www.karantin.uz elektron platformasida avtomatik tarzda (onlayn) oʻsimliklar karantini davlat inspektorlarining xulosasiga koʻra ichki fitosanitariya sertifikatini bir yil davomida bepul rasmiylashtirish yoki rasmiylashtirishni rad etish toʻgʻrisida qaror qabul qiladi va ariza beruvchining shaxsiy kabinetiga yuboriladi. 5 ish kunida ” .
12. Vazirlar Mahkamasining 2018-yil 13-iyuldagi 535-son qarori bilan tasdiqlangan Maʼmuriy qamoqqa olingan shaxslarni maxsus qabulxonada saqlash bilan bogʻliq xarajatlarni undirish tartibi toʻgʻrisidagi nizomda :
a) 3-bandning birinchi xatboshisi va 5-banddagi “sudyasining” soʻzi “tergov sudyasining” soʻzlari bilan almashtirilsin;
b) 1-ilovaning “1-bosqich” pozitsiyasi “Subyektlar” ustunidagi “Tuman (shahar) maʼmuriy sudi” soʻzlari “Jinoyat ishlari boʻyicha tuman (shahar) sudining tergov sudyasi” soʻzlari bilan almashtirilsin;
v) 3 — 5-ilovalarning matnidagi “jinoyat ishlari boʻyicha sudi sudyasi” soʻzlari “jinoyat ishlari boʻyicha tuman (shahar) sudining tergov sudyasi” soʻzlari bilan almashtirilsin.
14. Vazirlar Mahkamasining 2019-yil 9-yanvardagi 11-son qarori bilan tasdiqlangan Sudyalar va ularning oila aʼzolari pensiya taʼminoti shartlari, meʼyorlari hamda tartibi toʻgʻrisidagi nizomda :
a) 12 — 14-bandlar quyidagi tahrirda bayon etilsin:
“12. Yoshga doir pensiya tayinlash uchun murojaat qilgan shaxsning arizasiga ushbu Nizomning 30-bandida koʻrsatilgan ish davrni tasdiqlaydigan hujjat ilova qilinishi lozim.
Bundan tashqari, zarur hollarda quyidagilar taqdim etiladi:
a) tegishli organ tomonidan berilgan harbiy xizmatni, davlat xavfsizligi organlarida va ichki ishlar organlarida xizmat qilganlikni tasdiqlaydigan maʼlumotnoma;
b) bolani parvarish qilish boʻyicha taʼtil berilganligi va taʼtildan qaytganligi toʻgʻrisidagi buyruqlarning nusxalari ilova qilingan holda, ayol kishi bola tugʻilgandan boshlab u uch yoshga toʻlgungacha boʻlgan davrda mehnat munosabatlarida boʻlgan tashkilot (tashkilotlar) tomonidan berilgan bola uch yoshga toʻlgunga qadar uni parvarish qilish vaqtini tasdiqlaydigan maʼlumotnoma;
v) ariza beruvchi urush qatnashchisi yoki unga tenglashtirilgan shaxs hisoblanishini tasdiqlaydigan hujjat;
g) familiyasi, ismi, otasining ismi oʻzgartirilganligi toʻgʻrisidagi hujjat;
d) oqlov hukmi yoki ish toʻxtatilganligi toʻgʻrisida sudning ajrimi (qarori) yoki prokuror (tergovchi)ning ish toʻxtatilganligi toʻgʻrisidagi qarori, shuningdek, ehtiyot chorasi sifatida shaxsni qamoqda saqlash, qamoq yoki ozodlikdan mahrum etish shaklida jazoni oʻtash davri toʻgʻrisida tergov organlari yoki ichki ishlar organlarining maʼlumotnomasi, reabilitatsiya toʻgʻrisidagi hujjatlar (sud organlari, prokuratura organlari, surishtiruv va tergov organlarining oqlov hukmi chiqarilganligi toʻgʻrisidagi maʼlumotnomasi yoki reabilitatsiya qiluvchi asoslar boʻyicha jinoyat ishi toʻxtatilganligi toʻgʻrisidagi qarori (ajrimi).
Ushbu bandda nazarda tutilgan hujjatlar ular ushbu Nizomning 6-bandida koʻrsatilgan organlarda mavjud boʻlganda, pensiya tayinlashni soʻrab murojaat etgan shaxs tomonidan taqdim etilmaydi.
13. Nogironlik pensiyasini tayinlashni soʻrab murojaat etgan shaxsning arizasiga baxtsiz hodisa va sogʻliqning xizmat vazifalarini bajarishda boshqacha tarzda shikastlanishi toʻgʻrisidagi dalolatnoma (agar nogironlik mehnatda mayiblanish oqibatida sodir boʻlgan boʻlsa, boshqa rasmiy hujjat) ilova qilinishi lozim:
Bundan tashqari, ushbu Nizomning 12-bandi “a” — “d” kichik bandlarida koʻrsatilgan hujjatlar taqdim etiladi.
Ushbu bandda nazarda tutilgan hujjatlar ular ushbu Nizomning 6-bandida koʻrsatilgan organlarda mavjud boʻlganda, pensiya tayinlashni soʻrab murojaat etgan shaxs tomonidan taqdim etilmaydi.
14. Boquvchisini yoʻqotganlik pensiyasini tayinlashni soʻrab murojaat etgan shaxsning arizasiga quyidagi hujjatlar ilova qilinishi lozim:
oila aʼzosining vafot etgan boquvchi bilan qarindoshlik munosabatlarini tasdiqlovchi hujjatlar (nikoh toʻgʻrisidagi guvohnoma, nikoh bekor qilinganligi toʻgʻrisidagi guvohnoma, ular boʻlmagan taqdirda — fuqarolik holati dalolatnomalaridagi yozuvdan koʻchirma, vakolatli tashkilotlarning yoki xorijiy davlatlar mansabdor shaxslarining maʼlumotnomasi);
boquvchining vafot etganligi toʻgʻrisidagi guvohnoma yoki uning bedarak yoʻqolganligi toʻgʻrisida sudning qarori.
Bundan tashqari, zarur hollarda quyidagilar taqdim etiladi:
baxtsiz hodisa va sogʻliqning xizmat vazifalarini bajarishda boshqacha tarzda shikastlanishi toʻgʻrisidagi dalolatnoma (agar boquvchining vafoti mehnatda mayib boʻlishi oqibatida sodir boʻlgan boʻlsa, boshqa rasmiy hujjat);
Ushbu Nizomning 12-bandi “a” — “d” kichik bandlarida koʻrsatilgan, vafot etgan boquvchining nomiga rasmiylashtirilgan (yozilgan) hujjatlar.
Boquvchi-pensioner vafot etgan taqdirda, ushbu bandda koʻrsatilgan zarur hujjatlar taqdim etilishi lozim, vafot etganning pensiya hujjatlari yigʻmajildida mavjud boʻlgan hujjatlar bundan mustasno”;
b) 16-bandning “v” kichik bandidagi “yoki vafot etgan sudya bilan tuzilgan er yoki xotin nikohi toʻgʻrisidagi guvohnoma” soʻzlari chiqarib tashlansin.
15. Vazirlar Mahkamasining 2020-yil 31-yanvardagi 59-son qarori bilan tasdiqlangan Oliy taʼlim muassasalari talabalariga stipendiyalar tayinlash va toʻlash tartibi toʻgʻrisidagi nizom quyidagi mazmundagi 17 1 -band bilan toʻldirilsin:
“17 1 . Jamgʻarma uchun shakllantirilgan mablagʻlar oliy taʼlim tashkilotining xarajatlar smetasida budjet tizimi budjetlari xarajatlarining iqtisodiy tasnifi boʻyicha alohida xarajat moddasida bir satrda, yilning choraklari va oylari kesimida rejalashtirilgan holda aks ettiriladi”.
16. Vazirlar Mahkamasining 2020-yil 26-avgustdagi 517-son qarori bilan tasdiqlangan Respublika oliy taʼlim muassasalarining professor-oʻqituvchilari va boshqa toifadagi xodimlarini budjetdan tashqari mablagʻlar hisobidan moddiy ragʻbatlantirish tartibi toʻgʻrisidagi nizomning 16-bandida :
quyidagi mazmundagi ikkinchi xatboshi bilan toʻldirilsin:
“Bunda boshqa toifadagi xodimlarning ish haqiga nisbatan belgilanadigan ustamalarning eng yuqori miqdori 400 foizdan ortiq boʻlishi mumkin emas. Zarur hollarda oliy taʼlim muassasalariga malakali mutaxassislarni jalb etish maqsadida boshqa toifadagi xodimlarning ish haqiga nisbatan belgilanadigan ustamalarning eng yuqori miqdori oliy taʼlim muassasasining Kengashi tomonidan mustaqil belgilanishi mumkin”;
ikkinchi xatboshi uchinchi xatboshi deb hisoblansin.
17. Vazirlar Mahkamasining 2020-yil 31-dekabrdagi 829-son qarori bilan tasdiqlangan Korrupsiyaga oid huquqbuzarlik haqida xabar bergan yoki korrupsiyaga qarshi kurashishga boshqa tarzda koʻmaklashgan shaxslarni ragʻbatlantirish tartibi toʻgʻrisidagi nizomda :
a) 3-bandning beshinchi xatboshisidagi “61 1 , 193 1 va 193 2 -moddalarida” soʻzlari “61 1 , 193 1 , 193 2 va 193 4 -moddalarida” soʻzlari bilan almashtirilsin;
b) 9-bandning “a” kichik bandi quyidagi tahrirda bayon etilsin:
“a) korrupsiyaga oid maʼmuriy huquqbuzarliklar haqida berilgan xabar uchun:
Oʻzbekiston Respublikasining Maʼmuriy javobgarlik toʻgʻrisidagi kodeksining 61 1 , 193 1 va 193 2 -moddalarida nazarda tutilgan huquqbuzarliklar uchun — bazaviy hisoblash miqdorining uch baravari miqdorida;
Oʻzbekiston Respublikasining Maʼmuriy javobgarlik toʻgʻrisidagi kodeksining 193 4 -moddasida nazarda tutilgan huquqbuzarliklar uchun — undirilgan jarimaning ellik foizi miqdorida”.
18. Vazirlar Mahkamasining 2021-yil 6-iyuldagi 421-son qarori bilan tasdiqlangan Oʻzbekiston Respublikasi va xorijiy hamkor oliy taʼlim tashkilotlarining qoʻshma taʼlim dasturlari asosida taʼlim faoliyatini tashkil etish tartibi toʻgʻrisidagi nizomning 13-bandi beshinchi xatboshisidagi “40” raqami “30” raqami bilan almashtirilsin.
19. Vazirlar Mahkamasining “Respublika oliy taʼlim muassasalarida talabalarni turar joy bilan qamrab olish darajasini oshirish chora-tadbirlari toʻgʻrisida” 2021-yil 9-sentabrdagi 563-son qarorida :
a) 1-bandning “b” kichik bandi beshinchi xatboshisi quyidagi tahrirda bayon etilsin:
“Davlat qabul komissiyasi tomonidan belgilangan tartibda qabul qilingan talabalar turar joylarini saqlash va ekspluatatsiya qilish bilan bogʻliq xarajatlarning 50 foizi Davlat budjeti hisobidan, biroq bazaviy hisoblash miqdorining 3 baravaridan ortiq boʻlmagan miqdorda subsidiya ajratish orqali qoplab boriladi. Bunda talabalar turar joylarini saqlash va ekspluatatsiya qilish bilan bogʻliq xarajatlarga — binoni saqlash uchun masʼul boʻlgan xodimlarning ish haqi va unga tenglashtirilgan toʻlovlar, kommunal toʻlovlar hamda binoni qayta jihozlash va obodonlashtirish bilan bogʻliq xarajatlar kiradi”;
b) 4-band quyidagi mazmundagi xatboshi bilan toʻldirilsin:
“Bunda talabalar turar joylarini qurish boʻyicha loyihalar tadbirkorlik subyekti va davlat oliy taʼlim tashkilotining budjetdan tashqari mablagʻlari hisobidan aralash moliyalashtirish orqali amalga oshirilganda, ularni saqlash va ekspluatatsiya qilish bilan bogʻliq xarajatlar ushbu qarorning 1-bandi “b” kichik bandi beshinchi xatboshisiga muvofiq moliyalashtiriladi”;
v) 7-bandda :
ikkinchi xatboshi chiqarib tashlansin;
uchinchi — oltinchi xatboshilar tegishlicha ikkinchi — beshinchi xatboshilar deb hisoblansin.
20. Vazirlar Mahkamasining 2022-yil 21-fevraldagi 80-son qarori bilan tasdiqlangan Maxsus elektron tizim orqali ayrim faoliyat turlarini litsenziyalash tartibi toʻgʻrisidagi yagona nizomga 36-ilovaning 7-pozitsiyasi quyidagi tahrirda bayon etilsin:
“ 7. Litsenziya berilganligi uchun davlat boji miqdori: bazaviy hisoblash miqdorining 2 baravari ” .
21. Vazirlar Mahkamasining “Yangi Oʻzbekiston” universitetining iqtidorli talabalariga davlat grantini berish tartibi hamda Oʻzbekiston Respublikasida faoliyat yuritayotgan xorijiy oliy taʼlim tashkilotlari va ularning filiallari hamda nodavlat oliy taʼlim tashkilotlariga toʻlov-kontrakt asosida oʻqishga kirgan Prezident maktablari bitiruvchilariga subsidiya berish tartibi toʻgʻrisidagi nizomlarni tasdiqlash haqida” 2022-yil 2-iyundagi 300-son qarorida :
a) 2-bandning “a” kichik bandi ikkinchi xatboshisidagi “toʻrt oʻquv yili uchun” soʻzlari “bakalavriat va magistratura bosqichlari uchun butun oʻquv yillari davomida” soʻzlari bilan almashtirilsin;
b) 1-ilovada :
1-band quyidagi tahrirda bayon etilsin:
“1. Ushbu Nizom Maktabgacha va maktab taʼlimi vazirligi huzuridagi Ixtisoslashtirilgan taʼlim muassasalari agentligi (keyingi oʻrinlarda — Agentlik) tizimidagi “Yangi Oʻzbekiston” universitetining (keyingi oʻrinlarda — Universitet) bakalavriat taʼlim yoʻnalishlari va magistratura mutaxassisliklarida iqtidorli talabalarning taʼlim olishini qoʻllab-quvvatlash uchun davlat grantini berish tartibini belgilaydi”;
5-banddagi “taʼlim yoʻnalishlari” soʻzlari “taʼlim yoʻnalishlari va magistratura mutaxassisliklari” soʻzlari bilan almashtirilsin;
9 va 10-bandlar quyidagi tahrirda bayon etilsin:
“9. Davlat granti Universitet tomonidan har bir bakalavriat taʼlim yoʻnalishi va magistratura mutaxassisligi uchun belgilangan qabul kvotasi doirasida Agentlik bilan kelishilgan holda ajratiladi.
10. Davlat grantining toʻliq (100 foiz) miqdori Universitetda bakalavriat taʼlim yoʻnalishi va magistratura mutaxassisligi boʻyicha belgilangan toʻlov-kontraktning toʻliq (100 foiz) miqdoriga teng boʻladi”;
11-bandning “b” kichik bandida :
uchinchi xatboshi quyidagi tahrirda bayon etilsin:
“bakalavriat taʼlim yoʻnalishlari va magistratura mutaxassisliklari boʻyicha belgilangan umumiy qabul kvotalarining 5 foizi miqdorida ajratilgan kvota boʻyicha oʻqishga qabul qilingan Agentlik tizimidagi ijod va ixtisoslashtirilgan maktablar bitiruvchilari”;
beshinchi xatboshi quyidagi tahrirda bayon etilsin:
“Agentlik tizimidagi ijod va ixtisoslashtirilgan maktablar bitiruvchilari uchun belgilangan umumiy qabul kvotalarining 5 foizi miqdorida ajratilgan qabul kvotasi doirasiga kirmagan Agentlik tizimidagi ijod va ixtisoslashtirilgan maktablar bitiruvchilari umumiy tartibda bakalavriat taʼlim yoʻnalishlari va magistratura mutaxassisliklari boʻyicha davlat grantiga talabgorlik qilishlari mumkin”;
13-banddagi jadval quyidagi tahrirda bayon etilsin:
“ Bakalavriat taʼlim yoʻnalishi va magistratura mutaxassisligi boʻyicha eng yuqori oʻrinni egallagan abituriyentlar (talabalar) guruhi (ballar ketma-ketligida) Davlat granti kvotasi (har bir bakalavriat taʼlim yoʻnalishi va magistratura mutaxassisligi boʻyicha umumiy kvotaga nisbatan) Bir nafar abituriyent (talaba) uchun moliyalashtiriladigan davlat granti (foiz hisobida) 1-guruh 10 foiz 100 2-guruh 10 foiz 70 3-guruh 15 foiz 50 ” ;
23-band quyidagi tahrirda bayon etilsin:
“23. Magistratura bosqichida yoki doktoranturada oʻqishni davom ettirayotgan Universitet bakalavriat yoki magistratura bosqichi bitiruvchilarining (stipendiatlarning) majburiy ishlab berish muddati magistratura bosqichida yoki doktoranturada oʻqish davri tugagandan soʻng boshlanadi”;
ilovaning “1-bosqich” pozitsiyasi “Tadbirlar” ustunidagi “taʼlim yoʻnalishlari boʻyicha belgilangan” soʻzlari “bakalavriat taʼlim yoʻnalishlari va magistratura mutaxassisliklari boʻyicha belgilangan” soʻzlari bilan almashtirilsin.
22. Vazirlar Mahkamasining 2022-yil 7-iyundagi 311-son qarori bilan tasdiqlangan Oʻzbekiston Respublikasi Qishloq xoʻjaligi vazirligi huzuridagi Oʻsimliklar karantini va himoyasi agentligi toʻgʻrisidagi nizomning 24-bandi oʻn yettinchi xatboshisidagi “ishlarni koʻrish va” soʻzlari chiqarib tashlansin.
23. Vazirlar Mahkamasining 2022-yil 1-avgustdagi 416-son qarori bilan tasdiqlangan Vazirlik va idoralarning ichki audit xizmati toʻgʻrisidagi namunaviy nizomda :
a) 12-banddagi “taʼminlashdan” soʻzi “taʼminlash hamda tizimdagi budjet hisobidan moliyalashtirilmaydigan nobudjet muassasa hamda tashkilotlarning moliyaviy-xoʻjalik faoliyati ustidan nazoratni amalga oshirishdan” soʻzlari bilan almashtirilsin;
b) 13-bandning beshinchi xatboshisi “ishlab chiqish” soʻzlaridan keyin “hamda tizimdagi budjet hisobidan moliyalashtirilmaydigan nobudjet muassasa hamda tashkilotlarning moliyaviy-xoʻjalik faoliyati ustidan nazoratni amalga oshirish” soʻzlari bilan toʻldirilsin;
v) 14-bandning “g” kichik bandida :
birinchi xatboshi “ishlab chiqish” soʻzlaridan keyin “hamda tizimdagi budjet hisobidan moliyalashtirilmaydigan nobudjet muassasa hamda tashkilotlarning moliyaviy-xoʻjalik faoliyati ustidan nazoratni amalga oshirish” soʻzlari bilan toʻldirilsin;
quyidagi mazmundagi xatboshi bilan toʻldirilsin:
“vazirliklar va idoralar tizimidagi budjet hisobidan moliyalashtirilmaydigan nobudjet muassasa hamda tashkilotlarda moliyaviy-xoʻjalik faoliyati boʻyicha oʻtkazilgan nazorat ishlariga oid hujjatlarni monitoring qilib boradi”;
g) 16-bandda :
beshinchi xatboshi “birinchi rahbariga,” soʻzlaridan keyin “shuningdek, “Davlat auditi” dasturi orqali Bosh prokuratura huzuridagi Iqtisodiy jinoyatlarga qarshi kurashish departamentining Davlat moliyaviy nazorati inspeksiyasiga” soʻzlari bilan toʻldirilsin;
oltinchi xatboshi “birinchi rahbarini,” soʻzlaridan keyin “shuningdek, “Davlat auditi” dasturi orqali Bosh prokuratura huzuridagi Iqtisodiy jinoyatlarga qarshi kurashish departamentining Davlat moliyaviy nazorati inspeksiyasini” soʻzlari bilan toʻldirilsin;
oʻn toʻrtinchi xatboshi “holatlari yuzasidan” soʻzlaridan keyin “Davlat auditi” dasturi orqali” soʻzlari bilan toʻldirilsin.
24. Vazirlar Mahkamasining 2022-yil 28-sentabrdagi 537-son qarori bilan tasdiqlangan Foydalanishga topshiriladigan harakatdagi temir yoʻl tarkibi xavfsizligi toʻgʻrisidagi texnik reglamentda :
a) 102-bandining toʻrtinchi xatboshisi hamda 106-banddagi “tekshirish” soʻzi “baholash” soʻzi bilan almashtirilsin;
b) 114-band quyidagi mazmundagi xatboshilar bilan toʻldirilsin:
“Foydalanishga topshiriladigan harakatdagi temir yoʻl tarkibi mahsulotlarining muvofiqligi quyidagi sxemalar boʻyicha sertifikatlanadi:
1S sxema — mahsulot miqdori cheklangan holda, yaʼni qisqa muddat ichida seriyali ishlab chiqarish jarayonida alohida partiyalar holida yetkazib beriladigan (sotiladigan) mahsulot hajmi oldindan belgilanganda qoʻllaniladi. Sinov natijalari ijobiy boʻlgan taqdirda, mahsulot ishlab chiqarish muddati cheklangan holda oldindan belgilangan partiya uchun muvofiqlik sertifikati beriladi;
2S sxema — akkreditatsiya qilingan sinov laboratoriyasida (markazida) mahsulotning namunaviy nusxasini sinovdan oʻtkazish va ishlab chiqarish holatini baholash asosida seriyali ishlab chiqarilayotgan mahsulotlar uchun qoʻllanadi;
3S sxema — seriyali ishlab chiqariladigan mahsulot uchun qoʻllanadi;
4S sxema — ishlab chiqaruvchida menejment tizimlarining sertifikati mavjud boʻlgan seriyali ishlab chiqariladigan mahsulot uchun qoʻllanadi;
5S sxema — seriyali ishlab chiqariladigan mahsulotlar uchun quyidagi hollarda qoʻllaniladi: mahsulot namunalarini tanlab olishning haqiqiy hajmi sinovlar oʻtkazilganda ishlab chiqarilayotgan mahsulotni xolisona baholash uchun yetarli boʻlmasa; mahsulot ishlab chiqarishning texnologik jarayonlari tashqi omillarga taʼsirchan boʻlsa; mahsulot xususiyatlarining barqarorligiga yuqori talablar belgilangan boʻlsa va mahsulot turlari tez-tez oʻzgartirilsa; sinovlar faqat mahsulot isteʼmolchida montaj qilingandan keyin oʻtkazilishi mumkin;
6S sxema — mahsulot partiyasi uchun qoʻllaniladi. Muvofiqlik sertifikatining amal qilishi mahsulotning talabnoma berilgan partiyasiga tatbiq etiladi;
7S sxema — tegishli mahsulotni (yagona nusxadagi buyumlarni) ishlab chiqarish yoki sotish bir martalik xususiyatga ega boʻlgan hollarda qoʻllash tavsiya etiladi. Muvofiqlik sertifikatining amal qilishi mahsulotning ariza berilgan miqdoriga nisbatan tatbiq etiladi”;
v) 118-bandning birinchi xatboshisidagi “tekshirish” soʻzi “baholash” soʻzi bilan almashtirilsin;
g) qoʻyidagi mazmundagi 119 1 -band bilan toʻldirilsin:
“119 1 . Foydalanishga topshiriladigan harakatdagi temir yoʻl tarkibi mahsulotlarining muvofiqligi quyidagi sxemalarga muvofiq deklaratsiyalanadi:
1D sxema — muvofiqligi muvofiqlik deklaratsiyasini qabul qilish shaklida tasdiqlanadigan mahsulotlar roʻyxatiga muvofiq oʻz dalillari asosida seriyali ishlab chiqarilgan mahsulotlar uchun qoʻllanadi;
2D sxema — muvofiqligi muvofiqlik deklaratsiyasini qabul qilish shaklida tasdiqlanadigan mahsulotlar roʻyxatiga muvofiq mahsulotning namunaviy nusxasini sinovdan oʻtkazish va ishlab chiqarish holatini baholash asosida seriyali ishlab chiqariladigan mahsulotlar uchun oʻz dalillari va sertifikatlashtirish organi va (yoki) akkreditatsiya qilingan sinov laboratoriyasi (markazi) ishtirokida olingan dalillar asosida qoʻllanadi;
3D sxema — muvofiqligi muvofiqlik deklaratsiyasini qabul qilish shaklida tasdiqlanadigan mahsulotlar roʻyxatiga muvofiq seriyali ishlab chiqariladigan mahsulotlar uchun oʻz dalillari va sertifikatlashtirish organi va (yoki) akkreditatsiya qilingan sinov laboratoriyasi (markazi) ishtirokida olingan dalillar asosida qoʻllanadi;
4D sxema — muvofiqligi muvofiqlik deklaratsiyasini qabul qilish shaklida tasdiqlanadigan mahsulotlar roʻyxatiga muvofiq ishlab chiqaruvchida menejment tizimlarining sertifikati mavjud boʻlgan seriyali ishlab chiqariladigan mahsulotlar uchun oʻz dalillari va sertifikatlashtirish organi va (yoki) akkreditatsiya qilingan sinov laboratoriyasi (markazi) ishtirokida olingan dalillar asosida qoʻllanadi;
5D sxema — mahsulotni sotishning cheklangan, oldindan kelishilgan hajmida qoʻllanadi, bunda mahsulot qisqa vaqt oraligʻida seriyali ishlab chiqarilishiga qarab alohida toʻplamlar bilan yetkazib beriladi”;
d) 123-banddagi “tekshirish” soʻzi “baholash” soʻzi bilan almashtirilsin.
25. Vazirlar Mahkamasining “Oʻzbekiston Respublikasi Huquqni muhofaza qilish akademiyasida oliy taʼlim va oliy taʼlimdan keyingi taʼlimga qabul qilish va oʻqitish tartibini belgilash chora-tadbirlari toʻgʻrisida” 2023-yil 6-apreldagi 143-son qarorida :
a) 2-ilovada :
4-bandda :
quyidagi mazmundagi “a 1 ” kichik band bilan toʻldirilsin:
“a 1 ) “Kiberxavfsizlikni huquqiy taʼminlash” mutaxassisligi boʻyicha:
“Yurisprudensiya” bakalavriat taʼlim yoʻnalishi boʻyicha tayanch oliy yuridik maʼlumotga ega shaxslar (keyingi oʻrinlarda — tashqi nomzodlar);
“Yurisprudensiya” bakalavriat taʼlim yoʻnalishi boʻyicha tayanch oliy yuridik maʼlumotga ega prokuratura organlarining xodimlari (shu jumladan, amaldagi kadrlar zaxirasidagi xodimlari), shuningdek, boshqa mutaxassislik yoʻnalishlari boʻyicha oliy maʼlumotga va bevosita prokuratura organlarida kamida 5 yillik mehnat stajiga ega boʻlgan prokuratura organlari xodimlari (keyingi oʻrinlarda — ichki nomzodlar);
vakolatli davlat organlarining “Yurisprudensiya” bakalavriat taʼlim yoʻnalishi boʻyicha tayanch oliy yuridik maʼlumotga ega boʻlgan xodimlari”;
“b” kichik band quyidagi mazmundagi toʻrtinchi xatboshi bilan toʻldirilsin:
“vakolatli davlat organlarining “Yurisprudensiya” bakalavriat taʼlim yoʻnalishi boʻyicha tayanch oliy yuridik maʼlumotga ega boʻlgan xodimlari”;
toʻrtinchi xatboshi beshinchi xatboshi deb hisoblansin;
7-band quyidagi tahrirda bayon etilsin:
“7. Tanlov har yili faqat bir marta oʻtkaziladi.
“Tergov faoliyati” mutaxassisligi boʻyicha oʻqishga qabul qilish uch bosqichda, yaʼni test shaklida oʻtkaziladigan maxsus psixologik tanlov, yozma imtihon va chet tilidan test sinovi orqali amalga oshiriladi.
“Kiberxavfsizlikni huquqiy taʼminlash” mutaxassisligi boʻyicha tanlov tashqi nomzodlar uchun abituriyentning bakalavriat diplom balli oʻrtacha koʻrsatkichi hamda xorijiy tilni bilish darajasi boʻyicha tegishli milliy yoki xalqaro sertifikat balli asosida ballar ketma-ketligiga qatʼiy rioya qilgan holda amalga oshiriladi hamda Oʻzbekiston Respublikasi Oliy taʼlim, fan va innovatsiyalar vazirligi huzuridagi Bilim va malakalarni baholash agentligi (keyingi oʻrinlarda — Agentlik) tomonidan “Informatika va axborot texnologiyalari” fanidan test sinovlari oʻtkaziladi.
Bunda Raqamli texnologiyalar vazirligi tomonidan belgilanadigan nufuzli xalqaro IT-sertifikatiga ega nomzodlar “Informatika va axborot texnologiyalari” fani test sinovlaridan ozod qilinadi va ularga maksimal ball beriladi.
Boshqa mutaxassisliklar boʻyicha tanlov tashqi nomzodlar uchun abituriyentning bakalavriat diplom balli oʻrtacha koʻrsatkichi hamda xorijiy tilni bilish darajasi boʻyicha tegishli milliy yoki xalqaro sertifikat balli asosida ballar ketma-ketligiga qatʼiy rioya qilgan holda amalga oshiriladi hamda qoʻshimcha imtihon oʻtkazilmaydi.
“Kiberxavfsizlikni huquqiy taʼminlash” va boshqa mutaxassisliklar uchun vakolatli davlat organlari xodimlari xorijiy tilni bilish darajasi boʻyicha tegishli milliy yoki xalqaro sertifikat balli, agar ular bunday sertifikatga ega boʻlmagan taqdirda, chet tilidan Agentlik tomonidan oʻtkaziladigan test sinovlari natijasida toʻplagan balli, shuningdek, Agentlik tomonidan oʻtkaziladigan “Informatika va axborot texnologiyalari” fanidan test sinovlari natijasida toʻplagan balli hamda bakalavriat diplom balli oʻrtacha koʻrsatkichi asosida ballar ketma-ketligiga qatʼiy rioya qilgan holda oʻqishga qabul qilinadi.
Bunda Raqamli texnologiyalar vazirligi tomonidan belgilanadigan nufuzli xalqaro IT-sertifikatiga ega nomzodlar, “Informatika va axborot texnologiyalari” fani test sinovlaridan ozod qilinadi va ularga maksimal ball beriladi.
Ichki nomzodlar uchun tanlov oʻtkazish tartibi Bosh prokuror tomonidan belgilanadi”;
12-bandda :
quyidagi mazmundagi ikkinchi xatboshi bilan toʻldirilsin:
“Magistraturaning “Kiberxavfsizlikni huquqiy taʼminlash” mutaxassisligi boʻyicha taʼlimning kunduzgi shakliga oʻqishga qabul qilingan tinglovchilarning oxirgi egallab turgan lavozimi boʻyicha belgilangan tartib va miqdorda mehnatga haq toʻlash fondi toʻlovlari (pul taʼminoti) saqlanadi”;
ikkinchi xatboshi uchinchi xatboshi deb hisoblansin;
17-banddagi “Oʻzbekiston Respublikasi Oliy taʼlim, fan va innovatsiyalar vazirligi huzuridagi Bilim va malakalarni baholash agentligining (keyingi oʻrinlarda — Agentlik)” soʻzlari “Agentlik” soʻzi bilan almashtirilsin;
42-bandda :
birinchi xatboshidagi “250” raqami “260” raqami bilan almashtirilsin;
beshinchi xatboshidagi “50” raqami “60” raqami bilan almashtirilsin;
45-band quyidagi tahrirda bayon etilsin:
“45. Tanlov psixologik tanlov, mutaxassislik fanlaridan yozma imtihon, chet tili hamda informatika va axborot texnologiyalari fanlari boʻyicha test sinovidan iborat boʻladi”;
48-band quyidagi tahrirda bayon etilsin:
“48. Psixologik tanlov uchun 50 ta, chet tilidan 30 ta, informatika va axborot texnologiyalaridan 30 ta test savollari hamda vazifalari Agentlik tomonidan tuziladi va oʻtkaziladi”;
53-banddagi “imtihon (esse)ni” soʻzlari “imtihonni” soʻzi bilan almashtirilsin;
54-banddagi “(esse)” soʻzi chiqarib tashlansin;
67-bandning birinchi xatboshisi “nomzodlarning” soʻzidan keyin “hamda vakolatli davlat organlari nomzodlarining” soʻzlari bilan toʻldirilsin;
b) 3-ilovada :
14-bandda :
oltinchi xatboshi chiqarib tashlansin;
yettinchi xatboshi oltinchi xatboshi deb hisoblansin;
oltinchi xatboshi quyidagi tahrirda bayon etilsin:
“chet tilini bilish darajasining milliy yoki tegishli xalqaro sertifikatiga ega boʻlganlar, Oliy taʼlim, fan va innovatsiyalar vazirligi tomonidan tasdiqlanadigan xalqaro reytinglarda birinchi 300 ta oʻrindan birini egallagan oliy taʼlim tashkilotlari bitiruvchilari bundan mustasno”;
16-bandda :
ikkinchi xatboshi chiqarib tashlansin;
uchinchi — sakkizinchi xatboshilar tegishlicha ikkinchi — yettinchi xatboshilar deb hisoblansin;
uchinchi va toʻrtinchi xatboshilar chiqarib tashlansin;
beshinchi — yettinchi xatboshilar tegishlicha uchinchi — beshinchi xatboshilar deb hisoblansin;
18-bandda :
ikkinchi xatboshi chiqarib tashlansin;
uchinchi — sakkizinchi xatboshilar tegishlicha ikkinchi — yettinchi xatboshilar deb hisoblansin;
uchinchi va toʻrtinchi xatboshilar chiqarib tashlansin;
beshinchi — yettinchi xatboshilar tegishlicha uchinchi — beshinchi xatboshilar deb hisoblansin;
19-band quyidagi tahrirda bayon etilsin:
“19. Tayanch doktoranturada oʻqish uchun chet tilini bilish toʻgʻrisidagi quyidagi milliy yoki xalqaro sertifikatga ega talabgorlar mutaxassislik boʻyicha kirish imtihonlarini topshiradilar:
IELTS — oʻrtacha balli kamida 5,5;
TOEFL (RVT) — 567 balldan kam boʻlmagan;
TOEFL (iBT) — 87 balldan kam boʻlmagan;
CEFR — V2 darajadan past boʻlmagan.
Kirish imtihonlari savollari Akademiyaning tarkibiy tarmoqlari tomonidan tuziladi hamda Akademiya boshligʻining ilmiy ishlar va innovatsiyalar boʻyicha oʻrinbosari tomonidan tasdiqlanadi.
Doktoranturaga daʼvogarlar qabul komissiyasi tomonidan oʻtkaziladigan mutaxassislik boʻyicha suhbatdan oʻtadilar”;
38-band quyidagi tahrirda bayon etilsin:
“38. Mustaqil izlanuvchilikka talabgor quyidagi hujjatlarni ilova qilgan holda Akademiyaga Yagona elektron tizim orqali murojaat qiladi:
qisqacha biografik maʼlumotnoma;
falsafa doktori (PhD) ilmiy darajasini olish uchun mustaqil izlanuvchi sifatida rasmiylashtirish uchun bakalavr va magistrlik yoxud oliy maʼlumot (mutaxassislik dasturi boʻyicha) toʻgʻrisidagi diplom nusxasi;
ilmiy ishlar roʻyxati va ularning nusxasi;
fan doktori (DSc) ilmiy darajasini olish uchun mustaqil izlanuvchi sifatida rasmiylashtirish uchun yuridik fanlar nomzodi yoki yuridik fanlar boʻyicha falsafa doktori (PhD) diplomi yoki xorijda olingan unga tenglashtirilgan boshqa ilmiy darajalar diplomi nusxasi;
ish joyidan tavsifnoma”;
47-bandning uchinchi xatboshisi ikkinchi jumlasi chiqarib tashlansin;
54-bandda :
toʻrtinchi xatboshidagi “Shaxsiy” soʻzi “Yakka tartibdagi” soʻzlari bilan almashtirilsin;
beshinchi xatboshi chiqarib tashlansin;
oltinchi xatboshi beshinchi xatboshi deb hisoblansin;
57-bandning toʻrtinchi xatboshisi va 58-bandning uchinchi xatboshisidagi “shaxsiy” soʻzi “yakka tartibdagi” soʻzlari bilan almashtirilsin;
59-band oʻz kuchini yoʻqotgan deb hisoblansin.
26. Vazirlar Mahkamasining 2023-yil 29-apreldagi 170-son qarori bilan tasdiqlangan Qishloq xoʻjaligi, melioratsiya va yoʻl-qurilish texnikalarini davlat roʻyxatidan va qayta roʻyxatdan oʻtkazish boʻyicha davlat xizmatlarini koʻrsatishning maʼmuriy reglamentida :
a) 18-band quyidagi tahrirda bayon etilsin:
“18. Texnika egasi yoki uning vakili texnikalarni davlat roʻyxatidan yoki qayta roʻyxatdan oʻtkazish uchun Inspeksiyaga yoki Markazga kelib murojaat etganda, Inspeksiya yoki Markaz xodimi texnika egasi nomidan ushbu Reglamentga 5-ilovaga muvofiq shakldagi soʻrovnomani elektron shaklda toʻldiradi.
Soʻrovnomaga quyidagi hujjatlar ilova qilinadi:
mazkur Reglamentning 22-bandida koʻrsatilgan texnikaga boʻlgan mulk huquqini tasdiqlovchi hujjatlar;
amaldagi qonunchilik hujjatlarida belgilangan imtiyozlardan (subsidiya, soliq va bojxona imtiyozlari hamda moliyaviy yordamlar) foydalangan holda xarid qilingan, shu jumladan, respublikada ishlab chiqarilgan hamda import qilingan yangi traktor va kombaynlarni davlat roʻyxatidan oʻtkazishda ularga “onlayn” (GPS) rejimida masofadan kuzatish tizimi oʻrnatilgani toʻgʻrisidagi maʼlumotnoma (“onlayn” (GPS) rejimida masofadan kuzatish tizimini oʻrnatgan tashkilot tomonidan muhr bilan tasdiqlangan shaklda beriladi)”;
b) 27-band quyidagi mazmundagi toʻqqizinchi xatboshi bilan toʻldirilsin:
“2025-yil 1-martdan boshlab amaldagi qonunchilik hujjatlarida belgilangan imtiyozlardan (subsidiya, soliq va bojxona imtiyozlari hamda moliyaviy yordamlar) foydalangan holda xarid qilingan, shu jumladan, respublikada ishlab chiqarilgan hamda import qilingan yangi traktor va kombaynlarga “onlayn” (GPS) rejimida masofadan kuzatish tizimi oʻrnatilmaganda”;
toʻqqizinchi va oʻninchi xatboshilar tegishlicha oʻninchi va oʻn birinchi xatboshilar deb hisoblansin.
27. Vazirlar Mahkamasining “Nikoh, oila va fuqarolik holati dalolatnomalarini qayd etish sohasidagi normativ-huquqiy hujjatlarni tizimlashtirish toʻgʻrisida” 2023-yil 20-oktabrdagi 550-son qarorida :
a) 3-bandda :
ikkinchi xatboshi quyidagi tahrirda bayon etilsin:
“yangi gerbli guvohnomalarni berganlik uchun (oʻlim haqidagi gerbli guvohnomalar hamda yetim bolalar va ota-onasining qaramogʻidan mahrum boʻlgan bolalarni tarbiya muassasalariga joylashtirishda berilgan tugʻilganlik haqidagi gerbli guvohnomalar, Oʻzbekiston Respublikasi yoki chet davlatlar hududida tabiiy va texnogen xususiyatli favqulodda vaziyatlar, shu jumladan, maishiy tusdagi ofatlar (turar joylar yoki yashash uchun moʻljallanmagan joylar yongʻini, qulashi, transport vositalarining yonishi) yuz berganligi sababli berilgan takroriy guvohnomalar bundan mustasno) gerb yigʻimi bazaviy hisoblash miqdorining 15 foizi miqdorida undiriladi”;
quyidagi mazmundagi uchinchi xatboshi bilan toʻldirilsin:
“Yagona interaktiv davlat xizmatlari portali orqali mustaqil ravishda murojaat etilganda belgilangan yigʻimlar va davlat boji summasining 90 foizi miqdorida undiriladi”;
uchinchi — oltinchi xatboshilar tegishlicha toʻrtinchi — yettinchi xatboshilar deb hisoblansin;
b) 3-ilovada :
26-bandning ikkinchi xatboshisi quyidagi tahrirda bayon etilsin:
“Bolaning familiyasiga “-yev”, “-ov”, “-yeva”, “-ova”, “-iy”, “-xon”, “-xoʻja”, “-xoji”, “-bek”, “-zoda”, “mir-”, “abdu-” kabi hamda ota ismiga “-yevich”, “-ovich”, “-yevna”, “-ovna”, “qizi”, “oʻgʻli”, “-iy”, “-xon”, “-xoʻja”, “-xoji”, “-bek”, “-zoda”, “mir-”, “abdu-” kabi qoʻshimchalarini kiritish yoki shu kabi qoʻshimchalarni familiya va ota ismidan olib tashlash orqali tugʻilganlik haqidagi dalolatnoma yozuvi qayd etilishi mumkin”;
37-band “konsullik muassasasi” soʻzlaridan keyin “hamda ushbu davlatning vakolatli organi” soʻzlari bilan, “tibbiy hujjat” soʻzlaridan keyin “(davlat tiliga tarjimasi bilan birga)” soʻzlari bilan toʻldirilsin;
39-band quyidagi mazmundagi ikkinchi — oltinchi xatboshilar bilan toʻldirilsin:
“Tugʻilishi qayd etilgan va 10 yoshga toʻlmagan bolaga otalikni belgilashda voyaga yetgan ota-onaning otalikni belgilash haqida birgalikdagi arizasi FHDY organiga Yagona interaktiv davlat xizmatlari portali (keyingi oʻrinlarda — YIDXP) orqali elektron shaklda berilishi mumkin, ushbu Qoidalarning 41, 42, 44, 46, 47, 54, 57, 59-bandlarida nazarda tutilgan holatlar bundan mustasno.
Bunda ota-onaning shaxsi shaxsni biometrik identifikatsiya qilish Face-ID yoki MyID tizimlari orqali tasdiqlanadi hamda ota-ona tomonidan oʻz shaxsini Face-ID yoki MyID tizimlari orqali tasdiqlashi bolaga nisbatan otalik belgilanishiga rozilikni bildiradi.
Ariza YIDXP orqali berilganda, FHDY organi ariza kelib tushgan vaqtdan boshlab uch ish kuni ichida arizani koʻrib chiqib, bolaning tugʻilganlik haqidagi dalolatnoma yozuviga otasi toʻgʻrisidagi maʼlumotlarni kiritadi va tugʻilganlik haqida yangi guvohnoma chop etadi.
Otalikni belgilash haqida ariza bergan ota yoki ona xohishiga koʻra tugʻilganlik haqida yangi guvohnomani pochta aloqasi orqali olishi mumkin. Bunda pochta xarajatlari ariza beruvchi hisobidan qoplanadi.
Pochta aloqasi tomonidan koʻrsatilgan xizmat uchun toʻlov miqdori pochta xizmati tomonidan belgilanadi”;
101-bandda :
quyidagi mazmundagi ikkinchi va uchinchi xatboshilar bilan toʻldirilsin:
“Nikoh tuzilganligi haqida dalolatnoma yozuvi Oʻzbekiston Respublikasining FHDY organlari tomonidan qayd etilgan er-xotinlar tomonidan nikohdan ajratish toʻgʻrisida ariza YIDXP orqali elektron shaklda berilishi mumkin, ushbu Qoidalarning 102-bandi ikkinchi xatboshisida nazarda tutilgan holatlar bundan mustasno.
Bunda er-xotinning shaxsi Face-ID yoki MyID tizimlari orqali tasdiqlanadi hamda er-xotin tomonidan oʻz shaxsini Face-ID yoki MyID tizimlari orqali tasdiqlashi nikohdan ajratishga nisbatan rozilikni bildiradi”;
ikkinchi xatboshi toʻrtinchi xatboshi deb hisoblansin;
quyidagi mazmundagi 106 1 -band bilan toʻldirilsin:
“106 1 . Ushbu Qoidalarning 106-bandida nazarda tutilgan asoslar boʻyicha er-xotindan biri YIDXP orqali ham elektron ariza bilan murojaat qilishi mumkin.
Ariza YIDXP orqali elektron shaklda berilgan taqdirda, ariza beruvchi er (xotin)ning shaxsi Face-ID yoki MyID tizimlari orqali tasdiqlanadi hamda oʻz shaxsini Face-ID yoki MyID tizimlari orqali tasdiqlashi ariza beruvchi er (xotin)ning nikohdan ajratishga nisbatan roziligini bildiradi.
Natijasi yuzasidan FHDY organi bir ish kuni ichida ariza beruvchining YIDXPdagi shaxsiy kabinetiga arizani koʻrib chiqish vaqti va oʻzi bilan ushbu Qoidalarning 106-bandida belgilangan tegishli hujjatlarni olib kelishi haqida xabarnoma yuboradi.
Bunda xabarnoma yuborilgan kundan boshlab, besh ish kuni ichida ariza bergan er (xotin) tegishli FHDY organiga murojaat qilmasa hamda tegishli hujjatlarning asl nusxasini taqdim etmasa, ushbu ariza koʻrib chiqilmaydi”;
quyidagi mazmundagi 111 1 -band bilan toʻldirilsin:
“111 1 . Ushbu Qoidalarning 111-bandida nazarda tutilgan asoslar boʻyicha er-xotindan biri bevosita YIDXP orqali ham elektron ariza bilan murojaat qilishi mumkin.
Ariza YIDXP orqali elektron shaklda berilgan taqdirda, ariza beruvchi er (xotin)ning shaxsi Face-ID yoki MyID tizimlari orqali tasdiqlanadi.
Natijasi yuzasidan FHDY organi bir ish kuni ichida ariza beruvchining YIDXPdagi shaxsiy kabinetiga arizani koʻrib chiqish vaqti va oʻzi yoki ishonchnoma asosida harakat qiluvchi vakili tomonidan sudning tegishli hal qiluv qarorining asl nusxasini olib kelishi haqida xabarnoma yuboradi.
Bunda xabarnoma yuborilgan kundan boshlab, besh ish kuni ichida ariza bergan er (xotin) yoki ishonchnoma asosida harakat qiluvchi vakil bevosita murojaat qilmasa hamda sudning tegishli hal qiluv qarorining asl nusxasi taqdim etilmasa, ushbu ariza koʻrib chiqilmaydi”;
quyidagi mazmundagi 127 1 -band bilan toʻldirilsin:
“127 1 . Tugʻilganlik, nikoh tuzilganlik, nikohdan ajralganlik haqidagi dalolatnoma yozuvlarini tiklash yuzasidan bu yozuvlar kimga nisbatan tuzilgan boʻlsa faqat ana shu shaxslar tomonidan YIDXP orqali ham ariza berilishi mumkin, ushbu Qoidalarning 127-bandi uchinchi xatboshisida nazarda tutilgan holatlar bundan mustasno.
Ariza beruvchining shaxsi Face-ID yoki MyID tizimlari orqali tasdiqlanadi.
Natijasi yuzasidan FHDY organi bir ish kuni ichida ariza beruvchining YIDXPdagi shaxsiy kabinetiga dalolatnoma yozuvini tiklash haqidagi arizani koʻrib chiqish vaqti va bevosita murojaat qilgan holda oʻzi bilan ushbu Qoidalarning 129, 133 va 134-bandlarida nazarda tutilgan hujjatlarni olib kelishi haqida xabarnoma yuboradi.
Bunda xabarnoma yuborilgan kundan boshlab, besh ish kuni ichida ariza beruvchi bevosita murojaat qilmasa hamda tegishli hujjatlar taqdim etilmasa, ushbu ariza koʻrib chiqilmaydi”;
quyidagi mazmundagi 138 1 -band bilan toʻldirilsin:
“138 1 . Oʻn olti yoshga toʻlgan shaxslar dalolatnoma yozuvlariga oʻzgartirishlar, tuzatishlar va qoʻshimchalar kiritish boʻyicha arizalarni YIDXP orqali ham berishi mumkin, ushbu Qoidalarning 142-bandida nazarda tutilgan holatlar bundan mustasno.
Ariza beruvchining shaxsi Face-ID yoki MyID tizimlari orqali tasdiqlanadi.
Natijasi yuzasidan FHDY organi bir ish kuni ichida ariza beruvchining YIDXPdagi shaxsiy kabinetiga dalolatnoma yozuvlariga oʻzgartirishlar, tuzatishlar va qoʻshimchalar kiritish haqidagi arizani koʻrib chiqish vaqti va bevosita murojaat qilgan holda oʻzi bilan ushbu Qoidalarda nazarda tutilgan hujjatlarni olib kelishi haqida xabarnoma yuboradi.
Xabarnoma yuborilgan kundan boshlab, uch ish kuni ichida ariza beruvchi bevosita murojaat qilmasa hamda tegishli hujjatlar taqdim etilmasa, ushbu ariza koʻrib chiqilmaydi”;
139-bandda :
oʻn toʻrtinchi xatboshidagi “10 kun” soʻzlari “5 ish kuni” soʻzlari bilan almashtirilsin;
oʻn beshinchi xatboshidagi “bir oygacha” soʻzlari “15 ish kunigacha” soʻzlari bilan almashtirilsin;
149-band quyidagi mazmundagi uchinchi — oltinchi xatboshilar bilan toʻldirilsin:
“Oʻn sakkiz yoshga toʻlgan va voyaga yetmagan farzandlari boʻlmagan shaxslar familiyasi, ismi va otasining ismini oʻzgartirish boʻyicha arizalarni YIDXP orqali ham berishi mumkin.
Ariza beruvchining shaxsi Face-ID yoki MyID tizimlari orqali tasdiqlanadi.
Natijasi yuzasidan FHDY organi bir ish kuni ichida ariza beruvchining YIDXPdagi shaxsiy kabinetiga familiyasi, ismi va otasining ismini oʻzgartirish haqidagi arizani koʻrib chiqish vaqti va bevosita murojaat qilgan holda oʻzi bilan ushbu Qoidalarning 151-bandida nazarda tutilgan hujjatlarni olib kelishi haqida xabarnoma yuboradi.
Xabarnoma yuborilgan kundan boshlab, besh ish kuni ichida ariza beruvchi bevosita murojaat qilmasa hamda tegishli hujjatlar taqdim etilmasa, ushbu ariza koʻrib chiqilmaydi”;
150 va 151-bandlar quyidagi tahrirda bayon etilsin:
“150. Familiyasi, ismi, otasining ismini oʻzgartirish toʻgʻrisidagi arizalar:
Oʻzbekiston Respublikasining “Davlat tili haqida”gi Qonuni 15-moddasiga muvofiq;
sudning qonuniy kuchga kirgan hal qiluv qarori asosida;
agar familiyasi va ismi eshitilishda yoqimsiz boʻlsa;
agar shaxsning familiyasi va ismi millatiga toʻgʻri kelmasa;
xohishiga qarab oʻzining nikohgacha boʻlgan familiyasiga (nikohda turgan davrida ham, nikohdan ajratilgandan keyin ham) qaytishda;
oila uchun umumiy familiyada boʻlish istagi paydo boʻlganda (agar nikoh tuzish paytida er-xotin umumiy familiya qabul qilishmagan boʻlsa);
bolalarning ota yoki ona bilan bir xil familiyada boʻlish, onasining nikohgacha boʻlgan familiyasida boʻlish, oʻgay otaning yoki vasiysining familiyasida boʻlish istagi paydo boʻlganda;
jinsi oʻzgartirilganda;
16 yoshga toʻlgan shaxsga nisbatan otalikni belgilashda koʻrib chiqiladi.
151. Familiyasi, ismi, otasining ismini oʻzgartirish toʻgʻrisidagi arizaga quyidagi hujjatlar ilova qilinadi:
ariza beruvchining tugʻilganlik haqidagi guvohnomasi;
agar ariza beruvchi nikohda turgan boʻlsa, u holda nikoh tuzilganligi haqidagi guvohnomasi, agar nikohdan ajratilgan boʻlsa — nikohdan ajralganlik haqidagi guvohnomasi;
agar ariza beruvchining voyaga yetmagan bolalari boʻlsa, u holda bolalarining tugʻilganlik haqidagi guvohnomalari;
agar ariza beruvchi voyaga yetmagan yoki sud qarori bilan muomalaga layoqatsiz deb topilgan boʻlsa, u holda ota-onasining yoxud vasiy yoki homiyning arizasi;
jins oʻzgartirilganligi haqida tibbiyot muassasasining xulosasi (agar jins oʻzgartirganlik asosi boʻyicha murojaat etilganda)”;
155-band quyidagi tahrirda bayon etilsin:
“155. Ichki ishlar organi taqdim qilingan hujjatlarni 20 kun mobaynida oʻrganib chiqadi.
Ichki ishlar organi tomonidan quyidagi holatlarda ariza beruvchining familiyasi, ismi, ota ismining oʻzgartirilishi maqsadga muvofiq emasligi toʻgʻrisida fikr berilishi mumkin:
agar shaxs oʻzi toʻgʻrisida bila turib soxta yoki notoʻgʻri maʼlumotlarni taqdim etgan boʻlsa;
agar shaxs surishtiruv, tergov yoki sud organlari tomonidan qidirilayotgan boʻlsa — qidiruv bekor qilingunga qadar;
agar shaxsga nisbatan jinoyat ishi qoʻzgʻatilgan boʻlsa — ish yuzasidan uzil-kesil sud qarori yoki boshqa qaror qabul qilingunga qadar.
Ariza beruvchining familiyasi, ismi, otasining ismini oʻzgartirish xususida ichki ishlar organining fikri FHDY organiga axborot tizimi orqali taqdim etadi.
FHDY organi tomonidan ariza beruvchining familiyasi, ismi, otasi ismining oʻzgartirilishi maqsadga muvofiq emasligi toʻgʻrisida xulosa tuzilgan taqdirda, ushbu holatning aniq sabablari koʻrsatiladi”;
180-band quyidagi tahrirda bayon etilsin:
“180. Dalolatnoma yozuvining birinchi nusxasi saqlanayotgan FHDY organi manfaatdor shaxslarning arizalariga koʻra va tegishli dalolatnoma yozuvlari asosida takroriy guvohnomalar beradi.
Tugʻilganlik, nikoh tuzilganlik, nikohdan ajralganlik haqidagi takroriy guvohnomalar olish yuzasidan dalolatnoma yozuvlari kimga nisbatan qayd etilgan boʻlsa, faqat ana shu shaxslarning oʻzi, voyaga yetmagan bolaga nisbatan tugʻilganlik haqida takroriy guvohnoma olish yuzasidan uning ota-onasidan biri YIDXP orqali ham murojaat qilishi mumkin, dalolatnoma yozuvlari Oʻzbekistondan tashqarida qayd etilgan holatlar bundan mustasno.
Ariza beruvchining shaxsi Face-ID yoki MyID tizimlari orqali tasdiqlanadi.
Ariza beruvchi xohishiga koʻra takroriy guvohnomani Oʻzbekiston hududi doirasida pochta aloqasi orqali olishi mumkin.
Bunda pochta xarajatlari ariza beruvchi hisobidan qoplanadi.
Pochta aloqasi tomonidan koʻrsatilgan xizmat uchun toʻlov miqdori pochta xizmati tomonidan belgilanadi.
FHDY organi takroriy guvohnoma berish toʻgʻrisidagi YIDXP orqali kelib tushgan arizani koʻrib chiqishda, agar dalolatnoma yozuvi ariza berilgan FHDY boʻlimining oʻzida qayd etilgan boʻlsa, bir ish kuni ichida, boshqa FHDY organida qayd etilgan boʻlsa, uch ish kuni ichida takroriy guvohnoma rasmiylashtirib, ariza beruvchining oʻziga yoki u tomonidan arizada koʻrsatilgan manzilga yetkazib berish uchun pochta xizmati xodimiga taqdim etadi.
Alohida hollarda (dalolatnoma yozuvining birinchi nusxasi yoʻqolganda, ikkinchi nusxa boʻyicha guvohnoma olish qulay boʻlganda) hududiy adliya organining FHDY arxivlari dalolatnoma yozuvining birinchi va ikkinchi nusxalarining aynan bir xilligini tekshirgandan soʻng tugʻilganlik, nikoh tuzilganligi, oʻlim va nikohdan ajralganlik haqida takroriy guvohnomalar beradilar”;
v) 4-ilovada :
2-bandning “b” kichik bandi ikkinchi xatboshisidagi “Reglamentning 9-bandiga” soʻzlari “Reglamentning 8-bandiga” soʻzlari bilan almashtirilsin;
1-ilovaning “2-bosqich” pozitsiyasi “Tadbirlar” ustuni 2-bandidagi “Reglamentning 9-bandiga” soʻzlari “Reglamentning 8-bandiga” soʻzlari bilan almashtirilsin.
28. Vazirlar Mahkamasining 2023-yil 14-dekabrdagi 660-son qarori bilan tasdiqlangan Davlat mulkini ijaraga berish tartibi toʻgʻrisidagi nizom quyidagi mazmundagi 18 1 -band bilan toʻldirilsin:
“18 1 . Toshkent va Nukus shaharlari, viloyatlar markazlarida jamoat transporti bekatlariga yaqin boʻlgan litsey, texnikum va oliy taʼlim tashkilotlarining boʻsh turgan maydonlari tadbirkorlik subyektlariga ijtimoiy himoyaga muhtoj oilalar farzandlarida savdo koʻnikmalarini shakllantirish va qisqa muddatli kasbga oʻqitishga (kassir, omborchi, menejer, xorijiy til mutaxassisi va boshqalarni tayyorlash) ixtisoslashgan oʻquv markazlarini tashkil etish uchun elektron onlayn-auksion savdolari orqali tanlov asosida ijaraga beriladi.
Bunda talabgorlarga taʼlim olayotgan jami oʻquvchilar sonining kamida 30 foizini ijtimoiy himoyaga muhtoj oilalar reyestriga kiritilgan oilalarning farzandlari tashkil etishi hamda ularni bepul kasbga oʻqitish (kassir, omborchi, menejer, xorijiy til mutaxassisi va boshqalarni tayyorlash) boʻyicha minimal talablar qoʻyiladi”.
29. Vazirlar Mahkamasining 2024-yil 30-yanvardagi 55-son qarori bilan tasdiqlangan Tadbirkorlik subyektlarining barqarorlik reytingini aniqlash tartibi toʻgʻrisidagi nizomda :
a) 10-bandning “v” kichik bandi quyidagi mazmundagi xatboshi bilan toʻldirilsin:
“dala chetidan samarali foydalanish”;
b) quyidagi mazmundagi 34 1 -band bilan toʻldirilsin:
“34 1 . Dala chetidan samarali foydalanish koʻrsatkichini baholashda dala cheti mavjud boʻlgan qishloq xoʻjaligi korxonalari va fermer xoʻjaliklari tomonidan ekinlar ekilganligi toʻgʻrisidagi maʼlumotlar “e-Fito.uz” tizimiga kiritilgan va samarali deb baholangan boʻlsa — 10 ball beriladi”;
v) 2-ilova quyidagi mazmundagi 24-pozitsiya bilan toʻldirilsin:
“ 24. Tadbirkorlik subyektlari tomonidan dala chetlariga har yili 1-aprelga qadar ekinlar ekilganligi hamda mavsum davomida mahsulot yetishtirilganligi Mavsumiy Oʻzbekiston Respublikasi Prezidentining 2024-yil 30-dekabrdagi PQ-465-son qarori bilan tasdiqlangan Respublika va hududiy ishchi guruhlari, Soliq qoʻmitasi ” .
30. Vazirlar Mahkamasining 2024-yil 5-avgustdagi 481-son qarori bilan tasdiqlangan Mineral oʻgʻitlarni va oʻsimliklarni himoya qilish uchun foydalaniladigan kimyoviy vositalarni Oʻzbekiston Respublikasiga olib kirishda koʻrikdan oʻtkazish, oʻrganish va tahlil qilish tartibi toʻgʻrisidagi nizomda :
a) 11-bandning birinchi xatboshisidagi “ketilishiga oid” soʻzlaridan keyin “ushbu Nizomga 3 1 -ilovaga muvofiq shaklda” soʻzlari bilan toʻldirilsin;
b) 20-bandda :
birinchi xatboshidagi “oid” soʻzidan keyin “ushbu Nizomga 3 1 -ilovaga muvofiq shaklda” soʻzlari bilan toʻldirilsin;
quyidagi mazmundagi xatboshi bilan toʻldirilsin:
“Dalolatnomaning bir nusxasi mineral oʻgʻitlar va kimyoviy vositalarni olib kiruvchi yuridik shaxs vakili yoki jismoniy shaxsga (uning vakili yoki yukni qabul qilib oluvchi, tashuvchiga) beriladi, ikkinchi nusxasi oʻsimliklar karantini davlat inspektorida qoldiriladi”;
v) 38-band “muddatgacha” soʻzidan keyin “xabar beruvchi tomonidan” soʻzlari bilan toʻldirilsin;
g) 3-ilovaning matni quyidagi tahrirda bayon etilsin:
“0000000 — son KOʻRIK DALOLATNOMASI __________ ___________ ___ _ __ oʻsimliklar karantini davlat inspektori _______ _ _____________________ tomonidan _____ (hududiy boʻlinma nomi) _______________________________________________________ (F.I.O.) ________ 20____ yil “_____” ____________da xabar beruvchi vakili _______ ____________________ _______________________________ __________________________________________________________________________ (F.I.O.) ishtirokida __________________________________________________________________________________________________ (yuridik shaxs yoki yakka tartibdagi tadbirkor nomi) STIR/JSHSHIR: __________________da Oʻzbekiston Respublikasi Vazirlar Mahkamasining tegishli qaroriga asosan koʻrikdan oʻtkazildi. Ikkilamchi koʻrikdan oʻtkazilgan mineral oʻgʻitlarni va/yoki oʻsimliklarni himoya qilish uchun foydalaniladigan kimyoviy vositaning: Lot raqami № ________________________________ Mahsulot nomi: _______________________________ Mahsulot yuklangan transport birligi raqami: __________________ Ruxsatnoma raqami: № ________ berilgan sana: ____________. Koʻrik davomida quyidagilar aniqlandi (tegishlisi belgilanadi!): □ 1. Bojxona rasmiylashtiruviga ruxsat etiladi. □ 2. Bojxona rasmiylashtiruviga ruxsat etilmaydi (quyidagi sabablar koʻrsatilgan holda): □ roʻyxatga olingan guvohnomada koʻrsatilgan qoʻllash doirasi mineral oʻgʻitlarni va oʻsimliklarni himoya qilish uchun foydalaniladigan kimyoviy vositalarining oʻram-quti va yorligʻidagi matnga mos emas; □ mahsulotga raqamli markirovka kodi qoʻyilmagan (yoki toʻliq qoʻyilmagan);* □ mahsulotning Oʻzbekiston Respublikasi hududiga kirib kelgan davrdan yaroqlilik muddati olti oydan kam; □ laboratoriya ekspertizasi xulosasi davlat roʻyxatiga olinganlik toʻgʻrisida guvohnomada belgilangan tarkibga nomuvofiq deb baholangan; * 2026-yil 1-maydan amal qiladi. Hujjatlarning haqiqiyligini tasdiqlovchi QR-kod ” ;
d) quyidagi mazmundagi 3 1 -ilova bilan toʻldirilsin:
“Mineral oʻgʻitlarni va oʻsimliklarni himoya qilish uchun foydalaniladigan kimyoviy vositalarni Oʻzbekiston Respublikasiga olib kirishda koʻrikdan oʻtkazish, oʻrganish va tahlil qilish tartibi toʻgʻrisidagi nizomga 3 1 -ILOVA
Oʻzbekiston Respublikasi hududiga olib kirilishi belgilangan mineral oʻgʻitlar va/yoki oʻsimliklarni himoya qilishda foydalaniladigan kimyoviy vositalarning qonunchilik hujjatlari talablariga nomuvofiqligi toʻgʻrisida
20____ yil “____” ____________ ______________________ (rasmiylashtirish joyi nomi) _________________________________________________________________________________________________________________ (dalolatnoma rasmiylashtirgan oʻsimliklar karantini va himoyasi boshqarmasi) _________________________________________________________________________________________________________________ (OʻKCHM nomi) Ushbu dalolatnoma oʻsimliklar karantini davlat inspektori __________________________________________________ tomonidan ___________________________________________________________________________ (F.I.O.) 20_____ yil “______” _______________da kelib tushgan ______-son xabarnomaga asosan mahsulot egasi (yoki uning vakili) ____________________________________ ishtirokida _______________________ bojxona hujjatiga binoan olib kelingan ________________ (F.I.O.) _______________________________________________ _ ________________________________________________________________ga (mahsulot nomi) nisbatan oʻtkazilgan koʻrik natijasida aniqlangan qonunchilik hujjatlari talablariga nomuvofiqligi toʻgʻrisida tuzildi. Koʻrik davomida mineral oʻgʻitlar va oʻsimliklarni himoya qilishda foydalaniladigan kimyoviy vositalarning Oʻzbekiston Respublikasi hududiga olib kirilishida qonunchilik hujjatlari talablari boʻyicha quyidagi nomuvofiqliklar aniqlandi (tegishlisi belgilanadi) : Mineral oʻgʻitlar va/yoki oʻsimliklarni himoya qilishda foydalaniladigan kimyoviy vositalarni olib kirish uchun : □ ruxsatnoma mavjud emas; □ ruxsatnoma amal qilish muddati oʻtgan; □ roʻyxatga olingan guvohnomada koʻrsatilgan qoʻllash doirasi mineral oʻgʻitlar va/yoki oʻsimliklarni himoya qilishda foydalaniladigan kimyoviy vositalarning oʻram-quti va yorligʻidagi matnga mos emas; □ olib kirish taqiqlangan mineral oʻgʻitlar va/yoki oʻsimliklarni himoya qilishda foydalaniladigan kimyoviy vositalar roʻyxatiga kiritilgan mahsulot; □ import qilinishi rejalashtirilgan mahsulotning Oʻzbekiston Respublikasi hududiga kirib kelgan davrdan yaroqlilik muddati olti oydan kam; □ bir lot (partiya) raqamida olib kirilgan mineral oʻgʻitlar va/yoki oʻsimliklarni himoya qilishda foydalaniladigan kimyoviy vositalar haqida koʻrsatilgan maʼlumotlar bilan yukning yaxlitligi nomuvofiq (yukning turi, soni, miqdori va boshqa); □ laboratoriya ekspertizasi xulosasida davlat roʻyxatiga olinganlik toʻgʻrisida guvohnomada belgilangan tarkibga nomuvofiq deb baholangan; □ roʻyxatga olingan guvohnomada koʻrsatilgan qoʻllash doirasi mineral oʻgʻitlar va/yoki oʻsimliklarni himoya qilishda foydalaniladigan kimyoviy vositalarning oʻram-quti va yorligʻidagi matnga mos emas; □ talabgor tomonidan har bir qadogʻiga raqamli markirovkalanmaganda*; □ transport vositalarining tashqi qismi, muhrlanmagan joylarida mineral oʻgʻitlar va/yoki oʻsimliklarni himoya qilishda foydalaniladigan kimyoviy vositalarni yashirin olib kirish holatlari aniqlangan. * 2026-yil 1-maydan amal qiladi. Yuqoridagi nomuvofiqliklarga binoan ushbu dalolatnomada koʻrsatilgan mahsulot reeksport tartibida olib chiqib ketilsin. E slatma. Vazirlar Mahkamasining 2024-yil 5-avgustdagi 481-son qarori bilan tasdiqlangan Mineral oʻgʻitlarni va oʻsimliklarni himoya qilish uchun foydalaniladigan kimyoviy vositalarni Oʻzbekiston Respublikasiga olib kirishda koʻrikdan oʻtkazish, oʻrganish va tahlil qilish tartibi toʻgʻrisidagi nizomning 11, 17, 20, 38, 39-bandlaridagi mahsulotni reeksport tartibida olib chiqib ketish bilan bogʻliq qoidalariga rioya qilinishi lozim. Oʻsimliklar karantini davlat inspektori: ____________________________ ____________________________ (imzo) (F.I.O.) Mahsulot egasi ____________________________ ____________________________ (yoki uning vakili) : (imzo) (F.I.O.) ” .
31. Vazirlar Mahkamasining “Umumiy ovqatlanish, mehmonxona va turoperatorlik xizmatlarini koʻrsatuvchi tadbirkorlik subyektlarini ragʻbatlantirish va ularning qonuniy ishlashi uchun qoʻshimcha shart-sharoitlar yaratish chora-tadbirlari toʻgʻrisida” 2024-yil 7-noyabrdagi 745-son qarorida :
a) nomidagi “Umumiy ovqatlanish, mehmonxona va turoperatorlik xizmatlarini koʻrsatuvchi tadbirkorlik subyektlarini” soʻzlari “Tadbirkorlik subyektlarini” soʻzlari bilan almashtirilsin;
b) 1-bandda :
quyidagi mazmundagi uchinchi xatboshi bilan toʻldirilsin:
“Chorvachilik va parrandachilik xoʻjaliklariga budjetga toʻlangan qoʻshilgan qiymat soligʻining bir qismini qaytarish tartibi toʻgʻrisidagi vaqtinchalik nizom 1 1 -ilovaga muvofiq”;
uchinchi xatboshi toʻrtinchi xatboshi deb hisoblansin;
toʻrtinchi xatboshi quyidagi tahrirda bayon etilsin:
“Umumiy ovqatlanish korxonalari hamda qishloq xoʻjaligi mahsulotlarini eksport qiluvchi korxonalar tomonidan jismoniy shaxslardan qishloq xoʻjaligi mahsulotlari naqd pulga xarid qilinganda, kirim hujjatlarini elektron shaklda rasmiylashtirish tartibi toʻgʻrisidagi nizom 2-ilovaga muvofiq tasdiqlansin”;
v) 1-ilovada :
2-bandning beshinchi xatboshisi quyidagi tahrirda bayon etilsin:
“ tadbirkorlik subyekti — soliq organlari maʼlumotlar bazasiga muvofiq aniqlangan, soliq davrida turoperatorlik yoki mehmonxona xizmatlarini koʻrsatishdan tushgan umumiy tushumi jami tovarlarni (xizmatlarni) realizatsiya qilishdan olingan daromadining kamida 90 foizi hamda umumiy ovqatlanish xizmatlarini koʻrsatishdan tushgan umumiy tushum jami tovarlarni (xizmatlarni) realizatsiya qilishdan olingan daromadining kamida 80 foizini tashkil qiladigan tadbirkorlik subyektlari”;
4-band quyidagi mazmundagi xatboshi bilan toʻldirilsin:
“Umumiy ovqatlanish xizmatlarini koʻrsatuvchi tadbirkorlik subyektlariga toʻlangan qoʻshilgan qiymat soligʻining bir qismini qaytarishda, mazkur subyektlar tomonidan tovarlar (xizmatlar) uchun toʻlovlar marketpleyslar orqali qabul qilinganda, ushbu toʻlovlar naqd pulsiz toʻlovga tenglashtiriladi”;
8-band quyidagi tahrirda bayon etilsin:
“8. Tadbirkorlik subyektlarining tovar aylanmasi va toʻlangan soliqning bir qismi quyidagi mezonlar inobatga olingan holda avtomatlashtirilgan dastur orqali aniqlanadi:
tadbirkorlik subyektlarining oylik jami tovar aylanmasi hajmida turoperatorlik va mehmonxona xizmatlarining umumiy ulushi ushbu faoliyat turlariga mos keluvchi Mahsulotlar (tovar va xizmatlar) yagona elektron milliy katalogidagi kodlar (keyingi oʻrinlarda — identifikatsiya kodi) boʻyicha elektron hisobvaraq-faktura, onlayn nazorat-kassa texnikasi va elektron tijorat platformalari (marketpleys) orqali shakllantirilgan chek maʼlumotlari asosida aniqlanganda, 90 foiz va undan ortiq boʻlishi;
umumiy ovqatlanish xizmatlarining oylik jami tovar aylanmasi hajmida umumiy ulushi ushbu faoliyat turlariga mos keluvchi identifikatsiya kodi boʻyicha elektron hisobvaraq-faktura, onlayn nazorat-kassa texnikasi va elektron tijorat platformalari (marketpleys) orqali shakllantirilgan chek maʼlumotlari asosida aniqlanganda, 80 foiz va undan ortiq boʻlishi;
soliq organlarida mavjud maʼlumotlar asosida umumiy ovqatlanish sohasidagi tadbirkorlik subyektlarida oylik tovar aylanmasining naqd pulsiz qismi 60 foizgacha yoki 60 foiz va undan yuqori boʻlishi;
ushbu Vaqtinchalik nizom talablariga asosan tadbirkorlik subyektining hisobot oyida hisoblangan soliq summasiga nisbatan toʻlangan soliq summasi”;
12-band quyidagi tahrirda bayon etilsin:
“12. Tadbirkorlik subyektlariga toʻlangan soliqning bir qismi quyidagi shartlar toʻliq bajarilganda avtomatik ravishda qaytariladi.
hisobot davrida taqdim etilgan soliq hisobotiga muvofiq hisoblangan soliq ushbu hisobot davrining 1-sanasidan 20-sanasiga qadar budjetga toʻliq toʻlanganda, bunda hisobot davridan oldingi oylarda ortiqcha toʻlangan soliq summasi ham inobatga olinadi;
hisobot davrida turoperatorlik yoki mehmonxona xizmatlarini koʻrsatish boʻyicha umumiy tovar aylanmasi jami tovar aylanmasining 90 foizidan kam boʻlmaganda;
hisobot davrida umumiy ovqatlanish xizmatlari boʻyicha umumiy tovar aylanmasi jami tovar aylanmasining 80 foizidan kam boʻlmaganda;
Bunda turoperatorlik xizmatlarini koʻrsatuvchi tadbirkorlik subyektlarining koʻrsatilgan xizmatlar uchun chet el valyutasidagi tushumlari barcha tovarlarni va xizmatlarni realizatsiya qilishdan olingan tushumning kamida 80 foizini tashkil etganda, toʻlangan soliqning bir qismi qaytariladi”;
quyidagi mazmundagi 16 1 -band bilan toʻldirilsin:
“16 1 . Elektron hisobvaraq-fakturalarda, nazorat-kassa texnikasi cheklarida yoki elektron tijorat platformalarida (marketpleys) faoliyatning oʻziga xos xususiyatlariga va amalga oshiriladigan turlariga muvofiq boʻlgan identifikatsiya kodlarining toʻgʻri aks ettirilishiga tadbirkorlik subyektlari masʼul va javobgar hisoblanadi”;
g) quyidagi mazmundagi 1 1 -ilova bilan toʻldirilsin:
“Vazirlar Mahkamasining 2024-yil 7-noyabrdagi 745-son qaroriga 1 1 -ILOVA
Chorvachilik va parrandachilik xoʻjaliklariga budjetga toʻlangan qoʻshilgan qiymat soligʻining bir qismini qaytarish tartibi toʻgʻrisida
1-bob. Umumiy qoidalar
1. Ushbu Vaqtinchalik nizom chorvachilik va parrandachilik xoʻjaliklariga ular tomonidan hisobot davrida toʻlangan qoʻshilgan qiymat soligʻining (keyingi oʻrinlarda — soliq) bir qismini qaytarish tartibini belgilaydi.
Vaqtinchalik nizom qoidalari aniqlashtirilgan soliq hisoboti taqdim etilishi natijasida hosil boʻlgan ortiqcha toʻlov summasiga nisbatan tatbiq etilmaydi.
Vaqtinchalik nizom 2028-yil 1-yanvarga qadar amal qiladi.
2. Ushbu Vaqtinchalik nizom maqsadlarida quyidagi asosiy tushunchalar qoʻllanadi:
avtomatlashtirilgan dastur — chorvachilik va parrandachilik xoʻjaliklariga toʻlangan soliqning bir qismini qaytarish yoki qaytarishni rad etish asoslarini tekshiradigan, Oʻzbekiston Respublikasi Iqtisodiyot va moliya vazirligi Davlat moliyasini boshqarishning axborot tizimiga (keyingi oʻrinlarda — DMBAT) integratsiya qilingan Soliq qoʻmitasining avtomatlashtirilgan dasturi;
yirik va mayda shoxli mollar — yuridik shaxslar tomonidan saqlanadigan (parvarish qilinadigan) va urchitiladigan uy hayvonlari — qoramol, qoʻy va echki;
Gʻaznachilik — Oʻzbekiston Respublikasi Iqtisodiyot va moliya vazirligi huzuridagi Gʻaznachilik xizmati qoʻmitasi (keyingi oʻrinlarda — Gʻaznachilik);
chorvachilik va parrandachilik xoʻjaliklari — mulk yoki ijara huquqi asosida foydalaniladigan yer uchastkalariga ega boʻlgan, soliq davrida oʻzida ishlab chiqarilgan yirik va mayda shoxli mollar goʻshti, suti hamda parranda (tovuq, bedana, oʻrdak, gʻoz, kurka va tuyaqush) goʻshti va tuxumini realizatsiya qilishdan tushgan umumiy tushum jami tovarlarni (xizmatlarni) realizatsiya qilishdan olgan daromadining kamida 90 foizini tashkil qiladigan chorvachilik va parrandachilik xoʻjaliklari boʻlgan yuridik shaxslar.
3. Chorvachilik va parrandachilik xoʻjaliklarining faoliyat turi Iqtisodiy faoliyat turlarining umumdavlat tasniflagichi asosida aniqlanadi.
4. Sanoatda qayta ishlangan goʻsht, sut hamda parranda goʻshti va tuxumi uchun toʻlangan soliqning bir qismi qaytarib berilmaydi.
2-bob. Toʻlangan soliqning bir qismini qaytarish tartibi
5. 2025-yil 1-apreldan boshlab chorvachilik va parrandachilik xoʻjaliklariga (keyingi oʻrinlarda — tadbirkorlik subyektlari) ushbu Vaqtinchalik nizom talablaridan kelib chiqib toʻlangan soliqning 50 foizi respublika budjetidan qaytariladi.
6. Toʻlangan soliqning bir qismi ushbu Vaqtinchalik nizomga ilovada keltirilgan sxemaga muvofiq qaytariladi.
7. Tadbirkorlik subyektlari Oʻzbekiston Respublikasi Soliq kodeksining 80-moddasiga asosan soliq hisobotida jami tovarlarni (xizmatlarni) realizatsiya qilish boʻyicha aylanmalarni amalga oshirayotgan faoliyat turi boʻyicha ajratib koʻrsatadi.
8. Tadbirkorlik subyekti soliq hisobotini taqdim etgandan soʻng, lekin uch oydan kechiktirmasdan toʻlangan soliqning bir qismini qaytarish uchun murojaat qilishga haqli.
Toʻlangan soliqning bir qismini qaytarish uchun murojaat avtomatlashtirilgan dastur orqali koʻrib chiqiladi.
9. Tadbirkorlik subyekti tomonidan kamaytirish uchun taqdim etilgan aniqlashtirilgan hisobot berish orqali toʻlangan soliq summasi oʻzgargan taqdirda, kamaygan summaga mutanosib ravishda soliqning qaytarilgan qismi budjetga toʻlanishi shart.
3-bob. Tadbirkorlik subyektlarining tovar aylanmasi va toʻlangan soliqning bir qismini aniqlash hamda uni tadbirkorlik subyektining bankdagi hisobvaragʻiga oʻtkazib berish tartibi
10. Tadbirkorlik subyektlarining tovar aylanmasi va toʻlangan soliqning bir qismi quyidagi mezonlar inobatga olingan holda avtomatlashtirilgan dastur orqali aniqlanadi:
mulk yoki ijara huquqlari asosida foydalaniladigan yer uchastkalariga ega ekanligi;
soliq davrida oʻzida ishlab chiqarilgan yirik va mayda shoxli mollar goʻshti, suti hamda parranda (tovuq, bedana, oʻrdak, gʻoz, kurka va tuyaqush) goʻshti va tuxumini realizatsiya qilishdan umumiy tushum Mahsulotlar (tovar va xizmatlar) yagona elektron milliy katalogidagi kodlar boʻyicha elektron hisobvaraq-faktura, onlayn nazorat-kassa texnikasi va elektron tijorat platformalari (marketpleys) orqali shakllantirilgan chek maʼlumotlari asosida aniqlanganda, jami tovarlarni (xizmatlarni) realizatsiya qilishdan olingan daromadning 90 foizi va undan ortiq boʻlishi;
ushbu Vaqtinchalik nizom talablariga asosan tadbirkorlik subyektining hisobot oyida hisoblangan soliq summasiga nisbatan toʻlangan soliq summasi.
11. Avtomatlashtirilgan dastur orqali tadbirkorlik subyektining ushbu Vaqtinchalik nizomda belgilangan koʻrsatkichlari aniqlangandan soʻng soliq organining xulosasi shakllantiriladi va tadbirkorlik subyektining murojaati asosida bir ish kuni ichida avtomatlashtirilgan dastur orqali soliq organining xulosasi Gʻaznachilikka yuboriladi.
12. Gʻaznachilik avtomatlashtirilgan dastur orqali soliq organining xulosasi asosida bir ish kuni ichida tadbirkorlik subyektining bankdagi asosiy hisobvaragʻiga toʻlangan soliqning bir qismini milliy valyutada oʻtkazib beradi.
Bunda tadbirkorlik subyektining soliqlar, moliyaviy sanksiyalar va penyalar boʻyicha qarzdorligi mavjud boʻlsa, toʻlangan soliqning bir qismi birinchi navbatda ushbu qarzlarni soʻndirishga yoʻnaltiriladi.
Gʻaznachilik tadbirkorlik subyektining bankdagi asosiy hisobvaragʻiga oʻtkazib berilgan toʻlangan soliqning bir qismi toʻgʻrisidagi maʼlumotlarni DMBAT orqali avtomatlashtirilgan dasturga yuboradi.
13. Mazkur Vaqtinchalik nizomga asosan elektron hisobvaraq-faktura va onlayn nazorat-kassa cheklariga oʻzgartirilayotgan summa boʻyicha qaytarib olingan soliq summasining tegishli qismi budjetga toʻliq toʻlangandan soʻng tuzatish kiritiladi.
4-bob. Tadbirkorlik subyektlariga toʻlangan soliqning bir qismini qaytarish yoki qaytarishni rad etish asoslari
14. Tadbirkorlik subyektlariga toʻlangan soliqning bir qismi quyidagi shartlar toʻliq bajarilganda avtomatik ravishda qaytariladi:
mulk yoki ijara huquqi asosida foydalaniladigan yer uchastkalariga ega boʻlganda;
hisobot davrida taqdim etilgan soliq hisobotiga muvofiq hisoblangan soliq ushbu hisobot davrining 1-sanasidan 20-sanasiga qadar budjetga toʻliq toʻlanganda, bunda hisobot davridan oldingi oylarda ortiqcha toʻlangan soliq summasi ham inobatga olinadi;
hisobot davrida oʻzida ishlab chiqarilgan yirik va mayda shoxli mollar goʻshti, suti hamda parranda (tovuq, bedana, oʻrdak, gʻoz, kurka va tuyaqush) goʻshti va tuxumini realizatsiya qilishdan umumiy tushum jami tovarlarni (xizmatlarni) realizatsiya qilishdan olgan daromadning kamida 90 foizini tashkil qilganda;
hisobvaraq-fakturalarda yoki nazorat-kassa texnikasi cheklarida realizatsiya qilingan tovarlar (xizmatlar) nomenklaturasi hamda faoliyatning oʻziga xos xususiyatlariga yoki amalga oshiriladigan turlariga muvofiq boʻlgan identifikatsiya kodlari aks ettirilgan qismiga nisbatan.
15. Ushbu Vaqtinchalik nizomning 14-bandida nazarda tutilgan shartlar bajarilmagan taqdirda, tadbirkorlik subyektlariga toʻlangan soliqning bir qismini qaytarish avtomatik ravishda rad etiladi.
16. Soliq organi toʻlangan soliqning bir qismini qaytarishni rad etish toʻgʻrisida xulosa berganda, bu haqida avtomatlashtirilgan dastur orqali bir ish kuni ichida soliq toʻlovchining shaxsiy kabinetiga soliqning bir qismini qaytarishni rad etishning asoslantirilgan sabablari koʻrsatilgan holda xabarnoma yuboriladi.
17. Tadbirkorlik subyekti soliq summasini qaytarishni rad etish toʻgʻrisidagi xulosa yuzasidan qonunchilik hujjatlarida belgilangan tartibda yuqori turuvchi organga yoki sudga shikoyat qilishga haqli.
5-bob. Yakunlovchi qoidalar
18. Tadbirkorlik subyektlari tomonidan toʻlangan soliqning bir qismini asossiz qaytarib olish (yolgʻon maʼlumotlar taqdim qilish, hujjatlarni soxtalashtirish) holatlari aniqlanganda, asossiz qaytarib olingan summa belgilangan tartibda penya hisoblagan holda budjetga undiriladi.
19. Elektron hisobvaraq-fakturalarda, nazorat-kassa texnikasi cheklarida yoki elektron tijorat platformalarida (marketpleys) faoliyatning oʻziga xos xususiyatlariga va amalga oshiriladigan turlariga muvofiq boʻlgan identifikatsiya kodlarining toʻgʻri aks ettirilishiga tadbirkorlik subyektlari masʼul va javobgar hisoblanadi.
20. Ushbu Vaqtinchalik nizom talablarini buzgan shaxslar qonunchilik hujjatlarida belgilangan tartibda javob beradilar.
Chorvachilik va parrandachilik xoʻjaliklariga budjetga toʻlangan qoʻshilgan qiymat soligʻining bir qismini qaytarish tartibi toʻgʻrisidagi vaqtinchalik nizomga ILOVA
Chorvachilik va parrandachilik xoʻjaliklariga budjetga toʻlangan qoʻshilgan qiymat soligʻining bir qismini qaytarish
Bosqichlar Subyektlar Chora-tadbirlar Muddatlar 1-bosqich Tadbirkorlik subyekti Toʻlangan qoʻshilgan qiymat soligʻining (QQS) bir qismini qaytarib olish uchun mobil ilova yoki my.soliq.uz orqali murojaat qiladi. QQS hisobotini taqdim etish muddatidan soʻng, lekin 3 oydan kechiktirmasdan 2-bosqich Avtomatlashtirilgan axborot tizimi Toʻlangan QQSning bir qismini qaytarish hisobot davrida tadbirkorlik subyektining shaxsiy hisobvaragʻida hisoblangan soliq summasiga nisbatan toʻlangan QQS summasini hisob-kitob qiladi. Har oyning 25 sanasigacha 3-bosqich Soliq organi Tadbirkorlik subyektining murojaati asosida dastur orqali soliq organining toʻlangan QQSning bir qismini qaytarish boʻyicha xulosasini avtomatik ravishda Gʻaznachilikka yuboradi. Bir ish kunida 4-bosqich Gʻaznachilik Respublika budjetida ushbu maqsadlar uchun moʻljallangan mablagʻlar doirasida (yetarli mablagʻlar mavjud boʻlganda) avtomatik tarzda soliq summasini soliq toʻlovchining bank hisobvaragʻiga oʻtkazadi. Bunda tadbirkorlik subyektida soliqlar, moliyaviy sanksiyalar va penyalar boʻyicha qarzdorligi mavjud boʻlsa, toʻlangan soliqning bir qismi birinchi navbatda ushbu qarzlarni soʻndirishga yoʻnaltiriladi. Bir ish kunida ” ;
d) 2-ilovada :
nomi quyidagi tahrirda bayon etilsin:
“Umumiy ovqatlanish korxonalari hamda qishloq xoʻjaligi mahsulotlarini eksport qiluvchi korxonalar tomonidan jismoniy shaxslardan qishloq xoʻjaligi mahsulotlari naqd pulga xarid qilinganda, kirim hujjatlarini elektron shaklda rasmiylashtirish tartibi toʻgʻrisidagi nizom”;
1-band quyidagi tahrirda bayon etilsin:
“1. Ushbu Nizom umumiy ovqatlanish korxonalari hamda qishloq xoʻjaligi mahsulotlarini eksport qiluvchi korxonalar jismoniy shaxslardan qishloq xoʻjaligi mahsulotlarini naqd pulga xarid qilganda, kirim hujjatlarini elektron shaklda rasmiylashtirish tartibini belgilaydi”;
2-bandning toʻrtinchi xatboshisi quyidagi tahrirda bayon etilsin:
“ xaridor — hisobot davrida umumiy ovqatlanish xizmatlarini koʻrsatishdan tushgan tushumi jami tovarlarni (xizmatlarni) realizatsiya qilishdan olingan daromadlarning kamida 90 foizini tashkil etadigan umumiy ovqatlanish korxonalari, shuningdek, qishloq xoʻjaligi mahsulotlarini eksport qiluvchi korxonalar (keyingi oʻrinlarda — eksport qiluvchi korxonalar)”;
6-band quyidagi tahrirda bayon etilsin:
“6. Xaridorlar qishloq xoʻjaligi mahsulotlarini bevosita umumiy ovqatlanish mahsulotlarini tayyorlash, eksport qiluvchi korxonalar qishloq xoʻjaligi mahsulotlarini eksport qilish maqsadida sotuvchilardan naqd pulga xarid qilganda, mazkur Nizomga ilovaga muvofiq elektron shakldagi dalolatnomani soliq toʻlovchining shaxsiy kabineti yoki soliq organlarining maxsus mobil ilovasi orqali shakllantiradi”;
9-band quyidagi tahrirda bayon etilsin:
“9. Dalolatnomada quyidagi maʼlumotlar aks ettiriladi:
hujjat raqami va sanasi;
umumiy ovqatlanish korxonasi hamda eksport qiluvchi korxonaning STIR va nomi;
sotuvchining shaxsiy identifikatsiya raqami (ixtiyoriy ravishda);
mahsulotlar (tovar va xizmatlar) yagona elektron milliy katalogi boʻyicha mahsulot nomi va identifikatsiya kodi;
mahsulotning oʻlchov birligi, miqdori, narxi va qiymati.
Bunda hujjat raqami va sanasi, umumiy ovqatlanish korxonasi hamda eksport qiluvchi korxonaning barcha maʼlumotlari hamda qishloq xoʻjaligi mahsulotining qiymati avtomatik tarzda shakllantiriladi”;
ilova quyidagi tahrirda bayon etilsin:
“Umumiy ovqatlanish korxonalari hamda qishloq xoʻjaligi mahsulotlarini eksport qiluvchi korxonalar tomonidan qishloq xoʻjaligi mahsulotlari boʻyicha kirim hujjatlarini elektron shaklda rasmiylashtirish tartibi toʻgʻrisidagi nizomga ILOVA
Xarid qilish dalolatnomasi
_______________ ____________________ (hujjat raqami) (rasmiylashtirilgan sana) STIR: Nomi: Sotuvchi JSHSHIR*: Quyidagi qishloq xoʻjaligi mahsulotlari xarid qilindi: T/r Mahsulot nomi va identifikatsiya kodi (Mahsulotlar (tovar va xizmatlar) yagona elektron milliy katalogi boʻyicha) Oʻlchov birligi Miqdori Narxi Qiymati 1. 2. 3. ... Jami: * Ixtiyoriy ravishda toʻldiriladi. QR-kod ” .
Vazirlar Mahkamasining 2025-yil 12-iyundagi 362-son qaroriga 2-ILOVA
Oʻzbekiston Respublikasi Hukumatining oʻz kuchini yoʻqotgan deb hisoblanayotgan ayrim qarorlari
1. Vazirlar Mahkamasining “Oʻrta maxsus, kasb-hunar taʼlimi muassasalari oʻquvchilari oʻqishini koʻchirish, qayta tiklash va oʻqishdan chetlashtirish tartibini takomillashtirish haqida” 2012-yil 29-dekabrdagi 367-son qarori .
2. Vazirlar Mahkamasining “Oʻzbekiston Respublikasi Hukumatining ayrim qarorlariga oʻzgartirish va qoʻshimchalar kiritish, shuningdek baʼzilarini oʻz kuchini yoʻqotgan deb hisoblash toʻgʻrisida (Oʻzbekiston Respublikasi Prezidentining “Oʻzbekiston Respublikasi Madaniyat vazirligi faoliyatini tashkil etish toʻgʻrisida” 2017-yil 15-fevraldagi PQ-2778-son qarori)” 2017-yil 11-maydagi 270-son qaroriga 1-ilovaning 44-bandi .
3. Vazirlar Mahkamasining “Oʻzbekiston Respublikasi Hukumatining ayrim qarorlariga oʻzgartirishlar kiritish, shuningdek baʼzilarini oʻz kuchini yoʻqotgan deb hisoblash toʻgʻrisida (Oʻzbekiston Respublikasi Prezidentining “Huquqbuzarliklar profilaktikasi va jinoyatchilikka qarshi kurashish tizimini yanada takomillashtirish chora-tadbirlari toʻgʻrisida” 2017-yil 14-martdagi PQ-2833-son qarori)” 2017-yil 16-iyundagi 385-son qaroriga 1-ilovaning 11-bandi .
4. Vazirlar Mahkamasining “Oʻzbekiston Respublikasi Hukumatining ayrim qarorlariga oʻzgartirish va qoʻshimchalar kiritish, shuningdek, baʼzilarini oʻz kuchini yoʻqotgan deb hisoblash toʻgʻrisida (Oʻzbekiston Respublikasi Prezidentining “Jismoniy tarbiya va sport sohasida davlat boshqaruvi tizimini tubdan takomillashtirish chora-tadbirlari toʻgʻrisida” 2018-yil 5-martdagi PF-5368-son Farmoni va Oʻzbekiston Respublikasi Prezidentining “Oʻzbekiston Respublikasi Jismoniy tarbiya va sport vazirligini tashkil etish toʻgʻrisida” 2018-yil 5-martdagi PQ-3583-son qarori)” 2018-yil 5-iyuldagi 508-son qaroriga 1-ilovaning 22-bandi .
5. Vazirlar Mahkamasining “Oʻzbekiston Respublikasi Iqtisodiyot va sanoat vazirligi tizimidagi tashkilotlar faoliyatini samarali tashkil etish chora-tadbirlari toʻgʻrisida” 2019-yil 24-iyundagi 521-son qarori .
6. Vazirlar Mahkamasining “Davlat boshqaruvi va mahalliy davlat hokimiyati organlarida xizmat avtotransport vositalaridan foydalanish tizimini tubdan takomillashtirish chora-tadbirlari toʻgʻrisida” 2021-yil 29-apreldagi 258-son qaroriga 4-ilovaning 35-bandi .
7. Vazirlar Mahkamasining “Oʻzbekiston Respublikasi Hukumatining ayrim qarorlariga oʻzgartirishlar kiritish toʻgʻrisida (Oʻzbekiston Respublikasining “Normativ-huquqiy hujjatlar toʻgʻrisida” 2021-yil 20-apreldagi OʻRQ-682-son Qonuni)” 2022-yil 4-apreldagi 153-son qaroriga ilovaning 298-bandi .
Oʻzbekiston Respublikasining Bosh vaziri A. ARIPOV
Toshkent sh.,
2025-yil 12-iyun,
362-son